📅 2023-yil 9-sentabr · Vazirlar Mahkamasi qarorlari
Rasmiy matn. Rasmiy hujjat. Tahririy izohlar kiritilmagan.
📅 2023-yil 9-sentabr · Vazirlar Mahkamasi qarorlari
Rasmiy matn. Rasmiy hujjat. Tahririy izohlar kiritilmagan.
📅 2023 йил 9 сентябрь · Вазирлар Маҳкамаси қарорлари
Расмий матн. Расмий ҳужжат. Таҳририй изоҳлар киритилмаган.
📅 9 сентября 2023 г. · Постановления Кабинета Министров
Официальный текст. Официальный документ. Редакционные примечания не включены.
📅 9 September 2023 · Cabinet of Ministers resolutions
Official text. Official document. Editorial notes are not included.
Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг
қарори
РЎЙХАТИ
НАМУНАВИЙ ТУЗИЛМАСИ
НАМУНАВИЙ ТУЗИЛМАСИ
НИЗОМ
НИЗОМ
НИЗОМ
МИҚДОРЛАРИ
НОРМАЛАРИ
НИЗОМ
СХЕМАСИ
РЎЙХАТИ
Ўзбекистон футбол ассоциацияси тизимидаги футбол академиялари ва футбол мактаблари фаолиятини ташкил этиш чора-тадбирлари тўғрисида
Ўзбекистон Республикаси Президентининг «Ўзбекистонда оммавий ва профессионал футболни ҳар томонлама ривожлантиришнинг қўшимча чора-тадбирлари тўғрисида» 2023 йил 7 апрелдаги ПҚ-115-сон қарори ижросини таъминлаш мақсадида Вазирлар Маҳкамаси қарор қилади:
1. Ўзбекистон Республикаси Президентининг «Ўзбекистонда оммавий ва профессионал футболни ҳар томонлама ривожлантиришнинг қўшимча чора-тадбирлари тўғрисида» 2023 йил 7 апрелдаги ПҚ-115-сон қарорига мувофиқ:
Ўзбекистон Республикаси Ёшлар сиёсати ва спорт вазирлиги тизимидаги футбол маҳорат мактаблари амалдаги молиялаштириш тартибини сақлаб қолган ҳолда Ўзбекистон футбол ассоциациясига ўтказилганлиги ва улар футбол академиялари (кейинги ўринларда — футбол академиялари) сифатида қайта ташкил этилганлиги;
Қорақалпоғистон Республикаси, вилоятлар ва Тошкент шаҳрида Ўзбекистон футбол ассоциацияси ҳузуридаги футбол мактаблари (кейинги ўринларда — футбол мактаблари) ташкил қилинганлиги маълумот учун қабул қилинсин.
2. Қуйидагилар:
Ўзбекистон футбол ассоциацияси футбол академияларининг рўйхати 1-иловага мувофиқ;
Ўзбекистон футбол ассоциацияси футбол академияларининг ва футбол мактабларининг намунавий тузилмалари 2 ва 2а-иловаларга мувофиқ;
Ўзбекистон футбол ассоциациясининг футбол академиялари тўғрисидаги низом 3-иловага мувофиқ;
Ўзбекистон футбол ассоциацияси ҳузуридаги футбол мактаблари тўғрисидаги низом 4-иловага мувофиқ;
Ўзбекистон футбол ассоциацияси футбол академияларининг директори, директор ўринбосарлари, тренери, спорт таҳлилчиси, спорт селекционери (скаут) ва бошқа айрим ходимлари меҳнатига ҳақ тўлаш ҳамда уларни рағбатлантириш тартиби тўғрисидаги низом 5-иловага мувофиқ;
Ўзбекистон футбол ассоциацияси футбол академияларининг ўқувчиларини яшаш учун жиҳозлар, спорт анжомлари ва кийим-бош билан таъминлаш ҳамда суткалик озиқ-овқат нормалари 6-иловага мувофиқ;
Ўзбекистон футбол ассоциацияси футбол академияларига номзодларни қабул қилиш, ўқув жараёнини ташкил этиш, аттестациядан ўтказиш ва уларнинг ўқишини кўчириш тартиби тўғрисидаги низом 7-иловага мувофиқ;
Ўзбекистон Республикаси Спорт вазирлиги тизимидаги айрим спорт мактабларининг Ўзбекистон футбол ассоциацияси ҳузуридаги футбол мактабларига ўтказилаётган футбол майдонлари рўйхати 8-иловага мувофиқ тасдиқлансин.
3. Белгилансинки:
футбол академияларига футбол мактаблари, спорт мактаблари, ихтисослаштирилган спорт мактаблари ва бошқа спорт-таълим ташкилотларида дастлабки тайёргарликдан ўтган ҳамда бошқа иқтидорли номзодлар танлов асосида қабул қилинади;
футбол академиялари ўқувчиларини овқатлантириш, турар жой ва кийим-бош билан таъминлаш харажатларини қисман қоплаш учун ота-оналардан тўлов ундирилмайди ҳамда ўқувчилар тегишли маҳаллий бюджетлар маблағлари ҳисобидан озиқ-овқат, турар жой ва кийим-бош билан тўлиқ таъминланади;
футбол академиялари бош бухгалтери ва бухгалтер ёрдамчиси меҳнатига ҳақ тўлашда уларнинг базавий тариф ставкалари тегишлича директор ва директор ўринбосари базавий тариф ставкаларининг 50 фоизи миқдорида қўлланилади;
футбол мактаблари юридик шахс мақомига эга бўлган мактабдан ташқари спорт-таълим муассасаси ҳисобланади ва уларнинг фаолияти футбол бўйича энг иқтидорли ёшларни давлат ва нодавлат таълим, спорт ташкилотларидан танлаб олиш ҳамда уларни бошланғич футбол тайёргарлигидан ўтказиш орқали ҳудудий футбол академияларига номзодларни етказиб беришга йўналтирилади.
4. Ўзбекистон футбол ассоциациясига Ўзбекистон Республикаси Мактабгача ва мактаб таълими вазирлиги билан биргаликда футбол академияларининг моддий-техника базаси имкониятидан келиб чиққан ҳолда, умумий ўрта таълим дастури бўйича таълим олиш жараёнларини 2024/2025 ўқув йилидан бошлаб босқичма-босқич футбол академиялари ҳудудида ташкил этиш чораларини кўриш тавсия этилсин. Бунда:
футбол академияларида ўқув жараёни Ўзбекистон футбол ассоциацияси ва Ўзбекистон Республикаси Мактабгача ва мактаб таълими вазирлиги томонидан белгиланади ҳамда тасдиқланган ўқув режага асосан амалга оширилади;
футбол академиялари ўқувчиларини Ўзбекистон тарихи ва чет тили фанларидан чуқурлаштирилган ҳолда ўқитиш тизими жорий этилади.
5. Ўзбекистон Республикаси Ёшлар сиёсати ва спорт вазирлиги ҳамда Ўзбекистон футбол ассоциациясининг Ўзбекистон футбол ассоциацияси ҳузуридаги Республика болалар ва ўсмирлар футбол академиясига ўқишга қабулни 2024/2025 ўқув йилидан эътиборан бошлаш тўғрисидаги таклифига розилик берилсин.
6. Қорақалпоғистон Республикаси Вазирлар Кенгаши, вилоятлар ва Тошкент шаҳар ҳокимликлари:
мослаштирилган биноларда жойлаштирилган, етарли даражада самарали фаолият кўрсатмаётган мавжуд футбол мактабларини мақбуллаштириш ҳисобига уларнинг мол-мулки, спорт анжомлари ва тренер кадрларини Ўзбекистон футбол ассоциацияси ҳузуридаги футбол мактабларининг моддий-техника ва ўқув базасини мустаҳкамлашга йўналтирсин;
футбол академиялари ва футбол мактабларининг инфратузилмаси ҳамда моддий-техника базасини янада мустаҳкамлаш, уларни замонавий асбоб-ускуна ва жиҳозлар билан таъминлаш чораларини кўрсин;
2024 йилдан бошлаб белгиланган тартибда маҳаллий бюджетларнинг орттириб бажарилган қисми ҳамда қонунчиликда тақиқланмаган манбалар ҳисобига футбол мактаблари учун бино ва иншоотларни қуриш-таъмирлаш ишларини ташкил этсин.
7. Ўзбекистон Республикаси Спорт вазирлиги Ўзбекистон футбол ассоциацияси билан биргаликда:
спорт мактаблари ва ихтисослаштирилган спорт мактабларидаги иқтидорли футболчиларни футбол академияларига доимий равишда номзод сифатида йўналтириб борсин;
очиқ танлов асосида футбол академиялари ҳамда футбол мактабларини малакали кадрлар ва тренерлар билан тўлдириш юзасидан зарур чоралар кўрсин;
футбол мактаблари тренерлари томонидан спорт мактаблари ва ихтисослаштирилган спорт мактабларининг футбол майдонларида машғулотлар ташкил этиш бўйича режа жадвални ишлаб чиқсин.
8. Ўзбекистон Республикаси Ҳукуматининг 9-иловага мувофиқ айрим қарорларига ўзгартириш ва қўшимча киритилсин.
9. Мазкур қарорнинг бажарилишини назорат қилиш Ўзбекистон Республикаси ёшлар сиёсати ва спорт вазири А.И. Икрамов зиммасига юклансин.
Вазирлар Маҳкамасининг 2023 йил 9 сентябрдаги 458-сон қарорига 1-ИЛОВА
Ўзбекистон футбол ассоциацияси футбол академияларининг
Т/р Футбол академияси номи 1. Қорақалпоғистон Республикаси футбол академияси 2. Андижон вилояти футбол академияси 3. Бухоро вилояти футбол академияси 4. Жиззах вилояти футбол академияси 5. Қашқадарё вилояти футбол академияси 6. Навоий вилояти футбол академияси 7. Наманган вилояти футбол академияси 8. Самарқанд вилояти футбол академияси 9. Сирдарё вилояти футбол академияси 10. Сурхондарё вилояти футбол академияси 11. Тошкент вилояти футбол академияси 12. Фарғона вилояти футбол академияси 13. Хоразм вилояти футбол академияси 14. Тошкент шаҳар футбол академияси
Вазирлар Маҳкамасининг 2023 йил 9 сентябрдаги 458-сон қарорига 2-ИЛОВА
Ўзбекистон футбол ассоциацияси футбол академияларининг
Тренерлар кенгаши Директор Директорнинг спорт ишлари бўйича ўринбосари 1 Директорнинг ўқув ва маънавий-маърифий ишлар бўйича ўринбосари 1 Директорнинг хўжалик ишлари бўйича ўринбосари 1 Кадрлар бўйича инспектор 1 Юрисконсульт 0,5 Спорт таҳлилчиси 1 Психолог (спорт психологи) 1 Хизмат кўрсатувчи ходимлар * Бухгалтерия 2 Спорт селекционери (скаут) 1 Тиббиёт бўлими 3 Тренерлар бўлими 19
Вазирлар Маҳкамасининг 2023 йил 9 сентябрдаги 458-сон қарорига 2а-ИЛОВА
Ўзбекистон футбол ассоциацияси ҳузуридаги футбол мактабларининг
Директор Директорнинг спорт ишлари бўйича ўринбосари 1 Директорнинг хўжалик ишлари бўйича ўринбосари 1 Кадрлар бўйича инспектор — иш юритувчи 1 Спорт селекционери (скаут) 1 Психолог (спорт психологи) 1 Хизмат кўрсатувчи ходимлар ** Бухгалтерия 1 Спорт таҳлилчиси 1 Тиббиёт бўлими 2 Тренерлар *
Вазирлар Маҳкамасининг 2023 йил 9 сентябрдаги 458-сон қарорига 3-ИЛОВА
Ўзбекистон футбол ассоциациясининг футбол академиялари тўғрисида
1-боб. Умумий қоидалар
1. Ушбу Низом Ўзбекистон футбол ассоциациясининг футбол академияларининг (кейинги ўринларда — футбол академияси) мақоми, асосий вазифалари, ҳуқуқ ва мажбуриятлари, шунингдек, фаолиятини ташкил этиш тартибини белгилайди.
2. Футбол академияси юридик шахс бўлган спорт-таълим муассасаси ҳисобланади ва ўз фаолиятида Ўзбекистон футбол ассоциациясига ҳисобот беради.
3. Футбол академияси ўз фаолиятида Ўзбекистон Республикаси Конституцияси ва қонунларига, Ўзбекистон Республикаси Олий Мажлиси палаталарининг қарорларига, Ўзбекистон Республикаси Президентининг фармонлари, қарорлари ва фармойишларига, Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг қарорлари ва фармойишларига, ушбу Низомга, бошқа норматив-ҳуқуқий ҳужжатларга ҳамда ўз уставига амал қилади.
4. Футбол академияси Ўзбекистон футбол ассоциацияси ва ҳудудий футбол ассоциацияларининг идоравий мансуб ташкилоти ҳисобланади, ўз уставига, мустақил балансига, Ўзбекистон Республикаси Иқтисодиёт ва молия вазирлиги ҳузуридаги Ғазначилик хизмати қўмитаси ҳамда унинг ҳудудий бўлинмаларида шахсий ҳисобварақларига, ўз номи кўрсатилган муҳрга, штампга ҳамда бланкаларга эга бўлади.
5. Футбол академиясининг фаолияти болалар, ўсмирлар ва ёшларни жисмоний тарбия ва футбол билан мунтазам шуғулланишга жалб этишга, футбол захираси ва юқори маҳоратли футболчилар тайёрлаш бўйича ўқув-машқ жараёнини ташкил этишга, шунингдек, спортнинг футбол тури бўйича спорт тайёргарлиги мутахассислари ўртасида касбий тажрибани алмашишга йўналтирилади.
2-боб. Футбол академиясининг асосий вазифалари
6. Қуйидагилар футбол академиясининг асосий вазифалари ҳисобланади:
зарур спорт анжомлари ва ускуналари билан жиҳозланган, замонавий халқаро талаблар ва стандартларга жавоб берадиган моддий-техника ҳамда ўқув-машғулот базаларини яратиш ва турли даражадаги халқаро мусобақалар — жаҳон ва Осиё чемпионатлари, Олимпия ва Осиё ўйинлари, универсиадалар ҳамда бошқа халқаро мусобақаларда Ўзбекистон шарафини муносиб ҳимоя қилишга қодир бўлган халқаро даражадаги футболчиларни тайёрлаш;
халқаро даражадаги футболчиларни тайёрлаш учун юқори малакали мутахассисларни — тренерлар, психологлар, диетологлар, фармоколог, таҳлилчи, селекционер ва шу жумладан, хорижий мамлакатлардан етакчи мутахассисларни кенг жалб этиш орқали футбол академиясида тренерлар таркибини мустаҳкамлаш;
футболчиларнинг ўқув-машғулот жараёнини халқаро стандартлар даражасида ташкил этиш, илғор халқаро тажрибани ҳисобга олган ҳолда, ўқув-машқ жараёнларига илғор илмий-услубий технологияларни жорий этиш йўли билан уларни назарий ва амалий жиҳатдан тайёрлаш сифатини мунтазам ошириб бориш;
ёш истиқболли футболчиларни танлаш ва тарбиялаш масалалари бўйича футбол мактаблари ва бошқа спорт ташкилотлари билан узлуксиз ҳамкорликни амалга ошириш, уларга ўқув-методик ҳамда меъёрий-ахборот ёрдами кўрсатишни таъминлаш;
16 — 18 ёш тоифасидаги футболчиларни футбол академияси ҳузуридаги спорт клубида фаолият юритишини ҳамда республика ва халқаро миқёсдаги мусобақаларда иштирок этишини таъминлаш;
футбол академияси базасида терма жамоалар ва уларнинг захиралари иштирокида ўқув-машқ йиғинлари, республика ва минтақавий спорт мусобақаларини ташкил этиш ва мунтазам равишда ўтказиб бориш, тренерлар ҳамда футболчиларнинг касб маҳорати даражасини ошириш учун тажриба алмашиш бўйича спорт ташкилотлари, хорижий футбол академиялари ва клублари билан ҳамкорликни ривожлантириш.
7. Футбол академияси ўзига юкланган вазифаларни амалга ошириш учун қуйидаги функцияларни бажаради:
манфаатдор ташкилотлар билан биргаликда захира ва юқори маҳоратли футболчиларни танлаш ва тайёрлашнинг методик ва тиббий таъминотини амалга оширади;
ўқитишнинг барча босқичларида футболчиларнинг спорт тайёргарлигининг ишлаб чиқилган ўқув режалари ва ўқув дастурларига мувофиқ ўқув-машқ жараёнининг ташкил этилиши ва ўтказилишини, унга илғор илмий технологиялар ва методикалар жорий этилишини ташкил этади;
ўқув-машқ жараёни натижаларини, спортчиларнинг жисмоний фазилатлари ривожланишининг якка тартибдаги кўрсаткичларининг ўсиш динамикасини, спорт тури техникасининг асослари ўзлаштирилишини таҳлил қилади;
футболчиларнинг ўқув-машқ йиғинларида, туман, вилоят, республика ва халқаро спорт тадбирларидаги иштирокини таъминлайди;
футболчиларнинг спорт мусобақаларида, чемпионатларда, кубок ўйинларида, турнирларда, фестивалларда, конференцияларда, симпозиумларда, семинарларда, йиғинларда ҳамда бошқа жисмоний тарбия-оммавий тадбирларда, шу жумладан, халқаро тадбирларда иштироки орқали спортчиларнинг спорт маҳоратини, футбол академиясининг мураббийлари ва бошқа мутахассисларининг малакасини ошириш тадбирларини ўтказади;
футболда илғор жаҳон илмий-методик тавсияларини ва технологияларини қўллаган ҳолда, кучли спортчилар — республиканинг миллий терма жамоаларига номзодларни ва уларнинг захираларини тайёрлайди.
3-боб. Футбол академиясининг ҳуқуқлари, мажбуриятлари ва жавобгарлиги
8. Футбол академияси қуйидаги ҳуқуқларга эга:
тайёрлаш даври ва босқичига қараб ўқув-машқ жараёнининг йиллик, ойлик ва ҳафталик режимини белгилаш;
ўқитиш ва тарбиялашнинг қонунчиликка зид бўлмаган шаклини, воситаларини ва усулларини танлаш;
юкланган вазифаларни бажариш юзасидан тадбирларни амалга ошириш учун академияга бириктирилган моддий-техника базаси ва мол-мулкидан фойдаланиш;
футболга доир халқаро фаолиятни амалга ошириш, футбол академияси тренерлари ва футболчиларининг трансфери бўйича хорижий спорт ташкилотлари билан шартномалар тузиш, биргаликда спорт тадбирлари, байрамлар, кўриклар, семинарлар ўтказиш.
Футбол академияси қонунчилик ҳужжатларига мувофиқ бошқа ҳуқуқларга ҳам эга бўлиши мумкин.
9. Футбол академияси:
ўқув-машқ ва тарбия жараёнини амалга ошириш учун зарур шарт-шароитлар яратилишини, ходимлар ва футболчилар томонидан ўз мажбуриятлари, ўқув дастурлари ва топшириқлар бажарилишини таъминлаши;
футбол бўйича тасдиқланган ўқув дастурлари асосида футбол академиясининг йиллик ўқув режасини, ўқув жадвалини ва ўқув-машқ машғулотлари жадвалини ишлаб чиқиши;
футбол бўйича ўқув дастурлари талабларига ва ўқув режаларига мувофиқ ўқув-машқ ва тарбия жараёнини амалга ошириши;
ўқув-машқ жараёнини амалга ошириш даврида футбол академиясининг спортчилари ва ходимларининг хавфсизлигини таъминлаши;
ўқув-машқ ва тарбия жараёнини амалга ошириш юзасидан жорий назоратни, футболчиларни синовдан ўтказиш ва улар томонидан назорат нормативлари топширилишини таъминлаши;
футбол академиясининг моддий-техника базаси ва мол-мулки сақланишини ва улардан оқилона фойдаланилишини таъминлаши шарт.
Футбол академиясига қонунчилик ҳужжатларига мувофиқ бошқа мажбуриятлар ҳам юкланиши мумкин.
10. Футбол академияси қонунчиликда белгиланган тартибда:
ўқув-машқ жараёнининг қўлланиладиган шакллари, усуллари ва уни ташкил этиш воситаларининг футболчиларнинг ёши билан боғлиқ руҳий-жисмоний хусусиятлари, қобилиятлари, қизиқишлари, уларнинг ҳаёти ва соғлиғини муҳофаза қилиш талабларига муқобиллиги;
футболчилар ва ходимларнинг ҳуқуқлари ва қонуний манфаатларига риоя қилиниши;
ўзига юкланган вазифаларнинг зарур даражада ва самарали бажарилиши учун жавоб беради.
4-боб. Футбол академияси фаолиятини ташкил этиш
11. Футбол академиясида футболчиларни тайёрлаш бўйича ҳар йилги ўқув режалари ва дастурлари, футболчилар учун назорат нормативлари Ўзбекистон футбол ассоциацияси томонидан ўқув йили бошида тасдиқланади.
12. Футбол академиясида футболчиларни тайёрлаш сифати юзасидан назорат Ўзбекистон футбол ассоциацияси томонидан амалга оширилади.
5-боб. Футбол академиясини бошқариш
13. Футбол академиясига Ўзбекистон футбол ассоциацияси ҳудудий бўлинмалари тавсиясига биноан Ўзбекистон футбол ассоциацияси томонидан лавозимга тайинланадиган ва лавозимдан озод қилинадиган директор раҳбарлик қилади.
Директорнинг спорт ишлари бўйича ўринбосари Ўзбекистон футбол ассоциацияси билан келишилган ҳолда директор томонидан лавозимга тайинланади ва лавозимдан озод қилинади.
Директорнинг ўқув ва маънавий-маърифий ишлар бўйича ўринбосари ҳамда хўжалик ишлари бўйича ўринбосари Ўзбекистон футбол ассоциациясининг ҳудудий бўлинмаси билан келишилган ҳолда директор томонидан лавозимга тайинланади ва лавозимдан озод қилинади.
14. Директор олий маълумотга ҳамда жисмоний тарбия ва спорт соҳасида камида беш йил иш стажига эга бўлган мутахассислар орасидан тайинланади.
15. Директор футбол академиясига умумий раҳбарлик қилади, унинг фаолияти юзасидан тўлиқ жавоб беради, тренерлар жамоаси билан биргаликда футбол академиясини ривожлантиришнинг асосий йўналишларини белгилайди, давлат органлари ва ташкилотлари ҳамда нодавлат ташкилотларда унинг манфаатларини ифодалайди, футбол академияларининг хўжалик фаолияти билан боғлиқ бўлган барча масалаларни ҳал қилади, ходимларни, шу жумладан, тренерларни лавозимга тайинлайди ва лавозимдан озод қилади.
16. Директорнинг спорт ишлари бўйича ўринбосари жисмоний тарбия ва спорт соҳасида олий маълумотга ҳамда жисмоний тарбия ва спорт ташкилотларида тренер ёки жисмоний тарбия ўқитувчисидан паст бўлмаган лавозимда камида уч йиллик иш стажига ҳамда камида Осиё футбол конфедерациясининг «А» лицензиясига эга бўлган тажрибали мутахассислар орасидан тайинланади.
17. Директорнинг ўқув ва маънавий-маърифий ишлар бўйича ўринбосари олий маълумотга ва уч йиллик иш тажрибасига эга бўлган мутахассислар орасидан тайинланади.
18. Директорнинг спорт ишлари бўйича ўринбосари:
футбол бўйича тренерлар малакасини ошириш ишлари юзасидан жавоб беради;
академияда спорт мусобақаларининг ўтказилишини ҳамда футбол академияси футболчиларининг туман, шаҳар ва бошқа спорт мусобақаларида чиқишларини таъминлайди;
футболчиларни ўқитиш ва машқ қилдириш методикасини такомиллаштириш чораларини кўради, ўқув-машқ машғулотларининг сифати, ўқув-машқ режаларининг ва машғулотлар жадвалининг бажарилиши юзасидан назоратни амалга оширади;
ўқув-машқ машғулотларининг ўтказилиши, спорт турлари бўйича дастурлар, ўқув-машқ режалари ва машғулотлар жадвалининг бажарилиши, ўқув-методик ҳужжатларнинг юритилиши, футбол академиясининг разрядчилари ва спорт рекордларининг ҳисобга олиниши юзасидан назоратни амалга оширади;
футбол академиясининг методик кабинети ишларига раҳбарлик қилади, тиббиёт муассасалари ва футбол бўйича бошқа ташкилотлар билан алоқани таъминлайди.
19. Директорнинг ўқув ва маънавий-маърифий ишлар бўйича ўринбосари:
ўқув жараёни ва тарбиявий ишларнинг ташкил этилиши, умумтаълим фанларини ўзлаштириш, ўқув режаларнинг бажарилиши, футбол академиясининг ички тартиб қоидаларини ишлаб чиқиш ва назорат қилиш, ўқувчи-футболчиларнинг маънавий-маърифий томондан ривожланишига кўмаклашиш, ўқувчи-ёшлар ўртасида турли хил маданий тадбирлар ўтказиш каби масалаларга раҳбарлик қилади;
таълим муассасалари ва ўқув-тарбия жараёни масалалари бўйича бошқа ташкилотлар билан алоқани таъминлайди.
20. Директорнинг хўжалик ишлари бўйича ўринбосари олий маълумотга ва маъмурий-хўжалик фаолияти соҳасида тажрибага эга бўлган мутахассислар орасидан тайинланади.
Директорнинг хўжалик ишлари бўйича ўринбосари ўқув-машқ жараёни учун моддий-техник шароитларнинг яратилиши, футбол академиясининг мол-мулки ва анжомларининг сақланиши ҳамда соз ҳолатда бўлиши, бино ва хоналардан фойдаланиш, уларни зарур даражада санитария ҳолатида бўлиши, транспортни сақлаш ва ундан фойдаланиш юзасидан жавоб беради.
21. Футбол академиясининг тренерлари таркиби олий ёки ўрта махсус, профессионал маълумотга ҳамда камида Осиё футбол конфедерациясининг «В» лицензиясига, 13 ёшгача бўлган ёшлар билан ишлаш учун Осиё футбол конфедерациясининг «С» лицензиясига эга бўлган мутахассислар орасидан тўлдирилади.
Тренерлар ўқув гуруҳларини танлаш ва тўлдириш, футболчилар билан тарбиявий ва ўқув-машқ ишларини амалга оширади, футболчиларнинг тиббий ва диспансер кўригидан ўз вақтида ўтишини назорат қилади, футболчиларнинг индивидуал хусусиятларини ҳисобга олган ҳолда улар учун ўқув-машқ режаларини ишлаб чиқади, ўқув-машқ жараёнига энг самарали ҳамда замонавий шакллар ва методларни жорий этиш ҳамда уларни такомиллаштириш бўйича таклифлар киритади.
22. Футбол академиясида Ўзбекистон футбол ассоциацияси билан келишилган ҳолда тренерлар кенгаши ташкил этилади, кенгаш ўқув-машқ ва тарбиявий ишлар, футболчиларни тайёрлашни якка тартибда режалаштириш, футбол академиясининг спорт тадбирларидаги иштироки масалаларини, шунингдек, футбол академиясининг уставида назарда тутилган бошқа масалаларни кўриб чиқади.
23. Футбол академияси бошқарув, ёрдамчи, хўжалик ва тиббиёт ходимлари билан белгиланган тартибда тасдиқланган нормативларга мувофиқ тўлдирилади.
24. Футболчиларнинг ота-оналари (уларнинг ўрнини босувчи шахслар) футбол академиясида ўтказиладиган ўқув-машқ ва тарбия жараёни билан танишиш, шунингдек, футбол академиясининг уставида назарда тутилган тартибда унда қатнашиш ҳуқуқига эга.
6-боб. Тиббий назорат
25. Футбол академиясида футболчилар соғлиғи юзасидан тиббий назорат футбол академиясининг тиббиёт ходими томонидан амалга оширилади.
26. Футбол академияси ўқувчиларини пухта тиббий текширувлардан ўтказиш футбол академияси жойлашган жойдаги тегишли соғлиқни сақлаш ташкилоти томонидан таъминланади.
27. Футбол академиясининг тиббиёт ходими ўқув-машқ жараёнини, спорт мусобақаларини ва спорт-соғломлаштириш лагерини тиббий жиҳатдан таъминлашни, машқлар юкламаларининг ҳажми ва интенсивлигини назорат қилади, футболчиларни тайёрлашнинг якка тартибдаги режаларини тузишда ва тасдиқлашда қатнашади, уларнинг пухта тиббий текширишдан ўтишини ташкил қилади.
