UzbekAI

← Qonunlar

📅 2023-yil 19-sentabr · Vazirlar Mahkamasi qarorlari

Rasmiy matn. Rasmiy hujjat. Tahririy izohlar kiritilmagan.

Yordam | Arxiv | Atamalar | Statistika | API | Havola yuborish | Sayt haqida | Shartlar

← Қонунлар

📅 2023 йил 19 сентябрь · Вазирлар Маҳкамаси қарорлари

Расмий матн. Расмий ҳужжат. Таҳририй изоҳлар киритилмаган.

Ёрдам | Архив | Атамалар | Статистика | API | Ҳавола юбориш | Сайт ҳақида | Шартлар

← Законы

📅 19 сентября 2023 г. · Постановления Кабинета Министров

Официальный текст. Официальный документ. Редакционные примечания не включены.

Помощь | Архив | Термины | Статистика | API | Предложить ссылку | О сайте | Условия

← Laws

📅 19 September 2023 · Cabinet of Ministers resolutions

Official text. Official document. Editorial notes are not included.

Help | Archive | Glossary | Stats | API | Submit | About | Terms

Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг

қарори

РЎЙХАТИ

Вазирлар Маҳкамасининг «Давлат пенсияларини тайинлаш ва тўлаш тартиби тўғрисидаги низомни тасдиқлаш ҳақида» 2022 йил 13 октябрдаги 592-сон қарорига фуқароларнинг пенсия таъминотига оид миллий қонунчилик ҳужжатларини тизимлаштириш, соҳага замонавий ахборот технологияларини янада кенг жорий этишга қаратилган ўзгартириш ва қўшимчалар киритиш, шунингдек, Ҳукуматнинг айрим қарорларини ўз кучини йўқотган деб ҳисоблаш тўғрисида

Сўнгги йилларда мамлакатимизда фуқароларни ижтимоий ҳимоя қилиш сиёсатини янада кучайтириш ҳамда моддий қўллаб-қувватлашга қаратилган изчил ислоҳотлар амалга оширилмоқда.

Шу билан бирга, ушбу йўналишдаги амалий ишларнинг ҳуқуқий асосини ташкил этувчи норматив-ҳуқуқий ҳужжатларни тизимлаштириш ва бир-бирини такрорловчи нормаларни бартараф этиш зарурати юзага келмоқда.

Миллий қонунчилик базасининг тизимлилигини таъминлаш, ундаги ортиқча ва ўз ҳуқуқий аҳамиятини йўқотган норматив-ҳуқуқий ҳужжатларни бекор қилиш, соҳага замонавий ахборот технологияларини янада кенг жорий этиш орқали давлат хизматларини кўрсатиш сифатини янги босқичларга олиб чиқиш ҳамда Ўзбекистон Республикаси Президентининг «2022 — 2026 йилларга мўлжалланган Янги Ўзбекистоннинг тараққиёт стратегияси тўғрисида» 2022 йил 28 январдаги ПФ-60-сон Фармонига асосан Вазирлар Маҳкамаси қарор қилади:

1. Вазирлар Маҳкамасининг «Давлат пенсияларини тайинлаш ва тўлаш тартиби тўғрисидаги низомни тасдиқлаш ҳақида» 2022 йил 13 октябрдаги 592-сон қарорига 1-иловага мувофиқ қуйидагиларни назарда тутувчи ўзгартириш ва қўшимчалар киритилсин:

пенсияни Давлат хизматлари маркази ёки Ягона интерактив давлат хизматлари порталига мурожаат қилиш орқали вақтинча тўхтатиб туриш тартиби;

100 ёшга тўлган фуқароларга ахборот тизимларидан олинган маълумотлар асосида қўшимча ҳужжатлар талаб этмаган ҳолда «проактив» шаклда қўшимча тўловни тайинлаш ва тўлаш тартиби;

иш ҳақининг якка тартибдаги коэффициентларини қўллаган ҳолда пенсияни ҳисоблаш учун қабул қилинадиган иш ҳақини қайта ҳисоблаб чиқиш ва якка тартибдаги коэффициентни аниқлаш тартиби;

пенсияга оид ҳужжатлар йиғмажилдларини юритиш, расмийлаштириш ва сақлаш тартиби;

пенсияни тайинлаш, қайта ҳисоблаш, пенсия турини ўзгартириш, пенсияни тиклаш, пенсиядан улуш ажратиш тартиби.

2. Ўзбекистон Республикаси Ҳукуматининг айрим қарорлари 2-иловага мувофиқ ўз кучини йўқотган деб ҳисоблансин.

3. Ўзбекистон Республикаси Иқтисодиёт ва молия вазирлиги манфаатдор вазирлик ва идоралар билан биргаликда ўзлари қабул қилган норматив-ҳуқуқий ҳужжатларни икки ой муддатда ушбу қарорга мувофиқлаштирсин.

4. Мазкур қарорнинг бажарилишини назорат қилиш Ўзбекистон Республикаси Бош вазири ўринбосари — иқтисодиёт ва молия вазири Ж.А. Қўчқоров зиммасига юклансин.

Вазирлар Маҳкамасининг 2023 йил 19 сентябрдаги 481-сон қарорига 1-ИЛОВА

Вазирлар Маҳкамасининг «Давлат пенсияларини тайинлаш ва тўлаш тартиби тўғрисидаги низомни тасдиқлаш ҳақида» 2022 йил 13 октябрдаги 592-сон қарорига киритилаётган ўзгартириш ва қўшимчалар

1. Қуйидаги мазмундаги 2 1 -банд билан тўлдирилсин:

«2 1 . Қуйидагиларни назарда тутувчи Пенсияни ҳисоблаш учун қабул қилинадиган иш ҳақини иш ҳақининг якка тартибдаги коэффициентларини қўллаган ҳолда қайта ҳисоблаб чиқиш тартиби тўғрисидаги низом 1 1 -иловага мувофиқ тасдиқлансин:

иш ҳақининг якка тартибдаги коэффициентларини қўллаган ҳолда пенсияни ҳисоблаш учун қабул қилинадиган иш ҳақини қайта ҳисоблаб чиқиш тартиби;

иш ҳақининг якка тартибдаги коэффициенти формуласи.».

2. 1-иловада :

1) 2-банднинг саккизинчи хатбошисидаги , 7-иловадаги , 9 — 11-иловалардаги , 20-21-иловалардаги «Молия вазирлиги» сўзлари «Иқтисодиёт ва молия вазирлиги» сўзлари билан алмаштирилсин;

2) 5-банд қуйидаги таҳрирда баён этилсин:

«5. Ташкилот маъмурияти пенсия олиш ҳуқуқига эга бўладиган ходимларга пенсия тайинлаш учун ҳужжатларни олдиндан тайёрлаши ва зарурат бўлганда етишмаётган ҳужжатларни ташкилотлардан сўраб олиш чораларини кўриши лозим.

Ташкилот маъмурияти тўпланган барча ҳужжатлар асосида пенсия тайинлаш учун тақдимномани расмийлаштиради ва Ягона миллий меҳнат тизими идоралараро дастурий-аппарат комплекси (кейинги ўринларда — «ЯММТ» ИДАК) орқали пенсионер яшаш жойи бўйича Пенсия жамғармаси бўлимига юборади»;

3) 6-банд бешинчи хатбошисининг иккинчи жумласи қуйидаги таҳрирда баён этилсин:

«Пенсия сўраб мурожаат қилган ходим маъмурият қароридан норози бўлса, у пенсия тайинлаш тўғрисидаги аризани яшаш жойидаги Пенсия жамғармаси бўлимига ушбу Низомга 22-иловага мувофиқ шаклда ариза беради»;

4) 11-банднинг еттинчи хатбошиси қуйидаги мазмундаги иккинчи жумла билан тўлдирилсин:

«Бундан «ЯММТ» ИДАКда мавжуд бўлиб, ушбу банднинг бешинчи ва олтинчи хатбошиларида келтирилган ахборот тизимларида фуқаронинг 2005 йилдан кейинги даврлар учун иш стажи ва иш ҳақига оид маълумотлар бўлмаган ҳолатлар мустасно»;

5) 17-бандда :

учинчи хатбоши қуйидаги таҳрирда баён этилсин:

«Қонуний вакил ариза билан бирга паспорт ёки идентификацияловчи ID-картани тақдим этади.»;

қуйидаги мазмундаги тўртинчи хатбоши билан тўлдирилсин:

«Қонуний вакил шахснинг васийси ёки ҳомийси эканлиги ҳолати Пенсия жамғармаси бўлими томонидан Мактабгача ва мактаб таълими вазирлигининг «Болаларни васийлик, ҳомийлик ва фарзандликка олиш» ахборот тизимига юборилган электрон сўровига асосан олинган маълумот асосида аниқланади»;

6) 23-бандда :

қуйидаги мазмундаги биринчи хатбоши билан тўлдирилсин:

«Ўзбекистон Республикаси фуқаросининг шахсини, ёшини, жинсини, яшаш жойини тасдиқлайдиган маълумот сифатида «Электрон ҳукумат» тизими идоралараро интеграциялашув платформасидан олинган маълумотлар қабул қилинади.»;

биринчи ва иккинчи хатбошилар тегишли равишда иккинчи ва учинчи хатбошилар деб ҳисоблансин;

7) 24-банд қуйидаги мазмундаги иккинчи хатбоши билан тўлдирилсин:

«Ишчи ва хизматчиларнинг ҳарбий ҳаракатлар кетаётган мамлакатларга хизмат сафарига юборилганлиги хизмат сафарига юборилган ходимнинг меҳнат дафтарчасидаги (электрон меҳнат дафтарчаси) қайдлар ҳамда ташкилот ёки архив идораларидан берилган маълумотномалар асосида аниқланади»;

8) 54-банднинг тўртинчи хатбошиси қуйидаги мазмундаги иккинчи жумла билан тўлдирилсин:

«Бундан «ЯММТ» ИДАКда мавжуд бўлиб, ушбу Низомнинг 11-банди бешинчи ва олтинчи хатбошиларида келтирилган ахборот тизимларида бўлмаган, фуқаронинг 2005 йилдан кейинги даврларга оид иш стажи ва иш ҳақига оид маълумотлар келиб тушган ҳолатлар мустасно»;

9) 61-банднинг бешинчи хатбошисидаги «ахборот тизимига юкланади» сўзлари «ахборот тизимида рўйхатга олинади ҳамда ахборот тизимига юкланади» сўзлари билан алмаштирилсин;

10) 77-банд қуйидаги таҳрирда баён этилсин:

«77. Иш ҳақи ҳисобланган иш ҳақи суммасидан олинади.

Иш ҳақини гувоҳлар кўрсатмаси асосида аниқлашга йўл қўйилмайди. Штат жадвалидан кўчирмалар ва жамоат ташкилотларининг аъзолик билетлари ҳақиқий иш ҳақини тасдиқлайдиган ҳужжат ўрнини боса олмайди.

Архив маълумотларини тақдим этмасдан иш стажини аниқлаш:

2005 — 2016 йиллар даври учун — жамғариб бориладиган пенсия тизимига мажбурий бадаллар тўғрисидаги маълумотлардан;

2016 — 2018 йиллар даври учун — фуқароларнинг Пенсия жамғармасига ўтказилган суғурта бадалларини якка тартибда ҳисобга олишнинг марказлаштирилган электрон реестри маълумотларидан;

2019 йил учун — фуқароларнинг иш ҳақининг якка тартибдаги ҳисобини юритишнинг марказлаштирилган электрон реестри маълумотларидан;

2020 йил 1 январдан кейинги давр учун — «ЯММТ» ИДАКда мавжуд маълумотлардан келиб чиқиб амалга оширилади.

Архив маълумотларини тақдим этмасдан иш ҳақини аниқлашда:

2005 — 2016 йиллар даври учун — жамғариб бориладиган пенсия тизимига мажбурий бадаллар тўғрисидаги маълумотлардан;

2016 — 2018 йиллар даври учун — фуқароларнинг Пенсия жамғармасига ўтказилган суғурта бадалларини якка тартибда ҳисобга олишнинг марказлаштирилган электрон реестри маълумотларидан;

2019 йил 1 январдан кейинги давр учун — фуқароларнинг иш ҳақининг якка тартибдаги ҳисобини юритишнинг марказлаштирилган электрон реестри маълумотларидан фойдаланилади.

Ушбу банднинг тўртинчи — еттинчи ва тўққизинчи — ўн биринчи хатбошиларида кўрсатилган даврлар учун архив маълумотларидан фақат тизимларда зарур маълумотлар қисман мавжуд бўлганида ёки ноаниқ маълумотлар мавжуд бўлганида Пенсия жамғармаси бўлимининг сўрови ёки фуқаронинг мурожаати асосида фойдаланилади.

Иш ҳақи тўғрисидаги маълумотлар қисман мавжуд бўлмаган ҳолларда мавжуд бўлмаган даврлар учун иш ҳақини аниқлаш учун минтақавий коэффициент ҳисобга олинмасдан, қонунчиликда тегишли даврлар учун белгиланган пенсияни ҳисоблашнинг базавий миқдорлари қабул қилинади.

Пенсия тайинлаш учун берилган ҳужжатларда ишончсиз маълумотлар ёки иш ҳақи тўғрисидаги маълумотларни бузадиган тузатишлар аниқланганда, Пенсия жамғармаси бўлими пенсия тайинлашгача уларни текшириши ёки қўшимча маълумотлар тақдим этиш ёки иш ҳақи тўғрисида берилган маълумотномаларга тушунтиришлар бериш тўғрисида ёзма сўров юбориши шарт»;

11) 105-бандда :

биринчи хатбоши «100 фоизи миқдорида» сўзларидан кейин «ва Ўзбекистон Республикаси Президентининг «Аҳолини ижтимоий қўллаб-қувватлаш тизимини янада такомиллаштиришга қаратилган қўшимча чора-тадбирлар тўғрисида» 2021 йил 4 июндаги ПФ-6241-сон Фармонига мувофиқ белгиланган ёшга доир энг кам пенсия миқдорида ва ундан кам пенсия олувчи шахсларга ҳамда боқувчисини йўқотганлик пенсияси олувчи вафот этган боқувчининг ҳар бир оила аъзоси учун пенсияни ҳисоблашнинг базавий миқдорининг 20 фоизи миқдорида» сўзлари билан тўлдирилсин;

қуйидаги мазмундаги тўртинчи — тўққизинчи хатбошилар билан тўлдирилсин:

«100 ёшга тўлган ва ундан ошган пенсия ёки нафақа олувчиларга қўшимча тўлов Ўзбекистон Республикаси фуқаролари, Ўзбекистон Республикасида доимий яшаб турган чет эл фуқаролари ва фуқаролиги бўлмаган шахсларга тўланаётган пенсия ёки нафақасига қўшиб белгиланади.

Қўшимча тўлов 2015 йилнинг 1 майига қадар 100 ёшга тўлган ва ундан ошган фуқароларнинг пенсиясига 2015 йилнинг май ойидан бошлаб;

2022 йилнинг 1 мартига қадар 100 ёшга тўлган ва ундан ошган фуқароларнинг нафақасига 2022 йилнинг март ойидан бошлаб ҳамда 2022 йилнинг 1 мартидан кейин нафақа олувчи 100 ёшга тўлган ойдан кейинги ойнинг 1-санасидан бошлаб ҳар ойда пенсия ёки нафақа олувчининг мурожаатисиз ахборот тизимидаги маълумотлар асосида «проактив» шаклда Пенсия жамғармаси бўлими томонидан тайинланади.

Белгиланган пенсияни ҳисоблашнинг базавий миқдори ўзгарганда, қўшимча тўлов пенсияни ҳисоблашнинг базавий миқдорига мутаносиб равишда ўзгартирилади.

Қўшимча тўловни тўлаш фуқарога тўланаётган пенсия ёки нафақа тўлаш тўхтатилганда ёки тўхтатиб турилганда ушбу Низомда белгиланган қоидалар асосида тўхтатилади ёки тўхтатиб турилади.

Фуқаро томонидан ўз вақтида талаб қилиб олинмаган қўшимча тўловнинг ҳисобланган суммаси ўтган вақт учун Ўзбекистон Республикаси Президентининг ҳужжатларига мувофиқ пенсияни ҳисоблашнинг базавий миқдорлари оширилиши ҳисобга олинган ҳолда бир йўла Қонуннинг 59-моддаси талаблари асосида тўланади»;

12) 106-банднинг иккинчи хатбошиси қуйидаги мазмундаги иккинчи жумла билан тўлдирилсин:

«Бунда Ўзбекистон Республикасидан доимий яшаш учун кетган фуқарога ёшга доир пенсия, унга илгари ёшга доир пенсия тайинлангандан кейинги орттирилган иш стажлари инобатга олинмасдан ҳисобланади»;

13) 110-банднинг тўртинчи хатбошиси чиқариб ташлансин;

14) 112-бандда :

қуйидаги мазмундаги тўртинчи хатбоши билан тўлдирилсин:

«Вафот этган боқувчининг фарзандлари, ака-укалари, опа-сингиллари ва набиралари боқувчисини йўқотганлик пенсиясини 18 ёшга тўлгунига қадар олиш ҳуқуқига эга»;

тўртинчи ва ўнинчи хатбошилар тегишли равишда бешинчи ва ўн биринчи хатбошилар деб ҳисоблансин;

15) 119-банд қуйидаги таҳрирда баён этилсин:

«119. Пенсия жамғармаси бўлимининг иш юритувчиси пенсия ёки нафақа олувчининг сўровига асосан ахборот тизимидаги маълумотлар асосида ушбу Низомнинг 23-иловасига мувофиқ шаклда пенсия гувоҳномасини расмийлаштиради. Бунда гувоҳномани расмийлаштириш учун пенсия ёки нафақа олувчининг тегишли фотосурати ахборот тизими орқали иш юритувчи томонидан чоп этилади.

Пенсия гувоҳномаси бланки қатъий ҳисобда турувчи расмий ҳужжат ҳисобланади ва Пенсия жамғармаси бўлими бошлиғи томонидан тайинланган масъул ходимда сақланади.

Пенсия гувоҳномаси берилишининг ҳисоби ахборот тизими орқали иш юритувчи томонидан юритилади.

Иш юритувчи лавозими мавжуд бўлмаган Пенсия жамғармаси бўлимларида ушбу вазифалар Фуқароларга хизмат кўрсатиш шуъбаси (кейинги ўринларда — шуъба) мутахассиси томонидан амалга оширилади»;

16) 125-банд қуйидаги таҳрирда баён этилсин:

«125. Пенсионер пенсия миқдорини қайта ҳисоблаб чиқиш учун асос пайдо бўлган тақдирда пенсия миқдорини қайта ҳисоблаб чиқиш тўғрисида Пенсия жамғармаси бўлимига ариза билан мурожаат қилиш ҳуқуқига эга.

Шуъба мудири аризани илова қилинган ҳужжатлар билан биргаликда бўлим бошлиғига кўриб чиқиш ва тегишли кўрсатма (резолюция) бериш учун ахборот тизими орқали юборади.

Пенсия жамғармаси бўлими бошлиғи ариза ва бошқа ҳужжатлар билан танишиб чиқиб, ахборот тизими орқали кўрсатма (резолюция) берганидан сўнг ахборот тизимида пенсия ёки нафақани қайта ҳисоблаш тўғрисида ариза автоматик тарзда рўйхатдан ўтади ва шуъба инспекторига ижро учун юборилади.

Шуъба мудири пенсия олувчи аризасининг тегишли қисмини қирқиб олган ҳолда ариза қабул қилинганлиги тўғрисида тилхат беради, бунда тилхат нусхаси тақдим этилган ҳужжатлар билан биргаликда Пенсия жамғармаси бўлимида сақланади.

Ариза керакли ҳужжатлар билан бирга қайд этилганидан сўнг, шуъба инспектори пенсиянинг янги ҳисоб-китобини (қайта ҳисоблашни) амалга оширади ва комиссияга қарор қабул қилиш учун тақдим қилади.

Шуъба мудири лавозими мавжуд бўлмаган Пенсия жамғармаси бўлимларида ушбу вазифалар шуъба мутахассиси томонидан амалга оширилади»;

17) 133-банднинг тўртинчи хатбошиси «ўқувчи ёки талаба эканлиги» сўзларидан кейин «, ўқувчи ёки талабалар сафидан, шунингдек, академик таътилга чиқарилганлиги» сўзлари билан тўлдирилсин;

18) 144-банд «Пенсия, нафақа ва бошқа тўловларни тайинлаш (қайта ҳисоблаш) ва тўловларни ташкил қилиш шуъбаси инспектори» сўзлари «Шуъба мутахассиси» сўзлари билан алмаштирилсин;

19) 146-банднинг учинчи хатбошиси қуйидаги таҳрирда баён этилсин:

«Бунда пенсионер вафот этган ойда, жумладан пенсия, нафақа ва бошқа тўловлар тўланиши керак бўлган ойнинг биринчи санаси узоқ муддатли дам олиш ёки байрам кунларига тўғри келиши сабабли келгуси ой учун муддатидан аввал унинг банк пластик картасига кирим қилинган маблағлар Пенсия жамғармасига қайтарилмайди»;

20) 153-бандда :

биринчи хатбоши «рўйхатга олинган бўлса, пенсия» сўзларидан кейин «ёки 100 ёшга тўлган ва ундан ошган пенсия ёки нафақа олувчиларга қўшимча тўлов» сўзлари билан тўлдирилсин;

иккинчи хатбошидаги «, бироқ ўн икки ойдан ортиқ бўлмаган пайтдан бошлаб» сўзлари «бошлаб Қонуннинг 59-моддасида белгиланган муддат асосида» сўзлари билан алмаштирилсин;

21) 155-банд қуйидаги таҳрирда баён этилсин:

«155. Боқувчисини йўқотганлик пенсияси вафот этган боқувчининг оила аъзосига 18 ёшга тўлгунига қадар тайинланади ва тўланади.

Боқувчисини йўқотганлик пенсияси ва қўшимча тўлов таълим ташкилотининг ўқувчиси ва талабаларига ўқишнинг бутун даври давомида, бироқ 23 ёшга тўлгунига қадар тайинланади ва тўланади.

Вафот этган боқувчининг умумий ўрта таълим ташкилотининг сўнгги синфида ўқувчи сифатида таълим олаётган 18 ёшдан катта ёшдаги оила аъзосига боқувчисини йўқотганлик пенсияси жорий ўқув йилининг 1 июлига қадар тўланади.

Вафот этган боқувчининг таълим ташкилотига ўқувчи ёки талаба сифатида қабул қилинган 18 ёшдан катта ёшдаги оила аъзосига боқувчисини йўқотганлик пенсияси у ўқувчи ёки талабалар сафига қабул қилинган ойдан кейинги ойнинг биринчи санасидан бошлаб тўланади.

Вафот этган боқувчининг таълим ташкилотининг ўқувчиси ёки талабаси ҳисобланган 18 ёшдан катта ёшдаги вафот этганнинг оила аъзосига боқувчисини йўқотганлик пенсияси сўнгги ўқув йилининг 1 августига, бироқ вафот этганнинг оила аъзоси 23 ёшга тўлгунига қадар тўланади.

Вафот этган боқувчининг 18 — 23 ёшдаги оила аъзоси Ўзбекистон Республикаси ҳудудидаги таълим ташкилотининг ўқувчиси ёки талабаси эканлиги Пенсия жамғармаси бўлими томонидан мустақил равишда Ўзбекистон Республикаси Олий таълим, фан ва инновациялар вазирлигининг ахборот тизимидан олинган электрон сўров орқали аниқланади. Бунда боқувчисини йўқотганлик пенсиясининг тўлови Ўзбекистон Республикаси Олий таълим, фан ва инновациялар вазирлигининг ахборот тизимидан олинган маълумотлар асосида аниқланади.

Боқувчисини йўқотганлик пенсияси олувчи оила аъзосига академик таътилга чиққан давр учун тўланмасдан тўхтатиб турилади. Бунда пенсия тўлови академик таътил тугаган ойдан кейинги ойнинг биринчи санасидан бошлаб тикланади.

Боқувчисини йўқотганлик пенсияси вафот этган боқувчининг 18 ёшдан катта ёшдаги оила аъзоси таълим ташкилотидан ўқувчи ёки талабалар сафидан чиқарилган ойнинг биринчи санасидан бошлаб тўхтатилади.

Бунда, академик таътил ва талабалар сафидан чиқарилганлиги тўғрисида маълумотлар тегишли таълим ташкилоти томонидан ахборот тизими орқали электрон шаклда, электрон шаклда тақдим этиш имконияти мавжуд бўлмаганда боқувчисини йўқотганлик пенсияси олувчи шахс томонидан Пенсия жамғармаси хабардор қилинади»;

22) 156-банднинг биринчи хатбошисидаги ва 157-банднинг учинчи хатбошисидаги «олдинги ўн икки ойдан ошмаган давр учун» сўзлари «Қонуннинг 59-моддасида белгиланган муддат асосида» сўзлари билан алмаштирилсин;

23) 159-банднинг олтинчи хатбошиси қуйидаги таҳрирда баён этилсин:

«пенсияни тўлашни тўхтатиб туриш тўғрисида пенсионер ариза ёки сўровнома орқали мурожаат қилганида;»;

24) қуйидаги мазмундаги 159 1 ва 159 2 -бандлар билан тўлдирилсин:

«159 1 . Пенсионер пенсия тўлашни тўхтатиб туришни сўраб Пенсия жамғармаси бўлимига ёки Давлат хизматлари марказига бевосита ўзи келиб ёхуд Ўзбекистон Республикаси Ягона интерактив давлат хизматлари порталида (кейинги ўринларда — ЯИДХП) рўйхатдан ўтган ҳолда мурожаат қилиш ҳуқуқига эга.

Пенсия тўлашни тўхтатиб туриш ушбу Низомга 25-иловага мувофиқ схема бўйича амалга оширилади.

Пенсионер пенсия тўлашни тўхтатиб туришни сўраб Пенсия жамғармаси бўлимига бевосита ўзи келиб, ушбу Низомга 26-иловага мувофиқ шаклдаги ариза билан мурожаат қилганида, ариза Пенсия жамғармаси бўлими шуъба мудири томонидан қабул қилинади ва ахборот тизимида ариза расмийлаштиради ҳамда аризада кўрсатилган санадан бошлаб пенсияни тўлаш тўхтатиб турилади.

Пенсионер Давлат хизматлари марказига бевосита ўзи келганида Давлат хизматлари маркази ходими пенсионернинг номидан, пенсионер ЯИДХП орқали мурожаат этган тақдирда, мустақил равишда ушбу Низомга 27-иловага мувофиқ шаклдаги сўровномани электрон тарзда тўлдиради.

Сўровномага зарур маълумотлар киритилгандан сўнг, мурожаатчи маълумотларнинг тўғрилигини текширади ва имзоларни идентификация қилишнинг замонавий воситалари (дактилоскопия, электрон имзо, Мобил-ID ва бошқалар) билан тасдиқлайди.

Шуъба мудири лавозими мавжуд бўлмаган Пенсия жамғармаси бўлимларида ушбу вазифалар шуъба мутахассиси томонидан амалга оширилади.

159 2 . Пенсионер томонидан сўровномани тасдиқлашнинг рад этилиши давлат хизматлари кўрсатишни рад этиш учун асос ҳисобланади.

Агар сўровномада пенсионернинг нотўғри маълумотлари кўрсатилган бўлса, ушбу камчиликларни бартараф этиш учун пенсионерга беш кун муддат берилади ҳамда давлат хизмати кўрсатилиши муддатининг ўтиши камчиликларни бартараф этиш вақтида тўхтатиб турилади.

Белгиланган муддатда камчиликлар бартараф этилмаганлиги давлат хизмати кўрсатишни рад этиш учун асос ҳисобланади.

Давлат хизматлари кўрсатишни бошқа асослар бўйича рад этиш тақиқланади.

Пенсионер давлат хизматларидан фойдаланишни уни кўрсатишнинг ҳар қандай босқичида рад этиш ҳуқуқига эга. Пенсионер давлат хизматидан фойдаланишни рад этганда, унинг сўровномаси кўриб чиқилмасдан қолдирилади.

Пенсионер давлат хизматлари марказига бевосита ўзи келиб мурожаат этган тақдирда, унинг сўровномаси давлат хизматлари маркази ходими томонидан тўлдирилиб, мурожаат қилувчи томонидан тасдиқлангандан сўнг 5 дақиқа ичида, ЯИДХП орқали мурожаат қилинганда автоматик тарзда Пенсия жамғармасининг ахборот тизимига электрон шаклда юборилади.

