UzbekAI

← Qonunlar

📅 2023-yil 24-oktabr · Vazirlar Mahkamasi qarorlari

Rasmiy matn. Rasmiy hujjat. Tahririy izohlar kiritilmagan.

Yordam | Arxiv | Atamalar | Statistika | API | Havola yuborish | Sayt haqida | Shartlar

← Қонунлар

📅 2023 йил 24 октябрь · Вазирлар Маҳкамаси қарорлари

Расмий матн. Расмий ҳужжат. Таҳририй изоҳлар киритилмаган.

Ёрдам | Архив | Атамалар | Статистика | API | Ҳавола юбориш | Сайт ҳақида | Шартлар

← Законы

📅 24 октября 2023 г. · Постановления Кабинета Министров

Официальный текст. Официальный документ. Редакционные примечания не включены.

Помощь | Архив | Термины | Статистика | API | Предложить ссылку | О сайте | Условия

← Laws

📅 24 October 2023 · Cabinet of Ministers resolutions

Official text. Official document. Editorial notes are not included.

Help | Archive | Glossary | Stats | API | Submit | About | Terms

Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг

қарори

Божхона маъмуриятчилигини янада такомиллаштиришга доир қўшимча чора-тадбирлар белгиланганлиги муносабати билан Ўзбекистон Республикаси Ҳукуматининг айрим қарорларига ўзгартириш ва қўшимчалар киритиш тўғрисида

Сўнгги йилларда мамлакатимизда божхона маъмуриятчилигини ислоҳ этиш, божхона ва юк операцияларини амалга ошириш жараёнларини янада соддалаштириш мақсадида рақамли технологиялардан фойдаланиш ҳамда божхона органлари ходимларини ижтимоий ҳимоя қилишни кучайтириш бўйича кенг кўламли ислоҳотлар амалга оширилмоқда.

Шу билан бирга, глобаллашув жараёнларида республиканинг ташқи савдо айланмаси ҳажмлари ортиб бораётганлиги, трансчегаравий электрон савдонинг ривожланиш омиллари соҳани тўлиқ рақамлаштиришнинг устувор йўналишларини белгилашни ҳамда ушбу соҳада коррупция омилларига йўл қўймаслик мақсадида ходимларни ижтимоий ҳимоя қилишни янада кучайтиришни тақозо этмоқда.

Божхона органлари фаолиятига замонавий рақамли технологияларни янада кенг жорий этиш, шунингдек, Ўзбекистон Республикаси Президентининг «Божхона маъмуриятчилигини янада такомиллаштиришга доир қўшимча чора-тадбирлар тўғрисида» 2022 йил 27 апрелдаги ПФ-122-сон Фармони ижросини таъминлаш мақсадида Вазирлар Маҳкамаси қарор қилади:

1. Ўзбекистон Республикаси Ҳукуматининг иловага мувофиқ айрим қарорларига қуйидагиларни назарда тутувчи ўзгартириш ва қўшимчалар киритилсин:

электр энергияси махсус тартибга кўра етказиб бериладиган истеъмолчи корхоналар рўйхатига божхона органларини киритиш;

инвойс асосида экспорт қилишда олдиндан тўловни 100 фоиздан 50 фоизга тушириш;

божхона ҳудудида қайта ишлаш божхона режимига жойлаштирилган товарларни етарли даражада қайта ишлаш мезони асосида ҳосил қилинган қайта ишлаш маҳсулотини божхона ҳудудидан экспорт божхона режимига расмийлаштирган ҳолда олиб чиқиш;

ташқи савдо операцияларини амалга оширишда шартнома бўйича хорижий ҳамкор мамлакат ўзгариши билан боғлиқ қўшимчаларни божхона юк декларациясида қайд этиш талабини мақбуллаштириш;

ташқи савдо операцияларининг ягона электрон ахборот тизимида ташқи савдо шартномалари маълумотларига қўшимча келишувларсиз ўзгартириш киритиш имкониятини яратиш.

2. Ўзбекистон Республикаси Иқтисодиёт ва молия вазирлиги ҳузуридаги Божхона қўмитаси манфаатдор вазирлик ва идоралар билан биргаликда ўзлари қабул қилган норматив-ҳуқуқий ҳужжатларни бир ой муддатда ушбу қарорга мувофиқлаштирсин.

3. Мазкур қарорнинг бажарилишини назорат қилиш Ўзбекистон Республикаси Бош вазирининг ўринбосари — иқтисодиёт ва молия вазири Ж.А. Қўчқоров зиммасига юклансин.

Вазирлар Маҳкамасининг 2023 йил 24 октябрдаги 560-сон қарорига ИЛОВА

Ўзбекистон Республикаси Ҳукуматининг айрим қарорларига киритилаётган ўзгартириш ва қўшимчалар

1. Вазирлар Маҳкамасининг 2004 йил 1 ноябрдаги 511-сон қарори билан тасдиқланган Электр энергияси махсус тартибга кўра етказиб бериладиган истеъмолчи корхоналар рўйхатининг 10-банди қуйидаги таҳрирда баён этилсин:

«10. Миллий гвардия, Мудофаа вазирлиги, Ички ишлар вазирлиги, Давлат хавфсизлик хизмати, Давлат хавфсизлик хизмати Чегара қўшинлари, Иқтисодиёт ва молия вазирлиги ҳузуридаги Божхона қўмитаси, Фавқулодда вазиятлар вазирлиги бўлинмалари».

3. Вазирлар Маҳкамасининг 2017 йил 20 июндаги 393-сон қарори билан тасдиқланган Олий таълим муассасаларининг бакалавриатига талабаларни ўқишга қабул қилиш тартиби тўғрисидаги низомда :

а) 3-бандда :

биринчи хатбошидаги «Ўзбекистон Республикаси таълим муассасаларига ўқишга қабул қилиш бўйича Давлат комиссияси» сўзлари «Ўзбекистон Республикаси таълим ташкилотларига ўқишга қабул қилиш бўйича давлат комиссияси» сўзлари билан алмаштирилсин;

еттинчи ва саккизинчи хатбошилардаги «Миллий гвардиянинг» сўзлари «Миллий гвардия ва божхона органларининг» сўзлари билан алмаштирилсин;

б) 10 4 -банд қуйидаги мазмундаги иккинчи хатбоши билан тўлдирилсин:

«Хизмат мажбуриятларини бажариш чоғида ҳалок бўлган, шунингдек, хизмат мажбуриятларини бажаришда олган жароҳати туфайли ногирон бўлиб қолган божхона органлари ходимларининг фарзандлари Божхона қўмитаси раисининг тавсияномаси асосида белгиланган қабул параметрларидан ташқари давлат гранти асосида олий таълим муассасалари бакалавриатининг кундузги таълим шаклига (иккинчи олий таълимдан ташқари) танловсиз қабул қилинадилар»;

в) 10 5 -бандда :

қуйидаги мазмундаги иккинчи хатбоши билан тўлдирилсин:

«Божхона органларининг хизматдаги офицерлари ва сержантлар таркиби ходимларининг фарзандларига ўқишга кириш учун олий таълим муассасалари бакалавриатига ажратилган умумий давлат гранти асосидаги қабул параметрларига нисбатан бакалавриат таълим йўналишларининг кундузги таълим шаклига алоҳида икки фоизли давлат гранти асосидаги квоталар ажратилади»;

иккинчи ва учинчи хатбошилар тегишлича учинчи ва тўртинчи хатбошилар деб ҳисоблансин;

учинчи хатбошидаги «вазирликлар ва идораларининг» сўзлари «вазирлик ва идоралар, шу жумладан, Божхона қўмитасининг» сўзлари билан алмаштирилсин.

4. Вазирлар Маҳкамасининг «Ўзбекистон Республикаси Ички ишлар вазирлиги Академиясининг кундузги ва сиртқи таълим шаклларига номзодларни танлаш ва ўқишга қабул қилиш тартиби тўғрисидаги низомларни тасдиқлаш ҳақида» 2017 йил 1 декабрдаги 958-сон қарорида :

а) 1-иловада :

2-бандда :

қуйидаги мазмундаги тўртинчи хатбоши билан тўлдирилсин:

«Божхона хизматига салмоқли ҳисса қўшган, хизмат жараёнида маълум бир натижаларга эришган божхона органларининг хизматдаги офицерлари ва сержантлар таркиби ходимлари фарзандлари учун Академияга кундузги таълим шаклига белгиланган умумий қабул сонидан икки фоизли квота ажратилади»;

тўртинчи ва бешинчи хатбошилар тегишлича бешинчи ва олтинчи хатбошилар деб ҳисоблансин;

62-банднинг учинчи хатбошиси «Миллий гвардия» сўзларидан кейин «ва божхона органлари» сўзлари билан тўлдирилсин;

63-банднинг биринчи хатбошиси «Миллий гвардия» сўзларидан кейин «ҳамда божхона органлари» сўзлари билан тўлдирилсин;

б) 2-иловада :

2-бандда :

қуйидаги мазмундаги тўртинчи хатбоши билан тўлдирилсин:

«Божхона хизматига салмоқли ҳисса қўшган, хизмат жараёнида маълум бир натижаларга эришган божхона органларининг хизматдаги офицерлари ва сержантлар таркиби ходимлари фарзандлари учун Академияга сиртқи таълим шаклига белгиланган умумий қабул параметрлари доирасида икки фоизли давлат гранти асосидаги квоталар ажратилади»;

тўртинчи ва бешинчи хатбошилар тегишлича бешинчи ва олтинчи хатбошилар деб ҳисоблансин;

37-банднинг учинчи хатбошиси «Миллий гвардия» сўзларидан кейин «ва божхона органлари» сўзлари билан тўлдирилсин;

38-банднинг биринчи хатбошиси «Миллий гвардия» сўзларидан кейин «ҳамда божхона органлари» сўзлари билан тўлдирилсин.

5. Вазирлар Маҳкамасининг 2018 йил 28 мартдаги 244-сон қарори билан тасдиқланган Болаларни давлат мактабгача таълим ташкилотларига қабул қилиш бўйича давлат хизматлари кўрсатишнинг маъмурий регламентида :

а) 18-банднинг олтинчи хатбошисидаги «хизматчиларнинг ва ички ишлар» сўзлари «хизматчиларнинг, ички ишлар ва божхона» сўзлари билан алмаштирилсин;

б) 2-илованинг IV бўлими 5-бандидаги «хизматчиларнинг ва ички ишлар» сўзлари «хизматчиларнинг, ички ишлар ва божхона» сўзлари билан алмаштирилсин.

6. Вазирлар Маҳкамасининг 2018 йил 28 июлдаги 594-сон қарори билан тасдиқланган Жаҳон иқтисодиёти ва дипломатия университетининг бакалавриат ва магистратурасига ўқишга қабул қилиш тўғрисидаги низомда :

а) 2-банд қуйидаги мазмундаги бешинчи хатбоши билан тўлдирилсин:

«Божхона хизматига салмоқли ҳисса қўшган, хизмат жараёнида маълум бир натижаларга эришган божхона органлари хизматдаги офицерлари ва сержантлар таркиби ходимлари фарзандлари учун Университет бакалавриатига ажратилган умумий давлат гранти асосидаги қабул параметрларига нисбатан бакалавриат таълим йўналишларининг кундузги таълим шаклига икки фоизли давлат гранти асосидаги квота ажратилади»;

б) 11-банд қуйидаги мазмундаги тўртинчи хатбоши билан тўлдирилсин:

«Ўзбекистон Республикаси Иқтисодиёт ва молия вазирлиги ҳузуридаги Божхона қўмитаси раисининг тавсияномасига эга бўлган абитуриентлар қабул комиссиясига ушбу тавсияноманинг асл нусхасини тақдим этадилар»;

в) 2-боб қуйидаги мазмундаги 46 5 ва 46 6 -бандлар билан тўлдирилсин:

«46 5 . Хизмат мажбуриятларини бажариш чоғида ҳалок бўлган, шунингдек, хизмат мажбуриятларини бажаришда олган жароҳати туфайли ногирон бўлиб қолган божхона органлари ходимлари фарзандлари Ўзбекистон Республикаси Иқтисодиёт ва молия вазирлиги ҳузуридаги Божхона қўмитаси раисининг тавсияномаси асосида белгиланган қабул квоталаридан ташқари давлат гранти асосида Университет бакалавриатининг кундузги таълим шаклига (иккинчи олий таълимдан ташқари) танловсиз (кириш имтиҳонларисиз) қабул қилинадилар.

46 6 . Божхона органлари ходимларининг фарзандлари ажратилган икки фоизли квоталар доирасида Университетга Ўзбекистон Республикаси Иқтисодиёт ва молия вазирлиги ҳузуридаги Божхона қўмитаси раисининг тавсияномаси бўйича танлов асосида қабул қилинади ҳамда ўринлар Ўзбекистон Республикаси Олий таълим, фан ва инновациялар вазирлиги ҳузуридаги Билим ва малакаларни баҳолаш агентлиги томонидан ўтказиладиган тест синовлари натижалари бўйича тўпланган баллардан келиб чиқиб, абитуриент кириш имтиҳонларининг энг юқори баллидан камида ўттиз фоизини тўплаган тақдирда, кетма-кетлик тартибида тақсимланади.

Ажратилган икки фоизли давлат гранти асосидаги қўшимча қабул квоталарига қабул қилинмаган абитуриентлар тўплаган баллари билан умумий тартибда танловда иштирок этадилар».

7. Вазирлар Маҳкамасининг «Ўзбекистон Республикаси Давлат божхона қўмитасининг божхона институти бакалавриати ва магистратурасига ўқишга қабул қилиш тартиби тўғрисидаги низомларни тасдиқлаш ҳақида» 2019 йил 29 апрелдаги 365-сон қарорида :

а) 1-банд қуйидаги таҳрирда баён этилсин:

«1. Қуйидагилар:

Ўзбекистон Республикаси Иқтисодиёт ва молия вазирлиги ҳузуридаги Божхона қўмитасининг Божхона институти бакалавриатига ўқишга қабул қилиш тартиби тўғрисидаги низом 1-иловага мувофиқ;

Ўзбекистон Республикаси Иқтисодиёт ва молия вазирлиги ҳузуридаги Божхона қўмитасининг Божхона институти магистратурасига ўқишга қабул қилиш тартиби тўғрисидаги низом 2-иловага мувофиқ тасдиқлансин»;

б) 1-иловада :

2-бандда :

биринчи хатбоши қуйидаги таҳрирда баён этилсин:

«2. Институт бакалавриатига номзодларни ўқишга қабул қилиш Ўзбекистон Республикаси Президенти томонидан тасдиқланган Бутлаш режасига мувофиқ Ўзбекистон Республикаси Иқтисодиёт ва молия вазирлиги ҳузуридаги Божхона қўмитаси (кейинги ўринларда — Божхона қўмитаси) раисининг Институтга қабул ўринларини ажратиш тўғрисидаги буйруғига асосан амалга оширилади»;

қуйидаги мазмундаги иккинчи хатбоши билан тўлдирилсин:

«Божхона хизматига салмоқли ҳисса қўшган, хизмат жараёнида маълум бир натижаларга эришган божхона органларининг хизматдаги офицерлари ва сержантлар таркиби ходимлари фарзандларига Институтга кириш учун курсантларни қабул қилишнинг умумий сонидан икки фоизли квота ажратилади»;

иккинчи ва учинчи хатбошилар тегишлича учинчи ва тўртинчи хатбошилар деб ҳисоблансин;

5-банд қуйидаги таҳрирда баён этилсин:

«5. 2024/2025 ўқув йилидан бошлаб Институт бакалавриат таълим йўналишларига мос келувчи тест синовлари топшириладиган имтиҳон фанлари мажмуаси Ўзбекистон Республикаси Олий таълим, фан ва инновациялар вазирлиги томонидан тасдиқланади ҳамда тест синовлари бошланишидан камида 6 ой олдин эълон қилинади.

Шунингдек, тест синовлари ўтказиладиган мажбурий имтиҳон фанлари мажмуаси Давлат олий таълим муассасаларига ўқишга қабул қилиш жараёнларини мувофиқлаштириш бўйича Давлат комиссияси томонидан тасдиқланади.

Тест синовлари топшириладиган имтиҳон фанлари бўйича ҳар бир тўғри жавоб учун ажратиладиган баллар миқдори Ўзбекистон Республикаси таълим ташкилотларига қабул қилиш бўйича давлат комиссияси томонидан тасдиқланади»;

6-бандда :

тўртинчи хатбоши «ёшга тўладиган» сўзларидан кейин «ҳамда йигирма уч ёшда бўлган» сўзлари билан тўлдирилсин;

бешинчи хатбоши «ёшга тўладиган» сўзлардан кейин «ҳамда йигирма беш ёшда бўлган» сўзлари билан тўлдирилсин;

11-банддаги «Давлат божхона» сўзлари «Божхона» сўзи билан алмаштирилсин;

38-банд қуйидаги таҳрирда баён этилсин:

«38. Номзодларнинг шахсий ҳужжатлари йиғма жилдлари ҳамда Ўзбекистон Республикаси Олий таълим, фан ва инновациялар вазирлиги ҳузуридаги Билим ва малакаларни баҳолаш агентлигининг (кейинги ўринларда — Билим ва малакаларни баҳолаш агентлиги) қабул жараёни бўйича «Абитур» базасини шакллантириш мақсадида, ҳудудий божхона бошқармалари ишчи гуруҳлари дастлабки танловдан муваффақиятли ўтган номзодларнинг маълумоти тўғрисида (11-синф негизидаги умумий ўрта таълим, ўрта махсус ва касб-ҳунар (бошланғич профессионал) таълим) ҳужжатларининг асли, ўқишга имтиёзли кириш учун ҳарбий қисмлардан берилган тавсияноманинг асли (ҳарбий гувоҳномаси билан бирга), мазкур Низомнинг 57-бандида назарда тутилган чет тилини билиш даражаси тўғрисидаги сертификатининг асли ҳамда мазкур Низомнинг 9-иловасида келтирилган маълумотни тўлдириб, уларнинг нусхаси ва ушбу Низомнинг 2-иловасида келтирилган аризалар нусхаси билан биргаликда Қабул комиссиясига қабул йилининг 20 май кунига қадар етказишлари лозим.

