UzbekAI

← Qonunlar

📅 2023-yil 3-oktabr · Vazirlar Mahkamasi qarorlari

Rasmiy matn. Rasmiy hujjat. Tahririy izohlar kiritilmagan.

Yordam | Arxiv | Atamalar | Statistika | API | Havola yuborish | Sayt haqida | Shartlar

← Қонунлар

📅 2023 йил 3 октябрь · Вазирлар Маҳкамаси қарорлари

Расмий матн. Расмий ҳужжат. Таҳририй изоҳлар киритилмаган.

Ёрдам | Архив | Атамалар | Статистика | API | Ҳавола юбориш | Сайт ҳақида | Шартлар

← Законы

📅 3 октября 2023 г. · Постановления Кабинета Министров

Официальный текст. Официальный документ. Редакционные примечания не включены.

Помощь | Архив | Термины | Статистика | API | Предложить ссылку | О сайте | Условия

← Laws

📅 3 October 2023 · Cabinet of Ministers resolutions

Official text. Official document. Editorial notes are not included.

Help | Archive | Glossary | Stats | API | Submit | About | Terms

Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг

қарори

Янги таҳрирдаги Ўзбекистон Республикаси Конституцияси қабул қилинганлиги муносабати билан Ўзбекистон Республикаси Ҳукуматининг айрим қарорларига ўзгартириш ва қўшимчалар киритиш тўғрисида

Юртимизда 2023 йил 30 апрель куни ўтказилган референдумда янги таҳрирдаги Ўзбекистон Республикаси Конституцияси қабул қилиниши орқали Янги Ўзбекистон стратегиясини амалга оширишнинг сиёсий-ҳуқуқий асослари яратилиб, миллий давлатчилик тараққиётининг тарихий муҳим босқичида давлат ва жамиятни янада ривожлантиришнинг устувор йўналишлари белгилаб берилди.

Шу муносабат билан Ҳукуматнинг айрим қарорларини Ўзбекистон Республикасининг янги Конституциясига мувофиқлаштириш талаб этилмоқда.

Янги таҳрирдаги Ўзбекистон Республикаси Конституциясини амалга ошириш, унда мустаҳкамланган устувор принципларни рўёбга чиқариш, давлат органларининг фаолиятини янгича конституциявий-ҳуқуқий шароитларда йўлга қўйиш, шунингдек, Ўзбекистон Республикаси Президентининг «Янги таҳрирдаги Ўзбекистон Республикаси Конституциясини амалга ошириш бўйича биринчи навбатдаги чора-тадбирлар тўғрисида» 2023 йил 8 майдаги ПФ-67-сон Фармони ижросини таъминлаш мақсадида Вазирлар Маҳкамаси қарор қилади:

1. Ўзбекистон Республикаси Ҳукуматининг иловага мувофиқ айрим қарорларига уларни янги таҳрирдаги Ўзбекистон Республикаси Конституциясига мувофиқлаштиришни назарда тутувчи ўзгартириш ва қўшимчалар киритилсин.

2. Адлия вазирлиги манфаатдор вазирлик ва идоралар билан биргаликда икки ой муддатда ўзлари қабул қилган норматив-ҳуқуқий ҳужжатларини ушбу қарорга мувофиқлаштирсин.

3. Мазкур қарорнинг бажарилишини назорат қилиш Ўзбекистон Республикаси адлия вазири А.Ж. Ташкулов зиммасига юклансин.

