📅 2023-yil 31-avgust · Vazirlar Mahkamasi qarorlari
Rasmiy matn. Rasmiy hujjat. Tahririy izohlar kiritilmagan.
📅 2023-yil 31-avgust · Vazirlar Mahkamasi qarorlari
Rasmiy matn. Rasmiy hujjat. Tahririy izohlar kiritilmagan.
📅 2023 йил 31 август · Вазирлар Маҳкамаси қарорлари
Расмий матн. Расмий ҳужжат. Таҳририй изоҳлар киритилмаган.
📅 31 августа 2023 г. · Постановления Кабинета Министров
Официальный текст. Официальный документ. Редакционные примечания не включены.
📅 31 August 2023 · Cabinet of Ministers resolutions
Official text. Official document. Editorial notes are not included.
Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг
қарори
СХЕМАСИ
Вазирлар Маҳкамасининг «Ички ишлар органларининг кинология хизматлари фаолиятини тубдан такомиллаштириш чора-тадбирлари тўғрисида» 2019 йил 9 сентябрдаги 750-сон қарорига ўзгартириш ва қўшимчалар киритиш тўғрисида
Кейинги йилларда ички ишлар органлари кинология бўлинмаларининг фаолиятини такомиллаштириш, соҳада хизмат итларини наслчилиги ишлари самарадорлигини ошириш ҳамда хизмат итларини тайёрлаш ва ушбу йўналишда кадрлар салоҳиятини ошириш бўйича тизимли ишлар амалга оширилмоқда.
Шу билан бирга, ички ишлар органлари томонидан аҳолига кинология соҳасида пулли хизматлар кўрсатиш тизимини йўлга қўйиш орқали кинология бўлинмаларининг моддий-техника базасини мустаҳкамлаш, шунингдек, мазкур соҳадаги қонунчилик ҳужжатларини ўзаро мувофиқлаштириш зарурати юзага келмоқда.
Ички ишлар органлари кинология бўлинмаларининг моддий-техника базасини мустаҳкамлаш ва ходимларни моддий рағбатлантириш, шунингдек, аҳолига пулли хизматлар кўрсатишни ҳуқуқий тартибга солиш ҳамда соҳага доир қонунчилик ҳужжатларини ўзаро мувофиқлаштириш мақсадида Вазирлар Маҳкамаси қарор қилади:
1. Вазирлар Маҳкамасининг «Ички ишлар органларининг кинология хизматлари фаолиятини тубдан такомиллаштириш чора-тадбирлари тўғрисида» 2019 йил 9 сентябрдаги 750-сон қарорига иловага мувофиқ қуйидагиларни назарда тутувчи ўзгартириш ва қўшимчалар киритилсин:
ички ишлар органларининг кинология бўлинмаларида жисмоний ва юридик шахсларга тегишли итларни умумий бўйсунувчанлик ва ҳимоя-қоровул кўникмаларига тайёрлаш бўйича пулли хизматлар кўрсатиш;
ички ишлар органлари наслчилик питомнигида етиштирилган ва ички ишлар органларининг эҳтиёжидан ортиқ бўлган ҳамда хизматга яроқсиз деб топилган итларни сотиш ҳуқуқини бериш;
ички ишлар органларининг кинология хизматлари кинология бўлинмалари сифатида қайта ташкил этилганлиги муносабати билан қонунчилик ҳужжатларини ўзаро мувофиқлаштириш.
2. Ўзбекистон Республикаси Ички ишлар вазирлиги икки ой муддатда жисмоний ва юридик шахсларга тегишли итларни умумий бўйсунувчанлик ва ҳимоя-қоровул кўникмалари бўйича тайёрлаш учун пулли хизматлар кўрсатиш, шунингдек, наслчилик питомнигида етиштирилган ва ички ишлар органларининг эҳтиёжидан ортиқ бўлган ҳамда хизматга яроқсиз деб топилган итларни сотиш тартибини тасдиқласин.
3. Мазкур қарорнинг бажарилишини назорат қилиш Ўзбекистон Республикаси ички ишлар вазири П.Р. Бобожонов зиммасига юклансин.
Вазирлар Маҳкамасининг 2023 йил 31 августдаги 432-сон қарорига ИЛОВА
Вазирлар Маҳкамасининг «Ички ишлар органларининг кинология хизматлари фаолиятини тубдан такомиллаштириш чора-тадбирлари тўғрисида» 2019 йил 9 сентябрдаги 750-сон қарорига киритилаётган ўзгартиришлар ва қўшимчалар
1. Номидаги , муқаддимадаги ва 1-банднинг учинчи хатбошисидаги «хизматлари» сўзи «бўлинмалари» сўзи билан алмаштирилсин.
