📅 2023-yil 29-avgust · Vazirlar Mahkamasi qarorlari
Rasmiy matn. Rasmiy hujjat. Tahririy izohlar kiritilmagan.
📅 2023-yil 29-avgust · Vazirlar Mahkamasi qarorlari
Rasmiy matn. Rasmiy hujjat. Tahririy izohlar kiritilmagan.
📅 2023 йил 29 август · Вазирлар Маҳкамаси қарорлари
Расмий матн. Расмий ҳужжат. Таҳририй изоҳлар киритилмаган.
📅 29 августа 2023 г. · Постановления Кабинета Министров
Официальный текст. Официальный документ. Редакционные примечания не включены.
📅 29 August 2023 · Cabinet of Ministers resolutions
Official text. Official document. Editorial notes are not included.
Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг
қарори
НИЗОМ
СХЕМАСИ
НАМУНАВИЙ ТАРКИБИ
НАМУНАВИЙ ТАРКИБИ
Кўчмас мулкка бўлган ҳуқуқларни давлат рўйхатидан ўтказиш вақтида юзага келадиган низоларни судга қадар ҳал қилиш тартиби тўғрисидаги низомни тасдиқлаш ҳақида
Ўзбекистон Республикасининг «Кўчмас мулкка бўлган ҳуқуқларни давлат рўйхатидан ўтказиш тўғрисида»ги Қонуни ижросини таъминлаш, шунингдек, кўчмас мулкка бўлган ҳуқуқларни давлат рўйхатидан ўтказиш вақтида юзага келадиган низоларни судга қадар ҳал қилиш тартибини белгилаш мақсадида Вазирлар Маҳкамаси қарор қилади:
1. Ўзбекистон Республикасининг «Кўчмас мулкка бўлган ҳуқуқларни давлат рўйхатидан ўтказиш тўғрисида»ги Қонунининг :
12-моддасига мувофиқ кўчмас мулкка бўлган ҳуқуқларни давлат рўйхатидан ўтказиш кўчмас мулкка бўлган ҳуқуқларни давлат рўйхатидан ўтказиш чогида юзага келадиган низоларни судга қадар ҳал қилиш комиссияси томонидан ёки суднинг қарорига кўра бекор қилиниши мумкинлиги;
13-моддасига мувофиқ кўчмас мулкка бўлган ҳуқуқларни давлат рўйхатидан ўтказиш вақтида юзага келадиган низоларни судга қадар ҳал қилиш тартиби Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамаси томонидан тасдиқланиши белгиланганлиги маълумот учун қабул қилинсин.
2. Қуйидагиларни назарда тутувчи Кўчмас мулкка бўлган ҳуқуқларни давлат рўйхатидан ўтказиш вақтида юзага келадиган низоларни судга қадар ҳал қилиш тартиби тўғрисидаги низом иловага мувофиқ тасдиқлансин:
жисмоний ва юридик шахсларнинг кўчмас мулкка бўлган ҳуқуқларини давлат рўйхатидан ўтказишга оид шикоятларини кўриб чиқиш;
кўчмас мулкка бўлган ҳуқуқларни давлат рўйхатидан ўтказиш вақтида юзага келадиган низоларни судга қадар ҳал қилиш тартиби;
шикоятларни кўриб чиқишда мурожаат этувчиларнинг тенг ҳуқуқлилиги, холислик, қонунийлик, коллегиаллик ва ҳуқуқни қўллаш амалиётининг бир хиллиги принципларига қатъий риоя қилиш.
3. Ўзбекистон Республикаси Иқтисодиёт ва молия вазирлиги ҳузуридаги Кадастр агентлиги 2024 йил 1 февралга қадар Кўчмас мулкка бўлган ҳуқуқларни давлат рўйхатидан ўтказишда низоларни судга қадар ҳал қилиш реестри ахборот тизимини ишга туширсин.
4. Мазкур қарорнинг бажарилишини назорат қилиш Ўзбекистон Республикаси Бош вазирининг ўринбосари — иқтисодиёт ва молия вазири Ж.А. Қўчқоров зиммасига юклансин.
Вазирлар Маҳкамасининг 2023 йил 29 августдаги 426-сон қарорига ИЛОВА
Кўчмас мулкка бўлган ҳуқуқларни давлат рўйхатидан ўтказиш вақтида юзага келадиган низоларни судга қадар ҳал қилиш тартиби тўғрисида
1-боб. Умумий қоидалар
1. Мазкур Низом жисмоний ва юридик шахсларнинг кўчмас мулкка бўлган ҳуқуқларни давлат рўйхатидан ўтказиш вақтида юзага келадиган низоларни судга қадар ҳал этиш тўғрисидаги ариза ва шикоятларни кўриб чиқиш тартибини белгилайди.
2. Ушбу Низомда қуйидаги асосий тушунчалардан фойдаланилади:
давлат рўйхатидан ўтказиладиган кўчмас мулклар — ер участкалари, бинолар, иншоотлар, шу жумладан, қурилиши тугалланмаган объектлар, кўп йиллик дов-дарахтлар, мулкий мажмуа сифатидаги корхоналар;
кўчмас мулкка бўлган ҳуқуқларни давлат рўйхатидан ўтказиш — жисмоний ва юридик шахсларнинг кўчмас мулкка бўлган ҳуқуқлари юзага келганлиги, бошқа шахсга ўтганлиги, чекланганлиги ва бекор қилинганлигини давлат томонидан тан олиш;
манфаатдор шахс — рўйхатдан ўтказувчи органда фаолият юритаётган ёки фаолият юритган рўйхатдан ўтказувчининг ҳаракатлари (ҳаракатсизлиги) қаратилган ёхуд бундай ҳаракат (ҳаракатсизлик) ҳуқуқ ва қонуний манфаатларига дахл этган бошқа жисмоний ёки юридик шахс;
рўйхатдан ўтказувчи орган — Ўзбекистон Республикаси Иқтисодиёт ва молия вазирлиги ҳузуридаги Кадастр агентлиги Давлат кадастрлари палатаси;
рўйхатдан ўтказувчи — Ўзбекистон Республикаси Иқтисодиёт ва молия вазирлиги ҳузуридаги Кадастр агентлиги Давлат кадастрлари палатаси ҳамда унинг Қорақалпоғистон Республикаси, вилоятлар ва Тошкент шаҳар бошқармалари раҳбарлари томонидан тайинланадиган масъул шахслар;
ҳудудий бошқарма — рўйхатдан ўтказувчи органнинг Қорақалпоғистон Республикаси, вилоятлар ва Тошкент шаҳар бошқармалари;
комиссия — кўчмас мулкка бўлган ҳуқуқларни давлат рўйхатидан ўтказишда юзага келадиган низоларни кўриб чиқувчи орган;
апелляция комиссияси — комиссиянинг қароридан норози бўлган манфаатдор шахс ёки рўйхатдан ўтказувчи томонидан берилган мурожаатларни кўриб чиқувчи коллегиал орган.
3. Манфаатдор шахс кўчмас мулкка бўлган ҳуқуқларни давлат рўйхатидан ўтказишда қонунчилик ҳужжатлари талабларига риоя этилмаган, шунингдек, рўйхатдан ўтказувчининг ҳаракатлари (ҳаракатсизлиги) унинг фуқаролик ҳуқуқларини бузган деб ҳисобласа, рўйхатдан ўтказувчининг ҳаракатлари (ҳаракатсизлиги) устидан рўйхатдан ўтказувчи орган томонидан ташкил этиладиган комиссияга шикоят қилиши мумкин.
