📅 2023-yil 4-sentabr · Vazirlar Mahkamasi qarorlari
Rasmiy matn. Rasmiy hujjat. Tahririy izohlar kiritilmagan.
📅 2023-yil 4-sentabr · Vazirlar Mahkamasi qarorlari
Rasmiy matn. Rasmiy hujjat. Tahririy izohlar kiritilmagan.
📅 2023 йил 4 сентябрь · Вазирлар Маҳкамаси қарорлари
Расмий матн. Расмий ҳужжат. Таҳририй изоҳлар киритилмаган.
📅 4 сентября 2023 г. · Постановления Кабинета Министров
Официальный текст. Официальный документ. Редакционные примечания не включены.
📅 4 September 2023 · Cabinet of Ministers resolutions
Official text. Official document. Editorial notes are not included.
Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг
қарори
НИЗОМ
СХЕМАСИ
МЕЗОНЛАРИ
ТАВСИФИ
ТАВСИФИ
«Халқ саломатлиги посбони» кўкрак нишонини таъсис этиш тўғрисида
Ўзбекистон Республикаси Президентининг «Бирламчи тиббий-санитария ёрдамини аҳолига яқинлаштириш ва тиббий хизматлар самарадорлигини ошириш бўйича қўшимча чора-тадбирлар тўғрисида» 2022 йил 25 апрелдаги ПҚ-215-сон қарори ижросини таъминлаш ҳамда мамлакатимизда соғлом турмуш тарзини кенг тарғиб қилган, аҳолининг тиббий маданиятини оширишга муносиб ҳисса қўшган, халқимиз саломатлигини мустаҳкамлашда шахсий намуна кўрсатган тиббиёт ходимлари ва жамоатчилик вакилларини рағбатлантириш мақсадида Вазирлар Маҳкамаси қарор қилади:
1. «Халқ саломатлиги посбони» кўкрак нишони таъсис этилсин.
2. Қуйидагилар:
«Халқ саломатлиги посбони» кўкрак нишони тўғрисидаги низом 1-иловага мувофиқ;
«Халқ саломатлиги посбони» кўкрак нишони ва гувоҳномасининг тавсифлари 2 ва 3-иловаларга мувофиқ тасдиқлансин.
3. Ўзбекистон Республикаси Марказий банки ҳузуридаги «Давлат белгиси» давлат унитар корхонаси Соғлиқни сақлаш вазирлигининг буюртмасига асосан «Халқ саломатлиги посбони» кўкрак нишони ва унинг гувоҳномаси тайёрланишини белгиланган тартибда таъминласин.
4. «Халқ саломатлиги посбони» кўкрак нишони ва унинг гувоҳномасини тайёрлаш ҳамда мукофотланганларни тақдирлаш билан боғлиқ харажатлар Ўзбекистон Республикаси Давлат бюджети маблағлари ҳисобидан қопланиши инобатга олинсин.
5. Мазкур қарорнинг бажарилишини назорат қилиш Ўзбекистон Республикаси соғлиқни сақлаш вазири А.Ш. Иноятов зиммасига юклансин.
Вазирлар Маҳкамасининг 2023 йил 4 сентябрдаги 444-сон қарорига 1-ИЛОВА
«Халқ саломатлиги посбони» кўкрак нишони тўғрисида
1-боб. Умумий қоидалар
1. Ушбу Низом «Халқ саломатлиги посбони» кўкрак нишони (кейинги ўринларда — кўкрак нишони) билан тақдирлаш тартибини белгилайди.
2. Кўкрак нишони билан куйидагилар тақдирланади:
мамлакатимизда соғлом турмуш тарзини умуммиллий ҳаракатга айлантиришга муносиб ҳисса қўшган барча даражадаги идора ва ташкилотлар ҳамда жамоатчилик вакиллари;
жисмоний фаолликни кундалик одатга айлантириб, уни ўз жамоаси ва аҳоли орасида тарғиб қилишда алоҳида намуна бўлаётган шахслар ва спорт мураббийлари;
зарарли одатларнинг олдини олиш, бартараф этиш, уларга қарши курашишда ижобий натижаларга эришган ва жамоатчилик назоратини самарали ташкил этишда фаоллик кўрсатган фуқаролар;
аҳолининг соғлом овқатланишини йўлга қўйиш учун етарли шарт-шароитлар яратган шахслар;
ҳудуднинг санитария-эпидемиологик осойишталиги, атроф-муҳит тоза ва озодалигини таъминлаш, аҳолида санитария-гигиеник кўникмаларни ҳосил қилиш ва мустаҳкамлаш орқали касалликларнинг олдини олишга эришган мутахассислар;
сурункали касалликлар профилактикасида хавф омилларини бартараф этиш ва турмуш тарзини ижобий томонга ўзгартиришга ундайдиган долзарб материаллар тайёрлаган оммавий ахборот воситалари вакиллари;
профилактик тиббиётни ривожлантиришга ва бу йўналишда малакали кадрларни тайёрлашга муносиб ҳисса қўшган тиббиёт соҳаси ходимлари ва бошқа мутахассислар.
Кўкрак нишони билан Ўзбекистон Республикаси фуқароси бўлмаган шахслар ҳам тақдирланиши мумкин.
2-боб. Кўкрак нишони билан тақдирлаш учун ҳужжатларни тақдим этиш ва кўриб чиқиш
3. Кўкрак нишони билан тақдирлаш мазкур Низомга 1-иловада келтирилган схемага мувофиқ амалга оширилади.