Қабул йилида 11-синф негизидаги умумий ўрта, ўрта махсус, бошланғич профессионал таълим муассасаларини тамомлаган номзодларнинг маълумоти тўғрисидаги ҳужжатлар аслини қабул йилининг 25 июнь кунига қадар Қабул комиссиясига етказишлари лозим.

Тест синовларига тавсия этилган номзодлар, шунингдек, уларнинг мазкур Низомнинг 4-бобида назарда тутилган имтиёзлари (агарда мавжуд бўлса) ҳақидаги маълумотлар қабул йилининг 1 июлига қадар Қабул комиссияси томонидан Билим ва малакаларни баҳолаш агентлигининг махсус онлайн дастурига киритилади»;

49-банддаги «ўрта махсус ва касб-ҳунар» сўзлари «умумий ўрта ва ўрта махсус ҳамда профессионал» сўзлари билан алмаштирилсин;

53-банддаги «Давлат тест марказига» сўзлари «Билим ва малакаларни баҳолаш агентлиги» сўзлари билан алмаштирилсин;

54-бандда :

биринчи ва иккинчи хатбошилардаги «Давлат тест маркази» сўзлари «Билим ва малакаларни баҳолаш агентлиги» сўзлари билан алмаштирилсин;

учинчи хатбошидаги «Ахборот технологиялари ва коммуникацияларини ривожлантириш» ва «Давлат тест марказига» сўзлари тегишлича «Рақамли технологиялар» ва «Билим ва малакаларни баҳолаш агентлигига» сўзлари билан алмаштирилсин;

55-банд қуйидаги таҳрирда баён этилсин:

«55. Божхона қўмитасининг Моддий ёрдам, ижтимоий ҳимоя, божхона органларини ривожлантириш ва кўзда тутилмаган харажатлар махсус жамғармаси маблағлари ҳисобидан қуйидаги харажатлар қопланади:

тест синовлари ўтказиладиган кунда Билим ва малакаларни баҳолаш агентлиги вакиллари, бино раҳбарлари ва гуруҳ назоратчиларининг меҳнатига ҳақ тўлаш;

тест синовларини ўтказиш жараёнида номзодлар, Билим ва малакаларни баҳолаш агентлиги вакиллари, бино раҳбарлари ва гуруҳ назоратчиларини етарли миқдорда ичимлик суви, ҳаворанг пастали шарикли ручкалар билан таъминлаш учун маблағлар;

ёзма иш (диктант) ўтказиш бўйича кичик комиссия таркибига келишув асосида жалб қилинган таълим муассасалари мутахассислари меҳнатига соатбай ҳақ тўлаш»;

56-банд қуйидаги таҳрирда баён этилсин:

«56. Умумий ўрта, ўрта махсус, профессионал таълим муассасаларида бошқа чет тили (турк, араб, форс, дари, ҳинд, урду, хитой, корейс, уйғур, япон тиллари) топшириладиган кўп балли тизим бўйича имтиҳонлар ўрнига тест синовлари ўтказилади.

Бунда юқорида қайд этилмаган чет тилларда имтиҳон топшириш истагини билдирган номзодлар учун Ягона кўп балли имтиҳон тизими бўйича чет тилидан ўтказилган имтиҳон мазкур Низомнинг 14-иловасида назарда тутилган мезонларга асосан баҳоланади.

Ягона кўп балли имтиҳон тизими бўйича чет тилидан имтиҳон топширган номзодлар Билим ва малакаларни баҳолаш агентлиги томонидан ўтказиладиган тест синовларида чет тили фанидан тест синовларидан озод этиладилар.

Ягона кўп балли имтиҳон тизими бўйича чет тилидан имтиҳон топширган номзодларнинг тўплаган баллари ҳақидаги маълумот қабул йилининг 1 июлига қадар Билим ва малакаларни баҳолаш агентлигига тақдим этилади»;

61-банд қуйидаги таҳрирда баён этилсин:

«61. Бакалавриатга қабул қилиш жараёнида номзодларга имтиёзларни қўллашда Институт олий ҳарбий ҳамда ҳарбийлаштирилган таълим муассасаси деб қаралади.

Хизмат мажбуриятини бажариш чоғида ҳалок бўлган, шунингдек, хизмат мажбуриятини бажаришда олган жароҳати туфайли ногирон бўлиб қолган божхона органлари ходимларининг фарзандлари Божхона қўмитаси раисининг тавсияномаси асосида қабул квотасидан ташқари дастлабки ва махсус касбий танлов натижаларига мувофиқ, Институт бакалавриатига ўқишга қабул қилинадилар.

Божхона қўмитаси раисининг тавсияномасига эга бўлган божхона органларининг хизматдаги офицерлари ва сержантлар таркиби ходимларининг фарзандларига Институтга белгиланган умумий қабул ўринлари доирасида икки фоизли квота ажратилади ва дастлабки ва махсус касбий танлов натижалари асосида қабул қилинади.

Ҳарбий хизмат мажбуриятларини (хизмат мажбуриятларини) бажариш чоғида ҳалок бўлган ҳамда ҳарбий хизмат мажбуриятларини (хизмат мажбуриятларини) бажариш чоғида ярадорлик, контузия, шикаст олиш ёки касалликлар оқибатида ногиронлиги бўлган Ўзбекистон Республикаси Қуролли Кучлари таркибига кирувчи вазирликлар ва идораларнинг офицер, сержант ва оддий аскарлар таркибига мансуб бўлган контракт бўйича ҳарбий хизматчиларининг (Миллий гвардия ходимларининг) ҳамда хизмат мажбуриятини бажариш чоғида ҳалок бўлган, шунингдек, хизмат мажбуриятини бажаришда олган жароҳати туфайли ногирон бўлиб қолган божхона органлари ходимларининг фарзандлари тегишли вазирлик ва идораларнинг тавсияномаси асосида Билим ва малакаларни баҳолаш агентлиги томонидан ўтказиладиган тест синовларисиз, белгиланган қабул квоталаридан ташқари Институт бакалавриатига ўқишга қабул қилинадилар.

Терроризм ва жиноятчиликка қарши курашиш ҳамда жамоат хавфсизлигини таъминлаш чоғида ҳалок бўлган ёки олган жароҳати туфайли ногиронлиги бўлган ички ишлар органлари ходимларининг фарзандлари дастлабки ва махсус касбий танлов натижалари ҳамда Ўзбекистон Республикаси ички ишлар вазирининг тақдимномаси асосида Билим ва малакаларни баҳолаш агентлиги томонидан ўтказиладиган тест синовларисиз қабул квоталаридан ташқари Институт бакалавриатига ўқишга қабул қилинадилар.

Ҳуқуқбузарликлар профилактикаси ва жиноятчиликка қарши курашга муносиб ҳисса қўшган, хизмат ёки илмий фаолиятида юқори натижаларга эришган ички ишлар органларининг амалдаги ходимларининг фарзандлари ажратилган беш фоизли квоталар доирасида дастлабки ва махсус касбий танлов натижалари ҳамда Ўзбекистон Республикаси ички ишлар вазирининг тақдимномаси асосида Билим ва малакаларни баҳолаш агентлиги томонидан ўтказиладиган тест синовларисиз қабул қилинадилар.

Ички ишлар ва божхона органлари амалдаги ходимларининг фарзандларини ажратилган беш ва икки фоизли квоталар доирасида Институтга қабул қилишда ўринлар махсус касбий танлов натижалари бўйича тўпланган баллардан келиб чиқиб, кетма-кетлик тартибида тақсимланади.

Махсус касбий танлов натижалари тенг бўлган ҳамда ажратилган беш ва икки фоизли қабул квоталари бўйича охирги ўринни эгаллашга даъвогарлар орасида касбий танлов босқичининг якка тартибдаги якуний суҳбат тадбирида энг юқори натижага эга бўлган номзод мазкур имтиёзли ўринга ўқишга қабул қилинади.

Ажратилган беш ва икки фоизли қабул квоталарига қабул қилинмаган номзодлар махсус касбий танлов натижалари бўйича тўплаган баллари билан умумий тартибда танловда иштирок этадилар.

Институтга номзодлар қабули учун умумий ўринлар сони таркибида имтиёзли квоталар доирасида вазирлик ва идораларга ажратиладиган ўринлар сонини белгилашда ўрта арифметик ҳисоблашдан фойдаланилади ва қуйидагиларга амал қилинади:

бутун рақамдан кейинги рақамлар 0,5 — 0,99 оралиғини ташкил этса, яхлитланган ҳолда 1 та қўшимча ўрин ажратилади;

бутун рақамдан кейинги рақамлар 0,01 — 0,49 оралиғини ташкил этса, яхлитланган ҳолда қўшимча ўрин ажратилмайди»;

63-бандда :

биринчи хатбошидаги «Давлат тест маркази» сўзлари «Билим ва малакаларни баҳолаш агентлиги» сўзлари билан алмаштирилсин;

иккинчи хатбошидаги «Ўзбекистон Республикаси таълим муассасаларига ўқишга қабул қилиш бўйича Давлат комиссияси» сўзлари «Ўзбекистон Республикаси таълим ташкилотларига қабул қилиш бўйича Давлат комиссияси» сўзлари билан алмаштирилсин;

64-банд қуйидаги таҳрирда баён этилсин:

«64. Қонунчиликда белгиланган тартибда номзодларга берилган тавсияномалар рўйхати мазкур тавсияномаларни берган вазирлик ва идоралар томонидан Ўзбекистон Республикаси таълим ташкилотларига қабул қилиш бўйича давлат комиссиясига киритилади.

Ўзбекистон Республикаси таълим ташкилотларига қабул қилиш бўйича давлат комиссияси вазирликлар ва идораларнинг тавсияномалари асосида қабул йилининг 4 июлигача улар бўйича алоҳида қарор қабул қилади»;

67-банд биринчи ва иккинчи хатбошиларидаги «Давлат тест маркази» сўзлари «Билим ва малакаларни баҳолаш агентлиги» сўзлари билан алмаштирилсин;

70-банддаги «Давлат тест маркази» сўзлари «Билим ва малакаларни баҳолаш агентлиги» сўзлари билан алмаштирилсин;

1-илова номидаги «Давлат божхона қўмитасининг» ва «Давлат тест маркази» сўзлари тегишлича «Божхона қўмитасининг» ва «Билим ва малакаларни баҳолаш агентлиги» сўзлари билан алмаштирилсин;

2 — 16-иловалар номларидаги «Давлат божхона қўмитасининг» сўзлари «Божхона қўмитасининг» сўзлари билан алмаштирилсин;

6-иловадаги «Кадрлар бўлими» сўзлари «Кадрлар хизмати» сўзлари билан алмаштирилсин;

9-иловада :

«Кадрлар бўлими» сўзлари «Кадрлар хизмати» сўзлари билан алмаштирилсин;

«(***) инглиз тили, немис тили, француз тили» сўзлари «(***) номзод танлаган чет тили» сўзлари билан алмаштирилсин;

11-иловада :

8-банддаги «касб-ҳунар таълими» сўзлари «профессионал таълими» сўзлари билан алмаштирилсин;

10-банд қуйидаги мазмундаги учинчи хатбоши билан тўлдирилсин:

«Диктант матнини ўқиб эшиттиришда аудиоматндан фойдаланиш мумкин»;

12-илованинг 7-бандидаги «касб-ҳунар таълими» сўзлари «профессионал таълими» сўзлари билан алмаштирилсин»;

13-иловада :

4-банддаги «касб-ҳунар» сўзлари «бошланғич профессионал» сўзлари билан алмаштирилсин»;

15 , 16-бандлари ва иловалардаги «Давлат тест маркази» сўзлари «Билим ва малакаларни баҳолаш агентлиги» сўзлари билан алмаштирилсин;

15-иловадаги «Вазирлар Маҳкамаси ҳузуридаги Давлат тест маркази» ва «муассасаларига қабул қилиш бўйича Давлат комиссияси» сўзлари тегишлича «Олий таълим, фан ва инновациялар вазирлиги ҳузуридаги Билим ва малакаларни баҳолаш агентлиги» ва «Ўзбекистон Республикаси таълим ташкилотларига қабул қилиш бўйича давлат комиссиясининг» сўзлари билан алмаштирилсин;

16-илова номидаги «Давлат божхона қўмитасининг» сўзлари «Божхона қўмитасининг» сўзлари билан алмаштирилсин;

в) 2-иловада :

илова номидаги «Давлат божхона қўмитасининг» сўзлари «Иқтисодиёт ва молия вазирлиги ҳузуридаги Божхона қўмитасининг» сўзлари билан алмаштирилсин;

1-банддаги «Давлат божхона қўмитасининг» сўзлари «Иқтисодиёт ва молия вазирлиги ҳузуридаги Божхона қўмитасининг» сўзлари билан алмаштирилсин;

2-банд қуйидаги таҳрирда баён этилсин:

«2. Институт магистратурасига номзодларни ўқишга қабул қилиш Ўзбекистон Республикаси Президенти томонидан тасдиқланадиган Бутлаш режасига мувофиқ Ўзбекистон Республикаси Иқтисодиёт ва молия вазирлиги ҳузуридаги Божхона қўмитаси (кейинги ўринларда — Божхона қўмитаси) раисининг Институтга қабул ўринларини ажратиш тўғрисидаги буйруғига асосан амалга оширилади»;

3-банддаги «Олий ва ўрта махсус таълим» сўзлари «Олий таълим, фан ва инновациялар» сўзлари билан алмаштирилсин;

5-банднинг иккинчи хатбошидаги «Давлат божхона қўмитасининг» ва «магистратура таълим йўналишида» сўзлари тегишлича «Божхона қўмитасининг» ва «магистратурада» сўзлари билан алмаштирилсин;

6-бандда :

учинчи хатбошидаги «Давлат божхона қўмитаси» сўзлари «Божхона қўмитасининг» сўзлари билан алмаштирилсин;

қуйидаги мазмундаги тўққизинчи ва ўнинчи хатбоши билан тўлдирилсин:

«хорижий тилларни билиш даражаси бўйича камида В2 даражадаги миллий ёки унга мос даражадаги халқаро сертификат нусхаси»;

«Бунда номзодлар томонидан хорижий тилларни билиш даражаси бўйича тақдим этиладиган сертификатлар Ўзбекистон Республикасида олий таълим муассасалари магистратура мутахассисликларига ҳужжат топширишда талаб этиладиган бу турдаги сертификатларга қўйилган талабларга мос бўлиши лозим»;

8-банд қуйидаги таҳрирда баён этилсин:

«8. Касбий танловнинг асосий мақсади номзодларнинг интеллектуал салоҳияти, божхона соҳасидаги амалий кўникмаларини холисона баҳолашдан иборатдир.

Касбий танлов қабул йилининг 10 июлидан 25 июлигача бўлган муддатда мутахассислик фанлари бўйича ёзма имтиҳон (камида 2 та фандан) шаклда ўтказилади»;

11-банддаги «Чет тили ва мутахассислик» сўзлари «Мутахассислик» сўзи билан алмаштирилсин;

12-банддаги «Институтнинг магистратура таълим йўналишига» сўзлари «Институт магистратурасига» сўзлари билан алмаштирилсин;

28-бандда «Давлат божхона қўмитаси Кадрлар бошқармаси» сўзлари «Божхона қўмитаси Инсон ресурсларини ривожлантириш ва бошқариш бошқармаси» сўзлари билан алмаштирилсин;

42 ва 43-бандлар қуйидаги таҳрирда баён этилсин:

«42. Магистратурага тегишли мутахассисликлар бўйича ёзма имтиҳон саволлари ҳар бир мутахассислик бўйича экспертлар гуруҳи томонидан тузилади.

