UzbekAI

← Qonunlar

📅 2023-yil 30-oktabr · Vazirlar Mahkamasi qarorlari

Rasmiy matn. Rasmiy hujjat. Tahririy izohlar kiritilmagan.

Yordam | Arxiv | Atamalar | Statistika | API | Havola yuborish | Sayt haqida | Shartlar

← Қонунлар

📅 2023 йил 30 октябрь · Вазирлар Маҳкамаси қарорлари

Расмий матн. Расмий ҳужжат. Таҳририй изоҳлар киритилмаган.

Ёрдам | Архив | Атамалар | Статистика | API | Ҳавола юбориш | Сайт ҳақида | Шартлар

← Законы

📅 30 октября 2023 г. · Постановления Кабинета Министров

Официальный текст. Официальный документ. Редакционные примечания не включены.

Помощь | Архив | Термины | Статистика | API | Предложить ссылку | О сайте | Условия

← Laws

📅 30 October 2023 · Cabinet of Ministers resolutions

Official text. Official document. Editorial notes are not included.

Help | Archive | Glossary | Stats | API | Submit | About | Terms

Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг

қарори

РЎЙХАТИ

Рақобат муҳитини баҳолашнинг самарали тизимини жорий этиш чора-тадбирлари тўғрисида

Ўзбекистон Республикаси Президентининг «Тадбиркорлик муҳитини яхшилаш ва хусусий секторни ривожлантириш орқали барқарор иқтисодий ўсиш учун шарт-шароитлар яратиш борасидаги навбатдаги ислоҳотлар тўғрисида» 2022 йил 8 апрелдаги ПФ-101-сон Фармони ижросини таъминлаш мақсадида Вазирлар Маҳкамаси қарор қилади:

1. Қуйидагилар:

Ўзбекистон Республикаси Президентининг «Тадбиркорлик муҳитини яхшилаш ва хусусий секторни ривожлантириш орқали барқарор иқтисодий ўсиш учун шарт-шароитлар яратиш борасидаги навбатдаги ислоҳотлар тўғрисида» 2022 йил 8 апрелдаги ПФ-101-сон Фармонига мувофиқ иқтисодиётда рақобат муҳити ҳолатини баҳолаш бўйича Рақобат ривожланиши индексини (кейинги ўринларда — Индекс) жорий қилиш белгиланганлиги;

Рақобатни ривожлантириш ва истеъмолчилар ҳуқуқларини ҳимоя қилиш қўмитаси (кейинги ўринларда — Рақобат қўмитаси) томонидан Индексни ҳисоблашнинг вақтинча методикаси (кейинги ўринларда — Методика) ишлаб чиқилганлиги маълумот учун қабул қилинсин.

2. Белгилансинки, Индекс қуйидаги асосий баҳолаш йўналишларини назарда тутади:

товар ва молия бозорларидаги рақобат муҳити, мазкур бозорларга кириш учун тўсиқларнинг бартараф этилганлиги,

энергия ресурсларидан ишончли ва барқарор фойдаланиш имконияти ҳамда ушбу ресурслар билан таъминланганлик ҳолати,

хусусий мулк дахлсизлиги ва ер муносабатларининг ривожланганлиги,

транспорт ва коммуникация тармоқларидан (шу жумладан, интернет) фойдаланиш, муқобил транспорт воситаларининг ўзаро боғлиқлиги ва ривожланганлиги, шу жумладан логистика самарадорлиги.

3. Рақобат қўмитаси манфаатдор вазирлик ва идоралар билан биргаликда 2023 йил 30 декабрга қадар:

иқтисодиётнинг 2021-2022 йиллардаги кўрсаткичлари асосида Методиканинг апробациядан ўтказилишини таъминласин;

апробация натижаларидан келиб чиқиб, Методикани такомиллаштирсин ҳамда тасдиқлаш учун Вазирлар Маҳкамасига киритсин.

4. Индексни ҳисоблаш учун зарур бўлган маълумотларни тақдим этувчи вазирлик ва идораларнинг рўйхати (кейинги ўринларда — рўйхат) иловага мувофиқ тасдиқлансин.

Рўйхатда назарда тутилган вазирлик ва идоралар Методикани апробациядан ўтказиш учун 2021-2022 йиллар учун тегишли маълумотларни бир ой муддатда Рақобат қўмитасига тақдим этсин.

