📅 2023-yil 6-oktabr · Vazirlar Mahkamasi qarorlari
Rasmiy matn. Rasmiy hujjat. Tahririy izohlar kiritilmagan.
📅 2023-yil 6-oktabr · Vazirlar Mahkamasi qarorlari
Rasmiy matn. Rasmiy hujjat. Tahririy izohlar kiritilmagan.
📅 2023 йил 6 октябрь · Вазирлар Маҳкамаси қарорлари
Расмий матн. Расмий ҳужжат. Таҳририй изоҳлар киритилмаган.
📅 6 октября 2023 г. · Постановления Кабинета Министров
Официальный текст. Официальный документ. Редакционные примечания не включены.
📅 6 October 2023 · Cabinet of Ministers resolutions
Official text. Official document. Editorial notes are not included.
Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг
қарори
Оммавий тадбирларни ўтказишда фуқаролар хавфсизлигини таъминлаш ҳамда жамоат тартибини сақлаш тизими такомиллаштирилиши муносабати билан Ўзбекистон Республикаси Ҳукуматининг айрим қарорларига ўзгартириш ва қўшимчалар киритиш тўғрисида
Жаҳонда кучайиб бораётган турли хавф-хатар ва зиддиятлар, эл-юрт тинчлиги ва осойишталигига таҳдидлар, пандемия, табиий ва техноген офатлар масъул давлат тузилмаларига ўз фаолиятини «Барча саъй-ҳаракатлар инсон қадри учун» деган устувор ғоя асосида янада такомиллаштириш вазифасини юкламоқда.
Республикада оммавий тадбирларни ташкил этишда жамоат тартибини сақлаш ва жамоат хавфсизлигини таъминлаш вазифаси Ўзбекистон Республикаси Ички ишлар вазирлиги ва Миллий гвардияси органларига юкланган бўлиб, ушбу жараёнларда масъул вазирлик ва идоралар куч ҳамда воситаларининг биргаликдаги ҳаракатларини самарали ташкил этиш ҳамда уларнинг ҳар бирининг аниқ вазифаларини белгилаб бериш муҳим ҳисобланади.
Ўзбекистон Республикаси Миллий гвардиясининг ҳамда Ички ишлар вазирлигининг оммавий тадбирларни ташкил этиш ва ўтказиш вақтида жамоат тартибини сақлаш ва фуқаролар хавфсизлигини таъминлаш борасидаги вазифалари, ҳуқуқлари ва мажбуриятларини аниқ белгилаб бериш мақсадида, шунингдек, Ўзбекистон Республикасининг «Лицензиялаш, рухсат бериш ва хабардор қилиш тартиб-таомиллари тўғрисида»ги Қонуни ҳамда Ўзбекистон Республикаси Президентининг «Ўзбекистон Республикаси жамоат хавфсизлиги концепциясини тасдиқлаш ва уни амалга ошириш чора-тадбирлари тўғрисида» 2021 йил 29 ноябрдаги ПФ-27-сон Фармонига мувофиқ Вазирлар Маҳкамаси қарор қилади:
1. Қуйидагилар:
Ўзбекистон Республикасининг «Лицензиялаш, рухсат бериш ва хабардор қилиш тартиб-таомиллари тўғрисида»ги Қонунига 2-илованинг 101-бандида оммавий тадбирларни ўтказиш учун рухсат этиш тартиб-таомиллари соҳасидаги ваколатли орган сифатида Ўзбекистон Республикаси Ички ишлар вазирлиги белгиланганлиги;
Ўзбекистон Республикаси Президентининг «Ўзбекистон Республикаси жамоат хавфсизлиги концепциясини тасдиқлаш ва уни амалга ошириш чора-тадбирлари тўғрисида» 2021 йил 29 ноябрдаги ПФ-27-сон Фармонининг 3-бандида Қорақалпоғистон Республикаси, вилоятлар марказлари ва Тошкент шаҳрида оммавий тадбирларни ўтказишда ҳамда истироҳат боғлари, хиёбонлар ва бозорларда жамоат тартибини сақлашни ташкил этиш бевосита Ўзбекистон Республикаси Миллий гвардияси бўлинмалари томонидан амалга оширилиши назарда тутилганлиги маълумот учун қабул қилинсин.
2. Ўзбекистон Республикаси Ҳукуматининг иловага мувофиқ айрим қарорларига қуйидагиларни назарда тутувчи ўзгартириш ва қўшимчалар киритилсин:
оммавий тадбирларни, уларнинг аҳамияти, кўлами ва улар ўтказиладиган ҳудудга боғлиқ ҳолда алоҳида, биринчи ва иккинчи тоифалардаги тадбирларга бўлинишини белгилаш;
оммавий тадбирлар ўтказилишини назорат қилиш комиссияларининг фаолиятини ички ишлар органлари ҳузурида ташкил этиш ҳамда уларнинг таркиби, мақоми ва ваколатларини белгилаш;
алоҳида ва иккинчи тоифалардаги оммавий тадбирларни ўтказишда фуқароларнинг хавфсизлигини ва жамоат тартибини таъминлаш чора-тадбирлари ички ишлар органлари, биринчи тоифадаги оммавий тадбирлар Ўзбекистон Республикаси Миллий гвардияси бўлинмалари томонидан амалга оширилишини таъминлаш.
3. Ўзбекистон Республикаси Миллий гвардияси ва Ички ишлар вазирлиги манфаатдор вазирлик ва идоралар билан биргаликда ўзлари қабул қилган норматив-ҳуқуқий ҳужжатларни икки ой муддатда ушбу қарорга мувофиқлаштирсин.
4. Мазкур қарорнинг бажарилишини назорат қилиш Ўзбекистон Республикаси Миллий гвардияси қўмондони Р.М. Джураев ва Ўзбекистон Республикаси ички ишлар вазири П.Р. Бобожонов зиммасига юклансин.
Вазирлар Маҳкамасининг 2023 йил 6 октябрдаги 530-сон қарорига ИЛОВА
Ўзбекистон Республикаси Ҳукуматининг айрим қарорларига киритилаётган ўзгартириш ва қўшимчалар
1. Вазирлар Маҳкамасининг 2014 йил 29 июлдаги 205-сон қарори билан тасдиқланган Оммавий тадбирларни ўтказиш қоидаларида :
а) 3-бандда :
қуйидаги мазмундаги тўртинчи хатбоши билан тўлдирилсин:
« алоҳида тоифадаги оммавий тадбир — «Янги йил», «Наврўз байрами», «Мустақиллик куни», «Хотира ва қадрлаш куни», «Халқаро болаларни ҳимоя қилиш», «Рўза ҳайит» (Ийд ал-Фитр), «Қурбон ҳайит» (Ийд ал-Адҳа), «Рождество Христово», «Пасха» байрамларини нишонлашга доир тадбирлар, таълим муассасаларига ўқишга қабул қилиш бўйича тест синовларини ўтказиш, умумтаълим мактабларида ўқув йилининг бошланиши ва тугашига бағишланган, сайлов ва референдумларни ўтказиш билан боғлиқ, шунингдек, халқаро ҳамкорлик ташкилотига аъзо давлат раҳбарлари иштирокида ўтказиладиган тадбирлар ҳамда футбол бўйича халқаро миқёсдаги учрашувлар»;
тўртинчи — ўн иккинчи хатбошилар тегишлича бешинчи — ўн учинчи хатбошилар деб ҳисоблансин;
бешинчи — еттинчи хатбошилар қуйидаги таҳрирда баён этилсин:
« биринчи тоифадаги оммавий тадбир — Тошкент, Нукус шаҳарлари ва вилоят марказлари ҳудудида ўтказиладиган алоҳида тоифадаги оммавий тадбир тоифаларига кирмайдиган оммавий тадбир;
иккинчи тоифадаги оммавий тадбир — алоҳида ва биринчи тоифадаги оммавий тадбирлар тоифасига кирмайдиган оммавий тадбир;
оммавий тадбирни ўтказиш объекти — оммавий тадбирларни ўтказиш учун махсус мўлжалланган ёки мослаштирилган, ёнғинга қарши техник ҳимоя воситалари, тез тиббий ёрдам кўрсатиш, эвакуация қилиш, коммуникация, муҳандис-техник ҳимоя воситалари ва оммавий тадбир иштирокчиларининг хавфсизлигини таъминлашнинг бошқа воситалари ва тизимлари билан жиҳозланган, алоҳида, биринчи ва иккинчи тоифадаги оммавий тадбирларни ўтказиш объектлари рўйхатларига киритилган очиқ жой участкалари, бинолар, иншоотлар, шунингдек, оммавий тадбирлар ўтказишга қулай бўлган кенг майдонлар (маданият-маърифат муассасалари, спорт мажмуалари, тарихий обидалар, далалар, истироҳат боғлари, хиёбонлар ва бошқалар)»;
ўн иккинчи хатбоши қуйидаги таҳрирда баён этилсин:
« ваколатли орган — Қорақалпоғистон Республикаси Ички ишлар вазирлиги, Тошкент шаҳар ва Тошкент вилояти ички ишлар бош бошқармаси, вилоятлар ички ишлар бошқармалари, туманлар (шаҳарлар) ички ишлар бошқармалари (бўлимлари)»;
б) қуйидаги мазмундаги 5 1 , 5 2 ва 5 3 -бандлар билан тўлдирилсин:
«5 1 . Рухсатномаларни бериш ёки рухсатномалар беришни рад этиш, уларнинг амал қилиш муддатини узайтириш, тўхтатиб туриш, амал қилишини тўхтатиш ёхуд рухсатномани бекор қилиш тўғрисидаги таклифларни тайёрлаш ва ваколатли органлар томонидан кўриб чиқишга киритиш, шунингдек, оммавий тадбирларни ташкил қилиш ва ўтказиш тартибига риоя этилишини назорат қилиш ваколатли орган ҳузурида ташкил қилинадиган оммавий тадбирлар ўтказилишини назорат қилиш комиссиялари (кейинги ўринларда — комиссиялар) томонидан амалга оширилади.
