📅 2023-yil 31-avgust · Vazirlar Mahkamasi qarorlari
Rasmiy matn. Rasmiy hujjat. Tahririy izohlar kiritilmagan.
📅 2023-yil 31-avgust · Vazirlar Mahkamasi qarorlari
Rasmiy matn. Rasmiy hujjat. Tahririy izohlar kiritilmagan.
📅 2023 йил 31 август · Вазирлар Маҳкамаси қарорлари
Расмий матн. Расмий ҳужжат. Таҳририй изоҳлар киритилмаган.
📅 31 августа 2023 г. · Постановления Кабинета Министров
Официальный текст. Официальный документ. Редакционные примечания не включены.
📅 31 August 2023 · Cabinet of Ministers resolutions
Official text. Official document. Editorial notes are not included.
Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг
қарори
МАҚСАДЛИ КЎРСАТКИЧЛАРИ
ТАҚСИМОТИ
КОМИССИЯ ТАРКИБИ
СХЕМАСИ
НИЗОМ
МАЪМУРИЙ РЕГ ЛАМЕНТИ
СХЕМАСИ
СЎРОВНОМА
НИЗОМ
Ташқи реклама ва ижтимоий ахборотнинг айланиш соҳасидаги муносабатларни тартибга солишни янада такомиллаштириш чора-тадбирлари тўғрисида
Ташқи реклама ва ижтимоий ахборотни жойлаштириш соҳасини тизимли тартибга солиш, мазкур йўналишда қатъий назорат ўрнатиш, ташқи реклама бозорининг иштирокчилари учун тенг имкониятлар яратиб, мулк дахлсизлигини таъминлаш ҳамда соҳага оид муносабатларни рақамлаштириш мақсадида Вазирлар Маҳкамаси қарор қилади:
1. Белгилансинки, 2023 йил 1 декабрдан бошлаб:
ташқи реклама бозори иштирокчилари учун тенг шароитлар яратиш ҳамда соҳада шаффофликни таъминлашга қаратилган «Ташқи реклама» рақамли мониторинг электрон тизими жорий этилади;
давлат мулки бўлган ер участкалари, бинолар ҳамда иншоотларда янги ўрнатиладиган ташқи реклама ва ахборот объектларини (конструкцияларини) қуриш ҳуқуқи учун электрон онлайн-аукцион якунлари бўйича тўлов ҳамда ташқи реклама ва ахборот объектларида (конструкцияларида) ташқи рекламани жойлаштириш (тарқатиш) учун йиғим ўрнига миқдори очиқ электрон аукцион савдолари орқали белгиланадиган ташқи реклама ва ахборот объектини (конструкциясини) ўрнатиш ва унда рекламани жойлаштиришга бўлган ҳуқуқ учун ягона ойлик йиғим (кейинги ўринларда — йиғим) жорий этилади;
давлат мулки бўлган ер участкаларида, бино ҳамда иншоотларда ташқи реклама ва ахборот объектлари (конструкциялари) учун реклама жойининг паспорти ҳамда уларни ўрнатиш учун шартномалар оммавий оферта шаклида «E-auksion» электрон савдо платформасининг ягона электрон савдо майдончасида аукцион ғолибига автоматик тарзда берилади;
хусусийлаштирилган, ижарага берилган ёки нодавлат ташкилотларга доимий фойдаланиш ҳуқуқи асосида тегишли бўлган ер участкаларида, шунингдек, хусусий мулк бўлган бинолар ва иншоотларда ҳамда транспорт воситаларида (йўналишлардаги автобуслар бундан мустасно) ташқи реклама ва ахборот объектларини (конструкцияларини) жойлаштириш ҳуқуқини берувчи реклама жойининг паспорти Ўзбекистон Республикаси Ягона интерактив давлат хизматлари портали (кейинги ўринларда — ЯИДХП) ахборот тизими орқали берилади.
2. Ташқи рекламани жойлаштириш соҳасини ривожлантиришнинг мақсадли кўрсаткичлари 1-иловага мувофиқ тасдиқлансин.
Қорақалпоғистон Республикаси Вазирлар Кенгаши, вилоятлар ва Тошкент шаҳар ҳокимликлари ташқи рекламани жойлаштириш соҳасини ривожлантиришнинг мақсадли кўрсаткичлари бажарилишига масъул этиб белгилансин.
3. Қорақалпоғистон Республикаси Вазирлар Кенгаши, вилоятлар ва Тошкент шаҳар ҳокимликлари:
икки ҳафта муддатда Ўзбекистон Республикаси Рақобатни ривожлантириш ва истеъмолчилар ҳуқуқларини ҳимоя қилиш қўмитаси (кейинги ўринларда — Қўмита) томонидан тақдим этилган намунавий тартиб асосида ташқи реклама ва ахборот объектларини (конструкцияларини) хатловдан ўтказиш тартибини тасдиқласин;
Ўзбекистон Республикаси Транспорт вазирлиги ҳузуридаги Автомобиль йўллари қўмитаси ҳамда Қўмита билан биргаликда 2023 йил 1 декабрга қадар манфаатдор ташкилотларни жалб қилган ҳолда, ташқи реклама ва ахборот объектларини (конструкцияларини) хатловдан ўтказсин;
ташқи реклама ва ахборот объектларининг (конструкцияларининг) белгиланган тартибларга мувофиқ ўрнатилганлиги устидан доимий назоратни таъминласин.
4. Қорақалпоғистон Республикаси Вазирлар Кенгаши ва вилоятлар ҳокимликларига ташқи реклама соҳасига оид вазифаларни самарали амалга ошириш мақсадида заруратга кўра 2024 йил 1 мартга қадар тегишли маҳаллий бюджетлардан, 2024 йил 1 мартдан бошлаб уларнинг бюджетдан ташқари жамғармалари ҳисобидан молиялаштириладиган ташқи рекламани мувофиқлаштириш бўлинмаларини ташкил этиш ҳуқуқи берилсин.
5. Белгилансинки:
а) амал қилиш муддати белгиланмаган реклама жойи паспортларининг амал қилиш муддати давлат мулки бўлган бино ва иншоотлар учун 2024 йил 1 декабргача ва ер участкалари учун 2030 йил 1 декабргача этиб белгилансин. Бунда мазкур қоида қуйидаги талабларга жавоб берадиган ташқи реклама объектларига татбиқ этилади:
ташқи реклама бўйича тегишли тўлов ва йиғимлардан охирги беш йил муддат учун қарздорлиги мавжуд бўлмаганда ёки мавжуд қарздорликни 9 ой муддатда ҳар ойнинг 10-санасигача тенг миқдорда бўлиб тўлаш шарти билан қоплаш мажбуриятини олганда. Бунда қарздорликни тенг миқдорда бўлиб тўлаш суммаси ҳар бир конструкция учун Тошкент шаҳрида 100 БҲМдан, қолган ҳудудларда 50 БҲМдан ошган қарздорликка нисбатан биринчи тўловни қарздорлик суммасидан камида 30 фоиз миқдорида амалга ошириш шарти билан қўлланилади. Паспортлар бекор қилинганда, амалга оширилган тўловлар қайтарилмайди;
реклама жойининг паспорти ва техник хавфсизлик талабларига мувофиқ ўрнатилганлиги ҳақида тегишли лицензияга эга бўлган ваколатли ташкилотнинг жорий йилдаги хулосаси мавжуд бўлганда;
рекламадан холи ҳудудларда жойлаштирилмаганда, жамоат транспорти тўхташ бекатлари бундан мустасно;
реклама жойлаштириш ҳуқуқни белгиловчи ҳужжатларнинг электрон нусхалари тақдим қилинганда;
в) илгари берилган реклама жойининг паспорт эгалари томонидан 2024 йил 1 декабрга қадар уларни янги шаклдаги реклама жойининг паспортига алмаштириш учун ЯИДХП ахборот тизими орқали ариза топширилади.
Белгилансинки, илгари берилган реклама жойининг паспортлари янги шаклдаги реклама жойининг паспортига алмаштирилмаганда, ушбу паспортлар ўз кучини йўқотган деб ҳисобланади.
6. Қорақалпоғистон Республикаси Вазирлар Кенгаши, вилоятлар ва Тошкент шаҳар ҳокимликлари 2023 йил 1 декабрга қадар:
ташқи реклама ва ахборот объектларини (конструкцияларини) жойлаштириш ва улардан фойдаланиш қоидалари ҳамда уларни ўрнатиш чизмалари тасдиқланишини таъминласин;
Қўмита билан биргаликда ташқи реклама ва ахборот объектларини (конструкцияларини) ўрнатиш учун шартнома оммавий офертасининг намунавий шаклини ишлаб чиқсин.
7. Ўзбекистон Республикаси Рақамли технологиялар вазирлиги Тошкент шаҳар ҳокимлиги ҳузуридаги Рақамли ривожланиш департаменти (кейинги ўринларда — Департамент) билан биргаликда 2023 йил 1 декабрга қадар «Ташқи реклама» рақамли мониторинг электрон тизими (кейинги ўринларда — электрон тизим) ишга туширилишини таъминласин.
Бунда:
электрон тизимни жорий этиш ва техник қўллаб-қувватлаш учун — Департамент;
электрон тизим ишлашини таъминлаш бўйича ишларни мувофиқлаштириш учун — Рақамли технологиялар вазирлиги масъул ва жавобгар ҳисобланади;
Қорақалпоғистон Республикаси ва вилоятларда электрон тизим жорий этилишига «Рақамли ҳудуд» дастури доирасида Департамент ҳузурида ташкил этиладиган ҳудудий лойиҳа офислари масъул этиб белгилансин.
Қорақалпоғистон Республикаси Вазирлар Кенгаши ва вилоятлар ҳокимликларининг ташқи рекламани мувофиқлаштириш бўлинмалари Департамент ҳузуридаги ҳудудий лойиҳа офислари билан биргаликда электрон тизимни юритсин.
Белгилансинки, Қорақалпоғистон Республикаси Вазирлар Кенгаши ва вилоятлар ҳокимликларининг ташқи реклама жойининг паспортларини расмийлаштириш ва бериш (имзолаш) вазифаси юкланган ваколати мансабдор шахси Қорақалпоғистон Республикаси Вазирлар Кенгаши Раиси ва вилоятлар ҳокимлари қарорларига асосан белгиланади.
8. Белгилансинки:
электрон тизимни ишга тушириш ва техник жиҳатдан қўллаб-қувватлаш Департаментнинг маблағлари ҳисобидан амалга оширилади;
электрон тизим «E-auksion» электрон савдо платформаси, ЯИДХП ахборот тизими, Ўзбекистон Республикаси Солиқ қўмитасининг электрон тизими, Ички ишлар вазирлиги Жамоат хавфсизлиги департаменти Йўл ҳаракати хавфсизлиги хизмати ҳамда Урбанизация ва уй-жой бозорини барқарор ривожлантириш миллий қўмитаси ҳузуридаги Кадастр агентлиги маълумотлар базаларига интеграция қилинади;
электрон тизимдан Қорақалпоғистон Республикаси Вазирлар Кенгаши, вилоятлар ва Тошкент шаҳар ҳокимликлари, Қўмита, Департамент, Ўзбекистон Республикаси Ички ишлар вазирлиги ҳамда Транспорт вазирлиги ҳузуридаги Автомобиль йўллари қўмитаси томонидан республиканинг барча ҳудудларида бепул фойдаланилади;
ташқи реклама ва ахборот объектларида (конструкцияларида) ташқи реклама жойининг паспортини текшириш имконини берувчи махсус QR-код бўлиши шарт;
ташқи реклама объектларининг жойлаштирилиши бўйича жамоатчилик назорати «Халқ назорати» электрон портали орқали йўлга қўйилади;
давлат мулки бўлган ер участкаларига ташқи реклама ва ахборот объектларини (конструкцияларини) жойлаштириш ҳуқуқини электрон онлайн-аукцион савдоларида ютиб олган аукцион ғолиби билан ушбу ер участкалари бўйича алоҳида ер ижараси шартномаси тузилмайди;
давлат мулки бўлган бино-иншоотларда ташқи реклама ва ахборот объектларини (конструкцияларини) жойлаштириш ҳуқуқини электрон онлайн-аукцион савдоларида ютиб олган аукцион ғолиби билан давлат мулки объектларини ижарага бериш шартномаси ижарага берувчи ва ижарачи ўртасида электрон шаклда (шу жумладан, электрон рақамли имзо орқали) солиқ органларининг «E-Ijara» ахборот тизими орқали тўғридан-тўғри икки томонлама тузилади.
Бунда 2023 йил 1 декабрдан бошлаб ижара ҳақининг ставкалари бир квадрат метр учун Тошкент шаҳрида базавий ҳисоблаш миқдорининг 20 фоизи, Қорақалпоғистон Республикаси ва вилоятлар маъмурий марказларида 10 фоизи ҳамда бошқа ҳудудларда 7 фоизи миқдорида белгилансин.
9. Белгилансинки, 2023 йил 1 декабрдан бошлаб:
ташқи реклама ва ахборот объектларини (конструкцияларини) ўрнатиш ва унда рекламани жойлаштиришга бўлган ҳуқуқ электрон аукцион савдоларига чиқаришнинг бошланғич нархи тасдиқланган йиғим миқдорида белгиланади;
ташқи реклама ва ахборот объекти (конструкцияси) ўрнатиш ва унда рекламани жойлаштиришга бўлган ҳуқуқ электрон аукцион савдоларига алоҳида ёки бир нечта объектлардан иборат лот шаклида қўйилади;
йиғим Тошкент шаҳрида реклама майдонининг (сатҳининг) бир квадрат метри учун базавий ҳисоблаш миқдорининг 7 фоизидан ва бошқа ҳудудларда 5 фоизидан кам бўлмаган миқдорда белгиланади. Бунда йиғим хусусийлаштирилган, ижарага берилган ёки нодавлат ташкилотларга доимий фойдаланиш ҳуқуқи асосида тегишли бўлган ер участкалари, шунингдек, хусусий мулк бўлган бинолар ва иншоотлардаги ташқи реклама ва ахборот объектлари (конструкциялари) учун ҳам татбиқ этилади;
Қорақалпоғистон Республикаси Жўқорғи Кенгеси, халқ депутатлари вилоятлар ва Тошкент шаҳар Кенгашлари томонидан туман ва шаҳарларнинг иқтисодий ривожланишидан келиб чиқиб, йиғим миқдорини белгилаш ҳамда уларга 0,5 дан 3,0 гача бўлган камайтирувчи ва оширувчи коэффициентларни қўллаш тавсия этилади;
транспорт воситаларида (йўналишлардаги автобуслар бундан мустасно) рекламани жойлаштириш учун йиғим миқдори уларнинг тоифасидан келиб чиқиб, Қорақалпоғистон Республикаси Жўқорғи Кенгеси, халқ депутатлари вилоятлар ва Тошкент шаҳар Кенгашлари томонидан белгиланади. Бунда йиғим миқдори расман эълон қилинмаган ва кучга кирмаган тақдирда, мазкур давр учун йиғим ундиришга йўл қўйилмайди;
электрон тизим ишга туширилгандан бошлаб ташқи реклама ва ахборот объектларини (конструкцияларини) ўрнатишга бўлган ҳуқуқ учун ойлик йиғимлардан тушадиган маблағлар 2-иловага мувофиқ тақсимланади. Бунда йиғимдан тушумни тақсимлашдан олдин «Рақамли ҳукумат лойиҳаларини бошқариш маркази» давлат муассасасининг Иқтисодиёт ва молия вазирлиги ҳузуридаги Ғазначилик хизмати қўмитасидаги махсус ҳисобварағига ўтказиладиган Ягона биллинг тизими орқали давлат хизматларини кўрсатганлик учун 0,5 фоиз миқдордаги тўлов чегириб қолинади.
Белгилансинки, 2024 йил 1 декабрдан бошлаб транспорт воситаларида (йўналишлардаги автобуслар бундан мустасно) рекламани жойлаштириш учун йиғим транспорт воситаларида ташқи рекламани ўрнатиш учун реклама жойининг паспортини беришда тўланади. Бунда 2024 йил 1 декабрга қадар берилган транспорт воситаларида ташқи рекламани ўрнатиш учун реклама жойининг паспортлари учун йиғим 2025 йил 1 январга қадар тўлиқ тўланиши лозим.
Вазирлар Маҳкамаси ҳузуридаги Солиқ қўмитасига йиғимни ундириш чораларини кўриш вазифаси юклансин.
10. Ташқи реклама ва ахборот объекти (конструкцияси) эгаларининг ахборот хавфсизлиги юзасидан масъулиятини ошириш ва ташқи реклама соҳасини тартибга солиш мақсадида қуйидагилар жорий этилсин:
ташқи реклама ва ахборот объектларида (конструкцияларида) сиёсий мақсадларга мўлжалланган ахборот фақат Ўзбекистон Республикаси Адлия вазирлигида рўйхатга олинган сиёсий партияларнинг, республика ва маҳаллий ижро этувчи ҳокимият органлари ҳамда бошқа ташкилотларнинг буюртмасига асосан жойлаштирилади;
йўл қатнов қисмида жойлашган бино ва иншоотларнинг ташқи қисмида ҳар қандай турдаги шахсий эълонларни жойлаштиришга йўл қўйилмайди.
10 1 . Шундай тартиб ўрнатилсинки, унга мувофиқ:
а) тадбиркорлик субъекти ўзи эгаллаб турган бино ёки иншоотнинг ташқи томонида жойлаштирган номи ва фаолият тури (ихтисослиги) тўғрисидаги ахборот (пешлавҳа, ахборот воситалари ва конструкциялари), шу жумладан, фирма номи, товар ёки хизмат кўрсатиш белгиси сони ва ўлчамидан қатъи назар, ташқи реклама объекти ҳисобланмайди ҳамда ушбу ахборот воситаси учун реклама жойининг паспортини расмийлаштириш талаб этилмайди.
б) юридик шахсларнинг мулк ёки бошқа ашёвий ҳуқуқ асосида тегишли бўлган автотранспорт воситаларига ўзига тегишли товар белгиси, фаолият турига тегишли ёзувлар ва ишлаб чиқарадиган маҳсулотлари (кўрсатадиган хизматлари) ҳақидаги реклама маълумотлари соддалаштирилган тартибда жойлаштирилади.
Бунда юридик шахслар автотранспорт воситаларига ўзига тегишли бўлган товар белгисини, фаолият турига тегишли ёзувлар ва ишлаб чиқарадиган маҳсулотлари (кўрсатадиган хизматлари) ҳақидаги реклама маълумотларини жойлаштириш учун хабарномани ЯИДХП ахборот тизими орқали электрон шаклда юборади. Хабарнома ЯИДХП ахборот тизимида қабул қилинган вақтдан бошлаб Қорақалпоғистон Республикаси Вазирлар Кенгаши, вилоятлар ҳокимликлари ва Тошкент шаҳрида Департаменти хабардор қилинган ҳисобланади ва тизим томонидан реклама жойининг паспорти автоматик равишда шакллантирилади.
Хабарномада нотўғри маълумотлар, шунингдек, ўзгаларга тегишли товар белгилари тақдим этилганлиги аниқланган тақдирда, шакллантирилган реклама жойининг паспорти автоматик равишда бекор қилинади ва бу ҳақида юридик шахсга асослантирилган хат юборилади.
Юридик шахслар автотранспорт воситаларига ўзига тегишли бўлган товар белгисини, фаолият турига тегишли ёзувлар ва ишлаб чиқарадиган маҳсулотлари (кўрсатадиган хизматлари) ҳақидаги реклама маълумотларини жойлаштириш ҳуқуқини берувчи реклама жойи паспортини расмийлаштириш учун йиғим ундирилмайди.
11. Ижтимоий ахборотнинг айланиш соҳасидаги барча муносабатларни тартибга солувчи комиссия таркиби 3-иловага мувофиқ тасдиқлансин ва унга қуйидагилар юклансин:
ижтимоий ахборотнинг айланиш соҳасидаги давлат сиёсатини амалга ошириш;
ҳар йили 1 декабрга қадар республика ва маҳаллий ижро этувчи ҳокимият органлари ҳамда бошқа ташкилотлар томонидан кейинги йилда эълон қилинадиган ижтимоий ахборот дастурини тасдиқлаш;
республика ва маҳаллий ижро этувчи ҳокимият органлари ҳамда бошқа ташкилотлар томонидан тайёрланган ижтимоий ахборот жойлаштириладиган жойлар ва уларнинг графигини тасдиқлаш;
ижтимоий ахборотни тайёрлаш ва тарғибот жараёнларини назорат қилиш;
оммавий ахборот воситалари, ташқи реклама ва ахборот тарқатувчилар томонидан ижтимоий ахборотни жойлаштириш ҳамда тарқатиш тартибини белгилаш;
ижтимоий ахборот самарадорлиги натижалари юзасидан республика ва маҳаллий ижро этувчи ҳокимият органлари ҳамда бошқа ташкилотлар фаолиятини мувофиқлаштириш.
Ўзбекистон Республикаси Президенти ҳузуридаги Ахборот ва оммавий коммуникациялар агентлиги (кейинги ўринларда — Ахборот ва оммавий коммуникациялар агентлиги) ижтимоий ахборотнинг айланиш соҳасидаги барча муносабатларни тартибга солувчи комиссиянинг ишчи органи этиб белгилансин.
12. Республика ва маҳаллий ижро этувчи ҳокимият органлари ҳамда бошқа ташкилотлар томонидан ижтимоий ахборотни тайёрлаш ва тарқатиш 4-иловага мувофиқ схема бўйича амалга оширилсин.
13. Республика ва маҳаллий ижро этувчи ҳокимият органлари ҳамда бошқа ташкилотлар томонидан ижтимоий ахборотни тайёрлаш бўйича шундай тартиб ўрнатилсинки, унга кўра:
а) теле ва радиоканалларда намойиш этиш (эшиттириш) жараёнида жойлаштириладиган ижтимоий ахборот бўйича:
республика ва маҳаллий ижро этувчи ҳокимият органлари ҳамда бошқа ташкилотлар ижтимоий ахборотни тайёрлаш учун Ўзбекистон Республикаси Маданият вазирлиги ҳузуридаги Кинематография агентлигига (кейинги ўринларда — Кинематография агентлиги) буюртма беради;
буюртма асосида тайёрланадиган ижтимоий ахборот сценарийси муаллифи (муаллифлар жамоаси) ва сценарийга мувофиқ ижтимоий ахборотни тасвирга олувчи ташкилот алоҳида танлов ўтказиш орқали аниқланади;
ҳар бир ижтимоий ахборот учун Кинематография агентлиги Бадиий кенгаши томонидан шакллантириладиган ижтимоий ахборотнинг бадиий-ғоявий мазмунини кўриб чиқувчи, зарур малака ва билимга эга беш нафардан ортиқ бўлмаган таркибда алоҳида маслаҳатчилар гуруҳи ташкил этилади. Бунда ушбу маслаҳатчилар гуруҳининг аъзолигига ижтимоий ахборотни ишлаб чиқариш учун буюртма берган ташкилотдан бир нафар ходим ажратилади;
буюртма асосида тайёрланадиган ижтимоий ахборотнинг харажатлар сметаси Кинематография агентлиги томонидан белгиланган талабларга мос келадиган аудиторлик ташкилотининг экспертизасидан ўтказилади;
ижтимоий ахборот молиявий-иқтисодий харажатларининг асослигига аудиторлик ташкилотининг хулосаси асосида Кинематография агентлиги ҳузурида фаолият юритувчи экспертлар кенгаши баҳо беради;
республика ва маҳаллий ижро этувчи ҳокимият органлари ҳамда бошқа ташкилотлар Кинематография агентлиги томонидан тайёрланган ижтимоий ахборотни Ахборот ва оммавий коммуникациялар агентлиги билан келишилган ҳолда қабул қилади;
б) ташқи реклама орқали ёки веб-сайтларнинг ахборот ресурсларига жойлаштириладиган ижтимоий ахборот бўйича:
республика ва маҳаллий ижро этувчи ҳокимият органлари ҳамда бошқа ташкилотлар ижтимоий ахборотни тайёрлаш бўйича буюртмаларни Ахборот ва оммавий коммуникациялар агентлигининг махсус ахборот порталига жойлаштиради;
Ахборот ва оммавий коммуникациялар агентлигининг махсус ахборот портали орқали ижтимоий ахборот бўйича жисмоний ва юридик шахслар томонидан берилган таклифлар танлов асосида танлаб олинади;
танлов якунлари бўйича танлаб олинган ижтимоий ахборотнинг муаллифига базавий ҳисоблаш миқдорининг 20 бараваригача миқдорда пул мукофотлари тўлаб берилади;
в) ижтимоий ахборотни тайёрлаш билан боғлиқ харажатлар республика ва маҳаллий ижро этувчи ҳокимият органлари ҳамда бошқа ташкилотларнинг бюджетдан ташқари маблағлари ҳисобидан молиялаштирилади.
14. Қўмитанинг оммавий ахборот воситалари, ташқи реклама ва ахборотни тарқатувчилар томонидан ижтимоий ахборот белгиланган талаблар асосида жойлаштирилмаганлиги учун базавий ҳисоблаш миқдорининг 20 бараваригача миқдорда молиявий жарима қўллаш тўғрисидаги таклифига розилик берилсин.
15. Қўмита уч ой муддатда ушбу қарордан келиб чиқиб, қонунчилик ҳужжатларига ўзгартириш ва қўшимчалар киритиш юзасидан белгиланган тартибда Вазирлар Маҳкамасига таклиф киритсин.
16. Ахборот ва оммавий коммуникациялар агентлиги уч ой муддатда Ўзбекистон Республикаси Рақамли технологиялар вазирлиги билан биргаликда ташқи реклама орқали ёки веб-сайтларнинг ахборот ресурсларига жойлаштириладиган ижтимоий ахборотни танлов асосида танлаб олишни таъминловчи махсус ахборот порталини ишга туширсин.
17. Вазирлар Маҳкамасининг 5-иловага мувофиқ айрим ҳужжатларига ўзгартириш ва қўшимчалар киритилсин.
18. Ўзбекистон Миллий ахборот агентлиги, Ўзбекистон Миллий телерадиокомпанияси, Ахборот ва оммавий коммуникациялар агентлиги ҳамда Қўмита оммавий ахборот воситаларида ушбу қарорнинг мақсад ва вазифалари кенг ёритилишини ташкил этсин.
19. Ушбу қарорнинг бажарилишини назорат қилиш Ўзбекистон Республикаси Бош вазирининг ўринбосари — иқтисодиёт ва молия вазири Ж.А. Қўчқоров ҳамда Ўзбекистон Республикаси Рақобатни ривожлантириш ва истеъмолчилар ҳуқуқларини ҳимоя қилиш қўмитаси раиси Ш.Ш. Шарахметов зиммасига юклансин.
