📅 2023-yil 5-sentabr · Vazirlar Mahkamasi qarorlari
Rasmiy matn. Rasmiy hujjat. Tahririy izohlar kiritilmagan.
📅 2023-yil 5-sentabr · Vazirlar Mahkamasi qarorlari
Rasmiy matn. Rasmiy hujjat. Tahririy izohlar kiritilmagan.
📅 2023 йил 5 сентябрь · Вазирлар Маҳкамаси қарорлари
Расмий матн. Расмий ҳужжат. Таҳририй изоҳлар киритилмаган.
📅 5 сентября 2023 г. · Постановления Кабинета Министров
Официальный текст. Официальный документ. Редакционные примечания не включены.
📅 5 September 2023 · Cabinet of Ministers resolutions
Official text. Official document. Editorial notes are not included.
Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг
қарори
НИЗОМ
СХЕМАСИ
«ЙЎЛ ХАРИТАСИ»
Аҳолининг ижтимоий эҳтиёжманд айрим тоифаларини қўллаб-қувватлаш ва уларнинг бандлигига кўмаклашиш бўйича қўшимча чора-тадбирлар тўғрисида
Ўзбекистон Республикасининг «Аҳоли бандлиги тўғрисида»ги Қонунига мувофиқ, шунингдек, аҳолининг ижтимоий эҳтиёжманд тоифаларини қўллаб-қувватлаш ва уларнинг бандлигига кўмаклашиш ҳамда жазони ижро этиш муассасаларидан озод қилинган шахсларни ишга жойлаштиришни рағбатлантириш мақсадида Вазирлар Маҳкамаси қарор қилади:
1. Ўзбекистон Республикаси Камбағалликни қисқартириш ва бандлик вазирлиги, Иқтисодиёт ва молия вазирлиги ҳамда Ички ишлар вазирлигининг 2023 йил 1 октябрдан бошлаб Бандликка кўмаклашиш давлат жамғармаси маблағлари ҳисобидан жазони ижро этиш муассасаларидан озод қилинган шахсларни ишга қабул қилган иш берувчиларга (бюджет ташкилотлари, давлат корхоналари, устав (фонди) капиталида давлат улуши 50 фоиз ва ундан ортиқ бўлган юридик шахслар бундан мустасно) ҳар бир шахс учун уч ойдан ортиқ муддатда меҳнат фаолиятини давом эттиргандан сўнг базавий ҳисоблаш миқдорининг уч баравари миқдорида бир марталик субсидия ажратиш тўғрисидаги таклифи маъқуллансин.
2. Қуйидагилар:
жазони ижро этиш муассасаларидан озод қилинган шахсни ишга қабул қилган иш берувчилар томонидан субсидия олиш учун мурожаат қилиш ҳамда Бандликка кўмаклашиш давлат жамғармаси маблағлари ҳисобидан субсидия ажратиш тартибини назарда тутувчи Жазони ижро этиш муассасаларидан озод қилинган шахсларни ишга қабул қилган иш берувчиларга Бандликка кўмаклашиш давлат жамғармаси маблағлари ҳисобидан субсидия бериш тартиби тўғрисидаги низом 1-иловага мувофиқ;
Аҳолининг ижтимоий эҳтиёжманд айрим тоифаларини қўллаб-қувватлаш ва уларнинг бандлигига кўмаклашиш бўйича «йўл харитаси» 2-иловага мувофиқ тасдиқлансин.
3. Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамаси ҳузуридаги Солиқ қўмитаси икки ой муддатда 2025 йил 1 январга қадар тадбиркорлик субъектларига Ўзбекистон Республикаси республика бюджетидан жазони ижро этиш муассасаларидан озод қилинган шахсларнинг назоратда бўлган (пробация) даврида меҳнатга ҳақ тўлаш тарзидаги даромадлари бўйича тўланган жисмоний шахслардан олинадиган даромад солиғини ҳисобот ойидан кейинги ойнинг 25-санасидан кейин қайтариб бериш тизимини жорий этсин.
4. Ўзбекистон Республикаси Камбағалликни қисқартириш ва бандлик вазирлиги 2023 йил 1 октябрдан бошлаб:
жазони ижро этиш муассасаларидан озод қилинган шахсларни ишга қабул қилган иш берувчиларга Бандликка кўмаклашиш давлат жамғармаси маблағлари ҳисобидан субсидия бериш;
«Ишга марҳамат» мономарказлари ва касб-ҳунарга ўқитиш марказларида жазони ижро этиш муассасаларидан озод қилинган шахсларга касб-ҳунар ва тадбиркорлик кўникмаларини ўргатиш;
жазони ижро этиш муассасаларидан озод қилинган шахсларни ташкилотлардаги мавжуд бўш (вакант) ҳамда захирага қўйиладиган иш ўринларига ишга жойлаштириш тизимини йўлга қўйсин.
5. Ўзбекистон Республикаси Ички ишлар вазирлиги бир ой муддатда ҳуқуқни муҳофаза қилувчи органларнинг олий таълим муассасаларида жазони ижро этиш муассасаларидан озод қилинган шахсларга масофавий таълим шаклида хорижий тилларни ўргатиш бўйича Вазирлар Маҳкамасига таклиф киритсин.
Бунда ҳудудий меҳнат органлари томонидан рўйхатга олинган ишсиз ва иш қидираётган шахс сифатида рўйхатга олинган жазони ижро этиш муассасаларидан озод қилинган фуқароларни тадбиркорлик кўникмалари ва хорижий тилларга ўқитиш, касб-ҳунарга тайёрлаш, қайта тайёрлаш ва малакасини ошириш Бандликка кўмаклашиш давлат жамғармаси маблағлари ҳисобидан тўғридан-тўғри шартномага асосан бепул амалга оширилади.
