📅 2023-yil 19-sentabr · Vazirlar Mahkamasi qarorlari
Rasmiy matn. Rasmiy hujjat. Tahririy izohlar kiritilmagan.
📅 2023-yil 19-sentabr · Vazirlar Mahkamasi qarorlari
Rasmiy matn. Rasmiy hujjat. Tahririy izohlar kiritilmagan.
📅 2023 йил 19 сентябрь · Вазирлар Маҳкамаси қарорлари
Расмий матн. Расмий ҳужжат. Таҳририй изоҳлар киритилмаган.
📅 19 сентября 2023 г. · Постановления Кабинета Министров
Официальный текст. Официальный документ. Редакционные примечания не включены.
📅 19 September 2023 · Cabinet of Ministers resolutions
Official text. Official document. Editorial notes are not included.
Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг
қарори
МАЪМУРИЙ РЕГЛАМЕНТИ
СХЕМАСИ
АРИЗА
АРИЗА
ДАЛОЛАТНОМАСИ
ДАВЛАТ РЕЕСТРИ
Товар белгилари ва хизмат кўрсатиш белгиларини рўйхатдан ўтказиш бўйича давлат хизматини кўрсатишнинг маъмурий регламентини тасдиқлаш тўғрисида
Ўзбекистон Республикасининг «Товар белгилари, хизмат кўрсатиш белгилари ва товар келиб чиққан жой номлари тўғрисида»ги Қонунига мувофиқ, шунингдек, Ўзбекистон Республикаси Президентининг «Интеллектуал мулк соҳасини янада ривожлантиришга оид қўшимча чора-тадбирлар тўғрисида» 2022 йил 26 апрелдаги 221-сон қарори ижроси юзасидан Вазирлар Маҳкамаси қарор қилади:
1. Қуйидагиларни назарда тутувчи Товар белгилари ва хизмат кўрсатиш белгиларини рўйхатдан ўтказиш бўйича давлат хизматини кўрсатишнинг маъмурий регламенти иловага мувофиқ тасдиқлансин:
товар белгилари ва хизмат кўрсатиш белгиларини рўйхатдан ўтказиш бўйича давлат хизматини кўрсатиш тартиби;
юридик ёки жисмоний шахс (талабнома берувчи) томонидан товар белгилари ва хизмат кўрсатиш белгиларини рўйхатдан ўтказишга доир талабномани Ўзбекистон Республикаси Адлия вазирлигига (кейинги ўринларда — ваколатли орган) топшириш тартиби ва шартлари;
талабномани резидентлар учун — давлат хизматлари маркази, ваколатли органнинг махсус ахборот тизими ёки Ўзбекистон Республикаси Ягона интерактив давлат хизматлари портали, норезидентлар учун — давлат хизматлари маркази, ваколатли органнинг махсус ахборот тизими орқали топшириш, почта алоқаси орқали топшириш бундан мустасно;
талабнома топширилгандан кейинги барча ҳаракатларни ваколатли органнинг махсус ахборот тизими орқали амалга ошириш;
давлат хизматини кўрсатишда талабнома берувчи томонидан Ўзбекистон Республикасининг «Давлат божи тўғрисида»ги Қонунида белгиланган миқдорларда патент божини тўлаш тартиби;
ваколатли орган томонидан талабномани давлат экспертизасидан (бунда расмий экспертиза — ўттиз кун, талабномада кўрсатилган белгининг экспертизаси етти ой ичида бироқ камида олти ойдан кейин амалга оширилади, экспертизани тезкор тартибда ўтказиш бундан мустасно) ўтказиш тартиби;
товар белгилари ва хизмат кўрсатиш белгиларини белгиланган миқдордаги патент божи тўланганда, товар белгиси ва хизмат кўрсатиш белгиси давлат реестрида автоматик тарзда рўйхатдан ўтказиш ва ваколатли органнинг махсус ахборот тизими орқали талабнома берувчига рўйхатдан ўтказилганлиги тўғрисидаги гувоҳномани юбориш.
2. Ўзбекистон Республикаси Адлия вазирлиги манфаатдор вазирлик ва идоралар билан биргаликда ўзлари қабул қилган норматив-ҳуқуқий ҳужжатларни бир ой муддатда ушбу қарорга мувофиқлаштирсин.
3. Мазкур қарорнинг бажарилишини назорат қилиш Ўзбекистон Республикаси адлия вазири А.Д. Ташкулов зиммасига юклансин.
Вазирлар Маҳкамасининг 2023 йил 19 сентябрдаги 480-сон қарорига ИЛОВА
Товар белгилари ва хизмат кўрсатиш белгиларини рўйхатдан ўтказиш бўйича давлат хизматини кўрсатишнинг
1-боб. Умумий қоидалар
1. Мазкур Регламент Ўзбекистон Республикасининг «Товар белгилари, хизмат кўрсатиш белгилари ва товар келиб чиққан жой номлари тўғрисида»ги Қонунига (кейинги ўринларда — Қонун) асосан товар белгилари ва хизмат кўрсатиш белгиларини (кейинги ўринларда — товар белгиси) рўйхатдан ўтказиш бўйича давлат хизматини (кейинги ўринларда — давлат хизмати) кўрсатиш тартибини белгилайди.
2. Давлат хизматини кўрсатиш Ўзбекистон Республикаси Адлия вазирлиги (кейинги ўринларда — ваколатли орган) томонидан амалга оширилади.
3. Товар белгисини рўйхатдан ўтказишга доир талабномани (кейинги ўринларда — талабнома) топшириш ва давлат хизматидан фойдаланиш бўйича бошқа ҳаракатлар номига рўйхатдан ўтказилиши сўралаётган юридик ёки жисмоний шахс (кейинги ўринларда — талабнома берувчи) томонидан бевосита ёки вакили (патент вакили ёхуд ишончли шахс) орқали амалга оширилади.
4. Давлат хизмати мазкур Регламентга 1-иловага мувофиқ схема бўйича кўрсатилади.
2-боб. Товар белгисининг ҳуқуқий муҳофазага лаёқатлилиги
5. Қонуннинг 3-моддаси бешинчи қисмига мувофиқ тасвирлар, сўзлар, муайян шакл тарзидаги белгилар ва бошқа белгилар ёки уларнинг исталган бир рангдаги ёки турли рангдаги жамлама ифодаси товар белгилари сифатида рўйхатдан ўтказилиши мумкин.
6. Тасвирий белгиларга жонли мавжудотлар, предметлар, табиий ва бошқа объектлар тасвирлари, шунингдек, чизиқлар, доғлар, ҳар қандай фигураларнинг текисликдаги композициялари (ҳажмлиларидан ташқари) киради.
Сўзли белгиларга сўзлар, сўз кўринишига эга бўлган ҳарфий бирикмалар (хусусан, ҳар қандай кетма-кетликдаги унлилар ва ундош товушларнинг бўғин ҳосил қилувчи бирикмалари), сўз бирикмалари, гаплар, шунингдек, уларнинг бирикмалари киради.
Муайян шакл тарзидаги белгилар ҳажмли белгилар ҳисобланиб, уларга фазовий жойлашган уч ўлчамли объектлар, фигуралар ва чизиқлар ҳамда фигураларнинг комбинациялари киради.
Жамлама белгиларга турли тавсифдаги тасвирий, сўзли, ҳажмли ва бошқа элементлар комбинацияси киради.
Бошқа белгиларга позицион, товушли, ҳаракатли, ёруғликдан иборат бўлган, голографик, ҳидли каби белгилар киради.
7. Қуйидагилар товар белгиси сифатида рўйхатдан ўтказилмайди:
а) давлат герблари, байроқлари ва давлат мукофотларининг тасвири туширилган белгилар;
б) давлатларнинг расмий номлари, халқаро ёки ҳукуматлараро ташкилотларнинг қисқартирилган ёки тўлиқ номлари;
в) расмий назорат, кафолат тамғалари ва намуна йўсинидаги тамғалар, муҳрлар;
г) давлат хизматларининг Ўзбекистон Республикасида қўлланиладиган ажратиш ва фарқлаш белгилари тасвирлари;
д) фарқлаш хусусиятига эга бўлмаган белгилар, хусусан:
ўзига хос график тасвирга эга бўлмаган алоҳида ҳарфлар, рақамлардан иборат бўлган белгилар (рақамларнинг сўзли ифодаси бундан мустасно), сўз кўринишига эга бўлмаган ҳарфлар бирикмалари;
чизиқлар, оддий геометрик шакллар ва уларнинг таркибига кирган алоҳида элементлардан фарқли, сифат жиҳатдан бошқа қабул қилиш даражасини берадиган композициялар ҳосил қилмайдиган бирикмалар;
товар белгиси сифатида товар ва хизматларни (кейинги ўринларда — товар) белгилаш учун уларнинг ҳақиқий ёки схематик тасвирлари;
шакли фақат функционал вазифасидан келиб чиқадиган уч ўлчамли объектлар;
шакли жиҳатидан алоҳида фарқлаш хусусиятига эга бўлмаган ҳажмли белгилар;
товарларнинг шу товарларни белгилаш учун умумэътироф этилган номлари ушбу товарларни белгилаш учун;
ташкилот ва соҳаларнинг умумқабул қилинган қисқартирилган номлари ва аббревиатуралари;
е) муайян турдаги товарларнинг белгиси сифатида умумфойдаланишда бўлган белгилар. Бундай белгилар деб маълум бир товар ёки турли ишлаб чиқарувчиларнинг шунга ўхшаш товарлари учун узоқ вақт ишлатилганлиги туфайли тушунча бўлиб қолган белгилар тушунилади;
ж) умумэътироф этилган рамзлар ва атамалар ҳисобланган белгилар, бунда:
умумэътироф этилган рамзларга товар белгисини рўйхатдан ўтказиш сўралаётган товарлар рўйхатидаги товарларга оид бўлган хўжалик ёки фаолият соҳасини акс эттирувчи белгилар, шунингдек, фан ва техникада қўлланиладиган шартли белгилар киради;
умумэътироф этилган атамаларга фан ва техниканинг аниқ бир соҳасига хос бўлган сўз бирликлари киради;
з) товарларни, шу жумладан, уларнинг тури, сифати, сони, хусусияти, қандай мақсадга мўлжалланганлиги ва қийматини, шунингдек, уларнинг ишлаб чиқариладиган ёки ўтказиладиган жойи ва вақтини тавсифлаш учун фойдаланиладиган белгилар. Бунга, жумладан, қуйидагилар киради:
товарларнинг номлари;
товарлар сифат тоифасининг белгиси;
товарларнинг хусусиятини кўрсатувчи (шу жумладан, мақтов тавсифига эга бўлган) белгилар;
хом ашё материалини ва таркибини кўрсатувчи белгилар;
товарларнинг оғирлиги, ҳажми, нархи, ишлаб чиқарилган санасини кўрсатувчи белгилар;
умумий номлар;
ишлаб чиқаришни яратиш тарихидан маълумотлар;
корхоналарнинг номлари;
товар тайёрловчиларнинг ва воситачиларнинг манзиллари;
қисман ёки тўлиқ географик номдан иборат бўлиб, товар тайёрловчининг жойлашган жойи сифатида қабул қилиниши мумкин бўлган белгилар;
и) товар ёки унинг тайёрловчиси тўғрисидаги ёлғон ёки истеъмолчини чалғитиши мумкин бўлган белгилар (хусусан, истеъмолчининг онгида товарнинг ҳақиқатга тўғри келмаган маълум бир сифати, унинг тайёрловчиси ёки келиб чиққан жойи ҳақида янглиш тасаввур ҳосил қиладиган белгилар), бунда белгининг камида битта элементи ёлғон ёки истеъмолчини чалғитиши мумкин бўлса, белги ёлғон ёки истеъмолчини чалғитиши мумкин деб эътироф этилади;
к) товар келиб чиққан ҳақиқий жойни расман кўрсатувчи, лекин товар бошқа ҳудудда чиқарилаётганлиги ҳақида янглиш тасаввур берувчи белгилар;
л) маъданли сувлар, вино ёки кучли спиртли ичимликларнинг аслиятини акс эттирувчи географик номлар бўлган ёки шундай номларни ифодаловчи белгилар, ушбу жойда чиқарилмаган товарларни белгилаш учун ишлатилган белгилар, шунингдек, улар таржима қилиб ёки «кўринишдаги», «турдаги», «усулдаги» ва бошқа шунга ўхшаш сўзлар билан қўшилган ҳолда қўлланилганда;
м) жамият манфаатларига, одамийлик ва ахлоқ қоидаларига зид бўлган белгилар, уларга хусусан, диний атама, нишон ва рамзлар, ахлоқсиз мазмундаги сўз ва тасвирлар, инсон қадрини, диний ҳиссиётларни ҳақорат қиладиган инсонпарварликка зид тавсифдаги шиорлар ва бошқалар. Буларга маълум бир товар номлари ҳамда унинг сифатларини ифодаловчи луғатда мавжуд сўзларни қасддан имло хатоси билан ифодалаш ҳам киради;
н) қуйидаги белгилар билан айнан бир хил ёки уларга адаштириб юбориш даражасида ўхшаш бўлган белгилар:
илгари Ўзбекистон Республикасида бошқа шахс номига рўйхатдан ўтказилган ёки рўйхатдан ўтказиш сўраб талабнома топширилган, шунингдек, Ўзбекистон Республикасининг халқаро шартномаларига мувофиқ рўйхатдан ўтказилмай ҳам муҳофаза қилинадиган ёки шу турдаги товарларга нисбатан анча олдинроқ устуворликка эга бўлган товар белгилари билан айнан бир хил ёки уларга адаштириб юбориш даражасида ўхшаш бўлган белгилар;
ҳар қандай товарларга нисбатан бошқа шахсларнинг белгиланган тартибда умумэътироф этилган товар белгилари билан айнан бир хил ёки уларга адаштириб юбориш даражасида ўхшаш бўлган белгилар;
Қонунга мувофиқ муҳофаза қилинадиган географик кўрсаткич ва товар келиб чиққан жой номи бўлган белгилар билан айнан бир хил ёки уларга адаштириб юбориш даражасида ўхшаш бўлган белгилар, бу белгилар ҳар қандай товарларга нисбатан шундай номдан фойдаланиш ҳуқуқига эга бўлган шахс номига рўйхатдан ўтказиладиган товар белгисига муҳофаза қилинмайдиган қисм сифатида киритилган ҳоллар бундан мустасно;
белгиланган тартибда рўйхатдан ўтказилган сертификатлаш белгилари;
о) қуйидаги белгилар:
ўзга шахсларга тегишли ва Ўзбекистон Республикаси ҳудудида таниқли бўлган фирма номларини (ёки уларнинг бир қисмини), агар бу номга бўлган ҳуқуқ бир турдаги товарларни белгилаш учун талабнома келиб тушиш санасидан аввалроқ олинган бўлса, такрорловчи белгилар;
саноат намуналарини такрорловчи белгилар уларга бўлган ҳуқуқ Ўзбекистон Республикасида ўзга шахсларга тегишли бўлганда;
Ўзбекистон Республикасида машҳур бўлган илмий асарлар, адабиёт ва санъат асарларининг номларини, уларнинг қаҳрамонларини ёки ибораларини, санъат асарларини ёки улардан кўринишларни муаллифлик ҳуқуқига эга бўлган шахс ёки унинг ҳуқуқий ворислари (меросхўрлари) розилигини олмаган тарзда такрорловчи белгилар;
атоқли шахсларнинг фамилиялари, исмлари, тахаллуслари ва улардан ясалган сўзларни, бундай шахсларнинг портретларини ҳамда дастхатларини, булар Ўзбекистон Республикасининг тарихий ва маданий бойлиги бўлганда, ана шу атоқли шахслар, уларнинг меросхўрлари ёки давлат органи розилигини олмаган тарзда такрорловчи белгилар.
8. Мазкур Регламентнинг 7-банди «а» — «г» кичик бандларида кўрсатилган белгилар, агар бунга тегишли давлат органининг ёки белги эгасининг розилиги бўлса, товар белгисига муҳофаза қилинмайдиган қисмлар сифатида киритилиши мумкин.
9. Мазкур Регламентнинг 7-банди «д» — «з» кичик бандларида кўрсатилган белгиларни рўйхатдан ўтказишга, агар бу белгилар амалда улардан аниқ товарлар учун фойдаланиш натижасида фарқланиш хусусиятига эга бўлганлиги исботланса, йўл қўйилиши мумкин.
Исбот сифатида талабнома топширилган санагача талабномада кўрсатилган белгидан фойдаланилганлиги натижасида фарқланиш хусусиятига эга эканлигини тасдиқлайдиган қуйидаги маълумотлар тақдим этилади:
талабномада кўрсатилган белги билан белгиланган товарларни ишлаб чиқариш ва сотиш ҳажми;
талабномада кўрсатилган белги билан белгиланган товарларнинг сотилиш ҳудудлари;
талабномада кўрсатилган товарларни белгилаш учун берилган белгидан фойдаланиш муддати;
талабномада кўрсатилган белги билан белгиланган товарларнинг рекламаси учун сарфланадиган харажатлар ҳажми;
талабномада кўрсатилган белги ва шу белги билан белгиланган товарларнинг ишлаб чиқарувчилари ҳақида истеъмолчиларнинг хабардорлик даражаси тўғрисидаги маълумотлар, шу жумладан, ижтимоий сўровларнинг натижалари;
талабномада кўрсатилган белги билан белгиланган товарлар ҳақидаги ахборот очиқ матбуотда нашр қилинганлиги тўғрисида маълумотлар;
талабномада кўрсатилган белги билан белгиланган товарлар Ўзбекистон Республикаси ёки чет мамлакатлардаги кўргазмаларда намойиш қилинганлиги тўғрисидаги маълумотлар ва бошқа маълумотлар.
Мазкур Регламентнинг 7-банди «д» — «з» кичик бандларида кўрсатилган белгилар, агар улар товар белгисида устун мавқега эга бўлмаса, унга муҳофаза қилинмайдиган қисмлар сифатида киритилиши мумкин.
10. Мазкур Регламент 7-банди «н» кичик бандининг иккинчи ва учинчи хатбошиларида кўрсатилган товар белгилари билан адаштириб юбориш даражасида уларга ўхшаш бўлган белгиларни рўйхатдан ўтказишга товар белгиси эгасининг бу белгини рўйхатга олиш учун розилиги бўлганда, йўл қўйилади. Тегишли белги эгасининг розилик хатида қуйидаги маълумотлар акс эттирилади:
розилик берган товар белгиси эгасининг тўлиқ номи (исми) ва манзили;
розилик олган шахснинг тўлиқ номи (исми) ва манзили;
розилик берган товар белгиси эгасининг лавозими (юридик шахс бўлганда), фамилияси ва имзоси;
эгаси розилик берган товар белгисининг тасвири;
розилик олиб талабнома топширилаётган белгининг кўриниши;
розилик берилган товар ёки товарларнинг рўйхати;
розилик хатининг санаси.
Розилик хатидаги имзонинг ҳақиқийлиги нотариус томонидан шаҳодатлантирилган бўлиши лозим.
Хорижий давлатда расмийлаштирилган розилик хати белгиланган тартибда легализация қилинган ёки апостиль қўйилган ҳолда тақдим этилади.
11. Мазкур Регламентнинг 7-банди «о» кичик бандида кўрсатилган машҳурлик (таниқлилик ва атоқлилик) товар белгиси сифатида рўйхатдан ўтказишга тақдим этилган белгининг устуворлик санасига нисбатан аниқланади.
3-боб. Талабномага доир талаблар
12. Қонуннинг 9-моддаси биринчи қисмига мувофиқ талабнома битта товар белгисига тааллуқли бўлиши керак.
13. Талабнома қуйидагиларни ўз ичига олади:
товар белгисини рўйхатдан ўтказиш учун ариза (кейинги ўринларда — ариза);
талабномада кўрсатилган белгининг тасвири;
белгиларни рўйхатдан ўтказиш учун Товарлар ва хизматларнинг халқаро таснифига (кейинги ўринларда — ТХХТ) мувофиқ гуруҳланган товар белгисини рўйхатдан ўтказиш сўралаётган товарларнинг рўйхати.
14. Талабнома жамоавий белгига оид бўлганда, талабномага юридик ва (ёки) жисмоний шахслар бирлашмаси қатнашчиларининг жамоавий белгидан фойдаланиш тўғрисидаги келишуви (кейинги ўринларда — келишув) илова қилинади.
15. Келишувда қуйидаги маълумотлар бўлиши керак:
жамоавий белгини ўзининг номига рўйхатдан ўтказишга ваколат берилган бирлашманинг номи;
жамоавий белгидан фойдаланиш ҳуқуқига эга бўлган шахслар рўйхати (СТИР ёки ЖШШИР кўрсатилган ҳолда);
жамоавий белги билан белгиланадиган товарларнинг рўйхати ва ягона сифат ёки бошқа умумий кўрсаткичлари;
жамоавий белгидан фойдаланиш шартлари;
жамоавий белгидан фойдаланишни назорат қилиш тартиби ҳақидаги қоидалар.
Келишувда қатнашчиларнинг хоҳишига кўра бошқа маълумотлар ҳам бўлиши мумкин.
Келишув жамоавий белгидан фойдаланиш ҳуқуқига эга бўлган шахслар томонидан имзоланади.
16. Конвенция устуворлиги сўраб топширилган талабномага (кейинги ўринларда — конвенция талабномаси) талабнома берувчи томонидан Саноат мулкини муҳофаза қилиш бўйича Париж конвенцияси (1883 йил) (кейинги ўринларда — Париж конвенцияси) қатнашчиси бўлган давлатда топширилган биринчи талабноманинг тасдиқланган нусхаси ва унинг таржимаси илова қилинади. Улар конвенция талабномаси ваколатли органга келиб тушган санадан бошлаб уч ой муддатдан кечиктирилмай топширилади. Биринчи талабнома нусхасининг таржимаси талабнома берувчи томонидан имзоланади.
Конвенция устуворлигини белгилаш тўғрисидаги илтимоснома талабнома топширишда (аризанинг тегишли графасида келтирилади) ёки ваколатли органга талабнома келиб тушган санадан бошлаб икки ой муддат давомида топширилиши мумкин.
17. Кўргазма устуворлигини сўраб топширилган талабномага бундай устуворликни сўрашнинг қонунийлигини тасдиқловчи ҳужжат илова қилинади, у ваколатли органга талабнома келиб тушган санадан бошлаб уч ойдан кечиктирилмай топширилади.
Талабнома берувчи томонидан тақдим этилган ҳужжат Париж конвенциясининг қатнашчиси бўлган давлатлардан бирининг ҳудудида ташкил этилган кўргазманинг мақомини, яъни расмий халқаро кўргазмаларни ёки расмий деб тан олинган шундай кўргазмаларни тасдиқлаши ва товарларни намойиш этган шахснинг номини (исмини), белгини, шу белги қўйилган товарлар рўйхатини, шунингдек, экспонатларни очиқ намойиш этиш бошланган санани ўз ичига олиши керак. Ҳужжат тегишли кўргазманинг ваколатли шахси томонидан тасдиқланган бўлиши керак.
Кўргазма устуворлигини белгилаш ҳақидаги илтимоснома талабнома топширишда (аризанинг тегишли графасида келтирилади) ёки талабнома ваколатли органга келиб тушган санадан сўнг икки ой мобайнида тақдим этилиши мумкин.
18. Товар белгиси ва хизмат кўрсатиш белгисини рўйхатдан ўтказиш учун ариза мазкур Регламентга 2-иловага мувофиқ шаклда топширилади.
Бошқа тилда топширилган ҳужжатлар уларнинг таржималари бошқа тилда топширилган ҳужжатлар келиб тушган санадан бошлаб икки ой муддат ичида топширилганда, ваколатли органга келиб тушган санадан бошлаб топширилган деб ҳисобланади, акс ҳолда ҳужжатлар уларнинг таржималари келиб тушган санадан бошлаб топширилган деб ҳисобланади.
