UzbekAI

← Qonunlar

📅 2023-yil 4-oktabr · Vazirlar Mahkamasi qarorlari

Rasmiy matn. Rasmiy hujjat. Tahririy izohlar kiritilmagan.

Yordam | Arxiv | Atamalar | Statistika | API | Havola yuborish | Sayt haqida | Shartlar

← Қонунлар

📅 2023 йил 4 октябрь · Вазирлар Маҳкамаси қарорлари

Расмий матн. Расмий ҳужжат. Таҳририй изоҳлар киритилмаган.

Ёрдам | Архив | Атамалар | Статистика | API | Ҳавола юбориш | Сайт ҳақида | Шартлар

← Законы

📅 4 октября 2023 г. · Постановления Кабинета Министров

Официальный текст. Официальный документ. Редакционные примечания не включены.

Помощь | Архив | Термины | Статистика | API | Предложить ссылку | О сайте | Условия

← Laws

📅 4 October 2023 · Cabinet of Ministers resolutions

Official text. Official document. Editorial notes are not included.

Help | Archive | Glossary | Stats | API | Submit | About | Terms

Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг

қарори

НИЗОМ

СХЕМАСИ

МУРОЖААТНОМА

ХАБАРНОМА

РЎЙХАТИ

Нодавлат нотижорат ташкилотлари томонидан ижтимоий фойдали дастурлар ва лойиҳалар амалга оширилишида ижтимоий шериклик ҳамда халқаро ҳамкорликни янада қўллаб-қувватлаш чора-тадбирлари тўғрисида

Ўзбекистон Республикасининг «Нодавлат нотижорат ташкилотлари тўғрисида»ги Қонуни ижросини таъминлаш, Жиноий даромадларни легаллаштиришга қарши молиявий чораларни ишлаб чиқиш гуруҳи (ФАТФ) стандартларининг саккизинчи тавсиясини Ўзбекистон Республикаси қонунчилик ҳужжатларига имплементация қилиш, шунингдек, нодавлат нотижорат ташкилотларининг ижтимоий фойдали дастурлари ва лойиҳаларида ижтимоий шериклик ҳамда халқаро ҳамкорликни янада ривожлантириш мақсадида Вазирлар Маҳкамаси қарор қилади:

1. Нодавлат нотижорат ташкилотлари томонидан ташқи манбалардан пул маблағлари ва мол-мулк олинишини келишиш ҳамда ташқи манбалардан молиялаштириладиган лойиҳаларни Ўзбекистон Республикаси ҳудудида амалга ошириш тартиби тўғрисидаги низом 1-иловага мувофиқ тасдиқлансин.

2. Ўзбекистон Республикаси Президентининг «Мамлакатни демократик янгилаш жараёнида фуқаролик жамияти институтларининг ролини тубдан ошириш чора-тадбирлари тўғрисида» 2018 йил 4 майдаги ПФ-5430-сон Фармони билан манфаатдор вазирлик ва идораларнинг амалдаги штатлар сони доирасида раҳбар ўринбосарларидан бирини нодавлат нотижорат ташкилотлари билан ҳамкорлик қилиш бўйича масъул этиб белгилаш назарда тутилганлиги маълумот учун қабул қилинсин.

3. Белгилансинки:

а) ҳар бир республика ижро этувчи ҳокимият органлари томонидан:

2023 йил 15 октябрга қадар ҳамда 2024 йилдан бошлаб ҳар йили 1 январга қадар нодавлат нотижорат ташкилотлари билан ҳамкорлик қилиш бўйича масъул этиб белгиланган раҳбар ўринбосари тўғрисидаги маълумотлар (Ф.И.О., лавозими, телефон рақами, электрон почта манзили) Ўзбекистон Республикаси Адлия вазирлигига тақдим этиб борилади;

йил давомида эришилиши зарур бўлган мақсадли кўрсаткичлар (индикаторлар)нинг ишлаб чиқилишида нодавлат нотижорат ташкилотлари билан ҳамкорлик қилиш самарадорлиги кўрсаткичлари назарда тутилади;

б) Ўзбекистон Республикаси Адлия вазирлиги республика ижро этувчи ҳокимият органлари томонидан ушбу банднинг «а» кичик банди иккинчи хатбошисига мувофиқ тақдим этилган маълумотларнинг Нодавлат нотижорат ташкилотлари электрон порталида (кейинги ўринларда — портал) жойлаштирилишини ҳамда доимий равишда янгилаб борилишини таъминлайди.

4. Ўзбекистон Республикаси Адлия вазирлиги Рақамли технологиялар вазирлиги билан биргаликда 2024 йил 1 январга қадар порталда нодавлат нотижорат ташкилотлари ва кенг жамоатчилик учун очиқ бўлган қуйидаги маълумотларни жойлаштириш имкониятини яратсин:

республика ижро этувчи ҳокимият органларининг нодавлат нотижорат ташкилотлари билан ҳамкорлик қилиш бўйича масъул этиб белгиланган раҳбар ўринбосарлари ҳақида маълумотлар;

нодавлат нотижорат ташкилотларининг ташқи манбалардан молиялаштирилган лойиҳаларини амалга ошириш натижаси тўғрисида маълумотлар;

нодавлат нотижорат ташкилотлари учун эълон қилинган халқаро грант танловлари ҳақида маълумотлар;

пул маблағлари ва мол-мулк олинишини келишиш талаб этилмайдиган Ўзбекистон Республикаси аъзо бўлган халқаро ташкилотлар ва уларнинг ихтисослаштирилган муассасалари рўйхати.

Портални такомиллаштириш билан боғлиқ харажатлар бюджетдан ташқари Адлия органлари ва муассасаларини ривожлантириш жамғармаси маблағлари ҳамда қонунчилик ҳужжатлари билан тақиқланмаган бошқа манбалар ҳисобидан молиялаштирилиши белгилаб қўйилсин.

5. Вазирлик ва идораларнинг нодавлат нотижорат ташкилотлари билан ҳамкорлик қилиш бўйича масъул раҳбар ўринбосарлари ушбу қарор ижросини самарали ташкил қилиш учун шахсан жавобгар этиб белгилансин.

6. Ўзбекистон Республикаси Адлия вазирлиги:

мазкур қарорнинг мазмун-моҳияти ва аҳамиятини жамоатчиликка, шу жумладан, нодавлат нотижорат ташкилотларига етказсин;

манфаатдор вазирликлар ва идоралар билан биргаликда ўзлари қабул қилган норматив-ҳуқуқий ҳужжатларни бир ой муддатда ушбу қарорга мувофиқлаштирсин.

7. Ўзбекистон Республикаси Ҳукуматининг 2-иловага мувофиқ айрим қарорлари ўз кучини йўқотган деб ҳисоблансин.

8. Мазкур қарорнинг бажарилишини назорат қилиш Ўзбекистон Республикаси адлия вазири А.Ж. Ташкулов зиммасига юклансин.

Вазирлар Маҳкамасининг 2023 йил 4 октябрдаги 527-сон қарорига 1-ИЛОВА

Нодавлат нотижорат ташкилотлари томонидан ташқи манбалардан пул маблағлари ва мол-мулк олинишини келишиш ҳамда ташқи манбалардан молиялаштириладиган лойиҳаларни Ўзбекистон Республикаси ҳудудида амалга ошириш тартиби тўғрисида

1-боб. Умумий қоидалар

1. Мазкур Низом нодавлат нотижорат ташкилотлари томонидан ташқи манбалардан пул маблағлари ва мол-мулк олинишини рўйхатдан ўтказувчи орган билан келишиш ҳамда ташқи манбалардан молиялаштириладиган лойиҳаларни Ўзбекистон Республикаси ҳудудида амалга ошириш тартибини белгилайди.

2. Ушбу Низомда қуйидаги асосий тушунчалардан фойдаланилади:

лойиҳалар — ташқи манбалар ҳисобидан молиялаштирилган ва Ўзбекистон Республикаси ҳудудида амалга ошириладиган чора-тадбирлар (дастурлар);

рўйхатдан ўтказувчи орган — нодавлат нотижорат ташкилотини қонунчиликка мувофиқ давлат рўйхатидан ўтказган Ўзбекистон Республикаси Адлия вазирлиги, Қорақалпоғистон Республикаси Адлия вазирлиги, вилоятлар ва Тошкент шаҳар адлия бошқармалари;

ташқи манбалар — чет эл давлатлари, халқаро ва чет эл ташкилотлари, чет эл давлатларининг фуқаролари ёки уларнинг топшириғига биноан бошқа шахслар.

3. Нодавлат нотижорат ташкилотлари томонидан ташқи манбалардан жами суммаси бир календарь йилда базавий ҳисоблаш миқдорининг 100 бараваридан ортиқ бўлган пул маблағлари ва мол-мулк олиниши рўйхатдан ўтказувчи орган билан келишилади.

Бунда бир календарь йилда олинадиган пул маблағлари ва мол-мулкнинг жами суммасига белгиланган талаб, қоида тариқасида, ҳар бир ташқи манба бўйича алоҳида қўлланилади.

4. Рўйхатдан ўтказувчи орган нодавлат нотижорат ташкилотлари томонидан ташқи манбалардан олинган пул маблағлари ва мол-мулкнинг ҳисобини юритади.

5. Ташқи манбалардан олиниши мўлжалланган пул маблағлари ва мол-мулк бўйича маълумотларнинг ишончлилиги ва тўғрилиги учун нодавлат нотижорат ташкилоти раҳбари ёки у ваколат берган шахс жавобгар ҳисобланади.

6. Нодавлат нотижорат ташкилотининг банк ҳисобварағига ташқи манбалардан пул маблағлари келиб тушганда унга хизмат кўрсатувчи банк уч иш куни ичида бу ҳақда тегишли рўйхатдан ўтказувчи органни мазкур Низомга 5-иловада келтирилган шаклда электрон тарзда хабардор қилади.

2-боб. Ташқи манбалардан пул маблағлари ва мол-мулк олишни келишиш (хабардор қилиш) тартиби

7. Нодавлат нотижорат ташкилотлари томонидан ташқи манбалардан пул маблағлари ва мол-мулк олинишини рўйхатдан ўтказувчи орган билан келишиш ушбу Низомга 1-иловадаги схемага мувофиқ амалга оширилади.

8. Нодавлат нотижорат ташкилоти ташқи манбалардан пул маблағлари ва мол-мулк келиб тушиш санасидан камида йигирма кун олдин рўйхатдан ўтказувчи органга Нодавлат нотижорат ташкилотлари электрон портали (кейинги ўринларда — портал) орқали мазкур Низомга 2-иловада келтирилган электрон шаклда мурожаатнома (кейинги ўринларда — мурожаатнома) тақдим этади.

