UzbekAI

← Qonunlar

📅 2023-yil 3-oktabr · Vazirlar Mahkamasi qarorlari

Rasmiy matn. Rasmiy hujjat. Tahririy izohlar kiritilmagan.

Yordam | Arxiv | Atamalar | Statistika | API | Havola yuborish | Sayt haqida | Shartlar

← Қонунлар

📅 2023 йил 3 октябрь · Вазирлар Маҳкамаси қарорлари

Расмий матн. Расмий ҳужжат. Таҳририй изоҳлар киритилмаган.

Ёрдам | Архив | Атамалар | Статистика | API | Ҳавола юбориш | Сайт ҳақида | Шартлар

← Законы

📅 3 октября 2023 г. · Постановления Кабинета Министров

Официальный текст. Официальный документ. Редакционные примечания не включены.

Помощь | Архив | Термины | Статистика | API | Предложить ссылку | О сайте | Условия

← Laws

📅 3 October 2023 · Cabinet of Ministers resolutions

Official text. Official document. Editorial notes are not included.

Help | Archive | Glossary | Stats | API | Submit | About | Terms

Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг

қарори

ТАРКИБИ

НИЗОМ

СХЕМАСИ

Ўзбекистон Республикасининг Савдо тартиб-таомилларини соддалаштириш бўйича миллий қўмитаси фаолиятини ташкил этиш тўғрисида

Ўзбекистон Республикасининг Жаҳон савдо ташкилотига аъзо бўлиш жараёнини янада жадаллаштириш, шунингдек, миллий қонунчиликни Жаҳон савдо ташкилотининг Савдо тартиб-таомилларини соддалаштириш тўғрисидаги битимига мувофиқлаштириш мақсадида Вазирлар Маҳкамаси қарор қилади:

1. Савдо тартиб-таомилларини соддалаштириш тўғрисидаги битимининг (кейинги ўринларда — Битим) 23.2-моддасида ҳар бир аъзо — давлат савдо тартиб-таомилларини соддалаштириш бўйича миллий қўмитани ташкил этиши назарда тутилганлиги маълумот учун қабул қилинсин.

2. Миллий қонунчиликни Битимга мувофиқлаштириш бўйича ишларни самарали ташкил этиш мақсадида Ўзбекистон Республикасининг Савдо тартиб-таомилларини соддалаштириш бўйича миллий қўмитаси 1-иловага мувофиқ таркибда ташкил этилсин.

Қуйидагилар Миллий қўмитанинг асосий вазифалари этиб белгилансин:

вазирлик ва идораларнинг Жаҳон савдо ташкилоти битими қоидаларини амалга ошириш бўйича фаолиятини мувофиқлаштириш;

ташқи савдо соҳасидаги қонунчилик, маъмурий тартиб-таомиллар, ҳуқуқни қўллаш амалиётини ўрганиш, тизимли таҳлил қилиш, шу жумладан, халқаро савдода Ўзбекистон Республикасининг харажатлари ва рақобатбардошлигига таъсир этувчи омиллар ва муаммоларни аниқлаш;

хорижий давлатларнинг савдони соддалаштириш масалалари бўйича миллий қўмиталари билан халқаро ҳамкорликни ривожлантириш;

ташқи савдо фаолиятида товарларни олиб ўтиш, муомалага чиқариш, божхона расмийлаштируви таомилларини соддалаштириш, стандартлаштириш, божхона расмийлаштирувини ҳамда ҳисоб-китобларини амалга ошириш учун зарур ҳужжатлар ва маълумотларни тўплаш ҳамда тақдим этиш;

ташқи савдо, транспорт ва логистика соҳаларидаги тартиботларни соддалаштиришга қаратилган таклиф ва тавсиялар ишлаб чиқиш;

Ўзбекистон Республикасида ташқи савдо соҳасидаги тартиботларни халқаро стандартлар асосида соддалаштириш бўйича стратегиялар, режалар ва амалий чора-тадбирлар лойиҳаларини ишлаб чиқиш;

ташқи савдони амалга ошириш тартиб-таомилларини соддалаштириш, уйғунлаштириш ва стандартлаштириш масалалари бўйича музокаралар олиб боришда амалий ёрдам кўрсатиш, шунингдек, Ўзбекистон Республикаси позициясини ишлаб чиқиш;

ташқи савдо соҳасидаги ваколатли давлат органлари мутахассислари ва хусусий сектор вакилларининг халқаро савдо тамойиллари, илғор тажриба, ташқи савдо соҳасидаги тартиботларни соддалаштириш чоралари бўйича билим ва кўникмаларини оширишга қаратилган семинарлар ташкил этиш.

3. Ўзбекистон Республикасининг Савдо тартиб-таомилларини соддалаштириш бўйича миллий қўмитаси фаолиятини ташкил этиш тартиби тўғрисидаги низом 2-иловага мувофиқ тасдиқлансин.

4. Ўзбекистон Республикасида Инвестициялар, саноат ва савдо вазирлиги Миллий қўмита фаолиятини мувофиқлаштирувчи орган этиб белгилансин.

5. Мазкур қарорнинг бажарилишини назорат қилиш Ўзбекистон Республикаси Бош вазирининг ўринбосари Ж.А. Ходжаев зиммасига юклансин.

Вазирлар Маҳкамасининг 2023 йил 3 октябрдаги 521-сон қарорига 1-ИЛОВА

Ўзбекистон Республикасининг Савдо тартиб-таомилларини соддалаштириш бўйича миллий қўмитасининг

1. Ж.А. Ходжаев — Ўзбекистон Республикаси Бош вазирининг ўринбосари, Миллий қўмита раиси 2. А.А. Урунов — Ўзбекистон Республикаси Президентининг Жаҳон савдо ташкилоти масалалари бўйича махсус вакили, Миллий қўмита раиси ўринбосари 3. Л.Ш. Кудратов — инвестициялар, саноат ва савдо вазири, Миллий қўмита раиси ўринбосари 4. И.М. Мухтаров — Иқтисодиёт ва молия вазирлиги ҳузуридаги Божхона қўмитаси раисининг биринчи ўринбосари 5. А.Я. Ҳайдаров — иқтисодиёт ва молия вазири ўринбосари 6. Ж.Э. Чориев — транспорт вазири ўринбосари 7. А.Н. Каримов — адлия вазири ўринбосари 8. Ф.Э. Карабаев — Рақобатни ривожлантириш ва истеъмолчилар ҳуқуқларини ҳимоя қилиш қўмитаси раиси ўринбосари 9. М.М. Мирзаев — Солиқ қўмитаси раисининг биринчи ўринбосари 10. И.К. Эргашев — Қишлоқ хўжалиги вазирлиги ҳузуридаги Ўсимликлар карантини ва ҳимояси агентлиги бош директори 11. Б.Қ. Юсупалиев — Соғлиқни сақлаш вазирлиги ҳузуридаги Санитария-эпидемиологик осойишталик ва жамоат саломатлиги қўмитаси бошлиги 12. Б.Т. Норқобилов — Қишлоқ хўжалиги вазирлиги ҳузуридаги Ветеринария ва чорвачиликни ривожлантириш қўмитаси раиси 13. Д.Н. Саттаров — Инвестициялар, саноат ва савдо вазирлиги ҳузуридаги Ўзбекистон техник жиҳатдан тартибга солиш агентлиги бош директори 14. Д.А. Вахобов — Савдо-саноат палатаси раиси 15. А.О. Айрапетьянц — Божхона брокерлари уюшмаси раиси 16. С.Н. Пўлатов — Халқаро автомобилда ташувчилар уюшмаси раиси 17. Ю.Э. Маликов — Экспортчилар уюшмаси раиси 18. Х.С. Матчанов — Халқаро экспедиторлар уюшмаси раиси 19. А.А. Мухидов — Логистика уюшмаси раиси 20. Лавозим бўйича — Инвестициялар, саноат ва савдо вазирлиги Жаҳон савдо ташкилоти билан ишлаш ва савдо музокаралари департаменти бошлиғи, Миллий қўмита котиби

