UzbekAI

← Qonunlar

📅 2023-yil 2-sentabr · Vazirlar Mahkamasi qarorlari

Rasmiy matn. Rasmiy hujjat. Tahririy izohlar kiritilmagan.

Yordam | Arxiv | Atamalar | Statistika | API | Havola yuborish | Sayt haqida | Shartlar

← Қонунлар

📅 2023 йил 2 сентябрь · Вазирлар Маҳкамаси қарорлари

Расмий матн. Расмий ҳужжат. Таҳририй изоҳлар киритилмаган.

Ёрдам | Архив | Атамалар | Статистика | API | Ҳавола юбориш | Сайт ҳақида | Шартлар

← Законы

📅 2 сентября 2023 г. · Постановления Кабинета Министров

Официальный текст. Официальный документ. Редакционные примечания не включены.

Помощь | Архив | Термины | Статистика | API | Предложить ссылку | О сайте | Условия

← Laws

📅 2 September 2023 · Cabinet of Ministers resolutions

Official text. Official document. Editorial notes are not included.

Help | Archive | Glossary | Stats | API | Submit | About | Terms

Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг

қарори

НИЗОМ

СХЕМАСИ

СЎРОВНОМА

НАМУНАВИЙ ТАРКИБИ

НАМУНАВИЙ ТАРКИБИ

СХЕМАСИ

ТАВСИФИ

ТАВСИФИ

ТАВСИФИ

«Ибратли оила» кўкрак нишони тўғрисидаги низомни тасдиқлаш ҳақида

Ўзбекистон Республикаси Президентининг «Оила ва хотин-қизларни тизимли қўллаб-қувватлашга доир ишларни янада жадаллаштириш чора-тадбирлари тўғрисида» 2022 йил 7 мартдаги ПФ-87-сон Фармони ижросини таъминлаш ҳамда фаровон ва барқарор оилаларнинг ҳаётий тажрибаларини оммалаштириш, оила институтини мустаҳкамлаш, оилавий қадриятларни сақлаш ва ривожлантиришга муносиб ҳисса қўшган оилаларни рағбатлантириш мақсадида Вазирлар Маҳкамаси қарор қилади:

1. Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2022 йил 7 мартдаги ПФ-87-сон Фармони билан фаровон ва барқарор оилаларнинг ҳаётий тажрибаларини оммалаштириш мақсадида оила институтини мустаҳкамлаш, оилавий қадриятларни сақлаш ва ривожлантиришга муносиб ҳисса қўшган оилаларга бериладиган «Ибратли оила» кўкрак нишони таъсис этилганлиги ҳамда уни 15 май — Халқаро оилалар кунида топшириш белгиланганлиги маълумот учун қабул қилинсин.

2. Қуйидагилар:

«Ибратли оила» кўкрак нишони тўғрисидаги низом 1-иловага мувофиқ;

«Ибратли оила» кўкрак нишони ва унинг гувоҳномаси тавсифлари тегишлича 2 ва 3-иловаларга мувофиқ тасдиқлансин.

3. Ўзбекистон Республикаси Марказий банкининг «Давлат белгиси» давлат унитар корхонаси Оила ва хотин-қизлар қўмитасининг буюртмасига асосан «Ибратли оила» кўкрак нишони ва унинг гувоҳномаси тайёрланишини белгиланган тартибда таъминласин.

4. «Ибратли оила» кўкрак нишони ва унинг гувоҳномасини тайёрлаш ҳамда мукофотланганларни тақдирлаш билан боғлиқ харажатлар Оила ва хотин-қизлар қўмитасининг бюджет ва бюджетдан ташқари маблағлари ҳисобидан қопланиши инобатга олинсин.

5. Мазкур қарорнинг бажарилишини назорат қилиш Ўзбекистон Республикаси Бош вазирининг ўринбосари З.Б. Маҳкамова зиммасига юклансин.

Вазирлар Маҳкамасининг 2023 йил 2 сентябрдаги 437-сон қарорига 1-ИЛОВА

«Ибратли оила» кўкрак нишони тўғрисида

1-боб. Умумий қоидалар

1. Ушбу Низом «Ибратли оила» кўкрак нишони (кейинги ўринларда — кўкрак нишони) билан тақдирлаш тартибини белгилайди.

2. Кўкрак нишони билан фаровон ва барқарор оилаларнинг ҳаётий тажрибаларини оммалаштириш, оила институтини мустаҳкамлаш, оилавий қадриятларни сақлаш ва ривожлантиришга муносиб ҳисса қўшган намунали оилалар тақдирланади.

Кўкрак нишони билан Ўзбекистон Республикаси ҳудудида истиқомат қилаётган ибратли оилаларнинг вакиллари — чет эл фуқаролари ва фуқаролиги бўлмаган шахслар ҳам тақдирланиши мумкин.

2-боб. Кўкрак нишони билан тақдирлаш учун ҳужжатларни тақдим этиш ва кўриб чиқиш тартиби

3. Кўкрак нишони билан тақдирлаш ушбу Низомнинг 1-иловасидаги схемага мувофиқ амалга оширилади.

4. «Ибратли оила» кўкрак нишонини олиш учун номзод оила ҳар йили 1 мартга қадар Ягона интерактив давлат хизматлари портали орқали ушбу Низомга 1а-иловада келтирилган сўровномани тўлдиради ҳамда унга оиланинг эришган ютуқларини тасдиқловчи ҳужжатларни илова қилади.

Номзод оиланинг аризаси маҳалла хотин-қизлар фаоли томонидан Оилавий қадриятларни мустаҳкамлаш комиссияси билан биргаликда кўриб чиқилиб, ҳар йили 10 мартга қадар кўкрак нишони билан тақдирлашга оид таклифлар шакллантирилади ва «Маҳалла еттилиги»нинг коллегиал қарори асосида туман (шаҳар) Оила ва хотин-қизлар бўлимларига махсус ахборот тизими (ayol.gov.uz) орқали юборилади.

Номзод оила бўйича тақдим этилган таклифларга илова сифатида мазкур оила ҳақида маълумотнома, сўнгги уч йил давомида оила аъзолари томонидан оила институтини мустаҳкамлаш, оилавий қадриятларни сақлаш ва ривожлантириш борасида амалга оширган ишлари акс эттирилган тавсифнома тақдим этилади.

5. Туман (шаҳар) оила ва хотин-қизлар бўлимлари кўкрак нишонига тавсия қилинаётган номзод оилаларни ушбу Низомга 2-иловада келтирилган намунавий таркибда тузиладиган «Ибратли оила» кўкрак нишони учун номзодларни саралаш туман (шаҳар) комиссияси томонидан ҳар томонлама ўрганилишини ташкил этади, уларнинг фаолиятига оид барча маълумотларни тегишли йиғилиш қарорлари асосида ҳар йили 15 мартга қадар Қорақалпоғистон Республикаси Оила ва хотин-қизлар қўмитасига, вилоятлар ва Тошкент шаҳар Оила ва хотин-қизлар бошқармаларига махсус ахборот тизими (ayol.gov.uz) орқали юборади.

6. Номзод оилаларни кўкрак нишони билан тақдирлашга оид таклифлар ушбу Низомга 3-иловада келтирилган таркибда тузиладиган «Ибратли оила» кўкрак нишони учун номзодларни саралаш Қорақалпоғистон Республикаси, вилоятлар ва Тошкент шаҳар комиссияси томонидан ҳар томонлама ўрганилиб, тегишли қарор қабул қилинади. Мазкур таклиф ва қарорлар Қорақалпоғистон Республикаси Оила ва хотин-қизлар қўмитаси, вилоятлар ва Тошкент шаҳар Оила ва хотин-қизлар бошқармалари томонидан ҳар йили 1 апрелга қадар Ўзбекистон Республикаси Оила ва хотин-қизлар қўмитасига (кейинги ўринларда — Қўмита) махсус ахборот тизими (ayol.gov.uz) орқали юборилади.

7. Қўмита раисининг буйруғи билан кўкрак нишонига тавсия этилган номзодларни кўриб чиқиш бўйича доимий комиссия (кейинги ўринларда — комиссия) тасдиқланади.

Комиссия таркибига фуқаролик жамияти институтлари ва жамоатчилик вакиллари, шунингдек, давлат ва жамоат арбоблари киритилади.

8. Комиссия йиғилишида номзодларнинг тегишли ҳужжатлари ўрганилиб, ушбу Низомнинг 4-иловасида белгиланган мезонларга мувофиқ баҳоланади ва ҳар йили 15 апрелга қадар энг муносиб номзод оилалар бўйича якуний хулоса қабул қилинади.

9. Номзод оилалар танланаётганда қуйидагиларга алоҳида эътибор қаратилади:

оилада ва жамоат жойларида кутубхоналар ташкил этган, оила аъзолари илмли, зиёли бўлган, шунингдек, илмий даражага эга бўлган, рисола, китоб, қўлланма ва асарлар яратган ҳамда илм-фан, таълим, адабиёт ривожига ҳисса қўшиб келаётган, фарзандлари турли нуфузли танловлар, мусобақалар, фан олимпиадаларида юқори натижаларга эришаётган, аҳоли, айниқса хотин-қизларга ҳуқуқий, маънавий-ахлоқий, психологик, тиббий маслаҳатлар беришда фаол иштирок этаётган, китобхонлик маданиятини юксалтиришда ташаббускорлик кўрсатаётган оилалар;

ота-онаси қарамоғидан маҳрум бўлган болаларни фарзандликка, васийликка, ҳомийликка олган, вояга етказиш, ўқитиш ва тарбиялашда ижобий натижага эришаётган, уларнинг ҳаётда ўз ўрнини топишига муносиб ҳисса қўшаётган, ижтимоий эҳтиёжманд оилаларни ҳар томонлама қўллаб-қувватлаётган, аҳолининг муаммоларини аниқлаш, ҳал этишга кўмаклашаётган, жамоатчилик томонидан ижобий тавсифланган оилалар;

ижоди (артист, меъмор, рассом, ҳайкалтарош, амалий безак устаси, дизайнер, шоир, ёзувчи, бастакор, санъатшунос ва ҳ.к.) билан халқ орасида танилган, ушбу соҳада миллий ва маданий қадриятларни тарғиб этиш орқали жамият ривожига ҳисса қўшаётган, ёшларга ижод соҳасида устозлик қилиб, уларни Ватанга садоқат руҳида тарбиялашга хизмат қилаётган оилалар;

