📅 2023-yil 14-sentabr · Vazirlar Mahkamasi qarorlari
Rasmiy matn. Rasmiy hujjat. Tahririy izohlar kiritilmagan.
📅 2023-yil 14-sentabr · Vazirlar Mahkamasi qarorlari
Rasmiy matn. Rasmiy hujjat. Tahririy izohlar kiritilmagan.
📅 2023 йил 14 сентябрь · Вазирлар Маҳкамаси қарорлари
Расмий матн. Расмий ҳужжат. Таҳририй изоҳлар киритилмаган.
📅 14 сентября 2023 г. · Постановления Кабинета Министров
Официальный текст. Официальный документ. Редакционные примечания не включены.
📅 14 September 2023 · Cabinet of Ministers resolutions
Official text. Official document. Editorial notes are not included.
Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг
қарори
СХЕМАСИ
Нотариуслар ва кадастр органларининг идоралараро ҳамкорлиги такомиллаштирилиши муносабати билан Ўзбекистон Республикаси Ҳукуматининг айрим қарорларига ўзгартиришлар киритиш тўғрисида
Сўнгги йилларда мамлакатимизда битимларни нотариал тасдиқлаш ва кўчмас мулкка бўлган ҳуқуқларни давлат рўйхатидан ўтказиш бўйича аҳолига давлат хизматлари кўрсатиш тизими ислоҳ қилиниб, ортиқча бюрократик тўсиқларни бартараф этиш, нотариуслар ва кадастр органларининг идоралараро ўзаро ҳамкорлигини такомиллаштириш борасида изчил чора-тадбирлар амалга оширилмоқда.
Шу билан бирга, нотариуслар ва кадастр органларининг идоралараро ўзаро ҳамкорлигида аҳолига давлат хизматларини самарали кўрсатишга тўсқинлик қилувчи бир қатор тизимли муаммолар мавжуд.
Хусусан, кўчмас мулклар тўғрисидаги маълумотлар алмашинувида ер участкалари ва кўп йиллик дов-дарахтлар тўғрисидаги маълумотлар алмашинуви йўлга қўйилмаганлиги ҳамда ипотека шартномалари нотариал идоралардан кадастр органларига юборилмаётганлиги ушбу давлат хизматларини кўрсатиш сифатига салбий таъсир кўрсатмоқда.
Ўзбекистон Республикаси Президентининг «Мулк ҳуқуқининг дахлсизлигини ишончли ҳимоя қилиш, мулкий муносабатларга асоссиз аралашувга йўл қўймаслик, хусусий мулкнинг капиталлашув даражасини ошириш чора-тадбирлари тўғрисида» 2022 йил 24 августдаги ПФ-198-сон Фармонига мувофиқ, шунингдек, нотариал тасдиқлаш ва кўчмас мулкка кадастр паспортини бериш бўйича аҳолига давлат хизматларини кўрсатиш тизимини ислоҳ қилиш ҳамда ушбу соҳадаги бюрократик тўсиқларни бартараф этиш мақсадида Вазирлар Маҳкамаси қарор қилади:
1. Ўзбекистон Республикаси Ҳукуматининг айрим қарорларига иловага мувофиқ қуйидагиларни назарда тутувчи ўзгартиришлар киритилсин:
нотариуслар билан маълумот алмашинувида ер участкалари ва кўп йиллик дов-дарахтлар тўғрисидаги маълумотларни ҳам тақдим этиш;
турар жой олди-сотди шартномасини нотариал тасдиқлашда нотариусга кўчмас мулкнинг кадастр йиғмажилдини тақдим этиш амалиётини бекор қилиш;
нотариуслар ва кадастр органларининг ўзаро ҳамкорлигини «Электрон ҳукумат» тизими орқали амалга ошириш;
кўп йиллик дов-дарахтларга бўлган мулк ҳуқуқини давлат рўйхатидан ўтказишда кадастр паспортини тайёрлашнинг аниқ муддатларини белгилаш.
2. Мазкур қарорнинг бажарилишини назорат қилиш Ўзбекистон Республикаси Бош вазирининг ўринбосари — иқтисодиёт ва молия вазири Ж.А. Қўчқоров зиммасига юклансин.
Вазирлар Маҳкамасининг 2023 йил 14 сентябрдаги 470-сон қарорига ИЛОВА
Ўзбекистон Республикаси Ҳукуматининг айрим қарорларига киритилаётган ўзгартиришлар
1. Вазирлар Маҳкамасининг 2017 йил 27 февралдаги 106-сон қарори билан тасдиқланган Кўчмас мулкнинг олди-сотди, айирбошлаш ва ҳадя қилиш битимларини идоралараро электрон ҳамкорликни қўллаган ҳолда нотариал тасдиқлаш тартиби тўғрисидаги низомда :
а) 4-банднинг учинчи хатбошисидаги «кўчмас мулкнинг кадастр йиғмажилди,» сўзлари чиқариб ташлансин;
б) 12-банд қуйидаги таҳрирда баён этилади:
«12. Битимни нотариал тасдиқлаш учун қуйидаги ҳужжатлар тақдим этилади:
электрон аризанинг ноёб рақами;
паспорт ёки битим томонларининг шахсини тасдиқловчи бошқа ҳужжат;
хусусийлаштирилган кўчмас мулкни бошқа шахсга ўтказишда — кўчмас мулкни хусусийлаштиришга розилик берган шахсларнинг нотариал тасдиқланган розилиги, шунингдек, Ўзбекистон Республикаси Давлат активларини бошқариш агентлигининг ҳудудий бошқармаларидан (Тошкент шаҳрида — «Тошкент шаҳрида уй-жойга давлат ордерлари ва маълумотлар бериш маркази» давлат унитар корхонасидан) олинган хусусийлаштиришга розилик берган шахслар тўғрисида маълумотнома;
агар кўчмас мулк биргаликдаги никоҳ давомида орттирилган бўлса — эрнинг (хотиннинг) нотариал тасдиқланган розилиги;
агар кўчмас мулк гаровга қўйилган бўлса — гаровга олувчининг розилиги;
агар васийликдаги (ҳомийликдаги) шахс номидан васий (ҳомий) шартнома тузса — васийлик ва ҳомийлик органининг розилиги;
юридик шахслар учун — юридик шахс ваколатли органининг қарори (умумий мажлис баённомаси, кузатувчи кенгашнинг қарори, буйруқ ва бошқалар);
давлат божи тўланганлигини тасдиқловчи ҳужжат.
Кўчмас мулкнинг кадастр маълумотлари, солиқ тўловчининг идентификация рақами, шунингдек, доимий яшаш жойи ёки вақтинча турган жойи бўйича рўйхатга олинган шахсларнинг паспортига оид маълумотларни нотариуслар идоралараро электрон ҳамкорлик орқали мустақил оладилар.
