UzbekAI

← Qonunlar

📅 2023-yil 18-oktabr · Vazirlar Mahkamasi qarorlari

Rasmiy matn. Rasmiy hujjat. Tahririy izohlar kiritilmagan.

Yordam | Arxiv | Atamalar | Statistika | API | Havola yuborish | Sayt haqida | Shartlar

← Қонунлар

📅 2023 йил 18 октябрь · Вазирлар Маҳкамаси қарорлари

Расмий матн. Расмий ҳужжат. Таҳририй изоҳлар киритилмаган.

Ёрдам | Архив | Атамалар | Статистика | API | Ҳавола юбориш | Сайт ҳақида | Шартлар

← Законы

📅 18 октября 2023 г. · Постановления Кабинета Министров

Официальный текст. Официальный документ. Редакционные примечания не включены.

Помощь | Архив | Термины | Статистика | API | Предложить ссылку | О сайте | Условия

← Laws

📅 18 October 2023 · Cabinet of Ministers resolutions

Official text. Official document. Editorial notes are not included.

Help | Archive | Glossary | Stats | API | Submit | About | Terms

Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг

қарори

НИЗОМ

СХЕМАСИ

Солиқ органлари томонидан айрим солиқ ҳисоботларини шакллантириш тартиби жорий этилганлиги муносабати билан Ўзбекистон Республикаси Ҳукуматининг айрим қарорларига ўзгартириш ва қўшимчалар киритиш ҳақида

Республикада солиқ сиёсатини такомиллаштириш, солиқ маъмуриятчилиги самарадорлигини янада ошириш, шунингдек, солиқ юкини изчил камайтириш ва солиқ ҳисоботларини тубдан қисқартириш бўйича комплекс чора-тадбирлар амалга оширилмоқда.

Хусусан, тадбиркорлик фаолияти учун қулай шарт-шароитларни яратиш бўйича амалга оширилаётган солиқ ислоҳотлари доирасида Хоразм вилоятида тажриба тариқасида айрим солиқ турлари бўйича солиқ ҳисоботларини солиқ органлари томонидан автоматик тарзда ҳисоблаб чиқариш ва шакллантириш имконияти яратилди.

Ўзбекистон Республикаси Президентининг «Ўзбекистон Республикасининг «2023 йил учун Ўзбекистон Республикасининг Давлат бюджети тўғрисида»ги Қонуни ижросини таъминлаш чора-тадбирлари тўғрисида» 2022 йил 30 декабрдаги ПҚ-471-сон қарори ижросини таъминлаш, шунингдек, солиқ тўловчилар учун қулай шарт-шароитлар яратиш мақсадида Вазирлар Маҳкамаси қарор қилади:

1. Қуйидагилар:

Ўзбекистон Республикаси Солиқ кодексининг 81-моддасига мувофиқ солиқ тўловчининг солиқ ҳисоботи унинг танловига кўра солиқ органлари томонидан тузилиши мумкинлиги белгиланганлиги;

Ўзбекистон Республикаси Президентининг «Солиқ мажбуриятларини бажаришда тадбиркорлик субъектларига янада қулай шарт-шароитлар яратиш чора-тадбирлари тўғрисида» 2021 йил 7 сентябрдаги ПФ-6307-сон Фармонига мувофиқ Хоразм вилоятида солиқ тўловчиларнинг қўшилган қиймат солиғи, акциз солиғи, айланмадан олинадиган солиқ ва юридик шахслардан олинадиган ер солиғи бўйича солиқ ҳисоботлари солиқ органлари томонидан ҳисоблаб чиқарилиши ва шакллантирилиши бўйича тажриба ўтказилганлиги;

Ўзбекистон Республикаси Президентининг «Ўзбекистон Республикасининг «2023 йил учун Ўзбекистон Республикасининг Давлат бюджети тўғрисида»ги Қонуни ижросини таъминлаш чора-тадбирлари тўғрисида» 2022 йил 30 декабрдаги ПҚ-471-сон қарорида Хоразм вилоятида ўтказилган тажрибадан келиб чиқиб, айрим солиқ ҳисоботларини солиқ органлари томонидан ҳисоблаб чиқариш ва шакллантириш имкониятини кенгайтириш чораларини белгилаш назарда тутилганлиги маълумот учун қабул қилинсин.

2. Ўзбекистон Республикаси Ҳукуматининг айрим қарорларига иловага мувофиқ қуйидагиларни назарда тутувчи ўзгартириш ва қўшимчалар киритилсин:

2024 йил 1 январдан бошлаб солиқ тўловчиларнинг танловига кўра қўшилган қиймат солиғи, айланмадан олинадиган солиқ, юридик шахслардан олинадиган мол-мулк ва ер солиқлари бўйича солиқ ҳисоботларини солиқ органлари томонидан автоматик тарзда шакллантириш тартибини жорий этиш;

сотув чекларини расмийлаштиришдаги техник хатоликларга тузатиш киритиш муддатини кейинги солиқ ҳисоботларини топшириш даврига қадар узайтириш;

республика ижро этувчи ҳокимият органларининг номларига тузатишлар киритиш.

3. Мазкур қарорнинг бажарилишини назорат қилиш Вазирлар Маҳкамаси ҳузуридаги Солиқ қўмитаси раиси Ш.Д. Кудбиев зиммасига юклансин.