Пенсия жамғармаси ахборот тизими пенсионернинг пенсия тўловини тўхтатиб туриш ҳақидаги сўровномаси келиб тушган вақтнинг ўзида пенсия тўловини ахборот тизимида автоматик тарзда тўхтатади ва шу вақтнинг ўзида бу ҳақдаги маълумотни тегишли давлат хизматлари марказига юборади.

Давлат хизматлари маркази Пенсия жамғармаси бўлимидан маълумотларни олганидан сўнг 5 дақиқа ичида пенсияни тўлаш тўхтатилганлиги тўғрисида пенсионерни хабардор қилади.

Пенсия тўлашни тўхтатиб туриш учун ЯИДХП орқали мурожаат қилинганда, Пенсия жамғармаси бўлими томонидан пенсионернинг мобил телефон рақамига пенсия тўлови тўхтатилганлиги тўғрисида SMS-хабар юборилади.

Пенсия тўлашни тўхтатиб туриш юзасидан давлат хизмати кўрсатилганлиги учун йиғим ундирилмайди»;

25) 162-банднинг биринчи ва иккинчи хатбошилари «олинмай қолган пенсия» сўзларидан кейин «ёки 100 ёшга тўлган ва ундан ошган пенсия ёки нафақа олувчиларга қўшимча тўлов» сўзлари билан тўлдирилсин;

26) 163-банд қуйидаги таҳрирда баён этилсин:

«163. Доимий яшаш учун Ўзбекистон Республикаси ташқарисига кетишгача тайинланган пенсия ёки 100 ёшга тўлган ва ундан ошган пенсия ёки нафақа олувчиларга қўшимча тўлов (Ўзбекистон Республикаси пенсия таъминоти тўғрисида халқаро шартномалар тузган давлатлар бундан мустасно) Пенсия жамғармаси бўлимига кетиш тўғрисида ариза берилган кундаги пенсия ёки қўшимча тўлов миқдори ҳисоб-китобидан келиб чиқиб, Ўзбекистон Республикаси ташқарисига жўнаб кетишдан 6 ой аввал Ўзбекистон Республикаси миллий валютасида тўланади.

Пенсия ёки қўшимча тўлов тўлов тўланадиган олти ойлик давр Ўзбекистон Республикаси ташқарисига доимий яшаш учун кетишдан аввалги олти ой учун пенсия ёки қўшимча тўловни тўлаш учун аризада кўрсатилган санадан бошлаб ҳисоблаб чиқилади, бунда ариза берилган ойда ҳисобланган (тўланган) пенсия ёки қўшимча тўлов пули ҳисобга олинади.

Ўзбекистон Республикаси билан пенсия таъминоти тўғрисида халқаро шартномалар тузган давлатларга, доимий яшаш учун кетаётган фуқароларга тайинланган пенсия ёки қўшимча тўловлар турар жойидан рўйхатдан чиққан ойнинг охиригача тўлиқ миқдорда тўланади»;

27) 175-бандда :

биринчи ва тўртинчи хатбошилардаги «пенсия, нафақа ва бошқа тўловларни тайинлаш (қайта ҳисоблаш) ва тўловларни ташкил қилиш шуъбаси» сўзлари «шуъба» сўзи билан алмаштирилсин;

28) 177-банднинг учинчи хатбошисидаги «аудит,» сўзи «назорат» сўзи билан алмаштирилсин;

29) 181-банддаги «Пенсия, нафақа ва бошқа тўловларни тайинлаш (қайта ҳисоблаш) ва тўловларни ташкил қилиш шуъбаси ходими» сўзлари «Шуъба мутахассиси» сўзи билан алмаштирилсин;

30) 187-банд қуйидаги таҳрирда баён этилсин:

«187. Ахборот тизимида қуйидагилар Пенсия жамғармаси бўлими шуъба мудири томонидан электрон тарзда расмийлаштирилади, юритилади ва сақланади:

пенсия ва нафақа олувчиларнинг пенсияга оид ҳужжатлар йиғмажилди;

пенсияни тайинлаш тўғрисидаги аризаларни рўйхатга олиш;

пенсия (нафақа)ни қайта ҳисоблаш тўғрисидаги аризаларни рўйхатга олиш;

уй-жой коммунал хизматлар ҳақини тўлаш бўйича компенсация пул тўловларини тайинлаш тўғрисидаги аризаларни рўйхатга олиш;

пенсия тўлашни тўхтатиб туриш тўғрисидаги ариза ёки сўровномани рўйхатга олиш;

пенсия тайинлашни рад этиш, қўшимча текширишни ўтказиш ва қўшимча ҳужжатларни тақдим этиш тўғрисидаги комиссия қарори;

I гуруҳ ногиронлиги бўлган шахс, шунингдек, 80 ёшга тўлган кексага қараб туришнинг ҳақиқий ҳолатларини текшириш далолатномасини рўйхатга олиш;

пенсия ёки нафақа олувчининг яшаш манзили ўзгарганлиги муносабати билан ҳисобга қўйиш ва ҳисобдан чиқариш;

комиссия ёки ижро ҳужжатларига асосан пенсия ёки нафақадан чегирма қилиш тўғрисида қарорларни рўйхатга олиш;

пенсия ёки нафақа олувчиларга берилган гувоҳномаларни рўйхатга олиш.

Ахборот тизимида аризаларни рўйхатга олиш йил бошида биринчи рақам билан бошланади, йил охирида эса сўнгги рақам билан якунланади.

Ахборот тизимида шахснинг аризасини расмийлаштиришда қуйидаги маълумотлар шуъба мудири томонидан киритилади:

аризачининг шахсга доир ва идентификация қилиш мумкин бўлган маълумотлари;

аризанинг мазмуни ва ариза тақдим қилинган сана;

аризачининг мобил телефон рақами.

Шуъба мудири иш юритувидаги пенсияга оид ҳужжатлар йиғмажилдларининг тўғри ва ўз вақтида расмийлаштирилиши ва юритилиши тартибига риоя қилиниши учун жавобгардир.

Шуъба мудири бўлмаган тақдирда, унинг вазифалари Пенсия жамғармаси бўлими бошлиғининг буйруғига асосан шуъба мутахассисига юклатилади.

Пенсия жамғармаси бўлими бошлиғи пенсияга оид ҳужжатлар йиғмажилдларининг расмийлаштирилиши ва юритилишини назорат қилади.

Шуъба мутахассиси ишдан бўшаганда, бошқа лавозимга ўтганда ёки қонунчилик ҳужжатларида назарда тутилган бошқа ҳолларда иш юритувидаги пенсияга оид ҳужжатлар йиғмажилдларини қабул қилиш ҳамда топшириш Пенсия жамғармаси бўлими бошлиғининг буйруғи асосида ташкил этилган ишчи гуруҳ томонидан амалга оширилади ҳамда далолатнома билан расмийлаштирилади»;

31) қуйидаги мазмундаги 187 1 — 187 6 -бандлар билан тўлдирилсин:

«187 1 . Уй-жой коммунал хизматлари учун компенсация пул тўловларини тайинлаш тўғрисидаги ариза ушбу Низомга 24-иловага мувофиқ шаклда Пенсия жамғармаси бўлимига топширилади ёки почта орқали юборилади.

Пенсия ёки уй-жой коммунал хизматлари учун компенсация пул тўловларини тайинлаш учун ариза берган шахс томонидан тақдим этилган ёки почта орқали юборилган ҳужжатлар шуъба мудири томонидан қабул қилинади ва ахборот тизимида расмийлаштирилиб, рўйхатдан ўтказилади.

Шахс пенсия тайинлашни сўраб Пенсия жамғармаси бўлимига бевосита келиб мурожаат қилганида, шуъба мудири у томонидан тақдим этилган ҳужжатлар ва кўрсатмалар асосида ахборот тизимида шахс тўғрисидаги маълумотларни киритган ҳолда ушбу Низомга 22-иловага мувофиқ шаклдаги аризани шакллантиради ва чоп этади.

Аризада келтирилган маълумотлар пенсия тайинлаш учун мурожаат қилувчи шахс томонидан текширилади ва у аризани ўз имзоси билан тасдиқлайди. Аризадаги маълумотларда хато ёки камчиликлар аниқланган тақдирда, шуъба мудири мазкур хато ёки камчиликларни бартараф этган ҳолда аризани қайта чоп этади.

Шуъба мудири тақдим этилган ҳужжатларнинг асл нусхаларини шахсга қайтаради ҳамда унга аризанинг тегишли қисмини қирқиб олган ҳолда, ҳужжатлар қабул қилинганлиги тўғрисида тилхат беради.

Шахснинг пенсияга бўлган ҳуқуқи мавжуд бўлмаса, ушбу Низомда белгиланган қоидалар асосида комиссия тегишли қарорни қабул қилади ва пенсия тайинлаш учун тақдим қилинган ҳужжатлар билан бирга пенсия тайинлашни рад қилиш тўғрисидаги қарор ҳамда хабарномани шахсга қайтаради ёки юборади.

Шахс томонидан пенсия ва компенсация пул тўловларини тайинлаш тўғрисидаги ариза ва унга илова қилинган ҳужжатлар почта орқали юборилганда, шуъба мудири шахснинг аризаси ва унга илова қилинган ҳужжатларни ахборот тизимига киритади ва расмийлаштиради.

Бунда юборилган ҳужжатларнинг асл нусхалари пенсия ва компенсация пул тўловларини тайинлаш тўғрисида қарор қабул қилинганидан сўнг қайтарилади.

Шуъба мудири шахснинг аризаси ва унга илова қилинган ҳужжатларнинг электрон нусхаларини ахборот тизимига юклайди ҳамда Пенсия жамғармасининг бўлими бошлиғига ҳужжатларни кўриб чиқиш ва тегишли кўрсатма (резолюция) бериш учун ахборот тизими орқали юборади. Ҳужжатлар ахборот тизимига юкланганидан сўнг ариза автоматик тарзда ахборот тизимида қайд этилади.

Бўлим бошлиғи ариза ва бошқа ҳужжатлар билан танишиб чиқиб, ахборот тизими орқали ўз кўрсатмасини (резолюциясини) берганидан сўнг ахборот тизимида пенсияга оид ҳужжатлар йиғма жилди шаклланиб, автоматик тарзда рақам берилади ва ҳужжатлар шуъба мутахассисига ижро учун юборилади.

Шуъба мудири лавозими мавжуд бўлмаган Пенсия жамғармаси бўлимларида ушбу вазифалар шуъба мутахассиси томонидан амалга оширилади.

187 2 . Шуъба мутахассиси ахборот тизимида пенсия тайинлаш учун мурожаат қилган шахснинг ЖШШИРини киритиш орқали ушбу Низомнинг 77-бандида келтирилган ахборот тизимларидан олинган маълумотлар асосида шахснинг иш стажи давомийлигини ва ўртача ойлик иш ҳақи ҳисоб-китобини амалга оширади.

Ҳисоб-китобларни амалга оширганидан сўнг, шуъба мутахассиси ушбу Низомнинг 77-бандида келтирилган ахборот тизимларидаги маълумотлар билан ҳисоб-китобларни солиштиради.

Низомнинг 77-бандида келтирилган ахборот тизимларида маълумотлар қисман ёки умуман мавжуд бўлмаганда, шунингдек, хатоликлар аниқланган тақдирда иш стажи, ойлик иш ҳақи ва 2019 йил 1 январга қадар бўлган давр учун ҳисобланган суғурта бадаллари, 2019 йил 1 январдан кейинги давр учун эса меҳнатга ҳақ тўлаш тарзидаги даромадлар шахс томонидан тақдим этилган маълумотлар асосида ахборот тизимига киритилади.

Киритилган маълумотлар асосида иш стажи, ўртача ойлик иш ҳақи, пенсия, компенсация пул тўловлари ва бошқа тўловлар миқдорлари ахборот тизимида автоматик тарзда ҳисоблаб чиқилади.

Шуъба мутахассиси ахборот тизимидан олинган маълумотлар ва шахс томонидан тақдим этилган ҳужжатлар асосида ҳисоб-китобларни, иш стажи, ойлик иш ҳақи ва бошқалар тўғрисидаги ҳужжатларни чоп этади ҳамда пенсия, уй-жой коммунал хизматлари учун компенсация пул тўловлари ва бошқа тўловларни тайинлаш ёки тайинлашни рад этиш, тақдим этилган ҳужжатларнинг асослилигини текшириш ва бошқалар тўғрисида комиссия қарори лойиҳасини тайёрлайди ҳамда комиссияга кўриб чиқиш учун тақдим этади.

187 3 . Комиссия пенсияга оид ҳужжатлар йиғмажилдидаги ҳужжатлар ва маълумотларни, пенсия, уй-жой коммунал хизматлари учун компенсация пул тўловига оид маълумотларни ахборот тизимига тўғри киритилганлигини текширади ҳамда пенсия, уй-жой коммунал хизматлари учун компенсация пул тўловлари ва бошқа тўловларни тайинлаш ёки тайинлашни рад этиш, тақдим этилган ҳужжатларнинг асослилигини текшириш ва бошқалар тўғрисида қарор қабул қилади. Бунда тегишли қарорни қабул қилиш Пенсия жамғармаси бўлимига ариза келиб тушганидан сўнг ўн кун муддат ичида амалга оширилади.

Тақдим этилган ҳужжатларнинг асослилигини текшириш комиссия томонидан текшириш лозимлиги тўғрисида қарор қабул қилингандан сўнг амалга оширилади. Пенсия тайинлаш учун тақдим этилган ҳужжатларнинг асослилигини текшириш, текшириш санаси кўрсатилган ҳолда далолатнома билан расмийлаштирилади.

Комиссия томонидан ҳужжатларнинг асослилигини текшириш тугагунига қадар аризачи тақдим этган ҳужжатларга асосан қонунчиликда белгиланган миқдорда пенсия тайинланади ҳамда текшириш якунига мувофиқ қўшимча ҳужжатлар асосида пенсия қайта ҳисоб-китоб қилинади.

Пенсия тайинлаш учун тақдим этилган ҳужжатларни текшириш ишлари амалга оширилгандан сўнг, комиссия пенсия ёки бошқа тўловларни тайинлаш ёки тайинлашни рад этиш тўғрисида қарор қабул қилади.

187 4 . Пенсия ёки уй-жой коммунал хизматлари учун компенсация пул тўловларини тайинлаш бўйича комиссия қарори ҳар бир комиссия аъзоси томонидан алоҳида ахборот тизимида тасдиқланади ва автоматик тарзда қайд этилади.

Комиссия қарори қабул қилинганидан сўнг бу ҳақда шу куннинг ўзида шахсга хабар берилади.

Комиссиянинг пенсия уй-жой коммунал хизматлари учун компенсация пул тайинлашни рад этиш, текшириш ўтказиш ва қўшимча ҳужжатларни тақдим этиш зарурлиги, ортиқча тўланган суммаларни пенсиядан чегириб қолиш тўғрисидаги қарорлари, шунингдек, аризаларни кўриб чиқишда қабул қилинган бошқа қарорлар ҳам ахборот тизимида тасдиқланади ҳамда ахборот тизимида автоматик тарзда қайд этилади. Бунда шуъба мутахассиси томонидан беш кун муддатда шахсга рад этиш сабаблари ва бошқа асословчи маълумотларни кўрсатган ҳолда ёзма хабарнома ёки аризада кўрсатилган мобил телефон рақамга SMS-хабар юборилади.

187 5 . Комиссия томонидан пенсия ёки уй-жой коммунал хизматлари учун компенсация пул тўловларини тайинлаш тўғрисида қарор қабул қилинганидан сўнг, аризачига тўловларни тўлаш тартибига оид маълумотлар ахборот тизимига киритилади.

Ижродаги пенсияга оид ҳужжатлар йиғмажилдларини сақлаш бўйича жавобгарлик Пенсия жамғармаси бўлимининг тегишли ҳудуд мутахассиси ва архивариусига юклатилади.

Пенсияга оид ҳужжатлар йиғмажилди Пенсия жамғармаси бўлими идоравий архивида махсус жиҳозланган шкафларда (стеллажларда) сақланади. Пенсия ёки нафақа тўловлари тўхтатилганлигига оид ҳужжатлар йиғмажилдлари ижродаги пенсия йиғмажилдларидан алоҳида Пенсия жамғармаси бўлими ҳаракатсиз архивида сақланади.

Пенсияга оид ҳужжатлар йиғмажилдларининг Пенсия жамғармаси бўлими архивидан берилиши ва қайтарилишини назорат қилиш Пенсия жамғармаси бўлими архивариусга юклатилади.

187 6 . Пенсия тайинлаш рад этилган шахсларнинг пенсияга оид ҳужжатлар йиғмажилдлари ҳаракатсиз архивда алоҳида сақланади. Ушбу йиғмажилдларда қуйидаги ҳужжатлар бўлиши лозим:

шахснинг пенсия тайинлаш тўғрисидаги аризаси;

аризага илова қилинган ҳужжатлар шахс томонидан қайтариб олинганлиги тўғрисидаги тилхат нусхаси;

шахснинг иш стажи ва иш ҳақи ҳисоб-китоби;

шахс томонидан тақдим этилган ёки Пенсия жамғармаси бўлими томонидан расмийлаштирилган ҳужжатлар нусхалари ёки кўчирмалари;

Комиссиянинг пенсия тайинлаш рад этилганлиги тўғрисидаги қарори ёки хабарнома нусхаси. Агар хабарнома шахснинг ўзига топширилган бўлса, унинг нусхасида қайтарилаётган ҳужжатларнинг олинган санаси кўрсатилган ҳолда шахснинг имзоси бўлиши лозим. Агар қайтарилаётган ҳужжатлар почта орқали жўнатилган бўлса, буюртма хат орқали жўнатилганлиги тўғрисида квитанция рақами ва санаси кўрсатилади.

Юқорида кўрсатиб ўтилган ҳужжатлар пенсияга оид ҳужжатлар йиғмажилди муқовасига тикилади ва алифбо тартибида сақланади. Пенсияга оид ҳужжатлар йиғмажилди муқовасида шахснинг фамилияси, исми, отасининг исми ва яшаш манзили кўрсатилади»;

32) 190 — 191-бандлар қуйидаги таҳрирда баён этилсин:

«190. Ўзбекистон Республикаси доирасида пенсионернинг яшаш жойи ўзгарган тақдирда, пенсияга оид ҳужжатлар йиғмажилди Пенсия жамғармаси бўлимининг сўрови асосида почта орқали жўнатилади ёки пенсионернинг (ишончли вакилнинг) ўзига берилади. Бунда пенсионер (нафақа олувчи)га пенсияга оид ҳужжатлар йиғмажилди билан бирга қайси муддатгача пенсия (нафақа) тўлови амалга оширилганлиги тўғрисида кузатув хати берилади.

Пенсионер (нафақа олувчи) доимий яшаш учун Ўзбекистон Республикаси ҳудуди доирасида бошқа туман (шаҳар)га кўчиб ўтганда, пенсионер (нафақа олувчи) аввалги яшаш жойи бўйича Пенсия жамғармаси бўлимига пенсияга оид ҳужжатлар йиғмажилдини ҳисобдан чиқариш тўғрисида ариза (ёки янги яшаш жойи бўйича Пенсия жамғармаси бўлимидан сўровнома) тақдим этади.

Аввалги яшаш жойи бўйича Пенсия жамғармаси бўлими (аввал ҳисобни юритган бўлим) томонидан кўчиб кетаётган пенсионер ёки нафақа олувчига у ҳисобдан чиққунга қадар бир ой олдинги пенсия, нафақа ва бошқа тўловларни тўлайди (тўлов тўхтатилган ҳамда пенсионер (нафақа олувчи) тўловни тиклаш масаласи бўйича мурожаат қилмаган ҳолатлар бундан мустасно).

Пенсия, нафақа ва бошқа тўловлар тўланган муддат пенсионер, нафақа ва бошқа тўловларнинг пенсияга оид ҳужжатлар йиғмажилдига киритилади.

Пенсияга оид ҳужжатлар йиғмажилдини ҳисобдан чиқариш аввалги яшаш жойи бўйича Пенсия жамғармаси бўлими шуъбаси томонидан расмийлаштирилади.

Шуъба мудири лавозими мавжуд бўлмаган Пенсия жамғармаси бўлимларида ушбу вазифалар шуъба мутахассиси томонидан амалга оширилади.

191. Пенсия таъминоти соҳасида Мустақил Давлатлар Ҳамдўстлигига аъзо давлатларнинг фуқаролари ҳуқуқларининг кафолатлари тўғрисида 1992 йил 13 мартдаги Битим қатнашчилари бўлган давлатларга ва ижтимоий таъминот (пенсия таъминоти) тўғрисида икки томонлама шартномалар қатнашчилари бўлган давлатларга доимий яшаш учун жўнаб кетаётган шахснинг пенсияга оид ҳужжатлар йиғмажилди, агар аҳдлашаётган давлатлар томонидан ўзгача ҳол белгиланмаган бўлса, Пенсия жамғармаси бўлими томонидан пенсияга оид ҳужжатлар йиғмажилдидан аввал нусха олинади ва пенсионер ёки нафақа олувчи (ишончли вакил)нинг аризасига асосан пенсияга оид ҳужжатлар йиғмажилди шахсан қўлига берилади ёки пенсия (нафақа) олувчининг янги яшаш манзили бўйича почта орқали жўнатилади.

Бунда кузатув хатининг нусхаси пенсияга оид ҳужжатлар йиғмажилди олинганлиги тўғрисидаги далолатнома ва тилхат нусхаси пенсияга оид ҳужжатлар йиғмажилди нусхасига тикилади ва Пенсия жамғармаси бўлими архивига сақлаш учун топширилади. Бу ҳақидаги тегишли ёзув пенсияга оид ҳужжатлар йиғмажилдига ва ахборот тизимига пенсияга оид ҳужжатлар йиғмажилди ҳисобдан чиқарилганлиги тўғрисида маълумот киритилади»;

33) қуйидаги мазмундаги 191 1 ва 191 2 -бандлар билан тўлдирилсин:

«191 1 . Пенсия жамғармаси бўлими пенсияга оид ҳужжатлар йиғмажилдини пенсия ёки нафақа олувчи шахснинг яшаш манзили ўзгарганлиги муносабати билан пенсия йиғмажилдини ҳисобга олиш тўғрисидаги ариза ҳамда «Электрон ҳукумат» идоралараро интеграциялашув платформасидан фойдаланган ҳолда олинган маълумотлар асосида ҳисобга олади.

Яшаш манзили ўзгарганлиги муносабати билан пенсияга оид ҳужжатлар йиғмажилдини ҳисобга олиш пенсионер ёки нафақа олувчининг янги яшаш манзили бўйича Пенсия жамғармаси бўлими томонидан ахборот тизимида расмийлаштирилади.

Пенсия ёки нафақа олувчи Ўзбекистон Республикаси ҳудудида ўз манзилини ўзгартирганда, Пенсия жамғармаси бўлими кузатув хати нусхаси ва сўров хатини ҳаракатсиз архивда сақлаш учун юборади.

191 2 . Пенсия ёки нафақа олувчининг янги яшаш жойидаги Пенсия жамғармаси бўлими пенсияга оид ҳужжатлар йиғмажилдини олганидан сўнг назорат тариқасида пенсия ёки нафақа олувчининг аввалги яшаш жойидаги Пенсия жамғармаси бўлими томонидан қабул қилинган комиссия қарори асосида ахборот тизимида ҳисоб-китобларни (пенсия миқдори, ўртача иш ҳақи, меҳнат стажи ҳисоб-китоби ва бошқалар) қайтадан амалга оширади ва чоп этади. Бунда комиссия Қонуннинг 65-моддаси иккинчи қисмида назарда тутилган қоидалар асосида пенсия миқдорини назорат тариқасида кўриб чиқади.

Пенсия, нафақа ва бошқа тўловлар пенсионер (нафақа олувчи)га аввалги яшаш жойи бўйича тўлов тўхтатилган муддатдан бошлаб, лекин унинг томонидан ҳисобга қўйиш мақсадида мурожаат этилган санадан олдинги Қонуннинг 59-моддасида назарда тутилган қоидалар асосида тўланиши бошланади.

Бошқа давлатдан келган шахснинг, шу жумладан, илгари Ўзбекистон Республикасидан кетган шахснинг пенсияга оид ҳужжатлар йиғмажилдини ҳисобга қабул қилиб олишда, унинг бошқа давлатда пенсия ёки нафақа олганлигидан қатъи назар, пенсия ҳисобга қабул қилиш тўғрисида мурожаат қилинган вақтда амалда бўлган қонунчилик ҳужжатлари талабларига мувофиқ ҳисоблаб чиқилади ва Пенсия жамғармаси бўлимига ариза берган кундан бошлаб тўланади»;

34) 194-банд қуйидаги таҳрирда баён этилсин:

«194. Пенсия жамғармаси бўлимида сақланаётган пенсияга оид ҳужжатлар йиғмажилдлари уларни олиш ҳуқуқи бўлган ходимларга бўлим архивариуси томонидан берилади. Бунда пенсияга оид ҳужжатлар йиғмажилдларини архивга қайтарилишини назорат қилиш архивариусга юклатилади.

Ўзбекистон Республикаси Адлия вазирлиги ва Пенсия жамғармаси ўртасида ахборот алмашинуви бўйича ўзаро ҳамкорлик асосида, шу жумладан, ахборот-коммуникация технологияларидан фойдаланган ҳолда, вафот этган пенсия ёки нафақа олувчилар рўйхати ҳар куни Пенсия жамғармаси бўлимига тақдим этилади. Шуъба мутахассиси ушбу рўйхатга асосан вафот этган пенсия ёки нафақа олувчиларнинг пенсияга оид ҳужжатлар йиғмажилдларини ахборот тизимида ёпиш ишларини амалга оширади.

Пенсия жамғармаси бўлими ходимлари пенсияга оид ҳужжатлар йиғмажилдлари бутлигини таъминлаш учун барча зарур чоралар кўриши лозим. Маълум бир сабабларга кўра (ёнғин, сув тошқини ва фавқулодда тусга эга бўлган бошқа ҳодисаларда) пенсияга оид ҳужжатлар йиғмажилди йўқолган ёки сақланмаган тақдирда, пенсияга оид ҳужжатлар йиғмажилдининг дубликати тикланади.

Пенсияга оид ҳужжатлар йиғмажилди дубликатига пенсия тайинлаш (қайта ҳисоблаш)га доир барча ҳужжатлар, шунингдек, Пенсия жамғармаси бўлими архивида пенсияга оид ҳужжатлар йиғмажилди мавжуд эмаслиги тўғрисида маълумотнома тикилади.

Пенсияга оид ҳужжатлар йиғмажилди муқовасида, шунингдек, унда мавжуд барча ҳужжатларда «Дубликат» белгиси ва унинг расмийлаштирилган санаси ёзилади.

Пенсияга оид ҳужжатлар йиғмажилди дубликати Пенсия жамғармаси ҳудудий бошқармаси томонидан тасдиқланади.

Қонунчиликда белгиланган сақлаш муддатлари тугагандан кейин пенсияга оид ҳужжатлар (пенсия йиғмажилдлари ва бошқалар) илмий-техник ишловдан сўнг Пенсия жамғармаси бўлимининг эксперт комиссияси қарорига биноан йўқ қилиниши мумкин.

Пенсияга оид ҳужжатлар йиғмажилдида меҳнат дафтарчаси ва ўлим тўғрисидаги гувоҳнома мавжуд бўлган тақдирда, ушбу ҳужжатлар пенсияга оид ҳужжатлар йиғмажилдидан олиб қўйилиши ва қонунчиликда белгиланган муддат мобайнида сақланиши керак.

Пенсияга оид ҳужжатларни йўқ қилиш ҳолатини тасдиқлаш учун Пенсия жамғармаси бўлими бошлиғи томонидан тасдиқланадиган тегишли далолатнома тузилади»;

35) 196-бандда :

иккинчи хатбоши қуйидаги таҳрирда баён этилсин:

«Ушбу Низомда белгиланган қоидаларга асосан ахборот тизимларидан олинган, фуқароларга пенсия ҳисоблаш ва тўлаш учун асос ҳисобланган маълумотларнинг тўғрилиги ва ишончлилиги учун жавобгарлик ахборот тизимларига маълумотларни киритган юридик ва жисмоний шахсларга, шунингдек, ахборот тизимлари орқали тақдим этилмаганлиги ёки нотўғри маълумотлар тақдим этилиши натижасида пенсияларни ортиқча ёхуд кам тўланиши учун жавобгарлик ушбу ахборот тизимларнинг эгаси бўлган вазирлик ва идораларга юкланади.»

