📅 2023-yil 31-avgust · Vazirlar Mahkamasi qarorlari
Rasmiy matn. Rasmiy hujjat. Tahririy izohlar kiritilmagan.
📅 2023-yil 31-avgust · Vazirlar Mahkamasi qarorlari
Rasmiy matn. Rasmiy hujjat. Tahririy izohlar kiritilmagan.
📅 2023 йил 31 август · Вазирлар Маҳкамаси қарорлари
Расмий матн. Расмий ҳужжат. Таҳририй изоҳлар киритилмаган.
📅 31 августа 2023 г. · Постановления Кабинета Министров
Официальный текст. Официальный документ. Редакционные примечания не включены.
📅 31 August 2023 · Cabinet of Ministers resolutions
Official text. Official document. Editorial notes are not included.
Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг
қарори
МАЪМУРИЙ РЕГЛАМЕНТИ
СХЕМАСИ
СЎРОВНОМА
Давлат хизматларини жойларга чиққан ҳолда кўрсатишнинг маъмурий регламентини тасдиқлаш тўғрисида
Аҳолининг ижтимоий ҳимояга муҳтож қатламларини қўллаб-қувватлаш ишларини жадаллаштириш, «Ҳар бир фуқаро — эътибор марказида» тамойили асосида аҳолининг барча қатламларига сифатли ва тезкор давлат хизматлари кўрсатишни йўлга қўйиш мақсадида Вазирлар Маҳкамаси қарор қилади:
1. Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2023 йил 28 февралдаги ПФ-27-сон Фармони билан тасдиқланган 2022 — 2026 йилларга мўлжалланган Янги Ўзбекистоннинг тараққиёт стратегиясини «Инсонга эътибор ва сифатли таълим йили»да амалга оширишга оид давлат дастурида давлат хизматини кўрсатувчи ходимни фуқаронинг яшаш жойига чақириш орқали махсус техник қурилмалар ёрдамида давлат хизматларини кўрсатиш амалиётини кенгайтириш белгиланганлиги маълумот учун қабул қилинсин.
2. Қуйидагиларни назарда тутувчи Давлат хизматларини жойларга чиққан ҳолда кўрсатишнинг маъмурий регламенти иловага мувофиқ тасдиқлансин:
Давлат хизматларидан фойдаланиш учун Ўзбекистон Республикаси Адлия вазирлигининг Алоқа маркази ёки унинг расмий веб-сайти (кейинги ўринларда — «Call-марказ» ёки расмий веб-сайт) орқали мурожаат қилиш;
давлат хизматларидан фойдаланиш учун ариза юбориш бўйича сўровномаларни қабул қилиш ва кўриб чиқиш тартиби;
давлат хизматларини жойига чиққан ҳолда махсус техник қурилмалар ёрдамида (планшет ёки компьютерга ўрнатилган дактилоскопия, принтер ва бошқалар) кўрсатиш.
3. Белгилансинки махсус техник қурилмалар ёрдамида (планшет ёки компьютерга ўрнатилган дактилоскопия, принтер ва бошқалар) давлат хизматларини жойларга чиққан ҳолда кўрсатиш «Call-марказ» ёки расмий веб-сайтдан фойдаланган ҳолда 2023 йил 1 октябрдан бошлаб амалга оширилади.
4. Ўзбекистон Республикаси Адлия вазирлиги бир ой муддатда «Call-марказ» ёки расмий веб-сайт орқали жойларга чиққан ҳолда кўрсатиладиган давлат хизматларини кўрсатиш бўйича буюртмалар қабул қилиш ва мазкур буюртмаларни тегишли давлат хизматлари марказларига юбориш имкониятини яратсин.
5. Мазкур қарорнинг бажарилишини назорат қилиш Ўзбекистон Республикаси адлия вазири А.Ж. Ташкулов зиммасига юклансин.
Вазирлар Маҳкамасининг 2023 йил 31 августдаги 435-сон қарорига ИЛОВА
Давлат хизматларини жойларга чиққан ҳолда кўрсатишнинг
1-боб. Умумий қоидалар
1. Мазкур Регламент давлат хизматлари марказлари томонидан кўрсатиладиган давлат хизматларини (кейинги ўринларда — давлат хизматлари) жойига чиққан ҳолда махсус техник қурилмалар (планшет ёки компьютерга ўрнатилган дактилоскопия, принтер ва бошқалар) (кейинги ўринларда — махсус техник қурилмалар) ёрдамида кўрсатиш ёки давлат хизматларидан фойдаланиш учун ариза юбориш тартибини белгилайди.
