UzbekAI

← Qonunlar

📅 2023-yil 4-sentabr · Vazirlar Mahkamasi qarorlari

Rasmiy matn. Rasmiy hujjat. Tahririy izohlar kiritilmagan.

Yordam | Arxiv | Atamalar | Statistika | API | Havola yuborish | Sayt haqida | Shartlar

← Қонунлар

📅 2023 йил 4 сентябрь · Вазирлар Маҳкамаси қарорлари

Расмий матн. Расмий ҳужжат. Таҳририй изоҳлар киритилмаган.

Ёрдам | Архив | Атамалар | Статистика | API | Ҳавола юбориш | Сайт ҳақида | Шартлар

← Законы

📅 4 сентября 2023 г. · Постановления Кабинета Министров

Официальный текст. Официальный документ. Редакционные примечания не включены.

Помощь | Архив | Термины | Статистика | API | Предложить ссылку | О сайте | Условия

← Laws

📅 4 September 2023 · Cabinet of Ministers resolutions

Official text. Official document. Editorial notes are not included.

Help | Archive | Glossary | Stats | API | Submit | About | Terms

Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг

қарори

РЎЙХАТИ

Ахборот-коммуникация технологиялари соҳасидаги хизматлар турлари рўйхатини тасдиқлаш тўғрисида

Ўзбекистон Республикаси Президентининг «Тадбиркорлик субъектларини тоифаларга ажратиш мезонлари ҳамда солиқ сиёсати ва солиқ маъмуриятчилигини янада такомиллаштириш чора-тадбирлари тўғрисида» 2023 йил 10 февралдаги ПФ-21-сон Фармони ижросини таъминлаш, шунингдек, ахборот-коммуникация технологиялари соҳасидаги хизматлар турларини аниқ белгилаш мақсадида Вазирлар Маҳкамаси қарор қилади:

1. Ўзбекистон Республикаси Президентининг «Тадбиркорлик субъектларини тоифаларга ажратиш мезонлари ҳамда солиқ сиёсати ва солиқ маъмуриятчилигини янада такомиллаштириш чора-тадбирлари тўғрисида» 2023 йил 10 февралдаги ПФ-21-сон Фармонида ахборот-коммуникация технологиялари соҳасидаги хизматлар турларини аниқ белгилаш назарда тутилганлиги маълумот учун қабул қилинсин.

2. Ахборот-коммуникация технологиялари соҳасидаги хизматлар турлари рўйхати 1-иловага мувофиқ тасдиқлансин.

3. Вазирлар Маҳкамасининг 2021 йил 28 апрелдаги 249-сон қарори билан тасдиқланган Маҳсулотлар (товар ва хизматлар) ягона электрон миллий каталогига 2-иловага мувофиқ ўзгартириш ва қўшимча киритилсин.

4. Мазкур қарорнинг бажарилишини назорат қилиш Ўзбекистон Республикаси рақамли технологиялар вазири Ш.Х. Шерматов ҳамда Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамаси ҳузуридаги Солиқ қўмитаси раиси Ш.Д. Кудбиев зиммасига юклансин.