қуйидаги мазмундаги учинчи — еттинчи хатбошилар билан тўлдирилсин:

«Пенсионер пенсия тўлашга таъсир этиши мумкин бўлган ўзига маълум барча ҳолатлар тўғрисида Пенсия жамғармаси бўлимига хабар бермаганлиги ёки пенсионер томонидан содир этилган суиистеъмолликлар (атайлаб нотўғри маълумотлар билан ҳужжатлар тақдим этилиши, боқувчисини йўқотганлик пенсияси тайинланган оила аъзолари таркибидаги ўзгаришлар тўғрисида маълумотлар тақдим этилмаслиги) натижасида унга пенсиялар суммасининг ортиқча тўланиши туфайли давлатга етказилган зарарни тўлаш мажбурияти пенсионерга юкланади.

Қуйидагилар:

Пенсия жамғармасининг бўлимлари шахс ёки ташкилот маъмурияти томонидан тақдим этилган электрон ёки қоғоз шаклидаги маълумотларга асосан қонунчилик ҳужжатларига мувофиқ пенсия, нафақа, компенсация ва бошқа тўловларни тўғри ва белгиланган муддатларда тайинлаш, қайта ҳисоблаб чиқиш, бир турдан бошқа турга ўтказиш, илгари тўхтатиб қўйилган (тўхтатилган) тўловлар тўланишини тиклаш, пенсия, нафақа, компенсация ва бошқа тўловларга ҳуқуқларини йўқотган фуқароларга тўловларни тўхтатиш, тўлов қайдномаларини ва талабномаларини тузиш орқали Пенсия жамғармаси маблағларидан қатъий мақсадли фойдаланишга;

Пенсия жамғармасининг ҳудудий бошқармалари Қонун ва ушбу Низом қоидаларига мувофиқ тўлов қайдномаларидаги суммаларга мос маблағларни пенсияни етказиб бериш (топшириш) юкланган ташкилот, тижорат банклари филиаллари тегишли ҳисобварақларига молиялаштириш орқали Пенсия жамғармасининг маблағларидан қатъий мақсадли фойдаланишга;

Пенсия жамғармасининг ижро этувчи аппарати Қонун ва ушбу Низом талаблари асосида Пенсия жамғармасининг ҳудудий бошқармалари томонидан юборилган талабнома суммаларига мос равишдаги зарур маблағларни ҳудудий бошқармаларга молиялаштириш орқали Пенсия жамғармаси маблағларидан қатъий мақсадли фойдаланишга жавобгардир»;

учинчи — ўн биринчи хатбошилар тегишли равишда саккизинчи — ўн олтинчи хатбошилар деб ҳисоблансин;

36) 196 3 -банд қуйидаги мазмундаги ўн иккинчи хатбоши билан тўлдирилсин:

«Пенсия ёки нафақа олувчи вафот этган тақдирда, унинг пенсия ёки нафақасидан аниқланган ортиқча тўлов суммасининг қарздорлик миқдори ҳисобдан чиқарилади»;

37) 197-банд қуйидаги мазмундаги иккинчи хатбоши билан тўлдирилсин:

«Текшириш (ўрганиш) ўтказилаётган санадан аввалги уч йил ва ундан ортиқ даврда тайинланган ва (ёки) қўшимча тақдим этилган ҳужжатларга биноан қайта ҳисобланган пенсияларнинг текширилишига (ўрганилишига) ҳамда улар бўйича тўланган ортиқча суммаларнинг ушлаб қолинишига (ундирилишига) йўл қўйилмайди»;

38) 6-илова қуйидаги таҳрирда баён этилсин:

«Давлат пенсияларини тайинлаш ва тўлаш тартиби тўғрисидаги низомга 6-ИЛОВА

‎‎Ҳаракатдаги армия таркибида ҳарбий хизмат даври тўғрисидаги ‎ маълумотнома ‎НАМУНАСИ ‎ ‎ ‎ ‎ ‎ ‎‎Мудофаа ишлари бўлимининг штампи ‎ ‎____________ №________ ‎ ‎ ‎ ‎ ‎ ‎ ‎ ‎ ‎ ‎ МАЪЛУМОТНОМА‎ ‎ ‎ ‎ ‎ ‎ ‎ ‎ Фуқаро___________________________________________________________________________________________га ‎(фамилияси, исми ва отасининг исми) ‎ ‎ ‎ ‎ ‎ ҳаракатдаги армия таркибида _____ йил __ сана__ ойдан _____ йил __ сана__ ойгача жанговар ҳаракатлар даврида ҳарбий хизматни ўтади (шу жумладан, байналмилал бурчни адо этиш, партизан отрядлари ва қўшилмаларида бўлиш даври). ‎Кўрсатиб ўтилган хизмат имтиёзли шартларда пенсия тайинлаш учун меҳнат стажига қўшилади ва хизматнинг бир куни, ойи, йили уч ҳисса баробарида ҳисобланади. ‎Маълумотнома Ўзбекистон Республикаси Иқтисодиёт ва молия вазирлиги ҳузуридаги бюджетдан ташқари Пенсия жамғармасининг туман (шаҳар) бўлимига тақдим этиш учун берилди. ‎ ‎‎Мудофаа ишлари бўлими бошлиғи _____________ ‎(имзо) ‎ __________________________ ‎(Ф.И.О.)‎‎ ‎ М.Ў.‎ ‎ ‎ ‎ »;‎

39) 8-илова қуйидаги таҳрирда баён этилсин:

Давлат пенсияларини тайинлаш ва тўлаш тартиби тўғрисидаги низомга 8-ИЛОВА

Ҳарбий хизматчи хотинининг ишга жойлашиш имконияти бўлмаган ‎ жойларда эри билан яшаган даври тўғрисидаги маълумотнома ‎‎ НАМУНАСИ ‎‎ ‎Камбағалликни қисқартириш ва бандликка кўмаклашиш бўлимининг штампи ‎ ‎‎____________ №________ ‎ ‎ ‎ ‎ ‎ ‎ ‎ ‎ ‎ ‎ МАЪЛУМОТНОМА‎ ‎ ‎ ‎ ‎ ‎ ‎ ‎ ‎ _______________________________________________________________________________________________ ‎(ҳарбий хизматчи хотинининг фамилияси, исми ва отасининг исми) ‎ ‎ ‎ ‎ ‎ Фуқаро ____________________ ишга жойлашиш имконияти бўлмаганлиги туфайли __________ дан __________ гача ишламаган ҳамда Аҳоли бандлигига кўмаклашиш марказида ишсиз сифатида ҳисобга турган. ‎Маълумотнома Ўзбекистон Республикаси Иқтисодиёт ва молия вазирлиги ҳузуридаги бюджетдан ташқари Пенсия жамғармасининг туман (шаҳар) бўлимига тақдим этиш учун берилди. ‎ Камбағалликни қисқартириш ‎ва бандликка кўмаклашиш ‎бўлим бошлиғи _____________ ‎(имзо) ‎ __________________________ ‎(Ф.И.О.)‎‎ ‎ М.Ў.‎ ‎ ‎ ‎ »;‎

40) 12-илова қуйидаги таҳрирда баён этилсин:

«Давлат пенсияларини тайинлаш ва тўлаш тартиби тўғрисидаги низомга 12-ИЛОВА

Иш ҳақи тўғрисидаги архив маълумотномасининг НАМУНАСИ

Иш ҳақи тўғрисидаги архив маълумотномасининг ‎НАМУНАСИ ‎ ‎ ‎ ‎ ‎ ‎ ‎ ‎ ‎ ‎ ‎ Архивнинг штампи ‎______________ № ___________‎ ‎ ‎ ‎ ‎ ‎ ‎ ‎ ‎ ‎ ‎ ‎ ‎ ‎ ‎ ‎ ‎ ‎ ‎ ‎‎‎‎АРХИВ МАЪЛУМОТНОМАСИ Ушбу маълумотнома _______________________________________________________________________________ га ‎ ‎ ‎ ‎‎(фамилияси, исми ва отасининг исми) ‎ ‎ ‎ ‎ ‎ ‎ ‎ ‎ ‎ ‎ ‎ ‎ ‎ ‎ ‎‎______________________________________________________________________ архив фондида сақланаётган иш ҳақини ҳисоблаш ‎ ‎(архив фондининг номи)‎ ‎ ‎ ‎ ‎ ‎ ‎ ‎ ‎ ‎ ‎ ‎ ‎ ‎ ‎ ‎ ‎‎тўғрисидаги дафтарлар (ҳисоб-китоб рақамлари, шахсий ҳисобварақлари, тўлов ведомостлари (керагининг тагига чизилсин) бўйича иш ҳақи ва бошқа даромадлар, шунингдек, ҳисобланган суғурта бадаллари ҳақидаги маълумотлар тўғрисида берилди. ‎ ‎ ‎ ‎ ‎ ‎ ‎ ‎ ‎ ‎ ‎ Ойлар‎ ______ й.‎ ______ й.‎ ______ й.‎ ______ й.‎ ______ й.‎ ______ й.‎ ______ й.‎ ______ й.‎ ______ й.‎ ______ й.‎ ‎ Иш ҳақи (шу жумладан, бошқа тўловлар) ‎ Ҳисобланган суғурта бадаллари‎ Иш ҳақи (шу жумладан, бошқа тўловлар) ‎ Ҳисобланган суғурта бадаллари‎ Иш ҳақи (шу жумладан, бошқа тўловлар) ‎ Ҳисобланган суғурта бадаллари‎ Иш ҳақи (шу жумладан, бошқа тўловлар) ‎ Ҳисобланган суғурта бадаллари‎ Иш ҳақи (шу жумладан, бошқа тўловлар) ‎ Ҳисобланган суғурта бадаллари‎ Январь‎ ‎ ‎ ‎ ‎ ‎ ‎ ‎ ‎ ‎ ‎ Февраль‎ ‎ ‎ ‎ ‎ ‎ ‎ ‎ ‎ ‎ ‎ Март‎ ‎ ‎ ‎ ‎ ‎ ‎ ‎ ‎ ‎ ‎ Апрель‎ ‎ ‎ ‎ ‎ ‎ ‎ ‎ ‎ ‎ ‎ Май‎ ‎ ‎ ‎ ‎ ‎ ‎ ‎ ‎ ‎ ‎ Июнь‎ ‎ ‎ ‎ ‎ ‎ ‎ ‎ ‎ ‎ ‎ Июль‎ ‎ ‎ ‎ ‎ ‎ ‎ ‎ ‎ ‎ ‎ Август‎ ‎ ‎ ‎ ‎ ‎ ‎ ‎ ‎ ‎ ‎ Сентябрь‎ ‎ ‎ ‎ ‎ ‎ ‎ ‎ ‎ ‎ ‎ Октябрь‎ ‎ ‎ ‎ ‎ ‎ ‎ ‎ ‎ ‎ ‎ Ноябрь‎ ‎ ‎ ‎ ‎ ‎ ‎ ‎ ‎ ‎ ‎ Декабрь‎ ‎ ‎ ‎ ‎ ‎ ‎ ‎ ‎ ‎ ‎ Ҳаммаси‎ ‎ ‎ ‎ ‎ ‎ ‎ ‎ ‎ ‎ ‎ ‎ ‎ ‎ ‎ ‎ ‎ ‎ ‎ ‎ ‎ ‎ ‎‎Ушбу архив маълумотномаси қуйидаги ҳужжатлар асосида берилди: ‎‎ ‎_______________________________________________________________________________________________ ‎(архив фонди, рўйхатлар, йиғмажилдлар, варақларнинг тартиб рақамлари) ‎ ‎ ‎ ‎ ‎ ‎ ‎ ‎ ‎ ‎ ‎ _________________________________________________________________________________________________ ‎_________________________________________________________________________________________________ ‎_________________________________________________________________________________________________ ‎ ‎ ‎ ‎ ‎ ‎ ‎ ‎ ‎ ‎ ‎ ‎‎Тақдим этилаётган маълумотларнинг тўғрилиги ва асосланганлиги учун тўлиқ жавобгарликни ўз зиммамизга оламиз. ‎Архив маълумотномаси Ўзбекистон Республикаси Иқтисодиёт ва молия вазирлиги ҳузуридаги бюджетдан ташқари Пенсия жамғармасининг туман (шаҳар) бўлимига тақдим этиш учун берилди. ‎ ‎ ‎ ‎ ‎ ‎ ‎ ‎ ‎ ‎ ‎ ‎ Директор‎ ‎ ‎ QR-kod‎‎‏ ‎ ‎‎________________________________ ‎ (Ф.И.О.) ‎ ‎ ‎ ‎ ‎ ‎ ‎ ‎ ‎ ‎ ‎ ‎ ‎ ‎ ‎ ‎ ‎ ‎‎Архивариус‎‎ ‎ ‎ ‎ ‎ ‎‎‎‎________________________________ ‎ ‎ (Ф.И.О.)

41) 14-илова қуйидаги таҳрирда баён этилсин:

«Давлат пенсияларини тайинлаш ва тўлаш тартиби тўғрисидаги низомга 14-ИЛОВА

‎‎Пенсия тўлови шаклини ўзгартириш бўйича ариза бланки намунаси ‎ ‎ ‎ ‎ ‎ ‎ ‎ ‎QR-kod‎ ‎ ‎ ‎ ‎‎Ўзбекистон Республикаси Иқтисодиёт ва молия вазирлиги ҳузуридаги бюджетдан ташқари Пенсия жамғармаси ___________________________ (шаҳар, вилоят, республика) ________________________ тумани (шаҳар) бўлими бошлиғига) _______________________ ‎ ‎ ‎ ‎ ‎ ‎‎Фуқаро ______________________________________________________________________________________________________дан ‎(Ф.И.О.) ‎ ‎‎Яшаш жойи _____________________________________________________________________________________________________ ‎Туғилган санаси ________ паспорт (идентификацияловчи ID-карта) серияси ________ рақами _________________ ‎Берилган вақти ______ _____________ томонидан берилган. ‎Телефон рақами ___________________________ ‎ ‎ ‎ ‎ ‎ ‎ ‎ ‎ АРИЗА‎ ‎ ‎ ‎ Менга тайинланган пенсия, нафақа, ойлик компенсация ва бошқа тўловларни (кераклисининг тагига чизилсин) 20__ йил ________ ойидан қонунчилик ҳужжатларига амал қилган ҳолда, ойлик сумманинг 100 фоиз пенсияни етказиб бериш (топшириш) юкланган ташкилот орқали нақд пул шаклида ўтказиб беришингизни сўрайман. Ўзбекистон Республикаси Иқтисодиёт ва молия вазирлиги ҳузуридаги бюджетдан ташқари Пенсия жамғармаси тумани (шаҳар) бўлимини оила аъзолари таркиби, яшаш жойи ўзгарганлиги каби ўзгаришлар содир бўлганда, ўз вақтида хабардор қилиш мажбуриятини оламан. ‎ ‎ ‎ ‎ ‎ 20___ й. «___» ___________‎‎ ‎ ‎‎Ариза берувчининг имзоси ____________»;

42) қуйидаги мазмундаги 22 — 27-иловалар билан тўлдирилсин:

«Давлат пенсияларини тайинлаш ва тўлаш тартиби тўғрисидаги низомга 22-ИЛОВА

‎‎Олд томони ‎ ‎ ‎ ‎ ‎ ‎ ‎ ‎ ‎ ‎ ‎ ‎ ‎ ‎ ‎ ‎ ‎ ‎ ‎ ‎ ‎ ‎ ‎ ‎ ‎ ‎ ‎ ‎ ‎ ‎ ‎ ‎ ‎‎________________ ‎________________ ‎________________ ‎ ‎‎Ўзбекистон Республикаси Иқтисодиёт ва молия вазирлиги ҳузуридаги бюджетдан ташқари Пенсия жамғармаси ___________ (республика, вилоят, шаҳар) ____________ туман (шаҳар) бўлими бошлиғига ‎‎QR-код ‎‎(раҳбар кўрсатмаси) ‎ ‎ ‎ ‎ ‎ ‎ ‎ ‎ ‎ ‎ ‎ ‎ ‎ ‎ ‎ ‎ ‎ ‎ ‎ ‎ ‎ ‎ ‎ ‎ ‎ ‎ ‎ ‎ ‎‎Фуқаро _____________________________________________________________________ ‎ ‎ ‎ ‎ ‎ ‎ ‎‎(Ф.И.О.) ‎ ‎ ‎ ‎ ‎ ‎‎Манзили ____________________________________________________________________ ‎Туғилган санаси ______ паспорт (идентификацияловчи ID-карта) серияси ______ рақами ______________________ ‎Берилган вақти __________ ________________________ томонидан берилган. ‎Телефон рақами _____________________ ‎ ‎ ‎ ‎ ‎ ‎ ‎ ‎ ‎ ‎ ‎ ‎ ‎ ‎ ‎ ‎ ‎‎АРИЗА ‎‎ ‎Менга қонунчилик ҳужжатларига асосан ёшга, ногиронликка, боқувчисини йўқотганликка доир пенсия тайинлашингизни (қайта ҳисоблаш, тиклаш, бошқа турдаги пенсияга ўтказиш, улушини ажратиш, яшаш манзили ўзгарганлиги муносабати билан ҳисобга қўйиш) ёки нафақани қайта ҳисоблашингизни (тиклаш, бошқа турдаги нафақага ўтказиш, улушини ажратиш, яшаш манзили ўзгарганлиги муносабати билан ҳисобга қўйиш) сўрайман (кераклигининг тагига чизилсин). ‎Пенсияни ҳисоблаб чиқариш учун иш ҳақини ( охирги ўн йиллик меҳнат фаолияти давомидаги исталган кетма-кет беш йилдаги ) ______ йил ____ ойидан ______ йил ____ ойигача олишингизни сўрайман. ‎Сизга маълум қиламанки, менга авваллари пенсия (нафақа) бошқа асосларга кўра ёки бошқа муассаса томонидан тайинланмаган, тайинланган (кераклигининг тагига чизилсин). ‎Ҳозирги кунда ишлайман/ишламайман ( кераклиги тагига чизилсин ). ‎Иш жойи _________________________________________________ ‎Менга пенсия (нафақа) нақд пул шаклида, тижорат банкининг пластик (банк) карточкаси, манзил-колонияси (кераклигининг тагига чизилсин ) орқали тўлансин. ‎Қонунчилик ҳужжатларига асосан ҳар хил турдаги пенсия (нафақа) олиш ҳуқуқига эга бўлган шахсга фақатгина битта турдаги пенсия олиш мумкинлиги ҳамда пенсия (нафақа) тайинлаш муддати тўғрисида танишдим. ‎Ўзбекистон Республикаси Иқтисодиёт ва молия вазирлиги ҳузуридаги бюджетдан ташқари Пенсия жамғармаси _______________ туман (шаҳар) бўлимини тўлиқ давлат таъминотига ўтганлиги, оила аъзолари таркиби ўзгарганлиги, яшаш жойи ўзгарганлиги каби ўзгаришлар содир бўлганда ўз вақтида хабардор қилиш мажбуриятини оламан. ‎Тақдим этилган ҳужжатларнинг ҳаққонийлигини кафолатлайман. ‎Иш стажи ва иш ҳақи тўғрисидаги маълумотларни Халқ банки филиалига шахсий жамғарилиб бориладиган пенсия ҳисобварағига (ШЖБПҲ) киритилган жамғариб бориладиган мажбурий пенсия бадаллари орқали, шунингдек, пенсия ва нафақага оид шахсий маълумотларимни тегишли ташкилот ва идоралар орқали текширишга розилик бераман. ‎ ‎ ‎ ‎ ‎ ‎ ‎ ‎ ‎ ‎ ‎ ‎ ‎ ‎ ‎ ‎ ‎ ‎‎20___ й. «____»________ Ариза берувчи имзоси _______________________ ‎ ‎ ‎ ‎ ‎ ‎ ‎ ‎ ‎ ‎ ‎ ‎ ‎ ‎ ‎ ‎ ‎ ‎ ‎ ‎ QR-код‎‏ ‎‎Паспорт (идентификацияловчи ID-карта) маълумотлари ва тақдим этилган ҳужжатлар текширилди. Ариза ва унга илова қилинган ҳужжатларни 20___ йил «____»________ қабул қилинди ва ___-сон билан қайд этилди. ‎‎‎Пенсия тайинлаш учун етишмаётган ҳужжатлар Ҳужжат тақдим этишнинг сўнгги санаси‏ ҳужжат номи‎‎ тақдим этиш санаси‎‎ ‎‎ ‎‎ ‎‎ ‎‎ ‎‎ ‎‎ ‎ ‎ ‎ ‎ ‎ ‎ ‎ ‎ ‎ ‎ ‎ ‎ ‎ ‎ ‎ ‎ ‎ ‎‎Ариза берувчи имзоси ___________ ‎ ‎‎Қабул қилувчи имзоси _____________ ‎ ‎

‎‎Орқа томони ‎ ‎ ‎ ‎ ‎ ‎ ‎ ‎ ‎ ‎ ‎ ‎ ‎ ‎ ‎ ‎ ‎ ‎ ‎ ‎ ‎ ‎ ‎ ‎ ‎ ‎ ‎ ‎ ‎ ‎ ‎ ‎ Аризага илова қилинган ҳужжатлар рўйхати ‎‎‎ ‎ Қўшимча тақдим этилган ҳужжатлар рўйхати‎‎ ‎ ‎ ‎ ‎ ‎ ‎ ‎ ‎ ‎ ‎ ‎ ‎ ‎ ‎ ‎ ‎ ‎ Т/р‎ Ҳужжат номи ‎‎ Сони‎ Санаси‎‎ ‎ Т/р‎‎ Ҳужжат номи ‎‎ Сони‎ Санаси‎‎ 1.‎ ‎‎ ‎ ‎‎ ‎ 1.‎ ‎‎ ‎ ‎‎ 2.‎ ‎‎ ‎ ‎‎ ‎ 2.‎ ‎‎ ‎ ‎‎ 3.‎ ‎‎ ‎ ‎‎ ‎ 3.‎ ‎‎ ‎ ‎‎ ‎ ‎ ‎ ‎ ‎ ‎ ‎ ‎ ‎ ‎ ‎ ‎ ‎ ‎ ‎ ‎ ‎ ‎‎Ўзбекистон Республикаси Иқтисодиёт ва молия вазирлиги ҳузуридаги бюджетдан ташқари Пенсия жамғармаси _____________________ туман (шаҳар) бўлими пенсия тайинлаш бўйича комиссиясининг 20 __ йил «___» ________ даги _____-сон қарорининг қисқача мазмуни. ‎_______________________________________________________________________________________________________________ ‎_______________________________________________________________________________________________________________ ‎_______________________________________________________________________________________________________________ ‎ ‎ ‎ ‎ ‎ ‎ ‎ ‎ ‎ ‎ ‎ ‎ ‎ ‎ ‎ ‎ ‎ ‎ ‎‎Комиссия аъзолари имзолари: ‎ ‎ ‎ ‎ ‎ ‎ ‎ ‎ ‎ ‎ ‎ ‎ ‎ ‎ ‎ ‎ ‎ ‎ ‎ ‎ ‎ ‎ ‎ ‎ ‎ ‎ ‎ ‎ ‎‎Раис ‎Аъзолар ‎ ‎М.Ў. ‎ ‎‎1. __________________________________________________________________________________ ‎2. __________________________________________________________________________________ ‎3. __________________________________________________________________________________ ‎4.__________________________________________________________________________________ ‎ ‎‎------------------------------------ кесиш чизиғи ------------------------------- ‎ ‎ ‎ ‎ ‎ ‎ ‎ ‎ ‎ ‎ ‎ ‎ ‎ ‎ ‎ ‎ ‎ QR-код‎‎‏ Паспорт (идентификацияловчи ID-карта) маълумотлари ва тақдим этилган ҳужжатлар текширилди. Ариза ва унга илова қилинган ҳужжатларни 20___ йил «____» _________да қабул қилинди ва __________-сон билан қайд этилди.‎‎‎‎ ‎‎‎Пенсия тайинлаш учун етишмаётган ҳужжатлар Охирги ҳужжатни тақдим этиш санаси‎‎‏ ҳужжат номи‎‎ тақдим этиш санаси‎‎ ‎‎ ‎‎ ‎‎ ‎ ‎‎ ‎‎ ‎ ‎ ‎ ‎ ‎ ‎ ‎ ‎ ‎ ‎ ‎ ‎ ‎ ‎ ‎ ‎ ‎ ‎ ‎‎Аризачи имзоси ____________ ‎ ‎‎Қабул қилувчи имзоси _______________. ‎ ‎ ‎ ‎

Давлат пенсияларини тайинлаш ва тўлаш тартиби тўғрисидаги низомга 23-ИЛОВА

Пенсия гувоҳномаси (намуна)

Давлат пенсияларини тайинлаш ва тўлаш тартиби тўғрисидаги низомга 24-ИЛОВА

Олд томони‎ ‎ ‎ ‎ ‎ ‎ ‎ ‎ ‎ ‎ ‎ ‎ ‎ ‎ ‎ ‎ ‎ ‎ ‎ ‎ ‎ ‎ ‎ ‎ QR-код‎‎ ‎‎______________________ ‎______________________ ‎______________________ ‎______________________ ‎‎Ўзбекистон Республикаси Иқтисодиёт ва молия вазирлиги ҳузуридаги бюджетдан ташқари Пенсия жамғармаси ____________ (республика, вилоят, шаҳар) _____________ туман (шаҳар) бўлими бошлиғига ‎ ‎ ‎‎(раҳбар кўрсатмаси) ‎ ‎ ‎ ‎ ‎ ‎ ‎ ‎ ‎ ‎ ‎ ‎ ‎ ‎ ‎ ‎ ‎ ‎ ‎ ‎‎Фуқаро________________________________________________________________________________________________________ ‎ ‎‎(Ф.И.О.) ‎ Манзили_______________________________________________________________________________________________________ ‎‎Туғилган санаси ________________ паспорт (идентификацияловчи ID-карта) серияси _________ рақами _______________ ‎‎Берилган вақти __________ ______________________________ томонидан берилган. ‎ ‎Телефон рақами _______________________ ‎‎ ‎АРИЗА ‎ ‎‎________________________муносабати билан уй-жой коммунал хизматлари тўлови учун компенсация тўловлари тайинлашингизни сўрайман. ‎ ‎Мен ___________________________________________________________________________________________________________ ‎ ‎Сизга маълум қиламанки, __________________________________________________________________________________________ ‎ ‎_______________________________________________________________________________________________________________ ‎‎(керакли маълумот кўрсатилади) ‎ ‎ ‎ ‎ ‎ ‎ ‎ ‎ ‎ ‎ ‎ ‎ ‎‎Тақдим этилган ҳужжатларнинг ҳаққонийлигини кафолатлайман. ‎‎20___ й. «____» ________ ‎ ‎ ‎ ‎ ‎‎Ариза берувчи имзоси ______________ ‎ ‎ ‎ ‎ ‎ ‎ ‎ ‎ ‎ ‎ ‎ ‎ ‎ ‎QR-код‎‎ ‎ ‎ Паспорт (идентификация ID-карта) маълумотлари ва тақдим этилган ҳужжатлар текширилди. ‎Ариза илова қилинган ҳужжатлар билан 20__ йил «___» ______да қабул қилинди ва _________-сон билан қайд этилди. ‎‎ ‎ ‎ ‎ ‎ ‎ ‎ ‎ ‎ ‎ ‎ ‎ ‎ ‎‎Ариза берувчи имзоси _____________ Қабул қилувчи имзоси _________________ ‎ ‎ ‎ ‎ ‎ ‎‎ ‎Орқа томони‎ ‎ ‎ ‎ ‎ ‎ ‎ ‎ ‎ ‎ ‎ ‎ ‎‎Аризага илова қилинган ҳужжатлар рўйхати ‎ ‎ ‎ ‎ ‎ ‎ Т/р‎ Ҳужжат номи‎ Сони Санаси‎‎ 1.‎ ‎‎ ‎‎ ‎‎ 2.‎ ‎‎ ‎‎ ‎‎