19. Аризанинг 750-кодли «Ёзишмалар учун манзил» графасида хат олувчининг номи (юридик шахслар учун) ёки исми (жисмоний шахслар учун), шунингдек, тўлиқ жойлашган жойи (почта манзили), телефон рақами, электрон почтасидан камида бири кўрсатилади. Ушбу маълумотлар учинчи шахслар ҳуқуқ эгаси билан боғланиши учун очиқ ҳисобланади.
20. Аризанинг 210-кодли «Талабноманинг қайд рақами» ва 220-кодли «Талабноманинг келиб тушган санаси» графалари ариза ваколатли органга келиб тушгандан кейин реквизитларни киритиш учун мўлжалланган.
Баъзи бир маълумотларни тегишли графаларда тўлиқ жойлаштириш имкони бўлмаганда, улар ўша шакл бўйича қўшимча варақда келтирилади ва талабноманинг тегишли графасида «давоми қўшимча варақда» деб кўрсатилади.
21. Аризанинг 731-кодли «Талабнома берувчи» графасида талабнома берувчи тўғрисидаги қуйидаги маълумотлар келтирилади:
юридик шахснинг расмий номи (таъсис ҳужжати бўйича) ёки жисмоний шахснинг тўлиқ исми, шунингдек:
резидентлар учун СТИР ёки ЖШШИР, жойлашган жойи (почта манзили) ёки турар жойи манзили;
норезидентлар учун Бутунжаҳон интеллектуал мулк ташкилотининг (кейинги ўринларда — БИМТ) ST.3 стандарти бўйича мамлакат коди (агар у белгиланган бўлса).
22. Аризанинг устуворлигини белгилаш тўғрисидаги илтимоснома кўрсатилган графа ваколатли органга талабнома келиб тушган санадан олдинроқ устуворлик сўралаётганда, тўлдирилади.
Аризанинг 310-кодли «Биринчи талабнома рақами» графасида конвенция устуворлигини сўрашга асос бўлаётган биринчи талабнома рақами кўрсатилади.
Аризанинг «Сўралаётган устуворлик санаси» графасида сўралаётган устуворлик санаси кўрсатилади.
Аризанинг 330-кодли «Талабнома берилган мамлакатнинг БИМТнинг ST.3 стандарти бўйича коди» графасида талабнома берилган мамлакатнинг БИМТнинг ST.3 стандарти бўйича коди кўрсатилади.
Аризанинг 641-кодли «Дастлабки талабнома рақами» графасида ушбу талабнома ажратиб олинган дастлабки талабнома рақами кўрсатилади.
Аризанинг 646-кодли «Халқаро рўйхатдан ўтказиш рақами» графасида Ўзбекистон Республикаси ҳудудида аввал муҳофаза қилинган товар белгисининг халқаро рўйхатдан ўтказиш рақами кўрсатилади.
23. Талабнома берувчи томонидан иш олиб бориш унинг вакили орқали амалга оширилган ҳолда тўлдириладиган аризанинг 740-кодли «Вакил» графасида қуйидаги маълумотлар келтирилади: тўлиқ номи ёки исми, рўйхат рақами (патент вакили бўлса), жойлашган жойи (почта манзили), телефон рақами.
24. Аризанинг 540-кодли «Талабномада кўрсатилган белгининг тасвири» графасида талабномада кўрсатилаётган белгининг фотосурати жойлаштирилади.
Рўйхатдан ўтказиш учун товар белгиси сифатида этикетка кўринишидаги белгига талабнома топширилаётганда, белгининг тасвири сифатида этикетканинг ўзи топширилиши мумкин.
Рўйхатдан ўтказиш учун товар белгиси сифатида уч ўлчамли шаклга эга бўлган белгига талабнома топширилаётганда, 540-кодли «Талабномада кўрсатилган белгининг тасвири» графасида шу белгининг умумий кўринишдаги тасвири жойлаштирилади. Шунингдек, талабномада кўрсатилган белги тўғрисида тўлиқ тасаввур ҳосил қилувчи барча зарур проекцияларнинг тасвири (3/4 проекциядаги умумий кўриниши, олд томондан, орқа томондан, ён томондан, устки томондан, остки томондан) ҳам келтирилади.
Талабномада кўрсатилган белгининг тасвири товар белгисини қайси ранг ёки ранглар бирикмасида рўйхатдан ўтказиш сўралаётганда, ўша ранг ва ранглар бирикмасида топширилади.
Белгининг тасвири унинг барча элементларини яққол кўриш даражасида сифатли бўлиши керак.
Таркибида сўзли элемент мавжуд товар белгисининг номи у берилган алифбода аризанинг 541-кодли «Товар белгисининг номи» графасида келтирилиши мумкин.
25. Аризанинг 550-кодли «Белги турига тааллуқли кўрсатмалар» графаси тегишли катакларда белгиланади.
26. Аризанинг 561-кодли «Белги ёки унинг қисмлари транслитерацияси» графасида чет тилида келтирилган сўзларнинг транслитерацияси лотин графикасига асосланган ўзбек алифбосида келтирилади.
27. Аризанинг 571-кодли «Талабнома топширилаётган белгининг тавсифи» графасида талабномада кўрсатилган белгининг таркибий қисмлари ва ҳар бир элементнинг тўлиқ таърифи келтирилади.
Сўзли белги ёки унинг бир қисми маънога эга бўлмаганда, унинг вужудга келиш усули қуйидагича келтирилади: бир неча сўзларнинг бошланғич бўғинлари, аббревиатура, тўқиб чиқарилган сўз ва бошқалар.
Белги ёки унинг бир қисми тасвирий бўлганда, унга кирувчи барча элементларнинг тавсифи келтирилади, шунингдек, маъноси бўлганда, у ҳам кўрсатилади.
Ёруғлик, товушли, ҳидли ёки бошқа белгилар график кўринишида топширилади.
Товар белгиси сифатида рўйхатдан ўтказиш учун позицион белгига талабнома топширилганда, белгининг маҳсулотда жойлашган ўрни келтирилади.
Товар белгиси сифатида рўйхатдан ўтказиш учун ҳаракатдаги белгига талабнома топширилганда, белгида ҳаракатлар кетма-кетлиги, вақтининг узунлиги ва бошқа ўзига хос хусусиятлари келтирилади.
Товар белгиси сифатида рўйхатдан ўтказиш учун ёруғлик белгисига талабнома топширилганда, ёруғлик рамзларининг (сигналларининг) тавсифи, уларнинг кетма-кетлиги, ёритиш вақтининг узунлиги ва бошқа ўзига хос хусусияти келтирилади.
Товар белгиси сифатида рўйхатдан ўтказиш учун товушли белгига талабнома топширилганда, у таркиб топган товуш (товушлар) тавсифи, шунингдек, нота ёзуви ёки частоталар диаграммаси келтирилади.
Товар белгиси сифатида рўйхатдан ўтказиш учун ҳидли белгига талабнома топширилганда, композиция таркиби ва ҳидни тавсифловчи кимёвий бирикма формуласи келтирилади.
28. Рангли белгини рўйхатдан ўтказиш сўралаётганда, аризанинг 591-кодли «Ранги ёки ранглар уйғунлиги» графасида унинг ранги ёки ранглар бирикмаси кўрсатилади.
Рангларнинг тавсифи белгида фойдаланиладиган рангларга мос келиши керак. Оқ-қора рангдаги белгини рўйхатдан ўтказиш сўралаётганда, кўрсатилган графани тўлдириш талаб этилмайди.
29. Аризанинг 511-кодли «Белгиларни рўйхатдан ўтказиш учун ТХХТ синфлари бўйича гуруҳланган ва давлат рўйхатидан ўтказиш сўралаётган товарлар ва хизматлар» графасида товар белгисини рўйхатдан ўтказиш сўралаётган товарлар рўйхати кўрсатилади.
Аризанинг ушбу графаси остида бевосита жойлашган «Синфи» графасида ТХХТ бўйича синф ва «Товарлар ва хизматлар номи» графасида товарларнинг номлари кўрсатилади.
ТХХТ синфлари бўйича гуруҳларга ажратилган товарлар бирхиллаштириш имконини берувчи амалдаги ТХХТ таҳририга киритилган номларга мос бўлиши керак.
30. Аризанинг «Илова қилинган ҳужжатлар» графасида талабномага алоқадор ҳужжатлар бириктирилади.
31. Белги Қонуннинг 10-моддаси биринчи қисми 1 — 4-бандларида санаб ўтилган элементларга эга бўлганда, талабномага тегишли давлат органининг ёки белги эгасининг ушбу тасвирлардан фойдаланишга розилигини тасдиқловчи ҳужжат илова қилинади.
32. Белги таркибида ишлаб чиқаришга асос солинган сана, талабнома берувчи томонидан ишлаб чиқарилаётган товарлар ёки кўрсатилаётган хизматларга берилган мукофотлар, тасвирига оид кўрсатмалар бўлганда, талабномага асос солинган сана ва талабнома берувчининг мукофотларга бўлган ҳуқуқини тасдиқловчи ҳужжатлар илова қилинади.
33. Вакил орқали топширилган талабномага унга талабнома берувчи томонидан берилган ва унинг ваколатларини тасдиқлайдиган ишончнома илова қилинади.
Ишончнома талабнома билан бир вақтнинг ўзида ёки талабнома топширилган санадан икки ойдан кечиктирилмай тақдим этилади.
4-боб. Ҳужжатларни топшириш
34. Давлат хизматидан фойдаланишда:
резидентлар давлат хизматлари маркази, ваколатли органнинг махсус ахборот тизими (кейинги ўринларда — ахборот тизими) ёки Ўзбекистон Республикаси Ягона интерактив давлат хизматлари портали (кейинги ўринларда — ЯИДХП) орқали;
норезидентлар ахборот тизими орқали ваколатли органга талабнома топширади.
Талабнома ваколатли органга почта алоқаси орқали ҳам топширилиши мумкин. Бунда талабнома ваколатли орган томонидан зудлик билан ахборот тизимига киритилади.
35. Талабнома топширилгандан кейинги босқичлардаги барча ҳаракатлар ахборот тизими орқали амалга оширилади.
36. Ахборот тизими ва ЯИДХП ўртасида ахборот алмашинуви электрон ҳукуматнинг идоралараро маълумотларни узатиш тармоғи орқали реал вақт режимида амалга оширилади.
37. Талабнома берувчи томонидан аризани тасдиқлашнинг рад этилиши, шунингдек, давлат хизматини кўрсатишда патент божини тўламаслик давлат хизмати кўрсатишни рад этиш учун асос бўлади.
Талабномани қабул қилишни бошқа асослар бўйича рад этиш тақиқланади.
38. Аризани ахборот тизими ёки ЯИДХП орқали топширишда ариза шакли тўлдирилганидан сўнг талабнома берувчи маълумотларнинг тўғрилигини текшириб, аризани тасдиқлайди.
Талабнома берувчи давлат хизматлари марказига келиб мурожаат этганда, ариза давлат хизматлари маркази ходими томонидан тўлдирилиб, талабнома берувчи томонидан тасдиқлангандан сўнг ваколатли органга электрон шаклда юборилади.
Юридик шахс номидан ариза ташкилот раҳбари ёки бошқа вакил қилинган шахс томонидан тасдиқланади.
Ариза уни почта алоқаси орқали топширишда имзолаш йўли билан тасдиқланади. Бунда тегишли маълумотлар қўшимча варақларда келтирилганда, уларнинг ҳар бири имзоланади.
39. Давлат хизматини кўрсатишда Ўзбекистон Республикасининг «Давлат божи тўғрисида»ги Қонунида назарда тутилган миқдорда патент божи тўланади ва қонунчилик ҳужжатларида белгиланган тартибда тақсимланади.
Патент божи тўлови ягона биллинг тизими орқали электрон шаклда амалга оширилади.
40. Ваколатли орган талабномани қабул қилиб, рўйхатга олганидан сўнг талабнома берувчига талабноманинг қайд рақами ва келиб тушган санаси кўрсатилган хабарномани тегишли равишда ахборот тизими ёки ЯИДХП орқали автоматик тарзда ёхуд почта алоқаси бўйича юборади.
Ваколатли орган қабул қилинган талабнома тўғрисидаги маълумотларни бир иш куни мобайнида ахборот тизимига барча фойдаланиши мумкин бўлган кўринишда жойлаштиради.
41. Талабнома ҳақидаги маълумотлар ахборот тизимига жойлаштирилгандан сўнг экспертиза қарори қабул қилингунга қадар манфаатдор шахслар ваколатли органга ноҳалол топширилган талабномалар ҳақидаги ёзма эътирозларини тақдим этишлари мумкин.
Манфаатдор шахсга ёзма эътироз кўриб чиқиш учун қабул қилинганлиги тўғрисида ҳамда талабнома берувчига ушбу ёзма эътирозлар келиб тушганлиги тўғрисида Ўзбекистон Республикаси Адлия вазирлиги ҳузуридаги «Интеллектуал мулк маркази» давлат муассасаси (кейинги ўринларда — Марказ) томонидан беш иш куни мобайнида маълум қилинади.
Ёзма эътирозда келтирилган важларга белгининг экспертизаси давомида тегишли баҳо берилади ва якунлари бўйича эътироз берган шахсга экспертиза қарори қабул қилинган кундан эътиборан беш иш куни давомида жавоб берилади.
5-боб. Талабнома бўйича ишларни олиб бориш
42. Талабнома топширилгандан кейин юбориладиган материалда талабнома рақами кўрсатилиши шарт. Талабнома рақами кўрсатилмаган материаллар кўриб чиқилмасдан қайтариб юборилади.
43. Талабнома берувчи талабномага куйидаги тузатиш, аниқлик ва тўлдиришлар киритиши мумкин:
талабнома берувчи номини (исмини) ёки унинг вакилини ўзгартириш;
талабнома берувчи ёки унинг вакили манзилини, ёзишмалар олиб бориладиган манзилни ўзгартириш;
талабнома берувчини ўзгартириш;
келишувга ўзгартириш киритиш;
хатоларни тузатиш;
товарлар рўйхатини қисқартириш.
44. Талабнома материалларига мазкур Регламентнинг 47-бандида назарда тутилган ўзгартиришлардан бошқа тузатиш, аниқлик ва тўлдиришлар киритиш талабнома берувчи томонидан мазкур Регламентга 3-иловага мувофиқ ариза топшириш йўли билан амалга оширилади.
45. Мазкур Регламентга 3-иловага мувофиқ топширилган ариза ваколатли органга келиб тушганлиги ва уни кўриб чиқиш натижалари тўғрисида талабнома берувчига хабар берилади.
46. Талабнома материалларига тузатиш, аниқлик ва тўлдиришлар киритиш учун патент божи тўланади. Патент божи тўланмаганда, ёки тўланган патент божининг миқдори белгиланган миқдордан кам бўлганда, материаллар кўриб чиқишга қабул қилинмайди ва бу ҳақда талабнома берувчига хабар берилади.
47. Талабнома материалларига талабнома берувчини ўзгартириш тўғрисидаги ёзувларни киритиш талабнома берувчи томонидан ариза топшириш йўли билан амалга оширилади. Аризада ҳуқуқ ўзга шахсга ўтказилиши кўрсатилишида ушбу Регламентнинг 19 ва 21-бандларида кўрсатилган маълумотлар бўлиши керак.
Ушбу ариза билан бирга ҳуқуқни топширувчи ва ҳуқуқни қабул қилиб олувчи томонидан имзоланган ҳуқуқ ўтказилганлигини тасдиқловчи далолатнома мазкур Регламентга 4-иловага мувофиқ тақдим қилинади.
Белгиланган талабларга риоя қилинганда, талабнома берувчига талабнома материалларига талабнома берувчининг ўзгартирилганлиги тўғрисида қайд киритилганлиги ҳақида хабар берилади. Кейинги барча ёзишмалар янги талабнома берувчи билан олиб борилади.
Талабнома берувчига талабнома материалларига ўзгартириш киритилганлиги тўғрисидаги хабарнома юборилган сана ҳуқуқ янги талабнома берувчига ўтган сана деб ҳисобланади.
Белгиланган талабларга риоя қилинмаганда, талабнома берувчи ва ҳуқуқни қабул қилиб олувчига тақдим этилган ҳужжатларга аниқликлар ва тузатишлар киритиш зарурлиги ёки талабнома материалларига талабнома берувчини ўзгартириш ҳақидаги қайдни киритиш мумкин эмаслиги тўғрисида тегишли сабаблар кўрсатилган ҳолда хабарнома юборилади.
48. Бир нечта товарлар келтирилган талабномани талабнома берувчининг ёзма илтимосномасига кўра иккита ёки бир нечта талабномага ажратиш (кейинги ўринларда — ажратилган талабнома) мумкин.
Бунда дастлабки талабнома кўриб чиқишга қабул қилинган ва чақириб олинмаган бўлиши керак, ажратилган талабнома талабнома берувчи томонидан дастлабки талабнома бўйича қарор қабул қилингунга қадар топширилади, ажратилган талабномада кўрсатилган товарлар дастлабки талабномада қолдирилган товарлар билан бир хил бўлмаслиги лозим.
Илтимосномага мазкур Регламентнинг 13 — 17-бандларига мувофиқ расмийлаштирилган ҳужжатлар илова қилинади ва талабномани ажратиш учун белгиланган миқдорда патент божи тўланади.
Мазкур банд талабларига риоя қилинганда, талабномани ажратиш тўғрисидаги илтимоснома қаноатлантирилади ва талабнома берувчи бу ҳақда хабардор қилинади.
Илтимоснома қаноатлантирилганда, дастлабки талабномада кўрсатилган товарлар рўйхатига ажратилган талабномага киритилган товарлар дастлабки талабномадан чиқариб ташланганлиги ҳақида ўзгартишлар киритилади.
49. Талабнома берувчи томонидан тақдим этилган қўшимча материаллар мазкур Регламентнинг 98-бандига мувофиқ кўриб чиқилади.
50. Талабнома билан боғлиқ саволларни талабнома берувчи иштирокида кўриб чиқиш, қоида тариқасида, талабнома топширилган белги ва товарлар рўйхати бўйича экспертиза томонидан қўшимча тушунтиришлар олиш зарурати пайдо бўлган ҳолатда ҳамда белгининг рўйхатдан ўтказиш шартларига мувофиқлиги тўғрисида экспертизанинг ва талабнома берувчининг позициясини аниқлаш учун ўтказилади.
Саволларни талабнома берувчи иштирокида кўриб чиқиш томонлар саволлар билан танишиб чиққандан сўнг Марказ таклифига ёки талабнома берувчининг илтимосига биноан ўтказилади. Экспертизанинг саволлари қўшимча равишда учрашувнинг мақсадга мувофиқлиги хабар қилинган экспертиза сўровномасида, талабнома берувчининг саволлари эса бундай кўриб чиқишни ўтказиш ҳақидаги илтимосномада баён этилади.
Экспертиза сўровномаси юборилганда, талабнома берувчи саволларни кўриб чиқишда қатнашиш ниятидан қатъи назар сўровномага Қонунда белгиланган муддатда жавоб бериши керак.
51. Талабнома берувчи иштирокида саволларни кўриб чиқиш санаси ва вақти олдиндан келишиб олинади.
52. Талабнома берувчи иштирокида саволларни кўриб чиқиш музокаралар йўли билан ёки эксперт кенгашида амалга оширилади.
Саволлар бевосита эксперт ва талабнома берувчи томонидан ҳал қилиниши мумкин бўлганда, улар ўртасида музокаралар олиб борилади. Музокаралар Марказнинг тегишли таркибий бўлинмаси раҳбари ёки Марказ раҳбари тайинлаган бошқа масъул ходим иштирокида ўтказилади.
Саволларни ҳал қилиш учун мутахассислар иштироки талаб қилинганда, эксперт кенгаши ўтказилади.
Музокаралар ёки эксперт кенгаши натижалари бўйича икки нусхада белгиланган шаклдаги баённома тузилади ва унда қатнашчилар, томонлар келтирган далил ва таклифлар ҳақидаги маълумотлар ҳамда кейинги иш юритиш ҳақида хулосалар келтирилади.
Саволларни кўриб чиқишда қатнашувчиларнинг барчаси баённомани имзолайди. Баённоманинг бир нусхаси талабнома материалларига қўшиб қўйилади, иккинчиси талабнома берувчига топширилади.
53. Муҳокама қилинаётган масалалар бўйича бир хулосага келинмаганда, кўриб чиқишда қатнашувчиларнинг алоҳида фикрлари баённомада қайд этилади. Баённома нусхасининг талабнома берувчига топширилиши иш юритиш тўхтатилганлиги тўғрисидаги хабарноманинг (талабнома чақириб олинганда) ёки экспертиза сўровномасининг ўрнини босиши мумкин (жавоб беришнинг белгиланган муддатлари бузилмаганда) ва бу ҳолат баённомада тегишли ёзув билан расмийлаштирилади.
54. Талабнома берувчи талабномани чақириб олиш ҳуқуқига эга.
Талабномани чақириб олиш тўғрисидаги ариза талабномани кўриб чиқишнинг исталган босқичида, лекин товар белгисини рўйхатдан ўтказиш санасига қадар топширилиши мумкин. Талабнома берувчига талабномани чақириб олиш тўғрисидаги ариза инобатга олинганлиги ҳақида хабарнома юборилган санадан бошлаб талабнома чақириб олинган деб ҳисобланади.
55. Жамоавий товар белгисига талабнома ушбу белгидан фойдаланиш ҳуқуқига эга бўлган юридик ва жисмоний шахсларнинг келишувига мувофиқ чақириб олиниши мумкин.
56. Чақириб олинган талабнома бўйича ҳуқуқий аҳамиятга эга ҳаракатлар амалга оширилмайди. Бошқа талабномаларнинг экспертизасини ўтказишда чақириб олинган талабнома эътиборга олинмайди.
6-боб. Талабномани кўриб чиқиш
57. Талабномага ахборот тизимида автоматик равишда икки ҳарфли ва тўққиз хонали рўйхат рақами берилади, бунда ҳарфлар (ТВ) саноат мулки объекти — товар белгисини, талабнома рақамидаги дастлабки тўртта сон — талабнома топширилган йилни, кейинги бешта сон — шу йилдаги ҳар йили бирдан бошланадиган тартиб рақамини билдиради.
58. Талабномани давлат экспертизасидан ўтказиш расмий экспертизадан ўтказиш ҳамда талабномада кўрсатилган белгини экспертизадан ўтказишдан иборат бўлиб, Марказ томонидан амалга оширилади.
Агар мазкур Регламентда бошқача тартиб назарда тутилган бўлмаса, давлат экспертизаси босқичидаги талабнома бўйича ёзишмалар Марказ билан олиб борилади.
59. Расмий экспертизанинг вазифаси талабнома материаллари таркиби, зарур ҳужжатлар мавжудлиги ва уларнинг белгиланган талабларга мувофиқлигини текширишдан иборат.
Расмий экспертиза натижалари бўйича талабнома берувчига Марказнинг талабномани кўриб чиқишга қабул қилинганлиги ёки қабул қилишни рад этиш ҳақидаги қарори юборилади.
60. Расмий экспертиза талабнома ахборот тизимида қабул қилинган санадан бошлаб ўттиз кун давомида ўтказилади.
61. Расмий экспертиза жараёнида зарур ҳужжатларнинг мавжудлиги, шунингдек, уларнинг белгиланган талабларга мувофиқлиги текширилади.
Текшириш қуйидаги ҳужжатлар ва маълумотларга нисбатан ўтказилади:
ариза;
талабнома берувчининг тўлиқ номи (исми) ва манзили кўрсатилганлиги;
вакилнинг тўлиқ номи ёки исми (вакил мавжуд бўлганда);
рўйхатдан ўтказиш сўралаётган белгининг тасвири;
рўйхатдан ўтказиш сўралаётган товарлар рўйхати;
конвенция устуворлиги сўралганда, биринчи талабнома нусхаси;
кўргазма устуворлигини сўраш қонунийлигини тасдиқлайдиган ҳужжат;
товарлар рўйхатини ва уларнинг ТХХТ синфлари бўйича гуруҳланиши тўғрилигини текшириш;
патент божининг белгиланган миқдорга мувофиқлиги;
келишув (талабнома жамоавий белгига оид бўлганда);
ишончнома (вакил мавжуд бўлганда);
ажратилган талабнома топширилганда, талабномани товар белгисига берилган рақами кўрсатилган дастлабки талабномадан ажратиш тўғрисидаги илтимоснома;
бошқа тилда топширилган материалларнинг таржимаси.