Ушбу Регламент миллий ҳайдовчилик гувоҳномасини расмийлаштириш, Ўзбекистон Республикаси фуқароси, Ўзбекистон Республикасида доимий яшовчи чет эл фуқароси ва фуқаролиги бўлмаган шахснинг идентификацияловчи ID-картасини ҳамда Ўзбекистон Республикаси фуқаросининг хорижга чиқиш биометрик паспортини расмийлаштириш, шунингдек, жисмоний шахснинг шахсий идентификация рақамини бериш бўйича давлат хизматларини кўрсатишга нисбатан татбиқ этилмайди.
2. Регламентда қуйидаги асосий тушунчалардан фойдаланилади:
ваколатли орган — Ўзбекистон Республикаси Адлия вазирлигининг давлат хизматлари марказлари;
ариза берувчи — давлат хизмати жойига чиқиш орқали кўрсатилиши истагини билдирган жисмоний ва юридик шахслар.
3. Давлат хизматлари Ўзбекистон Республикаси Адлия вазирлигининг (кейинги ўринларда — Адлия вазирлиги) Алоқа марказига ёки унинг расмий веб-сайтига (кейинги ўринларда — «Call-марказ» ёки расмий веб-сайт), шунингдек, Ўзбекистон Республикаси Президенти ҳузуридаги Ижтимоий ҳимоя миллий агентлигининг (кейинги ўринларда — Агентлик) «Call-маркази», «Инсон» ижтимоий хизматлар маркази ёки маҳалладаги ижтимоий ходимга мурожаат қилиш орқали кўрсатилади.
4. Давлат хизматларини жойига чиққан ҳолда кўрсатиш ёки давлат хизматларидан фойдаланишга ариза юбориш учун Тошкент шаҳрида базавий ҳисоблаш миқдорининг (кейинги ўринларда — БҲМ) 50 фоизи, вилоят марказларида БҲМнинг 40 фоизи, туман (шаҳар)ларда БҲМнинг 30 фоизи миқдорида бир марталик тўлов ундирилади.
Ўзгалар парваришига муҳтож бўлган ёлғиз яшовчи ҳамда ёлғиз кексалар ва ногиронлиги бўлган шахслар реестрига киритилган шахслар, соғлиғининг ҳолатига кўра мустақил ҳаракатланиш имконияти чекланган ҳамда I ва II гуруҳ ногиронлиги бўлган шахсларга давлат хизматлари кўрсатилганлиги учун тўлов ундирилмайди.
5. Давлат хизматларини кўрсатиш ёки давлат хизматларидан фойдаланишга ариза юбориш учун тўлов суммаси Адлия вазирлигининг Давлат хизматларини ривожлантириш жамғармасининг шахсий ҳисобварағига ўтказилади.
6. Жойига чиққан ҳолда давлат хизматларини кўрсатиш тартиби мазкур Регламентга 1-иловага мувофиқ схема асосида амалга оширилади.
2-боб. Ариза берувчиларга давлат хизматларини кўрсатиш ёки давлат хизматларидан фойдаланиш учун ариза юбориш бўйича сўровномаларни қабул қилиш ҳамда кўриб чиқиш тартиби
7. Ариза берувчи давлат хизматларидан фойдаланиш учун «Call-марказ» Агентликнинг «Call-маркази», «Инсон» ижтимоий хизматлар маркази, маҳалладаги ижтимоий ходим ёки расмий веб-сайт орқали мурожаат қилади.
«Call-марказ» орқали сўровномалар соат 09:00 дан 18:00 гача иш вақти давомида қабул қилинади.
Расмий веб-сайт орқали сутканинг исталган вақтида мурожаат қилиниши мумкин.
8. Ариза берувчи «Call-марказ»га ёки Агентликнинг «Call-маркази»га мурожаат қилган тақдирда, «Call-марказ» ёки Агентликнинг «Call-маркази» ходими ариза берувчи номидан, «Инсон» ижтимоий хизматлар маркази ёки маҳалладаги ижтимоий ходимга мурожаат қилган тақдирда, «Инсон» ижтимоий хизматлар маркази ходими ёки маҳалладаги ижтимоий ходим ариза берувчи номидан, расмий веб-сайт орқали мурожаат этганда эса, Регламентга 2-иловага мувофиқ шаклдаги сўровномани мустақил равишда тўлдиради.
Бунда сўровнома ариза берувчи номидан «Инсон» ижтимоий хизматлар маркази ходими ёки маҳалладаги ижтимоий ходим томонидан тўлдирилгандан сўнг ваколатли органга юборилади
9. Давлат хизматларини кўрсатиш вақти ваколатли органнинг иш вақти доирасида белгиланади.
10. «Call-марказ»нинг масъул ходими ариза берувчига давлат хизматларини кўрсатиш тартибини белгиловчи қонунчилик ҳужжатларида назарда тутилган давлат хизматидан фойдаланиш учун зарур бўлган барча ҳужжатлар (маълумотлар) тўғрисида маълумот беради.