5. Шундай тартиб ўрнатилсинки, унга мувофиқ:

рўйхатда назарда тутилган вазирлик ва идоралар ҳар йили 1 апрелга қадар тегишли маълумотларни Рақобат қўмитасига тақдим этади;

тақдим этилган маълумотлар ҳамда Методика асосида Рақобат қўмитаси иқтисодиётда рақобат муҳитини баҳолаб боради;

Рақобат қўмитаси ҳар йили 1 июнга қадар аввалги ҳисобот йили бўйича Индексни ҳисоблаш натижалари тўғрисида Ўзбекистон Республикаси Олий Мажлиси Сенатига ахборот бериб боради;

Индексни ҳисоблаш натижалари Рақобат қўмитасининг расмий веб-сайти ҳамда оммавий ахборот воситаларида эълон қилиб борилади.

6. Рақобат қўмитаси ва Иқтисодиёт ва молия вазирлигининг қуйидаги таклифлари маъқуллансин:

Индексни ҳисоблаш ишларини Рақобат қўмитаси ҳузуридаги Рақобат сиёсати ва истеъмолчилар ҳуқуқлари тадқиқотлари маркази томонидан амалга ошириш;

Индексни юритиш билан боғлиқ барча харажатларни Рақобат қўмитаси ҳузуридаги Рақобатни ривожлантиришга кўмаклашиш жамғармаси маблағлари ҳисобидан қоплаш.

7. Мазкур қарор ижросини назорат қилиш Ўзбекистон Республикаси Рақобатни ривожлантириш ва истеъмолчилар ҳуқуқларини ҳимоя қилиш қўмитаси раиси Ш. Шарахметов зиммасига юклансин.

Вазирлар Маҳкамасининг 2023 йил 30 октябрдаги 577-сон қарорига ИЛОВА

Рақобат ривожланиши индексини ҳисоблаш учун зарур бўлган маълумотларни тақдим этувчи вазирлик ва идоралар

Т/р Индикатор номи Тақдим этиладиган маълумотлар Маълумотларни тақдим этувчи масъул вазирлик ва идоралар 1. Давлат ташкилотлари сони индикатори тегишли бозорларда давлат улушларини қисман ёки тўлиқ сотиш учун давлат томонидан ҳуқуқий ҳужжат қабул қилиниши керак ёки керак эмаслиги тўғрисида маълумот; тегишли бозорлардаги мавжуд давлат иштирокидаги корхоналар сони (рўйхати) ва унда давлат улушининг ҳажми. Давлат активларини бошқариш агентлиги 2. Давлат ташкилотларини бошқариш индикатори давлат корхоналарини бошқариш механизмлари тўғрисида маълумот; давлат улуши мавжуд корхоналар бошқарув шакллари ҳамда уларнинг эгалик ҳуқуқини амалга оширувчи давлат органлари ёки корхоналар тўғрисида маълумот. 3. Давлатнинг иқтисодиёт тармоқларидаги иштироки индикатори тегишли бозорларнинг йиллик умумий ҳажми (айланмаси); келтирилган бозорларда фаолият юритаётган корхоналар рўйхати ҳамда сотув ҳажми. Миллий статистика қўмитаси 4. Нархларни тартибга солиш индикатори тегишли бозорларда Ҳукумат, вазирлик, тартибга солувчи ёки бошқа давлат идоралари томонидан ушбу тоифалардаги истеъмолчилар учун чакана нархлар тартибга солиниши ёки тасдиқланиши; тартибга солинадиган нархлар рўйхати. Иқтисодиёт ва молия вазирлиги 5. Давлат харидлари индикатори давлат харидлари ва оммавий тендерларда иштирок этиш талаблари; давлат харидларида берилган имтиёзлар (агар мавжуд бўлса). Саноат кооперацияси ва давлат харидлари агентлиги 6. Манфаатдор шахсларнинг жалб этилиш (ўзаро ҳамкорлик) даражаси индикатори қонунчилик ҳужжатларини ишлаб чиқишда манфаатдор шахсларнинг иштироки тўғрисида умумий маълумотлар ва асословчи ҳужжатлар. Адлия вазирлиги 7. Янги бизнесни рўйхатдан ўтказишнинг мураккаблик индикатори янги бизнесни рўйхатдан ўтказиш учун зарур бўлган мажбурий жараёнлар сони; бизнесни ташкил қилиш учун сарфланган вақт; бизнесни ташкил қилиш қиймати (аҳоли жон бошига даромаднинг фоизи); энг кам устав фонди (ўртача аҳоли жон бошига даромаднинг фоизи) тўғрисидаги маълумотлар. 8. Лицензиялаш ва рухсат бериш тартиб-таомиллари индикатори мамлакатимиздаги мавжуд рухсатномалар ва лицензиялар сони; Ҳукумат томонидан талаб қилинадиган рухсатномалар ва лицензиялар сонини кўриб чиқиш ва қисқартириш бўйича дастур мавжуд ёки мавжуд эмаслиги; бизнес учун лицензиялаш (рухсат бериш тартиб-қоидалари) талаблари ва тегишли қонунчилик ҳужжатлари. 9. Рақобат муҳити индикатори тегишли бозорларнинг умумий экспорт ҳажми; тегишли бозорларда фаолият юритаётган экспорт қилувчи корхоналар рўйхати ҳамда экспорт ҳажми. Миллий статистика қўмитаси 10. Энергия ресурслари ишончлилиги ва ундан барқарор фойдаланиш индикатори ҳар бир мижозга тўғри келадиган электр таъминоти узилишларининг ўртача умумий давомийлиги; йилига ўртача электр таъминотида узилишлар сони; энергия таъминотида асоссиз равишда узилишлар учун жавобгарликнинг мавжуд ёки мавжуд эмаслиги; электр таъминотидаги узилишлар пайтида юзага келган зарарни қоплаш бўйича самарали механизмларнинг мавжуд ёки мавжуд эмаслиги. Энергетика вазирлиги 11. Транспорт, коммуникация тармоқлари ва муқобил логистикадан фойдаланиш имконияти индикатори аэропорт йиғимлари; автомобилда ташиш учун тарифлар; темир йўлда ташиш учун тарифлар; мавжуд логистика фирмалари ҳамда уларнинг бозордаги ўрни. Транспорт вазирлиги

