UzbekAI

← Qonunlar

📅 2023-yil 25-oktabr · Vazirlar Mahkamasi qarorlari

Rasmiy matn. Rasmiy hujjat. Tahririy izohlar kiritilmagan.

Yordam | Arxiv | Atamalar | Statistika | API | Havola yuborish | Sayt haqida | Shartlar

← Қонунлар

📅 2023 йил 25 октябрь · Вазирлар Маҳкамаси қарорлари

Расмий матн. Расмий ҳужжат. Таҳририй изоҳлар киритилмаган.

Ёрдам | Архив | Атамалар | Статистика | API | Ҳавола юбориш | Сайт ҳақида | Шартлар

← Законы

📅 25 октября 2023 г. · Постановления Кабинета Министров

Официальный текст. Официальный документ. Редакционные примечания не включены.

Помощь | Архив | Термины | Статистика | API | Предложить ссылку | О сайте | Условия

← Laws

📅 25 October 2023 · Cabinet of Ministers resolutions

Official text. Official document. Editorial notes are not included.

Help | Archive | Glossary | Stats | API | Submit | About | Terms

Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг

қарори

Миллий «яшил» иқтисодиёт таксономиясини тасдиқлаш тўғрисида

Ўзбекистон Республикаси Президентининг «2030 йилгача Ўзбекистон Республикасининг «яшил» иқтисодиётга ўтишига қаратилган ислоҳотлар самарадорлигини ошириш бўйича чора-тадбирлар тўғрисида» 2022 йил 2 декабрдаги ПҚ-436-сон қарори ижросини таъминлаш, шунингдек, республикада «яшил» инфратузилмалар учун хусусий капитал жалб этилишини кенгайтириш, «яшил» иқтисодиёт соҳаларида молиявий воситаларни ривожлантиришда «яшил» турдаги фаолиятни таснифлаш мезонларини жорий этиш мақсадида Вазирлар Маҳкамаси қарор қилади:

1. Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2022 йил 2 декабрдаги ПҚ-436-сон қарори билан тасдиқланган 2030 йилгача Ўзбекистон Республикасида «яшил» иқтисодиётга ўтиш ва «яшил» ўсишни таъминлаш бўйича ҳаракатлар режасининг 65-бандида «яшил» турдаги фаолиятни таснифлаш учун Миллий «яшил» таксономияни ишлаб чиқиш белгиланганлиги маълумот учун қабул қилинсин.

2. «Яшил» иқтисодиёт асосий йўналишларининг тоифаларини белгилаш ҳамда «яшил» турдаги фаолиятни таснифлаш асосида мувофиқлик мезонларини баҳолашни назарда тутувчи Миллий «яшил» иқтисодиёт таксономияси иловага мувофиқ тасдиқлансин.

3. Белгилансинки:

а) Ўзбекистон Республикаси Иқтисодиёт ва молия вазирлиги миллий «яшил» иқтисодиёт таксономиясини жорий этиш ва мувофиқлаштириш бўйича масъул республика ижро этувчи ҳокимият органи ҳисобланади;

б) 2024 йил 1 октябрга қадар:

«яшил» облигациялар ва кредитлар, шунингдек, бошқа манбалар ҳисобидан молиялаштириладиган «яшил» турдаги лойиҳаларни таснифлаш тажриба тариқасида Миллий «яшил» иқтисодиёт таксономияси орқали амалга оширилади;

давлат молиявий кўмагидан (субсидиялар, грантлар, кредит линиялари, кафолатлар ва бошқалардан) фойдаланган барча тадбиркорлик субъектлари, шу жумладан, хусусий ва давлат иштирокидаги хўжалик бирлашмаларининг инвестициявий харажатлари Миллий «яшил» иқтисодиёт таксономияси асосида таснифланади ҳамда улар томонидан масъул республика ижро этувчи ҳокимият органига маълумотлар тақдим этиш тартиби жорий этилади.

4. Ўзбекистон Республикасида «яшил» иқтисодиётга ўтиш чораларини мувофиқлаштириш бўйича идоралараро кенгаш (Ж. Қўчқоров) 2024 йил 1 январга қадар вазирлик ва идоралар ҳамда хорижий экспертлардан ташкил топган идоралараро ишчи гуруҳлар таркиблари янгиланишини, шунингдек, ушбу ишчи гуруҳлардан бири Миллий «яшил» иқтисодиёт таксономияси жорий этилиши билан боғлиқ жараёнларга бириктирилишини таъминласин.

5. Ўзбекистон Республикаси Иқтисодиёт ва молия вазирлиги манфаатдор вазирлик ва идоралар билан биргаликда:

Миллий «яшил» иқтисодиёт таксономиясининг моҳияти ва унда белгиланган мувофиқлик мезонларни тадбиркорлик субъектлари ўртасида кенг тушунтирилишини таъминласин;

2024 йил 1 декабрга қадар ўтказилган тажриба доирасида Миллий «яшил» иқтисодиёт таксономияси жорий этилиши ҳолатини ўрганиб чиқиб, унда белгиланган мезонларни такомиллаштириш юзасидан Вазирлар Маҳкамасига таклиф киритсин.

6. Мазкур қарорнинг бажарилишини назорат қилиш Ўзбекистон Республикаси Бош вазирининг ўринбосари — иқтисодиёт ва молия вазири Ж.А. Қўчқоров зиммасига юклансин.