Вазирлар Маҳкамасининг 2023 йил 4 сентябрдаги 447-сон қарорига 1-ИЛОВА

Ахборот-коммуникация технологиялари соҳасидаги хизматлар турлари

Т/р Синф номи Позиция номи Субпозиция номи 1. Телекоммуникация хизматлари Симли телекоммуникация хизматлари Симли телекоммуникация соҳасидаги операторларнинг хизматлари 2. Интернет тармоғидаги симли телекоммуникация хизматлари 3. Маълумотлар ва хабарларни узатиш учун симли телекоммуникация хизматлари 4. Кабель инфратузилмасидан фойдаланган ҳолда, энг сўнгги истеъмолчиларга дастурларни тарқатиш бўйича хизматлар 5. Симсиз телекоммуникация хизматлари Симсиз телекоммуникация соҳасидаги операторлар хизматлари 6. Симсиз телекоммуникация тармоқлари орқали маълумот узатиш бўйича хизматлар 7. Интернет тармоғидаги симсиз телекоммуникация хизматлари 8. Симсиз тармоқлардан фойдаланган ҳолда, энг сўнгги истеъмолчиларга дастурларни тарқатиш бўйича хизматлар 9. Мобил телекоммуникация алоқаси хизматлари ва симсиз телекоммуникация тизимларидаги хусусий тармоқлар хизматлари 10. Сунъий йўлдош алоқаси хизматлари Сунъий йўлдош алоқаси хизматлари, шу жумладан, йўлдош алоқасидан фойдаланган ҳолда, энг сўнгги истеъмолчиларга дастурларни тарқатиш бўйича хизматлар 11. Транспортларни сунъий йўлдош орқали мониторинг қилиш хизматлари 12. G P S ускунасига ҳар ойлик хизмат кўрсатиш 13. Сунъий йўлдош алоқаси соҳасидаги бошқа хизматлар 14. Телекоммуникация соҳасидаги бошқа хизматлар Телекоммуникациянинг техник воситаларидан фойдаланиш ва уларга хизмат кўрсатиш хизматлари 15. Телекоммуникация хизматларини лицензиялаш хизматлари 16. Мобил қурилмаларнинг IM E I кодларини рўйхатдан ўтказиш 17. Телекоммуникация соҳасидаги бошқа хизматлар 18. Дастурий аппарат комплекслари, ахборот ва бошқарув тизимлари, дастурий таъминотни ишлаб чиқиш, лойиҳалаштириш, кўмаклашиш ва техник қўллаб-қувватлаш хизматлари, ушбу соҳадаги бошқа хизматлар Ахборот ва бошқарув тизимлари ва ҳар қандай платформалар учун дастурий таъминотни лойиҳалаштириш, уларнинг алоҳида босқичларини амалга ошириш, ишлаб чиқиш, жорий этиш ва/ёки реализация қилиш (сотиш) хизматлари Ахборот ва бошқарув тизимлари ва хар қандай платформалар учун дастурий таъминотни лойиҳалаштириш, уларнинг алоҳида босқичларини амалга ошириш, ишлаб чиқиш, жорий этиш ва/ёки реализация қилиш (сотиш) хизматлари 19. Дастурий-аппарат комплексларини ишлаб чиқиш, жорий этиш ва/ёки реализация қилиш (сотиш) хизматлари Дастурий-аппарат комплексларини ишлаб чиқиш, жорий этиш ва/ёки реализация қилиш (сотиш) хизматлари 20. Ахборот ва бошқарув тизимлари, дастурий таъминотнинг ишлашига техник кўмаклашиш, такомиллаштириш, модифика ция қилиш, кўллаб-қувватлаш ва интеграция қилиш хизматлари Ахборот ва бошқарув тизимлари, дастурий таъминотни ишлашига техник кўмаклашиш, такомиллаштириш, модификация қилиш, қўллаб-қувватлаш ва интеграция қилиш хизматлари 21. Дастурий аппарат комплексларининг ишлашига техник кўмаклашиш, уларни қўллаб-қувватлаш ва интеграция қилиш хизматлари Дастурий аппарат комплексларининг ишлашига техник кўмаклашиш, уларни қўллаб-қувватлаш ва интеграция қилиш хизматлари 22. Дастурий аппарат комплекслари, ахборот ва бошқарув тизимларида ишлашни (малака ошириш) ўргатиш хизматлари Дастурий аппарат