Комиссиялар таркибига Ўзбекистон Республикаси Фавқулодда вазиятлар вазирлиги, Соғлиқни сақлаш вазирлиги, Маданият вазирлиги, Давлат хавфсизлик хизмати, оммавий тадбирларнинг турига кўра бошқа манфаатдор вазирлик ва идораларнинг ҳудудий бўлинмалари вакиллари ҳамда оммавий тадбирларни ўтказиш объекти маъмурияти (келишув асосида) киради.
Қорақалпоғистон Республикаси Ички ишлар вазирлиги, Тошкент шаҳар ва Тошкент вилояти ички ишлар бош бошқармаси, вилоятлар ички ишлар бошқармалари ҳузуридаги комиссиялар таркибига Ўзбекистон Республикаси Миллий гвардиясининг ҳудудий бўлинмалари вакиллари киради.
Комиссиянинг таркиби ва унинг иш регламенти ваколатли орган томонидан тасдиқланади.
Комиссия йиғилишлари зарурат бўлганда ўтказилади.
Комиссияга ваколатли орган раҳбарининг ўринбосари раислик қилади.
5 2 . Комиссия:
рухсатнома бериш тўғрисидаги аризаларни кўриб чиқади;
рухсатнома бериш ёки рухсатномалар беришни рад этиш, уларнинг амал қилиш муддатини узайтириш, тўхтатиб туриш, уларни тугатиш ёки бекор қилиш тўғрисидаги таклифларни тайёрлайди ва ваколатли органлар томонидан кўриб чиқишга киритади;
оммавий тадбирларни ташкил қилиш ва ўтказиш тартибига риоя этилишини назорат қилади;
бевосита жойига чиққан ҳолда, оммавий тадбирни ўтказиш объектининг маъмуриятида ва оммавий тадбирнинг ташкилотчисида уни ўтказиш учун талаб қилинадиган шароитларни текширади, бундай текширувларни амалга ошириш учун ишчи гуруҳлар ташкил қилади, зарур хулосалар ва маълумотларни тақдим этиш учун манфаатдор ташкилотларнинг малакали мутахассислари ва экспертларини келишилган ҳолда жалб қилади.
5 3 . Ўз вазифаларини бажаришда комиссия бевосита жойига борган ҳолда, оммавий тадбирни ўтказиш объектининг маъмуриятида ва оммавий тадбирнинг ташкилотчисида уни ўтказиш учун талаб қилинадиган шароитларни текшириш, бундай текширувларни амалга ошириш учун ишчи гуруҳлар ташкил қилиш, зарур хулосалар ва маълумотларни тақдим этиш учун манфаатдор ташкилотларнинг малакали мутахассислари ва экспертларини белгиланган тартибда жалб қилиш ҳуқуқига эга»;
в) 15-банд қуйидаги таҳрирда баён этилсин:
«15. Оммавий тадбирларни ўтказишда фуқароларнинг хавфсизлигини ва жамоат тартибини таъминлаш чора-тадбирлари:
алоҳида ва иккинчи тоифадаги оммавий тадбирларни ўтказишда — Ўзбекистон Республикаси Ички ишлар вазирлиги ва унинг ҳудудий бўлинмалари томонидан манфаатдор давлат органлари ҳамда ташкилотлари билан ҳамкорликда амалга оширилади;
биринчи тоифадаги оммавий тадбирларни ўтказишда — Ўзбекистон Республикаси Миллий гвардияси ва унинг ҳудудий бўлинмалари томонидан манфаатдор давлат органлари ва ташкилотлари билан ҳамкорликда амалга оширилади.
Оммавий тадбирларни ўтказишда жамоат хавфсизлигини таъминлаш заруриятини инобатга олган ҳолда, ички ишлар ва Миллий гвардия органларининг асослантирилган сўровига асосан манфаатдор давлат органлари ва ташкилотларининг зиммасига юклатилган вазифаларни бажариш учун зарур миқдордаги куч ва воситалари ажратилади.