оилавий кулолчилик, косибчилик, наққошлик, каштачилик, чеварчилик, заргарлик ва ҳунармандчиликнинг бошқа турлари билан шуғулланиб, унинг ривожига ҳисса қўшиб келаётган, шогирдлар тайёрлаган оилалар;

оилавий спорт билан шуғулланиб, республика ва халқаро даражадаги ютуқларга эришган, шогирдлар етиштирган, соғлом турмуш тарзини тарғиб қилган, хусусан, маҳаллада спортнинг ривожланиши ва оммавийлигини оширишга муносиб ҳисса қўшиб келаётган, жамоатчилик томонидан ижобий тавсифланган оилалар;

оила қурганига 10 йилгача бўлган, қайнона, қайнота ва бошқа оила аъзолари билан аҳил ва ҳамжиҳатликда яшаб, ижтимоий ҳаётнинг турли соҳаларида ютуқларга эришаётган намунали ёш оилалар;

оилавий қадриятларни улуғлаган, ўзи ва фарзандлари Ватан ҳимояси, юрт тинчлигини сақлаш йўлида садоқат билан хизмат қилаётган, унинг тараққиётига ҳисса қўшаётган ҳарбий хизматчилар, ҳуқуқ-тартибот органларида фаолият юритаётган, жамоатчилик томонидан ижобий тавсифланган оилалар;

оилавий тадбиркорлик фаолиятини йўлга қўйиб, иқтисодиётни ривожлантиришга ҳисса қўшаётган, салмоқли даражада иш ўринлари яратган, «устоз-шогирд» анъанасини тарғиб қилган, инновацион лойиҳаларини жорий қилиб, хотин-қизларни ҳамда ногиронларни иш билан таъминлаган, ишлаб чиқараётган маҳсулотлари маҳаллий, республика ва халқаро миқёсда эътироф этилган, аҳолини тадбиркорликка йўналтириш, миллий ҳунармандчилик турларини ёшларга ўргатиш, айниқса томорқадан даромад топиш йўлларини кўрсатишда, ўзини ўзи банд қилишда ўрнак бўлаётган, жамоатчилик томонидан ижобий тавсифланган оилалар;

оила аъзолари ўз фаолияти давомида маҳаллалар ва оилаларда маънавий-ахлоқий муҳитни соғломлаштириш, ёшларни миллий қадриятларимизга ҳурмат руҳида тарбиялаш, хотин-қизларнинг маънавиятини юксалтириш, оналик ва болаликни муҳофаза қилишга муносиб ҳисса қўшаётган, соғлом турмуш тарзини фаол тарғиб этиб келаётган, халқимиз саломатлиги йўлида ҳалол меҳнат қилаётган, янгича ёндашувлари билан жамоатчилик орасида муносиб эътироф этилган, ўз фаолиятида фаол ва фидойи бўлган, яшаб турган хонадони ва маҳалласида мевали ва манзарали дарахт ва гул етиштириб, кўчат тарқатиб, «Яшил макон» яратаётган, ҳудуд ободлигига юқори эътибор қаратган оилалар.

10. Комиссия хулосаси асосида ҳар йили 5 майга қадар Қўмита раисининг кўкрак нишони билан тақдирлаш тўғрисидаги буйруғи чиқарилади.

3-боб. Кўкрак нишони билан тақдирлаш тартиби

11. Мамлакатимизда мўътабар аёл зотини улуғлаш ва эъзозлаш мақсадида кўкрак нишони, қоида тариқасида, оила бекаси бўлган аёл киши номига расмийлаштирилиб берилади.

12. Номзод оиланинг кўкрак нишони билан тақдирланганлиги тўғрисидаги хабарнома 10 майга қадар мазкур Низомга 3а-иловага мувофиқ Ягона интерактив давлат хизматлари порталидаги ариза берувчининг шахсий кабинетига юборилади.

Кўкрак нишони ва унинг гувоҳномаси мукофотланган оилаларга 15 май — Халқаро оила куни байрами арафасида Қўмита раиси (ёки унинг топшириғига биноан бошқа масъул шахслар) томонидан тантанали тарзда топширилади.

13. Кўкрак нишони билан тақдирлаш, истисно тариқасида, Қўмита раисининг буйруғига асосан алоҳида ҳолатларда ҳам амалга оширилиши мумкин.

14. Кўкрак нишони билан тақдирланганлар рўйхати Қўмитанинг расмий веб-сайтида ва бошқа оммавий ахборот воситаларида эълон қилинади.

15. Кўкрак нишони билан тақдирланган ибратли оилаларга базавий ҳисоблаш миқдорининг тўрт баравари миқдорида бир йўла тўланадиган пул мукофоти берилади.

16. Кўкрак нишони билан тақдирланган оилаларнинг ибратли фаолиятини кенг тарғиб қилиш мақсадида кўкрак нишони билан тақдирланган оилалар яшайдиган хонадонлар ва уй-жойларнинг кириш қисмига ушбу Низомга 5-иловада келтирилган шаклдаги «Ибратли оила» белгиси ўрнатилади.

17. Бир оила кўкрак нишони билан бир марта тақдирланади.

18. Кўкрак нишони давлат мукофотларидан кейин кўкракнинг чап томонига тақилади.

18 1 . Қўмитанинг махсус ахборот тизимида тақдим этилган «Ибратли оила» кўкрак нишони ва унинг гувоҳномаси тавсифлари рақамли кўринишда юритилади.

4-боб. Якунловчи қоидалар

19. Қўмита ва комиссия аъзолари ушбу Низомга мувофиқ кўкрак нишонига тавсия этилган номзод оилалар ҳужжатларининг холис кўриб чиқилиши учун бевосита масъулдир.

20. Ушбу Низом талаблари бузилишида айбдор бўлган шахслар қонунчилик ҳужжатларига мувофиқ жавоб берадилар.

«Ибратли оила» кўкрак нишони тўғрисидаги низомга 1-илова

«Ибратли оила» кўкрак нишонига номзод оилаларни тақдирлаш

Босқичлар Масъуллар Чора-тадбирлар Муддатлар 1-босқич Хотин-қизлар фаоли, Оилавий қадриятларни мустаҳкамлаш комиссияси, маҳалла еттилиги 1. Номзод оила ЯИДХПдан рўйхатдан ўтади ва ариза юборади. 2. Таклифларни «Маҳалла еттилиги»нинг коллегиал қарори асосида туман (шаҳар) оила ва хотин-қизлар бўлимларига махсус ахборот тизими (ayol.gov.uz) орқали тақдим этади. Ҳар йили 1 мартга қадар 2-босқич Туман (шаҳар) оила ва хотин-қизлар бўлимлари, «Ибратли оила» кўкрак нишони учун номзодларни саралаш туман (шаҳар) комиссияси Номзод оилаларни ҳар томонлама ўрганади (ҳар бир комиссия аъзоси ўз хулосасини ЭРИ билан имзолайди) ва йиғилиш қарори асосида Қорақалпоғистон Республикаси Оила ва хотин-қизлар қўмитаси, вилоятлар ва Тошкент шаҳар оила ва хотин-қизлар бошқармаларига махсус ахборот тизими (ayol.gov.uz) орқали юборади. Ҳар йили 15 мартга қадар 3-босқич Қорақалпоғистон Республикаси Оила ва хотин-қизлар қўмитаси, вилоятлар ва Тошкент шаҳар оила ва хотин-қизлар бошқармалари, «Ибратли оила» кўкрак нишони учун номзодларни саралаш ҳудудий комиссияси Номзод оилаларни кўкрак нишони билан тақдирлашга оид таклифларни кўриб чиқади (ҳар бир комиссия аъзоси ўз хулосасини ЭРИ билан имзолайди), тегишли қарорлар қабул қилади ҳамда Оила ва хотин-қизлар қўмитасига махсус ахборот тизими (ayol.gov.uz) орқали юборади. Ҳар йили 1 апрелга қадар 4-босқич Оила ва хотин-қизлар қўмитасининг кўкрак нишони билан тақдирлашга оид таклифларни кўриб чиқиш комиссияси Кўкрак нишони билан тақдирлаш бўйича номзод оилалар ҳақидаги ҳужжатларни кўриб чиқади (ҳар бир комиссия аъзоси ўз хулосасини ЭРИ билан имзолайди) ва якуний хулосани қабул қилади. Ҳар йили 15 апрелга қадар 5-босқич Оила ва хотин-қизлар қўмитаси Комиссиянинг хулосаси асосида Қўмита раисининг кўкрак нишони билан тақдирлаш тўғрисидаги буйруғини чиқаради. Ҳар йили 5 майга қадар 6-босқич Оила ва хотин-қизлар қўмитаси Номзод оила кўкрак нишони билан тақдирланиши юзасидан ЯИДХПдаги аризачининг шахсий кабинетига хабарнома юборади. Ҳар йили 10 майга қадар 7-босқич Оила ва хотин-қизлар қўмитаси раиси (ёки унинг топшириғига биноан бошқа масъул шахслар) Кўкрак нишони билан тантанали тарзда тақдирлайди. Ҳар йили 15 май — Халқаро оила куни арафасида

«Ибратли оила» кўкрак нишони тўғрисидаги низомга 1а-илова

Номзод оила томонидан «Ибратли оила» кўкрак нишони билан тақдирлашнинг саралаш босқичида иштирок этиш учун

