UzbekAI

← Qonunlar

📅 2023-yil 23-oktabr · Vazirlar Mahkamasi qarorlari

Rasmiy matn. Rasmiy hujjat. Tahririy izohlar kiritilmagan.

Yordam | Arxiv | Atamalar | Statistika | API | Havola yuborish | Sayt haqida | Shartlar

← Қонунлар

📅 2023 йил 23 октябрь · Вазирлар Маҳкамаси қарорлари

Расмий матн. Расмий ҳужжат. Таҳририй изоҳлар киритилмаган.

Ёрдам | Архив | Атамалар | Статистика | API | Ҳавола юбориш | Сайт ҳақида | Шартлар

← Законы

📅 23 октября 2023 г. · Постановления Кабинета Министров

Официальный текст. Официальный документ. Редакционные примечания не включены.

Помощь | Архив | Термины | Статистика | API | Предложить ссылку | О сайте | Условия

← Laws

📅 23 October 2023 · Cabinet of Ministers resolutions

Official text. Official document. Editorial notes are not included.

Help | Archive | Glossary | Stats | API | Submit | About | Terms

Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг

қарори

НИЗОМ

СХЕМАСИ

Давлат-хусусий шериклик лойиҳаларидан юзага келиши мумкин бўлган давлатнинг фискал мажбуриятларини бошқариш тартиби тўғрисидаги низомни тасдиқлаш ҳақида

Ўзбекистон Республикаси Президентининг «Ўзбекистон — 2030» стратегиясини 2023 йилда сифатли ва ўз вақтида амалга ошириш чора-тадбирлари тўғрисида» 2023 йил 11 сентябрдаги ПҚ-300-сон қарори ижросини таъминлаш, шунингдек, давлат-хусусий шериклик лойиҳаларидан юзага келиши мумкин бўлган давлатнинг фискал мажбуриятларини бошқариш ва тартибга солиш механизмларини такомиллаштириш мақсадида Вазирлар Маҳкамаси қарор қилади:

1. Қуйидагилар:

Ўзбекистон Республикаси Президентининг «Ўзбекистон — 2030» стратегиясини 2023 йилда сифатли ва ўз вақтида амалга ошириш чора-тадбирлари тўғрисида» 2023 йил 11 сентябрдаги ПҚ-300-сон қарори 9-бандида давлат-хусусий шериклик лойиҳаларидан юзага келиши мумкин бўлган давлатнинг фискал мажбуриятларини бошқариш ва тартибга солиш механизмларини белгиловчи Ҳукумат қарори лойиҳасини ишлаб чиқиш назарда тутилганлиги;

Ўзбекистон Республикаси Иқтисодиёт ва молия вазирлигининг марказий аппарати тузилмасида бошқарув ходимларининг умумий чекланган сони доирасида Фискал хатарларни баҳолаш ва бошқариш бошқармаси ташкил этилганлиги ҳамда унга давлат-хусусий шериклик лойиҳаларидан юзага келиши мумкин бўлган давлатнинг фискал мажбуриятларини кўриб чиқиш, келишиш, ҳисобини юритиш, бошқариш ва тартибга солиш вазифалари юкланганлиги маълумот учун қабул қилинсин.

2. Қуйидагиларни назарда тутувчи Давлат-хусусий шериклик лойиҳаларидан юзага келиши мумкин бўлган давлатнинг фискал мажбуриятларини бошқариш тартиби тўғрисидаги низом 1-иловага мувофиқ тасдиқлансин:

давлат-хусусий шериклик лойиҳаларидаги давлатнинг тўғридан-тўғри ва шартли мажбуриятларини бошқариш ва тартибга солиш;

давлат шериги томонидан давлатнинг тўғридан-тўғри ва шартли мажбуриятлари тўғрисидаги маълумотларни ваколатли органга тақдим этиш тартиби;

давлат-хусусий шериклик лойиҳалари билан боғлиқ давлатнинг тўғридан-тўғри ва шартли мажбуриятларини таҳлил қилиш, келгусида юзага келиши мумкин бўлган хатарларни мониторинг қилиш имконини берувчи идоралараро ягона электрон базани яратиш.

3. Белгилансинки, давлат-хусусий шериклик лойиҳаларидан юзага келган давлатнинг шартли мажбуриятлари бўйича тўловлар Ўзбекистон Республикаси Иқтисодиёт ва молия вазирлиги ҳузуридаги Ғазначилик хизмати қўмитасининг Давлат қарзига хизмат кўрсатиш бўйича кафолат жамғармаси ҳисобидан амалга оширилади.

4. Вазирлар Маҳкамасининг «Ўзбекистон Республикаси Молия вазирлиги Ғазначилиги ҳузурида Давлат қарзига хизмат кўрсатиш бўйича кафолат жамғармаси фаолиятини ташкил этиш тўғрисида» 2020 йил 21 сентябрдаги 573-сон қарорига 2-иловага мувофиқ ўзгартириш ва қўшимчалар киритилсин.

5. Ўзбекистон Республикаси Иқтисодиёт ва молия вазирлиги бир ҳафта муддатда мазкур қарорнинг ижросини самарали ташкил этиш, шу жумладан, давлат-хусусий шериклик лойиҳаларидан юзага келиши мумкин бўлган давлатнинг фискал мажбуриятларини кўриб чиқиш, келишиш, ҳисобини юритиш, бошқариш ва тартибга солиш доирасида ички жараёнларни мувофиқлаштириш бўйича чора-тадбирларни белгиласин.

6. Мазкур қарорнинг бажарилишини назорат қилиш Ўзбекистон Республикаси Бош вазирининг ўринбосари — иқтисодиёт ва молия вазири Ж.А. Қўчқоров зиммасига юклансин.

Вазирлар Маҳкамасининг 2023 йил 23 октябрдаги 558-сон қарорига 1-ИЛОВА

Давлат-хусусий шериклик лойиҳаларидан юзага келиши мумкин бўлган давлатнинг фискал мажбуриятларини бошқариш тартиби тўғрисида

1-боб. Умумий қоидалар

1. Мазкур Низом амалга оширилаётган, амалга оширилиши кутилаётган, шунингдек, тайёргарлик ёки тендер босқичида бўлган давлат-хусусий шериклик (кейинги ўринларда — ДХШ) лойиҳаларидан юзага келиши мумкин бўлган давлатнинг тўғридан-тўғри ва шартли мажбуриятларини (кейинги ўринларда — фискал мажбуриятлар) бошқариш ҳамда тартибга солиш, кўриб чиқиш ва келишиш тартибини белгилайди.

2. Мазкур Низомда қуйидаги асосий тушунчалардан фойдаланилади:

ваколатли орган — Ўзбекистон Республикаси Иқтисодиёт ва молия вазирлиги;

давлатнинг тўғридан-тўғри мажбуриятлари — давлат шериги томонидан ДХШ битимида белгиланган ҳамда миқдорлари, шартлари ва муддатлари аниқ бўлган, тўланиши лозим бўлган тўловлар бўлиб, уларнинг таркибига бир марталик аванс кўринишида, шартнома муддати амал қилиши давомида тўланадиган доимий тўловлар, келишилган натижаларга эришилганлиги учун тўланадиган тўловлар, муайян хизматдан фойдаланиш даражасидан келиб чиқиб тўланадиган тўловлар ёки субсидиялар киради;

давлатнинг шартли мажбуриятлари — ДХШ лойиҳасини амалга ошириш даврида юзага келиши муддатлари ва ҳажми ноаниқ бўлган, шунингдек, давлат томонидан назорат қилиш имкони бўлмаган келажакдаги муайян ҳодисалар натижасига кўра Давлат бюджетининг олдида юзага келиши мумкин бўлган эҳтимолий молиявий мажбуриятлар;

давлат-хусусий шериклик лойиҳаси — иқтисодий, ижтимоий ва инфратузилмавий вазифаларни ҳал этишга қаратилган, хусусий инвестицияларни жалб этиш ва (ёки) илғор бошқарув тажрибасини жорий этиш асосида амалга ошириладиган тадбирлар мажмуи;

давлат шериги — Ўзбекистон Республикаси ва (ёки) давлат бошқаруви органлари, маҳаллий ижро этувчи ҳокимият органлари, шунингдек, Вазирлар Маҳкамаси томонидан ваколат берилган бошқа юридик шахслар ёки уларнинг бирлашмалари;

махсус ҳолатлар — шартномада белгиланмаган, юзага келиши шерикларнинг ҳаракати (ҳаракатсизлиги)га боғлиқ бўлмаган, томонлар учун бир қатор ҳуқуқий оқибатларни келтириб чиқарадиган ҳолатлар;

Кафолат жамғармаси — Ўзбекистон Республикаси Иқтисодиёт ва молия вазирлиги ҳузуридаги Ғазначилик хизмати қўмитасида ташкил этилган юридик шахс мақомига эга бўлмаган Давлат қарзига хизмат кўрсатиш бўйича кафолат жамғармаси;

талабгор — давлат-хусусий шериклик лойиҳасини амалга оширишдан ва тендерда иштирок этишдан манфаатдор бўлган, Ўзбекистон Республикасининг ёки чет давлатнинг қонунчилигига мувофиқ рўйхатдан ўтказилган якка тартибдаги тадбиркор, юридик шахс ёки юридик шахсларнинг бирлашмаси;

хусусий шерик — Ўзбекистон Республикасининг ёки чет давлатнинг қонунчилигига мувофиқ рўйхатдан ўтказилган, давлат шериги билан давлат-хусусий шериклик тўғрисида битим тузган якка тартибдаги тадбиркор, юридик шахс ёки юридик шахсларнинг бирлашмаси.

3. Ушбу Низомнинг мақсади давлат шериклари ва тармоқлар бўйича ҳар бир ДХШ лойиҳаларидаги фискал мажбуриятлар ДХШ битимлари амал қилиш муддати давомида бошқариш ва тартибга солиш, ушбу битимларни имзолашдан олдин фискал мажбуриятларни кўриб чиқиш ва келишиш, ДХШ лойиҳаларидан юзага келиши мумкин бўлган фискал мажбуриятлар суммаси тўғрисидаги маълумотларнинг очиқлигини таъминлашдан иборат.

4. ДХШ лойиҳаларидан келиб чиқиши мумкин бўлган фискал мажбуриятлар суммаси ушбу Низомда белгиланган қоидалар асосида ҳисобланади.

2-боб. ДХШ лойиҳасидан юзага келиши мумкин бўлган фискал мажбуриятларни бошқариш ва тартибга солиш

5. Ваколатли орган ДХШ лойиҳасидан юзага келиши мумкин бўлган фискал мажбуриятларни кўриб чиқиш, келишиш, ҳисобини юритиш, бошқариш ва тартибга солиш функцияларини амалга оширади ҳамда ушбу мажбуриятларни маъқуллайди.

6. Давлат шериги хусусий шерик билан биргаликда ДХШ лойиҳаларидан юзага келиши мумкин бўлган фискал мажбуриятларни мазкур Низомда белгиланган тартибда ваколатли органга тақдим этиб боради.