Вазирлар Маҳкамасининг 2023 йил 25 октябрдаги 561-сон қарорига ИЛОВА

Миллий «яшил» иқтисодиёт таксономияси

Тоифалар Секторлар Кичик секторлар Намуналар Мувофиқлик мезонлари 1. Сув ва хомашёлардан фойдаланиш самарадорлиги Сувни тежаш Сувни тежаш, сувни сақлаш ва тақсимлаш технологиялари ишлаб чиқариш, сотиб олиш ва ўрнатиш Сувни тежаш, сувни сақлаш ва тақсимлаш технологиялари ва тизимларини ишлаб чиқариш, сотиб олиш ва ўрнатиш, сувни тежайдиган саноат технологиялари, қишлоқ хўжалигида сувни тежайдиган суғориш, ёмғир сувини йиғиш тизимлари, ер ости сувларини тўлдириш тизимлари, каналлар ва тарқатиш тизимлари, ёмғир сувини бошқариш, ичимлик сувини тозалаш технологиялари ва ускуналари, сув айланиш тизимлари, кон ва бошқа сувлардан саноат, қишлоқ хўжалиги, рекреацион ёки бошқа мақсадларда фойдаланиш. Тоза сув истеъмолини маиший ва ичимлик эҳтиёжлари учун камида 30 фоизга, суғориш учун 20 фоизга ҳамда саноат ва техник эҳтиёжлар учун 40 фоизга камайтириш. Иккиламчи фойдаланиш учун оқова сувларни тозалаш иншоотлари Сувдан ёпиқ циклли фойдаланиш, оқова сувларни тозалаш ускуналари ва иншоотлари, ёмғир сувини бошқа оқова сувлардан ажратиш мумкин бўлган тармоқлар, маиший ва саноат оқова сувларини қайта ишлатиш. Тозаланган сувдан иккиламчи фойдаланиш. Сувни тайёрлаш иншоотлари Сувдан фойдаланиш ускуналари ёки инфратузилмаси, сувни тозалаш тизимлари, тузсизлантириш қурилмалари. Амалдаги санитария талаблари мослиги, техник сув ускунанинг паспортларига мослиги. Сув ҳавзаларида мониторинг ва эрта огоҳлантириш тизимлари Тошқинлар, қурғоқчилик ёки тўғон носозликлари бўйича эрта огоҳлантириш тизимлари, сув сифати ёки миқдорини кузатиш ва ўлчаш жараёнлари, мониторинг тизимлари, сувни кузатиш учун ақлли тармоқлар. Ақлли автоматлаштирилган мониторинг тизимлари жорий этилиши. Чиқиндилар ва чиқинди сувлардан самарали фойдаланиш Оқова сувларни тозалаш иншоотлари Оқова сувларни йиғиш, сақлаш, тозалаш ва йўқ қилиш тармоқлари, оқова сувларни тозалаш иншоотлари, ичимлик сувини тозалаш ускуналари, тузсизлантириш қурилмалари, гўнг ва суюқ гўнг учун тозалаш иншоотлари. Эмиссиялар BREF маълумотномаларида анаэроб чиқиндиларни қайта ишлаш учун белгиланган мавжуд энг яхши технологиялар (BAT-AELs) билан боғлиқ эмиссиялар даражасидаги диапазонлар ичида жойлашган. Чиқиндиларни утилизация қилиш ва қайта ишлаш, иккиламчи хомашёни қайта тиклаш, қайта ишлатиш Иккиламчи хом ашёни қайта тиклаш учун ускуналар, иккиламчи хом ашёни қайта ишлатиш ва қайта ишлаш, ишлатилган шиналарни қайта ишлаш ускуналари. Қаттиқ маиший чиқиндиларни бошқариш учун экологик тоза инфратузилмани ҳамда бинолар, иншоотлар ва инфратузилма объектларини қуриш ва таъмирлаш жараёнида ҳосил бўлган чиқиндиларни қайта ишлаш ва қайта ишлатиш инфратузилмасини яратиш. Йиғилган иккиламчи хом ашёни камида 80 фоиз қайта ишлаш. Маиший чиқиндиларни йиғиш ва саралаш ускуналари Маиший чиқиндиларни йиғиш ва саралаш ускуналари ва пунктлари. Маиший чиқиндиларни алоҳида йиғилиши ва иккиламчи хом ашё қайта ишлашга юборилиши лозим. Саноат ва хавфли чиқиндиларни йиғиш, саралаш, қайта тиклаш, қайта ишлатиш, қайта ишлаш ва утилизация қилиш учун иншоотлар Саноат ва хавфли чиқиндиларни йиғиш, саралаш, қайта тиклаш, қайта ишлатиш, қайта ишлаш ва утилизация қилиш учун ускуналар. Чиқиндиларни қайта ишлаш бўйича мавжуд энг яхши технологиялар маълумотномаси (BREF) талабларининг чиқиндиларни ва ён маҳсулотларни, айниқса хавфли саноат чиқиндиларини бошқариш қисмига мувофиқлиги. Утилизация қилиш тақиқланган чиқиндиларни қайта ишлаш учун полигонлар ва заводларни қуриш ва модернизация қилиш Полигонларни қуриш ва модернизация қилиш, утилизация қилиш тақиқланган чиқиндиларни қайта ишлаш заводларини қуриш. Ўзбекистон Республикасида мазкур соҳада белгиланган талаблари ва нормаларига тўғри келиши. Чиқиндиларни компостлаш учун ускуналар ва техникалар Биологик парчаланадиган чиқиндилардан компост ишлаб чиқариш учун ускуналар. Олинган компост тупроқни уруғлантириш учун ишлатилади. Тайёр компостда пластмасса, шиша ва металлнинг йўқлиги. Компостнинг мавжуд стандартларга мос келиши. Ресурсларни тежаш ва тиклаш Маҳсулот ишлаб чиқариш учун иккиламчи хомашёлардан фойдаланиш Табиий ресурсларни иккиламчи хом ашё билан алмаштириш, иккиламчи хом ашёлардан фойдаланган ҳолда маҳсулот ишлаб чиқариш. Маҳсулотлар таркибидаги иккиламчи хом ашёнинг улуши камида 30 фоиз. 2. Ҳаво ва тупроқ сифатини яхшилаш Ҳаво сифати Углеродни ушлаш ва сақлаш Углеродни ушлаб қолиш ва сақлаш қурилмалари ва маҳсулотлари. Эмиссиялар бўйича мавжуд энг яхши технологиялар маълумотномаси (BREF) талабларининг чиқиндиларни бошқариш қисмига мувофиқлиги. Уй хўжаликлари, кичик ва ўрта бизнес учун тоза иситиш мосламаларини ишлаб чиқариш ва ўрнатиш Ҳавонинг ифлосланишини камайтириш учун тоза иситиш мосламаларини ишлаб чиқариш, сотиб олиш ва ўрнатиш, электр радиатор (ҳаво иситгичи), электр картрижли иситгич, иситгичли электр пол, иссиқ деворлар. Иссиқхона газлари чиқиндиларини камида 20 фоизга камайтириш. Ҳавони саноат ифлосланишидан ва шаҳар ҳавосининг ифлосланишидан тозалаш, рециркуляция ускуналари Ҳавони саноат ифлосланишидан ва шаҳар ҳавосининг ифлосланишидан, чиқинди газлардан тозалаш иншоотлари, саноат чиқиндиларини камайтириш учун ускуналар, ҳавони рециркуляциялаш ускуналари, десулфуризация ва денитрификация, фильтр қоплари, самарадорлик даражаси 99,5 фоиздан кам бўлмаган чанг-газ тозалаш ускуналари, циклон, скруббер, электрофилтр, чиқинди газ горелкаларидан фойдаланиш. Эмиссиялар BREF маълумотномаларида белгиланган мавжуд энг яхши технологиялар (BAT-AELs) билан боғлиқ эмиссиялар даражасидаги диапазонлар ичида жойлашиши. Тупроқ ифлосланишини олдини олиш Тупроқ ифлосланишини камайтириш, уни қайта тиклаш учун ускуналар ва инфратузилма Тупроқ унумдорлигини ошириш технологиялари ва маҳсулотларидан фойдаланадиган ускуналар ва инфратузилма, тупроқни ифлосланиш ва деградациядан тиклаш, барқарор қишлоқ хўжалиги, барқарор ва органик деҳқончилик тизимларига, техноген ва антропоген ифлосланишдан тозалаш, тупроқни ҳимоя қилишнинг фитомелиоратив ва механик усулларини қўллаш. Чекловсиз 3. Барқарор қишлоқ ва ўрмон хўжалиги, экотуризм Барқарор қишлоқ хўжалиги Иқлим жиҳатдан ақлли қишлоқ хўжалиги (яйловлар ва чорвачиликни барқарор бошқариш) Тупроққа самарали ишлов бериш, тортиш, суғориш ва бошқа қишлоқ хўжалиги ёки чорвачилик жараёнларида энергия ва сувдан фойдаланишни камайтириш, шунингдек, ердан фойдаланишни қисқартириш, яъни яйлов ерларини барқарор бошқариш учун чорвачилик стандартларини қўллаш ва чорвачиликни сифат (юқори ҳосил) асосида бошқаришни/ишлаб чиқаришни рағбатлантириш. Қуйидаги талаблардан иккитасига тўғри келиши: чучук сув истеъмолини камида 20 фоизга камайтириш; сувдан иккиламчи фойдаланиш, қайта тикланадиган энергия манбаларидан фойдаланиш, энергия сарфини камида 20 фоизга камайтириш. Органик қишлоқ хўжалиги маҳсулотлари (ўсимлик ва чорвачилик соҳалари) Тоза ишлаб чиқариш стандартларига жавоб берадиган қишлоқ хўжалиги ва балиқ органик маҳсулотларини ишлаб чиқариш (шу жумладан, объектларни қуриш ва улардан фойдаланиш). Ўғитлар, ветеринария препаратлари, пестицидлар, озиқ-овқат қўшимчалари ва ҳайвонлар гигиенасидан фойдаланишнинг экологик ва сифат стандартлари. Чиқиндиларни бошқариш ва сувдан фойдаланиш самарадорлиги, шу жумладан ёмғир сувидан фойдаланиш. Органик маҳсулотлар учун тегишли халқаро, давлатлараро ёки миллий стандартлар, шунингдек, сотиб олинган органик ёки яшил маҳсулотларни ёрлиқлаш. Ўрмонларни барқарор бошқариш ва биологик хилма-хиллик ва экотизимларни сақлаш Биохилма-хиллик ва экотизимларни сақлаш Ёввойи ҳайвонларнинг ўзига хос яшаш жойлари, ботқоқ ерлар, торфлар, чўллар каби экологик функционал ҳудудни қуриш ва сақлаш, бузилган экотизимларни ҳимоя қилиш ёки тиклаш. Чекловсиз Ўрмонларни барқарор бошқариш Ўрмонларнинг углеродни сақлаш функциясини оширадиган ёки ўрмон экотизимлари, ахборот тизимлари ва технологияларини барқарор бошқариш. Чекловсиз Ўрмонларни ўстириш ва қайта тиклаш Ўрмон экинларини экиш, ўрмон плантацияларини яратиш, аҳоли пунктлари атрофида яшил зоналарни яратиш. Чекловсиз Барқарор туризм Меҳмонхоналар ва оромгоҳларни барқарор бошқариш Барқарор меҳмонхона бизнесининг миллий, халқаро ёки давлатлараро стандартларига мувофиқ меҳмонхоналар ва оромгоҳлар фаолиятини бошқариш. Миллий, халқаро, давлатлараро экологик стандартларга ёки турар жой хизматлари ва меҳмонхоналар, ётоқхоналар учун экологик талаблар соҳасидаги эко-ёрлиқлаш стандартларига ёки меҳмонхона сектори учун хорижий давлатнинг тан олинган стандартларига мувофиқлиги. Экотуризмни ривожлантиришга ҳисса қўшадиган маҳсулотлар ва хизматлар Экотуризмни ривожлантиришга қаратилган шарт-шароитларни яратиш, маҳаллий аҳолини жалб қилиш (микрокредитлаш дастурлари, субсидиялар), экологик таълим, экотуризм учун инфратузилмани яратиш. Туристик хизматлар ва экологик тоза маршрутлар соҳасидаги миллий, халқаро, давлатлараро экологик стандартларга ёки экологик ёрлиқлаш стандартларига, шу жумладан, хорижий давлатларнинг экологик ёрлиқлашнинг тан олинган стандартларига мувофиқлиги. 