📅 2023-yil 21-sentabr · Vazirlar Mahkamasi qarorlari
Rasmiy matn. Rasmiy hujjat. Tahririy izohlar kiritilmagan.
📅 2023-yil 21-sentabr · Vazirlar Mahkamasi qarorlari
Rasmiy matn. Rasmiy hujjat. Tahririy izohlar kiritilmagan.
📅 2023 йил 21 сентябрь · Вазирлар Маҳкамаси қарорлари
Расмий матн. Расмий ҳужжат. Таҳририй изоҳлар киритилмаган.
📅 21 сентября 2023 г. · Постановления Кабинета Министров
Официальный текст. Официальный документ. Редакционные примечания не включены.
📅 21 September 2023 · Cabinet of Ministers resolutions
Official text. Official document. Editorial notes are not included.
Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг
қарори
НИЗОМ
СХЕМАСИ
ҲАЙЪАТ ТАРКИБИ
МЕЗОНЛАРИ
ДИПЛОМ НАМУНАСИ
Оммавий аҳамиятга эга ноёб ва алоҳида муҳим объектларнинг эскиз лойиҳасини ишлаб чиқиш учун буюртмачи хизмати томонидан архитектура танловини ўтказиш тартиби тўғрисидаги низомни тасдиқлаш ҳақида
Ўзбекистон Республикаси Президентининг «Республикада капитал қурилиш соҳасида буюртмачи хизмати фаолиятини такомиллаштириш чора-тадбирлари тўғрисида» 2022 йил 22 сентябрдаги ПҚ-378-сон қарорига мувофиқ оммавий аҳамиятга эга ноёб ва алоҳида муҳим объектларнинг эскиз лойиҳасини ишлаб чиқишда архитектура танлови қонунчилик ҳужжатлари талабларига мувофиқ ўтказилишини таъминлаш мақсадида Вазирлар Маҳкамаси қарор қилади:
1. Қуйидагиларни назарда тутувчи Оммавий аҳамиятга эга ноёб ва алоҳида муҳим объектларнинг эскиз лойиҳасини ишлаб чиқиш учун буюртмачи хизмати томонидан архитектура танловини ўтказиш тартиби тўғрисидаги низом иловага мувофиқ тасдиқлансин:
оммавий аҳамиятга эга ноёб ва алоҳида муҳим объектларнинг эскиз лойиҳасини ишлаб чиқишда архитектура танловини (кейинги ўринларда — танлов) ўтказиш тартибини белгилаш;
танловни ўтказиш бўйича ҳайъат аъзолари таркибини тасдиқлаш;
танлов иштирокчиларини баҳолаш мезонларини белгилаш;
танлов ғолибларига бериладиган диплом намунасини тасдиқлаш.
2. Қурилиш ва уй-жой коммунал хўжалиги вазирлиги:
Миллий ахборот агентлиги ҳамда Миллий телерадиокомпания билан биргаликда ушбу қарорнинг мазмун-моҳияти оммавий ахборот воситалари, ижтимоий тармоқлар ва расмий веб-сайтларда кенг ёритилишини ташкил этсин.
манфаатдор вазирликлар ва идоралар билан биргаликда ўзлари қабул қилган норматив-ҳуқуқий ҳужжатларни бир ой муддатда ушбу қарорга мувофиқлаштирсин.
3. Мазкур қарорнинг бажарилишини назорат қилиш Ўзбекистон Республикаси қурилиш ва уй-жой коммунал хўжалиги вазири Б.И. Закиров зиммасига юклансин.
Вазирлар Маҳкамасининг 2023 йил 21 сентябрдаги 488-сон қарорига ИЛОВА
Оммавий аҳамиятга эга ноёб ва алоҳида муҳим объектларнинг эскиз лойиҳасини ишлаб чиқиш учун буюртмачи хизмати томонидан архитектура танловини ўтказиш тартиби тўғрисида
1-боб. Умумий қоидалар
1. Мазкур Низом оммавий аҳамиятга эга ноёб ва алоҳида муҳим объектларнинг эскиз лойиҳасини ишлаб чиқиш учун буюртмачи хизмати томонидан архитектура танловини (кейинги ўринларда — танлов) ўтказиш тартибини белгилайди.