43. Саволларни тузишда қуйидаги талабларга алоҳида эътибор қаратилади:

саволлар номзодларда таҳлилий фикрлаш даражасини, божхонага оид иқтисодий-ҳуқуқий манбалар билан мустақил ишлаш, шунингдек, қўйилган муаммолар бўйича хулосаларни баён этиш қобилиятини аниқлашга қаратилган бўлиши лозим;

саволлар тегишли фан ўқув дастурига, шунингдек, тегишли соҳада қабул қилинган норматив-ҳуқуқий ҳужжатларга мувофиқ бўлиши лозим;

саволлар мамлакатда ўтказилаётган ислоҳотларнинг мақсадлари ва вазифаларини акс эттириши лозим;

саволлар лўнда, оддий ва равон тилда баён этилиши лозим;

саволларда фойдаланилган тушунчалар ва атамалар турлича изоҳлаш имкониятини истисно этиши, шунингдек, улар қонунчилик ҳужжатларида ва фанда қабул қилинган маъносига мувофиқ ягона шаклда қўлланилиши лозим;

саволлар умумий қабул қилинган грамматик, орфографик, пунктуация қоидаларига мувофиқ адабий тилда ва иқтисодий ҳамда юридик терминологиядан фойдаланган ҳолда тузилиши лозим»;

46-банднинг учинчи хатбошиси қуйидаги таҳрирда баён этилсин:

«Мутахассислик фанлари бўйича ҳар бир билет 3 та саволдан (иккита назарий ва битта амалий) иборат бўлиши лозим»;

47 , 62 — 65 , 79-80-бандлар ўз кучини йўқотган деб ҳисоблансин;

85-банд қуйидаги таҳрирда баён этилсин:

«85. Махсус комиссия раиси текшириш ва баҳоларни қўйиш мақсадида имтиҳон натижалари ёзилган дафтарларни божхона иши ва юриспруденция соҳасидаги малакали мутахассислардан иборат бўлган комиссия аъзоларига тақсимлаб беради ҳамда улар томонидан имтихон натижалари текширилади»;

86-банддаги «5 ва 6-иловаларида» сўзлари «5-иловада» сўзлари билан алмаштирилсин;

89-банд ўз кучини йўқотган деб ҳисоблансин;

92-банддаги «ўзида» сўзи «эртасига» сўзи билан алмаштирилсин;

93 — 95-бандлар ўз кучини йўқотган деб ҳисоблансин;

106-банд қуйидаги таҳрирда баён этилсин:

«106. Ёзма имтиҳон бўйича максимал балл 100 баллни ташкил этади»;

107 — 109-бандлар ўз кучини йўқотган деб ҳисоблансин;

110-банд қуйидаги таҳрирда баён этилсин:

«110. Номзодларнинг касбий танловда мутахассислик фанларидан имтиҳонда олган баллари асосида энг юқори баллдан бошлаб камайиб бориш тартибида 8-иловага мувофиқ шаклда қайднома расмийлаштирилади ҳамда Институтга ўқишга қабул қилиш тўғрисида узил-кесил қарор қабул қилишга асос бўлади»;

111-банд ўз кучини йўқотган деб ҳисоблансин;

112-банддаги «Касбий танлов босқичлари бўйича» сўзлари «Мутахассислик фанларидан имтиҳон юзасидан» сўзлари билан алмаштирилсин;

113-банддаги «касбий танлов» сўзлари «мутахассислик фанларидан имтиҳон» сўзлари билан алмаштирилсин;

116-банд ўз кучини йўқотган деб ҳисоблансин;

1 — 5 , 7 , 8-иловалардаги «Давлат божхона қўмитасининг» сўзлари «Божхона қўмитасининг» сўзлари билан алмаштирилсин;

6 , 9 — 13-иловалар ўз кучини йўқотган деб ҳисоблансин.

3-иловадаги «Чет тилидан имтиҳонни ________ тили бўйича топшираман» сўзлари чиқариб ташлансин;

8. Вазирлар Маҳкамасининг 2018 йил 18 декабрдаги 1029-сон қарори билан тасдиқланган Божхона постлари хизмат итларини кунлик овқатлантириш учун компенсация тўловлари ставкаларининг изоҳ қисми қуйидаги мазмундаги иккинчи хатбоши билан тўлдирилсин:

«Божхона постларидаги хизмат итлари ҳудудий божхона бошқармалари томонидан марказлашган тартибда тайёр қуруқ озуқа билан таъминланиши мумкин. Бунда хизмат итларига кунлик озиқлантириш учун компенсация тўловлари тўланмайди».

9. Вазирлар Маҳкамасининг 2019 йил 23 февралдаги 163-сон қарори билан тасдиқланган Мева-сабзавот маҳсулотларини экспорт қилиш тартиби тўғрисидаги низомнинг 6-бандидаги «100» рақами «50» рақами билан алмаштирилсин.

10. Вазирлар Маҳкамасининг «Ўзбекистон Республикасида ташқи савдо операциялари мониторингини янада такомиллаштириш чора-тадбирлари тўғрисида» 2020 йил 14 майдаги 283-сон қарорида :

а) 3-банддаги «Давлат божхона қўмитаси» сўзлари «Инвестициялар, саноат ва савдо вазирлиги» сўзлари билан алмаштирилсин;

б) 1-иловада :

2-банднинг йигирма учинчи хатбоши «реэкспорт» сўзидан кейин «(шу жумладан, етарли даражада қайта ишланган товарларни экспорт)» сўзлари билан тўлдирилсин;

5-бандда :

иккинчи хатбоши қуйидаги таҳрирда баён этилсин:

«Республикага товарларни олиб кириш назарда тутилган контрактларга ёки инвойсларга қўшимчалар киритилиб, уларга мувофиқ хорижий ҳамкор мамлакат Эркин савдо режимини яратган ҳолда, савдо-иқтисодий ҳамкорлик соҳасидаги битимлар имзоланган давлатлар рўйхатида қайд этилган давлатдан ушбу рўйхатда келтирилмаган бошқа давлатга ўзгарган тақдирда, хўжалик юритувчи субъектлар ушбу қўшимчалар ҳақидаги маълумотлар ТСОЯЭАТга киритилган санадан бошлаб ўн иш куни мобайнида контракт бўйича тўлов амалга оширилмаган қисми доирасида «эркин муомалага чиқариш (импорт)» божхона режимига расмийлаштирилган сўнгги божхона юк декларацияларига тегишли ўзгартиришларни киритиш бўйича давлат божхона хизмати органларига мурожаат этишлари шарт»;

қуйидаги мазмундаги учинчи хатбоши билан тўлдирилсин:

«Бунда ушбу контрактлар бўйича маблағлар (молиявий транзакциялар) божхона юк декларацияларига тегишли ўзгартиришлар киритилгандан сўнг ўтказилади»;

6-бандда :

иккинчи хатбошидаги «100» рақами «50» рақами билан алмаштирилсин;

тўртинчи хатбошидаги «кундан бошлаб 1 кун ичида» сўзлари «ойдан кейинги ойнинг 20-санасидан кечиктирилмаган муддатда» сўзлари билан алмаштирилсин;

қуйидаги мазмундаги олтинчи хатбоши билан тўлдирилсин:

«Мазкур банд талабларига риоя қилмаслик ҳамда ТСОЯЭАТда шартнома маълумотларини нотўғри шакллантириш экспорт-импорт операцияларини амалга оширишнинг белгиланган тартибини бузиш сифатида баҳоланади ҳамда қонунчиликда белгиланган тартибда жавобгарликни келтириб чиқаради»;

11-бандда :

еттинчи хатбоши қуйидаги таҳрирда баён этилсин:

«Ташқи савдо контрактларининг шартларига, шу жумладан, товарлар қисмига қўшимча келишувларсиз ўзгартириш ва қўшимчалар киритиш тақиқланади. Бундан, ТСОЯЭАТда контракт маълумотларини нотўғри шакллантирилганлик ҳолатлари мустасно»;

қуйидаги мазмундаги саккизинчи — ўнинчи хатбошилар билан тўлдирилсин:

«Бундай ҳолатда, хўжалик юритувчи субъект томонидан нотўғри шакллантирилган маълумотлар тўғриланиб, контрактлар каби ТСОЯЭАТга киритилади. Нотўғри шакллантирилган маълумотлар тижорат банклари ва давлат божхона хизмати органлари томонидан тасдиқланади.

Киритилаётган ўзгартиришларнинг контракт ижросида амалга оширилган тўловларга таъсири тижорат банклари томонидан, расмийлаштирилган божхона юк декларацияларига таъсири давлат божхона хизмати органлари томонидан ўрганиб чиқилади.

Ушбу ўзгартиришларнинг киритилиши контракт ижросида муқаддам расмийлаштирилган божхона юк декларациялари маълумотларини ўзгартириш заруратини келтириб чиқарган тақдирда, божхона юк декларациялари белгиланган тартибда амалдаги қонунчиликка мувофиқ қайта расмийлаштирилиши лозим»;

18-бандда :

«тўлиқ» сўзи «50 фоиз» сўзлари билан алмаштирилсин;

қуйидаги мазмундаги иккинчи хатбоши билан тўлдирилсин:

«Бунда заргарлик буюмларини ишлаб чиқарувчи якка тартибдаги тадбиркорларга — заргарлик буюмларини йўловчи божхона декларациясини тўлдирган ҳолда, маълумотларни ТСОЯЭАТга киритмасдан Ўзбекистон Республикаси божхона ҳудудидан ташқарига тижорат мақсадларида олиб чиқишга рухсат берилади»;

24-банднинг иккинчи хатбошиси «реэкспорт» сўзидан кейин «(шу жумладан, экспорт)» сўзлари билан тўлдирилсин;

в) Низомга 2-илованинг 2-босқичидаги «Муддатлар» устунидаги 3-банди қуйидаги таҳрирда баён этилсин:

«3. Далолатнома тузилган ойдан кейинги ойнинг 20-санасидан кечиктирилмаган муддатда»;

11. Вазирлар Маҳкамасининг 2020 йил 24 августдаги 500-сон қарори билан тасдиқланган Ваколатли иқтисодий операторлар тўғрисидаги низомда :

а) 5-банд қуйидаги таҳрирда баён этилсин:

«5. Гувоҳноманинг қуйидаги уч тури мавжуд:

божхона масалалари бўйича ваколатли иқтисодий оператор (кейинги ўринларда — божхона масалалари бўйича оператор) гувоҳномаси ушбу Низомнинг 19-бандида назарда тутилган махсус соддалаштиришлардан фойдаланиш ҳуқуқини беради;

хавфсизлик масалалари бўйича ваколатли иқтисодий оператор (кейинги ўринларда — хавфсизлик масалалари бўйича оператор) гувоҳномаси ушбу Низомнинг 20-бандида назарда тутилган махсус соддалаштиришлардан фойдаланиш ҳуқуқини беради;

божхона ва хавфсизлик масалалари бўйича ваколатли иқтисодий оператор (кейинги ўринларда — божхона ва хавфсизлик масалаларида оператор) гувоҳномаси ушбу Низомнинг 21-бандида назарда тутилган махсус соддалаштиришлардан фойдаланиш ҳуқуқини беради»;

б) 6-банд қуйидаги таҳрирда баён этилсин:

«6. Гувоҳнома юридик шахс реестрга киритилган кундан бошлаб кучга киради ва 5 йил муддатда амал қилади.

Юридик шахс операторлик фаолиятини давом эттириш мақсадида гувоҳноманинг амал қилиш муддати тугашидан камида 2 ой аввал божхона органларига мазкур Низомнинг 5-бобида белгиланган тартибда ариза билан мурожаат қилиши лозим.

Белгиланган муддат ичида мурожаат қилмаслик, шу муддат тугагач гувоҳноманинг амалда бекор қилинишига сабаб бўлади.

Гувоҳномани бошқа шахсларга бериш тақиқланади»;

в) 7-банднинг биринчи хатбошиси «схемага мувофиқ» сўзларидан кейин «электрон тарзда» сўзлари билан тўлдирилсин;

г) 10 — 14-бандлар қуйидаги таҳрирда баён этилсин:

«10. Божхона масалалари бўйича оператор гувоҳномаси асосида реестрга киритиш ҳақида ариза берилган пайтда юридик шахс қуйидаги мезонларга мос келиши лозим:

божхона органларига мурожаат қилинган кунга қадар ўтган бир йил мобайнида Ўзбекистон Республикасининг Маъмурий жавобгарлик тўғрисидаги кодекси 171, 171 1 , 174, 175, 176, 177 ва 227 — 227 21 , 227 22 -моддаларининг биринчи қисми, 227 23 — 227 27 -моддаларида назарда тутилган ҳуқуқбузарлик учун юридик шахснинг раҳбари ва бош бухгалтери ва ваколатли шахсининг шунингдек, ушбу лавозимларни охирги бир йил давомида эгаллаган шахсларнинг маъмурий жавобгарликка тортилганлик ҳолатлари мавжуд бўлмаслиги;

божхона органларига мурожаат қилинган кунга қадар сўнгги беш йил мобайнида юридик шахснинг раҳбари, бош бухгалтери ва ваколатли шахси, шунингдек, ушбу лавозимларни охирги бир йил давомида эгаллаган шахсларнинг Ўзбекистон Республикаси Жиноят кодексининг 175, 182, 184, 188, 189, 209, 228 ва 246-моддаларида назарда тутилган жиноят учун жиноий жавобгарликка тортилган ҳолатлари мавжуд бўлмаслиги;

юридик шахснинг масъул ходими божхона органлари ёки у тан олган ташкилотлар томонидан ташқи иқтисодий фаолият иштирокчилари учун божхона иши бўйича белгиланган ўқув дастурини тугатиши;

солиқлар ва йиғимларни, шу жумладан, улар бўйича жарима ва пенялар тўлаш юзасидан қарздорлик мавжуд бўлмаслиги;

товарларни декларациялаш ва ҳисобга олиш бўйича божхона операцияларини амалга ошириш учун зарур бўлган автоматлаштирилган тизимга эга бўлиш;

божхона органларида реестрга киритиш ҳақида аризани қайд этиш кунига қадар камида 2 йил ташқи иқтисодий фаолиятни амалга оширган бўлиши, бунда:

божхона брокери сифатида божхона соҳасида фаолият юритувчи шахслар ҳар йили товарларнинг фактура қиймати камида 10 млн. АҚШ доллари эквивалентини ташкил қилган ҳолда, 500 тадан кам бўлмаган импорт ва (ёки) экспорт божхона юк декларацияларини тақдим этиши;

божхона омбори эгаси сифатида божхона соҳасида фаолият юритувчи шахслар, божхона органларида мурожаат қайд этилган кунда амал қилувчи валюта курси бўйича йиллик қиймати 10 млн АҚШ доллари эквивалентини ташкил қиладиган 10 млн кг миқдордаги товарлар сақловини таъминлаши;

ташувчи сифатида божхона соҳасида фаолият юритувчи шахслар, ҳар йили 200 тадан кам бўлмаган импорт ва (ёки) экспорт юкларининг (партия) халқаро ташувларини амалга оширган бўлиши лозим.

Ташқи иқтисодий фаолиятни амалга оширишнинг бошланиш санаси деб:

божхона омбори эгалари учун — божхона омбори фаолиятини амалга ошириш учун лицензия берилган сана;

божхона брокери учун — божхона органларига эркин муомалага чиқариш (импорт)/экспорт божхона режимларига мувофиқ тақдим этилган дастлабки божхона юк декларациясини божхона расмийлаштируви санаси;

ташувчилар учун — юридик шахс ташкил этилганлиги ҳақида гувоҳнома берилган сана ҳисобланади.

11. Хавфсизлик масалалари бўйича оператор гувоҳномаси асосида реестрга киритиш ҳақида ариза берилган пайтда юридик шахс мазкур Низомнинг 10-банди иккинчи, учинчи ва тўртинчи хатбошиларида кўрсатилган мезонларга, шунингдек, қуйидагиларга мос келиши лозим:

божхона органларида реестрга киритиш ҳақида аризани қайд этиш кунига қадар камида 3 йил ташқи иқтисодий фаолиятни амалга оширган бўлиши;

юридик шахснинг масъул ходими божхона органлари ёки у тан олган ташкилотлар томонидан ташқи иқтисодий фаолият иштирокчилари учун божхона иши бўйича белгиланган ўқув дастурини тугатиши;

ушбу Низомга 3-иловага мувофиқ белгиланган талабларга мос келадиган товарларни сақлаш учун омбор сифатида фойдаланишга мўлжалланган (фойдаланиш ёки эгалик қилиш ҳуқуқида) иншоотлар, бинолар (биноларнинг бир қисми) ва (ёки) очиқ майдончаларга (очиқ майдончаларнинг бир қисми) эга бўлиши;

товарлар импорт ва (ёки) экспортини амалга ошириш соҳасида фаолият юритувчи шахслар импорт ва (ёки) экспорт қилинган товарларнинг фактура қиймати сўнгги ўн икки ой мобайнида камида 2 млн АҚШ доллари эквивалентини ташкил қилиши ва камида 100 та импорт ва (ёки) экспорт божхона юк декларацияси расмийлаштирган бўлиши ёки тўланган божхона тўловларининг суммаси базавий ҳисоблаш миқдорининг камида 20 000 баробарини ташкил қилиши ва камида 50 та импорт ва (ёки) экспорт божхона юк декларацияси расмийлаштирувини амалга оширган бўлиши;

ташқи савдо операциялари бўйича муддати ўтказиб юборилган дебитор қарздорлик мавжуд эмаслиги;

товарларни импорт ва (ёки) экспортини амалга ошириш соҳасида фаолият юритувчи шахслар учун ташқи иқтисодий фаолиятни амалга оширишнинг бошланиш санаси деб, божхона органларига эркин муомалага чиқариш импорт/экспорт божхона режимларига мувофиқ тақдим этилган биринчи божхона юк декларациясининг божхона расмийлаштируви санаси ҳисобланади.

12. Божхона ва хавфсизлик масалалари бўйича оператор гувоҳномаси асосида реестрга киритиш ҳақида ариза берилган пайтда юридик шахс:

ариза берган кунига қадар камида 2 йил давомида божхона ва хавфсизлик масалалари бўйича оператор сифатида ташқи иқтисодий фаолиятни амалга ошириши;

мазкур Низомнинг 10 ва 11-бандларида белгиланган мезонларга мос келиши лозим.

13. Оператор ушбу Низомнинг 10 — 12-бандларида келтирилган мезонларга мослиги бўйича маълумотларни календарь йилда бир марта электрон шаклда божхона органларига юборади.

Бир йиллик муддатнинг бошланиш санаси операторлик гувоҳномаси берилган сана ҳисобланади.