Давлат пенсияларини тайинлаш ва тўлаш тартиби тўғрисидаги низомга 25-ИЛОВА

Пенсия тўлашни тўхтатиб туриш бўйича давлат хизматини кўрсатиш СХЕМАСИ

Босқичлар Субъектлар Тадбирлар Бажариш муддатлари 1-босқич Мурожаатчи (пенсионер) 1. Иқтисодиёт ва молия вазирлиги ҳузуридаги бюджетдан ташқари Пенсия жамғармаси бўлимига бевосита ташриф буюриб, пенсия тўлашни тўхтатиб туриш бўйича ариза беради. 1. Хоҳишига кўра 2. Пенсия тўлашни тўхтатиб туриш бўйича Давлат хизматлари марказига келиб мурожаат қилади. 2. Мурожаат қилинганда 3. Ягона интерактив давлат хизматлари порталидан рўйхатдан ўтган ҳолда, пенсия тўлашни тўхтатиб туриш бўйича сўровнома шаклини тўлдиради. 3. Мурожаат қилинганда 2-босқич 1. Иқтисодиёт ва молия вазирлиги ҳузуридаги бюджетдан ташқари Пенсия жамғармаси бўлими 1. Аризани қабул қилади, ахборот тизимида расмийлаштиради ва пенсия тўловини тўхтатади. 1. Ариза берилганидан сўнг 5 дақиқа ичида 2. Давлат хизматлари маркази 2. Сўровномани тўлдириб, электрон шаклда Иқтисодиёт ва молия вазирлиги ҳузуридаги бюджетдан ташқари Пенсия жамғармаси бўлимига юборади. 2. Сўровнома тўлдирилгандан сўнг 5 дақиқа ичида 3. Ягона интерактив давлат хизматлари портали 3. Сўровномани Иқтисодиёт ва молия вазирлиги ҳузуридаги бюджетдан ташқари Пенсия жамғармаси бўлимига юборади. 3. Автоматик тарзда 3-босқич Иқтисодиёт ва молия вазирлиги ҳузуридаги бюджетдан ташқари Пенсия жамғармаси бўлими 1. Пенсия тўловини тўхтатади. 2. Пенсия тўлови тўхтатилганлиги ҳақидаги маълумотни Давлат хизматлари марказига юборади. 3. Ягона интерактив давлат хизматлари портали орқали пенсия тўловини тўхтатиб туриш учун мурожаат қилган пенсионернинг мобил телефон рақамига (мавжуд бўлганида) пенсия тўлови тўхтатилганлиги ҳақида SMS-хабар юборади. Маълумотлар ўрганилганидан сўнг 5 дақиқа ичида 4-босқич Давлат хизматлари маркази 1. Пенсия тўлови тўхтатилганлиги тўғрисида пенсионерни хабардор қилади. Маълумот олинганидан сўнг 5 дақиқа ичида

Давлат пенсияларини тайинлаш ва тўлаш тартиби тўғрисидаги низомга 26-ИЛОВА

QR-код‎‎ ‎‎________________________ ‎________________________ ‎________________________ ‎________________________ Ўзбекистон Республикаси Иқтисодиёт ва молия вазирлиги ҳузуридаги бюджетдан ташқари Пенсия жамғармаси _____ (республика, вилоят, шаҳар) _________ туман (шаҳар) бўлими бошлиғига ‎ ‎ ‎‎(раҳбар кўрсатмаси)‎ ‎ ‎ ‎ ‎ ‎ ‎ ‎ ‎ ‎ ‎ ‎ ‎ ‎ ‎ ‎ ‎ ‎ ‎ ‎ ‎ ‎ ‎ ‎ ‎ ‎ ‎ ‎ ‎ ‎‎Фуқаро _______________________________________________________________ ‎ ‎‎(Ф.И.О.) ‎ ‎ ‎ ‎ Манзили______________________________________________________________‎‎ ‎ ‎ ‎ ‎ ‎‎Туғилган санаси ________________ паспорт (идентификацияловчи ID-карта) серияси __________ рақами ______________ ‎Берилган вақти _______ _____________ томонидан берилган. ‎Телефон рақами ___________________ ‎‎‎АРИЗА ‎ ‎‎Менга тўланиб келаётган ____________________ пенсияни 20 ___ йил «___» _______ дан бошлаб тўхтатиб туришингизни сўрайман. ‎ ‎ ‎ ‎ ‎ ‎ ‎ ‎ ‎ ‎ ‎ ‎‎20___ йил «__» ________. ‎ ‎‎Ариза берувчи имзоси __________ ‎ ‎ ‎

Давлат пенсияларини тайинлаш ва тўлаш тартиби тўғрисидаги низомга 27-ИЛОВА

».

3. Қуйидаги мазмундаги 1 1 -илова билан тўлдирилсин:

«Вазирлар Маҳкамасининг 2022 йил 13 октябрдаги 592-сон қарорига 1 1 -ИЛОВА

Пенсияни ҳисоблаш учун қабул қилинадиган иш ҳақини иш ҳақининг якка тартибдаги коэффициентларини қўллаган ҳолда қайта ҳисоблаб чиқиш тартиби тўғрисида НИЗОМ

1. Ушбу Низом Ўзбекистон Республикасининг «Фуқароларнинг давлат пенсия таъминоти тўғрисида»ги Қонунига мувофиқ иш ҳақининг якка тартибдаги коэффициентларини (кейинги ўринларда — ИҲЯТК) қўллаган ҳолда, пенсияни ҳисоблаш учун қабул қилинадиган иш ҳақини қайта ҳисоблаб чиқиш тартибини белгилайди.

2. ИҲЯТК — тегишли ой учун пенсияни ҳисоблаш учун қабул қилинадиган иш ҳақининг айнан шу ой учун пенсияни ҳисоблашнинг базавий миқдори нисбати сифатида аниқланадиган миқдор.

3. ИҲЯТКдан пенсионернинг (ёки пенсия тайинлаш учун мурожаат қилган шахснинг) пенсиясини ҳисоблаш учун қабул қилинадиган иш ҳақини қайта ҳисоблаб чиқиш учун фойдаланилади.

4. Шахснинг ИҲЯТКи, ишдаги мавжуд танаффусларидан қатъи назар (пенсия тайинлаш учун мурожаат қилган шахснинг танлашига кўра), меҳнат фаолиятининг охирги ўн йили мобайнидаги исталган кетма-кет олтмиш ойидан ҳар бир ойи учун аниқланади, бунда шахснинг пенсияни ҳисоблаш учун қабул қилинадиган иш ҳақи тегишли ойдаги пенсияни ҳисоблашнинг базавий миқдорига бўлинади ва қуйидаги формула бўйича ҳисоблаб чиқилади:

ИҲЯТКi = ИҲi ÷ ПҲБМi, бунда:

ИҲЯТКi — i ой учун иш ҳақининг якка тартибдаги коэффициенти;

ИҲi — i ой учун иш ҳақи, сўм;

ПҲБМi — i ой учун пенсияни ҳисоблашнинг базавий миқдори, сўм.

5. Қонунчиликда назарда тутилган ҳолларда, яъни пенсия тайинлаш учун мурожаат қилган шахс олтмиш ойдан кам ишлаган тақдирда, якка тартибдаги иш ҳақи коэффициентлари унинг тегишли ой учун пенсияни ҳисоблаш учун қабул қилинадиган иш ҳақини айнан шу ойдаги пенсияни ҳисоблашнинг базавий миқдорига бўлиш йўли билан мавжуд иш стажидан ҳар бир ой учун аниқланади.

6. ИҲЯТК вергулдан кейинги тўрт белгили миқдордан иборат бўлади.

7. ИҲЯТКни ҳисоблашда вергулдан кейин тўрт белгигача яхлит қилиб ҳисобланади. Агар вергулдан кейинги бешинчи белги «5» га тенг ва ундан юқори бўлса, у ҳолда тўртинчи белги бир бирликка кўпайтирилади.

Мисол. ИҲЯТК 5,62316 ни ташкил қилди. У яхлит қилиб ҳисоблангач — 5,6232 ҳосил бўлади.

8. ИҲЯТКни қўллаган ҳолда қайта ҳисоблаб чиқилган иш ҳақи қуйидаги формула бўйича аниқланади:

ҚҲИҲi= ИҲЯТКi × ПҲБМ, бунда:

ҚҲИҲi — ИҲЯТКни қўллаган ҳолда қайта ҳисоблаб чиқилган иш ҳақи;

ПҲБМ — олдинги 12 ойдаги пенсияни ҳисоблашнинг базавий миқдори, сўм.

9. Пенсияни ҳисоблаш учун қабул қилинадиган ўртача ойлик иш ҳақи қуйидаги формула бўйича аниқланади:

ПҲКИ = Σ ҚҲИҲi ÷ 60, бунда:

Σ — сумма белгиси шуни кўрсатадики, пенсияни ҳисоблаш учун қабул қилинадиган ўртача ойлик иш ҳақини белгилашда, ИҲЯТКни қўллаган ҳолда пенсияни ҳисоблаш учун қайта ҳисоблаб чиқилган иш ҳақи миқдори шахснинг ишдаги мавжуд танаффусларидан қатъи назар, меҳнат фаолиятининг охирги ўн йили мобайнидаги исталган кетма-кет беш йилнинг тегишли ойлари учун жамланиши керак.

10. Пенсияни ҳисоблаш учун қабул қилинадиган ўртача ойлик иш ҳақи бир тийингача яхлит қилиб ҳисобланади, ярим тийиндан кам сумма эса ташлаб юборилади.

11. 2011 йил 1 октябрга қадар тайинланган пенсияларга пенсияни ҳисоблаш учун ИҲЯТКни қўллаган ҳолда иш ҳақини қайта ҳисоблаб чиқиш механизми қўлланмайди.

12. Пенсия миқдори ИҲЯТКни қўллаган ҳолда қуйидаги ҳолатларда мурожаат қилинган санада қайта ҳисоблаб чиқилади:

пенсионер томонидан пенсия миқдорига таъсир кўрсатадиган (иш стажи ёки иш ҳақи тўғрисидаги ва бошқа) қўшимча ҳужжатлар тақдим этилганда;

пенсиянинг бир тури пенсиянинг бошқа турига ўтказилганда;

бошқа давлатдан келган шахснинг, шу жумладан, илгари Ўзбекистон Республикасидан кетган шахснинг пенсия ҳужжатлари йиғмажилди ҳисобга қабул қилиб олинганда, у пенсияни бошқа давлатда олганлиги ҳолатидан қатъи назар;

битта боқувчининг вафоти муносабати билан боқувчисини йўқотганлик пенсиясини олаётган шахсга иккинчи боқувчисининг вафоти муносабати билан чин етим сифатида боқувчисини йўқотганлик пенсияси расмийлаштирилганда.

13. 2011 йил 1 октябргача ва ундан кейин тайинланган пенсияларни ҳисоблаш учун қабул қилинадиган иш ҳақи қуйидаги ҳолларда ИҲЯТКни қўллаган ҳолда қайта ҳисоблаб чиқилмайди:

I ва II гуруҳлар ногиронлиги бўлган шахсларнинг ногиронлик гуруҳи ўзгарганда ёки уларга пенсиялар тўлаш муддати узайтирилганда;

боқувчисини йўқотганлик пенсиясини олаётган оила аъзолари сони ўзгарганда;

фахрий унвонлар учун пенсияга устама ҳақ ва қўшимча тўловлар белгиланганда;

боқувчисини йўқотганлик пенсиясини олувчига улуш ажратилганда;

илгари тўхтатиб қўйилган пенсияларни тўлаш тикланганда;

пенсионер Ўзбекистон Республикаси доирасида доимий яшаш учун бошқа туман (шаҳар)га кетганда.

Бунда охирги марта 2011 йил 1 октябргача қайта ҳисоблаб чиқилган пенсиялар миқдорлари Ўзбекистон Республикаси Президентининг фармонлари ва қарорларига биноан оширишларни ҳисобга олган ҳолда қайта ҳисоблаб чиқилади.

14. Ўзбекистон Республикасининг қонунчилигига ёки халқаро шартномаларига мувофиқ пенсия олиш ҳуқуқи мавжуд бўлган тақдирда, пенсиялар тайинлаш учун яшайдиган мамлакатида олинган иш ҳақи қабул қилинади.

ИҲЯТКни қўллаш мақсадида хорижий фуқаронинг ва фуқаролиги бўлмаган шахснинг яшаётган мамлакатида тегишли ой учун ҳисоблаб чиқилган ҳар ойлик иш ҳақи кўрсатиб ўтилган иш ҳақи, агар Ўзбекистон Республикасининг халқаро шартномаларида бошқача қоида назарда тутилмаган бўлса, ҳисоблаб чиқилган ойнинг 15-санасидаги Ўзбекистон Республикаси Марказий банки томонидан белгиланган хорижий валютанинг сўмга нисбатан курси бўйича Ўзбекистон Республикаси миллий валютасига ўтказилади.

15. Ўзбекистон Республикаси Президентининг фармонлари ва қарорлари билан иш ҳақи, пенсиялар ва нафақалар миқдорлари оширилган тақдирда, илгари тайинланган барча пенсиялар миқдорлари ушбу фармонлар ва қарорларда назарда тутилган шартларга мувофиқ оширилади (қайта ҳисоб-китоб қилинади).

16. Ўзбекистон Республикасида пенсияни ҳисоблаш базавий миқдорининг белгиланган миқдорлари ушбу Низомга 1-иловада келтирилган.

17. Пенсияни ҳисоблаш учун қабул қилинадиган иш ҳақини ИҲЯТКни қўллаган ҳолда қайта ҳисоблаб чиқишга мисол ушбу Низомга 2-иловада келтирилган.

Пенсияни ҳисоблаш учун қабул қилинадиган амалдаги иш ҳақини иш ҳақининг якка тартибдаги коэффициентларини қўллаган ҳолда қайта ҳисоблаб чиқиш тартиби тўғрисидаги низомга 1-ИЛОВА

Ўзбекистон Республикасида белгиланган пенсияни ҳисоблашнинг базавий миқдорлари

Ўзгартиришлар санаси ва даври Белгиланган пенсияни ҳисоблашнинг базавий миқдори Сўмларда 01.01.1973 йилдан 70,00 01.01.1992 йилдан 350,00 01.03.1992 йилдан (350,00 + 550,00) ÷ 2 = 450,00 01.04.1992 йилдан 550,00 01.07.1992 йилдан 1000,00 01.09.1992 йилдан 1250,00 01.10.1992 йилдан 2000,00 01.01.1993 йилдан 2500,00 01.04.1993 йилдан 3 000,00 01.06.1993 йилдан 7 500,00 01.07.1993 йилдан 11 250,00 01.09.1993 йилдан 13 500,00 01.11.1993 йилдан 16 200,00 Сўм-купонларда 01.12.1993 йилдан 24 300,00 01.01.1994 йилдан 30 000,00 01.03.1994 йилдан 45 000,00 01.06.1994 йилдан 70 000,00 Ўзбекистон Республикасининг миллий валютасида (сўм) 01.07.1994 йилдан 70,00 01.08.1994 йилдан 100,00 01.03.1995 йилдан 150,00 01.09.1995 йилдан 250,00 01.04.1996 йилдан 400,00 01.09.1996 йилдан 550,00 01.12.1996 йилдан 600,00 01.07.1997 йилдан 750,00 01.07.1998 йилдан 1 100,00 01.01.1999 йилдан 1 320,00 01.08.1999 йилдан 1 750,00 01.08.2000 йилдан 2 450,00 01.08.2001 йилдан 3 430,00 01.04.2002 йилдан 3 945,00 01.08.2002 йилдан 4 535,00 01.05.2003 йилдан 5 440,00 01.08.2004 йилдан 6 530,00 01.05.2005 йилдан 7 835,00 01.10.2005 йилдан 9 400,00 01.07.2006 йилдан 10 800,00 01.11.2006 йилдан 12 420,00 01.08.2007 йилдан 15 525,00 01.11.2007 йилдан (15 525,00 + 18 630,00) ÷ 2 = 17 077,50 01.12.2007 йилдан 18 630,00 01.04.2008 йилдан 20 865,00 01.09.2008 йилдан 25 040,00 01.11.2008 йилдан (25 040,00 + 28 040,00) ÷ 2 = 26 540,00 01.12.2008 йилдан 28 040,00 01.08.2009 йилдан 33 645,00 01.12.2009 йилдан 37 680,00 01.08.2010 йилдан 45 215,00 01.12.2010 йилдан 49 735,00 01.08.2011 йилдан 57 200,00 01.12.2011 йилдан 62 920,00 01.08.2012 йилдан 72 355,00 01.12.2012 йилдан 79 590,00 01.08.2013 йилдан (79 590,00 + 91 530,00) ÷ 2 = 85 560,00 01.09.2013 йилдан 91 530,00 01.12.2013 йилдан (91 530,00 + 96 105,00) ÷ 2 = 93 817,50 01.01.2014 йилдан 96 105,00 01.09.2014 йилдан 107 635,00 01.12.2014 йилдан (107 635,00 + 118 400) ÷ 2 = 113 017,50 01.01.2015 йилдан 118 400,00 01.09.2015 йилдан 130 240,00 01.10.2016 йилдан 149 775,00 01.12.2017 йилдан 172 240,00 01.07.2018 йилдан (172 240,00 + 184 300,00) ÷ 2 = 178 270,00 01.08.2018 йилдан 184 300,00 01.11.2018 йилдан 202 730,00 01.08.2019 йилдан 223 000,00 01.02.2020 йилдан 238 610,00 01.09.2020 йилдан 262 470,00 01.09.2021 йилдан 289 000,00 01.05.2022 йилдан 324 000,00 01.04.2023 йилдан 347 000,00

Пенсияни ҳисоблаш учун қабул қилинадиган амалдаги иш ҳақини иш ҳақининг якка тартибдаги коэффициентларини қўллаган ҳолда қайта ҳисоблаб чиқиш тартиби тўғрисидаги низомга 2-ИЛОВА

Пенсияни ҳисоблаш учун қабул қилинадиган иш ҳақини иш ҳақининг якка тартибдаги коэффициентларини қўллаган ҳолда қайта ҳисоблаб чиқишга мисол

1. Эркак киши 2023 йил 12 июнда 60 ёшга тўлгач ёшга доир пенсия тайинлаш учун мурожаат қилди ва унинг охирги ўн йил мобайнида меҳнат фаолиятининг кетма-кет 5 йиллик даври учун 2018 йил апрель — 2023 йил март ойлари танланди.

2. Пенсия тайинланиш санасидан олдинги 12 ой учун ўртача пенсияни ҳисоблашнинг базавий миқдорини аниқлаймиз.

Ўртача пенсияни ҳисоблашнинг базавий миқдори = (324 000 сўм (2022 йил июнь — 2023 йил март ойларидаги пенсияни ҳисоблашнинг базавий миқдори) × 10 + 347 000 сўм (2023 йил апрель — май ойларидаги пенсияни ҳисоблашнинг базавий миқдори) × 2 ÷ 12 = 327 833,33 сўм.

3. Иш ҳақи тўғрисидаги маълумотлар асосида (маълумотнома бўйича) иш ҳақининг якка тартибдаги коэффициентларини ва ҳар бир ой учун ҳисоблаб чиқилган иш ҳақини аниқлаймиз:

Даврлар Пенсияни ҳисоблашнинг базавий миқдори Пенсияни ҳисоблаш учун қўлланиладиган иш ҳақи Иш ҳақининг якка тартибдаги коэффициенти Ўртача пенсияни ҳисоблашнинг базавий миқдори Қайта ҳисоблаб чиқилган иш ҳақи 1 2 3 4 (3 ÷ 2) 5 6 (4 × 5) 2018 йил Апрель 172 240 1 700 000 9,8699 327 833,33 3 235 682,18 Май 172 240 1 700 000 9,8699 327 833,33 3 235 682,18 Июнь 172 240 1 700 000 9,8699 327 833,33 3 235 682,18 Июль 178 270 1 900 000 10,6579 327 833,33 3 494 014,84 Август 184 300 2 000 000 10,8518 327 833,33 3 557 581,73 Сентябрь 184 300 2 200 000 11,9370 327 833,33 3 913 349,46 Октябрь 184 300 2 000 000 10,8518 327 833,33 3 557 581,73 Ноябрь 202 730 2 100 000 10,3586 327 833,33 3 395 594,33 Декабрь 202 730 2 200 000 10,8518 327 833,33 3 557 581,73 Жами: 17 500 000 31 182 750,36 2019 йил Январь 202 730 2 200 000 10,8518 327 833,33 3 557 581,73 Февраль 202 730 2 200 000 10,8518 327 833,33 3 557 581,73 Март 202 730 2 500 000 12,3316 327 833,33 4 042 709,49 Апрель 202 730 2 200 000 10,8518 327 833,33 3 557 581,73 Май 202 730 2 200 000 10,8518 327 833,33 3 557 581,73 Июнь 202 730 2 200 000 10,8518 327 833,33 3 557 581,73 Июль 202 730 2 200 000 10,8518 327 833,33 3 557 581,73 Август 223 000 2 500 000 11,2107 327 833,33 3 675 241,11 Сентябрь 223 000 2 800 000 12,5560 327 833,33 4 116 275,29 Октябрь 223 000 2 500 000 11,2107 327 833,33 3 675 241,11 Ноябрь 223 000 2 500 000 11,2107 327 833,33 3 675 241,11 Декабрь 223 000 2 800 000 12,5560 327 833,33 4 116 275,29 Жами: 28 800 000 44 646 473,78 2020 йил Январь 223 000 2 500 000 11,2107 327 833,33 3 675 241,11 Февраль 238 610 2 700 000 11,3155 327 833,33 3 709 598,04 Март 238 610 3 100 000 12,9919 327 833,33 4 259 175,24 Апрель 238 610 2 700 000 11,3155 327 833,33 3 709 598,04 Май 238 610 2 700 000 11,3155 327 833,33 3 709 598,04 Июнь 238 610 2 700 000 11,3155 327 833,33 3 709 598,04 Июль 238 610 2 700 000 11,3155 327 833,33 3 709 598,04 Август 238 610 2 700 000 11,3155 327 833,33 3 709 598,04 Сентябрь 262 470 3 400 000 12,9538 327 833,33 4 246 687,39 Октябрь 262 470 3 100 000 11,8108 327 833,33 3 871 973,89 Ноябрь 262 470 3 100 000 11,8108 327 833,33 3 871 973,89 Декабрь 262 470 3 400 000 12,9538 327 833,33 4 246 687,39 Жами: 34 800 000 46 429 309,15 2021 йил Январь 262 470 3 100 000 11,8108 327 833,33 3 871 973,89 Февраль 262 470 3 100 000 11,8108 327 833,33 3 871 973,89 Март 262 470 3 400 000 12,9538 327 833,33 4 246 687,39 Апрель 262 470 3 100 000 11,8108 327 833,33 3 871 973,89 Май 262 470 3 100 000 11,8108 327 833,33 3 871 973,89 Июнь 262 470 3 100 000 11,8108 327 833,33 3 871 973,89 Июль 262 470 3 100 000 11,8108 327 833,33 3 871 973,89 Август 262 470 3 100 000 11,8108 327 833,33 3 871 973,89 Сентябрь 289 000 3 900 000 13,4948 327 833,33 4 424 045,22 Октябрь 289 000 3 500 000 12,1107 327 833,33 3 970 291,10 Ноябрь 289 000 3 500 000 12,1107 327 833,33 3 970 291,10 Декабрь 289 000 3 900 000 13,4948 327 833,33 4 424 045,22 Жами: 39 900 000 48 139 177,80 2022 йил Январь 289 000 3 500 000 12,1107 327 833,33 3 970 291,10 Февраль 289 000 3 500 000 12,1107 327 833,33 3 970 291,10 Март 289 000 3 900 000 13,4948 327 833,33 4 424 045,22 Апрель 289 000 3 500 000 12,1107 327 833,33 3 970 291,10 Май 324 000 3 900 000 12,0370 327 833,33 3 946 129,73 Июнь 324 000 3 900 000 12,0370 327 833,33 3 946 129,73 Июль 324 000 3 900 000 12,0370 327 833,33 3 946 129,73 Август 324 000 3 900 000 12,0370 327 833,33 3 946 129,73 Сентябрь 324 000 4 400 000 13,5802 327 833,33 4 452 042,18 Октябрь 324 000 3 900 000 12,0370 327 833,33 3 946 129,73 Ноябрь 324 000 3 900 000 12,0370 327 833,33 3 946 129,73 Декабрь 324 000 4 400 000 13,5802 327 833,33 4 452 042,18 Жами 46 600 000 48 915 781,26 2023 йил Январь 324 000 4 400 000 13,5802 327 833,33 4 452 042,18 Февраль 324 000 3 900 000 12,0370 327 833,33 3 946 129,73 Март 324 000 4 400 000 13,5802 327 833,33 4 452 042,18 Жами 12 700 000 12 850 214,09 Ҳаммаси 180 300 000 232 163 706,44

4. Пенсияни ҳисоблаш учун қабул қилинадиган ўртача ойлик иш ҳақини ҳисоблаб чиқамиз:

ўртача ойлик иш ҳақи = 232 163 706,44 сўм ÷ 60 = 3 869 395,10 сўм».

Вазирлар Маҳкамасининг 2023 йил 19 сентябрдаги 481-сон қарорига 2-ИЛОВА

Ўзбекистон Республикаси Ҳукуматининг ўз кучини йўқотган деб эътироф этилаётган айрим қарорлари

1. Вазирлар Маҳкамасининг «Чўпонлар кўп йиллик хизмати учун пенсия олиш ҳуқуқига эга бўлган жумҳуриятдаги сувсиз чўл ноҳияларининг ва сувсиз чўл ноҳиялари ҳудудида жойлашган қишлоқ хўжалиги корхоналарининг рўйхатини тасдиқлаш тўғрисида» 1991 йил 9 августдаги 215-сон қарори .

2. Вазирлар Маҳкамасининг «Давлат пенсияларини тайинлаш ва тўлаш тартибини янада такомиллаштиришга йўналтирилган норматив-ҳуқуқий ҳужжатларни тасдиқлаш тўғрисида» 2011 йил 8 сентябрдаги 252-сон қарори .

3. Вазирлар Маҳкамасининг «Ўзбекистон Республикаси Ҳукуматининг айрим қарорларига ўзгартиришлар киритиш тўғрисида (Ўзбекистон Республикасининг «Норматив-ҳуқуқий ҳужжатлар тўғрисида» 2021 йил 20 апрелдаги ЎРҚ-682-сон Қонуни)» 2022 йил 4 апрелдаги 153-сон қарорига илованинг 269-банди .

4. Вазирлар Маҳкамасининг «Идоравий ҳарбийлаштирилган қўриқлаш ҳамда идоравий қоровуллик бўлинмалари фаолиятини ташкил этиш чора-тадбирлари тўғрисида» 2022 йил 1 ноябрдаги 630-сон қарорга 5-илованинг 3-банди .

Ўзбекистон Республикасининг Бош вазири А. АРИПОВ

Тошкент ш.,

2023 йил 19 сентябрь,

481-сон

(Қонунчилик маълумотлари миллий базаси, 20.09.2023 й., 09/23/481/0716-сон)

lex.uz

Oʻzbekiston Respublikasi Vazirlar Mahkamasining

qarori

ROʻYXATI

Vazirlar Mahkamasining “Davlat pensiyalarini tayinlash va toʻlash tartibi toʻgʻrisidagi nizomni tasdiqlash haqida” 2022-yil 13-oktabrdagi 592-son qaroriga fuqarolarning pensiya taʼminotiga oid milliy qonunchilik hujjatlarini tizimlashtirish, sohaga zamonaviy axborot texnologiyalarini yanada keng joriy etishga qaratilgan oʻzgartirish va qoʻshimchalar kiritish, shuningdek, Hukumatning ayrim qarorlarini oʻz kuchini yoʻqotgan deb hisoblash toʻgʻrisida

Soʻnggi yillarda mamlakatimizda fuqarolarni ijtimoiy himoya qilish siyosatini yanada kuchaytirish hamda moddiy qoʻllab-quvvatlashga qaratilgan izchil islohotlar amalga oshirilmoqda.

Shu bilan birga, ushbu yoʻnalishdagi amaliy ishlarning huquqiy asosini tashkil etuvchi normativ-huquqiy hujjatlarni tizimlashtirish va bir-birini takrorlovchi normalarni bartaraf etish zarurati yuzaga kelmoqda.

