📅 2023-yil 7-oktabr · Vazirlik va idoralar hujjatlari · Iqtisodiyot va moliya vazirligi Investitsiyalar, sanoat va savdo vazirligi Qishloq xoʻjaligi vazirligi
Rasmiy matn. Rasmiy hujjat. Tahririy izohlar kiritilmagan.
📅 2023-yil 7-oktabr · Vazirlik va idoralar hujjatlari · Iqtisodiyot va moliya vazirligi Investitsiyalar, sanoat va savdo vazirligi Qishloq xoʻjaligi vazirligi
Rasmiy matn. Rasmiy hujjat. Tahririy izohlar kiritilmagan.
📅 2023 йил 7 октябрь · Вазирлик ва идоралар ҳужжатлари · Иқтисодиёт ва молия вазирлиги Инвестициялар, саноат ва савдо вазирлиги Қишлоқ хўжалиги вазирлиги
Расмий матн. Расмий ҳужжат. Таҳририй изоҳлар киритилмаган.
📅 7 октября 2023 г. · Документы министерств и ведомств · Министерства экономики и финансов Министерства инвестиций, промышленности и торговли Министерства сельского хозяйства
Официальный текст. Официальный документ. Редакционные примечания не включены.
📅 7 October 2023 · Ministry and agency documents · Iqtisodiyot va moliya vazirligi Investitsiyalar, sanoat va savdo vazirligi Qishloq xoʻjaligi vazirligi
Official text. Official document. Editorial notes are not included.
Ўзбекистон Республикаси Иқтисодиёт ва молия вазирлиги Ўзбекистон Республикаси Инвестициялар, саноат ва савдо вазирлиги Ўзбекистон Республикаси Қишлоқ хўжалиги вазирлигининг
қарори
Мева-сабзавот маҳсулотлари экспортёрларининг қишлоқ хўжалиги бирлашмалари аъзоларини мева-сабзавот маҳсулотларини ишлаб чиқаришнинг янги технологияларига ўргатиш, қишлоқ хўжалиги бирлашмалари аъзоларининг ерларида агротехник тадбирлар мониторингини ўтказиш, қишлоқ хўжалиги бирлашмалари аъзолари томонидан ишлаб чиқариладиган мева-сабзавот маҳсулотларининг ташқи бозорларида маркетинг тадқиқотларини ўтказиш билан боғлиқ харажатларининг 50 фоизини қоплаш учун субсидиялар тақдим этиш тартиби тўғрисидаги низомга ўзгартиришлар киритиш ҳақида
Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2022 йил 21 декабрдаги ПФ-269-сон «Янги Ўзбекистон маъмурий ислоҳотларини амалга ошириш чора-тадбирлари тўғрисида»ги Фармонига мувофиқ Ўзбекистон Республикаси Иқтисодиёт ва молия вазирлиги, Инвестициялар, саноат ва савдо вазирлиги ҳамда Қишлоқ хўжалиги вазирлиги қарор қилади:
1. Ўзбекистон Республикаси Молия вазирлиги, Инвестициялар ва ташқи савдо вазирлиги ва Қишлоқ хўжалиги вазирлигининг 2019 йил 16 декабрдаги 110, ққ-5, 68-сон қарори (рўйхат рақами 3212, 2020 йил 17 январь) (Қонун ҳужжатлари маълумотлари миллий базаси, 17.01.2020 й., 10/20/3212/0068-сон) билан тасдиқланган Мева-сабзавот маҳсулотлари экспортёрларининг қишлоқ хўжалиги бирлашмалари аъзоларини мева-сабзавот маҳсулотларини ишлаб чиқаришнинг янги технологияларига ўргатиш, қишлоқ хўжалиги бирлашмалари аъзоларининг ерларида агротехник тадбирлар мониторингини ўтказиш, қишлоқ хўжалиги бирлашмалари аъзолари томонидан ишлаб чиқариладиган мева-сабзавот маҳсулотларининг ташқи бозорларида маркетинг тадқиқотларини ўтказиш билан боғлиқ харажатларининг 50 фоизини қоплаш учун субсидиялар тақдим этиш тартиби тўғрисидаги низомга иловага мувофиқ ўзгартиришлар киритилсин.
2. Мазкур қарор Ўзбекистон Савдо-саноат палатаси ва Ўзбекистон фермер, деҳқон хўжаликлари ва томорқа ер эгалари кенгаши билан келишилган.