7. Ваколатли орган:

ДХШ лойиҳасидан юзага келиши мумкин бўлган фискал мажбуриятлар суммаси бўйича маълумотларни тўплайди, умумлаштирилган маълумотлар базасини шакллантиради, янгилаб боради, таҳлил қилади ва мониторингини олиб боради;

ДХШ шартномаси доирасида берилган давлат кафолатлари ва бошқа турдаги давлат кўмаги келишувларининг ҳисобини юритади.

8. Давлатнинг фискал имкониятларини ҳисобга олиб, ваколатли орган ДХШ тўғрисидаги келишув доирасида хусусий шерикка бериладиган кафолатлар ва фискал мажбуриятлар бўйича даврий лимитларни (бюджет чегарасини) белгилаш юзасидан Вазирлар Маҳкамасига таклифлар киритади.

Бунда ушбу таклифлар Давлат бюджети тўғрисидаги қонун лойиҳаси ва бюджетномада инобатга олиниши мумкин.

9. Ваколатли орган ДХШ тўғрисидаги битимда белгиланган фискал мажбуриятлар бажарилишини назорат қилиб боради.

10. Ваколатли орган ДХШ тўғрисидаги битим доирасида берилган давлат кафолати бўйича тўловлар ва тушумлар, шу жумладан, давлат шеригига берилган кредитлар ва улар бўйича тўловлар ҳисобини юритади.

11. Давлат шериги ДХШ лойиҳалари бўйича тендер ўтказиш, ҳужжатларни расмийлаштириш ва лойиҳани амалга оширишга масъул ҳисобланади ҳамда қуйидаги қўшимча вазифаларни амалга оширади:

ДХШ лойиҳасидан юзага келиши мумкин бўлган фискал мажбуриятларни таҳлил қилади;

амалга оширилиши режалаштирилаётган ДХШ лойиҳасининг концепциясида, лойиҳани баҳолаш ҳужжатида, тендер ҳужжатида ва ДХШ тўғрисидаги битимда фискал мажбуриятларни ваколатли орган билан келишади.

12. Ваколатли орган қиймати бир миллион АҚШ долларидан ортиқ бўлган ДХШ лойиҳасидан юзага келиши мумкин бўлган фискал мажбуриятларни кўриб чиқади ва келишади, рад этади ёки қайта ишлаш учун қайтаради.

13. ДХШ лойиҳасидан юзага келиши мумкин бўлган фискал мажбуриятлар бўйича кафолатланган тўловлар давлат шериги билан биргаликда унинг мажбуриятларини амалга ошириш мақсадида маблағлар мавжудлигини ёки ликвидлигини бошқариш воситаси сифатида фойдаланиш шарти билан берилади, йиллик операцион субсидиялар кўринишидаги тўловлар бундан мустасно.

14. ДХШ лойиҳалари бўйича фискал мажбуриятларни кўриб чиқиш ва келишиш ушбу Низомга 1-иловада келтирилган схемага мувофиқ амалга оширилади.

3-боб. ДХШ лойиҳаси ҳужжатларида фискал мажбуриятларни акс эттириш тартиби

15. ДХШ лойиҳасининг концепцияси, лойиҳани баҳолаш ҳужжати ва ДХШ тўғрисидаги битимнинг молия бўлимида қуйидагилар акс эттирилган бўлиши лозим:

а) ДХШ тўғрисидаги битимда хусусий шерик ва давлат шериги ўртасидаги таваккалчилик тақсимоти;

б) ДХШ тўғрисидаги битимнинг амал қилиш даврида давлатнинг тўғридан-тўғри ва шартли мажбуриятлари юзага келган тақдирда, йиллар кесимида кутилаётган номинал ва жорий қийматларда ҳисобланган харажатлар сметаси;

ушбу Низомга 2-иловага мувофиқ ишлаб чиқилган лойиҳанинг фискал хатарлар матрицаси;

ушбу Низомга 3-иловага мувофиқ ишлаб чиқилган давлатнинг йиллар бўйича тўғридан-тўғри мажбуриятлари ҳисоб-китоби ҳамда давлатнинг шартли мажбуриятлари юзага келтирадиган сценарий таҳлиллари (давлат шериги дефолти, хусусий шерикнинг дефолти ёки форс-мажор ҳолатлар), содир бўлган тақдирда, йиллар кесимида кутилаётган харажатлар ҳисоб-китоби;

битимни муддатидан олдин бекор қилиш бўйича компенсациянинг номинал қийматдаги йиллик ҳисоб-китоблари;

давлатнинг шартли мажбуриятларини келтириб чиқарувчи асосий омиллар;

хатарларни камайтириш бўйича назарда тутилган тадбирлар;

в) ДХШ лойиҳасини давлат томонидан қўллаб-қувватлашга қаратилган фискал мажбуриятлар қиймати лойиҳа сметасига киритилган бўлиши зарур.

4-боб. ДХШ лойиҳаси бўйича фискал мажбуриятларни кўриб чиқиш ва келишиш тартиби

16. ДХШ лойиҳасининг концепцияси, лойиҳани баҳолаш ҳужжати ва ДХШ тўғрисидаги битим лойиҳасидаги фискал мажбуриятларини келишиш учун давлат шериги ёзма равишда ваколатли органга тақдим этади.

Давлат шеригининг йиллик бюджети, даромадлари ва харажатлари кўрсатилган молиявий ҳисоб-китоблар акс этган маълумотнома ташкилотнинг биринчи раҳбари томонидан тасдиқланган ҳолда илова қилинади.

Бунда ваколатли орган ДХШ тўғрисидаги битим лойиҳасидаги фискал мажбуриятларни Вазирлар Маҳкамасининг 2020 йил 26 апрелдаги 259-сон қарори билан тасдиқланган Давлат-хусусий шериклик лойиҳаларини амалга ошириш тартиби тўғрисидаги низомнинг 5 ва 6-бобларида белгиланган муддатлар доирасида кўриб чиқади ва келишади, рад этади ёки қайта ишлаш учун қайтаради.

17. Ваколатли орган таклиф этилаётган лойиҳани ҳар томонлама, шу жумладан, нарх ва сифат нисбати, хатарлар таҳлили, лойиҳалаштириш, талаб ва таклиф, молиявий баҳолаш каби ДХШ битими билан боғлиқ шартларни, шунингдек, фискал мажбуриятларни, ДХШ лойиҳасини амалга оширишда давлат кўмаги турларини, давлат кафолатларини ҳамда келгусида юзага келиши мумкин бўлган фискал мажбуриятларни кўриб чиқади.

18. Ваколатли орган давлат шериги томонидан тақдим этилган ҳужжатлар асосида беш иш куни ичида фискал мажбуриятларни ушбу Низомга 4-иловага мувофиқ қуйидагиларга кўра баҳолайди:

ДХШ тўғрисидаги битим амал қилиш муддати давомида давлатнинг тўғридан-тўғри мажбуриятлари мақбул эканлиги;

ДХШ лойиҳасини амалга ошириш даврида юзага келиши мумкин бўлган хавф-хатарлар ва улар натижасида юзага келиши мумкин бўлган давлатнинг шартли мажбуриятлари тахминий миқдори мақбул эканлиги;

ДХШ тўғрисидаги битимда ёки лойиҳани баҳолаш ҳужжатида фискал мажбуриятлари суммаси Давлат бюджетидан тўланиши белгиланган тақдирда, ушбу маблағлар Давлат бюджети тақсимотида акс эттирилганлиги.

19. Кўриб чиқиш натижалари бўйича қуйидагилар:

давлатнинг тўғридан-тўғри мажбуриятлари суммаси ваколатли орган томонидан ДХШ лойиҳалари учун ажратилиши белгиланган Давлат бюджети маблағлари миқдоридан ортиқ эканлиги;

давлатнинг шартли мажбуриятларини юзага келтириши мумкин бўлган хавф-хатарлар тўлиқ кўрсатилмаганлиги;

шартли мажбуриятлар суммаси тўғри ҳисоб-китоб қилинмаганлиги аниқланган тақдирда, ваколатли орган таклиф этилаётган ДХШ лойиҳасидан юзага келувчи фискал мажбуриятларни қайтадан ҳисоблаб чиқиш ва ушбу Низом талабларига мувофиқлаштириш учун давлат шеригига камчиликларни аниқ кўрсатилган хулоса билан бирга қайтаради.

20. Давлат шериги ваколатли органнинг хулосаси асосида ДХШ лойиҳаси натижасида юзага келувчи фискал мажбуриятларни қайтадан ҳисоблаб чиқиб, мазкур Низомнинг 18-банди талабларига мувофиқлаштиради ҳамда фискал мажбуриятлар суммасини келишиш учун ваколатли органга қайтадан киритади.

21. Ваколатли орган қайтадан киритилган ДХШ лойиҳаси ҳужжатларини беш иш куни ичида кўриб чиқади ҳамда ДХШ лойиҳасидан юзага келувчи фискал мажбуриятлар давлат шеригининг молиявий имкони етадиган даражада деб ҳисобласа, фискал мажбуриятлар суммасини маъқуллайди ва давлат шеригига қайтаради.

22. ДХШ тўғрисидаги битим хусусий шерик томонидан имзолашга тайёр ҳолатга келтирилгандан сўнг давлат шеригининг раҳбари имзолашидан олдин ДХШ тўғрисидаги битимни ваколатли органга киритади.

Ваколатли орган уч иш куни ичида имзолашдан олдин киритилган ДХШ тўғрисидаги битимни ва ундаги фискал мажбуриятларни мазкур Низомнинг 17 — 19-бандларига мувофиқ берилган хулосаларга мос эканлигини кўриб чиқади ва кўриб чиқиш натижаси бўйича ДХШ лойиҳасидаги фискал мажбуриятлар суммаси мақбул деб ҳисобласа, лойиҳани маъқуллаган ҳолда давлат шеригига қайтаради.

23. Давлат шериги умумий қиймати 10 миллион АҚШ долларидан ортиқ бўлган эквивалентдаги ДХШ лойиҳасининг концепцияси, лойиҳани баҳолаш ҳужжати ва ДХШ тўғрисидаги битим лойиҳасидаги фискал мажбуриятлар суммасини ваколатли орган билан келишади, ваколатли орган ушбу ҳужжатлар келиб тушгандан бошлаб ўн иш куни ичида Вазирлар Маҳкамасига тасдиқлаш учун киритади.

24. Умумий қиймати 1 миллион АҚШ долларидан ортиқ бўлган ҳамда мазкур Низом қабул қилинишидан аввал тасдиқланган ва амалга оширилаётган ДХШ лойиҳалари бўйича фискал мажбуриятлар ушбу қарор кучга кирган санадан бошлаб бир ой ичида ДХШ лойиҳасини амалга оширишга масъул давлат шериги томонидан мазкур низомнинг 15-бандига мувофиқ ҳисобланади ҳамда ваколатли давлат органига тақдим этилади.

Бунда мазкур Низом қабул қилинишидан аввал тасдиқланган ва амалга оширилаётган ДХШ лойиҳаларида фискал мажбуриятлар ҳисобланиб, ваколатли давлат органига тақдим этилганидан сўнг тасдиқланган ДХШ битимидаги фискал мажбуриятларга ўзгартириш киритилмайди ҳамда мазкур низомнинг 19 — 23-бандлари мазкур Низом қабул қилинишидан аввал тасдиқланган ва амалга оширилаётган ДХШ лойиҳаларига нисбатан татбиқ этилмайди.

