📅 2023-yil 29-sentabr · Vazirlar Mahkamasi qarorlari
Rasmiy matn. Rasmiy hujjat. Tahririy izohlar kiritilmagan.
📅 2023-yil 29-sentabr · Vazirlar Mahkamasi qarorlari
Rasmiy matn. Rasmiy hujjat. Tahririy izohlar kiritilmagan.
📅 2023 йил 29 сентябрь · Вазирлар Маҳкамаси қарорлари
Расмий матн. Расмий ҳужжат. Таҳририй изоҳлар киритилмаган.
📅 29 сентября 2023 г. · Постановления Кабинета Министров
Официальный текст. Официальный документ. Редакционные примечания не включены.
📅 29 September 2023 · Cabinet of Ministers resolutions
Official text. Official document. Editorial notes are not included.
Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг
қарори
НИЗОМ
СХЕМАСИ
«Яшил» истеъмол кредити бўйича фоиз тўловларининг бир қисмини қоплаб бериш тартиби тўғрисидаги низомни тасдиқлаш ҳақида
Аҳолининг қайта тикланувчи энергия манбалари қурилмаларидан фойдаланиш имкониятларини кенгайтириш ҳамда ушбу қурилмаларни сотиб олиш учун ажратиладиган «яшил» истеъмол кредитлари бўйича фоиз тўловларининг бир қисмини қоплаб берилишини таъминлаш мақсадида Вазирлар Маҳкамаси қарор қилади:
2. Белгилансинки:
«яшил» истеъмол кредити қуёш фотоэлектр ва шамол электр станцияси, микро ва кичик гидроэлектр станциялари, биогаз ишлаб чиқарувчи ускуналар, биогаз қурилмалари, қуёш сув иситкичлари ва иссиқлик насосларини ўрнатиш, шунингдек, қурилиш изоляция материаллари, маиший энергия самарадор газ-горелкали қурилмалар ва қозонларни сотиб олиш мақсадлари учун жисмоний шахсларга миллий валютада ажратилади;
қиймати базавий ҳисоблаш миқдорининг 500 бараваридан ошмаган «яшил» истеъмол кредитлари бўйича кредит фоиз ставкасининг 19 фоизидан ошган қисми, бироқ 4 фоизлик банддан ошмаган миқдорда тижорат банкларига 5 йил муддат давомида тўлаб берилади.
3. Қуйидагиларни назарда тутувчи «яшил» истеъмол кредити бўйича фоиз тўловларининг бир қисмини қоплаб бериш тартиби тўғрисидаги низом 1-иловага мувофиқ тасдиқлансин:
«Яшил» истеъмол кредитлари бўйича фоиз тўловларининг бир қисмини қоплаб бериш учун Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамаси ҳузуридаги Энергия самарадорлиги миллий агентлигининг Энергия самарадорлигини рағбатлантириш ва қўллаб-қувватлаш жамғармаси ҳисобидан компенсация ажратиш;
компенсация ажратиш шартлари ва миқдорлари;
компенсация маблағларининг ҳисобини юритиш тартиби.
5. Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамаси ҳузуридаги Энергия самарадорлиги миллий агентлиги Марказий банк ва тижорат банклари билан биргаликда ушбу қарорнинг моҳияти ва аҳамиятини аҳоли ўртасида кенг тушунтирилишини таъминласин.
6. Мазкур қарорнинг бажарилишини назорат қилиш Ўзбекистон Республикаси Бош вазирининг ўринбосари — иқтисодиёт ва молия вазири Ж.А. Қўчқоров зиммасига юклансин.
Вазирлар Маҳкамасининг 2023 йил 29 сентябрдаги 517-сон қарорига 1-ИЛОВА
«Яшил» истеъмол кредити бўйича фоиз тўловларининг бир қисмини қоплаб бериш тартиби тўғрисида
1-боб. Умумий қоидалар
1. Мазкур Низом Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамаси ҳузуридаги Энергия самарадорлиги миллий агентлигининг Энергия самарадорлигини рағбатлантириш ва қўллаб-қувватлаш жамғармаси (кейинги ўринларда — Жамғарма) томонидан жисмоний шахсларга тижорат асосида ажратилган «яшил» истеъмол кредити бўйича фоиз тўловларининг бир қисмини қоплаб бериш учун компенсация ажратиш тартибини белгилайди.
2. Ушбу Низомда қуйидаги асосий тушунчалар қўлланилади:
жисмоний шахс — тижорат банкига «яшил» истеъмол кредитини олиш учун ариза тақдим этган Ўзбекистон Республикасининг фуқароси;
компенсация — тижорат асосида ажратилган «яшил» истеъмол кредити бўйича фоиз тўловларнинг бир қисмини қоплаб бериш учун Жамғарма томонидан тижорат банкининг тегишли ҳисобварағига ўтказиладиган маблағ;
«яшил» истеъмол кредити қуёш фотоэлектр ва шамол электр станцияси, микро ва кичик гидроэлектр станциялари, биогаз ишлаб чиқарувчи ускуналар, биогаз қурилмалари, қуёш сув иситкичлари ва иссиқлик насосларини ўрнатиш шунингдек, қурилиш изоляция материаллари, маиший энергия самарадор газ-горелкали қурилмалар ва қозонларни сотиб олиш мақсадлари учун жисмоний шахсларга миллий валютада ажратиладиган кредит.