Ўзбекистон Республикаси Ички ишлар вазирлигининг ва Миллий гвардиясининг ҳудудий бўлинмалари ўзларига бириктирилган алоҳида, биринчи ва иккинчи тоифадаги оммавий тадбирларни ўтказишда, жамоат тартибини сақлашни ташкил этиш мақсадида манфаатдор давлат органлари ва ташкилотларининг биргаликда қабул қилган қарорида белгиланган тартибда ҳамкорликдаги режалар (намунавий) ишлаб чиқиш ҳамда объектларда тадбир иштирокчиларининг хавфсизлигини таъминлаш мақсадида эвакуация қилиш, коммуникация, видеокузатув, замонавий муҳандис-техник ҳимоя воситалари, ёнгин ва техник хавфсизлиги ҳамда атрофни ёритиш тизимларидан келиб чиққан ҳолда ҳар бир объектнинг хавфсизлигини таъминлаш паспортини ишлаб чиқади»;
г) 38-банднинг иккинчи хатбошиси қуйидаги таҳрирда баён этилсин:
«Ишчи гуруҳ таркибига оммавий тадбирни ўтказиш объектининг тоифаси, хусусиятларини, унинг характерини ва иштирокчиларнинг сонини ҳисобга олган ҳолда ваколатли орган, ҳудудий ички ишлар органлари, Ўзбекистон Республикаси Миллий гвардияси, Давлат хавфсизлик хизмати, Фавқулодда вазиятлар вазирлиги, Соғлиқни сақлаш вазирлигининг ҳудудий бўлинмалари, оммавий тадбир ташкилотчиси ва оммавий тадбирни ўтказиш объектининг маъмурияти, бошқа манфаатдор ташкилотларнинг вакиллари киритилади. Ишчи гуруҳ таркибига, шунингдек, оммавий тадбирни ўтказиш вақтида зиммасига фуқароларнинг хавфсизлигини ва жамоат тартибини таъминлаш чора-тадбирларини амалга ошириш юкланган Ўзбекистон Республикаси Миллий гвардиясининг ҳудудий бўлинмаси ва ички ишлар органининг вакиллари киритилади»;
д) 44-банддаги «ички ишлар органи ва Ўзбекистон Республикаси Миллий гвардиясининг тегишли бўлинмасини» сўзлари «Ўзбекистон Республикаси Миллий гвардиясининг ҳудудий бўлинмасини ва ҳудудий ички ишлар органини» сўзлари билан алмаштирилсин;
е) 58-банд «Ўзбекистон Республикаси Миллий гвардияси бўлинмалари» сўзларидан кейин «ҳарбий хизматчилари ва» сўзлари билан тўлдирилсин;
ж) 61-банднинг учинчи хатбошисидаги «ёнғин хавфсизлиги» сўзлари «ёнғин-қутқарув бўлинмалари» сўзлари билан алмаштирилсин;
з) 67-банднинг бешинчи хатбошиси қуйидаги таҳрирда баён этилсин:
«оммавий тадбирни ўтказиш объектининг кўринарли жойларида хавфсизлик ва ёнғин хавфсизлиги белгилари, эвакуация қилиш кўрсаткичларини, ҳаракатланиш қоидаларини, схемалари, режалари ва йўриқномаларини, ёнғин хавфсизлиги қоидаларини жойлаштириш»;
и) 69-бандда :
биринчи хатбоши қуйидаги таҳрирда баён этилсин:
«69. Оммавий тадбирларни ўтказишда ички ишлар органлари ва Ўзбекистон Республикаси Миллий гвардияси бўлинмаларининг мажбуриятлари:»;
учинчи хатбоши қуйидаги таҳрирда баён этилсин:
«оммавий тадбирни тайёрлаш ва ўтказиш даврида фуқароларнинг хавфсизлигини ва жамоат тартибини, йўл ва ёнғин хавфсизлигини таъминлаш масалалари бўйича ўзаро, шунингдек, Ўзбекистон Республикаси Давлат хавфсизлик хизмати, Фавқулодда вазиятлар вазирлиги, Соғлиқни сақлаш вазирлигининг бўлинмалари, бошқа манфаатдор ташкилотлар, оммавий тадбир ташкилотчиси ва оммавий тадбирни ўтказиш объектининг маъмурияти билан ҳамкорликни амалга ошириш»;
ўн иккинчи хатбошидаги «ёнғинга қарши» сўзлари «ёнғин хавфсизлиги талабларига риоя қилиниши» сўзлари билан алмаштирилсин;
ўн бешинчи хатбошидаги «Ўзбекистон Республикаси Фавқулодда вазиятлар вазирлиги, Миллий гвардияси» сўзлари «ўзаро, шунингдек, Ўзбекистон Республикаси Фавқулодда вазиятлар вазирлиги» сўзлари билан алмаштирилсин;
қуйидаги мазмундаги ўн олтинчи ва ўн еттинчи хатбошилар билан тўлдирилсин:
«оммавий тадбирларни ўтказишда объектнинг кўрсатилган жойларида захира кучлари ва воситаларининг жанговар шай ҳолатини таъминлаш;
террорчиларни қўлга олиш, зарарсизлантириш ва йўқ қилиш тадбирларини амалга оширишда иштирок этиш»;
ўн олтинчи хатбоши ўн саккизинчи хатбоши деб ҳисоблансин;
ўн саккизинчи хатбоши қуйидаги таҳрирда баён этилсин:
«Ўзбекистон Республикаси Миллий гвардияси ҳудудий бўлинмалари ва ички ишлар органлари қонунчиликка мувофиқ бошқа мажбуриятларни ҳам бажаришлари мумкин»;
к) 70-бандда :
биринчи хатбоши қуйидаги таҳрирда баён этилсин:
«70. Оммавий тадбирларни ўтказишда ички ишлар органларининг ва Ўзбекистон Республикаси Миллий гвардияси бўлинмаларининг ҳуқуқлари:»;
еттинчи хатбоши қуйидаги таҳрирда баён этилсин:
«захира кучларини шакллантириш»;
қуйидаги мазмундаги саккизинчи хатбоши билан тўлдирилсин:
«оммавий тадбирни ўтказиш объектида фавқулодда вазиятлар юзага келганда, манфаатдор вазирликлар ва идоралар билан биргаликда амалдаги махсус режаларга мувофиқ зарур чоралар кўриш»;
саккизинчи хатбоши тўққизинчи хатбоши деб ҳисоблансин;
тўққизинчи хатбоши қуйидаги таҳрирда баён этилсин:
«Ички ишлар органлари ва Ўзбекистон Республикаси Миллий гвардияси бўлинмалари қонунчиликка мувофиқ бошқа ҳуқуқлардан ҳам фойдаланишлари мумкин»;
л) 70 1 ва 70 2 -бандлар ўз кучини йўқотган деб ҳисоблансин;
м) 70 5 -бандда :
қуйидаги мазмундаги бешинчи ва олтинчи хатбошилар билан тўлдирилсин:
«оммавий тадбирни ўтказиш объекти маъмуриятининг ёнгин хавфсизлиги талабларига риоя этилишини белгиланган тартибда назорат қилиш;
оммавий тадбирларни ўтказиш даврида фавқулодда вазиятлар хавфи юзага келганда ёки содир бўлганда улар тўғрисида оммавий тадбир иштирокчиларини ўз вақтида огоҳлантириш ва хабардор қилишни ташкиллаштириш»;
бешинчи хатбоши еттинчи хатбоши деб ҳисоблансин;
н) 70 6 -бандда :
иккинчи хатбошидаги «объектини олдиндан текшириш» сўзлари «объектида белгиланган тартибда профилактик тадбирларни амалга ошириш» сўзлари билан алмаштирилсин;
қуйидаги мазмундаги тўртинчи ва бешинчи хатбошилар билан тўлдирилсин:
«оммавий тадбирлар ўтказиладиган объектлар тўғрисида вазирлик зиммасига юкланган вазифаларни бажариш учун давлат бошқаруви органлари, хўжалик бирлашмалари, маҳаллий давлат ҳокимияти органлари, жисмоний ва юридик шахслардан зарур маълумотлар ва ахборотларни сўраб олиш;
оммавий тадбирлар ўтказиладиган объектларда вазирлик фаолиятига оид ҳужжатлар талаблари бузилиши ҳолатлари аниқланганда, белгиланган тартибда маъмурий жавобгарликка тортиш чораларини кўриш ҳамда зарур ҳолларда камчиликлар аниқланган объектларда оммавий тадбирлар ўтказилишини тақиқлаш»;
тўртинчи хатбоши олтинчи хатбоши деб ҳисоблансин;
о) 70 11 ва 70 12 -бандлар қуйидаги таҳрирда баён этилсин:
«70 11 . Оммавий тадбирларни ўтказишда қуйидагилар Қорақалпоғистон Республикаси Вазирлар Кенгаши, вилоятлар ва Тошкент шаҳар ҳокимликларининг вазифалари ҳисобланади:
оммавий тадбирларни ўтказиш объектлари рўйхатини ўзининг расмий веб-сайтларида эълон қилиш;
заруратга кўра Қорақалпоғистон Республикаси Ички ишлар вазирлиги, Тошкент шаҳар ва Тошкент вилояти ички ишлар бош бошқармаси, вилоятлар ички ишлар бошқармалари сўровига асосан ўз ходимларининг комиссия фаолиятида иштирокини таъминлаш.
Қорақалпоғистон Республикаси Вазирлар Кенгаши, вилоятлар ва Тошкент шаҳар ҳокимликлари қонунчиликка мувофиқ бошқа вазифаларни ҳам амалга ошириши мумкин.