4. Яшил транспорт Кам углеродли транспорт воситалари Кам углеродли автомобилларни сотиб олиш Кам углеродли транспорт воситаларини, шу жумладан, электр транспорт воситаларини, водород, гибрид двигателларда ишлайдиган транспорт воситаларини сотиб олиш. <90 грамм CO 2 экв / км Кам углеродли транспорт воситалари учун ишлаб чиқариш таъминот занжирлари Автотранспорт воситалари ва асосий компонентлар учун ихтисослаштирилган ишлаб чиқариш қувватлари, тегишли транспорт воситаларида ишлатиладиган батареялар. <90 грамм CO 2 экв / км Кам углеродли ташиш ва юк ташиш Кам углеродли ташиш ва юк ташиш Электрлаштирилган ва электрлаштирилмаган темир йўлда юк ташиш учун ҳаракатланувчи таркиб. Автомобилда ташиш учун 100 грамм CO 2 экв. / тонна * км. темир йўлда ташиш учун 40 грамм CO 2 экв. / тонна * км. Яшил транспорт инфратузилмаси Жамоат транспорти инфратузилмаси Жамоат транспорти ва транспорт инфратузилмаси, тезкор автобус тизимлари, жамоат велосипед инфратузилмаси. Жамоат транспорти учун 50 грамм CO 2 экв/ йўловчи-км. Велосипед инфратузилмаси учун чекловсиз. Кам углеродли транспорт инфратузилмаси Зарядлаш станциялари ва муқобил ёқилғилар учун ихтисослаштирилган инфратузилма (муқобил ёқилғи зарядлаш станциялари ёқилғи қуйиш шохобчалари ва қазилма ёқилғи гаражларидан алоҳида жойлашган бўлса), электр транспорт воситалари, троллейбуслар, трамвайлар, электр автобуслар ва тегишли инфратузилма учун эко-ёқилғи станцияси, зарядлаш станцияси. Чекловсиз Кам углерод транспортини режалаштириш Автомашиналардан фойдаланишнинг қисқаришига олиб келадиган транспорт ва шаҳарсозликни режалаштиришни интеграцияси, зич қурилиш, ердан кўп марта фойдаланиш, юриш жамиятига ўтиш, транзит алоқаси, ақлли юк ташиш тизимлари. Чекловсиз 5. Энергия самарадорликни ошириш Мавжуд ва қурилаётган саноат объектларида энергия самарадорлигини ошириш Энергия тежамкор ускуналар ва технологияларни такомиллаштириш Самаралироқ ускуналарни ўрнатиш, жараёнлар ва бошқарувдаги ўзгаришлар, иссиқлик йўқотишларини камайтириш ва/ёки қолдиқ иссиқлик ва босимдан фойдаланиш орқали саноатда энергия самарадорлигини ошириш, энергия аудити хулосаси асосида энергия самарадорлигини ошириш чора-тадбирлари, компрессорлар, насослар ва вентиляция тизимлари учун энергия тежамкор моторлар, ўзгарувчан частотали драйверлар ( VFD drives ). Юқори энергия самарадорлигига эга қозонхоналар. Базавий (лойиҳани амалга оширишдан олдинги) кўрсаткичга нисбатан энергия сарфини минимал 20 фоизга камайтириш. Комбинацияланган иссиқлик ва электр станциялари / когенерация ёки тригенерация қурилмалари учун ускуналарни ўрнатиш Иситишга қўшимча равишда электр энергиясини ишлаб чиқарадиган когенерация ва комбинацияланган қурилмалар циклини ўрнатиш ва ишлатиш, иссиқлик-электр станциялари, комбинацияланган циклли электр станциялари. Базавий (лойиҳани амалга оширишдан олдинги) кўрсаткичга нисбатан энергия сарфини минимал 20 фоиз камайтириш. Энергия ишлаб чиқариш, узатиш ва тарқатиш тизимларида энергия самарадорлиги Энергия сарфини ва/ёки техник йўқотишларни камайтириш, шу жумладан, тармоқ барқарорлигини ошириш мақсадида электр узатиш линияларини модернизация қилиш ёки янги подстанциялар ёки тарқатиш тизимларини қуриш, ақлли тармоқлар, юқори кучланишли тармоқлар. Базавий (лойиҳани амалга оширишдан олдинги) кўрсаткичга нисбатан электр энергиясини йўқотишларини минимал 20 фоизга камайтириш. Марказий иситиш Кичик (тарқатилган) генерация станциялари ёки бошқа технологиялардан фойдаланган ҳолда марказий иситиш тизимларини модернизация қилиш. Кичик (тарқатилган) генерация станциялари. Базавий (лойиҳани амалга оширишдан олдинги) кўрсаткичга нисбатан энергия сарфини минимал 20 фоизга камайтириш. Бюджет ва коммунал соҳада энергия самарадорлигини ошириш Энергияни тежайдиган ёритиш тизимлари ёки ускуналар Янада самарали ёритиш тизими ёки ускуналарни ўрнатиш орқали коммунал ва давлат хизматларида энергия самарадорлигини ошириш, LED кўча ёритиш тизими, савдо, чакана, улгуржи, офис бинолари ва бошқа носаноат объектларини ёритишни яхшилаш. Энергия сарфини 20 фоизга камайтириш. Энергияни тежайдиган маҳсулотлар (охирги фойдаланувчи) Кўпроқ энергия тежайдиган маҳсулотларни ишлаб чиқариш ёки сотиб олиш ва улардан фойдаланиш, энергия тежовчи музлатгичлар, кир ювиш машиналари, иситгичлар ва бошқа электр энергиясини истеъмол қилувчи қурилмалар (маҳсулотни ёрлиқлашнинг юқори тоифасига мувофиқ равишда). Маҳсулот тури учун энг юқори энергия самарадорлик класси, шу жумладан, миллий ёки давлатлараро стандартларга асосан энергия ёрлиқлаш бўйича ҳамда Energy Star истеъмол маҳсулотларининг энергия самарадорлиги халқаро рейтингига мувофиқлиги. Энергия тежаш хизматлари Энергиядан охирги фойдаланувчилар учун энергия тежаш хизматлари, шу жумладан, саноат объектлари, бинолар ва транспорт тизимлари учун, шунингдек, энергия аудити, энергия хизмати компанияларининг энергия аудити, шартнома бўйича энергия сарфини бошқариш (энергияни бошқариш) хизматларини қўшганлиги. ISO 50001 «Энергияни бошқариш тизимлари. Фойдаланиш бўйича талаблар ва кўрсатмалар» ёки халқаро миқёсда тан олинган шунга ўхшаш стандартларга мувофиқлиги. Энергияни тежайдиган бино ва иншоотлар Энергиятежамкор бино қурилиши Энергетика: энергиятежамкор меъморий лойиҳалар, ускуналар ва жиҳозлардан, шунингдек, биноларда энергия истеъмолини камайтирадиган қурилиш технологияларидан фойдаланиш. «Яшил» қурилиш соҳасида қуйидаги рейтинг баҳосининг мавжудлиги: LEED, EDGE, BREEAM, DGNB ёки энергия самарадорлиги ёрлиқлари (юқори энергия самарадорлиги класси). Мавжуд тижорат, жамоат, турар-жой ва саноат биноларида самарадорликни ошириш Энергетика: энергия истеъмолини камайтиришга хизмат қилувчи ёритиш, жиҳозлар ва ускуналар, иситиш/совитиш тизимлари, меъморий ўзгаришлар ёки қурилишдаги ўзгаришлар. Сув: ёмғир сувининг циркуляцияси/йиғиш тизимлари, бинолар қурилишидаги сув сарфини камайтирадиган ўзгаришлар. «Яшил» қурилиш соҳасида қуйидаги рейтинг баҳосининг мавжудлиги: LEED, EDGE, BREEAM, DGNB ёки энергия самарадорлиги ёрлиқлари (юқори энергия самарадорлиги класси). 