Манфаатдор шахс комиссиянинг қароридан норози бўлган тақдирда, Ўзбекистон Республикаси Иқтисодиёт ва молия вазирлиги ҳузуридаги Кадастр агентлиги томонидан ташкил этиладиган апелляция комиссиясига ёки судга шикоят қилиши мумкин.
4. Комиссияга мурожаат қилиш ва мурожаатларни кўриб чиқиш ушбу Низомга 1-иловада келтирилган схемага мувофиқ амалга оширилади.
Комиссия ва апелляция комиссиясининг қарорларидан норози бўлган ҳолатларда кўчмас мулкка бўлган ҳуқуқларни давлат рўйхатидан ўтказиш билан боғлиқ низолар суд тартибида кўриб чиқилади.
Бунда судларда кўриб чиқилган ёки кўриб чиқилаётган низолар комиссия томонидан такроран кўриб чиқилмайди.
2-боб. Комиссияни шакллант и риш ва унинг вазифалари
5. Комиссия рўйхатдан ўтказувчи орган раҳбарининг буйруғига асосан ушбу Низомга 2-иловада келтирилган намунавий таркибда тузилади.
6. Кўчмас мулкка бўлган ҳуқуқларни давлат рўйхатидан ўтказиш тўғрисида қарор қабул қилувчи шахс ёхуд давлат рўйхатидан ўтказишни рад этган шахс комиссия аъзоси бўлиши мумкин эмас.
7. Рўйхатдан ўтказувчи органнинг ёки унинг ҳудудий бошқармасининг раҳбари (ёки раҳбар вазифаси юкланган шахс) комиссия раиси ҳисобланади.
Комиссия раиси:
комиссиянинг фаолиятини ва унинг регламентга риоя этишини ташкил этади;
манфаатдор шахсларнинг мурожаатларини кўриб чиқиш жойини, санасини ва вақтини белгилайди;
комиссия мажлисларини ўтказади ва уларда раислик қилади.
Комиссия раиси комиссия томонидан ишнинг ўз вақтида, тўғри ва виждонан бажарилишини ташкил этиш учун жавобгар бўлади.
8. Комиссия котиби манфаатдор шахслар мурожаатларининг ва комиссия иши билан боғлиқ бўлган ҳужжатларнинг сақланиши учун жавобгар бўлади.
9. Комиссия ўз фаолиятини мазкур Низом ҳамда бошқа қонунчилик ҳужжатларига мувофиқ амалга оширади.
3-боб. Комиссия ва Апелляция комиссиясининг вазифалари
10. Қуйидагилар комиссиянинг вазифалари ҳисобланади:
жисмоний ва юридик шахсларнинг кўчмас мулкка бўлган ҳуқуқларни давлат рўйхатидан ўтказиш соҳасидаги аризалари ва шикоятларини ушбу Низом ва қонунчилик ҳужжатлари талабларига мувофиқ кўриб чиқиш;
кўчмас мулкка бўлган ҳуқуқларни давлат рўйхатидан ўтказишда юзага келадиган низоларни судгача ҳал қилиш чораларини кўриш.
11. Қуйидагилар Апелляция комиссиясининг вазифалари ҳисобланади:
комиссиянинг қароридан норози бўлган манфаатдор шахс ёки рўйхатдан ўтказувчи томонидан берилган шикоятларни ушбу Низом ва қонунчилик ҳужжатлари талабларига мувофиқ кўриб чиқиш;
кўчмас мулкка бўлган ҳуқуқларни давлат рўйхатидан ўтказишда юзага келадиган низоларни судгача ҳал қилиш чораларини кўриш.
12. Комиссия ва Апелляция комиссияси ариза ҳамда шикоятларни кўриб чиқишда:
тенг ҳуқуқлилик, холислик, қонунийлик, коллегиаллик ва ҳуқуқни қўллаш амалиётининг бир хиллигини таъминлаш;
мурожаат этувчиларнинг ҳуқуқлари ва қонуний манфаатларига риоя қилиш принципларига асосланади.
4-боб. Комиссия ва Апелляция комиссиясининг ҳуқуқлари ҳамда мажбуриятлари
13. Комиссия ва Апелляция комиссияси мурожаатларни кўриб чиқишда қуйидаги ҳуқуқларга эга:
давлат органлари, фуқароларнинг ўзини ўзи бошқариш органлари, нодавлат нотижорат ташкилотларидан комиссия ва апелляция комиссияси ваколатларига тааллуқли масалалар бўйича маълумотномалар, ахборот-таҳлилий материалларни белгиланган тартибда сўраш ва бепул олиш;
зарурат бўлганда, мурожаатларни кўриб чиқишда қатнашиш учун давлат органлари, илмий ва таълим муассасалари, нодавлат нотижорат ташкилотларидан мутахассислар ва экспертларни таклиф қилиш;
комиссия ва апелляция комиссияси қонунчилик ҳужжатларига мувофиқ бошқа ҳуқуқларга ҳам эга бўлиши мумкин.
14. Комиссия ва апелляция комиссияси мурожаатларни кўриб чиқишда қуйидагиларга мажбур:
жисмоний ва юридик шахсларнинг шаъни ва қадр-қимматини камситишга, уларнинг шахсий ҳаётига аралашувга йўл қўймаслиги;
мурожаатларни кўриб чиқиш юзасидан қабул қилинган қарорлар ҳаққонийлигини ва асосланганлигини таъминлаши;
мурожаатларни кўриб чиқиш давомида олинган ахборотнинг, агар бундай ахборотни тарқатиш қонун билан чекланган бўлса, сир сақланишига риоя қилиши.
Комиссия ва апелляция комиссиясига мурожаатларни кўриб чиқиш жараёнида қонунчилик ҳужжатларига мувофиқ бошқа мажбуриятлар ҳам юкланиши мумкин.
5-боб. Комиссияга мурожаат қилиш ва мурожаатларни кўриб чиқиш тартиби
15. Манфаатдор шахс комиссияга кўчмас мулкка бўлган ҳуқуқларни давлат рўйхатидан ўтказишда юзага келган низоларни судгача ҳал этиш бўйича ёзма ёки рўйхатдан ўтказувчи органнинг расмий веб-сайти орқали электрон шаклда мурожаат қилиши мумкин.
16. Жисмоний шахснинг мурожаатида унинг фамилияси (исми, отасининг исми), яшаш жойи, электрон почта манзили, алоқа телефонлари ва кўчмас мулкнинг жойлашган жойи (почта манзили) ҳақидаги маълумотлар кўрсатилади.
Юридик шахснинг мурожаатида юридик шахснинг тўлиқ номи, унинг электрон почта манзили, алоқа телефонлари ва жойлашган жойи (почта манзили) тўғрисидаги маълумотлар кўрсатилади.
Манфаатдор шахс аризага кўчмас мулк билан боғлиқ бўлган бошқа маълумотлар ва ҳужжатларни ҳам илова қилиш ҳуқуқига эга.