2. 2-бандда :
иккинчи хатбошидаги «Патруль-пост хизмати ва жамоат тартибини сақлаш бош бошқармасига» сўзлари «Жамоат хавфсизлиги департаменти Жамоат тартибини сақлаш хизматига» сўзлари билан алмаштирилсин;
учинчи хатбошидаги «патруль-пост хизмати ва» сўзлари «жамоат хавфсизлиги хизмати» сўзлари билан алмаштирилсин;
қуйидаги мазмундаги тўртинчи хатбоши билан тўлдирилсин:
«кинология бўлинмалари жисмоний ва юридик шахсларнинг мурожаатига асосан уларга тегишли итларни умумий бўйсунувчанлик ҳамда ҳимоя-қоровул кўникмалари бўйича тайёрлаш учун шартнома асосида пулли хизматлар кўрсатади, шунингдек, уларга етиштирилган ва ўзларининг эҳтиёжидан ортиқ бўлган ҳамда комиссия томонидан хизматга яроқсиз деб топилган итларни сотиш ҳуқуқи берилади».
3. 3-банднинг «б» кичик бандидаги «хизматлари фаолиятини мувофиқлаштириш бўлимларининг» сўзлари «бўлим (бўлинма)ларининг» сўзлари билан алмаштирилсин.
4. 5-бандда :
иккинчи ва учинчи хатбошилар қуйидаги таҳрирда баён этилсин:
«Қорақалпоғистон Республикаси Ички ишлар вазирлиги, Тошкент шаҳар ва Тошкент вилояти ички ишлар бош бошқармалари, вилоятлар ички ишлар бошқармалари Жамоат хавфсизлиги хизмати жамоат тартибини сақлаш бошқармаларининг кинология бўлим (бўлинма)лари бошлиқлари Ўзбекистон Республикаси Ички ишлар вазирлиги Жамоат хавфсизлиги департаменти Жамоат тартибини сақлаш хизмати билан келишилган ҳолда, тегишлича Қорақалпоғистон Республикаси ички ишлар вазири, Тошкент шаҳар ва Тошкент вилояти ички ишлар бош бошқармалари, вилоятлар ички ишлар бошқармалари бошлиқлари томонидан лавозимга тайинланади ва лавозимдан озод этилади;
кинология бўлими (бўлинмаси, гуруҳи) ходимлари Қорақалпоғистон Республикаси Ички ишлар вазирлиги, Тошкент шаҳар ички ишлар бош бошқармаси, вилоятлар ички ишлар бошқармаларининг Жамоат хавфсизлиги хизмати жамоат тартибини сақлаш бошқармалари бошлиқларининг тақдимномасига кўра Қорақалпоғистон Республикаси ички ишлар вазири, Тошкент шаҳар ички ишлар бош бошқармаси, вилоятлар ички ишлар бошқармалари бошлиқлари томонидан лавозимга тайинланади ва лавозимдан озод этилади»;
тўртинчи хатбошидаги «хизмати» сўзи «гуруҳи» сўзи билан алмаштирилсин;
бешинчи хатбошидаги «кинология хизматлари фаолиятини мувофиқлаштириш бўлимлари ва кинология хизмат (гуруҳ)ларида» сўзлари «кинология бўлим (бўлинма, гуруҳ)ларида» сўзлари билан алмаштирилсин;
саккизинчи хатбошидаги «хизматлари» сўзи «бўлинмалари» сўзи билан алмаштирилсин.
5. 7-бандда :
«б» кичик банддаги «хизматлари фаолиятини мувофиқлаштириш бўлимлари» сўзлари «бўлим (бўлинма, гуруҳ)лари» сўзлари билан алмаштирилсин;
«ж» кичик банддаги тегишли келишикдаги «хизматлари» сўзлари тегишли келишикдаги «бўлинмалари» сўзлари билан алмаштирилсин.
6. 8-банддаги «хизматларининг» сўзи «бўлинмаларининг» сўзи билан алмаштирилсин.
7. 12-банд қуйидаги мазмундаги тўртинчи хатбоши билан тўлдирилсин:
«пулли хизматлар кўрсатиш ва эҳтиёжидан ортиқ бўлган ҳамда хизматга яроқсиз деб топилган итларни сотишдан тушадиган маблағлар тўлиқ Ўзбекистон Республикаси Ички ишлар вазирлиги Махсус бюджетдан ташқари жамғармасига йўналтирилади ва улардан ички ишлар органларининг кинология бўлинмалари моддий-техника базасини мустаҳкамлаш ҳамда ходимларни моддий рағбатлантириш учун белгиланган тартибда фойдаланилади».
