UzbekAI

← Qonunlar

📅 2023-yil 5-sentabr · Vazirlar Mahkamasi qarorlari

Rasmiy matn. Rasmiy hujjat. Tahririy izohlar kiritilmagan.

Yordam | Arxiv | Atamalar | Statistika | API | Havola yuborish | Sayt haqida | Shartlar

← Қонунлар

📅 2023 йил 5 сентябрь · Вазирлар Маҳкамаси қарорлари

Расмий матн. Расмий ҳужжат. Таҳририй изоҳлар киритилмаган.

Ёрдам | Архив | Атамалар | Статистика | API | Ҳавола юбориш | Сайт ҳақида | Шартлар

← Законы

📅 5 сентября 2023 г. · Постановления Кабинета Министров

Официальный текст. Официальный документ. Редакционные примечания не включены.

Помощь | Архив | Термины | Статистика | API | Предложить ссылку | О сайте | Условия

← Laws

📅 5 September 2023 · Cabinet of Ministers resolutions

Official text. Official document. Editorial notes are not included.

Help | Archive | Glossary | Stats | API | Submit | About | Terms

Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг

қарори

МАЪМУРИЙ РЕГЛАМЕНТИ

СХЕМАСИ

МИНИМАЛ ТАЛАБЛАР

МИНИМАЛ ТАЛАБЛАР

МИНИМАЛ ТАЛАБЛАР

МИНИМАЛ ТАЛАБЛАР

МИНИМАЛ ТАЛАБЛАР

МИНИМАЛ ТАЛАБЛАР

МИНИМАЛ ТАЛАБЛАР

МИНИМАЛ ТАЛАБЛАР

МИНИМАЛ ТАЛАБЛАР

МИНИМАЛ ТАЛАБЛАР

МИНИМАЛ ТАЛАБЛАР

МИНИМАЛ ТАЛАБЛАР

МИНИМАЛ ТАЛАБЛАР

МИНИМАЛ ТАЛАБЛАР

МИНИМАЛ ТАЛАБЛАР

Наслчилик хўжалиги мақомини бериш бўйича давлат хизматлари кўрсатишнинг маъмурий регламентини тасдиқлаш тўғрисида

Ўзбекистон Республикаси Президентининг «Давлат хизматлари кўрсатишни соддалаштириш, бюрократик тўсиқларни қисқартириш ҳамда давлат хизматлари кўрсатиш миллий тизимини ривожлантиришнинг қўшимча чора-тадбирлари тўғрисида» 2022 йил 20 апрелдаги ПФ-113-сон Фармони ижросини таъминлаш, шунингдек, чорвачилик соҳасида наслчилик иши билан шуғулланувчи субъектларга наслчилик хўжалиги мақомини бериш бўйича давлат хизматлари кўрсатиш тизимини янада такомиллаштириш мақсадида Вазирлар Маҳкамаси қарор қилади:

1. Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2022 йил 20 апрелдаги ПФ-113-сон Фармони билан тасдиқланган Давлат хизматларини кўрсатиш тизимини модернизация қилиш ва жадал ривожлантиришнинг 2022 — 2026 йилларга мўлжалланган миллий стратегиясини 2022-2023 йилларда амалга ошириш бўйича « Йўл харитаси »да наслчилик хўжаликлари мақомини бериш бўйича давлат хизматини кўрсатишни бизнес жараёнларини модернизациялаш усулларини (BPR) қўллаш орқали мақбуллаштириш ҳамда ушбу хизматни кўрсатиш учун мурожаатларни Ўзбекистон Республикаси Ягона интерактив давлат хизматлари портали (кейинги ўринларда — ЯИДХП) орқали қабул қилишни йўлга қўйиш назарда тутилганлиги маълумот учун қабул қилинсин.

2. Қуйидагиларни назарда тутувчи Наслчилик хўжалиги мақомини бериш бўйича давлат хизматлари кўрсатишнинг маъмурий регламенти 1-иловага мувофиқ тасдиқлансин:

наслчилик хўжалиги мақомини олиш учун мурожаат қилиш ва мурожаатга кўра давлат хизматларини кўрсатиш тартиби;

наслчилик хўжалиги мақомини бериш ва наслчилик хўжалиги мақоми берилганлиги тўғрисидаги гувоҳномани расмийлаштириш тартиби;

наслчилик хўжалиги мақомини олган субъектга қўйиладиган талаблар.

3. Ўзбекистон Республикаси Қишлоқ хўжалиги вазирлиги Рақамли технологиялар вазирлиги ва Адлия вазирлиги билан биргаликда:

икки ой муддатда ЯИДХП орқали наслчилик хўжалиги мақомини бериш бўйича давлат хизматлари кўрсатишни жорий қилиш бўйича техник ҳужжатни ишлаб чиқсин;

уч ой муддатда наслчилик хўжалиги мақомини бериш бўйича давлат хизматлари кўрсатишда иштирок этувчи тузилмалар ЯИДХПга интеграция қилинишини таъминласин;

наслчилик хўжалиги мақомини бериш бўйича давлат хизматларини кўрсатганлик учун тўлов ва йиғимларни тўлов тизимлари ҳамда ягона биллинг тизими орқали электрон шаклда тўлаш имкониятини яратсин;

наслчилик хўжалиги мақомини бериш бўйича давлат хизматлари кўрсатишнинг ҳар бир босқичида жисмоний ва юридик шахсларнинг мурожаатлари кўриб чиқилишини ЯИДХПда кузатиб бориш чораларини кўрсин.

4. Ўзбекистон Республикаси Ҳукуматининг 2-иловага мувофиқ айрим қарорлари ўз кучини йўқотган деб ҳисоблансин.

5. Ўзбекистон Республикаси Қишлоқ хўжалиги вазирлиги манфаатдор вазирликлар ва идоралар билан биргаликда ўзлари қабул қилган норматив-ҳуқуқий ҳужжатларни икки ой муддатда ушбу қарорга мувофиқлаштирсин.

6. Мазкур қарорнинг бажарилишини назорат қилиш Ўзбекистон Республикаси қишлоқ хўжалиги вазири А.Б. Воитов зиммасига юклансин.

Вазирлар Маҳкамасининг 2023 йил 5 сентябрдаги 449-сон қарорига 1-ИЛОВА

Наслчилик хўжалиги мақомини бериш бўйича давлат хизматлари кўрсатишнинг

1-боб. Умумий қоидалар

1. Мазкур Регламент жисмоний ва юридик шахсларга (кейинги ўринларда — талабгор) наслчилик хўжалиги мақомини бериш бўйича давлат хизматлари кўрсатиш (кейинги ўринларда — давлат хизматлари) тартибини белгилайди.

2. Талабгорга наслчилик хўжалиги мақомини бериш давлат хизматлари марказлари (кейинги ўринларда — Марказ) ва Ўзбекистон Республикаси Ягона интерактив давлат хизматлари портали (кейинги ўринларда — ЯИДХП) ёки «Рақамли қишлоқ хўжалиги» ягона интеграцион платформаси (кейинги ўринларда — Агропортал) орқали тушган мурожаатга асосан Ўзбекистон Республикаси Қишлоқ хўжалиги вазирлиги ҳузуридаги Чорвачилик ва яйлов хўжалигини ривожлантириш агентлигининг ҳудудий бўлимлари (кейинги ўринларда — ваколатли орган) томонидан мазкур Регламентга мувофиқ амалга оширилади.

3. Ушбу Регламентда қуйидаги асосий тушунчалардан фойдаланилади:

бонитировка — чорва ҳайвонларининг наслдорлик ва маҳсулдорлик сифатларини баҳолаш;

генофонд — муайян зотга мансуб организмдаги ирсий омиллар ёки генлар йиғиндисига эга чорва ҳайвонлари гуруҳи;

наслдор чорва ҳайвонлари — келиб чиқиши тегишли ҳужжатлар билан тасдиқланган, муайян зотни такрор кўпайтириш учун фойдаланиладиган ва белгиланган тартибда рўйхатга олинган чорва ҳайвонлари;

наслдор чорва ҳайвонлари ва наслдор подаларни давлат рўйхатига олиш — чорва ҳайвонларининг келиб чиқишини аниқлаш ва маҳсулдорлигини белгилаш мақсадида муайян турга мансуб наслдор чорва ҳайвонлари ҳамда наслдор подалар ҳақидаги маълумотларни (бунда чорва ҳайвонларининг маҳсулдорлик ва хўжалик учун фойдали белгилари урчитилаётган шу турдаги чорва ҳайвонлари ва подаларнинг кўрсаткичларига нисбатан юқори бўлиши лозим) ҳисобга олиш;

наслли маҳсулотлар (материаллар) — наслдор чорва ҳайвонларининг уруғи, эмбриони ва тухуми;

наслчилик — селекция мақсадида наслдор чорва ҳайвонларини урчитиш, наслли маҳсулотлар (материаллар) етиштириш ва улардан фойдаланиш;

наслчилик ишлари — чорва ҳайвонлари сонини кўпайтириш, маҳсулдорлигини ошириш ва насл сифатини яхшилаш мақсадида давлат ва хўжаликлар томонидан олиб бориладиган ташкилий зоотехник тадбирлар тизими;

наслчилик объектлари — наслдор чорва ҳайвонлари (қорамоллар, қўйлар, эчкилар, отлар, туялар, чўчқалар, шунингдек, паррандалар, балиқлар, асаларилар, ипак қурти, қуёнлар, ёввойи ҳайвонлар) ва уларнинг маҳсулотлари (материаллари);

наслчилик субъектлари — наслчилик иши билан шуғулланувчи илмий-тадқиқот ва бошқа ташкилотлар, селекция марказлари, ипподромлар, иммуногенетик назорат лабораториялари, назорат-синов станциялари, эмбрионларни кўчириб ўтказиш (трансплантация) марказлари ва наслли маҳсулотга эга бўлган бошқа жисмоний ва юридик шахслар.

4. Наслчилик хўжалиги мақоми талабгорнинг мурожаатида кўрсатилган муайян тоифага мансуб зотдаги чорва ҳайвонлари (ёввойи ва хонаки ҳайвонлар, шунингдек, паррандалар, балиқлар, мўйнали ҳайвонлар ҳамда асаларилар) турига ёки фаолият йўналишига қараб берилади.

5. Қуйидаги тоифалар бўйича наслчилик хўжалиги мақоми берилади:

наслчилик хўжалиги сифатида камида уч йил фаолият юритган ҳамда маълум бир соф зотли ва юқори маҳсулдорлик хусусиятига эга бўлган наслдор чорва ҳайвонлари подасини урчитиш, янги линия, оила ва типлар яратиш ҳамда наслли эркак ва урғочи чорва ҳайвонларини етказиб бериш билан шуғулланаётган талабгорга — наслчилик заводи мақоми;

соф зотли наслдор чорва ҳайвонларини урчитиш йўналишида камида уч йил фаолият юритаётган талабгорга — наслчилик хўжалиги мақоми;

замонавий усуллардан фойдаланган ҳолда муайян ҳудуднинг иқлим шароитига яхши мослашган янги чорва ҳайвонлари зотлари, хиллари ва гуруҳларини яратиш, жуфтлаш ва урчитишнинг самарали тизимини ишлаб чиқиш ва уни кенг татбиқ этиш, наслчилик заводлари учун селекция-наслчилик ишларининг истиқболли режасини ишлаб чиқиш йўналишида фаолият олиб бораётган талабгорга — селекция маркази мақоми;

наслдор отларни синовдан ўтказиш бўйича фаолият олиб бораётган талабгорга — ипподром мақоми;

такомиллаштирилаётган наслдор чорва ҳайвонларини генетик усулда баҳолаш бўйича фаолият олиб бораётган талабгорга — иммуногенетик назорат лабораторияси мақоми;

наслчилик субъектларига наслдор чорва ҳайвонларининг қиймати, маҳсулдорлиги ва сифатини баҳолаш, назорат қилиш ва олинган маълумотларни расмийлаштириш бўйича хизмат кўрсатадиган талабгорга — назорат-синов станцияси мақоми;

наслни яхшиловчи юқори генетик маҳсулдорлик хусусиятига эга бўлган турли зотлардаги наслдор чорва ҳайвонларидан олинган уруғ билан чорва ҳайвонларини сунъий уруғлантириш бўйича фаолият олиб бораётган талабгорга — чорва ҳайвонларини сунъий уруғлантириш корхонаси мақоми;

наслни яхшиловчи юқори генетик маҳсулдорлик хусусиятига эга бўлган турли зотлардаги наслдор она чорва ҳайвонларини сақлаш ва улардан эмбрионлар тайёрлаш бўйича фаолият олиб бораётган талабгорга — эмбрионларни кўчириб ўтказиш (трансплантация) маркази мақоми;

наслдор чорва ҳайвонларининг музлатилган уруғлари банкини ташкил этиш ва реализация қилиш бўйича фаолият олиб бораётган талабгорга — чорва ҳайвонлари уруғини ишлаб чиқиш ва сотиш корхонаси мақоми;

муайян зотга мансуб организмдаги ирсий омиллар ёки генлар йиғиндисига эга генофонд (кам сонли) чорва ҳайвонлари гуруҳини шакллантириш, урчитиш, кўпайтириш, сақлаш, асраш ҳамда янги зот ва типларни яратиш бўйича фаолият олиб бораётган талабгорга — генофонд хўжалиги мақоми.

6. Бир тоифадаги наслчилик хўжалигини бошқа тоифадаги наслчилик хўжалигига ўтказиш мазкур Регламентда белгиланган тартибда амалга оширилади.

2-боб. Давлат хизматлари кўрсатиш тартиби

7. Давлат хизматлари кўрсатиш мазкур Регламентга 1-иловада келтирилган схемага асосан амалга оширилади.

8. Талабгор ёки унинг вакили давлат хизматларидан фойдаланиш учун Марказга ўзи келиб мурожаат қилади ёхуд давлат хизматларидан электрон тарзда фойдаланиш учун ЯИДХПда рўйхатдан ўтади.

Сўровнома ушбу Регламентга 2-иловада келтирилган шакл бўйича электрон равишда тўлдиради.

9. Талабгор ёки унинг вакили Марказга ўзи келиб мурожаат этганда, унинг сўровномаси Марказ ходими томонидан тўлдирилиб, талабгор ёки унинг вакили томонидан тасдиқланганидан сўнг реал вақт режимида ваколатли органга электрон шаклда юборилади.

10. Талабгор ёки унинг вакили ЯИДХП ёки Агропортал орқали мурожаат этганда, сўровнома автоматик тарзда ваколатли органга электрон шаклда юборилади.

Талабгор ёки унинг вакили ЯИДХП ёки Агропортал орқали давлат хизматларидан фойдаланганда, сўровномани электрон рақамли имзо билан тасдиқлаш талаб этилмайди.

11. Сўровномага қуйидагилар илова қилинади:

наслчилик заводи, наслчилик хўжалиги, генофонд хўжалиги мақомини олишга талабгорлар учун — сўнгги уч йилда ўтказилган наслли маҳсулотлар (материаллар) бонитировкаси натижалари бўйича маълумотномалар нусхаси.

Бунда наслчилик хўжалиги мақомига эга бўлган хўжаликлардан сотиб олинган ёки хорижий давлатлардан олиб келинган наслдор чорва ҳайвонлари мазкур Регламентга 4 — 18-иловаларда белгиланган минимал талабларга мувофиқ келганда ҳамда талабгор томонидан ҳайвонларнинг наслдорлигини тасдиқловчи ҳужжатлар тақдим этилганда, наслли маҳсулотлар (материаллар) бонитировкаси натижалари бўйича маълумотномалар нусхасини тақдим этиш талаб қилинмайди;

наслдор чорва ҳайвонларининг идентификация қилинганлиги тўғрисидаги маълумот;

тегишли чорва ҳайвонлари турлари бўйича наслчилик хўжалиги мақомини олиш учун мазкур Регламентга 4 — 18-иловаларда белгиланган минимал талабларга мувофиқлиги бўйича талабгор томонидан тасдиқланган маълумотлар.

Янгидан ташкил этилаётган чорвачилик субъектлари томонидан хорижий давлатлардан ёки республикадаги наслчилик хўжаликларидан олиб келинган наслли чорва ҳайвонларига қўйиладиган талаблар мазкур Регламентга 4 — 18-иловаларда белгиланган минимал талабларга мувофиқ бўлганда улардан уч йиллик фаолияти тўғрисидаги маълумот талаб этилмайди.

12. Қуйидаги ҳужжатлар ваколатли орган томонидан тегишли давлат органлари ва ташкилотларидан мустақил равишда ёки «Электрон ҳукумат» тизими идоралараро интеграциялашув платформаси орқали сўраб олинади:

талабгорнинг давлат рўйхатидан ўтказилганлиги тўғрисидаги гувоҳномаси нусхаси;

юридик шахслар учун — ташкилот штатидаги олий ёки ўрта махсус маълумотли зооинженерия мутахассисининг дипломи нусхаси.

13. Давлат хизматлари кўрсатилганлиги учун базавий ҳисоблаш миқдорининг икки баравари миқдорида йиғим ундирилади.

Давлат хизматлари кўрсатиш учун ЯИДХП ёки Агропортал орқали мурожаат этилганда, ушбу банднинг биринчи хатбошисида кўрсатилган йиғим суммасининг 90 фоизи ундирилади.

Давлат хизматлари кўрсатганлик учун йиғимлар тўланганлигини тасдиқлаш ахборот-коммуникация тизимлари орқали амалга оширилади.

14. Давлат хизматлари кўрсатганлик учун ундириладиган йиғимлар қуйидаги тартибда тақсимланади:

а) Марказга ўзи келиб мурожаат этганда:

20 фоизи — Ўзбекистон Республикаси Адлия вазирлигининг Давлат хизматларини ривожлантириш жамғармасига;

0,5 фоизи — Ягона биллинг тизими орқали давлат хизматларини кўрсатганлик учун Ўзбекистон Республикаси Рақамли технологиялар вазирлиги ҳузуридаги «Электрон ҳукумат лойиҳаларини бошқариш маркази» давлат муассасасининг Иқтисодиёт ва молия вазирлиги ҳузуридаги Ғазначилик хизмати қўмитасидаги махсус ҳисобварағига;

қолган маблағлар — ваколатли орган ҳисобварағига ўтказилади;

б) ЯИДХП орқали мурожаат этилганда:

10 фоизи — Ўзбекистон Республикаси Адлия вазирлигининг Давлат хизматларини ривожлантириш жамғармасига;

11,75 фоизи (шундан 0,5 фоизи — ягона биллинг тизими орқали давлат хизматлари кўрсатилганда) — Ўзбекистон Республикаси Рақамли технологиялар вазирлиги ҳузуридаги «Электрон ҳукумат лойиҳаларини бошқариш маркази» давлат муассасасининг Иқтисодиёт ва молия вазирлиги ҳузуридаги Ғазначилик хизмати қўмитасидаги махсус ҳисобварағига;

қолган маблағлар — ваколатли органнинг ҳисобварағига ўтказилади;

в) Агропортал орқали мурожаат этилганда:

11,75 фоизи — (шундан 0,5 фоизи — Агробиллинг тизими орқали давлат хизматлари кўрсатилганда) Ўзбекистон Республикаси Қишлоқ хўжалиги вазирлигининг «Агросаноатни рақамлаштириш маркази» масъулияти чекланган жамиятнинг шахсий ҳисобварағига;

қолган маблағлар — ваколатли органнинг ҳисобварағига ўтказилади.