9. Агар ташқи манбалардан нодавлат нотижорат ташкилотига маълум бўлмаган ҳолда унинг банк ҳисобварақларига пул маблағлари киритилса ёки нодавлат нотижорат ташкилотига мол-мулк келиб тушса, бу ҳақда нодавлат нотижорат ташкилоти хабар топган ёки хабар топиши лозим бўлган кундан бошлаб уч иш куни ичида рўйхатдан ўтказувчи органга ушбу Низомда белгиланган тартибда келишиш ёки хабардор қилиш учун портал орқали электрон шаклда мурожаатнома тақдим этади.

10. Қуйидаги ҳолларда нодавлат нотижорат ташкилоти томонидан ташқи манбалардан пул маблағлари ва мол-мулк олинишини рўйхатдан ўтказувчи орган билан келишиш талаб этилмайди:

ташқи манбалардан олинадиган пул маблағлари ва мол-мулкнинг жами суммаси бир календарь йилда базавий ҳисоблаш миқдорининг 100 бараваригача бўлганда;

Ўзбекистон Республикасининг халқаро шартномаларида ажратиладиган пул маблағларининг миқдори ва мол-мулк аниқ кўрсатилганда;

норматив-ҳуқуқий ҳужжатларда, Ўзбекистон Республикаси Олий Мажлиси палаталари, Ўзбекистон Республикаси Президенти, Ўзбекистон Республикаси Президенти Администрацияси, Вазирлар Маҳкамаси, республика ижро этувчи ҳокимият органлари, маҳаллий ижро этувчи ҳокимият органлари, қонунчилик ҳужжатлари билан ташкил этилган республика комиссиялари ва кенгашларининг ҳужжатларида назарда тутилганда;

Вазирлар Маҳкамасининг «Ташқи беғараз кўмак маблағларини жалб этиш механизмларини ва донорлар билан ишлаш тизимини такомиллаштиришга оид қўшимча чора-тадбирлар тўғрисида» 2021 йил 29 декабрдаги 786-сон қарори асосида ташқи беғараз кўмак маблағлари ҳамда инсонпарварлик ёрдами олинганда;

давлат ташкилотлари, устав фондида (устав капиталида) давлат улуши 50 фоиздан ортиқ бўлган юридик шахслар ва нодавлат нотижорат ташкилотлари ўртасида тузилган ўзаро ҳамкорлик тўғрисидаги битимларда назарда тутилганда;

халқаро ва чет эл нодавлат нотижорат ташкилотларининг ваколатхона ва филиалларига бош ташкилотлари томонидан уларнинг маъмурий харажатлари учун пул маблағлари ва мол-мулк ажратилганда;

Ўзбекистон Республикаси аъзо бўлган халқаро ташкилотлар ва уларнинг ихтисослаштирилган муассасаларидан тўғридан-тўғри (бевосита) пул маблағлари ва мол-мулк олинганда.

Мазкур бандда кўрсатилган асосларга кўра олинадиган пул маблағлари ва мол-мулк ҳақида уларнинг олинишидан камида уч иш куни олдин нодавлат нотижорат ташкилоти томонидан рўйхатдан ўтказувчи орган портал орқали электрон шаклда хабардор қилинади.

Хабарномада пул маблағлари ва мол-мулк берувчи ташқи манба ҳақида маълумотлар (жисмоний шахслар учун — Ф.И.О., фуқаролиги, яшаш жойи, туғилган санаси ва жойи, иш жойи ва лавозими; юридик шахслар учун — тўлиқ номи, жойлашган ери, асосий раҳбар органининг жойлашган ери, раҳбарининг Ф.И.О.), олинаётган пул маблағлари бирлиги (валютаси) ва миқдори, мол-мулк тури ва қиймати, улардан фойдаланиш мақсадлари кўрсатилади ҳамда унга пул маблағлари ва мол-мулкнинг нодавлат нотижорат ташкилотига ажратилиши бўйича битим, шартнома, қарор ва бошқа ҳужжатларнинг нусхалари илова қилинади.

Хабарнома ва унга илова қилинган ҳужжатларда ўзгаришлар бўлган тақдирда, нодавлат нотижорат ташкилоти бу ҳақда рўйхатдан ўтказувчи органга бир иш куни ичида ушбу ўзгаришлар билан боғлиқ маълумотларни илова қилган ҳолда электрон шаклда хабар беради.

Хабарнома асосида олиниши режалаштирилган пул маблағлари ва мол-мулк ҳисобидан Ўзбекистон Республикаси ҳудудида лойиҳаларни амалга ошириш мақсад қилинган бўлса, лойиҳалар мазкур Низомнинг 4-бобида назарда турилган тартибда амалга оширилади.

11. Пул маблағлари ва мол-мулк олинишини келишиш талаб этилмайдиган Ўзбекистон Республикаси аъзо бўлган халқаро ташкилотлар ва уларнинг ихтисослаштирилган муассасалари рўйхати Ўзбекистон Республикаси Адлия вазирлигининг расмий веб-сайти ҳамда порталда Ўзбекистон Республикаси Ташқи ишлар вазирлиги томонидан тақдим этилган маълумотлар асосида эълон қилинади. Бунда ушбу рўйхат ҳар ярим йилда янгилаб борилади.

3-боб. Мурожаатномани кўриб чиқиш тартиби

12. Нодавлат нотижорат ташкилотларининг ташқи манбалардан пул маблағлари ва мол-мулк олишни келишиш тўғрисидаги мурожаатномаси рўйхатдан ўтказувчи орган томонидан ўн беш кун ичида кўриб чиқилади.

13. Мурожаатномани кўриб чиқиш жараёнида ҳужжатларда ўзгаришлар бўлган тақдирда, нодавлат нотижорат ташкилоти бу ҳақда рўйхатдан ўтказувчи органга бир иш куни ичида ушбу ўзгаришлар билан боғлиқ маълумотларни илова қилган ҳолда электрон шаклда хабар беради.

14. Рўйхатдан ўтказувчи орган нодавлат нотижорат ташкилоти томонидан келишиш учун тақдим этилган мурожаатномада кўрсатилган маълумотларнинг ва унга илова қилинган ҳужжатларнинг ишончлилигини, қонунчилик ҳужжатларига ҳамда нодавлат нотижорат ташкилоти устави (низоми)да белгиланган мақсад ва вазифаларга мувофиқлигини ўрганади.

15. Мурожаатномани қўшимча ўрганиш зарурати вужудга келганда, рўйхатдан ўтказувчи орган тегишли ташкилотларга сўров юборишга, нодавлат нотижорат ташкилотидан муддат кўрсатган ва асослантирган ҳолда мурожаатнома юзасидан қўшимча маълумотлар сўраб олишга ҳақли. Бунда мурожаатномани кўриб чиқиш ўн кундан ошмаган муддатга узайтирилиши мумкин.

Мурожаатномани кўриб чиқиш муддати узайтирилганлиги ҳақида нодавлат нотижорат ташкилоти дарҳол электрон шаклда хабардор қилинади.

16. Рўйхатдан ўтказувчи органнинг мурожаатнома бўйича сўровига жавоб тегишли ташкилот томонидан ўн кундан кечиктирмасдан тақдим этилади. Мазкур муддатдан кечиктириб берилган жавоб мурожаатномани кўриб чиқиш натижасига таъсир кўрсатмайди.

17. Рўйхатдан ўтказувчи орган мурожаатномани кўриб чиқиш натижалари юзасидан келишиш ёки сабабларини кўрсатган ҳолда ташқи манбалардан пул маблағлари ва мол-мулк олинишини рад этиш тўғрисида мурожаатномани кўриб чиқиш муддати давомида нодавлат нотижорат ташкилотини электрон шаклда хабардор қилади.

Агар мазкур Низомда белгиланган муддатда рўйхатдан ўтказувчи орган томонидан мурожаатномани кўриб чиқиш натижалари ҳақида нодавлат нотижорат ташкилотига электрон шаклда хабар берилмаса, нодавлат нотижорат ташкилоти пул маблағлари ва мол-мулкни олишга ҳақлидир.

18. Қуйидаги ҳолларда ташқи манбалардан пул маблағлари ва мол-мулк олиниши рад этилади:

ташқи манбанинг фаолияти, шунингдек, олинаётган пул маблағлари ва мол-мулкдан фойдаланиш Ўзбекистон Республикасининг конституциявий тузумини зўрлик билан ўзгартиришга, суверенитети, яхлитлиги ва хавфсизлигига путур етказишга, фуқароларнинг конституциявий ҳуқуқ ва эркинликларини камситишга, соғлиғи ва маънавиятига тажовуз қилишга, уруш, ижтимоий, миллий, ирқий ва диний адоватни тарғиб қилишга, жиноий фаолиятдан олинган даромадларни легаллаштириш ва терроризмни молиялаштиришга қаратилган бўлса;

ташқи манба қонунчилик ҳужжатларига кўра террорчилик фаолиятида ёки оммавий қирғин қуролини тарқатишда иштирок этаётган ёки иштирок этишда гумон қилинаётган шахслар рўйхатига киритилган, шунингдек, суд тартибида экстремистик ва террористик деб топилган ташкилотлар ва уларга алоқадор шахслар бўлса;

ташқи манба Ўзбекистон Республикаси ҳудудида суд тартибида мажбурий тугатилган ташкилотнинг Ўзбекистон Республикасидан ташқарида жойлашган бош ташкилоти ёки унинг таъсисчилари бўлса;

пул маблағлари ва мол-мулкни олиш мақсади қонунчилик ҳужжатлари ва нодавлат нотижорат ташкилоти устави (низоми) талабларига зид бўлса;

мурожаатномада ва унга илова қилинган ҳужжатларда ёлғон маълумотлар кўрсатилган бўлса;

мурожаатнома мазкур Низомда белгиланган тартиб ва муддатга риоя қилинмаган ҳолда тақдим этилган бўлса;

нодавлат нотижорат ташкилоти мурожаатнома юзасидан сўралган қўшимча маълумотларни рўйхатдан ўтказувчи органга белгиланган муддатда тақдим қилмаса.

19. Пул маблағлари ва мол-мулк олиниши рад этилганда, нодавлат нотижорат ташкилоти рад этишга сабаб бўлган камчиликларни бартараф этган ҳолда рўйхатдан ўтказувчи органга ушбу Низомга мувофиқ умумий асосларда такроран мурожаат қилиши мумкин, бундан мазкур Низомнинг 18-банди иккинчи — олтинчи хатбошиларида назарда тутилган ҳолатлар мустасно.

20. Нодавлат нотижорат ташкилоти мурожаатномани ушбу мурожаатнома юзасидан рўйхатдан ўтказувчи органнинг қарори қабул қилингунига қадар ўз аризасига асосан қайтариб олиши мумкин.