4. Туман (шаҳар) тиббиёт бирлашмалари ҳар йили 10 сентябрга қадар ҳудудлардаги тиббиёт ходимлари ва жамоатчилик вакилларини кўкрак нишони билан тақдирлаш бўйича дастлабки таклифларни шакллантиради ҳамда тегишлича Қорақалпоғистон Республикаси Соғлиқни сақлаш вазирлиги, вилоятлар соғлиқни сақлаш бошқармалари ва Тошкент шаҳар соғлиқни сақлаш бош бошқармасига (кейинги ўринларда — ҳудудий соғлиқни сақлаш идоралари) тақдим этади.
5. Ҳудудий соғлиқни сақлаш идоралари ҳар йили 1 октябрга қадар кўкрак нишони билан тақдирлаш бўйича таклифларни Соғлиқни сақлаш вазирлигига (кейинги ўринларда — вазирлик) тақдим этади.
6. Республика даражасидаги давлат органлари, ташкилотлари ва жамоат бирлашмалари ҳар йили 1 октябрга қадар ўз ходимларини кўкрак нишони билан тақдирлаш бўйича таклифларни вазирликка тақдим этади.
7. Кўкрак нишони билан тақдирлаш бўйича таклифларга номзодлар ҳақида қуйидаги ҳужжатлар илова қилинади:
номзод ҳақида маълумотнома;
номзоднинг шахсини тасдиқловчи ҳужжат нусхаси (фуқаролик паспорти ёки ID-карта);
номзоднинг сўнгги уч йил давомида ўз ҳудудида соғлом турмуш тарзини кенг тарғиб қилиш ва аҳоли саломатлигини мустаҳкамлаш борасидаги амалий ишлари акс эттирилган тавсифнома.
8. Кўкрак нишони билан тақдирлашга оид таклифларни кўриб чиқиш учун Ўзбекистон Республикаси соғлиқни сақлаш вазири (кейинги ўринларда — вазир) томонидан соҳада кўп йиллик тажрибага эга бўлган беш кишидан иборат таркибда комиссия (кейинги ўринларда — Комиссия) ташкил этилади.
9. Комиссия таркиби вазир томонидан тасдиқланади.
Комиссия таркибига вазирликнинг Жамоатчилик кенгаши ва соҳадаги бошқа нодавлат нотижорат ташкилотлари вакилларидан иборат экспертлар киритилиши мумкин.
10. Комиссия йиғилишида номзодларга оид ҳужжатлар белгиланган тартибда ўрганилади, мазкур Низомга 2-иловада белгиланган мезонларга мувофиқ баҳоланади ва ўз таклифларини билдирилган ҳолда ҳар йили 20 октябрга қадар энг муносиб номзодлар бўйича якуний хулоса қабул қилинади.
3-боб. Кўкрак нишони билан тақдирлаш тартиби
11. Комиссия хулосаси асосида вазирнинг кўкрак нишони билан тақдирлаш тўғрисидаги буйруғи ҳар йили 1 ноябрга қадар чиқарилади.
12. Кўкрак нишони ҳар йили ноябрь ойининг иккинчи якшанбаси — Тиббиёт ходимлари куни арафасида вазир (ёки унинг топшириғига биноан бошқа масъул шахслар) томонидан тантанали тарзда топширилади.
13. Кўкрак нишони билан тақдирлаш, истисно тариқасида, вазирнинг буйруғига асосан алоҳида ҳолатларда ҳам амалга оширилиши мумкин.
14. Кўкрак нишони билан тақдирланганларга базавий ҳисоблаш миқдорининг тўрт баравари миқдорида бир йўла тўланадиган пул мукофоти берилади.
15. Кўкрак нишони билан тақдирланганлар рўйхати вазирликнинг расмий веб-сайтида ва бошқа оммавий ахборот воситаларида эълон қилинади.
16. Бир шахс кўкрак нишони билан бир марта мукофотланади.
17. Кўкрак нишони давлат мукофотларидан кейин кўкракнинг чап томонига тақилади.
4-боб. Якунловчи қоидалар
18. Вазирлик мазкур Низомга мувофиқ кўкрак нишонига тавсия этилган номзодлар ҳужжатларининг холис кўриб чиқилиши учун бевосита масъулдир.
19. Ушбу Низом талаблари бузилишида айбдор бўлган шахслар қонунчилик ҳужжатларида белгиланган тартибда жавоб берадилар.