28. Футбол академиясининг ўқувчилари учун белгиланган намунадаги тиббий-назорат картаси тўлдирилади, унда футболчилар соғлиғининг ҳолати тўғрисидаги маълумотлар кўрсатилади ва футбол академиясининг тиббиёт кабинетида ёки футбол академияси жойлашган жойдаги соғлиқни сақлаш ташкилотида сақланади.
7-боб. Футбол академиясининг моддий таъминоти, унинг молиялаштирилиши ва ҳисоботлари
29. Футбол академияси ўзига юкланган вазифаларни бажариш учун зарур мол-мулкка эга бўлади.
30. Футбол академияси ўзида мавжуд бўлган ва қонунчилик ҳужжатларига мувофиқ унга ажратилган маблағлар ҳисобидан сотиб олинган мол-мулкни тасарруф этади.
31. Футбол академиясининг спорт асбоб-ускуналари, анжомлари, методик адабиётлари ва кўргазмали қўлланмаларини, спорт кийимлари ва формаларини сотиб олиш, шунингдек, футболчиларнинг уч маҳал овқат ҳамда спорт тадбирларида ва ўқув-машқ йиғинларида қатнашишини таъминлаш футбол академиясига ажратиладиган бюджет маблағлари доирасида амалга оширилади.
Тасдиқланган йиллик режада назарда тутилмаган тадбирлар ўтказиладиган тақдирда, улар бюджетдан ташқари маблағлар ҳисобидан ташкил этилади.
32. Қуйидагилар футбол академияси фаолиятини молиялаштириш манбалари ҳисобланади:
Ўзбекистон Республикаси Давлат бюджети маблағлари;
Ўзбекистон футбол ассоциациясининг маблағлари;
асосий машғулотлардан бўш вақтда мол-мулкни ижарага беришдан тушадиган даромадлар;
футболчиларнинг трансфер савдоларидан тушадиган маблағлар;
юридик ва жисмоний шахсларнинг ҳомийлик хайриялари;
қонунчилик ҳужжатларида тақиқланмаган бошқа манбалар.
33. Айрим ходимларга ва тренерларга иш ҳақи ҳамда ҳар ойлик қўшимча ҳақ ва устамаларни ҳисоблаб чиқиш ва тўлашнинг тўғрилиги ҳамда асосланганлиги юзасидан жавобгарлик ушбу футбол академиясининг раҳбари ва бош ҳисобчиси зиммасига юкланади.
34. Футбол академиясининг айрим ходимларига ва тренерларига қўшимча ҳақ ва устамалар уларнинг иш ҳақи билан бир вақтда тўланади.
35. Футбол академиясининг айрим ходимларига ва тренерларига иш ҳақи ҳамда ҳар ойлик қўшимча ҳақ ва устамаларни ҳисоблаш ва тўлашнинг тўғрилиги, холислиги юзасидан назорат белгиланган тартибда ваколатли давлат органлари томонидан амалга оширилади.
36. Футбол академияси Ўзбекистон футбол ассоциацияси билан келишилган ҳолда ўзининг молия-хўжалик фаолиятини режалаштиради, қонунчилик ҳужжатларига мувофиқ жисмоний ва юридик шахсларга кўрсатиладиган хизматлар учун тўлов миқдорини мустақил равишда белгилайди.
37. Футбол академияси белгиланган тартибда молия ва статистика ҳисоботини юритади, оператив ва бухгалтерия ҳисобини амалга оширади.
38. Футбол академиясининг молия-хўжалик фаолияти ва молия интизомига риоя қилиши юзасидан назорат қонунчилик ҳужжатларига мувофиқ ваколатли давлат органлари томонидан амалга оширилади.
8-боб. Якунловчи қоида
39. Футбол академиясини қайта ташкил этиш ва тугатиш қонунчиликда белгиланган тартибда амалга оширилади.
Вазирлар Маҳкамасининг 2023 йил 9 сентябрдаги 458-сон қарорига 4-ИЛОВА
Ўзбекистон футбол ассоциацияси ҳузуридаги футбол мактаблари тўғрисида
1-боб. Умумий қоидалар
1. Ушбу Низом Ўзбекистон футбол ассоциацияси ҳузуридаги футбол мактабларининг (кейинги ўринларда — футбол мактаби) мақоми, асосий вазифалари, ҳуқуқ ва мажбуриятлари, шунингдек, фаолиятини ташкил этиш тартибини белгилайди.
2. Футбол мактаби спорт йўналишидаги мактабдан ташқари спорт-таълим муассасаси ҳисобланади ва ўз фаолиятида Ўзбекистон футбол ассоциациясига ҳисобот беради.
3. Футбол мактаби ўз фаолиятида Ўзбекистон Республикаси Конституцияси ва қонунларига, Ўзбекистон Республикаси Олий Мажлиси палаталарининг қарорларига, Ўзбекистон Республикаси Президентининг фармонлари, қарорлари ва фармойишларига, Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг қарорлари ва фармойишларига, ушбу Низомга, бошқа норматив-ҳуқуқий ҳужжатларга ҳамда ўз уставига амал қилади.
4. Футбол мактаби Ўзбекистон футбол ассоциацияси ва ҳудудий футбол ассоциацияларнинг идоравий мансуб ташкилоти ҳисобланади, ўз уставига, мустақил балансига, Ўзбекистон Республикаси Иқтисодиёт ва молия вазирлиги ҳузуридаги Ғазначилик хизмати қўмитаси ҳамда унинг ҳудудий бўлинмаларида шахсий ҳисобварақларига, ўз номи кўрсатилган муҳрга, штампга ҳамда бланкаларга эга бўлади.
5. Футбол мактабининг асосий фаолияти болалар, ўсмирлар ва ёшларни жисмоний тарбия ва футбол билан мунтазам шуғулланишга жалб этиш, футбол захираси ва юқори маҳоратли футболчилар тайёрлаш бўйича спорт жараёнини ташкил этиш, шунингдек, спортнинг футбол тури бўйича спорт тайёргарлиги мутахассислари ўртасида касбий тажрибани алмашишга йўналтирилади.
2-боб. Футбол мактаби фаолиятини ташкил этиш
6. Футбол мактабининг фаолияти Ўзбекистон футбол ассоциацияси муассислигида спорт йўналишидаги мактабдан ташқари спорт-таълим муассасаси шаклида ташкил этилади ва қонунчилик ҳужжатларида белгиланган тартибда давлат рўйхатидан ўтказилади.
7. Футбол мактаби ўзининг спорт базаси, спорт жараёнини амалга ошириш учун зарур анжомлар, жиҳозлар, маъмурий, ёрдамчи хоналари, малакали раҳбарлар ва тренерлар таркибига эга бўлади.
8. Футбол мактабида футболчиларни тайёрлаш сифати юзасидан назорат Ўзбекистон футбол ассоциацияси томонидан амалга оширилади.
9. Футбол мактабида спорт турлари бўйича бўлимлар сони тегишли молия йили учун ажратилган маблағлар доирасида футбол мактаби директори томонидан Ўзбекистон футбол ассоциацияси ҳудудий бўлинмалари билан келишилган ҳолда белгиланади.
3-боб. Футбол мактабининг асосий вазифалари
10. Қуйидагилар футбол мактабининг асосий вазифалари ҳисобланади:
юқори иқтидорга эга бўлган ёш футболчиларни саралаб олиш (селекция) тизимини йўлга қўйиш, болалар ва ўсмирларни футбол билан мунтазам шуғулланишга жалб этиш;
болалар ва ўсмирлар ўртасида уларнинг соғлиғини мустаҳкамлашга, ҳар томонлама жисмоний камол топиши ва соғлом турмуш тарзига интилишини шакллантиришга йўналтирилган спорт ва тарбиявий ишларни амалга ошириш;
болалар ва ўсмирларда футбол билан шуғулланиш қобилиятини эрта аниқлаш ва уларда футболга бўлган барқарор қизиқишни ривожлантириш;
футбол машғулотларини ўтказиш учун малакали тренерлар таркибини танлаш, ўқув-тарбия тизимини ташкил этишнинг энг янги усулларини қўллаган ҳолда, спорт захираси ва юқори маҳоратли футболчилар тайёрлаш юзасидан ўқув-машқ жараёнини йўлга қўйиш;
барча ёш тоифалари бўйича футбол академиялари ва клубларига маҳоратли спортчиларни етказиб бериш;
тажриба алмашиш мақсадида турли футбол ташкилотлари билан ҳамкорликни ривожлантириш, футболчиларнинг спорт маҳоратини, шунингдек, тренерлар ва бошқа мутахассисларнинг касб малакасини ошириш.
4-боб. Футбол мактабининг ҳуқуқлари, мажбуриятлари ва жавобгарлиги
11. Футбол мактаби белгиланган тартибда:
ўқитиш ва тарбиялашнинг қонунчиликка зид бўлмаган шаклини, воситаларини ва усулларини танлаш;
юкланган вазифаларни бажариш юзасидан тадбирларни амалга ошириш учун мактабга бириктирилган моддий-техника базаси ва мол-мулкдан фойдаланиш;
футболга доир халқаро фаолиятни амалга ошириш, футбол мактаби тренерлари ва футболчиларининг трансфери бўйича хорижий спорт ташкилотлари билан шартномалар тузиш, биргаликда спорт тадбирлари, байрамлар, кўриклар, семинарлар ўтказиш ҳуқуқига эга.
Футбол мактаби қонунчилик ҳужжатларига мувофиқ бошқа ҳуқуқларга ҳам эга бўлиши мумкин.
12. Футбол мактаби:
ўқув-машқ ва тарбия жараёнини амалга ошириш учун зарур шарт-шароитлар яратилишини, ходимлар ва футболчилар томонидан ўз мажбуриятлари, ўқув дастурлари ва топшириқлар бажарилишини таъминлаши;
футбол бўйича ўқув дастурлари талабларига ва ўқув режаларига мувофиқ ўқув-машқ ва тарбия жараёнини амалга ошириши;
ўқув-машқ жараёнини амалга ошириш даврида футбол мактабининг спортчилари ва ходимларининг хавфсизлигини таъминлаши;
ўқув-машқ ва тарбия жараёнини амалга ошириш юзасидан жорий назоратни, футболчиларни синовдан ўтказиш ва улар томонидан назорат нормативлари топширилишини таъминлаши;
футбол мактабининг моддий-техника базаси ва мол-мулки сақланишини ва улардан оқилона фойдаланилишини таъминлаши шарт.
Футбол мактабига қонунчилик ҳужжатларига мувофиқ бошқа мажбуриятлар ҳам юкланиши мумкин.
13. Футбол мактаби қонунчиликда белгиланган тартибда:
ўқув-машқ жараёнида қўлланиладиган шакллари, усуллари ва уни ташкил этиш воситаларининг футболчиларнинг ёши билан боғлиқ руҳий-жисмоний хусусиятлари, қобилиятлари, қизиқишлари, уларнинг ҳаёти ва соғлиғини муҳофаза қилиш талабларига муқобиллиги;
футболчилар ва ходимларнинг ҳуқуқлари ва қонуний манфаатларига риоя қилиниши;
ўзига юкланган вазифаларнинг зарур даражада ва самарали бажарилиши учун жавоб беради.
5-боб. Футбол мактабининг спорт гуруҳларини тўлдириш
14. Футбол мактабига иқтидорли ва тегишли қобилиятга эга ва ўйин амалиёти синовидан муваффақиятли ўтган болалар (ўғил ва қиз) бошланғич тайёрлов гуруҳларига қабул қилинади.
Футбол мактабига спорт мактаблари, ихтисослаштирилган спорт мактаблари, футбол клублари, хусусий футбол ташкилотлари, таълим ва бошқа спорт ташкилотларидан танлаб олиш (селекция) орқали иқтидорли болалар (ўғил ва қиз) қабул қилинади.
15. Футбол мактабига ўқишга кираётган спортчининг аризаси ва унинг ота-онаси (ёки уларнинг ўрнини босадиган шахсларнинг) ёзма розилиги, яшаш жойи бўйича тиббиёт ташкилоти томонидан берилган унинг соғлиғи тўғрисидаги тиббий маълумотнома мавжуд бўлганда, мактаб директорининг буйруғи билан спортчи қабул қилинади.
16. Ўзбекистон футбол ассоциацияси ва Ўзбекистон Республикаси Соғлиқни сақлаш вазирлиги томонидан тайёргарлик босқичларига кўра футбол мактабига қабул қилиш учун спортчиларнинг энг кичик ёш нормативи тасдиқланади.
17. Футбол мактабида қуйидаги бўлимлар очилиши мумкин:
спорт-соғломлаштириш гуруҳлари ва бошланғич тайёргарлик гуруҳлари;
бошланғич тайёргарлик гуруҳларида камида бир йил зарур футбол тайёргарлигидан ўтган ҳамда спорт дастурларида белгиланган умумий ва махсус жисмоний тайёргарлик бўйича қабул учун норматив талабларни бажарган иқтидорли ва футбол билан шуғулланишга қодир бўлган болалар ва ўсмирлардан иборат футбол гуруҳлари;
футбол гуруҳларида тайёргарлик босқичидан ўтган ҳамда махсус жисмоний тайёргарлик бўйича қабул учун норматив талабларни бажарган ва тегишли футбол разрядига эга бўлган футболчилардан иборат футболда камолотга эришиш гуруҳлари.
18. Тайёргарлик босқичларига кўра футбол мактабидаги футбол гуруҳларининг энг кам сонини ва уларда шуғулланадиган спортчилар сонини (гуруҳнинг тўлиқлигини) белгилайдиган нормативлар, шунингдек, тайёргарлик босқичлари бўйича футболчиларнинг спорт маҳорати даражасига қўйиладиган талаблар Ўзбекистон футбол ассоциацияси томонидан тасдиқланади.
19. Футболчиларнинг рўйхатдаги таркиби ва спорт тайёргарлиги босқичлари бўйича футбол мактабидаги спорт гуруҳлари сони ҳар йили (ўқув йили бошлангунга қадар) мактаб директори томонидан тасдиқланади. Ушбу ҳужжатлар маълумотлари асосида футбол мактаби раҳбарияти спорт ишлари режимининг йиллик соатлар ҳисобини амалга оширади ва мактаб ишларининг йиллик машғулот режасини тузади.
Футбол мактабининг спортда камолотга эришиш гуруҳлари сони, шунингдек, улардаги футболчилар рўйхати Ўзбекистон Республикаси Спорт вазирлигининг ҳудудий спорт бошқармалари билан келишилади.
20. Футбол мактабининг ўқувчилари кейинги йилда юқори спорт тайёргарлиги босқичига машғулот муддатлари, улар томонидан умумий ва махсус жисмоний тайёргарлик бўйича назорат-ўтказиш нормативлари бажарилиши, соғлиғининг тиббий-биологик кўрсаткичлари асосида, шунингдек, тегишли футбол разряди мавжуд бўлганда, мактаб тренерлар кенгашининг қарори билан белгиланган тартибда ўтказилади.
Белгиланган талабларни бажармаган ўқувчилар юқори спорт тайёргарлиги босқичига ўтказилмайди. Шу билан бирга, уларга футбол мактаби директори ва тренерлар кенгашининг қарори билан спорт тайёргарлигининг айнан шу босқичида машғулотни давом эттириш имконияти берилиши мумкин.
21. Юқори гуруҳга ўтказиш учун белгиланган ёшга етмаган, бироқ машғулотнинг олдинги йилги дастурий талабларини бажарган айрим ўқувчилар тренерлар кенгашининг қарори билан ва шахсий тиббий рухсатнома асосида спорт гуруҳларининг юқори босқичига ўтказилиши мумкин. Ўтказиш футбол мактаби директорининг буйруғи билан расмийлаштирилади.
22. Ўқувчилар ўқув машғулотининг ҳар бир босқичидан кейин тегишли футбол гуруҳларига ўтказилади.
23. Ўқувчилар бошқа футбол мактабларига уларнинг аризаси асосида, шуғулланаётган футбол мактаблари раҳбариятининг ва унинг ота-оналари (ёки уларнинг ўрнини босадиган шахсларнинг) ёзма розилиги билан ўтказилади.
24. Ўқувчилар мактабдан қуйидаги тартибда чиқарилади:
бошқа спорт-таълим муассасасига, шу жумладан, ўқувчининг ўзининг ташаббуси билан ўтказилганда;
тиббиёт ташкилотларининг тегишли хулосалари билан тасдиқланган жисмоний юклама ва футбол билан шуғулланиш учун тиббий нуқсонлар аниқланганда;
тегишли спорт нормативлари талаблари бажарилмаганда, футбол натижаси пасайганда;
ўқув интизоми ва футбол мактабининг ички тартиб-қоидалари бузилганда, шу жумладан, маънавий ахлоқсизлик содир этилганда, спорт одоб-ахлоқи бузилганда;
спорт тайёргарлиги режими бузилганда, шу жумладан тақиқланган фармокологик ва наркотик воситалар қўлланилганда.
Ўқувчиларни соғлиғи вақтинча ёмон бўлган даврда ўқишдан четлатишга йўл қўйилмайди.
25. Футбол тайёргарлигининг барча босқичларидан ўтган ва белгиланган тартибда битирув нормативларини топширган ўқувчилар футбол мактаби битирувчилари ҳисобланади.
Футбол мактаби битирувчиларига уларнинг жисмоний сифатлари даражаси кўрсатилган ва келгусида спортда камолотга эришишга доир тавсиялар берилган футболчи картаси ҳамда спорт тайёргарлиги даражаси кўрсатилган ҳолда, белгиланган намунадаги гувоҳнома берилади.
6-боб. Машғулот жараёнини ташкил этиш
26. Футбол мактабида машғулотлар ҳар йили 1 январдан бошланади.
Машғулот йилининг қанча вақт давом этиши футбол турининг хусусиятига, футбол мусобақалари тақвимига, футбол тайёргарлигининг даврийлаштирилишига боғлиқ бўлади ва футбол мактаби раҳбарияти томонидан спортнинг футбол тури учун якка тартибда белгиланиши мумкин.
27. Футболчилар билан спорт машғулотлари белгиланган тартибда тасдиқланган ва футбол тури бўйича тегишли спорт гуруҳи учун мўлжалланган машғулот дастурлари ва йиллик машғулот режаси бўйича ўтказилади.
28. Спорт машғулотлари жадвали болаларнинг ёш хусусиятлари ва белгиланган санитария нормалари, қоидалари ва гигиена нормативлари ҳисобга олинган ҳолда, машқларнинг қулайроқ режимини, спортчиларнинг дам олишини, уларнинг таълим ташкилотларида ўқишини белгилаш мақсадида тренернинг тақдимномаси бўйича футбол мактаби маъмурияти томонидан тузилади.
29. Спорт машғулотларининг мазмуни тасдиқланган машғулот дастурларига мувофиқ бўлиши керак.
30. Спорт жараёни ўқитишнинг техник воситалари кенг қўлланилган, тиклаш тадбирлари ўтказилган ҳолда, футбол машқларини бажаришнинг замонавий методикаси асосида тренерлар томонидан амалга оширилади ҳамда машқлар ва мусобақаларда қатнашиш бирга қўшиб олиб борилиши негизида ташкил этилади.
31. Қуйидагилар футбол мактабида машғулот жараёнининг асосий шакллари ҳисобланади:
гуруҳларда ва якка тартибда спорт машғулотлари ва назарий машғулотлар;
спорт йиғинлари;
тиклаш, профилактика ва соғломлаштириш тадбирларини амалга ошириш, футболчиларни тиббий-биологик текшириш, психологик тест синовидан ўтказиш;
футболчиларнинг турли даражадаги мусобақалар ва ўйинли учрашувларда иштирокини ташкил этиш;
спорт-соғломлаштириш оромгоҳларида футболчилар билан машқ ўтказиш;
етакчи футболчилар иштирокида ўқув видеоёзувларини, кино дастурларни ҳамда футбол мусобақаларини кўриш ва таҳлил қилиш;
футболчиларнинг инструкторлик ва ҳакамлик амалиётини ўтказиш.
32. Спорт-соғломлаштириш йўналишидаги ва бошланғич тайёргарлик гуруҳларида бир спорт машғулотининг қанча давом этиши (машқ юкламаси ҳажми) икки академик соатдан ортиқ бўлмаслиги, футбол гуруҳларида эса — бир ҳафтада камида тўрт марта спорт машғулотлари ўтказилган ҳолда уч академик соатдан ортиқ бўлмаслиги керак. Юклама бир ҳафтада 24 соатни ва ундан кўпни ташкил этган гуруҳларда — тўрт академик соатни, бир кунда икки марта спорт машғулотлари ўтказилганда — уч академик соатни ташкил этади.
33. Футбол мактабида тренерлар таркибидан бригадалар ташкил этилиши мумкин. Бригадалар футболчиларни танлаш, футболчилар тайёрлашнинг замонавий талабларига мувофиқ кўп йиллик режали спорт ва тарбия жараёни амалга оширилишини ташкил этиш масалаларини ҳал этади.
Ўқув юкламаси, шунингдек, футболчиларнинг спорт натижалари бригаданинг барча аъзолари учун ҳисобланади. Бригаданинг ҳар бир аъзоси учун миқдор кўрсаткичлари бригада аъзоларининг умумий йиғилиши қарори билан белгиланади.
34. Республика ва халқаро мусобақаларда қатнашишга қўйилган жамоалар ва футболчиларни тайёрлаш мақсадида футбол мактаби спорт ишларига ажратилган маблағлар доирасида спорт йиғинларини ўтказиш ҳуқуқига эга.
35. Спорт йиғинларини ташкил этиш ва ўтказиш футбол мактабининг спорт-оммавий тадбирлар тақвими режасига мувофиқ белгиланган тартибда амалга оширилади.
36. Спорт йиғинларининг вазифалари туман, вилоят, республика ва халқаро спорт тадбирлари тақвим режаси ҳисобга олинган ҳолда, футбол мактабларининг тренерлар кенгаши томонидан белгиланади. Спорт йиғинлари футболчиларнинг спорт маҳорати ошишини таъминлаши керак ҳамда муайян шароитларда ва машқ циклининг муайян даврларида ўтказилади.
37. Футбол мактаби турли футбол мусобақаларида ва жисмоний тарбия-оммавий тадбирларда, шу жумладан, турли ташкилотлар томонидан ўтказиладиган халқаро мусобақалар ва тадбирларда тасдиқланган тақвим режага биноан ҳамда уларнинг регламентларига, низомларига ёки расмий таклиф этилишига мувофиқ қатнашади.
38. Спорт жараёни изчиллигини, футболчиларнинг спорт тайёргарлиги ва фаол дам олишини таъминлаш мақсадида таътил даврида футбол мактабида қонунчилик ҳужжатларида белгиланган тартибда спорт-соғломлаштириш оромгоҳлари ташкил этади.
39. Спорт машғулотлари жараёнида футбол мактаби директори томонидан тасдиқланган режага мувофиқ футболчилар билан тарбиявий ишлар ташкил этилади. Футбол мактабининг тарбиявий ишлари спортчининг баркамол бўлишига кўмаклашади ва футболчиларда ватанпарварлик туйғуси, жисмоний тарбия ва спорт билан шуғулланишга эҳтиёжни, ўз билимлари, малака ва кўникмаларини доимо тўлдириб боришни шакллантиришга йўналтирилади.
7-боб. Футбол мактабини бошқариш
40. Футбол мактабига Ўзбекистон футбол ассоциацияси ҳудудий бўлинмалари тавсиясига биноан Ўзбекистон футбол ассоциацияси томонидан лавозимга тайинланадиган ва лавозимдан озод қилинадиган директор раҳбарлик қилади.
41. Футбол мактаби директори олий маълумотли ҳамда жисмоний тарбия ва спорт ташкилотларида камида беш йил иш стажига эга бўлган мутахассислар орасидан тайинланади.
42. Директор футбол мактаби ишларига умумий раҳбарлик қилади, унинг фаолияти юзасидан тўлиқ жавоб беради, тренерлар жамоаси билан биргаликда футбол мактабини ривожлантиришнинг асосий йўналишларини белгилайди, давлат ва жамоатчилик ташкилотларида унинг манфаатларини ифодалайди, футбол мактаби хўжалик фаолияти билан боғлиқ бўлган барча масалаларни ҳал қилади, ходимларни, шу жумладан тренерларни лавозимга тайинлайди ва лавозимдан озод қилади.
43. Футбол мактаби директорининг спорт ишлари бўйича ўринбосари ҳамда хўжалик ишлари бўйича ўринбосари футбол мактаби директори томонидан лавозимга тайинланади ва лавозимдан озод қилинади.
44. Директорнинг спорт ишлари бўйича ўринбосари жисмоний тарбия соҳасида олий маълумотли ҳамда жисмоний тарбия ва спорт ташкилотларида камида уч йил иш стажига ва Осиё футбол конфедерациясининг камида «В» лицензиясига эга бўлган тажрибали мутахассислардан тайинланади.
45. Директорнинг спорт ишлари бўйича ўринбосари машғулот жараёни ва тарбиявий ишлар ташкил этилиши, футбол бўйича тренерлар малакаси оширилиши учун жавоб беради, мактабда футбол мусобақалари ўтказилиши ҳамда мактаб футболчиларининг туман, шаҳар мусобақаларида ва бошқа футбол мусобақаларида қатнашишини таъминлайди, футболчиларнинг машқ қилиш методикасини такомиллаштириш чораларини кўради, спорт машғулотлари сифатини, машғулотлар жадвали бажарилишини назорат қилади.
46. Директорнинг хўжалик ишлари бўйича ўринбосари маъмурий-хўжалик фаолияти бўйича тажрибага эга бўлган мутахассислардан тайинланади.
Директорнинг хўжалик ишлари бўйича ўринбосари спорт жараёни учун моддий-техник шарт-шароитлар яратилиши, мактабнинг мол-мулки, жиҳозларининг сақланиши ва созлиги, бинолар ва иншоотлардан фойдаланиш, уларни зарур санитария ҳолатида сақлаш, транспорт таъминоти ва ундан фойдаланиш учун жавоб беради.
47. Футбол мактабининг тренерлар таркиби олий ёки ўрта махсус, касб-ҳунар жисмоний тарбия маълумотига эга бўлган ва камида Осиё футбол конфедерациясининг «С» лицензиясига эга мутахассислар билан тўлдирилади.
Тренерлар спорт гуруҳларини танлайди ва тўлдиради, футболчилар билан тарбиявий ва спорт ишларини олиб боради, футболчилар тиббий кўрикдан ва диспансер кўригидан ўз вақтида ўтишини назорат қилади, футболчилар учун уларнинг индивидуал хусусиятларини ҳисобга олган ҳолда спорт режаларини ишлаб чиқади, спорт жараёнини такомиллаштириш ва унга энг самарали ва замонавий шакллар ва усулларни жорий этиш бўйича таклифлар киритади.
48. Футбол мактабининг футбол бўйича бўлимларида мактаб директорининг буйруғи билан етакчи тренерлардан, агар уларнинг ҳар бирининг раҳбарлиги остида камида икки нафар тўлиқ юкламали тренер, футбол бўйича тренер лавозимида иш стажига ва Осиё футбол конфедерациясининг «В» лицензиясига эга футбол бўйича бош тренер тайинланади.
Катта тренерлар ҳам футбол мактабининг футбол бўйича бўлимига, ҳам футбол бўйича алоҳида спорт гуруҳларига раҳбарлик қилиш учун тайинланиши мумкин.
Футбол бўйича бош тренер бошқа тренерлар учун назарда тутилган функциялар билан биргаликда тренерлар иши сифатини назорат қилади, спорт жараёни ташкил этилиши, спорт гуруҳлари тўлиқ тўлдирилиши, машғулот режалари ва дастурлари бажарилиши, футболчиларнинг қабул ва назорат синовлари ўтказилиши, юқори даражали футболчилар тайёрлашнинг якка тартибдаги ва истиқболли режалари ишлаб чиқилиши, бўлимларнинг тренерлар кенгашлари ўтказилиши, тренерлар малакасини ошириш тадбирлари ташкил этилиши учун жавоб беради.
49. Футбол мактабида тренерлар кенгаши ташкил этилади. Кенгаш спорт ва тарбиявий ишлар, футболчиларни танлаш ва ўтказиш, футболчилар тайёрлашни якка тартибда режалаштириш, футбол мактабининг футбол тадбирларида иштирок этиши, спорт жараёнини ўтказиш методикаси такомиллаштирилиши масалаларини, шунингдек футбол мактаблари уставида назарда тутилган бошқа масалаларни кўриб чиқади.
50. Футбол мактабини бошқарув, ёрдамчи, хўжалик ва тиббиёт ходимлари билан белгиланган тартибда тасдиқланган нормативларга мувофиқ тўлдирилади.