2. Ушбу Низомда қуйидаги асосий тушунчалар қўлланилади:
бино — функционал мақсадига қараб одамлар яшаши ёки бўлишига ва ҳар хил турдаги ишлаб чиқариш жараёнларини бажаришга мўлжалланган, таянч, тўсма ёки ҳар иккала мақсадга хизмат қилувчи конструкциялардан иборат қурилиш тизими;
буюртмачи хизмати — объектларни қуриш, реконструкция қилиш, таъмирлаш ва бузишнинг амалга оширилишини таъминловчи, шунингдек, ушбу мақсадларда лойиҳа-қидирув, экспертлик, қурилиш-монтаж ва назорат ишларини бажариш учун тегишли ташкилотлар билан шартномалар тузувчи юридик шахс;
иншоот — ҳар хил турдаги ишлаб чиқариш жараёнларини бажариш, моддий қимматликларни жойлаштириш ва сақлаш, одамларнинг вақтинча бўлиши (ҳаракатланиши), шунингдек, ускуналар ёки коммуникацияларни жойлаштириш (ўтказиш, улаш) учун мўлжалланган, таянч, тўсма ёки ҳар иккала мақсадга хизмат қилувчи конструкциялардан иборат ҳажмий, ясси ёки чизиқ тарзидаги қурилиш тизими;
оммавий аҳамиятга эга ноёб ва алоҳида муҳим объектлар — алоҳида ёки биргаликда ўзига хос, бетакрор ҳажмий-режавий, конструктив, муҳандислик ёки технологик ечимлари ҳамда архитектура ғоясини, юқори техник даражадаги ютуқлар ва меъморчиликни ўзида мужассам этган бинолар, иншоотлар ва уларнинг мажмуалари;
танлов иштирокчилари — танловда иштирок этиш истагини билдирган, шунингдек, архитектура-шаҳарсозлик ҳужжатларини ишлаб чиқиш, хавфи юқори бўлган объектларни ва потенциал хавфли ишлаб чиқаришларни лойиҳалаштириш, қуриш ҳамда улардан фойдаланиш фаолияти билан шуғулланиш ҳуқуқини берувчи лицензияларга эга бўлган лойиҳа ташкилотлари;
эскиз лойиҳа — бино ва иншоотларнинг муҳим хусусиятлари ва элементларини тавсифлаш имконини берадиган лойиҳанинг якуний натижаси тўғрисида тўлиқ тасаввур берувчи архитектуравий чизмаси.
3. Танлов шаҳарсозлик фаолияти соҳасидаги лойиҳа ва ишланмаларни ҳамда инновацион қурилиш технологияларини амалиётда қўллашга қаратилган устувор вазифаларни изчил амалга ошириш мақсадида ўтказилади.
4. Қорақалпоғистон Республикаси Вазирлар Кенгаши, вилоятлар ва Тошкент шаҳар ҳокимликлари ҳузуридаги «Ягона буюртмачи хизмати» инжиниринг компаниялари ёки буюртмачи хизмати функцияси юклатилган ташкилотлар танловни ўтказиш учун масъул ҳисобланади.
2-боб. Танловнинг асосий мақсади ва вазифалари
5. Оммавий аҳамиятга эга ноёб ва алоҳида муҳим объектларни лойиҳалаштиришда тажрибага эга бўлган, муҳандислик ишланмаларини ҳамда қурилиш инновацион технологияларини яратиш имкониятига эга рақобатбардош лойиҳа ташкилотларини аниқлаш танловнинг асосий мақсади ҳисобланади.
6. Қуйидагилар танловнинг асосий вазифалари ҳисобланади:
лойиҳа ташкилотларини қўллаб-қувватлаш;
лойиҳалаштириш ва объектларни қуриш жараёнида инновацион ғояларни рўёбга чиқариш;
лойиҳачиларнинг эркин фикрлаш тафаккурини юксалтириш.
3-боб. Танловни ташкил этиш ва ўтказиш тартиби
7. Оммавий аҳамиятга эга ноёб ва алоҳида муҳим объектларнинг эскиз лойиҳасини ишлаб чиқиш учун буюртмачи хизмати томонидан архитектура танлови мазкур Низомга 1-иловадаги схемага мувофиқ ўтказилади.
8. Буюртмачи хизмати танловга қўйиладиган объектни Иқтисодиёт ва молия вазирлигининг ғазначилик тизимида рўйхатдан ўтказади ва объект рўйхатдан ўтказилгандан сўнг ўттиз дақиқа ичида танлов предметининг номи ва ғазначилик тизимидаги шахсий ҳисобварағини киритади.
Буюртмачи хизмати эскиз лойиҳани ишлаб чиқишда архитектура танловини ўтказиш шакли, лойиҳанинг тавсифи ва бошланғич нархи, танловни ўтказиш жойи, моддий рағбат миқдори ва таклиф бериш муддати билан боғлиқ талабларни эксплуатация қилувчи ташкилотлар билан келишган ҳолда белгилайди ҳамда «Шаффоф қурилиш» миллий ахборот тизими орқали ўн кун муддат давомида танловни ўтказиш бўйича эълон беради.
