UzbekAI

← Qonunlar

📅 2023-yil 25-avgust · Vazirlar Mahkamasi qarorlari

Rasmiy matn. Rasmiy hujjat. Tahririy izohlar kiritilmagan.

Yordam | Arxiv | Atamalar | Statistika | API | Havola yuborish | Sayt haqida | Shartlar

← Қонунлар

📅 2023 йил 25 август · Вазирлар Маҳкамаси қарорлари

Расмий матн. Расмий ҳужжат. Таҳририй изоҳлар киритилмаган.

Ёрдам | Архив | Атамалар | Статистика | API | Ҳавола юбориш | Сайт ҳақида | Шартлар

← Законы

📅 25 августа 2023 г. · Постановления Кабинета Министров

Официальный текст. Официальный документ. Редакционные примечания не включены.

Помощь | Архив | Термины | Статистика | API | Предложить ссылку | О сайте | Условия

← Laws

📅 25 August 2023 · Cabinet of Ministers resolutions

Official text. Official document. Editorial notes are not included.

Help | Archive | Glossary | Stats | API | Submit | About | Terms

Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг

қарори

НИЗОМ

РЕЙТИНГИ

Давлат театрлари ва концерт-томоша муассасалари фаолиятини баҳолаш, тоифалари (гуруҳлари)ни белгилаш ҳамда рағбатлантириш тартиби жорий этилиши муносабати билан Вазирлар Маҳкамасининг «Давлат театрлари ва концерт-томоша муассасалари фаолиятини янада такомиллаштириш чора-тадбирлари тўғрисида» 2019 йил 18 апрелдаги 329-сон қарорига ўзгартиришлар киритиш ҳақида

Мамлакатимизда давлат театрлари ва концерт-томоша муассасалари фаолиятини ривожлантириш, уларнинг самарадорлигини ошириш ва ўзаро ижодий рақобат муҳитини яратишга қаратилган тизимли чора-тадбирлар амалга оширилмоқда.

Шу билан бирга, ҳозирда театр ва концерт-томоша соҳасини янада ривожлантириш, ушбу йўналишдаги ижодий муассасалар фаолияти самарадорлигини ошириш, уларнинг фаолиятини баҳолаш рейтинг тизими ва рағбатлантириш тартибини жорий этиш талаб этилмоқда.

Ўзбекистон Республикаси Президентининг «Маданият ва санъат соҳасини янада ривожлантиришга доир қўшимча чора-тадбирлар тўғрисида» 2022 йил 2 февралдаги ПҚ-112-сон қарори ижроси юзасидан, шунингдек, театрлар ва концерт-томоша муассасалари фаолиятини баҳолаш рейтинг тизими ҳамда уларни рағбатлантириш тартибини жорий этиш мақсадида Вазирлар Маҳкамаси қарор қилади:

1. Вазирлар Маҳкамасининг «Давлат театрлари ва концерт-томоша муассасалари фаолиятини янада такомиллаштириш чора-тадбирлари тўғрисида» 2019 йил 18 апрелдаги 329-сон қарорига иловага мувофиқ қуйидагиларни назарда тутувчи ўзгартиришлар киритилсин:

давлат театрлари ва концерт-томоша муассасалари фаолияти самарадорлигини 100 баллик рейтинг тизими асосида баҳолаш мезонларини белгилаш;

рейтинг натижаларига қараб давлат театрлари ва концерт-томоша муассасаларига тоифалар (гуруҳлар) бериш ва шу асосда ходимларнинг меҳнатига ҳақ тўлаш тизимини қўллаш тартиби;

давлат театрлари ва концерт-томоша муассасаларини уларнинг фаолияти самарадорлиги натижалари бўйича рағбатлантириш ёки уларнинг фаолиятини ривожлантириш бўйича зарур чоралар кўриш тартиби.

2. Мазкур қарорнинг бажарилишини назорат қилиш Ўзбекистон Республикаси маданият вазири О.А. Назарбеков зиммасига юклансин.

