📅 2023-yil 20-oktabr · Vazirlar Mahkamasi qarorlari
Rasmiy matn. Rasmiy hujjat. Tahririy izohlar kiritilmagan.
📅 2023-yil 20-oktabr · Vazirlar Mahkamasi qarorlari
Rasmiy matn. Rasmiy hujjat. Tahririy izohlar kiritilmagan.
📅 2023 йил 20 октябрь · Вазирлар Маҳкамаси қарорлари
Расмий матн. Расмий ҳужжат. Таҳририй изоҳлар киритилмаган.
📅 20 октября 2023 г. · Постановления Кабинета Министров
Официальный текст. Официальный документ. Редакционные примечания не включены.
📅 20 October 2023 · Cabinet of Ministers resolutions
Official text. Official document. Editorial notes are not included.
Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг
қарори
РЎЙХАТИ
Маъмурий ислоҳотлар доирасида рақобатни ривожлантириш ва истеъмолчилар ҳуқуқларини ҳимоя қилиш соҳасида давлат бошқаруви такомиллаштирилиши муносабати билан Ўзбекистон Республикаси Ҳукуматининг айрим қарорларига ўзгартириш ва қўшимчалар киритиш, шунингдек, баъзиларини ўз кучини йўқотган деб ҳисоблаш тўғрисида
Ўзбекистон Республикаси Президентининг «Маъмурий ислоҳотлар доирасида рақобатни ривожлантириш ва истеъмолчилар ҳуқуқларини ҳимоя қилиш соҳасида давлат бошқарувини самарали ташкил қилиш чора-тадбирлари тўғрисида» 2023 йил 6 июлдаги ПФ-108-сон Фармонининг ижросини таъминлаш мақсадида Вазирлар Маҳкамаси қарор қилади:
1. Ўзбекистон Республикаси Ҳукуматининг айрим қарорларига 1-иловага мувофиқ қуйидагиларни назарда тутувчи ўзгартириш ва қўшимчалар киритилсин:
рақобатга қарши келишув тузган ёки ўзаро мувофиқлаштирилган ҳаракатни содир этган шахс бу ҳақда монополияга қарши органга биринчи бўлиб ихтиёрий равишда хабар қилса, ушбу шахсга нисбатан молиявий санкциялар қўлланилмаслиги;
монополияга қарши орган рақобат тўғрисидаги қонунчиликни бузганликнинг иқтисодий таъсир даражаси паст ҳолатлар бўйича биринчи марта ҳуқуқбузарлик содир этган тадбиркорлик субъектларига нисбатан молиявий санкциялар белгилаш ва ундириш тўғрисида судга мурожаат қилмаслиги, уларга нисбатан профилактик тушунтириш тадбирлари амалга оширилиши;
давлат органлари давлат ёрдамини беришни назарда тутувчи норматив-ҳуқуқий ҳужжатлар лойиҳаларини уларнинг рақобат муҳитига таъсирини баҳолаш учун Рақобатни ривожлантириш ва истеъмолчилар ҳуқуқларини ҳимоя қилиш қўмитасига мажбурий тартибда киритиши;
Рақобатни ривожлантириш ва истеъмолчилар ҳуқуқларини ҳимоя қилиш қўмитаси ходимлари танлов (тендер) комиссиялари таркибига киритилмаслиги.
2. Ўзбекистон Республикаси Ҳукуматининг 2-иловага мувофиқ айрим қарорлари ўз кучини йўқотган деб ҳисоблансин.
3. Ушбу қарорнинг бажарилишини назорат қилиш Ўзбекистон Республикаси Рақобатни ривожлантириш ва истеъмолчилар ҳуқуқларини ҳимоя қилиш қўмитаси раиси Ш.Ш. Шарахметов зиммасига юклансин.
