UzbekAI

← Qonunlar

📅 2023-yil 13-oktabr · Vazirlar Mahkamasi qarorlari

Rasmiy matn. Rasmiy hujjat. Tahririy izohlar kiritilmagan.

Yordam | Arxiv | Atamalar | Statistika | API | Havola yuborish | Sayt haqida | Shartlar

← Қонунлар

📅 2023 йил 13 октябрь · Вазирлар Маҳкамаси қарорлари

Расмий матн. Расмий ҳужжат. Таҳририй изоҳлар киритилмаган.

Ёрдам | Архив | Атамалар | Статистика | API | Ҳавола юбориш | Сайт ҳақида | Шартлар

← Законы

📅 13 октября 2023 г. · Постановления Кабинета Министров

Официальный текст. Официальный документ. Редакционные примечания не включены.

Помощь | Архив | Термины | Статистика | API | Предложить ссылку | О сайте | Условия

← Laws

📅 13 October 2023 · Cabinet of Ministers resolutions

Official text. Official document. Editorial notes are not included.

Help | Archive | Glossary | Stats | API | Submit | About | Terms

Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг

қарори

таркиби

Ўзбекистон Республикаси Президенти ҳузуридаги Давлат бошқаруви академиясида малака оширадиган бошқарув кадрларининг лавозимлари таркибини тасдиқлаш тўғрисида

Ўзбекистон Республикаси Президентининг «Ўзбекистон Республикаси Президенти ҳузуридаги Давлат бошқаруви академиясининг ҳудудий филиалларини ташкил этиш тўғрисида» 2018 йил 6 августдаги ПҚ-3901-сон қарори ҳамда Ҳукуматнинг «Ўзбекистон Республикаси Президенти ҳузуридаги Давлат бошқаруви академиясининг ҳудудий филиаллари фаолиятини ташкил этиш чора-тадбирлари тўғрисида» 2018 йил 28 сентябрдаги 772-сон қарорига мувофиқ Вазирлар Маҳкамаси қарор қилади:

1. Ўзбекистон Республикаси Президенти ҳузуридаги Давлат бошқаруви академияси (кейинги ўринларда — Академия) томонидан Ўзбекистон Республикаси Президенти ҳузуридаги Давлат хизматини ривожлантириш агентлиги (кейинги ўринларда — Агентлик) билан ҳамкорликда ишлаб чиқилган Ўзбекистон Республикаси Президенти ҳузуридаги Давлат бошқаруви академияси ва унинг ҳудудий филиалларида 2023/2024 ўқув йилида давлат гранти асосида малака ошириш курсларига юбориладиган бошқарув кадрларининг лавозимлари таркиби иловага мувофиқ тасдиқлансин.

2. Тегишли вазирликлар Агентлик, Қорақалпоғистон Республикаси Вазирлар Кенгаши, вилоятлар ва Тошкент шаҳар ҳокимликлари билан биргаликда Академия ва унинг ҳудудий филиалларида мазкур қарорга иловага мувофиқ тасдиқланган таркибда бошқарув кадрларининг малака ошириш курсларида иштирокини таъминласинлар.

3. Академия Агентлик ва тегишли вазирликлар билан биргаликда 2023 йил октябрь — 2024 йил июнь ойларида мазкур қарорга иловага мувофиқ бошқарув кадрлари учун малака ошириш курсларини ташкил этсин.

4. Белгилаб қўйилсинки:

а) 2023/2024 ўқув йили давомида Академияга жами 46 та профессор-ўқитувчи штат бирликлари ажратилади;

б) Академия профессор-ўқитувчиларининг 2023 йил сентябрь — декабрь ойларида иш ҳақи ва унга тенглаштирилган тўловлар Академиянинг 2023 йил учун тасдиқланган харажатлар сметаси доирасида бюджет маблағлари ҳисобидан;

2024/2025 ўқув йилига қадар эса 2024 йилда Ўзбекистон Республикаси Давлат бюджети параметрларида Академия учун назарда тутилган маблағлар ҳисобидан тўлиқ молиялаштирилади.

