📅 2023-yil 28-oktabr · Vazirlar Mahkamasi qarorlari
Rasmiy matn. Rasmiy hujjat. Tahririy izohlar kiritilmagan.
📅 2023-yil 28-oktabr · Vazirlar Mahkamasi qarorlari
Rasmiy matn. Rasmiy hujjat. Tahririy izohlar kiritilmagan.
📅 2023 йил 28 октябрь · Вазирлар Маҳкамаси қарорлари
Расмий матн. Расмий ҳужжат. Таҳририй изоҳлар киритилмаган.
📅 28 октября 2023 г. · Постановления Кабинета Министров
Официальный текст. Официальный документ. Редакционные примечания не включены.
📅 28 October 2023 · Cabinet of Ministers resolutions
Official text. Official document. Editorial notes are not included.
Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг
қарори
РЎЙХАТИ
РЎЙХАТИ
Давлат мулки объектлари билан савдоларни ўтказиш тўғрисидаги маълумотларни жойлаштириш порталини ташкил этиш чора-тадбирлари тўғрисида
Ўзбекистон Республикаси Президентининг «Давлат активларини бошқариш агентлиги фаолиятини самарали ташкил этиш чора-тадбирлари тўғрисида» 2023 йил 24 мартдаги ПҚ-101-сон қарорига асосан давлат мулки объектлари билан савдоларни ўтказиш тўғрисидаги ахборотларни ягона платформада эълон қилиб бориш орқали уларнинг очиқлиги ва ошкоралигини таъминлаш мақсадида Вазирлар Маҳкамаси қарор қилади:
1. Қуйидагилар:
Давлат мулки объектлари билан савдоларни ўтказиш тўғрисидаги маълумотларни жойлаштириш порталида (кейинги ўринларда — портал) эълон қилинадиган ахборотлар рўйхати 1-иловага мувофиқ;
Давлат мулки объектлари билан савдоларни ўтказиш тўғрисидаги маълумотларни жойлаштириш порталига ахборот тизимлари интеграция қилинадиган давлат органлари ва ташкилотлар рўйхати 2-иловага мувофиқ тасдиқлансин.
2. Давлат активларини бошқариш агентлиги Рақамли технологиялар вазирлиги билан биргаликда:
манфаатдор вазирлик, идоралар ва бошқа ташкилотларнинг тегишли маълумотлар базалари ва ахборот тизимлари билан интеграция қилиш ҳамда маълумотлар алмашишни инобатга олган ҳолда, бир ой муддатда портални яратиш бўйича техник топшириқни ишлаб чиқсин;
икки ой муддатда порталнинг ишга туширилишини ва «Рақамли ҳукумат» тизими идоралараро интеграциялашув платформаси ҳамда ушбу қарорга 2-иловага мувофиқ давлат органлари ва ташкилотларнинг ахборот тизимлари билан интеграция қилинишини таъминласин.
3. Белгилансинки:
портал фаолияти Давлат активларини бошқариш агентлиги томонидан мувофиқлаштирилади;
«Электрон онлайн-аукционларни ташкил этиш» АЖ портал фаолиятини ташкил қилиш ва юритиш бўйича оператор ҳисобланади;
портални яратиш, техник жиҳатдан қўллаб-қувватлаш ҳамда унинг функционал имкониятларини такомиллаштириш билан боғлиқ харажатлар портал операторининг маблағлари ҳисобидан молиялаштирилади;
порталдан фойдаланиш бепул амалга оширилади;
давлат мулки объектлари тўғрисидаги ахборотларни порталга жойлаштирмасдан, савдога чиқаришга йўл қўйилмайди.
4. Давлат органлари ва ташкилотлар порталга давлат мулки объектлари тўғрисидаги ахборотларни (объектнинг умумий тавсифи, қиймати, савдони ўтказиш механизми, шартлари ва бошқалар) савдо ўтказилишидан камида ўн кун олдин, шунингдек, якуний маълумотларни (ғолиб ҳақидаги маълумотлар, объектнинг реализация қиймати ва бошқалар) савдо натижалари эълон қилинган кундан бошлаб беш кун ичида жойлаштириб борсин.
5. Давлат активларини бошқариш агентлиги Коррупцияга қарши курашиш агентлиги билан биргаликда давлат органлари ва ташкилотлар томонидан ахборотларнинг порталга ўз вақтида ва сифатли жойлаштирилишини мониторинг ва таҳлил қилиб борсин.