62. Талабнома топширилган сана у ваколатли органга келиб тушган санага қараб белгиланади.
63. Талабнома материалларида мазкур Регламентнинг 61-банди бешинчи , саккизинчи , тўққизинчи , ўн иккинчи хатбошиларида кўрсатилган маълумотлар ва ҳужжатларнинг мавжуд эмаслиги ёки уларнинг ушбу Регламент талабларига мувофиқ эмаслиги талабномани кўриб чиқишга қабул қилинганлиги ҳақида қарор чиқариш учун тўсиқ бўла олмайди.
64. Талабнома берувчи томонидан патент божи давлат экспертизасини ўтказиш учун белгиланган миқдордан кам миқдорда тўланганда, давлат экспертизасини ўтказиш талабномада биринчи бўлиб кўрсатилган ва патент божи етарли миқдорда тўланган ТХХТнинг синфларига нисбатан белгини рўйхатдан ўтказиш учун амалга оширилади.
Талабнома берувчи етишмаётган патент божини қўшимча равишда тўланиши тўғрисида хабарнома юборилган санадан бошлаб уч ой мобайнида зарур суммани тўлаш ҳуқуқига эга.
65. ТХХТнинг талабнома берувчи томонидан санаб ўтилган товарларга мос синфлари сони талабнома топшириш учун патент божи тўланган синфлар сонидан ортиқ бўлганда, талабнома берувчига божнинг етишмаган қисмини тўлаш ёки ҳуқуқ ҳажмини чеклаш (талабномада келтирилган ТХХТ синфлари сонини қисқартириш) тўғрисида хабарнома юборилади.
Талабнома берувчи патент божининг етишмаган қисмини тўлашдан ёки ҳуқуқ ҳажмини камайтиришдан бош тортса, талабномада келтирилган белги экспертизаси ТХХТнинг биринчи бўлиб келтирилган синфларига нисбатан ўтказилади.
66. Расмий экспертиза ўтказиш жараёнида талабнома материаллари мазкур Регламентнинг талабларига риоя қилинмаган ҳолда расмийлаштирилганлиги аниқланганда, талабнома берувчига экспертиза сўровномаси юборилади ва сўровномада аниқланган камчиликлар кўрсатилади.
67. Тақдим этилган ҳужжатлар ушбу Регламентнинг 19 — 30-бандларидаги талабларни бузган ҳолда расмийлаштирилганлиги, шунингдек, ушбу Регламентнинг 61-бандида назарда тутилган ҳужжатлар ва маълумотларнинг мавжуд эмаслиги расмий экспертиза босқичида сўровнома юбориш учун асос бўлади.
68. Талабнома берувчи тақдим этган жавобда сўралган барча ҳужжатлар ва маълумотлар бўлмаганда, экспертиза сўровномаси такроран юборилади.
69. Талабнома материаллари белгиланган талабларга зид эмаслиги ҳақидаги хулосага келинганда, талабнома топширилган санани белгилаш ва талабномани кўриб чиқишга қабул қилиш тўғрисидаги расмий экспертизанинг қарори қабул қилинади ва талабнома берувчига юборилади.
70. Расмий экспертиза томонидан талабнома материалларининг Қонун ва мазкур Регламент қоидаларига зид эканлигининг аниқланиши талабномани кўриб чиқиш учун қабул қилишни рад этиш тўғрисида қарор қабул қилишга асос бўлади.
71. Талабномани кўриб чиқишга қабул қилиш ёки талабномани кўриб чиқишга қабул қилишни рад этиш тўғрисидаги қарорда тегишли қарорни қабул қилиш асослари келтирилади.
72. Талабномада кўрсатилган белги экспертизаси давомида қуйидагилар амалга оширилади:
талабнома материаллари ва унга илова қилинган ҳужжатларнинг мазкур Регламентнинг 3-бобида назарда тутилган талабнома мазмуни ва расмийлаштирилишига бўлган талабларга мувофиқлигини қайта текшириш;
Қонуннинг 12-моддасига кўра товар белгиси устуворлигини белгилаш;
талабномада кўрсатилган белги Қонуннинг 3 , 10-моддаларига (Қонуннинг 10-моддаси биринчи қисми 14-банди бундан мустасно) ва мазкур Регламент 7 — 10-бандларига (7-банднинг «о» кичик банди бундан мустасно) мувофиқлигини текшириш.
Талабномада кўрсатилган белги экспертизаси талабнома топширилган санадан эътиборан етти ой ичида, бироқ олти ойдан кейин амалга оширилади.
73. Товарлар рўйхатини текшириш давомида талабнома берувчи томонидан товарларнинг ТХХТ синфлари бўйича тўғри гуруҳланганлиги текширилиб, товарларни белгилаш учун фойдаланилган атамаларни ТХХТнинг бирон бир синфидаги аниқ товар билан бир хил идентификация қилиш имконияти аниқланади.
Талабномада кўрсатилган товарлар рўйхатини тузатиш зарурати туғилганда, талабнома берувчига экспертиза сўровномаси юборилади. Сўровномага белгиланган муддат ичида жавоб берилмаганда, рўйхатдаги тузатиш талаб этилмайдиган товарлар бўйича экспертиза давом эттирилади.
74. Ажратилган талабнома бўйича товарлар рўйхатини текшириш давомида қуйидагилар аниқланади:
ажратилган талабномада кўрсатилган товарларнинг товар белгисига топширилган дастлабки талабномада мавжудлиги;
ажратилган талабномада кўрсатилган товарларнинг товар белгисига топширилган дастлабки талабномада қолганлари билан бир турда эмаслиги.
75. Экспертиза давомида талабнома берувчига белгининг белгиланган талабларга мувофиқлигини текшириш натижалари бўйича экспертиза сўровномаси юборилиши мумкин.
76. Товар белгисининг устуворлиги талабнома ваколатли органга келиб тушган санага қараб белгиланади.
Товар белгисининг устуворлиги, шунингдек, Париж конвенциясига аъзо давлатда топширилган биринчи талабнома санаси бўйича ёки Париж конвенциясига аъзо давлатлардан бирининг ҳудудида ташкил қилинган расмий ёки расмий тан олинган халқаро кўргазмада ушбу белги билан белгиланган экспонатларнинг очиқ намойиш қилинган санаси бўйича белгиланиши мумкин, агар Қонуннинг 12-моддаси иккинчи , учинчи ва тўртинчи қисмида назарда тутилган талабларга риоя қилинган бўлиб, талабнома берувчи томонидан сўралаётган устуворликни тасдиқлайдиган зарур ҳужжатлар тақдим этилган бўлса.
77. Қонуннинг 12-моддаси иккинчи ва тўртинчи қисмларига мувофиқ конвенция устуворлиги сўралганда, қуйидагилар текширилади:
талабнома берувчи томонидан Париж конвенциясига аъзо давлатда топширилган биринчи талабноманинг нусхаси мавжудлиги, агар кўрсатилган нусха талабнома ваколатли органга келиб тушган санадан кейин тақдим этилса, талабнома нусхаси тақдим этилиши керак бўлган уч ойлик муддатга риоя қилинганлиги;
биринчи талабнома топширилган санадан ҳисобланадиган конвенция устуворлиги сўралган талабноманинг топширилишида олти ойлик муддатга риоя қилинганлиги;
конвенция устуворлигини белгилаш ҳақидаги илтимоснома ваколатли органга талабнома топширилган санадан бошлаб икки ой ичида берилганлиги;
талабномада кўрсатилган белги ва товарлар рўйхатининг биринчи талабномадаги белги ва товарлар рўйхатига мувофиқлиги.
Бунда тақдим этилаётган товарлар рўйхати биринчи талабномада кўрсатилган товарларнинг ҳаммасини ҳам ўз ичига олмаган бўлиши мумкин.
78. Кўргазма устуворлиги сўралганда, Қонуннинг 12-моддаси учинчи ва тўртинчи қисмларига мувофиқ қуйидагилар текширилади:
кўргазма устуворлигини тасдиқлайдиган ҳужжат мавжудлиги ва мазкур Регламентнинг 17-бандида назарда тутилган талабларга мувофиқлиги;
талабнома берувчи томонидан экспонат кўргазмада очиқ намойиш этила бошланган санадан бошлаб олти ойлик муддатда талабнома топширилганлиги;
кўргазма устуворлигини белгилаш тўғрисидаги илтимосномани ваколатли органга талабнома келиб тушган санадан икки ойдан ошмаган муддатда тақдим этилганлиги;
товар кўргазмада намойиш этилганда, талабномада кўрсатилган белги намойиш этилган товарлардаги белгига мувофиқлиги.
79. Талабнома берувчи томонидан ушбу Регламентнинг 77 ва 78-бандларида кўрсатилган талабларнинг бирортаси бажарилмаганда, товар белгисининг устуворлиги мазкур Регламентнинг 76-бандига мувофиқ белгиланади ҳамда бу ҳақда талабнома берувчига хабарнома юборилади.
80. Талабнома берувчининг ажратилган талабнома бўйича товар белгиси устуворлиги ваколатли органга дастлабки талабнома топширилган сана бўйича белгиланади. Дастлабки талабнома бўйича олдинроқ устуворлик белгилаш ҳуқуқи мавжуд бўлганда, агар ажратилган талабнома топширилган санагача дастлабки талабнома чақириб олинган бўлмаса ва ажратилган талабнома дастлабки талабнома бўйича қарор қабул қилинишидан олдин топширилган бўлса, устуворлик ушбу устуворлик санаси бўйича белгиланади.
81. Ажратилган талабнома бўйича устуворликни белгилашда Қонуннинг 12-моддаси бешинчи қисмига мувофиқ қуйидаги шартларга риоя қилинганлиги текширилади:
худди ўша талабнома берувчининг товар белгисига топширилган дастлабки талабномани ажратиш тўғрисида илтимосноманинг мавжудлиги;
дастлабки талабнома чақириб олинмаганлиги;
ажратилган талабноманинг дастлабки талабнома бўйича қарор қабул қилинмай туриб амалга оширилганлиги;
талабнома топширилаётган белгининг дастлабки талабномадаги белгига мувофиқлиги;
ажратилган талабномада кўрсатилган товарлар дастлабки талабномада кўрсатилганлиги.
82. Белги Қонуннинг 3 ва 10-моддаларида (10-модда биринчи қисмининг 14-банди бундан мустасно) ва ушбу Регламентнинг 7 — 10-бандларида (7-банднинг «о» кичик банди бундан мустасно) белгиланган талабларга мувофиқ текширилади.
Белги фақат мазкур Регламент 7-бандининг «а» — «з» кичик бандларида кўрсатилган белгилардан иборат бўлса ёки унинг элементлари сифатида мазкур Регламент 7-бандининг «и» — «м» кичик бандларида кўрсатилган белгилардан бирини ўз ичига олса, шу белгини товар белгиси сифатида рўйхатга олиш мумкин эмаслиги ҳақида хулоса қилинади.
Белги фақат мазкур Регламент 7-бандининг «а» — «з» кичик бандларида назарда тутилган муҳофазага лаёқатли бўлмаган белгилардан иборат бўлмаса, лекин улардан бирини ўз ичига олган бўлса:
мазкур Регламент 7-бандининг «а» — «г» кичик бандларида кўрсатилган белгилар мавжуд бўлганда, тегишли ваколатли орган ёки уларнинг эгаларининг розилиги тасдиқланган ҳужжат мавжудлиги текширилади. Бундай розиликсиз товар белгисини рўйхатдан ўтказишга йўл қўйилмайди;
ушбу Регламент 7-бандининг «д» — «з» кичик бандларида кўрсатилган белгилар мавжуд бўлганда, улар товар белгисида устун мавқега эгалиги текширилади.
83. Барча элементларда белги бошқа белги билан мос тушса, айнан бир хил деб ҳисобланади.
Белги белгига умуман олганда, ёки қисман ўхшаш бўлса, алоҳида фарқларига қарамасдан бошқа белги билан адаштириб юбориш даражасида ўхшаш деб ҳисобланади.
Белгилар ўхшашлигини баҳолаш белгиларнинг ҳар қандай хусусиятлари, шу жумладан, сўзли ёки график элементлар, уларнинг композицион ва ранг-график ечими ва бошқалар таъсири остида шаклланадиган умумий тасаввур асосида амалга оширилади.
84. Айнан бир хиллик ва ўхшашликни текширишда қуйидаги амаллар бажарилади:
айнан бир хил ва ўхшаш белгиларни излаш ўтказилади;
талабномада кўрсатилган ва излашда топилган белгиларнинг ўхшашлик даражаси аниқланади;
излашда аниқланган товар белгилари қайси товарлар учун рўйхатга олинган (талабнома топширилган) бўлса, ушбу товарлар билан талабномада кўрсатилган товарларнинг турдошлиги аниқланади.
85. Қонуннинг 10-моддаси биринчи қисмининг 13-бандида санаб ўтилган белгилар орасида айнан бир хиллик ва адаштириб юбориш даражасида ўхшашлик бўйича излаш ўтказилади.
86. Сўзли белгиларнинг ўхшашлигини аниқлаш учун улар қуйидагилар билан таққосланади:
сўзли белгилар билан;
таркибига сўзли белгилар кирган жамлама белгилар билан.
Сўзли белгилар ўхшашлиги товушли (фонетик), график (кўз билан кўрадиган) ва мазмунан (семантик) бўлиши мумкин.
87. Товушли ўхшашлик қуйидаги аломатлар асосида аниқланади:
а) таққосланаётган белгиларда яқин ва мос тушадиган товушлар мавжудлиги;
б) белгиларни ташкил қилувчи товушларнинг яқинлиги;
в) яқин товушлар ва товуш бирикмаларининг бир-бирига нисбатан жойлашиши;
г) мос бўғинлар мавжудлиги ва уларнинг жойлашиши;
д) белгилардаги бўғинлар сони;
е) мос товуш бирикмаларининг белги таркибидаги ўрни;
ж) унли товушлар таркибининг яқинлиги;
з) ундош товушлар таркибининг яқинлиги;
и) белгилари бир-бирига мос қисмларининг тавсифи;
к) бир белгининг иккинчисига кириши;
л) урғу.
88. График ўхшашлик қуйидаги аломатлар асосида аниқланади:
а) умумий кўриш таассуроти;
б) шрифт тури;
в) ҳарфлар тавсифини ҳисобга олган ҳолда график ёзилиши (босма ёки ёзма, бош ёки кичик ҳарф);
г) ҳарфларнинг бир-бирига нисбатан жойлашиши;
д) сўз ҳарфлари ёзилган алифбо;
е) ранг ёки ранглар уйғунлиги.
89. Мазмунан ўхшашлик қуйидаги аломатлар асосида аниқланади:
белгиларда ифодаланган тушунчалар, ғояларнинг синоним ўхшашлиги;
белгининг мантиқий урғу берилган ва мустақил аҳамиятга эга бўлган бирорта элементга мос тушиши;
Агар сўзли белгилар мазмунан (семантик) маънога эга бўлмаса, ушбу банддаги аломатлар қўлланилмайди.
90. Мазкур Регламентнинг 87 — 89-бандларида санаб ўтилган аломатлар ҳар бири алоҳида ва турли бирикмаларда ҳисобга олиниши мумкин.
91. Тасвирий ва ҳажмли белгиларнинг ўхшашлигини аниқлаш учун улар қуйидагилар билан таққосланади:
тасвирий белгилар;
ҳажмли белгилар;
таркибига тасвирий ёки ҳажмли элементлар кирган жамлама белгилар.
92. Тасвирий ва ҳажмли белгиларнинг ўхшашлиги қуйидаги аломатлар асосида аниқланади:
ташқи шакли;
симметрия мавжудлиги ва мавжуд эмаслиги;
мазмун-моҳияти;
тасвир кўриниши ва тавсифи (табиий кўриниши, ўзига хослиги, ҳажвий ва бошқалар);
ранглар ва туслар уйғунлиги.
Мазкур бандда назарда тутилган аломатларнинг ҳар бири алоҳида ва турли бирикмаларда ҳисобга олиниши мумкин.
93. Жамлама белгининг ўхшашлигини аниқлаш учун улар қуйидагилар билан таққосланади:
жамлама белгилар;
текширилаётган жамлама белги таркибига унинг элементи сифатида кирадиган белгилар тури.
Жамлама белгиларнинг ўхшашлигини аниқлашда мазкур Регламентнинг 86 — 92-бандларида келтирилган аломатлардан фойдаланилади ва айнан ўхшаш ёки ўхшаш элементнинг талабномада кўрсатилган белгидаги ҳолатининг аҳамияти текширилади.
94. Товарларнинг турдошлилигини белгилашда истеъмолчида шу товарлар битта ишлаб чиқарувчига қарашли деган қатъий тасаввур пайдо бўлиш имконияти аниқланади.
Товарлар турдошлилигини белгилашда эса товарлар тури, бажарадиган вазифаси, улар тайёрланган материал тури, товарларнинг ўзаро бир-бирини тўлдириши ёки ўзаро бир-бирининг ўрнини боса олиши, товарларни сотиш шарти, истеъмолчилар доираси ва бошқа аломатлар ҳисобга олинади.
95. Қўшимча материалларсиз талабномада кўрсатилган белгининг экспертизасини ўтказиш мумкин бўлмаганда, Қонуннинг 13-моддаси тўртинчи қисмига мувофиқ талабнома берувчига экспертиза сўровномаси юборилади.
Экспертиза сўровномасини юбориш учун қуйидаги ҳолатлар асос бўлади:
ушбу Регламентнинг 15 — 17 , 31 — 33-бандларида кўрсатилган ҳужжатларни тақдим этиш зарурати;
товар таснифи ва рўйхатини, шу жумладан, ажратилган талабномада кўрсатилган товарлар рўйхати ушбу Регламентнинг 48-банди иккинчи хатбошиси талабларига мос келмаган ҳолларда аниқлаштириш зарурати;
талабномада кўрсатилган товарлар рўйхати таснифини аниқлаштириш натижасида тўланган патент божи ТХХТ синфлари сонига тўғри келмаслиги аниқланганда, патент божининг етишмаган қисмини тўлаш зарурати;
талабномада кўрсатилган белги тавсифига аниқлик киритиш зарурати;
барча товарлар ёки уларнинг бир қисми учун рўйхатдан ўтказишга аввалроқ топширилган ўхшаш товар белгилари ёки бошқа белгилар аниқланганлиги сабабли юзага келган саволларни ҳал қилиш зарурати.
Мазкур бандда назарда тутилган асослар бўйича тузилган экспертиза сўровномасига талабномани кўриб чиқишда келиб чиққан бошқа хусусиятдаги саволлар, шунингдек, устуворликни белгилаш билан боғлиқ саволлар киритилиши мумкин.
96. Экспертизанинг сўровномада келтирилган фикри, хусусан, Қонун моддалари, мазкур Регламент ва бошқа норматив-ҳуқуқий ҳужжатларга изоҳ берилган ҳолда асосланган бўлиши керак.
97. Талабнома берувчи томонидан экспертиза сўровномаси бўйича тақдим этилган қўшимча материаллар ушбу Регламентнинг 98-бандига мувофиқ кўриб чиқилади.
98. Талабнома берувчи томонидан экспертиза сўровномаси бўйича ёки ўз ташаббусига кўра қўшимча материаллар тақдим этилса, улар кўриб чиқишга қабул қилинади ва талабнома моҳиятини ўзгартирмаслиги текширилади.
Қуйидаги ҳолларда қўшимча материаллар талабнома моҳиятини ўзгартиради деб эътироф этилади:
қўшимча материаллар талабномада кўрсатилган белгини ўзгартириши мумкин бўлганда;
қўшимча материаллар талабномада кўрсатилмаган товарлардан иборат бўлганда.
99. Талабнома материаллари белгиланган талабларга зид эмаслиги ҳақидаги хулосага келинганда, товар белгисини рўйхатдан ўтказиш тўғрисидаги экспертизанинг қарори қабул қилинади ва талабнома берувчига юборилади.
100. Экспертиза томонидан талабнома материалларининг Қонун ва мазкур Регламент қоидаларига зид эканлигининг аниқланиши товар белгисини рўйхатдан ўтказишни рад этиш тўғрисидаги қарор қабул қилишга асос бўлади.
101. Товар белгисини рўйхатдан ўтказиш ёхуд уни рўйхатдан ўтказишни рад этиш тўғрисидаги қарорда тегишли қарорни қабул қилиш асослари келтирилади.
102. Белги Қонуннинг 3 ва 10-моддаларида (10-модда биринчи қисмининг 14-банди бундан мустасно) кўрсатилган талабларга товарларнинг бир қисми учун жавоб берганда, товар белгисини рўйхатдан ўтказиш тўғрисидаги қарор товарларнинг шу қисмига нисбатан қабул қилинади.
103. Товар белгисини рўйхатдан ўтказиш тўғрисидаги қарорда товар белгисида муҳофаза қилинмайдиган элементлар кўрсатилади.
Рўйхатдан ўтказиш сўралган белги рангли тасвирда бўлганда, товар белгисини рўйхатдан ўтказиш тўғрисидаги қарорда белгидаги ранг ёки ранглар уйғунлиги кўрсатилади.
104. Товар белгисини рўйхатдан ўтказиш тўғрисидаги қарор рўйхатдан ўтказиш санасига қадар Ўзбекистон Республикасининг халқаро шартномалари асосида олдинроқ устуворликка эга бўлган айнан бир хил ёки адаштириб юбориш даражасида ўхшаш товар белгисига талабнома келиб тушиш муносабати билан қайта кўриб чиқилиши мумкин.
105. Талабнома берувчининг хоҳишига кўра талабноманинг экспертизаси Марказ томонидан тезкор тартибда талабнома кўриб чиқишга қабул қилинганлиги тўғрисида қарор чиқарилган кундан эътиборан бир ой мобайнида ўтказилади.
Талабноманинг экспертизасини тезкор тартибда ўтказиш талабнома берувчининг бу ҳақдаги илтимосномасига асосан амалга оширилади. Бунда экспертизани тезкор тартибда ўтказиш ҳақидаги илтимоснома талабнома топширилган санадан эътиборан уч ой давомида Марказга тақдим қилиниши керак.
106. Талабноманинг экспертизасини тезкор тартибда ўтказишда ахборотни излаш товар белгисининг ҳуқуқий муҳофазага лаёқатлилигини текширишдан олдин амалга оширилади.
Ахборотни излаш талабнома берувчи ва Марказ ўртасида тузиладиган шартнома асосида Марказ томонидан ўтказилади.
107. Ахборотни излаш расмий экспертиза якунланган кундан бошлаб ўн кун ичида амалга оширилади ва унинг натижалари бўйича ҳисобот тузилади.
Ахборотни излаш натижалари бўйича ҳисоботда қуйидаги маълумотлар кўрсатилади:
излаш ўтказилган талабнома рақами;
талабнома топширилган сана;
талабномада кўрсатилган белгининг ТХХТ бўйича синфлари;
ахборотни излаш ўтказилган белгининг тасвири;
маълумотлар базалари, луғатлар, махсус адабиётлар рўйхати;
библиографик маълумотлар кўринишидаги ахборотни излашга алоқадор ҳужжатлар, муайян синфларга ҳаволалар. Агар талабнома бўйича илгарироқ устуворлик сўралаётган бўлса, талабнома топширилган санадан аввал, лекин устуворлик белгиланган санадан кейин эълон қилинган белгилар алоҳида қайд қилинади;
ахборотни излаш якунланган сана.
Оммага маълум бўлган ҳар қандай маълумотлар ахборот излашнинг ҳажмига киритилиши мумкин.
108. Ахборотни излаш амалга оширилгандан сўнг унинг натижалари бўйича мазкур Регламентга мувофиқ талабномада кўрсатилган белгининг экспертизаси ўтказилади.
