📅 2023-yil 20-oktabr · Vazirlar Mahkamasi qarorlari
Rasmiy matn. Rasmiy hujjat. Tahririy izohlar kiritilmagan.
📅 2023-yil 20-oktabr · Vazirlar Mahkamasi qarorlari
Rasmiy matn. Rasmiy hujjat. Tahririy izohlar kiritilmagan.
📅 2023 йил 20 октябрь · Вазирлар Маҳкамаси қарорлари
Расмий матн. Расмий ҳужжат. Таҳририй изоҳлар киритилмаган.
📅 20 октября 2023 г. · Постановления Кабинета Министров
Официальный текст. Официальный документ. Редакционные примечания не включены.
📅 20 October 2023 · Cabinet of Ministers resolutions
Official text. Official document. Editorial notes are not included.
Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг
қарори
НИЗОМ
НИЗОМ
ҚОИДАЛАРИ
МАЪМУРИЙ РЕГЛАМЕНТИ
СХЕМАСИ
МАЪМУРИЙ РЕГЛАМЕНТИ
СХЕМАСИ
РЎЙХАТИ
Никоҳ, оила ва фуқаролик ҳолати далолатномаларини қайд этиш соҳасидаги норматив-ҳуқуқий ҳужжатларни тизимлаштириш тўғрисида
Сўнгги йилларда республикамизда норма ижодкорлиги фаолияти сифатини яхшилаш, амалга оширилаётган ислоҳотларнинг институционал-ҳуқуқий базасини янгилаш, эскирган ва ўз аҳамиятини йўқотган нормаларни бекор қилиш бўйича кенг кўламли ишлар амалга оширилди.
Шу билан бирга, қонунчиликдаги тизимли ўзгаришлар билан боғлиқ жадал ривожланиш тартибга солиш юкини камайтириш, тарқоқ ҳолда тартибга солинаётган ижтимоий муносабатларни тизимлаштириш бўйича аниқ чора-тадбирлар ишлаб чиқишни тақозо этмоқда.
Миллий қонунчилик базасини ортиқча норматив-ҳуқуқий ҳужжатлардан холи этиш, унинг тизимлилигини таъминлаш, ҳуқуқни қўллаш амалиётида юридик таъсир кучига эга бўлмаган ҳужжатларни бекор қилиш, шунингдек, Ўзбекистон Республикаси Президентининг «Миллий қонунчилик базасини комплекс тизимлаштириш чора-тадбирлари тўғрисида» 2021 йил 30 апрелдаги ПФ-6218-сон Фармони ижросини таъминлаш мақсадида Вазирлар Маҳкамаси қарор қилади:
1. Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2021 йил 30 апрелдаги ПФ-6218-сон Фармони билан тасдиқланган 2022 — 2025 йилларда норматив-ҳуқуқий ҳужжатларни қонунчилик тармоқлари бўйича тизимлаштириш дастурининг 32-бандида никоҳ ва оила, фуқаролик ҳолати далолатномаларини қайд этиш соҳасидаги норматив-ҳуқуқий ҳужжатларни тизимлаштириш белгиланганлиги маълумот учун қабул қилинсин.
2. Қуйидагилар:
Фуқаролик ҳолати далолатномаларини ёзиш органлари тўғрисидаги низом 1-иловага мувофиқ;
Фуқаролик ҳолати далолатномаларини ёзиш органлари ходимларининг сонини белгилаш тартиби тўғрисидаги низом 2-иловага мувофиқ;
Фуқаролик ҳолати далолатномаларини қайд этиш қоидалари 3-иловага мувофиқ;
Туғилганликни қайд этиш билан боғлиқ комплекс давлат хизматларини кўрсатишнинг маъмурий регламенти 4-иловага мувофиқ;
Ўлимни қайд қилиш билан боғлиқ композит давлат хизматларини кўрсатишнинг маъмурий регламенти 5-иловага мувофиқ тасдиқлансин.
3. Белгилаб қуйилсинки:
янги гербли гувоҳномаларни берганлик учун (ўлим ҳақидаги гербли гувоҳномалар ҳамда етим болалар ва ота-онасининг қарамоғидан маҳрум бўлган болаларни тарбия муассасаларига жойлаштиришда берилган туғилганлик ҳақидаги гербли гувоҳномалар, Ўзбекистон Республикаси ёки чет давлатлар ҳудудида табиий ва техноген хусусиятли фавқулодда вазиятлар, шу жумладан, маиший тусдаги офатлар (турар жойлар ёки яшаш учун мўлжалланмаган жойлар ёнғини, қулаши, транспорт воситаларининг ёниши) юз берганлиги сабабли берилган такрорий гувоҳномалар бундан мустасно) герб йиғими базавий ҳисоблаш миқдорининг 15 фоизи миқдорида ундирилади;
Ягона интерактив давлат хизматлари портали орқали мустақил равишда мурожаат этилганда белгиланган йиғимлар ва давлат божи суммасининг 90 фоизи миқдорида ундирилади;
фуқаролик ҳолати далолатномаларини ёзиш органларининг архив маълумотларини рақамлаштириш натижасида турли йиллар давомида бир хил серия ва рақамли туғилганлик ҳақидаги гувоҳномалар расмийлаштириб берилганлиги ҳолатлари аниқланган тақдирда, ушбу гувоҳномаларни қайта расмийлаштирганлик учун герб йиғими ундирилмайди;
герб йиғимидан тушадиган маблағлар қуйидаги тартибда тақсимланади:
15 фоизи — туманлар ва шаҳарлар бюджетлари даромадига;
85 фоизи — Ўзбекистон Республикаси Адлия вазирлигининг Давлат хизматларини ривожлантириш жамғармасига ўтказилади ҳамда гербли гувоҳномалар ва фуқаролик ҳолати ёзувлари бланкларини тайёрлаш билан боғлиқ харажатларни қоплашга, адлия органлари ва муассасаларининг моддий-техника базасини мустаҳкамлаш ва ходимларини моддий рағбатлантириш, шунингдек, фуқаролик ҳолати далолатномаларини ёзиш органларининг қўшимча штат бирликларини сақлаб туриш тадбирларига сарфланади.
4. Ўзбекистон Республикаси Адлия вазирлиги Рақамли технологиялар вазирлиги билан биргаликда бир ой муддатда ариза берувчиларнинг хоҳишларига кўра Ягона интерактив давлат хизматлари порталида туғилганлик ҳақидаги маълумотнома асосида болага туғилганлик ҳақида гувоҳнома олиш бўйича сўровлар юбориш имкониятини яратсин.
5. Ўзбекистон Республикаси Ҳукуматининг 6-иловага мувофиқ айрим қарорлари ўз кучини йўқотган деб ҳисоблансин.
6. Мазкур қарорнинг бажарилишини назорат қилиш Ўзбекистон Республикаси адлия вазири А.Д. Ташкулов зиммасига юклансин.
Вазирлар Маҳкамасининг 2023 йил 20 октябрдаги 550-сон қарорига 1-ИЛОВА
Фуқаролик ҳолати далолатномаларини ёзиш органлари тўғрисида
1-боб. Умумий қоидалар
1. Мазкур Низом фуқаролик ҳолати далолатномаларини ёзиш (кейинги ўринларда — ФҲДЁ) органларининг асосий вазифалари, функциялари, ҳуқуқ ва мажбуриятлари, фаолиятининг ташкилий асосларини белгилайди.
2. Қуйидагилар ФҲДЁ органлари ҳисобланади:
туман ва шаҳар ФҲДЁ бўлимлари (кейинги ўринларда — ФҲДЁ бўлимлари);
Қорақалпоғистон Республикаси Адлия вазирлиги, вилоятлар ва Тошкент шаҳар адлия бошқармалари (кейинги ўринларда — ҳудудий адлия органлари) ФҲДЁ архивлари.
3. ФҲДЁ органлари ҳудудий адлия органлари тизимига киради ва уларнинг юридик шахс мақомига эга бўлмаган таркибий бўлинмаси ҳисобланади.
4. Ўзбекистон Республикаси Президентининг «Жамиятда ижтимоий-маънавий муҳитни соғломлаштириш, маҳалла институтини янада қўллаб-қувватлаш ҳамда оила ва хотин-қизлар билан ишлаш тизимини янги даражага олиб чиқиш чора-тадбирлари тўғрисида» 2020 йил 18 февралдаги ПФ-5938-сон Фармонига мувофиқ Ўзбекистон Республикаси адлия вазири ФҲДЁ органлари ишини назорат қилиш, малакали кадрларни танлаш ва жой-жойига қўйиш, ҳуқуқни қўллаш амалиётини мувофиқлаштириш, «ФҲДЁнинг ягона электрон архиви» ахборот тизимини юритиш ва ФҲДЁ органларининг ҳудудий архивларига раҳбарлик қилиш учун масъул ҳисобланади.
5. ФҲДЁ органлари ўз фаолиятида Ўзбекистон Республикаси Конституцияси ва қонунларига, Ўзбекистон Республикаси Олий Мажлиси палаталари қарорларига, Ўзбекистон Республикаси Президентининг фармонлари, қарорлари ва фармойишларига, Вазирлар Маҳкамасининг қарорлари ва фармойишларига, ушбу Низомга ва бошқа қонун ҳужжатларига амал қилади.
6. ФҲДЁ органлари Ўзбекистон Республикасининг Давлат герби тасвири туширилган ва ўз номи давлат тилида ёзилган муҳрга эга бўлади.
7. ФҲДЁ органларининг фаолияти қонун устуворлиги, фуқароларнинг қонун билан муҳофаза қилинадиган ҳуқуқ ва манфаатларини ҳимоя қилиш, фуқаролик ҳолати далолатномалари қайд этилишини ва уларга киритилаётган ўзгартиш ва қўшимчаларни сир тутиш тамойилларига асосланади.
Фуқаролик ҳолати далолатномаларини қайд этиш муносабати билан ходимга маълум бўлиб қолган ҳолатлар хизмат сири ҳисобланиб, улар, шу жумладан меҳнат шартномаси бекор қилингандан кейин ҳам ошкор этилиши ёки эълон қилиниши мумкин эмас.
2-боб. ФҲДЁ органларининг вазифа ва функциялари
8. ФҲДЁ органларининг вазифаси жисмоний ва юридик шахсларга фуқаролик ҳолатлари далолатномаларини қайд этиш бўйича давлат хизматларини кўрсатишдир.
ФҲДЁ архивларининг вазифаси жисмоний ва юридик шахсларга кўчирма, нусха ва бошқа маълумотномалар бериш йўли билан давлат хизматларини кўрсатишдир.
9. ФҲДЁ органлари уларга юклатилган вазифага мувофиқ қуйидаги функцияларни амалга оширади:
фуқаролик ҳолати далолатнома ёзувларига ўзгартириш, тузатиш ва қўшимчалар киритади;
фуқаролик ҳолати далолатнома ёзувларининг ҳисобини юритади;
фуқаролик ҳолати далолатнома ёзувларини ва қонунда белгиланган бошқа ҳужжатларни сақланишини таъминлайди;
фуқароларга (ўзларига нисбатан тузилган далолатнома ёзувлари бўйича) фуқаролик ҳолати далолатнома ёзувлари қайд қилинганлиги ҳақида гувоҳномалар, зарур ҳолларда такрорий гувоҳномалар ва маълумотномалар беради;
Ўзбекистон Республикаси Адлия вазирлиги (кейинги ўринларда — Вазирлик), суд, ҳуқуқни муҳофаза қилувчи органлар, иш юритувида мавжуд бўлган ишлар муносабати билан нотариуслар, шунингдек ФҲДЁ органлари ва Ўзбекистон Республикасининг хорижий мамлакатлардаги консуллик муассасаларининг ёзма ёки электрон сўровномаларига биноан далолатнома ёзувларидан нусхалар ёки улардан кўчирмалар ва маълумотномалар беради;
зарур ҳолларда мудофаа ишлари бўлимлари, соғлиқни сақлаш органлари, бандликка кўмаклашиш марказлари, Ўзбекистон Республикаси Иқтисодиёт ва молия вазирлиги ҳузуридаги Бюджетдан ташқари пенсия жамғармаси бўлимлари ва бошқа ваколатли идораларнинг сўровларига асосан йиғиш, умумлаштириш ёки таққослаш мақсадларида далолатнома ёзувларидан алоҳида маълумотлар беради;
гербли гувоҳнома бланкларини ҳисобга олиш, сақлаш, сарфлашнинг ҳисобини юритади;
фуқаролик ҳолати далолатнома ёзувларининг электрон маълумотлар базасини юритади;
мурожаатларни белгиланган муддатларда ва тартибда кўриб чиқади;
оила тўғрисидаги қонун ҳужжатлари, шунингдек фуқаролик ҳолати далолатнома ёзувларини қайд қилиш масалалари юзасидан ҳуқуқий тарғибот ва ташвиқот ишларини олиб боради.
10. ФҲДЁ бўлимлари мазкур Низомнинг 9-бандида назарда тутилган функциялардан ташқари:
фуқаролик ҳолати далолатномалари (туғилганлик, никоҳ тузиш, никоҳдан ажралиш ва ўлим)ни қайд этади, шунингдек оталикни белгилаш, фарзандликка олиш, фамилия, исм ва ота исмини ўзгартириш ҳаракатларини амалга оширади;
фуқаролик ҳолати далолатнома ёзувларини тиклайди ва бекор қилади;
шаҳарча, қишлоқ ва овул фуқаролар йиғини раисларининг ўлимни қайд этишдаги ишларини мувофиқлаштиради ва уларга амалий ёрдам кўрсатади, гербли гувоҳномаларнинг талаб даражаси сақланиши ва сарфланишининг чораларини кўради;
никоҳни ва туғилганликни тантанали равишда қайд этади (фуқароларнинг хоҳишига кўра).
11. ФҲДЁ архивлари мазкур Низомнинг 9-бандида назарда тутилган функциялардан ташқари ФҲДЁ бўлимларининг хабарномаларига асосан далолатнома ёзувларининг иккинчи нусхаларига тегишли ўзгартириш ва белгилар киритади ҳамда уларни бекор қилади.
Далолатнома ёзувининг биринчи нусхаси мавжуд бўлмаган тақдирда, унинг иккинчи нусхасига ўзгартириш, тузатиш ва қўшимчалар киритади.
ФҲДЁ органлари ходимлари томонидан «ФҲДЁнинг ягона электрон архиви» ахборот тизимига киритилаётган маълумотларнинг тўғрилигини архивдаги мавжуд ҳужжатлар билан солиштириш орқали назорат қилади;
Ўзбекистон Республикасининг консуллик муассасаларида қайд этилган фуқаролик ҳолати далолатнома ёзувларининг биринчи нусхаси сақланаётган Тошкент шаҳар ҳудудий бошқармасининг ФҲДЁ архиви далолатнома ёзувларга ўзгартириш, тузатиш ва қўшимчалар киритади.
12. ФҲДЁ органлари ўзларига юклатилган вазифа ва функцияларни манфаатдор ташкилотлар билан ҳамкорлик қилган ҳолда амалга оширади.
3-боб. ФҲДЁ органларининг ҳуқуқ ва мажбуриятлари
13. ФҲДЁ органлари қуйидаги ҳуқуқларга эга:
қонун ҳужжатларида назарда тутилган ҳолларда жисмоний ва юридик шахслардан фуқаролик ҳолати далолатнома ёзувларини қайд этиш учун зарур бўлган маълумотлар ва ҳужжатларни талаб қилиб олиш;
Вазирлик ва ҳудудий адлия органларига ФҲДЁ соҳасини такомиллаштириш юзасидан таклифлар киритиш;
Ўзбекистон Республикаси Иқтисодиёт ва молия вазирлиги билан келишган ҳолда Вазирлик томонидан тасдиқланадиган жисмоний шахсларга кўрсатиладиган пулли хизматлар рўйхатларига мувофиқ фуқароларга пулли хизматлар кўрсатиш.
ФҲДЁ органлари қонун ҳужжатларида назарда тутилган бошқа ҳуқуқларга ҳам эга.
14. ФҲДЁ органлари:
фуқароларга ўз ҳуқуқларини амалга оширишда ва қонуний манфаатларини ҳимоя қилишда кўмаклашиши, уларнинг ҳуқуқ ва мажбуриятларини тушунтириб бериши;
фуқаролик ҳолати далолатномаларини қайд этиш вақтида фуқаролар томонидан қонунчилик бузилганлиги аниқлаган тақдирда, зарур чора-тадбирлар кўрилиши учун тегишли ташкилотларга бу ҳақда хабар қилиши;
қонун ҳужжатларига зид бўлган фуқаролик ҳолати далолатнома ёзувларини қайд этишни рад қилиши;
архив фондини юритиши ва сақлаши;
Вазирлик ва ҳудудий адлия органларининг топшириқларини бажариши ва уларга ФҲДЁ органлари фаолиятига оид масалалар юзасидан маълумотлар тақдим қилиши;
ФҲДЁ органларининг фаолияти юзасидан белгиланган тартибда Вазирлик ва ҳудудий адлия органларига ҳисобот бериши шарт.
ФҲДЁ органларига қонунчилик ҳужжатларига мувофиқ бошқа мажбуриятлар ҳам юкланиши мумкин.
4-боб. ФҲДЁ органлари фаолиятини ташкил этиш
15. ФҲДЁ органи раҳбари лавозимига қуйидаги талабларга жавоб берадиган Ўзбекистон Республикаси фуқароси тайинланиши мумкин, мазкур Низомнинг 18-бандида назарда тутилган ҳолат бундан мустасно:
йигирма беш ёшдан кичик бўлмаган;
олий юридик маълумотга эга ёки Ўзбекистон Республикаси Адлия вазирлиги ҳузуридаги Юридик кадрларни қайта тайёрлаш ва малакасини ошириш институтининг олий маълумотга эга бўлган шахсларни юридик мутахассисликка қайта тайёрлаш курсларини тугатган ва белгиланган намунадаги диплом олган шахслар;
юридик мутахассислик бўйича камида уч йиллик, шу жумладан ФҲДЁ органида камида икки йиллик иш стажига эга бўлган.
ФҲДЁ органи раҳбарлигига номзод шахс, қоида тариқасида, ФҲДЁ органи раҳбарлигига захирада турган бўлиши лозим.
Тегишли танловдан белгиланган тартибда ўтмаган шахслар ФҲДЁ органи раҳбарлигига қабул қилиниши мумкин эмас.
16. ФҲДЁ органи раҳбари ҳудудий адлия органлари раҳбарлари томонидан Вазирлик билан келишилган ҳолда тайинланади ва лавозимидан озод этилади.
17. Мазкур Низомнинг 15-банди тўртинчи ва бешинчи хатбошиларида назарда тутилган талаблар адлия органлари ва муассасаларида бошқарув лавозимларда ишлаётган ходимларга нисбатан татбиқ этилмайди.
18. ФҲДЁ органи раҳбари лавозимига қўйиладиган талабларга жавоб берадиган номзод топилмаган тақдирда, ушбу лавозимга мазкур Низомнинг 16-бандига мувофиқ юридик мутахассислик бўйича камида ўрта махсус маълумотга ва ФҲДЁ органида камида икки йиллик иш стажига эга бўлган шахс тайинланиши мумкин.
19. ФҲДЁ органи раҳбари:
ФҲДЁ органи фаолиятини ташкил этади, режалаштиради, Вазирликнинг топшириқлари белгиланган муддатларда ва сифатли ижро этилишини таъминлайди;
гербли гувоҳномалар бланкларининг белгиланган тартибда ҳисобга олиниши, сақланиши ва сарфланишини таъминлайди;
гербли муҳр ва штампларнинг бут сақланишини таъминлайди;
жисмоний шахсларни ва юридик шахсларнинг вакиллари қабулини ташкил қилади;
хизмат сири ҳисобланган маълумотларни ФҲДЁ органлари ходимлари томонидан ошкор этилмаслигини таъминлаш чораларини кўради;
ФҲДЁ органлари ходимлари томонидан меҳнат ва ижро интизомига ҳамда ички тартиб қоидаларга риоя этилишини назорат қилади;
ФҲДЁ органи ходимларини рағбатлантириш ёки уларга интизомий чоралар кўриш ҳақида ҳудудий адлия органи таклифлар киритади;
бўш (вакант) ўринларни тўлдириш бўйича ҳудудий адлия органга таклифлар киритади.
20. ФҲДЁ бўлими мудири мазкур Низомнинг 19-бандида назарда тутилганлардан ташқари:
қонунда белгиланган тартибда ҳудудий адлия органининг топшириқларини ўз вақтида ва сифатли бажарилишини таъминлайди;
никоҳни қайд этишда узрли сабаблар бўлганида аризачиларнинг илтимосларига кўра қонунда белгиланган бир ойлик муддатни қисқартиради ёки узайтиради;
фуқаролик ҳолати далолатнома ёзувларини қайд этиш дафтарларининг ва бошқа ҳужжатларнинг юритилиши ва рўйхатга олинишини назорат қилади;
никоҳни ва туғилганликни тантанали равишда қайд этиш учун шарт-шароитлар яратиш чораларини кўради;
фуқаролик ҳолати далолатномалари ўз вақтида тўғри ва тўлиқ тўлдирилишини таъминлайди.
фуқаролик ҳолати далолатномаларини «ФҲДЁнинг ягона электрон архиви»га ўз вақтида тўғри ва тўлиқ киритилишини таъминлайди.
21. ФҲДЁ органи раҳбари ФҲДЁ органига юклатилган вазифа, функциялар ва мажбуриятларнинг бажарилиши учун шахсан жавобгар ҳисобланади.
22. ФҲДЁ органи раҳбари вақтинча бўлмаган ҳолларда (меҳнат таътили, хизмат сафари, бетоблиги) унинг вазифаларини бажариш тегишли ҳудуддаги адлия органи бошлиғининг буйруғи билан 1-тоифали инспекторлар ёки бошқа ходимлар зиммасига юклатилади.
23. ФҲДЁ органининг 1-тоифали инспектори лавозимига олий юридик маълумотга ва 2-тоифали инспектори лавозимига юридик мутахассислик бўйича, қоида тариқасида, ўрта махсус маълумотга эга бўлган Ўзбекистон Республикаси фуқаролари тайинланади.
1 ва 2-тоифали инспектор лавозимида Ўзбекистон Республикаси Адлия вазирлиги ҳузуридаги Юридик кадрларни қайта тайёрлаш ва малакасини ошириш институтининг олий маълумотга эга бўлган шахсларни юридик мутахассисликка қайта тайёрлаш курсларини тугатган ва белгиланган намунадаги диплом олган шахслар ҳам ишлаши мумкин.
24. ФҲДЁ органининг 1-тоифали инспектори лавозимига олий юридик маълумотли номзод топилмаган тақдирда, ушбу лавозимга мазкур Низомда белгиланган тартибда юридик мутахассислик бўйича ўрта махсус маълумотга эга бўлган шахс тайинланиши мумкин.
25. 1 ва 2-тоифали инспекторлар ва иш юритувчилар тўғридан-тўғри ҳудудий адлия органи бошлиғи томонидан лавозимга тайинланади ва лавозимидан озод этилади.
Истисно ҳолларда, ФҲДЁ органи раҳбари, 1 ва 2-тоифали инспекторлари Ўзбекистон Республикаси адлия вазири томонидан лавозимга тайинланиши ва лавозимидан озод этилиши мумкин.
26. 1-тоифали инспектор вақтинча бўлмаган ҳолларда (меҳнат таътили, хизмат сафари, бетоблиги) унинг вазифаларини 2-тоифали инспектор бажаради.
27. ФҲДЁ бўлимида 3 нафар ва ундан ортиқ инспектор мавжуд бўлганда иш юритувчи лавозими жорий этилади.
28. ФҲДЁ органлари ходимлари ўзи, эри ёки хотини, ўзининг ва унинг қариндошлари (ота-оналари, болалари, неваралари, боболари, бувилари, туғишган ака-укалари ва опа-сингиллари) тўғрисида фуқаролик ҳолати далолатнома ёзувларини қайд этишга ёки уларга тегишли ўзгартириш, тузатиш ва қўшимчалар киритишга ҳақли эмас. Бунда фуқаролик ҳолати далолатнома ёзувлари ҳудудий адлия органининг ёзма кўрсатмасига асосан бошқа ходим томонидан ёки бошқа ФҲДЁ органида қайд этилади ва бу ҳақда фуқаролик ҳолати далолатнома ёзувининг белгилар устунига тегишли изоҳ киритилади.
29. ФҲДЁ органи раҳбарлари ва инспекторлари илмий, ижодий ва педагогик фаолиятдан ташқари ҳақ тўланадиган фаолият билан шуғулланишга ҳақли эмас.
30. ФҲДЁ органлари ходимлари малакасини ошириш Ўзбекистон Республикаси Адлия вазирлиги ҳузуридаги Юридик кадрларни қайта тайёрлаш ва малакасини ошириш институти томонидан амалга оширилади.
31. ФҲДЁ органи ходимларининг вазифалари, ҳуқуқ ва мажбуриятлари тегишли лавозим йўриқномаларида белгиланади.
ФҲДЁ органи ходимларининг лавозим йўриқномаси ҳудудий адлия органлари бошлиқлари томонидан тасдиқланади.
32. ФҲДЁ органлари ходимларига Вазирлар Маҳкамаси томонидан белгиланган тартибда мартаба даражалари берилади.
5-боб. ФҲДЁ органларининг штатлар жадвали
33. ФҲДЁ органларининг ходимлари сони Вазирлар Маҳкамаси томонидан белгиланган тартибга мувофиқ белгиланади.
34. ФҲДЁ органлари штатлар жадвали белгиланган штатлар сони ва меҳнатга ҳақ тўлаш фонди доирасида ҳудудий адлия органи томонидан тасдиқланади.
6-боб. Якунловчи қоида
35. Мазкур Низом талаблари бузилишида айбдор бўлган шахслар қонунчилик ҳужжатларида белгиланган тартибда жавобгар бўладилар.
Вазирлар Маҳкамасининг 2023 йил 20 октябрдаги 550-сон қарорига 2-ИЛОВА
Фуқаролик ҳолати далолатномаларини ёзиш органлари ходимларининг сонини белгилаш тартиби тўғрисида
1-боб. Умумий қоидалар
1. Ушбу Низом фуқаролик ҳолати далолатномаларини ёзиш (кейинги ўринларда — ФҲДЁ) органлари ходимлари сонини белгилаш тартибини назарда тутади.
2. ФҲДЁ органлари қуйидагилар ҳисобланади:
туман ва шаҳар ФҲДЁ бўлимлари (кейинги ўринларда — ФҲДЁ бўлимлари);
Қорақалпоғистон Республикаси Адлия вазирлиги, вилоятлар ва Тошкент шаҳар адлия бошқармаларининг ФҲДЁ архивлари (кейинги ўринларда — ФҲДЁ архивлари).
3. Қуйидагилар ФҲДЁ органлари ходимлари ҳисобланади:
мудир;
1 ва 2-тоифали инспектор;
иш юритувчи (техник ходимлар).
4. ФҲДЁ бўлимлари ва ФҲДЁ архивлари ходимлари сони Ўзбекистон Республикаси Адлия вазирлиги (кейинги ўринларда — Вазирлик) томонидан Ўзбекистон Республикаси Иқтисодиёт ва молия вазирлиги билан келишилган ҳолда белгиланади.
ФҲДЁ бўлимлари Ўзбекистон Республикаси адлия вазири томонидан мавжуд штатлар доирасида ташкил этилади ва тугатилади.
ФҲДЁ органлари ходимлари сони кўпи билан бир йилда бир марта белгиланади.
Бунда меҳнатга ҳақ тўлаш учун ФҲДЁ органлари харажатлари, шу жумладан ягона ижтимоий тўлов (мартаба даражаси ва белгиланган хизмат муддати учун устамалар тўлови бундан мустасно) давлат бюджети маблағлари ҳисобидан қопланади.
2-боб. ФҲДЁ органлари ходимлари сонини белгилаш мезонлари
5. Ҳар бир ФҲДЁ органида:
ФҲДЁ бўлимларида — мудир ва 1-тоифали инспектор;
ФҲДЁ архивларида — мудир, 1 нафар 1-тоифали ва 1 нафар 2-тоифали инспектор лавозимлари жорий этилади.
6. ФҲДЁ бўлимлари инспекторларининг иккинчи ва ундан кейинги лавозимларини белгилашда жамланган ҳолда қуйидаги мезонлар ҳисобга олинади:
а) тегишли туман ва шаҳар ҳудудида рўйхатдан ўтказилган қуйидаги фуқаролик ҳолати далолатномалари (туғилиш, ўлим, никоҳ ва никоҳни бекор қилиш), далолатнома ёзувларига киритилган ўзгартириш, тузатиш ва қўшимчалар, фамилия, исм ва ота исмини ўзгартиришлар, берилган такрорий гувоҳномалар ва маълумотномалар, халқаро шартномалар бўйича кўрсатилган ҳуқуқий ёрдамлар ва экстерриториал тамойил асосида кўрсатилган хизматларнинг ўртача ойлик сони.
Бунда, бир ходимга (мудир ва иш юритувчи бундан мустасно) рўйхатдан ўтказилган фуқаролик ҳолати далолатномалари, далолатнома ёзувларига киритилган ўзгартириш, тузатиш ва қўшимчалар, фамилия, исм ва ота исмини ўзгартиришлар, берилган такрорий гувоҳнома ва маълумотномалар, халқаро шартномалар бўйича кўрсатилган ҳуқуқий ёрдамлар ва экстерриториал тамойил асосида кўрсатилган хизматларнинг сони ойига камида 250 — 300 та бўлиши керак;
б) хизмат кўрсатиладиган туман ва шаҳар ҳудудидаги аҳоли сони. Бунда, хизмат кўрсатиладиган ҳудуд аҳолиси сони 50 минг кишидан 100 минг кишигача бўлганда — 1 нафар инспектор, 100 минг кишидан 150 минг кишигача бўлганда — 2 нафар инспектор, 150 минг кишидан 200 минг кишигача бўлганда — 3 нафар инспектор ва 200 минг ва ундан ортиқ киши бўлганда — 4 нафар инспектор лавозими жорий этилади.
7. ФҲДЁ органида инспекторларнинг 4 ва ундан ортиқ лавозимлари мавжуд бўлганда, 1-тоифали инспекторлар улар умумий сонининг ярмидан ортиғини ташкил этмаслиги керак.
8. Ушбу Низомнинг 6-бандида назарда тутилган мезонларга қўшимча равишда ФҲДЁ бўлимидаги инспекторлар лавозимлари сонини белгилашда аниқ ҳолатлардан келиб чиқиб, хизмат кўрсатиладиган ҳудуд чегараларида аҳоли пунктларининг бир-биридан узоқлиги ва улар ўртасидаги мавжуд транспорт ҳаракати ҳам ҳисобга олиниши мумкин.
9. ФҲДЁ архивлари инспекторларининг учинчи ва ундан кейинги лавозимларини белгилашда жамланган ҳолда қуйидаги мезонлар ҳисобга олинади:
архив фондидаги мавжуд ҳужжатлар йиғмажилди сони. Бунда, инспекторлар сони бир ходимга ҳар бирида бир йилда 250 тадан варақ бўлган 4000 та ҳужжатлар йиғмажилди ҳисобидан белгиланади;
ФҲДЁ бўлимларидан тушган хабарномалар бўйича фуқаролик ҳолати далолатномалари ёзувига киритилган қайдлар сони. Бунда, инспекторлар сони бир ойда бир ходимга 450 — 500 та киритилган қайдлар ҳисобидан келиб чиқиб белгиланади;
берилган маълумотномалар, такрорий гувоҳномалар ва фуқаролик ҳолати далолатномаларидан кўчирмалар сони. Бунда, инспекторлар сони бир ойда бир ходимга бериладиган юклама 250 — 300 та ҳужжат ҳисобидан келиб чиқиб белгиланади.
10. ФҲДЁ органида 3 нафар ва ундан ортиқ инспектор мавжуд бўлганда иш юритувчи лавозими жорий этилади.
3-боб. ФҲДЁ органлари ходимлари сони тўғрисидаги таклифларни кўриб чиқиш
11. ФҲДЁ бўлимлари ва ФҲДЁ архивлари ходимлари сони тўғрисидаги таклифлар Қорақалпоғистон Республикаси Адлия вазирлиги, вилоятлар ва Тошкент шаҳар адлия бошқармалари томонидан Вазирликка киритилади.
12. ФҲДЁ бўлимлари ходимлари сони тўғрисидаги таклифларга туман ва шаҳар бўйича қуйидаги маълумотлар мавжуд бўлган материаллар илова қилинади:
охирги уч йилда ФҲДЁ бўлимлари томонидан рўйхатдан ўтказилган фуқаролик ҳолати далолатномалари, далолатнома ёзувларига киритилган ўзгартириш, тузатиш ва қўшимчалар, фамилия, исм ва ота исмини ўзгартиришлар, берилган такрорий гувоҳномалар ва маълумотномалар, халқаро шартномалар бўйича кўрсатилган ҳуқуқий ёрдамлар ва экстерриториал тамойил асосида кўрсатилган хизматларнинг сони;
аҳоли сони;
ушбу таклифни асослайдиган бошқа маълумотлар.
13. ФҲДЁ архивлари инспекторлари сони тўғрисидаги таклифларга қуйидаги маълумотлар илова қилинади:
охирги уч йилда архив фондидаги мавжуд ишлар сони;
охирги уч йилда фуқаролик ҳолати далолатномалари ёзувига киритилган қайдлар сони;
охирги уч йилда берилган маълумотномалар, такрорий гувоҳномалар ва фуқаролик ҳолати далолатномаларидан кўчирмалар сони;
ушбу таклифни асослайдиган бошқа маълумотлар.
14. ФҲДЁ органлари ходимларининг сони тўғрисидаги таклифлар Вазирлик томонидан умумлаштирилади ва келишиш учун Ўзбекистон Республикаси Иқтисодиёт ва молия вазирлигига киритилади.
15. ФҲДЁ органлари ходимларининг сони тўғрисидаги таклифлар Ўзбекистон Республикаси Иқтисодиёт ва молия вазирлиги билан белгиланган тартибда келишилгандан кейин Вазирлик томонидан мазкур Низомнинг 4-бандига мувофиқ тегишли қарор қабул қилинади.
Вазирлар Маҳкамасининг 2023 йил 20 октябрдаги 550-сон қарорига 3-ИЛОВА
Фуқаролик ҳолати далолатномаларини қайд этиш
1-боб. Умумий қоидалар
1. Ушбу Қоидалар фуқаролик ҳолати далолатномаларини ёзиш (кейинги ўринларда — ФҲДЁ) органлари шаҳарчалар, қишлоқлар ва овуллар фуқаролар йиғинлари (кейинги ўринларда — фуқаролар йиғини) раислари ва Ўзбекистон Республикасининг консуллик муассасалари ҳамда Ўзбекистон Республикаси дипломатик ваколатхоналарининг консуллик бўлимлари (кейинги ўринларда — Ўзбекистон Республикасининг консуллик муассасалари) томонидан фуқаролик ҳолати далолатномаларини қайд этиш тартибини белгилайди.
Қуйидагилар ФҲДЁ органлари ҳисобланади:
туманлар ва шаҳарлар ФҲДЁ бўлимлари (кейинги ўринларда — ФҲДЁ бўлимлари);
Қорақалпоғистон Республикаси Адлия вазирлиги, вилоятлар ва Тошкент шаҳар адлия бошқармаларининг (кейинги ўринларда — ҳудудий адлия органлари) ФҲДЁ архивлари (кейинги ўринларда — ҳудудий адлия органларининг ФҲДЁ архивлари).
2. ФҲДЁ органлари, фуқаролар йиғинлари ва Ўзбекистон Республикасининг консуллик муассасалари фуқаролик ҳолати далолатномаларини қайд этишга доир ўз фаолиятини Ўзбекистон Республикаси Конституциясига , Ўзбекистон Республикасининг халқаро шартномаларига, Ўзбекистон Республикасининг Оила кодексига , ушбу Қоидаларга ҳамда ФҲДЁ органлари фаолиятига тааллуқли бошқа норматив-ҳуқуқий ҳужжатларга мувофиқ амалга оширади.
3. ФҲДЁ органларини ташкил этиш, уларнинг фаолиятига умумий раҳбарлик қилиш ва тизимли назоратни олиб бориш, «ФҲДЁнинг ягона электрон архиви» ахборот тизимини юритиш Ўзбекистон Республикаси Адлия вазирлиги томонидан амалга оширилади.
ФҲДЁ органларида иш юритиш тартиби тўғрисидаги низом Ўзбекистон Республикаси Адлия вазирлиги томонидан тасдиқланади.
Ўзбекистон Республикаси Адлия вазирлиги ФҲДЁ органларини, Ўзбекистон Республикасининг консуллик муассасаларини ва фуқаролар йиғинларини мазкур Қоидаларга 1 — 4а-иловаларга мувофиқ намуналар бўйича гербли гувоҳномалар бланкалари билан таъминлайди.
4. ФҲДЁ органлари, Ўзбекистон Республикасининг консуллик муассасалари ва фуқаролар йиғинлари фуқаролик ҳолати далолатномаларининг ёзув бланклари ва бошқа ҳужжатлар билан Ўзбекистон Республикаси Адлия вазирлиги, шунингдек Ўзбекистон Республикаси Ташқи ишлар вазирлиги томонидан таъминланади.
5. ФҲДЁ органлари тегишли ёзувлар орқали қуйидаги фуқаролик ҳолатлари далолатномаларини қайд этади:
туғилганлик ҳақида;
никоҳ тузиш ҳақида;
никоҳдан ажралиш ҳақида;
ўлим ҳақида.
Фуқаролик ҳолати далолатнома ёзувлари (кейинги ўринларда — далолатнома ёзувлари) давлат аҳамиятига молик ҳужжатлар ҳисобланади, бир нусхада тузилади ва ФҲДЁ органларида қайд этилган вақтдан бошлаб 75 йил мобайнида сақланади.
Фарзандликка олиш, оталикни белгилаш, фамилия, исм ва ота исмини ўзгартириш, жинсни ўзгартириш каби воқеа ва фактлар юқорида санаб ўтилган фуқаролик ҳолатлари далолатномаларида уларга тегишли ўзгартиришлар киритиш орқали акс эттирилади.
6. Фуқаролар йиғинлари ўлимни фуқаролик ҳолати далолатномаси ёзиш йўли билан амалга оширади.
Бунда фуқаролар йиғинлари томонидан шахси аниқланмаган ва суд томонидан вафот этган деб эълон қилинган шахсларнинг ўлимини қайд этилишига йўл қўйилмайди.
7. Ўзбекистон Республикасининг чет элда яшовчи фуқароларига нисбатан мазкур Қоидаларнинг 5-бандида кўрсатилган ҳаракатларни Ўзбекистон Республикасининг консуллик муассасалари амалга оширади.
Консул Ўзбекистон Республикасининг чет элда яшаш жойи ёки турган жойи бўйича яшовчи фуқароларидан, фуқаролик ҳолатини Ўзбекистон Республикасида қайд эттирган хорижий давлатларнинг фуқаролари ҳамда фуқаролиги бўлмаган шахслардан далолатнома ёзувларига ўзгартириш, тузатиш ва қўшимчалар киритиш, далолатнома ёзувларини тиклаш, шунингдек фамилияси, исми ва отасининг исмини ўзгартириш тўғрисидаги аризаларни тегишли ҳужжатлар билан бирга қабул қилиб олади ва ушбу ҳужжатларни ваколатли органларга кўриб чиқиш учун юборади.
Фуқаролик ҳолати далолатномасини қайд эттириш масаласида консулга мурожаат этган шахслардан бири Ўзбекистон фуқароси, иккинчиси эса чет эл фуқароси ёки фуқаролиги бўлмаган шахс бўлган ҳолларда фуқаролик ҳолати далолатномасини қайд этиш, агар Ўзбекистон Республикасининг консуллик муассасаси фаолият кўрсатаётган давлатнинг қонунларига, Ўзбекистон Республикаси томонидан имзоланган халқаро шартномалар ёки битимларга зид бўлмасагина амалга оширилади.
Агар Ўзбекистон Республикаси томонидан имзоланган шартномада Ўзбекистон Республикасининг оила тўғрисидаги қонун ҳужжатлари нормаларида кўрсатилмаган бошқача нормалар назарда тутилган бўлса, у ҳолда халқаро шартнома қоидалари қўлланилади.
8. Фуқаролик ҳолатларини қайд этишда Ўзбекистон Республикасининг консуллик муассасалари томонидан консуллик йиғими қонун ҳужжатларида белгиланган тартибда ундирилади.
9. Далолатнома ёзувларини қайд этиш қуйидаги ҳолатларда рад қилиниши мумкин:
агар далолатнома ёзувини қайд этиш қонунчиликка зид бўлса;
агар тақдим этилган ҳужжатлар уларга нисбатан ушбу Қоидаларда ва бошқа қонун ҳужжатларида қўйиладиган талабларга мувофиқ бўлмаса;
агар далолатнома ёзувини қайд эттириш учун мурожаат қилган шахс бунга ҳуқуқли бўлмаса ёки суд томонидан муомалага лаёқатсиз деб топилган бўлса.
Фуқаролик ҳолати далолатнома ёзувларини қайд этиш рад қилинган шахснинг талабига кўра ФҲДЁ органи ўн беш кун муддатда ушбу шахсга ёзма ёки электрон шаклда рад этиш сабабини маълум қилиши лозим.
10. Фуқаролик ҳолати далолатномаларини қайд этишнинг рад қилиниши бўйича бўйсуниш тартибида ҳудудий адлия органлари, Ўзбекистон Республикаси Адлия вазирлиги ёки судга белгиланган тартибда шикоят қилиниши мумкин.
11. Консулнинг фуқаролик ҳолати далолатномаларини қайд этишда рад этиш масалалари бўйича ҳаракатлари юзасидан бўйсуниш тартибига кўра Ўзбекистон Республикасининг хорижий давлатдаги дипломатик ваколатхонаси раҳбарига, Ўзбекистон Республикаси Ташқи ишлар вазирлигига ёки Ўзбекистон Республикаси судига белгиланган тартибда шикоят қилиниши мумкин.
12. ФҲДЁ органлари ходимлари, шунингдек консул ўзи, эри ёки хотини ўзининг ва унинг қариндошлари (ота-оналари, болалари, неваралари, боболари, бувилари, туғишган ака-ука, опа-сингиллари) тўғрисида далолатнома ёзувларини қайд этишга ёки уларга тегишли ўзгартириш, тузатиш ва қўшимчалар киритишга ҳақли эмаслар.
Бундай ҳолатларда далолатнома ёзувларини қайд этиш ёки уларга ўзгартиришлар, тузатишлар ва қўшимчалар киритиш бўйсуниш тартибида юқори органнинг ёзма кўрсатмаси асосида бошқа ходим томонидан ёки бошқа ФҲДЁ органида амалга оширилади. Далолатнома ёзувларининг «Белгилар учун» устунига бу тўғрида тегишли ёзув киритилади.
12 1 . Жисмоний шахсларнинг фамилияси, исми, отасининг исми ёки туғилган санаси ўзгарган, шу жумладан, никоҳ қайд этилганлиги ёки никоҳдан ажралганлиги муносабати билан фамилияси ўзгарган тақдирда, гербли гувоҳномаларни расмийлаштириш билан бир вақтда жисмоний шахсга янги идентификацияловчи ID-карталарни расмийлаштириш бўйича ариза-анкеталар ФҲДЁ органи томонидан жисмоний шахснинг розилиги асосида композит шаклда ваколатли органларга юборилади.
Жисмоний шахснинг номидан янги идентификацияловчи ID-карталарни расмийлаштириш бўйича ариза-анкеталар ФҲДЁ органи томонидан тўлдирилади. Расмийлаштирилган ариза-анкеталар Ўзбекистон Республикаси Президентининг «Ўзбекистон Республикасида идентификацияловчи ID-карталарни жорий этиш чора-тадбирлари тўғрисида» 2020 йил 22 сентябрдаги ПФ-6065-сон Фармонига асосан жисмоний шахсга идентификацияловчи ID-карталарни расмийлаштириб бериш вазифаларини бажарувчи ваколатли органларга келиб тушганда, ушбу жисмоний шахсдан қўшимча ариза-анкета талаб қилинмайди.
Мазкур бандда назарда тутилган асосларда янги идентификацияловчи ID-карталарни расмийлаштиришда тўловларни амалга ошириш, биографик ва биометрик маълумотларни ҳамда қонунчилик ҳужжатларига мувофиқ талаб қилинадиган бошқа ҳужжатлар идентификацияловчи ID-карталарни расмийлаштириб бериш вазифаларини бажарувчи ваколатли органларга ташриф буюрилганда тақдим этилади.
2-боб. Фуқаролик ҳолати далолатномаларини қайд этишнинг ҳуқуқий аҳамияти
13. Қонун фуқароларнинг шахсий ва мулкий ҳуқуқларини ҳимоялашни ҳамда давлат ва жамият манфаатларини ҳисобга олган ҳолда, фуқаролар ҳаётидаги муҳим воқеалар — туғилиш, никоҳ тузиш, ўлим ва инсоннинг муҳим субъектив ҳуқуқлари ва мажбуриятларининг юзага келиши, ўзгариши ва тўхтатишига сабаб бўладиган бошқа ҳолатларнинг ваколатли органларда қайд этилишини белгилайди.
Фуқаролик ҳолатини қайд этиш фуқароларнинг ҳуқуқ ва бурчлари пайдо бўлишига сабаб бўлиб хизмат қилувчи ҳужжат (гербли гувоҳнома) бериш учун асос бўлади. Фуқаролик ҳолати далолатномаларини қайд этишнинг аҳамияти шундаки, унга асосан ФҲДЁ органи томонидан берилган гувоҳнома ва унда кўрсатилган фактнинг тўғрилигини тасдиқловчи шаксиз далил ҳисобланади.
Туғилганлик ҳақидаги гувоҳнома боланинг туғилганлигини, унинг ота-онаси ким эканлигини тасдиқловчи ягона ҳужжатдир.
Никоҳ қайд этилганлиги ҳақида гувоҳнома — бу никоҳдан ўтган шахсларнинг эр-хотинлигини тасдиқловчи ва улар ўртасида ўзаро ҳуқуқ ва мажбуриятларнинг вужудга келганлигини ифодаловчи ҳужжатдир.
Никоҳдан ажралганлик ҳақида гувоҳнома никоҳда бўлган шахсларнинг никоҳи тугатилганлигини тасдиқловчи ҳужжат ҳисобланади.
Ўлим тўғрисидаги гувоҳнома шахснинг ўлимини ва унинг ҳуқуқий лаёқати тугатилганлигини тасдиқловчи ҳужжат ҳисобланади.
14. Туғилиш ва ўлимнинг ўз вақтида қайд этилиши, туғилганлик тўғрисидаги тиббий маълумотноманинг, шунингдек перинатал ўлим ва ўлим ҳақидаги тиббий маълумотноманинг тўғри ва аниқ тўлдирилганлиги учун масъулият Ўзбекистон Республикаси соғлиқни сақлаш муассасаларида туман ва шаҳар соғлиқни сақлаш бўлимлари раҳбарлари зиммасига юкланади.
3-боб. Фуқаролик ҳолати далолатномаларини қайд этувчи органлар
15. Фуқаролик ҳолати далолатномаларини қайд этиш туман ва шаҳарларда ФҲДЁ органлари томонидан амалга оширилади, ўлим эса шаҳарча, қишлоқ ва овулларда фуқаролар йиғинлари раислари томонидан ҳам қайд этилиши мумкин.
Фуқаролар ўзини ўзи бошқариш органларининг ўлимни қайд этиш борасидаги ҳаракатлари ўзлари турадиган ҳудудлардаги тегишли ФҲДЁ органларининг назорати остида бўлади.
Ўзбекистон Республикасининг чет элда яшаш жойи ёки турган жойи бўйича яшовчи фуқароларининг фуқаролик ҳолати далолатномаларини қайд этиш консул томонидан, Ўзбекистон Республикаси қонун ҳужжатларига мувофиқ амалга оширилади.
Консул вақтинча бўлмаганда фуқаролик ҳолати далолатномалари консул томонидан тайинланган консулликнинг мансабдор шахси томонидан қайд этилади.
Ўзбекистон Республикасининг дипломатик ваколатхоналари бўлмаган хорижий давлатларда фуқаролик ҳолати далолатномалари Ўзбекистон Республикаси Ташқи ишлар вазирлиги томонидан белгиланган бошқа хорижий давлатдаги Ўзбекистон Республикасининг консуллик муассасаси томонидан қайд этилади.
4-боб. Туғилганликни қайд этиш
1-§. Туғилганликни қайд этиш тартиби
16. Боланинг туғилишини қайд этиш мажбурий бўлиб, фуқароларнинг яшаш (турган) жойи бўйича рўйхатдан ўтган жойидан қатъи назар, ФҲДЁ органи томонидан амалга оширилиши лозим.
Ота-онанинг истагига кўра ФҲДЁ органи боланинг туғилганлигини қайд этишни тантанали вазиятда ўтказиши мумкин.
17. Туғилганлик ҳақидаги ариза бола туғилган кундан бошлаб бир ой муддат мобайнида оғзаки ёки ёзма шаклда берилиши зарур.
Бола туғилганлиги тўғрисидаги ариза ота-онаси ёки улардан бири, алоҳида ҳолларда эса қариндошлари, қўшнилари ёки ота-онаси ёхуд ота-онасидан бири ваколат берган бошқа шахслар, шунингдек тиббиёт муассасаларининг, ички ишлар ёки васийлик ва ҳомийлик органларининг мансабдор шахслари томонидан берилиши мумкин.
18. Белгиланган муддатнинг ўтиб кетганлиги туғилганликнинг қайд этилишига тўсқинлик қила олмайди.
Бунда, ўн олти ёшгача бўлган боланинг туғилишини қайд этиш учун ФҲДЁ органига туғилишни қайд этиш муддатини ўтказиб юборганлик сабаблари кўрсатилган ариза боланинг ота-онаси, ота-онанинг қонуний никоҳи мавжуд бўлган ҳолларда улардан бири ёки ишончнома асосида бошқа манфаатдор шахс, ота-онанинг ўрнини босувчи шахс ёхуд васийлик ва ҳомийлик органларининг мансабдор шахслари томонидан тақдим этилади.
Бундай ҳолларда ФҲДЁ органи туғилиш фактини тасдиқловчи ҳужжатга қўшимча равишда қонунчиликда белгиланган тартибда бошқа ҳужжатларни ҳам талаб қилади.
Агар туғилганликни қайд этиш тўғрисидаги ариза белгиланган муддатдан ўтказилиб берилган бўлса, туғилиш туғилганлик тўғрисидаги далолатномаларни қайд этиш жорий рўйхатга олиш дафтарига қайд этилади.
19. 16 ёшдан ошган тиббий муассасадан ташқарида ва тиббий ёрдамсиз туғилган болага нисбатан тиббиёт муассасаси томонидан туғилганлик ҳақидаги маълумотнома расмийлаштирилмаган шахсларнинг туғилганлигини қайд этиш суднинг ҳал қилув қарори асосида амалга оширилади.
Агар бола 16 ва ундан катта ёшда бўлса ва унга нисбатан тиббиёт муассасаси томонидан расмийлаштирилган туғилганлик ҳақидаги тиббий маълумотнома мавжуд бўлса, унинг туғилиши ота-она ёки улардан бири ва вояга етган боланинг аризасига кўра қайд этилади.
20. Туғилганликни қайд этиш учун: бола туғилганлиги тўғрисидаги тиббий маълумотномаси (туғилганликни комплекс давлат хизмати сифатида қайд этиш бундан мустасно), ота-оналарининг шахсини тасдиқловчи ҳужжатлари (фуқаролик паспорти, хорижга чиқиш паспорти, идентификацияловчи ID-карта, ҳарбий хизматчининг ҳарбий билети), никоҳ тузилганлиги тўғрисидаги гербли гувоҳнома ёки оталикни белгилаш ҳақидаги ариза ёхуд никоҳда бўлмаган онанинг аризаси тақдим этилади.
Боланинг туғилганлик тўғрисидаги тиббий маълумотномада:
онанинг фамилияси, исми, отасининг исми, яшаш жойи, туғилган санаси, миллати, фуқаролиги, оилавий аҳволи, маълумоти;
боланинг туғилган вақти, санаси ва жойи, жинси, вазни, бўйи;
ҳомиладорлик муддати, ҳисоб бўйича нечанчи ҳомиладорлик;
боланинг тирик туғилганлиги мезонлари (нафас олиши, юрак уриши, киндик пульсацияси, мускулларнинг беихтиёрий қисқариши);
тиббий маълумотноманинг берилган вақти, тартиб рақами ва тиббиёт муассасасининг номи тўғрисидаги маълумотлар кўрсатилиши зарур.
Бола туғилганлиги тўғрисидаги маълумотнома тиббиёт муассасаси мансабдор шахси томонидан имзоланади ва муҳр билан тасдиқланади.
Туғуруқхоналардан ташқари жойларда ва тиббий ёрдамсиз туғилган боланинг туғилганлигини қайд этиш участка шифокори (фельдшер ёки акушер) томонидан берилган маълумотнома асосида амалга оширилади.
Бундай ҳолатларда боланинг ушбу онадан туғилганлигига гувоҳ бўлганлар иштирокида тузилган ва участка шифокори (фельдшер ёки акушер) тасдиқлаган далолатнома тиббий маълумотнома бериш учун асос ҳисобланади.
Тиббий маълумотнома бола туғилганлиги тўғрисидаги далолатнома ёзуви билан бирга тикиб қўйилади.
Ота-оналардан бирининг шахсини тасдиқловчи ҳужжат бўлмаган алоҳида ҳолларда ФҲДЁ органи туғилганликни қайд этишни рад қилиши мумкин эмас. Бунда ҳужжатлари бўлмаган ота ёки она ҳақида маълумотлар никоҳ тузилганлиги ёки аввалги болаларининг туғилганлиги ҳақидаги гувоҳномалари асосида кўрсатилади.
Ота-онанинг шахсини тасдиқловчи ҳужжатлар бўлмаганда боланинг туғилганлигини қайд этиш тиббиёт муассасасининг ёки васийлик ва ҳомийлик органининг ёзма мурожаатларига асосан амалга оширилади.
Вояга етмаган ота-она (улардан бири) нинг туғилган боласи умумий асосларда рўйхатдан ўтказилади.
Бунда, ўзаро қонуний никоҳда бўлмаган вояга етмаган ота-онанинг қонуний вакили ёки васийлик ва ҳомийлик органининг иштироки талаб этилади.
21. Ота-онаси никоҳда бўлган боланинг туғилиши тўғрисидаги далолатномани ёзиш шахсни тасдиқловчи ҳужжатлар ва никоҳ тузилганлиги тўғрисидаги маълумотномалар асосида амалга оширилади.
Бола туғилгунга қадар унинг отаси вафот этган вақтдан, ота-онаси никоҳи бекор қилинганлигидан ёки ота-онасининг никоҳи суд томонидан ҳақиқий эмас деб топилган санадан кейин 300 кундан кўп вақт ўтмаган бўлса отаси тўғрисидаги маълумотлар худди шундай тартибда ёзилади.
Бундай ҳолларда ариза берувчи томонидан никоҳдан ажралганлик ҳақидаги гувоҳнома, суднинг никоҳдан ажратиш ҳақидаги қароридан кўчирма (нусха) ёки никоҳни ҳақиқий эмас деб топганлиги тўғрисида суднинг қонуний кучга кирган қароридан кўчирма (нусха) ёки отасининг ўлими ҳақидаги гувоҳномаси тақдим этилиши керак. Мазкур маълумотлар «ФҲДЁнинг ягона электрон архиви» ахборот тизимида мавжуд бўлган ҳолатлар бундан мустасно. Далолатнома ёзувининг «Белгилар учун» устунида никоҳдан ажралиш ёки ўлимнинг қайд этилган жойи ва санаси, далолатнома ёзувининг тартиб рақами, қарорни чиқарган суднинг номи ва қарорнинг санаси кўрсатилади.
Боланинг насл-насаби хусусидаги барча низолар суд тартибида ҳал қилинади.
22. Агар ота-оналари ўртасида никоҳ қайд этилмаган бўлса (туғилишни қайд этишда онаси иштирок этмаган тақдирда) боланинг отаси ҳақидаги ёзув онанинг нотариал ёки тиббий муассаса томонидан тасдиқланган аризаси бўйича амалга оширилади.
Бунда бола отасининг фамилияси туғилганлиги тўғрисидаги далолатнома ёзувида онасининг фамилияси бўйича, бола отасининг исми, ота исми ва миллати онанинг кўрсатмаси бўйича қайд этилади.
23. Боланинг туғилганлигини қайд этишда унга фамилия ота-онасининг келишувига кўра ота ёки онанинг фамилияси, шунингдек миллий анъаналарга мувофиқ ота ёки она томонидан бобонинг исми бўйича берилади. Келишув бўлмаган тақдирда низолар васийлик ва ҳомийлик органи, консуллик округида эса — консул томонидан ҳал этилади.
24. Болага исм ота-онанинг розилигига кўра берилади. Болага қўшалоқ исм беришга йўл қўйилади (Саидаҳмадхўжа, Тўхтамуроджон, Гулираъно, Мирзаолим, Мирзо Улуғбек, Роза-Мария).
Болага, унинг манфаатларидан келиб чиққан ҳолда, келгусида унинг шаъни ва қадрини камситиши мумкин бўлган исм берилишига йўл қўйилмайди. Бола исмига доир келишув мавжуд бўлмаганда юзага келган келишмовчилик васийлик ва ҳомийлик органи томонидан ҳал этилади.
25. Боланинг ота исми унинг отасининг исмига кўра берилади. Отаси ҳақида маълумотлар туғилганлик ҳақида далолатнома ёзуви ва гувоҳномада ёзувлар шахсни тасдиқловчи ҳужжатлар асосида ўзгартиришсиз ёзилади.
Туғилганлик ҳақидаги далолатнома ёзувида «Отаси» ва «Онаси» устунларини очиқ қолдириш қатъиян ман этилади.
26. Ўзбекистон Республикасининг «Давлат тили ҳақида»ги Қонуни 15-моддасига асосан агар отанинг фамилияси, исми ва ота исмида имло хатоликлари мавжуд бўлса, ота-онанинг хоҳишига кўра боланинг туғилганлик ҳақидаги далолатнома ёзуви имло хатоликлари бартараф этилган ҳолда қайд қилиниши мумкин.
Боланинг фамилиясига «-ев», «-ов», «-ева», «-ова», «-ий», «-хон», «-хўжа», «-хожи», «-бек», «-зода», «мир-», «абду-» каби ҳамда ота исмига «-евич», «-ович», «-евна», «-овна», «қизи», «ўғли», «-ий», «-хон», «-хўжа», «-хожи», «-бек», «-зода», «мир-», «абду-» каби қўшимчаларини киритиш ёки шу каби қўшимчаларни фамилия ва ота исмидан олиб ташлаш орқали туғилганлик ҳақидаги далолатнома ёзуви қайд этилиши мумкин.
27. Туғилганлик ҳақида далолатнома ёзуви қайд этилгач, ариза берувчига туғилганлик ҳақидаги гувоҳнома берилади.
ФҲДЁ органлари томонидан туғилишни қайд этишда жисмоний шахснинг шахсий идентификация рақами туғилганлик ҳақидаги гербли гувоҳномага киритилади.
Бунда Ўзбекистон Республикаси Адлия вазирлиги ҳузуридаги Персоналлаштириш агентлиги томонидан жисмоний шахснинг шахсий идентификация рақами реал вақт режимида автоматик равишда шакллантирилади.
Ўзбекистон Республикаси Президенти ҳузуридаги Ижтимоий ҳимоя миллий агентлигининг (кейинги ўринларда — Ижтимоий ҳимоя миллий агентлиги) «Ягона миллий ижтимоий ҳимоя» ахборот тизими томонидан ариза берувчига белгиланган тартибда тегишли нафақа тайинланиши учун «ФҲДЁнинг ягона электрон архиви» ахборот тизими орқали хабарнома юборилади.
28. Эгизак (иккита ва ундан ортиқ) болалар туғилганда уларнинг ҳар бири учун туғилганлик ҳақида тиббий маълумотнома тақдим этилиши керак, улар асосида туғилганлик ҳақида алоҳида-алоҳида далолатнома ёзувлари, тартиб рақамлари ёзилган ҳолда қайд этилиб, уларнинг ҳар бирига туғилганлик ҳақида алоҳида гербли гувоҳномалар берилади.
29. Топиб олинган (ташлаб кетилган) боланинг туғилганлигини қайд этиш ички ишлар, васийлик ва ҳомийлик органлари, бола жойлаштирилган муассаса маъмурияти ёки тиббиёт муассасасининг аризасига биноан амалга оширилади. Болани топиб олган шахс бу ҳақда йигирма тўрт соат мобайнида ушбу тумандаги ички ишлар органига ёки васийлик ва ҳомийлик органига хабар бериши керак.
30. Ички ишлар, васийлик ва ҳомийлик органлари, бола жойлаштирилган муассаса ёки тиббиёт муассасаси маъмурияти бола топилганидан кейин етти иш кунидан кечикмаган муддатда ФҲДЁ органларига топиб олинган (ташлаб кетилган) болани қайд этиш ҳақида мурожаат этишлари шарт.
Топиб олинган (ташлаб кетилган) бола туғилганлигини қайд этиш ҳақидаги аризада боланинг топиб олинган вақти, жойи ва топиб олинган пайтдаги ҳолати, ёши, жинси, вазни ва бўйи ҳақидаги маълумотлар аниқ кўрсатилиши зарур.
Топиб олинган (ташлаб кетилган) боланинг туғилганлик ҳақидаги далолатнома ёзувига ота-онасининг фамилияси, исми ва миллати тўғрисидаги маълумотлар ички ишлар, васийлик ва ҳомийлик органлари, бола жойлаштирилган муассаса ёки тиббиёт муассасаси маъмуриятининг кўрсатмалари асосида киритилади. Бундай ҳолда боланинг ва унинг ота-онаси сифатида кўрсатилган шахсларнинг фамилияси бир хилда ёзилади.
Онаси томонидан ташлаб кетилган болани қайд этиш бола жойлаштирилган тиббиёт муассасаси ёхуд бола жойлашган жойдаги васийлик ва ҳомийлик органи аризасига мувофиқ, боланинг онаси томонидан ташлаб кетилганидан 7 кун ўтмасдан амалга оширилади. Онаси томонидан ташлаб кетилган болани қайд этиш учун аризада боланинг ташлаб кетилган вақти, жойи ва ташлаб кетилган пайтдаги ҳолати, ёши, жинси, вазни ва бўйи ҳақидаги маълумотлар аниқ кўрсатилиши зарур.
Онаси томонидан ташлаб кетилган боланинг фамилияси, исми, ота исми тўғрисидаги маълумотлар, шунингдек ота-она тўғрисидаги маълумотлар туғилганлик ҳақидаги далолатнома ёзувига юқорида кўрсатилган органларнинг кўрсатмасига биноан киритилади. Бундай ҳолда боланинг ва унинг ота-онаси сифатида кўрсатилган шахсларнинг фамилияси бир хилда ёзилади.
31. Ўлик туғилган боланинг туғилганлигини, шунингдек ҳаётининг биринчи ҳафтасида ўлган (перинатал ўлим) болаларнинг туғилганлиги ва ўлимини қайд этиш тиббий муассаса ёки ушбу муассасанинг топиб олинган жойдаги суд-тиббий экспертиза муассасасининг ёзма ёки электрон шаклдаги мурожаатига биноан мазкур ҳудуддаги ФҲДЁ органи томонидан 24 соат мобайнида (электрон шаклда мурожаат қилинган ҳолатларда автоматик шаклда) амалга оширилади.
Эгизаклардан бири ўлик туғилганда ёки ҳаётининг биринчи ҳафтасида (перинатал ўлим) вафот этганда ўлик туғилган ёки вафот этган болани қайд этиш тирик эгизак туғилганлигини қайд этган ўша ФҲДЁ органи томонидан амалга оширилади.
Ўлик туғилган болани туғилишини қайд этиш перинатал ўлим тўғрисидаги тиббий маълумотнома асосида фақат туғилганлик ҳақида далолатнома ёзувларини рўйхатдан ўтказиш дафтарида амалга оширилади.
Агар бола туғилгандан кейин вафот этса, ҳатто у бир неча дақиқа яшаса ҳам, туғилганлик ҳамда ўлим ҳақидаги далолатнома ёзувлари тузилади.
Бундай ҳолларда туғилиш ҳақидаги далолатнома ёзуви туғилганлик ҳақидаги тиббий маълумотнома асосида, ўлганлиги ҳақидаги далолатнома ёзуви эса — перинатал ўлим ҳақидаги тиббий гувоҳнома асосида амалга оширилади.
Бунда туғилганлик ҳақидаги далолатнома ёзувида онаси тўғрисидаги маълумотлар тўлиқ келтирилади, «Белгилар учун» устунида эса ўлганлиги қайд этилганлиги ҳақидаги далолатнома ёзувининг тартиб рақами ва санаси кўрсатилади. Бундай ҳолларда боланинг ўлими ҳақида (ўлик туғилганда ҳам) белгиланган тартибда тегишли нафақа тайинланиши учун ўлим ҳақида хабарнома Ўзбекистон Республикаси Президенти ҳузуридаги Ижтимоий ҳимоя миллий агентлигининг (кейинги ўринларда — Ижтимоий ҳимоя миллий агентлиги) «Ягона миллий ижтимоий ҳимоя» ахборот тизимига электрон ахборот тизими орқали юборилади.
Дафн қилиш учун қабристонга маълумотнома берилади ва зарур ҳолларда ота-онасининг илтимосига кўра (ҳаётининг биринчи ҳафтасида вафот этган бола учун) ўлими ҳақида гувоҳнома берилиши мумкин.
Ўлик туғилган боланинг туғилганлигини, шунингдек ҳаётининг биринчи ҳафтасида ўлган (перинатал ўлим) болаларнинг туғилганлиги ва ўлимини қайд этиш юзасидан тиббий муассаса ёки суд-тиббий экспертиза муассасасининг мурожаати «Туғилиш ва ўлимни, шу жумладан перинатал ўлимни электрон рўйхатга олиш» автоматлаштирилган ахборот тизими воситасида «ФҲДЁнинг ягона электрон архиви» ахборот тизимига электрон шаклда келиб тушган тақдирда, туғилганлик ҳақидаги тиббий маълумотнома ҳамда перинатал ўлим тўғрисидаги тиббий маълумотномалар асосида барча маълумотлар автоматик равишда текширувдан ўтказилади ва тегишли далолатнома ёзуви қайд этилади.
Дафн қилиш учун қабристонга маълумотнома автоматик равишда шакллантирилиб, QR-код орқали тасдиқланган ҳолда тиббий муассаса ёки суд-тиббий экспертиза муассасасига юборилади.
32. Боланинг отаси билан никоҳда бўлмаган она вафот этган тақдирда, шунингдек онанинг яшаш жойи номаълум бўлганда ва оталикни белгилаш ҳақидаги ариза берилмаганда боланинг туғилишини қайд этиш мазкур Қоидаларнинг 29-бандида санаб ўтилган органларнинг ёзма мурожаати бўйича амалга оширилади.
33. Ота-оналик ҳуқуқларидан маҳрум қилиш ҳақидаги маълумотлар суднинг қонуний кучга кирган қарорига асосан туғилиш ҳақидаги далолатнома ёзувининг «Белгилар учун» устунида кўрсатилади, далолатнома ёзувида ота-она ҳақидаги маълумотлар чизиб ташланмайди ва ҳеч қандай ўзгартиришлар киритилмайди.
Бундай ҳолларда оталик-оналик ҳуқуқларидан маҳрум қилинган шахсларга болаларининг туғилганлиги ҳақида такрорий гувоҳнома берилмайди.
Такрорий гувоҳнома вояга етмаган боланинг васийси ёки ҳомийсига берилиши мумкин.
34. Суднинг ота-оналик ҳуқуқларини тиклаш тўғрисида қонуний кучга кирган қарорига асосан туғилганлик ҳақидаги далолатнома ёзувига «Ота-оналик ҳуқуқлари тикланди» деган белги киритилади.