Вазирлар Маҳкамасининг 2023 йил 3 октябрдаги 521-сон қарорига 2-ИЛОВА

Ўзбекистон Республикасининг Савдо тартиб-таомилларини соддалаштириш бўйича миллий қўмитаси фаолиятини ташкил этиш тартиби тўғрисида

1-боб. Умумий қоидалар

1. Ушбу Низом Ўзбекистон Республикасининг Савдо тартиб-таомилларини соддалаштириш бўйича миллий қўмитасининг (кейинги ўринларда — Миллий қўмита) асосий вазифалари, ҳуқуқлари ва фаолиятини ташкил этиш тартибини белгилайди.

2. Миллий қўмита Ўзбекистон Республикасида ташқи савдо фаолияти учун шаффоф, рақобатбардош муҳитни ривожлантириш мақсадида ташқи савдо фаолияти тартиботлари ва божхона расмийлаштирувини соддалаштириш, модернизация қилиш ва стандартлаштириш билан шуғулланувчи идоралараро коллегиал орган ҳисобланади.

3. Миллий қўмита ўз фаолиятини Ўзбекистон Республикасининг Конституцияси ва қонунлари, Ўзбекистон Республикаси Олий Мажлиси палаталари қарорлари, Ўзбекистон Республикаси Президентининг фармонлари, қарорлари ва фармойишлари, Вазирлар Маҳкамасининг қарорлари, шунингдек, мазкур Низом асосида ташкил этади.

4. Ўзбекистон Республикаси Инвестициялар, саноат ва савдо вазирлиги Миллий қўмита фаолиятини мувофиқлаштирувчи орган ҳисобланади.

2-боб. Миллий қўмитанинг асосий вазифалари ва ҳуқуқлари

5. Қуйидагилар Миллий қўмитанинг асосий вазифалари ҳисобланади:

вазирлик ва идораларнинг ташқи савдо, логистика соҳасидаги тартиб-таомилларини соддалаштириш бўйича чора-тадбирларни амалга ошириш, шу жумладан, Жаҳон савдо ташкилотининг (кейинги ўринларда — ЖСТ) Савдо тартиб-таомилларини соддалаштириш тўғрисидаги битими қоидаларини амалга ошириш бўйича фаолиятини мувофиқлаштириш ва ўзаро ҳамкорликни амалга ошириш;

божхона тартиб-таомиллари, транспорт, логистика, молия ва суғурта, техник жиҳатдан тартибга солиш, ветеринария, санитария ва фитосанитария, электрон ҳужжат айланиши ҳамда бошқа масалаларни ўз ичига олган ташқи савдо соҳасидаги қонунчилик, маъмурий тартиб-таомиллар, ҳуқуқни қўллаш амалиётини ўрганиш, таҳлил қилиш, шунингдек, халқаро савдода Ўзбекистон Республикасининг харажатлари ва рақобатбардошлигига таъсир этувчи омиллар ва муаммоларни аниқлаш;

товарларнинг импорти, экспорти ва транзити тартиботларини ҳамда расмийлаштирувини, шу жумладан, ташқи савдо фаолиятида товарларни олиб ўтиш, муомалага чиқариш, божхона расмийлаштируви тартиб-таомилларини соддалаштириш, стандартлаштириш, шунингдек, божхона расмийлаштирувини ва ҳисоб-китобларини амалга ошириш учун зарур ҳужжатлар ва маълумотларни тўплаш ҳамда тақдим этиш;

ташқи савдо, транспорт ва логистика соҳаларидаги тартиботларни соддалаштиришга қаратилган таклиф ва тавсиялар ишлаб чиқиш;

Ўзбекистон Республикасида ташқи савдо соҳасидаги тартиботларни халқаро стандартлар асосида соддалаштириш бўйича стратегиялар, режалар ва амалий чора-тадбирлар лойиҳаларини ишлаб чиқиш;

ташқи савдони амалга ошириш тартиб-таомилларини соддалаштириш, уйғунлаштириш ва стандартлаштириш масалалари бўйича музокаралар олиб боришда амалий ёрдам кўрсатиш;

шаффоф ва истиқболли ташқи савдо фаолиятини йўлга қўйиш бўйича тавсиялар ишлаб чиқиш;

ташқи савдо соҳасидаги тартиб-таомилларни соддалаштириш бўйича чора-тадбирлар, шу жумладан, ЖСТнинг Савдо тартиб-таомилларини соддалаштириш тўғрисидаги битими қоидалари бажарилишини назорат қилиш;

ЖСТнинг Савдони соддалаштириш бўйича қўмитаси билан ЖСТнинг Савдо тартиб-таомилларини соддалаштириш тўғрисидаги битимини амалга ошириш бўйича ўзаро ҳамкорликни таъминлаш;

ваколатли давлат органлари ва хусусий сектор учун ташқи савдо соҳасидаги тартиб-таомилларни соддалаштириш усуллари ва афзалликларини, шунингдек, соҳадаги илғор ахборот компанияларининг халқаро тажрибасини ўрганиш;

ташқи савдони амалга ошириш тартиб-таомилларини соддалаштириш, уйғунлаштириш ва стандартлаштириш масалалари бўйича музокаралар олиб бориш, шунингдек, Ўзбекистон Республикаси позициясини ишлаб чиқиш;

ташқи савдо соҳасидаги ваколатли давлат органлари мутахассислари ва хусусий сектор вакилларининг халқаро савдо тамойиллари, илғор тажриба, ташқи савдо соҳасидаги тартиботларни соддалаштириш чоралари бўйича билим ва кўникмаларини оширишга қаратилган семинарлар ташкил этиш;

ресурсларни устувор вазифаларга йўналтириш мақсадида ташқи савдо соҳасидаги тартиб-таомилларни соддалаштириш ва қўллаб-қувватловчи бошқа халқаро донор ташкилотлар билан ўзаро ҳамкорлик ўрнатиш;

хорижий давлатларнинг савдони соддалаштириш масалалари бўйича миллий қўмиталари билан халқаро ҳамкорликни ривожлантириш;

ташқи савдо соҳасидаги тартиб-таомилларни соддалаштириш бўйича минтақавий ва халқаро ташкилотлар билан ахборот ҳамда тажриба алмашишни таъминлаш;

давлат органлари ва хусусий сектор билан мунтазам мулоқотни ташкил этиш;

ташқи савдо фаолияти иштирокчиларининг савдони соддалаштириш чоралари, амалиётлари, стандартлари бўйича хабардорлиги ва кўникмаларини ошириш.