«Халқ саломатлиги посбони» кўкрак нишони тўғрисидаги низомга 1-ИЛОВА
«Халқ саломатлиги посбони» кўкрак нишони билан тақдирлаш
Босқичлар Масъуллар Тадбирлар Муддатлар 1-босқич Туман (шаҳар) тиббиёт бирлашмалари Ҳудудлардаги тиббиёт ходимлари ва жамоатчилик вакилларини кўкрак нишони билан тақдирлаш бўйича дастлабки таклифларни шакллантиради. Таклифларни тегишлича Қорақалпоғистон Республикаси Соғлиқни сақлаш вазирлиги, вилоятлар соғлиқни сақлаш бошқармалари ва Тошкент шаҳар соғлиқни сақлаш бош бошқармасига тақдим этади. Ҳар йили 10 сентябрга кадар 2-босқич Қорақалпоғистон Республикаси Соғлиқни сақлаш вазирлиги, вилоятлар соғлиқни сақлаш бошқармалари ва Тошкент шаҳар соғлиқни сақлаш бош бошқармаси Кўкрак нишони билан тақдирлаш бўйича туман (шаҳар) тиббиёт бирлашмаларининг таклифларини ўрганиб чиқиб, Соғлиқни сақлаш вазирлигига тақдим этади. Ҳар йили 1 октябрга кадар Республика даражасидаги давлат органлари, ташкилотлар ва жамоат бирлашмалари Республика даражасидаги идоралар ўз ходимларини кўкрак нишони билан тақдирлаш бўйича таклифларни Соғлиқни сақлаш вазирлигига киритади. 3-босқич Соғлиқни сақлаш вазирлиги Кўкрак нишони билан тақдирлашга оид таклифларни кўриб чиқиш учун Ўзбекистон Республикаси соғлиқни сақлаш вазири томонидан комиссия ташкил этилади. Комиссия йиғилишида номзодларга оид ҳужжатлар белгиланган тартибда ўрганилади, ўз таклифларини билдирган ҳолда энг муносиб номзодлар бўйича якуний хулоса қабул қилинади. Ҳар йили 20 октябрга қадар 4-босқич Соғлиқни сақлаш вазирлиги Ўзбекистон Республикаси соғлиқни сақлаш вазирининг кўкрак нишони билан тақдирлаш тўғрисидаги буйруғи чиқарилади. Ҳар йили 1 ноябрга қадар 5-босқич Ўзбекистон Республикаси соғлиқни сақлаш вазири (ёки унинг топшириғига биноан бошқа масъул шахслар) Кўкрак нишони тантанали тарзда топширилади. Ҳар йили ноябрь ойининг 2-якшанбаси — Тиббиёт ходимлари куни арафасида
«Халқ саломатлиги посбони» кўкрак нишони тўғрисидаги низомга 2-ИЛОВА
«Халқ саломатлиги посбони» кўкрак нишонига номзодларни баҳолаш
Т/р Кўрсаткичларнинг номланиши Балл тизими 1. Халқ саломатлигини асраш, жумладан, соғлиқни сақлаш соҳасидаги ибратли фаолияти ва тизимдаги меҳнат стажи. 1 баллдан 5 баллгача 2. Аҳолининг тиббий маданиятини юксалтиришга қаратилган ўқув қўлланмалари яратгани, давра суҳбатлари ва халқ билан учрашувларда тарғибот-ташвиқот ишларини кенг олиб бораётгани. 1 баллдан 5 баллгача 3. Халқ саломатлиги борасида ўтказилган танловларда фаол иштирок этиб, ғолибликни қўлга киритгани, шогирдлари нуфузли танлов ва мусобақаларда юқори натижаларга эришаётгани. 1 баллдан 5 баллгача 4. Ўз ҳудудида санитария-эпидемиологик барқарорликни таъминлашга, аҳолининг шахсий ва умумий гигиена қоидаларига риоя қилиш кўникмаларини ҳосил қилиш орқали юқумли касалликлар профилактикасига эришаётганлиги. 1 баллдан 5 баллгача 5. Аҳоли саломатлигини муҳофаза қилиш ва уларда соғлом турмуш тарзини шакллантириш мақсадида «Саломатлик мактаби»ни яратгани ва фаолиятини самарали ташкил этаётгани 1 баллдан 5 баллгача 6. Ўсиб келаётган ёш авлодни ҳар томонлама соғлом ва баркамол ривожлантиришга, жумладан, тўғри овқатланишга ва зарарли одатлардан холи бўлиш кўникмаларини шакллантиришга ҳисса қўшаётгани. 1 баллдан 5 баллгача 7. Ўз ҳудуди ва маҳалласида сурункали касалликлар профилактикаси, юрак-қон томир, ҳазм аъзолари тизими сурункали касалликларининг камайишига эришаётганлиги. 1 баллдан 5 баллгача 8. Жамоаси ва маҳаллада «Саломатлик бурчаги» ташкил этилганлиги ва улардаги маълумотлардан аҳолининг фойдаланиш самарадорлиги. 1 баллдан 5 баллгача 9. Оилада соғлом турмуш тарзи яхши йўлга қўйилгани, оила аъзоларининг спорт билан мунтазам шуғулланиши ва шахсий намуна кўрсатгани, зарур шароитлар ва жиҳозлар билан таъминлангани. 1 баллдан 5 баллгача 10. Маҳаллада жисмоний фаоллик билан шуғулланувчи «Эъзозли аёллар» ва «Фахрий нуронийлар» клублари фаолиятини йўлга қўйганлиги. 1 баллдан 5 баллгача 11. Маҳалласида жисмоний фаолликни тизимли тарғиб этаётгани ва натижада тўғри овқатланиш тамойилларига риоя қилган ҳолда ортиқча вазндан холос бўлган фуқаролар улушининг кўпайганлиги. 1 баллдан 5 баллгача 12. Амалга ошираётган ибратли ишларининг оммавий ахборот воситалари ва ижтимоий тармоқларда кенг ёритилиши даражаси. 1 баллдан 5 баллгача
Вазирлар Маҳкамасининг 2023 йил 4 сентябрдаги 444-сон қарорига 2-ИЛОВА
«Халқ саломатлиги посбони» кўкрак нишонининг
«Халқ саломатлиги посбони» кўкрак нишони (кейинги ўринларда — кўкрак нишони) диаметри 34 миллиметрли доира шаклида бўлиб, мис қотишмасидан тайёрланади.
Кўкрак нишонининг олд томонида халқ саломатлиги ҳимояси маъносини ифодаловчи рамзий дарвоза шаклидаги яшил эмалли арка тасвири жойлашган бўлиб, унинг қуйи қисмида кўтарилаётган қуёш нурлари фонида очиқ кафтлар ушлаб турган қизил рангдаги юрак шакли ҳамда кўк рангда ишланган соғлом турмуш тарзини тарғиб қилувчи оила тасвири акс эттирилган.