Вазирлар Маҳкамасининг 2023 йил 25 августдаги 423-сон қарорига ИЛОВА

Вазирлар Маҳкамасининг «Давлат театрлари ва концерт-томоша муассасалари фаолиятини янада такомиллаштириш чора-тадбирлари тўғрисида» 2019 йил 18 апрелдаги 329-сон қарорига киритилаётган ўзгартиришлар

1. 1-банднинг учинчи хатбошисидаги «Давлат театрлари тоифаларини белгилаш» сўзлари «Давлат театрлари ва концерт-томоша муассасалари фаолиятини баҳолаш, тоифалари (гуруҳлари)ни белгилаш ҳамда рағбатлантириш» сўзлари билан алмаштирилсин.

2. 2-илованинг матни қуйидаги таҳрирда баён этилсин:

«Давлат театрлари ва концерт-томоша муассасалари фаолиятини баҳолаш, тоифалари (гуруҳлари)ни белгилаш ҳамда ра ғ батлантириш тартиби тў ғ рисида

1-боб. Умумий қоидалар

1. Мазкур Низом давлат театрлари (кейинги ўринларда — театрлар) ва концерт-томоша муассасалари фаолиятини баҳолаш, тоифалари (гуруҳлари)ни белгилаш ҳамда уларни рағбатлантириш тартибини белгилайди.

2. Театрлар ва концерт-томоша муассасалари фаолиятининг самарадорлигини баҳолаш натижасига кўра уларнинг рейтинги шакллантирилади ҳамда театрлар тоифалари ва концерт-томоша муассасалари гуруҳлари белгиланади.

3. Ушбу Низом талаблари тоифадан ташқари театрларга нисбатан татбиқ этилмайди.

Тоифадан ташқари бўлган театрларга белгиланган тартибда «Миллий» ва «Академик» мақомлари берилган давлат театрлари киради.

2-боб. Театрлар ва концерт-томоша муассасалари фаолиятининг самарадорлигини баҳолаш мезонлари

4. Қуйидагилар театрлар ва концерт-томоша муассасалари фаолиятининг самарадорлигини баҳолаш мезонлари ҳисобланади:

а) театрлар бўйича:

йил давомида саҳналаштирилган янги спектакллар сони;

театрнинг жорий репертуаридаги спектакллари сони;

йил давомида намойиш этилган спектакллар сони;

халқаро ва республика миқёсидаги гастроллар сони;

томошабинлар сони (белгиланган режадан келиб чиққан ҳолда, фоиз ҳисобида тўлдириш коэффициенти, ўриндиқлар сонига нисбатан ўртача йиллик);

ўз даромадларининг (ҳомийлик хайрияларидан ташқари) театр умумий йиллик харажатларидаги улуши;

ўз биноси ва техника воситаларининг мавжудлиги;

Интернет жаҳон ахборот тармоғидаги расмий веб-сайтининг юритилиши ҳолати;

б) концерт-томоша муассасалари бўйича:

йил давомида иштирок этган маданий тадбирлари сони;

йил давомида бевосита ташкил этган концертлари сони;

гастроллар (маҳаллий, республика ва хорижий) сони;

халқаро ва республика миқёсидаги гастроллар сони;

томошабинлар сони (белгиланган режадан келиб чиққан ҳолда, фоиз ҳисобида тўлдириш коэффициенти, ўриндиқлар сонига нисбатан ўртача йиллик);

ташкилотнинг бюджетдан ташқари тушумлари миқдори (ҳомийлик хайрияларидан ташқари);

ўз биноси ва техника воситаларининг мавжудлиги;

Интернет жаҳон ахборот тармоғидаги расмий веб-сайтининг юритилиши ҳолати.

3-боб. Театрлар ва концерт-томоша муассасалари тоифалари (гуруҳлари)ни белгилаш тартиби

5. Театр ва концерт-томоша муассасалари фаолиятининг самарадорлиги ушбу Низомга иловага мувофиқ рейтинг тизими асосида баҳоланади ҳамда уларнинг қуйидаги тоифа (гуруҳ)лари белгиланади:

а) театрлар бўйича:

1-тоифа театр — 86 балл ва ундан юқори;

2-тоифа театр — 75 баллдан 85 баллгача;

3-тоифа театр — 55 баллдан 74 баллгача;

б) концерт-томоша муассасалари бўйича:

1-гуруҳ концерт-томоша муассасалари — 86 балл ва ундан юқори;

2-гуруҳ концерт-томоша муассасалари — 75 баллдан 85 баллгача;

3-гуруҳ концерт-томоша муассасалари — 55 баллдан 74 баллгача.

