UzbekAI

← Qonunlar

📅 2023-yil 15-sentabr · Vazirlar Mahkamasi qarorlari

Rasmiy matn. Rasmiy hujjat. Tahririy izohlar kiritilmagan.

Yordam | Arxiv | Atamalar | Statistika | API | Havola yuborish | Sayt haqida | Shartlar

← Қонунлар

📅 2023 йил 15 сентябрь · Вазирлар Маҳкамаси қарорлари

Расмий матн. Расмий ҳужжат. Таҳририй изоҳлар киритилмаган.

Ёрдам | Архив | Атамалар | Статистика | API | Ҳавола юбориш | Сайт ҳақида | Шартлар

← Законы

📅 15 сентября 2023 г. · Постановления Кабинета Министров

Официальный текст. Официальный документ. Редакционные примечания не включены.

Помощь | Архив | Термины | Статистика | API | Предложить ссылку | О сайте | Условия

← Laws

📅 15 September 2023 · Cabinet of Ministers resolutions

Official text. Official document. Editorial notes are not included.

Help | Archive | Glossary | Stats | API | Submit | About | Terms

Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг

қарори

ТАРКИБИ

ТАРКИБИ

ЎЗГАРТИРИШЛАР

РЎЙХАТИ

Ёқилғи-энергетика соҳасида бозор механизмларини жорий этишнинг қўшимча чора-тадбирлари тўғрисида

Аҳоли, иқтисодиёт тармоқлари ва тадбиркорлик субъектларини ёқилғи-энергетика ресурслари билан ишончли тарзда таъминлаш, аҳоли хонадонларида қайта тикланувчи энергия манбалари ўрнатилишини қўшимча рағбатлантириш, ҳамда ёқилғи-энергетика ресурслари нархларининг шаклланишини босқичма-босқич бозор тамойилларига ўтказиш мақсадида Вазирлар Маҳкамаси қарор қилади:

1. Вазирлар Маҳкамасининг 2018 йил 12 январдаги 22-сон қарорига мувофиқ электр энергиясининг йирик истеъмолчилари — юридик шахслар томонидан тунги даврда (соат 22 00 дан 24 00 гача ва соат 00 00 дан 06 00 гача) фойдаланилган электр энергияси учун тўловлар белгиланган тарифга нисбатан 1,5 баравар миқдорда камаювчи коэффициентни кўллаш орқали ҳисоб-китоб қилиниши ўрнатилганлиги маълумот учун қабул қилинсин.

2. Вазирлар Маҳкамаси ҳузуридаги Идоралараро тариф комиссияси 2023 йил 1 октябрдан бошлаб:

табиий газ ва электр энергиясини ишлаб чиқариш, узатиш, тақсимлаш, сотиш тарифларини ҳамда иссиқлик энергиясини ишлаб чиқариш тарифларини;

электр ва иссиқлик энергияси, шунингдек, табиий газ истеъмолчиларидан ва улгуржи қайта сотувчилардан тушадиган маблағларни тақсимлаш тартибини;

темир йўл транспортида юк ва йўловчиларни ташиш хизматлари ва бошқа тарифларни қайта кўриб чиқсин ва тасдиқласин.

3. Қорақалпоғистон Республикаси Вазирлар Кенгаши, вилоятлар ва Тошкент шаҳри ҳокимликларига иссиқлик таъминоти, сув таъминоти ва оқова сув хизматларига, шаҳар йўловчилар ташиш транспортида (бундан йўналишли ва йўналишсиз таксилар мустасно) йўловчилар ташиш хизматларига янги тарифларни белгилаш тавсия этилсин.

Бунда, иссиқлик таъминоти хизматларининг аҳоли учун белгиланадиган нархлари жорий куз-қиш мавсумида оширилмаслиги белгилансин.

Иқтисодиёт ва молия вазирлиги мазкур бандда белгиланган тарифларни қайта кўриб чиқишда нархларнинг асоссиз ошиб кетишининг олдини олиш чораларини кўрсин.

4. Қуйидагилар:

Ёқилғи-энергетика соҳасида бозор механизмларини жорий этиш ишларини мувофиқлаштириш комиссияси (кейинги ўринларда — Комиссия) таркиби 2-иловага мувофиқ;

Энергетика инфратузилмасининг барқарор ишлашини таъминлаш бўйича ишчи гуруҳи (кейинги ўринларда — Ишчи гуруҳ) таркиби 3-иловага мувофиқ тасдиқлансин.