Кўкрак нишонининг юқори айланаси бўйлаб оқ эмаль фонида баландлиги 3 миллиметр бўлган «XALQ SALOMATLIGI POSBONI» ёзуви зарҳал ҳарфлар билан ёзилган.
Кўкрак нишонининг орқа томонида, айлана марказида, тўрт қаторда ҳарфларнинг баландлиги 1,8 миллиметр бўлган «XALQ SALOMATLIGIGA QOʻSНGAN НISSASI UCНUN» сўзлари жойлашган.
Кўкрак нишонининг қалинлиги — 2,5 миллиметр. Тасвирлар ва ёзувлар қабариқ.
Кўкрак нишони олд ва орқа томонларининг четлари қавариқ доира билан ўралган.
Кўкрак нишони ҳалқа ва илмоқчалар ёрдамида тўғри тўртбурчак шаклидаги қадағичга уланган. Қадағичнинг эни — 26 миллиметр, бўйи — 17 миллиметрдан иборат.
Қадағич эни 22 миллиметрли шойи лента билан қопланган бўлиб, икки чеккадаги кўк рангли йўллар эни 4 миллиметрни, ўртадаги кўк рангли йўлнинг эни 3 миллиметрни ташкил этади. Унинг орасида эни 3,5 миллиметрли иккита қизил рангдаги йўллар ўтган. Кўк ва қизил рангдаги йўлларни эни 1 миллиметр бўлган 4 та оқ рангдаги йўллар ажратиб туради.
Қадағичнинг орқа томонига кўкрак нишонини кийимга тақиб қўйиш учун тўғноғич кўринишидаги мослама ўрнатилган.
«Халқ саломатлиги посбони» кўкрак нишони
Вазирлар Маҳкамасининг 2023 йил 4 сентябрдаги 444-сон қарорига 3-ИЛОВА
«Халқ саломатлиги посбони» кўкрак нишони гувоҳномасининг
«Халқ саломатлиги посбони» кўкрак нишони гувоҳномаси (кейинги ўринларда — гувоҳнома) 160х110 миллиметр ўлчамдаги китобча шаклида бўлиб, 240 г/кв.м. қалинликдаги офсет қоғоздан тайёрланади.
Гувоҳноманинг ташқи томони (биринчи ва тўртинчи бетлари) кўк рангда бўлиб, плёнка билан қопланган.
Гувоҳноманинг юқори чеккасидан (биринчи бети) 36 миллиметр пастда, марказда, оралиғи 3,5 миллиметрли уч сатрдан иборат матн жойлашган. Биринчи сатрда «XALQ», иккинчи сатрда «SALOMATLIGI POSBONI» (катта ҳарфларда, «Times new Roman Bolt» шрифти, 14 кегль), учинчи сатрда «koʻkrak nishoni» («Times new Roman Bolt» шрифти, 14 кегль) сўзлари ёзилган. Ундан 14 миллиметр пастда «GUVOНNOMASI» (катта ҳарфларда, «Times new Roman Bolt» шрифти, 17 кегль) сўзи ёзилган.
Ёзувлар оқ рангда акс эттирилган.
Гувоҳноманинг ички томони (иккинчи ва учинчи бетлари) «Тангир» тасвири туширилган оч яшил рангда бўлиб, офсет усулида чоп этилган.
Ички томонининг чап қисмида (иккинчи бети), марказда, кўкрак нишонининг аслига тенг ўлчамдаги рангли тасвири акс эттирилган.
Гувоҳноманинг ички ўнг томони (учинчи бети) юқори чеккасидан 8 миллиметр пастда, марказда, «GUVOНNOMA №» (катта ҳарфларда, «Times new Roman Bolt» шрифти, 10 кегль) сўзи ва 15 миллиметрли чизиқ жойлашган.
Ундан 10 миллиметр пастда мукофотланган шахснинг фамилияси, исми ва отасининг исмини қайд этиш учун оралиғи 8 миллиметрли учта чизиқ тортилган.
Пастки чизиқдан 6 миллиметр қуйида, марказда, оралиғи 2 миллиметрли икки сатрдан иборат матн жойлашган. Биринчи сатрда «Oʻzbekiston Respublikasi», иккинчи сатрда «sogʻliqni saqlash vazirining» («Times new Roman Bolt» шрифти, 10 кегль) сўзлари ёзилган.
Ундан 7 миллиметр пастда оралиғи 4 миллиметр бўлган икки сатрдан иборат матн жойлашган. Биринчи сатрда «20___ у. «____» ____________dagi», иккинчи сатрда «____-sonli buyrugʻiga asosan» («Times new Roman Bolt» шрифти, 10 кегль) сўзлари ёзилган.
Ундан 5 миллиметр пастда, марказда, оралиғи 5 миллиметрли уч сатрдан иборат матн жойлашган. Биринчи сатрда «XALQ SALOMATLIGI», иккинчи сатрда «POSBONI» (катта ҳарфларда, «Times new Roman Bolt» шрифти, 14 кегль), учинчи сатрда «koʻkrak nishoni bilan mukofotlandi» («Times new Roman Bolt» шрифти, 10 кегль) сўзлари ёзилган.
Сўнгги сўзлардан 9 миллиметр пастда, чап томонда, «VAZIR» (катта ҳарфларда, «Times new Roman Bolt» шрифти, 10 кегль) сўзи ёзилган.
