📅 2023-yil 28-oktabr · Vazirlik va idoralar hujjatlari · Adliya vaziri
Rasmiy matn. Rasmiy hujjat. Tahririy izohlar kiritilmagan.
📅 2023-yil 28-oktabr · Vazirlik va idoralar hujjatlari · Adliya vaziri
Rasmiy matn. Rasmiy hujjat. Tahririy izohlar kiritilmagan.
📅 2023 йил 28 октябрь · Вазирлик ва идоралар ҳужжатлари · Адлия вазири
Расмий матн. Расмий ҳужжат. Таҳририй изоҳлар киритилмаган.
📅 28 октября 2023 г. · Документы министерств и ведомств · Министр юстиции
Официальный текст. Официальный документ. Редакционные примечания не включены.
📅 28 October 2023 · Ministry and agency documents · Adliya vaziri
Official text. Official document. Editorial notes are not included.
Ўзбекистон Республикаси Адлия вазирининг
буйруғи
НИЗОМ
Ўзбекистон Республикаси Адлия вазирлигининг интеллектуал мулк соҳасидаги расмий нашрлари тўғрисидаги низомни тасдиқлаш ҳақида
Ўзбекистон Республикасининг « Ихтиролар, фойдали моделлар ва саноат намуналари тўғрисида »ги, « Товар белгилари, хизмат кўрсатиш белгилари ва товар келиб чиққан жой номлари тўғрисида »ги, « Географик кўрсаткичлар тўғрисида »ги, « Электрон ҳисоблаш машиналари учун яратилган дастурлар ва маълумотлар базаларининг ҳуқуқий ҳимояси тўғрисида »ги, « Интеграл микросхемалар топологияларини ҳуқуқий муҳофаза қилиш тўғрисида »ги ва « Селекция ютуқлари тўғрисида »ги қонунларига мувофиқ буюраман:
1. Ўзбекистон Республикаси Адлия вазирлигининг интеллектуал мулк соҳасидаги расмий нашрлари тўғрисидаги низом иловага мувофиқ тасдиқлансин.
2. Мазкур буйруқ расмий эълон қилинган санадан эътиборан уч ой ўтгач кучга киради.
Ўзбекистон Республикаси адлия вазирининг 2023 йил 28 октабрдаги 15-мҳ-сон буйруғига ИЛОВА
Ўзбекистон Республикаси Адлия вазирлигининг интеллектуал мулк соҳасидаги расмий нашрлари тўғрисидаги
Мазкур Низом Ўзбекистон Республикаси Адлия вазирлигининг (бундан буён матнда Адлия вазирлиги деб юритилади) интеллектуал мулк соҳасидаги расмий нашрлари (бундан буён матнда расмий нашрлар деб юритилади) турларини, тузилишини ва уларда эълон қилинадиган маълумотларнинг таркибини белгилайди.
1-боб. Умумий қоидалар
1. Расмий нашрлар Адлия вазирлигининг Интернет жаҳон ахборот тармоғидаги саҳифасига электрон шаклда жойлаштирилади ва уларда қуйидаги маълумотлар эълон қилинади:
ихтирога патент бериш ҳақидаги талабномалар тўғрисида;
ихтиро, фойдали модел ва саноат намунасига берилган патентлар тўғрисида;
рўйхатдан ўтказилган товар белгилари, хизмат кўрсатиш белгилари, товар келиб чиққан жой номлари ва географик кўрсаткичлар тўғрисида;
рўйхатдан ўтказилган электрон ҳисоблаш машиналари (бундан буён матнда ЭҲМ деб юритилади) учун яратилган дастурлар, маълумотлар базалари ва интеграл микросхемалар топологиялари тўғрисида;
селекция ютуғига патент бериш ҳақидаги талабномалар ва селекция ютуғига берилган патентлар тўғрисида;
рўйхатдан ўтказилган интеллектуал мулк объектлари билан боғлиқ тегишли давлат реестрларига киритилган ўзгартиришлар, шу жумладан лицензия шартномалари ва ҳуқуқни ўтказиш билан боғлиқ шартномалар тўғрисида;
интеллектуал мулк масалалари бўйича бошқа расмий маълумотлар тўғрисида.
2. Расмий нашрлар давлат тилида ҳамда Бутунжаҳон интеллектуал мулк ташкилотининг (бундан буён матнда БИМТ деб юритилади) расмий тилларидан бирида эълон қилинади.
3. Расмий нашрларда эълон қилинган интеллектуал мулк объектлари тўғрисидаги маълумотлар жисмоний ва юридик шахслар фойдаланиши учун очиқ ҳисобланади.
2-боб. Адлия вазирлигининг интеллектуал мулк соҳасидаги расмий нашрлари турлари
4. Адлия вазирлигининг расмий нашрлари турларига қуйидагилар киради:
а) Расмий ахборотнома ;
б) Расмий ахборотномага йиллик кўрсаткичлар тўплами;
д) Адлия вазирлигининг интеллектуал мулк соҳасидаги фаолияти тўғрисидаги йиллик ҳисоботи.
5. Расмий ахборотнома қуйидаги шаклларда эълон қилинади:
« Ихтиролар . Фойдали моделлар . Саноат намуналари » расмий ахборотномаси;
« Товар белгилари , хизмат кўрсатиш белгилари, товар келиб чиққан жой номлари ва географик кўрсаткичлар » расмий ахборотномаси;
« ЭҲМ учун яратилган дастурлар . Маълумотлар базалари. Интеграл микросхемалар топологиялари» расмий ахборотномаси;
« Селекция ютуқлари » расмий ахборотномаси.
3-боб. « Ихтиролар. Фойдали моделлар. Саноат намуналари » расмий ахборотномасининг тузилиши ва унда эълон қилинадиган маълумотларнинг таркиби
6. «Ихтиролар. Фойдали моделлар. Саноат намуналари» расмий ахборотномаси даврий электрон нашр ҳисобланади ва бир ойда камида бир марта нашр этилади.
«Ихтиролар. Фойдали моделлар. Саноат намуналари» расмий ахборотномаси унинг титул варағида кўрсатилган муддат давомида тўпланган маълумотлар билан ҳар куни тўлдириб борилади.
Бунда, маълумотларни ушбу расмий ахборотномага жойлаштириш санаси уларни расмий эълон қилиш санаси ҳисобланади.
7. «Ихтиролар. Фойдали моделлар. Саноат намуналари» расмий ахборотномаси қуйидаги бўлимлардан иборат бўлади:
Ихтиролар;
Фойдали моделлар;
Саноат намуналари;
Хабарлар.
8. «Ихтиролар. Фойдали моделлар. Саноат намуналари» расмий ахборотномасининг «Ихтиролар» бўлимида ихтирога патент бериш ҳақидаги талабномалар ҳамда ихтирога берилган патентлар тўғрисидаги маълумотлар акс эттирилади.
«Ихтиролар. Фойдали моделлар. Саноат намуналари» расмий ахборотномасининг «Ихтиролар» бўлимида эълон қилинадиган маълумотлар таркибига қуйидагилар киради:
БИМТнинг СТ.9 стандартига мувофиқ ихтироларга тегишли библиографик маълумотларни идентификациялаш учун халқаро кодлар рўйхати;
ихтирога патент бериш ҳақидаги талабномалар тўғрисидаги маълумотлар;
ихтирога патент бериш ҳақидаги талабномаларнинг тизимли ва рақамли кўрсаткичлари тўғрисидаги маълумотлар;
ихтирога берилган патентлар тўғрисидаги маълумотлар;
ихтирога берилган патентларнинг тизимли, рақамли ва номли кўрсаткичлари тўғрисидаги маълумотлар.
9. Ихтирога патент бериш ҳақидаги талабномалар тўғрисидаги маълумотлар таркибига қуйидагилар киради:
библиографик маълумотлар;
ихтиро реферати.
10. Ихтирога берилган патентлар тўғрисидаги маълумотлар таркибига қуйидагилар киради:
библиографик маълумотлар;
ихтиро формуласи.