Milliy qonunchilik bazasining tizimliligini taʼminlash, undagi ortiqcha va oʻz huquqiy ahamiyatini yoʻqotgan normativ-huquqiy hujjatlarni bekor qilish, sohaga zamonaviy axborot texnologiyalarini yanada keng joriy etish orqali davlat xizmatlarini koʻrsatish sifatini yangi bosqichlarga olib chiqish hamda Oʻzbekiston Respublikasi Prezidentining “2022 — 2026-yillarga moʻljallangan Yangi Oʻzbekistonning taraqqiyot strategiyasi toʻgʻrisida” 2022-yil 28-yanvardagi PF-60-son Farmoniga asosan Vazirlar Mahkamasi qaror qiladi:

1. Vazirlar Mahkamasining “Davlat pensiyalarini tayinlash va toʻlash tartibi toʻgʻrisidagi nizomni tasdiqlash haqida” 2022-yil 13-oktabrdagi 592-son qaroriga 1-ilovaga muvofiq quyidagilarni nazarda tutuvchi oʻzgartirish va qoʻshimchalar kiritilsin:

pensiyani Davlat xizmatlari markazi yoki Yagona interaktiv davlat xizmatlari portaliga murojaat qilish orqali vaqtincha toʻxtatib turish tartibi;

100 yoshga toʻlgan fuqarolarga axborot tizimlaridan olingan maʼlumotlar asosida qoʻshimcha hujjatlar talab etmagan holda “proaktiv” shaklda qoʻshimcha toʻlovni tayinlash va toʻlash tartibi;

ish haqining yakka tartibdagi koeffitsiyentlarini qoʻllagan holda pensiyani hisoblash uchun qabul qilinadigan ish haqini qayta hisoblab chiqish va yakka tartibdagi koeffitsiyentni aniqlash tartibi;

pensiyaga oid hujjatlar yigʻmajildlarini yuritish, rasmiylashtirish va saqlash tartibi;

pensiyani tayinlash, qayta hisoblash, pensiya turini oʻzgartirish, pensiyani tiklash, pensiyadan ulush ajratish tartibi.

2. Oʻzbekiston Respublikasi Hukumatining ayrim qarorlari 2-ilovaga muvofiq oʻz kuchini yoʻqotgan deb hisoblansin.

3. Oʻzbekiston Respublikasi Iqtisodiyot va moliya vazirligi manfaatdor vazirlik va idoralar bilan birgalikda oʻzlari qabul qilgan normativ-huquqiy hujjatlarni ikki oy muddatda ushbu qarorga muvofiqlashtirsin.

4. Mazkur qarorning bajarilishini nazorat qilish Oʻzbekiston Respublikasi Bosh vaziri oʻrinbosari — iqtisodiyot va moliya vaziri J.A. Qoʻchqorov zimmasiga yuklansin.

Vazirlar Mahkamasining 2023-yil 19-sentabrdagi 481-son qaroriga 1-ILOVA

Vazirlar Mahkamasining “Davlat pensiyalarini tayinlash va toʻlash tartibi toʻgʻrisidagi nizomni tasdiqlash haqida” 2022-yil 13-oktabrdagi 592-son qaroriga kiritilayotgan oʻzgartirish va qoʻshimchalar

1. Quyidagi mazmundagi 2 1 -band bilan toʻldirilsin:

“2 1 . Quyidagilarni nazarda tutuvchi Pensiyani hisoblash uchun qabul qilinadigan ish haqini ish haqining yakka tartibdagi koeffitsiyentlarini qoʻllagan holda qayta hisoblab chiqish tartibi toʻgʻrisidagi nizom 1 1 -ilovaga muvofiq tasdiqlansin:

ish haqining yakka tartibdagi koeffitsiyentlarini qoʻllagan holda pensiyani hisoblash uchun qabul qilinadigan ish haqini qayta hisoblab chiqish tartibi;

ish haqining yakka tartibdagi koeffitsiyenti formulasi.”.

2. 1-ilovada :

1) 2-bandning sakkizinchi xatboshisidagi , 7-ilovadagi , 9 — 11-ilovalardagi , 20-21-ilovalardagi “Moliya vazirligi” soʻzlari “Iqtisodiyot va moliya vazirligi” soʻzlari bilan almashtirilsin;

2) 5-band quyidagi tahrirda bayon etilsin:

“5. Tashkilot maʼmuriyati pensiya olish huquqiga ega boʻladigan xodimlarga pensiya tayinlash uchun hujjatlarni oldindan tayyorlashi va zarurat boʻlganda yetishmayotgan hujjatlarni tashkilotlardan soʻrab olish choralarini koʻrishi lozim.

Tashkilot maʼmuriyati toʻplangan barcha hujjatlar asosida pensiya tayinlash uchun taqdimnomani rasmiylashtiradi va Yagona milliy mehnat tizimi idoralararo dasturiy-apparat kompleksi (keyingi oʻrinlarda — “YAMMT” IDAK) orqali pensioner yashash joyi boʻyicha Pensiya jamgʻarmasi boʻlimiga yuboradi”;

3) 6-band beshinchi xatboshisining ikkinchi jumlasi quyidagi tahrirda bayon etilsin:

“Pensiya soʻrab murojaat qilgan xodim maʼmuriyat qaroridan norozi boʻlsa, u pensiya tayinlash toʻgʻrisidagi arizani yashash joyidagi Pensiya jamgʻarmasi boʻlimiga ushbu Nizomga 22-ilovaga muvofiq shaklda ariza beradi”;

4) 11-bandning yettinchi xatboshisi quyidagi mazmundagi ikkinchi jumla bilan toʻldirilsin:

“Bundan “YAMMT” IDAKda mavjud boʻlib, ushbu bandning beshinchi va oltinchi xatboshilarida keltirilgan axborot tizimlarida fuqaroning 2005-yildan keyingi davrlar uchun ish staji va ish haqiga oid maʼlumotlar boʻlmagan holatlar mustasno”;

5) 17-bandda :

uchinchi xatboshi quyidagi tahrirda bayon etilsin:

“Qonuniy vakil ariza bilan birga pasport yoki identifikatsiyalovchi ID-kartani taqdim etadi.”;

quyidagi mazmundagi toʻrtinchi xatboshi bilan toʻldirilsin:

“Qonuniy vakil shaxsning vasiysi yoki homiysi ekanligi holati Pensiya jamgʻarmasi boʻlimi tomonidan Maktabgacha va maktab taʼlimi vazirligining “Bolalarni vasiylik, homiylik va farzandlikka olish” axborot tizimiga yuborilgan elektron soʻroviga asosan olingan maʼlumot asosida aniqlanadi”;

6) 23-bandda :

quyidagi mazmundagi birinchi xatboshi bilan toʻldirilsin:

“Oʻzbekiston Respublikasi fuqarosining shaxsini, yoshini, jinsini, yashash joyini tasdiqlaydigan maʼlumot sifatida “Elektron hukumat” tizimi idoralararo integratsiyalashuv platformasidan olingan maʼlumotlar qabul qilinadi.”;

birinchi va ikkinchi xatboshilar tegishli ravishda ikkinchi va uchinchi xatboshilar deb hisoblansin;

7) 24-band quyidagi mazmundagi ikkinchi xatboshi bilan toʻldirilsin:

“Ishchi va xizmatchilarning harbiy harakatlar ketayotgan mamlakatlarga xizmat safariga yuborilganligi xizmat safariga yuborilgan xodimning mehnat daftarchasidagi (elektron mehnat daftarchasi) qaydlar hamda tashkilot yoki arxiv idoralaridan berilgan maʼlumotnomalar asosida aniqlanadi”;

8) 54-bandning toʻrtinchi xatboshisi quyidagi mazmundagi ikkinchi jumla bilan toʻldirilsin:

“Bundan “YAMMT” IDAKda mavjud boʻlib, ushbu Nizomning 11-bandi beshinchi va oltinchi xatboshilarida keltirilgan axborot tizimlarida boʻlmagan, fuqaroning 2005-yildan keyingi davrlarga oid ish staji va ish haqiga oid maʼlumotlar kelib tushgan holatlar mustasno”;

9) 61-bandning beshinchi xatboshisidagi “axborot tizimiga yuklanadi” soʻzlari “axborot tizimida roʻyxatga olinadi hamda axborot tizimiga yuklanadi” soʻzlari bilan almashtirilsin;

10) 77-band quyidagi tahrirda bayon etilsin:

“77. Ish haqi hisoblangan ish haqi summasidan olinadi.

Ish haqini guvohlar koʻrsatmasi asosida aniqlashga yoʻl qoʻyilmaydi. Shtat jadvalidan koʻchirmalar va jamoat tashkilotlarining aʼzolik biletlari haqiqiy ish haqini tasdiqlaydigan hujjat oʻrnini bosa olmaydi.

Arxiv maʼlumotlarini taqdim etmasdan ish stajini aniqlash:

2005 — 2016-yillar davri uchun — jamgʻarib boriladigan pensiya tizimiga majburiy badallar toʻgʻrisidagi maʼlumotlardan;

2016 — 2018-yillar davri uchun — fuqarolarning Pensiya jamgʻarmasiga oʻtkazilgan sugʻurta badallarini yakka tartibda hisobga olishning markazlashtirilgan elektron reyestri maʼlumotlaridan;

2019-yil uchun — fuqarolarning ish haqining yakka tartibdagi hisobini yuritishning markazlashtirilgan elektron reyestri maʼlumotlaridan;

2020-yil 1-yanvardan keyingi davr uchun — “YAMMT” IDAKda mavjud maʼlumotlardan kelib chiqib amalga oshiriladi.

Arxiv maʼlumotlarini taqdim etmasdan ish haqini aniqlashda:

2005 — 2016-yillar davri uchun — jamgʻarib boriladigan pensiya tizimiga majburiy badallar toʻgʻrisidagi maʼlumotlardan;

2016 — 2018-yillar davri uchun — fuqarolarning Pensiya jamgʻarmasiga oʻtkazilgan sugʻurta badallarini yakka tartibda hisobga olishning markazlashtirilgan elektron reyestri maʼlumotlaridan;

2019-yil 1-yanvardan keyingi davr uchun — fuqarolarning ish haqining yakka tartibdagi hisobini yuritishning markazlashtirilgan elektron reyestri maʼlumotlaridan foydalaniladi.

Ushbu bandning toʻrtinchi — yettinchi va toʻqqizinchi — oʻn birinchi xatboshilarida koʻrsatilgan davrlar uchun arxiv maʼlumotlaridan faqat tizimlarda zarur maʼlumotlar qisman mavjud boʻlganida yoki noaniq maʼlumotlar mavjud boʻlganida Pensiya jamgʻarmasi boʻlimining soʻrovi yoki fuqaroning murojaati asosida foydalaniladi.

Ish haqi toʻgʻrisidagi maʼlumotlar qisman mavjud boʻlmagan hollarda mavjud boʻlmagan davrlar uchun ish haqini aniqlash uchun mintaqaviy koeffitsiyent hisobga olinmasdan, qonunchilikda tegishli davrlar uchun belgilangan pensiyani hisoblashning bazaviy miqdorlari qabul qilinadi.

Pensiya tayinlash uchun berilgan hujjatlarda ishonchsiz maʼlumotlar yoki ish haqi toʻgʻrisidagi maʼlumotlarni buzadigan tuzatishlar aniqlanganda, Pensiya jamgʻarmasi boʻlimi pensiya tayinlashgacha ularni tekshirishi yoki qoʻshimcha maʼlumotlar taqdim etish yoki ish haqi toʻgʻrisida berilgan maʼlumotnomalarga tushuntirishlar berish toʻgʻrisida yozma soʻrov yuborishi shart”;

11) 105-bandda :

birinchi xatboshi “100 foizi miqdorida” soʻzlaridan keyin “va Oʻzbekiston Respublikasi Prezidentining “Aholini ijtimoiy qoʻllab-quvvatlash tizimini yanada takomillashtirishga qaratilgan qoʻshimcha chora-tadbirlar toʻgʻrisida” 2021-yil 4-iyundagi PF-6241-son Farmoniga muvofiq belgilangan yoshga doir eng kam pensiya miqdorida va undan kam pensiya oluvchi shaxslarga hamda boquvchisini yoʻqotganlik pensiyasi oluvchi vafot etgan boquvchining har bir oila aʼzosi uchun pensiyani hisoblashning bazaviy miqdorining 20 foizi miqdorida” soʻzlari bilan toʻldirilsin;

quyidagi mazmundagi toʻrtinchi — toʻqqizinchi xatboshilar bilan toʻldirilsin:

“100 yoshga toʻlgan va undan oshgan pensiya yoki nafaqa oluvchilarga qoʻshimcha toʻlov Oʻzbekiston Respublikasi fuqarolari, Oʻzbekiston Respublikasida doimiy yashab turgan chet el fuqarolari va fuqaroligi boʻlmagan shaxslarga toʻlanayotgan pensiya yoki nafaqasiga qoʻshib belgilanadi.

Qoʻshimcha toʻlov 2015-yilning 1-mayiga qadar 100 yoshga toʻlgan va undan oshgan fuqarolarning pensiyasiga 2015-yilning may oyidan boshlab;

2022-yilning 1-martiga qadar 100 yoshga toʻlgan va undan oshgan fuqarolarning nafaqasiga 2022-yilning mart oyidan boshlab hamda 2022-yilning 1-martidan keyin nafaqa oluvchi 100 yoshga toʻlgan oydan keyingi oyning 1-sanasidan boshlab har oyda pensiya yoki nafaqa oluvchining murojaatisiz axborot tizimidagi maʼlumotlar asosida “proaktiv” shaklda Pensiya jamgʻarmasi boʻlimi tomonidan tayinlanadi.

Belgilangan pensiyani hisoblashning bazaviy miqdori oʻzgarganda, qoʻshimcha toʻlov pensiyani hisoblashning bazaviy miqdoriga mutanosib ravishda oʻzgartiriladi.

Qoʻshimcha toʻlovni toʻlash fuqaroga toʻlanayotgan pensiya yoki nafaqa toʻlash toʻxtatilganda yoki toʻxtatib turilganda ushbu Nizomda belgilangan qoidalar asosida toʻxtatiladi yoki toʻxtatib turiladi.

Fuqaro tomonidan oʻz vaqtida talab qilib olinmagan qoʻshimcha toʻlovning hisoblangan summasi oʻtgan vaqt uchun Oʻzbekiston Respublikasi Prezidentining hujjatlariga muvofiq pensiyani hisoblashning bazaviy miqdorlari oshirilishi hisobga olingan holda bir yoʻla Qonunning 59-moddasi talablari asosida toʻlanadi”;

12) 106-bandning ikkinchi xatboshisi quyidagi mazmundagi ikkinchi jumla bilan toʻldirilsin:

“Bunda Oʻzbekiston Respublikasidan doimiy yashash uchun ketgan fuqaroga yoshga doir pensiya, unga ilgari yoshga doir pensiya tayinlangandan keyingi orttirilgan ish stajlari inobatga olinmasdan hisoblanadi”;

13) 110-bandning toʻrtinchi xatboshisi chiqarib tashlansin;

14) 112-bandda :

quyidagi mazmundagi toʻrtinchi xatboshi bilan toʻldirilsin:

“Vafot etgan boquvchining farzandlari, aka-ukalari, opa-singillari va nabiralari boquvchisini yoʻqotganlik pensiyasini 18 yoshga toʻlguniga qadar olish huquqiga ega”;

toʻrtinchi va oʻninchi xatboshilar tegishli ravishda beshinchi va oʻn birinchi xatboshilar deb hisoblansin;

15) 119-band quyidagi tahrirda bayon etilsin:

“119. Pensiya jamgʻarmasi boʻlimining ish yurituvchisi pensiya yoki nafaqa oluvchining soʻroviga asosan axborot tizimidagi maʼlumotlar asosida ushbu Nizomning 23-ilovasiga muvofiq shaklda pensiya guvohnomasini rasmiylashtiradi. Bunda guvohnomani rasmiylashtirish uchun pensiya yoki nafaqa oluvchining tegishli fotosurati axborot tizimi orqali ish yurituvchi tomonidan chop etiladi.

Pensiya guvohnomasi blanki qatʼiy hisobda turuvchi rasmiy hujjat hisoblanadi va Pensiya jamgʻarmasi boʻlimi boshligʻi tomonidan tayinlangan masʼul xodimda saqlanadi.

Pensiya guvohnomasi berilishining hisobi axborot tizimi orqali ish yurituvchi tomonidan yuritiladi.

Ish yurituvchi lavozimi mavjud boʻlmagan Pensiya jamgʻarmasi boʻlimlarida ushbu vazifalar Fuqarolarga xizmat koʻrsatish shuʼbasi (keyingi oʻrinlarda — shuʼba) mutaxassisi tomonidan amalga oshiriladi”;

16) 125-band quyidagi tahrirda bayon etilsin:

“125. Pensioner pensiya miqdorini qayta hisoblab chiqish uchun asos paydo boʻlgan taqdirda pensiya miqdorini qayta hisoblab chiqish toʻgʻrisida Pensiya jamgʻarmasi boʻlimiga ariza bilan murojaat qilish huquqiga ega.

Shuʼba mudiri arizani ilova qilingan hujjatlar bilan birgalikda boʻlim boshligʻiga koʻrib chiqish va tegishli koʻrsatma (rezolyutsiya) berish uchun axborot tizimi orqali yuboradi.

Pensiya jamgʻarmasi boʻlimi boshligʻi ariza va boshqa hujjatlar bilan tanishib chiqib, axborot tizimi orqali koʻrsatma (rezolyutsiya) berganidan soʻng axborot tizimida pensiya yoki nafaqani qayta hisoblash toʻgʻrisida ariza avtomatik tarzda roʻyxatdan oʻtadi va shuʼba inspektoriga ijro uchun yuboriladi.

Shuʼba mudiri pensiya oluvchi arizasining tegishli qismini qirqib olgan holda ariza qabul qilinganligi toʻgʻrisida tilxat beradi, bunda tilxat nusxasi taqdim etilgan hujjatlar bilan birgalikda Pensiya jamgʻarmasi boʻlimida saqlanadi.

Ariza kerakli hujjatlar bilan birga qayd etilganidan soʻng, shuʼba inspektori pensiyaning yangi hisob-kitobini (qayta hisoblashni) amalga oshiradi va komissiyaga qaror qabul qilish uchun taqdim qiladi.

Shuʼba mudiri lavozimi mavjud boʻlmagan Pensiya jamgʻarmasi boʻlimlarida ushbu vazifalar shuʼba mutaxassisi tomonidan amalga oshiriladi”;

17) 133-bandning toʻrtinchi xatboshisi “oʻquvchi yoki talaba ekanligi” soʻzlaridan keyin “, oʻquvchi yoki talabalar safidan, shuningdek, akademik taʼtilga chiqarilganligi” soʻzlari bilan toʻldirilsin;

18) 144-band “Pensiya, nafaqa va boshqa toʻlovlarni tayinlash (qayta hisoblash) va toʻlovlarni tashkil qilish shuʼbasi inspektori” soʻzlari “Shuʼba mutaxassisi” soʻzlari bilan almashtirilsin;

19) 146-bandning uchinchi xatboshisi quyidagi tahrirda bayon etilsin:

“Bunda pensioner vafot etgan oyda, jumladan pensiya, nafaqa va boshqa toʻlovlar toʻlanishi kerak boʻlgan oyning birinchi sanasi uzoq muddatli dam olish yoki bayram kunlariga toʻgʻri kelishi sababli kelgusi oy uchun muddatidan avval uning bank plastik kartasiga kirim qilingan mablagʻlar Pensiya jamgʻarmasiga qaytarilmaydi”;

20) 153-bandda :

birinchi xatboshi “roʻyxatga olingan boʻlsa, pensiya” soʻzlaridan keyin “yoki 100 yoshga toʻlgan va undan oshgan pensiya yoki nafaqa oluvchilarga qoʻshimcha toʻlov” soʻzlari bilan toʻldirilsin;

ikkinchi xatboshidagi “, biroq oʻn ikki oydan ortiq boʻlmagan paytdan boshlab” soʻzlari “boshlab Qonunning 59-moddasida belgilangan muddat asosida” soʻzlari bilan almashtirilsin;

21) 155-band quyidagi tahrirda bayon etilsin:

“155. Boquvchisini yoʻqotganlik pensiyasi vafot etgan boquvchining oila aʼzosiga 18 yoshga toʻlguniga qadar tayinlanadi va toʻlanadi.

Boquvchisini yoʻqotganlik pensiyasi va qoʻshimcha toʻlov taʼlim tashkilotining oʻquvchisi va talabalariga oʻqishning butun davri davomida, biroq 23 yoshga toʻlguniga qadar tayinlanadi va toʻlanadi.

Vafot etgan boquvchining umumiy oʻrta taʼlim tashkilotining soʻnggi sinfida oʻquvchi sifatida taʼlim olayotgan 18 yoshdan katta yoshdagi oila aʼzosiga boquvchisini yoʻqotganlik pensiyasi joriy oʻquv yilining 1-iyuliga qadar toʻlanadi.

Vafot etgan boquvchining taʼlim tashkilotiga oʻquvchi yoki talaba sifatida qabul qilingan 18 yoshdan katta yoshdagi oila aʼzosiga boquvchisini yoʻqotganlik pensiyasi u oʻquvchi yoki talabalar safiga qabul qilingan oydan keyingi oyning birinchi sanasidan boshlab toʻlanadi.

Vafot etgan boquvchining taʼlim tashkilotining oʻquvchisi yoki talabasi hisoblangan 18 yoshdan katta yoshdagi vafot etganning oila aʼzosiga boquvchisini yoʻqotganlik pensiyasi soʻnggi oʻquv yilining 1-avgustiga, biroq vafot etganning oila aʼzosi 23 yoshga toʻlguniga qadar toʻlanadi.

Vafot etgan boquvchining 18 — 23 yoshdagi oila aʼzosi Oʻzbekiston Respublikasi hududidagi taʼlim tashkilotining oʻquvchisi yoki talabasi ekanligi Pensiya jamgʻarmasi boʻlimi tomonidan mustaqil ravishda Oʻzbekiston Respublikasi Oliy taʼlim, fan va innovatsiyalar vazirligining axborot tizimidan olingan elektron soʻrov orqali aniqlanadi. Bunda boquvchisini yoʻqotganlik pensiyasining toʻlovi Oʻzbekiston Respublikasi Oliy taʼlim, fan va innovatsiyalar vazirligining axborot tizimidan olingan maʼlumotlar asosida aniqlanadi.

Boquvchisini yoʻqotganlik pensiyasi oluvchi oila aʼzosiga akademik taʼtilga chiqqan davr uchun toʻlanmasdan toʻxtatib turiladi. Bunda pensiya toʻlovi akademik taʼtil tugagan oydan keyingi oyning birinchi sanasidan boshlab tiklanadi.

Boquvchisini yoʻqotganlik pensiyasi vafot etgan boquvchining 18 yoshdan katta yoshdagi oila aʼzosi taʼlim tashkilotidan oʻquvchi yoki talabalar safidan chiqarilgan oyning birinchi sanasidan boshlab toʻxtatiladi.

Bunda, akademik taʼtil va talabalar safidan chiqarilganligi toʻgʻrisida maʼlumotlar tegishli taʼlim tashkiloti tomonidan axborot tizimi orqali elektron shaklda, elektron shaklda taqdim etish imkoniyati mavjud boʻlmaganda boquvchisini yoʻqotganlik pensiyasi oluvchi shaxs tomonidan Pensiya jamgʻarmasi xabardor qilinadi”;

22) 156-bandning birinchi xatboshisidagi va 157-bandning uchinchi xatboshisidagi “oldingi oʻn ikki oydan oshmagan davr uchun” soʻzlari “Qonunning 59-moddasida belgilangan muddat asosida” soʻzlari bilan almashtirilsin;

23) 159-bandning oltinchi xatboshisi quyidagi tahrirda bayon etilsin:

“pensiyani toʻlashni toʻxtatib turish toʻgʻrisida pensioner ariza yoki soʻrovnoma orqali murojaat qilganida;”;

24) quyidagi mazmundagi 159 1 va 159 2 -bandlar bilan toʻldirilsin:

“159 1 . Pensioner pensiya toʻlashni toʻxtatib turishni soʻrab Pensiya jamgʻarmasi boʻlimiga yoki Davlat xizmatlari markaziga bevosita oʻzi kelib yoxud Oʻzbekiston Respublikasi Yagona interaktiv davlat xizmatlari portalida (keyingi oʻrinlarda — YIDXP) roʻyxatdan oʻtgan holda murojaat qilish huquqiga ega.

Pensiya toʻlashni toʻxtatib turish ushbu Nizomga 25-ilovaga muvofiq sxema boʻyicha amalga oshiriladi.

Pensioner pensiya toʻlashni toʻxtatib turishni soʻrab Pensiya jamgʻarmasi boʻlimiga bevosita oʻzi kelib, ushbu Nizomga 26-ilovaga muvofiq shakldagi ariza bilan murojaat qilganida, ariza Pensiya jamgʻarmasi boʻlimi shuʼba mudiri tomonidan qabul qilinadi va axborot tizimida ariza rasmiylashtiradi hamda arizada koʻrsatilgan sanadan boshlab pensiyani toʻlash toʻxtatib turiladi.

Pensioner Davlat xizmatlari markaziga bevosita oʻzi kelganida Davlat xizmatlari markazi xodimi pensionerning nomidan, pensioner YIDXP orqali murojaat etgan taqdirda, mustaqil ravishda ushbu Nizomga 27-ilovaga muvofiq shakldagi soʻrovnomani elektron tarzda toʻldiradi.

Soʻrovnomaga zarur maʼlumotlar kiritilgandan soʻng, murojaatchi maʼlumotlarning toʻgʻriligini tekshiradi va imzolarni identifikatsiya qilishning zamonaviy vositalari (daktiloskopiya, elektron imzo, Mobil-ID va boshqalar) bilan tasdiqlaydi.

Shuʼba mudiri lavozimi mavjud boʻlmagan Pensiya jamgʻarmasi boʻlimlarida ushbu vazifalar shuʼba mutaxassisi tomonidan amalga oshiriladi.

159 2 . Pensioner tomonidan soʻrovnomani tasdiqlashning rad etilishi davlat xizmatlari koʻrsatishni rad etish uchun asos hisoblanadi.

Agar soʻrovnomada pensionerning notoʻgʻri maʼlumotlari koʻrsatilgan boʻlsa, ushbu kamchiliklarni bartaraf etish uchun pensionerga besh kun muddat beriladi hamda davlat xizmati koʻrsatilishi muddatining oʻtishi kamchiliklarni bartaraf etish vaqtida toʻxtatib turiladi.

Belgilangan muddatda kamchiliklar bartaraf etilmaganligi davlat xizmati koʻrsatishni rad etish uchun asos hisoblanadi.

Davlat xizmatlari koʻrsatishni boshqa asoslar boʻyicha rad etish taqiqlanadi.

Pensioner davlat xizmatlaridan foydalanishni uni koʻrsatishning har qanday bosqichida rad etish huquqiga ega. Pensioner davlat xizmatidan foydalanishni rad etganda, uning soʻrovnomasi koʻrib chiqilmasdan qoldiriladi.

Pensioner davlat xizmatlari markaziga bevosita oʻzi kelib murojaat etgan taqdirda, uning soʻrovnomasi davlat xizmatlari markazi xodimi tomonidan toʻldirilib, murojaat qiluvchi tomonidan tasdiqlangandan soʻng 5 daqiqa ichida, YIDXP orqali murojaat qilinganda avtomatik tarzda Pensiya jamgʻarmasining axborot tizimiga elektron shaklda yuboriladi.

Pensiya jamgʻarmasi axborot tizimi pensionerning pensiya toʻlovini toʻxtatib turish haqidagi soʻrovnomasi kelib tushgan vaqtning oʻzida pensiya toʻlovini axborot tizimida avtomatik tarzda toʻxtatadi va shu vaqtning oʻzida bu haqdagi maʼlumotni tegishli davlat xizmatlari markaziga yuboradi.

Davlat xizmatlari markazi Pensiya jamgʻarmasi boʻlimidan maʼlumotlarni olganidan soʻng 5 daqiqa ichida pensiyani toʻlash toʻxtatilganligi toʻgʻrisida pensionerni xabardor qiladi.

Pensiya toʻlashni toʻxtatib turish uchun YIDXP orqali murojaat qilinganda, Pensiya jamgʻarmasi boʻlimi tomonidan pensionerning mobil telefon raqamiga pensiya toʻlovi toʻxtatilganligi toʻgʻrisida SMS-xabar yuboriladi.