Вазирлар Маҳкамасининг 2023 йил 3 октябрдаги 524-сон қарорига ИЛОВА

Ўзбекистон Республикаси Ҳукуматининг айрим қарорларига киритилаётган ўзгартириш ва қўшимчалар

1. Вазирлар Маҳкамасининг 2014 йил 10 мартдаги 57-сон қарори билан тасдиқланган Нодавлат нотижорат ташкилотларини давлат рўйхатидан ўтказиш тартиби тўғрисидаги низомнинг 24-банди иккинчи хатбошиси қуйидаги таҳрирда баён этилсин:

«ННТнинг таъсис ҳужжатлари Ўзбекистон Республикасининг конституциявий тузумини зўрлик билан ўзгартириш, Ўзбекистоннинг давлат суверенитетига, ҳудудий яхлитлигига ва хавфсизлигига қарши чиқувчи, урушни, ижтимоий, миллий, ирқий ҳамда диний адоватни тарғиб қилувчи, фуқароларнинг конституциявий ҳуқуқлари ва эркинликларига, аҳолининг соғлигига, ижтимоий ахлоққа тажовуз қилувчи мақсадга эга бўлганда».

2. Вазирлар Маҳкамасининг 2016 йил 17 октябрдаги 345-сон қарори билан тасдиқланган Давлат ва хўжалик бошқаруви органлари, маҳаллий ижро этувчи ҳокимият органларининг қонун лойиҳаларига доир фаолиятининг намунавий регламенти 49-бандининг биринчи хатбошисидаги «83» рақами «98» рақами билан алмаштирилсин.

3. Вазирлар Маҳкамасининг 2017 йил 31 июлдаги 561-сон қарори билан тасдиқланган Фуқаролар вакилларининг фаолиятини ташкил этиш тўғрисидаги низомнинг 2-банди иккинчи хатбошисидаги «шахсий ва» сўзлари чиқариб ташлансин.

4. Вазирлар Маҳкамасининг 2017 йил 15 августдаги 630-сон қарори билан тасдиқланган Ўзбекистон Республикаси сайловчиларининг Ягона электрон рўйхатини шакллантириш ва юритиш тартиби тўғрисидаги низомда :

а) 2-банднинг биринчи хатбошисидаги «муомалага лаёқатли, оғир ва ўта оғир жиноятлари учун суд ҳукми билан озодликдан маҳрум этиш жойларида сақланмаётган» сўзлари «сайловда иштирок этиш ҳуқуқидан қонунга мувофиқ ва суднинг қарори асосида маҳрум этилмаган» сўзлари билан алмаштирилсин;

б) 9-бандда :

«а» кичик банднинг тўртинчи ва бешинчи хатбошилари қуйидаги таҳрирда баён этилсин:

«оғир ва ўта оғир жиноятлар содир этганлиги учун суднинг ҳукми билан озодликдан маҳрум этиш жойларида сақланаётган, сайловда иштирок этиш ҳуқуқидан қонунга мувофиқ ҳамда суднинг қарори асосида маҳрум этилган шахслар тўғрисида;

озодликдан маҳрум этиш тарзидаги жазони ўташ муассасаларидан озод этилган шахслар ва сайловда иштирок этиш ҳуқуқи қайта тикланган шахслар тўғрисида»;

«г» кичик банд қуйидаги таҳрирда баён этилсин:

«г) Ўзбекистон Республикаси Соғлиқни сақлаш вазирлиги — судлар томонидан муомалага лаёқатсиз (лаёқатли) деб топилиб, сайловда иштирок этиш ҳуқуқидан қонунга мувофиқ ҳамда суднинг қарори асосида маҳрум этилган (сайловда иштирок этиш ҳуқуқи қайта тикланган) фуқаролар тўғрисида».

5. Вазирлар Маҳкамасининг 2018 йил 3 июлдаги 498-сон қарори билан тасдиқланган Фуқаролик ҳолати далолатномаларини ёзиш органлари тўғрисидаги низомнинг 15-банди олтинчи хатбошиси қуйидаги таҳрирда баён этилсин:

«Аттестация ва тегишли танловдан ўтмаган шахслар ФҲДЁ органи раҳбарлигига қабул қилиниши мумкин эмас».

6. Вазирлар Маҳкамасининг 2021 йил 18 январдаги 23-сон қарори билан тасдиқланган Ўзбекистонда ёшларга оид давлат сиёсатини 2025 йилгача ривожлантириш концепцияси 4-бобининг 2-банди иккинчи хатбошиси ва 6-бобининг ўн тўртинчи хатбошисидаги «шахси ва» сўзлари чиқариб ташлансин.