70 12 . Оммавий тадбирларни ўтказишда қуйидагилар Қорақалпоғистон Республикаси Вазирлар Кенгаши, вилоятлар ва Тошкент шаҳар ҳокимликларининг ҳуқуқлари ҳисобланади:
оммавий тадбир ўтказиладиган объектни тегишли ҳудудда жойлашган биринчи тоифадаги оммавий тадбирларни ўтказиш объектлари рўйхатига киритиш бўйича таклифларни Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасига тақдим этиш;
туманлар (шаҳарлар) ҳокимликларининг таклифларига мувофиқ иккинчи тоифадаги оммавий тадбирларни ўтказиш объектларининг рўйхатини тасдиқлаш;
айрим оммавий тадбирларни алоҳида, биринчи ва иккинчи тоифадаги оммавий тадбирларни ўтказиш объектларининг рўйхатларига киритилмаган жойларда ўтказиш тўғрисидаги қарорларни қабул қилиш;
ушбу Қоидаларнинг 9-бандида кўрсатилган оммавий тадбирларни ўтказиш объектларини (жойларини), уларни ташкил этиш ва ўтказиш тартибини белгилаш тўғрисидаги қарорларни қабул қилиш ҳамда уларнинг бажарилишини назорат қилиш.
Қорақалпоғистон Республикаси Вазирлар Кенгаши, вилоятлар ва Тошкент шаҳар ҳокимликлари қонунчиликка мувофиқ бошқа ҳуқуқларга ҳам эга бўлиши мумкин»;
п) қуйидаги мазмундаги 70 13 ва 70 14 -бандлар билан тўлдирилсин:
«70 13 . Оммавий тадбирларни ўтказишда қуйидагилар туманлар (шаҳарлар) ҳокимликларининг вазифалари ҳисобланади:
тегишли ҳудудда жойлашган оммавий тадбирларни ўтказиш объектлари рўйхатини ўзининг расмий веб-сайтларида эълон қилиш;
заруратга кўра туманлар (шаҳарлар) ички ишлар бошқармалари (бўлимлари) сўровига асосан ўз ходимларининг комиссия фаолиятида иштирокини таъминлаш;
сайловчилар билан учрашувлар каби оммавий тадбирлар ўтказиш ҳақида хабарномани олган куннинг ўзида жамоат тартибини сақлаш ва хавфсизликни таъминлашга қаратилган чора-тадбирларни кўриш учун Ўзбекистон Республикаси Миллий гвардиясининг ҳудудий бўлинмасига (оммавий тадбир биринчи тоифадаги объектда ўтказилганда) ёки ҳудудий ички ишлар органига (оммавий тадбир иккинчи тоифадаги объектда ўтказилганда) билдиришнома юбориш.
Туманлар (шаҳарлар) ҳокимликлари қонунчиликка мувофиқ бошқа вазифаларни ҳам амалга ошириши мумкин.
70 14 . Оммавий тадбирларни ўтказишда қуйидагилар туманлар (шаҳарлар) ҳокимликларининг ҳуқуқлари ҳисобланади:
оммавий тадбир ўтказиладиган объектни тегишли ҳудудда жойлашган алоҳида, биринчи ва иккинчи тоифалардаги оммавий тадбирларни ўтказиш объектлари рўйхатларига киритиш бўйича таклифларни Қорақалпоғистон Республикаси Вазирлар Кенгаши, вилоятлар ва Тошкент шаҳар ҳокимликларига тақдим этиш;
оммавий тадбирни ўтказиш объектларига туташ ҳудудларнинг чегараларини белгилаш.
Туманлар (шаҳарлар) ҳокимликлари қонунчиликка мувофиқ бошқа ҳуқуқларга ҳам эга бўлиши мумкин».
2. Вазирлар Маҳкамасининг 2021 йил 8 июлдаги 431-сон қарори билан тасдиқланган Маъмурий ҳуқуқбузарлик тўғрисида ягона электрон иш юритув тизими орқали маъмурий ҳуқуқбузарликка оид ишларни юритиш тартиби ҳақидаги низомда :
а) 31-бандда :
иккинчи хатбоши қуйидаги таҳрирда баён этилсин:
«Ҳуқуқбузар унга маъмурий жазо қўллаш тўғрисидаги қарор топширилган кундан бошлаб ўн беш кун ичида жарима миқдорининг эллик фоизини ёки ўттиз кун ичида жарима миқдорининг етмиш фоизини ихтиёрий равишда тўлаган тақдирда, у жариманинг қолган қисмини тўлашдан озод қилинади ва бу «E-maʼmuriy ish» тизимида акс эттирилади, қонунчилик ҳужжатларида белгиланган ҳолатлар бундан мустасно»;
қуйидаги мазмундаги учинчи хатбоши билан тўлдирилсин:
«Мазкур тартиб суд қарорларига асосан қўлланиладиган жарималарга нисбатан ҳам татбиқ этилади»;
б) 58-банднинг тўртинчи хатбошиси қуйидаги таҳрирда баён этилсин:
«жарима солиш тўғрисидаги қарор топширилган кундан бошлаб ўн беш кун ичида жарима миқдорининг эллик фоизини ёки ўттиз кун ичида жарима миқдорининг етмиш фоизини ихтиёрий равишда тўлаган тақдирда, у жариманинг қолган қисмини тўлашдан озод қилиниши мумкинлиги».
3. Вазирлар Маҳкамасининг 2022 йил 22 февралдаги 86-сон қарори билан тасдиқланган Махсус электрон тизим орқали рухсат этиш хусусиятига эга айрим ҳужжатларни бериш тартиб-таомиллари тўғрисидаги ягона низомга 11-иловада :
а) 4-позициянинг учинчи устуни қуйидаги таҳрирда баён этилсин:
«а) Қорақалпоғистон Республикаси Ички ишлар вазирлиги, Тошкент шаҳар ва Тошкент вилояти ички ишлар бош бошқармаси, вилоятлар ички ишлар бошқармалари — биринчи тоифадаги оммавий тадбирларни ўтказиш учун;
туманлар (шаҳарлар) ички ишлар бўлимлари — иккинчи тоифадаги оммавий тадбирларни ўтказиш учун»;
б) 10-позициянинг учинчи устуни қуйидаги таҳрирда баён этилсин:
«Мавжуд эмас»;
в) 12-позициянинг учинчи устунида:
қуйидаги мазмундаги иккинчи хатбоши билан тўлдирилсин:
«Алоҳида тоифадаги оммавий тадбир — «Янги йил», «Наврўз байрами», «Мустақиллик куни», «Хотира ва қадрлаш куни», «Халқаро болаларни ҳимоя қилиш», «Рўза ҳайит» (Ийд ал-Фитр), «Қурбон ҳайит» (Ийд ал-Адҳа), «Рождество Христово», «Пасха» байрамларини нишонлашга доир тадбирлар, таълим муассасаларига ўқишга қабул қилиш бўйича тест синовларини ўтказиш, умумтаълим мактабларида ўқув йилининг бошланиши ва тугашига бағишланган, сайлов ва референдумларни ўтказиш билан боғлиқ, шунингдек, халқаро ҳамкорлик ташкилотига аъзо давлат раҳбарлари иштирокида ўтказиладиган тадбирлар ҳамда футбол бўйича халқаро миқёсдаги учрашувлар»;
иккинчи — бешинчи хатбошилар тегишлича учинчи — олтинчи хатбошилар деб ҳисоблансин;
учинчи ва тўртинчи хатбошилар қуйидаги таҳрирда баён этилсин:
«биринчи тоифадаги оммавий тадбир — Тошкент, Нукус шаҳарлари ва вилоят марказлари ҳудудида ўтказиладиган алоҳида тоифадаги оммавий тадбир тоифаларига кирмайдиган оммавий тадбир;
иккинчи тоифадаги оммавий тадбир — алоҳида ва биринчи тоифадаги оммавий тадбирлар тоифасига кирмайдиган оммавий тадбир».