Pensiya toʻlashni toʻxtatib turish yuzasidan davlat xizmati koʻrsatilganligi uchun yigʻim undirilmaydi”;

25) 162-bandning birinchi va ikkinchi xatboshilari “olinmay qolgan pensiya” soʻzlaridan keyin “yoki 100 yoshga toʻlgan va undan oshgan pensiya yoki nafaqa oluvchilarga qoʻshimcha toʻlov” soʻzlari bilan toʻldirilsin;

26) 163-band quyidagi tahrirda bayon etilsin:

“163. Doimiy yashash uchun Oʻzbekiston Respublikasi tashqarisiga ketishgacha tayinlangan pensiya yoki 100 yoshga toʻlgan va undan oshgan pensiya yoki nafaqa oluvchilarga qoʻshimcha toʻlov (Oʻzbekiston Respublikasi pensiya taʼminoti toʻgʻrisida xalqaro shartnomalar tuzgan davlatlar bundan mustasno) Pensiya jamgʻarmasi boʻlimiga ketish toʻgʻrisida ariza berilgan kundagi pensiya yoki qoʻshimcha toʻlov miqdori hisob-kitobidan kelib chiqib, Oʻzbekiston Respublikasi tashqarisiga joʻnab ketishdan 6 oy avval Oʻzbekiston Respublikasi milliy valyutasida toʻlanadi.

Pensiya yoki qoʻshimcha toʻlov toʻlov toʻlanadigan olti oylik davr Oʻzbekiston Respublikasi tashqarisiga doimiy yashash uchun ketishdan avvalgi olti oy uchun pensiya yoki qoʻshimcha toʻlovni toʻlash uchun arizada koʻrsatilgan sanadan boshlab hisoblab chiqiladi, bunda ariza berilgan oyda hisoblangan (toʻlangan) pensiya yoki qoʻshimcha toʻlov puli hisobga olinadi.

Oʻzbekiston Respublikasi bilan pensiya taʼminoti toʻgʻrisida xalqaro shartnomalar tuzgan davlatlarga, doimiy yashash uchun ketayotgan fuqarolarga tayinlangan pensiya yoki qoʻshimcha toʻlovlar turar joyidan roʻyxatdan chiqqan oyning oxirigacha toʻliq miqdorda toʻlanadi”;

27) 175-bandda :

birinchi va toʻrtinchi xatboshilardagi “pensiya, nafaqa va boshqa toʻlovlarni tayinlash (qayta hisoblash) va toʻlovlarni tashkil qilish shuʼbasi” soʻzlari “shuʼba” soʻzi bilan almashtirilsin;

28) 177-bandning uchinchi xatboshisidagi “audit,” soʻzi “nazorat” soʻzi bilan almashtirilsin;

29) 181-banddagi “Pensiya, nafaqa va boshqa toʻlovlarni tayinlash (qayta hisoblash) va toʻlovlarni tashkil qilish shuʼbasi xodimi” soʻzlari “Shuʼba mutaxassisi” soʻzi bilan almashtirilsin;

30) 187-band quyidagi tahrirda bayon etilsin:

“187. Axborot tizimida quyidagilar Pensiya jamgʻarmasi boʻlimi shuʼba mudiri tomonidan elektron tarzda rasmiylashtiriladi, yuritiladi va saqlanadi:

pensiya va nafaqa oluvchilarning pensiyaga oid hujjatlar yigʻmajildi;

pensiyani tayinlash toʻgʻrisidagi arizalarni roʻyxatga olish;

pensiya (nafaqa)ni qayta hisoblash toʻgʻrisidagi arizalarni roʻyxatga olish;

uy-joy kommunal xizmatlar haqini toʻlash boʻyicha kompensatsiya pul toʻlovlarini tayinlash toʻgʻrisidagi arizalarni roʻyxatga olish;

pensiya toʻlashni toʻxtatib turish toʻgʻrisidagi ariza yoki soʻrovnomani roʻyxatga olish;

pensiya tayinlashni rad etish, qoʻshimcha tekshirishni oʻtkazish va qoʻshimcha hujjatlarni taqdim etish toʻgʻrisidagi komissiya qarori;

I guruh nogironligi boʻlgan shaxs, shuningdek, 80 yoshga toʻlgan keksaga qarab turishning haqiqiy holatlarini tekshirish dalolatnomasini roʻyxatga olish;

pensiya yoki nafaqa oluvchining yashash manzili oʻzgarganligi munosabati bilan hisobga qoʻyish va hisobdan chiqarish;

komissiya yoki ijro hujjatlariga asosan pensiya yoki nafaqadan chegirma qilish toʻgʻrisida qarorlarni roʻyxatga olish;

pensiya yoki nafaqa oluvchilarga berilgan guvohnomalarni roʻyxatga olish.

Axborot tizimida arizalarni roʻyxatga olish yil boshida birinchi raqam bilan boshlanadi, yil oxirida esa soʻnggi raqam bilan yakunlanadi.

Axborot tizimida shaxsning arizasini rasmiylashtirishda quyidagi maʼlumotlar shuʼba mudiri tomonidan kiritiladi:

arizachining shaxsga doir va identifikatsiya qilish mumkin boʻlgan maʼlumotlari;

arizaning mazmuni va ariza taqdim qilingan sana;

arizachining mobil telefon raqami.

Shuʼba mudiri ish yurituvidagi pensiyaga oid hujjatlar yigʻmajildlarining toʻgʻri va oʻz vaqtida rasmiylashtirilishi va yuritilishi tartibiga rioya qilinishi uchun javobgardir.

Shuʼba mudiri boʻlmagan taqdirda, uning vazifalari Pensiya jamgʻarmasi boʻlimi boshligʻining buyrugʻiga asosan shuʼba mutaxassisiga yuklatiladi.

Pensiya jamgʻarmasi boʻlimi boshligʻi pensiyaga oid hujjatlar yigʻmajildlarining rasmiylashtirilishi va yuritilishini nazorat qiladi.

Shuʼba mutaxassisi ishdan boʻshaganda, boshqa lavozimga oʻtganda yoki qonunchilik hujjatlarida nazarda tutilgan boshqa hollarda ish yurituvidagi pensiyaga oid hujjatlar yigʻmajildlarini qabul qilish hamda topshirish Pensiya jamgʻarmasi boʻlimi boshligʻining buyrugʻi asosida tashkil etilgan ishchi guruh tomonidan amalga oshiriladi hamda dalolatnoma bilan rasmiylashtiriladi”;

31) quyidagi mazmundagi 187 1 — 187 6 -bandlar bilan toʻldirilsin:

“187 1 . Uy-joy kommunal xizmatlari uchun kompensatsiya pul toʻlovlarini tayinlash toʻgʻrisidagi ariza ushbu Nizomga 24-ilovaga muvofiq shaklda Pensiya jamgʻarmasi boʻlimiga topshiriladi yoki pochta orqali yuboriladi.

Pensiya yoki uy-joy kommunal xizmatlari uchun kompensatsiya pul toʻlovlarini tayinlash uchun ariza bergan shaxs tomonidan taqdim etilgan yoki pochta orqali yuborilgan hujjatlar shuʼba mudiri tomonidan qabul qilinadi va axborot tizimida rasmiylashtirilib, roʻyxatdan oʻtkaziladi.

Shaxs pensiya tayinlashni soʻrab Pensiya jamgʻarmasi boʻlimiga bevosita kelib murojaat qilganida, shuʼba mudiri u tomonidan taqdim etilgan hujjatlar va koʻrsatmalar asosida axborot tizimida shaxs toʻgʻrisidagi maʼlumotlarni kiritgan holda ushbu Nizomga 22-ilovaga muvofiq shakldagi arizani shakllantiradi va chop etadi.

Arizada keltirilgan maʼlumotlar pensiya tayinlash uchun murojaat qiluvchi shaxs tomonidan tekshiriladi va u arizani oʻz imzosi bilan tasdiqlaydi. Arizadagi maʼlumotlarda xato yoki kamchiliklar aniqlangan taqdirda, shuʼba mudiri mazkur xato yoki kamchiliklarni bartaraf etgan holda arizani qayta chop etadi.

Shuʼba mudiri taqdim etilgan hujjatlarning asl nusxalarini shaxsga qaytaradi hamda unga arizaning tegishli qismini qirqib olgan holda, hujjatlar qabul qilinganligi toʻgʻrisida tilxat beradi.

Shaxsning pensiyaga boʻlgan huquqi mavjud boʻlmasa, ushbu Nizomda belgilangan qoidalar asosida komissiya tegishli qarorni qabul qiladi va pensiya tayinlash uchun taqdim qilingan hujjatlar bilan birga pensiya tayinlashni rad qilish toʻgʻrisidagi qaror hamda xabarnomani shaxsga qaytaradi yoki yuboradi.

Shaxs tomonidan pensiya va kompensatsiya pul toʻlovlarini tayinlash toʻgʻrisidagi ariza va unga ilova qilingan hujjatlar pochta orqali yuborilganda, shuʼba mudiri shaxsning arizasi va unga ilova qilingan hujjatlarni axborot tizimiga kiritadi va rasmiylashtiradi.

Bunda yuborilgan hujjatlarning asl nusxalari pensiya va kompensatsiya pul toʻlovlarini tayinlash toʻgʻrisida qaror qabul qilinganidan soʻng qaytariladi.

Shuʼba mudiri shaxsning arizasi va unga ilova qilingan hujjatlarning elektron nusxalarini axborot tizimiga yuklaydi hamda Pensiya jamgʻarmasining boʻlimi boshligʻiga hujjatlarni koʻrib chiqish va tegishli koʻrsatma (rezolyutsiya) berish uchun axborot tizimi orqali yuboradi. Hujjatlar axborot tizimiga yuklanganidan soʻng ariza avtomatik tarzda axborot tizimida qayd etiladi.

Boʻlim boshligʻi ariza va boshqa hujjatlar bilan tanishib chiqib, axborot tizimi orqali oʻz koʻrsatmasini (rezolyutsiyasini) berganidan soʻng axborot tizimida pensiyaga oid hujjatlar yigʻma jildi shakllanib, avtomatik tarzda raqam beriladi va hujjatlar shuʼba mutaxassisiga ijro uchun yuboriladi.

Shuʼba mudiri lavozimi mavjud boʻlmagan Pensiya jamgʻarmasi boʻlimlarida ushbu vazifalar shuʼba mutaxassisi tomonidan amalga oshiriladi.

187 2 . Shuʼba mutaxassisi axborot tizimida pensiya tayinlash uchun murojaat qilgan shaxsning JSHSHIRini kiritish orqali ushbu Nizomning 77-bandida keltirilgan axborot tizimlaridan olingan maʼlumotlar asosida shaxsning ish staji davomiyligini va oʻrtacha oylik ish haqi hisob-kitobini amalga oshiradi.

Hisob-kitoblarni amalga oshirganidan soʻng, shuʼba mutaxassisi ushbu Nizomning 77-bandida keltirilgan axborot tizimlaridagi maʼlumotlar bilan hisob-kitoblarni solishtiradi.

Nizomning 77-bandida keltirilgan axborot tizimlarida maʼlumotlar qisman yoki umuman mavjud boʻlmaganda, shuningdek, xatoliklar aniqlangan taqdirda ish staji, oylik ish haqi va 2019-yil 1-yanvarga qadar boʻlgan davr uchun hisoblangan sugʻurta badallari, 2019-yil 1-yanvardan keyingi davr uchun esa mehnatga haq toʻlash tarzidagi daromadlar shaxs tomonidan taqdim etilgan maʼlumotlar asosida axborot tizimiga kiritiladi.

Kiritilgan maʼlumotlar asosida ish staji, oʻrtacha oylik ish haqi, pensiya, kompensatsiya pul toʻlovlari va boshqa toʻlovlar miqdorlari axborot tizimida avtomatik tarzda hisoblab chiqiladi.

Shuʼba mutaxassisi axborot tizimidan olingan maʼlumotlar va shaxs tomonidan taqdim etilgan hujjatlar asosida hisob-kitoblarni, ish staji, oylik ish haqi va boshqalar toʻgʻrisidagi hujjatlarni chop etadi hamda pensiya, uy-joy kommunal xizmatlari uchun kompensatsiya pul toʻlovlari va boshqa toʻlovlarni tayinlash yoki tayinlashni rad etish, taqdim etilgan hujjatlarning asosliligini tekshirish va boshqalar toʻgʻrisida komissiya qarori loyihasini tayyorlaydi hamda komissiyaga koʻrib chiqish uchun taqdim etadi.

187 3 . Komissiya pensiyaga oid hujjatlar yigʻmajildidagi hujjatlar va maʼlumotlarni, pensiya, uy-joy kommunal xizmatlari uchun kompensatsiya pul toʻloviga oid maʼlumotlarni axborot tizimiga toʻgʻri kiritilganligini tekshiradi hamda pensiya, uy-joy kommunal xizmatlari uchun kompensatsiya pul toʻlovlari va boshqa toʻlovlarni tayinlash yoki tayinlashni rad etish, taqdim etilgan hujjatlarning asosliligini tekshirish va boshqalar toʻgʻrisida qaror qabul qiladi. Bunda tegishli qarorni qabul qilish Pensiya jamgʻarmasi boʻlimiga ariza kelib tushganidan soʻng oʻn kun muddat ichida amalga oshiriladi.

Taqdim etilgan hujjatlarning asosliligini tekshirish komissiya tomonidan tekshirish lozimligi toʻgʻrisida qaror qabul qilingandan soʻng amalga oshiriladi. Pensiya tayinlash uchun taqdim etilgan hujjatlarning asosliligini tekshirish, tekshirish sanasi koʻrsatilgan holda dalolatnoma bilan rasmiylashtiriladi.

Komissiya tomonidan hujjatlarning asosliligini tekshirish tugaguniga qadar arizachi taqdim etgan hujjatlarga asosan qonunchilikda belgilangan miqdorda pensiya tayinlanadi hamda tekshirish yakuniga muvofiq qoʻshimcha hujjatlar asosida pensiya qayta hisob-kitob qilinadi.

Pensiya tayinlash uchun taqdim etilgan hujjatlarni tekshirish ishlari amalga oshirilgandan soʻng, komissiya pensiya yoki boshqa toʻlovlarni tayinlash yoki tayinlashni rad etish toʻgʻrisida qaror qabul qiladi.

187 4 . Pensiya yoki uy-joy kommunal xizmatlari uchun kompensatsiya pul toʻlovlarini tayinlash boʻyicha komissiya qarori har bir komissiya aʼzosi tomonidan alohida axborot tizimida tasdiqlanadi va avtomatik tarzda qayd etiladi.

Komissiya qarori qabul qilinganidan soʻng bu haqda shu kunning oʻzida shaxsga xabar beriladi.

Komissiyaning pensiya uy-joy kommunal xizmatlari uchun kompensatsiya pul tayinlashni rad etish, tekshirish oʻtkazish va qoʻshimcha hujjatlarni taqdim etish zarurligi, ortiqcha toʻlangan summalarni pensiyadan chegirib qolish toʻgʻrisidagi qarorlari, shuningdek, arizalarni koʻrib chiqishda qabul qilingan boshqa qarorlar ham axborot tizimida tasdiqlanadi hamda axborot tizimida avtomatik tarzda qayd etiladi. Bunda shuʼba mutaxassisi tomonidan besh kun muddatda shaxsga rad etish sabablari va boshqa asoslovchi maʼlumotlarni koʻrsatgan holda yozma xabarnoma yoki arizada koʻrsatilgan mobil telefon raqamga SMS-xabar yuboriladi.

187 5 . Komissiya tomonidan pensiya yoki uy-joy kommunal xizmatlari uchun kompensatsiya pul toʻlovlarini tayinlash toʻgʻrisida qaror qabul qilinganidan soʻng, arizachiga toʻlovlarni toʻlash tartibiga oid maʼlumotlar axborot tizimiga kiritiladi.

Ijrodagi pensiyaga oid hujjatlar yigʻmajildlarini saqlash boʻyicha javobgarlik Pensiya jamgʻarmasi boʻlimining tegishli hudud mutaxassisi va arxivariusiga yuklatiladi.

Pensiyaga oid hujjatlar yigʻmajildi Pensiya jamgʻarmasi boʻlimi idoraviy arxivida maxsus jihozlangan shkaflarda (stellajlarda) saqlanadi. Pensiya yoki nafaqa toʻlovlari toʻxtatilganligiga oid hujjatlar yigʻmajildlari ijrodagi pensiya yigʻmajildlaridan alohida Pensiya jamgʻarmasi boʻlimi harakatsiz arxivida saqlanadi.

Pensiyaga oid hujjatlar yigʻmajildlarining Pensiya jamgʻarmasi boʻlimi arxividan berilishi va qaytarilishini nazorat qilish Pensiya jamgʻarmasi boʻlimi arxivariusga yuklatiladi.

187 6 . Pensiya tayinlash rad etilgan shaxslarning pensiyaga oid hujjatlar yigʻmajildlari harakatsiz arxivda alohida saqlanadi. Ushbu yigʻmajildlarda quyidagi hujjatlar boʻlishi lozim:

shaxsning pensiya tayinlash toʻgʻrisidagi arizasi;

arizaga ilova qilingan hujjatlar shaxs tomonidan qaytarib olinganligi toʻgʻrisidagi tilxat nusxasi;

shaxsning ish staji va ish haqi hisob-kitobi;

shaxs tomonidan taqdim etilgan yoki Pensiya jamgʻarmasi boʻlimi tomonidan rasmiylashtirilgan hujjatlar nusxalari yoki koʻchirmalari;

Komissiyaning pensiya tayinlash rad etilganligi toʻgʻrisidagi qarori yoki xabarnoma nusxasi. Agar xabarnoma shaxsning oʻziga topshirilgan boʻlsa, uning nusxasida qaytarilayotgan hujjatlarning olingan sanasi koʻrsatilgan holda shaxsning imzosi boʻlishi lozim. Agar qaytarilayotgan hujjatlar pochta orqali joʻnatilgan boʻlsa, buyurtma xat orqali joʻnatilganligi toʻgʻrisida kvitansiya raqami va sanasi koʻrsatiladi.

Yuqorida koʻrsatib oʻtilgan hujjatlar pensiyaga oid hujjatlar yigʻmajildi muqovasiga tikiladi va alifbo tartibida saqlanadi. Pensiyaga oid hujjatlar yigʻmajildi muqovasida shaxsning familiyasi, ismi, otasining ismi va yashash manzili koʻrsatiladi”;

32) 190 — 191-bandlar quyidagi tahrirda bayon etilsin:

“190. Oʻzbekiston Respublikasi doirasida pensionerning yashash joyi oʻzgargan taqdirda, pensiyaga oid hujjatlar yigʻmajildi Pensiya jamgʻarmasi boʻlimining soʻrovi asosida pochta orqali joʻnatiladi yoki pensionerning (ishonchli vakilning) oʻziga beriladi. Bunda pensioner (nafaqa oluvchi)ga pensiyaga oid hujjatlar yigʻmajildi bilan birga qaysi muddatgacha pensiya (nafaqa) toʻlovi amalga oshirilganligi toʻgʻrisida kuzatuv xati beriladi.

Pensioner (nafaqa oluvchi) doimiy yashash uchun Oʻzbekiston Respublikasi hududi doirasida boshqa tuman (shahar)ga koʻchib oʻtganda, pensioner (nafaqa oluvchi) avvalgi yashash joyi boʻyicha Pensiya jamgʻarmasi boʻlimiga pensiyaga oid hujjatlar yigʻmajildini hisobdan chiqarish toʻgʻrisida ariza (yoki yangi yashash joyi boʻyicha Pensiya jamgʻarmasi boʻlimidan soʻrovnoma) taqdim etadi.

Avvalgi yashash joyi boʻyicha Pensiya jamgʻarmasi boʻlimi (avval hisobni yuritgan boʻlim) tomonidan koʻchib ketayotgan pensioner yoki nafaqa oluvchiga u hisobdan chiqqunga qadar bir oy oldingi pensiya, nafaqa va boshqa toʻlovlarni toʻlaydi (toʻlov toʻxtatilgan hamda pensioner (nafaqa oluvchi) toʻlovni tiklash masalasi boʻyicha murojaat qilmagan holatlar bundan mustasno).

Pensiya, nafaqa va boshqa toʻlovlar toʻlangan muddat pensioner, nafaqa va boshqa toʻlovlarning pensiyaga oid hujjatlar yigʻmajildiga kiritiladi.

Pensiyaga oid hujjatlar yigʻmajildini hisobdan chiqarish avvalgi yashash joyi boʻyicha Pensiya jamgʻarmasi boʻlimi shuʼbasi tomonidan rasmiylashtiriladi.

Shuʼba mudiri lavozimi mavjud boʻlmagan Pensiya jamgʻarmasi boʻlimlarida ushbu vazifalar shuʼba mutaxassisi tomonidan amalga oshiriladi.

191. Pensiya taʼminoti sohasida Mustaqil Davlatlar Hamdoʻstligiga aʼzo davlatlarning fuqarolari huquqlarining kafolatlari toʻgʻrisida 1992-yil 13-martdagi Bitim qatnashchilari boʻlgan davlatlarga va ijtimoiy taʼminot (pensiya taʼminoti) toʻgʻrisida ikki tomonlama shartnomalar qatnashchilari boʻlgan davlatlarga doimiy yashash uchun joʻnab ketayotgan shaxsning pensiyaga oid hujjatlar yigʻmajildi, agar ahdlashayotgan davlatlar tomonidan oʻzgacha hol belgilanmagan boʻlsa, Pensiya jamgʻarmasi boʻlimi tomonidan pensiyaga oid hujjatlar yigʻmajildidan avval nusxa olinadi va pensioner yoki nafaqa oluvchi (ishonchli vakil)ning arizasiga asosan pensiyaga oid hujjatlar yigʻmajildi shaxsan qoʻliga beriladi yoki pensiya (nafaqa) oluvchining yangi yashash manzili boʻyicha pochta orqali joʻnatiladi.

Bunda kuzatuv xatining nusxasi pensiyaga oid hujjatlar yigʻmajildi olinganligi toʻgʻrisidagi dalolatnoma va tilxat nusxasi pensiyaga oid hujjatlar yigʻmajildi nusxasiga tikiladi va Pensiya jamgʻarmasi boʻlimi arxiviga saqlash uchun topshiriladi. Bu haqidagi tegishli yozuv pensiyaga oid hujjatlar yigʻmajildiga va axborot tizimiga pensiyaga oid hujjatlar yigʻmajildi hisobdan chiqarilganligi toʻgʻrisida maʼlumot kiritiladi”;

33) quyidagi mazmundagi 191 1 va 191 2 -bandlar bilan toʻldirilsin:

“191 1 . Pensiya jamgʻarmasi boʻlimi pensiyaga oid hujjatlar yigʻmajildini pensiya yoki nafaqa oluvchi shaxsning yashash manzili oʻzgarganligi munosabati bilan pensiya yigʻmajildini hisobga olish toʻgʻrisidagi ariza hamda “Elektron hukumat” idoralararo integratsiyalashuv platformasidan foydalangan holda olingan maʼlumotlar asosida hisobga oladi.

Yashash manzili oʻzgarganligi munosabati bilan pensiyaga oid hujjatlar yigʻmajildini hisobga olish pensioner yoki nafaqa oluvchining yangi yashash manzili boʻyicha Pensiya jamgʻarmasi boʻlimi tomonidan axborot tizimida rasmiylashtiriladi.

Pensiya yoki nafaqa oluvchi Oʻzbekiston Respublikasi hududida oʻz manzilini oʻzgartirganda, Pensiya jamgʻarmasi boʻlimi kuzatuv xati nusxasi va soʻrov xatini harakatsiz arxivda saqlash uchun yuboradi.

191 2 . Pensiya yoki nafaqa oluvchining yangi yashash joyidagi Pensiya jamgʻarmasi boʻlimi pensiyaga oid hujjatlar yigʻmajildini olganidan soʻng nazorat tariqasida pensiya yoki nafaqa oluvchining avvalgi yashash joyidagi Pensiya jamgʻarmasi boʻlimi tomonidan qabul qilingan komissiya qarori asosida axborot tizimida hisob-kitoblarni (pensiya miqdori, oʻrtacha ish haqi, mehnat staji hisob-kitobi va boshqalar) qaytadan amalga oshiradi va chop etadi. Bunda komissiya Qonunning 65-moddasi ikkinchi qismida nazarda tutilgan qoidalar asosida pensiya miqdorini nazorat tariqasida koʻrib chiqadi.

Pensiya, nafaqa va boshqa toʻlovlar pensioner (nafaqa oluvchi)ga avvalgi yashash joyi boʻyicha toʻlov toʻxtatilgan muddatdan boshlab, lekin uning tomonidan hisobga qoʻyish maqsadida murojaat etilgan sanadan oldingi Qonunning 59-moddasida nazarda tutilgan qoidalar asosida toʻlanishi boshlanadi.

Boshqa davlatdan kelgan shaxsning, shu jumladan, ilgari Oʻzbekiston Respublikasidan ketgan shaxsning pensiyaga oid hujjatlar yigʻmajildini hisobga qabul qilib olishda, uning boshqa davlatda pensiya yoki nafaqa olganligidan qatʼi nazar, pensiya hisobga qabul qilish toʻgʻrisida murojaat qilingan vaqtda amalda boʻlgan qonunchilik hujjatlari talablariga muvofiq hisoblab chiqiladi va Pensiya jamgʻarmasi boʻlimiga ariza bergan kundan boshlab toʻlanadi”;

34) 194-band quyidagi tahrirda bayon etilsin:

“194. Pensiya jamgʻarmasi boʻlimida saqlanayotgan pensiyaga oid hujjatlar yigʻmajildlari ularni olish huquqi boʻlgan xodimlarga boʻlim arxivariusi tomonidan beriladi. Bunda pensiyaga oid hujjatlar yigʻmajildlarini arxivga qaytarilishini nazorat qilish arxivariusga yuklatiladi.

Oʻzbekiston Respublikasi Adliya vazirligi va Pensiya jamgʻarmasi oʻrtasida axborot almashinuvi boʻyicha oʻzaro hamkorlik asosida, shu jumladan, axborot-kommunikatsiya texnologiyalaridan foydalangan holda, vafot etgan pensiya yoki nafaqa oluvchilar roʻyxati har kuni Pensiya jamgʻarmasi boʻlimiga taqdim etiladi. Shuʼba mutaxassisi ushbu roʻyxatga asosan vafot etgan pensiya yoki nafaqa oluvchilarning pensiyaga oid hujjatlar yigʻmajildlarini axborot tizimida yopish ishlarini amalga oshiradi.

Pensiya jamgʻarmasi boʻlimi xodimlari pensiyaga oid hujjatlar yigʻmajildlari butligini taʼminlash uchun barcha zarur choralar koʻrishi lozim. Maʼlum bir sabablarga koʻra (yongʻin, suv toshqini va favqulodda tusga ega boʻlgan boshqa hodisalarda) pensiyaga oid hujjatlar yigʻmajildi yoʻqolgan yoki saqlanmagan taqdirda, pensiyaga oid hujjatlar yigʻmajildining dublikati tiklanadi.

Pensiyaga oid hujjatlar yigʻmajildi dublikatiga pensiya tayinlash (qayta hisoblash)ga doir barcha hujjatlar, shuningdek, Pensiya jamgʻarmasi boʻlimi arxivida pensiyaga oid hujjatlar yigʻmajildi mavjud emasligi toʻgʻrisida maʼlumotnoma tikiladi.

Pensiyaga oid hujjatlar yigʻmajildi muqovasida, shuningdek, unda mavjud barcha hujjatlarda “Dublikat” belgisi va uning rasmiylashtirilgan sanasi yoziladi.

Pensiyaga oid hujjatlar yigʻmajildi dublikati Pensiya jamgʻarmasi hududiy boshqarmasi tomonidan tasdiqlanadi.

Qonunchilikda belgilangan saqlash muddatlari tugagandan keyin pensiyaga oid hujjatlar (pensiya yigʻmajildlari va boshqalar) ilmiy-texnik ishlovdan soʻng Pensiya jamgʻarmasi boʻlimining ekspert komissiyasi qaroriga binoan yoʻq qilinishi mumkin.

Pensiyaga oid hujjatlar yigʻmajildida mehnat daftarchasi va oʻlim toʻgʻrisidagi guvohnoma mavjud boʻlgan taqdirda, ushbu hujjatlar pensiyaga oid hujjatlar yigʻmajildidan olib qoʻyilishi va qonunchilikda belgilangan muddat mobaynida saqlanishi kerak.