5. Комиссия:

а) қуйидагиларни:

икки ҳафта муддатда нефть-газ ва энергетика соҳасини ривожлантириш, ёқилғи-энергетика ресурсларини етказиб бериш сифатини яхшилаш ва уларнинг нархларини такомиллаштиришга оид мавзуларни оммавий ахборот воситаларида кенг ёритиш бўйича медиа-режани;

2023 йил 15 октябрга қадар энергия ресурслари истеъмолини мақбуллаштириш, йўқотишларини камайтириш ва ишлаб чиқаришда энергия самарадорлигини ошириш дастурини;

2023 йил 20 октябрга қадар технологик жараёнларни ҳамда материал ва хом ашё ресурсларини сарфлаш нормаларини, фойдаланиш ва ишлаб чиқаришга оид бўлмаган харажатларни қисқартириш дастурини;

2023 йил 1 ноябрга қадар энергетика корхоналарида меҳнат унумдорлигини ошириш, ишлаб чиқариш ва бошқа харажатларни камайтириш ҳисобига ишлаб чиқариладиган маҳсулотлар таннархини ўртача 8 — 10 фоизга қисқартиришни назарда тутувчи мақсадли кўрсаткичларни;

2023 йил 15 ноябрга қадар уй хўжаликларида электр энергияси ва табиий газни тежаш, улардан самарали фойдаланиш лойиҳалари учун 2024 йилда имтиёзли ресурсларни жалб қилиш бўйича чора-тадбирларни;

2023 йил 1 декабрга қадар электр энергияси ва табиий газни истеъмолчиларга узатишдаги йўқотишларни ҳисоблаш услубиятини;

2023 йил 15 декабрга қадар энергетика корхоналари томонидан амалга оширилаётган инвестиция лойиҳаларини мақбуллаштириш, уларнинг самарадорлигини ошириш ва харидлар жараёнлари шаффофлигини ташкил қилиш орқали инвестиция харажатларини қисқартириш бўйича чора-тадбирларни тасдиқласин;

б) тизимли равишда:

ҳудудларда тариф ошиши билан боғлиқ муаммоларни олдиндан аниқлаб, уларни жойида ҳал қилиб борсин;

ҳудудларда автомобилларга газ тўлдириш компрессор шохобчаларида чакана нархлар кескин ошиб кетишининг олди олинишини таъминласин;

йирик саноат ва инфратузилма объектлари, шу жумладан электр станциялари ёқилғи билан узлуксиз таъминланишини ташкил этсин;

аҳоли ва тадбиркорлик субъектларини энергия ресурслари билан таъминлашда вужудга келаётган тизимли муаммоларни бартараф этиш чораларини кўрсин;

тарифлар ошишининг иқтисодиёт тармоқлари ва аҳолига таъсири, шу жумладан истеъмол товарлари нархлари кескин ошишининг олдини олиш, шунингдек иқтисодиёт тармоқлари корхоналарида ишлаб чиқариш таннархини ва ишлаб чиқариладиган маҳсулотларга сарф қилинадиган энергия ресурслари миқдорини камайтириш бўйича чораларни белгилаб борсин.

6. Ишчи гуруҳ (Раматов):

а) тизимли равишда:

республика ҳудудларида электр энергияси ва табиий газ тармоқлари ҳамда қурилмаларининг ҳолатини ўрганиб, уларнинг барқарор ишлашини таъминлаш бўйича зарур чораларни кўрсин;

электр энергияси ва табиий газ тармоқлари ҳамда қурилмаларини капитал таъмирлаш, реконструкция ва модернизация қилиш ишлари ўз вақтида ва сифатли бажарилишини таъминласин ҳамда мазкур ишларнинг якунлари бўйича объектларни қабул қилиб борсин;

мазкур вазифаларни амалга оширишда вужудга келаётган муаммоларни тезкорлик билан ҳал қилиб борсин;

б) ҳар ўн кунда амалга оширилган ишлар юзасидан Ўзбекистон Республикаси Президентига ахборот киритсин.

7. Ўзбекистон Республикаси Бош вазири ўринбосари — иқтисодиёт ва молия вазири Ж.А. Қўчқоров, Бош прокуратура, Давлат хавфсизлик хизмати, Коррупцияга қарши курашиш агентлиги, Рақобатни ривожлантириш ва истеъмолчилар ҳуқуқларини ҳимоя қилиш қўмитаси, Солиқ қўмитаси ҳамда Электр энергияси, нефть маҳсулотлари ва газдан фойдаланишни назорат қилиш инспекцияси автомобилларга газ тўлдириш компрессор шохобчаларида:

ўрнатилган газ ҳисоблаш ускуналари табиий газ назорати ва ҳисобининг автоматлаштирилган тизимига тўлиқ уланганлигини ва онлайн режимда маълумотлар узатилаётганлигини қатъий назорат қилиб борсин;