17. Манфаатдор шахсдан мазкур Низомнинг 16-бандида кўрсатилган маълумотлардан бошқа маълумотларни талаб қилишга йўл қўйилмайди.
18. Комиссия манфаатдор шахснинг мурожаатини келиб тушган кундан эътиборан ўн иш куни ичида кўриб чиқиши шарт.
Мурожаатларнинг сони бир ёки бир нечта бўлишидан қатъи назар, мурожаатлар комиссия томонидан мазкур бандда белгиланган муддатларда кўриб чиқилади.
19. Комиссия котиби келиб тушган мурожаатларни шу куннинг ўзида рўйхатга олади.
Комиссия котиби келиб тушган мурожаатларнинг тўлиқлигини ҳамда ундаги маълумотларнинг тўғрилигини текширади.
20. Жисмоний шахснинг фамилияси, исми, отасининг исми ва яшаш жойи ёки юридик шахснинг тўлиқ номи ҳамда жойлашган жойи (почта манзили) тўғрисидаги маълумотлар кўрсатилмаган ёхуд улар ҳақида нотўғри маълумотлар тақдим этилган мурожаат, шунингдек, шахсни идентификация қилиш имконини бермайдиган электрон мурожаат ёки имзоланмаган ва аноним ёзма мурожаат комиссия томонидан кўриб чиқилмайди.
Мурожаат рад этилган тақдирда, тегишли хулоса тузилади ва комиссия раиси томонидан тасдиқланиб, мурожаат этган шахс бу ҳақда бир иш куни ичида хабардор қилинади.
21. Комиссия котиби комиссия аъзоларини ҳамда манфаатдор шахсни комиссия мажлиси ўтказиладиган кундан камида уч кун олдин хабардор қилади.
22. Комиссия йиғилиши комиссия аъзоларининг камида учдан икки қисми (кворум) иштирок этган тақдирда ваколатли ҳисобланади.
Йиғилишни ўтказиш учун кворум шаклланмаган тақдирда, комиссиянинг янги мажлиси ўтказиладиган сана ва вақти эълон қилинади.
23. Манфаатдор шахс ёки унинг қонуний вакили комиссия томонидан мурожаатлар кўриб чиқилишида иштирок этиш ҳуқуқига эга.
24. Комиссия аъзолари комиссия мажлисида мурожаатни кўриб чиқиш натижаларига кўра, кўриб чиқилаётган мурожаатдаги масалага доир барча ҳолатларни эътиборга олган ҳолда қуйидаги қарорлардан бирини қабул қилади:
кўчмас мулкка бўлган ҳуқуқни давлат рўйхатидан ўтказишни бекор қилиш;
кўчмас мулкка бўлган ҳуқуқни давлат рўйхатидан ўтказишни рад этишни бекор қилиш ва кўчмас мулкка бўлган ҳуқуқни давлат рўйхатидан ўтказиш;
кўчмас мулкка бўлган ҳуқуқни давлат рўйхатидан ўтказишни ўз кучида қолдириш;
кўчмас мулкка бўлган ҳуқуқни давлат рўйхатидан ўтказишни рад этишни ўз кучида қолдириш.
25. Комиссия қарори комиссия аъзоларининг оддий кўпчилик овози билан қабул қилинади.
Овозлар тенг бўлиб қолган тақдирда, комиссия раисининг овози ҳал қилувчи ҳисобланади.
26. Комиссия қарори унинг котиби томонидан баённома шаклида расмийлаштирилади.
27. Баённомада тегишлилиги бўйича манфаатдор шахснинг фамилияси, исми, отасининг исми ёки юридик шахснинг тўлиқ номи, кўчмас мулк ҳақидаги тегишли маълумотлар ҳамда комиссия томонидан мазкур мурожаат юзасидан қабул қилинган қарор кўрсатилиши керак.
Баённома комиссиянинг ҳар бир аъзоси томонидан имзоланади ҳамда тасдиқлаш учун комиссия раисига тақдим этилади.
28. Комиссия котиби комиссия раиси томонидан тасдиқланган баённома нусхаси шу куннинг ўзида рўйхатдан ўтказувчи ва манфаатдор шахсга электрон почта орқали ёки уларнинг яшаш ёки жойлашган жойига (почта орқали) етказилишини таъминлайди.
29. Кўчмас мулкка бўлган ҳуқуқларни давлат рўйхатидан ўтказишда низоларни судгача ҳал қилиш реестри (кейинги ўринларда — реестр) шакллантирилади ҳамда унга келиб тушган шикоятлар ҳамда комиссия қарори билан расмийлаштириладиган баённомалар киритиб борилади.
Реестр Ўзбекистон Республикаси Иқтисодиёт ва молия вазирлиги ҳузуридаги Кадастр агентлиги томонидан электрон шаклда юритилади.
30. Кўчмас мулк объектига бўлган ҳуқуқ юзасидан аниқланган янги ҳолатлар асосида комиссия томонидан қабул қилинган қарор қайта кўриб чиқилиши мумкин.
6-боб. Комиссия қарори юзасидан берилган мурожаатларни Апелляция комиссияси томонидан кўриб чиқиш
31. Апелляция комиссияси Ўзбекистон Республикаси Иқтисодиёт ва молия вазирлиги ҳузуридаги Кадастр агентлиги директорининг буйруғига мувофиқ мазкур Низомга 3-иловада келтирилган намунавий таркибда тузилади.
32. Кўчмас мулкка бўлган ҳуқуқларни давлат рўйхатидан ўтказиш тўғрисида қарор қабул қилувчи шахс ёхуд давлат рўйхатидан ўтказишни рад этган шахс апелляция комиссияси аъзоси бўлиши мумкин эмас.
33. Комиссия хулосасидан норози бўлган манфаатдор шахс рўйхатдан ўтказувчи комиссия хулосасини олган кундан бошлаб икки ой муддатда ёзма ёки рўйхатдан ўтказувчи органнинг расмий веб-сайти орқали электрон шаклда апелляция комиссиясига мурожаат қилиш ҳуқуқига эга.
34. Апелляция комиссиясининг йиғилиши, агар унда апелляция комиссияси аъзоларининг камида учдан икки қисми (кворум) иштирок этган тақдирда ваколатли ҳисобланади.
Йиғилишни ўтказиш учун кворум шаклланмаган тақдирда, апелляция комиссиясининг янги йиғилиши ўтказиладиган сана ва вақти эълон қилинади.
35. Манфаатдор шахс ёки рўйхатдан ўтказувчи томонидан берилган шикоят апелляция комиссияси томонидан ўн иш кунида кўриб чиқилади.
36. Апелляция комиссияси котиби апелляция комиссияси аъзоларини, рўйхатдан ўтказувчини ҳамда манфаатдор шахсни апелляция комиссияси йиғилиши ўтказиладиган кундан камида уч кун олдин хабардор қилади.
37. Манфаатдор шахс ёки унинг қонуний вакили ҳамда рўйхатдан ўтказувчи апелляция комиссия томонидан мурожаатлар кўриб чиқилишида иштирок этиш ҳуқуқига эга.
38. Апелляция комиссияси манфаатдор шахс ёки рўйхатдан ўтказувчининг апелляциясини кўриб чиқиш натижалари бўйича комиссия қарорини бекор қилиш ёки ўз кучида қолдириш тўғрисида қарор қабул қилади ҳамда уни апелляция комиссияси котиби баённома шаклида расмийлаштиради.