Ўзбекистон Республикасининг Бош вазири А. АРИПОВ

Тошкент ш.,

2023 йил 30 октябрь,

577-сон

(Қонунчилик маълумотлари миллий базаси, 31.10.2023 й., 09/23/577/0815-сон; 07.10.2025 й., 09/25/627/0901-сон; 21.07.2026 й., 09/26/393/0764-сон)

lex.uz

Oʻzbekiston Respublikasi Vazirlar Mahkamasining

qarori

ROʻYXATI

Raqobat muhitini baholashning samarali tizimini joriy etish chora-tadbirlari toʻgʻrisida

Oʻzbekiston Respublikasi Prezidentining “Tadbirkorlik muhitini yaxshilash va xususiy sektorni rivojlantirish orqali barqaror iqtisodiy oʻsish uchun shart-sharoitlar yaratish borasidagi navbatdagi islohotlar toʻgʻrisida” 2022-yil 8-apreldagi PF-101-son Farmoni ijrosini taʼminlash maqsadida Vazirlar Mahkamasi qaror qiladi:

1. Quyidagilar:

Oʻzbekiston Respublikasi Prezidentining “Tadbirkorlik muhitini yaxshilash va xususiy sektorni rivojlantirish orqali barqaror iqtisodiy oʻsish uchun shart-sharoitlar yaratish borasidagi navbatdagi islohotlar toʻgʻrisida” 2022-yil 8-apreldagi PF-101-son Farmoniga muvofiq iqtisodiyotda raqobat muhiti holatini baholash boʻyicha Raqobat rivojlanishi indeksini (keyingi oʻrinlarda — Indeks) joriy qilish belgilanganligi;

Raqobatni rivojlantirish va isteʼmolchilar huquqlarini himoya qilish qoʻmitasi (keyingi oʻrinlarda — Raqobat qoʻmitasi) tomonidan Indeksni hisoblashning vaqtincha metodikasi (keyingi oʻrinlarda — Metodika) ishlab chiqilganligi maʼlumot uchun qabul qilinsin.