3-боб. Наслчилик хўжалиги мақомини бериш тартиби

15. Ваколатли орган талабгор томонидан тўлдирилган сўровномадаги маълумотларнинг тўғрилигини аниқлаш учун сўровнома тушганидан сўнг 10 иш куни ичида жойига чиққан ҳолда қуйидагиларни ўрганади:

наслчилик заводларида ёки хўжаликларида етиштирилган, шунингдек, хорижий давлатлардан олиб келинган наслдор чорва ҳайвонлари билан подани (гала) тўлдириб борилганлиги;

селекция-наслчилик ишлари бўйича режаларнинг ишлаб чиқилганлиги;

селекция-наслчилик илмий-тадқиқот ишларининг илғор ютуқлари ва усулларидан фойдаланилганлиги;

селекция маркази, ипподром, назорат-синов станцияси ва иммуногенетик назорат лабораторияларининг Техник жиҳатдан тартибга солиш соҳасида назорат инспекцияси томонидан белгиланган тартибда техник жиҳатдан малакалилиги маъқуллашдан ўтганлиги;

наслли маҳсулотлар (материаллар) уларнинг наслдорлигини тасдиқловчи ҳужжатлар билан бирга юридик ва жисмоний шахсларга аукцион ёки шартнома асосида етказиб берилганлиги;

ҳар бир наслдор чорва ҳайвонлари идентификация қилинганлиги;

наслли маҳсулотлар (материаллар) бонитировкаси ўз вақтида ўтказиб борилганлиги, уларнинг натижаларини таҳлил қилиш орқали поданинг (галанинг) маҳсулдорлигини ошириш бўйича зарур чора-тадбирлар амалга оширилганлиги;

давлат наслдор чорва ҳайвонлари дафтарига киритиш учун тақдим этган ва киритилган наслдор чорва ҳайвонларининг мавжудлиги;

чорва ҳайвонларини сунъий уруғлантириш корхонаси учун наслдор чорва ҳайвонлари маҳсулдорлиги ва авлодларининг сифати бўйича баҳоланганлиги;

давлат тармоқ дастурларига мувофиқ селекция-наслчилик ишлари бўйича иш режалари ишлаб чиқилганлиги ва уларнинг амалга оширилиши;

наслли маҳсулотлар (материаллар)нинг келиб чиқиши, сақланиши, баҳоланиши ва насл сифатини тасдиқловчи зоотехник ҳужжатлар мавжудлиги;

наслдор чорва ҳайвонларини асраш ва парваришлаш учун мустаҳкам озуқа таъминоти (йил давомида бир меъёрда озиқлантириш) яратилганлиги;

наслчилик хўжалигининг муайян тоифаси бўйича тадбирларни амалга ошириш учун автоматлаштирилган технологиялар, зарур асбоб-ускуналар ва жиҳозларнинг мавжудлиги;

наслчилик хўжалиги мақомини олишга талабгорнинг ўз фаолиятида зоотехника, ветеринария ва санитария талабларига риоя қилиши;

селекция-наслчилик ишлари бўйича ҳисоб-китоблар ва ҳужжатлар юритилиши;

селекция-наслчилик ресурсларининг яхшиланиши, сақланиши, такрор кўпайтирилиши ва улардан оқилона фойдаланилиши таъминланганлиги;

чорва ҳайвонлари маҳсулдорлиги бўйича ҳисоб-китобни юритиш, типи бўйича таснифлаш, келиб чиқишини генетик экспертиза қилиш (иммуногенетик назорат лабораторияси бўлмаган ҳудудда чорва ҳайвонларининг генетик келиб чиқишини таҳлил қилиш) ва уларнинг маҳсулдорлиги ҳамда авлодининг сифати бўйича баҳолаш талабларининг бажарилиши;

уруғ олиш учун фақат такрор кўпайтириладиган наслдор эркак чорва ҳайвонларидан фойдаланилиши, уруғ ва эмбрионларнинг технологик талабномаларда ва ветеринария-санитария қоидалари ва нормалари талабларида белгиланган шарт-шароитда тайёрланиши, идентификациялаш ва сақланиши;

наслли маҳсулотларнинг (материалларнинг) сифати кафолатланиши;

наслчилик заводи мақоми учун наслнинг такомиллаштирилиши, яхшиланиши, чорва ҳайвонлари маҳсулдорлигини кўпайтириш бўйича фаолиятнинг самарадорлиги, маълум бир соф зотли чорва ҳайвонларини урчитиш ва яратиш ишларининг сифат кўрсаткичлари;

наслчилик хўжалиги мақоми учун чорва ҳайвонларини камида уч йил давомида наслдор соф зотли чорва ҳайвонлари билан урчитишнинг самарадорлиги ва сифат кўрсаткичлари;

селекция маркази мақоми учун маълум бир чорва ҳайвонлари зотини такомиллаштириш мақсадида замонавий усуллардан фойдаланилаётганлиги ва уларнинг янги чорва ҳайвонлари зотларини яратиш ҳамда кўпайтиришдаги самарадорлиги;

ипподром мақоми учун отларнинг келиб чиқиши, зотга хослиги, экстерьери (ташқи кўриниши), гавда тузилиши ва бошқа кўрсаткичлари бўйича синовларни ўтказиш бўйича етарли шароитларнинг яратилганлиги;

иммуногенетик назорат лабораторияси мақоми учун наслдор чорва ҳайвонларини генетик усулда баҳолаш фаолиятини амалга ошириш бўйича шароитларнинг мавжудлиги;

назорат-синов станцияси мақоми учун наслдор чорва ҳайвонларининг қийматини ошириш, маҳсулдорлиги ва сифат кўрсаткичларини баҳолаш бўйича шароитлар мавжудлиги;

чорва ҳайвонларини сунъий уруғлантириш корхонаси мақоми учун юқори генетик маҳсулдорлик хусусиятига эга бўлган турли зотга мансуб эркак чорва ҳайвонларидан олинган музлатилган уруғларнинг сифатли сақланиши ва сунъий уруғлантирилиши учун шароитларнинг яратилганлиги;

эмбрионларни кўчириб ўтказиш (трансплантация) маркази мақоми учун юқори маҳсулдорлик хусусиятига эга бўлган наслдор она чорва ҳайвонларининг сақланиши ва эмбрионлар тайёрланиши учун шароитларни яратилганлиги ҳамда малакали мутахассислар билан таъминланганлиги;

чорва ҳайвонлари уруғини ишлаб чиқиш ва сотиш корхонаси мақоми учун наслни яхшиловчи наслдор эркак чорва ҳайвонларини сақлаш учун етарли шароитлар яратилганлиги ва музлатилган уруғлар банкининг ташкил этилганлиги ҳамда районлаштирилган наслдор чорва ҳайвонлари зотларининг музлатилган уруғлари сотилганлиги;

генофонд хўжалиги мақоми учун чорва ҳайвонларининг генофонд (кам сонли) турлари ва зотлари сақланиши, маълум бир эволюцион хусусиятни наслдан-наслга ўтказиш қобилиятига эга бўлган чорва ҳайвонларини урчитиш, сақлаш, янги зот ва типларини яратиш бўйича шароитларнинг яратилганлиги;

ташкилот штатида олий ёки ўрта махсус маълумотга эга зооинженерия мутахассислари ва чорва ҳайвонларини сунъий уруғлантирадиган техник ходимларнинг мавжудлиги.

Талабгорнинг фаолиятини ўрганиш вақтида ваколатли орган томонидан туманлар (шаҳарлар) ветеринария бўлимлари орқали талабгорнинг эпизоотик барқарорлиги, ветеринария-санитария қоидалари ва нормалари ҳам ўрганилади.

Ўрганиш якунлари бўйича ваколатли орган ушбу Регламентга 3-иловада келтирилган шаклга мувофиқ далолатнома тузади.

16. Сўровномада ҳақиқий бўлмаган, сохта ва нотўғри маълумотлар мавжудлиги аниқланганда ёки ҳужжатлар тўлиқ тақдим этилмаганда ваколатли орган талабгорга ушбу камчиликларни 10 иш куни ичида бартараф этиш имкониятини беради. Бунда давлат хизматлари кўрсатиш муддати аниқланган камчиликларни бартараф этиш вақтида тўхтатиб турилади.

17. Қуйидагилар давлат хизматлари кўрсатишни рад этиш учун асос бўлади:

ўрганиш жараёнида талабгорнинг имкониятлари наслчилик хўжалиги мақомини бериш бўйича мазкур Регламентнинг 15-бандида кўрсатилган талаб ва шартларга мувофиқ бўлмаганда;

талабгор томонидан ушбу Регламентнинг 16-бандида кўрсатилган муддатда камчиликлар бартараф этилмаганда.

Давлат хизматлари кўрсатишни бошқа асосларга кўра рад этиш тақиқланади.

18. Ваколатли орган далолатнома расмийлаштирилганидан сўнг 1 иш куни ичида ушбу Регламентга 19-иловага мувофиқ наслчилик хўжалиги мақоми берилганлиги тўғрисидаги гувоҳномани (QR-код қўйилган) расмийлаштиради ва шу куннинг ўзида Марказ ёки ЯИДХП ёхуд Агропортал орқали талабгорга юборади.

Наслчилик хўжалиги мақоми берилганлиги тўғрисидаги гувоҳнома 5 йил муддатга берилади.

19. Ваколатли орган мазкур Регламентнинг 15-бандига мувофиқ ўрганиш натижаларига кўра, наслчилик хўжалиги мақомини беришни рад этиш сабаблари кўрсатилган хабарномани 5 иш куни ичида талабгорга юборади.

Наслчилик хўжалиги мақомини беришни рад этиш тўғрисидаги хабарнома юборилганидан сўнг талабгор 90 кун ичида камчиликларни бартараф этиб, қайта мурожаат қилганда йиғимлар ундирилмайди.

Талабгор ушбу муддат ичида камчиликларни бартараф этмаса, қилинган қайта мурожаатни кўриб чиқиш учун ушбу Регламентнинг 13-бандида кўрсатилган миқдорда йиғимлар ундирилади.

20. Талабгор давлат хизматларидан фойдаланишнинг ҳар қандай босқичида ундан бош тортиш ҳуқуқига эга. Талабгор давлат хизматларидан фойдаланишдан бош тортганда, унинг сўровномаси кўрилмасдан қолдирилади. Бунда тўланган йиғим суммаси қайтарилмайди.

4-боб. Наслчилик хўжалиги мақомини олган субъектга қўйиладиган талаблар

21. Наслчилик хўжалиги мақомини олган субъектларга қуйидаги талаблар қўйилади:

ҳаракатларни бажаришда ва (ёки) муайян фаолиятни амалга оширишда қонунчилик ҳужжатларида белгиланган талаб ва шартларга риоя этиши;

наслчилик субъекти — юридик шахс бўлганда ва унинг номи ёки жойлашган жойи (почта манзили) ўзгарганда, якка тартибдаги тадбиркор бўлганда ва унинг давлат рўйхатидан ўтказилганлиги тўғрисидаги гувоҳномада кўрсатилган фамилияси, исми, отасининг исми ёки фаолият кўрсатадиган жойи ўзгарганда, қайта давлат рўйхатидан ўтганидан сўнг ваколатли органни хабардор қилиши;

наслчилик хўжалиги мақомининг тегишли тоифаси бўйича меъёр ва қоидаларга риоя этиши.

22. Наслчилик хўжалиги мақоми берилганлиги тўғрисидаги гувоҳномани олган шахс ушбу гувоҳномани бошқа шахсга фойдаланиш учун бериши мумкин эмас.

23. Наслчилик хўжаликларида наслчилик ишининг юритилиши ваколат орган томонидан белгиланган тартибда назорат қилинади.

5-боб. Наслчилик хўжалиги мақоми берилганлиги тўғрисидаги гувоҳномани қайта расмийлаштириш, унинг амал қилиш муддатини узайтириш

24. Юридик шахс номи, ташкилий-ҳуқуқий шакли ёки фаолият кўрсатадиган жойи (почта манзили) ўзгарганда, якка тартибдаги тадбиркорнинг фамилияси, исми, отасининг исми ёки яшаш жойи ўзгарганда қайта давлат рўйхатидан ўтказилганидан сўнг бир ой муддатда наслчилик хўжалиги мақоми берилганлиги тўғрисидаги гувоҳномани қайта расмийлаштириш бўйича сўровномани юбориши шарт.

Бунда наслчилик хўжалиги мақоми берилганлиги тўғрисидаги гувоҳнома қайта расмийлаштирилганлиги учун йиғим ундирилмайди.

25. Наслчилик хўжалиги мақоми берилганлиги тўғрисидаги гувоҳноманинг амал қилиш муддати субъектнинг сўровномасига асосан узайтирилиши мумкин. Бунда субъект наслчилик хўжалиги мақоми берилганлиги тўғрисидаги гувоҳноманинг амал қилиш муддати тугашидан бир ой олдин ваколатли органга сўровнома юбориши лозим. Гувоҳнома муддатини узайтириш мазкур Регламентнинг 2-бобида белгиланган тартибда кўриб чиқилади.

26. Субъект йўқотилган ёки яроқсиз ҳолга келган наслчилик хўжалиги мақоми берилганлиги тўғрисидаги гувоҳноманинг дубликатини ахборот тизимлари орқали чекланмаган миқдорда олиши мумкин. Бунда гувоҳноманинг дубликати берилганлиги учун йиғим ундирилмайди.

6-боб. Наслчилик хўжалиги мақоми берилганлиги тўғрисидаги гувоҳноманинг амал қилишини тўхтатиб туриш, бекор қилиш ва тўхтатиш

27. Наслчилик хўжалиги мақоми берилганлиги тўғрисидаги гувоҳноманинг амал қилишини тўхтатиб туриш, бекор қилиш ва тўхтатиш «Маъмурий тартиб-таомиллар тўғрисида»ги Ўзбекистон Республикаси Қонунининг 58 — 60 ва 70-моддаларига мувофиқ амалга оширилади.

28. Ваколатли орган наслчилик хўжалиги мақоми берилганлиги тўғрисидаги гувоҳномалар реестрини юритади ва уни расмий веб-сайтига жойлаштиради.

Наслчилик хўжалиги мақоми берилганлиги тўғрисидаги гувоҳномалар реестри танишиш учун очиқ ҳисобланади.

7-боб. Якунловчи қоидалар

29. Ваколатли орган жисмоний ва юридик шахсларга наслчилик хўжалиги мақомини бериш бўйича амалга оширилган ишлар тўғрисида Ўзбекистон Республикаси Қишлоқ хўжалиги вазирлиги ҳузуридаги Чорвачилик ва яйлов хўжалигини ривожлантириш агентлигига чораклик ҳисоботларни ҳисобот чораги якуни бўйича кейинги ойнинг 15-кунига қадар, йиллик ҳисоботларни ҳисобот йили якуни бўйича кейинги йилнинг 25 январига қадар тақдим этиб боради.

30. Ваколатли орган, Марказ ва давлат хизматлари кўрсатишда иштирок этувчи бошқа ташкилотлар давлат хизматлари кўрсатиш бўйича олинган маълумотларнинг сир сақланишини таъминлайди.

31. Ўзбекистон Республикаси Адлия вазирлиги ва унинг ҳудудий бўлинмалари мазкур Регламент талаблари бўйича давлат органлари ва бошқа ташкилотларнинг фаолияти устидан доимий назорат қилади ва мониторинг юритади.

32. Талабгор наслчилик хўжалиги мақоми бериш жараёнида давлат хизматлари кўрсатувчи ташкилотлар ва бошқа ташкилотлар ходимларининг хатти-ҳаракатлари юзасидан қонунчилик ҳужжатларида белгиланган тартибда шикоят қилиши мумкин.

33. Мазкур Регламент талабларининг бузилишида айбдор бўлган шахслар қонунчилик ҳужжатларида белгиланган тартибда жавоб берадилар.