Юридик шахсларнинг кўчмас мулк билан боғлиқ битимларни нотариал тасдиқлаш тарафларнинг ўз хоҳишига кўра амалга оширилади ҳамда мажбурий тусга эга эмас»;
в) 13-бандининг биринчи хатбошисидаги «Қорақалпоғистон Республикаси, вилоятлар ва Тошкент шаҳри ер тузиш ва кўчмас мулк кадастри давлат корхонасининг» сўзлари «Давлат кадастрлари палатасининг» сўзлари билан алмаштирилсин;
г) 2-иловада :
3-позициянинг «Маълумотларни қабул қилувчи идора» устунидаги ««Ергеодезкадастр» давлат қўмитаси» сўзлари «Ўзбекистон Республикаси Иқтисодиёт ва молия вазирлиги ҳузуридаги Кадастр агентлиги» сўзлари билан алмаштирилсин;
6-позиция қуйидаги таҳрирда баён этилсин:
« 6. Кўчмас мулкнинг кадастр маълумотлари, кўчмас мулкни бошқага ўтказиш тақиқланганлиги ва хатланганлиги ҳақидаги маълумотлар Нотариал идоралар Ўзбекистон Республикаси Иқтисодиёт ва молия вазирлиги ҳузуридаги Кадастр агентлиги Кўчмас мулкнинг кадастр рақами бўйича бир марталик сўровлар бўйича » ;
7-позициянинг «Маълумотларни тақдим этувчи идора» устунидаги ««Ергеодезкадастр» давлат қўмитаси» сўзлари «Ўзбекистон Республикаси Иқтисодиёт ва молия вазирлиги ҳузуридаги Кадастр агентлиги» сўзлари билан алмаштирилсин.
2. Вазирлар Маҳкамасининг «Нотариатнинг фаол модели доирасида нотариуслар томонидан «ягона дарча» тамойили бўйича битимларни тасдиқлашда давлат органлари ва ташкилотлари билан ҳамкорлик қилишнинг маъмурий регламентларини тасдиқлаш тўғрисида» 2018 йил 14 сентябрдаги 733-сон қарорида :
а) 2-банднинг тўртинчи хатбошиси қуйидаги таҳрирда баён этилсин:
«Кўчмас мулкни бошқа шахсга ўтказиш шартномасини нотариал тасдиқлашда ер участкаси, бино ва иншоотлар ҳамда кўп йиллик дов-дарахтлар ҳақида маълумотлар олишнинг маъмурий регламенти 3-иловага мувофиқ»;
б) 1-иловада :
4-банднинг биринчи хатбошисидаги «кўчмас мулкнинг кадастр йиғмажилди,» сўзлари чиқариб ташлансин;
6-банднинг олтинчи хатбошисидаги «йиғма жилди» сўзлари чиқариб ташлансин;
11-банднинг олтинчи хатбошисидаги «йиғма жилди» сўзлари чиқариб ташлансин;
1-илованинг 1-босқич «Тадбирлар» устунидаги «кўчмас мулкнинг кадастр йиғмажилди,» сўзлари чиқариб ташлансин;
в) 3-иловада :
номи қуйидаги таҳрирда баён этилсин:
«Кўчмас мулкни бошқа шахсга ўтказиш шартномасини нотариал тасдиқлашда ер участкаси, бино ва иншоотлар ҳамда кўп йиллик дов-дарахтлар ҳақида маълумотлар олишнинг маъмурий регламенти»;
1 ва 2-бандлар қуйидаги таҳрирда баён этилсин:
«1. Ушбу Регламент нотариатнинг фаол модели доирасида нотариуслар томонидан «ягона дарча» тамойили бўйича кўчмас мулкни бошқа шахсга ўтказиш шартномаси нотариал тасдиқлашда ер участкаси, бино ва иншоотлар ҳамда кўп йиллик дов-дарахтлар ҳақидаги маълумотларни (ер участкаси, бино ва иншоотлар ҳамда кўп йиллик дов-дарахтларнинг тегишлилиги ва таркиби, кадастр рақами ва умумий (яшаш) майдони ҳажми, сони, кўчмас мулкни бошқа шахсга ўтказишга тақиқ ва хатлов мавжуд ёки мавжуд эмаслиги) (кейинги ўринларда — ер участкаси, бино ва иншоотлар ҳамда кўп йиллик дов-дарахтлар ҳақида маълумот) олишда Иқтисодиёт ва молия вазирлиги ҳузуридаги Кадастр агентлигининг Давлат кадастрлари палатаси туман (шаҳар) филиаллари (кейинги ўринларда — Давлат кадастрлари палатаси туман (шаҳар) филиаллари) билан ҳамкорлик қилиш тартибини белгилайди.
2. Нотариусларнинг Давлат кадастрлари палатаси туман (шаҳар) филиаллари билан ахборот алмашуви курьерлик хизмати орқали ёки «Электрон ҳукумат» тизимининг Идоралараро интеграциялашув платформаси орқали реал вақт режимида амалга оширилади.
Бунда сўров билан юборилаётган маълумотлар Кадастр ва кўчмас мулкларни рўйхатдан ўтказиш интеграцион ахборот тизимида (кейинги ўринларда — Ахборот тизими) бўлмаганлиги аниқланган тақдирда, уч кун ичида ушбу маълумотлар «Электрон ҳукумат» тизимининг Идоралараро интеграциялашув платформаси орқали тақдим этилади»;
2-бобнинг номи қуйидаги таҳрирда баён этилсин:
«2-боб. Ер участкаси, бино ва иншоотлар ҳамда кўп йиллик дов-дарахтлар ҳақида маълумот олишда нотариуслар ва Давлат кадастрлари палатаси туман (шаҳар) филиалларининг ўзаро ҳамкорлик қилиши тартиби»;
4 — 11-бандлар қуйидаги таҳрирда баён этилсин:
«4. Ер участкаси, бино ва иншоотлар ҳамда кўп йиллик дов-дарахтлар мулкдори ёки қонун ҳужжатларида белгиланган тартибда унинг номидан ҳаракат қилишга ваколатли бўлган вакил кўчмас мулкни бошқа шахсга ўтказиш шартномасини нотариал тасдиқлаш учун нотариусга кўчмас мулкка эгалик ҳуқуқини тасдиқловчи ҳужжат билан биргаликда паспорт ёки шахсни тасдиқловчи бошқа ҳужжатларни ҳамда қонун ҳужжатларида назарда тутилган ҳужжатларни тақдим этади.
Бунда ер участкаси, бино ва иншоотлар ҳамда кўп йиллик дов-дарахтларнинг тўлиқ бошқа шахсга ўтказиш шартномасини тасдиқлаш ишларини амалга оширишда маълумотлар нотариусларга курьерлик хизмати ёки «Электрон ҳукумат» тизимининг Идоралараро интеграциялашув платформаси орқали реал вақт режимида мустақил тақдим этилади.