51. Футбол мактабининг барча ходимларига қўйиладиган малака талаблари, лавозим мажбуриятлари, уларнинг ҳуқуқ ва мажбуриятлари белгиланган тартибда Ўзбекистон Республикаси Спорт вазирлиги, Камбағалликни қисқартириш ва бандлик вазирлиги ҳамда Ўзбекистон футбол ассоциацияси томонидан тасдиқланади.
52. Футболчиларнинг ота-оналари (уларнинг ўрнини босадиган шахслар) футбол мактабида ўтказиладиган спорт ва тарбиявий жараён билан танишиш, шунингдек унда футбол мактабларининг уставида назарда тутилган тартибда иштирок этиш ҳуқуқига эга.
8-боб. Футбол мактабининг моддий таъминоти, унинг молиялаштирилиши ва ҳисоботи
53. Футбол мактаби ўзига юкланган вазифаларни бажариш учун зарур бўлган мол-мулкка эга бўлади.
54. Спорт ускуналари, жиҳозлар, методик адабиётлар ва кўргазмали қўлланмалар, спорт кийимлари ва формаларини сотиб олиш, шунингдек, футболчиларнинг спорт тадбирлари ва спорт йиғинларида қатнашишини таъминлаш футбол мактаби томонидан унга ажратиладиган бюджет маблағлари ва бюджетдан ташқари маблағлар ҳисобидан тушумлар доирасида амалга оширилади.
55. Футбол мактабида ўзининг спорт иншоотлари ва асбоб-ускуналари мавжуд бўлмаган тақдирда, мактабнинг харажатлар сметасида тузилган шартномага мувофиқ миқдорда уларни ижарага олиш харажатлари учун маблағлар назарда тутилади.
56. Қуйидагилар футбол мактаби фаолиятини молиялаштириш манбалари ҳисобланади:
Қорақалпоғистон Республикаси бюджети, вилоятлар ва Тошкент шаҳри маҳаллий бюджетлари маблағлари;
фаолият ихтисослиги бўйича товарларни (ишларни, хизматларни) реализация қилишдан ва мактабнинг уставидаги вазифаларга мувофиқ бўлган бошқа фаолият турларидан олинган даромадлар;
асосий машғулотлар ўтказилмайдиган вақтда бўш турган мол-мулкни ижарага беришдан тушган даромадлар;
юридик ва жисмоний шахсларнинг ҳомийлик хайриялари;
қонунчилик ҳужжатларида тақиқланмаган бошқа манбалар.
57. Футбол мактаби қонунчилик ҳужжатларида белгиланган тартибда тегишли молия органларида рўйхатдан ўтказилган ва тасдиқланган харажатлар сметаси асосида молиялаштирилади.
58. Футбол мактаби ходимларининг иш ҳақи қонунчилик ҳужжатларига мувофиқ белгиланади.
59. Футбол мактаби Ўзбекистон футбол ассоциацияси билан келишилган ҳолда ўз молия-хўжалик фаолиятини режалаштиради.
Футбол мактаби жисмоний ва юридик шахсларга кўрсатиладиган хизматлар учун қонунчилик ҳужжатларига мувофиқ ҳақ миқдорини мустақил белгилайди.
60. Футбол мактаби белгиланган тартибда молия ва статистика ҳисоботини юритади, тезкор ва бухгалтерия ҳисобини амалга оширади.
61. Футбол мактабининг молия-хўжалик фаолиятини ва молия интизомига риоя этилишини назорат қилиш қонунчилик ҳужжатларига мувофиқ ваколатли давлат органлари томонидан амалга оширилади.
9-боб. Тиббий назорат
62. Футбол мактабида футболчилар соғлиғининг ҳолати юзасидан тиббий назорат мактабнинг тиббиёт ходимлари томонидан, улар бўлмаганда эса белгиланган тартибда мактабга бириктирилган тегишли ҳудудий тиббиёт ташкилоти томонидан амалга оширилади.
63. Футбол мактаби футболчиларни чуқурлаштирилган тиббий текширишдан ўтказишни футбол мактаби жойлашган жойдаги тегишли тиббиёт ташкилоти таъминлайди.
64. Футбол мактабининг тиббиёт ходимлари белгиланган тартибда спорт жараёнини, футбол мусобақалари ва спорт-соғломлаштириш оромгоҳини тиббий таъминлайди, машқ юкламаларининг ҳажмини назорат қилади, футболчиларни тайёрлашнинг якка тартибдаги режаларини тузиш ва тасдиқлашда қатнашади, чуқурлаштирилган тиббий текшириш ўтказилишини ташкил этади.
65. Футбол мактаби футболчиларининг соғлиғи ҳолати тўғрисидаги маълумотлар кўрсатилган ҳолда, белгиланган намунадаги даволаш-назорат картаси тўлдирилади. Ушбу карта мактабнинг тиббиёт хонасида ёки футбол мактаблари жойлашган жойдаги тиббиёт ташкилотида сақланади.
10-боб. Якунловчи қоида
66. Футбол мактабини қайта ташкил этиш ва тугатиш қонунчилик ҳужжатларида белгиланган тартибда амалга оширилади.
Вазирлар Маҳкамасининг 2023 йил 9 сентябрдаги 458-сон қарорига 5-ИЛОВА
Ўзбекистон футбол ассоциацияси футбол академияларининг директори, директор ўринбосарлари, тренери, спорт таҳлилчиси, спорт селекционери (скаут) ва бошқа айрим ходимлари меҳнатига ҳақ тўлаш ҳамда уларни рағбатлантириш тартиби тўғрисида
1-боб. Умумий қоидалар
1. Мазкур Низом Ўзбекистон Республикаси Давлат бюджети маблағлари ҳисобидан молиялаштириладиган Ўзбекистон футбол ассоциацияси футбол академияларининг (кейинги ўринларда — академия) директорлари, директор ўринбосарлари, тренерлари, спорт таҳлилчиси, спорт селекционери (скаут) ва айрим ходимларининг меҳнатига ҳақ тўлаш тартиби ва шартларини белгилайди.
2. Ушбу Низомда қуйидаги асосий тушунчалар қўлланилади:
академиянинг айрим ходимлари — спорт психологи (психолог), врач, тиббиёт ҳамшираси ва уқаловчи;
директор ўринбосарлари — директорнинг спорт ишлари бўйича ўринбосари, директорнинг ўқув ва маънавий-маърифий ишлар бўйича ўринбосари, директорнинг хўжалик ишлари бўйича ўринбосари;
тренерлар — бош тренер, ёрдамчи тренер, жисмоний тайёргарлик бўйича тренер, индивидуал тайёргарлик бўйича тренер, дарвозабонларни тайёрлаш бўйича тренер.
3. Академиянинг директори, директор ўринбосарлари, тренерлари, спорт таҳлилчиси, спорт селекционери (скаут) ва айрим ходимлари иш ҳақи таркибига базавий тариф ставкаси, қонунчилик ҳужжатларида ҳамда мазкур Низомда назарда тутилган устама ва қўшимча ҳақлар киради. Бунда:
директор, директорнинг спорт ишлари бўйича ўринбосари, директорнинг ўқув ва маънавий-маърифий ишлар бўйича ўринбосари, тренерлар, спорт таҳлилчиси, спорт селекционери (скаут)нинг базавий тариф ставкалари миқдорлари мазкур Низомнинг иловасига мувофиқ;
директорнинг хўжалик ишлари бўйича ўринбосари меҳнатига ҳақ тўлаш Вазирлар Маҳкамасининг «Бюджет ташкилотларида ишлайдиган жисмоний тарбия ва спорт соҳасидаги мутахассисларнинг касблари ва лавозимлари бўйича тариф разрядларини тасдиқлаш ҳақида» 2016 йил 15 июлдаги 235-сон қарорига мувофиқ;
2024-2025 ўқув йилидан бошлаб умумтаълим фанлари ўқитувчилари меҳнатига ҳақ тўлаш Вазирлар Маҳкамасининг «Халқ таълими ходимлари меҳнатига ҳақ тўлашнинг такомиллаштирилган тизимини тасдиқлаш тўғрисида» 2005 йил 21 декабрдаги 275-сон қарорига мувофиқ;
врач, тиббиёт ҳамшираси ва уқаловчи меҳнатига ҳақ тўлаш Вазирлар Маҳкамасининг «Тиббиёт ходимлари меҳнатига ҳақ тўлашнинг такомиллаштирилган тизимини тасдиқлаш тўғрисида» 2005 йил 21 декабрдаги 276-сон қарорига мувофиқ;
спорт психологи меҳнатига ҳақ тўлаш Вазирлар Маҳкамасининг 2022 йил 30 декабрдаги 731-сон қарори билан тасдиқланган Олимпия ва паралимпия спорт турларига тайёрлаш марказларининг айрим ходимлари меҳнатига ҳақ тўлаш меъёрлари ва тартиби тўғрисидаги низомга иловага мувофиқ белгиланади.
4. Мазкур Низом қоидалари академиянинг техник ва хизмат кўрсатувчи ходимлари меҳнатига ҳақ тўлашга нисбатан татбиқ этилмайди.
2-боб. Академиянинг директори, директор ўринбосарлари, тренерлари, спорт таҳлилчиси, спорт селекционери (скаут) ва айрим ходимларига устамалар ҳамда қўшимча ҳақларни белгилаш
5. Академиянинг директори, директор ўринбосарлари, тренерлари, спорт таҳлилчиси, спорт селекционери (скаут) ва айрим ходимлари меҳнатига устамалар Олимпия ва Осиё ўйинлари, жаҳон ҳамда Осиё чемпионатлари ва кубоклари ғолиб ва совриндорлари, шунингдек, ёш тоифалари бўйича футбол терма жамоаларининг асосий таркибига футболчилар (стажёрлар) тайёрлашни таъминлаганлик учун базавий тариф ставкасига нисбатан қуйидаги фоизларда белгиланади:
Академия футболчиларининг спортдаги натижалари Спорт натижаси Футболчини тайёрлашда бевосита қатнашган ходимларга бир нафар ўқувчи-спортчи учун устама ҳақ миқдори, базавий тариф ставкасига нисбатан фоизларда Бош тренер, тренер, дарвозабонларни тайёрлаш, жисмоний тайёргарлик бўйича тренер Индивидуал тайёргарлик бўйича тренер, спорт таҳлилчиси, спорт селекционери (скаут) Директор Директор ўринбосарлари Айрим ходимлар 1. Нуфузли халқаро мусобақаларга футболчиларни тайёрлаш Олимпия ўйинлари, жаҳон чемпионатлари совриндори I ўрин 100 25 30 25 15 II ўрин 90 20 25 20 13 III ўрин 80 15 20 15 10 Осиё ўйинлари, Осиё чемпионатлари ва кубоклари совриндори I ўрин 80 15 20 15 10 II ўрин 70 10 15 10 8 III ўрин 60 7 10 7 6 2. Ўзбекистон спорт терма жамоаларининг асосий ва захира (стажёр) таркибларига футболчиларни тайёрлаш Ўзбекистон спорт терма жамоаларининг асосий таркиби Бутун даврда 30 8 10 8 7 Ўзбекистон спорт терма жамоалари захира (стажёр) таркиби Бутун даврда 20 6 8 6 5
6. Устамаларнинг жами миқдори директор, директор ўринбосарлари, тренерлар, спорт таҳлилчиси, спорт селекционери (скаут) ва айрим ходимлар учун белгиланган базавий тариф ставкасининг 200 фоизидан ошмаслиги керак.
Олимпия ва Осиё ўйинлари, жаҳон ва Осиё чемпионатлари ва кубоклари ғолиб ҳамда совриндорларини тайёрлашда салмоқли натижаларга эришган айрим тренерларга Ўзбекистон футбол ассоциациясининг қарори билан устамаларнинг жами миқдори уларга белгиланган базавий тариф ставкасининг 300 фоизигача миқдорда белгиланиши мумкин.
Дарвозабонларни тайёрлаш, жисмоний ва индивидуал тайёргарлик бўйича тренерлар ўзларига бириктирилган гуруҳ футболчиларининг эришган натижалари ҳисобидан устама олади.
7. Футболчи бир вақтнинг ўзида турли спорт натижаларига эришган тақдирда, унга нисбатан фоиз белгилашда энг юқори даражаси ҳисобга олинади.
8. Мазкур Низом билан белгиланаётган академиянинг директори, директор ўринбосарлари, тренерлари, спорт таҳлилчиси, спорт селекционери (скаут) ва айрим ходимлари меҳнатига ҳақ тўлашдаги ҳар ойлик устамалар академия тренерлар кенгашининг қарорига асосан директор буйруғи билан расмийлаштирилади.
9. Мазкур Низомнинг 5-бандида кўрсатилган устамалар календарь йил учун тренерлар тарификацияси ва ходимлар штат жадвалида футболчиларнинг олдинги йилда эришган спорт натижаларидан келиб чиққан ҳолда белгиланади.
Йил давомида устамалар миқдори тасдиқланган меҳнатга ҳақ тўлаш фонди маблағлари доирасида ўзгартирилади.
10. Директор, директор ўринбосарлари ва айрим ходимларга устамаларни белгилаш тартиби:
Олимпия ўйинлари, жаҳон чемпионатлари ва кубоклари, Осиё ўйинлари, Осиё чемпионатлари ва кубоклари совриндорларини тайёрлаганлик учун кўрсатиб ўтилган спорт мусобақаларида футболчилар томонидан тегишли натижага (I — III-ўринлар) эришилган вақтдан бошлаб ушбу даражадаги кейинги халқаро мусобақалар (кейинги Олимпия ўйинлари, жаҳон чемпионатлари ва кубоклари, Осиё ўйинлари, Осиё чемпионатлари ва кубоклари) ўтказилгунга қадар сақлаб қолинади;
футболчи Ўзбекистон терма жамоасининг асосий ва захира (стажёр) таркибига киритилган ойнинг биринчи санасидан эътиборан белгиланади ва футболчининг жамоа таркибида бўладиган бутун даврида сақлаб қолинади.
11. Академиянинг директори, директор ўринбосарлари, спорт таҳлилчиси, спорт селекционери (скаут) ва айрим ходимларига футболчининг спортдаги натижалари учун устамаларни тўлаш футболчининг академия таркибидан расман чиқиб кетиш санасидан кейинги ойнинг 1-санасидан эътиборан тўхтатилади.
12. Тренерларга устамаларни белгилаш тартиби:
Олимпия ва Осиё ўйинлари, жаҳон ва Осиё чемпионатлари ҳамда кубоклари совриндорларини тайёрлаганлик учун — кўрсатиб ўтилган спорт мусобақаларида футболчи томонидан эришилган натижа (I — III ўринлар) санасидан кейинги ой бошидан эътиборан белгиланади ва ушбу даражадаги кейинги халқаро спорт мусобақалари (кейинги Олимпия ва Осиё ўйинлари, жаҳон ва Осиё чемпионатлари ҳамда кубоклари ва шу кабилар) ўтказилгунгача сақланиб қолади;
Ўзбекистон терма жамоасининг асосий таркибига футболчилар (стажёрлар) тайёрлаганлик учун — футболчи Ўзбекистон терма жамоасининг асосий таркибига (стажёрликка) киритилган санадан кейинги ой бошидан эътиборан белгиланади ва футболчи жамоа таркибида бўладиган бутун даврда сақланиб қолади;
13. Агар академиянинг тренери меҳнатига ҳақ тўлаш нормативининг белгиланган миқдори амал қиладиган даврда унинг раҳбарлигида спорт тайёргарлигидан ўтаётган футболчи спортдаги натижасини яхшиласа (масалан, Ўзбекистон спорт терма жамоасининг асосий таркиби аъзоси Осиё ўйинлари совриндори бўлса), у ҳолда тренернинг меҳнатига ҳақ тўлаш нормативи миқдори, футболчи ютуқларини ҳисобга олган ҳолда энг юқори кўрсаткич бўйича тегишли равишда қайта кўриб чиқилади ва унинг янгидан ҳисоблаб чиқилган амал қилиш муддати белгиланади.
14. Агар академиянинг тренери меҳнатига ҳақ тўлашнинг белгиланган нормативи амал қиладиган даврда унинг раҳбарлигида спорт тайёргарлигидан ўтаётган футболчи мазкур тренернинг спорт-ўқув гуруҳи таркибидан чиқиб кетса (бошқа тренер раҳбарлигидаги бошқа спорт-ўқув гуруҳига, бошқа спорт-таълим муассасасига ўтказилса ёки академияда ўқишни тамомлаганда ва шу каби ҳолатларда), тренер меҳнатига ҳақ тўлаш нормативи миқдори:
Ўзбекистон терма жамоасининг асосий таркибига футболчи (стажёрлар) тайёрлаганлик учун футболчи тренернинг спорт-ўқув гуруҳи таркибидан расман чиқиб кетган санадан кейинги ой бошидан эътиборан камайиш томонига қайта кўриб чиқилади;
Олимпия ва Осиё ўйинлари, жаҳон ва Осиё чемпионатлари ҳамда кубоклари совриндорларини тайёрлаганлик учун мазкур Низомнинг 11-бандида кўрсатилган муддат мобайнида сақланиб қолади.
15. Йил мобайнида бошқа тренер раҳбарлигида юқори спорт натижаларига эришган футболчи спорт-ўқув гуруҳига ўтказилган академиянинг тренери меҳнатига ҳақ тўлаш нормативи миқдори:
Ўзбекистон терма жамоасининг асосий таркибига спортчилар (стажёрлар) тайёрлаганлик учун футболчи мазкур тренернинг спорт-ўқув гуруҳи таркибига расман қабул қилинган санадан кейинги ой бошидан эътиборан белгиланади;
Олимпия ва Осиё ўйинлари, жаҳон ва Осиё чемпионатлари ҳамда кубоклари совриндорларини тайёрлаганлик учун футболчи мазкур тренер раҳбарлигида кўрсатиб ўтилган мусобақаларда мазкур натижага (I — III ўринлар) такроран эришгунгача белгиланмайди.
16. Академияда ишлаётган бош тренерларга, шунингдек, «Хизмат кўрсатган спорт устаси» фахрий унвонига эга бўлган ходимларга меҳнатга ҳақ тўлаш энг кам миқдорининг 7,1 фоизи миқдорида ҳар ойлик қўшимча ҳақ белгиланади.
17. Академиянинг фахрий унвонга эга бўлган ходимларига Ўзбекистон Республикаси Президентининг «Фахрий унвонлар учун тўловлар миқдорини ошириш тўғрисида» 2007 йил 17 декабрдаги ПФ-3942-сон Фармонига асосан тўловлар белгиланади.
3-боб. Академияда спорт тайёргарлиги босқичлари, спорт-ўқув гуруҳлари, уларга қўйиладиган талаблар ва тренерларнинг иш ҳажмини ҳисоблаш
18. Спорт тайёргарлиги босқичлари қуйидагилардан иборат:
ўқув-машқ босқичи — бу босқичда футболнинг ўзига хос хусусиятларини ҳисобга олган ҳолда, ўйиннинг реал шароитларига имкон қадар яқин бўлиши керак бўлган махсус воситалар ёрдамида техникани чуқур ўргатиш билан ажралиб туради. Ушбу босқичда машғулотларда қўлланиладиган машқлар кўп сонли боғланишлар, қаршиликлар, шароитларнинг тез ўзгариши ва мусобақалар шароитига яқин шароитларда техникани барқарорлаштиришга интиладиган ҳаракатлар амалга оширилади;
спортни такомиллаштириш босқичи — ушбу босқичда ўқув-машғулотлар жараёнида интенсивлик ҳал қилувчи аҳамиятга эга бўлиб, техник тайёргарликнинг жисмоний ва тактик тайёргарлик билан услубий боғлиқлиги асосий тамойил ҳисобланади. Шунингдек, бу босқичда индивидуал техник элементлар ва усулларни ўрганиш ва мустаҳкамлаш билан куч қобилиятлари ва футбол салоҳиятини шакллантириш ҳамда ўйинда техник ва моторли муаммоларни ҳал қилиш учун кўникмалар эгалланади ва мустаҳкамланади.
19. Спорт тайёргарлиги босқичлари бўйича спорт-ўқув гуруҳлари билан ўқув машғулот ишлари режими (ҳафтадаги академик соатлар) ва гуруҳлардаги футболчилар сони қуйидаги жадвал асосида амалга оширилади:
Футболчилар тайёргарлигининг даражаси ва босқичлари Ўқув йили Синфи Спорт-ўқув гуруҳлари билан ўқув машғулот ишлари режими (ҳафтадаги академик соатлар * ) Футболчилар сони Ўқув-машқ 1 йил 5-синф 12 22 2 йил 6-синф 14 22 3 йил 7-синф 18 22 3 йилдан кўп 8-синф 20 22 Спорт такомиллаштириш 1 йил 9-синф 24 22 2 йил 10-синф 26 22 2 йилдан кўп 11-синф 28 22
20. Ўқув йиллари бўйича спорт тайёргарлиги босқичларида шуғулланаётган футболчиларга қўйиладиган меъёрий ва спорт разряди талаблари қуйидаги жадвал асосида амалга оширилади:
Футболчи тайёргарлигининг даражаси ва босқичлари Ўқитиш йили Синфи Футболчига қўйиладиган меъёрий ва спорт разряди талаблари I — III спорт турлари гуруҳлари Ўқув-машқ 1 йил 5-синф Спорт тайёргарлиги бўйича умумий жисмоний тайёргарлик (УЖТ) ва махсус жисмоний тайёргарлик (МЖТ) меъёри мезон кўрсаткичларини бажарган ёки ўсмирлар учун учинчи спорт разряди 2 йил 6-синф Спорт тайёргарлигининг УЖТ ва МЖТ меъёри мезон кўрсаткичларини бажарган ёки ўсмирлар учун иккинчи спорт разряди 3 йил 7-синф Спорт тайёргарлигининг УЖТ ва МЖТ меъёри мезон кўрсаткичларини бажарган ёки ўсмирлар учун биринчи спорт разряди 3 йилдан кўп 8-синф Спорт тайёргарлигининг УЖТ ва МЖТ меъёри мезон кўрсаткичларини бажарган ёки учинчи спорт разряди Спорт такомиллаштириш 1 йил 9-синф Спорт тайёргарлигининг УЖТ ва МЖТ меъёри мезон кўрсаткичларини бажарган ёки иккинчи спорт разряди 2 йил 10-синф Спорт тайёргарлигининг УЖТ ва МЖТ меъёри мезон кўрсаткичларини бажарган ёки биринчи спорт разряди 2 йилдан кўп 11-синф
4-боб. Якунловчи қоидалар
21. Ўзбекистон терма жамоалари аъзолари ва стажёрларининг таркиблари белгиланган тартибда Ўзбекистон Республикаси Спорт вазирлиги томонидан тасдиқланади ҳамда академияга етказилади.
22. Академия директори, директор ўринбосарлари, тренерлари, спорт таҳлилчиси, спорт селекционери (скаут) ва айрим ходимларига иш ҳақи ҳамда ҳар ойлик қўшимча ҳақ ва устамаларни ҳисоблаб чиқариш ва тўлашнинг тўғрилиги ҳамда асосланганлиги юзасидан жавобгарлик академия директори ва бош бухгалтери зиммасига юкланади.
23. Академия директори, директор ўринбосарлари, тренерлари, спорт таҳлилчиси, спорт селекционери (скаут) ва айрим ходимларига қўшимча ҳақ ва устамалар уларнинг иш ҳақини тўлаш билан бир вақтда тўланади.
24. Тайинланган ҳар ойлик қўшимча ҳақ ва устамалар суммаси тегишли академиянинг меҳнатга ҳақ тўлаш фондига киритилади ва улар бўйича қонунчиликда белгиланган тартибда ягона ижтимоий тўлов ҳисобланади. Жисмоний шахсларнинг ҳар ойлик қўшимча ҳақ ва устамалар тарзида олинган даромадлари қонунчиликда белгиланган тартибда солиққа тортилади.
25. Академия директори, директор ўринбосарлари, тренерлари, спорт таҳлилчиси, спорт селекционери (скаут) ва айрим ходимларига иш ҳақи ҳамда ҳар ойлик қўшимча ҳақ ва устамаларни ҳисоблаш ва тўлашнинг тўғрилиги, холислиги юзасидан назорат белгиланган тартибда ваколатли давлат органлари томонидан амалга оширилади.
Ўзбекистон футбол ассоциацияси футбол академияларининг директори, директор ўринбосарлари, тренери, спорт таҳлилчиси, спорт селекционери (скаут) ва бошқа айрим ходимлари меҳнатига ҳақ тўлаш ҳамда уларни рағбатлантириш тартиби тўғрисидаги низомга ИЛОВА
Академия директори, директорнинг спорт ишлари бўйича ўринбосари, ўқув ва маънавий-маърифий ишлари бўйича ўринбосари, тренерлари, спорт таҳлилчиси, спорт селекционери (скаут)нинг базавий тариф ставкалари
Т/р Лавозим номи Лавозим маоши меҳнатга ҳақ тўлашнинг энг кам миқдорига нисбатан (сўмда) 1. Директор 8 баравар миқдори 2. Директор ўринбосарлари (директорнинг спорт ишлари бўйича ўринбосари — Осиё футбол конфедерацияси (ОФК)нинг «А» лицензияси ҳамда 3 йилдан кам бўлмаган иш стажига эга бўлиши лозим) 7 баравар миқдори 3. ОФКнинг «PRO» ёки «А» лицензияси бўлган, 5 йилдан кам бўлмаган тренерлик иш стажи учун Бош тренер 7,5 баравар миқдори Тренер (дарвозабонларни тайёрлаш, жисмоний тайёргарлик, индивидуал тайёргарлик бўйича) 6,5 баравар миқдори 4. ОФКнинг «В» лицензияси бўлган, 4 йилдан кам бўлмаган тренерлик иш стажи учун Бош тренер 6 баравар миқдори Тренер (дарвозабонларни тайёрлаш, жисмоний тайёргарлик, индивидуал тайёргарлик бўйича) 5,5 баравар миқдори Спорт таҳлилчиси, спорт селекционери (скаут) 5,5 баравар миқдори 5. ОФКнинг «С» лицензияси бўлган, 3 йилдан кам бўлмаган тренерлик иш стажи учун Бош тренер 5 баравар миқдори Тренер (дарвозабонларни тайёрлаш, жисмоний тайёргарлик, индивидуал тайёргарлик бўйича) 4,5 баравар миқдори
Вазирлар Маҳкамасининг 2023 йил 9 сентябрдаги 458-сон қарорига 6-ИЛОВА
Ўзбекистон футбол ассоциацияси футбол академияларининг ўқувчиларини яшаш учун жиҳозлар, спорт анжомлари ва кийим-бош билан таъминлаш ҳамда суткалик озиқ-овқат
I. Ўқувчиларни яшаш учун жиҳозлар билан таъминлаш нормалари Т/р Жиҳоз номи Ўлчов бирлиги Бир нафар ўқувчи учун талаб этиладиган миқдор Фойдаланиш муддати * 1. Тўшак дона 1 5 йил 2. Пахтали адёл дона 1 3 йил 3. Ёстиқ дона 1 3 йил 4. Чойшаб дона 1 5 йил 5. Жун адёл дона 1 3 йил 6. Сочиқ дона 2 1 йил 7. Ёстиқ жилди дона 2 1 йил 8. Простиня дона 2 1 йил 9. Кўрпажилд дона 2 1 йил 10. Кийим учун жавон дона 1 5 йил 11. Тумбочка дона 1 5 йил 12. Стол дона 1 5 йил 13. Стул дона 1 5 йил 14. Графин ва стакан жамланма 1 3 йил * Жиҳозни алмаштиришда унинг ҳақиқий ҳолати ва фойдаланишга яроқлилиги ҳисобга олинади. II. Ўқувчиларни спорт анжомлари ва кийим-бош билан таъминлаш нормалари Т/р Номи Ўлчов бирлиги Бир нафар спортчи учун Фойдаланиш муддати 1. Спорт костюми дона 1 1 йил 2. Шамолдан ҳимоя қилувчи костюм дона 1 2 йил 3. Махсус спорт костюми дона 1 1 йил 4. Футболка (оч рангли) дона 1 3 ой 5. Футболка (тўқ рангли) дона 1 3 ой 6. Калта шимлар дона 1 6 ой 7. Машқлар учун сочиқ дона 1 6 ой 8. Пайпоқлар жуфт 1 2 ой 9. Кроссовкалар жуфт 1 1 йил 10. Махсус спорт пойабзали (бутса) жуфт 1 1 йил 11. Спорт сумкаси дона 1 2 йил 12. Машғулот учун қалпоқчалар дона 1 2 йил III. Ўқувчиларни кунлик озиқ-овқат билан таъминлаш нормалари Т/р Маҳсулотларнинг номи Грамм (брутто) 1. Буғдой нони, 1-навли 600 2. Буғдой уни, 1-навли 30 3. Ёрма, макарон маҳсулотлари 160 4. Қанд-шакар 100 5. Асал 30 6. Қандолатчилик маҳсулотлари 120 7. Сариёғ 80 8. Ўсимлик ёғи 30 9. Сут-қатиқ 600 10. Қаймоқ 50 11. Творог 100 12. Пишлоқ 50 13. Гўшт, парранда гўшти 410 14. Колбаса маҳсулотлари 70 15. Балиқ 100 16. Тухум (дона) 2 17. Картошка 500 18. Сабзавотлар, шу жумладан помидор пастаси 700 19. Мева резаворлар, ҳўл мева, шарбатлар, витаминли ичимликлар 800 20. Қуруқ мевалар, шу жумладан наъматак 0,5 гр, баргак 50 21. Чой 3 22. Какао 5 23. Йодланган туз 10 24. Хамиртуруш 1 25. Минерал сув (газсиз) 500 26. Буғдой майсалари кукуни 3 Оқсиллар 231,8 Ёғлар 228,8 Углеводлар 957,9 Калория 6 693,8
Вазирлар Маҳкамасининг 2023 йил 9 сентябрдаги 458-сон қарорига 7-ИЛОВА
Ўзбекистон футбол ассоциацияси футбол академияларига номзодларни қабул қилиш, ўқув жараёнини ташкил этиш, аттестациядан ўтказиш ва уларнинг ўқишини кўчириш тартиби тўғрисида
1-боб. Умумий қоидалар
1. Мазкур Низом Ўзбекистон футбол ассоциациясининг футбол академияларига (кейинги ўринларда — футбол академияси) номзодларни қабул қилиш, ўқув жараёнини ташкил этиш, аттестациядан ўтказиш ва уларнинг ўқишини бошқа таълим ташкилотига кўчириш тартибини белгилайди.