14. Юридик шахс реестрга киритиш учун божхона органига ушбу Низомнинг 4-иловасига мувофиқ шакл бўйича Қўмитанинг расмий веб-сайтида мавжуд интерактив хизмат орқали электрон ариза тақдим этади.

Юридик шахс ваколатли иқтисодий операторлар реестрига киритиш тўғрисида ариза берилган санада ва ушбу аризани кўриб чиқиш даврида қайта ташкил этиш, тугатиш ёки банкротлик босқичида бўлмаслиги керак (ўзгартириш шаклидаги қайта ташкил этиш бундан мустасно).

Аризага раҳбар, бош бухгалтер ва ваколатли шахснинг иш жойини тасдиқловчи ҳужжатлар илова қилинади.

Оператор мақомини олиш учун божхона органларига мурожаат қилинган кунда ёки аризани кўриб чиқиш давомида ташкилотга нисбатан ҳуқуқбузарлик баённомаси тузилган, суриштирув ва тергов органлари томонидан маъмурий ёки жиноий иш юритилган ҳолатларда аризани кўриб чиқиш суд ёки тергов органининг якуний қарори қабул қилунгунига қадар вақтинча тўхтатилади»;

д) 16-банднинг учинчи хатбошиси чиқариб ташлансин;

е) Қуйидаги мазмундаги 16 1 -банд билан тўлдирилсин:

«16 1 . Қўмита қуйидаги ҳолларда аризани кўриб чиқишни рад этади:

ариза ушбу Низомнинг 29-банди учинчи, бешинчи, саккизинчи ва тўққизинчи хатбошиларида назарда тутилган асослар бўйича юридик шахсга тегишли гувоҳнома бекор қилинган кундан эътиборан 3 йил ўтгунга қадар берилган бўлса;

ариза ушбу Низомнинг 29-банди тўртинчи хатбошисида назарда тутилган асослар бўйича юридик шахсга тегишли гувоҳнома бекор қилинган кундан эътиборан 5 йил ўтгунга қадар берилган бўлса»;

ё) 17-банднинг биринчи хатбошиси қуйидаги таҳрирда баён этилсин:

«17. Қўмита ушбу Низомнинг 16-бандида белгиланган муддатдан кечиктирмай, юридик шахсни реестрга киритиш ёки киритишни рад этиш тўғрисидаги хабарномани ёзма ёки электрон тарзда юборади»;

ж) 19-бандда :

биринчи хатбошидаги «Биринчи турдаги гувоҳнома операторга» сўзлари «Божхона масалалари бўйича оператор гувоҳномаси юридик шахсга» сўзлари билан алмаштирилсин;

қуйидаги мазмундаги тўққизинчи хатбоши билан тўлдирилсин:

«чет эл товарлари ташилаётганда божхона ҳамроҳлигида кузатиб боришни қўлламаслик»;

з) 20 — 22-бандлар қуйидаги таҳрирда баён этилсин:

«20. Хавфсизлик масалалари бўйича оператор гувоҳномаси юридик шахсга қуйидаги махсус соддалаштиришлардан фойдаланиш ҳуқуқини беради:

товарларни декларациялаш ва чиқариш билан боғлиқ божхона операцияларини биринчи навбатда амалга ошириш;

операторнинг товар ва транспорт воситаларини чиқариб юбориш тўғрисида қарор қабул қилишда божхона назорати шакллари қўлланилмаслиги, хавфни бошқариш тизимида белгиланган чоралар бундан мустасно;

божхона тўловлари тўланиши таъминланмаган ҳолда, товарларни оператор томонидан гувоҳнома олиш учун тақдим қилинган аризада кўрсатилган манзил бўйича операторнинг бинолари, очиқ майдончалари ва божхона омбори ҳисобланмайдиган жойларда божхона назорати остида (сариқ ва яшил йўлакда — видеокузатув тизими остида, қизил йўлакда божхона ходими иштирокида) жойлаштириш;

божхона органлари билан келишилган ҳолда, операторнинг очиқ майдонлари ва бошқа ҳудудларида товарларни чиқариш билан боғлиқ божхона операцияларини амалга ошириш;

божхона кўригини биринчи навбатда ўтказиш;

божхона тўловлари тўланиши таъминланмаган ҳолда, божхона тўловларини бўлиб тўлаш ва (ёки) муддатини олтмиш иш кунигача кечиктирган ҳолда товарларни эркин муомалага чиқариш;

божхона тўловлари тўланиши таъминланмаган ҳолда, товарларни чиқаришда уларнинг божхона қийматини шартли равишда аниқлаш;

алоҳида ҳужжатлар (мувофиқлик сертификати) мавжуд бўлмаганда, товарларни (озиқ-овқат товарлари ва фармацевтика маҳсулотлари бундан мустасно) шартли равишда чиқариш ва ҳужжатларни кейинчалик олтмиш календарь кун давомида тақдим этиш;

божхона тўловлари тўланиши таъминланмаган ҳолда, Ўзбекистон Республикаси Божхона кодексининг 272-моддасига мувофиқ божхона юк декларацияси тақдим этилгунга қадар товарларни чиқариб юбориш;

товарларнинг ТИФ товарлар номенклатураси бўйича кодини аниқлаш юзасидан божхона органи томонидан тайинланган экспертиза якунлангунга қадар товарларни божхона тўловлари тўланишини таъминлаш орқали шартли чиқариб юбориш;

ваколатли давлат муассасалари билан операторларни ўзаро тан олиш ва махсус соддалаштиришларни биргаликда қўллашни назарда тутувчи ҳамкорлик лойиҳаларида иштирок этиш;

божхона органлари томонидан божхона операцияларини амалга ошириш вақтини қисқартириш ва тартибини такомиллаштириш бўйича амалга ошириладиган тажриба лойиҳалари синовларида иштирок этиш;

божхона масалаларини мувофиқлаштириш ва ҳал қилишда операторга кўмаклашиш учун божхона хизмати органларининг масъул ходими (кейинги ўринларда — координатор) кўмагидан фойдаланиш.

21. Божхона ва хавфсизлик масалалари бўйича оператор гувоҳномаси асосида фаолият юритувчи операторга мазкур Низомнинг 19 ва 20-бандларида назарда тутилган махсус соддалаштиришлар қўлланилади.

22. Ўзбекистон Республикасининг халқаро шартномаларига мувофиқ операторларга хорижий давлатлар ҳудудида қўлланиладиган имтиёзлар ва махсус соддалаштиришлар тақдим этилиши мумкин»;

и) 24-банд қуйидаги таҳрирда баён этилсин:

«24. Оператор мақоми қуйидаги ҳолатларда тўхтатиб турилади:

операторнинг ёзма мурожаатига асосан;

операторга нисбатан банкротлик тўғрисидаги иш юритиш қўзғатилганда;

оператор ушбу Низомнинг 33-бандида белгиланган мажбуриятларни бажармаганда;

оператор томонидан ушбу Низомнинг 3-иловага мувофиқ товарларни сақлаш учун омбор сифатида фойдаланишга мўлжалланган (фойдаланиш ёки эгалик қилиш ҳуқуқида) иншоотлар, бинолар (биноларнинг бир қисми) ва (ёки) очиқ майдончаларга (очиқ майдончаларнинг бир қисми) қўйилган талабларга риоя қилмасa;

Ўзбекистон Республикаси Маъмурий жавобгарлик тўғрисидаги кодексининг 171, 171 1 , 174, 175, 176, 177 ва 227 — 227 21 , 227 22 -моддаларининг биринчи қисми, 227 23 — 227 27 -моддаларида назарда тутилган ҳуқуқбузарликлар учун операторнинг раҳбари ёки бош бухгалтери, шунингдек, ваколатли шахсини маъмурий жавобгарликка тортиш тўғрисида суд қарори кучга кирганда;

Ўзбекистон Республикаси Жиноят кодексининг 175, 182, 184, 188, 189, 209, 228 ва 246-моддаларида назарда тутилган жиноятларни содир этганлиги учун операторнинг раҳбари ёки бош бухгалтери ёхуд ваколатли шахсига нисбатан жиноят иши қўзғатилганда;

хабарномада белгиланган муддатда солиқлар ва йиғимларни тўлаш бўйича мажбуриятлар бажарилмаганда;

ушбу Низомнинг 10-банди олтинчи хатбошисига мувофиқ белгиланган фаолият кўрсаткичлари камайганда;

ушбу Низомнинг 14-бандига мувофиқ тақдим этилган ҳужжатлар ўзгарганда ва (ёки) амал қилиш муддати тугаган ҳолда божхона органларини 15 кун ичида хабардор қилинмаганлиги маълум бўлганда»;

й) 26-банд қуйидаги таҳрирда баён этилсин:

«26. Қуйидаги ҳолатлар юзага келганда, мазкур Низомнинг:

24-банди олтинчи хатбошисида назарда тутилган ҳолатда — тўхтатиб туриш муддати бир йилни;

24-банди еттинчи хатбошисида назарда тутилган ҳолатда — тўхтатиб туриш муддати суднинг оқлов ҳукми чиққунига қадар бўлган даврни;

24-банди саккизинчи хатбошисида назарда тутилган ҳолатда — тўхтатиб туриш муддати ўттиз иш кунини;

24-банди тўққизинчи хатбошисида назарда тутилган ҳолатда — тўхтатиб туриш муддати 10-банди олтинчи ва 11-банди учинчи хатбошисида кўрсатилган мезонларга мувофиқ ҳолга келтирилгунга қадар бўлган, лекин бир йилдан ортиқ бўлмаган даврни ташкил қилади»;

к) 9-бобнинг номи қуйидаги таҳрирда баён этилсин:

«9-боб. Оператор мақомини муддатидан олдин тугатиш ва бекор қилиш асослари»;

л) 29-банд қуйидаги таҳрирда баён этилсин:

«29. Оператор мақомини муддатидан олдин тугатиш ёки бекор қилишга қуйидагилар асос бўлади:

операторнинг ўз хоҳиши билан реестрдан чиқариш тўғрисидаги ёзма мурожаати бўйича;

оператор мақомига эга бўлган юридик шахс қонун ҳужжатларида белгиланган тартибда тугатилган тақдирда;

Ўзбекистон Республикаси Жиноят кодексининг 175, 182, 184, 188, 189, 209, 228 ва 246-моддаларида назарда тутилган жиноятларни содир этганлиги учун операторнинг раҳбари ёки бош бухгалтери ёхуд ваколатли шахсига нисбатан суд ҳукми кучга кирганда;

оператор мақомини тўхтатиб қўйишга олиб келган ва ушбу Низомнинг 24-банди тўққизинчи хатбошисида назарда тутилган ҳолатлар ўттиз иш куни ичида бартараф этилмаганда;

оператор мақомини тўхтатиб қўйишга сабаб бўлган ва ушбу Низомнинг 24-банди ўнинчи хатбошисида назарда тутилган ҳолатлар бир йил ичида бартараф этилмаганда;

оператор томонидан ушбу Низомнинг 26-бандида кўрсатилган муддатда тўхтатиб туриш асослари бартараф этилганлиги ҳақида ҳудудий божхона бошқармасига хабарнома юбормаса;

оператор қайта ташкил этилганда, ўзгартириш орқали қайта ташкил этиш бундан мустасно;

оператор мақоми ваколатли орган томонидан тақдим этилган ва бундай мақомни бериш учун асос бўлиб хизмат қилган ишончсиз маълумотлар асосида берилгани аниқланганда;

оператор томонидан ушбу Низомнинг 33-бандида назарда тутилган мажбуриятлар бир йил мобайнида икки мартадан ортиқ бажарилмаганда».

13. Вазирлар Маҳкамасининг 2021 йил 4 июндаги 352-сон қарори билан тасдиқланган Ўзбекистон Республикаси ҳудудига импорт қилишда божхона божи ва қўшилган қиймат солиғидан озод этиладиган, ўхшаши республикада ишлаб чиқарилмайдиган технологик асбоб-ускуналар рўйхатида :

а) қуйидаги мазмундаги 86 1 ва 86 2 -позициялар билан тўлдирилсин:

« 86 1 . 8418402009 Қон плазмасини шокли музлатиш учун ускуналар 86 2 . 8418408009 Инсон қон плазмасини сақлаш учун музлатиш камераси » ;

б) қуйидаги мазмундаги 677 2 -позиция билан тўлдирилсин:

« 677 2 . 9405190039 Иссиқхоналарда фойдаланиш учун натрий газразрядли, қуввати 750 Вт ва ундан юқори бўлган лампали электр ёритиш ускунаси » ;

в) изоҳ қисмининг биринчи хатбошисидаги «ТИФ ТН кодлари» сўзлари «ТИФ ТН коди ва номлари» сўзлари билан алмаштирилсин.

14. Вазирлар Маҳкамасининг «Божхона маъмуриятчилиги ва тартиб-таомилларини янада соддалаштириш бўйича қўшимча чора-тадбирлар тўғрисида» 2021 йил 8 июлдаги 429-сон қарорининг 2-банди еттинчи хатбошиси «реэкспорт» сўзидан кейин «(шу жумладан, экспорт)» сўзлари билан тўлдирилсин.

15. Вазирлар Маҳкамасининг 2021 йил 27 декабрдаги 775-сон қарори билан тасдиқланган Ўзбекистон Республикаси олий ҳарбий таълим муассасаларида ўқишга номзодларни саралаб олиш ва қабул қилиш, курсантларни ўқишдан четлаштириш ва қайта тиклаш тартиби тўғрисидаги низом қуйидаги мазмундаги 56 1 -банд билан тўлдирилсин:

«56 1 . Ўзбекистон Республикаси Президентининг «Ўзбекистон Республикаси давлат божхона хизмати органларининг фаолиятини ташкил этиш тўғрисида» 2018 йил 12 апрелдаги ПҚ-3665-сон қарорига мувофиқ:

хизмат мажбуриятларини бажариш чоғида ҳалок бўлган, шунингдек, хизмат мажбуриятларини бажаришда олган жароҳати туфайли ногирон бўлиб қолган божхона органлари ходимларининг фарзандлари Мудофаа вазирлиги, Фавқулодда вазиятлар вазирлиги ва Миллий гвардия ОҲТМга белгиланган қабул квоталаридан ташқари;

божхона хизматига салмоқли ҳисса қўшган, хизмат жараёнида маълум бир натижаларга эришган божхона органларининг хизматдаги офицерлари ва сержантлар таркиби ходимлари фарзандлари ажратилган икки фоизли квоталар доирасида Ўзбекистон Республикаси Мудофаа вазирлиги, Фавқулодда вазиятлар вазирлиги ва Миллий гвардияси ОҲТМга Божхона қўмитаси раисининг тавсияномаси асосида қабул қилинадилар».

16. Вазирлар Маҳкамасининг 2022 йил 20 апрелдаги 201-сон қарори билан тасдиқланган Ҳудудларда аҳоли билан ўтказилган учрашувлар давомида билдирилган таклифлар ва аҳолини узоқ йиллардан буён қийнаб келаётган мавжуд муаммоларни тезкор бартараф этишга қаратилган ҳамда амалий тадбирларни ўз ичига олган « йўл харитаси »нинг 76-позициясида:

а) «Сарф этиладиган маблағ ва молиялаштириш манбалари» устунидаги «Божхона қўмитаси маблағлари» сўзлари «маҳаллий бюджет маблағлари» сўзлари билан алмаштирилсин;

б) «Масъуллар» устунининг «вазирлик ва идоралар» кичик устунидаги «Божхона қўмитаси» сўзлари чиқариб ташлансин.

17. Вазирлар Маҳкамасининг 2022 йил 31 декабрдаги 737-сон қарори билан тасдиқланган Товар ва транспорт воситалари билан транзит операцияларини амалга ошириш тартиби тўғрисидаги низомнинг 30-бандидаги «божхона юк декларациясида» сўзлари «транзит декларациясида» сўзлари билан алмаштирилсин.

Ўзбекистон Республикасининг Бош вазири А. АРИПОВ

Тошкент ш.,

2023 йил 24 октябрь,

560-сон

(Қонунчилик маълумотлари миллий базаси, 25.10.2023 й., 09/23/560/0796-сон; 08.10.2024 й., 09/24/630/0793-сон; 03.02.2025 й., 09/25/55/0102-сон)

lex.uz

Oʻzbekiston Respublikasi Vazirlar Mahkamasining

qarori

Bojxona maʼmuriyatchiligini yanada takomillashtirishga doir qoʻshimcha chora-tadbirlar belgilanganligi munosabati bilan Oʻzbekiston Respublikasi Hukumatining ayrim qarorlariga oʻzgartirish va qoʻshimchalar kiritish toʻgʻrisida

Soʻnggi yillarda mamlakatimizda bojxona maʼmuriyatchiligini isloh etish, bojxona va yuk operatsiyalarini amalga oshirish jarayonlarini yanada soddalashtirish maqsadida raqamli texnologiyalardan foydalanish hamda bojxona organlari xodimlarini ijtimoiy himoya qilishni kuchaytirish boʻyicha keng koʻlamli islohotlar amalga oshirilmoqda.

Shu bilan birga, globallashuv jarayonlarida respublikaning tashqi savdo aylanmasi hajmlari ortib borayotganligi, transchegaraviy elektron savdoning rivojlanish omillari sohani toʻliq raqamlashtirishning ustuvor yoʻnalishlarini belgilashni hamda ushbu sohada korrupsiya omillariga yoʻl qoʻymaslik maqsadida xodimlarni ijtimoiy himoya qilishni yanada kuchaytirishni taqozo etmoqda.