Вазирлар Маҳкамасининг 2023 йил 18 октябрдаги 548-сон қарорига ИЛОВА

Ўзбекистон Республикаси Ҳукуматининг айрим қарорларига киритилаётган ўзгартириш ва қўшимчалар

1. Вазирлар Маҳкамасининг «Солиқ маъмуриятчилигини янада такомиллаштириш бўйича қўшимча чора-тадбирлар тўғрисида» 2020 йил 20 ноябрдаги 736-сон қарорида :

а) 1-бандда :

тўртинчи хатбошидаги «3-иловага мувофиқ тасдиқлансин» сўзлари «3-иловага мувофиқ» сўзлари билан алмаштирилсин;

қуйидаги мазмундаги бешинчи хатбоши билан тўлдирилсин:

«Солиқ тўловчининг танловига кўра солиқ органлари томонидан солиқ ҳисоботини шакллантириш тартиби тўғрисидаги низом 3 1 -иловага мувофиқ тасдиқлансин»;

б) 1-иловада :

3 , 5 , 64 , 67 , 68 , 70 , 75 , 76 ва 82-бандлардаги «давлат солиқ» ва «Давлат солиқ» сўзлари тегишлича «солиқ» ва «Солиқ» сўзлари билан алмаштирилсин;

10-банддаги «Давлат солиқ қўмитаси (кейинги ўринларда — Давлат солиқ қўмитаси)» сўзлари «Солиқ қўмитаси (кейинги ўринларда — Солиқ қўмитаси)» сўзлари билан алмаштирилсин;

1-илованинг 2 — 5 ва 7 — 11-босқичлари «Тадбирлар» ва «Субъектлар» устунларидаги «ЙСТБҲДСИ», «давлат солиқ» ва «Давлат солиқ» сўзлари тегишлича «ЙСТБҲСИ», «солиқ» ва «Солиқ» сўзлари билан алмаштирилсин;

в) 2-иловада :

2-банднинг иккинчи хатбошиси , 5 , 7 , 9 ва 10-бандларидаги «Давлат солиқ» сўзлари тегишлича «Солиқ» сўзлари билан алмаштирилсин;

2 , 3 ва 4-иловаларнинг матнидаги «давлат солиқ инспекцияси» сўзлари «солиқ инспекцияси» сўзлари билан алмаштирилсин;

3-иловадаги «ДСИ» қисқартмаси «солиқ инспекцияси» сўзлари билан алмаштирилсин;

г) қуйидаги мазмундаги 3 1 -илова билан тўлдирилсин:

«Вазирлар Маҳкамасининг 2020 йил 20 ноябрдаги 736-сон қарорига 3 1 -ИЛОВА

Солиқ тўловчининг танловига кўра солиқ органлари томонидан солиқ ҳисоботини шакллантириш тартиби тўғрисида

1-боб. Умумий қоидалар

1. Ушбу Низом солиқ тўловчиларнинг танловига кўра солиқ органи томонидан қўшилган қиймат солиғи, айланмадан олинадиган солиқ (қатъий белгиланган суммадаги солиқни тўлашга ўтган солиқ тўловчилар бундан мустасно) ҳамда юридик шахслардан олинадиган мол-мулк ва ер солиқларининг солиқ ҳисоботини (кейинги ўринларда — солиқ ҳисоботи) шакллантириш тартибини белгилайди.

Мазкур Низом талаблари солиқ тўловчининг ташаббуси билан ёки солиқ текширувлари натижасида қайта аниқлаштирилган солиқ ҳисоботларини шакллантириш ва тақдим этиш ҳолатларига нисбатан татбиқ этилмайди.

Солиқ тўловчининг ташаббуси билан ёки солиқ текширувлари натижасида қайта аниқлаштирилган солиқ ҳисоботларини шакллантириш ва тақдим этиш тартиби қонунчилик ҳужжатларига мувофиқ белгиланади.

2. Мазкур Низомда қуйидаги асосий тушунчалардан фойдаланилади:

ички манбалар — солиқ тўловчилар тақдим этган солиқ ва молиявий ҳисоботлар, ўтказилган хронометраж, солиқ мониторинги, кўздан кечириш ва солиқ текшируви натижаларига оид солиқ органларининг ахборот тизимларида, шунингдек, электрон ҳисобварақ-фактура, онлайн назорат-касса техникаси, электрон тўлов чеклари, солиқ органларининг «E-imtiyoz» дастури ҳамда қонунчиликда тақиқланмаган бошқа манбалардан олинган маълумотлар;

ташқи манбалар — Ўзбекистон Республикаси Солиқ кодекси (кейинги ўринларда — Солиқ кодекси) ва бошқа қонунчилик ҳужжатларига мувофиқ солиқ органларига маълумотлар тақдим этиш мажбурияти юкланган давлат органлари ва бошқа ташкилотларнинг маълумотлари;

солиқ тўловчининг танлови — тегишли солиқ ҳисоботларини ўз хоҳиши ёки солиқ органлари томонидан шакллантиришга (тузишга) нисбатан бўлган ҳуқуқ;

солиқ органлари томонидан шакллантирилган солиқ ҳисоботи — ички ва ташқи манбалар асосида солиқ органлари томонидан автоматик равишда шакллантирилган, жорий солиқ даври учун солиқ тўловчилар ва солиқ агентларининг солиқ мажбуриятларини аниқлашга асос бўлиб хизмат қиладиган ҳужжатлар.

2-боб. Солиқ органлари томонидан солиқ ҳисоботини шакллантириш тартиби

3. Солиқ ҳисоботларининг кўрсаткичлари ички ва ташқи манбалар маълумотлари асосида солиқ турлари кесимида шакллантирилади.

Бунда мазкур Низомга иловада келтирилган схемада назарда тутилган муддатларга қадар ҳисоботни топширган солиқ тўловчиларнинг шахсий кабинетига қайта шакллантирилган ҳисобот юборилмайди.

4. Ушбу Низомнинг 3-бандида кўрсатилган манбалардан ташқари солиқ ҳисоботларини шакллантириш учун зарур кўрсаткичлар солиқ тўловчиларнинг шахсий кабинетларидаги интерактив хизматлар орқали шакллантирилади.

5. Солиқ ҳисоботларида келтирилган сатр маълумотлари ҳамда ички ва ташқи манбалар маълумотлари асосида автоматик тарзда шаклланган кўрсаткич рақамлари формула орқали аниқланади.