39. Апелляция комиссиясининг қарори комиссия аъзоларининг оддий кўпчилик овози билан қабул қилинади.
Овозлар тенг бўлиб қолган тақдирда, апелляция комиссияси раисининг овози ҳал қилувчи ҳисобланади.
40. Апелляция комиссиясининг котиби баённома манфаатдор шахс ва рўйхатдан ўтказувчига электрон почта орқали ёки уларнинг яшаш ёки жойлашган жойига (почта орқали) етказилишини таъминлайди ҳамда реестрга киритади.
7-боб. Якунловчи қоида
41. Мазкур Низом талаблари бузилишида айбдор бўлган шахслар қонунчилик ҳужжатларида белгиланган тартибда жавоб берадилар.
Кўчмас мулкка бўлган ҳуқуқларни давлат рўйхатидан ўтказиш вақтида юзага келадиган низоларни судга қадар ҳал қилиш тартиби тўғрисидаги низомга 1-ИЛОВА
Кўчмас мулкка бўлган ҳуқуқларни давлат рўйхатидан ўтказишда юзага келадиган низоларни кўриб чиқувчи комиссияга мурожаат қилиш ва мурожаатларни кўриб чиқиш
Босқичлар Субъектлар Тадбирлар Муддатлар 1-босқич Манфаатдор шахс Кўчмас мулкка бўлган ҳуқуқларни давлат рўйхатидан ўтказишда Давлат кадастрлари палатаси масъул ходимларининг ҳаракатлари (ҳаракатсизлиги) устидан шикоят қилиб, Кўчмас мулкка бўлган ҳуқуқларни давлат рўйхатидан ўтказишда юзага келадиган низоларни кўриб чиқувчи комиссияга (кейинги ўринларда — Комиссия) ёзма равишда ёки Давлат кадастрлари палатасининг расмий веб-сайти орқали ариза беради. Заруратга кўра 2-босқич Комиссия 1. Манфаатдор шахснинг аризасини кўриб чиқади. 2. Аризада келтирилган кўчмас мулкка бўлган ҳуқуқларни давлат рўйхатидан ўтказишда юзага келган низоларни судгача ҳал қилиш чораларини кўради. 3. Манфаатдор шахснинг аризасини унинг хоҳишига кўра манфаатдор шахс ва Комиссия аъзолари иштирокида Комиссия мажлисида муҳокама қилади. 4. Аризани кўриб чиқиш натижалари бўйича тегишли қарор қабул қилади. Ўн иш куни муддатда 3-босқич Манфаатдор шахс Комиссия қароридан норози бўлганда, ёзма равишда ёки Давлат кадастрлари палатасининг расмий веб-сайти орқали Апелляция комиссиясига мурожаат қилади. Комиссия қарорини олган кундан бошлаб икки ой муддатда 4-босқич Апелляция комиссияси 1. Манфаатдор шахснинг мурожаатини кўриб чиқади. 2. Манфаатдор шахс ёки унинг қонуний вакили ҳамда Давлат кадастрлари палатасининг рўйхатдан ўтказувчи масъул ходимига Апелляция комиссияда мурожаат кўриб чиқилишида иштирок этиш ҳуқуқини беради. 3. Манфаатдор шахснинг аризани кўриб чиқиш натижалари бўйича Комиссиянинг қарорини бекор қилиш ёки ўз кучида қолдириш тўғрисида қарор қабул қилади. Ўн иш куни муддатда 5-босқич Манфаатдор шахс Комиссия ва апелляция комиссиясининг қарорларидан норози бўлган ҳолатларда судга шикоят қилади. Белгиланган муддатларда
Кўчмас мулкка бўлган ҳуқуқларни давлат рўйхатидан ўтказиш вақтида юзага келадиган низоларни судга қадар ҳал қилиш тартиби тўғрисидаги низомга 2-ИЛОВА
Кўчмас мулкка бўлган ҳуқуқларни давлат рўйхатидан ўтказиш вақтида юзага келадиган низоларни судга қадар ҳал қилиш комиссиясининг
Лавозимига кўра — Иқтисодиёт ва молия вазирлиги ҳузуридаги Кадастр агентлигининг Давлат кадастрлари палатаси ҳудудий бошқармаси бошлиги, комиссия раиси Лавозимига кўра — Иқтисодиёт ва молия вазирлиги ҳузуридаги Кадастр агентлигининг Давлат кадастрлари палатаси ҳудудий бошқармаси бошлиги ўринбосари, комиссия раиси ўринбосари Лавозимига кўра — Қурилиш ва уй-жой коммунал хўжалиги вазирлиги ҳудудий бошқармасининг масъул ходими Лавозимига кўра — Адлия вазирлиги ҳудудий бошқармасининг масъул ходими Лавозимига кўра — Вазирлар Маҳкамаси ҳузуридаги Солиқ қўмитаси ҳудудий бошқармасининг масъул ходими Лавозимига кўра — Адвокатлар палатаси ҳудудий бошқармасининг масъул ходими Лавозимига кўра — Иқтисодиёт ва молия вазирлиги ҳузуридаги Кадастр агентлигининг Давлат кадастрлар палатаси ҳудудий бошқармасининг масъул ходими, комиссия котиби
Кўчмас мулкка бўлган ҳуқуқларни давлат рўйхатидан ўтказиш вақтида юзага келадиган низоларни судга қадар ҳал қилиш тартиби тўғрисидаги низомга 3-ИЛОВА
Кўчмас мулкка бўлган ҳуқуқларни давлат рўйхатидан ўтказиш вақтида юзага келадиган низоларни судга қадар ҳал қилиш комиссияси қарорлари юзасидан берилган мурожаатларни кўриб чиқадиган апелляция комиссиясининг
Лавозимига кўра — Иқтисодиёт ва молия вазирлиги ҳузуридаги Кадастр агентлиги директори ўринбосари, апелляция комиссияси раиси Лавозимига кўра — Иқтисодиёт ва молия вазирлиги ҳузуридаги Кадастр агентлигининг юридик хизмати бошлиги Лавозимига кўра — Қурилиш ва уй-жой коммунал хўжалиги вазирлигининг масъул ходими Лавозимига кўра — Адлия вазирлигининг масъул ходими Лавозимига кўра — Вазирлар Маҳкамаси ҳузуридаги Солиқ қўмитасининг масъул ходими Лавозимига кўра — Адвокатлар палатасининг масъул ходими Лавозимига кўра — Иқтисодиёт ва молия вазирлиги ҳузуридаги Кадастр агентлигининг масъул ходими, апелляция комиссияси котиби
Ўзбекистон Республикасининг Бош вазири А. АРИПОВ
Тошкент ш.,
2023 йил 29 август,
426-сон
Oʻzbekiston Respublikasi Vazirlar Mahkamasining
qarori
NIZOM
SXEMASI
NAMUNAVIY TARKIBI
NAMUNAVIY TARKIBI
Koʻchmas mulkka boʻlgan huquqlarni davlat roʻyxatidan oʻtkazish vaqtida yuzaga keladigan nizolarni sudga qadar hal qilish tartibi toʻgʻrisidagi nizomni tasdiqlash haqida
Oʻzbekiston Respublikasining “Koʻchmas mulkka boʻlgan huquqlarni davlat roʻyxatidan oʻtkazish toʻgʻrisida”gi Qonuni ijrosini taʼminlash, shuningdek, koʻchmas mulkka boʻlgan huquqlarni davlat roʻyxatidan oʻtkazish vaqtida yuzaga keladigan nizolarni sudga qadar hal qilish tartibini belgilash maqsadida Vazirlar Mahkamasi qaror qiladi:
1. Oʻzbekiston Respublikasining “Koʻchmas mulkka boʻlgan huquqlarni davlat roʻyxatidan oʻtkazish toʻgʻrisida”gi Qonunining :
12-moddasiga muvofiq koʻchmas mulkka boʻlgan huquqlarni davlat roʻyxatidan oʻtkazish koʻchmas mulkka boʻlgan huquqlarni davlat roʻyxatidan oʻtkazish chogida yuzaga keladigan nizolarni sudga qadar hal qilish komissiyasi tomonidan yoki sudning qaroriga koʻra bekor qilinishi mumkinligi;
13-moddasiga muvofiq koʻchmas mulkka boʻlgan huquqlarni davlat roʻyxatidan oʻtkazish vaqtida yuzaga keladigan nizolarni sudga qadar hal qilish tartibi Oʻzbekiston Respublikasi Vazirlar Mahkamasi tomonidan tasdiqlanishi belgilanganligi maʼlumot uchun qabul qilinsin.