11. «Ихтиролар. Фойдали моделлар. Саноат намуналари» расмий ахборотномасининг «Фойдали моделлар» бўлимида фойдали моделга берилган патентлар тўғрисидаги маълумотлар акс эттирилади.
«Ихтиролар. Фойдали моделлар. Саноат намуналари» расмий ахборотномасининг «Фойдали моделлар» бўлимида эълон қилинадиган маълумотлар таркибига қуйидагилар киради:
БИМТнинг СТ.9 стандартига мувофиқ фойдали моделларга тегишли библиографик маълумотларни идентификациялаш учун халқаро кодлар рўйхати;
фойдали моделларга берилган патентлар тўғрисидаги маълумотлар;
фойдали моделларга берилган патентларнинг тизимли, рақамли ва номли кўрсаткичлари.
12. Фойдали моделларга берилган патентлар тўғрисидаги маълумотлар таркибига қуйидагилар киради:
библиографик маълумотлар;
фойдали модел реферати.
13. «Ихтиролар. Фойдали моделлар. Саноат намуналари» расмий ахборотномасининг «Саноат намуналари» бўлимида саноат намунасига берилган патентлар тўғрисидаги маълумотлар акс эттирилади.
«Ихтиролар. Фойдали моделлар. Саноат намуналари» расмий ахборотномасининг «Саноат намуналари» бўлимида эълон қилинадиган маълумотлар таркибига қуйидагилар киради:
БИМТнинг СТ.80 стандартига мувофиқ саноат намуналарига тегишли библиографик маълумотларни идентификациялаш учун халқаро кодлар рўйхати;
саноат намуналарига берилган патентлар тўғрисидаги маълумотлар;
саноат намуналарига берилган патентларнинг тизимли, рақамли ва номли кўрсаткичлари.
14. Саноат намуналарига берилган патентлар тўғрисидаги маълумотлар таркибига қуйидагилар киради:
библиографик маълумотлар;
саноат намунаси тасвири.
15. «Ихтиролар. Фойдали моделлар. Саноат намуналари» расмий ахборотномасининг «Хабарлар» бўлимида ихтиролар, фойдали моделлар ва саноат намуналаридан фойдаланиш тўғрисидаги лицензия шартномалари ва ушбу объектларга бўлган ҳуқуқларни бошқа шахсларга ўтказиш тўғрисидаги шартномалар, шунингдек ихтиролар, фойдали моделлар ва саноат намуналарига оид давлат реестрларига киритилган ўзгартиришлар тўғрисидаги ҳамда интеллектуал мулк масалалари бўйича бошқа расмий маълумотлар акс эттирилади.
16. «Ихтиролар. Фойдали моделлар. Саноат намуналари» расмий ахборотномаси таркибидаги бўлимлардан бири бўйича эълон қилинадиган маълумотлар мавжуд бўлмаган тақдирда, ушбу бўлим истисно қилинган ҳолда мазкур бобда келтирилган бўлимлар кетма-кетлиги сақлаб қолинади.
4-боб. « Товар белгилари, хизмат кўрсатиш белгилари, товар келиб чиққан жой номлари ва географик кўрсаткичлар » расмий ахборотномасининг тузилиши ва унда эълон қилинадиган маълумотларнинг таркиби
17. «Товар белгилари, хизмат кўрсатиш белгилари, товар келиб чиққан жой номлари ва географик кўрсаткичлар» расмий ахборотномаси даврий электрон нашр ҳисобланади ва бир ойда камида бир марта нашр этилади.
18. «Товар белгилари, хизмат кўрсатиш белгилари, товар келиб чиққан жой номлари ва географик кўрсаткичлар» расмий ахборотномаси унинг титул варағида кўрсатилган муддат давомида тўпланган маълумотлар билан ҳар куни тўлдириб борилади.
Бунда, маълумотларни мазкур расмий ахборотномага жойлаштириш санаси уларни расмий эълон қилиш санаси ҳисобланади.
19. «Товар белгилари, хизмат кўрсатиш белгилари, товар келиб чиққан жой номлари ва географик кўрсаткичлар» расмий ахборотномаси қуйидаги бўлимлардан иборат бўлади:
Товар белгилари ва хизмат кўрсатиш белгилари;
Товар келиб чиққан жой номлари;
Географик кўрсаткичлар;
Хабарлар.
20. «Товар белгилари, хизмат кўрсатиш белгилари, товар келиб чиққан жой номлари ва географик кўрсаткичлар» расмий ахборотномасининг «Товар белгилари ва хизмат кўрсатиш белгилари» бўлимида рўйхатдан ўтказилган товар белгилари ва хизмат кўрсатиш белгилари тўғрисидаги маълумотлар акс эттирилади.
«Товар белгилари ва хизмат кўрсатиш белгилари» бўлимида эълон қилинадиган маълумотлар таркибига қуйидагилар киради:
БИМТнинг СТ.60 стандартига мувофиқ товар белгилари ва хизмат кўрсатиш белгиларига тегишли библиографик маълумотларни идентификациялаш учун халқаро кодлар рўйхати;
рўйхатдан ўтказилган товар белгилари ва хизмат кўрсатиш белгилари тўғрисидаги маълумотлар;
товар белгилари ва хизмат кўрсатиш белгиларига доир гувоҳнома ва талабномаларнинг тизимли ва рақамли кўрсаткичлари.
21. Рўйхатдан ўтказилган товар белгилари ва хизмат кўрсатиш белгилари тўғрисидаги маълумотлар таркибига қуйидагилар киради:
библиографик маълумотлар;
товар белгиси ва хизмат кўрсатиш белгиси тасвири;
белгиларни рўйхатдан ўтказиш учун товарлар ва хизматларнинг халқаро таснифига (Ницца классификацияси) мувофиқ гуруҳланган, товар белгисини рўйхатдан ўтказиш сўралаётган товарларнинг рўйхати.
22. «Товар белгилари, хизмат кўрсатиш белгилари, товар келиб чиққан жой номлари ва географик кўрсаткичлар» расмий ахборотномасининг «Товар келиб чиққан жой номлари» бўлимида товар келиб чиққан жой номини ва товар келиб чиққан жой номидан фойдаланиш ҳуқуқини рўйхатдан ўтказиш тўғрисидаги маълумотлар акс эттирилади.
«Товар келиб чиққан жой номлари» бўлимида эълон қилинадиган маълумотлар таркибига қуйидагилар киради:
БИМТнинг СТ.60 — СТ.69 стандартларига мувофиқ шакллантирилган товар келиб чиққан жой номларига тегишли библиографик маълумотларни идентификациялаш учун халқаро кодлар рўйхати;
рўйхатдан ўтказилган товар келиб чиққан жой номлари тўғрисидаги маълумотлар;
товар келиб чиққан жой номидан фойдаланиш ҳуқуқини рўйхатдан ўтказиш тўғрисидаги маълумотлар;
товар келиб чиққан жой номидан фойдаланиш ҳуқуқи тўғрисидаги гувоҳноманинг рақамли кўрсаткичлари.
23. Рўйхатдан ўтказилган товар келиб чиққан жой номлари ва товар келиб чиққан жой номидан фойдаланиш ҳуқуқини рўйхатдан ўтказиш тўғрисидаги маълумотлар таркибига қуйидагилар киради:
библиографик маълумотлар;
товар тури ва унинг алоҳида хусусиятлари тавсифи.
24. «Товар белгилари, хизмат кўрсатиш белгилари, товар келиб чиққан жой номлари ва географик кўрсаткичлар» расмий ахборотномасининг «Географик кўрсаткичлар» бўлимида географик кўрсаткичлар ва географик кўрсаткичлардан фойдаланиш ҳуқуқини рўйхатдан ўтказиш тўғрисидаги маълумотлар акс эттирилади.