6. Ўзбекистон Миллий ахборот агентлиги ҳамда Ўзбекистон Миллий телерадиокомпаниясига Давлат активларини бошқариш агентлиги билан биргаликда ушбу қарорнинг мазмун-моҳиятини оммавий ахборот воситалари, ижтимоий тармоқлар ва расмий веб-сайтларда кенг ёритиш тавсия этилсин.
7. Мазкур қарорнинг бажарилишини назорат қилиш Ўзбекистон Республикаси Давлат активларини бошқариш агентлиги директори А.Ж. Ортиков ҳамда рақамли технологиялар вазири Ш.Х. Шерматов зиммасига юклансин.
Вазирлар Маҳкамасининг 2023 йил 28 октябрдаги 572-сон қарорига 1-ИЛОВА
Давлат мулки объектлари билан савдоларни ўтказиш тўғрисидаги маълумотларни жойлаштириш порталида эълон қилинадиган ахборотлар
Т/р Эълон қилинадиган ахборотлар Масъуллар I. Давлат мулки ва давлат даромадига ўтказиладиган мол-мулкни сотиш бўйича 1. Давлат акция пакетларини (улушларини) сотиш. Давлат активларини бошқариш агентлиги, «Тошкент» Республика фонд биржаси, «Электрон онлайн-аукционларни ташкил этиш» АЖ 2. Давлат кўчмас мулк объектларини сотиш. «Электрон онлайн-аукционларни ташкил этиш» АЖ, Давлат активларини бошқариш агентлиги 3. Давлат иштирокидаги корхоналарнинг асосий воситаларини сотиш. «Электрон онлайн-аукционларни ташкил этиш» АЖ 4. Давлат органлари ва ташкилотларнинг автомототранспорт воситаларини сотиш. 5. Якка тартибда уй-жой қуриш ва уй-жойни ободонлаштириш учун ер участкаларини мулк ҳуқуқи асосида сотиш. 6. Тадбиркорлик ва шаҳарсозлик фаолиятини амалга ошириш учун ер участкаларини мулк ҳуқуқи ва ижара ҳуқуқи асосида сотиш. 7. Микромарказларни ташкил қилиш учун давлат мулки объектлари ва ер участкаларини электрон онлайн-аукцион орқали тадбиркорларга ижара ҳуқуқи асосида сотиш. 8. Кичик саноат зоналари ҳудудида ер участкаларини бериш, мулк ҳуқуқи ва ижара ҳуқуқи асосида сотиш. 9. Ёшлар саноат ва тадбиркорлик зоналари ҳудудида ер участкаларини мулк ҳуқуқи ва ижара ҳуқуқи асосида сотиш. 10. Махсус саноат зоналари ҳудудида ер участкаларини мулк ҳуқуқи ва ижара ҳуқуқи асосида сотиш. II. Давлат мулкини ижарага бериш бўйича 11. Давлат ўрмон фонди участкаларини ижарага бериш. «Электрон онлайн-аукционларни ташкил этиш» АЖ, Экология, атроф-муҳитни муҳофаза қилиш ва иқлим ўзгариши вазирлиги ҳузуридаги Ўрмон хўжалиги агентлиги 12. Давлат кўчмас мулк объектларини ижарага бериш. «Электрон онлайн-аукционларни ташкил этиш» АЖ 13. Давлатга тегишли табиий ва сунъий сув ҳавзаларини тадбиркорлик субъектларига ижарага бериш 14. Моддий-маданий мерос объектларини ва уларга туташ ҳудудларни ободонлаштириш ва зарур ҳолатда сақлаш бўйича инвестиция мажбуриятлари олган ҳолда ижарага бериш. 15. Кўчма савдо жойини ижарага бериш. 16. Қишлоқ хўжалигига мўлжалланган ерларни қишлоқ хўжалиги товар ишлаб чиқарувчиларига ижарага бериш. 17. Деҳқон хўжалигини юритиш учун ер участкаларини ижарага бериш. 18. Юридик шахсларга қишлоқ хўжалиги мақсадлари учун ер участкаларини ижарага бериш. 19. Телекоммуникация объектларини ижарага бериш. 