2. Quyidagilarni nazarda tutuvchi Koʻchmas mulkka boʻlgan huquqlarni davlat roʻyxatidan oʻtkazish vaqtida yuzaga keladigan nizolarni sudga qadar hal qilish tartibi toʻgʻrisidagi nizom ilovaga muvofiq tasdiqlansin:
jismoniy va yuridik shaxslarning koʻchmas mulkka boʻlgan huquqlarini davlat roʻyxatidan oʻtkazishga oid shikoyatlarini koʻrib chiqish;
koʻchmas mulkka boʻlgan huquqlarni davlat roʻyxatidan oʻtkazish vaqtida yuzaga keladigan nizolarni sudga qadar hal qilish tartibi;
shikoyatlarni koʻrib chiqishda murojaat etuvchilarning teng huquqliligi, xolislik, qonuniylik, kollegiallik va huquqni qoʻllash amaliyotining bir xilligi prinsiplariga qatʼiy rioya qilish.
3. Oʻzbekiston Respublikasi Iqtisodiyot va moliya vazirligi huzuridagi Kadastr agentligi 2024-yil 1-fevralga qadar Koʻchmas mulkka boʻlgan huquqlarni davlat roʻyxatidan oʻtkazishda nizolarni sudga qadar hal qilish reyestri axborot tizimini ishga tushirsin.
4. Mazkur qarorning bajarilishini nazorat qilish Oʻzbekiston Respublikasi Bosh vazirining oʻrinbosari — iqtisodiyot va moliya vaziri J.A. Qoʻchqorov zimmasiga yuklansin.
Vazirlar Mahkamasining 2023-yil 29-avgustdagi 426-son qaroriga ILOVA
Koʻchmas mulkka boʻlgan huquqlarni davlat roʻyxatidan oʻtkazish vaqtida yuzaga keladigan nizolarni sudga qadar hal qilish tartibi toʻgʻrisida
1-bob. Umumiy qoidalar
1. Mazkur Nizom jismoniy va yuridik shaxslarning koʻchmas mulkka boʻlgan huquqlarni davlat roʻyxatidan oʻtkazish vaqtida yuzaga keladigan nizolarni sudga qadar hal etish toʻgʻrisidagi ariza va shikoyatlarni koʻrib chiqish tartibini belgilaydi.
2. Ushbu Nizomda quyidagi asosiy tushunchalardan foydalaniladi:
davlat roʻyxatidan oʻtkaziladigan koʻchmas mulklar — yer uchastkalari, binolar, inshootlar, shu jumladan, qurilishi tugallanmagan obyektlar, koʻp yillik dov-daraxtlar, mulkiy majmua sifatidagi korxonalar;
koʻchmas mulkka boʻlgan huquqlarni davlat roʻyxatidan oʻtkazish — jismoniy va yuridik shaxslarning koʻchmas mulkka boʻlgan huquqlari yuzaga kelganligi, boshqa shaxsga oʻtganligi, cheklanganligi va bekor qilinganligini davlat tomonidan tan olish;
manfaatdor shaxs — roʻyxatdan oʻtkazuvchi organda faoliyat yuritayotgan yoki faoliyat yuritgan roʻyxatdan oʻtkazuvchining harakatlari (harakatsizligi) qaratilgan yoxud bunday harakat (harakatsizlik) huquq va qonuniy manfaatlariga daxl etgan boshqa jismoniy yoki yuridik shaxs;
roʻyxatdan oʻtkazuvchi organ — Oʻzbekiston Respublikasi Iqtisodiyot va moliya vazirligi huzuridagi Kadastr agentligi Davlat kadastrlari palatasi;
roʻyxatdan oʻtkazuvchi — Oʻzbekiston Respublikasi Iqtisodiyot va moliya vazirligi huzuridagi Kadastr agentligi Davlat kadastrlari palatasi hamda uning Qoraqalpogʻiston Respublikasi, viloyatlar va Toshkent shahar boshqarmalari rahbarlari tomonidan tayinlanadigan masʼul shaxslar;
hududiy boshqarma — roʻyxatdan oʻtkazuvchi organning Qoraqalpogʻiston Respublikasi, viloyatlar va Toshkent shahar boshqarmalari;
komissiya — koʻchmas mulkka boʻlgan huquqlarni davlat roʻyxatidan oʻtkazishda yuzaga keladigan nizolarni koʻrib chiquvchi organ;
apellyatsiya komissiyasi — komissiyaning qaroridan norozi boʻlgan manfaatdor shaxs yoki roʻyxatdan oʻtkazuvchi tomonidan berilgan murojaatlarni koʻrib chiquvchi kollegial organ.
3. Manfaatdor shaxs koʻchmas mulkka boʻlgan huquqlarni davlat roʻyxatidan oʻtkazishda qonunchilik hujjatlari talablariga rioya etilmagan, shuningdek, roʻyxatdan oʻtkazuvchining harakatlari (harakatsizligi) uning fuqarolik huquqlarini buzgan deb hisoblasa, roʻyxatdan oʻtkazuvchining harakatlari (harakatsizligi) ustidan roʻyxatdan oʻtkazuvchi organ tomonidan tashkil etiladigan komissiyaga shikoyat qilishi mumkin.
Manfaatdor shaxs komissiyaning qaroridan norozi boʻlgan taqdirda, Oʻzbekiston Respublikasi Iqtisodiyot va moliya vazirligi huzuridagi Kadastr agentligi tomonidan tashkil etiladigan apellyatsiya komissiyasiga yoki sudga shikoyat qilishi mumkin.
4. Komissiyaga murojaat qilish va murojaatlarni koʻrib chiqish ushbu Nizomga 1-ilovada keltirilgan sxemaga muvofiq amalga oshiriladi.