8. 1-иловада :
2-бандда :
иккинчи хатбошидаги «Патруль-пост хизмати ва жамоат тартибини сақлаш бош бошқармаси кинология хизмати» сўзлари «Жамоат хавфсизлиги департаменти Жамоат тартибини сақлаш хизматининг кинология бўлими» сўзлари билан алмаштирилсин;
тўртинчи хатбошидаги «хизмати фаолиятини мувофиқлаштириш бўлимлари, кинология хизматлари ва кинология гуруҳлари» сўзлари «бўлим (бўлинма, гуруҳ)лари» сўзлари билан алмаштирилсин;
9-бандда :
учинчи хатбоши қуйидаги таҳрирда баён этилсин:
«ҳар йили январь ойининг 10-санасига қадар кинология гуруҳи (наслчилик питомнигининг бўлинмаси) бошлиги белгиланган мезонлар асосида тўпланган баллар ва уларга илова қилинадиган ҳужжатларни кинология бўлими (бўлинмаси, наслчилик питомниги) бошлиғига тақдим этади»;
тўртинчи хатбошидаги «хизмати (кинология хизматлари фаолиятини мувофиқлаштириш бўлими» сўзлари «бўлими (бўлинмаси, наслчилик питомниги)» сўзлари билан алмаштирилсин;
10-банд қуйидаги таҳрирда баён этилсин:
«10. Ўзбекистон Республикаси Ички ишлар вазирлигининг Жамоат хавфсизлиги департаменти Жамоат тартибини сақлаш хизмати кинология бўлими, наслчилик питомниги, Қорақалпоғистон Республикаси Ички ишлар вазирлиги, Тошкент шаҳар ва Тошкент вилояти ички ишлар бош бошқармалари, вилоятлар ички ишлар бошқармалари кинология бўлим (бўлинма, гуруҳ)лари ходимларига махсус малака тоифаси ишга қабул қилинган (лавозимга тайинланган) давридан қатъи назар, кейинги ҳисобот йилида тўплаган баллар асосида йил якуни бўйича берилади»;
14-банддаги «хизматлари» сўзи «бўлинмалари» сўзи билан алмаштирилсин;
16-банд қуйидаги таҳрирда баён этилсин:
«16. Махсус малака тоифасига эга кинолог ходимлар ҳисоби Ўзбекистон Республикаси Ички ишлар вазирлигининг Жамоат хавфсизлиги департаменти Жамоат тартибини сақлаш хизмати кинология бўлими, Қорақалпоғистон Республикаси Ички ишлар вазирлиги, Тошкент шаҳар ва Тошкент вилояти ички ишлар бош бошқармалари, вилоятлар ички ишлар бошқармалари Жамоат хавфсизлиги хизмати жамоат тартибини сақлаш бошқармалари кинология бўлим (бўлинма)лари томонидан юритилади»;
1-илованинг номидаги «Патруль-пост хизмати ва жамоат тартибини сақлаш бошқармалари кинология хизмат (гуруҳ)лари инспектор-кинолог (кичик инспектор-кинолог, ҳайдовчи-кинолог)ларининг» сўзлари «Жамоат хавфсизлиги хизмати жамоат тартибини сақлаш бошқармалари кинология бўлим (бўлинма, гуруҳ)лари кичик инспектор-кинолог (ҳайдовчи-кинолог)ларининг» сўзлари билан алмаштирилсин;
2-илованинг номидаги «Патруль-пост хизмати ва жамоат тартибини сақлаш бошқармалари кинология хизмат (гуруҳ)лари» сўзлари «Жамоат хавфсизлиги хизмати жамоат тартибини сақлаш бошқармалари кинология бўлими (бўлинмаси)» сўзлари билан алмаштирилсин;
3-илованинг номидаги «Патруль-пост хизмати ва жамоат тартибини сақлаш бошқармалари, кинология хизмат (гуруҳ)лари ҳамда кинология хизматининг бўлинмалари» сўзлари «Жамоат хавфсизлиги хизмати жамоат тартибини сақлаш бошқармалари, кинология гуруҳлари» сўзлари билан алмаштирилсин;
4-илованинг номи қуйидаги таҳрирда баён этилсин:
«Ўзбекистон Республикаси Ички ишлар вазирлиги Жамоат хавфсизлиги департаментининг Жамоат тартибини сақлаш хизмати кинология бўлими, Қорақалпоғистон Республикаси Ички ишлар вазирлиги, Тошкент шаҳар ва Тошкент вилояти ички ишлар бош бошқармалари, вилоятлар ички ишлар бошқармалари Жамоат хавфсизлиги хизматининг жамоат тартибини сақлаш бошқармалари кинология бўлим (бўлинма)лари ветеринария хизмати ходимларининг махсус малака тоифасини белгилаш мезонлари»;
5-илованинг номи қуйидаги таҳрирда баён этилсин:
«Ўзбекистон Республикаси Ички ишлар вазирлиги Жамоат хавфсизлиги департаментининг Жамоат тартибини сақлаш хизмати кинология бўлими мутахассис (етакчи, катта мутахассис-кинолог ва бошқа) ходимлари, Қорақалпоғистон Республикаси Ички ишлар вазирлиги, Тошкент шаҳар ва Тошкент вилояти ички ишлар бош бошқармаси ва вилоятлар ички ишлар бошқармалари Жамоат хавфсизлиги хизматининг жамоат тартибини сақлаш бошқармалари кинология бўлими (бўлинмаси) мутахассис ходимларининг махсус малака тоифасини белгилаш мезонлари»;
6-илованинг номи қуйидаги таҳрирда баён этилсин:
«Ўзбекистон Республикаси Ички ишлар вазирлиги Жамоат хавфсизлиги департаментининг Жамоат тартибини сақлаш хизмати кинология бўлими бошлиғи, Қорақалпоғистон Республикаси Ички ишлар вазирлиги, Тошкент шаҳар ва Тошкент вилояти ички ишлар бош бошқармалари, вилоятлар ички ишлар бошқармалари Жамоат хавфсизлиги хизматининг жамоат тартибини сақлаш бошқармалари кинология бўлим (бўлинма)лари бошлиқларининг махсус малака тоифасини белгилаш мезонлари».