6. Ўзбекистон Республикаси Камбағалликни қисқартириш ва бандлик вазирлиги Олий таълим, фан ва инновациялар вазирлиги, Мактабгача ва мактаб таълими вазирлиги, Ички ишлар вазирлиги билан биргаликда бир ой муддатда тегишли вазирлик ва идораларнинг маълумотлар базасини «Бандлик хизмати» ахборот тизимига интеграция қилиш орқали таълим муассасалари битирувчилари ва жазони ижро этиш муассасаларидан озод қилинган шахсларнинг бандлик ҳолатини доимий мониторинг қилиб бориш тизимини жорий этсин.
Бунда битирувчилар ва жазони ижро этиш муассасаларидан озод қилинган шахсларнинг бандлик ҳолатини реал вақт режимида аниқлаш имкониятини яратиш назарда тутилсин.
7. Ўзбекистон Миллий телерадиокомпанияси ва Миллий ахборот агентлигига мазкур қарорнинг мазмун-моҳияти кенг ёритилишини ва аҳоли ҳамда тадбиркорлик субъектларига етказилишини таъминлаш тавсия этилсин.
8. Мазкур қарорнинг бажарилишини назорат қилиш Ўзбекистон Республикаси камбағалликни қисқартириш ва бандлик вазири Б.А. Мусаев ҳамда ички ишлар вазири П.Р. Бобожонов зиммасига юклансин.
Вазирлар Маҳкамасининг 2023 йил 5 сентябрдаги 450-сон қарорига 1-ИЛОВА
Жазони ижро этиш муассасаларидан озод қилинган шахсларни ишга қабул қилган иш берувчиларга Бандликка кўмаклашиш давлат жамғармаси маблағлари ҳисобидан субсидия бериш тартиби тўғрисида
1-боб. Умумий қоидалар
1. Мазкур Низом жазони ижро этиш муассасаларидан озод қилинган шахсларни ишга қабул қилган иш берувчиларга Бандликка кўмаклашиш давлат жамғармаси (кейинги ўринларда — Жамғарма) маблағлари ҳисобидан субсидия бериш тартибини белгилайди.
2. Жазони ижро этиш муассасаларидан озод қилинган шахсларни ишга қабул қилган иш берувчиларга (бюджет ташкилотлари, давлат корхоналари, устав капиталида давлат улуши 50 фоиз ва ундан ортиқ бўлган юридик шахслар бундан мустасно) ҳар бир шахс учун уч ойдан ортиқ муддатда меҳнат фаолиятини давом эттиргандан сўнг базавий ҳисоблаш миқдорининг уч баравари миқдорида бир марталик субсидия берилади.
3. Жазони ижро этиш муассасаларидан озод қилинган шахсларни ишга қабул қилган иш берувчиларга субсидия туман (шаҳар) камбағалликни қисқартириш ва бандликка кўмаклашиш бўлимлари (кейинги ўринларда — маҳаллий меҳнат органи) томонидан мазкур Низомга иловага мувофиқ схема бўйича берилади.
2-боб. Субсидия бериш тартиби ва шартлари
4. Иш берувчилар жазони ижро этиш муассасаларидан озод қилинган шахсни ишга қабул қилгандан сўнг уч ойдан ортиқ муддатда меҳнат фаолиятини давом эттиргандан кейин субсидия олиш учун тегишли маҳаллий меҳнат органига ёзма равишда ёки Ўзбекистон Республикаси Ягона интерактив давлат хизматлари портали орқали мурожаат қилади.
Мурожаатда ишга қабул қилинган жазони ижро этиш муассасаларидан озод қилинган шахснинг фамилияси, исми, отасининг исми, иш берувчининг субсидия тўлаб берилиши лозим бўлган ҳисобварағи кўрсатилиши, шунингдек, мурожаатга жазони ижро этиш муассасаларидан озод қилинган шахснинг ишга қабул қилинганлиги тўғрисидаги буйруқ нусхаси илова қилиниши шарт.
5. Маҳаллий меҳнат органи иш берувчи томонидан субсидия олишни сўраб тақдим этилган ҳужжатларни уч иш куни ичида ўрганиб чиқади. Бунда жазони ижро этиш муассасаларидан озод қилинган шахс билан тузилган меҳнат шартномаси «Ягона миллий меҳнат тизими» идоралараро дастурий-аппарат комплексидан (кейинги ўринларда — «ЯММТ» ИДАК) рўйхатдан ўтказилганлиги ҳамда унга камида уч ой мобайнида иш ҳақи тўланганлиги тўғрисидаги маълумот Ўзбекистон Республикаси Иқтисодиёт ва молия вазирлиги ҳузуридаги Солиқ қўмитасининг ахборот тизимларида (кейинги ўринларда — Солиқ қўмитасининг ахборот тизимлари) мавжудлиги субсидия бериш учун асос ҳисобланади.
6. Иш берувчи томонидан ҳужжатлар тўлиқ тақдим этилиб, барча зарур маълумотлар кўрсатилган ва жазони ижро этиш муассасаларидан озод қилинган шахс билан тузилган меҳнат шартномаси «ЯММТ» ИДАКда рўйхатдан ўтказилганлиги ҳамда унга камида уч ой мобайнида иш ҳақи тўланганлиги тўғрисидаги маълумот Солиқ қўмитасининг ахборот тизимларида мавжудлиги тасдиқланган тақдирда, маҳаллий меҳнат органи уч иш куни ичида иш берувчига жазони ижро этиш муассасаларидан озод қилинган шахсни ишга қабул қилганлиги учун субсидия бериш тўғрисидаги буйруқни расмийлаштиради. Буйруқда субсидия миқдори ва уни ажратиш муддати кўрсатилиши лозим.