35. Туғилганлик ҳақидаги далолатнома ёзувига киритилган отаси ҳақидаги маълумотлар ҳар қандай ҳолда ҳам фақат суднинг қонуний кучга кирган қарорига асосан бекор қилиниши мумкин.
36. Ўзбекистон Республикаси қонунчилик ҳужжатларига мувофиқ, туғилгандан кейин Ўзбекистон Республикаси фуқароси ҳисобланиши мумкин бўлган боланинг туғилганлигини қайд этиш бола туғилган ёки унинг ота-онаси яшаш жойи ёки турган жойи бўйича яшаб турган консуллик округидаги консул томонидан амалга оширилади.
37. Ўзбекистон Республикаси фуқароси чет элда туғилган ва унинг туғилганлиги консуллик муассасаси ҳамда ушбу давлатнинг ваколатли органи томонидан қайд этилмаган тақдирда, туғилганлик ҳақидаги далолатнома ёзуви, фуқароларнинг яшаш (турган) жойи бўйича рўйхатдан ўтган жойидан қатъи назар, ФҲДЁ органи томонидан хорижий давлатнинг ваколатли органлари томонидан берилган ва белгиланган тартибда легализация қилинган ёки апостиль қўйилган бола туғилганлигини тасдиқловчи тиббий ҳужжат (давлат тилига таржимаси билан бирга) тақдим этилгандан кейин қайд қилинади.
38. Туғилишни қайд этишнинг барча ҳолларида бола туғилган маъмурий ҳудуд унинг туғилган жойи сифатида ёзилади.
2-§. Оталикни белгилаш
39. Никоҳда бўлмаган ота-онадан туғилган болага оталикни белгилаш ота ва онаси (агар отаси вояга етмаган ҳисобланса, у ҳолда қонуний вакили) томонидан биргаликда берилган аризаси ёки суднинг қонуний кучга кирган ҳал қилув қарори асосида ФҲДЁ органида амалга оширилади.
Туғилиши қайд этилган ва 10 ёшга тўлмаган болага оталикни белгилашда вояга етган ота-онанинг оталикни белгилаш ҳақида биргаликдаги аризаси ФҲДЁ органига Ягона интерактив давлат хизматлари портали (кейинги ўринларда — ЯИДХП) орқали электрон шаклда берилиши мумкин, ушбу Қоидаларнинг 41, 42, 44, 46, 47, 54, 57, 59-бандларида назарда тутилган ҳолатлар бундан мустасно.
Бунда ота-онанинг шахси шахсни биометрик идентификация қилиш Face-ID ёки MyID тизимлари орқали тасдиқланади ҳамда ота-она томонидан ўз шахсини Face-ID ёки MyID тизимлари орқали тасдиқлаши болага нисбатан оталик белгиланишига розиликни билдиради.
Ариза ЯИДХП орқали берилганда, ФҲДЁ органи ариза келиб тушган вақтдан бошлаб уч иш куни ичида аризани кўриб чиқиб, боланинг туғилганлик ҳақидаги далолатнома ёзувига отаси тўғрисидаги маълумотларни киритади ва туғилганлик ҳақида янги гувоҳнома чоп этади.
Оталикни белгилаш ҳақида ариза берган ота ёки она хоҳишига кўра туғилганлик ҳақида янги гувоҳномани почта алоқаси орқали олиши мумкин. Бунда почта харажатлари ариза берувчи ҳисобидан қопланади.
Почта алоқаси томонидан кўрсатилган хизмат учун тўлов миқдори почта хизмати томонидан белгиланади.
40. Оталикни белгилаш тўғрисидаги ариза, фуқароларнинг яшаш (турган) жойи бўйича рўйхатдан ўтган жойидан қатъи назар, ФҲДЁ органи томонидан кўриб чиқилади.
41. Оталикни белгилаш ариза берилган куни ота-онасининг иштирокида амалга оширилади, ушбу Қоидаларнинг 45-бандида назарда тутилган ҳолатлар бундан мустасно.
42. Алоҳида ҳолларда оталикни белгилаш ҳақидаги ариза ФҲДЁ органига бола туғилмасдан олдин ҳам берилиши мумкин.
Бундай ҳолатларда бола туғилгунга қадар унинг туғилган вақти ва исми ҳақидаги маълумотлар кўрсатилмайди.
Боланинг туғилганлиги бошқа ФҲДЁ органида қайд этилган тақдирда, олдиндан берилган аризани сақлаган ФҲДЁ органи сўровнома бўйича уни қайд этиш жойига юборади.
43. Оталикни ишончнома бўйича белгилашга йўл қўйилмайди.
44. Агар оталик боланинг туғилганлиги қайд этилгандан сўнг белгиланса оталикни белгилаш ҳақидаги аризага ёки суднинг ушбу масала юзасидан қарорига боланинг туғилганлик ҳақидаги гувоҳномаси илова қилинади.
45. Оталикни белгилашда ота-оналардан бири иштирок этмаган тақдирда унинг имзоси қонунчиликда белгиланган тартибда (нотариус, Ўзбекистон Республикасининг консуллик муассасасининг масъул шахси ёки тиббиёт муассасаси, ФҲДЁ органи, ҳарбий қисм ёки жазони ўташ муассасаси раҳбарининг имзоси ва муҳри билан) тасдиқланади.
Бунда туғилиши никоҳда бўлмаган онанинг (ёлғиз она) аризаси асосида қайд этилган болага оталикни белгилаш тўғрисида аризани кўриб чиқаётган ФҲДЁ органи томонидан оталикни белгилашда иштирок этмаган ота-оналардан бирининг Ўзбекистон Республикаси ҳудудида фаолият кўрсатаётган нотариус, Ўзбекистон Республикасининг консуллик муассасасининг масъул шахси, ФҲДЁ органи раҳбари томонидан имзоси тасдиқланган аризаси тегишли ахборот тизимлари ўртасидаги ахборот алмашинуви орқали электрон шаклда олиниши мумкин.
46. Онаси вафот этганда, у суд томонидан муомалага лаёқатсиз ёки бедарак йўқолган деб топилганда ёхуд оналик ҳуқуқларидан маҳрум этилганда, унинг яшаш жойини белгилашнинг имкони бўлмаганда вояга етмаган болага нисбатан оталикни белгилаш васийлик ва ҳомийлик органининг розилиги билан отасининг аризасига асосан амалга оширилиши мумкин.
Бундай ҳолатларда аризага қуйидаги ҳужжатлардан бири:
онасининг ўлими ҳақидаги гувоҳнома нусхаси («ФҲДЁнинг ягона электрон архиви» ахборот тизимида ўлимни тасдиқловчи ҳужжатлар мавжуд бўлган ҳолатлар бундан мустасно);
онаси муомалага лаёқатсиз деб топилганлиги тўғрисидаги суд қарорининг нусхаси;
онанинг оналик ҳуқуқидан маҳрум этилганлиги тўғрисидаги суд қарорининг нусхаси;
онанинг бедарак йўқолган деб топилгани тўғрисидаги суд қарорининг нусхаси илова қилинади.
47. Агар боланинг отаси суд томонидан муомалага лаёқатсиз деб топилган бўлса, у ҳолда оталикни белгилаш тўғрисидаги аризани унинг номидан васийлик ва ҳомийлик органининг рухсати билан унинг ҳомийси бериши мумкин.
48. Ота-онанинг биргаликдаги аризаси бўлмаган тақдирда оталик (агар отаси ёки онаси вояга етмаган бўлса) ота-оналардан бири ёки васийлик ва ҳомийлик органининг даъво аризаси бўйича суд тартибида белгиланиши мумкин.
Боланинг туғилганлиги ҳақидаги далолатнома ёзувига отаси тўғрисидаги маълумотлар суд қарорига асосан киритилади. Бу ҳолда ФҲДЁ органига қонуний кучга кирган суд қарори ва боланинг туғилганлиги ҳақидаги гувоҳномаси тақдим этилади.
49. Оталикни белгилаш ҳақидаги ариза махсус шаклда бўлиши, унда кўрсатилган барча саволларга аниқ ва тўлиқ жавоб бўлиши лозим. Ариза ФҲДЁ органида имзоланади, ундаги маълумотлар аризачининг шахсини тасдиқловчи ҳужжат билан солиштириб кўрилади. Ҳар бир ариза унинг тушган кунида рўйхатга олинади.
50. 10 ёшга тўлган ва ундан катта ёшдаги болага нисбатан оталик унинг розилиги билан белгиланади. Бунда боланинг розилиги ота-онаси томонидан берилган аризада унинг шахсий имзоси билан ифодаланади ва унинг имзоси ФҲДЁ органи ходими томонидан тасдиқланади.
ФҲДЁ органи оталикни белгилаш ҳақидаги ариза асосида туғилганлик ҳақидаги далолатнома ёзувига тегишли ўзгартиришлар киритади.
Агар оталикни белгилаш 16 ёшга тўлган шахсга нисбатан амалга оширилса, у ҳолда ота тўғрисидаги маълумотлар ўзгартирилиши лозим. Бола тўғрисидаги маълумотлар фамилия, исм ва ота исмини ўзгартириш тартиби ва қоидалари бўйича киритилади.
51. Оталик, боланинг отаси бошқа аёл билан қонуний никоҳда турганлигидан қатъи назар, белгиланади. Шу сабабли оталикни белгилашда унинг хотинининг розилиги талаб этилмайди.
52. Агар боланинг туғилганлиги ҳақидаги далолатнома ёзувига отаси тўғрисидаги маълумотлар никоҳ тузилганлиги тўғрисидаги гувоҳнома ёки оталикни белгилаш ҳақидаги аризага асосан киритилган бўлса, у ҳолда далолатнома ёзувида кўрсатилган ота ҳақидаги маълумотлар суд тартибида бекор қилинмай туриб, бошқа шахс томонидан бу болага нисбатан оталик белгиланиши мумкин эмас.
53. Агар боланинг туғилганлиги ҳақидаги далолатнома ёзуви йўқолган бўлса, у ҳолда туғилганлик ҳақида далолатнома ёзуви тиклангандан сўнг оталик белгиланиши мумкин.
54. Агар туғилганликни қайд этиш ва оталикни белгилаш айни бир вақтда амалга оширилса, у ҳолда болага фамилия ота-онанинг келишуви бўйича бир йўла берилади, отаси ҳақидаги маълумотлар берилган аризага биноан ёзилади. Бунда ёлғиз она аризаси талаб қилинмайди.
55. 16 ёшга тўлмаган шахсга оталик белгиланадиган ҳолларда боланинг ота исми отанинг исми бўйича ўзгартирилади (ёзилади).
Агар боланинг туғилганлиги ҳақидаги далолатнома ёзувида илгари кўрсатилган ота исми боланинг отаси деб ёзилган шахс исми билан тўғри келмаса, у ҳолда ФҲДЁ органи оталикни белгилашни рад этишга ва ота-онасидан бу масала бўйича тушунтириш хати талаб қилишга ҳақли эмас.
56. Агар ота-онанинг никоҳи боланинг туғилганлиги қайд этилгандан кейин қайд этилган бўлса, ушбу никоҳ тузилганлик ҳақидаги далолатнома ёзувига боланинг отаси ҳақидаги маълумотни ёзиш учун асос бўлолмайди.
Бунда боланинг туғилганлиги ҳақидаги далолатнома ёзувига отаси тўғрисидаги маълумотлар оталикни белгилаш ҳақидаги аризага мувофиқ киритилади.
57. Оталикни белгилаш ҳақидаги аризага асосан ФҲДЁ органи боланинг туғилганлик ҳақидаги далолатнома ёзувига отаси тўғрисидаги маълумотларни шу куниёқ киритади ва туғилганлик ҳақида янги гувоҳнома беради.
58. Агар туғилганлик ҳақидаги далолатнома ёзуви бошқа ФҲДЁ органида қайд этилган бўлса, у ҳолда оталикни белгилаш ҳақидаги аризани қабул қилган ФҲДЁ органи далолатнома ёзувини қайд қилган ФҲДЁ органига далолатнома ёзувига ўзгартириш киритиш ҳақида электрон ахборот тизими орқали хабарнома юборади.
Дастлабки далолатнома ёзувини қайд қилган ФҲДЁ органи икки иш кунида далолатнома ёзувига зарур ўзгартириш киритиб, далолатнома ёзувини электрон ахборот тизими орқали тасдиқлайди ҳамда оталикни белгилаш ҳақидаги аризани қабул қилган ФҲДЁ органи гербли гувоҳномани чоп этиб беради.
Ўзгартиришлар киритган ФҲДЁ органи томонидан бу ҳақда туғилганлик ҳақидаги далолатнома ёзувининг иккинчи нусхасига (далолатнома ёзуви бир нусхада қайд этилган ҳолатлар бундан мустасно) тегишли ўзгартиришларни киритиш учун ҳудудий адлия органининг ФҲДЁ архивига «ФҲДЁнинг ягона электрон архиви» ахборот тизими орқали хабарнома юборади.
59. Агар боланинг туғилганлиги ҳақидаги далолатнома ёзуви МДҲ давлатларида қайд этилган бўлса, у ҳолда оталикни белгилаш ҳақидаги аризани қабул қилиб олган ФҲДЁ органи уни ёки ушбу масала бўйича суд қарорини (рус тилидаги таржимаси билан), туғилганлик ҳақидаги гувоҳнома билан бирга туғилганлик ҳақидаги далолатнома ёзувини қайд этган ФҲДЁ органига юборади.
60. 16 ёшгача бўлган болага оталикни белгилашда далолатнома ёзувларига ўзгартириш киритиш қоидалари қўлланилиши мумкин, яъни боланинг фақат фамилияси ва ота исми эмас, балки исми ҳам ўзгартирилиши мумкин.
3-§. Фарзандликка олиш
61. Фарзандликка олиш ҳақида ўзгартиришлар киритиш суднинг ҳал қилув қарори асосида туғилганлик ҳақидаги далолатнома ёзувини қайд этган ФҲДЁ органида, фарзандликка олинган боланинг туғилган жойи ўзгартирилганда ёки туғилган санаси суднинг ҳал қилув қарори асосида бир йилдан ортиқ бўлмаган фарқ билан ўзгартирилган ва ушбу сана боланинг туғилганлик ҳақидаги далолатнома ёзуви қайд қилинган санадан кейин қилиб белгиланганда эса — ҳал қилув қарорида кўрсатилган жойдаги ФҲДЁ органида, ҳал қилув қарорида кўрсатилмаган бўлса, фарзандликка олувчиларнинг яшаш (турган) жойи бўйича рўйхатдан ўтган жойидан қатъи назар, ФҲДЁ органи томонидан амалга оширилади.
Фарзандликка олинаётган боланинг туғилганлиги тўғрисидаги ёзувлар дафтарига зарур ўзгартиришлар ФҲДЁ органлари томонидан, фарзандликка олиш тўғрисидаги суднинг ҳал қилув қарори қонуний кучга кирган кундан бошлаб ўн кун мобайнида киритилади. ФҲДЁ органига кўрсатиб ўтилган муддат тугагандан кейин мурожаат қилинган тақдирда, суд қарорида ушбу қарор ўз кучини йўқотмаганлиги ҳақида ёзув бўлиши керак.
61 1 . Фарзандликка олишни расмийлаштириш бўйича фарзандликка олувчилардан бири ЯИДХП орқали ҳам электрон ариза билан мурожаат қилиши мумкин.
Ариза ЯИДХП орқали электрон шаклда берилган тақдирда, ариза берувчининг шахси Face-ID ёки MyID тизимлари орқали тасдиқланади.
Натижаси юзасидан ФҲДЁ органи бир иш куни ичида ариза берувчининг ЯИДХПдаги шахсий кабинетига аризани кўриб чиқиш вақти ва ўзи билан ушбу Қоидаларнинг 62-бандида белгиланган тегишли ҳужжатларни олиб келиши ҳақида хабарнома юборади.
Бунда хабарнома юборилган кундан бошлаб, беш иш куни ичида ариза берувчилар тегишли ФҲДЁ органига мурожаат қилмаса ҳамда тегишли ҳужжатларнинг асл нусхасини тақдим этмаса, ушбу ариза кўриб чиқилмайди.
62. Фарзандликка олишни расмийлаштиришда ФҲДЁ органига:
суднинг қонуний кучга кирган фарзандликка олиш ҳақидаги қароридан кўчирма;
фарзандликка олинаётган боланинг туғилганлик ҳақидаги гувоҳномаси;
фарзандликка олувчи(лар)нинг шахсини тасдиқловчи ҳужжатлар тақдим этилади.
63. Суднинг ҳал қилув қарори келиб тушган вақтига кўра махсус дафтарда қайд этилади ва алоҳида йиғмажилдга хронологик тартибда тикиб қўйилади.
64. ФҲДЁ органи суднинг ҳал қилув қарори ва фарзандликка олувчиларнинг ҳужжатлари асосида туғилганлик ҳақидаги далолатнома ёзувига тегишли ўзгартиришларни киритади, туғилганлик ҳақидаги янги гувоҳнома ва, зарур бўлганда, фарзандликка олинганлиги ҳақида маълумотнома беради.
65. Агар суднинг ҳал қилув қарорида 10 ёшгача бўлган боланинг туғилган жойи республика доирасида ўзгартирилган ёки туғилган санаси суднинг ҳал қилув қарори асосида бир йилдан ортиқ бўлмаган фарқ билан ўзгартирилган ва ушбу сана боланинг туғилганлик ҳақидаги далолатнома ёзуви қайд қилинган санадан кейин қилиб белгиланган бўлса, у ҳолда ҳал қилув қарорида кўрсатилган жойдаги ФҲДЁ органида, ҳал қилув қарорида кўрсатилмаган бўлса фарзандликка олувчилар мурожаат қилган ФҲДЁ органи томонидан тикланган далолатнома ёзуви қайд этилади.
Бунда, далолатнома ёзувини қайд қилган ФҲДЁ органига далолатнома ёзувига ўзгартириш киритиш учун электрон ахборот тизими орқали сўровнома юборилади ва дастлабки далолатнома ёзувини қайд қилган ФҲДЁ органи далолатнома ёзувини сўров юборган ФҲДЁ органига «ФҲДЁнинг ягона электрон архиви» ахборот тизими орқали юборади.
Фарзандликка олувчилар мурожаат қилган ФҲДЁ органи дастлабки далолатнома ёзуви қайд этилган ФҲДЁ органи ва ҳудудий адлия органларининг ФҲДЁ архивига (далолатнома ёзуви бир нусхада қайд этилган ҳолатлар бундан мустасно) уни бекор қилиш ҳақида «ФҲДЁнинг ягона электрон архиви» ахборот тизими орқали хабарнома юборади.
66. Фарзандликка олишни сир сақлаш мақсадида фарзандликка олиш учун ҳужжатлар фарзандликка олувчиларнинг вакиллари томонидан, қонунчиликда белгиланган тартибда ФҲДЁ органига тақдим этилиши мумкин.
67. Агар фарзандликка олиш бекор қилинса у ҳолда туғилганлик ҳақидаги далолатнома ёзувига «Фарзандликка олиш ___________ судининг ______ йил _________ ой __ кундаги қарори билан бекор қилинди» деб ёзилади ва далолатнома ёзувидаги дастлабки маълумотлар тикланади ҳамда туғилганлик ҳақидаги янги гувоҳнома берилади.
68. ФҲДЁ органи далолатнома ёзувининг иккинчи нусхасига (далолатнома ёзуви бир нусхада қайд этилган ҳолатлар бундан мустасно) тегишли ўзгартиришлар киритиш учун ҳудудий адлия органларининг ФҲДЁ архивига хабарнома юборади.
5-боб. Никоҳни қайд этиш
1-§. Никоҳни қайд этиш тартиби, вақти ва жойи
69. Ўзбекистон Республикаси Оила кодексининг 14 ва 15-моддаларига мувофиқ, никоҳланувчиларнинг ўзаро розиликлари ва уларнинг никоҳ ёшига етганликлари никоҳ тузишнинг асосий шартлари ҳисобланади.
Узрли сабаблар мавжуд бўлганда, алоҳида ҳолатларда (ҳомиладорлик, бола туғилиши, вояга етмаганнинг тўла муомалага лаёқатли деб эълон қилиниши — эмансипация), никоҳ тузишни хоҳловчи шахсларнинг илтимосига кўра, никоҳ тузилганлигини қайд этиш жойидаги туман, шаҳар ҳокими томонидан никоҳга кириш ёши бир йилдан кўп бўлмаган муддатга камайтирилиши мумкин.
70. Никоҳ никоҳ тузишни хоҳловчи шахслар бу тўғрида белгиланган намунадаги ёзма ёки электрон ариза билан мурожаат этган кундан кейин бир ой ўтгач ФҲДЁ органи томонидан қайд этилади.
Никоҳланувчи шахсларнинг никоҳ тузилганлигини қайд этиш тўғрисидаги ёзма ёки электрон аризаси асосида белгиланган тартибда тиббий кўрикдан ўтиш учун йўлланма тиббиёт муассасасининг ахборот тизимларига электрон шаклда автоматик равишда юборилади, никоҳланувчи шахслар талаб қилган ҳолларда, тиббий кўрикдан ўтиш учун йўлланма қоғоз шаклида берилиши мумкин, Ўзбекистон Республикаси Оила кодексининг 17-моддаси иккинчи қисмида кўрсатилган ҳолатлар бундан мустасно;
Бунда эллик ёшгача никоҳ тузувчи шахслар ОИВ-инфекцияси юзасидан тиббий текширувдан мажбуран ўтиши керак.
71. ФҲДЁ органи мудири узрли сабаблар бўлганда ҳамда аризачиларнинг илтимосларига кўра бир ойлик муддатни қисқартириши мумкин.
Бунда узрли сабабларни тасдиқловчи — болаларининг туғилганлиги ҳақидаги гувоҳномалари, тиббиёт муассасасининг келиннинг ҳомиладорлиги ёки бир тарафнинг касаллиги ҳақидаги маълумотномаси, хизмат сафари тўғрисидаги гувоҳнома ва шу каби ҳужжатлар кўрсатилади.
72. Никоҳни қайд этиш муддатини узайтириш никоҳ тузувчиларнинг биргаликдаги аризаларига биноан кўриб чиқилади. Айрим ҳолларда етарли асослар бўлган тақдирда, шунингдек ФҲДЁ органининг ташаббуси билан ушбу муддат уч ойгача узайтирилиши мумкин.
73. Белгиланган намунадаги ариза никоҳланувчиларнинг шахсини тасдиқловчи ҳужжатлари асосида тўлдирилади ва барча саволларга аниқ ва тўлиқ жавоблар берилиши керак.
74. ФҲДЁ органи аризани қабул қилаётганда никоҳланувчиларга никоҳ тузиш тартиби ва шартларини, келгусида эр-хотин ва ота-она сифатида вужудга келадиган ҳуқуқлари ва мажбуриятларини тушунтириши ва бир-бирининг саломатликлари тўғрисида ва оилавий аҳволи тўғрисида хабардор эканликларига ишонч ҳосил қилиши керак.
Никоҳланувчилар никоҳ тузишга монелик қиладиган ҳолатларни яшириш оқибатлари тўғрисида огоҳлантирилади.
75. Агар никоҳ тузувчи шахсларнинг оталик белгиланмаган биргаликдаги болалари бўлса, у ҳолда ФҲДЁ органи уларга оталикни белгилаш тартибини тушунтириши лозим.
76. Қонун никоҳланувчи шахслардан ҳатто биттаси илгари қайд этилган никоҳда турган шахслар ўртасида никоҳ тузилишини тақиқлаши сабабли аризани қабул қилиш вақтида ФҲДЁ органи шахсини тасдиқловчи ҳужжатлари бўйича аризачиларнинг қонуний никоҳда туриш-турмаслигини «ФҲДЁнинг ягона электрон архиви» ахборот тизими орқали текшириб кўриши керак.
«ФҲДЁнинг ягона электрон архиви» ахборот тизимида никоҳ бекор қилинганлигини ёки ҳақиқий эмас деб топилганлигини тасдиқловчи маълумотлар мавжуд бўлган ҳолатлар бундан мустасно.
77. Ўзбекистон Республикаси Оила кодексининг 16-моддасига мувофиқ:
лоақал биттаси қайд қилинган бошқа никоҳда турган шахслар ўртасида;
насл-насаб шажараси бўйича тўғри туташган қариндошлар ўртасида, туғишган ва ўгай ака-укалар билан опа-сингиллар ўртасида, шунингдек фарзандликка олувчилар билан фарзандликка олинганлар ўртасида;
лоақал биттаси руҳият бузилиши (руҳий касаллиги ёки ақли заифлиги) сабабли суд томонидан муомалага лаёқатсиз деб топилган шахслар ўртасида никоҳ тузишга йўл қўйилмайди.
78. ФҲДЁ органи никоҳни қайд этиш вақтини белгилаётганда никоҳдан ўтувчилардан уни тантанали вазиятда, шу жумладан жойига борган ҳолда ўтказилишига розилигини аниқлаши лозим. Тантанали равишда қайд қилиш ёки жойларга чиққан ҳолда қайд қилиш фақат никоҳ тузувчиларнинг хоҳишларига кўра жойига борган ҳолда ўтказилади. Никоҳланувчи шахсларнинг истакларига биноан никоҳ уларнинг қариндошлари ва танишлари иштирокида қайд этилади. Никоҳни қайд этишда никоҳланувчи шахслар томонидан белгиланган сонда гувоҳлар иштирок этиши мумкин.
79. Никоҳга кириш ҳақидаги аризани беришда шахсни тасдиқловчи ҳужжатлар, яъни фуқаролик паспорти, хорижга чиқиш паспорти, идентификацияловчи ID-карта, ҳарбий хизматчининг шахсий гувоҳномаси ёки ҳарбий билети кўрсатилиши керак.
80. Агар бирон-бир сабаб билан никоҳ тузувчиларнинг иккаласи айни бир вақтда келиши имконияти бўлмаса, у ҳолда ФҲДЁ органига аризани улардан бири бериши мумкин, бу ҳолда кела олмаган шахснинг имзоси белгиланган тартибда тасдиқланган бўлиши лозим.
81. Никоҳга кириш ҳақидаги ариза аризалар ҳисобга олинадиган махсус дафтарда қайд этилиши керак.
82. Никоҳни қайд этиш фақат никоҳланувчи шахсларнинг иштирокида амалга оширилади. ФҲДЁ органлари никоҳланувчи шахсларнинг тиббий кўрикдан ўтганлигига ҳамда ушбу текширувларнинг натижалари тўғрисида уларнинг хабардор эканлигига ишонч ҳосил қилиши керак, Ўзбекистон Республикаси Оила кодекси 13-моддасининг бешинчи қисмида назарда тутилган ҳолатлар бундан мустасно. Никоҳнинг ишончнома бўйича ёки вакил орқали, шунингдек тиббий текширувдан ўтганлиги тўғрисида маълумотнома бўлмаганда қайд этилишига йўл қўйилмайди.
Қуйидаги ҳолларда Ўзбекистон Республикаси фуқаролари бўлган никоҳланувчи шахсларнинг илтимосига кўра, никоҳни қайд этишда уларнинг иштироки масофадан туриб видеоконференцалоқа режимида амалга оширилиши мумкин:
никоҳланувчи шахслардан бири ёки ҳар иккаласи жазони ижро этувчи муассасаларда сақланаётган бўлса;
никоҳланувчи шахсларнинг ўзаро фарзанди бор (оталик белгиланган) бўлса.
Бунда ФҲДЁ бўлими мудири видеомулоқот давомида никоҳланувчи шахсларга уларнинг ўзаро розиликлари никоҳ тузишнинг асосий шарти эканлигини, келгусида эр-хотин ва ота-она сифатида вужудга келадиган ҳуқуқлари ва мажбуриятларини тушунтиради, уларнинг никоҳ тузиш учун ўзаро розилиги мавжудлиги ҳақида ишонч ҳосил қилишга қаратилган саволлар беради ҳамда никоҳ тузишга монелик қиладиган ҳолатларни яшириш оқибатлари, шунингдек аёлни эрга тегишга мажбур қилиш жавобгарликка сабаб бўлиши ҳақида огоҳлантиради. Никоҳланувчи шахслар томонидан уларга берилган барча саволларга аниқ ва тўлиқ жавоблар берилиши керак.
Никоҳланувчи шахсларнинг иштироки масофадан туриб видеоконференцалоқа режимида амалга оширилганда, уларнинг шахси Face-ID тизими орқали тасдиқланади ва далолатнома ёзувининг «Белгилар учун» устунида бу ҳақида тегишли белги автоматик равишда киритилади. Видеомулоқот жараёнлари «ФҲДЁнинг ягона электрон архиви» ахборот тизимида қайд этилади ва камида ўн беш йил давомида сақланади.
ФҲДЁ органлари ходимлари никоҳни қайд этиш вақтида ўзларига маълум бўлган шифокорлик сирларидан иборат бўлган маълумотларни ошкор этганлиги учун белгиланган тартибда жавобгар бўладилар.
83. Никоҳланувчилардан бири бетоблиги сабабли ФҲДЁ органига кела олмайдиган истисно ҳолларда никоҳ тузилганлиги шифохонада, уйда ёки бошқа тегишли жойда, никоҳланувчи иккала шахснинг иштирокида қайд қилинади. Далолатнома ёзувининг «Белгилар учун» устунида бу ҳақда тегишли белги киритилади.
84. Агар ФҲДЁ органига ушбу Қоидаларнинг 77-бандида кўрсатилган ҳолатлар мавжудлиги ҳақида ариза тушган бўлса, никоҳни қайд этиш бошқа муддатга қолдирилади. Бунда аризачига белгиланган муддатда зарур далилларни тақдим этиш тавсия қилинади. ФҲДЁ органи манфаатдор шахснинг илтимосига кўра ёки ўз ташаббуси билан зарур текширув ўтказиши мумкин. Никоҳни қайд этиш вақти кейинга сурилганлиги ҳақида аризачилар хабардор қилинади. Никоҳни қайд этишга тўсиқ бўлувчи қонуний ҳолатлар мавжуд бўлганда ФҲДЁ органи уни қайд этишни рад қилади. Агар мазкур маълумотлар тасдиқланмаса, у ҳолда никоҳни қайд этиш умумий асосларда амалга оширилади. Юқорида қайд этилган ҳолатларни текшириш муддати уч ойдан ошмаслиги керак.
85. Никоҳ тузилганлигини қайд этишда никоҳланувчи шахслар ўз хоҳишларига кўра иккаласидан бирининг фамилиясини умумий фамилия сифатида танлашлари ёки ўзларининг никоҳгача бўлган фамилияларида қолишлари мумкин.
Никоҳланувчилар фамилияларининг қўшилиши орқали ҳосил бўлган фамилия (масалан, куёв Ахмедов келин Шухратова, шунда куёв Ахмедов-Шухратов келин Ахмедова-Шухратова бўлади) умумий фамилия сифатида танланиши мумкин.
86. Никоҳланувчилардан бири эр ёки хотиннинг фамилиясини қабул қилса, у ҳолда фуқаролик паспортини ёки идентификацияловчи ID-картасини, хорижга чиқиш паспорти (мавжуд бўлса) бир ой ичида алмаштириши зарурлиги тўғрисида огоҳлантирилади.
Ҳарбий хизматга мажбур бўлган ёки ҳарбий хизматга чақирилувчининг никоҳи қайд этилганлиги сабабли фамилияси ўзгартирилганда, бу ҳақида «ФҲДЁнинг ягона электрон архиви» ахборот тизимидан «Электрон ҳукумат» тизимининг идоралараро интеграциялашув платформаси орқали Ўзбекистон Республикаси Мудофаа вазирлигининг «Автоматлаштирилган ахборот тизими ва маълумотлар базаси»га автоматик равишда хабарнома юборилади.
87. Никоҳни қайд этганлик учун белгиланган тартибда давлат божи ундирилади.
Никоҳ қайд этилгач, ФҲДЁ органи томонидан никоҳ қайд этилганлиги ҳақида гувоҳнома берилади.
Агар никоҳни қайд этишда никоҳланувчи шахсларнинг иштироки масофадан туриб видеоконференцалоқа режимида амалга оширилган бўлса, никоҳ қайд этилганлиги ҳақида гувоҳнома никоҳланувчи шахсларнинг бирига тақдим этилади ёки аризада кўрсатилган ҳолларда, унда белгиланган манзилга етказиб бериш учун почта хизмати ходимига тақдим этилади.
Бунда ариза берувчилардан почта харажатлари ҳамда белгиланган тартибда герб йиғими ундирилади.
Почта алоқаси томонидан кўрсатилган хизмат учун тўлов миқдори почта хизмати томонидан белгиланади.
88. Никоҳ тузишнинг белгиланган қоидалари бузилганда, шунингдек ғаразли мақсадни кўзлаб тузилган никоҳ суд қарори билан ҳақиқий эмас деб топилади.
Суднинг никоҳ ҳақиқий эмас деб топилганлиги тўғрисидаги қонуний кучга кирган қарори асосида ФҲДЁ органи никоҳ қайд этилганлиги ҳақидаги далолатнома ёзувига бу ҳақда белги қўяди ва ҳудудий адлия органининг ФҲДЁ архивига хабарнома юборади, далолатнома ёзуви бир нусхада қайд этилган ҳолатлар бундан мустасно.
Никоҳ суд томонидан ҳақиқий эмас деб топилган ҳолларда никоҳ тузилганлиги ҳақида такрорий гувоҳнома берилмайди.
2-§. МДҲ мамлакатлари, чет эл фуқаролари, фуқаролиги бўлмаган шахсларнинг ва Ўзбекистон Республикасининг хорижда яшовчи фуқароларининг никоҳини қайд этиш
89. Ўзбекистон Республикасининг Оила кодексига мувофиқ Ўзбекистон Республикаси ФҲДЁ органларида Ўзбекистон Республикаси фуқароларининг МДҲ мамлакатлари, чет эл фуқаролари ва фуқаролиги бўлмаган шахслар билан никоҳини қайд этиш ҳамда чет эл фуқаролари ўртасидаги никоҳни қайд этиш умумий асосларда амалга оширилади.
Ўзбекистон фуқароси ва чет эл фуқароси ёки фуқаролиги бўлмаган шахслар ўртасидаги никоҳни қайд этиш агар чет эл фуқаросининг ёки фуқаролиги бўлмаган шахснинг Ўзбекистон Республикасида бўлиш визаси никоҳ тузиладиган кунда ҳақиқий бўлсагина амалга оширилади.
Бунда чет эл фуқароси ёки фуқаролиги бўлмаган шахснинг никоҳга кириш ҳақидаги аризасига унинг шахсини тасдиқловчи ҳужжат нусхаси ҳамда чет эл фуқароси ёки фуқаролиги бўлмаган шахснинг никоҳда турмаслиги ҳақидаги белгиланган тартибда легализация қилинган ёки апостиль қўйилган ҳужжат (давлат тилига таржимаси билан бирга) илова қилиниши лозим.
90. Чет элда яшовчи Ўзбекистон Республикаси фуқаросининг никоҳини қайд этиш ўша давлат қонунчилигига асосан унинг ваколатли органлари томонидан ёки Ўзбекистон Республикасининг консуллик муассасаларида ушбу Қоидаларга асосан амалга оширилади.
91. Ўзбекистон Республикаси фуқаросининг чет эл фуқароси ёки фуқаролиги бўлмаган шахс билан никоҳини қайд этиш, агар никоҳни қайд этиш Ўзбекистон Республикасининг консуллик муассасаси ҳудудида жойлашган ўша давлатнинг қонунлари билан тан олинганда, шунингдек имзолашда ўша давлат ва Ўзбекистон Республикаси қатнашган битим ёки бу халқаро шартномаларга мувофиқ ҳоллардагина консул томонидан амалга оширилади.
92. Бошқа давлатда яшовчи Ўзбекистон Республикасининг фуқароси билан мазкур давлатнинг тегишли органларида никоҳни қайд эттирмоқчи бўлган ўша давлат фуқаросининг илтимосига кўра, консул никоҳни қайд этувчи ўша давлат органларига тақдим этиш учун ариза берувчи Ўзбекистон Республикаси фуқароси никоҳда турмаслиги ҳақида маълумотнома бериши мумкин.
Бундай маълумотномалар консуллик муассасаларида мавжуд бўлган маълумотлар асосида берилади.
Агар консуллик муассасасида никоҳланувчи шахснинг оилавий аҳволи тўғрисида маълумотлар бўлмаса консул бу маълумотларни Ўзбекистон Республикаси Ташқи ишлар вазирлиги орқали Ўзбекистон Республикаси Адлия вазирлигидан олади.
Бунда консуллик муассасаси томонидан чет давлатда яшовчи Ўзбекистон Республикасининг фуқароси билан ўша давлатнинг тегишли органларида никоҳни қайд эттирмоқчи бўлган чет эл фуқароси ҳақидаги маълумотлар мурожаат қилган шахснинг розилигига кўра «ФҲДЁнинг ягона электрон архиви» ахборот тизимига киритилади.
3-§. Озодликдан маҳрум этиш жойларидаги шахслар билан никоҳни қайд этиш
93. Жазони ижро этиш муассасаларида жазони ўтаётган шахслар билан никоҳни қайд этиш шу муассаса жойлашган ҳудуддаги ФҲДЁ органларида, агар никоҳланувчи шахсларнинг аризасида уларнинг никоҳни қайд этишдаги иштироки масофадан туриб видеоконференцалоқа режимида амалга оширилиши сўралган бўлса, жойлашган ҳудудидан қатъи назар, мурожаат қилинган ФҲДЁ органида амалга оширилади.
94. Маҳкум билан никоҳга киришни хоҳловчи шахс никоҳга кириш ҳақидаги махсус бланкдаги аризанинг ўзига тааллуқли қисмини тўлдириб, яшаш (турган) жойи бўйича рўйхатдан ўтган жойидан қатъи назар, ФҲДЁ органига топширади. ФҲДЁ органи аризада келтирилган маълумотларни ариза берувчининг шахсини тасдиқловчи ҳужжати билан солиштиради, аризада қайд этилган маълумотларнинг тўғрилигини ва аризачининг имзосини тасдиқлайди ва унга аризани қайтаради. Шундан сўнг маҳкум билан никоҳга киришни хоҳловчи шахс бу аризани маҳкумга бериши учун жазони ижро этиш муассасаси маъмуриятига топширади.
95. Маҳкум билан никоҳга кириш ҳақидаги аризани олгандан кейин жазони ижро этиш муассасаси маъмурияти уни тегишли жойини тўлдириш учун маҳкумга тақдим этади. Жазони ижро этиш муассасаси маъмурияти тўлдирилган аризадаги маълумотларни маҳкумнинг шахсий йиғмажилдидаги маълумотлар (маҳкумнинг шахсини тасдиқловчи ҳужжати бўлмаган тақдирда ҳам) билан солиштиради, уларнинг ҳақиқийлигини ва имзосини тасдиқлайди ҳамда аризани жазони ижро этиш муассасаси жойлашган мазкур ҳудуддаги ФҲДЁ органига юборади.
Никоҳ тузиш ҳақидаги ариза маҳкум ва маҳкум билан никоҳга киришни хоҳловчи шахс томонидан электрон шаклда берилиши мумкин. Маҳкум билан никоҳга киришни хоҳловчи шахс томонидан никоҳ тузиш ҳақидаги электрон ариза шакллантирилади ҳамда мазкур электрон ариза маҳкум томонидан тегишли жазони ижро этиш муассасасидаги давлат хизматларидан фойдаланиш учун ажратилган махсус хонада ёки жазони ижро этиш муассасаси маъмурияти рухсат берган бошқа жойда тасдиқланади. Ариза берувчиларнинг шахси Face-ID ёки MyID тизимлари орқали тасдиқланади.
Бунда ариза ФҲДЁ органи томонидан рўйхатдан ўтказилгандан кейин шу куннинг ўзида никоҳга кирувчи маҳкумнинг тиббий текширувдан ўтиши учун йўлланма ва никоҳни қайд этиш вақтини белгилаш тўғрисидаги хабарнома жазони ижро этиш муассасаси маъмуриятига юборилади.
Агар маҳкумнинг шахсий йиғмажилдида унинг оилавий аҳволи тўғрисида маълумотлар тўлиқ бўлмаса, кам ёки ноаниқ бўлса, у ҳолда жазони ижро этиш муассасаси маъмурияти бу маълумотларни тегишли ташкилотлар ва муассасалар орқали уларни талаб қилиб олиш ёки аниқлаш чораларини кўради.
Жазони ўташ муассасалари маъмурияти маҳкумни никоҳдан олдин тиббий кўрикдан белгиланган тартибда ўтказади.
96. Маҳкум билан никоҳни қайд этиш ФҲДЁ органи билан келишилган ҳолда жазони ижро этиш муассасаси маъмурияти томонидан ажратилган бинода ёки аризада кўрсатилган ҳолларда видеоконференцалоқа режимида никоҳга кирувчи шахсларнинг иштирокида амалга оширилади.
97. Маҳкум билан никоҳга кирувчи шахсга ФҲДЁ органи томонидан никоҳ қайд этилганлиги ҳақида гувоҳнома берилади.
Никоҳни қайд этишда никоҳланувчи шахсларнинг иштироки масофадан туриб видеоконференцалоқа режимида амалга оширилган бўлса, никоҳ қайд этилганлиги ҳақида гувоҳнома никоҳланувчи шахсларнинг бирига тақдим этилади ёки аризада кўрсатилган ҳолларда унда белгиланган манзилга етказиб бериш учун почта хизмати ходимига тақдим этилади.
Бунда ариза берувчилардан почта харажатлари ҳамда белгиланган тартиб ва миқдорларда герб йиғими ундирилади.
Почта алоқаси томонидан кўрсатилган хизмат учун тўлов миқдори почта хизмати томонидан белгиланади.
98. Никоҳ қайд этилгач бу ҳақдаги маълумотлар «ФҲДЁнинг ягона электрон архиви» ахборот тизимидан Ўзбекистон Республикаси Ички ишлар вазирлигининг «E-mahkum» ахборот тизимига юборилади.
99. Судгача қамоқда ушлаб турилган шахслар билан никоҳни қайд этиш тергов ишини олиб бораётган мансабдор шахс ёки орган рухсати билан шу ҳудуддаги ФҲДЁ органи томонидан, вақтинча сақлаш ҳибсхонасида (тергов ҳибсхонасида, гауптвахтада) амалга оширилади.
100. Мазкур Қоидаларнинг 99-бандида кўрсатилган ҳолатда никоҳга кириш ҳақидаги аризага ва никоҳ қайд этилганлиги ҳақидаги далолатнома ёзувига қайд этишга рухсат берган органнинг мансабдор шахси имзоси қўйилади.
6-боб. Никоҳдан ажратиш
1-§. Вояга етмаган фарзандлари бўлмаган эр-хотинларни уларнинг ўзаро розилигига кўра никоҳдан ажратишни қайд этиш
101. Ўзбекистон Республикаси Оила кодексининг 42 ва 218-моддаларига мувофиқ ФҲДЁ органи мулкий низолари ҳамда вояга етмаган фарзандлари (шу жумладан, фарзандликка олинганлари) бўлмаган эр-хотинлардан никоҳдан ажратиш тўғрисидаги аризани қабул қилади. Агар хотин ҳомиладор бўлса никоҳдан ажратиш тўғрисидаги аризани қабул қилиш рад этилади.
Никоҳ тузилганлиги ҳақида далолатнома ёзуви Ўзбекистон Республикасининг ФҲДЁ органлари томонидан қайд этилган эр-хотинлар томонидан никоҳдан ажратиш тўғрисида ариза ЯИДХП орқали электрон шаклда берилиши мумкин, ушбу Қоидаларнинг 102-банди иккинчи хатбошисида назарда тутилган ҳолатлар бундан мустасно.
Бунда эр-хотиннинг шахси Face-ID ёки MyID тизимлари орқали тасдиқланади ҳамда эр-хотин томонидан ўз шахсини Face-ID ёки MyID тизимлари орқали тасдиқлаши никоҳдан ажратишга нисбатан розиликни билдиради.
ФҲДЁ органи эр-хотинни яраштириш бўйича тегишли чоралар кўриш учун никоҳдан ажратиш тўғрисидаги ариза берилган кундан эътиборан уч кундан кечиктирмай бу ҳақида эр-хотиннинг бирга яшаш жойидаги фуқаролар йиғинининг оилавий қадриятларни мустаҳкамлаш комиссиясини, агар улар бирга яшамаётган бўлса, ҳар бирининг яшаш жойидаги фуқаролар йиғинининг оилавий қадриятларни мустаҳкамлаш комиссиясини ёзма равишда хабардор қилиши керак.
102. Алоҳида яшовчи эр-хотинни никоҳдан ажратишни қайд этиш уларнинг биргаликда берган аризаларига асосан ФҲДЁ органи томонидан амалга оширилади.
Агар эр-хотиндан бири никоҳдан ажралиш тўғрисидаги аризани бериш учун ФҲДЁ органига кела олмаса, у ҳолда эр-хотин номидан биргаликда ёзилган аризани улардан бири топшириши мумкин. Кела олмаган эр ёки хотиннинг аризадаги имзоси нотариал тартибда ёки ФҲДЁ органи мудири томонидан тасдиқланган бўлиши керак. Аризада эр-хотин ажралишга ўзаро рози эканликлари, вояга етмаган болалари йўқлиги, шунингдек улардан бири никоҳдан ажратиш қайд этилиши белгиланган кунда ФҲДЁ органига кела олмаса, никоҳдан ажратишнинг унинг иштирокисиз қайд этилишига розилиги тасдиқланади.
Бунда ФҲДЁ органлари тегишли органлардан вояга етмаган фарзандлари йўқлигини тасдиқловчи ҳужжатларни сўраши мумкин.
103. Агар никоҳдан ажралишга эр-хотиннинг ўзаро розилиги бўлгани ҳолда умумий мулк ҳақида ёки меҳнатга лаёқатсиз, муҳтож эр ёки хотиннинг таъминоти ҳақида низолар бўлса, у ҳолда никоҳдан ажратиш суд тартибида ҳал этилади.
104. Эр ёки хотиндан бирининг никоҳгача бўлган фамилиясига қайтиши тўғрисидаги истаги никоҳдан ажратиш ҳақидаги аризасида кўрсатилиши керак.
Никоҳдан ажратиш қайд этилгандан сўнг никоҳ тузилганлиги тўғрисидаги гувоҳномага унинг тугатилганлиги ҳақида белги қўйилади ва у аризачиларга қайтарилади.
105. Никоҳдан ажратишни қайд этишда, эр ва хотиннинг ўзаро келишувига кўра, уларнинг биридан ёки иккаласидан белгиланган тартибда давлат божи ундирилади.
Эр ёки хотиндан бирининг иштирокида никоҳдан ажратишни қайд этишда давлат божи тўлиқ миқдорда ундирилади.
2-§. Эр ёки хотиндан бирининг аризаси асосида никоҳдан ажратиш
106. Ўзбекистон Республикаси Оила кодексининг 43 ва 219-моддаларига мувофиқ эр-хотиндан бири:
суд томонидан бедарак йўқолган деб топилган бўлса;
суд томонидан руҳияти бузилиши (руҳий касаллиги ёки ақли заифлиги) сабабли муомалага лаёқатсиз деб топилган бўлса;
содир қилган жинояти учун уч йилдан кам бўлмаган муддатга озодликдан маҳрум қилинган бўлса, ўртада вояга етмаган умумий болалари бор-йўқлигидан қатъи назар, эр-хотиндан бирининг аризасига кўра ФҲДЁ органларида никоҳдан ажратиш қайд этилади.
Бундай ҳолларда аризага қўшимча равишда қуйидагилар илова қилинади:
эр (хотин)нинг муомалага лаёқатсиз ёхуд бедарак йўқолган деб топилганлиги тўғрисида қонуний кучга кирган суд қарори;
эр (хотин)нинг уч йилдан кам бўлмаган муддатга озодликдан маҳрум қилинганлиги тўғрисида қонуний кучга кирган суд ҳукмидан кўчирма, шунингдек судланган эр (хотин)нинг никоҳдан ажратишга ўртада умумий болалари ва мол-мулки юзасидан низолари йўқлиги тўғрисидаги розилиги.
Болалари тўғрисида, биргаликдаги умумий мол-мулкини бўлиш ҳақида ёки ёрдамга муҳтож, меҳнатга лаёқатсиз эр (хотин)га таъминоти учун маблағ тўлаш ҳақида низо мавжуд бўлса никоҳдан ажратиш суд тартибида амалга оширилади.
106 1 . Ушбу Қоидаларнинг 106-бандида назарда тутилган асослар бўйича эр-хотиндан бири ЯИДХП орқали ҳам электрон ариза билан мурожаат қилиши мумкин.
Ариза ЯИДХП орқали электрон шаклда берилган тақдирда, ариза берувчи эр (хотин)нинг шахси Face-ID ёки MyID тизимлари орқали тасдиқланади ҳамда ўз шахсини Face-ID ёки MyID тизимлари орқали тасдиқлаши ариза берувчи эр (хотин)нинг никоҳдан ажратишга нисбатан розилигини билдиради.
Натижаси юзасидан ФҲДЁ органи бир иш куни ичида ариза берувчининг ЯИДХПдаги шахсий кабинетига аризани кўриб чиқиш вақти ва ўзи билан ушбу Қоидаларнинг 106-бандида белгиланган тегишли ҳужжатларни олиб келиши ҳақида хабарнома юборади.
Бунда хабарнома юборилган кундан бошлаб, беш иш куни ичида ариза берган эр (хотин) тегишли ФҲДЁ органига мурожаат қилмаса ҳамда тегишли ҳужжатларнинг асл нусхасини тақдим этмаса, ушбу ариза кўриб чиқилмайди.
107. Ўзаро болалари ва мулкий низолари бўлмаган ва 3 йилдан кам бўлмаган муддатга озодликдан маҳрум қилинган шахсларни никоҳдан ажратиш эр-хотиннинг ўзаро розилигига кўра умумий қоидалар асосида ФҲДЁ органлари томонидан амалга оширилади.
108. Суднинг эр-хотиндан бирининг бедарак йўқолган деб топилганлиги тўғрисидаги қарори бўйича никоҳдан ажратиш эр ёки хотин яшаш (турган) жойи бўйича рўйхатдан ўтган жойидан қатъи назар ФҲДЁ органи томонидан амалга оширилади.
109. Суд томонидан бедарак йўқолган деб топилган эр (хотин) қайтиб келганда ва суднинг тегишли ҳал қилув қарори бекор қилинганда никоҳ эр-хотиннинг биргаликдаги аризаси бўйича ФҲДЁ органи томонидан тикланиши мумкин.
Бу ҳолда ФҲДЁ органи никоҳдан ажратиш тўғрисидаги далолатнома ёзувини ва унинг асосида берилган тегишли гувоҳномани бекор қилади.
Томонлардан бири янги никоҳга кирган тақдирда, никоҳ тикланиши мумкин эмас.
Бу ҳолда бедарак йўқолган деб топилган шахс мурожаат қилган тақдирда, никоҳдан ажралганлик тўғрисида гувоҳнома берилади.
3-§. Суд қарори билан никоҳдан ажратишни қайд этиш
110. Ўзбекистон Республикаси Оила кодексининг 47-моддасига биноан никоҳ ФҲДЁ органида никоҳдан ажратиш қайд этилган кундан бошлаб тугатилади.
111. ФҲДЁ органи суд қарори асосида эр-хотинлардан бирининг аризасига биноан никоҳдан ажратиш тўғрисидаги далолатнома ёзувини қайд этади ва никоҳдан ажратиш тўғрисидаги гувоҳномани беради.
Бунда никоҳдан ажратишни қайд этишгача ФҲДЁ органи эр ёки хотиндан бирининг никоҳдан ажратилганлик факти расмийлаштирилганлигини «ФҲДЁнинг ягона электрон архиви» ахборот тизими орқали текширади.
Агар никоҳдан ажратиш ФҲДЁ органида томонлардан бирининг аризасига кўра қайд этилган бўлса, у ҳолда далолатнома ёзуви иккинчи томон тўғрисидаги маълумотлар билан тўлдирилади ва никоҳдан ажратганлик тўғрисида гувоҳнома берилади.
Никоҳдан ажралганлик тўғрисидаги далолатнома ёзувини қайд этиш, никоҳдан ажралганлик тўғрисидаги далолатномадаги ёзувларга қўшимчалар киритиш ва никоҳдан ажралганлик тўғрисидаги гувоҳномани бериш, шунингдек томонлардан бирининг ишончнома асосида ҳаракат қилувчи вакилнинг аризаси бўйича ҳам амалга оширилиши мумкин.
1998 йил 1 сентябрдан 2010 йил 15 сентябргача бўлган даврда қонуний кучга кирган суд қарорлари бўйича никоҳдан ажратишни қайд этиш йўқолган далолатнома ёзувларини тиклаш тартиби ва қоидаларига биноан амалга оширилади.
111 1 . Ушбу Қоидаларнинг 111-бандида назарда тутилган асослар бўйича эр-хотиндан бири бевосита ЯИДХП орқали ҳам электрон ариза билан мурожаат қилиши мумкин.
Ариза ЯИДХП орқали электрон шаклда берилган тақдирда, ариза берувчи эр (хотин)нинг шахси Face-ID ёки MyID тизимлари орқали тасдиқланади.
Натижаси юзасидан ФҲДЁ органи бир иш куни ичида ариза берувчининг ЯИДХПдаги шахсий кабинетига аризани кўриб чиқиш вақти ва ўзи ёки ишончнома асосида ҳаракат қилувчи вакили томонидан суднинг тегишли ҳал қилув қарорининг асл нусхасини олиб келиши ҳақида хабарнома юборади.
Бунда хабарнома юборилган кундан бошлаб, беш иш куни ичида ариза берган эр (хотин) ёки ишончнома асосида ҳаракат қилувчи вакил бевосита мурожаат қилмаса ҳамда суднинг тегишли ҳал қилув қарорининг асл нусхаси тақдим этилмаса, ушбу ариза кўриб чиқилмайди.
112. МДҲ мамлакати ва чет эл давлат суди томонидан қонуний кучга кирган ҳал қилув қарори асосида Ўзбекистон Республикаси фуқароси билан никоҳдан ажратиш (қарор қачон чиққанидан қатъи назар) агар давлатлараро битимда бошқа ҳол назарда тутилмаган бўлса, умумий тартибда ФҲДЁ органида қайд этилади. Никоҳдан ажратишни қайд этишда Ўзбекистон Республикасининг «Давлат божи тўғрисида»ги Қонуни билан белгиланган миқдорда давлат божи ундирилади.
7-боб. Ўлимни қайд этиш
113. Ўлимни қайд этиш, марҳумнинг яшаш (турган) жойи бўйича рўйхатдан ўтган жойидан қатъи назар, ФҲДЁ органи томонидан амалга оширилади.
114. Ўлимни қайд этиш тўғрисидаги ариза ўлим тўғрисидаги тиббий маълумотнома берилгандан кейин 3 кундан кечикмай берилиши керак (ўлимни композит давлат хизмати сифатида қайд этиш бундан мустасно).
Ўлимни қайд эттириш тўғрисида марҳумнинг қариндошлари ва яқин кишилари, шунингдек тиббий муассаса маъмурияти мурожаат этишлари мумкин, улар ўлим тўғрисида тиббий маълумотнома тақдим этадилар.
Агар вояга етмаган вафот этган шахсга нисбатан ФҲДЁ органида туғилганлик ҳақидаги далолатнома ёзуви қайд этилмаган бўлса, вафот этган шахсга туғилганлик ҳақида далолатнома ёзуви қайд этилиб, бу ҳақда ариза берган шахсга маълумотнома берилади, шундан сўнг вафот этган шахсга нисбатан белгиланган тартибда ўлим ҳақидаги далолатнома ёзуви қайд этилади.
115. Ўлимни қайд этишда тақдим этилган тиббий маълумотнома ёки суднинг фуқарони вафот этган деб эълон қилиш тўғрисидаги ҳал қилув қарори далолатнома ёзувига қистириб қўйилади (ўлимни композит давлат хизмати сифатида қайд этиш бундан мустасно).
116. Чет эллик фуқаролар ва фуқаролиги бўлмаган шахсларнинг ўлимини қайд этиш умумий асосларда амалга оширилади.
117. Чет элда вафот этган Ўзбекистон Республикаси фуқаросининг ўлимини қайд этиш марҳум яшаб турган ёки ўлим содир бўлган жойдаги Ўзбекистон Республикасининг консуллик муассасаси томонидан амалга оширилади.
Агар ўлимни қайд этиш марҳумнинг яшаш жойидан бошқа округда амалга оширилса, у ҳолда ўлимни қайд этган консуллик муассасаси марҳум ҳисобда турган консуллик муассасасига унинг фамилияси, исми, отасининг исми, ўлган санаси, шунингдек ўлим ҳақидаги далолатнома ёзувининг рақами ва ўлим қайд этилган жой ва сана кўрсатилган хабарнома юборади.
118. Агар ўлимни қайд этишда марҳумнинг ҳомийсиз қолган вояга етмаган болалари борлиги маълум бўлса, у ҳолда консул шу куннинг ўзидаёқ бу ҳақда Ўзбекистон Республикаси Ташқи ишлар вазирлигига хабар беради.
119. Жазони ижро этиш муассасаларида вафот этган шахсларнинг ўлимини қайд этиш мазкур муассаса маъмуриятининг хабарига асосан ФҲДЁ органи томонидан амалга оширилади.
120. Суднинг фуқарони вафот этган деб эълон қилиш тўғрисидаги ҳал қилув қарори асосида ва ўлими қонунчиликда белгиланган муддатларда қайд этилмаган шахсларнинг ўлимини қайд этиш ФҲДЁ органи томонидан умумий асосларда амалга оширилади.
121. Ўлимни қайд этишда 16 ёшгача вафот этганларнинг туғилганлик ҳақидаги гувоҳномаси тақдим қилинади. Бунда ФҲДЁ органи ходими (консул) гувоҳномага ўлим ҳақидаги далолатнома ёзувининг рақами ва санасини ёзади.
Вафот этганларнинг туғилганлик ҳақидаги гувоҳномалари ҳар чоракда бир марта, далолатнома асосида йўқ қилинади.
122. Ўлим ҳақидаги далолатнома ёзуви қайд этилгач «ФҲДЁнинг ягона электрон архиви» ахборот тизимида мавжуд маълумотлар асосида автоматик равишда вафот этган шахснинг эри (хотини), ота-онаси, фарзандларининг ЯИДХПдаги шахсий кабинетига ўлим қайд этилгани ҳақида QR-код (матрик штрихли код) тасвири туширилган маълумотнома юборилади, ариза берувчига ўлим ҳақида гербли гувоҳнома ва қабристонга тақдим этиш учун тегишли намунадаги маълумотнома берилади.
Ўлим ҳақидаги далолатнома ёзуви қайд этилган вафот этган шахснинг эри (хотини), ота-онаси, фарзандлари ўлим ҳақида гербли гувоҳнома олиш юзасидан ЯИДХП орқали ҳам мурожаат қилиши мумкин, далолатнома ёзувлари Ўзбекистондан ташқарида қайд этилган ҳолатлар бундан мустасно.
Ариза берувчи хоҳишига кўра гербли гувоҳномани Ўзбекистон ҳудуди доирасида почта алоқаси орқали олиши мумкин.
Бунда почта харажатлари ариза берувчи ҳисобидан қопланади.
Почта алоқаси томонидан кўрсатилган хизмат учун тўлов миқдори почта хизмати томонидан белгиланади.
ФҲДЁ органи ўлим ҳақида гербли гувоҳнома бериш тўғрисидаги ЯИДХП орқали келиб тушган аризани кўриб чиқишда, агар далолатнома ёзуви ариза берилган ФҲДЁ бўлимининг ўзида қайд этилган бўлса, бир иш куни ичида, бошқа ФҲДЁ органида қайд этилган бўлса, уч иш куни ичида ўлим ҳақида гербли гувоҳнома расмийлаштириб, ариза берувчининг ўзига ёки у томонидан аризада кўрсатилган манзилга етказиб бериш учун почта хизмати ходимига тақдим этади.
Ўзбекистон Республикаси Президенти ҳузуридаги Ижтимоий ҳимоя миллий агентлигининг (кейинги ўринларда — Ижтимоий ҳимоя миллий агентлиги) «Ягона миллий ижтимоий ҳимоя» ахборот тизими томонидан ариза берувчига белгиланган тартибда тегишли нафақа тайинланиши учун «ФҲДЁнинг ягона электрон архиви» ахборот тизими орқали хабарнома юборилади.
Агар «ФҲДЁнинг ягона электрон архиви» ахборот тизимида вафот этган шахснинг туғилганлик ҳақидаги далолатнома ёзуви бўйича маълумот мавжуд бўлса, унинг вафот этганлиги ҳақидаги маълумот туғилганлик ҳақидаги далолатнома ёзувидаги «Белгилар учун» устунига киритилади.
123. Ўлим ҳақидаги далолатнома ёзувларини қайта тиклаш туман ва шаҳар судларининг қарорига кўра амалга оширилади. Агар суд қарорида марҳумнинг ўлган санаси кўрсатилмаган бўлса, у ҳолда суд қарори кучга кирган сана марҳумнинг ўлган куни ҳисобланади.
124. Шахси аниқланмаганларнинг ўлимини қайд этиш соғлиқни сақлаш тизими тиббий муассасасининг ўлим тўғрисидаги тиббий маълумотномасига асосан шу муассаса жойлашган ҳудуддаги ФҲДЁ органи томонидан амалга оширилади.
Бундай ҳолларда ўлим ҳақидаги далолатнома ёзувидаги барча маълумотлар ўлим тўғрисидаги тиббий маълумотнома асосида кўрсатилади ва фақат қабристонга тақдим этиш учун маълумотнома берилади.
Ўлим ҳақидаги гербли гувоҳнома фақат далолатнома ёзувидаги етишмайдиган маълумотлар тўлдирилгандан кейингина берилади.
125. ФҲДЁ органи қўшимча тиббий маълумотнома ёки мурда таниб олинганлиги тўғрисидаги прокуратура хабарномасини олгач, далолатнома ёзувига етишмайдиган маълумотларни киритади ва далолатнома ёзувининг иккинчи нусхасига зарур ўзгартиришлар киритиш учун ҳудудий адлия органининг ФҲДЁ архивига хабарнома жўнатади, далолатнома ёзуви бир нусхада қайд этилган ҳолатлар бундан мустасно.
8-боб. Далолатнома ёзувларини тиклаш
126. Ўзбекистон Республикаси Оила кодексининг 230-моддасига мувофиқ далолатнома ёзувларини тиклаш деганда илгари шундай ёзув бўлганлигини тасдиқловчи етарли асослар бўлганида йўқолган ёзувларни қайта тиклаб қўйиш тушунилади.
127. Туғилганлик, никоҳ тузилганлиги, никоҳдан ажралганлик ҳақидаги далолатнома ёзувлари бу ёзувлар кимга нисбатан тузилган бўлса фақат ана шу шахсларнинг аризасига кўра тикланади.
Агар ўн олти ёшгача бўлган боланинг туғилиши ҳақидаги ёзув йўқолган бўлса ёзув боланинг ота-онаси, васийси, ҳомийси, болалар муассасаси маъмуриятининг аризасига биноан тикланади.
Ёзувни тиклашдан манфаатдор шахслар ўртасида низо бўлса ёзувни тиклаш Ўзбекистон Республикасининг Фуқаролик кодексига мувофиқ амалга оширилади.
127 1 . Туғилганлик, никоҳ тузилганлик, никоҳдан ажралганлик ҳақидаги далолатнома ёзувларини тиклаш юзасидан бу ёзувлар кимга нисбатан тузилган бўлса фақат ана шу шахслар томонидан ЯИДХП орқали ҳам ариза берилиши мумкин, ушбу Қоидаларнинг 127-банди учинчи хатбошисида назарда тутилган ҳолатлар бундан мустасно.
Ариза берувчининг шахси Face-ID ёки MyID тизимлари орқали тасдиқланади.
Натижаси юзасидан ФҲДЁ органи бир иш куни ичида ариза берувчининг ЯИДХПдаги шахсий кабинетига далолатнома ёзувини тиклаш ҳақидаги аризани кўриб чиқиш вақти ва бевосита мурожаат қилган ҳолда ўзи билан ушбу Қоидаларнинг 129 , 133 ва 134-бандларида назарда тутилган ҳужжатларни олиб келиши ҳақида хабарнома юборади.
Бунда хабарнома юборилган кундан бошлаб, беш иш куни ичида ариза берувчи бевосита мурожаат қилмаса ҳамда тегишли ҳужжатлар тақдим этилмаса, ушбу ариза кўриб чиқилмайди.
128. Агар далолатнома ёзувининг иккала нусхаси ҳам йўқолган бўлса, у ҳолда далолатнома ёзувини тиклаш 16 ёшга тўлган фуқаронинг шахсий аризасига кўра ФҲДЁ органи томонидан амалга оширилади.
Далолатнома ёзувларини тиклаш уларни тиклаш учун асос бўлган барча ҳолатлар ФҲДЁ органи томонидан аниқлангандан кейингина амалга оширилади.
Далолатнома ёзувини тиклаш тўғрисидаги ариза олинган тақдирда ФҲДЁ органи далолатнома ёзувини тиклаш учун асослигини тасдиқловчи далолатнома ёзувларидан нусхаларни, улар сақланадиган жойдаги тегишли ФҲДЁ органларидан «ФҲДЁнинг ягона электрон архиви» ахборот тизими орқали сўраб олиши мумкин.
129. Туғилганлик ҳақидаги далолатнома ёзувини тиклаш учун ФҲДЁ органига қуйидаги ҳужжатлар тақдим этилади:
далолатнома ёзувини тиклаш тўғрисида белгиланган намунадаги ариза;
ариза берувчининг фуқаролик паспорти (идентификацияловчи ID-картаси) нусхаси;
ота-онасининг фуқаролик паспорти (идентификацияловчи ID-картаси) маълумотлари.
Туғилганлик ҳақидаги далолатнома ёзувини тиклаш учун ФҲДЁ органига ариза берувчининг илтимосини асословчи бошқа ҳужжатлар ҳам тақдим этилиши мумкин.
«ФҲДЁнинг ягона электрон архиви» ахборот тизимида мавжуд маълумотлар ариза берувчидан талаб қилинмайди.
ФҲДЁ органи томонидан «ФҲДЁнинг ягона электрон архиви» ахборот тизими орқали туғилганлик ҳақида далолатнома ёзуви қайд этилган ёки қайд этилмаганлиги текширилади ҳамда ҳудудий адлия органи ФҲДЁ архивининг туғилганлик ҳақида далолатнома ёзувини тиклаш сўралаётган шахснинг туғилган жойи бўйича далолатнома ёзувининг йўқлиги ёки йўқолганлиги (йўқолганлик сабабларини кўрсатган ҳолда) ҳақидаги маълумотномаси олинади.
130. Аризани қабул қилишда ариза берувчи ёлғон кўрсатмалар берганлиги учун жавобгарлиги ҳақида ФҲДЁ органи томонидан огоҳлантирилади.
Қабул қилинган ариза қайта тиклаш ҳақидаги аризаларни ҳисобга олиш дафтарида қайд этилади.
131. Туғилганлик ҳақидаги тикланган далолатнома ёзувида ариза берувчининг туғилган йили, унинг фуқаролик паспорти (идентификацияловчи ID-картаси), ҳарбий билети ва бошқа мавжуд ҳужжатларига асосан кўрсатилади.
Агар тақдим этилган ҳужжатларда ариза берувчининг фақат туғилган йили кўрсатилиб, туғилган куни ва ойи кўрсатилмаган бўлса, бу ҳолда унинг туғилган санаси ўша йилнинг 1 июли деб ҳисобланади.
132. Тақдим этилган ҳужжатлар ўрганиб чиқилгандан сўнг ФҲДЁ органи мудири томонидан хулоса тузилади, сўнгра туғилганлик тўғрисидаги далолатнома ёзувлари дафтарида «Т» ҳарфи остига далолатнома ёзуви рақами қўйилади ва унинг асосида туғилганлик ҳақидаги тикланган далолатнома ёзуви қайд этилади ва туғилганлик ҳақида гувоҳнома берилади.