Ариза берувчи сўровномада кўрсатилган давлат хизматларидан фойдаланиш учун давлат хизматини кўрсатишда талаб этиладиган барча ҳужжатларни (маълумотларни) тайёрлаб қўйиши лозим.
11. Сўровнома шакллантирилиб, сўровномадаги тегишли маълумотлар ариза берувчи томонидан тасдиқлангандан сўнг унинг мобил телефон рақамига мазкур Регламентнинг 4-бандида белгиланган миқдордаги тўловни амалга ошириш учун инвойс автоматик равишда юборилади.
Ариза берувчи томонидан тўлов амалга оширилган вақтнинг ўзида сўровнома ваколатли органга автоматик равишда юборилади.
3-боб. Давлат хизматини кўрсатиш ёки давлат хизматларидан фойдаланиш учун ариза юбориш тартиби
12. Ваколатли органнинг масъул ходими томонидан давлат хизматлари қуйидаги шаклларда кўрсатилади:
давлат хизматларини тўлиқ кўрсатиш (давлат хизматлари маркази давлат хизматларини кўрсатишга масъул бўлганда);
давлат хизматларидан фойдаланиш учун давлат хизматини кўрсатишга масъул бўлган ваколатли органларга ариза юбориш.
13. Ваколатли органнинг масъул ходими ариза берувчи билан телефон орқали боғланиб, сўровномада кўрсатилган жойга чиқади ҳамда махсус техник қурилмалар ёрдамида давлат хизматларини кўрсатади ёки давлат хизматларидан фойдаланиш учун давлат хизматини кўрсатишга масъул бўлган ваколатли органларга ариза юборади.
14. Ариза берувчи давлат хизматидан фойдаланишдан унинг ҳар қандай босқичида бош тортиш ҳуқуқига эга. Ариза берувчи давлат хизматидан фойдаланишдан бош тортганда, унинг сўровномаси кўрилмасдан қолдирилади ва тўланган тўлов суммаси қайтарилмайди.
15. Агар ваколатли органнинг масъул ходими сўровномада кўрсатилган жойга етиб келган вақтдан бошлаб 30 дақиқа мобайнида ариза берувчи сўровномада кўрсатилган вақтда ва манзилда бўлмаса, давлат хизматларини кўрсатиш учун тегишли қонунчилик ҳужжатларида белгиланган ҳужжатлар (маълумотлар)ни тақдим этмаса, давлат хизматларини кўрсатиш ёки давлат хизматларидан фойдаланиш учун ариза юбориш рад этилади.
Бунда ваколатли органнинг масъул ходими томонидан ариза берувчига давлат хизматларини кўрсатиш ёки давлат хизматларидан фойдаланиш учун ариза юбориш рад этилганлиги тўғрисида СМС-хабарнома юборилади (рад этиш сабаблари батафсил кўрсатилади).
Мазкур банднинг биринчи хатбошисида кўрсатилган ҳолатларда давлат хизматларини кўрсатиш ёки давлат хизматларидан фойдаланиш учун ариза юбориш рад этилган тақдирда, тўланган тўловлар қайтарилмайди.
16. Ваколатли орган масъул ходимининг айби (кечикиши ёки келмаслиги, ахборот тизими ёки махсус техник қурилмалардаги носозликлар) билан давлат хизматлари белгиланган муддатларда ва тартибда кўрсатилмаган ҳолатларда давлат хизматларини жойларга чиққан ҳолда кўрсатишда ундириладиган тўлов миқдорлари ариза берувчининг мурожаатига асосан унга қайтарилади.
Ариза берувчи мазкур банднинг биринчи хатбошисида белгиланган ҳолатларда давлат хизматларини жойларга чиққан ҳолда кўрсатишда ундириладиган тўловни қайтариб олиши ёки давлат хизматларини жойларга чиққан ҳолда кўрсатишда ундириладиган тўловни такроран амалга оширмасдан давлат хизматларидан бошқа вақтда фойдаланиши мумкин. Бунда ариза берувчи давлат хизматларидан фойдаланиш учун мазкур бобда белгиланган тартибда мурожаат қилади.
17. Ариза берувчи хоҳишига кўра, давлат хизматларини кўрсатиш натижасини Давлат хизматлари марказларига бевосита ташриф буюриб, ахборот-коммуникация технологияларидан фойдаланган ҳолда ёки почта алоқаси орқали олиши мумкин. Бунда почта харажатлари ариза берувчи ҳисобидан қопланади.
Почта алоқаси томонидан кўрсатилган хизмат учун тўлов миқдори почта хизмати томонидан белгиланади.
4-боб. Якунловчи қоидалар
18. Ваколатли орган ўз фаолиятини амалга ошириши натижасида олинган маълумотларнинг сир сақланишини таъминлайди.