Komissiya va apellyatsiya komissiyasining qarorlaridan norozi boʻlgan holatlarda koʻchmas mulkka boʻlgan huquqlarni davlat roʻyxatidan oʻtkazish bilan bogʻliq nizolar sud tartibida koʻrib chiqiladi.
Bunda sudlarda koʻrib chiqilgan yoki koʻrib chiqilayotgan nizolar komissiya tomonidan takroran koʻrib chiqilmaydi.
2-bob. Komissiyani shakllant i rish va uning vazifalari
5. Komissiya roʻyxatdan oʻtkazuvchi organ rahbarining buyrugʻiga asosan ushbu Nizomga 2-ilovada keltirilgan namunaviy tarkibda tuziladi.
6. Koʻchmas mulkka boʻlgan huquqlarni davlat roʻyxatidan oʻtkazish toʻgʻrisida qaror qabul qiluvchi shaxs yoxud davlat roʻyxatidan oʻtkazishni rad etgan shaxs komissiya aʼzosi boʻlishi mumkin emas.
7. Roʻyxatdan oʻtkazuvchi organning yoki uning hududiy boshqarmasining rahbari (yoki rahbar vazifasi yuklangan shaxs) komissiya raisi hisoblanadi.
Komissiya raisi:
komissiyaning faoliyatini va uning reglamentga rioya etishini tashkil etadi;
manfaatdor shaxslarning murojaatlarini koʻrib chiqish joyini, sanasini va vaqtini belgilaydi;
komissiya majlislarini oʻtkazadi va ularda raislik qiladi.
Komissiya raisi komissiya tomonidan ishning oʻz vaqtida, toʻgʻri va vijdonan bajarilishini tashkil etish uchun javobgar boʻladi.
8. Komissiya kotibi manfaatdor shaxslar murojaatlarining va komissiya ishi bilan bogʻliq boʻlgan hujjatlarning saqlanishi uchun javobgar boʻladi.
9. Komissiya oʻz faoliyatini mazkur Nizom hamda boshqa qonunchilik hujjatlariga muvofiq amalga oshiradi.
3-bob. Komissiya va Apellyatsiya komissiyasining vazifalari
10. Quyidagilar komissiyaning vazifalari hisoblanadi:
jismoniy va yuridik shaxslarning koʻchmas mulkka boʻlgan huquqlarni davlat roʻyxatidan oʻtkazish sohasidagi arizalari va shikoyatlarini ushbu Nizom va qonunchilik hujjatlari talablariga muvofiq koʻrib chiqish;
koʻchmas mulkka boʻlgan huquqlarni davlat roʻyxatidan oʻtkazishda yuzaga keladigan nizolarni sudgacha hal qilish choralarini koʻrish.
11. Quyidagilar Apellyatsiya komissiyasining vazifalari hisoblanadi:
komissiyaning qaroridan norozi boʻlgan manfaatdor shaxs yoki roʻyxatdan oʻtkazuvchi tomonidan berilgan shikoyatlarni ushbu Nizom va qonunchilik hujjatlari talablariga muvofiq koʻrib chiqish;
koʻchmas mulkka boʻlgan huquqlarni davlat roʻyxatidan oʻtkazishda yuzaga keladigan nizolarni sudgacha hal qilish choralarini koʻrish.
12. Komissiya va Apellyatsiya komissiyasi ariza hamda shikoyatlarni koʻrib chiqishda:
teng huquqlilik, xolislik, qonuniylik, kollegiallik va huquqni qoʻllash amaliyotining bir xilligini taʼminlash;
murojaat etuvchilarning huquqlari va qonuniy manfaatlariga rioya qilish prinsiplariga asoslanadi.
4-bob. Komissiya va Apellyatsiya komissiyasining huquqlari hamda majburiyatlari
13. Komissiya va Apellyatsiya komissiyasi murojaatlarni koʻrib chiqishda quyidagi huquqlarga ega:
davlat organlari, fuqarolarning oʻzini oʻzi boshqarish organlari, nodavlat notijorat tashkilotlaridan komissiya va apellyatsiya komissiyasi vakolatlariga taalluqli masalalar boʻyicha maʼlumotnomalar, axborot-tahliliy materiallarni belgilangan tartibda soʻrash va bepul olish;
zarurat boʻlganda, murojaatlarni koʻrib chiqishda qatnashish uchun davlat organlari, ilmiy va taʼlim muassasalari, nodavlat notijorat tashkilotlaridan mutaxassislar va ekspertlarni taklif qilish;
komissiya va apellyatsiya komissiyasi qonunchilik hujjatlariga muvofiq boshqa huquqlarga ham ega boʻlishi mumkin.
14. Komissiya va apellyatsiya komissiyasi murojaatlarni koʻrib chiqishda quyidagilarga majbur:
jismoniy va yuridik shaxslarning shaʼni va qadr-qimmatini kamsitishga, ularning shaxsiy hayotiga aralashuvga yoʻl qoʻymasligi;
murojaatlarni koʻrib chiqish yuzasidan qabul qilingan qarorlar haqqoniyligini va asoslanganligini taʼminlashi;
murojaatlarni koʻrib chiqish davomida olingan axborotning, agar bunday axborotni tarqatish qonun bilan cheklangan boʻlsa, sir saqlanishiga rioya qilishi.
Komissiya va apellyatsiya komissiyasiga murojaatlarni koʻrib chiqish jarayonida qonunchilik hujjatlariga muvofiq boshqa majburiyatlar ham yuklanishi mumkin.
5-bob. Komissiyaga murojaat qilish va murojaatlarni koʻrib chiqish tartibi
15. Manfaatdor shaxs komissiyaga koʻchmas mulkka boʻlgan huquqlarni davlat roʻyxatidan oʻtkazishda yuzaga kelgan nizolarni sudgacha hal etish boʻyicha yozma yoki roʻyxatdan oʻtkazuvchi organning rasmiy veb-sayti orqali elektron shaklda murojaat qilishi mumkin.
16. Jismoniy shaxsning murojaatida uning familiyasi (ismi, otasining ismi), yashash joyi, elektron pochta manzili, aloqa telefonlari va koʻchmas mulkning joylashgan joyi (pochta manzili) haqidagi maʼlumotlar koʻrsatiladi.
Yuridik shaxsning murojaatida yuridik shaxsning toʻliq nomi, uning elektron pochta manzili, aloqa telefonlari va joylashgan joyi (pochta manzili) toʻgʻrisidagi maʼlumotlar koʻrsatiladi.
Manfaatdor shaxs arizaga koʻchmas mulk bilan bogʻliq boʻlgan boshqa maʼlumotlar va hujjatlarni ham ilova qilish huquqiga ega.
17. Manfaatdor shaxsdan mazkur Nizomning 16-bandida koʻrsatilgan maʼlumotlardan boshqa maʼlumotlarni talab qilishga yoʻl qoʻyilmaydi.
18. Komissiya manfaatdor shaxsning murojaatini kelib tushgan kundan eʼtiboran oʻn ish kuni ichida koʻrib chiqishi shart.
Murojaatlarning soni bir yoki bir nechta boʻlishidan qatʼi nazar, murojaatlar komissiya tomonidan mazkur bandda belgilangan muddatlarda koʻrib chiqiladi.