3. Мазкур қарор расмий эълон қилинган кундан эътиборан кучга киради.
Келишилди:
Ўзбекистон Республикаси Иқтисодиёт ва молия вазирлигининг 2023 йил 7 октябрдаги 77-сон, Инвестициялар, саноат ва савдо вазирлигининг 2023 йил 6 октябрдаги 2023/40-9-сон, Қишлоқ хўжалиги вазирлигининг 2023 йил 5 октябрдаги 01/23-05/5087-сон қарорига ИЛОВА
Мева-сабзавот маҳсулотлари экспортёрларининг қишлоқ хўжалиги бирлашмалари аъзоларини мева-сабзавот маҳсулотларини ишлаб чиқаришнинг янги технологияларига ўргатиш, қишлоқ хўжалиги бирлашмалари аъзоларининг ерларида агротехник тадбирлар мониторингини ўтказиш, қишлоқ хўжалиги бирлашмалари аъзолари томонидан ишлаб чиқариладиган мева-сабзавот маҳсулотларининг ташқи бозорларида маркетинг тадқиқотларини ўтказиш билан боғлиқ харажатларининг 50 фоизини қоплаш учун субсидиялар тақдим этиш тартиби тўғрисидаги низомга киритилаётган ўзгартиришлар
1. 2-банддаги «Молия вазирлиги» ҳамда «Инвестициялар ва ташқи савдо вазирлиги» деган сўзлар тегишли равишда «Иқтисодиёт ва молия вазирлиги» ҳамда «Инвестициялар, саноат ва савдо вазирлиги» деган сўзлар билан алмаштирилсин.
2. 24-банддаги «Молия вазирлигига» деган сўзлар «Иқтисодиёт ва молия вазирлигига» деган сўзлар билан алмаштирилсин.
3. 25-банддаги «Молия вазирлиги» деган сўзлар «Иқтисодиёт ва молия вазирлиги» деган сўзлар билан алмаштирилсин.
4. 30-банддаги «Молия вазирлигининг Давлат молиявий назорати департаменти» деган сўзлар «Иқтисодиёт ва молия вазирлиги ҳузуридаги Давлат молиявий назорати инспекцияси» деган сўзлар билан алмаштирилсин.
5. 1-илованинг матнидаги «Ўзбекистон Республикаси Инвестициялар ва ташқи савдо вазирлиги» деган сўзлар «Ўзбекистон Республикаси Инвестициялар, саноат ва савдо вазирлиги» деган сўзлар билан алмаштирилсин.
6. 2-илова мазкур ўзгартиришларга иловага мувофиқ таҳрирда баён этилсин.
Мева-сабзавот маҳсулотлари экспортёрларининг қишлоқ хўжалиги бирлашмалари аъзоларини мева-сабзавот маҳсулотларини ишлаб чиқаришнинг янги технологияларига ўргатиш, қишлоқ хўжалиги бирлашмалари аъзоларининг ерларида агротехник тадбирлар мониторингини ўтказиш, қишлоқ хўжалиги бирлашмалари аъзолари томонидан ишлаб чиқариладиган мева-сабзавот маҳсулотларининг ташқи бозорларида маркетинг тадқиқотларини ўтказиш билан боғлиқ харажатларининг 50 фоизини қоплаш учун субсидиялар тақдим этиш тартиби тўғрисидаги низомга киритилаётган ўзгартиришларга ИЛОВА
«Мева-сабзавот маҳсулотлари экспортёрларининг қишлоқ хўжалиги бирлашмалари аъзоларини мева-сабзавот маҳсулотларини ишлаб чиқаришнинг янги технологияларига ўргатиш, қишлоқ хўжалиги бирлашмалари аъзоларининг ерларида агротехник тадбирлар мониторингини ўтказиш, қишлоқ хўжалиги бирлашмалари аъзолари томонидан ишлаб чиқариладиган мева-сабзавот маҳсулотларининг ташқи бозорларида маркетинг тадқиқотларини ўтказиш билан боғлиқ харажатларининг 50 фоизини қоплаш учун субсидиялар тақдим этиш тартиби тўғрисидаги низомга 2-ИЛОВА
Босқичлар Масъул ижрочилар Тадбирлар Бажариш муддатлари 1-босқич Экспортёр Ариза ва тегишли ҳужжатларни тайёрлаш ва Ўзбекистон Республикаси Инвестициялар, саноат ва савдо вазирлиги ҳузуридаги Экспортни рағбатлантириш агентлигига топшириш. Манфаатдор субъект ихтиёрига кўра 2-босқич Ўзбекистон Республикаси Инвестициялар, саноат ва савдо вазирлиги ҳузуридаги Экспортни рағбатлантириш агентлиги Ҳужжатлар почта алоқаси орқали ёки электрон шаклда, шу жумладан Ташқи иқтисодий маълумотлар портали орқали тўлиқ тақдим этилмаганда, уларни жавоб хати билан қайтариш; 3 иш куни мобайнида Экспортёр томонидан ҳужжатлар тўлиқ тақдим этилганда уларни кўриб чиқиш ва қарор қабул қилиш. 