5. Мазкур қарорнинг бажарилишини назорат қилиш Ўзбекистон Республикаси Бош вазирининг ўринбосари — иқтисодиёт ва молия вазири Ж.А. Қўчқоров зиммасига юклансин.

Вазирлар Маҳкамасининг 2023 йил 13 октябрдаги 537-сон қарорига ИЛОВА

Ўзбекистон Республикаси Президенти ҳузуридаги Давлат бошқаруви академияси ва унинг ҳудудий филиалларида 2023/2024 ўқув йилида давлат гранти асосида малака ошириш курсларига юбориладиган бошқарув кадрларининг лавозимлари

Т/р Бошқарув кадрларининг лавозимлари 1. Ўзбекистон Республикаси Иқтисодиёт ва молия вазирлигининг бошқарма ва бўлим бошлиқлари, Қорақалпоғистон Республикаси Иқтисодиёт ва молия вазирлигининг бошқарма ва бўлим бошлиқлари , вилоятлар ва Тошкент шаҳар бошқармаси бошлиғи, ўринбосари ва бўлим бошлиқлари, туман (шаҳар) бўлимлари бошлиқлари 2. Ўзбекистон Республикаси Экология, атроф-муҳитни муҳофаза қилиш ва иқлим ўзгариши вазирлигининг бошқарма ва бўлим бошлиқлари, Қорақалпоғистон Республикаси Экология, атроф-муҳитни муҳофаза қилиш ва иқлим ўзгариши вазирлигининг бошқарма ва бўлим бошлиқлари , вилоятлар ва Тошкент шаҳар бошқармаси бошлиғи, ўринбосари ва бўлим бошлиқлари, туман (шаҳар) бўлимлари бошлиқлари 3. Ўзбекистон Республикаси Транспорт вазирлигининг бошқарма ва бўлим бошлиқлари, Қорақалпоғистон Республикаси Транспорт вазирлигининг бошқарма ва бўлим бошлиқлари ҳамда ҳудудий транспорт бошқармалари бошлиқлари 4. Ўзбекистон Республикаси Камбағалликни қисқартириш ва бандлик вазирлигининг бошқарма ва бўлим бошлиқлари, Қорақалпоғистон Республикаси Камбағалликни қисқартириш ва бандлик вазирлигининг бошқарма ва бўлим бошлиқлари , вилоятлар ва Тошкент шаҳар бошқармаси бошлиғи, ўринбосари ва бўлим бошлиқлари, туман (шаҳар) бўлимлари бошлиқлари 5. Ўзбекистон Республикаси Олий таълим, фан ва инновациялар вазирлигининг бошқарма ва бўлим бошлиқлари, Қорақалпоғистон Республикаси Олий таълим, фан ва инновациялар вазирлигининг бошқармалари ва бўлим бошлиқлари, вилоятлар ва Тошкент шаҳар олий таълим, фан ва инновациялар бошқармалари ва бўлим бошлиқлари 6. Ўзбекистон Республикаси Мактабгача ва мактаб таълими вазирлигининг бошқарма ва бўлим бошлиқлари, Қорақалпоғистон Республикаси Мактабгача ва мактаб таълими вазирлигининг бошқарма ва бўлим бошлиқлари , вилоятлар ва Тошкент шаҳар бошқармаси бошлиғи, ўринбосари ва бўлим бошлиқлари, туман (шаҳар) бўлимлари бошлиқлари 7. Ўзбекистон Республикаси Соғлиқни сақлаш вазирлигининг бошқарма ва бўлим бошлиқлари, Қорақалпоғистон Республикаси Соғлиқни сақлаш вазирлигининг бошқарма ва бўлим бошлиқлари, вилоятлар ва Тошкент шаҳар соғлиқни сақлаш бошқармаси бошлиғи, ўринбосари ва бўлим бошлиқлари, туман (шаҳар) бўлимлари бошлиқлари 8. Ўзбекистон Республикаси Қурилиш ва уй-жой коммунал хўжалиги вазирлигининг бошқарма ва