20. Давлат иштирокидаги корхоналарнинг асосий воситаларини ижарага бериш. III. Давлат-хусусий шериклик бўйича 21. Вазирлик ва идоралар ҳамда уларнинг тизимидаги ташкилотларга тегишли бўлган давлат мулки объектларини (ер участкаларини) давлат-хусусий шериклик асосида бериш. Вазирлик ва идоралар 22. Вазирлик ва идоралар ҳамда уларнинг тизимидаги ташкилотларда хизматларни кўрсатиш тизимини давлат мулки негизида аутсорсинг шартлари асосида ташкил этиш. 23. Давлат-хусусий шериклик механизмларини қўллаган ҳолда истироҳат боғлари ва яшил зоналарни ташкил этиш. Маданият вазирлиги, Экология, атроф-муҳитни муҳофаза қилиш ва иқлим ўзгариши вазирлиги, Қорақалпоғистон Республикаси Вазирлар Кенгаши, вилоятлар ва Тошкент шаҳар ҳокимликлари 24. Супер элита, элита ва кейинги авлодларга мансуб уруғлик шоли етиштириш учун уруғчилик хўжаликларини танлаш. Қишлоқ хўжалиги вазирлиги IV. Бошқа тегишли ҳуқуқларни бериш бўйича 25. Давлат акция пакетларини (улушларини) ишончли бошқарувга бериш. Давлат активларини бошқариш агентлиги 26. Кўп квартирали уй-жойлар жойлашган ҳудудларни очиқ танлов ўтказиш йўли билан бошқарув ташкилотларига бириктириш. Қорақалпоғистон Республикаси Вазирлар Кенгаши, вилоятлар ва Тошкент шаҳар ҳокимликлари 27. Оғирлик ва габарит назорати бўйича стационар шохобчалар ўрнатиш. «Электрон онлайн-аукционларни ташкил этиш» АЖ 28. Маиший чиқиндиларни тўплаш ва олиб чиқиш бўйича хизматлар кўрсатишни ташкил этиш учун ҳудудларни тадбиркорлик субъектларига бириктириш. 29. Қимматбаҳо металларни олтин изловчилар усулида қазиб олишга рухсат бериладиган ер қаъри участкаларидан фойдаланиш ҳуқуқи учун рухсатномалар бериш. 30. Норуда фойдали қазилмаларни ўз ичига олган ер қаъри участкаларидан фойдаланиш ҳуқуқи учун рухсатномалар бериш. 31. Стратегик турдаги (асосий) фойдали қазилмаларни ўз ичига олган ер қаъри участкаларидан фойдаланиш ҳуқуқи учун рухсатномалар бериш. 32. Дарёлар ўзанларини тозалаш учун ишлаб чиқилган лойиҳаларни амалга ошириш. 33. Ташқи реклама объектларини (конструкцияларини) қуриш. 34. Махсус автоматлаштирилган фото ва видео қайд этиш дастурий-техник воситаларни ўрнатиш. 35. Нодавлат умумий ўрта таълим ташкилотларига бўш ер участкаларини бериш. 36. Сув омборларининг сувни муҳофаза қилиш зоналари доирасида экотуризмни ташкил этиш учун ер участкаларини ижарага бериш.
Вазирлар Маҳкамасининг 2023 йил 28 октябрдаги 572-сон қарорига 2-ИЛОВА
Давлат мулки объектлари билан савдоларни ўтказиш тўғрисидаги маълумотларни жойлаштириш порталига ахборот тизимлари интеграция қилинадиган давлат органлари ва ташкилотлар
Ўзбекистон Республикаси Адлия вазирлиги Ўзбекистон Республикаси Соғлиқни сақлаш вазирлиги Ўзбекистон Республикаси Сув хўжалиги вазирлиги Ўзбекистон Республикаси Мактабгача ва мактаб таълими вазирлиги Ўзбекистон Республикаси Қишлоқ хўжалиги вазирлиги Ўзбекистон Республикаси Маданият вазирлиги Ўзбекистон Республикаси Спорт вазирлиги Ўзбекистон Республикаси Қурилиш ва уй-жой коммунал хўжалиги вазирлиги Ўзбекистон Республикаси Энергетика вазирлиги Ўзбекистон Республикаси Давлат активларини бошқариш агентлиги Вазирлар Маҳкамаси ҳузуридаги Солиқ қўмитаси Ўзбекистон Республикаси Мактабгача ва мактаб таълими вазирлиги ҳузуридаги Ихтисослаштирилган таълим муассасалари агентлиги Ўзбекистон Республикаси Экология, атроф-муҳитни муҳофаза қилиш ва иқлим ўзгариши вазирлиги ҳузуридаги Ўрмон хўжалиги агентлиги « Тошкент» Республика фонд биржаси «Электрон онлайн-аукционларни ташкил этиш» АЖ Қорақалпоғистон Республикаси Вазирлар Кенгаши, вилоятлар ва Тошкент шаҳар ҳокимликлари
Ўзбекистон Республикасининг Бош вазири А. АРИПОВ
Тошкент ш.,