6. Миллий қўмита ўзига юкланган вазифаларни бажариш учун қуйидаги ҳуқуқларга эга:

ташқи савдо соҳасидаги тартиботларни соддалаштириш бўйича таклиф ва тавсиялар юзасидан қарорлар қабул қилиш, белгиланган тартибда Вазирлар Маҳкамасига тақдим этиш;

Миллий қўмита таркибига кирадиган давлат органлари ва ташкилотлар раҳбарларига Миллий қўмита томонидан кўриб чиқилган масалалар бўйича ўз ваколатлари доирасида топшириқлар бериш;

Миллий қўмита мажлисларида ташқи савдо соҳасидаги тартиботларни соддалаштириш юзасидан давлат органлари ва ташкилотлар раҳбарларининг ҳисоботларини эшитиш;

фаолият соҳалари билан боғлиқ масалалар бўйича техник ишчи гуруҳлар тузиш;

ташқи савдо соҳасидаги тартиботларни соддалаштириш масалалари бўйича экспертиза ўтказиш учун маҳаллий ва хорижий экспертларни, мутахассисларни, шунингдек, халқаро ташкилотларни, илмий ташкилотларни ва тегишли давлат органларини ва бошқа ташкилотларни жалб этиш;

ташқи савдо соҳасидаги тартиботларни соддалаштириш чора-тадбирларини амалга ошириш бўйича давлат органлари ва ташкилотларга тавсиялар юбориш;

ўз ваколати доирасида давлат органлари ва маҳаллий ижро этувчи ҳокимият органларидан, юридик ва жисмоний шахслардан, шунингдек, халқаро ташкилотлардан маълумотлар ва ҳужжатларни сўраб олиш;

ташқи савдо соҳасидаги тартиботларни соддалаштириш бўйича хорижий тажрибани ўрганиш мақсадида хорижий давлатларга хизмат сафарларини ташкил қилиш ва чет элда ўтказиладиган минтақавий ва халқаро тадбирларда иштирок этиш;

давлат органлари ва ташкилотлар, маҳаллий ижро этувчи ҳокимият органларининг раҳбарлари билан келишилган ҳолда, уларнинг ходимларини Миллий қўмита фаолиятига доир масалаларни ҳал этишга жалб этиш;

савдо тартиботларини соддалаштиришга қаратилган ислоҳотларни амалга ошириш бўйича тавсиялар ишлаб чиқиш, божхона чегарасини кесиб ўтишда юзага келадиган тўсиқлар юзасидан хорижий давлатлар миллий қўмиталари билан маслаҳатлашувлар ва ахборот алмашинувини амалга ошириш.

Миллий қўмита қонунчилик ҳужжатларига мувофиқ бошқа ҳуқуқларга ҳам эга бўлиши мумкин.

7. Миллий қўмита ўз вазифаларини амалга оширишда тадбиркорлик субъектларининг ҳуқуқлари ва қонуний манфаатларига риоя этиши шарт.

3-боб. Миллий қўмита фаолиятини ташкил этиш тартиби

8. Миллий қўмитага қўмита раиси раҳбарлик қилади ва ўзига юкланган вазифаларнинг самарали ва натижадор ижроси учун жавобгар ҳисобланади.

Миллий қўмита раиси:

Миллий қўмита мажлисларини чақиради ва кун тартибини белгилайди;

Миллий қўмита мажлисларида раислик қилади;

Миллий қўмита мажлисларининг регламенти, иш режаси, кун тартибини ва мажлис баёнларини тасдиқлайди;

Миллий қўмита қабул қилган қарорларнинг ижроси юзасидан назоратни ташкил этади;

Миллий қўмита аъзоларининг фаолиятини уларга юкланган вазифалар ижросини таъминлаш юзасидан мувофиқлаштиради;

ушбу Низомга мувофиқ Миллий қўмитанинг самарали ишини таъминлаш бўйича бошқа функцияларни амалга оширади.

Миллий қўмита раиси йўқлигида, унинг топшириғига кўра Миллий қўмита раиси ўринбосари Миллий қўмита ишига раҳбарлик қилади, унинг фаолиятини ташкил этади, мажлислар ўтказади, Миллий қўмита қарорлари бажарилишини устидан назоратни таъминлайди.

Ўзбекистон Республикаси Инвестициялар, саноат ва савдо вазирлиги Миллий қўмитанинг мувофиқлаштирувчи органи ҳисобланади.

9. Миллий қўмита аъзолари қуйидаги ҳуқуқларга эга:

Миллий қўмита томонидан ташкил этилган техник ишчи гуруҳлар мажлисларида кўриб чиқиладиган масалаларни муҳокама қилиш ва ҳал этишда иштирок этиш, ушбу мажлисларда муҳокама қилинган масалаларнинг моҳияти бўйича таклиф ва мулоҳазаларни илгари суриш;

Миллий қўмита томонидан қабул қилинадиган тавсияларни тайёрлаш ва амалга оширишда иштирок этиш;

Миллий қўмита фаолиятида иштирок этиш учун зарур маълумотларни олиш;

Миллий қўмита мажлисида асосли сабабларга кўра қатнашиш имкони бўлмаганда, кун тартибига киритилган масала бўйича ўз фикрини ёзма равишда тақдим этиш.

10. Мувофиқлаштирувчи орган:

Миллий қўмитанинг навбатдаги мажлиси кун тартибини шакллантиради, таклифларни умумлаштиради;

мурожаат ва таклифларни қабул қилади ҳамда уларни Миллий қўмита аъзоларига ёки бошқа давлат органлари ва ташкилотларга кўриб чиқиш учун юборади;

Миллий қўмита мажлисларининг баёнлари лойиҳаларини тайёрлайди, мажлисларнинг якуний ҳужжатлари лойиҳасини раисга тасдиқлаш учун киритади;

Миллий қўмита мажлисларининг баёнлари нусхаларини Миллий қўмита аъзоларига юборади;

Миллий қўмита ишини ташкилий ва таҳлилий жиҳатдан таъминлайди, имзоланган баёнлар ҳисобини юритади ва сақлаш чораларини кўради;

Миллий қўмитанинг йиллик иш режаси лойиҳасини тайёрлайди ҳамда қўмита аъзоларидан иш режада белгиланган вазифалар ижросини таъминлаш, Миллий қўмита қарорлари ижроси юзасидан амалга оширилган ишлар тўғрисида ҳисоботлар ва бошқа маълумотларни сўраб олади.