Вазирлар Маҳкамасининг 2023 йил 20 октябрдаги 549-сон қарорига 1-ИЛОВА
Ўзбекистон Республикаси Ҳукуматининг айрим қарорларига киритилаётган ўзгартириш ва қўшимчалар
1. Вазирлар Маҳкамасининг 2005 йил 12 октябрдаги 225-сон қарори билан тасдиқланган Рақобат, табиий монополиялар, истеъмолчиларнинг ҳуқуқларини ҳимоя қилиш ва реклама тўғрисидаги қонун ҳужжатларини бузганлик учун иш қўзғатиш ва уларни кўриб чиқиш тартиби тўғрисидаги Низомда :
а) 1-банддаги «Монополияга қарши курашиш қўмитаси ва унинг ҳудудий бошқармалари ҳамда Монополияга қарши курашиш қўмитаси ҳузуридаги Истеъмолчилар ҳуқуқларини ҳимоя қилиш агентлиги» сўзлари «Рақобатни ривожлантириш ва истеъмолчилар ҳуқуқларини ҳимоя қилиш қўмитаси ва унинг ҳудудий бошқармалари» сўзлари билан алмаштирилсин;
б) 4-банднинг иккинчи хатбошиси қуйидаги таҳрирда баён этилсин:
«Рақобатни ривожлантириш ва истеъмолчилар ҳуқуқларини ҳимоя қилиш қўмитасининг марказий аппарати Рақобатни ривожлантириш ва истеъмолчилар ҳуқуқларини ҳимоя қилиш қўмитаси раисининг қарори асосида»;
в) 34-банднинг биринчи хатбошиси ва 37-банддаги тегишли келишикдаги «Монополияга қарши курашиш қўмитаси» сўзлари тегишли келишикдаги «Рақобатни ривожлантириш ва истеъмолчилар ҳуқуқларини ҳимоя қилиш қўмитаси» сўзлари билан алмаштирилсин;
г) 36-бандда :
қуйидаги мазмундаги иккинчи — ўн биринчи хатбошилар билан тўлдирилсин:
«Рақобатга қарши келишув тузган ёки ўзаро мувофиқлаштирилган ҳаракатни содир этган жисмоний ёки юридик шахс бу ҳақда ваколатли давлат органига биринчи бўлиб ихтиёрий равишда хабар қилса, ваколатли давлат органи ушбу шахсга нисбатан молиявий санкциялар белгилаш ва ундириш тўғрисида судга мурожаат қилмайди.
Ваколатли давлат органи рақобат тўғрисидаги қонунчиликни бузганликнинг иқтисодий таъсир даражаси паст ҳолатлар бўйича биринчи марта ҳуқуқбузарлик содир этган тадбиркорлик субъектларига нисбатан молиявий санкциялар белгилаш ва ундириш тўғрисида судга мурожаат қилмайди, уларга нисбатан профилактик тушунтириш тадбирлари амалга оширилади.
Рақобат тўғрисидаги қонунчилик бузилиши натижасида истеъмолчилар, рақобатчилар ёки бошқа манфаатдор субъектларга кескин зарар етказилмаган, шу жумладан, рақобатни чеклашга, бозордаги рақобат муҳитига таъсир қилмаган ҳолатлар иқтисодий таъсир даражаси паст ҳолатлар ҳисобланади.
Қуйидагилар рақобат тўғрисидаги қонунчиликни бузганликнинг иқтисодий таъсир даражаси паст ҳолатлар бўлиши мумкин:
а) товар ва молия бозорларини таҳлил қилишда монополияга қарши органга унинг сўровига асосан маълумотларни тақдим этмаслик, нотўғри ёки ёлғон маълумотлар тақдим этганлик;
б) савдолар ўтказилишида уларни ўтказиш тартибининг бузилиши:
савдолар бўйича якуний натижаларнинг эълон қилиниши ёки савдолар натижалари бўйича шартномалар тузилгунга қадар аниқланганда;
савдоларни ўтказиш тартибини бузиш савдолар натижасига таъсир этмаганда;
рақобатни чеклашга олиб келган ҳаракат бозор иштирокчилари, истеъмолчиларга бевосита молиявий зарар келтириб чиқармаганда;
устун мавқега ёки устун музокара кучига эга хўжалик юритувчи субъектларнинг унинг контрагентлари ёки истеъмолчилари билан тузилган шартномаларга рақобатни чекловчи ёки камситувчи шартларни киритганлик ҳолатлари амалий жиҳатдан ҳаётга татбиқ этилгунга қадар аниқланганда»;
иккинчи — тўртинчи хатбошилар тегишлича ўн иккинчи — ўн тўртинчи хатбошилар деб ҳисоблансин.