6. Қайта тикланувчи энергия Шамол Энергетик объектлар Шамол генераторлари, шамол насослари, шамол турбиналари. Чекловсиз Қуёш Электр энергия ишлаб чиқариш объектлари ( PV ва CSP ) Марказлашган ва марказлашмаган қуёш электростанциялар, шу жумладан, концентрланган қуёш электр станциялари (CSP), қуёш фотоэлектрик энергияси (PV), марказлашмаган қуёш фотоэлектр станция. Чекловсиз Кичик тақсимланган қуёш тизимлари Кичик портатив қуёшли уй тизимлари, кичик уй хўжаликларини қувватлантириш учун мини-тармоқлар ва бошқа турдаги автоном тизимлар. Чекловсиз Қуёш иссиқлик қурилмалари Қуёш иссиқлик энергиясини қўллаш ва ишлаб чиқариш воситалари, шу жумладан, қуёш ёрдамида сувни иситиш ва барча соҳаларда бошқа қуёш иссиқлик қўлланиши. Чекловсиз Бошқалар Бошқа электр ва иссиқлик энергиясини ишлаб чиқариш объектлари Тупроқ, сув ва ҳаво ҳарорати градиентларидан фойдаланувчи иссиқлик насослари. Чекловсиз Қаттиқ маиший чиқиндилар кўмилган полигонда ҳосил бўладиган чиқинди газларни ёқиш орқали ёки қаттиқ маиший чиқиндиларни тўғридан-тўғри ёқиш орқали электр ва иссиқлик энергиясини ишлаб чиқариш. Ҳосил бўлган кул ва шлак чиқиндиларини утилизация қилиш Геотермал Электр ва иссиқлик ишлаб чиқариш объектлари Барча соҳаларда геотермик энергиясини ишлаб чиқариш ва геотермик энергияни қўллаш учун ускуналар, ички иситиш ва марказлаштирилган иситиш учун геотермик иссиқлик насослари. Чекловсиз Гидро Кичик гидроэлектростанциялар (5 МВтгача) Умумий қуввати 5 МВтгача бўлган, қурилмалари битта гидроузелда жойлашган гидроэлектростанциялар. Чекловсиз Ўрта гидроэлектростанциялар (30 МВтгача) Умумий ўрнатилган қуввати 5 дан 30 мегаваттгача (МВт) бўлган гидроэлектростанциялар. Чекловсиз Биоэнергия Биоэнергетика маҳсулотлари объектлари Биоёқилғи, биомасса, биогаз ва бошқа биоэнергетика маҳсулотларини ишлаб чиқариш ва сақлаш учун қурилмалар, шу жумладан, ёқилғи тайёрлаш қурилмалари, дастлабки қайта ишлаш ва қайта ишлаш қурилмалари, газсимон, суюқ ва қаттиқ (ўрмон) биоёқилғи ишлаб чиқариш учун қурилмалар (шу жумладан, анаэроб ферментация учун қурилмалар), биоёқилғидан электр энергия ишлаб чиқариш ва узатиш учун қурилмалар. Чиқиндиларни минимал улуши — 50 фоиз ёки 300 грамм CO 2 / кВт*с экв., шунингдек йирик қурилмалар учун — чиқиндиларни бошқариш, материаллардан фойдаланиш, SO 2 , NOx ва CO чиқиндилари учун мезонларга мос келиш нуқтаи назаридан қаттиқ биомасса ёки торфнинг ёниши билан боғлиқ ёқилғи ёқадиган катта қурилмалар учун мавжуд энг яхши технологиялар (BREF) қўлланмаси (2017) талабларига мувофиқлиги. Иссиқлик ва электр энергиясини ишлаб чиқариш Иссиқлик ва электр энергиясини ишлаб чиқариш объектлари, иситиш тизимлари, биомасса ва биогаз электр станциялари, биомасса иссиқлик электр станциялари, такомиллаштирилган биомасса печлари, электрлаштириш учун қишлоқ хўжалиги ва ўрмон чиқиндиларидан, шунингдек, экин чиқиндиларидан фойдаланиш. Чиқиндиларни минимал улуши — 50 фоиз ёки 300 грамм CO 2 / кВт*с экв., шунингдек, йирик қурилмалар учун — чиқиндиларни бошқариш, материаллардан фойдаланиш, SO 2 , NOx ва CO чиқиндилари учун мезонларга мос келиш нуқтаи назаридан қаттиқ биомасса ёки торфнинг ёниши билан боғлиқ ёқилғи ёқадиган катта қурилмалар учун мавжуд энг яхши технологиялар (BREF) қўлланмаси (2017) талабларига мувофиқлиги. Қайта тикланадиган энергия учун таъминот занжири ва қўллаб-қувватловчи инфратузилма Қайта тикланадиган энергия манбалари учун ускуналар ишлаб чиқариш Шамол, гидро ва геотермал турбиналар, фотоэлектрик элементлар ва компонентлар, қуёш коллекторлари, компонентлари, геотермал насосларни ишлаб чиқариш ёки йиғиш заводлари. Қуйидаги қайта тикланадиган энергия ишлаб чиқариш учун мўлжалланган маҳсулотлар, асосий компонентлар, ускуналар ва автоматлаштирилган машиналар ишлаб чиқариш: геотермал энергия, гидроэнергия, қуёш, концентрланган энергия (CSP), қуёш фотоэлектрик энергияси (PV), шамол энергияси, «яшил» водород. Чекловсиз Қайта тикланадиган энергия тизимлари учун электр узатиш линиялари ва қўллаб-қувватловчи инфратузилма Қайта тикланадиган энергия манбаларидан фойдаланишни кенгайтириш учун янги, кенгайтирилган ва такомиллаштирилган узатиш тизимлари (линиялар, подстансиялар), сақлаш тизимлари (аккумулятор, механик, гидравлик сақлаш) ва янги ахборот-коммуникация технологиялари (интелектуал тармоқ ва мини-тармоқ), ажратилган электр узатиш линиялари, катта ва кичик сақлаш жойлари, ақлли электр тармоқлари, иссиқлик ва электр ҳисоблагичлари ва сенсорлари, инверторлар/контроллерлар, трансформаторлар, кучланиш регуляторлари, тарқатиш қурилмалари, экологик тоза технологияларни ташиш усуллари, «яшил» водородни сақлаш тизимлари, яроқсиз электр жиҳозларни йиғиб олиш, сақлаш ва утилизация қилиш тизимлари. Чекловсиз Қайта тикланадиган энергияни сақлаш тизимлари Аккумуляторлар, конденсаторлар, сиқилган ҳаво сақлаш омборлари ва воланлар, катта ҳажмдаги энергияни сақлаш, шунингдек, юқоридагиларга мўлжалланган ишлаб чиқариш объектлари. Чекловсиз Водород ишлаб чиқариш «Яшил» водород ишлаб чиқариш Қайта тикланадиган энергиядан фойдаланган ҳолда, водород ишлаб чиқариш қурилмалари («яшил» водород). Водород ишлаб чиқаришда минимал тўғридан-тўғри CO 2 эмиссияси 5,8 тонна CO 2 экв/тонна водородни ташкил этади; электролиз йўли билан водород ишлаб чиқаришда электр энергияси истеъмоли 58 МВт*с / тонна водороддан кўп эмас, водород ишлаб чиқаришда ишлатиладиган электр энергиясини ишлаб чиқаришдан ўртача эмиссия 100 грамм CO 2 экв / кВт*с дан ошмайди. 7. Яшил бинолар Яшил бинолар Янги яшил биноларни қуриш (тижорат, жамоат, саноат ва турар жой) Энергетика: юқори самарали меъморий лойиҳалар, энергия тежайдиган қурилмалар ва ускуналардан, шунингдек, бинонинг энергия сарфини камайтирадиган, мавжуд стандартларни оширадиган ва юқори энергия самарадорлиги сертификатлари ёки рейтингларига мос келадиган қурилиш усулларидан фойдаланиш. Сув: сувни тежайдиган қурилмалар ва ускуналардан фойдаланиш, шунингдек, бинонинг сув сарфини камайтирадиган, мавжуд стандартларни оширадиган ва сув тежаш сертификатлари ёки рейтингларига мос келадиган қурилиш усулларидан фойдаланиш. Материаллар: ишлаб чиқариш учун катта миқдорда энергия талаб қиладиган компонентлар сонини минималлаштирадиган (пўлат ёки цемент каби) қурилиш материалидан ёки қайта ишланган материаллардан фойдаланадиган компонентлардан фойдаланиш. Бузиш жараёнларида ҳосил бўлган қурилиш материалларни қайта ишлаб, қўллаш чораларини кўриш. «Яшил» қурилиш соҳасида қуйидаги рейтинг баҳосининг мавжудлиги: LEED, EDGE, BREEAM, DGNB, US Energy Star каби энергия рейтинг белгилари. Ҳамроҳ тизимлар ва қурилиш материаллари Яшил қурилиш материаллари ва маҳсулотлари тизимларини ишлаб чиқариш ва қўллаш Самарали ва кам углеродли қурилиш тизимлари (ёритиш, иситиш, ҳавони совитиш, лифтлар, эскалаторлар, ҳисоблагичлар, ердан иссиқлик насослари ва бошқалар) ва кам энергияли талаб қиладиган материаллар, органик ватадан изоляция материаллари, қайта ишланган қурилиш материалларни қўллаш. «Яшил» қурилиш соҳасида қуйидаги рейтинг баҳосининг мавжудлиги: LEED, EDGE, BREEAM, DGNB ёки энергия самарадорлиги ёрлиқлари (юқори энергия самарадорлиги класси). Яшил инфратузилма Яшил инфратузилма Кўп мақсадли яшил майдонларни ҳамда жамоат жойларда шаршараларни ташкил этиш (сувни ушлаб туриш, соялаш, дам олиш, биохилма-хиллик коридорлари, пиёдалар ва велосипед йўллари учун юмшоқ қопламалар), сув тошқинидан ҳимоя қилиш (тўлқинли кучланишдан ҳимоя қилиш, насос станциялари, тўғонлар, дарвозалар), ақлли ёритиш тизимларини ўрнатиш, жамоат жойлари ва бинолардаги чиқиндиларни алоҳида йиғиб олиш ва саралаш, қайта ишлаш тизимларини жорий этиш, жала сувларини йиғиш, тозалаш ва қайта фойдаланиш тизимлари. «Яшил» қурилиш соҳасида қуйидаги рейтинг баҳосининг мавжудлиги: LEED, EDGE, BREEAM, DGNB ёки энергия самарадорлиги ёрлиқлари (юқори энергия самарадорлиги класси) Хусусий турар-жой бинолари ва уларга туташ ҳудудларни қуриш ва модернизация қилиш Янги энергия тежайдиган ва яшил уйларни қуриш. Мавжуд уйларни модернизация қилиш, санитария шароитларини яхшилаш (септик, чиқиндиларни йўқ қилиш), электр таъминоти, муқобил ёқилғидан фойдаланиш, иссиқлик насосларидан фойдаланиш ёки марказий иситишга уланиш, энергияни сақлаш, ёмғир сувини йиғиш, оқова сувларни қайта ишлаш. Сув сарфини камида 15 фоизга камайтириш, қайта тикланадиган энергиядан фойдаланиш, энергия сарфини камида 15 фоизга камайтириш, энергия самарадорлиги ёрлиқлари (юқори энергия самарадорлиги класси) (агар мавжуд бўлса). Жамоат жойлари ва сайёҳлик лагерлари учун автоном замонавий ҳожатхоналар Тупроқ ифлосланишини камайтиришга ёрдам берадиган автоном замонавий ҳожатхоналарини ўрнатиш. Автоном замонавий ҳожатхоналар, контейнер ҳожатхоналари, қуруқ ҳожатхоналар, септик тизимлар, пешоб чиқарадиган қуруқ ҳожатхоналар. Экотизимларга зарар етказмасдан чиқиндиларни 100 фоиз утилизация қилиш.