7-илованинг номидаги «Патруль-пост хизмати ва жамоат тартибини сақлаш бошқармалари кинология хизмати фаолиятини мувофиқлаштириш бўлимлари таъминлаш бўлинмалари» сўзлари «Жамоат хавфсизлиги хизматининг жамоат тартибини сақлаш бошқармалари кинология бўлим (бўлинма)лари таъминлаш гуруҳи» сўзлари билан алмаштирилсин;
8-илованинг номидаги ва 9-илованинг номидаги «бўлими» ва «бўлим» сўзлари тегишинча «бўлинмаси» ва «бўлинма» сўзлари билан алмаштирилсин;
10-илованинг номидаги «бўлими» сўзлари «бўлинмаси» сўзлари билан алмаштирилсин;
11-илованинг номидаги «хизмати» сўзи «бўлинмаси» сўзи билан алмаштирилсин;
12-илованинг номидаги «молия ва моддий-техника таъминоти гуруҳи ходимларининг» сўзлари «бухгалтер ва комендантларининг» сўзлари билан алмаштирилсин;
13-илова қуйидаги таҳрирда баён этилсин:
«Ички ишлар органларининг кинолог ходимларига қўшимча устамалар тўланадиган махсус малака тоифасини бериш тартиби тўғрисидаги низомга 13-ИЛОВА
Ички ишлар органларининг кинолог ходимларига қўшимча устамалар тўланадиган махсус малака даражасини бериш
Босқичлар Субъектлар Тадбирлар номи Бажариш муддати 1-босқич Кинология бўлинмалари бошлиқлари Ходимнинг фаолиятини мунтазам баҳолаб бориш. Йил давомида 2-босқич Кинология гуруҳи (наслчилик питомнигининг бўлинмаси) бошлиғи Белгиланган мезонлар асосида тўпланган баллар ва уларга илова қилинадиган ҳужжатларни Кинология бўлими (бўлинмаси) ёки наслчилик питомниги бошлиғига тақдим этиш. Ҳар йили январь ойининг 10-санасига қадар 3-босқич Кинология бўлими (бўлинмаси) (наслчилик питомниги) бошлиғи Махсус малака даражасини бериш масаласини кўриб чиқиш учун тўпланган ҳужжатларни доимий комиссияга тақдим этиш. Уч кун муддатда 4-босқич ИИВ, Қорақалпоғистон Республикаси ИИВ, Тошкент шаҳар ва Тошкент вилояти ИИББ, вилоятлар ИИБ ҳузурида тузиладиган Махсус малака тоифасини бериш бўйича доимий комиссия Тақдим этилган ҳужжатларни кўриб чиқиш ва қарор қабул қилиш. Ун кун муддатда 5-босқич ИИВ, Қорақалпоғистон Республикаси ИИВ, Тошкент шаҳар ва Тошкент вилояти ИИББ, вилоятлар ИИБ ҳузурида тузиладиган Махсус малака тоифасини бериш бўйича доимий комиссия Доимий комиссия қарорини ички ишлар органларининг молия ва моддий-техника таъминоти бўлинмаларига тақдим этиш. Доимий комиссия қарори қабул қилингандан сўнг уч кун муддатда 6-босқич Молия ва моддий-техника таъминоти бўлинмалари Доимий комиссия қарори асосида қўшимча устамалар тўлаш ҳақидаги буйруқ лойиҳасини тайёрлаш. Уч кун муддатда 7-босқич Ички ишлар органлари раҳбарлари ва бошлиқлари Қўшимча устамалар тўлаш ҳақидаги буйруқни чиқариш. Бир кун муддатда ».