2. Вазирлар Маҳкамасининг 2010 йил 28 октябрдаги 239-сон қарори билан тасдиқланган Товарлар (ишлар, хизматлар)га тартибга солинадиган нархлар (тарифлар)ни шакллантириш, декларация қилиш (тасдиқлаш) ва белгилаш ҳамда уларнинг қўлланилишини давлат томонидан назорат қилиш тартиби тўғрисидаги низомда :
а) 3-банднинг бешинчи хатбошисидаги «билан банд бўлган» сўзлари «бўйича фаолиятни асосий фаолият сифатида амалга оширадиган» сўзлари билан алмаштирилсин;
б) 27-банднинг биринчи хатбошиси ва 39-банднинг иккинчи хатбошисидаги тегишли келишикдаги «Монополияга қарши курашиш қўмитаси» сўзлари тегишли келишикдаги «Рақобатни ривожлантириш ва истеъмолчилар ҳуқуқларини ҳимоя қилиш қўмитаси» сўзлари билан алмаштирилсин.
3. Вазирлар Маҳкамасининг 2014 йил 10 майдаги 118-сон қарори билан тасдиқланган Монополияга қарши органнинг табиий монополиялар субъектлари фаолияти тўғрисидаги ахборотни олиши тартиби тўғрисидаги низомнинг 2-бандида :
а) иккинчи хатбошидаги «Монополияга қарши курашиш қўмитаси» сўзлари «Рақобатни ривожлантириш ва истеъмолчилар ҳуқуқларини ҳимоя қилиш қўмитаси» сўзлари билан алмаштирилсин;
б) учинчи хатбошидаги «билан банд бўлган» сўзлари «бўйича фаолиятни асосий фаолият сифатида амалга оширадиган» сўзлари билан алмаштирилсин.
4. Вазирлар Маҳкамасининг 2020 йил 26 апрелдаги 259-сон қарори билан тасдиқланган Давлат-хусусий шериклик лойиҳаларини амалга ошириш тартиби тўғрисидаги низомда :
а) 34-банддаги «, Монополияга қарши курашиш қўмитасининг» сўзлари чиқариб ташлансин;
б) 60-бандда :
биринчи хатбошидаги «Монополияга қарши курашиш қўмитаси» сўзлари чиқариб ташлансин;
иккинчи — тўртинчи хатбошиларидаги «, Монополияга қарши курашиш қўмитаси» сўзлари чиқариб ташлансин.
5. Вазирлар Маҳкамасининг «Тошкент шаҳри аҳолисини қўшимча иссиқлик ва электр энергияси билан таъминлаш мақсадида тажриба-синов лойиҳаларини амалга ошириш бўйича тезкор чора-тадбирлар тўғрисида» 2023 йил 20 январдаги 23-сон қарорининг 6-банди иккинчи хатбошиси «Тошкент шаҳар маҳаллий бюджетининг қўшимча манбалари» сўзларидан кейин «ҳамда «Иссиқлик электр станциялари» АЖ маблағлари» сўзлари билан тўлдирилсин.
6. Вазирлар Маҳкамасининг «Иқтисодиёт тармоқларида ўзаро ҳисоб-китобларни мустаҳкамлаш, тармоқ корхоналарининг муддати ўтган идоравий қарздорликларини қисқартириш чора-тадбирлари тўғрисида» 2023 йил 28 апрелдаги 168-сон қарорига иловадаги «(млн сўм)» сўзлари «(млрд сўм)» сўзлари билан алмаштирилсин.
Вазирлар Маҳкамасининг 2023 йил 20 октябрдаги 549-сон қарорига 2-ИЛОВА
Ўзбекистон Республикаси Ҳукуматининг ўз кучини йўқотган деб ҳисобланаётган қарорлари
1. Вазирлар Маҳкамасининг 2019 йил 6 декабрдаги 972-сон қарори билан тасдиқланган Наманган вилоятининг Поп ва Мингбулоқ туманларида давлат-хусусий шериклик тўғрисидаги битимни тузиш ҳуқуқи бўйича тендер ғолибини аниқлаш учун тендер комиссиясининг аъзолари таркибининг 4-банди.
2. Вазирлар Маҳкамасининг 2022 йил 6 майдаги 239-сон қарори билан тасдиқланган Талабалар турар жойларини давлат-хусусий шериклик шартлари асосида қуриш учун Ўзбекистон Республикасининг Давлат бюджетидан субсидия ажратиш тартиби тўғрисидаги низомга 1-илованинг 4-банди.