2. Футбол академиясига номзодлар ушбу Низомга иловадаги схемага мувофиқ қабул қилинади.
2-боб. Футбол академиясига номзодларни қабул қилиш
3. Футбол академиясига футбол мактаблари, спорт мактаблари, ихтисослаштирилган спорт мактаблари, футбол клублари ёки бошқа спорт-таълим ташкилотларида бошланғич тайёргарликдан ўтган ҳамда футбол академиясида таълим олиш истагини билдирган номзодлар танлов асосида 6-синфга қабул қилинадилар.
4. Футбол академиясида хорижий давлатлар фуқаролари ўқитилмайди, халқаро шартномаларда назарда тутилган ҳоллар бундан мустасно.
5. Футбол академиясида номзод-футболчилар 7 та ёш тоифасидан иборат бўлади ҳамда ҳар бир ёш тоифасида 22 нафар номзод-футболчи шуғулланади.
Футбол академиясида номзод-футболчиларнинг умумий контингенти 154 нафарни ташкил этади.
6. Футбол академиясига номзодларни танлаб олишни сифатли ташкил этиш мақсадида ҳужжатлар қабул қилиниши бошланишидан бир ой олдин Ўзбекистон футбол ассоциациясининг расмий веб-сайтида футбол академиясига номзодларни қабул қилиш бўйича танловни ўтказиш тартиби ва муддатлари, футбол академияси манзили, телефон рақамлари, ўқишга қабул қилиш учун тақдим этиладиган ҳужжатлар рўйхати тўғрисида эълон берилади.
7. Футбол академиясига номзодларнинг ҳужжатларини қабул қилиш, амалий имтиҳонларда иштирок этувчи номзодлар рўйхатини шакллантириш ва имтиҳонларни ўтказиш учун ҳар бир футбол академиясида камида 7 кишидан иборат қабул комиссияси тузилади.
8. Ўзбекистон футбол ассоциацияси томонидан қабул комиссияси раиси ва аъзолари тасдиқланади.
Қуйидагилар қабул комиссиясининг вазифалари ҳисобланади:
ўқишга қабул қилиш бўйича қабул жараёнини шаффоф ташкил этиш;
ўқишга қабул қилиш бўйича номзодларнинг ҳужжатларини қабул қилиш;
ўқишга қабул қилиш бўйича амалий имтиҳонлар ўтказиш жойи, куни ва вақтини белгилаш;
амалий имтиҳонларни қабул қилиб олишда кўмаклашувчи тренер ва мутахассислардан иборат бўлган ишчи гуруҳ рўйхатини шакллантириш ва тасдиқлаш учун Ўзбекистон футбол ассоциациясига тақдим этиш.
9. Ҳужжатлар онлайн шаклда (Ўзбекистон Республикаси Ягона интерактив давлат хизматлари портали (ЯИДХП) ёки Давлат хизматлари маркази) ёхуд номзодлар томонидан ҳужжатларни футбол академиясига шахсан тақдим этиши орқали қабул қилинади.
Ҳужжатлар ҳар йили 15 июндан 30 июлга қадар қабул қилинади.
10. Футбол академиясига ўқишга кириш истагини билдирган номзодлар қабул комиссиясига қуйидаги ҳужжатларни тақдим этадилар:
номзоднинг ота-оналари ёки уларнинг ўрнини босувчи шахслар томонидан футбол мактаби директори номига ариза;
туғилганлик тўғрисида гувоҳнома нусхаси ёки 16 ёшга тўлган шахслар учун биометрик паспорт (ID карта) ёхуд хорижга чиқиш паспорти нусхаси;
тиббий маълумотномалар (Ф-026-у шаклдаги мактаб тиббий анкетаси, Ф-063-у шаклдаги профилактик эмлаш картаси, Ф-086-у шаклдаги тиббий маълумотнома, турар жойидан болалар врачидан кечирган касалликлари тўғрисидаги маълумотнома, психоневрологик диспансердан маълумотнома);
номзоднинг спорт паспорти нусхаси ёки футболчи паспорти (мавжуд бўлса).
11. Мазкур Низомнинг 10-бандида кўрсатилган ҳужжатлар мавжуд бўлганда қабул комиссияси номзодларнинг ҳужжатларини қабул қилишни рад этишга ҳақли эмас.
12. Ҳужжатларни топширган ота-оналарга уларнинг ҳужжатлари қабул қилиб олинганлиги ҳақида тилхат берилади. Аризалар ЯИДХП орқали топширилганда, уларнинг ҳужжатларини қабул қилиб олинганлиги ҳақида ЯИДХП орқали электрон шаклда хабарнома юборилади.
3-боб. Амалий имтиҳонларни ўтказиш тартиби
13. Футбол академиясига номзодларни қабул қилиш учун амалий имтиҳонлар ўтказилади.
14. Амалий имтиҳонларга (имтиҳон босқичи ёки турига) келмаган номзодлар учун қайта имтиҳонлар ўтказилмайди ва улар ўқишга қабул қилинмайди.
15. Амалий имтиҳонлар ўтказиш куни, муддати, меъёрлари ва баҳолаш мезонлари Ўзбекистон футбол ассоциацияси томонидан ишлаб чиқилади ва тасдиқланади.
16. Амалий имтиҳон натижалари эълон қилинган кундан бошлаб имтиҳондан ўта олмаган номзодларнинг ҳужжатлари уларнинг ота-оналарига ёки уларнинг ўрнини босувчи бошқа шахсларга қайтариб берилади.
17. Футбол академиясига номзодларни қабул қилиш жараёнини ёритиш, шунингдек, қабулнинг очиқ, ошкора ва шаффоф ўтказилишини таъминлаш мақсадида онлайн видеокузатув олиб борилади.
18. Амалий имтиҳон натижаларидан норози бўлган шахслар танлов натижалари эълон қилинган кундан бошлаб уч кун муддатда тегишли қабул комиссиясига ёзма ариза билан мурожаат қилишлари мумкин.
Амалий имтиҳон натижаларидан норози бўлган фуқароларнинг аризаларини кўриб чиқиш учун уч нафар мутахассисдан иборат апелляция комиссияси тузилади.
Апелляция комиссияси уч кун муддатда аризани ва имтиҳон ҳужжатларини кўриб чиқиб, апелляция натижалари бўйича қуйидаги қарорлардан бирини қабул қилади:
қабул комиссиясининг қарорини ўзгаришсиз қолдириш ва аризани қаноатлантиришни рад этиш;
аризани қаноатлантириш.
4-боб. Футбол академиясида ўқув-тарбия жараёнини ташкил этиш
19. Ўқув жараёни жадвали, ўқув машғулотлари турлари, аудитория ва аудиториядан ташқари ўқув-тарбия, шунингдек, ўқув-тарбия жараёнини ташкил этишнинг бошқа шакллари тасдиқланган таълим стандартига мувофиқ амалга оширилади.
20. Ўқув йили 2 сентябрдан келгуси йилнинг 25 майига қадар давом этади ва ўқув режасига мувофиқ тугалланади.
21. Футбол академиясида ўқув машғулотларининг қанча давом этиши, ўқувчи-спортчиларнинг ўқув юкламаси ва ўқув-тарбия жараёнининг бошқа масалалари тасдиқланган ўқув режага мувофиқ белгиланади.
22. Таълим сифати ва спорт тайёргарлиги даражасини назорат қилиш тасдиқланган меъёрлар талабига мувофиқ амалга оширилади.
23. Ўқув дастурини ўзлаштирган ва якуний давлат аттестациясидан ўтган битирувчиларга қонунчилик ҳужжатларида белгиланган тартибда умумий ўрта таълимни тамомлаганлик тўғрисида давлат намунасидаги ҳужжат берилади.
24. Футбол академиясида ўқиш, спорт тайёргарлиги, овқатланиш, тиббий даволаниш, иш ва дам олиши учун зарур шарт-шароитларни яратиш, ўқувчи-спортчиларнинг яшаш шароитлари, шунингдек, уларнинг таъминоти қонунчилик ҳужжатларида белгиланган тартибда амалга оширилади.
25. Футбол академияси ўқувчи-спортчиларининг спорт маҳорати даражасини ошириш мақсадида таътил вақтида 60 кун давом этадиган ўқув-машқ йиғинлари ўтказган ҳолда ўқувчи-спортчиларнинг фаол дам олишлари ташкил этилади.
26. Футбол академиясига қабул қилинган ўқувчи-спортчилар қуйидаги ҳуқуқларга эга:
умумий ўрта таълим фанлари бўйича ўқиш;
ўқув-машқ жараёнида ва мусобақаларда иштирок этиш;
футбол академиясининг ўқувчи-спортчилари учун бир кунлик озиқ-овқат меъёрларига мувофиқ текин озиқ-овқат билан таъминланиш (истеъмол қилиш);
футбол академияси моддий-техника базаси ва мол-мулкидан бепул фойдаланиш;
ўқувчи-спортчилар турар жойида бепул яшаш;
белгиланган тартибда ўқишини бошқа таълим муассасасига кўчириш.
27. Футбол академиясида ўқувчи-спортчилар умумтаълим ва махсус фанларни ўқитиш бўйича синфларга, спорт тайёргарлиги йўналишлари бўйича — спорт гуруҳларига бирлашади.
Ўқувчи-спортчилар сони ўқув синфларида 22 нафардан ортиқ бўлмаслиги, рус тилида машғулотлар олиб бориладиган гуруҳлар мавжуд бўлган тақдирда, 8 — 12 нафар бўлиши талаб этилади.
28. Таълим стандартларига мувофиқ тасдиқланган ўқув режасидаги фанларни ўзлаштирган, шунингдек, босқичли назорат имтиҳонларини муваффақиятли топширган ўқувчи-спортчилар навбатдаги синфга футбол академияси директорининг буйруғи билан ўтказилади.
5-боб. Футбол академиясининг ўқувчи-спортчиларини аттестациядан ўтказиш
29. Футбол академиясининг ўқувчи-спортчиларига ўқув йили давомида икки маротаба (қишки ва ёзги) фанларни ўзлаштириши, тегишли спорт нормативларини топширганлиги, спорт натижалари ва тиббий мувофиқлик ҳолатлари юзасидан аттестациядан ўтказиш орқали холисона баҳо бериш ва уларни синфдан-синфга ўтказиш ҳамда ўтказилган аттестация натижасида қайд этилган талабларга жавоб бермаган ўқувчи-спортчиларини ўқишдан четлатиш директор буйруғи асосида тузилган Аттестация комиссияси томонидан амалга оширилади.
30. Аттестация футбол академиясининг ўқувчи-спортчилари ўқув йили давомидаги спорт тайёргарлиги даражасини таҳлил қилиш, Ўзбекистон футбол ассоциацияси йиллик календарь режасига мувофиқ ўтказилган спорт мусобақаларида эришган натижалари, ўқув режасида белгиланган фанларни ўзлаштириши, ўқувчи-спортчилар турар жойида тартиб-интизом талабларига риоя этиши, жамоатчилик ишларида қатнашганлик даражасини аниқлаш мақсадида ўтказилади.
31. Аттестация комиссияси аъзолари 7 — 9 кишини ташкил этади, футбол академияси директори — комиссия раиси, директорнинг спорт ишлари бўйича ўринбосари — комиссия масъул котиби, таълим ташкилотининг касаба уюшмаси қўмитаси раиси, директорнинг ўқув ва маънавий-маърифий ишлар бўйича ўринбосари, синф раҳбарлари, тренерлар ва услубчилардан иборат таркибда шакллантирилади.
Аттестация комиссияси таркибига Ўзбекистон футбол ассоциацияси ва унинг ҳудудий бўлинмалари вакиллари жалб қилиниши мумкин.
32. Тренерлар аттестация бошланишидан камида 10 кун олдин аттестациядан ўтувчиларнинг аттестацияга оид маълумот ва ҳужжатларини тўплайди ва аттестация комиссиясига тақдим этади.
33. Аттестация комиссиясига аттестациядан ўтувчи ўқувчи-спортчиларнинг қуйидаги ҳужжатлари тақдим этилади:
йил (ўқув йили) давомида эришган натижалари;
йил бошидаги ва аттестация ўтказилаётган вақтдаги спорт разряди (унвони);
йил давомида қатнашган мусобақалари сони ва кўрсатган натижалари таҳлили;
терма жамоага алоқадорлик даражаси;
кўрсатган энг яхши натижаси;
тренерлар жамоасининг тавсияси;
йил (ўқув йили) давомида умумтаълим ва махсус фанларни ўзлаштириши;
йил (ўқув йили) давомида ўқувчи-спортчилар турар жойида ички тартиб-қоидаларга риоя этиши;
соғлиғи тўғрисида шифокор хулосаси.
Аттестация комиссияси аттестациядан ўтувчи ўқувчи-спортчиларнинг фаолиятига оид қўшимча маълумотларни сўраш ҳуқуқига эга.
34. Директорнинг спорт ишлари бўйича ўринбосари раҳбарлигида 3 кишидан иборат эксперт гуруҳи тузилиб, аттестацияга тақдим этилган ҳужжатлар таҳлил қилинади. Ушбу эксперт гуруҳи аттестациядан ўтувчининг спорт, маънавий-маърифий ва ўқиш жараёнидаги фаолиятини таҳлил қилиш ҳамда баҳолаш асосида аттестация варақасини тайёрлайди.
35. Аттестация варақаси бош тренер, гуруҳнинг шахсий тренери, бўлим тарбиячиси, синф раҳбари ва бўлим врачи томонидан имзоланади.
36. Тўпланган ҳужжатлар асосида ўқувчи-спортчилар билан суҳбат ўтказилади, суҳбат жараёнида берилган савол ва жавоблар махсус (саҳифаланган, боғланган, муҳрланган) журналга қайд этилади ҳамда жараёнлар видеотасвирга туширилади.
37. Аттестация натижалари бўйича аттестация комиссиянинг қарори комиссия аъзолари томонидан очиқ овоз бериш йўли билан қабул қилинади. Овозлар тенг бўлиб қолган тақдирда, аттестация комиссияси раисининг овози ҳал қилувчи ҳисобланади.
38. Аттестация комиссияси қарори аттестация варағига ёзилади ва аттестациядан ўтувчига аттестациядан сўнг эълон қилинади.
39. Аттестация натижаларига кўра аттестация комиссияси «Футбол академиясида ўқишга лойиқ» ёки «Футбол академиясида ўқишга нолойиқ» деган хулосалардан бирини қабул қилади.
40. Аттестация комиссиясининг қарори баённома билан расмийлаштирилади ва улар асосида тегишли буйруқлар чиқарилади ҳамда ўқувчи-спортчиларга футбол академияси томонидан маълум қилинади.
41. Аттестациядан ўтувчи ўқувчи-спортчилар аттестацияга узрли сабаб (соғлиғида муаммолар юзага келганлиги, спорт мусобақаларида иштирок этаётганлиги ва бошқалар) билан келмаган тақдирда, уни аттестациядан ўтказиш бошқа муддатга кўчирилади.
42. Аттестация якунларига кўра ўқувчи-спортчилар сафидан чиқарилганлар ўрнига ўқувчи-спортчилар умумий сони (контингенти) доирасида бир йилда икки маротаба (қишда ва ёзда) иқтидорли спортчиларни белгиланган тартибда танлов асосида қабул қилинади.
6-боб. Ўқувчи-спортчиларнинг ўқишини футбол академиясидан бошқа таълим муассасасига кўчириш
43. Ўқувчи-спортчиларнинг ўқиши футбол академиясидан бошқа таълим ташкилотига қуйидаги ҳолатларда кўчирилади:
а) ўз хоҳишига кўра (ота-онасининг ёки уларнинг ўрнини босувчи шахсларнинг аризаси асосида);
б) аттестация комиссиясининг хулосасига кўра;
в) тиббий номувофиқлик бўлганда — врач хулосасига кўра;
г) ўқув интизоми ва ички тартиб-қоидаларни бузганда, тегишли норматив талаблар топширилмаганда, спорт натижаси пасайганда, шу жумладан, спорт одоби, спорт тайёргарлиги режими бузилган, тақиқланган фармокологик, алкоголь ва гиёҳванд воситалар истеъмол қилинган ҳолларда — педагогик ва тренерлар кенгашининг қарорига мувофиқ.
Мазкур банднинг «б» , «в» ва «г» кичик бандларида кўрсатилган ҳолларда ўқувчи-спортчиларнинг ўқишини бошқа таълим ташкилотига кўчиришда ўқувчи-спортчилар ёки унинг ота-онасининг розилиги талаб этилмайди.
Мазкур банднинг «а» кичик банди ўқувчи-спортчиларнинг ота-онаси (ёки унинг ўрнини босувчи шахс) билан имзоланган битимда бошқа шартлар назарда тутилган бўлса, татбиқ этилмайди.
44. Ўқувчи-спортчилар сафидан чиқарилган ўқувчи-спортчилар ўқишини доимий турар жойи бўйича умумтаълим мактабида давом эттиради.
7-боб. Якунловчи қоидалар
45. Мазкур Низомни қўллаш жараёнида юзага келадиган низолар қонунчилик ҳужжатларига мувофиқ ҳал қилинади.
46. Ушбу Низом талаблари бузилишида айбдор бўлган шахслар қонунчилик ҳужжатларида белгиланган тартибда жавобгар бўлади.
Ўзбекистон футбол ассоциацияси футбол академияларига номзодларни қабул қилиш, ўқув жараёнини ташкил этиш, аттестациядан ўтказиш ва уларнинг ўқишини кўчириш тартиби тўғрисидаги низомга ИЛОВА
Ўзбекистон футбол ассоциацияси футбол академиясига номзодларни қабул қилиш
Босқичлар Субъектлар Тадбирлар Бажариш муддати 1-босқич Қабул комиссияси 1. Академияга қабул қилиш тартиби, ҳужжатларни топшириш муддатлари ва квоталари тўғрисида ОАВда эълон беради. 2. Академияга қабул қилиш тартиби, ҳужжатларни топшириш муддатлари ва квоталарини Ўзбекистон футбол ассоциациясининг веб-сайтида эълон қилади. Ҳужжатларни қабул қилиш бошланишидан камида 10 кун олдин 2-босқич Ариза берувчи (номзоднинг ота-оналари ёки уларнинг ўрнини босувчи шахслар) Давлат хизматлари маркази ёки Ягона интерактив давлат хизматлари портали орқали онлайн ариза топширади ёки қабул комиссиясига шахсан ўзи ҳужжатларни тақдим этади. Ҳар йили 15 июндан 30 июлга қадар 3-босқич Қабул комиссияси 1. Ҳужжатларни қабул қилиб олади ва номзодлар рўйхатини шакллантиради. 2. Амалий имтиҳонларни ўтказишга тайёргарлик кўради 3. Белгиланган муддатларда амалий имтиҳонларни ўтказади. 4. Натижаларни эълон қилади ва амалий имтиҳонлар якунланганлиги бўйича қарор чиқаради. Тасдиқланган жадвал асосида 4-босқич Апелляция комиссияси Апелляция натижалари бўйича қуйидаги қарорлардан бирини қабул қилади: қабул комиссиясининг қарорини ўзгаришсиз қолдириш ва аризани қаноатлантиришни рад этиш; аризани қаноатлантириш. Кириш имтиҳонлари тугагандан сўнг 3 кун муддатда 5-босқич Академия директори Қабул комиссияси қарори асосида номзод-спортчиларни академияга ўқишга қабул қилиш тўғрисида буйруқ қабул қилади ва номзод-спортчиларнинг шахсий ҳужжатларини расмийлаштиради. Кириш имтиҳонлари тугагандан сўнг 5 кун муддатда
Вазирлар Маҳкамасининг 2023 йил 9 сентябрдаги 458-сон қарорига 8-ИЛОВА
Ўзбекистон Республикаси Спорт вазирлиги тизимидаги айрим спорт мактабларининг Ўзбекистон футбол ассоциацияси ҳузуридаги футбол мактабларига ўтказилаётган футбол майдонлари
Т/р Спорт мактаблари номи Спорт мактабларининг футбол майдонлари манзили Футбол майдонлари ўтказилаётган футбол мактаби номи Қорақалпоғистон Республикаси 1. Нукус шаҳри спорт мактаби Нукус шаҳри Чимбой гузари Қорақалпоғистон Республикаси футбол мактаби Андижон вилояти 2. Хонобод шаҳар спорт мактаби Хонобод шаҳар Хонобод кўчасидаги 4-уй Андижон вилояти футбол мактаби Жиззах вилояти 3. Ғаллаорол тумани спорт мактаби Ғафур Ғулом маҳалласи Мустақиллик кўчаси Жиззах вилояти футбол мактаби Қашқадарё вилояти 4. Шаҳрисабз тумани спорт мактаби Шаҳрисабз туман «Камолот» МФЙ Ипак йўли кўчасидаги 122-уй Қашқадарё вилояти футбол мактаби Наманган вилояти 5. Тўрақўрғон тумани спорт мактаби Тўрақўрғон тумани «Исвахон» МФИ Янгиобод кўчасидаги 1-уй манзилида жойлашган «Ёшлик» ўйингоҳи Наманган вилояти футбол мактаби Самарқанд вилояти 6. Самарқанд шаҳар 2-сон спорт мактаби Самарқанд шаҳар «Нурафшон» МФЙдаги ʻ«Нурафшон» ўйингоҳи Самарқанд вилояти футбол мактаби Сурхондарё вилояти 7. Жарқўрғон тумани 1-сон спорт мактаби Жарқўрғон тумани «Сурхон Соҳили» МФЙда жойлашган «Пахтакор» ўйингоҳи Сурхондарё вилояти футбол мактаби 8. Жарқўрғон тумани 2-сон спорт мактаби Жарқўрғон тумани «Сурхон» МФЙ Сирдарё вилояти 9. Сайхунобод тумани спорт мактаби Сайхунобод тумани «Турон» МФЙ, Навоий шоҳ кўчасидаги 108-уй Сирдарё вилояти футбол мактаби 10. Сардоба тумани спорт мактаби Сардоба туман «Наврўз» МФЙ Дўстлик кўчасидаги 26-уй Тошкент вилояти 11. Юқоричирчиқ тумани спорт мактаби марказий стадиони Юқоричирчиқ тумани «Қорасув» МФЙ Ҳамкорлик кўчасидаги 36-уй Тошкент вилояти футбол мактаби 12. Қуйичирчиқ тумани 2-сон спорт мактаби «Пахтазор» стадиони Қуйичирчиқ тумани «Пахтазор» МФЙ Наврўз кўчасидаги 2-А уй 13. Пискент тумани спорт мактаби Пискент тумани «Лола ариқ» МФЙ Фарғона вилояти 14. Марғилон шаҳар, 1-сон спорт мактаби Марғилон шаҳар «Зуҳро» МФЙ Фарғона вилояти футбол мактаб 15. Фарғона шаҳар 2-сон спорт мактаби Фарғона шаҳар С.Темур кўчаси Хоразм вилояти 16. Янгибозор тумани спорт мактаби Янгибозор тумани «Дўстлик» маҳалласи Кўҳинур кўчасидаги 67-уйда жойлашган марказий ўйингоҳ Хоразм вилояти футбол мактаб
Вазирлар Маҳкамасининг 2023 йил 9 сентябрдаги 458-сон қарорига 9-ИЛОВА
Ўзбекистон Республикаси Ҳукуматининг айрим қарорларига киритилаётган ўзгартириш ва қўшимча
1. Вазирлар Маҳкамасининг 2010 йил 23 сентябрдаги 211-сон қарори билан тасдиқланган Ўзбекистон Республикасидаги Ўзбекистон Республикаси Давлат бюджетидан молиялаштириладиган спорт мактаблари ходимлари меҳнатига ҳақ тўлаш ва уларнинг меҳнатини моддий рағбатлантириш тартиби тўғрисидаги низомнинг 28-банди тўртинчи хатбошиси «терма жамоа» сўзларидан кейин «, футбол академиялари» сўзлари билан тўлдирилсин.
2. Вазирлар Маҳкамасининг «Спорт турлари бўйича ихтисослаштирилган давлат мактаб-интернатлари фаолиятини такомиллаштириш тўғрисида» 2018 йил 2 июндаги 410-сон қарорининг 4-банди «а» кичик бандининг саккизинчи хатбошиси чиқариб ташлансин.
Ўзбекистон Республикасининг Бош вазири А. АРИПОВ
Тошкент ш.,
2023 йил 9 сентябрь,
458-сон
Oʻzbekiston Respublikasi Vazirlar Mahkamasining
qarori
ROʻYXATI
NAMUNAVIY TUZILMASI
NAMUNAVIY TUZILMASI
NIZOM
NIZOM
NIZOM
MIQDORLARI
NORMALARI
NIZOM
SXEMASI
ROʻYXATI
Oʻzbekiston futbol assotsiatsiyasi tizimidagi futbol akademiyalari va futbol maktablari faoliyatini tashkil etish chora-tadbirlari toʻgʻrisida
Oʻzbekiston Respublikasi Prezidentining “Oʻzbekistonda ommaviy va professional futbolni har tomonlama rivojlantirishning qoʻshimcha chora-tadbirlari toʻgʻrisida” 2023-yil 7-apreldagi PQ-115-son qarori ijrosini taʼminlash maqsadida Vazirlar Mahkamasi qaror qiladi:
1. Oʻzbekiston Respublikasi Prezidentining “Oʻzbekistonda ommaviy va professional futbolni har tomonlama rivojlantirishning qoʻshimcha chora-tadbirlari toʻgʻrisida” 2023-yil 7-apreldagi PQ-115-son qaroriga muvofiq:
Oʻzbekiston Respublikasi Yoshlar siyosati va sport vazirligi tizimidagi futbol mahorat maktablari amaldagi moliyalashtirish tartibini saqlab qolgan holda Oʻzbekiston futbol assotsiatsiyasiga oʻtkazilganligi va ular futbol akademiyalari (keyingi oʻrinlarda — futbol akademiyalari) sifatida qayta tashkil etilganligi;
Qoraqalpogʻiston Respublikasi, viloyatlar va Toshkent shahrida Oʻzbekiston futbol assotsiatsiyasi huzuridagi futbol maktablari (keyingi oʻrinlarda — futbol maktablari) tashkil qilinganligi maʼlumot uchun qabul qilinsin.