7. Вазирлар Маҳкамасининг 2021 йил 18 июндаги 380-сон қарори билан тасдиқланган Фуқаролар йиғини тўғрисидаги намунавий низомда :

а) 4-банддаги «шахсий ва» сўзлари чиқариб ташлансин;

б) 7-банддаги «ўз манфаатларидан, ривожланишнинг тарихий хусусиятларидан, шунингдек, миллий ва маънавий» сўзлари «фуқароларнинг манфаатларидан, ривожланишнинг тарихий ўзига хос хусусиятларидан, шунингдек, миллий» сўзлари билан алмаштирилсин;

в) 11-банддаги «тарихий хусусиятларидан, шунингдек, миллий ва маънавий» сўзлари «тарихий ўзига хос хусусиятларидан, шунингдек, миллий» сўзлари билан алмаштирилсин.

8. Вазирлар Маҳкамасининг 2021 йил 16 декабрдаги 757-сон қарори билан тасдиқланган Ўзбекистон Республикаси Миллий гвардияси Қўриқлаш бош бошқармасининг идоравий жиҳатдан тегишли бўлмаган ҳарбийлаштирилган қўриқлаш бўлинмалари ва идоравий жиҳатдан тегишли бўлмаган қоровуллик бўлинмалари тўғрисидаги низомнинг 17-банди ўз кучини йўқотган деб ҳисоблансин.

10. Вазирлар Маҳкамасининг «Ўзбекистон Республикаси Мудофаа вазирлиги қўшинларида хотин-қизлар ва ҳарбий хизматчиларнинг оила аъзолари билан ишлаш тизимининг самарадорлигини ошириш чора-тадбирлари тўғрисида» 2022 йил 13 октябрдаги 590-сон қарорига илованинг 6-позицияси «Чора-тадбирлар номи» устунидаги «оналик» сўзи «оналик, оталик» сўзлари билан алмаштирилсин.

Ўзбекистон Республикасининг Бош вазири А. АРИПОВ

Тошкент ш.,

2023 йил 3 октябрь,

524-сон

(Қонунчилик маълумотлари миллий базаси, 04.10.2023 й., 09/23/524/0750-сон; 02.12.2025 й., 09/25/754/1119-сон)

lex.uz

Oʻzbekiston Respublikasi Vazirlar Mahkamasining

qarori

Yangi tahrirdagi Oʻzbekiston Respublikasi Konstitutsiyasi qabul qilinganligi munosabati bilan Oʻzbekiston Respublikasi Hukumatining ayrim qarorlariga oʻzgartirish va qoʻshimchalar kiritish toʻgʻrisida

Yurtimizda 2023-yil 30-aprel kuni oʻtkazilgan referendumda yangi tahrirdagi Oʻzbekiston Respublikasi Konstitutsiyasi qabul qilinishi orqali Yangi Oʻzbekiston strategiyasini amalga oshirishning siyosiy-huquqiy asoslari yaratilib, milliy davlatchilik taraqqiyotining tarixiy muhim bosqichida davlat va jamiyatni yanada rivojlantirishning ustuvor yoʻnalishlari belgilab berildi.

Shu munosabat bilan Hukumatning ayrim qarorlarini Oʻzbekiston Respublikasining yangi Konstitutsiyasiga muvofiqlashtirish talab etilmoqda.

Yangi tahrirdagi Oʻzbekiston Respublikasi Konstitutsiyasini amalga oshirish, unda mustahkamlangan ustuvor prinsiplarni roʻyobga chiqarish, davlat organlarining faoliyatini yangicha konstitutsiyaviy-huquqiy sharoitlarda yoʻlga qoʻyish, shuningdek, Oʻzbekiston Respublikasi Prezidentining “Yangi tahrirdagi Oʻzbekiston Respublikasi Konstitutsiyasini amalga oshirish boʻyicha birinchi navbatdagi chora-tadbirlar toʻgʻrisida” 2023-yil 8-maydagi PF-67-son Farmoni ijrosini taʼminlash maqsadida Vazirlar Mahkamasi qaror qiladi:

1. Oʻzbekiston Respublikasi Hukumatining ilovaga muvofiq ayrim qarorlariga ularni yangi tahrirdagi Oʻzbekiston Respublikasi Konstitutsiyasiga muvofiqlashtirishni nazarda tutuvchi oʻzgartirish va qoʻshimchalar kiritilsin.