«Географик кўрсаткичлар» бўлимида эълон қилинадиган маълумотлар таркибига қуйидагилар киради:
БИМТнинг СТ.60 — СТ.69 стандартларига мувофиқ шакллантирилган географик кўрсаткичларга тегишли библиографик маълумотларни идентификациялаш учун халқаро кодлар рўйхати;
рўйхатдан ўтказилган географик кўрсаткичлар тўғрисидаги маълумотлар;
географик кўрсаткичдан фойдаланиш ҳуқуқини рўйхатдан ўтказиш тўғрисидаги маълумотлар;
географик кўрсаткичдан фойдаланиш ҳуқуқи тўғрисидаги гувоҳноманинг рақамли кўрсаткичлари.
25. Рўйхатдан ўтказилган географик кўрсаткичлар ва географик кўрсаткичдан фойдаланиш ҳуқуқини рўйхатдан ўтказиш тўғрисидаги маълумотлар таркибига қуйидагилар киради:
библиографик маълумотлар;
товар тури ва унинг алоҳида хусусиятлари тавсифи.
26. «Товар белгилари, хизмат кўрсатиш белгилари, товар келиб чиққан жой номлари ва географик кўрсаткичлар» расмий ахборотномасининг «Хабарлар» бўлимида товар белгилари ва хизмат кўрсатиш белгиларидан фойдаланиш тўғрисидаги лицензия шартномалари ва ушбу объектларга бўлган ҳуқуқларни бошқа шахсларга ўтказиш тўғрисидаги шартномалар, шунингдек товар белгилари, хизмат кўрсатиш белгилари, товар келиб чиққан жой номлари ва географик кўрсаткичларга оид давлат реестрларига киритилган ўзгартиришлар тўғрисидаги ҳамда интеллектуал мулк масалалари бўйича бошқа расмий маълумотлар акс эттирилади.
27. «Товар белгилари, хизмат кўрсатиш белгилари, товар келиб чиққан жой номлари ва географик кўрсаткичлар» расмий ахборотномаси таркибидаги бўлимлардан бири бўйича эълон қилинадиган маълумотлар мавжуд бўлмаган тақдирда, ушбу бўлим истисно қилинган ҳолда мазкур бобда келтирилган бўлимлар кетма-кетлиги сақланиб қолади.
5-боб. « ЭҲМ учун яратилган дастурлар . Маълумотлар базалари. Интеграл микросхемалар топологиялари» расмий ахборотномасининг тузилиши ва унда нашр этиладиган маълумотларнинг таркиби
28. «ЭҲМ учун яратилган дастурлар. Маълумотлар базалари. Интеграл микросхемалар топологиялари» расмий ахборотномаси даврий электрон нашр ҳисобланади ва бир ойда камида бир марта нашр этилади.
«ЭҲМ учун яратилган дастурлар. Маълумотлар базалари. Интеграл микросхемалар топологиялари» расмий ахборотномаси унинг титул варағида кўрсатилган муддат давомида тўпланган маълумотлар билан ҳар куни тўлдириб борилади.
Бунда, маълумотларни ушбу расмий ахборотномага жойлаштириш санаси уларни расмий эълон қилиш санаси ҳисобланади.
29. «ЭҲМ учун яратилган дастурлар. Маълумотлар базалари. Интеграл микросхемалар топологиялари» расмий ахборотномаси қуйидаги бўлимлардан иборат бўлади:
ЭҲМ учун яратилган дастурлар;
Маълумотлар базалари;
Интеграл микросхемалар топологиялари;
Хабарлар.
30. «ЭҲМ учун яратилган дастурлар. Маълумотлар базалари. Интеграл микросхемалар топологиялари» расмий ахборотномасининг «ЭҲМ учун яратилган дастурлар» бўлимида рўйхатдан ўтказилган ЭҲМ учун яратилган дастурлар тўғрисидаги маълумотлар акс эттирилади.
«ЭҲМ учун яратилган дастурлар» бўлимида эълон қилинадиган маълумотлар таркибига қуйидагилар киради:
БИМТнинг СТ.9 стандартларига мувофиқ шакллантирилган ЭҲМ учун яратилган дастурларга тегишли библиографик маълумотларни идентификациялаш учун кодлар рўйхати;
рўйхатдан ўтказилган ЭҲМ учун яратилган дастурлар тўғрисидаги маълумотлар;
ЭҲМ учун яратилган дастурларни расмий рўйхатдан ўтказганлик тўғрисидаги гувоҳноманинг рақамли кўрсаткичлари.
31. Рўйхатдан ўтказилган ЭҲМ учун яратилган дастурлар тўғрисидаги маълумотлар таркибига қуйидагилар киради:
библиографик маълумотлар;
ЭҲМ учун яратилган дастур реферати.
32. «ЭҲМ учун яратилган дастурлар. Маълумотлар базалари. Интеграл микросхемалар топологиялари» расмий ахборотномасининг «Маълумотлар базалари» бўлимида рўйхатдан ўтказилган маълумотлар базалари тўғрисидаги маълумотлар акс эттирилади.
«Маълумотлар базалари» бўлимида эълон қилинадиган маълумотлар таркибига қуйидагилар киради:
БИМТнинг СТ.9 стандартига мувофиқ шакллантирилган маълумотлар базаларига тегишли библиографик маълумотларни идентификациялаш учун кодлар рўйхати;
рўйхатдан ўтказилган маълумотлар базалари тўғрисидаги маълумотлар;
маълумотлар базаларини расмий рўйхатдан ўтказганлик тўғрисидаги гувоҳноманинг рақамли кўрсаткичлари.
33. «ЭҲМ учун яратилган дастурлар. Маълумотлар базалари. Интеграл микросхемалар топологиялари» расмий ахборотномасининг «Интеграл микросхемалар топологиялари» бўлимида рўйхатдан ўтказилган интеграл микросхемалар топологиялари тўғрисидаги маълумотлар акс эттирилади.
«Интеграл микросхемалар топологиялари» бўлимида эълон қилинадиган маълумотлар таркибига қуйидагилар киради:
БИМТнинг СТ.13 стандартига мувофиқ интеграл микросхемалар топологияларига тегишли библиографик маълумотларни идентификациялаш учун халқаро кодлар рўйхати;
рўйхатдан ўтказилган интеграл микросхемалар топологиялари тўғрисидаги маълумотлар;
интеграл микросхемалар топологияларини рўйхатдан ўтказганлик тўғрисидаги гувоҳноманинг рақамли кўрсаткичлари.
34. Рўйхатдан ўтказилган интеграл микросхемалар топологиялари тўғрисидаги маълумотлар таркибига қуйидагилар киради:
библиографик маълумотлар;
интеграл микросхемалар топологияси реферати.
35. «ЭҲМ учун яратилган дастурлар. Маълумотлар базалари. Интеграл микросхемалар топологиялари» расмий ахборотномасининг «Хабарлар» бўлимида ЭҲМ учун дастурлар, маълумотлар базалари, интеграл микросхемалар топологияларидан фойдаланиш тўғрисидаги лицензия шартномалари ва ушбу объектларга бўлган ҳуқуқларни бошқа шахсларга ўтказиш тўғрисидаги шартномалар, шунингдек ЭҲМ учун яратилган дастурлар, маълумотлар базалари, интеграл микросхемалар топологияларига оид давлат реестрларига киритилган ўзгартиришлар тўғрисидаги ҳамда интеллектуал мулк масалалари бўйича бошқа расмий маълумотлар акс эттирилади.
36. «ЭҲМ учун яратилган дастурлар. Маълумотлар базалари. Интеграл микросхемалар топологиялари» расмий ахборотномаси таркибидаги бўлимлардан бири бўйича эълон қилинадиган маълумотлар мавжуд бўлмаган тақдирда, ушбу бўлим истисно қилинган ҳолда мазкур бобда келтирилган бўлимлар кетма-кетлиги сақланиб қолади.
6-боб. « Селекция ютуқлари » расмий ахборотномасининг тузилиши ва унда эълон қилинадиган маълумотларнинг таркиби
37. «Селекция ютуқлари» расмий ахборотномаси даврий электрон нашр ҳисобланади ва бир ойда камида бир марта нашр этилади.