4-боб. Ташқи манбалар ҳисобидан Ўзбекистон Республикаси ҳудудида лойиҳаларни амалга ошириш тартиби

21. Нодавлат нотижорат ташкилоти ташқи манбалардан олинаётган пул маблағлари ва мол-мулк ҳисобидан Ўзбекистон Республикаси ҳудудида лойиҳаларни амалга оширишни режалаштирган тақдирда, ўз мурожаатномасига ушбу Низомнинг 3-иловасида келтирилган шаклга мувофиқ лойиҳаларни амалга ошириш режасини (кейинги ўринларда — режа) илова қилади.

22. Умумий қиймати базавий ҳисоблаш миқдорининг 1 000 баравари ва ундан юқори бўлган лойиҳаларни рўйхатдан ўтказувчи орган томонидан белгиланган тегишли давлат ташкилоти ташкилий-услубий жиҳатдан таъминлаб боради.

Бунда нодавлат нотижорат ташкилоти рўйхатдан ўтказувчи органга лойиҳани ташкилий-услубий жиҳатдан таъминлаб бориш учун белгиланадиган давлат ташкилотлари юзасидан таклиф киритиш ҳуқуқига эга.

23. Умумий қиймати базавий ҳисоблаш миқдорининг 1 000 бараваригача бўлган лойиҳаларни ташкилий-услубий жиҳатдан таъминлаб борадиган давлат ташкилотларини жалб этиш нодавлат нотижорат ташкилотининг ўз хоҳишига биноан амалга оширилиши мумкин.

Бунда нодавлат нотижорат ташкилоти ўз мурожаатномасида тегишли давлат ташкилотларини кўрсатади.

24. Рўйхатдан ўтказувчи орган нодавлат нотижорат ташкилоти томонидан ташқи манбалардан пул маблағлари ва мол-мулк олиниши келишилганлиги ҳақидаги хабарида лойиҳани ташкилий-услубий жиҳатдан таъминлаб борадиган тегишли давлат ташкилоти тўғрисидаги маълумотларни кўрсатади.

Лойиҳани ташкилий-услубий жиҳатдан таъминлаб борадиган давлат ташкилотига лойиҳа, лойиҳани амалга ошириш режаси ва нодавлат нотижорат ташкилоти ҳақидаги маълумотларни ўз ичига олган хабарномани юборади.

25. Лойиҳани амалга ошириш жараёнида уни ташкилий-услубий жиҳатдан таъминлаб бориш учун қўшимча давлат ташкилотини жалб этиш зарурати вужудга келганда нодавлат нотижорат ташкилоти бу ҳақида рўйхатдан ўтказувчи органга мурожаат қилиши мумкин.

Бунда рўйхатдан ўтказувчи орган беш иш куни ичида нодавлат нотижорат ташкилотининг мурожаатини кўриб чиқади ҳамда натижаси ҳақида нодавлат нотижорат ташкилоти ва лойиҳани ташкилий-услубий жиҳатдан таъминлаб борадиган тегишли давлат ташкилотини хабардор қилади.

26. Лойиҳани ташкилий-услубий жиҳатдан таъминлаб борадиган давлат ташкилоти рўйхатдан ўтказувчи органнинг тегишли хабарномасини олган кундан бошлаб режа асосида лойиҳа ижросига кўмаклашишга киришади.

27. Лойиҳани ташкилий-услубий жиҳатдан таъминлаб борадиган давлат ташкилоти нодавлат нотижорат ташкилотига қуйидаги шаклларда кўмаклашади:

лойиҳа доирасида учрашувлар, музокаралар ва бошқа тадбирларни ташкиллаштириш;

лойиҳага соҳа экспертлари ва мутахассисларини жалб қилиш;

лойиҳа самарадорлигини таъминлаш мақсадида зарур статистик ва таҳлилий маълумотлар билан алмашиш, бундан давлат сирини ёки қонун билан қўриқланадиган бошқа сирни ташкил этувчи, жисмоний ва юридик шахсларнинг ҳуқуқлари, эркинликлари ва қонуний манфаатларига, жамият ва давлат манфаатларига зарар етказувчи маълумотлар мустасно;

лойиҳани амалга ошириш жараёнида вужудга келган муаммоларнинг ечимига қаратилган амалий таклиф ва тавсияларни бериш.

28. Лойиҳани ташкилий-услубий жиҳатдан таъминлаб борадиган давлат ташкилотига:

нодавлат нотижорат ташкилотининг уставида белгиланган фаолиятига аралашиши ёки тўсқинлик қилиши;

нодавлат нотижорат ташкилотига кўрсатмалар ва топшириқлар бериши, вазифалар белгилаши ҳамда ундан лойиҳа билан боғлиқ бўлмаган ортиқча маълумотлар талаб қилиши;

лойиҳанинг тасдиқланган ҳужжатларига (харажатлар сметаси, режаси ва бошқалар) ўзгартириш ва қўшимчалар киритиши;

лойиҳа доирасидаги иштироки учун моддий рағбатлантириш талаб қилиши тақиқланади.

Мазкур банд талабларини бузган тегишли давлат ташкилотига нисбатан рўйхатдан ўтказувчи орган томонидан нодавлат нотижорат ташкилотининг мурожаатига асосан қонунчилик ҳужжатларида белгиланган таъсир чоралари кўрилади.

29. Лойиҳани амалга ошириш жараёнида режага ўзгартириш ва қўшимчалар киритилган тақдирда, нодавлат нотижорат ташкилоти ушбу ўзгартириш ва қўшимчалар киритилган кундан бошлаб икки иш куни ичида бу ҳақда рўйхатдан ўтказувчи органни хабардор қилади.

30. Нодавлат нотижорат ташкилоти лойиҳа якунланган кундан бошлаб бир ой ичида мазкур Низомнинг 4-иловасига мувофиқ шаклда порталда лойиҳани молиялаштирган ташқи манбага тақдим этган ҳисоботлар ва ҳужжатларни илова қилган ҳолда лойиҳа натижаси тўғрисида маълумот эълон қилади.

5-боб. Якунловчи қоидалар

31. Нодавлат нотижорат ташкилотлари томонидан пул маблағлари ва мол-мулк олиниши рад этилиши юзасидан, шунингдек, лойиҳани ташкилий-услубий жиҳатдан таъминлаб борадиган давлат ташкилотининг ноқонуний хатти-ҳаракатлари устидан қонунчилик ҳужжатларида белгиланган тартибда шикоят қилиниши мумкин.

31 1 . Ташқи манбалардан олинган пул маблағлари ва мол-мулкдан фойдаланиш тўғрисидаги ахборот ҳар чоракда нодавлат нотижорат ташкилотининг расмий веб-сайти ва ижтимоий тармоқлардаги расмий саҳифаларида ёки порталда эълон қилиб борилади.

32. Ташқи манбалардан олинган пул маблағлари ва мол-мулк қонунчилик ҳужжатларига, нодавлат нотижорат ташкилотининг устави (низоми)да ва тақдим этилган ҳужжатларда белгиланган мақсад ва усулларга мувофиқ ишлатилиши учун нодавлат нотижорат ташкилоти раҳбари ёки у томонидан ваколат берилган шахс жавобгардир.

33. Нодавлат нотижорат ташкилоти рўйхатдан ўтказувчи органнинг сўровига асосан ташқи манбалардан олинган пул маблағлари ва мол-мулкдан фойдаланилиши юзасидан маълумотлар ва тегишли ҳужжатларни тақдим этиши шарт.

34. Мазкур Низом талабларининг бузилишида айбдор шахслар қонунчилик ҳужжатларида белгиланган тартибда жавобгар бўлади.

Нодавлат нотижорат ташкилотлари томонидан ташқи манбалардан пул маблағлари ва мол-мулк олинишини келишиш ҳамда ташқи манбалардан молиялаштириладиган лойиҳаларни Ўзбекистон Республикаси ҳудудида амалга ошириш тартиби тўғрисидаги низомга 1-ИЛОВА

Нодавлат нотижорат ташкилотлари томонидан ташқи манбалардан пул маблағлари ва мол-мулк олинишини келишиш

Босқичлар Масъуллар Амалга ошириш механизми Ижро муддати 1-босқич Нодавлат нотижорат ташкилоти (ННТ) 1. Ташқи манбалардан пул маблағлари ва мол-мулк олишни келишиш тўғрисида рўйхатдан ўтказувчи орган (Адлия вазирлиги, ҳудудий адлия бошқармалари)га электрон шаклда мурожаатнома тақдим этади. Пул маблағлари ва мол-мулк келиб тушиш санасидан камида 20 кун олдин 2. Агар ташқи манбалардан ННТга маълум бўлмаган ҳолда унинг банк ҳисобварақларига пул маблағлари киритилса ёки ННТга мол-мулк келиб тушса, бу ҳақда рўйхатдан ўтказувчи органга белгиланган тартибда электрон шаклда мурожаатнома киритади. Пул маблағлари ва мол-мулк келиб тушгани ҳақида хабар топган (хабар топиши лозим бўлган) кундан бошлаб 3 иш куни ичида 2-босқич Рўйхатдан ўтказувчи орган ННТнинг мурожаатномасида кўрсатилган маълумотлар ва унга иловага қилинган ҳужжатларни кўриб чиқади. Мурожаатнома келиб тушган кундан бошлаб 15 кун ичида ННТ Мурожаатномани кўриб чиқиш жараёнида ҳужжатларда ўзгаришлар бўлган тақдирда, улар билан боғлиқ маълумотларни илова қилган ҳолда рўйхатдан ўтказувчи органга электрон шаклда хабар беради. 1 иш куни ичида Рўйхатдан ўтказувчи орган Мурожаатномани қўшимча ўрганиш зарурати вужудга келганда, тегишли ташкилотларга сўров юборади, ННТдан муддат кўрсатган ва асослантирган ҳолда мурожаатнома юзасидан қўшимча маълумотлар сўраб олади. Мурожаатномани кўриб чиқиш муддати давомида Сўров юборилган тегишли ташкилот Рўйхатдан ўтказувчи органнинг сўровига асослантирилган хулоса тақдим этади. Сўров келиб тушган кундан бошлаб 10 кундан кечиктирмасдан ННТ Рўйхатдан ўтказувчи органнинг сўровига асосан мурожаатнома юзасидан қўшимча маълумотларни тақдим этади. Рўйхатдан ўтган органнинг сўровида кўрсатилган муддатда Рўйхатдан ўтказувчи орган Мурожаатномани кўриб чиқиш натижалари юзасидан розилик бериш ёки сабабларини кўрсатган ҳолда рад этиш тўғрисида ННТни электрон шаклда хабардор қилади. Мурожаатнома келиб тушган кундан бошлаб 15 кун ичида