Ўзбекистон Республикасининг Бош вазири А. АРИПОВ
Тошкент ш.,
2023 йил 31 август,
432-сон
Oʻzbekiston Respublikasi Vazirlar Mahkamasining
qarori
SXEMASI
Vazirlar Mahkamasining “Ichki ishlar organlarining kinologiya xizmatlari faoliyatini tubdan takomillashtirish chora-tadbirlari toʻgʻrisida” 2019-yil 9-sentabrdagi 750-son qaroriga oʻzgartirish va qoʻshimchalar kiritish toʻgʻrisida
Keyingi yillarda ichki ishlar organlari kinologiya boʻlinmalarining faoliyatini takomillashtirish, sohada xizmat itlarini naslchiligi ishlari samaradorligini oshirish hamda xizmat itlarini tayyorlash va ushbu yoʻnalishda kadrlar salohiyatini oshirish boʻyicha tizimli ishlar amalga oshirilmoqda.
Shu bilan birga, ichki ishlar organlari tomonidan aholiga kinologiya sohasida pulli xizmatlar koʻrsatish tizimini yoʻlga qoʻyish orqali kinologiya boʻlinmalarining moddiy-texnika bazasini mustahkamlash, shuningdek, mazkur sohadagi qonunchilik hujjatlarini oʻzaro muvofiqlashtirish zarurati yuzaga kelmoqda.
Ichki ishlar organlari kinologiya boʻlinmalarining moddiy-texnika bazasini mustahkamlash va xodimlarni moddiy ragʻbatlantirish, shuningdek, aholiga pulli xizmatlar koʻrsatishni huquqiy tartibga solish hamda sohaga doir qonunchilik hujjatlarini oʻzaro muvofiqlashtirish maqsadida Vazirlar Mahkamasi qaror qiladi:
1. Vazirlar Mahkamasining “Ichki ishlar organlarining kinologiya xizmatlari faoliyatini tubdan takomillashtirish chora-tadbirlari toʻgʻrisida” 2019-yil 9-sentabrdagi 750-son qaroriga ilovaga muvofiq quyidagilarni nazarda tutuvchi oʻzgartirish va qoʻshimchalar kiritilsin:
ichki ishlar organlarining kinologiya boʻlinmalarida jismoniy va yuridik shaxslarga tegishli itlarni umumiy boʻysunuvchanlik va himoya-qorovul koʻnikmalariga tayyorlash boʻyicha pulli xizmatlar koʻrsatish;
ichki ishlar organlari naslchilik pitomnigida yetishtirilgan va ichki ishlar organlarining ehtiyojidan ortiq boʻlgan hamda xizmatga yaroqsiz deb topilgan itlarni sotish huquqini berish;
ichki ishlar organlarining kinologiya xizmatlari kinologiya boʻlinmalari sifatida qayta tashkil etilganligi munosabati bilan qonunchilik hujjatlarini oʻzaro muvofiqlashtirish.
2. Oʻzbekiston Respublikasi Ichki ishlar vazirligi ikki oy muddatda jismoniy va yuridik shaxslarga tegishli itlarni umumiy boʻysunuvchanlik va himoya-qorovul koʻnikmalari boʻyicha tayyorlash uchun pulli xizmatlar koʻrsatish, shuningdek, naslchilik pitomnigida yetishtirilgan va ichki ishlar organlarining ehtiyojidan ortiq boʻlgan hamda xizmatga yaroqsiz deb topilgan itlarni sotish tartibini tasdiqlasin.
3. Mazkur qarorning bajarilishini nazorat qilish Oʻzbekiston Respublikasi ichki ishlar vaziri P.R. Bobojonov zimmasiga yuklansin.
Vazirlar Mahkamasining 2023-yil 31-avgustdagi 432-son qaroriga ILOVA
Vazirlar Mahkamasining “Ichki ishlar organlarining kinologiya xizmatlari faoliyatini tubdan takomillashtirish chora-tadbirlari toʻgʻrisida” 2019-yil 9-sentabrdagi 750-son qaroriga kiritilayotgan oʻzgartirishlar va qoʻshimchalar
1. Nomidagi , muqaddimadagi va 1-bandning uchinchi xatboshisidagi “xizmatlari” soʻzi “boʻlinmalari” soʻzi bilan almashtirilsin.
2. 2-bandda :
ikkinchi xatboshidagi “Patrul-post xizmati va jamoat tartibini saqlash bosh boshqarmasiga” soʻzlari “Jamoat xavfsizligi departamenti Jamoat tartibini saqlash xizmatiga” soʻzlari bilan almashtirilsin;
uchinchi xatboshidagi “patrul-post xizmati va” soʻzlari “jamoat xavfsizligi xizmati” soʻzlari bilan almashtirilsin;
quyidagi mazmundagi toʻrtinchi xatboshi bilan toʻldirilsin:
“kinologiya boʻlinmalari jismoniy va yuridik shaxslarning murojaatiga asosan ularga tegishli itlarni umumiy boʻysunuvchanlik hamda himoya-qorovul koʻnikmalari boʻyicha tayyorlash uchun shartnoma asosida pulli xizmatlar koʻrsatadi, shuningdek, ularga yetishtirilgan va oʻzlarining ehtiyojidan ortiq boʻlgan hamda komissiya tomonidan xizmatga yaroqsiz deb topilgan itlarni sotish huquqi beriladi”.
