UzbekAI

← Qonunlar

📅 2023-yil 12-avgust · Vazirlik va idoralar hujjatlari · Ekologiya, atrof-muhitni muhofaza qilish va iqlim oʻzgarishi vazirligi ichki ishlar vazirligi

Rasmiy matn. Rasmiy hujjat. Tahririy izohlar kiritilmagan.

Yordam | Arxiv | Atamalar | Statistika | API | Havola yuborish | Sayt haqida | Shartlar

← Қонунлар

📅 2023 йил 12 август · Вазирлик ва идоралар ҳужжатлари · Экология, атроф-муҳитни муҳофаза қилиш ва иқлим ўзгариши вазирлиги ички ишлар вазирлиги

Расмий матн. Расмий ҳужжат. Таҳририй изоҳлар киритилмаган.

Ёрдам | Архив | Атамалар | Статистика | API | Ҳавола юбориш | Сайт ҳақида | Шартлар

← Законы

📅 12 августа 2023 г. · Документы министерств и ведомств · Министерство экологии, охраны окружающей среды и изменения климата Министерства внутренних дел

Официальный текст. Официальный документ. Редакционные примечания не включены.

Помощь | Архив | Термины | Статистика | API | Предложить ссылку | О сайте | Условия

← Laws

📅 12 August 2023 · Ministry and agency documents · Ekologiya, atrof-muhitni muhofaza qilish va iqlim oʻzgarishi vazirligi ichki ishlar vazirligi

Official text. Official document. Editorial notes are not included.

Help | Archive | Glossary | Stats | API | Submit | About | Terms

ЎЗБЕКИСТОН РЕСПУБЛИКАСИ ЭКОЛОГИЯ, АТРОФ-МУҲИТНИ МУҲОФАЗА ҚИЛИШ ВА ИҚЛИМ ЎЗГАРИШИ ВАЗИРЛИГИ ЎЗБЕКИСТОН РЕСПУБЛИКАСИ ИЧКИ ИШЛАР ВАЗИРЛИГИНИНГ

Қарори

Қаровсиз қолган ҳайвонларни отиб ташлаш тартиби тўғрисидаги йўриқномага ўзгартиришлар киритиш ҳақида

Ўзбекистон Республикасининг « Қурол тўғрисида »ги ҳамда 2022 йил 14 мартдаги ЎРҚ-759-сон « Ўзбекистон Республикасининг айрим қонун ҳужжатларига ўзгартиш ва қўшимчалар киритиш тўғрисида »ги қонунлари, Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2023 йил 31 майдаги ПФ-81-сон «Экология ва атроф-муҳитни муҳофаза қилиш соҳасини трансформация қилиш ва ваколатли давлат органи фаолиятини ташкил этиш чора-тадбирлари тўғрисида»ги Фармонига мувофиқ Экология, атроф-муҳитни муҳофаза қилиш ва иқлим ўзгариши вазирлиги ва Ички ишлар вазирлиги қарор қилади:

1. Ўзбекистон Республикаси Табиатни муҳофаза қилиш давлат қўмитаси ва Ички ишлар вазирлигининг 2012 йил 29 мартдаги 3, 9-сон қарори (рўйхат рақами 2368, 2012 йил 22 май) (Ўзбекистон Республикаси қонун ҳужжатлари тўплами, 2012 й., 21-сон, 240-модда) билан тасдиқланган Қаровсиз қолган ҳайвонларни отиб ташлаш тартиби тўғрисидаги йўриқномага иловага мувофиқ ўзгартиришлар киритилсин.

2. Мазкур қарор расмий эълон қилинган кундан эътиборан кучга киради.

Ўзбекистон Республикаси Экология, атроф-муҳитни муҳофаза қилиш ва иқлим ўзгариши вазирлигининг 2023 йил 12 августдаги MН-6-сон, Ички ишлар вазирлигининг 2023 йил 10 августдаги 42-ққ-сон қарорига ИЛОВА

Қаровсиз қолган ҳайвонларни отиб ташлаш тартиби тўғрисидаги йўриқномага киритилаётган ўзгартиришлар

1. 1-банддаги «ҳайвонот дунёсидан махсус фойдаланиш рухсатномалари» деган сўзлар «ёввойи ҳайвонларни овлаш учун рухсатномалар» деган сўзлар билан алмаштирилсин.