Ўзбекистон Республикасининг Бош вазири А. АРИПОВ

Тошкент ш.,

2023 йил 25 октябрь,

561-сон

(Қонунчилик маълумотлари миллий базаси, 26.10.2023 й., 09/23/561/0798-сон)

lex.uz

Oʻzbekiston Respublikasi Vazirlar Mahkamasining

qarori

Milliy “yashil” iqtisodiyot taksonomiyasini tasdiqlash toʻgʻrisida

Oʻzbekiston Respublikasi Prezidentining “2030-yilgacha Oʻzbekiston Respublikasining “yashil” iqtisodiyotga oʻtishiga qaratilgan islohotlar samaradorligini oshirish boʻyicha chora-tadbirlar toʻgʻrisida” 2022-yil 2-dekabrdagi PQ-436-son qarori ijrosini taʼminlash, shuningdek, respublikada “yashil” infratuzilmalar uchun xususiy kapital jalb etilishini kengaytirish, “yashil” iqtisodiyot sohalarida moliyaviy vositalarni rivojlantirishda “yashil” turdagi faoliyatni tasniflash mezonlarini joriy etish maqsadida Vazirlar Mahkamasi qaror qiladi:

1. Oʻzbekiston Respublikasi Prezidentining 2022-yil 2-dekabrdagi PQ-436-son qarori bilan tasdiqlangan 2030-yilgacha Oʻzbekiston Respublikasida “yashil” iqtisodiyotga oʻtish va “yashil” oʻsishni taʼminlash boʻyicha harakatlar rejasining 65-bandida “yashil” turdagi faoliyatni tasniflash uchun Milliy “yashil” taksonomiyani ishlab chiqish belgilanganligi maʼlumot uchun qabul qilinsin.

2. “Yashil” iqtisodiyot asosiy yoʻnalishlarining toifalarini belgilash hamda “yashil” turdagi faoliyatni tasniflash asosida muvofiqlik mezonlarini baholashni nazarda tutuvchi Milliy “yashil” iqtisodiyot taksonomiyasi ilovaga muvofiq tasdiqlansin.

3. Belgilansinki:

a) Oʻzbekiston Respublikasi Iqtisodiyot va moliya vazirligi milliy “yashil” iqtisodiyot taksonomiyasini joriy etish va muvofiqlashtirish boʻyicha masʼul respublika ijro etuvchi hokimiyat organi hisoblanadi;

b) 2024-yil 1-oktabrga qadar:

“yashil” obligatsiyalar va kreditlar, shuningdek, boshqa manbalar hisobidan moliyalashtiriladigan “yashil” turdagi loyihalarni tasniflash tajriba tariqasida Milliy “yashil” iqtisodiyot taksonomiyasi orqali amalga oshiriladi;

davlat moliyaviy koʻmagidan (subsidiyalar, grantlar, kredit liniyalari, kafolatlar va boshqalardan) foydalangan barcha tadbirkorlik subyektlari, shu jumladan, xususiy va davlat ishtirokidagi xoʻjalik birlashmalarining investitsiyaviy xarajatlari Milliy “yashil” iqtisodiyot taksonomiyasi asosida tasniflanadi hamda ular tomonidan masʼul respublika ijro etuvchi hokimiyat organiga maʼlumotlar taqdim etish tartibi joriy etiladi.

4. Oʻzbekiston Respublikasida “yashil” iqtisodiyotga oʻtish choralarini muvofiqlashtirish boʻyicha idoralararo kengash (J. Qoʻchqorov) 2024-yil 1-yanvarga qadar vazirlik va idoralar hamda xorijiy ekspertlardan tashkil topgan idoralararo ishchi guruhlar tarkiblari yangilanishini, shuningdek, ushbu ishchi guruhlardan biri Milliy “yashil” iqtisodiyot taksonomiyasi joriy etilishi bilan bogʻliq jarayonlarga biriktirilishini taʼminlasin.

5. Oʻzbekiston Respublikasi Iqtisodiyot va moliya vazirligi manfaatdor vazirlik va idoralar bilan birgalikda:

Milliy “yashil” iqtisodiyot taksonomiyasining mohiyati va unda belgilangan muvofiqlik mezonlarni tadbirkorlik subyektlari oʻrtasida keng tushuntirilishini taʼminlasin;

2024-yil 1-dekabrga qadar oʻtkazilgan tajriba doirasida Milliy “yashil” iqtisodiyot taksonomiyasi joriy etilishi holatini oʻrganib chiqib, unda belgilangan mezonlarni takomillashtirish yuzasidan Vazirlar Mahkamasiga taklif kiritsin.

6. Mazkur qarorning bajarilishini nazorat qilish Oʻzbekiston Respublikasi Bosh vazirining oʻrinbosari — iqtisodiyot va moliya vaziri J.A. Qoʻchqorov zimmasiga yuklansin.