Вазирлар Маҳкамасининг 2023 йил 31 августдаги 428-сон қарорига 1-ИЛОВА
Ташқи рекламани жойлаштириш соҳасини ривожлантиришнинг
Т/р Ҳудудлар номи 2023 — 2025 йилларда янги ўрнатиладиган ташки реклама объектларининг (конструкциялари) прогнози * 2023 йилда 2024 йилда 2025 йилда Жами Аукционга чиқариладиган конструкциялар сони ЯИДХП орқали бериладиган паспортлар бўйича конструкциялар сони Жами Аукционга чиқариладиган конструкциялар сони ЯИДХП орқали бериладиган паспортлар бўйича конструкциялар сони Жами Аукционга чиқариладиган конструкциялар сони ЯИДХП орқали бериладиган паспортлар бўйича конструкциялар сони LED экран сони билборд сони LED экран сони билборд сони LED экран сони билборд сони ЖАМИ 16 342 4 677 708 2 418 1551 5 856 963 2 950 1943 5 809 805 2 843 2 161 1. Қорақалпоғистон Республикаси 577 113 23 80 10 145 29 74 42 319 31 223 65 2. Андижон вилояти 558 149 36 98 15 189 46 123 20 220 60 130 30 3. Бухоро вилояти 1 344 306 22 86 198 505 38 107 360 533 35 105 393 4. Жиззах вилояти 208 74 22 42 10 86 32 42 12 48 28 5 15 5. Қашқадарё вилояти 526 116 19 87 10 185 24 149 12 225 15 195 15 6. Навоий вилояти 152 65 14 36 15 78 18 45 15 9 2 5 2 7. Наманган вилояти 419 113 22 81 10 156 30 101 25 150 30 90 30 8. Самарқанд вилояти 5 339 1 397 182 460 755 1 729 257 564 908 2 213 362 754 1 097 9. Сурхондарё вилояти 341 147 47 95 5 123 26 95 2 71 6 60 5 10. Сирдарё вилояти 257 73 24 45 4 83 15 62 6 101 16 77 8 11. Тошкент вилояти 568 211 43 89 79 192 53 104 35 165 50 70 45 12. Фарғона вилояти 566 184 26 133 25 233 24 173 36 149 6 102 41 13. Хоразм вилояти 239 81 16 50 15 102 21 61 20 56 14 27 15 14. Тошкент шаҳри 5 248 1 648 212 1 036 400 2 050 350 1 250 450 1 550 150 1 000 400
Вазирлар Маҳкамасининг 2023 йил 31 августдаги 428-сон қарорига 2-ИЛОВА
Ташқи реклама объектини ўрнатишга бўлган ҳуқуқ учун ойлик йиғимлардан тушадиган маблағларнинг
Т/р Фоиз Маблағ йўналтирилиши I. Ташқи реклама объектини ўрнатишга бўлган ҳуқуқ учун ойлик йиғимлардан тушадиган маблағлар бўйича: 1.1. Тошкент шаҳрида: а. 30 фоизи Тошкент шаҳар маҳаллий бюджетига б. 20 фоизи Тошкент шаҳар ҳокимлиги ҳузуридаги Рақамли ривожланиш департаментининг бюджетдан ташқари ғазна ҳисобварағига в. 20 фоизи Ўзбекистон Республикаси Рақобатни ривожлантириш ва истеъмолчилар ҳуқуқларини ҳимоя қилиш қўмитаси ҳузуридаги бюджетдан ташқари Рақобатни ривожлантиришга кўмаклашиш жамғармасига, шундан жами йиғим суммасининг 5 фоизи — унинг ҳузуридаги «Рақамли трансформация ва аутсорсинг маркази» давлат муассасасига г. 10 фоизи Ўзбекистон Республикаси Президенти ҳузуридаги Ахборот ва оммавий коммуникациялар агентлигига д. 20 фоизи Тошкент шаҳар ҳокимлиги ҳузуридаги Тошкент шаҳрини ривожлантириш жамғармасига 1.2. Қорақалпоғистон Республикаси ва вилоятларда: а. 60 фоизи Қорақалпоғистон Республикаси ва вилоятлар маҳаллий бюджетига, шундан жами йиғим суммасининг 10 фоизи — Қорақалпоғистон Вазирлар Кенгаши ва вилоятлар ҳокимликларининг бюджетдан ташқари жамғармаларига б. 30 фоизи Ўзбекистон Республикаси Рақобатни ривожлантириш ва истеъмолчилар ҳуқуқларини ҳимоя қилиш қўмитаси ҳузуридаги бюджетдан ташқари Рақобатни ривожлантиришга кўмаклашиш жамғармасига, шундан жами йиғим суммасининг 5 фоизи — унинг ҳузуридаги «Рақамли трансформация ва аутсорсинг маркази» давлат муассасасига в. 10 фоизи Ўзбекистон Республикаси Президенти ҳузуридаги Ахборот ва оммавий коммуникациялар агентлигига 1.3. Автомобиль йўлларининг ажратилган минтақаларида жойлашган ер участкаларида ва иншоотларида: а. 25 фоизи Қорақалпоғистон Республикаси, вилоятлар ва Тошкент шаҳар маҳаллий бюджетига, шундан жами йиғим суммасининг 10 фоизи Қорақалпоғистон Республикаси Вазирлар Кенгаши ва вилоятлар ҳокимликларининг бюджетдан ташқари жамғармаларига ҳамда 5 фоизи Қорақалпоғистон Республикаси Транспорт вазирлиги, вилоятлар ва Тошкент шаҳар транспорт бошқармалари махсус жамғармаларига б. 10 фоизи Ўзбекистон Республикаси Рақобатни ривожлантириш ва истеъмолчилар ҳуқуқларини ҳимоя қилиш қўмитаси ҳузуридаги бюджетдан ташқари Рақобатни ривожлантиришга кўмаклашиш жамғармасига в. 60 фоизи Ўзбекистон Республикаси Транспорт вазирлиги ҳузуридаги Автомобиль йўллари қўмитасини ривожлантириш ва фаолиятини қўллаб-қувватлаш жамғармасига г. 5 фоизи Тошкент шаҳар ҳокимлиги ҳузуридаги Рақамли ривожланиш департаментининг бюджетдан ташқари ғазна ҳисобварағига II. Транспорт воситаларида жойлаштириладиган ташқи рекламадан тушадиган маблағлар (йўналишлардаги автобуслар бундан мустасно) бўйича: а. 60 фоизи Қорақалпоғистон Республикаси, вилоятлар ва Тошкент шаҳар маҳаллий бюджетига, шундан жами йиғим суммасининг 10 фоизи Қорақалпоғистон Республикаси Вазирлар Кенгаши ва вилоятлар ҳокимликларининг бюджетдан ташқари жамғармаларига ҳамда 5 фоизи Қорақалпоғистон Республикаси Транспорт вазирлиги, вилоятлар ва Тошкент шаҳар транспорт бошқармалари махсус жамғармаларига б. 25 фоизи Ўзбекистон Республикаси Ички ишлар вазирлиги Жамоат хавфсизлиги департаменти Йўл ҳаракати хавфсизлиги хизматига в. 10 фоизи Ўзбекистон Республикаси Рақобатни ривожлантириш ва истеъмолчилар ҳуқуқларини ҳимоя қилиш қўмитаси ҳузуридаги бюджетдан ташқари Рақобатни ривожлантиришга кўмаклашиш жамғармасига г. 5 фоизи Тошкент шаҳар ҳокимлиги ҳузуридаги Рақамли ривожланиш департаментининг бюджетдан ташқари ғазна ҳисобварағига
Вазирлар Маҳкамасининг 2023 йил 31 августдаги 428-сон қарорига 3-ИЛОВА
Ижтимоий ахборотнинг айланиш соҳасидаги барча муносабатларни тартибга солувчи
1. А.Н. Арипов — Ўзбекистон Республикасининг Бош вазири, Комиссия раҳбари 2. А.К. Қодиров — Ўзбекистон Республикаси Олий Мажлиси Қонунчилик палатаси Спикери ўринбосари, Комиссия раҳбари ўринбосари (келишув асосида) 3. А.А. Ходжаев — Ахборот ва оммавий коммуникациялар агентлиги директори, Комиссия ўринбосари 4. Ш.Ш. Шорахметов — Рақобатни ривожлантириш ва истеъмолчилар ҳуқуқларини ҳимоя қилиш қўмитаси раиси 5. М.П. Оллоёров — Ижтимоий ҳимоя миллий агентлиги директори 6. Ж.Т. Мирзамахмудов — энергетика вазири 7. П.Р. Бобожонов — ички ишлар вазири 8. А.Ж. Ташкулов — адлия вазири 9. А.А. Абдухакимов — экология, атроф-муҳитни муҳофаза қилиш ва иқлим ўзгариши вазири 10. Ш.Р. Хамраев — сув хўжалиги вазири 11. А.Ш. Иноятов — соғлиқни сақлаш вазири 12. Ҳ.Ў. Умарова — мактабгача ва мактаб таълими вазири 13. А.И. Икрамов — спорт вазири 14. О.А. Назарбеков — маданият вазири 15. Б.И. Закиров — қурилиш ва уй-жой коммунал хўжалиги вазири 16. А.Б. Воитов — қишлоқ хўжалиги вазири 17. Л.Ш. Қудратов — инвестициялар, саноат ва савдо вазири 18. И.И. Норқулов — иқтисодиёт ва молия вазирининг биринчи ўринбосари 19. М.М. Ходжиматов — Республика Маънавият ва маърифат маркази директори 20. Ф.Ф. Абдухаликов — Маданият вазирлиги ҳузуридаги Кинематография агентлиги бош директори 21. А.К. Кўчимов — Ўзбекистон Миллий ахборот агентлиги бош директори 22. А.Ж. Ходжаев — Ўзбекистон Миллий телерадиокомпанияси раиси 23. Ш.Т. Қудратхўжа — Ўзбекистон Миллий медиа ассоциацияси раиси
Вазирлар Маҳкамасининг 2023 йил 31 августдаги 428-сон қарорига 4-ИЛОВА
Республика ва маҳаллий ижро этувчи ҳокимият органлари ҳамда бошқа ташкилотлар томонидан ижтимоий ахборотни тайёрлаш ва тарқатиш
Босқичлар Масъуллар Чора-тадбирлар Бажариш муддатлари 1-босқич Ижтимоий ахборотнинг айланиш соҳасидаги барча муносабатларни тартибга солувчи комиссия Республика ва маҳаллий ижро этувчи ҳокимият органлари ҳамда бошқа ташкилотлар томонидан эълон қилинадиган ижтимоий ахборот дастурини тасдиқлайди. 2023 йил 1 октябрга қадар, кейинги йилларда 1 декабрга қадар 2-босқич Республика ва маҳаллий ижро этувчи ҳокимият органлари ҳамда бошқа ташкилотлар 1. Ижтимоий ахборотни тайёрлаш учун буюртма беради. 2. Тайёр бўлган ижтимоий ахборотни Ўзбекистон Республикаси Президенти ҳузуридаги Ахборот ва оммавий коммуникациялар агентлиги билан келишилган ҳолда қабул қилади. 3. Ижтимоий ахборотни оммавий ахборот воситалари, ташқи реклама ва ахборотни тарқатувчиларга эълон қилиш (жойлаштириш) учун юборади. Ижтимоий ахборот дастури тасдиқлангандан сўнг 30 кун ичида 3-босқич Оммавий ахборот воситалари, ташқи реклама ва ахборотни тарқатувчилар Республика ва маҳаллий ижро этувчи ҳокимият органлари ҳамда бошқа ташкилотлар тақдим этган ижтимоий ахборотни белгиланган график асосида тарқатади. Комиссия томонидан белгиланган график асосида 4-босқич Рақобатни ривожлантириш ва истеъмолчилар ҳуқуқларини ҳимоя қилиш қўмитаси Оммавий ахборот воситалари, ташқи реклама ва ахборотни тарқатувчилар томонидан ижтимоий ахборотни белгиланган талабларда жойлаштирилишини назорат қилади. Доимий равишда
Вазирлар Маҳкамасининг 2023 йил 31 августдаги 428-сон қарорига 5-ИЛОВА
Ўзбекистон Республикаси Ҳукуматининг айрим ҳужжатларига киритилаётган ўзгартириш ва қўшимчалар
1. Вазирлар Маҳкамасининг «Ташқи рекламани жойлаштириш соҳасидаги фаолиятни янада такомиллаштириш чора-тадбирлари тўғрисида» 2018 йил 30 августдаги 702-сон қарорида :
а) 1-банд қуйидаги таҳрирда баён этилсин:
«1. Белгилаб қўйилсинки, 2018 йил 1 декабрдан бошлаб:
ташқи реклама объектларини (конструкцияларини) ер участкаларида, шунингдек, давлат мулки бўлган бино ва иншоотларда жойлаштириш ҳуқуқи «E-auksion» электрон савдо платформасида очиқ электрон аукционлар орқали берилади;
«E-auksion» электрон савдо платформасида очиқ электрон аукционлар орқали берилган ташқи реклама объектларини (конструкцияларини) ер участкаларида, шунингдек, давлат мулки бўлган бино ва иншоотларда жойлаштириш ҳуқуқи учун шартномалар Қорақалпоғистон Республикаси Вазирлар Кенгаши, вилоятлар ва Тошкент шаҳар ҳокимликлари ёки улар ваколат берган ташкилот томонидан тузилади;
ижтимоий реклама маълумотини жойлаштиришнинг энг кам муддати ҳар бир ташқи реклама объекти бўйича ҳисоблаб чиқилади»;
б) 2 ва 3-бандлар ўз кучини йўқотган деб ҳисоблансин;
в) 4-банд қуйидаги таҳрирда баён этилсин:
«4. Ўзбекистон Республикаси Қурилиш ва уй-жой коммунал хўжалиги вазирлиги, Маданият вазирлиги, Транспорт вазирлиги ва Давлат активларини бошқариш агентлиги туманлар (шаҳарлар)да жойлашган давлат ҳокимияти органлари бинолари, маданий-тарихий ва диний объектларда рекламадан холи ҳудудларни аниқлашда Қорақалпоғистон Республикаси Вазирлар Кенгаши, вилоятлар ва Тошкент шаҳар ҳокимликларига кўмаклашади»;
г) 5-банднинг учинчи хатбошиси қуйидаги таҳрирда баён этилсин:
«ташқи реклама объектлари реклама жойининг паспорти берилган кундан эътиборан олти ой ичида ўрнатилмаган тақдирда, реклама жойининг паспорти бекор қилинади»;
д) 6-бандидаги «, шу жумладан, «Тасвирий ойина» ижодий уюшмаси ва унинг ҳудудий филиаллари Ўзбекистон Республикаси Хусусийлаштирилган корхоналарга кўмаклашиш ва рақобатни ривожлантириш давлат қўмитаси ва (ёки) унинг ҳудудий органларидан» сўзлари «Рақобатни ривожлантириш ва истеъмолчилар ҳуқуқларини ҳимоя қилиш қўмитасининг ҳузуридаги «Рақамли трансформация ва аутсорсинг маркази» давлат унитар корхонасидан шартномага асосан» сўзлари билан алмаштирилсин;
е) 8-банд қуйидаги таҳрирда баён этилсин:
«8. Ўзбекистон Республикаси Қурилиш ва уй-жой коммунал вазирлиги бош режалар, батафсил режалаштириш лойиҳалари ва бошқа шаҳарсозлик ҳужжатлари ишлаб чиқилган тақдирда, ташқи реклама ва ахборот объектларини (конструкцияларини) ўрнатиш чизмасида кўрсатилган ташқи реклама ва ахборот объектлари (конструкциялари) қурилиш жойларига киритилишини шунингдек, биноларни қуриш (таъмирлаш) бўйича лойиҳа-смета ҳужжатларининг давлат экспертизасидан ўтказилишини ҳамда ташқи реклама ва ахборот объектларининг (конструкцияларининг) шаҳарсозлик норма ва қоидалари талабларига мувофиқлиги юзасидан Қорақалпоғистон Республикаси Вазирлар Кенгаши, вилоятлар ва Тошкент шаҳар ҳокимликларига тегишли хулосалар берилишини таъминлайди».
2. Вазирлар Маҳкамасининг «Ўзбек цирк санъатини янада ривожлантириш ва «Ўзбек давлат цирки» давлат муассасаси фаолиятини қўллаб-қувватлаш чора-тадбирлари тўғрисида» 2019 йил 23 январдаги 55-сон қарорига илованинг 11-позицияси чиқариб ташлансин.
3. Вазирлар Маҳкамасининг «Ташқи реклама бозорини тартибга солиш тўғрисида» 2020 йил 20 февралдаги 104-сон қарорида :
а) 1-бандда :
иккинчи хатбоши қуйидаги таҳрирда баён этилсин:
«Ташқи реклама ва ахборот объектларини (конструкцияларини) қуриш тартиби тўғрисидаги низом 1-иловага мувофиқ»;
учинчи ва тўртинчи хатбошилар чиқариб ташлансин;
бешинчи хатбоши учинчи хатбоши деб ҳисоблансин;
учинчи хатбошидаги қуйидаги таҳрирда баён этилсин:
«Ташқи реклама ва ахборот объектлари (конструкциялари) хавфсизлигининг умумий техник регламенти 5-иловага мувофиқ»;
қуйидаги мазмундаги тўртинчи — олтинчи хатбошилар билан тўлдирилсин:
«Ташқи реклама ва ахборот объектларини (конструкцияларини) ўрнатиш чизмаларини шакллантириш тартиби тўғрисидаги низом 6-иловага мувофиқ;
Ташқи реклама ва ахборот объектларини (конструкцияларини) жойлаштириш ҳуқуқини расмийлаштириш бўйича давлат хизматини кўрсатишнинг маъмурий регламенти 7-иловага мувофиқ;
Ташқи реклама ва ахборот объектларини (конструкцияларини) демонтаж қилиш ва демонтаж қилинган конструкцияларни сақлаш тартиби тўғрисидаги низом 8-иловага мувофиқ тасдиқлансин»;
б) 2-бандда :
«а» , «в» , «г» , «е» ва «и» кичик бандлар чиқариб ташлансин;
«з» кичик банд чиқариб ташлансин;
«д» кичик банд қуйидаги таҳрирда баён этилсин:
«д) миллий байрамлар, хорижий давлатлар раҳбарларининг давлат ташрифлари ва бошқа давлат тадбирларига оид ахборот ташқи реклама ва ахборот объектларида (конструкцияларида) жойлаштирилганда, ташқи реклама ва ахборот объектини (конструкциясини) ўрнатиш ва унда рекламани жойлаштиришга бўлган ҳуқуқ учун ягона ойлик йиғим (кейинги ўринларда — йиғим) Қорақалпоғистон Республикаси Вазирлар Кенгаши, вилоятлар ҳамда Тошкент шаҳар ҳокимликларининг тегишли қарорига биноан жойлаштирилган кунларга мутаносиб равишда камайтирилади»;
«ж» кичик банд қуйидаги таҳрирда баён этилсин:
«ж) мазкур қарор талабларига мувофиқ ҳолда битта реклама жойида бир нечта ташқи реклама ва ахборот объектлари (конструкциялари) қурилганлиги ёки улар ўртасида оралиқ масофага риоя қилинмаганлиги ҳамда улар турли тадбиркорлик субъектларига тегишли эканлиги аниқланган тақдирда, ушбу жойга қайта электрон аукцион ўтказиш орқали фақат битта реклама жойининг паспорти берилади»;
в) 3 , 4 ва 5-бандлар ўз кучини йўқотган деб ҳисоблансин;
г) 6-бандда :
биринчи хатбошидаги «Туманлар (шаҳарлар) ҳокимликлари:» сўзлари «Қорақалпоғистон Республикаси Вазирлар Кенгаши, вилоятлар ва Тошкент шаҳар ҳокимликлари:» сўзлари билан алмаштирилсин:
учинчи хатбоши чиқариб ташлансин;
тўртинчи — еттинчи хатбошилар учинчи — олтинчи хатбошилар деб ҳисоблансин;
тўртинчи хатбоши қуйидаги таҳрирда баён этилсин:
«ташқи реклама ва ахборот объектларида (конструкцияларида) жойлаштирилган ижтимоий ахборотлар ҳисобини юритишни»;
олтинчи хатбошидаги «Ўзбекистон Республикаси Монополияга қарши курашиш қўмитасининг ҳудудий бошқармаларига» сўзлари «Рақобатни ривожлантириш ва истеъмолчилар ҳуқуқларини ҳимоя қилиш қўмитасининг ҳудудий органларига» сўзлари билан алмаштирилсин;
д) 7 , 8 ва 9-бандлар ўз кучини йўқотган деб ҳисоблансин;
е) қуйидаги мазмундаги 9 1 — 9 7 -бандлар билан тўлдирилсин:
«9 1 . Белгилансинки, «Ташқи реклама» рақамли мониторинг электрон тизими (кейинги ўринларда — электрон тизим) доирасида:
а) Рақобатни ривожлантириш ва истеъмолчилар ҳуқуқларини ҳимоя қилиш қўмитаси (кейинги ўринларда — Қўмита):
электрон тизимга мулк ҳуқуқи асосида эгалик қилади ва тизим фойдаланувчиларидан келиб тушган таклифлар асосида ҳамда ўзининг ташаббуси билан электрон тизимни янада такомиллаштириш ва модернизация қилиш юзасидан Тошкент шаҳар ҳокимлиги қошидаги Рақамли ривожланиш департаментига (кейинги ўринларда — Департамент) тўғридан-тўғри буюртма беради;
маҳаллий ижро этувчи ҳокимият органлари, бошқа давлат органлари ва ташкилотларининг электрон тизимдан самарали фойдаланишларини таъминлайди;
ташқи реклама бозори иштирокчилари, манфаатдор давлат органлари ва ташкилотлари ҳамда электрон тизимнинг бошқа фойдаланувчиларининг электрон тизимдан мажбурий фойдаланилиши ҳамда ташқи рекламани жойлаштиришни тартибга солувчи ҳужжатларида белгиланган тартиб ва муддатларга қатъий риоя этишини назорат қилади;
б) Департамент:
электрон тизим оператори сифатида уни ишлаб чиқади, жорий этади, шунингдек, техник жиҳатдан доимий равишда қўллаб-қувватлайди;
электрон тизимдаги маълумот ва ахборотларнинг тўлиқ сақланишини ва узлуксиз ишлашини, шунингдек, қонунчиликда белгиланган тартибда ахборот хавфсизлигини таъминлайди;
электрон тизимнинг операторлик ҳуқуқини Қўмитанинг розилигисиз учинчи шахсларга тақдим этилмаслик чораларини кўради;
Қўмитанинг буюртмаси асосида электрон тизимни такомиллаштириш чораларини кўради ва электрон тизим фойдаланувчиларига доимий техник ёрдам кўрсатади.
9 2 . Белгилансинки, электрон тизим доирасида:
ташқи реклама ва ахборот объектларининг (конструкцияларининг) ўрнатиш чизмасидаги жойлашуви, эгаси ҳақидаги, ойлик йиғимлар тўғрисидаги ва бошқа маълумотлар онлайн электрон базани юритиш орқали ташқи реклама ва ахборот объектларининг (конструкцияларининг) ҳисоби юритилади ҳамда ягона электрон реестр шакллантириб борилади;
ташқи реклама ва ахборот объектлари (конструкциялари) эгалари учун шахсий кабинетлар очилиб, уларнинг Қўмита, Қорақалпоғистон Республикаси Вазирлар Кенгаши, вилоятлар ва Тошкент шаҳар ҳокимликлари, Ўзбекистон Республикаси Ички ишлар вазирлиги ва Автомобиль йўллари қўмитаси билан бўладиган барча муносабатлари, шу жумладан, реклама эскизларини экспертизадан ўтказиш жараёни электрон тизим орқали амалга оширилади;
ташқи реклама ва ахборот объектларини (конструкцияларини) ўрнатиш чизмаси ҳамда унга киритиладиган ўзгаришлар электрон тизимга киритилади;
тўловлар фақат электрон тизим орқали ўтказилади ва уларнинг биллинги юритилади;
электрон тизимда реал вақт режимида ташқи реклама ва ахборот объектларини (конструкцияларини) ўрнатиш учун рухсат бериш жараёнларининг босқичлари, фаоллик ҳолати мониторинг қилинади;
транспорт воситаларида жойлаштириладиган ташқи реклама ва ахборот объектларини жойлаштириш намунавий эскизлари ва ўрнатиш тартиблари киритилади;
электрон тизим орқали берилган реклама жойларининг паспортлари реестри юритилади.
9 3 . Шундай тартиб ўрнатилсинки, унга мувофиқ 2023 йил 1 декабрдан бошлаб:
а) ташқи реклама ва ахборот объектларини (конструкцияларини) ўрнатиш чизмалари, шунингдек, уларга ўзгартириш ва қўшимчалар Қорақалпоғистон Республикаси Жўқорги Кенгеси, халқ депутатлари вилоятлар ва Тошкент шаҳар Кенгашлари томонидан кўриб чиқилиб, маъқуллангандан кейин Қорақалпоғистон Республикаси Вазирлар Кенгаши, вилоятлар ва Тошкент шаҳар ҳокимликлари томонидан тасдиқланади;
б) ташқи реклама ва ахборот объектини (конструкциясини) ўрнатиш ҳамда унда рекламани жойлаштиришга бўлган ҳуқуқ учун ягона ойлик йиғим миқдори Қорақалпоғистон Республикаси Жўқорғи Кенгеси, вилоятлар ва Тошкент шаҳар халқ депутатлари Кенгашлари томонидан белгилангандан бошлаб 15 кундан кейин кучга киради;
в) Қорақалпоғистон Республикаси Жўқорғи Кенгеси, халқ депутатлари вилоятлар ва Тошкент шаҳар Кенгашлари томонидан ташқи реклама ва ахборот объектларини (конструкцияларини) жойлаштириш тартиби ҳамда уларга қўйиладиган талаблар ва техник регламент тасдиқлангандан сўнг бир йил ичида ташқи реклама ва ахборот объектлари (конструкциялари) белгиланган янги тартибга мослаштирилади;
г) ташқи реклама ва ахборот объектларига (конструкцияларига) рекламани жойлаштириш ва реклама жойининг паспортида кўрсатилган ер участкасидан, бинодан ёки иншоотдан вақтинча фойдаланиш имкони бўлмаган тақдирда, маҳаллий ҳокимликлар ёзма кўрсатмасига кўра ушбу объектни реклама қўйилиши тўхтатилган ва бошланган ойлар учун йиғимни тўлашдан озод қилган ҳолда, вақтинча демонтаж қилиш тартиби жорий этилади;
д) ер участкасида қурилиш ишлари ҳамда бинолар ва иншоотларда реконструкция-таъмирлаш ишлари тугалланганидан сўнг ёки ташқи реклама ва ахборот объектининг (конструкциясининг) демонтаж қилинишига сабаб бўлган бошқа сабаблар бартараф этилганидан кейин ташқи реклама ва ахборот объектини (конструкциясини) аввалги жойига ўрнатиш имконияти мавжуд бўлмаса, амалдаги ташқи реклама ва ахборот объекти (конструкцияси) ташқи реклама ва ахборот объектларини (конструкцияларини) ўрнатиш чизмасидан чиқариб ташланади ва тегишли реклама жойининг паспорти бекор қилиниб, ушбу объект эгасига унинг танловига кўра келгусида электрон аукцион орқали олинган ташқи реклама ва ахборот объектлари (конструкциялари) бўйича тегишли муддатга йиғимни тўлашдан озод қилиш йўли билан ҳам компенсация қилиниши мумкин.
9 4 . Тошкент шаҳар ҳокимлигининг ташқи рекламани жойлаштириш соҳасига оид вазифаларни самарали амалга ошириш мақсадида Департаментга қуйидаги вазифалар юклансин ва ваколатлар берилсин:
давлат мулки бўлган ер участкаларига, биноларга ҳамда иншоотларга ташқи реклама ва ахборот объектини (конструкциясини) ўрнатиш ва унда рекламани жойлаштиришга бўлган ҳуқуқни олиш учун ягона электрон савдо майдончаси орқали очиқ электрон аукционлар асосида танловлар ўтказилиши;
рекламага оид фаолият субъектларига ташқи реклама ва ахборот объектларидан (конструкцияларидан) фойдаланиш билан боғлиқ ҳужжатлар ва материалларни белгиланган муддатларда тақдим этишга доир сўров юборилиши;
қонунчиликка мувофиқ ташқи реклама ва ахборот объектларининг (конструкцияларининг) реклама жойлари паспорти берилиши ҳамда мулкчилик шаклидан қатъи назар ер участкаларига, биноларга ва иншоотларга ташқи реклама ва ахборот объектини (конструкциясини) ўрнатиш ва унда рекламани жойлаштиришга бўлган ҳуқуқ учун шартномалар тузилиши;
Тошкент шаҳар ҳокимининг қарори билан Тошкент шаҳар ҳокимлигига ташқи реклама соҳасида юкланган бошқа вазифалар ҳам амалга оширилиши мумкин.
9 5 . Белгилансинки:
а) 2023 йил 1 декабрдан бошлаб:
йиғим тўловлари биллинг тизими орқали Қорақалпоғистон Республикаси Вазирлар Кенгаши, вилоятлар ва Тошкент шаҳар ҳокимликларининг шахсий ғазна ҳисобварақларига амалга оширилади;
тадбиркорлик субъектлари томонидан реклама жойининг паспортини бошқа тадбиркорлик субъектлари номига қайта расмийлаштириш тақиқланади;
электрон аукцион якунига кўра ғолиб деб топилган иштирокчи беш иш кунида йиғимнинг уч ойлик миқдорини олдиндан тўлаши ҳамда жисмоний шахс ғолиб деб топилган тақдирда, белгиланган тартибда якка тартибдаги тадбиркорлик субъекти сифатида давлат рўйхатидан ўтиши шарт;
ягона электрон савдо майдончаси оператори томонидан электрон аукцион якунига кўра ғолиб деб топилган иштирокчининг номи, СТИРи ва бошқа реквизит маълумотлари электрон тизимга автоматик равишда юборилиши шарт;
б) видео экранли (электрон дисплейли) ташқи реклама объектларини масофавий бошқариш имкониятини яратувчи платформага уланишига рухсат берилади, бунда Қорақалпоғистон Республикаси Вазирлар Кенгаши, вилоятлар ва Тошкент шаҳар ҳокимликларига очиқ электрон танловлар асосида ташқи рекламани масофавий бошқариш хизматини кўрсатиш имкониятига эга бўлган тадбиркорлик субъектларини танлаш ҳуқуқи берилади;
в) илгари берилган реклама жойининг паспортини янги шаклдаги реклама жойининг паспортига алмаштиришда тегишли тўлов ва йиғимлар бўйича тўланмаган қарздорлик суммаси аниқланганда тегишли давр учун қарздорлик Тошкент шаҳрида реклама майдонининг (сатҳининг) бир квадрат метр учун базавий ҳисоблаш миқдорининг 7 фоизи ва бошқа ҳудудларда 5 фоизи миқдорида ҳисобланади. Бунда Тошкент шаҳрида юқори технологияли конструкциялар (LED экран) учун 3 коэффициент ва бошқа ҳудудларда 2 коэффициент қўлланилади;
9 6 . Белгилансинки, Қорақалпоғистон Республикаси Вазирлар Кенгаши, вилоятлар ва Тошкент шаҳар ҳокимликлари ўз маъмурий ҳудуди доирасида:
а) юқори технологияли ташқи реклама ва ахборот объектларининг (конструкцияларининг) янги турларини ўрнатиш ҳамда улардан фойдаланишни рағбатлантириш тартибини белгилайди;
б) ташқи реклама ва ахборот объектларини (конструкцияларини) ўрнатиш чизмаларини, жойлаштириш тартибини, оралиқ масофаларини, турлари ва уларга қўйиладиган бошқа талабларни ўзлари ишлаб чиқиб тасдиқлайди ва ташқи реклама ва ахборот объектларининг (конструкцияларининг) намунавий тўплами асосида белгилайди;
в) ташқи реклама ва ахборот объектларини (конструкцияларини) ўрнатиш чизмаси ҳамда унга киритиладиган ўзгартишларни ўзларининг Интернет жаҳон ахборот тармоғидаги расмий веб-сайтларида эълон қилиб боради;
г) ташқи реклама ва ахборот объектларини (конструкцияларини) жойлаштириш учун ер участкасининг тижорат қийматини акс эттирувчи ҳудудларнинг зоналар бўйича тақсимотини тасдиқлайди;
д) Рақобатни ривожлантириш ва истеъмолчилар ҳуқуқларини ҳимоя қилиш қўмитаси ҳамда тегишли ташкилот ва идоралар вакилларидан иборат махсус ишчи гуруҳлар тузади. Бунда:
махсус ишчи гуруҳлар камида олти ойда бир марта барча турдаги ташқи реклама объектларини (конструкцияларини) ушбу қарор талабларига мувофиқлиги юзасидан хатловдан ўтказишни ҳамда жойлаштирилган ташқи реклама ва ахборот объектларининг (конструкцияларининг) қонунчилик талабларига мувофиқлигини ўрганишни таъминлайди;
е) махсус ишчи гуруҳларнинг берган хулосалари ташқи реклама ва ахборот объектлари (конструкциялари) учун берилган реклама жойининг паспортларини (ёки унга тенглаштирилган ҳужжатларни) Қорақалпоғистон Республикаси Вазирлар Кенгаши, вилоятлар ва Тошкент шаҳар ҳокимликларининг тегишли қарорлари билан бекор қилиш учун асос бўлади.
Бунда махсус ишчи гуруҳларнинг тегишли хулосаларига кўра хулоса олинган кундан бошлаб бир ой ичида реклама жойининг паспортлари (ёки унга тенглаштирилган ҳужжатлар) қуйидаги ҳолларда бекор қилинади:
ташқи реклама ва ахборот объектлари (конструкциялари) хавфсизлигининг умумий техник регламентида назарда тутилган талабларга номувофиқ бўлганда;
реклама тарқатишдан бошқа мақсадда фойдаланилганда;
реклама жойининг паспорти берилган кундан эътиборан олти ой ичида ўрнатилмаганда;
ташқи реклама ва ахборот объектларини (конструкцияларини) ўрнатиш чизмасига номувофиқ бўлганда ёки унга киритилмаганда;
ўрнатилган ташқи реклама ва ахборот объектлари (конструкциялари) учун тўлов ўз вақтида амалга оширилмаганда;
реклама жойи паспорти эгасининг паспортни ва тузилган шартномани бекор қилиш тўғрисидаги аризаси мавжуд бўлганда;
ташқи реклама ва ахборот объектлари (конструкциялари) учун берилган реклама жойининг паспорти (ёки унга тенглаштирилган ҳужжатлар) қалбакилаштирилганда ёки асоссиз ўзлаштирилганда ёхуд бир шахснинг номига расмийлаштирилиб, бошқа шахс томонидан фойдаланилаётганда ёки ваколатга эга бўлмаган орган томонидан берилганда;
қонунчиликда белгиланган бошқа ҳолатларда;
ж) Қорақалпоғистон Республикаси Вазирлар Кенгаши, вилоятлар ва Тошкент шаҳар ҳокимликлари реклама жойи паспортларини бекор қилиш тўғрисидаги қарорларини махсус веб-сайтларига уч иш куни ичида жойлаштириши шарт ва шу билан реклама жойи паспорт эгалари ушбу қарор тўғрисида хабардор қилинган деб ҳисобланади.
