UzbekAI

← Qonunlar

📅 2023-yil 30-oktabr · Vazirlar Mahkamasi qarorlari

Rasmiy matn. Rasmiy hujjat. Tahririy izohlar kiritilmagan.

Yordam | Arxiv | Atamalar | Statistika | API | Havola yuborish | Sayt haqida | Shartlar

← Қонунлар

📅 2023 йил 30 октябрь · Вазирлар Маҳкамаси қарорлари

Расмий матн. Расмий ҳужжат. Таҳририй изоҳлар киритилмаган.

Ёрдам | Архив | Атамалар | Статистика | API | Ҳавола юбориш | Сайт ҳақида | Шартлар

← Законы

📅 30 октября 2023 г. · Постановления Кабинета Министров

Официальный текст. Официальный документ. Редакционные примечания не включены.

Помощь | Архив | Термины | Статистика | API | Предложить ссылку | О сайте | Условия

← Laws

📅 30 October 2023 · Cabinet of Ministers resolutions

Official text. Official document. Editorial notes are not included.

Help | Archive | Glossary | Stats | API | Submit | About | Terms

Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг

қарори

НИЗОМ

СХЕМАСИ

СХЕМАСИ

ҲИСОБОТ

ҲИСОБОТ

ҲИСОБОТ

ҲИСОБОТ

УМУМИЙ ҲИСОБОТ

ҲИСОБОТ

ҲИСОБОТ

УМУМИЙ ҲИСОБОТ

ҲИСОБОТ

ҲИСОБОТ

ҲИСОБОТ

РЎЙХАТИ

Ер ресурсларининг ҳолати бўйича миллий ҳисоботни юритиш тартиби тўғрисидаги низомни тасдиқлаш ҳақида

Ўзбекистон Республикаси Президентининг «Ўзбекистон Республикаси Давлат солиқ қўмитаси ҳузуридаги Кадастр агентлиги фаолиятини янада такомиллаштириш чора-тадбирлари тўғрисида» 2022 йил 20 октябрдаги ПҚ-405-сон қарори ижросини таъминлаш мақсадида Вазирлар Маҳкамаси қарор қилади:

1. Қуйидагиларни назарда тутувчи Ер ресурсларининг ҳолати бўйича миллий ҳисоботни юритиш тартиби тўғрисидаги низом 1-иловага мувофиқ тасдиқлансин:

ер ҳисоботини юритиш тартиби;

ер ҳисоботи шаклларини тасдиқлаш;

ер ресурсларининг ҳолати бўйича миллий ҳисоботни шакллантириш ва тақдим этиш тартиби;

ер фонди тоифаларидаги ўзгаришларни ҳисобга олиш тартиби.

2. Иқтисодиёт ва молия вазирлиги ҳузуридаги Кадастр агентлиги (кейинги ўринларда — Кадастр агентлиги) 2024 йил 1 январга қадар:

«Yer hisobot» автоматлаштирилган ахборот тизимини (кейинги ўринларда — «Yer hisobot» ААТ) ишга туширсин;

Рақамли технологиялар вазирлиги билан биргаликда «Yer hisobot» ААТ «E-qaror» электрон тизими билан интеграция қилинишини таъминласин.

3. Белгилансинки:

ер ҳисоботи «Yer hisobot» ААТ орқали электрон шаклда юритилади;

Кадастр агентлигининг Давлат кадастрлари палатаси «Yer hisobot» ААТ оператори ҳисобланади;

ер ҳисоботига ўзгартиришлар киритиш, ерларни тоифаларга ажратиш ва бир тоифадан бошқасига ўтказиш натижалари ваколатли давлат органларининг қарорлари асосида «Yer hisobot» ААТга киритиб борилади;

маҳаллий ижро этувчи ҳокимият органларининг ер ресурсларини хатловдан ўтказиш натижаларини тасдиқлаш тўғрисидаги қарорлари реал вақт режимида «E-qaror» электрон тизими орқали «Yer hisobot» ААТга тақдим этилади;

ер ҳисоботини юритиш, «Yer hisobot» ААТни ишга тушириш ва техник жиҳатдан қўллаб-қувватлаш ишлари Ўзбекистон Республикасининг Давлат бюджети маблағлари, Кадастр агентлигининг бюджетдан ташқари жамғармаси маблағлари ҳамда унинг тизимидаги ташкилотларнинг ўз маблағлари, шунингдек, қонунчилик ҳужжатларида тақиқланмаган бошқа манбалар ҳисобидан молиялаштирилади;

маҳаллий ижро этувчи ҳокимият органларининг ер ресурсларини хатловдан ўтказиш ва унинг натижаларини тасдиқлаш тўғрисидаги қарорлари ер участкаларига бўлган ҳуқуқларни давлат рўйхатидан ўтказиш учун асос бўлмайди.

4. Шундай тартиб ўрнатилсинки, 2024 йил 1 январдан бошлаб Қорақалпоғистон Республикаси Вазирлар Кенгаши Раиси, вилоятлар ва Тошкент шаҳар ҳокимлари, шунингдек, туман (шаҳар)лар ҳокимлари эгаллаб турган лавозимларидан озод этилганда, тегишли маҳаллий ижро этувчи ҳокимият органлари бир ой муддатда ўзларининг маъмурий-ҳудудий бирликлари бўйича жорий йил 1 январь ҳолатига кўра ер ҳисоботи, шу жумладан, лавозимдан озод этилган ҳоким фаолияти даврида ер фонди тоифаларига киритилган ўзгартиришлар ҳамда янги ўзлаштирилган ерлар тўғрисидаги маълумотларни тегишлича Қорақалпоғистон Республикаси Жўқорғи Кенгеси ҳамда халқ депутатлари маҳаллий Кенгашларига тасдиқлаш учун тақдим этади.

Бунда ер фонди тоифаларига киритилган ўзгартиришлар тўғрисидаги маълумотларни Давлат кадастрлари палатасининг ҳудудий бошқармалари ҳамда янги ўзлаштирилган ерлар тўғрисидаги маълумотларни Қишлоқ хўжалиги вазирлигининг ҳудудий бошқармалари тегишлича Қорақалпоғистон Республикаси Вазирлар Кенгаши Раиси, вилоятлар ва Тошкент шаҳар ҳокимлари ҳамда туман (шаҳар)лар ҳокимларига тақдим этади.

5. Вазирлар Маҳкамасининг 2018 йил 23 апрелдаги 299-сон қарори билан тасдиқланган Ер ресурсларини хатловдан ўтказиш тартиби тўғрисидаги низомнинг 26-банди қуйидаги мазмундаги учинчи хатбоши билан тўлдирилсин:

«Бунда Қорақалпоғистон Республикаси Вазирлар Кенгаши Раиси, вилоятлар ва Тошкент шаҳар ҳокимларининг ер ресурсларини хатловдан ўтказиш натижаларини тасдиқлаш тўғрисидаги қарорлари реал вақт режимида «E-qaror» электрон тизими орқали «Yer hisobot» ААТга киритилади».

6. Ўзбекистон Республикаси Ҳукуматининг 2-иловага мувофиқ айрим қарорлари ўз кучини йўқотган деб ҳисоблансин.

7. Кадастр агентлиги манфаатдор вазирликлар ва идоралар билан биргаликда:

мазкур қарорнинг мазмун-моҳияти ижрочиларга етказилишини, оммавий ахборот воситалари, ижтимоий тармоқлар ва расмий веб-сайтларда кенг ёритилишини таъминласин;

ўзлари қабул қилган норматив-ҳуқуқий ҳужжатларни бир ой муддатда ушбу қарорга мувофиқлаштирсин.

8. Мазкур қарорнинг бажарилишини назорат қилиш Ўзбекистон Республикаси Бош вазирининг ўринбосари — иқтисодиёт ва молия вазири Ж.А. Қўчқоров зиммасига юклансин.

Вазирлар Маҳкамасининг 2023 йил 30 октябрдаги 578-сон қарорига 1-ИЛОВА

Ер ресурсларининг ҳолати бўйича миллий ҳисоботни юритиш тартиби тўғрисида

1-боб. Умумий қоидалар

1. Мазкур Низом Ер ресурсларининг ҳолати бўйича миллий ҳисоботни юритиш тартибини белгилайди.

2. Ушбу Низомда қуйидаги асосий тушунчалар қўлланилади:

аҳоли пунктлари — республика бўйсунувидаги шаҳарлар, Қорақалпоғистон Республикаси ва вилоятлар бўйсунувидаги шаҳарлар, туманлардаги шаҳарлар, шаҳарчалар, қишлоқлар ва овуллар;

ер ҳисоботи — ер фонди тоифалари, турлари ва улардаги ўзгаришлар, ерларнинг табиий, хўжалик ва ҳуқуқий режими, ер участкаларининг ўрни ва майдонлари, шунингдек, ер эгалари, ердан фойдаланувчилар, ижарачилар ва мулкдорлар ўртасида ернинг тақсимланиши тўғрисидаги ахборотлар мажмуи;

ер ресурсларининг ҳолати бўйича миллий ҳисобот — ҳар йил якуни бўйича ер ҳисоботи асосида тайёрланадиган ҳамда бутун мамлакат ва маъмурий-ҳудудий бирликлар бўйича ерларнинг миқдори, ерларнинг тоифалар ва турларга бўлиниши, тармоқлар, ер участкаларининг эгалари, ер участкасидан фойдаланувчилар, ер участкаси ижарачилари, мулкдорлари бўйича тақсимланиши тўғрисидаги маълумотлар ва ер кадастрига оид бошқа ахборотлар мажмуи;

ер тури — ер фонди тоифалари ичидаги ер участкаларининг табиий ва фойдаланиш хусусиятларига мувофиқ турларга ажратилиши;

«Yer hisobot» ААТ — ер ҳисоботи тўғрисидаги маълумотларни шакллантириш ва юритиш имконини берувчи автоматлаштирилган ахборот тизими.

3. Ер ресурсларининг ҳолати бўйича миллий ҳисобот ушбу Низомга 1-иловадаги схемага мувофиқ юритилади, янгидан ўзлаштирилган ерлар тоифасига (турига) ўзгартириш 1а-иловадаги схемага мувофиқ киритилади

4. Ер ҳисоботи Кадастр агентлигининг Давлат кадастрлари палатаси (кейинги ўринларда — Давлат кадастрлари палатаси) ва унинг ҳудудий бўлинмалари томонидан «Yer hisobot» ААТ орқали йил давомида юритилади.

5. Ер ҳисоботи Ўзбекистон Республикаси, Қорақалпоғистон Республикаси, вилоятлар, Тошкент шаҳри ҳамда туман ва шаҳарлар, шунингдек, шаҳарча ва қишлоқ (овул)лар маъмурий-ҳудудий чегарасида жойлашган барча ер эгалари, ердан фойдаланувчилар, ижарачилар ва мулкдорлар (кейинги ўринларда — ердан фойдаланувчилар) бўйича юритилади.