5-боб. Таклиф этилаётган ДХШ лойиҳасининг фискал жиҳатдан мақбуллигини ва барқарорлигини баҳолаш

25. Ваколатли орган таклиф этилаётган ДХШ лойиҳасининг мақбуллигини ва барқарорлигини баҳолаш учун қуйидагиларни амалга оширади:

ушбу Низомнинг 15-бандига асосан давлат шериги томонидан тақдим этилган ҳужжатларни батафсил кўриб чиқади;

ДХШ лойиҳасидан келиб чиқадиган фискал мажбуриятларнинг йиллар кесимидаги қийматини баҳолайди;

ДХШ лойиҳасининг барқарорлигини баҳолаш учун давлат шеригининг йиллик бюджет маблағлари фискал мажбуриятлар бўйича тўловларни амалга оширишга етарли эканлигини текширади.

26. Ваколатли орган мазкур Низом талабларига мувофиқ фискал мажбуриятлар бўйича хулоса тақдим этишидан олдин ДХШ лойиҳасининг мақбуллигини ва барқарорлигини баҳолаш натижалари ваколатли давлат органи раҳбарияти томонидан тасдиқланиши лозим.

6-боб. Умумий қиймати бир миллион АҚШ долларидан кам бўлган ДХШ лойиҳасининг фискал жиҳатдан мақбуллигини ва барқарорлигини баҳолаш

27. Ваколатли орган умумий қиймати бир миллион доллардан кам бўлган ДХШ лойиҳаларидан юзага келиши мумкин бўлган фискал мажбуриятлар бўйича лимитларни белгилаш ва келишиш юзасидан кўрсатмалар ишлаб чиқади.

28. Давлат шериги умумий қиймати бир миллион АҚШ долларидан кам бўлган ДХШ тўғрисидаги битимни имзолашдан олдин мазкур ДХШ лойиҳасидан юзага келиши мумкин бўлган фискал мажбуриятлар ва фискал хатарлар тўғрисидаги маълумотларни ваколатли органга тақдим этади.

Маълумотлар қабул қилинганидан сўнг ваколатли орган тақдим этилган ҳужжатларга мувофиқ амалга оширилиши режалаштирилган ДХШ лойиҳасини фискал жиҳатдан мақбул деб ҳисобламаса, давлат шеригига тегишли ўзгартириш киритиш бўйича тавсиялар беради.

7-боб. ДХШ лойиҳалари билан боғлиқ фискал хатарларни бошқариш

29. Вазирлар Маҳкамаси ваколатли орган билан биргаликда Ўзбекистон Республикаси Олий Мажлиси Қонунчилик палатасига давлат қарзи бўйича чекланган миқдорларни ва ДХШ тўғрисидаги келишув доирасида хусусий шерикка бериладиган кафолатлар ва фискал мажбуриятлар бўйича йиллик лимитларни белгилаш юзасидан таклифлар киритади.

30. Давлат шериги фискал хатарлар матрицасини, фискал барқарорлик шаклини, фискал мажбуриятлар бўйича Давлат бюджети доирасида ажратилган маблағлар бўйича ҳисоб-фактуралар, кредиторлар томонидан қарзларни тўлаш жадвали ва муддати ўтган қарзлар тўғрисида маълумотларни имзоланган ва тасдиқланган ҳолда ҳар олти ойда ушбу Низомга 5-иловага мувофиқ ваколатли органга тақдим этади.

31. Ваколатли орган давлат шериги томонидан тақдим этилган ҳужжатларга асосан лойиҳа битимидаги шартларга риоя қилинмаётганлигини аниқлаган тақдирда, давлат шериги ва хусусий шерик билан биргаликда ушбу ҳолатни таҳлил қилади ва тегишли чоралар кўради.

32. Ваколатли орган умумий қиймати бир миллион АҚШ долларидан ортиқ бўлган барча ДХШ лойиҳаларидаги давлатнинг тўғридан-тўғри ва шартли мажбуриятлари миқдорини умумлаштирувчи маълумотлар базасини шакллантиради, янгилаб боради, таҳлил қилади ва мониторингини юритади.

33. Ваколатли орган ҳар йили йил якунлари бўйича барча ДХШ лойиҳаларидан юзага келувчи умумий фискал мажбуриятлар суммасини ҳисоблаб боради.

8-боб. ДХШ лойиҳасидан юзага келадиган шартли мажбуриятларни бажариш ҳамда фискал мажбуриятлар шаффофлигини таъминлаш

34. Хусусий шерик томонидан ДХШ лойиҳасидан юзага келадиган шартли мажбуриятларнинг бажарилишини талаб қилиш мақсадида даъво аризасини юбориш тартиби ДХШ тўғрисидаги битимда ёки давлатнинг кафолат хатида (агар мавжуд бўлса) кўрсатиб ўтилиши лозим.

35. ДХШ лойиҳасидан юзага келган давлатнинг шартли мажбуриятлари бажарилиши бўйича тақдим этиладиган даъво аризасидаги талаблар давлат шериги ҳамда хусусий шерик томонидан маъқулланганидан кейин ёки учинчи тараф (тижорат арбитражлари) томонидан тасдиқлангандан сўнг ваколатли органга тақдим этилади.

36. Ваколатли орган мазкур Низомнинг 34-бандига асосан шартли мажбуриятларни бажариш бўйича тасдиқланган даъво аризаси келиб тушганидан сўнг белгиланган тартибда аризани кўриб чиқади ҳамда тегишли хулосани тақдим этади.

ДХШ лойиҳаси бўйича юзага келган давлатнинг шартли мажбуриятларини бажариш бўйича йўлланган даъво аризасини қаноатлантириш мақсадида тегишли тўловларни амалга ошириш тўғрисидаги қарор ваколатли орган раҳбари томонидан қабул қилинади.

Шартли мажбуриятлар бўйича тўлов миқдори белгиланган миқдорлардан ортиқ бўлса, ваколатли орган Вазирлар Маҳкамаси билан келишган ҳолда тўловни амалга ошириш бўйича қарор қабул қилади.

Шартли мажбуриятлар бўйича тўловни амалга ошириш тўғрисида қарор қабул қилинганидан сўнг 180 кун ичида давлат шериги ёки Кафолат жамғармаси ҳисобидан тўловлар амалга оширилади.

37. Ваколатли орган ДХШ лойиҳасидан юзага келиши мумкин бўлган давлатнинг шартли мажбуриятлари умумий қийматидан келиб чиқиб, давлатнинг шартли мажбуриятлари билан боғлиқ тўловларни амалга ошириш учун Давлат бюджетини шакллантиришда Кафолат жамғармасига маблағлар ажратиш бўйича Вазирлар Маҳкамасига таклиф киритади.

38. Ваколатли давлат органи йиллик давлат қарзи ҳисоботида ДХШ лойиҳалари билан боғлиқ давлатнинг тўғридан-тўғри ва шартли мажбуриятларининг суммаси, амалга оширилган ва кутилаётган тўловлар тўғрисида батафсил маълумотларни акс эттириб боради.

39. Давлатнинг шартли мажбуриятлари бўйича тўловлар таркибига ДХШ битимида белгиланган хатарлар, сиёсий хатарлар, форс-мажор ҳолатлар, келишилган бозор хатарлари натижасида хусусий шерик томонидан сарфланган ортиқча харажатлар, хусусий шерикка берилган кафолатланган даромадлар бўйича тўловлар, шунингдек, хусусий шерикка бериладиган тўлов кафолати, минимал даромад кафолати, валюта курси кафолати, кредит кафолати, тариф кафолати, контрагентга тўлов кафолати, битимни муддатидан олдин бекор қилиш бўйича тўлов ва бошқа ноаниқ ҳодисалар натижасида юзага келиши мумкин бўлган харажатлар киради.

9-боб. Якунловчи қоидалар

40. ДХШ лойиҳалари иштирокчилари ДХШ битимидан келиб чиқадиган низолар юзасидан белгиланган тартибда судга ёки юқори турувчи органларга мурожаат қилиш ҳуқуқига эга.

41. Ушбу Низом талаблари бузилишида айбдор бўлган шахслар қонунчилик ҳужжатларида белгиланган тартибда жавоб берадилар.

Давлат-хусусий шериклик лойиҳаларидан юзага келиши мумкин бўлган давлатнинг фискал мажбуриятларини бошқариш тартиби тўғрисидаги низомга 1-ИЛОВА

Давлат хусусий шериклик лойиҳалари бўйича давлатнинг фискал мажбуриятларини кўриб чиқиш ва келишиш

Босқичлар Субъектлар Тадбирлар Бажариш муддати 1-босқич Давлат шериги ДХШ лойиҳасидаги давлатнинг фискал мажбуриятлари ҳисоб-китобини ваколатли органга тақдим этади. Заруратга кўра 2-босқич Ваколатли органи (Иқтисодиёт ва молия вазирлиги) 1. Давлат шериги томонидан киритилган умумий қиймати бир миллион АҚШ долларидан ортиқ бўлган эквивалентдаги ДХШ лойиҳасидаги давлатнинг фискал мажбуриятларини кўриб чиқади, келишади, рад этади ёки қайта ишлаш учун қайтаради. 2. Давлат шериги томонидан киритилган умумий қиймати ўн миллион АҚШ долларидан ортиқ бўлган эквивалентдаги ДХШ лойиҳасидаги давлатнинг фискал мажбуриятларини келишилгандан сўнг Вазирлар Маҳкамасига киритади. 10 иш куни ичида 3-босқич Вазирлар Маҳкамаси Ваколатли орган томонидан киритилган умумий қиймати ўн миллион АҚШ долларидан ортиқ бўлган эквивалентдаги ДХШ лойиҳасидаги давлатнинг фискал мажбуриятларини кўриб чиқади ва маъқуллайди, рад этади ёки қайта кўриб чиқиш учун қайтаради. 10 иш куни ичида 4-босқич Давлат шериги 1. Давлатнинг фискал мажбуриятлари маъқулланганлиги ҳақида хусусий шерикни хабардор қилади. 2. Қайта кўриб чиқиш учун қайтарилган давлатнинг фискал мажбуриятларини ҳисоблаб чиқади ва келишиш учун ваколатли органга такроран киритади. 3 иш куни ичида Белгиланган муддатларда 5-босқич Давлат шериги ва хусусий шерик Давлатнинг фискал мажбуриятлари маъқулланган ДХШ лойиҳасини белгиланган тартибда расмийлаштириш ва амалга ошириш чораларини кўради. Белгиланган муддатларда 6-босқич Ваколатли орган ДХШ лойиҳаларидаги давлатнинг фискал мажбуриятлари бўйича умумлаштирувчи маълумотлар базасини шакллантиради, янгилаб боради, таҳлил қилади ва мониторингини юритади. Доимий равишда 7-босқич Давлат шериги ёки ваколатли орган ДХШ лойиҳасидаги давлатнинг фискал мажбуриятлари бўйича тўловларни амалга оширади. Заруратга кўра

Давлат-хусусий шериклик лойиҳаларидан юзага келиши мумкин бўлган давлатнинг фискал мажбуриятларини бошқариш тартиби тўғрисидаги низомга 2-ИЛОВА