«Селекция ютуқлари» расмий ахборотномаси унинг титул варағида кўрсатилган муддат давомида тўпланган маълумотлар билан ҳар куни тўлдириб борилади.
Бунда, маълумотларни ушбу расмий ахборотномага жойлаштириш санаси уларни расмий эълон қилиш санаси ҳисобланади.
38. «Селекция ютуқлари» расмий ахборотномаси қуйидаги бўлимлардан иборат бўлади:
Селекция ютуқлари;
Хабарлар.
39. «Селекция ютуқлари» расмий ахборотномасининг «Селекция ютуқлари» бўлимида селекция ютуғига патент бериш ҳақидаги талабномалар ва селекция ютуғига берилган патентлар тўғрисидаги маълумотлар акс эттирилади.
«Селекция ютуқлари» бўлимида эълон қилинадиган маълумотлар таркибига қуйидагилар киради:
БИМТнинг СТ.9, СТ.17 стандартларига мувофиқ шакллантирилган селекция ютуқларига тегишли библиографик маълумотларни идентификациялаш учун кодлар рўйхати;
селекция ютуғига патент бериш ҳақидаги талабномалар тўғрисидаги маълумотлар;
селекция ютуғига патент бериш ҳақидаги талабномаларнинг тизимли ва рақамли кўрсаткичлари;
селекция ютуғига берилган патентлар тўғрисидаги маълумотлар;
селекция ютуғига берилган патентларнинг тизимли, рақамли ва номли кўрсаткичлари тўғрисидаги маълумотлар.
40. Селекция ютуғига патент бериш ҳақидаги талабномалар тўғрисидаги маълумотлар таркибига қуйидагилар киради:
библиографик маълумотлар;
селекция ютуғининг номи.
41. Селекция ютуғига берилган патентлар тўғрисидаги маълумотлар таркибига қуйидагилар киради:
библиографик маълумотлар;
селекция ютуғи тавсифи.
42. «Селекция ютуқлари» расмий ахборотномасининг «Хабарлар» бўлимида селекция ютуқларидан фойдаланиш тўғрисидаги лицензия шартномалари ва селекция ютуқларига бўлган ҳуқуқларни бошқа шахсларга ўтказиш тўғрисидаги шартномалар, шунингдек селекция ютуқларига оид давлат реестрига киритилган ўзгартиришлар тўғрисидаги ҳамда интеллектуал мулк масалалари бўйича бошқа расмий маълумотлар акс эттирилади.
43. «Селекция ютуқлари» расмий ахборотномаси таркибидаги бўлимлардан бири бўйича эълон қилинадиган маълумотлар мавжуд бўлмаган тақдирда, ушбу бўлим истисно қилинган ҳолда мазкур бобда келтирилган бўлимлар кетма-кетлиги сақланиб қолади.
7-боб. «Расмий ахборотномага йиллик кўрсаткичлар тўплами» расмий нашрининг тузилиши ва унда эълон қилинадиган маълумотларнинг таркиби
44. «Расмий ахборотномага йиллик кўрсаткичлар тўплами» электрон нашр ҳисобланади ва бир йилда бир марта нашр этилади.
Ушбу расмий нашр Халқаро патент классификацияси, Саноат намуналари халқаро классификацияси, Товар ва хизматлар халқаро таснифи синфлари ҳамда бошқа белгилари бўйича қидирув ишларини амалга оширишга имконият яратадиган ихтиролар, фойдали моделлар, саноат намуналари ва товар белгиларига оид йиллик кўрсаткичларнинг мажмуасини ифода этади.
45. «Расмий ахборотномага йиллик кўрсаткичлар тўплами» расмий нашрида эълон қилинадиган маълумотлар таркибига қуйидагилар киради:
«Ихтиролар. Фойдали моделлар. Саноат намуналари» расмий ахборотномасининг бир йил давомида эълон қилинган сонларидаги ихтироларга патент бериш ҳақидаги талабномаларнинг тизимли ва рақамли кўрсаткичлари;
«Ихтиролар. Фойдали моделлар. Саноат намуналари» расмий ахборотномасининг бир йил давомида эълон қилинган сонларидаги ихтиролар, фойдали моделлар ва саноат намуналарига берилган патентларнинг тизимли, рақамли ва номли кўрсаткичлари;
«Товар белгилари, хизмат кўрсатиш белгилари, географик кўрсаткичлар ва товар келиб чиққан жой номлари» расмий ахборотномасининг бир йил давомида эълон қилинган сонларидаги товар белгилари ва хизмат кўрсатиш белгилари гувоҳномаларининг тизимли ва рақамли кўрсаткичлари ҳамда талабномаларнинг рақамли кўрсаткичлари.
8-боб. «Адлия вазирлигининг интеллектуал мулк соҳасидаги фаолияти тўғрисидаги йиллик ҳисоботи» расмий нашрининг тузилиши ва унда эълон қилинадиган маълумотларнинг таркиби
46. «Адлия вазирлигининг интеллектуал мулк соҳасидаги фаолияти тўғрисидаги йиллик ҳисоботи» электрон нашр ҳисобланади ва бир йилда бир марта нашр этилади.
«Адлия вазирлигининг интеллектуал мулк соҳасидаги фаолияти тўғрисидаги йиллик ҳисоботи» расмий нашри интеллектуал мулк соҳасидаги статистик ва таҳлилий маълумотларни ўз ичига олади.
47. «Адлия вазирлигининг интеллектуал мулк соҳасидаги фаолияти тўғрисидаги йиллик ҳисоботи» расмий нашрида эълон қилинадиган маълумотлар таркибига қуйидагилар киради:
интеллектуал мулк соҳасидаги ҳуқуқ ижодкорлигига оид маълумотлар;
интеллектуал мулк объектларини давлат рўйхатидан ўтказиш соҳасидаги фаолиятга оид маълумотлар;
интеллектуал мулк ҳуқуқларини ҳимоя қилиш соҳасидаги фаолиятга оид маълумотлар;
интеллектуал мулк соҳасида расмий нашрларни эълон қилиш фаолиятига оид маълумотлар;
Адлия вазирлигида рўйхатга олинган патент вакиллари тўғрисидаги маълумотлар;
интеллектуал мулк объектларини рўйхатдан ўтказишга оид 5 йиллик статистик ва таҳлилий маълумотлар;
юридик ва жисмоний шахсларнинг мурожаатлари билан боғлиқ статистик маълумотлар;
интеллектуал мулк соҳаси бўйича халқаро ҳамкорликка оид маълумотлар.
«Адлия вазирлигининг интеллектуал мулк соҳасидаги фаолияти тўғрисидаги йиллик ҳисоботи» расмий нашрида ушбу бандда назарда тутилмаган интеллектуал мулк соҳасига оид бошқа маълумотлар ҳам эълон қилиниши мумкин.
9-боб. Якуний қоида
48. Ушбу Низом талабларининг бузилишида айбдор бўлган шахслар қонунчилик ҳужжатларида белгиланган тартибда жавобгар бўлади.
Вазир А. ТАШКУЛОВ
Тошкент ш.,
2023 йил 28 октябрь,
15-мҳ-сон
Oʻzbekiston Respublikasi Adliya vazirining
buyrugʻi
NIZOM
Oʻzbekiston Respublikasi Adliya vazirligining intellektual mulk sohasidagi rasmiy nashrlari toʻgʻrisidagi nizomni tasdiqlash haqida
Oʻzbekiston Respublikasining “ Ixtirolar, foydali modellar va sanoat namunalari toʻgʻrisida ”gi, “ Tovar belgilari, xizmat koʻrsatish belgilari va tovar kelib chiqqan joy nomlari toʻgʻrisida ”gi, “ Geografik koʻrsatkichlar toʻgʻrisida ”gi, “ Elektron hisoblash mashinalari uchun yaratilgan dasturlar va maʼlumotlar bazalarining huquqiy himoyasi toʻgʻrisida ”gi, “ Integral mikrosxemalar topologiyalarini huquqiy muhofaza qilish toʻgʻrisida ”gi va “ Seleksiya yutuqlari toʻgʻrisida ”gi qonunlariga muvofiq buyuraman:
1. Oʻzbekiston Respublikasi Adliya vazirligining intellektual mulk sohasidagi rasmiy nashrlari toʻgʻrisidagi nizom ilovaga muvofiq tasdiqlansin.