Pensiyaga oid hujjatlarni yoʻq qilish holatini tasdiqlash uchun Pensiya jamgʻarmasi boʻlimi boshligʻi tomonidan tasdiqlanadigan tegishli dalolatnoma tuziladi”;

35) 196-bandda :

ikkinchi xatboshi quyidagi tahrirda bayon etilsin:

“Ushbu Nizomda belgilangan qoidalarga asosan axborot tizimlaridan olingan, fuqarolarga pensiya hisoblash va toʻlash uchun asos hisoblangan maʼlumotlarning toʻgʻriligi va ishonchliligi uchun javobgarlik axborot tizimlariga maʼlumotlarni kiritgan yuridik va jismoniy shaxslarga, shuningdek, axborot tizimlari orqali taqdim etilmaganligi yoki notoʻgʻri maʼlumotlar taqdim etilishi natijasida pensiyalarni ortiqcha yoxud kam toʻlanishi uchun javobgarlik ushbu axborot tizimlarning egasi boʻlgan vazirlik va idoralarga yuklanadi.”

quyidagi mazmundagi uchinchi — yettinchi xatboshilar bilan toʻldirilsin:

“Pensioner pensiya toʻlashga taʼsir etishi mumkin boʻlgan oʻziga maʼlum barcha holatlar toʻgʻrisida Pensiya jamgʻarmasi boʻlimiga xabar bermaganligi yoki pensioner tomonidan sodir etilgan suiisteʼmolliklar (ataylab notoʻgʻri maʼlumotlar bilan hujjatlar taqdim etilishi, boquvchisini yoʻqotganlik pensiyasi tayinlangan oila aʼzolari tarkibidagi oʻzgarishlar toʻgʻrisida maʼlumotlar taqdim etilmasligi) natijasida unga pensiyalar summasining ortiqcha toʻlanishi tufayli davlatga yetkazilgan zararni toʻlash majburiyati pensionerga yuklanadi.

Quyidagilar:

Pensiya jamgʻarmasining boʻlimlari shaxs yoki tashkilot maʼmuriyati tomonidan taqdim etilgan elektron yoki qogʻoz shaklidagi maʼlumotlarga asosan qonunchilik hujjatlariga muvofiq pensiya, nafaqa, kompensatsiya va boshqa toʻlovlarni toʻgʻri va belgilangan muddatlarda tayinlash, qayta hisoblab chiqish, bir turdan boshqa turga oʻtkazish, ilgari toʻxtatib qoʻyilgan (toʻxtatilgan) toʻlovlar toʻlanishini tiklash, pensiya, nafaqa, kompensatsiya va boshqa toʻlovlarga huquqlarini yoʻqotgan fuqarolarga toʻlovlarni toʻxtatish, toʻlov qaydnomalarini va talabnomalarini tuzish orqali Pensiya jamgʻarmasi mablagʻlaridan qatʼiy maqsadli foydalanishga;

Pensiya jamgʻarmasining hududiy boshqarmalari Qonun va ushbu Nizom qoidalariga muvofiq toʻlov qaydnomalaridagi summalarga mos mablagʻlarni pensiyani yetkazib berish (topshirish) yuklangan tashkilot, tijorat banklari filiallari tegishli hisobvaraqlariga moliyalashtirish orqali Pensiya jamgʻarmasining mablagʻlaridan qatʼiy maqsadli foydalanishga;

Pensiya jamgʻarmasining ijro etuvchi apparati Qonun va ushbu Nizom talablari asosida Pensiya jamgʻarmasining hududiy boshqarmalari tomonidan yuborilgan talabnoma summalariga mos ravishdagi zarur mablagʻlarni hududiy boshqarmalarga moliyalashtirish orqali Pensiya jamgʻarmasi mablagʻlaridan qatʼiy maqsadli foydalanishga javobgardir”;

uchinchi — oʻn birinchi xatboshilar tegishli ravishda sakkizinchi — oʻn oltinchi xatboshilar deb hisoblansin;

36) 196 3 -band quyidagi mazmundagi oʻn ikkinchi xatboshi bilan toʻldirilsin:

“Pensiya yoki nafaqa oluvchi vafot etgan taqdirda, uning pensiya yoki nafaqasidan aniqlangan ortiqcha toʻlov summasining qarzdorlik miqdori hisobdan chiqariladi”;

37) 197-band quyidagi mazmundagi ikkinchi xatboshi bilan toʻldirilsin:

“Tekshirish (oʻrganish) oʻtkazilayotgan sanadan avvalgi uch yil va undan ortiq davrda tayinlangan va (yoki) qoʻshimcha taqdim etilgan hujjatlarga binoan qayta hisoblangan pensiyalarning tekshirilishiga (oʻrganilishiga) hamda ular boʻyicha toʻlangan ortiqcha summalarning ushlab qolinishiga (undirilishiga) yoʻl qoʻyilmaydi”;

38) 6-ilova quyidagi tahrirda bayon etilsin:

“Davlat pensiyalarini tayinlash va toʻlash tartibi toʻgʻrisidagi nizomga 6-ILOVA

‎‎Harakatdagi armiya tarkibida harbiy xizmat davri toʻgʻrisidagi ‎ maʼlumotnoma ‎NAMUNASI ‎ ‎ ‎ ‎ ‎ ‎‎Mudofaa ishlari boʻlimining shtampi ‎ ‎____________ №________ ‎ ‎ ‎ ‎ ‎ ‎ ‎ ‎ ‎ ‎ MAʼLUMOTNOMA‎ ‎ ‎ ‎ ‎ ‎ ‎ ‎ Fuqaro___________________________________________________________________________________________ga ‎(familiyasi, ismi va otasining ismi) ‎ ‎ ‎ ‎ ‎ harakatdagi armiya tarkibida _____ yil __ sana__ oydan _____ yil __ sana__ oygacha jangovar harakatlar davrida harbiy xizmatni oʻtadi (shu jumladan, baynalmilal burchni ado etish, partizan otryadlari va qoʻshilmalarida boʻlish davri). ‎Koʻrsatib oʻtilgan xizmat imtiyozli shartlarda pensiya tayinlash uchun mehnat stajiga qoʻshiladi va xizmatning bir kuni, oyi, yili uch hissa barobarida hisoblanadi. ‎Maʼlumotnoma Oʻzbekiston Respublikasi Iqtisodiyot va moliya vazirligi huzuridagi budjetdan tashqari Pensiya jamgʻarmasining tuman (shahar) boʻlimiga taqdim etish uchun berildi. ‎ ‎‎Mudofaa ishlari boʻlimi boshligʻi _____________ ‎(imzo) ‎ __________________________ ‎(F.I.O.)‎‎ ‎ M.Oʻ.‎ ‎ ‎ ‎ ”;‎

39) 8-ilova quyidagi tahrirda bayon etilsin:

Davlat pensiyalarini tayinlash va toʻlash tartibi toʻgʻrisidagi nizomga 8-ILOVA

Harbiy xizmatchi xotinining ishga joylashish imkoniyati boʻlmagan ‎ joylarda eri bilan yashagan davri toʻgʻrisidagi maʼlumotnoma ‎‎ NAMUNASI ‎‎ ‎Kambagʻallikni qisqartirish va bandlikka koʻmaklashish boʻlimining shtampi ‎ ‎‎____________ №________ ‎ ‎ ‎ ‎ ‎ ‎ ‎ ‎ ‎ ‎ MAʼLUMOTNOMA‎ ‎ ‎ ‎ ‎ ‎ ‎ ‎ ‎ _______________________________________________________________________________________________ ‎(harbiy xizmatchi xotinining familiyasi, ismi va otasining ismi) ‎ ‎ ‎ ‎ ‎ Fuqaro ____________________ ishga joylashish imkoniyati boʻlmaganligi tufayli __________ dan __________ gacha ishlamagan hamda Aholi bandligiga koʻmaklashish markazida ishsiz sifatida hisobga turgan. ‎Maʼlumotnoma Oʻzbekiston Respublikasi Iqtisodiyot va moliya vazirligi huzuridagi budjetdan tashqari Pensiya jamgʻarmasining tuman (shahar) boʻlimiga taqdim etish uchun berildi. ‎ Kambagʻallikni qisqartirish ‎va bandlikka koʻmaklashish ‎boʻlim boshligʻi _____________ ‎(imzo) ‎ __________________________ ‎(F.I.O.)‎‎ ‎ M.Oʻ.‎ ‎ ‎ ‎ ”;‎

40) 12-ilova quyidagi tahrirda bayon etilsin:

“Davlat pensiyalarini tayinlash va toʻlash tartibi toʻgʻrisidagi nizomga 12-ILOVA

Ish haqi toʻgʻrisidagi arxiv maʼlumotnomasining NAMUNASI

Ish haqi toʻgʻrisidagi arxiv maʼlumotnomasining ‎NAMUNASI ‎ ‎ ‎ ‎ ‎ ‎ ‎ ‎ ‎ ‎ ‎ Arxivning shtampi ‎______________ № ___________‎ ‎ ‎ ‎ ‎ ‎ ‎ ‎ ‎ ‎ ‎ ‎ ‎ ‎ ‎ ‎ ‎ ‎ ‎ ‎‎‎‎ARXIV MAʼLUMOTNOMASI Ushbu maʼlumotnoma _______________________________________________________________________________ ga ‎ ‎ ‎ ‎‎(familiyasi, ismi va otasining ismi) ‎ ‎ ‎ ‎ ‎ ‎ ‎ ‎ ‎ ‎ ‎ ‎ ‎ ‎ ‎‎______________________________________________________________________ arxiv fondida saqlanayotgan ish haqini hisoblash ‎ ‎(arxiv fondining nomi)‎ ‎ ‎ ‎ ‎ ‎ ‎ ‎ ‎ ‎ ‎ ‎ ‎ ‎ ‎ ‎ ‎‎toʻgʻrisidagi daftarlar (hisob-kitob raqamlari, shaxsiy hisobvaraqlari, toʻlov vedomostlari (keragining tagiga chizilsin) boʻyicha ish haqi va boshqa daromadlar, shuningdek, hisoblangan sugʻurta badallari haqidagi maʼlumotlar toʻgʻrisida berildi. ‎ ‎ ‎ ‎ ‎ ‎ ‎ ‎ ‎ ‎ ‎ Oylar‎ ______ y.‎ ______ y.‎ ______ y.‎ ______ y.‎ ______ y.‎ ______ y.‎ ______ y.‎ ______ y.‎ ______ y.‎ ______ y.‎ ‎ Ish haqi (shu jumladan, boshqa toʻlovlar) ‎ Hisoblangan sugʻurta badallari‎ Ish haqi (shu jumladan, boshqa toʻlovlar) ‎ Hisoblangan sugʻurta badallari‎ Ish haqi (shu jumladan, boshqa toʻlovlar) ‎ Hisoblangan sugʻurta badallari‎ Ish haqi (shu jumladan, boshqa toʻlovlar) ‎ Hisoblangan sugʻurta badallari‎ Ish haqi (shu jumladan, boshqa toʻlovlar) ‎ Hisoblangan sugʻurta badallari‎ Yanvar‎ ‎ ‎ ‎ ‎ ‎ ‎ ‎ ‎ ‎ ‎ Fevral‎ ‎ ‎ ‎ ‎ ‎ ‎ ‎ ‎ ‎ ‎ Mart‎ ‎ ‎ ‎ ‎ ‎ ‎ ‎ ‎ ‎ ‎ Aprel‎ ‎ ‎ ‎ ‎ ‎ ‎ ‎ ‎ ‎ ‎ May‎ ‎ ‎ ‎ ‎ ‎ ‎ ‎ ‎ ‎ ‎ Iyun‎ ‎ ‎ ‎ ‎ ‎ ‎ ‎ ‎ ‎ ‎ Iyul‎ ‎ ‎ ‎ ‎ ‎ ‎ ‎ ‎ ‎ ‎ Avgust‎ ‎ ‎ ‎ ‎ ‎ ‎ ‎ ‎ ‎ ‎ Sentabr‎ ‎ ‎ ‎ ‎ ‎ ‎ ‎ ‎ ‎ ‎ Oktabr‎ ‎ ‎ ‎ ‎ ‎ ‎ ‎ ‎ ‎ ‎ Noyabr‎ ‎ ‎ ‎ ‎ ‎ ‎ ‎ ‎ ‎ ‎ Dekabr‎ ‎ ‎ ‎ ‎ ‎ ‎ ‎ ‎ ‎ ‎ Hammasi‎ ‎ ‎ ‎ ‎ ‎ ‎ ‎ ‎ ‎ ‎ ‎ ‎ ‎ ‎ ‎ ‎ ‎ ‎ ‎ ‎ ‎ ‎‎Ushbu arxiv maʼlumotnomasi quyidagi hujjatlar asosida berildi: ‎‎ ‎_______________________________________________________________________________________________ ‎(arxiv fondi, roʻyxatlar, yigʻmajildlar, varaqlarning tartib raqamlari) ‎ ‎ ‎ ‎ ‎ ‎ ‎ ‎ ‎ ‎ ‎ _________________________________________________________________________________________________ ‎_________________________________________________________________________________________________ ‎_________________________________________________________________________________________________ ‎ ‎ ‎ ‎ ‎ ‎ ‎ ‎ ‎ ‎ ‎ ‎‎Taqdim etilayotgan maʼlumotlarning toʻgʻriligi va asoslanganligi uchun toʻliq javobgarlikni oʻz zimmamizga olamiz. ‎Arxiv maʼlumotnomasi Oʻzbekiston Respublikasi Iqtisodiyot va moliya vazirligi huzuridagi budjetdan tashqari Pensiya jamgʻarmasining tuman (shahar) boʻlimiga taqdim etish uchun berildi. ‎ ‎ ‎ ‎ ‎ ‎ ‎ ‎ ‎ ‎ ‎ ‎ Direktor‎ ‎ ‎ QR-kod‎‎‏ ‎ ‎‎________________________________ ‎ (F.I.O.) ‎ ‎ ‎ ‎ ‎ ‎ ‎ ‎ ‎ ‎ ‎ ‎ ‎ ‎ ‎ ‎ ‎ ‎‎Arxivarius‎‎ ‎ ‎ ‎ ‎ ‎‎‎‎________________________________ ‎ ‎ (F.I.O.)

41) 14-ilova quyidagi tahrirda bayon etilsin:

“Davlat pensiyalarini tayinlash va toʻlash tartibi toʻgʻrisidagi nizomga 14-ILOVA

‎‎Pensiya toʻlovi shaklini oʻzgartirish boʻyicha ariza blanki namunasi ‎ ‎ ‎ ‎ ‎ ‎ ‎ ‎QR-kod‎ ‎ ‎ ‎ ‎‎Oʻzbekiston Respublikasi Iqtisodiyot va moliya vazirligi huzuridagi budjetdan tashqari Pensiya jamgʻarmasi ___________________________ (shahar, viloyat, respublika) ________________________ tumani (shahar) boʻlimi boshligʻiga) _______________________ ‎ ‎ ‎ ‎ ‎ ‎‎Fuqaro ______________________________________________________________________________________________________dan ‎(F.I.O.) ‎ ‎‎Yashash joyi _____________________________________________________________________________________________________ ‎Tugʻilgan sanasi ________ pasport (identifikatsiyalovchi ID-karta) seriyasi ________ raqami _________________ ‎Berilgan vaqti ______ _____________ tomonidan berilgan. ‎Telefon raqami ___________________________ ‎ ‎ ‎ ‎ ‎ ‎ ‎ ‎ ARIZA‎ ‎ ‎ ‎ Menga tayinlangan pensiya, nafaqa, oylik kompensatsiya va boshqa toʻlovlarni (keraklisining tagiga chizilsin) 20__ yil ________ oyidan qonunchilik hujjatlariga amal qilgan holda, oylik summaning 100 foiz pensiyani yetkazib berish (topshirish) yuklangan tashkilot orqali naqd pul shaklida oʻtkazib berishingizni soʻrayman. Oʻzbekiston Respublikasi Iqtisodiyot va moliya vazirligi huzuridagi budjetdan tashqari Pensiya jamgʻarmasi tumani (shahar) boʻlimini oila aʼzolari tarkibi, yashash joyi oʻzgarganligi kabi oʻzgarishlar sodir boʻlganda, oʻz vaqtida xabardor qilish majburiyatini olaman. ‎ ‎ ‎ ‎ ‎ 20___ y. “___” ___________‎‎ ‎ ‎‎Ariza beruvchining imzosi ____________”;

42) quyidagi mazmundagi 22 — 27-ilovalar bilan toʻldirilsin:

“Davlat pensiyalarini tayinlash va toʻlash tartibi toʻgʻrisidagi nizomga 22-ILOVA

‎‎Old tomoni ‎ ‎ ‎ ‎ ‎ ‎ ‎ ‎ ‎ ‎ ‎ ‎ ‎ ‎ ‎ ‎ ‎ ‎ ‎ ‎ ‎ ‎ ‎ ‎ ‎ ‎ ‎ ‎ ‎ ‎ ‎ ‎ ‎‎________________ ‎________________ ‎________________ ‎ ‎‎Oʻzbekiston Respublikasi Iqtisodiyot va moliya vazirligi huzuridagi budjetdan tashqari Pensiya jamgʻarmasi ___________ (respublika, viloyat, shahar) ____________ tuman (shahar) boʻlimi boshligʻiga ‎‎QR-kod ‎‎(rahbar koʻrsatmasi) ‎ ‎ ‎ ‎ ‎ ‎ ‎ ‎ ‎ ‎ ‎ ‎ ‎ ‎ ‎ ‎ ‎ ‎ ‎ ‎ ‎ ‎ ‎ ‎ ‎ ‎ ‎ ‎ ‎‎Fuqaro _____________________________________________________________________ ‎ ‎ ‎ ‎ ‎ ‎ ‎‎(F.I.O.) ‎ ‎ ‎ ‎ ‎ ‎‎Manzili ____________________________________________________________________ ‎Tugʻilgan sanasi ______ pasport (identifikatsiyalovchi ID-karta) seriyasi ______ raqami ______________________ ‎Berilgan vaqti __________ ________________________ tomonidan berilgan. ‎Telefon raqami _____________________ ‎ ‎ ‎ ‎ ‎ ‎ ‎ ‎ ‎ ‎ ‎ ‎ ‎ ‎ ‎ ‎ ‎‎ARIZA ‎‎ ‎Menga qonunchilik hujjatlariga asosan yoshga, nogironlikka, boquvchisini yoʻqotganlikka doir pensiya tayinlashingizni (qayta hisoblash, tiklash, boshqa turdagi pensiyaga oʻtkazish, ulushini ajratish, yashash manzili oʻzgarganligi munosabati bilan hisobga qoʻyish) yoki nafaqani qayta hisoblashingizni (tiklash, boshqa turdagi nafaqaga oʻtkazish, ulushini ajratish, yashash manzili oʻzgarganligi munosabati bilan hisobga qoʻyish) soʻrayman (kerakligining tagiga chizilsin). ‎Pensiyani hisoblab chiqarish uchun ish haqini ( oxirgi oʻn yillik mehnat faoliyati davomidagi istalgan ketma-ket besh yildagi ) ______ yil ____ oyidan ______ yil ____ oyigacha olishingizni soʻrayman. ‎Sizga maʼlum qilamanki, menga avvallari pensiya (nafaqa) boshqa asoslarga koʻra yoki boshqa muassasa tomonidan tayinlanmagan, tayinlangan (kerakligining tagiga chizilsin). ‎Hozirgi kunda ishlayman/ishlamayman ( kerakligi tagiga chizilsin ). ‎Ish joyi _________________________________________________ ‎Menga pensiya (nafaqa) naqd pul shaklida, tijorat bankining plastik (bank) kartochkasi, manzil-koloniyasi (kerakligining tagiga chizilsin ) orqali toʻlansin. ‎Qonunchilik hujjatlariga asosan har xil turdagi pensiya (nafaqa) olish huquqiga ega boʻlgan shaxsga faqatgina bitta turdagi pensiya olish mumkinligi hamda pensiya (nafaqa) tayinlash muddati toʻgʻrisida tanishdim. ‎Oʻzbekiston Respublikasi Iqtisodiyot va moliya vazirligi huzuridagi budjetdan tashqari Pensiya jamgʻarmasi _______________ tuman (shahar) boʻlimini toʻliq davlat taʼminotiga oʻtganligi, oila aʼzolari tarkibi oʻzgarganligi, yashash joyi oʻzgarganligi kabi oʻzgarishlar sodir boʻlganda oʻz vaqtida xabardor qilish majburiyatini olaman. ‎Taqdim etilgan hujjatlarning haqqoniyligini kafolatlayman. ‎Ish staji va ish haqi toʻgʻrisidagi maʼlumotlarni Xalq banki filialiga shaxsiy jamgʻarilib boriladigan pensiya hisobvaragʻiga (SHJBPH) kiritilgan jamgʻarib boriladigan majburiy pensiya badallari orqali, shuningdek, pensiya va nafaqaga oid shaxsiy maʼlumotlarimni tegishli tashkilot va idoralar orqali tekshirishga rozilik beraman. ‎ ‎ ‎ ‎ ‎ ‎ ‎ ‎ ‎ ‎ ‎ ‎ ‎ ‎ ‎ ‎ ‎ ‎‎20___ y. “____”________ Ariza beruvchi imzosi _______________________ ‎ ‎ ‎ ‎ ‎ ‎ ‎ ‎ ‎ ‎ ‎ ‎ ‎ ‎ ‎ ‎ ‎ ‎ ‎ ‎ QR-kod‎‏ ‎‎Pasport (identifikatsiyalovchi ID-karta) maʼlumotlari va taqdim etilgan hujjatlar tekshirildi. Ariza va unga ilova qilingan hujjatlarni 20___ yil “____”________ qabul qilindi va ___-son bilan qayd etildi. ‎‎‎Pensiya tayinlash uchun yetishmayotgan hujjatlar Hujjat taqdim etishning soʻnggi sanasi‏ hujjat nomi‎‎ taqdim etish sanasi‎‎ ‎‎ ‎‎ ‎‎ ‎‎ ‎‎ ‎‎ ‎ ‎ ‎ ‎ ‎ ‎ ‎ ‎ ‎ ‎ ‎ ‎ ‎ ‎ ‎ ‎ ‎ ‎‎Ariza beruvchi imzosi ___________ ‎ ‎‎Qabul qiluvchi imzosi _____________ ‎ ‎

‎‎Orqa tomoni ‎ ‎ ‎ ‎ ‎ ‎ ‎ ‎ ‎ ‎ ‎ ‎ ‎ ‎ ‎ ‎ ‎ ‎ ‎ ‎ ‎ ‎ ‎ ‎ ‎ ‎ ‎ ‎ ‎ ‎ ‎ ‎ Arizaga ilova qilingan hujjatlar roʻyxati ‎‎‎ ‎ Qoʻshimcha taqdim etilgan hujjatlar roʻyxati‎‎ ‎ ‎ ‎ ‎ ‎ ‎ ‎ ‎ ‎ ‎ ‎ ‎ ‎ ‎ ‎ ‎ ‎ T/r‎ Hujjat nomi ‎‎ Soni‎ Sanasi‎‎ ‎ T/r‎‎ Hujjat nomi ‎‎ Soni‎ Sanasi‎‎ 1.‎ ‎‎ ‎ ‎‎ ‎ 1.‎ ‎‎ ‎ ‎‎ 2.‎ ‎‎ ‎ ‎‎ ‎ 2.‎ ‎‎ ‎ ‎‎ 3.‎ ‎‎ ‎ ‎‎ ‎ 3.‎ ‎‎ ‎ ‎‎ ‎ ‎ ‎ ‎ ‎ ‎ ‎ ‎ ‎ ‎ ‎ ‎ ‎ ‎ ‎ ‎ ‎ ‎‎Oʻzbekiston Respublikasi Iqtisodiyot va moliya vazirligi huzuridagi budjetdan tashqari Pensiya jamgʻarmasi _____________________ tuman (shahar) boʻlimi pensiya tayinlash boʻyicha komissiyasining 20 __ yil “___” ________ dagi _____-son qarorining qisqacha mazmuni. ‎_______________________________________________________________________________________________________________ ‎_______________________________________________________________________________________________________________ ‎_______________________________________________________________________________________________________________ ‎ ‎ ‎ ‎ ‎ ‎ ‎ ‎ ‎ ‎ ‎ ‎ ‎ ‎ ‎ ‎ ‎ ‎ ‎‎Komissiya aʼzolari imzolari: ‎ ‎ ‎ ‎ ‎ ‎ ‎ ‎ ‎ ‎ ‎ ‎ ‎ ‎ ‎ ‎ ‎ ‎ ‎ ‎ ‎ ‎ ‎ ‎ ‎ ‎ ‎ ‎ ‎‎Rais ‎Aʼzolar ‎ ‎M.Oʻ. ‎ ‎‎1. __________________________________________________________________________________ ‎2. __________________________________________________________________________________ ‎3. __________________________________________________________________________________ ‎4.__________________________________________________________________________________ ‎ ‎‎------------------------------------ kesish chizigʻi ------------------------------- ‎ ‎ ‎ ‎ ‎ ‎ ‎ ‎ ‎ ‎ ‎ ‎ ‎ ‎ ‎ ‎ ‎ QR-kod‎‎‏ Pasport (identifikatsiyalovchi ID-karta) maʼlumotlari va taqdim etilgan hujjatlar tekshirildi. Ariza va unga ilova qilingan hujjatlarni 20___ yil “____” _________da qabul qilindi va __________-son bilan qayd etildi.‎‎‎‎ ‎‎‎Pensiya tayinlash uchun yetishmayotgan hujjatlar Oxirgi hujjatni taqdim etish sanasi‎‎‏ hujjat nomi‎‎ taqdim etish sanasi‎‎ ‎‎ ‎‎ ‎‎ ‎ ‎‎ ‎‎ ‎ ‎ ‎ ‎ ‎ ‎ ‎ ‎ ‎ ‎ ‎ ‎ ‎ ‎ ‎ ‎ ‎ ‎ ‎‎Arizachi imzosi ____________ ‎ ‎‎Qabul qiluvchi imzosi _______________. ‎ ‎ ‎ ‎

Davlat pensiyalarini tayinlash va toʻlash tartibi toʻgʻrisidagi nizomga 23-ILOVA

Pensiya guvohnomasi (namuna)

Davlat pensiyalarini tayinlash va toʻlash tartibi toʻgʻrisidagi nizomga 24-ILOVA

Old tomoni‎ ‎ ‎ ‎ ‎ ‎ ‎ ‎ ‎ ‎ ‎ ‎ ‎ ‎ ‎ ‎ ‎ ‎ ‎ ‎ ‎ ‎ ‎ ‎ QR-kod‎‎ ‎‎______________________ ‎______________________ ‎______________________ ‎______________________ ‎‎Oʻzbekiston Respublikasi Iqtisodiyot va moliya vazirligi huzuridagi budjetdan tashqari Pensiya jamgʻarmasi ____________ (respublika, viloyat, shahar) _____________ tuman (shahar) boʻlimi boshligʻiga ‎ ‎ ‎‎(rahbar koʻrsatmasi) ‎ ‎ ‎ ‎ ‎ ‎ ‎ ‎ ‎ ‎ ‎ ‎ ‎ ‎ ‎ ‎ ‎ ‎ ‎ ‎‎Fuqaro________________________________________________________________________________________________________ ‎ ‎‎(F.I.O.) ‎ Manzili_______________________________________________________________________________________________________ ‎‎Tugʻilgan sanasi ________________ pasport (identifikatsiyalovchi ID-karta) seriyasi _________ raqami _______________ ‎‎Berilgan vaqti __________ ______________________________ tomonidan berilgan. ‎ ‎Telefon raqami _______________________ ‎‎ ‎ARIZA ‎ ‎‎________________________munosabati bilan uy-joy kommunal xizmatlari toʻlovi uchun kompensatsiya toʻlovlari tayinlashingizni soʻrayman. ‎ ‎Men ___________________________________________________________________________________________________________ ‎ ‎Sizga maʼlum qilamanki, __________________________________________________________________________________________ ‎ ‎_______________________________________________________________________________________________________________ ‎‎(kerakli maʼlumot koʻrsatiladi) ‎ ‎ ‎ ‎ ‎ ‎ ‎ ‎ ‎ ‎ ‎ ‎ ‎‎Taqdim etilgan hujjatlarning haqqoniyligini kafolatlayman. ‎‎20___ y. “____” ________ ‎ ‎ ‎ ‎ ‎‎Ariza beruvchi imzosi ______________ ‎ ‎ ‎ ‎ ‎ ‎ ‎ ‎ ‎ ‎ ‎ ‎ ‎ ‎QR-kod‎‎ ‎ ‎ Pasport (identifikatsiya ID-karta) maʼlumotlari va taqdim etilgan hujjatlar tekshirildi. ‎Ariza ilova qilingan hujjatlar bilan 20__ yil “___” ______da qabul qilindi va _________-son bilan qayd etildi. ‎‎ ‎ ‎ ‎ ‎ ‎ ‎ ‎ ‎ ‎ ‎ ‎ ‎ ‎‎Ariza beruvchi imzosi _____________ Qabul qiluvchi imzosi _________________ ‎ ‎ ‎ ‎ ‎ ‎‎ ‎Orqa tomoni‎ ‎ ‎ ‎ ‎ ‎ ‎ ‎ ‎ ‎ ‎ ‎ ‎‎Arizaga ilova qilingan hujjatlar roʻyxati ‎ ‎ ‎ ‎ ‎ ‎ T/r‎ Hujjat nomi‎ Soni Sanasi‎‎ 1.‎ ‎‎ ‎‎ ‎‎ 2.‎ ‎‎ ‎‎ ‎‎