3. Компенсация ажратиш учун ушбу Низомга мувофиқ Жамғарма ва тижорат банки ўртасида келишув (кейинги ўринларда — келишув) тузилади ва келишув тузилган санадан кейин тижорат банклари томонидан ажратилган «яшил» истеъмол кредитлари учун татбиқ этилади.
4. Тижорат банки келишувни тузиш учун банкнинг тегишли бошқарув органи томонидан тасдиқланган битим тузиш тўғрисидаги қарор ёки келишув тузиш ваколатини берувчи бошқа ҳужжатнинг нусхасини илова қилган ҳолда Жамғармага мурожаат қилади.
5. Компенсация Жамғарма томонидан тижорат банкига ушбу Низомга 1-иловада келтирилган схемага мувофиқ ажратилади.
2-боб. Компенсация ажратиш шартлари
6. Жамғарма томонидан қиймати базавий ҳисоблаш миқдорининг 500 бараваридан ошмаган «яшил» истеъмол кредитлари бўйича кредит фоиз ставкасининг 19 фоизидан ошган қисми, бироқ 4 фоизлик банддан ошмаган миқдорда тижорат банкларига 5 йил муддат давомида тўлаб берилади.
7. Жамғармадан компенсация ажратилган «яшил» истеъмол кредитини олган жисмоний шахснинг янги «яшил» истеъмол кредити бўйича қуйидаги ҳолларда такроран компенсация ажратилиши мумкин:
амалдаги кредит шартномаси бўйича кредит қарздорлиги тўлиқ қайтарилганда;
«яшил» истеъмол кредитини ажратиш тўғрисидаги шартнома бекор қилинганда ёки ҳақиқий эмас деб топилганда;
Жамғарма томонидан компенсация ажратишни тўхтатиш ҳақида қарор қабул қилинганда.
8. Жамғармадан молиявий ёрдам олган жисмоний шахслар Жамғарманинг буюртмасида қарз олувчи сифатида кўрсатилган жисмоний шахснинг шахсий идентификация рақами (ЖШШИР) бўйича аниқланади.
9. Жамғарманинг «яшил» истеъмол кредитлари бўйича компенсация харажатлари қонунчилик ҳужжатларида белгиланган тартибда Ўзбекистон Республикаси Давлат бюджети ҳисобидан қопланади.
10. Жамғарма томонидан Ўзбекистон Республикаси Давлат бюджетидан ажратиладиган маблағлар миқдоридан келиб чиқиб, молия йили давомида компенсация ажратиш миқдорлари белгиланади ва чораклар кесимида тақсимланади.
Бунда самарадорлик кўрсаткичлари ва таваккалчилик даражасидан келиб чиқиб, компенсация миқдорлари камайтирилиши ёки тўхтатилиши, шунингдек, компенсация ажратиш параметрлари ҳамда қоидаларига ўзгартириш ва қўшимчалар киритилиши мумкин.
11. «Яшил» истеъмол кредити шартномалари бўйича кредитни қайтариш жадвалига ўзгартириш киритилганда, амалдаги кредит шартномаси шартлари мутаносиб равишда ўзгартирилади.
Бунда компенсация миқдорлари қайта ҳисоб-китоб қилиниб, кредит муддатига мос равишда тўлаб борилади.
12. Компенсация мурожаат санасида тижорат банкларининг скоринг тизимидан ижобий хулоса олган, кредитлар ва солиқлар бўйича муддати ўтган қарздорлиги мавжуд бўлмаган жисмоний шахсларнинг «яшил» истеъмол кредитлари бўйича ажратилади.
13. Кредит берилиши учун зарур бўлган ҳужжатларни илова қилган ҳолда, қарз олувчининг тижорат банки ҳудудий филиалига ариза билан мурожаат қилиши компенсация ташаббусига асос ҳисобланади.
14. Тижорат банки ёки унинг ҳудудий филиали «яшил» истеъмол кредити ажратиш тўғрисидаги ижобий хулоса қабул қилгандан сўнг компенсация ажратиш шартларига мос келиши ўрганилади.
Тижорат банки томонидан жисмоний шахсга «яшил» истеъмол кредити ва компенсация ажратиш шартлари бўйича ижобий қарор қабул қилингандан сўнг ушбу Низомнинг 6-бандида кўрсатилган шартларда компенсация ажратилади.
15. Тижорат банки бош офиси кредит ажратиш тўғрисида қарор қабул қилинган жисмоний шахсларга компенсация бериш тўғрисидаги буюртма билан ҳар ойда кейинги ойнинг 10-санасига қадар Жамғармага мурожаат қилади ва қуйидаги ҳужжатларни тақдим этади:
ушбу Низомга 2-иловага мувофиқ шаклда компенсация ажратиш тўғрисида буюртма;
«яшил» истеъмол кредитлари ажратилган жисмоний шахсларнинг рўйхати (кредит олувчининг Ф.И.О., ЖШШИР, кредит суммаси, кредит муддати, фоиз ставкаси, кредит мақсади, кредит берилган сана, кредитни қайтариш санаси, 16325 ҳисобварағидаги ҳисобланган фоизлар ва бошқа маълумотлар).
Жамғарма буюртмани кўриб чиқиш жараёнида тижорат банкидан қўшимча маълумот ва ҳужжатларни талаб қилишга ҳақли.
16. Буюртмада ва жисмоний шахсларнинг рўйхатида кўрсатилган маълумотларнинг тўлиқлиги ва ҳаққонийлиги учун тижорат банкининг уни имзолаган мансабдор шахси жавобгар ҳисобланади.