3. 3-bandning “b” kichik bandidagi “xizmatlari faoliyatini muvofiqlashtirish boʻlimlarining” soʻzlari “boʻlim (boʻlinma)larining” soʻzlari bilan almashtirilsin.
4. 5-bandda :
ikkinchi va uchinchi xatboshilar quyidagi tahrirda bayon etilsin:
“Qoraqalpogʻiston Respublikasi Ichki ishlar vazirligi, Toshkent shahar va Toshkent viloyati ichki ishlar bosh boshqarmalari, viloyatlar ichki ishlar boshqarmalari Jamoat xavfsizligi xizmati jamoat tartibini saqlash boshqarmalarining kinologiya boʻlim (boʻlinma)lari boshliqlari Oʻzbekiston Respublikasi Ichki ishlar vazirligi Jamoat xavfsizligi departamenti Jamoat tartibini saqlash xizmati bilan kelishilgan holda, tegishlicha Qoraqalpogʻiston Respublikasi ichki ishlar vaziri, Toshkent shahar va Toshkent viloyati ichki ishlar bosh boshqarmalari, viloyatlar ichki ishlar boshqarmalari boshliqlari tomonidan lavozimga tayinlanadi va lavozimdan ozod etiladi;
kinologiya boʻlimi (boʻlinmasi, guruhi) xodimlari Qoraqalpogʻiston Respublikasi Ichki ishlar vazirligi, Toshkent shahar ichki ishlar bosh boshqarmasi, viloyatlar ichki ishlar boshqarmalarining Jamoat xavfsizligi xizmati jamoat tartibini saqlash boshqarmalari boshliqlarining taqdimnomasiga koʻra Qoraqalpogʻiston Respublikasi ichki ishlar vaziri, Toshkent shahar ichki ishlar bosh boshqarmasi, viloyatlar ichki ishlar boshqarmalari boshliqlari tomonidan lavozimga tayinlanadi va lavozimdan ozod etiladi”;
toʻrtinchi xatboshidagi “xizmati” soʻzi “guruhi” soʻzi bilan almashtirilsin;
beshinchi xatboshidagi “kinologiya xizmatlari faoliyatini muvofiqlashtirish boʻlimlari va kinologiya xizmat (guruh)larida” soʻzlari “kinologiya boʻlim (boʻlinma, guruh)larida” soʻzlari bilan almashtirilsin;
sakkizinchi xatboshidagi “xizmatlari” soʻzi “boʻlinmalari” soʻzi bilan almashtirilsin.
5. 7-bandda :
“b” kichik banddagi “xizmatlari faoliyatini muvofiqlashtirish boʻlimlari” soʻzlari “boʻlim (boʻlinma, guruh)lari” soʻzlari bilan almashtirilsin;
“j” kichik banddagi tegishli kelishikdagi “xizmatlari” soʻzlari tegishli kelishikdagi “boʻlinmalari” soʻzlari bilan almashtirilsin.
6. 8-banddagi “xizmatlarining” soʻzi “boʻlinmalarining” soʻzi bilan almashtirilsin.
7. 12-band quyidagi mazmundagi toʻrtinchi xatboshi bilan toʻldirilsin:
“pulli xizmatlar koʻrsatish va ehtiyojidan ortiq boʻlgan hamda xizmatga yaroqsiz deb topilgan itlarni sotishdan tushadigan mablagʻlar toʻliq Oʻzbekiston Respublikasi Ichki ishlar vazirligi Maxsus budjetdan tashqari jamgʻarmasiga yoʻnaltiriladi va ulardan ichki ishlar organlarining kinologiya boʻlinmalari moddiy-texnika bazasini mustahkamlash hamda xodimlarni moddiy ragʻbatlantirish uchun belgilangan tartibda foydalaniladi”.