2. Mazkur buyruq rasmiy eʼlon qilingan sanadan eʼtiboran uch oy oʻtgach kuchga kiradi.
Oʻzbekiston Respublikasi adliya vazirining 2023-yil 28 oktabrdagi 15-mh-son buyrugʻiga ILOVA
Oʻzbekiston Respublikasi Adliya vazirligining intellektual mulk sohasidagi rasmiy nashrlari toʻgʻrisidagi
Mazkur Nizom Oʻzbekiston Respublikasi Adliya vazirligining (bundan buyon matnda Adliya vazirligi deb yuritiladi) intellektual mulk sohasidagi rasmiy nashrlari (bundan buyon matnda rasmiy nashrlar deb yuritiladi) turlarini, tuzilishini va ularda eʼlon qilinadigan maʼlumotlarning tarkibini belgilaydi.
1-bob. Umumiy qoidalar
1. Rasmiy nashrlar Adliya vazirligining Internet jahon axborot tarmogʻidagi sahifasiga elektron shaklda joylashtiriladi va ularda quyidagi maʼlumotlar eʼlon qilinadi:
ixtiroga patent berish haqidagi talabnomalar toʻgʻrisida;
ixtiro, foydali model va sanoat namunasiga berilgan patentlar toʻgʻrisida;
roʻyxatdan oʻtkazilgan tovar belgilari, xizmat koʻrsatish belgilari, tovar kelib chiqqan joy nomlari va geografik koʻrsatkichlar toʻgʻrisida;
roʻyxatdan oʻtkazilgan elektron hisoblash mashinalari (bundan buyon matnda EHM deb yuritiladi) uchun yaratilgan dasturlar, maʼlumotlar bazalari va integral mikrosxemalar topologiyalari toʻgʻrisida;
seleksiya yutugʻiga patent berish haqidagi talabnomalar va seleksiya yutugʻiga berilgan patentlar toʻgʻrisida;
roʻyxatdan oʻtkazilgan intellektual mulk obyektlari bilan bogʻliq tegishli davlat reyestrlariga kiritilgan oʻzgartirishlar, shu jumladan litsenziya shartnomalari va huquqni oʻtkazish bilan bogʻliq shartnomalar toʻgʻrisida;
intellektual mulk masalalari boʻyicha boshqa rasmiy maʼlumotlar toʻgʻrisida.
2. Rasmiy nashrlar davlat tilida hamda Butunjahon intellektual mulk tashkilotining (bundan buyon matnda BIMT deb yuritiladi) rasmiy tillaridan birida eʼlon qilinadi.
3. Rasmiy nashrlarda eʼlon qilingan intellektual mulk obyektlari toʻgʻrisidagi maʼlumotlar jismoniy va yuridik shaxslar foydalanishi uchun ochiq hisoblanadi.
2-bob. Adliya vazirligining intellektual mulk sohasidagi rasmiy nashrlari turlari
4. Adliya vazirligining rasmiy nashrlari turlariga quyidagilar kiradi:
a) Rasmiy axborotnoma ;
b) Rasmiy axborotnomaga yillik koʻrsatkichlar toʻplami;
d) Adliya vazirligining intellektual mulk sohasidagi faoliyati toʻgʻrisidagi yillik hisoboti.
5. Rasmiy axborotnoma quyidagi shakllarda eʼlon qilinadi:
“ Ixtirolar . Foydali modellar . Sanoat namunalari ” rasmiy axborotnomasi;
“ Tovar belgilari , xizmat koʻrsatish belgilari, tovar kelib chiqqan joy nomlari va geografik koʻrsatkichlar ” rasmiy axborotnomasi;
“ EHM uchun yaratilgan dasturlar . Maʼlumotlar bazalari. Integral mikrosxemalar topologiyalari” rasmiy axborotnomasi;
“ Seleksiya yutuqlari ” rasmiy axborotnomasi.
3-bob. “ Ixtirolar. Foydali modellar. Sanoat namunalari ” rasmiy axborotnomasining tuzilishi va unda eʼlon qilinadigan maʼlumotlarning tarkibi
6. “Ixtirolar. Foydali modellar. Sanoat namunalari” rasmiy axborotnomasi davriy elektron nashr hisoblanadi va bir oyda kamida bir marta nashr etiladi.
“Ixtirolar. Foydali modellar. Sanoat namunalari” rasmiy axborotnomasi uning titul varagʻida koʻrsatilgan muddat davomida toʻplangan maʼlumotlar bilan har kuni toʻldirib boriladi.
Bunda, maʼlumotlarni ushbu rasmiy axborotnomaga joylashtirish sanasi ularni rasmiy eʼlon qilish sanasi hisoblanadi.
7. “Ixtirolar. Foydali modellar. Sanoat namunalari” rasmiy axborotnomasi quyidagi boʻlimlardan iborat boʻladi:
Ixtirolar;
Foydali modellar;
Sanoat namunalari;
Xabarlar.
8. “Ixtirolar. Foydali modellar. Sanoat namunalari” rasmiy axborotnomasining “Ixtirolar” boʻlimida ixtiroga patent berish haqidagi talabnomalar hamda ixtiroga berilgan patentlar toʻgʻrisidagi maʼlumotlar aks ettiriladi.
“Ixtirolar. Foydali modellar. Sanoat namunalari” rasmiy axborotnomasining “Ixtirolar” boʻlimida eʼlon qilinadigan maʼlumotlar tarkibiga quyidagilar kiradi:
BIMTning ST.9 standartiga muvofiq ixtirolarga tegishli bibliografik maʼlumotlarni identifikatsiyalash uchun xalqaro kodlar roʻyxati;
ixtiroga patent berish haqidagi talabnomalar toʻgʻrisidagi maʼlumotlar;
ixtiroga patent berish haqidagi talabnomalarning tizimli va raqamli koʻrsatkichlari toʻgʻrisidagi maʼlumotlar;
ixtiroga berilgan patentlar toʻgʻrisidagi maʼlumotlar;
ixtiroga berilgan patentlarning tizimli, raqamli va nomli koʻrsatkichlari toʻgʻrisidagi maʼlumotlar.
9. Ixtiroga patent berish haqidagi talabnomalar toʻgʻrisidagi maʼlumotlar tarkibiga quyidagilar kiradi:
bibliografik maʼlumotlar;
ixtiro referati.
10. Ixtiroga berilgan patentlar toʻgʻrisidagi maʼlumotlar tarkibiga quyidagilar kiradi:
bibliografik maʼlumotlar;
ixtiro formulasi.
11. “Ixtirolar. Foydali modellar. Sanoat namunalari” rasmiy axborotnomasining “Foydali modellar” boʻlimida foydali modelga berilgan patentlar toʻgʻrisidagi maʼlumotlar aks ettiriladi.
“Ixtirolar. Foydali modellar. Sanoat namunalari” rasmiy axborotnomasining “Foydali modellar” boʻlimida eʼlon qilinadigan maʼlumotlar tarkibiga quyidagilar kiradi:
BIMTning ST.9 standartiga muvofiq foydali modellarga tegishli bibliografik maʼlumotlarni identifikatsiyalash uchun xalqaro kodlar roʻyxati;
foydali modellarga berilgan patentlar toʻgʻrisidagi maʼlumotlar;
foydali modellarga berilgan patentlarning tizimli, raqamli va nomli koʻrsatkichlari.
12. Foydali modellarga berilgan patentlar toʻgʻrisidagi maʼlumotlar tarkibiga quyidagilar kiradi:
bibliografik maʼlumotlar;
foydali model referati.
13. “Ixtirolar. Foydali modellar. Sanoat namunalari” rasmiy axborotnomasining “Sanoat namunalari” boʻlimida sanoat namunasiga berilgan patentlar toʻgʻrisidagi maʼlumotlar aks ettiriladi.