комплекслари, ахборот ва бошқарув тизимларида ишлашни (малака ошириш) ўргатиш хизматлари 23. Дастурий маҳсулотлардан фойдаланиш ҳуқуқи учун лицензия/рухсат бериш хизматлари Дастурий таъминотдан фойдаланиш ҳуқуқини (шу жумладан, лицензия, сублицензия) тақдим этиш/рухсат бериш хизматлари 24. Учинчи шахсларга дастурий таъминот (маълумотлар базаси)дан фойдаланиш имкониятини бериш (шу жумладан, дастурий таъминотнинг қўшимча функцияларини тақдим этиш) хизматлари 25. Дастурий таъминотда мижоз томонидан тақдим этилган реклама ва эълонларни жойлаштириш хизматлари 26. Ахборот технологиялари соҳасида консалтинг ҳамда ахборот тизимлари ва дастурий таъминотни киберхавфсизлик бўйича текшириш, ҳимоя қилиш хизматлари Ахборот технологиялари соҳасида консалтинг (шу жумладан, техник талаб, аудит, таҳлил, бизнес инжиниринг, синовдан ўтказиш) 27. Ахборот тизимлари ва дастурий таъминотни киберхавфсизлик бўйича текшириш, ҳимоя қилиш (шу жумладан, криптографик) хизматлари 28. Ахборот ва маълумотлар билан ишлаш хизматлари Маълумотлар базаларини яратиш, маълумотларни қайта ишлаш, узатиш, жойлаштириш, сақлаш, домен номларини рўйхатдан ўтказиш, SSL сертификатларини бериш хизматлари Маълумотлар базаларини яратиш, маълумотларни қайта ишлаш, узатиш (реализация қилиш, шу жумладан, учинчи шахсларга), сақлаш хизматлари (электрон ҳужжат айланиши бўйича хизматлардан ташқари) 29. Процессинг хизматлари 30. Хостинг хизматлари, шунингдек, серверларни ижарага бериш хизматлари 31. Электрон ҳужжат айланиш соҳасидаги хизматлар 32. Домен номларини рўйхатга олиш хизматлари 33. SSL сертификатларини бериш хизматлари 34. Интернет жаҳон ахборот тармоғи орқали ахборот хизматларини экспорт (аутсорсинг) қилиш (бизнес жараёнларни аутсорсинг қилиш) Интернет жаҳон ахборот тармоғи орқали ахборот хизматларини экспорт (аутсорсинг) қилиш (бизнес жараёнларни аутсорсинг қилиш) 35. Ахборот агентликлари хизматлари (барча турдаги хизматлар) Ахборот агентликлари хизматлари (барча турдаги хизматлар) 36. Ахборот-ком муникация технологиялари соҳасидаги бошқа хизматлар Ахборот-коммуникация технологиялари соҳасида (шу жумладан, Интернет жаҳон ахборот тармоғи орқали) таълим бериш хизматлари Ахборот-коммуникация технологиялари соҳасида (шу жумладан, Интернет жаҳон ахборот тармоғи орқали) таълим бериш хизматлари 37. Электрон рақамли имзони яратиш, рўйхатдан ўтказиш, USB-токенга ёзиш хизматлари Электрон рақамли имзони яратиш ва рўйхатдан ўтказиш хизматлари 38. Электрон рақамли имзо калитини ҳимояланган USB-токенга ёзиш хизмати 39. Call-center (диспетчерлик) хизматлари Call-center (диспетчерлик) хизматлари 40. Ахборот-коммуникация технологияларидан фойдаланган ҳолда (СММ) кўрсатиладиган хизматлар Ахборот-коммуникация технологияларидан фойдаланган ҳолда (СММ) кўрсатиладиган хизматлар 41. Мультимедиа, веб, график, техник, моушин, визуаллаштирувчи, компьютер ўйинлари дизайни, вектор графикаси, 3D графикаси, мультипликация йўналишларидаги бошқа хизматлар Мультимедиа, веб, график, техник, моушин. визуаллаштирувчи, компьютер ўйинлари дизайни, вектор графикаси, 3D графикаси, мультипликация йўналишларидаги бошқа хизматлар 42. Ахборот технологиялари соҳасидаги бошқа хизматлар Ахборот технологиялари соҳасидаги бошқа хизматлар