Ариза берувчининг ота-онаси тўғрисида маълумотлар мавжуд бўлмаганда туғилганлик ҳақидаги тикланган далолатнома ёзувидаги «Ота-онаси ҳақидаги маълумотлар» устуни тўлдирилмайди ва чизиқ қўйилади.
133. Никоҳ тузилганлиги ҳақида далолатнома ёзувини тиклаш учун қуйидаги ҳужжатлар (маълумотлар) тақдим этилиши керак:
белгиланган намунадаги ариза;
фуқаролик паспорт (идентификацияловчи ID-карта) маълумотлари;
болаларининг (улар бўлса) туғилганлиги ҳақидаги гувоҳномалари;
никоҳ тузилганлиги ҳақидаги далолатнома ёзуви бўлганлигини тасдиқловчи бошқа қўшимча ҳужжатлар.
«ФҲДЁнинг ягона электрон архиви» ахборот тизимида мавжуд маълумотлар ариза берувчидан талаб қилинмайди.
ФҲДЁ органи томонидан «ФҲДЁнинг ягона электрон архиви» ахборот тизими орқали никоҳ тузилганлиги ҳақида далолатнома ёзуви қайд этилган ёки қайд этилмаганлиги текширилади ҳамда ҳудудий адлия органи ФҲДЁ архивининг никоҳ тузилганлиги ҳақидаги далолатнома ёзуви йўқлиги ёки йўқолганлиги (йўқолиш сабабларини кўрсатган ҳолда) ҳақидаги маълумотномаси олинади.
Тақдим этилган ҳужжатлар асосида ФҲДЁ органи томонидан хулоса тузилади, сўнгра никоҳ тузилганлиги ҳақидаги далолатнома ёзувлари дафтарида охирги далолатнома ёзувининг рақами такрорий равишда «Т» ҳарфи қўйган ҳолда ёзилади ва никоҳ тузилганлиги ҳақидаги тикланган далолатнома ёзуви тузилади.
Никоҳ тузилганлиги ҳақида гувоҳномада «никоҳландилар» устунида тикланаётган далолатнома ёзувининг дастлабки қайд этилган санаси, «тегишли далолатнома ёзуви қайд этилди» устунида эса — никоҳ тузилганлиги ҳақида тикланиб тузилган далолатнома ёзуви рақами ва санаси кўрсатилади.
134. Никоҳдан ажралганлик ҳақида далолатнома ёзувини тиклаш учун қуйидаги ҳужжатлар (маълумотлар) тақдим этилиши керак:
белгиланган намунадаги ариза;
фуқаролик паспорт (идентификацияловчи ID-карта) маълумотлари;
никоҳ тузилганлиги ҳақида никоҳдан ажратиш тўғрисидаги белги қўйилган маълумотнома;
илгариги никоҳдан ажралганлик ҳақидаги далолатнома ёзуви бўлганлигини тасдиқловчи бошқа ҳужжатлар.
«ФҲДЁнинг ягона электрон архиви» ахборот тизимида мавжуд маълумотлар ариза берувчидан талаб қилинмайди.
ФҲДЁ органи томонидан «ФҲДЁнинг ягона электрон архиви» ахборот тизими орқали никоҳдан ажралганлик ҳақида далолатнома ёзуви қайд этилган ёки қайд этилмаганлиги текширилади ҳамда ҳудудий адлия органи ФҲДЁ архивининг никоҳдан ажралганлик ҳақидаги далолатнома ёзуви йўқлиги (йўқолганлик сабаблари кўрсатилган ҳолда) ҳақидаги маълумотномаси олинади.
Тақдим этилган ҳужжатлар асосида ФҲДЁ органи томонидан хулоса тузилади, никоҳдан ажралганлик ҳақида далолатнома ёзувлари дафтарига охирги далолатнома ёзувининг тартиб рақами такрорий равишда «Т» ҳарфи қўйган ҳолда ёзилади ва никоҳдан ажратиш ҳақидаги тикланган далолатнома ёзуви тузилади.
Никоҳдан ажралганлик ҳақидаги гербли гувоҳноманинг «бу ҳақда ажратиш тўғрисидаги далолатномаларни қайд қилиш дафтарида» устунида никоҳдан ажралганлик ҳақидаги далолатнома ёзувининг дастлабки санаси, қавс ичида эса — тикланган далолатнома ёзувининг рақами ва санаси ёзиб қўйилади.
135. Далолатнома ёзувларини тиклаш учун етарли асослар бўлмаганда ФҲДЁ органи ариза берувчига рад қилинганлик ҳақидаги асосланган хулоса беради. Ушбу хулоса билан ариза берувчи масалани моҳиятига кўра ҳал этиш учун судга мурожаат қилиш ҳуқуқига эга.
136. Далолатнома ёзувини тиклаш ҳақидаги ариза ФҲДЁ органи томонидан ўн беш кун мобайнида кўриб чиқилиши керак.
Узрли сабаблар (далолатнома ёзувини тиклаш учун асосланганликни тасдиқловчи ёзувлар нусхалари ва бошқалар олинмаганлиги) мавжуд бўлганда аризани кўриб чиқиш муддати ФҲДЁ мудири томонидан ўн беш кундан кўп бўлмаган муддатга узайтирилиши мумкин ва бу ҳақда ариза берувчига хабар қилинади.
137. Далолатнома ёзуви қайта тикланганлиги учун белгиланган тартибда давлат божи ундирилади.
9-боб. Далолатнома ёзувларини ўзгартириш, тузатиш, тўлдириш
138. Далолатнома ёзувларига ўзгартиришлар, тузатишлар ва қўшимчалар киритиш етарли асослар мавжуд бўлганда ва манфаатдор шахслар ўртасида низо бўлмаганда, ушбу ёзувлар сақланаётган жойдаги, агар улар Ўзбекистон Республикаси ҳудудида тузилган бўлса, ФҲДЁ органи томонидан амалга оширилади.
Ўн олти ёшга тўлган шахсларнинг туғилганлик, никоҳ тузилганлиги, никоҳдан ажралганлик ҳақидаги далолатнома ёзувларига ўзгартиришлар киритиш уларнинг аризасига кўра амалга оширилади.
Ўн олти ёшга тўлмаган шахсларнинг туғилганлик ҳақидаги далолатнома ёзувига ўзгартиришлар киритиш улар ота-онасининг ёки қонуний вакилларининг аризасига кўра амалга оширилади.
Ўн ёшга тўлмаган болаларнинг исмини ўзгартириш юзасидан ариза уларнинг ота-онаси томонидан (хоҳишига кўра) Ягона интерактив давлат хизматлари портали (кейинги ўринларда — ЯИДХП) орқали ҳам берилиши мумкин.
Ариза ЯИДХП орқали берилган тақдирда, ота (она) томонидан ариза шакллантирилади, она (ота) томонидан тасдиқланади.
Ариза берувчилар ЯИДХП орқали мурожаат этган тақдирда, аризани ЭРИ билан тасдиқлаш талаб этилмайди.
Ариза берувчилар хоҳишига кўра, туғилганлик ҳақида янги гувоҳнома почта алоқаси орқали олиниши мумкин.
Агар аризада туғилганлик ҳақида янги гувоҳномани почта алоқаси орқали етказиб берилиши кўрсатилган бўлса, ФҲДЁ органи чоп этилган туғилганлик ҳақида янги гувоҳномани почта хизмати ходимига беради. Почта хизмати ходими тайёр бўлган туғилганлик ҳақида янги гувоҳномани белгиланган манзилга етказади ва туғилганлик ҳақида эски гувоҳномани (мавжуд бўлса) ариза берувчилардан олиб, ФҲДЁ органига етказади. Бунда, почта харажатлари ариза берувчи ҳисобидан қопланади.
Агар аризада почта хизматидан фойдаланиш назарда тутилмаган бўлса, ариза берувчилардан бири шахсини тасдиқловчи ҳужжат билан аризада кўрсатилган ФҲДЁ органига мурожаат қилиб, туғилганлик ҳақида эски гувоҳномани топширади (мавжуд бўлса) ва туғилганлик ҳақида янги гувоҳномани қабул қилиб олади.
Далолатнома ёзувларига ўзгартиришлар, тузатишлар ва қўшимчалар консул ёки нотариус томонидан тасдиқланган ишончнома ва ариза асосида амалга оширилиши мумкин.
Ўлим ҳақидаги далолатнома ёзувига тузатишлар киритиш яқин қариндош(лар) ёки меросхўр(лар)нинг аризасига кўра ФҲДЁ органи томонидан амалга оширилади.
Вафот этган шахсларнинг туғилганлик, никоҳ тузиш, никоҳдан ажралганлик ҳақидаги далолатнома ёзувларига тузатиш ва қўшимчалар суд қарорига асосан ФҲДЁ органи томонидан киритилади.
ФҲДЁ органининг далолатнома ёзувларига ўзгартиришлар, тузатишлар ва қўшимчалар киритишни рад этиши юзасидан суд тартибида шикоят қилиниши мумкин.
138 1 . Ўн олти ёшга тўлган шахслар далолатнома ёзувларига ўзгартиришлар, тузатишлар ва қўшимчалар киритиш бўйича аризаларни ЯИДХП орқали ҳам бериши мумкин, ушбу Қоидаларнинг 142-бандида назарда тутилган ҳолатлар бундан мустасно.
Ариза берувчининг шахси Face-ID ёки MyID тизимлари орқали тасдиқланади.
Натижаси юзасидан ФҲДЁ органи бир иш куни ичида ариза берувчининг ЯИДХПдаги шахсий кабинетига далолатнома ёзувларига ўзгартиришлар, тузатишлар ва қўшимчалар киритиш ҳақидаги аризани кўриб чиқиш вақти ва бевосита мурожаат қилган ҳолда ўзи билан ушбу Қоидаларда назарда тутилган ҳужжатларни олиб келиши ҳақида хабарнома юборади.
Хабарнома юборилган кундан бошлаб, уч иш куни ичида ариза берувчи бевосита мурожаат қилмаса ҳамда тегишли ҳужжатлар тақдим этилмаса, ушбу ариза кўриб чиқилмайди.
139. Далолатнома ёзувларига ўзгартиришлар, тузатишлар ва қўшимчалар киритиш қуйидаги ҳолларда амалга оширилади:
Ўзбекистон Республикасининг «Давлат тили ҳақида»ги Қонуни 15-моддаси асосида тарихий ва миллий анъаналарга риоя қилиш мақсадида фамилияси, исми, отасининг исмини ёздириш истаги бўлганда;
оталик белгиланганда;
фарзандликка олинганда;
ота-онанинг ўзаро келишувига кўра (шунингдек ота-она никоҳдан ажратилганда) ёки ҳоким қарорига кўра вояга етмаган боланинг фамилияси ўзгартирилганда;
миллати ўзгартирилганда;
никоҳда турмаган она томонидан боланинг отаси ҳақидаги маълумотларни ўзгартириш ҳақида ариза берилганда (бола 16 ёшга етгунга қадар);
суд қарори билан оталикни белгилаш ҳақиқий эмас деб топилганда, ота ҳақидаги маълумотлар бекор қилинганда ёки фарзандликка олиш бекор қилинганда;
ота-онасининг фамилияси, исми ва отасининг исми ўзгартирилиши муносабати билан вояга етмаган боланинг фамилияси ва отасининг исми ўзгартирилганда;
далолатнома ёзувларида имловий хато ва ноаниқликлар бўлганда, шунингдек туғилган вақти, жойи ва отасининг исми ҳақидаги ёзув мавжуд бўлмаганда;
16 ёшга тўлмаган боланинг исми ва фамилияси ўзгартирилганда, агар исми ва фамилияси ота-онасининг хоҳиши ҳисобга олинмаган ҳолда берилган бўлса;
агар далолатнома ёзувида исми қисқартириб ёки эркалатиш шаклида ёзилган бўлса;
жинси ўзгартирилганда.
Далолатнома ёзувига ўзгартиришлар, тузатишлар ва қўшимчалар киритиш тўғрисидаги ариза ФҲДЁ органи томонидан ариза тушган кундан бошлаб 5 иш кунида кўриб чиқилади (ушбу банднинг ўн олтинчи хатбошиси бундан мустасно).
Узрли сабаблар (ўзгартириш киритиш зарур бўлган ёзувлар нусхалари олинмаганда ва бошқа ҳолларда) мавжуд бўлганда ФҲДЁ органи мудири томонидан ушбу муддат 15 иш кунигача муддатга узайтирилиши мумкин.
Ўн ёшга тўлмаган болаларнинг исмини ўзгартириш юзасидан берилган ариза 3 иш кунида кўриб чиқилади.
140. Далолатнома ёзувлари Ўзбекистондан ташқарида бўлган, шунингдек никоҳ тузилганлиги тўғрисида ва ўлим тўғрисида, ака-укалар ва опа-сингилларнинг туғилганлиги тўғрисидаги ва бошқа далолатнома ёзувларида тафовутлар бўлган ҳоллардан ташқари, юқорида кўрсатилган барча ҳолатларда далолатнома ёзувлари тузилган жойи бўйича хулоса тузилмай тузатишлар киритилади.
141. Ўзгартиришлар киритиш тўғрисидаги аризага ариза берувчининг илтимоси асосли эканлигини тасдиқловчи ҳужжатлар нусхалари илова қилинади.
142. Агар ўзгартириш киритиладиган далолатнома ёзуви республикадан ташқарида бўлса, у ҳолда ФҲДЁ органи хулоса тузади ёки (давлатлараро келишув мавжуд бўлса) ариза берувчининг аризадаги имзосини тасдиқлайди ва йиғмажилдни (аризани) далолатнома ёзуви тузилган жойдаги ФҲДЁ органига ижро этиш учун юборади.
143. Далолатнома ёзувларига ўзгартириш киритиш тўғрисидаги хулоса 3 нусхада тузилади, улардан бири йиғмажилдга тикилади, иккинчиси ФҲДЁ органида қолади, учинчи нусхаси ариза берувчига берилади.
Зарур ҳолларда хулоса нусхалари тегишли ФҲДЁ органларига «ФҲДЁнинг ягона электрон архиви» ахборот тизими орқали юборилади.
144. Далолатнома ёзувига ўзгартириш киритган ФҲДЁ органи далолатнома ёзувининг иккинчи нусхасига тегишли ўзгартириш киритиш учун бу ҳақда ҳудудий адлия органининг ФҲДЁ архивини икки иш кундан кечикмай «ФҲДЁнинг ягона электрон архиви» ахборот тизими орқали хабардор қилади, далолатнома ёзуви бир нусхада қайд этилган ҳолатлар бундан мустасно.
145. Ариза берувчининг хоҳишига биноан ФҲДЁ органи далолатнома ёзувига ўзгартириш киритилганлиги ҳақида маълумотнома бериши мумкин.
146. Шахснинг унинг туғилганлик ҳақидаги далолатнома ёзувида жинсини ўзгартириш жинс ўзгартирилганлик ҳақида тиббиёт муассасасининг хулосаси бўйича амалга оширилади.
Жинси ўзгартирилган шахс унинг шахсини тасдиқловчи ҳужжатларни бир ой ичида алмаштириш зарурлиги тўғрисида огоҳлантирилади.
147. Мазкур Қоидаларнинг 139-банди учинчи , тўртинчи ва ўн учинчи хатбошиларидан ташқари барча ҳолларда ўзгартиришлар киритилганлиги учун белгиланган тартибда давлат божи ундирилади.
148. Ўзбекистон Республикасининг чет элда турувчи фуқароларининг далолатнома ёзувларига ўзгартиришлар, тузатишлар ва қўшимчалар киритиш тўғрисидаги аризалари ушбу Қоидаларда белгиланган тартибда Ўзбекистон Республикасининг консуллик муассасалари томонидан кўриб чиқилади.
Консул томонидан юборилган ҳужжатлар асосида ФҲДЁ органи архивида сақланаётган далолатнома ёзувига тегишли ўзгартиришлар, тузатишлар ва қўшимчалар киритилади.
10-боб. Фамилия, исм ва ота исмини ўзгартириш
149. Фамилия, исм ва ота исмини ўзгартириш ҳақидаги ариза ариза берувчи 16 ёшга тўлгач, унинг яшаш (турган) жойи бўйича рўйхатдан ўтган жойидан қатъи назар, ФҲДЁ органи томонидан кўриб чиқилади.
Фамилия, исм ва ота исмини ўзгартиришда ариза берувчининг хоҳишига кўра автомототранспорт воситасини қайта рўйхатдан ўтказиш бўйича ариза композит тарзда ички ишлар органларига юборилиши мумкин.
Ариза берувчи хоҳишига кўра автомототранспорт воситаларини рўйхатга олиш ҳақидаги гувоҳномани ички ишлар органларига ўзи бориб ёки етказиб бериш хизматидан фойдаланган ҳолда олиши мумкин.
Агар 16 ёшга тўлган шахс фуқаролик паспорти (идентификацияловчи ID-картаси) ёки паспорт ўрнини босувчи шахсни тасдиқловчи бошқа ҳужжат олгунга қадар фамилияси, исми, ота исмини ўзгартириш ҳақида ариза берса, у ҳолда аризага туғилганлик ҳақида гувоҳнома илова қилинади.
Ўн саккиз ёшга тўлган ва вояга етмаган фарзандлари бўлмаган шахслар фамилияси, исми ва отасининг исмини ўзгартириш бўйича аризаларни ЯИДХП орқали ҳам бериши мумкин.
Ариза берувчининг шахси Face-ID ёки MyID тизимлари орқали тасдиқланади.
Натижаси юзасидан ФҲДЁ органи бир иш куни ичида ариза берувчининг ЯИДХПдаги шахсий кабинетига фамилияси, исми ва отасининг исмини ўзгартириш ҳақидаги аризани кўриб чиқиш вақти ва бевосита мурожаат қилган ҳолда ўзи билан ушбу Қоидаларнинг 151-бандида назарда тутилган ҳужжатларни олиб келиши ҳақида хабарнома юборади.
Хабарнома юборилган кундан бошлаб, беш иш куни ичида ариза берувчи бевосита мурожаат қилмаса ҳамда тегишли ҳужжатлар тақдим этилмаса, ушбу ариза кўриб чиқилмайди.
150. Фамилияси, исми, отасининг исмини ўзгартириш тўғрисидаги аризалар:
Ўзбекистон Республикасининг «Давлат тили ҳақида»ги Қонуни 15-моддасига мувофиқ;
суднинг қонуний кучга кирган ҳал қилув қарори асосида;
агар фамилияси ва исми эшитилишда ёқимсиз бўлса;
агар шахснинг фамилияси ва исми миллатига тўғри келмаса;
хоҳишига қараб ўзининг никоҳгача бўлган фамилиясига (никоҳда турган даврида ҳам, никоҳдан ажратилгандан кейин ҳам) қайтишда;
оила учун умумий фамилияда бўлиш истаги пайдо бўлганда (агар никоҳ тузиш пайтида эр-хотин умумий фамилия қабул қилишмаган бўлса);
болаларнинг ота ёки она билан бир хил фамилияда бўлиш, онасининг никоҳгача бўлган фамилиясида бўлиш, ўгай отанинг ёки васийсининг фамилиясида бўлиш истаги пайдо бўлганда;
жинси ўзгартирилганда;
16 ёшга тўлган шахсга нисбатан оталикни белгилашда кўриб чиқилади.
151. Фамилияси, исми, отасининг исмини ўзгартириш тўғрисидаги аризага қуйидаги ҳужжатлар илова қилинади:
агар ариза берувчи никоҳда турган бўлса, у ҳолда никоҳ тузилганлиги ҳақидаги гувоҳномаси, агар никоҳдан ажратилган бўлса — никоҳдан ажралганлик ҳақидаги гувоҳномаси (маълумотлар «ФҲДЁнинг ягона электрон архиви» ахборот тизимида мавжуд бўлган ҳоллар бундан мустасно);
агар ариза берувчининг вояга етмаган болалари бўлса, у ҳолда болаларининг туғилганлик ҳақидаги гувоҳномалари (маълумотлар «ФҲДЁнинг ягона электрон архиви» ахборот тизимида мавжуд бўлган ҳоллар бундан мустасно);
агар ариза берувчи вояга етмаган ёки суд қарори билан муомалага лаёқатсиз деб топилган бўлса, у ҳолда ота-онасининг ёхуд васий ёки ҳомийнинг аризаси;
жинс ўзгартирилганлиги ҳақида тиббиёт муассасасининг хулосаси (агар жинс ўзгартирганлик асоси бўйича мурожаат этилганда).
152. Ўзгартиришлар киритилиши учун зарур бўлган далолатнома ёзувлари йўқолган тақдирда, фамилия, исм, ота исмини ўзгартириш ушбу ҳужжатлар тиклангандан кейин амалга оширилади.
153. Қабул қилинган ариза махсус дафтарга киритилади.
154. ФҲДЁ бўлими мудири тақдим этилган ҳужжатлар асосида, зарур ҳолларда эса бошқа ФҲДЁ органларидан ўзининг талаби бўйича керакли далолатнома ёзувлари нусхаларини «ФҲДЁнинг ягона электрон архиви» ахборот тизими орқали олади ва тегишли текширув ўтказиш учун ички ишлар органига «ФҲДЁнинг ягона электрон архиви» ахборот тизими орқали сўровнома жўнатади.
155. Ички ишлар органи тақдим қилинган ҳужжатларни 20 кун мобайнида ўрганиб чиқади.
Ички ишлар органи томонидан қуйидаги ҳолатларда ариза берувчининг фамилияси, исми, ота исмининг ўзгартирилиши мақсадга мувофиқ эмаслиги тўғрисида фикр берилиши мумкин:
агар шахс ўзи тўғрисида била туриб сохта ёки нотўғри маълумотларни тақдим этган бўлса;
агар шахс суриштирув, тергов ёки суд органлари томонидан қидирилаётган бўлса — қидирув бекор қилингунга қадар;
агар шахсга нисбатан жиноят иши қўзғатилган бўлса — иш юзасидан узил-кесил суд қарори ёки бошқа қарор қабул қилингунга қадар.
Ариза берувчининг фамилияси, исми, отасининг исмини ўзгартириш хусусида ички ишлар органининг фикри ФҲДЁ органига ахборот тизими орқали тақдим этади.
ФҲДЁ органи томонидан ариза берувчининг фамилияси, исми, отаси исмининг ўзгартирилиши мақсадга мувофиқ эмаслиги тўғрисида хулоса тузилган тақдирда, ушбу ҳолатнинг аниқ сабаблари кўрсатилади.
156. Фамилия, исм, ота исми ўзгарганлиги тўғрисида «ФҲДЁнинг ягона электрон архиви» ахборот тизими орқали ички ишлар органига ҳамда ариза берувчи ҳарбий хизматга мажбур бўлган ҳолларда, Ўзбекистон Республикаси Мудофаа вазирлигининг «Автоматлаштирилган ахборот тизими ва маълумотлар базаси»га автоматик равишда хабарнома юборилади.
157. Агар ўзгартириш киритиш талаб этиладиган далолатнома ёзуви бошқа жойда бўлса, у ҳолда ФҲДЁ органи далолатнома ёзувига ўзгартириш киритиш тўғрисида «ФҲДЁнинг ягона электрон архиви» ахборот тизими орқали хабарнома юборади.
158. ФҲДЁ органи хабарномага биноан далолатнома ёзувига тегишли ўзгартиришлар киритади ва далолатнома ёзувини «ФҲДЁнинг ягона электрон архиви» ахборот тизими орқали тасдиқлайди, шунингдек далолатнома ёзувининг иккинчи нусхасига ана шундай ўзгартиришларни киритиш учун ҳудудий адлия органининг ФҲДЁ архивига «ФҲДЁнинг ягона электрон архиви» ахборот тизими орқали хабарнома юборади, далолатнома ёзуви бир нусхада қайд этилган ҳолатлар бундан мустасно.
Бунда, фамилия, исм ва ота исмини ўзгартириш ҳақидаги аризани қабул қилган ФҲДЁ органи янги гувоҳнома чоп этиб беради.
159. Фамилияси, исми, ота исми ўзгартирилган шахс ФҲДЁ органи томонидан шахсини тасдиқловчи ҳужжатларни бир ой ичида алмаштириш зарурлиги тўғрисида огоҳлантирилади.
160. Ўзаро қонуний никоҳда турган эр ёки хотиндан бирининг фамилияси ўзгартирилиши иккинчисининг ҳам фамилияси ўзгаришига сабаб бўлмайди.
Ота-оналардан ҳар иккаласининг фамилияси ўзгартирилиши 16 ёшга тўлмаган болалари фамилиясининг ҳам ўзгартирилишига сабаб бўлади.
Ота-оналар ёки улардан бирининг фамилиясини ўзгартирганлиги уларнинг вояга етган болаларининг фамилияси ўзгаришига сабаб бўлмайди.
Агар ота-онадан бири фамилиясини ўзгартирса, уларнинг вояга етмаган болаларининг фамилиясини ўзгартириш масаласи ота-оналарнинг келишувига биноан, бундай келишув бўлмаганда эса — васийлик ва ҳомийлик органи томонидан ҳал этилади.
161. Отанинг исмини ўзгартириши вояга етмаган болаларнинг ота исми ўзгаришига олиб келади.
Вояга етган болаларнинг ота исми фақат уларнинг аризаларига кўра ўзгартирилади.
162. Агар никоҳга кириш пайтида ўзининг никоҳгача бўлган фамилиясини сақлаб қолган шахс кейинчалик эрининг фамилиясини қабул қилса, шунингдек никоҳга кириш пайтида қабул қилган фамилиясини никоҳгача бўлган фамилиясига ўзгартирса, у ҳолда ўзгартириш фақат никоҳ тузилганлиги ҳақидаги далолатнома ёзувига киритилади.
Агар никоҳдан ажратилгандан кейин никоҳдаги фамилиясини сақлаб қолган шахс уни никоҳгача бўлган фамилиясига ўзгартирса, у ҳолда ўзгартириш фақат никоҳдан ажралганлик ҳақидаги далолатнома ёзувига киритилади.
163. 16 ёшга тўлган шахслар томонидан фамилияси, исми, ота исми ўзгартирилган барча ҳолларда ўзгартириш фақат туғилганлик ҳақидаги далолатнома ёзувининг «бола тўғрисида маълумотлар» устунига киритилади.
Ота-она тўғрисидаги маълумотлар ўзгаришсиз қолдирилади.
164. Ўзбекистон Республикасининг чет элда яшовчи фуқароларининг аризалари консул томонидан кўриб чиқилади. Аризага мазкур Қоидаларнинг 151-бандида кўрсатилган ҳужжатлар илова қилиниши лозим. Зарур ҳолларда консул аризачининг илтимоси асосли эканлигини тасдиқловчи ҳужжатларни ва ўзгартириш киритилиши лозим бўлган далолатнома ёзувларини Ўзбекистон Республикаси Ташқи ишлар вазирлиги орқали талаб қилиб олади.
Йиғилган ҳужжатлар асосида консул Ўзбекистон Республикаси Ташқи ишлар вазирлиги орқали Ўзбекистон Республикасининг ёки ариза берувчи яшаб турган давлатнинг ваколатли органларидан ариза берувчининг фамилияси, исми, ота исмини ўзгартиришига рухсат берилганлиги ҳақида асословчи фикр олиши зарур.
Ушбу фикр асосида консул фамилия, исм, ота исмини ўзгартириш ҳақида асосланган хулоса тузади ва уни йиғмажилд билан бирга ўзгартириш киритилиши лозим бўлган далолатнома ёзуви сақланаётган ФҲДЁ органига юборади.
165. Фамилия, исм ва ота исмини ўзгартириш тўғрисидаги ариза ариза берувчининг фамилияси, исми, отасининг исмини ўзгартириш хусусида ички ишлар органининг фикри ФҲДЁ органига ахборот тизими орқали тақдим этилган кундан бошлаб ўн кун мобайнида кўриб чиқилиши керак. Узрли сабаблар (ишни расмийлаштириш учун ариза берувчи томонидан зарур тўловлар кечикиб амалга оширилиши, ўз вақтида ФҲДЁ органига кела олмаганлиги ва бошқалар) мавжуд бўлганда, ФҲДЁ органи мудири ушбу муддатни ўн беш кундан кўп бўлмаган муддатга узайтириши мумкин.
166. Фамилия, исм ва ота исмини ўзгартирганлик учун белгиланган тартибда давлат божи ундирилади.
11-боб. Далолатнома ёзувларини бекор қилиш
167. Ўзбекистон Республикаси Оила кодексининг 233-моддасига мувофиқ, агар ФҲДЁ органи томонидан икки ва ундан ортиқ бир хил ёзувлар борлиги аниқланса, тикланган ёзувлар улар тузилган жойдаги ФҲДЁ органи томонидан бекор қилиниши мумкин.
Агар топилган далолатнома ёзувларида фамилия, исм, ота исми, туғилган сана, ота-она тўғрисидаги маълумотларда жиддий фарқ бўлса, тикланган фуқаролик ҳолати далолатнома ёзувлари суднинг қарори билан бекор қилинади.
168. Суднинг далолатнома ёзувини бекор қилиш тўғрисидаги қарорини олгач бекор қилинаётган ёзувни тузган ФҲДЁ органи унинг диагонали бўйлаб чизиқ тортиб, бу ҳақда белги қўяди ва аризачига маълумотнома беради.
169. ФҲДЁ органи ҳудудий адлия органининг ФҲДЁ архивига ва дастлабки далолатнома ёзуви тузилган жойдаги ФҲДЁ органига далолатнома ёзувларининг бекор қилинганлиги тўғрисида «ФҲДЁнинг ягона электрон архиви» ахборот тизими орқали хабарномалар юборади, далолатнома ёзуви бир нусхада қайд этилган ҳолатлар бундан мустасно.
Ҳудудий адлия органининг ФҲДЁ архиви хабарномани олгач тегишли далолатнома ёзувининг иккинчи нусхасига бекор қилинганлиги ҳақида белги қўяди, ФҲДЁ органи эса ариза берувчига далолатноманинг дастлабки ёзувига мувофиқ такрорий гувоҳнома беради.
170. Собиқ иттифоқ республикаларидан келган ҳужжатлар бўйича ёзувларни бекор қилиш худудий адлия органлари хулосалари бўйича ФҲДЁ органи томонидан амалга оширилади, ёзувни бекор қилиш бўйича ҳужжатлар эса шу ФҲДЁ органида сақланади.
12-боб. Далолатнома ёзувларини тўлдириш
171. Далолатнома ёзувлари бир нусхада тузилади.
Далолатнома ёзувларининг ҳар бир тури ҳар йилнинг 1 январидан 31 декабригача тартиб билан кетма-кет рақамланади.
Далолатнома ёзувлари давлат тилида лотин графикасида компьютер ёрдамида тўлдирилади.
172. Далолатнома ёзувларининг барча устунлари тўлиқ, хатосиз ва қисқартиришларсиз (умумий қабул қилинганларидан ташқари) тўлдирилиши керак.
173. Далолатнома ёзувлари фуқаролик паспорти (идентификацияловчи ID-картаси) асосида, у бўлмаган тақдирда — шахсни тасдиқловчи бошқа ҳужжатлар асосида тўлдирилади.
Чет эл фуқаросига нисбатан далолатнома ёзувлари қайд этилаётганда миллатидан ташқари қайси давлат фуқароси эканлиги ҳам кўрсатилади. Миллати ҳақида маълумот бўлмаган тақдирда фуқаролиги тўғрисидаги маълумотлар ёзилади.
Фуқаролиги бўлмаган шахслар учун «Фуқаролиги» устунига «фуқаролиги йўқ» сўзлари ёзилади.
174. Агар ФҲДЁ органига далолатнома ёзувини қайд этиш учун мурожаат қилган шахс давлат тилини билмаса у таржимон хизматларидан фойдаланиши мумкин. Бу ҳақда «Белгилар учун» устунига тегишли ёзув киритилади.
Кар, соқов ёки карсоқов шахс саводсиз бўлган тақдирда, далолатнома ёзувини қайд этишда далолатнома ёзуви мазмуни кар, соқов ёки карсоқовнинг хоҳишига мувофиқ келишини имзо билан тасдиқлаб унга тушунтириши мумкин бўлган шахс иштирок этиши мумкин. Бу ҳақда «Белгилар учун» устунига тегишли ёзув киритилади.
Далолатнома ёзувини кўзи кўр шахс учун тузишда далолатнома ёзуви матни унга далолатнома ёзувини тузган ФҲДЁ органи ходими томонидан ўқиб берилади. Бу ҳақда «Белгилар учун» устунига тегишли ёзув киритилади.
175. Ўлик туғилган бола тўғрисидаги далолатнома ёзувини расмийлаштиришда туғилганлик ҳақидаги далолатнома ёзувига маълумотлар перинатал ўлим ҳақидаги тиббий гувоҳнома асосида киритилади.
176. Тирик туғилиб, аммо ҳаётининг биринчи ҳафтасида ўлган болага нисбатан ўлим ҳақидаги далолатнома ёзувига маълумотлар перинатал ўлим ҳақидаги тиббий гувоҳнома асосида киритилади.
177. Далолатнома ёзувлари тўлдирилгандан кейин ариза берувчи томонидан ўқиб чиқилади ва имзоланади (никоҳни қайд этишда никоҳланувчи шахсларнинг иштироки масофадан туриб видеоконференцалоқа режимида амалга оширилган ҳоллар бундан мустасно).
178. Далолатнома ёзуви асосида тегишли гербли гувоҳномалар давлат тилида лотин графикасида тўлдирилади ва ариза берувчига топширилади.
179. Гербли гувоҳнома бериш учун (ўлим ҳақидаги гербли гувоҳномалар бундан мустасно) Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамаси томонидан белгиланган герб йиғими ундирилади.
13-боб. Такрорий гувоҳномалар ва бошқа маълумотлар бериш
180. Далолатнома ёзувининг биринчи нусхаси сақланаётган ФҲДЁ органи манфаатдор шахсларнинг бевосита ёки ЯИДХП орқали берилган аризаларига кўра ва тегишли далолатнома ёзувлари асосида такрорий гувоҳномалар беради.
Туғилганлик, никоҳ тузилганлик, никоҳдан ажралганлик ҳақидаги такрорий гувоҳномалар олиш юзасидан далолатнома ёзувлари кимга нисбатан қайд этилган бўлса, фақат ана шу шахсларнинг ўзи, вояга етмаган болага нисбатан туғилганлик ҳақида такрорий гувоҳнома олиш юзасидан унинг ота-онасидан бири ЯИДХП орқали ҳам мурожаат қилиши мумкин, далолатнома ёзувлари Ўзбекистондан ташқарида қайд этилган ҳолатлар бундан мустасно.
Ариза берувчининг шахси Face-ID ёки MyID тизимлари орқали тасдиқланади.
Ариза берувчи хоҳишига кўра такрорий гувоҳномани Ўзбекистон ҳудуди доирасида почта алоқаси орқали олиши мумкин.
Бунда почта харажатлари ариза берувчи ҳисобидан қопланади.
Почта алоқаси томонидан кўрсатилган хизмат учун тўлов миқдори почта хизмати томонидан белгиланади.
ФҲДЁ органи такрорий гувоҳнома бериш тўғрисидаги ЯИДХП орқали келиб тушган аризани кўриб чиқишда, агар далолатнома ёзуви ариза берилган ФҲДЁ бўлимининг ўзида қайд этилган бўлса, бир иш куни ичида, бошқа ФҲДЁ органида қайд этилган бўлса, уч иш куни ичида такрорий гувоҳнома расмийлаштириб, ариза берувчининг ўзига ёки у томонидан аризада кўрсатилган манзилга етказиб бериш учун почта хизмати ходимига тақдим этади.
Алоҳида ҳолларда (далолатнома ёзувининг биринчи нусхаси йўқолганда, иккинчи нусха бўйича гувоҳнома олиш қулай бўлганда) ҳудудий адлия органининг ФҲДЁ архивлари далолатнома ёзувининг биринчи ва иккинчи нусхаларининг айнан бир хиллигини текширгандан сўнг туғилганлик, никоҳ тузилганлиги, ўлим ва никоҳдан ажралганлик ҳақида такрорий гувоҳномалар берадилар.
181. Туғилганлик ҳақида такрорий гувоҳномалар фуқаролик ҳолати далолатнома ёзуви қайд этилган тегишли шахснинг ўзига, вояга етмаган шахснинг ота-оналарига ёки қонунчиликда белгиланган тартибда тасдиқланган ишонч қоғозлари асосида бошқа шахсларга берилади. Вафот этган шахсга нисбатан туғилганлик ҳақида такрорий гувоҳнома берилмайди. Зарур ҳолларда, вафот этган шахснинг туғилганлиги ҳақида маълумотнома берилиши мумкин.
Ўлим ҳақидаги такрорий гувоҳномалар марҳумнинг яқин қариндошларига ва меросхўрларига ёки қонунчиликда белгиланган тартибда тасдиқланган ишонч қоғозига эга бўлган шахсларга берилади.
Никоҳ тузилганлиги ва никоҳдан ажралганлик ҳақидаги такрорий гувоҳномалар далолатнома ёзуви қайд этилган тегишли шахсларнинг ўзларига ёки қонунчиликда белгиланган тартибда тасдиқланган ишонч қоғозига эга бўлган шахсларга берилади.
Никоҳдан ажратилганда никоҳ тузилганлиги ҳақидаги такрорий гувоҳнома берилмайди. Зарур ҳолларда никоҳ тузилганлиги ҳақидаги маълумотнома берилиши мумкин.
182. Болаларга ва муомалага лаёқатсиз шахсларга такрорий гувоҳномалар уларнинг ота-оналари (фарзандликка олганлар), васийлари, ҳомийлари, болаларни ижтимоий ҳимоя қилиш муассасалари маъмуриятларининг аризалари бўйича берилади.
183. Ота-онаси бўлмаган тақдирда, вояга етмаган шахсларга ёки фуқаролик паспорти (идентификацияловчи ID-картаси) олмаган шахсларга туғилганлик ҳақидаги такрорий гувоҳномалар ушбу шахснинг фотосурати ёпиштирилган, мазкур шахс таълим олаётган таълим муассасаси ёки яшаш жойидаги маҳалла фуқаролар йиғини томонидан берилган далолатнома асосида берилади.
184. Такрорий гувоҳнома олиш тўғрисидаги аризада ариза берувчининг фамилияси, исми, ота исми, манзили, шахсини тасдиқловчи ҳужжатнинг серияси, рақами, гувоҳнома сўралаётган шахснинг фамилияси, исми, ота исми, никоҳ тузилганлиги ҳақида гувоҳнома сўралганда — эр-хотиннинг фамилиялари, исмлари ва ота исмлари, далолатнома ёзуви қачон ва қайси ФҲДЁ органи томонидан қайд этилганлиги ва такрорий гувоҳнома қандай сабабга кўра талаб қилинаётганлиги кўрсатилиши керак.
185. Такрорий гувоҳнома олишни хоҳловчи шахс, яшаш (турган) жойи бўйича рўйхатдан ўтган жойидан қатъи назар, ФҲДЁ органи орқали мурожаат қилиши мумкин.
Далолатнома ёзуви бошқа ФҲДЁ органида қайд этилган бўлса, аризани қабул қилган ФҲДЁ органи уни далолатнома ёзувини қайд этган ФҲДЁ органига «ФҲДЁнинг ягона электрон архиви» ахборот тизими орқали ижро учун жўнатади.
Ариза берувчи далолатнома ёзуви қайд этилган ФҲДЁ органига мурожаат этганда такрорий гувоҳнома шу куниёқ берилади.
Аризада қайд этилган далолатнома ёзуви тўғрисида тўлиқ маълумотлар мавжуд бўлмаганда ФҲДЁ органи аризани беш кундан ортиқ бўлмаган муддатда кўриб чиқади.
Ҳарбий хизматни ўтаётган шахсларнинг такрорий гувоҳномалари ҳарбий қисмларга жўнатилади.
Агар такрорий гувоҳнома сўраб мурожаат этилган ФҲДЁ органида тегишли далолатнома ёзуви йўқ бўлса, ФҲДЁ органи аризани ва далолатнома ёзуви йўқлиги тўғрисидаги маълумотномани ҳудудий адлия органининг ФҲДЁ архивига тегишли текширув ўтказиш ва такрорий гувоҳнома бериш учун жўнатади.
186. Ҳудудий адлия органининг ФҲДЁ архиви аризани олиши билан дастлабки ва тикланган далолатнома ёзувларини текширади ва такрорий гувоҳномани юборади.
Далолатнома ёзуви мавжуд бўлмаса ариза берувчига тегишли маълумотнома юборилади.
187. Такрорий гувоҳнома бериш ҳақида ариза тушганда текшириш аризада кўрсатилган йил бўйича, агар мазкур йилда бўлмаса — ўтган ва кейинги 3 йиллар бўйича ўтказилади.
188. Такрорий гувоҳнома олишда ариза берувчининг шахсини тасдиқловчи ҳужжат кўрсатилиши керак.
189. Агар далолатнома ёзувининг баъзи устунлари тўлдирилмаган бўлса, у ҳолда чизиқлар қўйилади.
Бериладиган гувоҳномаларнинг юқори қисмига «Такрорий» деган белги қўйилади.
190. Такрорий гувоҳномалар берилганлиги учун давлат божи ва (ўлим ҳақидаги гувоҳномалар бундан мустасно) герб йиғими ундирилади.
191. Ҳаракатлар амалга ошираётган ФҲДЁ органлари мансабдор шахслари ва бошқа ходимларининг, шунингдек хизмат вазифаларини бажариш билан боғлиқ ҳолда амалга оширилаётган ҳаракатлар тўғрисида маълум бўлган шахсларнинг ўзларига маълум бўлган маълумотларни ошкор қилиши, шу жумладан меҳнат шартномаси бекор қилингандан кейин ҳам тақиқланади.
Далолатнома ёзувларидан нусхалар Ўзбекистон Республикаси Адлия вазирлиги, суд, ҳуқуқни муҳофаза қилувчи органлари, иш юритувида мавжуд бўлган ишлар муносабати билан нотариуслар, шунингдек ФҲДЁ органлари, васийлик ва ҳомийлик органлари ва Ўзбекистон Республикаси консуллик муассасаларининг сўровига кўра берилади (юборилади).
Фуқароларга далолатнома ёзувларидан нусхалар берилишига йўл қўйилмайди.
Зарур ҳолларда ҳокимлик, мудофаа ишлари бўлими, соғлиқни сақлаш муассасаси, Бандликка кўмаклашиш маркази, Ўзбекистон Республикаси Президенти ҳузуридаги Ижтимоий ҳимоя миллий агентлигининг «Инсон» ижтимоий хизматлар марказининг вакиллари маълумотларни тўплаш, умумлаштириш ёки таққослаш мақсадида ҳудудий адлия органларининг рухсати билан далолатнома ёзувларидан айрим маълумотларни кўчириб олишлари мумкин.
Амалга оширилган ҳаракатларнинг сирини бузилишида айбдор бўлган шахслар қонунчиликда белгиланган тартибда жавобгар бўладилар.
14-боб. ФҲДЁ органлари идоравий архиви
192. ФҲДЁ бўлимлари архивлари ва ҳудудий адлия органлари ФҲДЁ архивлари ФҲДЁ органларининг архиви ҳисобланади.
ФҲДЁ бўлимлари архивлари тегишли туман (шаҳар) ҳудудида тузилган далолатнома ёзувларидан иборат бўлган дафтарлардан ташкил топади.
Ҳужжатларнинг ва архив материалларининг сақланишини таъминлаш мақсадида ФҲДЁ органлари далолатнома ёзувларини Ўзбекистон Республикаси Адлия вазирлиги тасарруфида бўлган «ФҲДЁнинг ягона электрон архиви» ахборот тизимига киритадилар.
192 1 . Хорижий давлатнинг ваколатли органида туғилиши қайд қилинган Ўзбекистон Республикаси фуқароси ёки Ўзбекистон Республикаси фуқаросининг фарзанди ёҳуд Ўзбекистонда туғилган шахснинг маълумотлари легализация қилинган ёки апостиль қўйилган туғилганликни тасдиқловчи ҳужжатлари (гувоҳнома, сертификат ва бошқа тегишли ҳужжатлар) асосида «ФҲДЁнинг ягона электрон архиви» ахборот тизимига киритилади, бундан Ўзбекистон Республикасининг халқаро шартномаларида назарда тутилган ҳолатлар мустасно.
Бунда туғилганликни тасдиқловчи ҳужжат давлат тилига таржима қилинган ҳамда таржимоннинг имзоси нотариал тартибда тасдиқланган бўлиши лозим.
Агар туғилганликни тасдиқловчи ҳужжатда боланинг фамилияси ва (ёки) ота исми кўрсатилмаган бўлса, фамилияси ва (ёки) ота исми «XXX» белгилари қўйилган ҳолда ахборот тизимига киритилади.
Хорижий давлатнинг ваколатли органи томонидан берилган туғилганликни тасдиқловчи ҳужжатни «ФҲДЁнинг ягона электрон архиви» ахборот тизимига киритиш учун вояга етмаган шахснинг ота-онаси ёки улардан бири, вояга етган шахснинг ўзи, васий ёки ҳомийси ёҳуд ушбу шахслар нотариал тасдиқланган ишончнома асосида ваколат берган бошқа шахслар ФҲДЁ органига ёзма ёки электрон шаклда мурожаат қилиши мумкин.
192 2 . Хорижий давлатнинг ваколатли органи томонидан берилган туғилганликни тасдиқловчи ҳужжатни «ФҲДЁнинг ягона электрон архиви» ахборот тизимига киритиш ҳақидаги ариза ЯИДХП орқали электрон шаклда берилиши мумкин.
Ариза ЯИДХП орқали электрон шаклда берилган тақдирда, ариза берувчининг шахси Face-ID ёки MyID тизимлари орқали тасдиқланади.
Натижаси юзасидан ФҲДЁ органи бир иш куни ичида ариза берувчининг ЯИДХПдаги шахсий кабинетига аризани кўриб чиқиш вақти ва ўзи билан ушбу Қоидаларнинг 192 1 -бандида белгиланган тегишли ҳужжатларни асл нусхасини олиб келиши ҳақида хабарнома юборади.
Бунда хабарнома юборилган кундан бошлаб, беш иш куни ичида ариза берувчилар тегишли ФҲДЁ органига мурожаат қилмаса ҳамда тегишли ҳужжатларнинг асл нусхасини тақдим этмаса, ушбу ариза кўриб чиқилмайди.
193. Ўлимни қайд этиш билан шуғулланувчи фуқаролар йиғини раиси қайд этган ўлим тўғрисидаги далолатнома ёзувларини ФҲДЁ органига топшириши керак.
Ўзбекистон Республикаси консуллик муассасалари далолатнома ёзувларини Ўзбекистон Республикаси Ташқи ишлар вазирлиги орқали Ўзбекистон Республикаси Адлия вазирлигига топширишлари керак.
194. ФҲДЁ бўлимлари архивларида сақланаётган далолатнома ёзувлари китоблар тарзида тикилади, архив фонди ҳисобига олинади.
195. Ўзбекистон Республикасининг хориждаги консуллик муассасалари томонидан қайд этилган далолатнома ёзувлари Тошкент шаҳар адлия бошқармасининг ФҲДЁ архивида сақланади. Ушбу далолатнома ёзувлари бўйича кейинги ҳаракатлар мазкур Қоидаларда белгиланган тартибда Тошкент шаҳар адлия бошқармасининг ФҲДЁ архиви томонидан амалга оширилади.
Ўзбекистон Республикасининг хориждаги консуллик муассасалари томонидан қайд этилган далолатнома ёзувларининг қоғоз шакли сақлаш учун Тошкент шаҳар адлия бошқармасининг ФҲДЁ архивига топширилгунга қадар бўлган даврда гувоҳнома бериш, ўзгартириш, тузатиш, қўшимчалар киритиш ва бошқа ҳаракатларни амалга ошириш ушбу далолатнома ёзувларининг «ФҲДЁнинг ягона электрон архиви» ахборот тизимидаги электрон шакли асосида амалга оширилади.
Далолатнома ёзувларининг қоғоз шакли Тошкент шаҳар адлия бошқармасининг ФҲДЁ архивига топширилганидан сўнг унинг электрон шаклига киритилган барча ўзгартиришлар ўн иш куни ичида далолатнома ёзувининг қоғоз шаклига киритилади.
196. ФҲДЁ органлари архиви учун алоҳида хона бўлмаганда далолатнома ёзувлари дафтарлари иш хоналарида темир шкафларда сақланиши мумкин.
197. ФҲДЁ органлари архивлари, дафтарлар шкафлари ишдан ташқари вақтда ФҲДЁ органининг мансабдор шахси томонидан муҳрлаб қўйилиши керак.
198. ФҲДЁ органлари архивларида далолатнома ёзувлари дафтарларини сақлаш учун зарур шароитларни яратиш ҳудудий адлия органларига юкланади.
199. ФҲДЁ органларидан келиб тушган хабарномалар асосида далолатнома ёзувларига киритилган барча ўзгартиришлар тўғрисидаги белгилар ҳудудий адлия органи ФҲДЁ архиви мансабдор шахсининг имзоси билан тасдиқланиши ва гербли муҳр билан муҳрланиши керак.
200. Жўнатилаётган хабарномалар ФҲДЁ органидан чиқаётган хат ва хабарномалар дафтарида рўйхатдан ўтказилиши лозим.
201. ФҲДЁ органи архивида далолатнома ёзувлари дафтарларининг тўлиқ сақланиши учун жавобгарлик ФҲДЁ органи мудири ёки ФҲДЁ органи архиви учун масъул бўлган ходим зиммасига юкланади.
202. Ҳудудий адлия органлари ФҲДЁ органи архивларини далолатнома ёзувларини китоб шаклида тикиш учун зарур бўлган маблағлар билан таъминлайди.
203. Ҳудудий адлия органларининг ФҲДЁ органлари архивлари келувчилар учун хонага, иш хонасига ҳамда далолатнома ёзувлари дафтарлари сақланадиган хоналарга эга бўлишлари керак.
Архив учун ажратилган хона темир стеллажлар ва темир жавонлар билан жиҳозланган бўлиши, унинг эшиклари ва деразаларига темир панжаралар ўрнатилиши керак.
204. Архивга бегона кишиларнинг кириши, далолатнома ёзувлари билан танишиши, улардан нусхалар, фотонусхалар олиши, уларга далолатнома ёзувлари дафтарларининг берилиши қатъиян ман этилади.
205. ФҲДЁ органи архивларида далолатнома ёзувлари тузилган кунидан бошлаб 75 йил мобайнида сақланади. Бу муддат тугагач, далолатнома ёзувлари дафтарлари ҳудудий адлия органларининг ФҲДЁ архивларига топширилади.
Ҳудудий адлия органларининг ФҲДЁ архивлари далолатнома ёзувларининг ҳар иккала нусхаларини бир-бири билан солиштириб, зарурий ўзгартиришлар, тузатишлар, қўшимчалар ва белгилар киритадилар, фойдаланишга яроқсиз ҳолдаги далолатнома ёзувларини алмаштирадилар, белгиланган тартибда расмийлаштирадилар ва уларни доимий сақлаш учун давлат архивига топширадилар.
Далолатнома ёзувлари бир нусхада тузилган ҳолатларда ҳудудий адлия органи томонидан доимий сақлаш учун давлат архивига топширилади.
206. Ҳудудий адлия органларининг ФҲДЁ архивларида қолган далолатнома ёзувларининг иккинчи нусхалари муддати ўтгач, далолатнома асосида ёқиб юбориш йўли билан йўқ қилинади.
Сақлаш муддатлари ўтганлиги сабабли далолатнома ёзувлари дафтарларини йўқ қилиш ҳақидаги далолатнома ҳудудий адлия органининг бошлиғи томонидан тасдиқланиши керак.
207. Далолатнома ёзувининг биринчи нусхаси мавжуд бўлмаган тақдирда, ушбу ёзувнинг иккинчи нусхаси сақланаётган адлия бошқармасининг идоравий ФҲДЁ архиви томонидан тегишли ФҲДЁ бўлимига далолатнома ёзувининг нусхаси ёки ундан кўчирма юборилади.
Зарурият бўлганда, адлия бошқармасининг ушбу идоравий ФҲДЁ архиви мазкур Қоидаларда белгиланган тартибда ушбу далолатнома ёзувига ўзгартиришлар, тузатишлар ва қўшимчалар киритади ҳамда бу ҳақда тегишли ФҲДЁ бўлими идоравий архивига хабарнома юборади.
Далолатнома ёзуви бир нусхада қайд этилган ҳолатлар бундан мустасно.
15-боб. «ФҲДЁнинг ягона электрон архиви» ахборот тизими
208. «ФҲДЁнинг ягона электрон архиви» ахборот тизими фуқаролик ҳолати далолатномалари, далолатнома ёзувларига алоқадор ўзгартиришлар, уларнинг қайта тикланиши ва бекор қилиниши ҳамда фуқаролик ҳолати далолатномалари қайд этилганлиги тўғрисида гувоҳномалар ва улардан кўчирмалар берилганлиги ҳақидаги маълумотларни ўз ичига олган давлат электрон ахборот тизими ҳисобланади.
209. ФҲДЁ органлари фуқаролик ҳолати далолатномалари, шунингдек уларга ўзгартиришлар, тузатишлар ва қўшимчаларнинг «ФҲДЁнинг ягона электрон архиви» ахборот тизимига ўз вақтида ва тўғри киритилишини таъминлайдилар.
210. ФҲДЁ органлари ўзаро ҳамда бошқа манфаатдор ташкилотлар билан «ФҲДЁнинг ягона электрон архиви» ахборот тизими орқали ахборот алмашишлари мумкин. «ФҲДЁнинг ягона электрон архиви» ахборот тизими орқали алмашилаётган ахборот ФҲДЁ органлари ва манфаатдор ташкилотлар томонидан иш юритувига расмий ҳужжат сифатида қабул қилинади.
16-боб. ФҲДЁ органлари, Ўзбекистон Республикасининг консуллик муассасалари ва фуқаролар йиғинларининг ҳисоботи
211. Ўзбекистон Республикасининг консуллик муассасалари ҳар ярим йилликдан кейинги ойнинг 15-кунигача Ўзбекистон Республикаси Ташқи ишлар вазирлиги орқали Ўзбекистон Республикаси Адлия вазирлигига қайд қилинган далолатнома ёзувлари ва сарфланган гербли гувоҳномалар бўйича ҳисобот тақдим этадилар.
212. Фуқаролар йиғини раислари томонидан қайд этилган далолатнома ёзувлари кейинги ойнинг 2-кунидан кечиктирмай ФҲДЁ органига топширилади. Ҳисоботнинг иккинчи нусхаси фуқаролар йиғинида сақланади.
213. ФҲДЁ органларининг далолатнома ёзувлари ва гербли гувоҳномалар бўйича ҳисоботлари «ФҲДЁнинг ягона электрон архиви» ахборот тизимидан олинади.
214. Ўзбекистон Республикасининг хориждаги консуллик муассасалари томонидан қайд этилган далолатнома ёзувлари Ўзбекистон Республикаси Ташқи ишлар вазирлиги орқали Ўзбекистон Республикаси Адлия вазирлигига чоракдан кейинги ойнинг 20-кунидан кечиктирмай топширилиши керак.
17-боб. Гербли гувоҳномаларни ҳисобга олиш ва сақлаш
215. Далолатнома ёзувлари асосида тартиб рақами ва серияси бўлган, ФҲДЁ органининг муҳри ва мансабдор шахсининг имзоси қўйилган ҳамда QR-код (матрик штрихли код) тасвири туширилган гербли гувоҳномалар берилади.
216. ФҲДЁ органларида гувоҳномаларнинг ҳисобга олиниши ва уларнинг сақланиши учун уларнинг мудирлари, фуқароларнинг ўзини ўзи бошқариш органларида — уларнинг раислари, Ўзбекистон Республикасининг консуллик муассасаларида эса — консуллар масъул ҳисобланади.
217. Агар гербли гувоҳномаларнинг сақланиши учун масъул шахс узрли сабабларга кўра бўлмаганда, у ҳолда гербли гувоҳномалар далолатнома бўйича унинг вазифасини вақтинча ижро этаётган мансабдор шахсга топширилади.
218. Гербли гувоҳномаларнинг камчилиги, нуқсонлари, йўқолганлиги ва ўғирланганлиги тўғрисида Ўзбекистон Республикаси Адлия вазирлигига махсус хабарнома жўнатилади.
Гербли гувоҳномалар йўқолган ҳар бир ҳолатда ҳудудий адлия органи томонидан хизмат текшируви ўтказилиши ва айбдор шахсларга нисбатан қонунчиликка мувофиқ қатъий чоралар кўрилиши лозим.
219. Гербли гувоҳномаларни ҳисобга олиш ва сарфлаш дафтарлари аниқ ва равшан тўлдирилиши керак.
Гербли гувоҳномаларни сарфлашда уларнинг рақамлари ёзилишида кетма-кетлик қоидасини бузиш, дафтардаги ёзувларни чизиш ва ўчириш қатъиян ман этилади. Ушбу дафтарларга киритилган ҳар бир тузатиш изоҳланиши зарур.
220. Гербли гувоҳномалар муҳрланадиган сейфларда сақланиши керак.
18-боб. ФҲДЁ органлари фаолиятини текшириш
221. Ўзбекистон Республикаси Адлия вазирлиги ФҲДЁ органларининг ҳуқуқни қўллаш амалиётини ўрганади.
222. Ўзбекистон Республикаси Адлия вазирлиги ФҲДЁ органларининг фаолиятини «ФҲДЁнинг ягона электрон архиви» ахборот тизими орқали доимий мониторингини амалга оширади. Ҳудудий адлия органлари ФҲДЁ органларининг фаолиятини ҳар икки йилда камида бир маротаба текшириши лозим.
223. ФҲДЁ органлари томонидан далолатнома ёзувлари бўйича уларга ҳисоб берувчи фуқаролар йиғинлари фаолияти бир йилда 1 марта текширилиши лозим.
Фуқаролик ҳолати далолатномаларини қайд этиш қоидаларига 1-ИЛОВА
Ўзбекистон Республикаси Давлат гербининг тасвири Otasi _______________________________ familiyasi TUGʻILGANLIK HAQIDA GUVOHNOMA ____________________________________ ismi va otasining ismi ___________________________________ Millati ______________________________ familiyasi ___________________________________ Fuqaroligi ____________________________ ismi ___________________________________ Onasi _______________________________ otasining ismi familiyasi Tugʻilgan sanasi ______________________ ____________________________________ yil, kun, oy (raqam va soʻz bilan) ismi va otasining ismi ___________________________________ Millati ______________________________ ___________________________________ Fuqaroligi ____________________________ Tugʻilgan joyi ________________________ Guvohnoma bergan organ _______________ davlat FHDY organining nomi ___________________________________ ____________________________________ viloyat ___________________________________ Berilgan sanasi_____-yil____-____________ tuman, shahar kun, oy Bu haqda____________________________ Fuqarolik holati dalolatnomalarini yozish organi mudiri _________________________ FHDY organining nomi _________________________________ da ______-yil ______-__________________ da kun, oy ________-son dalolatnoma yozuvi qayd etildi. Muhr Seriya raqami Shaxsiy raqam: QR kod тасвири
Фуқаролик ҳолати далолатномаларини қайд этиш қоидаларига 1а-ИЛОВА
Ўзбекистон Республикаси Давлат гербининг тасвири Otasi Ákesi _______________________________ familiyasi / familiyası TUGʻILGANLIK HAQIDA GUVOHNOMA TUWÍLĞANLÍQ HAQQÍNDA GÚWALÍQ ____________________________________ ismi va otasining ismi / atı, ákesiniń atı ___________________________________ Millati Millеti ______________________________ familiyasi / familiyası ___________________________________ Fuqaroligi Puqaralıģı ____________________________ ismi / atı ___________________________________ Onasi Anası _______________________________ otasining ismi / ákesiniń atı familiyasi / familiyası Tugʻilgan sanasi Tuwılģan sánesi ______________________ ____________________________________ yil, kun, oy (raqam va soʻz bilan) / jıl, kún, аy (san hám sóz benen) ismi, otasining ismi / atı, ákesiniń atı ___________________________________ Millati Millеti ______________________________ ___________________________________ Fuqaroligi Puqaralıģı ____________________________ Tugʻilgan joyi Tuwılģan jeri _________________________ Guvohnoma bergan organ Gúwalıq bergen organ __________________ davlat / mámleket FHDY organining nomi / PHAJ organınıń atı ___________________________________ ____________________________________ respublika / respublika ___________________________________ Berilgan sanasi _____ -yil ___ - ____________ Berilgen sánesi _____-jıl ____-____________ tuman, shahar / rayon, qala kun, oy / kún, аy Bu haqda Bul haqqında _________________________ Fuqarolik holati dalolatnomalarini yozish organi mudiri Puqaralıq halatı aktlerin jazıw organı meńgeriwshisi________________________ FHDY organining nomi / PHAJ organınıń atı da __________________________________de ______ -yil ______ - __________________ da ______-jıl ______-__________________ de kun, oy / kún, аy ________ -son dalolatnoma yozuvi qayd etildi. ________-san akt jazıwı dizimge alındı. Muhr Mór Seriya raqami Shaxsiy raqam: Jeke qatar sanı: QR kod тасвири
Фуқаролик ҳолати далолатномаларини қайд этиш қоидаларига 2-ИЛОВА
Ўзбекистон Республикаси Давлат гербининг тасвири Bu haqda ____________________________ FHDY organining nomi NIKOH TUZILGANLIGI HAQIDA GUVOHNOMA _________________________________ da ___________________________________ _______-yil _____-__________________da familiyasi kun, oy ___________________________________ ___________-son dalolatnoma yozuvi qayd etildi ismi va otasining ismi Tugʻilgan sanasi ____-yil ____-___________ eriga _______________________________ kun, oy xotiniga _____________________________ Fuqaroligi ___________________________ Guvohnoma bergan organ _______________ FHDY organining nomi va _________________________________ ___________________________________ familiyasi ___________________________________ Berilgan sanasi _____-yil ___-____________ ismi va otasining ismi kun, oy Tugʻilgan sanasi _____-yil ____-__________ Fuqarolik holati dalolatnomalarini yozish organi mudiri _________________________ kun, oy Tugʻilgan joyi ________________________ ___________________________________ Muhr Fuqaroligi ___________________________ Seriya raqami ________-yil _______-_______________da QR kod тасвири kun, oy nikohlandilar.
Фуқаролик ҳолати далолатномаларини қайд этиш қоидаларига 2а-ИЛОВА
Ўзбекистон Республикаси Давлат гербининг тасвири Bu haqda Bul haqqında _________________________ FHDY organining nomi/ PHAJ organınıń atı NIKOH TUZILGANLIGI HAQIDA GUVOHNOMA NEKE DÚZILGENLIGI HAQQÍNDA GÚWALÍQ da _________________________________ de ___________________________________ _______ -yil _____ - ___________________ da _______-jıl _____-___________________ de familiyasi / familiyası kun, oy / kún, аy ___________________________________ ___________ -son dalolatnoma yozuvi qayd etildi ___________ -san akt jazıwı dizimge alındı. ismi, otasining ismi / atı, ákesiniń atı Tugʻilgan joyi Tuwılģan jeri _________________________ ___________________________________ Nikoh qayd etilganidan keyin quyidagi familiyalar berildi: Neke dúzilgennen keyin tómendegi familiyalar berildi: Tugʻilgan sanasi ____ -yil ____ - ___________ Tuwılģan sánesi ____-jıl____-____________ eriga kúyewine ____________________________ kun, oy / kún, аy xotiniga hayalına _____________________________ Fuqaroligi Puqaralıģi ___________________________ Guvohnoma bergan organ Gúwalıq bergen organ __________________ FHDY organining nomi / PHAJ organınıń atı va hám ________________________________ ___________________________________ familiyasi / familiyası ___________________________________ Berilgan sanasi _____ -yil ___ - ____________ Berilgen sánesi _____-jıl ___-____________ ismi, otasining ismi / atı, ákesiniń atı kun, oy / kún, аy Tugʻilgan sanasi _____ -yıl ____ - __________ Tuwılģan sánesi _____-jıl ____-__________ Fuqarolik holati dalolatnomalarini yozish organi mudiri Puqaralıq halatı aktlerin jazıw organı meńgeriwshisi _________________________ kun, oy / kún, аy Tugʻilgan joyi Tuwılģan jeri _________________________ ___________________________________ Muhr Mór Fuqaroligi Puqaralıģi ___________________________ Seriya raqami ________ -yil _______ - _______________ da ________- jıl _______-________________de nikohlandilar. nekelesti. . QR kod тасвири
Фуқаролик ҳолати далолатномаларини қайд этиш қоидаларига 3-ИЛОВА
Ўзбекистон Республикаси Давлат гербининг тасвири NIKOHDAN AJRALGANLIK HAQIDA GUVOHNOMA ________________________________________________________________________ familiyasi ________________________________________________________________________ ismi va otasining ismi va ______________________________________________________________________ familiyasi ________________________________________________________________________ ismi va otasining ismi nikohdan ajralishdi. Bu haqda _______________________________________________________________da FHDY organining nomi _______-yil ______-_______________da ___________-son dalolatnoma yozuvi qayd etildi. kun, oy Nikohdan ajralgandan keyin quyidagi familiyalar berildi: eriga ____________________________________________________________________ xotiniga __________________________________________________________________ Guvohnoma bergan organ ____________________________________________________ FHDY organining nomi Guvohnoma: ______________________________________________________________ familiyasi _________________________________________________________________ga berildi. ismi va otasining ismi Berilgan sanasi _______-yil _____-___________________ kun, oy Fuqarolik holati dalolatnomalarini yozish organi mudiri ________________________________________________________ Muhr Печать Seriya raqami QR kod тасвири
Фуқаролик ҳолати далолатномаларини қайд этиш қоидаларига 3а-ИЛОВА
Ўзбекистон Республикаси Давлат гербининг тасвири NIKOHDAN AJRALGANLIK HAQIDA GUVOHNOMA NEKEDEN AJÍRASQANLÍĞÍ HAQQÍNDA GÚWALÍQ ________________________________________________________________________ familiyasi / familiyası ________________________________________________________________________ ismi, otasining ismi / atı, ákesiniń atı va hám _____________________________________________________________________ familiyasi / familiyası ________________________________________________________________________ ismi, otasining ismi / atı, ákesiniń atı nikohdan ajralishdi. nekeden ajırastı. Bu haqda _______________________________________________________________ da Bul haqqında ____________________________________________________________de FHDY organining nomi / PHAJ organınıń atı _______ -yil ______ - _______________ da ___________ -son dalolatnoma yozuvi qayd etildi. _______-jil ______-_______________da ___________-san akt jazıwı dizimge alındı. kun, oy / kún, аy Nikohdan ajralgandan keyin quyidagi familiyalar berildi: Nekeden ajırasqannan keyin tómendegi familiyalar berildi: eriga kúyewine _________________________________________________________________ xotiniga hayalına __________________________________________________________________ Guvohnoma bergan organ Gúwalıq bergen organ ________________________________________________________ FHDY organining nomi / PHAJ organınıń atı Guvohnoma: Gúwalıq __________________________________________________________________ familiyasi / familiyası ga berildi. _________________________________________________________________ģa berildi. ismi, otasining ismi / atı, ákesiniń atı Berilgan sanasi _______ -yil _____ - ___________________ Berilgen sánesi _______-jil _____-___________________ kun, oy / kún, аy Fuqarolik holati dalolatnomalarini yozish organi mudiri Puqaralıq halatı aktlerin jazıw organı meńgeriwshisi ________________________________________________________ Muhr Mór Seriya raqami QR kod тасвири
Фуқаролик ҳолати далолатномаларини қайд этиш қоидаларига 4-ИЛОВА
Ўзбекистон Республикаси Давлат гербининг тасвири OʻLIM HAQIDA GUVOHNOMA _________________________________________________________________________ familiyasi _________________________________________________________________________ ismi va otasining ismi Fuqaroligi ________________________________________________________________ ____________-yil _______-_________________________da ____________ yoshda vafot etdi. Bu haqda _______________________________________________________________da FHDY organining nomi ________-yil ______-_______________da __________-son dalolatnoma yozuvi qayd etildi. kun, oy Vafot etgan joyi ____________________________________________________________ davlat _________________________________________________________________________ viloyat _________________________________________________________________________ tuman, shahar Guvohnoma bergan organ ____________________________________________________ FHDY organining nomi Berilgan sanasi _______-yil ______-___________________ kun, oy Fuqarolik holati dalolatnomalarini yozish organi mudiri____________________________________________________________________ Muhr Печать Seriya raqami QR kod тасвири
Фуқаролик ҳолати далолатномаларини қайд этиш қоидаларига 4а-ИЛОВА
Ўзбекистон Республикаси Давлат гербининг тасвири OʻLIM HAQIDA GUVOHNOMA ÓLIM HAQQÍNDA GÚWALÍQ _________________________________________________________________________ familiyasi / familiyası _________________________________________________________________________ ismi, otasining ismi / atı, ákesiniń atı Fuqaroligi Puqaralıģı ________________________________________________________________ _________ -yil _______ - _________________________ da _________-jil ________-_________________________de _________ yoshda vafot etdi. _________ jasta óldi. Bu haqda _______________________________________________________________ da Bul haqqında ____________________________________________________________de FHDY organining nomi / PHAJ organınıń atı ________ -yil ______ - _______________ da __________ -son dalolatnoma yozuvi qayd etildi. ________-jil ______-_______________de __________-san akt jazıwı dizimge alındı. kun, oy / kún, аy Vafot etgan joy Ólgen jeri: _________________________________________________________________ davlat / mámleket _________________________________________________________________________ respublika / respublika _________________________________________________________________________ tuman, shahar / rayon, qala Guvohnoma bergan organ Gúwalıq bergen organ ________________________________________________________ FHDY organining nomi / PHAJ organınıń atı Berilgan sanasi _______ -yil ______ - ___________________ Berilgen sánesi _______-jil ______-___________________ kun, oy / kún, аy Fuqarolik holati dalolatnomalarini yozish organi mudiri Puqaralıq halatı aktlerin jazıw organı meńgeriwshisi ________________________________________________________ Muhr Mór Seriya raqami QR kod тасвири
Вазирлар Маҳкамасининг 2023 йил 20 октябрдаги 550-сон қарорига 4-ИЛОВА
Туғилганликни қайд этиш билан боғлиқ комплекс давлат хизматларини кўрсатишнинг
1-боб. Умумий қоидалар
1. Ушбу Регламент туғилган боланинг ота-онаси ёки васийси (ҳомийси), тутинган ота-онаси, уларнинг ўрнини босувчи шахслар ёки уларнинг яқин қариндошларига ёхуд ота-онасидан бири ваколат берган бошқа шахсларга (кейинги ўринларда — ариза берувчилар) туғилганлик ҳақидаги тиббий маълумотнома олиш, туғилганликни қайд этиш, поликлиникага ҳисобга қўйиш, бир марталик нафақа пулини олиш, болани отаси ёки онаси ёхуд васийси (ҳомийси), тутинган ота-онаси яшаш жойи бўйича рўйхатдан ўтган манзили бўйича рўйхатга қўйиш ҳамда болани давлат мактабгача таълим ташкилотига навбатга қўйиш бўйича комплекс давлат хизматлари (кейинги ўринларда — давлат хизматлари) кўрсатиш тартибини белгилайди.