Мувофиқлаштирувчи орган қонунчилик ҳужжатлари ва ушбу Низомга мувофиқ Миллий қўмита фаолиятини ташкил этишга доир бошқа функцияларни ҳам амалга оширади.

11. Миллий қўмита ўз фаолиятини йил бошида тасдиқланган иш режаси асосида ташкил этади.

12. Миллий қўмита мажлислари ушбу Низомга иловага мувофиқ схемага асосан ташкил этилади ва ўтказилади.

Миллий қўмитанинг мажлислари муаммоли масалаларни ва республикада савдони тартиботларини соддалаштириш бўйича илғор тажрибани кўриб чиқиш, бу борадаги таклифларни муҳокама қилиш мақсадида Миллий қўмита раиси томонидан йилида камида икки марта чақирилади.

Миллий қўмита раисининг топшириғи билан мувофиқлаштирувчи орган Миллий қўмита аъзоларидан фикр ва таклифларни қабул қилиб олади, таклифларни ва кун тартибини мажлисдан камида икки ҳафта олдин уларни тасдиқлаш учун Миллий қўмита раисига тақдим этади.

Миллий қўмита раиси қўмита мажлиси кун тартиби ва регламентини мажлис бўлиб ўтадиган кундан камида бир ҳафта олдин тасдиқлайди.

Миллий қўмита мажлисининг кун тартиби ва унга тегишли ҳужжатлар мажлис бошланишидан камида 5 календарь кун олдин Миллий қўмита аъзоларига мажлис тўғрисида хабарнома билан юборилади.

Миллий қўмитанинг мажлисларига давлат органлари ва ташкилотлар, ишбилармон доиралар, хусусий сектор ва халқаро ташкилотларнинг вакиллари таклиф этилиши мумкин.

13. Миллий қўмита, агар унинг мажлисида қўмита аъзоларининг камида ярми иштирок этганда, қарор қабул қилишга ваколатли ҳисобланади.

Миллий қўмита қарорлари мажлисда қатнашаётган қўмита аъзоларининг оддий кўпчилик овози билан қабул қилинади. Овозлар тенг бўлган тақдирда, Миллий қўмита раиси ёки унинг мажлисда раислик қилувчи ўринбосарининг овози ҳал қилувчи ҳисобланади.

Миллий қўмита қарорлари баён шаклида расмийлаштирилади.

Мажлис баёни Миллий қўмита раиси ёки унинг мажлисда иштирок этган ўринбосари, шунингдек, котиб томонидан мажлис ўтказилган кундан эътиборан бир ҳафта ичида имзоланади.

Миллий қўмита аъзолари қўмита томонидан кўриб чиқилган масалалар бўйича ўз фикрларини ёзма равишда баён этишга ҳақли. Бунда ушбу фикрлар Миллий қўмита мажлиси баёнида акс эттирилиши ва унга илова қилиниши лозим.

Мажлис баёнида мажлис ўтказиладиган сана, вақт, жой, иштирокчилар рўйхати, тасдиқланган кун тартиби, муҳокама қилинадиган масалаларнинг қисқача мазмуни ва кўриб чиқилган таклифлар натижалари (агар мавжуд бўлса, овоз бериш натижалари) кўрсатилиши лозим.

Миллий қўмита аъзолари мажлис ўтказилган кундан эътиборан икки ҳафта ичида Миллий қўмита мажлиси баёни нусхасини олиши шарт.

14. Миллий қўмита мажлислари оммавий тадбир ҳисобланмайди.

15. Миллий қўмита аъзолари томонидан олинган маълумотлар Миллий қўмита раиси рухсатисиз учинчи шахсларга ошкор этилмайди.

16. Миллий қўмита томонидан қабул қилинган қарор тегишли масалалар бўйича норматив-ҳуқуқий ҳужжатларни ишлаб чиқиш учун асос ҳисобланади.

4-боб. Якунловчи қоида

17. Миллий қўмита фаолиятини қайта ташкил этиш ва тугатиш қонунчилик ҳужжатларида белгиланган тартибда амалга оширилади.

Ўзбекистон Республикасининг Савдо тартиб-таомилларини соддалаштириш бўйича миллий қўмитаси фаолиятини ташкил этиш тўғрисидаги низомга ИЛОВА

Ўзбекистон Республикасининг Савдо тартиб-таомилларини соддалаштириш бўйича миллий қўмитаси мажлисларини ташкил қилиш ва ўтказиш

Босқичлар Субъектлар Тадбирлар Ижро муддати 1-босқич Миллий қўмита раиси Муаммоли масалаларни, мамлакатда савдони соддалаштириш бўйича илғор тажрибани кўриб чиқиш, шунингдек, бу борадаги таклифларни муҳокама қилиш мақсадида Миллий қўмита мажлисларини чақиради. Йилда камида икки маротаба 2-босқич Инвестициялар, саноат ва савдо вазирлиги (Мувофиқлаштирувчи орган) Миллий қўмита раиси топшириғи билан Миллий қўмита аъзоларидан фикр ва таклифларни қабул қилиб олади, таклифларни ва кун тартибини тасдиқлаш учун раисга тақдим этади. Мажлисдан камида 2 ҳафта олдин 3-босқич Миллий қўмита раиси Миллий қўмита мажлисининг кун тартибини тасдиқлайди. Мажлисдан камида 1 ҳафта олдин 4-босқич Мувофиқлаштирувчи орган Миллий қўмита мажлиси кун тартиби ва унга тегишли ҳужжатларни Миллий қўмита аъзоларига хабарнома билан юборади. Мажлисдан камида 5 кун олдин 5-босқич Миллий қўмита раиси Миллий қўмита мажлисини ўтказади. Доимий равишда 6-босқич Мувофиқлаштирувчи орган Миллий қўмита мажлиси қарорини баён шаклида расмийлаштиради. Мажлисдан сўнг 1 ҳафта ичида 7-босқич Миллий қўмита раиси ёки унинг мажлисда иштирок этган ўринбосари Мажлис баёнини имзолайди. Доимий равишда 8-босқич Мувофиқлаштирувчи орган Мажлис баёнини Миллий қўмита аъзоларига юборади. Мажлисдан сўнг 2 ҳафта ичида