Ер ҳисоботида Қорақалпоғистон Республикаси, вилоятлар ва туманларнинг маъмурий чегарасидан ташқарида фойдаланиладиган, шунингдек, чегарадош қўшни давлатлар, вилоятлар ва туманлар томонидан фойдаланиладиган ерлар ҳам кўрсатилади.

6. Ер ҳисоботини юритишда ўтган йилги ер ҳисоботининг якуний маълумотлари жорий йилда дастлабки маълумот сифатида қабул қилинади.

7. Ер ҳисоботини юритишда ҳар бир ердан фойдаланувчи томонидан ҳуқуқни белгиловчи тегишли ҳужжатлар асосида ҳамда амалда фойдаланиб келинаётган ер майдонлари тўғрисидаги маълумотлар «Yer hisobot» ААТга киритилади, аҳоли пунктлари ерлари, фуқароларга деҳқон хўжалиги ва шахсий дала томорқа хўжалиги ҳамда жамоат боғдорчилиги ва узумчилигини юритиш учун берилган ер участкалари бундан мустасно.

Ер ҳисоботида фуқароларга деҳқон хўжалиги ва шахсий дала томорқа хўжалиги ҳамда жамоат боғдорчилиги ва узумчилигини юритиш учун берилган ер участкаларининг умумий майдони ва улардан фойдаланувчиларнинг сони кўрсатилади.

Амалда фойдаланиб келинаётган ер майдонлари тўғрисидаги маълумотлар ўтказилган хатлов натижалари, тайёрланган кадастр ҳужжатларидаги ва бошқа ахборот тизимларида сақланадиган бирламчи ва ишончли маълумотлар асосида «Yer hisobot» ААТга қўшимча маълумот сифатида киритилади.

Ер ҳисоботида аҳоли пунктлари ерлари кўп квартирали уйлар жойлашган ва уларга туташ ерлар, шунингдек, якка тартибдаги уйлар жойлашган ва умумий фойдаланишдаги ерлар кесимида юритилади.

8. Ер участкаларига бўлган ҳуқуқлар давлат рўйхатидан ўтказилганлиги ёки ўтказилмаганлигидан қатъи назар, улар тўғрисидаги маълумотлар «Yer hisobot» ААТга киритилади.

9. Қишлоқ хўжалиги вазирлиги қишлоқ хўжалигига мўлжалланган ерларнинг миқдори, сифат ҳолати ҳамда уларнинг баҳоси бўйича маълумотларни «Yer hisobot» ААТга киритилишини таъминлайди.

2-боб. Ер ҳисоботини юритиш тартиби

10. Ер ҳисоботи ушбу Низомга 2-иловадаги 1 — 10-шаклларга мувофиқ «Yer hisobot» ААТда юритилади.

11. Қишлоқ хўжалигига мўлжалланган ерлар тўғрисидаги ҳисобот кичик тоифалар кесимида ушбу Низомга 2-иловадаги 1-шаклга мувофиқ қуйидаги сатрларда юритилади:

01-сатр — қишлоқ хўжалигига мўлжалланган ерлар:

01.1 — фермер хўжаликларига берилган ерлар;

01.2 — ипакчилик ва жун саноати ерлари;

01.3 — бошқа қишлоқ хўжалиги корхоналари ерлари (кластерлар, агрофирмалар, корхоналар, ташкилотлар, жамиятлар ва ширкатлар);

01.4 — қишлоқ хўжалиги соҳасида илмий-тадқиқот ташкилотлари ва ўқув-тажриба хўжаликларининг ерлари;

01.5 — ёрдамчи қишлоқ хўжаликларининг ерлари;

01.6 — деҳқон хўжаликларининг ерлари;

01.7 — шахсий томорқа ерлари:

01.7.1 — қишлоқ хўжалиги маҳсулотларини етиштириш мақсадидаги шахсий томорқа ерлари;

01.7.2 — якка тартибда уй-жой қуриш ва уй-жойни ободонлаштириш мақсадидаги шахсий томорқа ерлари;

01.8 — фуқароларнинг боғдорчилик, сабзавотчилик, иссиқхона ва чорвачилик ерлари;

01.9 — боғдорчилик-узумчилик ширкатлари ерлари;

01.10 — қишлоқ хўжалиги мақсадлари учун берилмаган бўш турган ва туман (шаҳар) ҳокимликларининг тасарруфида бўлган қишлоқ хўжалиги мақсадлари учун мўлжалланган ерлар.

12. Ер фондининг бошқа тоифаларидаги қишлоқ хўжалигига мўлжалланган ерлар тўғрисидаги ҳисобот ушбу Низомга 2-иловадаги 2-шаклга мувофиқ юритилади.

13. Аҳоли пунктларининг ерлари тўғрисидаги ҳисобот ушбу Низомга 2-иловадаги 3-шаклга мувофиқ қуйидаги сатрларда юритилади:

02-сатр — аҳоли пунктларининг ерлари:

а) 02.1 — шаҳар ва шаҳарча ерлари:

02.1.1 — кўп квартирали уйлар жойлашган ва уларга туташ ерлар;

02.1.2 — якка тартибдаги уйлар жойлашган ерлар;

02.1.3 — умумий фойдаланишдаги ерлар;

б) 02.2 — қишлоқ ва овул ерлари:

02.2.1 — кўп квартирали уйлар жойлашган ва уларга туташ ерлар;

02.2.2 — якка тартибдаги уйлар жойлашган ерлар;

02.2.3 — умумий фойдаланишдаги ерлар.

14. Ер фондининг бошқа тоифалардаги ерлари тўғрисидаги ҳисобот ушбу Низомга 2-иловадаги 4-шаклга мувофиқ қуйидаги сатрларда юритилади:

1) 03-сатр – саноат, транспорт, алоқа, мудофаа ва бошқа мақсадларга мўлжалланган ерлар:

а) 03.1 — саноат ерлари:

03.1.1 — махсус иқтисодий зоналар ерлари;

03.1.2 — кичик саноат зоналари ерлари;

03.1.3 — ёшлар саноат ва тадбиркорлик зоналари ерлари;

03.1.4 — бошқа саноат ерлари;

б) 03.2 — транспорт мақсадларига мўлжалланган ерлар:

03.2.1 — темир йўллар ерлари;

03.2.2 — автомобиль йўллари ерлари;

03.2.3 — қувур транспорти ерлари;

03.2.4 — ҳаво транспорти ерлари;

03.2.5 — бошқа транспорт мақсадидаги ерлар;

в) 03.3 — алоқа ерлари;

г) 03.4 — мудофаа ерлари;

д) 03.5 — ижтимоий соҳа объектлари ерлари;

е) 03.6 — бошқа мақсадларга мўлжалланган ерлар;

2) 04-сатр — табиатни муҳофаза қилиш, соғломлаштириш ва рекреaция мақсадларига мўлжалланган ерлар:

а) 04.1 — табиатни муҳофаза қилиш мақсадларига мўлжалланган ерлар:

04.1.1 — давлат қўриқхоналари ерлари;

04.1.2 — мажмуа (ландшафт) буюртма қўриқхоналари ерлари;

04.1.3 — табиат боғлари ерлари;

04.1.4 — айрим табиий объектлар ҳамда мажмуаларни сақлаб қолиш, такрор кўпайтириш ва тиклаш учун мўлжалланган ҳудудлар ерлари;

04.1.5 — давлат табиат ёдгорликлари ерлари;

04.1.6 — давлат биосфера резерватлари ерлари;

04.1.7 — миллий боғлар ерлари;

б) 04.2 — соғломлаштириш мақсадларига мўлжалланган ерлар;

в) 04.3 — рекреaция мақсадларига мўлжалланган ерлар;

3) 05-сатр — тарихий-маданий аҳамиятга молик ерлар:

а) 05.1 — диққатга сазовор жойлар ерлари;

б) 05.2 — ёдгорликлар ерлари;

в) 05.3 — маданий мерос объектлари ерлари;

г) 05.4 — қабристонлар ерлари;

4) 06-сатр — ўрмон фонди ерлари:

а) 06.1 — Ўрмон хўжалиги агентлигига қарашли ерлар;

б) 06.2 — бошқа вазирлик ва идораларга қарашли ўрмон хўжалиги ерлари;

5) 07-сатр — сув фонди ерлари:

а) 07.1 — дарёлар;

б) 07.2 — каналлар;

в) 07.3 — коллекторлар;

г) 07.4 — гидротехник иншоотлар ва насос станциялари;

д) 07.5 — сув омборлари;

е) 07.6 — табиий сув ҳавзалари;

6) 08-сатр — захира ерлар.

15. Ердан фойдаланувчида ҳар хил мақсадларга мўлжалланган бир нечта ер участкалари мавжуд бўлганда, улар тўғрисидаги маълумотларнинг ҳар бири, шунингдек, тоифа ва кичик тоифалар бўйича маълумотлар «Yer hisobot» ААТга киритилади.

16. Ер фондининг барча тоифаларидаги суғориладиган ерлар тўғрисидаги маълумотлар алоҳида сатрларда юритилади.

17. Ер фонди тоифалари ва турлари тўғрисидаги умумий ҳисобот ушбу Низомга 2-иловадаги 5-шаклга , суғориладиган ерлар тўғрисидаги умумий ҳисобот эса 5а-шаклга мувофиқ «Yer hisobot» ААТда автоматик тарзда шаклланади.

3-боб. Ер фонди тоифалари ва турларини ўзгартириш ҳамда ушбу ўзгаришларни ҳисобга олиш тартиби

18. Ер фонди тоифаларидаги ўзгаришлар ҳақидаги маълумотлар ваколатли давлат органларининг ер фондини тоифаларга ажратиш ва бир тоифадан бошқасига ўтказишни назарда тутувчи қарорлари асосида «Yer hisobot» ААТга киритилади.

19. Давлат кадастрлари палатасининг ҳудудий бошқармалари Қорақалпоғистон Республикаси Вазирлар Кенгаши Раиси, вилоятлар ҳамда Тошкент шаҳар ҳокимларининг ерларни тоифаларга ажратиш ва бир тоифадан бошқасига ўтказиш ҳақидаги қарорлари тақдим этилган кундан бошлаб беш иш куни ичида ушбу маълумотларни «Yer hisobot» ААТга киритади.

Бунда Қорақалпоғистон Республикаси Вазирлар Кенгаши, вилоятлар ҳамда Тошкент шаҳар ҳокимликлари ерларни тоифаларга ажратиш ва бир тоифадан бошқасига ўтказиш ҳақидаги қарорларини «E-qaror» тизими орқали «Yer hisobot» ААТга тақдим этади.

20. Суғорилмайдиган ерларни қишлоқ хўжалигига мўлжалланган ерлар тоифасидан ер фондининг бошқа тоифасига ўтказиш Вазирлар Маҳкамасининг ҳамда суғориладиган ерларни қишлоқ хўжалигига мўлжалланган ерлар тоифасидан бошқа ер фонди тоифасига ёки суғорилмайдиган ерлар тоифасига ўтказиш эса Ўзбекистон Республикаси Президентининг қарори асосида «Yer hisobot» ААТга киритилади.