Нодавлат нотижорат ташкилотлари томонидан ташқи манбалардан пул маблағлари ва мол-мулк олинишини келишиш ҳамда ташқи манбалардан молиялаштириладиган лойиҳаларни Ўзбекистон Республикаси ҳудудида амалга ошириш тартиби тўғрисидаги низомга 2-ИЛОВА

Ташқи манбалардан пул маблағлари ва мол-мулк олишни рўйхатдан ўтказувчи орган билан келишиш тўғрисида

Т/р Маълумотлар I. Пул маблағлари ва мол-мулк олувчи нодавлат нотижорат ташкилоти тўғрисида маълумотлар : 1. Пул маблағлари ва мол-мулк олувчи нодавлат нотижорат ташкилотининг тўлиқ номи, рўйхатдан ўтган санаси ва гувоҳнома рақами 2. Пул маблағлари ва мол-мулк олувчи нодавлат нотижорат ташкилоти раҳбарининг Ф.И.О. 3. Пул маблағлари ва мол-мулк олувчи нодавлат нотижорат ташкилотининг жойлашган ери II. Пул маблағлари ва мол-мулк берувчи ташқи манбалар тўғрисида маълумотлар : Пул маблағлари ва мол-мулкни тўғридан-тўғри берувчи чет эл давлатлари, халқаро ва чет эл ташкилотлари, чет эл давлатларининг фуқаролари тўғрисида маълумотлар 4. Жисмоний шахслар учун а) Ф.И.О. б) фуқаролиги в) яшаш жойи г) туғилган санаси д) туғилган жойи э) иш жойи ва лавозими 5 Юридик шахслар учун а) тўлиқ номи ( пул маблағлари ва мол-мулк берувчи томон чет эл давлати ёки чет эл давлати ташкилоти бўлганда ушбу банднинг «б» — «г» кичик бандлари тўлдирилмайди ) б) таъсис ҳужжатлари нусхаси ( илова қилинади ) в) жойлашган ери г) раҳбарининг Ф.И.О. Асосий ташқи манба тўғрисида маълумотлар (II бўлимнинг 6 ва 7-бандлари пул маблағлари ва мол-мулк чет эл давлатлари, халқаро ва чет эл ташкилотлари, чет эл давлатларининг фуқаролари топшириғига биноан берилганда тўлдирилади) 6. Жисмоний шахслар учун а) Ф.И.О. б) фуқаролиги в) яшаш жойи г) туғилган санаси д) туғилган жойи э) иш жойи ва лавозими 7. Юридик шахслар учун а) тўлиқ номи (пул маблағлари ва мол-мулк берувчи томон чет эл давлат ташкилоти бўлганда ушбу банднинг «б» — «д» кичик бандлари тўлдирилмайди) б) таъсис ҳужжатлари нусхаси ( илова қилинади ) в) жойлашган ери г) асосий раҳбар органи жойлашган манзили (бош ташкилоти Ўзбекистон Республикасидан ташқарида жойлашган ташкилотларнинг филиаллари ва ваколатхоналари учун ) д) раҳбарининг Ф.И.О. III. Олинаётган пул маблағлари ва мол-мулк ҳамда улардан фойдаланиш мақсадлари тўғрисида маълумотлар : 8. Пул маблағлари бирлиги (валютаси) 9. Пул маблағлари миқдори 10. Мол-мулк тури 11. Мол-мулкнинг умумий қиймати 12. Пул маблағлари ва мол-мулкни олиш мақсадлари 13. Пул маблағларидан фойдаланиш бўйича харажатлар сметаси ( илова қилинади ) 14. Пул маблағлари ва мол-мулкни олиш асоси ( агар битим, шартнома, қарор ва бошқа ҳужжатлар мавжуд бўлса, уларнинг нусхалари илова қилинади ) 15. Пул маблағлари ва мол-мулкнинг келиб тушиш санаси IV. Олинаётган пул маблағлари ва мол-мулк ҳисобидан амалга ошириладиган лойиҳалар тўғрисида маълумотлар ( олинаётган пул маблағлари ва мол-мулк ҳисобидан лойиҳалар амалга оширилиши режалаштирилган тақдирда тўлдирилади ): 16. Лойиҳа номи 17. Лойиҳанинг мақсади ва вазифалари 18. Лойиҳанинг давомийлиги ( ой ): бошланиш муддати: тугаш муддати: 19. Лойиҳанинг умумий қиймати, шундан ташқи манба улуши нодавлат нотижорат ташкилоти улуши ҳамкорлар улуши 20. Лойиҳанинг харажатлари сметаси ( илова қилинади ) 21. Лойиҳа амалга ошириладиган ҳудудлар 22. Лойиҳанинг мақсадли аудиторияси 23. Лойиҳа жамоаси: Ф.И.О. Асосий иш жойи ва лавозими Лойиҳа доирасидаги вазифалари 24. Лойиҳа ҳамкорлари: Ҳамкор ташкилот номи Вазифалари 25. Лойиҳани ташкилий-услубий жиҳатдан таъминлаб бориш учун жалб этилиши сўралаётган давлат ташкилотлари ___________________ ( ННТ раҳбари имзоси )

Нодавлат нотижорат ташкилотлари томонидан ташқи манбалардан пул маблағлари ва мол-мулк олинишини келишиш ҳамда ташқи манбалардан молиялаштириладиган лойиҳаларни Ўзбекистон Республикаси ҳудудида амалга ошириш тартиби тўғрисидаги низомга 3-ИЛОВА

________________________________________________________________________ ( ташқи манба номи ) томонидан молиялаштирилган ________________________________________________________________________ ( лойиҳа номи ) номли лойиҳани амалга ошириш РЕЖАСИ Т/р Мақсад ва вазифалар Амалга ошириш механизмлари Амалга ошириш ҳудуди Амалга ошириш муддати Амалга ошириш харажатлари Лойиҳа иштирокчилари Мақсадли аудитория тоифаси Давлат ва нодавлат ташкилотлар Халқаро (чет эл) ташкилотлар ва чет эл давлатлари экспертлари 1. ________________________________________ _______________________ _______________________________________ ( ННТ номи ) ( имзо ) ( ННТ раҳбарининг Ф.И.О. )

Нодавлат нотижорат ташкилотлари томонидан ташқи манбалардан пул маблағлари ва мол-мулк олинишини келишиш ҳамда ташқи манбалардан молиялаштириладиган лойиҳаларни Ўзбекистон Республикаси ҳудудида амалга ошириш тартиби тўғрисидаги низомга 4-ИЛОВА

________________________________________________________________________ ( ташқи манба номи ) томонидан молиялаштирилган ________________________________________________________________________ ( лойиҳа номи ) номли лойиҳанинг якунлари тўғрисида МАЪЛУМОТ Т/р Лойиҳа давомийлиги Амалга оширилган чора-тадбирлар Сарфланган маблағлар ( рақамлар ва сўзлар билан ) Қамраб олинган мақсадли аудитория Лойиҳа мақсадига эришилганлик даражаси Лойиҳа иштирокчилари ( номи кўрсатилади ) Жами Ташқи манба улуши ННТ улуши Ҳамкор ташкилотлар улуши Мақсадли гуруҳлар тоифаси Сони Чора-тадбир мақсади Чора-тадбир натижаси Давлат ташкилотлари ННТ Халқаро (чет эл) ташкилотлар Чет эл давлатлари экспертларининг фуқаролиги 1. 2. 3. ... Жами ________________________________________ _______________________ _______________________________________ ( ННТ номи ) ( имзо ) ( ННТ раҳбарининг Ф.И.О. )

Нодавлат нотижорат ташкилотлари томонидан ташқи манбалардан пул маблағлари ва мол-мулк олинишини келишиш ҳамда ташқи манбалардан молиялаштириладиган лойиҳаларни Ўзбекистон Республикаси ҳудудида амалга ошириш тартиби тўғрисидаги низомга 5-ИЛОВА

Нодавлат нотижорат ташкилотининг банк ҳисобварағига ташқи манбалардан пул маблағлари келиб тушганлиги тўғрисида

Т/р Банк номи Нодавлат нотижорат ташкилотини рўйхатдан ўтказувчи орган номи Нодавлат нотижорат ташкилоти (олувчи) номи Нодавлат нотижорат ташкилоти СТИРи Ташқи манба (жўнатувчи) номи / давлати Пул маблағи келиб тушган банк ҳисобварағи Пул маблағи миқдори / валюта номи Пул маблағи келиб тушиш санаси

Вазирлар Маҳкамасининг 2023 йил 4 октябрдаги 527-сон қарорига 2-ИЛОВА

Ўзбекистон Республикаси Ҳукуматининг ўз кучини йўқотган деб эътироф этилаётган айрим қарорлари

1. Вазирлар Маҳкамасининг «Нодавлат нотижорат ташкилотларининг чет давлатлардан, халқаро ва чет эл ташкилотларидан, чет давлатларнинг фуқароларидан ёки уларнинг топшириғига биноан бошқа шахслардан пул маблағлари ва мол-мулк олишни рўйхатдан ўтказувчи орган билан келишиш тартиби тўғрисидаги низомни тасдиқлаш ҳақида» 2019 йил 9 октябрдаги 858-сон қарори .

2. Вазирлар Маҳкамасининг «Маҳаллий нодавлат нотижорат ташкилотларининг халқаро грант лойиҳаларини амалга оширишда давлат бошқаруви органлари билан ўзаро ҳамкорлик қилиш тартиби тўғрисидаги низомни тасдиқлаш ҳақида» 2022 йил 13 июндаги 328-сон қарори .

3. Вазирлар Маҳкамасининг «Ўзбекистон Республикаси Ҳукуматининг айрим қарорларига ўзгартиришлар киритиш тўғрисида» (Ўзбекистон Республикасининг «Норматив-ҳуқуқий ҳужжатлар тўғрисида» 2021 йил 20 апрелдаги ЎРҚ-682-сон Қонуни)» 2022 йил 4 апрелдаги 153-сон қарорига илованинг 727-банди .

4. Вазирлар Маҳкамасининг «Ўзбекистон Республикаси Савдо-саноат палатасининг фаолияти такомиллаштирилиши муносабати билан Ўзбекистон Республикаси Ҳукуматининг айрим қарорларига ўзгартириш ва қўшимчалар киритиш тўғрисида» 2023 йил 29 майдаги 217-сон қарорига илованинг 5-банди .