19. Komissiya kotibi kelib tushgan murojaatlarni shu kunning oʻzida roʻyxatga oladi.
Komissiya kotibi kelib tushgan murojaatlarning toʻliqligini hamda undagi maʼlumotlarning toʻgʻriligini tekshiradi.
20. Jismoniy shaxsning familiyasi, ismi, otasining ismi va yashash joyi yoki yuridik shaxsning toʻliq nomi hamda joylashgan joyi (pochta manzili) toʻgʻrisidagi maʼlumotlar koʻrsatilmagan yoxud ular haqida notoʻgʻri maʼlumotlar taqdim etilgan murojaat, shuningdek, shaxsni identifikatsiya qilish imkonini bermaydigan elektron murojaat yoki imzolanmagan va anonim yozma murojaat komissiya tomonidan koʻrib chiqilmaydi.
Murojaat rad etilgan taqdirda, tegishli xulosa tuziladi va komissiya raisi tomonidan tasdiqlanib, murojaat etgan shaxs bu haqda bir ish kuni ichida xabardor qilinadi.
21. Komissiya kotibi komissiya aʼzolarini hamda manfaatdor shaxsni komissiya majlisi oʻtkaziladigan kundan kamida uch kun oldin xabardor qiladi.
22. Komissiya yigʻilishi komissiya aʼzolarining kamida uchdan ikki qismi (kvorum) ishtirok etgan taqdirda vakolatli hisoblanadi.
Yigʻilishni oʻtkazish uchun kvorum shakllanmagan taqdirda, komissiyaning yangi majlisi oʻtkaziladigan sana va vaqti eʼlon qilinadi.
23. Manfaatdor shaxs yoki uning qonuniy vakili komissiya tomonidan murojaatlar koʻrib chiqilishida ishtirok etish huquqiga ega.
24. Komissiya aʼzolari komissiya majlisida murojaatni koʻrib chiqish natijalariga koʻra, koʻrib chiqilayotgan murojaatdagi masalaga doir barcha holatlarni eʼtiborga olgan holda quyidagi qarorlardan birini qabul qiladi:
koʻchmas mulkka boʻlgan huquqni davlat roʻyxatidan oʻtkazishni bekor qilish;
koʻchmas mulkka boʻlgan huquqni davlat roʻyxatidan oʻtkazishni rad etishni bekor qilish va koʻchmas mulkka boʻlgan huquqni davlat roʻyxatidan oʻtkazish;
koʻchmas mulkka boʻlgan huquqni davlat roʻyxatidan oʻtkazishni oʻz kuchida qoldirish;
koʻchmas mulkka boʻlgan huquqni davlat roʻyxatidan oʻtkazishni rad etishni oʻz kuchida qoldirish.
25. Komissiya qarori komissiya aʼzolarining oddiy koʻpchilik ovozi bilan qabul qilinadi.
Ovozlar teng boʻlib qolgan taqdirda, komissiya raisining ovozi hal qiluvchi hisoblanadi.
26. Komissiya qarori uning kotibi tomonidan bayonnoma shaklida rasmiylashtiriladi.
27. Bayonnomada tegishliligi boʻyicha manfaatdor shaxsning familiyasi, ismi, otasining ismi yoki yuridik shaxsning toʻliq nomi, koʻchmas mulk haqidagi tegishli maʼlumotlar hamda komissiya tomonidan mazkur murojaat yuzasidan qabul qilingan qaror koʻrsatilishi kerak.
Bayonnoma komissiyaning har bir aʼzosi tomonidan imzolanadi hamda tasdiqlash uchun komissiya raisiga taqdim etiladi.
28. Komissiya kotibi komissiya raisi tomonidan tasdiqlangan bayonnoma nusxasi shu kunning oʻzida roʻyxatdan oʻtkazuvchi va manfaatdor shaxsga elektron pochta orqali yoki ularning yashash yoki joylashgan joyiga (pochta orqali) yetkazilishini taʼminlaydi.
29. Koʻchmas mulkka boʻlgan huquqlarni davlat roʻyxatidan oʻtkazishda nizolarni sudgacha hal qilish reyestri (keyingi oʻrinlarda — reyestr) shakllantiriladi hamda unga kelib tushgan shikoyatlar hamda komissiya qarori bilan rasmiylashtiriladigan bayonnomalar kiritib boriladi.
Reyestr Oʻzbekiston Respublikasi Iqtisodiyot va moliya vazirligi huzuridagi Kadastr agentligi tomonidan elektron shaklda yuritiladi.
30. Koʻchmas mulk obyektiga boʻlgan huquq yuzasidan aniqlangan yangi holatlar asosida komissiya tomonidan qabul qilingan qaror qayta koʻrib chiqilishi mumkin.
6-bob. Komissiya qarori yuzasidan berilgan murojaatlarni Apellyatsiya komissiyasi tomonidan koʻrib chiqish
31. Apellyatsiya komissiyasi Oʻzbekiston Respublikasi Iqtisodiyot va moliya vazirligi huzuridagi Kadastr agentligi direktorining buyrugʻiga muvofiq mazkur Nizomga 3-ilovada keltirilgan namunaviy tarkibda tuziladi.
32. Koʻchmas mulkka boʻlgan huquqlarni davlat roʻyxatidan oʻtkazish toʻgʻrisida qaror qabul qiluvchi shaxs yoxud davlat roʻyxatidan oʻtkazishni rad etgan shaxs apellyatsiya komissiyasi aʼzosi boʻlishi mumkin emas.
33. Komissiya xulosasidan norozi boʻlgan manfaatdor shaxs roʻyxatdan oʻtkazuvchi komissiya xulosasini olgan kundan boshlab ikki oy muddatda yozma yoki roʻyxatdan oʻtkazuvchi organning rasmiy veb-sayti orqali elektron shaklda apellyatsiya komissiyasiga murojaat qilish huquqiga ega.
34. Apellyatsiya komissiyasining yigʻilishi, agar unda apellyatsiya komissiyasi aʼzolarining kamida uchdan ikki qismi (kvorum) ishtirok etgan taqdirda vakolatli hisoblanadi.
Yigʻilishni oʻtkazish uchun kvorum shakllanmagan taqdirda, apellyatsiya komissiyasining yangi yigʻilishi oʻtkaziladigan sana va vaqti eʼlon qilinadi.
35. Manfaatdor shaxs yoki roʻyxatdan oʻtkazuvchi tomonidan berilgan shikoyat apellyatsiya komissiyasi tomonidan oʻn ish kunida koʻrib chiqiladi.
36. Apellyatsiya komissiyasi kotibi apellyatsiya komissiyasi aʼzolarini, roʻyxatdan oʻtkazuvchini hamda manfaatdor shaxsni apellyatsiya komissiyasi yigʻilishi oʻtkaziladigan kundan kamida uch kun oldin xabardor qiladi.
37. Manfaatdor shaxs yoki uning qonuniy vakili hamda roʻyxatdan oʻtkazuvchi apellyatsiya komissiya tomonidan murojaatlar koʻrib chiqilishida ishtirok etish huquqiga ega.
38. Apellyatsiya komissiyasi manfaatdor shaxs yoki roʻyxatdan oʻtkazuvchining apellyatsiyasini koʻrib chiqish natijalari boʻyicha komissiya qarorini bekor qilish yoki oʻz kuchida qoldirish toʻgʻrisida qaror qabul qiladi hamda uni apellyatsiya komissiyasi kotibi bayonnoma shaklida rasmiylashtiradi.