2. 2-банд қуйидаги таҳрирда баён этилсин:

«2. Ёввойи ҳайвонларни овлаш учун рухсатномалар Вазирлар Маҳкамасининг 2022 йил 22 февралдаги 86-сон қарори билан тасдиқланган Махсус электрон тизим орқали рухсат этиш хусусиятига эга айрим ҳужжатларни бериш тартиб-таомиллари тўғрисидаги ягона низомга мувофиқ берилади.».

3. 8-банднинг «б» кичик банддаги «Маҳалла посбонлари» жамоатчилик тузилмалари аъзолари» деган сўзлар «профилактика инспекторининг жамоат тартибини сақлаш бўйича ёрдамчиси ва «Фидокор ёшлар» жамоатчилик патруль гуруҳлари аъзолари» деган сўзлар билан алмаштирилсин.

4. 12-бандидаги «Қорақалпоғистон Республикаси Ички ишлар вазирлиги, вилоят ички ишлар бошқармаси ёки Тошкент шаҳар ички ишлар бош бошқармасининг (бундан буён матнда ички ишлар бошқармалари деб юритилади) патрул-пост хизмати ва жамоат тартибини сақлаш бўлинмалари» деган сўзлар «Қорақалпоғистон Республикаси Ички ишлар вазирлигининг, Тошкент шаҳар ва Тошкент вилояти ички ишлар бош бошқармаларининг ҳамда вилоятлар ички ишлар бошқармаларининг (бундан буён матнда вилоят ички ишлар бошқармалари деб юритилади) жамоат хавфсизлиги хизмати жамоат тартибини сақлаш бошқармаси» деган сўзлар билан алмаштирилсин.

5. 13-банднинг биринчи хатбошиси қуйидаги таҳрирда баён этилсин:

«13. Ҳайвонларни бевосита отиб ташлаш бригада таркибига киритилган овчилик жамиятлари ходимлари, ҳаваскор овчилар томонидан уларга тегишли бўлган фуқаровий ўқотар ов қуроли, ўрмон, овчилик, ўрмон-овчилик хўжаликлари, шунингдек муҳофаза этиладиган табиий ҳудудлари вакиллари томонидан уларга топширилган ҳудудда, хизмат қуроли орқали амалга оширилади.».

6. 14-банднинг иккинчи хатбошисидаги «кесма стволли (комбинациялаштирилган) ўқотар ов қуролидан» деган сўзлар «сойли стволли ўқотар ов қуролидан ҳамда комбинацияланган (сойли стволли ва силлиқ стволли) ўқотар ов қуролидан, шу жумладан алмаштириладиган ва жойлаштириладиган сойли стволли ўқотар ов қуролидан» деган сўзлар билан алмаштирилсин.

7. 16-бандда :

«з» кичик банддаги «ҳайвонот дунёсидан махсус фойдаланиш рухсатномалари» деган сўзлар «ёввойи ҳайвонларни овлаш учун рухсатномалар» деган сўзлар билан алмаштирилсин.

«л» кичик банддаги «кесма стволли (комбинациялаштирилган) ўқотар ов қуролидан» деган сўзлар «сойли стволли ўқотар ов қуролидан ҳамда комбинацияланган (сойли стволли ва силлиқ стволли) ўқотар ов қуролидан, шу жумладан алмаштириладиган ва жойлаштириладиган сойли стволли ўқотар ов қуролидан» деган сўзлар билан алмаштирилсин;

8. 20-банднинг биринчи хатбошисидаги «Маҳалла посбонлари» жамоатчилик тузилмалари аъзолари» деган сўзлар «профилактика инспекторининг жамоат тартибини сақлаш бўйича ёрдамчиси ва «Фидокор ёшлар» жамоатчилик патруль гуруҳлари аъзолари» деган сўзлар билан алмаштирилсин.