Наслчилик хўжалиги мақомини бериш бўйича давлат хизматлари кўрсатишнинг маъмурий регламентига 1-ИЛОВА

Наслчилик хўжалиги мақомини бериш бўйича давлат хизматлари кўрсатиш

Босқичлар Субъектлар Тадбирлар Бажариш муддатлари 1-босқич Жисмоний ва юридик шахслар (кейинги ўринларда — талабгор) 1. Наслчилик хўжалиги мақомини бериш бўйича давлат хизматларидан фойдаланиш учун давлат хизматлари марказига (кейинги ўринларда — Марказ) ўзи келиб, шунингдек, Ўзбекистон Республикаси Ягона интерактив давлат хизматлари портали (кейинги ўринларда — ЯИДХП) «Рақамли қишлоқ хўжалиги» ягона интеграцион платформасида (кейинги ўринларда — Агропортал) орқали сўровнома билан мурожаат қилади. 1. Хоҳишига кўра 2. Кўрсатиладиган давлат хизматлари учун йиғимни амалга оширади. 2. Мурожаат қилганда 2-босқич 1. Марказ 2. ЯИДХП Сўровномани Қишлоқ хўжалиги вазирлиги ҳузуридаги Чорвачилик ва яйлов хўжалигини ривожлантириш агентлигининг ҳудудий бўлимларига (кейинги ўринларда — ваколатли орган) юборади. Сўровнома тўлдирилгандан сўнг автоматик тарзда 3-босқич Ваколатли орган 1. Сўровномага асосан талабгорга наслчилик хўжалиги мақомини бериш масаласини жойига чиққан ҳолда ўрганади. 2. Ўрганиш натижаларига кўра талабгорга наслчилик хўжалиги мақомини бериш ёки беришни рад этиш юзасидан қарор қабул қилади ҳамда далолатнома билан расмийлаштиради. 10 иш куни мобайнида 4-босқич Ваколатли орган 1. Наслчилик хўжалиги мақоми берилганлиги тўғрисидаги гувоҳномани (QR-код қўйилган) расмийлаштиради ва Марказ ёки ЯИДХП ёки Агропортал орқали талабгорга юборади. 2. Наслчилик хўжалиги мақомини бериш рад этилганда, бу ҳақида талабгорни хабардор қилади. 1 иш куни мобайнида

Наслчилик хўжалиги мақомини бериш бўйича давлат хизматлари кўрсатишнинг маъмурий регламентига 2-ИЛОВА

‎ ‎ ‎ ‎ ‎ ‎ ‎ ‎ ‎ ‎ ‎ ‎ ‎ ‎ ‎ ‎ ‎ ‎ ‎ ‎ __________________ ‎ ‎ ‎ ‎ ‎ ‎ _______________‎‎ (сана) ‎ ‎ ‎ ‎ ‎ ‎ (рақам) ‎ ‎ ‎ ‎ ‎ ‎ ‎ ‎ ‎ ‎ ‎ ‎ ‎ ‎ ‎ ‎ ‎ ‎ ‎ ‎ Наслчилик хўжалиги мақомини бериш бўйича давлат хизматлари кўрсатиш юзасидан ‎СЎРОВНОМА ‎ ‎ ‎ ‎ ‎ ‎ ‎ ‎ ‎ ‎ ‎ ‎ ‎ ‎ ‎ ‎ ‎ ‎ ‎ ‎ I. Талабгор — юридик шахс тўғрисида маълумот: 1. Ташкилот номи 2. Жойлашган жойи (почта манзили) 3. Солиқ тўловчининг идентификация рақами 4. Телефон рақами Юридик шахс вакили: 1. Ф.И.О. 2. Жисмоний шахснинг шахсий идентификация рақами II. Талабгор — жисмоний шахс тўғрисида маълумот: 1. Ф.И.О. 2. Жисмоний шахснинг шахсий идентификация рақами 3. Манзили 4. Телефон рақами III. Давлат хизматларидан фойдаланиш сабаби: ‏ янги гувоҳномани расмийлаштириш гувоҳномани қайта расмийлаштириш гувоҳноманинг амал қилиш муддатини узайтириш гувоҳноманинг амал қилишини тўхтатиб туриш гувоҳномани бекор қилиш гувоҳноманинг амал қилишини тўхтатиш IV. Талабгорнинг зооинженерия бўйича мутахассислари тўғрисидаги маълумотлар: Т/р‎ Ф.И.О Лавозими Мутахассислиги бўйича иш стажи Маълумоти бўйича мутахассислиги (диплом бўйича) 1.‎ ...‎ Тасдиқлайман: ‎ ‎ ‎ ‎ ‎ ‎ ‎ ‎ ‎ ‎ ‎ ‎ ‎ ‎ ‎ ‎ ‎ ‎ ‎ ‎ ‎

Наслчилик хўжалиги мақомини бериш бўйича давлат хизматлари кўрсатишнинг маъмурий регламентига 3-ИЛОВА

ДАЛОЛАТНОМА _____-сон ____________ тумани (шаҳри)‎‎ ‎‎20__ йил «___»___________ Ҳудудий чорвачилик ва яйлов хўжалигини ривожлантириш бўлими бошлиғи ____________________ __________________________ ______, ҳудудий чорвачилик ва яйлов хўжалигини ______________________ (Ф.И.О.) ривожлантириш бўлимининг наслчилик бўлими мутахассиси _ _ _______________ __ ______________‎‎_____________ чорвачилик ва яйлов хўжалигини ривожлантириш ______________________ ‎(Ф.И.О.) бўйича туманлар (шаҳарлар)га бириктирилган масъуллар ___ _____________________ _____ иштирокида _____________________________________________________________ (Ф.И.О.) _____________________________________________ ___________________________ _______________ни (хўжалик номи)‎ наслчилик хўжалиги тоифасига ўтказиш учун: наслчилик хўжалиги ҳисоб-китобини ва ҳужжатларини юритиш; наслчилик хўжалиги ресурсларининг яхшиланиши, сақланиши, такрор кўпайтирилиши ва улардан оқилона фойдаланилишини таъминлаш; ҳайвонлар маҳсулдорлиги ҳисоб-китобини юритиш, типи бўйича таснифлаш, келиб чиқишини генетик экспертиза қилиш (иммуногенетик назорат лабораторияси бўлмаган ҳудудларда уларнинг генетик келиб чиқишини (генотипини) таҳлил қилиш) ва ҳайвонларни маҳсулдорлиги ҳамда авлодининг сифати бўйича баҳолаш талабларини бажариш; уруғ олиш учун фақат такрор кўпайтириладиган наслдор ҳайвонлардан фойдаланиш, уруғ ва эмбрионларни технологик ва ветеринария-санитария талабномаларида белгиланган шароитда тайёрлаш, идентификациялаш ва сақлаш; наслли маҳсулотларнинг (материаллар) сифати кафолатланишига оид масалалар кўриб чиқилди ҳамда талабгорнинг наслчилик хўжалиги сифатида доимий фаолият олиб бориш имкониятлари таҳлил қилиниб: ___________________________________________ ____________________ ____________ _ ______га (юридик шахснинг номи ёки жисмоний шахснинг Ф.И.О.) _________________________________________ ____________________ ________________ бўйича (наслдор ҳайвон тури)‎ _______________________ ____________________ _ мақомини бериш тавсия қилинди/қилинмади. ____________ (наслчилик хўжалиги тоифаси) ________________________ (кераклисининг тагига чизилсин) Ҳудудий чорвачилик ва яйлов хўжалигини ривожлантириш бўлими бошлиғи __________ _____ ______________________ (имзоси) (Ф.И.О.) Наслчилик бўлими мутахассиси __________ _____ ______________________ (имзоси) (Ф.И.О.)

Наслчилик хўжалиги мақомини бериш бўйича давлат хизматлари кўрсатишнинг маъмурий регламентига 4-ИЛОВА

Сут-гўшт йўналишидаги қорамол зотларини урчитиш билан шуғулланувчи наслчилик хўжаликларига қўйиладиган

Кўрсаткичлар Наслчилик заводи Наслчилик хўжалиги Генофонд хўжалиги Сигирлар сони, бош 100 30 30 Соф зотли сигирлар улуши, фоиз 100 100 50 Умумий подадаги элита-рекорд ва элита-классга мансуб она қорамоллар улуши, фоиз 90 80 Бир йилда бир сигир I класснинг минимал кўрсаткичларига нисбатан ишлаб чиқарадиган сут миқдори, ёғи ва оқсили (ўртача пода бўйича), фоиз 150 130 100 Бир ойда сут маҳсулдорлиги бўйича назорат соғимини ўтказиш даврийлиги, марта 1 1 1 Зотлар бўйича сут маҳсулдорлиги, кг: қора-ола зотлар 5 000 4 000 қизил зотлар 4 100 3 500 қўнғир зотлар 4 000 3 300 Бушуев зоти 3 100 2 900 Симменталь (флегфих) зоти 4 800 4 400 бошқа зотлар 6 000 4 500 Сунъий уруғлантирилган сигирлар ва ғунажинлар улуши, фоиз 100 100 шундан, наслни яхшиловчи буқалар билан сунъий уруғлантирилган сигир ва ғунажинлар улуши, фоиз 100 100 100 бош сигирдан олинган бузоқлар сони, бош 85 83 80 Тирик вазни бўйича I классга мансуб ғунажинлар улуши, фоиз 100 100 80 100 бош сигирдан олинган бузоқлардан тайёрлаб сотилган наслли қорамоллар улуши, фоиз 20 20 шу жумладан, наслли буқалар, фоиз 2 Насл учун сотилган қорамолларда элита-рекорд ва элита-классга мансуб қорамоллар улуши, фоиз: буқалар 100 100 ғунажин ва таналар 80 70 I классга мансуб ғунажин ва таналар 20 30 Лактация даври якунига қадар 7 000 кг ва ундан кўп сут берган сигирлар улуши, фоиз 15 10 Наслдор буқа берувчи сигирлар гуруҳи, фоиз 60 40 100 Насл учун сотиладиган ёш қорамоллар улуши, фоиз 100 100 100

Наслчилик хўжалиги мақомини бериш бўйича давлат хизматлари кўрсатишнинг маъмурий регламентига 5-ИЛОВА

Гўшт йўналишидаги қорамол зотларини урчитиш билан шуғулланувчи наслчилик хўжаликларига қўйиладиган

Кўрсаткичлар Наслчилик заводи Наслчилик хўжалиги Генофонд хўжалиги Сигирлар бош сони, бош 100 30 30 Соф зотли қорамоллар улуши, фоиз: наслдор буқалар 100 100 100 сигирлар 100 70 50 IV авлод сигирлар 30 Умумий подадаги элита-рекорд ва элита-классга мансуб қорамоллар улуши, фоиз: наслдор буқалар 100 100 90 сигирлар 70 50 40 Ёш қорамолларнинг тирик вазни бўйича: элита-рекорд ва элита-классга мансуб ёш қорамоллар улуши, фоиз эркак қорамолларда: 6 ойликда 60 50 40 15 ойликда 60 50 40 урғочи қорамолларда: 6 ойликда 65 50 40 15 ойликда 60 50 40 100 бош сигирдан олинган бузоқлар сони, бош 80 80 77 Тирик вазни бўйича I классга мансуб ғунажинлар улуши, фоиз 90 80 50 100 бош она қорамолдан олинган бузоқлардан тайёрлаб сотилган наслдор ёш қорамоллар улуши, фоиз 15 10 шу жумладан, буқачалар, фоиз 5 2 Сотилган наслдор ёш қорамолларда элита-рекорд ва элита-классга мансуб ёш қорамоллар улуши, фоиз: буқачалар 100 95 50 ғунажин ва таналар 55 50 30 Келиб чиқиши бўйича генетик экспертиза ўтказилган қорамоллар улуши, фоиз: наслдор буқалар 100 100 100 буқа берувчи сигирлар 100 100 100

Наслчилик хўжалиги мақомини бериш бўйича давлат хизматлари кўрсатишнинг маъмурий регламентига 6-ИЛОВА

Қўй ва эчки зотларини урчитиш билан шуғулланувчи наслчилик хўжаликларига қўйиладиган

Кўрсаткичлар Наслчилик заводи Наслчилик хўжалиги Генофонд хўжалиги Она қўйлар (она эчкилар) ва бир ёшдан катта тўқлилар сони, бош 1500 300 500 шундан, элита ва I класс улуши, фоиз 80 70 70 Элита ва I классга мансуб наслдор қўчқорлар (такалар) улуши, фоиз 100 100 100 100 бош она қўйдан (эчкидан) олинган қўзилар (улоқлар) сони, бош 100 95 95 Онасидан ажратишгача бўлган даврда ёш қўзиларни (улоқларни) сақлаш даражаси, фоиз 95 95 95 Наслдор қўчқорларнинг (такаларнинг) авлодлари сифати бўйича баҳолаш, асосий наслдор қўчқорларга нисбатан улуши, фоиз 100 Она қўйларни сунъий уруғлантириш сони, бош 100 100 Тирик вазни бўйича I классга мансуб қўйлар (эчкилар) улуши, фоиз Наслдор қўчқорлар (такалар) сони, бош 125 115 115 Селекция ўзагидаги она қўйлар (она эчкилар) сони, бош 125 115 115 Селекция гуруҳи ўзагидаги она қўйлар (она эчкилар) сони, бош 115 110 110 100 бош она қўйдан (эчкидан) тайёрлаб сотилган наслдор ёш қўйлар (эчкилар) улуши, фоиз 15 15 шу жумладан, қўчқорчалар (такачалар) улуши, фоиз 10 5 шундан элита-классга мансуб қўчқорчалар (такачалар) улуши, фоиз 50 40 I класс ва элита-классга мансуб тўқлилар улуши, фоиз 50 40 Жун қирқими (момиқ тарами) бўйича I классга нисбатан улуши, фоиз: наслдор қўчқорлар (такалар) 110 105 105 она қўйлар 105 100 100 Онасидан ажратиш пайтидаги тирик вазни бўйича I классга мансуб бўлганлар улуши, фоиз: қўчқорчалар (такачалар) 110 100 100 тўқличалар (эчкичалар) 105 100 100 Келиб чиқиши бўйича генетик экспертиза ўтказилган наслдор қўчқорлар (такалар) улуши, фоиз 100 100 100

Наслчилик хўжалиги мақомини бериш бўйича давлат хизматлари кўрсатишнинг маъмурий регламентига 7-ИЛОВА

Сут йўналишидаги эчки зотларини урчитиш билан шуғулланувчи наслчилик хўжаликларига қўйиладиган

Кўрсаткичлар Наслчилик заводи Наслчилик хўжалиги Генофонд хўжалиги Эчкилар сони, бош 500 300 30 Соф зотли эчкилар улуши, фоиз 100 100 50 Умумий подадаги элита-рекорд ва элита-классга мансуб она эчкилар сони, бош 450 240 Бир йилда бир эчки I класснинг минимал кўрсаткичларига нисбатан ишлаб чиқарадиган сут миқдори, ёғи ва оқсили (ўртача пода бўйича), фоиз 150 130 100 Эчкиларни соғиш ускунасида соғиш улуши, фоиз 100 100 Бир ойда сут маҳсулдорлиги бўйича назорат соғимини ўтказиш даврийлиги, марта 1 1 1 Зотлар бўйича сут маҳсулдорлиги, кг: маҳаллий сутдор эчки 500 400 200 Заанен зоти 1100 800 Тоггенбург зоти 1000 700 Алп зоти 1100 800 бошқа зотлар 1000 800 Наслни яхшиловчи зотли такалардан табиий ёки сунъий усулда уруғлантиришда фойдаланиш даражаси, фоиз 100 100 100 100 бош она эчкидан улоқлар олиш улуши, фоиз 120 110 85 шундан: маҳаллий сутдор эчки 110 100 85 Заанен зоти 150 150 Тоггенбург зоти 110 100 Алп зоти 110 110 бошқа зотлар 120 115 Тирик вазни бўйича I классга мансуб урғочи улоқлар улуши, фоиз 100 100 60 100 бош она эчкидан олинган улоқлар сони, бош 25 20 шундан наслдор такалар сони, бош 10 10 Насл учун сотилган эчкиларда элита-рекорд ва элита-классга мансуб эчкилар улуши, фоиз 100 100 шундан: такалар 80 70 I класс урғочи улоқлар 20 30 Лактация даври якунига қадар 1 000 кг ва ундан кўп сут берган эчкилар улуши, фоиз 20 15 Наслдор така берувчи она эчки гуруҳи, фоиз 60 40 20

Наслчилик хўжалиги мақомини бериш бўйича давлат хизматлари кўрсатишнинг маъмурий регламентига 8-ИЛОВА

Қоракўл қўй зотларини урчитиш билан шуғулланувчи наслчилик хўжаликларига қўйиладиган

Кўрсаткичлар Наслчилик заводи Наслчилик хўжалиги Жами она қўйлар сони, бош 2 500 300 шундан соф зотли қўйлар улуши, фоиз 100 100 Умумий подадаги она қўйлар ва тўқлиларнинг улуши, фоиз 60 62 шундан элита-класс ва I классга мансуб она қўйлар ва тўқлилар улуши, фоиз 90 80 Умумий подадаги наслли қўчқорлар улуши, фоиз 2 2 шундан элита-классга мансуб қўчқорлар улуши, фоиз 100 100 Авлодларининг сифати бўйича баҳоланган қўчқорлар улуши, фоиз 100 100 бош она қўйдан олинган қўзилар сони, бош 100 90 Олинган қўзилардан сотилган наслли қўзилар улуши, фоиз 15 10 Сунъий қочирилган она қўйлар улуши, фоиз 100 100 Қўчқорчалар сони, бош 10 5 шундан элита-классга мансуб қўчқорчалар улуши, фоиз 100 100 Йирик ва ўрта ўлчамдаги қоракўл териларнинг чиқиши, фоиз 95 95 Қоракўл териларда ихтисослаштирилган рангларнинг улуши, фоиз: қора 100 98 кулранг 35 30 сур 60 50 оқ 50 45 бинафша 40 35 I навли қоракўл терилар улуши, фоиз: қора ранг 86 84 шу жумладан, жакет гуруҳи 37 35 кулранг 85 82 сур 88 86 Келиб чиқиши бўйича генетик экспертиза ўтказилган қўйлар улуши, фоиз 100

Наслчилик хўжалиги мақомини бериш бўйича давлат хизматлари кўрсатишнинг маъмурий регламентига 9-ИЛОВА

Йилқиларни урчитиш билан шуғулланувчи наслчилик хўжаликларига қўйиладиган

Кўрсаткичлар Наслчилик заводи Наслчилик хўжалиги Генофонд хўжалиги Наслдор айғир ва биялар сони, бош: шундан отхона-яйловда сақланганда: айғирлар 3 2 3 биялар 50 30 30 маданийлаштирилган уюрларда сақланганда: айғирлар 7 5 7 биялар 100 80 100 уюрда сақланганда: айғирлар 30 15 8 биялар 300 200 120 Соф зотли отлар улуши, фоиз айғирлар 100 100 100 биялар 100 100 100 Бонитировка бўйича зотли отлар улуши, фоиз: элита-классга мансуб наслдор айғирлар 100 100 100 элита-классга мансуб наслдор биялар 60 50 20 I классга мансуб отлар 40 40 50 Сотилган тойчалардан элита-классга мансуб наслли ёш тойлар улуши, фоиз: салт минилувчи ва йўртоқи зотлар 80 60 оғир юк тортувчи зотлар 70 55 Қорабайир зотлар 50 45 100 бош биядан олинган қулунлар сони, бош: салт минилувчи ва йўртоқи зотлар 60 60 60 оғир юк тортувчи зотлар 75 75 70 Қорабайир зотлар 75 75 70 Келиб чиқиши бўйича генетик экспертиза ўтказилган отлар улуши, фоиз: айғирлар 100 100 100 биялар 100 100 100 айғирчалар 100 100 100 биячалар 100 100 100

Наслчилик хўжалиги мақомини бериш бўйича давлат хизматлари кўрсатишнинг маъмурий регламентига 10-ИЛОВА