19. Ариза берувчилар давлат органлари ва бошқа ташкилотлар ходимлари хатти-ҳаракатлари устидан қонунчиликда белгиланган тартибда шикоят қилишлари мумкин.
20. Мазкур Регламент талабларининг бузилишида айбдор бўлган шахслар қонунчиликда белгиланган тартибда жавоб берадилар.
Давлат хизматларини жойларга чиққан ҳолда кўрсатишнинг маъмурий регламентига 1-ИЛОВА
Давлат хизматларини жойларга чиққан ҳолда кўрсатиш тартиби
Босқичлар Субъектлар Тадбирлар Бажариш муддати 1-босқич Ариза берувчи (жисмоний ва юридик шахслар) 1. Давлат хизматларидан фойдаланиш учун Адлия вазирлигининг Алоқа марказига ёки унинг расмий веб-сайтига (кейинги ўринларда — «Call-марказ» ёки расмий веб-сайт), шунингдек, Ўзбекистон Республикаси Президенти ҳузуридаги Ижтимоий ҳимоя миллий агентлигининг «Call-маркази», «Инсон» ижтимоий хизматлар маркази ёхуд маҳалладаги ижтимоий ходим орқали мурожаат этади. 2. Расмий веб-сайт орқали мурожаат қилганда сўровномани бевосита ўзи тўлдиради. Ўз хоҳишига кўра 2-босқич «Call-марказ» 1. «Call-марказ» масъул ходими ариза берувчи номидан сўровномани тўлдиради ва сўровномадаги маълумотлар тасдиқлангандан сўнг ариза берувчига тўлов инвойсини юборади. 1. Сўровнома тасдиқлангандан кейин автоматик равишда 2. Тегишли сўровномани ваколатли органга юборади. 2. Тўлов амалга оширилгандан кейин автоматик равишда 3-босқич Ваколатли орган (давлат хизматлари маркази) 1. Масъул ходим ариза берувчи билан телефон орқали боғланиб, сўровномада кўрсатилган жойга чиқади ҳамда махсус техник қурилмалар ёрдамида (планшет ёки компьютерга ўрнатилган дактилоскопия, принтер ва бошқалар) давлат хизматини кўрсатади ёки давлат хизматларидан фойдаланиш учун ариза юборади. 1. Сўровномада белгиланган муддатларда 2. Давлат хизматларини кўрсатиш натижасини ариза берувчига тақдим этади: ариза берувчи давлат хизматлари марказларига бевосита ташриф буюрганда; ахборот-коммуникация технологияларидан фойдаланган ҳолда; почта хизмати орқали. 2. Давлат хизматларини кўрсатиш якунлангандан сўнг (давлат хизматларини кўрсатиш тартибини белгиловчи қонунчилик ҳужжатларида белгиланган муддатларда)
Давлат хизматларини жойларга чиққан ҳолда кўрсатишнинг маъмурий регламентига 2-ИЛОВА
Давлат хизматларини жойларга чиққан ҳолда кўрсатиш ёки давлат хизматларидан фойдаланиш учун ариза юбориш учун
__________ __________ (санаси) (рақами) I. Ариза берувчи — жисмоний шахс тўғрисида маълумот: 1. Фамилияси, исми, отасининг исми: 2. Телефон рақами: 3. Электрон почта манзили (мавжуд бўлса): 4. Манзили: II. Ариза берувчи — юридик шахс тўғрисида маълумот: 1. Юридик шахснинг номи: 2. Юридик шахснинг ташкилий-ҳуқуқий шакли: 3. СТИР: 4. Телефон рақами: 5. Электрон почта манзили (мавжуд бўлса): 6. Жойлашган жойи: III. Кўрсатиладиган давлат хизмати тўғрисида маълумот: 1. Давлат хизматлари номи: 2. Давлат хизмати шакли: давлат хизматларини тўлиқ кўрсатиш давлат хизматларидан фойдаланиш учун ариза юбориш 3. Давлат хизматини кўрсатиш жойи (манзили): 4. Давлат хизматини кўрсатиш санаси: 5. Давлат хизматини кўрсатиш вақти: 6. Кўрсатилган давлат хизматлари натижасини олиш усули: Давлат хизматлари марказига ўзи келган ҳолда Ахборот-коммуникация технологияларидан фойдаланган ҳолда Почта хизмати орқали « Ca ll-марказ»нинг масъул ходими Ф.И.О.: ____________________________
Ўзбекистон Республикасининг Бош вазири А. АРИПОВ
Тошкент ш.,
2023 йил 31 август,
435-сон
Oʻzbekiston Respublikasi Vazirlar Mahkamasining
qarori
MAʼMURIY REGLAMENTI
SXEMASI
SOʻROVNOMA
Davlat xizmatlarini joylarga chiqqan holda koʻrsatishning maʼmuriy reglamentini tasdiqlash toʻgʻrisida
Aholining ijtimoiy himoyaga muhtoj qatlamlarini qoʻllab-quvvatlash ishlarini jadallashtirish, “Har bir fuqaro — eʼtibor markazida” tamoyili asosida aholining barcha qatlamlariga sifatli va tezkor davlat xizmatlari koʻrsatishni yoʻlga qoʻyish maqsadida Vazirlar Mahkamasi qaror qiladi:
1. Oʻzbekiston Respublikasi Prezidentining 2023-yil 28-fevraldagi PF-27-son Farmoni bilan tasdiqlangan 2022 — 2026-yillarga moʻljallangan Yangi Oʻzbekistonning taraqqiyot strategiyasini “Insonga eʼtibor va sifatli taʼlim yili”da amalga oshirishga oid davlat dasturida davlat xizmatini koʻrsatuvchi xodimni fuqaroning yashash joyiga chaqirish orqali maxsus texnik qurilmalar yordamida davlat xizmatlarini koʻrsatish amaliyotini kengaytirish belgilanganligi maʼlumot uchun qabul qilinsin.