Ўзбекистон Республикасининг Бош вазири А. АРИПОВ

Тошкент ш.,

2023 йил 3 октябрь,

521-сон

(Қонунчилик маълумотлари миллий базаси, 03.10.2023 й., 09/23/251/0768-сон)

lex.uz

Oʻzbekiston Respublikasi Vazirlar Mahkamasining

qarori

TARKIBI

NIZOM

SXEMASI

Oʻzbekiston Respublikasining Savdo tartib-taomillarini soddalashtirish boʻyicha milliy qoʻmitasi faoliyatini tashkil etish toʻgʻrisida

Oʻzbekiston Respublikasining Jahon savdo tashkilotiga aʼzo boʻlish jarayonini yanada jadallashtirish, shuningdek, milliy qonunchilikni Jahon savdo tashkilotining Savdo tartib-taomillarini soddalashtirish toʻgʻrisidagi bitimiga muvofiqlashtirish maqsadida Vazirlar Mahkamasi qaror qiladi:

1. Savdo tartib-taomillarini soddalashtirish toʻgʻrisidagi bitimining (keyingi oʻrinlarda — Bitim) 23.2-moddasida har bir aʼzo — davlat savdo tartib-taomillarini soddalashtirish boʻyicha milliy qoʻmitani tashkil etishi nazarda tutilganligi maʼlumot uchun qabul qilinsin.

2. Milliy qonunchilikni Bitimga muvofiqlashtirish boʻyicha ishlarni samarali tashkil etish maqsadida Oʻzbekiston Respublikasining Savdo tartib-taomillarini soddalashtirish boʻyicha milliy qoʻmitasi 1-ilovaga muvofiq tarkibda tashkil etilsin.

Quyidagilar Milliy qoʻmitaning asosiy vazifalari etib belgilansin:

vazirlik va idoralarning Jahon savdo tashkiloti bitimi qoidalarini amalga oshirish boʻyicha faoliyatini muvofiqlashtirish;

tashqi savdo sohasidagi qonunchilik, maʼmuriy tartib-taomillar, huquqni qoʻllash amaliyotini oʻrganish, tizimli tahlil qilish, shu jumladan, xalqaro savdoda Oʻzbekiston Respublikasining xarajatlari va raqobatbardoshligiga taʼsir etuvchi omillar va muammolarni aniqlash;

xorijiy davlatlarning savdoni soddalashtirish masalalari boʻyicha milliy qoʻmitalari bilan xalqaro hamkorlikni rivojlantirish;

tashqi savdo faoliyatida tovarlarni olib oʻtish, muomalaga chiqarish, bojxona rasmiylashtiruvi taomillarini soddalashtirish, standartlashtirish, bojxona rasmiylashtiruvini hamda hisob-kitoblarini amalga oshirish uchun zarur hujjatlar va maʼlumotlarni toʻplash hamda taqdim etish;

tashqi savdo, transport va logistika sohalaridagi tartibotlarni soddalashtirishga qaratilgan taklif va tavsiyalar ishlab chiqish;

Oʻzbekiston Respublikasida tashqi savdo sohasidagi tartibotlarni xalqaro standartlar asosida soddalashtirish boʻyicha strategiyalar, rejalar va amaliy chora-tadbirlar loyihalarini ishlab chiqish;

tashqi savdoni amalga oshirish tartib-taomillarini soddalashtirish, uygʻunlashtirish va standartlashtirish masalalari boʻyicha muzokaralar olib borishda amaliy yordam koʻrsatish, shuningdek, Oʻzbekiston Respublikasi pozitsiyasini ishlab chiqish;

tashqi savdo sohasidagi vakolatli davlat organlari mutaxassislari va xususiy sektor vakillarining xalqaro savdo tamoyillari, ilgʻor tajriba, tashqi savdo sohasidagi tartibotlarni soddalashtirish choralari boʻyicha bilim va koʻnikmalarini oshirishga qaratilgan seminarlar tashkil etish.

3. Oʻzbekiston Respublikasining Savdo tartib-taomillarini soddalashtirish boʻyicha milliy qoʻmitasi faoliyatini tashkil etish tartibi toʻgʻrisidagi nizom 2-ilovaga muvofiq tasdiqlansin.

4. Oʻzbekiston Respublikasida Investitsiyalar, sanoat va savdo vazirligi Milliy qoʻmita faoliyatini muvofiqlashtiruvchi organ etib belgilansin.

5. Mazkur qarorning bajarilishini nazorat qilish Oʻzbekiston Respublikasi Bosh vazirining oʻrinbosari J.A. Xodjayev zimmasiga yuklansin.

Vazirlar Mahkamasining 2023-yil 3-oktabrdagi 521-son qaroriga 1-ILOVA

Oʻzbekiston Respublikasining Savdo tartib-taomillarini soddalashtirish boʻyicha milliy qoʻmitasining

1. J.A. Xodjayev — Oʻzbekiston Respublikasi Bosh vazirining oʻrinbosari, Milliy qoʻmita raisi 2. A.A. Urunov — Oʻzbekiston Respublikasi Prezidentining Jahon savdo tashkiloti masalalari boʻyicha maxsus vakili, Milliy qoʻmita raisi oʻrinbosari 3. L.Sh. Kudratov — investitsiyalar, sanoat va savdo vaziri, Milliy qoʻmita raisi oʻrinbosari 4. I.M. Muxtarov — Iqtisodiyot va moliya vazirligi huzuridagi Bojxona qoʻmitasi raisining birinchi oʻrinbosa�i 5. A.Y. Haydarov — iqtisodiyot va moliya vaziri oʻrinbosari 6. J.E. Choriyev — transport vaziri oʻrinbosari 7. A.N. Karimov — adliya vaziri oʻrinbosari 8. F.E. Karabayev — Raqobatni rivojlantirish va isteʼmolchilar huquqlarini himoya qilish qoʻmitasi raisi oʻrinbosari 9. M.�. Mirzayev — Soliq qoʻmitasi raisining birinchi oʻrinbosari 10. I.K. Ergashev — Qishloq xoʻjaligi vazirligi huzuridagi Oʻsimliklar karantini va himoyasi agentligi bosh direktori 11. B.Q. Yusupaliyev — Sogʻliqni saqlash vazirligi huzuridagi Sanitariya-epidemiologik osoyishtalik va jamoat salomatligi qoʻmitasi boshligi 12. B.T. Norqobilov — Qishloq xoʻjaligi vazirligi huzuridagi Veterinariya va chorvachilikni rivojlantirish qoʻmitasi raisi 13. D.N. Sattarov — Investitsiyalar, sanoat va savdo vazirligi huzuridagi Oʻzbekiston texnik jihatdan tartibga solish agentligi bosh direktori 14. D.A. Vaxobov — Savdo-sanoat palatasi raisi 15. A.O. Ayrapetyans — Bojxona brokerlari uyushmasi raisi 16. S.N. Poʻlatov — Xalqaro avtomobilda tashuvchilar uyushmasi raisi 17. Y.E. Malikov — �ksportchilar uyushmasi raisi 18. X.S. Matchanov — Xalqaro ekspeditorlar uyushmasi raisi 19. A.A. Muxidov — Logistika uyushmasi raisi 20. Lavozim boʻyicha — Investitsiyalar, sanoat va savdo vazirligi Jahon savdo tashkiloti bilan ishlash va savdo muzokaralari departamenti boshligʻi, Milliy qoʻmita kotibi

Vazirlar Mahkamasining 2023-yil 3-oktabrdagi 521-son qaroriga 2-ILOVA

Oʻzbekiston Respublikasining Savdo tartib-taomillarini soddalashtirish boʻyicha milliy qoʻmitasi faoliyatini tashkil etish tartibi toʻgʻrisida

1-bob. Umumiy qoidalar

1. Ushbu Nizom Oʻzbekiston Respublikasining Savdo tartib-taomillarini soddalashtirish boʻyicha milliy qoʻmitasining (keyingi oʻrinlarda — Milliy qoʻmita) asosiy vazifalari, huquqlari va faoliyatini tashkil etish tartibini belgilaydi.