109. Белгиланган патент божи тўланганда ваколатли орган товар белгисини мазкур Регламентга 5-иловага мувофиқ шаклдаги Товар белгиси ва хизмат кўрсатиш белгисининг давлат реестрида автоматик тарзда рўйхатдан ўтказади. Бунда товар белгиси рўйхатдан ўтказилганлиги тўғрисидаги гувоҳнома электрон шаклда ахборот тизими орқали талабнома берувчига юборилади.
Товар белгиси рўйхатга олинганлиги тўғрисидаги маълумотлар ваколатли орган томонидан ўзининг расмий веб-сайтида ҳам жойлаштириладиган расмий ахборотномасида эълон қилинади.
Талабнома берувчининг хоҳишига кўра гувоҳнома почта алоқаси орқали кўрсатилган манзилга юборилиши мумкин.
7-боб. Халқаро рўйхатдан ўтказилган товар белгисига ҳуқуқий муҳофаза тақдим этиш
110. Қонуннинг 4-моддасига асосан Ўзбекистон Республикаси ҳудудида товар белгисига ҳуқуқий муҳофаза Ўзбекистон Республикасининг халқаро шартномаларига мувофиқ равишда тақдим этилади.
111. Белгиларни халқаро рўйхатдан ўтказиш тўғрисидаги Мадрид битимига доир Баённоманинг (кейинги ўринларда — Халқаро баённома) 3(4)-моддасига мувофиқ Бутунжаҳон интеллектуал мулк ташкилоти Халқаро бюросидан (кейинги ўринларда — Бюро) келган Халқаро баённомага асосан товар белгисини рўйхатдан ўтказиш (кейинги ўринларда — халқаро рўйхатдан ўтказиш) тўғрисидаги хабарнома, шу жумладан, халқаро рўйхатдан ўтказиш натижасида юзага келадиган муҳофазанинг Ўзбекистон Республикасига тааллуқли эканлиги тўғрисида Халқаро баённоманинг 3ter-моддасида назарда тутилган ариза билан боғлиқ ҳолда келиб тушган Бюронинг хабарномаси халқаро рўйхатдан ўтказилган товар белгисини давлат экспертизасидан ўтказиш учун асос бўлади.
112. Бюронинг хабарномаларида келтирилган халқаро рўйхатдан ўтказилган товар белгилари Қонуннинг 3-моддаси биринчи қисми ва 10-моддасига (10-моддаси биринчи қисмининг 14-банди бундан мустасно) мувофиқлиги текширилади.
113. Халқаро рўйхатдан ўтказилган товар белгиси белгиланган қоидаларга мос келганда, унга Ўзбекистон Республикаси ҳудудида ҳуқуқий муҳофаза тақдим этилади.
114. Халқаро рўйхатдан ўтказилган товар белгиси белгиланган талабларга мос келмаганда, Халқаро баённоманинг 5-моддасига мувофиқ Бюрога Ўзбекистон Республикаси ҳудудида унга ҳуқуқий муҳофаза тақдим этишнинг дастлабки рад этилиши тўғрисидаги хабарнома (кейинги ўринларда — дастлабки раддия) рад этиш сабаблари кўрсатилган ҳолда юборилади.
Халқаро рўйхатдан ўтказиш эгаси олти ой ичида дастлабки раддияда келтирилган сабаблар бўйича ўз мулоҳазаларини тақдим этишга ҳақли эканлиги келтирилади.
115. Халқаро рўйхатдан ўтказиш эгаси дастлабки раддияда келтирилган сабаблар бўйича ўз далилларини белгиланган муддатда тақдим этганда, Бюрога уларни кўриб чиқиш натижалари ҳақида хабарнома юборилади.
116. Халқаро рўйхатдан ўтказиш эгаси дастлабки раддияда келтирилган сабаблар бўйича ўз далилларини белгиланган муддатда тақдим этмаганда, Бюрога дастлабки раддияни тасдиқлаш ҳақида хабарнома (узил-кесил раддия) юборилади.
8-боб. Ўзбекистон Республикасининг халқаро шартномасига биноан аввал муҳофаза қилинган товар белгисига талабнома
117. Қонуннинг 8-моддасига асосан Ўзбекистон Республикасининг шартномасига биноан аввал муҳофаза қилинган ва белгиларни халқаро рўйхатдан ўтказиш ҳақидаги маълумотларнинг Бюро олиб борадиган реестридан чиқарилган товар белгисини рўйхатдан ўтказиш ҳақидаги талабнома ваколатли органга аввал ушбу белгини халқаро рўйхатдан ўтказиш эгаси бўлган шахс томонидан топширилади.
118. Товар белгисини рўйхатдан ўтказиш учун талабнома топшириш санаси ва товар белгисининг устуворлиги санаси халқаро рўйхатдан ўтказиш санаси ҳамда халқаро рўйхатдан ўтказиш устуворлиги санаси бўйича қуйидаги шартларга риоя қилинганда, белгиланади:
талабнома халқаро рўйхатдан ўтказиш белгиларни халқаро рўйхатдан ўтказиш ҳақидаги маълумотларнинг Бюро олиб борадиган реестридан чиқарилган санадан бошлаб уч ой мобайнида топширилганда;
товар белгисини рўйхатдан ўтказиш сўралаётган товарлар рўйхати Ўзбекистон Республикасига нисбатан халқаро рўйхатдан ўтказиш амал қилган товарлар рўйхатига мувофиқ келганда;
талабнома Қонуннинг 9-моддаси ва мазкур Регламентда назарда тутилган талабларга биноан расмийлаштирилганда.
119. Талабномани кўриб чиқишга қабул қилинганлиги тўғрисидаги қарор қабул қилинган кундан бошлаб бир ой мобайнида унинг мазкур Регламентнинг 118-бандида кўрсатилган шартларга риоя қилинганлиги текширилади.
120. Кўрсатилган шартларга риоя қилинганда, халқаро рўйхатдан ўтказиш санаси ёки халқаро рўйхатдан ўтказиш устуворлиги санаси бўйича талабнома топширилган сана ва товар белгисининг устуворлиги белгиланади ҳамда товар белгисини рўйхатдан ўтказиш ҳақида қарор қабул қилинади.
121. Мазкур Регламентнинг 118-бандида кўрсатилган шартларга риоя қилинмаганда, талабнома берувчига экспертиза сўровномаси юборилади.
122. Талабнома берувчи белгиланган муддатда экспертиза сўровномасида кўрсатилган ҳужжатларни тақдим этганда, мазкур Регламентнинг 120-бандига мувофиқ талабномани кўриб чиқиш давом этади.
123. Талабнома берувчи сўралган ҳужжатларни белгиланган муддатда тақдим этмаганда, талабнома топшириш санаси ва товар белгиси устуворлиги мазкур Регламентнинг 76-бандига мувофиқ белгиланади.
Талабномани кейинчалик кўриб чиқиш ушбу Регламент 59 — 104-бандларига мувофиқ амалга оширилади.
9-боб. Якунловчи қоидалар
124. Қонуннинг 13-моддасига мувофиқ экспертиза сўровномасига талабнома берувчи томонидан жавоб уч ой ичида тақдим этилади. Ушбу муддат ичида сўралган материалларни тақдим этиш имконияти бўлмаганда, талабнома берувчининг илтимосномасига кўра жавоб бериш олти ойдан ошмаган муддатга узайтирилиши мумкин.
Муддатни узайтириш тўғрисидаги илтимоснома тақдим этилганда, белгиланган миқдорда патент божи тўланади. Мазкур бандда назарда тутилган шартларга риоя этилганда, муддат узайтирилади ва бу ҳақда хабарнома юборилади.
125. Талабнома берувчига давлат экспертизаси сўровномаси юборилганда, тегишли экспертиза муддати тўхтатиб турилади.
126. Давлат экспертизаси сўровномасига белгиланган муддатда жавоб келиб тушмаганда, ёки тўлиқ жавоб берилмаганда, ёхуд жавобни топшириш муддатини узайтириш ҳақида илтимоснома тақдим этилмаганда, талабнома чақириб олинган деб ҳисобланиб, талабнома бўйича иш юритиш тўхтатилади ва бу ҳақда талабнома берувчига хабарнома юборилади, ушбу Регламент 73-бандининг иккинчи хатбошиси бундан мустасно.
127. Давлат экспертизаси сўровномасига жавоб хатини тақдим этишнинг ўтказиб юборилган муддатлари талабнома берувчининг илтимосномасига кўра тикланиши мумкин. Илтимоснома талабнома чақириб олинган санадан бошлаб икки ой ичида топширилади.
Илтимоснома билан биргаликда экспертиза сўровномасига тўлиқ жавоб хати ёки ушбу материалларни юбориш муддатларини узайтириш ҳақидаги илтимоснома тақдим этилади ва белгиланган миқдорда патент божи тўланади.
Илтимосномани кўриб чиқиш натижалари бўйича уч иш куни ичида хабарнома юборилади.
128. Сўровнома, хабарнома, давлат экспертизаси қарорлари ва товар белгисига бериладиган гувоҳнома QR-код (матрик штрихли кодли) қўйиш билан тасдиқланиб юборилади.
129. Мазкур Регламент талаблари бузилишида айбдор бўлган шахслар қонунчилик ҳужжатларида белгиланган тартибда жавоб берадилар.
Товар белгилари ва хизмат кўрсатиш белгиларини рўйхатдан ўтказиш бўйича давлат хизматини кўрсатишнинг маъмурий регламентига 1-ИЛОВА
Товар белгилари ва хизмат кўрсатиш белгиларини рўйхатдан ўтказиш бўйича давлат хизматини кўрсатиш
Босқичлар Субъектлар Тадбирлар Бажариш муддатлари 1-босқич Талабнома берувчи Давлат хизматидан фойдаланиш учун давлат хизматлари маркази, ваколатли органнинг ахборот тизими ёки ЯИДХП орқали ёхуд почта алоқаси бўйича талабнома топширади. Ўз хоҳишига кўра 2-босқич Талабнома берувчи Талабнома топшириш учун патент божи тўловини амалга оширади. 3 ой давомида 3-босқич Ваколатли орган 1. Талабномани қабул қилади. 2. Талабноманинг қайд рақами ва келиб тушган санаси кўрсатилган хабарномани тегишли равишда ваколатли органнинг ахборот тизими ёки ЯИДХП орқали талабнома берувчига юборади. Патент божи тўланганидан сўнг автоматик тарзда 4-босқич «Интеллектуал мулк маркази» давлат муассасаси 1. Талабноманинг расмий экспертизасини амалга оширади. 2. Расмий экспертиза натижаси бўйича талабнома кўриб чиқиш учун қабул қилинганлиги тўғрисидаги қарорни талабнома берувчига юборади. Талабнома келиб тушган санадан бошлаб 30 кун давомида 5-босқич «Интеллектуал мулк маркази» давлат муассасаси 1. Талабноманинг экспертизасини амалга оширади. 2. Экспертиза натижаси бўйича товар белгисини рўйхатдан ўтказиш тўғрисидаги қарорни талабнома берувчига юборади. Талабнома келиб тушган санадан бошлаб 6 ойдан сўнг ва 7 ойдан ошмаган (экспертизани тезкор тартибда ўтказишда талабномани кўриб чиқишга қабул қилинганлиги тўғрисидаги қарор санасидан бошлаб 1 ой) муддатда 6-босқич Талабнома берувчи Товар белгисини рўйхатдан ўтказиш, муҳофаза ҳужжатини бериш, эълон қилиш ва муҳофаза ҳужжатининг амал қилиш муддати учун патент божини тўлайди. Рўйхатдан ўтказиш тўғрисидаги қарор жўнатилган санадан бошлаб 3 ой давомида 7-босқич Ваколатли орган Товар белгисини рўйхатдан ўтказади ва муҳофаза ҳужжатини беради. Патент божи тўлиқ тўланганда автоматик тарзда.
Товар белгилари ва хизмат кўрсатиш белгиларини рўйхатдан ўтказиш бўйича давлат хизматини кўрсатишнинг маъмурий регламентига 2-ИЛОВА
Товар белгиларини ва хизмат кўрсатиш белгиларини рўйхатдан ўтказиш учун
(220) Талабноманинг келиб тушган санаси: __________________________ (210) Талабноманинг қайд рақами: __________________________ (750) Ёзишмалар учун манзил: __________________________________ __________________________________ __________________________________ Телефон: ___________________________ Товар белгилари ва хизмат кўрсатиш белгиларини рўйхатдан ўтказиш учун АРИЗА Ўзбекистон Республикаси Адлия вазирлиги (731) Талабнома берувчи: _________________________________________________ _________________________________________________ _________________________________________________ СТИР ёки ЖШШИР (резидентлар учун) ; ____________________ ____________________ ____________________ БИМТ ST. 3 стандарти бўйича мамлакат КОДИ (агар у белгиланган бўлса) ; ____________________ ____________________ ____________________ (юридик шахсларнинг таъсис ҳужжатлари бўйича тўлиқ номлари, жойлашган жойи ёки жисмоний шахслар учун Ф.И.О. ҳамда яшаш жойи манзиллари кўрсатилади) Талабнома берувчининг тўлиқ почта манзили: _________________________________________________ _________________________________________________ _________________________________________________ Телефон: __________________ Товар белгиси устуворлигини қуйидаги санадан белгилашингизни сўрайман: □ (320) биринчи талабномалар берилган санадан; □ (230) экспонат кўргазмада очиқ намойиш қилинган санадан; □ (641) мазкур талабнома ажралиб чиққан дастлабки талабнома устуворлиги санадан; □ (151) халқаро рўйхатдан ўтказиш санасидан; □ (646) халқаро рўйхатдан ўтказиш устуворлиги санасидан. □ (310) биринчи талабнома рақами; □ (641) дастлабки талабнома рақами; □ (646) халқаро рўйхатдан ўтказиш рақами. Сўралган устуворлик санаси: ______________________________ (330) Талабнома топширилган мамлакатнинг БИМТ ST. 3 стандарти бўйича коди (конвенция устуворлиги сўралганда): ___________________________ (740) Вакил (Ф.И.О. ёки номи, патент вакилининг рўйхат рақами, тўлиқ почта манзили): ____________________________________________________________________ ____________________________________________________________________ Телефон: __________________ (540) Талабномада кўрсатилган белгининг тасвири: (550) Белги турига тааллуқли кўрсатмалар: □ (551) жамоавий белги; __________ □ (555) голографик белги; □ (552) позицион белги; ___________ □ (556) товушли белги; □ (553) ҳаракатдаги белги; _________ □ (557) ҳидли белги. □ (554) уч ўлчамли (ҳажмли) белги; (561) Белги ёки унинг қисмларининг транслитерацияси: ________________________________________________________________________ ________________________________________________________________________ ________________________________________________________________________ ________________________________________________________________________ (571) Талабнома топширилаётган белгининг тавсифи (талабнома топширилаётган белгининг таркибий қисмлари) : ________________________________________________________________________ ________________________________________________________________________ ________________________________________________________________________ ________________________________________________________________________ ________________________________________________________________________ ________________________________________________________________________ (591) Ранги ёки ранглар уйғунлиги (агар рангли тасвирда бажарилган белгини рўйхатдан ўтказиш сўралса) : _____________________________________________________________ _____________________________________________________________ _____________________________________________________________ _____________________________________________________________ _____________________________________________________________ (511) Белгиларни рўйхатдан ўтказиш учун ТХХТ синфлари бўйича гуруҳланган ва давлат рўйхатидан ўтказиш сўралаётган товарлар ва хизматлар: Синфи Товарлар ва хизматлар номи ______________________ ______________________ ______________________ ______________________ ______________________ ______________________ ______________________ ______________________ ______________________ ______________________ ______________________ ______________________ _____________________________________ _____________________________________ _____________________________________ _____________________________________ _____________________________________ _____________________________________ _____________________________________ _____________________________________ _____________________________________ _____________________________________ _____________________________________ _____________________________________ Илова қилинган ҳужжатлар: ________________________________________ ________________________________________ _______________________________________________________ _______________________________________________________ QR-код (талабнома берувчи ёки вакили)
Товар белгилари ва хизмат кўрсатиш белгиларини рўйхатдан ўтказиш бўйича давлат хизматини кўрсатишнинг маъмурий регламентига 3-ИЛОВА
Талабнома материалларига тузатиш, аниқлик ва тўлдиришлар киритиш ҳақида
Келиб тушган санаси ______________________ Қайд рақами ______________________ Талабнома материалларига тузатиш, аниқлик ва тўлдиришлар киритиш ҳақида АРИЗА Ўзбекистон Республикаси Адлия вазирлиги Мазкур аризани тақдим этиб, талабнома материалларига куйидаги тузатиш,аниқлик ва тўлдиришлар киритишингизни сўрайман. Талабноманинг қайд рақами Талабноманинг келиб тушган санаси Тузатиш, аниқлик ва тўлдиришлар киритилиши керак бўлган маълумотлар: ________________________________________________________________________ ________________________________________________________________________ _________________________________________________________ _________________________________________________________ Тузатиш, аниқлик ва тўлдиришлар киритилган маълумотлар: _________________________________________________________ _________________________________________________________ _________________________________________________________ Аризага иловалар: _________________________________________________________ _________________________________________________________ QR-код (талабнома берувчи ёки вакили)
Товар белгилари ва хизмат кўрсатиш белгиларини рўйхатдан ўтказиш бўйича давлат хизматини кўрсатишнинг маъмурий регламентига 4-ИЛОВА
Товар белгиларини ва хизмат кўрсатиш белгиларини рўйхатдан ўтказиш учун талабномага ҳуқуқни топшириш
Товар белгиларини ва хизмат кўрсатиш белгиларини рўйхатдан ўтказиш учун талабномага ҳуқуқни топшириш ДАЛОЛАТНОМАСИ Ўзбекистон Республикаси Адлия вазирлиги Талабноманинг қайд рақами Талабноманинг келиб тушган санаси Қуйида ҳуқуқ топшираётган шахс ҳуқуқни олувчи шахсга товар белгисини рўйхатдан ўтказиш учун топширилган талабномага ҳуқуқни имзо чеккан ҳолда топширади. ________________________ Ҳуқуқни топшираётган шахс: СТИР ёки ЖШШИР (резидентлар учун) : __________________ БИМТ ST. 3 стандарти бўйича мамлакат коди (агар у ўрнатилган бўлса) : __________________ Номи (исми): ________________________________________________________________________ Тўлиқ почта манзили: ________________________________________________________________________ Телефон: _______________________ _______________________ Ҳуқуқни қабул қилиб олувчи шахс: СТИР ёки ЖШШИР (резидентлар учун) : __________________ БИМТ ST. 3 стандарти бўйича мамлакат коди (агар у ўрнатилган бўлса) : __________________ Номи (исми): ________________________________________________________________________ Тўлиқ почта манзили: ________________________________________________________________________ Телефон: _______________________ Ҳуқуқни топшираётган шахс имзоси* _______________________ Имзоланган сана Ҳуқуқни қабул қилиб олувчи шахс имзоси* _______________________ Имзоланган сана * Юридик шахс номидан ташкилот раҳбари томонидан унинг лавозими ва исми кўрсатилган ҳолда имзоланади.
Товар белгилари ва хизмат кўрсатиш белгиларини рўйхатдан ўтказиш бўйича давлат хизматини кўрсатишнинг маъмурий регламентига 5-ИЛОВА
Товар белгиси ва хизмат кўрсатиш белгиси
(111) Рўйхатдан ўтказиш рақами (151) Рўйхатдан ўтказиш санаси (181) Рўйхатдан ўтказилган белгининг амал қилиш муддатининг тугаши (210) Талабноманинг қайд рақами (220) Талабноманинг келиб тушган санаси (230) Белгиланган устуворлик санаси (310) Биринчи топширилган талабноманинг қайд рақами (320) Биринчи топширилган талабноманинг келиб тушган санаси (330) Биринчи талабнома топширилган мамлакат коди (400) Расмий ахборотнома рақами (731) Талабнома берувчи (732) Товар белгиси эгасининг номи (исми), мамлакат коди ва манзили (740) Вакил (750) Ёзишмалар учун манзил (510) Белгиларни рўйхатдан ўтказиш учун ТХХТ синфлари (511) Товарлар ва хизматлар рўйхати (526) Товар белгисининг муҳофаза қилинмайдиган элементи (540) Талабномада кўрсатилган белгининг тасвири (550) Белги турига тааллуқли кўрсатмалар (551) Жамоавий белги эканлигига кўрсатма (554) Уч ўлчамли (ҳажмли) белги эканлигига кўрсатма (555) Голографик белги эканлигига кўрсатма (556) Овозли белги эканлигига кўрсатма (557) Ҳидли белги эканлигига кўрсатма (561) Белги ёки унинг қисмларининг транслитерацияси (562) Белги ёки белги элементларининг таржимаси (571) Талабнома топширилаётган белгининг тавсифи (591) Талабномада келтирилган белгининг ранглари
Ўзбекистон Республикасининг Бош вазири А. АРИПОВ
Тошкент ш.,
2023 йил 19 сентябрь,
480-сон
Oʻzbekiston Respublikasi Vazirlar Mahkamasining
qarori
MAʼMURIY REGLAMENTI
SXEMASI
ARIZA
ARIZA
DALOLATNOMASI
DAVLAT REYESTRI
Tovar belgilari va xizmat koʻrsatish belgilarini roʻyxatdan oʻtkazish boʻyicha davlat xizmatini koʻrsatishning maʼmuriy reglamentini tasdiqlash toʻgʻrisida
Oʻzbekiston Respublikasining “Tovar belgilari, xizmat koʻrsatish belgilari va tovar kelib chiqqan joy nomlari toʻgʻrisida”gi Qonuniga muvofiq, shuningdek, Oʻzbekiston Respublikasi Prezidentining “Intellektual mulk sohasini yanada rivojlantirishga oid qoʻshimcha chora-tadbirlar toʻgʻrisida” 2022-yil 26-apreldagi 221-son qarori ijrosi yuzasidan Vazirlar Mahkamasi qaror qiladi:
1. Quyidagilarni nazarda tutuvchi Tovar belgilari va xizmat koʻrsatish belgilarini roʻyxatdan oʻtkazish boʻyicha davlat xizmatini koʻrsatishning maʼmuriy reglamenti ilovaga muvofiq tasdiqlansin:
tovar belgilari va xizmat koʻrsatish belgilarini roʻyxatdan oʻtkazish boʻyicha davlat xizmatini koʻrsatish tartibi;
yuridik yoki jismoniy shaxs (talabnoma beruvchi) tomonidan tovar belgilari va xizmat koʻrsatish belgilarini roʻyxatdan oʻtkazishga doir talabnomani Oʻzbekiston Respublikasi Adliya vazirligiga (keyingi oʻrinlarda — vakolatli organ) topshirish tartibi va shartlari;
talabnomani rezidentlar uchun — davlat xizmatlari markazi, vakolatli organning maxsus axborot tizimi yoki Oʻzbekiston Respublikasi Yagona interaktiv davlat xizmatlari portali, norezidentlar uchun — davlat xizmatlari markazi, vakolatli organning maxsus axborot tizimi orqali topshirish, pochta aloqasi orqali topshirish bundan mustasno;
talabnoma topshirilgandan keyingi barcha harakatlarni vakolatli organning maxsus axborot tizimi orqali amalga oshirish;
davlat xizmatini koʻrsatishda talabnoma beruvchi tomonidan Oʻzbekiston Respublikasining “Davlat boji toʻgʻrisida”gi Qonunida belgilangan miqdorlarda patent bojini toʻlash tartibi;
vakolatli organ tomonidan talabnomani davlat ekspertizasidan (bunda rasmiy ekspertiza — oʻttiz kun, talabnomada koʻrsatilgan belgining ekspertizasi yetti oy ichida biroq kamida olti oydan keyin amalga oshiriladi, ekspertizani tezkor tartibda oʻtkazish bundan mustasno) oʻtkazish tartibi;
tovar belgilari va xizmat koʻrsatish belgilarini belgilangan miqdordagi patent boji toʻlanganda, tovar belgisi va xizmat koʻrsatish belgisi davlat reyestrida avtomatik tarzda roʻyxatdan oʻtkazish va vakolatli organning maxsus axborot tizimi orqali talabnoma beruvchiga roʻyxatdan oʻtkazilganligi toʻgʻrisidagi guvohnomani yuborish.