17. Жамғармага нотўғри ва/ёки ҳақиқий бўлмаган маълумотларнинг тақдим қилиниши, ушбу маълумотлар асосида компенсация олганлик учун, шунингдек, тижорат банки ва қарз олувчи томонидан мажбуриятлар ўз вақтида бажарилмаганлиги учун Жамғарма жавобгар ҳисобланмайди.
18. Буюртма ва унга илова қилинган ҳужжатлар Жамғармага тушган санадан бошлаб икки иш куни ичида Жамғарма томонидан кўриб чиқилади ҳамда мазкур Низомда белгиланган талаблардан келиб чиқиб, компенсация ажратиш ёки компенсация ажратишни рад этиш тўғрисида маълумотнома расмийлаштирилади.
Рад этилган буюртма тижорат банкига бир иш кунида компенсация ажратишни рад этиш сабаблари кўрсатган ҳолда қайтарилади.
Жамғарма томонидан компенсация ажратилиши рад этилганлиги тўғрисидаги буюртмани олган тижорат банки бир иш куни ичида бу ҳақда ҳудудий филиалини хабардор қилади.
19. Жамғарма компенсация ажратиш рад этилмаган буюртма кўриб чиқилгандан сўнг уч иш куни ичида тижорат банкига ушбу буюртма бўйича компенсацияни алоҳида очилган ҳисобвараққа ўтказиб беради.
20. Тижорат банки компенсация ажратилиши тўғрисидаги хабарномани олгандан сўнг уч иш куни ичида:
тижорат банки ёки унинг ҳудудий филиали компенсация ажратилиши тўғрисида қарз олувчини хабардор қилади;
тижорат банки ёки унинг ҳудудий филиали ва қарз олувчи ўртасида имзоланадиган «яшил» истеъмол кредити шартномасида компенсация ажратилиши Жамғарма томонидан маъқулланганда, компенсация ажратилиши назарда тутилган бўлиши лозим.
21. «Яшил» истеъмол кредити шартномасида Жамғарма томонидан ажратиладиган компенсациянинг миқдори кўрсатилади.
22. Жамғарма маблағлардан фойдаланилиши юзасидан мониторинг юритади ҳамда мониторинг натижасида аниқланган ҳолатларни бартараф этиш чораларини кўради.
Жамғарма томонидан компенсациянинг мақсадли сарфланиши юзасидан мониторинг юритиш даврида тижорат банки ва қарз олувчи ўртасида тузилган кредит шартномаси ва кредитни қайтариш жадвали талаб қилиб олиниши мумкин.
3-боб. Компенсацияларнинг ҳисобини юритиш
23. Тижорат банки компенсация шартномаларига асосан ҳисобланган ва Жамғарма томонидан компенсация ажратилган фоиз тўловларининг ҳисобини алоҳида 16325 баланс ҳисобварақларида юритади.
24. Жамғарма компенсацияси банк рўйхати асосида бир қанча кредит шартномалари бўйича банкнинг 29801 транзит ҳисобварағига ўтказилади.
Бунда 29801 транзит ҳисобварағига тушган маблағлар банкнинг жамғарма компенсациялари ҳисобидан қопланадиган ҳисобланган фоизларни олиш 16300 ҳисобварағига автоматик равишда ўтказилади.
25. Қарз олувчилар кредитни муддати ўтганидан сўнг қайтарган ҳолатларда, ажратиладиган компенсация суммаси тасдиқланган қайтариш жадвалида қайд этилган суммадан ошмаслиги лозим.
26. Жамғарма тижорат банкларининг кредитлари бўйича компенсация ажратишни қуйидаги ҳолатларда тўхтатади:
фоиз тўловлари компенсация қилинадиган кредитдан мақсадсиз фойдаланилганда;
қарз олувчи тўловлар жадвалига мувофиқ банкка тўловларни тўлаш мажбуриятларини уч ой ичида кетма-кет бажармаганда;
қарз олувчидан кредит суммаси ва унга ҳисобланган фоизлар муддатидан олдин ундирилганда;
тижорат банки ва қарз олувчи ўртасида кредит шартномаси бекор қилинганда ёки ҳақиқий эмас деб топилганда;
қарз олувчининг банк ҳисобварағидаги маблағлари хатловга олинганда;
қарз олувчининг ва/ёки тижорат банкининг тақдим этган ҳужжатларида ишончсиз ёки нотўғри маълумотлар тақдим этилганлиги аниқланганда.
27. Тижорат банки белгиланган тартибда қарз олувчининг «яшил» истеъмол кредити ҳисобидан олинган ускуналарнинг ҳолатини ўрганиш мақсадида жойига чиққан ҳолда мониторинг олиб бориши мумкин.
28. Тижорат банки мазкур Низомнинг 26-бандида назарда тутилган ҳолатлар аниқланган тақдирда, Жамғармани компенсация ажратишни тўхтатиш учун уч иш куни ичида хабардор қилади.
29. Жамғарма тижорат банкидан хабарномани олгандан сўнг уч иш куни ичида компенсация ажратишни тўхтатиши тўғрисида қарор қабул қилади ва тўхтатиш сабаблари кўрсатилган ёзма хабарномани тижорат банкига юборади.
30. Мазкур Низомнинг 26-бандида назарда тутилган ҳолатларга кўра тўхтатиш сабаблари бартараф этилгач, қарз олувчининг кредити бўйича компенсация ажратишни қайта тиклашга рухсат этилади.