2. Давлат хизматини кўрсатишда қуйидагилар иштирок этади:
а) тиббиёт муассасаси (туғруқхона, шифохона туғруқ бўлими, оилавий поликлиника) бола ва унга бериладиган фамилия, исм ва ота исми, ота-она ва уларнинг никоҳи, бола рўйхатга қўйиладиган поликлиника ва ички ишлар бўлими, навбатга қўйиладиган давлат мактабгача таълим ташкилоти ҳақидаги барча маълумотларни электрон тиббий маълумотномани шакллантириш учун махсус электрон бланкка киритади ва автоматик равишда фуқаролик ҳолати далолатномаларини ёзиш бўлимига (кейинги ўринларда — ФҲДЁ бўлими) «Туғилиш ва ўлимни, шу жумладан перинатал ўлимни электрон рўйхатга олиш» автоматлаштирилган ахборот тизими орқали юборади;
б) ФҲДЁ бўлими:
туғилганлик ҳақидаги далолатнома ёзувини қайд этади ёки далолатнома ёзувини қайд этишни мазкур Регламентнинг 8-бандига асосан рад этади ва QR-код (матрик штрихли код) қўйилган туғилганлик ҳақидаги маълумотномани тиббиёт муассасасига юборади ҳамда бошқа давлат хизматларидан комплекс тарзда фойдаланишни таъминлайди;
ариза берувчиларнинг исталган вақтдаги талабига асосан туғилганлик ҳақидаги гербли гувоҳномани экстерриториал тамойил асосида расмийлаштириб беради;
в) Ўзбекистон Республикаси Президенти ҳузуридаги Ижтимоий ҳимоя миллий агентлиги (кейинги ўринларда — Ижтимоий ҳимоя миллий агентлиги):
фарзанд туғилганда бериладиган бир марталик нафақа пулини расмийлаштиради ва хизмат натижаси бўйича ариза берувчига СМС-хабар юборади;
ҳар бир тўлов ойи бошида ўтган ойда тўланган фарзанд туғилганда бериладиган бир марталик нафақаларнинг умумий суммасидан кам бўлмаган миқдордаги маблағларни акциядорлик тижорат «Халқ банки»нинг (кейинги ўринларда — Халқ банки) ҳисобварағига молиялаштиради;
фарзанд туғилганда бериладиган бир марталик нафақа пули Халқ банки томонидан тўлангандан, шу жумладан аризачининг банк пластик картасига йўллангандан сўнг, тўлов амалга оширилганлиги ҳақида ариза берувчига СМС-хабар юборади;
г) тиббиёт муассасалари она рўйхатда турган поликлиникага (рўйхатда турмаган тақдирда яшаш ёки турган жойи бўйича рўйхатдан ўтган яшаш манзилидаги поликлиникага) болани рўйхатга қўяди ва ариза берувчига бола рўйхатга қўйилган поликлиника ҳақида СМС-хабар юборади;
д) туман (шаҳар) ички ишлар бўлимлари болани отаси ёки онаси ёхуд васийси (ҳомийси), тутинган ота-онаси яшаш жойи бўйича рўйхатдан ўтган манзили бўйича «Манзил» автоматлаштирилган ахборот тизими орқали рўйхатга қўяди ва ариза берувчига хизмат натижаси бўйича СМС-хабар юборади;
е) Ўзбекистон Республикаси Мактабгача ва мактаб таълими вазирлиги сўровномада кўрсатилган давлат мактабгача таълим ташкилотига болани навбатга қўяди ва ариза берувчига хизмат натижаси бўйича СМС-хабар юборади;
ж) Халқ банки ариза берувчининг хоҳишига кўра унинг банк пластик картасига бир марталик нафақа суммасини йўналтиради ёки фарзанд туғилганда бериладиган бир марталик нафақа тўловини Ижтимоий ҳимоя миллий агентлигига электрон сўров юбориш орқали мурожаат қилган фуқаронинг нафақага бўлган ҳуқуқини тасдиқлаган ҳолда амалга оширади.
Ариза берувчига СМС-хабар юбориш билан боғлиқ харажатлар вазирлик ва идораларнинг бюджетдан ташқари маблағлари ва қонунчилик ҳужжатлари билан тақиқланмаган бошқа маблағлар ҳисобидан қопланади.
3. Ушбу Регламент талаблари қуйидаги ҳолларда:
никоҳда бўлмаган ота-онадан туғилган боланинг туғилиши уларнинг биргаликдаги аризаси (оталикни белгилаш) асосида туғилишини қайд этишда;
никоҳда бўлмаган онанинг (ёлғиз она) аризасига асосан туғилишни қайд этишда;
топиб олинган (ташлаб кетилган) боланинг туғилишини қайд этишда;
туғилиши қонунчиликда белгиланган муддатларда қайд этилмаган шахсларнинг туғилишини қайд этишда;
ўлик туғилган боланинг туғилганлигини, ҳаётининг биринчи ҳафтасида ўлган (перинатал ўлим) болаларнинг туғилганлигини, шунингдек эгизаклардан бири ўлик туғилганда ёки ҳаётининг биринчи ҳафтасида (перинатал ўлим) вафот этганда тирик эгизакнинг туғилганлигини қайд этишда татбиқ этилмайди.
4. ФҲДЁ органи, тиббиёт муассасалари, туман (шаҳар) ички ишлар бўлимлари, Ижтимоий ҳимоя миллий агентлиги, Халқ банки ва Ўзбекистон Республикаси Мактабгача ва мактаб таълими вазирлиги (кейинги ўринларда — ваколатли органлар) ўртасидаги ахборот алмашинуви фақат идоралараро электрон ўзаро боғланиш ёрдамида амалга оширилади.
Давлат хизматлари кўрсатишда болани яшаш жойи бўйича рўйхатдан ўтказиш ҳамда туғилганлик ҳақидаги гувоҳнома расмийлаштирилганлиги учун мазкур Регламентнинг 11-бандида белгиланган тартибда тўлов ундирилади, бошқа давлат хизматлари бепул амалга оширилади.
5. Давлат хизматини кўрсатиш мазкур Регламентнинг 1-иловасига мувофиқ схема асосида амалга оширилади.
2-боб. Давлат хизматини кўрсатиш тартиби
6. Бола туғилган жойдаги тиббиёт муассасаси ходими «Туғилиш ва ўлимни, шу жумладан перинатал ўлимни электрон рўйхатга олиш» ахборот алмашинуви тизимига бола туғилганидан сўнг 1 кун ичида туғилганлик ҳақидаги тиббий маълумотномани, 2 иш куни ичида бола ва унга бериладиган фамилия, исм ва ота исми, ота-она ва уларнинг никоҳи ҳақидаги маълумотларни киритади (Регламентга 2-иловага мувофиқ шакл бўйича сўровнома ота ёки она томонидан электрон шаклда тўлдирилган ҳолатлар бундан мустасно).
Бунда, боланинг ота-онасига тегишли маълумотлар ота-оналарнинг шахсини тасдиқловчи ҳужжатлар ва уларнинг никоҳи ҳақидаги маълумотлар никоҳ тузилганлиги ҳақидаги гувоҳнома асосида киритилади.
Ота-онанинг шахсини тасдиқловчи ҳужжатлар бўлмаганда боланинг туғилганлигини қайд этиш тиббиёт муассасасининг ёки васийлик ва ҳомийлик органининг ёзма мурожаатларига асосан амалга оширилади.
Бола туғилгунга қадар унинг отаси вафот этган вақтдан, ота-онаси никоҳи бекор қилинганлигидан ёки ота-онасининг никоҳи суд томонидан ҳақиқий эмас деб топилган санадан кейин 300 кундан кўп вақт ўтмаган бўлса ариза берувчи томонидан никоҳдан ажралганлик ҳақидаги гувоҳнома, суднинг никоҳдан ажратиш ҳақидаги қароридан кўчирма (нусха) ёки никоҳни ҳақиқий эмас деб топганлиги тўғрисида суднинг қонуний кучга кирган қароридан кўчирма (нусха) ёки отасининг ўлими ҳақидаги гувоҳномаси тақдим этилади.
Ота ёки онанинг хоҳишига кўра тиббиёт муассасаси ходими томонидан «Туғилиш ва ўлимни, шу жумладан перинатал ўлимни электрон рўйхатга олиш» ахборот алмашинуви тизимига ёки ота (она)нинг шахсан ўзи томонидан шахсини шахсни биометрик идентификация қилиш Face-ID ёки MyID тизимлари воситасида тасдиқлаган ҳолда электрон шаклда ушбу Регламентнинг 9-бандида кўрсатилган комплекс хизматлардан фойдаланиш учун ушбу Регламентга 2-иловага мувофиқ шакл бўйича сўровномани тўлдиради.
Ота-она ўз хоҳишига кўра ушбу комплекс хизматларнинг барчасидан бир вақтда ёки айримларидан фойдаланиши мумкин, болани яшаш жойи бўйича рўйхатдан ўтказиш бундан мустасно.
Маълумотлар автоматик равишда «ФҲДЁ ягона электрон архиви» ахборот тизимига юборилади ва «Туғилиш ва ўлимни, шу жумладан перинатал ўлимни электрон рўйхатга олиш» ахборот алмашинув тизимида, маълумотлар боланинг отаси (онаси) томонидан тўлдирилган тақдирда, ота (она) фойдаланган электрон тизимда QR-код (матрик штрихли код) қўйилган бланкда маълумотнома шакллантирилади.
Агар сўровномада туғилганлик ҳақидаги гербли гувоҳномани расмийлаштириш ёки уни почта алоқаси орқали олиш ҳақида талаб кўрсатилган бўлса, ФҲДЁ бўлими томонидан Регламентнинг 11-бандида кўрсатилган тартиб ва муддатларда туғилганлик ҳақидаги гербли гувоҳномани расмийлаштириб, уни ариза берувчига тақдим этади ёки почта алоқаси орқали кўрсатилган манзилга юборади.
ФҲДЁ бўлими томонидан туғилганлик ҳолатини қайд этиш рад этилганда, тиббиёт муассасаси ходими (боланинг отаси (онаси) томонидан юборилган сўровнома бўйича ота ёки она) 3 иш соати давомида камчиликларни бартараф этиб, сўровномани қайта юборади.
7. ФҲДЁ бўлими:
6 иш соати давомида бола, ота-она ва уларнинг никоҳи ҳақидаги маълумотларни Фуқаролик ҳолати далолатномаларини қайд этиш қоидаларига асосан текшириб, «ФҲДЁнинг ягона электрон архиви» ахборот тизимида туғилганлик ҳақидаги далолатнома ёзувини қайд этади ва ушбу Регламентга 3-иловага мувофиқ QR-код (матрик штрихли код) қўйилган туғилганлик ҳақидаги маълумотномани тиббиёт муассасасига (боланинг электрон сўровнома тўлдирган отаси ёки онасига) юборади ҳамда ушбу Регламентнинг 9-бандида кўрсатилган давлат хизматларидан комплекс тарзда фойдаланишни таъминлаш учун бола ҳақидаги маълумотларни ваколатли органларнинг ахборот тизимларига юборади;
электрон тизим орқали келган маълумотлар қонунчилик ҳужжатларига зид бўлган ҳолларда далолатнома ёзувини қайд этишни мазкур Регламентнинг 8-бандига асосан рад этади ҳамда тиббиёт муассасасига (боланинг электрон сўровнома тўлдирган отаси ёки онасига) рад этишнинг аниқ сабаблари кўрсатилган ушбу Регламентга 4-иловага мувофиқ шаклда QR-код қўйилган хабарномани юборади;
сўровнома қайта келиб тушгандан сўнг 1 иш соати мобайнида маълумотлар қайтадан текширилади ҳамда қонунчиликка мувофиқ бўлса, туғилганлик ҳақидаги далолатнома ёзувини қайд этади ва QR-код (матрик штрихли код) қўйилган туғилганлик ҳақидаги маълумотномани тиббиёт муассасасига (боланинг электрон сўровнома тўлдирган отаси ёки онасига) юборади.
Ариза берувчиларнинг исталган вақтдаги талабига асосан туғилганлик ҳақидаги гербли гувоҳномани экстерриториал тамойил асосида расмийлаштириб беради.
8. Туғилганлик ҳақидаги далолатнома ёзувини расмийлаштириш қуйидаги ҳолатларда рад қилиниши мумкин:
туғилганликни қайд этиш қонунчиликка зид бўлса;
тақдим этилган маълумотлар уларга нисбатан қонунчилик ҳужжатларида қўйиладиган талабларга мувофиқ бўлмаса;
туғилганликни қайд эттириш учун мурожаат қилган шахс бунга ҳуқуқли бўлмаса ёки суд томонидан муомалага лаёқатсиз деб топилган бўлса.
9. ФҲДЁ бўлимидан ахборот тизимлари орқали маълумотлар келиб тушганидан сўнг:
а) туман (шаҳар) ички ишлар бўлимлари Ўзбекистон Республикаси Ички ишлар вазирлигининг «Манзил» ахборот алмашинуви тизими орқали болани отаси ёки онаси ёхуд васийси (ҳомийси), тутинган ота-онаси яшаш жойи бўйича рўйхатдан ўтган манзили бўйича 1 иш куни ичида рўйхатга қўяди ва ариза берувчига хизмат натижаси бўйича СМС-хабар юборади. Болани унинг отаси ёки онаси яшаш жойи бўйича рўйхатдан ўтмаган тақдирда рўйхатга қўйиш белгиланган тартибда амалга оширилади.
б) Ўзбекистон Республикаси Мактабгача ва мактаб таълими вазирлигининг мактабгача таълимни бошқаришнинг ахборот тизими автоматик равишда болани сўровномада кўрсатилган давлат мактабгача таълим ташкилотига навбатга қўяди ва ариза берувчига хизмат натижаси бўйича СМС-хабар юборади, бунда навбатга қўйилгандан сўнг унинг натижаси шакллангунга қадар телефон рақами ўзгарган тақдирда, Ўзбекистон Республикаси Ягона интерактив давлат хизматлари портали ёки бевосита Давлат хизматлари марказига мурожаат қилиш орқали телефон рақами ҳақидаги маълумотлар ўзгартирилиши мумкин;
в) Ижтимоий ҳимоя миллий агентлигининг «Ягона миллий ижтимоий ҳимоя» ахборот тизими автоматик равишда фарзанд тугилганда бериладиган бир марталик нафақа пулини расмийлаштиради ва ариза берувчига хизмат натижаси бўйича СМС-хабар юборади.
Бунда 2024 йил 1 апрелдан бошлаб фарзанд туғилганда бериладиган бир марталик нафақа пули:
биринчи фарзанди учун — барча аёлларга;
иккинчи фарзанди учун — фарзанд туғилган пайтда Ижтимоий реестрга киритилган оиланинг аъзоси бўлган аёлларга расмийлаштирилади.
Бунда биринчи ва (ёки) кейинги фарзандлари ўлик туғилган бўлса, навбатдаги тирик туғилган бола учун тегишлича биринчи ёки иккинчи фарзанд сифатида бир марталик нафақа пули расмийлаштирилади;
Қолган барча ҳолатларда фарзанд туғилганда бериладиган бир марталик нафақа пулини расмийлаштириш рад этилади.
Боланинг отаси ёки онаси шахсини тасдиқловчи ҳужжатларни кўрсатган ҳолда, бола туғилгандан бошлаб 6 ой муддат ичида бир марталик нафақа пулини олиш учун АТ «Халқ банки»нинг исталган филиалига мурожаат қилади.
г) Халқ банки филиали бир марталик нафақа тўловини олиш учун мурожаат қилган фуқаронинг нафақага бўлган ҳуқуқини Ижтимоий ҳимоя миллий агентлигига электрон сўров юбориш орқали тасдиқлайди ҳамда олдиндан молиялаштирилган маблағлар ҳисобидан нафақа тўловини амалга оширади. Бунда, тўлов амалга оширилганлиги ҳақида маълумот ариза берувчига СМС-хабар орқали юборилади.
Бир марталик нафақани олиш учун мурожаат қилган шахс бунга ҳуқуқи бўлмаса, суд томонидан муомалага лаёқатсиз деб топилган бўлса, нафақани олиш учун бола туғилгандан бошлаб 6 ойдан кейин мурожаат қилса, ушбу нафақа аввал ота ёки онасининг бирига тўлаб берилган бўлса бир марталик нафақани тўлаш рад этилади;
д) Соғлиқни сақлаш вазирлигининг «Электрон поликлиника» ахборот алмашинуви тизими она рўйхатда турган поликлиникага (рўйхатда турмаган тақдирда яшаш ёки турган жойи бўйича рўйхатдан ўтган яшаш манзилидаги поликлиникага) болани рўйхатга қўяди ва ариза берувчига рўйхатга қўйилганлиги ҳақида СМС-хабарни юборади.
10. Ариза берувчилар исталган вақтда QR-код (матрик штрихли код) қўйилган туғилганлик ҳақидаги маълумотнома асосида болага туғилганлиги ҳақида гувоҳномани олиши мумкин.
Бунда ариза берувчилар бола туғилганлиги ҳақида гувоҳномани олиш учун Ўзбекистон Республикаси Ягона интерактив давлат хизматлари портали орқали электрон сўровнома тўлдиради ёки бевосита ФҲДЁ бўлимига мурожаат қилади.
11. ФҲДЁ бўлими сўровнома келиб тушгандан кейин бир иш куни ичида болага туғилганлик ҳақида гувоҳнома расмийлаштиради ҳамда уни ариза берувчига тақдим этади.
Бунда туғилганлик ҳақидаги гербли гувоҳнома ФҲДЁ бўлими томонидан герб йиғими ундирилган ҳолда расмийлаштирилади.
Ариза берувчи хоҳишига кўра, туғилганлик ҳақида гувоҳномани почта алоқаси орқали олиши мумкин. Бунда почта харажатлари ариза берувчи ҳисобидан қопланади.
Почта алоқаси томонидан кўрсатилган хизмат учун тўлов миқдори почта хизмати томонидан белгиланади.
12. Бир марталик нафақа миқдоридан болани яшаш жойи бўйича рўйхатдан ўтказиш бўйича давлат хизмати давлат божи ундирилмаган ҳолда амалга оширилади.
3-боб. Якунловчи қоидалар
13. Ваколатли органлар ўз фаолиятини амалга ошириши натижасида олинган ариза берувчилар ҳақидаги маълумотларнинг сир сақланишини таъминлаши керак.
14. Ўзбекистон Республикаси Адлия вазирлиги, Қорақалпоғистон Республикаси Адлия вазирлиги, вилоятлар ва Тошкент шаҳар адлия бошқармалари ва Давлат хизматлари марказлари ушбу Регламент талаблари ижроси бўйича давлат органлари ва бошқа ташкилотларнинг фаолияти устидан доимий мониторингни амалга оширадилар.
15. Ариза берувчи давлат органлари ва бошқа ташкилотлар ходимларининг хатти-ҳаракатлари юзасидан қонунчилик ҳужжатларида белгиланган тартибда шикоят қилиши мумкин.
16. Ушбу Регламент талабларининг бузилишида айбдор бўлган шахслар қонунчилик ҳужжатларида белгиланган тартибда жавобгар бўладилар.
Туғилганликни қайд этиш билан боғлиқ комплекс давлат хизматларини кўрсатишнинг маъмурий регламентига 1-ИЛОВА
Туғилганликни тиббиёт муассасаси орқали ФҲДЁ бўлимида қайд этиш билан боғлиқ комплекс давлат хизматларини кўрсатиш
Босқичлар Субъектлар Тадбирлар Бажариш муддати 1-босқич Тиббиёт муассасаси ходими 1. Боланинг туғилганлик ҳақидаги тиббий маълумотномасини «Туғилиш ва ўлимни, шу жумладан перинатал ўлимни электрон рўйхатга олиш» ахборот тизимига киритиш. Бола туғилганидан сўнг 1 кун мобайнида Тиббиёт муассасаси ходими ёки боланинг отаси (онаси) 2. Бола ва унга бериладиган фамилия, исм ва ота исми, ота-она ва уларнинг никоҳи, бола рўйхатга қўйиладиган поликлиника ва ички ишлар бўлими, навбатга қўйиладиган давлат мактабгача таълим ташкилоти ҳақидаги маълумотларни электрон тизимга киритиш ҳамда ФҲДЁ бўлимига юбориш. Бола туғилганидан сўнг 2 иш куни мобайнида Тиббиёт муассасаси ходими ёки боланинг отаси (онаси) 3. ФҲДЁ бўлими томонидан туғилганлик ҳолатини қайд этиш рад этилганда, камчиликларни бартараф этиб, сўровномани қайта юбориш. Хабарнома келгандан сўнг 3 иш соати давомида 2-босқич ФҲДЁ бўлими 1. Бола, ота-она ва уларнинг никоҳи ҳақидаги маълумотларни қонунчилик ҳужжатларига асосан текшириб, «ФҲДЁнинг ягона электрон архиви» ахборот тизимида туғилганлик ҳақидаги далолатнома ёзувини қайд этиш ва QR-код (матрик штрихли код) қўйилган туғилганлик ҳақидаги маълумотномани тиббиёт муассасасига (боланинг электрон сўровнома тўлдирган отаси ёки онасига) юбориш. Маълумотлар келиб тушгандан сўнг 6 иш соати мобайнида 2. Электрон тизим орқали келган маълумотлар қонунчилик ҳужжатларига зид бўлган ҳолларда далолатнома ёзувини қайд этишни мазкур Регламентнинг 8-бандига асосан рад этиш ҳамда тиббиёт муассасасига (боланинг электрон сўровнома тўлдирган отаси ёки онасига) рад этишнинг аниқ сабаблари кўрсатилган QR-код қўйилган хабарномани юбориш. Маълумотлар келиб тушгандан сўнг 6 иш соати мобайнида 3. Сўровнома қайта келиб тушгандан сўнг, маълумотларни қайтадан текшириш ҳамда қонунчиликка мувофиқ бўлса, туғилганлик ҳақидаги далолатнома ёзувини қайд этиш ва QR-код (матрик штрихли код) қўйилган туғилганлик ҳақидаги маълумотномани тиббиёт муассасасига юбориш. Маълумотлар келиб тушгандан сўнг 1 иш соати мобайнида 4. Болага оид маълумотларни комплекс тартибда бошқа хизматларни кўрсатиш учун Ички ишлар вазирлиги, Мактабгача ва мактаб таълими вазирлиги, Соғлиқни сақлаш вазирлиги ҳамда Ижтимоий ҳимоя миллий агентлиги ахборот тизимларига юбориш. Автоматик равишда 3-босқич Тиббиёт муассасаси ходими QR-код (матрик штрихли код) қўйилган туғилганлик ҳақидаги маълумотномани ариза берувчиларнинг Ягона интерактив давлат хизматлари порталидаги шахсий кабинетига юбориш ёки уларнинг талабига кўра, чоп этиб бериш. Маълумотнома келиб тушгандан сўнг дарҳол 4-босқич Туман (шаҳар) Ички ишлар бўлими Ички ишлар вазирлигининг «Манзил» ахборот алмашинуви тизими орқали болани отаси ёки онаси ёхуд васийси (ҳомийси), тутинган ота-онаси доимий рўйхатда турган манзили бўйича рўйхатга қўйиш ва натижаси бўйича ота ёки онага СМС-хабар юбориш. 1 иш куни ичида 5-босқич Мактабгача ва мактаб таълими вазирлиги Мактабгача таълимни бошқаришнинг ахборот тизимида сўровда кўрсатилган давлат мактабгача таълим ташкилотига навбатга қўйиш ва натижаси бўйича ота ёки онага СМС-хабар юбориш. Автоматик равишда 6-босқич Соғлиқни сақлаш вазирлиги «Электрон поликлиника» ахборот алмашинуви тизими орқали она рўйхатда турган поликлиникага (рўйхатда турмаган тақдирда доимий ёки вақтинча рўйхатда турган яшаш манзилидаги поликлиникага) болани рўйхатга қўйиш ва рўйхатга қўйилганлиги ҳақида ота ёки онага СМС-хабар юбориш. 1 иш куни ичида 7-босқич Ижтимоий ҳимоя миллий агентлиги 1. Фарзанд туғилганда бериладиган бир марталик нафақа пулини расмийлаштириш ва натижаси бўйича ота ёки онага СМС-хабар юбориш. Автоматик равишда 2. Ҳар бир тўлов ойи бошида ўтган ойда тўланган фарзанд туғилганда бериладиган бир марталик нафақаларнинг умумий суммасидан кам бўлмаган миқдордаги маблағларни АТ «Халқ банки»нинг ҳисобварағига молиялаштириш. Ҳар ойнинг 5 санасига қадар 8-босқич АТ «Халқ банки» Бир марталик нафақа тўловини олиш учун мурожаат қилган ариза берувчининг нафақага бўлган ҳуқуқини Ижтимоий ҳимоя миллий агентлигига электрон сўров юбориш орқали тасдиқлаш ҳамда нафақа тўловини амалга ошириш (ёки аризачининг банк пластик картасига йўллаш), тўлов амалга оширилганлиги ҳақида маълумотни ота ёки онага СМС-хабар орқали юбориш. Мурожаат қилган ёки электрон шаклда мурожаат келиб тушган вақтда 9-босқич ФҲДЁ бўлими Ариза берувчиларнинг исталган вақтдаги талабига асосан туғилганлик ҳақидаги гербли гувоҳномани экстерриториал тамойил асосида расмийлаштириб бериш. Мурожаат қилган вақтда
Туғилганликни қайд этиш билан боғлиқ комплекс давлат хизматларини кўрсатишнинг маъмурий регламентига 2-ИЛОВА
_____________________ (сана) _____________________ (рақам) Туғилганликни тиббиёт муассасаси орқали ФҲДЁ бўлимида қайд этиш билан боғлиқ комплекс давлат хизматларидан фойдаланиш учун СЎРОВНОМА I. Бола ҳақидаги маълумотлар (маълумотлар тўлиқ ёзилиши шарт): 1. Болага бериладиган Ф.И.О.: 1.1. Боланинг туғилганлик ҳақидаги тиббий маълумотлари: II. Ота-она ҳақидаги маълумотлар (маълумотлар тўлиқ ёзилиши шарт): 1. Онанинг Ф.И.О.: 1.1. Жисмоний шахснинг шахсий идентификация рақами (ЖШ ШИР): 2. Отанинг Ф.И.О.: 2.1. Жисмоний шахснинг шахсий идентификация рақами (ЖШ ШИР): 3. Ота-онанинг никоҳи тузилганлиги ҳақидаги маълумотлар: III. Тиббий поликлиникага ҳисобга қўйиш (хоҳишига кўра) 1. Тиббий поликлиникага ҳисобга қўйиш: ҳа йўқ 2. Ҳисобга қўйиладиган тиббий поликлиника манзили ва сони: IV. Бир марталик нафақани олиш (хоҳишига кўра) 1. Бир марталик нафақани олиш: ҳа йўқ 2. Нақд кўринишда (1) ёки банк пластик картаси (2) орқали олиш: 1 2 3. Банк пластик картаси танланганда, аризачининг ЖШШИР орқали унга тегишли карта рақами: V. Болани рўйхатга қўйиш 1. Манзил: Отаси Онаси Бошқа VI. Болани давлат мактабгача таълим ташкилотига навбатга қўйиш (хоҳишига кўра) 1. Ташкилот номи ва манзили: 1. 2. 3.
Туғилганликни қайд этиш билан боғлиқ комплекс давлат хизматларини кўрсатишнинг маъмурий регламентига 3-ИЛОВА
Туғилганлик ҳақида далолатнома ёзуви қайд қилинганлиги тўғрисида МАЪЛУМОТНОМА №______ 1. Боланинг Ф.И.О. 2. Туғилган санаси ва жойи: 3. Далолатнома ёзуви қайд қилинган сана ва рақами: 4. Боланинг ЖШШИРи: 5. Отасининг Ф.И.О. 6. Миллати: 7. Фуқаролиги: 8. Онасининг Ф.И.О. 9. Миллати: 10. Фуқаролиги: 11. ФҲДЁ бўлими: 12. Маълумотнома берилган сана: Ҳужжатнинг ҳақиқийлигини тасдиқловчи QR-код
Туғилганликни қайд этиш билан боғлиқ комплекс давлат хизматларини кўрсатишнинг маъмурий регламентига 4-ИЛОВА
_____________________ тиббиёт муассаса номи Туғилганлик ҳақида далолатнома ёзувини қайд этиш рад этилганлиги тўғрисида ХАБАРНОМА №_____ _____________________ (сана) _________________ ФҲДЁ бўлими томонидан Сизнинг 20__ йил «___» ______________ (ФҲДЁ бўлими номи) (йил, кун, ой) даги ___________-сон сўровномангиз кўриб чиқилди ва фуқаро ____________________ _____________________________нинг (_________) 20 ___ йил «____» ___________да (онанинг Ф.И.О.) ЖШШИР (йил, кун, ой) туғилган фарзандига нисбатан туғилганлик ҳақидаги далолатнома ёзувни қайд этиш рад этилганлиги маълум қилинади. Рад этиш асослари: 1. 2. 3. ... Хабарномада кўрсатилган камчиликларни қонунчилик ҳужжатларига асосан бартараф этиб, сўровномани 3 иш соати мобайнида қайта юборишингиз лозим Ҳужжатнинг ҳақиқийлигини тасдиқловчи QR-код
Вазирлар Маҳкамасининг 2023 йил 20 октябрдаги 550-сон қарорига 5-ИЛОВА
Ўлимни қайд қилиш билан боғлиқ композит давлат хизматларини кўрсатишнинг
1-боб. Умумий қоидалар
1. Ушбу Регламент вафот этган шахснинг эри (хотини), ота-онаси, фарзандлари ва бошқа қариндошларига ёки қонуний вакилига, улар бўлмаганда эса дафн этишни амалга ошириш мажбуриятини ўз зиммасига олган бошқа шахсга (кейинги ўринларда — ариза берувчилар) ўлим ҳақида тиббий маълумотнома бериш, ўлимни қайд қилиш, вафот этган шахсни дафн қилиш учун қабристонга маълумотнома бериш ва дафн этиш учун нафақа бериш бўйича композит давлат хизматлари (кейинги ўринларда — давлат хизматлари) кўрсатиш тартибини белгилайди.
2. Давлат хизматини кўрсатишда қуйидагилар иштирок этади:
а) тиббиёт муассасалари, маҳкумлар учун ихтисослашган касалхоналар ва тиббий-ижтимоий муассасалар (кейинги ўринларда — тиббиёт муассасалари) вафот этган шахс ҳақидаги маълумотларни ўлим ҳақидаги электрон тиббий маълумотномани шакллантириш учун махсус электрон бланкка киритади ва автоматик равишда ўлим ҳақида далолатнома ёзувини қайд қилиш учун тиббиёт муассасаси жойлашган жойдаги фуқаролик ҳолати далолатномаларини ёзиш бўлимига (кейинги ўринларда — ФҲДЁ бўлими) «Туғилиш ва ўлимни, шу жумладан перинатал ўлимни электрон рўйхатга олиш» автоматлаштирилган ахборот тизими (кейинги ўринларда — автоматлаштирилган ахборот тизими) орқали юборади.
Бунда электрон тизим орқали шакллантирилган ўлим ҳақидаги тиббий маълумотнома ариза берувчиларнинг талабига асосан уларга қоғоз шаклида берилиши ва улар тўғридан-тўғри исталган ФҲДЁ органларига мурожаат қилиши ҳам мумкин.
б) ФҲДЁ бўлими:
тиббиёт муассасасидан ўлим ҳақидаги тиббий маълумотнома келиб тушиши билан «ФҲДЁнинг ягона электрон архиви» ахборот тизими орқали ўлим ҳақида далолатнома ёзувини автоматик равишда қайд этади ва ўлим ҳақидаги маълумотномани тиббиёт муассасасига, Ўзбекистон Республикаси Иқтисодиёт ва молия вазирлиги ҳузуридаги бюджетдан ташқари Пенсия жамғармасига (кейинги ўринларда — Пенсия жамғармаси), Ўзбекистон Республикаси Президенти ҳузуридаги Ижтимоий ҳимоя миллий агентлигининг (кейинги ўринларда — Ижтимоий ҳимоя миллий агентлиги) «Ягона миллий ижтимоий ҳимоя» ахборот тизимларига ҳамда вафот этган шахснинг эри (хотини), ота-онаси, фарзандларининг Ягона интерактив давлат хизматлари порталидаги (кейинги ўринларда — ЯИДХП) шахсий кабинетига электрон шаклда юборади;
вафот этган шахснинг яқин қариндошлари ва меросхўрларининг (улар бўлмаганда дафн этиш мажбуриятини ўз зиммасига олган бошқа шахсларнинг) исталган вақтдаги талабига асосан уларга ўлим ҳақидаги гербли гувоҳномани экстерриториал тамойил асосида расмийлаштириб беради ёки почта алоқаси орқали аризада кўрсатилган манзилга юборади. Почта харажатлари ариза берувчи ҳисобидан қопланади.
Бунда:
ариза берувчи тўғрисидаги маълумотлар (Ф.И.О., вафот этган шахсга қариндошлик даражаси ёки меросхўрлиги) «ФҲДЁнинг ягона электрон архиви» ахборот тизимига махсус электрон бланкка киритилади;
вафот этган шахснинг яқин қариндошлари ва меросхўрлари бўлмаган шахслар ўлим ҳақидаги гербли гувоҳномани олиш учун мурожаат этганда, фуқароларнинг ўзини ўзи бошқариш органининг вафот этган шахснинг яқин қариндошлари ва меросхўрлари бўлмаганлиги ва ариза берувчи дафн этиш мажбуриятини ўз зиммасига олганлиги тўғрисидаги маълумотномаси талаб этилади;
почта алоқаси томонидан кўрсатилган хизмат учун тўлов миқдори почта хизмати томонидан белгиланади;
в) тиббиёт муассасаси «ФҲДЁнинг ягона электрон архиви» ахборот тизими орқали автоматик равишда олинган ва QR-код (матрик штрихли код) қўйилган ўлим ҳақидаги маълумотномани ариза берувчиларга қабристонга тақдим этиш учун чоп этиб беради;
г) г) Ижтимоий ҳимоя миллий агентлиги:
ҳар ойнинг 5-санасига қадар ўтган ойда тўланган дафн этиш учун нафақаларнинг умумий суммасидан кам бўлмаган миқдордаги маблағларни тўғридан тўғри шартнома тузилган тижорат банки ёки бошқа ихтисослашган ташкилот (кейинги ўринларда — тижорат банки) ҳисобварағига молиялаштиради;
тижорат банкининг электрон сўровида кўрсатилган нафақа олиш учун мурожаат қилган фуқаронинг нафақага бўлган ҳуқуқини ФҲДЁ бўлими томонидан «ФҲДЁнинг ягона электрон архиви» ахборот тизими орқали ўлим ҳақидаги гербли гувоҳномани олган фуқаро ҳақида махсус электрон бланкка киритилган маълумотлар ҳамда электрон шаклда юборилган ўлим ҳақидаги маълумотнома билан таққослаган ҳолда тасдиқлайди;
д) тижорат банки дафн этиш учун нафақа тўловини ўлим ҳақидаги гербли гувоҳнома ёки ўлим қайд этилгани ҳақида QR-код (матрик штрихли код) тасвири туширилган маълумотнома (ўлик туғилган бола учун туғилганлик ҳақидаги маълумотнома) асосида Ижтимоий ҳимоя миллий агентлигига электрон сўров юбориш орқали мурожаат қилган фуқаронинг нафақага бўлган ҳуқуқини тасдиқлаган ҳолда амалга оширади.
3. Ушбу Регламент талаблари қуйидаги ҳолларда татбиқ этилмайди:
вояга етмаган вафот этган шахсга нисбатан ФҲДЁ бўлимида туғилганлик ҳақида далолатнома ёзуви қайд этилмаганда;
ўлим ҳолатини суднинг фуқарони вафот этган деб эълон қилиш тўғрисидаги ҳал қилув қарорига асосан қайд қилишда;
ўлими қонунчиликда белгиланган муддатларда қайд этилмаган шахсларнинг ўлимини қайд этишда;
шахси аниқланмаганларнинг ўлимини қайд этишда;
Ўзбекистон Республикаси қонунчилигига мувофиқ жисмоний шахснинг шахсий идентификация рақами бўлмаган чет эл фуқаролари ва фуқаролиги бўлмаган шахсларнинг ўлимини қайд этишда.
Ушбу бандда кўрсатилган тоифадаги шахсларнинг ўлимини қайд этиш қонунчилик ҳужжатларида белгиланган тартибда амалга оширилади.
4. Тиббиёт муассасаси, ФҲДЁ бўлими, Пенсия жамғармаси Ижтимоий ҳимоя миллий агентлиги ва тижорат банки (кейинги ўринларда — ваколатли органлар) ўртасидаги ахборот алмашинуви фақат идоралараро электрон ўзаро боғланиш ёрдамида амалга оширилади.
Мазкур давлат хизматларини кўрсатганлик учун тўлов ундирилмайди.
5. Давлат хизматини кўрсатиш мазкур Регламентнинг 1-иловасига мувофиқ схема асосида амалга оширилади.
2-боб. Давлат хизматини кўрсатиш тартиби
6. Шахснинг биологик ўлим ҳолати белгиланган тартибда (патологоанатомик, суд-тиббий экспертиза ва бошқалар) тасдиқланганидан сўнг тиббиёт муассасаси ходими бир соат ичида ўлим ҳақидаги электрон тиббий маълумотномани шакллантириш учун вафот этган шахс ҳақидаги маълумотларни ушбу Регламентга 2-иловага мувофиқ сўровнома шаклида автоматлаштирилган ахборот тизимига киритади ва автоматик равишда ўлим ҳақида далолатнома ёзувини қайд қилиш учун тиббиёт муассасаси жойлашган жойдаги ФҲДЁ бўлимига юборади.
Бунда, вафот этган шахсга тегишли маълумотлар унинг шахсини тасдиқловчи ҳужжатлари асосида киритилади.
Вафот этган шахснинг эри (хотини), ота-онаси, фарзандларининг талабига асосан ўлим ҳақидаги гербли гувоҳномани почта алоқаси орқали етказиб бериш ҳақидаги ариза (электрон буюртма) ФҲДЁ бўлимига юборилади.
Мазкур аризада ариза берувчи тўғрисидаги маълумотлар (Ф.И.О., вафот этган шахсга қариндошлик даражаси, жисмоний шахснинг шахсий идентификация рақами, телефон рақами) ҳамда ўлим ҳақидаги гербли гувоҳнома етказиб берилиши сўралаётган манзил (Ўзбекистон ҳудуди доирасида) кўрсатилади.
Почта харажатлари ариза берувчи ҳисобидан қопланади.
Почта алоқаси томонидан кўрсатилган хизмат учун тўлов миқдори почта хизмати томонидан белгиланади.
Ўлим ҳақидаги тиббий маълумотнома автоматик равишда «ФҲДЁнинг ягона электрон архиви» ахборот тизимига юборилади.
Ўлим ҳақидаги тиббий маълумотнома ариза берувчиларнинг талабига асосан уларга QR-код (матрик штрихли код) қўйилган ҳолда берилиши ва улар тўғридан-тўғри ФҲДЁ бўлимига мурожаат қилиши ҳам мумкин.
7. ФҲДЁ бўлими:
тиббиёт муассасасидан ўлим ҳақидаги тиббий маълумотнома келиб тушиши билан «ФҲДЁнинг ягона электрон архиви» ахборот тизими орқали ўлим ҳақида далолатнома ёзувини автоматик равишда қайд этади ва ўлим ҳақидаги маълумотномани ушбу Регламентга 3-иловага мувофиқ шаклда тиббиёт муассасасига, Пенсия жамғармаси, Ижтимоий ҳимоя миллий агентлиги ахборот тизимларига ҳамда вафот этган шахснинг эри (хотини), ота-онаси, фарзандларининг ЯИДХПдаги шахсий кабинетига электрон шаклда юборади;
вафот этган шахснинг эри (хотини), ота-онаси, фарзандлари томонидан ўлим ҳақидаги гербли гувоҳномани почта алоқаси орқали етказиб бериш ҳақида тиббиёт муассасаси орқали ариза (электрон буюрма) берилган бўлса, ариза келиб тушгандан сўнг бир иш куни ичида гербли гувоҳномани расмийлаштиради ҳамда аризада кўрсатилган манзилга етказиб бериш учун почта хизмати ходимига тақдим этади;
вафот этган шахснинг яқин қариндошлари ва меросхўрларининг (улар бўлмаганда, дафн этиш мажбуриятини ўз зиммасига олган бошқа шахсларнинг) исталган вақтдаги талабига асосан уларга ўлим ҳақидаги гербли гувоҳномани экстерриториал тамойил асосида расмийлаштириб беради ёки почта алоқаси орқали аризада кўрсатилган манзилга юборади.
8. Тиббиёт муассасаси QR-код (матрик штрихли код) қўйилган ўлим ҳақидаги маълумотномани ариза берувчиларга қабристонга тақдим этиш учун чоп этиб беради.
9. Пенсия жамғармаси «ФҲДЁнинг ягона электрон архиви» ахборот тизими орқали келиб тушган маълумот асосида вафот этган шахсга тайинланган пенсия тўловини ахборот тизимида автоматик равишда тўхтатади.
9 1 . Ижтимоий ҳимоя миллий агентлиги:
«ФҲДЁнинг ягона электрон архиви» ахборот тизими орқали келиб тушган маълумот асосида вафот этган шахсга тайинланган нафақа тўловини ахборот тизимида автоматик равишда тўхтатади;
тижорат банкининг электрон маълумотига асосан ахборот тизимида дафн этиш учун тўланган нафақалар рўйхатини шакллантиради ва ҳисобини юритади;
ҳар ойнинг 5-санасига қадар ўтган ойда тўланган дафн этиш учун нафақаларнинг умумий суммасидан кам бўлмаган миқдордаги маблағларни тижорат банкининг ҳисобварағи орқали молиялаштиради.
Бунда молиялаштиришнинг сўнгги куни дам олиш ёки байрам (иш куни бўлмаган) кунларига тўғри келган ҳолларда, кейинги иш куни муддатнинг сўнгги куни ҳисобланади.
Ариза берувчилар ФҲДЁ бўлими томонидан ўлим ҳақидаги гербли гувоҳнома ёки ўлим қайд этилгани ҳақида QR-код (матрик штрихли код) тасвири туширилган маълумотнома (ўлик туғилган бола учун туғилганлик ҳақидаги маълумотнома) ва шахсини тасдиқловчи ҳужжатларини кўрсатган ҳолда, ўлим ҳолати қайд қилингандан бошлаб 60 кун муддат ичида дафн этиш учун нафақа пулини олиш мақсадида тижорат банкининг исталган филиалига мурожаат қилиши мумкин.
Тижорат банки дафн этиш учун нафақа тўловини олиш мақсадида мурожаат қилган фуқаронинг нафақага бўлган ҳуқуқини ФҲДЁ бўлими томонидан ўлим ҳақидаги гербли гувоҳнома ёки ўлим қайд этилгани ҳақида QR-код (матрик штрихли код) тасвири туширилган маълумотнома (ўлик туғилган бола учун туғилганлик ҳақидаги маълумотнома) асосида Ижтимоий ҳимоя миллий агентлигига электрон сўров юбориш орқали тасдиқлайди ҳамда олдиндан молиялаштирилган маблағлар ҳисобидан нафақа тўловини амалга оширади.
Дафн этиш учун нафақа ФҲДЁ бўлими томонидан ўлим ҳақидаги гербли гувоҳнома ёки ўлим қайд этилгани ҳақида QR-код (матрик штрихли код) тасвири туширилган маълумотнома (ўлик туғилган бола учун туғилганлик ҳақидаги маълумотнома) берилган жисмоний шахсларга тўланади;
Дафн этиш учун нафақа қонунчилик ҳужжатларида белгиланган тартибда ишончнома орқали тўланиши мумкин.
Дафн этиш учун нафақа пенсияни ҳисоблаш базавий миқдорининг тўрт баравари миқдорида Ўзбекистон Республикаси Давлат бюджети маблағлари ҳисобидан молиялаштиради.
Дафн этиш учун нафақа тўлови миқдори ўлим содир бўлган кундаги, асосли сабабларга кўра (марҳумни қидириш, жасадни хорижий давлат ҳудудидан олиб келиш ва бошқалар) марҳум ўлим аниқланган кундан кеч дафн этилган ҳолларда ушбу ҳолатни тасдиқлайдиган ҳужжатлар асосида дафн этиш кунида белгиланган пенсияни ҳисоблашнинг базавий миқдоридан келиб чиқиб белгиланади.
Дафн этиш нафақасини олиш учун мурожаат қилган шахс унинг бунга ҳуқуқи бўлмаса, суд томонидан муомалага лаёқатсиз деб топилган бўлса, нафақани олиш учун фуқаронинг ўлими қайд қилингандан бошлаб 60 кундан кейин мурожаат қилган бўлса дафн этиш учун нафақа тўлаш рад этилади.
Ўлимни қайд қилиш билан боғлиқ композит давлат хизматларини кўрсатувчи ташкилотлар ва тижорат банки ходимлари томонидан дафн этиш учун нафақани ўзининг номига расмийлаштириб, мурожаат қилган фуқарога олиб бериши қатъий тақиқланади.
3-боб. Якунловчи қоидалар
11. Ваколатли органлар ўз фаолиятини амалга ошириши натижасида олинган ариза берувчилар ҳақидаги маълумотларнинг сир сақланишини таъминлаши керак.
13. Ўзбекистон Республикаси Адлия вазирлиги, Қорақалпоғистон Республикаси Адлия вазирлиги, вилоятлар ва Тошкент шаҳар адлия бошқармалари ушбу Регламент талаблари ижроси бўйича давлат органлари ва бошқа ташкилотларнинг фаолияти устидан доимий назоратни (мониторинг) амалга оширадилар.
14. Ариза берувчи давлат органлари ва бошқа ташкилотлар ходимларининг хатти-ҳаракатлари юзасидан қонунчилик ҳужжатларида белгиланган тартибда шикоят қилиши мумкин.
15. Ушбу Регламент талабларининг бузилишида айбдор бўлган шахслар қонунчилик ҳужжатларида белгиланган тартибда жавобгар бўладилар.
Ўлимни қайд қилиш билан боғлиқ композит давлат хизматларини кўрсатишнинг маъмурий регламентига 1-ИЛОВА
Ўлимни қайд қилиш билан боғлиқ композит давлат хизматларини кўрсатиш
Босқичлар Субъектлар Тадбирлар Бажариш муддати 1-босқич Тиббиёт муассасаси ходими 1. Ўлим ҳолати белгиланган тартибда тасдиқлангандан сўнг вафот этган шахс ҳақидаги маълумотларни электрон тиббий маълумотномани шакллантириш учун махсус электрон бланкка киритиш ва автоматик равишда ўлим ҳақида далолатнома ёзувини қайд қилиш учун ФҲДЁ бўлимига «Туғилиш ва ўлимни, шу жумладан перинатал ўлимни электрон рўйхатга олиш» автоматлаштирилган ахборот тизими орқали юборади. Ўлим ҳолати белгиланган тартибда (патологоанатомик суд-тиббий экспертиза ва бошқа) тасдиқлангандан сўнг бир соат ичида 2. Вафот этган шахснинг эри (хотини), ота-онаси, фарзандларининг талабига асосан ўлим ҳақидаги гербли гувоҳномани почта алоқаси орқали етказиб бериш ҳақидаги ариза (электрон буюртма) ФҲДЁ бўлимига юборилади. Мурожаат қилинган вақтда 2-босқич ФҲДЁ бўлими 1. «ФҲДЁнинг ягона электрон архиви» ахборот тизими орқали автоматик равишда ўлим ҳақидаги далолатнома ёзувини қайд этиш ва бу ҳақдаги маълумотномани тиббиёт муассасаси ва Иқтисодиёт ва молия вазирлиги ҳузуридаги бюджетдан ташқари Пенсия жамғармаси (кейинги ўринларда — Пенсия жамғармаси) ва Ўзбекистон Республикаси Президенти ҳузуридаги Ижтимоий ҳимоя миллий агентлигига (кейинги ўринларда — Ижтимоий ҳимоя миллий агентлиги) ҳамда вафот этган шахснинг эри (хотини), ота-онаси, фарзандларининг ЯИДХПдаги шахсий кабинетига электрон шаклда юборади. Маълумотлар келиб тушгандан сўнг автоматик равишда 2. Вафот этган шахснинг эри (хотини), ота-онаси, фарзандлари томонидан ўлим ҳақидаги гербли гувоҳномани почта алоқаси орқали етказиб бериш ҳақида тиббиёт муассасаси орқали ариза (электрон буюрма) берилган бўлса, гербли гувоҳномани расмийлаштиради ҳамда аризада кўрсатилган манзилга етказиб бериш учун почта хизмати ходимига тақдим этади. Ариза келиб тушгандан сўнг бир иш куни ичида 3. Вафот этган шахснинг яқин қариндошлари ва меросхўрларининг (улар бўлмаганда, дафн этиш мажбуриятини ўз зиммасига олган бошқа шахсларнинг) исталган вақтдаги талабига асосан экстерриториал тамойил асосида ўлим ҳақидаги гербли гувоҳномани чоп этиб бериш ёки почта алоқаси орқали аризада кўрсатилган манзилга юборади. Ариза берувчилар, вафот этган шахснинг яқин қариндошлари ёки меросхўрлари (улар бўлмаганда, дафн этиш мажбуриятини ўз зиммасига олган бошқа шахслар) томонидан мурожаат қилинганда 3-босқич Тиббиёт муассасаси ходими QR-код (матрик штрихли код) тасвири туширилган ўлим ҳақидаги маълумотномани ариза берувчиларга чоп этиб беради. Маълумотнома келиб тушгандан сўнг дарҳол 4-босқич Пенсия жамғармаси бўлими, Ижтимоий ҳимоя миллий агентлиги 1. «ФҲДЁнинг ягона электрон архиви» ахборот тизими орқали келиб тушган маълумот асосида вафот этган шахсга тайинланган пенсия ва/ёки нафақа тўловини ахборот тизимида автоматик равишда тўхтатади. Автоматик равишда 2. Ҳар ойнинг 5-санасига қадар ўтган ойда тўланган дафн этиш учун нафақаларнинг умумий суммасидан кам бўлмаган миқдордаги маблағларни тижорат банкининг ҳисобварағи орқали молиялаштиради. Ижтимоий ҳимоя миллий агентлиги 3. Тижорат банкининг электрон сўровида кўрсатилган нафақа олиш учун мурожаат қилган фуқаронинг нафақага бўлган ҳуқуқини ФҲДЁ бўлими томонидан «ФҲДЁнинг ягона электрон архиви» ахборот тизими орқали ўлим ҳақидаги гербли гувоҳномани олган фуқаро тўғрисида махсус электрон бланкка киритилган маълумотлар ҳамда электрон шаклда юборилган ўлим ҳақидаги маълумотнома билан таққослаган ҳолда тасдиқлайди Ҳар ойнинг 5 санасига қадар 5-босқич Тижорат банки Дафн этиш учун нафақа тўловини олиш мақсадида мурожаат қилган фуқаронинг нафақага бўлган ҳуқуқини ФҲДЁ бўлими томонидан ўлим ҳақидаги гербли гувоҳнома ҳамда мурожаат этган фуқаронинг шахсини тасдиқловчи ҳужжатлари асосида Ижтимоий ҳимоя миллий агентлигига электрон сўров юбориш орқали тасдиқлайди ҳамда олдиндан молиялаштирилган маблағлар ҳисобидан нафақа тўловини амалга оширади. Мурожаат қилган вақтда
Ўлимни қайд қилиш билан боғлиқ композит давлат хизматларини кўрсатишнинг маъмурий регламентига 2-ИЛОВА
____________________ _____________________ (сана) (рақам) Ўлимни қайд қилиш билан боғлиқ композит давлат хизматларидан фойдаланиш учун СЎРОВНОМА I. Ариза берувчи ҳақида маълумот: 1. Ф.И.О.: 2. Жисмоний шахснинг шахсий идентификация рақами (ЖШ ШИР): 3. Телефон рақами ва электрон почта манзили: 4. Яшаш жойи: II. Вафот этган шахс ҳақидаги маълумотлар (маълумотлар тўлиқ ёзилиши шарт): 1. Вафот этган шахснинг Ф.И.О.: 2. Жисмоний шахснинг шахсий идентификация рақами (ЖШ ШИР): 3. Миллати: 4. Фуқаролиги: 5. Жинси: 6. Вафот этган вақти: 7. Вафот этган жойи: 8. Ўлимнинг сабаби: 9. Туғилган санаси ва жойи: 10. Яшаган жойи (манзили) ва шахсини тасдиқловчи маълумотлар: 11. Ёши:
Ўлимни қайд қилиш билан боғлиқ композит давлат хизматларини кўрсатишнинг маъмурий регламентига 3-ИЛОВА
Ўлим ҳақида далолатнома ёзуви қайд қилинганлиги тўғрисида МАЪЛУМОТНОМА № __________ 1. Фуқаронинг Ф.И.О. 2. Вафот этган санаси: 3. Ўлим ҳақида далолатнома ёзуви қайд қилинган сана: 4. Далолатнома рақами: 5. Ўлим сабаби: 6. Қайд қилган ФҲДЁ бўлими: 7. Туғилган вақти ва ёши: 8. Вафот этган жойи: 9. Маълумотнома берилган сана: 10. Вафот этган шахснинг ЖШШИР: 11. Тиббиёт муассасаси:
Вазирлар Маҳкамасининг 2023 йил 20 октябрдаги 550-сон қарорига 6-ИЛОВА
Ўзбекистон Республикаси Ҳукуматининг ўз кучини йўқотган деб эътироф этилаётган айрим қарорлари
1. Вазирлар Маҳкамасининг «Ўзбекистон Республикаси фуқароларининг паспортлари ва 16 ёшга тўлмаган Ўзбекистон Республикаси фуқароларининг гувоҳномалари бланкалари тайёрлашни моддий-техник таъминлаш ва ташкил этиш тартибини такомиллаштириш чора-тадбирлари тўғрисида» 2006 йил 16 майдаги 87-сон қарори .
2. Вазирлар Маҳкамасининг «Фуқаролик ҳолати далолатномаларини ёзиш органлари фаолиятини такомиллаштиришга доир қўшимча чора-тадбирлар тўғрисида» 2011 йил 30 декабрдаги 346-сон қарори .
3. Вазирлар Маҳкамасининг «Гербли гувоҳномалар берганлик учун герб йиғими миқдорини тасдиқлаш тўғрисида» 2012 йил 25 апрелдаги 119-сон қарори .
4. Вазирлар Маҳкамасининг «Гербли гувоҳномалар шаклларини ва уларни берганлик учун герб йиғими миқдорини тасдиқлаш тўғрисида» 2012 йил 25 апрелдаги 119-сон қарорига ўзгартириш киритиш ҳақида» 2013 йил 17 декабрдаги 332-сон қарори .
5. Вазирлар Маҳкамасининг «Фуқаролик ҳолати далолатномаларини қайд этиш қоидаларини тасдиқлаш тўғрисида» 2016 йил 14 ноябрдаги 387-сон қарори .
6. Вазирлар Маҳкамасининг «Адлия органлари ва муассасаларининг бюджетдан ташқари жамғармаларига маблағлар ажратишни тартибга солиш чора-тадбирлари тўғрисида» 2016 йил 23 декабрдаги 413-сон қарорига илованинг 3-банди .
7. Вазирлар Маҳкамасининг «Фуқаролик ҳолати далолатномаларини қайд этиш қоидаларининг 107-бандига қўшимча киритиш ҳақида»ги 2018 йил 6 апрелдаги 270-сон қарори .
8. Вазирлар Маҳкамасининг «Фуқаролик ҳолати далолатномаларини ёзиш органлари фаолиятини ташкил этиш чора-тадбирлари тўғрисида» 2018 йил 3 июлдаги 498-сон қарори .
9. Вазирлар Маҳкамасининг «Ўзбекистон Республикаси Ҳукуматининг айрим қарорларига ўзгартириш ва қўшимчалар киритиш, шунингдек, баъзиларини ўз кучини йўқотган деб ҳисоблаш ҳақида (Ўзбекистон Республикаси Президентининг «Давлат ҳуқуқий сиёсатини амалга оширишда адлия органлари ва муассасалари фаолиятини тубдан такомиллаштириш чора-тадбирлари тўғрисида» 2018 йил 13 апрелдаги ПФ-5415-сон Фармони ва Ўзбекистон Республикаси Президентининг «Ўзбекистон Республикаси Адлия вазирлиги фаолиятини янада такомиллаштиришга доир ташкилий чора-тадбирлар тўғрисида» 2018 йил 13 апрелдаги ПҚ-3666-сон қарори)» 2018 йил 9 августдаги 638-сон қарорига илованинг 10 ва 13-бандлари .
10. Вазирлар Маҳкамасининг «Гербли гувоҳномалар шаклларини такомиллаштириш ва фуқаролик ҳолати далолатномаларини ёзиш органларининг аҳолига кўрсатаётган хизматлари сифатини яхшилаш тўғрисида» 2018 йил 26 сентябрдаги 768-сон қарори .
12. Вазирлар Маҳкамасининг «Фуқаролик ҳолати далолатномаларини қайд этиш қоидаларига ўзгартириш ва қўшимчалар киритиш тўғрисида» 2019 йил 30 сентябрдаги 827-сон қарори .
13. Вазирлар Маҳкамасининг «Ўзбекистон Республикаси Ҳукуматининг айрим қарорларига ўзгартиришлар киритиш тўғрисида (Ўзбекистон Республикаси Президентининг «Меҳнатга ҳақ тўлаш, пенсиялар ва бошқа тўловлар миқдорларини аниқлаш тартибини такомиллаштириш тўғрисида» 2019 йил 21 майдаги ПФ-5723-сон Фармони)» 2019 йил 28 декабрдаги 1046-сон қарорига илованинг 113 ва 270-бандлари .
14. Вазирлар Маҳкамасининг «Фуқаролик ҳолати далолатномаларини ёзиш органлари фаолиятини Ўзбекистон Республикаси Адлия вазирлиги ҳузуридаги Давлат хизматлари агентлиги тизимида самарали ташкил этиш чора-тадбирлари тўғрисида» 2020 йил 26 августдаги 514-сон қарорининг 2-банди бешинчи хатбоши ҳамда қарорга илованинг 6 , 7 , 8 , 10 ва 11-бандлари .
15. Вазирлар Маҳкамасининг «Туғилганликни қайд этиш билан боғлиқ комплекс давлат хизматларини кўрсатишнинг маъмурий регламентини тасдиқлаш тўғрисида» 2020 йил 10 ноябрдаги 704-сон қарори .
16. Вазирлар Маҳкамасининг «Юридик кадрларни халқаро стандартлар бўйича тайёрлаш тизимини янада такомиллаштиришга доир қўшимча чора-тадбирлар тўғрисида» 2021 йил 6 апрелдаги 189-сон қарорига 2-илованинг 4 , 8 ва 10-бандлари .
17. Вазирлар Маҳкамасининг «Аҳоли ва тадбиркорлик субъектларининг давлат хизматларидан фойдаланиш имкониятлари кенгайтирилиши муносабати билан Ўзбекистон Республикаси Ҳукуматининг айрим қарорларига ўзгартириш ва қўшимчалар киритиш, шунингдек, баъзиларини ўз кучини йўқотган деб ҳисоблаш тўғрисида» 2021 йил 27 декабрдаги 774-сон қарорига 1-илованинг 20 ва 44-бандлари .
18. Вазирлар Маҳкамасининг «Ўлимни қайд қилиш билан боғлиқ композит давлат хизматларини кўрсатишнинг маъмурий регламентини тасдиқлаш тўғрисида» 2022 йил 25 февралдаги 89-сон қарори .
19. Вазирлар Маҳкамасининг «Ўзбекистон Республикаси Ҳукуматининг айрим қарорларига ўзгартиришлар киритиш тўғрисида (Ўзбекистон Республикасининг «Норматив-ҳуқуқий ҳужжатлар тўғрисида 2021 йил 20 апрелдаги ЎРҚ-682-сон Қонуни)» 2022 йил 4 апрелдаги 153-сон қарорига илованинг 390 , 569 ва 937-бандлари .
20. Вазирлар Маҳкамасининг «Географик кўрсаткичларни рўйхатдан ўтказиш бўйича давлат хизматини кўрсатишнинг маъмурий регламентини тасдиқлаш тўғрисида» 2022 йил 13 июлдаги 385-сон қарорига 2-илованинг 7 , 8 , 25 ва 44-бандлари .
21. Вазирлар Маҳкамасининг «Фуқаролик ҳолати далолатномаларини ёзиш тартибларини янада такомиллаштириш чора-тадбирлари тўғрисида» 2022 йил 28 сентябрдаги 540-сон қарорига 2-илованинг 2 — 6-бандлари .
22. Вазирлар Маҳкамасининг «Ўзбекистон Республикаси Ҳукуматининг айрим қарорларига давлат хизматлари кўрсатишни соддалаштириш, бюрократик тўсиқларни қисқартириш ҳамда давлат хизматлари кўрсатиш миллий тизимини ривожлантиришга қаратилган ўзгартириш ва қўшимчалар киритиш тўғрисида» 2022 йил 28 сентябрдаги 541-сон қарорига илованинг 14-банди .
23. Вазирлар Маҳкамасининг «Фуқаролик ҳолати далолатномаларини ёзиш органлари фаолиятини янада такомиллаштириш чора-тадбирлари тўғрисида» 2022 йил 27 октябрдаги 623-сон қарорига илованинг 2 , 3 , 5 ва 7-бандлари .
Ўзбекистон Республикасининг Бош вазири А. АРИПОВ
Тошкент ш.,
2023 йил 20 октябрь,
550-сон
Oʻzbekiston Respublikasi Vazirlar Mahkamasining
qarori
NIZOM
NIZOM
QOIDALARI
MAʼMURIY REGLAMENTI
SXEMASI
MAʼMURIY REGLAMENTI
SXEMASI
ROʻYXATI
Nikoh, oila va fuqarolik holati dalolatnomalarini qayd etish sohasidagi normativ-huquqiy hujjatlarni tizimlashtirish toʻgʻrisida
Soʻnggi yillarda respublikamizda norma ijodkorligi faoliyati sifatini yaxshilash, amalga oshirilayotgan islohotlarning institutsional-huquqiy bazasini yangilash, eskirgan va oʻz ahamiyatini yoʻqotgan normalarni bekor qilish boʻyicha keng koʻlamli ishlar amalga oshirildi.
Shu bilan birga, qonunchilikdagi tizimli oʻzgarishlar bilan bogʻliq jadal rivojlanish tartibga solish yukini kamaytirish, tarqoq holda tartibga solinayotgan ijtimoiy munosabatlarni tizimlashtirish boʻyicha aniq chora-tadbirlar ishlab chiqishni taqozo etmoqda.
Milliy qonunchilik bazasini ortiqcha normativ-huquqiy hujjatlardan xoli etish, uning tizimliligini taʼminlash, huquqni qoʻllash amaliyotida yuridik taʼsir kuchiga ega boʻlmagan hujjatlarni bekor qilish, shuningdek, Oʻzbekiston Respublikasi Prezidentining “Milliy qonunchilik bazasini kompleks tizimlashtirish chora-tadbirlari toʻgʻrisida” 2021-yil 30-apreldagi PF-6218-son Farmoni ijrosini taʼminlash maqsadida Vazirlar Mahkamasi qaror qiladi:
1. Oʻzbekiston Respublikasi Prezidentining 2021-yil 30-apreldagi PF-6218-son Farmoni bilan tasdiqlangan 2022 — 2025-yillarda normativ-huquqiy hujjatlarni qonunchilik tarmoqlari boʻyicha tizimlashtirish dasturining 32-bandida nikoh va oila, fuqarolik holati dalolatnomalarini qayd etish sohasidagi normativ-huquqiy hujjatlarni tizimlashtirish belgilanganligi maʼlumot uchun qabul qilinsin.
2. Quyidagilar:
Fuqarolik holati dalolatnomalarini yozish organlari toʻgʻrisidagi nizom 1-ilovaga muvofiq;
Fuqarolik holati dalolatnomalarini yozish organlari xodimlarining sonini belgilash tartibi toʻgʻrisidagi nizom 2-ilovaga muvofiq;
Fuqarolik holati dalolatnomalarini qayd etish qoidalari 3-ilovaga muvofiq;
Tugʻilganlikni qayd etish bilan bogʻliq kompleks davlat xizmatlarini koʻrsatishning maʼmuriy reglamenti 4-ilovaga muvofiq;
Oʻlimni qayd qilish bilan bogʻliq kompozit davlat xizmatlarini koʻrsatishning maʼmuriy reglamenti 5-ilovaga muvofiq tasdiqlansin.