7 иш куни мобайнида 3-босқич Ўзбекистон Республикаси Инвестициялар, саноат ва савдо вазирлиги ҳузуридаги Экспортни рағбатлантириш агентлиги Экспортёрга қабул қилинган қарор тўғрисида билдиришнома юбориш; Ўзбекистон Республикаси Иқтисодиёт ва молия вазирлигига субсидия ажратиш бўйича буюртманома бериш. Қарор қабул қилинган кундан бошлаб 1 иш куни мобайнида 4-босқич Ўзбекистон Республикаси Иқтисодиёт ва молия вазирлиги Ўзбекистон Республикаси Иқтисодиёт ва молия вазирлиги Ўзбекистон Республикаси Инвестициялар, саноат ва савдо вазирлиги ҳузуридаги Экспортни рағбатлантириш агентлиги буюртманомасига асосан давлат бюджетидан субсидия ажратиш. Буюртманомани қабул қилган кундан бошлаб бир иш куни мобайнида 5-босқич Ўзбекистон Республикаси Инвестициялар, саноат ва савдо вазирлиги ҳузуридаги Экспортни рағбатлантириш агентлиги Тегишли тўлов суммасини экспортёрнинг аризасида кўрсатилган банк ҳисоб рақамига ўтказиб бериш. Махсус ғазна ҳисобварағига маблағ келиб тушганидан бошлаб бир банк куни мобайнида ».
Иқтисодиёт ва молия вазири Д. КУЧКАРОВ
Инвестициялар, саноат ва савдо вазири Л. КУДРАТОВ
Қишлоқ хўжалиги вазири А. ВОИТОВ
Ўзбекистон Савдо-саноат палатаси Раиси Д. ВАХАБОВ
Ўзбекистон фермер, деҳқон хўжаликлари ва томорқа ер эгалари кенгаши раиси А. ХАИТОВ
Тошкент ш.,
2023 йил 7 октябрь,
Тошкент ш.,
2023 йил 6 октябрь,
Тошкент ш.,
2023 йил 5 октябрь,
2023 йил 19 сентябрь
2023 йил 13 сентябрь
77-сон
2023/40-9-сон
01/23-05/5087-сон
Oʻzbekiston Respublikasi Iqtisodiyot va moliya vazirligi Oʻzbekiston Respublikasi Investitsiyalar, sanoat va savdo vazirligi Oʻzbekiston Respublikasi Qishloq xoʻjaligi vazirligining
qarori
Meva-sabzavot mahsulotlari eksportyorlarining qishloq xoʻjaligi birlashmalari aʼzolarini meva-sabzavot mahsulotlarini ishlab chiqarishning yangi texnologiyalariga oʻrgatish, qishloq xoʻjaligi birlashmalari aʼzolarining yerlarida agrotexnik tadbirlar monitoringini oʻtkazish, qishloq xoʻjaligi birlashmalari aʼzolari tomonidan ishlab chiqariladigan meva-sabzavot mahsulotlarining tashqi bozorlarida marketing tadqiqotlarini oʻtkazish bilan bogʻliq xarajatlarining 50 foizini qoplash uchun subsidiyalar taqdim etish tartibi toʻgʻrisidagi nizomga oʻzgartirishlar kiritish haqida
Oʻzbekiston Respublikasi Prezidentining 2022-yil 21-dekabrdagi PF-269-son “Yangi Oʻzbekiston maʼmuriy islohotlarini amalga oshirish chora-tadbirlari toʻgʻrisida”gi Farmoniga muvofiq Oʻzbekiston Respublikasi Iqtisodiyot va moliya vazirligi, Investitsiyalar, sanoat va savdo vazirligi hamda Qishloq xoʻjaligi vazirligi qaror qiladi:
1. Oʻzbekiston Respublikasi Moliya vazirligi, Investitsiyalar va tashqi savdo vazirligi va Qishloq xoʻjaligi vazirligining 2019-yil 16-dekabrdagi 110, qq-5, 68-son qarori (roʻyxat raqami 3212, 2020-yil 17-yanvar) (Qonun hujjatlari maʼlumotlari milliy bazasi, 17.01.2020-y., 10/20/3212/0068-son) bilan tasdiqlangan Meva-sabzavot mahsulotlari eksportyorlarining qishloq xoʻjaligi birlashmalari aʼzolarini meva-sabzavot mahsulotlarini ishlab chiqarishning yangi texnologiyalariga oʻrgatish, qishloq xoʻjaligi birlashmalari aʼzolarining yerlarida agrotexnik tadbirlar monitoringini oʻtkazish, qishloq xoʻjaligi birlashmalari aʼzolari tomonidan ishlab chiqariladigan meva-sabzavot mahsulotlarining tashqi bozorlarida marketing tadqiqotlarini oʻtkazish bilan bogʻliq xarajatlarining 50 foizini qoplash uchun subsidiyalar taqdim etish tartibi toʻgʻrisidagi nizomga ilovaga muvofiq oʻzgartirishlar kiritilsin.