8. 1-ilovada :
2-bandda :
ikkinchi xatboshidagi “Patrul-post xizmati va jamoat tartibini saqlash bosh boshqarmasi kinologiya xizmati” soʻzlari “Jamoat xavfsizligi departamenti Jamoat tartibini saqlash xizmatining kinologiya boʻlimi” soʻzlari bilan almashtirilsin;
toʻrtinchi xatboshidagi “xizmati faoliyatini muvofiqlashtirish boʻlimlari, kinologiya xizmatlari va kinologiya guruhlari” soʻzlari “boʻlim (boʻlinma, guruh)lari” soʻzlari bilan almashtirilsin;
9-bandda :
uchinchi xatboshi quyidagi tahrirda bayon etilsin:
“har yili yanvar oyining 10-sanasiga qadar kinologiya guruhi (naslchilik pitomnigining boʻlinmasi) boshligi belgilangan mezonlar asosida toʻplangan ballar va ularga ilova qilinadigan hujjatlarni kinologiya boʻlimi (boʻlinmasi, naslchilik pitomnigi) boshligʻiga taqdim etadi”;
toʻrtinchi xatboshidagi “xizmati (kinologiya xizmatlari faoliyatini muvofiqlashtirish boʻlimi” soʻzlari “boʻlimi (boʻlinmasi, naslchilik pitomnigi)” soʻzlari bilan almashtirilsin;
10-band quyidagi tahrirda bayon etilsin:
“10. Oʻzbekiston Respublikasi Ichki ishlar vazirligining Jamoat xavfsizligi departamenti Jamoat tartibini saqlash xizmati kinologiya boʻlimi, naslchilik pitomnigi, Qoraqalpogʻiston Respublikasi Ichki ishlar vazirligi, Toshkent shahar va Toshkent viloyati ichki ishlar bosh boshqarmalari, viloyatlar ichki ishlar boshqarmalari kinologiya boʻlim (boʻlinma, guruh)lari xodimlariga maxsus malaka toifasi ishga qabul qilingan (lavozimga tayinlangan) davridan qatʼi nazar, keyingi hisobot yilida toʻplagan ballar asosida yil yakuni boʻyicha beriladi”;
14-banddagi “xizmatlari” soʻzi “boʻlinmalari” soʻzi bilan almashtirilsin;
16-band quyidagi tahrirda bayon etilsin:
“16. Maxsus malaka toifasiga ega kinolog xodimlar hisobi Oʻzbekiston Respublikasi Ichki ishlar vazirligining Jamoat xavfsizligi departamenti Jamoat tartibini saqlash xizmati kinologiya boʻlimi, Qoraqalpogʻiston Respublikasi Ichki ishlar vazirligi, Toshkent shahar va Toshkent viloyati ichki ishlar bosh boshqarmalari, viloyatlar ichki ishlar boshqarmalari Jamoat xavfsizligi xizmati jamoat tartibini saqlash boshqarmalari kinologiya boʻlim (boʻlinma)lari tomonidan yuritiladi”;
1-ilovaning nomidagi “Patrul-post xizmati va jamoat tartibini saqlash boshqarmalari kinologiya xizmat (guruh)lari inspektor-kinolog (kichik inspektor-kinolog, haydovchi-kinolog)larining” soʻzlari “Jamoat xavfsizligi xizmati jamoat tartibini saqlash boshqarmalari kinologiya boʻlim (boʻlinma, guruh)lari kichik inspektor-kinolog (haydovchi-kinolog)larining” soʻzlari bilan almashtirilsin;
2-ilovaning nomidagi “Patrul-post xizmati va jamoat tartibini saqlash boshqarmalari kinologiya xizmat (guruh)lari” soʻzlari “Jamoat xavfsizligi xizmati jamoat tartibini saqlash boshqarmalari kinologiya boʻlimi (boʻlinmasi)” soʻzlari bilan almashtirilsin;
3-ilovaning nomidagi “Patrul-post xizmati va jamoat tartibini saqlash boshqarmalari, kinologiya xizmat (guruh)lari hamda kinologiya xizmatining boʻlinmalari” soʻzlari “Jamoat xavfsizligi xizmati jamoat tartibini saqlash boshqarmalari, kinologiya guruhlari” soʻzlari bilan almashtirilsin;
4-ilovaning nomi quyidagi tahrirda bayon etilsin:
“Oʻzbekiston Respublikasi Ichki ishlar vazirligi Jamoat xavfsizligi departamentining Jamoat tartibini saqlash xizmati kinologiya boʻlimi, Qoraqalpogʻiston Respublikasi Ichki ishlar vazirligi, Toshkent shahar va Toshkent viloyati ichki ishlar bosh boshqarmalari, viloyatlar ichki ishlar boshqarmalari Jamoat xavfsizligi xizmatining jamoat tartibini saqlash boshqarmalari kinologiya boʻlim (boʻlinma)lari veterinariya xizmati xodimlarining maxsus malaka toifasini belgilash mezonlari”;
5-ilovaning nomi quyidagi tahrirda bayon etilsin:
“Oʻzbekiston Respublikasi Ichki ishlar vazirligi Jamoat xavfsizligi departamentining Jamoat tartibini saqlash xizmati kinologiya boʻlimi mutaxassis (yetakchi, katta mutaxassis-kinolog va boshqa) xodimlari, Qoraqalpogʻiston Respublikasi Ichki ishlar vazirligi, Toshkent shahar va Toshkent viloyati ichki ishlar bosh boshqarmasi va viloyatlar ichki ishlar boshqarmalari Jamoat xavfsizligi xizmatining jamoat tartibini saqlash boshqarmalari kinologiya boʻlimi (boʻlinmasi) mutaxassis xodimlarining maxsus malaka toifasini belgilash mezonlari”;
6-ilovaning nomi quyidagi tahrirda bayon etilsin:
“Oʻzbekiston Respublikasi Ichki ishlar vazirligi Jamoat xavfsizligi departamentining Jamoat tartibini saqlash xizmati kinologiya boʻlimi boshligʻi, Qoraqalpogʻiston Respublikasi Ichki ishlar vazirligi, Toshkent shahar va Toshkent viloyati ichki ishlar bosh boshqarmalari, viloyatlar ichki ishlar boshqarmalari Jamoat xavfsizligi xizmatining jamoat tartibini saqlash boshqarmalari kinologiya boʻlim (boʻlinma)lari boshliqlarining maxsus malaka toifasini belgilash mezonlari”.