бўлим бошлиқлари, Қорақалпоғистон Республикаси Қурилиш ва уй-жой коммунал хўжалиги вазирлигининг бошқарма ва бўлим бошлиқлари, вилоятлар қурилиш ва уй-жой коммунал хўжалиги бош бошқармалари бошлиқлари, Тошкент шаҳар қурилиш бош бошқармаси бошлиғи, Тошкент шаҳар уй-жой коммунал хўжалиги бош бошқармаси бошлиғи, ўринбосари ва бўлим бошлиқлари, туман (шаҳар) бўлимлари бошлиқлари 9. Ўзбекистон Республикаси Ташқи ишлар вазирлигининг бошқарма ва бўлим бошлиқлари 10. Ўзбекистон Республикаси Инвестициялар, саноат ва савдо вазирлигининг бошқарма ва бўлим бошлиқлари, Қорақалпоғистон Республикаси Инвестициялар, саноат ва савдо вазирлигининг бошқарма ва бўлим бошлиқлари , вилоятлар ва Тошкент шаҳар бошқарма ва бўлим бошлиқлари, туман (шаҳар) инвестициялар, саноат ва савдо бўлимлари бошлиқлари 11. Ўзбекистон Республикаси Рақамли технологиялар вазирлигининг бошқарма ва бўлим бошлиқлари 12. Ўзбекистон Республикаси Адлия вазирлигининг бошқарма ва бўлим бошлиқлари, Қорақалпоғистон Республикаси Адлия вазирлигининг бошқарма ва бўлим бошлиқлари , вилоятлар ва Тошкент шаҳар бошқармаси бошлиғи, ўринбосари ва бўлим бошлиқлари, туман (шаҳар) бўлимлари бошлиқлари 13. Ўзбекистон Республикаси Маданият вазирлигининг бошқарма ва бўлим бошлиқлари, Қорақалпоғистон Республикаси Маданият вазирлигининг бошқарма ва бўлим бошлиқлари, вилоятлар ва Тошкент шаҳар маданият бошқармаси бошлиғи, ўринбосари ва бўлим бошлиқлари, туман (шаҳар) бўлимлари бошлиқлари 14. Ўзбекистон Республикаси Тоғ-кон саноати ва геология вазирлигининг бошқарма ва бўлим бошлиқлари 15. Ўзбекистон Республикаси Ёшлар сиёсати ва спорт вазирлигининг бошқарма ва бўлим бошлиқлари, Қорақалпоғистон Республикаси Ёшлар сиёсати ва спорт вазирлигининг бошқарма ва бўлим бошлиқлари, вилоятлар ва Тошкент шаҳар ёшлар сиёсати ва спорт бошқармаси бошлиғи, ўринбосари ва бўлим бошлиқлари, туман (шаҳар) бўлимлари бошлиқлари 16. Ўзбекистон Республикаси Қишлоқ хўжалиги вазирлигининг бошқарма ва бўлим бошлиқлари, Қорақалпоғистон Республикаси Қишлоқ хўжалиги вазирлигининг бошқарма ва бўлим бошлиқлари, вилоятлар ва Тошкент шаҳар бошқармаси бошлиғи, ўринбосари ва бўлим бошлиқлари, туман (шаҳар) бўлимлари бошлиқлари 17. Ўзбекистон Республикаси Сув хўжалиги вазирлигининг бошқарма ва бўлим бошлиқлари, Қорақалпоғистон Республикаси Сув хўжалиги вазирлигининг бошқарма ва бўлим бошлиқлари , вилоятлар ва Тошкент шаҳар бошқармаси бошлиғи, ўринбосари ва бўлим бошлиқлари, туман (шаҳар) бўлимлари бошлиқлари 18. Ўзбекистон Республикаси Энергетика вазирлигининг бошқарма ва бўлим бошлиқлари, Қорақалпоғистон Республикаси Энергетика вазирлигининг бошқарма ва бўлим бошлиқлари, вилоятлар ва Тошкент шаҳар бошқармаси бошлиғи, ўринбосари ва бўлим бошлиқлари, туман (шаҳар) бўлимлари бошлиқлари