Bojxona organlari faoliyatiga zamonaviy raqamli texnologiyalarni yanada keng joriy etish, shuningdek, Oʻzbekiston Respublikasi Prezidentining “Bojxona maʼmuriyatchiligini yanada takomillashtirishga doir qoʻshimcha chora-tadbirlar toʻgʻrisida” 2022-yil 27-apreldagi PF-122-son Farmoni ijrosini taʼminlash maqsadida Vazirlar Mahkamasi qaror qiladi:

1. Oʻzbekiston Respublikasi Hukumatining ilovaga muvofiq ayrim qarorlariga quyidagilarni nazarda tutuvchi oʻzgartirish va qoʻshimchalar kiritilsin:

elektr energiyasi maxsus tartibga koʻra yetkazib beriladigan isteʼmolchi korxonalar roʻyxatiga bojxona organlarini kiritish;

invoys asosida eksport qilishda oldindan toʻlovni 100 foizdan 50 foizga tushirish;

bojxona hududida qayta ishlash bojxona rejimiga joylashtirilgan tovarlarni yetarli darajada qayta ishlash mezoni asosida hosil qilingan qayta ishlash mahsulotini bojxona hududidan eksport bojxona rejimiga rasmiylashtirgan holda olib chiqish;

tashqi savdo operatsiyalarini amalga oshirishda shartnoma boʻyicha xorijiy hamkor mamlakat oʻzgarishi bilan bogʻliq qoʻshimchalarni bojxona yuk deklaratsiyasida qayd etish talabini maqbullashtirish;

tashqi savdo operatsiyalarining yagona elektron axborot tizimida tashqi savdo shartnomalari maʼlumotlariga qoʻshimcha kelishuvlarsiz oʻzgartirish kiritish imkoniyatini yaratish.

2. Oʻzbekiston Respublikasi Iqtisodiyot va moliya vazirligi huzuridagi Bojxona qoʻmitasi manfaatdor vazirlik va idoralar bilan birgalikda oʻzlari qabul qilgan normativ-huquqiy hujjatlarni bir oy muddatda ushbu qarorga muvofiqlashtirsin.

3. Mazkur qarorning bajarilishini nazorat qilish Oʻzbekiston Respublikasi Bosh vazirining oʻrinbosari — iqtisodiyot va moliya vaziri J.A. Qoʻchqorov zimmasiga yuklansin.

Vazirlar Mahkamasining 2023-yil 24-oktabrdagi 560-son qaroriga ILOVA

Oʻzbekiston Respublikasi Hukumatining ayrim qarorlariga kiritilayotgan oʻzgartirish va qoʻshimchalar

1. Vazirlar Mahkamasining 2004-yil 1-noyabrdagi 511-son qarori bilan tasdiqlangan Elektr energiyasi maxsus tartibga koʻra yetkazib beriladigan isteʼmolchi korxonalar roʻyxatining 10-bandi quyidagi tahrirda bayon etilsin:

“10. Milliy gvardiya, Mudofaa vazirligi, Ichki ishlar vazirligi, Davlat xavfsizlik xizmati, Davlat xavfsizlik xizmati Chegara qoʻshinlari, Iqtisodiyot va moliya vazirligi huzuridagi Bojxona qoʻmitasi, Favqulodda vaziyatlar vazirligi boʻlinmalari”.

3. Vazirlar Mahkamasining 2017-yil 20-iyundagi 393-son qarori bilan tasdiqlangan Oliy taʼlim muassasalarining bakalavriatiga talabalarni oʻqishga qabul qilish tartibi toʻgʻrisidagi nizomda :

a) 3-bandda :

birinchi xatboshidagi “Oʻzbekiston Respublikasi taʼlim muassasalariga oʻqishga qabul qilish boʻyicha Davlat komissiyasi” soʻzlari “Oʻzbekiston Respublikasi taʼlim tashkilotlariga oʻqishga qabul qilish boʻyicha davlat komissiyasi” soʻzlari bilan almashtirilsin;

yettinchi va sakkizinchi xatboshilardagi “Milliy gvardiyaning” soʻzlari “Milliy gvardiya va bojxona organlarining” soʻzlari bilan almashtirilsin;

b) 10 4 -band quyidagi mazmundagi ikkinchi xatboshi bilan toʻldirilsin:

“Xizmat majburiyatlarini bajarish chogʻida halok boʻlgan, shuningdek, xizmat majburiyatlarini bajarishda olgan jarohati tufayli nogiron boʻlib qolgan bojxona organlari xodimlarining farzandlari Bojxona qoʻmitasi raisining tavsiyanomasi asosida belgilangan qabul parametrlaridan tashqari davlat granti asosida oliy taʼlim muassasalari bakalavriatining kunduzgi taʼlim shakliga (ikkinchi oliy taʼlimdan tashqari) tanlovsiz qabul qilinadilar”;

v) 10 5 -bandda :

quyidagi mazmundagi ikkinchi xatboshi bilan toʻldirilsin:

“Bojxona organlarining xizmatdagi ofitserlari va serjantlar tarkibi xodimlarining farzandlariga oʻqishga kirish uchun oliy taʼlim muassasalari bakalavriatiga ajratilgan umumiy davlat granti asosidagi qabul parametrlariga nisbatan bakalavriat taʼlim yoʻnalishlarining kunduzgi taʼlim shakliga alohida ikki foizli davlat granti asosidagi kvotalar ajratiladi”;

ikkinchi va uchinchi xatboshilar tegishlicha uchinchi va toʻrtinchi xatboshilar deb hisoblansin;

uchinchi xatboshidagi “vazirliklar va idoralarining” soʻzlari “vazirlik va idoralar, shu jumladan, Bojxona qoʻmitasining” soʻzlari bilan almashtirilsin.

4. Vazirlar Mahkamasining “Oʻzbekiston Respublikasi Ichki ishlar vazirligi Akademiyasining kunduzgi va sirtqi taʼlim shakllariga nomzodlarni tanlash va oʻqishga qabul qilish tartibi toʻgʻrisidagi nizomlarni tasdiqlash haqida” 2017-yil 1-dekabrdagi 958-son qarorida :

a) 1-ilovada :

2-bandda :

quyidagi mazmundagi toʻrtinchi xatboshi bilan toʻldirilsin:

“Bojxona xizmatiga salmoqli hissa qoʻshgan, xizmat jarayonida maʼlum bir natijalarga erishgan bojxona organlarining xizmatdagi ofitserlari va serjantlar tarkibi xodimlari farzandlari uchun Akademiyaga kunduzgi taʼlim shakliga belgilangan umumiy qabul sonidan ikki foizli kvota ajratiladi”;

toʻrtinchi va beshinchi xatboshilar tegishlicha beshinchi va oltinchi xatboshilar deb hisoblansin;

62-bandning uchinchi xatboshisi “Milliy gvardiya” soʻzlaridan keyin “va bojxona organlari” soʻzlari bilan toʻldirilsin;

63-bandning birinchi xatboshisi “Milliy gvardiya” soʻzlaridan keyin “hamda bojxona organlari” soʻzlari bilan toʻldirilsin;

b) 2-ilovada :

2-bandda :

quyidagi mazmundagi toʻrtinchi xatboshi bilan toʻldirilsin:

“Bojxona xizmatiga salmoqli hissa qoʻshgan, xizmat jarayonida maʼlum bir natijalarga erishgan bojxona organlarining xizmatdagi ofitserlari va serjantlar tarkibi xodimlari farzandlari uchun Akademiyaga sirtqi taʼlim shakliga belgilangan umumiy qabul parametrlari doirasida ikki foizli davlat granti asosidagi kvotalar ajratiladi”;

toʻrtinchi va beshinchi xatboshilar tegishlicha beshinchi va oltinchi xatboshilar deb hisoblansin;

37-bandning uchinchi xatboshisi “Milliy gvardiya” soʻzlaridan keyin “va bojxona organlari” soʻzlari bilan toʻldirilsin;

38-bandning birinchi xatboshisi “Milliy gvardiya” soʻzlaridan keyin “hamda bojxona organlari” soʻzlari bilan toʻldirilsin.

5. Vazirlar Mahkamasining 2018-yil 28-martdagi 244-son qarori bilan tasdiqlangan Bolalarni davlat maktabgacha taʼlim tashkilotlariga qabul qilish boʻyicha davlat xizmatlari koʻrsatishning maʼmuriy reglamentida :

a) 18-bandning oltinchi xatboshisidagi “xizmatchilarning va ichki ishlar” soʻzlari “xizmatchilarning, ichki ishlar va bojxona” soʻzlari bilan almashtirilsin;

b) 2-ilovaning IV boʻlimi 5-bandidagi “xizmatchilarning va ichki ishlar” soʻzlari “xizmatchilarning, ichki ishlar va bojxona” soʻzlari bilan almashtirilsin.

6. Vazirlar Mahkamasining 2018-yil 28-iyuldagi 594-son qarori bilan tasdiqlangan Jahon iqtisodiyoti va diplomatiya universitetining bakalavriat va magistraturasiga oʻqishga qabul qilish toʻgʻrisidagi nizomda :

a) 2-band quyidagi mazmundagi beshinchi xatboshi bilan toʻldirilsin:

“Bojxona xizmatiga salmoqli hissa qoʻshgan, xizmat jarayonida maʼlum bir natijalarga erishgan bojxona organlari xizmatdagi ofitserlari va serjantlar tarkibi xodimlari farzandlari uchun Universitet bakalavriatiga ajratilgan umumiy davlat granti asosidagi qabul parametrlariga nisbatan bakalavriat taʼlim yoʻnalishlarining kunduzgi taʼlim shakliga ikki foizli davlat granti asosidagi kvota ajratiladi”;

b) 11-band quyidagi mazmundagi toʻrtinchi xatboshi bilan toʻldirilsin:

“Oʻzbekiston Respublikasi Iqtisodiyot va moliya vazirligi huzuridagi Bojxona qoʻmitasi raisining tavsiyanomasiga ega boʻlgan abituriyentlar qabul komissiyasiga ushbu tavsiyanomaning asl nusxasini taqdim etadilar”;

v) 2-bob quyidagi mazmundagi 46 5 va 46 6 -bandlar bilan toʻldirilsin:

“46 5 . Xizmat majburiyatlarini bajarish chogʻida halok boʻlgan, shuningdek, xizmat majburiyatlarini bajarishda olgan jarohati tufayli nogiron boʻlib qolgan bojxona organlari xodimlari farzandlari Oʻzbekiston Respublikasi Iqtisodiyot va moliya vazirligi huzuridagi Bojxona qoʻmitasi raisining tavsiyanomasi asosida belgilangan qabul kvotalaridan tashqari davlat granti asosida Universitet bakalavriatining kunduzgi taʼlim shakliga (ikkinchi oliy taʼlimdan tashqari) tanlovsiz (kirish imtihonlarisiz) qabul qilinadilar.

46 6 . Bojxona organlari xodimlarining farzandlari ajratilgan ikki foizli kvotalar doirasida Universitetga Oʻzbekiston Respublikasi Iqtisodiyot va moliya vazirligi huzuridagi Bojxona qoʻmitasi raisining tavsiyanomasi boʻyicha tanlov asosida qabul qilinadi hamda oʻrinlar Oʻzbekiston Respublikasi Oliy taʼlim, fan va innovatsiyalar vazirligi huzuridagi Bilim va malakalarni baholash agentligi tomonidan oʻtkaziladigan test sinovlari natijalari boʻyicha toʻplangan ballardan kelib chiqib, abituriyent kirish imtihonlarining eng yuqori ballidan kamida oʻttiz foizini toʻplagan taqdirda, ketma-ketlik tartibida taqsimlanadi.

Ajratilgan ikki foizli davlat granti asosidagi qoʻshimcha qabul kvotalariga qabul qilinmagan abituriyentlar toʻplagan ballari bilan umumiy tartibda tanlovda ishtirok etadilar”.

7. Vazirlar Mahkamasining “Oʻzbekiston Respublikasi Davlat bojxona qoʻmitasining bojxona instituti bakalavriati va magistraturasiga oʻqishga qabul qilish tartibi toʻgʻrisidagi nizomlarni tasdiqlash haqida” 2019-yil 29-apreldagi 365-son qarorida :

a) 1-band quyidagi tahrirda bayon etilsin:

“1. Quyidagilar:

Oʻzbekiston Respublikasi Iqtisodiyot va moliya vazirligi huzuridagi Bojxona qoʻmitasining Bojxona instituti bakalavriatiga oʻqishga qabul qilish tartibi toʻgʻrisidagi nizom 1-ilovaga muvofiq;

Oʻzbekiston Respublikasi Iqtisodiyot va moliya vazirligi huzuridagi Bojxona qoʻmitasining Bojxona instituti magistraturasiga oʻqishga qabul qilish tartibi toʻgʻrisidagi nizom 2-ilovaga muvofiq tasdiqlansin”;

b) 1-ilovada :

2-bandda :

birinchi xatboshi quyidagi tahrirda bayon etilsin:

“2. Institut bakalavriatiga nomzodlarni oʻqishga qabul qilish Oʻzbekiston Respublikasi Prezidenti tomonidan tasdiqlangan Butlash rejasiga muvofiq Oʻzbekiston Respublikasi Iqtisodiyot va moliya vazirligi huzuridagi Bojxona qoʻmitasi (keyingi oʻrinlarda — Bojxona qoʻmitasi) raisining Institutga qabul oʻrinlarini ajratish toʻgʻrisidagi buyrugʻiga asosan amalga oshiriladi”;

quyidagi mazmundagi ikkinchi xatboshi bilan toʻldirilsin:

“Bojxona xizmatiga salmoqli hissa qoʻshgan, xizmat jarayonida maʼlum bir natijalarga erishgan bojxona organlarining xizmatdagi ofitserlari va serjantlar tarkibi xodimlari farzandlariga Institutga kirish uchun kursantlarni qabul qilishning umumiy sonidan ikki foizli kvota ajratiladi”;

ikkinchi va uchinchi xatboshilar tegishlicha uchinchi va toʻrtinchi xatboshilar deb hisoblansin;

5-band quyidagi tahrirda bayon etilsin:

“5. 2024/2025 oʻquv yilidan boshlab Institut bakalavriat taʼlim yoʻnalishlariga mos keluvchi test sinovlari topshiriladigan imtihon fanlari majmuasi Oʻzbekiston Respublikasi Oliy taʼlim, fan va innovatsiyalar vazirligi tomonidan tasdiqlanadi hamda test sinovlari boshlanishidan kamida 6 oy oldin eʼlon qilinadi.

Shuningdek, test sinovlari oʻtkaziladigan majburiy imtihon fanlari majmuasi Davlat oliy taʼlim muassasalariga oʻqishga qabul qilish jarayonlarini muvofiqlashtirish boʻyicha Davlat komissiyasi tomonidan tasdiqlanadi.

Test sinovlari topshiriladigan imtihon fanlari boʻyicha har bir toʻgʻri javob uchun ajratiladigan ballar miqdori Oʻzbekiston Respublikasi taʼlim tashkilotlariga qabul qilish boʻyicha davlat komissiyasi tomonidan tasdiqlanadi”;

6-bandda :

toʻrtinchi xatboshi “yoshga toʻladigan” soʻzlaridan keyin “hamda yigirma uch yoshda boʻlgan” soʻzlari bilan toʻldirilsin;

beshinchi xatboshi “yoshga toʻladigan” soʻzlardan keyin “hamda yigirma besh yoshda boʻlgan” soʻzlari bilan toʻldirilsin;

11-banddagi “Davlat bojxona” soʻzlari “Bojxona” soʻzi bilan almashtirilsin;

38-band quyidagi tahrirda bayon etilsin:

“38. Nomzodlarning shaxsiy hujjatlari yigʻma jildlari hamda Oʻzbekiston Respublikasi Oliy taʼlim, fan va innovatsiyalar vazirligi huzuridagi Bilim va malakalarni baholash agentligining (keyingi oʻrinlarda — Bilim va malakalarni baholash agentligi) qabul jarayoni boʻyicha “Abitur” bazasini shakllantirish maqsadida, hududiy bojxona boshqarmalari ishchi guruhlari dastlabki tanlovdan muvaffaqiyatli oʻtgan nomzodlarning maʼlumoti toʻgʻrisida (11-sinf negizidagi umumiy oʻrta taʼlim, oʻrta maxsus va kasb-hunar (boshlangʻich professional) taʼlim) hujjatlarining asli, oʻqishga imtiyozli kirish uchun harbiy qismlardan berilgan tavsiyanomaning asli (harbiy guvohnomasi bilan birga), mazkur Nizomning 57-bandida nazarda tutilgan chet tilini bilish darajasi toʻgʻrisidagi sertifikatining asli hamda mazkur Nizomning 9-ilovasida keltirilgan maʼlumotni toʻldirib, ularning nusxasi va ushbu Nizomning 2-ilovasida keltirilgan arizalar nusxasi bilan birgalikda Qabul komissiyasiga qabul yilining 20-may kuniga qadar yetkazishlari lozim.

Qabul yilida 11-sinf negizidagi umumiy oʻrta, oʻrta maxsus, boshlangʻich professional taʼlim muassasalarini tamomlagan nomzodlarning maʼlumoti toʻgʻrisidagi hujjatlar aslini qabul yilining 25-iyun kuniga qadar Qabul komissiyasiga yetkazishlari lozim.