31. Қарз олувчига фоиз тўловларининг бир қисмини компенсация қилишни тўхтатиш ҳақидаги қарор Жамғарма томонидан қабул қилинади. Компенсация ажратишни тўхтатиш ҳақида қарор қабул қилинганда, Жамғарма қонунчилик ҳужжатлари ва шартнома шартларига мувофиқ компенсация ажратиш тўғрисидаги шартномани бир томонлама тартибда бекор қилади ва бу ҳақда тижорат банкини хабардор қилади.
32. Жамғарма белгиланган тартибда Жамғармага маблағлар тушиши ва уларнинг сарфланишини ҳисобга олади ҳамда улар бўйича ҳисобот тузади.
33. Тижорат банки ҳар ойда ҳисобот ойидан кейинги ойнинг 5-санасига қадар Жамғармага унинг маблағларидан фойдаланиш тўғрисида ҳисоботлар тақдим этади.
34. Энергия самарадорлиги миллий агентлиги ҳар чоракда Иқтисодиёт ва молия вазирлигига компенсация ажратиш учун сарфланган маблағлар тўғрисида ҳисоботлар тақдим этади.
4-боб. Якунловчи қоида
35. Ушбу Низомнинг талаблари бузилишида айбдор бўлган шахслар қонунчилик ҳужжатларида белгиланган тартибда жавоб берадилар.
«Яшил» истеъмол кредити бўйича фоиз тўловларининг бир қисмини қоплаб бериш тартиби тўғрисидаги низомга 1-ИЛОВА
Энергия самарадорлиги миллий агентлигининг Энергия самарадорлигини рағбатлантириш ва қўллаб-қувватлаш жамғармаси ҳисобидан «яшил» истеъмол кредити бўйича фоиз тўловларининг бир қисмини қоплаб бериш учун компенсация ажратиш
Босқичлар Субъектлар Тадбирлар Ижро муддати 1-босқич Қарз олувчи Қарз олувчи тижорат банки ёки унинг ҳудудий филиалига тижорат асосида «яшил» истеъмол кредити ажратиш тўғрисида мурожаат қилади. Заруратга кўра 2-босқич Тижорат банки ёки унинг ҳудудий филиали Қарз олувчига «яшил» истеъмол кредити ажратиш тўғрисида қарз олувчилар бўйича компенсация тўғрисидаги буюртманомани тасдиқлаб, тижорат банкига тақдим этади ҳамда бу ҳақда қарз олувчини хабардор қилади. 2 иш куни ичида 3-босқич Тижорат банки Тижорат асосида ажратилган «яшил» истеъмол кредити фоиз тўловларининг бир қисмини қоплаш учун компенсация ажратиш бўйича буюртма ҳамда «яшил» истеъмол кредитлари ажратилган жисмоний шахсларнинг рўйхатини Жамғармага тақдим этади. Ҳар ойнинг 10 санасига қадар 4-босқич Жамғарма, тижорат банки ёки унинг ҳудудий филиали 1. Жамғарма тижорат банки томонидан юборилган буюртма ва тегишли ҳужжатларни кўриб чиқади ҳамда компенсация ажратиш ёки ажратишни рад этиш тўғрисида хулоса расмийлаштирилади. 2 иш куни ичида 2. Жамғарма томонидан рад этилган буюртма тижорат банкига рад этиш сабаблари кўрсатилган ҳолда хат орқали юборилади. 1 иш куни ичида 3. Тижорат банки ёки унинг ҳудудий филиали қарз олувчига компенсация ажратилиши тўғрисида хат орқали хабардор қилади. 1 иш куни ичида 5-босқич Жамғарма Компенсация ажратиш рад этилмаган буюртмалар бўйича маблағларни тижорат банкининг алоҳида очилган ҳисобварағига ўтказиб беради. 3 иш куни ичида
«Яшил» истеъмол кредити бўйича фоиз тўловларининг бир қисмини қоплаб бериш тартиби тўғрисидаги низомга 2-ИЛОВА
Энергия самарадорлиги миллий агентлигининг Энергия самарадорлигини рағбатлантириш ва қўллаб-қувватлаш жамғармаси ҳисобидан «яшил» истеъмол кредити бўйича фоиз тўловларининг бир қисмини қоплаб бериш учун компенсация олиш тўғрисида БУЮРТМА 20___ йил ________ Буюртма берувчи: ________________________________________________ банки Буюртмани қабул қилувчи: Энергия самарадорлиги миллий агентлигининг Энергия самарадорлигини рағбатлантириш ва қўллаб-қувватлаш жамғармаси Компенсация суммаси: _________________________________ Ҳисобварақ: ____________________________ «Яшил» истеъмол кредити ажратилган мижозлар рўйхати илова қилинмоқда. Буюртма берувчи: ___________________________________ банки Бошқарув раиси __________________________________________ Ф.И.О.