6. Театр ва концерт-томоша муассасаларининг тоифаси (гуруҳи)ни белгилаш масаласи Ўзбекистон Республикаси Маданият вазирлиги (кейинги ўринларда — Маданият вазирлиги) томонидан тасдиқланадиган 5 — 7 нафар аъзолардан иборат Ишчи гуруҳ томонидан кўриб чиқилади.

Ишчи гуруҳ таркибига соҳа мутахассислари ҳамда Ўзбекистон Республикаси Иқтисодиёт ва молия вазирлигининг тегишли мутахассиси киритилади.

7. Театр ва концерт-томоша муассасалари ҳар йили 1 ноябрга қадар сўнгги бир йил давомида амалга оширилган ишлар юзасидан маълумотларни Ишчи гуруҳга ёзма (электрон) шаклда тақдим этади.

Бунда тақдим этилган маълумотларнинг асослилиги ва тўғрилиги учун театр ва концерт-томоша муассасасининг биринчи раҳбари шахсан жавобгар ҳисобланади.

8. Ишчи гуруҳ томонидан театр ва концерт-томоша муассасалари тақдим этган маълумотлар ҳар йили 15 ноябрга қадар ушбу Низомнинг иловасига мувофиқ театр ва концерт-томоша муассасалари фаолиятининг самарадорлигини баҳолаш мезонлари асосида баҳоланиб, тегишли хулоса қабул қилинади.

Ишчи гуруҳ томонидан баҳолаш жараёнида театр ва концерт-томоша муассасаларидан уларнинг фаолиятига оид бошқа зарур маълумотлар ҳам сўраб олиниши мумкин.

9. Театрларнинг тоифалари ва концерт-томоша муассасаларининг гуруҳлари Ишчи гуруҳнинг тегишли хулосасига кўра Ўзбекистон Республикаси маданият вазирининг буйруғи билан расмийлаштирилади.

Бунда театрларнинг тоифалари ва концерт-томоша муассасаларининг гуруҳларини белгилаш ҳамда бир тоифа ёки гуруҳдан бошқа тоифа ёхуд гуруҳга ўтказиш ҳар икки йил якуни бўйича Маданият вазирлиги томонидан Ўзбекистон Республикаси Иқтисодиёт ва молия вазирлиги билан келишилган ҳолда амалга оширилади.

10. Белгиланган тоифа (гуруҳ)лар театрлар ва концерт-томоша муассасаларининг штатлар жадвалини шакллантириш ҳамда Вазирлар Маҳкамасининг «Давлат маданият муассасалари ва давлат архивлари ходимлари меҳнатига ҳақ тўлаш ва уларни моддий рағбатлантиришнинг такомиллаштирилган тизимини тасдиқлаш ҳақида» 2018 йил 19 июндаги 458-сон қарорига мувофиқ базавий лавозим маошларининг тегишли гуруҳини қўллаш учун асос ҳисобланади.

«Томоша» болалар мусиқий театр-студияси» ва «Дийдор» ёшлар экспериментал театр-студияси» давлат муассасаларининг базавий лавозим маошлари 2-гуруҳ асосида қўлланилади.

4-боб. Театрлар ва концерт-томоша муассасалари фаолиятининг самарадорлигини баҳолаш натижалари бўйича рағбатлантириш

11. Маданият вазирлиги Ишчи гуруҳ хулосасига асосан театр ва концерт-томоша муассасалари фаолияти самарадорлигини баҳолаш натижаларига кўра ушбу муассасаларни рағбатлантиради ёки уларнинг фаолиятини ривожлантириш бўйича зарур чоралар кўради.

Бунда рейтинг натижалари 55 баллдан кам бўлган театр ва концерт-томоша муассасалари фаолияти Маданият вазирлиги томонидан танқидий ўрганиб чиқилади ҳамда уларнинг фаолиятини ривожлантириш бўйича тегишли чоралар кўрилади.

12. Ишчи гуруҳ хулосаси асосида тузилган баённома ҳамда барча ўрганилган ҳужжатлар (маълумотлар) тегишли театр ва концерт-томоша фаолияти бўйича Маданият вазирлигининг тегишли масъул таркибий бўлинмалари томонидан умумлаштирилади.