5. Нотариуслар ер участкаси, бино ва иншоотлар ҳамда кўп йиллик дов-дарахтлар ҳақидаги маълумотни олиш учун ушбу Регламентга 2-иловага мувофиқ курьерлик хизмати орқали ёзма ёки «Электрон ҳукумат» тизимининг Идоралараро интеграциялашув платформаси орқали электрон шаклда сўровнома билан мурожаат қилади.
6. Сўровномада қуйидагилар кўрсатилиши лозим:
сўров йўллаётган нотариал идора номи;
сўров йўллаётган нотариал идора манзили (агар сўровнома ёзма шаклда бўлса);
сўровнома йўлланган сана ва қайд рақами;
сўров йўлланаётган Давлат кадастрлари палатаси туман (шаҳар) филиали номи;
кўчмас мулкнинг кадастр маълумотлари (кўчмас мулк объектларига бўлган ҳуқуқлар давлат реестри рақами ва кадастр рақами);
сўровнома йўлланган нотариал идора нотариусининг Ф.И.О.;
сўровнома йўллаган нотариал идора нотариусининг имзоси ва муҳри (агар сўровнома ёзма шаклда бўлса).
7. Сўровнома электрон тарзда расмийлаштирилади ва «Электрон ҳукумат» тизимининг Идоралараро интеграциялашув платформаси орқали реал вақт режимида жўнатилади.
8. Сўровномада маълумотлар тўлиқ бўлмаган тақдирда Давлат кадастрлари палатаси туман (шаҳар) филиали маълумотномани беришни рад этади.
Бошқа асосларга кўра ер участкаси, бино ва иншоотлар ҳамда кўп йиллик дов-дарахтлар ҳақида маълумот беришни рад этиш қатъиян тақиқланади.
9. Нотариуснинг сўровномасига Давлат кадастрлари палатасининг туман (шаҳар) филиаллари томонидан ушбу Регламентга 3-иловага мувофиқ шаклда, агар сўровнома:
курьерлик хизмати орқали юборилса — бир соат ичида ёзма ёки электрон шаклда;
«Электрон ҳукумат» тизимининг Идоралараро интеграциялашув платформаси орқали юборилганда — зудлик билан реал вақт режимида электрон шаклда жавоб йўлланади.
Бунда сўров билан юборилаётган маълумотлар Ахборот тизимида бўлмаганлиги аниқланган тақдирда, уч кун ичида ушбу маълумотлар «Электрон ҳукумат» тизимининг Идоралараро интеграциялашув платформаси ёки курьерлик хизмати орқали тақдим этилади.
10. Ер участкаси, бино ва иншоотлар ҳамда кўп йиллик дов-дарахтлар ҳақида маълумотлар Давлат кадастрлари палатаси туман (шаҳар) филиаллари томонидан бепул берилади.
11. Нотариус сўровномасига асосан бериладиган маълумотда қуйидагилар кўрсатилиши шарт:
Давлат кадастрлари палатаси туман (шаҳар) филиали номи;
Давлат кадастрлари палатаси туман (шаҳар) филиалининг манзили (агар жавоб ёзма шаклда бўлса);
маълумотнома тузилган сана ва қайд рақами;
маълумотнома юборилаётган нотариал идора;
ер участкаси, бино ва иншоотлар ҳамда кўп йиллик дов-дарахтлар мулкдори ҳақидаги маълумотлар (агар мулкдор жисмоний шахс бўлса, жисмоний шахснинг шахсий идентификация рақами, фамилияси, исми, отасининг исми, паспорт ёки идентификацияловчи ID-карта рақами, юридик шахс бўлса, унинг номи);
ер участкаси, бино ва иншоотлар ҳамда кўп йиллик дов-дарахтлар кадастр маълумотлари (ер участкаси, бино ва иншоотлар ҳамда кўп йиллик дов-дарахтлар таркиби, жойлашган манзили, уларга бўлган ҳуқуқ гувоҳномаси рақами, кадастр рақами, умумий (яшаш) майдони ҳажми, кадастр қиймати);
кўчмас мулкни бошқа шахсга ўтказишга тақиқ ва хатлов мавжуд ёки мавжуд эмаслиги ҳақида маълумот;
кўчмас мулкка бўлган ҳуқуқлар тўғрисида, уларнинг мавжуд ёки мавжуд эмаслиги ҳақида маълумот.
Давлат кадастрлари палатаси туман (шаҳар) филиали ходимининг лавозими ва Ф.И.О.;
имзо ва муҳр (агар жавоб ёзма шаклда бўлса)»;
1-илова қуйидаги таҳрирда баён этилсин:
«Кўчмас мулкни бошқа шахсга ўтказиш шартномасини нотариал тасдиқлашда ер участкаси, бино ва иншоотлар ҳамда кўп йиллик дов-дарахтлар ҳақида маълумотлар олишнинг маъмурий регламентига 1-ИЛОВА
Кўчмас мулкни бошқа шахсга ўтказиш шартномасини нотариал тасдиқлашда ер участкаси, бино ва иншоотлар ҳамда кўп йиллик дов-дарахтлар ҳақида маълумотларни олиш
Босқичлар Субъектлар Тадбирлар Бажариш муддатлари 1-босқич Жисмоний ёки юридик шахс 1. Кўчмас мулкни бошқа шахсга ўтказиш шартномасини нотариал тасдиқлаш ҳақида нотариусга мурожаат қилиш. 1. Ўз хоҳишига кўра 2. Кўчмас мулкка эгалик ҳуқуқини тасдиқловчи ҳужжат билан биргаликда паспорт ёки шахсни тасдиқловчи бошқа ҳужжатни тақдим этиш. 2. Мурожаат қилганда 2-босқич Нотариус Ер участкаси, бино ва иншоотлар ҳамда кўп йиллик дов-дарахтлар жойлашган ҳудуддаги Давлат кадастр палатасининг туман (шаҳар) филиалига курьерлик хизмати ёки «Электрон ҳукумат» тизимининг Идоралараро интеграциялашув платформаси орқали ер участкаси, бино ва иншоотлар ҳамда кўп йиллик дов-дарахтлар ҳақида маълумотларни сўраб сўровнома юбориш. Реал вақт режимида 3-босқич Давлат кадастр палатасининг туман (шаҳар) филиали Нотариус сўровига асосан ер участкаси, бино ва иншоотлар ҳамда кўп йиллик дов-дарахтларнинг тегишлилиги ва таркиби, кадастр рақами ва умумий (яшаш) майдони ҳажми, кўчмас мулкни бошқа шахсга ўтказишга тақиқ ва хатлов мавжуд ёки мавжуд эмаслиги ҳақидаги маълумотни тақдим этиш. Агар сўровнома: курьерлик хизмати орқали юборилса — бир соат ичида «Электрон ҳукумат» тизимининг Идоралараро интеграциялашув платформаси орқали реал вақт режимида 4-босқич Нотариус Кўчмас мулкни бошқа шахсга ўтказиш шартномасини нотариал тасдиқлаш. Ҳужжатлар тўлиқ тақдим этилганда 30 дақиқа ичида » ;