9. 22-банди «а» кичик бандининг тўртинчи хатбошисидаги «ўқотар ов қуролининг ва унга ўқ-дориларнинг» деган сўзлар «ўқотар ов қуроли ва унинг ўқ-дорилари» деган сўзлар билан алмаштирилсин.

10. 26-бандда :

еттинчи хатбошидаги «ҳайвонот дунёсидан махсус фойдаланиш рухсатномасида» деган сўзлар «ёввойи ҳайвонларни овлаш учун рухсатномада» деган сўзлар билан алмаштирилсин;

ўн иккинчи хатбошидаги «экология ва атроф-муҳитни муҳофаза қилиш органлари» деган сўзлар «экология, атроф-муҳитни муҳофаза қилиш ва иқлим ўзгариши органлари» деган сўзлар билан алмаштирилсин.

11. 27-бандда :

учинчи хатбоши қуйидаги таҳрирда баён этилсин:

«ўзида овчилик гувоҳномаси ҳамда ўқотар ов қуролини сақлаш ва олиб юриш ҳуқуқини берувчи тегишли рухсатномага эга бўлишга»;

еттинчи хатбошидаги «ҳайвонот дунёсидан махсус фойдаланиш рухсатномасида» деган сўзлар «ёввойи ҳайвонларни овлаш учун рухсатномада» деган сўзлар билан алмаштирилсин.

12. 28-бандда :

учинчи хатбошидаги «Маҳалла посбонлари» жамоатчилик тузилмалари аъзолари» деган сўзлар «профилактика инспекторининг жамоат тартибини сақлаш бўйича ёрдамчиси ва «Фидокор ёшлар» жамоатчилик патруль гуруҳлари аъзолари» деган сўзлар билан алмаштирилсин;

бешинчи хатбошидаги «қуролни олиб юриш, сақлаш ва қўллаш» деган сўзлар «ўқотар ов қуролини сақлаш ва олиб юриш» деган сўзлар билан алмаштирилсин;

еттинчи хатбошидаги «ҳайвонот дунёсидан махсус фойдаланиш рухсатномасида» деган сўзлар «ёввойи ҳайвонларни овлаш учун рухсатномада» деган сўзлар билан алмаштирилсин.

13. 31-банддаги «патруль-пост хизмати ва жамоат тартибини сақлаш бўлинмаларининг» деган сўзлар «жамоат хавфсизлиги хизмати жамоат тартибини сақлаш бошқармаси» деган сўзлар билан алмаштирилсин.

14. 32-банд қуйидаги таҳрирда баён этилсин:

«32. Бригадаларга патронларни тақсимлаш ва бериш ҳудудий экология, атроф-муҳитни муҳофаза қилиш ва иқлим ўзгариши органлари (Қорақалпоғистон Республикаси Экология, атроф-муҳитни муҳофаза қилиш ва иқлим ўзгариши вазирлиги, вилоятлар ва Тошкент шаҳар Экология, атроф-муҳитни муҳофаза қилиш ва иқлим ўзгариши вазирлиги бошқармалари), қишлоқ хўжалиги бошқармалари (Қорақалпоғистон Республикаси Қишлоқ хўжалиги вазирлиги, вилоят қишлоқ хўжалиги бошқармалари) ҳамда овчилик жамияти томонидан тасдиқланадиган тақсимлаш нормаларига мувофиқ амалга оширилади. Тақсимлаш нормаларида бригада ихтиёрига бериладиган патронлар турлари ва сони кўрсатилиши керак.».

15. 33-банддаги «Патруль-пост хизмати ва жамоат тартибини сақлаш бошқармасига» деган сўзлар «Жамоат хавфсизлиги департаменти жамоат тартибини сақлаш хизматига» деган сўзлар билан алмаштирилсин.