13. Маданият вазирлиги театр ва концерт-томоша йўналиши бўйича биттадан энг юқори балл тўплаган театр ва концерт-томоша муассасасини ҳар йили январь ойининг биринчи ўн кунлигида ўтказиладиган маданият соҳасининг йил якунларига бағишланган тадбири доирасида «Намунали театр» ва «Намунали концерт-томоша муассасаси» номинациялари бўйича рағбатлантиради.

Бунда рағбатлантириш (тақдирлаш) билан боғлиқ барча харажатлар Маданият вазирлигининг бюджетдан ташқари жамғармаси маблағлари ҳисобидан қопланади.

5-боб. Якунловчи қоида

14. Ушбу Низом талаблари бузилишида айбдор бўлган шахслар қонунчилик ҳужжатларида белгиланган тартибда жавоб берадилар.

Театрлар ва концерт-томоша муассасалари фаолиятини баҳолаш рейтинг тизимини ва уларни рағбатлантириш ҳамда тоифаларини белгилаш тартиби тўғрисидаги низомга ИЛОВА

Давлат театрлари тоифасини ва ко н церт-томоша муассасалари гуруҳлари н и белгилаш мезо н лари ва улар н и ба ҳ олаш

Т/р Мезонлар Кўрсаткичлар Баллар I. Давлат театрлари бўйича Жами балл: 100 1. Йил давомида саҳналаштирилган янги спектакллар сони 4 та ва ундан ортиқ 20 3 та 10 2 та 5 2. Театрнинг жорий репертуаридаги спектакллари сони 25 та ва ундан ортиқ 20 16 — 24 та 10 10 — 15 та 5 3. Йил давомида намойиш этилган спектакллар сони 240 та ва ундан ортиқ 10 180 — 239 та 5 камида 100 та 3 4. Халқаро ва республика миқёсидаги гастроллар сони республикада 6 та ва ундан ортиқ, хорижий давлатларда 2 та ва ундан ортиқ гастрол 10 республикада 3 — 5 та, хорижий давлатларда 1 та гастрол 5 республикада камида 2 та гастрол 3 5. Томошабинлар сони (белгиланган режадан келиб чиққан ҳолда, фоиз ҳисобида тўлдириш коэффициенти, ўриндиқлар сонига нисбатан ўртача йиллик) 70 нафар ва ундан ортиқ 10 60 — 69 нафар 5 камида 50 нафар 3 6. Ўз даромадларининг (ҳомийлик хайрияларидан ташқари) муассасанинг умумий йиллик харажатларидаги улуши 15% ва ундан ортиқ 10 10% 5 камида 5% 3 7. Ўз биноси ва техника воситаларининг мавжудлиги 10 8. Интернет жаҳон ахборот тармоғидаги расмий веб-сайтининг юритилиши ҳолати 80 — 100 % янгилаб бориш 10 60 — 70 % янгилаб бориш 5 камида 40 % янгилаб бориш 3 II. Концерт-томоша муассасалари бўйича Жами балл: 100 9. Иштирок этган маданий тадбирлари сони 75 та ва ундан ортиқ 20 50 та 10 35 та 5 10. Бевосита ташкил этган концертлар сони 240 та ва ундан ортиқ 20 180 — 239 та 10 камида 100 та 5 11. Гастроллар (маҳаллий, республика ва халқаро) сони 15 та ва ундан ортиқ 10 9 — 12 та 5 камида 5 та 3 12. Халқаро ва республика миқёсидаги гастроллар сони республикада 6 та ва ундан ортиқ, хорижий давлатларда 2 та ва ундан ортиқ гастрол 10 республикада 3 — 5 та, хорижий давлатларда 1 та гастрол 5 республикада камида 2 та гастрол 3 13. Томошабинлар сони (белгиланган режадан келиб чиққан ҳолда, фоиз ҳисобида тўлдириш коэффициенти, ўриндиқлар сонига нисбатан ўртача йиллик) 70 нафар ва ундан ортиқ 10 60 — 69 нафар 5 камида 50 нафар 3 14. Ўз даромадларининг (ҳомийлик хайрияларидан ташқари) муассасанинг умумий йиллик харажатларидаги улуши 15% ва ундан ортиқ 10 10% 5 камида 5% 3 15. Ўз биноси ва техника воситаларининг мавжудлиги 10 16. Интернет жаҳон ахборот тармоғидаги расмий веб-сайтининг юритилиши ҳолати 80 — 100 % янгилаб бориш 10 60 — 70 % янгилаб бориш 5 камида 40 % янгилаб бориш 3