6. Янги ташкил этилган юридик шахслар давлат рўйхатидан ўтказилган кундан эътиборан давлат рўйхатидан ўтказиш чоғида танлаган солиқ туридан келиб чиққан ҳолда, қўшилган қиймат солиғи ёки айланмадан олинадиган солиқ ҳисоботи солиқ органлари томонидан шакллантирилади.

7. Солиқ кодексининг 268-моддасига асосан ҳисобга ўтказилиши лозим бўлган қўшилган қиймат солиғи суммаси солиқ тўловчининг танловига кўра алоҳида-алоҳида усулда ва (ёки) мутаносиб усулда аниқланади.

Бунда солиқ ҳисоботи мутаносиб усул бўйича солиқ органи томонидан автоматик равишда шакллантирилади ҳамда алоҳида-алоҳида усулни танлаш ва кўрсаткичларни киритиш имконияти яратилади.

8. Мол-мулк ва ер солиғи бўйича солиқ даврида солиқ базасида (ҳисоблаб чиқарилган солиқ суммаси) ўзгариш бўлганда ёки солиқ бўйича мажбуриятлар юзага келганда, шунингдек, янги мулк ҳуқуқи давлат рўйхатидан ўтказилганда, юридик шахслар Солиқ кодексида белгиланган тартибда солиқ органига аниқлаштирилган солиқ ҳисоботини тақдим этади.

9. Мол-мулк ва ер солиғи бўйича солиқ ҳисоботлари солиқ органлари томонидан ушбу солиқ турлари бўйича солиқ тўловчилар деб эътироф этилганлар учун шакллантирилади.

3-боб. Солиқ органи томонидан шакллантирилган солиқ ҳисоботини солиқ тўловчи томонидан тасдиқлаш тартиби

10. Солиқ ҳисоботларини солиқ органлари томонидан шакллантириш, солиқ тўловчининг шахсий кабинетига юбориш ушбу Низомга иловадаги схема бўйича амалга оширилади.

11. Солиқ тўловчи ёки унинг ваколатли вакили солиқ органлари томонидан шакллантирилган солиқ ҳисоботининг тўғрилиги ва тўлиқлигини тасдиқлайди ёхуд эътирозлари мавжуд бўлса, солиқ ҳисоботини қайта ишлайди ва солиқ органларига тақдим этади.

4-боб. Солиқ органлари томонидан шакллантирилган солиқ ҳисоботига ўзгартиришлар киритиш

12. Солиқ органлари томонидан ушбу Низомнинг 3-бандига асосан шакллантирилган солиқ ҳисоботида ҳисоблаб чиқарилган солиқ суммасининг камайишига (ўзгаришига) олиб келган ҳолатлар юзага келганда, нотўғри ёки тўлиқ бўлмаган маълумотлар ва (ёки) хатолар аниқланган, шунингдек, солиқ тўловчининг ҳисоб ҳужжатларига кўра солиқ солиш объектлари ва солиқ солиш билан боғлиқ объектларда ёки солиқ базасида фарқ юзага келган тақдирда, солиқ тўловчи томонидан ушбу солиқ ҳисоботига зарур тузатишлар киритилади ва ҳисобот солиқ органларига тақдим этилади.

13. Солиқ ҳисоботида кўрсатилган маълумотларнинг тўғрилиги учун жавобгарлик солиқ тўловчининг ёки солиқ агентининг зиммасига юкланади.

Бунда солиқ органлари солиқ ҳисоботининг шакллантирилиши ҳамда расмийлаштирилиши юзасидан солиқ тўловчига батафсил тушунтириш бериши шарт.

14. Агар текширувдан олдинги таҳлил чоғида солиқ органлари томонидан шакллантирилган солиқ ҳисоботи билан солиқ органидаги янгиланган маълумотлар ўртасида тафовутлар ва (ёки) хатолар аниқланса, солиқ тўловчи ушбу солиқ ҳисоботига зарур тузатишларни киритиши ва солиқ органларига аниқлаштирилган солиқ ҳисоботини ёки аниқланган тафовутларнинг асосномасини тақдим этиши лозим.

5-боб. Солиқ тўловчиларнинг мажбуриятлари

15. Солиқ тўловчилар:

ушбу Низомнинг 3-бандида назарда тутилган манбалардан ташқари солиқ ҳисоботларини шакллантириш учун зарур бўлган кўрсаткичлар рақамларини солиқ тўловчиларнинг шахсий кабинетларидаги интерактив хизматлар орқали ҳисобот ойидан кейинги ойнинг ўнинчи кунидан кечиктирмай киритиши;

қонунчилик ҳужжатларида белгиланган имтиёзлардан фойдаланиши учун солиқ имтиёзларини солиқ органларининг ахборот тизимларидан фойдаланган ҳолда, солиқ имтиёзларининг ҳар бир турига махсус идентификация коди асосида ҳисобга олиши лозим, товар (хизмат)ларга берилган имтиёзлар бундан мустасно;

солиқ органлари томонидан шакллантирилган солиқ ҳисоботлари тўғрилиги ва тўлиқлиги бўйича тасдиқлагандан сўнг ушбу Низомнинг 14-бандида назарда тутилган ҳолатлар юзага келганда, зарур тузатишлар киритмаганликлари учун қонунчилик ҳужжатларида белгиланган тартибда жавобгар ҳисобланади.

6-боб. Солиқ органлари томонидан шакллантирилган солиқ ҳисоботини қабул қилиш тартиби

16. Солиқ органлари томонидан шакллантирилган солиқ ҳисоботларини солиқ ҳисоботини топширишнинг Солиқ кодексида белгиланган муддатидан кечиктирилмаган ҳолда, солиқ тўловчилар томонидан шахсий кабинети орқали тасдиқлаши лозим.