ноқонуний уланиш, ёқилғи-энергия ресурсларини талон-торож қилиш ва ноқонуний истеъмол қилишнинг бошқа ҳолатларини, шунингдек, уларни содир этишга имкон берувчи сабаб ва шарт-шароитларни аниқлаш, бартараф этиш ва олдини олиш бўйича назорат тадбирларини янада кучайтирсин;

табиий газни сотишда унинг энг баланд чакана нархи бир куб метр учун 2024 йил 1 июнгача 3 350 сўмдан, 2024 йил 1 августгача 3 750 сўмдан ошиб кетмаслиги бўйича қатъий чоралар кўрсин;

Бунда, онлайн режимда маълумотлар узатмаётган, чакана сотишда чекланган нархнинг асоссиз оширилишига, ноқонуний уланишга, ёқилғи-энергия ресурсларини талон-торож ва ноқонуний истеъмол қилинишига йўл қўйган автомобилларга газ тўлдириш компрессор шохобчаларига табиий газ етказиб беришни тўхтатиш чоралари кўрилсин.

Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2023 йил 13 февралдаги ПҚ-54-сон қарорига мувофиқ Ўзбекистон Республикаси Бош прокурори ўринбосари Ш.А. Аминов мазкур бандда назарда тутилган чора-тадбирлар ижросини самарали ташкил қилишга шахсан жавобгар эканлиги маълумот учун қабул қилинсин.

8. Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2023 йил 12 майдаги ПҚ-157-сон қарорига мувофиқ табиий газ ҳажмининг аниқ ҳисобини юритиш мақсадида табиий газни қабул қилиш ва узатишнинг барча нуқталарига онлайн электрон ҳисоблагичларни ўрнатиш, уларни солиқ органлари ахборот тизимлари билан интеграция қилиш орқали ягона автоматлаштирилган табиий газ ҳаракати тизимини жорий этиш белгиланганлиги маълумот учун қабул қилинсин.

Солиқ қўмитаси ҳамда Энергетика вазирлигига табиий газни қазиб олишдан якуний истеъмолчиларга етказиб беришгача бўлган жараёнларни тўлиқ автоматлаштириш орқали унинг аниқ ҳисобини юритиш бўйича ишлар лозим даражада олиб борилмаганлиги кўрсатиб ўтилсин.

Ўзбекистон Республикаси Бош вазири ўринбосари — иқтисодиёт ва молия вазири Ж.А. Қўчқоров бу борада амалга оширилаётган ишлар тўғрисида ҳар ойда Ўзбекистон Республикаси Президенти Администрациясига ахборот киритиб борсин.

9. Белгилансинки, 2023 йил 1 октябрдан бошлаб «UzGasTrade» АЖ, «Ҳудудгазтаъминот» АЖ, «Ўзтрансгаз» АЖ, «Ҳудудий электр тармоқлари» АЖ, «Ўзбекистон миллий электр тармоқлари» АЖ ва «Иссиқлик электр станциялари» АЖ корхоналарининг маҳсулот сотишдан тушадиган барча тушумлари Ягона ғазна ҳисобварағида юритилади.

Бунда, Вазирлар Маҳкамаси ҳузуридаги Идоралараро тариф комиссияси қарорига асосан белгиланадиган маблағлар тақсимоти асосида Ягона ғазна ҳисобварағига тушган маблағлар шу куннинг ўзида мазкур корхоналарнинг хизмат кўрсатувчи банклардаги ҳисобварақларига ўтказиб берилади.

Солиқ қўмитаси электр энергияси ва табиий газни якуний истеъмолчиларга сотишдан тушадиган тушумлар мазкур корхоналарнинг Ягона ғазна ҳисобварағида юритиладиган шахсий ғазна ҳисобварақларига тушишини таъминласин.

10. Ўзбекистон Республикаси Ҳукуматининг айрим қарорларига 4-иловага мувофиқ ўзгартиришлар киритилсин.

11. Ўзбекистон Республикаси Ҳукуматининг айрим қарорлари 5-иловага мувофиқ ўз кучини йўқотган деб ҳисоблансин.

12. Энергетика вазирлиги ушбу қарорга мувофиқ электр энергияси ва табиий газнинг янги нархлари барча манфаатдор вазирликлар, идоралар ва ташкилотларга етказилишини таъминласин.

13. Белгилансинки, ушбу қарор 2023 йил 1 октябрдан эътиборан кучга киради.

14. Мазкур қарорнинг ижросини самарали ташкил этишга масъул ва шахсий жавобгар этиб Ўзбекистон Республикаси Бош вазири ўринбосари — иқтисодиёт ва молия вазири Ж.А. Қўчқоров ҳамда энергетика вазири Ж.Т. Мирзамаҳмудов белгилансин.