Vazirlar Mahkamasining 2023-yil 25-oktabrdagi 561-son qaroriga ILOVA

Milliy “yashil” iqtisodiyot taksonomiyasi

Toifalar Sektorlar Kichik sektorlar Namunalar Muvofiqlik mezonlari 1. Suv va xomashyolardan foydalanish samaradorligi Suvni tejash Suvni tejash, suvni saqlash va taqsimlash texnologiyalari ishlab chiqarish, sotib olish va oʻrnatish Suvni tejash, suvni saqlash va taqsimlash texnologiyalari va tizimlarini ishlab chiqarish, sotib olish va oʻrnatish, suvni tejaydigan sanoat texnologiyalari, qishloq xoʻjaligida suvni tejaydigan sugʻorish, yomgʻir suvini yigʻish tizimlari, yer osti suvlarini toʻldirish tizimlari, kanallar va tarqatish tizimlari, yom�ir suvini boshqarish, ichimlik suvini tozalash texnologiyalari va uskunalari, suv aylanish tizimlari, kon va boshqa suvlardan sanoat, qishloq xoʻjaligi, rekreatsion yoki boshqa maqsadlarda foydalanish. Toza suv isteʼmolini maishiy va ichimlik ehtiyojlari uchun kamida 30 foizga, sugʻorish uchun 20 foizga hamda sanoat va texnik ehtiyojlar uchun 40 foizga kamaytirish. Ikkilamchi foydalanish uchun oqova suvlarni tozalash inshootlari Suvdan yopiq siklli foydalanish, oqova suvlarni tozalash uskunalari va inshootlari, yomgʻir suvini boshqa oqova suvlardan ajratish mumkin boʻlgan tarmoqlar, maishiy va sanoat oqova suvlarini qayta ishlatish. Tozalangan suvdan ikkilamchi foydalanish. Suvni tayyorlash inshootlari Suvdan foydalanish uskunalari yoki infratuzilmasi, suvni tozalash tizimlari, tuzsizlantirish qurilmalari. Amaldagi sanitariya talablari mosligi, texnik suv uskunaning pasportlariga mosligi. Suv havzalarida monitoring va erta ogohlantirish tizimlari Toshqinlar, qurgʻoqchilik yoki toʻgʻon nosozliklari boʻyicha erta ogohlantirish tizimlari, suv sifati yoki miqdorini kuzatish va oʻlchash jarayonlari, monitoring tizimlari, suvni kuzatish uchun aqlli tarmoqlar. Aqlli avtomatlashtirilgan monitoring tizimlari joriy etilishi. Chiqindilar va chiqindi suvlardan samarali foydalanish Oqova suvlarni tozalash inshootlari Oqova suvlarni yigʻish, saqlash, tozalash va yoʻq qilish tarmoqlari, oqova suvlarni tozalash inshootlari, ichimlik suvini tozalash uskunalari, tuzsizlantirish qurilmalari, goʻng va suyuq goʻng uchun tozalash inshootlari. Emissiyalar BREF maʼlumotnomalarida anaerob chiqindilarni qayta ishlash uchun belgilangan mavjud eng yaxshi texnologiyalar (BAT-AELs) bilan bogʻliq emissiyalar darajasidagi diapazonlar ichida joylashgan. Chiqindilarni utilizatsiya qilish va qayta ishlash, ikkilamchi xomashyoni qayta tiklash, qayta ishlatish Ikkilamchi xomashyoni qayta tiklash uchun uskunalar, ikkilamchi xomashyoni qayta ishlatish va qayta ishlash, ishlatilgan shinalarni qayta ishlash uskunalari. Qattiq maishiy chiqindilarni boshqarish uchun ekologik toza infratuzilmani hamda binolar, inshootlar va infratuzilma obyektlarini qurish va taʼmirlash jarayonida hosil boʻlgan chiqindilarni qayta ishlash va qayta ishlatish infratuzilmasini yaratish. Yigʻilgan ikkilamchi xomashyoni kamida 80 foiz qayta ishlash. Maishiy chiqindilarni yigʻish va saralash uskunalari Maishiy chiqindilarni yigʻish va saralash uskunalari va punktlari. Maishiy chiqindilarni alohida yigʻilishi va ikkilamchi xomashyo qayta ishlashga yuborilishi lozim. Sanoat va xavfli chiqindilarni yigʻish, saralash, qayta tiklash, qayta ishlatish, qayta ishlash va utilizatsiya qilish uchun inshootlar Sanoat va xavfli chiqindilarni yigʻish, saralash, qayta tiklash, qayta ishlatish, qayta ishlash va utilizatsiya qilish uchun uskunalar. Chiqindilarni q�yta ishlash boʻyicha mavjud eng yaxshi texnologiyalar maʼlumotnomasi (BREF) talablarining chiqindilarni va yon mahsulotlarni, ayniqsa xavfli sanoat chiqindilarini boshqarish qismiga muvofiqligi. Utilizatsiya qilish taqiqlangan chiqindilarni qayta ishlash uchun poligonlar va zavodlarni qurish va modernizatsiya qilish Poligonlarni qurish va modernizatsiya qilish, utilizatsiya qilish taqiqlangan chiqindilarni qayta ishlash zavodlarini qurish. Oʻzbekiston Respublikasida mazkur sohada belgilangan talablari va normalariga toʻgʻri kelishi. Chiqindilarni kompostlash uchun uskunalar va texnikalar Biologik parchalanadigan chiqindilardan kompost ishlab chiqarish uchun uskunalar. Olingan kompost tuproqni urugʻlantirish uchun ishlatiladi. Tayyor kompostda plastmassa, shisha va metallning yoʻqligi. Kompostning mavjud standartlarga mos kelishi. Resurslarni tejash va tiklash Mahsulot ishl�b chiqarish uchun ikkilamchi xomashyolardan foydalanish Tabiiy resurslarni ikkilamchi xomashyo bilan almashtirish, ikkilamchi xomashyolardan foydalangan holda mahsulot ishlab chiqarish. Mahsulotlar tarkibidagi ikkilamchi xomashyoning ulushi kamida 30 foiz. 2. Havo va tuproq sifatini yaxshilash Havo sifati Uglerodni ushlash va saqlash Uglerodni ushlab qolish va saqlash qurilmalari va mahsulotlari. Emissiyalar boʻyicha mavjud eng yaxshi texnologiyalar maʼlumotnomasi (BREF) talablarining chiqindilarni boshqarish qismiga muvofiqligi. Uy xoʻjaliklari, kichik va oʻrta biznes uchun toza isitish moslamalarini ishlab chiqarish va oʻrnatish Havoning ifloslanishini kamaytirish uchun toza isitish moslamalarini ishlab chiqarish, sotib olish va oʻrnatish, elektr radiator (havo isitgichi), elektr kartrijli isitgich, isitgichli elektr pol, issiq devorlar. Issiqxona gazlari chiqindilarini kamida 20 foizga kamaytirish. Havoni sanoat ifloslanishidan va shahar havosining ifloslanishidan tozalash, retsirkulatsiya uskunalari Havoni sanoat ifloslanishidan va shahar havosining ifloslanishidan, chiqindi gazlardan tozalash inshootlari, sanoat chiqindilarini kamaytirish uchun uskunalar, havoni retsirkulatsiyalash uskunalari, desulfurizatsiya va denitrifikatsiya, filtr qoplari, samaradorlik darajasi 99,5 foizdan kam boʻlmagan chang-gaz tozalash uskunalari, siklon, skrubber, elektrofiltr, chiqindi gaz goryelkalaridan foydalanish. Emissiyalar BREF maʼlumotnomalarida belgilangan mavjud eng yaxshi texnologiyalar (BAT-AELs) bilan bogʻliq emissiyalar darajasidagi diapazonlar ichida joylashishi. Tuproq ifloslanishini oldini olish Tuproq ifloslanishini kamaytirish, uni qayta tiklash uchun uskunalar va infratuzilma Tuproq unumdorligini oshirish texnologiyalari va mahsulotlaridan foydalanadiga� uskunalar va infratuzilma, tuproqni ifloslanish va degradatsiyadan tiklash, barqaror qishloq xoʻjaligi, barqaror va organik dehqonchilik tizimlariga, texnogen va antropogen ifloslanishdan tozalash, tuproqni himoya qilishning fitomeliorativ va mexanik usullarini qoʻllash. Cheklovsiz 3. Barqaror qishloq va oʻrmon xoʻjaligi, ekoturizm Barqaror qishloq xoʻjaligi Iqlim jihatdan aqlli qishloq xoʻjaligi (yaylovlar va chorvachilikni barqaror boshqarish) Tuproqqa samarali ishlov berish, tortish, sugʻorish va boshqa qishloq xoʻjaligi yoki chorvachilik jarayonlarida energiya va suvdan foydalanishni kamaytirish, shuningdek, yerdan foydalanishni qisqartirish, yaʼni yaylov yerlarini barqaror boshqarish uchun chorvachilik standartlarini qoʻllash va chorvachilikni sifat (yuqori hosil) asosida boshqarishni/ishlab chiqarishni ragʻbatlantirish. Quyidagi talablardan ikkitasiga toʻgʻri kelishi: chuchuk suv isteʼmolini kamida 20 foizga kamaytirish; suvdan ikkilamchi foydalanish, qayta tiklanadigan energiya manbalaridan foydalanish, energiya sarfini kamida 20 foizga kamaytirish. Organik qishloq xoʻjaligi mahsulotlari (oʻsimlik va chorvachilik sohalari) Toza ishlab chiqarish standartlariga javob beradigan qishloq xoʻjaligi va baliq organik mahsulotlarini ishlab chiqarish (shu jumladan, obyektlarni qurish va ulardan foydalanish). Oʻgʻitlar, veterinariya preparatlari, pestitsidlar, oziq-ovqat qoʻshimchalari va hayvonlar gigiyenasidan foydalanishning ekologik va sifat standartlari. Chiqindilarni boshqarish va suvdan foydalanish samaradorligi, shu jumladan yomgʻir suvidan foydalanish. Organik mahsulotlar uchun tegishli xalqaro, davlatlararo yoki milliy standartlar, shuningdek, sotib olingan organik yoki yashil mahsulotlarni yorliqlash. Oʻrmonlarni barqaror boshqarish va biologik xilma-xillik va ekotizimlarni saqlash Bioxilma-xillik va ekotizimlarni saqlash Yovvoyi hayvonlarning oʻziga xos yashash joylari, botqoq yerlar, torflar, choʻllar kabi ekologik funksional hududni qurish va saqlash, buzilgan ekotizimlarni himoya qilish yoki tiklash. Cheklovsiz Oʻrmonlarni barqaror boshqarish Oʻrmonlarning uglerodni saqlash funksiyasini oshiradigan yoki oʻrmon ekotizimlari, axborot tizimlari va texnologiyalarini barqaror boshqarish. Cheklovsiz Oʻrmonlarni oʻstirish va qayta tiklash Oʻrmon ekinlarini ekish, oʻrmon plantatsiyalarini yaratish, aholi punktlari atrofida yashil zonalarni yaratish. Cheklovsiz Barqaror turizm Mehmonxonalar va oromgohlarni barqaror boshqarish Barqaror mehmonxona biznesining milliy, xalqaro yoki davlatlararo standartlariga muvofiq mehmonxonalar va oromgohlar faoliyatini boshqarish. Milliy, xalqaro, davlatlararo ekologik standartlarga yoki turar joy xizmatlari va mehmonxonalar, yotoqxonalar uchun ekologik talablar sohasidagi eko-yorliqlash �tandartlariga yoki mehmonxona sektori uchun xorijiy davlatning tan olingan standartlariga muvofiqligi. Ekoturizmni rivojlantirishga hissa qoʻshadigan mahsulotlar va xizmatlar Ekoturizmni rivojlantirishga qaratilgan shart-sharoitlarni yaratish, mahalliy aholini jalb qilish (mikrokreditlash dasturlari, subsidiyalar), ekologik taʼlim, ekoturizm uchun infratuzilmani yaratish. Turistik xizmatlar va ekologik toza marshrutlar sohasidagi milliy, xalqaro, davlatlararo ekologik standartlarga yoki ekologik yorliqlash standartlariga, shu jumladan, xorijiy davlatlarning ekologik yorliqlashning tan olingan standartlariga muvofiqligi. 