16. 44-банддаги «Экология ва атроф-муҳитни муҳофаза қилиш давлат қўмитаси, Қишлоқ ва сув хўжалиги вазирлиги» деган сўзлар «Экология, атроф-муҳитни муҳофаза қилиш ва иқлим ўзгариши вазирлиги, Қишлоқ хўжалиги вазирлиги» деган сўзлар билан алмаштирилсин.

17. 46-банддаги «патруль-пост хизмати ва жамоат тартибини сақлаш бўлинмаси» деган сўзлар «жамоат хавфсизлиги хизмати жамоат тартибини сақлаш бошқармаси» деган сўзлар билан алмаштирилсин.

18. 47-банд қуйидаги таҳрирда баён этилсин:

«47. Ҳисоботнинг биринчи ва иккинчи нусхалари вилоят (Қорақалпоғистон Республикаси, Тошкент шаҳар) овчилик жамиятида ҳамда ички ишлар бошқармасининг жамоат хавфсизлиги хизмати жамоат тартибини сақлаш бошқармасида қолади, учинчи, тўртинчи ва бешинчи нусхалари — таҳлил қилиш, умумлаштириш ва мавжуд материалларга қўшиб қўйиш учун ҳисобот йилидан кейинги йилнинг 30 январидан кечикмай Ўзбекистон Республикаси Экология, атроф-муҳитни муҳофаза қилиш ва иқлим ўзгариши вазирлигига, Ички ишлар вазирлигининг Жамоат хавфсизлиги департаменти жамоат тартибини сақлаш хизматига, шунингдек рағбатлантириш чораларини кўриш учун Ўзбекистон овчи ва балиқчилар спорт бирлашмасига берилади.».

19. 48-банднинг иккинчи хатбошисидаги «Экология ва атроф-муҳитни муҳофаза қилиш давлат қўмитаси» деган сўзлар «Экология, атроф-муҳитни муҳофаза қилиш ва иқлим ўзгариши вазирлиги» деган сўзлар билан алмаштирилсин.

20. 1-илованинг учинчи устуни қуйидаги таҳрирда баён этилсин:

«Патронларни олган шахс Ф.И.О., лавозими, паспортининг ёки идентификацияловчи ID-картасининг серияси, рақами, берилган санаси».

Экология, атроф-муҳитни муҳофаза қилиш ва иқлим ўзгариши вазири А. АБДУХАКИМОВ

Ички ишлар вазири П. БОБОЖОНОВ

Тошкент ш.,

2023 йил 12 август,

Тошкент ш.,

2023 йил 10 август,

МН-6-сон

42-ққ-сон

(Қонунчилик маълумотлари миллий базаси, 19.09.2023 й., 10/23/2368-3/0711-сон)

lex.uz

OʻZBEKISTON RESPUBLIKASI EKOLOGIYA, ATROF-MUHITNI MUHOFAZA QILISh VA IQLIM OʻZGARIShI VAZIRLIGI OʻZBEKISTON RESPUBLIKASI IChKI IShLAR VAZIRLIGINING

Qarori

Qarovsiz qolgan hayvonlarni otib tashlash tartibi toʻgʻrisidagi yoʻriqnomaga oʻzgartirishlar kiritish haqida

Oʻzbekiston Respublikasining “ Qurol toʻgʻrisida ”gi hamda 2022-yil 14-martdagi OʻRQ-759-son “ Oʻzbekiston Respublikasining ayrim qonun hujjatlariga oʻzgartish va qoʻshimchalar kiritish toʻgʻrisida ”gi qonunlari, Oʻzbekiston Respublikasi Prezidentining 2023-yil 31-maydagi PF-81-son “Ekologiya va atrof-muhitni muhofaza qilish sohasini transformatsiya qilish va vakolatli davlat organi faoliyatini tashkil etish chora-tadbirlari toʻgʻrisida”gi Farmoniga muvofiq Ekologiya, atrof-muhitni muhofaza qilish va iqlim oʻzgarishi vazirligi va Ichki ishlar vazirligi qaror qiladi:

1. Oʻzbekiston Respublikasi Tabiatni muhofaza qilish davlat qoʻmitasi va Ichki ishlar vazirligining 2012-yil 29-martdagi 3, 9-son qarori (roʻyxat raqami 2368, 2012-yil 22-may) (Oʻzbekiston Respublikasi qonun hujjatlari toʻplami, 2012-y., 21-son, 240-modda) bilan tasdiqlangan Qarovsiz qolgan hayvonlarni otib tashlash tartibi toʻgʻrisidagi yoʻriqnomaga ilovaga muvofiq oʻzgartirishlar kiritilsin.