9. Танловда архитектура-шаҳарсозлик ҳужжатларини ишлаб чиқиш, хавфи юқори бўлган объектларни ва потенциал хавфли ишлаб чиқаришларни лойиҳалаштириш, қуриш ҳамда улардан фойдаланиш фаолияти билан шуғулланиш ҳуқуқини берувчи лицензияларга эга бўлган лойиҳа ташкилотлари иштирок этади.
Танловда иштирок этиш истагини билдирган талабгорлар танлов бўйича эълон тугагандан сўнг беш кун муддатда эскиз лойиҳаларни илова қилган ҳолда буюртмачи хизматига мурожаат қилади.
10. Танловда иштирок этиш учун тақдим этиладиган эскиз лойиҳалар қуйидаги талабларга жавоб бериши лозим:
тегишли лицензияга эга лойиҳа ташкилоти томонидан ишлаб чиқилганлиги;
долзарблиги, инновацион ғоя ва ечим ўз аксини топганлиги;
функционал ва эксплуатация талабларига мувофиқлиги;
тахминий қиймати ва амалга ошириш муддати ҳақида тўлиқ маълумот бўлиши;
барча муҳандислик-коммуникация тармоқларига уланиш бўйича аниқ маълумотлар акс этганлиги.
11. Танлов иштирокчиларининг эскиз лойиҳалари мазкур Низомга 2-иловадаги ҳайъат таркиби (кейинги ўринларда — ҳайъат) томонидан ўн кун муддатда кўриб чиқилади.
12. Танлов ғолибини аниқлашда ҳайъат аъзоларининг ярмидан кўпи қатнашса, ҳайъат ваколатли ҳисобланади.
13. Танловни ўтказиш бўйича эълон берилган муддат ичида бирорта ҳам таклиф келиб тушмаганда ёки бир нафар талабгордан таклиф келиб тушганда, шунингдек, келиб тушган таклифлар танлов ҳужжатлари шартларига мувофиқ бўлмаган тақдирда, танлов ўтказилмайди.
4-боб. Ҳайъатнинг ҳуқуқ ва мажбуриятлари
14. Ҳайъат қуйидаги ҳуқуқларга эга:
танловга тақдим этилган ҳужжатлар билан танишиб чиқиш ва зарур ҳолларда қўшимча маълумотлар сўраб олиш;
танлов таклифларини кўриб чиқиш муддатини белгилаш;
таклифларнинг танлов ҳужжатларига ва танлов ўтказиш шартларига мувофиқлигини кўриб чиқиш;
танлов ғолибини аниқлаш;
танловни ўтказишда ушбу Низом талаблари бузилганлиги аниқланган тақдирда, танловни ўтказишни тўхтатиш.
15. Ҳайъат танловнинг холислик ва ошкоралик асосида ўтишини таъминлашга, шунингдек, танловни ўтказишда манфаатлар тўқнашувига йўл қўймасликка ва мазкур Низом талабларига қатъий риоя қилишга мажбур.
5-боб. Танлов ғолибини аниқлаш тартиби
16. Танлов иштирокчиларининг эскиз лойиҳалари мазкур Низомга 3-иловага мувофиқ мезонлар асосида баҳоланади ва натижаси бўйича танлов ғолиби аниқланади.
17. Танлов ғолиби мазкур Низомга 4-иловага мувофиқ намунадаги диплом билан тақдирланади ҳамда моддий рағбатлантирилади.
18. Агар эскиз лойиҳаларини баҳолаш натижалари тенг бўлган тақдирда, ҳайъат томонидан ҳақиқий ғолибни аниқлаш мақсадида лойиҳа ва ишланмаларга доир қўшимча маълумотлар талаб этилиши мумкин.
19. Танлов ғолибининг эскиз лойиҳаси «Шаффоф қурилиш» миллий ахборот тизимида сақланади ва ундан келгусида объектларнинг лойиҳа ҳужжатларини ишлаб чиқишда фойдаланилади.
20. Танлов натижалари оммавий ахборот воситалари ҳамда буюртмачи хизматининг расмий веб-сайтлари орқали ёритилади.
6-боб. Танловни молиялаштириш
21. Танловни ташкил этиш ва ўтказиш, шу жумладан, танлов ғолибини моддий рағбатлантириш билан боғлиқ харажатлар Қорақалпоғистон Республикаси Вазирлар Кенгаши, вилоятлар ва Тошкент шаҳар ҳокимликлари ёки ташаббускор вазирлик ва идораларнинг бюджетдан ташқари маблағлари ҳамда қонунчиликда тақиқланмаган бошқа маблағлар ҳисобидан амалга оширилади.
7-боб. Якунловчи қоидалар
22. Ушбу Низом қоидалари қўлланиши билан боғлиқ низолар қонунчилик ҳужжатларида белгиланган тартибда ҳал этилади.