Ўзбекистон Республикасининг Бош вазири А. АРИПОВ
Тошкент ш.,
2023 йил 6 октябрь,
530-сон
Oʻzbekiston Respublikasi Vazirlar Mahkamasining
qarori
Ommaviy tadbirlarni oʻtkazishda fuqarolar xavfsizligini taʼminlash hamda jamoat tartibini saqlash tizimi takomillashtirilishi munosabati bilan Oʻzbekiston Respublikasi Hukumatining ayrim qarorlariga oʻzgartirish va qoʻshimchalar kiritish toʻgʻrisida
Jahonda kuchayib borayotgan turli xavf-xatar va ziddiyatlar, el-yurt tinchligi va osoyishtaligiga tahdidlar, pandemiya, tabiiy va texnogen ofatlar masʼul davlat tuzilmalariga oʻz faoliyatini “Barcha saʼy-harakatlar inson qadri uchun” degan ustuvor gʻoya asosida yanada takomillashtirish vazifasini yuklamoqda.
Respublikada ommaviy tadbirlarni tashkil etishda jamoat tartibini saqlash va jamoat xavfsizligini taʼminlash vazifasi Oʻzbekiston Respublikasi Ichki ishlar vazirligi va Milliy gvardiyasi organlariga yuklangan boʻlib, ushbu jarayonlarda masʼul vazirlik va idoralar kuch hamda vositalarining birgalikdagi harakatlarini samarali tashkil etish hamda ularning har birining aniq vazifalarini belgilab berish muhim hisoblanadi.
Oʻzbekiston Respublikasi Milliy gvardiyasining hamda Ichki ishlar vazirligining ommaviy tadbirlarni tashkil etish va oʻtkazish vaqtida jamoat tartibini saqlash va fuqarolar xavfsizligini taʼminlash borasidagi vazifalari, huquqlari va majburiyatlarini aniq belgilab berish maqsadida, shuningdek, Oʻzbekiston Respublikasining “Litsenziyalash, ruxsat berish va xabardor qilish tartib-taomillari toʻgʻrisida”gi Qonuni hamda Oʻzbekiston Respublikasi Prezidentining “Oʻzbekiston Respublikasi jamoat xavfsizligi konsepsiyasini tasdiqlash va uni amalga oshirish chora-tadbirlari toʻgʻrisida” 2021-yil 29-noyabrdagi PF-27-son Farmoniga muvofiq Vazirlar Mahkamasi qaror qiladi:
1. Quyidagilar:
Oʻzbekiston Respublikasining “Litsenziyalash, ruxsat berish va xabardor qilish tartib-taomillari toʻgʻrisida”gi Qonuniga 2-ilovaning 101-bandida ommaviy tadbirlarni oʻtkazish uchun ruxsat etish tartib-taomillari sohasidagi vakolatli organ sifatida Oʻzbekiston Respublikasi Ichki ishlar vazirligi belgilanganligi;
Oʻzbekiston Respublikasi Prezidentining “Oʻzbekiston Respublikasi jamoat xavfsizligi konsepsiyasini tasdiqlash va uni amalga oshirish chora-tadbirlari toʻgʻrisida” 2021-yil 29-noyabrdagi PF-27-son Farmonining 3-bandida Qoraqalpogʻiston Respublikasi, viloyatlar markazlari va Toshkent shahrida ommaviy tadbirlarni oʻtkazishda hamda istirohat bogʻlari, xiyobonlar va bozorlarda jamoat tartibini saqlashni tashkil etish bevosita Oʻzbekiston Respublikasi Milliy gvardiyasi boʻlinmalari tomonidan amalga oshirilishi nazarda tutilganligi maʼlumot uchun qabul qilinsin.
2. Oʻzbekiston Respublikasi Hukumatining ilovaga muvofiq ayrim qarorlariga quyidagilarni nazarda tutuvchi oʻzgartirish va qoʻshimchalar kiritilsin:
ommaviy tadbirlarni, ularning ahamiyati, koʻlami va ular oʻtkaziladigan hududga bogʻliq holda alohida, birinchi va ikkinchi toifalardagi tadbirlarga boʻlinishini belgilash;
ommaviy tadbirlar oʻtkazilishini nazorat qilish komissiyalarining faoliyatini ichki ishlar organlari huzurida tashkil etish hamda ularning tarkibi, maqomi va vakolatlarini belgilash;
alohida va ikkinchi toifalardagi ommaviy tadbirlarni oʻtkazishda fuqarolarning xavfsizligini va jamoat tartibini taʼminlash chora-tadbirlari ichki ishlar organlari, birinchi toifadagi ommaviy tadbirlar Oʻzbekiston Respublikasi Milliy gvardiyasi boʻlinmalari tomonidan amalga oshirilishini taʼminlash.
3. Oʻzbekiston Respublikasi Milliy gvardiyasi va Ichki ishlar vazirligi manfaatdor vazirlik va idoralar bilan birgalikda oʻzlari qabul qilgan normativ-huquqiy hujjatlarni ikki oy muddatda ushbu qarorga muvofiqlashtirsin.
4. Mazkur qarorning bajarilishini nazorat qilish Oʻzbekiston Respublikasi Milliy gvardiyasi qoʻmondoni R.M. Djurayev va Oʻzbekiston Respublikasi ichki ishlar vaziri P.R. Bobojonov zimmasiga yuklansin.
Vazirlar Mahkamasining 2023-yil 6-oktabrdagi 530-son qaroriga ILOVA
Oʻzbekiston Respublikasi Hukumatining ayrim qarorlariga kiritilayotgan oʻzgartirish va qoʻshimchalar
1. Vazirlar Mahkamasining 2014-yil 29-iyuldagi 205-son qarori bilan tasdiqlangan Ommaviy tadbirlarni oʻtkazish qoidalarida :
a) 3-bandda :
quyidagi mazmundagi toʻrtinchi xatboshi bilan toʻldirilsin:
“ alohida toifadagi ommaviy tadbir — “Yangi yil”, “Navroʻz bayrami”, “Mustaqillik kuni”, “Xotira va qadrlash kuni”, “Xalqaro bolalarni himoya qilish”, “Roʻza hayit” (Iyd al-Fitr), “Qurbon hayit” (Iyd al-Adha), “Rojdestvo Xristovo”, “Pasxa” bayramlarini nishonlashga doir tadbirlar, taʼlim muassasalariga oʻqishga qabul qilish boʻyicha test sinovlarini oʻtkazish, umumtaʼlim maktablarida oʻquv yilining boshlanishi va tugashiga bagʻishlangan, saylov va referendumlarni oʻtkazish bilan bogʻliq, shuningdek, xalqaro hamkorlik tashkilotiga aʼzo davlat rahbarlari ishtirokida oʻtkaziladigan tadbirlar hamda futbol boʻyicha xalqaro miqyosdagi uchrashuvlar”;
toʻrtinchi — oʻn ikkinchi xatboshilar tegishlicha beshinchi — oʻn uchinchi xatboshilar deb hisoblansin;
beshinchi — yettinchi xatboshilar quyidagi tahrirda bayon etilsin:
“ birinchi toifadagi ommaviy tadbir — Toshkent, Nukus shaharlari va viloyat markazlari hududida oʻtkaziladigan alohida toifadagi ommaviy tadbir toifalariga kirmaydigan ommaviy tadbir;
ikkinchi toifadagi ommaviy tadbir — alohida va birinchi toifadagi ommaviy tadbirlar toifasiga kirmaydigan ommaviy tadbir;
ommaviy tadbirni oʻtkazish obyekti — ommaviy tadbirlarni oʻtkazish uchun maxsus moʻljallangan yoki moslashtirilgan, yongʻinga qarshi texnik himoya vositalari, tez tibbiy yordam koʻrsatish, evakuatsiya qilish, kommunikatsiya, muhandis-texnik himoya vositalari va ommaviy tadbir ishtirokchilarining xavfsizligini taʼminlashning boshqa vositalari va tizimlari bilan jihozlangan, alohida, birinchi va ikkinchi toifadagi ommaviy tadbirlarni oʻtkazish obyektlari roʻyxatlariga kiritilgan ochiq joy uchastkalari, binolar, inshootlar, shuningdek, ommaviy tadbirlar oʻtkazishga qulay boʻlgan keng maydonlar (madaniyat-maʼrifat muassasalari, sport majmualari, tarixiy obidalar, dalalar, istirohat bogʻlari, xiyobonlar va boshqalar)”;
oʻn ikkinchi xatboshi quyidagi tahrirda bayon etilsin:
“ vakolatli organ — Qoraqalpogʻiston Respublikasi Ichki ishlar vazirligi, Toshkent shahar va Toshkent viloyati ichki ishlar bosh boshqarmasi, viloyatlar ichki ishlar boshqarmalari, tumanlar (shaharlar) ichki ishlar boshqarmalari (boʻlimlari)”;
b) quyidagi mazmundagi 5 1 , 5 2 va 5 3 -bandlar bilan toʻldirilsin:
“5 1 . Ruxsatnomalarni berish yoki ruxsatnomalar berishni rad etish, ularning amal qilish muddatini uzaytirish, toʻxtatib turish, amal qilishini toʻxtatish yoxud ruxsatnomani bekor qilish toʻgʻrisidagi takliflarni tayyorlash va vakolatli organlar tomonidan koʻrib chiqishga kiritish, shuningdek, ommaviy tadbirlarni tashkil qilish va oʻtkazish tartibiga rioya etilishini nazorat qilish vakolatli organ huzurida tashkil qilinadigan ommaviy tadbirlar oʻtkazilishini nazorat qilish komissiyalari (keyingi oʻrinlarda — komissiyalar) tomonidan amalga oshiriladi.