15. Ушбу қарорнинг ижросини назорат қилишни ўз зиммамда қолдираман.

Вазирлар Маҳкамасининг 2023 йил 15 сентябрдаги 475-сон қарорига 2-ИЛОВА

Ёқилғи-энергетика соҳасида бозор механизмларини жорий этиш ишларини мувофиқлаштириш комиссияси

1. А.Н. Арипов — Ўзбекистон Республикасининг Бош вазири, Комиссия раиси 2. Ж.Т. Мирзамаҳмудов — Ўзбекистон Республикаси энергетика вазири, Комиссия раисининг ўринбосари 3. Келишувга кўра — Ўзбекистон Республикаси Ҳисоб палатаси раиси ўринбосари 4. Келишувга кўра — Ўзбекистон Республикаси Бош прокурори ўринбосари 5. Б.Б. Ходжаев — Ўзбекистон Республикаси Иқтисодиёт ва молия вазири ўринбосари 6. Л.Ш. Кудратов — Ўзбекистон Республикаси Инвестициялар, саноат ва савдо вазири 7. А.Д. Ташкулов — Ўзбекистон Республикаси Адлия вазири 8. Ш.Ш. Шарахметов — Ўзбекистон Республикаси Рақобатни ривожлантириш ва истеъмолчилар ҳуқуқларини ҳимоя қилиш қўмитаси раиси 9. Лавозими бўйича — Ёқилғи-энергетика соҳаси корхоналари раҳбарлари

Вазирлар Маҳкамасининг 2023 йил 15 сентябрдаги 475-сон қарорига 3-ИЛОВА

Энергетика инфратузилмасининг барқарор ишлашини таъминлаш бўйича ишчи гуруҳи

1. А.Ж. Раматов — Ўзбекистон Республикасининг Бош вазири ўринбосари, Ишчи гуруҳ раиси 2. Келишувга кура — Ўзбекистон Республикаси Бош прокурори ўринбосари, Ишчи гуруҳ раиси ўринбосари 3. П.Р. Бобожонов — Ўзбекистон Республикаси ички ишлар вазири 4. Келишувга кура — Ўзбекистон Республикаси Давлат хавфсизлик хизмати раиси ўринбосари 5. Ж.Т. Мирзамаҳмудов — Ўзбекистон Республикаси энергетика вазири 6. И.И. Норқулов — Ўзбекистон Республикаси иқтисодиёт ва молия вазирининг биринчи ўринбосари 7. Келишувга кура — Ўзбекистон Республикаси Бош прокуратураси ҳузуридаги Иқтисодий жиноятларга қарши курашиш департаменти директори 8. И.А. Ниматуллаев — Ўзбекистон Республикаси Энергетика вазирлиги ҳузуридаги Электр энергияси, нефть маҳсулотлари ва газдан фойдаланишни назорат қилиш инспекцияси бошлиги, Ишчи гуруҳ ишчи органи

Вазирлар Маҳкамасининг 2023 йил 15 сентябрдаги 475-сон қарорига 4-ИЛОВА

Ўзбекистон Республикаси Ҳукуматининг айрим қарорларига киритилаётган

2. Вазирлар Маҳкамасининг «Ёқилғи-энергетика ресурсларининг нархлари ва тарифларини ўзгартириш тўғрисида» 2019 йил 30 июлдаги 633-сон қарорида :

а) 2-банд қуйидаги таҳрирда баён этилсин:

«2. 2019 йил 15 августдан бошлаб Аи-91 маркали автомобиль бензини биржа савдолари орқали сотиладиган тартиб белгилансин»;

б) 4-банд ўз кучини йўқотган деб ҳисоблансин.

Вазирлар Маҳкамасининг 2023 йил 15 сентябрдаги 475-сон қарорига 5-ИЛОВА

Ўзбекистон Республикаси Ҳукуматининг ўз кучини йўқотган деб ҳисобланаётган айрим қарорлари

1. Вазирлар Маҳкамасининг «Ёқилғи-энергетика ресурслари таъминотида бозор механизмларини жорий этиш тўғрисида» 2022 йил 30 июндаги 348-сон қарори .

2. Вазирлар Маҳкамасининг «Вазирлар Маҳкамасининг «Ёқилғи-энергетика ресурслари таъминотида бозор механизмларини жорий этиш тўғрисида» 2022 йил 30 июндаги 348-сон қарорининг амал қилишини вақтинча тўхтатиб туриш ҳақида» 2022 йил 14 июлдаги 387-сон қарори .