Лойиҳанинг фискал хатарлари матрицаси

Хатар тури Эҳтимоллик даражаси 1 Фискал таъси ри 2 Хатарнинг эҳтимолий таъсир қилиш даражаси 3 Хатар таъсирини камайтириш стратегияси мавжудлиги Талаб қилинадиган чора-тадбирларнинг устуворлик даражаси 4 Таклиф этилаётган стратегия Хатар тури 1 Паст Ўрта Юқори Паст Ўрта Юқори Паст Ўрта Юқори Мавжуд Мавжуд эмас Паст Ўрта Юқори … 1 Давлат шериги хатарнинг содир бўлиш эҳтимоллик даражасини паст, ўрта, юқори эканлигини қуйидаги принципларга асосан белгилаши мумкин Паст Ўрта Юқори Хатарнинг содир бўлиш Эҳтимоллиги ва омиллар Эҳтимоли жуда кам, лекин аҳамиятсиз эмас Жуда ғайриоддий вазиятларни талаб қилади Эҳтимоли бор ва мумкин Ноодатий вазиятларни талаб қилади Эҳтимоли аниқ, деярли аниқ Кўп ҳолатлар ва вазиятлар 2 Хатарларнинг фискал таъсир даражаси қуйидаги жадвалга асосан аниқланади Паст X< ЯИМ 0,1 % ёки X< Capex 5% Ҳукумат нуфузига ва кўрсатиладиган хизматларга салбий таъсири паст Ўрта ЯИМ 0.1%-0,2% ёки 5% — 25% Capex Ҳукумат нуфузига ва кўрсатиладиган хизматларга cалбий таъсири ўрта Юқори X> ЯИМ 0,2% ёки X> 25% Capex Ҳукумат нуфузига ва кўрсатиладиган хизматларга салбий таъсири юқори X-хатар амалга ошгандаги миқдори Capex – лойиҳа учун сарфланадиган жами харажатлар 3 Хатарнинг эҳтимолий таъсир даражаси қуйидаги жадвалга асосан аниқланади Хатар даражаси = Эҳтимолий даражаси x Фискал таъсири Фискал таъсири Юқори Ўрта Юқори Ўта юқори Ўрта Паст Ўрта Юқори Паст Аҳамиятсиз Паст Ўрта Паст Ўрта Юқори Эҳтимолик даражаси 4 Талаб қилинадиган чора-тадбирларнинг устуворлик даражаси Чора-тадбирларнинг устуворлиги = Хатар даражаси x Хатар таъсирини камайтириш стратегияси мавжудлиги Хатар таъсирини камайтириш стратегияси мавжудлиги Мавжуд эмас Чора-тадбир талаб этилмайди Ўрта устуворлик Юқори устуворлик Юқори устуворлик Ўта юқори устуворлик Мавжуд Чора-тадбир талаб этилмайди Паст устуворлик Ўрта устуворлик Ўрта устуворлик Юқори устуворлик Аҳамиятсиз Паст Ўрта Юқори Ўта юқори Хатарнинг эҳтимолий таъсир қилиш даражаси

Давлат-хусусий шериклик лойиҳаларидан юзага келиши мумкин бўлган давлатнинг фискал мажбуриятларини бошқариш тартиби тўғрисидаги низомга 3-ИЛОВА

Тўғридан-тўғри ва шартли мажбуриятлар тури ҳамда суммаси тўғрисида маълумот *

Фискал мажбурият Фискал мажбуриятнинг тури/таърифи Хатарларни бартараф этувчи омиллар/Хатарларни содир қилувчи омиллар Жойлашуви/лойиҳа ҳужжатларига ҳавола Лойиҳа номи 1-тўлов Тўғридан-тўғри Тўлов суммаси, тўлов шартлари, давомийлиги ва ҳисоблаш шакли баён этилади Хатарларни бартараф этувчи омиллар ва Хатарларни содир қилувчи омиллар батафсил баён этилади Лойиҳанинг қайси ҳужжати ва айнан қайси бандида ушбу мажбуриятлар белгиланган 2-тўлов Шартли Тўлов суммаси, тўлов шартлари, давомийлиги ва ҳисоблаш шакли баён этилади - - -

Давлат-хусусий шериклик лойиҳаларидан юзага келиши мумкин бўлган давлатнинг фискал мажбуриятларини бошқариш тартиби тўғрисидаги низомга 4-ИЛОВА

Давлат-хусусий шериклик лойиҳасидан юзага келиши мумкин бўлган давлатнинг тўғридан-тўғри ва шартли мажбуриятлари мақбуллигини баҳолаш *

Хатар тури Баҳолаш ёндашуви Ўлчов бирликлари ( ДХШ шартномаси якунига қадар прогнозлар) Тўғридан-тўғри мажбуриятлар Йиллик ҳисобланган тўловлар Соф фойда қиймати (NPV) (ўртача/энг ёмон ҳолатда) Давлат шеригининг йиллик бюджетига нисбати Республика бюджети даромади ва харажатларига нисбати Давлат қарзига нисбати ЯИМга нисбати Кафолатлар Йиллик ҳисобланган тўловлар Соф фойда қиймати (NPV) (ўртача/энг ёмон ҳолатда) Давлат шеригининг йиллик бюджетига нисбати Республика бюджети даромади ва харажатларига нисбати Кўзда тутилмаган харажатлар учун ажратилган маблағ суммасига нисбати Давлат қарзига нисбати ЯИМга нисбати Бошқа фискал хатарлар Йиллик ҳисобланган тўловлар Соф фойда қиймати (NPV) (ўртача/энг ёмон ҳолатда) Давлат шеригининг йиллик бюджетига нисбати Республика бюджети даромади ва харажатларига нисбати Кўзда тутилмаган харажатлар учун ажратилган маблағ суммасига нисбати Давлат қарзига нисбати ЯИМга нисбати Муддатидан олдин шартномани бекор қилиш тўлови Йиллик ҳисобланган тўловлар Соф фойда қиймати (NPV) (ўртача/энг ёмон ҳолатда) Республика бюджети даромади ва харажатларига нисбати Кўзда тутилмаган харажатлар учун ажратилган маблағ суммасига нисбати ЯИМга нисбати

Давлат-хусусий шериклик лойиҳаларидан юзага келиши мумкин бўлган давлатнинг фискал мажбуриятларини бошқариш тартиби тўғрисидаги низомга 5-ИЛОВА

Давлат-хусусий шериклик лойиҳасини амалга оширишдан юзага келадиган тўғридан-тўғри ва шартли мажбуриятларни ҳисоблаш жадвали

Фискал мажбуриятлар Давр учун жами, АҚШ доллари ДХШ шартномаси муддатига қадар давр учун умумий қиймати 1 йил 2 йил 3 йил … Тўғридан-тўғри мажбуриятлар Ишлаб чиқарилган товар ва хизматлар учун тўловлар Аккредитив тўлов, давлат шериги томонидан банкка тўланадиган йиллик тўлов ... Жами тўғридан-тўғри мажбуриятлар Шартли мажбуриятлар Инфляция туфайли товар ва хизмат нархларининг ошиши Минимал кафолатланган даромад бўйича олинмаган даромадлар Хусусий шерикнинг истеъмолчиларга имтиёзлар бериш ва давлат шериги эҳтиёжлари учун хизматлар кўрсатишдан келиб чиқадиган даромадларини йўқотиши / қўшимча харажатлари Товарлар ва хизматлар истеъмолчилари томонидан тўловларни тўламаслик натижасида йўқотилган даромадлар учун тўловлар Махсус ҳолатларнинг юзага келиши натижасида вужудга келадиган тўловлар (i) Валюта курси ўзгариши (ii) Инфляциянинг кескин ошиши (iii) Солиқ тарифлари ўзгариши (iv) Фоиз ставкалари ўзгариши Шартнома муддатидан олдин бекор қилинишининг максимал миқдори ... Жами шартли мажбуриятлар Умумий миқдори — ДХШ фискал мажбуриятлар

Вазирлар Маҳкамасининг 2023 йил 23 октябрдаги 558-сон қарорига 2-ИЛОВА

Вазирлар Маҳкамасининг «Ўзбекистон Республикаси Молия вазирлиги Ғазначилиги ҳузурида давлат қарзига хизмат кўрсатиш бўйича кафолат жамғармаси фаолиятини ташкил этиш тўғрисида» 2020 йил 21 сентябрдаги 573-сон қарорига киритилаётган ўзгартириш ва қўшимчалар

1. Номидаги «Молия вазирлиги Ғазначилиги ҳузурида» сўзлари «Иқтисодиёт ва молия вазирлиги ҳузуридаги Ғазначилик хизмати қўмитасининг» сўзлари билан алмаштирилсин.

2. 1-банд ва 2-банднинг биринчи хатбошиларидаги «Молия вазирлиги Ғазначилиги ҳузурида» сўзлари «Иқтисодиёт ва молия вазирлиги ҳузуридаги Ғазначилик хизмати қўмитасининг» сўзлари билан алмаштирилсин.

3. 1-иловада :

а) номидаги «Молия вазирлиги Ғазначилиги ҳузуридаги» сўзлари «Иқтисодиёт ва молия вазирлиги ҳузуридаги Ғазначилик хизмати қўмитасининг» сўзлари билан алмаштирилсин.

б) 1-банддаги «Молия вазирлиги Ғазначилиги ҳузуридаги» сўзлари «Иқтисодиёт ва молия вазирлиги ҳузуридаги Ғазначилик хизмати қўмитаси» сўзлари билан алмаштирилсин.

в) 4-банддаги «Молия вазирлиги (кейинги ўринларда — Молия вазирлиги)» сўзлари «Иқтисодиёт ва молия вазирлиги (кейинги ўринларда — Иқтисодиёт ва молия вазирлиги)» сўзлари билан алмаштирилсин.

г) 7-банднинг биринчи хатбошиси , 9-банднинг « г » ва «е» кичик бандлари , 15-банднинг биринчи ва иккинчи хатбошилари , 16-банди ва 18-бандларидаги тегишли келишикдаги «Молия вазирлиги» сўзлари тегишли келишикдаги «Иқтисодиёт ва молия вазирлиги» сўзлари билан алмаштирилсин.

д) 9-банд қуйидаги мазмундаги «о» кичик банд билан тўлдирилсин:

«о) Ўзбекистон Республикаси Давлат бюджети ҳисобидан ажратиладиган маблағлар.».

е) 10-банд қуйидаги мазмундаги «ж» кичик банд билан тўлдирилсин:

«ж) давлат-хусусий шериклик лойиҳаларидан юзага келадиган давлатнинг шартли мажбуриятлари бўйича тўловларни амалга ошириш».