Test sinovlariga tavsiya etilgan nomzodlar, shuningdek, ularning mazkur Nizomning 4-bobida nazarda tutilgan imtiyozlari (agarda mavjud boʻlsa) haqidagi maʼlumotlar qabul yilining 1-iyuliga qadar Qabul komissiyasi tomonidan Bilim va malakalarni baholash agentligining maxsus onlayn dasturiga kiritiladi”;

49-banddagi “oʻrta maxsus va kasb-hunar” soʻzlari “umumiy oʻrta va oʻrta maxsus hamda professional” soʻzlari bilan almashtirilsin;

53-banddagi “Davlat test markaziga” soʻzlari “Bilim va malakalarni baholash agentligi” soʻzlari bilan almashtirilsin;

54-bandda :

birinchi va ikkinchi xatboshilardagi “Davlat test markazi” soʻzlari “Bilim va malakalarni baholash agentligi” soʻzlari bilan almashtirilsin;

uchinchi xatboshidagi “Axborot texnologiyalari va kommunikatsiyalarini rivojlantirish” va “Davlat test markaziga” soʻzlari tegishlicha “Raqamli texnologiyalar” va “Bilim va malakalarni baholash agentligiga” soʻzlari bilan almashtirilsin;

55-band quyidagi tahrirda bayon etilsin:

“55. Bojxona qoʻmitasining Moddiy yordam, ijtimoiy himoya, bojxona organlarini rivojlantirish va koʻzda tutilmagan xarajatlar maxsus jamgʻarmasi mablagʻlari hisobidan quyidagi xarajatlar qoplanadi:

test sinovlari oʻtkaziladigan kunda Bilim va malakalarni baholash agentligi vakillari, bino rahbarlari va guruh nazoratchilarining mehnatiga haq toʻlash;

test sinovlarini oʻtkazish jarayonida nomzodlar, Bilim va malakalarni baholash agentligi vakillari, bino rahbarlari va guruh nazoratchilarini yetarli miqdorda ichimlik suvi, havorang pastali sharikli ruchkalar bilan taʼminlash uchun mablagʻlar;

yozma ish (diktant) oʻtkazish boʻyicha kichik komissiya tarkibiga kelishuv asosida jalb qilingan taʼlim muassasalari mutaxassislari mehnatiga soatbay haq toʻlash”;

56-band quyidagi tahrirda bayon etilsin:

“56. Umumiy oʻrta, oʻrta maxsus, professional taʼlim muassasalarida boshqa chet tili (turk, arab, fors, dari, hind, urdu, xitoy, koreys, uygʻur, yapon tillari) topshiriladigan koʻp balli tizim boʻyicha imtihonlar oʻrniga test sinovlari oʻtkaziladi.

Bunda yuqorida qayd etilmagan chet tillarda imtihon topshirish istagini bildirgan nomzodlar uchun Yagona koʻp balli imtihon tizimi boʻyicha chet tilidan oʻtkazilgan imtihon mazkur Nizomning 14-ilovasida nazarda tutilgan mezonlarga asosan baholanadi.

Yagona koʻp balli imtihon tizimi boʻyicha chet tilidan imtihon topshirgan nomzodlar Bilim va malakalarni baholash agentligi tomonidan oʻtkaziladigan test sinovlarida chet tili fanidan test sinovlaridan ozod etiladilar.

Yagona koʻp balli imtihon tizimi boʻyicha chet tilidan imtihon topshirgan nomzodlarning toʻplagan ballari haqidagi maʼlumot qabul yilining 1-iyuliga qadar Bilim va malakalarni baholash agentligiga taqdim etiladi”;

61-band quyidagi tahrirda bayon etilsin:

“61. Bakalavriatga qabul qilish jarayonida nomzodlarga imtiyozlarni qoʻllashda Institut oliy harbiy hamda harbiylashtirilgan taʼlim muassasasi deb qaraladi.

Xizmat majburiyatini bajarish chogʻida halok boʻlgan, shuningdek, xizmat majburiyatini bajarishda olgan jarohati tufayli nogiron boʻlib qolgan bojxona organlari xodimlarining farzandlari Bojxona qoʻmitasi raisining tavsiyanomasi asosida qabul kvotasidan tashqari dastlabki va maxsus kasbiy tanlov natijalariga muvofiq, Institut bakalavriatiga oʻqishga qabul qilinadilar.

Bojxona qoʻmitasi raisining tavsiyanomasiga ega boʻlgan bojxona organlarining xizmatdagi ofitserlari va serjantlar tarkibi xodimlarining farzandlariga Institutga belgilangan umumiy qabul oʻrinlari doirasida ikki foizli kvota ajratiladi va dastlabki va maxsus kasbiy tanlov natijalari asosida qabul qilinadi.

Harbiy xizmat majburiyatlarini (xizmat majburiyatlarini) bajarish chogʻida halok boʻlgan hamda harbiy xizmat majburiyatlarini (xizmat majburiyatlarini) bajarish chogʻida yaradorlik, kontuziya, shikast olish yoki kasalliklar oqibatida nogironligi boʻlgan Oʻzbekiston Respublikasi Qurolli Kuchlari tarkibiga kiruvchi vazirliklar va idoralarning ofitser, serjant va oddiy askarlar tarkibiga mansub boʻlgan kontrakt boʻyicha harbiy xizmatchilarining (Milliy gvardiya xodimlarining) hamda xizmat majburiyatini bajarish chogʻida halok boʻlgan, shuningdek, xizmat majburiyatini bajarishda olgan jarohati tufayli nogiron boʻlib qolgan bojxona organlari xodimlarining farzandlari tegishli vazirlik va idoralarning tavsiyanomasi asosida Bilim va malakalarni baholash agentligi tomonidan oʻtkaziladigan test sinovlarisiz, belgilangan qabul kvotalaridan tashqari Institut bakalavriatiga oʻqishga qabul qilinadilar.

Terrorizm va jinoyatchilikka qarshi kurashish hamda jamoat xavfsizligini taʼminlash chogʻida halok boʻlgan yoki olgan jarohati tufayli nogironligi boʻlgan ichki ishlar organlari xodimlarining farzandlari dastlabki va maxsus kasbiy tanlov natijalari hamda Oʻzbekiston Respublikasi ichki ishlar vazirining taqdimnomasi asosida Bilim va malakalarni baholash agentligi tomonidan oʻtkaziladigan test sinovlarisiz qabul kvotalaridan tashqari Institut bakalavriatiga oʻqishga qabul qilinadilar.

Huquqbuzarliklar profilaktikasi va jinoyatchilikka qarshi kurashga munosib hissa qoʻshgan, xizmat yoki ilmiy faoliyatida yuqori natijalarga erishgan ichki ishlar organlarining amaldagi xodimlarining farzandlari ajratilgan besh foizli kvotalar doirasida dastlabki va maxsus kasbiy tanlov natijalari hamda Oʻzbekiston Respublikasi ichki ishlar vazirining taqdimnomasi asosida Bilim va malakalarni baholash agentligi tomonidan oʻtkaziladigan test sinovlarisiz qabul qilinadilar.

Ichki ishlar va bojxona organlari amaldagi xodimlarining farzandlarini ajratilgan besh va ikki foizli kvotalar doirasida Institutga qabul qilishda oʻrinlar maxsus kasbiy tanlov natijalari boʻyicha toʻplangan ballardan kelib chiqib, ketma-ketlik tartibida taqsimlanadi.

Maxsus kasbiy tanlov natijalari teng boʻlgan hamda ajratilgan besh va ikki foizli qabul kvotalari boʻyicha oxirgi oʻrinni egallashga daʼvogarlar orasida kasbiy tanlov bosqichining yakka tartibdagi yakuniy suhbat tadbirida eng yuqori natijaga ega boʻlgan nomzod mazkur imtiyozli oʻringa oʻqishga qabul qilinadi.

Ajratilgan besh va ikki foizli qabul kvotalariga qabul qilinmagan nomzodlar maxsus kasbiy tanlov natijalari boʻyicha toʻplagan ballari bilan umumiy tartibda tanlovda ishtirok etadilar.

Institutga nomzodlar qabuli uchun umumiy oʻrinlar soni tarkibida imtiyozli kvotalar doirasida vazirlik va idoralarga ajratiladigan oʻrinlar sonini belgilashda oʻrta arifmetik hisoblashdan foydalaniladi va quyidagilarga amal qilinadi:

butun raqamdan keyingi raqamlar 0,5 — 0,99 oraligʻini tashkil etsa, yaxlitlangan holda 1 ta qoʻshimcha oʻrin ajratiladi;

butun raqamdan keyingi raqamlar 0,01 — 0,49 oraligʻini tashkil etsa, yaxlitlangan holda qoʻshimcha oʻrin ajratilmaydi”;

63-bandda :

birinchi xatboshidagi “Davlat test markazi” soʻzlari “Bilim va malakalarni baholash agentligi” soʻzlari bilan almashtirilsin;

ikkinchi xatboshidagi “Oʻzbekiston Respublikasi taʼlim muassasalariga oʻqishga qabul qilish boʻyicha Davlat komissiyasi” soʻzlari “Oʻzbekiston Respublikasi taʼlim tashkilotlariga qabul qilish boʻyicha Davlat komissiyasi” soʻzlari bilan almashtirilsin;

64-band quyidagi tahrirda bayon etilsin:

“64. Qonunchilikda belgilangan tartibda nomzodlarga berilgan tavsiyanomalar roʻyxati mazkur tavsiyanomalarni bergan vazirlik va idoralar tomonidan Oʻzbekiston Respublikasi taʼlim tashkilotlariga qabul qilish boʻyicha davlat komissiyasiga kiritiladi.

Oʻzbekiston Respublikasi taʼlim tashkilotlariga qabul qilish boʻyicha davlat komissiyasi vazirliklar va idoralarning tavsiyanomalari asosida qabul yilining 4-iyuligacha ular boʻyicha alohida qaror qabul qiladi”;

67-band birinchi va ikkinchi xatboshilaridagi “Davlat test markazi” soʻzlari “Bilim va malakalarni baholash agentligi” soʻzlari bilan almashtirilsin;

70-banddagi “Davlat test markazi” soʻzlari “Bilim va malakalarni baholash agentligi” soʻzlari bilan almashtirilsin;

1-ilova nomidagi “Davlat bojxona qoʻmitasining” va “Davlat test markazi” soʻzlari tegishlicha “Bojxona qoʻmitasining” va “Bilim va malakalarni baholash agentligi” soʻzlari bilan almashtirilsin;

2 — 16-ilovalar nomlaridagi “Davlat bojxona qoʻmitasining” soʻzlari “Bojxona qoʻmitasining” soʻzlari bilan almashtirilsin;

6-ilovadagi “Kadrlar boʻlimi” soʻzlari “Kadrlar xizmati” soʻzlari bilan almashtirilsin;

9-ilovada :

“Kadrlar boʻlimi” soʻzlari “Kadrlar xizmati” soʻzlari bilan almashtirilsin;

“(***) ingliz tili, nemis tili, fransuz tili” soʻzlari “(***) nomzod tanlagan chet tili” soʻzlari bilan almashtirilsin;

11-ilovada :

8-banddagi “kasb-hunar taʼlimi” soʻzlari “professional taʼlimi” soʻzlari bilan almashtirilsin;

10-band quyidagi mazmundagi uchinchi xatboshi bilan toʻldirilsin:

“Diktant matnini oʻqib eshittirishda audiomatndan foydalanish mumkin”;

12-ilovaning 7-bandidagi “kasb-hunar taʼlimi” soʻzlari “professional taʼlimi” soʻzlari bilan almashtirilsin”;

13-ilovada :

4-banddagi “kasb-hunar” soʻzlari “boshlangʻich professional” soʻzlari bilan almashtirilsin”;

15 , 16-bandlari va ilovalardagi “Davlat test markazi” soʻzlari “Bilim va malakalarni baholash agentligi” soʻzlari bilan almashtirilsin;

15-ilovadagi “Vazirlar Mahkamasi huzuridagi Davlat test markazi” va “muassasalariga qabul qilish boʻyicha Davlat komissiyasi” soʻzlari tegishlicha “Oliy taʼlim, fan va innovatsiyalar vazirligi huzuridagi Bilim va malakalarni baholash agentligi” va “Oʻzbekiston Respublikasi taʼlim tashkilotlariga qabul qilish boʻyicha davlat komissiyasining” soʻzlari bilan almashtirilsin;

16-ilova nomidagi “Davlat bojxona qoʻmitasining” soʻzlari “Bojxona qoʻmitasining” soʻzlari bilan almashtirilsin;

v) 2-ilovada :

ilova nomidagi “Davlat bojxona qoʻmitasining” soʻzlari “Iqtisodiyot va moliya vazirligi huzuridagi Bojxona qoʻmitasining” soʻzlari bilan almashtirilsin;

1-banddagi “Davlat bojxona qoʻmitasining” soʻzlari “Iqtisodiyot va moliya vazirligi huzuridagi Bojxona qoʻmitasining” soʻzlari bilan almashtirilsin;

2-band quyidagi tahrirda bayon etilsin:

“2. Institut magistraturasiga nomzodlarni oʻqishga qabul qilish Oʻzbekiston Respublikasi Prezidenti tomonidan tasdiqlanadigan Butlash rejasiga muvofiq Oʻzbekiston Respublikasi Iqtisodiyot va moliya vazirligi huzuridagi Bojxona qoʻmitasi (keyingi oʻrinlarda — Bojxona qoʻmitasi) raisining Institutga qabul oʻrinlarini ajratish toʻgʻrisidagi buyrugʻiga asosan amalga oshiriladi”;

3-banddagi “Oliy va oʻrta maxsus taʼlim” soʻzlari “Oliy taʼlim, fan va innovatsiyalar” soʻzlari bilan almashtirilsin;

5-bandning ikkinchi xatboshidagi “Davlat bojxona qoʻmitasining” va “magistratura taʼlim yoʻnalishida” soʻzlari tegishlicha “Bojxona qoʻmitasining” va “magistraturada” soʻzlari bilan almashtirilsin;

6-bandda :

uchinchi xatboshidagi “Davlat bojxona qoʻmitasi” soʻzlari “Bojxona qoʻmitasining” soʻzlari bilan almashtirilsin;

quyidagi mazmundagi toʻqqizinchi va oʻninchi xatboshi bilan toʻldirilsin:

“xorijiy tillarni bilish darajasi boʻyicha kamida V2 darajadagi milliy yoki unga mos darajadagi xalqaro sertifikat nusxasi”;

“Bunda nomzodlar tomonidan xorijiy tillarni bilish darajasi boʻyicha taqdim etiladigan sertifikatlar Oʻzbekiston Respublikasida oliy taʼlim muassasalari magistratura mutaxassisliklariga hujjat topshirishda talab etiladigan bu turdagi sertifikatlarga qoʻyilgan talablarga mos boʻlishi lozim”;

8-band quyidagi tahrirda bayon etilsin:

“8. Kasbiy tanlovning asosiy maqsadi nomzodlarning intellektual salohiyati, bojxona sohasidagi amaliy koʻnikmalarini xolisona baholashdan iboratdir.

Kasbiy tanlov qabul yilining 10-iyulidan 25-iyuligacha boʻlgan muddatda mutaxassislik fanlari boʻyicha yozma imtihon (kamida 2 ta fandan) shaklda oʻtkaziladi”;

11-banddagi “Chet tili va mutaxassislik” soʻzlari “Mutaxassislik” soʻzi bilan almashtirilsin;

12-banddagi “Institutning magistratura taʼlim yoʻnalishiga” soʻzlari “Institut magistraturasiga” soʻzlari bilan almashtirilsin;

28-bandda “Davlat bojxona qoʻmitasi Kadrlar boshqarmasi” soʻzlari “Bojxona qoʻmitasi Inson resurslarini rivojlantirish va boshqarish boshqarmasi” soʻzlari bilan almashtirilsin;

42 va 43-bandlar quyidagi tahrirda bayon etilsin:

“42. Magistraturaga tegishli mutaxassisliklar boʻyicha yozma imtihon savollari har bir mutaxassislik boʻyicha ekspertlar guruhi tomonidan tuziladi.