Ўзбекистон Республикасининг Бош вазири А. АРИПОВ

Тошкент ш.,

2023 йил 15 сентябрь,

475-сон

(Қонунчилик маълумотлари миллий базаси, 16.09.2023 й., 09/23/475/0708-сон; 17.04.2024 й., 09/24/204/0277-сон, 10 .06.2024 й., 09/24/319/0406-сон )

lex.uz

Oʻzbekiston Respublikasi Vazirlar Mahkamasining

qarori

TARKIBI

TARKIBI

OʻZGARTIRISHLAR

ROʻYXATI

Yoqilgʻi-energetika sohasida bozor mexanizmlarini joriy etishning qoʻshimcha chora-tadbirlari toʻgʻrisida

Aholi, iqtisodiyot tarmoqlari va tadbirkorlik subyektlarini yoqilgʻi-energetika resurslari bilan ishonchli tarzda taʼminlash, aholi xonadonlarida qayta tiklanuvchi energiya manbalari oʻrnatilishini qoʻshimcha ragʻbatlantirish, hamda yoqilgʻi-energetika resurslari narxlarining shakllanishini bosqichma-bosqich bozor tamoyillariga oʻtkazish maqsadida Vazirlar Mahkamasi qaror qiladi:

1. Vazirlar Mahkamasining 2018-yil 12-yanvardagi 22-son qaroriga muvofiq elektr energiyasining yirik isteʼmolchilari — yuridik shaxslar tomonidan tungi davrda (soat 22 00 dan 24 00 gacha va soat 00 00 dan 06 00 gacha) foydalanilgan elektr energiyasi uchun toʻlovlar belgilangan tarifga nisbatan 1,5 baravar miqdorda kamayuvchi koeffitsiyentni koʻllash orqali hisob-kitob qilinishi oʻrnatilganligi maʼlumot uchun qabul qilinsin.

2. Vazirlar Mahkamasi huzuridagi Idoralararo tarif komissiyasi 2023-yil 1-oktabrdan boshlab:

tabiiy gaz va elektr energiyasini ishlab chiqarish, uzatish, taqsimlash, sotish tariflarini hamda issiqlik energiyasini ishlab chiqarish tariflarini;

elektr va issiqlik energiyasi, shuningdek, tabiiy gaz isteʼmolchilaridan va ulgurji qayta sotuvchilardan tushadigan mablagʻlarni taqsimlash tartibini;

temir yoʻl transportida yuk va yoʻlovchilarni tashish xizmatlari va boshqa tariflarni qayta koʻrib chiqsin va tasdiqlasin.

3. Qoraqalpogʻiston Respublikasi Vazirlar Kengashi, viloyatlar va Toshkent shahri hokimliklariga issiqlik taʼminoti, suv taʼminoti va oqova suv xizmatlariga, shahar yoʻlovchilar tashish transportida (bundan yoʻnalishli va yoʻnalishsiz taksilar mustasno) yoʻlovchilar tashish xizmatlariga yangi tariflarni belgilash tavsiya etilsin.

Bunda, issiqlik taʼminoti xizmatlarining aholi uchun belgilanadigan narxlari joriy kuz-qish mavsumida oshirilmasligi belgilansin.

Iqtisodiyot va moliya vazirligi mazkur bandda belgilangan tariflarni qayta koʻrib chiqishda narxlarning asossiz oshib ketishining oldini olish choralarini koʻrsin.

4. Quyidagilar:

Yoqilgʻi-energetika sohasida bozor mexanizmlarini joriy etish ishlarini muvofiqlashtirish komissiyasi (keyingi oʻrinlarda — Komissiya) tarkibi 2-ilovaga muvofiq;

Energetika infratuzilmasining barqaror ishlashini taʼminlash boʻyicha ishchi guruhi (keyingi oʻrinlarda — Ishchi guruh) tarkibi 3-ilovaga muvofiq tasdiqlansin.

5. Komissiya:

a) quyidagilarni:

ikki hafta muddatda neft-gaz va energetika sohasini rivojlantirish, yoqilgʻi-energetika resurslarini yetkazib berish sifatini yaxshilash va ularning narxlarini takomillashtirishga oid mavzularni ommaviy axborot vositalarida keng yoritish boʻyicha media-rejani;

2023-yil 15-oktabrga qadar energiya resurslari isteʼmolini maqbullashtirish, yoʻqotishlarini kamaytirish va ishlab chiqarishda energiya samaradorligini oshirish dasturini;

2023-yil 20-oktabrga qadar texnologik jarayonlarni hamda material va xom ashyo resurslarini sarflash normalarini, foydalanish va ishlab chiqarishga oid boʻlmagan xarajatlarni qisqartirish dasturini;