2. Quyidagilarni nazarda tutuvchi Davlat xizmatlarini joylarga chiqqan holda koʻrsatishning maʼmuriy reglamenti ilovaga muvofiq tasdiqlansin:
Davlat xizmatlaridan foydalanish uchun Oʻzbekiston Respublikasi Adliya vazirligining Aloqa markazi yoki uning rasmiy veb-sayti (keyingi oʻrinlarda — “Call-markaz” yoki rasmiy veb-sayt) orqali murojaat qilish;
davlat xizmatlaridan foydalanish uchun ariza yuborish boʻyicha soʻrovnomalarni qabul qilish va koʻrib chiqish tartibi;
davlat xizmatlarini joyiga chiqqan holda maxsus texnik qurilmalar yordamida (planshet yoki kompyuterga oʻrnatilgan daktiloskopiya, printer va boshqalar) koʻrsatish.
3. Belgilansinki maxsus texnik qurilmalar yordamida (planshet yoki kompyuterga oʻrnatilgan daktiloskopiya, printer va boshqalar) davlat xizmatlarini joylarga chiqqan holda koʻrsatish “Call-markaz” yoki rasmiy veb-saytdan foydalangan holda 2023-yil 1-oktabrdan boshlab amalga oshiriladi.
4. Oʻzbekiston Respublikasi Adliya vazirligi bir oy muddatda “Call-markaz” yoki rasmiy veb-sayt orqali joylarga chiqqan holda koʻrsatiladigan davlat xizmatlarini koʻrsatish boʻyicha buyurtmalar qabul qilish va mazkur buyurtmalarni tegishli davlat xizmatlari markazlariga yuborish imkoniyatini yaratsin.
5. Mazkur qarorning bajarilishini nazorat qilish Oʻzbekiston Respublikasi adliya vaziri A.J. Tashkulov zimmasiga yuklansin.
Vazirlar Mahkamasining 2023-yil 31-avgustdagi 435-son qaroriga ILOVA
Davlat xizmatlarini joylarga chiqqan holda koʻrsatishning
1-bob. Umumiy qoidalar
1. Mazkur Reglament davlat xizmatlari markazlari tomonidan koʻrsatiladigan davlat xizmatlarini (keyingi oʻrinlarda — davlat xizmatlari) joyiga chiqqan holda maxsus texnik qurilmalar (planshet yoki kompyuterga oʻrnatilgan daktiloskopiya, printer va boshqalar) (keyingi oʻrinlarda — maxsus texnik qurilmalar) yordamida koʻrsatish yoki davlat xizmatlaridan foydalanish uchun ariza yuborish tartibini belgilaydi.
Ushbu Reglament milliy haydovchilik guvohnomasini rasmiylashtirish, Oʻzbekiston Respublikasi fuqarosi, Oʻzbekiston Respublikasida doimiy yashovchi chet el fuqarosi va fuqaroligi boʻlmagan shaxsning identifikatsiyalovchi ID-kartasini hamda Oʻzbekiston Respublikasi fuqarosining xorijga chiqish biometrik pasportini rasmiylashtirish, shuningdek, jismoniy shaxsning shaxsiy identifikatsiya raqamini berish boʻyicha davlat xizmatlarini koʻrsatishga nisbatan tatbiq etilmaydi.
2. Reglamentda quyidagi asosiy tushunchalardan foydalaniladi:
vakolatli organ — Oʻzbekiston Respublikasi Adliya vazirligining davlat xizmatlari markazlari;
ariza beruvchi — davlat xizmati joyiga chiqish orqali koʻrsatilishi istagini bildirgan jismoniy va yuridik shaxslar.