2023 йил 28 октябрь,
572-сон
Oʻzbekiston Respublikasi Vazirlar Mahkamasining
qarori
ROʻYXATI
ROʻYXATI
Davlat mulki obyektlari bilan savdolarni oʻtkazish toʻgʻrisidagi maʼlumotlarni joylashtirish portalini tashkil etish chora-tadbirlari toʻgʻrisida
Oʻzbekiston Respublikasi Prezidentining “Davlat aktivlarini boshqarish agentligi faoliyatini samarali tashkil etish chora-tadbirlari toʻgʻrisida” 2023-yil 24-martdagi PQ-101-son qaroriga asosan davlat mulki obyektlari bilan savdolarni oʻtkazish toʻgʻrisidagi axborotlarni yagona platformada eʼlon qilib borish orqali ularning ochiqligi va oshkoraligini taʼminlash maqsadida Vazirlar Mahkamasi qaror qiladi:
1. Quyidagilar:
Davlat mulki obyektlari bilan savdolarni oʻtkazish toʻgʻrisidagi maʼlumotlarni joylashtirish portalida (keyingi oʻrinlarda — portal) eʼlon qilinadigan axborotlar roʻyxati 1-ilovaga muvofiq;
Davlat mulki obyektlari bilan savdolarni oʻtkazish toʻgʻrisidagi maʼlumotlarni joylashtirish portaliga axborot tizimlari integratsiya qilinadigan davlat organlari va tashkilotlar roʻyxati 2-ilovaga muvofiq tasdiqlansin.
2. Davlat aktivlarini boshqarish agentligi Raqamli texnologiyalar vazirligi bilan birgalikda:
manfaatdor vazirlik, idoralar va boshqa tashkilotlarning tegishli maʼlumotlar bazalari va axborot tizimlari bilan integratsiya qilish hamda maʼlumotlar almashishni inobatga olgan holda, bir oy muddatda portalni yaratish boʻyicha texnik topshiriqni ishlab chiqsin;
ikki oy muddatda portalning ishga tushirilishini va “Raqamli hukumat” tizimi idoralararo integratsiyalashuv platformasi hamda ushbu qarorga 2-ilovaga muvofiq davlat organlari va tashkilotlarning axborot tizimlari bilan integratsiya qilinishini taʼminlasin.
3. Belgilansinki:
portal faoliyati Davlat aktivlarini boshqarish agentligi tomonidan muvofiqlashtiriladi;
“Elektron onlayn-auksionlarni tashkil etish” AJ portal faoliyatini tashkil qilish va yuritish boʻyicha operator hisoblanadi;
portalni yaratish, texnik jihatdan qoʻllab-quvvatlash hamda uning funksional imkoniyatlarini takomillashtirish bilan bogʻliq xarajatlar portal operatorining mablagʻlari hisobidan moliyalashtiriladi;
portaldan foydalanish bepul amalga oshiriladi;
davlat mulki obyektlari toʻgʻrisidagi axborotlarni portalga joylashtirmasdan, savdoga chiqarishga yoʻl qoʻyilmaydi.
4. Davlat organlari va tashkilotlar portalga davlat mulki obyektlari toʻgʻrisidagi axborotlarni (obyektning umumiy tavsifi, qiymati, savdoni oʻtkazish mexanizmi, shartlari va boshqalar) savdo oʻtkazilishidan kamida oʻn kun oldin, shuningdek, yakuniy maʼlumotlarni (gʻolib haqidagi maʼlumotlar, obyektning realizatsiya qiymati va boshqalar) savdo natijalari eʼlon qilingan kundan boshlab besh kun ichida joylashtirib borsin.
5. Davlat aktivlarini boshqarish agentligi Korrupsiyaga qarshi kurashish agentligi bilan birgalikda davlat organlari va tashkilotlar tomonidan axborotlarning portalga oʻz vaqtida va sifatli joylashtirilishini monitoring va tahlil qilib borsin.
6. Oʻzbekiston Milliy axborot agentligi hamda Oʻzbekiston Milliy teleradiokompaniyasiga Davlat aktivlarini boshqarish agentligi bilan birgalikda ushbu qarorning mazmun-mohiyatini ommaviy axborot vositalari, ijtimoiy tarmoqlar va rasmiy veb-saytlarda keng yoritish tavsiya etilsin.