Вазирлар Маҳкамасининг 2023 йил 4 сентябрдаги 447-сон қарорига 2-ИЛОВА

Вазирлар Маҳкамасининг 2021 йил 28 апрелдаги 249-сон қарори билан тасдиқланган Маҳсулотлар (товар ва хизматлар) ягона электрон миллий каталогига киритилаётган ўзгартириш ва қўшимча

1. 930-позициянинг «Синф тавсифи» устунидаги «Телекоммуникация хизматлари» сўзлари «Телекоммуникация хизматлари***» сўзлари билан алмаштирилсин.

2. 931-позициянинг «Синф тавсифи» устунидаги «Дастурлаш хизматлари» сўзлари «Дастурий аппарат комплекслари, ахборот ва бошқарув тизимлари, дастурий таъминотни ишлаб чиқиш, лойиҳалаштириш, кўмаклашиш ва техник қўллаб-қувватлаш хизматлари, ушбу соҳадаги бошқа хизматлар***» сўзлари билан алмаштирилсин.

3. 932-позициянинг «Синф тавсифи» устунидаги «Ахборот соҳасидаги хизматлар» сўзлари «Ахборот ва маълумотлар билан ишлаш хизматлари***» сўзлари билан алмаштирилсин.

4. 934-позициянинг «Синф тавсифи» устунидаги «Ахборот тизимларини, тармоқларни хизмат кўрсатиш ва бошқариш» сўзлари «Ахборот-коммуникация технологиялари соҳасидаги бошқа хизматлар***» сўзлари билан алмаштирилсин.

5. 935-позиция чиқариб ташлансин.

6. Изоҳ қуйидаги мазмундаги учинчи хатбоши билан тўлдирилсин:

«*** Ахборот-коммуникация технологиялари соҳасидаги хизматлар».

Ўзбекистон Республикасининг Бош вазири А. АРИПОВ

Тошкент ш.,

2023 йил 4 сентябрь,

447-сон

(Қонунчилик маълумотлари миллий базаси, 14.09.2023 й., 09/23/447/0704-сон)

lex.uz

Oʻzbekiston Respublikasi Vazirlar Mahkamasining

qarori

ROʻYXATI

Axborot-kommunikatsiya texnologiyalari sohasidagi xizmatlar turlari roʻyxatini tasdiqlash toʻgʻrisida

Oʻzbekiston Respublikasi Prezidentining “Tadbirkorlik subyektlarini toifalarga ajratish mezonlari hamda soliq siyosati va soliq maʼmuriyatchiligini yanada takomillashtirish chora-tadbirlari toʻgʻrisida” 2023-yil 10-fevraldagi PF-21-son Farmoni ijrosini taʼminlash, shuningdek, axborot-kommunikatsiya texnologiyalari sohasidagi xizmatlar turlarini aniq belgilash maqsadida Vazirlar Mahkamasi qaror qiladi:

1. Oʻzbekiston Respublikasi Prezidentining “Tadbirkorlik subyektlarini toifalarga ajratish mezonlari hamda soliq siyosati va soliq maʼmuriyatchiligini yanada takomillashtirish chora-tadbirlari toʻgʻrisida” 2023-yil 10-fevraldagi PF-21-son Farmonida axborot-kommunikatsiya texnologiyalari sohasidagi xizmatlar turlarini aniq belgilash nazarda tutilganligi maʼlumot uchun qabul qilinsin.

2. Axborot-kommunikatsiya texnologiyalari sohasidagi xizmatlar turlari roʻyxati 1-ilovaga muvofiq tasdiqlansin.

3. Vazirlar Mahkamasining 2021-yil 28-apreldagi 249-son qarori bilan tasdiqlangan Mahsulotlar (tovar va xizmatlar) yagona elektron milliy katalogiga 2-ilovaga muvofiq oʻzgartirish va qoʻshimcha kiritilsin.