9 7 . Рекламага оид фаолият субъектларига реклама тўғрисидаги қонунчиликни қўллаш масалалари бўйича тушунтиришлар бериш ва улар томонидан реклама тўғрисидаги қонунчилик талабларининг бузилиш ҳолатларини аниқлаш ва бартараф этиш чораларини кўриш бўйича Қўмита ҳузуридаги «Рақамли трансформация ва аутсорсинг маркази» давлат унитар корхонасига қўшимча ваколатлар берилсин»;
ж) 1-иловада :
1-банднинг биринчи хатбошиси қуйидаги таҳрирда баён этилсин:
«1. Ушбу Низом ташқи реклама ва ахборот объектларини (конструкцияларини) умумий жойлаштириш, шу жумладан, бинолар ташқи қисмида ўрнатиш тартибини, шунингдек, шаҳар ёки ҳудудлар ижтимоий фаоллигини, тарихий-маданий қийматини ҳисобга олган ҳолда ўрнатиладиган реклама объектларининг (конструкцияларининг) турлари ва кўринишларини, дизайнерлик ечимлари ва реклама объектлари (конструкциялари) ўлчамларини тавсиявий тартибда белгилаб беради. Қорақалпоғистон Республикаси Вазирлар Кенгаши, вилоятлар ва Тошкент шаҳар ҳокимликлари тегишинча ўз маъмурий ҳудудларида ташқи реклама ва ахборот объектларини (конструкцияларини) жойлаштириш тартиби, турлари ва уларга қўйиладиган бошқа талабларни ўзлари ишлаб чиқиб тасдиқлаган Ташқи реклама объектлари намунавий тўплами асосида белгилаш ҳуқуқига эга»;
1-банд қуйидаги таҳрирдаги еттинчи хатбоши билан тўлдирилсин:
«Ташқи реклама ва ахборот объектларида (конструкцияларида) ташқи реклама жойи паспортини текшириш имконини берувчи махсус QR-код бўлиши шарт»;
3-бандда :
саккизинчи хатбоши қуйидаги таҳрирда баён этилсин:
«ёруғлик қутиси — ташқи рекламани жойлаштириш ва ундан фойдаланиш учун махсус ишлаб чиқилган техник восита бўлиб, ер майдонида, бино (иншоот) юзасида, тўсиқлар ёки алоҳида устунларда қотирилади ва ички ёритгичли бир ёки бир нечта реклама майдонларига эга»;
ўн учинчи хатбоши қуйидаги таҳрирда баён этилсин:
« ташқи реклама ва ахборот объектлари (конструкциялари) — ташқи рекламани жойлаштириш (тарқатиш) учун махсус ишлаб чиқилган ва қўлланиладиган воситалар, шунингдек, ахборотни аҳолига етказиш вазифасини бажарувчи техник воситалар (конструкциялар), пилонлар, кўчма реклама конструкциялари (устун, плакат), призматронлар, проекциявий конструкциялар, билбордлар, видеоэкранлар, электрон дисплейлар, ахборот объектлари ва бошқа техник воситалар;»
ўн бешинчи хатбоши қуйидаги таҳрирда баён этилсин:
« реклама жойининг паспорти — Қорақалпоғистон Республикаси Вазирлар Кенгаши, вилоятлар ҳамда Тошкент шаҳар ҳокимликлари томонидан бериладиган ҳужжат бўлиб, ушбу ҳужжат юридик ва жисмоний шахсларнинг ташқи реклама ва ахборот объектларини (конструкцияларини) унда кўрсатилган ер участкасига, бинога ёки иншоотга мулк шаклидан қатъи назар, ўрнатиш ҳуқуқини тасдиқлайди;»
йигирма саккизинчи хатбоши чиқариб ташлансин;
йигирма тўққизинчи — ўттиз иккинчи хатбоши йигирма саккизинчи — ўттиз биринчи хатбоши деб ҳисоблансин;
5-бандда :
ўн иккинчи хатбоши қуйидаги таҳрирда баён этилсин:
« сениор (сити-борд) — ўрта форматдаги алоҳида жойлашган, бир ёки икки томонли ахборот майдонидан ташкил топган, ҳар бир томоннинг ахборот майдони ўлчамлари эни 3 — 6 метр ва баландлиги 2-3 метр бўлган реклама конструкцияси. Реклама конструкциясининг ахборот майдони унинг барча томонлари йиғиндиси билан аниқланади»;
ўн еттинчи хатбоши қуйидаги таҳрирда баён этилсин:
« стела — йирик форматдаги, бир ёки бир нечта томонли, айланали горизонтал жойлашган ахборот майдонларидан ташкил топган, умумий ахборот майдони ўлчамлари эни 1,2 — 2 метр ва баландлиги 3 — 15 метр бўлган алоҳида вертикал турувчи реклама конструкцияси. Реклама конструкциясининг ахборот майдони унинг барча томонлари йиғиндиси билан аниқланади»;
10-банд қуйидаги таҳрирда баён этилсин:
«10. Республика ҳудудида ўрнатилган ташқи реклама ва ахборот объектлари (конструкциялари) маъмурий ҳудуддаги мавжуд биноларнинг ташқи меъморий кўринишига мос келиши керак.
Ташқи реклама объектларини (конструкцияларини) жойлаштириш ташқи реклама ва ахборот объектларини (конструкцияларини) ўрнатиш чизмасига мувофиқ бўлиши керак»;
13-банднинг учинчи хатбошисидаги «техник чизмаси мавжуд бўлганда» сўзлари «техник хавфсизлик талабларига мувофиқ ўрнатилганлиги ҳақида тегишли лицензияга эга бўлган ваколатли ташкилотнинг жорий йилдаги хулосаси мавжуд бўлганда» сўзлари билан алмаштирилсин;
14-банднинг саккизинчи хатбошиси ва 17-банднинг иккинчи — тўртинчи хатбошилари чиқариб ташлансин;
20 , 26 ва 29-бандлар ўз кучини йўқотган деб ҳисоблансин;
31-банд қуйидаги таҳрирда баён этилсин:
«31. Реклама кўрсаткичлари реклама жойи паспорти олингандан сўнг ўрнатилади»;
33 — 35-бандлар ўз кучини йўқотган деб ҳисоблансин;
38-банднинг олтинчи хатбошисидаги «5,5» рақамлари «1» рақами билан алмаштирилсин;
44 ва 49-бандлар ўз кучини йўқотган деб ҳисоблансин;
50-банд қуйидаги таҳрирда баён этилсин:
«50. Том устидаги (том усти конструкциялари) ташқи реклама объектларининг баландлиги бино умумий баландлигининг 1/3 қисмидан ошмаслиги ва электр таъминоти тармоғидан фавқулодда узилиш тизими билан жиҳозланган бўлиши керак»;
51-банднинг иккинчи хатбошисидаги «Ваколатли орган» сўзлари «Қорақалпоғистон Республикаси Вазирлар Кенгаши, вилоятлар ва Тошкент шаҳар ҳокимликлари» сўзлари билан алмаштирилсин;
52 , 55 , 61 , 62 ва 66-бандлар ўз кучини йўқотган деб ҳисоблансин;
71-банднинг иккинчи хатбошиси чиқариб ташлансин;
76-банд қуйидаги таҳрирда баён этилсин:
«76. Ноқонуний жойлаштирилган рекламаларни демонтаж қилиш билан боғлиқ барча харажатлар уларнинг эгалари ҳисобидан қопланади»;
17-бобнинг номи қуйидаги таҳрирда баён этилсин:
«17-боб. Ер участкаларида жойлаштириладиган ташқи реклама ва ахборот объектларига (конструкцияларига) қўйилган талаблар»;
81-банднинг учинчи хатбошиси қуйидаги таҳрирда баён этилсин:
«лойиҳа ҳужжатлари ва конструкциянинг қурилиш меъёрлари ва қоидалари ҳамда бошқа норматив ҳужжатларга мувофиқ ўрнатилганлиги ҳақида тегишли лицензияга эга бўлган ваколатли ташкилотнинг жорий йилдаги хулосаси мавжуд бўлиши керак»;
18-бобнинг номи қуйидаги таҳрирда баён этилсин:
«18-боб. Ер участкаларида жойлаштириладиган ташқи реклама ва ахборот объектларини (конструкцияларини) ўрнатиш талаблари»;
86-банднинг учинчи хатбошисидаги «туман (шаҳар) бўйича тузилган махсус ишчи гуруҳларнинг хулосалари ҳамда» сўзлари чиқариб ташлансин;
87-банд қуйидаги таҳрирда баён этилсин:
«87. Ташқи реклама объектлари (конструкциялари) орасидаги масофалар нормативлари Қорақалпоғистон Республикаси Вазирлар Кенгаши, вилоятлар ҳамда Тошкент шаҳар ҳокимликлари томонидан тасдиқланади»;
88 , 89 ва 90-бандлар ўз кучини йўқотган деб ҳисоблансин;
93-банднинг бешинчи хатбошисидаги «ваколатли органни» сўзлари «Қорақалпоғистон Республикаси Вазирлар Кенгаши, вилоятлар ва Тошкент шаҳар ҳокимликларини» сўзлари билан алмаштирилсин;
94-банднинг биринчи хатбошиси қуйидаги мазмундаги биринчи — ўнинчи хатбошилар билан алмаштирилсин:
«94. Ташқи реклама ва ахборот объектлари (конструкциялари) учун берилган реклама жойининг паспорти Қорақалпоғистон Республикаси Вазирлар Кенгаши, вилоятлар ва Тошкент шаҳар ҳокимликлари томонидан қуйидаги ҳолларда бекор қилинади:
ташқи реклама ва ахборот объектлари (конструкциялари) хавфсизлигининг умумий техник регламентида назарда тутилган талабларга номувофиқ бўлганда;
реклама тарқатишдан бошқа мақсадда фойдаланилганда;
реклама жойининг паспорти берилган кундан эътиборан олти ой ичида ўрнатилмаганда;
ташқи реклама ва ахборот объектларини (конструкцияларини) ўрнатиш чизмасига номувофиқ бўлганда;
моддий маданий мерос объектларига, йўл белгиларига ва светофорларга, уларнинг тиргакларига ёки ҳаракатни тартибга солиш учун мўлжалланган бошқа ҳар қандай қурилмага, шунингдек, туташ ҳудуддаги ободонлаштириш элементларини бузган ҳолда ҳамда йўлнинг қатнов қисмига чиқариб ўрнатилганда;
ўрнатилган ташқи реклама ва ахборот объектлари (конструкциялари) учун тўлов ўз вақтида амалга оширилмаганда;
реклама жойи паспорти эгасининг паспортни ва тузилган шартномани бекор қилиш тўғрисидаги аризаси мавжуд бўлганда;
қонунчиликда белгиланган бошқа ҳолларда.
Реклама жойи паспорти бекор қилинган тақдирда, реклама жойининг паспортида кўрсатилган, давлат мулки бўлган ер участкаларига, биноларга ҳамда иншоотларга ташқи реклама ва ахборот объектларини (конструкцияларини) ўрнатишга бўлган ҳуқуқ ягона электрон савдо майдончаси орқали очиқ электрон аукционда сотувга қўйилади»;
иккинчи ва ўнинчи хатбошилар тегишлича ўн биринчи ва ўн иккинчи хатбошилар деб ҳисоблансин;
95 ва 96-бандлар ўз кучини йўқотган деб ҳисоблансин;
97-банд қуйидаги таҳрирда баён этилсин:
«97. Ташқи рекламанинг ҳисоби тегишинча Қорақалпоғистон Республикаси Вазирлар Кенгаши, вилоятлар ва Тошкент шаҳар ҳокимликлари томонидан электрон тизим орқали юритилади»;
98-банд ўз кучини йўқотган деб ҳисоблансин.
з) 2-илова ўз кучини йўқотган деб ҳисоблансин;
и) 4-илова ўз кучини йўқотган деб ҳисоблансин;
к) 5-иловада :
4-бандининг еттинчи хатбошиси қуйидаги таҳрирда баён этилсин:
« ваколатли орган — Қорақалпоғистон Республикаси Вазирлар Кенгаши, вилоятлар ҳамда Тошкент шаҳар ҳокимликлари;»
35-банд ўз кучини йўқотган деб ҳисоблансин.
л) қуйидаги мазмундаги 6 — 8 иловалар билан тўлдирилсин:
«Вазирлар Маҳкамасининг 2020 йил 20 февралдаги 104-сон қарорига 6-ИЛОВА
Ташқи реклама ва ахборот объектларини (конструкцияларни) ўрнатиш чизмаларини шакллантириш тартиби тўғрисида
1. Ушбу Низом мулкчилик шаклидан қатъи назар, ер участкаларида шунингдек, биноларда ёки бошқа кўчмас мулк объектларида жойлаштирилган ташқи реклама ва ахборот объектларини (конструкцияларини) ўрнатиш чизмасини шакллантириш тартибини белгилайди.
2. Мазкур Низомда қуйидаги асосий тушунчалардан фойдаланилади:
ташқи реклама ва ахборот объектларини (конструкцияларини) ўрнатиш чизмаси/чизма — ўрнатилишига йўл қўйиладиган ташқи реклама ва ахборот объектларини (конструкцияларини) ўрнатиш жойларини белгилайдиган, уларнинг турлари, шакллари, техник тавсифлари, ахборот майдонларининг сатҳи кўрсатилган ҳолдаги маълумотларни ўз ичига олган ҳамда ҳудудий режалаштириш чизмаси асосида ишлаб чиқиладиган ҳужжат;
масъул органлар ва ташкилотлар:
Қорақалпоғистон Республикаси Қурилиш вазирлиги, вилоятлар ва Тошкент шаҳар қурилиш бош бошқармалари;
Ўзбекистон Республикаси Ички ишлар вазирлигининг ҳудудий бошқармаларининг йўл ҳаракати хавфсизлиги бошқармалари;
Ўзбекистон Республикаси Транспорт вазирлиги ҳузуридаги Автомобиль йўллари қўмитасининг (таркиблари бўйича) ҳудудий органлари;
ҳудудлар ва иншоотлардан алоҳида режим асосида фойдаланадиган ҳамда уларни эксплуатация қиладиган ташкилотлар;
Ўзбекистон Республикаси Давлат активларини бошқариш агентлигининг ҳудудий органлари ҳузуридаги ҳудудий ижара марказлари;
Ўзбекистон Республикаси Президенти давлат хавфсизлик хизмати;
муҳандислик коммуникация тармоқлари балансда сақловчилари;
реклама жойининг паспорти — Қорақалпоғистон Республикаси Вазирлар Кенгаши, вилоятлар ҳамда Тошкент шаҳар ҳокимликлари томонидан бериладиган ҳужжат бўлиб, ушбу ҳужжат юридик ва жисмоний шахсларнинг ташқи реклама ва ахборот объектларини (конструкцияларини) унда кўрсатилган ер участкасига, бинога ёки иншоотга мулкчилик шаклидан қатъи назар, ўрнатиш ҳуқуқини тасдиқлайди.
3. Ташқи реклама ва ахборот объектларини (конструкцияларини) қуриш учун мўлжалланган ер участкалари, бино ва иншоотларнинг рўйхати, ташқи реклама ва ахборот объектларининг (конструкцияларининг) намунавий дизайн кўриниши ҳамда ўлчамлари ташқи реклама ва ахборот объектларини (конструкцияларини) ўрнатиш чизмасига Қорақалпоғистон Республикаси Вазирлар Кенгаши, вилоятлар ҳамда Тошкент шаҳар ҳокимликлари, давлат ва нодавлат ташкилотларининг таклифлари, шунингдек, юридик ва жисмоний шахсларнинг таклифлари асосида киритилади.
Бунда ташқи реклама ва ахборот объектларини (конструкцияларини) ўрнатиш чизмасини шакллантириш ёки унга ўзгартириш киритиш учун:
таклифлар ҳар йили 1 октябрдан 31 декабргача «Ташқи реклама» рақамли мониторинг электрон тизими орқали қабул қилинади;
Қорақалпоғистон Республикаси Вазирлар Кенгаши, вилоятлар ҳокимликлари ва Тошкент шаҳар Рақамли ривожланиш департаменти (кейинги ўринларда — Департамент) томонидан ҳар йили 1 мартга қадар ташқи реклама ва ахборот объектларини (конструкцияларини) ўрнатиш чизмаси шакллантирилади ёки унга ўзгартириш киритилади. Заруратга кўра чизмага ўзгартириш навбатдан ташқари киритилиши мумкин.
Ташаббускорларнинг таклифлари шаҳарсозлик нормалари асосида кўриб чиқилади ва келиб тушган таклифларнинг барчаси ҳам ер участкаларида, мулкдоридан қатъи назар, бино ва иншоотларда ташқи реклама ва ахборот объектлари (конструкциялари)ни ўрнатиш ҳуқуқини бермайди.
4. Қорақалпоғистон Республикаси Вазирлар Кенгаши, вилоятлар ва Тошкент шаҳар ҳокимликлари ташқи реклама ва ахборот объектларини (конструкциялари)ни ўрнатиш учун ер участкалари, бино ва иншоотларни аниқлаш мақсадида ўз ҳудудларини хатловдан ўтказади.
5. Қорақалпоғистон Республикаси Вазирлар Кенгаши, вилоятлар ва Тошкент шаҳар ҳокимликлари ўз ҳудудларини хатловдан ўтказиш мақсадида:
а) махсус жиҳозлардан фойдаланган ҳолда, кўчмас мулк объектларини кўздан кечиради ва мутахассисларни жалб қилади;
б) ташқи реклама ва ахборот объектлари (конструкциялари) ўрнатиладиган жойни (геолокация) ва манзилни аниқлаштиради;
в) ташқи реклама ва ахборот объектлари (конструкциялари) ўрнатиладиган жойларни ва объектларни фотосуратга олади;
г) ташқи реклама ва ахборот объектларини (конструкцияларини) таснифларга ажратади ва бошқа зарур маълумотларни тўплайди.
6. Ташқи реклама ва ахборот объектларини (конструкцияларини) ўрнатиш чизмаси ҳудудларнинг алоҳида участкалари (кўчалар, автомобил йўллари, майдонлар ва бошқалар) бўйича ўзаро ҳудудий бўлинмаларга ажратилган кичик схемалардан иборат бўлади.
Ташқи реклама ва ахборот объектларини (конструкцияларини) ўрнатиш чизмаси шаҳарсозлик режалаштириш ҳужжатларига мувофиқ бўлиши ҳамда мавжуд биноларнинг ташқи меъморий қиёфасига, шаҳарсозлик нормалари ва қоидаларига, хавфсизлик талабларига риоя этилишини таъминлаши ҳамда реклама конструкцияларининг турлари ва шакллари, ахборот майдонларининг сатҳи ҳамда реклама конструкцияларининг техник тавсифлари кўрсатилган ҳолда реклама конструкцияларини ўрнатиш хариталарини ўз ичига олган бўлиши керак.
7. Қорақалпоғистон Республикаси Вазирлар Кенгаши, вилоятлар ҳокимликлари ва Тошкент шаҳрида Департамент томонидан ташқи реклама ва ахборот объектларини (конструкцияларини) ўрнатиш чизмасига киритиш учун жойларни электрон тизим орқали қуйидаги масъул орган ва ташкилотлар билан келишиш учун юборилади:
а) ташқи реклама ва ахборот объекти ўрнатилиши режалаштирилаётган жойнинг ва ташқи реклама ва ахборот объектларининг (конструкцияларининг) шаҳарсозлик нормаларига мослиги, асосий дизайн ечимлари ва реклама тузилмаларининг ўлчамлари бўйича — Қорақалпоғистон Республикаси Қурилиш вазирлиги, вилоятлар ва Тошкент шаҳар қурилиш бош бошқармаларига;
б) ташқи реклама ва ахборот объекти ўрнатилиши режалаштирилаётган жойнинг ва ташқи реклама ва ахборот объектларининг (конструкцияларининг) ҳаракат хавфсизлиги қоидаларига мослиги бўйича — Ўзбекистон Республикаси Ички ишлар вазирлиги ҳудудий бошқармалари йўл ҳаракати хавфсизлиги бўлимларига;
в) ташқи реклама ва объектлари (конструкциялари) ўрнатилиши режалаштирилаётган жой ва ташқи реклама ва ахборот объектлари (конструкциялари) бўйича — ташқи реклама ва объектларини (конструкцияларини) ўрнатиш кўзда тутилган жойни тасарруф этувчи ташкилотларга (тегишлилиги бўйича);
г) ташқи реклама ва объектлари (конструкциялари) ўрнатилиши режалаштирилаётган жой ва ташқи реклама ва ахборот объектлари (конструкциялари) юқори кучланишли электр узатиш тармоқлари, газ қувурлари ҳамда тегишли инфратузилма остида ва/ёки устида жойлашган бўлса, шунингдек, ер участкасини кавлаш ва ёки ер ишларига боғлиқ бошқа ишларни бажариш талаб этилса, бундай ишларни бажариш бўйича — муҳандислик коммуникация тармоқларини тасарруф этувчи ташкилотларга;
д) заруратга кўра тегишли ташкилотларга;
е) алоҳида режим асосида фойдаланадиган бино-иншоотларда ва махсус йўналишларда ташқи реклама ва объектлари (конструкциялари) ўрнатилиши режалаштирилаётган жойларни танлаш бўйича — тегишли ваколатли органларга.
Мазкур банднинг «а-г» кичик бандларида кўрсатилган масъул орган ва ташкилотлар уларга сўров келиб тушган кундан бошлаб ўн иш куни ичида электрон тизимга тегишли хулосани жойлаштириш орқали электрон рақамли имзо билан тасдиқлаган ҳолда, ташқи реклама ва объектларини (конструкцияларини) ўрнатиш мумкинлигини келишади ёки келишишни рад этади.
Белгиланган муддатда масъул орган ва ташкилотлар жавоб тақдим этмаган тақдирда, ташқи реклама ва ахборот объектини (конструкциясини) ўрнатиш мумкинлиги тўғрисида хулоса олинган ҳисобланади.
Масъул орган ва ташкилотларнинг раҳбарлари ташқи реклама ва ахборот объектини (конструкциясини) ўрнатиш бўйича ўз вақтида келишилиши ва хулосалар чиқарилиши, шунингдек, уларни ўз вақтида кўриб чиқмаслик оқибатлари учун шахсий жавобгарликни ўз зиммаларига олади.
8. Рекламадан ҳоли ҳудудлар Қорақалпоғистон Республикаси Вазирлар Кенгаши, вилоятлар ва Тошкент шаҳар ҳокимликлари томонидан ишлаб чиқилади ва Қурилиш ва уй-жой коммунал хўжалиги вазирлиги, Туризм қўмитаси, Дин ишлари бўйича қўмита, Маданий мерос агентлиги ва Давлат активларини бошқариш агентлигининг тегишли ҳудудий бўлинмалари билан келишилади. Бунда:
а) қуйидаги бино ва унинг ёндош ҳудудлари рекламадан ҳоли ҳудудлар ҳисобланади:
Ўзбекистон Республикаси Президенти Администрацияси;
Ўзбекистон Республикаси Олий Мажлиси Сенати ва Қонунчилик палатаси;
Ўзбекистон Республикаси Олий суди;
Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамаси;
Қорақалпоғистон Республикаси Жўқорғи Кенгеси, Қорақалпоғистон Республикаси Вазирлар Кенгаши, вилоятлар ва Тошкент шаҳар ҳокимликлари;
Қорақалпоғистон Республикаси Жўқорғи Кенгесига, Халқ депутатлари вилоятлар ва Тошкент шаҳар Кенгашлари томонидан белгиланган ҳудудлар;
маданий мерос ва диний объектлар;
б) ташқи реклама объектларини (конструкцияларини) рекламадан холи ҳудудлар ер чегарасидан 50 метр ёки ундан кам бўлган масофада жойлаштиришга (қуришга) йўл қўйилмайди;
в) Қорақалпоғистон Республикаси Вазирлар Кенгаши, вилоятлар ва Тошкент шаҳар ҳокимликлари томонидан келишиш учун юборилган сўровга тегишли давлат органлари томонидан ўн иш куни ичида хулоса берилиши шарт.
9. Ташқи реклама ва ахборот объектини (конструкциясини) ўрнатиш учун жойлар барча тегишли ташкилотлар билан келишувлардан кейин Қорақалпоғистон Республикаси Вазирлар Кенгаши, вилоятлар ҳокимликлари ва Тошкент шаҳрида Департамент томонидан ташқи реклама ва ахборот объектларини (конструкцияларини) ўрнатиш чизмаси ишлаб чиқилади.
10. Ишлаб чиқилган ташқи реклама ва ахборот объектларини (конструкцияларини) ўрнатиш чизмаси лойиҳаси Ўзбекистон Республикаси Рақобатни ривожлантириш ва истеъмолчилар ҳуқуқларини ҳимоя қилиш қўмитасининг ҳудудий органлари ҳамда Қорақалпоғистон Республикаси Жўқорғи Кенгеси, халқ депутатлари вилоят ва Тошкент шаҳар Кенгашлари билан келишилади.
Ижобий келишувдан кейин ташқи реклама ва ахборот объектларини (конструкцияларини) ўрнатиш чизмаси лойиҳаси тегишинча Қорақалпоғистон Республикаси Вазирлар Кенгаши Раиси, вилоятлар ва Тошкент шаҳар ҳокимлари қарори билан тасдиқланади.
11. Ташқи реклама ва ахборот объектларини (конструкцияларини) ўрнатиш чизмаси ҳамда унга киритиладиган ўзгартишлар Қорақалпоғистон Республикаси Вазирлар Кенгашининг, вилоятлар ва Тошкент шаҳар ҳокимликларининг Интернет жаҳон ахборот тармоғидаги расмий веб-сайтларида эълон қилинади.
12. Қорақалпоғистон Республикаси Вазирлар Кенгаши, вилоятлар ва Тошкент шаҳар ҳокимликлари томонидан ташқи реклама ва ахборот объектларини (конструкцияларини) ўрнатиш чизмаси тасдиқланганидан кейин ташқи реклама ва ахборот объектларини (конструкцияларини) ўрнатиш ҳуқуқи электрон аукционларда жойлаштирилади ёки ЯИДХП орқали белгиланган тартибда реклама жойининг паспортини расмийлаштириш орқали берилади.»;
Вазирлар Маҳкамасининг 2020 йил 20 февралдаги 104-сон қарорига 7-ИЛОВА
Ташқи реклама ва ахборот объектларини (конструкцияларини) жойлаштириш ҳуқуқини расмийлаштириш бўйича давлат хизматини кўрсатишнинг
1-боб. Умумий қоидалар
1. Мазкур Регламент юридик ва жисмоний шахсларга (кейинги ўринларда — ариза берувчи) тегишли бўлган:
хусусийлаштирилган, ижарага берилган ёки нодавлат ташкилотларга доимий фойдаланиш ҳуқуқи асосида тегишли бўлган ер участкаларида (кейинги ўринларда — ер участкаларида), шунингдек, транспорт воситаларида (йўналишлардаги автобуслар бундан мустасно) ҳамда хусусий мулк бўлган бинолар ва иншоотларда ташқи реклама ва ахборот объектини (конструкциясини) ўрнатиш учун реклама жойининг паспортини расмийлаштириш;
илгари берилган ва амал қилиш муддати белгиланмаган реклама жойи паспортларининг амал қилиш муддатини белгилаш;
илгари берилган реклама жойи паспортларини янги шаклдаги паспортга алмаштириш бўйича давлат хизматини (кейинги ўринларда — давлат хизмати) кўрсатиш тартибини белгилайди.
Илгари берилган реклама жойи паспортлари эгалари 2024 йил 1 мартга қадар уларни янги шаклдаги паспортга алмаштириш учун ЯИДХП ахборот тизими орқали ариза топшириши шарт ва ушбу муддатларда янги шаклдаги паспортларга алмаштириш учун ариза топширилмаганда, ушбу паспортлар ўз кучини йўқотган деб ҳисобланади.
2. Реклама жойининг паспорти Қорақалпоғистон Республикаси Вазирлар Кенгаши, вилоятлар ҳокимликлари ва Тошкент шаҳрида Тошкент шаҳар ҳокимлиги ҳузуридаги Рақамли ривожланиш департаменти (кейинги ўринларда — Департамент) томонидан берилади.
Транспорт воситаларида ташқи реклама ва ахборотни ўрнатиш учун реклама жойининг паспорти Қорақалпоғистон Республикаси Вазирлар Кенгаши, вилоятлар ҳокимликлари ва Тошкент шаҳрида Департамент томонидан Ички ишлар вазирлиги билан келишилган ҳолда бир йил муддатга берилади.
Реклама жойининг паспорти «Ташқи реклама» рақамли мониторинг электрон тизимида автоматик равишда шакллантирилади.
3. Давлат хизмати Ўзбекистон Республикаси Ягона интерактив давлат хизматлари портали (кейинги ўринларда — ЯИДХП) орқали Қорақалпоғистон Республикаси Вазирлар Кенгаши, вилоятлар ҳокимликлари ва Тошкент шаҳрида Департамент томонидан кўрсатилади.
4. Давлат хизмати мазкур Регламентнинг 1-иловасига мувофиқ схема асосида кўрсатилади.
5. Юридик ёки жисмоний шахслар ер участкалардаги, шунингдек, хусусий мулк бўлган бинолар ва иншоотлардаги реклама жойининг паспортини ер участкалари, бинолар ҳамда иншоотларнинг мулкдорлари билан тузилган шартномалар асосида олиш ҳуқуқига эга бўлади. Бунда реклама жойининг паспорти ушбу шартномаларда белгиланган муддатга берилади, бироқ бу муддат ўн йилдан ошиши мумкин эмас.
2-боб. Давлат хизматини кўрсатиш тартиби
6. Ариза берувчи давлат хизматидан фойдаланиш учун ЯИДХПда рўйхатдан ўтади ҳамда ушбу Регламентга 2-иловада келтирилган сўровномани мустақил равишда электрон шаклда тўлдиради.