Ўзбекистон Республикасининг Бош вазири А. АРИПОВ

Тошкент ш.,

2023 йил 23 октябрь,

558-сон

(Қонунчилик маълумотлари миллий базаси, 24.10.2023 й., 09/23/558/0795-сон)

lex.uz

Oʻzbekiston Respublikasi Vazirlar Mahkamasining

qarori

NIZOM

SXEMASI

Davlat-xususiy sheriklik loyihalaridan yuzaga kelishi mumkin boʻlgan davlatning fiskal majburiyatlarini boshqarish tartibi toʻgʻrisidagi nizomni tasdiqlash haqida

Oʻzbekiston Respublikasi Prezidentining “Oʻzbekiston — 2030” strategiyasini 2023-yilda sifatli va oʻz vaqtida amalga oshirish chora-tadbirlari toʻgʻrisida” 2023-yil 11-sentabrdagi PQ-300-son qarori ijrosini taʼminlash, shuningdek, davlat-xususiy sheriklik loyihalaridan yuzaga kelishi mumkin boʻlgan davlatning fiskal majburiyatlarini boshqarish va tartibga solish mexanizmlarini takomillashtirish maqsadida Vazirlar Mahkamasi qaror qiladi:

1. Quyidagilar:

Oʻzbekiston Respublikasi Prezidentining “Oʻzbekiston — 2030” strategiyasini 2023-yilda sifatli va oʻz vaqtida amalga oshirish chora-tadbirlari toʻgʻrisida” 2023-yil 11-sentabrdagi PQ-300-son qarori 9-bandida davlat-xususiy sheriklik loyihalaridan yuzaga kelishi mumkin boʻlgan davlatning fiskal majburiyatlarini boshqarish va tartibga solish mexanizmlarini belgilovchi Hukumat qarori loyihasini ishlab chiqish nazarda tutilganligi;

Oʻzbekiston Respublikasi Iqtisodiyot va moliya vazirligining markaziy apparati tuzilmasida boshqaruv xodimlarining umumiy cheklangan soni doirasida Fiskal xatarlarni baholash va boshqarish boshqarmasi tashkil etilganligi hamda unga davlat-xususiy sheriklik loyihalaridan yuzaga kelishi mumkin boʻlgan davlatning fiskal majburiyatlarini koʻrib chiqish, kelishish, hisobini yuritish, boshqarish va tartibga solish vazifalari yuklanganligi maʼlumot uchun qabul qilinsin.

2. Quyidagilarni nazarda tutuvchi Davlat-xususiy sheriklik loyihalaridan yuzaga kelishi mumkin boʻlgan davlatning fiskal majburiyatlarini boshqarish tartibi toʻgʻrisidagi nizom 1-ilovaga muvofiq tasdiqlansin:

davlat-xususiy sheriklik loyihalaridagi davlatning toʻgʻridan-toʻgʻri va shartli majburiyatlarini boshqarish va tartibga solish;

davlat sherigi tomonidan davlatning toʻgʻridan-toʻgʻri va shartli majburiyatlari toʻgʻrisidagi maʼlumotlarni vakolatli organga taqdim etish tartibi;

davlat-xususiy sheriklik loyihalari bilan bogʻliq davlatning toʻgʻridan-toʻgʻri va shartli majburiyatlarini tahlil qilish, kelgusida yuzaga kelishi mumkin boʻlgan xatarlarni monitoring qilish imkonini beruvchi idoralararo yagona elektron bazani yaratish.

3. Belgilansinki, davlat-xususiy sheriklik loyihalaridan yuzaga kelgan davlatning shartli majburiyatlari boʻyicha toʻlovlar Oʻzbekiston Respublikasi Iqtisodiyot va moliya vazirligi huzuridagi Gʻaznachilik xizmati qoʻmitasining Davlat qarziga xizmat koʻrsatish boʻyicha kafolat jamgʻarmasi hisobidan amalga oshiriladi.

4. Vazirlar Mahkamasining “Oʻzbekiston Respublikasi Moliya vazirligi Gʻaznachiligi huzurida Davlat qarziga xizmat koʻrsatish boʻyicha kafolat jamgʻarmasi faoliyatini tashkil etish toʻgʻrisida” 2020-yil 21-sentabrdagi 573-son qaroriga 2-ilovaga muvofiq oʻzgartirish va qoʻshimchalar kiritilsin.

5. Oʻzbekiston Respublikasi Iqtisodiyot va moliya vazirligi bir hafta muddatda mazkur qarorning ijrosini samarali tashkil etish, shu jumladan, davlat-xususiy sheriklik loyihalaridan yuzaga kelishi mumkin boʻlgan davlatning fiskal majburiyatlarini koʻrib chiqish, kelishish, hisobini yuritish, boshqarish va tartibga solish doirasida ichki jarayonlarni muvofiqlashtirish boʻyicha chora-tadbirlarni belgilasin.

6. Mazkur qarorning bajarilishini nazorat qilish Oʻzbekiston Respublikasi Bosh vazirining oʻrinbosari — iqtisodiyot va moliya vaziri J.A. Qoʻchqorov zimmasiga yuklansin.

Vazirlar Mahkamasining 2023-yil 23-oktabrdagi 558-son qaroriga 1-ILOVA

Davlat-xususiy sheriklik loyihalaridan yuzaga kelishi mumkin boʻlgan davlatning fiskal majburiyatlarini boshqarish tartibi toʻgʻrisida

1-bob. Umumiy qoidalar

1. Mazkur Nizom amalga oshirilayotgan, amalga oshirilishi kutilayotgan, shuningdek, tayyorgarlik yoki tender bosqichida boʻlgan davlat-xususiy sheriklik (keyingi oʻrinlarda — DXSH) loyihalaridan yuzaga kelishi mumkin boʻlgan davlatning toʻgʻridan-toʻgʻri va shartli majburiyatlarini (keyingi oʻrinlarda — fiskal majburiyatlar) boshqarish hamda tartibga solish, koʻrib chiqish va kelishish tartibini belgilaydi.

2. Mazkur Nizomda quyidagi asosiy tushunchalardan foydalaniladi:

vakolatli organ — Oʻzbekiston Respublikasi Iqtisodiyot va moliya vazirligi;

davlatning toʻgʻridan-toʻgʻri majburiyatlari — davlat sherigi tomonidan DXSH bitimida belgilangan hamda miqdorlari, shartlari va muddatlari aniq boʻlgan, toʻlanishi lozim boʻlgan toʻlovlar boʻlib, ularning tarkibiga bir martalik avans koʻrinishida, shartnoma muddati amal qilishi davomida toʻlanadigan doimiy toʻlovlar, kelishilgan natijalarga erishilganligi uchun toʻlanadigan toʻlovlar, muayyan xizmatdan foydalanish darajasidan kelib chiqib toʻlanadigan toʻlovlar yoki subsidiyalar kiradi;

davlatning shartli majburiyatlari — DXSH loyihasini amalga oshirish davrida yuzaga kelishi muddatlari va hajmi noaniq boʻlgan, shuningdek, davlat tomonidan nazorat qilish imkoni boʻlmagan kelajakdagi muayyan hodisalar natijasiga koʻra Davlat budjetining oldida yuzaga kelishi mumkin boʻlgan ehtimoliy moliyaviy majburiyatlar;

davlat-xususiy sheriklik loyihasi — iqtisodiy, ijtimoiy va infratuzilmaviy vazifalarni hal etishga qaratilgan, xususiy investitsiyalarni jalb etish va (yoki) ilgʻor boshqaruv tajribasini joriy etish asosida amalga oshiriladigan tadbirlar majmui;

davlat sherigi — Oʻzbekiston Respublikasi va (yoki) davlat boshqaruvi organlari, mahalliy ijro etuvchi hokimiyat organlari, shuningdek, Vazirlar Mahkamasi tomonidan vakolat berilgan boshqa yuridik shaxslar yoki ularning birlashmalari;

maxsus holatlar — shartnomada belgilanmagan, yuzaga kelishi sheriklarning harakati (harakatsizligi)ga bogʻliq boʻlmagan, tomonlar uchun bir qator huquqiy oqibatlarni keltirib chiqaradigan holatlar;

Kafolat jamgʻarmasi — Oʻzbekiston Respublikasi Iqtisodiyot va moliya vazirligi huzuridagi Gʻaznachilik xizmati qoʻmitasida tashkil etilgan yuridik shaxs maqomiga ega boʻlmagan Davlat qarziga xizmat koʻrsatish boʻyicha kafolat jamgʻarmasi;

talabgor — davlat-xususiy sheriklik loyihasini amalga oshirishdan va tenderda ishtirok etishdan manfaatdor boʻlgan, Oʻzbekiston Respublikasining yoki chet davlatning qonunchiligiga muvofiq roʻyxatdan oʻtkazilgan yakka tartibdagi tadbirkor, yuridik shaxs yoki yuridik shaxslarning birlashmasi;

xususiy sherik — Oʻzbekiston Respublikasining yoki chet davlatning qonunchiligiga muvofiq roʻyxatdan oʻtkazilgan, davlat sherigi bilan davlat-xususiy sheriklik toʻgʻrisida bitim tuzgan yakka tartibdagi tadbirkor, yuridik shaxs yoki yuridik shaxslarning birlashmasi.

3. Ushbu Nizomning maqsadi davlat sheriklari va tarmoqlar boʻyicha har bir DXSH loyihalaridagi fiskal majburiyatlar DXSH bitimlari amal qilish muddati davomida boshqarish va tartibga solish, ushbu bitimlarni imzolashdan oldin fiskal majburiyatlarni koʻrib chiqish va kelishish, DXSH loyihalaridan yuzaga kelishi mumkin boʻlgan fiskal majburiyatlar summasi toʻgʻrisidagi maʼlumotlarning ochiqligini taʼminlashdan iborat.

4. DXSH loyihalaridan kelib chiqishi mumkin boʻlgan fiskal majburiyatlar summasi ushbu Nizomda belgilangan qoidalar asosida hisoblanadi.

2-bob. DXSH loyihasidan yuzaga kelishi mumkin boʻlgan fiskal majburiyatlarni boshqarish va tartibga solish

5. Vakolatli organ DXSH loyihasidan yuzaga kelishi mumkin boʻlgan fiskal majburiyatlarni koʻrib chiqish, kelishish, hisobini yuritish, boshqarish va tartibga solish funksiyalarini amalga oshiradi hamda ushbu majburiyatlarni maʼqullaydi.

6. Davlat sherigi xususiy sherik bilan birgalikda DXSH loyihalaridan yuzaga kelishi mumkin boʻlgan fiskal majburiyatlarni mazkur Nizomda belgilangan tartibda vakolatli organga taqdim etib boradi.

7. Vakolatli organ:

DXSH loyihasidan yuzaga kelishi mumkin boʻlgan fiskal majburiyatlar summasi boʻyicha maʼlumotlarni toʻplaydi, umumlashtirilgan maʼlumotlar bazasini shakllantiradi, yangilab boradi, tahlil qiladi va monitoringini olib boradi;

DXSH shartnomasi doirasida berilgan davlat kafolatlari va boshqa turdagi davlat koʻmagi kelishuvlarining hisobini yuritadi.

8. Davlatning fiskal imkoniyatlarini hisobga olib, vakolatli organ DXSH toʻgʻrisidagi kelishuv doirasida xususiy sherikka beriladigan kafolatlar va fiskal majburiyatlar boʻyicha davriy limitlarni (budjet chegarasini) belgilash yuzasidan Vazirlar Mahkamasiga takliflar kiritadi.

Bunda ushbu takliflar Davlat budjeti toʻgʻrisidagi qonun loyihasi va budjetnomada inobatga olinishi mumkin.