Ўзбекистон Республикасининг Бош вазири А. АРИПОВ

Тошкент ш.,

2023 йил 25 август,

423-сон

(Қонунчилик маълумотлари миллий базаси, 26.08.2023 й., 09/23/423/0654-сон)

lex.uz

Oʻzbekiston Respublikasi Vazirlar Mahkamasining

qarori

NIZOM

REYTINGI

Davlat teatrlari va konsert-tomosha muassasalari faoliyatini baholash, toifalari (guruhlari)ni belgilash hamda ragʻbatlantirish tartibi joriy etilishi munosabati bilan Vazirlar Mahkamasining “Davlat teatrlari va konsert-tomosha muassasalari faoliyatini yanada takomillashtirish chora-tadbirlari toʻgʻrisida” 2019-yil 18-apreldagi 329-son qaroriga oʻzgartirishlar kiritish haqida

Mamlakatimizda davlat teatrlari va konsert-tomosha muassasalari faoliyatini rivojlantirish, ularning samaradorligini oshirish va oʻzaro ijodiy raqobat muhitini yaratishga qaratilgan tizimli chora-tadbirlar amalga oshirilmoqda.

Shu bilan birga, hozirda teatr va konsert-tomosha sohasini yanada rivojlantirish, ushbu yoʻnalishdagi ijodiy muassasalar faoliyati samaradorligini oshirish, ularning faoliyatini baholash reyting tizimi va ragʻbatlantirish tartibini joriy etish talab etilmoqda.

Oʻzbekiston Respublikasi Prezidentining “Madaniyat va sanʼat sohasini yanada rivojlantirishga doir qoʻshimcha chora-tadbirlar toʻgʻrisida” 2022-yil 2-fevraldagi PQ-112-son qarori ijrosi yuzasidan, shuningdek, teatrlar va konsert-tomosha muassasalari faoliyatini baholash reyting tizimi hamda ularni ragʻbatlantirish tartibini joriy etish maqsadida Vazirlar Mahkamasi qaror qiladi:

1. Vazirlar Mahkamasining “Davlat teatrlari va konsert-tomosha muassasalari faoliyatini yanada takomillashtirish chora-tadbirlari toʻgʻrisida” 2019-yil 18-apreldagi 329-son qaroriga ilovaga muvofiq quyidagilarni nazarda tutuvchi oʻzgartirishlar kiritilsin:

davlat teatrlari va konsert-tomosha muassasalari faoliyati samaradorligini 100 ballik reyting tizimi asosida baholash mezonlarini belgilash;

reyting natijalariga qarab davlat teatrlari va konsert-tomosha muassasalariga toifalar (guruhlar) berish va shu asosda xodimlarning mehnatiga haq toʻlash tizimini qoʻllash tartibi;

davlat teatrlari va konsert-tomosha muassasalarini ularning faoliyati samaradorligi natijalari boʻyicha ragʻbatlantirish yoki ularning faoliyatini rivojlantirish boʻyicha zarur choralar koʻrish tartibi.

2. Mazkur qarorning bajarilishini nazorat qilish Oʻzbekiston Respublikasi madaniyat vaziri O.A. Nazarbekov zimmasiga yuklansin.

Vazirlar Mahkamasining 2023-yil 25-avgustdagi 423-son qaroriga ILOVA

Vazirlar Mahkamasining “Davlat teatrlari va konsert-tomosha muassasalari faoliyatini yanada takomillashtirish chora-tadbirlari toʻgʻrisida” 2019-yil 18-apreldagi 329-son qaroriga kiritilayotgan oʻzgartirishlar

1. 1-bandning uchinchi xatboshisidagi “Davlat teatrlari toifalarini belgilash” soʻzlari “Davlat teatrlari va konsert-tomosha muassasalari faoliyatini baholash, toifalari (guruhlari)ni belgilash hamda ragʻbatlantirish” soʻzlari bilan almashtirilsin.