2. Quyidagilar:
Oʻzbekiston futbol assotsiatsiyasi futbol akademiyalarining roʻyxati 1-ilovaga muvofiq;
Oʻzbekiston futbol assotsiatsiyasi futbol akademiyalarining va futbol maktablarining namunaviy tuzilmalari 2 va 2a-ilovalarga muvofiq;
Oʻzbekiston futbol assotsiatsiyasining futbol akademiyalari toʻgʻrisidagi nizom 3-ilovaga muvofiq;
Oʻzbekiston futbol assotsiatsiyasi huzuridagi futbol maktablari toʻgʻrisidagi nizom 4-ilovaga muvofiq;
Oʻzbekiston futbol assotsiatsiyasi futbol akademiyalarining direktori, direktor oʻrinbosarlari, treneri, sport tahlilchisi, sport seleksioneri (skaut) va boshqa ayrim xodimlari mehnatiga haq toʻlash hamda ularni ragʻbatlantirish tartibi toʻgʻrisidagi nizom 5-ilovaga muvofiq;
Oʻzbekiston futbol assotsiatsiyasi futbol akademiyalarining oʻquvchilarini yashash uchun jihozlar, sport anjomlari va kiyim-bosh bilan taʼminlash hamda sutkalik oziq-ovqat normalari 6-ilovaga muvofiq;
Oʻzbekiston futbol assotsiatsiyasi futbol akademiyalariga nomzodlarni qabul qilish, oʻquv jarayonini tashkil etish, attestatsiyadan oʻtkazish va ularning oʻqishini koʻchirish tartibi toʻgʻrisidagi nizom 7-ilovaga muvofiq;
Oʻzbekiston Respublikasi Sport vazirligi tizimidagi ayrim sport maktablarining Oʻzbekiston futbol assotsiatsiyasi huzuridagi futbol maktablariga oʻtkazilayotgan futbol maydonlari roʻyxati 8-ilovaga muvofiq tasdiqlansin.
3. Belgilansinki:
futbol akademiyalariga futbol maktablari, sport maktablari, ixtisoslashtirilgan sport maktablari va boshqa sport-taʼlim tashkilotlarida dastlabki tayyorgarlikdan oʻtgan hamda boshqa iqtidorli nomzodlar tanlov asosida qabul qilinadi;
futbol akademiyalari oʻquvchilarini ovqatlantirish, turar joy va kiyim-bosh bilan taʼminlash xarajatlarini qisman qoplash uchun ota-onalardan toʻlov undirilmaydi hamda oʻquvchilar tegishli mahalliy budjetlar mablagʻlari hisobidan oziq-ovqat, turar joy va kiyim-bosh bilan toʻliq taʼminlanadi;
futbol akademiyalari bosh buxgalteri va buxgalter yordamchisi mehnatiga haq toʻlashda ularning bazaviy tarif stavkalari tegishlicha direktor va direktor oʻrinbosari bazaviy tarif stavkalarining 50 foizi miqdorida qoʻllaniladi;
futbol maktablari yuridik shaxs maqomiga ega boʻlgan maktabdan tashqari sport-taʼlim muassasasi hisoblanadi va ularning faoliyati futbol boʻyicha eng iqtidorli yoshlarni davlat va nodavlat taʼlim, sport tashkilotlaridan tanlab olish hamda ularni boshlangʻich futbol tayyorgarligidan oʻtkazish orqali hududiy futbol akademiyalariga nomzodlarni yetkazib berishga yoʻnaltiriladi.
4. Oʻzbekiston futbol assotsiatsiyasiga Oʻzbekiston Respublikasi Maktabgacha va maktab taʼlimi vazirligi bilan birgalikda futbol akademiyalarining moddiy-texnika bazasi imkoniyatidan kelib chiqqan holda, umumiy oʻrta taʼlim dasturi boʻyicha taʼlim olish jarayonlarini 2024/2025 oʻquv yilidan boshlab bosqichma-bosqich futbol akademiyalari hududida tashkil etish choralarini koʻrish tavsiya etilsin. Bunda:
futbol akademiyalarida oʻquv jarayoni Oʻzbekiston futbol assotsiatsiyasi va Oʻzbekiston Respublikasi Maktabgacha va maktab taʼlimi vazirligi tomonidan belgilanadi hamda tasdiqlangan oʻquv rejaga asosan amalga oshiriladi;
futbol akademiyalari oʻquvchilarini Oʻzbekiston tarixi va chet tili fanlaridan chuqurlashtirilgan holda oʻqitish tizimi joriy etiladi.
5. Oʻzbekiston Respublikasi Yoshlar siyosati va sport vazirligi hamda Oʻzbekiston futbol assotsiatsiyasining Oʻzbekiston futbol assotsiatsiyasi huzuridagi Respublika bolalar va oʻsmirlar futbol akademiyasiga oʻqishga qabulni 2024/2025 oʻquv yilidan eʼtiboran boshlash toʻgʻrisidagi taklifiga rozilik berilsin.
6. Qoraqalpogʻiston Respublikasi Vazirlar Kengashi, viloyatlar va Toshkent shahar hokimliklari:
moslashtirilgan binolarda joylashtirilgan, yetarli darajada samarali faoliyat koʻrsatmayotgan mavjud futbol maktablarini maqbullashtirish hisobiga ularning mol-mulki, sport anjomlari va trener kadrlarini Oʻzbekiston futbol assotsiatsiyasi huzuridagi futbol maktablarining moddiy-texnika va oʻquv bazasini mustahkamlashga yoʻnaltirsin;
futbol akademiyalari va futbol maktablarining infratuzilmasi hamda moddiy-texnika bazasini yanada mustahkamlash, ularni zamonaviy asbob-uskuna va jihozlar bilan taʼminlash choralarini koʻrsin;
2024-yildan boshlab belgilangan tartibda mahalliy budjetlarning orttirib bajarilgan qismi hamda qonunchilikda taqiqlanmagan manbalar hisobiga futbol maktablari uchun bino va inshootlarni qurish-taʼmirlash ishlarini tashkil etsin.
7. Oʻzbekiston Respublikasi Sport vazirligi Oʻzbekiston futbol assotsiatsiyasi bilan birgalikda:
sport maktablari va ixtisoslashtirilgan sport maktablaridagi iqtidorli futbolchilarni futbol akademiyalariga doimiy ravishda nomzod sifatida yoʻnaltirib borsin;
ochiq tanlov asosida futbol akademiyalari hamda futbol maktablarini malakali kadrlar va trenerlar bilan toʻldirish yuzasidan zarur choralar koʻrsin;
futbol maktablari trenerlari tomonidan sport maktablari va ixtisoslashtirilgan sport maktablarining futbol maydonlarida mashgʻulotlar tashkil etish boʻyicha reja jadvalni ishlab chiqsin.
8. Oʻzbekiston Respublikasi Hukumatining 9-ilovaga muvofiq ayrim qarorlariga oʻzgartirish va qoʻshimcha kiritilsin.
9. Mazkur qarorning bajarilishini nazorat qilish Oʻzbekiston Respublikasi yoshlar siyosati va sport vaziri A.I. Ikramov zimmasiga yuklansin.
Vazirlar Mahkamasining 2023-yil 9-sentabrdagi 458-son qaroriga 1-ILOVA
Oʻzbekiston futbol assotsiatsiyasi futbol akademiyalarining
T/r Futbol akademiyasi nomi 1. Qoraqalpogʻiston Respublikasi futbol akademiyasi 2. Andijon viloyati futbol akademiyasi 3. Buxoro viloyati futbol akademiyasi 4. Jizzax viloyati futbol akademiyasi 5. Qashqadaryo viloyati futbol akademiyasi 6. Navoiy viloyati futbol akademiyasi 7. Namangan viloyati futbol akademiyasi 8. Samarqand viloyati futbol akademiyasi 9. Sirdaryo viloyati futbol akademiyasi 10. Surxondaryo viloyati futbol akademiyasi 11. Toshkent viloyati futbol akademiyasi 12. Fargʻona viloyati futbol akademiyasi 13. Xorazm viloyati futbol akademiyasi 14. Toshkent shahar futbol akademiyasi
Vazirlar Mahkamasining 2023-yil 9-sentabrdagi 458-son qaroriga 2-ILOVA
Oʻzbekiston futbol assotsiatsiyasi futbol akademiyalarining
Trenerlar kengashi Direktor Direktorning sport ishlari boʻyicha oʻrinbosari 1 Direktorning oʻquv va maʼnaviy-maʼrifiy ishlar boʻyicha oʻrinbosari 1 Direktorning xoʻjalik ishlari boʻyicha oʻrinbosari 1 Kadrlar boʻyicha inspektor 1 Yuriskonsult 0,5 Sport tahlilchisi 1 Psixolog (sport psixologi) 1 Xizmat koʻrsatuvchi xodimlar * Buxgalteriya 2 Sport seleksioneri (skaut) 1 Tibbiyot boʻlimi 3 Trenerlar boʻlimi 19
Vazirlar Mahkamasining 2023-yil 9-sentabrdagi 458-son qaroriga 2a-ILOVA
Oʻzbekiston futbol assotsiatsiyasi huzuridagi futbol maktablarining
Direktor Direktorning sport ishlari boʻyicha oʻrinbosari 1 Direktorning xoʻjalik ishlari boʻyicha oʻrinbosari 1 Kadrlar boʻyicha inspektor — ish yurituvchi 1 Sport seleksioneri (skaut) 1 Psixolog (sport psixologi) 1 Xizmat koʻrsatuvchi xodimlar ** Buxgalteriya 1 Sport tahlilchisi 1 Tibbiyot boʻlimi 2 Trenerlar *
Vazirlar Mahkamasining 2023-yil 9-sentabrdagi 458-son qaroriga 3-ILOVA
Oʻzbekiston futbol assotsiatsiyasining futbol akademiyalari toʻgʻrisida
1-bob. Umumiy qoidalar
1. Ushbu Nizom Oʻzbekiston futbol assotsiatsiyasining futbol akademiyalarining (keyingi oʻrinlarda — futbol akademiyasi) maqomi, asosiy vazifalari, huquq va majburiyatlari, shuningdek, faoliyatini tashkil etish tartibini belgilaydi.
2. Futbol akademiyasi yuridik shaxs boʻlgan sport-taʼlim muassasasi hisoblanadi va oʻz faoliyatida Oʻzbekiston futbol assotsiatsiyasiga hisobot beradi.
3. Futbol akademiyasi oʻz faoliyatida Oʻzbekiston Respublikasi Konstitutsiyasi va qonunlariga, Oʻzbekiston Respublikasi Oliy Majlisi palatalarining qarorlariga, Oʻzbekiston Respublikasi Prezidentining farmonlari, qarorlari va farmoyishlariga, Oʻzbekiston Respublikasi Vazirlar Mahkamasining qarorlari va farmoyishlariga, ushbu Nizomga, boshqa normativ-huquqiy hujjatlarga hamda oʻz ustaviga amal qiladi.
4. Futbol akademiyasi Oʻzbekiston futbol assotsiatsiyasi va hududiy futbol assotsiatsiyalarining idoraviy mansub tashkiloti hisoblanadi, oʻz ustaviga, mustaqil balansiga, Oʻzbekiston Respublikasi Iqtisodiyot va moliya vazirligi huzuridagi Gʻaznachilik xizmati qoʻmitasi hamda uning hududiy boʻlinmalarida shaxsiy hisobvaraqlariga, oʻz nomi koʻrsatilgan muhrga, shtampga hamda blankalarga ega boʻladi.
5. Futbol akademiyasining faoliyati bolalar, oʻsmirlar va yoshlarni jismoniy tarbiya va futbol bilan muntazam shugʻullanishga jalb etishga, futbol zaxirasi va yuqori mahoratli futbolchilar tayyorlash boʻyicha oʻquv-mashq jarayonini tashkil etishga, shuningdek, sportning futbol turi boʻyicha sport tayyorgarligi mutaxassislari oʻrtasida kasbiy tajribani almashishga yoʻnaltiriladi.
2-bob. Futbol akademiyasining asosiy vazifalari
6. Quyidagilar futbol akademiyasining asosiy vazifalari hisoblanadi:
zarur sport anjomlari va uskunalari bilan jihozlangan, zamonaviy xalqaro talablar va standartlarga javob beradigan moddiy-texnika hamda oʻquv-mashgʻulot bazalarini yaratish va turli darajadagi xalqaro musobaqalar — jahon va Osiyo chempionatlari, Olimpiya va Osiyo oʻyinlari, universiadalar hamda boshqa xalqaro musobaqalarda Oʻzbekiston sharafini munosib himoya qilishga qodir boʻlgan xalqaro darajadagi futbolchilarni tayyorlash;
xalqaro darajadagi futbolchilarni tayyorlash uchun yuqori malakali mutaxassislarni — trenerlar, psixologlar, diyetologlar, farmokolog, tahlilchi, seleksioner va shu jumladan, xorijiy mamlakatlardan yetakchi mutaxassislarni keng jalb etish orqali futbol akademiyasida trenerlar tarkibini mustahkamlash;
futbolchilarning oʻquv-mashgʻulot jarayonini xalqaro standartlar darajasida tashkil etish, ilgʻor xalqaro tajribani hisobga olgan holda, oʻquv-mashq jarayonlariga ilgʻor ilmiy-uslubiy texnologiyalarni joriy etish yoʻli bilan ularni nazariy va amaliy jihatdan tayyorlash sifatini muntazam oshirib borish;
yosh istiqbolli futbolchilarni tanlash va tarbiyalash masalalari boʻyicha futbol maktablari va boshqa sport tashkilotlari bilan uzluksiz hamkorlikni amalga oshirish, ularga oʻquv-metodik hamda meʼyoriy-axborot yordami koʻrsatishni taʼminlash;
16 — 18 yosh toifasidagi futbolchilarni futbol akademiyasi huzuridagi sport klubida faoliyat yuritishini hamda respublika va xalqaro miqyosdagi musobaqalarda ishtirok etishini taʼminlash;
futbol akademiyasi bazasida terma jamoalar va ularning zaxiralari ishtirokida oʻquv-mashq yigʻinlari, respublika va mintaqaviy sport musobaqalarini tashkil etish va muntazam ravishda oʻtkazib borish, trenerlar hamda futbolchilarning kasb mahorati darajasini oshirish uchun tajriba almashish boʻyicha sport tashkilotlari, xorijiy futbol akademiyalari va klublari bilan hamkorlikni rivojlantirish.
7. Futbol akademiyasi oʻziga yuklangan vazifalarni amalga oshirish uchun quyidagi funksiyalarni bajaradi:
manfaatdor tashkilotlar bilan birgalikda zaxira va yuqori mahoratli futbolchilarni tanlash va tayyorlashning metodik va tibbiy taʼminotini amalga oshiradi;
oʻqitishning barcha bosqichlarida futbolchilarning sport tayyorgarligining ishlab chiqilgan oʻquv rejalari va oʻquv dasturlariga muvofiq oʻquv-mashq jarayonining tashkil etilishi va oʻtkazilishini, unga ilgʻor ilmiy texnologiyalar va metodikalar joriy etilishini tashkil etadi;
oʻquv-mashq jarayoni natijalarini, sportchilarning jismoniy fazilatlari rivojlanishining yakka tartibdagi koʻrsatkichlarining oʻsish dinamikasini, sport turi texnikasining asoslari oʻzlashtirilishini tahlil qiladi;
futbolchilarning oʻquv-mashq yigʻinlarida, tuman, viloyat, respublika va xalqaro sport tadbirlaridagi ishtirokini taʼminlaydi;
futbolchilarning sport musobaqalarida, chempionatlarda, kubok oʻyinlarida, turnirlarda, festivallarda, konferensiyalarda, simpoziumlarda, seminarlarda, yigʻinlarda hamda boshqa jismoniy tarbiya-ommaviy tadbirlarda, shu jumladan, xalqaro tadbirlarda ishtiroki orqali sportchilarning sport mahoratini, futbol akademiyasining murabbiylari va boshqa mutaxassislarining malakasini oshirish tadbirlarini oʻtkazadi;
futbolda ilgʻor jahon ilmiy-metodik tavsiyalarini va texnologiyalarini qoʻllagan holda, kuchli sportchilar — respublikaning milliy terma jamoalariga nomzodlarni va ularning zaxiralarini tayyorlaydi.
3-bob. Futbol akademiyasining huquqlari, majburiyatlari va javobgarligi
8. Futbol akademiyasi quyidagi huquqlarga ega:
tayyorlash davri va bosqichiga qarab oʻquv-mashq jarayonining yillik, oylik va haftalik rejimini belgilash;
oʻqitish va tarbiyalashning qonunchilikka zid boʻlmagan shaklini, vositalarini va usullarini tanlash;
yuklangan vazifalarni bajarish yuzasidan tadbirlarni amalga oshirish uchun akademiyaga biriktirilgan moddiy-texnika bazasi va mol-mulkidan foydalanish;
futbolga doir xalqaro faoliyatni amalga oshirish, futbol akademiyasi trenerlari va futbolchilarining transferi boʻyicha xorijiy sport tashkilotlari bilan shartnomalar tuzish, birgalikda sport tadbirlari, bayramlar, koʻriklar, seminarlar oʻtkazish.
Futbol akademiyasi qonunchilik hujjatlariga muvofiq boshqa huquqlarga ham ega boʻlishi mumkin.
9. Futbol akademiyasi:
oʻquv-mashq va tarbiya jarayonini amalga oshirish uchun zarur shart-sharoitlar yaratilishini, xodimlar va futbolchilar tomonidan oʻz majburiyatlari, oʻquv dasturlari va topshiriqlar bajarilishini taʼminlashi;
futbol boʻyicha tasdiqlangan oʻquv dasturlari asosida futbol akademiyasining yillik oʻquv rejasini, oʻquv jadvalini va oʻquv-mashq mashgʻulotlari jadvalini ishlab chiqishi;
futbol boʻyicha oʻquv dasturlari talablariga va oʻquv rejalariga muvofiq oʻquv-mashq va tarbiya jarayonini amalga oshirishi;
oʻquv-mashq jarayonini amalga oshirish davrida futbol akademiyasining sportchilari va xodimlarining xavfsizligini taʼminlashi;
oʻquv-mashq va tarbiya jarayonini amalga oshirish yuzasidan joriy nazoratni, futbolchilarni sinovdan oʻtkazish va ular tomonidan nazorat normativlari topshirilishini taʼminlashi;
futbol akademiyasining moddiy-texnika bazasi va mol-mulki saqlanishini va ulardan oqilona foydalanilishini taʼminlashi shart.
Futbol akademiyasiga qonunchilik hujjatlariga muvofiq boshqa majburiyatlar ham yuklanishi mumkin.
10. Futbol akademiyasi qonunchilikda belgilangan tartibda:
oʻquv-mashq jarayonining qoʻllaniladigan shakllari, usullari va uni tashkil etish vositalarining futbolchilarning yoshi bilan bogʻliq ruhiy-jismoniy xususiyatlari, qobiliyatlari, qiziqishlari, ularning hayoti va sogʻligʻini muhofaza qilish talablariga muqobilligi;
futbolchilar va xodimlarning huquqlari va qonuniy manfaatlariga rioya qilinishi;
oʻziga yuklangan vazifalarning zarur darajada va samarali bajarilishi uchun javob beradi.
4-bob. Futbol akademiyasi faoliyatini tashkil etish
11. Futbol akademiyasida futbolchilarni tayyorlash boʻyicha har yilgi oʻquv rejalari va dasturlari, futbolchilar uchun nazorat normativlari Oʻzbekiston futbol assotsiatsiyasi tomonidan oʻquv yili boshida tasdiqlanadi.
12. Futbol akademiyasida futbolchilarni tayyorlash sifati yuzasidan nazorat Oʻzbekiston futbol assotsiatsiyasi tomonidan amalga oshiriladi.
5-bob. Futbol akademiyasini boshqarish
13. Futbol akademiyasiga Oʻzbekiston futbol assotsiatsiyasi hududiy boʻlinmalari tavsiyasiga binoan Oʻzbekiston futbol assotsiatsiyasi tomonidan lavozimga tayinlanadigan va lavozimdan ozod qilinadigan direktor rahbarlik qiladi.
Direktorning sport ishlari boʻyicha oʻrinbosari Oʻzbekiston futbol assotsiatsiyasi bilan kelishilgan holda direktor tomonidan lavozimga tayinlanadi va lavozimdan ozod qilinadi.
Direktorning oʻquv va maʼnaviy-maʼrifiy ishlar boʻyicha oʻrinbosari hamda xoʻjalik ishlari boʻyicha oʻrinbosari Oʻzbekiston futbol assotsiatsiyasining hududiy boʻlinmasi bilan kelishilgan holda direktor tomonidan lavozimga tayinlanadi va lavozimdan ozod qilinadi.
14. Direktor oliy maʼlumotga hamda jismoniy tarbiya va sport sohasida kamida besh yil ish stajiga ega boʻlgan mutaxassislar orasidan tayinlanadi.
15. Direktor futbol akademiyasiga umumiy rahbarlik qiladi, uning faoliyati yuzasidan toʻliq javob beradi, trenerlar jamoasi bilan birgalikda futbol akademiyasini rivojlantirishning asosiy yoʻnalishlarini belgilaydi, davlat organlari va tashkilotlari hamda nodavlat tashkilotlarda uning manfaatlarini ifodalaydi, futbol akademiyalarining xoʻjalik faoliyati bilan bogʻliq boʻlgan barcha masalalarni hal qiladi, xodimlarni, shu jumladan, trenerlarni lavozimga tayinlaydi va lavozimdan ozod qiladi.
16. Direktorning sport ishlari boʻyicha oʻrinbosari jismoniy tarbiya va sport sohasida oliy maʼlumotga hamda jismoniy tarbiya va sport tashkilotlarida trener yoki jismoniy tarbiya oʻqituvchisidan past boʻlmagan lavozimda kamida uch yillik ish stajiga hamda kamida Osiyo futbol konfederatsiyasining “A” litsenziyasiga ega boʻlgan tajribali mutaxassislar orasidan tayinlanadi.
17. Direktorning oʻquv va maʼnaviy-maʼrifiy ishlar boʻyicha oʻrinbosari oliy maʼlumotga va uch yillik ish tajribasiga ega boʻlgan mutaxassislar orasidan tayinlanadi.
18. Direktorning sport ishlari boʻyicha oʻrinbosari:
futbol boʻyicha trenerlar malakasini oshirish ishlari yuzasidan javob beradi;
akademiyada sport musobaqalarining oʻtkazilishini hamda futbol akademiyasi futbolchilarining tuman, shahar va boshqa sport musobaqalarida chiqishlarini taʼminlaydi;
futbolchilarni oʻqitish va mashq qildirish metodikasini takomillashtirish choralarini koʻradi, oʻquv-mashq mashgʻulotlarining sifati, oʻquv-mashq rejalarining va mashgʻulotlar jadvalining bajarilishi yuzasidan nazoratni amalga oshiradi;
oʻquv-mashq mashgʻulotlarining oʻtkazilishi, sport turlari boʻyicha dasturlar, oʻquv-mashq rejalari va mashgʻulotlar jadvalining bajarilishi, oʻquv-metodik hujjatlarning yuritilishi, futbol akademiyasining razryadchilari va sport rekordlarining hisobga olinishi yuzasidan nazoratni amalga oshiradi;
futbol akademiyasining metodik kabineti ishlariga rahbarlik qiladi, tibbiyot muassasalari va futbol boʻyicha boshqa tashkilotlar bilan aloqani taʼminlaydi.
19. Direktorning oʻquv va maʼnaviy-maʼrifiy ishlar boʻyicha oʻrinbosari:
oʻquv jarayoni va tarbiyaviy ishlarning tashkil etilishi, umumtaʼlim fanlarini oʻzlashtirish, oʻquv rejalarning bajarilishi, futbol akademiyasining ichki tartib qoidalarini ishlab chiqish va nazorat qilish, oʻquvchi-futbolchilarning maʼnaviy-maʼrifiy tomondan rivojlanishiga koʻmaklashish, oʻquvchi-yoshlar oʻrtasida turli xil madaniy tadbirlar oʻtkazish kabi masalalarga rahbarlik qiladi;
taʼlim muassasalari va oʻquv-tarbiya jarayoni masalalari boʻyicha boshqa tashkilotlar bilan aloqani taʼminlaydi.
20. Direktorning xoʻjalik ishlari boʻyicha oʻrinbosari oliy maʼlumotga va maʼmuriy-xoʻjalik faoliyati sohasida tajribaga ega boʻlgan mutaxassislar orasidan tayinlanadi.
Direktorning xoʻjalik ishlari boʻyicha oʻrinbosari oʻquv-mashq jarayoni uchun moddiy-texnik sharoitlarning yaratilishi, futbol akademiyasining mol-mulki va anjomlarining saqlanishi hamda soz holatda boʻlishi, bino va xonalardan foydalanish, ularni zarur darajada sanitariya holatida boʻlishi, transportni saqlash va undan foydalanish yuzasidan javob beradi.
21. Futbol akademiyasining trenerlari tarkibi oliy yoki oʻrta maxsus, professional maʼlumotga hamda kamida Osiyo futbol konfederatsiyasining “V” litsenziyasiga, 13 yoshgacha boʻlgan yoshlar bilan ishlash uchun Osiyo futbol konfederatsiyasining “S” litsenziyasiga ega boʻlgan mutaxassislar orasidan toʻldiriladi.
Trenerlar oʻquv guruhlarini tanlash va toʻldirish, futbolchilar bilan tarbiyaviy va oʻquv-mashq ishlarini amalga oshiradi, futbolchilarning tibbiy va dispanser koʻrigidan oʻz vaqtida oʻtishini nazorat qiladi, futbolchilarning individual xususiyatlarini hisobga olgan holda ular uchun oʻquv-mashq rejalarini ishlab chiqadi, oʻquv-mashq jarayoniga eng samarali hamda zamonaviy shakllar va metodlarni joriy etish hamda ularni takomillashtirish boʻyicha takliflar kiritadi.
22. Futbol akademiyasida Oʻzbekiston futbol assotsiatsiyasi bilan kelishilgan holda trenerlar kengashi tashkil etiladi, kengash oʻquv-mashq va tarbiyaviy ishlar, futbolchilarni tayyorlashni yakka tartibda rejalashtirish, futbol akademiyasining sport tadbirlaridagi ishtiroki masalalarini, shuningdek, futbol akademiyasining ustavida nazarda tutilgan boshqa masalalarni koʻrib chiqadi.
23. Futbol akademiyasi boshqaruv, yordamchi, xoʻjalik va tibbiyot xodimlari bilan belgilangan tartibda tasdiqlangan normativlarga muvofiq toʻldiriladi.
24. Futbolchilarning ota-onalari (ularning oʻrnini bosuvchi shaxslar) futbol akademiyasida oʻtkaziladigan oʻquv-mashq va tarbiya jarayoni bilan tanishish, shuningdek, futbol akademiyasining ustavida nazarda tutilgan tartibda unda qatnashish huquqiga ega.
6-bob. Tibbiy nazorat
25. Futbol akademiyasida futbolchilar sogʻligʻi yuzasidan tibbiy nazorat futbol akademiyasining tibbiyot xodimi tomonidan amalga oshiriladi.
26. Futbol akademiyasi oʻquvchilarini puxta tibbiy tekshiruvlardan oʻtkazish futbol akademiyasi joylashgan joydagi tegishli sogʻliqni saqlash tashkiloti tomonidan taʼminlanadi.
27. Futbol akademiyasining tibbiyot xodimi oʻquv-mashq jarayonini, sport musobaqalarini va sport-sogʻlomlashtirish lagerini tibbiy jihatdan taʼminlashni, mashqlar yuklamalarining hajmi va intensivligini nazorat qiladi, futbolchilarni tayyorlashning yakka tartibdagi rejalarini tuzishda va tasdiqlashda qatnashadi, ularning puxta tibbiy tekshirishdan oʻtishini tashkil qiladi.
28. Futbol akademiyasining oʻquvchilari uchun belgilangan namunadagi tibbiy-nazorat kartasi toʻldiriladi, unda futbolchilar sogʻligʻining holati toʻgʻrisidagi maʼlumotlar koʻrsatiladi va futbol akademiyasining tibbiyot kabinetida yoki futbol akademiyasi joylashgan joydagi sogʻliqni saqlash tashkilotida saqlanadi.
7-bob. Futbol akademiyasining moddiy taʼminoti, uning moliyalashtirilishi va hisobotlari
29. Futbol akademiyasi oʻziga yuklangan vazifalarni bajarish uchun zarur mol-mulkka ega boʻladi.
30. Futbol akademiyasi oʻzida mavjud boʻlgan va qonunchilik hujjatlariga muvofiq unga ajratilgan mablagʻlar hisobidan sotib olingan mol-mulkni tasarruf etadi.
31. Futbol akademiyasining sport asbob-uskunalari, anjomlari, metodik adabiyotlari va koʻrgazmali qoʻllanmalarini, sport kiyimlari va formalarini sotib olish, shuningdek, futbolchilarning uch mahal ovqat hamda sport tadbirlarida va oʻquv-mashq yigʻinlarida qatnashishini taʼminlash futbol akademiyasiga ajratiladigan budjet mablagʻlari doirasida amalga oshiriladi.