Бунда сўровномага қуйидаги ҳужжатлар илова қилинади:
а) ер участкаларида, шунингдек, хусусий мулк бўлган бинолар ва иншоотларда ташқи реклама ва ахборот объектини (конструкциясини) ўрнатиш учун реклама жойининг паспортини расмийлаштириш учун:
ташқи реклама ва ахборот объектининг (конструкциясининг) эскиз лойиҳаси (эскиз лойиҳада техник хусусиятлари акс эттирилади ва ўрнатиш манзили ҳамда ўрнатиш чизмасидаги реклама жойининг рақами белгиланади);
ташқи реклама ва ахборот объекти (конструкцияси) ўрнатиладиган жойнинг охирги бир ҳафта ичида олинган фотосуратлари (JPEG форматида);
кадастр ҳужжатлари;
ер участкалари, бинолар ҳамда иншоотларнинг мулкдорлари билан тузилган шартномалар (ариза берувчи мулкдор бўлмаган тақдирда);
ер участкалари, бинолар ҳамда иншоотларнинг мулкдорларининг розилик хати (ариза берувчи мулкдор бўлмаган тақдирда);
кўп квартирали уйдаги жойлар мулкдорларининг умумий йиғилиши қарорлари (агар ташқи реклама ва ахборот объекти кўп квартирали уйнинг том қисми ёки фасадига ўрнатилиши назарда тутилаётган бўлса);
кўп квартирали уйдаги жойлар мулкдорлар номидан тузилган шартнома (учинчи шахслар манфаати учун ҳаракат қилаётганда);
белгиланган тартибда расмийлаштирилган ишончнома (учинчи шахслар манфаати учун ҳаракат қилаётганда);
б) транспорт воситаларида ташқи реклама ва ахборот объектини (конструкциясини) ўрнатиш учун реклама жойининг паспортини расмийлаштириш учун:
автомототранспорт воситасини давлат рўйхатидан ўтказиш ҳақидаги гувоҳнома серияси ва рақами;
транспорт воситасида жойлаштирилиши назарда тутилган реклама ва ахборотнинг (транспорт воситасининг тўрт тарафдан кўриниш) эскизи;
белгиланган тартибда расмийлаштирилган ишончнома (учинчи шахслар манфаати учун ҳаракат қилаётганда);
в) илгари берилган реклама жойи паспортларини янги шаклдаги паспортга алмаштириш, шу жумладан, амал қилиш муддатини белгилаш учун:
ташқи реклама бўйича тегишли тўлов ва йиғимлардан охирги беш йил муддат учун қарздорлиги мавжуд бўлмаганлигини асословчи ҳужжатлар;
бериладиган реклама жойининг паспорти ва техник хавфсизлик талабларига мувофиқ ўрнатилганлиги ҳақида тегишли лицензияга эга бўлган ваколатли ташкилотнинг жорий йилдаги хулосаси (ўрнатилган манзили (мўлжал) ва локацияси кўрсатилган бўлиши шарт);
илгари берилган реклама жойи паспортининг электрон нусхаси (агар паспорт эгаси қайта ташкил этилган тақдирда, ҳуқуқий ворислигини тасдиқловчи ҳужжат нусхаси, паспортга эгалик қилиш ҳуқуқи тўғрисида суд қарори нусхаси);
ташқи реклама ва ахборот конструкциясининг тўлиқ кўринишини орқа томони ва олди томонини акс эттирувчи (фундаменти ва юқори қисми) охирги бир ҳафта ичида олинган фотосуратлари (JPEG форматида);
белгиланган тартибда расмийлаштирилган ишончнома (учинчи шахслар манфаати учун ҳаракат қилаётганда).
Ариза берувчилардан ушбу бандда ва сўровномада кўрсатилмаган маълумотларни ва бошқа ҳужжатларни тақдим этишни талаб этиш қатъиян тақиқланади.
7. Давлат хизмати кўрсатилгани учун базавий ҳисоблаш миқдорининг бир баравари миқдорида йиғим ундирилади.
Илгари берилган паспортлар эгалари мулкчилик шаклидан қатъи назар, реклама ўрнатилган жойнинг паспортини янги шаклдаги паспортга алмаштириш, шу жумладан, паспорт муддатини белгилаш учун ЯИДХП ахборот тизими орқали ариза топширганда давлат хизматлари учун тўлов ундирилмайди.
Ундириладиган йиғимлар суммаси қуйидаги тартибда тақсимланади:
10 фоизи — Ўзбекистон Республикаси Адлия вазирлигининг Давлат хизматларини ривожлантириш жамғармасининг шахсий ҳисобварағига;
11,25 фоизи-Ягона интерактив давлат хизматлари портали орқали давлат хизматларини кўрсатганлик учун, шунингдек, 0,5 фоизи Ягона биллинг тизими орқали давлат хизматлари кўрсатганлик учун Ахборот-коммуникация технологияларини ривожлантириш жамғармасининг электрон ҳукумат ва рақамли иқтисодиётнинг идоралараро лойиҳаларини молиялаштириш бўйича махсус ҳисобварағига;
39,75 фоизи — тегишинча Қорақалпоғистон Республикаси Вазирлар Кенгаши, вилоятлар ҳокимликларига, Тошкент шаҳрида Тошкент шаҳар ҳокимлиги ҳузуридаги Рақамли ривожланиш департаментига (кейинги ўринларда — Департамент);
39 фоизи — Ўзбекистон Республикаси Рақобатни ривожлантириш ва истеъмолчилар ҳуқуқларини ҳимоя қилиш қўмитасининг бюджетдан ташқари Рақобатни ривожлантиришга кўмаклашиш жамғармасига ўтказилади.
8. Ариза берувчи давлат хизматидан фойдаланишдан уни кўрсатишнинг ҳар қандай босқичида бош тортиш ҳуқуқига эга.
Ариза берувчи давлат хизматидан фойдаланишдан бош тортганда, унинг сўровномаси кўрилмасдан қолдирилади. Бунда тўланган йиғим суммаси қайтарилмайди.
9. Ариза берувчи сўровномани тўлдирган сўнг сўровнома автоматик тарзда «Ташқи реклама» рақамли мониторинг электрон тизимига (кейинги ўринларда — электрон тизим) юборилади ва ушбу электрон тизим орқали тегишинча Қорақалпоғистон Республикаси Вазирлар Кенгаши, вилоятлар ҳокимликларига ва Тошкент шаҳрида Департаментга юборилади.
10. Қорақалпоғистон Республикаси Вазирлар Кенгаши, вилоятлар ҳокимликлари ва Тошкент шаҳрида Департамент томонидан аризалар ўн беш иш куни ичида кўриб чиқилади ва электрон рақамли имзо (ЭРИ) билан тасдиқланган, QR-код (матрик штрихли код) қўйилган ташқи реклама ва ахборот объектини (конструкциясини) ўрнатиш учун реклама жойининг паспорти расмийлаштирилади ёки рад этишга асослар мавжуд бўлганда, расмийлаштириш рад этилади.
Бунда келиб тушган аризалардаги:
ташқи реклама бўйича тегишли тўлов ва йиғимлардан охирги беш йил муддат учун қарздорлиги мавжуд бўлмаганлигини асословчи ҳужжатлар — Иқтисодиёт ва молия вазирлигининг ҳудудий бошқармалари;
бериладиган реклама жойининг паспорти ва техник хавфсизлик талабларига мувофиқ ўрнатилганлиги ҳақида тегишли лицензияга эга бўлган ваколатли ташкилотнинг жорий йилдаги хулосаси — Қурилиш ва уй-жой коммунал хўжалиги вазирлигининг ҳудудий бошқармалари ўн иш кунида электрон тизим орқали тўғрилигини тасдиқлайди ёки рад этади.
11. Ариза берувчи ЯИДХПдаги шахсий кабинети орқали ташқи реклама ва ахборот объектларини (конструкцияларини) ўрнатиш учун шартнома оммавий офертасини тасдиқлаш орқали реклама жойининг паспортини олади.
12. Давлат хизматини кўрсатиш рад этилган тақдирда, тегишинча Қорақалпоғистон Республикаси Вазирлар Кенгаши, тегишли вилоят ҳокимлиги ёки Тошкент шаҳрида Департаментдан рад этиш сабаблари аниқ кўрсатилган хабарнома ариза берувчининг ЯИДХПдаги шахсий кабинетига электрон шаклда юборилади.
13. Реклама жойининг паспортини расмийлаштиришни (унинг муддатини белгилаш ёки янги шаклдаги паспортга алмаштиришни) рад этиш учун қуйидагилар асос бўлади:
давлат хизматларини кўрсатиш учун йиғим тўланмаганлиги;
ташқи реклама ва ахборот объектлари (конструкциялари) таклиф қилинаётган жойи ташқи реклама ва ахборот объектларини (конструкцияларини) ўрнатиш чизмасига киритилмаганлиги;
сўровномада нотўғри маълумотлар кўрсатилиши ёки ҳужжатлар сўровномага асосан тўлиқ тақдим этилмаганлиги ёхуд ёлғон маълумотлар тақдим этилганлиги;
ташқи реклама ва ахборот объектлари (конструкциялари) хавфсизлигининг умумий техник регламентида назарда тутилган талабларга мувофиқ эмаслиги;
транспорт воситаларида рекламани жойлаштириш бўйича эса ҳаракат хавфсизлиги қоидаларига мос келмаслиги;
ваколати бўлмаган шахс томонидан ариза берилганлиги;
илгари берилган реклама жойининг паспортида кўрсатилган эгаси тўғрисидаги маълумотлар, ташқи реклама ва ахборот объектларининг (конструкцияларининг) ўлчамлари, жойлашган жойи (локацияси) унинг жорий ҳолатига тўғри келмаслиги ҳамда охирги беш йил учун ташқи реклама бўйича тегишли тўлов ва йиғимлардан қарздорлик тўлиқ қопланмаганлиги.
Бунда илгари берилган реклама жойининг паспорти бўйича тегишли тўлов ва йиғимлардан қарздорлик ва улар бўйича тўловларни тасдиқловчи ҳужжатлар солиштирма далолатномасига асосан ўрганилиб, қарздорлик аниқланганда, реклама жойининг паспорти эгаларига қарздорликни тўлаш учун инвойс ва қўшимча 10 иш кун муддат берилади.
Давлат хизматларини кўрсатишни бошқа асослар бўйича рад этиш тақиқланади.
14. Ариза берувчи ташқи реклама ва ахборот объектини (конструкциясини) ўрнатиш учун реклама жойининг паспортини ёки транспорт воситаларида ташқи реклама ва ахборотни ўрнатиш учун реклама жойининг паспортини расмийлаштириш рад этилган кундан бошлаб беш иш куни мобайнида ер участкаларида, шунингдек, хусусий мулк бўлган бинолар ва иншоотларда, транспорт воситаларида ташқи реклама ва ахборот объекти (конструкцияси) паспортини расмийлаштириш учун йиғимни тўламасдан қайта мурожаат қилиш ҳуқуқига эга.
Ташқи реклама ва ахборот объектини (конструкциясини) ўрнатиш учун реклама жойининг паспортини расмийлаштириб беришни рад этиш учун асос бўлган сабаблар ариза берувчи томонидан бартараф этилган тақдирда, ташқи реклама ва ахборот объектини (конструкциясини) ўрнатиш учун реклама жойининг паспортини олиш бўйича қайта мурожаат қилади.
Ташқи реклама ва ахборот объектини (конструкциясини) ўрнатиш учун реклама жойининг паспортини расмийлаштириб бериш бўйича қайта мурожаатни кўриб чиқишда Қорақалпоғистон Республикаси Вазирлар Кенгаши, вилоятлар ҳокимликлари ва Тошкент шаҳрида Департамент томонидан аввалги рад этиш асосларида баён этилмаган сабабларнинг келтирилишига йўл қўйилмайди, аввал кўрсатилган сабаблар бартараф этилганлигини тасдиқловчи маълумотлар билан боғлиқ рад этиш сабаблари келтирилиши бундан мустасно.
Реклама жойининг паспортини олиш учун қайта мурожаат рад этилган тақдирда, кейинги мурожаатлар ушбу Регламентга асосан умумий тартибда кўриб чиқилади.
3-боб. Якунловчи қоидалар
15. Ўзбекистон Республикаси Адлия вазирлиги, Қорақалпоғистон Республикаси Адлия вазирлиги, вилоятлар ва Тошкент шаҳар адлия бошқармалари мазкур Регламент талаблари ижроси бўйича давлат органлари ва бошқа ташкилотларнинг фаолияти устидан, шу жумладан, ЯИДХП орқали, доимий назоратни ва мониторингни амалга оширади.
16. Ариза берувчилар давлат органлари ва бошқа ташкилотлар ходимларининг хатти-ҳаракатлари юзасидан қонунчилик ҳужжатларида белгиланган тартибда шикоят қилишлари мумкин.
17. Мазкур Регламент талабларининг бузилишида айбдор бўлган шахслар қонунчиликда белгиланган тартибда жавобгарликка тортилишига сабаб бўладилар.
Ташқи реклама ва ахборот объектларини (конструкцияларини) жойлаштириш ҳуқуқини расмийлаштириш бўйича давлат хизматини кўрсатишнинг маъмурий регламентига 1-ИЛОВА
Ташқи реклама ва ахборот объектларини (конструкцияларини) жойлаштириш ҳуқуқини расмийлаштириш тартиби
Босқичлар Субъектлар Тадбирлар Бажариш муддатлари 1-босқич Ариза берувчи 1. Давлат хизматини олиш учун ЯИДХПда рўйхатдан ўтади. 2. Хизмат кўрсатиш учун базавий ҳисоблаш миқдорининг бир баравари миқдорида йиғим тўлайди (илгари берилган реклама жойининг паспортини янгилаш бундан мустасно). Мурожаат этганда 2-босқич ЯИДХП Сўровнома «Ташқи реклама» рақамли мониторинг электрон тизимига юборилади ва ушбу тизим орқали Қорақалпоғистон Республикаси Вазирлар Кенгаши, вилоятлар ҳокимликлари ва Тошкент шаҳрида Департаментга юборилади. Автоматик тарзда 3-босқич Қорақалпоғистон Республикаси Вазирлар Кенгаши, вилоятлар ҳокимликлари ва Тошкент шаҳрида Департамент а) Илгари берилган реклама жойи паспортларини янги шаклдаги паспортга алмаштириш, шу жумладан, амал қилиш муддатини белгилаш учун: Иқтисодиёт ва молия вазирлигининг ҳудудий бошқармаларига қарздорлик бор йўқлигини ва Қурилиш ва уй-жой коммунал хўжалиги вазирлигининг ҳудудий бошқармаларига реклама жойининг паспорти ва техник хавфсизлик талабларига мувофиқ ўрнатилганлиги ҳақида тегишли лицензияга эга бўлган ваколатли ташкилотнинг жорий йилдаги хулосаларини текшириш учун юборади. 10 иш кун ичида Тегишли хулосалар олиниб, қолган маълумотлар текширилганидан кейин паспортни расмийлаштирилади ёки сўровномага рад жавобини беради; 5 иш куни ичида (тўловлар билан боғлиқ ҳолда қўшимча 10 кунга узайтирилади) б) Ер участкаларида, шунингдек, хусусий мулк бўлган бинолар ва иншоотларда ташқи реклама ва ахборот объектини (конструкциясини) ўрнатиш учун реклама жойининг паспортини расмийлаштириш учун: паспортни расмийлаштиради ёки сўровномага рад жавобини беради; 15 иш кун ичида в) автотранспорт воситаларида ташқи реклама ва ахборот объектини (конструкциясини) ўрнатиш учун реклама жойининг паспортини расмийлаштириш учун: 15 иш кун ичида паспортни расмийлаштиради ёки сўровномага рад жавобини беради. QR-код (матрик штрихли код) қўйилган паспортни ариза берувчининг ЯИДХПдаги шахсий кабинетига электрон шаклда юборади; Реал вақт режимида Ариза берувчи ЯИДХПдаги шахсий кабинети орқали ташқи реклама ва ахборот объектларини (конструкцияларини) ўрнатиш учун шартнома оммавий офертасини тасдиқлаш орқали реклама жойининг паспортини олади. Шартнома оммавий офертаси тасдиқланганда
Ташқи реклама ва ахборот объектларини (конструкцияларини) жойлаштириш ҳуқуқини расмийлаштириш бўйича давлат хизматини кўрсатишнинг маъмурий регламентига 2-ИЛОВА
Ташқи реклама ва ахборот объектларини (конструкцияларини) жойлаштириш ҳуқуқини расмийлаштириш учун
I. Ариза берувчи — юридик шахс тўғрисида маълумот: 1. Тўлиқ номи 2. СТИР 3. Ҳисобварағи 4. Жойлашган жойи 5. Телефон рақами 6. Электрон почта манзили (мавжуд бўлганда): II. Ариза берувчи-жисмоний шахс (ЯТТ): 1.Ф.И.О. 2. Биометрик паспорт (идеитификацияловчи ID-картаси) маълумотлари (серияси, рақами) 3. ЖШШИР 4. СТИР 5. Ҳисобварағи 6. Фаолият тури 7. Яшаш манзили 8. Телефон рақами 9. Электрон почта манзили (мавжуд бўлганда): III. Юридик ёки жисмоний шахслар ер участкаларидаги, шунингдек, хусусий мулк бўлган бинолар ва иншоотлардаги реклама ва ахборот объектини (конструкциясини) жойлаштириш учун маълумотлар ва илова қилинадиган ҳужжатлар: 1. Объектнинг жойлашган манзили ва ўрнатиш чизмасидаги реклама жойининг рақами 2. Ташқи реклама ва ахборот объектининг (конструкциясининг) эскиз лойиҳаси (эскиз лойиҳада техник хусусиятлари акс эттирилади) 3. Ер участкасига, шунингдек, хусусий мулк бўлган бинолар ва иншоотга бўлган мулк ҳуқуқини тасдиқловчи ҳужжатлар (шу жумладан, кадастр рақами) 4. Кўп квартирали уйдаги жойлар мулкдорларининг умумий йиғилиши қарорлари (агар ташқи реклама ва ахборот объектини кўп квартирали уйнинг том қисми ёки фасад қисмига ўрнатилиши назарда тутилаётган бўлса) 5. Ер участкалари, шунингдек, хусусий мулк бўлган бинолар ва иншоотлар эгасининг розилик хати (агар ташқи реклама ва ахборот объекти учинчи шахс томонидан жойлаштирилса) 6. Кўп квартирали уйдаги жойлар мулкдорлари ёки ер участкалари, шунингдек, хусусий мулк бўлган бинолар ва иншоотлар эгаси билан тузилган шартнома (агар ташқи реклама ва ахборот объекти учинчи шахс томонидан жойлаштирилса) 7. Белгиланган тартибда расмийлаштирилган ишончнома (учинчи шахслар манфаати учун ҳаракат қилаётганда) 8. Ташқи реклама ва ахборот объекти (конструкцияси) ўрнатиладиган жойнинг охирги бир ҳафта ичида олинган фотосуратлари (JPEG форматида) IV. Илгари берилган реклама жойи паспортларини янги шаклдаги паспортга алмаштириш, шу жумладан, амал қилиш муддатини белгилаш учун маълумотлар ва илова қилинадиган ҳужжатлар: 1. Объектнинг жойлашган манзили ва ўрнатиш чизмасидаги реклама жойининг рақами 2. Илгари берилган реклама жойи паспортининг электрон нусхаси (агар паспорт эгаси қайта ташкил этилган тақдирда, ҳуқуқий ворислигини тасдиқловчи ҳужжат нусхаси, паспортга эгалик қилиш ҳуқуқи тўғрисида суд қарори нусхаси) 3. Кўп квартирали уйдаги жойлар мулкдорларининг амалдаги умумий йиғилиши қарорлари (агар ташқи реклама ва ахборот объекти кўп квартирали уйнинг том қисми ёки фасад қисмида ўрнатилган бўлса) 4. Техник хавфсизлик талабларига мувофиқ ўрнатилганлиги ҳақида тегишли лицензияга эга бўлган ваколатли ташкилотнинг жорий йилдаги хулосаси (ўрнатилган манзили (мўлжал) ва локацияси кўрсатилган бўлиши шарт) 5. Ташқи реклама бўйича тегишли тўлов ва йиғимлардан охирги беш йил муддат учун қарздорлиги мавжуд бўлмаганлигини асословчи ҳужжатлар 6. Ташқи реклама ва ахборот конструкцияси тўлиқ кўринишининг орқа томони ва олди томонини акс эттирувчи (фундаменти ва юқори қисми) охирги бир ҳафта ичида олинган фотосуратлари (JPEG форматида) 7. Ер участкасига, шунингдек, хусусий мулк бўлган бинолар ва иншоотга бўлган мулк ҳуқуқини тасдиқловчи ҳужжатлар (шу жумладан, кадастр рақами) 8. Кўп квартирали уйдаги жойлар мулкдорлари ёки ер участкалари, шунингдек, хусусий мулк бўлган бинолар ва иншоотлар эгаси билан тузилган шартнома (агар ташқи реклама ва ахборот объекти учинчи шахс томонидан жойлаштирилса) 9. Белгиланган тартибда расмийлаштирилган ишончнома (учинчи шахслар манфаати учун ҳаракат қилаётганда) V. Автотранспорт воситаларидаги реклама ва ахборот тўғрисида маълумотлар ва илова қилинадиган ҳужжатлар: 1. Автомототранспорт воситасини давлат рўйхатидан ўтказиш ҳақидаги гувоҳнома серияси ва рақами 2. Автотранспорт воситасида жойлаштирилиши назарда тутилган реклама ва ахборотнинг (транспорт воситасининг тўрт тарафдан кўриниш) эскизи 3. Белгиланган тартибда расмийлаштирилган ишончнома (учинчи шахслар манфаати учун ҳаракат қилаётганда) Ариза берувчининг ЭРИ/имзоси;
Вазирлар Маҳкамасининг 2020 йил 20 февралдаги 104-сон қарорига 8-ИЛОВА
Ташқи реклама ва ахборот объектларини (конструкцияларини) демонтаж қилиш ва демонтаж қилинган конструкцияларни сақлаш тартиби тўғрисида
1. Ушбу Низом ташқи реклама ва ахборот объектларини (конструкцияларини) демонтаж қилиш тартибини белгилайди.
2. Реклама жойининг паспорти мавжуд бўлмаган ер участкаларига, биноларга ҳамда иншоотларга ўрнатилган ташқи реклама ва ахборот объектлари (конструкциялари) Рақобатни ривожлантириш ва истеъмолчилар ҳуқуқларини ҳимоя қилиш қўмитаси ва унинг ҳудудий органларининг (кейинги ўринларда — ваколатли давлат органи) қарорига мувофиқ демонтаж қилиниши лозим.
Бунда ваколатли давлат органининг қарори қабул қилинган кундан бошлаб ўн иш куни ичида реклама жойининг паспорти мавжуд бўлмаган ташқи реклама ва ахборот объектлари (конструкциялари) мулкдори томонидан ихтиёрий равишда демонтаж қилинмаган тақдирда, маҳаллий ижро этувчи ҳокимият органлари томонидан мажбурий тартибда демонтаж қилиниши мумкин.
Ташқи реклама ва ахборот объектлари (конструкциялари) Қорақалпоғистон Республикаси Вазирлар Кенгаши, вилоятлар ҳамда Тошкент шаҳар ҳокимликлари томонидан ушбу Низомда кўрсатилган холларда мажбурий демонтаж қилинганида, демонтаж қилиш куни ва вақти тўғрисидаги маълумотлар уларнинг веб-сайтларида демонтаж қилиш кунидан икки кун олдин (ушбу Низомнинг 9-банди бундан мустасно) жойлаштирилади ва демонтаж қилинадиган ташқи реклама ва объектларнинг мулкдорлари (эгалари, фойдаланувчилари) тегишли тартибда хабардор қилинган ҳисобланади.
3. Ташқи реклама ва ахборот объектларини (конструкцияларини) демонтаж қилиш тўғрисида қарор қабул қилиш учун Қорақалпоғистон Республикаси Вазирлар Кенгаши, вилоятлар ҳамда Тошкент шаҳар ҳокимликлари (шу жумладан, Тошкент шаҳар ҳокимлиги ҳузуридаги Рақамли ривожланиш Департаменти — кейинги ўринларда Департамент) томонидан тегишли ҳужжатлар ҳамда ташқи реклама ва ахборот объектлари (конструкциялари) мулкдори тўғрисидаги маълумотлар ваколатли давлат органига киритилади.
4. Мулкдори номаълум бўлган ташқи реклама ва ахборот объектлари (конструкциялари) мулкдорини аниқлаш мақсадида Қорақалпоғистон Республикаси Вазирлар Кенгаши, вилоятлар ва Тошкент шаҳар ҳокимликлари томонидан ўзларининг Интернет жаҳон ахборот тармоғидаги расмий веб-сайтларида ҳамда «Ташқи реклама» рақамли мониторинг электрон тизимида ушбу ташқи реклама ва ахборот объекти (конструкцияси) ҳамда унинг мулкдори қидирилаётганлиги ҳақидаги эълон 30 кун давомида жойлаштирилган туради.
Ушбу муддатда мулкдор аниқланмаса, ташқи реклама ва ахборот объекти (конструкцияси) маҳаллий ижро этувчи ҳокимият органлари томонидан ваколатли давлат органининг тегишли қарорисиз мажбурий тартибда демонтаж қилиниши мумкин.
5. Қорақалпоғистон Республикаси Вазирлар Кенгаши, вилоятлар ва Тошкент шаҳар ҳокимликлари ноқонуний ўрнатилган ташқи реклама ва ахборот объектларини (конструкцияларини) мажбурий тартибда демонтаж қилиш учун очиқ танловлар асосида махсус ташкилотларни ёллаш ҳуқуқига эга.
Ташқи реклама ва ахборот объекти (конструкцияси) мажбурий тартибда демонтаж қилинганида, маҳаллий ижро этувчи ҳокимият органлари ёки махсус ташкилот томонидан далолатнома расмийлаштирилади ва «Ташқи реклама» рақамли мониторинг электрон тизимида ушбу ҳақда маълумот жойлаштирилади.
Далолатномада ташқи реклама ва ахборот объектининг (конструкциясининг) мажбурий тартибда демонтаж қилинган санаси, вақти, демонтаж қилиш сабаби, ҳолат бўйича қисқача маълумот, фото суратлар ҳамда сақлаш учун юборилган жой манзили кўрсатилиши шарт.
Ташқи реклама ва ахборот объектларини (конструкцияларини) мажбурий тартибда демонтаж қилиш ва ундан кейинги ҳолати бўйича маҳаллий ижро этувчи ҳокимият органлари ёки махсус ташкилот жавобгар бўлмайди.
6. Мажбурий тартибда демонтаж қилинган ташқи реклама ва ахборот объектлари (конструкциялари) улар демонтаж қилинган кундан бошлаб ўттиз кун давомида Қорақалпоғистон Республикаси Вазирлар Кенгаши, вилоятлар ҳамда Тошкент шаҳар ҳокимликлари томонидан белгиланган махсус жойларда сақлаб турилади.
7. Мажбурий тартибда демонтаж қилинган ташқи реклама ва ахборот объекти (конструкцияси) мулкдори томонидан демонтаж қилинган кундан бошлаб ўттиз кун ичида маҳаллий ижро этувчи ҳокимият органларига ташқи реклама ва ахборот объектини (конструкциясини) қайтариш тўғрисида мурожаат қилишга ҳақли. Бунда мулкдор томонидан ташқи реклама ва ахборот объектини (конструкциясини) демонтаж қилиш, кўчириш, сақлаш ҳамда ободонлаштириш ишлари билан боғлиқ харажатларни қоплаб берган тақдирда, маҳаллий ижро этувчи ҳокимият органлари томонидан ташқи реклама ва ахборот объекти (конструкцияси) мулкдорига қайтарилади.
Агар мажбурий тартибда демонтаж қилинган ташқи реклама ва ахборот объектини (конструкциясини) демонтаж қилиш, кўчириш, сақлаш ва ободонлаштириш ишлари билан боғлиқ харажатлари демонтаж қилинган кундан эътиборан ўттиз кун мобайнида унинг мулкдори томонидан қоплаб берилмаса ва сақланаётган жойидан олиб кетилмаса, ушбу ташқи реклама ва ахборот объекти (конструкцияси) маҳаллий ижро этувчи ҳокимият органлари томонидан сотилиши ёки белгиланган тартибда утилизация қилиниши мумкин. Бунда ташқи реклама ва ахборот объектининг (конструкциясининг) мулкдори маҳаллий ижро этувчи ҳокимият органларига мурожаат қилган тақдирда ташқи реклама ва ахборот объектини (конструкциясини) сотишдан ёки утилизация қилинишидан тушган маблағлар уларни демонтаж қилиш, сақлаш, сотиш ва ободонлаштириш ишлари билан боғлиқ харажатлар чегириб ташлаган ҳолда мулкдорга қайтарилади.
8. Ташқи реклама ва ахборот объектларини (конструкцияларини) мажбурий тартибда демонтаж қилиш, кўчириш, сақлаш ва ободонлаштириш ишларини амалга ошириш маҳаллий бюджет маблағлари ҳисобидан, кейинчалик ушбу харажатларни ташқи реклама ва ахборот объекти (конструкцияси) мулкдорлари ёки сотишдан (утилизациядан) тушган маблағлар ҳисобидан қопланади.
9. Ўрнатилган ташқи реклама ва ахборот объекти (конструкцияси) атроф-муҳит, инсон ҳаёти ва транспорт воситаларига хавф туғдирган тақдирда (техник носоз ҳолатдалиги, коммуникация ўтказмаларига зарар келтирганлиги аниқланган ва кечиктириб бўлмайдиган инсон ҳаёти учун хавфли бўлган вазиятларда), маҳаллий ижро этувчи ҳокимият органлари томонидан далолатнома расмийлаштирилиб, огоҳлантиришсиз ташқи реклама ва ахборот объекти (конструкцияси) мажбурий тартибда демонтаж қилинади ҳамда бу ҳақда ташқи реклама ва ахборот объекти (конструкцияси) мулкдорига икки иш кунидан кечиктирмасдан хабар берилади ва «Ташқи реклама» рақамли мониторинг электрон тизимида ушбу ҳақда маълумот жойлаштирилади.
10. Ташқи реклама объектларини (конструкцияларини) жойлаштириш учун паспортлари, гувоҳномалари, сертификатлари, рухсатномалари ва ҳуқуқни белгиловчи бошқа ҳужжатлари бекор қилинган ёки ушбу ҳужжатлар мавжуд бўлмаган (рухсатсиз ўрнатилган) ҳолларда, ташқи реклама объектларини (конструкцияларини) демонтаж қилиш чоралари кўрилади.
11. Ушбу Низомда белгиланган тартибда демонтаж қилинган ташқи реклама ва ахборот объектларининг (конструкцияларининг) жойига ёки ён атрофига ташқи реклама ва ахборот объектлари (конструкциялари) такроран ноқонуний ўрнатилганда, маҳаллий ижро этувчи ҳокимият органлари томонидан огоҳлантиришсиз мажбурий тартибда демонтаж қилинади. Бунда ушбу Низомнинг 6 ва 7-бандлари қўлланилади.
12. Ушбу Низомда белгиланган тартибни бузганлик, қонунчилик талабларига риоя қилмаган холда ташқи реклама ва ахборот объектлари (конструкциялари) ўрнатганлиги учун айбдор шахслар қонунчилик ҳужжатларида белгиланган тартибда жавобгар бўлади».
4. Вазирлар Маҳкамасининг «Ўзбекистон Республикасида Туризм соҳасини тиклаш ва ривожлантириш учун қулай шарт-шароитларни яратиш чора-тадбирлари тўғрисида» 2020 йил 10 июлдаги 433-сон қарорига 17-илованинг 96-позицияси чиқариб ташлансин.
5. Вазирлар Маҳкамасининг «Жамоат транспортини молиялаштиришнинг янги тизимини ташкил этиш чора-тадбирлари тўғрисида» 2023 йил 18 мартдаги 116-сон қарорига 3-илованинг 5-банди чиқариб ташлансин.