2. 2-ilovaning matni quyidagi tahrirda bayon etilsin:

“Davlat teatrlari va konsert-tomosha muassasalari faoliyatini baholash, toifalari (guruhlari)ni belgilash hamda ra gʻ batlantirish tartibi toʻ gʻ risida

1-bob. Umumiy qoidalar

1. Mazkur Nizom davlat teatrlari (keyingi oʻrinlarda — teatrlar) va konsert-tomosha muassasalari faoliyatini baholash, toifalari (guruhlari)ni belgilash hamda ularni ragʻbatlantirish tartibini belgilaydi.

2. Teatrlar va konsert-tomosha muassasalari faoliyatining samaradorligini baholash natijasiga koʻra ularning reytingi shakllantiriladi hamda teatrlar toifalari va konsert-tomosha muassasalari guruhlari belgilanadi.

3. Ushbu Nizom talablari toifadan tashqari teatrlarga nisbatan tatbiq etilmaydi.

Toifadan tashqari boʻlgan teatrlarga belgilangan tartibda “Milliy” va “Akademik” maqomlari berilgan davlat teatrlari kiradi.

2-bob. Teatrlar va konsert-tomosha muassasalari faoliyatining samaradorligini baholash mezonlari

4. Quyidagilar teatrlar va konsert-tomosha muassasalari faoliyatining samaradorligini baholash mezonlari hisoblanadi:

a) teatrlar boʻyicha:

yil davomida sahnalashtirilgan yangi spektakllar soni;

teatrning joriy repertuaridagi spektakllari soni;

yil davomida namoyish etilgan spektakllar soni;

xalqaro va respublika miqyosidagi gastrollar soni;

tomoshabinlar soni (belgilangan rejadan kelib chiqqan holda, foiz hisobida toʻldirish koeffitsiyenti, oʻrindiqlar soniga nisbatan oʻrtacha yillik);

oʻz daromadlarining (homiylik xayriyalaridan tashqari) teatr umumiy yillik xarajatlaridagi ulushi;

oʻz binosi va texnika vositalarining mavjudligi;

Internet jahon axborot tarmogʻidagi rasmiy veb-saytining yuritilishi holati;

b) konsert-tomosha muassasalari boʻyicha:

yil davomida ishtirok etgan madaniy tadbirlari soni;

yil davomida bevosita tashkil etgan konsertlari soni;

gastrollar (mahalliy, respublika va xorijiy) soni;

xalqaro va respublika miqyosidagi gastrollar soni;

tomoshabinlar soni (belgilangan rejadan kelib chiqqan holda, foiz hisobida toʻldirish koeffitsiyenti, oʻrindiqlar soniga nisbatan oʻrtacha yillik);

tashkilotning budjetdan tashqari tushumlari miqdori (homiylik xayriyalaridan tashqari);

oʻz binosi va texnika vositalarining mavjudligi;

Internet jahon axborot tarmogʻidagi rasmiy veb-saytining yuritilishi holati.

3-bob. Teatrlar va konsert-tomosha muassasalari toifalari (guruhlari)ni belgilash tartibi

5. Teatr va konsert-tomosha muassasalari faoliyatining samaradorligi ushbu Nizomga ilovaga muvofiq reyting tizimi asosida baholanadi hamda ularning quyidagi toifa (guruh)lari belgilanadi:

a) teatrlar boʻyicha:

1-toifa teatr — 86 ball va undan yuqori;

2-toifa teatr — 75 balldan 85 ballgacha;

3-toifa teatr — 55 balldan 74 ballgacha;

b) konsert-tomosha muassasalari boʻyicha:

1-guruh konsert-tomosha muassasalari — 86 ball va undan yuqori;

2-guruh konsert-tomosha muassasalari — 75 balldan 85 ballgacha;

3-guruh konsert-tomosha muassasalari — 55 balldan 74 ballgacha.

6. Teatr va konsert-tomosha muassasalarining toifasi (guruhi)ni belgilash masalasi Oʻzbekiston Respublikasi Madaniyat vazirligi (keyingi oʻrinlarda — Madaniyat vazirligi) tomonidan tasdiqlanadigan 5 — 7 nafar aʼzolardan iborat Ishchi guruh tomonidan koʻrib chiqiladi.

Ishchi guruh tarkibiga soha mutaxassislari hamda Oʻzbekiston Respublikasi Iqtisodiyot va moliya vazirligining tegishli mutaxassisi kiritiladi.