23. Мазкур Низом талаблари бузилишида айбдор бўлган шахслар қонунчилик ҳужжатларида белгиланган тартибда жавоб берадилар.
Оммавий аҳамиятга эга ноёб ва алоҳида муҳим объектларнинг эскиз лойиҳасини ишлаб чиқиш учун буюртмачи хизмати томонидан архитектура танловини ўтказиш тартиби тўғрисидаги низомга 1-ИЛОВА
Оммавий аҳамиятга эга ноёб ва алоҳида муҳим объектларнинг эскиз лойиҳасини ишлаб чиқиш учун буюртмачи хизмати томонидан архитектура танловини ўтказиш
Босқичлар Субъектлар Тадбирлар Муддатлар 1-босқич Буюртмачи хизмати 1. Танловга қўйиладиган объектни Иқтисодиёт ва молия вазирлигининг ғазначилик тизимида рўйхатдан ўтказади. Белгиланган муддатда 2. Танлов предметининг номи ва ғазначилик тизимидаги шахсий ҳисобварағини киритади. Ўттиз дақиқа ичида 3. Эскиз лойиҳани ишлаб чиқишда архитектура танловини ўтказиш шакли, лойиҳанинг тавсифи ва бошланғич нархи, танловни ўтказиш жойи, моддий рағбат миқдори ва таклиф бериш муддати билан боғлиқ талабларни эксплуатация қилувчи ташкилотлар билан келишган ҳолда белгилайди. Белгиланган муддатда 4. «Шаффоф қурилиш» миллий ахборот тизими орқали танловни ўтказиш бўйича эълон беради. Ўн кун муддат давомида 2-босқич Талабгор Танловда иштирок этиш учун эскиз лойиҳаларни илова қилган ҳолда буюртмачи хизматига мурожаат қилади. Беш кун муддатда 3-босқич Ҳайъат 1. Танлов иштирокчиларининг эскиз лойиҳаларини кўриб чиқади. 2. Баҳолаш мезонларига мувофиқ танлов ғолибини аниқлайди ва тақдирлайди. Ўн кун муддатда
Оммавий аҳамиятга эга ноёб ва алоҳида муҳим объектларнинг эскиз лойиҳасини ишлаб чиқиш учун буюртмачи хизмати томонидан архитектура танловини ўтказиш тартиби тўғрисидаги низомга 2-ИЛОВА
Танлов иштирокчиларининг эскиз лойиҳаларини кўриб чиқиш бўйича
Лавозимига кўра — Қорақалпоғистон Республикаси Вазирлар Кенгаши Раиси, вилоятлар ва Тошкент шаҳар ҳокимларининг капитал қурилиш, коммуникациялар ва коммунал хўжалик масалалари бўйича ўринбосарлари, Ҳайъат раиси Лавозимига кўра — Иқтисодиёт ва молия вазирлигининг ҳудудий бошқармалари бошлиқлари Лавозимига кўра — Объект бўйича буюртмачи хизмати раҳбари Лавозимига кура — Объектдан якуний фойдаланувчи ташкилот раҳбари Лавозимига кура — Ҳудудий архитектура-шаҳарсозлик кенгаши аъзолари
Оммавий аҳамиятга эга ноёб ва алоҳида муҳим объектларнинг эскиз лойиҳасини ишлаб чиқиш учун буюртмачи хизмати томонидан архитектура танловини ўтказиш тартиби тўғрисидаги низомга 3-ИЛОВА
Танлов иштирокчиларининг эскиз лойиҳаларини баҳолаш
Т/р Баҳолаш мезонлари Энг юқори балл 1. Амалдаги шаҳарсозлик нормалари ва қоидаларига мувофиқ ишлаб чиқилганлиги (объектнинг иқтисодий самарадорлиги, конструктив ечимлар) 20 2. Объектнинг функционаллиги ва эксплуатация қилишда қулайлиги 20 3. Миллий архитектура анъаналари ва элементларидан фойдаланилганлиги 15 4. Энергия тежамкор технологиялар қўлланилганлиги (қайта тикланадиган энергия ресурслари, муҳандислик тармоқлари билан бирга) 15 5. Ландшафт ва интерьер дизайни (яшил архитектура, табиий яшаш муҳити ва биологик хилма-хиллик) 15 6. Атроф-муҳитга мувофиқлиги (иқлим ўзгаришига мослашуви, одамларнинг ҳаётий фаолиятига ва туризмга уйғунлиги) ва ёндош ҳудудларга уйғунлиги 15 ЖАМИ 100