«Халқ саломатлиги посбони» кўкрак нишони гувоҳномаси
Ўзбекистон Республикасининг Бош вазири А. АРИПОВ
Тошкент ш.,
2023 йил 4 сентябрь,
444-сон
Oʻzbekiston Respublikasi Vazirlar Mahkamasining
qarori
NIZOM
SXEMASI
MEZONLARI
TAVSIFI
TAVSIFI
“Xalq salomatligi posboni” koʻkrak nishonini taʼsis etish toʻgʻrisida
Oʻzbekiston Respublikasi Prezidentining “Birlamchi tibbiy-sanitariya yordamini aholiga yaqinlashtirish va tibbiy xizmatlar samaradorligini oshirish boʻyicha qoʻshimcha chora-tadbirlar toʻgʻrisida” 2022-yil 25-apreldagi PQ-215-son qarori ijrosini taʼminlash hamda mamlakatimizda sogʻlom turmush tarzini keng targʻib qilgan, aholining tibbiy madaniyatini oshirishga munosib hissa qoʻshgan, xalqimiz salomatligini mustahkamlashda shaxsiy namuna koʻrsatgan tibbiyot xodimlari va jamoatchilik vakillarini ragʻbatlantirish maqsadida Vazirlar Mahkamasi qaror qiladi:
1. “Xalq salomatligi posboni” koʻkrak nishoni taʼsis etilsin.
2. Quyidagilar:
“Xalq salomatligi posboni” koʻkrak nishoni toʻgʻrisidagi nizom 1-ilovaga muvofiq;
“Xalq salomatligi posboni” koʻkrak nishoni va guvohnomasining tavsiflari 2 va 3-ilovalarga muvofiq tasdiqlansin.
3. Oʻzbekiston Respublikasi Markaziy banki huzuridagi “Davlat belgisi” davlat unitar korxonasi Sogʻliqni saqlash vazirligining buyurtmasiga asosan “Xalq salomatligi posboni” koʻkrak nishoni va uning guvohnomasi tayyorlanishini belgilangan tartibda taʼminlasin.
4. “Xalq salomatligi posboni” koʻkrak nishoni va uning guvohnomasini tayyorlash hamda mukofotlanganlarni taqdirlash bilan bogʻliq xarajatlar Oʻzbekiston Respublikasi Davlat budjeti mablagʻlari hisobidan qoplanishi inobatga olinsin.
5. Mazkur qarorning bajarilishini nazorat qilish Oʻzbekiston Respublikasi sogʻliqni saqlash vaziri A.Sh. Inoyatov zimmasiga yuklansin.
Vazirlar Mahkamasining 2023-yil 4-sentabrdagi 444-son qaroriga 1-ILOVA
“Xalq salomatligi posboni” koʻkrak nishoni toʻgʻrisida
1-bob. Umumiy qoidalar
1. Ushbu Nizom “Xalq salomatligi posboni” koʻkrak nishoni (keyingi oʻrinlarda — koʻkrak nishoni) bilan taqdirlash tartibini belgilaydi.
2. Koʻkrak nishoni bilan kuyidagilar taqdirlanadi:
mamlakatimizda sogʻlom turmush tarzini umummilliy harakatga aylantirishga munosib hissa qoʻshgan barcha darajadagi idora va tashkilotlar hamda jamoatchilik vakillari;
jismoniy faollikni kundalik odatga aylantirib, uni oʻz jamoasi va aholi orasida targʻib qilishda alohida namuna boʻlayotgan shaxslar va sport murabbiylari;
zararli odatlarning oldini olish, bartaraf etish, ularga qarshi kurashishda ijobiy natijalarga erishgan va jamoatchilik nazoratini samarali tashkil etishda faollik koʻrsatgan fuqarolar;
aholining sogʻlom ovqatlanishini yoʻlga qoʻyish uchun yetarli shart-sharoitlar yaratgan shaxslar;
hududning sanitariya-epidemiologik osoyishtaligi, atrof-muhit toza va ozodaligini taʼminlash, aholida sanitariya-gigiyenik koʻnikmalarni hosil qilish va mustahkamlash orqali kasalliklarning oldini olishga erishgan mutaxassislar;
surunkali kasalliklar profilaktikasida xavf omillarini bartaraf etish va turmush tarzini ijobiy tomonga oʻzgartirishga undaydigan dolzarb materiallar tayyorlagan ommaviy axborot vositalari vakillari;
profilaktik tibbiyotni rivojlantirishga va bu yoʻnalishda malakali kadrlarni tayyorlashga munosib hissa qoʻshgan tibbiyot sohasi xodimlari va boshqa mutaxassislar.
Koʻkrak nishoni bilan Oʻzbekiston Respublikasi fuqarosi boʻlmagan shaxslar ham taqdirlanishi mumkin.
2-bob. Koʻkrak nishoni bilan taqdirlash uchun hujjatlarni taqdim etish va koʻrib chiqish
3. Koʻkrak nishoni bilan taqdirlash mazkur Nizomga 1-ilovada keltirilgan sxemaga muvofiq amalga oshiriladi.
4. Tuman (shahar) tibbiyot birlashmalari har yili 10-sentabrga qadar hududlardagi tibbiyot xodimlari va jamoatchilik vakillarini koʻkrak nishoni bilan taqdirlash boʻyicha dastlabki takliflarni shakllantiradi hamda tegishlicha Qoraqalpogʻiston Respublikasi Sogʻliqni saqlash vazirligi, viloyatlar sogʻliqni saqlash boshqarmalari va Toshkent shahar sogʻliqni saqlash bosh boshqarmasiga (keyingi oʻrinlarda — hududiy sogʻliqni saqlash idoralari) taqdim etadi.