Туя зотларини урчитиш билан шуғулланувчи наслчилик хўжаликларига қўйиладиган

Кўрсаткичлар Наслчилик заводи Наслчилик хўжалиги Генофонд хўжалиги Наслдор нартуялар ва моялар сони, бош: шундан оғилхона-яйловда сақланганда: нартуялар 3 2 3 моялар 50 30 30 маданийлаштирилган уюрларда сақланганда: нартуялар 7 5 7 моялар 100 80 100 уюрда сақланганда: нартуялар 30 15 8 моялар 300 200 120 Соф зотли туялар улуши, фоиз: нартуялар 100 100 100 моялар 100 100 100 Бонитировка бўйича зотли туялар улуши, фоиз: элита-классга мансуб наслдор нартуялар 100 100 100 элита-классга мансуб наслдор моялар 60 50 20 I классга мансуб туялар 40 40 50 Сотилган бўталоқлардан элита-классга мансуб наслдор ёш туялар улуши, фоиз: бир ўркачли 80 60 икки ўркачли 70 55 100 бош моядан олинган бўталоқлар сони, бош: бир ўркачли 75 75 70 икки ўркачли 75 75 70 Келиб чиқиши бўйича генетик экспертиза ўтказилган туялар улуши, фоиз: нартуялар 100 100 100 моялар 100 100 100 нартуячалар 100 100 100 моячалар 100 100 100

Наслчилик хўжалиги мақомини бериш бўйича давлат хизматлари кўрсатишнинг маъмурий регламентига 11-ИЛОВА

Чўчқа зотларини урчитиш билан шуғулланувчи наслчилик хўжаликларига қўйиладиган

Кўрсаткичлар Наслчилик заводлари Наслчилик хўжаликлари 1-зот гуруҳи 2-зот гуруҳи 1-зот гуруҳи 2-зот гуруҳи Асосий она чўчқалар сони, бош 200 200 50 50 шундан соф зотли чўчқалар улуши, фоиз 100 100 100 100 Асосий подадаги классларга мансуб чўчқалар улуши, фоиз: она чўчқаларда: элита-рекорд ва элита-класс 75 75 70 70 наслдор эркак чўчқаларда: элита-рекорд ва элита-класс 100 100 85 85 барча эркак чўчқаларга нисбатан соф зотли чўчқалар улуши, фоиз 100 100 100 100 Она чўчқаларни баҳолаш: бир йилда бир бош асосий она чўчқадан бола олиш сони, бош 20 18 18 15 бош пуштдорлар сони, бош 11 9 10 9 21 кунликда уядаги чўчқа болалари вазни, кг 52 52 48 48 35 кунликда уядаги чўчқа болалари вазни, кг 85 80 75 70 60 кунликда уядаги чўчқа болалари вазни, кг 180 170 160 150 бўрдоқилашда кунлик ўсиш, грамм 500 550 500 500 Асосий подадаги чўчқаларга нисбатан назорат усулида бўрдоқига боқишни баҳолаш, фоиз: эркак чўчқалар 100 100 она чўчқалар 50 50 Ёш чўчқаларни парваришлаш усулида баҳолаш, фоиз: эркак чўчқалар 100 100 100 100 урғочи чўчқалар 100 100 40 40 Олинган чўчқа болаларидан насл учун сотилганларининг улуши, фоиз 20 20 25 20 Селекция ишида ахборотлаштириш технологиясидан фойдаланиш + + + + Келиб чиқиши бўйича генетик экспертиза ўтказилган чўчқалар улуши, фоиз: наслдор эркак чўчқалар 100 100 эркак чўчқалар 100 100 урғочи чўчқалар 100 100

Наслчилик хўжалиги мақомини бериш бўйича давлат хизматлари кўрсатишнинг маъмурий регламентига 12-ИЛОВА

Мўйначилик учун ҳайвон зотларини урчитиш билан шуғулланувчи наслчилик хўжаликларига қўйиладиган

Кўрсаткичлар Наслчилик заводи Наслчилик хўжалиги Асосий подадаги эркак ҳайвонлар сони, бош: норка 1 000 300 нутрия 200 100 Асосий подадаги элита-классга (I ва II класс) мансуб ҳайвонлар улуши, фоиз: катта ёшдаги эркак ҳайвонлар 90 80 катта ёшдаги урғочи ҳайвонлар 85 75 ёш эркак ҳайвонлар 95 90 ёш урғочи ҳайвонлар 90 85 Ёш ҳайвонларнинг тана узунлиги * , см: эркак норка 48 46 урғочи норка 41 39 Ёш ҳайвонларнинг тирик вазни ** , кг: эркак норка 2,7 2,6 урғочи норка 1,4 1,3 эркак нутрия 4,4 4,4 урғочи нутрия 4,0 3,9 Бир бош она ҳайвондан олинган бола сони, бош: норка 4,5 4,8 нутрия 6,0 6,5 Парваришлаш даврида сақланиши, фоиз: норка 97 97 нутрия 92 92 Олинган ҳайвон болаларидан насл учун сотилганларининг улуши, фоиз 5 5 Насл учун сотилган ёш ҳайвонлардан элита-классга мансуб ҳайвонлар улуши, фоиз 90 85

Наслчилик хўжалиги мақомини бериш бўйича давлат хизматлари кўрсатишнинг маъмурий регламентига 13-ИЛОВА

Қуён зотларини урчитиш билан шуғулланувчи наслчилик хўжаликларига қўйиладиган

Кўрсаткичлар Наслчилик заводи Наслчилик хўжалиги Асосий она қуёнлар сони, бош 300 200 Асосий подадаги соф зотли қуёнлар улуши, фоиз: эркак қуён 100 100 урғочи қуён 100 100 Элита ва I классга мансуб қуёнлар улуши, фоиз эркак қуён 100 95 урғочи қуён 80 70 Ёш қуёнлар сони, бош 80 60 Асосий она қуёндан 1 марта бола олиш, бош 6 6 Асосий она қуёндан 3 марта бола олиш, бош 18 18 3 ойлик ёш қуёнларнинг тирик вазни * , кг: оқ великан 2,4 2,4 кул ранг великан, совет шиншилласи, қора-қўнғир 2,3 2,3 кумушсимон, вена ҳаво ранги, совет мардери 2,0 2,0 калифорния, оқ 2,3 2,3 оқ момиқ ва ангор 1,9 1,9 4 ойлик ёш қуёнларнинг тирик вазни * , кг: оқ великан 3,0 3,0 кул ранг великан, совет шиншилласи, қора-қўнғир 2,9 2,9 кумушсимон, вена ҳаво ранги, совет мардери 2,6 2,6 калифорния, оқ 2,8 2,8 оқ момиқ ва ангор 2,4 2,4 Олинган қуёнлардан насл учун сотилган қуёнлар улуши, фоиз 25 25 Сотилган ёш қуёнчалардан элита ва I классга мансуб қуёнчалар улуши, фоиз 100 90 Қуёнларнинг парваришлаш даврида сақланиши, фоиз 75 75

Наслчилик хўжалиги мақомини бериш бўйича давлат хизматлари кўрсатишнинг маъмурий регламентига 14-ИЛОВА

Балиқ зотларини урчитиш билан шуғулланувчи наслчилик хўжаликларига қўйиладиган

Кўрсаткичлар Карп Сазан Форель Ўтхўр балиқлар Наслчилик заводи Жами ота-она балиқлар сони, бош 600 200 600 600 шундан: соф зотли ота-она балиқлар улуши, фоиз 100 100 100 100 элита-рекорд ва элита-классга мансуб балиқлар улуши, фоиз 70 60 80 60 I классга мансуб балиқлар улуши, фоиз 30 40 20 40 Эркак балиқлар сони, бош 300 100 400 300 шундан: соф зотли ота-она балиқлар улуши, фоиз 100 100 100 100 элита-рекорд ва элита-классга мансуб балиқлар улуши, фоиз 70 60 80 60 I классга мансуб балиқлар улуши, фоиз 30 40 20 40 Урчитиш мавсумида қатнашган ҳар бир ота балиқдан тайёрлаб сотилган наслли маҳсулот (чавоқ, увулдириқ), минг доза 200 25 2,5 250 Сотилган наслли ота-она балиқлар сони, бош 30 20 100 30 I классга мансуб балиқлар зичлиги, фоиз 100 100 100 100 I классга мансуб балиқлар маҳсулдорлиги, фоиз 100 100 100 100 Наслчилик хўжалиги Жами ота-она балиқлар сони, бош 600 200 400 600 шундан: соф зотли ота-она балиқлар улуши, фоиз 80 80 90 80 элита-рекорд ва элита-классга мансуб балиқлар улуши, фоиз 60 50 70 50 I классга мансуб балиқлар улуши, фоиз 40 50 30 50 Эркак балиқлар сони, бош 300 100 200 300 шундан: соф зотли ота-она балиқлар улуши, фоиз 80 80 90 80 элита-рекорд ва элита-классга мансуб балиқлар улуши, фоиз 60 50 70 50 I классга мансуб балиқлар улуши, фоиз 40 50 30 50 Урчитиш мавсумида қатнашган ҳар бир ота балиқдан тайёрлаб сотилган наслли маҳсулот (чавоқ, увулдириқ), минг доза 160 20 2,0 200 Сотилган наслли ота-она балиқлар сони, бош I классга мансуб балиқлар зичлиги, фоиз 80 80 80 80 I классга мансуб балиқлар маҳсулдорлиги, фоиз 80 80 80 80

Наслчилик хўжалиги мақомини бериш бўйича давлат хизматлари кўрсатишнинг маъмурий регламентига 15-ИЛОВА

Парранда зотларини урчитиш билан шуғулланувчи наслчилик хўжаликларига қўйиладиган

Наслчилик заводлари Кўрсаткичлар Жумладан, йўналишлар бўйича курка ўрдак ғоз цесарка туяқуш бедана тухум гўшт-тухум гўшт Тухум берувчилар сони, минг бош 30 30 20 5 15 10 5 0,05 5 Умумий галага нисбатан насл гуруҳи, фоиз: элита-рекорд ва элита-класс 60 60 60 60 60 60 60 60 60 Товуқнинг бир йилда берадиган тухуми сони, дона 285 220 170 120 180 40 110 40 220 Гала айланиши 1,1 1,2 1,4 Жами ишлаб чиқарилган тухумга нисбатан насл учун фойдаланилган тухум улуши, фоиз 35 40 60 70 75 80 40 60 40 Ёш жўжаларнинг чиқиши, фоиз 75 75 65 60 70 60 65 75 70 Ёш жўжаларнинг сақланиши, фоиз 95 95 95 90 93 93 94 90 93 Катта товуқларнинг сақланиши, фоиз 96 96 96 95 95 94 95 95 95 Тизимдаги селекция уялари сони, дона 60 60 60 60 60 60 60 60 60 Тизим ичида чатиштириш орқали бир уядаги она товуқлардан ажратиб олинган ёш жўжалар улуши, фоиз 12 15 15 15 10 10 15 15 15

Наслчилик хўжалиги мақомини бериш бўйича давлат хизматлари кўрсатишнинг маъмурий регламентига 16-ИЛОВА

Парранда зотларини урчитиш билан шуғулланувчи наслчилик хўжаликларига қўйиладиган

I ва II классдаги наслчилик хўжаликлари Кўрсаткичлар Жумладан, йўналишлар бўйича курка ўрдак ғоз цесарка туяқуш бедана тухум тухум-гўшт гўшт Тухум берувчилар сони, минг бош 20 20 15 5 15 10 3 0,03 4 Умумий галага нисбатан насл гуруҳи, фоиз I класс (авлод-аждодлари) 70 70 70 70 70 70 70 70 70 II класс (ота-она) 100 100 100 100 100 100 100 100 100 Товуқнинг бир йилда берадиган тухуми сони, дона 270 185 165 110 170 35 100 40 200 Гала айланиши 1,1 1,2 1,4 Жами ишлаб чиқарилган тухумга нисбатан насл учун фойдаланилган тухум улуши, фоиз 50 50 60 60 70 80 40 60 30 Ёш жўжаларнинг чиқиши, фоиз 75 75 65 60 70 60 60 75 70 Ёш жўжаларнинг сақланиши, фоиз 90 90 90 90 92 92 94 95 92 Катта товуқларнинг сақланиши, фоиз 95 95 95 95 94 94 95 95 94

Наслчилик хўжалиги мақомини бериш бўйича давлат хизматлари кўрсатишнинг маъмурий регламентига 17-ИЛОВА

Асалари зотларини урчитиш билан шуғулланувчи наслчилик хўжаликларига қўйиладиган

Кўрсаткичлар Наслчилик заводи Наслчилик хўжалиги Асалари оилалари сони, дона 1 600 200 шу жумладан, соф зотли асалари оилалари сони, дона 1 600 200 Юқори класс билан баҳоланган оилалар сони, фоиз 60 40 Наслли маҳсулот сотиш (йил бошидаги оилага нисбатан сотилган асалари пакети), фоиз 50 50 Она асалари оиласи, дона 10 10 Бир оиладан жами асал ишлаб чиқариш, кг 20 20 Қишга чидамлилиги (қишдаги асалари чиқими), фоиз 10 10

Наслчилик хўжалиги мақомини бериш бўйича давлат хизматлари кўрсатишнинг маъмурий регламентига 18-ИЛОВА

Тут ипак қурти зотларини кўпайтириш билан шуғулланувчи наслчилик хўжаликларига қўйиладиган

Кўрсаткичлар Ўлчов бирлиги Энг кам талаб Оилалар питомнигида Зотлар сони дона 4 — 6 Барча зотлар бўйича боқиладиган оилалар дона 250 — 300 Барча зотлар бўйича тайёрланаётган дастлабки тухум қуймалари дона 3 000 Инкубаторга қўйиладиган тухум қуймалари дона 2 000 Танлаш жадаллиги фоиз 50 — 60 Тухумнинг жонланиши фоиз 95 — 98 Пилланинг ўртача вазни грамм 1,8 — 2,0 Суперэлита босқичида Супер элита пиллаларини тайёрлаш учун инкубаторга қўйилган тухумлар миқдори қути 10 — 15 Супер элита қуртларидан олинган ялпи ҳосил килограмм 650 — 700 Бир қути супер элита қуртидан олинган пилла килограмм 60 — 70 Супер элита пиллаларини танлаш жадаллиги фоиз 60 — 70 Супер элита тухумларини тайёрлаш қути 280 — 300 Бир кг пилладан тухум чиқиши грамм 45 — 60 Тухумларнинг жонланиши фоиз 95 — 98 Пилланинг ўртача вазни грамм 1,8 — 2,0 Элита босқичида Элита тухумларини тайёрлаш учун боқиладиган қуртлар ҳажми қути 280 — 300 Етиштирилган элита пиллалари ҳажми метр куб 16 — 20 Бир қути тут ипак қуртидан олинган пилла килограмм 65 — 70 Элита пиллаларини танлаш жадаллиги фоиз 60 — 70 Элита тухумларни тайёрлаш ҳажми қути 3 000 Элита тухумларнинг жонланиши фоиз 95 — 98 Пилланинг ўртача вазни грамм 1,8 — 2,0

Наслчилик хўжалиги мақомини бериш бўйича давлат хизматлари кўрсатишнинг маъмурий регламентига 19-ИЛОВА

Вазирлар Маҳкамасининг 2023 йил 5 сентябрдаги 449-сон қарорига 2-ИЛОВА

Ўзбекистон Республикаси Ҳукуматининг ўз кучини йўқотган деб ҳисобланаётган айрим қарорлари рўйхати

1. Вазирлар Маҳкамасининг «Наслчилик хўжаликлари мақомини бериш тартиби тўғрисидаги низомни тасдиқлаш ҳақида» 2020 йил 19 февралдаги 100-сон қарори .

2. Вазирлар Маҳкамасининг «Аҳоли ва тадбиркорлик субъектларининг давлат хизматларидан фойдаланиш имкониятлари кенгайтирилиши муносабати билан Ўзбекистон Республикаси Ҳукуматининг айрим қарорларига ўзгартириш ва қўшимчалар киритиш, шунингдек, баъзиларини ўз кучини йўқотган деб ҳисоблаш тўғрисида» 2021 йил 27 декабрдаги 774-сон қарорига 1-илованинг 64-банди .

3. Вазирлар Маҳкамасининг «Ўзбекистон Республикаси Инвестициялар ва ташқи савдо вазирлиги ҳузуридаги Ўзбекистон техник жиҳатдан тартибга солиш агентлиги тўғрисидаги ва Ўзбекистон техник жиҳатдан тартибга солиш агентлигининг Техник жиҳатдан тартибга солиш, стандартлаштириш, сертификатлаштириш ва метрология соҳасида давлат назорати департаменти тўғрисидаги низомларни тасдиқлаш ҳақида» 2022 йил 11 мартдаги 114-сон қарорига 3-илованинг 30-банди .

4. Вазирлар Маҳкамасининг «Ўзбекистон Республикаси Ҳукуматининг айрим қарорларига ўзгартиришлар киритиш тўғрисида (Ўзбекистон Республикасининг «Норматив-ҳуқуқий ҳужжатлар тўғрисида» 2021 йил 20 апрелдаги ЎРҚ-682-сон Қонуни)» 2022 йил 4 апрелдаги 153-сон қарорига илованинг 791-банди .