2. Oʻzbekiston Respublikasi Adliya vazirligi manfaatdor vazirlik va idoralar bilan birgalikda oʻzlari qabul qilgan normativ-huquqiy hujjatlarni bir oy muddatda ushbu qarorga muvofiqlashtirsin.
3. Mazkur qarorning bajarilishini nazorat qilish Oʻzbekiston Respublikasi adliya vaziri A.D. Tashkulov zimmasiga yuklansin.
Vazirlar Mahkamasining 2023-yil 19-sentabrdagi 480-son qaroriga ILOVA
Tovar belgilari va xizmat koʻrsatish belgilarini roʻyxatdan oʻtkazish boʻyicha davlat xizmatini koʻrsatishning
1-bob. Umumiy qoidalar
1. Mazkur Reglament Oʻzbekiston Respublikasining “Tovar belgilari, xizmat koʻrsatish belgilari va tovar kelib chiqqan joy nomlari toʻgʻrisida”gi Qonuniga (keyingi oʻrinlarda — Qonun) asosan tovar belgilari va xizmat koʻrsatish belgilarini (keyingi oʻrinlarda — tovar belgisi) roʻyxatdan oʻtkazish boʻyicha davlat xizmatini (keyingi oʻrinlarda — davlat xizmati) koʻrsatish tartibini belgilaydi.
2. Davlat xizmatini koʻrsatish Oʻzbekiston Respublikasi Adliya vazirligi (keyingi oʻrinlarda — vakolatli organ) tomonidan amalga oshiriladi.
3. Tovar belgisini roʻyxatdan oʻtkazishga doir talabnomani (keyingi oʻrinlarda — talabnoma) topshirish va davlat xizmatidan foydalanish boʻyicha boshqa harakatlar nomiga roʻyxatdan oʻtkazilishi soʻralayotgan yuridik yoki jismoniy shaxs (keyingi oʻrinlarda — talabnoma beruvchi) tomonidan bevosita yoki vakili (patent vakili yoxud ishonchli shaxs) orqali amalga oshiriladi.
4. Davlat xizmati mazkur Reglamentga 1-ilovaga muvofiq sxema boʻyicha koʻrsatiladi.
2-bob. Tovar belgisining huquqiy muhofazaga layoqatliligi
5. Qonunning 3-moddasi beshinchi qismiga muvofiq tasvirlar, soʻzlar, muayyan shakl tarzidagi belgilar va boshqa belgilar yoki ularning istalgan bir rangdagi yoki turli rangdagi jamlama ifodasi tovar belgilari sifatida roʻyxatdan oʻtkazilishi mumkin.
6. Tasviriy belgilarga jonli mavjudotlar, predmetlar, tabiiy va boshqa obyektlar tasvirlari, shuningdek, chiziqlar, dogʻlar, har qanday figuralarning tekislikdagi kompozitsiyalari (hajmlilaridan tashqari) kiradi.
Soʻzli belgilarga soʻzlar, soʻz koʻrinishiga ega boʻlgan harfiy birikmalar (xususan, har qanday ketma-ketlikdagi unlilar va undosh tovushlarning boʻgʻin hosil qiluvchi birikmalari), soʻz birikmalari, gaplar, shuningdek, ularning birikmalari kiradi.
Muayyan shakl tarzidagi belgilar hajmli belgilar hisoblanib, ularga fazoviy joylashgan uch oʻlchamli obyektlar, figuralar va chiziqlar hamda figuralarning kombinatsiyalari kiradi.
Jamlama belgilarga turli tavsifdagi tasviriy, soʻzli, hajmli va boshqa elementlar kombinatsiyasi kiradi.
Boshqa belgilarga pozitsion, tovushli, harakatli, yorugʻlikdan iborat boʻlgan, golografik, hidli kabi belgilar kiradi.
7. Quyidagilar tovar belgisi sifatida roʻyxatdan oʻtkazilmaydi:
a) davlat gerblari, bayroqlari va davlat mukofotlarining tasviri tushirilgan belgilar;
b) davlatlarning rasmiy nomlari, xalqaro yoki hukumatlararo tashkilotlarning qisqartirilgan yoki toʻliq nomlari;
v) rasmiy nazorat, kafolat tamgʻalari va namuna yoʻsinidagi tamgʻalar, muhrlar;
g) davlat xizmatlarining Oʻzbekiston Respublikasida qoʻllaniladigan ajratish va farqlash belgilari tasvirlari;
d) farqlash xususiyatiga ega boʻlmagan belgilar, xususan:
oʻziga xos grafik tasvirga ega boʻlmagan alohida harflar, raqamlardan iborat boʻlgan belgilar (raqamlarning soʻzli ifodasi bundan mustasno), soʻz koʻrinishiga ega boʻlmagan harflar birikmalari;
chiziqlar, oddiy geometrik shakllar va ularning tarkibiga kirgan alohida elementlardan farqli, sifat jihatdan boshqa qabul qilish darajasini beradigan kompozitsiyalar hosil qilmaydigan birikmalar;
tovar belgisi sifatida tovar va xizmatlarni (keyingi oʻrinlarda — tovar) belgilash uchun ularning haqiqiy yoki sxematik tasvirlari;
shakli faqat funksional vazifasidan kelib chiqadigan uch oʻlchamli obyektlar;
shakli jihatidan alohida farqlash xususiyatiga ega boʻlmagan hajmli belgilar;
tovarlarning shu tovarlarni belgilash uchun umumeʼtirof etilgan nomlari ushbu tovarlarni belgilash uchun;
tashkilot va sohalarning umumqabul qilingan qisqartirilgan nomlari va abbreviaturalari;
e) muayyan turdagi tovarlarning belgisi sifatida umumfoydalanishda boʻlgan belgilar. Bunday belgilar deb maʼlum bir tovar yoki turli ishlab chiqaruvchilarning shunga oʻxshash tovarlari uchun uzoq vaqt ishlatilganligi tufayli tushuncha boʻlib qolgan belgilar tushuniladi;
j) umumeʼtirof etilgan ramzlar va atamalar hisoblangan belgilar, bunda:
umumeʼtirof etilgan ramzlarga tovar belgisini roʻyxatdan oʻtkazish soʻralayotgan tovarlar roʻyxatidagi tovarlarga oid boʻlgan xoʻjalik yoki faoliyat sohasini aks ettiruvchi belgilar, shuningdek, fan va texnikada qoʻllaniladigan shartli belgilar kiradi;
umumeʼtirof etilgan atamalarga fan va texnikaning aniq bir sohasiga xos boʻlgan soʻz birliklari kiradi;
z) tovarlarni, shu jumladan, ularning turi, sifati, soni, xususiyati, qanday maqsadga moʻljallanganligi va qiymatini, shuningdek, ularning ishlab chiqariladigan yoki oʻtkaziladigan joyi va vaqtini tavsiflash uchun foydalaniladigan belgilar. Bunga, jumladan, quyidagilar kiradi:
tovarlarning nomlari;
tovarlar sifat toifasining belgisi;
tovarlarning xususiyatini koʻrsatuvchi (shu jumladan, maqtov tavsifiga ega boʻlgan) belgilar;
xom ashyo materialini va tarkibini koʻrsatuvchi belgilar;
tovarlarning ogʻirligi, hajmi, narxi, ishlab chiqarilgan sanasini koʻrsatuvchi belgilar;
umumiy nomlar;
ishlab chiqarishni yaratish tarixidan maʼlumotlar;
korxonalarning nomlari;
tovar tayyorlovchilarning va vositachilarning manzillari;
qisman yoki toʻliq geografik nomdan iborat boʻlib, tovar tayyorlovchining joylashgan joyi sifatida qabul qilinishi mumkin boʻlgan belgilar;
i) tovar yoki uning tayyorlovchisi toʻgʻrisidagi yolgʻon yoki isteʼmolchini chalgʻitishi mumkin boʻlgan belgilar (xususan, isteʼmolchining ongida tovarning haqiqatga toʻgʻri kelmagan maʼlum bir sifati, uning tayyorlovchisi yoki kelib chiqqan joyi haqida yanglish tasavvur hosil qiladigan belgilar), bunda belgining kamida bitta elementi yolgʻon yoki isteʼmolchini chalgʻitishi mumkin boʻlsa, belgi yolgʻon yoki isteʼmolchini chalgʻitishi mumkin deb eʼtirof etiladi;
k) tovar kelib chiqqan haqiqiy joyni rasman koʻrsatuvchi, lekin tovar boshqa hududda chiqarilayotganligi haqida yanglish tasavvur beruvchi belgilar;
l) maʼdanli suvlar, vino yoki kuchli spirtli ichimliklarning asliyatini aks ettiruvchi geografik nomlar boʻlgan yoki shunday nomlarni ifodalovchi belgilar, ushbu joyda chiqarilmagan tovarlarni belgilash uchun ishlatilgan belgilar, shuningdek, ular tarjima qilib yoki “koʻrinishdagi”, “turdagi”, “usuldagi” va boshqa shunga oʻxshash soʻzlar bilan qoʻshilgan holda qoʻllanilganda;
m) jamiyat manfaatlariga, odamiylik va axloq qoidalariga zid boʻlgan belgilar, ularga xususan, diniy atama, nishon va ramzlar, axloqsiz mazmundagi soʻz va tasvirlar, inson qadrini, diniy hissiyotlarni haqorat qiladigan insonparvarlikka zid tavsifdagi shiorlar va boshqalar. Bularga maʼlum bir tovar nomlari hamda uning sifatlarini ifodalovchi lugʻatda mavjud soʻzlarni qasddan imlo xatosi bilan ifodalash ham kiradi;
n) quyidagi belgilar bilan aynan bir xil yoki ularga adashtirib yuborish darajasida oʻxshash boʻlgan belgilar:
ilgari Oʻzbekiston Respublikasida boshqa shaxs nomiga roʻyxatdan oʻtkazilgan yoki roʻyxatdan oʻtkazish soʻrab talabnoma topshirilgan, shuningdek, Oʻzbekiston Respublikasining xalqaro shartnomalariga muvofiq roʻyxatdan oʻtkazilmay ham muhofaza qilinadigan yoki shu turdagi tovarlarga nisbatan ancha oldinroq ustuvorlikka ega boʻlgan tovar belgilari bilan aynan bir xil yoki ularga adashtirib yuborish darajasida oʻxshash boʻlgan belgilar;
har qanday tovarlarga nisbatan boshqa shaxslarning belgilangan tartibda umumeʼtirof etilgan tovar belgilari bilan aynan bir xil yoki ularga adashtirib yuborish darajasida oʻxshash boʻlgan belgilar;
Qonunga muvofiq muhofaza qilinadigan geografik koʻrsatkich va tovar kelib chiqqan joy nomi boʻlgan belgilar bilan aynan bir xil yoki ularga adashtirib yuborish darajasida oʻxshash boʻlgan belgilar, bu belgilar har qanday tovarlarga nisbatan shunday nomdan foydalanish huquqiga ega boʻlgan shaxs nomiga roʻyxatdan oʻtkaziladigan tovar belgisiga muhofaza qilinmaydigan qism sifatida kiritilgan hollar bundan mustasno;
belgilangan tartibda roʻyxatdan oʻtkazilgan sertifikatlash belgilari;
o) quyidagi belgilar:
oʻzga shaxslarga tegishli va Oʻzbekiston Respublikasi hududida taniqli boʻlgan firma nomlarini (yoki ularning bir qismini), agar bu nomga boʻlgan huquq bir turdagi tovarlarni belgilash uchun talabnoma kelib tushish sanasidan avvalroq olingan boʻlsa, takrorlovchi belgilar;
sanoat namunalarini takrorlovchi belgilar ularga boʻlgan huquq Oʻzbekiston Respublikasida oʻzga shaxslarga tegishli boʻlganda;
Oʻzbekiston Respublikasida mashhur boʻlgan ilmiy asarlar, adabiyot va sanʼat asarlarining nomlarini, ularning qahramonlarini yoki iboralarini, sanʼat asarlarini yoki ulardan koʻrinishlarni mualliflik huquqiga ega boʻlgan shaxs yoki uning huquqiy vorislari (merosxoʻrlari) roziligini olmagan tarzda takrorlovchi belgilar;
atoqli shaxslarning familiyalari, ismlari, taxalluslari va ulardan yasalgan soʻzlarni, bunday shaxslarning portretlarini hamda dastxatlarini, bular Oʻzbekiston Respublikasining tarixiy va madaniy boyligi boʻlganda, ana shu atoqli shaxslar, ularning merosxoʻrlari yoki davlat organi roziligini olmagan tarzda takrorlovchi belgilar.
8. Mazkur Reglamentning 7-bandi “a” — “g” kichik bandlarida koʻrsatilgan belgilar, agar bunga tegishli davlat organining yoki belgi egasining roziligi boʻlsa, tovar belgisiga muhofaza qilinmaydigan qismlar sifatida kiritilishi mumkin.
9. Mazkur Reglamentning 7-bandi “d” — “z” kichik bandlarida koʻrsatilgan belgilarni roʻyxatdan oʻtkazishga, agar bu belgilar amalda ulardan aniq tovarlar uchun foydalanish natijasida farqlanish xususiyatiga ega boʻlganligi isbotlansa, yoʻl qoʻyilishi mumkin.
Isbot sifatida talabnoma topshirilgan sanagacha talabnomada koʻrsatilgan belgidan foydalanilganligi natijasida farqlanish xususiyatiga ega ekanligini tasdiqlaydigan quyidagi maʼlumotlar taqdim etiladi:
talabnomada koʻrsatilgan belgi bilan belgilangan tovarlarni ishlab chiqarish va sotish hajmi;
talabnomada koʻrsatilgan belgi bilan belgilangan tovarlarning sotilish hududlari;
talabnomada koʻrsatilgan tovarlarni belgilash uchun berilgan belgidan foydalanish muddati;
talabnomada koʻrsatilgan belgi bilan belgilangan tovarlarning reklamasi uchun sarflanadigan xarajatlar hajmi;
talabnomada koʻrsatilgan belgi va shu belgi bilan belgilangan tovarlarning ishlab chiqaruvchilari haqida isteʼmolchilarning xabardorlik darajasi toʻgʻrisidagi maʼlumotlar, shu jumladan, ijtimoiy soʻrovlarning natijalari;
talabnomada koʻrsatilgan belgi bilan belgilangan tovarlar haqidagi axborot ochiq matbuotda nashr qilinganligi toʻgʻrisida maʼlumotlar;
talabnomada koʻrsatilgan belgi bilan belgilangan tovarlar Oʻzbekiston Respublikasi yoki chet mamlakatlardagi koʻrgazmalarda namoyish qilinganligi toʻgʻrisidagi maʼlumotlar va boshqa maʼlumotlar.
Mazkur Reglamentning 7-bandi “d” — “z” kichik bandlarida koʻrsatilgan belgilar, agar ular tovar belgisida ustun mavqega ega boʻlmasa, unga muhofaza qilinmaydigan qismlar sifatida kiritilishi mumkin.
10. Mazkur Reglament 7-bandi “n” kichik bandining ikkinchi va uchinchi xatboshilarida koʻrsatilgan tovar belgilari bilan adashtirib yuborish darajasida ularga oʻxshash boʻlgan belgilarni roʻyxatdan oʻtkazishga tovar belgisi egasining bu belgini roʻyxatga olish uchun roziligi boʻlganda, yoʻl qoʻyiladi. Tegishli belgi egasining rozilik xatida quyidagi maʼlumotlar aks ettiriladi:
rozilik bergan tovar belgisi egasining toʻliq nomi (ismi) va manzili;
rozilik olgan shaxsning toʻliq nomi (ismi) va manzili;
rozilik bergan tovar belgisi egasining lavozimi (yuridik shaxs boʻlganda), familiyasi va imzosi;
egasi rozilik bergan tovar belgisining tasviri;
rozilik olib talabnoma topshirilayotgan belgining koʻrinishi;
rozilik berilgan tovar yoki tovarlarning roʻyxati;
rozilik xatining sanasi.
Rozilik xatidagi imzoning haqiqiyligi notarius tomonidan shahodatlantirilgan boʻlishi lozim.
Xorijiy davlatda rasmiylashtirilgan rozilik xati belgilangan tartibda legalizatsiya qilingan yoki apostil qoʻyilgan holda taqdim etiladi.
11. Mazkur Reglamentning 7-bandi “o” kichik bandida koʻrsatilgan mashhurlik (taniqlilik va atoqlilik) tovar belgisi sifatida roʻyxatdan oʻtkazishga taqdim etilgan belgining ustuvorlik sanasiga nisbatan aniqlanadi.
3-bob. Talabnomaga doir talablar
12. Qonunning 9-moddasi birinchi qismiga muvofiq talabnoma bitta tovar belgisiga taalluqli boʻlishi kerak.
13. Talabnoma quyidagilarni oʻz ichiga oladi:
tovar belgisini roʻyxatdan oʻtkazish uchun ariza (keyingi oʻrinlarda — ariza);
talabnomada koʻrsatilgan belgining tasviri;
belgilarni roʻyxatdan oʻtkazish uchun Tovarlar va xizmatlarning xalqaro tasnifiga (keyingi oʻrinlarda — TXXT) muvofiq guruhlangan tovar belgisini roʻyxatdan oʻtkazish soʻralayotgan tovarlarning roʻyxati.
14. Talabnoma jamoaviy belgiga oid boʻlganda, talabnomaga yuridik va (yoki) jismoniy shaxslar birlashmasi qatnashchilarining jamoaviy belgidan foydalanish toʻgʻrisidagi kelishuvi (keyingi oʻrinlarda — kelishuv) ilova qilinadi.
15. Kelishuvda quyidagi maʼlumotlar boʻlishi kerak:
jamoaviy belgini oʻzining nomiga roʻyxatdan oʻtkazishga vakolat berilgan birlashmaning nomi;
jamoaviy belgidan foydalanish huquqiga ega boʻlgan shaxslar roʻyxati (STIR yoki JSHSHIR koʻrsatilgan holda);
jamoaviy belgi bilan belgilanadigan tovarlarning roʻyxati va yagona sifat yoki boshqa umumiy koʻrsatkichlari;
jamoaviy belgidan foydalanish shartlari;
jamoaviy belgidan foydalanishni nazorat qilish tartibi haqidagi qoidalar.
Kelishuvda qatnashchilarning xohishiga koʻra boshqa maʼlumotlar ham boʻlishi mumkin.
Kelishuv jamoaviy belgidan foydalanish huquqiga ega boʻlgan shaxslar tomonidan imzolanadi.
16. Konvensiya ustuvorligi soʻrab topshirilgan talabnomaga (keyingi oʻrinlarda — konvensiya talabnomasi) talabnoma beruvchi tomonidan Sanoat mulkini muhofaza qilish boʻyicha Parij konvensiyasi (1883-yil) (keyingi oʻrinlarda — Parij konvensiyasi) qatnashchisi boʻlgan davlatda topshirilgan birinchi talabnomaning tasdiqlangan nusxasi va uning tarjimasi ilova qilinadi. Ular konvensiya talabnomasi vakolatli organga kelib tushgan sanadan boshlab uch oy muddatdan kechiktirilmay topshiriladi. Birinchi talabnoma nusxasining tarjimasi talabnoma beruvchi tomonidan imzolanadi.
Konvensiya ustuvorligini belgilash toʻgʻrisidagi iltimosnoma talabnoma topshirishda (arizaning tegishli grafasida keltiriladi) yoki vakolatli organga talabnoma kelib tushgan sanadan boshlab ikki oy muddat davomida topshirilishi mumkin.
17. Koʻrgazma ustuvorligini soʻrab topshirilgan talabnomaga bunday ustuvorlikni soʻrashning qonuniyligini tasdiqlovchi hujjat ilova qilinadi, u vakolatli organga talabnoma kelib tushgan sanadan boshlab uch oydan kechiktirilmay topshiriladi.
Talabnoma beruvchi tomonidan taqdim etilgan hujjat Parij konvensiyasining qatnashchisi boʻlgan davlatlardan birining hududida tashkil etilgan koʻrgazmaning maqomini, yaʼni rasmiy xalqaro koʻrgazmalarni yoki rasmiy deb tan olingan shunday koʻrgazmalarni tasdiqlashi va tovarlarni namoyish etgan shaxsning nomini (ismini), belgini, shu belgi qoʻyilgan tovarlar roʻyxatini, shuningdek, eksponatlarni ochiq namoyish etish boshlangan sanani oʻz ichiga olishi kerak. Hujjat tegishli koʻrgazmaning vakolatli shaxsi tomonidan tasdiqlangan boʻlishi kerak.
Koʻrgazma ustuvorligini belgilash haqidagi iltimosnoma talabnoma topshirishda (arizaning tegishli grafasida keltiriladi) yoki talabnoma vakolatli organga kelib tushgan sanadan soʻng ikki oy mobaynida taqdim etilishi mumkin.
18. Tovar belgisi va xizmat koʻrsatish belgisini roʻyxatdan oʻtkazish uchun ariza mazkur Reglamentga 2-ilovaga muvofiq shaklda topshiriladi.
Boshqa tilda topshirilgan hujjatlar ularning tarjimalari boshqa tilda topshirilgan hujjatlar kelib tushgan sanadan boshlab ikki oy muddat ichida topshirilganda, vakolatli organga kelib tushgan sanadan boshlab topshirilgan deb hisoblanadi, aks holda hujjatlar ularning tarjimalari kelib tushgan sanadan boshlab topshirilgan deb hisoblanadi.
19. Arizaning 750-kodli “Yozishmalar uchun manzil” grafasida xat oluvchining nomi (yuridik shaxslar uchun) yoki ismi (jismoniy shaxslar uchun), shuningdek, toʻliq joylashgan joyi (pochta manzili), telefon raqami, elektron pochtasidan kamida biri koʻrsatiladi. Ushbu maʼlumotlar uchinchi shaxslar huquq egasi bilan bogʻlanishi uchun ochiq hisoblanadi.
20. Arizaning 210-kodli “Talabnomaning qayd raqami” va 220-kodli “Talabnomaning kelib tushgan sanasi” grafalari ariza vakolatli organga kelib tushgandan keyin rekvizitlarni kiritish uchun moʻljallangan.
Baʼzi bir maʼlumotlarni tegishli grafalarda toʻliq joylashtirish imkoni boʻlmaganda, ular oʻsha shakl boʻyicha qoʻshimcha varaqda keltiriladi va talabnomaning tegishli grafasida “davomi qoʻshimcha varaqda” deb koʻrsatiladi.
21. Arizaning 731-kodli “Talabnoma beruvchi” grafasida talabnoma beruvchi toʻgʻrisidagi quyidagi maʼlumotlar keltiriladi:
yuridik shaxsning rasmiy nomi (taʼsis hujjati boʻyicha) yoki jismoniy shaxsning toʻliq ismi, shuningdek:
rezidentlar uchun STIR yoki JSHSHIR, joylashgan joyi (pochta manzili) yoki turar joyi manzili;
norezidentlar uchun Butunjahon intellektual mulk tashkilotining (keyingi oʻrinlarda — BIMT) ST.3 standarti boʻyicha mamlakat kodi (agar u belgilangan boʻlsa).
22. Arizaning ustuvorligini belgilash toʻgʻrisidagi iltimosnoma koʻrsatilgan grafa vakolatli organga talabnoma kelib tushgan sanadan oldinroq ustuvorlik soʻralayotganda, toʻldiriladi.
Arizaning 310-kodli “Birinchi talabnoma raqami” grafasida konvensiya ustuvorligini soʻrashga asos boʻlayotgan birinchi talabnoma raqami koʻrsatiladi.
Arizaning “Soʻralayotgan ustuvorlik sanasi” grafasida soʻralayotgan ustuvorlik sanasi koʻrsatiladi.