7. Ҳужжатлар ушбу Низомнинг 4-бандига мувофиқ тўлиқ тақдим этилмагани ёки жазони ижро этиш муассасаларидан озод қилинган шахс билан тузилган меҳнат шартномаси «ЯММТ» ИДАК да рўйхатдан ўтказилмаганлиги ҳамда унга камида уч ой мобайнида иш ҳақи тўланганлиги тўғрисидаги маълумот Солиқ қўмитасининг ахборот тизимларида мавжудлиги эмаслиги аниқланса, маҳаллий меҳнат органи субсидия ажратишни рад этади ва мурожаатчига рад этишнинг сабаблари асосланган хабарномани юборади.
8. Иш берувчи маҳаллий меҳнат органининг субсидия ажратишни рад этиш тўғрисидаги буйруғидан норози бўлса, юқори турувчи органга ёки суд органларига шикоят қилиши мумкин.
9. Маҳаллий меҳнат органининг субсидия ажратиш тўғрисидаги буйруғига асосан беш иш куни ичида иш берувчига жазони ижро этиш муассасаларидан озод қилинган ҳар бир шахсни ишга қабул қилганлиги учун базавий ҳисоблаш миқдорининг уч баравари миқдорида бир марталик субсидия ҳисобварағига ўтказиб беради.
3-боб. Якунловчи қоидалар
9. Ушбу Низомда ажратилиши белгиланган субсидияни олаётган иш берувчилар бир вақтнинг ўзида қонунчилик ҳужжатларида белгиланган, шунингдек, жазони ижро этиш муассасаларидан озод қилинган шахслар бандлигига кўмаклашишга қаратилган бошқа турдаги субсидияларни ҳам белгиланган тартибда олишга ҳақли.
10. Ушбу Низом талаблари бузилишида айбдор бўлган шахслар қонунчилик ҳужжатларида белгиланган тартибда жавоб берадилар.
Жазони ижро этиш муассасаларидан озод қилинган шахсларни ишга қабул қилган иш берувчиларга Бандликка кўмаклашиш давлат жамғармаси маблағлари ҳисобидан субсидия бериш тартиби тўғрисидаги низомга ИЛОВА
Жазони ижро этиш муассасаларидан озод қилинган шахсларни ишга қабул қилган иш берувчиларга субсидия ажратиш
Босқичлар Субъектлар Чора-тадбирлар Бажариш муддатлари 1-босқич Иш берувчи Жазони ижро этиш муассасаларидан озод қилинган шахсларни ишга қабул қилганлиги учун субсидия олиш мақсадида туман (шаҳар) камбағалликни қисқартириш ва бандликка кўмаклашиш бўлимига (кейинги ўринларда — маҳаллий меҳнат органи) зарур ҳужжатларни илова қилган ҳолда мурожаат қилади. Ихтиёрий 2-босқич Маҳаллий меҳнат органи Мурожаатни ўрганиб чиқади ва ўрганиш натижаларига кўра жазони ижро этиш муассасаларидан озод қилинган шахсларни ишга қабул қилганлиги учун субсидия ажратиш (ажратишни рад этиш) тўғрисида қарор қабул қилади. Уч иш кунида 3-босқич Маҳаллий меҳнат органи Ижобий қарор қабул қилинган тақдирда, субсидияни иш берувчининг ҳисобварағига ўтказиб беради. Беш иш кунида
Вазирлар Маҳкамасининг 2023 йил 5 сентябрдаги 450-сон қарорига 2-ИЛОВА
Аҳолининг ижтимоий эҳтиёжманд айрим тоифаларини қўллаб-қувватлаш ва уларнинг бандлигини таъминлаш бўйича
Т/р Чора-тадбир номи Амалга ошириш механизми Амалга ошириш шакли Молиялаш-тириш манбаи Ижро муддати Масъул вазирлик ва идоралар 1. Жазони ижро этиш муассасаларидан озод қилинган шахсларни ижтимоий қўллаб-қувватлаш, мослаштириш ва уларни фаол ҳаётга жалб этиш. 1. Маҳаллалардаги «бешлик» томонидан жазони ижро этиш муассасаларидан озод қилинган шахсларнинг оилавий шароитини, турмуш даражасини ўрганиш. 2. Маҳаллаларда давра суҳбатлари, учрашувлар ва бошқа тарғибот тадбирлари ўтказиш орқали уларнинг онгига фаол, соғлом турмуш тарзини сингдириш бўйича профилактика тадбирларини ташкил этиш. Амалий чора-тадбирлар - Доимий Ички ишлар вазирлиги, Камбағалликни қисқартириш ва бандлик вазирлиги, Маънавият ва маърифат маркази, Қорақалпоғистон Республикаси Вазирлар Кенгаши, вилоятлар ва Тошкент шаҳар ҳокимликлари, сектор раҳбарлари 2. Жазони ижро этиш муассасаларидан озод этилган шахсларни ижтимоий мослаштириш ва уларнинг бандлиги таъминланиши юзасидан мониторинг олиб бориш. 1. Жазони ижро этиш муассасаларидан озод этилган шахсларнинг ижтимоий мослаштирилганлиги ва бандлик ҳолатини маҳаллалардаги участка профилактика нозирлари ҳоким ёрдамчилари, маҳалла фуқаролар йиғинлари раислари, хотин-қизлар фаоллари ва ёшлар етакчилари билан биргаликда мониторинг қилиб бориш. 2. Жазони ижро этиш муассасаларидан озод этилган шахсларнинг ижтимоий мослаштирилганлиги ва бандлиги таъминланиши юзасидан амалга оширилган ишлар тўғрисидаги маълумотларни ҳар чоракда умумлаштириб бориш. 