7. Mazkur qarorning bajarilishini nazorat qilish Oʻzbekiston Respublikasi Davlat aktivlarini boshqarish agentligi direktori A.J. Ortikov hamda raqamli texnologiyalar vaziri Sh.X. Shermatov zimmasiga yuklansin.
Vazirlar Mahkamasining 2023-yil 28-oktabrdagi 572-son qaroriga 1-ILOVA
Davlat mulki obyektlari bilan savdolarni oʻtkazish toʻgʻrisidagi maʼlumotlarni joylashtirish portalida eʼlon qilinadigan axborotlar
T/r Eʼlon qilinadigan axborotlar Masʼullar I. Davlat mulki va davlat daromadiga oʻtkaziladigan mol-mulkni sotish boʻyicha 1. Davlat aksiya paketlarini (ulushlarini) sotish. Davlat aktivlarini boshqarish agentligi, “Toshkent” Respublika fond birjasi, “Elektron onlayn-auksionlarni tashkil etish” AJ 2. Davlat koʻchmas mulk obyektlarini sotish. “Elektron onlayn-auksionlarni tashkil etish” AJ, Davlat aktivlarini boshqarish agentligi 3. Davlat ishtirokidagi korxonalarning asosiy vositalarini sotish. “Elektron onlayn-auksionlarni tashkil etish” AJ 4. Davlat organlari va tashkilotlarning avtomototransport vositalarini sotish. 5. Yakka tartibda uy-joy qurish va uy-joyni obodonlashtirish uchun yer uchastkalarini mulk huquqi asosida sotish. 6. Tadbirkorlik va shaharsozlik faoliyatini amalga oshirish uchun yer uchastkalarini mulk huquqi va ijara huquqi asosida sotish. 7. Mikromarkazlarni tashkil qilish uchun davlat mulki obyektlari va yer uchastkalarini elektron onlayn-auksion orqali tadbirkorlarga ijara huquqi asosida sotish. 8. Kichik sanoat zonalari hududida yer uchastkalarini berish, mulk huquqi va ijara huquqi asosida sotish. 9. Yoshlar sanoat va tadbirkorlik zonalari hududida yer uchastkalarini mulk huquqi va ijara huquqi asosida sotish. 10. Maxsus sanoat zonalari hududida yer uchastkalarini mulk huquqi va ijara huquqi asosida sotish. II. Davlat mulkini ijaraga berish boʻyicha 11. Davlat oʻrmon fondi uchastkalarini ijaraga berish. “Elektron onlayn-auksionlarni tashkil etish” AJ, Ekologiya, atrof-muhitni muhofaza qilish va iqlim oʻzgarishi vazirligi huzuridagi Oʻrmon xoʻjaligi agentligi 12. Davlat koʻchmas mulk obyektlarini ijaraga berish. “Elektron onlayn-auksionlarni tashkil etish” AJ 13. Davlatga tegishli tabiiy va sunʼiy suv havzalarini tadbirkorlik subyektlariga ijaraga berish 14. Moddiy-madaniy meros obyektlarini va ularga tutash hududlarni obodonlashtirish va zarur holatda saqlash boʻyicha investitsiya majburiyatlari olgan holda ijaraga berish. 15. Koʻchma savdo joyini ijaraga berish. 16. Qishloq xoʻjaligiga moʻljallangan yerlarni qishloq xoʻjaligi tovar ishlab chiqaruvchilariga ijaraga berish. 17. Dehqon xoʻjaligini yuritish uchun yer uchastkalarini ijaraga berish. 18. Yuridik shaxslarga qishloq xoʻjaligi maqsadlari uchun yer uchastkalarini ijaraga berish. 19. Telekommunikatsiya obyektlarini ijaraga berish. 20. Davlat ishtirokidagi korxonalarning asosiy vositalarini ijaraga berish. III. Davlat-xususiy sheriklik boʻyicha 21. Vazirlik va idoralar hamda ularning tizimidagi tashkilotlarga tegishli boʻlgan davlat mulki obyektlarini (yer uchastkalarini) davlat-xususiy sheriklik asosida berish. Vazirlik va idoralar 22. Vazirlik va idoralar hamda ularning tizimidagi tashkilotlarda xizmatlarni koʻrsatish tizimini davlat mulki negizida autsorsing shartlari asosida tashkil etish. 