Ўзбекистон Республикасининг Бош вазири А. АРИПОВ
Тошкент ш.,
2023 йил 20 октябрь,
549-сон
Oʻzbekiston Respublikasi Vazirlar Mahkamasining
qarori
ROʻYXATI
Maʼmuriy islohotlar doirasida raqobatni rivojlantirish va isteʼmolchilar huquqlarini himoya qilish sohasida davlat boshqaruvi takomillashtirilishi munosabati bilan Oʻzbekiston Respublikasi Hukumatining ayrim qarorlariga oʻzgartirish va qoʻshimchalar kiritish, shuningdek, baʼzilarini oʻz kuchini yoʻqotgan deb hisoblash toʻgʻrisida
Oʻzbekiston Respublikasi Prezidentining “Maʼmuriy islohotlar doirasida raqobatni rivojlantirish va isteʼmolchilar huquqlarini himoya qilish sohasida davlat boshqaruvini samarali tashkil qilish chora-tadbirlari toʻgʻrisida” 2023-yil 6-iyuldagi PF-108-son Farmonining ijrosini taʼminlash maqsadida Vazirlar Mahkamasi qaror qiladi:
1. Oʻzbekiston Respublikasi Hukumatining ayrim qarorlariga 1-ilovaga muvofiq quyidagilarni nazarda tutuvchi oʻzgartirish va qoʻshimchalar kiritilsin:
raqobatga qarshi kelishuv tuzgan yoki oʻzaro muvofiqlashtirilgan harakatni sodir etgan shaxs bu haqda monopoliyaga qarshi organga birinchi boʻlib ixtiyoriy ravishda xabar qilsa, ushbu shaxsga nisbatan moliyaviy sanksiyalar qoʻllanilmasligi;
monopoliyaga qarshi organ raqobat toʻgʻrisidagi qonunchilikni buzganlikning iqtisodiy taʼsir darajasi past holatlar boʻyicha birinchi marta huquqbuzarlik sodir etgan tadbirkorlik subyektlariga nisbatan moliyaviy sanksiyalar belgilash va undirish toʻgʻrisida sudga murojaat qilmasligi, ularga nisbatan profilaktik tushuntirish tadbirlari amalga oshirilishi;
davlat organlari davlat yordamini berishni nazarda tutuvchi normativ-huquqiy hujjatlar loyihalarini ularning raqobat muhitiga taʼsirini baholash uchun Raqobatni rivojlantirish va isteʼmolchilar huquqlarini himoya qilish qoʻmitasiga majburiy tartibda kiritishi;
Raqobatni rivojlantirish va isteʼmolchilar huquqlarini himoya qilish qoʻmitasi xodimlari tanlov (tender) komissiyalari tarkibiga kiritilmasligi.
2. Oʻzbekiston Respublikasi Hukumatining 2-ilovaga muvofiq ayrim qarorlari oʻz kuchini yoʻqotgan deb hisoblansin.
3. Ushbu qarorning bajarilishini nazorat qilish Oʻzbekiston Respublikasi Raqobatni rivojlantirish va isteʼmolchilar huquqlarini himoya qilish qoʻmitasi raisi Sh.Sh. Sharaxmetov zimmasiga yuklansin.