3. Умумлаштириш натижасида аниқланган жазони ижро этиш муассасаларидан озод этилган ижтимоий мослашмаган ва бандлиги таъминланмаган шахслар билан алоҳида манзилли ишлаш. Бунда зарур ҳолатларда психологларни жалб қилиш. Амалий чора-тадбирлар - Ҳар чоракда Ички ишлар вазирлиги, Камбағалликни қисқартириш ва бандлик вазирлиги, Қорақалпоғистон Республикаси Вазирлар Кенгаши, вилоятлар ва Тошкент шаҳар ҳокимликлари, сектор раҳбарлари 3. Ҳар йили туман (шаҳар) ҳокимларининг аҳолининг ижтимоий эҳтиёжманд айрим тоифаларини ишга жойлаштириш учун иш ўринларини захирага қўйиш бўйича қарорларини қабул қилиш. 1. Кейинги йил учун захира қилинадиган иш ўринлари бўйича корхона ва ташкилотларнинг таклифларини Камбағалликни қисқартириш ва бандликка кўмаклашиш бўлимлари томонидан умумлаштириш ҳамда тегишли қарор қабул қилиш учун туман (шаҳар) ҳокимликларига киритиш. 2. Туман (шаҳар) ҳокимликлари томонидан аҳолининг ижтимоий эҳтиёжманд айрим тоифаларини ишга жойлаштириш учун иш ўринларини захирага қўйиш бўйича қарорларини ишлаб чиқиш ва қабул қилиш. туман (шаҳар) ҳокимлик қарорлари - Ҳар йили 1 ноябрь Қорақалпоғистон Республикаси Вазирлар Кенгаши, вилоятлар ва Тошкент шаҳар ҳокимликлари, туман, шаҳар ҳокимликлари, Камбағалликни қисқартириш ва бандлик вазирлиги 4. Жазони ижро этиш муассасаларидан озод этилган шахсларни доимий ва вақтинча иш ўринларига ишга жойлаштириш чораларини кўриш. 1. Жазони ижро этиш муассасаларидан озод этилган шахсларга мавжуд бўш (вакант) ва захирага қўйилган иш ўринларини таклиф этиш ва уларни ишга жойлаштириш чораларини кўриш. Амалий чора-тадбирлар Бандликка кўмаклашиш давлат жамғармаси Доимий Камбағалликни қисқартириш ва бандлик вазирлиги, Ички ишлар вазирлиги, Қорақалпоғистон Республикаси Вазирлар Кенгаши, вилоятлар ва Тошкент шаҳар ҳокимликлари 5. Жазони ижро этиш муассасаларидан озод этилган шахсларни меҳнат бозорида талаб юқори бўлган касб-ҳунарга тайёрлаш ва қайта тайёрлаш ишларини ташкил этиш. 1. Камбағалликни қисқартириш ва бандликка кўмаклашиш бўлимлари томонидан жазони ижро этиш муассасаларидан озод этилган шахсларни йўлланма билан касб-ҳунарга тайёрлаш ўқув курсларига юбориш. 2. «Ишга марҳамат» мономарказлари ва касб-ҳунарга ўқитиш марказларида касб-ҳунарга ўқитиш ишларини амалга ошириш. Амалий чора-тадбирлар Бандликка кўмаклашиш давлат жамғармаси маблағлари Доимий Камбағалликни қисқартириш ва бандлик вазирлиги, Ички ишлар вазирлиги, Қорақалпоғистон Республикаси Вазирлар Кенгаши, вилоятлар ва Тошкент шаҳар ҳокимликлари 6. Ҳуқуқни муҳофаза қилувчи органларнинг олий таълим муассасаларида жазони ижро этиш муассасаларидан озод қилинган шахсларга масофавий таълим шаклида хорижий тилларни ўргатиш. 1. Профилактика инспекторлари билан узвий ҳамкорликда жазони ижро этиш муассасаларидан озод қилинган шахсларга масофавий таълим шаклида хорижий тиллар ўқув курсларига юбориш. 2. Ҳуқуқни муҳофаза қилувчи органларнинг олий таълим муассасаларида масофавий таълим шаклида хорижий тилларни ўргатишни ташкил этиш. Амалий чора-тадбирлар Бандликка кўмаклашиш давлат жамғармаси маблағлари Доимий Ички ишлар вазирлиги, Камбағалликни қисқартириш ва бандлик вазирлиги, Қорақалпоғистон Республикаси Вазирлар Кенгаши, вилоятлар ва Тошкент шаҳар ҳокимликлари, сектор раҳбарлари 7. Жазони ижро этиш муассасаларидан озод этилган шахсларга субсидиялар бериш орқали уларнинг бандлигини таъминлаш ҳамда тадбиркорлик ташаббусларини қўллаб-қувватлаш чораларини кўриш. 1. Жазони ижро этиш муассасаларидан озод этилган шахсларга бандликни рағбатлантирувчи субсидиялар ажратиш. 2. Ажратилган маблағларнинг мақсадли ва самарали ишлатилишини мониторинг қилиб бориш. 3. Тадбиркорлик фаолиятига қизиқиши бўлган шахсларни ҳоким ёрдамчиси, Савдо-саноат палатасининг ҳудудий бўлимлари, шунингдек тижорат банклари билан биргаликда тадбиркорлик фаолиятини бошлашига кўмаклашиш. Амалий чора-тадбирлар Камбағалликни қисқартириш давлат мақсадли жамғармаси ҳамда тижорат банклари маблағлари Доимий Камбағалликни қисқартириш ва бандлик вазирлиги, Ички ишлар вазирлиги, Савдо-саноат палатаси, тижорат банклари, Қорақалпоғистон Республикаси Вазирлар Кенгаши, вилоятлар ва Тошкент шаҳар ҳокимликлари, сектор раҳбарлари
Ўзбекистон Республикасининг Бош вазири А. АРИПОВ
Тошкент ш.,
2023 йил 5 сентябрь,
450-сон
Oʻzbekiston Respublikasi Vazirlar Mahkamasining
qarori
NIZOM
SXEMASI
“YOʻL XARITASI”