21. Ер фонди тоифаларига йил давомида киритилган ўзгартиришлар тўғрисидаги ҳисобот ушбу Низомга 2-иловадаги 6-шаклга мувофиқ ҳамда уларнинг умумий ҳисоботи 7-шаклга мувофиқ юритилади.

22. Қишлоқ хўжалигига мўлжалланган ерлар турларига йил давомида киритилган ўзгартиришлар тўғрисидаги ҳисобот ушбу Низомга 2-иловадаги 8-шаклга мувофиқ юритилади.

23. Маҳаллий ижро этувчи ҳокимият органларининг розилиги билан кўп йиллик дов-дарахтзорлар (боғлар, токзорлар, тутзорлар, мевали дарахт кўчатзорлари, мевазорлар) ташкил этилганда, қишлоқ хўжалигига мўлжалланган ерлар тоифасидаги ерларнинг тури қишлоқ хўжалиги органларининг далолатнома ва хулосаларига асосан ўзгартирилади.

Бунда кўп йиллик дарахтзорлар суғориладиган ерлар ҳисобидан ташкил этилса, Қишлоқ хўжалиги вазирлиги хулосаси, шунингдек, суғорилмайдиган ерлар ҳисобидан ташкил этилганда эса, Қишлоқ хўжалиги вазирлиги ҳудудий бошқармаларининг кўп йиллик дов-дарахтларни фойдаланиш учун қабул қилиш тўғрисидаги далолатномаси талаб этилади.

Ташкил этилган ва бузилган кўп йиллик дов-дарахтзорлар тўғрисидаги ҳисобот ушбу Низомга 2-иловадаги 9-шаклга мувофиқ юритилади.

24. Янги ўзлаштирилган ва қишлоқ хўжалигига мўлжалланган ерлар тўғрисидаги ҳисобот ушбу Низомга 2-иловадаги 10-шаклга мувофиқ юритилади.

4-боб. Ер ҳисоботини тасдиқлаш тартиби

25. Давлат кадастрлари палатасининг туман (шаҳар) филиали ўзининг маъмурий ҳудуди бўйича йил давомида шакллантирилган ер ҳисоботини ҳар йили 10 январга қадар тасдиқлаш учун «Yer hisobot» ААТ орқали туман (шаҳар) ҳокимлигига киритади.

Туман (шаҳар) ҳокимликлари ҳар йили 15 январга қадар ер ҳисоботини кўриб чиқади ва уни тасдиқлаш ҳақида «E-qaror» электрон тизими орқали қарор қабул қилади ҳамда ушбу қарорни «Yer hisobot» ААТга киритади.

26. Давлат кадастрлари палатасининг ҳудудий бошқармалари Қорақалпоғистон Республикаси, вилоятлар ҳамда Тошкент шаҳар маъмурий ҳудуди бўйича ер ҳисоботини умумлаштиради ва ҳар йили 20 январга қадар тасдиқлаш учун «Yer hisobot» ААТ орқали Қорақалпоғистон Республикаси Вазирлар Кенгаши, вилоятлар ва Тошкент шаҳар ҳокимлигига киритади.

Қорақалпоғистон Республикаси Вазирлар Кенгаши, вилоятлар ва Тошкент шаҳар ҳокимликлари ҳар йили 25 январга қадар ер ҳисоботини кўриб чиқади ва тасдиқлаш ҳақида «E-qaror» электрон тизими орқали қарор қабул қилади ҳамда ушбу қарорни «Yer hisobot» ААТга киритади.

27. Қорақалпоғистон Республикаси Вазирлар Кенгаши Раиси, вилоятлар ва Тошкент шаҳар ҳокимлари, шунингдек, туман (шаҳар)лар ҳокимлари эгаллаб турган лавозимларидан озод этилганда, тегишли маҳаллий ижро этувчи ҳокимият органлари бир ой муддатда ўзларининг маъмурий-ҳудудий бирликлари бўйича жорий йил 1 январь ҳолатига кўра ер ҳисоботи, шу жумладан, лавозимдан озод этилган ҳоким фаолияти даврида ер фонди тоифаларига киритилган ўзгартиришлар ҳамда янги ўзлаштирилган ерлар тўғрисидаги маълумотларни тегишлича Қорақалпоғистон Республикаси Жўқорғи Кенгеси ҳамда халқ депутатлари маҳаллий Кенгашларига тасдиқлаш учун тақдим этади.

Бунда ер фонди тоифаларига киритилган ўзгартиришлар тўғрисидаги маълумотларни Давлат кадастрлари палатасининг ҳудудий бошқармалари ҳамда янги ўзлаштирилган ерлар тўғрисидаги маълумотларни Қишлоқ хўжалиги вазирлигининг ҳудудий бошқармалари тегишлича Қорақалпоғистон Республикаси Вазирлар Кенгаши Раиси, вилоятлар ва Тошкент шаҳар ҳокимлари ҳамда туман (шаҳар)лар ҳокимларига тақдим этади.

5-боб. Ер ресурсларининг ҳолати бўйича миллий ҳисоботни шакллантириш тартиби

28. Ер ресурсларининг ҳолати бўйича миллий ҳисобот ҳар йили тайёрланади ҳамда бутун мамлакат ва маъмурий-ҳудудий бирликлар бўйича ерларнинг миқдори, ерларнинг тоифаларга бўлиниши, миқдор ва сифат ҳолати ҳамда уларнинг баҳоси, тармоқлар, ер участкаларининг эгалари, ер участкасидан фойдаланувчилар, ер участкаси ижарачилари, мулкдорлари бўйича тақсимланиши тўғрисидаги маълумотларни ва ер кадастрига оид бошқа ахборотни ўз ичига олади.

29. Давлат кадастрлари палатаси ҳар йил якуни билан кейинги йилнинг 1 февралига қадар Ер ресурсларининг ҳолати бўйича миллий ҳисоботни ер ҳисоботи асосида тайёрлайди ва Кадастр агентлигига тақдим қилади.

30. Кадастр агентлиги Ер ресурсларининг ҳолати бўйича миллий ҳисоботни ўрганади, таҳлил қилади ва ҳар йили 1 мартга қадар Ўзбекистон Республикаси Президенти Администрaциясига, Олий Мажлис палаталарига ва Вазирлар Маҳкамасига тақдим қилади ҳамда ўзининг расмий веб-сайтига жойлаштиради.

6-боб. Якунловчи қоида

31. Ушбу Низом талаблари бузилишида айбдор бўлган шахслар қонунчилик ҳужжатларига мувофиқ жавобгар бўлади.

Ер ресурсларининг ҳолати бўйича миллий ҳисоботни юритиш тартиби тўғрисидаги низомга 1-ИЛОВА

Ер ресурсларининг ҳолати бўйича миллий ҳисоботни юритиш

Босқичлар Субъектлар Тадбирлар Бажариш муддатлари 1-босқич Давлат кадастрлари палатасининг туман (шаҳар) филиаллари 1. Туман (шаҳар)ларнинг маъмурий ҳудуди бўйича ер ҳисоботини шакллантиради. Йил давомида 2. Ер ҳисоботини тузади ва тасдиқлаш учун «Yer hisobot» ААТ орқали туман (шаҳар) ҳокимлигига киритади. Ҳар йили 10 январга қадар 2-босқич Туман (шаҳар) ҳокимликлари 1. Ер ҳисоботини кўриб чиқади ва тасдиқлаш ҳақида «E-qaror» электрон тизими орқали қарор қабул қилади. 2. Қарорни «Yer hisobot» ААТга киритади. Ҳар йили 15 январга қадар 3-босқич Давлат кадастрлари палатасининг ҳудудий бошқармалари 1. Ер ҳисоботини Қорақалпоғистон Республикаси, вилоятлар ва Тошкент шаҳри маъмурий ҳудуди бўйича умумлаштиради. Йил давомида 2. Ер ҳисоботини тасдиқлаш учун «Yer hisobot» ААТ орқали Қорақалпоғистон Республикаси Вазирлар Кенгаши, вилоятлар ва Тошкент шаҳар ҳокимлигига киритади. Ҳар йили 20 январга қадар 4-босқич Қорақалпоғистон Республикаси Вазирлар Кенгаши, вилоятлар ва Тошкент шаҳар ҳокимликлари 1. Ер ҳисоботини кўриб чиқади ва тасдиқлаш ҳақида «E-qaror» электрон тизими орқали қарор қабул қилади. 2. Қарорни «Yer hisobot» ААТга киритади. Ҳар йили 25 январга қадар 5-босқич Давлат кадастрлари палатаси 1. Ер ҳисоботини Ўзбекистон Республикаси маъмурий ҳудуди бўйича умумлаштиради ва Ер ресурсларининг ҳолати бўйича миллий ҳисоботни тайёрлайди. 2. Ер ресурсларининг ҳолати бўйича миллий ҳисоботни Кадастр агентлигига тақдим этади. Ҳар йили 1 февралга қадар 6-босқич Кадастр агентлиги 1. Ер ресурсларининг ҳолати бўйича миллий ҳисоботни тузади ва Ўзбекистон Республикаси Президенти Администрациясига, Олий Мажлис палаталарига ва Вазирлар Маҳкамасига тақдим қилади. 2. Ер ресурсларининг ҳолати бўйича миллий ҳисоботни ўзининг расмий веб-сайтига жойлаштиради. Ҳар йили 1 мартга қадар

Ер ресурсларининг ҳолати бўйича миллий ҳисоботни юритиш тартиби тўғрисидаги низомга 1а-ИЛОВА

Янги ўзлаштирилган ерлар тоифасига (турига) ўзгартириш киритиш

Босқичлар Субъектлар Тадбирлар Бажариш муддатлари 1-босқич Туман (Қувасой шаҳар) ҳокимликлари 1. Янгидан ўзлаштирилган ерлар тоифасига (турига) ўзгартириш киритиш учун маълумотларни шакллантиради (туман (Қувасой шаҳар) комиссиясининг туман (Қувасой шаҳар) ҳокимлиги захирасидаги ер майдонларини янгидан ўзлаштирилиши бўйича далолатномаси). Йил давомида 2. Янгидан ўзлаштирилган ерлар тоифасига (турига) ўзгартириш киритиш учун маълумотларни Қорақалпоғистон Республикаси Вазирлар Кенгашига ва вилоятлар ҳокимликларига киритади. Янгидан ўзлаштирилган ерлар қабул қилингандан кейин уч иш куни ичида 2-босқич Қорақалпоғистон Республикаси Вазирлар Кенгаши, вилоятлар ҳокимликлари Туман (Қувасой шаҳар) ҳокимликларининг мурожаатига асосан янгидан ўзлаштирилган ва қишлоқ хўжалигига мўлжалланган ерлар бўйича хулоса олиш учун маълумотларни Қишлоқ хўжалиги вазирлигига юборади. Мурожаат келиб тушгандан кейин уч иш куни ичида 3-босқич Қишлоқ хўжалиги вазирлиги Қорақалпоғистон Республикаси Вазирлар Кенгаши, вилоятлар ҳокимликларининг мурожаатларига асосан янгидан ўзлаштирилган ва қишлоқ хўжалигига мўлжалланган ерлар бўйича жойида ўрганиш ўтказиб, хулоса тақдим этади. Мурожаат келиб тушгандан кейин ўн беш иш куни ичида 4-босқич Қорақалпоғистон Республикаси Вазирлар Кенгаши, вилоятлар ҳокимликлари 1. Қишлоқ хўжалиги вазирлиги хулосасини кўриб чиқади ва ижобий хулосага асосан янгидан ўзлаштирилган ерлар тоифасига (турига) ўзгартириш киритиш ҳақида «E-qaror» электрон тизими орқали қарор қабул қилади. 2. Қарорни «Yer hisobot» ААТга киритади. Уч иш куни ичида 5-босқич Давлат кадастрлари палатасининг туман ва шаҳар филиаллари Қорақалпоғистон Республикаси Вазирлар Кенгаши Раиси ва вилоятлар ҳокимларининг тегишли қарорига асосан қишлоқ хўжалигига мўлжалланган ерлар тоифасининг тегишли турига ўзгартириш юзасидан маълумотларни ер ресурсларининг ҳолати тўғрисидаги миллий ҳисоботга киритади. Ҳар йил якуни билан