2. Adliya vazirligi manfaatdor vazirlik va idoralar bilan birgalikda ikki oy muddatda oʻzlari qabul qilgan normativ-huquqiy hujjatlarini ushbu qarorga muvofiqlashtirsin.

3. Mazkur qarorning bajarilishini nazorat qilish Oʻzbekiston Respublikasi adliya vaziri A.J. Tashkulov zimmasiga yuklansin.

Vazirlar Mahkamasining 2023-yil 3-oktabrdagi 524-son qaroriga ILOVA

Oʻzbekiston Respublikasi Hukumatining ayrim qarorlariga kiritilayotgan oʻzgartirish va qoʻshimchalar

1. Vazirlar Mahkamasining 2014-yil 10-martdagi 57-son qarori bilan tasdiqlangan Nodavlat notijorat tashkilotlarini davlat roʻyxatidan oʻtkazish tartibi toʻgʻrisidagi nizomning 24-bandi ikkinchi xatboshisi quyidagi tahrirda bayon etilsin:

“NNTning taʼsis hujjatlari Oʻzbekiston Respublikasining konstitutsiyaviy tuzumini zoʻrlik bilan oʻzgartirish, Oʻzbekistonning davlat suverenitetiga, hududiy yaxlitligiga va xavfsizligiga qarshi chiquvchi, urushni, ijtimoiy, milliy, irqiy hamda diniy adovatni targʻib qiluvchi, fuqarolarning konstitutsiyaviy huquqlari va erkinliklariga, aholining sogʻligiga, ijtimoiy axloqqa tajovuz qiluvchi maqsadga ega boʻlganda”.

2. Vazirlar Mahkamasining 2016-yil 17-oktabrdagi 345-son qarori bilan tasdiqlangan Davlat va xoʻjalik boshqaruvi organlari, mahalliy ijro etuvchi hokimiyat organlarining qonun loyihalariga doir faoliyatining namunaviy reglamenti 49-bandining birinchi xatboshisidagi “83” raqami “98” raqami bilan almashtirilsin.

3. Vazirlar Mahkamasining 2017-yil 31-iyuldagi 561-son qarori bilan tasdiqlangan Fuqarolar vakillarining faoliyatini tashkil etish toʻgʻrisidagi nizomning 2-bandi ikkinchi xatboshisidagi “shaxsiy va” soʻzlari chiqarib tashlansin.

4. Vazirlar Mahkamasining 2017-yil 15-avgustdagi 630-son qarori bilan tasdiqlangan Oʻzbekiston Respublikasi saylovchilarining Yagona elektron roʻyxatini shakllantirish va yuritish tartibi toʻgʻrisidagi nizomda :

a) 2-bandning birinchi xatboshisidagi “muomalaga layoqatli, ogʻir va oʻta ogʻir jinoyatlari uchun sud hukmi bilan ozodlikdan mahrum etish joylarida saqlanmayotgan” soʻzlari “saylovda ishtirok etish huquqidan qonunga muvofiq va sudning qarori asosida mahrum etilmagan” soʻzlari bilan almashtirilsin;

b) 9-bandda :

“a” kichik bandning toʻrtinchi va beshinchi xatboshilari quyidagi tahrirda bayon etilsin:

“ogʻir va oʻta ogʻir jinoyatlar sodir etganligi uchun sudning hukmi bilan ozodlikdan mahrum etish joylarida saqlanayotgan, saylovda ishtirok etish huquqidan qonunga muvofiq hamda sudning qarori asosida mahrum etilgan shaxslar toʻgʻrisida;

ozodlikdan mahrum etish tarzidagi jazoni oʻtash muassasalaridan ozod etilgan shaxslar va saylovda ishtirok etish huquqi qayta tiklangan shaxslar toʻgʻrisida”;