Оммавий аҳамиятга эга ноёб ва алоҳида муҳим объектларнинг эскиз лойиҳасини ишлаб чиқиш учун буюртмачи хизмати томонидан архитектура танловини ўтказиш тартиби тўғрисидаги низомга 4-ИЛОВА
Танлов ғолибларини тақдирлаш бўйича
Ўзбекистон Республикасининг Бош вазири А. АРИПОВ
Тошкент ш.,
2023 йил 21 сентябрь,
488-сон
Oʻzbekiston Respublikasi Vazirlar Mahkamasining
qarori
NIZOM
SXEMASI
HAYʼAT TARKIBI
MEZONLARI
DIPLOM NAMUNASI
Ommaviy ahamiyatga ega noyob va alohida muhim obyektlarning eskiz loyihasini ishlab chiqish uchun buyurtmachi xizmati tomonidan arxitektura tanlovini oʻtkazish tartibi toʻgʻrisidagi nizomni tasdiqlash haqida
Oʻzbekiston Respublikasi Prezidentining “Respublikada kapital qurilish sohasida buyurtmachi xizmati faoliyatini takomillashtirish chora-tadbirlari toʻgʻrisida” 2022-yil 22-sentabrdagi PQ-378-son qaroriga muvofiq ommaviy ahamiyatga ega noyob va alohida muhim obyektlarning eskiz loyihasini ishlab chiqishda arxitektura tanlovi qonunchilik hujjatlari talablariga muvofiq oʻtkazilishini taʼminlash maqsadida Vazirlar Mahkamasi qaror qiladi:
1. Quyidagilarni nazarda tutuvchi Ommaviy ahamiyatga ega noyob va alohida muhim obyektlarning eskiz loyihasini ishlab chiqish uchun buyurtmachi xizmati tomonidan arxitektura tanlovini oʻtkazish tartibi toʻgʻrisidagi nizom ilovaga muvofiq tasdiqlansin:
ommaviy ahamiyatga ega noyob va alohida muhim obyektlarning eskiz loyihasini ishlab chiqishda arxitektura tanlovini (keyingi oʻrinlarda — tanlov) oʻtkazish tartibini belgilash;
tanlovni oʻtkazish boʻyicha hayʼat aʼzolari tarkibini tasdiqlash;
tanlov ishtirokchilarini baholash mezonlarini belgilash;
tanlov gʻoliblariga beriladigan diplom namunasini tasdiqlash.
2. Qurilish va uy-joy kommunal xoʻjaligi vazirligi:
Milliy axborot agentligi hamda Milliy teleradiokompaniya bilan birgalikda ushbu qarorning mazmun-mohiyati ommaviy axborot vositalari, ijtimoiy tarmoqlar va rasmiy veb-saytlarda keng yoritilishini tashkil etsin.
manfaatdor vazirliklar va idoralar bilan birgalikda oʻzlari qabul qilgan normativ-huquqiy hujjatlarni bir oy muddatda ushbu qarorga muvofiqlashtirsin.
3. Mazkur qarorning bajarilishini nazorat qilish Oʻzbekiston Respublikasi qurilish va uy-joy kommunal xoʻjaligi vaziri B.I. Zakirov zimmasiga yuklansin.
Vazirlar Mahkamasining 2023-yil 21-sentabrdagi 488-son qaroriga ILOVA
Ommaviy ahamiyatga ega noyob va alohida muhim obyektlarning eskiz loyihasini ishlab chiqish uchun buyurtmachi xizmati tomonidan arxitektura tanlovini oʻtkazish tartibi toʻgʻrisida
1-bob. Umumiy qoidalar
1. Mazkur Nizom ommaviy ahamiyatga ega noyob va alohida muhim obyektlarning eskiz loyihasini ishlab chiqish uchun buyurtmachi xizmati tomonidan arxitektura tanlovini (keyingi oʻrinlarda — tanlov) oʻtkazish tartibini belgilaydi.