2. Mazkur qaror rasmiy eʼlon qilingan kundan eʼtiboran kuchga kiradi.

Oʻzbekiston Respublikasi Ekologiya, atrof-muhitni muhofaza qilish va iqlim oʻzgarishi vazirligining 2023-yil 12-avgustdagi MN-6-son, Ichki ishlar vazirligining 2023-yil 10-avgustdagi 42-qq-son qaroriga ILOVA

Qarovsiz qolgan hayvonlarni otib tashlash tartibi toʻgʻrisidagi yoʻriqnomaga kiritilayotgan oʻzgartirishlar

1. 1-banddagi “hayvonot dunyosidan maxsus foydalanish ruxsatnomalari” degan soʻzlar “yovvoyi hayvonlarni ovlash uchun ruxsatnomalar” degan soʻzlar bilan almashtirilsin.

2. 2-band quyidagi tahrirda bayon etilsin:

“2. Yovvoyi hayvonlarni ovlash uchun ruxsatnomalar Vazirlar Mahkamasining 2022-yil 22-fevraldagi 86-son qarori bilan tasdiqlangan Maxsus elektron tizim orqali ruxsat etish xususiyatiga ega ayrim hujjatlarni berish tartib-taomillari toʻgʻrisidagi yagona nizomga muvofiq beriladi.”.

3. 8-bandning “b” kichik banddagi “Mahalla posbonlari” jamoatchilik tuzilmalari aʼzolari” degan soʻzlar “profilaktika inspektorining jamoat tartibini saqlash boʻyicha yordamchisi va “Fidokor yoshlar” jamoatchilik patrul guruhlari aʼzolari” degan soʻzlar bilan almashtirilsin.

4. 12-bandidagi “Qoraqalpogʻiston Respublikasi Ichki ishlar vazirligi, viloyat ichki ishlar boshqarmasi yoki Toshkent shahar ichki ishlar bosh boshqarmasining (bundan buyon matnda ichki ishlar boshqarmalari deb yuritiladi) patrul-post xizmati va jamoat tartibini saqlash boʻlinmalari” degan soʻzlar “Qoraqalpogʻiston Respublikasi Ichki ishlar vazirligining, Toshkent shahar va Toshkent viloyati ichki ishlar bosh boshqarmalarining hamda viloyatlar ichki ishlar boshqarmalarining (bundan buyon matnda viloyat ichki ishlar boshqarmalari deb yuritiladi) jamoat xavfsizligi xizmati jamoat tartibini saqlash boshqarmasi” degan soʻzlar bilan almashtirilsin.

5. 13-bandning birinchi xatboshisi quyidagi tahrirda bayon etilsin:

“13. Hayvonlarni bevosita otib tashlash brigada tarkibiga kiritilgan ovchilik jamiyatlari xodimlari, havaskor ovchilar tomonidan ularga tegishli boʻlgan fuqaroviy oʻqotar ov quroli, oʻrmon, ovchilik, oʻrmon-ovchilik xoʻjaliklari, shuningdek muhofaza etiladigan tabiiy hududlari vakillari tomonidan ularga topshirilgan hududda, xizmat quroli orqali amalga oshiriladi.”.