2. Mazkur qaror Oʻzbekiston Savdo-sanoat palatasi va Oʻzbekiston fermer, dehqon xoʻjaliklari va tomorqa yer egalari kengashi bilan kelishilgan.
3. Mazkur qaror rasmiy eʼlon qilingan kundan eʼtiboran kuchga kiradi.
Kelishildi:
Oʻzbekiston Respublikasi Iqtisodiyot va moliya vazirligining 2023-yil 7-oktabrdagi 77-son, Investitsiyalar, sanoat va savdo vazirligining 2023-yil 6-oktabrdagi 2023/40-9-son, Qishloq xoʻjaligi vazirligining 2023-yil 5-oktabrdagi 01/23-05/5087-son qaroriga ILOVA
Meva-sabzavot mahsulotlari eksportyorlarining qishloq xoʻjaligi birlashmalari aʼzolarini meva-sabzavot mahsulotlarini ishlab chiqarishning yangi texnologiyalariga oʻrgatish, qishloq xoʻjaligi birlashmalari aʼzolarining yerlarida agrotexnik tadbirlar monitoringini oʻtkazish, qishloq xoʻjaligi birlashmalari aʼzolari tomonidan ishlab chiqariladigan meva-sabzavot mahsulotlarining tashqi bozorlarida marketing tadqiqotlarini oʻtkazish bilan bogʻliq xarajatlarining 50 foizini qoplash uchun subsidiyalar taqdim etish tartibi toʻgʻrisidagi nizomga kiritilayotgan oʻzgartirishlar
1. 2-banddagi “Moliya vazirligi” hamda “Investitsiyalar va tashqi savdo vazirligi” degan soʻzlar tegishli ravishda “Iqtisodiyot va moliya vazirligi” hamda “Investitsiyalar, sanoat va savdo vazirligi” degan soʻzlar bilan almashtirilsin.
2. 24-banddagi “Moliya vazirligiga” degan soʻzlar “Iqtisodiyot va moliya vazirligiga” degan soʻzlar bilan almashtirilsin.
3. 25-banddagi “Moliya vazirligi” degan soʻzlar “Iqtisodiyot va moliya vazirligi” degan soʻzlar bilan almashtirilsin.
4. 30-banddagi “Moliya vazirligining Davlat moliyaviy nazorati departamenti” degan soʻzlar “Iqtisodiyot va moliya vazirligi huzuridagi Davlat moliyaviy nazorati inspeksiyasi” degan soʻzlar bilan almashtirilsin.
5. 1-ilovaning matnidagi “Oʻzbekiston Respublikasi Investitsiyalar va tashqi savdo vazirligi” degan soʻzlar “Oʻzbekiston Respublikasi Investitsiyalar, sanoat va savdo vazirligi” degan soʻzlar bilan almashtirilsin.
6. 2-ilova mazkur oʻzgartirishlarga ilovaga muvofiq tahrirda bayon etilsin.