Ер ресурсларининг ҳолати бўйича миллий ҳисоботни юритиш тартиби тўғрисидаги низомга 2-ИЛОВА

Қишлоқ хўжалигига мўлжалланган ерлар тўғрисида

1-шакл Т/р Ер тоифаларининг кичик сатрлари Маъмурий-ҳудудий бирлик номи (массив) Ердан фойдаланувчилар, ижарачилар ва мулкдорларнинг номи Ер участкаси жойлашган манзил Кадастр рақами Фойдаланиш мақсади Таққослаш Умумий майдон (20+22+23+26+27) Экин ерлари Кўп йиллик дарахтзорлар Бўз ерлар Пичанзорлар Яйловлар Жами (9+10) Шундан Жами (13+14+15+16) Шундан Суғориладиган Лалми Шундан, иссиқхоналар Боғлар Токзорлар Тутзорлар Мевали кўчатзорлар ва бошқа кўп йиллик дарахтзорлар а б 1 2 3 4 5 6 7 8 9 10 11 12 13 14 15 16 17 18 19 Ҳужжат бўйича Шу жумладан, суғориладиган Амалда Фарқи (+,-) Туман, вилоят, республика маъмурий чегараларидаги жами ерлар Ҳужжат бўйича Шу жумладан, суғориладиган Амалда Фарқи (+,-) Бошқа давлатлар фойдаланадиган ерлар Ҳужжат бўйича Шу жумладан, суғориладиган Амалда Фарқи (+,-) Туман, вилоят, республика маъмурий чегараларидан ташқарида фойдаланадиган ерлар Ҳужжат бўйича Шу жумладан, суғориладиган Амалда Фарқи (+,-)

1-шаклнинг давоми Қишлоқ хўжалиги ерлари (8+12+17+18+19) Боғдорчилик-узумчилик ширкатлари ерлари Жами ўрмонзорлар (24+25) Шундан Бутазорлар Жами қишлоқ хўжалигида фойдаланилмайдиган ер (28+33+34+35) Шундан Ер ажратиш учун асос (ҳужжат санаси ва рақами) Хўжаликлар сони Умумий ер майдони Иҳота дарахтзорлар Теракзорлар Жами сув ости ерлари (29+32) Шу жумладан Йўллар Бино ва иншоотларнинг қурилиш ости ерлари Бошқа ерлар Кўллар (30+31) Шундан Канал, коллектор ва зовурлар Табиий кўллар Сунъий кўллар (ҳовузлар) 20 21 22 23 24 25 26 27 28 29 30 31 32 33 34 35 36 Туман, вилоят, республика маъмурий чегараларидаги жами ерлар Бошқа давлатлар фойдаланадиган ерлар Туман, вилоят, республика маъмурий чегараларидан ташқарида фойдаланадиган ерлар

Ер фондининг бошқа тоифаларидаги қишлоқ хўжалигига мўлжалланган ерлар тўғрисида

2-шакл Т/р Ер фонди тоифаси тартиб рақами Ер тоифаларининг кичик сатрлари Маъмурий ҳудудий бирлик номи (массив) Ердан фойдаланувчилар, ижарачилар ва мулкдорларнинг номи Ер участкаси жойлашган манзили Кадастр рақами Фойдаланиш мақсади Таққослаш Умумий майдон (20+21) Экин ерлари Кўп йиллик дарахтзорлар Бўз ерлар Пичанзорлар Яйловлар Қишлоқ хўжалиги ерлари (8+12+17+18+19) Қишлоқ хўжалигида фойдаланилмайдиган бошқа ерлар Ер ажратиш учун асос (ҳужжат санаси ва рақами) Жами (9+10) Шундан Жами (13+14+15+16) Шундан Суғориладиган Лалми Шундан, иссиқхоналар Боғлар Токзорлар Тутзорлар Мевали кўчатзорлар ва бошқа кўп йиллик дарахтзорлар а б в 1 2 3 4 5 6 7 8 9 10 11 12 13 14 15 16 17 18 19 20 21 22 Ҳужжат бўйича Шу жумладан, суғориладиган Амалда Фарқи (+,-) Туман, вилоят, республика маъмурий чегараларидаги жами ерлар Ҳужжат бўйича Шу жумладан, суғориладиган Амалда Фарқи (+,-) Бошқа давлатлар фойдаланадиган ерлар Ҳужжат бўйича Шу жумладан, суғориладиган Амалда Фарқи (+,-) Туман, вилоят, республика маъмурий чегараларидан ташқарида фойдаланадиган ерлар Ҳужжат бўйича Шу жумладан, суғориладиган Амалда Фарқи (+,-)

Аҳоли пунктларининг ерлари тўғрисида

3-шакл Т/р Ер тоифаларининг кичик сатрлари Аҳоли пункти номи Таққослаш Аҳоли пункти маъмурий чегарасининг умумий майдони (4+14) Шундан, якка тартибдаги ва кўп қаватли уйлар жойлашган ер майдони (5+11) Якка тартибда уй-жой қурилиши ерлари Кўп қаватли уйлар билан банд бўлган ерлар Аҳоли пунктида жойлашган бошқа тоифадаги ерлар Жами (7+10) Хўжаликлар сони Якка тартибдаги уйнинг ер майдони Шундан Умумий фойдаланишдаги ерлар Умумий ер майдони Шундан Иморат билан банд ерлар Ҳовли ва бошқа ерлар Иморат билан банд ерлар Кўча, майдончалар ва бошқа ерлар а б 1 2 3 4 5 6 7 8 9 10 11 12 13 14 Ҳужжат бўйича Амалда Фарқи (+,-)

Ер фондининг бошқа тоифалари тўғрисида

4-шакл Т/р Ер фонди тоифалари тартиб рақами Ер фонди тоифаларининг кичик сатрлари Маъмурий-ҳудудий бирлик номи (массив) Ердан фойдаланувчилар, ижарачилар ва мулкдорларнинг номи Ер участкаси жойлашган манзил Кадастр рақами Фойдаланиш мақсади Таққослаш Умумий майдон (8+24) Қишлоқ хўжалигида фойдаланмайдиган ерлар (9+10+11+12+15+16+23) а б в 1 2 3 4 5 6 7 8 Ҳужжат бўйича Амалда Фарқи (+,-) Туман, вилоят, республика маъмурий чегараларидаги жами ерлар Ҳужжат бўйича Амалда Фарқи (+,-) Бошқа давлатлар фойдаланадиган ерлар Ҳужжат бўйича Амалда Фарқи (+,-) Туман, вилоят, республика маъмурий чегараларидан ташқарида фойдаланадиган ерлар Ҳужжат бўйича Амалда Фарқи (+,-)

4-шаклнинг давоми Шундан Қишлоқ хўжалиги ерлари (2-шаклнинг 20-устунидан) Ер ажратиш учун асос (ҳужжат сана ва рақами) Бино ва иншоотлар Ҳовли ва кўча майдонлар Йўллар Жами ўрмонзорлар (13+14) Шундан Бутазорлар Сув остидаги ерлар Бошқа ерлар Иҳота дарахтзорлар Теракзорлар Жами (17+18+21+22) Шундан Дарё ва сойлар Кўллар Шундан Сув омбори ва ҳавзалар Канал, коллектор ва зовурлар Табиий кўллар Сунъий кўллар (ҳовузлар) 9 10 11 12 13 14 15 16 17 18 19 20 21 22 23 24 25 Туман, вилоят, республика маъмурий чегараларидаги жами ерлар Бошқа давлатлар фойдаланадиган ерлар Туман, вилоят, республика маъмурий чегараларидан ташқарида фойдаланадиган ерлар