Komissiyalar tarkibiga Oʻzbekiston Respublikasi Favqulodda vaziyatlar vazirligi, Sogʻliqni saqlash vazirligi, Madaniyat vazirligi, Davlat xavfsizlik xizmati, ommaviy tadbirlarning turiga koʻra boshqa manfaatdor vazirlik va idoralarning hududiy boʻlinmalari vakillari hamda ommaviy tadbirlarni oʻtkazish obyekti maʼmuriyati (kelishuv asosida) kiradi.
Qoraqalpogʻiston Respublikasi Ichki ishlar vazirligi, Toshkent shahar va Toshkent viloyati ichki ishlar bosh boshqarmasi, viloyatlar ichki ishlar boshqarmalari huzuridagi komissiyalar tarkibiga Oʻzbekiston Respublikasi Milliy gvardiyasining hududiy boʻlinmalari vakillari kiradi.
Komissiyaning tarkibi va uning ish reglamenti vakolatli organ tomonidan tasdiqlanadi.
Komissiya yigʻilishlari zarurat boʻlganda oʻtkaziladi.
Komissiyaga vakolatli organ rahbarining oʻrinbosari raislik qiladi.
5 2 . Komissiya:
ruxsatnoma berish toʻgʻrisidagi arizalarni koʻrib chiqadi;
ruxsatnoma berish yoki ruxsatnomalar berishni rad etish, ularning amal qilish muddatini uzaytirish, toʻxtatib turish, ularni tugatish yoki bekor qilish toʻgʻrisidagi takliflarni tayyorlaydi va vakolatli organlar tomonidan koʻrib chiqishga kiritadi;
ommaviy tadbirlarni tashkil qilish va oʻtkazish tartibiga rioya etilishini nazorat qiladi;
bevosita joyiga chiqqan holda, ommaviy tadbirni oʻtkazish obyektining maʼmuriyatida va ommaviy tadbirning tashkilotchisida uni oʻtkazish uchun talab qilinadigan sharoitlarni tekshiradi, bunday tekshiruvlarni amalga oshirish uchun ishchi guruhlar tashkil qiladi, zarur xulosalar va maʼlumotlarni taqdim etish uchun manfaatdor tashkilotlarning malakali mutaxassislari va ekspertlarini kelishilgan holda jalb qiladi.
5 3 . Oʻz vazifalarini bajarishda komissiya bevosita joyiga borgan holda, ommaviy tadbirni oʻtkazish obyektining maʼmuriyatida va ommaviy tadbirning tashkilotchisida uni oʻtkazish uchun talab qilinadigan sharoitlarni tekshirish, bunday tekshiruvlarni amalga oshirish uchun ishchi guruhlar tashkil qilish, zarur xulosalar va maʼlumotlarni taqdim etish uchun manfaatdor tashkilotlarning malakali mutaxassislari va ekspertlarini belgilangan tartibda jalb qilish huquqiga ega”;
v) 15-band quyidagi tahrirda bayon etilsin:
“15. Ommaviy tadbirlarni oʻtkazishda fuqarolarning xavfsizligini va jamoat tartibini taʼminlash chora-tadbirlari:
alohida va ikkinchi toifadagi ommaviy tadbirlarni oʻtkazishda — Oʻzbekiston Respublikasi Ichki ishlar vazirligi va uning hududiy boʻlinmalari tomonidan manfaatdor davlat organlari hamda tashkilotlari bilan hamkorlikda amalga oshiriladi;
birinchi toifadagi ommaviy tadbirlarni oʻtkazishda — Oʻzbekiston Respublikasi Milliy gvardiyasi va uning hududiy boʻlinmalari tomonidan manfaatdor davlat organlari va tashkilotlari bilan hamkorlikda amalga oshiriladi.
Ommaviy tadbirlarni oʻtkazishda jamoat xavfsizligini taʼminlash zaruriyatini inobatga olgan holda, ichki ishlar va Milliy gvardiya organlarining asoslantirilgan soʻroviga asosan manfaatdor davlat organlari va tashkilotlarining zimmasiga yuklatilgan vazifalarni bajarish uchun zarur miqdordagi kuch va vositalari ajratiladi.