2. Ushbu Nizomda quyidagi asosiy tushunchalar qoʻllaniladi:
bino — funksional maqsadiga qarab odamlar yashashi yoki boʻlishiga va har xil turdagi ishlab chiqarish jarayonlarini bajarishga moʻljallangan, tayanch, toʻsma yoki har ikkala maqsadga xizmat qiluvchi konstruksiyalardan iborat qurilish tizimi;
buyurtmachi xizmati — obyektlarni qurish, rekonstruksiya qilish, taʼmirlash va buzishning amalga oshirilishini taʼminlovchi, shuningdek, ushbu maqsadlarda loyiha-qidiruv, ekspertlik, qurilish-montaj va nazorat ishlarini bajarish uchun tegishli tashkilotlar bilan shartnomalar tuzuvchi yuridik shaxs;
inshoot — har xil turdagi ishlab chiqarish jarayonlarini bajarish, moddiy qimmatliklarni joylashtirish va saqlash, odamlarning vaqtincha boʻlishi (harakatlanishi), shuningdek, uskunalar yoki kommunikatsiyalarni joylashtirish (oʻtkazish, ulash) uchun moʻljallangan, tayanch, toʻsma yoki har ikkala maqsadga xizmat qiluvchi konstruksiyalardan iborat hajmiy, yassi yoki chiziq tarzidagi qurilish tizimi;
ommaviy ahamiyatga ega noyob va alohida muhim obyektlar — alohida yoki birgalikda oʻziga xos, betakror hajmiy-rejaviy, konstruktiv, muhandislik yoki texnologik yechimlari hamda arxitektura gʻoyasini, yuqori texnik darajadagi yutuqlar va meʼmorchilikni oʻzida mujassam etgan binolar, inshootlar va ularning majmualari;
tanlov ishtirokchilari — tanlovda ishtirok etish istagini bildirgan, shuningdek, arxitektura-shaharsozlik hujjatlarini ishlab chiqish, xavfi yuqori boʻlgan obyektlarni va potensial xavfli ishlab chiqarishlarni loyihalashtirish, qurish hamda ulardan foydalanish faoliyati bilan shugʻullanish huquqini beruvchi litsenziyalarga ega boʻlgan loyiha tashkilotlari;
eskiz loyiha — bino va inshootlarning muhim xususiyatlari va elementlarini tavsiflash imkonini beradigan loyihaning yakuniy natijasi toʻgʻrisida toʻliq tasavvur beruvchi arxitekturaviy chizmasi.
3. Tanlov shaharsozlik faoliyati sohasidagi loyiha va ishlanmalarni hamda innovatsion qurilish texnologiyalarini amaliyotda qoʻllashga qaratilgan ustuvor vazifalarni izchil amalga oshirish maqsadida oʻtkaziladi.
4. Qoraqalpogʻiston Respublikasi Vazirlar Kengashi, viloyatlar va Toshkent shahar hokimliklari huzuridagi “Yagona buyurtmachi xizmati” injiniring kompaniyalari yoki buyurtmachi xizmati funksiyasi yuklatilgan tashkilotlar tanlovni oʻtkazish uchun masʼul hisoblanadi.
2-bob. Tanlovning asosiy maqsadi va vazifalari
5. Ommaviy ahamiyatga ega noyob va alohida muhim obyektlarni loyihalashtirishda tajribaga ega boʻlgan, muhandislik ishlanmalarini hamda qurilish innovatsion texnologiyalarini yaratish imkoniyatiga ega raqobatbardosh loyiha tashkilotlarini aniqlash tanlovning asosiy maqsadi hisoblanadi.
6. Quyidagilar tanlovning asosiy vazifalari hisoblanadi:
loyiha tashkilotlarini qoʻllab-quvvatlash;
loyihalashtirish va obyektlarni qurish jarayonida innovatsion gʻoyalarni roʻyobga chiqarish;
loyihachilarning erkin fikrlash tafakkurini yuksaltirish.
3-bob. Tanlovni tashkil etish va oʻtkazish tartibi
7. Ommaviy ahamiyatga ega noyob va alohida muhim obyektlarning eskiz loyihasini ishlab chiqish uchun buyurtmachi xizmati tomonidan arxitektura tanlovi mazkur Nizomga 1-ilovadagi sxemaga muvofiq oʻtkaziladi.
8. Buyurtmachi xizmati tanlovga qoʻyiladigan obyektni Iqtisodiyot va moliya vazirligining gʻaznachilik tizimida roʻyxatdan oʻtkazadi va obyekt roʻyxatdan oʻtkazilgandan soʻng oʻttiz daqiqa ichida tanlov predmetining nomi va gʻaznachilik tizimidagi shaxsiy hisobvaragʻini kiritadi.
Buyurtmachi xizmati eskiz loyihani ishlab chiqishda arxitektura tanlovini oʻtkazish shakli, loyihaning tavsifi va boshlangʻich narxi, tanlovni oʻtkazish joyi, moddiy ragʻbat miqdori va taklif berish muddati bilan bogʻliq talablarni ekspluatatsiya qiluvchi tashkilotlar bilan kelishgan holda belgilaydi hamda “Shaffof qurilish” milliy axborot tizimi orqali oʻn kun muddat davomida tanlovni oʻtkazish boʻyicha eʼlon beradi.
9. Tanlovda arxitektura-shaharsozlik hujjatlarini ishlab chiqish, xavfi yuqori boʻlgan obyektlarni va potensial xavfli ishlab chiqarishlarni loyihalashtirish, qurish hamda ulardan foydalanish faoliyati bilan shugʻullanish huquqini beruvchi litsenziyalarga ega boʻlgan loyiha tashkilotlari ishtirok etadi.
Tanlovda ishtirok etish istagini bildirgan talabgorlar tanlov boʻyicha eʼlon tugagandan soʻng besh kun muddatda eskiz loyihalarni ilova qilgan holda buyurtmachi xizmatiga murojaat qiladi.