43. Savollarni tuzishda quyidagi talablarga alohida eʼtibor qaratiladi:

savollar nomzodlarda tahliliy fikrlash darajasini, bojxonaga oid iqtisodiy-huquqiy manbalar bilan mustaqil ishlash, shuningdek, qoʻyilgan muammolar boʻyicha xulosalarni bayon etish qobiliyatini aniqlashga qaratilgan boʻlishi lozim;

savollar tegishli fan oʻquv dasturiga, shuningdek, tegishli sohada qabul qilingan normativ-huquqiy hujjatlarga muvofiq boʻlishi lozim;

savollar mamlakatda oʻtkazilayotgan islohotlarning maqsadlari va vazifalarini aks ettirishi lozim;

savollar loʻnda, oddiy va ravon tilda bayon etilishi lozim;

savollarda foydalanilgan tushunchalar va atamalar turlicha izohlash imkoniyatini istisno etishi, shuningdek, ular qonunchilik hujjatlarida va fanda qabul qilingan maʼnosiga muvofiq yagona shaklda qoʻllanilishi lozim;

savollar umumiy qabul qilingan grammatik, orfografik, punktuatsiya qoidalariga muvofiq adabiy tilda va iqtisodiy hamda yuridik terminologiyadan foydalangan holda tuzilishi lozim”;

46-bandning uchinchi xatboshisi quyidagi tahrirda bayon etilsin:

“Mutaxassislik fanlari boʻyicha har bir bilet 3 ta savoldan (ikkita nazariy va bitta amaliy) iborat boʻlishi lozim”;

47 , 62 — 65 , 79-80-bandlar oʻz kuchini yoʻqotgan deb hisoblansin;

85-band quyidagi tahrirda bayon etilsin:

“85. Maxsus komissiya raisi tekshirish va baholarni qoʻyish maqsadida imtihon natijalari yozilgan daftarlarni bojxona ishi va yurisprudensiya sohasidagi malakali mutaxassislardan iborat boʻlgan komissiya aʼzolariga taqsimlab beradi hamda ular tomonidan imtixon natijalari tekshiriladi”;

86-banddagi “5 va 6-ilovalarida” soʻzlari “5-ilovada” soʻzlari bilan almashtirilsin;

89-band oʻz kuchini yoʻqotgan deb hisoblansin;

92-banddagi “oʻzida” soʻzi “ertasiga” soʻzi bilan almashtirilsin;

93 — 95-bandlar oʻz kuchini yoʻqotgan deb hisoblansin;

106-band quyidagi tahrirda bayon etilsin:

“106. Yozma imtihon boʻyicha maksimal ball 100 ballni tashkil etadi”;

107 — 109-bandlar oʻz kuchini yoʻqotgan deb hisoblansin;

110-band quyidagi tahrirda bayon etilsin:

“110. Nomzodlarning kasbiy tanlovda mutaxassislik fanlaridan imtihonda olgan ballari asosida eng yuqori balldan boshlab kamayib borish tartibida 8-ilovaga muvofiq shaklda qaydnoma rasmiylashtiriladi hamda Institutga oʻqishga qabul qilish toʻgʻrisida uzil-kesil qaror qabul qilishga asos boʻladi”;

111-band oʻz kuchini yoʻqotgan deb hisoblansin;

112-banddagi “Kasbiy tanlov bosqichlari boʻyicha” soʻzlari “Mutaxassislik fanlaridan imtihon yuzasidan” soʻzlari bilan almashtirilsin;

113-banddagi “kasbiy tanlov” soʻzlari “mutaxassislik fanlaridan imtihon” soʻzlari bilan almashtirilsin;

116-band oʻz kuchini yoʻqotgan deb hisoblansin;

1 — 5 , 7 , 8-ilovalardagi “Davlat bojxona qoʻmitasining” soʻzlari “Bojxona qoʻmitasining” soʻzlari bilan almashtirilsin;

6 , 9 — 13-ilovalar oʻz kuchini yoʻqotgan deb hisoblansin.

3-ilovadagi “Chet tilidan imtihonni ________ tili boʻyicha topshiraman” soʻzlari chiqarib tashlansin;

8. Vazirlar Mahkamasining 2018-yil 18-dekabrdagi 1029-son qarori bilan tasdiqlangan Bojxona postlari xizmat itlarini kunlik ovqatlantirish uchun kompensatsiya toʻlovlari stavkalarining izoh qismi quyidagi mazmundagi ikkinchi xatboshi bilan toʻldirilsin:

“Bojxona postlaridagi xizmat itlari hududiy bojxona boshqarmalari tomonidan markazlashgan tartibda tayyor quruq ozuqa bilan taʼminlanishi mumkin. Bunda xizmat itlariga kunlik oziqlantirish uchun kompensatsiya toʻlovlari toʻlanmaydi”.

9. Vazirlar Mahkamasining 2019-yil 23-fevraldagi 163-son qarori bilan tasdiqlangan Meva-sabzavot mahsulotlarini eksport qilish tartibi toʻgʻrisidagi nizomning 6-bandidagi “100” raqami “50” raqami bilan almashtirilsin.

10. Vazirlar Mahkamasining “Oʻzbekiston Respublikasida tashqi savdo operatsiyalari monitoringini yanada takomillashtirish chora-tadbirlari toʻgʻrisida” 2020-yil 14-maydagi 283-son qarorida :

a) 3-banddagi “Davlat bojxona qoʻmitasi” soʻzlari “Investitsiyalar, sanoat va savdo vazirligi” soʻzlari bilan almashtirilsin;

b) 1-ilovada :

2-bandning yigirma uchinchi xatboshi “reeksport” soʻzidan keyin “(shu jumladan, yetarli darajada qayta ishlangan tovarlarni eksport)” soʻzlari bilan toʻldirilsin;

5-bandda :

ikkinchi xatboshi quyidagi tahrirda bayon etilsin:

“Respublikaga tovarlarni olib kirish nazarda tutilgan kontraktlarga yoki invoyslarga qoʻshimchalar kiritilib, ularga muvofiq xorijiy hamkor mamlakat Erkin savdo rejimini yaratgan holda, savdo-iqtisodiy hamkorlik sohasidagi bitimlar imzolangan davlatlar roʻyxatida qayd etilgan davlatdan ushbu roʻyxatda keltirilmagan boshqa davlatga oʻzgargan taqdirda, xoʻjalik yurituvchi subyektlar ushbu qoʻshimchalar haqidagi maʼlumotlar TSOYAEATga kiritilgan sanadan boshlab oʻn ish kuni mobaynida kontrakt boʻyicha toʻlov amalga oshirilmagan qismi doirasida “erkin muomalaga chiqarish (import)” bojxona rejimiga rasmiylashtirilgan soʻnggi bojxona yuk deklaratsiyalariga tegishli oʻzgartirishlarni kiritish boʻyicha davlat bojxona xizmati organlariga murojaat etishlari shart”;

quyidagi mazmundagi uchinchi xatboshi bilan toʻldirilsin:

“Bunda ushbu kontraktlar boʻyicha mablagʻlar (moliyaviy tranzaksiyalar) bojxona yuk deklaratsiyalariga tegishli oʻzgartirishlar kiritilgandan soʻng oʻtkaziladi”;

6-bandda :

ikkinchi xatboshidagi “100” raqami “50” raqami bilan almashtirilsin;

toʻrtinchi xatboshidagi “kundan boshlab 1 kun ichida” soʻzlari “oydan keyingi oyning 20-sanasidan kechiktirilmagan muddatda” soʻzlari bilan almashtirilsin;

quyidagi mazmundagi oltinchi xatboshi bilan toʻldirilsin:

“Mazkur band talablariga rioya qilmaslik hamda TSOYAEATda shartnoma maʼlumotlarini notoʻgʻri shakllantirish eksport-import operatsiyalarini amalga oshirishning belgilangan tartibini buzish sifatida baholanadi hamda qonunchilikda belgilangan tartibda javobgarlikni keltirib chiqaradi”;

11-bandda :

yettinchi xatboshi quyidagi tahrirda bayon etilsin:

“Tashqi savdo kontraktlarining shartlariga, shu jumladan, tovarlar qismiga qoʻshimcha kelishuvlarsiz oʻzgartirish va qoʻshimchalar kiritish taqiqlanadi. Bundan, TSOYAEATda kontrakt maʼlumotlarini notoʻgʻri shakllantirilganlik holatlari mustasno”;

quyidagi mazmundagi sakkizinchi — oʻninchi xatboshilar bilan toʻldirilsin:

“Bunday holatda, xoʻjalik yurituvchi subyekt tomonidan notoʻgʻri shakllantirilgan maʼlumotlar toʻgʻrilanib, kontraktlar kabi TSOYAEATga kiritiladi. Notoʻgʻri shakllantirilgan maʼlumotlar tijorat banklari va davlat bojxona xizmati organlari tomonidan tasdiqlanadi.

Kiritilayotgan oʻzgartirishlarning kontrakt ijrosida amalga oshirilgan toʻlovlarga taʼsiri tijorat banklari tomonidan, rasmiylashtirilgan bojxona yuk deklaratsiyalariga taʼsiri davlat bojxona xizmati organlari tomonidan oʻrganib chiqiladi.

Ushbu oʻzgartirishlarning kiritilishi kontrakt ijrosida muqaddam rasmiylashtirilgan bojxona yuk deklaratsiyalari maʼlumotlarini oʻzgartirish zaruratini keltirib chiqargan taqdirda, bojxona yuk deklaratsiyalari belgilangan tartibda amaldagi qonunchilikka muvofiq qayta rasmiylashtirilishi lozim”;

18-bandda :

“toʻliq” soʻzi “50 foiz” soʻzlari bilan almashtirilsin;

quyidagi mazmundagi ikkinchi xatboshi bilan toʻldirilsin:

“Bunda zargarlik buyumlarini ishlab chiqaruvchi yakka tartibdagi tadbirkorlarga — zargarlik buyumlarini yoʻlovchi bojxona deklaratsiyasini toʻldirgan holda, maʼlumotlarni TSOYAEATga kiritmasdan Oʻzbekiston Respublikasi bojxona hududidan tashqariga tijorat maqsadlarida olib chiqishga ruxsat beriladi”;

24-bandning ikkinchi xatboshisi “reeksport” soʻzidan keyin “(shu jumladan, eksport)” soʻzlari bilan toʻldirilsin;

v) Nizomga 2-ilovaning 2-bosqichidagi “Muddatlar” ustunidagi 3-bandi quyidagi tahrirda bayon etilsin:

“3. Dalolatnoma tuzilgan oydan keyingi oyning 20-sanasidan kechiktirilmagan muddatda”;

11. Vazirlar Mahkamasining 2020-yil 24-avgustdagi 500-son qarori bilan tasdiqlangan Vakolatli iqtisodiy operatorlar toʻgʻrisidagi nizomda :

a) 5-band quyidagi tahrirda bayon etilsin:

“5. Guvohnomaning quyidagi uch turi mavjud:

bojxona masalalari boʻyicha vakolatli iqtisodiy operator (keyingi oʻrinlarda — bojxona masalalari boʻyicha operator) guvohnomasi ushbu Nizomning 19-bandida nazarda tutilgan maxsus soddalashtirishlardan foydalanish huquqini beradi;

xavfsizlik masalalari boʻyicha vakolatli iqtisodiy operator (keyingi oʻrinlarda — xavfsizlik masalalari boʻyicha operator) guvohnomasi ushbu Nizomning 20-bandida nazarda tutilgan maxsus soddalashtirishlardan foydalanish huquqini beradi;

bojxona va xavfsizlik masalalari boʻyicha vakolatli iqtisodiy operator (keyingi oʻrinlarda — bojxona va xavfsizlik masalalarida operator) guvohnomasi ushbu Nizomning 21-bandida nazarda tutilgan maxsus soddalashtirishlardan foydalanish huquqini beradi”;

b) 6-band quyidagi tahrirda bayon etilsin:

“6. Guvohnoma yuridik shaxs reyestrga kiritilgan kundan boshlab kuchga kiradi va 5 yil muddatda amal qiladi.

Yuridik shaxs operatorlik faoliyatini davom ettirish maqsadida guvohnomaning amal qilish muddati tugashidan kamida 2 oy avval bojxona organlariga mazkur Nizomning 5-bobida belgilangan tartibda ariza bilan murojaat qilishi lozim.

Belgilangan muddat ichida murojaat qilmaslik, shu muddat tugagach guvohnomaning amalda bekor qilinishiga sabab boʻladi.

Guvohnomani boshqa shaxslarga berish taqiqlanadi”;

v) 7-bandning birinchi xatboshisi “sxemaga muvofiq” soʻzlaridan keyin “elektron tarzda” soʻzlari bilan toʻldirilsin;

g) 10 — 14-bandlar quyidagi tahrirda bayon etilsin:

“10. Bojxona masalalari boʻyicha operator guvohnomasi asosida reyestrga kiritish haqida ariza berilgan paytda yuridik shaxs quyidagi mezonlarga mos kelishi lozim:

bojxona organlariga murojaat qilingan kunga qadar oʻtgan bir yil mobaynida Oʻzbekiston Respublikasining Maʼmuriy javobgarlik toʻgʻrisidagi kodeksi 171, 171 1 , 174, 175, 176, 177 va 227 — 227 21 , 227 22 -moddalarining birinchi qismi, 227 23 — 227 27 -moddalarida nazarda tutilgan huquqbuzarlik uchun yuridik shaxsning rahbari va bosh buxgalteri va vakolatli shaxsining shuningdek, ushbu lavozimlarni oxirgi bir yil davomida egallagan shaxslarning maʼmuriy javobgarlikka tortilganlik holatlari mavjud boʻlmasligi;

bojxona organlariga murojaat qilingan kunga qadar soʻnggi besh yil mobaynida yuridik shaxsning rahbari, bosh buxgalteri va vakolatli shaxsi, shuningdek, ushbu lavozimlarni oxirgi bir yil davomida egallagan shaxslarning Oʻzbekiston Respublikasi Jinoyat kodeksining 175, 182, 184, 188, 189, 209, 228 va 246-moddalarida nazarda tutilgan jinoyat uchun jinoiy javobgarlikka tortilgan holatlari mavjud boʻlmasligi;

yuridik shaxsning masʼul xodimi bojxona organlari yoki u tan olgan tashkilotlar tomonidan tashqi iqtisodiy faoliyat ishtirokchilari uchun bojxona ishi boʻyicha belgilangan oʻquv dasturini tugatishi;

soliqlar va yigʻimlarni, shu jumladan, ular boʻyicha jarima va penyalar toʻlash yuzasidan qarzdorlik mavjud boʻlmasligi;

tovarlarni deklaratsiyalash va hisobga olish boʻyicha bojxona operatsiyalarini amalga oshirish uchun zarur boʻlgan avtomatlashtirilgan tizimga ega boʻlish;

bojxona organlarida reyestrga kiritish haqida arizani qayd etish kuniga qadar kamida 2 yil tashqi iqtisodiy faoliyatni amalga oshirgan boʻlishi, bunda:

bojxona brokeri sifatida bojxona sohasida faoliyat yurituvchi shaxslar har yili tovarlarning faktura qiymati kamida 10 mln. AQSh dollari ekvivalentini tashkil qilgan holda, 500 tadan kam boʻlmagan import va (yoki) eksport bojxona yuk deklaratsiyalarini taqdim etishi;

bojxona ombori egasi sifatida bojxona sohasida faoliyat yurituvchi shaxslar, bojxona organlarida murojaat qayd etilgan kunda amal qiluvchi valyuta kursi boʻyicha yillik qiymati 10 mln AQSh dollari ekvivalentini tashkil qiladigan 10 mln kg miqdordagi tovarlar saqlovini taʼminlashi;

tashuvchi sifatida bojxona sohasida faoliyat yurituvchi shaxslar, har yili 200 tadan kam boʻlmagan import va (yoki) eksport yuklarining (partiya) xalqaro tashuvlarini amalga oshirgan boʻlishi lozim.

Tashqi iqtisodiy faoliyatni amalga oshirishning boshlanish sanasi deb:

bojxona ombori egalari uchun — bojxona ombori faoliyatini amalga oshirish uchun litsenziya berilgan sana;

bojxona brokeri uchun — bojxona organlariga erkin muomalaga chiqarish (import)/eksport bojxona rejimlariga muvofiq taqdim etilgan dastlabki bojxona yuk deklaratsiyasini bojxona rasmiylashtiruvi sanasi;

tashuvchilar uchun — yuridik shaxs tashkil etilganligi haqida guvohnoma berilgan sana hisoblanadi.

11. Xavfsizlik masalalari boʻyicha operator guvohnomasi asosida reyestrga kiritish haqida ariza berilgan paytda yuridik shaxs mazkur Nizomning 10-bandi ikkinchi, uchinchi va toʻrtinchi xatboshilarida koʻrsatilgan mezonlarga, shuningdek, quyidagilarga mos kelishi lozim:

bojxona organlarida reyestrga kiritish haqida arizani qayd etish kuniga qadar kamida 3 yil tashqi iqtisodiy faoliyatni amalga oshirgan boʻlishi;

yuridik shaxsning masʼul xodimi bojxona organlari yoki u tan olgan tashkilotlar tomonidan tashqi iqtisodiy faoliyat ishtirokchilari uchun bojxona ishi boʻyicha belgilangan oʻquv dasturini tugatishi;

ushbu Nizomga 3-ilovaga muvofiq belgilangan talablarga mos keladigan tovarlarni saqlash uchun ombor sifatida foydalanishga moʻljallangan (foydalanish yoki egalik qilish huquqida) inshootlar, binolar (binolarning bir qismi) va (yoki) ochiq maydonchalarga (ochiq maydonchalarning bir qismi) ega boʻlishi;

tovarlar import va (yoki) eksportini amalga oshirish sohasida faoliyat yurituvchi shaxslar import va (yoki) eksport qilingan tovarlarning faktura qiymati soʻnggi oʻn ikki oy mobaynida kamida 2 mln AQSh dollari ekvivalentini tashkil qilishi va kamida 100 ta import va (yoki) eksport bojxona yuk deklaratsiyasi rasmiylashtirgan boʻlishi yoki toʻlangan bojxona toʻlovlarining summasi bazaviy hisoblash miqdorining kamida 20 000 barobarini tashkil qilishi va kamida 50 ta import va (yoki) eksport bojxona yuk deklaratsiyasi rasmiylashtiruvini amalga oshirgan boʻlishi;

tashqi savdo operatsiyalari boʻyicha muddati oʻtkazib yuborilgan debitor qarzdorlik mavjud emasligi;

tovarlarni import va (yoki) eksportini amalga oshirish sohasida faoliyat yurituvchi shaxslar uchun tashqi iqtisodiy faoliyatni amalga oshirishning boshlanish sanasi deb, bojxona organlariga erkin muomalaga chiqarish import/eksport bojxona rejimlariga muvofiq taqdim etilgan birinchi bojxona yuk deklaratsiyasining bojxona rasmiylashtiruvi sanasi hisoblanadi.