Ўзбекистон Республикасининг Бош вазири А. АРИПОВ

Тошкент ш.,

2023 йил 13 октябрь,

537-сон

(Қонунчилик маълумотлари миллий базаси, 14.10.2023 й., 09/23/537/0773-сон)

lex.uz

Oʻzbekiston Respublikasi Vazirlar Mahkamasining

qarori

tarkibi

Oʻzbekiston Respublikasi Prezidenti huzuridagi Davlat boshqaruvi akademiyasida malaka oshiradigan boshqaruv kadrlarining lavozimlari tarkibini tasdiqlash toʻgʻrisida

Oʻzbekiston Respublikasi Prezidentining “Oʻzbekiston Respublikasi Prezidenti huzuridagi Davlat boshqaruvi akademiyasining hududiy filiallarini tashkil etish toʻgʻrisida” 2018-yil 6-avgustdagi PQ-3901-son qarori hamda Hukumatning “Oʻzbekiston Respublikasi Prezidenti huzuridagi Davlat boshqaruvi akademiyasining hududiy filiallari faoliyatini tashkil etish chora-tadbirlari toʻgʻrisida” 2018-yil 28-sentabrdagi 772-son qaroriga muvofiq Vazirlar Mahkamasi qaror qiladi:

1. Oʻzbekiston Respublikasi Prezidenti huzuridagi Davlat boshqaruvi akademiyasi (keyingi oʻrinlarda — Akademiya) tomonidan Oʻzbekiston Respublikasi Prezidenti huzuridagi Davlat xizmatini rivojlantirish agentligi (keyingi oʻrinlarda — Agentlik) bilan hamkorlikda ishlab chiqilgan Oʻzbekiston Respublikasi Prezidenti huzuridagi Davlat boshqaruvi akademiyasi va uning hududiy filiallarida 2023/2024 oʻquv yilida davlat granti asosida malaka oshirish kurslariga yuboriladigan boshqaruv kadrlarining lavozimlari tarkibi ilovaga muvofiq tasdiqlansin.

2. Tegishli vazirliklar Agentlik, Qoraqalpogʻiston Respublikasi Vazirlar Kengashi, viloyatlar va Toshkent shahar hokimliklari bilan birgalikda Akademiya va uning hududiy filiallarida mazkur qarorga ilovaga muvofiq tasdiqlangan tarkibda boshqaruv kadrlarining malaka oshirish kurslarida ishtirokini taʼminlasinlar.

3. Akademiya Agentlik va tegishli vazirliklar bilan birgalikda 2023-yil oktyabr — 2024-yil iyun oylarida mazkur qarorga ilovaga muvofiq boshqaruv kadrlari uchun malaka oshirish kurslarini tashkil etsin.

4. Belgilab qoʻyilsinki:

a) 2023/2024 oʻquv yili davomida Akademiyaga jami 46 ta professor-oʻqituvchi shtat birliklari ajratiladi;

b) Akademiya professor-oʻqituvchilarining 2023-yil sentyabr — dekabr oylarida ish haqi va unga tenglashtirilgan toʻlovlar Akademiyaning 2023-yil uchun tasdiqlangan xarajatlar smetasi doirasida budjet mablagʻlari hisobidan;

2024/2025 oʻquv yiliga qadar esa 2024-yilda Oʻzbekiston Respublikasi Davlat budjeti parametrlarida Akademiya uchun nazarda tutilgan mablagʻlar hisobidan toʻliq moliyalashtiriladi.

5. Mazkur qarorning bajarilishini nazorat qilish Oʻzbekiston Respublikasi Bosh vazirining oʻrinbosari — iqtisodiyot va moliya vaziri J.A. Qoʻchqorov zimmasiga yuklansin.