Ўзбекистон Республикасининг Бош вазири А. АРИПОВ
Тошкент ш.,
2023 йил 31 август,
428-сон
Oʻzbekiston Respublikasi Vazirlar Mahkamasining
qarori
MAQSADLI KOʻRSATKICHLARI
TAQSIMOTI
KOMISSIYA TARKIBI
SXEMASI
NIZOM
MAʼMURIY REG LAMENTI
SXEMASI
SOʻROVNOMA
NIZOM
Tashqi reklama va ijtimoiy axborotning aylanish sohasidagi munosabatlarni tartibga solishni yanada takomillashtirish chora-tadbirlari toʻgʻrisida
Tashqi reklama va ijtimoiy axborotni joylashtirish sohasini tizimli tartibga solish, mazkur yoʻnalishda qatʼiy nazorat oʻrnatish, tashqi reklama bozorining ishtirokchilari uchun teng imkoniyatlar yaratib, mulk daxlsizligini taʼminlash hamda sohaga oid munosabatlarni raqamlashtirish maqsadida Vazirlar Mahkamasi qaror qiladi:
1. Belgilansinki, 2023-yil 1-dekabrdan boshlab:
tashqi reklama bozori ishtirokchilari uchun teng sharoitlar yaratish hamda sohada shaffoflikni taʼminlashga qaratilgan “Tashqi reklama” raqamli monitoring elektron tizimi joriy etiladi;
davlat mulki boʻlgan yer uchastkalari, binolar hamda inshootlarda yangi oʻrnatiladigan tashqi reklama va axborot obyektlarini (konstruksiyalarini) qurish huquqi uchun elektron onlayn-auksion yakunlari boʻyicha toʻlov hamda tashqi reklama va axborot obyektlarida (konstruksiyalarida) tashqi reklamani joylashtirish (tarqatish) uchun yigʻim oʻrniga miqdori ochiq elektron auksion savdolari orqali belgilanadigan tashqi reklama va axborot obyektini (konstruksiyasini) oʻrnatish va unda reklamani joylashtirishga boʻlgan huquq uchun yagona oylik yigʻim (keyingi oʻrinlarda — yigʻim) joriy etiladi;
davlat mulki boʻlgan yer uchastkalarida, bino hamda inshootlarda tashqi reklama va axborot obyektlari (konstruksiyalari) uchun reklama joyining pasporti hamda ularni oʻrnatish uchun shartnomalar ommaviy oferta shaklida “E-auksion” elektron savdo platformasining yagona elektron savdo maydonchasida auksion gʻolibiga avtomatik tarzda beriladi;
xususiylashtirilgan, ijaraga berilgan yoki nodavlat tashkilotlarga doimiy foydalanish huquqi asosida tegishli boʻlgan yer uchastkalarida, shuningdek, xususiy mulk boʻlgan binolar va inshootlarda hamda transport vositalarida (yoʻnalishlardagi avtobuslar bundan mustasno) tashqi reklama va axborot obyektlarini (konstruksiyalarini) joylashtirish huquqini beruvchi reklama joyining pasporti Oʻzbekiston Respublikasi Yagona interaktiv davlat xizmatlari portali (keyingi oʻrinlarda — YIDXP) axborot tizimi orqali beriladi.
2. Tashqi reklamani joylashtirish sohasini rivojlantirishning maqsadli koʻrsatkichlari 1-ilovaga muvofiq tasdiqlansin.
Qoraqalpogʻiston Respublikasi Vazirlar Kengashi, viloyatlar va Toshkent shahar hokimliklari tashqi reklamani joylashtirish sohasini rivojlantirishning maqsadli koʻrsatkichlari bajarilishiga masʼul etib belgilansin.
3. Qoraqalpogʻiston Respublikasi Vazirlar Kengashi, viloyatlar va Toshkent shahar hokimliklari:
ikki hafta muddatda Oʻzbekiston Respublikasi Raqobatni rivojlantirish va isteʼmolchilar huquqlarini himoya qilish qoʻmitasi (keyingi oʻrinlarda — Qoʻmita) tomonidan taqdim etilgan namunaviy tartib asosida tashqi reklama va axborot obyektlarini (konstruksiyalarini) xatlovdan oʻtkazish tartibini tasdiqlasin;
Oʻzbekiston Respublikasi Transport vazirligi huzuridagi Avtomobil yoʻllari qoʻmitasi hamda Qoʻmita bilan birgalikda 2023-yil 1-dekabrga qadar manfaatdor tashkilotlarni jalb qilgan holda, tashqi reklama va axborot obyektlarini (konstruksiyalarini) xatlovdan oʻtkazsin;
tashqi reklama va axborot obyektlarining (konstruksiyalarining) belgilangan tartiblarga muvofiq oʻrnatilganligi ustidan doimiy nazoratni taʼminlasin.
4. Qoraqalpogʻiston Respublikasi Vazirlar Kengashi va viloyatlar hokimliklariga tashqi reklama sohasiga oid vazifalarni samarali amalga oshirish maqsadida zaruratga koʻra 2024-yil 1-martga qadar tegishli mahalliy budjetlardan, 2024-yil 1-martdan boshlab ularning budjetdan tashqari jamgʻarmalari hisobidan moliyalashtiriladigan tashqi reklamani muvofiqlashtirish boʻlinmalarini tashkil etish huquqi berilsin.
5. Belgilansinki:
a) amal qilish muddati belgilanmagan reklama joyi pasportlarining amal qilish muddati davlat mulki boʻlgan bino va inshootlar uchun 2024-yil 1-dekabrgacha va yer uchastkalari uchun 2030-yil 1-dekabrgacha etib belgilansin. Bunda mazkur qoida quyidagi talablarga javob beradigan tashqi reklama obyektlariga tatbiq etiladi:
tashqi reklama boʻyicha tegishli toʻlov va yigʻimlardan oxirgi besh yil muddat uchun qarzdorligi mavjud boʻlmaganda yoki mavjud qarzdorlikni 9 oy muddatda har oyning 10-sanasigacha teng miqdorda boʻlib toʻlash sharti bilan qoplash majburiyatini olganda. Bunda qarzdorlikni teng miqdorda boʻlib toʻlash summasi har bir konstruksiya uchun Toshkent shahrida 100 BHMdan, qolgan hududlarda 50 BHMdan oshgan qarzdorlikka nisbatan birinchi toʻlovni qarzdorlik summasidan kamida 30 foiz miqdorida amalga oshirish sharti bilan qoʻllaniladi. Pasportlar bekor qilinganda, amalga oshirilgan toʻlovlar qaytarilmaydi;
reklama joyining pasporti va texnik xavfsizlik talablariga muvofiq oʻrnatilganligi haqida tegishli litsenziyaga ega boʻlgan vakolatli tashkilotning joriy yildagi xulosasi mavjud boʻlganda;
reklamadan xoli hududlarda joylashtirilmaganda, jamoat transporti toʻxtash bekatlari bundan mustasno;
reklama joylashtirish huquqni belgilovchi hujjatlarning elektron nusxalari taqdim qilinganda;
v) ilgari berilgan reklama joyining pasport egalari tomonidan 2024-yil 1-dekabrga qadar ularni yangi shakldagi reklama joyining pasportiga almashtirish uchun YIDXP axborot tizimi orqali ariza topshiriladi.
Belgilansinki, ilgari berilgan reklama joyining pasportlari yangi shakldagi reklama joyining pasportiga almashtirilmaganda, ushbu pasportlar oʻz kuchini yoʻqotgan deb hisoblanadi.
6. Qoraqalpogʻiston Respublikasi Vazirlar Kengashi, viloyatlar va Toshkent shahar hokimliklari 2023-yil 1-dekabrga qadar:
tashqi reklama va axborot obyektlarini (konstruksiyalarini) joylashtirish va ulardan foydalanish qoidalari hamda ularni oʻrnatish chizmalari tasdiqlanishini taʼminlasin;
Qoʻmita bilan birgalikda tashqi reklama va axborot obyektlarini (konstruksiyalarini) oʻrnatish uchun shartnoma ommaviy ofertasining namunaviy shaklini ishlab chiqsin.
7. Oʻzbekiston Respublikasi Raqamli texnologiyalar vazirligi Toshkent shahar hokimligi huzuridagi Raqamli rivojlanish departamenti (keyingi oʻrinlarda — Departament) bilan birgalikda 2023-yil 1-dekabrga qadar “Tashqi reklama” raqamli monitoring elektron tizimi (keyingi oʻrinlarda — elektron tizim) ishga tushirilishini taʼminlasin.
Bunda:
elektron tizimni joriy etish va texnik qoʻllab-quvvatlash uchun — Departament;
elektron tizim ishlashini taʼminlash boʻyicha ishlarni muvofiqlashtirish uchun — Raqamli texnologiyalar vazirligi masʼul va javobgar hisoblanadi;
Qoraqalpogʻiston Respublikasi va viloyatlarda elektron tizim joriy etilishiga “Raqamli hudud” dasturi doirasida Departament huzurida tashkil etiladigan hududiy loyiha ofislari masʼul etib belgilansin.
Qoraqalpogʻiston Respublikasi Vazirlar Kengashi va viloyatlar hokimliklarining tashqi reklamani muvofiqlashtirish boʻlinmalari Departament huzuridagi hududiy loyiha ofislari bilan birgalikda elektron tizimni yuritsin.
Belgilansinki, Qoraqalpogʻiston Respublikasi Vazirlar Kengashi va viloyatlar hokimliklarining tashqi reklama joyining pasportlarini rasmiylashtirish va berish (imzolash) vazifasi yuklangan vakolati mansabdor shaxsi Qoraqalpogʻiston Respublikasi Vazirlar Kengashi Raisi va viloyatlar hokimlari qarorlariga asosan belgilanadi.
8. Belgilansinki:
elektron tizimni ishga tushirish va texnik jihatdan qoʻllab-quvvatlash Departamentning mablagʻlari hisobidan amalga oshiriladi;
elektron tizim “E-auksion” elektron savdo platformasi, YIDXP axborot tizimi, Oʻzbekiston Respublikasi Soliq qoʻmitasining elektron tizimi, Ichki ishlar vazirligi Jamoat xavfsizligi departamenti Yoʻl harakati xavfsizligi xizmati hamda Urbanizatsiya va uy-joy bozorini barqaror rivojlantirish milliy qoʻmitasi huzuridagi Kadastr agentligi maʼlumotlar bazalariga integratsiya qilinadi;
elektron tizimdan Qoraqalpogʻiston Respublikasi Vazirlar Kengashi, viloyatlar va Toshkent shahar hokimliklari, Qoʻmita, Departament, Oʻzbekiston Respublikasi Ichki ishlar vazirligi hamda Transport vazirligi huzuridagi Avtomobil yoʻllari qoʻmitasi tomonidan respublikaning barcha hududlarida bepul foydalaniladi;
tashqi reklama va axborot obyektlarida (konstruksiyalarida) tashqi reklama joyining pasportini tekshirish imkonini beruvchi maxsus QR-kod boʻlishi shart;
tashqi reklama obyektlarining joylashtirilishi boʻyicha jamoatchilik nazorati “Xalq nazorati” elektron portali orqali yoʻlga qoʻyiladi;
davlat mulki boʻlgan yer uchastkalariga tashqi reklama va axborot obyektlarini (konstruksiyalarini) joylashtirish huquqini elektron onlayn-auksion savdolarida yutib olgan auksion gʻolibi bilan ushbu yer uchastkalari boʻyicha alohida yer ijarasi shartnomasi tuzilmaydi;
davlat mulki boʻlgan bino-inshootlarda tashqi reklama va axborot obyektlarini (konstruksiyalarini) joylashtirish huquqini elektron onlayn-auksion savdolarida yutib olgan auksion gʻolibi bilan davlat mulki obyektlarini ijaraga berish shartnomasi ijaraga beruvchi va ijarachi oʻrtasida elektron shaklda (shu jumladan, elektron raqamli imzo orqali) soliq organlarining “E-Ijara” axborot tizimi orqali toʻgʻridan-toʻgʻri ikki tomonlama tuziladi.
Bunda 2023-yil 1-dekabrdan boshlab ijara haqining stavkalari bir kvadrat metr uchun Toshkent shahrida bazaviy hisoblash miqdorining 20 foizi, Qoraqalpogʻiston Respublikasi va viloyatlar maʼmuriy markazlarida 10 foizi hamda boshqa hududlarda 7 foizi miqdorida belgilansin.
9. Belgilansinki, 2023-yil 1-dekabrdan boshlab:
tashqi reklama va axborot obyektlarini (konstruksiyalarini) oʻrnatish va unda reklamani joylashtirishga boʻlgan huquq elektron auksion savdolariga chiqarishning boshlangʻich narxi tasdiqlangan yigʻim miqdorida belgilanadi;
tashqi reklama va axborot obyekti (konstruksiyasi) oʻrnatish va unda reklamani joylashtirishga boʻlgan huquq elektron auksion savdolariga alohida yoki bir nechta obyektlardan iborat lot shaklida qoʻyiladi;
yigʻim Toshkent shahrida reklama maydonining (sathining) bir kvadrat metri uchun bazaviy hisoblash miqdorining 7 foizidan va boshqa hududlarda 5 foizidan kam boʻlmagan miqdorda belgilanadi. Bunda yigʻim xususiylashtirilgan, ijaraga berilgan yoki nodavlat tashkilotlarga doimiy foydalanish huquqi asosida tegishli boʻlgan yer uchastkalari, shuningdek, xususiy mulk boʻlgan binolar va inshootlardagi tashqi reklama va axborot obyektlari (konstruksiyalari) uchun ham tatbiq etiladi;
Qoraqalpogʻiston Respublikasi Joʻqorgʻi Kengesi, xalq deputatlari viloyatlar va Toshkent shahar Kengashlari tomonidan tuman va shaharlarning iqtisodiy rivojlanishidan kelib chiqib, yigʻim miqdorini belgilash hamda ularga 0,5 dan 3,0 gacha boʻlgan kamaytiruvchi va oshiruvchi koeffitsiyentlarni qoʻllash tavsiya etiladi;
transport vositalarida (yoʻnalishlardagi avtobuslar bundan mustasno) reklamani joylashtirish uchun yigʻim miqdori ularning toifasidan kelib chiqib, Qoraqalpogʻiston Respublikasi Joʻqorgʻi Kengesi, xalq deputatlari viloyatlar va Toshkent shahar Kengashlari tomonidan belgilanadi. Bunda yigʻim miqdori rasman eʼlon qilinmagan va kuchga kirmagan taqdirda, mazkur davr uchun yigʻim undirishga yoʻl qoʻyilmaydi;
elektron tizim ishga tushirilgandan boshlab tashqi reklama va axborot obyektlarini (konstruksiyalarini) oʻrnatishga boʻlgan huquq uchun oylik yigʻimlardan tushadigan mablagʻlar 2-ilovaga muvofiq taqsimlanadi. Bunda yigʻimdan tushumni taqsimlashdan oldin “Raqamli hukumat loyihalarini boshqarish markazi” davlat muassasasining Iqtisodiyot va moliya vazirligi huzuridagi Gʻaznachilik xizmati qoʻmitasidagi maxsus hisobvaragʻiga oʻtkaziladigan Yagona billing tizimi orqali davlat xizmatlarini koʻrsatganlik uchun 0,5 foiz miqdordagi toʻlov chegirib qolinadi.
Belgilansinki, 2024-yil 1-dekabrdan boshlab transport vositalarida (yoʻnalishlardagi avtobuslar bundan mustasno) reklamani joylashtirish uchun yigʻim transport vositalarida tashqi reklamani oʻrnatish uchun reklama joyining pasportini berishda toʻlanadi. Bunda 2024-yil 1-dekabrga qadar berilgan transport vositalarida tashqi reklamani oʻrnatish uchun reklama joyining pasportlari uchun yigʻim 2025-yil 1-yanvarga qadar toʻliq toʻlanishi lozim.
Vazirlar Mahkamasi huzuridagi Soliq qoʻmitasiga yigʻimni undirish choralarini koʻrish vazifasi yuklansin.
10. Tashqi reklama va axborot obyekti (konstruksiyasi) egalarining axborot xavfsizligi yuzasidan masʼuliyatini oshirish va tashqi reklama sohasini tartibga solish maqsadida quyidagilar joriy etilsin:
tashqi reklama va axborot obyektlarida (konstruksiyalarida) siyosiy maqsadlarga moʻljallangan axborot faqat Oʻzbekiston Respublikasi Adliya vazirligida roʻyxatga olingan siyosiy partiyalarning, respublika va mahalliy ijro etuvchi hokimiyat organlari hamda boshqa tashkilotlarning buyurtmasiga asosan joylashtiriladi;
yoʻl qatnov qismida joylashgan bino va inshootlarning tashqi qismida har qanday turdagi shaxsiy eʼlonlarni joylashtirishga yoʻl qoʻyilmaydi.
10 1 . Shunday tartib oʻrnatilsinki, unga muvofiq:
a) tadbirkorlik subyekti oʻzi egallab turgan bino yoki inshootning tashqi tomonida joylashtirgan nomi va faoliyat turi (ixtisosligi) toʻgʻrisidagi axborot (peshlavha, axborot vositalari va konstruksiyalari), shu jumladan, firma nomi, tovar yoki xizmat koʻrsatish belgisi soni va oʻlchamidan qatʼi nazar, tashqi reklama obyekti hisoblanmaydi hamda ushbu axborot vositasi uchun reklama joyining pasportini rasmiylashtirish talab etilmaydi.
b) yuridik shaxslarning mulk yoki boshqa ashyoviy huquq asosida tegishli boʻlgan avtotransport vositalariga oʻziga tegishli tovar belgisi, faoliyat turiga tegishli yozuvlar va ishlab chiqaradigan mahsulotlari (koʻrsatadigan xizmatlari) haqidagi reklama maʼlumotlari soddalashtirilgan tartibda joylashtiriladi.
Bunda yuridik shaxslar avtotransport vositalariga oʻziga tegishli boʻlgan tovar belgisini, faoliyat turiga tegishli yozuvlar va ishlab chiqaradigan mahsulotlari (koʻrsatadigan xizmatlari) haqidagi reklama maʼlumotlarini joylashtirish uchun xabarnomani YIDXP axborot tizimi orqali elektron shaklda yuboradi. Xabarnoma YIDXP axborot tizimida qabul qilingan vaqtdan boshlab Qoraqalpogʻiston Respublikasi Vazirlar Kengashi, viloyatlar hokimliklari va Toshkent shahrida Departamenti xabardor qilingan hisoblanadi va tizim tomonidan reklama joyining pasporti avtomatik ravishda shakllantiriladi.
Xabarnomada notoʻgʻri maʼlumotlar, shuningdek, oʻzgalarga tegishli tovar belgilari taqdim etilganligi aniqlangan taqdirda, shakllantirilgan reklama joyining pasporti avtomatik ravishda bekor qilinadi va bu haqida yuridik shaxsga asoslantirilgan xat yuboriladi.
Yuridik shaxslar avtotransport vositalariga oʻziga tegishli boʻlgan tovar belgisini, faoliyat turiga tegishli yozuvlar va ishlab chiqaradigan mahsulotlari (koʻrsatadigan xizmatlari) haqidagi reklama maʼlumotlarini joylashtirish huquqini beruvchi reklama joyi pasportini rasmiylashtirish uchun yigʻim undirilmaydi.
11. Ijtimoiy axborotning aylanish sohasidagi barcha munosabatlarni tartibga soluvchi komissiya tarkibi 3-ilovaga muvofiq tasdiqlansin va unga quyidagilar yuklansin:
ijtimoiy axborotning aylanish sohasidagi davlat siyosatini amalga oshirish;
har yili 1-dekabrga qadar respublika va mahalliy ijro etuvchi hokimiyat organlari hamda boshqa tashkilotlar tomonidan keyingi yilda eʼlon qilinadigan ijtimoiy axborot dasturini tasdiqlash;
respublika va mahalliy ijro etuvchi hokimiyat organlari hamda boshqa tashkilotlar tomonidan tayyorlangan ijtimoiy axborot joylashtiriladigan joylar va ularning grafigini tasdiqlash;
ijtimoiy axborotni tayyorlash va targʻibot jarayonlarini nazorat qilish;
ommaviy axborot vositalari, tashqi reklama va axborot tarqatuvchilar tomonidan ijtimoiy axborotni joylashtirish hamda tarqatish tartibini belgilash;
ijtimoiy axborot samaradorligi natijalari yuzasidan respublika va mahalliy ijro etuvchi hokimiyat organlari hamda boshqa tashkilotlar faoliyatini muvofiqlashtirish.
Oʻzbekiston Respublikasi Prezidenti huzuridagi Axborot va ommaviy kommunikatsiyalar agentligi (keyingi oʻrinlarda — Axborot va ommaviy kommunikatsiyalar agentligi) ijtimoiy axborotning aylanish sohasidagi barcha munosabatlarni tartibga soluvchi komissiyaning ishchi organi etib belgilansin.
12. Respublika va mahalliy ijro etuvchi hokimiyat organlari hamda boshqa tashkilotlar tomonidan ijtimoiy axborotni tayyorlash va tarqatish 4-ilovaga muvofiq sxema boʻyicha amalga oshirilsin.
13. Respublika va mahalliy ijro etuvchi hokimiyat organlari hamda boshqa tashkilotlar tomonidan ijtimoiy axborotni tayyorlash boʻyicha shunday tartib oʻrnatilsinki, unga koʻra:
a) tele va radiokanallarda namoyish etish (eshittirish) jarayonida joylashtiriladigan ijtimoiy axborot boʻyicha:
respublika va mahalliy ijro etuvchi hokimiyat organlari hamda boshqa tashkilotlar ijtimoiy axborotni tayyorlash uchun Oʻzbekiston Respublikasi Madaniyat vazirligi huzuridagi Kinematografiya agentligiga (keyingi oʻrinlarda — Kinematografiya agentligi) buyurtma beradi;
buyurtma asosida tayyorlanadigan ijtimoiy axborot ssenariysi muallifi (mualliflar jamoasi) va ssenariyga muvofiq ijtimoiy axborotni tasvirga oluvchi tashkilot alohida tanlov oʻtkazish orqali aniqlanadi;
har bir ijtimoiy axborot uchun Kinematografiya agentligi Badiiy kengashi tomonidan shakllantiriladigan ijtimoiy axborotning badiiy-gʻoyaviy mazmunini koʻrib chiquvchi, zarur malaka va bilimga ega besh nafardan ortiq boʻlmagan tarkibda alohida maslahatchilar guruhi tashkil etiladi. Bunda ushbu maslahatchilar guruhining aʼzoligiga ijtimoiy axborotni ishlab chiqarish uchun buyurtma bergan tashkilotdan bir nafar xodim ajratiladi;
buyurtma asosida tayyorlanadigan ijtimoiy axborotning xarajatlar smetasi Kinematografiya agentligi tomonidan belgilangan talablarga mos keladigan auditorlik tashkilotining ekspertizasidan oʻtkaziladi;
ijtimoiy axborot moliyaviy-iqtisodiy xarajatlarining asosligiga auditorlik tashkilotining xulosasi asosida Kinematografiya agentligi huzurida faoliyat yurituvchi ekspertlar kengashi baho beradi;
respublika va mahalliy ijro etuvchi hokimiyat organlari hamda boshqa tashkilotlar Kinematografiya agentligi tomonidan tayyorlangan ijtimoiy axborotni Axborot va ommaviy kommunikatsiyalar agentligi bilan kelishilgan holda qabul qiladi;
b) tashqi reklama orqali yoki veb-saytlarning axborot resurslariga joylashtiriladigan ijtimoiy axborot boʻyicha:
respublika va mahalliy ijro etuvchi hokimiyat organlari hamda boshqa tashkilotlar ijtimoiy axborotni tayyorlash boʻyicha buyurtmalarni Axborot va ommaviy kommunikatsiyalar agentligining maxsus axborot portaliga joylashtiradi;
Axborot va ommaviy kommunikatsiyalar agentligining maxsus axborot portali orqali ijtimoiy axborot boʻyicha jismoniy va yuridik shaxslar tomonidan berilgan takliflar tanlov asosida tanlab olinadi;
tanlov yakunlari boʻyicha tanlab olingan ijtimoiy axborotning muallifiga bazaviy hisoblash miqdorining 20 baravarigacha miqdorda pul mukofotlari toʻlab beriladi;
v) ijtimoiy axborotni tayyorlash bilan bogʻliq xarajatlar respublika va mahalliy ijro etuvchi hokimiyat organlari hamda boshqa tashkilotlarning budjetdan tashqari mablagʻlari hisobidan moliyalashtiriladi.
14. Qoʻmitaning ommaviy axborot vositalari, tashqi reklama va axborotni tarqatuvchilar tomonidan ijtimoiy axborot belgilangan talablar asosida joylashtirilmaganligi uchun bazaviy hisoblash miqdorining 20 baravarigacha miqdorda moliyaviy jarima qoʻllash toʻgʻrisidagi taklifiga rozilik berilsin.
15. Qoʻmita uch oy muddatda ushbu qarordan kelib chiqib, qonunchilik hujjatlariga oʻzgartirish va qoʻshimchalar kiritish yuzasidan belgilangan tartibda Vazirlar Mahkamasiga taklif kiritsin.
16. Axborot va ommaviy kommunikatsiyalar agentligi uch oy muddatda Oʻzbekiston Respublikasi Raqamli texnologiyalar vazirligi bilan birgalikda tashqi reklama orqali yoki veb-saytlarning axborot resurslariga joylashtiriladigan ijtimoiy axborotni tanlov asosida tanlab olishni taʼminlovchi maxsus axborot portalini ishga tushirsin.
17. Vazirlar Mahkamasining 5-ilovaga muvofiq ayrim hujjatlariga oʻzgartirish va qoʻshimchalar kiritilsin.
18. Oʻzbekiston Milliy axborot agentligi, Oʻzbekiston Milliy teleradiokompaniyasi, Axborot va ommaviy kommunikatsiyalar agentligi hamda Qoʻmita ommaviy axborot vositalarida ushbu qarorning maqsad va vazifalari keng yoritilishini tashkil etsin.
19. Ushbu qarorning bajarilishini nazorat qilish Oʻzbekiston Respublikasi Bosh vazirining oʻrinbosari — iqtisodiyot va moliya vaziri J.A. Qoʻchqorov hamda Oʻzbekiston Respublikasi Raqobatni rivojlantirish va isteʼmolchilar huquqlarini himoya qilish qoʻmitasi raisi Sh.Sh. Sharaxmetov zimmasiga yuklansin.