Ўзбекистон Республикасининг Бош вазири А. АРИПОВ

Тошкент ш.,

2023 йил 4 октябрь,

527-сон

(Қонунчилик маълумотлари миллий базаси, 05.10.2023 й., 09/23/527/0752-сон; 15.10.2026 й., 09/26/563/1041-сон)

lex.uz

Oʻzbekiston Respublikasi Vazirlar Mahkamasining

qarori

NIZOM

SXEMASI

MUROJAATNOMA

XABARNOMA

ROʻYXATI

Nodavlat notijorat tashkilotlari tomonidan ijtimoiy foydali dasturlar va loyihalar amalga oshirilishida ijtimoiy sheriklik hamda xalqaro hamkorlikni yanada qoʻllab-quvvatlash chora-tadbirlari toʻgʻrisida

Oʻzbekiston Respublikasining “Nodavlat notijorat tashkilotlari toʻgʻrisida”gi Qonuni ijrosini taʼminlash, Jinoiy daromadlarni legallashtirishga qarshi moliyaviy choralarni ishlab chiqish guruhi (FATF) standartlarining sakkizinchi tavsiyasini Oʻzbekiston Respublikasi qonunchilik hujjatlariga implementatsiya qilish, shuningdek, nodavlat notijorat tashkilotlarining ijtimoiy foydali dasturlari va loyihalarida ijtimoiy sheriklik hamda xalqaro hamkorlikni yanada rivojlantirish maqsadida Vazirlar Mahkamasi qaror qiladi:

1. Nodavlat notijorat tashkilotlari tomonidan tashqi manbalardan pul mablagʻlari va mol-mulk olinishini kelishish hamda tashqi manbalardan moliyalashtiriladigan loyihalarni Oʻzbekiston Respublikasi hududida amalga oshirish tartibi toʻgʻrisidagi nizom 1-ilovaga muvofiq tasdiqlansin.

2. Oʻzbekiston Respublikasi Prezidentining “Mamlakatni demokratik yangilash jarayonida fuqarolik jamiyati institutlarining rolini tubdan oshirish chora-tadbirlari toʻgʻrisida” 2018-yil 4-maydagi PF-5430-son Farmoni bilan manfaatdor vazirlik va idoralarning amaldagi shtatlar soni doirasida rahbar oʻrinbosarlaridan birini nodavlat notijorat tashkilotlari bilan hamkorlik qilish boʻyicha masʼul etib belgilash nazarda tutilganligi maʼlumot uchun qabul qilinsin.

3. Belgilansinki:

a) har bir respublika ijro etuvchi hokimiyat organlari tomonidan:

2023-yil 15-oktabrga qadar hamda 2024-yildan boshlab har yili 1-yanvarga qadar nodavlat notijorat tashkilotlari bilan hamkorlik qilish boʻyicha masʼul etib belgilangan rahbar oʻrinbosari toʻgʻrisidagi maʼlumotlar (F.I.O., lavozimi, telefon raqami, elektron pochta manzili) Oʻzbekiston Respublikasi Adliya vazirligiga taqdim etib boriladi;

yil davomida erishilishi zarur boʻlgan maqsadli koʻrsatkichlar (indikatorlar)ning ishlab chiqilishida nodavlat notijorat tashkilotlari bilan hamkorlik qilish samaradorligi koʻrsatkichlari nazarda tutiladi;

b) Oʻzbekiston Respublikasi Adliya vazirligi respublika ijro etuvchi hokimiyat organlari tomonidan ushbu bandning “a” kichik bandi ikkinchi xatboshisiga muvofiq taqdim etilgan maʼlumotlarning Nodavlat notijorat tashkilotlari elektron portalida (keyingi oʻrinlarda — portal) joylashtirilishini hamda doimiy ravishda yangilab borilishini taʼminlaydi.

4. Oʻzbekiston Respublikasi Adliya vazirligi Raqamli texnologiyalar vazirligi bilan birgalikda 2024-yil 1-yanvarga qadar portalda nodavlat notijorat tashkilotlari va keng jamoatchilik uchun ochiq boʻlgan quyidagi maʼlumotlarni joylashtirish imkoniyatini yaratsin:

respublika ijro etuvchi hokimiyat organlarining nodavlat notijorat tashkilotlari bilan hamkorlik qilish boʻyicha masʼul etib belgilangan rahbar oʻrinbosarlari haqida maʼlumotlar;

nodavlat notijorat tashkilotlarining tashqi manbalardan moliyalashtirilgan loyihalarini amalga oshirish natijasi toʻgʻrisida maʼlumotlar;

nodavlat notijorat tashkilotlari uchun eʼlon qilingan xalqaro grant tanlovlari haqida maʼlumotlar;

pul mablagʻlari va mol-mulk olinishini kelishish talab etilmaydigan Oʻzbekiston Respublikasi aʼzo boʻlgan xalqaro tashkilotlar va ularning ixtisoslashtirilgan muassasalari roʻyxati.

Portalni takomillashtirish bilan bogʻliq xarajatlar budjetdan tashqari Adliya organlari va muassasalarini rivojlantirish jamgʻarmasi mablagʻlari hamda qonunchilik hujjatlari bilan taqiqlanmagan boshqa manbalar hisobidan moliyalashtirilishi belgilab qoʻyilsin.

5. Vazirlik va idoralarning nodavlat notijorat tashkilotlari bilan hamkorlik qilish boʻyicha masʼul rahbar oʻrinbosarlari ushbu qaror ijrosini samarali tashkil qilish uchun shaxsan javobgar etib belgilansin.

6. Oʻzbekiston Respublikasi Adliya vazirligi:

mazkur qarorning mazmun-mohiyati va ahamiyatini jamoatchilikka, shu jumladan, nodavlat notijorat tashkilotlariga yetkazsin;

manfaatdor vazirliklar va idoralar bilan birgalikda oʻzlari qabul qilgan normativ-huquqiy hujjatlarni bir oy muddatda ushbu qarorga muvofiqlashtirsin.

7. Oʻzbekiston Respublikasi Hukumatining 2-ilovaga muvofiq ayrim qarorlari oʻz kuchini yoʻqotgan deb hisoblansin.

8. Mazkur qarorning bajarilishini nazorat qilish Oʻzbekiston Respublikasi adliya vaziri A.J. Tashkulov zimmasiga yuklansin.

Vazirlar Mahkamasining 2023-yil 4-oktabrdagi 527-son qaroriga 1-ILOVA

Nodavlat notijorat tashkilotlari tomonidan tashqi manbalardan pul mablagʻlari va mol-mulk olinishini kelishish hamda tashqi manbalardan moliyalashtiriladigan loyihalarni Oʻzbekiston Respublikasi hududida amalga oshirish tartibi toʻgʻrisida

1-bob. Umumiy qoidalar

1. Mazkur Nizom nodavlat notijorat tashkilotlari tomonidan tashqi manbalardan pul mablagʻlari va mol-mulk olinishini roʻyxatdan oʻtkazuvchi organ bilan kelishish hamda tashqi manbalardan moliyalashtiriladigan loyihalarni Oʻzbekiston Respublikasi hududida amalga oshirish tartibini belgilaydi.

2. Ushbu Nizomda quyidagi asosiy tushunchalardan foydalaniladi:

loyihalar — tashqi manbalar hisobidan moliyalashtirilgan va Oʻzbekiston Respublikasi hududida amalga oshiriladigan chora-tadbirlar (dasturlar);

roʻyxatdan oʻtkazuvchi organ — nodavlat notijorat tashkilotini qonunchilikka muvofiq davlat roʻyxatidan oʻtkazgan Oʻzbekiston Respublikasi Adliya vazirligi, Qoraqalpogʻiston Respublikasi Adliya vazirligi, viloyatlar va Toshkent shahar adliya boshqarmalari;

tashqi manbalar — chet el davlatlari, xalqaro va chet el tashkilotlari, chet el davlatlarining fuqarolari yoki ularning topshirigʻiga binoan boshqa shaxslar.

3. Nodavlat notijorat tashkilotlari tomonidan tashqi manbalardan jami summasi bir kalendar yilda bazaviy hisoblash miqdorining 100 baravaridan ortiq boʻlgan pul mablagʻlari va mol-mulk olinishi roʻyxatdan oʻtkazuvchi organ bilan kelishiladi.

Bunda bir kalendar yilda olinadigan pul mablagʻlari va mol-mulkning jami summasiga belgilangan talab, qoida tariqasida, har bir tashqi manba boʻyicha alohida qoʻllaniladi.

4. Roʻyxatdan oʻtkazuvchi organ nodavlat notijorat tashkilotlari tomonidan tashqi manbalardan olingan pul mablagʻlari va mol-mulkning hisobini yuritadi.

5. Tashqi manbalardan olinishi moʻljallangan pul mablagʻlari va mol-mulk boʻyicha maʼlumotlarning ishonchliligi va toʻgʻriligi uchun nodavlat notijorat tashkiloti rahbari yoki u vakolat bergan shaxs javobgar hisoblanadi.

6. Nodavlat notijorat tashkilotining bank hisobvaragʻiga tashqi manbalardan pul mablagʻlari kelib tushganda unga xizmat koʻrsatuvchi bank uch ish kuni ichida bu haqda tegishli roʻyxatdan oʻtkazuvchi organni mazkur Nizomga 5-ilovada keltirilgan shaklda elektron tarzda xabardor qiladi.

2-bob. Tashqi manbalardan pul mablagʻlari va mol-mulk olishni kelishish (xabardor qilish) tartibi

7. Nodavlat notijorat tashkilotlari tomonidan tashqi manbalardan pul mablagʻlari va mol-mulk olinishini roʻyxatdan oʻtkazuvchi organ bilan kelishish ushbu Nizomga 1-ilovadagi sxemaga muvofiq amalga oshiriladi.

8. Nodavlat notijorat tashkiloti tashqi manbalardan pul mablagʻlari va mol-mulk kelib tushish sanasidan kamida yigirma kun oldin roʻyxatdan oʻtkazuvchi organga Nodavlat notijorat tashkilotlari elektron portali (keyingi oʻrinlarda — portal) orqali mazkur Nizomga 2-ilovada keltirilgan elektron shaklda murojaatnoma (keyingi oʻrinlarda — murojaatnoma) taqdim etadi.

9. Agar tashqi manbalardan nodavlat notijorat tashkilotiga maʼlum boʻlmagan holda uning bank hisobvaraqlariga pul mablagʻlari kiritilsa yoki nodavlat notijorat tashkilotiga mol-mulk kelib tushsa, bu haqda nodavlat notijorat tashkiloti xabar topgan yoki xabar topishi lozim boʻlgan kundan boshlab uch ish kuni ichida roʻyxatdan oʻtkazuvchi organga ushbu Nizomda belgilangan tartibda kelishish yoki xabardor qilish uchun portal orqali elektron shaklda murojaatnoma taqdim etadi.