Vazirlar Mahkamasining 2023-yil 13-oktabrdagi 537-son qaroriga ILOVA

Oʻzbekiston Respublikasi Prezidenti huzuridagi Davlat boshqaruvi akademiyasi va uning hududiy filiallarida 2023/2024 oʻquv yilida davlat granti asosida malaka oshirish kurslariga yuboriladigan boshqaruv kadrlarining lavozimlari

T/r Boshqaruv kadrlarining lavozimlari 1. Oʻzbekiston Respublikasi Iqtisodiyot va moliya vazirligining boshqarma va boʻlim boshliqlari, Qoraqalpogʻiston Respublikasi Iqtisodiyot va moliya vazirligining boshqarma va boʻlim boshliqlari , viloyatlar va Toshkent shahar boshqarmasi boshligʻi, oʻrinbosari va boʻlim boshliqlari, tuman (shahar) boʻlimlari boshliqlari 2. Oʻzbekiston Respublikasi Ekologiya, atrof-muhitni muhofaza qilish va iqlim oʻzgarishi vazirligining boshqarma va boʻlim boshliqlari, Qoraqalpogʻiston Respublikasi Ekologiya, atrof-muhitni muhofaza qilish va iqlim oʻzgarishi vazirligining boshqarma va boʻlim boshliqlari , viloyatlar va Toshkent shahar boshqarmasi boshligʻi, oʻrinbosari va boʻlim boshliqlari, tuman (shahar) boʻlimlari boshliqlari 3. Oʻzbekiston Respublikasi Transport vazirligining boshqarma va boʻlim boshliqlari, Qoraqalpogʻiston Respublikasi Transport vazirligining boshqarma va boʻlim boshliqlari hamda hududiy transport boshqarmalari boshliqlari 4. Oʻzbekiston Respublikasi Kambagʻallikni qisqartirish va bandlik vazirligining boshqarma va boʻlim boshliqlari, Qoraqalpogʻiston Respublikasi Kambagʻallikni qisqartirish va bandlik vazirligining boshqarma va boʻlim boshliqlari , viloyatlar va Toshkent shahar boshqarmasi boshligʻi, oʻrinbosari va boʻlim boshliqlari, tuman (shahar) boʻlimlari boshliqlari 5. Oʻzbekiston Respublikasi Oliy taʼlim, fan va innovatsiyalar vazirligining boshqarma va boʻlim boshliqlari, Qoraqalpogʻiston Respublikasi Oliy taʼlim, fan va innovatsiyalar vazirligining boshqarmalari va boʻlim boshliqlari, viloyatlar va Toshkent shahar oliy taʼlim, fan va innovatsiyalar boshqarmalari va boʻlim boshliqlari 6. Oʻzbekiston Respublikasi Maktabgacha va maktab taʼlimi vazirligining boshqarma va boʻlim boshliqlari, Qoraqalpogʻiston Respublikasi Maktabgacha va maktab taʼlimi vazirligining boshqarma va boʻlim boshliqlari , viloyatlar va Toshkent shahar boshqarmasi boshligʻi, oʻrinbosari va boʻlim boshliqlari, tuman (shahar) boʻlimlari boshliqlari 7. Oʻzbekiston Respublikasi Sogʻliqni saqlash vazirligining boshqarma va boʻlim boshliqlari, Qoraqalpogʻiston Respublikasi Sogʻliqni saqlash vazirligining boshqarma va boʻlim boshliqlari, viloyatlar va Toshkent shahar sogʻliqni saqlash boshqarmasi boshligʻi, oʻrinbosari va boʻlim boshliqlari, tuman (shahar) boʻlimlari boshliqlari 8. Oʻzbekiston Respublikasi Qurilish va uy-joy kommunal xoʻjaligi vazirligining boshqarma va boʻlim boshliqlari, Qoraqalpogʻiston Respublikasi Qurilish va uy-joy kommunal xoʻjaligi vazirligining boshqarma va boʻlim boshliqlari, viloyatlar qurilish va uy-joy kommunal xoʻjaligi bosh