7-ilovaning nomidagi “Patrul-post xizmati va jamoat tartibini saqlash boshqarmalari kinologiya xizmati faoliyatini muvofiqlashtirish boʻlimlari taʼminlash boʻlinmalari” soʻzlari “Jamoat xavfsizligi xizmatining jamoat tartibini saqlash boshqarmalari kinologiya boʻlim (boʻlinma)lari taʼminlash guruhi” soʻzlari bilan almashtirilsin;
8-ilovaning nomidagi va 9-ilovaning nomidagi “boʻlimi” va “boʻlim” soʻzlari tegishincha “boʻlinmasi” va “boʻlinma” soʻzlari bilan almashtirilsin;
10-ilovaning nomidagi “boʻlimi” soʻzlari “boʻlinmasi” soʻzlari bilan almashtirilsin;
11-ilovaning nomidagi “xizmati” soʻzi “boʻlinmasi” soʻzi bilan almashtirilsin;
12-ilovaning nomidagi “moliya va moddiy-texnika taʼminoti guruhi xodimlarining” soʻzlari “buxgalter va komendantlarining” soʻzlari bilan almashtirilsin;
13-ilova quyidagi tahrirda bayon etilsin:
“Ichki ishlar organlarining kinolog xodimlariga qoʻshimcha ustamalar toʻlanadigan maxsus malaka toifasini berish tartibi toʻgʻrisidagi nizomga 13-ILOVA
Ichki ishlar organlarining kinolog xodimlariga qoʻshimcha ustamalar toʻlanadigan maxsus malaka darajasini berish
Bosqichlar Subyektlar Tadbirlar nomi Bajarish muddati 1-bosqich Kinologiya boʻlinmalari boshliqlari Xodimning faoliyatini muntazam baholab borish. Yil davomida 2-bosqich Kinologiya guruhi (naslchilik pitomnigining boʻlinmasi) boshligʻi Belgilangan mezonlar asosida toʻplangan ballar va ularga ilova qilinadigan hujjatlarni Kinologiya boʻlimi (boʻlinmasi) yoki naslchilik pitomnigi boshligʻiga taqdim etish. Har yili yanvar oyining 10-sanasiga qadar 3-bosqich Kinologiya boʻlimi (boʻlinmasi) (naslchilik pitomnigi) boshligʻi Maxsus malaka darajasini berish masalasini koʻrib chiqish uchun toʻplangan hujjatlarni doimiy komissiyaga taqdim etish. Uch kun muddatda 4-bosqich IIV, Qoraqalpogʻiston Respublikasi IIV, Toshkent shahar va Toshkent viloyati IIBB, viloyatlar IIB huzurida tuziladigan Maxsus malaka toifasini berish boʻyicha doimiy komissiya Taqdim etilgan hujjatlarni koʻrib chiqish va qaror qabul qilish. Un kun muddatda 5-bosqich IIV, Qoraqalpogʻiston Respublikasi IIV, Toshkent shahar va Toshkent viloyati IIBB, viloyatlar IIB huzurida tuziladigan Maxsus malaka toifasini berish boʻyicha doimiy komissiya Doimiy komissiya qarorini ichki ishlar organlarining moliya va moddiy-texnika taʼminoti boʻlinmalariga taqdim etish. Doimiy komissiya qarori qabul qilingandan soʻng uch kun muddatda 6-bosqich Moliya va moddiy-texnika taʼminoti boʻlinmalari Doimiy komissiya qarori asosida qoʻshimcha ustamalar toʻlash haqidagi buyruq loyihasini tayyorlash. Uch kun muddatda 7-bosqich Ichki ishlar organlari rahbarlari va boshliqlari Qoʻshimcha ustamalar toʻlash haqidagi buyruqni chiqarish. Bir kun muddatda ”.
Oʻzbekiston Respublikasining Bosh vaziri A. ARIPOV
Toshkent sh.,
2023-yil 31-avgust,
432-son