Ер фонди тоифалари ва турлари тўғрисида

5-шакл Ер фонди тоифалари тартиб рақами Ер фонди тоифасининг кичик тоифалари сатрлари Ер фонди тоифалари ва кичик тоифалари Сатрлар тартиб рақами Таққослама Ердан фойдаланувчилар сони Умумий майдон (15+16+19+20) Экин ерлари Кўп йиллик дарахтзорлар Бўз ерлар Жами (4+5+6) Шундан Жами (8+9+10+11) Шундан Суғориладиган Лалми Иссиқхоналар Боғлар Токзорлар Тутзорлар Мевали кўчатзорлар ва бошқа кўп йиллик дарахтзорлар а б в г д 1 2 3 4 5 6 7 8 9 10 11 12 1. 01 Қишлоқ хўжалигига мўлжалланган ерлар (Х=4+7+10+16+19+22+25+28+31+34) 1 Ҳужжат бўйича 2 Амалда 3 Фарқи (+,-) 01.1 Фермер хўжаликларига берилган ерлар 4 Ҳужжат бўйича 5 Амалда 6 Фарқи (+,-) 01.2 Ипакчилик ва жун саноати ерлари 7 Ҳужжат бўйича 8 Амалда 9 Фарқи (+,-) 01.3 Бошқа қишлоқ хўжалиги корхоналари ерлари (кластерлар, агрофирмалар, корхоналар, ташкилотлар, жамиятлар ва ширкатлар) 10 Ҳужжат бўйича 11 Амалда 12 Фарқи (+,-) Шу жумладан, кластерлар ерлари 13 Ҳужжат бўйича 14 Амалда 15 Фарқи (+,-) 01.4 Қишлоқ хўжалиги соҳасида илмий-тадқиқот ташкилотлари ва ўқув-тажриба хўжаликларининг ерлари 16 Ҳужжат бўйича 17 Амалда 18 Фарқи (+,-) 01.5 Ёрдамчи қишлоқ хўжаликларининг ерлари 19 Ҳужжат бўйича 20 Амалда 21 Фарқи (+,-) 01.6 Деҳқон хўжаликларининг ерлари 22 Ҳужжат бўйича 23 Амалда 24 Фарқи (+,-) 01.7 Шахсий дала томорқа ерлари 25 Ҳужжат бўйича 26 Амалда 27 Фарқи (+,-) 01.8 Фуқароларнинг боғдорчилик, сабзавотчилик, иссиқхона ва чорвачилик ерлари 28 Ҳужжат бўйича 29 Амалда 30 Фарқи (+,-) 01.9 Боғдорчилик-узумчилик ширкатлари ерлари 31 Ҳужжат бўйича 32 Амалда 33 Фарқи (+,-) 01.10 Қишлоқ хўжалиги мақсадлари учун берилмаган бўш турган ва туман (шаҳар) ҳокимликларининг тасарруфида бўлган қишлоқ хўжалиги мақсадлари учун мўлжалланган ерлар 34 Ҳужжат бўйича 35 Амалда 36 Фарқи (+,-) 2. 02 Аҳоли пунктларининг ерлари (Х=40+52) 37 Ҳужжат бўйича 38 Амалда 39 Фарқи (+,-) 02.1 Шаҳар ва шаҳарча ерлари (Х=43+46+49) 40 Ҳужжат бўйича 41 Амалда 42 Фарқи (+,-) 02.1.1 Кўп квартирали уйлар жойлашган ва уларга туташ ерлар 43 Ҳужжат бўйича 44 Амалда 45 Фарқи (+,-) 02.1.2 Якка тартибдаги уйлар жойлашган ерлар 46 Ҳужжат бўйича 47 Амалда 48 Фарқи (+,-) 02.1.3 Умумий фойдаланишдаги ерлар 49 Ҳужжат бўйича 50 Амалда 51 Фарқи (+,-) 02.2 Қишлоқ ва овул ерлари (Х=55+58+61) 52 Ҳужжат бўйича 53 Амалда 54 Фарқи (+,-) 02.2.1 Кўп квартирали уйлар жойлашган ва уларга туташ ерлар 55 Ҳужжат бўйича 56 Амалда 57 Фарқи (+,-) 02.2.2 Якка тартибдаги уйлар жойлашган ерлар 58 Ҳужжат бўйича 59 Амалда 60 Фарқи (+,-) 02.2.3 Умумий фойдаланишдаги ерлар 61 Ҳужжат бўйича 62 Амалда 63 Фарқи (+,-) 3. 03 Саноат, транспорт, алоқа, мудофаа ва бошқа мақсадларга мўлжалланган ерлар (Х=67+82+100+103+106+109) 64 Ҳужжат бўйича 65 Амалда 66 Фарқи (+,-) 03.1 Саноат ерлари (Х=70+73+76+79) 67 Ҳужжат бўйича 68 Амалда 69 Фарқи (+,-) 03.1.1 Махсус иқтисодий зоналари ерлари 70 Ҳужжат бўйича 71 Амалда 72 Фарқи (+,-) 03.1.2 Кичик саноат зоналари ерлари 73 Ҳужжат бўйича 74 Амалда 75 Фарқи (+,-) 03.1.3 Ёшлар саноат ва тадбиркорлик зоналари ерлари 76 Ҳужжат бўйича 77 Амалда 78 Фарқи (+,-) 03.1.4 Бошқа саноат ерлари 79 Ҳужжат бўйича 80 Амалда 81 Фарқи (+,-) 03.2 Транспорт мақсадларига мўлжалланган ерлар (Х=85+88+91+94+97) 82 Ҳужжат бўйича 83 Амалда 84 Фарқи (+,-) 03.2.1 Темир йўллар ерлари 85 Ҳужжат бўйича 86 Амалда 87 Фарқи (+,-) 03.2.2 Автомобиль йўллари ерлари 88 Ҳужжат бўйича 89 Амалда 90 Фарқи (+,-) 03.2.3 Қувур транспорти ерлари 91 Ҳужжат бўйича 92 Амалда 93 Фарқи (+,-) 03.2.4 Ҳаво транспорти ерлари 94 Ҳужжат бўйича 95 Амалда 96 Фарқи (+,-) 03.2.5 Бошқа транспорт мақсадидаги ерлар 97 Ҳужжат бўйича 98 Амалда 99 Фарқи (+,-) 03.3 Алоқа ерлари 100 Ҳужжат бўйича 101 Амалда 102 Фарқи (+,-) 03.4 Мудофаа ерлари 103 Ҳужжат бўйича 104 Амалда 105 Фарқи (+,-) 03.5.1 Ижтимоий соҳа объектлари ерлари 106 Ҳужжат бўйича 107 Амалда 108 Фарқи (+,-) 03.5.3 Бошқа мақсадларга мўлжалланган ерлар 109 Ҳужжат бўйича 110 Амалда 111 Фарқи (+,-) 4. 04 Табиатни муҳофаза қилиш, соғломлаштириш ва рекреация мақсадларига мўлжалланган ерлар ( Х=115+139+142) 112 Ҳужжат бўйича 113 Амалда 114 Фарқи (+,-) 04.1 Табиатни муҳофаза қилиш мақсадларига мўлжалланган ерлари (Х=118+121+124+127+130+133+136) 115 Ҳужжат бўйича 116 Амалда 117 Фарқи (+,-) 04.1.1 Давлат қўриқхоналари ерлари 118 Ҳужжат бўйича 119 Амалда 120 Фарқи (+,-) 04.1.2 Мажмуа (ландшафт) буюртма қўриқхоналари ерлари 121 Ҳужжат бўйича 122 Амалда 123 Фарқи (+,-) 04.1.3 Табиат боғлари ерлари 124 Ҳужжат бўйича 125 Амалда 126 Фарқи (+,-) 04.1.4 Айрим табиий объектлар ҳамда мажмуаларни сақлаб қолиш, такрор кўпайтириш ва тиклаш учун мўлжалланган ҳудудлар ерлари 127 Ҳужжат бўйича 128 Амалда 129 Фарқи (+,-) 04.1.5 Давлат табиат ёдгорликлари ерлари 130 Ҳужжат бўйича 131 Амалда 132 Фарқи (+,-) 04.1.6 Давлат биосфера резерватлари ерлари 133 Ҳужжат бўйича 134 Амалда 135 Фарқи (+,-) 04.1.7 Миллий боғлар ерлари 136 Ҳужжат бўйича 137 Амалда 138 Фарқи (+,-) 4.2 Соғломлаштириш мақсадларига мўлжалланган ерлар 139 Ҳужжат бўйича 140 Амалда 141 Фарқи (+,-) 4.3 Рекреация мақсадларига мўлжалланган ерлар 142 Ҳужжат бўйича 143 Амалда 144 Фарқи (+,-) 5. 05 Тарихий-маданий аҳамиятга молик ерлар (Х=148+151+154+157) 145 Ҳужжат бўйича 146 Амалда 147 Фарқи (+,-) 05.1 Диққатга сазовор жойлар ерлари 148 Ҳужжат бўйича 149 Амалда 150 Фарқи (+,-) 05.2 Ёдгорликлар ерлари 151 Ҳужжат бўйича 152 Амалда 153 Фарқи (+,-) 05.3 Маданий мерос объектлари ерлари 154 Ҳужжат бўйича 155 Амалда 156 Фарқи (+,-) 05.4 Қабристонлар ерлари 157 Ҳужжат бўйича 158 Амалда 159 Фарқи (+,-) 6. 06 Ўрмон фонди ерлари (Х=163+166) 160 Ҳужжат бўйича 161 Амалда 162 Фарқи (+,-) 06.1 Ўрмон хўжалиги агентлигига қарашли ерлар 163 Ҳужжат бўйича 164 Амалда 165 Фарқи (+,-) 06.2 Бошқа вазирлик ва идораларга қарашли ўрмон хўжалиги ерлари 166 Ҳужжат бўйича 167 Амалда 168 Фарқи (+,-) 7. 07 Сув фонди ерлари (172+175+178+181+184+187) 169 Ҳужжат бўйича 170 Амалд? 171 Фарқи (+,-) 07.1 Дарёлар 172 Ҳужжат бўйича 173 Амалда 174 Фарқи (+,-) 07.2 Каналлар 175 Ҳужжат бўйича 176 Амалда 177 Фарқи (+,-) 07.3 Коллекторлар 178 Ҳужжат бўйича 179 Амалда 180 Фарқи (+,-) 07.4 Гидротехник иншоотлар ва насос станциялари 181 Ҳужжат бўйича 182 Амалда 183 Фарқи (+,-) 07.5 Сув омборлари 184 Ҳужжат бўйича 185 Амалда 186 Фарқи (+,-) 07.6 Табиий сув ҳавзалари 187 Ҳужжат бўйича 188 Амалда 189 Фарқи (+,-) 8. 08 Захира ерлар (ДЗЕ) 190 Ҳужжат бўйича 191 Амалда 192 Фарқи (+,-) 09 Жами ерлар (Х=1+37+64+112+145+160+169+190) 193 10 Туман, вилоят, республика маъмурий чегараларидан ташқарида фойдаланиладиган ерлар 194 11 Бошқа туман, вилоят, республика фойдаланадиган ерлар 195 12 Туман, вилоят, республика маъмурий чегараларидаги жами ерлар ( Х=193-194+195 ) 196

5-шаклнинг давоми Пичанзорлар Яйловлар Қишлоқ хўжалиги ерлари (3+7+12+13+14) Жами ўрмонзорлар Шундан Бутазорлар Қишлоқ хўжалигида фойдаланилмайдиган ерлар (21+22+23+24+31) Шундан Иҳота дарахтзорлар Теракзорлар Бино ва иншоотларнинг қурилиш ости ерлари Ҳовли ва кўча майдонлари Йўллар Сув остидаги ерлар Бошқа ерлар Жами (25+26+29+30) Шундан Дарё ва сойлар Кўллар Шундан Сув омбори ва ҳавзалар Канал, коллектор ва зовурлар Табиий кўллар Сунъий кўллар (ҳовузлар) 13 14 15 16 17 18 19 20 21 22 23 24 25 26 27 28 29 30 31