3. Belgilab quyilsinki:
yangi gerbli guvohnomalarni berganlik uchun (oʻlim haqidagi gerbli guvohnomalar hamda yetim bolalar va ota-onasining qaramogʻidan mahrum boʻlgan bolalarni tarbiya muassasalariga joylashtirishda berilgan tugʻilganlik haqidagi gerbli guvohnomalar, Oʻzbekiston Respublikasi yoki chet davlatlar hududida tabiiy va texnogen xususiyatli favqulodda vaziyatlar, shu jumladan, maishiy tusdagi ofatlar (turar joylar yoki yashash uchun moʻljallanmagan joylar yongʻini, qulashi, transport vositalarining yonishi) yuz berganligi sababli berilgan takroriy guvohnomalar bundan mustasno) gerb yigʻimi bazaviy hisoblash miqdorining 15 foizi miqdorida undiriladi;
Yagona interaktiv davlat xizmatlari portali orqali mustaqil ravishda murojaat etilganda belgilangan yigʻimlar va davlat boji summasining 90 foizi miqdorida undiriladi;
fuqarolik holati dalolatnomalarini yozish organlarining arxiv maʼlumotlarini raqamlashtirish natijasida turli yillar davomida bir xil seriya va raqamli tugʻilganlik haqidagi guvohnomalar rasmiylashtirib berilganligi holatlari aniqlangan taqdirda, ushbu guvohnomalarni qayta rasmiylashtirganlik uchun gerb yigʻimi undirilmaydi;
gerb yigʻimidan tushadigan mablagʻlar quyidagi tartibda taqsimlanadi:
15 foizi — tumanlar va shaharlar budjetlari daromadiga;
85 foizi — Oʻzbekiston Respublikasi Adliya vazirligining Davlat xizmatlarini rivojlantirish jamgʻarmasiga oʻtkaziladi hamda gerbli guvohnomalar va fuqarolik holati yozuvlari blanklarini tayyorlash bilan bogʻliq xarajatlarni qoplashga, adliya organlari va muassasalarining moddiy-texnika bazasini mustahkamlash va xodimlarini moddiy ragʻbatlantirish, shuningdek, fuqarolik holati dalolatnomalarini yozish organlarining qoʻshimcha shtat birliklarini saqlab turish tadbirlariga sarflanadi.
4. Oʻzbekiston Respublikasi Adliya vazirligi Raqamli texnologiyalar vazirligi bilan birgalikda bir oy muddatda ariza beruvchilarning xohishlariga koʻra Yagona interaktiv davlat xizmatlari portalida tugʻilganlik haqidagi maʼlumotnoma asosida bolaga tugʻilganlik haqida guvohnoma olish boʻyicha soʻrovlar yuborish imkoniyatini yaratsin.
5. Oʻzbekiston Respublikasi Hukumatining 6-ilovaga muvofiq ayrim qarorlari oʻz kuchini yoʻqotgan deb hisoblansin.
6. Mazkur qarorning bajarilishini nazorat qilish Oʻzbekiston Respublikasi adliya vaziri A.D. Tashkulov zimmasiga yuklansin.
Vazirlar Mahkamasining 2023-yil 20-oktabrdagi 550-son qaroriga 1-ILOVA
Fuqarolik holati dalolatnomalarini yozish organlari toʻgʻrisida
1-bob. Umumiy qoidalar
1. Mazkur Nizom fuqarolik holati dalolatnomalarini yozish (keyingi oʻrinlarda — FHDY) organlarining asosiy vazifalari, funksiyalari, huquq va majburiyatlari, faoliyatining tashkiliy asoslarini belgilaydi.
2. Quyidagilar FHDY organlari hisoblanadi:
tuman va shahar FHDY boʻlimlari (keyingi oʻrinlarda — FHDY boʻlimlari);
Qoraqalpogʻiston Respublikasi Adliya vazirligi, viloyatlar va Toshkent shahar adliya boshqarmalari (keyingi oʻrinlarda — hududiy adliya organlari) FHDY arxivlari.
3. FHDY organlari hududiy adliya organlari tizimiga kiradi va ularning yuridik shaxs maqomiga ega boʻlmagan tarkibiy boʻlinmasi hisoblanadi.
4. Oʻzbekiston Respublikasi Prezidentining “Jamiyatda ijtimoiy-maʼnaviy muhitni sogʻlomlashtirish, mahalla institutini yanada qoʻllab-quvvatlash hamda oila va xotin-qizlar bilan ishlash tizimini yangi darajaga olib chiqish chora-tadbirlari toʻgʻrisida” 2020-yil 18-fevraldagi PF-5938-son Farmoniga muvofiq Oʻzbekiston Respublikasi adliya vaziri FHDY organlari ishini nazorat qilish, malakali kadrlarni tanlash va joy-joyiga qoʻyish, huquqni qoʻllash amaliyotini muvofiqlashtirish, “FHDYning yagona elektron arxivi” axborot tizimini yuritish va FHDY organlarining hududiy arxivlariga rahbarlik qilish uchun masʼul hisoblanadi.
5. FHDY organlari oʻz faoliyatida Oʻzbekiston Respublikasi Konstitutsiyasi va qonunlariga, Oʻzbekiston Respublikasi Oliy Majlisi palatalari qarorlariga, Oʻzbekiston Respublikasi Prezidentining farmonlari, qarorlari va farmoyishlariga, Vazirlar Mahkamasining qarorlari va farmoyishlariga, ushbu Nizomga va boshqa qonun hujjatlariga amal qiladi.
6. FHDY organlari Oʻzbekiston Respublikasining Davlat gerbi tasviri tushirilgan va oʻz nomi davlat tilida yozilgan muhrga ega boʻladi.
7. FHDY organlarining faoliyati qonun ustuvorligi, fuqarolarning qonun bilan muhofaza qilinadigan huquq va manfaatlarini himoya qilish, fuqarolik holati dalolatnomalari qayd etilishini va ularga kiritilayotgan oʻzgartish va qoʻshimchalarni sir tutish tamoyillariga asoslanadi.
Fuqarolik holati dalolatnomalarini qayd etish munosabati bilan xodimga maʼlum boʻlib qolgan holatlar xizmat siri hisoblanib, ular, shu jumladan mehnat shartnomasi bekor qilingandan keyin ham oshkor etilishi yoki eʼlon qilinishi mumkin emas.
2-bob. FHDY organlarining vazifa va funksiyalari
8. FHDY organlarining vazifasi jismoniy va yuridik shaxslarga fuqarolik holatlari dalolatnomalarini qayd etish boʻyicha davlat xizmatlarini koʻrsatishdir.
FHDY arxivlarining vazifasi jismoniy va yuridik shaxslarga koʻchirma, nusxa va boshqa maʼlumotnomalar berish yoʻli bilan davlat xizmatlarini koʻrsatishdir.
9. FHDY organlari ularga yuklatilgan vazifaga muvofiq quyidagi funksiyalarni amalga oshiradi:
fuqarolik holati dalolatnoma yozuvlariga oʻzgartirish, tuzatish va qoʻshimchalar kiritadi;
fuqarolik holati dalolatnoma yozuvlarining hisobini yuritadi;
fuqarolik holati dalolatnoma yozuvlarini va qonunda belgilangan boshqa hujjatlarni saqlanishini taʼminlaydi;
fuqarolarga (oʻzlariga nisbatan tuzilgan dalolatnoma yozuvlari boʻyicha) fuqarolik holati dalolatnoma yozuvlari qayd qilinganligi haqida guvohnomalar, zarur hollarda takroriy guvohnomalar va maʼlumotnomalar beradi;
Oʻzbekiston Respublikasi Adliya vazirligi (keyingi oʻrinlarda — Vazirlik), sud, huquqni muhofaza qiluvchi organlar, ish yurituvida mavjud boʻlgan ishlar munosabati bilan notariuslar, shuningdek FHDY organlari va Oʻzbekiston Respublikasining xorijiy mamlakatlardagi konsullik muassasalarining yozma yoki elektron soʻrovnomalariga binoan dalolatnoma yozuvlaridan nusxalar yoki ulardan koʻchirmalar va maʼlumotnomalar beradi;
zarur hollarda mudofaa ishlari boʻlimlari, sogʻliqni saqlash organlari, bandlikka koʻmaklashish markazlari, Oʻzbekiston Respublikasi Iqtisodiyot va moliya vazirligi huzuridagi Budjetdan tashqari pensiya jamgʻarmasi boʻlimlari va boshqa vakolatli idoralarning soʻrovlariga asosan yigʻish, umumlashtirish yoki taqqoslash maqsadlarida dalolatnoma yozuvlaridan alohida maʼlumotlar beradi;
gerbli guvohnoma blanklarini hisobga olish, saqlash, sarflashning hisobini yuritadi;
fuqarolik holati dalolatnoma yozuvlarining elektron maʼlumotlar bazasini yuritadi;
murojaatlarni belgilangan muddatlarda va tartibda koʻrib chiqadi;
oila toʻgʻrisidagi qonun hujjatlari, shuningdek fuqarolik holati dalolatnoma yozuvlarini qayd qilish masalalari yuzasidan huquqiy targʻibot va tashviqot ishlarini olib boradi.
10. FHDY boʻlimlari mazkur Nizomning 9-bandida nazarda tutilgan funksiyalardan tashqari:
fuqarolik holati dalolatnomalari (tugʻilganlik, nikoh tuzish, nikohdan ajralish va oʻlim)ni qayd etadi, shuningdek otalikni belgilash, farzandlikka olish, familiya, ism va ota ismini oʻzgartirish harakatlarini amalga oshiradi;
fuqarolik holati dalolatnoma yozuvlarini tiklaydi va bekor qiladi;
shaharcha, qishloq va ovul fuqarolar yigʻini raislarining oʻlimni qayd etishdagi ishlarini muvofiqlashtiradi va ularga amaliy yordam koʻrsatadi, gerbli guvohnomalarning talab darajasi saqlanishi va sarflanishining choralarini koʻradi;
nikohni va tugʻilganlikni tantanali ravishda qayd etadi (fuqarolarning xohishiga koʻra).
11. FHDY arxivlari mazkur Nizomning 9-bandida nazarda tutilgan funksiyalardan tashqari FHDY boʻlimlarining xabarnomalariga asosan dalolatnoma yozuvlarining ikkinchi nusxalariga tegishli oʻzgartirish va belgilar kiritadi hamda ularni bekor qiladi.
Dalolatnoma yozuvining birinchi nusxasi mavjud boʻlmagan taqdirda, uning ikkinchi nusxasiga oʻzgartirish, tuzatish va qoʻshimchalar kiritadi.
FHDY organlari xodimlari tomonidan “FHDYning yagona elektron arxivi” axborot tizimiga kiritilayotgan maʼlumotlarning toʻgʻriligini arxivdagi mavjud hujjatlar bilan solishtirish orqali nazorat qiladi;
Oʻzbekiston Respublikasining konsullik muassasalarida qayd etilgan fuqarolik holati dalolatnoma yozuvlarining birinchi nusxasi saqlanayotgan Toshkent shahar hududiy boshqarmasining FHDY arxivi dalolatnoma yozuvlarga oʻzgartirish, tuzatish va qoʻshimchalar kiritadi.
12. FHDY organlari oʻzlariga yuklatilgan vazifa va funksiyalarni manfaatdor tashkilotlar bilan hamkorlik qilgan holda amalga oshiradi.
3-bob. FHDY organlarining huquq va majburiyatlari
13. FHDY organlari quyidagi huquqlarga ega:
qonun hujjatlarida nazarda tutilgan hollarda jismoniy va yuridik shaxslardan fuqarolik holati dalolatnoma yozuvlarini qayd etish uchun zarur boʻlgan maʼlumotlar va hujjatlarni talab qilib olish;
Vazirlik va hududiy adliya organlariga FHDY sohasini takomillashtirish yuzasidan takliflar kiritish;
Oʻzbekiston Respublikasi Iqtisodiyot va moliya vazirligi bilan kelishgan holda Vazirlik tomonidan tasdiqlanadigan jismoniy shaxslarga koʻrsatiladigan pulli xizmatlar roʻyxatlariga muvofiq fuqarolarga pulli xizmatlar koʻrsatish.
FHDY organlari qonun hujjatlarida nazarda tutilgan boshqa huquqlarga ham ega.
14. FHDY organlari:
fuqarolarga oʻz huquqlarini amalga oshirishda va qonuniy manfaatlarini himoya qilishda koʻmaklashishi, ularning huquq va majburiyatlarini tushuntirib berishi;
fuqarolik holati dalolatnomalarini qayd etish vaqtida fuqarolar tomonidan qonunchilik buzilganligi aniqlagan taqdirda, zarur chora-tadbirlar koʻrilishi uchun tegishli tashkilotlarga bu haqda xabar qilishi;
qonun hujjatlariga zid boʻlgan fuqarolik holati dalolatnoma yozuvlarini qayd etishni rad qilishi;
arxiv fondini yuritishi va saqlashi;
Vazirlik va hududiy adliya organlarining topshiriqlarini bajarishi va ularga FHDY organlari faoliyatiga oid masalalar yuzasidan maʼlumotlar taqdim qilishi;
FHDY organlarining faoliyati yuzasidan belgilangan tartibda Vazirlik va hududiy adliya organlariga hisobot berishi shart.
FHDY organlariga qonunchilik hujjatlariga muvofiq boshqa majburiyatlar ham yuklanishi mumkin.
4-bob. FHDY organlari faoliyatini tashkil etish
15. FHDY organi rahbari lavozimiga quyidagi talablarga javob beradigan Oʻzbekiston Respublikasi fuqarosi tayinlanishi mumkin, mazkur Nizomning 18-bandida nazarda tutilgan holat bundan mustasno:
yigirma besh yoshdan kichik boʻlmagan;
oliy yuridik maʼlumotga ega yoki Oʻzbekiston Respublikasi Adliya vazirligi huzuridagi Yuridik kadrlarni qayta tayyorlash va malakasini oshirish institutining oliy maʼlumotga ega boʻlgan shaxslarni yuridik mutaxassislikka qayta tayyorlash kurslarini tugatgan va belgilangan namunadagi diplom olgan shaxslar;
yuridik mutaxassislik boʻyicha kamida uch yillik, shu jumladan FHDY organida kamida ikki yillik ish stajiga ega boʻlgan.
FHDY organi rahbarligiga nomzod shaxs, qoida tariqasida, FHDY organi rahbarligiga zaxirada turgan boʻlishi lozim.
Tegishli tanlovdan belgilangan tartibda oʻtmagan shaxslar FHDY organi rahbarligiga qabul qilinishi mumkin emas.
16. FHDY organi rahbari hududiy adliya organlari rahbarlari tomonidan Vazirlik bilan kelishilgan holda tayinlanadi va lavozimidan ozod etiladi.
17. Mazkur Nizomning 15-bandi toʻrtinchi va beshinchi xatboshilarida nazarda tutilgan talablar adliya organlari va muassasalarida boshqaruv lavozimlarda ishlayotgan xodimlarga nisbatan tatbiq etilmaydi.
18. FHDY organi rahbari lavozimiga qoʻyiladigan talablarga javob beradigan nomzod topilmagan taqdirda, ushbu lavozimga mazkur Nizomning 16-bandiga muvofiq yuridik mutaxassislik boʻyicha kamida oʻrta maxsus maʼlumotga va FHDY organida kamida ikki yillik ish stajiga ega boʻlgan shaxs tayinlanishi mumkin.
19. FHDY organi rahbari:
FHDY organi faoliyatini tashkil etadi, rejalashtiradi, Vazirlikning topshiriqlari belgilangan muddatlarda va sifatli ijro etilishini taʼminlaydi;
gerbli guvohnomalar blanklarining belgilangan tartibda hisobga olinishi, saqlanishi va sarflanishini taʼminlaydi;
gerbli muhr va shtamplarning but saqlanishini taʼminlaydi;
jismoniy shaxslarni va yuridik shaxslarning vakillari qabulini tashkil qiladi;
xizmat siri hisoblangan maʼlumotlarni FHDY organlari xodimlari tomonidan oshkor etilmasligini taʼminlash choralarini koʻradi;
FHDY organlari xodimlari tomonidan mehnat va ijro intizomiga hamda ichki tartib qoidalarga rioya etilishini nazorat qiladi;
FHDY organi xodimlarini ragʻbatlantirish yoki ularga intizomiy choralar koʻrish haqida hududiy adliya organi takliflar kiritadi;
boʻsh (vakant) oʻrinlarni toʻldirish boʻyicha hududiy adliya organga takliflar kiritadi.
20. FHDY boʻlimi mudiri mazkur Nizomning 19-bandida nazarda tutilganlardan tashqari:
qonunda belgilangan tartibda hududiy adliya organining topshiriqlarini oʻz vaqtida va sifatli bajarilishini taʼminlaydi;
nikohni qayd etishda uzrli sabablar boʻlganida arizachilarning iltimoslariga koʻra qonunda belgilangan bir oylik muddatni qisqartiradi yoki uzaytiradi;
fuqarolik holati dalolatnoma yozuvlarini qayd etish daftarlarining va boshqa hujjatlarning yuritilishi va roʻyxatga olinishini nazorat qiladi;
nikohni va tugʻilganlikni tantanali ravishda qayd etish uchun shart-sharoitlar yaratish choralarini koʻradi;
fuqarolik holati dalolatnomalari oʻz vaqtida toʻgʻri va toʻliq toʻldirilishini taʼminlaydi.
fuqarolik holati dalolatnomalarini “FHDYning yagona elektron arxivi”ga oʻz vaqtida toʻgʻri va toʻliq kiritilishini taʼminlaydi.
21. FHDY organi rahbari FHDY organiga yuklatilgan vazifa, funksiyalar va majburiyatlarning bajarilishi uchun shaxsan javobgar hisoblanadi.
22. FHDY organi rahbari vaqtincha boʻlmagan hollarda (mehnat taʼtili, xizmat safari, betobligi) uning vazifalarini bajarish tegishli hududdagi adliya organi boshligʻining buyrugʻi bilan 1-toifali inspektorlar yoki boshqa xodimlar zimmasiga yuklatiladi.
23. FHDY organining 1-toifali inspektori lavozimiga oliy yuridik maʼlumotga va 2-toifali inspektori lavozimiga yuridik mutaxassislik boʻyicha, qoida tariqasida, oʻrta maxsus maʼlumotga ega boʻlgan Oʻzbekiston Respublikasi fuqarolari tayinlanadi.
1 va 2-toifali inspektor lavozimida Oʻzbekiston Respublikasi Adliya vazirligi huzuridagi Yuridik kadrlarni qayta tayyorlash va malakasini oshirish institutining oliy maʼlumotga ega boʻlgan shaxslarni yuridik mutaxassislikka qayta tayyorlash kurslarini tugatgan va belgilangan namunadagi diplom olgan shaxslar ham ishlashi mumkin.
24. FHDY organining 1-toifali inspektori lavozimiga oliy yuridik maʼlumotli nomzod topilmagan taqdirda, ushbu lavozimga mazkur Nizomda belgilangan tartibda yuridik mutaxassislik boʻyicha oʻrta maxsus maʼlumotga ega boʻlgan shaxs tayinlanishi mumkin.
25. 1 va 2-toifali inspektorlar va ish yurituvchilar toʻgʻridan-toʻgʻri hududiy adliya organi boshligʻi tomonidan lavozimga tayinlanadi va lavozimidan ozod etiladi.
Istisno hollarda, FHDY organi rahbari, 1 va 2-toifali inspektorlari Oʻzbekiston Respublikasi adliya vaziri tomonidan lavozimga tayinlanishi va lavozimidan ozod etilishi mumkin.
26. 1-toifali inspektor vaqtincha boʻlmagan hollarda (mehnat taʼtili, xizmat safari, betobligi) uning vazifalarini 2-toifali inspektor bajaradi.
27. FHDY boʻlimida 3 nafar va undan ortiq inspektor mavjud boʻlganda ish yurituvchi lavozimi joriy etiladi.
28. FHDY organlari xodimlari oʻzi, eri yoki xotini, oʻzining va uning qarindoshlari (ota-onalari, bolalari, nevaralari, bobolari, buvilari, tugʻishgan aka-ukalari va opa-singillari) toʻgʻrisida fuqarolik holati dalolatnoma yozuvlarini qayd etishga yoki ularga tegishli oʻzgartirish, tuzatish va qoʻshimchalar kiritishga haqli emas. Bunda fuqarolik holati dalolatnoma yozuvlari hududiy adliya organining yozma koʻrsatmasiga asosan boshqa xodim tomonidan yoki boshqa FHDY organida qayd etiladi va bu haqda fuqarolik holati dalolatnoma yozuvining belgilar ustuniga tegishli izoh kiritiladi.
29. FHDY organi rahbarlari va inspektorlari ilmiy, ijodiy va pedagogik faoliyatdan tashqari haq toʻlanadigan faoliyat bilan shugʻullanishga haqli emas.
30. FHDY organlari xodimlari malakasini oshirish Oʻzbekiston Respublikasi Adliya vazirligi huzuridagi Yuridik kadrlarni qayta tayyorlash va malakasini oshirish instituti tomonidan amalga oshiriladi.
31. FHDY organi xodimlarining vazifalari, huquq va majburiyatlari tegishli lavozim yoʻriqnomalarida belgilanadi.
FHDY organi xodimlarining lavozim yoʻriqnomasi hududiy adliya organlari boshliqlari tomonidan tasdiqlanadi.
32. FHDY organlari xodimlariga Vazirlar Mahkamasi tomonidan belgilangan tartibda martaba darajalari beriladi.
5-bob. FHDY organlarining shtatlar jadvali
33. FHDY organlarining xodimlari soni Vazirlar Mahkamasi tomonidan belgilangan tartibga muvofiq belgilanadi.
34. FHDY organlari shtatlar jadvali belgilangan shtatlar soni va mehnatga haq toʻlash fondi doirasida hududiy adliya organi tomonidan tasdiqlanadi.
6-bob. Yakunlovchi qoida
35. Mazkur Nizom talablari buzilishida aybdor boʻlgan shaxslar qonunchilik hujjatlarida belgilangan tartibda javobgar boʻladilar.
Vazirlar Mahkamasining 2023-yil 20-oktabrdagi 550-son qaroriga 2-ILOVA
Fuqarolik holati dalolatnomalarini yozish organlari xodimlarining sonini belgilash tartibi toʻgʻrisida
1-bob. Umumiy qoidalar
1. Ushbu Nizom fuqarolik holati dalolatnomalarini yozish (keyingi oʻrinlarda — FHDY) organlari xodimlari sonini belgilash tartibini nazarda tutadi.
2. FHDY organlari quyidagilar hisoblanadi:
tuman va shahar FHDY boʻlimlari (keyingi oʻrinlarda — FHDY boʻlimlari);
Qoraqalpogʻiston Respublikasi Adliya vazirligi, viloyatlar va Toshkent shahar adliya boshqarmalarining FHDY arxivlari (keyingi oʻrinlarda — FHDY arxivlari).
3. Quyidagilar FHDY organlari xodimlari hisoblanadi:
mudir;
1 va 2-toifali inspektor;
ish yurituvchi (texnik xodimlar).
4. FHDY boʻlimlari va FHDY arxivlari xodimlari soni Oʻzbekiston Respublikasi Adliya vazirligi (keyingi oʻrinlarda — Vazirlik) tomonidan Oʻzbekiston Respublikasi Iqtisodiyot va moliya vazirligi bilan kelishilgan holda belgilanadi.
FHDY boʻlimlari Oʻzbekiston Respublikasi adliya vaziri tomonidan mavjud shtatlar doirasida tashkil etiladi va tugatiladi.
FHDY organlari xodimlari soni koʻpi bilan bir yilda bir marta belgilanadi.
Bunda mehnatga haq toʻlash uchun FHDY organlari xarajatlari, shu jumladan yagona ijtimoiy toʻlov (martaba darajasi va belgilangan xizmat muddati uchun ustamalar toʻlovi bundan mustasno) davlat budjeti mablagʻlari hisobidan qoplanadi.
2-bob. FHDY organlari xodimlari sonini belgilash mezonlari
5. Har bir FHDY organida:
FHDY boʻlimlarida — mudir va 1-toifali inspektor;
FHDY arxivlarida — mudir, 1 nafar 1-toifali va 1 nafar 2-toifali inspektor lavozimlari joriy etiladi.
6. FHDY boʻlimlari inspektorlarining ikkinchi va undan keyingi lavozimlarini belgilashda jamlangan holda quyidagi mezonlar hisobga olinadi:
a) tegishli tuman va shahar hududida roʻyxatdan oʻtkazilgan quyidagi fuqarolik holati dalolatnomalari (tugʻilish, oʻlim, nikoh va nikohni bekor qilish), dalolatnoma yozuvlariga kiritilgan oʻzgartirish, tuzatish va qoʻshimchalar, familiya, ism va ota ismini oʻzgartirishlar, berilgan takroriy guvohnomalar va maʼlumotnomalar, xalqaro shartnomalar boʻyicha koʻrsatilgan huquqiy yordamlar va eksterritorial tamoyil asosida koʻrsatilgan xizmatlarning oʻrtacha oylik soni.
Bunda, bir xodimga (mudir va ish yurituvchi bundan mustasno) roʻyxatdan oʻtkazilgan fuqarolik holati dalolatnomalari, dalolatnoma yozuvlariga kiritilgan oʻzgartirish, tuzatish va qoʻshimchalar, familiya, ism va ota ismini oʻzgartirishlar, berilgan takroriy guvohnoma va maʼlumotnomalar, xalqaro shartnomalar boʻyicha koʻrsatilgan huquqiy yordamlar va eksterritorial tamoyil asosida koʻrsatilgan xizmatlarning soni oyiga kamida 250 — 300 ta boʻlishi kerak;
b) xizmat koʻrsatiladigan tuman va shahar hududidagi aholi soni. Bunda, xizmat koʻrsatiladigan hudud aholisi soni 50 ming kishidan 100 ming kishigacha boʻlganda — 1 nafar inspektor, 100 ming kishidan 150 ming kishigacha boʻlganda — 2 nafar inspektor, 150 ming kishidan 200 ming kishigacha boʻlganda — 3 nafar inspektor va 200 ming va undan ortiq kishi boʻlganda — 4 nafar inspektor lavozimi joriy etiladi.
7. FHDY organida inspektorlarning 4 va undan ortiq lavozimlari mavjud boʻlganda, 1-toifali inspektorlar ular umumiy sonining yarmidan ortigʻini tashkil etmasligi kerak.
8. Ushbu Nizomning 6-bandida nazarda tutilgan mezonlarga qoʻshimcha ravishda FHDY boʻlimidagi inspektorlar lavozimlari sonini belgilashda aniq holatlardan kelib chiqib, xizmat koʻrsatiladigan hudud chegaralarida aholi punktlarining bir-biridan uzoqligi va ular oʻrtasidagi mavjud transport harakati ham hisobga olinishi mumkin.
9. FHDY arxivlari inspektorlarining uchinchi va undan keyingi lavozimlarini belgilashda jamlangan holda quyidagi mezonlar hisobga olinadi:
arxiv fondidagi mavjud hujjatlar yigʻmajildi soni. Bunda, inspektorlar soni bir xodimga har birida bir yilda 250 tadan varaq boʻlgan 4000 ta hujjatlar yigʻmajildi hisobidan belgilanadi;
FHDY boʻlimlaridan tushgan xabarnomalar boʻyicha fuqarolik holati dalolatnomalari yozuviga kiritilgan qaydlar soni. Bunda, inspektorlar soni bir oyda bir xodimga 450 — 500 ta kiritilgan qaydlar hisobidan kelib chiqib belgilanadi;
berilgan maʼlumotnomalar, takroriy guvohnomalar va fuqarolik holati dalolatnomalaridan koʻchirmalar soni. Bunda, inspektorlar soni bir oyda bir xodimga beriladigan yuklama 250 — 300 ta hujjat hisobidan kelib chiqib belgilanadi.
10. FHDY organida 3 nafar va undan ortiq inspektor mavjud boʻlganda ish yurituvchi lavozimi joriy etiladi.
3-bob. FHDY organlari xodimlari soni toʻgʻrisidagi takliflarni koʻrib chiqish
11. FHDY boʻlimlari va FHDY arxivlari xodimlari soni toʻgʻrisidagi takliflar Qoraqalpogʻiston Respublikasi Adliya vazirligi, viloyatlar va Toshkent shahar adliya boshqarmalari tomonidan Vazirlikka kiritiladi.
12. FHDY boʻlimlari xodimlari soni toʻgʻrisidagi takliflarga tuman va shahar boʻyicha quyidagi maʼlumotlar mavjud boʻlgan materiallar ilova qilinadi:
oxirgi uch yilda FHDY boʻlimlari tomonidan roʻyxatdan oʻtkazilgan fuqarolik holati dalolatnomalari, dalolatnoma yozuvlariga kiritilgan oʻzgartirish, tuzatish va qoʻshimchalar, familiya, ism va ota ismini oʻzgartirishlar, berilgan takroriy guvohnomalar va maʼlumotnomalar, xalqaro shartnomalar boʻyicha koʻrsatilgan huquqiy yordamlar va eksterritorial tamoyil asosida koʻrsatilgan xizmatlarning soni;
aholi soni;
ushbu taklifni asoslaydigan boshqa maʼlumotlar.
13. FHDY arxivlari inspektorlari soni toʻgʻrisidagi takliflarga quyidagi maʼlumotlar ilova qilinadi:
oxirgi uch yilda arxiv fondidagi mavjud ishlar soni;
oxirgi uch yilda fuqarolik holati dalolatnomalari yozuviga kiritilgan qaydlar soni;
oxirgi uch yilda berilgan maʼlumotnomalar, takroriy guvohnomalar va fuqarolik holati dalolatnomalaridan koʻchirmalar soni;
ushbu taklifni asoslaydigan boshqa maʼlumotlar.
14. FHDY organlari xodimlarining soni toʻgʻrisidagi takliflar Vazirlik tomonidan umumlashtiriladi va kelishish uchun Oʻzbekiston Respublikasi Iqtisodiyot va moliya vazirligiga kiritiladi.
15. FHDY organlari xodimlarining soni toʻgʻrisidagi takliflar Oʻzbekiston Respublikasi Iqtisodiyot va moliya vazirligi bilan belgilangan tartibda kelishilgandan keyin Vazirlik tomonidan mazkur Nizomning 4-bandiga muvofiq tegishli qaror qabul qilinadi.
Vazirlar Mahkamasining 2023-yil 20-oktabrdagi 550-son qaroriga 3-ILOVA
Fuqarolik holati dalolatnomalarini qayd etish
1-bob. Umumiy qoidalar
1. Ushbu Qoidalar fuqarolik holati dalolatnomalarini yozish (keyingi oʻrinlarda — FHDY) organlari shaharchalar, qishloqlar va ovullar fuqarolar yigʻinlari (keyingi oʻrinlarda — fuqarolar yigʻini) raislari va Oʻzbekiston Respublikasining konsullik muassasalari hamda Oʻzbekiston Respublikasi diplomatik vakolatxonalarining konsullik boʻlimlari (keyingi oʻrinlarda — Oʻzbekiston Respublikasining konsullik muassasalari) tomonidan fuqarolik holati dalolatnomalarini qayd etish tartibini belgilaydi.
Quyidagilar FHDY organlari hisoblanadi:
tumanlar va shaharlar FHDY boʻlimlari (keyingi oʻrinlarda — FHDY boʻlimlari);
Qoraqalpogʻiston Respublikasi Adliya vazirligi, viloyatlar va Toshkent shahar adliya boshqarmalarining (keyingi oʻrinlarda — hududiy adliya organlari) FHDY arxivlari (keyingi oʻrinlarda — hududiy adliya organlarining FHDY arxivlari).
2. FHDY organlari, fuqarolar yigʻinlari va Oʻzbekiston Respublikasining konsullik muassasalari fuqarolik holati dalolatnomalarini qayd etishga doir oʻz faoliyatini Oʻzbekiston Respublikasi Konstitutsiyasiga , Oʻzbekiston Respublikasining xalqaro shartnomalariga, Oʻzbekiston Respublikasining Oila kodeksiga , ushbu Qoidalarga hamda FHDY organlari faoliyatiga taalluqli boshqa normativ-huquqiy hujjatlarga muvofiq amalga oshiradi.
3. FHDY organlarini tashkil etish, ularning faoliyatiga umumiy rahbarlik qilish va tizimli nazoratni olib borish, “FHDYning yagona elektron arxivi” axborot tizimini yuritish Oʻzbekiston Respublikasi Adliya vazirligi tomonidan amalga oshiriladi.
FHDY organlarida ish yuritish tartibi toʻgʻrisidagi nizom Oʻzbekiston Respublikasi Adliya vazirligi tomonidan tasdiqlanadi.
Oʻzbekiston Respublikasi Adliya vazirligi FHDY organlarini, Oʻzbekiston Respublikasining konsullik muassasalarini va fuqarolar yigʻinlarini mazkur Qoidalarga 1 — 4a-ilovalarga muvofiq namunalar boʻyicha gerbli guvohnomalar blankalari bilan taʼminlaydi.
4. FHDY organlari, Oʻzbekiston Respublikasining konsullik muassasalari va fuqarolar yigʻinlari fuqarolik holati dalolatnomalarining yozuv blanklari va boshqa hujjatlar bilan Oʻzbekiston Respublikasi Adliya vazirligi, shuningdek Oʻzbekiston Respublikasi Tashqi ishlar vazirligi tomonidan taʼminlanadi.
5. FHDY organlari tegishli yozuvlar orqali quyidagi fuqarolik holatlari dalolatnomalarini qayd etadi:
tugʻilganlik haqida;
nikoh tuzish haqida;
nikohdan ajralish haqida;
oʻlim haqida.
Fuqarolik holati dalolatnoma yozuvlari (keyingi oʻrinlarda — dalolatnoma yozuvlari) davlat ahamiyatiga molik hujjatlar hisoblanadi, bir nusxada tuziladi va FHDY organlarida qayd etilgan vaqtdan boshlab 75 yil mobaynida saqlanadi.
Farzandlikka olish, otalikni belgilash, familiya, ism va ota ismini oʻzgartirish, jinsni oʻzgartirish kabi voqea va faktlar yuqorida sanab oʻtilgan fuqarolik holatlari dalolatnomalarida ularga tegishli oʻzgartirishlar kiritish orqali aks ettiriladi.
6. Fuqarolar yigʻinlari oʻlimni fuqarolik holati dalolatnomasi yozish yoʻli bilan amalga oshiradi.
Bunda fuqarolar yigʻinlari tomonidan shaxsi aniqlanmagan va sud tomonidan vafot etgan deb eʼlon qilingan shaxslarning oʻlimini qayd etilishiga yoʻl qoʻyilmaydi.
7. Oʻzbekiston Respublikasining chet elda yashovchi fuqarolariga nisbatan mazkur Qoidalarning 5-bandida koʻrsatilgan harakatlarni Oʻzbekiston Respublikasining konsullik muassasalari amalga oshiradi.
Konsul Oʻzbekiston Respublikasining chet elda yashash joyi yoki turgan joyi boʻyicha yashovchi fuqarolaridan, fuqarolik holatini Oʻzbekiston Respublikasida qayd ettirgan xorijiy davlatlarning fuqarolari hamda fuqaroligi boʻlmagan shaxslardan dalolatnoma yozuvlariga oʻzgartirish, tuzatish va qoʻshimchalar kiritish, dalolatnoma yozuvlarini tiklash, shuningdek familiyasi, ismi va otasining ismini oʻzgartirish toʻgʻrisidagi arizalarni tegishli hujjatlar bilan birga qabul qilib oladi va ushbu hujjatlarni vakolatli organlarga koʻrib chiqish uchun yuboradi.
Fuqarolik holati dalolatnomasini qayd ettirish masalasida konsulga murojaat etgan shaxslardan biri Oʻzbekiston fuqarosi, ikkinchisi esa chet el fuqarosi yoki fuqaroligi boʻlmagan shaxs boʻlgan hollarda fuqarolik holati dalolatnomasini qayd etish, agar Oʻzbekiston Respublikasining konsullik muassasasi faoliyat koʻrsatayotgan davlatning qonunlariga, Oʻzbekiston Respublikasi tomonidan imzolangan xalqaro shartnomalar yoki bitimlarga zid boʻlmasagina amalga oshiriladi.
Agar Oʻzbekiston Respublikasi tomonidan imzolangan shartnomada Oʻzbekiston Respublikasining oila toʻgʻrisidagi qonun hujjatlari normalarida koʻrsatilmagan boshqacha normalar nazarda tutilgan boʻlsa, u holda xalqaro shartnoma qoidalari qoʻllaniladi.
8. Fuqarolik holatlarini qayd etishda Oʻzbekiston Respublikasining konsullik muassasalari tomonidan konsullik yigʻimi qonun hujjatlarida belgilangan tartibda undiriladi.
9. Dalolatnoma yozuvlarini qayd etish quyidagi holatlarda rad qilinishi mumkin:
agar dalolatnoma yozuvini qayd etish qonunchilikka zid boʻlsa;
agar taqdim etilgan hujjatlar ularga nisbatan ushbu Qoidalarda va boshqa qonun hujjatlarida qoʻyiladigan talablarga muvofiq boʻlmasa;
agar dalolatnoma yozuvini qayd ettirish uchun murojaat qilgan shaxs bunga huquqli boʻlmasa yoki sud tomonidan muomalaga layoqatsiz deb topilgan boʻlsa.
Fuqarolik holati dalolatnoma yozuvlarini qayd etish rad qilingan shaxsning talabiga koʻra FHDY organi oʻn besh kun muddatda ushbu shaxsga yozma yoki elektron shaklda rad etish sababini maʼlum qilishi lozim.
10. Fuqarolik holati dalolatnomalarini qayd etishning rad qilinishi boʻyicha boʻysunish tartibida hududiy adliya organlari, Oʻzbekiston Respublikasi Adliya vazirligi yoki sudga belgilangan tartibda shikoyat qilinishi mumkin.
11. Konsulning fuqarolik holati dalolatnomalarini qayd etishda rad etish masalalari boʻyicha harakatlari yuzasidan boʻysunish tartibiga koʻra Oʻzbekiston Respublikasining xorijiy davlatdagi diplomatik vakolatxonasi rahbariga, Oʻzbekiston Respublikasi Tashqi ishlar vazirligiga yoki Oʻzbekiston Respublikasi sudiga belgilangan tartibda shikoyat qilinishi mumkin.
12. FHDY organlari xodimlari, shuningdek konsul oʻzi, eri yoki xotini oʻzining va uning qarindoshlari (ota-onalari, bolalari, nevaralari, bobolari, buvilari, tugʻishgan aka-uka, opa-singillari) toʻgʻrisida dalolatnoma yozuvlarini qayd etishga yoki ularga tegishli oʻzgartirish, tuzatish va qoʻshimchalar kiritishga haqli emaslar.
Bunday holatlarda dalolatnoma yozuvlarini qayd etish yoki ularga oʻzgartirishlar, tuzatishlar va qoʻshimchalar kiritish boʻysunish tartibida yuqori organning yozma koʻrsatmasi asosida boshqa xodim tomonidan yoki boshqa FHDY organida amalga oshiriladi. Dalolatnoma yozuvlarining “Belgilar uchun” ustuniga bu toʻgʻrida tegishli yozuv kiritiladi.
12 1 . Jismoniy shaxslarning familiyasi, ismi, otasining ismi yoki tugʻilgan sanasi oʻzgargan, shu jumladan, nikoh qayd etilganligi yoki nikohdan ajralganligi munosabati bilan familiyasi oʻzgargan taqdirda, gerbli guvohnomalarni rasmiylashtirish bilan bir vaqtda jismoniy shaxsga yangi identifikatsiyalovchi ID-kartalarni rasmiylashtirish boʻyicha ariza-anketalar FHDY organi tomonidan jismoniy shaxsning roziligi asosida kompozit shaklda vakolatli organlarga yuboriladi.
Jismoniy shaxsning nomidan yangi identifikatsiyalovchi ID-kartalarni rasmiylashtirish boʻyicha ariza-anketalar FHDY organi tomonidan toʻldiriladi. Rasmiylashtirilgan ariza-anketalar Oʻzbekiston Respublikasi Prezidentining “Oʻzbekiston Respublikasida identifikatsiyalovchi ID-kartalarni joriy etish chora-tadbirlari toʻgʻrisida” 2020-yil 22-sentabrdagi PF-6065-son Farmoniga asosan jismoniy shaxsga identifikatsiyalovchi ID-kartalarni rasmiylashtirib berish vazifalarini bajaruvchi vakolatli organlarga kelib tushganda, ushbu jismoniy shaxsdan qoʻshimcha ariza-anketa talab qilinmaydi.
Mazkur bandda nazarda tutilgan asoslarda yangi identifikatsiyalovchi ID-kartalarni rasmiylashtirishda toʻlovlarni amalga oshirish, biografik va biometrik maʼlumotlarni hamda qonunchilik hujjatlariga muvofiq talab qilinadigan boshqa hujjatlar identifikatsiyalovchi ID-kartalarni rasmiylashtirib berish vazifalarini bajaruvchi vakolatli organlarga tashrif buyurilganda taqdim etiladi.
2-bob. Fuqarolik holati dalolatnomalarini qayd etishning huquqiy ahamiyati
13. Qonun fuqarolarning shaxsiy va mulkiy huquqlarini himoyalashni hamda davlat va jamiyat manfaatlarini hisobga olgan holda, fuqarolar hayotidagi muhim voqealar — tugʻilish, nikoh tuzish, oʻlim va insonning muhim subyektiv huquqlari va majburiyatlarining yuzaga kelishi, oʻzgarishi va toʻxtatishiga sabab boʻladigan boshqa holatlarning vakolatli organlarda qayd etilishini belgilaydi.
Fuqarolik holatini qayd etish fuqarolarning huquq va burchlari paydo boʻlishiga sabab boʻlib xizmat qiluvchi hujjat (gerbli guvohnoma) berish uchun asos boʻladi. Fuqarolik holati dalolatnomalarini qayd etishning ahamiyati shundaki, unga asosan FHDY organi tomonidan berilgan guvohnoma va unda koʻrsatilgan faktning toʻgʻriligini tasdiqlovchi shaksiz dalil hisoblanadi.
Tugʻilganlik haqidagi guvohnoma bolaning tugʻilganligini, uning ota-onasi kim ekanligini tasdiqlovchi yagona hujjatdir.
Nikoh qayd etilganligi haqida guvohnoma — bu nikohdan oʻtgan shaxslarning er-xotinligini tasdiqlovchi va ular oʻrtasida oʻzaro huquq va majburiyatlarning vujudga kelganligini ifodalovchi hujjatdir.
Nikohdan ajralganlik haqida guvohnoma nikohda boʻlgan shaxslarning nikohi tugatilganligini tasdiqlovchi hujjat hisoblanadi.
Oʻlim toʻgʻrisidagi guvohnoma shaxsning oʻlimini va uning huquqiy layoqati tugatilganligini tasdiqlovchi hujjat hisoblanadi.
14. Tugʻilish va oʻlimning oʻz vaqtida qayd etilishi, tugʻilganlik toʻgʻrisidagi tibbiy maʼlumotnomaning, shuningdek perinatal oʻlim va oʻlim haqidagi tibbiy maʼlumotnomaning toʻgʻri va aniq toʻldirilganligi uchun masʼuliyat Oʻzbekiston Respublikasi sogʻliqni saqlash muassasalarida tuman va shahar sogʻliqni saqlash boʻlimlari rahbarlari zimmasiga yuklanadi.
3-bob. Fuqarolik holati dalolatnomalarini qayd etuvchi organlar
15. Fuqarolik holati dalolatnomalarini qayd etish tuman va shaharlarda FHDY organlari tomonidan amalga oshiriladi, oʻlim esa shaharcha, qishloq va ovullarda fuqarolar yigʻinlari raislari tomonidan ham qayd etilishi mumkin.
Fuqarolar oʻzini oʻzi boshqarish organlarining oʻlimni qayd etish borasidagi harakatlari oʻzlari turadigan hududlardagi tegishli FHDY organlarining nazorati ostida boʻladi.
Oʻzbekiston Respublikasining chet elda yashash joyi yoki turgan joyi boʻyicha yashovchi fuqarolarining fuqarolik holati dalolatnomalarini qayd etish konsul tomonidan, Oʻzbekiston Respublikasi qonun hujjatlariga muvofiq amalga oshiriladi.
Konsul vaqtincha boʻlmaganda fuqarolik holati dalolatnomalari konsul tomonidan tayinlangan konsullikning mansabdor shaxsi tomonidan qayd etiladi.
Oʻzbekiston Respublikasining diplomatik vakolatxonalari boʻlmagan xorijiy davlatlarda fuqarolik holati dalolatnomalari Oʻzbekiston Respublikasi Tashqi ishlar vazirligi tomonidan belgilangan boshqa xorijiy davlatdagi Oʻzbekiston Respublikasining konsullik muassasasi tomonidan qayd etiladi.
4-bob. Tugʻilganlikni qayd etish
1-§. Tugʻilganlikni qayd etish tartibi
16. Bolaning tugʻilishini qayd etish majburiy boʻlib, fuqarolarning yashash (turgan) joyi boʻyicha roʻyxatdan oʻtgan joyidan qatʼi nazar, FHDY organi tomonidan amalga oshirilishi lozim.
Ota-onaning istagiga koʻra FHDY organi bolaning tugʻilganligini qayd etishni tantanali vaziyatda oʻtkazishi mumkin.
17. Tugʻilganlik haqidagi ariza bola tugʻilgan kundan boshlab bir oy muddat mobaynida ogʻzaki yoki yozma shaklda berilishi zarur.
Bola tugʻilganligi toʻgʻrisidagi ariza ota-onasi yoki ulardan biri, alohida hollarda esa qarindoshlari, qoʻshnilari yoki ota-onasi yoxud ota-onasidan biri vakolat bergan boshqa shaxslar, shuningdek tibbiyot muassasalarining, ichki ishlar yoki vasiylik va homiylik organlarining mansabdor shaxslari tomonidan berilishi mumkin.
18. Belgilangan muddatning oʻtib ketganligi tugʻilganlikning qayd etilishiga toʻsqinlik qila olmaydi.
Bunda, oʻn olti yoshgacha boʻlgan bolaning tugʻilishini qayd etish uchun FHDY organiga tugʻilishni qayd etish muddatini oʻtkazib yuborganlik sabablari koʻrsatilgan ariza bolaning ota-onasi, ota-onaning qonuniy nikohi mavjud boʻlgan hollarda ulardan biri yoki ishonchnoma asosida boshqa manfaatdor shaxs, ota-onaning oʻrnini bosuvchi shaxs yoxud vasiylik va homiylik organlarining mansabdor shaxslari tomonidan taqdim etiladi.
Bunday hollarda FHDY organi tugʻilish faktini tasdiqlovchi hujjatga qoʻshimcha ravishda qonunchilikda belgilangan tartibda boshqa hujjatlarni ham talab qiladi.
Agar tugʻilganlikni qayd etish toʻgʻrisidagi ariza belgilangan muddatdan oʻtkazilib berilgan boʻlsa, tugʻilish tugʻilganlik toʻgʻrisidagi dalolatnomalarni qayd etish joriy roʻyxatga olish daftariga qayd etiladi.
19. 16 yoshdan oshgan tibbiy muassasadan tashqarida va tibbiy yordamsiz tugʻilgan bolaga nisbatan tibbiyot muassasasi tomonidan tugʻilganlik haqidagi maʼlumotnoma rasmiylashtirilmagan shaxslarning tugʻilganligini qayd etish sudning hal qiluv qarori asosida amalga oshiriladi.
Agar bola 16 va undan katta yoshda boʻlsa va unga nisbatan tibbiyot muassasasi tomonidan rasmiylashtirilgan tugʻilganlik haqidagi tibbiy maʼlumotnoma mavjud boʻlsa, uning tugʻilishi ota-ona yoki ulardan biri va voyaga yetgan bolaning arizasiga koʻra qayd etiladi.
20. Tugʻilganlikni qayd etish uchun: bola tugʻilganligi toʻgʻrisidagi tibbiy maʼlumotnomasi (tugʻilganlikni kompleks davlat xizmati sifatida qayd etish bundan mustasno), ota-onalarining shaxsini tasdiqlovchi hujjatlari (fuqarolik pasporti, xorijga chiqish pasporti, identifikatsiyalovchi ID-karta, harbiy xizmatchining harbiy bileti), nikoh tuzilganligi toʻgʻrisidagi gerbli guvohnoma yoki otalikni belgilash haqidagi ariza yoxud nikohda boʻlmagan onaning arizasi taqdim etiladi.
Bolaning tugʻilganlik toʻgʻrisidagi tibbiy maʼlumotnomada:
onaning familiyasi, ismi, otasining ismi, yashash joyi, tugʻilgan sanasi, millati, fuqaroligi, oilaviy ahvoli, maʼlumoti;
bolaning tugʻilgan vaqti, sanasi va joyi, jinsi, vazni, boʻyi;
homiladorlik muddati, hisob boʻyicha nechanchi homiladorlik;
bolaning tirik tugʻilganligi mezonlari (nafas olishi, yurak urishi, kindik pulsatsiyasi, muskullarning beixtiyoriy qisqarishi);
tibbiy maʼlumotnomaning berilgan vaqti, tartib raqami va tibbiyot muassasasining nomi toʻgʻrisidagi maʼlumotlar koʻrsatilishi zarur.
Bola tugʻilganligi toʻgʻrisidagi maʼlumotnoma tibbiyot muassasasi mansabdor shaxsi tomonidan imzolanadi va muhr bilan tasdiqlanadi.
Tugʻuruqxonalardan tashqari joylarda va tibbiy yordamsiz tugʻilgan bolaning tugʻilganligini qayd etish uchastka shifokori (feldsher yoki akusher) tomonidan berilgan maʼlumotnoma asosida amalga oshiriladi.
Bunday holatlarda bolaning ushbu onadan tugʻilganligiga guvoh boʻlganlar ishtirokida tuzilgan va uchastka shifokori (feldsher yoki akusher) tasdiqlagan dalolatnoma tibbiy maʼlumotnoma berish uchun asos hisoblanadi.
Tibbiy maʼlumotnoma bola tugʻilganligi toʻgʻrisidagi dalolatnoma yozuvi bilan birga tikib qoʻyiladi.
Ota-onalardan birining shaxsini tasdiqlovchi hujjat boʻlmagan alohida hollarda FHDY organi tugʻilganlikni qayd etishni rad qilishi mumkin emas. Bunda hujjatlari boʻlmagan ota yoki ona haqida maʼlumotlar nikoh tuzilganligi yoki avvalgi bolalarining tugʻilganligi haqidagi guvohnomalari asosida koʻrsatiladi.
Ota-onaning shaxsini tasdiqlovchi hujjatlar boʻlmaganda bolaning tugʻilganligini qayd etish tibbiyot muassasasining yoki vasiylik va homiylik organining yozma murojaatlariga asosan amalga oshiriladi.
Voyaga yetmagan ota-ona (ulardan biri) ning tugʻilgan bolasi umumiy asoslarda roʻyxatdan oʻtkaziladi.
Bunda, oʻzaro qonuniy nikohda boʻlmagan voyaga yetmagan ota-onaning qonuniy vakili yoki vasiylik va homiylik organining ishtiroki talab etiladi.
21. Ota-onasi nikohda boʻlgan bolaning tugʻilishi toʻgʻrisidagi dalolatnomani yozish shaxsni tasdiqlovchi hujjatlar va nikoh tuzilganligi toʻgʻrisidagi maʼlumotnomalar asosida amalga oshiriladi.
Bola tugʻilgunga qadar uning otasi vafot etgan vaqtdan, ota-onasi nikohi bekor qilinganligidan yoki ota-onasining nikohi sud tomonidan haqiqiy emas deb topilgan sanadan keyin 300 kundan koʻp vaqt oʻtmagan boʻlsa otasi toʻgʻrisidagi maʼlumotlar xuddi shunday tartibda yoziladi.
Bunday hollarda ariza beruvchi tomonidan nikohdan ajralganlik haqidagi guvohnoma, sudning nikohdan ajratish haqidagi qaroridan koʻchirma (nusxa) yoki nikohni haqiqiy emas deb topganligi toʻgʻrisida sudning qonuniy kuchga kirgan qaroridan koʻchirma (nusxa) yoki otasining oʻlimi haqidagi guvohnomasi taqdim etilishi kerak. Mazkur maʼlumotlar “FHDYning yagona elektron arxivi” axborot tizimida mavjud boʻlgan holatlar bundan mustasno. Dalolatnoma yozuvining “Belgilar uchun” ustunida nikohdan ajralish yoki oʻlimning qayd etilgan joyi va sanasi, dalolatnoma yozuvining tartib raqami, qarorni chiqargan sudning nomi va qarorning sanasi koʻrsatiladi.
Bolaning nasl-nasabi xususidagi barcha nizolar sud tartibida hal qilinadi.
22. Agar ota-onalari oʻrtasida nikoh qayd etilmagan boʻlsa (tugʻilishni qayd etishda onasi ishtirok etmagan taqdirda) bolaning otasi haqidagi yozuv onaning notarial yoki tibbiy muassasa tomonidan tasdiqlangan arizasi boʻyicha amalga oshiriladi.
Bunda bola otasining familiyasi tugʻilganligi toʻgʻrisidagi dalolatnoma yozuvida onasining familiyasi boʻyicha, bola otasining ismi, ota ismi va millati onaning koʻrsatmasi boʻyicha qayd etiladi.
23. Bolaning tugʻilganligini qayd etishda unga familiya ota-onasining kelishuviga koʻra ota yoki onaning familiyasi, shuningdek milliy anʼanalarga muvofiq ota yoki ona tomonidan boboning ismi boʻyicha beriladi. Kelishuv boʻlmagan taqdirda nizolar vasiylik va homiylik organi, konsullik okrugida esa — konsul tomonidan hal etiladi.
24. Bolaga ism ota-onaning roziligiga koʻra beriladi. Bolaga qoʻshaloq ism berishga yoʻl qoʻyiladi (Saidahmadxoʻja, Toʻxtamurodjon, Guliraʼno, Mirzaolim, Mirzo Ulugʻbek, Roza-Mariya).
Bolaga, uning manfaatlaridan kelib chiqqan holda, kelgusida uning shaʼni va qadrini kamsitishi mumkin boʻlgan ism berilishiga yoʻl qoʻyilmaydi. Bola ismiga doir kelishuv mavjud boʻlmaganda yuzaga kelgan kelishmovchilik vasiylik va homiylik organi tomonidan hal etiladi.
25. Bolaning ota ismi uning otasining ismiga koʻra beriladi. Otasi haqida maʼlumotlar tugʻilganlik haqida dalolatnoma yozuvi va guvohnomada yozuvlar shaxsni tasdiqlovchi hujjatlar asosida oʻzgartirishsiz yoziladi.
Tugʻilganlik haqidagi dalolatnoma yozuvida “Otasi” va “Onasi” ustunlarini ochiq qoldirish qatʼiyan man etiladi.
26. Oʻzbekiston Respublikasining “Davlat tili haqida”gi Qonuni 15-moddasiga asosan agar otaning familiyasi, ismi va ota ismida imlo xatoliklari mavjud boʻlsa, ota-onaning xohishiga koʻra bolaning tugʻilganlik haqidagi dalolatnoma yozuvi imlo xatoliklari bartaraf etilgan holda qayd qilinishi mumkin.
Bolaning familiyasiga “-yev”, “-ov”, “-yeva”, “-ova”, “-iy”, “-xon”, “-xoʻja”, “-xoji”, “-bek”, “-zoda”, “mir-”, “abdu-” kabi hamda ota ismiga “-yevich”, “-ovich”, “-yevna”, “-ovna”, “qizi”, “oʻgʻli”, “-iy”, “-xon”, “-xoʻja”, “-xoji”, “-bek”, “-zoda”, “mir-”, “abdu-” kabi qoʻshimchalarini kiritish yoki shu kabi qoʻshimchalarni familiya va ota ismidan olib tashlash orqali tugʻilganlik haqidagi dalolatnoma yozuvi qayd etilishi mumkin.
27. Tugʻilganlik haqida dalolatnoma yozuvi qayd etilgach, ariza beruvchiga tugʻilganlik haqidagi guvohnoma beriladi.
FHDY organlari tomonidan tugʻilishni qayd etishda jismoniy shaxsning shaxsiy identifikatsiya raqami tugʻilganlik haqidagi gerbli guvohnomaga kiritiladi.
Bunda Oʻzbekiston Respublikasi Adliya vazirligi huzuridagi Personallashtirish agentligi tomonidan jismoniy shaxsning shaxsiy identifikatsiya raqami real vaqt rejimida avtomatik ravishda shakllantiriladi.
Oʻzbekiston Respublikasi Prezidenti huzuridagi Ijtimoiy himoya milliy agentligining (keyingi oʻrinlarda — Ijtimoiy himoya milliy agentligi) “Yagona milliy ijtimoiy himoya” axborot tizimi tomonidan ariza beruvchiga belgilangan tartibda tegishli nafaqa tayinlanishi uchun “FHDYning yagona elektron arxivi” axborot tizimi orqali xabarnoma yuboriladi.
28. Egizak (ikkita va undan ortiq) bolalar tugʻilganda ularning har biri uchun tugʻilganlik haqida tibbiy maʼlumotnoma taqdim etilishi kerak, ular asosida tugʻilganlik haqida alohida-alohida dalolatnoma yozuvlari, tartib raqamlari yozilgan holda qayd etilib, ularning har biriga tugʻilganlik haqida alohida gerbli guvohnomalar beriladi.
29. Topib olingan (tashlab ketilgan) bolaning tugʻilganligini qayd etish ichki ishlar, vasiylik va homiylik organlari, bola joylashtirilgan muassasa maʼmuriyati yoki tibbiyot muassasasining arizasiga binoan amalga oshiriladi. Bolani topib olgan shaxs bu haqda yigirma toʻrt soat mobaynida ushbu tumandagi ichki ishlar organiga yoki vasiylik va homiylik organiga xabar berishi kerak.
30. Ichki ishlar, vasiylik va homiylik organlari, bola joylashtirilgan muassasa yoki tibbiyot muassasasi maʼmuriyati bola topilganidan keyin yetti ish kunidan kechikmagan muddatda FHDY organlariga topib olingan (tashlab ketilgan) bolani qayd etish haqida murojaat etishlari shart.
Topib olingan (tashlab ketilgan) bola tugʻilganligini qayd etish haqidagi arizada bolaning topib olingan vaqti, joyi va topib olingan paytdagi holati, yoshi, jinsi, vazni va boʻyi haqidagi maʼlumotlar aniq koʻrsatilishi zarur.
Topib olingan (tashlab ketilgan) bolaning tugʻilganlik haqidagi dalolatnoma yozuviga ota-onasining familiyasi, ismi va millati toʻgʻrisidagi maʼlumotlar ichki ishlar, vasiylik va homiylik organlari, bola joylashtirilgan muassasa yoki tibbiyot muassasasi maʼmuriyatining koʻrsatmalari asosida kiritiladi. Bunday holda bolaning va uning ota-onasi sifatida koʻrsatilgan shaxslarning familiyasi bir xilda yoziladi.
Onasi tomonidan tashlab ketilgan bolani qayd etish bola joylashtirilgan tibbiyot muassasasi yoxud bola joylashgan joydagi vasiylik va homiylik organi arizasiga muvofiq, bolaning onasi tomonidan tashlab ketilganidan 7 kun oʻtmasdan amalga oshiriladi. Onasi tomonidan tashlab ketilgan bolani qayd etish uchun arizada bolaning tashlab ketilgan vaqti, joyi va tashlab ketilgan paytdagi holati, yoshi, jinsi, vazni va boʻyi haqidagi maʼlumotlar aniq koʻrsatilishi zarur.
Onasi tomonidan tashlab ketilgan bolaning familiyasi, ismi, ota ismi toʻgʻrisidagi maʼlumotlar, shuningdek ota-ona toʻgʻrisidagi maʼlumotlar tugʻilganlik haqidagi dalolatnoma yozuviga yuqorida koʻrsatilgan organlarning koʻrsatmasiga binoan kiritiladi. Bunday holda bolaning va uning ota-onasi sifatida koʻrsatilgan shaxslarning familiyasi bir xilda yoziladi.
31. Oʻlik tugʻilgan bolaning tugʻilganligini, shuningdek hayotining birinchi haftasida oʻlgan (perinatal oʻlim) bolalarning tugʻilganligi va oʻlimini qayd etish tibbiy muassasa yoki ushbu muassasaning topib olingan joydagi sud-tibbiy ekspertiza muassasasining yozma yoki elektron shakldagi murojaatiga binoan mazkur hududdagi FHDY organi tomonidan 24 soat mobaynida (elektron shaklda murojaat qilingan holatlarda avtomatik shaklda) amalga oshiriladi.
Egizaklardan biri oʻlik tugʻilganda yoki hayotining birinchi haftasida (perinatal oʻlim) vafot etganda oʻlik tugʻilgan yoki vafot etgan bolani qayd etish tirik egizak tugʻilganligini qayd etgan oʻsha FHDY organi tomonidan amalga oshiriladi.
Oʻlik tugʻilgan bolani tugʻilishini qayd etish perinatal oʻlim toʻgʻrisidagi tibbiy maʼlumotnoma asosida faqat tugʻilganlik haqida dalolatnoma yozuvlarini roʻyxatdan oʻtkazish daftarida amalga oshiriladi.
Agar bola tugʻilgandan keyin vafot etsa, hatto u bir necha daqiqa yashasa ham, tugʻilganlik hamda oʻlim haqidagi dalolatnoma yozuvlari tuziladi.
Bunday hollarda tugʻilish haqidagi dalolatnoma yozuvi tugʻilganlik haqidagi tibbiy maʼlumotnoma asosida, oʻlganligi haqidagi dalolatnoma yozuvi esa — perinatal oʻlim haqidagi tibbiy guvohnoma asosida amalga oshiriladi.
Bunda tugʻilganlik haqidagi dalolatnoma yozuvida onasi toʻgʻrisidagi maʼlumotlar toʻliq keltiriladi, “Belgilar uchun” ustunida esa oʻlganligi qayd etilganligi haqidagi dalolatnoma yozuvining tartib raqami va sanasi koʻrsatiladi. Bunday hollarda bolaning oʻlimi haqida (oʻlik tugʻilganda ham) belgilangan tartibda tegishli nafaqa tayinlanishi uchun oʻlim haqida xabarnoma Oʻzbekiston Respublikasi Prezidenti huzuridagi Ijtimoiy himoya milliy agentligining (keyingi oʻrinlarda — Ijtimoiy himoya milliy agentligi) “Yagona milliy ijtimoiy himoya” axborot tizimiga elektron axborot tizimi orqali yuboriladi.
Dafn qilish uchun qabristonga maʼlumotnoma beriladi va zarur hollarda ota-onasining iltimosiga koʻra (hayotining birinchi haftasida vafot etgan bola uchun) oʻlimi haqida guvohnoma berilishi mumkin.
Oʻlik tugʻilgan bolaning tugʻilganligini, shuningdek hayotining birinchi haftasida oʻlgan (perinatal oʻlim) bolalarning tugʻilganligi va oʻlimini qayd etish yuzasidan tibbiy muassasa yoki sud-tibbiy ekspertiza muassasasining murojaati “Tugʻilish va oʻlimni, shu jumladan perinatal oʻlimni elektron roʻyxatga olish” avtomatlashtirilgan axborot tizimi vositasida “FHDYning yagona elektron arxivi” axborot tizimiga elektron shaklda kelib tushgan taqdirda, tugʻilganlik haqidagi tibbiy maʼlumotnoma hamda perinatal oʻlim toʻgʻrisidagi tibbiy maʼlumotnomalar asosida barcha maʼlumotlar avtomatik ravishda tekshiruvdan oʻtkaziladi va tegishli dalolatnoma yozuvi qayd etiladi.
Dafn qilish uchun qabristonga maʼlumotnoma avtomatik ravishda shakllantirilib, QR-kod orqali tasdiqlangan holda tibbiy muassasa yoki sud-tibbiy ekspertiza muassasasiga yuboriladi.
32. Bolaning otasi bilan nikohda boʻlmagan ona vafot etgan taqdirda, shuningdek onaning yashash joyi nomaʼlum boʻlganda va otalikni belgilash haqidagi ariza berilmaganda bolaning tugʻilishini qayd etish mazkur Qoidalarning 29-bandida sanab oʻtilgan organlarning yozma murojaati boʻyicha amalga oshiriladi.
33. Ota-onalik huquqlaridan mahrum qilish haqidagi maʼlumotlar sudning qonuniy kuchga kirgan qaroriga asosan tugʻilish haqidagi dalolatnoma yozuvining “Belgilar uchun” ustunida koʻrsatiladi, dalolatnoma yozuvida ota-ona haqidagi maʼlumotlar chizib tashlanmaydi va hech qanday oʻzgartirishlar kiritilmaydi.
Bunday hollarda otalik-onalik huquqlaridan mahrum qilingan shaxslarga bolalarining tugʻilganligi haqida takroriy guvohnoma berilmaydi.
Takroriy guvohnoma voyaga yetmagan bolaning vasiysi yoki homiysiga berilishi mumkin.
34. Sudning ota-onalik huquqlarini tiklash toʻgʻrisida qonuniy kuchga kirgan qaroriga asosan tugʻilganlik haqidagi dalolatnoma yozuviga “Ota-onalik huquqlari tiklandi” degan belgi kiritiladi.
35. Tugʻilganlik haqidagi dalolatnoma yozuviga kiritilgan otasi haqidagi maʼlumotlar har qanday holda ham faqat sudning qonuniy kuchga kirgan qaroriga asosan bekor qilinishi mumkin.
36. Oʻzbekiston Respublikasi qonunchilik hujjatlariga muvofiq, tugʻilgandan keyin Oʻzbekiston Respublikasi fuqarosi hisoblanishi mumkin boʻlgan bolaning tugʻilganligini qayd etish bola tugʻilgan yoki uning ota-onasi yashash joyi yoki turgan joyi boʻyicha yashab turgan konsullik okrugidagi konsul tomonidan amalga oshiriladi.
37. Oʻzbekiston Respublikasi fuqarosi chet elda tugʻilgan va uning tugʻilganligi konsullik muassasasi hamda ushbu davlatning vakolatli organi tomonidan qayd etilmagan taqdirda, tugʻilganlik haqidagi dalolatnoma yozuvi, fuqarolarning yashash (turgan) joyi boʻyicha roʻyxatdan oʻtgan joyidan qatʼi nazar, FHDY organi tomonidan xorijiy davlatning vakolatli organlari tomonidan berilgan va belgilangan tartibda legalizatsiya qilingan yoki apostil qoʻyilgan bola tugʻilganligini tasdiqlovchi tibbiy hujjat (davlat tiliga tarjimasi bilan birga) taqdim etilgandan keyin qayd qilinadi.
38. Tugʻilishni qayd etishning barcha hollarida bola tugʻilgan maʼmuriy hudud uning tugʻilgan joyi sifatida yoziladi.
2-§. Otalikni belgilash
39. Nikohda boʻlmagan ota-onadan tugʻilgan bolaga otalikni belgilash ota va onasi (agar otasi voyaga yetmagan hisoblansa, u holda qonuniy vakili) tomonidan birgalikda berilgan arizasi yoki sudning qonuniy kuchga kirgan hal qiluv qarori asosida FHDY organida amalga oshiriladi.
Tugʻilishi qayd etilgan va 10 yoshga toʻlmagan bolaga otalikni belgilashda voyaga yetgan ota-onaning otalikni belgilash haqida birgalikdagi arizasi FHDY organiga Yagona interaktiv davlat xizmatlari portali (keyingi oʻrinlarda — YIDXP) orqali elektron shaklda berilishi mumkin, ushbu Qoidalarning 41, 42, 44, 46, 47, 54, 57, 59-bandlarida nazarda tutilgan holatlar bundan mustasno.
Bunda ota-onaning shaxsi shaxsni biometrik identifikatsiya qilish Face-ID yoki MyID tizimlari orqali tasdiqlanadi hamda ota-ona tomonidan oʻz shaxsini Face-ID yoki MyID tizimlari orqali tasdiqlashi bolaga nisbatan otalik belgilanishiga rozilikni bildiradi.