2. Milliy qoʻmita Oʻzbekiston Respublikasida tashqi savdo faoliyati uchun shaffof, raqobatbardosh muhitni rivojlantirish maqsadida tashqi savdo faoliyati tartibotlari va bojxona rasmiylashtiruvini soddalashtirish, modernizatsiya qilish va standartlashtirish bilan shugʻullanuvchi idoralararo kollegial organ hisoblanadi.

3. Milliy qoʻmita oʻz faoliyatini Oʻzbekiston Respublikasining Konstitutsiyasi va qonunlari, Oʻzbekiston Respublikasi Oliy Majlisi palatalari qarorlari, Oʻzbekiston Respublikasi Prezidentining farmonlari, qarorlari va farmoyishlari, Vazirlar Mahkamasining qarorlari, shuningdek, mazkur Nizom asosida tashkil etadi.

4. Oʻzbekiston Respublikasi Investitsiyalar, sanoat va savdo vazirligi Milliy qoʻmita faoliyatini muvofiqlashtiruvchi organ hisoblanadi.

2-bob. Milliy qoʻmitaning asosiy vazifalari va huquqlari

5. Quyidagilar Milliy qoʻmitaning asosiy vazifalari hisoblanadi:

vazirlik va idoralarning tashqi savdo, logistika sohasidagi tartib-taomillarini soddalashtirish boʻyicha chora-tadbirlarni amalga oshirish, shu jumladan, Jahon savdo tashkilotining (keyingi oʻrinlarda — JST) Savdo tartib-taomillarini soddalashtirish toʻgʻrisidagi bitimi qoidalarini amalga oshirish boʻyicha faoliyatini muvofiqlashtirish va oʻzaro hamkorlikni amalga oshirish;

bojxona tartib-taomillari, transport, logistika, moliya va sugʻurta, texnik jihatdan tartibga solish, veterinariya, sanitariya va fitosanitariya, elektron hujjat aylanishi hamda boshqa masalalarni oʻz ichiga olgan tashqi savdo sohasidagi qonunchilik, maʼmuriy tartib-taomillar, huquqni qoʻllash amaliyotini oʻrganish, tahlil qilish, shuningdek, xalqaro savdoda Oʻzbekiston Respublikasining xarajatlari va raqobatbardoshligiga taʼsir etuvchi omillar va muammolarni aniqlash;

tovarlarning importi, eksporti va tranziti tartibotlarini hamda rasmiylashtiruvini, shu jumladan, tashqi savdo faoliyatida tovarlarni olib oʻtish, muomalaga chiqarish, bojxona rasmiylashtiruvi tartib-taomillarini soddalashtirish, standartlashtirish, shuningdek, bojxona rasmiylashtiruvini va hisob-kitoblarini amalga oshirish uchun zarur hujjatlar va maʼlumotlarni toʻplash hamda taqdim etish;

tashqi savdo, transport va logistika sohalaridagi tartibotlarni soddalashtirishga qaratilgan taklif va tavsiyalar ishlab chiqish;

Oʻzbekiston Respublikasida tashqi savdo sohasidagi tartibotlarni xalqaro standartlar asosida soddalashtirish boʻyicha strategiyalar, rejalar va amaliy chora-tadbirlar loyihalarini ishlab chiqish;

tashqi savdoni amalga oshirish tartib-taomillarini soddalashtirish, uygʻunlashtirish va standartlashtirish masalalari boʻyicha muzokaralar olib borishda amaliy yordam koʻrsatish;

shaffof va istiqbolli tashqi savdo faoliyatini yoʻlga qoʻyish boʻyicha tavsiyalar ishlab chiqish;

tashqi savdo sohasidagi tartib-taomillarni soddalashtirish boʻyicha chora-tadbirlar, shu jumladan, JSTning Savdo tartib-taomillarini soddalashtirish toʻgʻrisidagi bitimi qoidalari bajarilishini nazorat qilish;

JSTning Savdoni soddalashtirish boʻyicha qoʻmitasi bilan JSTning Savdo tartib-taomillarini soddalashtirish toʻgʻrisidagi bitimini amalga oshirish boʻyicha oʻzaro hamkorlikni taʼminlash;

vakolatli davlat organlari va xususiy sektor uchun tashqi savdo sohasidagi tartib-taomillarni soddalashtirish usullari va afzalliklarini, shuningdek, sohadagi ilgʻor axborot kompaniyalarining xalqaro tajribasini oʻrganish;

tashqi savdoni amalga oshirish tartib-taomillarini soddalashtirish, uygʻunlashtirish va standartlashtirish masalalari boʻyicha muzokaralar olib borish, shuningdek, Oʻzbekiston Respublikasi pozitsiyasini ishlab chiqish;

tashqi savdo sohasidagi vakolatli davlat organlari mutaxassislari va xususiy sektor vakillarining xalqaro savdo tamoyillari, ilgʻor tajriba, tashqi savdo sohasidagi tartibotlarni soddalashtirish choralari boʻyicha bilim va koʻnikmalarini oshirishga qaratilgan seminarlar tashkil etish;

resurslarni ustuvor vazifalarga yoʻnaltirish maqsadida tashqi savdo sohasidagi tartib-taomillarni soddalashtirish va qoʻllab-quvvatlovchi boshqa xalqaro donor tashkilotlar bilan oʻzaro hamkorlik oʻrnatish;

xorijiy davlatlarning savdoni soddalashtirish masalalari boʻyicha milliy qoʻmitalari bilan xalqaro hamkorlikni rivojlantirish;

tashqi savdo sohasidagi tartib-taomillarni soddalashtirish boʻyicha mintaqaviy va xalqaro tashkilotlar bilan axborot hamda tajriba almashishni taʼminlash;

davlat organlari va xususiy sektor bilan muntazam muloqotni tashkil etish;

tashqi savdo faoliyati ishtirokchilarining savdoni soddalashtirish choralari, amaliyotlari, standartlari boʻyicha xabardorligi va koʻnikmalarini oshirish.