23. Davlat-xususiy sheriklik mexanizmlarini qoʻllagan holda istirohat bogʻlari va yashil zonalarni tashkil etish. Madaniyat vazirligi, Ekologiya, atrof-muhitni muhofaza qilish va iqlim oʻzgarishi vazirligi, Qoraqalpogʻiston Respublikasi Vazirlar Kengashi, viloyatlar va Toshkent shahar hokimliklari 24. Super elita, elita va keyingi avlodlarga mansub urugʻlik sholi yetishtirish uchun urugʻchilik xoʻjaliklarini tanlash. Qishloq xoʻjaligi vazirligi IV. Boshqa tegishli huquqlarni berish boʻyicha 25. Davlat aksiya paketlarini (ulushlarini) ishonchli boshqaruvga berish. Davlat aktivlarini boshqarish agentligi 26. Koʻp kvartirali uy-joylar joylashgan hududlarni ochiq tanlov oʻtkazish yoʻli bilan boshqaruv tashkilotlariga biriktirish. Qoraqalpogʻiston Respublikasi Vazirlar Kengashi, viloyatlar va Toshkent shahar hokimliklari 27. Ogʻirlik va gabarit nazorati boʻyicha statsionar shoxobchalar oʻrnatish. “Elektron onlayn-auksionlarni tashkil etish” AJ 28. Maishiy chiqindilarni toʻplash va olib chiqish boʻyicha xizmatlar koʻrsatishni tashkil etish uchun hududlarni tadbirkorlik subyektlariga biriktirish. 29. Qimmatbaho metallarni oltin izlovchilar usulida qazib olishga ruxsat beriladigan yer qaʼri uchastkalaridan foydalanish huquqi uchun ruxsatnomalar berish. 30. Noruda foydali qazilmalarni oʻz ichiga olgan yer qaʼri uchastkalaridan foydalanish huquqi uchun ruxsatnomalar berish. 31. Strategik turdagi (asosiy) foydali qazilmalarni oʻz ichiga olgan yer qaʼri uchastkalaridan foydalanish huquqi uchun ruxsatnomalar berish. 32. Daryolar oʻzanlarini tozalash uchun ishlab chiqilgan loyihalarni amalga oshirish. 33. Tashqi reklama obyektlarini (konstruksiyalarini) qurish. 34. Maxsus avtomatlashtirilgan foto va video qayd etish dasturiy-texnik vositalarni oʻrnatish. 35. Nodavlat umumiy oʻrta taʼlim tashkilotlariga boʻsh yer uchastkalarini berish. 36. Suv omborlarining suvni muhofaza qilish zonalari doirasida ekoturizmni tashkil etish uchun yer uchastkalarini ijaraga berish.
Vazirlar Mahkamasining 2023-yil 28-oktabrdagi 572-son qaroriga 2-ILOVA
Davlat mulki obyektlari bilan savdolarni oʻtkazish toʻgʻrisidagi maʼlumotlarni joylashtirish portaliga axborot tizimlari integratsiya qilinadigan davlat organlari va tashkilotlar
Oʻzbekiston Respublikasi Adliya vazirligi Oʻzbekiston Respublikasi Sogʻliqni saqlash vazirligi Oʻzbekiston Respublikasi Suv xoʻjaligi vazirligi Oʻzbekiston Respublikasi Maktabgacha va maktab taʼlimi vazirligi Oʻzbekiston Respublikasi Qishloq xoʻjaligi vazirligi Oʻzbekiston Respublikasi Madaniyat vazirligi Oʻzbekiston Respublikasi Sport vazirligi Oʻzbekiston Respublikasi Qurilish va uy-joy kommunal xoʻjaligi vazirligi Oʻzbekiston Respublikasi Energetika vazirligi Oʻzbekiston Respublikasi Davlat aktivlarini boshqarish agentligi Vazirlar Mahkamasi huzuridagi Soliq qoʻmitasi Oʻzbekiston Respublikasi Maktabgacha va maktab taʼlimi vazirligi huzuridagi Ixtisoslashtirilgan taʼlim muassasalari agentligi Oʻzbekiston Respublikasi Ekologiya, atrof-muhitni muhofaza qilish va iqlim oʻzgarishi vazirligi huzuridagi Oʻrmon xoʻjaligi agentligi “ Toshkent” Respublika fond birjasi “Elektron onlayn-auksionlarni tashkil etish” AJ Qoraqalpogʻiston Respublikasi Vazirlar Kengashi, viloyatlar va Toshkent shahar hokimliklari
Oʻzbekiston Respublikasining Bosh vaziri A. ARIPOV
Toshkent sh.,
2023-yil 28-oktabr,
572-son