Vazirlar Mahkamasining 2023-yil 31-avgustdagi 428-son qaroriga 1-ILOVA
Tashqi reklamani joylashtirish sohasini rivojlantirishning
T/r Hududlar nomi 2023 — 2025-yillarda yangi oʻrnatiladigan tashki reklama obyektlarining (konstruksiyalari) prognozi * 2023-yilda 2024-yilda 2025-yilda Jami Auksionga chiqariladigan konstruksiyalar soni YIDXP orqali beriladigan pasportlar boʻyicha konstruksiyalar soni Jami Auksionga chiqariladigan konstruksiyalar soni YIDXP orqali beriladigan pasportlar boʻyicha konstruksiyalar soni Jami Auksionga chiqariladigan konstruksiyalar soni YIDXP orqali beriladigan pasportlar boʻyicha konstruksiyalar soni LED ekran soni bilbord soni LED ekran soni bilbord soni LED ekran soni bilbord soni JAMI 16 342 4 677 708 2 418 1551 5 856 963 2 950 1943 5 809 805 2 843 2 161 1. Qoraqalpogʻiston Respublikasi 577 113 23 80 10 145 29 74 42 319 31 223 65 2. Andijon viloyati 558 149 36 98 15 189 46 123 20 220 60 130 30 3. Buxoro viloyati 1 344 306 22 86 198 505 38 107 360 533 35 105 393 4. Jizzax viloyati 208 74 22 42 10 86 32 42 12 48 28 5 15 5. Qashqadaryo viloyati 526 116 19 87 10 185 24 149 12 225 15 195 15 6. Navoiy viloyati 152 65 14 36 15 78 18 45 15 9 2 5 2 7. Namangan viloyati 419 113 22 81 10 156 30 101 25 150 30 90 30 8. Samarqand viloyati 5 339 1 397 182 460 755 1 729 257 564 908 2 213 362 754 1 097 9. Surxondaryo viloyati 341 147 47 95 5 123 26 95 2 71 6 60 5 10. Sirdaryo viloyati 257 73 24 45 4 83 15 62 6 101 16 77 8 11. Toshkent viloyati 568 211 43 89 79 192 53 104 35 165 50 70 45 12. Fargʻona viloyati 566 184 26 133 25 233 24 173 36 149 6 102 41 13. Xorazm viloyati 239 81 16 50 15 102 21 61 20 56 14 27 15 14. Toshkent shahri 5 248 1 648 212 1 036 400 2 050 350 1 250 450 1 550 150 1 000 400
Vazirlar Mahkamasining 2023-yil 31-avgustdagi 428-son qaroriga 2-ILOVA
Tashqi reklama obyektini oʻrnatishga boʻlgan huquq uchun oylik yigʻimlardan tushadigan mablagʻlarning
T/r Foiz Mablagʻ yoʻnaltirilishi I. Tashqi reklama obyektini oʻrnatishga boʻlgan huquq uchun oylik yigʻimlardan tushadigan mablagʻlar boʻyicha: 1.1. Toshkent shahrida: a. 30 foizi Toshkent shahar mahalliy budjetiga b. 20 foizi Toshkent shahar hokimligi huzuridagi Raqamli rivojlanish departamentining budjetdan tashqari gʻazna hisobvaragʻiga v. 20 foizi Oʻzbekiston Respublikasi Raqobatni rivojlantirish va isteʼmolchilar huquqlarini himoya qilish qoʻmitasi huzuridagi budjetdan tashqari Raqobatni rivojlantirishga koʻmaklashish jamgʻarmasiga, shundan jami yigʻim summasining 5 foizi — uning huzuridagi “Raqamli transformatsiya va autsorsing markazi” davlat muassasasiga g. 10 foizi Oʻzbekiston Respublikasi Prezidenti huzuridagi Axborot va ommaviy kommunikatsiyalar agentligiga d. 20 foizi Toshkent shahar hokimligi huzuridagi Toshkent shahrini rivojlantirish jamgʻarmasiga 1.2. Qoraqalpogʻiston Respublikasi va viloyatlarda: a. 60 foizi Qoraqalpogʻiston Respublikasi va viloyatlar mahalliy budjetiga, shundan jami yigʻim summasining 10 foizi — Qoraqalpogʻiston Vazirlar Kengashi va viloyatlar hokimliklarining budjetdan tashqari jamgʻarmalariga b. 30 foizi Oʻzbekiston Respublikasi Raqobatni rivojlantirish va isteʼmolchilar huquqlarini himoya qilish qoʻmitasi huzuridagi budjetdan tashqari Raqobatni rivojlantirishga koʻmaklashish jamgʻarmasiga, shundan jami yigʻim summasining 5 foizi — uning huzuridagi “Raqamli transformatsiya va autsorsing markazi” davlat muassasasiga v. 10 foizi Oʻzbekiston Respublikasi Prezidenti huzuridagi Axborot va ommaviy kommunikatsiyalar agentligiga 1.3. Avtomobil yoʻllarining ajratilgan mintaqalarida joylashgan yer uchastkalarida va inshootlarida: a. 25 foizi Qoraqalpogʻiston Respublikasi, viloyatlar va Toshkent shahar mahalliy budjetiga, shundan jami yigʻim summasining 10 foizi Qoraqalpogʻiston Respublikasi Vazirlar Kengashi va viloyatlar hokimliklarining budjetdan tashqari jamgʻarmalariga hamda 5 foizi Qoraqalpogʻiston Respublikasi Transport vazirligi, viloyatlar va Toshkent shahar transport boshqarmalari maxsus jamgʻarmalariga b. 10 foizi Oʻzbekiston Respublikasi Raqobatni rivojlantirish va isteʼmolchilar huquqlarini himoya qilish qoʻmitasi huzuridagi budjetdan tashqari Raqobatni rivojlantirishga koʻmaklashish jamgʻarmasiga v. 60 foizi Oʻzbekiston Respublikasi Transport vazirligi huzuridagi Avtomobil yoʻllari qoʻmitasini rivojlantirish va faoliyatini qoʻllab-quvvatlash jamgʻarmasiga g. 5 foizi Toshkent shahar hokimligi huzuridagi Raqamli rivojlanish departamentining budjetdan tashqari gʻazna hisobvaragʻiga II. Transport vositalarida joylashtiriladigan tashqi reklamadan tushadigan mablagʻlar (yoʻnalishlardagi avtobuslar bundan mustasno) boʻyicha: a. 60 foizi Qoraqalpogʻiston Respublikasi, viloyatlar va Toshkent shahar mahalliy budjetiga, shundan jami yigʻim summasining 10 foizi Qoraqalpogʻiston Respublikasi Vazirlar Kengashi va viloyatlar hokimliklarining budjetdan tashqari jamgʻarmalariga hamda 5 foizi Qoraqalpogʻiston Respublikasi Transport vazirligi, viloyatlar va Toshkent shahar transport boshqarmalari maxsus jamgʻarmalariga b. 25 foizi Oʻzbekiston Respublikasi Ichki ishlar vazirligi Jamoat xavfsizligi departamenti Yoʻl harakati xavfsizligi xizmatiga v. 10 foizi Oʻzbekiston Respublikasi Raqobatni rivojlantirish va isteʼmolchilar huquqlarini himoya qilish qoʻmitasi huzuridagi budjetdan tashqari Raqobatni rivojlantirishga koʻmaklashish jamgʻarmasiga g. 5 foizi Toshkent shahar hokimligi huzuridagi Raqamli rivojlanish departamentining budjetdan tashqari gʻazna hisobvaragʻiga
Vazirlar Mahkamasining 2023-yil 31-avgustdagi 428-son qaroriga 3-ILOVA
Ijtimoiy axborotning aylanish sohasidagi barcha munosabatlarni tartibga soluvchi
1. A.N. Aripov — Oʻzbekiston Respublikasining Bosh vaziri, Komissiya rahbari 2. A.K. Qodirov — Oʻzbekiston Respublikasi Oliy Majlisi Qonunchilik palatasi Spikeri oʻrinbosari, Komissiya rahbari oʻrinbosari (kelishuv asosida) 3. A.A. Xodjayev — Axborot va ommaviy kommunikatsiyalar agentligi direktori, Komissiya oʻrinbosari 4. Sh.Sh. Shoraxmetov — Raqobatni rivojlantirish va isteʼmolchilar huquqlarini himoya qilish qoʻmitasi raisi 5. M.P. Olloyorov — Ijtimoiy himoya milliy agentligi direktori 6. J.T. Mirzamaxmudov — energetika vaziri 7. P.R. Bobojonov — ichki ishlar vaziri 8. A.J. Tashkulov — adliya vaziri 9. A.A. Abduxakimov — ekologiya, atrof-muhitni muhofaza qilish va iqlim oʻzgarishi vaziri 10. Sh.R. Xamrayev — suv xoʻjaligi vaziri 11. A.Sh. Inoyatov — sogʻliqni saqlash vaziri 12. H.Oʻ. Umarova — maktabgacha va maktab taʼlimi vaziri 13. A.I. Ikramov — sport vaziri 14. O.A. Nazarbekov — madaniyat vaziri 15. B.I. Zakirov — qurilish va uy-joy kommunal xoʻjaligi vaziri 16. A.B. Voitov — qishloq xoʻjaligi vaziri 17. L.Sh. Qudratov — investitsiyalar, sanoat va savdo vaziri 18. I.I. Norqulov — iqtisodiyot va moliya vazirining birinchi oʻrinbosari 19. M.M. Xodjimatov — Respublika Maʼnaviyat va maʼrifat markazi direktori 20. F.F. Abduxalikov — Madaniyat vazirligi huzuridagi Kinematografiya agentligi bosh direktori 21. A.K. Koʻchimov — Oʻzbekiston Milliy axborot agentligi bosh direktori 22. A.J. Xodjayev — Oʻzbekiston Milliy teleradiokompaniyasi raisi 23. Sh.T. Qudratxoʻja — Oʻzbekiston Milliy media assotsiatsiyasi raisi
Vazirlar Mahkamasining 2023-yil 31-avgustdagi 428-son qaroriga 4-ILOVA
Respublika va mahalliy ijro etuvchi hokimiyat organlari hamda boshqa tashkilotlar tomonidan ijtimoiy axborotni tayyorlash va tarqatish
Bosqichlar Masʼullar Chora-tadbirlar Bajarish muddatlari 1-bosqich Ijtimoiy axborotning aylanish sohasidagi barcha munosabatlarni tartibga soluvchi komissiya Respublika va mahalliy ijro etuvchi hokimiyat organlari hamda boshqa tashkilotlar tomonidan eʼlon qilinadigan ijtimoiy axborot dasturini tasdiqlaydi. 2023-yil 1-oktabrga qadar, keyingi yillarda 1-dekabrga qadar 2-bosqich Respublika va mahalliy ijro etuvchi hokimiyat organlari hamda boshqa tashkilotlar 1. Ijtimoiy axborotni tayyorlash uchun buyurtma beradi. 2. Tayyor boʻlgan ijtimoiy axborotni Oʻzbekiston Respublikasi Prezidenti huzuridagi Axborot va ommaviy kommunikatsiyalar agentligi bilan kelishilgan holda qabul qiladi. 3. Ijtimoiy axborotni ommaviy axborot vositalari, tashqi reklama va axborotni tarqatuvchilarga eʼlon qilish (joylashtirish) uchun yuboradi. Ijtimoiy axborot dasturi tasdiqlangandan soʻng 30 kun ichida 3-bosqich Ommaviy axborot vositalari, tashqi reklama va axborotni tarqatuvchilar Respublika va mahalliy ijro etuvchi hokimiyat organlari hamda boshqa tashkilotlar taqdim etgan ijtimoiy axborotni belgilangan grafik asosida tarqatadi. Komissiya tomonidan belgilangan grafik asosida 4-bosqich Raqobatni rivojlantirish va isteʼmolchilar huquqlarini himoya qilish qoʻmitasi Ommaviy axborot vositalari, tashqi reklama va axborotni tarqatuvchilar tomonidan ijtimoiy axborotni belgilangan talablarda joylashtirilishini nazorat qiladi. Doimiy ravishda
Vazirlar Mahkamasining 2023-yil 31-avgustdagi 428-son qaroriga 5-ILOVA
Oʻzbekiston Respublikasi Hukumatining ayrim hujjatlariga kiritilayotgan oʻzgartirish va qoʻshimchalar
1. Vazirlar Mahkamasining “Tashqi reklamani joylashtirish sohasidagi faoliyatni yanada takomillashtirish chora-tadbirlari toʻgʻrisida” 2018-yil 30-avgustdagi 702-son qarorida :
a) 1-band quyidagi tahrirda bayon etilsin:
“1. Belgilab qoʻyilsinki, 2018-yil 1-dekabrdan boshlab:
tashqi reklama obyektlarini (konstruksiyalarini) yer uchastkalarida, shuningdek, davlat mulki boʻlgan bino va inshootlarda joylashtirish huquqi “E-auksion” elektron savdo platformasida ochiq elektron auksionlar orqali beriladi;
“E-auksion” elektron savdo platformasida ochiq elektron auksionlar orqali berilgan tashqi reklama obyektlarini (konstruksiyalarini) yer uchastkalarida, shuningdek, davlat mulki boʻlgan bino va inshootlarda joylashtirish huquqi uchun shartnomalar Qoraqalpogʻiston Respublikasi Vazirlar Kengashi, viloyatlar va Toshkent shahar hokimliklari yoki ular vakolat bergan tashkilot tomonidan tuziladi;
ijtimoiy reklama maʼlumotini joylashtirishning eng kam muddati har bir tashqi reklama obyekti boʻyicha hisoblab chiqiladi”;
b) 2 va 3-bandlar oʻz kuchini yoʻqotgan deb hisoblansin;
v) 4-band quyidagi tahrirda bayon etilsin:
“4. Oʻzbekiston Respublikasi Qurilish va uy-joy kommunal xoʻjaligi vazirligi, Madaniyat vazirligi, Transport vazirligi va Davlat aktivlarini boshqarish agentligi tumanlar (shaharlar)da joylashgan davlat hokimiyati organlari binolari, madaniy-tarixiy va diniy obyektlarda reklamadan xoli hududlarni aniqlashda Qoraqalpogʻiston Respublikasi Vazirlar Kengashi, viloyatlar va Toshkent shahar hokimliklariga koʻmaklashadi”;
g) 5-bandning uchinchi xatboshisi quyidagi tahrirda bayon etilsin:
“tashqi reklama obyektlari reklama joyining pasporti berilgan kundan eʼtiboran olti oy ichida oʻrnatilmagan taqdirda, reklama joyining pasporti bekor qilinadi”;
d) 6-bandidagi “, shu jumladan, “Tasviriy oyina” ijodiy uyushmasi va uning hududiy filiallari Oʻzbekiston Respublikasi Xususiylashtirilgan korxonalarga koʻmaklashish va raqobatni rivojlantirish davlat qoʻmitasi va (yoki) uning hududiy organlaridan” soʻzlari “Raqobatni rivojlantirish va isteʼmolchilar huquqlarini himoya qilish qoʻmitasining huzuridagi “Raqamli transformatsiya va autsorsing markazi” davlat unitar korxonasidan shartnomaga asosan” soʻzlari bilan almashtirilsin;
e) 8-band quyidagi tahrirda bayon etilsin:
“8. Oʻzbekiston Respublikasi Qurilish va uy-joy kommunal vazirligi bosh rejalar, batafsil rejalashtirish loyihalari va boshqa shaharsozlik hujjatlari ishlab chiqilgan taqdirda, tashqi reklama va axborot obyektlarini (konstruksiyalarini) oʻrnatish chizmasida koʻrsatilgan tashqi reklama va axborot obyektlari (konstruksiyalari) qurilish joylariga kiritilishini shuningdek, binolarni qurish (taʼmirlash) boʻyicha loyiha-smeta hujjatlarining davlat ekspertizasidan oʻtkazilishini hamda tashqi reklama va axborot obyektlarining (konstruksiyalarining) shaharsozlik norma va qoidalari talablariga muvofiqligi yuzasidan Qoraqalpogʻiston Respublikasi Vazirlar Kengashi, viloyatlar va Toshkent shahar hokimliklariga tegishli xulosalar berilishini taʼminlaydi”.
2. Vazirlar Mahkamasining “Oʻzbek sirk sanʼatini yanada rivojlantirish va “Oʻzbek davlat sirki” davlat muassasasi faoliyatini qoʻllab-quvvatlash chora-tadbirlari toʻgʻrisida” 2019-yil 23-yanvardagi 55-son qaroriga ilovaning 11-pozitsiyasi chiqarib tashlansin.
3. Vazirlar Mahkamasining “Tashqi reklama bozorini tartibga solish toʻgʻrisida” 2020-yil 20-fevraldagi 104-son qarorida :
a) 1-bandda :
ikkinchi xatboshi quyidagi tahrirda bayon etilsin:
“Tashqi reklama va axborot obyektlarini (konstruksiyalarini) qurish tartibi toʻgʻrisidagi nizom 1-ilovaga muvofiq”;
uchinchi va toʻrtinchi xatboshilar chiqarib tashlansin;
beshinchi xatboshi uchinchi xatboshi deb hisoblansin;
uchinchi xatboshidagi quyidagi tahrirda bayon etilsin:
“Tashqi reklama va axborot obyektlari (konstruksiyalari) xavfsizligining umumiy texnik reglamenti 5-ilovaga muvofiq”;
quyidagi mazmundagi toʻrtinchi — oltinchi xatboshilar bilan toʻldirilsin:
“Tashqi reklama va axborot obyektlarini (konstruksiyalarini) oʻrnatish chizmalarini shakllantirish tartibi toʻgʻrisidagi nizom 6-ilovaga muvofiq;
Tashqi reklama va axborot obyektlarini (konstruksiyalarini) joylashtirish huquqini rasmiylashtirish boʻyicha davlat xizmatini koʻrsatishning maʼmuriy reglamenti 7-ilovaga muvofiq;
Tashqi reklama va axborot obyektlarini (konstruksiyalarini) demontaj qilish va demontaj qilingan konstruksiyalarni saqlash tartibi toʻgʻrisidagi nizom 8-ilovaga muvofiq tasdiqlansin”;
b) 2-bandda :
“a” , “v” , “g” , “e” va “i” kichik bandlar chiqarib tashlansin;
“z” kichik band chiqarib tashlansin;
“d” kichik band quyidagi tahrirda bayon etilsin:
“d) milliy bayramlar, xorijiy davlatlar rahbarlarining davlat tashriflari va boshqa davlat tadbirlariga oid axborot tashqi reklama va axborot obyektlarida (konstruksiyalarida) joylashtirilganda, tashqi reklama va axborot obyektini (konstruksiyasini) oʻrnatish va unda reklamani joylashtirishga boʻlgan huquq uchun yagona oylik yigʻim (keyingi oʻrinlarda — yigʻim) Qoraqalpogʻiston Respublikasi Vazirlar Kengashi, viloyatlar hamda Toshkent shahar hokimliklarining tegishli qaroriga binoan joylashtirilgan kunlarga mutanosib ravishda kamaytiriladi”;
“j” kichik band quyidagi tahrirda bayon etilsin:
“j) mazkur qaror talablariga muvofiq holda bitta reklama joyida bir nechta tashqi reklama va axborot obyektlari (konstruksiyalari) qurilganligi yoki ular oʻrtasida oraliq masofaga rioya qilinmaganligi hamda ular turli tadbirkorlik subyektlariga tegishli ekanligi aniqlangan taqdirda, ushbu joyga qayta elektron auksion oʻtkazish orqali faqat bitta reklama joyining pasporti beriladi”;
v) 3 , 4 va 5-bandlar oʻz kuchini yoʻqotgan deb hisoblansin;
g) 6-bandda :
birinchi xatboshidagi “Tumanlar (shaharlar) hokimliklari:” soʻzlari “Qoraqalpogʻiston Respublikasi Vazirlar Kengashi, viloyatlar va Toshkent shahar hokimliklari:” soʻzlari bilan almashtirilsin:
uchinchi xatboshi chiqarib tashlansin;
toʻrtinchi — yettinchi xatboshilar uchinchi — oltinchi xatboshilar deb hisoblansin;
toʻrtinchi xatboshi quyidagi tahrirda bayon etilsin:
“tashqi reklama va axborot obyektlarida (konstruksiyalarida) joylashtirilgan ijtimoiy axborotlar hisobini yuritishni”;
oltinchi xatboshidagi “Oʻzbekiston Respublikasi Monopoliyaga qarshi kurashish qoʻmitasining hududiy boshqarmalariga” soʻzlari “Raqobatni rivojlantirish va isteʼmolchilar huquqlarini himoya qilish qoʻmitasining hududiy organlariga” soʻzlari bilan almashtirilsin;
d) 7 , 8 va 9-bandlar oʻz kuchini yoʻqotgan deb hisoblansin;
e) quyidagi mazmundagi 9 1 — 9 7 -bandlar bilan toʻldirilsin:
“9 1 . Belgilansinki, “Tashqi reklama” raqamli monitoring elektron tizimi (keyingi oʻrinlarda — elektron tizim) doirasida:
a) Raqobatni rivojlantirish va isteʼmolchilar huquqlarini himoya qilish qoʻmitasi (keyingi oʻrinlarda — Qoʻmita):
elektron tizimga mulk huquqi asosida egalik qiladi va tizim foydalanuvchilaridan kelib tushgan takliflar asosida hamda oʻzining tashabbusi bilan elektron tizimni yanada takomillashtirish va modernizatsiya qilish yuzasidan Toshkent shahar hokimligi qoshidagi Raqamli rivojlanish departamentiga (keyingi oʻrinlarda — Departament) toʻgʻridan-toʻgʻri buyurtma beradi;
mahalliy ijro etuvchi hokimiyat organlari, boshqa davlat organlari va tashkilotlarining elektron tizimdan samarali foydalanishlarini taʼminlaydi;
tashqi reklama bozori ishtirokchilari, manfaatdor davlat organlari va tashkilotlari hamda elektron tizimning boshqa foydalanuvchilarining elektron tizimdan majburiy foydalanilishi hamda tashqi reklamani joylashtirishni tartibga soluvchi hujjatlarida belgilangan tartib va muddatlarga qatʼiy rioya etishini nazorat qiladi;
b) Departament:
elektron tizim operatori sifatida uni ishlab chiqadi, joriy etadi, shuningdek, texnik jihatdan doimiy ravishda qoʻllab-quvvatlaydi;
elektron tizimdagi maʼlumot va axborotlarning toʻliq saqlanishini va uzluksiz ishlashini, shuningdek, qonunchilikda belgilangan tartibda axborot xavfsizligini taʼminlaydi;
elektron tizimning operatorlik huquqini Qoʻmitaning roziligisiz uchinchi shaxslarga taqdim etilmaslik choralarini koʻradi;
Qoʻmitaning buyurtmasi asosida elektron tizimni takomillashtirish choralarini koʻradi va elektron tizim foydalanuvchilariga doimiy texnik yordam koʻrsatadi.
9 2 . Belgilansinki, elektron tizim doirasida:
tashqi reklama va axborot obyektlarining (konstruksiyalarining) oʻrnatish chizmasidagi joylashuvi, egasi haqidagi, oylik yigʻimlar toʻgʻrisidagi va boshqa maʼlumotlar onlayn elektron bazani yuritish orqali tashqi reklama va axborot obyektlarining (konstruksiyalarining) hisobi yuritiladi hamda yagona elektron reyestr shakllantirib boriladi;
tashqi reklama va axborot obyektlari (konstruksiyalari) egalari uchun shaxsiy kabinetlar ochilib, ularning Qoʻmita, Qoraqalpogʻiston Respublikasi Vazirlar Kengashi, viloyatlar va Toshkent shahar hokimliklari, Oʻzbekiston Respublikasi Ichki ishlar vazirligi va Avtomobil yoʻllari qoʻmitasi bilan boʻladigan barcha munosabatlari, shu jumladan, reklama eskizlarini ekspertizadan oʻtkazish jarayoni elektron tizim orqali amalga oshiriladi;
tashqi reklama va axborot obyektlarini (konstruksiyalarini) oʻrnatish chizmasi hamda unga kiritiladigan oʻzgarishlar elektron tizimga kiritiladi;
toʻlovlar faqat elektron tizim orqali oʻtkaziladi va ularning billingi yuritiladi;
elektron tizimda real vaqt rejimida tashqi reklama va axborot obyektlarini (konstruksiyalarini) oʻrnatish uchun ruxsat berish jarayonlarining bosqichlari, faollik holati monitoring qilinadi;
transport vositalarida joylashtiriladigan tashqi reklama va axborot obyektlarini joylashtirish namunaviy eskizlari va oʻrnatish tartiblari kiritiladi;
elektron tizim orqali berilgan reklama joylarining pasportlari reyestri yuritiladi.
9 3 . Shunday tartib oʻrnatilsinki, unga muvofiq 2023-yil 1-dekabrdan boshlab:
a) tashqi reklama va axborot obyektlarini (konstruksiyalarini) oʻrnatish chizmalari, shuningdek, ularga oʻzgartirish va qoʻshimchalar Qoraqalpogʻiston Respublikasi Joʻqorgi Kengesi, xalq deputatlari viloyatlar va Toshkent shahar Kengashlari tomonidan koʻrib chiqilib, maʼqullangandan keyin Qoraqalpogʻiston Respublikasi Vazirlar Kengashi, viloyatlar va Toshkent shahar hokimliklari tomonidan tasdiqlanadi;
b) tashqi reklama va axborot obyektini (konstruksiyasini) oʻrnatish hamda unda reklamani joylashtirishga boʻlgan huquq uchun yagona oylik yigʻim miqdori Qoraqalpogʻiston Respublikasi Joʻqorgʻi Kengesi, viloyatlar va Toshkent shahar xalq deputatlari Kengashlari tomonidan belgilangandan boshlab 15 kundan keyin kuchga kiradi;
v) Qoraqalpogʻiston Respublikasi Joʻqorgʻi Kengesi, xalq deputatlari viloyatlar va Toshkent shahar Kengashlari tomonidan tashqi reklama va axborot obyektlarini (konstruksiyalarini) joylashtirish tartibi hamda ularga qoʻyiladigan talablar va texnik reglament tasdiqlangandan soʻng bir yil ichida tashqi reklama va axborot obyektlari (konstruksiyalari) belgilangan yangi tartibga moslashtiriladi;
g) tashqi reklama va axborot obyektlariga (konstruksiyalariga) reklamani joylashtirish va reklama joyining pasportida koʻrsatilgan yer uchastkasidan, binodan yoki inshootdan vaqtincha foydalanish imkoni boʻlmagan taqdirda, mahalliy hokimliklar yozma koʻrsatmasiga koʻra ushbu obyektni reklama qoʻyilishi toʻxtatilgan va boshlangan oylar uchun yigʻimni toʻlashdan ozod qilgan holda, vaqtincha demontaj qilish tartibi joriy etiladi;
d) yer uchastkasida qurilish ishlari hamda binolar va inshootlarda rekonstruksiya-taʼmirlash ishlari tugallanganidan soʻng yoki tashqi reklama va axborot obyektining (konstruksiyasining) demontaj qilinishiga sabab boʻlgan boshqa sabablar bartaraf etilganidan keyin tashqi reklama va axborot obyektini (konstruksiyasini) avvalgi joyiga oʻrnatish imkoniyati mavjud boʻlmasa, amaldagi tashqi reklama va axborot obyekti (konstruksiyasi) tashqi reklama va axborot obyektlarini (konstruksiyalarini) oʻrnatish chizmasidan chiqarib tashlanadi va tegishli reklama joyining pasporti bekor qilinib, ushbu obyekt egasiga uning tanloviga koʻra kelgusida elektron auksion orqali olingan tashqi reklama va axborot obyektlari (konstruksiyalari) boʻyicha tegishli muddatga yigʻimni toʻlashdan ozod qilish yoʻli bilan ham kompensatsiya qilinishi mumkin.
9 4 . Toshkent shahar hokimligining tashqi reklamani joylashtirish sohasiga oid vazifalarni samarali amalga oshirish maqsadida Departamentga quyidagi vazifalar yuklansin va vakolatlar berilsin:
davlat mulki boʻlgan yer uchastkalariga, binolarga hamda inshootlarga tashqi reklama va axborot obyektini (konstruksiyasini) oʻrnatish va unda reklamani joylashtirishga boʻlgan huquqni olish uchun yagona elektron savdo maydonchasi orqali ochiq elektron auksionlar asosida tanlovlar oʻtkazilishi;
reklamaga oid faoliyat subyektlariga tashqi reklama va axborot obyektlaridan (konstruksiyalaridan) foydalanish bilan bogʻliq hujjatlar va materiallarni belgilangan muddatlarda taqdim etishga doir soʻrov yuborilishi;
qonunchilikka muvofiq tashqi reklama va axborot obyektlarining (konstruksiyalarining) reklama joylari pasporti berilishi hamda mulkchilik shaklidan qatʼi nazar yer uchastkalariga, binolarga va inshootlarga tashqi reklama va axborot obyektini (konstruksiyasini) oʻrnatish va unda reklamani joylashtirishga boʻlgan huquq uchun shartnomalar tuzilishi;
Toshkent shahar hokimining qarori bilan Toshkent shahar hokimligiga tashqi reklama sohasida yuklangan boshqa vazifalar ham amalga oshirilishi mumkin.
9 5 . Belgilansinki:
a) 2023-yil 1-dekabrdan boshlab:
yigʻim toʻlovlari billing tizimi orqali Qoraqalpogʻiston Respublikasi Vazirlar Kengashi, viloyatlar va Toshkent shahar hokimliklarining shaxsiy gʻazna hisobvaraqlariga amalga oshiriladi;
tadbirkorlik subyektlari tomonidan reklama joyining pasportini boshqa tadbirkorlik subyektlari nomiga qayta rasmiylashtirish taqiqlanadi;
elektron auksion yakuniga koʻra gʻolib deb topilgan ishtirokchi besh ish kunida yigʻimning uch oylik miqdorini oldindan toʻlashi hamda jismoniy shaxs gʻolib deb topilgan taqdirda, belgilangan tartibda yakka tartibdagi tadbirkorlik subyekti sifatida davlat roʻyxatidan oʻtishi shart;
yagona elektron savdo maydonchasi operatori tomonidan elektron auksion yakuniga koʻra gʻolib deb topilgan ishtirokchining nomi, STIRi va boshqa rekvizit maʼlumotlari elektron tizimga avtomatik ravishda yuborilishi shart;
b) video ekranli (elektron displeyli) tashqi reklama obyektlarini masofaviy boshqarish imkoniyatini yaratuvchi platformaga ulanishiga ruxsat beriladi, bunda Qoraqalpogʻiston Respublikasi Vazirlar Kengashi, viloyatlar va Toshkent shahar hokimliklariga ochiq elektron tanlovlar asosida tashqi reklamani masofaviy boshqarish xizmatini koʻrsatish imkoniyatiga ega boʻlgan tadbirkorlik subyektlarini tanlash huquqi beriladi;
v) ilgari berilgan reklama joyining pasportini yangi shakldagi reklama joyining pasportiga almashtirishda tegishli toʻlov va yigʻimlar boʻyicha toʻlanmagan qarzdorlik summasi aniqlanganda tegishli davr uchun qarzdorlik Toshkent shahrida reklama maydonining (sathining) bir kvadrat metr uchun bazaviy hisoblash miqdorining 7 foizi va boshqa hududlarda 5 foizi miqdorida hisoblanadi. Bunda Toshkent shahrida yuqori texnologiyali konstruksiyalar (LED ekran) uchun 3 koeffitsiyent va boshqa hududlarda 2 koeffitsiyent qoʻllaniladi;
9 6 . Belgilansinki, Qoraqalpogʻiston Respublikasi Vazirlar Kengashi, viloyatlar va Toshkent shahar hokimliklari oʻz maʼmuriy hududi doirasida:
a) yuqori texnologiyali tashqi reklama va axborot obyektlarining (konstruksiyalarining) yangi turlarini oʻrnatish hamda ulardan foydalanishni ragʻbatlantirish tartibini belgilaydi;
b) tashqi reklama va axborot obyektlarini (konstruksiyalarini) oʻrnatish chizmalarini, joylashtirish tartibini, oraliq masofalarini, turlari va ularga qoʻyiladigan boshqa talablarni oʻzlari ishlab chiqib tasdiqlaydi va tashqi reklama va axborot obyektlarining (konstruksiyalarining) namunaviy toʻplami asosida belgilaydi;
v) tashqi reklama va axborot obyektlarini (konstruksiyalarini) oʻrnatish chizmasi hamda unga kiritiladigan oʻzgartishlarni oʻzlarining Internet jahon axborot tarmogʻidagi rasmiy veb-saytlarida eʼlon qilib boradi;
g) tashqi reklama va axborot obyektlarini (konstruksiyalarini) joylashtirish uchun yer uchastkasining tijorat qiymatini aks ettiruvchi hududlarning zonalar boʻyicha taqsimotini tasdiqlaydi;
d) Raqobatni rivojlantirish va isteʼmolchilar huquqlarini himoya qilish qoʻmitasi hamda tegishli tashkilot va idoralar vakillaridan iborat maxsus ishchi guruhlar tuzadi. Bunda:
maxsus ishchi guruhlar kamida olti oyda bir marta barcha turdagi tashqi reklama obyektlarini (konstruksiyalarini) ushbu qaror talablariga muvofiqligi yuzasidan xatlovdan oʻtkazishni hamda joylashtirilgan tashqi reklama va axborot obyektlarining (konstruksiyalarining) qonunchilik talablariga muvofiqligini oʻrganishni taʼminlaydi;
e) maxsus ishchi guruhlarning bergan xulosalari tashqi reklama va axborot obyektlari (konstruksiyalari) uchun berilgan reklama joyining pasportlarini (yoki unga tenglashtirilgan hujjatlarni) Qoraqalpogʻiston Respublikasi Vazirlar Kengashi, viloyatlar va Toshkent shahar hokimliklarining tegishli qarorlari bilan bekor qilish uchun asos boʻladi.
Bunda maxsus ishchi guruhlarning tegishli xulosalariga koʻra xulosa olingan kundan boshlab bir oy ichida reklama joyining pasportlari (yoki unga tenglashtirilgan hujjatlar) quyidagi hollarda bekor qilinadi:
tashqi reklama va axborot obyektlari (konstruksiyalari) xavfsizligining umumiy texnik reglamentida nazarda tutilgan talablarga nomuvofiq boʻlganda;
reklama tarqatishdan boshqa maqsadda foydalanilganda;
reklama joyining pasporti berilgan kundan eʼtiboran olti oy ichida oʻrnatilmaganda;
tashqi reklama va axborot obyektlarini (konstruksiyalarini) oʻrnatish chizmasiga nomuvofiq boʻlganda yoki unga kiritilmaganda;
oʻrnatilgan tashqi reklama va axborot obyektlari (konstruksiyalari) uchun toʻlov oʻz vaqtida amalga oshirilmaganda;
reklama joyi pasporti egasining pasportni va tuzilgan shartnomani bekor qilish toʻgʻrisidagi arizasi mavjud boʻlganda;
tashqi reklama va axborot obyektlari (konstruksiyalari) uchun berilgan reklama joyining pasporti (yoki unga tenglashtirilgan hujjatlar) qalbakilashtirilganda yoki asossiz oʻzlashtirilganda yoxud bir shaxsning nomiga rasmiylashtirilib, boshqa shaxs tomonidan foydalanilayotganda yoki vakolatga ega boʻlmagan organ tomonidan berilganda;
qonunchilikda belgilangan boshqa holatlarda;
j) Qoraqalpogʻiston Respublikasi Vazirlar Kengashi, viloyatlar va Toshkent shahar hokimliklari reklama joyi pasportlarini bekor qilish toʻgʻrisidagi qarorlarini maxsus veb-saytlariga uch ish kuni ichida joylashtirishi shart va shu bilan reklama joyi pasport egalari ushbu qaror toʻgʻrisida xabardor qilingan deb hisoblanadi.