Суғориладиган ерлар тўғрисида

5а-шакл Ер фонди тоифалари тартиб рақами Ер фонди тоифасининг кичик тоифанинг сатрлари Ер фондининг тоифалари ва кичик тоифалари Сатрлар тартиб рақами Таққослама Ердан фойдаланувчилар сони Умумий майдон (15+16+17+18) Экин ерлари Кўп йиллик дарахтзорлар Бўз ерлар Пичанзорлар Яйловлар Қишлоқ хўжалиги ерлари (3+7+12+13+14) Жами ўрмонзорлар Шундан Жами (4+5+6) Шундан Жами (8+9+10+11) Шундан Иҳота дарахтзорлар Теракзорлар Суғориладиган Лалми иссиқхоналар Боғлар Токзорлар Тутзорлар Мевали кўчатзорлар ва бошқа кўп йиллик дарахтзорлар а б в г д 1 2 3 4 5 6 7 8 9 10 11 12 13 14 15 16 17 18 1. 01 Қишлоқ хўжалигига мўлжалланган ерлар (Х=4+7+10+16+19+22+25+28+31+34) 1 Ҳужжат бўйича 2 Амалда 3 Фарқи (+,-) 01.1 Фермер хўжаликларига берилган ерлар 4 Ҳужжат бўйича 5 Амалда 6 Фарқи (+,-) 01.2 Ипакчилик ва жун саноати ерлари 7 Ҳужжат бўйича 8 Амалда 9 Фарқи (+,-) 01.3 Бошқа қишлоқ хўжалиги корхоналари ерлари (кластерлар, агрофирмалар, корхоналар, ташкилотлар, жамиятлар ва ширкатлар) 10 Ҳужжат бўйича 11 Амалда 12 Фарқи (+,-) Шу жумладан, кластерлар ерлари 13 Ҳужжат бўйича 14 Амалда 15 Фарқи (+,-) 01.4 Қишлоқ хўжалиги соҳасида илмий-тадқиқот ташкилотлари ва ўқув-тажриба хўжаликларининг ерлари 16 Ҳужжат бўйича 17 Амалда 18 Фарқи (+,-) 01.5 Ёрдамчи қишлоқ хўжаликларининг ерлари 19 Ҳужжат бўйича 20 Амалда 21 Фарқи (+,-) 01.6 Деҳқон хўжаликларининг ерлари 22 Ҳужжат бўйича 23 Амалда 24 Фарқи (+,-) 01.7 Шахсий дала томорқа ерлари 25 Ҳужжат бўйича 26 Амалда 27 Фарқи (+,-) 01.8 Фуқароларнинг боғдорчилик, сабзавотчилик, иссиқхона ва чорвачилик ерлари 28 Ҳужжат бўйича 29 Амалда 30 Фарқи (+,-) 01.9 Боғдорчилик-узумчилик ширкатлари ерлари 31 Ҳужжат бўйича 32 Амалда 33 Фарқи (+,-) 01.10 Қишлоқ хўжалиги мақсадлари учун берилмаган бўш турган ва туман (шаҳар) ҳокимликларининг тасарруфида бўлган қишлоқ хўжалиги мақсадлари учун мўлжалланган ерлар 34 Ҳужжат бўйича 35 Амалда 36 Фарқи (+,-) 2. 02 Аҳоли пунктларининг ерлари (Х=40+52) 37 Ҳужжат бўйича 38 Амалда 39 Фарқи (+,-) 02.1 Шаҳар ва шаҳарча ерлари (Х=43+46+49) 40 Ҳужжат бўйича 41 Амалда 42 Фарқи (+,-) 02.1.1 Кўп квартирали уйлар жойлашган ва уларга туташ ерлар 43 Ҳужжат бўйича 44 Амалда 45 Фарқи (+,-) 02.1.2 Якка тартибдаги уйлар жойлашган ерлар 46 Ҳужжат бўйича 47 Амалда 48 Фарқи (+,-) 02.1.3 Умумий фойдаланишдаги ерлар 49 Ҳужжат бўйича 50 Амалда 51 Фарқи (+,-) 02.2 Қишлоқ ва овул ерлари (Х=55+58+61) 52 Ҳужжат бўйича 53 Амалда 54 Фарқи (+,-) 02.2.1 Кўп квартирали уйлар жойлашган ва уларга туташ ерлар 55 Ҳужжат бўйича 56 Амалда 57 Фарқи (+,-) 02.2.2 Якка тартибдаги уйлар жойлашган ерлар 58 Ҳужжат бўйича 59 Амалда 60 Фарқи (+,-) 02.2.3 Умумий фойдаланишдаги ерлар 61 Ҳужжат бўйича 62 Амалда 63 Фарқи (+,-) 3. 03 Саноат, транспорт, алоқа, мудофаа ва бошқа мақсадларга мўлжалланган ерлар (Х=67+82+100+103+106+109) 64 Ҳужжат бўйича 65 Амалда 66 Фарқи (+,-) 03.1 Саноат ерлари (Х=70+73+76+79) 67 Ҳужжат бўйича 68 Амалда 69 Фарқи (+,-) 03.1.1 Махсус иқтисодий зоналар ерлари 70 Ҳужжат бўйича 71 Амалда 72 Фарқи (+,-) 03.1.2 Кичик саноат зоналари ерлари 73 Ҳужжат бўйича 74 Амалда 75 Фарқи (+,-) 03.1.3 Ёшлар саноат ва тадбиркорлик зоналари ерлари 76 Ҳужжат бўйича 77 Амалда 78 Фарқи (+,-) 03.1.4 Бошқа саноат ерлари 79 Ҳужжат бўйича 80 Амалда 81 Фарқи (+,-) 03.2 Транспорт мақсадларига мўлжалланган ерлар (Х=85+88+91+94+97) 82 Ҳужжат бўйича 83 Амалда 84 Фарқи (+,-) 03.2.1 Темир йўллар ерлари 85 Ҳужжат бўйича 86 Амалда 87 Фарқи (+,-) 03.2.2 Автомобиль йўллари ерлари 88 Ҳужжат бўйича 89 Амалда 90 Фарқи (+,-) 03.2.3 Қувур транспорти ерлари 91 Ҳужжат бўйича 92 Амалда 93 Фарқи (+,-) 03.2.4 Ҳаво транспорти ерлари 94 Ҳужжат бўйича 95 Амалда 96 Фарқи (+,-) 03.2.5 Бошқа транспорт мақсадидаги ерлар 97 Ҳужжат бўйича 98 Амалда 99 Фарқи (+,-) 03.3 Алоқа ерлари 100 Ҳужжат бўйича 101 Амалда 102 Фарқи (+,-) 03.4 Мудофаа ерлари 103 Ҳужжат бўйича 104 Амалда 105 Фарқи (+,-) 03.5.1 Ижтимоий соҳа объектлари ерлари 106 Ҳужжат бўйича 107 Амалда 108 Фарқи (+,-) 03.5.3 Бошқа мақсадларга мўлжалланган ерлар 109 Ҳужжат бўйича 110 Амалда 111 Фарқи (+,-) 4. 04 Табиатни муҳофаза қилиш, соғломлаштириш ва рекреация мақсадларига мўлжалланган ерлар ( Х=115+139+142) 112 Ҳужжат бўйича 113 Амалда 114 Фарқи (+,-) 04.1 Табиатни муҳофаза қилиш мақсадларига мўлжалланган ерлари (Х=118+121+124+127+130+133+136) 115 Ҳужжат бўйича 116 Амалда 117 Фарқи (+,-) 04.1.1 Давлат қўриқхоналари ерлари 118 Ҳужжат бўйича 119 Амалда 120 Фарқи (+,-) 04.1.2 Мажмуа (ландшафт) буюртма қўриқхоналари ерлари 121 Ҳужжат бўйича 122 Амалда 123 Фарқи (+,-) 04.1.3 Табиат боғлари ерлари 124 Ҳужжат бўйича 125 Амалда 126 Фарқи (+,-) 04.1.4 Айрим табиий объектлар ҳамда мажмуаларни сақлаб қолиш, такрор кўпайтириш ва тиклаш учун мўлжалланган ҳудудлар ерлари 127 Ҳужжат бўйича 128 Амалда 129 Фарқи (+,-) 04.1.5 Давлат табиат ёдгорликлари ерлари 130 Ҳужжат бўйича 131 Амалда 132 Фарқи (+,-) 04.1.6 Давлат биосфера резерватлари ерлари 133 Ҳужжат бўйича 134 Амалда 135 Фарқи (+,-) 04.1.7 Миллий боғлар ерлари 136 Ҳужжат бўйича 137 Амалда 138 Фарқи (+,-) 4.2 Соғломлаштириш мақсадларига мўлжалланган ерлар 139 Ҳужжат бўйича 140 Амалда 141 Фарқи (+,-) 4.3 Рекреация мақсадларига мўлжалланган ерлар 142 Ҳужжат бўйича 143 Амалда 144 Фарқи (+,-) 5. 05 Тарихий-маданий аҳамиятга молик ерлар (Х=148+151+154+157) 145 Ҳужжат бўйича 146 Амалда 147 Фарқи (+,-) 05.1 Диққатга сазовор жойлар ерлари 148 Ҳужжат бўйича 149 Амалда 150 Фарқи (+,-) 05.2 Ёдгорликлар ерлари 151 Ҳужжат бўйича 152 Амалда 153 Фарқи (+,-) 05.3 Маданий мерос объектлари ерлари 154 Ҳужжат бўйича 155 Амалда 156 Фарқи (+,-) 05.4 Қабристонлар ерлари 157 Ҳужжат бўйича 158 Амалда 159 Фарқи (+,-) 6. 06 Ўрмон фонди ерлари (Х=163+166) 160 Ҳужжат бўйича 161 Амалда 162 Фарқи (+,-) 06.1 Ўрмон хўжалиги агентлигига қарашли ерлар 163 Ҳужжат бўйича 164 Амалда 165 Фарқи (+,-) 06.2 Бошқа вазирлик ва идораларга қарашли ўрмон хўжалиги ерлари 166 Ҳужжат бўйича 167 Амалда 168 Фарқи (+,-) 7. 07 Сув фонди ерлари (172+175+178+181+184+187) 169 Ҳужжат бўйича 170 Амалда 171 Фарқи (+,-) 07.1 Дарёлар 172 Ҳужжат бўйича 173 Амалда 174 Фарқи (+,-) 07.2 Каналлар 175 Ҳужжат бўйича 176 Амалда 177 Фарқи (+,-) 07.3 Коллекторлар 178 Ҳужжат бўйича 179 Амалда 180 Фарқи (+,-) 07.4 Гидротехник иншоотлар ва насос станциялари 181 Ҳужжат бўйича 182 Амалда 183 Фарқи (+,-) 07.5 Сув омборлари 184 Ҳужжат бўйича 185 Амалда 186 Фарқи (+,-) 07.6 Табиий сув ҳавзалари 187 Ҳужжат бўйича 188 Амалда 189 Фарқи (+,-) 8. 08 Захира ерлар (ДЗЕ) 190 Ҳужжат бўйича 191 Амалда 192 Фарқи (+,-) 09 Жами ерлар (Х=1+37+64+112+145+160+169+190) 193 10 Туман, вилоят, республика маъмурий чегараларидан ташқарида фойдаланиладиган ерлар 194 11 Бошқа туман, вилоят, республика фойдаланадиган ерлар 195 12 Туман, вилоят, республика маъмурий чегараларидаги жами ерлар ( Х=193-194+195 ) 196

Ер фонди тоифаларига йил давомида киритилган ўзгартиришлар тўғрисида

6-шакл Т/р Ўзгаришдан аввалги ҳолат Ўзгаришдан кейинги ҳолат Ер фонди тоифалари тартиб рақами Ер фонди тоифаларининг кичик сатрлари Ер участкаси жойлашган манзил Ердан фойдаланувчи номи Умумий майдон (га) Шундан Ер фонди тоифалари тартиб рақами Ер тоифаларининг кичик сатрлари Ердан фойдаланувчи номи ЖШИР Ерни ажратиш мақсади Умумий майдон Ҳуқуқ тури Ер тоифасини ўзгартириш ёки ер ажратиш тўғрисидаги ҳужжат (санаси ва рақами) Экин ерлар Бўз ерлари Пичанзорлар Яйловлар Кўп йиллик дарахтзорлар Томорқа ерлар Ўрмонзор Қишлоқ хўжалигида фойдаланилмайдиган бошқа ерлар Суғориладиган Лалмикор Суғориладиган Лалмикор а 1 2 3 4 5 6 7 8 9 10 11 12 13 14 15 16 17 18 19 20 21 22 23