4. Yashil transport Kam uglerodli transport vositalari Kam uglerodli avtomobillarni sotib olish Kam uglerodli transport vositalarini, shu jumladan, elektr transport vositalarini, vodorod, gibrid dvigatellarda ishlaydigan transport vositalarini sotib olish. <90 gramm CO 2 ekv / km Kam uglerodli transport vositalari uchun ishlab chiqarish taʼminot zanjirlari Avtotransport vositalari va asosiy komponentlar uchun ixtisoslashtirilgan ishlab chiqarish quvvatlari, tegishli transport vositalarida ishlatiladigan batareyalar. <90 gramm CO 2 ekv / km Kam uglerodli tashish va yuk tashish Kam uglerodli tashish va yuk tashish Elektrlashtirilgan va elektrlashtirilmagan temir yoʻlda yuk tashish uchun harakatlanuvchi tarkib. Avtomobilda tashish uchun 100 gramm CO 2 ekv. / tonna * km. temir yoʻlda tashish uchun 40 gramm CO 2 ekv. / tonna * km. Yashil transport infratuzilmasi Jamoat transporti infratuzilmasi Jamoat transporti va transport infratuzilmasi, tezkor avtobus tizimlari, jamoat velosiped infratuzilmasi. Jamoat transporti uchun 50 gramm CO 2 ekv/ yoʻlovchi-km. Velosiped infratuzilmasi uchun cheklovsiz. Kam uglerodli transport infratuzilmasi Zaryadlash stansiyalari va muqobil yoqilgʻilar uchun ixtisoslashtirilgan infratuzilma (muqobil yoqilgʻi zaryadlash stansiyalari yoqilgʻi quyish shoxobchalari va qazilma yoqilgʻi garajlaridan alohida joylashgan boʻlsa), elektr transport vositalari, trolleybuslar, tramvaylar, elektr avtobuslar va tegishli infratuzilma uchun eko-yoqilgʻi stansiyasi, zaryadlash stansiyasi. Cheklovsiz Kam uglerod transportini rejalashtirish Avtomashinalardan foydalanishning qisqarishiga olib keladigan transport va shaharsozlikni rejalashtirishni integratsiyasi, zich qurilish, erdan koʻp marta foydalanish, yurish jamiyatiga oʻtish, tranzit al�qasi, aqlli yuk tashish tizimlari. Cheklovsiz 5. Energiya samaradorlikni oshirish Mavjud va qurilayotgan sanoat obyektlarida energiya samaradorligini oshirish Energiya tejamkor uskunalar va texnologiyalarni takomillashtirish Samaraliroq uskunalarni oʻrnatish, jarayonlar va boshqaruvdagi oʻzgarishlar, issiqlik yoʻqotishlarini kamaytirish va/yoki qoldiq issiqlik va bosimdan foydalanish orqali sanoatda energiya samaradorligini oshirish, energiya auditi xulosasi asosida energiya samaradorligini oshirish chora-tadbirlari, kompressorlar, nasoslar va ventilatsiya tizimlari uchun energiya tejamkor motorlar, oʻzgaruvchan chastotali drayverlar ( VFD drives ). Yuqori energiya samaradorligiga ega qozonxonalar. Bazaviy (loyihani amalga oshirishdan oldingi) koʻrsatkichga nisbatan energiya sarfini minimal 20 foizga kamaytirish. Kombinatsiyalangan issiqlik va elektr stansiyalari / kogeneratsiya yoki trigeneratsiya qurilmalari uchun uskunalarni oʻrnatish Isitishga qoʻshimcha ravishda elektr energiyasini ishlab chiqaradigan kogeneratsiya va kombinatsiyalangan qurilmalar siklini oʻrnatish va ishlatish, issiqlik-elektr stansiyalari, kombinatsiyalangan siklli elektr stansiyalari. Bazaviy (loyihani amalga oshirishdan oldingi) koʻrsatkichga nisbatan energiya sarfini minimal 20 foiz kamaytirish. Energiya ishlab chiqarish, uzatish va tarqatish tizimlarida energiya samaradorligi Energiya sarfini va/yoki texnik yoʻqotishlarni kamaytirish, shu jumladan, tarmoq barqarorligini oshirish maqsadida elektr uzatish liniyalarini modernizatsiya qilish yoki yangi podstansiyalar yoki tarqatish tizimlarini qurish, aqlli tarmoqlar, yuqori kuchlanishli tarmoqlar. Bazaviy (loyihani amalga oshirishdan oldingi) koʻrsatkichga nisbatan elektr energiyasini yoʻqotishlarini minimal 20 foizga kamaytirish. Markaziy isitish Kichik (tarqatilgan) generatsiya stansiyalari yoki boshqa texnologiyalardan foydalangan holda markaziy isitish tizimlarini modernizatsiya qilish. Kichik (tarqatilgan) generatsiya stansiyalari. Bazaviy (loyihani amalga oshirishdan oldingi) koʻrsatkichga nisbatan energiya sarfini minimal 20 foizga kamaytirish. Budjet va kommunal sohada energiya samaradorligini oshirish Energiyani tejaydigan yoritish tizimlari yoki uskunalar Yanada samarali yoritish tizimi yoki uskunalarni oʻrnatish orqali kommunal va davlat xizmatlarida energiya samaradorligini oshirish, LED koʻcha yoritish tizimi, savdo, chakana, ulgurji, ofis binolari va boshqa nosanoat obyektlarini yoritishni yaxshilash. Energiya sarfini 20 foizga kamaytirish. Energiyani tejaydigan mahsulotlar (oxirgi foydalanuvchi) Koʻproq energiya tejaydigan mahsulotlarni ishlab chiqarish yoki sotib olish va ulardan foydalanish, energiya tejovchi muzlatgichlar, kir yuvish mashinalari, isitgichlar va boshqa elektr energiyasini isteʼmol qiluvchi qurilmalar (mahsulotni yorliqlashning yuqori toifasiga muvofiq ravishda). Mahsulot turi uchun eng yuqori energiya samaradorlik klassi, shu jumladan, milliy yoki davl�tlararo standartlarga asosan energiya yorliqlash boʻyicha hamda Energy Star isteʼmol mahsulotlarining energiya samaradorligi xalqaro reytingiga muvofiqligi. Energiya tejash xizmatlari Energiyadan oxirgi foydalanuvchilar uchun energiya tejash xizmatlari, shu jumladan, sanoat obyektlari, binolar va transport tizimlari uchun, shuningdek, energiya auditi, energiya xizmati kompaniyalarining energiya auditi, shartnoma boʻyicha energiya sarfini boshqarish (energiyani boshqarish) xizmatlarini qoʻshganligi. ISO 50001 “Energiyani boshqarish tizimlari. Foydalanish boʻyicha talablar va koʻrsatmalar” yoki xalqaro miqyosda tan olingan shunga oʻxshash standartlarga muvofiqligi. Energiyani tejaydigan bino va inshootlar Energiyatejamkor bino qurilishi Energetika: energiyatejamkor meʼmoriy loyihalar, uskunalar va jihozlardan, shuningdek, binolarda energiya isteʼmolini kamaytiradigan qurilish texnologiyalaridan foydalanish. “Yashil” qurilish sohasida quyidagi reyting bahosining mavjudligi: LEED, EDGE, BREEAM, DGNB yoki energiya samaradorligi yorliqlari (yuqori energiya s�maradorligi klassi). Mavjud tijorat, jamoat, turar-joy va sanoat binolarida samaradorlikni oshirish Energetika: energiya isteʼmolini kamaytirishga xizmat qiluvchi yoritish, jihozlar va uskunalar, isitish/sovitish tizimlari, meʼmoriy oʻzgarishlar yoki qurilishdagi oʻzgarishlar. Suv: yomgʻir suvining sirkulatsiyasi/yigʻish tizimlari, binolar qurilishidagi suv sarfini kamaytiradigan oʻzgarishlar. “Yashil” qurilish sohasida quyidagi reyting bahosining mavjudligi: LEED, EDGE, BREEAM, DGNB yoki energiya samaradorligi yorliqlari (yuqori energiya samaradorligi klassi). 