2 ва 3-иловалар қуйидаги таҳрирда баён этилсин:
«Кўчмас мулкни бошқа шахсга ўтказиш шартномасини нотариал тасдиқлашда ер участкаси, бино ва иншоотлар ҳамда кўп йиллик дов-дарахтлар ҳақида маълумотлар олишнинг маъмурий регламентига 2-ИЛОВА
Кўчмас мулкни бошқа шахсга ўтказиш шартномасини нотариал тасдиқлашда ер участкаси, бино ва иншоотлар ҳамда кўп йиллик дов-дарахтлар ҳақидаги маълумотларни олиш учун сўровнома шакли _____________________ _____________________ нотариал ташкилотнинг номи ва манзили ____________________ Сана _____________________ қайд рақами ____________________ Давлат кадастрлари палатаси туман (шаҳар) филиали номи Кўчмас мулкни бошқа шахсга ўтказиш шартномасини нотариал тасдиқлашда ер участкаси, бино ва иншоотлар ҳамда кўп йиллик дов-дарахтлар ҳақидаги маълумотларни олиш учун СЎРОВНОМА Бино ва иншоот тўғрисидаги маълумотлар 1. Кўчмас мулкка бўлган ҳуқуқ гувоҳномаси рақами 2. Кадастр рақами _____________________ ____________________ Нотариус Ф.И.О. QR-код имзо ва муҳр (агар сўровнома ёзма шаклда бўлса)
«Кўчмас мулкни бошқа шахсга ўтказиш шартномасини нотариал тасдиқлашда ер участкаси, бино ва иншоотлар ҳамда кўп йиллик дов-дарахтлар ҳақида маълумотлар олишнинг маъмурий регламентига 3-ИЛОВА
Кўчмас мулк ҳақида маълумот шакли _____________________ _____________________ Давлат кадастрлари палатаси туман (шаҳар) филиали номи _____________________ _____________________ Сана қайд рақами _____________________ нотариал ташкилотнинг номи ва манзили Кўчмас мулк ҳақида МАЪЛУМОТ Кўчмас мулк мулкдори — жисмоний шахс тўғрисидаги маълумотлар 1. Фамилияси, исми, отасининг исми 2. Жисмоний шахснинг шахсий идентификация рақами, паспорт серияси, рақами, уни берган орган ва берилган вақти 3. Доимий яшаш манзили Кўчмас мулк мулкдори — юридик шахс тўғрисидаги маълумотлар 1. Номи 2. СТИР Кўчмас мулк тўғрисидаги маълумотлар 1. Кўчмас мулк жойлашган манзил 2. Кўчмас мулкка бўлган ҳуқуқ гувоҳномаси рақами 3. Кадастр рақами 4. Кўчмас мулк таркиби 5. Умумий майдони ҳажми 6. Яшаш майдони ҳажми 7. Кўчмас мулк инвентарь баҳоси 8. Кўчмас мулкни бошқа шахсга ўтказишга тақиқ ва хатлов мавжуд ёки мавжуд эмаслиги ________________________ ___________________ Давлат кадастрлари палатаси туман (шаҳар) филиали мансабдор шахси лавозими, Ф.И.О. QR-код имзо ва муҳр (агар сўровнома ёзма шаклда бўлса) »;
г) 4-иловада :
4-банднинг биринчи хатбошисидаги «кўчмас мулкнинг кадастр йиғмажилди,» сўзлари чиқариб ташлансин;
1-илованинг 1-босқич «Тадбирлар» устуни қуйидаги таҳрирда баён этилсин:
«1. Хусусийлаштирилган турар жойни бошқа шахсга ўтказиш шартномасини нотариал тасдиқлаш ҳақида нотариусга мурожаат қилиш.
2. Кўчмас мулкка эгалик ҳуқуқини тасдиқловчи ҳужжат билан биргаликда паспорт ёки шахсни тасдиқловчи бошқа ҳужжатни тақдим этиш»;
д) 5-илованинг 10-банди қуйидаги таҳрирда баён этилсин:
«10. Юридик шахс ҳақидаги маълумотлар давлат хизматлари марказлари томонидан бепул берилади»;
е) 6-иловада :
4-банднинг биринчи хатбошисидаги «кўчмас мулкнинг кадастр йиғмажилди,» сўзлари чиқариб ташлансин;
11-банднинг еттинчи хатбошиси қуйидаги таҳрирда баён этилсин:
«кўчмас мулкнинг кадастр маълумотлари (кўчмас мулк жойлашган манзил, кўчмас мулк объектларига бўлган ҳуқуқлар давлат реестридан реестр рақами ва кадастр рақами)».
3. Вазирлар Маҳкамасининг 2020 йил 2 сентябрдаги 535-сон қарори билан тасдиқланган Кўчмас мулк объектига кадастр паспортини бериш бўйича давлат хизматлари кўрсатишнинг маъмурий регламентининг 16-банди «в» кичик банди қуйидаги таҳрирда баён этилсин:
«в) кўп йиллик дов-дарахтлар жойлашган ер участкаси бўйича:
умумий майдони 1 гектаргача — 10 иш кунигача;
умумий майдони 1 гектардан 5 гектаргача — 15 иш кунигача;
умумий майдони 5 гектардан 10 гектаргача — 20 иш кунигача;
умумий майдони 10 гектардан 100 гектаргача — 25 иш кунигача;
умумий майдони 100 гектардан ортиқ — 30 иш кунигача».
4. Вазирлар Маҳкамасининг 2021 йил 22 июндаги 389-сон қарори билан тасдиқланган Кўчмас мулк объектларига кадастр йиғмажилдини тайёрлаш тартиби тўғрисидаги низомнинг (3-илова) 8-банди «в» кичик банди қуйидаги таҳрирда баён этилсин:
«в) кўп йиллик дов-дарахтлар жойлашган ер участкаси бўйича:
умумий майдони 1 гектаргача — 10 иш кунигача;
умумий майдони 1 гектардан 5 гектаргача — 15 иш кунигача;
умумий майдони 5 гектардан 10 гектаргача — 20 иш кунигача;
умумий майдони 10 гектардан 100 гектаргача — 25 иш кунигача;
умумий майдони 100 гектардан ортиқ — 30 иш кунигача».