“g” kichik band quyidagi tahrirda bayon etilsin:

“g) Oʻzbekiston Respublikasi Sogʻliqni saqlash vazirligi — sudlar tomonidan muomalaga layoqatsiz (layoqatli) deb topilib, saylovda ishtirok etish huquqidan qonunga muvofiq hamda sudning qarori asosida mahrum etilgan (saylovda ishtirok etish huquqi qayta tiklangan) fuqarolar toʻgʻrisida”.

5. Vazirlar Mahkamasining 2018-yil 3-iyuldagi 498-son qarori bilan tasdiqlangan Fuqarolik holati dalolatnomalarini yozish organlari toʻgʻrisidagi nizomning 15-bandi oltinchi xatboshisi quyidagi tahrirda bayon etilsin:

“Attestatsiya va tegishli tanlovdan oʻtmagan shaxslar FHDY organi rahbarligiga qabul qilinishi mumkin emas”.

6. Vazirlar Mahkamasining 2021-yil 18-yanvardagi 23-son qarori bilan tasdiqlangan Oʻzbekistonda yoshlarga oid davlat siyosatini 2025-yilgacha rivojlantirish konsepsiyasi 4-bobining 2-bandi ikkinchi xatboshisi va 6-bobining oʻn toʻrtinchi xatboshisidagi “shaxsi va” soʻzlari chiqarib tashlansin.

7. Vazirlar Mahkamasining 2021-yil 18-iyundagi 380-son qarori bilan tasdiqlangan Fuqarolar yigʻini toʻgʻrisidagi namunaviy nizomda :

a) 4-banddagi “shaxsiy va” soʻzlari chiqarib tashlansin;

b) 7-banddagi “oʻz manfaatlaridan, rivojlanishning tarixiy xususiyatlaridan, shuningdek, milliy va maʼnaviy” soʻzlari “fuqarolarning manfaatlaridan, rivojlanishning tarixiy oʻziga xos xususiyatlaridan, shuningdek, milliy” soʻzlari bilan almashtirilsin;

v) 11-banddagi “tarixiy xususiyatlaridan, shuningdek, milliy va maʼnaviy” soʻzlari “tarixiy oʻziga xos xususiyatlaridan, shuningdek, milliy” soʻzlari bilan almashtirilsin.

8. Vazirlar Mahkamasining 2021-yil 16-dekabrdagi 757-son qarori bilan tasdiqlangan Oʻzbekiston Respublikasi Milliy gvardiyasi Qoʻriqlash bosh boshqarmasining idoraviy jihatdan tegishli boʻlmagan harbiylashtirilgan qoʻriqlash boʻlinmalari va idoraviy jihatdan tegishli boʻlmagan qorovullik boʻlinmalari toʻgʻrisidagi nizomning 17-bandi oʻz kuchini yoʻqotgan deb hisoblansin.

10. Vazirlar Mahkamasining “Oʻzbekiston Respublikasi Mudofaa vazirligi qoʻshinlarida xotin-qizlar va harbiy xizmatchilarning oila aʼzolari bilan ishlash tizimining samaradorligini oshirish chora-tadbirlari toʻgʻrisida” 2022-yil 13-oktabrdagi 590-son qaroriga ilovaning 6-pozitsiyasi “Chora-tadbirlar nomi” ustunidagi “onalik” soʻzi “onalik, otalik” soʻzlari bilan almashtirilsin.

Oʻzbekiston Respublikasining Bosh vaziri A. ARIPOV

Toshkent sh.,

2023-yil 3-oktabr,

524-son

(Qonunchilik maʼlumotlari milliy bazasi, 04.10.2023-y., 09/23/524/0750-son; 02.12.2025-y., 09/25/754/1119-son)

lex.uz