Oʻzbekiston Respublikasi Ichki ishlar vazirligining va Milliy gvardiyasining hududiy boʻlinmalari oʻzlariga biriktirilgan alohida, birinchi va ikkinchi toifadagi ommaviy tadbirlarni oʻtkazishda, jamoat tartibini saqlashni tashkil etish maqsadida manfaatdor davlat organlari va tashkilotlarining birgalikda qabul qilgan qarorida belgilangan tartibda hamkorlikdagi rejalar (namunaviy) ishlab chiqish hamda obyektlarda tadbir ishtirokchilarining xavfsizligini taʼminlash maqsadida evakuatsiya qilish, kommunikatsiya, videokuzatuv, zamonaviy muhandis-texnik himoya vositalari, yongin va texnik xavfsizligi hamda atrofni yoritish tizimlaridan kelib chiqqan holda har bir obyektning xavfsizligini taʼminlash pasportini ishlab chiqadi”;
g) 38-bandning ikkinchi xatboshisi quyidagi tahrirda bayon etilsin:
“Ishchi guruh tarkibiga ommaviy tadbirni oʻtkazish obyektining toifasi, xususiyatlarini, uning xarakterini va ishtirokchilarning sonini hisobga olgan holda vakolatli organ, hududiy ichki ishlar organlari, Oʻzbekiston Respublikasi Milliy gvardiyasi, Davlat xavfsizlik xizmati, Favqulodda vaziyatlar vazirligi, Sogʻliqni saqlash vazirligining hududiy boʻlinmalari, ommaviy tadbir tashkilotchisi va ommaviy tadbirni oʻtkazish obyektining maʼmuriyati, boshqa manfaatdor tashkilotlarning vakillari kiritiladi. Ishchi guruh tarkibiga, shuningdek, ommaviy tadbirni oʻtkazish vaqtida zimmasiga fuqarolarning xavfsizligini va jamoat tartibini taʼminlash chora-tadbirlarini amalga oshirish yuklangan Oʻzbekiston Respublikasi Milliy gvardiyasining hududiy boʻlinmasi va ichki ishlar organining vakillari kiritiladi”;
d) 44-banddagi “ichki ishlar organi va Oʻzbekiston Respublikasi Milliy gvardiyasining tegishli boʻlinmasini” soʻzlari “Oʻzbekiston Respublikasi Milliy gvardiyasining hududiy boʻlinmasini va hududiy ichki ishlar organini” soʻzlari bilan almashtirilsin;
e) 58-band “Oʻzbekiston Respublikasi Milliy gvardiyasi boʻlinmalari” soʻzlaridan keyin “harbiy xizmatchilari va” soʻzlari bilan toʻldirilsin;
j) 61-bandning uchinchi xatboshisidagi “yongʻin xavfsizligi” soʻzlari “yongʻin-qutqaruv boʻlinmalari” soʻzlari bilan almashtirilsin;
z) 67-bandning beshinchi xatboshisi quyidagi tahrirda bayon etilsin:
“ommaviy tadbirni oʻtkazish obyektining koʻrinarli joylarida xavfsizlik va yongʻin xavfsizligi belgilari, evakuatsiya qilish koʻrsatkichlarini, harakatlanish qoidalarini, sxemalari, rejalari va yoʻriqnomalarini, yongʻin xavfsizligi qoidalarini joylashtirish”;
i) 69-bandda :
birinchi xatboshi quyidagi tahrirda bayon etilsin:
“69. Ommaviy tadbirlarni oʻtkazishda ichki ishlar organlari va Oʻzbekiston Respublikasi Milliy gvardiyasi boʻlinmalarining majburiyatlari:”;
uchinchi xatboshi quyidagi tahrirda bayon etilsin:
“ommaviy tadbirni tayyorlash va oʻtkazish davrida fuqarolarning xavfsizligini va jamoat tartibini, yoʻl va yongʻin xavfsizligini taʼminlash masalalari boʻyicha oʻzaro, shuningdek, Oʻzbekiston Respublikasi Davlat xavfsizlik xizmati, Favqulodda vaziyatlar vazirligi, Sogʻliqni saqlash vazirligining boʻlinmalari, boshqa manfaatdor tashkilotlar, ommaviy tadbir tashkilotchisi va ommaviy tadbirni oʻtkazish obyektining maʼmuriyati bilan hamkorlikni amalga oshirish”;
oʻn ikkinchi xatboshidagi “yongʻinga qarshi” soʻzlari “yongʻin xavfsizligi talablariga rioya qilinishi” soʻzlari bilan almashtirilsin;
oʻn beshinchi xatboshidagi “Oʻzbekiston Respublikasi Favqulodda vaziyatlar vazirligi, Milliy gvardiyasi” soʻzlari “oʻzaro, shuningdek, Oʻzbekiston Respublikasi Favqulodda vaziyatlar vazirligi” soʻzlari bilan almashtirilsin;
quyidagi mazmundagi oʻn oltinchi va oʻn yettinchi xatboshilar bilan toʻldirilsin:
“ommaviy tadbirlarni oʻtkazishda obyektning koʻrsatilgan joylarida zaxira kuchlari va vositalarining jangovar shay holatini taʼminlash;
terrorchilarni qoʻlga olish, zararsizlantirish va yoʻq qilish tadbirlarini amalga oshirishda ishtirok etish”;
oʻn oltinchi xatboshi oʻn sakkizinchi xatboshi deb hisoblansin;
oʻn sakkizinchi xatboshi quyidagi tahrirda bayon etilsin:
“Oʻzbekiston Respublikasi Milliy gvardiyasi hududiy boʻlinmalari va ichki ishlar organlari qonunchilikka muvofiq boshqa majburiyatlarni ham bajarishlari mumkin”;
k) 70-bandda :
birinchi xatboshi quyidagi tahrirda bayon etilsin:
“70. Ommaviy tadbirlarni oʻtkazishda ichki ishlar organlarining va Oʻzbekiston Respublikasi Milliy gvardiyasi boʻlinmalarining huquqlari:”;
yettinchi xatboshi quyidagi tahrirda bayon etilsin:
“zaxira kuchlarini shakllantirish”;
quyidagi mazmundagi sakkizinchi xatboshi bilan toʻldirilsin:
“ommaviy tadbirni oʻtkazish obyektida favqulodda vaziyatlar yuzaga kelganda, manfaatdor vazirliklar va idoralar bilan birgalikda amaldagi maxsus rejalarga muvofiq zarur choralar koʻrish”;
sakkizinchi xatboshi toʻqqizinchi xatboshi deb hisoblansin;
toʻqqizinchi xatboshi quyidagi tahrirda bayon etilsin:
“Ichki ishlar organlari va Oʻzbekiston Respublikasi Milliy gvardiyasi boʻlinmalari qonunchilikka muvofiq boshqa huquqlardan ham foydalanishlari mumkin”;
l) 70 1 va 70 2 -bandlar oʻz kuchini yoʻqotgan deb hisoblansin;
m) 70 5 -bandda :
quyidagi mazmundagi beshinchi va oltinchi xatboshilar bilan toʻldirilsin:
“ommaviy tadbirni oʻtkazish obyekti maʼmuriyatining yongin xavfsizligi talablariga rioya etilishini belgilangan tartibda nazorat qilish;
ommaviy tadbirlarni oʻtkazish davrida favqulodda vaziyatlar xavfi yuzaga kelganda yoki sodir boʻlganda ular toʻgʻrisida ommaviy tadbir ishtirokchilarini oʻz vaqtida ogohlantirish va xabardor qilishni tashkillashtirish”;
beshinchi xatboshi yettinchi xatboshi deb hisoblansin;
n) 70 6 -bandda :
ikkinchi xatboshidagi “obyektini oldindan tekshirish” soʻzlari “obyektida belgilangan tartibda profilaktik tadbirlarni amalga oshirish” soʻzlari bilan almashtirilsin;
quyidagi mazmundagi toʻrtinchi va beshinchi xatboshilar bilan toʻldirilsin:
“ommaviy tadbirlar oʻtkaziladigan obyektlar toʻgʻrisida vazirlik zimmasiga yuklangan vazifalarni bajarish uchun davlat boshqaruvi organlari, xoʻjalik birlashmalari, mahalliy davlat hokimiyati organlari, jismoniy va yuridik shaxslardan zarur maʼlumotlar va axborotlarni soʻrab olish;
ommaviy tadbirlar oʻtkaziladigan obyektlarda vazirlik faoliyatiga oid hujjatlar talablari buzilishi holatlari aniqlanganda, belgilangan tartibda maʼmuriy javobgarlikka tortish choralarini koʻrish hamda zarur hollarda kamchiliklar aniqlangan obyektlarda ommaviy tadbirlar oʻtkazilishini taqiqlash”;
toʻrtinchi xatboshi oltinchi xatboshi deb hisoblansin;
o) 70 11 va 70 12 -bandlar quyidagi tahrirda bayon etilsin:
“70 11 . Ommaviy tadbirlarni oʻtkazishda quyidagilar Qoraqalpogʻiston Respublikasi Vazirlar Kengashi, viloyatlar va Toshkent shahar hokimliklarining vazifalari hisoblanadi:
ommaviy tadbirlarni oʻtkazish obyektlari roʻyxatini oʻzining rasmiy veb-saytlarida eʼlon qilish;
zaruratga koʻra Qoraqalpogʻiston Respublikasi Ichki ishlar vazirligi, Toshkent shahar va Toshkent viloyati ichki ishlar bosh boshqarmasi, viloyatlar ichki ishlar boshqarmalari soʻroviga asosan oʻz xodimlarining komissiya faoliyatida ishtirokini taʼminlash.
Qoraqalpogʻiston Respublikasi Vazirlar Kengashi, viloyatlar va Toshkent shahar hokimliklari qonunchilikka muvofiq boshqa vazifalarni ham amalga oshirishi mumkin.