Aholining ijtimoiy ehtiyojmand ayrim toifalarini qoʻllab-quvvatlash va ularning bandligiga koʻmaklashish boʻyicha qoʻshimcha chora-tadbirlar toʻgʻrisida
Oʻzbekiston Respublikasining “Aholi bandligi toʻgʻrisida”gi Qonuniga muvofiq, shuningdek, aholining ijtimoiy ehtiyojmand toifalarini qoʻllab-quvvatlash va ularning bandligiga koʻmaklashish hamda jazoni ijro etish muassasalaridan ozod qilingan shaxslarni ishga joylashtirishni ragʻbatlantirish maqsadida Vazirlar Mahkamasi qaror qiladi:
1. Oʻzbekiston Respublikasi Kambagʻallikni qisqartirish va bandlik vazirligi, Iqtisodiyot va moliya vazirligi hamda Ichki ishlar vazirligining 2023-yil 1-oktabrdan boshlab Bandlikka koʻmaklashish davlat jamgʻarmasi mablagʻlari hisobidan jazoni ijro etish muassasalaridan ozod qilingan shaxslarni ishga qabul qilgan ish beruvchilarga (budjet tashkilotlari, davlat korxonalari, ustav (fondi) kapitalida davlat ulushi 50 foiz va undan ortiq boʻlgan yuridik shaxslar bundan mustasno) har bir shaxs uchun uch oydan ortiq muddatda mehnat faoliyatini davom ettirgandan soʻng bazaviy hisoblash miqdorining uch baravari miqdorida bir martalik subsidiya ajratish toʻgʻrisidagi taklifi maʼqullansin.
2. Quyidagilar:
jazoni ijro etish muassasalaridan ozod qilingan shaxsni ishga qabul qilgan ish beruvchilar tomonidan subsidiya olish uchun murojaat qilish hamda Bandlikka koʻmaklashish davlat jamgʻarmasi mablagʻlari hisobidan subsidiya ajratish tartibini nazarda tutuvchi Jazoni ijro etish muassasalaridan ozod qilingan shaxslarni ishga qabul qilgan ish beruvchilarga Bandlikka koʻmaklashish davlat jamgʻarmasi mablagʻlari hisobidan subsidiya berish tartibi toʻgʻrisidagi nizom 1-ilovaga muvofiq;
Aholining ijtimoiy ehtiyojmand ayrim toifalarini qoʻllab-quvvatlash va ularning bandligiga koʻmaklashish boʻyicha “yoʻl xaritasi” 2-ilovaga muvofiq tasdiqlansin.
3. Oʻzbekiston Respublikasi Vazirlar Mahkamasi huzuridagi Soliq qoʻmitasi ikki oy muddatda 2025-yil 1-yanvarga qadar tadbirkorlik subyektlariga Oʻzbekiston Respublikasi respublika budjetidan jazoni ijro etish muassasalaridan ozod qilingan shaxslarning nazoratda boʻlgan (probatsiya) davrida mehnatga haq toʻlash tarzidagi daromadlari boʻyicha toʻlangan jismoniy shaxslardan olinadigan daromad soligʻini hisobot oyidan keyingi oyning 25-sanasidan keyin qaytarib berish tizimini joriy etsin.
4. Oʻzbekiston Respublikasi Kambagʻallikni qisqartirish va bandlik vazirligi 2023-yil 1-oktabrdan boshlab:
jazoni ijro etish muassasalaridan ozod qilingan shaxslarni ishga qabul qilgan ish beruvchilarga Bandlikka koʻmaklashish davlat jamgʻarmasi mablagʻlari hisobidan subsidiya berish;
“Ishga marhamat” monomarkazlari va kasb-hunarga oʻqitish markazlarida jazoni ijro etish muassasalaridan ozod qilingan shaxslarga kasb-hunar va tadbirkorlik koʻnikmalarini oʻrgatish;
jazoni ijro etish muassasalaridan ozod qilingan shaxslarni tashkilotlardagi mavjud boʻsh (vakant) hamda zaxiraga qoʻyiladigan ish oʻrinlariga ishga joylashtirish tizimini yoʻlga qoʻysin.
5. Oʻzbekiston Respublikasi Ichki ishlar vazirligi bir oy muddatda huquqni muhofaza qiluvchi organlarning oliy taʼlim muassasalarida jazoni ijro etish muassasalaridan ozod qilingan shaxslarga masofaviy taʼlim shaklida xorijiy tillarni oʻrgatish boʻyicha Vazirlar Mahkamasiga taklif kiritsin.
Bunda hududiy mehnat organlari tomonidan roʻyxatga olingan ishsiz va ish qidirayotgan shaxs sifatida roʻyxatga olingan jazoni ijro etish muassasalaridan ozod qilingan fuqarolarni tadbirkorlik koʻnikmalari va xorijiy tillarga oʻqitish, kasb-hunarga tayyorlash, qayta tayyorlash va malakasini oshirish Bandlikka koʻmaklashish davlat jamgʻarmasi mablagʻlari hisobidan toʻgʻridan-toʻgʻri shartnomaga asosan bepul amalga oshiriladi.
6. Oʻzbekiston Respublikasi Kambagʻallikni qisqartirish va bandlik vazirligi Oliy taʼlim, fan va innovatsiyalar vazirligi, Maktabgacha va maktab taʼlimi vazirligi, Ichki ishlar vazirligi bilan birgalikda bir oy muddatda tegishli vazirlik va idoralarning maʼlumotlar bazasini “Bandlik xizmati” axborot tizimiga integratsiya qilish orqali taʼlim muassasalari bitiruvchilari va jazoni ijro etish muassasalaridan ozod qilingan shaxslarning bandlik holatini doimiy monitoring qilib borish tizimini joriy etsin.