17. Солиқ тўловчиларга солиқ органлари томонидан тузилган солиқ ҳисоботлари қабул қилинганлигини шахсий кабинети орқали аниқлаш имконияти яратилади.

7-боб. Якунловчи қоидалар

18. Солиқ органлари солиқ тўловчилар томонидан солиқларнинг тўғри ҳисобланиши ва ўз муддатларида тўланишининг тўғрилигини назорат қилади.

19. Солиқ органлари томонидан шакллантирилган солиқ ҳисоботлари ушбу Низомнинг 11-бандига асосан солиқ тўловчи томонидан белгиланган муддатларда тасдиқлаш ёки қайта ишланган солиқ ҳисоботини тақдим этиш таъминланмаган ҳолларда, солиқ тўловчини қонунчилик ҳужжатларида белгиланган жавобгарликдан озод этмайди.

20. Мазкур Низом талаблари бузилишида айбдор бўлган шахслар қонунчилик ҳужжатларида белгиланган тартибда жавоб берадилар.

Солиқ тўловчининг танловига кўра солиқ органлари томонидан солиқ ҳисоботини шакллантириш тартиби тўғрисидаги низомга ИЛОВА

Солиқ органи томонидан солиқ ҳисоботини шакллантириш ҳамда солиқ тўловчилар томонидан солиқ ҳисоботини тасдиқлаш

Босқичлар Субъектлар Тадбирлар Муддатлар 1-босқич Солиқ органлари Қуйидаги солиқ турлари бўйича ички ва ташқи манбалар асосида келиб тушган маълумотларни умумлаштиради: Ҳисобот давридан кейинги ойнинг 11-санасига қадар қўшилган қиймат солиғи; айланмадан олинадиган солиқ; мол-мулк ва ер солиғи; Жорий солиқ даврининг 15 январига қадар қишлоқ хўжалиги учун мўлжалланган ер солиғи бўйича. Жорий солиқ даврининг 10 апрелига қадар 2-босқич Солиқ органлари Солиқ ҳисоботларини шакллантиради. Маълумотлар умумлаштирилгандан сўнг 1 кун ичида 3-босқич Солиқ органлари Шакллантирилган солиқ ҳисоботини солиқ тўловчининг шахсий кабинетига юборади. Солиқ ҳисоботлари шакллантирилгандан сўнг 1 кун ичида 4-босқич Солиқ тўловчи Солиқ органи томонидан шакллантирилган солиқ ҳисоботини тасдиқлайди. Шахсий кабинетига солиқ ҳисоботи келиб тушгандан сўнг Эътирозлар мавжуд бўлганда, солиқ ҳисоботини қайта ишлайди ва солиқ органларига тақдим этади. шу солиқ тури бўйича ҳисобот топшириш муддатида ».

2. Вазирлар Маҳкамасининг «Онлайн назорат-касса машиналари ва виртуал касса тизими қўлланилишини таъминлаш чора-тадбирлари тўғрисида» 2019 йил 23 ноябрдаги 943-сон қарорида :

а) 1-иловада :

2-банднинг бешинчи хатбошисидаги «Ўзбекистон Республикаси Давлат солиқ қўмитаси» сўзлари «Солиқ қўмитаси» сўзлари билан алмаштирилсин;

5-банддаги «Давлат солиқ қўмитаси» сўзлари «Солиқ қўмитаси» сўзлари билан алмаштирилсин;

38 1 -банд қуйидаги таҳрирда баён этилсин:

«38 1 . Илгари амалга оширилган ҳисоб-китобларга ўзгартиришлар киритиш зарур бўлган ҳолларда, фойдаланувчи томонидан тузатувчи касса чеки шакллантирилади.

Тузатувчи касса чеки фойдаланувчи томонидан илгари онлайн-НКМдан фойдаланмасдан ҳисоб-китоб қилган ҳолларда, онлайн-НКМдан фойдаланиш мажбуриятининг бажарилишини таъминлаш мақсадида ёки онлайн-НКМдан ушбу Низом талаблари бузилган ҳолда фойдаланилганда шакллантирилади.

Касса чекига маҳсулотлар (товарлар ва хизматлар) ягона электрон миллий каталоги идентификациялаш кодлари, маҳсулотнинг (товар, хизмат) ўлчов бирлиги, сони ва суммаси бўйича тафовут аниқланган ойдаги қўшилган қиймат солиғи ёки айланмадан олинадиган солиқлар бўйича солиқ тўловчилар учун тегишинча солиқ ҳисоботларини тақдим этиш муддатларигача тузатиш киритилиши мумкин, Ўзбекистон Республикаси Солиқ кодексининг 257-моддасида назарда тутилган ҳоллар бундан мустасно»;

б) 1а-иловага иловадаги «Давлат солиқ қўмитаси» сўзлари «Солиқ қўмитаси» сўзлари билан алмаштирилсин;

в) 2-илова 6-бандининг йигирма тўртинчи хатбошисидаги «Давлат солиқ қўмитаси» сўзлари «Солиқ қўмитаси» сўзлари билан алмаштирилсин;

г) 3-иловада :

2 ва 12-бандлардаги «Давлат солиқ қўмитаси» сўзлари «Солиқ қўмитаси» сўзлари билан алмаштирилсин;

иловадаги «Давлат солиқ қўмитаси» сўзлари «Солиқ қўмитаси» сўзлари билан алмаштирилсин;

д) 4-иловада :

2-банддаги «Давлат солиқ қўмитаси» сўзлари «Солиқ қўмитаси» сўзлари билан алмаштирилсин;

1-иловадаги «Давлат солиқ қўмитаси» сўзлари «Солиқ қўмитаси» сўзлари билан алмаштирилсин;

2-иловадаги Аризада «Давлат солиқ қўмитаси» сўзлари «Солиқ қўмитаси» сўзлари билан алмаштирилсин.