4. Mazkur qarorning bajarilishini nazorat qilish Oʻzbekiston Respublikasi raqamli texnologiyalar vaziri Sh.X. Shermatov hamda Oʻzbekiston Respublikasi Vazirlar Mahkamasi huzuridagi Soliq qoʻmitasi raisi Sh.D. Kudbiyev zimmasiga yuklansin.

Vazirlar Mahkamasining 2023-yil 4-sentabrdagi 447-son qaroriga 1-ILOVA

Axborot-kommunikatsiya texnologiyalari sohasidagi xizmatlar turlari

T/r Sinf nomi Pozitsiya nomi Subpozitsiya nomi 1. Telekommunikatsiya xizmatlari Simli telekommunikatsiya xizmatlari Simli telekommunikatsiya sohasidagi operatorlarning xizmatlari 2. Internet tarmogʻidagi simli telekommunikatsiya xizmatlari 3. Maʼlumotlar va xabarlarni uzatish uchun simli telekommunikatsiya xizmatlari 4. Kabel infratuzilmasidan foydalangan holda, eng soʻnggi isteʼmolchilarga dasturlarni tarqatish boʻyicha xizmatlar 5. Simsiz telekommunikatsiya xizmatlari Simsiz telekommunikatsiya sohasidagi operatorlar xizmatlari 6. Simsiz telekommunikatsiya tarmoqlari orqali maʼlumot uzatish boʻyicha xizmatlar 7. Internet tarmogʻidagi simsiz telekommunikatsiya xizmatlari 8. Simsiz tarmoqlardan foydalangan holda, eng soʻnggi isteʼmolchilarga dasturlarni tarqatish boʻyicha xizmatlar 9. Mobil telekommunikatsiya aloqasi xizmatlari va simsiz telekommunikatsiya tizimlaridagi xususiy tarmoqlar xizmatlari 10. Sunʼiy yoʻldosh aloqasi xizmatlari Sunʼiy yoʻldosh aloqasi xizmatlari, shu jumladan, yoʻldosh aloqasidan foydalangan holda, eng soʻnggi isteʼmolchilarga dasturlarni tarqatish boʻyicha xizmatlar 11. Transportlarni sunʼiy yoʻldosh orqali monitoring qilish xizmatlari 12. G P S uskunasiga har oylik xizmat koʻrsatish 13. Sunʼiy yoʻldosh aloqasi sohasidagi boshqa xizmatlar 14. Telekommunikatsiya sohasidagi boshqa xizmatlar Telekommunikatsiyaning texnik vositalaridan foydalanish va ularga xizmat koʻrsatish xizmatlari 15. Telekommunikatsiya xizmatlarini litsenziyalash xizmatlari 16. Mobil qurilmalarning IM E I kodlarini roʻyxatdan oʻtkazish 17. Telekommunikatsiya sohasidagi boshqa xizmatlar 18. Dasturiy apparat komplekslari, axborot va boshqaruv tizimlari, dasturiy taʼminotni ishlab chiqish, loyihalashtirish, koʻmaklashish va texnik qoʻllab-quvvatlash xizmatlari, ushbu sohadagi boshqa xizmatlar Axborot va boshqaruv tizimlari va har qanday platformalar uchun dasturiy taʼminotni loyihalashtirish, ularning alohida bosqichlarini amalga oshirish, ishlab chiqish, joriy etish va/yoki realizatsiya qilish (sotish) xizmatlari Axborot va boshqaruv tizimlari va xar qanday platformalar uchun dasturiy taʼminotni loyihalashtirish, ularning alohida bosqichlarini amalga oshirish, ishlab chiqish, joriy etish va/yoki realizatsiya qilish (sotish) xizmatlari 19. Dasturiy-apparat komplekslarini ishlab chiqish, joriy etish va/yoki realizatsiya qilish (sotish) xizmatlari Dasturiy-apparat komplekslarini ishlab chiqish, joriy etish va/yoki realizatsiya qilish (sotish) xizmatlari 20. Axborot va boshqaruv tizimlari, dasturiy taʼminotning ishlashiga texnik koʻmaklashish, takomillashtirish, modifika tsiya qilish, koʻllab-quvvatlash va integratsiya qilish xizmatlari Axborot va boshqaruv tizimlari, dasturiy taʼminotni ishlashiga texnik koʻmaklashish, takomillashtirish, modifikatsiya qilish, qoʻllab-quvvatlash va integratsiya qilish xizmatlari 21. Dasturiy apparat komplekslarining ishlashiga texnik koʻmaklashish, ularni qoʻllab-quvvatlash va integratsiya qilish xizmatlari Dasturiy apparat komplekslarining ishlashiga texnik koʻmaklashish, ularni qoʻllab-quvvatlash va integratsiya qilish xizmatlari 