Meva-sabzavot mahsulotlari eksportyorlarining qishloq xoʻjaligi birlashmalari aʼzolarini meva-sabzavot mahsulotlarini ishlab chiqarishning yangi texnologiyalariga oʻrgatish, qishloq xoʻjaligi birlashmalari aʼzolarining yerlarida agrotexnik tadbirlar monitoringini oʻtkazish, qishloq xoʻjaligi birlashmalari aʼzolari tomonidan ishlab chiqariladigan meva-sabzavot mahsulotlarining tashqi bozorlarida marketing tadqiqotlarini oʻtkazish bilan bogʻliq xarajatlarining 50 foizini qoplash uchun subsidiyalar taqdim etish tartibi toʻgʻrisidagi nizomga kiritilayotgan oʻzgartirishlarga ILOVA
“Meva-sabzavot mahsulotlari eksportyorlarining qishloq xoʻjaligi birlashmalari aʼzolarini meva-sabzavot mahsulotlarini ishlab chiqarishning yangi texnologiyalariga oʻrgatish, qishloq xoʻjaligi birlashmalari aʼzolarining yerlarida agrotexnik tadbirlar monitoringini oʻtkazish, qishloq xoʻjaligi birlashmalari aʼzolari tomonidan ishlab chiqariladigan meva-sabzavot mahsulotlarining tashqi bozorlarida marketing tadqiqotlarini oʻtkazish bilan bogʻliq xarajatlarining 50 foizini qoplash uchun subsidiyalar taqdim etish tartibi toʻgʻrisidagi nizomga 2-ILOVA
Bosqichlar Masʼul ijrochilar Tadbirlar Bajarish muddatlari 1-bosqich Eksportyor Ariza va tegishli hujjatlarni tayyorlash va Oʻzbekiston Respublikasi Investitsiyalar, sanoat va savdo vazirligi huzuridagi Eksportni ragʻbatlantirish agentligiga topshirish. Manfaatdor subyekt ixtiyoriga koʻra 2-bosqich Oʻzbekiston Respublikasi Investitsiyalar, sanoat va savdo vazirligi huzuridagi Eksportni ragʻbatlantirish agentligi Hujjatlar pochta aloqasi orqali yoki elektron shaklda, shu jumladan Tashqi iqtisodiy maʼlumotlar portali orqali toʻliq taqdim etilmaganda, ularni javob xati bilan qaytarish; 3 ish kuni mobaynida Eksportyor tomonidan hujjatlar toʻliq taqdim etilganda ularni koʻrib chiqish va qaror qabul qilish. 7 ish kuni mobaynida 3-bosqich Oʻzbekiston Respublikasi Investitsiyalar, sanoat va savdo vazirligi huzuridagi Eksportni ragʻbatlantirish agentligi Eksportyorga qabul qilingan qaror toʻgʻrisida bildirishnoma yuborish; Oʻzbekiston Respublikasi Iqtisodiyot va moliya vazirligiga subsidiya ajratish boʻyicha buyurtmanoma berish. Qaror qabul qilingan kundan boshlab 1 ish kuni mobaynida 4-bosqich Oʻzbekiston Respublikasi Iqtisodiyot va moliya vazirligi Oʻzbekiston Respublikasi Iqtisodiyot va moliya vazirligi Oʻzbekiston Respublikasi Investitsiyalar, sanoat va savdo vazirligi huzuridagi Eksportni ragʻbatlantirish agentligi buyurtmanomasiga asosan davlat budjetidan subsidiya ajratish. Buyurtmanomani qabul qilgan kundan boshlab bir ish kuni mobaynida 5-bosqich Oʻzbekiston Respublikasi Investitsiyalar, sanoat va savdo vazirligi huzuridagi Eksportni ragʻbatlantirish agentligi Tegishli toʻlov summasini eksportyorning arizasida koʻrsatilgan bank hisob raqamiga oʻtkazib berish. Maxsus gʻazna hisobvaragʻiga mablagʻ kelib tushganidan boshlab bir bank kuni mobaynida ”.
Iqtisodiyot va moliya vaziri D. KUChKAROV
Investitsiyalar, sanoat va savdo vaziri L. KUDRATOV
Qishloq xoʻjaligi vaziri A. VOITOV
Oʻzbekiston Savdo-sanoat palatasi Raisi D. VAXABOV
Oʻzbekiston fermer, dehqon xoʻjaliklari va tomorqa yer egalari kengashi raisi A. XAITOV
Toshkent sh.,
2023-yil 7-oktabr,
Toshkent sh.,
2023-yil 6-oktabr,
Toshkent sh.,
2023-yil 5-oktabr,
2023-yil 19-sentabr
2023-yil 13-sentabr
77-son
2023/40-9-son
01/23-05/5087-son