Ўзбекистон Республикасининг Бош вазири А. АРИПОВ
Тошкент ш.,
2023 йил 29 сентябрь,
517-сон
Oʻzbekiston Respublikasi Vazirlar Mahkamasining
qarori
NIZOM
SXEMASI
“Yashil” isteʼmol krediti boʻyicha foiz toʻlovlarining bir qismini qoplab berish tartibi toʻgʻrisidagi nizomni tasdiqlash haqida
Aholining qayta tiklanuvchi energiya manbalari qurilmalaridan foydalanish imkoniyatlarini kengaytirish hamda ushbu qurilmalarni sotib olish uchun ajratiladigan “yashil” isteʼmol kreditlari boʻyicha foiz toʻlovlarining bir qismini qoplab berilishini taʼminlash maqsadida Vazirlar Mahkamasi qaror qiladi:
2. Belgilansinki:
“yashil” isteʼmol krediti quyosh fotoelektr va shamol elektr stansiyasi, mikro va kichik gidroelektr stansiyalari, biogaz ishlab chiqaruvchi uskunalar, biogaz qurilmalari, quyosh suv isitkichlari va issiqlik nasoslarini oʻrnatish, shuningdek, qurilish izolyatsiya materiallari, maishiy energiya samarador gaz-gorelkali qurilmalar va qozonlarni sotib olish maqsadlari uchun jismoniy shaxslarga milliy valyutada ajratiladi;
qiymati bazaviy hisoblash miqdorining 500 baravaridan oshmagan “yashil” isteʼmol kreditlari boʻyicha kredit foiz stavkasining 19 foizidan oshgan qismi, biroq 4 foizlik banddan oshmagan miqdorda tijorat banklariga 5 yil muddat davomida toʻlab beriladi.
3. Quyidagilarni nazarda tutuvchi “yashil” isteʼmol krediti boʻyicha foiz toʻlovlarining bir qismini qoplab berish tartibi toʻgʻrisidagi nizom 1-ilovaga muvofiq tasdiqlansin:
“Yashil” isteʼmol kreditlari boʻyicha foiz toʻlovlarining bir qismini qoplab berish uchun Oʻzbekiston Respublikasi Vazirlar Mahkamasi huzuridagi Energiya samaradorligi milliy agentligining Energiya samaradorligini ragʻbatlantirish va qoʻllab-quvvatlash jamgʻarmasi hisobidan kompensatsiya ajratish;
kompensatsiya ajratish shartlari va miqdorlari;
kompensatsiya mablagʻlarining hisobini yuritish tartibi.
5. Oʻzbekiston Respublikasi Vazirlar Mahkamasi huzuridagi Energiya samaradorligi milliy agentligi Markaziy bank va tijorat banklari bilan birgalikda ushbu qarorning mohiyati va ahamiyatini aholi oʻrtasida keng tushuntirilishini taʼminlasin.
6. Mazkur qarorning bajarilishini nazorat qilish Oʻzbekiston Respublikasi Bosh vazirining oʻrinbosari — iqtisodiyot va moliya vaziri J.A. Qoʻchqorov zimmasiga yuklansin.
Vazirlar Mahkamasining 2023-yil 29-sentabrdagi 517-son qaroriga 1-ILOVA
“Yashil” isteʼmol krediti boʻyicha foiz toʻlovlarining bir qismini qoplab berish tartibi toʻgʻrisida
1-bob. Umumiy qoidalar
1. Mazkur Nizom Oʻzbekiston Respublikasi Vazirlar Mahkamasi huzuridagi Energiya samaradorligi milliy agentligining Energiya samaradorligini ragʻbatlantirish va qoʻllab-quvvatlash jamgʻarmasi (keyingi oʻrinlarda — Jamgʻarma) tomonidan jismoniy shaxslarga tijorat asosida ajratilgan “yashil” isteʼmol krediti boʻyicha foiz toʻlovlarining bir qismini qoplab berish uchun kompensatsiya ajratish tartibini belgilaydi.
2. Ushbu Nizomda quyidagi asosiy tushunchalar qoʻllaniladi:
jismoniy shaxs — tijorat bankiga “yashil” isteʼmol kreditini olish uchun ariza taqdim etgan Oʻzbekiston Respublikasining fuqarosi;
kompensatsiya — tijorat asosida ajratilgan “yashil” isteʼmol krediti boʻyicha foiz toʻlovlarning bir qismini qoplab berish uchun Jamgʻarma tomonidan tijorat bankining tegishli hisobvaragʻiga oʻtkaziladigan mablagʻ;
“yashil” isteʼmol krediti quyosh fotoelektr va shamol elektr stansiyasi, mikro va kichik gidroelektr stansiyalari, biogaz ishlab chiqaruvchi uskunalar, biogaz qurilmalari, quyosh suv isitkichlari va issiqlik nasoslarini oʻrnatish shuningdek, qurilish izolyatsiya materiallari, maishiy energiya samarador gaz-gorelkali qurilmalar va qozonlarni sotib olish maqsadlari uchun jismoniy shaxslarga milliy valyutada ajratiladigan kredit.
3. Kompensatsiya ajratish uchun ushbu Nizomga muvofiq Jamgʻarma va tijorat banki oʻrtasida kelishuv (keyingi oʻrinlarda — kelishuv) tuziladi va kelishuv tuzilgan sanadan keyin tijorat banklari tomonidan ajratilgan “yashil” isteʼmol kreditlari uchun tatbiq etiladi.
4. Tijorat banki kelishuvni tuzish uchun bankning tegishli boshqaruv organi tomonidan tasdiqlangan bitim tuzish toʻgʻrisidagi qaror yoki kelishuv tuzish vakolatini beruvchi boshqa hujjatning nusxasini ilova qilgan holda Jamgʻarmaga murojaat qiladi.