Arizaning 330-kodli “Talabnoma berilgan mamlakatning BIMTning ST.3 standarti boʻyicha kodi” grafasida talabnoma berilgan mamlakatning BIMTning ST.3 standarti boʻyicha kodi koʻrsatiladi.
Arizaning 641-kodli “Dastlabki talabnoma raqami” grafasida ushbu talabnoma ajratib olingan dastlabki talabnoma raqami koʻrsatiladi.
Arizaning 646-kodli “Xalqaro roʻyxatdan oʻtkazish raqami” grafasida Oʻzbekiston Respublikasi hududida avval muhofaza qilingan tovar belgisining xalqaro roʻyxatdan oʻtkazish raqami koʻrsatiladi.
23. Talabnoma beruvchi tomonidan ish olib borish uning vakili orqali amalga oshirilgan holda toʻldiriladigan arizaning 740-kodli “Vakil” grafasida quyidagi maʼlumotlar keltiriladi: toʻliq nomi yoki ismi, roʻyxat raqami (patent vakili boʻlsa), joylashgan joyi (pochta manzili), telefon raqami.
24. Arizaning 540-kodli “Talabnomada koʻrsatilgan belgining tasviri” grafasida talabnomada koʻrsatilayotgan belgining fotosurati joylashtiriladi.
Roʻyxatdan oʻtkazish uchun tovar belgisi sifatida etiketka koʻrinishidagi belgiga talabnoma topshirilayotganda, belgining tasviri sifatida etiketkaning oʻzi topshirilishi mumkin.
Roʻyxatdan oʻtkazish uchun tovar belgisi sifatida uch oʻlchamli shaklga ega boʻlgan belgiga talabnoma topshirilayotganda, 540-kodli “Talabnomada koʻrsatilgan belgining tasviri” grafasida shu belgining umumiy koʻrinishdagi tasviri joylashtiriladi. Shuningdek, talabnomada koʻrsatilgan belgi toʻgʻrisida toʻliq tasavvur hosil qiluvchi barcha zarur proyeksiyalarning tasviri (3/4 proyeksiyadagi umumiy koʻrinishi, old tomondan, orqa tomondan, yon tomondan, ustki tomondan, ostki tomondan) ham keltiriladi.
Talabnomada koʻrsatilgan belgining tasviri tovar belgisini qaysi rang yoki ranglar birikmasida roʻyxatdan oʻtkazish soʻralayotganda, oʻsha rang va ranglar birikmasida topshiriladi.
Belgining tasviri uning barcha elementlarini yaqqol koʻrish darajasida sifatli boʻlishi kerak.
Tarkibida soʻzli element mavjud tovar belgisining nomi u berilgan alifboda arizaning 541-kodli “Tovar belgisining nomi” grafasida keltirilishi mumkin.
25. Arizaning 550-kodli “Belgi turiga taalluqli koʻrsatmalar” grafasi tegishli kataklarda belgilanadi.
26. Arizaning 561-kodli “Belgi yoki uning qismlari transliteratsiyasi” grafasida chet tilida keltirilgan soʻzlarning transliteratsiyasi lotin grafikasiga asoslangan oʻzbek alifbosida keltiriladi.
27. Arizaning 571-kodli “Talabnoma topshirilayotgan belgining tavsifi” grafasida talabnomada koʻrsatilgan belgining tarkibiy qismlari va har bir elementning toʻliq taʼrifi keltiriladi.
Soʻzli belgi yoki uning bir qismi maʼnoga ega boʻlmaganda, uning vujudga kelish usuli quyidagicha keltiriladi: bir necha soʻzlarning boshlangʻich boʻgʻinlari, abbreviatura, toʻqib chiqarilgan soʻz va boshqalar.
Belgi yoki uning bir qismi tasviriy boʻlganda, unga kiruvchi barcha elementlarning tavsifi keltiriladi, shuningdek, maʼnosi boʻlganda, u ham koʻrsatiladi.
Yorugʻlik, tovushli, hidli yoki boshqa belgilar grafik koʻrinishida topshiriladi.
Tovar belgisi sifatida roʻyxatdan oʻtkazish uchun pozitsion belgiga talabnoma topshirilganda, belgining mahsulotda joylashgan oʻrni keltiriladi.
Tovar belgisi sifatida roʻyxatdan oʻtkazish uchun harakatdagi belgiga talabnoma topshirilganda, belgida harakatlar ketma-ketligi, vaqtining uzunligi va boshqa oʻziga xos xususiyatlari keltiriladi.
Tovar belgisi sifatida roʻyxatdan oʻtkazish uchun yorugʻlik belgisiga talabnoma topshirilganda, yorugʻlik ramzlarining (signallarining) tavsifi, ularning ketma-ketligi, yoritish vaqtining uzunligi va boshqa oʻziga xos xususiyati keltiriladi.
Tovar belgisi sifatida roʻyxatdan oʻtkazish uchun tovushli belgiga talabnoma topshirilganda, u tarkib topgan tovush (tovushlar) tavsifi, shuningdek, nota yozuvi yoki chastotalar diagrammasi keltiriladi.
Tovar belgisi sifatida roʻyxatdan oʻtkazish uchun hidli belgiga talabnoma topshirilganda, kompozitsiya tarkibi va hidni tavsiflovchi kimyoviy birikma formulasi keltiriladi.
28. Rangli belgini roʻyxatdan oʻtkazish soʻralayotganda, arizaning 591-kodli “Rangi yoki ranglar uygʻunligi” grafasida uning rangi yoki ranglar birikmasi koʻrsatiladi.
Ranglarning tavsifi belgida foydalaniladigan ranglarga mos kelishi kerak. Oq-qora rangdagi belgini roʻyxatdan oʻtkazish soʻralayotganda, koʻrsatilgan grafani toʻldirish talab etilmaydi.
29. Arizaning 511-kodli “Belgilarni roʻyxatdan oʻtkazish uchun TXXT sinflari boʻyicha guruhlangan va davlat roʻyxatidan oʻtkazish soʻralayotgan tovarlar va xizmatlar” grafasida tovar belgisini roʻyxatdan oʻtkazish soʻralayotgan tovarlar roʻyxati koʻrsatiladi.
Arizaning ushbu grafasi ostida bevosita joylashgan “Sinfi” grafasida TXXT boʻyicha sinf va “Tovarlar va xizmatlar nomi” grafasida tovarlarning nomlari koʻrsatiladi.
TXXT sinflari boʻyicha guruhlarga ajratilgan tovarlar birxillashtirish imkonini beruvchi amaldagi TXXT tahririga kiritilgan nomlarga mos boʻlishi kerak.
30. Arizaning “Ilova qilingan hujjatlar” grafasida talabnomaga aloqador hujjatlar biriktiriladi.
31. Belgi Qonunning 10-moddasi birinchi qismi 1 — 4-bandlarida sanab oʻtilgan elementlarga ega boʻlganda, talabnomaga tegishli davlat organining yoki belgi egasining ushbu tasvirlardan foydalanishga roziligini tasdiqlovchi hujjat ilova qilinadi.
32. Belgi tarkibida ishlab chiqarishga asos solingan sana, talabnoma beruvchi tomonidan ishlab chiqarilayotgan tovarlar yoki koʻrsatilayotgan xizmatlarga berilgan mukofotlar, tasviriga oid koʻrsatmalar boʻlganda, talabnomaga asos solingan sana va talabnoma beruvchining mukofotlarga boʻlgan huquqini tasdiqlovchi hujjatlar ilova qilinadi.
33. Vakil orqali topshirilgan talabnomaga unga talabnoma beruvchi tomonidan berilgan va uning vakolatlarini tasdiqlaydigan ishonchnoma ilova qilinadi.
Ishonchnoma talabnoma bilan bir vaqtning oʻzida yoki talabnoma topshirilgan sanadan ikki oydan kechiktirilmay taqdim etiladi.
4-bob. Hujjatlarni topshirish
34. Davlat xizmatidan foydalanishda:
rezidentlar davlat xizmatlari markazi, vakolatli organning maxsus axborot tizimi (keyingi oʻrinlarda — axborot tizimi) yoki Oʻzbekiston Respublikasi Yagona interaktiv davlat xizmatlari portali (keyingi oʻrinlarda — YIDXP) orqali;
norezidentlar axborot tizimi orqali vakolatli organga talabnoma topshiradi.
Talabnoma vakolatli organga pochta aloqasi orqali ham topshirilishi mumkin. Bunda talabnoma vakolatli organ tomonidan zudlik bilan axborot tizimiga kiritiladi.
35. Talabnoma topshirilgandan keyingi bosqichlardagi barcha harakatlar axborot tizimi orqali amalga oshiriladi.
36. Axborot tizimi va YIDXP oʻrtasida axborot almashinuvi elektron hukumatning idoralararo maʼlumotlarni uzatish tarmogʻi orqali real vaqt rejimida amalga oshiriladi.
37. Talabnoma beruvchi tomonidan arizani tasdiqlashning rad etilishi, shuningdek, davlat xizmatini koʻrsatishda patent bojini toʻlamaslik davlat xizmati koʻrsatishni rad etish uchun asos boʻladi.
Talabnomani qabul qilishni boshqa asoslar boʻyicha rad etish taqiqlanadi.
38. Arizani axborot tizimi yoki YIDXP orqali topshirishda ariza shakli toʻldirilganidan soʻng talabnoma beruvchi maʼlumotlarning toʻgʻriligini tekshirib, arizani tasdiqlaydi.
Talabnoma beruvchi davlat xizmatlari markaziga kelib murojaat etganda, ariza davlat xizmatlari markazi xodimi tomonidan toʻldirilib, talabnoma beruvchi tomonidan tasdiqlangandan soʻng vakolatli organga elektron shaklda yuboriladi.
Yuridik shaxs nomidan ariza tashkilot rahbari yoki boshqa vakil qilingan shaxs tomonidan tasdiqlanadi.
Ariza uni pochta aloqasi orqali topshirishda imzolash yoʻli bilan tasdiqlanadi. Bunda tegishli maʼlumotlar qoʻshimcha varaqlarda keltirilganda, ularning har biri imzolanadi.
39. Davlat xizmatini koʻrsatishda Oʻzbekiston Respublikasining “Davlat boji toʻgʻrisida”gi Qonunida nazarda tutilgan miqdorda patent boji toʻlanadi va qonunchilik hujjatlarida belgilangan tartibda taqsimlanadi.
Patent boji toʻlovi yagona billing tizimi orqali elektron shaklda amalga oshiriladi.
40. Vakolatli organ talabnomani qabul qilib, roʻyxatga olganidan soʻng talabnoma beruvchiga talabnomaning qayd raqami va kelib tushgan sanasi koʻrsatilgan xabarnomani tegishli ravishda axborot tizimi yoki YIDXP orqali avtomatik tarzda yoxud pochta aloqasi boʻyicha yuboradi.
Vakolatli organ qabul qilingan talabnoma toʻgʻrisidagi maʼlumotlarni bir ish kuni mobaynida axborot tizimiga barcha foydalanishi mumkin boʻlgan koʻrinishda joylashtiradi.
41. Talabnoma haqidagi maʼlumotlar axborot tizimiga joylashtirilgandan soʻng ekspertiza qarori qabul qilingunga qadar manfaatdor shaxslar vakolatli organga nohalol topshirilgan talabnomalar haqidagi yozma eʼtirozlarini taqdim etishlari mumkin.
Manfaatdor shaxsga yozma eʼtiroz koʻrib chiqish uchun qabul qilinganligi toʻgʻrisida hamda talabnoma beruvchiga ushbu yozma eʼtirozlar kelib tushganligi toʻgʻrisida Oʻzbekiston Respublikasi Adliya vazirligi huzuridagi “Intellektual mulk markazi” davlat muassasasi (keyingi oʻrinlarda — Markaz) tomonidan besh ish kuni mobaynida maʼlum qilinadi.
Yozma eʼtirozda keltirilgan vajlarga belgining ekspertizasi davomida tegishli baho beriladi va yakunlari boʻyicha eʼtiroz bergan shaxsga ekspertiza qarori qabul qilingan kundan eʼtiboran besh ish kuni davomida javob beriladi.
5-bob. Talabnoma boʻyicha ishlarni olib borish
42. Talabnoma topshirilgandan keyin yuboriladigan materialda talabnoma raqami koʻrsatilishi shart. Talabnoma raqami koʻrsatilmagan materiallar koʻrib chiqilmasdan qaytarib yuboriladi.
43. Talabnoma beruvchi talabnomaga kuyidagi tuzatish, aniqlik va toʻldirishlar kiritishi mumkin:
talabnoma beruvchi nomini (ismini) yoki uning vakilini oʻzgartirish;
talabnoma beruvchi yoki uning vakili manzilini, yozishmalar olib boriladigan manzilni oʻzgartirish;
talabnoma beruvchini oʻzgartirish;
kelishuvga oʻzgartirish kiritish;
xatolarni tuzatish;
tovarlar roʻyxatini qisqartirish.
44. Talabnoma materiallariga mazkur Reglamentning 47-bandida nazarda tutilgan oʻzgartirishlardan boshqa tuzatish, aniqlik va toʻldirishlar kiritish talabnoma beruvchi tomonidan mazkur Reglamentga 3-ilovaga muvofiq ariza topshirish yoʻli bilan amalga oshiriladi.
45. Mazkur Reglamentga 3-ilovaga muvofiq topshirilgan ariza vakolatli organga kelib tushganligi va uni koʻrib chiqish natijalari toʻgʻrisida talabnoma beruvchiga xabar beriladi.
46. Talabnoma materiallariga tuzatish, aniqlik va toʻldirishlar kiritish uchun patent boji toʻlanadi. Patent boji toʻlanmaganda, yoki toʻlangan patent bojining miqdori belgilangan miqdordan kam boʻlganda, materiallar koʻrib chiqishga qabul qilinmaydi va bu haqda talabnoma beruvchiga xabar beriladi.
47. Talabnoma materiallariga talabnoma beruvchini oʻzgartirish toʻgʻrisidagi yozuvlarni kiritish talabnoma beruvchi tomonidan ariza topshirish yoʻli bilan amalga oshiriladi. Arizada huquq oʻzga shaxsga oʻtkazilishi koʻrsatilishida ushbu Reglamentning 19 va 21-bandlarida koʻrsatilgan maʼlumotlar boʻlishi kerak.
Ushbu ariza bilan birga huquqni topshiruvchi va huquqni qabul qilib oluvchi tomonidan imzolangan huquq oʻtkazilganligini tasdiqlovchi dalolatnoma mazkur Reglamentga 4-ilovaga muvofiq taqdim qilinadi.
Belgilangan talablarga rioya qilinganda, talabnoma beruvchiga talabnoma materiallariga talabnoma beruvchining oʻzgartirilganligi toʻgʻrisida qayd kiritilganligi haqida xabar beriladi. Keyingi barcha yozishmalar yangi talabnoma beruvchi bilan olib boriladi.
Talabnoma beruvchiga talabnoma materiallariga oʻzgartirish kiritilganligi toʻgʻrisidagi xabarnoma yuborilgan sana huquq yangi talabnoma beruvchiga oʻtgan sana deb hisoblanadi.
Belgilangan talablarga rioya qilinmaganda, talabnoma beruvchi va huquqni qabul qilib oluvchiga taqdim etilgan hujjatlarga aniqliklar va tuzatishlar kiritish zarurligi yoki talabnoma materiallariga talabnoma beruvchini oʻzgartirish haqidagi qaydni kiritish mumkin emasligi toʻgʻrisida tegishli sabablar koʻrsatilgan holda xabarnoma yuboriladi.
48. Bir nechta tovarlar keltirilgan talabnomani talabnoma beruvchining yozma iltimosnomasiga koʻra ikkita yoki bir nechta talabnomaga ajratish (keyingi oʻrinlarda — ajratilgan talabnoma) mumkin.
Bunda dastlabki talabnoma koʻrib chiqishga qabul qilingan va chaqirib olinmagan boʻlishi kerak, ajratilgan talabnoma talabnoma beruvchi tomonidan dastlabki talabnoma boʻyicha qaror qabul qilingunga qadar topshiriladi, ajratilgan talabnomada koʻrsatilgan tovarlar dastlabki talabnomada qoldirilgan tovarlar bilan bir xil boʻlmasligi lozim.
Iltimosnomaga mazkur Reglamentning 13 — 17-bandlariga muvofiq rasmiylashtirilgan hujjatlar ilova qilinadi va talabnomani ajratish uchun belgilangan miqdorda patent boji toʻlanadi.
Mazkur band talablariga rioya qilinganda, talabnomani ajratish toʻgʻrisidagi iltimosnoma qanoatlantiriladi va talabnoma beruvchi bu haqda xabardor qilinadi.
Iltimosnoma qanoatlantirilganda, dastlabki talabnomada koʻrsatilgan tovarlar roʻyxatiga ajratilgan talabnomaga kiritilgan tovarlar dastlabki talabnomadan chiqarib tashlanganligi haqida oʻzgartishlar kiritiladi.
49. Talabnoma beruvchi tomonidan taqdim etilgan qoʻshimcha materiallar mazkur Reglamentning 98-bandiga muvofiq koʻrib chiqiladi.
50. Talabnoma bilan bogʻliq savollarni talabnoma beruvchi ishtirokida koʻrib chiqish, qoida tariqasida, talabnoma topshirilgan belgi va tovarlar roʻyxati boʻyicha ekspertiza tomonidan qoʻshimcha tushuntirishlar olish zarurati paydo boʻlgan holatda hamda belgining roʻyxatdan oʻtkazish shartlariga muvofiqligi toʻgʻrisida ekspertizaning va talabnoma beruvchining pozitsiyasini aniqlash uchun oʻtkaziladi.
Savollarni talabnoma beruvchi ishtirokida koʻrib chiqish tomonlar savollar bilan tanishib chiqqandan soʻng Markaz taklifiga yoki talabnoma beruvchining iltimosiga binoan oʻtkaziladi. Ekspertizaning savollari qoʻshimcha ravishda uchrashuvning maqsadga muvofiqligi xabar qilingan ekspertiza soʻrovnomasida, talabnoma beruvchining savollari esa bunday koʻrib chiqishni oʻtkazish haqidagi iltimosnomada bayon etiladi.
Ekspertiza soʻrovnomasi yuborilganda, talabnoma beruvchi savollarni koʻrib chiqishda qatnashish niyatidan qatʼi nazar soʻrovnomaga Qonunda belgilangan muddatda javob berishi kerak.
51. Talabnoma beruvchi ishtirokida savollarni koʻrib chiqish sanasi va vaqti oldindan kelishib olinadi.
52. Talabnoma beruvchi ishtirokida savollarni koʻrib chiqish muzokaralar yoʻli bilan yoki ekspert kengashida amalga oshiriladi.
Savollar bevosita ekspert va talabnoma beruvchi tomonidan hal qilinishi mumkin boʻlganda, ular oʻrtasida muzokaralar olib boriladi. Muzokaralar Markazning tegishli tarkibiy boʻlinmasi rahbari yoki Markaz rahbari tayinlagan boshqa masʼul xodim ishtirokida oʻtkaziladi.
Savollarni hal qilish uchun mutaxassislar ishtiroki talab qilinganda, ekspert kengashi oʻtkaziladi.
Muzokaralar yoki ekspert kengashi natijalari boʻyicha ikki nusxada belgilangan shakldagi bayonnoma tuziladi va unda qatnashchilar, tomonlar keltirgan dalil va takliflar haqidagi maʼlumotlar hamda keyingi ish yuritish haqida xulosalar keltiriladi.
Savollarni koʻrib chiqishda qatnashuvchilarning barchasi bayonnomani imzolaydi. Bayonnomaning bir nusxasi talabnoma materiallariga qoʻshib qoʻyiladi, ikkinchisi talabnoma beruvchiga topshiriladi.
53. Muhokama qilinayotgan masalalar boʻyicha bir xulosaga kelinmaganda, koʻrib chiqishda qatnashuvchilarning alohida fikrlari bayonnomada qayd etiladi. Bayonnoma nusxasining talabnoma beruvchiga topshirilishi ish yuritish toʻxtatilganligi toʻgʻrisidagi xabarnomaning (talabnoma chaqirib olinganda) yoki ekspertiza soʻrovnomasining oʻrnini bosishi mumkin (javob berishning belgilangan muddatlari buzilmaganda) va bu holat bayonnomada tegishli yozuv bilan rasmiylashtiriladi.
54. Talabnoma beruvchi talabnomani chaqirib olish huquqiga ega.
Talabnomani chaqirib olish toʻgʻrisidagi ariza talabnomani koʻrib chiqishning istalgan bosqichida, lekin tovar belgisini roʻyxatdan oʻtkazish sanasiga qadar topshirilishi mumkin. Talabnoma beruvchiga talabnomani chaqirib olish toʻgʻrisidagi ariza inobatga olinganligi haqida xabarnoma yuborilgan sanadan boshlab talabnoma chaqirib olingan deb hisoblanadi.
55. Jamoaviy tovar belgisiga talabnoma ushbu belgidan foydalanish huquqiga ega boʻlgan yuridik va jismoniy shaxslarning kelishuviga muvofiq chaqirib olinishi mumkin.
56. Chaqirib olingan talabnoma boʻyicha huquqiy ahamiyatga ega harakatlar amalga oshirilmaydi. Boshqa talabnomalarning ekspertizasini oʻtkazishda chaqirib olingan talabnoma eʼtiborga olinmaydi.
6-bob. Talabnomani koʻrib chiqish
57. Talabnomaga axborot tizimida avtomatik ravishda ikki harfli va toʻqqiz xonali roʻyxat raqami beriladi, bunda harflar (TV) sanoat mulki obyekti — tovar belgisini, talabnoma raqamidagi dastlabki toʻrtta son — talabnoma topshirilgan yilni, keyingi beshta son — shu yildagi har yili birdan boshlanadigan tartib raqamini bildiradi.
58. Talabnomani davlat ekspertizasidan oʻtkazish rasmiy ekspertizadan oʻtkazish hamda talabnomada koʻrsatilgan belgini ekspertizadan oʻtkazishdan iborat boʻlib, Markaz tomonidan amalga oshiriladi.
Agar mazkur Reglamentda boshqacha tartib nazarda tutilgan boʻlmasa, davlat ekspertizasi bosqichidagi talabnoma boʻyicha yozishmalar Markaz bilan olib boriladi.
59. Rasmiy ekspertizaning vazifasi talabnoma materiallari tarkibi, zarur hujjatlar mavjudligi va ularning belgilangan talablarga muvofiqligini tekshirishdan iborat.
Rasmiy ekspertiza natijalari boʻyicha talabnoma beruvchiga Markazning talabnomani koʻrib chiqishga qabul qilinganligi yoki qabul qilishni rad etish haqidagi qarori yuboriladi.
60. Rasmiy ekspertiza talabnoma axborot tizimida qabul qilingan sanadan boshlab oʻttiz kun davomida oʻtkaziladi.
61. Rasmiy ekspertiza jarayonida zarur hujjatlarning mavjudligi, shuningdek, ularning belgilangan talablarga muvofiqligi tekshiriladi.
Tekshirish quyidagi hujjatlar va maʼlumotlarga nisbatan oʻtkaziladi:
ariza;
talabnoma beruvchining toʻliq nomi (ismi) va manzili koʻrsatilganligi;
vakilning toʻliq nomi yoki ismi (vakil mavjud boʻlganda);
roʻyxatdan oʻtkazish soʻralayotgan belgining tasviri;
roʻyxatdan oʻtkazish soʻralayotgan tovarlar roʻyxati;
konvensiya ustuvorligi soʻralganda, birinchi talabnoma nusxasi;
koʻrgazma ustuvorligini soʻrash qonuniyligini tasdiqlaydigan hujjat;
tovarlar roʻyxatini va ularning TXXT sinflari boʻyicha guruhlanishi toʻgʻriligini tekshirish;
patent bojining belgilangan miqdorga muvofiqligi;
kelishuv (talabnoma jamoaviy belgiga oid boʻlganda);
ishonchnoma (vakil mavjud boʻlganda);
ajratilgan talabnoma topshirilganda, talabnomani tovar belgisiga berilgan raqami koʻrsatilgan dastlabki talabnomadan ajratish toʻgʻrisidagi iltimosnoma;
boshqa tilda topshirilgan materiallarning tarjimasi.