Ariza YIDXP orqali berilganda, FHDY organi ariza kelib tushgan vaqtdan boshlab uch ish kuni ichida arizani koʻrib chiqib, bolaning tugʻilganlik haqidagi dalolatnoma yozuviga otasi toʻgʻrisidagi maʼlumotlarni kiritadi va tugʻilganlik haqida yangi guvohnoma chop etadi.
Otalikni belgilash haqida ariza bergan ota yoki ona xohishiga koʻra tugʻilganlik haqida yangi guvohnomani pochta aloqasi orqali olishi mumkin. Bunda pochta xarajatlari ariza beruvchi hisobidan qoplanadi.
Pochta aloqasi tomonidan koʻrsatilgan xizmat uchun toʻlov miqdori pochta xizmati tomonidan belgilanadi.
40. Otalikni belgilash toʻgʻrisidagi ariza, fuqarolarning yashash (turgan) joyi boʻyicha roʻyxatdan oʻtgan joyidan qatʼi nazar, FHDY organi tomonidan koʻrib chiqiladi.
41. Otalikni belgilash ariza berilgan kuni ota-onasining ishtirokida amalga oshiriladi, ushbu Qoidalarning 45-bandida nazarda tutilgan holatlar bundan mustasno.
42. Alohida hollarda otalikni belgilash haqidagi ariza FHDY organiga bola tugʻilmasdan oldin ham berilishi mumkin.
Bunday holatlarda bola tugʻilgunga qadar uning tugʻilgan vaqti va ismi haqidagi maʼlumotlar koʻrsatilmaydi.
Bolaning tugʻilganligi boshqa FHDY organida qayd etilgan taqdirda, oldindan berilgan arizani saqlagan FHDY organi soʻrovnoma boʻyicha uni qayd etish joyiga yuboradi.
43. Otalikni ishonchnoma boʻyicha belgilashga yoʻl qoʻyilmaydi.
44. Agar otalik bolaning tugʻilganligi qayd etilgandan soʻng belgilansa otalikni belgilash haqidagi arizaga yoki sudning ushbu masala yuzasidan qaroriga bolaning tugʻilganlik haqidagi guvohnomasi ilova qilinadi.
45. Otalikni belgilashda ota-onalardan biri ishtirok etmagan taqdirda uning imzosi qonunchilikda belgilangan tartibda (notarius, Oʻzbekiston Respublikasining konsullik muassasasining masʼul shaxsi yoki tibbiyot muassasasi, FHDY organi, harbiy qism yoki jazoni oʻtash muassasasi rahbarining imzosi va muhri bilan) tasdiqlanadi.
Bunda tugʻilishi nikohda boʻlmagan onaning (yolgʻiz ona) arizasi asosida qayd etilgan bolaga otalikni belgilash toʻgʻrisida arizani koʻrib chiqayotgan FHDY organi tomonidan otalikni belgilashda ishtirok etmagan ota-onalardan birining Oʻzbekiston Respublikasi hududida faoliyat koʻrsatayotgan notarius, Oʻzbekiston Respublikasining konsullik muassasasining masʼul shaxsi, FHDY organi rahbari tomonidan imzosi tasdiqlangan arizasi tegishli axborot tizimlari oʻrtasidagi axborot almashinuvi orqali elektron shaklda olinishi mumkin.
46. Onasi vafot etganda, u sud tomonidan muomalaga layoqatsiz yoki bedarak yoʻqolgan deb topilganda yoxud onalik huquqlaridan mahrum etilganda, uning yashash joyini belgilashning imkoni boʻlmaganda voyaga yetmagan bolaga nisbatan otalikni belgilash vasiylik va homiylik organining roziligi bilan otasining arizasiga asosan amalga oshirilishi mumkin.
Bunday holatlarda arizaga quyidagi hujjatlardan biri:
onasining oʻlimi haqidagi guvohnoma nusxasi (“FHDYning yagona elektron arxivi” axborot tizimida oʻlimni tasdiqlovchi hujjatlar mavjud boʻlgan holatlar bundan mustasno);
onasi muomalaga layoqatsiz deb topilganligi toʻgʻrisidagi sud qarorining nusxasi;
onaning onalik huquqidan mahrum etilganligi toʻgʻrisidagi sud qarorining nusxasi;
onaning bedarak yoʻqolgan deb topilgani toʻgʻrisidagi sud qarorining nusxasi ilova qilinadi.
47. Agar bolaning otasi sud tomonidan muomalaga layoqatsiz deb topilgan boʻlsa, u holda otalikni belgilash toʻgʻrisidagi arizani uning nomidan vasiylik va homiylik organining ruxsati bilan uning homiysi berishi mumkin.
48. Ota-onaning birgalikdagi arizasi boʻlmagan taqdirda otalik (agar otasi yoki onasi voyaga yetmagan boʻlsa) ota-onalardan biri yoki vasiylik va homiylik organining daʼvo arizasi boʻyicha sud tartibida belgilanishi mumkin.
Bolaning tugʻilganligi haqidagi dalolatnoma yozuviga otasi toʻgʻrisidagi maʼlumotlar sud qaroriga asosan kiritiladi. Bu holda FHDY organiga qonuniy kuchga kirgan sud qarori va bolaning tugʻilganligi haqidagi guvohnomasi taqdim etiladi.
49. Otalikni belgilash haqidagi ariza maxsus shaklda boʻlishi, unda koʻrsatilgan barcha savollarga aniq va toʻliq javob boʻlishi lozim. Ariza FHDY organida imzolanadi, undagi maʼlumotlar arizachining shaxsini tasdiqlovchi hujjat bilan solishtirib koʻriladi. Har bir ariza uning tushgan kunida roʻyxatga olinadi.
50. 10 yoshga toʻlgan va undan katta yoshdagi bolaga nisbatan otalik uning roziligi bilan belgilanadi. Bunda bolaning roziligi ota-onasi tomonidan berilgan arizada uning shaxsiy imzosi bilan ifodalanadi va uning imzosi FHDY organi xodimi tomonidan tasdiqlanadi.
FHDY organi otalikni belgilash haqidagi ariza asosida tugʻilganlik haqidagi dalolatnoma yozuviga tegishli oʻzgartirishlar kiritadi.
Agar otalikni belgilash 16 yoshga toʻlgan shaxsga nisbatan amalga oshirilsa, u holda ota toʻgʻrisidagi maʼlumotlar oʻzgartirilishi lozim. Bola toʻgʻrisidagi maʼlumotlar familiya, ism va ota ismini oʻzgartirish tartibi va qoidalari boʻyicha kiritiladi.
51. Otalik, bolaning otasi boshqa ayol bilan qonuniy nikohda turganligidan qatʼi nazar, belgilanadi. Shu sababli otalikni belgilashda uning xotinining roziligi talab etilmaydi.
52. Agar bolaning tugʻilganligi haqidagi dalolatnoma yozuviga otasi toʻgʻrisidagi maʼlumotlar nikoh tuzilganligi toʻgʻrisidagi guvohnoma yoki otalikni belgilash haqidagi arizaga asosan kiritilgan boʻlsa, u holda dalolatnoma yozuvida koʻrsatilgan ota haqidagi maʼlumotlar sud tartibida bekor qilinmay turib, boshqa shaxs tomonidan bu bolaga nisbatan otalik belgilanishi mumkin emas.
53. Agar bolaning tugʻilganligi haqidagi dalolatnoma yozuvi yoʻqolgan boʻlsa, u holda tugʻilganlik haqida dalolatnoma yozuvi tiklangandan soʻng otalik belgilanishi mumkin.
54. Agar tugʻilganlikni qayd etish va otalikni belgilash ayni bir vaqtda amalga oshirilsa, u holda bolaga familiya ota-onaning kelishuvi boʻyicha bir yoʻla beriladi, otasi haqidagi maʼlumotlar berilgan arizaga binoan yoziladi. Bunda yolgʻiz ona arizasi talab qilinmaydi.
55. 16 yoshga toʻlmagan shaxsga otalik belgilanadigan hollarda bolaning ota ismi otaning ismi boʻyicha oʻzgartiriladi (yoziladi).
Agar bolaning tugʻilganligi haqidagi dalolatnoma yozuvida ilgari koʻrsatilgan ota ismi bolaning otasi deb yozilgan shaxs ismi bilan toʻgʻri kelmasa, u holda FHDY organi otalikni belgilashni rad etishga va ota-onasidan bu masala boʻyicha tushuntirish xati talab qilishga haqli emas.
56. Agar ota-onaning nikohi bolaning tugʻilganligi qayd etilgandan keyin qayd etilgan boʻlsa, ushbu nikoh tuzilganlik haqidagi dalolatnoma yozuviga bolaning otasi haqidagi maʼlumotni yozish uchun asos boʻlolmaydi.
Bunda bolaning tugʻilganligi haqidagi dalolatnoma yozuviga otasi toʻgʻrisidagi maʼlumotlar otalikni belgilash haqidagi arizaga muvofiq kiritiladi.
57. Otalikni belgilash haqidagi arizaga asosan FHDY organi bolaning tugʻilganlik haqidagi dalolatnoma yozuviga otasi toʻgʻrisidagi maʼlumotlarni shu kuniyoq kiritadi va tugʻilganlik haqida yangi guvohnoma beradi.
58. Agar tugʻilganlik haqidagi dalolatnoma yozuvi boshqa FHDY organida qayd etilgan boʻlsa, u holda otalikni belgilash haqidagi arizani qabul qilgan FHDY organi dalolatnoma yozuvini qayd qilgan FHDY organiga dalolatnoma yozuviga oʻzgartirish kiritish haqida elektron axborot tizimi orqali xabarnoma yuboradi.
Dastlabki dalolatnoma yozuvini qayd qilgan FHDY organi ikki ish kunida dalolatnoma yozuviga zarur oʻzgartirish kiritib, dalolatnoma yozuvini elektron axborot tizimi orqali tasdiqlaydi hamda otalikni belgilash haqidagi arizani qabul qilgan FHDY organi gerbli guvohnomani chop etib beradi.
Oʻzgartirishlar kiritgan FHDY organi tomonidan bu haqda tugʻilganlik haqidagi dalolatnoma yozuvining ikkinchi nusxasiga (dalolatnoma yozuvi bir nusxada qayd etilgan holatlar bundan mustasno) tegishli oʻzgartirishlarni kiritish uchun hududiy adliya organining FHDY arxiviga “FHDYning yagona elektron arxivi” axborot tizimi orqali xabarnoma yuboradi.
59. Agar bolaning tugʻilganligi haqidagi dalolatnoma yozuvi MDH davlatlarida qayd etilgan boʻlsa, u holda otalikni belgilash haqidagi arizani qabul qilib olgan FHDY organi uni yoki ushbu masala boʻyicha sud qarorini (rus tilidagi tarjimasi bilan), tugʻilganlik haqidagi guvohnoma bilan birga tugʻilganlik haqidagi dalolatnoma yozuvini qayd etgan FHDY organiga yuboradi.
60. 16 yoshgacha boʻlgan bolaga otalikni belgilashda dalolatnoma yozuvlariga oʻzgartirish kiritish qoidalari qoʻllanilishi mumkin, yaʼni bolaning faqat familiyasi va ota ismi emas, balki ismi ham oʻzgartirilishi mumkin.
3-§. Farzandlikka olish
61. Farzandlikka olish haqida oʻzgartirishlar kiritish sudning hal qiluv qarori asosida tugʻilganlik haqidagi dalolatnoma yozuvini qayd etgan FHDY organida, farzandlikka olingan bolaning tugʻilgan joyi oʻzgartirilganda yoki tugʻilgan sanasi sudning hal qiluv qarori asosida bir yildan ortiq boʻlmagan farq bilan oʻzgartirilgan va ushbu sana bolaning tugʻilganlik haqidagi dalolatnoma yozuvi qayd qilingan sanadan keyin qilib belgilanganda esa — hal qiluv qarorida koʻrsatilgan joydagi FHDY organida, hal qiluv qarorida koʻrsatilmagan boʻlsa, farzandlikka oluvchilarning yashash (turgan) joyi boʻyicha roʻyxatdan oʻtgan joyidan qatʼi nazar, FHDY organi tomonidan amalga oshiriladi.
Farzandlikka olinayotgan bolaning tugʻilganligi toʻgʻrisidagi yozuvlar daftariga zarur oʻzgartirishlar FHDY organlari tomonidan, farzandlikka olish toʻgʻrisidagi sudning hal qiluv qarori qonuniy kuchga kirgan kundan boshlab oʻn kun mobaynida kiritiladi. FHDY organiga koʻrsatib oʻtilgan muddat tugagandan keyin murojaat qilingan taqdirda, sud qarorida ushbu qaror oʻz kuchini yoʻqotmaganligi haqida yozuv boʻlishi kerak.
61 1 . Farzandlikka olishni rasmiylashtirish boʻyicha farzandlikka oluvchilardan biri YIDXP orqali ham elektron ariza bilan murojaat qilishi mumkin.
Ariza YIDXP orqali elektron shaklda berilgan taqdirda, ariza beruvchining shaxsi Face-ID yoki MyID tizimlari orqali tasdiqlanadi.
Natijasi yuzasidan FHDY organi bir ish kuni ichida ariza beruvchining YIDXPdagi shaxsiy kabinetiga arizani koʻrib chiqish vaqti va oʻzi bilan ushbu Qoidalarning 62-bandida belgilangan tegishli hujjatlarni olib kelishi haqida xabarnoma yuboradi.
Bunda xabarnoma yuborilgan kundan boshlab, besh ish kuni ichida ariza beruvchilar tegishli FHDY organiga murojaat qilmasa hamda tegishli hujjatlarning asl nusxasini taqdim etmasa, ushbu ariza koʻrib chiqilmaydi.
62. Farzandlikka olishni rasmiylashtirishda FHDY organiga:
sudning qonuniy kuchga kirgan farzandlikka olish haqidagi qaroridan koʻchirma;
farzandlikka olinayotgan bolaning tugʻilganlik haqidagi guvohnomasi;
farzandlikka oluvchi(lar)ning shaxsini tasdiqlovchi hujjatlar taqdim etiladi.
63. Sudning hal qiluv qarori kelib tushgan vaqtiga koʻra maxsus daftarda qayd etiladi va alohida yigʻmajildga xronologik tartibda tikib qoʻyiladi.
64. FHDY organi sudning hal qiluv qarori va farzandlikka oluvchilarning hujjatlari asosida tugʻilganlik haqidagi dalolatnoma yozuviga tegishli oʻzgartirishlarni kiritadi, tugʻilganlik haqidagi yangi guvohnoma va, zarur boʻlganda, farzandlikka olinganligi haqida maʼlumotnoma beradi.
65. Agar sudning hal qiluv qarorida 10 yoshgacha boʻlgan bolaning tugʻilgan joyi respublika doirasida oʻzgartirilgan yoki tugʻilgan sanasi sudning hal qiluv qarori asosida bir yildan ortiq boʻlmagan farq bilan oʻzgartirilgan va ushbu sana bolaning tugʻilganlik haqidagi dalolatnoma yozuvi qayd qilingan sanadan keyin qilib belgilangan boʻlsa, u holda hal qiluv qarorida koʻrsatilgan joydagi FHDY organida, hal qiluv qarorida koʻrsatilmagan boʻlsa farzandlikka oluvchilar murojaat qilgan FHDY organi tomonidan tiklangan dalolatnoma yozuvi qayd etiladi.
Bunda, dalolatnoma yozuvini qayd qilgan FHDY organiga dalolatnoma yozuviga oʻzgartirish kiritish uchun elektron axborot tizimi orqali soʻrovnoma yuboriladi va dastlabki dalolatnoma yozuvini qayd qilgan FHDY organi dalolatnoma yozuvini soʻrov yuborgan FHDY organiga “FHDYning yagona elektron arxivi” axborot tizimi orqali yuboradi.
Farzandlikka oluvchilar murojaat qilgan FHDY organi dastlabki dalolatnoma yozuvi qayd etilgan FHDY organi va hududiy adliya organlarining FHDY arxiviga (dalolatnoma yozuvi bir nusxada qayd etilgan holatlar bundan mustasno) uni bekor qilish haqida “FHDYning yagona elektron arxivi” axborot tizimi orqali xabarnoma yuboradi.
66. Farzandlikka olishni sir saqlash maqsadida farzandlikka olish uchun hujjatlar farzandlikka oluvchilarning vakillari tomonidan, qonunchilikda belgilangan tartibda FHDY organiga taqdim etilishi mumkin.
67. Agar farzandlikka olish bekor qilinsa u holda tugʻilganlik haqidagi dalolatnoma yozuviga “Farzandlikka olish ___________ sudining ______ yil _________ oy __ kundagi qarori bilan bekor qilindi” deb yoziladi va dalolatnoma yozuvidagi dastlabki maʼlumotlar tiklanadi hamda tugʻilganlik haqidagi yangi guvohnoma beriladi.
68. FHDY organi dalolatnoma yozuvining ikkinchi nusxasiga (dalolatnoma yozuvi bir nusxada qayd etilgan holatlar bundan mustasno) tegishli oʻzgartirishlar kiritish uchun hududiy adliya organlarining FHDY arxiviga xabarnoma yuboradi.
5-bob. Nikohni qayd etish
1-§. Nikohni qayd etish tartibi, vaqti va joyi
69. Oʻzbekiston Respublikasi Oila kodeksining 14 va 15-moddalariga muvofiq, nikohlanuvchilarning oʻzaro roziliklari va ularning nikoh yoshiga yetganliklari nikoh tuzishning asosiy shartlari hisoblanadi.
Uzrli sabablar mavjud boʻlganda, alohida holatlarda (homiladorlik, bola tugʻilishi, voyaga yetmaganning toʻla muomalaga layoqatli deb eʼlon qilinishi — emansipatsiya), nikoh tuzishni xohlovchi shaxslarning iltimosiga koʻra, nikoh tuzilganligini qayd etish joyidagi tuman, shahar hokimi tomonidan nikohga kirish yoshi bir yildan koʻp boʻlmagan muddatga kamaytirilishi mumkin.
70. Nikoh nikoh tuzishni xohlovchi shaxslar bu toʻgʻrida belgilangan namunadagi yozma yoki elektron ariza bilan murojaat etgan kundan keyin bir oy oʻtgach FHDY organi tomonidan qayd etiladi.
Nikohlanuvchi shaxslarning nikoh tuzilganligini qayd etish toʻgʻrisidagi yozma yoki elektron arizasi asosida belgilangan tartibda tibbiy koʻrikdan oʻtish uchun yoʻllanma tibbiyot muassasasining axborot tizimlariga elektron shaklda avtomatik ravishda yuboriladi, nikohlanuvchi shaxslar talab qilgan hollarda, tibbiy koʻrikdan oʻtish uchun yoʻllanma qogʻoz shaklida berilishi mumkin, Oʻzbekiston Respublikasi Oila kodeksining 17-moddasi ikkinchi qismida koʻrsatilgan holatlar bundan mustasno;
Bunda ellik yoshgacha nikoh tuzuvchi shaxslar OIV-infeksiyasi yuzasidan tibbiy tekshiruvdan majburan oʻtishi kerak.
71. FHDY organi mudiri uzrli sabablar boʻlganda hamda arizachilarning iltimoslariga koʻra bir oylik muddatni qisqartirishi mumkin.
Bunda uzrli sabablarni tasdiqlovchi — bolalarining tugʻilganligi haqidagi guvohnomalari, tibbiyot muassasasining kelinning homiladorligi yoki bir tarafning kasalligi haqidagi maʼlumotnomasi, xizmat safari toʻgʻrisidagi guvohnoma va shu kabi hujjatlar koʻrsatiladi.
72. Nikohni qayd etish muddatini uzaytirish nikoh tuzuvchilarning birgalikdagi arizalariga binoan koʻrib chiqiladi. Ayrim hollarda yetarli asoslar boʻlgan taqdirda, shuningdek FHDY organining tashabbusi bilan ushbu muddat uch oygacha uzaytirilishi mumkin.
73. Belgilangan namunadagi ariza nikohlanuvchilarning shaxsini tasdiqlovchi hujjatlari asosida toʻldiriladi va barcha savollarga aniq va toʻliq javoblar berilishi kerak.
74. FHDY organi arizani qabul qilayotganda nikohlanuvchilarga nikoh tuzish tartibi va shartlarini, kelgusida er-xotin va ota-ona sifatida vujudga keladigan huquqlari va majburiyatlarini tushuntirishi va bir-birining salomatliklari toʻgʻrisida va oilaviy ahvoli toʻgʻrisida xabardor ekanliklariga ishonch hosil qilishi kerak.
Nikohlanuvchilar nikoh tuzishga monelik qiladigan holatlarni yashirish oqibatlari toʻgʻrisida ogohlantiriladi.
75. Agar nikoh tuzuvchi shaxslarning otalik belgilanmagan birgalikdagi bolalari boʻlsa, u holda FHDY organi ularga otalikni belgilash tartibini tushuntirishi lozim.
76. Qonun nikohlanuvchi shaxslardan hatto bittasi ilgari qayd etilgan nikohda turgan shaxslar oʻrtasida nikoh tuzilishini taqiqlashi sababli arizani qabul qilish vaqtida FHDY organi shaxsini tasdiqlovchi hujjatlari boʻyicha arizachilarning qonuniy nikohda turish-turmasligini “FHDYning yagona elektron arxivi” axborot tizimi orqali tekshirib koʻrishi kerak.
“FHDYning yagona elektron arxivi” axborot tizimida nikoh bekor qilinganligini yoki haqiqiy emas deb topilganligini tasdiqlovchi maʼlumotlar mavjud boʻlgan holatlar bundan mustasno.
77. Oʻzbekiston Respublikasi Oila kodeksining 16-moddasiga muvofiq:
loaqal bittasi qayd qilingan boshqa nikohda turgan shaxslar oʻrtasida;
nasl-nasab shajarasi boʻyicha toʻgʻri tutashgan qarindoshlar oʻrtasida, tugʻishgan va oʻgay aka-ukalar bilan opa-singillar oʻrtasida, shuningdek farzandlikka oluvchilar bilan farzandlikka olinganlar oʻrtasida;
loaqal bittasi ruhiyat buzilishi (ruhiy kasalligi yoki aqli zaifligi) sababli sud tomonidan muomalaga layoqatsiz deb topilgan shaxslar oʻrtasida nikoh tuzishga yoʻl qoʻyilmaydi.
78. FHDY organi nikohni qayd etish vaqtini belgilayotganda nikohdan oʻtuvchilardan uni tantanali vaziyatda, shu jumladan joyiga borgan holda oʻtkazilishiga roziligini aniqlashi lozim. Tantanali ravishda qayd qilish yoki joylarga chiqqan holda qayd qilish faqat nikoh tuzuvchilarning xohishlariga koʻra joyiga borgan holda oʻtkaziladi. Nikohlanuvchi shaxslarning istaklariga binoan nikoh ularning qarindoshlari va tanishlari ishtirokida qayd etiladi. Nikohni qayd etishda nikohlanuvchi shaxslar tomonidan belgilangan sonda guvohlar ishtirok etishi mumkin.
79. Nikohga kirish haqidagi arizani berishda shaxsni tasdiqlovchi hujjatlar, yaʼni fuqarolik pasporti, xorijga chiqish pasporti, identifikatsiyalovchi ID-karta, harbiy xizmatchining shaxsiy guvohnomasi yoki harbiy bileti koʻrsatilishi kerak.
80. Agar biron-bir sabab bilan nikoh tuzuvchilarning ikkalasi ayni bir vaqtda kelishi imkoniyati boʻlmasa, u holda FHDY organiga arizani ulardan biri berishi mumkin, bu holda kela olmagan shaxsning imzosi belgilangan tartibda tasdiqlangan boʻlishi lozim.
81. Nikohga kirish haqidagi ariza arizalar hisobga olinadigan maxsus daftarda qayd etilishi kerak.
82. Nikohni qayd etish faqat nikohlanuvchi shaxslarning ishtirokida amalga oshiriladi. FHDY organlari nikohlanuvchi shaxslarning tibbiy koʻrikdan oʻtganligiga hamda ushbu tekshiruvlarning natijalari toʻgʻrisida ularning xabardor ekanligiga ishonch hosil qilishi kerak, Oʻzbekiston Respublikasi Oila kodeksi 13-moddasining beshinchi qismida nazarda tutilgan holatlar bundan mustasno. Nikohning ishonchnoma boʻyicha yoki vakil orqali, shuningdek tibbiy tekshiruvdan oʻtganligi toʻgʻrisida maʼlumotnoma boʻlmaganda qayd etilishiga yoʻl qoʻyilmaydi.
Quyidagi hollarda Oʻzbekiston Respublikasi fuqarolari boʻlgan nikohlanuvchi shaxslarning iltimosiga koʻra, nikohni qayd etishda ularning ishtiroki masofadan turib videokonferensaloqa rejimida amalga oshirilishi mumkin:
nikohlanuvchi shaxslardan biri yoki har ikkalasi jazoni ijro etuvchi muassasalarda saqlanayotgan boʻlsa;
nikohlanuvchi shaxslarning oʻzaro farzandi bor (otalik belgilangan) boʻlsa.
Bunda FHDY boʻlimi mudiri videomuloqot davomida nikohlanuvchi shaxslarga ularning oʻzaro roziliklari nikoh tuzishning asosiy sharti ekanligini, kelgusida er-xotin va ota-ona sifatida vujudga keladigan huquqlari va majburiyatlarini tushuntiradi, ularning nikoh tuzish uchun oʻzaro roziligi mavjudligi haqida ishonch hosil qilishga qaratilgan savollar beradi hamda nikoh tuzishga monelik qiladigan holatlarni yashirish oqibatlari, shuningdek ayolni erga tegishga majbur qilish javobgarlikka sabab boʻlishi haqida ogohlantiradi. Nikohlanuvchi shaxslar tomonidan ularga berilgan barcha savollarga aniq va toʻliq javoblar berilishi kerak.
Nikohlanuvchi shaxslarning ishtiroki masofadan turib videokonferensaloqa rejimida amalga oshirilganda, ularning shaxsi Face-ID tizimi orqali tasdiqlanadi va dalolatnoma yozuvining “Belgilar uchun” ustunida bu haqida tegishli belgi avtomatik ravishda kiritiladi. Videomuloqot jarayonlari “FHDYning yagona elektron arxivi” axborot tizimida qayd etiladi va kamida oʻn besh yil davomida saqlanadi.
FHDY organlari xodimlari nikohni qayd etish vaqtida oʻzlariga maʼlum boʻlgan shifokorlik sirlaridan iborat boʻlgan maʼlumotlarni oshkor etganligi uchun belgilangan tartibda javobgar boʻladilar.
83. Nikohlanuvchilardan biri betobligi sababli FHDY organiga kela olmaydigan istisno hollarda nikoh tuzilganligi shifoxonada, uyda yoki boshqa tegishli joyda, nikohlanuvchi ikkala shaxsning ishtirokida qayd qilinadi. Dalolatnoma yozuvining “Belgilar uchun” ustunida bu haqda tegishli belgi kiritiladi.
84. Agar FHDY organiga ushbu Qoidalarning 77-bandida koʻrsatilgan holatlar mavjudligi haqida ariza tushgan boʻlsa, nikohni qayd etish boshqa muddatga qoldiriladi. Bunda arizachiga belgilangan muddatda zarur dalillarni taqdim etish tavsiya qilinadi. FHDY organi manfaatdor shaxsning iltimosiga koʻra yoki oʻz tashabbusi bilan zarur tekshiruv oʻtkazishi mumkin. Nikohni qayd etish vaqti keyinga surilganligi haqida arizachilar xabardor qilinadi. Nikohni qayd etishga toʻsiq boʻluvchi qonuniy holatlar mavjud boʻlganda FHDY organi uni qayd etishni rad qiladi. Agar mazkur maʼlumotlar tasdiqlanmasa, u holda nikohni qayd etish umumiy asoslarda amalga oshiriladi. Yuqorida qayd etilgan holatlarni tekshirish muddati uch oydan oshmasligi kerak.
85. Nikoh tuzilganligini qayd etishda nikohlanuvchi shaxslar oʻz xohishlariga koʻra ikkalasidan birining familiyasini umumiy familiya sifatida tanlashlari yoki oʻzlarining nikohgacha boʻlgan familiyalarida qolishlari mumkin.
Nikohlanuvchilar familiyalarining qoʻshilishi orqali hosil boʻlgan familiya (masalan, kuyov Axmedov kelin Shuxratova, shunda kuyov Axmedov-Shuxratov kelin Axmedova-Shuxratova boʻladi) umumiy familiya sifatida tanlanishi mumkin.
86. Nikohlanuvchilardan biri er yoki xotinning familiyasini qabul qilsa, u holda fuqarolik pasportini yoki identifikatsiyalovchi ID-kartasini, xorijga chiqish pasporti (mavjud boʻlsa) bir oy ichida almashtirishi zarurligi toʻgʻrisida ogohlantiriladi.
Harbiy xizmatga majbur boʻlgan yoki harbiy xizmatga chaqiriluvchining nikohi qayd etilganligi sababli familiyasi oʻzgartirilganda, bu haqida “FHDYning yagona elektron arxivi” axborot tizimidan “Elektron hukumat” tizimining idoralararo integratsiyalashuv platformasi orqali Oʻzbekiston Respublikasi Mudofaa vazirligining “Avtomatlashtirilgan axborot tizimi va maʼlumotlar bazasi”ga avtomatik ravishda xabarnoma yuboriladi.
87. Nikohni qayd etganlik uchun belgilangan tartibda davlat boji undiriladi.
Nikoh qayd etilgach, FHDY organi tomonidan nikoh qayd etilganligi haqida guvohnoma beriladi.
Agar nikohni qayd etishda nikohlanuvchi shaxslarning ishtiroki masofadan turib videokonferensaloqa rejimida amalga oshirilgan boʻlsa, nikoh qayd etilganligi haqida guvohnoma nikohlanuvchi shaxslarning biriga taqdim etiladi yoki arizada koʻrsatilgan hollarda, unda belgilangan manzilga yetkazib berish uchun pochta xizmati xodimiga taqdim etiladi.
Bunda ariza beruvchilardan pochta xarajatlari hamda belgilangan tartibda gerb yigʻimi undiriladi.
Pochta aloqasi tomonidan koʻrsatilgan xizmat uchun toʻlov miqdori pochta xizmati tomonidan belgilanadi.
88. Nikoh tuzishning belgilangan qoidalari buzilganda, shuningdek gʻarazli maqsadni koʻzlab tuzilgan nikoh sud qarori bilan haqiqiy emas deb topiladi.
Sudning nikoh haqiqiy emas deb topilganligi toʻgʻrisidagi qonuniy kuchga kirgan qarori asosida FHDY organi nikoh qayd etilganligi haqidagi dalolatnoma yozuviga bu haqda belgi qoʻyadi va hududiy adliya organining FHDY arxiviga xabarnoma yuboradi, dalolatnoma yozuvi bir nusxada qayd etilgan holatlar bundan mustasno.
Nikoh sud tomonidan haqiqiy emas deb topilgan hollarda nikoh tuzilganligi haqida takroriy guvohnoma berilmaydi.
2-§. MDH mamlakatlari, chet el fuqarolari, fuqaroligi boʻlmagan shaxslarning va Oʻzbekiston Respublikasining xorijda yashovchi fuqarolarining nikohini qayd etish
89. Oʻzbekiston Respublikasining Oila kodeksiga muvofiq Oʻzbekiston Respublikasi FHDY organlarida Oʻzbekiston Respublikasi fuqarolarining MDH mamlakatlari, chet el fuqarolari va fuqaroligi boʻlmagan shaxslar bilan nikohini qayd etish hamda chet el fuqarolari oʻrtasidagi nikohni qayd etish umumiy asoslarda amalga oshiriladi.
Oʻzbekiston fuqarosi va chet el fuqarosi yoki fuqaroligi boʻlmagan shaxslar oʻrtasidagi nikohni qayd etish agar chet el fuqarosining yoki fuqaroligi boʻlmagan shaxsning Oʻzbekiston Respublikasida boʻlish vizasi nikoh tuziladigan kunda haqiqiy boʻlsagina amalga oshiriladi.
Bunda chet el fuqarosi yoki fuqaroligi boʻlmagan shaxsning nikohga kirish haqidagi arizasiga uning shaxsini tasdiqlovchi hujjat nusxasi hamda chet el fuqarosi yoki fuqaroligi boʻlmagan shaxsning nikohda turmasligi haqidagi belgilangan tartibda legalizatsiya qilingan yoki apostil qoʻyilgan hujjat (davlat tiliga tarjimasi bilan birga) ilova qilinishi lozim.
90. Chet elda yashovchi Oʻzbekiston Respublikasi fuqarosining nikohini qayd etish oʻsha davlat qonunchiligiga asosan uning vakolatli organlari tomonidan yoki Oʻzbekiston Respublikasining konsullik muassasalarida ushbu Qoidalarga asosan amalga oshiriladi.
91. Oʻzbekiston Respublikasi fuqarosining chet el fuqarosi yoki fuqaroligi boʻlmagan shaxs bilan nikohini qayd etish, agar nikohni qayd etish Oʻzbekiston Respublikasining konsullik muassasasi hududida joylashgan oʻsha davlatning qonunlari bilan tan olinganda, shuningdek imzolashda oʻsha davlat va Oʻzbekiston Respublikasi qatnashgan bitim yoki bu xalqaro shartnomalarga muvofiq hollardagina konsul tomonidan amalga oshiriladi.
92. Boshqa davlatda yashovchi Oʻzbekiston Respublikasining fuqarosi bilan mazkur davlatning tegishli organlarida nikohni qayd ettirmoqchi boʻlgan oʻsha davlat fuqarosining iltimosiga koʻra, konsul nikohni qayd etuvchi oʻsha davlat organlariga taqdim etish uchun ariza beruvchi Oʻzbekiston Respublikasi fuqarosi nikohda turmasligi haqida maʼlumotnoma berishi mumkin.
Bunday maʼlumotnomalar konsullik muassasalarida mavjud boʻlgan maʼlumotlar asosida beriladi.
Agar konsullik muassasasida nikohlanuvchi shaxsning oilaviy ahvoli toʻgʻrisida maʼlumotlar boʻlmasa konsul bu maʼlumotlarni Oʻzbekiston Respublikasi Tashqi ishlar vazirligi orqali Oʻzbekiston Respublikasi Adliya vazirligidan oladi.
Bunda konsullik muassasasi tomonidan chet davlatda yashovchi Oʻzbekiston Respublikasining fuqarosi bilan oʻsha davlatning tegishli organlarida nikohni qayd ettirmoqchi boʻlgan chet el fuqarosi haqidagi maʼlumotlar murojaat qilgan shaxsning roziligiga koʻra “FHDYning yagona elektron arxivi” axborot tizimiga kiritiladi.
3-§. Ozodlikdan mahrum etish joylaridagi shaxslar bilan nikohni qayd etish
93. Jazoni ijro etish muassasalarida jazoni oʻtayotgan shaxslar bilan nikohni qayd etish shu muassasa joylashgan hududdagi FHDY organlarida, agar nikohlanuvchi shaxslarning arizasida ularning nikohni qayd etishdagi ishtiroki masofadan turib videokonferensaloqa rejimida amalga oshirilishi soʻralgan boʻlsa, joylashgan hududidan qatʼi nazar, murojaat qilingan FHDY organida amalga oshiriladi.
94. Mahkum bilan nikohga kirishni xohlovchi shaxs nikohga kirish haqidagi maxsus blankdagi arizaning oʻziga taalluqli qismini toʻldirib, yashash (turgan) joyi boʻyicha roʻyxatdan oʻtgan joyidan qatʼi nazar, FHDY organiga topshiradi. FHDY organi arizada keltirilgan maʼlumotlarni ariza beruvchining shaxsini tasdiqlovchi hujjati bilan solishtiradi, arizada qayd etilgan maʼlumotlarning toʻgʻriligini va arizachining imzosini tasdiqlaydi va unga arizani qaytaradi. Shundan soʻng mahkum bilan nikohga kirishni xohlovchi shaxs bu arizani mahkumga berishi uchun jazoni ijro etish muassasasi maʼmuriyatiga topshiradi.
95. Mahkum bilan nikohga kirish haqidagi arizani olgandan keyin jazoni ijro etish muassasasi maʼmuriyati uni tegishli joyini toʻldirish uchun mahkumga taqdim etadi. Jazoni ijro etish muassasasi maʼmuriyati toʻldirilgan arizadagi maʼlumotlarni mahkumning shaxsiy yigʻmajildidagi maʼlumotlar (mahkumning shaxsini tasdiqlovchi hujjati boʻlmagan taqdirda ham) bilan solishtiradi, ularning haqiqiyligini va imzosini tasdiqlaydi hamda arizani jazoni ijro etish muassasasi joylashgan mazkur hududdagi FHDY organiga yuboradi.
Nikoh tuzish haqidagi ariza mahkum va mahkum bilan nikohga kirishni xohlovchi shaxs tomonidan elektron shaklda berilishi mumkin. Mahkum bilan nikohga kirishni xohlovchi shaxs tomonidan nikoh tuzish haqidagi elektron ariza shakllantiriladi hamda mazkur elektron ariza mahkum tomonidan tegishli jazoni ijro etish muassasasidagi davlat xizmatlaridan foydalanish uchun ajratilgan maxsus xonada yoki jazoni ijro etish muassasasi maʼmuriyati ruxsat bergan boshqa joyda tasdiqlanadi. Ariza beruvchilarning shaxsi Face-ID yoki MyID tizimlari orqali tasdiqlanadi.
Bunda ariza FHDY organi tomonidan roʻyxatdan oʻtkazilgandan keyin shu kunning oʻzida nikohga kiruvchi mahkumning tibbiy tekshiruvdan oʻtishi uchun yoʻllanma va nikohni qayd etish vaqtini belgilash toʻgʻrisidagi xabarnoma jazoni ijro etish muassasasi maʼmuriyatiga yuboriladi.
Agar mahkumning shaxsiy yigʻmajildida uning oilaviy ahvoli toʻgʻrisida maʼlumotlar toʻliq boʻlmasa, kam yoki noaniq boʻlsa, u holda jazoni ijro etish muassasasi maʼmuriyati bu maʼlumotlarni tegishli tashkilotlar va muassasalar orqali ularni talab qilib olish yoki aniqlash choralarini koʻradi.
Jazoni oʻtash muassasalari maʼmuriyati mahkumni nikohdan oldin tibbiy koʻrikdan belgilangan tartibda oʻtkazadi.
96. Mahkum bilan nikohni qayd etish FHDY organi bilan kelishilgan holda jazoni ijro etish muassasasi maʼmuriyati tomonidan ajratilgan binoda yoki arizada koʻrsatilgan hollarda videokonferensaloqa rejimida nikohga kiruvchi shaxslarning ishtirokida amalga oshiriladi.
97. Mahkum bilan nikohga kiruvchi shaxsga FHDY organi tomonidan nikoh qayd etilganligi haqida guvohnoma beriladi.
Nikohni qayd etishda nikohlanuvchi shaxslarning ishtiroki masofadan turib videokonferensaloqa rejimida amalga oshirilgan boʻlsa, nikoh qayd etilganligi haqida guvohnoma nikohlanuvchi shaxslarning biriga taqdim etiladi yoki arizada koʻrsatilgan hollarda unda belgilangan manzilga yetkazib berish uchun pochta xizmati xodimiga taqdim etiladi.
Bunda ariza beruvchilardan pochta xarajatlari hamda belgilangan tartib va miqdorlarda gerb yigʻimi undiriladi.
Pochta aloqasi tomonidan koʻrsatilgan xizmat uchun toʻlov miqdori pochta xizmati tomonidan belgilanadi.
98. Nikoh qayd etilgach bu haqdagi maʼlumotlar “FHDYning yagona elektron arxivi” axborot tizimidan Oʻzbekiston Respublikasi Ichki ishlar vazirligining “E-mahkum” axborot tizimiga yuboriladi.
99. Sudgacha qamoqda ushlab turilgan shaxslar bilan nikohni qayd etish tergov ishini olib borayotgan mansabdor shaxs yoki organ ruxsati bilan shu hududdagi FHDY organi tomonidan, vaqtincha saqlash hibsxonasida (tergov hibsxonasida, gauptvaxtada) amalga oshiriladi.
100. Mazkur Qoidalarning 99-bandida koʻrsatilgan holatda nikohga kirish haqidagi arizaga va nikoh qayd etilganligi haqidagi dalolatnoma yozuviga qayd etishga ruxsat bergan organning mansabdor shaxsi imzosi qoʻyiladi.
6-bob. Nikohdan ajratish
1-§. Voyaga yetmagan farzandlari boʻlmagan er-xotinlarni ularning oʻzaro roziligiga koʻra nikohdan ajratishni qayd etish
101. Oʻzbekiston Respublikasi Oila kodeksining 42 va 218-moddalariga muvofiq FHDY organi mulkiy nizolari hamda voyaga yetmagan farzandlari (shu jumladan, farzandlikka olinganlari) boʻlmagan er-xotinlardan nikohdan ajratish toʻgʻrisidagi arizani qabul qiladi. Agar xotin homilador boʻlsa nikohdan ajratish toʻgʻrisidagi arizani qabul qilish rad etiladi.
Nikoh tuzilganligi haqida dalolatnoma yozuvi Oʻzbekiston Respublikasining FHDY organlari tomonidan qayd etilgan er-xotinlar tomonidan nikohdan ajratish toʻgʻrisida ariza YIDXP orqali elektron shaklda berilishi mumkin, ushbu Qoidalarning 102-bandi ikkinchi xatboshisida nazarda tutilgan holatlar bundan mustasno.
Bunda er-xotinning shaxsi Face-ID yoki MyID tizimlari orqali tasdiqlanadi hamda er-xotin tomonidan oʻz shaxsini Face-ID yoki MyID tizimlari orqali tasdiqlashi nikohdan ajratishga nisbatan rozilikni bildiradi.
FHDY organi er-xotinni yarashtirish boʻyicha tegishli choralar koʻrish uchun nikohdan ajratish toʻgʻrisidagi ariza berilgan kundan eʼtiboran uch kundan kechiktirmay bu haqida er-xotinning birga yashash joyidagi fuqarolar yigʻinining oilaviy qadriyatlarni mustahkamlash komissiyasini, agar ular birga yashamayotgan boʻlsa, har birining yashash joyidagi fuqarolar yigʻinining oilaviy qadriyatlarni mustahkamlash komissiyasini yozma ravishda xabardor qilishi kerak.
102. Alohida yashovchi er-xotinni nikohdan ajratishni qayd etish ularning birgalikda bergan arizalariga asosan FHDY organi tomonidan amalga oshiriladi.
Agar er-xotindan biri nikohdan ajralish toʻgʻrisidagi arizani berish uchun FHDY organiga kela olmasa, u holda er-xotin nomidan birgalikda yozilgan arizani ulardan biri topshirishi mumkin. Kela olmagan er yoki xotinning arizadagi imzosi notarial tartibda yoki FHDY organi mudiri tomonidan tasdiqlangan boʻlishi kerak. Arizada er-xotin ajralishga oʻzaro rozi ekanliklari, voyaga yetmagan bolalari yoʻqligi, shuningdek ulardan biri nikohdan ajratish qayd etilishi belgilangan kunda FHDY organiga kela olmasa, nikohdan ajratishning uning ishtirokisiz qayd etilishiga roziligi tasdiqlanadi.
Bunda FHDY organlari tegishli organlardan voyaga yetmagan farzandlari yoʻqligini tasdiqlovchi hujjatlarni soʻrashi mumkin.
103. Agar nikohdan ajralishga er-xotinning oʻzaro roziligi boʻlgani holda umumiy mulk haqida yoki mehnatga layoqatsiz, muhtoj er yoki xotinning taʼminoti haqida nizolar boʻlsa, u holda nikohdan ajratish sud tartibida hal etiladi.
104. Er yoki xotindan birining nikohgacha boʻlgan familiyasiga qaytishi toʻgʻrisidagi istagi nikohdan ajratish haqidagi arizasida koʻrsatilishi kerak.
Nikohdan ajratish qayd etilgandan soʻng nikoh tuzilganligi toʻgʻrisidagi guvohnomaga uning tugatilganligi haqida belgi qoʻyiladi va u arizachilarga qaytariladi.
105. Nikohdan ajratishni qayd etishda, er va xotinning oʻzaro kelishuviga koʻra, ularning biridan yoki ikkalasidan belgilangan tartibda davlat boji undiriladi.
Er yoki xotindan birining ishtirokida nikohdan ajratishni qayd etishda davlat boji toʻliq miqdorda undiriladi.
2-§. Er yoki xotindan birining arizasi asosida nikohdan ajratish
106. Oʻzbekiston Respublikasi Oila kodeksining 43 va 219-moddalariga muvofiq er-xotindan biri:
sud tomonidan bedarak yoʻqolgan deb topilgan boʻlsa;
sud tomonidan ruhiyati buzilishi (ruhiy kasalligi yoki aqli zaifligi) sababli muomalaga layoqatsiz deb topilgan boʻlsa;
sodir qilgan jinoyati uchun uch yildan kam boʻlmagan muddatga ozodlikdan mahrum qilingan boʻlsa, oʻrtada voyaga yetmagan umumiy bolalari bor-yoʻqligidan qatʼi nazar, er-xotindan birining arizasiga koʻra FHDY organlarida nikohdan ajratish qayd etiladi.
Bunday hollarda arizaga qoʻshimcha ravishda quyidagilar ilova qilinadi:
er (xotin)ning muomalaga layoqatsiz yoxud bedarak yoʻqolgan deb topilganligi toʻgʻrisida qonuniy kuchga kirgan sud qarori;
er (xotin)ning uch yildan kam boʻlmagan muddatga ozodlikdan mahrum qilinganligi toʻgʻrisida qonuniy kuchga kirgan sud hukmidan koʻchirma, shuningdek sudlangan er (xotin)ning nikohdan ajratishga oʻrtada umumiy bolalari va mol-mulki yuzasidan nizolari yoʻqligi toʻgʻrisidagi roziligi.
Bolalari toʻgʻrisida, birgalikdagi umumiy mol-mulkini boʻlish haqida yoki yordamga muhtoj, mehnatga layoqatsiz er (xotin)ga taʼminoti uchun mablagʻ toʻlash haqida nizo mavjud boʻlsa nikohdan ajratish sud tartibida amalga oshiriladi.
106 1 . Ushbu Qoidalarning 106-bandida nazarda tutilgan asoslar boʻyicha er-xotindan biri YIDXP orqali ham elektron ariza bilan murojaat qilishi mumkin.
Ariza YIDXP orqali elektron shaklda berilgan taqdirda, ariza beruvchi er (xotin)ning shaxsi Face-ID yoki MyID tizimlari orqali tasdiqlanadi hamda oʻz shaxsini Face-ID yoki MyID tizimlari orqali tasdiqlashi ariza beruvchi er (xotin)ning nikohdan ajratishga nisbatan roziligini bildiradi.
Natijasi yuzasidan FHDY organi bir ish kuni ichida ariza beruvchining YIDXPdagi shaxsiy kabinetiga arizani koʻrib chiqish vaqti va oʻzi bilan ushbu Qoidalarning 106-bandida belgilangan tegishli hujjatlarni olib kelishi haqida xabarnoma yuboradi.
Bunda xabarnoma yuborilgan kundan boshlab, besh ish kuni ichida ariza bergan er (xotin) tegishli FHDY organiga murojaat qilmasa hamda tegishli hujjatlarning asl nusxasini taqdim etmasa, ushbu ariza koʻrib chiqilmaydi.
107. Oʻzaro bolalari va mulkiy nizolari boʻlmagan va 3 yildan kam boʻlmagan muddatga ozodlikdan mahrum qilingan shaxslarni nikohdan ajratish er-xotinning oʻzaro roziligiga koʻra umumiy qoidalar asosida FHDY organlari tomonidan amalga oshiriladi.
108. Sudning er-xotindan birining bedarak yoʻqolgan deb topilganligi toʻgʻrisidagi qarori boʻyicha nikohdan ajratish er yoki xotin yashash (turgan) joyi boʻyicha roʻyxatdan oʻtgan joyidan qatʼi nazar FHDY organi tomonidan amalga oshiriladi.
109. Sud tomonidan bedarak yoʻqolgan deb topilgan er (xotin) qaytib kelganda va sudning tegishli hal qiluv qarori bekor qilinganda nikoh er-xotinning birgalikdagi arizasi boʻyicha FHDY organi tomonidan tiklanishi mumkin.
Bu holda FHDY organi nikohdan ajratish toʻgʻrisidagi dalolatnoma yozuvini va uning asosida berilgan tegishli guvohnomani bekor qiladi.
Tomonlardan biri yangi nikohga kirgan taqdirda, nikoh tiklanishi mumkin emas.
Bu holda bedarak yoʻqolgan deb topilgan shaxs murojaat qilgan taqdirda, nikohdan ajralganlik toʻgʻrisida guvohnoma beriladi.
3-§. Sud qarori bilan nikohdan ajratishni qayd etish
110. Oʻzbekiston Respublikasi Oila kodeksining 47-moddasiga binoan nikoh FHDY organida nikohdan ajratish qayd etilgan kundan boshlab tugatiladi.
111. FHDY organi sud qarori asosida er-xotinlardan birining arizasiga binoan nikohdan ajratish toʻgʻrisidagi dalolatnoma yozuvini qayd etadi va nikohdan ajratish toʻgʻrisidagi guvohnomani beradi.
Bunda nikohdan ajratishni qayd etishgacha FHDY organi er yoki xotindan birining nikohdan ajratilganlik fakti rasmiylashtirilganligini “FHDYning yagona elektron arxivi” axborot tizimi orqali tekshiradi.
Agar nikohdan ajratish FHDY organida tomonlardan birining arizasiga koʻra qayd etilgan boʻlsa, u holda dalolatnoma yozuvi ikkinchi tomon toʻgʻrisidagi maʼlumotlar bilan toʻldiriladi va nikohdan ajratganlik toʻgʻrisida guvohnoma beriladi.
Nikohdan ajralganlik toʻgʻrisidagi dalolatnoma yozuvini qayd etish, nikohdan ajralganlik toʻgʻrisidagi dalolatnomadagi yozuvlarga qoʻshimchalar kiritish va nikohdan ajralganlik toʻgʻrisidagi guvohnomani berish, shuningdek tomonlardan birining ishonchnoma asosida harakat qiluvchi vakilning arizasi boʻyicha ham amalga oshirilishi mumkin.
1998-yil 1-sentabrdan 2010-yil 15-sentabrgacha boʻlgan davrda qonuniy kuchga kirgan sud qarorlari boʻyicha nikohdan ajratishni qayd etish yoʻqolgan dalolatnoma yozuvlarini tiklash tartibi va qoidalariga binoan amalga oshiriladi.
111 1 . Ushbu Qoidalarning 111-bandida nazarda tutilgan asoslar boʻyicha er-xotindan biri bevosita YIDXP orqali ham elektron ariza bilan murojaat qilishi mumkin.
Ariza YIDXP orqali elektron shaklda berilgan taqdirda, ariza beruvchi er (xotin)ning shaxsi Face-ID yoki MyID tizimlari orqali tasdiqlanadi.
Natijasi yuzasidan FHDY organi bir ish kuni ichida ariza beruvchining YIDXPdagi shaxsiy kabinetiga arizani koʻrib chiqish vaqti va oʻzi yoki ishonchnoma asosida harakat qiluvchi vakili tomonidan sudning tegishli hal qiluv qarorining asl nusxasini olib kelishi haqida xabarnoma yuboradi.
Bunda xabarnoma yuborilgan kundan boshlab, besh ish kuni ichida ariza bergan er (xotin) yoki ishonchnoma asosida harakat qiluvchi vakil bevosita murojaat qilmasa hamda sudning tegishli hal qiluv qarorining asl nusxasi taqdim etilmasa, ushbu ariza koʻrib chiqilmaydi.
112. MDH mamlakati va chet el davlat sudi tomonidan qonuniy kuchga kirgan hal qiluv qarori asosida Oʻzbekiston Respublikasi fuqarosi bilan nikohdan ajratish (qaror qachon chiqqanidan qatʼi nazar) agar davlatlararo bitimda boshqa hol nazarda tutilmagan boʻlsa, umumiy tartibda FHDY organida qayd etiladi. Nikohdan ajratishni qayd etishda Oʻzbekiston Respublikasining “Davlat boji toʻgʻrisida”gi Qonuni bilan belgilangan miqdorda davlat boji undiriladi.
7-bob. Oʻlimni qayd etish
113. Oʻlimni qayd etish, marhumning yashash (turgan) joyi boʻyicha roʻyxatdan oʻtgan joyidan qatʼi nazar, FHDY organi tomonidan amalga oshiriladi.
114. Oʻlimni qayd etish toʻgʻrisidagi ariza oʻlim toʻgʻrisidagi tibbiy maʼlumotnoma berilgandan keyin 3 kundan kechikmay berilishi kerak (oʻlimni kompozit davlat xizmati sifatida qayd etish bundan mustasno).
Oʻlimni qayd ettirish toʻgʻrisida marhumning qarindoshlari va yaqin kishilari, shuningdek tibbiy muassasa maʼmuriyati murojaat etishlari mumkin, ular oʻlim toʻgʻrisida tibbiy maʼlumotnoma taqdim etadilar.
Agar voyaga yetmagan vafot etgan shaxsga nisbatan FHDY organida tugʻilganlik haqidagi dalolatnoma yozuvi qayd etilmagan boʻlsa, vafot etgan shaxsga tugʻilganlik haqida dalolatnoma yozuvi qayd etilib, bu haqda ariza bergan shaxsga maʼlumotnoma beriladi, shundan soʻng vafot etgan shaxsga nisbatan belgilangan tartibda oʻlim haqidagi dalolatnoma yozuvi qayd etiladi.
115. Oʻlimni qayd etishda taqdim etilgan tibbiy maʼlumotnoma yoki sudning fuqaroni vafot etgan deb eʼlon qilish toʻgʻrisidagi hal qiluv qarori dalolatnoma yozuviga qistirib qoʻyiladi (oʻlimni kompozit davlat xizmati sifatida qayd etish bundan mustasno).
116. Chet ellik fuqarolar va fuqaroligi boʻlmagan shaxslarning oʻlimini qayd etish umumiy asoslarda amalga oshiriladi.
117. Chet elda vafot etgan Oʻzbekiston Respublikasi fuqarosining oʻlimini qayd etish marhum yashab turgan yoki oʻlim sodir boʻlgan joydagi Oʻzbekiston Respublikasining konsullik muassasasi tomonidan amalga oshiriladi.
Agar oʻlimni qayd etish marhumning yashash joyidan boshqa okrugda amalga oshirilsa, u holda oʻlimni qayd etgan konsullik muassasasi marhum hisobda turgan konsullik muassasasiga uning familiyasi, ismi, otasining ismi, oʻlgan sanasi, shuningdek oʻlim haqidagi dalolatnoma yozuvining raqami va oʻlim qayd etilgan joy va sana koʻrsatilgan xabarnoma yuboradi.
118. Agar oʻlimni qayd etishda marhumning homiysiz qolgan voyaga yetmagan bolalari borligi maʼlum boʻlsa, u holda konsul shu kunning oʻzidayoq bu haqda Oʻzbekiston Respublikasi Tashqi ishlar vazirligiga xabar beradi.
119. Jazoni ijro etish muassasalarida vafot etgan shaxslarning oʻlimini qayd etish mazkur muassasa maʼmuriyatining xabariga asosan FHDY organi tomonidan amalga oshiriladi.
120. Sudning fuqaroni vafot etgan deb eʼlon qilish toʻgʻrisidagi hal qiluv qarori asosida va oʻlimi qonunchilikda belgilangan muddatlarda qayd etilmagan shaxslarning oʻlimini qayd etish FHDY organi tomonidan umumiy asoslarda amalga oshiriladi.
121. Oʻlimni qayd etishda 16 yoshgacha vafot etganlarning tugʻilganlik haqidagi guvohnomasi taqdim qilinadi. Bunda FHDY organi xodimi (konsul) guvohnomaga oʻlim haqidagi dalolatnoma yozuvining raqami va sanasini yozadi.
Vafot etganlarning tugʻilganlik haqidagi guvohnomalari har chorakda bir marta, dalolatnoma asosida yoʻq qilinadi.
122. Oʻlim haqidagi dalolatnoma yozuvi qayd etilgach “FHDYning yagona elektron arxivi” axborot tizimida mavjud maʼlumotlar asosida avtomatik ravishda vafot etgan shaxsning eri (xotini), ota-onasi, farzandlarining YIDXPdagi shaxsiy kabinetiga oʻlim qayd etilgani haqida QR-kod (matrik shtrixli kod) tasviri tushirilgan maʼlumotnoma yuboriladi, ariza beruvchiga oʻlim haqida gerbli guvohnoma va qabristonga taqdim etish uchun tegishli namunadagi maʼlumotnoma beriladi.
Oʻlim haqidagi dalolatnoma yozuvi qayd etilgan vafot etgan shaxsning eri (xotini), ota-onasi, farzandlari oʻlim haqida gerbli guvohnoma olish yuzasidan YIDXP orqali ham murojaat qilishi mumkin, dalolatnoma yozuvlari Oʻzbekistondan tashqarida qayd etilgan holatlar bundan mustasno.
Ariza beruvchi xohishiga koʻra gerbli guvohnomani Oʻzbekiston hududi doirasida pochta aloqasi orqali olishi mumkin.
Bunda pochta xarajatlari ariza beruvchi hisobidan qoplanadi.
Pochta aloqasi tomonidan koʻrsatilgan xizmat uchun toʻlov miqdori pochta xizmati tomonidan belgilanadi.
FHDY organi oʻlim haqida gerbli guvohnoma berish toʻgʻrisidagi YIDXP orqali kelib tushgan arizani koʻrib chiqishda, agar dalolatnoma yozuvi ariza berilgan FHDY boʻlimining oʻzida qayd etilgan boʻlsa, bir ish kuni ichida, boshqa FHDY organida qayd etilgan boʻlsa, uch ish kuni ichida oʻlim haqida gerbli guvohnoma rasmiylashtirib, ariza beruvchining oʻziga yoki u tomonidan arizada koʻrsatilgan manzilga yetkazib berish uchun pochta xizmati xodimiga taqdim etadi.
Oʻzbekiston Respublikasi Prezidenti huzuridagi Ijtimoiy himoya milliy agentligining (keyingi oʻrinlarda — Ijtimoiy himoya milliy agentligi) “Yagona milliy ijtimoiy himoya” axborot tizimi tomonidan ariza beruvchiga belgilangan tartibda tegishli nafaqa tayinlanishi uchun “FHDYning yagona elektron arxivi” axborot tizimi orqali xabarnoma yuboriladi.
Agar “FHDYning yagona elektron arxivi” axborot tizimida vafot etgan shaxsning tugʻilganlik haqidagi dalolatnoma yozuvi boʻyicha maʼlumot mavjud boʻlsa, uning vafot etganligi haqidagi maʼlumot tugʻilganlik haqidagi dalolatnoma yozuvidagi “Belgilar uchun” ustuniga kiritiladi.
123. Oʻlim haqidagi dalolatnoma yozuvlarini qayta tiklash tuman va shahar sudlarining qaroriga koʻra amalga oshiriladi. Agar sud qarorida marhumning oʻlgan sanasi koʻrsatilmagan boʻlsa, u holda sud qarori kuchga kirgan sana marhumning oʻlgan kuni hisoblanadi.
124. Shaxsi aniqlanmaganlarning oʻlimini qayd etish sogʻliqni saqlash tizimi tibbiy muassasasining oʻlim toʻgʻrisidagi tibbiy maʼlumotnomasiga asosan shu muassasa joylashgan hududdagi FHDY organi tomonidan amalga oshiriladi.
Bunday hollarda oʻlim haqidagi dalolatnoma yozuvidagi barcha maʼlumotlar oʻlim toʻgʻrisidagi tibbiy maʼlumotnoma asosida koʻrsatiladi va faqat qabristonga taqdim etish uchun maʼlumotnoma beriladi.
Oʻlim haqidagi gerbli guvohnoma faqat dalolatnoma yozuvidagi yetishmaydigan maʼlumotlar toʻldirilgandan keyingina beriladi.
125. FHDY organi qoʻshimcha tibbiy maʼlumotnoma yoki murda tanib olinganligi toʻgʻrisidagi prokuratura xabarnomasini olgach, dalolatnoma yozuviga yetishmaydigan maʼlumotlarni kiritadi va dalolatnoma yozuvining ikkinchi nusxasiga zarur oʻzgartirishlar kiritish uchun hududiy adliya organining FHDY arxiviga xabarnoma joʻnatadi, dalolatnoma yozuvi bir nusxada qayd etilgan holatlar bundan mustasno.
8-bob. Dalolatnoma yozuvlarini tiklash
126. Oʻzbekiston Respublikasi Oila kodeksining 230-moddasiga muvofiq dalolatnoma yozuvlarini tiklash deganda ilgari shunday yozuv boʻlganligini tasdiqlovchi yetarli asoslar boʻlganida yoʻqolgan yozuvlarni qayta tiklab qoʻyish tushuniladi.
127. Tugʻilganlik, nikoh tuzilganligi, nikohdan ajralganlik haqidagi dalolatnoma yozuvlari bu yozuvlar kimga nisbatan tuzilgan boʻlsa faqat ana shu shaxslarning arizasiga koʻra tiklanadi.
Agar oʻn olti yoshgacha boʻlgan bolaning tugʻilishi haqidagi yozuv yoʻqolgan boʻlsa yozuv bolaning ota-onasi, vasiysi, homiysi, bolalar muassasasi maʼmuriyatining arizasiga binoan tiklanadi.
Yozuvni tiklashdan manfaatdor shaxslar oʻrtasida nizo boʻlsa yozuvni tiklash Oʻzbekiston Respublikasining Fuqarolik kodeksiga muvofiq amalga oshiriladi.
127 1 . Tugʻilganlik, nikoh tuzilganlik, nikohdan ajralganlik haqidagi dalolatnoma yozuvlarini tiklash yuzasidan bu yozuvlar kimga nisbatan tuzilgan boʻlsa faqat ana shu shaxslar tomonidan YIDXP orqali ham ariza berilishi mumkin, ushbu Qoidalarning 127-bandi uchinchi xatboshisida nazarda tutilgan holatlar bundan mustasno.
Ariza beruvchining shaxsi Face-ID yoki MyID tizimlari orqali tasdiqlanadi.
Natijasi yuzasidan FHDY organi bir ish kuni ichida ariza beruvchining YIDXPdagi shaxsiy kabinetiga dalolatnoma yozuvini tiklash haqidagi arizani koʻrib chiqish vaqti va bevosita murojaat qilgan holda oʻzi bilan ushbu Qoidalarning 129 , 133 va 134-bandlarida nazarda tutilgan hujjatlarni olib kelishi haqida xabarnoma yuboradi.
Bunda xabarnoma yuborilgan kundan boshlab, besh ish kuni ichida ariza beruvchi bevosita murojaat qilmasa hamda tegishli hujjatlar taqdim etilmasa, ushbu ariza koʻrib chiqilmaydi.
128. Agar dalolatnoma yozuvining ikkala nusxasi ham yoʻqolgan boʻlsa, u holda dalolatnoma yozuvini tiklash 16 yoshga toʻlgan fuqaroning shaxsiy arizasiga koʻra FHDY organi tomonidan amalga oshiriladi.
Dalolatnoma yozuvlarini tiklash ularni tiklash uchun asos boʻlgan barcha holatlar FHDY organi tomonidan aniqlangandan keyingina amalga oshiriladi.
Dalolatnoma yozuvini tiklash toʻgʻrisidagi ariza olingan taqdirda FHDY organi dalolatnoma yozuvini tiklash uchun asosligini tasdiqlovchi dalolatnoma yozuvlaridan nusxalarni, ular saqlanadigan joydagi tegishli FHDY organlaridan “FHDYning yagona elektron arxivi” axborot tizimi orqali soʻrab olishi mumkin.
129. Tugʻilganlik haqidagi dalolatnoma yozuvini tiklash uchun FHDY organiga quyidagi hujjatlar taqdim etiladi:
dalolatnoma yozuvini tiklash toʻgʻrisida belgilangan namunadagi ariza;
ariza beruvchining fuqarolik pasporti (identifikatsiyalovchi ID-kartasi) nusxasi;
ota-onasining fuqarolik pasporti (identifikatsiyalovchi ID-kartasi) maʼlumotlari.
Tugʻilganlik haqidagi dalolatnoma yozuvini tiklash uchun FHDY organiga ariza beruvchining iltimosini asoslovchi boshqa hujjatlar ham taqdim etilishi mumkin.
“FHDYning yagona elektron arxivi” axborot tizimida mavjud maʼlumotlar ariza beruvchidan talab qilinmaydi.
FHDY organi tomonidan “FHDYning yagona elektron arxivi” axborot tizimi orqali tugʻilganlik haqida dalolatnoma yozuvi qayd etilgan yoki qayd etilmaganligi tekshiriladi hamda hududiy adliya organi FHDY arxivining tugʻilganlik haqida dalolatnoma yozuvini tiklash soʻralayotgan shaxsning tugʻilgan joyi boʻyicha dalolatnoma yozuvining yoʻqligi yoki yoʻqolganligi (yoʻqolganlik sabablarini koʻrsatgan holda) haqidagi maʼlumotnomasi olinadi.
130. Arizani qabul qilishda ariza beruvchi yolgʻon koʻrsatmalar berganligi uchun javobgarligi haqida FHDY organi tomonidan ogohlantiriladi.
Qabul qilingan ariza qayta tiklash haqidagi arizalarni hisobga olish daftarida qayd etiladi.
131. Tugʻilganlik haqidagi tiklangan dalolatnoma yozuvida ariza beruvchining tugʻilgan yili, uning fuqarolik pasporti (identifikatsiyalovchi ID-kartasi), harbiy bileti va boshqa mavjud hujjatlariga asosan koʻrsatiladi.
Agar taqdim etilgan hujjatlarda ariza beruvchining faqat tugʻilgan yili koʻrsatilib, tugʻilgan kuni va oyi koʻrsatilmagan boʻlsa, bu holda uning tugʻilgan sanasi oʻsha yilning 1-iyuli deb hisoblanadi.
132. Taqdim etilgan hujjatlar oʻrganib chiqilgandan soʻng FHDY organi mudiri tomonidan xulosa tuziladi, soʻngra tugʻilganlik toʻgʻrisidagi dalolatnoma yozuvlari daftarida “T” harfi ostiga dalolatnoma yozuvi raqami qoʻyiladi va uning asosida tugʻilganlik haqidagi tiklangan dalolatnoma yozuvi qayd etiladi va tugʻilganlik haqida guvohnoma beriladi.
Ariza beruvchining ota-onasi toʻgʻrisida maʼlumotlar mavjud boʻlmaganda tugʻilganlik haqidagi tiklangan dalolatnoma yozuvidagi “Ota-onasi haqidagi maʼlumotlar” ustuni toʻldirilmaydi va chiziq qoʻyiladi.
133. Nikoh tuzilganligi haqida dalolatnoma yozuvini tiklash uchun quyidagi hujjatlar (maʼlumotlar) taqdim etilishi kerak:
belgilangan namunadagi ariza;
fuqarolik pasport (identifikatsiyalovchi ID-karta) maʼlumotlari;
bolalarining (ular boʻlsa) tugʻilganligi haqidagi guvohnomalari;
nikoh tuzilganligi haqidagi dalolatnoma yozuvi boʻlganligini tasdiqlovchi boshqa qoʻshimcha hujjatlar.
“FHDYning yagona elektron arxivi” axborot tizimida mavjud maʼlumotlar ariza beruvchidan talab qilinmaydi.
FHDY organi tomonidan “FHDYning yagona elektron arxivi” axborot tizimi orqali nikoh tuzilganligi haqida dalolatnoma yozuvi qayd etilgan yoki qayd etilmaganligi tekshiriladi hamda hududiy adliya organi FHDY arxivining nikoh tuzilganligi haqidagi dalolatnoma yozuvi yoʻqligi yoki yoʻqolganligi (yoʻqolish sabablarini koʻrsatgan holda) haqidagi maʼlumotnomasi olinadi.