10. Quyidagi hollarda nodavlat notijorat tashkiloti tomonidan tashqi manbalardan pul mablagʻlari va mol-mulk olinishini roʻyxatdan oʻtkazuvchi organ bilan kelishish talab etilmaydi:

tashqi manbalardan olinadigan pul mablagʻlari va mol-mulkning jami summasi bir kalendar yilda bazaviy hisoblash miqdorining 100 baravarigacha boʻlganda;

Oʻzbekiston Respublikasining xalqaro shartnomalarida ajratiladigan pul mablagʻlarining miqdori va mol-mulk aniq koʻrsatilganda;

normativ-huquqiy hujjatlarda, Oʻzbekiston Respublikasi Oliy Majlisi palatalari, Oʻzbekiston Respublikasi Prezidenti, Oʻzbekiston Respublikasi Prezidenti Administratsiyasi, Vazirlar Mahkamasi, respublika ijro etuvchi hokimiyat organlari, mahalliy ijro etuvchi hokimiyat organlari, qonunchilik hujjatlari bilan tashkil etilgan respublika komissiyalari va kengashlarining hujjatlarida nazarda tutilganda;

Vazirlar Mahkamasining “Tashqi begʻaraz koʻmak mablagʻlarini jalb etish mexanizmlarini va donorlar bilan ishlash tizimini takomillashtirishga oid qoʻshimcha chora-tadbirlar toʻgʻrisida” 2021-yil 29-dekabrdagi 786-son qarori asosida tashqi begʻaraz koʻmak mablagʻlari hamda insonparvarlik yordami olinganda;

davlat tashkilotlari, ustav fondida (ustav kapitalida) davlat ulushi 50 foizdan ortiq boʻlgan yuridik shaxslar va nodavlat notijorat tashkilotlari oʻrtasida tuzilgan oʻzaro hamkorlik toʻgʻrisidagi bitimlarda nazarda tutilganda;

xalqaro va chet el nodavlat notijorat tashkilotlarining vakolatxona va filiallariga bosh tashkilotlari tomonidan ularning maʼmuriy xarajatlari uchun pul mablagʻlari va mol-mulk ajratilganda;

Oʻzbekiston Respublikasi aʼzo boʻlgan xalqaro tashkilotlar va ularning ixtisoslashtirilgan muassasalaridan toʻgʻridan-toʻgʻri (bevosita) pul mablagʻlari va mol-mulk olinganda.

Mazkur bandda koʻrsatilgan asoslarga koʻra olinadigan pul mablagʻlari va mol-mulk haqida ularning olinishidan kamida uch ish kuni oldin nodavlat notijorat tashkiloti tomonidan roʻyxatdan oʻtkazuvchi organ portal orqali elektron shaklda xabardor qilinadi.

Xabarnomada pul mablagʻlari va mol-mulk beruvchi tashqi manba haqida maʼlumotlar (jismoniy shaxslar uchun — F.I.O., fuqaroligi, yashash joyi, tugʻilgan sanasi va joyi, ish joyi va lavozimi; yuridik shaxslar uchun — toʻliq nomi, joylashgan yeri, asosiy rahbar organining joylashgan yeri, rahbarining F.I.O.), olinayotgan pul mablagʻlari birligi (valyutasi) va miqdori, mol-mulk turi va qiymati, ulardan foydalanish maqsadlari koʻrsatiladi hamda unga pul mablagʻlari va mol-mulkning nodavlat notijorat tashkilotiga ajratilishi boʻyicha bitim, shartnoma, qaror va boshqa hujjatlarning nusxalari ilova qilinadi.

Xabarnoma va unga ilova qilingan hujjatlarda oʻzgarishlar boʻlgan taqdirda, nodavlat notijorat tashkiloti bu haqda roʻyxatdan oʻtkazuvchi organga bir ish kuni ichida ushbu oʻzgarishlar bilan bogʻliq maʼlumotlarni ilova qilgan holda elektron shaklda xabar beradi.

Xabarnoma asosida olinishi rejalashtirilgan pul mablagʻlari va mol-mulk hisobidan Oʻzbekiston Respublikasi hududida loyihalarni amalga oshirish maqsad qilingan boʻlsa, loyihalar mazkur Nizomning 4-bobida nazarda turilgan tartibda amalga oshiriladi.

11. Pul mablagʻlari va mol-mulk olinishini kelishish talab etilmaydigan Oʻzbekiston Respublikasi aʼzo boʻlgan xalqaro tashkilotlar va ularning ixtisoslashtirilgan muassasalari roʻyxati Oʻzbekiston Respublikasi Adliya vazirligining rasmiy veb-sayti hamda portalda Oʻzbekiston Respublikasi Tashqi ishlar vazirligi tomonidan taqdim etilgan maʼlumotlar asosida eʼlon qilinadi. Bunda ushbu roʻyxat har yarim yilda yangilab boriladi.

3-bob. Murojaatnomani koʻrib chiqish tartibi

12. Nodavlat notijorat tashkilotlarining tashqi manbalardan pul mablagʻlari va mol-mulk olishni kelishish toʻgʻrisidagi murojaatnomasi roʻyxatdan oʻtkazuvchi organ tomonidan oʻn besh kun ichida koʻrib chiqiladi.

13. Murojaatnomani koʻrib chiqish jarayonida hujjatlarda oʻzgarishlar boʻlgan taqdirda, nodavlat notijorat tashkiloti bu haqda roʻyxatdan oʻtkazuvchi organga bir ish kuni ichida ushbu oʻzgarishlar bilan bogʻliq maʼlumotlarni ilova qilgan holda elektron shaklda xabar beradi.

14. Roʻyxatdan oʻtkazuvchi organ nodavlat notijorat tashkiloti tomonidan kelishish uchun taqdim etilgan murojaatnomada koʻrsatilgan maʼlumotlarning va unga ilova qilingan hujjatlarning ishonchliligini, qonunchilik hujjatlariga hamda nodavlat notijorat tashkiloti ustavi (nizomi)da belgilangan maqsad va vazifalarga muvofiqligini oʻrganadi.

15. Murojaatnomani qoʻshimcha oʻrganish zarurati vujudga kelganda, roʻyxatdan oʻtkazuvchi organ tegishli tashkilotlarga soʻrov yuborishga, nodavlat notijorat tashkilotidan muddat koʻrsatgan va asoslantirgan holda murojaatnoma yuzasidan qoʻshimcha maʼlumotlar soʻrab olishga haqli. Bunda murojaatnomani koʻrib chiqish oʻn kundan oshmagan muddatga uzaytirilishi mumkin.

Murojaatnomani koʻrib chiqish muddati uzaytirilganligi haqida nodavlat notijorat tashkiloti darhol elektron shaklda xabardor qilinadi.

16. Roʻyxatdan oʻtkazuvchi organning murojaatnoma boʻyicha soʻroviga javob tegishli tashkilot tomonidan oʻn kundan kechiktirmasdan taqdim etiladi. Mazkur muddatdan kechiktirib berilgan javob murojaatnomani koʻrib chiqish natijasiga taʼsir koʻrsatmaydi.

17. Roʻyxatdan oʻtkazuvchi organ murojaatnomani koʻrib chiqish natijalari yuzasidan kelishish yoki sabablarini koʻrsatgan holda tashqi manbalardan pul mablagʻlari va mol-mulk olinishini rad etish toʻgʻrisida murojaatnomani koʻrib chiqish muddati davomida nodavlat notijorat tashkilotini elektron shaklda xabardor qiladi.

Agar mazkur Nizomda belgilangan muddatda roʻyxatdan oʻtkazuvchi organ tomonidan murojaatnomani koʻrib chiqish natijalari haqida nodavlat notijorat tashkilotiga elektron shaklda xabar berilmasa, nodavlat notijorat tashkiloti pul mablagʻlari va mol-mulkni olishga haqlidir.

18. Quyidagi hollarda tashqi manbalardan pul mablagʻlari va mol-mulk olinishi rad etiladi:

tashqi manbaning faoliyati, shuningdek, olinayotgan pul mablagʻlari va mol-mulkdan foydalanish Oʻzbekiston Respublikasining konstitutsiyaviy tuzumini zoʻrlik bilan oʻzgartirishga, suvereniteti, yaxlitligi va xavfsizligiga putur yetkazishga, fuqarolarning konstitutsiyaviy huquq va erkinliklarini kamsitishga, sogʻligʻi va maʼnaviyatiga tajovuz qilishga, urush, ijtimoiy, milliy, irqiy va diniy adovatni targʻib qilishga, jinoiy faoliyatdan olingan daromadlarni legallashtirish va terrorizmni moliyalashtirishga qaratilgan boʻlsa;

tashqi manba qonunchilik hujjatlariga koʻra terrorchilik faoliyatida yoki ommaviy qirgʻin qurolini tarqatishda ishtirok etayotgan yoki ishtirok etishda gumon qilinayotgan shaxslar roʻyxatiga kiritilgan, shuningdek, sud tartibida ekstremistik va terroristik deb topilgan tashkilotlar va ularga aloqador shaxslar boʻlsa;

tashqi manba Oʻzbekiston Respublikasi hududida sud tartibida majburiy tugatilgan tashkilotning Oʻzbekiston Respublikasidan tashqarida joylashgan bosh tashkiloti yoki uning taʼsischilari boʻlsa;

pul mablagʻlari va mol-mulkni olish maqsadi qonunchilik hujjatlari va nodavlat notijorat tashkiloti ustavi (nizomi) talablariga zid boʻlsa;

murojaatnomada va unga ilova qilingan hujjatlarda yolgʻon maʼlumotlar koʻrsatilgan boʻlsa;

murojaatnoma mazkur Nizomda belgilangan tartib va muddatga rioya qilinmagan holda taqdim etilgan boʻlsa;

nodavlat notijorat tashkiloti murojaatnoma yuzasidan soʻralgan qoʻshimcha maʼlumotlarni roʻyxatdan oʻtkazuvchi organga belgilangan muddatda taqdim qilmasa.

19. Pul mablagʻlari va mol-mulk olinishi rad etilganda, nodavlat notijorat tashkiloti rad etishga sabab boʻlgan kamchiliklarni bartaraf etgan holda roʻyxatdan oʻtkazuvchi organga ushbu Nizomga muvofiq umumiy asoslarda takroran murojaat qilishi mumkin, bundan mazkur Nizomning 18-bandi ikkinchi — oltinchi xatboshilarida nazarda tutilgan holatlar mustasno.

20. Nodavlat notijorat tashkiloti murojaatnomani ushbu murojaatnoma yuzasidan roʻyxatdan oʻtkazuvchi organning qarori qabul qilinguniga qadar oʻz arizasiga asosan qaytarib olishi mumkin.

4-bob. Tashqi manbalar hisobidan Oʻzbekiston Respublikasi hududida loyihalarni amalga oshirish tartibi

21. Nodavlat notijorat tashkiloti tashqi manbalardan olinayotgan pul mablagʻlari va mol-mulk hisobidan Oʻzbekiston Respublikasi hududida loyihalarni amalga oshirishni rejalashtirgan taqdirda, oʻz murojaatnomasiga ushbu Nizomning 3-ilovasida keltirilgan shaklga muvofiq loyihalarni amalga oshirish rejasini (keyingi oʻrinlarda — reja) ilova qiladi.