9. Vakolatli organ DXSH toʻgʻrisidagi bitimda belgilangan fiskal majburiyatlar bajarilishini nazorat qilib boradi.

10. Vakolatli organ DXSH toʻgʻrisidagi bitim doirasida berilgan davlat kafolati boʻyicha toʻlovlar va tushumlar, shu jumladan, davlat sherigiga berilgan kreditlar va ular boʻyicha toʻlovlar hisobini yuritadi.

11. Davlat sherigi DXSH loyihalari boʻyicha tender oʻtkazish, hujjatlarni rasmiylashtirish va loyihani amalga oshirishga masʼul hisoblanadi hamda quyidagi qoʻshimcha vazifalarni amalga oshiradi:

DXSH loyihasidan yuzaga kelishi mumkin boʻlgan fiskal majburiyatlarni tahlil qiladi;

amalga oshirilishi rejalashtirilayotgan DXSH loyihasining konsepsiyasida, loyihani baholash hujjatida, tender hujjatida va DXSH toʻgʻrisidagi bitimda fiskal majburiyatlarni vakolatli organ bilan kelishadi.

12. Vakolatli organ qiymati bir million AQSH dollaridan ortiq boʻlgan DXSH loyihasidan yuzaga kelishi mumkin boʻlgan fiskal majburiyatlarni koʻrib chiqadi va kelishadi, rad etadi yoki qayta ishlash uchun qaytaradi.

13. DXSH loyihasidan yuzaga kelishi mumkin boʻlgan fiskal majburiyatlar boʻyicha kafolatlangan toʻlovlar davlat sherigi bilan birgalikda uning majburiyatlarini amalga oshirish maqsadida mablagʻlar mavjudligini yoki likvidligini boshqarish vositasi sifatida foydalanish sharti bilan beriladi, yillik operatsion subsidiyalar koʻrinishidagi toʻlovlar bundan mustasno.

14. DXSH loyihalari boʻyicha fiskal majburiyatlarni koʻrib chiqish va kelishish ushbu Nizomga 1-ilovada keltirilgan sxemaga muvofiq amalga oshiriladi.

3-bob. DXSH loyihasi hujjatlarida fiskal majburiyatlarni aks ettirish tartibi

15. DXSH loyihasining konsepsiyasi, loyihani baholash hujjati va DXSH toʻgʻrisidagi bitimning moliya boʻlimida quyidagilar aks ettirilgan boʻlishi lozim:

a) DXSH toʻgʻrisidagi bitimda xususiy sherik va davlat sherigi oʻrtasidagi tavakkalchilik taqsimoti;

b) DXSH toʻgʻrisidagi bitimning amal qilish davrida davlatning toʻgʻridan-toʻgʻri va shartli majburiyatlari yuzaga kelgan taqdirda, yillar kesimida kutilayotgan nominal va joriy qiymatlarda hisoblangan xarajatlar smetasi;

ushbu Nizomga 2-ilovaga muvofiq ishlab chiqilgan loyihaning fiskal xatarlar matritsasi;

ushbu Nizomga 3-ilovaga muvofiq ishlab chiqilgan davlatning yillar boʻyicha toʻgʻridan-toʻgʻri majburiyatlari hisob-kitobi hamda davlatning shartli majburiyatlari yuzaga keltiradigan ssenariy tahlillari (davlat sherigi defolti, xususiy sherikning defolti yoki fors-major holatlar), sodir boʻlgan taqdirda, yillar kesimida kutilayotgan xarajatlar hisob-kitobi;

bitimni muddatidan oldin bekor qilish boʻyicha kompensatsiyaning nominal qiymatdagi yillik hisob-kitoblari;

davlatning shartli majburiyatlarini keltirib chiqaruvchi asosiy omillar;

xatarlarni kamaytirish boʻyicha nazarda tutilgan tadbirlar;

v) DXSH loyihasini davlat tomonidan qoʻllab-quvvatlashga qaratilgan fiskal majburiyatlar qiymati loyiha smetasiga kiritilgan boʻlishi zarur.

4-bob. DXSH loyihasi boʻyicha fiskal majburiyatlarni koʻrib chiqish va kelishish tartibi

16. DXSH loyihasining konsepsiyasi, loyihani baholash hujjati va DXSH toʻgʻrisidagi bitim loyihasidagi fiskal majburiyatlarini kelishish uchun davlat sherigi yozma ravishda vakolatli organga taqdim etadi.

Davlat sherigining yillik budjeti, daromadlari va xarajatlari koʻrsatilgan moliyaviy hisob-kitoblar aks etgan maʼlumotnoma tashkilotning birinchi rahbari tomonidan tasdiqlangan holda ilova qilinadi.

Bunda vakolatli organ DXSH toʻgʻrisidagi bitim loyihasidagi fiskal majburiyatlarni Vazirlar Mahkamasining 2020-yil 26-apreldagi 259-son qarori bilan tasdiqlangan Davlat-xususiy sheriklik loyihalarini amalga oshirish tartibi toʻgʻrisidagi nizomning 5 va 6-boblarida belgilangan muddatlar doirasida koʻrib chiqadi va kelishadi, rad etadi yoki qayta ishlash uchun qaytaradi.

17. Vakolatli organ taklif etilayotgan loyihani har tomonlama, shu jumladan, narx va sifat nisbati, xatarlar tahlili, loyihalashtirish, talab va taklif, moliyaviy baholash kabi DXSH bitimi bilan bogʻliq shartlarni, shuningdek, fiskal majburiyatlarni, DXSH loyihasini amalga oshirishda davlat koʻmagi turlarini, davlat kafolatlarini hamda kelgusida yuzaga kelishi mumkin boʻlgan fiskal majburiyatlarni koʻrib chiqadi.

18. Vakolatli organ davlat sherigi tomonidan taqdim etilgan hujjatlar asosida besh ish kuni ichida fiskal majburiyatlarni ushbu Nizomga 4-ilovaga muvofiq quyidagilarga koʻra baholaydi:

DXSH toʻgʻrisidagi bitim amal qilish muddati davomida davlatning toʻgʻridan-toʻgʻri majburiyatlari maqbul ekanligi;

DXSH loyihasini amalga oshirish davrida yuzaga kelishi mumkin boʻlgan xavf-xatarlar va ular natijasida yuzaga kelishi mumkin boʻlgan davlatning shartli majburiyatlari taxminiy miqdori maqbul ekanligi;

DXSH toʻgʻrisidagi bitimda yoki loyihani baholash hujjatida fiskal majburiyatlari summasi Davlat budjetidan toʻlanishi belgilangan taqdirda, ushbu mablagʻlar Davlat budjeti taqsimotida aks ettirilganligi.

19. Koʻrib chiqish natijalari boʻyicha quyidagilar:

davlatning toʻgʻridan-toʻgʻri majburiyatlari summasi vakolatli organ tomonidan DXSH loyihalari uchun ajratilishi belgilangan Davlat budjeti mablagʻlari miqdoridan ortiq ekanligi;

davlatning shartli majburiyatlarini yuzaga keltirishi mumkin boʻlgan xavf-xatarlar toʻliq koʻrsatilmaganligi;

shartli majburiyatlar summasi toʻgʻri hisob-kitob qilinmaganligi aniqlangan taqdirda, vakolatli organ taklif etilayotgan DXSH loyihasidan yuzaga keluvchi fiskal majburiyatlarni qaytadan hisoblab chiqish va ushbu Nizom talablariga muvofiqlashtirish uchun davlat sherigiga kamchiliklarni aniq koʻrsatilgan xulosa bilan birga qaytaradi.

20. Davlat sherigi vakolatli organning xulosasi asosida DXSH loyihasi natijasida yuzaga keluvchi fiskal majburiyatlarni qaytadan hisoblab chiqib, mazkur Nizomning 18-bandi talablariga muvofiqlashtiradi hamda fiskal majburiyatlar summasini kelishish uchun vakolatli organga qaytadan kiritadi.

21. Vakolatli organ qaytadan kiritilgan DXSH loyihasi hujjatlarini besh ish kuni ichida koʻrib chiqadi hamda DXSH loyihasidan yuzaga keluvchi fiskal majburiyatlar davlat sherigining moliyaviy imkoni yetadigan darajada deb hisoblasa, fiskal majburiyatlar summasini maʼqullaydi va davlat sherigiga qaytaradi.

22. DXSH toʻgʻrisidagi bitim xususiy sherik tomonidan imzolashga tayyor holatga keltirilgandan soʻng davlat sherigining rahbari imzolashidan oldin DXSH toʻgʻrisidagi bitimni vakolatli organga kiritadi.

Vakolatli organ uch ish kuni ichida imzolashdan oldin kiritilgan DXSH toʻgʻrisidagi bitimni va undagi fiskal majburiyatlarni mazkur Nizomning 17 — 19-bandlariga muvofiq berilgan xulosalarga mos ekanligini koʻrib chiqadi va koʻrib chiqish natijasi boʻyicha DXSH loyihasidagi fiskal majburiyatlar summasi maqbul deb hisoblasa, loyihani maʼqullagan holda davlat sherigiga qaytaradi.

23. Davlat sherigi umumiy qiymati 10 million AQSH dollaridan ortiq boʻlgan ekvivalentdagi DXSH loyihasining konsepsiyasi, loyihani baholash hujjati va DXSH toʻgʻrisidagi bitim loyihasidagi fiskal majburiyatlar summasini vakolatli organ bilan kelishadi, vakolatli organ ushbu hujjatlar kelib tushgandan boshlab oʻn ish kuni ichida Vazirlar Mahkamasiga tasdiqlash uchun kiritadi.

24. Umumiy qiymati 1 million AQSH dollaridan ortiq boʻlgan hamda mazkur Nizom qabul qilinishidan avval tasdiqlangan va amalga oshirilayotgan DXSH loyihalari boʻyicha fiskal majburiyatlar ushbu qaror kuchga kirgan sanadan boshlab bir oy ichida DXSH loyihasini amalga oshirishga masʼul davlat sherigi tomonidan mazkur nizomning 15-bandiga muvofiq hisoblanadi hamda vakolatli davlat organiga taqdim etiladi.

Bunda mazkur Nizom qabul qilinishidan avval tasdiqlangan va amalga oshirilayotgan DXSH loyihalarida fiskal majburiyatlar hisoblanib, vakolatli davlat organiga taqdim etilganidan soʻng tasdiqlangan DXSH bitimidagi fiskal majburiyatlarga oʻzgartirish kiritilmaydi hamda mazkur nizomning 19 — 23-bandlari mazkur Nizom qabul qilinishidan avval tasdiqlangan va amalga oshirilayotgan DXSH loyihalariga nisbatan tatbiq etilmaydi.

5-bob. Taklif etilayotgan DXSH loyihasining fiskal jihatdan maqbulligini va barqarorligini baholash

25. Vakolatli organ taklif etilayotgan DXSH loyihasining maqbulligini va barqarorligini baholash uchun quyidagilarni amalga oshiradi:

ushbu Nizomning 15-bandiga asosan davlat sherigi tomonidan taqdim etilgan hujjatlarni batafsil koʻrib chiqadi;

DXSH loyihasidan kelib chiqadigan fiskal majburiyatlarning yillar kesimidagi qiymatini baholaydi;

DXSH loyihasining barqarorligini baholash uchun davlat sherigining yillik budjet mablagʻlari fiskal majburiyatlar boʻyicha toʻlovlarni amalga oshirishga yetarli ekanligini tekshiradi.