Bunda bitiruvchilar va jazoni ijro etish muassasalaridan ozod qilingan shaxslarning bandlik holatini real vaqt rejimida aniqlash imkoniyatini yaratish nazarda tutilsin.
7. Oʻzbekiston Milliy teleradiokompaniyasi va Milliy axborot agentligiga mazkur qarorning mazmun-mohiyati keng yoritilishini va aholi hamda tadbirkorlik subyektlariga yetkazilishini taʼminlash tavsiya etilsin.
8. Mazkur qarorning bajarilishini nazorat qilish Oʻzbekiston Respublikasi kambagʻallikni qisqartirish va bandlik vaziri B.A. Musayev hamda ichki ishlar vaziri P.R. Bobojonov zimmasiga yuklansin.
Vazirlar Mahkamasining 2023-yil 5-sentabrdagi 450-son qaroriga 1-ILOVA
Jazoni ijro etish muassasalaridan ozod qilingan shaxslarni ishga qabul qilgan ish beruvchilarga Bandlikka koʻmaklashish davlat jamgʻarmasi mablagʻlari hisobidan subsidiya berish tartibi toʻgʻrisida
1-bob. Umumiy qoidalar
1. Mazkur Nizom jazoni ijro etish muassasalaridan ozod qilingan shaxslarni ishga qabul qilgan ish beruvchilarga Bandlikka koʻmaklashish davlat jamgʻarmasi (keyingi oʻrinlarda — Jamgʻarma) mablagʻlari hisobidan subsidiya berish tartibini belgilaydi.
2. Jazoni ijro etish muassasalaridan ozod qilingan shaxslarni ishga qabul qilgan ish beruvchilarga (budjet tashkilotlari, davlat korxonalari, ustav kapitalida davlat ulushi 50 foiz va undan ortiq boʻlgan yuridik shaxslar bundan mustasno) har bir shaxs uchun uch oydan ortiq muddatda mehnat faoliyatini davom ettirgandan soʻng bazaviy hisoblash miqdorining uch baravari miqdorida bir martalik subsidiya beriladi.
3. Jazoni ijro etish muassasalaridan ozod qilingan shaxslarni ishga qabul qilgan ish beruvchilarga subsidiya tuman (shahar) kambagʻallikni qisqartirish va bandlikka koʻmaklashish boʻlimlari (keyingi oʻrinlarda — mahalliy mehnat organi) tomonidan mazkur Nizomga ilovaga muvofiq sxema boʻyicha beriladi.
2-bob. Subsidiya berish tartibi va shartlari
4. Ish beruvchilar jazoni ijro etish muassasalaridan ozod qilingan shaxsni ishga qabul qilgandan soʻng uch oydan ortiq muddatda mehnat faoliyatini davom ettirgandan keyin subsidiya olish uchun tegishli mahalliy mehnat organiga yozma ravishda yoki Oʻzbekiston Respublikasi Yagona interaktiv davlat xizmatlari portali orqali murojaat qiladi.
Murojaatda ishga qabul qilingan jazoni ijro etish muassasalaridan ozod qilingan shaxsning familiyasi, ismi, otasining ismi, ish beruvchining subsidiya toʻlab berilishi lozim boʻlgan hisobvaragʻi koʻrsatilishi, shuningdek, murojaatga jazoni ijro etish muassasalaridan ozod qilingan shaxsning ishga qabul qilinganligi toʻgʻrisidagi buyruq nusxasi ilova qilinishi shart.
5. Mahalliy mehnat organi ish beruvchi tomonidan subsidiya olishni soʻrab taqdim etilgan hujjatlarni uch ish kuni ichida oʻrganib chiqadi. Bunda jazoni ijro etish muassasalaridan ozod qilingan shaxs bilan tuzilgan mehnat shartnomasi “Yagona milliy mehnat tizimi” idoralararo dasturiy-apparat kompleksidan (keyingi oʻrinlarda — “YAMMT” IDAK) roʻyxatdan oʻtkazilganligi hamda unga kamida uch oy mobaynida ish haqi toʻlanganligi toʻgʻrisidagi maʼlumot Oʻzbekiston Respublikasi Iqtisodiyot va moliya vazirligi huzuridagi Soliq qoʻmitasining axborot tizimlarida (keyingi oʻrinlarda — Soliq qoʻmitasining axborot tizimlari) mavjudligi subsidiya berish uchun asos hisoblanadi.
6. Ish beruvchi tomonidan hujjatlar toʻliq taqdim etilib, barcha zarur maʼlumotlar koʻrsatilgan va jazoni ijro etish muassasalaridan ozod qilingan shaxs bilan tuzilgan mehnat shartnomasi “YAMMT” IDAKda roʻyxatdan oʻtkazilganligi hamda unga kamida uch oy mobaynida ish haqi toʻlanganligi toʻgʻrisidagi maʼlumot Soliq qoʻmitasining axborot tizimlarida mavjudligi tasdiqlangan taqdirda, mahalliy mehnat organi uch ish kuni ichida ish beruvchiga jazoni ijro etish muassasalaridan ozod qilingan shaxsni ishga qabul qilganligi uchun subsidiya berish toʻgʻrisidagi buyruqni rasmiylashtiradi. Buyruqda subsidiya miqdori va uni ajratish muddati koʻrsatilishi lozim.
7. Hujjatlar ushbu Nizomning 4-bandiga muvofiq toʻliq taqdim etilmagani yoki jazoni ijro etish muassasalaridan ozod qilingan shaxs bilan tuzilgan mehnat shartnomasi “YAMMT” IDAK da roʻyxatdan oʻtkazilmaganligi hamda unga kamida uch oy mobaynida ish haqi toʻlanganligi toʻgʻrisidagi maʼlumot Soliq qoʻmitasining axborot tizimlarida mavjudligi emasligi aniqlansa, mahalliy mehnat organi subsidiya ajratishni rad etadi va murojaatchiga rad etishning sabablari asoslangan xabarnomani yuboradi.