Т/р Талаб этиладиган маълумотлар* Эрнинг маълумотлари 1. ЖШШИР 2. Паспорт (ID-карта) серияси рақами 3. Иш жойи Хотиннинг маълумотлари 4. ЖШШИР 5. Паспорт (ID-карта) серияси рақами 6. Иш жойи Оиланинг маълумотлари 7. Никоҳ гувоҳномасининг серияси рақами 8. Эр-хотиннинг эришган ютуқлари (илова қилинади) 9. Оила аъзоларининг ўқиш жойи ва ўқишда эришган ютуқлари (илова қилинади) 10. Оила аъзоларининг илмий даражаси (агар бўлса, маълумот илова қилинади) 11. Оила аъзоларининг бандлик ҳолати 12. Агар бўлса, васийликка ёки ҳомийликка олган вояга етмаганлар ҳақида маълумот (илова қилинади) 13. Давлат мукофоти ҳамда кўкрак нишонлари билан тақдирлангани (гувоҳнома нусхаси илова қилинади) 14. Китоб, қўлланма ва асарлар яратгани ҳамда илм-фан, таълим, адабиёт ривожига ҳисса қўшаётгани (асословчи маълумотлар илова қилинади) 15. Оила аъзоларининг наркология бўйича диспансер ҳисобида туриши ёки турмаслиги («Электрон ҳукумат» тизими идоралараро интеграциялашув платформаси орқали сўраб олинади) 16. Ҳунарманд, спорт, тадбиркор, ижодкор, ҳарбий хизматчи (расмли маълумотлар илова қилинади) 17. Оила аъзоларининг судланган ёки судланмагани тўғрисида маълумотнома («Электрон ҳукумат» тизими идоралараро интеграциялашув платформаси орқали сўраб олинади) 18. Оила аъзоларининг ўртасида ажрим ҳолатлари мавжудлиги (Оила таркиби бўйича) 19. 10 йилдан ортиқ қайнона ва қайнота (бошқа қариндошлар) билан бирга намунали яшаб келаётган оила, унинг маҳалладаги ўрни ва «Яшил макон» лойиҳаси доирасида қилинган ишлари (расмли маълумотлар илова қилинади) Фарзандлари тўғрисида маълумот 20. ЖШШИР 21. Паспорт (ID-карта)/туғилганлик гувоҳномаси, серия рақами 22. Иш ёки ўқиш жойи 23. Фарзандлари эришган ютуқлари (илова қилинади)

«Ибратли оила» кўкрак нишони тўғрисидаги низомга 2-илова

«Ибратли оила» кўкрак нишони учун номзодларни саралаш туман (шаҳар) комиссиясининг

1. Лавозимига кўра — туман (шаҳар) Оила ва хотин-қизлар бўлими бошлиғи, комиссия раиси 2. Лавозимига кўра — Халқ депутатлари туман (шаҳар) кенгаши депутати (келишув асосида) 3. Лавозимига кўра — туман (шаҳар) Мактабгача ва мактаб таълими бўлими бошлиғи 4. Лавозимига кўра — туман (шаҳар) тиббиёт бирлашмаси раҳбари 5. Лавозимига кўра — туман (шаҳар) Ички ишлар бўлими бошлиғи 6. Лавозимига кўра — Савдо-саноат палатаси туман (шаҳар) бўлими раҳбари (келишув асосида) 7. Лавозимига кўра — Республика Маънавият ва маърифат марказининг туман (шаҳар) бўлинмаси раҳбари 8. Лавозимига кўра — туман (шаҳар) касаба уюшмаси кенгаши раиси (келишув асосида) 9. Лавозимига кўра — Ёшлар ишлари агентлигининг туман (шаҳар) бўлими бошлиғи 10. Лавозимига кўра — «Оқила аёллар» ҳаракати етакчиси (келишув асосида) 11. Лавозимига кўра — туман (шаҳар) Оила ва хотин-қизлар бўлими мутахассиси, ишчи гуруҳ масъул котиби

«Ибратли оила» кўкрак нишони тўғрисидаги низомга 3-ИЛОВА

«Ибратли оила» кўкрак нишони учун номзодларни саралаш Қорақалпоғистон Республикаси, вилоятлар ва Тошкент шаҳар комиссиясининг

1. Лавозимига кўра — Қорақалпоғистон Республикаси Оила ва хотин-қизлар қўмитаси раиси, вилоятлар ва Тошкент шаҳри Оила ва хотин-қизлар бошқармалари бошлиқлари, комиссия раиси 2. Лавозимига кўра — Халқ депутатлари вилоятлар, Тошкент шаҳар кенгаши депутати (келишув асосида) 3. Лавозимига кўра — ҳудудий Мактабгача ва мактаб таълими бошқармаси бошлиғи 4. Лавозимига кўра — ҳудудий С оғлиқни сақлаш бошқармаси бошлиғи 5. Лавозимига кўра — ҳудудий Ички ишлар бошқармаси бошлиғи 6. Лавозимига кўра — Савдо-саноат палатасининг ҳудудий бошқармаси раҳбари (келишув асосида) 7. Лавозимига кўра — Республика Маънавият ва маърифат марказининг ҳудудий бўлими раҳбари 8. Лавозимига кўра — ҳудудий касаба уюшмалари ташкилотлари бирлашмаси кенгаши раиси (келишув асосида) 9. Лавозимига кўра — Ёшлар ишлари агентлигининг ҳудудий бошқармаси бошлиғи 10. Лавозимига кўра — «Оқила аёллар» ҳаракати етакчиси (келишув асосида) 11. Лавозимига кўра — Қорақалпоғистон Республикаси Оила ва хотин-қизлар қўмитаси, вилоятлар ва Тошкент шаҳри Оила ва хотин-қизлар бошқармалари мутахассиси, комиссия масъул котиби

«Ибратли оила» кўкрак нишони тўғрисидаги низомга 3а-ИЛОВА

НАМУНА «Ибратли оила» кўкрак нишони бўйича юборилган аризанинг натижаси юзасидан хабарнома Фуқаронинг Ф.И.О: Аризанинг натижаси Тавсия этилди/Рад этилди *агар танлов бўйича ғолиб деб топилган оилага: Яшаш манзилидаги Оила ва хотин-қизлар бўлимига мурожаат қилинг Электрон ҳужжатнинг нусхасида кўрсатилган маълумотлар тўғрилигини текшириш учун my.gov.uz веб-сайтига ўтинг ва электрон ҳужжатнинг ноёб рақамини киритинг ёки мобиль телефон ёрдамида QR-кодни сканер қилинг. Диққат! Вазирлар Маҳкамасининг 2017 йил 15 сентябрдаги 728-сон қарорига мувофиқ электрон ҳужжатлардаги маълумотлар қонуний ҳисобланади. Давлат органларига Ягона порталда шакллантирилган электрон ҳужжатларнинг нусхаларини қабул қилишни рад этишлари қатъиян тақиқланган Ҳужжатнинг ҳақиқийлигини тасдиқловчи QR-код

«Ибратли оила» кўкрак нишони тўғрисидаги низомга 4-ИЛОВА

«Ибратли оила» кўкрак нишонига номзод оилаларни баҳолаш мезонлари

Т/р Кўрсаткичлар Балл тизими I. Ижтимоий-иқтисодий кўрсаткичлар 1.1 Хонадоннинг обод ва саришталиги, хонадон, унинг ёрдамчи хўжалик биноларининг шаҳарсозлик, ёнғин хавфсизлиги ва санитария нормалари, қоидалари ва гигиена нормативлари асосида қурилгани, хонадонда қулай ва замонавий яшаш шароити (умумий хона, ошхона, катталар ва болалар учун қулай ва ихчам хона кабилар) яратилгани, томорқа маданиятининг мавжудлиги 1 баллдан 5 баллгача 1.2 Оила аъзоларининг таълим-тарбиявий салоҳияти, илмли, зиёли эканлиги, илмий даражага ва касбий кўникмаларга эгалиги, рисола, китоб, қўлланма ва асарлар яратган ҳамда илм-фан, таълим, адабиёт, маданият ривожига ҳисса қўшиб келаётгани 1 баллдан 5 баллгача 1.3 Оиланинг фаровонлик даражаси, оила аъзоларининг бандлиги, давлат ёки хусусий секторда ишлаши, бошқа ижтимоий-иқтисодий тармоқларда фаолият юритаётгани 1 баллдан 5 баллгача 1.4 Оиланинг жамиятда ижтимоий-сиёсий фаоллиги, сиёсий жараёнлар, расмий ва жамоатчилик тадбирларида иштирок этиши 1 баллдан 5 баллгача 1.5 Оилада соғлом турмуш тарзи яхши йўлга қўйилгани, оила аъзоларининг спорт билан мунтазам шуғулланиши, зарур шароит ва жиҳозлар билан таъминлангани 1 баллдан 5 баллгача 1.6 Оиланинг тадбиркорлиги ва ташаббускорлиги, амалга ошираётган саховат ва ҳомийлик ишлари (камида базавий ҳисоблаш миқдорининг 30 баравари миқдорида), хусусан, эҳтиёжманд оилаларни ҳар томонлама қўллаб-қувватлаётгани, аҳолининг муаммоларини аниқлаш ва ҳал этишга кўмаклашаётгани, шунингдек, олис ҳудудларда янги иш ўринларини яратаётгани (камида 5 та) 1 баллдан 5 баллгача 1.7 Ўсиб келаётган ёш авлодни ҳар томонлама ривожлантиришга, жумладан, китоб ўқишга, ахборот технологияларидан самарали фойдаланишга ўргатгани, шунингдек, ёшларга ижод соҳасида устозлик қилиб, адабиёт, маданият ва санъатга доир истеъдод ва имкониятларини рўёбга чиқаришга ҳисса қўшгани 1 баллдан 5 баллгача 1.8 Оилавий жамоа сифатида турли соҳаларда ўтказилган танловларда ғолибликни қўлга киритгани, фарзандлари нуфузли кўрик-танловлар, мусобақалар, фан олимпиадаларида юқори натижаларга эришаётгани 1 баллдан 5 баллгача II. Маънавий-ахлоқий кўрсаткичлар 2.1 Оила аъзолари адолат, ҳақгўйлик, ўзгаларга ҳурмат, самимийлик, мулойимлик, саховатпешалик, маънавий етуклик, сабр-тоқат, камтарлик каби инсоний фазилатларга эга экани 1 баллдан 5 баллгача 2.2 Оиланинг маҳалла ва жамиятда тутган ўрни, қариндошлари ва қўшнилари билан муносабати, ички тартиб-қоидалар ва қонунларга ҳурмати, ҳуқуқий онги ва маданияти, билимдонлиги, китобхонлик даражаси 1 баллдан 5 баллгача 2.3 Оилада жиноятчиликнинг йўқлиги, нотинч, ноқобил оила сифатида олдин рўйхатга олинмагани, оила аъзоларининг бирортаси пробация ва профилактик ҳисобда турмаслиги, маъмурий ҳуқуқбузарлик содир этмагани, гиёҳвандлик, ичкиликка ружу қўймагани ва оилавий ажралиш ҳолатлари қайд этилмагани 1 баллдан 5 баллгача 2.4 Анъанавий оилавий қадриятлар (анъаналар, урф-одатлар ва бошқа моддий ва маънавий қадриятлар)га ҳурмати ва садоқати, оила аъзоларининг миллийликни асраш ҳамда юртимиз тинчлиги, халқимиз фаровонлигини таъминлаш йўлида сидқидилдан хизмат қилаётгани 1 баллдан 5 баллгача 2.5 Ижтимоий реестрга киритилган оила аъзоси бўлган, етим ва ота-она қарамоғидан маҳрум бўлган, ногиронлиги бўлган болаларни қўллаб-қувватлаш, ҳомийлик ёрдамларини кўрсатиш, васийлик қилиш, етим болаларни асраб олгани, уларни вояга етказиш, ўқитиш ва тарбиялашда ижобий натижага эришаётгани ва улар учун тўлақонли ҳаёт тарзини ташкил этгани 1 баллдан 5 баллгача 2.6 Маҳаллада ёшларнинг маънавий-ахлоқий камол топишида, уларнинг Ватанга садоқат, азалий анъаналарга ҳамда оилавий қадриятларга ҳурмат руҳида тарбияланишида ўзининг бой ҳаётий тажрибаси билан ўрнак бўлаётгани ва фаол қатнашаётгани 1 баллдан 5 баллгача