6. Qayta tiklanuvchi energiya Shamol Energetik obyektlar Shamol generatorlari, shamol nasoslari, shamol turbinalari. Cheklovsiz Quyosh Elektr energiya ishlab chiqarish obyektlari ( PV va CSP ) Markazlashgan va markazlashmagan quyosh elektrostansiyalar, shu jumladan, konsentrlangan quyosh elektr stansiyalari (CSP), quyosh fotoelektrik energiyasi (PV), markazlashmagan quyosh fotoelektr stansiya. Cheklovsiz Kichik taqsimlangan quyosh tizimlari Kichik portativ quyoshli uy tizimlari, kichik uy xoʻjaliklarini quvvatlantirish uchun mini-tarmoqlar va boshqa turdagi avtonom tizimlar. Cheklovsiz Quyosh issiqlik qurilmalari Quyosh issiqlik energiyasini qoʻllash va ishlab chiqarish vositalari, shu jumladan, quyosh yordamida suvni isitish va barcha sohalarda boshqa quyosh issiqlik qoʻllanishi. Cheklovsiz Boshqalar Boshqa elektr va issiqlik energiyasini ishlab chiqarish obyektlari Tuproq, suv va havo harorati gradiyentlaridan foydalanuvchi issiqlik nasoslari. Cheklovsiz Qattiq maishiy chiqindilar koʻmilgan poligonda hosil boʻladigan chiqindi gazlarni yoqish orqali yoki qattiq maishiy chiqindilarni toʻgʻridan-toʻgʻri yoqish orqali elektr va issiqlik energiyasini ishlab chiqarish. Hosil boʻlgan kul va shlak chiqindilarini utilizatsiya qilish Geotermal Elektr va issiqlik ishlab chiqarish obyektlari Barcha sohalarda geotermik energiyasini ishlab chiqarish va geotermik energiyani qoʻllash uchun uskunalar, ichki isitish va markazlashtirilgan isitish uchun geotermik issiqlik nasoslari. Cheklovsiz Gidro Kichik gidroelektrostansiyalar (5 MVtgacha) Umumiy quvvati 5 MVtgacha boʻlgan, qurilmalari bitta gidrouzelda joylashgan gidroelektrostansiyalar. Cheklovsiz Oʻrta gidroelektrostansiyalar (30 MVtgacha) Umumiy oʻrnatilgan quvvati 5 dan 30 megavattgacha (MVt) boʻlgan gidroelektrostansiyalar. Cheklovsiz Bioenergiya Bioenergetika mahsulotlari obyektlari Bioyoqilgʻi, biomassa, biogaz va boshqa bioenergetika mahsulotlarini ishlab chiqarish va saqlash uchun qurilmalar, shu jumladan, yoqilgʻi tayyorlash qurilmalari, dastlabki qayta ishlash va qayta ishlash qurilmalari, gazsimon, suyuq va qattiq (oʻrmon) bioyoqilgʻi ishlab chiqarish uchun qurilmalar (shu jumladan, anaerob fermentatsiya uchun qurilmalar), bioyoqilgʻidan elektr energiya ishlab chiqarish va uzatish uchun qurilmalar. Chiqindilarni minimal ulushi — 50 foiz yoki 300 gramm CO 2 / kVt*s ekv., shuningdek yirik qurilmalar uchun — chiqindilarni boshqarish, materiallardan foydalanish, SO 2 , NOx va CO chiqindilari uchun mezonlarga mos kelish nuqtai nazaridan qattiq biomassa yoki torfning yonishi bilan bogʻliq yoqilgʻi yoqadigan katta qurilmalar uchun mavjud eng yaxshi texnologiyalar (BREF) qoʻllanmasi (2017) talablariga muvofiqligi. Issiqlik va elektr energiyasini ishlab chiqarish Issiqlik va elektr energiyasini ishlab chiqarish obyektlari, isitish tizimlari, biomassa va biogaz elektr stansiyalari, biomassa issiqlik elektr stansiyalari, takomillashtirilgan biomassa pechlari, elektrlashtirish uchun qishloq xoʻjaligi va oʻrmon chiqindilaridan, shuningdek, ekin chiqindilaridan foydalanish. Chiqindilarni minimal ulushi — 50 foiz yoki 300 gramm CO 2 / kVt*s ekv., shuningdek, yirik qurilmalar uchun — chiqindilarni boshqarish, materiallardan foydalanish, SO 2 , NOx va CO chiqindilari uchun mezonlarga mos kelish nuqtai nazaridan qattiq biomassa yoki torfning yonishi bilan bogʻliq yoqilgʻi yoqadigan katta qurilmalar uchun mavjud eng yaxshi texnologiyalar (BREF) qoʻllanmasi (2017) talablariga muvofiqligi. Qayta tiklanadigan energiya uchun taʼminot zanjiri va qoʻllab-quvvatlovchi infratuzilma Qayta tiklanadigan energiya manbalari uchun uskunalar ishlab chiqarish Shamol, gidro va geotermal turbinalar, fotoelektrik elementlar va komponentlar, quyosh kollektorlari, komponentlari, geotermal nasoslarni ishlab chiqarish yoki yigʻish zavodlari. Quyidagi qayta tiklanadigan energiya ishlab chiqarish uchun moʻljallangan mahsulotlar, asosiy komponentlar, uskunalar va avtomatlashtirilgan mashinalar ishlab chiqarish: geotermal energiya, gidroenergiya, quyosh, konsentrlangan energiya (CSP), quyosh fotoelektrik energiyasi (PV), shamol energiyasi, “yashil” vodorod. Cheklovsiz Qayta tiklanadigan energiya tizimlari uchun elektr uzatish liniyalari va qoʻllab-quvvatlovchi infratuzilma Qayta tiklanadigan energiya manbalaridan foydalanishni kengaytirish uchun yangi, kengaytirilgan va takomillashtirilgan uzatish tizimlari (liniyalar, podstansiyalar), saqlash tizimlari (akkumulyator, mexanik, gidravlik saqlash) va yangi axborot-kommunikatsiya texnologiyalari (intelektual tarmoq va mini-tarmoq), ajratilgan elektr uzatish liniyalari, katta va kichik saqlash joylari, aqlli elektr tarmoqlari, issiqlik va elektr hisobla�ichlari va sensorlari, invertorlar/kontrollerlar, transformatorlar, kuchlanish regulyatorlari, tarqatish qurilmalari, ekologik toza texnologiyalarni tashish usullari, “yashil” vodorodni saqlash tizimlari, yaroqsiz elektr jihozlarni yigʻib olish, saqlash va utilizatsiya qilish tizimlari. Cheklovsiz Qayta tiklanadigan energiyani saqlash tizimlari Akkumulyatorlar, kondensatorlar, siqilgan havo saqlash omborlari va volanlar, katta hajmdagi energiyani saqlash, shuningdek, yuqoridagilarga moʻljallangan ishlab chiqarish obyektlari. Cheklovsiz Vodorod ishlab chiqarish “Yashil” vodorod ishlab chiqarish Qayta tiklanadigan energiyadan foydalangan holda, vodorod ishlab chiqarish qurilmalari (“yashil” vodorod). Vodorod ishlab chiqarishda minimal toʻgʻridan-toʻgʻri CO 2 emissiyasi 5,8 tonna CO 2 ekv/tonna vodorodni tashkil etadi; elektroliz yoʻli bilan vodorod ishlab chiqarishda elektr energiyasi isteʼmoli 58 MVt*s / tonna vodoroddan koʻp emas, vodorod ishlab chiqarishda ishlatiladigan elektr energiyasini ishlab chiqarishdan oʻrtacha emissiya 100 gramm CO 2 ekv / kVt*s dan oshmaydi. 7. Yashil binolar Yashil binolar Yangi yashil binolarni qurish (tijorat, jamoat, sanoat va turar joy) Energetika: yuqori samarali meʼmoriy loyihalar, energiya tejaydigan qurilmalar va uskunalardan, shuningdek, binoning energiya sarfini kamaytiradigan, mavjud standartlarni oshiradigan va yuqori energiya samaradorligi sertifikatlari yoki reytinglariga mos keladigan qurilish usullaridan foydalanish. Suv: suvni tejaydigan qurilmalar va uskunalardan foydalanish, shuningdek, binoning suv sarfini kamaytiradigan, mavjud standartlarni oshiradigan va suv tejash sertifikatlari yoki reytinglariga mos keladigan qurilish usullaridan foydalanish. Materiallar: ishlab chiqarish uchun katta miqdorda energiya talab qiladigan komponentlar sonini minimallashtiradigan (poʻlat yoki sement kabi) qurilish materialidan yoki qayta ishlangan materiallardan foydalanadigan komponentlardan foydalanish. Buzish jarayonlarida hosil boʻlgan qurilish materiallarni qayta ishlab, qoʻllash choralarini koʻrish. “Yashil” qurilish sohasida quyidagi reyting bahosining mavjudligi: LEED, EDGE, BREEAM, DGNB, US Energy Star kabi energiya reyting belgilari. Hamroh tizimlar va qurilish materiallari Yashil qurilish materiallari va mahsulotlari tizimlarini ishlab chiqarish va qoʻllash Samarali va kam uglerodli qurilish tizimlari (yoritish, isitish, havoni sovitish, liftlar, eskalatorlar, hisoblagichlar, erdan issiqlik nasoslari va boshqalar) va kam energiyali talab qiladigan materiallar, organik vatadan izolatsiya materiallari, qayta ishlangan qurilish materiallarni qoʻllash. “Yashil” qurilish sohasida quyidagi reyting bahosining mavjudligi: LEED, EDGE, BREEAM, DGNB yoki energiya samaradorligi yorliqlari (yuqori energiya samaradorligi klassi). Yashil infratuzilma Yashil infratuzilma Koʻp maqsadli yashil maydonlarni hamda jamoat joylarda sharsharalarni tashkil etish (suvni ushlab turish, soyalash, dam olish, bioxilma-xillik koridorlari, piyodalar va velosiped yoʻllari uchun yumshoq qoplamalar), suv toshqinidan himoya qilish (toʻlqinli kuchlanishdan himoya qilish, nasos stansiyalari, toʻgʻonlar, da�vozalar), aqlli yoritish tizimlarini oʻrnatish, jamoat joylari va binolardagi chiqindilarni alohida yigʻib olish va saralash, qayta ishlash tizimlarini joriy etish, jala suvlarini yigʻish, tozalash va qayta foydalanish tizimlari. “Yashil” qurilish sohasida quyidagi reyting bahosining mavjudligi: LEED, EDGE, BREEAM, DGNB yoki energiya samaradorligi yorliqlari (yuqori energiya samaradorligi klassi) Xususiy turar-joy binolari va ularga tutash hududlarni qurish va modernizatsiya qilish Yangi energiya tejaydigan va yashil uylarni qurish. Mavjud uylarni modernizatsiya qilish, sanitariya sharoitlarini yaxshilash (septik, chiqindilarni yoʻq qilish), elektr taʼminoti, muqobil yoqilgʻidan foydalanish, issiqlik nasoslaridan foydalanish yoki markaziy isitishga ulanish, energiyani saqlash, yomgʻir suvini yigʻish, oqova suvlarni qayta ishlash. Suv sarfini kamida 15 foizga kamaytirish, qayta tiklanadigan energiyadan foydalanish, energiya sarfini kamida 15 foizga kamaytirish, energiya samaradorligi yorliqlari (yuqori energiya samaradorligi klassi) (agar mavjud boʻlsa). Jamoat joylari va sayyohlik lagerlari uchun avtonom zamonaviy hojatxonalar Tuproq ifloslanishini kamaytirishga yordam beradigan avtonom zamonaviy hojatxonalarini oʻrnatish. Avtonom zamonaviy hojatxonalar, konteyner hojatxonalari, quruq hojatxonalar, septik tizimlar, peshob chiqaradigan quruq hojatxonalar. Ekotizimlarga zarar yetkazmasdan chiqindilarni 100 foiz utilizatsiya qilish.

Oʻzbekiston Respublikasining Bosh vaziri A. ARIPOV

Toshkent sh.,

2023-yil 25-oktabr,

561-son

(Qonunchilik maʼlumotlari milliy bazasi, 26.10.2023-y., 09/23/561/0798-son)

lex.uz