2023-yil 1-noyabrga qadar energetika korxonalarida mehnat unumdorligini oshirish, ishlab chiqarish va boshqa xarajatlarni kamaytirish hisobiga ishlab chiqariladigan mahsulotlar tannarxini oʻrtacha 8 — 10 foizga qisqartirishni nazarda tutuvchi maqsadli koʻrsatkichlarni;

2023-yil 15-noyabrga qadar uy xoʻjaliklarida elektr energiyasi va tabiiy gazni tejash, ulardan samarali foydalanish loyihalari uchun 2024-yilda imtiyozli resurslarni jalb qilish boʻyicha chora-tadbirlarni;

2023-yil 1-dekabrga qadar elektr energiyasi va tabiiy gazni isteʼmolchilarga uzatishdagi yoʻqotishlarni hisoblash uslubiyatini;

2023-yil 15-dekabrga qadar energetika korxonalari tomonidan amalga oshirilayotgan investitsiya loyihalarini maqbullashtirish, ularning samaradorligini oshirish va xaridlar jarayonlari shaffofligini tashkil qilish orqali investitsiya xarajatlarini qisqartirish boʻyicha chora-tadbirlarni tasdiqlasin;

b) tizimli ravishda:

hududlarda tarif oshishi bilan bogʻliq muammolarni oldindan aniqlab, ularni joyida hal qilib borsin;

hududlarda avtomobillarga gaz toʻldirish kompressor shoxobchalarida chakana narxlar keskin oshib ketishining oldi olinishini taʼminlasin;

yirik sanoat va infratuzilma obyektlari, shu jumladan elektr stansiyalari yoqilgʻi bilan uzluksiz taʼminlanishini tashkil etsin;

aholi va tadbirkorlik subyektlarini energiya resurslari bilan taʼminlashda vujudga kelayotgan tizimli muammolarni bartaraf etish choralarini koʻrsin;

tariflar oshishining iqtisodiyot tarmoqlari va aholiga taʼsiri, shu jumladan isteʼmol tovarlari narxlari keskin oshishining oldini olish, shuningdek iqtisodiyot tarmoqlari korxonalarida ishlab chiqarish tannarxini va ishlab chiqariladigan mahsulotlarga sarf qilinadigan energiya resurslari miqdorini kamaytirish boʻyicha choralarni belgilab borsin.

6. Ishchi guruh (Ramatov):

a) tizimli ravishda:

respublika hududlarida elektr energiyasi va tabiiy gaz tarmoqlari hamda qurilmalarining holatini oʻrganib, ularning barqaror ishlashini taʼminlash boʻyicha zarur choralarni koʻrsin;

elektr energiyasi va tabiiy gaz tarmoqlari hamda qurilmalarini kapital taʼmirlash, rekonstruksiya va modernizatsiya qilish ishlari oʻz vaqtida va sifatli bajarilishini taʼminlasin hamda mazkur ishlarning yakunlari boʻyicha obyektlarni qabul qilib borsin;

mazkur vazifalarni amalga oshirishda vujudga kelayotgan muammolarni tezkorlik bilan hal qilib borsin;

b) har oʻn kunda amalga oshirilgan ishlar yuzasidan Oʻzbekiston Respublikasi Prezidentiga axborot kiritsin.

7. Oʻzbekiston Respublikasi Bosh vaziri oʻrinbosari — iqtisodiyot va moliya vaziri J.A. Qoʻchqorov, Bosh prokuratura, Davlat xavfsizlik xizmati, Korrupsiyaga qarshi kurashish agentligi, Raqobatni rivojlantirish va isteʼmolchilar huquqlarini himoya qilish qoʻmitasi, Soliq qoʻmitasi hamda Elektr energiyasi, neft mahsulotlari va gazdan foydalanishni nazorat qilish inspeksiyasi avtomobillarga gaz toʻldirish kompressor shoxobchalarida:

oʻrnatilgan gaz hisoblash uskunalari tabiiy gaz nazorati va hisobining avtomatlashtirilgan tizimiga toʻliq ulanganligini va onlayn rejimda maʼlumotlar uzatilayotganligini qatʼiy nazorat qilib borsin;

noqonuniy ulanish, yoqilgʻi-energiya resurslarini talon-toroj qilish va noqonuniy isteʼmol qilishning boshqa holatlarini, shuningdek, ularni sodir etishga imkon beruvchi sabab va shart-sharoitlarni aniqlash, bartaraf etish va oldini olish boʻyicha nazorat tadbirlarini yanada kuchaytirsin;

tabiiy gazni sotishda uning eng baland chakana narxi bir kub metr uchun 2024-yil 1-iyungacha 3 350 soʻmdan, 2024-yil 1-avgustgacha 3 750 soʻmdan oshib ketmasligi boʻyicha qatʼiy choralar koʻrsin;

Bunda, onlayn rejimda maʼlumotlar uzatmayotgan, chakana sotishda cheklangan narxning asossiz oshirilishiga, noqonuniy ulanishga, yoqilgʻi-energiya resurslarini talon-toroj va noqonuniy isteʼmol qilinishiga yoʻl qoʻygan avtomobillarga gaz toʻldirish kompressor shoxobchalariga tabiiy gaz yetkazib berishni toʻxtatish choralari koʻrilsin.