“Ixtirolar. Foydali modellar. Sanoat namunalari” rasmiy axborotnomasining “Sanoat namunalari” boʻlimida eʼlon qilinadigan maʼlumotlar tarkibiga quyidagilar kiradi:
BIMTning ST.80 standartiga muvofiq sanoat namunalariga tegishli bibliografik maʼlumotlarni identifikatsiyalash uchun xalqaro kodlar roʻyxati;
sanoat namunalariga berilgan patentlar toʻgʻrisidagi maʼlumotlar;
sanoat namunalariga berilgan patentlarning tizimli, raqamli va nomli koʻrsatkichlari.
14. Sanoat namunalariga berilgan patentlar toʻgʻrisidagi maʼlumotlar tarkibiga quyidagilar kiradi:
bibliografik maʼlumotlar;
sanoat namunasi tasviri.
15. “Ixtirolar. Foydali modellar. Sanoat namunalari” rasmiy axborotnomasining “Xabarlar” boʻlimida ixtirolar, foydali modellar va sanoat namunalaridan foydalanish toʻgʻrisidagi litsenziya shartnomalari va ushbu obyektlarga boʻlgan huquqlarni boshqa shaxslarga oʻtkazish toʻgʻrisidagi shartnomalar, shuningdek ixtirolar, foydali modellar va sanoat namunalariga oid davlat reyestrlariga kiritilgan oʻzgartirishlar toʻgʻrisidagi hamda intellektual mulk masalalari boʻyicha boshqa rasmiy maʼlumotlar aks ettiriladi.
16. “Ixtirolar. Foydali modellar. Sanoat namunalari” rasmiy axborotnomasi tarkibidagi boʻlimlardan biri boʻyicha eʼlon qilinadigan maʼlumotlar mavjud boʻlmagan taqdirda, ushbu boʻlim istisno qilingan holda mazkur bobda keltirilgan boʻlimlar ketma-ketligi saqlab qolinadi.
4-bob. “ Tovar belgilari, xizmat koʻrsatish belgilari, tovar kelib chiqqan joy nomlari va geografik koʻrsatkichlar ” rasmiy axborotnomasining tuzilishi va unda eʼlon qilinadigan maʼlumotlarning tarkibi
17. “Tovar belgilari, xizmat koʻrsatish belgilari, tovar kelib chiqqan joy nomlari va geografik koʻrsatkichlar” rasmiy axborotnomasi davriy elektron nashr hisoblanadi va bir oyda kamida bir marta nashr etiladi.
18. “Tovar belgilari, xizmat koʻrsatish belgilari, tovar kelib chiqqan joy nomlari va geografik koʻrsatkichlar” rasmiy axborotnomasi uning titul varagʻida koʻrsatilgan muddat davomida toʻplangan maʼlumotlar bilan har kuni toʻldirib boriladi.
Bunda, maʼlumotlarni mazkur rasmiy axborotnomaga joylashtirish sanasi ularni rasmiy eʼlon qilish sanasi hisoblanadi.
19. “Tovar belgilari, xizmat koʻrsatish belgilari, tovar kelib chiqqan joy nomlari va geografik koʻrsatkichlar” rasmiy axborotnomasi quyidagi boʻlimlardan iborat boʻladi:
Tovar belgilari va xizmat koʻrsatish belgilari;
Tovar kelib chiqqan joy nomlari;
Geografik koʻrsatkichlar;
Xabarlar.
20. “Tovar belgilari, xizmat koʻrsatish belgilari, tovar kelib chiqqan joy nomlari va geografik koʻrsatkichlar” rasmiy axborotnomasining “Tovar belgilari va xizmat koʻrsatish belgilari” boʻlimida roʻyxatdan oʻtkazilgan tovar belgilari va xizmat koʻrsatish belgilari toʻgʻrisidagi maʼlumotlar aks ettiriladi.
“Tovar belgilari va xizmat koʻrsatish belgilari” boʻlimida eʼlon qilinadigan maʼlumotlar tarkibiga quyidagilar kiradi:
BIMTning ST.60 standartiga muvofiq tovar belgilari va xizmat koʻrsatish belgilariga tegishli bibliografik maʼlumotlarni identifikatsiyalash uchun xalqaro kodlar roʻyxati;
roʻyxatdan oʻtkazilgan tovar belgilari va xizmat koʻrsatish belgilari toʻgʻrisidagi maʼlumotlar;
tovar belgilari va xizmat koʻrsatish belgilariga doir guvohnoma va talabnomalarning tizimli va raqamli koʻrsatkichlari.
21. Roʻyxatdan oʻtkazilgan tovar belgilari va xizmat koʻrsatish belgilari toʻgʻrisidagi maʼlumotlar tarkibiga quyidagilar kiradi:
bibliografik maʼlumotlar;
tovar belgisi va xizmat koʻrsatish belgisi tasviri;
belgilarni roʻyxatdan oʻtkazish uchun tovarlar va xizmatlarning xalqaro tasnifiga (Nitssa klassifikatsiyasi) muvofiq guruhlangan, tovar belgisini roʻyxatdan oʻtkazish soʻralayotgan tovarlarning roʻyxati.
22. “Tovar belgilari, xizmat koʻrsatish belgilari, tovar kelib chiqqan joy nomlari va geografik koʻrsatkichlar” rasmiy axborotnomasining “Tovar kelib chiqqan joy nomlari” boʻlimida tovar kelib chiqqan joy nomini va tovar kelib chiqqan joy nomidan foydalanish huquqini roʻyxatdan oʻtkazish toʻgʻrisidagi maʼlumotlar aks ettiriladi.
“Tovar kelib chiqqan joy nomlari” boʻlimida eʼlon qilinadigan maʼlumotlar tarkibiga quyidagilar kiradi:
BIMTning ST.60 — ST.69 standartlariga muvofiq shakllantirilgan tovar kelib chiqqan joy nomlariga tegishli bibliografik maʼlumotlarni identifikatsiyalash uchun xalqaro kodlar roʻyxati;
roʻyxatdan oʻtkazilgan tovar kelib chiqqan joy nomlari toʻgʻrisidagi maʼlumotlar;
tovar kelib chiqqan joy nomidan foydalanish huquqini roʻyxatdan oʻtkazish toʻgʻrisidagi maʼlumotlar;
tovar kelib chiqqan joy nomidan foydalanish huquqi toʻgʻrisidagi guvohnomaning raqamli koʻrsatkichlari.
23. Roʻyxatdan oʻtkazilgan tovar kelib chiqqan joy nomlari va tovar kelib chiqqan joy nomidan foydalanish huquqini roʻyxatdan oʻtkazish toʻgʻrisidagi maʼlumotlar tarkibiga quyidagilar kiradi:
bibliografik maʼlumotlar;
tovar turi va uning alohida xususiyatlari tavsifi.
24. “Tovar belgilari, xizmat koʻrsatish belgilari, tovar kelib chiqqan joy nomlari va geografik koʻrsatkichlar” rasmiy axborotnomasining “Geografik koʻrsatkichlar” boʻlimida geografik koʻrsatkichlar va geografik koʻrsatkichlardan foydalanish huquqini roʻyxatdan oʻtkazish toʻgʻrisidagi maʼlumotlar aks ettiriladi.
“Geografik koʻrsatkichlar” boʻlimida eʼlon qilinadigan maʼlumotlar tarkibiga quyidagilar kiradi:
BIMTning ST.60 — ST.69 standartlariga muvofiq shakllantirilgan geografik koʻrsatkichlarga tegishli bibliografik maʼlumotlarni identifikatsiyalash uchun xalqaro kodlar roʻyxati;
roʻyxatdan oʻtkazilgan geografik koʻrsatkichlar toʻgʻrisidagi maʼlumotlar;
geografik koʻrsatkichdan foydalanish huquqini roʻyxatdan oʻtkazish toʻgʻrisidagi maʼlumotlar;
geografik koʻrsatkichdan foydalanish huquqi toʻgʻrisidagi guvohnomaning raqamli koʻrsatkichlari.