Ер фонди тоифаларига йил давомида киритилган ўзгартиришлар тўғрисида

7-шакл Т/р Ер фонди тоифалари Ер ҳисоботига кўра, 20__ 1 январь ҳолатига кўра Камайиш-кўпайиш (+/-) Ўзгаришлар Ҳудудларнинг маъмурий чегара ўзгариш ҳисобига Умумий 20__ йил 1 январь ҳолатига кўра (ўтган йил) Ўтган йилга нисбатан фарқи Қишлоқ хўжалигига мўлжалланган ерлар Аҳоли пунктларининг (шаҳарлар, посёлкалар ва қишлоқ аҳоли пунктларининг) ерлари Саноат, транспорт, алоқа, мудофаа ва бошқа мақсадларга мўлжалланган ерлар Табиатни муҳофаза қилиш, соғломлаштириш ва рекреация мақсадларига мўлжалланган ерлар Тарихий-маданий аҳамиятга молик ерлар Ўрмон фонди ерлари Сув фонди ерлари Захира ерлар (ДЗЕ) Жами ерлар Туман Вилоят а б в г 1 2 3 4 5 6 7 8 9 10 11 12 13 14 1. Қишлоқ хўжалигига мўлжалланган ерлар + - 2. Аҳоли пунктларининг (шаҳарлар, посёлкалар ва қишлоқ аҳоли пунктларининг) ерлари + - 3. Саноат, транспорт, алоқа, мудофаа ва бошқа мақсадларга мўлжалланган ерлар + - 4. Табиатни муҳофаза қилиш, соғломлаштириш ва рекреация мақсадларига мўлжалланган ерлар + - 5. Тарихий-маданий аҳамиятга молик ерлар + - 6. Ўрмон фонди ерлари + - 7. Сув фонди ерлари + - 8. Захира ерлар (ДЗЕ) + - Жами ерлар + -

Қишлоқ хўжалиги мўлжалланган ерлар турларига йил давомида киритилган ўзгартиришлар тўғрисида

8-шакл Ер турлари 20 __ йил 1 январь ҳолатига кўра Кўпайиши Камайиши 20 ___ йил 1 январь ҳолатига кўра (ўтган йил) Бошқа ер турларидан ўтиши Томорқалардан Янги ўзлаштирилган Чегара ўзгариши ҳисобига Жами кўпайиш Бошқа ер турларига ўтиши Иҳота дарахтзорларга Хўжаликларнинг ички қурилишига Тармоқларга Мелиоратив қурилиш ҳолатидаги ерларга Чегара ўзгариши ҳисобига Жами камайиши Экин ерлари Кўп йиллик дарахтзорлар Бўз ерлар Пичанзорлар Яйловлар Қишлоқ хўжалигида фойдаланилмайдиган ерлар Жами Шундан Қишлоқ хўжалигига оид бўлмаган эҳтиёжларга Экин ерларга Кўп йиллик дарахтзорларга Бўз ерларга Пичанзорларга Яйловларга Мелиоратив қурилиш ҳолати Бошқа ҳолатлар а 1 2 3 4 5 6 7 8 9 10 11 12 13 14 15 16 17 18 19 20 21 22 23 24 25 26 Экин ерлар x x Кўп йиллик дарахтзорлар x x Бўз ерлар x х Пичанзорлар x х Яйловлар x х Жами қишлоқ хўжалик ерлари x x x x x x x x x x

Ташкил этилган ва бузилган кўп йиллик дов-дарахтзорлар тўғрисида

9-шакл Т/р Ердан фойдаланувчи номи Ер участкаси жойлашган манзил Жами Шу жумладан: Ер тури Асословчи ҳужжат (санаси ва рақами) Боғзор Токзор Тутзор Бошқа кўп йиллик мевали кўчатзорлар 1 2 3 4 5 6 7 8 9 10 Яроқсиз деб топилган кўп йиллик дов-дарахтзорларнинг бузилиши Жами Кўп йиллик дов-дарахтзорларни фойдаланишга қабул қилиш Жами:

Янги ўзлаштирилган ва қишлоқ хўжалигига мўлжалланган ерлар тўғрисида

10-шакл Т/р Ҳудуд номи Ердан фойдаланувчилар, ижарачилар ва мулкдорларнинг номи Контур рақами Ер майдони (га) Янги ўзлаштирилган ер майдонининг аввалги ер тури Янги ўзлаштирилган ер майдони (га) Ер ҳисоботининг киритиладиган ер тури Янги ўзлаштирилган ерларни ер ҳисоботига ўзгартиришга асос (ҳужжат санаси ва рақами) Қишлоқ хўжалигида фойдаланмайдиган ерлар Яйлов ва пичанзорлар Мелиоратив қурилиш ҳолатидаги майдон Суғориладиган экин ери Кўп йиллик дарахтзорлар Лалми экин ерлари 1 2 3 4 5 6 7 8 9 10 11 12 14

Вазирлар Маҳкамасининг 2023 йил 30 октябрдаги 578-сон қарорига 2-ИЛОВА

Ўзбекистон Республикаси Ҳукуматининг ўз кучини йўқотган деб эътироф этилаётган айрим ҳужжатлари

1. Вазирлар Маҳкамасининг «Кўчмас мулкка бўлган ҳуқуқларни давлат рўйхатидан ўтказиш тартибини такомиллаштириш тўғрисида» 2014 йил 7 январдаги 1-сон қарори .

2. Вазирлар Маҳкамасининг «Ўзбекистон Республикаси Ҳукуматининг айрим қарорларига ўзгартиришлар киритиш тўғрисида (Ўзбекистон Республикаси Президентининг «Ўзбекистон Республикасининг Давлат хавфсизлиги тизимини такомиллаштириш чора-тадбирлари тўғрисида» 2018 йил 14 мартдаги ПФ-5379-сон Фармони)» 2018 йил 29 майдаги 396-сон қарорига илованинг 68-банди .

3. Вазирлар Маҳкамасининг «Қурилиш соҳасида давлат бошқаруви тизимининг тубдан такомиллаштирилиши муносабати билан Ўзбекистон Республикаси Ҳукуматининг айрим қарорларига ўзгартириш ва қўшимчалар киритиш, баъзиларини ўз кучини йўқотган деб ҳисоблаш тўғрисида» 2019 йил 14 июндаги 498-сон қарорига 1-илованинг 25-банди .

Ўзбекистон Республикасининг Бош вазири А. АРИПОВ

Тошкент ш.,

2023 йил 30 октябрь,

578-сон

(Қонунчилик маълумотлари миллий базаси, 31.10.2023 й., 09/23/578/0811-сон; 11.01.2025 й., 09/25/4/0021-сон; 15.02.2025 й., 09/25/67/0145-сон)

lex.uz

Oʻzbekiston Respublikasi Vazirlar Mahkamasining

qarori

NIZOM

SXEMASI

SXEMASI

HISOBOT

HISOBOT

HISOBOT

HISOBOT

UMUMIY HISOBOT

HISOBOT

HISOBOT

UMUMIY HISOBOT

HISOBOT

HISOBOT

HISOBOT

ROʻYXATI

Yer resurslarining holati boʻyicha milliy hisobotni yuritish tartibi toʻgʻrisidagi nizomni tasdiqlash haqida

Oʻzbekiston Respublikasi Prezidentining “Oʻzbekiston Respublikasi Davlat soliq qoʻmitasi huzuridagi Kadastr agentligi faoliyatini yanada takomillashtirish chora-tadbirlari toʻgʻrisida” 2022-yil 20-oktabrdagi PQ-405-son qarori ijrosini taʼminlash maqsadida Vazirlar Mahkamasi qaror qiladi:

1. Quyidagilarni nazarda tutuvchi Yer resurslarining holati boʻyicha milliy hisobotni yuritish tartibi toʻgʻrisidagi nizom 1-ilovaga muvofiq tasdiqlansin:

yer hisobotini yuritish tartibi;

yer hisoboti shakllarini tasdiqlash;

yer resurslarining holati boʻyicha milliy hisobotni shakllantirish va taqdim etish tartibi;

yer fondi toifalaridagi oʻzgarishlarni hisobga olish tartibi.

2. Iqtisodiyot va moliya vazirligi huzuridagi Kadastr agentligi (keyingi oʻrinlarda — Kadastr agentligi) 2024-yil 1-yanvarga qadar:

“Yer hisobot” avtomatlashtirilgan axborot tizimini (keyingi oʻrinlarda — “Yer hisobot” AAT) ishga tushirsin;

Raqamli texnologiyalar vazirligi bilan birgalikda “Yer hisobot” AAT “E-qaror” elektron tizimi bilan integratsiya qilinishini taʼminlasin.

3. Belgilansinki:

yer hisoboti “Yer hisobot” AAT orqali elektron shaklda yuritiladi;

Kadastr agentligining Davlat kadastrlari palatasi “Yer hisobot” AAT operatori hisoblanadi;

yer hisobotiga oʻzgartirishlar kiritish, yerlarni toifalarga ajratish va bir toifadan boshqasiga oʻtkazish natijalari vakolatli davlat organlarining qarorlari asosida “Yer hisobot” AATga kiritib boriladi;

mahalliy ijro etuvchi hokimiyat organlarining yer resurslarini xatlovdan oʻtkazish natijalarini tasdiqlash toʻgʻrisidagi qarorlari real vaqt rejimida “E-qaror” elektron tizimi orqali “Yer hisobot” AATga taqdim etiladi;

yer hisobotini yuritish, “Yer hisobot” AATni ishga tushirish va texnik jihatdan qoʻllab-quvvatlash ishlari Oʻzbekiston Respublikasining Davlat budjeti mablagʻlari, Kadastr agentligining budjetdan tashqari jamgʻarmasi mablagʻlari hamda uning tizimidagi tashkilotlarning oʻz mablagʻlari, shuningdek, qonunchilik hujjatlarida taqiqlanmagan boshqa manbalar hisobidan moliyalashtiriladi;

mahalliy ijro etuvchi hokimiyat organlarining yer resurslarini xatlovdan oʻtkazish va uning natijalarini tasdiqlash toʻgʻrisidagi qarorlari yer uchastkalariga boʻlgan huquqlarni davlat roʻyxatidan oʻtkazish uchun asos boʻlmaydi.