5. Hududiy sogʻliqni saqlash idoralari har yili 1-oktabrga qadar koʻkrak nishoni bilan taqdirlash boʻyicha takliflarni Sogʻliqni saqlash vazirligiga (keyingi oʻrinlarda — vazirlik) taqdim etadi.
6. Respublika darajasidagi davlat organlari, tashkilotlari va jamoat birlashmalari har yili 1-oktabrga qadar oʻz xodimlarini koʻkrak nishoni bilan taqdirlash boʻyicha takliflarni vazirlikka taqdim etadi.
7. Koʻkrak nishoni bilan taqdirlash boʻyicha takliflarga nomzodlar haqida quyidagi hujjatlar ilova qilinadi:
nomzod haqida maʼlumotnoma;
nomzodning shaxsini tasdiqlovchi hujjat nusxasi (fuqarolik pasporti yoki ID-karta);
nomzodning soʻnggi uch yil davomida oʻz hududida sogʻlom turmush tarzini keng targʻib qilish va aholi salomatligini mustahkamlash borasidagi amaliy ishlari aks ettirilgan tavsifnoma.
8. Koʻkrak nishoni bilan taqdirlashga oid takliflarni koʻrib chiqish uchun Oʻzbekiston Respublikasi sogʻliqni saqlash vaziri (keyingi oʻrinlarda — vazir) tomonidan sohada koʻp yillik tajribaga ega boʻlgan besh kishidan iborat tarkibda komissiya (keyingi oʻrinlarda — Komissiya) tashkil etiladi.
9. Komissiya tarkibi vazir tomonidan tasdiqlanadi.
Komissiya tarkibiga vazirlikning Jamoatchilik kengashi va sohadagi boshqa nodavlat notijorat tashkilotlari vakillaridan iborat ekspertlar kiritilishi mumkin.
10. Komissiya yigʻilishida nomzodlarga oid hujjatlar belgilangan tartibda oʻrganiladi, mazkur Nizomga 2-ilovada belgilangan mezonlarga muvofiq baholanadi va oʻz takliflarini bildirilgan holda har yili 20-oktabrga qadar eng munosib nomzodlar boʻyicha yakuniy xulosa qabul qilinadi.
3-bob. Koʻkrak nishoni bilan taqdirlash tartibi
11. Komissiya xulosasi asosida vazirning koʻkrak nishoni bilan taqdirlash toʻgʻrisidagi buyrugʻi har yili 1-noyabrga qadar chiqariladi.
12. Koʻkrak nishoni har yili noyabr oyining ikkinchi yakshanbasi — Tibbiyot xodimlari kuni arafasida vazir (yoki uning topshirigʻiga binoan boshqa masʼul shaxslar) tomonidan tantanali tarzda topshiriladi.
13. Koʻkrak nishoni bilan taqdirlash, istisno tariqasida, vazirning buyrugʻiga asosan alohida holatlarda ham amalga oshirilishi mumkin.
14. Koʻkrak nishoni bilan taqdirlanganlarga bazaviy hisoblash miqdorining toʻrt baravari miqdorida bir yoʻla toʻlanadigan pul mukofoti beriladi.
15. Koʻkrak nishoni bilan taqdirlanganlar roʻyxati vazirlikning rasmiy veb-saytida va boshqa ommaviy axborot vositalarida eʼlon qilinadi.
16. Bir shaxs koʻkrak nishoni bilan bir marta mukofotlanadi.
17. Koʻkrak nishoni davlat mukofotlaridan keyin koʻkrakning chap tomoniga taqiladi.
4-bob. Yakunlovchi qoidalar
18. Vazirlik mazkur Nizomga muvofiq koʻkrak nishoniga tavsiya etilgan nomzodlar hujjatlarining xolis koʻrib chiqilishi uchun bevosita masʼuldir.
19. Ushbu Nizom talablari buzilishida aybdor boʻlgan shaxslar qonunchilik hujjatlarida belgilangan tartibda javob beradilar.