22. Umumiy qiymati bazaviy hisoblash miqdorining 1 000 baravari va undan yuqori boʻlgan loyihalarni roʻyxatdan oʻtkazuvchi organ tomonidan belgilangan tegishli davlat tashkiloti tashkiliy-uslubiy jihatdan taʼminlab boradi.

Bunda nodavlat notijorat tashkiloti roʻyxatdan oʻtkazuvchi organga loyihani tashkiliy-uslubiy jihatdan taʼminlab borish uchun belgilanadigan davlat tashkilotlari yuzasidan taklif kiritish huquqiga ega.

23. Umumiy qiymati bazaviy hisoblash miqdorining 1 000 baravarigacha boʻlgan loyihalarni tashkiliy-uslubiy jihatdan taʼminlab boradigan davlat tashkilotlarini jalb etish nodavlat notijorat tashkilotining oʻz xohishiga binoan amalga oshirilishi mumkin.

Bunda nodavlat notijorat tashkiloti oʻz murojaatnomasida tegishli davlat tashkilotlarini koʻrsatadi.

24. Roʻyxatdan oʻtkazuvchi organ nodavlat notijorat tashkiloti tomonidan tashqi manbalardan pul mablagʻlari va mol-mulk olinishi kelishilganligi haqidagi xabarida loyihani tashkiliy-uslubiy jihatdan taʼminlab boradigan tegishli davlat tashkiloti toʻgʻrisidagi maʼlumotlarni koʻrsatadi.

Loyihani tashkiliy-uslubiy jihatdan taʼminlab boradigan davlat tashkilotiga loyiha, loyihani amalga oshirish rejasi va nodavlat notijorat tashkiloti haqidagi maʼlumotlarni oʻz ichiga olgan xabarnomani yuboradi.

25. Loyihani amalga oshirish jarayonida uni tashkiliy-uslubiy jihatdan taʼminlab borish uchun qoʻshimcha davlat tashkilotini jalb etish zarurati vujudga kelganda nodavlat notijorat tashkiloti bu haqida roʻyxatdan oʻtkazuvchi organga murojaat qilishi mumkin.

Bunda roʻyxatdan oʻtkazuvchi organ besh ish kuni ichida nodavlat notijorat tashkilotining murojaatini koʻrib chiqadi hamda natijasi haqida nodavlat notijorat tashkiloti va loyihani tashkiliy-uslubiy jihatdan taʼminlab boradigan tegishli davlat tashkilotini xabardor qiladi.

26. Loyihani tashkiliy-uslubiy jihatdan taʼminlab boradigan davlat tashkiloti roʻyxatdan oʻtkazuvchi organning tegishli xabarnomasini olgan kundan boshlab reja asosida loyiha ijrosiga koʻmaklashishga kirishadi.

27. Loyihani tashkiliy-uslubiy jihatdan taʼminlab boradigan davlat tashkiloti nodavlat notijorat tashkilotiga quyidagi shakllarda koʻmaklashadi:

loyiha doirasida uchrashuvlar, muzokaralar va boshqa tadbirlarni tashkillashtirish;

loyihaga soha ekspertlari va mutaxassislarini jalb qilish;

loyiha samaradorligini taʼminlash maqsadida zarur statistik va tahliliy maʼlumotlar bilan almashish, bundan davlat sirini yoki qonun bilan qoʻriqlanadigan boshqa sirni tashkil etuvchi, jismoniy va yuridik shaxslarning huquqlari, erkinliklari va qonuniy manfaatlariga, jamiyat va davlat manfaatlariga zarar yetkazuvchi maʼlumotlar mustasno;

loyihani amalga oshirish jarayonida vujudga kelgan muammolarning yechimiga qaratilgan amaliy taklif va tavsiyalarni berish.

28. Loyihani tashkiliy-uslubiy jihatdan taʼminlab boradigan davlat tashkilotiga:

nodavlat notijorat tashkilotining ustavida belgilangan faoliyatiga aralashishi yoki toʻsqinlik qilishi;

nodavlat notijorat tashkilotiga koʻrsatmalar va topshiriqlar berishi, vazifalar belgilashi hamda undan loyiha bilan bogʻliq boʻlmagan ortiqcha maʼlumotlar talab qilishi;

loyihaning tasdiqlangan hujjatlariga (xarajatlar smetasi, rejasi va boshqalar) oʻzgartirish va qoʻshimchalar kiritishi;

loyiha doirasidagi ishtiroki uchun moddiy ragʻbatlantirish talab qilishi taqiqlanadi.

Mazkur band talablarini buzgan tegishli davlat tashkilotiga nisbatan roʻyxatdan oʻtkazuvchi organ tomonidan nodavlat notijorat tashkilotining murojaatiga asosan qonunchilik hujjatlarida belgilangan taʼsir choralari koʻriladi.

29. Loyihani amalga oshirish jarayonida rejaga oʻzgartirish va qoʻshimchalar kiritilgan taqdirda, nodavlat notijorat tashkiloti ushbu oʻzgartirish va qoʻshimchalar kiritilgan kundan boshlab ikki ish kuni ichida bu haqda roʻyxatdan oʻtkazuvchi organni xabardor qiladi.

30. Nodavlat notijorat tashkiloti loyiha yakunlangan kundan boshlab bir oy ichida mazkur Nizomning 4-ilovasiga muvofiq shaklda portalda loyihani moliyalashtirgan tashqi manbaga taqdim etgan hisobotlar va hujjatlarni ilova qilgan holda loyiha natijasi toʻgʻrisida maʼlumot eʼlon qiladi.

5-bob. Yakunlovchi qoidalar

31. Nodavlat notijorat tashkilotlari tomonidan pul mablagʻlari va mol-mulk olinishi rad etilishi yuzasidan, shuningdek, loyihani tashkiliy-uslubiy jihatdan taʼminlab boradigan davlat tashkilotining noqonuniy xatti-harakatlari ustidan qonunchilik hujjatlarida belgilangan tartibda shikoyat qilinishi mumkin.

31 1 . Tashqi manbalardan olingan pul mablagʻlari va mol-mulkdan foydalanish toʻgʻrisidagi axborot har chorakda nodavlat notijorat tashkilotining rasmiy veb-sayti va ijtimoiy tarmoqlardagi rasmiy sahifalarida yoki portalda eʼlon qilib boriladi.

32. Tashqi manbalardan olingan pul mablagʻlari va mol-mulk qonunchilik hujjatlariga, nodavlat notijorat tashkilotining ustavi (nizomi)da va taqdim etilgan hujjatlarda belgilangan maqsad va usullarga muvofiq ishlatilishi uchun nodavlat notijorat tashkiloti rahbari yoki u tomonidan vakolat berilgan shaxs javobgardir.

33. Nodavlat notijorat tashkiloti roʻyxatdan oʻtkazuvchi organning soʻroviga asosan tashqi manbalardan olingan pul mablagʻlari va mol-mulkdan foydalanilishi yuzasidan maʼlumotlar va tegishli hujjatlarni taqdim etishi shart.

34. Mazkur Nizom talablarining buzilishida aybdor shaxslar qonunchilik hujjatlarida belgilangan tartibda javobgar boʻladi.

Nodavlat notijorat tashkilotlari tomonidan tashqi manbalardan pul mablagʻlari va mol-mulk olinishini kelishish hamda tashqi manbalardan moliyalashtiriladigan loyihalarni Oʻzbekiston Respublikasi hududida amalga oshirish tartibi toʻgʻrisidagi nizomga 1-ILOVA

Nodavlat notijorat tashkilotlari tomonidan tashqi manbalardan pul mablagʻlari va mol-mulk olinishini kelishish

Bosqichlar Masʼullar Amalga oshirish mexanizmi Ijro muddati 1-bosqich Nodavlat notijorat tashkiloti (NNT) 1. Tashqi manbalardan pul mablagʻlari va mol-mulk olishni kelishish toʻgʻrisida roʻyxatdan oʻtkazuvchi organ (Adliya vazirligi, hududiy adliya boshqarmalari)ga elektron shaklda murojaatnoma taqdim etadi. Pul mablagʻlari va mol-mulk kelib tushish sanasidan kamida 20 kun oldin 2. Agar tashqi manbalardan NNTga maʼlum boʻlmagan holda uning bank hisobvaraqlariga pul mablagʻlari kiritilsa yoki NNTga mol-mulk kelib tushsa, bu haqda roʻyxatdan oʻtkazuvchi organga belgilangan tartibda elektron shaklda murojaatnoma kiritadi. Pul mablagʻlari va mol-mulk kelib tushgani haqida xabar topgan (xabar topishi lozim boʻlgan) kundan boshlab 3 ish kuni ichida 2-bosqich Roʻyxatdan oʻtkazuvchi organ NNTning murojaatnomasida koʻrsatilgan maʼlumotlar va unga ilovaga qilingan hujjatlarni koʻrib chiqadi. Murojaatnoma kelib tushgan kundan boshlab 15 kun ichida NNT Murojaatnomani koʻrib chiqish jarayonida hujjatlarda oʻzgarishlar boʻlgan taqdirda, ular bilan bogʻliq maʼlumotlarni ilova qilgan holda roʻyxatdan oʻtkazuvchi organga elektron shaklda xabar beradi. 1 ish kuni ichida Roʻyxatdan oʻtkazuvchi organ Murojaatnomani qoʻshimcha oʻrganish zarurati vujudga kelganda, tegishli tashkilotlarga soʻrov yuboradi, NNTdan muddat koʻrsatgan va asoslantirgan holda murojaatnoma yuzasidan qoʻshimcha maʼlumotlar soʻrab oladi. Murojaatnomani koʻrib chiqish muddati davomida Soʻrov yuborilgan tegishli tashkilot Roʻyxatdan oʻtkazuvchi organning soʻroviga asoslantirilgan xulosa taqdim etadi. Soʻrov kelib tushgan kundan boshlab 10 kundan kechiktirmasdan NNT Roʻyxatdan oʻtkazuvchi organning soʻroviga asosan murojaatnoma yuzasidan qoʻshimcha maʼlumotlarni taqdim etadi. Roʻyxatdan oʻtgan organning soʻrovida koʻrsatilgan muddatda Roʻyxatdan oʻtkazuvchi organ Murojaatnomani koʻrib chiqish natijalari yuzasidan rozilik berish yoki sabablarini koʻrsatgan holda rad etish toʻgʻrisida NNTni elektron shaklda xabardor qiladi. Murojaatnoma kelib tushgan kundan boshlab 15 kun ichida