22. Dasturiy apparat komplekslari, axborot va boshqaruv tizimlarida ishlashni (malaka oshirish) oʻrgatish xizmatlari Dasturiy apparat komplekslari, axborot va boshqaruv tizimlarida ishlashni (malaka oshirish) oʻrgatish xizmatlari 23. Dasturiy mahsulotlardan foydalanish huquqi uchun litsenziya/ruxsat berish xizmatlari Dasturiy taʼminotdan foydalanish huquqini (shu jumladan, litsenziya, sublitsenziya) taqdim etish/ruxsat berish xizmatlari 24. Uchinchi shaxslarga dasturiy taʼminot (maʼlumotlar bazasi)dan foydalanish imkoniyatini berish (shu jumladan, dasturiy taʼminotning qoʻshimcha funksiyalarini taqdim etish) xizmatlari 25. Dasturiy taʼminotda mijoz tomonidan taqdim etilgan reklama va eʼlonlarni joylashtirish xizmatlari 26. Axborot texnologiyalari sohasida konsalting hamda axborot tizimlari va dasturiy taʼminotni kiberxavfsizlik boʻyicha tekshirish, himoya qilish xizmatlari Axborot texnologiyalari sohasida konsalting (shu jumladan, texnik talab, audit, tahlil, biznes injiniring, sinovdan oʻtkazish) 27. Axborot tizimlari va dasturiy taʼminotni kiberxavfsizlik boʻyicha tekshirish, himoya qilish (shu jumladan, kriptografik) xizmatlari 28. Axborot va maʼlumotlar bilan ishlash xizmatlari Maʼlumotlar bazalarini yaratish, maʼlumotlarni qayta ishlash, uzatish, joylashtirish, saqlash, domen nomlarini roʻyxatdan oʻtkazish, SSL sertifikatlarini berish xizmatlari Maʼlumotlar bazalarini yaratish, maʼlumotlarni qayta ishlash, uzatish (realizatsiya qilish, shu jumladan, uchinchi shaxslarga), saqlash xizmatlari (elektron hujjat aylanishi boʻyicha xizmatlardan tashqari) 29. Protsessing xizmatlari 30. Xosting xizmatlari, shuningdek, serverlarni ijaraga berish xizmatlari 31. Elektron hujjat aylanish sohasidagi xizmatlar 32. Domen nomlarini roʻyxatga olish xizmatlari 33. SSL sertifikatlarini berish xizmatlari 34. Internet jahon axborot tarmogʻi orqali axborot xizmatlarini eksport (autsorsing) qilish (biznes jarayonlarni autsorsing qilish) Internet jahon axborot tarmogʻi orqali axborot xizmatlarini eksport (autsorsing) qilish (biznes jarayonlarni autsorsing qilish) 35. Axborot agentliklari xizmatlari (barcha turdagi xizmatlar) Axborot agentliklari xizmatlari (barcha turdagi xizmatlar) 36. Axborot-kom munikatsiya texnologiyalari sohasidagi boshqa xizmatlar Axborot-kommunikatsiya texnologiyalari sohasida (shu jumladan, Internet jahon axborot tarmogʻi orqali) taʼlim berish xizmatlari Axborot-kommunikatsiya texnologiyalari sohasida (shu jumladan, Internet jahon axborot tarmogʻi orqali) taʼlim berish xizmatlari 37. Elektron raqamli imzoni yaratish, roʻyxatdan oʻtkazish, USB-tokenga yozish xizmatlari Elektron raqamli imzoni yaratish va roʻyxatdan oʻtkazish xizmatlari 38. Elektron raqamli imzo kalitini himoyalangan USB-tokenga yozish xizmati 39. Call-center (dispetcherlik) xizmatlari Call-center (dispetcherlik) xizmatlari 40. Axborot-kommunikatsiya texnologiyalaridan foydalangan holda (SMM) koʻrsatiladigan xizmatlar Axborot-kommunikatsiya texnologiyalaridan foydalangan holda (SMM) koʻrsatiladigan xizmatlar 41. Multimedia, veb, grafik, texnik, moushin, vizuallashtiruvchi, kompyuter oʻyinlari dizayni, vektor grafikasi, 3D grafikasi, multiplikatsiya yoʻnalishlaridagi boshqa xizmatlar Multimedia, veb, grafik, texnik, moushin. vizuallashtiruvchi, kompyuter oʻyinlari dizayni, vektor grafikasi, 3D grafikasi, multiplikatsiya yoʻnalishlaridagi boshqa xizmatlar 42. Axborot texnologiyalari sohasidagi boshqa xizmatlar Axborot texnologiyalari sohasidagi boshqa xizmatlar