“Xalq salomatligi posboni” koʻkrak nishoni toʻgʻrisidagi nizomga 1-ILOVA
“Xalq salomatligi posboni” koʻkrak nishoni bilan taqdirlash
Bosqichlar Masʼullar Tadbirlar Muddatlar 1-bosqich Tuman (shahar) tibbiyot birlashmalari Hududlardagi tibbiyot xodimlari va jamoatchilik vakillarini koʻkrak nishoni bilan taqdirlash boʻyicha dastlabki takliflarni shakllantiradi. Takliflarni tegishlicha Qoraqalpogʻiston Respublikasi Sogʻliqni saqlash vazirligi, viloyatlar sogʻliqni saqlash boshqarmalari va Toshkent shahar sogʻliqni saqlash bosh boshqarmasiga taqdim etadi. Har yili 10-sentabrga kadar 2-bosqich Qoraqalpogʻiston Respublikasi Sogʻliqni saqlash vazirligi, viloyatlar sogʻliqni saqlash boshqarmalari va Toshkent shahar sogʻliqni saqlash bosh boshqarmasi Koʻkrak nishoni bilan taqdirlash boʻyicha tuman (shahar) tibbiyot birlashmalarining takliflarini oʻrganib chiqib, Sogʻliqni saqlash vazirligiga taqdim etadi. Har yili 1-oktabrga kadar Respublika darajasidagi davlat organlari, tashkilotlar va jamoat birlashmalari Respublika darajasidagi idoralar oʻz xodimlarini koʻkrak nishoni bilan taqdirlash boʻyicha takliflarni Sogʻliqni saqlash vazirligiga kiritadi. 3-bosqich Sogʻliqni saqlash vazirligi Koʻkrak nishoni bilan taqdirlashga oid takliflarni koʻrib chiqish uchun Oʻzbekiston Respublikasi sogʻliqni saqlash vaziri tomonidan komissiya tashkil etiladi. Komissiya yigʻilishida nomzodlarga oid hujjatlar belgilangan tartibda oʻrganiladi, oʻz takliflarini bildirgan holda eng munosib nomzodlar boʻyicha yakuniy xulosa qabul qilinadi. Har yili 20-oktabrga qadar 4-bosqich Sogʻliqni saqlash vazirligi Oʻzbekiston Respublikasi sogʻliqni saqlash vazirining koʻkrak nishoni bilan taqdirlash toʻgʻrisidagi buyrugʻi chiqariladi. Har yili 1-noyabrga qadar 5-bosqich Oʻzbekiston Respublikasi sogʻliqni saqlash vaziri (yoki uning topshirigʻiga binoan boshqa masʼul shaxslar) Koʻkrak nishoni tantanali tarzda topshiriladi. Har yili noyabr oyining 2-yakshanbasi — Tibbiyot xodimlari kuni arafasida
“Xalq salomatligi posboni” koʻkrak nishoni toʻgʻrisidagi nizomga 2-ILOVA
“Xalq salomatligi posboni” koʻkrak nishoniga nomzodlarni baholash
T/r Koʻrsatkichlarning nomlanishi Ball tizimi 1. Xalq salomatligini asrash, jumladan, sogʻliqni saqlash sohasidagi ibratli faoliyati va tizimdagi mehnat staji. 1 balldan 5 ballgacha 2. Aholining tibbiy madaniyatini yuksaltirishga qaratilgan oʻquv qoʻllanmalari yaratgani, davra suhbatlari va xalq bilan uchrashuvlarda targʻibot-tashviqot ishlarini keng olib borayotgani. 1 balldan 5 ballgacha 3. Xalq salomatligi borasida oʻtkazilgan tanlovlarda faol ishtirok etib, gʻoliblikni qoʻlga kiritgani, shogirdlari nufuzli tanlov va musobaqalarda yuqori natijalarga erishayotgani. 1 balldan 5 ballgacha 4. Oʻz hududida sanitariya-epidemiologik barqarorlikni taʼminlashga, aholining shaxsiy va umumiy gigiyena qoidalariga rioya qilish koʻnikmalarini hosil qilish orqali yuqumli kasalliklar profilaktikasiga erishayotganligi. 1 balldan 5 ballgacha 5. Aholi salomatligini muhofaza qilish va ularda sogʻlom turmush tarzini shakllantirish maqsadida “Salomatlik maktabi”ni yaratgani va faoliyatini samarali tashkil etayotgani 1 balldan 5 ballgacha 6. Oʻsib kelayotgan yosh avlodni har tomonlama sogʻlom va barkamol rivojlantirishga, jumladan, toʻgʻri ovqatlanishga va zararli odatlardan xoli boʻlish koʻnikmalarini shakllantirishga hissa qoʻshayotgani. 1 balldan 5 ballgacha 7. Oʻz hududi va mahallasida surunkali kasalliklar profilaktikasi, yurak-qon tomir, hazm aʼzolari tizimi surunkali kasalliklarining kamayishiga erishayotganligi. 1 balldan 5 ballgacha 8. Jamoasi va mahallada “Salomatlik burchagi” tashkil etilganligi va ulardagi maʼlumotlardan aholining foydalanish samaradorligi. 1 balldan 5 ballgacha 9. Oilada sogʻlom turmush tarzi yaxshi yoʻlga qoʻyilgani, oila aʼzolarining sport bilan muntazam shugʻullanishi va shaxsiy namuna koʻrsatgani, zarur sharoitlar va jihozlar bilan taʼminlangani. 1 balldan 5 ballgacha 10. Mahallada jismoniy faollik bilan shugʻullanuvchi “Eʼzozli ayollar” va “Faxriy nuroniylar” klublari faoliyatini yoʻlga qoʻyganligi. 1 balldan 5 ballgacha 11. Mahallasida jismoniy faollikni tizimli targʻib etayotgani va natijada toʻgʻri ovqatlanish tamoyillariga rioya qilgan holda ortiqcha vazndan xolos boʻlgan fuqarolar ulushining koʻpayganligi. 1 balldan 5 ballgacha 12. Amalga oshirayotgan ibratli ishlarining ommaviy axborot vositalari va ijtimoiy tarmoqlarda keng yoritilishi darajasi. 1 balldan 5 ballgacha
Vazirlar Mahkamasining 2023-yil 4-sentabrdagi 444-son qaroriga 2-ILOVA
“Xalq salomatligi posboni” koʻkrak nishonining
“Xalq salomatligi posboni” koʻkrak nishoni (keyingi oʻrinlarda — koʻkrak nishoni) diametri 34 millimetrli doira shaklida boʻlib, mis qotishmasidan tayyorlanadi.
Koʻkrak nishonining old tomonida xalq salomatligi himoyasi maʼnosini ifodalovchi ramziy darvoza shaklidagi yashil emalli arka tasviri joylashgan boʻlib, uning quyi qismida koʻtarilayotgan quyosh nurlari fonida ochiq kaftlar ushlab turgan qizil rangdagi yurak shakli hamda koʻk rangda ishlangan sogʻlom turmush tarzini targʻib qiluvchi oila tasviri aks ettirilgan.