70 12 . Ommaviy tadbirlarni oʻtkazishda quyidagilar Qoraqalpogʻiston Respublikasi Vazirlar Kengashi, viloyatlar va Toshkent shahar hokimliklarining huquqlari hisoblanadi:
ommaviy tadbir oʻtkaziladigan obyektni tegishli hududda joylashgan birinchi toifadagi ommaviy tadbirlarni oʻtkazish obyektlari roʻyxatiga kiritish boʻyicha takliflarni Oʻzbekiston Respublikasi Vazirlar Mahkamasiga taqdim etish;
tumanlar (shaharlar) hokimliklarining takliflariga muvofiq ikkinchi toifadagi ommaviy tadbirlarni oʻtkazish obyektlarining roʻyxatini tasdiqlash;
ayrim ommaviy tadbirlarni alohida, birinchi va ikkinchi toifadagi ommaviy tadbirlarni oʻtkazish obyektlarining roʻyxatlariga kiritilmagan joylarda oʻtkazish toʻgʻrisidagi qarorlarni qabul qilish;
ushbu Qoidalarning 9-bandida koʻrsatilgan ommaviy tadbirlarni oʻtkazish obyektlarini (joylarini), ularni tashkil etish va oʻtkazish tartibini belgilash toʻgʻrisidagi qarorlarni qabul qilish hamda ularning bajarilishini nazorat qilish.
Qoraqalpogʻiston Respublikasi Vazirlar Kengashi, viloyatlar va Toshkent shahar hokimliklari qonunchilikka muvofiq boshqa huquqlarga ham ega boʻlishi mumkin”;
p) quyidagi mazmundagi 70 13 va 70 14 -bandlar bilan toʻldirilsin:
“70 13 . Ommaviy tadbirlarni oʻtkazishda quyidagilar tumanlar (shaharlar) hokimliklarining vazifalari hisoblanadi:
tegishli hududda joylashgan ommaviy tadbirlarni oʻtkazish obyektlari roʻyxatini oʻzining rasmiy veb-saytlarida eʼlon qilish;
zaruratga koʻra tumanlar (shaharlar) ichki ishlar boshqarmalari (boʻlimlari) soʻroviga asosan oʻz xodimlarining komissiya faoliyatida ishtirokini taʼminlash;
saylovchilar bilan uchrashuvlar kabi ommaviy tadbirlar oʻtkazish haqida xabarnomani olgan kunning oʻzida jamoat tartibini saqlash va xavfsizlikni taʼminlashga qaratilgan chora-tadbirlarni koʻrish uchun Oʻzbekiston Respublikasi Milliy gvardiyasining hududiy boʻlinmasiga (ommaviy tadbir birinchi toifadagi obyektda oʻtkazilganda) yoki hududiy ichki ishlar organiga (ommaviy tadbir ikkinchi toifadagi obyektda oʻtkazilganda) bildirishnoma yuborish.
Tumanlar (shaharlar) hokimliklari qonunchilikka muvofiq boshqa vazifalarni ham amalga oshirishi mumkin.
70 14 . Ommaviy tadbirlarni oʻtkazishda quyidagilar tumanlar (shaharlar) hokimliklarining huquqlari hisoblanadi:
ommaviy tadbir oʻtkaziladigan obyektni tegishli hududda joylashgan alohida, birinchi va ikkinchi toifalardagi ommaviy tadbirlarni oʻtkazish obyektlari roʻyxatlariga kiritish boʻyicha takliflarni Qoraqalpogʻiston Respublikasi Vazirlar Kengashi, viloyatlar va Toshkent shahar hokimliklariga taqdim etish;
ommaviy tadbirni oʻtkazish obyektlariga tutash hududlarning chegaralarini belgilash.
Tumanlar (shaharlar) hokimliklari qonunchilikka muvofiq boshqa huquqlarga ham ega boʻlishi mumkin”.
2. Vazirlar Mahkamasining 2021-yil 8-iyuldagi 431-son qarori bilan tasdiqlangan Maʼmuriy huquqbuzarlik toʻgʻrisida yagona elektron ish yurituv tizimi orqali maʼmuriy huquqbuzarlikka oid ishlarni yuritish tartibi haqidagi nizomda :
a) 31-bandda :
ikkinchi xatboshi quyidagi tahrirda bayon etilsin:
“Huquqbuzar unga maʼmuriy jazo qoʻllash toʻgʻrisidagi qaror topshirilgan kundan boshlab oʻn besh kun ichida jarima miqdorining ellik foizini yoki oʻttiz kun ichida jarima miqdorining yetmish foizini ixtiyoriy ravishda toʻlagan taqdirda, u jarimaning qolgan qismini toʻlashdan ozod qilinadi va bu “E-maʼmuriy ish” tizimida aks ettiriladi, qonunchilik hujjatlarida belgilangan holatlar bundan mustasno”;
quyidagi mazmundagi uchinchi xatboshi bilan toʻldirilsin:
“Mazkur tartib sud qarorlariga asosan qoʻllaniladigan jarimalarga nisbatan ham tatbiq etiladi”;
b) 58-bandning toʻrtinchi xatboshisi quyidagi tahrirda bayon etilsin:
“jarima solish toʻgʻrisidagi qaror topshirilgan kundan boshlab oʻn besh kun ichida jarima miqdorining ellik foizini yoki oʻttiz kun ichida jarima miqdorining yetmish foizini ixtiyoriy ravishda toʻlagan taqdirda, u jarimaning qolgan qismini toʻlashdan ozod qilinishi mumkinligi”.
3. Vazirlar Mahkamasining 2022-yil 22-fevraldagi 86-son qarori bilan tasdiqlangan Maxsus elektron tizim orqali ruxsat etish xususiyatiga ega ayrim hujjatlarni berish tartib-taomillari toʻgʻrisidagi yagona nizomga 11-ilovada :
a) 4-pozitsiyaning uchinchi ustuni quyidagi tahrirda bayon etilsin:
“a) Qoraqalpogʻiston Respublikasi Ichki ishlar vazirligi, Toshkent shahar va Toshkent viloyati ichki ishlar bosh boshqarmasi, viloyatlar ichki ishlar boshqarmalari — birinchi toifadagi ommaviy tadbirlarni oʻtkazish uchun;
tumanlar (shaharlar) ichki ishlar boʻlimlari — ikkinchi toifadagi ommaviy tadbirlarni oʻtkazish uchun”;
b) 10-pozitsiyaning uchinchi ustuni quyidagi tahrirda bayon etilsin:
“Mavjud emas”;
v) 12-pozitsiyaning uchinchi ustunida:
quyidagi mazmundagi ikkinchi xatboshi bilan toʻldirilsin:
“Alohida toifadagi ommaviy tadbir — “Yangi yil”, “Navroʻz bayrami”, “Mustaqillik kuni”, “Xotira va qadrlash kuni”, “Xalqaro bolalarni himoya qilish”, “Roʻza hayit” (Iyd al-Fitr), “Qurbon hayit” (Iyd al-Adha), “Rojdestvo Xristovo”, “Pasxa” bayramlarini nishonlashga doir tadbirlar, taʼlim muassasalariga oʻqishga qabul qilish boʻyicha test sinovlarini oʻtkazish, umumtaʼlim maktablarida oʻquv yilining boshlanishi va tugashiga bagʻishlangan, saylov va referendumlarni oʻtkazish bilan bogʻliq, shuningdek, xalqaro hamkorlik tashkilotiga aʼzo davlat rahbarlari ishtirokida oʻtkaziladigan tadbirlar hamda futbol boʻyicha xalqaro miqyosdagi uchrashuvlar”;
ikkinchi — beshinchi xatboshilar tegishlicha uchinchi — oltinchi xatboshilar deb hisoblansin;
uchinchi va toʻrtinchi xatboshilar quyidagi tahrirda bayon etilsin:
“birinchi toifadagi ommaviy tadbir — Toshkent, Nukus shaharlari va viloyat markazlari hududida oʻtkaziladigan alohida toifadagi ommaviy tadbir toifalariga kirmaydigan ommaviy tadbir;
ikkinchi toifadagi ommaviy tadbir — alohida va birinchi toifadagi ommaviy tadbirlar toifasiga kirmaydigan ommaviy tadbir”.
Oʻzbekiston Respublikasining Bosh vaziri A. ARIPOV
Toshkent sh.,
2023-yil 6-oktabr,
530-son