5. Kompensatsiya Jamgʻarma tomonidan tijorat bankiga ushbu Nizomga 1-ilovada keltirilgan sxemaga muvofiq ajratiladi.
2-bob. Kompensatsiya ajratish shartlari
6. Jamgʻarma tomonidan qiymati bazaviy hisoblash miqdorining 500 baravaridan oshmagan “yashil” isteʼmol kreditlari boʻyicha kredit foiz stavkasining 19 foizidan oshgan qismi, biroq 4 foizlik banddan oshmagan miqdorda tijorat banklariga 5 yil muddat davomida toʻlab beriladi.
7. Jamgʻarmadan kompensatsiya ajratilgan “yashil” isteʼmol kreditini olgan jismoniy shaxsning yangi “yashil” isteʼmol krediti boʻyicha quyidagi hollarda takroran kompensatsiya ajratilishi mumkin:
amaldagi kredit shartnomasi boʻyicha kredit qarzdorligi toʻliq qaytarilganda;
“yashil” isteʼmol kreditini ajratish toʻgʻrisidagi shartnoma bekor qilinganda yoki haqiqiy emas deb topilganda;
Jamgʻarma tomonidan kompensatsiya ajratishni toʻxtatish haqida qaror qabul qilinganda.
8. Jamgʻarmadan moliyaviy yordam olgan jismoniy shaxslar Jamgʻarmaning buyurtmasida qarz oluvchi sifatida koʻrsatilgan jismoniy shaxsning shaxsiy identifikatsiya raqami (JSHSHIR) boʻyicha aniqlanadi.
9. Jamgʻarmaning “yashil” isteʼmol kreditlari boʻyicha kompensatsiya xarajatlari qonunchilik hujjatlarida belgilangan tartibda Oʻzbekiston Respublikasi Davlat budjeti hisobidan qoplanadi.
10. Jamgʻarma tomonidan Oʻzbekiston Respublikasi Davlat budjetidan ajratiladigan mablagʻlar miqdoridan kelib chiqib, moliya yili davomida kompensatsiya ajratish miqdorlari belgilanadi va choraklar kesimida taqsimlanadi.
Bunda samaradorlik koʻrsatkichlari va tavakkalchilik darajasidan kelib chiqib, kompensatsiya miqdorlari kamaytirilishi yoki toʻxtatilishi, shuningdek, kompensatsiya ajratish parametrlari hamda qoidalariga oʻzgartirish va qoʻshimchalar kiritilishi mumkin.
11. “Yashil” isteʼmol krediti shartnomalari boʻyicha kreditni qaytarish jadvaliga oʻzgartirish kiritilganda, amaldagi kredit shartnomasi shartlari mutanosib ravishda oʻzgartiriladi.
Bunda kompensatsiya miqdorlari qayta hisob-kitob qilinib, kredit muddatiga mos ravishda toʻlab boriladi.
12. Kompensatsiya murojaat sanasida tijorat banklarining skoring tizimidan ijobiy xulosa olgan, kreditlar va soliqlar boʻyicha muddati oʻtgan qarzdorligi mavjud boʻlmagan jismoniy shaxslarning “yashil” isteʼmol kreditlari boʻyicha ajratiladi.
13. Kredit berilishi uchun zarur boʻlgan hujjatlarni ilova qilgan holda, qarz oluvchining tijorat banki hududiy filialiga ariza bilan murojaat qilishi kompensatsiya tashabbusiga asos hisoblanadi.
14. Tijorat banki yoki uning hududiy filiali “yashil” isteʼmol krediti ajratish toʻgʻrisidagi ijobiy xulosa qabul qilgandan soʻng kompensatsiya ajratish shartlariga mos kelishi oʻrganiladi.
Tijorat banki tomonidan jismoniy shaxsga “yashil” isteʼmol krediti va kompensatsiya ajratish shartlari boʻyicha ijobiy qaror qabul qilingandan soʻng ushbu Nizomning 6-bandida koʻrsatilgan shartlarda kompensatsiya ajratiladi.
15. Tijorat banki bosh ofisi kredit ajratish toʻgʻrisida qaror qabul qilingan jismoniy shaxslarga kompensatsiya berish toʻgʻrisidagi buyurtma bilan har oyda keyingi oyning 10-sanasiga qadar Jamgʻarmaga murojaat qiladi va quyidagi hujjatlarni taqdim etadi:
ushbu Nizomga 2-ilovaga muvofiq shaklda kompensatsiya ajratish toʻgʻrisida buyurtma;
“yashil” isteʼmol kreditlari ajratilgan jismoniy shaxslarning roʻyxati (kredit oluvchining F.I.O., JSHSHIR, kredit summasi, kredit muddati, foiz stavkasi, kredit maqsadi, kredit berilgan sana, kreditni qaytarish sanasi, 16325 hisobvaragʻidagi hisoblangan foizlar va boshqa maʼlumotlar).
Jamgʻarma buyurtmani koʻrib chiqish jarayonida tijorat bankidan qoʻshimcha maʼlumot va hujjatlarni talab qilishga haqli.
16. Buyurtmada va jismoniy shaxslarning roʻyxatida koʻrsatilgan maʼlumotlarning toʻliqligi va haqqoniyligi uchun tijorat bankining uni imzolagan mansabdor shaxsi javobgar hisoblanadi.
17. Jamgʻarmaga notoʻgʻri va/yoki haqiqiy boʻlmagan maʼlumotlarning taqdim qilinishi, ushbu maʼlumotlar asosida kompensatsiya olganlik uchun, shuningdek, tijorat banki va qarz oluvchi tomonidan majburiyatlar oʻz vaqtida bajarilmaganligi uchun Jamgʻarma javobgar hisoblanmaydi.