Tasdiqlangan yillik rejada nazarda tutilmagan tadbirlar oʻtkaziladigan taqdirda, ular budjetdan tashqari mablagʻlar hisobidan tashkil etiladi.
32. Quyidagilar futbol akademiyasi faoliyatini moliyalashtirish manbalari hisoblanadi:
Oʻzbekiston Respublikasi Davlat budjeti mablagʻlari;
Oʻzbekiston futbol assotsiatsiyasining mablagʻlari;
asosiy mashgʻulotlardan boʻsh vaqtda mol-mulkni ijaraga berishdan tushadigan daromadlar;
futbolchilarning transfer savdolaridan tushadigan mablagʻlar;
yuridik va jismoniy shaxslarning homiylik xayriyalari;
qonunchilik hujjatlarida taqiqlanmagan boshqa manbalar.
33. Ayrim xodimlarga va trenerlarga ish haqi hamda har oylik qoʻshimcha haq va ustamalarni hisoblab chiqish va toʻlashning toʻgʻriligi hamda asoslanganligi yuzasidan javobgarlik ushbu futbol akademiyasining rahbari va bosh hisobchisi zimmasiga yuklanadi.
34. Futbol akademiyasining ayrim xodimlariga va trenerlariga qoʻshimcha haq va ustamalar ularning ish haqi bilan bir vaqtda toʻlanadi.
35. Futbol akademiyasining ayrim xodimlariga va trenerlariga ish haqi hamda har oylik qoʻshimcha haq va ustamalarni hisoblash va toʻlashning toʻgʻriligi, xolisligi yuzasidan nazorat belgilangan tartibda vakolatli davlat organlari tomonidan amalga oshiriladi.
36. Futbol akademiyasi Oʻzbekiston futbol assotsiatsiyasi bilan kelishilgan holda oʻzining moliya-xoʻjalik faoliyatini rejalashtiradi, qonunchilik hujjatlariga muvofiq jismoniy va yuridik shaxslarga koʻrsatiladigan xizmatlar uchun toʻlov miqdorini mustaqil ravishda belgilaydi.
37. Futbol akademiyasi belgilangan tartibda moliya va statistika hisobotini yuritadi, operativ va buxgalteriya hisobini amalga oshiradi.
38. Futbol akademiyasining moliya-xoʻjalik faoliyati va moliya intizomiga rioya qilishi yuzasidan nazorat qonunchilik hujjatlariga muvofiq vakolatli davlat organlari tomonidan amalga oshiriladi.
8-bob. Yakunlovchi qoida
39. Futbol akademiyasini qayta tashkil etish va tugatish qonunchilikda belgilangan tartibda amalga oshiriladi.
Vazirlar Mahkamasining 2023-yil 9-sentabrdagi 458-son qaroriga 4-ILOVA
Oʻzbekiston futbol assotsiatsiyasi huzuridagi futbol maktablari toʻgʻrisida
1-bob. Umumiy qoidalar
1. Ushbu Nizom Oʻzbekiston futbol assotsiatsiyasi huzuridagi futbol maktablarining (keyingi oʻrinlarda — futbol maktabi) maqomi, asosiy vazifalari, huquq va majburiyatlari, shuningdek, faoliyatini tashkil etish tartibini belgilaydi.
2. Futbol maktabi sport yoʻnalishidagi maktabdan tashqari sport-taʼlim muassasasi hisoblanadi va oʻz faoliyatida Oʻzbekiston futbol assotsiatsiyasiga hisobot beradi.
3. Futbol maktabi oʻz faoliyatida Oʻzbekiston Respublikasi Konstitutsiyasi va qonunlariga, Oʻzbekiston Respublikasi Oliy Majlisi palatalarining qarorlariga, Oʻzbekiston Respublikasi Prezidentining farmonlari, qarorlari va farmoyishlariga, Oʻzbekiston Respublikasi Vazirlar Mahkamasining qarorlari va farmoyishlariga, ushbu Nizomga, boshqa normativ-huquqiy hujjatlarga hamda oʻz ustaviga amal qiladi.
4. Futbol maktabi Oʻzbekiston futbol assotsiatsiyasi va hududiy futbol assotsiatsiyalarning idoraviy mansub tashkiloti hisoblanadi, oʻz ustaviga, mustaqil balansiga, Oʻzbekiston Respublikasi Iqtisodiyot va moliya vazirligi huzuridagi Gʻaznachilik xizmati qoʻmitasi hamda uning hududiy boʻlinmalarida shaxsiy hisobvaraqlariga, oʻz nomi koʻrsatilgan muhrga, shtampga hamda blankalarga ega boʻladi.
5. Futbol maktabining asosiy faoliyati bolalar, oʻsmirlar va yoshlarni jismoniy tarbiya va futbol bilan muntazam shugʻullanishga jalb etish, futbol zaxirasi va yuqori mahoratli futbolchilar tayyorlash boʻyicha sport jarayonini tashkil etish, shuningdek, sportning futbol turi boʻyicha sport tayyorgarligi mutaxassislari oʻrtasida kasbiy tajribani almashishga yoʻnaltiriladi.
2-bob. Futbol maktabi faoliyatini tashkil etish
6. Futbol maktabining faoliyati Oʻzbekiston futbol assotsiatsiyasi muassisligida sport yoʻnalishidagi maktabdan tashqari sport-taʼlim muassasasi shaklida tashkil etiladi va qonunchilik hujjatlarida belgilangan tartibda davlat roʻyxatidan oʻtkaziladi.
7. Futbol maktabi oʻzining sport bazasi, sport jarayonini amalga oshirish uchun zarur anjomlar, jihozlar, maʼmuriy, yordamchi xonalari, malakali rahbarlar va trenerlar tarkibiga ega boʻladi.
8. Futbol maktabida futbolchilarni tayyorlash sifati yuzasidan nazorat Oʻzbekiston futbol assotsiatsiyasi tomonidan amalga oshiriladi.
9. Futbol maktabida sport turlari boʻyicha boʻlimlar soni tegishli moliya yili uchun ajratilgan mablagʻlar doirasida futbol maktabi direktori tomonidan Oʻzbekiston futbol assotsiatsiyasi hududiy boʻlinmalari bilan kelishilgan holda belgilanadi.
3-bob. Futbol maktabining asosiy vazifalari
10. Quyidagilar futbol maktabining asosiy vazifalari hisoblanadi:
yuqori iqtidorga ega boʻlgan yosh futbolchilarni saralab olish (seleksiya) tizimini yoʻlga qoʻyish, bolalar va oʻsmirlarni futbol bilan muntazam shugʻullanishga jalb etish;
bolalar va oʻsmirlar oʻrtasida ularning sogʻligʻini mustahkamlashga, har tomonlama jismoniy kamol topishi va sogʻlom turmush tarziga intilishini shakllantirishga yoʻnaltirilgan sport va tarbiyaviy ishlarni amalga oshirish;
bolalar va oʻsmirlarda futbol bilan shugʻullanish qobiliyatini erta aniqlash va ularda futbolga boʻlgan barqaror qiziqishni rivojlantirish;
futbol mashgʻulotlarini oʻtkazish uchun malakali trenerlar tarkibini tanlash, oʻquv-tarbiya tizimini tashkil etishning eng yangi usullarini qoʻllagan holda, sport zaxirasi va yuqori mahoratli futbolchilar tayyorlash yuzasidan oʻquv-mashq jarayonini yoʻlga qoʻyish;
barcha yosh toifalari boʻyicha futbol akademiyalari va klublariga mahoratli sportchilarni yetkazib berish;
tajriba almashish maqsadida turli futbol tashkilotlari bilan hamkorlikni rivojlantirish, futbolchilarning sport mahoratini, shuningdek, trenerlar va boshqa mutaxassislarning kasb malakasini oshirish.
4-bob. Futbol maktabining huquqlari, majburiyatlari va javobgarligi
11. Futbol maktabi belgilangan tartibda:
oʻqitish va tarbiyalashning qonunchilikka zid boʻlmagan shaklini, vositalarini va usullarini tanlash;
yuklangan vazifalarni bajarish yuzasidan tadbirlarni amalga oshirish uchun maktabga biriktirilgan moddiy-texnika bazasi va mol-mulkdan foydalanish;
futbolga doir xalqaro faoliyatni amalga oshirish, futbol maktabi trenerlari va futbolchilarining transferi boʻyicha xorijiy sport tashkilotlari bilan shartnomalar tuzish, birgalikda sport tadbirlari, bayramlar, koʻriklar, seminarlar oʻtkazish huquqiga ega.
Futbol maktabi qonunchilik hujjatlariga muvofiq boshqa huquqlarga ham ega boʻlishi mumkin.
12. Futbol maktabi:
oʻquv-mashq va tarbiya jarayonini amalga oshirish uchun zarur shart-sharoitlar yaratilishini, xodimlar va futbolchilar tomonidan oʻz majburiyatlari, oʻquv dasturlari va topshiriqlar bajarilishini taʼminlashi;
futbol boʻyicha oʻquv dasturlari talablariga va oʻquv rejalariga muvofiq oʻquv-mashq va tarbiya jarayonini amalga oshirishi;
oʻquv-mashq jarayonini amalga oshirish davrida futbol maktabining sportchilari va xodimlarining xavfsizligini taʼminlashi;
oʻquv-mashq va tarbiya jarayonini amalga oshirish yuzasidan joriy nazoratni, futbolchilarni sinovdan oʻtkazish va ular tomonidan nazorat normativlari topshirilishini taʼminlashi;
futbol maktabining moddiy-texnika bazasi va mol-mulki saqlanishini va ulardan oqilona foydalanilishini taʼminlashi shart.
Futbol maktabiga qonunchilik hujjatlariga muvofiq boshqa majburiyatlar ham yuklanishi mumkin.
13. Futbol maktabi qonunchilikda belgilangan tartibda:
oʻquv-mashq jarayonida qoʻllaniladigan shakllari, usullari va uni tashkil etish vositalarining futbolchilarning yoshi bilan bogʻliq ruhiy-jismoniy xususiyatlari, qobiliyatlari, qiziqishlari, ularning hayoti va sogʻligʻini muhofaza qilish talablariga muqobilligi;
futbolchilar va xodimlarning huquqlari va qonuniy manfaatlariga rioya qilinishi;
oʻziga yuklangan vazifalarning zarur darajada va samarali bajarilishi uchun javob beradi.
5-bob. Futbol maktabining sport guruhlarini toʻldirish
14. Futbol maktabiga iqtidorli va tegishli qobiliyatga ega va oʻyin amaliyoti sinovidan muvaffaqiyatli oʻtgan bolalar (oʻgʻil va qiz) boshlangʻich tayyorlov guruhlariga qabul qilinadi.
Futbol maktabiga sport maktablari, ixtisoslashtirilgan sport maktablari, futbol klublari, xususiy futbol tashkilotlari, taʼlim va boshqa sport tashkilotlaridan tanlab olish (seleksiya) orqali iqtidorli bolalar (oʻgʻil va qiz) qabul qilinadi.
15. Futbol maktabiga oʻqishga kirayotgan sportchining arizasi va uning ota-onasi (yoki ularning oʻrnini bosadigan shaxslarning) yozma roziligi, yashash joyi boʻyicha tibbiyot tashkiloti tomonidan berilgan uning sogʻligʻi toʻgʻrisidagi tibbiy maʼlumotnoma mavjud boʻlganda, maktab direktorining buyrugʻi bilan sportchi qabul qilinadi.
16. Oʻzbekiston futbol assotsiatsiyasi va Oʻzbekiston Respublikasi Sogʻliqni saqlash vazirligi tomonidan tayyorgarlik bosqichlariga koʻra futbol maktabiga qabul qilish uchun sportchilarning eng kichik yosh normativi tasdiqlanadi.
17. Futbol maktabida quyidagi boʻlimlar ochilishi mumkin:
sport-sogʻlomlashtirish guruhlari va boshlangʻich tayyorgarlik guruhlari;
boshlangʻich tayyorgarlik guruhlarida kamida bir yil zarur futbol tayyorgarligidan oʻtgan hamda sport dasturlarida belgilangan umumiy va maxsus jismoniy tayyorgarlik boʻyicha qabul uchun normativ talablarni bajargan iqtidorli va futbol bilan shugʻullanishga qodir boʻlgan bolalar va oʻsmirlardan iborat futbol guruhlari;
futbol guruhlarida tayyorgarlik bosqichidan oʻtgan hamda maxsus jismoniy tayyorgarlik boʻyicha qabul uchun normativ talablarni bajargan va tegishli futbol razryadiga ega boʻlgan futbolchilardan iborat futbolda kamolotga erishish guruhlari.
18. Tayyorgarlik bosqichlariga koʻra futbol maktabidagi futbol guruhlarining eng kam sonini va ularda shugʻullanadigan sportchilar sonini (guruhning toʻliqligini) belgilaydigan normativlar, shuningdek, tayyorgarlik bosqichlari boʻyicha futbolchilarning sport mahorati darajasiga qoʻyiladigan talablar Oʻzbekiston futbol assotsiatsiyasi tomonidan tasdiqlanadi.
19. Futbolchilarning roʻyxatdagi tarkibi va sport tayyorgarligi bosqichlari boʻyicha futbol maktabidagi sport guruhlari soni har yili (oʻquv yili boshlangunga qadar) maktab direktori tomonidan tasdiqlanadi. Ushbu hujjatlar maʼlumotlari asosida futbol maktabi rahbariyati sport ishlari rejimining yillik soatlar hisobini amalga oshiradi va maktab ishlarining yillik mashgʻulot rejasini tuzadi.
Futbol maktabining sportda kamolotga erishish guruhlari soni, shuningdek, ulardagi futbolchilar roʻyxati Oʻzbekiston Respublikasi Sport vazirligining hududiy sport boshqarmalari bilan kelishiladi.
20. Futbol maktabining oʻquvchilari keyingi yilda yuqori sport tayyorgarligi bosqichiga mashgʻulot muddatlari, ular tomonidan umumiy va maxsus jismoniy tayyorgarlik boʻyicha nazorat-oʻtkazish normativlari bajarilishi, sogʻligʻining tibbiy-biologik koʻrsatkichlari asosida, shuningdek, tegishli futbol razryadi mavjud boʻlganda, maktab trenerlar kengashining qarori bilan belgilangan tartibda oʻtkaziladi.
Belgilangan talablarni bajarmagan oʻquvchilar yuqori sport tayyorgarligi bosqichiga oʻtkazilmaydi. Shu bilan birga, ularga futbol maktabi direktori va trenerlar kengashining qarori bilan sport tayyorgarligining aynan shu bosqichida mashgʻulotni davom ettirish imkoniyati berilishi mumkin.
21. Yuqori guruhga oʻtkazish uchun belgilangan yoshga yetmagan, biroq mashgʻulotning oldingi yilgi dasturiy talablarini bajargan ayrim oʻquvchilar trenerlar kengashining qarori bilan va shaxsiy tibbiy ruxsatnoma asosida sport guruhlarining yuqori bosqichiga oʻtkazilishi mumkin. Oʻtkazish futbol maktabi direktorining buyrugʻi bilan rasmiylashtiriladi.
22. Oʻquvchilar oʻquv mashgʻulotining har bir bosqichidan keyin tegishli futbol guruhlariga oʻtkaziladi.
23. Oʻquvchilar boshqa futbol maktablariga ularning arizasi asosida, shugʻullanayotgan futbol maktablari rahbariyatining va uning ota-onalari (yoki ularning oʻrnini bosadigan shaxslarning) yozma roziligi bilan oʻtkaziladi.
24. Oʻquvchilar maktabdan quyidagi tartibda chiqariladi:
boshqa sport-taʼlim muassasasiga, shu jumladan, oʻquvchining oʻzining tashabbusi bilan oʻtkazilganda;
tibbiyot tashkilotlarining tegishli xulosalari bilan tasdiqlangan jismoniy yuklama va futbol bilan shugʻullanish uchun tibbiy nuqsonlar aniqlanganda;
tegishli sport normativlari talablari bajarilmaganda, futbol natijasi pasayganda;
oʻquv intizomi va futbol maktabining ichki tartib-qoidalari buzilganda, shu jumladan, maʼnaviy axloqsizlik sodir etilganda, sport odob-axloqi buzilganda;
sport tayyorgarligi rejimi buzilganda, shu jumladan taqiqlangan farmokologik va narkotik vositalar qoʻllanilganda.
Oʻquvchilarni sogʻligʻi vaqtincha yomon boʻlgan davrda oʻqishdan chetlatishga yoʻl qoʻyilmaydi.
25. Futbol tayyorgarligining barcha bosqichlaridan oʻtgan va belgilangan tartibda bitiruv normativlarini topshirgan oʻquvchilar futbol maktabi bitiruvchilari hisoblanadi.
Futbol maktabi bitiruvchilariga ularning jismoniy sifatlari darajasi koʻrsatilgan va kelgusida sportda kamolotga erishishga doir tavsiyalar berilgan futbolchi kartasi hamda sport tayyorgarligi darajasi koʻrsatilgan holda, belgilangan namunadagi guvohnoma beriladi.
6-bob. Mashgʻulot jarayonini tashkil etish
26. Futbol maktabida mashgʻulotlar har yili 1-yanvardan boshlanadi.
Mashgʻulot yilining qancha vaqt davom etishi futbol turining xususiyatiga, futbol musobaqalari taqvimiga, futbol tayyorgarligining davriylashtirilishiga bogʻliq boʻladi va futbol maktabi rahbariyati tomonidan sportning futbol turi uchun yakka tartibda belgilanishi mumkin.
27. Futbolchilar bilan sport mashgʻulotlari belgilangan tartibda tasdiqlangan va futbol turi boʻyicha tegishli sport guruhi uchun moʻljallangan mashgʻulot dasturlari va yillik mashgʻulot rejasi boʻyicha oʻtkaziladi.
28. Sport mashgʻulotlari jadvali bolalarning yosh xususiyatlari va belgilangan sanitariya normalari, qoidalari va gigiyena normativlari hisobga olingan holda, mashqlarning qulayroq rejimini, sportchilarning dam olishini, ularning taʼlim tashkilotlarida oʻqishini belgilash maqsadida trenerning taqdimnomasi boʻyicha futbol maktabi maʼmuriyati tomonidan tuziladi.
29. Sport mashgʻulotlarining mazmuni tasdiqlangan mashgʻulot dasturlariga muvofiq boʻlishi kerak.
30. Sport jarayoni oʻqitishning texnik vositalari keng qoʻllanilgan, tiklash tadbirlari oʻtkazilgan holda, futbol mashqlarini bajarishning zamonaviy metodikasi asosida trenerlar tomonidan amalga oshiriladi hamda mashqlar va musobaqalarda qatnashish birga qoʻshib olib borilishi negizida tashkil etiladi.
31. Quyidagilar futbol maktabida mashgʻulot jarayonining asosiy shakllari hisoblanadi:
guruhlarda va yakka tartibda sport mashgʻulotlari va nazariy mashgʻulotlar;
sport yigʻinlari;
tiklash, profilaktika va sogʻlomlashtirish tadbirlarini amalga oshirish, futbolchilarni tibbiy-biologik tekshirish, psixologik test sinovidan oʻtkazish;
futbolchilarning turli darajadagi musobaqalar va oʻyinli uchrashuvlarda ishtirokini tashkil etish;
sport-sogʻlomlashtirish oromgohlarida futbolchilar bilan mashq oʻtkazish;
yetakchi futbolchilar ishtirokida oʻquv videoyozuvlarini, kino dasturlarni hamda futbol musobaqalarini koʻrish va tahlil qilish;
futbolchilarning instruktorlik va hakamlik amaliyotini oʻtkazish.
32. Sport-sogʻlomlashtirish yoʻnalishidagi va boshlangʻich tayyorgarlik guruhlarida bir sport mashgʻulotining qancha davom etishi (mashq yuklamasi hajmi) ikki akademik soatdan ortiq boʻlmasligi, futbol guruhlarida esa — bir haftada kamida toʻrt marta sport mashgʻulotlari oʻtkazilgan holda uch akademik soatdan ortiq boʻlmasligi kerak. Yuklama bir haftada 24 soatni va undan koʻpni tashkil etgan guruhlarda — toʻrt akademik soatni, bir kunda ikki marta sport mashgʻulotlari oʻtkazilganda — uch akademik soatni tashkil etadi.
33. Futbol maktabida trenerlar tarkibidan brigadalar tashkil etilishi mumkin. Brigadalar futbolchilarni tanlash, futbolchilar tayyorlashning zamonaviy talablariga muvofiq koʻp yillik rejali sport va tarbiya jarayoni amalga oshirilishini tashkil etish masalalarini hal etadi.
Oʻquv yuklamasi, shuningdek, futbolchilarning sport natijalari brigadaning barcha aʼzolari uchun hisoblanadi. Brigadaning har bir aʼzosi uchun miqdor koʻrsatkichlari brigada aʼzolarining umumiy yigʻilishi qarori bilan belgilanadi.
34. Respublika va xalqaro musobaqalarda qatnashishga qoʻyilgan jamoalar va futbolchilarni tayyorlash maqsadida futbol maktabi sport ishlariga ajratilgan mablagʻlar doirasida sport yigʻinlarini oʻtkazish huquqiga ega.
35. Sport yigʻinlarini tashkil etish va oʻtkazish futbol maktabining sport-ommaviy tadbirlar taqvimi rejasiga muvofiq belgilangan tartibda amalga oshiriladi.
36. Sport yigʻinlarining vazifalari tuman, viloyat, respublika va xalqaro sport tadbirlari taqvim rejasi hisobga olingan holda, futbol maktablarining trenerlar kengashi tomonidan belgilanadi. Sport yigʻinlari futbolchilarning sport mahorati oshishini taʼminlashi kerak hamda muayyan sharoitlarda va mashq siklining muayyan davrlarida oʻtkaziladi.
37. Futbol maktabi turli futbol musobaqalarida va jismoniy tarbiya-ommaviy tadbirlarda, shu jumladan, turli tashkilotlar tomonidan oʻtkaziladigan xalqaro musobaqalar va tadbirlarda tasdiqlangan taqvim rejaga binoan hamda ularning reglamentlariga, nizomlariga yoki rasmiy taklif etilishiga muvofiq qatnashadi.
38. Sport jarayoni izchilligini, futbolchilarning sport tayyorgarligi va faol dam olishini taʼminlash maqsadida taʼtil davrida futbol maktabida qonunchilik hujjatlarida belgilangan tartibda sport-sogʻlomlashtirish oromgohlari tashkil etadi.
39. Sport mashgʻulotlari jarayonida futbol maktabi direktori tomonidan tasdiqlangan rejaga muvofiq futbolchilar bilan tarbiyaviy ishlar tashkil etiladi. Futbol maktabining tarbiyaviy ishlari sportchining barkamol boʻlishiga koʻmaklashadi va futbolchilarda vatanparvarlik tuygʻusi, jismoniy tarbiya va sport bilan shugʻullanishga ehtiyojni, oʻz bilimlari, malaka va koʻnikmalarini doimo toʻldirib borishni shakllantirishga yoʻnaltiriladi.
7-bob. Futbol maktabini boshqarish
40. Futbol maktabiga Oʻzbekiston futbol assotsiatsiyasi hududiy boʻlinmalari tavsiyasiga binoan Oʻzbekiston futbol assotsiatsiyasi tomonidan lavozimga tayinlanadigan va lavozimdan ozod qilinadigan direktor rahbarlik qiladi.
41. Futbol maktabi direktori oliy maʼlumotli hamda jismoniy tarbiya va sport tashkilotlarida kamida besh yil ish stajiga ega boʻlgan mutaxassislar orasidan tayinlanadi.
42. Direktor futbol maktabi ishlariga umumiy rahbarlik qiladi, uning faoliyati yuzasidan toʻliq javob beradi, trenerlar jamoasi bilan birgalikda futbol maktabini rivojlantirishning asosiy yoʻnalishlarini belgilaydi, davlat va jamoatchilik tashkilotlarida uning manfaatlarini ifodalaydi, futbol maktabi xoʻjalik faoliyati bilan bogʻliq boʻlgan barcha masalalarni hal qiladi, xodimlarni, shu jumladan trenerlarni lavozimga tayinlaydi va lavozimdan ozod qiladi.
43. Futbol maktabi direktorining sport ishlari boʻyicha oʻrinbosari hamda xoʻjalik ishlari boʻyicha oʻrinbosari futbol maktabi direktori tomonidan lavozimga tayinlanadi va lavozimdan ozod qilinadi.
44. Direktorning sport ishlari boʻyicha oʻrinbosari jismoniy tarbiya sohasida oliy maʼlumotli hamda jismoniy tarbiya va sport tashkilotlarida kamida uch yil ish stajiga va Osiyo futbol konfederatsiyasining kamida “V” litsenziyasiga ega boʻlgan tajribali mutaxassislardan tayinlanadi.
45. Direktorning sport ishlari boʻyicha oʻrinbosari mashgʻulot jarayoni va tarbiyaviy ishlar tashkil etilishi, futbol boʻyicha trenerlar malakasi oshirilishi uchun javob beradi, maktabda futbol musobaqalari oʻtkazilishi hamda maktab futbolchilarining tuman, shahar musobaqalarida va boshqa futbol musobaqalarida qatnashishini taʼminlaydi, futbolchilarning mashq qilish metodikasini takomillashtirish choralarini koʻradi, sport mashgʻulotlari sifatini, mashgʻulotlar jadvali bajarilishini nazorat qiladi.
46. Direktorning xoʻjalik ishlari boʻyicha oʻrinbosari maʼmuriy-xoʻjalik faoliyati boʻyicha tajribaga ega boʻlgan mutaxassislardan tayinlanadi.
Direktorning xoʻjalik ishlari boʻyicha oʻrinbosari sport jarayoni uchun moddiy-texnik shart-sharoitlar yaratilishi, maktabning mol-mulki, jihozlarining saqlanishi va sozligi, binolar va inshootlardan foydalanish, ularni zarur sanitariya holatida saqlash, transport taʼminoti va undan foydalanish uchun javob beradi.
47. Futbol maktabining trenerlar tarkibi oliy yoki oʻrta maxsus, kasb-hunar jismoniy tarbiya maʼlumotiga ega boʻlgan va kamida Osiyo futbol konfederatsiyasining “S” litsenziyasiga ega mutaxassislar bilan toʻldiriladi.
Trenerlar sport guruhlarini tanlaydi va toʻldiradi, futbolchilar bilan tarbiyaviy va sport ishlarini olib boradi, futbolchilar tibbiy koʻrikdan va dispanser koʻrigidan oʻz vaqtida oʻtishini nazorat qiladi, futbolchilar uchun ularning individual xususiyatlarini hisobga olgan holda sport rejalarini ishlab chiqadi, sport jarayonini takomillashtirish va unga eng samarali va zamonaviy shakllar va usullarni joriy etish boʻyicha takliflar kiritadi.
48. Futbol maktabining futbol boʻyicha boʻlimlarida maktab direktorining buyrugʻi bilan yetakchi trenerlardan, agar ularning har birining rahbarligi ostida kamida ikki nafar toʻliq yuklamali trener, futbol boʻyicha trener lavozimida ish stajiga va Osiyo futbol konfederatsiyasining “V” litsenziyasiga ega futbol boʻyicha bosh trener tayinlanadi.
Katta trenerlar ham futbol maktabining futbol boʻyicha boʻlimiga, ham futbol boʻyicha alohida sport guruhlariga rahbarlik qilish uchun tayinlanishi mumkin.
Futbol boʻyicha bosh trener boshqa trenerlar uchun nazarda tutilgan funksiyalar bilan birgalikda trenerlar ishi sifatini nazorat qiladi, sport jarayoni tashkil etilishi, sport guruhlari toʻliq toʻldirilishi, mashgʻulot rejalari va dasturlari bajarilishi, futbolchilarning qabul va nazorat sinovlari oʻtkazilishi, yuqori darajali futbolchilar tayyorlashning yakka tartibdagi va istiqbolli rejalari ishlab chiqilishi, boʻlimlarning trenerlar kengashlari oʻtkazilishi, trenerlar malakasini oshirish tadbirlari tashkil etilishi uchun javob beradi.
49. Futbol maktabida trenerlar kengashi tashkil etiladi. Kengash sport va tarbiyaviy ishlar, futbolchilarni tanlash va oʻtkazish, futbolchilar tayyorlashni yakka tartibda rejalashtirish, futbol maktabining futbol tadbirlarida ishtirok etishi, sport jarayonini oʻtkazish metodikasi takomillashtirilishi masalalarini, shuningdek futbol maktablari ustavida nazarda tutilgan boshqa masalalarni koʻrib chiqadi.
50. Futbol maktabini boshqaruv, yordamchi, xoʻjalik va tibbiyot xodimlari bilan belgilangan tartibda tasdiqlangan normativlarga muvofiq toʻldiriladi.