Ўзбекистон Республикасининг Бош вазири А. АРИПОВ

Тошкент ш.,

2023 йил 18 октябрь,

548-сон

(Қонунчилик маълумотлари миллий базаси, 20.10.2023 й., 09/23/548/0786-сон)

lex.uz

Oʻzbekiston Respublikasi Vazirlar Mahkamasining

qarori

NIZOM

SXEMASI

Soliq organlari tomonidan ayrim soliq hisobotlarini shakllantirish tartibi joriy etilganligi munosabati bilan Oʻzbekiston Respublikasi Hukumatining ayrim qarorlariga oʻzgartirish va qoʻshimchalar kiritish haqida

Respublikada soliq siyosatini takomillashtirish, soliq maʼmuriyatchiligi samaradorligini yanada oshirish, shuningdek, soliq yukini izchil kamaytirish va soliq hisobotlarini tubdan qisqartirish boʻyicha kompleks chora-tadbirlar amalga oshirilmoqda.

Xususan, tadbirkorlik faoliyati uchun qulay shart-sharoitlarni yaratish boʻyicha amalga oshirilayotgan soliq islohotlari doirasida Xorazm viloyatida tajriba tariqasida ayrim soliq turlari boʻyicha soliq hisobotlarini soliq organlari tomonidan avtomatik tarzda hisoblab chiqarish va shakllantirish imkoniyati yaratildi.

Oʻzbekiston Respublikasi Prezidentining “Oʻzbekiston Respublikasining “2023-yil uchun Oʻzbekiston Respublikasining Davlat budjeti toʻgʻrisida”gi Qonuni ijrosini taʼminlash chora-tadbirlari toʻgʻrisida” 2022-yil 30-dekabrdagi PQ-471-son qarori ijrosini taʼminlash, shuningdek, soliq toʻlovchilar uchun qulay shart-sharoitlar yaratish maqsadida Vazirlar Mahkamasi qaror qiladi:

1. Quyidagilar:

Oʻzbekiston Respublikasi Soliq kodeksining 81-moddasiga muvofiq soliq toʻlovchining soliq hisoboti uning tanloviga koʻra soliq organlari tomonidan tuzilishi mumkinligi belgilanganligi;

Oʻzbekiston Respublikasi Prezidentining “Soliq majburiyatlarini bajarishda tadbirkorlik subyektlariga yanada qulay shart-sharoitlar yaratish chora-tadbirlari toʻgʻrisida” 2021-yil 7-sentabrdagi PF-6307-son Farmoniga muvofiq Xorazm viloyatida soliq toʻlovchilarning qoʻshilgan qiymat soligʻi, aksiz soligʻi, aylanmadan olinadigan soliq va yuridik shaxslardan olinadigan yer soligʻi boʻyicha soliq hisobotlari soliq organlari tomonidan hisoblab chiqarilishi va shakllantirilishi boʻyicha tajriba oʻtkazilganligi;

Oʻzbekiston Respublikasi Prezidentining “Oʻzbekiston Respublikasining “2023-yil uchun Oʻzbekiston Respublikasining Davlat budjeti toʻgʻrisida”gi Qonuni ijrosini taʼminlash chora-tadbirlari toʻgʻrisida” 2022-yil 30-dekabrdagi PQ-471-son qarorida Xorazm viloyatida oʻtkazilgan tajribadan kelib chiqib, ayrim soliq hisobotlarini soliq organlari tomonidan hisoblab chiqarish va shakllantirish imkoniyatini kengaytirish choralarini belgilash nazarda tutilganligi maʼlumot uchun qabul qilinsin.

2. Oʻzbekiston Respublikasi Hukumatining ayrim qarorlariga ilovaga muvofiq quyidagilarni nazarda tutuvchi oʻzgartirish va qoʻshimchalar kiritilsin:

2024-yil 1-yanvardan boshlab soliq toʻlovchilarning tanloviga koʻra qoʻshilgan qiymat soligʻi, aylanmadan olinadigan soliq, yuridik shaxslardan olinadigan mol-mulk va yer soliqlari boʻyicha soliq hisobotlarini soliq organlari tomonidan avtomatik tarzda shakllantirish tartibini joriy etish;

sotuv cheklarini rasmiylashtirishdagi texnik xatoliklarga tuzatish kiritish muddatini keyingi soliq hisobotlarini topshirish davriga qadar uzaytirish;

respublika ijro etuvchi hokimiyat organlarining nomlariga tuzatishlar kiritish.

3. Mazkur qarorning bajarilishini nazorat qilish Vazirlar Mahkamasi huzuridagi Soliq qoʻmitasi raisi Sh.D. Kudbiyev zimmasiga yuklansin.

Vazirlar Mahkamasining 2023-yil 18-oktabrdagi 548-son qaroriga ILOVA

Oʻzbekiston Respublikasi Hukumatining ayrim qarorlariga kiritilayotgan oʻzgartirish va qoʻshimchalar

1. Vazirlar Mahkamasining “Soliq maʼmuriyatchiligini yanada takomillashtirish boʻyicha qoʻshimcha chora-tadbirlar toʻgʻrisida” 2020-yil 20-noyabrdagi 736-son qarorida :

a) 1-bandda :

toʻrtinchi xatboshidagi “3-ilovaga muvofiq tasdiqlansin” soʻzlari “3-ilovaga muvofiq” soʻzlari bilan almashtirilsin;

quyidagi mazmundagi beshinchi xatboshi bilan toʻldirilsin:

“Soliq toʻlovchining tanloviga koʻra soliq organlari tomonidan soliq hisobotini shakllantirish tartibi toʻgʻrisidagi nizom 3 1 -ilovaga muvofiq tasdiqlansin”;

b) 1-ilovada :

3 , 5 , 64 , 67 , 68 , 70 , 75 , 76 va 82-bandlardagi “davlat soliq” va “Davlat soliq” soʻzlari tegishlicha “soliq” va “Soliq” soʻzlari bilan almashtirilsin;