«Ибратли оила» кўкрак нишони тўғрисидаги низомга 5-ИЛОВА

«Ибратли оила» кўкрак нишони билан тақдирланган оилалар яшайдиган хонадонлар ва уй-жойларнинг кириш қисмига ўрнатиладиган белги

«Ибратли оила» кўкрак нишони билан тақдирланган оилалар яшайдиган хонадонлар ва уй-жойларнинг кириш қисмига ўрнатиладиган белги 210х90 миллиметр ўлчамли тўртбурчак шаклида бўлиб, мис қотишмасидан тайёрланади.

Белгининг чап томонида «Ибратли оила» кўкрак нишони тасвири акс этган. Ушбу тасвирнинг эни 55 миллиметрни ташкил этади.

Белгининг ўнг томонида ҳарфларнинг баландлиги 5,6 миллиметр бўлган беш сатрли матн жойлашган.

Биринчи сатрда «Bu xonadonda» сўзи, иккинчи сатрда «IBRATLI OILA» учинчи сатрда «koʻkrak nishoni», тўртинчи сатрда «bilan taqdirlangan oila» ва бешинчи сатрда «istiqomat qiladi» сўзлари ёзилади.

Белгининг қалинлиги 1,5 миллиметр.

Тасвирлар ва ёзувлар ботиқ шаклда бўлиб, белгининг четлари тўғри чизиқлар билан ўралган.

«Ибратли оила» кўкрак нишони билан тақдирланган оилалар яшайдиган хонадонлар ва уй-жойларнинг кириш қисмига ўрнатиладиган белги»

Вазирлар Маҳкамасининг 2023 йил 2 сентябрдаги 437-сон қарорига 2-ИЛОВА

«Ибратли оила» кўкрак нишонининг

«Ибратли оила» кўкрак нишони (кейинги ўринларда — кўкрак нишони) диаметри 34 миллиметрли доира шаклида бўлиб, мис қотишмасидан тайёрланади.

Кўкрак нишонининг олд томони марказий қисмида диаметри 24 миллиметр бўлган кумуш рангдаги доира ичида қуёш нурлари фонида ота ва она икки нафар фарзандини қўлларидан тутган ҳолда ибратли оила тимсоли сифатида зарҳал рангда акс эттирилган.

Кўкрак нишонининг айланаси бўйлаб зарҳал ҳошия билан ўралган доиранинг юқори қисмида баландлиги 2,4 миллиметр бўлган «IBRATLI OILA» сўзлари ҳамда ўртада ажратиб турувчи иккита саккиз қиррали юлдузнинг қуйи қисмида фахр-ифтихор ва шараф маъноларини ифода этувчи иккита дафна япроғи ва унинг ўртасида мустаҳкам оила рамзи бўлган никоҳ узуклари тасвирланган.

Кўкрак нишонининг орқа томонида, айлана марказида, тўрт қаторда ҳарфларнинг баландлиги 1,8 миллиметр бўлган «Oilalarni mustahkamlashga qoʻshgan munosib hissasi uchun» сўзлари ёзилган.

Кўкрак нишонининг қалинлиги — 3,5 миллиметр. Тасвирлар ва ёзувлар қавариқдир.

Кўкрак нишони олд ва орқа томонларининг четлари қавариқ доира билан ўралган.

Кўкрак нишон ҳалқа ва илмоқчалар ёрдамида тўғри тўртбурчак шаклидаги қадағичга уланган.

Қадағичнинг эни — 26 миллиметр, бўйи — 17 миллиметрдан иборат. Қадағич эни 22 миллиметрли шойи лента билан қопланган бўлиб, лентанинг марказидан эни 12 миллиметрли яшил йўл ўтган. Унинг ҳар икки тарафидан эни 1 миллиметрли қизил, 2 миллиметрли оқ ва 2 миллиметрли кўк рангдаги йўллар туширилган.

Қадағичнинг орқа томонига кўкрак нишонини кийимга тақиб қўйиш учун тўғноғич кўринишидаги мослама ўрнатилган.

«Ибратли оила» кўкрак нишони

Вазирлар Маҳкамасининг 2023 йил 2 сентябрдаги 437-сон қарорига 3-ИЛОВА

«Ибратли оила» кўкрак нишони гувоҳномасининг

«Ибратли оила» кўкрак нишони гувоҳномаси (кейинги ўринларда — гувоҳнома) 160х110 миллиметр ўлчамдаги китобча шаклида бўлиб, 240 г/кв.м қалинликдаги офсет қоғоздан тайёрланади.

Гувоҳноманинг ташқи томони (биринчи ва тўртинчи бетлари) оч яшил рангда бўлиб, плёнка билан қопланган.

Гувоҳноманинг биринчи бети эни 7,5 миллиметрли, ички бурчаклари айлана шаклида бўлган тўқ яшил рангли ҳошия билан ўралган.

Гувоҳноманинг юқори чеккасидан (биринчи бети) 35 миллиметр пастда, марказда, оралиғи 3,5 миллиметрли икки сатрдан иборат матн жойлашган. Биринчи сатрда «IBRATLI OILA» (катта ҳарфларда, «Times new Roman Bolt» шрифти, 14 кегль), иккинчи сатрда «koʻkrak nishoni» («Times new Roman Bolt» шрифти, 17 кегль) сўзлари ёзилган. Ундан 6 миллиметр пастда «GUVOНNOMASI» (катта ҳарфларда, «Times new Roman Bolt» шрифти, 17 кегль) сўзи ёзилган.

Ёзувлар зарҳал рангида акс эттирилган.

Гувоҳноманинг ички томони (иккинчи ва учинчи бетлари) «Тангир» тасвири туширилган оч ҳаво рангда бўлиб, офсет усулида чоп этилган.

Ички томонининг чап қисмида (иккинчи бети), марказда, кўкрак нишонининг аслига тенг ўлчамдаги рангли тасвири акс эттирилган.

Гувоҳноманинг ички ўнг томони (учинчи бети) юқори чеккасидан 8 миллиметр пастда, марказда, «GUVOНNOMA» (катта ҳарфларда, «Times new Roman Bolt» шрифти, 10 кегль) сўзи ҳамда гувоҳнома тартиб рақами учун «№» белгиси ва 15 миллиметрли чизиқ жойлашган.

«GUVOНNOMA» сўзидан 11 миллиметр пастда мукофотланган оила бошлиғи (вакили)нинг фамилияси, исми ва отасининг исмини қайд этиш учун оралиғи 8 миллиметрли учта чизиқ тортилган.

Пастки чизиқдан 6 миллиметр қуйида, марказда, оралиғи 2 миллиметрли уч сатрдан иборат матн жойлашган. Биринчи сатрда «Oʻzbekiston Respublikasi Kambagʼallikni qisqartirish va bandlik vazirligi huzuridagi», иккинчи сатрда «Оila va xotin-qizlar», учинчи сатрда «qoʻmitasi raisining» («Times new Roman Bolt» шрифти, 10 кегль) сўзлари ёзилган.

Ундан 5 миллиметр пастда оралиғи 4 миллиметр бўлган икки сатрдан иборат матн жойлашган. Биринчи сатрда «20__ y. «___» ___________dagi», иккинчи сатрда «____-sonli buyrugʻiga asosan» («Times new Roman Bolt» шрифти, 10 кегль) сўзлари ёзилган.

Ундан 5 миллиметр пастда, марказда, оралиғи 5 миллиметрли икки сатрдан иборат матн жойлашган. Биринчи сатрда «Ibratli oila» («Times new Roman Bolt» шрифти, 14 кегль), иккинчи сатрда «koʻkrak nishoni bilan mukofotlandi» («Times new Roman Bolt» шрифти, 10 кегль) сўзлари ёзилган.

Сўнгги сўзлардан 10 миллиметр пастда, чап томонда, «Qoʻmita raisi» («Times new Roman Bolt» шрифти, 10 кегль) сўзлари ёзилган.