9 7 . Reklamaga oid faoliyat subyektlariga reklama toʻgʻrisidagi qonunchilikni qoʻllash masalalari boʻyicha tushuntirishlar berish va ular tomonidan reklama toʻgʻrisidagi qonunchilik talablarining buzilish holatlarini aniqlash va bartaraf etish choralarini koʻrish boʻyicha Qoʻmita huzuridagi “Raqamli transformatsiya va autsorsing markazi” davlat unitar korxonasiga qoʻshimcha vakolatlar berilsin”;
j) 1-ilovada :
1-bandning birinchi xatboshisi quyidagi tahrirda bayon etilsin:
“1. Ushbu Nizom tashqi reklama va axborot obyektlarini (konstruksiyalarini) umumiy joylashtirish, shu jumladan, binolar tashqi qismida oʻrnatish tartibini, shuningdek, shahar yoki hududlar ijtimoiy faolligini, tarixiy-madaniy qiymatini hisobga olgan holda oʻrnatiladigan reklama obyektlarining (konstruksiyalarining) turlari va koʻrinishlarini, dizaynerlik yechimlari va reklama obyektlari (konstruksiyalari) oʻlchamlarini tavsiyaviy tartibda belgilab beradi. Qoraqalpogʻiston Respublikasi Vazirlar Kengashi, viloyatlar va Toshkent shahar hokimliklari tegishincha oʻz maʼmuriy hududlarida tashqi reklama va axborot obyektlarini (konstruksiyalarini) joylashtirish tartibi, turlari va ularga qoʻyiladigan boshqa talablarni oʻzlari ishlab chiqib tasdiqlagan Tashqi reklama obyektlari namunaviy toʻplami asosida belgilash huquqiga ega”;
1-band quyidagi tahrirdagi yettinchi xatboshi bilan toʻldirilsin:
“Tashqi reklama va axborot obyektlarida (konstruksiyalarida) tashqi reklama joyi pasportini tekshirish imkonini beruvchi maxsus QR-kod boʻlishi shart”;
3-bandda :
sakkizinchi xatboshi quyidagi tahrirda bayon etilsin:
“yorugʻlik qutisi — tashqi reklamani joylashtirish va undan foydalanish uchun maxsus ishlab chiqilgan texnik vosita boʻlib, yer maydonida, bino (inshoot) yuzasida, toʻsiqlar yoki alohida ustunlarda qotiriladi va ichki yoritgichli bir yoki bir nechta reklama maydonlariga ega”;
oʻn uchinchi xatboshi quyidagi tahrirda bayon etilsin:
“ tashqi reklama va axborot obyektlari (konstruksiyalari) — tashqi reklamani joylashtirish (tarqatish) uchun maxsus ishlab chiqilgan va qoʻllaniladigan vositalar, shuningdek, axborotni aholiga yetkazish vazifasini bajaruvchi texnik vositalar (konstruksiyalar), pilonlar, koʻchma reklama konstruksiyalari (ustun, plakat), prizmatronlar, proyeksiyaviy konstruksiyalar, bilbordlar, videoekranlar, elektron displeylar, axborot obyektlari va boshqa texnik vositalar;”
oʻn beshinchi xatboshi quyidagi tahrirda bayon etilsin:
“ reklama joyining pasporti — Qoraqalpogʻiston Respublikasi Vazirlar Kengashi, viloyatlar hamda Toshkent shahar hokimliklari tomonidan beriladigan hujjat boʻlib, ushbu hujjat yuridik va jismoniy shaxslarning tashqi reklama va axborot obyektlarini (konstruksiyalarini) unda koʻrsatilgan yer uchastkasiga, binoga yoki inshootga mulk shaklidan qatʼi nazar, oʻrnatish huquqini tasdiqlaydi;”
yigirma sakkizinchi xatboshi chiqarib tashlansin;
yigirma toʻqqizinchi — oʻttiz ikkinchi xatboshi yigirma sakkizinchi — oʻttiz birinchi xatboshi deb hisoblansin;
5-bandda :
oʻn ikkinchi xatboshi quyidagi tahrirda bayon etilsin:
“ senior (siti-bord) — oʻrta formatdagi alohida joylashgan, bir yoki ikki tomonli axborot maydonidan tashkil topgan, har bir tomonning axborot maydoni oʻlchamlari eni 3 — 6 metr va balandligi 2-3 metr boʻlgan reklama konstruksiyasi. Reklama konstruksiyasining axborot maydoni uning barcha tomonlari yigʻindisi bilan aniqlanadi”;
oʻn yettinchi xatboshi quyidagi tahrirda bayon etilsin:
“ stela — yirik formatdagi, bir yoki bir nechta tomonli, aylanali gorizontal joylashgan axborot maydonlaridan tashkil topgan, umumiy axborot maydoni oʻlchamlari eni 1,2 — 2 metr va balandligi 3 — 15 metr boʻlgan alohida vertikal turuvchi reklama konstruksiyasi. Reklama konstruksiyasining axborot maydoni uning barcha tomonlari yigʻindisi bilan aniqlanadi”;
10-band quyidagi tahrirda bayon etilsin:
“10. Respublika hududida oʻrnatilgan tashqi reklama va axborot obyektlari (konstruksiyalari) maʼmuriy hududdagi mavjud binolarning tashqi meʼmoriy koʻrinishiga mos kelishi kerak.
Tashqi reklama obyektlarini (konstruksiyalarini) joylashtirish tashqi reklama va axborot obyektlarini (konstruksiyalarini) oʻrnatish chizmasiga muvofiq boʻlishi kerak”;
13-bandning uchinchi xatboshisidagi “texnik chizmasi mavjud boʻlganda” soʻzlari “texnik xavfsizlik talablariga muvofiq oʻrnatilganligi haqida tegishli litsenziyaga ega boʻlgan vakolatli tashkilotning joriy yildagi xulosasi mavjud boʻlganda” soʻzlari bilan almashtirilsin;
14-bandning sakkizinchi xatboshisi va 17-bandning ikkinchi — toʻrtinchi xatboshilari chiqarib tashlansin;
20 , 26 va 29-bandlar oʻz kuchini yoʻqotgan deb hisoblansin;
31-band quyidagi tahrirda bayon etilsin:
“31. Reklama koʻrsatkichlari reklama joyi pasporti olingandan soʻng oʻrnatiladi”;
33 — 35-bandlar oʻz kuchini yoʻqotgan deb hisoblansin;
38-bandning oltinchi xatboshisidagi “5,5” raqamlari “1” raqami bilan almashtirilsin;
44 va 49-bandlar oʻz kuchini yoʻqotgan deb hisoblansin;
50-band quyidagi tahrirda bayon etilsin:
“50. Tom ustidagi (tom usti konstruksiyalari) tashqi reklama obyektlarining balandligi bino umumiy balandligining 1/3 qismidan oshmasligi va elektr taʼminoti tarmogʻidan favqulodda uzilish tizimi bilan jihozlangan boʻlishi kerak”;
51-bandning ikkinchi xatboshisidagi “Vakolatli organ” soʻzlari “Qoraqalpogʻiston Respublikasi Vazirlar Kengashi, viloyatlar va Toshkent shahar hokimliklari” soʻzlari bilan almashtirilsin;
52 , 55 , 61 , 62 va 66-bandlar oʻz kuchini yoʻqotgan deb hisoblansin;
71-bandning ikkinchi xatboshisi chiqarib tashlansin;
76-band quyidagi tahrirda bayon etilsin:
“76. Noqonuniy joylashtirilgan reklamalarni demontaj qilish bilan bogʻliq barcha xarajatlar ularning egalari hisobidan qoplanadi”;
17-bobning nomi quyidagi tahrirda bayon etilsin:
“17-bob. Yer uchastkalarida joylashtiriladigan tashqi reklama va axborot obyektlariga (konstruksiyalariga) qoʻyilgan talablar”;
81-bandning uchinchi xatboshisi quyidagi tahrirda bayon etilsin:
“loyiha hujjatlari va konstruksiyaning qurilish meʼyorlari va qoidalari hamda boshqa normativ hujjatlarga muvofiq oʻrnatilganligi haqida tegishli litsenziyaga ega boʻlgan vakolatli tashkilotning joriy yildagi xulosasi mavjud boʻlishi kerak”;
18-bobning nomi quyidagi tahrirda bayon etilsin:
“18-bob. Yer uchastkalarida joylashtiriladigan tashqi reklama va axborot obyektlarini (konstruksiyalarini) oʻrnatish talablari”;
86-bandning uchinchi xatboshisidagi “tuman (shahar) boʻyicha tuzilgan maxsus ishchi guruhlarning xulosalari hamda” soʻzlari chiqarib tashlansin;
87-band quyidagi tahrirda bayon etilsin:
“87. Tashqi reklama obyektlari (konstruksiyalari) orasidagi masofalar normativlari Qoraqalpogʻiston Respublikasi Vazirlar Kengashi, viloyatlar hamda Toshkent shahar hokimliklari tomonidan tasdiqlanadi”;
88 , 89 va 90-bandlar oʻz kuchini yoʻqotgan deb hisoblansin;
93-bandning beshinchi xatboshisidagi “vakolatli organni” soʻzlari “Qoraqalpogʻiston Respublikasi Vazirlar Kengashi, viloyatlar va Toshkent shahar hokimliklarini” soʻzlari bilan almashtirilsin;
94-bandning birinchi xatboshisi quyidagi mazmundagi birinchi — oʻninchi xatboshilar bilan almashtirilsin:
“94. Tashqi reklama va axborot obyektlari (konstruksiyalari) uchun berilgan reklama joyining pasporti Qoraqalpogʻiston Respublikasi Vazirlar Kengashi, viloyatlar va Toshkent shahar hokimliklari tomonidan quyidagi hollarda bekor qilinadi:
tashqi reklama va axborot obyektlari (konstruksiyalari) xavfsizligining umumiy texnik reglamentida nazarda tutilgan talablarga nomuvofiq boʻlganda;
reklama tarqatishdan boshqa maqsadda foydalanilganda;
reklama joyining pasporti berilgan kundan eʼtiboran olti oy ichida oʻrnatilmaganda;
tashqi reklama va axborot obyektlarini (konstruksiyalarini) oʻrnatish chizmasiga nomuvofiq boʻlganda;
moddiy madaniy meros obyektlariga, yoʻl belgilariga va svetoforlarga, ularning tirgaklariga yoki harakatni tartibga solish uchun moʻljallangan boshqa har qanday qurilmaga, shuningdek, tutash hududdagi obodonlashtirish elementlarini buzgan holda hamda yoʻlning qatnov qismiga chiqarib oʻrnatilganda;
oʻrnatilgan tashqi reklama va axborot obyektlari (konstruksiyalari) uchun toʻlov oʻz vaqtida amalga oshirilmaganda;
reklama joyi pasporti egasining pasportni va tuzilgan shartnomani bekor qilish toʻgʻrisidagi arizasi mavjud boʻlganda;
qonunchilikda belgilangan boshqa hollarda.
Reklama joyi pasporti bekor qilingan taqdirda, reklama joyining pasportida koʻrsatilgan, davlat mulki boʻlgan yer uchastkalariga, binolarga hamda inshootlarga tashqi reklama va axborot obyektlarini (konstruksiyalarini) oʻrnatishga boʻlgan huquq yagona elektron savdo maydonchasi orqali ochiq elektron auksionda sotuvga qoʻyiladi”;
ikkinchi va oʻninchi xatboshilar tegishlicha oʻn birinchi va oʻn ikkinchi xatboshilar deb hisoblansin;
95 va 96-bandlar oʻz kuchini yoʻqotgan deb hisoblansin;
97-band quyidagi tahrirda bayon etilsin:
“97. Tashqi reklamaning hisobi tegishincha Qoraqalpogʻiston Respublikasi Vazirlar Kengashi, viloyatlar va Toshkent shahar hokimliklari tomonidan elektron tizim orqali yuritiladi”;
98-band oʻz kuchini yoʻqotgan deb hisoblansin.
z) 2-ilova oʻz kuchini yoʻqotgan deb hisoblansin;
i) 4-ilova oʻz kuchini yoʻqotgan deb hisoblansin;
k) 5-ilovada :
4-bandining yettinchi xatboshisi quyidagi tahrirda bayon etilsin:
“ vakolatli organ — Qoraqalpogʻiston Respublikasi Vazirlar Kengashi, viloyatlar hamda Toshkent shahar hokimliklari;”
35-band oʻz kuchini yoʻqotgan deb hisoblansin.
l) quyidagi mazmundagi 6 — 8 ilovalar bilan toʻldirilsin:
“Vazirlar Mahkamasining 2020-yil 20-fevraldagi 104-son qaroriga 6-ILOVA
Tashqi reklama va axborot obyektlarini (konstruksiyalarni) oʻrnatish chizmalarini shakllantirish tartibi toʻgʻrisida
1. Ushbu Nizom mulkchilik shaklidan qatʼi nazar, yer uchastkalarida shuningdek, binolarda yoki boshqa koʻchmas mulk obyektlarida joylashtirilgan tashqi reklama va axborot obyektlarini (konstruksiyalarini) oʻrnatish chizmasini shakllantirish tartibini belgilaydi.
2. Mazkur Nizomda quyidagi asosiy tushunchalardan foydalaniladi:
tashqi reklama va axborot obyektlarini (konstruksiyalarini) oʻrnatish chizmasi/chizma — oʻrnatilishiga yoʻl qoʻyiladigan tashqi reklama va axborot obyektlarini (konstruksiyalarini) oʻrnatish joylarini belgilaydigan, ularning turlari, shakllari, texnik tavsiflari, axborot maydonlarining sathi koʻrsatilgan holdagi maʼlumotlarni oʻz ichiga olgan hamda hududiy rejalashtirish chizmasi asosida ishlab chiqiladigan hujjat;
masʼul organlar va tashkilotlar:
Qoraqalpogʻiston Respublikasi Qurilish vazirligi, viloyatlar va Toshkent shahar qurilish bosh boshqarmalari;
Oʻzbekiston Respublikasi Ichki ishlar vazirligining hududiy boshqarmalarining yoʻl harakati xavfsizligi boshqarmalari;
Oʻzbekiston Respublikasi Transport vazirligi huzuridagi Avtomobil yoʻllari qoʻmitasining (tarkiblari boʻyicha) hududiy organlari;
hududlar va inshootlardan alohida rejim asosida foydalanadigan hamda ularni ekspluatatsiya qiladigan tashkilotlar;
Oʻzbekiston Respublikasi Davlat aktivlarini boshqarish agentligining hududiy organlari huzuridagi hududiy ijara markazlari;
Oʻzbekiston Respublikasi Prezidenti davlat xavfsizlik xizmati;
muhandislik kommunikatsiya tarmoqlari balansda saqlovchilari;
reklama joyining pasporti — Qoraqalpogʻiston Respublikasi Vazirlar Kengashi, viloyatlar hamda Toshkent shahar hokimliklari tomonidan beriladigan hujjat boʻlib, ushbu hujjat yuridik va jismoniy shaxslarning tashqi reklama va axborot obyektlarini (konstruksiyalarini) unda koʻrsatilgan yer uchastkasiga, binoga yoki inshootga mulkchilik shaklidan qatʼi nazar, oʻrnatish huquqini tasdiqlaydi.
3. Tashqi reklama va axborot obyektlarini (konstruksiyalarini) qurish uchun moʻljallangan yer uchastkalari, bino va inshootlarning roʻyxati, tashqi reklama va axborot obyektlarining (konstruksiyalarining) namunaviy dizayn koʻrinishi hamda oʻlchamlari tashqi reklama va axborot obyektlarini (konstruksiyalarini) oʻrnatish chizmasiga Qoraqalpogʻiston Respublikasi Vazirlar Kengashi, viloyatlar hamda Toshkent shahar hokimliklari, davlat va nodavlat tashkilotlarining takliflari, shuningdek, yuridik va jismoniy shaxslarning takliflari asosida kiritiladi.
Bunda tashqi reklama va axborot obyektlarini (konstruksiyalarini) oʻrnatish chizmasini shakllantirish yoki unga oʻzgartirish kiritish uchun:
takliflar har yili 1-oktabrdan 31-dekabrgacha “Tashqi reklama” raqamli monitoring elektron tizimi orqali qabul qilinadi;
Qoraqalpogʻiston Respublikasi Vazirlar Kengashi, viloyatlar hokimliklari va Toshkent shahar Raqamli rivojlanish departamenti (keyingi oʻrinlarda — Departament) tomonidan har yili 1-martga qadar tashqi reklama va axborot obyektlarini (konstruksiyalarini) oʻrnatish chizmasi shakllantiriladi yoki unga oʻzgartirish kiritiladi. Zaruratga koʻra chizmaga oʻzgartirish navbatdan tashqari kiritilishi mumkin.
Tashabbuskorlarning takliflari shaharsozlik normalari asosida koʻrib chiqiladi va kelib tushgan takliflarning barchasi ham yer uchastkalarida, mulkdoridan qatʼi nazar, bino va inshootlarda tashqi reklama va axborot obyektlari (konstruksiyalari)ni oʻrnatish huquqini bermaydi.
4. Qoraqalpogʻiston Respublikasi Vazirlar Kengashi, viloyatlar va Toshkent shahar hokimliklari tashqi reklama va axborot obyektlarini (konstruksiyalari)ni oʻrnatish uchun yer uchastkalari, bino va inshootlarni aniqlash maqsadida oʻz hududlarini xatlovdan oʻtkazadi.
5. Qoraqalpogʻiston Respublikasi Vazirlar Kengashi, viloyatlar va Toshkent shahar hokimliklari oʻz hududlarini xatlovdan oʻtkazish maqsadida:
a) maxsus jihozlardan foydalangan holda, koʻchmas mulk obyektlarini koʻzdan kechiradi va mutaxassislarni jalb qiladi;
b) tashqi reklama va axborot obyektlari (konstruksiyalari) oʻrnatiladigan joyni (geolokatsiya) va manzilni aniqlashtiradi;
v) tashqi reklama va axborot obyektlari (konstruksiyalari) oʻrnatiladigan joylarni va obyektlarni fotosuratga oladi;
g) tashqi reklama va axborot obyektlarini (konstruksiyalarini) tasniflarga ajratadi va boshqa zarur maʼlumotlarni toʻplaydi.
6. Tashqi reklama va axborot obyektlarini (konstruksiyalarini) oʻrnatish chizmasi hududlarning alohida uchastkalari (koʻchalar, avtomobil yoʻllari, maydonlar va boshqalar) boʻyicha oʻzaro hududiy boʻlinmalarga ajratilgan kichik sxemalardan iborat boʻladi.
Tashqi reklama va axborot obyektlarini (konstruksiyalarini) oʻrnatish chizmasi shaharsozlik rejalashtirish hujjatlariga muvofiq boʻlishi hamda mavjud binolarning tashqi meʼmoriy qiyofasiga, shaharsozlik normalari va qoidalariga, xavfsizlik talablariga rioya etilishini taʼminlashi hamda reklama konstruksiyalarining turlari va shakllari, axborot maydonlarining sathi hamda reklama konstruksiyalarining texnik tavsiflari koʻrsatilgan holda reklama konstruksiyalarini oʻrnatish xaritalarini oʻz ichiga olgan boʻlishi kerak.
7. Qoraqalpogʻiston Respublikasi Vazirlar Kengashi, viloyatlar hokimliklari va Toshkent shahrida Departament tomonidan tashqi reklama va axborot obyektlarini (konstruksiyalarini) oʻrnatish chizmasiga kiritish uchun joylarni elektron tizim orqali quyidagi masʼul organ va tashkilotlar bilan kelishish uchun yuboriladi:
a) tashqi reklama va axborot obyekti oʻrnatilishi rejalashtirilayotgan joyning va tashqi reklama va axborot obyektlarining (konstruksiyalarining) shaharsozlik normalariga mosligi, asosiy dizayn yechimlari va reklama tuzilmalarining oʻlchamlari boʻyicha — Qoraqalpogʻiston Respublikasi Qurilish vazirligi, viloyatlar va Toshkent shahar qurilish bosh boshqarmalariga;
b) tashqi reklama va axborot obyekti oʻrnatilishi rejalashtirilayotgan joyning va tashqi reklama va axborot obyektlarining (konstruksiyalarining) harakat xavfsizligi qoidalariga mosligi boʻyicha — Oʻzbekiston Respublikasi Ichki ishlar vazirligi hududiy boshqarmalari yoʻl harakati xavfsizligi boʻlimlariga;
v) tashqi reklama va obyektlari (konstruksiyalari) oʻrnatilishi rejalashtirilayotgan joy va tashqi reklama va axborot obyektlari (konstruksiyalari) boʻyicha — tashqi reklama va obyektlarini (konstruksiyalarini) oʻrnatish koʻzda tutilgan joyni tasarruf etuvchi tashkilotlarga (tegishliligi boʻyicha);
g) tashqi reklama va obyektlari (konstruksiyalari) oʻrnatilishi rejalashtirilayotgan joy va tashqi reklama va axborot obyektlari (konstruksiyalari) yuqori kuchlanishli elektr uzatish tarmoqlari, gaz quvurlari hamda tegishli infratuzilma ostida va/yoki ustida joylashgan boʻlsa, shuningdek, yer uchastkasini kavlash va yoki yer ishlariga bogʻliq boshqa ishlarni bajarish talab etilsa, bunday ishlarni bajarish boʻyicha — muhandislik kommunikatsiya tarmoqlarini tasarruf etuvchi tashkilotlarga;
d) zaruratga koʻra tegishli tashkilotlarga;
e) alohida rejim asosida foydalanadigan bino-inshootlarda va maxsus yoʻnalishlarda tashqi reklama va obyektlari (konstruksiyalari) oʻrnatilishi rejalashtirilayotgan joylarni tanlash boʻyicha — tegishli vakolatli organlarga.
Mazkur bandning “a-g” kichik bandlarida koʻrsatilgan masʼul organ va tashkilotlar ularga soʻrov kelib tushgan kundan boshlab oʻn ish kuni ichida elektron tizimga tegishli xulosani joylashtirish orqali elektron raqamli imzo bilan tasdiqlagan holda, tashqi reklama va obyektlarini (konstruksiyalarini) oʻrnatish mumkinligini kelishadi yoki kelishishni rad etadi.
Belgilangan muddatda masʼul organ va tashkilotlar javob taqdim etmagan taqdirda, tashqi reklama va axborot obyektini (konstruksiyasini) oʻrnatish mumkinligi toʻgʻrisida xulosa olingan hisoblanadi.
Masʼul organ va tashkilotlarning rahbarlari tashqi reklama va axborot obyektini (konstruksiyasini) oʻrnatish boʻyicha oʻz vaqtida kelishilishi va xulosalar chiqarilishi, shuningdek, ularni oʻz vaqtida koʻrib chiqmaslik oqibatlari uchun shaxsiy javobgarlikni oʻz zimmalariga oladi.
8. Reklamadan holi hududlar Qoraqalpogʻiston Respublikasi Vazirlar Kengashi, viloyatlar va Toshkent shahar hokimliklari tomonidan ishlab chiqiladi va Qurilish va uy-joy kommunal xoʻjaligi vazirligi, Turizm qoʻmitasi, Din ishlari boʻyicha qoʻmita, Madaniy meros agentligi va Davlat aktivlarini boshqarish agentligining tegishli hududiy boʻlinmalari bilan kelishiladi. Bunda:
a) quyidagi bino va uning yondosh hududlari reklamadan holi hududlar hisoblanadi:
Oʻzbekiston Respublikasi Prezidenti Administratsiyasi;
Oʻzbekiston Respublikasi Oliy Majlisi Senati va Qonunchilik palatasi;
Oʻzbekiston Respublikasi Oliy sudi;
Oʻzbekiston Respublikasi Vazirlar Mahkamasi;
Qoraqalpogʻiston Respublikasi Joʻqorgʻi Kengesi, Qoraqalpogʻiston Respublikasi Vazirlar Kengashi, viloyatlar va Toshkent shahar hokimliklari;
Qoraqalpogʻiston Respublikasi Joʻqorgʻi Kengesiga, Xalq deputatlari viloyatlar va Toshkent shahar Kengashlari tomonidan belgilangan hududlar;
madaniy meros va diniy obyektlar;
b) tashqi reklama obyektlarini (konstruksiyalarini) reklamadan xoli hududlar yer chegarasidan 50 metr yoki undan kam boʻlgan masofada joylashtirishga (qurishga) yoʻl qoʻyilmaydi;
v) Qoraqalpogʻiston Respublikasi Vazirlar Kengashi, viloyatlar va Toshkent shahar hokimliklari tomonidan kelishish uchun yuborilgan soʻrovga tegishli davlat organlari tomonidan oʻn ish kuni ichida xulosa berilishi shart.
9. Tashqi reklama va axborot obyektini (konstruksiyasini) oʻrnatish uchun joylar barcha tegishli tashkilotlar bilan kelishuvlardan keyin Qoraqalpogʻiston Respublikasi Vazirlar Kengashi, viloyatlar hokimliklari va Toshkent shahrida Departament tomonidan tashqi reklama va axborot obyektlarini (konstruksiyalarini) oʻrnatish chizmasi ishlab chiqiladi.
10. Ishlab chiqilgan tashqi reklama va axborot obyektlarini (konstruksiyalarini) oʻrnatish chizmasi loyihasi Oʻzbekiston Respublikasi Raqobatni rivojlantirish va isteʼmolchilar huquqlarini himoya qilish qoʻmitasining hududiy organlari hamda Qoraqalpogʻiston Respublikasi Joʻqorgʻi Kengesi, xalq deputatlari viloyat va Toshkent shahar Kengashlari bilan kelishiladi.
Ijobiy kelishuvdan keyin tashqi reklama va axborot obyektlarini (konstruksiyalarini) oʻrnatish chizmasi loyihasi tegishincha Qoraqalpogʻiston Respublikasi Vazirlar Kengashi Raisi, viloyatlar va Toshkent shahar hokimlari qarori bilan tasdiqlanadi.
11. Tashqi reklama va axborot obyektlarini (konstruksiyalarini) oʻrnatish chizmasi hamda unga kiritiladigan oʻzgartishlar Qoraqalpogʻiston Respublikasi Vazirlar Kengashining, viloyatlar va Toshkent shahar hokimliklarining Internet jahon axborot tarmogʻidagi rasmiy veb-saytlarida eʼlon qilinadi.
12. Qoraqalpogʻiston Respublikasi Vazirlar Kengashi, viloyatlar va Toshkent shahar hokimliklari tomonidan tashqi reklama va axborot obyektlarini (konstruksiyalarini) oʻrnatish chizmasi tasdiqlanganidan keyin tashqi reklama va axborot obyektlarini (konstruksiyalarini) oʻrnatish huquqi elektron auksionlarda joylashtiriladi yoki YIDXP orqali belgilangan tartibda reklama joyining pasportini rasmiylashtirish orqali beriladi.”;
Vazirlar Mahkamasining 2020-yil 20-fevraldagi 104-son qaroriga 7-ILOVA
Tashqi reklama va axborot obyektlarini (konstruksiyalarini) joylashtirish huquqini rasmiylashtirish boʻyicha davlat xizmatini koʻrsatishning
1-bob. Umumiy qoidalar
1. Mazkur Reglament yuridik va jismoniy shaxslarga (keyingi oʻrinlarda — ariza beruvchi) tegishli boʻlgan:
xususiylashtirilgan, ijaraga berilgan yoki nodavlat tashkilotlarga doimiy foydalanish huquqi asosida tegishli boʻlgan yer uchastkalarida (keyingi oʻrinlarda — yer uchastkalarida), shuningdek, transport vositalarida (yoʻnalishlardagi avtobuslar bundan mustasno) hamda xususiy mulk boʻlgan binolar va inshootlarda tashqi reklama va axborot obyektini (konstruksiyasini) oʻrnatish uchun reklama joyining pasportini rasmiylashtirish;
ilgari berilgan va amal qilish muddati belgilanmagan reklama joyi pasportlarining amal qilish muddatini belgilash;
ilgari berilgan reklama joyi pasportlarini yangi shakldagi pasportga almashtirish boʻyicha davlat xizmatini (keyingi oʻrinlarda — davlat xizmati) koʻrsatish tartibini belgilaydi.
Ilgari berilgan reklama joyi pasportlari egalari 2024-yil 1-martga qadar ularni yangi shakldagi pasportga almashtirish uchun YIDXP axborot tizimi orqali ariza topshirishi shart va ushbu muddatlarda yangi shakldagi pasportlarga almashtirish uchun ariza topshirilmaganda, ushbu pasportlar oʻz kuchini yoʻqotgan deb hisoblanadi.
2. Reklama joyining pasporti Qoraqalpogʻiston Respublikasi Vazirlar Kengashi, viloyatlar hokimliklari va Toshkent shahrida Toshkent shahar hokimligi huzuridagi Raqamli rivojlanish departamenti (keyingi oʻrinlarda — Departament) tomonidan beriladi.
Transport vositalarida tashqi reklama va axborotni oʻrnatish uchun reklama joyining pasporti Qoraqalpogʻiston Respublikasi Vazirlar Kengashi, viloyatlar hokimliklari va Toshkent shahrida Departament tomonidan Ichki ishlar vazirligi bilan kelishilgan holda bir yil muddatga beriladi.
Reklama joyining pasporti “Tashqi reklama” raqamli monitoring elektron tizimida avtomatik ravishda shakllantiriladi.
3. Davlat xizmati Oʻzbekiston Respublikasi Yagona interaktiv davlat xizmatlari portali (keyingi oʻrinlarda — YIDXP) orqali Qoraqalpogʻiston Respublikasi Vazirlar Kengashi, viloyatlar hokimliklari va Toshkent shahrida Departament tomonidan koʻrsatiladi.
4. Davlat xizmati mazkur Reglamentning 1-ilovasiga muvofiq sxema asosida koʻrsatiladi.
5. Yuridik yoki jismoniy shaxslar yer uchastkalardagi, shuningdek, xususiy mulk boʻlgan binolar va inshootlardagi reklama joyining pasportini yer uchastkalari, binolar hamda inshootlarning mulkdorlari bilan tuzilgan shartnomalar asosida olish huquqiga ega boʻladi. Bunda reklama joyining pasporti ushbu shartnomalarda belgilangan muddatga beriladi, biroq bu muddat oʻn yildan oshishi mumkin emas.
2-bob. Davlat xizmatini koʻrsatish tartibi
6. Ariza beruvchi davlat xizmatidan foydalanish uchun YIDXPda roʻyxatdan oʻtadi hamda ushbu Reglamentga 2-ilovada keltirilgan soʻrovnomani mustaqil ravishda elektron shaklda toʻldiradi.