2. Belgilansinki, Indeks quyidagi asosiy baholash yoʻnalishlarini nazarda tutadi:

tovar va moliya bozorlaridagi raqobat muhiti, mazkur bozorlarga kirish uchun toʻsiqlarning bartaraf etilganligi,

energiya resurslaridan ishonchli va barqaror foydalanish imkoniyati hamda ushbu resurslar bilan taʼminlanganlik holati,

xususiy mulk daxlsizligi va yer munosabatlarining rivojlanganligi,

transport va kommunikatsiya tarmoqlaridan (shu jumladan, internet) foydalanish, muqobil transport vositalarining oʻzaro bogʻliqligi va rivojlanganligi, shu jumladan logistika samaradorligi.

3. Raqobat qoʻmitasi manfaatdor vazirlik va idoralar bilan birgalikda 2023-yil 30-dekabrga qadar:

iqtisodiyotning 2021-2022-yillardagi koʻrsatkichlari asosida Metodikaning aprobatsiyadan oʻtkazilishini taʼminlasin;

aprobatsiya natijalaridan kelib chiqib, Metodikani takomillashtirsin hamda tasdiqlash uchun Vazirlar Mahkamasiga kiritsin.

4. Indeksni hisoblash uchun zarur boʻlgan maʼlumotlarni taqdim etuvchi vazirlik va idoralarning roʻyxati (keyingi oʻrinlarda — roʻyxat) ilovaga muvofiq tasdiqlansin.

Roʻyxatda nazarda tutilgan vazirlik va idoralar Metodikani aprobatsiyadan oʻtkazish uchun 2021-2022-yillar uchun tegishli maʼlumotlarni bir oy muddatda Raqobat qoʻmitasiga taqdim etsin.

5. Shunday tartib oʻrnatilsinki, unga muvofiq:

roʻyxatda nazarda tutilgan vazirlik va idoralar har yili 1-aprelga qadar tegishli maʼlumotlarni Raqobat qoʻmitasiga taqdim etadi;

taqdim etilgan maʼlumotlar hamda Metodika asosida Raqobat qoʻmitasi iqtisodiyotda raqobat muhitini baholab boradi;

Raqobat qoʻmitasi har yili 1-iyunga qadar avvalgi hisobot yili boʻyicha Indeksni hisoblash natijalari toʻgʻrisida Oʻzbekiston Respublikasi Oliy Majlisi Senatiga axborot berib boradi;

Indeksni hisoblash natijalari Raqobat qoʻmitasining rasmiy veb-sayti hamda ommaviy axborot vositalarida eʼlon qilib boriladi.

6. Raqobat qoʻmitasi va Iqtisodiyot va moliya vazirligining quyidagi takliflari maʼqullansin:

Indeksni hisoblash ishlarini Raqobat qoʻmitasi huzuridagi Raqobat siyosati va isteʼmolchilar huquqlari tadqiqotlari markazi tomonidan amalga oshirish;

Indeksni yuritish bilan bogʻliq barcha xarajatlarni Raqobat qoʻmitasi huzuridagi Raqobatni rivojlantirishga koʻmaklashish jamgʻarmasi mablagʻlari hisobidan qoplash.

7. Mazkur qaror ijrosini nazorat qilish Oʻzbekiston Respublikasi Raqobatni rivojlantirish va isteʼmolchilar huquqlarini himoya qilish qoʻmitasi raisi Sh. Sharaxmetov zimmasiga yuklansin.

Vazirlar Mahkamasining 2023-yil 30-oktabrdagi 577-son qaroriga ILOVA

Raqobat rivojlanishi indeksini hisoblash uchun zarur boʻlgan maʼlumotlarni taqdim etuvchi vazirlik va idoralar