51. Futbol maktabining barcha xodimlariga qoʻyiladigan malaka talablari, lavozim majburiyatlari, ularning huquq va majburiyatlari belgilangan tartibda Oʻzbekiston Respublikasi Sport vazirligi, Kambagʻallikni qisqartirish va bandlik vazirligi hamda Oʻzbekiston futbol assotsiatsiyasi tomonidan tasdiqlanadi.
52. Futbolchilarning ota-onalari (ularning oʻrnini bosadigan shaxslar) futbol maktabida oʻtkaziladigan sport va tarbiyaviy jarayon bilan tanishish, shuningdek unda futbol maktablarining ustavida nazarda tutilgan tartibda ishtirok etish huquqiga ega.
8-bob. Futbol maktabining moddiy taʼminoti, uning moliyalashtirilishi va hisoboti
53. Futbol maktabi oʻziga yuklangan vazifalarni bajarish uchun zarur boʻlgan mol-mulkka ega boʻladi.
54. Sport uskunalari, jihozlar, metodik adabiyotlar va koʻrgazmali qoʻllanmalar, sport kiyimlari va formalarini sotib olish, shuningdek, futbolchilarning sport tadbirlari va sport yigʻinlarida qatnashishini taʼminlash futbol maktabi tomonidan unga ajratiladigan budjet mablagʻlari va budjetdan tashqari mablagʻlar hisobidan tushumlar doirasida amalga oshiriladi.
55. Futbol maktabida oʻzining sport inshootlari va asbob-uskunalari mavjud boʻlmagan taqdirda, maktabning xarajatlar smetasida tuzilgan shartnomaga muvofiq miqdorda ularni ijaraga olish xarajatlari uchun mablagʻlar nazarda tutiladi.
56. Quyidagilar futbol maktabi faoliyatini moliyalashtirish manbalari hisoblanadi:
Qoraqalpogʻiston Respublikasi budjeti, viloyatlar va Toshkent shahri mahalliy budjetlari mablagʻlari;
faoliyat ixtisosligi boʻyicha tovarlarni (ishlarni, xizmatlarni) realizatsiya qilishdan va maktabning ustavidagi vazifalarga muvofiq boʻlgan boshqa faoliyat turlaridan olingan daromadlar;
asosiy mashgʻulotlar oʻtkazilmaydigan vaqtda boʻsh turgan mol-mulkni ijaraga berishdan tushgan daromadlar;
yuridik va jismoniy shaxslarning homiylik xayriyalari;
qonunchilik hujjatlarida taqiqlanmagan boshqa manbalar.
57. Futbol maktabi qonunchilik hujjatlarida belgilangan tartibda tegishli moliya organlarida roʻyxatdan oʻtkazilgan va tasdiqlangan xarajatlar smetasi asosida moliyalashtiriladi.
58. Futbol maktabi xodimlarining ish haqi qonunchilik hujjatlariga muvofiq belgilanadi.
59. Futbol maktabi Oʻzbekiston futbol assotsiatsiyasi bilan kelishilgan holda oʻz moliya-xoʻjalik faoliyatini rejalashtiradi.
Futbol maktabi jismoniy va yuridik shaxslarga koʻrsatiladigan xizmatlar uchun qonunchilik hujjatlariga muvofiq haq miqdorini mustaqil belgilaydi.
60. Futbol maktabi belgilangan tartibda moliya va statistika hisobotini yuritadi, tezkor va buxgalteriya hisobini amalga oshiradi.
61. Futbol maktabining moliya-xoʻjalik faoliyatini va moliya intizomiga rioya etilishini nazorat qilish qonunchilik hujjatlariga muvofiq vakolatli davlat organlari tomonidan amalga oshiriladi.
9-bob. Tibbiy nazorat
62. Futbol maktabida futbolchilar sogʻligʻining holati yuzasidan tibbiy nazorat maktabning tibbiyot xodimlari tomonidan, ular boʻlmaganda esa belgilangan tartibda maktabga biriktirilgan tegishli hududiy tibbiyot tashkiloti tomonidan amalga oshiriladi.
63. Futbol maktabi futbolchilarni chuqurlashtirilgan tibbiy tekshirishdan oʻtkazishni futbol maktabi joylashgan joydagi tegishli tibbiyot tashkiloti taʼminlaydi.
64. Futbol maktabining tibbiyot xodimlari belgilangan tartibda sport jarayonini, futbol musobaqalari va sport-sogʻlomlashtirish oromgohini tibbiy taʼminlaydi, mashq yuklamalarining hajmini nazorat qiladi, futbolchilarni tayyorlashning yakka tartibdagi rejalarini tuzish va tasdiqlashda qatnashadi, chuqurlashtirilgan tibbiy tekshirish oʻtkazilishini tashkil etadi.
65. Futbol maktabi futbolchilarining sogʻligʻi holati toʻgʻrisidagi maʼlumotlar koʻrsatilgan holda, belgilangan namunadagi davolash-nazorat kartasi toʻldiriladi. Ushbu karta maktabning tibbiyot xonasida yoki futbol maktablari joylashgan joydagi tibbiyot tashkilotida saqlanadi.
10-bob. Yakunlovchi qoida
66. Futbol maktabini qayta tashkil etish va tugatish qonunchilik hujjatlarida belgilangan tartibda amalga oshiriladi.
Vazirlar Mahkamasining 2023-yil 9-sentabrdagi 458-son qaroriga 5-ILOVA
Oʻzbekiston futbol assotsiatsiyasi futbol akademiyalarining direktori, direktor oʻrinbosarlari, treneri, sport tahlilchisi, sport seleksioneri (skaut) va boshqa ayrim xodimlari mehnatiga haq toʻlash hamda ularni ragʻbatlantirish tartibi toʻgʻrisida
1-bob. Umumiy qoidalar
1. Mazkur Nizom Oʻzbekiston Respublikasi Davlat budjeti mablagʻlari hisobidan moliyalashtiriladigan Oʻzbekiston futbol assotsiatsiyasi futbol akademiyalarining (keyingi oʻrinlarda — akademiya) direktorlari, direktor oʻrinbosarlari, trenerlari, sport tahlilchisi, sport seleksioneri (skaut) va ayrim xodimlarining mehnatiga haq toʻlash tartibi va shartlarini belgilaydi.
2. Ushbu Nizomda quyidagi asosiy tushunchalar qoʻllaniladi:
akademiyaning ayrim xodimlari — sport psixologi (psixolog), vrach, tibbiyot hamshirasi va uqalovchi;
direktor oʻrinbosarlari — direktorning sport ishlari boʻyicha oʻrinbosari, direktorning oʻquv va maʼnaviy-maʼrifiy ishlar boʻyicha oʻrinbosari, direktorning xoʻjalik ishlari boʻyicha oʻrinbosari;
trenerlar — bosh trener, yordamchi trener, jismoniy tayyorgarlik boʻyicha trener, individual tayyorgarlik boʻyicha trener, darvozabonlarni tayyorlash boʻyicha trener.
3. Akademiyaning direktori, direktor oʻrinbosarlari, trenerlari, sport tahlilchisi, sport seleksioneri (skaut) va ayrim xodimlari ish haqi tarkibiga bazaviy tarif stavkasi, qonunchilik hujjatlarida hamda mazkur Nizomda nazarda tutilgan ustama va qoʻshimcha haqlar kiradi. Bunda:
direktor, direktorning sport ishlari boʻyicha oʻrinbosari, direktorning oʻquv va maʼnaviy-maʼrifiy ishlar boʻyicha oʻrinbosari, trenerlar, sport tahlilchisi, sport seleksioneri (skaut)ning bazaviy tarif stavkalari miqdorlari mazkur Nizomning ilovasiga muvofiq;
direktorning xoʻjalik ishlari boʻyicha oʻrinbosari mehnatiga haq toʻlash Vazirlar Mahkamasining “Budjet tashkilotlarida ishlaydigan jismoniy tarbiya va sport sohasidagi mutaxassislarning kasblari va lavozimlari boʻyicha tarif razryadlarini tasdiqlash haqida” 2016-yil 15-iyuldagi 235-son qaroriga muvofiq;
2024-2025 oʻquv yilidan boshlab umumtaʼlim fanlari oʻqituvchilari mehnatiga haq toʻlash Vazirlar Mahkamasining “Xalq taʼlimi xodimlari mehnatiga haq toʻlashning takomillashtirilgan tizimini tasdiqlash toʻgʻrisida” 2005-yil 21-dekabrdagi 275-son qaroriga muvofiq;
vrach, tibbiyot hamshirasi va uqalovchi mehnatiga haq toʻlash Vazirlar Mahkamasining “Tibbiyot xodimlari mehnatiga haq toʻlashning takomillashtirilgan tizimini tasdiqlash toʻgʻrisida” 2005-yil 21-dekabrdagi 276-son qaroriga muvofiq;
sport psixologi mehnatiga haq toʻlash Vazirlar Mahkamasining 2022-yil 30-dekabrdagi 731-son qarori bilan tasdiqlangan Olimpiya va paralimpiya sport turlariga tayyorlash markazlarining ayrim xodimlari mehnatiga haq toʻlash meʼyorlari va tartibi toʻgʻrisidagi nizomga ilovaga muvofiq belgilanadi.
4. Mazkur Nizom qoidalari akademiyaning texnik va xizmat koʻrsatuvchi xodimlari mehnatiga haq toʻlashga nisbatan tatbiq etilmaydi.
2-bob. Akademiyaning direktori, direktor oʻrinbosarlari, trenerlari, sport tahlilchisi, sport seleksioneri (skaut) va ayrim xodimlariga ustamalar hamda qoʻshimcha haqlarni belgilash
5. Akademiyaning direktori, direktor oʻrinbosarlari, trenerlari, sport tahlilchisi, sport seleksioneri (skaut) va ayrim xodimlari mehnatiga ustamalar Olimpiya va Osiyo oʻyinlari, jahon hamda Osiyo chempionatlari va kuboklari gʻolib va sovrindorlari, shuningdek, yosh toifalari boʻyicha futbol terma jamoalarining asosiy tarkibiga futbolchilar (stajyorlar) tayyorlashni taʼminlaganlik uchun bazaviy tarif stavkasiga nisbatan quyidagi foizlarda belgilanadi:
Akademiya futbolchilarining sportdagi natijalari Sport natijasi Futbolchini tayyorlashda bevosita qatnashgan xodimlarga bir nafar oʻquvchi-sportchi uchun ustama haq miqdori, bazaviy tarif stavkasiga nisbatan foizlarda Bosh trener, trener, darvozabonlarni tayyorlash, jismoniy tayyorgarlik boʻyicha trener Individual tayyorgarlik boʻyicha trener, sport tahlilchisi, sport seleksioneri (skaut) Direktor Direktor oʻrinbosarlari Ayrim xodimlar 1. Nufuzli xalqaro musobaqalarga futbolchilarni tayyorlash Olimpiya oʻyinlari, jahon chempionatlari sovrindori I oʻrin 100 25 30 25 15 II oʻrin 90 20 25 20 13 III oʻrin 80 15 20 15 10 Osiyo oʻyinlari, Osiyo chempionatlari va kuboklari sovrindori I oʻrin 80 15 20 15 10 II oʻrin 70 10 15 10 8 III oʻrin 60 7 10 7 6 2. Oʻzbekiston sport terma jamoalarining asosiy va zaxira (stajyor) tarkiblariga futbolchilarni tayyorlash Oʻzbekiston sport terma jamoalarining asosiy tarkibi Butun davrda 30 8 10 8 7 Oʻzbekiston sport terma jamoalari zaxira (stajyor) tarkibi Butun davrda 20 6 8 6 5
6. Ustamalarning jami miqdori direktor, direktor oʻrinbosarlari, trenerlar, sport tahlilchisi, sport seleksioneri (skaut) va ayrim xodimlar uchun belgilangan bazaviy tarif stavkasining 200 foizidan oshmasligi kerak.
Olimpiya va Osiyo oʻyinlari, jahon va Osiyo chempionatlari va kuboklari gʻolib hamda sovrindorlarini tayyorlashda salmoqli natijalarga erishgan ayrim trenerlarga Oʻzbekiston futbol assotsiatsiyasining qarori bilan ustamalarning jami miqdori ularga belgilangan bazaviy tarif stavkasining 300 foizigacha miqdorda belgilanishi mumkin.
Darvozabonlarni tayyorlash, jismoniy va individual tayyorgarlik boʻyicha trenerlar oʻzlariga biriktirilgan guruh futbolchilarining erishgan natijalari hisobidan ustama oladi.
7. Futbolchi bir vaqtning oʻzida turli sport natijalariga erishgan taqdirda, unga nisbatan foiz belgilashda eng yuqori darajasi hisobga olinadi.
8. Mazkur Nizom bilan belgilanayotgan akademiyaning direktori, direktor oʻrinbosarlari, trenerlari, sport tahlilchisi, sport seleksioneri (skaut) va ayrim xodimlari mehnatiga haq toʻlashdagi har oylik ustamalar akademiya trenerlar kengashining qaroriga asosan direktor buyrugʻi bilan rasmiylashtiriladi.
9. Mazkur Nizomning 5-bandida koʻrsatilgan ustamalar kalendar yil uchun trenerlar tarifikatsiyasi va xodimlar shtat jadvalida futbolchilarning oldingi yilda erishgan sport natijalaridan kelib chiqqan holda belgilanadi.
Yil davomida ustamalar miqdori tasdiqlangan mehnatga haq toʻlash fondi mablagʻlari doirasida oʻzgartiriladi.
10. Direktor, direktor oʻrinbosarlari va ayrim xodimlarga ustamalarni belgilash tartibi:
Olimpiya oʻyinlari, jahon chempionatlari va kuboklari, Osiyo oʻyinlari, Osiyo chempionatlari va kuboklari sovrindorlarini tayyorlaganlik uchun koʻrsatib oʻtilgan sport musobaqalarida futbolchilar tomonidan tegishli natijaga (I — III-oʻrinlar) erishilgan vaqtdan boshlab ushbu darajadagi keyingi xalqaro musobaqalar (keyingi Olimpiya oʻyinlari, jahon chempionatlari va kuboklari, Osiyo oʻyinlari, Osiyo chempionatlari va kuboklari) oʻtkazilgunga qadar saqlab qolinadi;
futbolchi Oʻzbekiston terma jamoasining asosiy va zaxira (stajyor) tarkibiga kiritilgan oyning birinchi sanasidan eʼtiboran belgilanadi va futbolchining jamoa tarkibida boʻladigan butun davrida saqlab qolinadi.
11. Akademiyaning direktori, direktor oʻrinbosarlari, sport tahlilchisi, sport seleksioneri (skaut) va ayrim xodimlariga futbolchining sportdagi natijalari uchun ustamalarni toʻlash futbolchining akademiya tarkibidan rasman chiqib ketish sanasidan keyingi oyning 1-sanasidan eʼtiboran toʻxtatiladi.
12. Trenerlarga ustamalarni belgilash tartibi:
Olimpiya va Osiyo oʻyinlari, jahon va Osiyo chempionatlari hamda kuboklari sovrindorlarini tayyorlaganlik uchun — koʻrsatib oʻtilgan sport musobaqalarida futbolchi tomonidan erishilgan natija (I — III oʻrinlar) sanasidan keyingi oy boshidan eʼtiboran belgilanadi va ushbu darajadagi keyingi xalqaro sport musobaqalari (keyingi Olimpiya va Osiyo oʻyinlari, jahon va Osiyo chempionatlari hamda kuboklari va shu kabilar) oʻtkazilgungacha saqlanib qoladi;
Oʻzbekiston terma jamoasining asosiy tarkibiga futbolchilar (stajyorlar) tayyorlaganlik uchun — futbolchi Oʻzbekiston terma jamoasining asosiy tarkibiga (stajyorlikka) kiritilgan sanadan keyingi oy boshidan eʼtiboran belgilanadi va futbolchi jamoa tarkibida boʻladigan butun davrda saqlanib qoladi;
13. Agar akademiyaning treneri mehnatiga haq toʻlash normativining belgilangan miqdori amal qiladigan davrda uning rahbarligida sport tayyorgarligidan oʻtayotgan futbolchi sportdagi natijasini yaxshilasa (masalan, Oʻzbekiston sport terma jamoasining asosiy tarkibi aʼzosi Osiyo oʻyinlari sovrindori boʻlsa), u holda trenerning mehnatiga haq toʻlash normativi miqdori, futbolchi yutuqlarini hisobga olgan holda eng yuqori koʻrsatkich boʻyicha tegishli ravishda qayta koʻrib chiqiladi va uning yangidan hisoblab chiqilgan amal qilish muddati belgilanadi.
14. Agar akademiyaning treneri mehnatiga haq toʻlashning belgilangan normativi amal qiladigan davrda uning rahbarligida sport tayyorgarligidan oʻtayotgan futbolchi mazkur trenerning sport-oʻquv guruhi tarkibidan chiqib ketsa (boshqa trener rahbarligidagi boshqa sport-oʻquv guruhiga, boshqa sport-taʼlim muassasasiga oʻtkazilsa yoki akademiyada oʻqishni tamomlaganda va shu kabi holatlarda), trener mehnatiga haq toʻlash normativi miqdori:
Oʻzbekiston terma jamoasining asosiy tarkibiga futbolchi (stajyorlar) tayyorlaganlik uchun futbolchi trenerning sport-oʻquv guruhi tarkibidan rasman chiqib ketgan sanadan keyingi oy boshidan eʼtiboran kamayish tomoniga qayta koʻrib chiqiladi;
Olimpiya va Osiyo oʻyinlari, jahon va Osiyo chempionatlari hamda kuboklari sovrindorlarini tayyorlaganlik uchun mazkur Nizomning 11-bandida koʻrsatilgan muddat mobaynida saqlanib qoladi.
15. Yil mobaynida boshqa trener rahbarligida yuqori sport natijalariga erishgan futbolchi sport-oʻquv guruhiga oʻtkazilgan akademiyaning treneri mehnatiga haq toʻlash normativi miqdori:
Oʻzbekiston terma jamoasining asosiy tarkibiga sportchilar (stajyorlar) tayyorlaganlik uchun futbolchi mazkur trenerning sport-oʻquv guruhi tarkibiga rasman qabul qilingan sanadan keyingi oy boshidan eʼtiboran belgilanadi;
Olimpiya va Osiyo oʻyinlari, jahon va Osiyo chempionatlari hamda kuboklari sovrindorlarini tayyorlaganlik uchun futbolchi mazkur trener rahbarligida koʻrsatib oʻtilgan musobaqalarda mazkur natijaga (I — III oʻrinlar) takroran erishgungacha belgilanmaydi.
16. Akademiyada ishlayotgan bosh trenerlarga, shuningdek, “Xizmat koʻrsatgan sport ustasi” faxriy unvoniga ega boʻlgan xodimlarga mehnatga haq toʻlash eng kam miqdorining 7,1 foizi miqdorida har oylik qoʻshimcha haq belgilanadi.
17. Akademiyaning faxriy unvonga ega boʻlgan xodimlariga Oʻzbekiston Respublikasi Prezidentining “Faxriy unvonlar uchun toʻlovlar miqdorini oshirish toʻgʻrisida” 2007-yil 17-dekabrdagi PF-3942-son Farmoniga asosan toʻlovlar belgilanadi.
3-bob. Akademiyada sport tayyorgarligi bosqichlari, sport-oʻquv guruhlari, ularga qoʻyiladigan talablar va trenerlarning ish hajmini hisoblash
18. Sport tayyorgarligi bosqichlari quyidagilardan iborat:
oʻquv-mashq bosqichi — bu bosqichda futbolning oʻziga xos xususiyatlarini hisobga olgan holda, oʻyinning real sharoitlariga imkon qadar yaqin boʻlishi kerak boʻlgan maxsus vositalar yordamida texnikani chuqur oʻrgatish bilan ajralib turadi. Ushbu bosqichda mashgʻulotlarda qoʻllaniladigan mashqlar koʻp sonli bogʻlanishlar, qarshiliklar, sharoitlarning tez oʻzgarishi va musobaqalar sharoitiga yaqin sharoitlarda texnikani barqarorlashtirishga intiladigan harakatlar amalga oshiriladi;
sportni takomillashtirish bosqichi — ushbu bosqichda oʻquv-mashgʻulotlar jarayonida intensivlik hal qiluvchi ahamiyatga ega boʻlib, texnik tayyorgarlikning jismoniy va taktik tayyorgarlik bilan uslubiy bogʻliqligi asosiy tamoyil hisoblanadi. Shuningdek, bu bosqichda individual texnik elementlar va usullarni oʻrganish va mustahkamlash bilan kuch qobiliyatlari va futbol salohiyatini shakllantirish hamda oʻyinda texnik va motorli muammolarni hal qilish uchun koʻnikmalar egallanadi va mustahkamlanadi.
19. Sport tayyorgarligi bosqichlari boʻyicha sport-oʻquv guruhlari bilan oʻquv mashgʻulot ishlari rejimi (haftadagi akademik soatlar) va guruhlardagi futbolchilar soni quyidagi jadval asosida amalga oshiriladi:
Futbolchilar tayyorgarligining darajasi va bosqichlari Oʻquv yili Sinfi Sport-oʻquv guruhlari bilan oʻquv mashgʻulot ishlari rejimi (haftadagi akademik soatlar * ) Futbolchilar soni Oʻquv-mashq 1 yil 5-sinf 12 22 2 yil 6-sinf 14 22 3 yil 7-sinf 18 22 3 yildan koʻp 8-sinf 20 22 Sport takomillashtirish 1 yil 9-sinf 24 22 2 yil 10-sinf 26 22 2 yildan koʻp 11-sinf 28 22
20. Oʻquv yillari boʻyicha sport tayyorgarligi bosqichlarida shugʻullanayotgan futbolchilarga qoʻyiladigan meʼyoriy va sport razryadi talablari quyidagi jadval asosida amalga oshiriladi:
Futbolchi tayyorgarligining darajasi va bosqichlari Oʻqitish yili Sinfi Futbolchiga qoʻyiladigan meʼyoriy va sport razryadi talablari I — III sport turlari guruhlari Oʻquv-mashq 1 yil 5-sinf Sport tayyorgarligi boʻyicha umumiy jismoniy tayyorgarlik (UJT) va maxsus jismoniy tayyorgarlik (MJT) meʼyori mezon koʻrsatkichlarini bajargan yoki oʻsmirlar uchun uchinchi sport razryadi 2 yil 6-sinf Sport tayyorgarligining UJT va MJT meʼyori mezon koʻrsatkichlarini bajargan yoki oʻsmirlar uchun ikkinchi sport razryadi 3 yil 7-sinf Sport tayyorgarligining UJT va MJT meʼyori mezon koʻrsatkichlarini bajargan yoki oʻsmirlar uchun birinchi sport razryadi 3 yildan koʻp 8-sinf Sport tayyorgarligining UJT va MJT meʼyori mezon koʻrsatkichlarini bajargan yoki uchinchi sport razryadi Sport takomillashtirish 1 yil 9-sinf Sport tayyorgarligining UJT va MJT meʼyori mezon koʻrsatkichlarini bajargan yoki ikkinchi sport razryadi 2 yil 10-sinf Sport tayyorgarligining UJT va MJT meʼyori mezon koʻrsatkichlarini bajargan yoki birinchi sport razryadi 2 yildan koʻp 11-sinf
4-bob. Yakunlovchi qoidalar
21. Oʻzbekiston terma jamoalari aʼzolari va stajyorlarining tarkiblari belgilangan tartibda Oʻzbekiston Respublikasi Sport vazirligi tomonidan tasdiqlanadi hamda akademiyaga yetkaziladi.
22. Akademiya direktori, direktor oʻrinbosarlari, trenerlari, sport tahlilchisi, sport seleksioneri (skaut) va ayrim xodimlariga ish haqi hamda har oylik qoʻshimcha haq va ustamalarni hisoblab chiqarish va toʻlashning toʻgʻriligi hamda asoslanganligi yuzasidan javobgarlik akademiya direktori va bosh buxgalteri zimmasiga yuklanadi.
23. Akademiya direktori, direktor oʻrinbosarlari, trenerlari, sport tahlilchisi, sport seleksioneri (skaut) va ayrim xodimlariga qoʻshimcha haq va ustamalar ularning ish haqini toʻlash bilan bir vaqtda toʻlanadi.
24. Tayinlangan har oylik qoʻshimcha haq va ustamalar summasi tegishli akademiyaning mehnatga haq toʻlash fondiga kiritiladi va ular boʻyicha qonunchilikda belgilangan tartibda yagona ijtimoiy toʻlov hisoblanadi. Jismoniy shaxslarning har oylik qoʻshimcha haq va ustamalar tarzida olingan daromadlari qonunchilikda belgilangan tartibda soliqqa tortiladi.
25. Akademiya direktori, direktor oʻrinbosarlari, trenerlari, sport tahlilchisi, sport seleksioneri (skaut) va ayrim xodimlariga ish haqi hamda har oylik qoʻshimcha haq va ustamalarni hisoblash va toʻlashning toʻgʻriligi, xolisligi yuzasidan nazorat belgilangan tartibda vakolatli davlat organlari tomonidan amalga oshiriladi.
Oʻzbekiston futbol assotsiatsiyasi futbol akademiyalarining direktori, direktor oʻrinbosarlari, treneri, sport tahlilchisi, sport seleksioneri (skaut) va boshqa ayrim xodimlari mehnatiga haq toʻlash hamda ularni ragʻbatlantirish tartibi toʻgʻrisidagi nizomga ILOVA
Akademiya direktori, direktorning sport ishlari boʻyicha oʻrinbosari, oʻquv va maʼnaviy-maʼrifiy ishlari boʻyicha oʻrinbosari, trenerlari, sport tahlilchisi, sport seleksioneri (skaut)ning bazaviy tarif stavkalari
T/r Lavozim nomi Lavozim maoshi mehnatga haq toʻlashning eng kam miqdoriga nisbatan (soʻmda) 1. Direktor 8 baravar miqdori 2. Direktor oʻrinbosarlari (direktorning sport ishlari boʻyicha oʻrinbosari — Osiyo futbol konfederatsiyasi (OFK)ning “A” litsenziyasi hamda 3 yildan kam boʻlmagan ish stajiga ega boʻlishi lozim) 7 baravar miqdori 3. OFKning “PRO” yoki “A” litsenziyasi boʻlgan, 5 yildan kam boʻlmagan trenerlik ish staji uchun Bosh trener 7,5 baravar miqdori Trener (darvozabonlarni tayyorlash, jismoniy tayyorgarlik, individual tayyorgarlik boʻyicha) 6,5 baravar miqdori 4. OFKning “V” litsenziyasi boʻlgan, 4 yildan kam boʻlmagan trenerlik ish staji uchun Bosh trener 6 baravar miqdori Trener (darvozabonlarni tayyorlash, jismoniy tayyorgarlik, individual tayyorgarlik boʻyicha) 5,5 baravar miqdori Sport tahlilchisi, sport seleksioneri (skaut) 5,5 baravar miqdori 5. OFKning “S” litsenziyasi boʻlgan, 3 yildan kam boʻlmagan trenerlik ish staji uchun Bosh trener 5 baravar miqdori Trener (darvozabonlarni tayyorlash, jismoniy tayyorgarlik, individual tayyorgarlik boʻyicha) 4,5 baravar miqdori
Vazirlar Mahkamasining 2023-yil 9-sentabrdagi 458-son qaroriga 6-ILOVA
Oʻzbekiston futbol assotsiatsiyasi futbol akademiyalarining oʻquvchilarini yashash uchun jihozlar, sport anjomlari va kiyim-bosh bilan taʼminlash hamda sutkalik oziq-ovqat
I. Oʻquvchilarni yashash uchun jihozlar bilan taʼminlash normalari T/r Jihoz nomi Oʻlchov birligi Bir nafar oʻquvchi uchun talab etiladigan miqdor Foydalanish muddati * 1. Toʻshak dona 1 5 yil 2. Paxtali adyol dona 1 3 yil 3. Yostiq dona 1 3 yil 4. Choyshab dona 1 5 yil 5. Jun adyol dona 1 3 yil 6. Sochiq dona 2 1 yil 7. Yostiq jildi dona 2 1 yil 8. Prostinya dona 2 1 yil 9. Koʻrpajild dona 2 1 yil 10. Kiyim uchun javon dona 1 5 yil 11. Tumbochka dona 1 5 yil 12. Stol dona 1 5 yil 13. Stul dona 1 5 yil 14. Grafin va stakan jamlanma 1 3 yil * Jihozni almashtirishda uning haqiqiy holati va foydalanishga yaroqliligi hisobga olinadi. II. Oʻquvchilarni sport anjomlari va kiyim-bosh bilan taʼminlash normalari T/r Nomi Oʻlchov birligi Bir nafar sportchi uchun Foydalanish muddati 1. Sport kostumi dona 1 1 yil 2. Shamoldan himoya qiluvchi kostum dona 1 2 yil 3. Maxsus sport kostumi dona 1 1 yil 4. Futbolka (och rangli) dona 1 3 oy 5. Futbolka (toʻq rangli) dona 1 3 oy 6. Kalta shimlar dona 1 6 oy 7. Mashqlar uchun sochiq dona 1 6 oy 8. Paypoqlar juft 1 2 oy 9. Krossovkalar juft 1 1 yil 10. Maxsus sport poyabzali (butsa) juft 1 1 yil 11. Sport sumkasi dona 1 2 yil 12. Mashgʻulot uchun qalpoqchalar dona 1 2 yil III. Oʻquvchilarni kunlik oziq-ovqat bilan taʼminlash normalari T/r Mahsulotlarning nomi Gramm (brutto) 1. Bugʻdoy noni, 1-navli 600 2. Bugʻdoy uni, 1-navli 30 3. Yorma, makaron mahsulotlari 160 4. Qand-shakar 100 5. Asal 30 6. Qandolatchilik mahsulotlari 120 7. Sariyogʻ 80 8. Oʻsimlik yogʻi 30 9. Sut-qatiq 600 10. Qaymoq 50 11. Tvorog 100 12. Pishloq 50 13. Goʻsht, parranda goʻshti 410 14. Kolbasa mahsulotlari 70 15. Baliq 100 16. Tuxum (dona) 2 17. Kartoshka 500 18. Sabzavotlar, shu jumladan pomidor pastasi 700 19. Meva rezavorlar, hoʻl meva, sharbatlar, vitaminli ichimliklar 800 20. Quruq mevalar, shu jumladan naʼmatak 0,5 gr, bargak 50 21. Choy 3 22. Kakao 5 23. Yodlangan tuz 10 24. Xamirturush 1 25. Mineral suv (gazsiz) 500 26. Bugʻdoy maysalari kukuni 3 Oqsillar 231,8 Yogʻlar 228,8 Uglevodlar 957,9 Kaloriya 6 693,8
Vazirlar Mahkamasining 2023-yil 9-sentabrdagi 458-son qaroriga 7-ILOVA
Oʻzbekiston futbol assotsiatsiyasi futbol akademiyalariga nomzodlarni qabul qilish, oʻquv jarayonini tashkil etish, attestatsiyadan oʻtkazish va ularning oʻqishini koʻchirish tartibi toʻgʻrisida
1-bob. Umumiy qoidalar
1. Mazkur Nizom Oʻzbekiston futbol assotsiatsiyasining futbol akademiyalariga (keyingi oʻrinlarda — futbol akademiyasi) nomzodlarni qabul qilish, oʻquv jarayonini tashkil etish, attestatsiyadan oʻtkazish va ularning oʻqishini boshqa taʼlim tashkilotiga koʻchirish tartibini belgilaydi.