6. Milliy qoʻmita oʻziga yuklangan vazifalarni bajarish uchun quyidagi huquqlarga ega:

tashqi savdo sohasidagi tartibotlarni soddalashtirish boʻyicha taklif va tavsiyalar yuzasidan qarorlar qabul qilish, belgilangan tartibda Vazirlar Mahkamasiga taqdim etish;

Milliy qoʻmita tarkibiga kiradigan davlat organlari va tashkilotlar rahbarlariga Milliy qoʻmita tomonidan koʻrib chiqilgan masalalar boʻyicha oʻz vakolatlari doirasida topshiriqlar berish;

Milliy qoʻmita majlislarida tashqi savdo sohasidagi tartibotlarni soddalashtirish yuzasidan davlat organlari va tashkilotlar rahbarlarining hisobotlarini eshitish;

faoliyat sohalari bilan bogʻliq masalalar boʻyicha texnik ishchi guruhlar tuzish;

tashqi savdo sohasidagi tartibotlarni soddalashtirish masalalari boʻyicha ekspertiza oʻtkazish uchun mahalliy va xorijiy ekspertlarni, mutaxassislarni, shuningdek, xalqaro tashkilotlarni, ilmiy tashkilotlarni va tegishli davlat organlarini va boshqa tashkilotlarni jalb etish;

tashqi savdo sohasidagi tartibotlarni soddalashtirish chora-tadbirlarini amalga oshirish boʻyicha davlat organlari va tashkilotlarga tavsiyalar yuborish;

oʻz vakolati doirasida davlat organlari va mahalliy ijro etuvchi hokimiyat organlaridan, yuridik va jismoniy shaxslardan, shuningdek, xalqaro tashkilotlardan maʼlumotlar va hujjatlarni soʻrab olish;

tashqi savdo sohasidagi tartibotlarni soddalashtirish boʻyicha xorijiy tajribani oʻrganish maqsadida xorijiy davlatlarga xizmat safarlarini tashkil qilish va chet elda oʻtkaziladigan mintaqaviy va xalqaro tadbirlarda ishtirok etish;

davlat organlari va tashkilotlar, mahalliy ijro etuvchi hokimiyat organlarining rahbarlari bilan kelishilgan holda, ularning xodimlarini Milliy qoʻmita faoliyatiga doir masalalarni hal etishga jalb etish;

savdo tartibotlarini soddalashtirishga qaratilgan islohotlarni amalga oshirish boʻyicha tavsiyalar ishlab chiqish, bojxona chegarasini kesib oʻtishda yuzaga keladigan toʻsiqlar yuzasidan xorijiy davlatlar milliy qoʻmitalari bilan maslahatlashuvlar va axborot almashinuvini amalga oshirish.

Milliy qoʻmita qonunchilik hujjatlariga muvofiq boshqa huquqlarga ham ega boʻlishi mumkin.

7. Milliy qoʻmita oʻz vazifalarini amalga oshirishda tadbirkorlik subyektlarining huquqlari va qonuniy manfaatlariga rioya etishi shart.

3-bob. Milliy qoʻmita faoliyatini tashkil etish tartibi

8. Milliy qoʻmitaga qoʻmita raisi rahbarlik qiladi va oʻziga yuklangan vazifalarning samarali va natijador ijrosi uchun javobgar hisoblanadi.

Milliy qoʻmita raisi:

Milliy qoʻmita majlislarini chaqiradi va kun tartibini belgilaydi;

Milliy qoʻmita majlislarida raislik qiladi;

Milliy qoʻmita majlislarining reglamenti, ish rejasi, kun tartibini va majlis bayonlarini tasdiqlaydi;

Milliy qoʻmita qabul qilgan qarorlarning ijrosi yuzasidan nazoratni tashkil etadi;

Milliy qoʻmita aʼzolarining faoliyatini ularga yuklangan vazifalar ijrosini taʼminlash yuzasidan muvofiqlashtiradi;

ushbu Nizomga muvofiq Milliy qoʻmitaning samarali ishini taʼminlash boʻyicha boshqa funksiyalarni amalga oshiradi.

Milliy qoʻmita raisi yoʻqligida, uning topshirigʻiga koʻra Milliy qoʻmita raisi oʻrinbosari Milliy qoʻmita ishiga rahbarlik qiladi, uning faoliyatini tashkil etadi, majlislar oʻtkazadi, Milliy qoʻmita qarorlari bajarilishini ustidan nazoratni taʼminlaydi.

Oʻzbekiston Respublikasi Investitsiyalar, sanoat va savdo vazirligi Milliy qoʻmitaning muvofiqlashtiruvchi organi hisoblanadi.

9. Milliy qoʻmita aʼzolari quyidagi huquqlarga ega:

Milliy qoʻmita tomonidan tashkil etilgan texnik ishchi guruhlar majlislarida koʻrib chiqiladigan masalalarni muhokama qilish va hal etishda ishtirok etish, ushbu majlislarda muhokama qilingan masalalarning mohiyati boʻyicha taklif va mulohazalarni ilgari surish;

Milliy qoʻmita tomonidan qabul qilinadigan tavsiyalarni tayyorlash va amalga oshirishda ishtirok etish;

Milliy qoʻmita faoliyatida ishtirok etish uchun zarur maʼlumotlarni olish;

Milliy qoʻmita majlisida asosli sabablarga koʻra qatnashish imkoni boʻlmaganda, kun tartibiga kiritilgan masala boʻyicha oʻz fikrini yozma ravishda taqdim etish.

10. Muvofiqlashtiruvchi organ:

Milliy qoʻmitaning navbatdagi majlisi kun tartibini shakllantiradi, takliflarni umumlashtiradi;

murojaat va takliflarni qabul qiladi hamda ularni Milliy qoʻmita aʼzolariga yoki boshqa davlat organlari va tashkilotlarga koʻrib chiqish uchun yuboradi;

Milliy qoʻmita majlislarining bayonlari loyihalarini tayyorlaydi, majlislarning yakuniy hujjatlari loyihasini raisga tasdiqlash uchun kiritadi;

Milliy qoʻmita majlislarining bayonlari nusxalarini Milliy qoʻmita aʼzolariga yuboradi;

Milliy qoʻmita ishini tashkiliy va tahliliy jihatdan taʼminlaydi, imzolangan bayonlar hisobini yuritadi va saqlash choralarini koʻradi;

Milliy qoʻmitaning yillik ish rejasi loyihasini tayyorlaydi hamda qoʻmita aʼzolaridan ish rejada belgilangan vazifalar ijrosini taʼminlash, Milliy qoʻmita qarorlari ijrosi yuzasidan amalga oshirilgan ishlar toʻgʻrisida hisobotlar va boshqa maʼlumotlarni soʻrab oladi.