T/r Indikator nomi Taqdim etiladigan maʼlumotlar Maʼlumotlarni taqdim etuvchi masʼul vazirlik va idoralar 1. Davlat tashkilotlari soni indikatori tegishli bozorlarda davlat ulushlarini qisman yoki toʻliq sotish uchun davlat tomonidan huquqiy hujjat qabul qilinishi kerak yoki kerak emasligi toʻgʻrisida maʼlumot; tegishli bozorlardagi mavjud davlat ishtirokidagi korxonalar soni (roʻyxati) va unda davlat ulushining hajmi. Davlat aktivlarini boshqarish agentligi 2. Davlat tashkilotlarini boshqarish indikatori davlat korxonalarini boshqarish mexanizmlari toʻgʻrisida maʼlumot; davlat ulushi mavjud korxonalar boshqaruv shakllari hamda ularning egalik huquqini amalga oshiruvchi davlat organlari yoki korxonalar toʻgʻrisida maʼlumot. 3. Davlatning iqtisodiyot tarmoqlaridagi ishtiroki indikatori tegishli bozorlarning yillik umumiy hajmi (aylanmasi); keltirilgan bozorlarda faoliyat yuritayotgan korxonalar roʻyxati hamda sotuv hajmi. Milliy statistika qoʻmitasi 4. Narxlarni tartibga solish indikatori tegishli bozorlarda Hukumat, vazirlik, tartibga soluvchi yoki boshqa davlat idoralari tomonidan ushbu toifalardagi isteʼmolchilar uchun chakana narxlar tartibga solinishi yoki tasdiqlanishi; tartibga solinadigan narxlar roʻyxati. Iqtisodiyot va moliya vazirligi 5. Davlat xaridlari indikatori davlat xaridlari va ommaviy tenderlarda ishtirok etish talablari; davlat xaridlarida berilgan imtiyozlar (agar mavjud boʻlsa). Sanoat kooperatsiyasi va davlat xaridlari agentligi 6. Manfaatdor shaxslarning jalb etilish (oʻzaro hamkorlik) darajasi indikatori qonunchilik hujjatlarini ishlab chiqishda manfaatdor shaxslarning ishtiroki toʻgʻrisida umumiy maʼlumotlar va asoslovchi hujjatlar. Adliya vazirligi 7. Yangi biznesni roʻyxatdan oʻtkazishning murakkablik indikatori yangi biznesni roʻyxatdan oʻtkazish uchun zarur boʻlgan majburiy jarayonlar soni; biznesni tashkil qilish uchun sarflangan vaqt; biznesni tashkil qilish qiymati (aholi jon boshiga daromadning foizi); eng kam ustav fondi (oʻrtacha aholi jon boshiga daromadning foizi) toʻgʻrisidagi maʼlumotlar. 8. Litsenziyalash va ruxsat berish tartib-taomillari indikatori mamlakatimizdagi mavjud ruxsatnomalar va litsenziyalar soni; Hukumat tomonidan talab qilinadigan ruxsatnomalar va litsenziyalar sonini koʻrib chiqish va qisqartirish boʻyicha dastur mavjud yoki mavjud emasligi; biznes uchun litsenziyalash (ruxsat berish tartib-qoidalari) talablari va tegishli qonunchilik hujjatlari. 9. Raqobat muhiti indikatori tegishli bozorlarning umumiy eksport hajmi; tegishli bozorlarda faoliyat yuritayotgan eksport qiluvchi korxonalar roʻyxati hamda eksport hajmi. Milliy statistika qoʻmitasi 10. Energiya resurslari ishonchliligi va undan barqaror foydalanish indikatori har bir mijozga toʻgʻri keladigan elektr taʼminoti uzilishlarining oʻrtacha umumiy davomiyligi; yiliga oʻrtacha elektr taʼminotida uzilishlar soni; energiya taʼminotida asossiz ravishda uzilishlar uchun javobgarlikning mavjud yoki mavjud emasligi; elektr taʼminotidagi uzilishlar paytida yuzaga kelgan zararni qoplash boʻyicha samarali mexanizmlarning mavjud yoki mavjud emasligi. Energetika vazirligi 11. Transport, kommunikatsiya tarmoqlari va muqobil logistikadan foydalanish imkoniyati indikatori aeroport yigʻimlari; avtomobilda tashish uchun tariflar; temir yoʻlda tashish uchun tariflar; mavjud logistika firmalari hamda ularning bozordagi oʻrni. Transport vazirligi

Oʻzbekiston Respublikasining Bosh vaziri A. ARIPOV

Toshkent sh.,

2023-yil 30-oktabr,

577-son

(Qonunchilik maʼlumotlari milliy bazasi, 31.10.2023-y., 09/23/577/0815-son; 07.10.2025-y., 09/25/627/0901-son; 21.07.2026-y., 09/26/393/0764-son)

lex.uz