Ўзбекистон Республикасининг Бош вазири А. АРИПОВ

Тошкент ш.,

2023 йил 5 сентябрь,

449-сон

(Қонунчилик маълумотлари миллий базаси, 06.09.2023 й., 09/23/449/0681-сон; 12.07.2024 й., 09/24/371/0499-сон; 15.07.2026 й., 09/26/381/0734-сон)

lex.uz

Oʻzbekiston Respublikasi Vazirlar Mahkamasining

qarori

MAʼMURIY REGLAMENTI

SXEMASI

MINIMAL TALABLAR

MINIMAL TALABLAR

MINIMAL TALABLAR

MINIMAL TALABLAR

MINIMAL TALABLAR

MINIMAL TALABLAR

MINIMAL TALABLAR

MINIMAL TALABLAR

MINIMAL TALABLAR

MINIMAL TALABLAR

MINIMAL TALABLAR

MINIMAL TALABLAR

MINIMAL TALABLAR

MINIMAL TALABLAR

MINIMAL TALABLAR

Naslchilik xoʻjaligi maqomini berish boʻyicha davlat xizmatlari koʻrsatishning maʼmuriy reglamentini tasdiqlash toʻgʻrisida

Oʻzbekiston Respublikasi Prezidentining “Davlat xizmatlari koʻrsatishni soddalashtirish, byurokratik toʻsiqlarni qisqartirish hamda davlat xizmatlari koʻrsatish milliy tizimini rivojlantirishning qoʻshimcha chora-tadbirlari toʻgʻrisida” 2022-yil 20-apreldagi PF-113-son Farmoni ijrosini taʼminlash, shuningdek, chorvachilik sohasida naslchilik ishi bilan shugʻullanuvchi subyektlarga naslchilik xoʻjaligi maqomini berish boʻyicha davlat xizmatlari koʻrsatish tizimini yanada takomillashtirish maqsadida Vazirlar Mahkamasi qaror qiladi:

1. Oʻzbekiston Respublikasi Prezidentining 2022-yil 20-apreldagi PF-113-son Farmoni bilan tasdiqlangan Davlat xizmatlarini koʻrsatish tizimini modernizatsiya qilish va jadal rivojlantirishning 2022 — 2026-yillarga moʻljallangan milliy strategiyasini 2022-2023-yillarda amalga oshirish boʻyicha “ Yoʻl xaritasi ”da naslchilik xoʻjaliklari maqomini berish boʻyicha davlat xizmatini koʻrsatishni biznes jarayonlarini modernizatsiyalash usullarini (BPR) qoʻllash orqali maqbullashtirish hamda ushbu xizmatni koʻrsatish uchun murojaatlarni Oʻzbekiston Respublikasi Yagona interaktiv davlat xizmatlari portali (keyingi oʻrinlarda — YIDXP) orqali qabul qilishni yoʻlga qoʻyish nazarda tutilganligi maʼlumot uchun qabul qilinsin.

2. Quyidagilarni nazarda tutuvchi Naslchilik xoʻjaligi maqomini berish boʻyicha davlat xizmatlari koʻrsatishning maʼmuriy reglamenti 1-ilovaga muvofiq tasdiqlansin:

naslchilik xoʻjaligi maqomini olish uchun murojaat qilish va murojaatga koʻra davlat xizmatlarini koʻrsatish tartibi;

naslchilik xoʻjaligi maqomini berish va naslchilik xoʻjaligi maqomi berilganligi toʻgʻrisidagi guvohnomani rasmiylashtirish tartibi;

naslchilik xoʻjaligi maqomini olgan subyektga qoʻyiladigan talablar.

3. Oʻzbekiston Respublikasi Qishloq xoʻjaligi vazirligi Raqamli texnologiyalar vazirligi va Adliya vazirligi bilan birgalikda:

ikki oy muddatda YIDXP orqali naslchilik xoʻjaligi maqomini berish boʻyicha davlat xizmatlari koʻrsatishni joriy qilish boʻyicha texnik hujjatni ishlab chiqsin;

uch oy muddatda naslchilik xoʻjaligi maqomini berish boʻyicha davlat xizmatlari koʻrsatishda ishtirok etuvchi tuzilmalar YIDXPga integratsiya qilinishini taʼminlasin;

naslchilik xoʻjaligi maqomini berish boʻyicha davlat xizmatlarini koʻrsatganlik uchun toʻlov va yigʻimlarni toʻlov tizimlari hamda yagona billing tizimi orqali elektron shaklda toʻlash imkoniyatini yaratsin;

naslchilik xoʻjaligi maqomini berish boʻyicha davlat xizmatlari koʻrsatishning har bir bosqichida jismoniy va yuridik shaxslarning murojaatlari koʻrib chiqilishini YIDXPda kuzatib borish choralarini koʻrsin.

4. Oʻzbekiston Respublikasi Hukumatining 2-ilovaga muvofiq ayrim qarorlari oʻz kuchini yoʻqotgan deb hisoblansin.

5. Oʻzbekiston Respublikasi Qishloq xoʻjaligi vazirligi manfaatdor vazirliklar va idoralar bilan birgalikda oʻzlari qabul qilgan normativ-huquqiy hujjatlarni ikki oy muddatda ushbu qarorga muvofiqlashtirsin.

6. Mazkur qarorning bajarilishini nazorat qilish Oʻzbekiston Respublikasi qishloq xoʻjaligi vaziri A.B. Voitov zimmasiga yuklansin.

Vazirlar Mahkamasining 2023-yil 5-sentabrdagi 449-son qaroriga 1-ILOVA

Naslchilik xoʻjaligi maqomini berish boʻyicha davlat xizmatlari koʻrsatishning

1-bob. Umumiy qoidalar

1. Mazkur Reglament jismoniy va yuridik shaxslarga (keyingi oʻrinlarda — talabgor) naslchilik xoʻjaligi maqomini berish boʻyicha davlat xizmatlari koʻrsatish (keyingi oʻrinlarda — davlat xizmatlari) tartibini belgilaydi.

2. Talabgorga naslchilik xoʻjaligi maqomini berish davlat xizmatlari markazlari (keyingi oʻrinlarda — Markaz) va Oʻzbekiston Respublikasi Yagona interaktiv davlat xizmatlari portali (keyingi oʻrinlarda — YIDXP) yoki “Raqamli qishloq xoʻjaligi” yagona integratsion platformasi (keyingi oʻrinlarda — Agroportal) orqali tushgan murojaatga asosan Oʻzbekiston Respublikasi Qishloq xoʻjaligi vazirligi huzuridagi Chorvachilik va yaylov xoʻjaligini rivojlantirish agentligining hududiy boʻlimlari (keyingi oʻrinlarda — vakolatli organ) tomonidan mazkur Reglamentga muvofiq amalga oshiriladi.

3. Ushbu Reglamentda quyidagi asosiy tushunchalardan foydalaniladi:

bonitirovka — chorva hayvonlarining nasldorlik va mahsuldorlik sifatlarini baholash;

genofond — muayyan zotga mansub organizmdagi irsiy omillar yoki genlar yigʻindisiga ega chorva hayvonlari guruhi;

nasldor chorva hayvonlari — kelib chiqishi tegishli hujjatlar bilan tasdiqlangan, muayyan zotni takror koʻpaytirish uchun foydalaniladigan va belgilangan tartibda roʻyxatga olingan chorva hayvonlari;

nasldor chorva hayvonlari va nasldor podalarni davlat roʻyxatiga olish — chorva hayvonlarining kelib chiqishini aniqlash va mahsuldorligini belgilash maqsadida muayyan turga mansub nasldor chorva hayvonlari hamda nasldor podalar haqidagi maʼlumotlarni (bunda chorva hayvonlarining mahsuldorlik va xoʻjalik uchun foydali belgilari urchitilayotgan shu turdagi chorva hayvonlari va podalarning koʻrsatkichlariga nisbatan yuqori boʻlishi lozim) hisobga olish;

naslli mahsulotlar (materiallar) — nasldor chorva hayvonlarining urugʻi, embrioni va tuxumi;

naslchilik — seleksiya maqsadida nasldor chorva hayvonlarini urchitish, naslli mahsulotlar (materiallar) yetishtirish va ulardan foydalanish;

naslchilik ishlari — chorva hayvonlari sonini koʻpaytirish, mahsuldorligini oshirish va nasl sifatini yaxshilash maqsadida davlat va xoʻjaliklar tomonidan olib boriladigan tashkiliy zootexnik tadbirlar tizimi;

naslchilik obyektlari — nasldor chorva hayvonlari (qoramollar, qoʻylar, echkilar, otlar, tuyalar, choʻchqalar, shuningdek, parrandalar, baliqlar, asalarilar, ipak qurti, quyonlar, yovvoyi hayvonlar) va ularning mahsulotlari (materiallari);

naslchilik subyektlari — naslchilik ishi bilan shugʻullanuvchi ilmiy-tadqiqot va boshqa tashkilotlar, seleksiya markazlari, ippodromlar, immunogenetik nazorat laboratoriyalari, nazorat-sinov stansiyalari, embrionlarni koʻchirib oʻtkazish (transplantatsiya) markazlari va naslli mahsulotga ega boʻlgan boshqa jismoniy va yuridik shaxslar.

4. Naslchilik xoʻjaligi maqomi talabgorning murojaatida koʻrsatilgan muayyan toifaga mansub zotdagi chorva hayvonlari (yovvoyi va xonaki hayvonlar, shuningdek, parrandalar, baliqlar, moʻynali hayvonlar hamda asalarilar) turiga yoki faoliyat yoʻnalishiga qarab beriladi.

5. Quyidagi toifalar boʻyicha naslchilik xoʻjaligi maqomi beriladi:

naslchilik xoʻjaligi sifatida kamida uch yil faoliyat yuritgan hamda maʼlum bir sof zotli va yuqori mahsuldorlik xususiyatiga ega boʻlgan nasldor chorva hayvonlari podasini urchitish, yangi liniya, oila va tiplar yaratish hamda naslli erkak va urgʻochi chorva hayvonlarini yetkazib berish bilan shugʻullanayotgan talabgorga — naslchilik zavodi maqomi;

sof zotli nasldor chorva hayvonlarini urchitish yoʻnalishida kamida uch yil faoliyat yuritayotgan talabgorga — naslchilik xoʻjaligi maqomi;

zamonaviy usullardan foydalangan holda muayyan hududning iqlim sharoitiga yaxshi moslashgan yangi chorva hayvonlari zotlari, xillari va guruhlarini yaratish, juftlash va urchitishning samarali tizimini ishlab chiqish va uni keng tatbiq etish, naslchilik zavodlari uchun seleksiya-naslchilik ishlarining istiqbolli rejasini ishlab chiqish yoʻnalishida faoliyat olib borayotgan talabgorga — seleksiya markazi maqomi;

nasldor otlarni sinovdan oʻtkazish boʻyicha faoliyat olib borayotgan talabgorga — ippodrom maqomi;

takomillashtirilayotgan nasldor chorva hayvonlarini genetik usulda baholash boʻyicha faoliyat olib borayotgan talabgorga — immunogenetik nazorat laboratoriyasi maqomi;

naslchilik subyektlariga nasldor chorva hayvonlarining qiymati, mahsuldorligi va sifatini baholash, nazorat qilish va olingan maʼlumotlarni rasmiylashtirish boʻyicha xizmat koʻrsatadigan talabgorga — nazorat-sinov stansiyasi maqomi;

naslni yaxshilovchi yuqori genetik mahsuldorlik xususiyatiga ega boʻlgan turli zotlardagi nasldor chorva hayvonlaridan olingan urugʻ bilan chorva hayvonlarini sunʼiy urugʻlantirish boʻyicha faoliyat olib borayotgan talabgorga — chorva hayvonlarini sunʼiy urugʻlantirish korxonasi maqomi;

naslni yaxshilovchi yuqori genetik mahsuldorlik xususiyatiga ega boʻlgan turli zotlardagi nasldor ona chorva hayvonlarini saqlash va ulardan embrionlar tayyorlash boʻyicha faoliyat olib borayotgan talabgorga — embrionlarni koʻchirib oʻtkazish (transplantatsiya) markazi maqomi;

nasldor chorva hayvonlarining muzlatilgan urugʻlari bankini tashkil etish va realizatsiya qilish boʻyicha faoliyat olib borayotgan talabgorga — chorva hayvonlari urugʻini ishlab chiqish va sotish korxonasi maqomi;

muayyan zotga mansub organizmdagi irsiy omillar yoki genlar yigʻindisiga ega genofond (kam sonli) chorva hayvonlari guruhini shakllantirish, urchitish, koʻpaytirish, saqlash, asrash hamda yangi zot va tiplarni yaratish boʻyicha faoliyat olib borayotgan talabgorga — genofond xoʻjaligi maqomi.

6. Bir toifadagi naslchilik xoʻjaligini boshqa toifadagi naslchilik xoʻjaligiga oʻtkazish mazkur Reglamentda belgilangan tartibda amalga oshiriladi.

2-bob. Davlat xizmatlari koʻrsatish tartibi

7. Davlat xizmatlari koʻrsatish mazkur Reglamentga 1-ilovada keltirilgan sxemaga asosan amalga oshiriladi.

8. Talabgor yoki uning vakili davlat xizmatlaridan foydalanish uchun Markazga oʻzi kelib murojaat qiladi yoxud davlat xizmatlaridan elektron tarzda foydalanish uchun YIDXPda roʻyxatdan oʻtadi.

Soʻrovnoma ushbu Reglamentga 2-ilovada keltirilgan shakl boʻyicha elektron ravishda toʻldiradi.

9. Talabgor yoki uning vakili Markazga oʻzi kelib murojaat etganda, uning soʻrovnomasi Markaz xodimi tomonidan toʻldirilib, talabgor yoki uning vakili tomonidan tasdiqlanganidan soʻng real vaqt rejimida vakolatli organga elektron shaklda yuboriladi.

10. Talabgor yoki uning vakili YIDXP yoki Agroportal orqali murojaat etganda, soʻrovnoma avtomatik tarzda vakolatli organga elektron shaklda yuboriladi.

Talabgor yoki uning vakili YIDXP yoki Agroportal orqali davlat xizmatlaridan foydalanganda, soʻrovnomani elektron raqamli imzo bilan tasdiqlash talab etilmaydi.

11. Soʻrovnomaga quyidagilar ilova qilinadi:

naslchilik zavodi, naslchilik xoʻjaligi, genofond xoʻjaligi maqomini olishga talabgorlar uchun — soʻnggi uch yilda oʻtkazilgan naslli mahsulotlar (materiallar) bonitirovkasi natijalari boʻyicha maʼlumotnomalar nusxasi.

Bunda naslchilik xoʻjaligi maqomiga ega boʻlgan xoʻjaliklardan sotib olingan yoki xorijiy davlatlardan olib kelingan nasldor chorva hayvonlari mazkur Reglamentga 4 — 18-ilovalarda belgilangan minimal talablarga muvofiq kelganda hamda talabgor tomonidan hayvonlarning nasldorligini tasdiqlovchi hujjatlar taqdim etilganda, naslli mahsulotlar (materiallar) bonitirovkasi natijalari boʻyicha maʼlumotnomalar nusxasini taqdim etish talab qilinmaydi;

nasldor chorva hayvonlarining identifikatsiya qilinganligi toʻgʻrisidagi maʼlumot;

tegishli chorva hayvonlari turlari boʻyicha naslchilik xoʻjaligi maqomini olish uchun mazkur Reglamentga 4 — 18-ilovalarda belgilangan minimal talablarga muvofiqligi boʻyicha talabgor tomonidan tasdiqlangan maʼlumotlar.

Yangidan tashkil etilayotgan chorvachilik subyektlari tomonidan xorijiy davlatlardan yoki respublikadagi naslchilik xoʻjaliklaridan olib kelingan naslli chorva hayvonlariga qoʻyiladigan talablar mazkur Reglamentga 4 — 18-ilovalarda belgilangan minimal talablarga muvofiq boʻlganda ulardan uch yillik faoliyati toʻgʻrisidagi maʼlumot talab etilmaydi.

12. Quyidagi hujjatlar vakolatli organ tomonidan tegishli davlat organlari va tashkilotlaridan mustaqil ravishda yoki “Elektron hukumat” tizimi idoralararo integratsiyalashuv platformasi orqali soʻrab olinadi:

talabgorning davlat roʻyxatidan oʻtkazilganligi toʻgʻrisidagi guvohnomasi nusxasi;

yuridik shaxslar uchun — tashkilot shtatidagi oliy yoki oʻrta maxsus maʼlumotli zooinjeneriya mutaxassisining diplomi nusxasi.

13. Davlat xizmatlari koʻrsatilganligi uchun bazaviy hisoblash miqdorining ikki baravari miqdorida yigʻim undiriladi.

Davlat xizmatlari koʻrsatish uchun YIDXP yoki Agroportal orqali murojaat etilganda, ushbu bandning birinchi xatboshisida koʻrsatilgan yigʻim summasining 90 foizi undiriladi.

Davlat xizmatlari koʻrsatganlik uchun yigʻimlar toʻlanganligini tasdiqlash axborot-kommunikatsiya tizimlari orqali amalga oshiriladi.

14. Davlat xizmatlari koʻrsatganlik uchun undiriladigan yigʻimlar quyidagi tartibda taqsimlanadi:

a) Markazga oʻzi kelib murojaat etganda:

20 foizi — Oʻzbekiston Respublikasi Adliya vazirligining Davlat xizmatlarini rivojlantirish jamgʻarmasiga;

0,5 foizi — Yagona billing tizimi orqali davlat xizmatlarini koʻrsatganlik uchun Oʻzbekiston Respublikasi Raqamli texnologiyalar vazirligi huzuridagi “Elektron hukumat loyihalarini boshqarish markazi” davlat muassasasining Iqtisodiyot va moliya vazirligi huzuridagi Gʻaznachilik xizmati qoʻmitasidagi maxsus hisobvaragʻiga;

qolgan mablagʻlar — vakolatli organ hisobvaragʻiga oʻtkaziladi;

b) YIDXP orqali murojaat etilganda:

10 foizi — Oʻzbekiston Respublikasi Adliya vazirligining Davlat xizmatlarini rivojlantirish jamgʻarmasiga;

11,75 foizi (shundan 0,5 foizi — yagona billing tizimi orqali davlat xizmatlari koʻrsatilganda) — Oʻzbekiston Respublikasi Raqamli texnologiyalar vazirligi huzuridagi “Elektron hukumat loyihalarini boshqarish markazi” davlat muassasasining Iqtisodiyot va moliya vazirligi huzuridagi Gʻaznachilik xizmati qoʻmitasidagi maxsus hisobvaragʻiga;

qolgan mablagʻlar — vakolatli organning hisobvaragʻiga oʻtkaziladi;

v) Agroportal orqali murojaat etilganda:

11,75 foizi — (shundan 0,5 foizi — Agrobilling tizimi orqali davlat xizmatlari koʻrsatilganda) Oʻzbekiston Respublikasi Qishloq xoʻjaligi vazirligining “Agrosanoatni raqamlashtirish markazi” masʼuliyati cheklangan jamiyatning shaxsiy hisobvaragʻiga;

qolgan mablagʻlar — vakolatli organning hisobvaragʻiga oʻtkaziladi.