Ўзбекистон Республикасининг Бош вазири А. АРИПОВ
Тошкент ш.,
2023 йил 14 сентябрь,
470-сон
Oʻzbekiston Respublikasi Vazirlar Mahkamasining
qarori
SXEMASI
Notariuslar va kadastr organlarining idoralararo hamkorligi takomillashtirilishi munosabati bilan Oʻzbekiston Respublikasi Hukumatining ayrim qarorlariga oʻzgartirishlar kiritish toʻgʻrisida
Soʻnggi yillarda mamlakatimizda bitimlarni notarial tasdiqlash va koʻchmas mulkka boʻlgan huquqlarni davlat roʻyxatidan oʻtkazish boʻyicha aholiga davlat xizmatlari koʻrsatish tizimi isloh qilinib, ortiqcha byurokratik toʻsiqlarni bartaraf etish, notariuslar va kadastr organlarining idoralararo oʻzaro hamkorligini takomillashtirish borasida izchil chora-tadbirlar amalga oshirilmoqda.
Shu bilan birga, notariuslar va kadastr organlarining idoralararo oʻzaro hamkorligida aholiga davlat xizmatlarini samarali koʻrsatishga toʻsqinlik qiluvchi bir qator tizimli muammolar mavjud.
Xususan, koʻchmas mulklar toʻgʻrisidagi maʼlumotlar almashinuvida yer uchastkalari va koʻp yillik dov-daraxtlar toʻgʻrisidagi maʼlumotlar almashinuvi yoʻlga qoʻyilmaganligi hamda ipoteka shartnomalari notarial idoralardan kadastr organlariga yuborilmayotganligi ushbu davlat xizmatlarini koʻrsatish sifatiga salbiy taʼsir koʻrsatmoqda.
Oʻzbekiston Respublikasi Prezidentining “Mulk huquqining daxlsizligini ishonchli himoya qilish, mulkiy munosabatlarga asossiz aralashuvga yoʻl qoʻymaslik, xususiy mulkning kapitallashuv darajasini oshirish chora-tadbirlari toʻgʻrisida” 2022-yil 24-avgustdagi PF-198-son Farmoniga muvofiq, shuningdek, notarial tasdiqlash va koʻchmas mulkka kadastr pasportini berish boʻyicha aholiga davlat xizmatlarini koʻrsatish tizimini isloh qilish hamda ushbu sohadagi byurokratik toʻsiqlarni bartaraf etish maqsadida Vazirlar Mahkamasi qaror qiladi:
1. Oʻzbekiston Respublikasi Hukumatining ayrim qarorlariga ilovaga muvofiq quyidagilarni nazarda tutuvchi oʻzgartirishlar kiritilsin:
notariuslar bilan maʼlumot almashinuvida yer uchastkalari va koʻp yillik dov-daraxtlar toʻgʻrisidagi maʼlumotlarni ham taqdim etish;
turar joy oldi-sotdi shartnomasini notarial tasdiqlashda notariusga koʻchmas mulkning kadastr yigʻmajildini taqdim etish amaliyotini bekor qilish;
notariuslar va kadastr organlarining oʻzaro hamkorligini “Elektron hukumat” tizimi orqali amalga oshirish;
koʻp yillik dov-daraxtlarga boʻlgan mulk huquqini davlat roʻyxatidan oʻtkazishda kadastr pasportini tayyorlashning aniq muddatlarini belgilash.
2. Mazkur qarorning bajarilishini nazorat qilish Oʻzbekiston Respublikasi Bosh vazirining oʻrinbosari — iqtisodiyot va moliya vaziri J.A. Qoʻchqorov zimmasiga yuklansin.
Vazirlar Mahkamasining 2023-yil 14-sentabrdagi 470-son qaroriga ILOVA
Oʻzbekiston Respublikasi Hukumatining ayrim qarorlariga kiritilayotgan oʻzgartirishlar
1. Vazirlar Mahkamasining 2017-yil 27-fevraldagi 106-son qarori bilan tasdiqlangan Koʻchmas mulkning oldi-sotdi, ayirboshlash va hadya qilish bitimlarini idoralararo elektron hamkorlikni qoʻllagan holda notarial tasdiqlash tartibi toʻgʻrisidagi nizomda :
a) 4-bandning uchinchi xatboshisidagi “koʻchmas mulkning kadastr yigʻmajildi,” soʻzlari chiqarib tashlansin;
b) 12-band quyidagi tahrirda bayon etiladi:
“12. Bitimni notarial tasdiqlash uchun quyidagi hujjatlar taqdim etiladi:
elektron arizaning noyob raqami;
pasport yoki bitim tomonlarining shaxsini tasdiqlovchi boshqa hujjat;
xususiylashtirilgan koʻchmas mulkni boshqa shaxsga oʻtkazishda — koʻchmas mulkni xususiylashtirishga rozilik bergan shaxslarning notarial tasdiqlangan roziligi, shuningdek, Oʻzbekiston Respublikasi Davlat aktivlarini boshqarish agentligining hududiy boshqarmalaridan (Toshkent shahrida — “Toshkent shahrida uy-joyga davlat orderlari va maʼlumotlar berish markazi” davlat unitar korxonasidan) olingan xususiylashtirishga rozilik bergan shaxslar toʻgʻrisida maʼlumotnoma;
agar koʻchmas mulk birgalikdagi nikoh davomida orttirilgan boʻlsa — erning (xotinning) notarial tasdiqlangan roziligi;
agar koʻchmas mulk garovga qoʻyilgan boʻlsa — garovga oluvchining roziligi;
agar vasiylikdagi (homiylikdagi) shaxs nomidan vasiy (homiy) shartnoma tuzsa — vasiylik va homiylik organining roziligi;
yuridik shaxslar uchun — yuridik shaxs vakolatli organining qarori (umumiy majlis bayonnomasi, kuzatuvchi kengashning qarori, buyruq va boshqalar);
davlat boji toʻlanganligini tasdiqlovchi hujjat.
Koʻchmas mulkning kadastr maʼlumotlari, soliq toʻlovchining identifikatsiya raqami, shuningdek, doimiy yashash joyi yoki vaqtincha turgan joyi boʻyicha roʻyxatga olingan shaxslarning pasportiga oid maʼlumotlarni notariuslar idoralararo elektron hamkorlik orqali mustaqil oladilar.