10. Tanlovda ishtirok etish uchun taqdim etiladigan eskiz loyihalar quyidagi talablarga javob berishi lozim:
tegishli litsenziyaga ega loyiha tashkiloti tomonidan ishlab chiqilganligi;
dolzarbligi, innovatsion gʻoya va yechim oʻz aksini topganligi;
funksional va ekspluatatsiya talablariga muvofiqligi;
taxminiy qiymati va amalga oshirish muddati haqida toʻliq maʼlumot boʻlishi;
barcha muhandislik-kommunikatsiya tarmoqlariga ulanish boʻyicha aniq maʼlumotlar aks etganligi.
11. Tanlov ishtirokchilarining eskiz loyihalari mazkur Nizomga 2-ilovadagi hayʼat tarkibi (keyingi oʻrinlarda — hayʼat) tomonidan oʻn kun muddatda koʻrib chiqiladi.
12. Tanlov gʻolibini aniqlashda hayʼat aʼzolarining yarmidan koʻpi qatnashsa, hayʼat vakolatli hisoblanadi.
13. Tanlovni oʻtkazish boʻyicha eʼlon berilgan muddat ichida birorta ham taklif kelib tushmaganda yoki bir nafar talabgordan taklif kelib tushganda, shuningdek, kelib tushgan takliflar tanlov hujjatlari shartlariga muvofiq boʻlmagan taqdirda, tanlov oʻtkazilmaydi.
4-bob. Hayʼatning huquq va majburiyatlari
14. Hayʼat quyidagi huquqlarga ega:
tanlovga taqdim etilgan hujjatlar bilan tanishib chiqish va zarur hollarda qoʻshimcha maʼlumotlar soʻrab olish;
tanlov takliflarini koʻrib chiqish muddatini belgilash;
takliflarning tanlov hujjatlariga va tanlov oʻtkazish shartlariga muvofiqligini koʻrib chiqish;
tanlov gʻolibini aniqlash;
tanlovni oʻtkazishda ushbu Nizom talablari buzilganligi aniqlangan taqdirda, tanlovni oʻtkazishni toʻxtatish.
15. Hayʼat tanlovning xolislik va oshkoralik asosida oʻtishini taʼminlashga, shuningdek, tanlovni oʻtkazishda manfaatlar toʻqnashuviga yoʻl qoʻymaslikka va mazkur Nizom talablariga qatʼiy rioya qilishga majbur.
5-bob. Tanlov gʻolibini aniqlash tartibi
16. Tanlov ishtirokchilarining eskiz loyihalari mazkur Nizomga 3-ilovaga muvofiq mezonlar asosida baholanadi va natijasi boʻyicha tanlov gʻolibi aniqlanadi.
17. Tanlov gʻolibi mazkur Nizomga 4-ilovaga muvofiq namunadagi diplom bilan taqdirlanadi hamda moddiy ragʻbatlantiriladi.
18. Agar eskiz loyihalarini baholash natijalari teng boʻlgan taqdirda, hayʼat tomonidan haqiqiy gʻolibni aniqlash maqsadida loyiha va ishlanmalarga doir qoʻshimcha maʼlumotlar talab etilishi mumkin.
19. Tanlov gʻolibining eskiz loyihasi “Shaffof qurilish” milliy axborot tizimida saqlanadi va undan kelgusida obyektlarning loyiha hujjatlarini ishlab chiqishda foydalaniladi.
20. Tanlov natijalari ommaviy axborot vositalari hamda buyurtmachi xizmatining rasmiy veb-saytlari orqali yoritiladi.
6-bob. Tanlovni moliyalashtirish
21. Tanlovni tashkil etish va oʻtkazish, shu jumladan, tanlov gʻolibini moddiy ragʻbatlantirish bilan bogʻliq xarajatlar Qoraqalpogʻiston Respublikasi Vazirlar Kengashi, viloyatlar va Toshkent shahar hokimliklari yoki tashabbuskor vazirlik va idoralarning budjetdan tashqari mablagʻlari hamda qonunchilikda taqiqlanmagan boshqa mablagʻlar hisobidan amalga oshiriladi.
7-bob. Yakunlovchi qoidalar
22. Ushbu Nizom qoidalari qoʻllanishi bilan bogʻliq nizolar qonunchilik hujjatlarida belgilangan tartibda hal etiladi.
23. Mazkur Nizom talablari buzilishida aybdor boʻlgan shaxslar qonunchilik hujjatlarida belgilangan tartibda javob beradilar.