Oʻzbekiston Respublikasi Prezidentining 2023-yil 13-fevraldagi PQ-54-son qaroriga muvofiq Oʻzbekiston Respublikasi Bosh prokurori oʻrinbosari Sh.A. Aminov mazkur bandda nazarda tutilgan chora-tadbirlar ijrosini samarali tashkil qilishga shaxsan javobgar ekanligi maʼlumot uchun qabul qilinsin.

8. Oʻzbekiston Respublikasi Prezidentining 2023-yil 12-maydagi PQ-157-son qaroriga muvofiq tabiiy gaz hajmining aniq hisobini yuritish maqsadida tabiiy gazni qabul qilish va uzatishning barcha nuqtalariga onlayn elektron hisoblagichlarni oʻrnatish, ularni soliq organlari axborot tizimlari bilan integratsiya qilish orqali yagona avtomatlashtirilgan tabiiy gaz harakati tizimini joriy etish belgilanganligi maʼlumot uchun qabul qilinsin.

Soliq qoʻmitasi hamda Energetika vazirligiga tabiiy gazni qazib olishdan yakuniy isteʼmolchilarga yetkazib berishgacha boʻlgan jarayonlarni toʻliq avtomatlashtirish orqali uning aniq hisobini yuritish boʻyicha ishlar lozim darajada olib borilmaganligi koʻrsatib oʻtilsin.

Oʻzbekiston Respublikasi Bosh vaziri oʻrinbosari — iqtisodiyot va moliya vaziri J.A. Qoʻchqorov bu borada amalga oshirilayotgan ishlar toʻgʻrisida har oyda Oʻzbekiston Respublikasi Prezidenti Administratsiyasiga axborot kiritib borsin.

9. Belgilansinki, 2023-yil 1-oktabrdan boshlab “UzGasTrade” AJ, “Hududgaztaʼminot” AJ, “Oʻztransgaz” AJ, “Hududiy elektr tarmoqlari” AJ, “Oʻzbekiston milliy elektr tarmoqlari” AJ va “Issiqlik elektr stansiyalari” AJ korxonalarining mahsulot sotishdan tushadigan barcha tushumlari Yagona gʻazna hisobvaragʻida yuritiladi.

Bunda, Vazirlar Mahkamasi huzuridagi Idoralararo tarif komissiyasi qaroriga asosan belgilanadigan mablagʻlar taqsimoti asosida Yagona gʻazna hisobvaragʻiga tushgan mablagʻlar shu kunning oʻzida mazkur korxonalarning xizmat koʻrsatuvchi banklardagi hisobvaraqlariga oʻtkazib beriladi.

Soliq qoʻmitasi elektr energiyasi va tabiiy gazni yakuniy isteʼmolchilarga sotishdan tushadigan tushumlar mazkur korxonalarning Yagona gʻazna hisobvaragʻida yuritiladigan shaxsiy gʻazna hisobvaraqlariga tushishini taʼminlasin.

10. Oʻzbekiston Respublikasi Hukumatining ayrim qarorlariga 4-ilovaga muvofiq oʻzgartirishlar kiritilsin.

11. Oʻzbekiston Respublikasi Hukumatining ayrim qarorlari 5-ilovaga muvofiq oʻz kuchini yoʻqotgan deb hisoblansin.

12. Energetika vazirligi ushbu qarorga muvofiq elektr energiyasi va tabiiy gazning yangi narxlari barcha manfaatdor vazirliklar, idoralar va tashkilotlarga yetkazilishini taʼminlasin.

13. Belgilansinki, ushbu qaror 2023-yil 1-oktabrdan eʼtiboran kuchga kiradi.

14. Mazkur qarorning ijrosini samarali tashkil etishga masʼul va shaxsiy javobgar etib Oʻzbekiston Respublikasi Bosh vaziri oʻrinbosari — iqtisodiyot va moliya vaziri J.A. Qoʻchqorov hamda energetika vaziri J.T. Mirzamahmudov belgilansin.