3. Davlat xizmatlari Oʻzbekiston Respublikasi Adliya vazirligining (keyingi oʻrinlarda — Adliya vazirligi) Aloqa markaziga yoki uning rasmiy veb-saytiga (keyingi oʻrinlarda — “Call-markaz” yoki rasmiy veb-sayt), shuningdek, Oʻzbekiston Respublikasi Prezidenti huzuridagi Ijtimoiy himoya milliy agentligining (keyingi oʻrinlarda — Agentlik) “Call-markazi”, “Inson” ijtimoiy xizmatlar markazi yoki mahalladagi ijtimoiy xodimga murojaat qilish orqali koʻrsatiladi.
4. Davlat xizmatlarini joyiga chiqqan holda koʻrsatish yoki davlat xizmatlaridan foydalanishga ariza yuborish uchun Toshkent shahrida bazaviy hisoblash miqdorining (keyingi oʻrinlarda — BHM) 50 foizi, viloyat markazlarida BHMning 40 foizi, tuman (shahar)larda BHMning 30 foizi miqdorida bir martalik toʻlov undiriladi.
Oʻzgalar parvarishiga muhtoj boʻlgan yolgʻiz yashovchi hamda yolgʻiz keksalar va nogironligi boʻlgan shaxslar reyestriga kiritilgan shaxslar, sogʻligʻining holatiga koʻra mustaqil harakatlanish imkoniyati cheklangan hamda I va II guruh nogironligi boʻlgan shaxslarga davlat xizmatlari koʻrsatilganligi uchun toʻlov undirilmaydi.
5. Davlat xizmatlarini koʻrsatish yoki davlat xizmatlaridan foydalanishga ariza yuborish uchun toʻlov summasi Adliya vazirligining Davlat xizmatlarini rivojlantirish jamgʻarmasining shaxsiy hisobvaragʻiga oʻtkaziladi.
6. Joyiga chiqqan holda davlat xizmatlarini koʻrsatish tartibi mazkur Reglamentga 1-ilovaga muvofiq sxema asosida amalga oshiriladi.
2-bob. Ariza beruvchilarga davlat xizmatlarini koʻrsatish yoki davlat xizmatlaridan foydalanish uchun ariza yuborish boʻyicha soʻrovnomalarni qabul qilish hamda koʻrib chiqish tartibi
7. Ariza beruvchi davlat xizmatlaridan foydalanish uchun “Call-markaz” Agentlikning “Call-markazi”, “Inson” ijtimoiy xizmatlar markazi, mahalladagi ijtimoiy xodim yoki rasmiy veb-sayt orqali murojaat qiladi.
“Call-markaz” orqali soʻrovnomalar soat 09:00 dan 18:00 gacha ish vaqti davomida qabul qilinadi.
Rasmiy veb-sayt orqali sutkaning istalgan vaqtida murojaat qilinishi mumkin.
8. Ariza beruvchi “Call-markaz”ga yoki Agentlikning “Call-markazi”ga murojaat qilgan taqdirda, “Call-markaz” yoki Agentlikning “Call-markazi” xodimi ariza beruvchi nomidan, “Inson” ijtimoiy xizmatlar markazi yoki mahalladagi ijtimoiy xodimga murojaat qilgan taqdirda, “Inson” ijtimoiy xizmatlar markazi xodimi yoki mahalladagi ijtimoiy xodim ariza beruvchi nomidan, rasmiy veb-sayt orqali murojaat etganda esa, Reglamentga 2-ilovaga muvofiq shakldagi soʻrovnomani mustaqil ravishda toʻldiradi.
Bunda soʻrovnoma ariza beruvchi nomidan “Inson” ijtimoiy xizmatlar markazi xodimi yoki mahalladagi ijtimoiy xodim tomonidan toʻldirilgandan soʻng vakolatli organga yuboriladi
9. Davlat xizmatlarini koʻrsatish vaqti vakolatli organning ish vaqti doirasida belgilanadi.
10. “Call-markaz”ning masʼul xodimi ariza beruvchiga davlat xizmatlarini koʻrsatish tartibini belgilovchi qonunchilik hujjatlarida nazarda tutilgan davlat xizmatidan foydalanish uchun zarur boʻlgan barcha hujjatlar (maʼlumotlar) toʻgʻrisida maʼlumot beradi.
Ariza beruvchi soʻrovnomada koʻrsatilgan davlat xizmatlaridan foydalanish uchun davlat xizmatini koʻrsatishda talab etiladigan barcha hujjatlarni (maʼlumotlarni) tayyorlab qoʻyishi lozim.
11. Soʻrovnoma shakllantirilib, soʻrovnomadagi tegishli maʼlumotlar ariza beruvchi tomonidan tasdiqlangandan soʻng uning mobil telefon raqamiga mazkur Reglamentning 4-bandida belgilangan miqdordagi toʻlovni amalga oshirish uchun invoys avtomatik ravishda yuboriladi.