62. Talabnoma topshirilgan sana u vakolatli organga kelib tushgan sanaga qarab belgilanadi.
63. Talabnoma materiallarida mazkur Reglamentning 61-bandi beshinchi , sakkizinchi , toʻqqizinchi , oʻn ikkinchi xatboshilarida koʻrsatilgan maʼlumotlar va hujjatlarning mavjud emasligi yoki ularning ushbu Reglament talablariga muvofiq emasligi talabnomani koʻrib chiqishga qabul qilinganligi haqida qaror chiqarish uchun toʻsiq boʻla olmaydi.
64. Talabnoma beruvchi tomonidan patent boji davlat ekspertizasini oʻtkazish uchun belgilangan miqdordan kam miqdorda toʻlanganda, davlat ekspertizasini oʻtkazish talabnomada birinchi boʻlib koʻrsatilgan va patent boji yetarli miqdorda toʻlangan TXXTning sinflariga nisbatan belgini roʻyxatdan oʻtkazish uchun amalga oshiriladi.
Talabnoma beruvchi yetishmayotgan patent bojini qoʻshimcha ravishda toʻlanishi toʻgʻrisida xabarnoma yuborilgan sanadan boshlab uch oy mobaynida zarur summani toʻlash huquqiga ega.
65. TXXTning talabnoma beruvchi tomonidan sanab oʻtilgan tovarlarga mos sinflari soni talabnoma topshirish uchun patent boji toʻlangan sinflar sonidan ortiq boʻlganda, talabnoma beruvchiga bojning yetishmagan qismini toʻlash yoki huquq hajmini cheklash (talabnomada keltirilgan TXXT sinflari sonini qisqartirish) toʻgʻrisida xabarnoma yuboriladi.
Talabnoma beruvchi patent bojining yetishmagan qismini toʻlashdan yoki huquq hajmini kamaytirishdan bosh tortsa, talabnomada keltirilgan belgi ekspertizasi TXXTning birinchi boʻlib keltirilgan sinflariga nisbatan oʻtkaziladi.
66. Rasmiy ekspertiza oʻtkazish jarayonida talabnoma materiallari mazkur Reglamentning talablariga rioya qilinmagan holda rasmiylashtirilganligi aniqlanganda, talabnoma beruvchiga ekspertiza soʻrovnomasi yuboriladi va soʻrovnomada aniqlangan kamchiliklar koʻrsatiladi.
67. Taqdim etilgan hujjatlar ushbu Reglamentning 19 — 30-bandlaridagi talablarni buzgan holda rasmiylashtirilganligi, shuningdek, ushbu Reglamentning 61-bandida nazarda tutilgan hujjatlar va maʼlumotlarning mavjud emasligi rasmiy ekspertiza bosqichida soʻrovnoma yuborish uchun asos boʻladi.
68. Talabnoma beruvchi taqdim etgan javobda soʻralgan barcha hujjatlar va maʼlumotlar boʻlmaganda, ekspertiza soʻrovnomasi takroran yuboriladi.
69. Talabnoma materiallari belgilangan talablarga zid emasligi haqidagi xulosaga kelinganda, talabnoma topshirilgan sanani belgilash va talabnomani koʻrib chiqishga qabul qilish toʻgʻrisidagi rasmiy ekspertizaning qarori qabul qilinadi va talabnoma beruvchiga yuboriladi.
70. Rasmiy ekspertiza tomonidan talabnoma materiallarining Qonun va mazkur Reglament qoidalariga zid ekanligining aniqlanishi talabnomani koʻrib chiqish uchun qabul qilishni rad etish toʻgʻrisida qaror qabul qilishga asos boʻladi.
71. Talabnomani koʻrib chiqishga qabul qilish yoki talabnomani koʻrib chiqishga qabul qilishni rad etish toʻgʻrisidagi qarorda tegishli qarorni qabul qilish asoslari keltiriladi.
72. Talabnomada koʻrsatilgan belgi ekspertizasi davomida quyidagilar amalga oshiriladi:
talabnoma materiallari va unga ilova qilingan hujjatlarning mazkur Reglamentning 3-bobida nazarda tutilgan talabnoma mazmuni va rasmiylashtirilishiga boʻlgan talablarga muvofiqligini qayta tekshirish;
Qonunning 12-moddasiga koʻra tovar belgisi ustuvorligini belgilash;
talabnomada koʻrsatilgan belgi Qonunning 3 , 10-moddalariga (Qonunning 10-moddasi birinchi qismi 14-bandi bundan mustasno) va mazkur Reglament 7 — 10-bandlariga (7-bandning “o” kichik bandi bundan mustasno) muvofiqligini tekshirish.
Talabnomada koʻrsatilgan belgi ekspertizasi talabnoma topshirilgan sanadan eʼtiboran yetti oy ichida, biroq olti oydan keyin amalga oshiriladi.
73. Tovarlar roʻyxatini tekshirish davomida talabnoma beruvchi tomonidan tovarlarning TXXT sinflari boʻyicha toʻgʻri guruhlanganligi tekshirilib, tovarlarni belgilash uchun foydalanilgan atamalarni TXXTning biron bir sinfidagi aniq tovar bilan bir xil identifikatsiya qilish imkoniyati aniqlanadi.
Talabnomada koʻrsatilgan tovarlar roʻyxatini tuzatish zarurati tugʻilganda, talabnoma beruvchiga ekspertiza soʻrovnomasi yuboriladi. Soʻrovnomaga belgilangan muddat ichida javob berilmaganda, roʻyxatdagi tuzatish talab etilmaydigan tovarlar boʻyicha ekspertiza davom ettiriladi.
74. Ajratilgan talabnoma boʻyicha tovarlar roʻyxatini tekshirish davomida quyidagilar aniqlanadi:
ajratilgan talabnomada koʻrsatilgan tovarlarning tovar belgisiga topshirilgan dastlabki talabnomada mavjudligi;
ajratilgan talabnomada koʻrsatilgan tovarlarning tovar belgisiga topshirilgan dastlabki talabnomada qolganlari bilan bir turda emasligi.
75. Ekspertiza davomida talabnoma beruvchiga belgining belgilangan talablarga muvofiqligini tekshirish natijalari boʻyicha ekspertiza soʻrovnomasi yuborilishi mumkin.
76. Tovar belgisining ustuvorligi talabnoma vakolatli organga kelib tushgan sanaga qarab belgilanadi.
Tovar belgisining ustuvorligi, shuningdek, Parij konvensiyasiga aʼzo davlatda topshirilgan birinchi talabnoma sanasi boʻyicha yoki Parij konvensiyasiga aʼzo davlatlardan birining hududida tashkil qilingan rasmiy yoki rasmiy tan olingan xalqaro koʻrgazmada ushbu belgi bilan belgilangan eksponatlarning ochiq namoyish qilingan sanasi boʻyicha belgilanishi mumkin, agar Qonunning 12-moddasi ikkinchi , uchinchi va toʻrtinchi qismida nazarda tutilgan talablarga rioya qilingan boʻlib, talabnoma beruvchi tomonidan soʻralayotgan ustuvorlikni tasdiqlaydigan zarur hujjatlar taqdim etilgan boʻlsa.
77. Qonunning 12-moddasi ikkinchi va toʻrtinchi qismlariga muvofiq konvensiya ustuvorligi soʻralganda, quyidagilar tekshiriladi:
talabnoma beruvchi tomonidan Parij konvensiyasiga aʼzo davlatda topshirilgan birinchi talabnomaning nusxasi mavjudligi, agar koʻrsatilgan nusxa talabnoma vakolatli organga kelib tushgan sanadan keyin taqdim etilsa, talabnoma nusxasi taqdim etilishi kerak boʻlgan uch oylik muddatga rioya qilinganligi;
birinchi talabnoma topshirilgan sanadan hisoblanadigan konvensiya ustuvorligi soʻralgan talabnomaning topshirilishida olti oylik muddatga rioya qilinganligi;
konvensiya ustuvorligini belgilash haqidagi iltimosnoma vakolatli organga talabnoma topshirilgan sanadan boshlab ikki oy ichida berilganligi;
talabnomada koʻrsatilgan belgi va tovarlar roʻyxatining birinchi talabnomadagi belgi va tovarlar roʻyxatiga muvofiqligi.
Bunda taqdim etilayotgan tovarlar roʻyxati birinchi talabnomada koʻrsatilgan tovarlarning hammasini ham oʻz ichiga olmagan boʻlishi mumkin.
78. Koʻrgazma ustuvorligi soʻralganda, Qonunning 12-moddasi uchinchi va toʻrtinchi qismlariga muvofiq quyidagilar tekshiriladi:
koʻrgazma ustuvorligini tasdiqlaydigan hujjat mavjudligi va mazkur Reglamentning 17-bandida nazarda tutilgan talablarga muvofiqligi;
talabnoma beruvchi tomonidan eksponat koʻrgazmada ochiq namoyish etila boshlangan sanadan boshlab olti oylik muddatda talabnoma topshirilganligi;
koʻrgazma ustuvorligini belgilash toʻgʻrisidagi iltimosnomani vakolatli organga talabnoma kelib tushgan sanadan ikki oydan oshmagan muddatda taqdim etilganligi;
tovar koʻrgazmada namoyish etilganda, talabnomada koʻrsatilgan belgi namoyish etilgan tovarlardagi belgiga muvofiqligi.
79. Talabnoma beruvchi tomonidan ushbu Reglamentning 77 va 78-bandlarida koʻrsatilgan talablarning birortasi bajarilmaganda, tovar belgisining ustuvorligi mazkur Reglamentning 76-bandiga muvofiq belgilanadi hamda bu haqda talabnoma beruvchiga xabarnoma yuboriladi.
80. Talabnoma beruvchining ajratilgan talabnoma boʻyicha tovar belgisi ustuvorligi vakolatli organga dastlabki talabnoma topshirilgan sana boʻyicha belgilanadi. Dastlabki talabnoma boʻyicha oldinroq ustuvorlik belgilash huquqi mavjud boʻlganda, agar ajratilgan talabnoma topshirilgan sanagacha dastlabki talabnoma chaqirib olingan boʻlmasa va ajratilgan talabnoma dastlabki talabnoma boʻyicha qaror qabul qilinishidan oldin topshirilgan boʻlsa, ustuvorlik ushbu ustuvorlik sanasi boʻyicha belgilanadi.
81. Ajratilgan talabnoma boʻyicha ustuvorlikni belgilashda Qonunning 12-moddasi beshinchi qismiga muvofiq quyidagi shartlarga rioya qilinganligi tekshiriladi:
xuddi oʻsha talabnoma beruvchining tovar belgisiga topshirilgan dastlabki talabnomani ajratish toʻgʻrisida iltimosnomaning mavjudligi;
dastlabki talabnoma chaqirib olinmaganligi;
ajratilgan talabnomaning dastlabki talabnoma boʻyicha qaror qabul qilinmay turib amalga oshirilganligi;
talabnoma topshirilayotgan belgining dastlabki talabnomadagi belgiga muvofiqligi;
ajratilgan talabnomada koʻrsatilgan tovarlar dastlabki talabnomada koʻrsatilganligi.
82. Belgi Qonunning 3 va 10-moddalarida (10-modda birinchi qismining 14-bandi bundan mustasno) va ushbu Reglamentning 7 — 10-bandlarida (7-bandning “o” kichik bandi bundan mustasno) belgilangan talablarga muvofiq tekshiriladi.
Belgi faqat mazkur Reglament 7-bandining “a” — “z” kichik bandlarida koʻrsatilgan belgilardan iborat boʻlsa yoki uning elementlari sifatida mazkur Reglament 7-bandining “i” — “m” kichik bandlarida koʻrsatilgan belgilardan birini oʻz ichiga olsa, shu belgini tovar belgisi sifatida roʻyxatga olish mumkin emasligi haqida xulosa qilinadi.
Belgi faqat mazkur Reglament 7-bandining “a” — “z” kichik bandlarida nazarda tutilgan muhofazaga layoqatli boʻlmagan belgilardan iborat boʻlmasa, lekin ulardan birini oʻz ichiga olgan boʻlsa:
mazkur Reglament 7-bandining “a” — “g” kichik bandlarida koʻrsatilgan belgilar mavjud boʻlganda, tegishli vakolatli organ yoki ularning egalarining roziligi tasdiqlangan hujjat mavjudligi tekshiriladi. Bunday roziliksiz tovar belgisini roʻyxatdan oʻtkazishga yoʻl qoʻyilmaydi;
ushbu Reglament 7-bandining “d” — “z” kichik bandlarida koʻrsatilgan belgilar mavjud boʻlganda, ular tovar belgisida ustun mavqega egaligi tekshiriladi.
83. Barcha elementlarda belgi boshqa belgi bilan mos tushsa, aynan bir xil deb hisoblanadi.
Belgi belgiga umuman olganda, yoki qisman oʻxshash boʻlsa, alohida farqlariga qaramasdan boshqa belgi bilan adashtirib yuborish darajasida oʻxshash deb hisoblanadi.
Belgilar oʻxshashligini baholash belgilarning har qanday xususiyatlari, shu jumladan, soʻzli yoki grafik elementlar, ularning kompozitsion va rang-grafik yechimi va boshqalar taʼsiri ostida shakllanadigan umumiy tasavvur asosida amalga oshiriladi.
84. Aynan bir xillik va oʻxshashlikni tekshirishda quyidagi amallar bajariladi:
aynan bir xil va oʻxshash belgilarni izlash oʻtkaziladi;
talabnomada koʻrsatilgan va izlashda topilgan belgilarning oʻxshashlik darajasi aniqlanadi;
izlashda aniqlangan tovar belgilari qaysi tovarlar uchun roʻyxatga olingan (talabnoma topshirilgan) boʻlsa, ushbu tovarlar bilan talabnomada koʻrsatilgan tovarlarning turdoshligi aniqlanadi.
85. Qonunning 10-moddasi birinchi qismining 13-bandida sanab oʻtilgan belgilar orasida aynan bir xillik va adashtirib yuborish darajasida oʻxshashlik boʻyicha izlash oʻtkaziladi.
86. Soʻzli belgilarning oʻxshashligini aniqlash uchun ular quyidagilar bilan taqqoslanadi:
soʻzli belgilar bilan;
tarkibiga soʻzli belgilar kirgan jamlama belgilar bilan.
Soʻzli belgilar oʻxshashligi tovushli (fonetik), grafik (koʻz bilan koʻradigan) va mazmunan (semantik) boʻlishi mumkin.
87. Tovushli oʻxshashlik quyidagi alomatlar asosida aniqlanadi:
a) taqqoslanayotgan belgilarda yaqin va mos tushadigan tovushlar mavjudligi;
b) belgilarni tashkil qiluvchi tovushlarning yaqinligi;
v) yaqin tovushlar va tovush birikmalarining bir-biriga nisbatan joylashishi;
g) mos boʻgʻinlar mavjudligi va ularning joylashishi;
d) belgilardagi boʻgʻinlar soni;
e) mos tovush birikmalarining belgi tarkibidagi oʻrni;
j) unli tovushlar tarkibining yaqinligi;
z) undosh tovushlar tarkibining yaqinligi;
i) belgilari bir-biriga mos qismlarining tavsifi;
k) bir belgining ikkinchisiga kirishi;
l) urgʻu.
88. Grafik oʻxshashlik quyidagi alomatlar asosida aniqlanadi:
a) umumiy koʻrish taassuroti;
b) shrift turi;
v) harflar tavsifini hisobga olgan holda grafik yozilishi (bosma yoki yozma, bosh yoki kichik harf);
g) harflarning bir-biriga nisbatan joylashishi;
d) soʻz harflari yozilgan alifbo;
e) rang yoki ranglar uygʻunligi.
89. Mazmunan oʻxshashlik quyidagi alomatlar asosida aniqlanadi:
belgilarda ifodalangan tushunchalar, gʻoyalarning sinonim oʻxshashligi;
belgining mantiqiy urgʻu berilgan va mustaqil ahamiyatga ega boʻlgan birorta elementga mos tushishi;
Agar soʻzli belgilar mazmunan (semantik) maʼnoga ega boʻlmasa, ushbu banddagi alomatlar qoʻllanilmaydi.
90. Mazkur Reglamentning 87 — 89-bandlarida sanab oʻtilgan alomatlar har biri alohida va turli birikmalarda hisobga olinishi mumkin.
91. Tasviriy va hajmli belgilarning oʻxshashligini aniqlash uchun ular quyidagilar bilan taqqoslanadi:
tasviriy belgilar;
hajmli belgilar;
tarkibiga tasviriy yoki hajmli elementlar kirgan jamlama belgilar.
92. Tasviriy va hajmli belgilarning oʻxshashligi quyidagi alomatlar asosida aniqlanadi:
tashqi shakli;
simmetriya mavjudligi va mavjud emasligi;
mazmun-mohiyati;
tasvir koʻrinishi va tavsifi (tabiiy koʻrinishi, oʻziga xosligi, hajviy va boshqalar);
ranglar va tuslar uygʻunligi.
Mazkur bandda nazarda tutilgan alomatlarning har biri alohida va turli birikmalarda hisobga olinishi mumkin.
93. Jamlama belgining oʻxshashligini aniqlash uchun ular quyidagilar bilan taqqoslanadi:
jamlama belgilar;
tekshirilayotgan jamlama belgi tarkibiga uning elementi sifatida kiradigan belgilar turi.
Jamlama belgilarning oʻxshashligini aniqlashda mazkur Reglamentning 86 — 92-bandlarida keltirilgan alomatlardan foydalaniladi va aynan oʻxshash yoki oʻxshash elementning talabnomada koʻrsatilgan belgidagi holatining ahamiyati tekshiriladi.
94. Tovarlarning turdoshliligini belgilashda isteʼmolchida shu tovarlar bitta ishlab chiqaruvchiga qarashli degan qatʼiy tasavvur paydo boʻlish imkoniyati aniqlanadi.
Tovarlar turdoshliligini belgilashda esa tovarlar turi, bajaradigan vazifasi, ular tayyorlangan material turi, tovarlarning oʻzaro bir-birini toʻldirishi yoki oʻzaro bir-birining oʻrnini bosa olishi, tovarlarni sotish sharti, isteʼmolchilar doirasi va boshqa alomatlar hisobga olinadi.
95. Qoʻshimcha materiallarsiz talabnomada koʻrsatilgan belgining ekspertizasini oʻtkazish mumkin boʻlmaganda, Qonunning 13-moddasi toʻrtinchi qismiga muvofiq talabnoma beruvchiga ekspertiza soʻrovnomasi yuboriladi.
Ekspertiza soʻrovnomasini yuborish uchun quyidagi holatlar asos boʻladi:
ushbu Reglamentning 15 — 17 , 31 — 33-bandlarida koʻrsatilgan hujjatlarni taqdim etish zarurati;
tovar tasnifi va roʻyxatini, shu jumladan, ajratilgan talabnomada koʻrsatilgan tovarlar roʻyxati ushbu Reglamentning 48-bandi ikkinchi xatboshisi talablariga mos kelmagan hollarda aniqlashtirish zarurati;
talabnomada koʻrsatilgan tovarlar roʻyxati tasnifini aniqlashtirish natijasida toʻlangan patent boji TXXT sinflari soniga toʻgʻri kelmasligi aniqlanganda, patent bojining yetishmagan qismini toʻlash zarurati;
talabnomada koʻrsatilgan belgi tavsifiga aniqlik kiritish zarurati;
barcha tovarlar yoki ularning bir qismi uchun roʻyxatdan oʻtkazishga avvalroq topshirilgan oʻxshash tovar belgilari yoki boshqa belgilar aniqlanganligi sababli yuzaga kelgan savollarni hal qilish zarurati.
Mazkur bandda nazarda tutilgan asoslar boʻyicha tuzilgan ekspertiza soʻrovnomasiga talabnomani koʻrib chiqishda kelib chiqqan boshqa xususiyatdagi savollar, shuningdek, ustuvorlikni belgilash bilan bogʻliq savollar kiritilishi mumkin.
96. Ekspertizaning soʻrovnomada keltirilgan fikri, xususan, Qonun moddalari, mazkur Reglament va boshqa normativ-huquqiy hujjatlarga izoh berilgan holda asoslangan boʻlishi kerak.
97. Talabnoma beruvchi tomonidan ekspertiza soʻrovnomasi boʻyicha taqdim etilgan qoʻshimcha materiallar ushbu Reglamentning 98-bandiga muvofiq koʻrib chiqiladi.
98. Talabnoma beruvchi tomonidan ekspertiza soʻrovnomasi boʻyicha yoki oʻz tashabbusiga koʻra qoʻshimcha materiallar taqdim etilsa, ular koʻrib chiqishga qabul qilinadi va talabnoma mohiyatini oʻzgartirmasligi tekshiriladi.
Quyidagi hollarda qoʻshimcha materiallar talabnoma mohiyatini oʻzgartiradi deb eʼtirof etiladi:
qoʻshimcha materiallar talabnomada koʻrsatilgan belgini oʻzgartirishi mumkin boʻlganda;
qoʻshimcha materiallar talabnomada koʻrsatilmagan tovarlardan iborat boʻlganda.
99. Talabnoma materiallari belgilangan talablarga zid emasligi haqidagi xulosaga kelinganda, tovar belgisini roʻyxatdan oʻtkazish toʻgʻrisidagi ekspertizaning qarori qabul qilinadi va talabnoma beruvchiga yuboriladi.
100. Ekspertiza tomonidan talabnoma materiallarining Qonun va mazkur Reglament qoidalariga zid ekanligining aniqlanishi tovar belgisini roʻyxatdan oʻtkazishni rad etish toʻgʻrisidagi qaror qabul qilishga asos boʻladi.
101. Tovar belgisini roʻyxatdan oʻtkazish yoxud uni roʻyxatdan oʻtkazishni rad etish toʻgʻrisidagi qarorda tegishli qarorni qabul qilish asoslari keltiriladi.
102. Belgi Qonunning 3 va 10-moddalarida (10-modda birinchi qismining 14-bandi bundan mustasno) koʻrsatilgan talablarga tovarlarning bir qismi uchun javob berganda, tovar belgisini roʻyxatdan oʻtkazish toʻgʻrisidagi qaror tovarlarning shu qismiga nisbatan qabul qilinadi.
103. Tovar belgisini roʻyxatdan oʻtkazish toʻgʻrisidagi qarorda tovar belgisida muhofaza qilinmaydigan elementlar koʻrsatiladi.
Roʻyxatdan oʻtkazish soʻralgan belgi rangli tasvirda boʻlganda, tovar belgisini roʻyxatdan oʻtkazish toʻgʻrisidagi qarorda belgidagi rang yoki ranglar uygʻunligi koʻrsatiladi.
104. Tovar belgisini roʻyxatdan oʻtkazish toʻgʻrisidagi qaror roʻyxatdan oʻtkazish sanasiga qadar Oʻzbekiston Respublikasining xalqaro shartnomalari asosida oldinroq ustuvorlikka ega boʻlgan aynan bir xil yoki adashtirib yuborish darajasida oʻxshash tovar belgisiga talabnoma kelib tushish munosabati bilan qayta koʻrib chiqilishi mumkin.
105. Talabnoma beruvchining xohishiga koʻra talabnomaning ekspertizasi Markaz tomonidan tezkor tartibda talabnoma koʻrib chiqishga qabul qilinganligi toʻgʻrisida qaror chiqarilgan kundan eʼtiboran bir oy mobaynida oʻtkaziladi.
Talabnomaning ekspertizasini tezkor tartibda oʻtkazish talabnoma beruvchining bu haqdagi iltimosnomasiga asosan amalga oshiriladi. Bunda ekspertizani tezkor tartibda oʻtkazish haqidagi iltimosnoma talabnoma topshirilgan sanadan eʼtiboran uch oy davomida Markazga taqdim qilinishi kerak.
106. Talabnomaning ekspertizasini tezkor tartibda oʻtkazishda axborotni izlash tovar belgisining huquqiy muhofazaga layoqatliligini tekshirishdan oldin amalga oshiriladi.