Bunda soʻrovnomaga quyidagi hujjatlar ilova qilinadi:
a) yer uchastkalarida, shuningdek, xususiy mulk boʻlgan binolar va inshootlarda tashqi reklama va axborot obyektini (konstruksiyasini) oʻrnatish uchun reklama joyining pasportini rasmiylashtirish uchun:
tashqi reklama va axborot obyektining (konstruksiyasining) eskiz loyihasi (eskiz loyihada texnik xususiyatlari aks ettiriladi va oʻrnatish manzili hamda oʻrnatish chizmasidagi reklama joyining raqami belgilanadi);
tashqi reklama va axborot obyekti (konstruksiyasi) oʻrnatiladigan joyning oxirgi bir hafta ichida olingan fotosuratlari (JPEG formatida);
kadastr hujjatlari;
yer uchastkalari, binolar hamda inshootlarning mulkdorlari bilan tuzilgan shartnomalar (ariza beruvchi mulkdor boʻlmagan taqdirda);
yer uchastkalari, binolar hamda inshootlarning mulkdorlarining rozilik xati (ariza beruvchi mulkdor boʻlmagan taqdirda);
koʻp kvartirali uydagi joylar mulkdorlarining umumiy yigʻilishi qarorlari (agar tashqi reklama va axborot obyekti koʻp kvartirali uyning tom qismi yoki fasadiga oʻrnatilishi nazarda tutilayotgan boʻlsa);
koʻp kvartirali uydagi joylar mulkdorlar nomidan tuzilgan shartnoma (uchinchi shaxslar manfaati uchun harakat qilayotganda);
belgilangan tartibda rasmiylashtirilgan ishonchnoma (uchinchi shaxslar manfaati uchun harakat qilayotganda);
b) transport vositalarida tashqi reklama va axborot obyektini (konstruksiyasini) oʻrnatish uchun reklama joyining pasportini rasmiylashtirish uchun:
avtomototransport vositasini davlat roʻyxatidan oʻtkazish haqidagi guvohnoma seriyasi va raqami;
transport vositasida joylashtirilishi nazarda tutilgan reklama va axborotning (transport vositasining toʻrt tarafdan koʻrinish) eskizi;
belgilangan tartibda rasmiylashtirilgan ishonchnoma (uchinchi shaxslar manfaati uchun harakat qilayotganda);
v) ilgari berilgan reklama joyi pasportlarini yangi shakldagi pasportga almashtirish, shu jumladan, amal qilish muddatini belgilash uchun:
tashqi reklama boʻyicha tegishli toʻlov va yigʻimlardan oxirgi besh yil muddat uchun qarzdorligi mavjud boʻlmaganligini asoslovchi hujjatlar;
beriladigan reklama joyining pasporti va texnik xavfsizlik talablariga muvofiq oʻrnatilganligi haqida tegishli litsenziyaga ega boʻlgan vakolatli tashkilotning joriy yildagi xulosasi (oʻrnatilgan manzili (moʻljal) va lokatsiyasi koʻrsatilgan boʻlishi shart);
ilgari berilgan reklama joyi pasportining elektron nusxasi (agar pasport egasi qayta tashkil etilgan taqdirda, huquqiy vorisligini tasdiqlovchi hujjat nusxasi, pasportga egalik qilish huquqi toʻgʻrisida sud qarori nusxasi);
tashqi reklama va axborot konstruksiyasining toʻliq koʻrinishini orqa tomoni va oldi tomonini aks ettiruvchi (fundamenti va yuqori qismi) oxirgi bir hafta ichida olingan fotosuratlari (JPEG formatida);
belgilangan tartibda rasmiylashtirilgan ishonchnoma (uchinchi shaxslar manfaati uchun harakat qilayotganda).
Ariza beruvchilardan ushbu bandda va soʻrovnomada koʻrsatilmagan maʼlumotlarni va boshqa hujjatlarni taqdim etishni talab etish qatʼiyan taqiqlanadi.
7. Davlat xizmati koʻrsatilgani uchun bazaviy hisoblash miqdorining bir baravari miqdorida yigʻim undiriladi.
Ilgari berilgan pasportlar egalari mulkchilik shaklidan qatʼi nazar, reklama oʻrnatilgan joyning pasportini yangi shakldagi pasportga almashtirish, shu jumladan, pasport muddatini belgilash uchun YIDXP axborot tizimi orqali ariza topshirganda davlat xizmatlari uchun toʻlov undirilmaydi.
Undiriladigan yigʻimlar summasi quyidagi tartibda taqsimlanadi:
10 foizi — Oʻzbekiston Respublikasi Adliya vazirligining Davlat xizmatlarini rivojlantirish jamgʻarmasining shaxsiy hisobvaragʻiga;
11,25 foizi-Yagona interaktiv davlat xizmatlari portali orqali davlat xizmatlarini koʻrsatganlik uchun, shuningdek, 0,5 foizi Yagona billing tizimi orqali davlat xizmatlari koʻrsatganlik uchun Axborot-kommunikatsiya texnologiyalarini rivojlantirish jamgʻarmasining elektron hukumat va raqamli iqtisodiyotning idoralararo loyihalarini moliyalashtirish boʻyicha maxsus hisobvaragʻiga;
39,75 foizi — tegishincha Qoraqalpogʻiston Respublikasi Vazirlar Kengashi, viloyatlar hokimliklariga, Toshkent shahrida Toshkent shahar hokimligi huzuridagi Raqamli rivojlanish departamentiga (keyingi oʻrinlarda — Departament);
39 foizi — Oʻzbekiston Respublikasi Raqobatni rivojlantirish va isteʼmolchilar huquqlarini himoya qilish qoʻmitasining budjetdan tashqari Raqobatni rivojlantirishga koʻmaklashish jamgʻarmasiga oʻtkaziladi.
8. Ariza beruvchi davlat xizmatidan foydalanishdan uni koʻrsatishning har qanday bosqichida bosh tortish huquqiga ega.
Ariza beruvchi davlat xizmatidan foydalanishdan bosh tortganda, uning soʻrovnomasi koʻrilmasdan qoldiriladi. Bunda toʻlangan yigʻim summasi qaytarilmaydi.
9. Ariza beruvchi soʻrovnomani toʻldirgan soʻng soʻrovnoma avtomatik tarzda “Tashqi reklama” raqamli monitoring elektron tizimiga (keyingi oʻrinlarda — elektron tizim) yuboriladi va ushbu elektron tizim orqali tegishincha Qoraqalpogʻiston Respublikasi Vazirlar Kengashi, viloyatlar hokimliklariga va Toshkent shahrida Departamentga yuboriladi.
10. Qoraqalpogʻiston Respublikasi Vazirlar Kengashi, viloyatlar hokimliklari va Toshkent shahrida Departament tomonidan arizalar oʻn besh ish kuni ichida koʻrib chiqiladi va elektron raqamli imzo (ERI) bilan tasdiqlangan, QR-kod (matrik shtrixli kod) qoʻyilgan tashqi reklama va axborot obyektini (konstruksiyasini) oʻrnatish uchun reklama joyining pasporti rasmiylashtiriladi yoki rad etishga asoslar mavjud boʻlganda, rasmiylashtirish rad etiladi.
Bunda kelib tushgan arizalardagi:
tashqi reklama boʻyicha tegishli toʻlov va yigʻimlardan oxirgi besh yil muddat uchun qarzdorligi mavjud boʻlmaganligini asoslovchi hujjatlar — Iqtisodiyot va moliya vazirligining hududiy boshqarmalari;
beriladigan reklama joyining pasporti va texnik xavfsizlik talablariga muvofiq oʻrnatilganligi haqida tegishli litsenziyaga ega boʻlgan vakolatli tashkilotning joriy yildagi xulosasi — Qurilish va uy-joy kommunal xoʻjaligi vazirligining hududiy boshqarmalari oʻn ish kunida elektron tizim orqali toʻgʻriligini tasdiqlaydi yoki rad etadi.
11. Ariza beruvchi YIDXPdagi shaxsiy kabineti orqali tashqi reklama va axborot obyektlarini (konstruksiyalarini) oʻrnatish uchun shartnoma ommaviy ofertasini tasdiqlash orqali reklama joyining pasportini oladi.
12. Davlat xizmatini koʻrsatish rad etilgan taqdirda, tegishincha Qoraqalpogʻiston Respublikasi Vazirlar Kengashi, tegishli viloyat hokimligi yoki Toshkent shahrida Departamentdan rad etish sabablari aniq koʻrsatilgan xabarnoma ariza beruvchining YIDXPdagi shaxsiy kabinetiga elektron shaklda yuboriladi.
13. Reklama joyining pasportini rasmiylashtirishni (uning muddatini belgilash yoki yangi shakldagi pasportga almashtirishni) rad etish uchun quyidagilar asos boʻladi:
davlat xizmatlarini koʻrsatish uchun yigʻim toʻlanmaganligi;
tashqi reklama va axborot obyektlari (konstruksiyalari) taklif qilinayotgan joyi tashqi reklama va axborot obyektlarini (konstruksiyalarini) oʻrnatish chizmasiga kiritilmaganligi;
soʻrovnomada notoʻgʻri maʼlumotlar koʻrsatilishi yoki hujjatlar soʻrovnomaga asosan toʻliq taqdim etilmaganligi yoxud yolgʻon maʼlumotlar taqdim etilganligi;
tashqi reklama va axborot obyektlari (konstruksiyalari) xavfsizligining umumiy texnik reglamentida nazarda tutilgan talablarga muvofiq emasligi;
transport vositalarida reklamani joylashtirish boʻyicha esa harakat xavfsizligi qoidalariga mos kelmasligi;
vakolati boʻlmagan shaxs tomonidan ariza berilganligi;
ilgari berilgan reklama joyining pasportida koʻrsatilgan egasi toʻgʻrisidagi maʼlumotlar, tashqi reklama va axborot obyektlarining (konstruksiyalarining) oʻlchamlari, joylashgan joyi (lokatsiyasi) uning joriy holatiga toʻgʻri kelmasligi hamda oxirgi besh yil uchun tashqi reklama boʻyicha tegishli toʻlov va yigʻimlardan qarzdorlik toʻliq qoplanmaganligi.
Bunda ilgari berilgan reklama joyining pasporti boʻyicha tegishli toʻlov va yigʻimlardan qarzdorlik va ular boʻyicha toʻlovlarni tasdiqlovchi hujjatlar solishtirma dalolatnomasiga asosan oʻrganilib, qarzdorlik aniqlanganda, reklama joyining pasporti egalariga qarzdorlikni toʻlash uchun invoys va qoʻshimcha 10 ish kun muddat beriladi.
Davlat xizmatlarini koʻrsatishni boshqa asoslar boʻyicha rad etish taqiqlanadi.
14. Ariza beruvchi tashqi reklama va axborot obyektini (konstruksiyasini) oʻrnatish uchun reklama joyining pasportini yoki transport vositalarida tashqi reklama va axborotni oʻrnatish uchun reklama joyining pasportini rasmiylashtirish rad etilgan kundan boshlab besh ish kuni mobaynida yer uchastkalarida, shuningdek, xususiy mulk boʻlgan binolar va inshootlarda, transport vositalarida tashqi reklama va axborot obyekti (konstruksiyasi) pasportini rasmiylashtirish uchun yigʻimni toʻlamasdan qayta murojaat qilish huquqiga ega.
Tashqi reklama va axborot obyektini (konstruksiyasini) oʻrnatish uchun reklama joyining pasportini rasmiylashtirib berishni rad etish uchun asos boʻlgan sabablar ariza beruvchi tomonidan bartaraf etilgan taqdirda, tashqi reklama va axborot obyektini (konstruksiyasini) oʻrnatish uchun reklama joyining pasportini olish boʻyicha qayta murojaat qiladi.
Tashqi reklama va axborot obyektini (konstruksiyasini) oʻrnatish uchun reklama joyining pasportini rasmiylashtirib berish boʻyicha qayta murojaatni koʻrib chiqishda Qoraqalpogʻiston Respublikasi Vazirlar Kengashi, viloyatlar hokimliklari va Toshkent shahrida Departament tomonidan avvalgi rad etish asoslarida bayon etilmagan sabablarning keltirilishiga yoʻl qoʻyilmaydi, avval koʻrsatilgan sabablar bartaraf etilganligini tasdiqlovchi maʼlumotlar bilan bogʻliq rad etish sabablari keltirilishi bundan mustasno.
Reklama joyining pasportini olish uchun qayta murojaat rad etilgan taqdirda, keyingi murojaatlar ushbu Reglamentga asosan umumiy tartibda koʻrib chiqiladi.
3-bob. Yakunlovchi qoidalar
15. Oʻzbekiston Respublikasi Adliya vazirligi, Qoraqalpogʻiston Respublikasi Adliya vazirligi, viloyatlar va Toshkent shahar adliya boshqarmalari mazkur Reglament talablari ijrosi boʻyicha davlat organlari va boshqa tashkilotlarning faoliyati ustidan, shu jumladan, YIDXP orqali, doimiy nazoratni va monitoringni amalga oshiradi.
16. Ariza beruvchilar davlat organlari va boshqa tashkilotlar xodimlarining xatti-harakatlari yuzasidan qonunchilik hujjatlarida belgilangan tartibda shikoyat qilishlari mumkin.
17. Mazkur Reglament talablarining buzilishida aybdor boʻlgan shaxslar qonunchilikda belgilangan tartibda javobgarlikka tortilishiga sabab boʻladilar.
Tashqi reklama va axborot obyektlarini (konstruksiyalarini) joylashtirish huquqini rasmiylashtirish boʻyicha davlat xizmatini koʻrsatishning maʼmuriy reglamentiga 1-ILOVA
Tashqi reklama va axborot obyektlarini (konstruksiyalarini) joylashtirish huquqini rasmiylashtirish tartibi
Bosqichlar Subyektlar Tadbirlar Bajarish muddatlari 1-bosqich Ariza beruvchi 1. Davlat xizmatini olish uchun YIDXPda roʻyxatdan oʻtadi. 2. Xizmat koʻrsatish uchun bazaviy hisoblash miqdorining bir baravari miqdorida yigʻim toʻlaydi (ilgari berilgan reklama joyining pasportini yangilash bundan mustasno). Murojaat etganda 2-bosqich YIDXP Soʻrovnoma “Tashqi reklama” raqamli monitoring elektron tizimiga yuboriladi va ushbu tizim orqali Qoraqalpogʻiston Respublikasi Vazirlar Kengashi, viloyatlar hokimliklari va Toshkent shahrida Departamentga yuboriladi. Avtomatik tarzda 3-bosqich Qoraqalpogʻiston Respublikasi Vazirlar Kengashi, viloyatlar hokimliklari va Toshkent shahrida Departament a) Ilgari berilgan reklama joyi pasportlarini yangi shakldagi pasportga almashtirish, shu jumladan, amal qilish muddatini belgilash uchun: Iqtisodiyot va moliya vazirligining hududiy boshqarmalariga qarzdorlik bor yoʻqligini va Qurilish va uy-joy kommunal xoʻjaligi vazirligining hududiy boshqarmalariga reklama joyining pasporti va texnik xavfsizlik talablariga muvofiq oʻrnatilganligi haqida tegishli litsenziyaga ega boʻlgan vakolatli tashkilotning joriy yildagi xulosalarini tekshirish uchun yuboradi. 10 ish kun ichida Tegishli xulosalar olinib, qolgan maʼlumotlar tekshirilganidan keyin pasportni rasmiylashtiriladi yoki soʻrovnomaga rad javobini beradi; 5 ish kuni ichida (toʻlovlar bilan bogʻliq holda qoʻshimcha 10 kunga uzaytiriladi) b) Yer uchastkalarida, shuningdek, xususiy mulk boʻlgan binolar va inshootlarda tashqi reklama va axborot obyektini (konstruksiyasini) oʻrnatish uchun reklama joyining pasportini rasmiylashtirish uchun: pasportni rasmiylashtiradi yoki soʻrovnomaga rad javobini beradi; 15 ish kun ichida v) avtotransport vositalarida tashqi reklama va axborot obyektini (konstruksiyasini) oʻrnatish uchun reklama joyining pasportini rasmiylashtirish uchun: 15 ish kun ichida pasportni rasmiylashtiradi yoki soʻrovnomaga rad javobini beradi. QR-kod (matrik shtrixli kod) qoʻyilgan pasportni ariza beruvchining YIDXPdagi shaxsiy kabinetiga elektron shaklda yuboradi; Real vaqt rejimida Ariza beruvchi YIDXPdagi shaxsiy kabineti orqali tashqi reklama va axborot obyektlarini (konstruksiyalarini) oʻrnatish uchun shartnoma ommaviy ofertasini tasdiqlash orqali reklama joyining pasportini oladi. Shartnoma ommaviy ofertasi tasdiqlanganda
Tashqi reklama va axborot obyektlarini (konstruksiyalarini) joylashtirish huquqini rasmiylashtirish boʻyicha davlat xizmatini koʻrsatishning maʼmuriy reglamentiga 2-ILOVA
Tashqi reklama va axborot obyektlarini (konstruksiyalarini) joylashtirish huquqini rasmiylashtirish uchun
I. Ariza beruvchi — yuridik shaxs toʻgʻrisida maʼlumot: 1. Toʻliq nomi 2. STIR 3. Hisobvaragʻi 4. Joylashgan joyi 5. Telefon raqami 6. Elektron pochta manzili (mavjud boʻlganda): II. Ariza beruvchi-jismoniy shaxs (YTT): 1.F.I.O. 2. Biometrik pasport (ideitifikatsiyalovchi ID-kartasi) maʼlumotlari (seriyasi, raqami) 3. JSHSHIR 4. STIR 5. Hisobvaragʻi 6. Faoliyat turi 7. Yashash manzili 8. Telefon raqami 9. Elektron pochta manzili (mavjud boʻlganda): III. Yuridik yoki jismoniy shaxslar yer uchastkalaridagi, shuningdek, xususiy mulk boʻlgan binolar va inshootlardagi reklama va axborot obyektini (konstruksiyasini) joylashtirish uchun maʼlumotlar va ilova qilinadigan hujjatlar: 1. Obyektning joylashgan manzili va oʻrnatish chizmasidagi reklama joyining raqami 2. Tashqi reklama va axborot obyektining (konstruksiyasining) eskiz loyihasi (eskiz loyihada texnik xususiyatlari aks ettiriladi) 3. Yer uchastkasiga, shuningdek, xususiy mulk boʻlgan binolar va inshootga boʻlgan mulk huquqini tasdiqlovchi hujjatlar (shu jumladan, kadastr raqami) 4. Koʻp kvartirali uydagi joylar mulkdorlarining umumiy yigʻilishi qarorlari (agar tashqi reklama va axborot obyektini koʻp kvartirali uyning tom qismi yoki fasad qismiga oʻrnatilishi nazarda tutilayotgan boʻlsa) 5. Yer uchastkalari, shuningdek, xususiy mulk boʻlgan binolar va inshootlar egasining rozilik xati (agar tashqi reklama va axborot obyekti uchinchi shaxs tomonidan joylashtirilsa) 6. Koʻp kvartirali uydagi joylar mulkdorlari yoki yer uchastkalari, shuningdek, xususiy mulk boʻlgan binolar va inshootlar egasi bilan tuzilgan shartnoma (agar tashqi reklama va axborot obyekti uchinchi shaxs tomonidan joylashtirilsa) 7. Belgilangan tartibda rasmiylashtirilgan ishonchnoma (uchinchi shaxslar manfaati uchun harakat qilayotganda) 8. Tashqi reklama va axborot obyekti (konstruksiyasi) oʻrnatiladigan joyning oxirgi bir hafta ichida olingan fotosuratlari (JPEG formatida) IV. Ilgari berilgan reklama joyi pasportlarini yangi shakldagi pasportga almashtirish, shu jumladan, amal qilish muddatini belgilash uchun maʼlumotlar va ilova qilinadigan hujjatlar: 1. Obyektning joylashgan manzili va oʻrnatish chizmasidagi reklama joyining raqami 2. Ilgari berilgan reklama joyi pasportining elektron nusxasi (agar pasport egasi qayta tashkil etilgan taqdirda, huquqiy vorisligini tasdiqlovchi hujjat nusxasi, pasportga egalik qilish huquqi toʻgʻrisida sud qarori nusxasi) 3. Koʻp kvartirali uydagi joylar mulkdorlarining amaldagi umumiy yigʻilishi qarorlari (agar tashqi reklama va axborot obyekti koʻp kvartirali uyning tom qismi yoki fasad qismida oʻrnatilgan boʻlsa) 4. Texnik xavfsizlik talablariga muvofiq oʻrnatilganligi haqida tegishli litsenziyaga ega boʻlgan vakolatli tashkilotning joriy yildagi xulosasi (oʻrnatilgan manzili (moʻljal) va lokatsiyasi koʻrsatilgan boʻlishi shart) 5. Tashqi reklama boʻyicha tegishli toʻlov va yigʻimlardan oxirgi besh yil muddat uchun qarzdorligi mavjud boʻlmaganligini asoslovchi hujjatlar 6. Tashqi reklama va axborot konstruksiyasi toʻliq koʻrinishining orqa tomoni va oldi tomonini aks ettiruvchi (fundamenti va yuqori qismi) oxirgi bir hafta ichida olingan fotosuratlari (JPEG formatida) 7. Yer uchastkasiga, shuningdek, xususiy mulk boʻlgan binolar va inshootga boʻlgan mulk huquqini tasdiqlovchi hujjatlar (shu jumladan, kadastr raqami) 8. Koʻp kvartirali uydagi joylar mulkdorlari yoki yer uchastkalari, shuningdek, xususiy mulk boʻlgan binolar va inshootlar egasi bilan tuzilgan shartnoma (agar tashqi reklama va axborot obyekti uchinchi shaxs tomonidan joylashtirilsa) 9. Belgilangan tartibda rasmiylashtirilgan ishonchnoma (uchinchi shaxslar manfaati uchun harakat qilayotganda) V. Avtotransport vositalaridagi reklama va axborot toʻgʻrisida maʼlumotlar va ilova qilinadigan hujjatlar: 1. Avtomototransport vositasini davlat roʻyxatidan oʻtkazish haqidagi guvohnoma seriyasi va raqami 2. Avtotransport vositasida joylashtirilishi nazarda tutilgan reklama va axborotning (transport vositasining toʻrt tarafdan koʻrinish) eskizi 3. Belgilangan tartibda rasmiylashtirilgan ishonchnoma (uchinchi shaxslar manfaati uchun harakat qilayotganda) Ariza beruvchining ERI/imzosi;
Vazirlar Mahkamasining 2020-yil 20-fevraldagi 104-son qaroriga 8-ILOVA
Tashqi reklama va axborot obyektlarini (konstruksiyalarini) demontaj qilish va demontaj qilingan konstruksiyalarni saqlash tartibi toʻgʻrisida
1. Ushbu Nizom tashqi reklama va axborot obyektlarini (konstruksiyalarini) demontaj qilish tartibini belgilaydi.
2. Reklama joyining pasporti mavjud boʻlmagan yer uchastkalariga, binolarga hamda inshootlarga oʻrnatilgan tashqi reklama va axborot obyektlari (konstruksiyalari) Raqobatni rivojlantirish va isteʼmolchilar huquqlarini himoya qilish qoʻmitasi va uning hududiy organlarining (keyingi oʻrinlarda — vakolatli davlat organi) qaroriga muvofiq demontaj qilinishi lozim.
Bunda vakolatli davlat organining qarori qabul qilingan kundan boshlab oʻn ish kuni ichida reklama joyining pasporti mavjud boʻlmagan tashqi reklama va axborot obyektlari (konstruksiyalari) mulkdori tomonidan ixtiyoriy ravishda demontaj qilinmagan taqdirda, mahalliy ijro etuvchi hokimiyat organlari tomonidan majburiy tartibda demontaj qilinishi mumkin.
Tashqi reklama va axborot obyektlari (konstruksiyalari) Qoraqalpogʻiston Respublikasi Vazirlar Kengashi, viloyatlar hamda Toshkent shahar hokimliklari tomonidan ushbu Nizomda koʻrsatilgan xollarda majburiy demontaj qilinganida, demontaj qilish kuni va vaqti toʻgʻrisidagi maʼlumotlar ularning veb-saytlarida demontaj qilish kunidan ikki kun oldin (ushbu Nizomning 9-bandi bundan mustasno) joylashtiriladi va demontaj qilinadigan tashqi reklama va obyektlarning mulkdorlari (egalari, foydalanuvchilari) tegishli tartibda xabardor qilingan hisoblanadi.
3. Tashqi reklama va axborot obyektlarini (konstruksiyalarini) demontaj qilish toʻgʻrisida qaror qabul qilish uchun Qoraqalpogʻiston Respublikasi Vazirlar Kengashi, viloyatlar hamda Toshkent shahar hokimliklari (shu jumladan, Toshkent shahar hokimligi huzuridagi Raqamli rivojlanish Departamenti — keyingi oʻrinlarda Departament) tomonidan tegishli hujjatlar hamda tashqi reklama va axborot obyektlari (konstruksiyalari) mulkdori toʻgʻrisidagi maʼlumotlar vakolatli davlat organiga kiritiladi.
4. Mulkdori nomaʼlum boʻlgan tashqi reklama va axborot obyektlari (konstruksiyalari) mulkdorini aniqlash maqsadida Qoraqalpogʻiston Respublikasi Vazirlar Kengashi, viloyatlar va Toshkent shahar hokimliklari tomonidan oʻzlarining Internet jahon axborot tarmogʻidagi rasmiy veb-saytlarida hamda “Tashqi reklama” raqamli monitoring elektron tizimida ushbu tashqi reklama va axborot obyekti (konstruksiyasi) hamda uning mulkdori qidirilayotganligi haqidagi eʼlon 30 kun davomida joylashtirilgan turadi.
Ushbu muddatda mulkdor aniqlanmasa, tashqi reklama va axborot obyekti (konstruksiyasi) mahalliy ijro etuvchi hokimiyat organlari tomonidan vakolatli davlat organining tegishli qarorisiz majburiy tartibda demontaj qilinishi mumkin.
5. Qoraqalpogʻiston Respublikasi Vazirlar Kengashi, viloyatlar va Toshkent shahar hokimliklari noqonuniy oʻrnatilgan tashqi reklama va axborot obyektlarini (konstruksiyalarini) majburiy tartibda demontaj qilish uchun ochiq tanlovlar asosida maxsus tashkilotlarni yollash huquqiga ega.
Tashqi reklama va axborot obyekti (konstruksiyasi) majburiy tartibda demontaj qilinganida, mahalliy ijro etuvchi hokimiyat organlari yoki maxsus tashkilot tomonidan dalolatnoma rasmiylashtiriladi va “Tashqi reklama” raqamli monitoring elektron tizimida ushbu haqda maʼlumot joylashtiriladi.
Dalolatnomada tashqi reklama va axborot obyektining (konstruksiyasining) majburiy tartibda demontaj qilingan sanasi, vaqti, demontaj qilish sababi, holat boʻyicha qisqacha maʼlumot, foto suratlar hamda saqlash uchun yuborilgan joy manzili koʻrsatilishi shart.
Tashqi reklama va axborot obyektlarini (konstruksiyalarini) majburiy tartibda demontaj qilish va undan keyingi holati boʻyicha mahalliy ijro etuvchi hokimiyat organlari yoki maxsus tashkilot javobgar boʻlmaydi.
6. Majburiy tartibda demontaj qilingan tashqi reklama va axborot obyektlari (konstruksiyalari) ular demontaj qilingan kundan boshlab oʻttiz kun davomida Qoraqalpogʻiston Respublikasi Vazirlar Kengashi, viloyatlar hamda Toshkent shahar hokimliklari tomonidan belgilangan maxsus joylarda saqlab turiladi.
7. Majburiy tartibda demontaj qilingan tashqi reklama va axborot obyekti (konstruksiyasi) mulkdori tomonidan demontaj qilingan kundan boshlab oʻttiz kun ichida mahalliy ijro etuvchi hokimiyat organlariga tashqi reklama va axborot obyektini (konstruksiyasini) qaytarish toʻgʻrisida murojaat qilishga haqli. Bunda mulkdor tomonidan tashqi reklama va axborot obyektini (konstruksiyasini) demontaj qilish, koʻchirish, saqlash hamda obodonlashtirish ishlari bilan bogʻliq xarajatlarni qoplab bergan taqdirda, mahalliy ijro etuvchi hokimiyat organlari tomonidan tashqi reklama va axborot obyekti (konstruksiyasi) mulkdoriga qaytariladi.
Agar majburiy tartibda demontaj qilingan tashqi reklama va axborot obyektini (konstruksiyasini) demontaj qilish, koʻchirish, saqlash va obodonlashtirish ishlari bilan bogʻliq xarajatlari demontaj qilingan kundan eʼtiboran oʻttiz kun mobaynida uning mulkdori tomonidan qoplab berilmasa va saqlanayotgan joyidan olib ketilmasa, ushbu tashqi reklama va axborot obyekti (konstruksiyasi) mahalliy ijro etuvchi hokimiyat organlari tomonidan sotilishi yoki belgilangan tartibda utilizatsiya qilinishi mumkin. Bunda tashqi reklama va axborot obyektining (konstruksiyasining) mulkdori mahalliy ijro etuvchi hokimiyat organlariga murojaat qilgan taqdirda tashqi reklama va axborot obyektini (konstruksiyasini) sotishdan yoki utilizatsiya qilinishidan tushgan mablagʻlar ularni demontaj qilish, saqlash, sotish va obodonlashtirish ishlari bilan bogʻliq xarajatlar chegirib tashlagan holda mulkdorga qaytariladi.
8. Tashqi reklama va axborot obyektlarini (konstruksiyalarini) majburiy tartibda demontaj qilish, koʻchirish, saqlash va obodonlashtirish ishlarini amalga oshirish mahalliy budjet mablagʻlari hisobidan, keyinchalik ushbu xarajatlarni tashqi reklama va axborot obyekti (konstruksiyasi) mulkdorlari yoki sotishdan (utilizatsiyadan) tushgan mablagʻlar hisobidan qoplanadi.
9. Oʻrnatilgan tashqi reklama va axborot obyekti (konstruksiyasi) atrof-muhit, inson hayoti va transport vositalariga xavf tugʻdirgan taqdirda (texnik nosoz holatdaligi, kommunikatsiya oʻtkazmalariga zarar keltirganligi aniqlangan va kechiktirib boʻlmaydigan inson hayoti uchun xavfli boʻlgan vaziyatlarda), mahalliy ijro etuvchi hokimiyat organlari tomonidan dalolatnoma rasmiylashtirilib, ogohlantirishsiz tashqi reklama va axborot obyekti (konstruksiyasi) majburiy tartibda demontaj qilinadi hamda bu haqda tashqi reklama va axborot obyekti (konstruksiyasi) mulkdoriga ikki ish kunidan kechiktirmasdan xabar beriladi va “Tashqi reklama” raqamli monitoring elektron tizimida ushbu haqda maʼlumot joylashtiriladi.
10. Tashqi reklama obyektlarini (konstruksiyalarini) joylashtirish uchun pasportlari, guvohnomalari, sertifikatlari, ruxsatnomalari va huquqni belgilovchi boshqa hujjatlari bekor qilingan yoki ushbu hujjatlar mavjud boʻlmagan (ruxsatsiz oʻrnatilgan) hollarda, tashqi reklama obyektlarini (konstruksiyalarini) demontaj qilish choralari koʻriladi.
11. Ushbu Nizomda belgilangan tartibda demontaj qilingan tashqi reklama va axborot obyektlarining (konstruksiyalarining) joyiga yoki yon atrofiga tashqi reklama va axborot obyektlari (konstruksiyalari) takroran noqonuniy oʻrnatilganda, mahalliy ijro etuvchi hokimiyat organlari tomonidan ogohlantirishsiz majburiy tartibda demontaj qilinadi. Bunda ushbu Nizomning 6 va 7-bandlari qoʻllaniladi.
12. Ushbu Nizomda belgilangan tartibni buzganlik, qonunchilik talablariga rioya qilmagan xolda tashqi reklama va axborot obyektlari (konstruksiyalari) oʻrnatganligi uchun aybdor shaxslar qonunchilik hujjatlarida belgilangan tartibda javobgar boʻladi”.
4. Vazirlar Mahkamasining “Oʻzbekiston Respublikasida Turizm sohasini tiklash va rivojlantirish uchun qulay shart-sharoitlarni yaratish chora-tadbirlari toʻgʻrisida” 2020-yil 10-iyuldagi 433-son qaroriga 17-ilovaning 96-pozitsiyasi chiqarib tashlansin.
5. Vazirlar Mahkamasining “Jamoat transportini moliyalashtirishning yangi tizimini tashkil etish chora-tadbirlari toʻgʻrisida” 2023-yil 18-martdagi 116-son qaroriga 3-ilovaning 5-bandi chiqarib tashlansin.
Oʻzbekiston Respublikasining Bosh vaziri A. ARIPOV
Toshkent sh.,
2023-yil 31-avgust,
428-son