«Ибратли оила» кўкрак нишонининг

ГУВОҲНОМАСИ

Ўзбекистон Республикасининг Бош вазири А. АРИПОВ

Тошкент ш.,

2023 йил 2 сентябрь,

437-сон

(Қонунчилик маълумотлари миллий базаси, 04.09.2023 й., 09/23/437/0670-сон; 10.05.2024 й., 09/24/272/0337-сон; 02.02.2026 й., 09/26/35/0101-сон; 17.04.2026 й., 09/26/175/0373-сон)

lex.uz

Oʻzbekiston Respublikasi Vazirlar Mahkamasining

qarori

NIZOM

SXEMASI

SOʻROVNOMA

NAMUNAVIY TARKIBI

NAMUNAVIY TARKIBI

SXEMASI

TAVSIFI

TAVSIFI

TAVSIFI

“Ibratli oila” koʻkrak nishoni toʻgʻrisidagi nizomni tasdiqlash haqida

Oʻzbekiston Respublikasi Prezidentining “Oila va xotin-qizlarni tizimli qoʻllab-quvvatlashga doir ishlarni yanada jadallashtirish chora-tadbirlari toʻgʻrisida” 2022-yil 7-martdagi PF-87-son Farmoni ijrosini taʼminlash hamda farovon va barqaror oilalarning hayotiy tajribalarini ommalashtirish, oila institutini mustahkamlash, oilaviy qadriyatlarni saqlash va rivojlantirishga munosib hissa qoʻshgan oilalarni ragʻbatlantirish maqsadida Vazirlar Mahkamasi qaror qiladi:

1. Oʻzbekiston Respublikasi Prezidentining 2022-yil 7-martdagi PF-87-son Farmoni bilan farovon va barqaror oilalarning hayotiy tajribalarini ommalashtirish maqsadida oila institutini mustahkamlash, oilaviy qadriyatlarni saqlash va rivojlantirishga munosib hissa qoʻshgan oilalarga beriladigan “Ibratli oila” koʻkrak nishoni taʼsis etilganligi hamda uni 15-may — Xalqaro oilalar kunida topshirish belgilanganligi maʼlumot uchun qabul qilinsin.

2. Quyidagilar:

“Ibratli oila” koʻkrak nishoni toʻgʻrisidagi nizom 1-ilovaga muvofiq;

“Ibratli oila” koʻkrak nishoni va uning guvohnomasi tavsiflari tegishlicha 2 va 3-ilovalarga muvofiq tasdiqlansin.

3. Oʻzbekiston Respublikasi Markaziy bankining “Davlat belgisi” davlat unitar korxonasi Oila va xotin-qizlar qoʻmitasining buyurtmasiga asosan “Ibratli oila” koʻkrak nishoni va uning guvohnomasi tayyorlanishini belgilangan tartibda taʼminlasin.

4. “Ibratli oila” koʻkrak nishoni va uning guvohnomasini tayyorlash hamda mukofotlanganlarni taqdirlash bilan bogʻliq xarajatlar Oila va xotin-qizlar qoʻmitasining budjet va budjetdan tashqari mablagʻlari hisobidan qoplanishi inobatga olinsin.

5. Mazkur qarorning bajarilishini nazorat qilish Oʻzbekiston Respublikasi Bosh vazirining oʻrinbosari Z.B. Mahkamova zimmasiga yuklansin.

Vazirlar Mahkamasining 2023-yil 2-sentabrdagi 437-son qaroriga 1-ILOVA

“Ibratli oila” koʻkrak nishoni toʻgʻrisida

1-bob. Umumiy qoidalar

1. Ushbu Nizom “Ibratli oila” koʻkrak nishoni (keyingi oʻrinlarda — koʻkrak nishoni) bilan taqdirlash tartibini belgilaydi.

2. Koʻkrak nishoni bilan farovon va barqaror oilalarning hayotiy tajribalarini ommalashtirish, oila institutini mustahkamlash, oilaviy qadriyatlarni saqlash va rivojlantirishga munosib hissa qoʻshgan namunali oilalar taqdirlanadi.

Koʻkrak nishoni bilan Oʻzbekiston Respublikasi hududida istiqomat qilayotgan ibratli oilalarning vakillari — chet el fuqarolari va fuqaroligi boʻlmagan shaxslar ham taqdirlanishi mumkin.

2-bob. Koʻkrak nishoni bilan taqdirlash uchun hujjatlarni taqdim etish va koʻrib chiqish tartibi

3. Koʻkrak nishoni bilan taqdirlash ushbu Nizomning 1-ilovasidagi sxemaga muvofiq amalga oshiriladi.

4. “Ibratli oila” koʻkrak nishonini olish uchun nomzod oila har yili 1-martga qadar Yagona interaktiv davlat xizmatlari portali orqali ushbu Nizomga 1a-ilovada keltirilgan soʻrovnomani toʻldiradi hamda unga oilaning erishgan yutuqlarini tasdiqlovchi hujjatlarni ilova qiladi.

Nomzod oilaning arizasi mahalla xotin-qizlar faoli tomonidan Oilaviy qadriyatlarni mustahkamlash komissiyasi bilan birgalikda koʻrib chiqilib, har yili 10-martga qadar koʻkrak nishoni bilan taqdirlashga oid takliflar shakllantiriladi va “Mahalla yettiligi”ning kollegial qarori asosida tuman (shahar) Oila va xotin-qizlar boʻlimlariga maxsus axborot tizimi (ayol.gov.uz) orqali yuboriladi.

Nomzod oila boʻyicha taqdim etilgan takliflarga ilova sifatida mazkur oila haqida maʼlumotnoma, soʻnggi uch yil davomida oila aʼzolari tomonidan oila institutini mustahkamlash, oilaviy qadriyatlarni saqlash va rivojlantirish borasida amalga oshirgan ishlari aks ettirilgan tavsifnoma taqdim etiladi.

5. Tuman (shahar) oila va xotin-qizlar boʻlimlari koʻkrak nishoniga tavsiya qilinayotgan nomzod oilalarni ushbu Nizomga 2-ilovada keltirilgan namunaviy tarkibda tuziladigan “Ibratli oila” koʻkrak nishoni uchun nomzodlarni saralash tuman (shahar) komissiyasi tomonidan har tomonlama oʻrganilishini tashkil etadi, ularning faoliyatiga oid barcha maʼlumotlarni tegishli yigʻilish qarorlari asosida har yili 15-martga qadar Qoraqalpogʻiston Respublikasi Oila va xotin-qizlar qoʻmitasiga, viloyatlar va Toshkent shahar Oila va xotin-qizlar boshqarmalariga maxsus axborot tizimi (ayol.gov.uz) orqali yuboradi.

6. Nomzod oilalarni koʻkrak nishoni bilan taqdirlashga oid takliflar ushbu Nizomga 3-ilovada keltirilgan tarkibda tuziladigan “Ibratli oila” koʻkrak nishoni uchun nomzodlarni saralash Qoraqalpogʻiston Respublikasi, viloyatlar va Toshkent shahar komissiyasi tomonidan har tomonlama oʻrganilib, tegishli qaror qabul qilinadi. Mazkur taklif va qarorlar Qoraqalpogʻiston Respublikasi Oila va xotin-qizlar qoʻmitasi, viloyatlar va Toshkent shahar Oila va xotin-qizlar boshqarmalari tomonidan har yili 1-aprelga qadar Oʻzbekiston Respublikasi Oila va xotin-qizlar qoʻmitasiga (keyingi oʻrinlarda — Qoʻmita) maxsus axborot tizimi (ayol.gov.uz) orqali yuboriladi.

7. Qoʻmita raisining buyrugʻi bilan koʻkrak nishoniga tavsiya etilgan nomzodlarni koʻrib chiqish boʻyicha doimiy komissiya (keyingi oʻrinlarda — komissiya) tasdiqlanadi.

Komissiya tarkibiga fuqarolik jamiyati institutlari va jamoatchilik vakillari, shuningdek, davlat va jamoat arboblari kiritiladi.

8. Komissiya yigʻilishida nomzodlarning tegishli hujjatlari oʻrganilib, ushbu Nizomning 4-ilovasida belgilangan mezonlarga muvofiq baholanadi va har yili 15-aprelga qadar eng munosib nomzod oilalar boʻyicha yakuniy xulosa qabul qilinadi.

9. Nomzod oilalar tanlanayotganda quyidagilarga alohida eʼtibor qaratiladi:

oilada va jamoat joylarida kutubxonalar tashkil etgan, oila aʼzolari ilmli, ziyoli boʻlgan, shuningdek, ilmiy darajaga ega boʻlgan, risola, kitob, qoʻllanma va asarlar yaratgan hamda ilm-fan, taʼlim, adabiyot rivojiga hissa qoʻshib kelayotgan, farzandlari turli nufuzli tanlovlar, musobaqalar, fan olimpiadalarida yuqori natijalarga erishayotgan, aholi, ayniqsa xotin-qizlarga huquqiy, maʼnaviy-axloqiy, psixologik, tibbiy maslahatlar berishda faol ishtirok etayotgan, kitobxonlik madaniyatini yuksaltirishda tashabbuskorlik koʻrsatayotgan oilalar;

ota-onasi qaramogʻidan mahrum boʻlgan bolalarni farzandlikka, vasiylikka, homiylikka olgan, voyaga yetkazish, oʻqitish va tarbiyalashda ijobiy natijaga erishayotgan, ularning hayotda oʻz oʻrnini topishiga munosib hissa qoʻshayotgan, ijtimoiy ehtiyojmand oilalarni har tomonlama qoʻllab-quvvatlayotgan, aholining muammolarini aniqlash, hal etishga koʻmaklashayotgan, jamoatchilik tomonidan ijobiy tavsiflangan oilalar;

ijodi (artist, meʼmor, rassom, haykaltarosh, amaliy bezak ustasi, dizayner, shoir, yozuvchi, bastakor, sanʼatshunos va h.k.) bilan xalq orasida tanilgan, ushbu sohada milliy va madaniy qadriyatlarni targʻib etish orqali jamiyat rivojiga hissa qoʻshayotgan, yoshlarga ijod sohasida ustozlik qilib, ularni Vatanga sadoqat ruhida tarbiyalashga xizmat qilayotgan oilalar;

oilaviy kulolchilik, kosibchilik, naqqoshlik, kashtachilik, chevarchilik, zargarlik va hunarmandchilikning boshqa turlari bilan shugʻullanib, uning rivojiga hissa qoʻshib kelayotgan, shogirdlar tayyorlagan oilalar;

oilaviy sport bilan shugʻullanib, respublika va xalqaro darajadagi yutuqlarga erishgan, shogirdlar yetishtirgan, sogʻlom turmush tarzini targʻib qilgan, xususan, mahallada sportning rivojlanishi va ommaviyligini oshirishga munosib hissa qoʻshib kelayotgan, jamoatchilik tomonidan ijobiy tavsiflangan oilalar;