10-banddagi “Davlat soliq qoʻmitasi (keyingi oʻrinlarda — Davlat soliq qoʻmitasi)” soʻzlari “Soliq qoʻmitasi (keyingi oʻrinlarda — Soliq qoʻmitasi)” soʻzlari bilan almashtirilsin;

1-ilovaning 2 — 5 va 7 — 11-bosqichlari “Tadbirlar” va “Subyektlar” ustunlaridagi “YSTBHDSI”, “davlat soliq” va “Davlat soliq” soʻzlari tegishlicha “YSTBHSI”, “soliq” va “Soliq” soʻzlari bilan almashtirilsin;

v) 2-ilovada :

2-bandning ikkinchi xatboshisi , 5 , 7 , 9 va 10-bandlaridagi “Davlat soliq” soʻzlari tegishlicha “Soliq” soʻzlari bilan almashtirilsin;

2 , 3 va 4-ilovalarning matnidagi “davlat soliq inspeksiyasi” soʻzlari “soliq inspeksiyasi” soʻzlari bilan almashtirilsin;

3-ilovadagi “DSI” qisqartmasi “soliq inspeksiyasi” soʻzlari bilan almashtirilsin;

g) quyidagi mazmundagi 3 1 -ilova bilan toʻldirilsin:

“Vazirlar Mahkamasining 2020-yil 20-noyabrdagi 736-son qaroriga 3 1 -ILOVA

Soliq toʻlovchining tanloviga koʻra soliq organlari tomonidan soliq hisobotini shakllantirish tartibi toʻgʻrisida

1-bob. Umumiy qoidalar

1. Ushbu Nizom soliq toʻlovchilarning tanloviga koʻra soliq organi tomonidan qoʻshilgan qiymat soligʻi, aylanmadan olinadigan soliq (qatʼiy belgilangan summadagi soliqni toʻlashga oʻtgan soliq toʻlovchilar bundan mustasno) hamda yuridik shaxslardan olinadigan mol-mulk va yer soliqlarining soliq hisobotini (keyingi oʻrinlarda — soliq hisoboti) shakllantirish tartibini belgilaydi.

Mazkur Nizom talablari soliq toʻlovchining tashabbusi bilan yoki soliq tekshiruvlari natijasida qayta aniqlashtirilgan soliq hisobotlarini shakllantirish va taqdim etish holatlariga nisbatan tatbiq etilmaydi.

Soliq toʻlovchining tashabbusi bilan yoki soliq tekshiruvlari natijasida qayta aniqlashtirilgan soliq hisobotlarini shakllantirish va taqdim etish tartibi qonunchilik hujjatlariga muvofiq belgilanadi.

2. Mazkur Nizomda quyidagi asosiy tushunchalardan foydalaniladi:

ichki manbalar — soliq toʻlovchilar taqdim etgan soliq va moliyaviy hisobotlar, oʻtkazilgan xronometraj, soliq monitoringi, koʻzdan kechirish va soliq tekshiruvi natijalariga oid soliq organlarining axborot tizimlarida, shuningdek, elektron hisobvaraq-faktura, onlayn nazorat-kassa texnikasi, elektron toʻlov cheklari, soliq organlarining “E-imtiyoz” dasturi hamda qonunchilikda taqiqlanmagan boshqa manbalardan olingan maʼlumotlar;

tashqi manbalar — Oʻzbekiston Respublikasi Soliq kodeksi (keyingi oʻrinlarda — Soliq kodeksi) va boshqa qonunchilik hujjatlariga muvofiq soliq organlariga maʼlumotlar taqdim etish majburiyati yuklangan davlat organlari va boshqa tashkilotlarning maʼlumotlari;

soliq toʻlovchining tanlovi — tegishli soliq hisobotlarini oʻz xohishi yoki soliq organlari tomonidan shakllantirishga (tuzishga) nisbatan boʻlgan huquq;

soliq organlari tomonidan shakllantirilgan soliq hisoboti — ichki va tashqi manbalar asosida soliq organlari tomonidan avtomatik ravishda shakllantirilgan, joriy soliq davri uchun soliq toʻlovchilar va soliq agentlarining soliq majburiyatlarini aniqlashga asos boʻlib xizmat qiladigan hujjatlar.

2-bob. Soliq organlari tomonidan soliq hisobotini shakllantirish tartibi

3. Soliq hisobotlarining koʻrsatkichlari ichki va tashqi manbalar maʼlumotlari asosida soliq turlari kesimida shakllantiriladi.

Bunda mazkur Nizomga ilovada keltirilgan sxemada nazarda tutilgan muddatlarga qadar hisobotni topshirgan soliq toʻlovchilarning shaxsiy kabinetiga qayta shakllantirilgan hisobot yuborilmaydi.

4. Ushbu Nizomning 3-bandida koʻrsatilgan manbalardan tashqari soliq hisobotlarini shakllantirish uchun zarur koʻrsatkichlar soliq toʻlovchilarning shaxsiy kabinetlaridagi interaktiv xizmatlar orqali shakllantiriladi.

5. Soliq hisobotlarida keltirilgan satr maʼlumotlari hamda ichki va tashqi manbalar maʼlumotlari asosida avtomatik tarzda shakllangan koʻrsatkich raqamlari formula orqali aniqlanadi.

6. Yangi tashkil etilgan yuridik shaxslar davlat roʻyxatidan oʻtkazilgan kundan eʼtiboran davlat roʻyxatidan oʻtkazish chogʻida tanlagan soliq turidan kelib chiqqan holda, qoʻshilgan qiymat soligʻi yoki aylanmadan olinadigan soliq hisoboti soliq organlari tomonidan shakllantiriladi.