15. Ushbu qarorning ijrosini nazorat qilishni oʻz zimmamda qoldiraman.

Vazirlar Mahkamasining 2023-yil 15-sentabrdagi 475-son qaroriga 2-ILOVA

Yoqilgʻi-energetika sohasida bozor mexanizmlarini joriy etish ishlarini muvofiqlashtirish komissiyasi

1. A.N. Aripov — Oʻzbekiston Respublikasining Bosh vaziri, Komissiya raisi 2. J.T. Mirzamahmudov — Oʻzbekiston Respublikasi energetika vaziri, Komissiya raisining oʻrinbosari 3. Kelishuvga koʻra — Oʻzbekiston Respublikasi Hisob palatasi raisi oʻrinbosari 4. Kelishuvga koʻra — Oʻzbekiston Respublikasi Bosh prokurori oʻrinbosari 5. B.B. Xodjayev — Oʻzbekiston Respublikasi Iqtisodiyot va moliya vaziri oʻrinbosari 6. L.Sh. Kudratov — Oʻzbekiston Respublikasi Investitsiyalar, sanoat va savdo vaziri 7. A.D. Tashkulov — Oʻzbekiston Respublikasi Adliya vaziri 8. Sh.Sh. Sharaxmetov — Oʻzbekiston Respublikasi Raqobatni rivojlantirish va isteʼmolchilar huquqlarini himoya qilish qoʻmitasi raisi 9. Lavozimi boʻyicha — Yoqilgʻi-energetika sohasi korxonalari rahbarlari

Vazirlar Mahkamasining 2023-yil 15-sentabrdagi 475-son qaroriga 3-ILOVA

Energetika infratuzilmasining barqaror ishlashini taʼminlash boʻyicha ishchi guruhi

1. A.J. Ramatov — Oʻzbekiston Respublikasining Bosh vaziri oʻrinbosari, Ishchi guruh raisi 2. Kelishuvga kura — Oʻzbekiston Respublikasi Bosh prokurori oʻrinbosari, Ishchi guruh raisi oʻrinbosari 3. P.R. Bobojonov — Oʻzbekiston Respublikasi ichki ishlar vaziri 4. Kelishuvga kura — Oʻzbekiston Respublikasi Davlat xavfsizlik xizmati raisi oʻrinbosari 5. J.T. Mirzamahmudov — Oʻzbekiston Respublikasi energetika vaziri 6. I.I. Norqulov — Oʻzbekiston Respublikasi iqtisodiyot va moliya vazirining birinchi oʻrinbosari 7. Kelishuvga kura — Oʻzbekiston Respublikasi Bosh prokuraturasi huzuridagi Iqtisodiy jinoyatlarga qarshi kurashish departamenti direktori 8. I.A. Nimatullayev — Oʻzbekiston Respublikasi Energetika vazirligi huzuridagi Elektr energiyasi, neft mahsulotlari va gazdan foydalanishni nazorat qilish inspeksiyasi boshligi, Ishchi guruh ishchi organi

Vazirlar Mahkamasining 2023-yil 15-sentabrdagi 475-son qaroriga 4-ILOVA

Oʻzbekiston Respublikasi Hukumatining ayrim qarorlariga kiritilayotgan

2. Vazirlar Mahkamasining “Yoqilgʻi-energetika resurslarining narxlari va tariflarini oʻzgartirish toʻgʻrisida” 2019-yil 30-iyuldagi 633-son qarorida :

a) 2-band quyidagi tahrirda bayon etilsin:

“2. 2019-yil 15-avgustdan boshlab Ai-91 markali avtomobil benzini birja savdolari orqali sotiladigan tartib belgilansin”;

b) 4-band oʻz kuchini yoʻqotgan deb hisoblansin.

Vazirlar Mahkamasining 2023-yil 15-sentabrdagi 475-son qaroriga 5-ILOVA

Oʻzbekiston Respublikasi Hukumatining oʻz kuchini yoʻqotgan deb hisoblanayotgan ayrim qarorlari

1. Vazirlar Mahkamasining “Yoqilgʻi-energetika resurslari taʼminotida bozor mexanizmlarini joriy etish toʻgʻrisida” 2022-yil 30-iyundagi 348-son qarori .

2. Vazirlar Mahkamasining “Vazirlar Mahkamasining “Yoqilgʻi-energetika resurslari taʼminotida bozor mexanizmlarini joriy etish toʻgʻrisida” 2022-yil 30-iyundagi 348-son qarorining amal qilishini vaqtincha toʻxtatib turish haqida” 2022-yil 14-iyuldagi 387-son qarori .

Oʻzbekiston Respublikasining Bosh vaziri A. ARIPOV

Toshkent sh.,

2023-yil 15-sentabr,

475-son

(Qonunchilik maʼlumotlari milliy bazasi, 16.09.2023-y., 09/23/475/0708-son; 17.04.2024-y., 09/24/204/0277-son, 10 .06.2024-y., 09/24/319/0406-son )

lex.uz