7. Teatr va konsert-tomosha muassasalari har yili 1-noyabrga qadar soʻnggi bir yil davomida amalga oshirilgan ishlar yuzasidan maʼlumotlarni Ishchi guruhga yozma (elektron) shaklda taqdim etadi.

Bunda taqdim etilgan maʼlumotlarning asosliligi va toʻgʻriligi uchun teatr va konsert-tomosha muassasasining birinchi rahbari shaxsan javobgar hisoblanadi.

8. Ishchi guruh tomonidan teatr va konsert-tomosha muassasalari taqdim etgan maʼlumotlar har yili 15-noyabrga qadar ushbu Nizomning ilovasiga muvofiq teatr va konsert-tomosha muassasalari faoliyatining samaradorligini baholash mezonlari asosida baholanib, tegishli xulosa qabul qilinadi.

Ishchi guruh tomonidan baholash jarayonida teatr va konsert-tomosha muassasalaridan ularning faoliyatiga oid boshqa zarur maʼlumotlar ham soʻrab olinishi mumkin.

9. Teatrlarning toifalari va konsert-tomosha muassasalarining guruhlari Ishchi guruhning tegishli xulosasiga koʻra Oʻzbekiston Respublikasi madaniyat vazirining buyrugʻi bilan rasmiylashtiriladi.

Bunda teatrlarning toifalari va konsert-tomosha muassasalarining guruhlarini belgilash hamda bir toifa yoki guruhdan boshqa toifa yoxud guruhga oʻtkazish har ikki yil yakuni boʻyicha Madaniyat vazirligi tomonidan Oʻzbekiston Respublikasi Iqtisodiyot va moliya vazirligi bilan kelishilgan holda amalga oshiriladi.

10. Belgilangan toifa (guruh)lar teatrlar va konsert-tomosha muassasalarining shtatlar jadvalini shakllantirish hamda Vazirlar Mahkamasining “Davlat madaniyat muassasalari va davlat arxivlari xodimlari mehnatiga haq toʻlash va ularni moddiy ragʻbatlantirishning takomillashtirilgan tizimini tasdiqlash haqida” 2018-yil 19-iyundagi 458-son qaroriga muvofiq bazaviy lavozim maoshlarining tegishli guruhini qoʻllash uchun asos hisoblanadi.

“Tomosha” bolalar musiqiy teatr-studiyasi” va “Diydor” yoshlar eksperimental teatr-studiyasi” davlat muassasalarining bazaviy lavozim maoshlari 2-guruh asosida qoʻllaniladi.

4-bob. Teatrlar va konsert-tomosha muassasalari faoliyatining samaradorligini baholash natijalari boʻyicha ragʻbatlantirish

11. Madaniyat vazirligi Ishchi guruh xulosasiga asosan teatr va konsert-tomosha muassasalari faoliyati samaradorligini baholash natijalariga koʻra ushbu muassasalarni ragʻbatlantiradi yoki ularning faoliyatini rivojlantirish boʻyicha zarur choralar koʻradi.

Bunda reyting natijalari 55 balldan kam boʻlgan teatr va konsert-tomosha muassasalari faoliyati Madaniyat vazirligi tomonidan tanqidiy oʻrganib chiqiladi hamda ularning faoliyatini rivojlantirish boʻyicha tegishli choralar koʻriladi.

12. Ishchi guruh xulosasi asosida tuzilgan bayonnoma hamda barcha oʻrganilgan hujjatlar (maʼlumotlar) tegishli teatr va konsert-tomosha faoliyati boʻyicha Madaniyat vazirligining tegishli masʼul tarkibiy boʻlinmalari tomonidan umumlashtiriladi.

13. Madaniyat vazirligi teatr va konsert-tomosha yoʻnalishi boʻyicha bittadan eng yuqori ball toʻplagan teatr va konsert-tomosha muassasasini har yili yanvar oyining birinchi oʻn kunligida oʻtkaziladigan madaniyat sohasining yil yakunlariga bagʻishlangan tadbiri doirasida “Namunali teatr” va “Namunali konsert-tomosha muassasasi” nominatsiyalari boʻyicha ragʻbatlantiradi.

Bunda ragʻbatlantirish (taqdirlash) bilan bogʻliq barcha xarajatlar Madaniyat vazirligining budjetdan tashqari jamgʻarmasi mablagʻlari hisobidan qoplanadi.