Nodavlat notijorat tashkilotlari tomonidan tashqi manbalardan pul mablagʻlari va mol-mulk olinishini kelishish hamda tashqi manbalardan moliyalashtiriladigan loyihalarni Oʻzbekiston Respublikasi hududida amalga oshirish tartibi toʻgʻrisidagi nizomga 2-ILOVA

Tashqi manbalardan pul mablagʻlari va mol-mulk olishni roʻyxatdan oʻtkazuvchi organ bilan kelishish toʻgʻrisida

T/r Maʼlumotlar I. Pul mablagʻlari va mol-mulk oluvchi nodavlat notijorat tashkiloti toʻgʻrisida maʼlumotlar : 1. Pul mablagʻlari va mol-mulk oluvchi nodavlat notijorat tashkilotining toʻliq nomi, roʻyxatdan oʻtgan sanasi va guvohnoma raqami 2. Pul mablagʻlari va mol-mulk oluvchi nodavlat notijorat tashkiloti rahbarining F.I.O. 3. Pul mablagʻlari va mol-mulk oluvchi nodavlat notijorat tashkilotining joylashgan yeri II. Pul mablagʻlari va mol-mulk beruvchi tashqi manbalar toʻgʻrisida maʼlumotlar : Pul mablagʻlari va mol-mulkni toʻgʻridan-toʻgʻri beruvchi chet el davlatlari, xalqaro va chet el tashkilotlari, chet el davlatlarining fuqarolari toʻgʻrisida maʼlumotlar 4. Jismoniy shaxslar uchun a) F.I.O. b) fuqaroligi v) yashash joyi g) tugʻilgan sanasi d) tugʻilgan joyi e) ish joyi va lavozimi 5 Yuridik shaxslar uchun a) toʻliq nomi ( pul mablagʻlari va mol-mulk beruvchi tomon chet el davlati yoki chet el davlati tashkiloti boʻlganda ushbu bandning “b” — “g” kichik bandlari toʻldirilmaydi ) b) taʼsis hujjatlari nusxasi ( ilova qilinadi ) v) joylashgan yeri g) rahbarining F.I.O. Asosiy tashqi manba toʻgʻrisida maʼlumotlar (II boʻlimning 6 va 7-bandlari pul mablagʻlari va mol-mulk chet el davlatlari, xalqaro va chet el tashkilotlari, chet el davlatlarining fuqarolari topshirigʻiga binoan berilganda toʻldiriladi) 6. Jismoniy shaxslar uchun a) F.I.O. b) fuqaroligi v) yashash joyi g) tugʻilgan sanasi d) tugʻilgan joyi e) ish joyi va lavozimi 7. Yuridik shaxslar uchun a) toʻliq nomi (pul mablagʻlari va mol-mulk beruvchi tomon chet el davlat tashkiloti boʻlganda ushbu bandning “b” — “d” kichik bandlari toʻldirilmaydi) b) taʼsis hujjatlari nusxasi ( ilova qilinadi ) v) joylashgan yeri g) asosiy rahbar organi joylashgan manzili (bosh tashkiloti Oʻzbekiston Respublikasidan tashqarida joylashgan tashkilotlarning filiallari va vakolatxonalari uchun ) d) rahbarining F.I.O. III. Olinayotgan pul mablagʻlari va mol-mulk hamda ulardan foydalanish maqsadlari toʻgʻrisida maʼlumotlar : 8. Pul mablagʻlari birligi (valyutasi) 9. Pul mablagʻlari miqdori 10. Mol-mulk turi 11. Mol-mulkning umumiy qiymati 12. Pul mablagʻlari va mol-mulkni olish maqsadlari 13. Pul mablagʻlaridan foydalanish boʻyicha xarajatlar smetasi ( ilova qilinadi ) 14. Pul mablagʻlari va mol-mulkni olish asosi ( agar bitim, shartnoma, qaror va boshqa hujjatlar mavjud boʻlsa, ularning nusxalari ilova qilinadi ) 15. Pul mablagʻlari va mol-mulkning kelib tushish sanasi IV. Olinayotgan pul mablagʻlari va mol-mulk hisobidan amalga oshiriladigan loyihalar toʻgʻrisida maʼlumotlar ( olinayotgan pul mablagʻlari va mol-mulk hisobidan loyihalar amalga oshirilishi rejalashtirilgan taqdirda toʻldiriladi ): 16. Loyiha nomi 17. Loyihaning maqsadi va vazifalari 18. Loyihaning davomiyligi ( oy ): boshlanish muddati: tugash muddati: 19. Loyihaning umumiy qiymati, shundan tashqi manba ulushi nodavlat notijorat tashkiloti ulushi hamkorlar ulushi 20. Loyihaning xarajatlari smetasi ( ilova qilinadi ) 21. Loyiha amalga oshiriladigan hududlar 22. Loyihaning maqsadli auditoriyasi 23. Loyiha jamoasi: F.I.O. Asosiy ish joyi va lavozimi Loyiha doirasidagi vazifalari 24. Loyiha hamkorlari: Hamkor tashkilot nomi Vazifalari 25. Loyihani tashkiliy-uslubiy jihatdan taʼminlab borish uchun jalb etilishi soʻralayotgan davlat tashkilotlari ___________________ ( NNT rahbari imzosi )

Nodavlat notijorat tashkilotlari tomonidan tashqi manbalardan pul mablagʻlari va mol-mulk olinishini kelishish hamda tashqi manbalardan moliyalashtiriladigan loyihalarni Oʻzbekiston Respublikasi hududida amalga oshirish tartibi toʻgʻrisidagi nizomga 3-ILOVA

________________________________________________________________________ ( tashqi manba nomi ) tomonidan moliyalashtirilgan ________________________________________________________________________ ( loyiha nomi ) nomli loyihani amalga oshirish REJASI T/r Maqsad va vazifalar Amalga oshirish mexanizmlari Amalga oshirish hududi Amalga oshirish muddati Amalga oshirish xarajatlari Loyiha ishtirokchilari Maqsadli auditoriya toifasi Davlat va nodavlat tashkilotlar Xalqaro (chet el) tashkilotlar va chet el davlatlari ekspertlari 1. ________________________________________ _______________________ _______________________________________ ( NNT nomi ) ( imzo ) ( NNT rahbarining F.I.O. )

Nodavlat notijorat tashkilotlari tomonidan tashqi manbalardan pul mablagʻlari va mol-mulk olinishini kelishish hamda tashqi manbalardan moliyalashtiriladigan loyihalarni Oʻzbekiston Respublikasi hududida amalga oshirish tartibi toʻgʻrisidagi nizomga 4-ILOVA

________________________________________________________________________ ( tashqi manba nomi ) tomonidan moliyalashtirilgan ________________________________________________________________________ ( loyiha nomi ) nomli loyihaning yakunlari toʻgʻrisida MAʼLUMOT T/r Loyiha davomiyligi Amalga oshirilgan chora-tadbirlar Sarflangan mablagʻlar ( raqamlar va soʻzlar bilan ) Qamrab olingan maqsadli auditoriya Loyiha maqsadiga erishilganlik darajasi Loyiha ishtirokchilari ( nomi koʻrsatiladi ) Jami Tashqi manba ulushi NNT ulushi Hamkor tashkilotlar ulushi Maqsadli guruhlar toifasi Soni Chora-tadbir maqsadi Chora-tadbir natijasi Davlat tashkilotlari NNT Xalqaro (chet el) tashkilotlar Chet el davlatlari ekspertlarining fuqaroligi 1. 2. 3. ... Jami ________________________________________ _______________________ _______________________________________ ( NNT nomi ) ( imzo ) ( NNT rahbarining F.I.O. )

Nodavlat notijorat tashkilotlari tomonidan tashqi manbalardan pul mablagʻlari va mol-mulk olinishini kelishish hamda tashqi manbalardan moliyalashtiriladigan loyihalarni Oʻzbekiston Respublikasi hududida amalga oshirish tartibi toʻgʻrisidagi nizomga 5-ILOVA

Nodavlat notijorat tashkilotining bank hisobvaragʻiga tashqi manbalardan pul mablagʻlari kelib tushganligi toʻgʻrisida

T/r Bank nomi Nodavlat notijorat tashkilotini roʻyxatdan oʻtkazuvchi organ nomi Nodavlat notijorat tashkiloti (oluvchi) nomi Nodavlat notijorat tashkiloti STIRi Tashqi manba (joʻnatuvchi) nomi / davlati Pul mablagʻi kelib tushgan bank hisobvaragʻi Pul mablagʻi miqdori / valyuta nomi Pul mablagʻi kelib tushish sanasi

Vazirlar Mahkamasining 2023-yil 4-oktabrdagi 527-son qaroriga 2-ILOVA

Oʻzbekiston Respublikasi Hukumatining oʻz kuchini yoʻqotgan deb eʼtirof etilayotgan ayrim qarorlari

1. Vazirlar Mahkamasining “Nodavlat notijorat tashkilotlarining chet davlatlardan, xalqaro va chet el tashkilotlaridan, chet davlatlarning fuqarolaridan yoki ularning topshirigʻiga binoan boshqa shaxslardan pul mablagʻlari va mol-mulk olishni roʻyxatdan oʻtkazuvchi organ bilan kelishish tartibi toʻgʻrisidagi nizomni tasdiqlash haqida” 2019-yil 9-oktabrdagi 858-son qarori .

2. Vazirlar Mahkamasining “Mahalliy nodavlat notijorat tashkilotlarining xalqaro grant loyihalarini amalga oshirishda davlat boshqaruvi organlari bilan oʻzaro hamkorlik qilish tartibi toʻgʻrisidagi nizomni tasdiqlash haqida” 2022-yil 13-iyundagi 328-son qarori .

3. Vazirlar Mahkamasining “Oʻzbekiston Respublikasi Hukumatining ayrim qarorlariga oʻzgartirishlar kiritish toʻgʻrisida” (Oʻzbekiston Respublikasining “Normativ-huquqiy hujjatlar toʻgʻrisida” 2021-yil 20-apreldagi OʻRQ-682-son Qonuni)” 2022-yil 4-apreldagi 153-son qaroriga ilovaning 727-bandi .

4. Vazirlar Mahkamasining “Oʻzbekiston Respublikasi Savdo-sanoat palatasining faoliyati takomillashtirilishi munosabati bilan Oʻzbekiston Respublikasi Hukumatining ayrim qarorlariga oʻzgartirish va qoʻshimchalar kiritish toʻgʻrisida” 2023-yil 29-maydagi 217-son qaroriga ilovaning 5-bandi .

Oʻzbekiston Respublikasining Bosh vaziri A. ARIPOV

Toshkent sh.,

2023-yil 4-oktabr,

527-son

(Qonunchilik maʼlumotlari milliy bazasi, 05.10.2023-y., 09/23/527/0752-son; 15.10.2026-y., 09/26/563/1041-son)

lex.uz