25. Roʻyxatdan oʻtkazilgan geografik koʻrsatkichlar va geografik koʻrsatkichdan foydalanish huquqini roʻyxatdan oʻtkazish toʻgʻrisidagi maʼlumotlar tarkibiga quyidagilar kiradi:
bibliografik maʼlumotlar;
tovar turi va uning alohida xususiyatlari tavsifi.
26. “Tovar belgilari, xizmat koʻrsatish belgilari, tovar kelib chiqqan joy nomlari va geografik koʻrsatkichlar” rasmiy axborotnomasining “Xabarlar” boʻlimida tovar belgilari va xizmat koʻrsatish belgilaridan foydalanish toʻgʻrisidagi litsenziya shartnomalari va ushbu obyektlarga boʻlgan huquqlarni boshqa shaxslarga oʻtkazish toʻgʻrisidagi shartnomalar, shuningdek tovar belgilari, xizmat koʻrsatish belgilari, tovar kelib chiqqan joy nomlari va geografik koʻrsatkichlarga oid davlat reyestrlariga kiritilgan oʻzgartirishlar toʻgʻrisidagi hamda intellektual mulk masalalari boʻyicha boshqa rasmiy maʼlumotlar aks ettiriladi.
27. “Tovar belgilari, xizmat koʻrsatish belgilari, tovar kelib chiqqan joy nomlari va geografik koʻrsatkichlar” rasmiy axborotnomasi tarkibidagi boʻlimlardan biri boʻyicha eʼlon qilinadigan maʼlumotlar mavjud boʻlmagan taqdirda, ushbu boʻlim istisno qilingan holda mazkur bobda keltirilgan boʻlimlar ketma-ketligi saqlanib qoladi.
5-bob. “ EHM uchun yaratilgan dasturlar . Maʼlumotlar bazalari. Integral mikrosxemalar topologiyalari” rasmiy axborotnomasining tuzilishi va unda nashr etiladigan maʼlumotlarning tarkibi
28. “EHM uchun yaratilgan dasturlar. Maʼlumotlar bazalari. Integral mikrosxemalar topologiyalari” rasmiy axborotnomasi davriy elektron nashr hisoblanadi va bir oyda kamida bir marta nashr etiladi.
“EHM uchun yaratilgan dasturlar. Maʼlumotlar bazalari. Integral mikrosxemalar topologiyalari” rasmiy axborotnomasi uning titul varagʻida koʻrsatilgan muddat davomida toʻplangan maʼlumotlar bilan har kuni toʻldirib boriladi.
Bunda, maʼlumotlarni ushbu rasmiy axborotnomaga joylashtirish sanasi ularni rasmiy eʼlon qilish sanasi hisoblanadi.
29. “EHM uchun yaratilgan dasturlar. Maʼlumotlar bazalari. Integral mikrosxemalar topologiyalari” rasmiy axborotnomasi quyidagi boʻlimlardan iborat boʻladi:
EHM uchun yaratilgan dasturlar;
Maʼlumotlar bazalari;
Integral mikrosxemalar topologiyalari;
Xabarlar.
30. “EHM uchun yaratilgan dasturlar. Maʼlumotlar bazalari. Integral mikrosxemalar topologiyalari” rasmiy axborotnomasining “EHM uchun yaratilgan dasturlar” boʻlimida roʻyxatdan oʻtkazilgan EHM uchun yaratilgan dasturlar toʻgʻrisidagi maʼlumotlar aks ettiriladi.
“EHM uchun yaratilgan dasturlar” boʻlimida eʼlon qilinadigan maʼlumotlar tarkibiga quyidagilar kiradi:
BIMTning ST.9 standartlariga muvofiq shakllantirilgan EHM uchun yaratilgan dasturlarga tegishli bibliografik maʼlumotlarni identifikatsiyalash uchun kodlar roʻyxati;
roʻyxatdan oʻtkazilgan EHM uchun yaratilgan dasturlar toʻgʻrisidagi maʼlumotlar;
EHM uchun yaratilgan dasturlarni rasmiy roʻyxatdan oʻtkazganlik toʻgʻrisidagi guvohnomaning raqamli koʻrsatkichlari.
31. Roʻyxatdan oʻtkazilgan EHM uchun yaratilgan dasturlar toʻgʻrisidagi maʼlumotlar tarkibiga quyidagilar kiradi:
bibliografik maʼlumotlar;
EHM uchun yaratilgan dastur referati.
32. “EHM uchun yaratilgan dasturlar. Maʼlumotlar bazalari. Integral mikrosxemalar topologiyalari” rasmiy axborotnomasining “Maʼlumotlar bazalari” boʻlimida roʻyxatdan oʻtkazilgan maʼlumotlar bazalari toʻgʻrisidagi maʼlumotlar aks ettiriladi.
“Maʼlumotlar bazalari” boʻlimida eʼlon qilinadigan maʼlumotlar tarkibiga quyidagilar kiradi:
BIMTning ST.9 standartiga muvofiq shakllantirilgan maʼlumotlar bazalariga tegishli bibliografik maʼlumotlarni identifikatsiyalash uchun kodlar roʻyxati;
roʻyxatdan oʻtkazilgan maʼlumotlar bazalari toʻgʻrisidagi maʼlumotlar;
maʼlumotlar bazalarini rasmiy roʻyxatdan oʻtkazganlik toʻgʻrisidagi guvohnomaning raqamli koʻrsatkichlari.
33. “EHM uchun yaratilgan dasturlar. Maʼlumotlar bazalari. Integral mikrosxemalar topologiyalari” rasmiy axborotnomasining “Integral mikrosxemalar topologiyalari” boʻlimida roʻyxatdan oʻtkazilgan integral mikrosxemalar topologiyalari toʻgʻrisidagi maʼlumotlar aks ettiriladi.
“Integral mikrosxemalar topologiyalari” boʻlimida eʼlon qilinadigan maʼlumotlar tarkibiga quyidagilar kiradi:
BIMTning ST.13 standartiga muvofiq integral mikrosxemalar topologiyalariga tegishli bibliografik maʼlumotlarni identifikatsiyalash uchun xalqaro kodlar roʻyxati;
roʻyxatdan oʻtkazilgan integral mikrosxemalar topologiyalari toʻgʻrisidagi maʼlumotlar;
integral mikrosxemalar topologiyalarini roʻyxatdan oʻtkazganlik toʻgʻrisidagi guvohnomaning raqamli koʻrsatkichlari.
34. Roʻyxatdan oʻtkazilgan integral mikrosxemalar topologiyalari toʻgʻrisidagi maʼlumotlar tarkibiga quyidagilar kiradi:
bibliografik maʼlumotlar;
integral mikrosxemalar topologiyasi referati.
35. “EHM uchun yaratilgan dasturlar. Maʼlumotlar bazalari. Integral mikrosxemalar topologiyalari” rasmiy axborotnomasining “Xabarlar” boʻlimida EHM uchun dasturlar, maʼlumotlar bazalari, integral mikrosxemalar topologiyalaridan foydalanish toʻgʻrisidagi litsenziya shartnomalari va ushbu obyektlarga boʻlgan huquqlarni boshqa shaxslarga oʻtkazish toʻgʻrisidagi shartnomalar, shuningdek EHM uchun yaratilgan dasturlar, maʼlumotlar bazalari, integral mikrosxemalar topologiyalariga oid davlat reyestrlariga kiritilgan oʻzgartirishlar toʻgʻrisidagi hamda intellektual mulk masalalari boʻyicha boshqa rasmiy maʼlumotlar aks ettiriladi.
36. “EHM uchun yaratilgan dasturlar. Maʼlumotlar bazalari. Integral mikrosxemalar topologiyalari” rasmiy axborotnomasi tarkibidagi boʻlimlardan biri boʻyicha eʼlon qilinadigan maʼlumotlar mavjud boʻlmagan taqdirda, ushbu boʻlim istisno qilingan holda mazkur bobda keltirilgan boʻlimlar ketma-ketligi saqlanib qoladi.