oila qurganiga 10 yilgacha boʻlgan, qaynona, qaynota va boshqa oila aʼzolari bilan ahil va hamjihatlikda yashab, ijtimoiy hayotning turli sohalarida yutuqlarga erishayotgan namunali yosh oilalar;

oilaviy qadriyatlarni ulugʻlagan, oʻzi va farzandlari Vatan himoyasi, yurt tinchligini saqlash yoʻlida sadoqat bilan xizmat qilayotgan, uning taraqqiyotiga hissa qoʻshayotgan harbiy xizmatchilar, huquq-tartibot organlarida faoliyat yuritayotgan, jamoatchilik tomonidan ijobiy tavsiflangan oilalar;

oilaviy tadbirkorlik faoliyatini yoʻlga qoʻyib, iqtisodiyotni rivojlantirishga hissa qoʻshayotgan, salmoqli darajada ish oʻrinlari yaratgan, “ustoz-shogird” anʼanasini targʻib qilgan, innovatsion loyihalarini joriy qilib, xotin-qizlarni hamda nogironlarni ish bilan taʼminlagan, ishlab chiqarayotgan mahsulotlari mahalliy, respublika va xalqaro miqyosda eʼtirof etilgan, aholini tadbirkorlikka yoʻnaltirish, milliy hunarmandchilik turlarini yoshlarga oʻrgatish, ayniqsa tomorqadan daromad topish yoʻllarini koʻrsatishda, oʻzini oʻzi band qilishda oʻrnak boʻlayotgan, jamoatchilik tomonidan ijobiy tavsiflangan oilalar;

oila aʼzolari oʻz faoliyati davomida mahallalar va oilalarda maʼnaviy-axloqiy muhitni sogʻlomlashtirish, yoshlarni milliy qadriyatlarimizga hurmat ruhida tarbiyalash, xotin-qizlarning maʼnaviyatini yuksaltirish, onalik va bolalikni muhofaza qilishga munosib hissa qoʻshayotgan, sogʻlom turmush tarzini faol targʻib etib kelayotgan, xalqimiz salomatligi yoʻlida halol mehnat qilayotgan, yangicha yondashuvlari bilan jamoatchilik orasida munosib eʼtirof etilgan, oʻz faoliyatida faol va fidoyi boʻlgan, yashab turgan xonadoni va mahallasida mevali va manzarali daraxt va gul yetishtirib, koʻchat tarqatib, “Yashil makon” yaratayotgan, hudud obodligiga yuqori eʼtibor qaratgan oilalar.

10. Komissiya xulosasi asosida har yili 5-mayga qadar Qoʻmita raisining koʻkrak nishoni bilan taqdirlash toʻgʻrisidagi buyrugʻi chiqariladi.

3-bob. Koʻkrak nishoni bilan taqdirlash tartibi

11. Mamlakatimizda moʻtabar ayol zotini ulugʻlash va eʼzozlash maqsadida koʻkrak nishoni, qoida tariqasida, oila bekasi boʻlgan ayol kishi nomiga rasmiylashtirilib beriladi.

12. Nomzod oilaning koʻkrak nishoni bilan taqdirlanganligi toʻgʻrisidagi xabarnoma 10-mayga qadar mazkur Nizomga 3a-ilovaga muvofiq Yagona interaktiv davlat xizmatlari portalidagi ariza beruvchining shaxsiy kabinetiga yuboriladi.

Koʻkrak nishoni va uning guvohnomasi mukofotlangan oilalarga 15-may — Xalqaro oila kuni bayrami arafasida Qoʻmita raisi (yoki uning topshirigʻiga binoan boshqa masʼul shaxslar) tomonidan tantanali tarzda topshiriladi.

13. Koʻkrak nishoni bilan taqdirlash, istisno tariqasida, Qoʻmita raisining buyrugʻiga asosan alohida holatlarda ham amalga oshirilishi mumkin.

14. Koʻkrak nishoni bilan taqdirlanganlar roʻyxati Qoʻmitaning rasmiy veb-saytida va boshqa ommaviy axborot vositalarida eʼlon qilinadi.

15. Koʻkrak nishoni bilan taqdirlangan ibratli oilalarga bazaviy hisoblash miqdorining toʻrt baravari miqdorida bir yoʻla toʻlanadigan pul mukofoti beriladi.

16. Koʻkrak nishoni bilan taqdirlangan oilalarning ibratli faoliyatini keng targʻib qilish maqsadida koʻkrak nishoni bilan taqdirlangan oilalar yashaydigan xonadonlar va uy-joylarning kirish qismiga ushbu Nizomga 5-ilovada keltirilgan shakldagi “Ibratli oila” belgisi oʻrnatiladi.

17. Bir oila koʻkrak nishoni bilan bir marta taqdirlanadi.

18. Koʻkrak nishoni davlat mukofotlaridan keyin koʻkrakning chap tomoniga taqiladi.

18 1 . Qoʻmitaning maxsus axborot tizimida taqdim etilgan “Ibratli oila” koʻkrak nishoni va uning guvohnomasi tavsiflari raqamli koʻrinishda yuritiladi.

4-bob. Yakunlovchi qoidalar

19. Qoʻmita va komissiya aʼzolari ushbu Nizomga muvofiq koʻkrak nishoniga tavsiya etilgan nomzod oilalar hujjatlarining xolis koʻrib chiqilishi uchun bevosita masʼuldir.

20. Ushbu Nizom talablari buzilishida aybdor boʻlgan shaxslar qonunchilik hujjatlariga muvofiq javob beradilar.

“Ibratli oila” koʻkrak nishoni toʻgʻrisidagi nizomga 1-ilova

“Ibratli oila” koʻkrak nishoniga nomzod oilalarni taqdirlash

Bosqichlar Masʼullar Chora-tadbirlar Muddatlar 1-bosqich Xotin-qizlar faoli, Oilaviy qadriyatlarni mustahkamlash komissiyasi, mahalla yettiligi 1. Nomzod oila YIDXPdan roʻyxatdan oʻtadi va ariza yuboradi. 2. Takliflarni “Mahalla yettiligi”ning kollegial qarori asosida tuman (shahar) oila va xotin-qizlar boʻlimlariga maxsus axborot tizimi (ayol.gov.uz) orqali taqdim etadi. Har yili 1-martga qadar 2-bosqich Tuman (shahar) oila va xotin-qizlar boʻlimlari, “Ibratli oila” koʻkrak nishoni uchun nomzodlarni saralash tuman (shahar) komissiyasi Nomzod oilalarni har tomonlama oʻrganadi (har bir komissiya aʼzosi oʻz xulosasini ERI bilan imzolaydi) va yigʻilish qarori asosida Qoraqalpogʻiston Respublikasi Oila va xotin-qizlar qoʻmitasi, viloyatlar va Toshkent shahar oila va xotin-qizlar boshqarmalariga maxsus axborot tizimi (ayol.gov.uz) orqali yuboradi. Har yili 15-martga qadar 3-bosqich Qoraqalpogʻiston Respublikasi Oila va xotin-qizlar qoʻmitasi, viloyatlar va Toshkent shahar oila va xotin-qizlar boshqarmalari, “Ibratli oila” koʻkrak nishoni uchun nomzodlarni saralash hududiy komissiyasi Nomzod oilalarni koʻkrak nishoni bilan taqdirlashga oid takliflarni koʻrib chiqadi (har bir komissiya aʼzosi oʻz xulosasini ERI bilan imzolaydi), tegishli qarorlar qabul qiladi hamda Oila va xotin-qizlar qoʻmitasiga maxsus axborot tizimi (ayol.gov.uz) orqali yuboradi. Har yili 1-aprelga qadar 4-bosqich Oila va xotin-qizlar qoʻmitasining koʻkrak nishoni bilan taqdirlashga oid takliflarni koʻrib chiqish komissiyasi Koʻkrak nishoni bilan taqdirlash boʻyicha nomzod oilalar haqidagi hujjatlarni koʻrib chiqadi (har bir komissiya aʼzosi oʻz xulosasini ERI bilan imzolaydi) va yakuniy xulosani qabul qiladi. Har yili 15-aprelga qadar 5-bosqich Oila va xotin-qizlar qoʻmitasi Komissiyaning xulosasi asosida Qoʻmita raisining koʻkrak nishoni bilan taqdirlash toʻgʻrisidagi buyrugʻini chiqaradi. Har yili 5-mayga qadar 6-bosqich Oila va xotin-qizlar qoʻmitasi Nomzod oila koʻkrak nishoni bilan taqdirlanishi yuzasidan YIDXPdagi arizachining shaxsiy kabinetiga xabarnoma yuboradi. Har yili 10-mayga qadar 7-bosqich Oila va xotin-qizlar qoʻmitasi raisi (yoki uning topshirigʻiga binoan boshqa masʼul shaxslar) Koʻkrak nishoni bilan tantanali tarzda taqdirlaydi. Har yili 15-may — Xalqaro oila kuni arafasida

“Ibratli oila” koʻkrak nishoni toʻgʻrisidagi nizomga 1a-ilova

Nomzod oila tomonidan “Ibratli oila” koʻkrak nishoni bilan taqdirlashning saralash bosqichida ishtirok etish uchun