3-bob. Naslchilik xoʻjaligi maqomini berish tartibi

15. Vakolatli organ talabgor tomonidan toʻldirilgan soʻrovnomadagi maʼlumotlarning toʻgʻriligini aniqlash uchun soʻrovnoma tushganidan soʻng 10 ish kuni ichida joyiga chiqqan holda quyidagilarni oʻrganadi:

naslchilik zavodlarida yoki xoʻjaliklarida yetishtirilgan, shuningdek, xorijiy davlatlardan olib kelingan nasldor chorva hayvonlari bilan podani (gala) toʻldirib borilganligi;

seleksiya-naslchilik ishlari boʻyicha rejalarning ishlab chiqilganligi;

seleksiya-naslchilik ilmiy-tadqiqot ishlarining ilgʻor yutuqlari va usullaridan foydalanilganligi;

seleksiya markazi, ippodrom, nazorat-sinov stansiyasi va immunogenetik nazorat laboratoriyalarining Texnik jihatdan tartibga solish sohasida nazorat inspeksiyasi tomonidan belgilangan tartibda texnik jihatdan malakaliligi maʼqullashdan oʻtganligi;

naslli mahsulotlar (materiallar) ularning nasldorligini tasdiqlovchi hujjatlar bilan birga yuridik va jismoniy shaxslarga auksion yoki shartnoma asosida yetkazib berilganligi;

har bir nasldor chorva hayvonlari identifikatsiya qilinganligi;

naslli mahsulotlar (materiallar) bonitirovkasi oʻz vaqtida oʻtkazib borilganligi, ularning natijalarini tahlil qilish orqali podaning (galaning) mahsuldorligini oshirish boʻyicha zarur chora-tadbirlar amalga oshirilganligi;

davlat nasldor chorva hayvonlari daftariga kiritish uchun taqdim etgan va kiritilgan nasldor chorva hayvonlarining mavjudligi;

chorva hayvonlarini sunʼiy urugʻlantirish korxonasi uchun nasldor chorva hayvonlari mahsuldorligi va avlodlarining sifati boʻyicha baholanganligi;

davlat tarmoq dasturlariga muvofiq seleksiya-naslchilik ishlari boʻyicha ish rejalari ishlab chiqilganligi va ularning amalga oshirilishi;

naslli mahsulotlar (materiallar)ning kelib chiqishi, saqlanishi, baholanishi va nasl sifatini tasdiqlovchi zootexnik hujjatlar mavjudligi;

nasldor chorva hayvonlarini asrash va parvarishlash uchun mustahkam ozuqa taʼminoti (yil davomida bir meʼyorda oziqlantirish) yaratilganligi;

naslchilik xoʻjaligining muayyan toifasi boʻyicha tadbirlarni amalga oshirish uchun avtomatlashtirilgan texnologiyalar, zarur asbob-uskunalar va jihozlarning mavjudligi;

naslchilik xoʻjaligi maqomini olishga talabgorning oʻz faoliyatida zootexnika, veterinariya va sanitariya talablariga rioya qilishi;

seleksiya-naslchilik ishlari boʻyicha hisob-kitoblar va hujjatlar yuritilishi;

seleksiya-naslchilik resurslarining yaxshilanishi, saqlanishi, takror koʻpaytirilishi va ulardan oqilona foydalanilishi taʼminlanganligi;

chorva hayvonlari mahsuldorligi boʻyicha hisob-kitobni yuritish, tipi boʻyicha tasniflash, kelib chiqishini genetik ekspertiza qilish (immunogenetik nazorat laboratoriyasi boʻlmagan hududda chorva hayvonlarining genetik kelib chiqishini tahlil qilish) va ularning mahsuldorligi hamda avlodining sifati boʻyicha baholash talablarining bajarilishi;

urugʻ olish uchun faqat takror koʻpaytiriladigan nasldor erkak chorva hayvonlaridan foydalanilishi, urugʻ va embrionlarning texnologik talabnomalarda va veterinariya-sanitariya qoidalari va normalari talablarida belgilangan shart-sharoitda tayyorlanishi, identifikatsiyalash va saqlanishi;

naslli mahsulotlarning (materiallarning) sifati kafolatlanishi;

naslchilik zavodi maqomi uchun naslning takomillashtirilishi, yaxshilanishi, chorva hayvonlari mahsuldorligini koʻpaytirish boʻyicha faoliyatning samaradorligi, maʼlum bir sof zotli chorva hayvonlarini urchitish va yaratish ishlarining sifat koʻrsatkichlari;

naslchilik xoʻjaligi maqomi uchun chorva hayvonlarini kamida uch yil davomida nasldor sof zotli chorva hayvonlari bilan urchitishning samaradorligi va sifat koʻrsatkichlari;

seleksiya markazi maqomi uchun maʼlum bir chorva hayvonlari zotini takomillashtirish maqsadida zamonaviy usullardan foydalanilayotganligi va ularning yangi chorva hayvonlari zotlarini yaratish hamda koʻpaytirishdagi samaradorligi;

ippodrom maqomi uchun otlarning kelib chiqishi, zotga xosligi, eksteryeri (tashqi koʻrinishi), gavda tuzilishi va boshqa koʻrsatkichlari boʻyicha sinovlarni oʻtkazish boʻyicha yetarli sharoitlarning yaratilganligi;

immunogenetik nazorat laboratoriyasi maqomi uchun nasldor chorva hayvonlarini genetik usulda baholash faoliyatini amalga oshirish boʻyicha sharoitlarning mavjudligi;

nazorat-sinov stansiyasi maqomi uchun nasldor chorva hayvonlarining qiymatini oshirish, mahsuldorligi va sifat koʻrsatkichlarini baholash boʻyicha sharoitlar mavjudligi;

chorva hayvonlarini sunʼiy urugʻlantirish korxonasi maqomi uchun yuqori genetik mahsuldorlik xususiyatiga ega boʻlgan turli zotga mansub erkak chorva hayvonlaridan olingan muzlatilgan urugʻlarning sifatli saqlanishi va sunʼiy urugʻlantirilishi uchun sharoitlarning yaratilganligi;

embrionlarni koʻchirib oʻtkazish (transplantatsiya) markazi maqomi uchun yuqori mahsuldorlik xususiyatiga ega boʻlgan nasldor ona chorva hayvonlarining saqlanishi va embrionlar tayyorlanishi uchun sharoitlarni yaratilganligi hamda malakali mutaxassislar bilan taʼminlanganligi;

chorva hayvonlari urugʻini ishlab chiqish va sotish korxonasi maqomi uchun naslni yaxshilovchi nasldor erkak chorva hayvonlarini saqlash uchun yetarli sharoitlar yaratilganligi va muzlatilgan urugʻlar bankining tashkil etilganligi hamda rayonlashtirilgan nasldor chorva hayvonlari zotlarining muzlatilgan urugʻlari sotilganligi;

genofond xoʻjaligi maqomi uchun chorva hayvonlarining genofond (kam sonli) turlari va zotlari saqlanishi, maʼlum bir evolyutsion xususiyatni nasldan-naslga oʻtkazish qobiliyatiga ega boʻlgan chorva hayvonlarini urchitish, saqlash, yangi zot va tiplarini yaratish boʻyicha sharoitlarning yaratilganligi;

tashkilot shtatida oliy yoki oʻrta maxsus maʼlumotga ega zooinjeneriya mutaxassislari va chorva hayvonlarini sunʼiy urugʻlantiradigan texnik xodimlarning mavjudligi.

Talabgorning faoliyatini oʻrganish vaqtida vakolatli organ tomonidan tumanlar (shaharlar) veterinariya boʻlimlari orqali talabgorning epizootik barqarorligi, veterinariya-sanitariya qoidalari va normalari ham oʻrganiladi.

Oʻrganish yakunlari boʻyicha vakolatli organ ushbu Reglamentga 3-ilovada keltirilgan shaklga muvofiq dalolatnoma tuzadi.

16. Soʻrovnomada haqiqiy boʻlmagan, soxta va notoʻgʻri maʼlumotlar mavjudligi aniqlanganda yoki hujjatlar toʻliq taqdim etilmaganda vakolatli organ talabgorga ushbu kamchiliklarni 10 ish kuni ichida bartaraf etish imkoniyatini beradi. Bunda davlat xizmatlari koʻrsatish muddati aniqlangan kamchiliklarni bartaraf etish vaqtida toʻxtatib turiladi.

17. Quyidagilar davlat xizmatlari koʻrsatishni rad etish uchun asos boʻladi:

oʻrganish jarayonida talabgorning imkoniyatlari naslchilik xoʻjaligi maqomini berish boʻyicha mazkur Reglamentning 15-bandida koʻrsatilgan talab va shartlarga muvofiq boʻlmaganda;

talabgor tomonidan ushbu Reglamentning 16-bandida koʻrsatilgan muddatda kamchiliklar bartaraf etilmaganda.

Davlat xizmatlari koʻrsatishni boshqa asoslarga koʻra rad etish taqiqlanadi.

18. Vakolatli organ dalolatnoma rasmiylashtirilganidan soʻng 1 ish kuni ichida ushbu Reglamentga 19-ilovaga muvofiq naslchilik xoʻjaligi maqomi berilganligi toʻgʻrisidagi guvohnomani (QR-kod qoʻyilgan) rasmiylashtiradi va shu kunning oʻzida Markaz yoki YIDXP yoxud Agroportal orqali talabgorga yuboradi.

Naslchilik xoʻjaligi maqomi berilganligi toʻgʻrisidagi guvohnoma 5 yil muddatga beriladi.

19. Vakolatli organ mazkur Reglamentning 15-bandiga muvofiq oʻrganish natijalariga koʻra, naslchilik xoʻjaligi maqomini berishni rad etish sabablari koʻrsatilgan xabarnomani 5 ish kuni ichida talabgorga yuboradi.

Naslchilik xoʻjaligi maqomini berishni rad etish toʻgʻrisidagi xabarnoma yuborilganidan soʻng talabgor 90 kun ichida kamchiliklarni bartaraf etib, qayta murojaat qilganda yigʻimlar undirilmaydi.

Talabgor ushbu muddat ichida kamchiliklarni bartaraf etmasa, qilingan qayta murojaatni koʻrib chiqish uchun ushbu Reglamentning 13-bandida koʻrsatilgan miqdorda yigʻimlar undiriladi.

20. Talabgor davlat xizmatlaridan foydalanishning har qanday bosqichida undan bosh tortish huquqiga ega. Talabgor davlat xizmatlaridan foydalanishdan bosh tortganda, uning soʻrovnomasi koʻrilmasdan qoldiriladi. Bunda toʻlangan yigʻim summasi qaytarilmaydi.

4-bob. Naslchilik xoʻjaligi maqomini olgan subyektga qoʻyiladigan talablar

21. Naslchilik xoʻjaligi maqomini olgan subyektlarga quyidagi talablar qoʻyiladi:

harakatlarni bajarishda va (yoki) muayyan faoliyatni amalga oshirishda qonunchilik hujjatlarida belgilangan talab va shartlarga rioya etishi;

naslchilik subyekti — yuridik shaxs boʻlganda va uning nomi yoki joylashgan joyi (pochta manzili) oʻzgarganda, yakka tartibdagi tadbirkor boʻlganda va uning davlat roʻyxatidan oʻtkazilganligi toʻgʻrisidagi guvohnomada koʻrsatilgan familiyasi, ismi, otasining ismi yoki faoliyat koʻrsatadigan joyi oʻzgarganda, qayta davlat roʻyxatidan oʻtganidan soʻng vakolatli organni xabardor qilishi;

naslchilik xoʻjaligi maqomining tegishli toifasi boʻyicha meʼyor va qoidalarga rioya etishi.

22. Naslchilik xoʻjaligi maqomi berilganligi toʻgʻrisidagi guvohnomani olgan shaxs ushbu guvohnomani boshqa shaxsga foydalanish uchun berishi mumkin emas.

23. Naslchilik xoʻjaliklarida naslchilik ishining yuritilishi vakolat organ tomonidan belgilangan tartibda nazorat qilinadi.

5-bob. Naslchilik xoʻjaligi maqomi berilganligi toʻgʻrisidagi guvohnomani qayta rasmiylashtirish, uning amal qilish muddatini uzaytirish

24. Yuridik shaxs nomi, tashkiliy-huquqiy shakli yoki faoliyat koʻrsatadigan joyi (pochta manzili) oʻzgarganda, yakka tartibdagi tadbirkorning familiyasi, ismi, otasining ismi yoki yashash joyi oʻzgarganda qayta davlat roʻyxatidan oʻtkazilganidan soʻng bir oy muddatda naslchilik xoʻjaligi maqomi berilganligi toʻgʻrisidagi guvohnomani qayta rasmiylashtirish boʻyicha soʻrovnomani yuborishi shart.

Bunda naslchilik xoʻjaligi maqomi berilganligi toʻgʻrisidagi guvohnoma qayta rasmiylashtirilganligi uchun yigʻim undirilmaydi.

25. Naslchilik xoʻjaligi maqomi berilganligi toʻgʻrisidagi guvohnomaning amal qilish muddati subyektning soʻrovnomasiga asosan uzaytirilishi mumkin. Bunda subyekt naslchilik xoʻjaligi maqomi berilganligi toʻgʻrisidagi guvohnomaning amal qilish muddati tugashidan bir oy oldin vakolatli organga soʻrovnoma yuborishi lozim. Guvohnoma muddatini uzaytirish mazkur Reglamentning 2-bobida belgilangan tartibda koʻrib chiqiladi.

26. Subyekt yoʻqotilgan yoki yaroqsiz holga kelgan naslchilik xoʻjaligi maqomi berilganligi toʻgʻrisidagi guvohnomaning dublikatini axborot tizimlari orqali cheklanmagan miqdorda olishi mumkin. Bunda guvohnomaning dublikati berilganligi uchun yigʻim undirilmaydi.

6-bob. Naslchilik xoʻjaligi maqomi berilganligi toʻgʻrisidagi guvohnomaning amal qilishini toʻxtatib turish, bekor qilish va toʻxtatish

27. Naslchilik xoʻjaligi maqomi berilganligi toʻgʻrisidagi guvohnomaning amal qilishini toʻxtatib turish, bekor qilish va toʻxtatish “Maʼmuriy tartib-taomillar toʻgʻrisida”gi Oʻzbekiston Respublikasi Qonunining 58 — 60 va 70-moddalariga muvofiq amalga oshiriladi.

28. Vakolatli organ naslchilik xoʻjaligi maqomi berilganligi toʻgʻrisidagi guvohnomalar reyestrini yuritadi va uni rasmiy veb-saytiga joylashtiradi.

Naslchilik xoʻjaligi maqomi berilganligi toʻgʻrisidagi guvohnomalar reyestri tanishish uchun ochiq hisoblanadi.

7-bob. Yakunlovchi qoidalar

29. Vakolatli organ jismoniy va yuridik shaxslarga naslchilik xoʻjaligi maqomini berish boʻyicha amalga oshirilgan ishlar toʻgʻrisida Oʻzbekiston Respublikasi Qishloq xoʻjaligi vazirligi huzuridagi Chorvachilik va yaylov xoʻjaligini rivojlantirish agentligiga choraklik hisobotlarni hisobot choragi yakuni boʻyicha keyingi oyning 15-kuniga qadar, yillik hisobotlarni hisobot yili yakuni boʻyicha keyingi yilning 25-yanvariga qadar taqdim etib boradi.

30. Vakolatli organ, Markaz va davlat xizmatlari koʻrsatishda ishtirok etuvchi boshqa tashkilotlar davlat xizmatlari koʻrsatish boʻyicha olingan maʼlumotlarning sir saqlanishini taʼminlaydi.

31. Oʻzbekiston Respublikasi Adliya vazirligi va uning hududiy boʻlinmalari mazkur Reglament talablari boʻyicha davlat organlari va boshqa tashkilotlarning faoliyati ustidan doimiy nazorat qiladi va monitoring yuritadi.

32. Talabgor naslchilik xoʻjaligi maqomi berish jarayonida davlat xizmatlari koʻrsatuvchi tashkilotlar va boshqa tashkilotlar xodimlarining xatti-harakatlari yuzasidan qonunchilik hujjatlarida belgilangan tartibda shikoyat qilishi mumkin.

33. Mazkur Reglament talablarining buzilishida aybdor boʻlgan shaxslar qonunchilik hujjatlarida belgilangan tartibda javob beradilar.