8. Ish beruvchi mahalliy mehnat organining subsidiya ajratishni rad etish toʻgʻrisidagi buyrugʻidan norozi boʻlsa, yuqori turuvchi organga yoki sud organlariga shikoyat qilishi mumkin.
9. Mahalliy mehnat organining subsidiya ajratish toʻgʻrisidagi buyrugʻiga asosan besh ish kuni ichida ish beruvchiga jazoni ijro etish muassasalaridan ozod qilingan har bir shaxsni ishga qabul qilganligi uchun bazaviy hisoblash miqdorining uch baravari miqdorida bir martalik subsidiya hisobvaragʻiga oʻtkazib beradi.
3-bob. Yakunlovchi qoidalar
9. Ushbu Nizomda ajratilishi belgilangan subsidiyani olayotgan ish beruvchilar bir vaqtning oʻzida qonunchilik hujjatlarida belgilangan, shuningdek, jazoni ijro etish muassasalaridan ozod qilingan shaxslar bandligiga koʻmaklashishga qaratilgan boshqa turdagi subsidiyalarni ham belgilangan tartibda olishga haqli.
10. Ushbu Nizom talablari buzilishida aybdor boʻlgan shaxslar qonunchilik hujjatlarida belgilangan tartibda javob beradilar.
Jazoni ijro etish muassasalaridan ozod qilingan shaxslarni ishga qabul qilgan ish beruvchilarga Bandlikka koʻmaklashish davlat jamgʻarmasi mablagʻlari hisobidan subsidiya berish tartibi toʻgʻrisidagi nizomga ILOVA
Jazoni ijro etish muassasalaridan ozod qilingan shaxslarni ishga qabul qilgan ish beruvchilarga subsidiya ajratish
Bosqichlar Subyektlar Chora-tadbirlar Bajarish muddatlari 1-bosqich Ish beruvchi Jazoni ijro etish muassasalaridan ozod qilingan shaxslarni ishga qabul qilganligi uchun subsidiya olish maqsadida tuman (shahar) kambagʻallikni qisqartirish va bandlikka koʻmaklashish boʻlimiga (keyingi oʻrinlarda — mahalliy mehnat organi) zarur hujjatlarni ilova qilgan holda murojaat qiladi. Ixtiyoriy 2-bosqich Mahalliy mehnat organi Murojaatni oʻrganib chiqadi va oʻrganish natijalariga koʻra jazoni ijro etish muassasalaridan ozod qilingan shaxslarni ishga qabul qilganligi uchun subsidiya ajratish (ajratishni rad etish) toʻgʻrisida qaror qabul qiladi. Uch ish kunida 3-bosqich Mahalliy mehnat organi Ijobiy qaror qabul qilingan taqdirda, subsidiyani ish beruvchining hisobvaragʻiga oʻtkazib beradi. Besh ish kunida
Vazirlar Mahkamasining 2023-yil 5-sentabrdagi 450-son qaroriga 2-ILOVA
Aholining ijtimoiy ehtiyojmand ayrim toifalarini qoʻllab-quvvatlash va ularning bandligini taʼminlash boʻyicha
T/r Chora-tadbir nomi Amalga oshirish mexanizmi Amalga oshirish shakli Moliyalash-tirish manbai Ijro muddati Masʼul vazirlik va idoralar 1. Jazoni ijro etish muassasalaridan ozod qilingan shaxslarni ijtimoiy qoʻllab-quvvatlash, moslashtirish va ularni faol hayotga jalb etish. 1. Mahallalardagi “beshlik” tomonidan jazoni ijro etish muassasalaridan ozod qilingan shaxslarning oilaviy sharoitini, turmush darajasini oʻrganish. 2. Mahallalarda davra suhbatlari, uchrashuvlar va boshqa targʻibot tadbirlari oʻtkazish orqali ularning ongiga faol, sogʻlom turmush tarzini singdirish boʻyicha profilaktika tadbirlarini tashkil etish. Amaliy chora-tadbirlar - Doimiy Ichki ishlar vazirligi, Kambagʻallikni qisqartirish va bandlik vazirligi, Maʼnaviyat va maʼrifat markazi, Qoraqalpogʻiston Respublikasi Vazirlar Kengashi, viloyatlar va Toshkent shahar hokimliklari, sektor rahbarlari 2. Jazoni ijro etish muassasalaridan ozod etilgan shaxslarni ijtimoiy moslashtirish va ularning bandligi taʼminlanishi yuzasidan monitoring olib borish. 1. Jazoni ijro etish muassasalaridan ozod etilgan shaxslarning ijtimoiy moslashtirilganligi va bandlik holatini mahallalardagi uchastka profilaktika nozirlari hokim yordamchilari, mahalla fuqarolar yigʻinlari raislari, xotin-qizlar faollari va yoshlar yetakchilari bilan birgalikda monitoring qilib borish. 2. Jazoni ijro etish muassasalaridan ozod etilgan shaxslarning ijtimoiy moslashtirilganligi va bandligi taʼminlanishi yuzasidan amalga oshirilgan ishlar toʻgʻrisidagi maʼlumotlarni har chorakda umumlashtirib borish. 