18. Buyurtma va unga ilova qilingan hujjatlar Jamgʻarmaga tushgan sanadan boshlab ikki ish kuni ichida Jamgʻarma tomonidan koʻrib chiqiladi hamda mazkur Nizomda belgilangan talablardan kelib chiqib, kompensatsiya ajratish yoki kompensatsiya ajratishni rad etish toʻgʻrisida maʼlumotnoma rasmiylashtiriladi.
Rad etilgan buyurtma tijorat bankiga bir ish kunida kompensatsiya ajratishni rad etish sabablari koʻrsatgan holda qaytariladi.
Jamgʻarma tomonidan kompensatsiya ajratilishi rad etilganligi toʻgʻrisidagi buyurtmani olgan tijorat banki bir ish kuni ichida bu haqda hududiy filialini xabardor qiladi.
19. Jamgʻarma kompensatsiya ajratish rad etilmagan buyurtma koʻrib chiqilgandan soʻng uch ish kuni ichida tijorat bankiga ushbu buyurtma boʻyicha kompensatsiyani alohida ochilgan hisobvaraqqa oʻtkazib beradi.
20. Tijorat banki kompensatsiya ajratilishi toʻgʻrisidagi xabarnomani olgandan soʻng uch ish kuni ichida:
tijorat banki yoki uning hududiy filiali kompensatsiya ajratilishi toʻgʻrisida qarz oluvchini xabardor qiladi;
tijorat banki yoki uning hududiy filiali va qarz oluvchi oʻrtasida imzolanadigan “yashil” isteʼmol krediti shartnomasida kompensatsiya ajratilishi Jamgʻarma tomonidan maʼqullanganda, kompensatsiya ajratilishi nazarda tutilgan boʻlishi lozim.
21. “Yashil” isteʼmol krediti shartnomasida Jamgʻarma tomonidan ajratiladigan kompensatsiyaning miqdori koʻrsatiladi.
22. Jamgʻarma mablagʻlardan foydalanilishi yuzasidan monitoring yuritadi hamda monitoring natijasida aniqlangan holatlarni bartaraf etish choralarini koʻradi.
Jamgʻarma tomonidan kompensatsiyaning maqsadli sarflanishi yuzasidan monitoring yuritish davrida tijorat banki va qarz oluvchi oʻrtasida tuzilgan kredit shartnomasi va kreditni qaytarish jadvali talab qilib olinishi mumkin.
3-bob. Kompensatsiyalarning hisobini yuritish
23. Tijorat banki kompensatsiya shartnomalariga asosan hisoblangan va Jamgʻarma tomonidan kompensatsiya ajratilgan foiz toʻlovlarining hisobini alohida 16325 balans hisobvaraqlarida yuritadi.
24. Jamgʻarma kompensatsiyasi bank roʻyxati asosida bir qancha kredit shartnomalari boʻyicha bankning 29801 tranzit hisobvaragʻiga oʻtkaziladi.
Bunda 29801 tranzit hisobvaragʻiga tushgan mablagʻlar bankning jamgʻarma kompensatsiyalari hisobidan qoplanadigan hisoblangan foizlarni olish 16300 hisobvaragʻiga avtomatik ravishda oʻtkaziladi.
25. Qarz oluvchilar kreditni muddati oʻtganidan soʻng qaytargan holatlarda, ajratiladigan kompensatsiya summasi tasdiqlangan qaytarish jadvalida qayd etilgan summadan oshmasligi lozim.
26. Jamgʻarma tijorat banklarining kreditlari boʻyicha kompensatsiya ajratishni quyidagi holatlarda toʻxtatadi:
foiz toʻlovlari kompensatsiya qilinadigan kreditdan maqsadsiz foydalanilganda;
qarz oluvchi toʻlovlar jadvaliga muvofiq bankka toʻlovlarni toʻlash majburiyatlarini uch oy ichida ketma-ket bajarmaganda;
qarz oluvchidan kredit summasi va unga hisoblangan foizlar muddatidan oldin undirilganda;
tijorat banki va qarz oluvchi oʻrtasida kredit shartnomasi bekor qilinganda yoki haqiqiy emas deb topilganda;
qarz oluvchining bank hisobvaragʻidagi mablagʻlari xatlovga olinganda;
qarz oluvchining va/yoki tijorat bankining taqdim etgan hujjatlarida ishonchsiz yoki notoʻgʻri maʼlumotlar taqdim etilganligi aniqlanganda.
27. Tijorat banki belgilangan tartibda qarz oluvchining “yashil” isteʼmol krediti hisobidan olingan uskunalarning holatini oʻrganish maqsadida joyiga chiqqan holda monitoring olib borishi mumkin.
28. Tijorat banki mazkur Nizomning 26-bandida nazarda tutilgan holatlar aniqlangan taqdirda, Jamgʻarmani kompensatsiya ajratishni toʻxtatish uchun uch ish kuni ichida xabardor qiladi.
29. Jamgʻarma tijorat bankidan xabarnomani olgandan soʻng uch ish kuni ichida kompensatsiya ajratishni toʻxtatishi toʻgʻrisida qaror qabul qiladi va toʻxtatish sabablari koʻrsatilgan yozma xabarnomani tijorat bankiga yuboradi.