T/r Talab etiladigan maʼlumotlar* Erning maʼlumotlari 1. JSHSHIR 2. Pasport (ID-karta) seriyasi raqami 3. Ish joyi Xotinning maʼlumotlari 4. JSHSHIR 5. Pasport (ID-karta) seriyasi raqami 6. Ish joyi Oilaning maʼlumotlari 7. Nikoh guvohnomasining seriyasi raqami 8. Er-xotinning erishgan yutuqlari (ilova qilinadi) 9. Oila aʼzolarining oʻqish joyi va oʻqishda erishgan yutuqlari (ilova qilinadi) 10. Oila aʼzolarining ilmiy darajasi (agar boʻlsa, maʼlumot ilova qilinadi) 11. Oila aʼzolarining bandlik holati 12. Agar boʻlsa, vasiylikka yoki homiylikka olgan voyaga yetmaganlar haqida maʼlumot (ilova qilinadi) 13. Davlat mukofoti hamda koʻkrak nishonlari bilan taqdirlangani (guvohnoma nusxasi ilova qilinadi) 14. Kitob, qoʻllanma va asarlar yaratgani hamda ilm-fan, taʼlim, adabiyot rivojiga hissa qoʻshayotgani (asoslovchi maʼlumotlar ilova qilinadi) 15. Oila aʼzolarining narkologiya boʻyicha dispanser hisobida turishi yoki turmasligi (“Elektron hukumat” tizimi idoralararo integratsiyalashuv platformasi orqali soʻrab olinadi) 16. Hunarmand, sport, tadbirkor, ijodkor, harbiy xizmatchi (rasmli maʼlumotlar ilova qilinadi) 17. Oila aʼzolarining sudlangan yoki sudlanmagani toʻgʻrisida maʼlumotnoma (“Elektron hukumat” tizimi idoralararo integratsiyalashuv platformasi orqali soʻrab olinadi) 18. Oila aʼzolarining oʻrtasida ajrim holatlari mavjudligi (Oila tarkibi boʻyicha) 19. 10 yildan ortiq qaynona va qaynota (boshqa qarindoshlar) bilan birga namunali yashab kelayotgan oila, uning mahalladagi oʻrni va “Yashil makon” loyihasi doirasida qilingan ishlari (rasmli maʼlumotlar ilova qilinadi) Farzandlari toʻgʻrisida maʼlumot 20. JSHSHIR 21. Pasport (ID-karta)/tugʻilganlik guvohnomasi, seriya raqami 22. Ish yoki oʻqish joyi 23. Farzandlari erishgan yutuqlari (ilova qilinadi)

“Ibratli oila” koʻkrak nishoni toʻgʻrisidagi nizomga 2-ilova

“Ibratli oila” koʻkrak nishoni uchun nomzodlarni saralash tuman (shahar) komissiyasining

1. Lavozimiga koʻra — tuman (shahar) Oila va xotin-qizlar boʻlimi boshligʻi, komissiya raisi 2. Lavozimiga koʻra — Xalq deputatlari tuman (shahar) kengashi deputati (kelishuv asosida) 3. Lavozimiga koʻra — tuman (shahar) Maktabgacha va maktab taʼlimi boʻlimi boshligʻi 4. Lavozimiga koʻra — tuman (shahar) tibbiyot birlashmasi rahbari 5. Lavozimiga koʻra — tuman (shahar) Ichki ishlar boʻlimi boshligʻi 6. Lavozimiga koʻra — Savdo-sanoat palatasi tuman (shahar) boʻlimi rahbari (kelishuv asosida) 7. Lavozimiga koʻra — Respublika Maʼnaviyat va maʼrifat markazining tuman (shahar) boʻlinmasi rahbari 8. Lavozimiga koʻra — tuman (shahar) kasaba uyushmasi kengashi raisi (kelishuv asosida) 9. Lavozimiga koʻra — Yoshlar ishlari agentligining tuman (shahar) boʻlimi boshligʻi 10. Lavozimiga koʻra — “Oqila ayollar” harakati yetakchisi (kelishuv asosida) 11. Lavozimiga koʻra — tuman (shahar) Oila va xotin-qizlar boʻlimi mutaxassisi, ishchi guruh masʼul kotibi

“Ibratli oila” koʻkrak nishoni toʻgʻrisidagi nizomga 3-ILOVA

“Ibratli oila” koʻkrak nishoni uchun nomzodlarni saralash Qoraqalpogʻiston Respublikasi, viloyatlar va Toshkent shahar komissiyasining

1. Lavozimiga koʻra — Qoraqalpogʻiston Respublikasi Oila va xotin-qizlar qoʻmitasi raisi, viloyatlar va Toshkent shahri Oila va xotin-qizlar boshqarmalari boshliqlari, komissiya raisi 2. Lavozimiga koʻra — Xalq deputatlari viloyatlar, Toshkent shahar kengashi deputati (kelishuv asosida) 3. Lavozimiga koʻra — hududiy Maktabgacha va maktab taʼlimi boshqarmasi boshligʻi 4. Lavozimiga koʻra — hududiy S ogʻliqni saqlash boshqarmasi boshligʻi 5. Lavozimiga koʻra — hududiy Ichki ishlar boshqarmasi boshligʻi 6. Lavozimiga koʻra — Savdo-sanoat palatasining hududiy boshqarmasi rahbari (kelishuv asosida) 7. Lavozimiga koʻra — Respublika Maʼnaviyat va maʼrifat markazining hududiy boʻlimi rahbari 8. Lavozimiga koʻra — hududiy kasaba uyushmalari tashkilotlari birlashmasi kengashi raisi (kelishuv asosida) 9. Lavozimiga koʻra — Yoshlar ishlari agentligining hududiy boshqarmasi boshligʻi 10. Lavozimiga koʻra — “Oqila ayollar” harakati yetakchisi (kelishuv asosida) 11. Lavozimiga koʻra — Qoraqalpogʻiston Respublikasi Oila va xotin-qizlar qoʻmitasi, viloyatlar va Toshkent shahri Oila va xotin-qizlar boshqarmalari mutaxassisi, komissiya masʼul kotibi

“Ibratli oila” koʻkrak nishoni toʻgʻrisidagi nizomga 3a-ILOVA

NAMUNA “Ibratli oila” koʻkrak nishoni boʻyicha yuborilgan arizaning natijasi yuzasidan xabarnoma Fuqaroning F.I.O: Arizaning natijasi Tavsiya etildi/Rad etildi *agar tanlov boʻyicha gʻolib deb topilgan oilaga: Yashash manzilidagi Oila va xotin-qizlar boʻlimiga murojaat qiling Elektron hujjatning nusxasida koʻrsatilgan maʼlumotlar toʻgʻriligini tekshirish uchun my.gov.uz veb-saytiga oʻting va elektron hujjatning noyob raqamini kiriting yoki mobil telefon yordamida QR-kodni skaner qiling. Diqqat! Vazirlar Mahkamasining 2017-yil 15-sentabrdagi 728-son qaroriga muvofiq elektron hujjatlardagi maʼlumotlar qonuniy hisoblanadi. Davlat organlariga Yagona portalda shakllantirilgan elektron hujjatlarning nusxalarini qabul qilishni rad etishlari qatʼiyan taqiqlangan Hujjatning haqiqiyligini tasdiqlovchi QR-kod

“Ibratli oila” koʻkrak nishoni toʻgʻrisidagi nizomga 4-ILOVA

“Ibratli oila” koʻkrak nishoniga nomzod oilalarni baholash mezonlari

T/r Koʻrsatkichlar Ball tizimi I. Ijtimoiy-iqtisodiy koʻrsatkichlar 1.1 Xonadonning obod va sarishtaligi, xonadon, uning yordamchi xoʻjalik binolarining shaharsozlik, yongʻin xavfsizligi va sanitariya normalari, qoidalari va gigiyena normativlari asosida qurilgani, xonadonda qulay va zamonaviy yashash sharoiti (umumiy xona, oshxona, kattalar va bolalar uchun qulay va ixcham xona kabilar) yaratilgani, tomorqa madaniyatining mavjudligi 1 balldan 5 ballgacha 1.2 Oila aʼzolarining taʼlim-tarbiyaviy salohiyati, ilmli, ziyoli ekanligi, ilmiy darajaga va kasbiy koʻnikmalarga egaligi, risola, kitob, qoʻllanma va asarlar yaratgan hamda ilm-fan, taʼlim, adabiyot, madaniyat rivojiga hissa qoʻshib kelayotgani 1 balldan 5 ballgacha 1.3 Oilaning farovonlik darajasi, oila aʼzolarining bandligi, davlat yoki xususiy sektorda ishlashi, boshqa ijtimoiy-iqtisodiy tarmoqlarda faoliyat yuritayotgani 1 balldan 5 ballgacha 1.4 Oilaning jamiyatda ijtimoiy-siyosiy faolligi, siyosiy jarayonlar, rasmiy va jamoatchilik tadbirlarida ishtirok etishi 1 balldan 5 ballgacha 1.5 Oilada sogʻlom turmush tarzi yaxshi yoʻlga qoʻyilgani, oila aʼzolarining sport bilan muntazam shugʻullanishi, zarur sharoit va jihozlar bilan taʼminlangani 1 balldan 5 ballgacha 1.6 Oilaning tadbirkorligi va tashabbuskorligi, amalga oshirayotgan saxovat va homiylik ishlari (kamida bazaviy hisoblash miqdorining 30 baravari miqdorida), xususan, ehtiyojmand oilalarni har tomonlama qoʻllab-quvvatlayotgani, aholining muammolarini aniqlash va hal etishga koʻmaklashayotgani, shuningdek, olis hududlarda yangi ish oʻrinlarini yaratayotgani (kamida 5 ta) 1 balldan 5 ballgacha 1.7 Oʻsib kelayotgan yosh avlodni har tomonlama rivojlantirishga, jumladan, kitob oʻqishga, axborot texnologiyalaridan samarali foydalanishga oʻrgatgani, shuningdek, yoshlarga ijod sohasida ustozlik qilib, adabiyot, madaniyat va sanʼatga doir isteʼdod va imkoniyatlarini roʻyobga chiqarishga hissa qoʻshgani 1 balldan 5 ballgacha 1.8 Oilaviy jamoa sifatida turli sohalarda oʻtkazilgan tanlovlarda gʻoliblikni qoʻlga kiritgani, farzandlari nufuzli koʻrik-tanlovlar, musobaqalar, fan olimpiadalarida yuqori natijalarga erishayotgani 1 balldan 5 ballgacha II. Maʼnaviy-axloqiy koʻrsatkichlar 2.1 Oila aʼzolari adolat, haqgoʻylik, oʻzgalarga hurmat, samimiylik, muloyimlik, saxovatpeshalik, maʼnaviy yetuklik, sabr-toqat, kamtarlik kabi insoniy fazilatlarga ega ekani 1 balldan 5 ballgacha 2.2 Oilaning mahalla va jamiyatda tutgan oʻrni, qarindoshlari va qoʻshnilari bilan munosabati, ichki tartib-qoidalar va qonunlarga hurmati, huquqiy ongi va madaniyati, bilimdonligi, kitobxonlik darajasi 1 balldan 5 ballgacha 2.3 Oilada jinoyatchilikning yoʻqligi, notinch, noqobil oila sifatida oldin roʻyxatga olinmagani, oila aʼzolarining birortasi probatsiya va profilaktik hisobda turmasligi, maʼmuriy huquqbuzarlik sodir etmagani, giyohvandlik, ichkilikka ruju qoʻymagani va oilaviy ajralish holatlari qayd etilmagani 1 balldan 5 ballgacha 2.4 Anʼanaviy oilaviy qadriyatlar (anʼanalar, urf-odatlar va boshqa moddiy va maʼnaviy qadriyatlar)ga hurmati va sadoqati, oila aʼzolarining milliylikni asrash hamda yurtimiz tinchligi, xalqimiz farovonligini taʼminlash yoʻlida sidqidildan xizmat qilayotgani 1 balldan 5 ballgacha 2.5 Ijtimoiy reyestrga kiritilgan oila aʼzosi boʻlgan, yetim va ota-ona qaramogʻidan mahrum boʻlgan, nogironligi boʻlgan bolalarni qoʻllab-quvvatlash, homiylik yordamlarini koʻrsatish, vasiylik qilish, yetim bolalarni asrab olgani, ularni voyaga yetkazish, oʻqitish va tarbiyalashda ijobiy natijaga erishayotgani va ular uchun toʻlaqonli hayot tarzini tashkil etgani 1 balldan 5 ballgacha 2.6 Mahallada yoshlarning maʼnaviy-axloqiy kamol topishida, ularning Vatanga sadoqat, azaliy anʼanalarga hamda oilaviy qadriyatlarga hurmat ruhida tarbiyalanishida oʻzining boy hayotiy tajribasi bilan oʻrnak boʻlayotgani va faol qatnashayotgani 1 balldan 5 ballgacha