7. Soliq kodeksining 268-moddasiga asosan hisobga oʻtkazilishi lozim boʻlgan qoʻshilgan qiymat soligʻi summasi soliq toʻlovchining tanloviga koʻra alohida-alohida usulda va (yoki) mutanosib usulda aniqlanadi.

Bunda soliq hisoboti mutanosib usul boʻyicha soliq organi tomonidan avtomatik ravishda shakllantiriladi hamda alohida-alohida usulni tanlash va koʻrsatkichlarni kiritish imkoniyati yaratiladi.

8. Mol-mulk va yer soligʻi boʻyicha soliq davrida soliq bazasida (hisoblab chiqarilgan soliq summasi) oʻzgarish boʻlganda yoki soliq boʻyicha majburiyatlar yuzaga kelganda, shuningdek, yangi mulk huquqi davlat roʻyxatidan oʻtkazilganda, yuridik shaxslar Soliq kodeksida belgilangan tartibda soliq organiga aniqlashtirilgan soliq hisobotini taqdim etadi.

9. Mol-mulk va yer soligʻi boʻyicha soliq hisobotlari soliq organlari tomonidan ushbu soliq turlari boʻyicha soliq toʻlovchilar deb eʼtirof etilganlar uchun shakllantiriladi.

3-bob. Soliq organi tomonidan shakllantirilgan soliq hisobotini soliq toʻlovchi tomonidan tasdiqlash tartibi

10. Soliq hisobotlarini soliq organlari tomonidan shakllantirish, soliq toʻlovchining shaxsiy kabinetiga yuborish ushbu Nizomga ilovadagi sxema boʻyicha amalga oshiriladi.

11. Soliq toʻlovchi yoki uning vakolatli vakili soliq organlari tomonidan shakllantirilgan soliq hisobotining toʻgʻriligi va toʻliqligini tasdiqlaydi yoxud eʼtirozlari mavjud boʻlsa, soliq hisobotini qayta ishlaydi va soliq organlariga taqdim etadi.

4-bob. Soliq organlari tomonidan shakllantirilgan soliq hisobotiga oʻzgartirishlar kiritish

12. Soliq organlari tomonidan ushbu Nizomning 3-bandiga asosan shakllantirilgan soliq hisobotida hisoblab chiqarilgan soliq summasining kamayishiga (oʻzgarishiga) olib kelgan holatlar yuzaga kelganda, notoʻgʻri yoki toʻliq boʻlmagan maʼlumotlar va (yoki) xatolar aniqlangan, shuningdek, soliq toʻlovchining hisob hujjatlariga koʻra soliq solish obyektlari va soliq solish bilan bogʻliq obyektlarda yoki soliq bazasida farq yuzaga kelgan taqdirda, soliq toʻlovchi tomonidan ushbu soliq hisobotiga zarur tuzatishlar kiritiladi va hisobot soliq organlariga taqdim etiladi.

13. Soliq hisobotida koʻrsatilgan maʼlumotlarning toʻgʻriligi uchun javobgarlik soliq toʻlovchining yoki soliq agentining zimmasiga yuklanadi.

Bunda soliq organlari soliq hisobotining shakllantirilishi hamda rasmiylashtirilishi yuzasidan soliq toʻlovchiga batafsil tushuntirish berishi shart.

14. Agar tekshiruvdan oldingi tahlil chogʻida soliq organlari tomonidan shakllantirilgan soliq hisoboti bilan soliq organidagi yangilangan maʼlumotlar oʻrtasida tafovutlar va (yoki) xatolar aniqlansa, soliq toʻlovchi ushbu soliq hisobotiga zarur tuzatishlarni kiritishi va soliq organlariga aniqlashtirilgan soliq hisobotini yoki aniqlangan tafovutlarning asosnomasini taqdim etishi lozim.

5-bob. Soliq toʻlovchilarning majburiyatlari

15. Soliq toʻlovchilar:

ushbu Nizomning 3-bandida nazarda tutilgan manbalardan tashqari soliq hisobotlarini shakllantirish uchun zarur boʻlgan koʻrsatkichlar raqamlarini soliq toʻlovchilarning shaxsiy kabinetlaridagi interaktiv xizmatlar orqali hisobot oyidan keyingi oyning oʻninchi kunidan kechiktirmay kiritishi;

qonunchilik hujjatlarida belgilangan imtiyozlardan foydalanishi uchun soliq imtiyozlarini soliq organlarining axborot tizimlaridan foydalangan holda, soliq imtiyozlarining har bir turiga maxsus identifikatsiya kodi asosida hisobga olishi lozim, tovar (xizmat)larga berilgan imtiyozlar bundan mustasno;

soliq organlari tomonidan shakllantirilgan soliq hisobotlari toʻgʻriligi va toʻliqligi boʻyicha tasdiqlagandan soʻng ushbu Nizomning 14-bandida nazarda tutilgan holatlar yuzaga kelganda, zarur tuzatishlar kiritmaganliklari uchun qonunchilik hujjatlarida belgilangan tartibda javobgar hisoblanadi.

6-bob. Soliq organlari tomonidan shakllantirilgan soliq hisobotini qabul qilish tartibi

16. Soliq organlari tomonidan shakllantirilgan soliq hisobotlarini soliq hisobotini topshirishning Soliq kodeksida belgilangan muddatidan kechiktirilmagan holda, soliq toʻlovchilar tomonidan shaxsiy kabineti orqali tasdiqlashi lozim.

17. Soliq toʻlovchilarga soliq organlari tomonidan tuzilgan soliq hisobotlari qabul qilinganligini shaxsiy kabineti orqali aniqlash imkoniyati yaratiladi.

7-bob. Yakunlovchi qoidalar

18. Soliq organlari soliq toʻlovchilar tomonidan soliqlarning toʻgʻri hisoblanishi va oʻz muddatlarida toʻlanishining toʻgʻriligini nazorat qiladi.