6. 14-bandning ikkinchi xatboshisidagi “kesma stvolli (kombinatsiyalashtirilgan) oʻqotar ov qurolidan” degan soʻzlar “soyli stvolli oʻqotar ov qurolidan hamda kombinatsiyalangan (soyli stvolli va silliq stvolli) oʻqotar ov qurolidan, shu jumladan almashtiriladigan va joylashtiriladigan soyli stvolli oʻqotar ov qurolidan” degan soʻzlar bilan almashtirilsin.

7. 16-bandda :

“z” kichik banddagi “hayvonot dunyosidan maxsus foydalanish ruxsatnomalari” degan soʻzlar “yovvoyi hayvonlarni ovlash uchun ruxsatnomalar” degan soʻzlar bilan almashtirilsin.

“l” kichik banddagi “kesma stvolli (kombinatsiyalashtirilgan) oʻqotar ov qurolidan” degan soʻzlar “soyli stvolli oʻqotar ov qurolidan hamda kombinatsiyalangan (soyli stvolli va silliq stvolli) oʻqotar ov qurolidan, shu jumladan almashtiriladigan va joylashtiriladigan soyli stvolli oʻqotar ov qurolidan” degan soʻzlar bilan almashtirilsin;

8. 20-bandning birinchi xatboshisidagi “Mahalla posbonlari” jamoatchilik tuzilmalari aʼzolari” degan soʻzlar “profilaktika inspektorining jamoat tartibini saqlash boʻyicha yordamchisi va “Fidokor yoshlar” jamoatchilik patrul guruhlari aʼzolari” degan soʻzlar bilan almashtirilsin.

9. 22-bandi “a” kichik bandining toʻrtinchi xatboshisidagi “oʻqotar ov qurolining va unga oʻq-dorilarning” degan soʻzlar “oʻqotar ov quroli va uning oʻq-dorilari” degan soʻzlar bilan almashtirilsin.

10. 26-bandda :

yettinchi xatboshidagi “hayvonot dunyosidan maxsus foydalanish ruxsatnomasida” degan soʻzlar “yovvoyi hayvonlarni ovlash uchun ruxsatnomada” degan soʻzlar bilan almashtirilsin;

oʻn ikkinchi xatboshidagi “ekologiya va atrof-muhitni muhofaza qilish organlari” degan soʻzlar “ekologiya, atrof-muhitni muhofaza qilish va iqlim oʻzgarishi organlari” degan soʻzlar bilan almashtirilsin.

11. 27-bandda :

uchinchi xatboshi quyidagi tahrirda bayon etilsin:

“oʻzida ovchilik guvohnomasi hamda oʻqotar ov qurolini saqlash va olib yurish huquqini beruvchi tegishli ruxsatnomaga ega boʻlishga”;

yettinchi xatboshidagi “hayvonot dunyosidan maxsus foydalanish ruxsatnomasida” degan soʻzlar “yovvoyi hayvonlarni ovlash uchun ruxsatnomada” degan soʻzlar bilan almashtirilsin.

12. 28-bandda :

uchinchi xatboshidagi “Mahalla posbonlari” jamoatchilik tuzilmalari aʼzolari” degan soʻzlar “profilaktika inspektorining jamoat tartibini saqlash boʻyicha yordamchisi va “Fidokor yoshlar” jamoatchilik patrul guruhlari aʼzolari” degan soʻzlar bilan almashtirilsin;

beshinchi xatboshidagi “qurolni olib yurish, saqlash va qoʻllash” degan soʻzlar “oʻqotar ov qurolini saqlash va olib yurish” degan soʻzlar bilan almashtirilsin;

yettinchi xatboshidagi “hayvonot dunyosidan maxsus foydalanish ruxsatnomasida” degan soʻzlar “yovvoyi hayvonlarni ovlash uchun ruxsatnomada” degan soʻzlar bilan almashtirilsin.

13. 31-banddagi “patrul-post xizmati va jamoat tartibini saqlash boʻlinmalarining” degan soʻzlar “jamoat xavfsizligi xizmati jamoat tartibini saqlash boshqarmasi” degan soʻzlar bilan almashtirilsin.