2. Futbol akademiyasiga nomzodlar ushbu Nizomga ilovadagi sxemaga muvofiq qabul qilinadi.
2-bob. Futbol akademiyasiga nomzodlarni qabul qilish
3. Futbol akademiyasiga futbol maktablari, sport maktablari, ixtisoslashtirilgan sport maktablari, futbol klublari yoki boshqa sport-taʼlim tashkilotlarida boshlangʻich tayyorgarlikdan oʻtgan hamda futbol akademiyasida taʼlim olish istagini bildirgan nomzodlar tanlov asosida 6-sinfga qabul qilinadilar.
4. Futbol akademiyasida xorijiy davlatlar fuqarolari oʻqitilmaydi, xalqaro shartnomalarda nazarda tutilgan hollar bundan mustasno.
5. Futbol akademiyasida nomzod-futbolchilar 7 ta yosh toifasidan iborat boʻladi hamda har bir yosh toifasida 22 nafar nomzod-futbolchi shugʻullanadi.
Futbol akademiyasida nomzod-futbolchilarning umumiy kontingenti 154 nafarni tashkil etadi.
6. Futbol akademiyasiga nomzodlarni tanlab olishni sifatli tashkil etish maqsadida hujjatlar qabul qilinishi boshlanishidan bir oy oldin Oʻzbekiston futbol assotsiatsiyasining rasmiy veb-saytida futbol akademiyasiga nomzodlarni qabul qilish boʻyicha tanlovni oʻtkazish tartibi va muddatlari, futbol akademiyasi manzili, telefon raqamlari, oʻqishga qabul qilish uchun taqdim etiladigan hujjatlar roʻyxati toʻgʻrisida eʼlon beriladi.
7. Futbol akademiyasiga nomzodlarning hujjatlarini qabul qilish, amaliy imtihonlarda ishtirok etuvchi nomzodlar roʻyxatini shakllantirish va imtihonlarni oʻtkazish uchun har bir futbol akademiyasida kamida 7 kishidan iborat qabul komissiyasi tuziladi.
8. Oʻzbekiston futbol assotsiatsiyasi tomonidan qabul komissiyasi raisi va aʼzolari tasdiqlanadi.
Quyidagilar qabul komissiyasining vazifalari hisoblanadi:
oʻqishga qabul qilish boʻyicha qabul jarayonini shaffof tashkil etish;
oʻqishga qabul qilish boʻyicha nomzodlarning hujjatlarini qabul qilish;
oʻqishga qabul qilish boʻyicha amaliy imtihonlar oʻtkazish joyi, kuni va vaqtini belgilash;
amaliy imtihonlarni qabul qilib olishda koʻmaklashuvchi trener va mutaxassislardan iborat boʻlgan ishchi guruh roʻyxatini shakllantirish va tasdiqlash uchun Oʻzbekiston futbol assotsiatsiyasiga taqdim etish.
9. Hujjatlar onlayn shaklda (Oʻzbekiston Respublikasi Yagona interaktiv davlat xizmatlari portali (YIDXP) yoki Davlat xizmatlari markazi) yoxud nomzodlar tomonidan hujjatlarni futbol akademiyasiga shaxsan taqdim etishi orqali qabul qilinadi.
Hujjatlar har yili 15-iyundan 30-iyulga qadar qabul qilinadi.
10. Futbol akademiyasiga oʻqishga kirish istagini bildirgan nomzodlar qabul komissiyasiga quyidagi hujjatlarni taqdim etadilar:
nomzodning ota-onalari yoki ularning oʻrnini bosuvchi shaxslar tomonidan futbol maktabi direktori nomiga ariza;
tugʻilganlik toʻgʻrisida guvohnoma nusxasi yoki 16 yoshga toʻlgan shaxslar uchun biometrik pasport (ID karta) yoxud xorijga chiqish pasporti nusxasi;
tibbiy maʼlumotnomalar (F-026-u shakldagi maktab tibbiy anketasi, F-063-u shakldagi profilaktik emlash kartasi, F-086-u shakldagi tibbiy maʼlumotnoma, turar joyidan bolalar vrachidan kechirgan kasalliklari toʻgʻrisidagi maʼlumotnoma, psixonevrologik dispanserdan maʼlumotnoma);
nomzodning sport pasporti nusxasi yoki futbolchi pasporti (mavjud boʻlsa).
11. Mazkur Nizomning 10-bandida koʻrsatilgan hujjatlar mavjud boʻlganda qabul komissiyasi nomzodlarning hujjatlarini qabul qilishni rad etishga haqli emas.
12. Hujjatlarni topshirgan ota-onalarga ularning hujjatlari qabul qilib olinganligi haqida tilxat beriladi. Arizalar YIDXP orqali topshirilganda, ularning hujjatlarini qabul qilib olinganligi haqida YIDXP orqali elektron shaklda xabarnoma yuboriladi.
3-bob. Amaliy imtihonlarni oʻtkazish tartibi
13. Futbol akademiyasiga nomzodlarni qabul qilish uchun amaliy imtihonlar oʻtkaziladi.
14. Amaliy imtihonlarga (imtihon bosqichi yoki turiga) kelmagan nomzodlar uchun qayta imtihonlar oʻtkazilmaydi va ular oʻqishga qabul qilinmaydi.
15. Amaliy imtihonlar oʻtkazish kuni, muddati, meʼyorlari va baholash mezonlari Oʻzbekiston futbol assotsiatsiyasi tomonidan ishlab chiqiladi va tasdiqlanadi.
16. Amaliy imtihon natijalari eʼlon qilingan kundan boshlab imtihondan oʻta olmagan nomzodlarning hujjatlari ularning ota-onalariga yoki ularning oʻrnini bosuvchi boshqa shaxslarga qaytarib beriladi.
17. Futbol akademiyasiga nomzodlarni qabul qilish jarayonini yoritish, shuningdek, qabulning ochiq, oshkora va shaffof oʻtkazilishini taʼminlash maqsadida onlayn videokuzatuv olib boriladi.
18. Amaliy imtihon natijalaridan norozi boʻlgan shaxslar tanlov natijalari eʼlon qilingan kundan boshlab uch kun muddatda tegishli qabul komissiyasiga yozma ariza bilan murojaat qilishlari mumkin.
Amaliy imtihon natijalaridan norozi boʻlgan fuqarolarning arizalarini koʻrib chiqish uchun uch nafar mutaxassisdan iborat apellyatsiya komissiyasi tuziladi.
Apellyatsiya komissiyasi uch kun muddatda arizani va imtihon hujjatlarini koʻrib chiqib, apellyatsiya natijalari boʻyicha quyidagi qarorlardan birini qabul qiladi:
qabul komissiyasining qarorini oʻzgarishsiz qoldirish va arizani qanoatlantirishni rad etish;
arizani qanoatlantirish.
4-bob. Futbol akademiyasida oʻquv-tarbiya jarayonini tashkil etish
19. Oʻquv jarayoni jadvali, oʻquv mashgʻulotlari turlari, auditoriya va auditoriyadan tashqari oʻquv-tarbiya, shuningdek, oʻquv-tarbiya jarayonini tashkil etishning boshqa shakllari tasdiqlangan taʼlim standartiga muvofiq amalga oshiriladi.
20. Oʻquv yili 2-sentabrdan kelgusi yilning 25-mayiga qadar davom etadi va oʻquv rejasiga muvofiq tugallanadi.
21. Futbol akademiyasida oʻquv mashgʻulotlarining qancha davom etishi, oʻquvchi-sportchilarning oʻquv yuklamasi va oʻquv-tarbiya jarayonining boshqa masalalari tasdiqlangan oʻquv rejaga muvofiq belgilanadi.
22. Taʼlim sifati va sport tayyorgarligi darajasini nazorat qilish tasdiqlangan meʼyorlar talabiga muvofiq amalga oshiriladi.
23. Oʻquv dasturini oʻzlashtirgan va yakuniy davlat attestatsiyasidan oʻtgan bitiruvchilarga qonunchilik hujjatlarida belgilangan tartibda umumiy oʻrta taʼlimni tamomlaganlik toʻgʻrisida davlat namunasidagi hujjat beriladi.
24. Futbol akademiyasida oʻqish, sport tayyorgarligi, ovqatlanish, tibbiy davolanish, ish va dam olishi uchun zarur shart-sharoitlarni yaratish, oʻquvchi-sportchilarning yashash sharoitlari, shuningdek, ularning taʼminoti qonunchilik hujjatlarida belgilangan tartibda amalga oshiriladi.
25. Futbol akademiyasi oʻquvchi-sportchilarining sport mahorati darajasini oshirish maqsadida taʼtil vaqtida 60 kun davom etadigan oʻquv-mashq yigʻinlari oʻtkazgan holda oʻquvchi-sportchilarning faol dam olishlari tashkil etiladi.
26. Futbol akademiyasiga qabul qilingan oʻquvchi-sportchilar quyidagi huquqlarga ega:
umumiy oʻrta taʼlim fanlari boʻyicha oʻqish;
oʻquv-mashq jarayonida va musobaqalarda ishtirok etish;
futbol akademiyasining oʻquvchi-sportchilari uchun bir kunlik oziq-ovqat meʼyorlariga muvofiq tekin oziq-ovqat bilan taʼminlanish (isteʼmol qilish);
futbol akademiyasi moddiy-texnika bazasi va mol-mulkidan bepul foydalanish;
oʻquvchi-sportchilar turar joyida bepul yashash;
belgilangan tartibda oʻqishini boshqa taʼlim muassasasiga koʻchirish.
27. Futbol akademiyasida oʻquvchi-sportchilar umumtaʼlim va maxsus fanlarni oʻqitish boʻyicha sinflarga, sport tayyorgarligi yoʻnalishlari boʻyicha — sport guruhlariga birlashadi.
Oʻquvchi-sportchilar soni oʻquv sinflarida 22 nafardan ortiq boʻlmasligi, rus tilida mashgʻulotlar olib boriladigan guruhlar mavjud boʻlgan taqdirda, 8 — 12 nafar boʻlishi talab etiladi.
28. Taʼlim standartlariga muvofiq tasdiqlangan oʻquv rejasidagi fanlarni oʻzlashtirgan, shuningdek, bosqichli nazorat imtihonlarini muvaffaqiyatli topshirgan oʻquvchi-sportchilar navbatdagi sinfga futbol akademiyasi direktorining buyrugʻi bilan oʻtkaziladi.
5-bob. Futbol akademiyasining oʻquvchi-sportchilarini attestatsiyadan oʻtkazish
29. Futbol akademiyasining oʻquvchi-sportchilariga oʻquv yili davomida ikki marotaba (qishki va yozgi) fanlarni oʻzlashtirishi, tegishli sport normativlarini topshirganligi, sport natijalari va tibbiy muvofiqlik holatlari yuzasidan attestatsiyadan oʻtkazish orqali xolisona baho berish va ularni sinfdan-sinfga oʻtkazish hamda oʻtkazilgan attestatsiya natijasida qayd etilgan talablarga javob bermagan oʻquvchi-sportchilarini oʻqishdan chetlatish direktor buyrugʻi asosida tuzilgan Attestatsiya komissiyasi tomonidan amalga oshiriladi.
30. Attestatsiya futbol akademiyasining oʻquvchi-sportchilari oʻquv yili davomidagi sport tayyorgarligi darajasini tahlil qilish, Oʻzbekiston futbol assotsiatsiyasi yillik kalendar rejasiga muvofiq oʻtkazilgan sport musobaqalarida erishgan natijalari, oʻquv rejasida belgilangan fanlarni oʻzlashtirishi, oʻquvchi-sportchilar turar joyida tartib-intizom talablariga rioya etishi, jamoatchilik ishlarida qatnashganlik darajasini aniqlash maqsadida oʻtkaziladi.
31. Attestatsiya komissiyasi aʼzolari 7 — 9 kishini tashkil etadi, futbol akademiyasi direktori — komissiya raisi, direktorning sport ishlari boʻyicha oʻrinbosari — komissiya masʼul kotibi, taʼlim tashkilotining kasaba uyushmasi qoʻmitasi raisi, direktorning oʻquv va maʼnaviy-maʼrifiy ishlar boʻyicha oʻrinbosari, sinf rahbarlari, trenerlar va uslubchilardan iborat tarkibda shakllantiriladi.
Attestatsiya komissiyasi tarkibiga Oʻzbekiston futbol assotsiatsiyasi va uning hududiy boʻlinmalari vakillari jalb qilinishi mumkin.
32. Trenerlar attestatsiya boshlanishidan kamida 10 kun oldin attestatsiyadan oʻtuvchilarning attestatsiyaga oid maʼlumot va hujjatlarini toʻplaydi va attestatsiya komissiyasiga taqdim etadi.
33. Attestatsiya komissiyasiga attestatsiyadan oʻtuvchi oʻquvchi-sportchilarning quyidagi hujjatlari taqdim etiladi:
yil (oʻquv yili) davomida erishgan natijalari;
yil boshidagi va attestatsiya oʻtkazilayotgan vaqtdagi sport razryadi (unvoni);
yil davomida qatnashgan musobaqalari soni va koʻrsatgan natijalari tahlili;
terma jamoaga aloqadorlik darajasi;
koʻrsatgan eng yaxshi natijasi;
trenerlar jamoasining tavsiyasi;
yil (oʻquv yili) davomida umumtaʼlim va maxsus fanlarni oʻzlashtirishi;
yil (oʻquv yili) davomida oʻquvchi-sportchilar turar joyida ichki tartib-qoidalarga rioya etishi;
sogʻligʻi toʻgʻrisida shifokor xulosasi.
Attestatsiya komissiyasi attestatsiyadan oʻtuvchi oʻquvchi-sportchilarning faoliyatiga oid qoʻshimcha maʼlumotlarni soʻrash huquqiga ega.
34. Direktorning sport ishlari boʻyicha oʻrinbosari rahbarligida 3 kishidan iborat ekspert guruhi tuzilib, attestatsiyaga taqdim etilgan hujjatlar tahlil qilinadi. Ushbu ekspert guruhi attestatsiyadan oʻtuvchining sport, maʼnaviy-maʼrifiy va oʻqish jarayonidagi faoliyatini tahlil qilish hamda baholash asosida attestatsiya varaqasini tayyorlaydi.
35. Attestatsiya varaqasi bosh trener, guruhning shaxsiy treneri, boʻlim tarbiyachisi, sinf rahbari va boʻlim vrachi tomonidan imzolanadi.
36. Toʻplangan hujjatlar asosida oʻquvchi-sportchilar bilan suhbat oʻtkaziladi, suhbat jarayonida berilgan savol va javoblar maxsus (sahifalangan, bogʻlangan, muhrlangan) jurnalga qayd etiladi hamda jarayonlar videotasvirga tushiriladi.
37. Attestatsiya natijalari boʻyicha attestatsiya komissiyaning qarori komissiya aʼzolari tomonidan ochiq ovoz berish yoʻli bilan qabul qilinadi. Ovozlar teng boʻlib qolgan taqdirda, attestatsiya komissiyasi raisining ovozi hal qiluvchi hisoblanadi.
38. Attestatsiya komissiyasi qarori attestatsiya varagʻiga yoziladi va attestatsiyadan oʻtuvchiga attestatsiyadan soʻng eʼlon qilinadi.
39. Attestatsiya natijalariga koʻra attestatsiya komissiyasi “Futbol akademiyasida oʻqishga loyiq” yoki “Futbol akademiyasida oʻqishga noloyiq” degan xulosalardan birini qabul qiladi.
40. Attestatsiya komissiyasining qarori bayonnoma bilan rasmiylashtiriladi va ular asosida tegishli buyruqlar chiqariladi hamda oʻquvchi-sportchilarga futbol akademiyasi tomonidan maʼlum qilinadi.
41. Attestatsiyadan oʻtuvchi oʻquvchi-sportchilar attestatsiyaga uzrli sabab (sogʻligʻida muammolar yuzaga kelganligi, sport musobaqalarida ishtirok etayotganligi va boshqalar) bilan kelmagan taqdirda, uni attestatsiyadan oʻtkazish boshqa muddatga koʻchiriladi.
42. Attestatsiya yakunlariga koʻra oʻquvchi-sportchilar safidan chiqarilganlar oʻrniga oʻquvchi-sportchilar umumiy soni (kontingenti) doirasida bir yilda ikki marotaba (qishda va yozda) iqtidorli sportchilarni belgilangan tartibda tanlov asosida qabul qilinadi.
6-bob. Oʻquvchi-sportchilarning oʻqishini futbol akademiyasidan boshqa taʼlim muassasasiga koʻchirish
43. Oʻquvchi-sportchilarning oʻqishi futbol akademiyasidan boshqa taʼlim tashkilotiga quyidagi holatlarda koʻchiriladi:
a) oʻz xohishiga koʻra (ota-onasining yoki ularning oʻrnini bosuvchi shaxslarning arizasi asosida);
b) attestatsiya komissiyasining xulosasiga koʻra;
v) tibbiy nomuvofiqlik boʻlganda — vrach xulosasiga koʻra;
g) oʻquv intizomi va ichki tartib-qoidalarni buzganda, tegishli normativ talablar topshirilmaganda, sport natijasi pasayganda, shu jumladan, sport odobi, sport tayyorgarligi rejimi buzilgan, taqiqlangan farmokologik, alkogol va giyohvand vositalar isteʼmol qilingan hollarda — pedagogik va trenerlar kengashining qaroriga muvofiq.
Mazkur bandning “b” , “v” va “g” kichik bandlarida koʻrsatilgan hollarda oʻquvchi-sportchilarning oʻqishini boshqa taʼlim tashkilotiga koʻchirishda oʻquvchi-sportchilar yoki uning ota-onasining roziligi talab etilmaydi.
Mazkur bandning “a” kichik bandi oʻquvchi-sportchilarning ota-onasi (yoki uning oʻrnini bosuvchi shaxs) bilan imzolangan bitimda boshqa shartlar nazarda tutilgan boʻlsa, tatbiq etilmaydi.
44. Oʻquvchi-sportchilar safidan chiqarilgan oʻquvchi-sportchilar oʻqishini doimiy turar joyi boʻyicha umumtaʼlim maktabida davom ettiradi.
7-bob. Yakunlovchi qoidalar
45. Mazkur Nizomni qoʻllash jarayonida yuzaga keladigan nizolar qonunchilik hujjatlariga muvofiq hal qilinadi.
46. Ushbu Nizom talablari buzilishida aybdor boʻlgan shaxslar qonunchilik hujjatlarida belgilangan tartibda javobgar boʻladi.
Oʻzbekiston futbol assotsiatsiyasi futbol akademiyalariga nomzodlarni qabul qilish, oʻquv jarayonini tashkil etish, attestatsiyadan oʻtkazish va ularning oʻqishini koʻchirish tartibi toʻgʻrisidagi nizomga ILOVA
Oʻzbekiston futbol assotsiatsiyasi futbol akademiyasiga nomzodlarni qabul qilish
Bosqichlar Subyektlar Tadbirlar Bajarish muddati 1-bosqich Qabul komissiyasi 1. Akademiyaga qabul qilish tartibi, hujjatlarni topshirish muddatlari va kvotalari toʻgʻrisida OAVda eʼlon beradi. 2. Akademiyaga qabul qilish tartibi, hujjatlarni topshirish muddatlari va kvotalarini Oʻzbekiston futbol assotsiatsiyasining veb-saytida eʼlon qiladi. Hujjatlarni qabul qilish boshlanishidan kamida 10 kun oldin 2-bosqich Ariza beruvchi (nomzodning ota-onalari yoki ularning oʻrnini bosuvchi shaxslar) Davlat xizmatlari markazi yoki Yagona interaktiv davlat xizmatlari portali orqali onlayn ariza topshiradi yoki qabul komissiyasiga shaxsan oʻzi hujjatlarni taqdim etadi. Har yili 15-iyundan 30-iyulga qadar 3-bosqich Qabul komissiyasi 1. Hujjatlarni qabul qilib oladi va nomzodlar roʻyxatini shakllantiradi. 2. Amaliy imtihonlarni oʻtkazishga tayyorgarlik koʻradi 3. Belgilangan muddatlarda amaliy imtihonlarni oʻtkazadi. 4. Natijalarni eʼlon qiladi va amaliy imtihonlar yakunlanganligi boʻyicha qaror chiqaradi. Tasdiqlangan jadval asosida 4-bosqich Apellyatsiya komissiyasi Apellyatsiya natijalari boʻyicha quyidagi qarorlardan birini qabul qiladi: qabul komissiyasining qarorini oʻzgarishsiz qoldirish va arizani qanoatlantirishni rad etish; arizani qanoatlantirish. Kirish imtihonlari tugagandan soʻng 3 kun muddatda 5-bosqich Akademiya direktori Qabul komissiyasi qarori asosida nomzod-sportchilarni akademiyaga oʻqishga qabul qilish toʻgʻrisida buyruq qabul qiladi va nomzod-sportchilarning shaxsiy hujjatlarini rasmiylashtiradi. Kirish imtihonlari tugagandan soʻng 5 kun muddatda
Vazirlar Mahkamasining 2023-yil 9-sentabrdagi 458-son qaroriga 8-ILOVA
Oʻzbekiston Respublikasi Sport vazirligi tizimidagi ayrim sport maktablarining Oʻzbekiston futbol assotsiatsiyasi huzuridagi futbol maktablariga oʻtkazilayotgan futbol maydonlari
T/r Sport maktablari nomi Sport maktablarining futbol maydonlari manzili Futbol maydonlari oʻtkazilayotgan futbol maktabi nomi Qoraqalpogʻiston Respublikasi 1. Nukus shahri sport maktabi Nukus shahri Chimboy guzari Qoraqalpogʻiston Respublikasi futbol maktabi Andijon viloyati 2. Xonobod shahar sport maktabi Xonobod shahar Xonobod koʻchasidagi 4-uy Andijon viloyati futbol maktabi Jizzax viloyati 3. Gʻallaorol tumani sport maktabi Gʻafur Gʻulom mahallasi Mustaqillik koʻchasi Jizzax viloyati futbol maktabi Qashqadaryo viloyati 4. Shahrisabz tumani sport maktabi Shahrisabz tuman “Kamolot” MFY Ipak yoʻli koʻchasidagi 122-uy Qashqadaryo viloyati futbol maktabi Namangan viloyati 5. Toʻraqoʻrgʻon tumani sport maktabi Toʻraqoʻrgʻon tumani “Isvaxon” MFI Yangiobod koʻchasidagi 1-uy manzilida joylashgan “Yoshlik” oʻyingohi Namangan viloyati futbol maktabi Samarqand viloyati 6. Samarqand shahar 2-son sport maktabi Samarqand shahar “Nurafshon” MFYdagi ʻ“Nurafshon” oʻyingohi Samarqand viloyati futbol maktabi Surxondaryo viloyati 7. Jarqoʻrgʻon tumani 1-son sport maktabi Jarqoʻrgʻon tumani “Surxon Sohili” MFYda joylashgan “Paxtakor” oʻyingohi Surxondaryo viloyati futbol maktabi 8. Jarqoʻrgʻon tumani 2-son sport maktabi Jarqoʻrgʻon tumani “Surxon” MFY Sirdaryo viloyati 9. Sayxunobod tumani sport maktabi Sayxunobod tumani “Turon” MFY, Navoiy shoh koʻchasidagi 108-uy Sirdaryo viloyati futbol maktabi 10. Sardoba tumani sport maktabi Sardoba tuman “Navroʻz” MFY Doʻstlik koʻchasidagi 26-uy Toshkent viloyati 11. Yuqorichirchiq tumani sport maktabi markaziy stadioni Yuqorichirchiq tumani “Qorasuv” MFY Hamkorlik koʻchasidagi 36-uy Toshkent viloyati futbol maktabi 12. Quyichirchiq tumani 2-son sport maktabi “Paxtazor” stadioni Quyichirchiq tumani “Paxtazor” MFY Navroʻz koʻchasidagi 2-A uy 13. Piskent tumani sport maktabi Piskent tumani “Lola ariq” MFY Fargʻona viloyati 14. Margʻilon shahar, 1-son sport maktabi Margʻilon shahar “Zuhro” MFY Fargʻona viloyati futbol maktab 15. Fargʻona shahar 2-son sport maktabi Fargʻona shahar S.Temur koʻchasi Xorazm viloyati 16. Yangibozor tumani sport maktabi Yangibozor tumani “Doʻstlik” mahallasi Koʻhinur koʻchasidagi 67-uyda joylashgan markaziy oʻyingoh Xorazm viloyati futbol maktab
Vazirlar Mahkamasining 2023-yil 9-sentabrdagi 458-son qaroriga 9-ILOVA
Oʻzbekiston Respublikasi Hukumatining ayrim qarorlariga kiritilayotgan oʻzgartirish va qoʻshimcha
1. Vazirlar Mahkamasining 2010-yil 23-sentabrdagi 211-son qarori bilan tasdiqlangan Oʻzbekiston Respublikasidagi Oʻzbekiston Respublikasi Davlat budjetidan moliyalashtiriladigan sport maktablari xodimlari mehnatiga haq toʻlash va ularning mehnatini moddiy ragʻbatlantirish tartibi toʻgʻrisidagi nizomning 28-bandi toʻrtinchi xatboshisi “terma jamoa” soʻzlaridan keyin “, futbol akademiyalari” soʻzlari bilan toʻldirilsin.
2. Vazirlar Mahkamasining “Sport turlari boʻyicha ixtisoslashtirilgan davlat maktab-internatlari faoliyatini takomillashtirish toʻgʻrisida” 2018-yil 2-iyundagi 410-son qarorining 4-bandi “a” kichik bandining sakkizinchi xatboshisi chiqarib tashlansin.
Oʻzbekiston Respublikasining Bosh vaziri A. ARIPOV
Toshkent sh.,
2023-yil 9-sentabr,
458-son