19. Soliq organlari tomonidan shakllantirilgan soliq hisobotlari ushbu Nizomning 11-bandiga asosan soliq toʻlovchi tomonidan belgilangan muddatlarda tasdiqlash yoki qayta ishlangan soliq hisobotini taqdim etish taʼminlanmagan hollarda, soliq toʻlovchini qonunchilik hujjatlarida belgilangan javobgarlikdan ozod etmaydi.

20. Mazkur Nizom talablari buzilishida aybdor boʻlgan shaxslar qonunchilik hujjatlarida belgilangan tartibda javob beradilar.

Soliq toʻlovchining tanloviga koʻra soliq organlari tomonidan soliq hisobotini shakllantirish tartibi toʻgʻrisidagi nizomga ILOVA

Soliq organi tomonidan soliq hisobotini shakllantirish hamda soliq toʻlovchilar tomonidan soliq hisobotini tasdiqlash

Bosqichlar Subyektlar Tadbirlar Muddatlar 1-bosqich Soliq organlari Quyidagi soliq turlari boʻyicha ichki va tashqi manbalar asosida kelib tushgan maʼlumotlarni umumlashtiradi: Hisobot davridan keyingi oyning 11-sanasiga qadar qoʻshilgan qiymat soligʻi; aylanmadan olinadigan soliq; mol-mulk va yer soligʻi; Joriy soliq davrining 15-yanvariga qadar qishloq xoʻjaligi uchun moʻljallangan yer soligʻi boʻyicha. Joriy soliq davrining 10-apreliga qadar 2-bosqich Soliq organlari Soliq hisobotlarini shakllantiradi. Maʼlumotlar umumlashtirilgandan soʻng 1 kun ichida 3-bosqich Soliq organlari Shakllantirilgan soliq hisobotini soliq toʻlovchining shaxsiy kabinetiga yuboradi. Soliq hisobotlari shakllantirilgandan soʻng 1 kun ichida 4-bosqich Soliq toʻlovchi Soliq organi tomonidan shakllantirilgan soliq hisobotini tasdiqlaydi. Shaxsiy kabinetiga soliq hisoboti kelib tushgandan soʻng Eʼtirozlar mavjud boʻlganda, soliq hisobotini qayta ishlaydi va soliq organlariga taqdim etadi. shu soliq turi boʻyicha hisobot topshirish muddatida ”.

2. Vazirlar Mahkamasining “Onlayn nazorat-kassa mashinalari va virtual kassa tizimi qoʻllanilishini taʼminlash chora-tadbirlari toʻgʻrisida” 2019-yil 23-noyabrdagi 943-son qarorida :

a) 1-ilovada :

2-bandning beshinchi xatboshisidagi “Oʻzbekiston Respublikasi Davlat soliq qoʻmitasi” soʻzlari “Soliq qoʻmitasi” soʻzlari bilan almashtirilsin;

5-banddagi “Davlat soliq qoʻmitasi” soʻzlari “Soliq qoʻmitasi” soʻzlari bilan almashtirilsin;

38 1 -band quyidagi tahrirda bayon etilsin:

“38 1 . Ilgari amalga oshirilgan hisob-kitoblarga oʻzgartirishlar kiritish zarur boʻlgan hollarda, foydalanuvchi tomonidan tuzatuvchi kassa cheki shakllantiriladi.

Tuzatuvchi kassa cheki foydalanuvchi tomonidan ilgari onlayn-NKMdan foydalanmasdan hisob-kitob qilgan hollarda, onlayn-NKMdan foydalanish majburiyatining bajarilishini taʼminlash maqsadida yoki onlayn-NKMdan ushbu Nizom talablari buzilgan holda foydalanilganda shakllantiriladi.

Kassa chekiga mahsulotlar (tovarlar va xizmatlar) yagona elektron milliy katalogi identifikatsiyalash kodlari, mahsulotning (tovar, xizmat) oʻlchov birligi, soni va summasi boʻyicha tafovut aniqlangan oydagi qoʻshilgan qiymat soligʻi yoki aylanmadan olinadigan soliqlar boʻyicha soliq toʻlovchilar uchun tegishincha soliq hisobotlarini taqdim etish muddatlarigacha tuzatish kiritilishi mumkin, Oʻzbekiston Respublikasi Soliq kodeksining 257-moddasida nazarda tutilgan hollar bundan mustasno”;

b) 1a-ilovaga ilovadagi “Davlat soliq qoʻmitasi” soʻzlari “Soliq qoʻmitasi” soʻzlari bilan almashtirilsin;

v) 2-ilova 6-bandining yigirma toʻrtinchi xatboshisidagi “Davlat soliq qoʻmitasi” soʻzlari “Soliq qoʻmitasi” soʻzlari bilan almashtirilsin;

g) 3-ilovada :

2 va 12-bandlardagi “Davlat soliq qoʻmitasi” soʻzlari “Soliq qoʻmitasi” soʻzlari bilan almashtirilsin;

ilovadagi “Davlat soliq qoʻmitasi” soʻzlari “Soliq qoʻmitasi” soʻzlari bilan almashtirilsin;

d) 4-ilovada :

2-banddagi “Davlat soliq qoʻmitasi” soʻzlari “Soliq qoʻmitasi” soʻzlari bilan almashtirilsin;

1-ilovadagi “Davlat soliq qoʻmitasi” soʻzlari “Soliq qoʻmitasi” soʻzlari bilan almashtirilsin;

2-ilovadagi Arizada “Davlat soliq qoʻmitasi” soʻzlari “Soliq qoʻmitasi” soʻzlari bilan almashtirilsin.

Oʻzbekiston Respublikasining Bosh vaziri A. ARIPOV

Toshkent sh.,

2023-yil 18-oktabr,

548-son

(Qonunchilik maʼlumotlari milliy bazasi, 20.10.2023-y., 09/23/548/0786-son)

lex.uz