14. 32-band quyidagi tahrirda bayon etilsin:

“32. Brigadalarga patronlarni taqsimlash va berish hududiy ekologiya, atrof-muhitni muhofaza qilish va iqlim oʻzgarishi organlari (Qoraqalpogʻiston Respublikasi Ekologiya, atrof-muhitni muhofaza qilish va iqlim oʻzgarishi vazirligi, viloyatlar va Toshkent shahar Ekologiya, atrof-muhitni muhofaza qilish va iqlim oʻzgarishi vazirligi boshqarmalari), qishloq xoʻjaligi boshqarmalari (Qoraqalpogʻiston Respublikasi Qishloq xoʻjaligi vazirligi, viloyat qishloq xoʻjaligi boshqarmalari) hamda ovchilik jamiyati tomonidan tasdiqlanadigan taqsimlash normalariga muvofiq amalga oshiriladi. Taqsimlash normalarida brigada ixtiyoriga beriladigan patronlar turlari va soni koʻrsatilishi kerak.”.

15. 33-banddagi “Patrul-post xizmati va jamoat tartibini saqlash boshqarmasiga” degan soʻzlar “Jamoat xavfsizligi departamenti jamoat tartibini saqlash xizmatiga” degan soʻzlar bilan almashtirilsin.

16. 44-banddagi “Ekologiya va atrof-muhitni muhofaza qilish davlat qoʻmitasi, Qishloq va suv xoʻjaligi vazirligi” degan soʻzlar “Ekologiya, atrof-muhitni muhofaza qilish va iqlim oʻzgarishi vazirligi, Qishloq xoʻjaligi vazirligi” degan soʻzlar bilan almashtirilsin.

17. 46-banddagi “patrul-post xizmati va jamoat tartibini saqlash boʻlinmasi” degan soʻzlar “jamoat xavfsizligi xizmati jamoat tartibini saqlash boshqarmasi” degan soʻzlar bilan almashtirilsin.

18. 47-band quyidagi tahrirda bayon etilsin:

“47. Hisobotning birinchi va ikkinchi nusxalari viloyat (Qoraqalpogʻiston Respublikasi, Toshkent shahar) ovchilik jamiyatida hamda ichki ishlar boshqarmasining jamoat xavfsizligi xizmati jamoat tartibini saqlash boshqarmasida qoladi, uchinchi, toʻrtinchi va beshinchi nusxalari — tahlil qilish, umumlashtirish va mavjud materiallarga qoʻshib qoʻyish uchun hisobot yilidan keyingi yilning 30-yanvaridan kechikmay Oʻzbekiston Respublikasi Ekologiya, atrof-muhitni muhofaza qilish va iqlim oʻzgarishi vazirligiga, Ichki ishlar vazirligining Jamoat xavfsizligi departamenti jamoat tartibini saqlash xizmatiga, shuningdek ragʻbatlantirish choralarini koʻrish uchun Oʻzbekiston ovchi va baliqchilar sport birlashmasiga beriladi.”.

19. 48-bandning ikkinchi xatboshisidagi “Ekologiya va atrof-muhitni muhofaza qilish davlat qoʻmitasi” degan soʻzlar “Ekologiya, atrof-muhitni muhofaza qilish va iqlim oʻzgarishi vazirligi” degan soʻzlar bilan almashtirilsin.

20. 1-ilovaning uchinchi ustuni quyidagi tahrirda bayon etilsin:

“Patronlarni olgan shaxs F.I.O., lavozimi, pasportining yoki identifikatsiyalovchi ID-kartasining seriyasi, raqami, berilgan sanasi”.

Ekologiya, atrof-muhitni muhofaza qilish va iqlim oʻzgarishi vaziri A. ABDUXAKIMOV

Ichki ishlar vaziri P. BOBOJONOV

Toshkent sh.,

2023-yil 12-avgust,

Toshkent sh.,

2023-yil 10-avgust,

MN-6-son

42-qq-son

(Qonunchilik maʼlumotlari milliy bazasi, 19.09.2023-y., 10/23/2368-3/0711-son)

lex.uz