Muvofiqlashtiruvchi organ qonunchilik hujjatlari va ushbu Nizomga muvofiq Milliy qoʻmita faoliyatini tashkil etishga doir boshqa funksiyalarni ham amalga oshiradi.

11. Milliy qoʻmita oʻz faoliyatini yil boshida tasdiqlangan ish rejasi asosida tashkil etadi.

12. Milliy qoʻmita majlislari ushbu Nizomga ilovaga muvofiq sxemaga asosan tashkil etiladi va oʻtkaziladi.

Milliy qoʻmitaning majlislari muammoli masalalarni va respublikada savdoni tartibotlarini soddalashtirish boʻyicha ilgʻor tajribani koʻrib chiqish, bu boradagi takliflarni muhokama qilish maqsadida Milliy qoʻmita raisi tomonidan yilida kamida ikki marta chaqiriladi.

Milliy qoʻmita raisining topshirigʻi bilan muvofiqlashtiruvchi organ Milliy qoʻmita aʼzolaridan fikr va takliflarni qabul qilib oladi, takliflarni va kun tartibini majlisdan kamida ikki hafta oldin ularni tasdiqlash uchun Milliy qoʻmita raisiga taqdim etadi.

Milliy qoʻmita raisi qoʻmita majlisi kun tartibi va reglamentini majlis boʻlib oʻtadigan kundan kamida bir hafta oldin tasdiqlaydi.

Milliy qoʻmita majlisining kun tartibi va unga tegishli hujjatlar majlis boshlanishidan kamida 5 kalendar kun oldin Milliy qoʻmita aʼzolariga majlis toʻgʻrisida xabarnoma bilan yuboriladi.

Milliy qoʻmitaning majlislariga davlat organlari va tashkilotlar, ishbilarmon doiralar, xususiy sektor va xalqaro tashkilotlarning vakillari taklif etilishi mumkin.

13. Milliy qoʻmita, agar uning majlisida qoʻmita aʼzolarining kamida yarmi ishtirok etganda, qaror qabul qilishga vakolatli hisoblanadi.

Milliy qoʻmita qarorlari majlisda qatnashayotgan qoʻmita aʼzolarining oddiy koʻpchilik ovozi bilan qabul qilinadi. Ovozlar teng boʻlgan taqdirda, Milliy qoʻmita raisi yoki uning majlisda raislik qiluvchi oʻrinbosarining ovozi hal qiluvchi hisoblanadi.

Milliy qoʻmita qarorlari bayon shaklida rasmiylashtiriladi.

Majlis bayoni Milliy qoʻmita raisi yoki uning majlisda ishtirok etgan oʻrinbosari, shuningdek, kotib tomonidan majlis oʻtkazilgan kundan eʼtiboran bir hafta ichida imzolanadi.

Milliy qoʻmita aʼzolari qoʻmita tomonidan koʻrib chiqilgan masalalar boʻyicha oʻz fikrlarini yozma ravishda bayon etishga haqli. Bunda ushbu fikrlar Milliy qoʻmita majlisi bayonida aks ettirilishi va unga ilova qilinishi lozim.

Majlis bayonida majlis oʻtkaziladigan sana, vaqt, joy, ishtirokchilar roʻyxati, tasdiqlangan kun tartibi, muhokama qilinadigan masalalarning qisqacha mazmuni va koʻrib chiqilgan takliflar natijalari (agar mavjud boʻlsa, ovoz berish natijalari) koʻrsatilishi lozim.

Milliy qoʻmita aʼzolari majlis oʻtkazilgan kundan eʼtiboran ikki hafta ichida Milliy qoʻmita majlisi bayoni nusxasini olishi shart.

14. Milliy qoʻmita majlislari ommaviy tadbir hisoblanmaydi.

15. Milliy qoʻmita aʼzolari tomonidan olingan maʼlumotlar Milliy qoʻmita raisi ruxsatisiz uchinchi shaxslarga oshkor etilmaydi.

16. Milliy qoʻmita tomonidan qabul qilingan qaror tegishli masalalar boʻyicha normativ-huquqiy hujjatlarni ishlab chiqish uchun asos hisoblanadi.

4-bob. Yakunlovchi qoida

17. Milliy qoʻmita faoliyatini qayta tashkil etish va tugatish qonunchilik hujjatlarida belgilangan tartibda amalga oshiriladi.

Oʻzbekiston Respublikasining Savdo tartib-taomillarini soddalashtirish boʻyicha milliy qoʻmitasi faoliyatini tashkil etish toʻgʻrisidagi nizomga ILOVA

Oʻzbekiston Respublikasining Savdo tartib-taomillarini soddalashtirish boʻyicha milliy qoʻmitasi majlislarini tashkil qilish va oʻtkazish

Bosqichlar Subyektlar Tadbirlar Ijro muddati 1-bosqich Milliy qoʻmita raisi Muammoli masalalarni, mamlakatda savdoni soddalashtirish boʻyicha ilgʻor tajribani koʻrib chiqish, shuningdek, bu boradagi takliflarni muhokama qilish maqsadida Milliy qoʻmita majlislarini chaqiradi. Yilda kamida ikki marotaba 2-bosqich Investitsiyalar, sanoat va savdo vazirligi (Muvofiqlashtiruvchi organ) Milliy qoʻmita raisi topshirigʻi bilan Milliy qoʻmita aʼzolaridan fikr va takliflarni qabul qilib oladi, takliflarni va kun tartibini tasdiqlash uchun raisga taqdim etadi. Majlisdan kamida 2 hafta oldin 3-bosqich Milliy qoʻmita raisi Milliy qoʻmita majlisining kun tartibini tasdiqlaydi. Majlisdan kamida 1 hafta oldin 4-bosqich Muvofiqlashtiruvchi organ Milliy qoʻmita majlisi kun tartibi va unga tegishli hujjatlarni Milliy qoʻmita aʼzolariga xabarnoma bilan yuboradi. Majlisdan kamida 5 kun oldin 5-bosqich Milliy qoʻmita raisi Milliy qoʻmita majlisini oʻtkazadi. Doimiy ravishda 6-bosqich Muvofiqlashtiruvchi organ Milliy qoʻmita majlisi qarorini bayon shaklida rasmiylashtiradi. Majlisdan soʻng 1 hafta ichida 7-bosqich Milliy qoʻmita raisi yoki uning majlisda ishtirok etgan oʻrinbosari Majlis bayonini imzolaydi. Doimiy ravishda 8-bosqich Muvofiqlashtiruvchi organ Majlis bayonini Milliy qoʻmita aʼzolariga yuboradi. Majlisdan soʻng 2 hafta ichida

Oʻzbekiston Respublikasining Bosh vaziri A. ARIPOV

Toshkent sh.,

2023-yil 3-oktabr,

521-son

(Qonunchilik maʼlumotlari milliy bazasi, 03.10.2023-y., 09/23/251/0768-son)

lex.uz