Ariza beruvchi tomonidan toʻlov amalga oshirilgan vaqtning oʻzida soʻrovnoma vakolatli organga avtomatik ravishda yuboriladi.
3-bob. Davlat xizmatini koʻrsatish yoki davlat xizmatlaridan foydalanish uchun ariza yuborish tartibi
12. Vakolatli organning masʼul xodimi tomonidan davlat xizmatlari quyidagi shakllarda koʻrsatiladi:
davlat xizmatlarini toʻliq koʻrsatish (davlat xizmatlari markazi davlat xizmatlarini koʻrsatishga masʼul boʻlganda);
davlat xizmatlaridan foydalanish uchun davlat xizmatini koʻrsatishga masʼul boʻlgan vakolatli organlarga ariza yuborish.
13. Vakolatli organning masʼul xodimi ariza beruvchi bilan telefon orqali bogʻlanib, soʻrovnomada koʻrsatilgan joyga chiqadi hamda maxsus texnik qurilmalar yordamida davlat xizmatlarini koʻrsatadi yoki davlat xizmatlaridan foydalanish uchun davlat xizmatini koʻrsatishga masʼul boʻlgan vakolatli organlarga ariza yuboradi.
14. Ariza beruvchi davlat xizmatidan foydalanishdan uning har qanday bosqichida bosh tortish huquqiga ega. Ariza beruvchi davlat xizmatidan foydalanishdan bosh tortganda, uning soʻrovnomasi koʻrilmasdan qoldiriladi va toʻlangan toʻlov summasi qaytarilmaydi.
15. Agar vakolatli organning masʼul xodimi soʻrovnomada koʻrsatilgan joyga yetib kelgan vaqtdan boshlab 30 daqiqa mobaynida ariza beruvchi soʻrovnomada koʻrsatilgan vaqtda va manzilda boʻlmasa, davlat xizmatlarini koʻrsatish uchun tegishli qonunchilik hujjatlarida belgilangan hujjatlar (maʼlumotlar)ni taqdim etmasa, davlat xizmatlarini koʻrsatish yoki davlat xizmatlaridan foydalanish uchun ariza yuborish rad etiladi.
Bunda vakolatli organning masʼul xodimi tomonidan ariza beruvchiga davlat xizmatlarini koʻrsatish yoki davlat xizmatlaridan foydalanish uchun ariza yuborish rad etilganligi toʻgʻrisida SMS-xabarnoma yuboriladi (rad etish sabablari batafsil koʻrsatiladi).
Mazkur bandning birinchi xatboshisida koʻrsatilgan holatlarda davlat xizmatlarini koʻrsatish yoki davlat xizmatlaridan foydalanish uchun ariza yuborish rad etilgan taqdirda, toʻlangan toʻlovlar qaytarilmaydi.
16. Vakolatli organ masʼul xodimining aybi (kechikishi yoki kelmasligi, axborot tizimi yoki maxsus texnik qurilmalardagi nosozliklar) bilan davlat xizmatlari belgilangan muddatlarda va tartibda koʻrsatilmagan holatlarda davlat xizmatlarini joylarga chiqqan holda koʻrsatishda undiriladigan toʻlov miqdorlari ariza beruvchining murojaatiga asosan unga qaytariladi.
Ariza beruvchi mazkur bandning birinchi xatboshisida belgilangan holatlarda davlat xizmatlarini joylarga chiqqan holda koʻrsatishda undiriladigan toʻlovni qaytarib olishi yoki davlat xizmatlarini joylarga chiqqan holda koʻrsatishda undiriladigan toʻlovni takroran amalga oshirmasdan davlat xizmatlaridan boshqa vaqtda foydalanishi mumkin. Bunda ariza beruvchi davlat xizmatlaridan foydalanish uchun mazkur bobda belgilangan tartibda murojaat qiladi.
17. Ariza beruvchi xohishiga koʻra, davlat xizmatlarini koʻrsatish natijasini Davlat xizmatlari markazlariga bevosita tashrif buyurib, axborot-kommunikatsiya texnologiyalaridan foydalangan holda yoki pochta aloqasi orqali olishi mumkin. Bunda pochta xarajatlari ariza beruvchi hisobidan qoplanadi.
Pochta aloqasi tomonidan koʻrsatilgan xizmat uchun toʻlov miqdori pochta xizmati tomonidan belgilanadi.
4-bob. Yakunlovchi qoidalar
18. Vakolatli organ oʻz faoliyatini amalga oshirishi natijasida olingan maʼlumotlarning sir saqlanishini taʼminlaydi.
19. Ariza beruvchilar davlat organlari va boshqa tashkilotlar xodimlari xatti-harakatlari ustidan qonunchilikda belgilangan tartibda shikoyat qilishlari mumkin.