Taqdim etilgan hujjatlar asosida FHDY organi tomonidan xulosa tuziladi, soʻngra nikoh tuzilganligi haqidagi dalolatnoma yozuvlari daftarida oxirgi dalolatnoma yozuvining raqami takroriy ravishda “T” harfi qoʻygan holda yoziladi va nikoh tuzilganligi haqidagi tiklangan dalolatnoma yozuvi tuziladi.
Nikoh tuzilganligi haqida guvohnomada “nikohlandilar” ustunida tiklanayotgan dalolatnoma yozuvining dastlabki qayd etilgan sanasi, “tegishli dalolatnoma yozuvi qayd etildi” ustunida esa — nikoh tuzilganligi haqida tiklanib tuzilgan dalolatnoma yozuvi raqami va sanasi koʻrsatiladi.
134. Nikohdan ajralganlik haqida dalolatnoma yozuvini tiklash uchun quyidagi hujjatlar (maʼlumotlar) taqdim etilishi kerak:
belgilangan namunadagi ariza;
fuqarolik pasport (identifikatsiyalovchi ID-karta) maʼlumotlari;
nikoh tuzilganligi haqida nikohdan ajratish toʻgʻrisidagi belgi qoʻyilgan maʼlumotnoma;
ilgarigi nikohdan ajralganlik haqidagi dalolatnoma yozuvi boʻlganligini tasdiqlovchi boshqa hujjatlar.
“FHDYning yagona elektron arxivi” axborot tizimida mavjud maʼlumotlar ariza beruvchidan talab qilinmaydi.
FHDY organi tomonidan “FHDYning yagona elektron arxivi” axborot tizimi orqali nikohdan ajralganlik haqida dalolatnoma yozuvi qayd etilgan yoki qayd etilmaganligi tekshiriladi hamda hududiy adliya organi FHDY arxivining nikohdan ajralganlik haqidagi dalolatnoma yozuvi yoʻqligi (yoʻqolganlik sabablari koʻrsatilgan holda) haqidagi maʼlumotnomasi olinadi.
Taqdim etilgan hujjatlar asosida FHDY organi tomonidan xulosa tuziladi, nikohdan ajralganlik haqida dalolatnoma yozuvlari daftariga oxirgi dalolatnoma yozuvining tartib raqami takroriy ravishda “T” harfi qoʻygan holda yoziladi va nikohdan ajratish haqidagi tiklangan dalolatnoma yozuvi tuziladi.
Nikohdan ajralganlik haqidagi gerbli guvohnomaning “bu haqda ajratish toʻgʻrisidagi dalolatnomalarni qayd qilish daftarida” ustunida nikohdan ajralganlik haqidagi dalolatnoma yozuvining dastlabki sanasi, qavs ichida esa — tiklangan dalolatnoma yozuvining raqami va sanasi yozib qoʻyiladi.
135. Dalolatnoma yozuvlarini tiklash uchun yetarli asoslar boʻlmaganda FHDY organi ariza beruvchiga rad qilinganlik haqidagi asoslangan xulosa beradi. Ushbu xulosa bilan ariza beruvchi masalani mohiyatiga koʻra hal etish uchun sudga murojaat qilish huquqiga ega.
136. Dalolatnoma yozuvini tiklash haqidagi ariza FHDY organi tomonidan oʻn besh kun mobaynida koʻrib chiqilishi kerak.
Uzrli sabablar (dalolatnoma yozuvini tiklash uchun asoslanganlikni tasdiqlovchi yozuvlar nusxalari va boshqalar olinmaganligi) mavjud boʻlganda arizani koʻrib chiqish muddati FHDY mudiri tomonidan oʻn besh kundan koʻp boʻlmagan muddatga uzaytirilishi mumkin va bu haqda ariza beruvchiga xabar qilinadi.
137. Dalolatnoma yozuvi qayta tiklanganligi uchun belgilangan tartibda davlat boji undiriladi.
9-bob. Dalolatnoma yozuvlarini oʻzgartirish, tuzatish, toʻldirish
138. Dalolatnoma yozuvlariga oʻzgartirishlar, tuzatishlar va qoʻshimchalar kiritish yetarli asoslar mavjud boʻlganda va manfaatdor shaxslar oʻrtasida nizo boʻlmaganda, ushbu yozuvlar saqlanayotgan joydagi, agar ular Oʻzbekiston Respublikasi hududida tuzilgan boʻlsa, FHDY organi tomonidan amalga oshiriladi.
Oʻn olti yoshga toʻlgan shaxslarning tugʻilganlik, nikoh tuzilganligi, nikohdan ajralganlik haqidagi dalolatnoma yozuvlariga oʻzgartirishlar kiritish ularning arizasiga koʻra amalga oshiriladi.
Oʻn olti yoshga toʻlmagan shaxslarning tugʻilganlik haqidagi dalolatnoma yozuviga oʻzgartirishlar kiritish ular ota-onasining yoki qonuniy vakillarining arizasiga koʻra amalga oshiriladi.
Oʻn yoshga toʻlmagan bolalarning ismini oʻzgartirish yuzasidan ariza ularning ota-onasi tomonidan (xohishiga koʻra) Yagona interaktiv davlat xizmatlari portali (keyingi oʻrinlarda — YIDXP) orqali ham berilishi mumkin.
Ariza YIDXP orqali berilgan taqdirda, ota (ona) tomonidan ariza shakllantiriladi, ona (ota) tomonidan tasdiqlanadi.
Ariza beruvchilar YIDXP orqali murojaat etgan taqdirda, arizani ERI bilan tasdiqlash talab etilmaydi.
Ariza beruvchilar xohishiga koʻra, tugʻilganlik haqida yangi guvohnoma pochta aloqasi orqali olinishi mumkin.
Agar arizada tugʻilganlik haqida yangi guvohnomani pochta aloqasi orqali yetkazib berilishi koʻrsatilgan boʻlsa, FHDY organi chop etilgan tugʻilganlik haqida yangi guvohnomani pochta xizmati xodimiga beradi. Pochta xizmati xodimi tayyor boʻlgan tugʻilganlik haqida yangi guvohnomani belgilangan manzilga yetkazadi va tugʻilganlik haqida eski guvohnomani (mavjud boʻlsa) ariza beruvchilardan olib, FHDY organiga yetkazadi. Bunda, pochta xarajatlari ariza beruvchi hisobidan qoplanadi.
Agar arizada pochta xizmatidan foydalanish nazarda tutilmagan boʻlsa, ariza beruvchilardan biri shaxsini tasdiqlovchi hujjat bilan arizada koʻrsatilgan FHDY organiga murojaat qilib, tugʻilganlik haqida eski guvohnomani topshiradi (mavjud boʻlsa) va tugʻilganlik haqida yangi guvohnomani qabul qilib oladi.
Dalolatnoma yozuvlariga oʻzgartirishlar, tuzatishlar va qoʻshimchalar konsul yoki notarius tomonidan tasdiqlangan ishonchnoma va ariza asosida amalga oshirilishi mumkin.
Oʻlim haqidagi dalolatnoma yozuviga tuzatishlar kiritish yaqin qarindosh(lar) yoki merosxoʻr(lar)ning arizasiga koʻra FHDY organi tomonidan amalga oshiriladi.
Vafot etgan shaxslarning tugʻilganlik, nikoh tuzish, nikohdan ajralganlik haqidagi dalolatnoma yozuvlariga tuzatish va qoʻshimchalar sud qaroriga asosan FHDY organi tomonidan kiritiladi.
FHDY organining dalolatnoma yozuvlariga oʻzgartirishlar, tuzatishlar va qoʻshimchalar kiritishni rad etishi yuzasidan sud tartibida shikoyat qilinishi mumkin.
138 1 . Oʻn olti yoshga toʻlgan shaxslar dalolatnoma yozuvlariga oʻzgartirishlar, tuzatishlar va qoʻshimchalar kiritish boʻyicha arizalarni YIDXP orqali ham berishi mumkin, ushbu Qoidalarning 142-bandida nazarda tutilgan holatlar bundan mustasno.
Ariza beruvchining shaxsi Face-ID yoki MyID tizimlari orqali tasdiqlanadi.
Natijasi yuzasidan FHDY organi bir ish kuni ichida ariza beruvchining YIDXPdagi shaxsiy kabinetiga dalolatnoma yozuvlariga oʻzgartirishlar, tuzatishlar va qoʻshimchalar kiritish haqidagi arizani koʻrib chiqish vaqti va bevosita murojaat qilgan holda oʻzi bilan ushbu Qoidalarda nazarda tutilgan hujjatlarni olib kelishi haqida xabarnoma yuboradi.
Xabarnoma yuborilgan kundan boshlab, uch ish kuni ichida ariza beruvchi bevosita murojaat qilmasa hamda tegishli hujjatlar taqdim etilmasa, ushbu ariza koʻrib chiqilmaydi.
139. Dalolatnoma yozuvlariga oʻzgartirishlar, tuzatishlar va qoʻshimchalar kiritish quyidagi hollarda amalga oshiriladi:
Oʻzbekiston Respublikasining “Davlat tili haqida”gi Qonuni 15-moddasi asosida tarixiy va milliy anʼanalarga rioya qilish maqsadida familiyasi, ismi, otasining ismini yozdirish istagi boʻlganda;
otalik belgilanganda;
farzandlikka olinganda;
ota-onaning oʻzaro kelishuviga koʻra (shuningdek ota-ona nikohdan ajratilganda) yoki hokim qaroriga koʻra voyaga yetmagan bolaning familiyasi oʻzgartirilganda;
millati oʻzgartirilganda;
nikohda turmagan ona tomonidan bolaning otasi haqidagi maʼlumotlarni oʻzgartirish haqida ariza berilganda (bola 16 yoshga yetgunga qadar);
sud qarori bilan otalikni belgilash haqiqiy emas deb topilganda, ota haqidagi maʼlumotlar bekor qilinganda yoki farzandlikka olish bekor qilinganda;
ota-onasining familiyasi, ismi va otasining ismi oʻzgartirilishi munosabati bilan voyaga yetmagan bolaning familiyasi va otasining ismi oʻzgartirilganda;
dalolatnoma yozuvlarida imloviy xato va noaniqliklar boʻlganda, shuningdek tugʻilgan vaqti, joyi va otasining ismi haqidagi yozuv mavjud boʻlmaganda;
16 yoshga toʻlmagan bolaning ismi va familiyasi oʻzgartirilganda, agar ismi va familiyasi ota-onasining xohishi hisobga olinmagan holda berilgan boʻlsa;
agar dalolatnoma yozuvida ismi qisqartirib yoki erkalatish shaklida yozilgan boʻlsa;
jinsi oʻzgartirilganda.
Dalolatnoma yozuviga oʻzgartirishlar, tuzatishlar va qoʻshimchalar kiritish toʻgʻrisidagi ariza FHDY organi tomonidan ariza tushgan kundan boshlab 5 ish kunida koʻrib chiqiladi (ushbu bandning oʻn oltinchi xatboshisi bundan mustasno).
Uzrli sabablar (oʻzgartirish kiritish zarur boʻlgan yozuvlar nusxalari olinmaganda va boshqa hollarda) mavjud boʻlganda FHDY organi mudiri tomonidan ushbu muddat 15 ish kunigacha muddatga uzaytirilishi mumkin.
Oʻn yoshga toʻlmagan bolalarning ismini oʻzgartirish yuzasidan berilgan ariza 3 ish kunida koʻrib chiqiladi.
140. Dalolatnoma yozuvlari Oʻzbekistondan tashqarida boʻlgan, shuningdek nikoh tuzilganligi toʻgʻrisida va oʻlim toʻgʻrisida, aka-ukalar va opa-singillarning tugʻilganligi toʻgʻrisidagi va boshqa dalolatnoma yozuvlarida tafovutlar boʻlgan hollardan tashqari, yuqorida koʻrsatilgan barcha holatlarda dalolatnoma yozuvlari tuzilgan joyi boʻyicha xulosa tuzilmay tuzatishlar kiritiladi.
141. Oʻzgartirishlar kiritish toʻgʻrisidagi arizaga ariza beruvchining iltimosi asosli ekanligini tasdiqlovchi hujjatlar nusxalari ilova qilinadi.
142. Agar oʻzgartirish kiritiladigan dalolatnoma yozuvi respublikadan tashqarida boʻlsa, u holda FHDY organi xulosa tuzadi yoki (davlatlararo kelishuv mavjud boʻlsa) ariza beruvchining arizadagi imzosini tasdiqlaydi va yigʻmajildni (arizani) dalolatnoma yozuvi tuzilgan joydagi FHDY organiga ijro etish uchun yuboradi.
143. Dalolatnoma yozuvlariga oʻzgartirish kiritish toʻgʻrisidagi xulosa 3 nusxada tuziladi, ulardan biri yigʻmajildga tikiladi, ikkinchisi FHDY organida qoladi, uchinchi nusxasi ariza beruvchiga beriladi.
Zarur hollarda xulosa nusxalari tegishli FHDY organlariga “FHDYning yagona elektron arxivi” axborot tizimi orqali yuboriladi.
144. Dalolatnoma yozuviga oʻzgartirish kiritgan FHDY organi dalolatnoma yozuvining ikkinchi nusxasiga tegishli oʻzgartirish kiritish uchun bu haqda hududiy adliya organining FHDY arxivini ikki ish kundan kechikmay “FHDYning yagona elektron arxivi” axborot tizimi orqali xabardor qiladi, dalolatnoma yozuvi bir nusxada qayd etilgan holatlar bundan mustasno.
145. Ariza beruvchining xohishiga binoan FHDY organi dalolatnoma yozuviga oʻzgartirish kiritilganligi haqida maʼlumotnoma berishi mumkin.
146. Shaxsning uning tugʻilganlik haqidagi dalolatnoma yozuvida jinsini oʻzgartirish jins oʻzgartirilganlik haqida tibbiyot muassasasining xulosasi boʻyicha amalga oshiriladi.
Jinsi oʻzgartirilgan shaxs uning shaxsini tasdiqlovchi hujjatlarni bir oy ichida almashtirish zarurligi toʻgʻrisida ogohlantiriladi.
147. Mazkur Qoidalarning 139-bandi uchinchi , toʻrtinchi va oʻn uchinchi xatboshilaridan tashqari barcha hollarda oʻzgartirishlar kiritilganligi uchun belgilangan tartibda davlat boji undiriladi.
148. Oʻzbekiston Respublikasining chet elda turuvchi fuqarolarining dalolatnoma yozuvlariga oʻzgartirishlar, tuzatishlar va qoʻshimchalar kiritish toʻgʻrisidagi arizalari ushbu Qoidalarda belgilangan tartibda Oʻzbekiston Respublikasining konsullik muassasalari tomonidan koʻrib chiqiladi.
Konsul tomonidan yuborilgan hujjatlar asosida FHDY organi arxivida saqlanayotgan dalolatnoma yozuviga tegishli oʻzgartirishlar, tuzatishlar va qoʻshimchalar kiritiladi.
10-bob. Familiya, ism va ota ismini oʻzgartirish
149. Familiya, ism va ota ismini oʻzgartirish haqidagi ariza ariza beruvchi 16 yoshga toʻlgach, uning yashash (turgan) joyi boʻyicha roʻyxatdan oʻtgan joyidan qatʼi nazar, FHDY organi tomonidan koʻrib chiqiladi.
Familiya, ism va ota ismini oʻzgartirishda ariza beruvchining xohishiga koʻra avtomototransport vositasini qayta roʻyxatdan oʻtkazish boʻyicha ariza kompozit tarzda ichki ishlar organlariga yuborilishi mumkin.
Ariza beruvchi xohishiga koʻra avtomototransport vositalarini roʻyxatga olish haqidagi guvohnomani ichki ishlar organlariga oʻzi borib yoki yetkazib berish xizmatidan foydalangan holda olishi mumkin.
Agar 16 yoshga toʻlgan shaxs fuqarolik pasporti (identifikatsiyalovchi ID-kartasi) yoki pasport oʻrnini bosuvchi shaxsni tasdiqlovchi boshqa hujjat olgunga qadar familiyasi, ismi, ota ismini oʻzgartirish haqida ariza bersa, u holda arizaga tugʻilganlik haqida guvohnoma ilova qilinadi.
Oʻn sakkiz yoshga toʻlgan va voyaga yetmagan farzandlari boʻlmagan shaxslar familiyasi, ismi va otasining ismini oʻzgartirish boʻyicha arizalarni YIDXP orqali ham berishi mumkin.
Ariza beruvchining shaxsi Face-ID yoki MyID tizimlari orqali tasdiqlanadi.
Natijasi yuzasidan FHDY organi bir ish kuni ichida ariza beruvchining YIDXPdagi shaxsiy kabinetiga familiyasi, ismi va otasining ismini oʻzgartirish haqidagi arizani koʻrib chiqish vaqti va bevosita murojaat qilgan holda oʻzi bilan ushbu Qoidalarning 151-bandida nazarda tutilgan hujjatlarni olib kelishi haqida xabarnoma yuboradi.
Xabarnoma yuborilgan kundan boshlab, besh ish kuni ichida ariza beruvchi bevosita murojaat qilmasa hamda tegishli hujjatlar taqdim etilmasa, ushbu ariza koʻrib chiqilmaydi.
150. Familiyasi, ismi, otasining ismini oʻzgartirish toʻgʻrisidagi arizalar:
Oʻzbekiston Respublikasining “Davlat tili haqida”gi Qonuni 15-moddasiga muvofiq;
sudning qonuniy kuchga kirgan hal qiluv qarori asosida;
agar familiyasi va ismi eshitilishda yoqimsiz boʻlsa;
agar shaxsning familiyasi va ismi millatiga toʻgʻri kelmasa;
xohishiga qarab oʻzining nikohgacha boʻlgan familiyasiga (nikohda turgan davrida ham, nikohdan ajratilgandan keyin ham) qaytishda;
oila uchun umumiy familiyada boʻlish istagi paydo boʻlganda (agar nikoh tuzish paytida er-xotin umumiy familiya qabul qilishmagan boʻlsa);
bolalarning ota yoki ona bilan bir xil familiyada boʻlish, onasining nikohgacha boʻlgan familiyasida boʻlish, oʻgay otaning yoki vasiysining familiyasida boʻlish istagi paydo boʻlganda;
jinsi oʻzgartirilganda;
16 yoshga toʻlgan shaxsga nisbatan otalikni belgilashda koʻrib chiqiladi.
151. Familiyasi, ismi, otasining ismini oʻzgartirish toʻgʻrisidagi arizaga quyidagi hujjatlar ilova qilinadi:
agar ariza beruvchi nikohda turgan boʻlsa, u holda nikoh tuzilganligi haqidagi guvohnomasi, agar nikohdan ajratilgan boʻlsa — nikohdan ajralganlik haqidagi guvohnomasi (maʼlumotlar “FHDYning yagona elektron arxivi” axborot tizimida mavjud boʻlgan hollar bundan mustasno);
agar ariza beruvchining voyaga yetmagan bolalari boʻlsa, u holda bolalarining tugʻilganlik haqidagi guvohnomalari (maʼlumotlar “FHDYning yagona elektron arxivi” axborot tizimida mavjud boʻlgan hollar bundan mustasno);
agar ariza beruvchi voyaga yetmagan yoki sud qarori bilan muomalaga layoqatsiz deb topilgan boʻlsa, u holda ota-onasining yoxud vasiy yoki homiyning arizasi;
jins oʻzgartirilganligi haqida tibbiyot muassasasining xulosasi (agar jins oʻzgartirganlik asosi boʻyicha murojaat etilganda).
152. Oʻzgartirishlar kiritilishi uchun zarur boʻlgan dalolatnoma yozuvlari yoʻqolgan taqdirda, familiya, ism, ota ismini oʻzgartirish ushbu hujjatlar tiklangandan keyin amalga oshiriladi.
153. Qabul qilingan ariza maxsus daftarga kiritiladi.
154. FHDY boʻlimi mudiri taqdim etilgan hujjatlar asosida, zarur hollarda esa boshqa FHDY organlaridan oʻzining talabi boʻyicha kerakli dalolatnoma yozuvlari nusxalarini “FHDYning yagona elektron arxivi” axborot tizimi orqali oladi va tegishli tekshiruv oʻtkazish uchun ichki ishlar organiga “FHDYning yagona elektron arxivi” axborot tizimi orqali soʻrovnoma joʻnatadi.
155. Ichki ishlar organi taqdim qilingan hujjatlarni 20 kun mobaynida oʻrganib chiqadi.
Ichki ishlar organi tomonidan quyidagi holatlarda ariza beruvchining familiyasi, ismi, ota ismining oʻzgartirilishi maqsadga muvofiq emasligi toʻgʻrisida fikr berilishi mumkin:
agar shaxs oʻzi toʻgʻrisida bila turib soxta yoki notoʻgʻri maʼlumotlarni taqdim etgan boʻlsa;
agar shaxs surishtiruv, tergov yoki sud organlari tomonidan qidirilayotgan boʻlsa — qidiruv bekor qilingunga qadar;
agar shaxsga nisbatan jinoyat ishi qoʻzgʻatilgan boʻlsa — ish yuzasidan uzil-kesil sud qarori yoki boshqa qaror qabul qilingunga qadar.
Ariza beruvchining familiyasi, ismi, otasining ismini oʻzgartirish xususida ichki ishlar organining fikri FHDY organiga axborot tizimi orqali taqdim etadi.
FHDY organi tomonidan ariza beruvchining familiyasi, ismi, otasi ismining oʻzgartirilishi maqsadga muvofiq emasligi toʻgʻrisida xulosa tuzilgan taqdirda, ushbu holatning aniq sabablari koʻrsatiladi.
156. Familiya, ism, ota ismi oʻzgarganligi toʻgʻrisida “FHDYning yagona elektron arxivi” axborot tizimi orqali ichki ishlar organiga hamda ariza beruvchi harbiy xizmatga majbur boʻlgan hollarda, Oʻzbekiston Respublikasi Mudofaa vazirligining “Avtomatlashtirilgan axborot tizimi va maʼlumotlar bazasi”ga avtomatik ravishda xabarnoma yuboriladi.
157. Agar oʻzgartirish kiritish talab etiladigan dalolatnoma yozuvi boshqa joyda boʻlsa, u holda FHDY organi dalolatnoma yozuviga oʻzgartirish kiritish toʻgʻrisida “FHDYning yagona elektron arxivi” axborot tizimi orqali xabarnoma yuboradi.
158. FHDY organi xabarnomaga binoan dalolatnoma yozuviga tegishli oʻzgartirishlar kiritadi va dalolatnoma yozuvini “FHDYning yagona elektron arxivi” axborot tizimi orqali tasdiqlaydi, shuningdek dalolatnoma yozuvining ikkinchi nusxasiga ana shunday oʻzgartirishlarni kiritish uchun hududiy adliya organining FHDY arxiviga “FHDYning yagona elektron arxivi” axborot tizimi orqali xabarnoma yuboradi, dalolatnoma yozuvi bir nusxada qayd etilgan holatlar bundan mustasno.
Bunda, familiya, ism va ota ismini oʻzgartirish haqidagi arizani qabul qilgan FHDY organi yangi guvohnoma chop etib beradi.
159. Familiyasi, ismi, ota ismi oʻzgartirilgan shaxs FHDY organi tomonidan shaxsini tasdiqlovchi hujjatlarni bir oy ichida almashtirish zarurligi toʻgʻrisida ogohlantiriladi.
160. Oʻzaro qonuniy nikohda turgan er yoki xotindan birining familiyasi oʻzgartirilishi ikkinchisining ham familiyasi oʻzgarishiga sabab boʻlmaydi.
Ota-onalardan har ikkalasining familiyasi oʻzgartirilishi 16 yoshga toʻlmagan bolalari familiyasining ham oʻzgartirilishiga sabab boʻladi.
Ota-onalar yoki ulardan birining familiyasini oʻzgartirganligi ularning voyaga yetgan bolalarining familiyasi oʻzgarishiga sabab boʻlmaydi.
Agar ota-onadan biri familiyasini oʻzgartirsa, ularning voyaga yetmagan bolalarining familiyasini oʻzgartirish masalasi ota-onalarning kelishuviga binoan, bunday kelishuv boʻlmaganda esa — vasiylik va homiylik organi tomonidan hal etiladi.
161. Otaning ismini oʻzgartirishi voyaga yetmagan bolalarning ota ismi oʻzgarishiga olib keladi.
Voyaga yetgan bolalarning ota ismi faqat ularning arizalariga koʻra oʻzgartiriladi.
162. Agar nikohga kirish paytida oʻzining nikohgacha boʻlgan familiyasini saqlab qolgan shaxs keyinchalik erining familiyasini qabul qilsa, shuningdek nikohga kirish paytida qabul qilgan familiyasini nikohgacha boʻlgan familiyasiga oʻzgartirsa, u holda oʻzgartirish faqat nikoh tuzilganligi haqidagi dalolatnoma yozuviga kiritiladi.
Agar nikohdan ajratilgandan keyin nikohdagi familiyasini saqlab qolgan shaxs uni nikohgacha boʻlgan familiyasiga oʻzgartirsa, u holda oʻzgartirish faqat nikohdan ajralganlik haqidagi dalolatnoma yozuviga kiritiladi.
163. 16 yoshga toʻlgan shaxslar tomonidan familiyasi, ismi, ota ismi oʻzgartirilgan barcha hollarda oʻzgartirish faqat tugʻilganlik haqidagi dalolatnoma yozuvining “bola toʻgʻrisida maʼlumotlar” ustuniga kiritiladi.
Ota-ona toʻgʻrisidagi maʼlumotlar oʻzgarishsiz qoldiriladi.
164. Oʻzbekiston Respublikasining chet elda yashovchi fuqarolarining arizalari konsul tomonidan koʻrib chiqiladi. Arizaga mazkur Qoidalarning 151-bandida koʻrsatilgan hujjatlar ilova qilinishi lozim. Zarur hollarda konsul arizachining iltimosi asosli ekanligini tasdiqlovchi hujjatlarni va oʻzgartirish kiritilishi lozim boʻlgan dalolatnoma yozuvlarini Oʻzbekiston Respublikasi Tashqi ishlar vazirligi orqali talab qilib oladi.
Yigʻilgan hujjatlar asosida konsul Oʻzbekiston Respublikasi Tashqi ishlar vazirligi orqali Oʻzbekiston Respublikasining yoki ariza beruvchi yashab turgan davlatning vakolatli organlaridan ariza beruvchining familiyasi, ismi, ota ismini oʻzgartirishiga ruxsat berilganligi haqida asoslovchi fikr olishi zarur.
Ushbu fikr asosida konsul familiya, ism, ota ismini oʻzgartirish haqida asoslangan xulosa tuzadi va uni yigʻmajild bilan birga oʻzgartirish kiritilishi lozim boʻlgan dalolatnoma yozuvi saqlanayotgan FHDY organiga yuboradi.
165. Familiya, ism va ota ismini oʻzgartirish toʻgʻrisidagi ariza ariza beruvchining familiyasi, ismi, otasining ismini oʻzgartirish xususida ichki ishlar organining fikri FHDY organiga axborot tizimi orqali taqdim etilgan kundan boshlab oʻn kun mobaynida koʻrib chiqilishi kerak. Uzrli sabablar (ishni rasmiylashtirish uchun ariza beruvchi tomonidan zarur toʻlovlar kechikib amalga oshirilishi, oʻz vaqtida FHDY organiga kela olmaganligi va boshqalar) mavjud boʻlganda, FHDY organi mudiri ushbu muddatni oʻn besh kundan koʻp boʻlmagan muddatga uzaytirishi mumkin.
166. Familiya, ism va ota ismini oʻzgartirganlik uchun belgilangan tartibda davlat boji undiriladi.
11-bob. Dalolatnoma yozuvlarini bekor qilish
167. Oʻzbekiston Respublikasi Oila kodeksining 233-moddasiga muvofiq, agar FHDY organi tomonidan ikki va undan ortiq bir xil yozuvlar borligi aniqlansa, tiklangan yozuvlar ular tuzilgan joydagi FHDY organi tomonidan bekor qilinishi mumkin.
Agar topilgan dalolatnoma yozuvlarida familiya, ism, ota ismi, tugʻilgan sana, ota-ona toʻgʻrisidagi maʼlumotlarda jiddiy farq boʻlsa, tiklangan fuqarolik holati dalolatnoma yozuvlari sudning qarori bilan bekor qilinadi.
168. Sudning dalolatnoma yozuvini bekor qilish toʻgʻrisidagi qarorini olgach bekor qilinayotgan yozuvni tuzgan FHDY organi uning diagonali boʻylab chiziq tortib, bu haqda belgi qoʻyadi va arizachiga maʼlumotnoma beradi.
169. FHDY organi hududiy adliya organining FHDY arxiviga va dastlabki dalolatnoma yozuvi tuzilgan joydagi FHDY organiga dalolatnoma yozuvlarining bekor qilinganligi toʻgʻrisida “FHDYning yagona elektron arxivi” axborot tizimi orqali xabarnomalar yuboradi, dalolatnoma yozuvi bir nusxada qayd etilgan holatlar bundan mustasno.
Hududiy adliya organining FHDY arxivi xabarnomani olgach tegishli dalolatnoma yozuvining ikkinchi nusxasiga bekor qilinganligi haqida belgi qoʻyadi, FHDY organi esa ariza beruvchiga dalolatnomaning dastlabki yozuviga muvofiq takroriy guvohnoma beradi.
170. Sobiq ittifoq respublikalaridan kelgan hujjatlar boʻyicha yozuvlarni bekor qilish xududiy adliya organlari xulosalari boʻyicha FHDY organi tomonidan amalga oshiriladi, yozuvni bekor qilish boʻyicha hujjatlar esa shu FHDY organida saqlanadi.
12-bob. Dalolatnoma yozuvlarini toʻldirish
171. Dalolatnoma yozuvlari bir nusxada tuziladi.
Dalolatnoma yozuvlarining har bir turi har yilning 1-yanvaridan 31-dekabrigacha tartib bilan ketma-ket raqamlanadi.
Dalolatnoma yozuvlari davlat tilida lotin grafikasida kompyuter yordamida toʻldiriladi.
172. Dalolatnoma yozuvlarining barcha ustunlari toʻliq, xatosiz va qisqartirishlarsiz (umumiy qabul qilinganlaridan tashqari) toʻldirilishi kerak.
173. Dalolatnoma yozuvlari fuqarolik pasporti (identifikatsiyalovchi ID-kartasi) asosida, u boʻlmagan taqdirda — shaxsni tasdiqlovchi boshqa hujjatlar asosida toʻldiriladi.
Chet el fuqarosiga nisbatan dalolatnoma yozuvlari qayd etilayotganda millatidan tashqari qaysi davlat fuqarosi ekanligi ham koʻrsatiladi. Millati haqida maʼlumot boʻlmagan taqdirda fuqaroligi toʻgʻrisidagi maʼlumotlar yoziladi.
Fuqaroligi boʻlmagan shaxslar uchun “Fuqaroligi” ustuniga “fuqaroligi yoʻq” soʻzlari yoziladi.
174. Agar FHDY organiga dalolatnoma yozuvini qayd etish uchun murojaat qilgan shaxs davlat tilini bilmasa u tarjimon xizmatlaridan foydalanishi mumkin. Bu haqda “Belgilar uchun” ustuniga tegishli yozuv kiritiladi.
Kar, soqov yoki karsoqov shaxs savodsiz boʻlgan taqdirda, dalolatnoma yozuvini qayd etishda dalolatnoma yozuvi mazmuni kar, soqov yoki karsoqovning xohishiga muvofiq kelishini imzo bilan tasdiqlab unga tushuntirishi mumkin boʻlgan shaxs ishtirok etishi mumkin. Bu haqda “Belgilar uchun” ustuniga tegishli yozuv kiritiladi.
Dalolatnoma yozuvini koʻzi koʻr shaxs uchun tuzishda dalolatnoma yozuvi matni unga dalolatnoma yozuvini tuzgan FHDY organi xodimi tomonidan oʻqib beriladi. Bu haqda “Belgilar uchun” ustuniga tegishli yozuv kiritiladi.
175. Oʻlik tugʻilgan bola toʻgʻrisidagi dalolatnoma yozuvini rasmiylashtirishda tugʻilganlik haqidagi dalolatnoma yozuviga maʼlumotlar perinatal oʻlim haqidagi tibbiy guvohnoma asosida kiritiladi.
176. Tirik tugʻilib, ammo hayotining birinchi haftasida oʻlgan bolaga nisbatan oʻlim haqidagi dalolatnoma yozuviga maʼlumotlar perinatal oʻlim haqidagi tibbiy guvohnoma asosida kiritiladi.
177. Dalolatnoma yozuvlari toʻldirilgandan keyin ariza beruvchi tomonidan oʻqib chiqiladi va imzolanadi (nikohni qayd etishda nikohlanuvchi shaxslarning ishtiroki masofadan turib videokonferensaloqa rejimida amalga oshirilgan hollar bundan mustasno).
178. Dalolatnoma yozuvi asosida tegishli gerbli guvohnomalar davlat tilida lotin grafikasida toʻldiriladi va ariza beruvchiga topshiriladi.
179. Gerbli guvohnoma berish uchun (oʻlim haqidagi gerbli guvohnomalar bundan mustasno) Oʻzbekiston Respublikasi Vazirlar Mahkamasi tomonidan belgilangan gerb yigʻimi undiriladi.
13-bob. Takroriy guvohnomalar va boshqa maʼlumotlar berish
180. Dalolatnoma yozuvining birinchi nusxasi saqlanayotgan FHDY organi manfaatdor shaxslarning bevosita yoki YIDXP orqali berilgan arizalariga koʻra va tegishli dalolatnoma yozuvlari asosida takroriy guvohnomalar beradi.
Tugʻilganlik, nikoh tuzilganlik, nikohdan ajralganlik haqidagi takroriy guvohnomalar olish yuzasidan dalolatnoma yozuvlari kimga nisbatan qayd etilgan boʻlsa, faqat ana shu shaxslarning oʻzi, voyaga yetmagan bolaga nisbatan tugʻilganlik haqida takroriy guvohnoma olish yuzasidan uning ota-onasidan biri YIDXP orqali ham murojaat qilishi mumkin, dalolatnoma yozuvlari Oʻzbekistondan tashqarida qayd etilgan holatlar bundan mustasno.
Ariza beruvchining shaxsi Face-ID yoki MyID tizimlari orqali tasdiqlanadi.
Ariza beruvchi xohishiga koʻra takroriy guvohnomani Oʻzbekiston hududi doirasida pochta aloqasi orqali olishi mumkin.
Bunda pochta xarajatlari ariza beruvchi hisobidan qoplanadi.
Pochta aloqasi tomonidan koʻrsatilgan xizmat uchun toʻlov miqdori pochta xizmati tomonidan belgilanadi.
FHDY organi takroriy guvohnoma berish toʻgʻrisidagi YIDXP orqali kelib tushgan arizani koʻrib chiqishda, agar dalolatnoma yozuvi ariza berilgan FHDY boʻlimining oʻzida qayd etilgan boʻlsa, bir ish kuni ichida, boshqa FHDY organida qayd etilgan boʻlsa, uch ish kuni ichida takroriy guvohnoma rasmiylashtirib, ariza beruvchining oʻziga yoki u tomonidan arizada koʻrsatilgan manzilga yetkazib berish uchun pochta xizmati xodimiga taqdim etadi.
Alohida hollarda (dalolatnoma yozuvining birinchi nusxasi yoʻqolganda, ikkinchi nusxa boʻyicha guvohnoma olish qulay boʻlganda) hududiy adliya organining FHDY arxivlari dalolatnoma yozuvining birinchi va ikkinchi nusxalarining aynan bir xilligini tekshirgandan soʻng tugʻilganlik, nikoh tuzilganligi, oʻlim va nikohdan ajralganlik haqida takroriy guvohnomalar beradilar.
181. Tugʻilganlik haqida takroriy guvohnomalar fuqarolik holati dalolatnoma yozuvi qayd etilgan tegishli shaxsning oʻziga, voyaga yetmagan shaxsning ota-onalariga yoki qonunchilikda belgilangan tartibda tasdiqlangan ishonch qogʻozlari asosida boshqa shaxslarga beriladi. Vafot etgan shaxsga nisbatan tugʻilganlik haqida takroriy guvohnoma berilmaydi. Zarur hollarda, vafot etgan shaxsning tugʻilganligi haqida maʼlumotnoma berilishi mumkin.
Oʻlim haqidagi takroriy guvohnomalar marhumning yaqin qarindoshlariga va merosxoʻrlariga yoki qonunchilikda belgilangan tartibda tasdiqlangan ishonch qogʻoziga ega boʻlgan shaxslarga beriladi.
Nikoh tuzilganligi va nikohdan ajralganlik haqidagi takroriy guvohnomalar dalolatnoma yozuvi qayd etilgan tegishli shaxslarning oʻzlariga yoki qonunchilikda belgilangan tartibda tasdiqlangan ishonch qogʻoziga ega boʻlgan shaxslarga beriladi.
Nikohdan ajratilganda nikoh tuzilganligi haqidagi takroriy guvohnoma berilmaydi. Zarur hollarda nikoh tuzilganligi haqidagi maʼlumotnoma berilishi mumkin.
182. Bolalarga va muomalaga layoqatsiz shaxslarga takroriy guvohnomalar ularning ota-onalari (farzandlikka olganlar), vasiylari, homiylari, bolalarni ijtimoiy himoya qilish muassasalari maʼmuriyatlarining arizalari boʻyicha beriladi.
183. Ota-onasi boʻlmagan taqdirda, voyaga yetmagan shaxslarga yoki fuqarolik pasporti (identifikatsiyalovchi ID-kartasi) olmagan shaxslarga tugʻilganlik haqidagi takroriy guvohnomalar ushbu shaxsning fotosurati yopishtirilgan, mazkur shaxs taʼlim olayotgan taʼlim muassasasi yoki yashash joyidagi mahalla fuqarolar yigʻini tomonidan berilgan dalolatnoma asosida beriladi.
184. Takroriy guvohnoma olish toʻgʻrisidagi arizada ariza beruvchining familiyasi, ismi, ota ismi, manzili, shaxsini tasdiqlovchi hujjatning seriyasi, raqami, guvohnoma soʻralayotgan shaxsning familiyasi, ismi, ota ismi, nikoh tuzilganligi haqida guvohnoma soʻralganda — er-xotinning familiyalari, ismlari va ota ismlari, dalolatnoma yozuvi qachon va qaysi FHDY organi tomonidan qayd etilganligi va takroriy guvohnoma qanday sababga koʻra talab qilinayotganligi koʻrsatilishi kerak.
185. Takroriy guvohnoma olishni xohlovchi shaxs, yashash (turgan) joyi boʻyicha roʻyxatdan oʻtgan joyidan qatʼi nazar, FHDY organi orqali murojaat qilishi mumkin.
Dalolatnoma yozuvi boshqa FHDY organida qayd etilgan boʻlsa, arizani qabul qilgan FHDY organi uni dalolatnoma yozuvini qayd etgan FHDY organiga “FHDYning yagona elektron arxivi” axborot tizimi orqali ijro uchun joʻnatadi.
Ariza beruvchi dalolatnoma yozuvi qayd etilgan FHDY organiga murojaat etganda takroriy guvohnoma shu kuniyoq beriladi.
Arizada qayd etilgan dalolatnoma yozuvi toʻgʻrisida toʻliq maʼlumotlar mavjud boʻlmaganda FHDY organi arizani besh kundan ortiq boʻlmagan muddatda koʻrib chiqadi.
Harbiy xizmatni oʻtayotgan shaxslarning takroriy guvohnomalari harbiy qismlarga joʻnatiladi.
Agar takroriy guvohnoma soʻrab murojaat etilgan FHDY organida tegishli dalolatnoma yozuvi yoʻq boʻlsa, FHDY organi arizani va dalolatnoma yozuvi yoʻqligi toʻgʻrisidagi maʼlumotnomani hududiy adliya organining FHDY arxiviga tegishli tekshiruv oʻtkazish va takroriy guvohnoma berish uchun joʻnatadi.
186. Hududiy adliya organining FHDY arxivi arizani olishi bilan dastlabki va tiklangan dalolatnoma yozuvlarini tekshiradi va takroriy guvohnomani yuboradi.
Dalolatnoma yozuvi mavjud boʻlmasa ariza beruvchiga tegishli maʼlumotnoma yuboriladi.
187. Takroriy guvohnoma berish haqida ariza tushganda tekshirish arizada koʻrsatilgan yil boʻyicha, agar mazkur yilda boʻlmasa — oʻtgan va keyingi 3 yillar boʻyicha oʻtkaziladi.
188. Takroriy guvohnoma olishda ariza beruvchining shaxsini tasdiqlovchi hujjat koʻrsatilishi kerak.
189. Agar dalolatnoma yozuvining baʼzi ustunlari toʻldirilmagan boʻlsa, u holda chiziqlar qoʻyiladi.
Beriladigan guvohnomalarning yuqori qismiga “Takroriy” degan belgi qoʻyiladi.
190. Takroriy guvohnomalar berilganligi uchun davlat boji va (oʻlim haqidagi guvohnomalar bundan mustasno) gerb yigʻimi undiriladi.
191. Harakatlar amalga oshirayotgan FHDY organlari mansabdor shaxslari va boshqa xodimlarining, shuningdek xizmat vazifalarini bajarish bilan bogʻliq holda amalga oshirilayotgan harakatlar toʻgʻrisida maʼlum boʻlgan shaxslarning oʻzlariga maʼlum boʻlgan maʼlumotlarni oshkor qilishi, shu jumladan mehnat shartnomasi bekor qilingandan keyin ham taqiqlanadi.
Dalolatnoma yozuvlaridan nusxalar Oʻzbekiston Respublikasi Adliya vazirligi, sud, huquqni muhofaza qiluvchi organlari, ish yurituvida mavjud boʻlgan ishlar munosabati bilan notariuslar, shuningdek FHDY organlari, vasiylik va homiylik organlari va Oʻzbekiston Respublikasi konsullik muassasalarining soʻroviga koʻra beriladi (yuboriladi).
Fuqarolarga dalolatnoma yozuvlaridan nusxalar berilishiga yoʻl qoʻyilmaydi.
Zarur hollarda hokimlik, mudofaa ishlari boʻlimi, sogʻliqni saqlash muassasasi, Bandlikka koʻmaklashish markazi, Oʻzbekiston Respublikasi Prezidenti huzuridagi Ijtimoiy himoya milliy agentligining “Inson” ijtimoiy xizmatlar markazining vakillari maʼlumotlarni toʻplash, umumlashtirish yoki taqqoslash maqsadida hududiy adliya organlarining ruxsati bilan dalolatnoma yozuvlaridan ayrim maʼlumotlarni koʻchirib olishlari mumkin.
Amalga oshirilgan harakatlarning sirini buzilishida aybdor boʻlgan shaxslar qonunchilikda belgilangan tartibda javobgar boʻladilar.
14-bob. FHDY organlari idoraviy arxivi
192. FHDY boʻlimlari arxivlari va hududiy adliya organlari FHDY arxivlari FHDY organlarining arxivi hisoblanadi.
FHDY boʻlimlari arxivlari tegishli tuman (shahar) hududida tuzilgan dalolatnoma yozuvlaridan iborat boʻlgan daftarlardan tashkil topadi.
Hujjatlarning va arxiv materiallarining saqlanishini taʼminlash maqsadida FHDY organlari dalolatnoma yozuvlarini Oʻzbekiston Respublikasi Adliya vazirligi tasarrufida boʻlgan “FHDYning yagona elektron arxivi” axborot tizimiga kiritadilar.
192 1 . Xorijiy davlatning vakolatli organida tugʻilishi qayd qilingan Oʻzbekiston Respublikasi fuqarosi yoki Oʻzbekiston Respublikasi fuqarosining farzandi yohud Oʻzbekistonda tugʻilgan shaxsning maʼlumotlari legalizatsiya qilingan yoki apostil qoʻyilgan tugʻilganlikni tasdiqlovchi hujjatlari (guvohnoma, sertifikat va boshqa tegishli hujjatlar) asosida “FHDYning yagona elektron arxivi” axborot tizimiga kiritiladi, bundan Oʻzbekiston Respublikasining xalqaro shartnomalarida nazarda tutilgan holatlar mustasno.
Bunda tugʻilganlikni tasdiqlovchi hujjat davlat tiliga tarjima qilingan hamda tarjimonning imzosi notarial tartibda tasdiqlangan boʻlishi lozim.
Agar tugʻilganlikni tasdiqlovchi hujjatda bolaning familiyasi va (yoki) ota ismi koʻrsatilmagan boʻlsa, familiyasi va (yoki) ota ismi “XXX” belgilari qoʻyilgan holda axborot tizimiga kiritiladi.
Xorijiy davlatning vakolatli organi tomonidan berilgan tugʻilganlikni tasdiqlovchi hujjatni “FHDYning yagona elektron arxivi” axborot tizimiga kiritish uchun voyaga yetmagan shaxsning ota-onasi yoki ulardan biri, voyaga yetgan shaxsning oʻzi, vasiy yoki homiysi yohud ushbu shaxslar notarial tasdiqlangan ishonchnoma asosida vakolat bergan boshqa shaxslar FHDY organiga yozma yoki elektron shaklda murojaat qilishi mumkin.
192 2 . Xorijiy davlatning vakolatli organi tomonidan berilgan tugʻilganlikni tasdiqlovchi hujjatni “FHDYning yagona elektron arxivi” axborot tizimiga kiritish haqidagi ariza YIDXP orqali elektron shaklda berilishi mumkin.
Ariza YIDXP orqali elektron shaklda berilgan taqdirda, ariza beruvchining shaxsi Face-ID yoki MyID tizimlari orqali tasdiqlanadi.
Natijasi yuzasidan FHDY organi bir ish kuni ichida ariza beruvchining YIDXPdagi shaxsiy kabinetiga arizani koʻrib chiqish vaqti va oʻzi bilan ushbu Qoidalarning 192 1 -bandida belgilangan tegishli hujjatlarni asl nusxasini olib kelishi haqida xabarnoma yuboradi.
Bunda xabarnoma yuborilgan kundan boshlab, besh ish kuni ichida ariza beruvchilar tegishli FHDY organiga murojaat qilmasa hamda tegishli hujjatlarning asl nusxasini taqdim etmasa, ushbu ariza koʻrib chiqilmaydi.
193. Oʻlimni qayd etish bilan shugʻullanuvchi fuqarolar yigʻini raisi qayd etgan oʻlim toʻgʻrisidagi dalolatnoma yozuvlarini FHDY organiga topshirishi kerak.
Oʻzbekiston Respublikasi konsullik muassasalari dalolatnoma yozuvlarini Oʻzbekiston Respublikasi Tashqi ishlar vazirligi orqali Oʻzbekiston Respublikasi Adliya vazirligiga topshirishlari kerak.
194. FHDY boʻlimlari arxivlarida saqlanayotgan dalolatnoma yozuvlari kitoblar tarzida tikiladi, arxiv fondi hisobiga olinadi.
195. Oʻzbekiston Respublikasining xorijdagi konsullik muassasalari tomonidan qayd etilgan dalolatnoma yozuvlari Toshkent shahar adliya boshqarmasining FHDY arxivida saqlanadi. Ushbu dalolatnoma yozuvlari boʻyicha keyingi harakatlar mazkur Qoidalarda belgilangan tartibda Toshkent shahar adliya boshqarmasining FHDY arxivi tomonidan amalga oshiriladi.
Oʻzbekiston Respublikasining xorijdagi konsullik muassasalari tomonidan qayd etilgan dalolatnoma yozuvlarining qogʻoz shakli saqlash uchun Toshkent shahar adliya boshqarmasining FHDY arxiviga topshirilgunga qadar boʻlgan davrda guvohnoma berish, oʻzgartirish, tuzatish, qoʻshimchalar kiritish va boshqa harakatlarni amalga oshirish ushbu dalolatnoma yozuvlarining “FHDYning yagona elektron arxivi” axborot tizimidagi elektron shakli asosida amalga oshiriladi.
Dalolatnoma yozuvlarining qogʻoz shakli Toshkent shahar adliya boshqarmasining FHDY arxiviga topshirilganidan soʻng uning elektron shakliga kiritilgan barcha oʻzgartirishlar oʻn ish kuni ichida dalolatnoma yozuvining qogʻoz shakliga kiritiladi.
196. FHDY organlari arxivi uchun alohida xona boʻlmaganda dalolatnoma yozuvlari daftarlari ish xonalarida temir shkaflarda saqlanishi mumkin.
197. FHDY organlari arxivlari, daftarlar shkaflari ishdan tashqari vaqtda FHDY organining mansabdor shaxsi tomonidan muhrlab qoʻyilishi kerak.
198. FHDY organlari arxivlarida dalolatnoma yozuvlari daftarlarini saqlash uchun zarur sharoitlarni yaratish hududiy adliya organlariga yuklanadi.
199. FHDY organlaridan kelib tushgan xabarnomalar asosida dalolatnoma yozuvlariga kiritilgan barcha oʻzgartirishlar toʻgʻrisidagi belgilar hududiy adliya organi FHDY arxivi mansabdor shaxsining imzosi bilan tasdiqlanishi va gerbli muhr bilan muhrlanishi kerak.
200. Joʻnatilayotgan xabarnomalar FHDY organidan chiqayotgan xat va xabarnomalar daftarida roʻyxatdan oʻtkazilishi lozim.
201. FHDY organi arxivida dalolatnoma yozuvlari daftarlarining toʻliq saqlanishi uchun javobgarlik FHDY organi mudiri yoki FHDY organi arxivi uchun masʼul boʻlgan xodim zimmasiga yuklanadi.
202. Hududiy adliya organlari FHDY organi arxivlarini dalolatnoma yozuvlarini kitob shaklida tikish uchun zarur boʻlgan mablagʻlar bilan taʼminlaydi.
203. Hududiy adliya organlarining FHDY organlari arxivlari keluvchilar uchun xonaga, ish xonasiga hamda dalolatnoma yozuvlari daftarlari saqlanadigan xonalarga ega boʻlishlari kerak.
Arxiv uchun ajratilgan xona temir stellajlar va temir javonlar bilan jihozlangan boʻlishi, uning eshiklari va derazalariga temir panjaralar oʻrnatilishi kerak.
204. Arxivga begona kishilarning kirishi, dalolatnoma yozuvlari bilan tanishishi, ulardan nusxalar, fotonusxalar olishi, ularga dalolatnoma yozuvlari daftarlarining berilishi qatʼiyan man etiladi.
205. FHDY organi arxivlarida dalolatnoma yozuvlari tuzilgan kunidan boshlab 75 yil mobaynida saqlanadi. Bu muddat tugagach, dalolatnoma yozuvlari daftarlari hududiy adliya organlarining FHDY arxivlariga topshiriladi.
Hududiy adliya organlarining FHDY arxivlari dalolatnoma yozuvlarining har ikkala nusxalarini bir-biri bilan solishtirib, zaruriy oʻzgartirishlar, tuzatishlar, qoʻshimchalar va belgilar kiritadilar, foydalanishga yaroqsiz holdagi dalolatnoma yozuvlarini almashtiradilar, belgilangan tartibda rasmiylashtiradilar va ularni doimiy saqlash uchun davlat arxiviga topshiradilar.
Dalolatnoma yozuvlari bir nusxada tuzilgan holatlarda hududiy adliya organi tomonidan doimiy saqlash uchun davlat arxiviga topshiriladi.
206. Hududiy adliya organlarining FHDY arxivlarida qolgan dalolatnoma yozuvlarining ikkinchi nusxalari muddati oʻtgach, dalolatnoma asosida yoqib yuborish yoʻli bilan yoʻq qilinadi.
Saqlash muddatlari oʻtganligi sababli dalolatnoma yozuvlari daftarlarini yoʻq qilish haqidagi dalolatnoma hududiy adliya organining boshligʻi tomonidan tasdiqlanishi kerak.
207. Dalolatnoma yozuvining birinchi nusxasi mavjud boʻlmagan taqdirda, ushbu yozuvning ikkinchi nusxasi saqlanayotgan adliya boshqarmasining idoraviy FHDY arxivi tomonidan tegishli FHDY boʻlimiga dalolatnoma yozuvining nusxasi yoki undan koʻchirma yuboriladi.
Zaruriyat boʻlganda, adliya boshqarmasining ushbu idoraviy FHDY arxivi mazkur Qoidalarda belgilangan tartibda ushbu dalolatnoma yozuviga oʻzgartirishlar, tuzatishlar va qoʻshimchalar kiritadi hamda bu haqda tegishli FHDY boʻlimi idoraviy arxiviga xabarnoma yuboradi.
Dalolatnoma yozuvi bir nusxada qayd etilgan holatlar bundan mustasno.
15-bob. “FHDYning yagona elektron arxivi” axborot tizimi
208. “FHDYning yagona elektron arxivi” axborot tizimi fuqarolik holati dalolatnomalari, dalolatnoma yozuvlariga aloqador oʻzgartirishlar, ularning qayta tiklanishi va bekor qilinishi hamda fuqarolik holati dalolatnomalari qayd etilganligi toʻgʻrisida guvohnomalar va ulardan koʻchirmalar berilganligi haqidagi maʼlumotlarni oʻz ichiga olgan davlat elektron axborot tizimi hisoblanadi.
209. FHDY organlari fuqarolik holati dalolatnomalari, shuningdek ularga oʻzgartirishlar, tuzatishlar va qoʻshimchalarning “FHDYning yagona elektron arxivi” axborot tizimiga oʻz vaqtida va toʻgʻri kiritilishini taʼminlaydilar.
210. FHDY organlari oʻzaro hamda boshqa manfaatdor tashkilotlar bilan “FHDYning yagona elektron arxivi” axborot tizimi orqali axborot almashishlari mumkin. “FHDYning yagona elektron arxivi” axborot tizimi orqali almashilayotgan axborot FHDY organlari va manfaatdor tashkilotlar tomonidan ish yurituviga rasmiy hujjat sifatida qabul qilinadi.
16-bob. FHDY organlari, Oʻzbekiston Respublikasining konsullik muassasalari va fuqarolar yigʻinlarining hisoboti
211. Oʻzbekiston Respublikasining konsullik muassasalari har yarim yillikdan keyingi oyning 15-kunigacha Oʻzbekiston Respublikasi Tashqi ishlar vazirligi orqali Oʻzbekiston Respublikasi Adliya vazirligiga qayd qilingan dalolatnoma yozuvlari va sarflangan gerbli guvohnomalar boʻyicha hisobot taqdim etadilar.
212. Fuqarolar yigʻini raislari tomonidan qayd etilgan dalolatnoma yozuvlari keyingi oyning 2-kunidan kechiktirmay FHDY organiga topshiriladi. Hisobotning ikkinchi nusxasi fuqarolar yigʻinida saqlanadi.
213. FHDY organlarining dalolatnoma yozuvlari va gerbli guvohnomalar boʻyicha hisobotlari “FHDYning yagona elektron arxivi” axborot tizimidan olinadi.
214. Oʻzbekiston Respublikasining xorijdagi konsullik muassasalari tomonidan qayd etilgan dalolatnoma yozuvlari Oʻzbekiston Respublikasi Tashqi ishlar vazirligi orqali Oʻzbekiston Respublikasi Adliya vazirligiga chorakdan keyingi oyning 20-kunidan kechiktirmay topshirilishi kerak.
17-bob. Gerbli guvohnomalarni hisobga olish va saqlash
215. Dalolatnoma yozuvlari asosida tartib raqami va seriyasi boʻlgan, FHDY organining muhri va mansabdor shaxsining imzosi qoʻyilgan hamda QR-kod (matrik shtrixli kod) tasviri tushirilgan gerbli guvohnomalar beriladi.
216. FHDY organlarida guvohnomalarning hisobga olinishi va ularning saqlanishi uchun ularning mudirlari, fuqarolarning oʻzini oʻzi boshqarish organlarida — ularning raislari, Oʻzbekiston Respublikasining konsullik muassasalarida esa — konsullar masʼul hisoblanadi.
217. Agar gerbli guvohnomalarning saqlanishi uchun masʼul shaxs uzrli sabablarga koʻra boʻlmaganda, u holda gerbli guvohnomalar dalolatnoma boʻyicha uning vazifasini vaqtincha ijro etayotgan mansabdor shaxsga topshiriladi.
218. Gerbli guvohnomalarning kamchiligi, nuqsonlari, yoʻqolganligi va oʻgʻirlanganligi toʻgʻrisida Oʻzbekiston Respublikasi Adliya vazirligiga maxsus xabarnoma joʻnatiladi.
Gerbli guvohnomalar yoʻqolgan har bir holatda hududiy adliya organi tomonidan xizmat tekshiruvi oʻtkazilishi va aybdor shaxslarga nisbatan qonunchilikka muvofiq qatʼiy choralar koʻrilishi lozim.
219. Gerbli guvohnomalarni hisobga olish va sarflash daftarlari aniq va ravshan toʻldirilishi kerak.
Gerbli guvohnomalarni sarflashda ularning raqamlari yozilishida ketma-ketlik qoidasini buzish, daftardagi yozuvlarni chizish va oʻchirish qatʼiyan man etiladi. Ushbu daftarlarga kiritilgan har bir tuzatish izohlanishi zarur.
220. Gerbli guvohnomalar muhrlanadigan seyflarda saqlanishi kerak.
18-bob. FHDY organlari faoliyatini tekshirish
221. Oʻzbekiston Respublikasi Adliya vazirligi FHDY organlarining huquqni qoʻllash amaliyotini oʻrganadi.
222. Oʻzbekiston Respublikasi Adliya vazirligi FHDY organlarining faoliyatini “FHDYning yagona elektron arxivi” axborot tizimi orqali doimiy monitoringini amalga oshiradi. Hududiy adliya organlari FHDY organlarining faoliyatini har ikki yilda kamida bir marotaba tekshirishi lozim.
223. FHDY organlari tomonidan dalolatnoma yozuvlari boʻyicha ularga hisob beruvchi fuqarolar yigʻinlari faoliyati bir yilda 1-marta tekshirilishi lozim.
Fuqarolik holati dalolatnomalarini qayd etish qoidalariga 1-ILOVA
Oʻzbekiston Respublikasi Davlat gerbining tasviri Otasi _______________________________ familiyasi TUGʻILGANLIK HAQIDA GUVOHNOMA ____________________________________ ismi va otasining ismi ___________________________________ Millati ______________________________ familiyasi ___________________________________ Fuqaroligi ____________________________ ismi ___________________________________ Onasi _______________________________ otasining ismi familiyasi Tugʻilgan sanasi ______________________ ____________________________________ yil, kun, oy (raqam va soʻz bilan) ismi va otasining ismi ___________________________________ Millati ______________________________ ___________________________________ Fuqaroligi ____________________________ Tugʻilgan joyi ________________________ Guvohnoma bergan organ _______________ davlat FHDY organining nomi ___________________________________ ____________________________________ viloyat ___________________________________ Berilgan sanasi_____-yil____-____________ tuman, shahar kun, oy Bu haqda____________________________ Fuqarolik holati dalolatnomalarini yozish organi mudiri _________________________ FHDY organining nomi _________________________________ da ______-yil ______-__________________ da kun, oy ________-son dalolatnoma yozuvi qayd etildi. Muhr Seriya raqami Shaxsiy raqam: QR kod tasviri
Fuqarolik holati dalolatnomalarini qayd etish qoidalariga 1a-ILOVA
Oʻzbekiston Respublikasi Davlat gerbining tasviri Otasi Ákesi _______________________________ familiyasi / familiyası TUGʻILGANLIK HAQIDA GUVOHNOMA TUWÍLĞANLÍQ HAQQÍNDA GÚWALÍQ ____________________________________ ismi va otasining ismi / atı, ákesiniń atı ___________________________________ Millati Milleti ______________________________ familiyasi / familiyası ___________________________________ Fuqaroligi Puqaralıģı ____________________________ ismi / atı ___________________________________ Onasi Anası _______________________________ otasining ismi / ákesiniń atı familiyasi / familiyası Tugʻilgan sanasi Tuwılģan sánesi ______________________ ____________________________________ yil, kun, oy (raqam va soʻz bilan) / jıl, kún, ay (san hám sóz benen) ismi, otasining ismi / atı, ákesiniń atı ___________________________________ Millati Milleti ______________________________ ___________________________________ Fuqaroligi Puqaralıģı ____________________________ Tugʻilgan joyi Tuwılģan jeri _________________________ Guvohnoma bergan organ Gúwalıq bergen organ __________________ davlat / mámleket FHDY organining nomi / PHAJ organınıń atı ___________________________________ ____________________________________ respublika / respublika ___________________________________ Berilgan sanasi _____ -yil ___ - ____________ Berilgen sánesi _____-jıl ____-____________ tuman, shahar / rayon, qala kun, oy / kún, ay Bu haqda Bul haqqında _________________________ Fuqarolik holati dalolatnomalarini yozish organi mudiri Puqaralıq halatı aktlerin jazıw organı meńgeriwshisi________________________ FHDY organining nomi / PHAJ organınıń atı da __________________________________de ______ -yil ______ - __________________ da ______-jıl ______-__________________ de kun, oy / kún, ay ________ -son dalolatnoma yozuvi qayd etildi. ________-san akt jazıwı dizimge alındı. Muhr Mór Seriya raqami Shaxsiy raqam: Jeke qatar sanı: QR kod tasviri
Fuqarolik holati dalolatnomalarini qayd etish qoidalariga 2-ILOVA
Oʻzbekiston Respublikasi Davlat gerbining tasviri Bu haqda ____________________________ FHDY organining nomi NIKOH TUZILGANLIGI HAQIDA GUVOHNOMA _________________________________ da ___________________________________ _______-yil _____-__________________da familiyasi kun, oy ___________________________________ ___________-son dalolatnoma yozuvi qayd etildi ismi va otasining ismi Tugʻilgan sanasi ____-yil ____-___________ eriga _______________________________ kun, oy xotiniga _____________________________ Fuqaroligi ___________________________ Guvohnoma bergan organ _______________ FHDY organining nomi va _________________________________ ___________________________________ familiyasi ___________________________________ Berilgan sanasi _____-yil ___-____________ ismi va otasining ismi kun, oy Tugʻilgan sanasi _____-yil ____-__________ Fuqarolik holati dalolatnomalarini yozish organi mudiri _________________________ kun, oy Tugʻilgan joyi ________________________ ___________________________________ Muhr Fuqaroligi ___________________________ Seriya raqami ________-yil _______-_______________da QR kod tasviri kun, oy nikohlandilar.
Fuqarolik holati dalolatnomalarini qayd etish qoidalariga 2a-ILOVA
Oʻzbekiston Respublikasi Davlat gerbining tasviri Bu haqda Bul haqqında _________________________ FHDY organining nomi/ PHAJ organınıń atı NIKOH TUZILGANLIGI HAQIDA GUVOHNOMA NEKE DÚZILGENLIGI HAQQÍNDA GÚWALÍQ da _________________________________ de ___________________________________ _______ -yil _____ - ___________________ da _______-jıl _____-___________________ de familiyasi / familiyası kun, oy / kún, ay ___________________________________ ___________ -son dalolatnoma yozuvi qayd etildi ___________ -san akt jazıwı dizimge alındı. ismi, otasining ismi / atı, ákesiniń atı Tugʻilgan joyi Tuwılģan jeri _________________________ ___________________________________ Nikoh qayd etilganidan keyin quyidagi familiyalar berildi: Neke dúzilgennen keyin tómendegi familiyalar berildi: Tugʻilgan sanasi ____ -yil ____ - ___________ Tuwılģan sánesi ____-jıl____-____________ eriga kúyewine ____________________________ kun, oy / kún, ay xotiniga hayalına _____________________________ Fuqaroligi Puqaralıģi ___________________________ Guvohnoma bergan organ Gúwalıq bergen organ __________________ FHDY organining nomi / PHAJ organınıń atı va hám ________________________________ ___________________________________ familiyasi / familiyası ___________________________________ Berilgan sanasi _____ -yil ___ - ____________ Berilgen sánesi _____-jıl ___-____________ ismi, otasining ismi / atı, ákesiniń atı kun, oy / kún, ay Tugʻilgan sanasi _____ -yıl ____ - __________ Tuwılģan sánesi _____-jıl ____-__________ Fuqarolik holati dalolatnomalarini yozish organi mudiri Puqaralıq halatı aktlerin jazıw organı meńgeriwshisi _________________________ kun, oy / kún, ay Tugʻilgan joyi Tuwılģan jeri _________________________ ___________________________________ Muhr Mór Fuqaroligi Puqaralıģi ___________________________ Seriya raqami ________ -yil _______ - _______________ da ________- jıl _______-________________de nikohlandilar. nekelesti. . QR kod tasviri
Fuqarolik holati dalolatnomalarini qayd etish qoidalariga 3-ILOVA
Oʻzbekiston Respublikasi Davlat gerbining tasviri NIKOHDAN AJRALGANLIK HAQIDA GUVOHNOMA ________________________________________________________________________ familiyasi ________________________________________________________________________ ismi va otasining ismi va ______________________________________________________________________ familiyasi ________________________________________________________________________ ismi va otasining ismi nikohdan ajralishdi. Bu haqda _______________________________________________________________da FHDY organining nomi _______-yil ______-_______________da ___________-son dalolatnoma yozuvi qayd etildi. kun, oy Nikohdan ajralgandan keyin quyidagi familiyalar berildi: eriga ____________________________________________________________________ xotiniga __________________________________________________________________ Guvohnoma bergan organ ____________________________________________________ FHDY organining nomi Guvohnoma: ______________________________________________________________ familiyasi _________________________________________________________________ga berildi. ismi va otasining ismi Berilgan sanasi _______-yil _____-___________________ kun, oy Fuqarolik holati dalolatnomalarini yozish organi mudiri ________________________________________________________ Muhr Pechat Seriya raqami QR kod tasviri
Fuqarolik holati dalolatnomalarini qayd etish qoidalariga 3a-ILOVA
Oʻzbekiston Respublikasi Davlat gerbining tasviri NIKOHDAN AJRALGANLIK HAQIDA GUVOHNOMA NEKEDEN AJÍRASQANLÍĞÍ HAQQÍNDA GÚWALÍQ ________________________________________________________________________ familiyasi / familiyası ________________________________________________________________________ ismi, otasining ismi / atı, ákesiniń atı va hám _____________________________________________________________________ familiyasi / familiyası ________________________________________________________________________ ismi, otasining ismi / atı, ákesiniń atı nikohdan ajralishdi. nekeden ajırastı. Bu haqda _______________________________________________________________ da Bul haqqında ____________________________________________________________de FHDY organining nomi / PHAJ organınıń atı _______ -yil ______ - _______________ da ___________ -son dalolatnoma yozuvi qayd etildi. _______-jil ______-_______________da ___________-san akt jazıwı dizimge alındı. kun, oy / kún, ay Nikohdan ajralgandan keyin quyidagi familiyalar berildi: Nekeden ajırasqannan keyin tómendegi familiyalar berildi: eriga kúyewine _________________________________________________________________ xotiniga hayalına __________________________________________________________________ Guvohnoma bergan organ Gúwalıq bergen organ ________________________________________________________ FHDY organining nomi / PHAJ organınıń atı Guvohnoma: Gúwalıq __________________________________________________________________ familiyasi / familiyası ga berildi. _________________________________________________________________ģa berildi. ismi, otasining ismi / atı, ákesiniń atı Berilgan sanasi _______ -yil _____ - ___________________ Berilgen sánesi _______-jil _____-___________________ kun, oy / kún, ay Fuqarolik holati dalolatnomalarini yozish organi mudiri Puqaralıq halatı aktlerin jazıw organı meńgeriwshisi ________________________________________________________ Muhr Mór Seriya raqami QR kod tasviri
Fuqarolik holati dalolatnomalarini qayd etish qoidalariga 4-ILOVA
Oʻzbekiston Respublikasi Davlat gerbining tasviri OʻLIM HAQIDA GUVOHNOMA _________________________________________________________________________ familiyasi _________________________________________________________________________ ismi va otasining ismi Fuqaroligi ________________________________________________________________ ____________-yil _______-_________________________da ____________ yoshda vafot etdi. Bu haqda _______________________________________________________________da FHDY organining nomi ________-yil ______-_______________da __________-son dalolatnoma yozuvi qayd etildi. kun, oy Vafot etgan joyi ____________________________________________________________ davlat _________________________________________________________________________ viloyat _________________________________________________________________________ tuman, shahar Guvohnoma bergan organ ____________________________________________________ FHDY organining nomi Berilgan sanasi _______-yil ______-___________________ kun, oy Fuqarolik holati dalolatnomalarini yozish organi mudiri____________________________________________________________________ Muhr Pechat Seriya raqami QR kod tasviri
Fuqarolik holati dalolatnomalarini qayd etish qoidalariga 4a-ILOVA
Oʻzbekiston Respublikasi Davlat gerbining tasviri OʻLIM HAQIDA GUVOHNOMA ÓLIM HAQQÍNDA GÚWALÍQ _________________________________________________________________________ familiyasi / familiyası _________________________________________________________________________ ismi, otasining ismi / atı, ákesiniń atı Fuqaroligi Puqaralıģı ________________________________________________________________ _________ -yil _______ - _________________________ da _________-jil ________-_________________________de _________ yoshda vafot etdi. _________ jasta óldi. Bu haqda _______________________________________________________________ da Bul haqqında ____________________________________________________________de FHDY organining nomi / PHAJ organınıń atı ________ -yil ______ - _______________ da __________ -son dalolatnoma yozuvi qayd etildi. ________-jil ______-_______________de __________-san akt jazıwı dizimge alındı. kun, oy / kún, ay Vafot etgan joy Ólgen jeri: _________________________________________________________________ davlat / mámleket _________________________________________________________________________ respublika / respublika _________________________________________________________________________ tuman, shahar / rayon, qala Guvohnoma bergan organ Gúwalıq bergen organ ________________________________________________________ FHDY organining nomi / PHAJ organınıń atı Berilgan sanasi _______ -yil ______ - ___________________ Berilgen sánesi _______-jil ______-___________________ kun, oy / kún, ay Fuqarolik holati dalolatnomalarini yozish organi mudiri Puqaralıq halatı aktlerin jazıw organı meńgeriwshisi ________________________________________________________ Muhr Mór Seriya raqami QR kod tasviri
Vazirlar Mahkamasining 2023-yil 20-oktabrdagi 550-son qaroriga 4-ILOVA
Tugʻilganlikni qayd etish bilan bogʻliq kompleks davlat xizmatlarini koʻrsatishning
1-bob. Umumiy qoidalar
1. Ushbu Reglament tugʻilgan bolaning ota-onasi yoki vasiysi (homiysi), tutingan ota-onasi, ularning oʻrnini bosuvchi shaxslar yoki ularning yaqin qarindoshlariga yoxud ota-onasidan biri vakolat bergan boshqa shaxslarga (keyingi oʻrinlarda — ariza beruvchilar) tugʻilganlik haqidagi tibbiy maʼlumotnoma olish, tugʻilganlikni qayd etish, poliklinikaga hisobga qoʻyish, bir martalik nafaqa pulini olish, bolani otasi yoki onasi yoxud vasiysi (homiysi), tutingan ota-onasi yashash joyi boʻyicha roʻyxatdan oʻtgan manzili boʻyicha roʻyxatga qoʻyish hamda bolani davlat maktabgacha taʼlim tashkilotiga navbatga qoʻyish boʻyicha kompleks davlat xizmatlari (keyingi oʻrinlarda — davlat xizmatlari) koʻrsatish tartibini belgilaydi.