Davlat pensiyalarini tayinlash va toʻlash tartibi toʻgʻrisidagi nizomga 25-ILOVA

Pensiya toʻlashni toʻxtatib turish boʻyicha davlat xizmatini koʻrsatish SXEMASI

Bosqichlar Subyektlar Tadbirlar Bajarish muddatlari 1-bosqich Murojaatchi (pensioner) 1. Iqtisodiyot va moliya vazirligi huzuridagi budjetdan tashqari Pensiya jamgʻarmasi boʻlimiga bevosita tashrif buyurib, pensiya toʻlashni toʻxtatib turish boʻyicha ariza beradi. 1. Xohishiga koʻra 2. Pensiya toʻlashni toʻxtatib turish boʻyicha Davlat xizmatlari markaziga kelib murojaat qiladi. 2. Murojaat qilinganda 3. Yagona interaktiv davlat xizmatlari portalidan roʻyxatdan oʻtgan holda, pensiya toʻlashni toʻxtatib turish boʻyicha soʻrovnoma shaklini toʻldiradi. 3. Murojaat qilinganda 2-bosqich 1. Iqtisodiyot va moliya vazirligi huzuridagi budjetdan tashqari Pensiya jamgʻarmasi boʻlimi 1. Arizani qabul qiladi, axborot tizimida rasmiylashtiradi va pensiya toʻlovini toʻxtatadi. 1. Ariza berilganidan soʻng 5 daqiqa ichida 2. Davlat xizmatlari markazi 2. Soʻrovnomani toʻldirib, elektron shaklda Iqtisodiyot va moliya vazirligi huzuridagi budjetdan tashqari Pensiya jamgʻarmasi boʻlimiga yuboradi. 2. Soʻrovnoma toʻldirilgandan soʻng 5 daqiqa ichida 3. Yagona interaktiv davlat xizmatlari portali 3. Soʻrovnomani Iqtisodiyot va moliya vazirligi huzuridagi budjetdan tashqari Pensiya jamgʻarmasi boʻlimiga yuboradi. 3. Avtomatik tarzda 3-bosqich Iqtisodiyot va moliya vazirligi huzuridagi budjetdan tashqari Pensiya jamgʻarmasi boʻlimi 1. Pensiya toʻlovini toʻxtatadi. 2. Pensiya toʻlovi toʻxtatilganligi haqidagi maʼlumotni Davlat xizmatlari markaziga yuboradi. 3. Yagona interaktiv davlat xizmatlari portali orqali pensiya toʻlovini toʻxtatib turish uchun murojaat qilgan pensionerning mobil telefon raqamiga (mavjud boʻlganida) pensiya toʻlovi toʻxtatilganligi haqida SMS-xabar yuboradi. Maʼlumotlar oʻrganilganidan soʻng 5 daqiqa ichida 4-bosqich Davlat xizmatlari markazi 1. Pensiya toʻlovi toʻxtatilganligi toʻgʻrisida pensionerni xabardor qiladi. Maʼlumot olinganidan soʻng 5 daqiqa ichida

Davlat pensiyalarini tayinlash va toʻlash tartibi toʻgʻrisidagi nizomga 26-ILOVA

QR-kod‎‎ ‎‎________________________ ‎________________________ ‎________________________ ‎________________________ Oʻzbekiston Respublikasi Iqtisodiyot va moliya vazirligi huzuridagi budjetdan tashqari Pensiya jamgʻarmasi _____ (respublika, viloyat, shahar) _________ tuman (shahar) boʻlimi boshligʻiga ‎ ‎ ‎‎(rahbar koʻrsatmasi)‎ ‎ ‎ ‎ ‎ ‎ ‎ ‎ ‎ ‎ ‎ ‎ ‎ ‎ ‎ ‎ ‎ ‎ ‎ ‎ ‎ ‎ ‎ ‎ ‎ ‎ ‎ ‎ ‎ ‎‎Fuqaro _______________________________________________________________ ‎ ‎‎(F.I.O.) ‎ ‎ ‎ ‎ Manzili______________________________________________________________‎‎ ‎ ‎ ‎ ‎ ‎‎Tugʻilgan sanasi ________________ pasport (identifikatsiyalovchi ID-karta) seriyasi __________ raqami ______________ ‎Berilgan vaqti _______ _____________ tomonidan berilgan. ‎Telefon raqami ___________________ ‎‎‎ARIZA ‎ ‎‎Menga toʻlanib kelayotgan ____________________ pensiyani 20 ___ yil “___” _______ dan boshlab toʻxtatib turishingizni soʻrayman. ‎ ‎ ‎ ‎ ‎ ‎ ‎ ‎ ‎ ‎ ‎ ‎‎20___ yil “__” ________. ‎ ‎‎Ariza beruvchi imzosi __________ ‎ ‎ ‎

Davlat pensiyalarini tayinlash va toʻlash tartibi toʻgʻrisidagi nizomga 27-ILOVA

”.

3. Quyidagi mazmundagi 1 1 -ilova bilan toʻldirilsin:

“Vazirlar Mahkamasining 2022-yil 13-oktabrdagi 592-son qaroriga 1 1 -ILOVA

Pensiyani hisoblash uchun qabul qilinadigan ish haqini ish haqining yakka tartibdagi koeffitsiyentlarini qoʻllagan holda qayta hisoblab chiqish tartibi toʻgʻrisida NIZOM

1. Ushbu Nizom Oʻzbekiston Respublikasining “Fuqarolarning davlat pensiya taʼminoti toʻgʻrisida”gi Qonuniga muvofiq ish haqining yakka tartibdagi koeffitsiyentlarini (keyingi oʻrinlarda — IHYATK) qoʻllagan holda, pensiyani hisoblash uchun qabul qilinadigan ish haqini qayta hisoblab chiqish tartibini belgilaydi.

2. IHYATK — tegishli oy uchun pensiyani hisoblash uchun qabul qilinadigan ish haqining aynan shu oy uchun pensiyani hisoblashning bazaviy miqdori nisbati sifatida aniqlanadigan miqdor.

3. IHYATKdan pensionerning (yoki pensiya tayinlash uchun murojaat qilgan shaxsning) pensiyasini hisoblash uchun qabul qilinadigan ish haqini qayta hisoblab chiqish uchun foydalaniladi.

4. Shaxsning IHYATKi, ishdagi mavjud tanaffuslaridan qatʼi nazar (pensiya tayinlash uchun murojaat qilgan shaxsning tanlashiga koʻra), mehnat faoliyatining oxirgi oʻn yili mobaynidagi istalgan ketma-ket oltmish oyidan har bir oyi uchun aniqlanadi, bunda shaxsning pensiyani hisoblash uchun qabul qilinadigan ish haqi tegishli oydagi pensiyani hisoblashning bazaviy miqdoriga boʻlinadi va quyidagi formula boʻyicha hisoblab chiqiladi:

IHYATKi = IHi ÷ PHBMi, bunda:

IHYATKi — i oy uchun ish haqining yakka tartibdagi koeffitsiyenti;

IHi — i oy uchun ish haqi, soʻm;

PHBMi — i oy uchun pensiyani hisoblashning bazaviy miqdori, soʻm.

5. Qonunchilikda nazarda tutilgan hollarda, yaʼni pensiya tayinlash uchun murojaat qilgan shaxs oltmish oydan kam ishlagan taqdirda, yakka tartibdagi ish haqi koeffitsiyentlari uning tegishli oy uchun pensiyani hisoblash uchun qabul qilinadigan ish haqini aynan shu oydagi pensiyani hisoblashning bazaviy miqdoriga boʻlish yoʻli bilan mavjud ish stajidan har bir oy uchun aniqlanadi.

6. IHYATK verguldan keyingi toʻrt belgili miqdordan iborat boʻladi.

7. IHYATKni hisoblashda verguldan keyin toʻrt belgigacha yaxlit qilib hisoblanadi. Agar verguldan keyingi beshinchi belgi “5” ga teng va undan yuqori boʻlsa, u holda toʻrtinchi belgi bir birlikka koʻpaytiriladi.

Misol. IHYATK 5,62316 ni tashkil qildi. U yaxlit qilib hisoblangach — 5,6232 hosil boʻladi.

8. IHYATKni qoʻllagan holda qayta hisoblab chiqilgan ish haqi quyidagi formula boʻyicha aniqlanadi:

QHIHi= IHYATKi × PHBM, bunda:

QHIHi — IHYATKni qoʻllagan holda qayta hisoblab chiqilgan ish haqi;

PHBM — oldingi 12 oydagi pensiyani hisoblashning bazaviy miqdori, soʻm.

9. Pensiyani hisoblash uchun qabul qilinadigan oʻrtacha oylik ish haqi quyidagi formula boʻyicha aniqlanadi:

PHKI = Σ QHIHi ÷ 60, bunda:

Σ — summa belgisi shuni koʻrsatadiki, pensiyani hisoblash uchun qabul qilinadigan oʻrtacha oylik ish haqini belgilashda, IHYATKni qoʻllagan holda pensiyani hisoblash uchun qayta hisoblab chiqilgan ish haqi miqdori shaxsning ishdagi mavjud tanaffuslaridan qatʼi nazar, mehnat faoliyatining oxirgi oʻn yili mobaynidagi istalgan ketma-ket besh yilning tegishli oylari uchun jamlanishi kerak.

10. Pensiyani hisoblash uchun qabul qilinadigan oʻrtacha oylik ish haqi bir tiyingacha yaxlit qilib hisoblanadi, yarim tiyindan kam summa esa tashlab yuboriladi.

11. 2011-yil 1-oktabrga qadar tayinlangan pensiyalarga pensiyani hisoblash uchun IHYATKni qoʻllagan holda ish haqini qayta hisoblab chiqish mexanizmi qoʻllanmaydi.

12. Pensiya miqdori IHYATKni qoʻllagan holda quyidagi holatlarda murojaat qilingan sanada qayta hisoblab chiqiladi:

pensioner tomonidan pensiya miqdoriga taʼsir koʻrsatadigan (ish staji yoki ish haqi toʻgʻrisidagi va boshqa) qoʻshimcha hujjatlar taqdim etilganda;

pensiyaning bir turi pensiyaning boshqa turiga oʻtkazilganda;

boshqa davlatdan kelgan shaxsning, shu jumladan, ilgari Oʻzbekiston Respublikasidan ketgan shaxsning pensiya hujjatlari yigʻmajildi hisobga qabul qilib olinganda, u pensiyani boshqa davlatda olganligi holatidan qatʼi nazar;

bitta boquvchining vafoti munosabati bilan boquvchisini yoʻqotganlik pensiyasini olayotgan shaxsga ikkinchi boquvchisining vafoti munosabati bilan chin yetim sifatida boquvchisini yoʻqotganlik pensiyasi rasmiylashtirilganda.

13. 2011-yil 1-oktabrgacha va undan keyin tayinlangan pensiyalarni hisoblash uchun qabul qilinadigan ish haqi quyidagi hollarda IHYATKni qoʻllagan holda qayta hisoblab chiqilmaydi:

I va II guruhlar nogironligi boʻlgan shaxslarning nogironlik guruhi oʻzgarganda yoki ularga pensiyalar toʻlash muddati uzaytirilganda;

boquvchisini yoʻqotganlik pensiyasini olayotgan oila aʼzolari soni oʻzgarganda;

faxriy unvonlar uchun pensiyaga ustama haq va qoʻshimcha toʻlovlar belgilanganda;

boquvchisini yoʻqotganlik pensiyasini oluvchiga ulush ajratilganda;

ilgari toʻxtatib qoʻyilgan pensiyalarni toʻlash tiklanganda;

pensioner Oʻzbekiston Respublikasi doirasida doimiy yashash uchun boshqa tuman (shahar)ga ketganda.

Bunda oxirgi marta 2011-yil 1-oktabrgacha qayta hisoblab chiqilgan pensiyalar miqdorlari Oʻzbekiston Respublikasi Prezidentining farmonlari va qarorlariga binoan oshirishlarni hisobga olgan holda qayta hisoblab chiqiladi.

14. Oʻzbekiston Respublikasining qonunchiligiga yoki xalqaro shartnomalariga muvofiq pensiya olish huquqi mavjud boʻlgan taqdirda, pensiyalar tayinlash uchun yashaydigan mamlakatida olingan ish haqi qabul qilinadi.

IHYATKni qoʻllash maqsadida xorijiy fuqaroning va fuqaroligi boʻlmagan shaxsning yashayotgan mamlakatida tegishli oy uchun hisoblab chiqilgan har oylik ish haqi koʻrsatib oʻtilgan ish haqi, agar Oʻzbekiston Respublikasining xalqaro shartnomalarida boshqacha qoida nazarda tutilmagan boʻlsa, hisoblab chiqilgan oyning 15-sanasidagi Oʻzbekiston Respublikasi Markaziy banki tomonidan belgilangan xorijiy valyutaning soʻmga nisbatan kursi boʻyicha Oʻzbekiston Respublikasi milliy valyutasiga oʻtkaziladi.

15. Oʻzbekiston Respublikasi Prezidentining farmonlari va qarorlari bilan ish haqi, pensiyalar va nafaqalar miqdorlari oshirilgan taqdirda, ilgari tayinlangan barcha pensiyalar miqdorlari ushbu farmonlar va qarorlarda nazarda tutilgan shartlarga muvofiq oshiriladi (qayta hisob-kitob qilinadi).

16. Oʻzbekiston Respublikasida pensiyani hisoblash bazaviy miqdorining belgilangan miqdorlari ushbu Nizomga 1-ilovada keltirilgan.

17. Pensiyani hisoblash uchun qabul qilinadigan ish haqini IHYATKni qoʻllagan holda qayta hisoblab chiqishga misol ushbu Nizomga 2-ilovada keltirilgan.

Pensiyani hisoblash uchun qabul qilinadigan amaldagi ish haqini ish haqining yakka tartibdagi koeffitsiyentlarini qoʻllagan holda qayta hisoblab chiqish tartibi toʻgʻrisidagi nizomga 1-ILOVA

Oʻzbekiston Respublikasida belgilangan pensiyani hisoblashning bazaviy miqdorlari

Oʻzgartirishlar sanasi va davri Belgilangan pensiyani hisoblashning bazaviy miqdori Soʻmlarda 01.01.1973-yildan 70,00 01.01.1992-yildan 350,00 01.03.1992-yildan (350,00 + 550,00) ÷ 2 = 450,00 01.04.1992-yildan 550,00 01.07.1992-yildan 1000,00 01.09.1992-yildan 1250,00 01.10.1992-yildan 2000,00 01.01.1993-yildan 2500,00 01.04.1993-yildan 3 000,00 01.06.1993-yildan 7 500,00 01.07.1993-yildan 11 250,00 01.09.1993-yildan 13 500,00 01.11.1993-yildan 16 200,00 Soʻm-kuponlarda 01.12.1993-yildan 24 300,00 01.01.1994-yildan 30 000,00 01.03.1994-yildan 45 000,00 01.06.1994-yildan 70 000,00 Oʻzbekiston Respublikasining milliy valyutasida (soʻm) 01.07.1994-yildan 70,00 01.08.1994-yildan 100,00 01.03.1995-yildan 150,00 01.09.1995-yildan 250,00 01.04.1996-yildan 400,00 01.09.1996-yildan 550,00 01.12.1996-yildan 600,00 01.07.1997-yildan 750,00 01.07.1998-yildan 1 100,00 01.01.1999-yildan 1 320,00 01.08.1999-yildan 1 750,00 01.08.2000-yildan 2 450,00 01.08.2001-yildan 3 430,00 01.04.2002-yildan 3 945,00 01.08.2002-yildan 4 535,00 01.05.2003-yildan 5 440,00 01.08.2004-yildan 6 530,00 01.05.2005-yildan 7 835,00 01.10.2005-yildan 9 400,00 01.07.2006-yildan 10 800,00 01.11.2006-yildan 12 420,00 01.08.2007-yildan 15 525,00 01.11.2007-yildan (15 525,00 + 18 630,00) ÷ 2 = 17 077,50 01.12.2007-yildan 18 630,00 01.04.2008-yildan 20 865,00 01.09.2008-yildan 25 040,00 01.11.2008-yildan (25 040,00 + 28 040,00) ÷ 2 = 26 540,00 01.12.2008-yildan 28 040,00 01.08.2009-yildan 33 645,00 01.12.2009-yildan 37 680,00 01.08.2010-yildan 45 215,00 01.12.2010-yildan 49 735,00 01.08.2011-yildan 57 200,00 01.12.2011-yildan 62 920,00 01.08.2012-yildan 72 355,00 01.12.2012-yildan 79 590,00 01.08.2013-yildan (79 590,00 + 91 530,00) ÷ 2 = 85 560,00 01.09.2013-yildan 91 530,00 01.12.2013-yildan (91 530,00 + 96 105,00) ÷ 2 = 93 817,50 01.01.2014-yildan 96 105,00 01.09.2014-yildan 107 635,00 01.12.2014-yildan (107 635,00 + 118 400) ÷ 2 = 113 017,50 01.01.2015-yildan 118 400,00 01.09.2015-yildan 130 240,00 01.10.2016-yildan 149 775,00 01.12.2017-yildan 172 240,00 01.07.2018-yildan (172 240,00 + 184 300,00) ÷ 2 = 178 270,00 01.08.2018-yildan 184 300,00 01.11.2018-yildan 202 730,00 01.08.2019-yildan 223 000,00 01.02.2020-yildan 238 610,00 01.09.2020-yildan 262 470,00 01.09.2021-yildan 289 000,00 01.05.2022-yildan 324 000,00 01.04.2023-yildan 347 000,00

Pensiyani hisoblash uchun qabul qilinadigan amaldagi ish haqini ish haqining yakka tartibdagi koeffitsiyentlarini qoʻllagan holda qayta hisoblab chiqish tartibi toʻgʻrisidagi nizomga 2-ILOVA

Pensiyani hisoblash uchun qabul qilinadigan ish haqini ish haqining yakka tartibdagi koeffitsiyentlarini qoʻllagan holda qayta hisoblab chiqishga misol

1. Erkak kishi 2023-yil 12-iyunda 60 yoshga toʻlgach yoshga doir pensiya tayinlash uchun murojaat qildi va uning oxirgi oʻn yil mobaynida mehnat faoliyatining ketma-ket 5 yillik davri uchun 2018-yil aprel — 2023-yil mart oylari tanlandi.

2. Pensiya tayinlanish sanasidan oldingi 12 oy uchun oʻrtacha pensiyani hisoblashning bazaviy miqdorini aniqlaymiz.

Oʻrtacha pensiyani hisoblashning bazaviy miqdori = (324 000 soʻm (2022-yil iyun — 2023-yil mart oylaridagi pensiyani hisoblashning bazaviy miqdori) × 10 + 347 000 soʻm (2023-yil aprel — may oylaridagi pensiyani hisoblashning bazaviy miqdori) × 2 ÷ 12 = 327 833,33 soʻm.

3. Ish haqi toʻgʻrisidagi maʼlumotlar asosida (maʼlumotnoma boʻyicha) ish haqining yakka tartibdagi koeffitsiyentlarini va har bir oy uchun hisoblab chiqilgan ish haqini aniqlaymiz:

Davrlar Pensiyani hisoblashning bazaviy miqdori Pensiyani hisoblash uchun qoʻllaniladigan ish haqi Ish haqining yakka tartibdagi koeffitsiyenti Oʻrtacha pensiyani hisoblashning bazaviy miqdori Qayta hisoblab chiqilgan ish haqi 1 2 3 4 (3 ÷ 2) 5 6 (4 × 5) 2018-yil Aprel 172 240 1 700 000 9,8699 327 833,33 3 235 682,18 May 172 240 1 700 000 9,8699 327 833,33 3 235 682,18 Iyun 172 240 1 700 000 9,8699 327 833,33 3 235 682,18 Iyul 178 270 1 900 000 10,6579 327 833,33 3 494 014,84 Avgust 184 300 2 000 000 10,8518 327 833,33 3 557 581,73 Sentabr 184 300 2 200 000 11,9370 327 833,33 3 913 349,46 Oktabr 184 300 2 000 000 10,8518 327 833,33 3 557 581,73 Noyabr 202 730 2 100 000 10,3586 327 833,33 3 395 594,33 Dekabr 202 730 2 200 000 10,8518 327 833,33 3 557 581,73 Jami: 17 500 000 31 182 750,36 2019-yil Yanvar 202 730 2 200 000 10,8518 327 833,33 3 557 581,73 Fevral 202 730 2 200 000 10,8518 327 833,33 3 557 581,73 Mart 202 730 2 500 000 12,3316 327 833,33 4 042 709,49 Aprel 202 730 2 200 000 10,8518 327 833,33 3 557 581,73 May 202 730 2 200 000 10,8518 327 833,33 3 557 581,73 Iyun 202 730 2 200 000 10,8518 327 833,33 3 557 581,73 Iyul 202 730 2 200 000 10,8518 327 833,33 3 557 581,73 Avgust 223 000 2 500 000 11,2107 327 833,33 3 675 241,11 Sentabr 223 000 2 800 000 12,5560 327 833,33 4 116 275,29 Oktabr 223 000 2 500 000 11,2107 327 833,33 3 675 241,11 Noyabr 223 000 2 500 000 11,2107 327 833,33 3 675 241,11 Dekabr 223 000 2 800 000 12,5560 327 833,33 4 116 275,29 Jami: 28 800 000 44 646 473,78 2020-yil Yanvar 223 000 2 500 000 11,2107 327 833,33 3 675 241,11 Fevral 238 610 2 700 000 11,3155 327 833,33 3 709 598,04 Mart 238 610 3 100 000 12,9919 327 833,33 4 259 175,24 Aprel 238 610 2 700 000 11,3155 327 833,33 3 709 598,04 May 238 610 2 700 000 11,3155 327 833,33 3 709 598,04 Iyun 238 610 2 700 000 11,3155 327 833,33 3 709 598,04 Iyul 238 610 2 700 000 11,3155 327 833,33 3 709 598,04 Avgust 238 610 2 700 000 11,3155 327 833,33 3 709 598,04 Sentabr 262 470 3 400 000 12,9538 327 833,33 4 246 687,39 Oktabr 262 470 3 100 000 11,8108 327 833,33 3 871 973,89 Noyabr 262 470 3 100 000 11,8108 327 833,33 3 871 973,89 Dekabr 262 470 3 400 000 12,9538 327 833,33 4 246 687,39 Jami: 34 800 000 46 429 309,15 2021-yil Yanvar 262 470 3 100 000 11,8108 327 833,33 3 871 973,89 Fevral 262 470 3 100 000 11,8108 327 833,33 3 871 973,89 Mart 262 470 3 400 000 12,9538 327 833,33 4 246 687,39 Aprel 262 470 3 100 000 11,8108 327 833,33 3 871 973,89 May 262 470 3 100 000 11,8108 327 833,33 3 871 973,89 Iyun 262 470 3 100 000 11,8108 327 833,33 3 871 973,89 Iyul 262 470 3 100 000 11,8108 327 833,33 3 871 973,89 Avgust 262 470 3 100 000 11,8108 327 833,33 3 871 973,89 Sentabr 289 000 3 900 000 13,4948 327 833,33 4 424 045,22 Oktabr 289 000 3 500 000 12,1107 327 833,33 3 970 291,10 Noyabr 289 000 3 500 000 12,1107 327 833,33 3 970 291,10 Dekabr 289 000 3 900 000 13,4948 327 833,33 4 424 045,22 Jami: 39 900 000 48 139 177,80 2022-yil Yanvar 289 000 3 500 000 12,1107 327 833,33 3 970 291,10 Fevral 289 000 3 500 000 12,1107 327 833,33 3 970 291,10 Mart 289 000 3 900 000 13,4948 327 833,33 4 424 045,22 Aprel 289 000 3 500 000 12,1107 327 833,33 3 970 291,10 May 324 000 3 900 000 12,0370 327 833,33 3 946 129,73 Iyun 324 000 3 900 000 12,0370 327 833,33 3 946 129,73 Iyul 324 000 3 900 000 12,0370 327 833,33 3 946 129,73 Avgust 324 000 3 900 000 12,0370 327 833,33 3 946 129,73 Sentabr 324 000 4 400 000 13,5802 327 833,33 4 452 042,18 Oktabr 324 000 3 900 000 12,0370 327 833,33 3 946 129,73 Noyabr 324 000 3 900 000 12,0370 327 833,33 3 946 129,73 Dekabr 324 000 4 400 000 13,5802 327 833,33 4 452 042,18 Jami 46 600 000 48 915 781,26 2023-yil Yanvar 324 000 4 400 000 13,5802 327 833,33 4 452 042,18 Fevral 324 000 3 900 000 12,0370 327 833,33 3 946 129,73 Mart 324 000 4 400 000 13,5802 327 833,33 4 452 042,18 Jami 12 700 000 12 850 214,09 Hammasi 180 300 000 232 163 706,44

4. Pensiyani hisoblash uchun qabul qilinadigan oʻrtacha oylik ish haqini hisoblab chiqamiz:

oʻrtacha oylik ish haqi = 232 163 706,44 soʻm ÷ 60 = 3 869 395,10 soʻm”.

Vazirlar Mahkamasining 2023-yil 19-sentabrdagi 481-son qaroriga 2-ILOVA

Oʻzbekiston Respublikasi Hukumatining oʻz kuchini yoʻqotgan deb eʼtirof etilayotgan ayrim qarorlari

1. Vazirlar Mahkamasining “Choʻponlar koʻp yillik xizmati uchun pensiya olish huquqiga ega boʻlgan jumhuriyatdagi suvsiz choʻl nohiyalarining va suvsiz choʻl nohiyalari hududida joylashgan qishloq xoʻjaligi korxonalarining roʻyxatini tasdiqlash toʻgʻrisida” 1991-yil 9-avgustdagi 215-son qarori .

2. Vazirlar Mahkamasining “Davlat pensiyalarini tayinlash va toʻlash tartibini yanada takomillashtirishga yoʻnaltirilgan normativ-huquqiy hujjatlarni tasdiqlash toʻgʻrisida” 2011-yil 8-sentabrdagi 252-son qarori .

3. Vazirlar Mahkamasining “Oʻzbekiston Respublikasi Hukumatining ayrim qarorlariga oʻzgartirishlar kiritish toʻgʻrisida (Oʻzbekiston Respublikasining “Normativ-huquqiy hujjatlar toʻgʻrisida” 2021-yil 20-apreldagi OʻRQ-682-son Qonuni)” 2022-yil 4-apreldagi 153-son qaroriga ilovaning 269-bandi .

4. Vazirlar Mahkamasining “Idoraviy harbiylashtirilgan qoʻriqlash hamda idoraviy qorovullik boʻlinmalari faoliyatini tashkil etish chora-tadbirlari toʻgʻrisida” 2022-yil 1-noyabrdagi 630-son qarorga 5-ilovaning 3-bandi .

Oʻzbekiston Respublikasining Bosh vaziri A. ARIPOV

Toshkent sh.,

2023-yil 19-sentabr,

481-son

(Qonunchilik maʼlumotlari milliy bazasi, 20.09.2023-y., 09/23/481/0716-son)

lex.uz