Naslchilik xoʻjaligi maqomini berish boʻyicha davlat xizmatlari koʻrsatishning maʼmuriy reglamentiga 1-ILOVA

Naslchilik xoʻjaligi maqomini berish boʻyicha davlat xizmatlari koʻrsatish

Bosqichlar Subyektlar Tadbirlar Bajarish muddatlari 1-bosqich Jismoniy va yuridik shaxslar (keyingi oʻrinlarda — talabgor) 1. Naslchilik xoʻjaligi maqomini berish boʻyicha davlat xizmatlaridan foydalanish uchun davlat xizmatlari markaziga (keyingi oʻrinlarda — Markaz) oʻzi kelib, shuningdek, Oʻzbekiston Respublikasi Yagona interaktiv davlat xizmatlari portali (keyingi oʻrinlarda — YIDXP) “Raqamli qishloq xoʻjaligi” yagona integratsion platformasida (keyingi oʻrinlarda — Agroportal) orqali soʻrovnoma bilan murojaat qiladi. 1. Xohishiga koʻra 2. Koʻrsatiladigan davlat xizmatlari uchun yigʻimni amalga oshiradi. 2. Murojaat qilganda 2-bosqich 1. Markaz 2. YIDXP Soʻrovnomani Qishloq xoʻjaligi vazirligi huzuridagi Chorvachilik va yaylov xoʻjaligini rivojlantirish agentligining hududiy boʻlimlariga (keyingi oʻrinlarda — vakolatli organ) yuboradi. Soʻrovnoma toʻldirilgandan soʻng avtomatik tarzda 3-bosqich Vakolatli organ 1. Soʻrovnomaga asosan talabgorga naslchilik xoʻjaligi maqomini berish masalasini joyiga chiqqan holda oʻrganadi. 2. Oʻrganish natijalariga koʻra talabgorga naslchilik xoʻjaligi maqomini berish yoki berishni rad etish yuzasidan qaror qabul qiladi hamda dalolatnoma bilan rasmiylashtiradi. 10 ish kuni mobaynida 4-bosqich Vakolatli organ 1. Naslchilik xoʻjaligi maqomi berilganligi toʻgʻrisidagi guvohnomani (QR-kod qoʻyilgan) rasmiylashtiradi va Markaz yoki YIDXP yoki Agroportal orqali talabgorga yuboradi. 2. Naslchilik xoʻjaligi maqomini berish rad etilganda, bu haqida talabgorni xabardor qiladi. 1 ish kuni mobaynida

Naslchilik xoʻjaligi maqomini berish boʻyicha davlat xizmatlari koʻrsatishning maʼmuriy reglamentiga 2-ILOVA

‎ ‎ ‎ ‎ ‎ ‎ ‎ ‎ ‎ ‎ ‎ ‎ ‎ ‎ ‎ ‎ ‎ ‎ ‎ ‎ __________________ ‎ ‎ ‎ ‎ ‎ ‎ _______________‎‎ (sana) ‎ ‎ ‎ ‎ ‎ ‎ (raqam) ‎ ‎ ‎ ‎ ‎ ‎ ‎ ‎ ‎ ‎ ‎ ‎ ‎ ‎ ‎ ‎ ‎ ‎ ‎ ‎ Naslchilik xoʻjaligi maqomini berish boʻyicha davlat xizmatlari koʻrsatish yuzasidan ‎SOʻROVNOMA ‎ ‎ ‎ ‎ ‎ ‎ ‎ ‎ ‎ ‎ ‎ ‎ ‎ ‎ ‎ ‎ ‎ ‎ ‎ ‎ I. Talabgor — yuridik shaxs toʻgʻrisida maʼlumot: 1. Tashkilot nomi 2. Joylashgan joyi (pochta manzili) 3. Soliq toʻlovchining identifikatsiya raqami 4. Telefon raqami Yuridik shaxs vakili: 1. F.I.O. 2. Jismoniy shaxsning shaxsiy identifikatsiya raqami II. Talabgor — jismoniy shaxs toʻgʻrisida maʼlumot: 1. F.I.O. 2. Jismoniy shaxsning shaxsiy identifikatsiya raqami 3. Manzili 4. Telefon raqami III. Davlat xizmatlaridan foydalanish sababi: ‏ yangi guvohnomani rasmiylashtirish guvohnomani qayta rasmiylashtirish guvohnomaning amal qilish muddatini uzaytirish guvohnomaning amal qilishini toʻxtatib turish guvohnomani bekor qilish guvohnomaning amal qilishini toʻxtatish IV. Talabgorning zooinjeneriya boʻyicha mutaxassislari toʻgʻrisidagi maʼlumotlar: T/r‎ F.I.O Lavozimi Mutaxassisligi boʻyicha ish staji Maʼlumoti boʻyicha mutaxassisligi (diplom boʻyicha) 1.‎ ...‎ Tasdiqlayman: ‎ ‎ ‎ ‎ ‎ ‎ ‎ ‎ ‎ ‎ ‎ ‎ ‎ ‎ ‎ ‎ ‎ ‎ ‎ ‎ ‎

Naslchilik xoʻjaligi maqomini berish boʻyicha davlat xizmatlari koʻrsatishning maʼmuriy reglamentiga 3-ILOVA

DALOLATNOMA _____-son ____________ tumani (shahri)‎‎ ‎‎20__ yil “___”___________ Hududiy chorvachilik va yaylov xoʻjaligini rivojlantirish boʻlimi boshligʻi ____________________ __________________________ ______, hududiy chorvachilik va yaylov xoʻjaligini ______________________ (F.I.O.) rivojlantirish boʻlimining naslchilik boʻlimi mutaxassisi _ _ _______________ __ ______________‎‎_____________ chorvachilik va yaylov xoʻjaligini rivojlantirish ______________________ ‎(F.I.O.) boʻyicha tumanlar (shaharlar)ga biriktirilgan masʼullar ___ _____________________ _____ ishtirokida _____________________________________________________________ (F.I.O.) _____________________________________________ ___________________________ _______________ni (xoʻjalik nomi)‎ naslchilik xoʻjaligi toifasiga oʻtkazish uchun: naslchilik xoʻjaligi hisob-kitobini va hujjatlarini yuritish; naslchilik xoʻjaligi resurslarining yaxshilanishi, saqlanishi, takror koʻpaytirilishi va ulardan oqilona foydalanilishini taʼminlash; hayvonlar mahsuldorligi hisob-kitobini yuritish, tipi boʻyicha tasniflash, kelib chiqishini genetik ekspertiza qilish (immunogenetik nazorat laboratoriyasi boʻlmagan hududlarda ularning genetik kelib chiqishini (genotipini) tahlil qilish) va hayvonlarni mahsuldorligi hamda avlodining sifati boʻyicha baholash talablarini bajarish; urugʻ olish uchun faqat takror koʻpaytiriladigan nasldor hayvonlardan foydalanish, urugʻ va embrionlarni texnologik va veterinariya-sanitariya talabnomalarida belgilangan sharoitda tayyorlash, identifikatsiyalash va saqlash; naslli mahsulotlarning (materiallar) sifati kafolatlanishiga oid masalalar koʻrib chiqildi hamda talabgorning naslchilik xoʻjaligi sifatida doimiy faoliyat olib borish imkoniyatlari tahlil qilinib: ___________________________________________ ____________________ ____________ _ ______ga (yuridik shaxsning nomi yoki jismoniy shaxsning F.I.O.) _________________________________________ ____________________ ________________ boʻyicha (nasldor hayvon turi)‎ _______________________ ____________________ _ maqomini berish tavsiya qilindi/qilinmadi. ____________ (naslchilik xoʻjaligi toifasi) ________________________ (keraklisining tagiga chizilsin) Hududiy chorvachilik va yaylov xoʻjaligini rivojlantirish boʻlimi boshligʻi __________ _____ ______________________ (imzosi) (F.I.O.) Naslchilik boʻlimi mutaxassisi __________ _____ ______________________ (imzosi) (F.I.O.)

Naslchilik xoʻjaligi maqomini berish boʻyicha davlat xizmatlari koʻrsatishning maʼmuriy reglamentiga 4-ILOVA

Sut-goʻsht yoʻnalishidagi qoramol zotlarini urchitish bilan shugʻullanuvchi naslchilik xoʻjaliklariga qoʻyiladigan

Koʻrsatkichlar Naslchilik zavodi Naslchilik xoʻjaligi Genofond xoʻjaligi Sigirlar soni, bosh 100 30 30 Sof zotli sigirlar ulushi, foiz 100 100 50 Umumiy podadagi elita-rekord va elita-klassga mansub ona qoramollar ulushi, foiz 90 80 Bir yilda bir sigir I klassning minimal koʻrsatkichlariga nisbatan ishlab chiqaradigan sut miqdori, yogʻi va oqsili (oʻrtacha poda boʻyicha), foiz 150 130 100 Bir oyda sut mahsuldorligi boʻyicha nazorat sogʻimini oʻtkazish davriyligi, marta 1 1 1 Zotlar boʻyicha sut mahsuldorligi, kg: qora-ola zotlar 5 000 4 000 qizil zotlar 4 100 3 500 qoʻngʻir zotlar 4 000 3 300 Bushuyev zoti 3 100 2 900 Simmental (flegfix) zoti 4 800 4 400 boshqa zotlar 6 000 4 500 Sunʼiy urugʻlantirilgan sigirlar va gʻunajinlar ulushi, foiz 100 100 shundan, naslni yaxshilovchi buqalar bilan sunʼiy urugʻlantirilgan sigir va gʻunajinlar ulushi, foiz 100 100 100 bosh sigirdan olingan buzoqlar soni, bosh 85 83 80 Tirik vazni boʻyicha I klassga mansub gʻunajinlar ulushi, foiz 100 100 80 100 bosh sigirdan olingan buzoqlardan tayyorlab sotilgan naslli qoramollar ulushi, foiz 20 20 shu jumladan, naslli buqalar, foiz 2 Nasl uchun sotilgan qoramollarda elita-rekord va elita-klassga mansub qoramollar ulushi, foiz: buqalar 100 100 gʻunajin va tanalar 80 70 I klassga mansub gʻunajin va tanalar 20 30 Laktatsiya davri yakuniga qadar 7 000 kg va undan koʻp sut bergan sigirlar ulushi, foiz 15 10 Nasldor buqa beruvchi sigirlar guruhi, foiz 60 40 100 Nasl uchun sotiladigan yosh qoramollar ulushi, foiz 100 100 100

Naslchilik xoʻjaligi maqomini berish boʻyicha davlat xizmatlari koʻrsatishning maʼmuriy reglamentiga 5-ILOVA

Goʻsht yoʻnalishidagi qoramol zotlarini urchitish bilan shugʻullanuvchi naslchilik xoʻjaliklariga qoʻyiladigan

Koʻrsatkichlar Naslchilik zavodi Naslchilik xoʻjaligi Genofond xoʻjaligi Sigirlar bosh soni, bosh 100 30 30 Sof zotli qoramollar ulushi, foiz: nasldor buqalar 100 100 100 sigirlar 100 70 50 IV avlod sigirlar 30 Umumiy podadagi elita-rekord va elita-klassga mansub qoramollar ulushi, foiz: nasldor buqalar 100 100 90 sigirlar 70 50 40 Yosh qoramollarning tirik vazni boʻyicha: elita-rekord va elita-klassga mansub yosh qoramollar ulushi, foiz erkak qoramollarda: 6 oylikda 60 50 40 15 oylikda 60 50 40 urgʻochi qoramollarda: 6 oylikda 65 50 40 15 oylikda 60 50 40 100 bosh sigirdan olingan buzoqlar soni, bosh 80 80 77 Tirik vazni boʻyicha I klassga mansub gʻunajinlar ulushi, foiz 90 80 50 100 bosh ona qoramoldan olingan buzoqlardan tayyorlab sotilgan nasldor yosh qoramollar ulushi, foiz 15 10 shu jumladan, buqachalar, foiz 5 2 Sotilgan nasldor yosh qoramollarda elita-rekord va elita-klassga mansub yosh qoramollar ulushi, foiz: buqachalar 100 95 50 gʻunajin va tanalar 55 50 30 Kelib chiqishi boʻyicha genetik ekspertiza oʻtkazilgan qoramollar ulushi, foiz: nasldor buqalar 100 100 100 buqa beruvchi sigirlar 100 100 100

Naslchilik xoʻjaligi maqomini berish boʻyicha davlat xizmatlari koʻrsatishning maʼmuriy reglamentiga 6-ILOVA

Qoʻy va echki zotlarini urchitish bilan shugʻullanuvchi naslchilik xoʻjaliklariga qoʻyiladigan

Koʻrsatkichlar Naslchilik zavodi Naslchilik xoʻjaligi Genofond xoʻjaligi Ona qoʻylar (ona echkilar) va bir yoshdan katta toʻqlilar soni, bosh 1500 300 500 shundan, elita va I klass ulushi, foiz 80 70 70 Elita va I klassga mansub nasldor qoʻchqorlar (takalar) ulushi, foiz 100 100 100 100 bosh ona qoʻydan (echkidan) olingan qoʻzilar (uloqlar) soni, bosh 100 95 95 Onasidan ajratishgacha boʻlgan davrda yosh qoʻzilarni (uloqlarni) saqlash darajasi, foiz 95 95 95 Nasldor qoʻchqorlarning (takalarning) avlodlari sifati boʻyicha baholash, asosiy nasldor qoʻchqorlarga nisbatan ulushi, foiz 100 Ona qoʻylarni sunʼiy urugʻlantirish soni, bosh 100 100 Tirik vazni boʻyicha I klassga mansub qoʻylar (echkilar) ulushi, foiz Nasldor qoʻchqorlar (takalar) soni, bosh 125 115 115 Seleksiya oʻzagidagi ona qoʻylar (ona echkilar) soni, bosh 125 115 115 Seleksiya guruhi oʻzagidagi ona qoʻylar (ona echkilar) soni, bosh 115 110 110 100 bosh ona qoʻydan (echkidan) tayyorlab sotilgan nasldor yosh qoʻylar (echkilar) ulushi, foiz 15 15 shu jumladan, qoʻchqorchalar (takachalar) ulushi, foiz 10 5 shundan elita-klassga mansub qoʻchqorchalar (takachalar) ulushi, foiz 50 40 I klass va elita-klassga mansub toʻqlilar ulushi, foiz 50 40 Jun qirqimi (momiq tarami) boʻyicha I klassga nisbatan ulushi, foiz: nasldor qoʻchqorlar (takalar) 110 105 105 ona qoʻylar 105 100 100 Onasidan ajratish paytidagi tirik vazni boʻyicha I klassga mansub boʻlganlar ulushi, foiz: qoʻchqorchalar (takachalar) 110 100 100 toʻqlichalar (echkichalar) 105 100 100 Kelib chiqishi boʻyicha genetik ekspertiza oʻtkazilgan nasldor qoʻchqorlar (takalar) ulushi, foiz 100 100 100

Naslchilik xoʻjaligi maqomini berish boʻyicha davlat xizmatlari koʻrsatishning maʼmuriy reglamentiga 7-ILOVA

Sut yoʻnalishidagi echki zotlarini urchitish bilan shugʻullanuvchi naslchilik xoʻjaliklariga qoʻyiladigan

Koʻrsatkichlar Naslchilik zavodi Naslchilik xoʻjaligi Genofond xoʻjaligi Echkilar soni, bosh 500 300 30 Sof zotli echkilar ulushi, foiz 100 100 50 Umumiy podadagi elita-rekord va elita-klassga mansub ona echkilar soni, bosh 450 240 Bir yilda bir echki I klassning minimal koʻrsatkichlariga nisbatan ishlab chiqaradigan sut miqdori, yogʻi va oqsili (oʻrtacha poda boʻyicha), foiz 150 130 100 Echkilarni sogʻish uskunasida sogʻish ulushi, foiz 100 100 Bir oyda sut mahsuldorligi boʻyicha nazorat sogʻimini oʻtkazish davriyligi, marta 1 1 1 Zotlar boʻyicha sut mahsuldorligi, kg: mahalliy sutdor echki 500 400 200 Zaanen zoti 1100 800 Toggenburg zoti 1000 700 Alp zoti 1100 800 boshqa zotlar 1000 800 Naslni yaxshilovchi zotli takalardan tabiiy yoki sunʼiy usulda urugʻlantirishda foydalanish darajasi, foiz 100 100 100 100 bosh ona echkidan uloqlar olish ulushi, foiz 120 110 85 shundan: mahalliy sutdor echki 110 100 85 Zaanen zoti 150 150 Toggenburg zoti 110 100 Alp zoti 110 110 boshqa zotlar 120 115 Tirik vazni boʻyicha I klassga mansub urgʻochi uloqlar ulushi, foiz 100 100 60 100 bosh ona echkidan olingan uloqlar soni, bosh 25 20 shundan nasldor takalar soni, bosh 10 10 Nasl uchun sotilgan echkilarda elita-rekord va elita-klassga mansub echkilar ulushi, foiz 100 100 shundan: takalar 80 70 I klass urgʻochi uloqlar 20 30 Laktatsiya davri yakuniga qadar 1 000 kg va undan koʻp sut bergan echkilar ulushi, foiz 20 15 Nasldor taka beruvchi ona echki guruhi, foiz 60 40 20

Naslchilik xoʻjaligi maqomini berish boʻyicha davlat xizmatlari koʻrsatishning maʼmuriy reglamentiga 8-ILOVA

Qorakoʻl qoʻy zotlarini urchitish bilan shugʻullanuvchi naslchilik xoʻjaliklariga qoʻyiladigan

Koʻrsatkichlar Naslchilik zavodi Naslchilik xoʻjaligi Jami ona qoʻylar soni, bosh 2 500 300 shundan sof zotli qoʻylar ulushi, foiz 100 100 Umumiy podadagi ona qoʻylar va toʻqlilarning ulushi, foiz 60 62 shundan elita-klass va I klassga mansub ona qoʻylar va toʻqlilar ulushi, foiz 90 80 Umumiy podadagi naslli qoʻchqorlar ulushi, foiz 2 2 shundan elita-klassga mansub qoʻchqorlar ulushi, foiz 100 100 Avlodlarining sifati boʻyicha baholangan qoʻchqorlar ulushi, foiz 100 100 bosh ona qoʻydan olingan qoʻzilar soni, bosh 100 90 Olingan qoʻzilardan sotilgan naslli qoʻzilar ulushi, foiz 15 10 Sunʼiy qochirilgan ona qoʻylar ulushi, foiz 100 100 Qoʻchqorchalar soni, bosh 10 5 shundan elita-klassga mansub qoʻchqorchalar ulushi, foiz 100 100 Yirik va oʻrta oʻlchamdagi qorakoʻl terilarning chiqishi, foiz 95 95 Qorakoʻl terilarda ixtisoslashtirilgan ranglarning ulushi, foiz: qora 100 98 kulrang 35 30 sur 60 50 oq 50 45 binafsha 40 35 I navli qorakoʻl terilar ulushi, foiz: qora rang 86 84 shu jumladan, jaket guruhi 37 35 kulrang 85 82 sur 88 86 Kelib chiqishi boʻyicha genetik ekspertiza oʻtkazilgan qoʻylar ulushi, foiz 100

Naslchilik xoʻjaligi maqomini berish boʻyicha davlat xizmatlari koʻrsatishning maʼmuriy reglamentiga 9-ILOVA

Yilqilarni urchitish bilan shugʻullanuvchi naslchilik xoʻjaliklariga qoʻyiladigan

Koʻrsatkichlar Naslchilik zavodi Naslchilik xoʻjaligi Genofond xoʻjaligi Nasldor aygʻir va biyalar soni, bosh: shundan otxona-yaylovda saqlanganda: aygʻirlar 3 2 3 biyalar 50 30 30 madaniylashtirilgan uyurlarda saqlanganda: aygʻirlar 7 5 7 biyalar 100 80 100 uyurda saqlanganda: aygʻirlar 30 15 8 biyalar 300 200 120 Sof zotli otlar ulushi, foiz aygʻirlar 100 100 100 biyalar 100 100 100 Bonitirovka boʻyicha zotli otlar ulushi, foiz: elita-klassga mansub nasldor aygʻirlar 100 100 100 elita-klassga mansub nasldor biyalar 60 50 20 I klassga mansub otlar 40 40 50 Sotilgan toychalardan elita-klassga mansub naslli yosh toylar ulushi, foiz: salt miniluvchi va yoʻrtoqi zotlar 80 60 ogʻir yuk tortuvchi zotlar 70 55 Qorabayir zotlar 50 45 100 bosh biyadan olingan qulunlar soni, bosh: salt miniluvchi va yoʻrtoqi zotlar 60 60 60 ogʻir yuk tortuvchi zotlar 75 75 70 Qorabayir zotlar 75 75 70 Kelib chiqishi boʻyicha genetik ekspertiza oʻtkazilgan otlar ulushi, foiz: aygʻirlar 100 100 100 biyalar 100 100 100 aygʻirchalar 100 100 100 biyachalar 100 100 100