5-bob. Yakunlovchi qoida

14. Ushbu Nizom talablari buzilishida aybdor boʻlgan shaxslar qonunchilik hujjatlarida belgilangan tartibda javob beradilar.

Teatrlar va konsert-tomosha muassasalari faoliyatini baholash reyting tizimini va ularni ragʻbatlantirish hamda toifalarini belgilash tartibi toʻgʻrisidagi nizomga ILOVA

Davlat teatrlari toifasini va ko n tsert-tomosha muassasalari guruhlari n i belgilash mezo n lari va ular n i ba h olash

T/r Mezonlar Koʻrsatkichlar Ballar I. Davlat teatrlari boʻyicha Jami ball: 100 1. Yil davomida sahnalashtirilgan yangi spektakllar soni 4 ta va undan ortiq 20 3 ta 10 2 ta 5 2. Teatrning joriy repertuaridagi spektakllari soni 25 ta va undan ortiq 20 16 — 24 ta 10 10 — 15 ta 5 3. Yil davomida namoyish etilgan spektakllar soni 240 ta va undan ortiq 10 180 — 239 ta 5 kamida 100 ta 3 4. Xalqaro va respublika miqyosidagi gastrollar soni respublikada 6 ta va undan ortiq, xorijiy davlatlarda 2 ta va undan ortiq gastrol 10 respublikada 3 — 5 ta, xorijiy davlatlarda 1 ta gastrol 5 respublikada kamida 2 ta gastrol 3 5. Tomoshabinlar soni (belgilangan rejadan kelib chiqqan holda, foiz hisobida toʻldirish koeffitsiyenti, oʻrindiqlar soniga nisbatan oʻrtacha yillik) 70 nafar va undan ortiq 10 60 — 69 nafar 5 kamida 50 nafar 3 6. Oʻz daromadlarining (homiylik xayriyalaridan tashqari) muassasaning umumiy yillik xarajatlaridagi ulushi 15% va undan ortiq 10 10% 5 kamida 5% 3 7. Oʻz binosi va texnika vositalarining mavjudligi 10 8. Internet jahon axborot tarmogʻidagi rasmiy veb-saytining yuritilishi holati 80 — 100 % yangilab borish 10 60 — 70 % yangilab borish 5 kamida 40 % yangilab borish 3 II. Konsert-tomosha muassasalari boʻyicha Jami ball: 100 9. Ishtirok etgan madaniy tadbirlari soni 75 ta va undan ortiq 20 50 ta 10 35 ta 5 10. Bevosita tashkil etgan konsertlar soni 240 ta va undan ortiq 20 180 — 239 ta 10 kamida 100 ta 5 11. Gastrollar (mahalliy, respublika va xalqaro) soni 15 ta va undan ortiq 10 9 — 12 ta 5 kamida 5 ta 3 12. Xalqaro va respublika miqyosidagi gastrollar soni respublikada 6 ta va undan ortiq, xorijiy davlatlarda 2 ta va undan ortiq gastrol 10 respublikada 3 — 5 ta, xorijiy davlatlarda 1 ta gastrol 5 respublikada kamida 2 ta gastrol 3 13. Tomoshabinlar soni (belgilangan rejadan kelib chiqqan holda, foiz hisobida toʻldirish koeffitsiyenti, oʻrindiqlar soniga nisbatan oʻrtacha yillik) 70 nafar va undan ortiq 10 60 — 69 nafar 5 kamida 50 nafar 3 14. Oʻz daromadlarining (homiylik xayriyalaridan tashqari) muassasaning umumiy yillik xarajatlaridagi ulushi 15% va undan ortiq 10 10% 5 kamida 5% 3 15. Oʻz binosi va texnika vositalarining mavjudligi 10 16. Internet jahon axborot tarmogʻidagi rasmiy veb-saytining yuritilishi holati 80 — 100 % yangilab borish 10 60 — 70 % yangilab borish 5 kamida 40 % yangilab borish 3

Oʻzbekiston Respublikasining Bosh vaziri A. ARIPOV

Toshkent sh.,

2023-yil 25-avgust,

423-son

(Qonunchilik maʼlumotlari milliy bazasi, 26.08.2023-y., 09/23/423/0654-son)

lex.uz