39. Apellyatsiya komissiyasining qarori komissiya aʼzolarining oddiy koʻpchilik ovozi bilan qabul qilinadi.
Ovozlar teng boʻlib qolgan taqdirda, apellyatsiya komissiyasi raisining ovozi hal qiluvchi hisoblanadi.
40. Apellyatsiya komissiyasining kotibi bayonnoma manfaatdor shaxs va roʻyxatdan oʻtkazuvchiga elektron pochta orqali yoki ularning yashash yoki joylashgan joyiga (pochta orqali) yetkazilishini taʼminlaydi hamda reyestrga kiritadi.
7-bob. Yakunlovchi qoida
41. Mazkur Nizom talablari buzilishida aybdor boʻlgan shaxslar qonunchilik hujjatlarida belgilangan tartibda javob beradilar.
Koʻchmas mulkka boʻlgan huquqlarni davlat roʻyxatidan oʻtkazish vaqtida yuzaga keladigan nizolarni sudga qadar hal qilish tartibi toʻgʻrisidagi nizomga 1-ILOVA
Koʻchmas mulkka boʻlgan huquqlarni davlat roʻyxatidan oʻtkazishda yuzaga keladigan nizolarni koʻrib chiquvchi komissiyaga murojaat qilish va murojaatlarni koʻrib chiqish
Bosqichlar Subyektlar Tadbirlar Muddatlar 1-bosqich Manfaatdor shaxs Koʻchmas mulkka boʻlgan huquqlarni davlat roʻyxatidan oʻtkazishda Davlat kadastrlari palatasi masʼul xodimlarining harakatlari (harakatsizligi) ustidan shikoyat qilib, Koʻchmas mulkka boʻlgan huquqlarni davlat roʻyxatidan oʻtkazishda yuzaga keladigan nizolarni koʻrib chiquvchi komissiyaga (keyingi oʻrinlarda — Komissiya) yozma ravishda yoki Davlat kadastrlari palatasining rasmiy veb-sayti orqali ariza beradi. Zaruratga koʻra 2-bosqich Komissiya 1. Manfaatdor shaxsning arizasini koʻrib chiqadi. 2. Arizada keltirilgan koʻchmas mulkka boʻlgan huquqlarni davlat roʻyxatidan oʻtkazishda yuzaga kelgan nizolarni sudgacha hal qilish choralarini koʻradi. 3. Manfaatdor shaxsning arizasini uning xohishiga koʻra manfaatdor shaxs va Komissiya aʼzolari ishtirokida Komissiya majlisida muhokama qiladi. 4. Arizani koʻrib chiqish natijalari boʻyicha tegishli qaror qabul qiladi. Oʻn ish kuni muddatda 3-bosqich Manfaatdor shaxs Komissiya qaroridan norozi boʻlganda, yozma ravishda yoki Davlat kadastrlari palatasining rasmiy veb-sayti orqali Apellyatsiya komissiyasiga murojaat qiladi. Komissiya qarorini olgan kundan boshlab ikki oy muddatda 4-bosqich Apellyatsiya komissiyasi 1. Manfaatdor shaxsning murojaatini koʻrib chiqadi. 2. Manfaatdor shaxs yoki uning qonuniy vakili hamda Davlat kadastrlari palatasining roʻyxatdan oʻtkazuvchi masʼul xodimiga Apellyatsiya komissiyada murojaat koʻrib chiqilishida ishtirok etish huquqini beradi. 3. Manfaatdor shaxsning arizani koʻrib chiqish natijalari boʻyicha Komissiyaning qarorini bekor qilish yoki oʻz kuchida qoldirish toʻgʻrisida qaror qabul qiladi. Oʻn ish kuni muddatda 5-bosqich Manfaatdor shaxs Komissiya va apellyatsiya komissiyasining qarorlaridan norozi boʻlgan holatlarda sudga shikoyat qiladi. Belgilangan muddatlarda
Koʻchmas mulkka boʻlgan huquqlarni davlat roʻyxatidan oʻtkazish vaqtida yuzaga keladigan nizolarni sudga qadar hal qilish tartibi toʻgʻrisidagi nizomga 2-ILOVA
Koʻchmas mulkka boʻlgan huquqlarni davlat roʻyxatidan oʻtkazish vaqtida yuzaga keladigan nizolarni sudga qadar hal qilish komissiyasining
Lavozimiga koʻra — Iqtisodiyot va moliya vazirligi huzuridagi Kadastr agentligining Davlat kadastrlari palatasi hududiy boshqarmasi boshligi, komissiya raisi Lavozimiga koʻra — Iqtisodiyot va moliya vazirligi huzuridagi Kadastr agentligining Davlat kadastrlari palatasi hududiy boshqarmasi boshligi oʻrinbosari, komissiya raisi oʻrinbosari Lavozimiga koʻra — Qurilish va uy-joy kommunal xoʻjaligi vazirligi hududiy boshqarmasining masʼul xodimi Lavozimiga koʻra — Adliya vazirligi hududiy boshqarmasining masʼul xodimi Lavozimiga koʻra — Vazirlar Mahkamasi huzuridagi Soliq qoʻmitasi hududiy boshqarmasining masʼul xodimi Lavozimiga koʻra — Advokatlar palatasi hududiy boshqarmasining masʼul xodimi Lavozimiga koʻra — Iqtisodiyot va moliya vazirligi huzuridagi Kadastr agentligining Davlat kadastrlar palatasi hududiy boshqarmasining masʼul xodimi, komissiya kotibi
Koʻchmas mulkka boʻlgan huquqlarni davlat roʻyxatidan oʻtkazish vaqtida yuzaga keladigan nizolarni sudga qadar hal qilish tartibi toʻgʻrisidagi nizomga 3-ILOVA
Koʻchmas mulkka boʻlgan huquqlarni davlat roʻyxatidan oʻtkazish vaqtida yuzaga keladigan nizolarni sudga qadar hal qilish komissiyasi qarorlari yuzasidan berilgan murojaatlarni koʻrib chiqadigan apellyatsiya komissiyasining
Lavozimiga koʻra — Iqtisodiyot va moliya vazirligi huzuridagi Kadastr agentligi direktori oʻrinbosari, apellyatsiya komissiyasi raisi Lavozimiga koʻra — Iqtisodiyot va moliya vazirligi huzuridagi Kadastr agentligining yuridik xizmati boshligi Lavozimiga koʻra — Qurilish va uy-joy kommunal xoʻjaligi vazirligining masʼul xodimi Lavozimiga koʻra — Adliya vazirligining masʼul xodimi Lavozimiga koʻra — Vazirlar Mahkamasi huzuridagi Soliq qoʻmitasining masʼul xodimi Lavozimiga koʻra — Advokatlar palatasining masʼul xodimi Lavozimiga koʻra — Iqtisodiyot va moliya vazirligi huzuridagi Kadastr agentligining masʼul xodimi, apellyatsiya komissiyasi kotibi
Oʻzbekiston Respublikasining Bosh vaziri A. ARIPOV
Toshkent sh.,
2023-yil 29-avgust,
426-son