“Ibratli oila” koʻkrak nishoni toʻgʻrisidagi nizomga 5-ILOVA

“Ibratli oila” koʻkrak nishoni bilan taqdirlangan oilalar yashaydigan xonadonlar va uy-joylarning kirish qismiga oʻrnatiladigan belgi

“Ibratli oila” koʻkrak nishoni bilan taqdirlangan oilalar yashaydigan xonadonlar va uy-joylarning kirish qismiga oʻrnatiladigan belgi 210x90 millimetr oʻlchamli toʻrtburchak shaklida boʻlib, mis qotishmasidan tayyorlanadi.

Belgining chap tomonida “Ibratli oila” koʻkrak nishoni tasviri aks etgan. Ushbu tasvirning eni 55 millimetrni tashkil etadi.

Belgining oʻng tomonida harflarning balandligi 5,6 millimetr boʻlgan besh satrli matn joylashgan.

Birinchi satrda “Bu xonadonda” soʻzi, ikkinchi satrda “IBRATLI OILA” uchinchi satrda “koʻkrak nishoni”, toʻrtinchi satrda “bilan taqdirlangan oila” va beshinchi satrda “istiqomat qiladi” soʻzlari yoziladi.

Belgining qalinligi 1,5 millimetr.

Tasvirlar va yozuvlar botiq shaklda boʻlib, belgining chetlari toʻgʻri chiziqlar bilan oʻralgan.

“Ibratli oila” koʻkrak nishoni bilan taqdirlangan oilalar yashaydigan xonadonlar va uy-joylarning kirish qismiga oʻrnatiladigan belgi”

Vazirlar Mahkamasining 2023-yil 2-sentabrdagi 437-son qaroriga 2-ILOVA

“Ibratli oila” koʻkrak nishonining

“Ibratli oila” koʻkrak nishoni (keyingi oʻrinlarda — koʻkrak nishoni) diametri 34 millimetrli doira shaklida boʻlib, mis qotishmasidan tayyorlanadi.

Koʻkrak nishonining old tomoni markaziy qismida diametri 24 millimetr boʻlgan kumush rangdagi doira ichida quyosh nurlari fonida ota va ona ikki nafar farzandini qoʻllaridan tutgan holda ibratli oila timsoli sifatida zarhal rangda aks ettirilgan.

Koʻkrak nishonining aylanasi boʻylab zarhal hoshiya bilan oʻralgan doiraning yuqori qismida balandligi 2,4 millimetr boʻlgan “IBRATLI OILA” soʻzlari hamda oʻrtada ajratib turuvchi ikkita sakkiz qirrali yulduzning quyi qismida faxr-iftixor va sharaf maʼnolarini ifoda etuvchi ikkita dafna yaprogʻi va uning oʻrtasida mustahkam oila ramzi boʻlgan nikoh uzuklari tasvirlangan.

Koʻkrak nishonining orqa tomonida, aylana markazida, toʻrt qatorda harflarning balandligi 1,8 millimetr boʻlgan “Oilalarni mustahkamlashga qoʻshgan munosib hissasi uchun” soʻzlari yozilgan.

Koʻkrak nishonining qalinligi — 3,5 millimetr. Tasvirlar va yozuvlar qavariqdir.

Koʻkrak nishoni old va orqa tomonlarining chetlari qavariq doira bilan oʻralgan.

Koʻkrak nishon halqa va ilmoqchalar yordamida toʻgʻri toʻrtburchak shaklidagi qadagʻichga ulangan.

Qadagʻichning eni — 26 millimetr, boʻyi — 17 millimetrdan iborat. Qadagʻich eni 22 millimetrli shoyi lenta bilan qoplangan boʻlib, lentaning markazidan eni 12 millimetrli yashil yoʻl oʻtgan. Uning har ikki tarafidan eni 1 millimetrli qizil, 2 millimetrli oq va 2 millimetrli koʻk rangdagi yoʻllar tushirilgan.

Qadagʻichning orqa tomoniga koʻkrak nishonini kiyimga taqib qoʻyish uchun toʻgʻnogʻich koʻrinishidagi moslama oʻrnatilgan.

“Ibratli oila” koʻkrak nishoni

Vazirlar Mahkamasining 2023-yil 2-sentabrdagi 437-son qaroriga 3-ILOVA

“Ibratli oila” koʻkrak nishoni guvohnomasining

“Ibratli oila” koʻkrak nishoni guvohnomasi (keyingi oʻrinlarda — guvohnoma) 160x110 millimetr oʻlchamdagi kitobcha shaklida boʻlib, 240 g/kv.m qalinlikdagi ofset qogʻozdan tayyorlanadi.

Guvohnomaning tashqi tomoni (birinchi va toʻrtinchi betlari) och yashil rangda boʻlib, plyonka bilan qoplangan.

Guvohnomaning birinchi beti eni 7,5 millimetrli, ichki burchaklari aylana shaklida boʻlgan toʻq yashil rangli hoshiya bilan oʻralgan.

Guvohnomaning yuqori chekkasidan (birinchi beti) 35 millimetr pastda, markazda, oraligʻi 3,5 millimetrli ikki satrdan iborat matn joylashgan. Birinchi satrda “IBRATLI OILA” (katta harflarda, “Times new Roman Bolt” shrifti, 14 kegl), ikkinchi satrda “koʻkrak nishoni” (“Times new Roman Bolt” shrifti, 17 kegl) soʻzlari yozilgan. Undan 6 millimetr pastda “GUVONNOMASI” (katta harflarda, “Times new Roman Bolt” shrifti, 17 kegl) soʻzi yozilgan.

Yozuvlar zarhal rangida aks ettirilgan.

Guvohnomaning ichki tomoni (ikkinchi va uchinchi betlari) “Tangir” tasviri tushirilgan och havo rangda boʻlib, ofset usulida chop etilgan.

Ichki tomonining chap qismida (ikkinchi beti), markazda, koʻkrak nishonining asliga teng oʻlchamdagi rangli tasviri aks ettirilgan.

Guvohnomaning ichki oʻng tomoni (uchinchi beti) yuqori chekkasidan 8 millimetr pastda, markazda, “GUVONNOMA” (katta harflarda, “Times new Roman Bolt” shrifti, 10 kegl) soʻzi hamda guvohnoma tartib raqami uchun “№” belgisi va 15 millimetrli chiziq joylashgan.

“GUVONNOMA” soʻzidan 11 millimetr pastda mukofotlangan oila boshligʻi (vakili)ning familiyasi, ismi va otasining ismini qayd etish uchun oraligʻi 8 millimetrli uchta chiziq tortilgan.

Pastki chiziqdan 6 millimetr quyida, markazda, oraligʻi 2 millimetrli uch satrdan iborat matn joylashgan. Birinchi satrda “Oʻzbekiston Respublikasi Kambagʼallikni qisqartirish va bandlik vazirligi huzuridagi”, ikkinchi satrda “Oila va xotin-qizlar”, uchinchi satrda “qoʻmitasi raisining” (“Times new Roman Bolt” shrifti, 10 kegl) soʻzlari yozilgan.

Undan 5 millimetr pastda oraligʻi 4 millimetr boʻlgan ikki satrdan iborat matn joylashgan. Birinchi satrda “20__ y. “___” ___________dagi”, ikkinchi satrda “____-sonli buyrugʻiga asosan” (“Times new Roman Bolt” shrifti, 10 kegl) soʻzlari yozilgan.

Undan 5 millimetr pastda, markazda, oraligʻi 5 millimetrli ikki satrdan iborat matn joylashgan. Birinchi satrda “Ibratli oila” (“Times new Roman Bolt” shrifti, 14 kegl), ikkinchi satrda “koʻkrak nishoni bilan mukofotlandi” (“Times new Roman Bolt” shrifti, 10 kegl) soʻzlari yozilgan.

Soʻnggi soʻzlardan 10 millimetr pastda, chap tomonda, “Qoʻmita raisi” (“Times new Roman Bolt” shrifti, 10 kegl) soʻzlari yozilgan.

“Ibratli oila” koʻkrak nishonining

GUVOHNOMASI

Oʻzbekiston Respublikasining Bosh vaziri A. ARIPOV

Toshkent sh.,

2023-yil 2-sentabr,

437-son

(Qonunchilik maʼlumotlari milliy bazasi, 04.09.2023-y., 09/23/437/0670-son; 10.05.2024-y., 09/24/272/0337-son; 02.02.2026-y., 09/26/35/0101-son; 17.04.2026-y., 09/26/175/0373-son)

lex.uz