Yuridik shaxslarning koʻchmas mulk bilan bogʻliq bitimlarni notarial tasdiqlash taraflarning oʻz xohishiga koʻra amalga oshiriladi hamda majburiy tusga ega emas”;
v) 13-bandining birinchi xatboshisidagi “Qoraqalpogʻiston Respublikasi, viloyatlar va Toshkent shahri yer tuzish va koʻchmas mulk kadastri davlat korxonasining” soʻzlari “Davlat kadastrlari palatasining” soʻzlari bilan almashtirilsin;
g) 2-ilovada :
3-pozitsiyaning “Maʼlumotlarni qabul qiluvchi idora” ustunidagi ““Yergeodezkadastr” davlat qoʻmitasi” soʻzlari “Oʻzbekiston Respublikasi Iqtisodiyot va moliya vazirligi huzuridagi Kadastr agentligi” soʻzlari bilan almashtirilsin;
6-pozitsiya quyidagi tahrirda bayon etilsin:
“ 6. Koʻchmas mulkning kadastr maʼlumotlari, koʻchmas mulkni boshqaga oʻtkazish taqiqlanganligi va xatlanganligi haqidagi maʼlumotlar Notarial idoralar Oʻzbekiston Respublikasi Iqtisodiyot va moliya vazirligi huzuridagi Kadastr agentligi Koʻchmas mulkning kadastr raqami boʻyicha bir martalik soʻrovlar boʻyicha ” ;
7-pozitsiyaning “Maʼlumotlarni taqdim etuvchi idora” ustunidagi ““Yergeodezkadastr” davlat qoʻmitasi” soʻzlari “Oʻzbekiston Respublikasi Iqtisodiyot va moliya vazirligi huzuridagi Kadastr agentligi” soʻzlari bilan almashtirilsin.
2. Vazirlar Mahkamasining “Notariatning faol modeli doirasida notariuslar tomonidan “yagona darcha” tamoyili boʻyicha bitimlarni tasdiqlashda davlat organlari va tashkilotlari bilan hamkorlik qilishning maʼmuriy reglamentlarini tasdiqlash toʻgʻrisida” 2018-yil 14-sentabrdagi 733-son qarorida :
a) 2-bandning toʻrtinchi xatboshisi quyidagi tahrirda bayon etilsin:
“Koʻchmas mulkni boshqa shaxsga oʻtkazish shartnomasini notarial tasdiqlashda yer uchastkasi, bino va inshootlar hamda koʻp yillik dov-daraxtlar haqida maʼlumotlar olishning maʼmuriy reglamenti 3-ilovaga muvofiq”;
b) 1-ilovada :
4-bandning birinchi xatboshisidagi “koʻchmas mulkning kadastr yigʻmajildi,” soʻzlari chiqarib tashlansin;
6-bandning oltinchi xatboshisidagi “yigʻma jildi” soʻzlari chiqarib tashlansin;
11-bandning oltinchi xatboshisidagi “yigʻma jildi” soʻzlari chiqarib tashlansin;
1-ilovaning 1-bosqich “Tadbirlar” ustunidagi “koʻchmas mulkning kadastr yigʻmajildi,” soʻzlari chiqarib tashlansin;
v) 3-ilovada :
nomi quyidagi tahrirda bayon etilsin:
“Koʻchmas mulkni boshqa shaxsga oʻtkazish shartnomasini notarial tasdiqlashda yer uchastkasi, bino va inshootlar hamda koʻp yillik dov-daraxtlar haqida maʼlumotlar olishning maʼmuriy reglamenti”;
1 va 2-bandlar quyidagi tahrirda bayon etilsin:
“1. Ushbu Reglament notariatning faol modeli doirasida notariuslar tomonidan “yagona darcha” tamoyili boʻyicha koʻchmas mulkni boshqa shaxsga oʻtkazish shartnomasi notarial tasdiqlashda yer uchastkasi, bino va inshootlar hamda koʻp yillik dov-daraxtlar haqidagi maʼlumotlarni (yer uchastkasi, bino va inshootlar hamda koʻp yillik dov-daraxtlarning tegishliligi va tarkibi, kadastr raqami va umumiy (yashash) maydoni hajmi, soni, koʻchmas mulkni boshqa shaxsga oʻtkazishga taqiq va xatlov mavjud yoki mavjud emasligi) (keyingi oʻrinlarda — yer uchastkasi, bino va inshootlar hamda koʻp yillik dov-daraxtlar haqida maʼlumot) olishda Iqtisodiyot va moliya vazirligi huzuridagi Kadastr agentligining Davlat kadastrlari palatasi tuman (shahar) filiallari (keyingi oʻrinlarda — Davlat kadastrlari palatasi tuman (shahar) filiallari) bilan hamkorlik qilish tartibini belgilaydi.
2. Notariuslarning Davlat kadastrlari palatasi tuman (shahar) filiallari bilan axborot almashuvi kuryerlik xizmati orqali yoki “Elektron hukumat” tizimining Idoralararo integratsiyalashuv platformasi orqali real vaqt rejimida amalga oshiriladi.
Bunda soʻrov bilan yuborilayotgan maʼlumotlar Kadastr va koʻchmas mulklarni roʻyxatdan oʻtkazish integratsion axborot tizimida (keyingi oʻrinlarda — Axborot tizimi) boʻlmaganligi aniqlangan taqdirda, uch kun ichida ushbu maʼlumotlar “Elektron hukumat” tizimining Idoralararo integratsiyalashuv platformasi orqali taqdim etiladi”;
2-bobning nomi quyidagi tahrirda bayon etilsin:
“2-bob. Yer uchastkasi, bino va inshootlar hamda koʻp yillik dov-daraxtlar haqida maʼlumot olishda notariuslar va Davlat kadastrlari palatasi tuman (shahar) filiallarining oʻzaro hamkorlik qilishi tartibi”;
4 — 11-bandlar quyidagi tahrirda bayon etilsin:
“4. Yer uchastkasi, bino va inshootlar hamda koʻp yillik dov-daraxtlar mulkdori yoki qonun hujjatlarida belgilangan tartibda uning nomidan harakat qilishga vakolatli boʻlgan vakil koʻchmas mulkni boshqa shaxsga oʻtkazish shartnomasini notarial tasdiqlash uchun notariusga koʻchmas mulkka egalik huquqini tasdiqlovchi hujjat bilan birgalikda pasport yoki shaxsni tasdiqlovchi boshqa hujjatlarni hamda qonun hujjatlarida nazarda tutilgan hujjatlarni taqdim etadi.
Bunda yer uchastkasi, bino va inshootlar hamda koʻp yillik dov-daraxtlarning toʻliq boshqa shaxsga oʻtkazish shartnomasini tasdiqlash ishlarini amalga oshirishda maʼlumotlar notariuslarga kuryerlik xizmati yoki “Elektron hukumat” tizimining Idoralararo integratsiyalashuv platformasi orqali real vaqt rejimida mustaqil taqdim etiladi.
5. Notariuslar yer uchastkasi, bino va inshootlar hamda koʻp yillik dov-daraxtlar haqidagi maʼlumotni olish uchun ushbu Reglamentga 2-ilovaga muvofiq kuryerlik xizmati orqali yozma yoki “Elektron hukumat” tizimining Idoralararo integratsiyalashuv platformasi orqali elektron shaklda soʻrovnoma bilan murojaat qiladi.