3. Umumlashtirish natijasida aniqlangan jazoni ijro etish muassasalaridan ozod etilgan ijtimoiy moslashmagan va bandligi taʼminlanmagan shaxslar bilan alohida manzilli ishlash. Bunda zarur holatlarda psixologlarni jalb qilish. Amaliy chora-tadbirlar - Har chorakda Ichki ishlar vazirligi, Kambagʻallikni qisqartirish va bandlik vazirligi, Qoraqalpogʻiston Respublikasi Vazirlar Kengashi, viloyatlar va Toshkent shahar hokimliklari, sektor rahbarlari 3. Har yili tuman (shahar) hokimlarining aholining ijtimoiy ehtiyojmand ayrim toifalarini ishga joylashtirish uchun ish oʻrinlarini zaxiraga qoʻyish boʻyicha qarorlarini qabul qilish. 1. Keyingi yil uchun zaxira qilinadigan ish oʻrinlari boʻyicha korxona va tashkilotlarning takliflarini Kambagʻallikni qisqartirish va bandlikka koʻmaklashish boʻlimlari tomonidan umumlashtirish hamda tegishli qaror qabul qilish uchun tuman (shahar) hokimliklariga kiritish. 2. Tuman (shahar) hokimliklari tomonidan aholining ijtimoiy ehtiyojmand ayrim toifalarini ishga joylashtirish uchun ish oʻrinlarini zaxiraga qoʻyish boʻyicha qarorlarini ishlab chiqish va qabul qilish. tuman (shahar) hokimlik qarorlari - Har yili 1-noyabr Qoraqalpogʻiston Respublikasi Vazirlar Kengashi, viloyatlar va Toshkent shahar hokimliklari, tuman, shahar hokimliklari, Kambagʻallikni qisqartirish va bandlik vazirligi 4. Jazoni ijro etish muassasalaridan ozod etilgan shaxslarni doimiy va vaqtincha ish oʻrinlariga ishga joylashtirish choralarini koʻrish. 1. Jazoni ijro etish muassasalaridan ozod etilgan shaxslarga mavjud boʻsh (vakant) va zaxiraga qoʻyilgan ish oʻrinlarini taklif etish va ularni ishga joylashtirish choralarini koʻrish. Amaliy chora-tadbirlar Bandlikka koʻmaklashish davlat jamgʻarmasi Doimiy Kambagʻallikni qisqartirish va bandlik vazirligi, Ichki ishlar vazirligi, Qoraqalpogʻiston Respublikasi Vazirlar Kengashi, viloyatlar va Toshkent shahar hokimliklari 5. Jazoni ijro etish muassasalaridan ozod etilgan shaxslarni mehnat bozorida talab yuqori boʻlgan kasb-hunarga tayyorlash va qayta tayyorlash ishlarini tashkil etish. 1. Kambagʻallikni qisqartirish va bandlikka koʻmaklashish boʻlimlari tomonidan jazoni ijro etish muassasalaridan ozod etilgan shaxslarni yoʻllanma bilan kasb-hunarga tayyorlash oʻquv kurslariga yuborish. 2. “Ishga marhamat” monomarkazlari va kasb-hunarga oʻqitish markazlarida kasb-hunarga oʻqitish ishlarini amalga oshirish. Amaliy chora-tadbirlar Bandlikka koʻmaklashish davlat jamgʻarmasi mablagʻlari Doimiy Kambagʻallikni qisqartirish va bandlik vazirligi, Ichki ishlar vazirligi, Qoraqalpogʻiston Respublikasi Vazirlar Kengashi, viloyatlar va Toshkent shahar hokimliklari 6. Huquqni muhofaza qiluvchi organlarning oliy taʼlim muassasalarida jazoni ijro etish muassasalaridan ozod qilingan shaxslarga masofaviy taʼlim shaklida xorijiy tillarni oʻrgatish. 1. Profilaktika inspektorlari bilan uzviy hamkorlikda jazoni ijro etish muassasalaridan ozod qilingan shaxslarga masofaviy taʼlim shaklida xorijiy tillar oʻquv kurslariga yuborish. 2. Huquqni muhofaza qiluvchi organlarning oliy taʼlim muassasalarida masofaviy taʼlim shaklida xorijiy tillarni oʻrgatishni tashkil etish. Amaliy chora-tadbirlar Bandlikka koʻmaklashish davlat jamgʻarmasi mablagʻlari Doimiy Ichki ishlar vazirligi, Kambagʻallikni qisqartirish va bandlik vazirligi, Qoraqalpogʻiston Respublikasi Vazirlar Kengashi, viloyatlar va Toshkent shahar hokimliklari, sektor rahbarlari 7. Jazoni ijro etish muassasalaridan ozod etilgan shaxslarga subsidiyalar berish orqali ularning bandligini taʼminlash hamda tadbirkorlik tashabbuslarini qoʻllab-quvvatlash choralarini koʻrish. 1. Jazoni ijro etish muassasalaridan ozod etilgan shaxslarga bandlikni ragʻbatlantiruvchi subsidiyalar ajratish. 2. Ajratilgan mablagʻlarning maqsadli va samarali ishlatilishini monitoring qilib borish. 3. Tadbirkorlik faoliyatiga qiziqishi boʻlgan shaxslarni hokim yordamchisi, Savdo-sanoat palatasining hududiy boʻlimlari, shuningdek tijorat banklari bilan birgalikda tadbirkorlik faoliyatini boshlashiga koʻmaklashish. Amaliy chora-tadbirlar Kambagʻallikni qisqartirish davlat maqsadli jamgʻarmasi hamda tijorat banklari mablagʻlari Doimiy Kambagʻallikni qisqartirish va bandlik vazirligi, Ichki ishlar vazirligi, Savdo-sanoat palatasi, tijorat banklari, Qoraqalpogʻiston Respublikasi Vazirlar Kengashi, viloyatlar va Toshkent shahar hokimliklari, sektor rahbarlari
Oʻzbekiston Respublikasining Bosh vaziri A. ARIPOV
Toshkent sh.,
2023-yil 5-sentabr,
450-son