2. Davlat xizmatini koʻrsatishda quyidagilar ishtirok etadi:
a) tibbiyot muassasasi (tugʻruqxona, shifoxona tugʻruq boʻlimi, oilaviy poliklinika) bola va unga beriladigan familiya, ism va ota ismi, ota-ona va ularning nikohi, bola roʻyxatga qoʻyiladigan poliklinika va ichki ishlar boʻlimi, navbatga qoʻyiladigan davlat maktabgacha taʼlim tashkiloti haqidagi barcha maʼlumotlarni elektron tibbiy maʼlumotnomani shakllantirish uchun maxsus elektron blankka kiritadi va avtomatik ravishda fuqarolik holati dalolatnomalarini yozish boʻlimiga (keyingi oʻrinlarda — FHDY boʻlimi) “Tugʻilish va oʻlimni, shu jumladan perinatal oʻlimni elektron roʻyxatga olish” avtomatlashtirilgan axborot tizimi orqali yuboradi;
b) FHDY boʻlimi:
tugʻilganlik haqidagi dalolatnoma yozuvini qayd etadi yoki dalolatnoma yozuvini qayd etishni mazkur Reglamentning 8-bandiga asosan rad etadi va QR-kod (matrik shtrixli kod) qoʻyilgan tugʻilganlik haqidagi maʼlumotnomani tibbiyot muassasasiga yuboradi hamda boshqa davlat xizmatlaridan kompleks tarzda foydalanishni taʼminlaydi;
ariza beruvchilarning istalgan vaqtdagi talabiga asosan tugʻilganlik haqidagi gerbli guvohnomani eksterritorial tamoyil asosida rasmiylashtirib beradi;
v) Oʻzbekiston Respublikasi Prezidenti huzuridagi Ijtimoiy himoya milliy agentligi (keyingi oʻrinlarda — Ijtimoiy himoya milliy agentligi):
farzand tugʻilganda beriladigan bir martalik nafaqa pulini rasmiylashtiradi va xizmat natijasi boʻyicha ariza beruvchiga SMS-xabar yuboradi;
har bir toʻlov oyi boshida oʻtgan oyda toʻlangan farzand tugʻilganda beriladigan bir martalik nafaqalarning umumiy summasidan kam boʻlmagan miqdordagi mablagʻlarni aksiyadorlik tijorat “Xalq banki”ning (keyingi oʻrinlarda — Xalq banki) hisobvaragʻiga moliyalashtiradi;
farzand tugʻilganda beriladigan bir martalik nafaqa puli Xalq banki tomonidan toʻlangandan, shu jumladan arizachining bank plastik kartasiga yoʻllangandan soʻng, toʻlov amalga oshirilganligi haqida ariza beruvchiga SMS-xabar yuboradi;
g) tibbiyot muassasalari ona roʻyxatda turgan poliklinikaga (roʻyxatda turmagan taqdirda yashash yoki turgan joyi boʻyicha roʻyxatdan oʻtgan yashash manzilidagi poliklinikaga) bolani roʻyxatga qoʻyadi va ariza beruvchiga bola roʻyxatga qoʻyilgan poliklinika haqida SMS-xabar yuboradi;
d) tuman (shahar) ichki ishlar boʻlimlari bolani otasi yoki onasi yoxud vasiysi (homiysi), tutingan ota-onasi yashash joyi boʻyicha roʻyxatdan oʻtgan manzili boʻyicha “Manzil” avtomatlashtirilgan axborot tizimi orqali roʻyxatga qoʻyadi va ariza beruvchiga xizmat natijasi boʻyicha SMS-xabar yuboradi;
e) Oʻzbekiston Respublikasi Maktabgacha va maktab taʼlimi vazirligi soʻrovnomada koʻrsatilgan davlat maktabgacha taʼlim tashkilotiga bolani navbatga qoʻyadi va ariza beruvchiga xizmat natijasi boʻyicha SMS-xabar yuboradi;
j) Xalq banki ariza beruvchining xohishiga koʻra uning bank plastik kartasiga bir martalik nafaqa summasini yoʻnaltiradi yoki farzand tugʻilganda beriladigan bir martalik nafaqa toʻlovini Ijtimoiy himoya milliy agentligiga elektron soʻrov yuborish orqali murojaat qilgan fuqaroning nafaqaga boʻlgan huquqini tasdiqlagan holda amalga oshiradi.
Ariza beruvchiga SMS-xabar yuborish bilan bogʻliq xarajatlar vazirlik va idoralarning budjetdan tashqari mablagʻlari va qonunchilik hujjatlari bilan taqiqlanmagan boshqa mablagʻlar hisobidan qoplanadi.
3. Ushbu Reglament talablari quyidagi hollarda:
nikohda boʻlmagan ota-onadan tugʻilgan bolaning tugʻilishi ularning birgalikdagi arizasi (otalikni belgilash) asosida tugʻilishini qayd etishda;
nikohda boʻlmagan onaning (yolgʻiz ona) arizasiga asosan tugʻilishni qayd etishda;
topib olingan (tashlab ketilgan) bolaning tugʻilishini qayd etishda;
tugʻilishi qonunchilikda belgilangan muddatlarda qayd etilmagan shaxslarning tugʻilishini qayd etishda;
oʻlik tugʻilgan bolaning tugʻilganligini, hayotining birinchi haftasida oʻlgan (perinatal oʻlim) bolalarning tugʻilganligini, shuningdek egizaklardan biri oʻlik tugʻilganda yoki hayotining birinchi haftasida (perinatal oʻlim) vafot etganda tirik egizakning tugʻilganligini qayd etishda tatbiq etilmaydi.
4. FHDY organi, tibbiyot muassasalari, tuman (shahar) ichki ishlar boʻlimlari, Ijtimoiy himoya milliy agentligi, Xalq banki va Oʻzbekiston Respublikasi Maktabgacha va maktab taʼlimi vazirligi (keyingi oʻrinlarda — vakolatli organlar) oʻrtasidagi axborot almashinuvi faqat idoralararo elektron oʻzaro bogʻlanish yordamida amalga oshiriladi.
Davlat xizmatlari koʻrsatishda bolani yashash joyi boʻyicha roʻyxatdan oʻtkazish hamda tugʻilganlik haqidagi guvohnoma rasmiylashtirilganligi uchun mazkur Reglamentning 11-bandida belgilangan tartibda toʻlov undiriladi, boshqa davlat xizmatlari bepul amalga oshiriladi.
5. Davlat xizmatini koʻrsatish mazkur Reglamentning 1-ilovasiga muvofiq sxema asosida amalga oshiriladi.
2-bob. Davlat xizmatini koʻrsatish tartibi
6. Bola tugʻilgan joydagi tibbiyot muassasasi xodimi “Tugʻilish va oʻlimni, shu jumladan perinatal oʻlimni elektron roʻyxatga olish” axborot almashinuvi tizimiga bola tugʻilganidan soʻng 1 kun ichida tugʻilganlik haqidagi tibbiy maʼlumotnomani, 2 ish kuni ichida bola va unga beriladigan familiya, ism va ota ismi, ota-ona va ularning nikohi haqidagi maʼlumotlarni kiritadi (Reglamentga 2-ilovaga muvofiq shakl boʻyicha soʻrovnoma ota yoki ona tomonidan elektron shaklda toʻldirilgan holatlar bundan mustasno).
Bunda, bolaning ota-onasiga tegishli maʼlumotlar ota-onalarning shaxsini tasdiqlovchi hujjatlar va ularning nikohi haqidagi maʼlumotlar nikoh tuzilganligi haqidagi guvohnoma asosida kiritiladi.
Ota-onaning shaxsini tasdiqlovchi hujjatlar boʻlmaganda bolaning tugʻilganligini qayd etish tibbiyot muassasasining yoki vasiylik va homiylik organining yozma murojaatlariga asosan amalga oshiriladi.
Bola tugʻilgunga qadar uning otasi vafot etgan vaqtdan, ota-onasi nikohi bekor qilinganligidan yoki ota-onasining nikohi sud tomonidan haqiqiy emas deb topilgan sanadan keyin 300 kundan koʻp vaqt oʻtmagan boʻlsa ariza beruvchi tomonidan nikohdan ajralganlik haqidagi guvohnoma, sudning nikohdan ajratish haqidagi qaroridan koʻchirma (nusxa) yoki nikohni haqiqiy emas deb topganligi toʻgʻrisida sudning qonuniy kuchga kirgan qaroridan koʻchirma (nusxa) yoki otasining oʻlimi haqidagi guvohnomasi taqdim etiladi.
Ota yoki onaning xohishiga koʻra tibbiyot muassasasi xodimi tomonidan “Tugʻilish va oʻlimni, shu jumladan perinatal oʻlimni elektron roʻyxatga olish” axborot almashinuvi tizimiga yoki ota (ona)ning shaxsan oʻzi tomonidan shaxsini shaxsni biometrik identifikatsiya qilish Face-ID yoki MyID tizimlari vositasida tasdiqlagan holda elektron shaklda ushbu Reglamentning 9-bandida koʻrsatilgan kompleks xizmatlardan foydalanish uchun ushbu Reglamentga 2-ilovaga muvofiq shakl boʻyicha soʻrovnomani toʻldiradi.
Ota-ona oʻz xohishiga koʻra ushbu kompleks xizmatlarning barchasidan bir vaqtda yoki ayrimlaridan foydalanishi mumkin, bolani yashash joyi boʻyicha roʻyxatdan oʻtkazish bundan mustasno.
Maʼlumotlar avtomatik ravishda “FHDY yagona elektron arxivi” axborot tizimiga yuboriladi va “Tugʻilish va oʻlimni, shu jumladan perinatal oʻlimni elektron roʻyxatga olish” axborot almashinuv tizimida, maʼlumotlar bolaning otasi (onasi) tomonidan toʻldirilgan taqdirda, ota (ona) foydalangan elektron tizimda QR-kod (matrik shtrixli kod) qoʻyilgan blankda maʼlumotnoma shakllantiriladi.
Agar soʻrovnomada tugʻilganlik haqidagi gerbli guvohnomani rasmiylashtirish yoki uni pochta aloqasi orqali olish haqida talab koʻrsatilgan boʻlsa, FHDY boʻlimi tomonidan Reglamentning 11-bandida koʻrsatilgan tartib va muddatlarda tugʻilganlik haqidagi gerbli guvohnomani rasmiylashtirib, uni ariza beruvchiga taqdim etadi yoki pochta aloqasi orqali koʻrsatilgan manzilga yuboradi.
FHDY boʻlimi tomonidan tugʻilganlik holatini qayd etish rad etilganda, tibbiyot muassasasi xodimi (bolaning otasi (onasi) tomonidan yuborilgan soʻrovnoma boʻyicha ota yoki ona) 3 ish soati davomida kamchiliklarni bartaraf etib, soʻrovnomani qayta yuboradi.
7. FHDY boʻlimi:
6 ish soati davomida bola, ota-ona va ularning nikohi haqidagi maʼlumotlarni Fuqarolik holati dalolatnomalarini qayd etish qoidalariga asosan tekshirib, “FHDYning yagona elektron arxivi” axborot tizimida tugʻilganlik haqidagi dalolatnoma yozuvini qayd etadi va ushbu Reglamentga 3-ilovaga muvofiq QR-kod (matrik shtrixli kod) qoʻyilgan tugʻilganlik haqidagi maʼlumotnomani tibbiyot muassasasiga (bolaning elektron soʻrovnoma toʻldirgan otasi yoki onasiga) yuboradi hamda ushbu Reglamentning 9-bandida koʻrsatilgan davlat xizmatlaridan kompleks tarzda foydalanishni taʼminlash uchun bola haqidagi maʼlumotlarni vakolatli organlarning axborot tizimlariga yuboradi;
elektron tizim orqali kelgan maʼlumotlar qonunchilik hujjatlariga zid boʻlgan hollarda dalolatnoma yozuvini qayd etishni mazkur Reglamentning 8-bandiga asosan rad etadi hamda tibbiyot muassasasiga (bolaning elektron soʻrovnoma toʻldirgan otasi yoki onasiga) rad etishning aniq sabablari koʻrsatilgan ushbu Reglamentga 4-ilovaga muvofiq shaklda QR-kod qoʻyilgan xabarnomani yuboradi;
soʻrovnoma qayta kelib tushgandan soʻng 1 ish soati mobaynida maʼlumotlar qaytadan tekshiriladi hamda qonunchilikka muvofiq boʻlsa, tugʻilganlik haqidagi dalolatnoma yozuvini qayd etadi va QR-kod (matrik shtrixli kod) qoʻyilgan tugʻilganlik haqidagi maʼlumotnomani tibbiyot muassasasiga (bolaning elektron soʻrovnoma toʻldirgan otasi yoki onasiga) yuboradi.
Ariza beruvchilarning istalgan vaqtdagi talabiga asosan tugʻilganlik haqidagi gerbli guvohnomani eksterritorial tamoyil asosida rasmiylashtirib beradi.
8. Tugʻilganlik haqidagi dalolatnoma yozuvini rasmiylashtirish quyidagi holatlarda rad qilinishi mumkin:
tugʻilganlikni qayd etish qonunchilikka zid boʻlsa;
taqdim etilgan maʼlumotlar ularga nisbatan qonunchilik hujjatlarida qoʻyiladigan talablarga muvofiq boʻlmasa;
tugʻilganlikni qayd ettirish uchun murojaat qilgan shaxs bunga huquqli boʻlmasa yoki sud tomonidan muomalaga layoqatsiz deb topilgan boʻlsa.
9. FHDY boʻlimidan axborot tizimlari orqali maʼlumotlar kelib tushganidan soʻng:
a) tuman (shahar) ichki ishlar boʻlimlari Oʻzbekiston Respublikasi Ichki ishlar vazirligining “Manzil” axborot almashinuvi tizimi orqali bolani otasi yoki onasi yoxud vasiysi (homiysi), tutingan ota-onasi yashash joyi boʻyicha roʻyxatdan oʻtgan manzili boʻyicha 1 ish kuni ichida roʻyxatga qoʻyadi va ariza beruvchiga xizmat natijasi boʻyicha SMS-xabar yuboradi. Bolani uning otasi yoki onasi yashash joyi boʻyicha roʻyxatdan oʻtmagan taqdirda roʻyxatga qoʻyish belgilangan tartibda amalga oshiriladi.
b) Oʻzbekiston Respublikasi Maktabgacha va maktab taʼlimi vazirligining maktabgacha taʼlimni boshqarishning axborot tizimi avtomatik ravishda bolani soʻrovnomada koʻrsatilgan davlat maktabgacha taʼlim tashkilotiga navbatga qoʻyadi va ariza beruvchiga xizmat natijasi boʻyicha SMS-xabar yuboradi, bunda navbatga qoʻyilgandan soʻng uning natijasi shakllangunga qadar telefon raqami oʻzgargan taqdirda, Oʻzbekiston Respublikasi Yagona interaktiv davlat xizmatlari portali yoki bevosita Davlat xizmatlari markaziga murojaat qilish orqali telefon raqami haqidagi maʼlumotlar oʻzgartirilishi mumkin;
v) Ijtimoiy himoya milliy agentligining “Yagona milliy ijtimoiy himoya” axborot tizimi avtomatik ravishda farzand tugilganda beriladigan bir martalik nafaqa pulini rasmiylashtiradi va ariza beruvchiga xizmat natijasi boʻyicha SMS-xabar yuboradi.
Bunda 2024-yil 1-apreldan boshlab farzand tugʻilganda beriladigan bir martalik nafaqa puli:
birinchi farzandi uchun — barcha ayollarga;
ikkinchi farzandi uchun — farzand tugʻilgan paytda Ijtimoiy reyestrga kiritilgan oilaning aʼzosi boʻlgan ayollarga rasmiylashtiriladi.
Bunda birinchi va (yoki) keyingi farzandlari oʻlik tugʻilgan boʻlsa, navbatdagi tirik tugʻilgan bola uchun tegishlicha birinchi yoki ikkinchi farzand sifatida bir martalik nafaqa puli rasmiylashtiriladi;
Qolgan barcha holatlarda farzand tugʻilganda beriladigan bir martalik nafaqa pulini rasmiylashtirish rad etiladi.
Bolaning otasi yoki onasi shaxsini tasdiqlovchi hujjatlarni koʻrsatgan holda, bola tugʻilgandan boshlab 6 oy muddat ichida bir martalik nafaqa pulini olish uchun AT “Xalq banki”ning istalgan filialiga murojaat qiladi.
g) Xalq banki filiali bir martalik nafaqa toʻlovini olish uchun murojaat qilgan fuqaroning nafaqaga boʻlgan huquqini Ijtimoiy himoya milliy agentligiga elektron soʻrov yuborish orqali tasdiqlaydi hamda oldindan moliyalashtirilgan mablagʻlar hisobidan nafaqa toʻlovini amalga oshiradi. Bunda, toʻlov amalga oshirilganligi haqida maʼlumot ariza beruvchiga SMS-xabar orqali yuboriladi.
Bir martalik nafaqani olish uchun murojaat qilgan shaxs bunga huquqi boʻlmasa, sud tomonidan muomalaga layoqatsiz deb topilgan boʻlsa, nafaqani olish uchun bola tugʻilgandan boshlab 6 oydan keyin murojaat qilsa, ushbu nafaqa avval ota yoki onasining biriga toʻlab berilgan boʻlsa bir martalik nafaqani toʻlash rad etiladi;
d) Sogʻliqni saqlash vazirligining “Elektron poliklinika” axborot almashinuvi tizimi ona roʻyxatda turgan poliklinikaga (roʻyxatda turmagan taqdirda yashash yoki turgan joyi boʻyicha roʻyxatdan oʻtgan yashash manzilidagi poliklinikaga) bolani roʻyxatga qoʻyadi va ariza beruvchiga roʻyxatga qoʻyilganligi haqida SMS-xabarni yuboradi.
10. Ariza beruvchilar istalgan vaqtda QR-kod (matrik shtrixli kod) qoʻyilgan tugʻilganlik haqidagi maʼlumotnoma asosida bolaga tugʻilganligi haqida guvohnomani olishi mumkin.
Bunda ariza beruvchilar bola tugʻilganligi haqida guvohnomani olish uchun Oʻzbekiston Respublikasi Yagona interaktiv davlat xizmatlari portali orqali elektron soʻrovnoma toʻldiradi yoki bevosita FHDY boʻlimiga murojaat qiladi.
11. FHDY boʻlimi soʻrovnoma kelib tushgandan keyin bir ish kuni ichida bolaga tugʻilganlik haqida guvohnoma rasmiylashtiradi hamda uni ariza beruvchiga taqdim etadi.
Bunda tugʻilganlik haqidagi gerbli guvohnoma FHDY boʻlimi tomonidan gerb yigʻimi undirilgan holda rasmiylashtiriladi.
Ariza beruvchi xohishiga koʻra, tugʻilganlik haqida guvohnomani pochta aloqasi orqali olishi mumkin. Bunda pochta xarajatlari ariza beruvchi hisobidan qoplanadi.
Pochta aloqasi tomonidan koʻrsatilgan xizmat uchun toʻlov miqdori pochta xizmati tomonidan belgilanadi.
12. Bir martalik nafaqa miqdoridan bolani yashash joyi boʻyicha roʻyxatdan oʻtkazish boʻyicha davlat xizmati davlat boji undirilmagan holda amalga oshiriladi.
3-bob. Yakunlovchi qoidalar
13. Vakolatli organlar oʻz faoliyatini amalga oshirishi natijasida olingan ariza beruvchilar haqidagi maʼlumotlarning sir saqlanishini taʼminlashi kerak.
14. Oʻzbekiston Respublikasi Adliya vazirligi, Qoraqalpogʻiston Respublikasi Adliya vazirligi, viloyatlar va Toshkent shahar adliya boshqarmalari va Davlat xizmatlari markazlari ushbu Reglament talablari ijrosi boʻyicha davlat organlari va boshqa tashkilotlarning faoliyati ustidan doimiy monitoringni amalga oshiradilar.
15. Ariza beruvchi davlat organlari va boshqa tashkilotlar xodimlarining xatti-harakatlari yuzasidan qonunchilik hujjatlarida belgilangan tartibda shikoyat qilishi mumkin.
16. Ushbu Reglament talablarining buzilishida aybdor boʻlgan shaxslar qonunchilik hujjatlarida belgilangan tartibda javobgar boʻladilar.
Tugʻilganlikni qayd etish bilan bogʻliq kompleks davlat xizmatlarini koʻrsatishning maʼmuriy reglamentiga 1-ILOVA
Tugʻilganlikni tibbiyot muassasasi orqali FHDY boʻlimida qayd etish bilan bogʻliq kompleks davlat xizmatlarini koʻrsatish
Bosqichlar Subyektlar Tadbirlar Bajarish muddati 1-bosqich Tibbiyot muassasasi xodimi 1. Bolaning tugʻilganlik haqidagi tibbiy maʼlumotnomasini “Tugʻilish va oʻlimni, shu jumladan perinatal oʻlimni elektron roʻyxatga olish” axborot tizimiga kiritish. Bola tugʻilganidan soʻng 1 kun mobaynida Tibbiyot muassasasi xodimi yoki bolaning otasi (onasi) 2. Bola va unga beriladigan familiya, ism va ota ismi, ota-ona va ularning nikohi, bola roʻyxatga qoʻyiladigan poliklinika va ichki ishlar boʻlimi, navbatga qoʻyiladigan davlat maktabgacha taʼlim tashkiloti haqidagi maʼlumotlarni elektron tizimga kiritish hamda FHDY boʻlimiga yuborish. Bola tugʻilganidan soʻng 2 ish kuni mobaynida Tibbiyot muassasasi xodimi yoki bolaning otasi (onasi) 3. FHDY boʻlimi tomonidan tugʻilganlik holatini qayd etish rad etilganda, kamchiliklarni bartaraf etib, soʻrovnomani qayta yuborish. Xabarnoma kelgandan soʻng 3 ish soati davomida 2-bosqich FHDY boʻlimi 1. Bola, ota-ona va ularning nikohi haqidagi maʼlumotlarni qonunchilik hujjatlariga asosan tekshirib, “FHDYning yagona elektron arxivi” axborot tizimida tugʻilganlik haqidagi dalolatnoma yozuvini qayd etish va QR-kod (matrik shtrixli kod) qoʻyilgan tugʻilganlik haqidagi maʼlumotnomani tibbiyot muassasasiga (bolaning elektron soʻrovnoma toʻldirgan otasi yoki onasiga) yuborish. Maʼlumotlar kelib tushgandan soʻng 6 ish soati mobaynida 2. Elektron tizim orqali kelgan maʼlumotlar qonunchilik hujjatlariga zid boʻlgan hollarda dalolatnoma yozuvini qayd etishni mazkur Reglamentning 8-bandiga asosan rad etish hamda tibbiyot muassasasiga (bolaning elektron soʻrovnoma toʻldirgan otasi yoki onasiga) rad etishning aniq sabablari koʻrsatilgan QR-kod qoʻyilgan xabarnomani yuborish. Maʼlumotlar kelib tushgandan soʻng 6 ish soati mobaynida 3. Soʻrovnoma qayta kelib tushgandan soʻng, maʼlumotlarni qaytadan tekshirish hamda qonunchilikka muvofiq boʻlsa, tugʻilganlik haqidagi dalolatnoma yozuvini qayd etish va QR-kod (matrik shtrixli kod) qoʻyilgan tugʻilganlik haqidagi maʼlumotnomani tibbiyot muassasasiga yuborish. Maʼlumotlar kelib tushgandan soʻng 1 ish soati mobaynida 4. Bolaga oid maʼlumotlarni kompleks tartibda boshqa xizmatlarni koʻrsatish uchun Ichki ishlar vazirligi, Maktabgacha va maktab taʼlimi vazirligi, Sogʻliqni saqlash vazirligi hamda Ijtimoiy himoya milliy agentligi axborot tizimlariga yuborish. Avtomatik ravishda 3-bosqich Tibbiyot muassasasi xodimi QR-kod (matrik shtrixli kod) qoʻyilgan tugʻilganlik haqidagi maʼlumotnomani ariza beruvchilarning Yagona interaktiv davlat xizmatlari portalidagi shaxsiy kabinetiga yuborish yoki ularning talabiga koʻra, chop etib berish. Maʼlumotnoma kelib tushgandan soʻng darhol 4-bosqich Tuman (shahar) Ichki ishlar boʻlimi Ichki ishlar vazirligining “Manzil” axborot almashinuvi tizimi orqali bolani otasi yoki onasi yoxud vasiysi (homiysi), tutingan ota-onasi doimiy roʻyxatda turgan manzili boʻyicha roʻyxatga qoʻyish va natijasi boʻyicha ota yoki onaga SMS-xabar yuborish. 1 ish kuni ichida 5-bosqich Maktabgacha va maktab taʼlimi vazirligi Maktabgacha taʼlimni boshqarishning axborot tizimida soʻrovda koʻrsatilgan davlat maktabgacha taʼlim tashkilotiga navbatga qoʻyish va natijasi boʻyicha ota yoki onaga SMS-xabar yuborish. Avtomatik ravishda 6-bosqich Sogʻliqni saqlash vazirligi “Elektron poliklinika” axborot almashinuvi tizimi orqali ona roʻyxatda turgan poliklinikaga (roʻyxatda turmagan taqdirda doimiy yoki vaqtincha roʻyxatda turgan yashash manzilidagi poliklinikaga) bolani roʻyxatga qoʻyish va roʻyxatga qoʻyilganligi haqida ota yoki onaga SMS-xabar yuborish. 1 ish kuni ichida 7-bosqich Ijtimoiy himoya milliy agentligi 1. Farzand tugʻilganda beriladigan bir martalik nafaqa pulini rasmiylashtirish va natijasi boʻyicha ota yoki onaga SMS-xabar yuborish. Avtomatik ravishda 2. Har bir toʻlov oyi boshida oʻtgan oyda toʻlangan farzand tugʻilganda beriladigan bir martalik nafaqalarning umumiy summasidan kam boʻlmagan miqdordagi mablagʻlarni AT “Xalq banki”ning hisobvaragʻiga moliyalashtirish. Har oyning 5 sanasiga qadar 8-bosqich AT “Xalq banki” Bir martalik nafaqa toʻlovini olish uchun murojaat qilgan ariza beruvchining nafaqaga boʻlgan huquqini Ijtimoiy himoya milliy agentligiga elektron soʻrov yuborish orqali tasdiqlash hamda nafaqa toʻlovini amalga oshirish (yoki arizachining bank plastik kartasiga yoʻllash), toʻlov amalga oshirilganligi haqida maʼlumotni ota yoki onaga SMS-xabar orqali yuborish. Murojaat qilgan yoki elektron shaklda murojaat kelib tushgan vaqtda 9-bosqich FHDY boʻlimi Ariza beruvchilarning istalgan vaqtdagi talabiga asosan tugʻilganlik haqidagi gerbli guvohnomani eksterritorial tamoyil asosida rasmiylashtirib berish. Murojaat qilgan vaqtda
Tugʻilganlikni qayd etish bilan bogʻliq kompleks davlat xizmatlarini koʻrsatishning maʼmuriy reglamentiga 2-ILOVA
_____________________ (sana) _____________________ (raqam) Tugʻilganlikni tibbiyot muassasasi orqali FHDY boʻlimida qayd etish bilan bogʻliq kompleks davlat xizmatlaridan foydalanish uchun SOʻROVNOMA I. Bola haqidagi maʼlumotlar (maʼlumotlar toʻliq yozilishi shart): 1. Bolaga beriladigan F.I.O.: 1.1. Bolaning tugʻilganlik haqidagi tibbiy maʼlumotlari: II. Ota-ona haqidagi maʼlumotlar (maʼlumotlar toʻliq yozilishi shart): 1. Onaning F.I.O.: 1.1. Jismoniy shaxsning shaxsiy identifikatsiya raqami (JSH SHIR): 2. Otaning F.I.O.: 2.1. Jismoniy shaxsning shaxsiy identifikatsiya raqami (JSH SHIR): 3. Ota-onaning nikohi tuzilganligi haqidagi maʼlumotlar: III. Tibbiy poliklinikaga hisobga qoʻyish (xohishiga koʻra) 1. Tibbiy poliklinikaga hisobga qoʻyish: ha yoʻq 2. Hisobga qoʻyiladigan tibbiy poliklinika manzili va soni: IV. Bir martalik nafaqani olish (xohishiga koʻra) 1. Bir martalik nafaqani olish: ha yoʻq 2. Naqd koʻrinishda (1) yoki bank plastik kartasi (2) orqali olish: 1 2 3. Bank plastik kartasi tanlanganda, arizachining JSHSHIR orqali unga tegishli karta raqami: V. Bolani roʻyxatga qoʻyish 1. Manzil: Otasi Onasi Boshqa VI. Bolani davlat maktabgacha taʼlim tashkilotiga navbatga qoʻyish (xohishiga koʻra) 1. Tashkilot nomi va manzili: 1. 2. 3.
Tugʻilganlikni qayd etish bilan bogʻliq kompleks davlat xizmatlarini koʻrsatishning maʼmuriy reglamentiga 3-ILOVA
Tugʻilganlik haqida dalolatnoma yozuvi qayd qilinganligi toʻgʻrisida MAʼLUMOTNOMA №______ 1. Bolaning F.I.O. 2. Tugʻilgan sanasi va joyi: 3. Dalolatnoma yozuvi qayd qilingan sana va raqami: 4. Bolaning JSHSHIRi: 5. Otasining F.I.O. 6. Millati: 7. Fuqaroligi: 8. Onasining F.I.O. 9. Millati: 10. Fuqaroligi: 11. FHDY boʻlimi: 12. Maʼlumotnoma berilgan sana: Hujjatning haqiqiyligini tasdiqlovchi QR-kod
Tugʻilganlikni qayd etish bilan bogʻliq kompleks davlat xizmatlarini koʻrsatishning maʼmuriy reglamentiga 4-ILOVA
_____________________ tibbiyot muassasa nomi Tugʻilganlik haqida dalolatnoma yozuvini qayd etish rad etilganligi toʻgʻrisida XABARNOMA №_____ _____________________ (sana) _________________ FHDY boʻlimi tomonidan Sizning 20__ yil “___” ______________ (FHDY boʻlimi nomi) (yil, kun, oy) dagi ___________-son soʻrovnomangiz koʻrib chiqildi va fuqaro ____________________ _____________________________ning (_________) 20 ___ yil “____” ___________da (onaning F.I.O.) JSHSHIR (yil, kun, oy) tugʻilgan farzandiga nisbatan tugʻilganlik haqidagi dalolatnoma yozuvni qayd etish rad etilganligi maʼlum qilinadi. Rad etish asoslari: 1. 2. 3. ... Xabarnomada koʻrsatilgan kamchiliklarni qonunchilik hujjatlariga asosan bartaraf etib, soʻrovnomani 3 ish soati mobaynida qayta yuborishingiz lozim Hujjatning haqiqiyligini tasdiqlovchi QR-kod
Vazirlar Mahkamasining 2023-yil 20-oktabrdagi 550-son qaroriga 5-ILOVA
Oʻlimni qayd qilish bilan bogʻliq kompozit davlat xizmatlarini koʻrsatishning
1-bob. Umumiy qoidalar
1. Ushbu Reglament vafot etgan shaxsning eri (xotini), ota-onasi, farzandlari va boshqa qarindoshlariga yoki qonuniy vakiliga, ular boʻlmaganda esa dafn etishni amalga oshirish majburiyatini oʻz zimmasiga olgan boshqa shaxsga (keyingi oʻrinlarda — ariza beruvchilar) oʻlim haqida tibbiy maʼlumotnoma berish, oʻlimni qayd qilish, vafot etgan shaxsni dafn qilish uchun qabristonga maʼlumotnoma berish va dafn etish uchun nafaqa berish boʻyicha kompozit davlat xizmatlari (keyingi oʻrinlarda — davlat xizmatlari) koʻrsatish tartibini belgilaydi.
2. Davlat xizmatini koʻrsatishda quyidagilar ishtirok etadi:
a) tibbiyot muassasalari, mahkumlar uchun ixtisoslashgan kasalxonalar va tibbiy-ijtimoiy muassasalar (keyingi oʻrinlarda — tibbiyot muassasalari) vafot etgan shaxs haqidagi maʼlumotlarni oʻlim haqidagi elektron tibbiy maʼlumotnomani shakllantirish uchun maxsus elektron blankka kiritadi va avtomatik ravishda oʻlim haqida dalolatnoma yozuvini qayd qilish uchun tibbiyot muassasasi joylashgan joydagi fuqarolik holati dalolatnomalarini yozish boʻlimiga (keyingi oʻrinlarda — FHDY boʻlimi) “Tugʻilish va oʻlimni, shu jumladan perinatal oʻlimni elektron roʻyxatga olish” avtomatlashtirilgan axborot tizimi (keyingi oʻrinlarda — avtomatlashtirilgan axborot tizimi) orqali yuboradi.
Bunda elektron tizim orqali shakllantirilgan oʻlim haqidagi tibbiy maʼlumotnoma ariza beruvchilarning talabiga asosan ularga qogʻoz shaklida berilishi va ular toʻgʻridan-toʻgʻri istalgan FHDY organlariga murojaat qilishi ham mumkin.
b) FHDY boʻlimi:
tibbiyot muassasasidan oʻlim haqidagi tibbiy maʼlumotnoma kelib tushishi bilan “FHDYning yagona elektron arxivi” axborot tizimi orqali oʻlim haqida dalolatnoma yozuvini avtomatik ravishda qayd etadi va oʻlim haqidagi maʼlumotnomani tibbiyot muassasasiga, Oʻzbekiston Respublikasi Iqtisodiyot va moliya vazirligi huzuridagi budjetdan tashqari Pensiya jamgʻarmasiga (keyingi oʻrinlarda — Pensiya jamgʻarmasi), Oʻzbekiston Respublikasi Prezidenti huzuridagi Ijtimoiy himoya milliy agentligining (keyingi oʻrinlarda — Ijtimoiy himoya milliy agentligi) “Yagona milliy ijtimoiy himoya” axborot tizimlariga hamda vafot etgan shaxsning eri (xotini), ota-onasi, farzandlarining Yagona interaktiv davlat xizmatlari portalidagi (keyingi oʻrinlarda — YIDXP) shaxsiy kabinetiga elektron shaklda yuboradi;
vafot etgan shaxsning yaqin qarindoshlari va merosxoʻrlarining (ular boʻlmaganda dafn etish majburiyatini oʻz zimmasiga olgan boshqa shaxslarning) istalgan vaqtdagi talabiga asosan ularga oʻlim haqidagi gerbli guvohnomani eksterritorial tamoyil asosida rasmiylashtirib beradi yoki pochta aloqasi orqali arizada koʻrsatilgan manzilga yuboradi. Pochta xarajatlari ariza beruvchi hisobidan qoplanadi.
Bunda:
ariza beruvchi toʻgʻrisidagi maʼlumotlar (F.I.O., vafot etgan shaxsga qarindoshlik darajasi yoki merosxoʻrligi) “FHDYning yagona elektron arxivi” axborot tizimiga maxsus elektron blankka kiritiladi;
vafot etgan shaxsning yaqin qarindoshlari va merosxoʻrlari boʻlmagan shaxslar oʻlim haqidagi gerbli guvohnomani olish uchun murojaat etganda, fuqarolarning oʻzini oʻzi boshqarish organining vafot etgan shaxsning yaqin qarindoshlari va merosxoʻrlari boʻlmaganligi va ariza beruvchi dafn etish majburiyatini oʻz zimmasiga olganligi toʻgʻrisidagi maʼlumotnomasi talab etiladi;
pochta aloqasi tomonidan koʻrsatilgan xizmat uchun toʻlov miqdori pochta xizmati tomonidan belgilanadi;
v) tibbiyot muassasasi “FHDYning yagona elektron arxivi” axborot tizimi orqali avtomatik ravishda olingan va QR-kod (matrik shtrixli kod) qoʻyilgan oʻlim haqidagi maʼlumotnomani ariza beruvchilarga qabristonga taqdim etish uchun chop etib beradi;
g) g) Ijtimoiy himoya milliy agentligi:
har oyning 5-sanasiga qadar oʻtgan oyda toʻlangan dafn etish uchun nafaqalarning umumiy summasidan kam boʻlmagan miqdordagi mablagʻlarni toʻgʻridan toʻgʻri shartnoma tuzilgan tijorat banki yoki boshqa ixtisoslashgan tashkilot (keyingi oʻrinlarda — tijorat banki) hisobvaragʻiga moliyalashtiradi;
tijorat bankining elektron soʻrovida koʻrsatilgan nafaqa olish uchun murojaat qilgan fuqaroning nafaqaga boʻlgan huquqini FHDY boʻlimi tomonidan “FHDYning yagona elektron arxivi” axborot tizimi orqali oʻlim haqidagi gerbli guvohnomani olgan fuqaro haqida maxsus elektron blankka kiritilgan maʼlumotlar hamda elektron shaklda yuborilgan oʻlim haqidagi maʼlumotnoma bilan taqqoslagan holda tasdiqlaydi;
d) tijorat banki dafn etish uchun nafaqa toʻlovini oʻlim haqidagi gerbli guvohnoma yoki oʻlim qayd etilgani haqida QR-kod (matrik shtrixli kod) tasviri tushirilgan maʼlumotnoma (oʻlik tugʻilgan bola uchun tugʻilganlik haqidagi maʼlumotnoma) asosida Ijtimoiy himoya milliy agentligiga elektron soʻrov yuborish orqali murojaat qilgan fuqaroning nafaqaga boʻlgan huquqini tasdiqlagan holda amalga oshiradi.
3. Ushbu Reglament talablari quyidagi hollarda tatbiq etilmaydi:
voyaga yetmagan vafot etgan shaxsga nisbatan FHDY boʻlimida tugʻilganlik haqida dalolatnoma yozuvi qayd etilmaganda;
oʻlim holatini sudning fuqaroni vafot etgan deb eʼlon qilish toʻgʻrisidagi hal qiluv qaroriga asosan qayd qilishda;
oʻlimi qonunchilikda belgilangan muddatlarda qayd etilmagan shaxslarning oʻlimini qayd etishda;
shaxsi aniqlanmaganlarning oʻlimini qayd etishda;
Oʻzbekiston Respublikasi qonunchiligiga muvofiq jismoniy shaxsning shaxsiy identifikatsiya raqami boʻlmagan chet el fuqarolari va fuqaroligi boʻlmagan shaxslarning oʻlimini qayd etishda.
Ushbu bandda koʻrsatilgan toifadagi shaxslarning oʻlimini qayd etish qonunchilik hujjatlarida belgilangan tartibda amalga oshiriladi.
4. Tibbiyot muassasasi, FHDY boʻlimi, Pensiya jamgʻarmasi Ijtimoiy himoya milliy agentligi va tijorat banki (keyingi oʻrinlarda — vakolatli organlar) oʻrtasidagi axborot almashinuvi faqat idoralararo elektron oʻzaro bogʻlanish yordamida amalga oshiriladi.
Mazkur davlat xizmatlarini koʻrsatganlik uchun toʻlov undirilmaydi.
5. Davlat xizmatini koʻrsatish mazkur Reglamentning 1-ilovasiga muvofiq sxema asosida amalga oshiriladi.
2-bob. Davlat xizmatini koʻrsatish tartibi
6. Shaxsning biologik oʻlim holati belgilangan tartibda (patologoanatomik, sud-tibbiy ekspertiza va boshqalar) tasdiqlanganidan soʻng tibbiyot muassasasi xodimi bir soat ichida oʻlim haqidagi elektron tibbiy maʼlumotnomani shakllantirish uchun vafot etgan shaxs haqidagi maʼlumotlarni ushbu Reglamentga 2-ilovaga muvofiq soʻrovnoma shaklida avtomatlashtirilgan axborot tizimiga kiritadi va avtomatik ravishda oʻlim haqida dalolatnoma yozuvini qayd qilish uchun tibbiyot muassasasi joylashgan joydagi FHDY boʻlimiga yuboradi.
Bunda, vafot etgan shaxsga tegishli maʼlumotlar uning shaxsini tasdiqlovchi hujjatlari asosida kiritiladi.
Vafot etgan shaxsning eri (xotini), ota-onasi, farzandlarining talabiga asosan oʻlim haqidagi gerbli guvohnomani pochta aloqasi orqali yetkazib berish haqidagi ariza (elektron buyurtma) FHDY boʻlimiga yuboriladi.
Mazkur arizada ariza beruvchi toʻgʻrisidagi maʼlumotlar (F.I.O., vafot etgan shaxsga qarindoshlik darajasi, jismoniy shaxsning shaxsiy identifikatsiya raqami, telefon raqami) hamda oʻlim haqidagi gerbli guvohnoma yetkazib berilishi soʻralayotgan manzil (Oʻzbekiston hududi doirasida) koʻrsatiladi.
Pochta xarajatlari ariza beruvchi hisobidan qoplanadi.
Pochta aloqasi tomonidan koʻrsatilgan xizmat uchun toʻlov miqdori pochta xizmati tomonidan belgilanadi.
Oʻlim haqidagi tibbiy maʼlumotnoma avtomatik ravishda “FHDYning yagona elektron arxivi” axborot tizimiga yuboriladi.
Oʻlim haqidagi tibbiy maʼlumotnoma ariza beruvchilarning talabiga asosan ularga QR-kod (matrik shtrixli kod) qoʻyilgan holda berilishi va ular toʻgʻridan-toʻgʻri FHDY boʻlimiga murojaat qilishi ham mumkin.
7. FHDY boʻlimi:
tibbiyot muassasasidan oʻlim haqidagi tibbiy maʼlumotnoma kelib tushishi bilan “FHDYning yagona elektron arxivi” axborot tizimi orqali oʻlim haqida dalolatnoma yozuvini avtomatik ravishda qayd etadi va oʻlim haqidagi maʼlumotnomani ushbu Reglamentga 3-ilovaga muvofiq shaklda tibbiyot muassasasiga, Pensiya jamgʻarmasi, Ijtimoiy himoya milliy agentligi axborot tizimlariga hamda vafot etgan shaxsning eri (xotini), ota-onasi, farzandlarining YIDXPdagi shaxsiy kabinetiga elektron shaklda yuboradi;
vafot etgan shaxsning eri (xotini), ota-onasi, farzandlari tomonidan oʻlim haqidagi gerbli guvohnomani pochta aloqasi orqali yetkazib berish haqida tibbiyot muassasasi orqali ariza (elektron buyurma) berilgan boʻlsa, ariza kelib tushgandan soʻng bir ish kuni ichida gerbli guvohnomani rasmiylashtiradi hamda arizada koʻrsatilgan manzilga yetkazib berish uchun pochta xizmati xodimiga taqdim etadi;
vafot etgan shaxsning yaqin qarindoshlari va merosxoʻrlarining (ular boʻlmaganda, dafn etish majburiyatini oʻz zimmasiga olgan boshqa shaxslarning) istalgan vaqtdagi talabiga asosan ularga oʻlim haqidagi gerbli guvohnomani eksterritorial tamoyil asosida rasmiylashtirib beradi yoki pochta aloqasi orqali arizada koʻrsatilgan manzilga yuboradi.
8. Tibbiyot muassasasi QR-kod (matrik shtrixli kod) qoʻyilgan oʻlim haqidagi maʼlumotnomani ariza beruvchilarga qabristonga taqdim etish uchun chop etib beradi.
9. Pensiya jamgʻarmasi “FHDYning yagona elektron arxivi” axborot tizimi orqali kelib tushgan maʼlumot asosida vafot etgan shaxsga tayinlangan pensiya toʻlovini axborot tizimida avtomatik ravishda toʻxtatadi.
9 1 . Ijtimoiy himoya milliy agentligi:
“FHDYning yagona elektron arxivi” axborot tizimi orqali kelib tushgan maʼlumot asosida vafot etgan shaxsga tayinlangan nafaqa toʻlovini axborot tizimida avtomatik ravishda toʻxtatadi;
tijorat bankining elektron maʼlumotiga asosan axborot tizimida dafn etish uchun toʻlangan nafaqalar roʻyxatini shakllantiradi va hisobini yuritadi;
har oyning 5-sanasiga qadar oʻtgan oyda toʻlangan dafn etish uchun nafaqalarning umumiy summasidan kam boʻlmagan miqdordagi mablagʻlarni tijorat bankining hisobvaragʻi orqali moliyalashtiradi.
Bunda moliyalashtirishning soʻnggi kuni dam olish yoki bayram (ish kuni boʻlmagan) kunlariga toʻgʻri kelgan hollarda, keyingi ish kuni muddatning soʻnggi kuni hisoblanadi.
Ariza beruvchilar FHDY boʻlimi tomonidan oʻlim haqidagi gerbli guvohnoma yoki oʻlim qayd etilgani haqida QR-kod (matrik shtrixli kod) tasviri tushirilgan maʼlumotnoma (oʻlik tugʻilgan bola uchun tugʻilganlik haqidagi maʼlumotnoma) va shaxsini tasdiqlovchi hujjatlarini koʻrsatgan holda, oʻlim holati qayd qilingandan boshlab 60 kun muddat ichida dafn etish uchun nafaqa pulini olish maqsadida tijorat bankining istalgan filialiga murojaat qilishi mumkin.
Tijorat banki dafn etish uchun nafaqa toʻlovini olish maqsadida murojaat qilgan fuqaroning nafaqaga boʻlgan huquqini FHDY boʻlimi tomonidan oʻlim haqidagi gerbli guvohnoma yoki oʻlim qayd etilgani haqida QR-kod (matrik shtrixli kod) tasviri tushirilgan maʼlumotnoma (oʻlik tugʻilgan bola uchun tugʻilganlik haqidagi maʼlumotnoma) asosida Ijtimoiy himoya milliy agentligiga elektron soʻrov yuborish orqali tasdiqlaydi hamda oldindan moliyalashtirilgan mablagʻlar hisobidan nafaqa toʻlovini amalga oshiradi.
Dafn etish uchun nafaqa FHDY boʻlimi tomonidan oʻlim haqidagi gerbli guvohnoma yoki oʻlim qayd etilgani haqida QR-kod (matrik shtrixli kod) tasviri tushirilgan maʼlumotnoma (oʻlik tugʻilgan bola uchun tugʻilganlik haqidagi maʼlumotnoma) berilgan jismoniy shaxslarga toʻlanadi;
Dafn etish uchun nafaqa qonunchilik hujjatlarida belgilangan tartibda ishonchnoma orqali toʻlanishi mumkin.
Dafn etish uchun nafaqa pensiyani hisoblash bazaviy miqdorining toʻrt baravari miqdorida Oʻzbekiston Respublikasi Davlat budjeti mablagʻlari hisobidan moliyalashtiradi.
Dafn etish uchun nafaqa toʻlovi miqdori oʻlim sodir boʻlgan kundagi, asosli sabablarga koʻra (marhumni qidirish, jasadni xorijiy davlat hududidan olib kelish va boshqalar) marhum oʻlim aniqlangan kundan kech dafn etilgan hollarda ushbu holatni tasdiqlaydigan hujjatlar asosida dafn etish kunida belgilangan pensiyani hisoblashning bazaviy miqdoridan kelib chiqib belgilanadi.
Dafn etish nafaqasini olish uchun murojaat qilgan shaxs uning bunga huquqi boʻlmasa, sud tomonidan muomalaga layoqatsiz deb topilgan boʻlsa, nafaqani olish uchun fuqaroning oʻlimi qayd qilingandan boshlab 60 kundan keyin murojaat qilgan boʻlsa dafn etish uchun nafaqa toʻlash rad etiladi.
Oʻlimni qayd qilish bilan bogʻliq kompozit davlat xizmatlarini koʻrsatuvchi tashkilotlar va tijorat banki xodimlari tomonidan dafn etish uchun nafaqani oʻzining nomiga rasmiylashtirib, murojaat qilgan fuqaroga olib berishi qatʼiy taqiqlanadi.
3-bob. Yakunlovchi qoidalar
11. Vakolatli organlar oʻz faoliyatini amalga oshirishi natijasida olingan ariza beruvchilar haqidagi maʼlumotlarning sir saqlanishini taʼminlashi kerak.
13. Oʻzbekiston Respublikasi Adliya vazirligi, Qoraqalpogʻiston Respublikasi Adliya vazirligi, viloyatlar va Toshkent shahar adliya boshqarmalari ushbu Reglament talablari ijrosi boʻyicha davlat organlari va boshqa tashkilotlarning faoliyati ustidan doimiy nazoratni (monitoring) amalga oshiradilar.
14. Ariza beruvchi davlat organlari va boshqa tashkilotlar xodimlarining xatti-harakatlari yuzasidan qonunchilik hujjatlarida belgilangan tartibda shikoyat qilishi mumkin.
15. Ushbu Reglament talablarining buzilishida aybdor boʻlgan shaxslar qonunchilik hujjatlarida belgilangan tartibda javobgar boʻladilar.
Oʻlimni qayd qilish bilan bogʻliq kompozit davlat xizmatlarini koʻrsatishning maʼmuriy reglamentiga 1-ILOVA
Oʻlimni qayd qilish bilan bogʻliq kompozit davlat xizmatlarini koʻrsatish
Bosqichlar Subyektlar Tadbirlar Bajarish muddati 1-bosqich Tibbiyot muassasasi xodimi 1. Oʻlim holati belgilangan tartibda tasdiqlangandan soʻng vafot etgan shaxs haqidagi maʼlumotlarni elektron tibbiy maʼlumotnomani shakllantirish uchun maxsus elektron blankka kiritish va avtomatik ravishda oʻlim haqida dalolatnoma yozuvini qayd qilish uchun FHDY boʻlimiga “Tugʻilish va oʻlimni, shu jumladan perinatal oʻlimni elektron roʻyxatga olish” avtomatlashtirilgan axborot tizimi orqali yuboradi. Oʻlim holati belgilangan tartibda (patologoanatomik sud-tibbiy ekspertiza va boshqa) tasdiqlangandan soʻng bir soat ichida 2. Vafot etgan shaxsning eri (xotini), ota-onasi, farzandlarining talabiga asosan oʻlim haqidagi gerbli guvohnomani pochta aloqasi orqali yetkazib berish haqidagi ariza (elektron buyurtma) FHDY boʻlimiga yuboriladi. Murojaat qilingan vaqtda 2-bosqich FHDY boʻlimi 1. “FHDYning yagona elektron arxivi” axborot tizimi orqali avtomatik ravishda oʻlim haqidagi dalolatnoma yozuvini qayd etish va bu haqdagi maʼlumotnomani tibbiyot muassasasi va Iqtisodiyot va moliya vazirligi huzuridagi budjetdan tashqari Pensiya jamgʻarmasi (keyingi oʻrinlarda — Pensiya jamgʻarmasi) va Oʻzbekiston Respublikasi Prezidenti huzuridagi Ijtimoiy himoya milliy agentligiga (keyingi oʻrinlarda — Ijtimoiy himoya milliy agentligi) hamda vafot etgan shaxsning eri (xotini), ota-onasi, farzandlarining YIDXPdagi shaxsiy kabinetiga elektron shaklda yuboradi. Maʼlumotlar kelib tushgandan soʻng avtomatik ravishda 2. Vafot etgan shaxsning eri (xotini), ota-onasi, farzandlari tomonidan oʻlim haqidagi gerbli guvohnomani pochta aloqasi orqali yetkazib berish haqida tibbiyot muassasasi orqali ariza (elektron buyurma) berilgan boʻlsa, gerbli guvohnomani rasmiylashtiradi hamda arizada koʻrsatilgan manzilga yetkazib berish uchun pochta xizmati xodimiga taqdim etadi. Ariza kelib tushgandan soʻng bir ish kuni ichida 3. Vafot etgan shaxsning yaqin qarindoshlari va merosxoʻrlarining (ular boʻlmaganda, dafn etish majburiyatini oʻz zimmasiga olgan boshqa shaxslarning) istalgan vaqtdagi talabiga asosan eksterritorial tamoyil asosida oʻlim haqidagi gerbli guvohnomani chop etib berish yoki pochta aloqasi orqali arizada koʻrsatilgan manzilga yuboradi. Ariza beruvchilar, vafot etgan shaxsning yaqin qarindoshlari yoki merosxoʻrlari (ular boʻlmaganda, dafn etish majburiyatini oʻz zimmasiga olgan boshqa shaxslar) tomonidan murojaat qilinganda 3-bosqich Tibbiyot muassasasi xodimi QR-kod (matrik shtrixli kod) tasviri tushirilgan oʻlim haqidagi maʼlumotnomani ariza beruvchilarga chop etib beradi. Maʼlumotnoma kelib tushgandan soʻng darhol 4-bosqich Pensiya jamgʻarmasi boʻlimi, Ijtimoiy himoya milliy agentligi 1. “FHDYning yagona elektron arxivi” axborot tizimi orqali kelib tushgan maʼlumot asosida vafot etgan shaxsga tayinlangan pensiya va/yoki nafaqa toʻlovini axborot tizimida avtomatik ravishda toʻxtatadi. Avtomatik ravishda 2. Har oyning 5-sanasiga qadar oʻtgan oyda toʻlangan dafn etish uchun nafaqalarning umumiy summasidan kam boʻlmagan miqdordagi mablagʻlarni tijorat bankining hisobvaragʻi orqali moliyalashtiradi. Ijtimoiy himoya milliy agentligi 3. Tijorat bankining elektron soʻrovida koʻrsatilgan nafaqa olish uchun murojaat qilgan fuqaroning nafaqaga boʻlgan huquqini FHDY boʻlimi tomonidan “FHDYning yagona elektron arxivi” axborot tizimi orqali oʻlim haqidagi gerbli guvohnomani olgan fuqaro toʻgʻrisida maxsus elektron blankka kiritilgan maʼlumotlar hamda elektron shaklda yuborilgan oʻlim haqidagi maʼlumotnoma bilan taqqoslagan holda tasdiqlaydi Har oyning 5 sanasiga qadar 5-bosqich Tijorat banki Dafn etish uchun nafaqa toʻlovini olish maqsadida murojaat qilgan fuqaroning nafaqaga boʻlgan huquqini FHDY boʻlimi tomonidan oʻlim haqidagi gerbli guvohnoma hamda murojaat etgan fuqaroning shaxsini tasdiqlovchi hujjatlari asosida Ijtimoiy himoya milliy agentligiga elektron soʻrov yuborish orqali tasdiqlaydi hamda oldindan moliyalashtirilgan mablagʻlar hisobidan nafaqa toʻlovini amalga oshiradi. Murojaat qilgan vaqtda
Oʻlimni qayd qilish bilan bogʻliq kompozit davlat xizmatlarini koʻrsatishning maʼmuriy reglamentiga 2-ILOVA
____________________ _____________________ (sana) (raqam) Oʻlimni qayd qilish bilan bogʻliq kompozit davlat xizmatlaridan foydalanish uchun SOʻROVNOMA I. Ariza beruvchi haqida maʼlumot: 1. F.I.O.: 2. Jismoniy shaxsning shaxsiy identifikatsiya raqami (JSH SHIR): 3. Telefon raqami va elektron pochta manzili: 4. Yashash joyi: II. Vafot etgan shaxs haqidagi maʼlumotlar (maʼlumotlar toʻliq yozilishi shart): 1. Vafot etgan shaxsning F.I.O.: 2. Jismoniy shaxsning shaxsiy identifikatsiya raqami (JSH SHIR): 3. Millati: 4. Fuqaroligi: 5. Jinsi: 6. Vafot etgan vaqti: 7. Vafot etgan joyi: 8. Oʻlimning sababi: 9. Tugʻilgan sanasi va joyi: 10. Yashagan joyi (manzili) va shaxsini tasdiqlovchi maʼlumotlar: 11. Yoshi:
Oʻlimni qayd qilish bilan bogʻliq kompozit davlat xizmatlarini koʻrsatishning maʼmuriy reglamentiga 3-ILOVA
Oʻlim haqida dalolatnoma yozuvi qayd qilinganligi toʻgʻrisida MAʼLUMOTNOMA № __________ 1. Fuqaroning F.I.O. 2. Vafot etgan sanasi: 3. Oʻlim haqida dalolatnoma yozuvi qayd qilingan sana: 4. Dalolatnoma raqami: 5. Oʻlim sababi: 6. Qayd qilgan FHDY boʻlimi: 7. Tugʻilgan vaqti va yoshi: 8. Vafot etgan joyi: 9. Maʼlumotnoma berilgan sana: 10. Vafot etgan shaxsning JSHSHIR: 11. Tibbiyot muassasasi:
Vazirlar Mahkamasining 2023-yil 20-oktabrdagi 550-son qaroriga 6-ILOVA
Oʻzbekiston Respublikasi Hukumatining oʻz kuchini yoʻqotgan deb eʼtirof etilayotgan ayrim qarorlari
1. Vazirlar Mahkamasining “Oʻzbekiston Respublikasi fuqarolarining pasportlari va 16 yoshga toʻlmagan Oʻzbekiston Respublikasi fuqarolarining guvohnomalari blankalari tayyorlashni moddiy-texnik taʼminlash va tashkil etish tartibini takomillashtirish chora-tadbirlari toʻgʻrisida” 2006-yil 16-maydagi 87-son qarori .
2. Vazirlar Mahkamasining “Fuqarolik holati dalolatnomalarini yozish organlari faoliyatini takomillashtirishga doir qoʻshimcha chora-tadbirlar toʻgʻrisida” 2011-yil 30-dekabrdagi 346-son qarori .
3. Vazirlar Mahkamasining “Gerbli guvohnomalar berganlik uchun gerb yigʻimi miqdorini tasdiqlash toʻgʻrisida” 2012-yil 25-apreldagi 119-son qarori .
4. Vazirlar Mahkamasining “Gerbli guvohnomalar shakllarini va ularni berganlik uchun gerb yigʻimi miqdorini tasdiqlash toʻgʻrisida” 2012-yil 25-apreldagi 119-son qaroriga oʻzgartirish kiritish haqida” 2013-yil 17-dekabrdagi 332-son qarori .
5. Vazirlar Mahkamasining “Fuqarolik holati dalolatnomalarini qayd etish qoidalarini tasdiqlash toʻgʻrisida” 2016-yil 14-noyabrdagi 387-son qarori .
6. Vazirlar Mahkamasining “Adliya organlari va muassasalarining budjetdan tashqari jamgʻarmalariga mablagʻlar ajratishni tartibga solish chora-tadbirlari toʻgʻrisida” 2016-yil 23-dekabrdagi 413-son qaroriga ilovaning 3-bandi .
7. Vazirlar Mahkamasining “Fuqarolik holati dalolatnomalarini qayd etish qoidalarining 107-bandiga qoʻshimcha kiritish haqida”gi 2018-yil 6-apreldagi 270-son qarori .
8. Vazirlar Mahkamasining “Fuqarolik holati dalolatnomalarini yozish organlari faoliyatini tashkil etish chora-tadbirlari toʻgʻrisida” 2018-yil 3-iyuldagi 498-son qarori .
9. Vazirlar Mahkamasining “Oʻzbekiston Respublikasi Hukumatining ayrim qarorlariga oʻzgartirish va qoʻshimchalar kiritish, shuningdek, baʼzilarini oʻz kuchini yoʻqotgan deb hisoblash haqida (Oʻzbekiston Respublikasi Prezidentining “Davlat huquqiy siyosatini amalga oshirishda adliya organlari va muassasalari faoliyatini tubdan takomillashtirish chora-tadbirlari toʻgʻrisida” 2018-yil 13-apreldagi PF-5415-son Farmoni va Oʻzbekiston Respublikasi Prezidentining “Oʻzbekiston Respublikasi Adliya vazirligi faoliyatini yanada takomillashtirishga doir tashkiliy chora-tadbirlar toʻgʻrisida” 2018-yil 13-apreldagi PQ-3666-son qarori)” 2018-yil 9-avgustdagi 638-son qaroriga ilovaning 10 va 13-bandlari .
10. Vazirlar Mahkamasining “Gerbli guvohnomalar shakllarini takomillashtirish va fuqarolik holati dalolatnomalarini yozish organlarining aholiga koʻrsatayotgan xizmatlari sifatini yaxshilash toʻgʻrisida” 2018-yil 26-sentabrdagi 768-son qarori .
12. Vazirlar Mahkamasining “Fuqarolik holati dalolatnomalarini qayd etish qoidalariga oʻzgartirish va qoʻshimchalar kiritish toʻgʻrisida” 2019-yil 30-sentabrdagi 827-son qarori .
13. Vazirlar Mahkamasining “Oʻzbekiston Respublikasi Hukumatining ayrim qarorlariga oʻzgartirishlar kiritish toʻgʻrisida (Oʻzbekiston Respublikasi Prezidentining “Mehnatga haq toʻlash, pensiyalar va boshqa toʻlovlar miqdorlarini aniqlash tartibini takomillashtirish toʻgʻrisida” 2019-yil 21-maydagi PF-5723-son Farmoni)” 2019-yil 28-dekabrdagi 1046-son qaroriga ilovaning 113 va 270-bandlari .
14. Vazirlar Mahkamasining “Fuqarolik holati dalolatnomalarini yozish organlari faoliyatini Oʻzbekiston Respublikasi Adliya vazirligi huzuridagi Davlat xizmatlari agentligi tizimida samarali tashkil etish chora-tadbirlari toʻgʻrisida” 2020-yil 26-avgustdagi 514-son qarorining 2-bandi beshinchi xatboshi hamda qarorga ilovaning 6 , 7 , 8 , 10 va 11-bandlari .
15. Vazirlar Mahkamasining “Tugʻilganlikni qayd etish bilan bogʻliq kompleks davlat xizmatlarini koʻrsatishning maʼmuriy reglamentini tasdiqlash toʻgʻrisida” 2020-yil 10-noyabrdagi 704-son qarori .
16. Vazirlar Mahkamasining “Yuridik kadrlarni xalqaro standartlar boʻyicha tayyorlash tizimini yanada takomillashtirishga doir qoʻshimcha chora-tadbirlar toʻgʻrisida” 2021-yil 6-apreldagi 189-son qaroriga 2-ilovaning 4 , 8 va 10-bandlari .
17. Vazirlar Mahkamasining “Aholi va tadbirkorlik subyektlarining davlat xizmatlaridan foydalanish imkoniyatlari kengaytirilishi munosabati bilan Oʻzbekiston Respublikasi Hukumatining ayrim qarorlariga oʻzgartirish va qoʻshimchalar kiritish, shuningdek, baʼzilarini oʻz kuchini yoʻqotgan deb hisoblash toʻgʻrisida” 2021-yil 27-dekabrdagi 774-son qaroriga 1-ilovaning 20 va 44-bandlari .
18. Vazirlar Mahkamasining “Oʻlimni qayd qilish bilan bogʻliq kompozit davlat xizmatlarini koʻrsatishning maʼmuriy reglamentini tasdiqlash toʻgʻrisida” 2022-yil 25-fevraldagi 89-son qarori .
19. Vazirlar Mahkamasining “Oʻzbekiston Respublikasi Hukumatining ayrim qarorlariga oʻzgartirishlar kiritish toʻgʻrisida (Oʻzbekiston Respublikasining “Normativ-huquqiy hujjatlar toʻgʻrisida 2021-yil 20-apreldagi OʻRQ-682-son Qonuni)” 2022-yil 4-apreldagi 153-son qaroriga ilovaning 390 , 569 va 937-bandlari .
20. Vazirlar Mahkamasining “Geografik koʻrsatkichlarni roʻyxatdan oʻtkazish boʻyicha davlat xizmatini koʻrsatishning maʼmuriy reglamentini tasdiqlash toʻgʻrisida” 2022-yil 13-iyuldagi 385-son qaroriga 2-ilovaning 7 , 8 , 25 va 44-bandlari .
21. Vazirlar Mahkamasining “Fuqarolik holati dalolatnomalarini yozish tartiblarini yanada takomillashtirish chora-tadbirlari toʻgʻrisida” 2022-yil 28-sentabrdagi 540-son qaroriga 2-ilovaning 2 — 6-bandlari .
22. Vazirlar Mahkamasining “Oʻzbekiston Respublikasi Hukumatining ayrim qarorlariga davlat xizmatlari koʻrsatishni soddalashtirish, byurokratik toʻsiqlarni qisqartirish hamda davlat xizmatlari koʻrsatish milliy tizimini rivojlantirishga qaratilgan oʻzgartirish va qoʻshimchalar kiritish toʻgʻrisida” 2022-yil 28-sentabrdagi 541-son qaroriga ilovaning 14-bandi .
23. Vazirlar Mahkamasining “Fuqarolik holati dalolatnomalarini yozish organlari faoliyatini yanada takomillashtirish chora-tadbirlari toʻgʻrisida” 2022-yil 27-oktabrdagi 623-son qaroriga ilovaning 2 , 3 , 5 va 7-bandlari .
Oʻzbekiston Respublikasining Bosh vaziri A. ARIPOV
Toshkent sh.,
2023-yil 20-oktabr,
550-son