26. Vakolatli organ mazkur Nizom talablariga muvofiq fiskal majburiyatlar boʻyicha xulosa taqdim etishidan oldin DXSH loyihasining maqbulligini va barqarorligini baholash natijalari vakolatli davlat organi rahbariyati tomonidan tasdiqlanishi lozim.

6-bob. Umumiy qiymati bir million AQSH dollaridan kam boʻlgan DXSH loyihasining fiskal jihatdan maqbulligini va barqarorligini baholash

27. Vakolatli organ umumiy qiymati bir million dollardan kam boʻlgan DXSH loyihalaridan yuzaga kelishi mumkin boʻlgan fiskal majburiyatlar boʻyicha limitlarni belgilash va kelishish yuzasidan koʻrsatmalar ishlab chiqadi.

28. Davlat sherigi umumiy qiymati bir million AQSH dollaridan kam boʻlgan DXSH toʻgʻrisidagi bitimni imzolashdan oldin mazkur DXSH loyihasidan yuzaga kelishi mumkin boʻlgan fiskal majburiyatlar va fiskal xatarlar toʻgʻrisidagi maʼlumotlarni vakolatli organga taqdim etadi.

Maʼlumotlar qabul qilinganidan soʻng vakolatli organ taqdim etilgan hujjatlarga muvofiq amalga oshirilishi rejalashtirilgan DXSH loyihasini fiskal jihatdan maqbul deb hisoblamasa, davlat sherigiga tegishli oʻzgartirish kiritish boʻyicha tavsiyalar beradi.

7-bob. DXSH loyihalari bilan bogʻliq fiskal xatarlarni boshqarish

29. Vazirlar Mahkamasi vakolatli organ bilan birgalikda Oʻzbekiston Respublikasi Oliy Majlisi Qonunchilik palatasiga davlat qarzi boʻyicha cheklangan miqdorlarni va DXSH toʻgʻrisidagi kelishuv doirasida xususiy sherikka beriladigan kafolatlar va fiskal majburiyatlar boʻyicha yillik limitlarni belgilash yuzasidan takliflar kiritadi.

30. Davlat sherigi fiskal xatarlar matritsasini, fiskal barqarorlik shaklini, fiskal majburiyatlar boʻyicha Davlat budjeti doirasida ajratilgan mablagʻlar boʻyicha hisob-fakturalar, kreditorlar tomonidan qarzlarni toʻlash jadvali va muddati oʻtgan qarzlar toʻgʻrisida maʼlumotlarni imzolangan va tasdiqlangan holda har olti oyda ushbu Nizomga 5-ilovaga muvofiq vakolatli organga taqdim etadi.

31. Vakolatli organ davlat sherigi tomonidan taqdim etilgan hujjatlarga asosan loyiha bitimidagi shartlarga rioya qilinmayotganligini aniqlagan taqdirda, davlat sherigi va xususiy sherik bilan birgalikda ushbu holatni tahlil qiladi va tegishli choralar koʻradi.

32. Vakolatli organ umumiy qiymati bir million AQSH dollaridan ortiq boʻlgan barcha DXSH loyihalaridagi davlatning toʻgʻridan-toʻgʻri va shartli majburiyatlari miqdorini umumlashtiruvchi maʼlumotlar bazasini shakllantiradi, yangilab boradi, tahlil qiladi va monitoringini yuritadi.

33. Vakolatli organ har yili yil yakunlari boʻyicha barcha DXSH loyihalaridan yuzaga keluvchi umumiy fiskal majburiyatlar summasini hisoblab boradi.

8-bob. DXSH loyihasidan yuzaga keladigan shartli majburiyatlarni bajarish hamda fiskal majburiyatlar shaffofligini taʼminlash

34. Xususiy sherik tomonidan DXSH loyihasidan yuzaga keladigan shartli majburiyatlarning bajarilishini talab qilish maqsadida daʼvo arizasini yuborish tartibi DXSH toʻgʻrisidagi bitimda yoki davlatning kafolat xatida (agar mavjud boʻlsa) koʻrsatib oʻtilishi lozim.

35. DXSH loyihasidan yuzaga kelgan davlatning shartli majburiyatlari bajarilishi boʻyicha taqdim etiladigan daʼvo arizasidagi talablar davlat sherigi hamda xususiy sherik tomonidan maʼqullanganidan keyin yoki uchinchi taraf (tijorat arbitrajlari) tomonidan tasdiqlangandan soʻng vakolatli organga taqdim etiladi.

36. Vakolatli organ mazkur Nizomning 34-bandiga asosan shartli majburiyatlarni bajarish boʻyicha tasdiqlangan daʼvo arizasi kelib tushganidan soʻng belgilangan tartibda arizani koʻrib chiqadi hamda tegishli xulosani taqdim etadi.

DXSH loyihasi boʻyicha yuzaga kelgan davlatning shartli majburiyatlarini bajarish boʻyicha yoʻllangan daʼvo arizasini qanoatlantirish maqsadida tegishli toʻlovlarni amalga oshirish toʻgʻrisidagi qaror vakolatli organ rahbari tomonidan qabul qilinadi.

Shartli majburiyatlar boʻyicha toʻlov miqdori belgilangan miqdorlardan ortiq boʻlsa, vakolatli organ Vazirlar Mahkamasi bilan kelishgan holda toʻlovni amalga oshirish boʻyicha qaror qabul qiladi.

Shartli majburiyatlar boʻyicha toʻlovni amalga oshirish toʻgʻrisida qaror qabul qilinganidan soʻng 180 kun ichida davlat sherigi yoki Kafolat jamgʻarmasi hisobidan toʻlovlar amalga oshiriladi.

37. Vakolatli organ DXSH loyihasidan yuzaga kelishi mumkin boʻlgan davlatning shartli majburiyatlari umumiy qiymatidan kelib chiqib, davlatning shartli majburiyatlari bilan bogʻliq toʻlovlarni amalga oshirish uchun Davlat budjetini shakllantirishda Kafolat jamgʻarmasiga mablagʻlar ajratish boʻyicha Vazirlar Mahkamasiga taklif kiritadi.

38. Vakolatli davlat organi yillik davlat qarzi hisobotida DXSH loyihalari bilan bogʻliq davlatning toʻgʻridan-toʻgʻri va shartli majburiyatlarining summasi, amalga oshirilgan va kutilayotgan toʻlovlar toʻgʻrisida batafsil maʼlumotlarni aks ettirib boradi.

39. Davlatning shartli majburiyatlari boʻyicha toʻlovlar tarkibiga DXSH bitimida belgilangan xatarlar, siyosiy xatarlar, fors-major holatlar, kelishilgan bozor xatarlari natijasida xususiy sherik tomonidan sarflangan ortiqcha xarajatlar, xususiy sherikka berilgan kafolatlangan daromadlar boʻyicha toʻlovlar, shuningdek, xususiy sherikka beriladigan toʻlov kafolati, minimal daromad kafolati, valyuta kursi kafolati, kredit kafolati, tarif kafolati, kontragentga toʻlov kafolati, bitimni muddatidan oldin bekor qilish boʻyicha toʻlov va boshqa noaniq hodisalar natijasida yuzaga kelishi mumkin boʻlgan xarajatlar kiradi.

9-bob. Yakunlovchi qoidalar

40. DXSH loyihalari ishtirokchilari DXSH bitimidan kelib chiqadigan nizolar yuzasidan belgilangan tartibda sudga yoki yuqori turuvchi organlarga murojaat qilish huquqiga ega.

41. Ushbu Nizom talablari buzilishida aybdor boʻlgan shaxslar qonunchilik hujjatlarida belgilangan tartibda javob beradilar.

Davlat-xususiy sheriklik loyihalaridan yuzaga kelishi mumkin boʻlgan davlatning fiskal majburiyatlarini boshqarish tartibi toʻgʻrisidagi nizomga 1-ILOVA

Davlat xususiy sheriklik loyihalari boʻyicha davlatning fiskal majburiyatlarini koʻrib chiqish va kelishish

Bosqichlar Subyektlar Tadbirlar Bajarish muddati 1-bosqich Davlat sherigi DXSH loyihasidagi davlatning fiskal majburiyatlari hisob-kitobini vakolatli organga taqdim etadi. Zaruratga koʻra 2-bosqich Vakolatli organi (Iqtisodiyot va moliya vazirligi) 1. Davlat sherigi tomonidan kiritilgan umumiy qiymati bir million AQSH dollaridan ortiq boʻlgan ekvivalentdagi DXSH loyihasidagi davlatning fiskal majburiyatlarini koʻrib chiqadi, kelishadi, rad etadi yoki qayta ishlash uchun qaytaradi. 2. Davlat sherigi tomonidan kiritilgan umumiy qiymati oʻn million AQSH dollaridan ortiq boʻlgan ekvivalentdagi DXSH loyihasidagi davlatning fiskal majburiyatlarini kelishilgandan soʻng Vazirlar Mahkamasiga kiritadi. 10 ish kuni ichida 3-bosqich Vazirlar Mahkamasi Vakolatli organ tomonidan kiritilgan umumiy qiymati oʻn million AQSH dollaridan ortiq boʻlgan ekvivalentdagi DXSH loyihasidagi davlatning fiskal majburiyatlarini koʻrib chiqadi va maʼqullaydi, rad etadi yoki qayta koʻrib chiqish uchun qaytaradi. 10 ish kuni ichida 4-bosqich Davlat sherigi 1. Davlatning fiskal majburiyatlari maʼqullanganligi haqida xususiy sherikni xabardor qiladi. 2. Qayta koʻrib chiqish uchun qaytarilgan davlatning fiskal majburiyatlarini hisoblab chiqadi va kelishish uchun vakolatli organga takroran kiritadi. 3 ish kuni ichida Belgilangan muddatlarda 5-bosqich Davlat sherigi va xususiy sherik Davlatning fiskal majburiyatlari maʼqullangan DXSH loyihasini belgilangan tartibda rasmiylashtirish va amalga oshirish choralarini koʻradi. Belgilangan muddatlarda 6-bosqich Vakolatli organ DXSH loyihalaridagi davlatning fiskal majburiyatlari boʻyicha umumlashtiruvchi maʼlumotlar bazasini shakllantiradi, yangilab boradi, tahlil qiladi va monitoringini yuritadi. Doimiy ravishda 7-bosqich Davlat sherigi yoki vakolatli organ DXSH loyihasidagi davlatning fiskal majburiyatlari boʻyicha toʻlovlarni amalga oshiradi. Zaruratga koʻra

Davlat-xususiy sheriklik loyihalaridan yuzaga kelishi mumkin boʻlgan davlatning fiskal majburiyatlarini boshqarish tartibi toʻgʻrisidagi nizomga 2-ILOVA