Vazirlar Mahkamasining 2023-yil 4-sentabrdagi 447-son qaroriga 2-ILOVA

Vazirlar Mahkamasining 2021-yil 28-apreldagi 249-son qarori bilan tasdiqlangan Mahsulotlar (tovar va xizmatlar) yagona elektron milliy katalogiga kiritilayotgan oʻzgartirish va qoʻshimcha

1. 930-pozitsiyaning “Sinf tavsifi” ustunidagi “Telekommunikatsiya xizmatlari” soʻzlari “Telekommunikatsiya xizmatlari***” soʻzlari bilan almashtirilsin.

2. 931-pozitsiyaning “Sinf tavsifi” ustunidagi “Dasturlash xizmatlari” soʻzlari “Dasturiy apparat komplekslari, axborot va boshqaruv tizimlari, dasturiy taʼminotni ishlab chiqish, loyihalashtirish, koʻmaklashish va texnik qoʻllab-quvvatlash xizmatlari, ushbu sohadagi boshqa xizmatlar***” soʻzlari bilan almashtirilsin.

3. 932-pozitsiyaning “Sinf tavsifi” ustunidagi “Axborot sohasidagi xizmatlar” soʻzlari “Axborot va maʼlumotlar bilan ishlash xizmatlari***” soʻzlari bilan almashtirilsin.

4. 934-pozitsiyaning “Sinf tavsifi” ustunidagi “Axborot tizimlarini, tarmoqlarni xizmat koʻrsatish va boshqarish” soʻzlari “Axborot-kommunikatsiya texnologiyalari sohasidagi boshqa xizmatlar***” soʻzlari bilan almashtirilsin.

5. 935-pozitsiya chiqarib tashlansin.

6. Izoh quyidagi mazmundagi uchinchi xatboshi bilan toʻldirilsin:

“*** Axborot-kommunikatsiya texnologiyalari sohasidagi xizmatlar”.

Oʻzbekiston Respublikasining Bosh vaziri A. ARIPOV

Toshkent sh.,

2023-yil 4-sentabr,

447-son

(Qonunchilik maʼlumotlari milliy bazasi, 14.09.2023-y., 09/23/447/0704-son)

lex.uz