30. Mazkur Nizomning 26-bandida nazarda tutilgan holatlarga koʻra toʻxtatish sabablari bartaraf etilgach, qarz oluvchining krediti boʻyicha kompensatsiya ajratishni qayta tiklashga ruxsat etiladi.
31. Qarz oluvchiga foiz toʻlovlarining bir qismini kompensatsiya qilishni toʻxtatish haqidagi qaror Jamgʻarma tomonidan qabul qilinadi. Kompensatsiya ajratishni toʻxtatish haqida qaror qabul qilinganda, Jamgʻarma qonunchilik hujjatlari va shartnoma shartlariga muvofiq kompensatsiya ajratish toʻgʻrisidagi shartnomani bir tomonlama tartibda bekor qiladi va bu haqda tijorat bankini xabardor qiladi.
32. Jamgʻarma belgilangan tartibda Jamgʻarmaga mablagʻlar tushishi va ularning sarflanishini hisobga oladi hamda ular boʻyicha hisobot tuzadi.
33. Tijorat banki har oyda hisobot oyidan keyingi oyning 5-sanasiga qadar Jamgʻarmaga uning mablagʻlaridan foydalanish toʻgʻrisida hisobotlar taqdim etadi.
34. Energiya samaradorligi milliy agentligi har chorakda Iqtisodiyot va moliya vazirligiga kompensatsiya ajratish uchun sarflangan mablagʻlar toʻgʻrisida hisobotlar taqdim etadi.
4-bob. Yakunlovchi qoida
35. Ushbu Nizomning talablari buzilishida aybdor boʻlgan shaxslar qonunchilik hujjatlarida belgilangan tartibda javob beradilar.
“Yashil” isteʼmol krediti boʻyicha foiz toʻlovlarining bir qismini qoplab berish tartibi toʻgʻrisidagi nizomga 1-ILOVA
Energiya samaradorligi milliy agentligining Energiya samaradorligini ragʻbatlantirish va qoʻllab-quvvatlash jamgʻarmasi hisobidan “yashil” isteʼmol krediti boʻyicha foiz toʻlovlarining bir qismini qoplab berish uchun kompensatsiya ajratish
Bosqichlar Subyektlar Tadbirlar Ijro muddati 1-bosqich Qarz oluvchi Qarz oluvchi tijorat banki yoki uning hududiy filialiga tijorat asosida “yashil” isteʼmol krediti ajratish toʻgʻrisida murojaat qiladi. Zaruratga koʻra 2-bosqich Tijorat banki yoki uning hududiy filiali Qarz oluvchiga “yashil” isteʼmol krediti ajratish toʻgʻrisida qarz oluvchilar boʻyicha kompensatsiya toʻgʻrisidagi buyurtmanomani tasdiqlab, tijorat bankiga taqdim etadi hamda bu haqda qarz oluvchini xabardor qiladi. 2 ish kuni ichida 3-bosqich Tijorat banki Tijorat asosida ajratilgan “yashil” isteʼmol krediti foiz toʻlovlarining bir qismini qoplash uchun kompensatsiya ajratish boʻyicha buyurtma hamda “yashil” isteʼmol kreditlari ajratilgan jismoniy shaxslarning roʻyxatini Jamgʻarmaga taqdim etadi. Har oyning 10 sanasiga qadar 4-bosqich Jamgʻarma, tijorat banki yoki uning hududiy filiali 1. Jamgʻarma tijorat banki tomonidan yuborilgan buyurtma va tegishli hujjatlarni koʻrib chiqadi hamda kompensatsiya ajratish yoki ajratishni rad etish toʻgʻrisida xulosa rasmiylashtiriladi. 2 ish kuni ichida 2. Jamgʻarma tomonidan rad etilgan buyurtma tijorat bankiga rad etish sabablari koʻrsatilgan holda xat orqali yuboriladi. 1 ish kuni ichida 3. Tijorat banki yoki uning hududiy filiali qarz oluvchiga kompensatsiya ajratilishi toʻgʻrisida xat orqali xabardor qiladi. 1 ish kuni ichida 5-bosqich Jamgʻarma Kompensatsiya ajratish rad etilmagan buyurtmalar boʻyicha mablagʻlarni tijorat bankining alohida ochilgan hisobvaragʻiga oʻtkazib beradi. 3 ish kuni ichida
“Yashil” isteʼmol krediti boʻyicha foiz toʻlovlarining bir qismini qoplab berish tartibi toʻgʻrisidagi nizomga 2-ILOVA
Energiya samaradorligi milliy agentligining Energiya samaradorligini ragʻbatlantirish va qoʻllab-quvvatlash jamgʻarmasi hisobidan “yashil” isteʼmol krediti boʻyicha foiz toʻlovlarining bir qismini qoplab berish uchun kompensatsiya olish toʻgʻrisida BUYURTMA 20___ yil ________ Buyurtma beruvchi: ________________________________________________ banki Buyurtmani qabul qiluvchi: Energiya samaradorligi milliy agentligining Energiya samaradorligini ragʻbatlantirish va qoʻllab-quvvatlash jamgʻarmasi Kompensatsiya summasi: _________________________________ Hisobvaraq: ____________________________ “Yashil” isteʼmol krediti ajratilgan mijozlar roʻyxati ilova qilinmoqda. Buyurtma beruvchi: ___________________________________ banki Boshqaruv raisi __________________________________________ F.I.O.
Oʻzbekiston Respublikasining Bosh vaziri A. ARIPOV
Toshkent sh.,
2023-yil 29-sentabr,
517-son