6. Soʻrovnomada quyidagilar koʻrsatilishi lozim:
soʻrov yoʻllayotgan notarial idora nomi;
soʻrov yoʻllayotgan notarial idora manzili (agar soʻrovnoma yozma shaklda boʻlsa);
soʻrovnoma yoʻllangan sana va qayd raqami;
soʻrov yoʻllanayotgan Davlat kadastrlari palatasi tuman (shahar) filiali nomi;
koʻchmas mulkning kadastr maʼlumotlari (koʻchmas mulk obyektlariga boʻlgan huquqlar davlat reyestri raqami va kadastr raqami);
soʻrovnoma yoʻllangan notarial idora notariusining F.I.O.;
soʻrovnoma yoʻllagan notarial idora notariusining imzosi va muhri (agar soʻrovnoma yozma shaklda boʻlsa).
7. Soʻrovnoma elektron tarzda rasmiylashtiriladi va “Elektron hukumat” tizimining Idoralararo integratsiyalashuv platformasi orqali real vaqt rejimida joʻnatiladi.
8. Soʻrovnomada maʼlumotlar toʻliq boʻlmagan taqdirda Davlat kadastrlari palatasi tuman (shahar) filiali maʼlumotnomani berishni rad etadi.
Boshqa asoslarga koʻra yer uchastkasi, bino va inshootlar hamda koʻp yillik dov-daraxtlar haqida maʼlumot berishni rad etish qatʼiyan taqiqlanadi.
9. Notariusning soʻrovnomasiga Davlat kadastrlari palatasining tuman (shahar) filiallari tomonidan ushbu Reglamentga 3-ilovaga muvofiq shaklda, agar soʻrovnoma:
kuryerlik xizmati orqali yuborilsa — bir soat ichida yozma yoki elektron shaklda;
“Elektron hukumat” tizimining Idoralararo integratsiyalashuv platformasi orqali yuborilganda — zudlik bilan real vaqt rejimida elektron shaklda javob yoʻllanadi.
Bunda soʻrov bilan yuborilayotgan maʼlumotlar Axborot tizimida boʻlmaganligi aniqlangan taqdirda, uch kun ichida ushbu maʼlumotlar “Elektron hukumat” tizimining Idoralararo integratsiyalashuv platformasi yoki kuryerlik xizmati orqali taqdim etiladi.
10. Yer uchastkasi, bino va inshootlar hamda koʻp yillik dov-daraxtlar haqida maʼlumotlar Davlat kadastrlari palatasi tuman (shahar) filiallari tomonidan bepul beriladi.
11. Notarius soʻrovnomasiga asosan beriladigan maʼlumotda quyidagilar koʻrsatilishi shart:
Davlat kadastrlari palatasi tuman (shahar) filiali nomi;
Davlat kadastrlari palatasi tuman (shahar) filialining manzili (agar javob yozma shaklda boʻlsa);
maʼlumotnoma tuzilgan sana va qayd raqami;
maʼlumotnoma yuborilayotgan notarial idora;
yer uchastkasi, bino va inshootlar hamda koʻp yillik dov-daraxtlar mulkdori haqidagi maʼlumotlar (agar mulkdor jismoniy shaxs boʻlsa, jismoniy shaxsning shaxsiy identifikatsiya raqami, familiyasi, ismi, otasining ismi, pasport yoki identifikatsiyalovchi ID-karta raqami, yuridik shaxs boʻlsa, uning nomi);
yer uchastkasi, bino va inshootlar hamda koʻp yillik dov-daraxtlar kadastr maʼlumotlari (yer uchastkasi, bino va inshootlar hamda koʻp yillik dov-daraxtlar tarkibi, joylashgan manzili, ularga boʻlgan huquq guvohnomasi raqami, kadastr raqami, umumiy (yashash) maydoni hajmi, kadastr qiymati);
koʻchmas mulkni boshqa shaxsga oʻtkazishga taqiq va xatlov mavjud yoki mavjud emasligi haqida maʼlumot;
koʻchmas mulkka boʻlgan huquqlar toʻgʻrisida, ularning mavjud yoki mavjud emasligi haqida maʼlumot.
Davlat kadastrlari palatasi tuman (shahar) filiali xodimining lavozimi va F.I.O.;
imzo va muhr (agar javob yozma shaklda boʻlsa)”;
1-ilova quyidagi tahrirda bayon etilsin:
“Koʻchmas mulkni boshqa shaxsga oʻtkazish shartnomasini notarial tasdiqlashda yer uchastkasi, bino va inshootlar hamda koʻp yillik dov-daraxtlar haqida maʼlumotlar olishning maʼmuriy reglamentiga 1-ILOVA
Koʻchmas mulkni boshqa shaxsga oʻtkazish shartnomasini notarial tasdiqlashda yer uchastkasi, bino va inshootlar hamda koʻp yillik dov-daraxtlar haqida maʼlumotlarni olish
Bosqichlar Subyektlar Tadbirlar Bajarish muddatlari 1-bosqich Jismoniy yoki yuridik shaxs 1. Koʻchmas mulkni boshqa shaxsga oʻtkazish shartnomasini notarial tasdiqlash haqida notariusga murojaat qilish. 1. Oʻz xohishiga koʻra 2. Koʻchmas mulkka egalik huquqini tasdiqlovchi hujjat bilan birgalikda pasport yoki shaxsni tasdiqlovchi boshqa hujjatni taqdim etish. 2. Murojaat qilganda 2-bosqich Notarius Yer uchastkasi, bino va inshootlar hamda koʻp yillik dov-daraxtlar joylashgan hududdagi Davlat kadastr palatasining tuman (shahar) filialiga kuryerlik xizmati yoki “Elektron hukumat” tizimining Idoralararo integratsiyalashuv platformasi orqali yer uchastkasi, bino va inshootlar hamda koʻp yillik dov-daraxtlar haqida maʼlumotlarni soʻrab soʻrovnoma yuborish. Real vaqt rejimida 3-bosqich Davlat kadastr palatasining tuman (shahar) filiali Notarius soʻroviga asosan yer uchastkasi, bino va inshootlar hamda koʻp yillik dov-daraxtlarning tegishliligi va tarkibi, kadastr raqami va umumiy (yashash) maydoni hajmi, koʻchmas mulkni boshqa shaxsga oʻtkazishga taqiq va xatlov mavjud yoki mavjud emasligi haqidagi maʼlumotni taqdim etish. Agar soʻrovnoma: kuryerlik xizmati orqali yuborilsa — bir soat ichida “Elektron hukumat” tizimining Idoralararo integratsiyalashuv platformasi orqali real vaqt rejimida 4-bosqich Notarius Koʻchmas mulkni boshqa shaxsga oʻtkazish shartnomasini notarial tasdiqlash. Hujjatlar toʻliq taqdim etilganda 30 daqiqa ichida ” ;