Ommaviy ahamiyatga ega noyob va alohida muhim obyektlarning eskiz loyihasini ishlab chiqish uchun buyurtmachi xizmati tomonidan arxitektura tanlovini oʻtkazish tartibi toʻgʻrisidagi nizomga 1-ILOVA
Ommaviy ahamiyatga ega noyob va alohida muhim obyektlarning eskiz loyihasini ishlab chiqish uchun buyurtmachi xizmati tomonidan arxitektura tanlovini oʻtkazish
Bosqichlar Subyektlar Tadbirlar Muddatlar 1-bosqich Buyurtmachi xizmati 1. Tanlovga qoʻyiladigan obyektni Iqtisodiyot va moliya vazirligining gʻaznachilik tizimida roʻyxatdan oʻtkazadi. Belgilangan muddatda 2. Tanlov predmetining nomi va gʻaznachilik tizimidagi shaxsiy hisobvaragʻini kiritadi. Oʻttiz daqiqa ichida 3. Eskiz loyihani ishlab chiqishda arxitektura tanlovini oʻtkazish shakli, loyihaning tavsifi va boshlangʻich narxi, tanlovni oʻtkazish joyi, moddiy ragʻbat miqdori va taklif berish muddati bilan bogʻliq talablarni ekspluatatsiya qiluvchi tashkilotlar bilan kelishgan holda belgilaydi. Belgilangan muddatda 4. “Shaffof qurilish” milliy axborot tizimi orqali tanlovni oʻtkazish boʻyicha eʼlon beradi. Oʻn kun muddat davomida 2-bosqich Talabgor Tanlovda ishtirok etish uchun eskiz loyihalarni ilova qilgan holda buyurtmachi xizmatiga murojaat qiladi. Besh kun muddatda 3-bosqich Hayʼat 1. Tanlov ishtirokchilarining eskiz loyihalarini koʻrib chiqadi. 2. Baholash mezonlariga muvofiq tanlov gʻolibini aniqlaydi va taqdirlaydi. Oʻn kun muddatda
Ommaviy ahamiyatga ega noyob va alohida muhim obyektlarning eskiz loyihasini ishlab chiqish uchun buyurtmachi xizmati tomonidan arxitektura tanlovini oʻtkazish tartibi toʻgʻrisidagi nizomga 2-ILOVA
Tanlov ishtirokchilarining eskiz loyihalarini koʻrib chiqish boʻyicha
Lavozimiga koʻra — Qoraqalpogʻiston Respublikasi Vazirlar Kengashi Raisi, viloyatlar va Toshkent shahar hokimlarining kapital qurilish, kommunikatsiyalar va kommunal xoʻjalik masalalari boʻyicha oʻrinbosarlari, Hayʼat raisi Lavozimiga koʻra — Iqtisodiyot va moliya vazirligining hududiy boshqarmalari boshliqlari Lavozimiga koʻra — Obyekt boʻyicha buyurtmachi xizmati rahbari Lavozimiga kura — Obyektdan yakuniy foydalanuvchi tashkilot rahbari Lavozimiga kura — Hududiy arxitektura-shaharsozlik kengashi aʼzolari
Ommaviy ahamiyatga ega noyob va alohida muhim obyektlarning eskiz loyihasini ishlab chiqish uchun buyurtmachi xizmati tomonidan arxitektura tanlovini oʻtkazish tartibi toʻgʻrisidagi nizomga 3-ILOVA
Tanlov ishtirokchilarining eskiz loyihalarini baholash
T/r Baholash mezonlari Eng yuqori ball 1. Amaldagi shaharsozlik normalari va qoidalariga muvofiq ishlab chiqilganligi (obyektning iqtisodiy samaradorligi, konstruktiv yechimlar) 20 2. Obyektning funksionalligi va ekspluatatsiya qilishda qulayligi 20 3. Mi�liy arxitektura anʼanalari va elementlaridan foydalanilganligi 15 4. Energiya tejamkor texnologiyalar qoʻllanilganligi (qayta tiklanadigan energiya resurslari, muhandislik tarmoqlari bilan birga) 15 5. Landshaft va interyer dizayni (yashil arxitektura, tabiiy yashash muhiti va biologik xilma-xillik) 15 6. Atrof-muhitga muvofiqligi (iqlim oʻzgarishiga moslashuvi, odamlarning hayotiy faoliyatiga va turizmga uygʻunligi) va yondosh hududlarga uygʻunligi 15 JAMI 100
Ommaviy ahamiyatga ega noyob va alohida muhim obyektlarning eskiz loyihasini ishlab chiqish uchun buyurtmachi xizmati tomonidan arxitektura tanlovini oʻtkazish tartibi toʻgʻrisidagi nizomga 4-ILOVA
Tanlov gʻoliblarini taqdirlash boʻyicha
Oʻzbekiston Respublikasining Bosh vaziri A. ARIPOV
Toshkent sh.,
2023-yil 21-sentabr,
488-son