Koʻkrak nishonining yuqori aylanasi boʻylab oq emal fonida balandligi 3 millimetr boʻlgan “XALQ SALOMATLIGI POSBONI” yozuvi zarhal harflar bilan yozilgan.
Koʻkrak nishonining orqa tomonida, aylana markazida, toʻrt qatorda harflarning balandligi 1,8 millimetr boʻlgan “XALQ SALOMATLIGIGA QOʻSNGAN NISSASI UCNUN” soʻzlari joylashgan.
Koʻkrak nishonining qalinligi — 2,5 millimetr. Tasvirlar va yozuvlar qabariq.
Koʻkrak nishoni old va orqa tomonlarining chetlari qavariq doira bilan oʻralgan.
Koʻkrak nishoni halqa va ilmoqchalar yordamida toʻgʻri toʻrtburchak shaklidagi qadagʻichga ulangan. Qadagʻichning eni — 26 millimetr, boʻyi — 17 millimetrdan iborat.
Qadagʻich eni 22 millimetrli shoyi lenta bilan qoplangan boʻlib, ikki chekkadagi koʻk rangli yoʻllar eni 4 millimetrni, oʻrtadagi koʻk rangli yoʻlning eni 3 millimetrni tashkil etadi. Uning orasida eni 3,5 millimetrli ikkita qizil rangdagi yoʻllar oʻtgan. Koʻk va qizil rangdagi yoʻllarni eni 1 millimetr boʻlgan 4 ta oq rangdagi yoʻllar ajratib turadi.
Qadagʻichning orqa tomoniga koʻkrak nishonini kiyimga taqib qoʻyish uchun toʻgʻnogʻich koʻrinishidagi moslama oʻrnatilgan.
“Xalq salomatligi posboni” koʻkrak nishoni
Vazirlar Mahkamasining 2023-yil 4-sentabrdagi 444-son qaroriga 3-ILOVA
“Xalq salomatligi posboni” koʻkrak nishoni guvohnomasining
“Xalq salomatligi posboni” koʻkrak nishoni guvohnomasi (keyingi oʻrinlarda — guvohnoma) 160x110 millimetr oʻlchamdagi kitobcha shaklida boʻlib, 240 g/kv.m. qalinlikdagi ofset qogʻozdan tayyorlanadi.
Guvohnomaning tashqi tomoni (birinchi va toʻrtinchi betlari) koʻk rangda boʻlib, plyonka bilan qoplangan.
Guvohnomaning yuqori chekkasidan (birinchi beti) 36 millimetr pastda, markazda, oraligʻi 3,5 millimetrli uch satrdan iborat matn joylashgan. Birinchi satrda “XALQ”, ikkinchi satrda “SALOMATLIGI POSBONI” (katta harflarda, “Times new Roman Bolt” shrifti, 14 kegl), uchinchi satrda “koʻkrak nishoni” (“Times new Roman Bolt” shrifti, 14 kegl) soʻzlari yozilgan. Undan 14 millimetr pastda “GUVONNOMASI” (katta harflarda, “Times new Roman Bolt” shrifti, 17 kegl) soʻzi yozilgan.
Yozuvlar oq rangda aks ettirilgan.
Guvohnomaning ichki tomoni (ikkinchi va uchinchi betlari) “Tangir” tasviri tushirilgan och yashil rangda boʻlib, ofset usulida chop etilgan.
Ichki tomonining chap qismida (ikkinchi beti), markazda, koʻkrak nishonining asliga teng oʻlchamdagi rangli tasviri aks ettirilgan.
Guvohnomaning ichki oʻng tomoni (uchinchi beti) yuqori chekkasidan 8 millimetr pastda, markazda, “GUVONNOMA №” (katta harflarda, “Times new Roman Bolt” shrifti, 10 kegl) soʻzi va 15 millimetrli chiziq joylashgan.
Undan 10 millimetr pastda mukofotlangan shaxsning familiyasi, ismi va otasining ismini qayd etish uchun oraligʻi 8 millimetrli uchta chiziq tortilgan.
Pastki chiziqdan 6 millimetr quyida, markazda, oraligʻi 2 millimetrli ikki satrdan iborat matn joylashgan. Birinchi satrda “Oʻzbekiston Respublikasi”, ikkinchi satrda “sogʻliqni saqlash vazirining” (“Times new Roman Bolt” shrifti, 10 kegl) soʻzlari yozilgan.
Undan 7 millimetr pastda oraligʻi 4 millimetr boʻlgan ikki satrdan iborat matn joylashgan. Birinchi satrda “20___ u. “____” ____________dagi”, ikkinchi satrda “____-sonli buyrugʻiga asosan” (“Times new Roman Bolt” shrifti, 10 kegl) soʻzlari yozilgan.
Undan 5 millimetr pastda, markazda, oraligʻi 5 millimetrli uch satrdan iborat matn joylashgan. Birinchi satrda “XALQ SALOMATLIGI”, ikkinchi satrda “POSBONI” (katta harflarda, “Times new Roman Bolt” shrifti, 14 kegl), uchinchi satrda “koʻkrak nishoni bilan mukofotlandi” (“Times new Roman Bolt” shrifti, 10 kegl) soʻzlari yozilgan.
Soʻnggi soʻzlardan 9 millimetr pastda, chap tomonda, “VAZIR” (katta harflarda, “Times new Roman Bolt” shrifti, 10 kegl) soʻzi yozilgan.
“Xalq salomatligi posboni” koʻkrak nishoni guvohnomasi
Oʻzbekiston Respublikasining Bosh vaziri A. ARIPOV
Toshkent sh.,
2023-yil 4-sentabr,
444-son