2 va 3-ilovalar quyidagi tahrirda bayon etilsin:
“Koʻchmas mulkni boshqa shaxsga oʻtkazish shartnomasini notarial tasdiqlashda yer uchastkasi, bino va inshootlar hamda koʻp yillik dov-daraxtlar haqida maʼlumotlar olishning maʼmuriy reglamentiga 2-ILOVA
Koʻchmas mulkni boshqa shaxsga oʻtkazish shartnomasini notarial tasdiqlashda yer uchastkasi, bino va inshootlar hamda koʻp yillik dov-daraxtlar haqidagi maʼlumotlarni olish uchun soʻrovnoma shakli _____________________ _____________________ notarial tashkilotning nomi va manzili ____________________ Sana _____________________ qayd raqami ____________________ Davlat kadastrlari palatasi tuman (shahar) filiali nomi Koʻchmas mulkni boshqa shaxsga oʻtkazish shartnomasini notarial tasdiqlashda yer uchastkasi, bino va inshootlar hamda koʻp yillik dov-daraxtlar haqidagi maʼlumotlarni olish uchun SOʻROVNOMA Bino va inshoot toʻgʻrisidagi maʼlumotlar 1. Koʻchmas mulkka boʻlgan huquq guvohnomasi raqami 2. Kadastr raqami _____________________ ____________________ Notarius F.I.O. QR-kod imzo va muhr (agar soʻrovnoma yozma shaklda boʻlsa)
“Koʻchmas mulkni boshqa shaxsga oʻtkazish shartnomasini notarial tasdiqlashda yer uchastkasi, bino va inshootlar hamda koʻp yillik dov-daraxtlar haqida maʼlumotlar olishning maʼmuriy reglamentiga 3-ILOVA
Koʻchmas mulk haqida maʼlumot shakli _____________________ _____________________ Davlat kadastrlari palatasi tuman (shahar) filiali nomi _____________________ _____________________ Sana qayd raqami _____________________ notarial tashkilotning nomi va manzili Koʻchmas mulk haqida MAʼLUMOT Koʻchmas mulk mulkdori — jismoniy shaxs toʻgʻrisidagi maʼlumotlar 1. Familiyasi, ismi, otasining ismi 2. Jismoniy shaxsning shaxsiy identifikatsiya raqami, pasport seriyasi, raqami, uni bergan organ va berilgan vaqti 3. Doimiy yashash manzili Koʻchmas mulk mulkdori — yuridik shaxs toʻgʻrisidagi maʼlumotlar 1. Nomi 2. STIR Koʻchmas mulk toʻgʻrisidagi maʼlumotlar 1. Koʻchmas mulk joylashgan manzil 2. Koʻchmas mulkka boʻlgan huquq guvohnomasi raqami 3. Kadastr raqami 4. Koʻchmas mulk tarkibi 5. Umumiy maydoni hajmi 6. Yashash maydoni hajmi 7. Koʻchmas mulk inventar bahosi 8. Koʻchmas mulkni boshqa shaxsga oʻtkazishga taqiq va xatlov mavjud yoki mavjud emasligi ________________________ ___________________ Davlat kadastrlari palatasi tuman (shahar) filiali mansabdor shaxsi lavozimi, F.I.O. QR-kod imzo va muhr (agar soʻrovnoma yozma shaklda boʻlsa) ”;
g) 4-ilovada :
4-bandning birinchi xatboshisidagi “koʻchmas mulkning kadastr yigʻmajildi,” soʻzlari chiqarib tashlansin;
1-ilovaning 1-bosqich “Tadbirlar” ustuni quyidagi tahrirda bayon etilsin:
“1. Xususiylashtirilgan turar joyni boshqa shaxsga oʻtkazish shartnomasini notarial tasdiqlash haqida notariusga murojaat qilish.
2. Koʻchmas mulkka egalik huquqini tasdiqlovchi hujjat bilan birgalikda pasport yoki shaxsni tasdiqlovchi boshqa hujjatni taqdim etish”;
d) 5-ilovaning 10-bandi quyidagi tahrirda bayon etilsin:
“10. Yuridik shaxs haqidagi maʼlumotlar davlat xizmatlari markazlari tomonidan bepul beriladi”;
e) 6-ilovada :
4-bandning birinchi xatboshisidagi “koʻchmas mulkning kadastr yigʻmajildi,” soʻzlari chiqarib tashlansin;
11-bandning yettinchi xatboshisi quyidagi tahrirda bayon etilsin:
“koʻchmas mulkning kadastr maʼlumotlari (koʻchmas mulk joylashgan manzil, koʻchmas mulk obyektlariga boʻlgan huquqlar davlat reyestridan reyestr raqami va kadastr raqami)”.
3. Vazirlar Mahkamasining 2020-yil 2-sentabrdagi 535-son qarori bilan tasdiqlangan Koʻchmas mulk obyektiga kadastr pasportini berish boʻyicha davlat xizmatlari koʻrsatishning maʼmuriy reglamentining 16-bandi “v” kichik bandi quyidagi tahrirda bayon etilsin:
“v) koʻp yillik dov-daraxtlar joylashgan yer uchastkasi boʻyicha:
umumiy maydoni 1 gektargacha — 10 ish kunigacha;
umumiy maydoni 1 gektardan 5 gektargacha — 15 ish kunigacha;
umumiy maydoni 5 gektardan 10 gektargacha — 20 ish kunigacha;
umumiy maydoni 10 gektardan 100 gektargacha — 25 ish kunigacha;
umumiy maydoni 100 gektardan ortiq — 30 ish kunigacha”.
4. Vazirlar Mahkamasining 2021-yil 22-iyundagi 389-son qarori bilan tasdiqlangan Koʻchmas mulk obyektlariga kadastr yigʻmajildini tayyorlash tartibi toʻgʻrisidagi nizomning (3-ilova) 8-bandi “v” kichik bandi quyidagi tahrirda bayon etilsin:
“v) koʻp yillik dov-daraxtlar joylashgan yer uchastkasi boʻyicha:
umumiy maydoni 1 gektargacha — 10 ish kunigacha;
umumiy maydoni 1 gektardan 5 gektargacha — 15 ish kunigacha;
umumiy maydoni 5 gektardan 10 gektargacha — 20 ish kunigacha;
umumiy maydoni 10 gektardan 100 gektargacha — 25 ish kunigacha;
umumiy maydoni 100 gektardan ortiq — 30 ish kunigacha”.
Oʻzbekiston Respublikasining Bosh vaziri A. ARIPOV
Toshkent sh.,
2023-yil 14-sentabr,
470-son