Loyihaning fiskal xatarlari matritsasi

Xatar turi Ehtimollik darajasi 1 Fiskal taʼsi ri 2 Xatarning ehtimoliy taʼsir qilish darajasi 3 Xatar taʼsirini kamaytirish strategiyasi mavjudligi Talab qilinadigan chora-tadbirlarning ustuvorlik darajasi 4 Taklif etilayotgan strategiya Xatar turi 1 Past Oʻrta Yuqori Past Oʻrta Yuqori Past Oʻrta Yuqori Mavjud Mavjud emas Past Oʻrta Yuqori … 1 Davlat sherigi xatarning sodir boʻlish ehtimollik darajasini past, oʻrta, yuqori ekanligini quyidagi prinsiplarga asosan belgilashi mumkin Past Oʻrta Yuqori Xatarning sodir boʻlish Ehtimolligi va omillar Ehtimoli juda kam, lekin ahamiyatsiz emas Juda gʻayrioddiy vaziyatlarni talab qiladi Ehtimoli bor va mumkin Noodatiy vaziyatlarni talab qiladi Ehtimoli aniq, deyarli aniq Koʻp holatlar va vaziyatlar 2 Xatarlarning fiskal taʼsir darajasi quyidagi jadvalga asosan aniqlanadi Past X< YAIM 0,1 % yoki X< Capex 5% Hukumat nufuziga va koʻrsatiladigan xizmatlarga salbiy taʼsiri past Oʻrta YAIM 0.1%-0,2% yoki 5% — 25% Capex Hukumat nufuziga va koʻrsatiladigan xizmatlarga calbiy taʼsiri oʻrta Yuqori X> YAIM 0,2% yoki X> 25% Capex Hukumat nufuziga va koʻrsatiladigan xizmatlarga salbiy taʼsiri yuqori X-xatar amalga oshgandagi miqdori Capex – loyiha uchun sarflanadigan jami xarajatlar 3 Xatarning ehtimoliy taʼsir darajasi quyidagi jadvalga asosan aniqlanadi Xatar darajasi = Ehtimoliy darajasi x Fiskal taʼsiri Fiskal taʼsiri Yuqori Oʻrta Yuqori Oʻta yuqori Oʻrta Past Oʻrta Yuqori Past Ahamiyatsiz Past Oʻrta Past Oʻrta Yuqori Ehtimolik darajasi 4 Talab qilinadigan chora-tadbirlarning ustuvorlik darajasi Chora-tadbirlarning ustuvorligi = Xatar darajasi x Xatar taʼsirini kamaytirish strategiyasi mavjudligi Xatar taʼsirini kamaytirish strategiyasi mavjudligi Mavjud emas Chora-tadbir talab etilmaydi Oʻrta ustuvorlik Yuqori ustuvorlik Yuqori ustuvorlik Oʻta yuqori ustuvorlik Mavjud Chora-tadbir talab etilmaydi Past ustuvorlik Oʻrta ustuvorlik Oʻrta ustuvorlik Yuqori ustuvorlik Ahamiyatsiz Past Oʻrta Yuqori Oʻta yuqori Xatarning ehtimoliy taʼsir qilish darajasi

Davlat-xususiy sheriklik loyihalaridan yuzaga kelishi mumkin boʻlgan davlatning fiskal majburiyatlarini boshqarish tartibi toʻgʻrisidagi nizomga 3-ILOVA

Toʻgʻridan-toʻgʻri va shartli majburiyatlar turi hamda summasi toʻgʻrisida maʼlumot *

Fiskal majburiyat Fiskal majburiyatning turi/taʼrifi Xatarlarni bartaraf etuvchi omillar/Xatarlarni sodir qiluvchi omillar Joylashuvi/loyiha hujjatlariga havola Loyiha nomi 1-toʻlov Toʻgʻridan-toʻgʻri Toʻlov summasi, toʻlov shartlari, davomiyligi va hisoblash shakli bayon etiladi Xatarlarni bartaraf etuvchi omillar va Xatarlarni sodir qiluvchi omillar batafsil bayon etiladi Loyihaning qaysi hujjati va aynan qaysi bandida ushbu majburiyatlar belgilangan 2-toʻlov Shartli Toʻlov summasi, toʻlov shartlari, davomiyligi va hisoblash shakli bayon etiladi - - -

Davlat-xususiy sheriklik loyihalaridan yuzaga kelishi mumkin boʻlgan davlatning fiskal majburiyatlarini boshqarish tartibi toʻgʻrisidagi nizomga 4-ILOVA

Davlat-xususiy sheriklik loyihasidan yuzaga kelishi mumkin boʻlgan davlatning toʻgʻridan-toʻgʻri va shartli majburiyatlari maqbulligini baholash *

Xatar turi Baholash yondashuvi Oʻlchov birliklari ( DXSH shartnomasi yakuniga qadar prognozlar) Toʻgʻridan-toʻgʻri majburiyatlar Yillik hisoblangan toʻlovlar Sof foyda qiymati (NPV) (oʻrtacha/eng yomon holatda) Davlat sherigining yillik budjetiga nisbati Respublika budjeti daromadi va xarajatlariga nisbati Davlat qarziga nisbati YAIMga nisbati Kafolatlar Yillik hisoblangan toʻlovlar Sof foyda qiymati (NPV) (oʻrtacha/eng yomon holatda) Davlat sherigining yillik budjetiga nisbati Respublika budjeti daromadi va xarajatlariga nisbati Koʻzda tutilmagan xarajatlar uchun ajratilgan mablagʻ summasiga nisbati Davlat qarziga nisbati YAIMga nisbati Boshqa fiskal xatarlar Yillik hisoblangan toʻlovlar Sof foyda qiymati (NPV) (oʻrtacha/eng yomon holatda) Davlat sherigining yillik budjetiga nisbati Respublika budjeti daromadi va xarajatlariga nisbati Koʻzda tutilmagan xarajatlar uchun ajratilgan mablagʻ summasiga nisbati Davlat qarziga nisbati YAIMga nisbati Muddatidan oldin shartnomani bekor qilish toʻlovi Yillik hisoblangan toʻlovlar Sof foyda qiymati (NPV) (oʻrtacha/eng yomon holatda) Respublika budjeti daromadi va xarajatlariga nisbati Koʻzda tutilmagan xarajatlar uchun ajratilgan mablagʻ summasiga nisbati YAIMga nisbati

Davlat-xususiy sheriklik loyihalaridan yuzaga kelishi mumkin boʻlgan davlatning fiskal majburiyatlarini boshqarish tartibi toʻgʻrisidagi nizomga 5-ILOVA

Davlat-xususiy sheriklik loyihasini amalga oshirishdan yuzaga keladigan toʻgʻridan-toʻgʻri va shartli majburiyatlarni hisoblash jadvali

Fiskal majburiyatlar Davr uchun jami, AQSH dollari DXSH shartnomasi muddatiga qadar davr uchun umumiy qiymati 1 yil 2 yil 3 yil … Toʻgʻridan-toʻgʻri majburiyatlar Ishlab chiqarilgan tovar va xizmatlar uchun toʻlovlar Akkreditiv toʻlov, davlat sherigi tomonidan bankka toʻlanadigan yillik toʻlov ... Jami toʻgʻridan-toʻgʻri majburiyatlar Shartli majburiyatlar Inflyatsiya tufayli tovar va xizmat narxlarining oshishi Minimal kafolatlangan daromad boʻyicha olinmagan daromadlar Xususiy sherikning isteʼmolchilarga imtiyozlar berish va davlat sherigi ehtiyojlari uchun xizmatlar koʻrsatishdan kelib chiqadigan daromadlarini yoʻqotishi / qoʻshimcha xarajatlari Tovarlar va xizmatlar isteʼmolchilari tomonidan toʻlovlarni toʻlamaslik natijasida yoʻqotilgan daromadlar uchun toʻlovlar Maxsus holatlarning yuzaga kelishi natijasida vujudga keladigan toʻlovlar (i) Valyuta kursi oʻzgarishi (ii) Inflyatsiyaning keskin oshishi (iii) Soliq tariflari oʻzgarishi (iv) Foiz stavkalari oʻzgarishi Shartnoma muddatidan oldin bekor qilinishining maksimal miqdori ... Jami shartli majburiyatlar Umumiy miqdori — DXSH fiskal majburiyatlar

Vazirlar Mahkamasining 2023-yil 23-oktabrdagi 558-son qaroriga 2-ILOVA

Vazirlar Mahkamasining “Oʻzbekiston Respublikasi Moliya vazirligi Gʻaznachiligi huzurida davlat qarziga xizmat koʻrsatish boʻyicha kafolat jamgʻarmasi faoliyatini tashkil etish toʻgʻrisida” 2020-yil 21-sentabrdagi 573-son qaroriga kiritilayotgan oʻzgartirish va qoʻshimchalar

1. Nomidagi “Moliya vazirligi Gʻaznachiligi huzurida” soʻzlari “Iqtisodiyot va moliya vazirligi huzuridagi Gʻaznachilik xizmati qoʻmitasining” soʻzlari bilan almashtirilsin.

2. 1-band va 2-bandning birinchi xatboshilaridagi “Moliya vazirligi Gʻaznachiligi huzurida” soʻzlari “Iqtisodiyot va moliya vazirligi huzuridagi Gʻaznachilik xizmati qoʻmitasining” soʻzlari bilan almashtirilsin.

3. 1-ilovada :

a) nomidagi “Moliya vazirligi Gʻaznachiligi huzuridagi” soʻzlari “Iqtisodiyot va moliya vazirligi huzuridagi Gʻaznachilik xizmati qoʻmitasining” soʻzlari bilan almashtirilsin.

b) 1-banddagi “Moliya vazirligi Gʻaznachiligi huzuridagi” soʻzlari “Iqtisodiyot va moliya vazirligi huzuridagi Gʻaznachilik xizmati qoʻmitasi” soʻzlari bilan almashtirilsin.

v) 4-banddagi “Moliya vazirligi (keyingi oʻrinlarda — Moliya vazirligi)” soʻzlari “Iqtisodiyot va moliya vazirligi (keyingi oʻrinlarda — Iqtisodiyot va moliya vazirligi)” soʻzlari bilan almashtirilsin.

g) 7-bandning birinchi xatboshisi , 9-bandning “ g ” va “e” kichik bandlari , 15-bandning birinchi va ikkinchi xatboshilari , 16-bandi va 18-bandlaridagi tegishli kelishikdagi “Moliya vazirligi” soʻzlari tegishli kelishikdagi “Iqtisodiyot va moliya vazirligi” soʻzlari bilan almashtirilsin.

d) 9-band quyidagi mazmundagi “o” kichik band bilan toʻldirilsin:

“o) Oʻzbekiston Respublikasi Davlat budjeti hisobidan ajratiladigan mablagʻlar.”.

e) 10-band quyidagi mazmundagi “j” kichik band bilan toʻldirilsin:

“j) davlat-xususiy sheriklik loyihalaridan yuzaga keladigan davlatning shartli majburiyatlari boʻyicha toʻlovlarni amalga oshirish”.

Oʻzbekiston Respublikasining Bosh vaziri A. ARIPOV

Toshkent sh.,

2023-yil 23-oktabr,

558-son

(Qonunchilik maʼlumotlari milliy bazasi, 24.10.2023-y., 09/23/558/0795-son)

lex.uz