Vazirlar Mahkamasining 2023-yil 20-oktabrdagi 549-son qaroriga 1-ILOVA
Oʻzbekiston Respublikasi Hukumatining ayrim qarorlariga kiritilayotgan oʻzgartirish va qoʻshimchalar
1. Vazirlar Mahkamasining 2005-yil 12-oktabrdagi 225-son qarori bilan tasdiqlangan Raqobat, tabiiy monopoliyalar, isteʼmolchilarning huquqlarini himoya qilish va reklama toʻgʻrisidagi qonun hujjatlarini buzganlik uchun ish qoʻzgʻatish va ularni koʻrib chiqish tartibi toʻgʻrisidagi Nizomda :
a) 1-banddagi “Monopoliyaga qarshi kurashish qoʻmitasi va uning hududiy boshqarmalari hamda Monopoliyaga qarshi kurashish qoʻmitasi huzuridagi Isteʼmolchilar huquqlarini himoya qilish agentligi” soʻzlari “Raqobatni rivojlantirish va isteʼmolchilar huquqlarini himoya qilish qoʻmitasi va uning hududiy boshqarmalari” soʻzlari bilan almashtirilsin;
b) 4-bandning ikkinchi xatboshisi quyidagi tahrirda bayon etilsin:
“Raqobatni rivojlantirish va isteʼmolchilar huquqlarini himoya qilish qoʻmitasining markaziy apparati Raqobatni rivojlantirish va isteʼmolchilar huquqlarini himoya qilish qoʻmitasi raisining qarori asosida”;
v) 34-bandning birinchi xatboshisi va 37-banddagi tegishli kelishikdagi “Monopoliyaga qarshi kurashish qoʻmitasi” soʻzlari tegishli kelishikdagi “Raqobatni rivojlantirish va isteʼmolchilar huquqlarini himoya qilish qoʻmitasi” soʻzlari bilan almashtirilsin;
g) 36-bandda :
quyidagi mazmundagi ikkinchi — oʻn birinchi xatboshilar bilan toʻldirilsin:
“Raqobatga qarshi kelishuv tuzgan yoki oʻzaro muvofiqlashtirilgan harakatni sodir etgan jismoniy yoki yuridik shaxs bu haqda vakolatli davlat organiga birinchi boʻlib ixtiyoriy ravishda xabar qilsa, vakolatli davlat organi ushbu shaxsga nisbatan moliyaviy sanksiyalar belgilash va undirish toʻgʻrisida sudga murojaat qilmaydi.
Vakolatli davlat organi raqobat toʻgʻrisidagi qonunchilikni buzganlikning iqtisodiy taʼsir darajasi past holatlar boʻyicha birinchi marta huquqbuzarlik sodir etgan tadbirkorlik subyektlariga nisbatan moliyaviy sanksiyalar belgilash va undirish toʻgʻrisida sudga murojaat qilmaydi, ularga nisbatan profilaktik tushuntirish tadbirlari amalga oshiriladi.
Raqobat toʻgʻrisidagi qonunchilik buzilishi natijasida isteʼmolchilar, raqobatchilar yoki boshqa manfaatdor subyektlarga keskin zarar yetkazilmagan, shu jumladan, raqobatni cheklashga, bozordagi raqobat muhitiga taʼsir qilmagan holatlar iqtisodiy taʼsir darajasi past holatlar hisoblanadi.
Quyidagilar raqobat toʻgʻrisidagi qonunchilikni buzganlikning iqtisodiy taʼsir darajasi past holatlar boʻlishi mumkin:
a) tovar va moliya bozorlarini tahlil qilishda monopoliyaga qarshi organga uning soʻroviga asosan maʼlumotlarni taqdim etmaslik, notoʻgʻri yoki yolgʻon maʼlumotlar taqdim etganlik;
b) savdolar oʻtkazilishida ularni oʻtkazish tartibining buzilishi:
savdolar boʻyicha yakuniy natijalarning eʼlon qilinishi yoki savdolar natijalari boʻyicha shartnomalar tuzilgunga qadar aniqlanganda;
savdolarni oʻtkazish tartibini buzish savdolar natijasiga taʼsir etmaganda;
raqobatni cheklashga olib kelgan harakat bozor ishtirokchilari, isteʼmolchilarga bevosita moliyaviy zarar keltirib chiqarmaganda;
ustun mavqega yoki ustun muzokara kuchiga ega xoʻjalik yurituvchi subyektlarning uning kontragentlari yoki isteʼmolchilari bilan tuzilgan shartnomalarga raqobatni cheklovchi yoki kamsituvchi shartlarni kiritganlik holatlari amaliy jihatdan hayotga tatbiq etilgunga qadar aniqlanganda”;
ikkinchi — toʻrtinchi xatboshilar tegishlicha oʻn ikkinchi — oʻn toʻrtinchi xatboshilar deb hisoblansin.
2. Vazirlar Mahkamasining 2010-yil 28-oktabrdagi 239-son qarori bilan tasdiqlangan Tovarlar (ishlar, xizmatlar)ga tartibga solinadigan narxlar (tariflar)ni shakllantirish, deklaratsiya qilish (tasdiqlash) va belgilash hamda ularning qoʻllanilishini davlat tomonidan nazorat qilish tartibi toʻgʻrisidagi nizomda :
a) 3-bandning beshinchi xatboshisidagi “bilan band boʻlgan” soʻzlari “boʻyicha faoliyatni asosiy faoliyat sifatida amalga oshiradigan” soʻzlari bilan almashtirilsin;
b) 27-bandning birinchi xatboshisi va 39-bandning ikkinchi xatboshisidagi tegishli kelishikdagi “Monopoliyaga qarshi kurashish qoʻmitasi” soʻzlari tegishli kelishikdagi “Raqobatni rivojlantirish va isteʼmolchilar huquqlarini himoya qilish qoʻmitasi” soʻzlari bilan almashtirilsin.