6-bob. “ Seleksiya yutuqlari ” rasmiy axborotnomasining tuzilishi va unda eʼlon qilinadigan maʼlumotlarning tarkibi
37. “Seleksiya yutuqlari” rasmiy axborotnomasi davriy elektron nashr hisoblanadi va bir oyda kamida bir marta nashr etiladi.
“Seleksiya yutuqlari” rasmiy axborotnomasi uning titul varagʻida koʻrsatilgan muddat davomida toʻplangan maʼlumotlar bilan har kuni toʻldirib boriladi.
Bunda, maʼlumotlarni ushbu rasmiy axborotnomaga joylashtirish sanasi ularni rasmiy eʼlon qilish sanasi hisoblanadi.
38. “Seleksiya yutuqlari” rasmiy axborotnomasi quyidagi boʻlimlardan iborat boʻladi:
Seleksiya yutuqlari;
Xabarlar.
39. “Seleksiya yutuqlari” rasmiy axborotnomasining “Seleksiya yutuqlari” boʻlimida seleksiya yutugʻiga patent berish haqidagi talabnomalar va seleksiya yutugʻiga berilgan patentlar toʻgʻrisidagi maʼlumotlar aks ettiriladi.
“Seleksiya yutuqlari” boʻlimida eʼlon qilinadigan maʼlumotlar tarkibiga quyidagilar kiradi:
BIMTning ST.9, ST.17 standartlariga muvofiq shakllantirilgan seleksiya yutuqlariga tegishli bibliografik maʼlumotlarni identifikatsiyalash uchun kodlar roʻyxati;
seleksiya yutugʻiga patent berish haqidagi talabnomalar toʻgʻrisidagi maʼlumotlar;
seleksiya yutugʻiga patent berish haqidagi talabnomalarning tizimli va raqamli koʻrsatkichlari;
seleksiya yutugʻiga berilgan patentlar toʻgʻrisidagi maʼlumotlar;
seleksiya yutugʻiga berilgan patentlarning tizimli, raqamli va nomli koʻrsatkichlari toʻgʻrisidagi maʼlumotlar.
40. Seleksiya yutugʻiga patent berish haqidagi talabnomalar toʻgʻrisidagi maʼlumotlar tarkibiga quyidagilar kiradi:
bibliografik maʼlumotlar;
seleksiya yutugʻining nomi.
41. Seleksiya yutugʻiga berilgan patentlar toʻgʻrisidagi maʼlumotlar tarkibiga quyidagilar kiradi:
bibliografik maʼlumotlar;
seleksiya yutugʻi tavsifi.
42. “Seleksiya yutuqlari” rasmiy axborotnomasining “Xabarlar” boʻlimida seleksiya yutuqlaridan foydalanish toʻgʻrisidagi litsenziya shartnomalari va seleksiya yutuqlariga boʻlgan huquqlarni boshqa shaxslarga oʻtkazish toʻgʻrisidagi shartnomalar, shuningdek seleksiya yutuqlariga oid davlat reyestriga kiritilgan oʻzgartirishlar toʻgʻrisidagi hamda intellektual mulk masalalari boʻyicha boshqa rasmiy maʼlumotlar aks ettiriladi.
43. “Seleksiya yutuqlari” rasmiy axborotnomasi tarkibidagi boʻlimlardan biri boʻyicha eʼlon qilinadigan maʼlumotlar mavjud boʻlmagan taqdirda, ushbu boʻlim istisno qilingan holda mazkur bobda keltirilgan boʻlimlar ketma-ketligi saqlanib qoladi.
7-bob. “Rasmiy axborotnomaga yillik koʻrsatkichlar toʻplami” rasmiy nashrining tuzilishi va unda eʼlon qilinadigan maʼlumotlarning tarkibi
44. “Rasmiy axborotnomaga yillik koʻrsatkichlar toʻplami” elektron nashr hisoblanadi va bir yilda bir marta nashr etiladi.
Ushbu rasmiy nashr Xalqaro patent klassifikatsiyasi, Sanoat namunalari xalqaro klassifikatsiyasi, Tovar va xizmatlar xalqaro tasnifi sinflari hamda boshqa belgilari boʻyicha qidiruv ishlarini amalga oshirishga imkoniyat yaratadigan ixtirolar, foydali modellar, sanoat namunalari va tovar belgilariga oid yillik koʻrsatkichlarning majmuasini ifoda etadi.
45. “Rasmiy axborotnomaga yillik koʻrsatkichlar toʻplami” rasmiy nashrida eʼlon qilinadigan maʼlumotlar tarkibiga quyidagilar kiradi:
“Ixtirolar. Foydali modellar. Sanoat namunalari” rasmiy axborotnomasining bir yil davomida eʼlon qilingan sonlaridagi ixtirolarga patent berish haqidagi talabnomalarning tizimli va raqamli koʻrsatkichlari;
“Ixtirolar. Foydali modellar. Sanoat namunalari” rasmiy axborotnomasining bir yil davomida eʼlon qilingan sonlaridagi ixtirolar, foydali modellar va sanoat namunalariga berilgan patentlarning tizimli, raqamli va nomli koʻrsatkichlari;
“Tovar belgilari, xizmat koʻrsatish belgilari, geografik koʻrsatkichlar va tovar kelib chiqqan joy nomlari” rasmiy axborotnomasining bir yil davomida eʼlon qilingan sonlaridagi tovar belgilari va xizmat koʻrsatish belgilari guvohnomalarining tizimli va raqamli koʻrsatkichlari hamda talabnomalarning raqamli koʻrsatkichlari.
8-bob. “Adliya vazirligining intellektual mulk sohasidagi faoliyati toʻgʻrisidagi yillik hisoboti” rasmiy nashrining tuzilishi va unda eʼlon qilinadigan maʼlumotlarning tarkibi
46. “Adliya vazirligining intellektual mulk sohasidagi faoliyati toʻgʻrisidagi yillik hisoboti” elektron nashr hisoblanadi va bir yilda bir marta nashr etiladi.
“Adliya vazirligining intellektual mulk sohasidagi faoliyati toʻgʻrisidagi yillik hisoboti” rasmiy nashri intellektual mulk sohasidagi statistik va tahliliy maʼlumotlarni oʻz ichiga oladi.
47. “Adliya vazirligining intellektual mulk sohasidagi faoliyati toʻgʻrisidagi yillik hisoboti” rasmiy nashrida eʼlon qilinadigan maʼlumotlar tarkibiga quyidagilar kiradi:
intellektual mulk sohasidagi huquq ijodkorligiga oid maʼlumotlar;
intellektual mulk obyektlarini davlat roʻyxatidan oʻtkazish sohasidagi faoliyatga oid maʼlumotlar;
intellektual mulk huquqlarini himoya qilish sohasidagi faoliyatga oid maʼlumotlar;
intellektual mulk sohasida rasmiy nashrlarni eʼlon qilish faoliyatiga oid maʼlumotlar;
Adliya vazirligida roʻyxatga olingan patent vakillari toʻgʻrisidagi maʼlumotlar;
intellektual mulk obyektlarini roʻyxatdan oʻtkazishga oid 5 yillik statistik va tahliliy maʼlumotlar;
yuridik va jismoniy shaxslarning murojaatlari bilan bogʻliq statistik maʼlumotlar;
intellektual mulk sohasi boʻyicha xalqaro hamkorlikka oid maʼlumotlar.
“Adliya vazirligining intellektual mulk sohasidagi faoliyati toʻgʻrisidagi yillik hisoboti” rasmiy nashrida ushbu bandda nazarda tutilmagan intellektual mulk sohasiga oid boshqa maʼlumotlar ham eʼlon qilinishi mumkin.
9-bob. Yakuniy qoida
48. Ushbu Nizom talablarining buzilishida aybdor boʻlgan shaxslar qonunchilik hujjatlarida belgilangan tartibda javobgar boʻladi.
Vazir A. TASHKULOV
Toshkent sh.,
2023-yil 28-oktabr,
15-mh-son