boshqarmalari boshliqlari, Toshkent shahar qurilish bosh boshqarmasi boshligʻi, Toshkent shahar uy-joy kommunal xoʻjaligi bosh boshqarmasi boshligʻi, oʻrinbosari va boʻlim boshliqlari, tuman (shahar) boʻlimlari boshliqlari 9. Oʻzbekiston Respublikasi Tashqi ishlar vazirligining boshqarma va boʻlim boshliqlari 10. Oʻzbekiston Respublikasi Investitsiyalar, sanoat va savdo vazirligining boshqarma va boʻlim boshliqlari, Qoraqalpogʻiston Respublikasi Investitsiyalar, sanoat va savdo vazirligining boshqarma va boʻlim boshliqlari , viloyatlar va Toshkent shahar boshqarma va boʻlim boshliqlari, tuman (shahar) investitsiyalar, sanoat va savdo boʻlimlari boshliqlari 11. Oʻzbekiston Respublikasi Raqamli texnologiyalar vazirligining boshqarma va boʻlim boshliqlari 12. Oʻzbekiston Respublikasi Adliya vazirligining boshqarma va boʻlim boshliqlari, Qoraqalpogʻiston Respublikasi Adliya vazirligining boshqarma va boʻlim boshliqlari , viloyatlar va Toshkent shahar boshqarmasi boshligʻi, oʻrinbosari va boʻlim boshliqlari, tuman (shahar) boʻlimlari boshliqlari 13. Oʻzbekiston Respublikasi Madaniyat vazirligining boshqarma va boʻlim boshliqlari, Qoraqalpogʻiston Respublikasi Madaniyat vazirligining boshqarma va boʻlim boshliqlari, viloyatlar va Toshkent shahar madaniyat boshqarmasi boshligʻi, oʻrinbosari va boʻlim boshliqlari, tuman (shahar) boʻlimlari boshliqlari 14. Oʻzbekiston Respublikasi Togʻ-kon sanoati va geologiya vazirligining boshqarma va boʻlim boshliqlari 15. Oʻzbekiston Respublikasi Yoshlar siyosati va sport vazirligining boshqarma va boʻlim boshliqlari, Qoraqalpogʻiston Respublikasi Yoshlar siyosati va sport vazirligining boshqarma va boʻlim boshliqlari, viloyatlar va Toshkent shahar yoshlar siyosati va sport boshqarmasi boshligʻi, oʻrinbosari va boʻlim boshliqlari, tuman (shahar) boʻlimlari boshliqlari 16. Oʻzbekiston Respublikasi Qishloq xoʻjaligi vazirligining boshqarma va boʻlim boshliqlari, Qoraqalpogʻiston Respublikasi Qishloq xoʻjaligi vazirligining boshqarma va boʻlim boshliqlari, viloyatlar va Toshkent shahar boshqarmasi boshligʻi, �rinbosari va boʻlim boshliqlari, tuman (shahar) boʻlimlari boshliqlari 17. Oʻzbekiston Respublikasi Suv xoʻjaligi vazirligining boshqarma va boʻlim boshliqlari, Qoraqalpogʻiston Respublikasi Suv xoʻjaligi vazirligining boshqarma va boʻlim boshliqlari , viloyatlar va Toshkent shahar boshqarmasi boshligʻi, oʻrinbosari va boʻlim boshliqlari, tuman (shahar) boʻlimlari boshliqlari 18. Oʻzbekiston Respublikasi Energetika vazirligining boshqarma va boʻlim boshliqlari, Qoraqalpogʻiston Respublikasi Energetika vazirligining boshqarma va boʻlim boshliqlari, viloyatlar va Toshkent shahar boshqarmasi boshligʻi, oʻrinbosari va boʻlim boshliqlari, tuman (shahar) boʻlimlari boshliqlari

Oʻzbekiston Respublikasining Bosh vaziri A. ARIPOV

Toshkent sh.,

2023-yil 13-oktabr,

537-son

(Qonunchilik maʼlumotlari milliy bazasi, 14.10.2023-y., 09/23/537/0773-son)

lex.uz