12. Bojxona va xavfsizlik masalalari boʻyicha operator guvohnomasi asosida reyestrga kiritish haqida ariza berilgan paytda yuridik shaxs:

ariza bergan kuniga qadar kamida 2 yil davomida bojxona va xavfsizlik masalalari boʻyicha operator sifatida tashqi iqtisodiy faoliyatni amalga oshirishi;

mazkur Nizomning 10 va 11-bandlarida belgilangan mezonlarga mos kelishi lozim.

13. Operator ushbu Nizomning 10 — 12-bandlarida keltirilgan mezonlarga mosligi boʻyicha maʼlumotlarni kalendar yilda bir marta elektron shaklda bojxona organlariga yuboradi.

Bir yillik muddatning boshlanish sanasi operatorlik guvohnomasi berilgan sana hisoblanadi.

14. Yuridik shaxs reyestrga kiritish uchun bojxona organiga ushbu Nizomning 4-ilovasiga muvofiq shakl boʻyicha Qoʻmitaning rasmiy veb-saytida mavjud interaktiv xizmat orqali elektron ariza taqdim etadi.

Yuridik shaxs vakolatli iqtisodiy operatorlar reyestriga kiritish toʻgʻrisida ariza berilgan sanada va ushbu arizani koʻrib chiqish davrida qayta tashkil etish, tugatish yoki bankrotlik bosqichida boʻlmasligi kerak (oʻzgartirish shaklidagi qayta tashkil etish bundan mustasno).

Arizaga rahbar, bosh buxgalter va vakolatli shaxsning ish joyini tasdiqlovchi hujjatlar ilova qilinadi.

Operator maqomini olish uchun bojxona organlariga murojaat qilingan kunda yoki arizani koʻrib chiqish davomida tashkilotga nisbatan huquqbuzarlik bayonnomasi tuzilgan, surishtiruv va tergov organlari tomonidan maʼmuriy yoki jinoiy ish yuritilgan holatlarda arizani koʻrib chiqish sud yoki tergov organining yakuniy qarori qabul qilunguniga qadar vaqtincha toʻxtatiladi”;

d) 16-bandning uchinchi xatboshisi chiqarib tashlansin;

e) Quyidagi mazmundagi 16 1 -band bilan toʻldirilsin:

“16 1 . Qoʻmita quyidagi hollarda arizani koʻrib chiqishni rad etadi:

ariza ushbu Nizomning 29-bandi uchinchi, beshinchi, sakkizinchi va toʻqqizinchi xatboshilarida nazarda tutilgan asoslar boʻyicha yuridik shaxsga tegishli guvohnoma bekor qilingan kundan eʼtiboran 3 yil oʻtgunga qadar berilgan boʻlsa;

ariza ushbu Nizomning 29-bandi toʻrtinchi xatboshisida nazarda tutilgan asoslar boʻyicha yuridik shaxsga tegishli guvohnoma bekor qilingan kundan eʼtiboran 5 yil oʻtgunga qadar berilgan boʻlsa”;

yo) 17-bandning birinchi xatboshisi quyidagi tahrirda bayon etilsin:

“17. Qoʻmita ushbu Nizomning 16-bandida belgilangan muddatdan kechiktirmay, yuridik shaxsni reyestrga kiritish yoki kiritishni rad etish toʻgʻrisidagi xabarnomani yozma yoki elektron tarzda yuboradi”;

j) 19-bandda :

birinchi xatboshidagi “Birinchi turdagi guvohnoma operatorga” soʻzlari “Bojxona masalalari boʻyicha operator guvohnomasi yuridik shaxsga” soʻzlari bilan almashtirilsin;

quyidagi mazmundagi toʻqqizinchi xatboshi bilan toʻldirilsin:

“chet el tovarlari tashilayotganda bojxona hamrohligida kuzatib borishni qoʻllamaslik”;

z) 20 — 22-bandlar quyidagi tahrirda bayon etilsin:

“20. Xavfsizlik masalalari boʻyicha operator guvohnomasi yuridik shaxsga quyidagi maxsus soddalashtirishlardan foydalanish huquqini beradi:

tovarlarni deklaratsiyalash va chiqarish bilan bogʻliq bojxona operatsiyalarini birinchi navbatda amalga oshirish;

operatorning tovar va transport vositalarini chiqarib yuborish toʻgʻrisida qaror qabul qilishda bojxona nazorati shakllari qoʻllanilmasligi, xavfni boshqarish tizimida belgilangan choralar bundan mustasno;

bojxona toʻlovlari toʻlanishi taʼminlanmagan holda, tovarlarni operator tomonidan guvohnoma olish uchun taqdim qilingan arizada koʻrsatilgan manzil boʻyicha operatorning binolari, ochiq maydonchalari va bojxona ombori hisoblanmaydigan joylarda bojxona nazorati ostida (sariq va yashil yoʻlakda — videokuzatuv tizimi ostida, qizil yoʻlakda bojxona xodimi ishtirokida) joylashtirish;

bojxona organlari bilan kelishilgan holda, operatorning ochiq maydonlari va boshqa hududlarida tovarlarni chiqarish bilan bogʻliq bojxona operatsiyalarini amalga oshirish;

bojxona koʻrigini birinchi navbatda oʻtkazish;

bojxona toʻlovlari toʻlanishi taʼminlanmagan holda, bojxona toʻlovlarini boʻlib toʻlash va (yoki) muddatini oltmish ish kunigacha kechiktirgan holda tovarlarni erkin muomalaga chiqarish;

bojxona toʻlovlari toʻlanishi taʼminlanmagan holda, tovarlarni chiqarishda ularning bojxona qiymatini shartli ravishda aniqlash;

alohida hujjatlar (muvofiqlik sertifikati) mavjud boʻlmaganda, tovarlarni (oziq-ovqat tovarlari va farmatsevtika mahsulotlari bundan mustasno) shartli ravishda chiqarish va hujjatlarni keyinchalik oltmish kalendar kun davomida taqdim etish;

bojxona toʻlovlari toʻlanishi taʼminlanmagan holda, Oʻzbekiston Respublikasi Bojxona kodeksining 272-moddasiga muvofiq bojxona yuk deklaratsiyasi taqdim etilgunga qadar tovarlarni chiqarib yuborish;

tovarlarning TIF tovarlar nomenklaturasi boʻyicha kodini aniqlash yuzasidan bojxona organi tomonidan tayinlangan ekspertiza yakunlangunga qadar tovarlarni bojxona toʻlovlari toʻlanishini taʼminlash orqali shartli chiqarib yuborish;

vakolatli davlat muassasalari bilan operatorlarni oʻzaro tan olish va maxsus soddalashtirishlarni birgalikda qoʻllashni nazarda tutuvchi hamkorlik loyihalarida ishtirok etish;

bojxona organlari tomonidan bojxona operatsiyalarini amalga oshirish vaqtini qisqartirish va tartibini takomillashtirish boʻyicha amalga oshiriladigan tajriba loyihalari sinovlarida ishtirok etish;

bojxona masalalarini muvofiqlashtirish va hal qilishda operatorga koʻmaklashish uchun bojxona xizmati organlarining masʼul xodimi (keyingi oʻrinlarda — koordinator) koʻmagidan foydalanish.

21. Bojxona va xavfsizlik masalalari boʻyicha operator guvohnomasi asosida faoliyat yurituvchi operatorga mazkur Nizomning 19 va 20-bandlarida nazarda tutilgan maxsus soddalashtirishlar qoʻllaniladi.

22. Oʻzbekiston Respublikasining xalqaro shartnomalariga muvofiq operatorlarga xorijiy davlatlar hududida qoʻllaniladigan imtiyozlar va maxsus soddalashtirishlar taqdim etilishi mumkin”;

i) 24-band quyidagi tahrirda bayon etilsin:

“24. Operator maqomi quyidagi holatlarda toʻxtatib turiladi:

operatorning yozma murojaatiga asosan;

operatorga nisbatan bankrotlik toʻgʻrisidagi ish yuritish qoʻzgʻatilganda;

operator ushbu Nizomning 33-bandida belgilangan majburiyatlarni bajarmaganda;

operator tomonidan ushbu Nizomning 3-ilovaga muvofiq tovarlarni saqlash uchun ombor sifatida foydalanishga moʻljallangan (foydalanish yoki egalik qilish huquqida) inshootlar, binolar (binolarning bir qismi) va (yoki) ochiq maydonchalarga (ochiq maydonchalarning bir qismi) qoʻyilgan talablarga rioya qilmasa;

Oʻzbekiston Respublikasi Maʼmuriy javobgarlik toʻgʻrisidagi kodeksining 171, 171 1 , 174, 175, 176, 177 va 227 — 227 21 , 227 22 -moddalarining birinchi qismi, 227 23 — 227 27 -moddalarida nazarda tutilgan huquqbuzarliklar uchun operatorning rahbari yoki bosh buxgalteri, shuningdek, vakolatli shaxsini maʼmuriy javobgarlikka tortish toʻgʻrisida sud qarori kuchga kirganda;

Oʻzbekiston Respublikasi Jinoyat kodeksining 175, 182, 184, 188, 189, 209, 228 va 246-moddalarida nazarda tutilgan jinoyatlarni sodir etganligi uchun operatorning rahbari yoki bosh buxgalteri yoxud vakolatli shaxsiga nisbatan jinoyat ishi qoʻzgʻatilganda;

xabarnomada belgilangan muddatda soliqlar va yigʻimlarni toʻlash boʻyicha majburiyatlar bajarilmaganda;

ushbu Nizomning 10-bandi oltinchi xatboshisiga muvofiq belgilangan faoliyat koʻrsatkichlari kamayganda;

ushbu Nizomning 14-bandiga muvofiq taqdim etilgan hujjatlar oʻzgarganda va (yoki) amal qilish muddati tugagan holda bojxona organlarini 15 kun ichida xabardor qilinmaganligi maʼlum boʻlganda”;

y) 26-band quyidagi tahrirda bayon etilsin:

“26. Quyidagi holatlar yuzaga kelganda, mazkur Nizomning:

24-bandi oltinchi xatboshisida nazarda tutilgan holatda — toʻxtatib turish muddati bir yilni;

24-bandi yettinchi xatboshisida nazarda tutilgan holatda — toʻxtatib turish muddati sudning oqlov hukmi chiqquniga qadar boʻlgan davrni;

24-bandi sakkizinchi xatboshisida nazarda tutilgan holatda — toʻxtatib turish muddati oʻttiz ish kunini;

24-bandi toʻqqizinchi xatboshisida nazarda tutilgan holatda — toʻxtatib turish muddati 10-bandi oltinchi va 11-bandi uchinchi xatboshisida koʻrsatilgan mezonlarga muvofiq holga keltirilgunga qadar boʻlgan, lekin bir yildan ortiq boʻlmagan davrni tashkil qiladi”;

k) 9-bobning nomi quyidagi tahrirda bayon etilsin:

“9-bob. Operator maqomini muddatidan oldin tugatish va bekor qilish asoslari”;

l) 29-band quyidagi tahrirda bayon etilsin:

“29. Operator maqomini muddatidan oldin tugatish yoki bekor qilishga quyidagilar asos boʻladi:

operatorning oʻz xohishi bilan reyestrdan chiqarish toʻgʻrisidagi yozma murojaati boʻyicha;

operator maqomiga ega boʻlgan yuridik shaxs qonun hujjatlarida belgilangan tartibda tugatilgan taqdirda;

Oʻzbekiston Respublikasi Jinoyat kodeksining 175, 182, 184, 188, 189, 209, 228 va 246-moddalarida nazarda tutilgan jinoyatlarni sodir etganligi uchun operatorning rahbari yoki bosh buxgalteri yoxud vakolatli shaxsiga nisbatan sud hukmi kuchga kirganda;

operator maqomini toʻxtatib qoʻyishga olib kelgan va ushbu Nizomning 24-bandi toʻqqizinchi xatboshisida nazarda tutilgan holatlar oʻttiz ish kuni ichida bartaraf etilmaganda;

operator maqomini toʻxtatib qoʻyishga sabab boʻlgan va ushbu Nizomning 24-bandi oʻninchi xatboshisida nazarda tutilgan holatlar bir yil ichida bartaraf etilmaganda;

operator tomonidan ushbu Nizomning 26-bandida koʻrsatilgan muddatda toʻxtatib turish asoslari bartaraf etilganligi haqida hududiy bojxona boshqarmasiga xabarnoma yubormasa;

operator qayta tashkil etilganda, oʻzgartirish orqali qayta tashkil etish bundan mustasno;

operator maqomi vakolatli organ tomonidan taqdim etilgan va bunday maqomni berish uchun asos boʻlib xizmat qilgan ishonchsiz maʼlumotlar asosida berilgani aniqlanganda;

operator tomonidan ushbu Nizomning 33-bandida nazarda tutilgan majburiyatlar bir yil mobaynida ikki martadan ortiq bajarilmaganda”.

13. Vazirlar Mahkamasining 2021-yil 4-iyundagi 352-son qarori bilan tasdiqlangan Oʻzbekiston Respublikasi hududiga import qilishda bojxona boji va qoʻshilgan qiymat soligʻidan ozod etiladigan, oʻxshashi respublikada ishlab chiqarilmaydigan texnologik asbob-uskunalar roʻyxatida :

a) quyidagi mazmundagi 86 1 va 86 2 -pozitsiyalar bilan toʻldirilsin:

“ 86 1 . 8418402009 Qon plazmasini shokli muzlatish uchun uskunalar 86 2 . 8418408009 Inson qon plazmasini saqlash uchun muzlatish kamerasi ” ;

b) quyidagi mazmundagi 677 2 -pozitsiya bilan toʻldirilsin:

“ 677 2 . 9405190039 Issiqxonalarda foydalanish uchun natriy gazrazryadli, quvvati 750 Vt va undan yuqori boʻlgan lampali elektr yoritish uskunasi ” ;

v) izoh qismining birinchi xatboshisidagi “TIF TN kodlari” soʻzlari “TIF TN kodi va nomlari” soʻzlari bilan almashtirilsin.

14. Vazirlar Mahkamasining “Bojxona maʼmuriyatchiligi va tartib-taomillarini yanada soddalashtirish boʻyicha qoʻshimcha chora-tadbirlar toʻgʻrisida” 2021-yil 8-iyuldagi 429-son qarorining 2-bandi yettinchi xatboshisi “reeksport” soʻzidan keyin “(shu jumladan, eksport)” soʻzlari bilan toʻldirilsin.

15. Vazirlar Mahkamasining 2021-yil 27-dekabrdagi 775-son qarori bilan tasdiqlangan Oʻzbekiston Respublikasi oliy harbiy taʼlim muassasalarida oʻqishga nomzodlarni saralab olish va qabul qilish, kursantlarni oʻqishdan chetlashtirish va qayta tiklash tartibi toʻgʻrisidagi nizom quyidagi mazmundagi 56 1 -band bilan toʻldirilsin:

“56 1 . Oʻzbekiston Respublikasi Prezidentining “Oʻzbekiston Respublikasi davlat bojxona xizmati organlarining faoliyatini tashkil etish toʻgʻrisida” 2018-yil 12-apreldagi PQ-3665-son qaroriga muvofiq:

xizmat majburiyatlarini bajarish chogʻida halok boʻlgan, shuningdek, xizmat majburiyatlarini bajarishda olgan jarohati tufayli nogiron boʻlib qolgan bojxona organlari xodimlarining farzandlari Mudofaa vazirligi, Favqulodda vaziyatlar vazirligi va Milliy gvardiya OHTMga belgilangan qabul kvotalaridan tashqari;

bojxona xizmatiga salmoqli hissa qoʻshgan, xizmat jarayonida maʼlum bir natijalarga erishgan bojxona organlarining xizmatdagi ofitserlari va serjantlar tarkibi xodimlari farzandlari ajratilgan ikki foizli kvotalar doirasida Oʻzbekiston Respublikasi Mudofaa vazirligi, Favqulodda vaziyatlar vazirligi va Milliy gvardiyasi OHTMga Bojxona qoʻmitasi raisining tavsiyanomasi asosida qabul qilinadilar”.

16. Vazirlar Mahkamasining 2022-yil 20-apreldagi 201-son qarori bilan tasdiqlangan Hududlarda aholi bilan oʻtkazilgan uchrashuvlar davomida bildirilgan takliflar va aholini uzoq yillardan buyon qiynab kelayotgan mavjud muammolarni tezkor bartaraf etishga qaratilgan hamda amaliy tadbirlarni oʻz ichiga olgan “ yoʻl xaritasi ”ning 76-pozitsiyasida:

a) “Sarf etiladigan mablagʻ va moliyalashtirish manbalari” ustunidagi “Bojxona qoʻmitasi mablagʻlari” soʻzlari “mahalliy budjet mablagʻlari” soʻzlari bilan almashtirilsin;

b) “Masʼullar” ustunining “vazirlik va idoralar” kichik ustunidagi “Bojxona qoʻmitasi” soʻzlari chiqarib tashlansin.

17. Vazirlar Mahkamasining 2022-yil 31-dekabrdagi 737-son qarori bilan tasdiqlangan Tovar va transport vositalari bilan tranzit operatsiyalarini amalga oshirish tartibi toʻgʻrisidagi nizomning 30-bandidagi “bojxona yuk deklaratsiyasida” soʻzlari “tranzit deklaratsiyasida” soʻzlari bilan almashtirilsin.

Oʻzbekiston Respublikasining Bosh vaziri A. ARIPOV

Toshkent sh.,

2023-yil 24-oktabr,

560-son

(Qonunchilik maʼlumotlari milliy bazasi, 25.10.2023-y., 09/23/560/0796-son; 08.10.2024-y., 09/24/630/0793-son; 03.02.2025-y., 09/25/55/0102-son)

lex.uz