Axborotni izlash talabnoma beruvchi va Markaz oʻrtasida tuziladigan shartnoma asosida Markaz tomonidan oʻtkaziladi.
107. Axborotni izlash rasmiy ekspertiza yakunlangan kundan boshlab oʻn kun ichida amalga oshiriladi va uning natijalari boʻyicha hisobot tuziladi.
Axborotni izlash natijalari boʻyicha hisobotda quyidagi maʼlumotlar koʻrsatiladi:
izlash oʻtkazilgan talabnoma raqami;
talabnoma topshirilgan sana;
talabnomada koʻrsatilgan belgining TXXT boʻyicha sinflari;
axborotni izlash oʻtkazilgan belgining tasviri;
maʼlumotlar bazalari, lugʻatlar, maxsus adabiyotlar roʻyxati;
bibliografik maʼlumotlar koʻrinishidagi axborotni izlashga aloqador hujjatlar, muayyan sinflarga havolalar. Agar talabnoma boʻyicha ilgariroq ustuvorlik soʻralayotgan boʻlsa, talabnoma topshirilgan sanadan avval, lekin ustuvorlik belgilangan sanadan keyin eʼlon qilingan belgilar alohida qayd qilinadi;
axborotni izlash yakunlangan sana.
Ommaga maʼlum boʻlgan har qanday maʼlumotlar axborot izlashning hajmiga kiritilishi mumkin.
108. Axborotni izlash amalga oshirilgandan soʻng uning natijalari boʻyicha mazkur Reglamentga muvofiq talabnomada koʻrsatilgan belgining ekspertizasi oʻtkaziladi.
109. Belgilangan patent boji toʻlanganda vakolatli organ tovar belgisini mazkur Reglamentga 5-ilovaga muvofiq shakldagi Tovar belgisi va xizmat koʻrsatish belgisining davlat reyestrida avtomatik tarzda roʻyxatdan oʻtkazadi. Bunda tovar belgisi roʻyxatdan oʻtkazilganligi toʻgʻrisidagi guvohnoma elektron shaklda axborot tizimi orqali talabnoma beruvchiga yuboriladi.
Tovar belgisi roʻyxatga olinganligi toʻgʻrisidagi maʼlumotlar vakolatli organ tomonidan oʻzining rasmiy veb-saytida ham joylashtiriladigan rasmiy axborotnomasida eʼlon qilinadi.
Talabnoma beruvchining xohishiga koʻra guvohnoma pochta aloqasi orqali koʻrsatilgan manzilga yuborilishi mumkin.
7-bob. Xalqaro roʻyxatdan oʻtkazilgan tovar belgisiga huquqiy muhofaza taqdim etish
110. Qonunning 4-moddasiga asosan Oʻzbekiston Respublikasi hududida tovar belgisiga huquqiy muhofaza Oʻzbekiston Respublikasining xalqaro shartnomalariga muvofiq ravishda taqdim etiladi.
111. Belgilarni xalqaro roʻyxatdan oʻtkazish toʻgʻrisidagi Madrid bitimiga doir Bayonnomaning (keyingi oʻrinlarda — Xalqaro bayonnoma) 3(4)-moddasiga muvofiq Butunjahon intellektual mulk tashkiloti Xalqaro byurosidan (keyingi oʻrinlarda — Byuro) kelgan Xalqaro bayonnomaga asosan tovar belgisini roʻyxatdan oʻtkazish (keyingi oʻrinlarda — xalqaro roʻyxatdan oʻtkazish) toʻgʻrisidagi xabarnoma, shu jumladan, xalqaro roʻyxatdan oʻtkazish natijasida yuzaga keladigan muhofazaning Oʻzbekiston Respublikasiga taalluqli ekanligi toʻgʻrisida Xalqaro bayonnomaning 3ter-moddasida nazarda tutilgan ariza bilan bogʻliq holda kelib tushgan Byuroning xabarnomasi xalqaro roʻyxatdan oʻtkazilgan tovar belgisini davlat ekspertizasidan oʻtkazish uchun asos boʻladi.
112. Byuroning xabarnomalarida keltirilgan xalqaro roʻyxatdan oʻtkazilgan tovar belgilari Qonunning 3-moddasi birinchi qismi va 10-moddasiga (10-moddasi birinchi qismining 14-bandi bundan mustasno) muvofiqligi tekshiriladi.
113. Xalqaro roʻyxatdan oʻtkazilgan tovar belgisi belgilangan qoidalarga mos kelganda, unga Oʻzbekiston Respublikasi hududida huquqiy muhofaza taqdim etiladi.
114. Xalqaro roʻyxatdan oʻtkazilgan tovar belgisi belgilangan talablarga mos kelmaganda, Xalqaro bayonnomaning 5-moddasiga muvofiq Byuroga Oʻzbekiston Respublikasi hududida unga huquqiy muhofaza taqdim etishning dastlabki rad etilishi toʻgʻrisidagi xabarnoma (keyingi oʻrinlarda — dastlabki raddiya) rad etish sabablari koʻrsatilgan holda yuboriladi.
Xalqaro roʻyxatdan oʻtkazish egasi olti oy ichida dastlabki raddiyada keltirilgan sabablar boʻyicha oʻz mulohazalarini taqdim etishga haqli ekanligi keltiriladi.
115. Xalqaro roʻyxatdan oʻtkazish egasi dastlabki raddiyada keltirilgan sabablar boʻyicha oʻz dalillarini belgilangan muddatda taqdim etganda, Byuroga ularni koʻrib chiqish natijalari haqida xabarnoma yuboriladi.
116. Xalqaro roʻyxatdan oʻtkazish egasi dastlabki raddiyada keltirilgan sabablar boʻyicha oʻz dalillarini belgilangan muddatda taqdim etmaganda, Byuroga dastlabki raddiyani tasdiqlash haqida xabarnoma (uzil-kesil raddiya) yuboriladi.
8-bob. Oʻzbekiston Respublikasining xalqaro shartnomasiga binoan avval muhofaza qilingan tovar belgisiga talabnoma
117. Qonunning 8-moddasiga asosan Oʻzbekiston Respublikasining shartnomasiga binoan avval muhofaza qilingan va belgilarni xalqaro roʻyxatdan oʻtkazish haqidagi maʼlumotlarning Byuro olib boradigan reyestridan chiqarilgan tovar belgisini roʻyxatdan oʻtkazish haqidagi talabnoma vakolatli organga avval ushbu belgini xalqaro roʻyxatdan oʻtkazish egasi boʻlgan shaxs tomonidan topshiriladi.
118. Tovar belgisini roʻyxatdan oʻtkazish uchun talabnoma topshirish sanasi va tovar belgisining ustuvorligi sanasi xalqaro roʻyxatdan oʻtkazish sanasi hamda xalqaro roʻyxatdan oʻtkazish ustuvorligi sanasi boʻyicha quyidagi shartlarga rioya qilinganda, belgilanadi:
talabnoma xalqaro roʻyxatdan oʻtkazish belgilarni xalqaro roʻyxatdan oʻtkazish haqidagi maʼlumotlarning Byuro olib boradigan reyestridan chiqarilgan sanadan boshlab uch oy mobaynida topshirilganda;
tovar belgisini roʻyxatdan oʻtkazish soʻralayotgan tovarlar roʻyxati Oʻzbekiston Respublikasiga nisbatan xalqaro roʻyxatdan oʻtkazish amal qilgan tovarlar roʻyxatiga muvofiq kelganda;
talabnoma Qonunning 9-moddasi va mazkur Reglamentda nazarda tutilgan talablarga binoan rasmiylashtirilganda.
119. Talabnomani koʻrib chiqishga qabul qilinganligi toʻgʻrisidagi qaror qabul qilingan kundan boshlab bir oy mobaynida uning mazkur Reglamentning 118-bandida koʻrsatilgan shartlarga rioya qilinganligi tekshiriladi.
120. Koʻrsatilgan shartlarga rioya qilinganda, xalqaro roʻyxatdan oʻtkazish sanasi yoki xalqaro roʻyxatdan oʻtkazish ustuvorligi sanasi boʻyicha talabnoma topshirilgan sana va tovar belgisining ustuvorligi belgilanadi hamda tovar belgisini roʻyxatdan oʻtkazish haqida qaror qabul qilinadi.
121. Mazkur Reglamentning 118-bandida koʻrsatilgan shartlarga rioya qilinmaganda, talabnoma beruvchiga ekspertiza soʻrovnomasi yuboriladi.
122. Talabnoma beruvchi belgilangan muddatda ekspertiza soʻrovnomasida koʻrsatilgan hujjatlarni taqdim etganda, mazkur Reglamentning 120-bandiga muvofiq talabnomani koʻrib chiqish davom etadi.
123. Talabnoma beruvchi soʻralgan hujjatlarni belgilangan muddatda taqdim etmaganda, talabnoma topshirish sanasi va tovar belgisi ustuvorligi mazkur Reglamentning 76-bandiga muvofiq belgilanadi.
Talabnomani keyinchalik koʻrib chiqish ushbu Reglament 59 — 104-bandlariga muvofiq amalga oshiriladi.
9-bob. Yakunlovchi qoidalar
124. Qonunning 13-moddasiga muvofiq ekspertiza soʻrovnomasiga talabnoma beruvchi tomonidan javob uch oy ichida taqdim etiladi. Ushbu muddat ichida soʻralgan materiallarni taqdim etish imkoniyati boʻlmaganda, talabnoma beruvchining iltimosnomasiga koʻra javob berish olti oydan oshmagan muddatga uzaytirilishi mumkin.
Muddatni uzaytirish toʻgʻrisidagi iltimosnoma taqdim etilganda, belgilangan miqdorda patent boji toʻlanadi. Mazkur bandda nazarda tutilgan shartlarga rioya etilganda, muddat uzaytiriladi va bu haqda xabarnoma yuboriladi.
125. Talabnoma beruvchiga davlat ekspertizasi soʻrovnomasi yuborilganda, tegishli ekspertiza muddati toʻxtatib turiladi.
126. Davlat ekspertizasi soʻrovnomasiga belgilangan muddatda javob kelib tushmaganda, yoki toʻliq javob berilmaganda, yoxud javobni topshirish muddatini uzaytirish haqida iltimosnoma taqdim etilmaganda, talabnoma chaqirib olingan deb hisoblanib, talabnoma boʻyicha ish yuritish toʻxtatiladi va bu haqda talabnoma beruvchiga xabarnoma yuboriladi, ushbu Reglament 73-bandining ikkinchi xatboshisi bundan mustasno.
127. Davlat ekspertizasi soʻrovnomasiga javob xatini taqdim etishning oʻtkazib yuborilgan muddatlari talabnoma beruvchining iltimosnomasiga koʻra tiklanishi mumkin. Iltimosnoma talabnoma chaqirib olingan sanadan boshlab ikki oy ichida topshiriladi.
Iltimosnoma bilan birgalikda ekspertiza soʻrovnomasiga toʻliq javob xati yoki ushbu materiallarni yuborish muddatlarini uzaytirish haqidagi iltimosnoma taqdim etiladi va belgilangan miqdorda patent boji toʻlanadi.
Iltimosnomani koʻrib chiqish natijalari boʻyicha uch ish kuni ichida xabarnoma yuboriladi.
128. Soʻrovnoma, xabarnoma, davlat ekspertizasi qarorlari va tovar belgisiga beriladigan guvohnoma QR-kod (matrik shtrixli kodli) qoʻyish bilan tasdiqlanib yuboriladi.
129. Mazkur Reglament talablari buzilishida aybdor boʻlgan shaxslar qonunchilik hujjatlarida belgilangan tartibda javob beradilar.
Tovar belgilari va xizmat koʻrsatish belgilarini roʻyxatdan oʻtkazish boʻyicha davlat xizmatini koʻrsatishning maʼmuriy reglamentiga 1-ILOVA
Tovar belgilari va xizmat koʻrsatish belgilarini roʻyxatdan oʻtkazish boʻyicha davlat xizmatini koʻrsatish
Bosqichlar Subyektlar Tadbirlar Bajarish muddatlari 1-bosqich Talabnoma beruvchi Davlat xizmatidan foydalanish uchun davlat xizmatlari markazi, vakolatli organning axborot tizimi yoki YIDXP orqali yoxud pochta aloqasi boʻyicha talabnoma topshiradi. Oʻz xohishiga koʻra 2-bosqich Talabnoma beruvchi Talabnoma topshirish uchun patent boji toʻlovini amalga oshiradi. 3 oy davomida 3-bosqich Vakolatli organ 1. Talabnomani qabul qiladi. 2. Talabnomaning qayd raqami va kelib tushgan sanasi koʻrsatilgan xabarnomani tegishli ravishda vakolatli organning axborot tizimi yoki YIDXP orqali talabnoma beruvchiga yuboradi. Patent boji toʻlanganidan soʻng avtomatik tarzda 4-bosqich “Intellektual mulk markazi” davlat muassasasi 1. Talabnomaning rasmiy ekspertizasini amalga oshiradi. 2. Rasmiy ekspertiza natijasi boʻyicha talabnoma koʻrib chiqish uchun qabul qilinganligi toʻgʻrisidagi qarorni talabnoma beruvchiga yuboradi. Talabnoma kelib tushgan sanadan boshlab 30 kun davomida 5-bosqich “Intellektual mulk markazi” davlat muassasasi 1. Talabnomaning ekspertizasini amalga oshiradi. 2. Ekspertiza natijasi boʻyicha tovar belgisini roʻyxatdan oʻtkazish toʻgʻrisidagi qarorni talabnoma beruvchiga yuboradi. Talabnoma kelib tushgan sanadan boshlab 6 oydan soʻng va 7 oydan oshmagan (ekspertizani tezkor tartibda oʻtkazishda talabnomani koʻrib chiqishga qabul qilinganligi toʻgʻrisidagi qaror sanasidan boshlab 1 oy) muddatda 6-bosqich Talabnoma beruvchi Tovar belgisini roʻyxatdan oʻtkazish, muhofaza hujjatini berish, eʼlon qilish va muhofaza hujjatining amal qilish muddati uchun patent bojini toʻlaydi. Roʻyxatdan oʻtkazish toʻgʻrisidagi qaror joʻnatilgan sanadan boshlab 3 oy davomida 7-bosqich Vakolatli organ Tovar belgisini roʻyxatdan oʻtkazadi va muhofaza hujjatini beradi. Patent boji toʻliq toʻlanganda avtomatik tarzda.
Tovar belgilari va xizmat koʻrsatish belgilarini roʻyxatdan oʻtkazish boʻyicha davlat xizmatini koʻrsatishning maʼmuriy reglamentiga 2-ILOVA
Tovar belgilarini va xizmat koʻrsatish belgilarini roʻyxatdan oʻtkazish uchun
(220) Talabnomaning kelib tushgan sanasi: __________________________ (210) Talabnomaning qayd raqami: __________________________ (750) Yozishmalar uchun manzil: __________________________________ __________________________________ __________________________________ Telefon: ___________________________ Tovar belgilari va xizmat koʻrsatish belgilarini roʻyxatdan oʻtkazish uchun ARIZA Oʻzbekiston Respublikasi Adliya vazirligi (731) Talabnoma beruvchi: _________________________________________________ _________________________________________________ _________________________________________________ STIR yoki JSHSHIR (rezidentlar uchun) ; ____________________ ____________________ ____________________ BIMT ST. 3 standarti boʻyicha mamlakat KODI (agar u belgilangan boʻlsa) ; ____________________ ____________________ ____________________ (yuridik shaxslarning taʼsis hujjatlari boʻyicha toʻliq nomlari, joylashgan joyi yoki jismoniy shaxslar uchun F.I.O. hamda yashash joyi manzillari koʻrsatiladi) Talabnoma beruvchining toʻliq pochta manzili: _________________________________________________ _________________________________________________ _________________________________________________ Telefon: __________________ Tovar belgisi ustuvorligini quyidagi sanadan belgilashingizni soʻrayman: □ (320) birinchi talabnomalar berilgan sanadan; □ (230) eksponat koʻrgazmada ochiq namoyish qilingan sanadan; □ (641) mazkur talabnoma ajralib chiqqan dastlabki talabnoma ustuvorligi sanadan; □ (151) xalqaro roʻyxatdan oʻtkazish sanasidan; □ (646) xalqaro roʻyxatdan oʻtkazish ustuvorligi sanasidan. □ (310) birinchi talabnoma raqami; □ (641) dastlabki talabnoma raqami; □ (646) xalqaro roʻyxatdan oʻtkazish raqami. Soʻralgan ustuvorlik sanasi: ______________________________ (330) Talabnoma topshirilgan mamlakatning BIMT ST. 3 standarti boʻyicha kodi (konvensiya ustuvorligi soʻralganda): ___________________________ (740) Vakil (F.I.O. yoki nomi, patent vakilining roʻyxat raqami, toʻliq pochta manzili): ____________________________________________________________________ ____________________________________________________________________ Telefon: __________________ (540) Talabnomada koʻrsatilgan belgining tasviri: (550) Belgi turiga taalluqli koʻrsatmalar: □ (551) jamoaviy belgi; __________ □ (555) golografik belgi; □ (552) pozitsion belgi; ___________ □ (556) tovushli belgi; □ (553) harakatdagi belgi; _________ □ (557) hidli belgi. □ (554) uch oʻlchamli (hajmli) belgi; (561) Belgi yoki uning qismlarining transliteratsiyasi: ________________________________________________________________________ ________________________________________________________________________ ________________________________________________________________________ ________________________________________________________________________ (571) Talabnoma topshirilayotgan belgining tavsifi (talabnoma topshirilayotgan belgining tarkibiy qismlari) : ________________________________________________________________________ ________________________________________________________________________ ________________________________________________________________________ ________________________________________________________________________ ________________________________________________________________________ ________________________________________________________________________ (591) Rangi yoki ranglar uygʻunligi (agar rangli tasvirda bajarilgan belgini roʻyxatdan oʻtkazish soʻralsa) : _____________________________________________________________ _____________________________________________________________ _____________________________________________________________ _____________________________________________________________ _____________________________________________________________ (511) Belgilarni roʻyxatdan oʻtkazish uchun TXXT sinflari boʻyicha guruhlangan va davlat roʻyxatidan oʻtkazish soʻralayotgan tovarlar va xizmatlar: Sinfi Tovarlar va xizmatlar nomi ______________________ ______________________ ______________________ ______________________ ______________________ ______________________ ______________________ ______________________ ______________________ ______________________ ______________________ ______________________ _____________________________________ _____________________________________ _____________________________________ _____________________________________ _____________________________________ _____________________________________ _____________________________________ _____________________________________ _____________________________________ _____________________________________ _____________________________________ _____________________________________ Ilova qilingan hujjatlar: ________________________________________ ________________________________________ _______________________________________________________ _______________________________________________________ QR-kod (talabnoma beruvchi yoki vakili)
Tovar belgilari va xizmat koʻrsatish belgilarini roʻyxatdan oʻtkazish boʻyicha davlat xizmatini koʻrsatishning maʼmuriy reglamentiga 3-ILOVA
Talabnoma materiallariga tuzatish, aniqlik va toʻldirishlar kiritish haqida
Kelib tushgan sanasi ______________________ Qayd raqami ______________________ Talabnoma materiallariga tuzatish, aniqlik va toʻldirishlar kiritish haqida ARIZA Oʻzbekiston Respublikasi Adliya vazirligi Mazkur arizani taqdim etib, talabnoma materiallariga kuyidagi tuzatish,aniqlik va toʻldirishlar kiritishingizni soʻrayman. Talabnomaning qayd raqami Talabnomaning kelib tushgan sanasi Tuzatish, aniqlik va toʻldirishlar kiritilishi kerak boʻlgan maʼlumotlar: ________________________________________________________________________ ________________________________________________________________________ _________________________________________________________ _________________________________________________________ Tuzatish, aniqlik va toʻldirishlar kiritilgan maʼlumotlar: _________________________________________________________ _________________________________________________________ _________________________________________________________ Arizaga ilovalar: _________________________________________________________ _________________________________________________________ QR-kod (talabnoma beruvchi yoki vakili)
Tovar belgilari va xizmat koʻrsatish belgilarini roʻyxatdan oʻtkazish boʻyicha davlat xizmatini koʻrsatishning maʼmuriy reglamentiga 4-ILOVA
Tovar belgilarini va xizmat koʻrsatish belgilarini roʻyxatdan oʻtkazish uchun talabnomaga huquqni topshirish
Tovar belgilarini va xizmat koʻrsatish belgilarini roʻyxatdan oʻtkazish uchun talabnomaga huquqni topshirish DALOLATNOMASI Oʻzbekiston Respublikasi Adliya vazirligi Talabnomaning qayd raqami Talabnomaning kelib tushgan sanasi Quyida huquq topshirayotgan shaxs huquqni oluvchi shaxsga tovar belgisini roʻyxatdan oʻtkazish uchun topshirilgan talabnomaga huquqni imzo chekkan holda topshiradi. ________________________ Huquqni topshirayotgan shaxs: STIR yoki JSHSHIR (rezidentlar uchun) : __________________ BIMT ST. 3 standarti boʻyicha mamlakat kodi (agar u oʻrnatilgan boʻlsa) : __________________ Nomi (ismi): ________________________________________________________________________ Toʻliq pochta manzili: ________________________________________________________________________ Telefon: _______________________ _______________________ Huquqni qabul qilib oluvchi shaxs: STIR yoki JSHSHIR (rezidentlar uchun) : __________________ BIMT ST. 3 standarti boʻyicha mamlakat kodi (agar u oʻrnatilgan boʻlsa) : __________________ Nomi (ismi): ________________________________________________________________________ Toʻliq pochta manzili: ________________________________________________________________________ Telefon: _______________________ Huquqni topshirayotgan shaxs imzosi* _______________________ Imzolangan sana Huquqni qabul qilib oluvchi shaxs imzosi* _______________________ Imzolangan sana * Yuridik shaxs nomidan tashkilot rahbari tomonidan uning lavozimi va ismi koʻrsatilgan holda imzolanadi.
Tovar belgilari va xizmat koʻrsatish belgilarini roʻyxatdan oʻtkazish boʻyicha davlat xizmatini koʻrsatishning maʼmuriy reglamentiga 5-ILOVA
Tovar belgisi va xizmat koʻrsatish belgisi
(111) Roʻyxatdan oʻtkazish raqami (151) Roʻyxatdan oʻtkazish sanasi (181) Roʻyxatdan oʻtkazilgan belgining amal qilish muddatining tugashi (210) Talabnomaning qayd raqami (220) Talabnomaning kelib tushgan sanasi (230) Belgilangan ustuvorlik sanasi (310) Birinchi topshirilgan talabnomaning qayd raqami (320) Birinchi topshirilgan talabnomaning kelib tushgan sanasi (330) Birinchi talabnoma topshirilgan mamlakat kodi (400) Rasmiy axborotnoma raqami (731) Talabnoma beruvchi (732) Tovar belgisi egasining nomi (ismi), mamlakat kodi va manzili (740) Vakil (750) Yozishmalar uchun manzil (510) Belgilarni roʻyxatdan oʻtkazish uchun TXXT sinflari (511) Tovarlar va xizmatlar roʻyxati (526) Tovar belgisining muhofaza qilinmaydigan elementi (540) Talabnomada koʻrsatilgan belgining tasviri (550) Belgi turiga taalluqli koʻrsatmalar (551) Jamoaviy belgi ekanligiga koʻrsatma (554) Uch oʻlchamli (hajmli) belgi ekanligiga koʻrsatma (555) Golografik belgi ekanligiga koʻrsatma (556) Ovozli belgi ekanligiga koʻrsatma (557) Hidli belgi ekanligiga koʻrsatma (561) Belgi yoki uning qismlarining transliteratsiyasi (562) Belgi yoki belgi elementlarining tarjimasi (571) Talabnoma topshirilayotgan belgining tavsifi (591) Talabnomada keltirilgan belgining ranglari
Oʻzbekiston Respublikasining Bosh vaziri A. ARIPOV
Toshkent sh.,
2023-yil 19-sentabr,
480-son