3. Vazirlar Mahkamasining 2014-yil 10-maydagi 118-son qarori bilan tasdiqlangan Monopoliyaga qarshi organning tabiiy monopoliyalar subyektlari faoliyati toʻgʻrisidagi axborotni olishi tartibi toʻgʻrisidagi nizomning 2-bandida :
a) ikkinchi xatboshidagi “Monopoliyaga qarshi kurashish qoʻmitasi” soʻzlari “Raqobatni rivojlantirish va isteʼmolchilar huquqlarini himoya qilish qoʻmitasi” soʻzlari bilan almashtirilsin;
b) uchinchi xatboshidagi “bilan band boʻlgan” soʻzlari “boʻyicha faoliyatni asosiy faoliyat sifatida amalga oshiradigan” soʻzlari bilan almashtirilsin.
4. Vazirlar Mahkamasining 2020-yil 26-apreldagi 259-son qarori bilan tasdiqlangan Davlat-xususiy sheriklik loyihalarini amalga oshirish tartibi toʻgʻrisidagi nizomda :
a) 34-banddagi “, Monopoliyaga qarshi kurashish qoʻmitasining” soʻzlari chiqarib tashlansin;
b) 60-bandda :
birinchi xatboshidagi “Monopoliyaga qarshi kurashish qoʻmitasi” soʻzlari chiqarib tashlansin;
ikkinchi — toʻrtinchi xatboshilaridagi “, Monopoliyaga qarshi kurashish qoʻmitasi” soʻzlari chiqarib tashlansin.
5. Vazirlar Mahkamasining “Toshkent shahri aholisini qoʻshimcha issiqlik va elektr energiyasi bilan taʼminlash maqsadida tajriba-sinov loyihalarini amalga oshirish boʻyicha tezkor chora-tadbirlar toʻgʻrisida” 2023-yil 20-yanvardagi 23-son qarorining 6-bandi ikkinchi xatboshisi “Toshkent shahar mahalliy budjetining qoʻshimcha manbalari” soʻzlaridan keyin “hamda “Issiqlik elektr stansiyalari” AJ mablagʻlari” soʻzlari bilan toʻldirilsin.
6. Vazirlar Mahkamasining “Iqtisodiyot tarmoqlarida oʻzaro hisob-kitoblarni mustahkamlash, tarmoq korxonalarining muddati oʻtgan idoraviy qarzdorliklarini qisqartirish chora-tadbirlari toʻgʻrisida” 2023-yil 28-apreldagi 168-son qaroriga ilovadagi “(mln soʻm)” soʻzlari “(mlrd soʻm)” soʻzlari bilan almashtirilsin.
Vazirlar Mahkamasining 2023-yil 20-oktabrdagi 549-son qaroriga 2-ILOVA
Oʻzbekiston Respublikasi Hukumatining oʻz kuchini yoʻqotgan deb hisoblanayotgan qarorlari
1. Vazirlar Mahkamasining 2019-yil 6-dekabrdagi 972-son qarori bilan tasdiqlangan Namangan viloyatining Pop va Mingbuloq tumanlarida davlat-xususiy sheriklik toʻgʻrisidagi bitimni tuzish huquqi boʻyicha tender gʻolibini aniqlash uchun tender komissiyasining aʼzolari tarkibining 4-bandi.
2. Vazirlar Mahkamasining 2022-yil 6-maydagi 239-son qarori bilan tasdiqlangan Talabalar turar joylarini davlat-xususiy sheriklik shartlari asosida qurish uchun Oʻzbekiston Respublikasining Davlat budjetidan subsidiya ajratish tartibi toʻgʻrisidagi nizomga 1-ilovaning 4-bandi.
Oʻzbekiston Respublikasining Bosh vaziri A. ARIPOV
Toshkent sh.,
2023-yil 20-oktabr,
549-son