Naslchilik xoʻjaligi maqomini berish boʻyicha davlat xizmatlari koʻrsatishning maʼmuriy reglamentiga 10-ILOVA

Tuya zotlarini urchitish bilan shugʻullanuvchi naslchilik xoʻjaliklariga qoʻyiladigan

Koʻrsatkichlar Naslchilik zavodi Naslchilik xoʻjaligi Genofond xoʻjaligi Nasldor nartuyalar va moyalar soni, bosh: shundan ogʻilxona-yaylovda saqlanganda: nartuyalar 3 2 3 moyalar 50 30 30 madaniylashtirilgan uyurlarda saqlanganda: nartuyalar 7 5 7 moyalar 100 80 100 uyurda saqlanganda: nartuyalar 30 15 8 moyalar 300 200 120 Sof zotli tuyalar ulushi, foiz: nartuyalar 100 100 100 moyalar 100 100 100 Bonitirovka boʻyicha zotli tuyalar ulushi, foiz: elita-klassga mansub nasldor nartuyalar 100 100 100 elita-klassga mansub nasldor moyalar 60 50 20 I klassga mansub tuyalar 40 40 50 Sotilgan boʻtaloqlardan elita-klassga mansub nasldor yosh tuyalar ulushi, foiz: bir oʻrkachli 80 60 ikki oʻrkachli 70 55 100 bosh moyadan olingan boʻtaloqlar soni, bosh: bir oʻrkachli 75 75 70 ikki oʻrkachli 75 75 70 Kelib chiqishi boʻyicha genetik ekspertiza oʻtkazilgan tuyalar ulushi, foiz: nartuyalar 100 100 100 moyalar 100 100 100 nartuyachalar 100 100 100 moyachalar 100 100 100

Naslchilik xoʻjaligi maqomini berish boʻyicha davlat xizmatlari koʻrsatishning maʼmuriy reglamentiga 11-ILOVA

Choʻchqa zotlarini urchitish bilan shugʻullanuvchi naslchilik xoʻjaliklariga qoʻyiladigan

Koʻrsatkichlar Naslchilik zavodlari Naslchilik xoʻjaliklari 1-zot guruhi 2-zot guruhi 1-zot guruhi 2-zot guruhi Asosiy ona choʻchqalar soni, bosh 200 200 50 50 shundan sof zotli choʻchqalar ulushi, foiz 100 100 100 100 Asosiy podadagi klasslarga mansub choʻchqalar ulushi, foiz: ona choʻchqalarda: elita-rekord va elita-klass 75 75 70 70 nasldor erkak choʻchqalarda: elita-rekord va elita-klass 100 100 85 85 barcha erkak choʻchqalarga nisbatan sof zotli choʻchqalar ulushi, foiz 100 100 100 100 Ona choʻchqalarni baholash: bir yilda bir bosh asosiy ona choʻchqadan bola olish soni, bosh 20 18 18 15 bosh pushtdorlar soni, bosh 11 9 10 9 21 kunlikda uyadagi choʻchqa bolalari vazni, kg 52 52 48 48 35 kunlikda uyadagi choʻchqa bolalari vazni, kg 85 80 75 70 60 kunlikda uyadagi choʻchqa bolalari vazni, kg 180 170 160 150 boʻrdoqilashda kunlik oʻsish, gramm 500 550 500 500 Asosiy podadagi choʻchqalarga nisbatan nazorat usulida boʻrdoqiga boqishni baholash, foiz: erkak choʻchqalar 100 100 ona choʻchqalar 50 50 Yosh choʻchqalarni parvarishlash usulida baholash, foiz: erkak choʻchqalar 100 100 100 100 urgʻochi choʻchqalar 100 100 40 40 Olingan choʻchqa bolalaridan nasl uchun sotilganlarining ulushi, foiz 20 20 25 20 Seleksiya ishida axborotlashtirish texnologiyasidan foydalanish + + + + Kelib chiqishi boʻyicha genetik ekspertiza oʻtkazilgan choʻchqalar ulushi, foiz: nasldor erkak choʻchqalar 100 100 erkak choʻchqalar 100 100 urgʻochi choʻchqalar 100 100

Naslchilik xoʻjaligi maqomini berish boʻyicha davlat xizmatlari koʻrsatishning maʼmuriy reglamentiga 12-ILOVA

Moʻynachilik uchun hayvon zotlarini urchitish bilan shugʻullanuvchi naslchilik xoʻjaliklariga qoʻyiladigan

Koʻrsatkichlar Naslchilik zavodi Naslchilik xoʻjaligi Asosiy podadagi erkak hayvonlar soni, bosh: norka 1 000 300 nutriya 200 100 Asosiy podadagi elita-klassga (I va II klass) mansub hayvonlar ulushi, foiz: katta yoshdagi erkak hayvonlar 90 80 katta yoshdagi urgʻochi hayvonlar 85 75 yosh erkak hayvonlar 95 90 yosh urgʻochi hayvonlar 90 85 Yosh hayvonlarning tana uzunligi * , sm: erkak norka 48 46 urgʻochi norka 41 39 Yosh hayvonlarning tirik vazni ** , kg: erkak norka 2,7 2,6 urgʻochi norka 1,4 1,3 erkak nutriya 4,4 4,4 urgʻochi nutriya 4,0 3,9 Bir bosh ona hayvondan olingan bola soni, bosh: norka 4,5 4,8 nutriya 6,0 6,5 Parvarishlash davrida saqlanishi, foiz: norka 97 97 nutriya 92 92 Olingan hayvon bolalaridan nasl uchun sotilganlarining ulushi, foiz 5 5 Nasl uchun sotilgan yosh hayvonlardan elita-klassga mansub hayvonlar ulushi, foiz 90 85

Naslchilik xoʻjaligi maqomini berish boʻyicha davlat xizmatlari koʻrsatishning maʼmuriy reglamentiga 13-ILOVA

Quyon zotlarini urchitish bilan shugʻullanuvchi naslchilik xoʻjaliklariga qoʻyiladigan

Koʻrsatkichlar Naslchilik zavodi Naslchilik xoʻjaligi Asosiy ona quyonlar soni, bosh 300 200 Asosiy podadagi sof zotli quyonlar ulushi, foiz: erkak quyon 100 100 urgʻochi quyon 100 100 Elita va I klassga mansub quyonlar ulushi, foiz erkak quyon 100 95 urgʻochi quyon 80 70 Yosh quyonlar soni, bosh 80 60 Asosiy ona quyondan 1-marta bola olish, bosh 6 6 Asosiy ona quyondan 3-marta bola olish, bosh 18 18 3 oylik yosh quyonlarning tirik vazni * , kg: oq velikan 2,4 2,4 kul rang velikan, sovet shinshillasi, qora-qoʻngʻir 2,3 2,3 kumushsimon, vena havo rangi, sovet marderi 2,0 2,0 kaliforniya, oq 2,3 2,3 oq momiq va angor 1,9 1,9 4 oylik yosh quyonlarning tirik vazni * , kg: oq velikan 3,0 3,0 kul rang velikan, sovet shinshillasi, qora-qoʻngʻir 2,9 2,9 kumushsimon, vena havo rangi, sovet marderi 2,6 2,6 kaliforniya, oq 2,8 2,8 oq momiq va angor 2,4 2,4 Olingan quyonlardan nasl uchun sotilgan quyonlar ulushi, foiz 25 25 Sotilgan yosh quyonchalardan elita va I klassga mansub quyonchalar ulushi, foiz 100 90 Quyonlarning parvarishlash davrida saqlanishi, foiz 75 75

Naslchilik xoʻjaligi maqomini berish boʻyicha davlat xizmatlari koʻrsatishning maʼmuriy reglamentiga 14-ILOVA

Baliq zotlarini urchitish bilan shugʻullanuvchi naslchilik xoʻjaliklariga qoʻyiladigan

Koʻrsatkichlar Karp Sazan Forel Oʻtxoʻr baliqlar Naslchilik zavodi Jami ota-ona baliqlar soni, bosh 600 200 600 600 shundan: sof zotli ota-ona baliqlar ulushi, foiz 100 100 100 100 elita-rekord va elita-klassga mansub baliqlar ulushi, foiz 70 60 80 60 I klassga mansub baliqlar ulushi, foiz 30 40 20 40 Erkak baliqlar soni, bosh 300 100 400 300 shundan: sof zotli ota-ona baliqlar ulushi, foiz 100 100 100 100 elita-rekord va elita-klassga mansub baliqlar ulushi, foiz 70 60 80 60 I klassga mansub baliqlar ulushi, foiz 30 40 20 40 Urchitish mavsumida qatnashgan har bir ota baliqdan tayyorlab sotilgan naslli mahsulot (chavoq, uvuldiriq), ming doza 200 25 2,5 250 Sotilgan naslli ota-ona baliqlar soni, bosh 30 20 100 30 I klassga mansub baliqlar zichligi, foiz 100 100 100 100 I klassga mansub baliqlar mahsuldorligi, foiz 100 100 100 100 Naslchilik xoʻjaligi Jami ota-ona baliqlar soni, bosh 600 200 400 600 shundan: sof zotli ota-ona baliqlar ulushi, foiz 80 80 90 80 elita-rekord va elita-klassga mansub baliqlar ulushi, foiz 60 50 70 50 I klassga mansub baliqlar ulushi, foiz 40 50 30 50 Erkak baliqlar soni, bosh 300 100 200 300 shundan: sof zotli ota-ona baliqlar ulushi, foiz 80 80 90 80 elita-rekord va elita-klassga mansub baliqlar ulushi, foiz 60 50 70 50 I klassga mansub baliqlar ulushi, foiz 40 50 30 50 Urchitish mavsumida qatnashgan har bir ota baliqdan tayyorlab sotilgan naslli mahsulot (chavoq, uvuldiriq), ming doza 160 20 2,0 200 Sotilgan naslli ota-ona baliqlar soni, bosh I klassga mansub baliqlar zichligi, foiz 80 80 80 80 I klassga mansub baliqlar mahsuldorligi, foiz 80 80 80 80

Naslchilik xoʻjaligi maqomini berish boʻyicha davlat xizmatlari koʻrsatishning maʼmuriy reglamentiga 15-ILOVA

Parranda zotlarini urchitish bilan shugʻullanuvchi naslchilik xoʻjaliklariga qoʻyiladigan

Naslchilik zavodlari Koʻrsatkichlar Jumladan, yoʻnalishlar boʻyicha kurka oʻrdak gʻoz sesarka tuyaqush bedana tuxum goʻsht-tuxum goʻsht Tuxum beruvchilar soni, ming bosh 30 30 20 5 15 10 5 0,05 5 Umumiy galaga nisbatan nasl guruhi, foiz: elita-rekord va elita-klass 60 60 60 60 60 60 60 60 60 Tovuqning bir yilda beradigan tuxumi soni, dona 285 220 170 120 180 40 110 40 220 Gala aylanishi 1,1 1,2 1,4 Jami ishlab chiqarilgan tuxumga nisbatan nasl uchun foydalanilgan tuxum ulushi, foiz 35 40 60 70 75 80 40 60 40 Yosh joʻjalarning chiqishi, foiz 75 75 65 60 70 60 65 75 70 Yosh joʻjalarning saqlanishi, foiz 95 95 95 90 93 93 94 90 93 Katta tovuqlarning saqlanishi, foiz 96 96 96 95 95 94 95 95 95 Tizimdagi seleksiya uyalari soni, dona 60 60 60 60 60 60 60 60 60 Tizim ichida chatishtirish orqali bir uyadagi ona tovuqlardan ajratib olingan yosh joʻjalar ulushi, foiz 12 15 15 15 10 10 15 15 15

Naslchilik xoʻjaligi maqomini berish boʻyicha davlat xizmatlari koʻrsatishning maʼmuriy reglamentiga 16-ILOVA

Parranda zotlarini urchitish bilan shugʻullanuvchi naslchilik xoʻjaliklariga qoʻyiladigan

I va II klassdagi naslchilik xoʻjaliklari Koʻrsatkichlar Jumladan, yoʻnalishlar boʻyicha kurka oʻrdak gʻoz sesarka tuyaqush bedana tuxum tuxum-goʻsht goʻsht Tuxum beruvchilar soni, ming bosh 20 20 15 5 15 10 3 0,03 4 Umumiy galaga nisbatan nasl guruhi, foiz I klass (avlod-ajdodlari) 70 70 70 70 70 70 70 70 70 II klass (ota-ona) 100 100 100 100 100 100 100 100 100 Tovuqning bir yilda beradigan tuxumi soni, dona 270 185 165 110 170 35 100 40 200 Gala aylanishi 1,1 1,2 1,4 Jami ishlab chiqarilgan tuxumga nisbatan nasl uchun foydalanilgan tuxum ulushi, foiz 50 50 60 60 70 80 40 60 30 Yosh joʻjalarning chiqishi, foiz 75 75 65 60 70 60 60 75 70 Yosh joʻjalarning saqlanishi, foiz 90 90 90 90 92 92 94 95 92 Katta tovuqlarning saqlanishi, foiz 95 95 95 95 94 94 95 95 94

Naslchilik xoʻjaligi maqomini berish boʻyicha davlat xizmatlari koʻrsatishning maʼmuriy reglamentiga 17-ILOVA

Asalari zotlarini urchitish bilan shugʻullanuvchi naslchilik xoʻjaliklariga qoʻyiladigan

Koʻrsatkichlar Naslchilik zavodi Naslchilik xoʻjaligi Asalari oilalari soni, dona 1 600 200 shu jumladan, sof zotli asalari oilalari soni, dona 1 600 200 Yuqori klass bilan baholangan oilalar soni, foiz 60 40 Naslli mahsulot sotish (yil boshidagi oilaga nisbatan sotilgan asalari paketi), foiz 50 50 Ona asalari oilasi, dona 10 10 Bir oiladan jami asal ishlab chiqarish, kg 20 20 Qishga chidamliligi (qishdagi asalari chiqimi), foiz 10 10

Naslchilik xoʻjaligi maqomini berish boʻyicha davlat xizmatlari koʻrsatishning maʼmuriy reglamentiga 18-ILOVA

Tut ipak qurti zotlarini koʻpaytirish bilan shugʻullanuvchi naslchilik xoʻjaliklariga qoʻyiladigan

Koʻrsatkichlar Oʻlchov birligi Eng kam talab Oilalar pitomnigida Zotlar soni dona 4 — 6 Barcha zotlar boʻyicha boqiladigan oilalar dona 250 — 300 Barcha zotlar boʻyicha tayyorlanayotgan dastlabki tuxum quymalari dona 3 000 Inkubatorga qoʻyiladigan tuxum quymalari dona 2 000 Tanlash jadalligi foiz 50 — 60 Tuxumning jonlanishi foiz 95 — 98 Pillaning oʻrtacha vazni gramm 1,8 — 2,0 Superelita bosqichida Super elita pillalarini tayyorlash uchun inkubatorga qoʻyilgan tuxumlar miqdori quti 10 — 15 Super elita qurtlaridan olingan yalpi hosil kilogramm 650 — 700 Bir quti super elita qurtidan olingan pilla kilogramm 60 — 70 Super elita pillalarini tanlash jadalligi foiz 60 — 70 Super elita tuxumlarini tayyorlash quti 280 — 300 Bir kg pilladan tuxum chiqishi gramm 45 — 60 Tuxumlarning jonlanishi foiz 95 — 98 Pillaning oʻrtacha vazni gramm 1,8 — 2,0 Elita bosqichida Elita tuxumlarini tayyorlash uchun boqiladigan qurtlar hajmi quti 280 — 300 Yetishtirilgan elita pillalari hajmi metr kub 16 — 20 Bir quti tut ipak qurtidan olingan pilla kilogramm 65 — 70 Elita pillalarini tanlash jadalligi foiz 60 — 70 Elita tuxumlarni tayyorlash hajmi quti 3 000 Elita tuxumlarning jonlanishi foiz 95 — 98 Pillaning oʻrtacha vazni gramm 1,8 — 2,0

Naslchilik xoʻjaligi maqomini berish boʻyicha davlat xizmatlari koʻrsatishning maʼmuriy reglamentiga 19-ILOVA

Vazirlar Mahkamasining 2023-yil 5-sentabrdagi 449-son qaroriga 2-ILOVA

Oʻzbekiston Respublikasi Hukumatining oʻz kuchini yoʻqotgan deb hisoblanayotgan ayrim qarorlari roʻyxati

1. Vazirlar Mahkamasining “Naslchilik xoʻjaliklari maqomini berish tartibi toʻgʻrisidagi nizomni tasdiqlash haqida” 2020-yil 19-fevraldagi 100-son qarori .

2. Vazirlar Mahkamasining “Aholi va tadbirkorlik subyektlarining davlat xizmatlaridan foydalanish imkoniyatlari kengaytirilishi munosabati bilan Oʻzbekiston Respublikasi Hukumatining ayrim qarorlariga oʻzgartirish va qoʻshimchalar kiritish, shuningdek, baʼzilarini oʻz kuchini yoʻqotgan deb hisoblash toʻgʻrisida” 2021-yil 27-dekabrdagi 774-son qaroriga 1-ilovaning 64-bandi .

3. Vazirlar Mahkamasining “Oʻzbekiston Respublikasi Investitsiyalar va tashqi savdo vazirligi huzuridagi Oʻzbekiston texnik jihatdan tartibga solish agentligi toʻgʻrisidagi va Oʻzbekiston texnik jihatdan tartibga solish agentligining Texnik jihatdan tartibga solish, standartlashtirish, sertifikatlashtirish va metrologiya sohasida davlat nazorati departamenti toʻgʻrisidagi nizomlarni tasdiqlash haqida” 2022-yil 11-martdagi 114-son qaroriga 3-ilovaning 30-bandi .

4. Vazirlar Mahkamasining “Oʻzbekiston Respublikasi Hukumatining ayrim qarorlariga oʻzgartirishlar kiritish toʻgʻrisida (Oʻzbekiston Respublikasining “Normativ-huquqiy hujjatlar toʻgʻrisida” 2021-yil 20-apreldagi OʻRQ-682-son Qonuni)” 2022-yil 4-apreldagi 153-son qaroriga ilovaning 791-bandi .

Oʻzbekiston Respublikasining Bosh vaziri A. ARIPOV

Toshkent sh.,

2023-yil 5-sentabr,

449-son

(Qonunchilik maʼlumotlari milliy bazasi, 06.09.2023-y., 09/23/449/0681-son; 12.07.2024-y., 09/24/371/0499-son; 15.07.2026-y., 09/26/381/0734-son)

lex.uz