20. Mazkur Reglament talablarining buzilishida aybdor boʻlgan shaxslar qonunchilikda belgilangan tartibda javob beradilar.
Davlat xizmatlarini joylarga chiqqan holda koʻrsatishning maʼmuriy reglamentiga 1-ILOVA
Davlat xizmatlarini joylarga chiqqan holda koʻrsatish tartibi
Bosqichlar Subyektlar Tadbirlar Bajarish muddati 1-bosqich Ariza beruvchi (jismoniy va yuridik shaxslar) 1. Davlat xizmatlaridan foydalanish uchun Adliya vazirligining Aloqa markaziga yoki uning rasmiy veb-saytiga (keyingi oʻrinlarda — “Call-markaz” yoki rasmiy veb-sayt), shuningdek, Oʻzbekiston Respublikasi Prezidenti huzuridagi Ijtimoiy himoya milliy agentligining “Call-markazi”, “Inson” ijtimoiy xizmatlar markazi yoxud mahalladagi ijtimoiy xodim orqali murojaat etadi. 2. Rasmiy veb-sayt orqali murojaat qilganda soʻrovnomani bevosita oʻzi toʻldiradi. Oʻz xohishiga koʻra 2-bosqich “Call-markaz” 1. “Call-markaz” masʼul xodimi ariza beruvchi nomidan soʻrovnomani toʻldiradi va soʻrovnomadagi maʼlumotlar tasdiqlangandan soʻng ariza beruvchiga toʻlov invoysini yuboradi. 1. Soʻrovnoma tasdiqlangandan keyin avtomatik ravishda 2. Tegishli soʻrovnomani vakolatli organga yuboradi. 2. Toʻlov amalga oshirilgandan keyin avtomatik ravishda 3-bosqich Vakolatli organ (davlat xizmatlari markazi) 1. Masʼul xodim ariza beruvchi bilan telefon orqali bogʻlanib, soʻrovnomada koʻrsatilgan joyga chiqadi hamda maxsus texnik qurilmalar yordamida (planshet yoki kompyuterga oʻrnatilgan daktiloskopiya, printer va boshqalar) davlat xizmatini koʻrsatadi yoki davlat xizmatlaridan foydalanish uchun ariza yuboradi. 1. Soʻrovnomada belgilangan muddatlarda 2. Davlat xizmatlarini koʻrsatish natijasini ariza beruvchiga taqdim etadi: ariza beruvchi davlat xizmatlari markazlariga bevosita tashrif buyurganda; axborot-kommunikatsiya texnologiyalaridan foydalangan holda; pochta xizmati orqali. 2. Davlat xizmatlarini koʻrsatish yakunlangandan soʻng (davlat xizmatlarini koʻrsatish tartibini belgilovchi qonunchilik hujjatlarida belgilangan muddatlarda)
Davlat xizmatlarini joylarga chiqqan holda koʻrsatishning maʼmuriy reglamentiga 2-ILOVA
Davlat xizmatlarini joylarga chiqqan holda koʻrsatish yoki davlat xizmatlaridan foydalanish uchun ariza yuborish uchun
__________ __________ (sanasi) (raqami) I. Ariza beruvchi — jismoniy shaxs toʻgʻrisida maʼlumot: 1. Familiyasi, ismi, otasining ismi: 2. Telefon raqami: 3. Elektron pochta manzili (mavjud boʻlsa): 4. Manzili: II. Ariza beruvchi — yuridik shaxs toʻgʻrisida maʼlumot: 1. Yuridik shaxsning nomi: 2. Yuridik shaxsning tashkiliy-huquqiy shakli: 3. STIR: 4. Telefon raqami: 5. Elektron pochta manzili (mavjud boʻlsa): 6. Joylashgan joyi: III. Koʻrsatiladigan davlat xizmati toʻgʻrisida maʼlumot: 1. Davlat xizmatlari nomi: 2. Davlat xizmati shakli: davlat xizmatlarini toʻliq koʻrsatish davlat xizmatlaridan foydalanish uchun ariza yuborish 3. Davlat xizmatini koʻrsatish joyi (manzili): 4. Davlat xizmatini koʻrsatish sanasi: 5. Davlat xizmatini koʻrsatish vaqti: 6. Koʻrsatilgan davlat xizmatlari natijasini olish usuli: Davlat xizmatlari markaziga oʻzi kelgan holda Axborot-kommunikatsiya texnologiyalaridan foydalangan holda Pochta xizmati orqali “ Ca ll-markaz”ning masʼul xodimi F.I.O.: ____________________________
Oʻzbekiston Respublikasining Bosh vaziri A. ARIPOV
Toshkent sh.,
2023-yil 31-avgust,
435-son