4. Shunday tartib oʻrnatilsinki, 2024-yil 1-yanvardan boshlab Qoraqalpogʻiston Respublikasi Vazirlar Kengashi Raisi, viloyatlar va Toshkent shahar hokimlari, shuningdek, tuman (shahar)lar hokimlari egallab turgan lavozimlaridan ozod etilganda, tegishli mahalliy ijro etuvchi hokimiyat organlari bir oy muddatda oʻzlarining maʼmuriy-hududiy birliklari boʻyicha joriy yil 1-yanvar holatiga koʻra yer hisoboti, shu jumladan, lavozimdan ozod etilgan hokim faoliyati davrida yer fondi toifalariga kiritilgan oʻzgartirishlar hamda yangi oʻzlashtirilgan yerlar toʻgʻrisidagi maʼlumotlarni tegishlicha Qoraqalpogʻiston Respublikasi Joʻqorgʻi Kengesi hamda xalq deputatlari mahalliy Kengashlariga tasdiqlash uchun taqdim etadi.

Bunda yer fondi toifalariga kiritilgan oʻzgartirishlar toʻgʻrisidagi maʼlumotlarni Davlat kadastrlari palatasining hududiy boshqarmalari hamda yangi oʻzlashtirilgan yerlar toʻgʻrisidagi maʼlumotlarni Qishloq xoʻjaligi vazirligining hududiy boshqarmalari tegishlicha Qoraqalpogʻiston Respublikasi Vazirlar Kengashi Raisi, viloyatlar va Toshkent shahar hokimlari hamda tuman (shahar)lar hokimlariga taqdim etadi.

5. Vazirlar Mahkamasining 2018-yil 23-apreldagi 299-son qarori bilan tasdiqlangan Yer resurslarini xatlovdan oʻtkazish tartibi toʻgʻrisidagi nizomning 26-bandi quyidagi mazmundagi uchinchi xatboshi bilan toʻldirilsin:

“Bunda Qoraqalpogʻiston Respublikasi Vazirlar Kengashi Raisi, viloyatlar va Toshkent shahar hokimlarining yer resurslarini xatlovdan oʻtkazish natijalarini tasdiqlash toʻgʻrisidagi qarorlari real vaqt rejimida “E-qaror” elektron tizimi orqali “Yer hisobot” AATga kiritiladi”.

6. Oʻzbekiston Respublikasi Hukumatining 2-ilovaga muvofiq ayrim qarorlari oʻz kuchini yoʻqotgan deb hisoblansin.

7. Kadastr agentligi manfaatdor vazirliklar va idoralar bilan birgalikda:

mazkur qarorning mazmun-mohiyati ijrochilarga yetkazilishini, ommaviy axborot vositalari, ijtimoiy tarmoqlar va rasmiy veb-saytlarda keng yoritilishini taʼminlasin;

oʻzlari qabul qilgan normativ-huquqiy hujjatlarni bir oy muddatda ushbu qarorga muvofiqlashtirsin.

8. Mazkur qarorning bajarilishini nazorat qilish Oʻzbekiston Respublikasi Bosh vazirining oʻrinbosari — iqtisodiyot va moliya vaziri J.A. Qoʻchqorov zimmasiga yuklansin.

Vazirlar Mahkamasining 2023-yil 30-oktabrdagi 578-son qaroriga 1-ILOVA

Yer resurslarining holati boʻyicha milliy hisobotni yuritish tartibi toʻgʻrisida

1-bob. Umumiy qoidalar

1. Mazkur Nizom Yer resurslarining holati boʻyicha milliy hisobotni yuritish tartibini belgilaydi.

2. Ushbu Nizomda quyidagi asosiy tushunchalar qoʻllaniladi:

aholi punktlari — respublika boʻysunuvidagi shaharlar, Qoraqalpogʻiston Respublikasi va viloyatlar boʻysunuvidagi shaharlar, tumanlardagi shaharlar, shaharchalar, qishloqlar va ovullar;

yer hisoboti — yer fondi toifalari, turlari va ulardagi oʻzgarishlar, yerlarning tabiiy, xoʻjalik va huquqiy rejimi, yer uchastkalarining oʻrni va maydonlari, shuningdek, yer egalari, yerdan foydalanuvchilar, ijarachilar va mulkdorlar oʻrtasida yerning taqsimlanishi toʻgʻrisidagi axborotlar majmui;

yer resurslarining holati boʻyicha milliy hisobot — har yil yakuni boʻyicha yer hisoboti asosida tayyorlanadigan hamda butun mamlakat va maʼmuriy-hududiy birliklar boʻyicha yerlarning miqdori, yerlarning toifalar va turlarga boʻlinishi, tarmoqlar, yer uchastkalarining egalari, yer uchastkasidan foydalanuvchilar, yer uchastkasi ijarachilari, mulkdorlari boʻyicha taqsimlanishi toʻgʻrisidagi maʼlumotlar va yer kadastriga oid boshqa axborotlar majmui;

yer turi — yer fondi toifalari ichidagi yer uchastkalarining tabiiy va foydalanish xususiyatlariga muvofiq turlarga ajratilishi;

“Yer hisobot” AAT — yer hisoboti toʻgʻrisidagi maʼlumotlarni shakllantirish va yuritish imkonini beruvchi avtomatlashtirilgan axborot tizimi.

3. Yer resurslarining holati boʻyicha milliy hisobot ushbu Nizomga 1-ilovadagi sxemaga muvofiq yuritiladi, yangidan oʻzlashtirilgan yerlar toifasiga (turiga) oʻzgartirish 1a-ilovadagi sxemaga muvofiq kiritiladi

4. Yer hisoboti Kadastr agentligining Davlat kadastrlari palatasi (keyingi oʻrinlarda — Davlat kadastrlari palatasi) va uning hududiy boʻlinmalari tomonidan “Yer hisobot” AAT orqali yil davomida yuritiladi.

5. Yer hisoboti Oʻzbekiston Respublikasi, Qoraqalpogʻiston Respublikasi, viloyatlar, Toshkent shahri hamda tuman va shaharlar, shuningdek, shaharcha va qishloq (ovul)lar maʼmuriy-hududiy chegarasida joylashgan barcha yer egalari, yerdan foydalanuvchilar, ijarachilar va mulkdorlar (keyingi oʻrinlarda — yerdan foydalanuvchilar) boʻyicha yuritiladi.

Yer hisobotida Qoraqalpogʻiston Respublikasi, viloyatlar va tumanlarning maʼmuriy chegarasidan tashqarida foydalaniladigan, shuningdek, chegaradosh qoʻshni davlatlar, viloyatlar va tumanlar tomonidan foydalaniladigan yerlar ham koʻrsatiladi.

6. Yer hisobotini yuritishda oʻtgan yilgi yer hisobotining yakuniy maʼlumotlari joriy yilda dastlabki maʼlumot sifatida qabul qilinadi.

7. Yer hisobotini yuritishda har bir yerdan foydalanuvchi tomonidan huquqni belgilovchi tegishli hujjatlar asosida hamda amalda foydalanib kelinayotgan yer maydonlari toʻgʻrisidagi maʼlumotlar “Yer hisobot” AATga kiritiladi, aholi punktlari yerlari, fuqarolarga dehqon xoʻjaligi va shaxsiy dala tomorqa xoʻjaligi hamda jamoat bogʻdorchiligi va uzumchiligini yuritish uchun berilgan yer uchastkalari bundan mustasno.

Yer hisobotida fuqarolarga dehqon xoʻjaligi va shaxsiy dala tomorqa xoʻjaligi hamda jamoat bogʻdorchiligi va uzumchiligini yuritish uchun berilgan yer uchastkalarining umumiy maydoni va ulardan foydalanuvchilarning soni koʻrsatiladi.

Amalda foydalanib kelinayotgan yer maydonlari toʻgʻrisidagi maʼlumotlar oʻtkazilgan xatlov natijalari, tayyorlangan kadastr hujjatlaridagi va boshqa axborot tizimlarida saqlanadigan birlamchi va ishonchli maʼlumotlar asosida “Yer hisobot” AATga qoʻshimcha maʼlumot sifatida kiritiladi.

Yer hisobotida aholi punktlari yerlari koʻp kvartirali uylar joylashgan va ularga tutash yerlar, shuningdek, yakka tartibdagi uylar joylashgan va umumiy foydalanishdagi yerlar kesimida yuritiladi.

8. Yer uchastkalariga boʻlgan huquqlar davlat roʻyxatidan oʻtkazilganligi yoki oʻtkazilmaganligidan qatʼi nazar, ular toʻgʻrisidagi maʼlumotlar “Yer hisobot” AATga kiritiladi.

9. Qishloq xoʻjaligi vazirligi qishloq xoʻjaligiga moʻljallangan yerlarning miqdori, sifat holati hamda ularning bahosi boʻyicha maʼlumotlarni “Yer hisobot” AATga kiritilishini taʼminlaydi.

2-bob. Yer hisobotini yuritish tartibi

10. Yer hisoboti ushbu Nizomga 2-ilovadagi 1 — 10-shakllarga muvofiq “Yer hisobot” AATda yuritiladi.

11. Qishloq xoʻjaligiga moʻljallangan yerlar toʻgʻrisidagi hisobot kichik toifalar kesimida ushbu Nizomga 2-ilovadagi 1-shaklga muvofiq quyidagi satrlarda yuritiladi:

01-satr — qishloq xoʻjaligiga moʻljallangan yerlar:

01.1 — fermer xoʻjaliklariga berilgan yerlar;

01.2 — ipakchilik va jun sanoati yerlari;

01.3 — boshqa qishloq xoʻjaligi korxonalari yerlari (klasterlar, agrofirmalar, korxonalar, tashkilotlar, jamiyatlar va shirkatlar);

01.4 — qishloq xoʻjaligi sohasida ilmiy-tadqiqot tashkilotlari va oʻquv-tajriba xoʻjaliklarining yerlari;

01.5 — yordamchi qishloq xoʻjaliklarining yerlari;

01.6 — dehqon xoʻjaliklarining yerlari;

01.7 — shaxsiy tomorqa yerlari:

01.7.1 — qishloq xoʻjaligi mahsulotlarini yetishtirish maqsadidagi shaxsiy tomorqa yerlari;

01.7.2 — yakka tartibda uy-joy qurish va uy-joyni obodonlashtirish maqsadidagi shaxsiy tomorqa yerlari;

01.8 — fuqarolarning bogʻdorchilik, sabzavotchilik, issiqxona va chorvachilik yerlari;

01.9 — bogʻdorchilik-uzumchilik shirkatlari yerlari;

01.10 — qishloq xoʻjaligi maqsadlari uchun berilmagan boʻsh turgan va tuman (shahar) hokimliklarining tasarrufida boʻlgan qishloq xoʻjaligi maqsadlari uchun moʻljallangan yerlar.

12. Yer fondining boshqa toifalaridagi qishloq xoʻjaligiga moʻljallangan yerlar toʻgʻrisidagi hisobot ushbu Nizomga 2-ilovadagi 2-shaklga muvofiq yuritiladi.

13. Aholi punktlarining yerlari toʻgʻrisidagi hisobot ushbu Nizomga 2-ilovadagi 3-shaklga muvofiq quyidagi satrlarda yuritiladi:

02-satr — aholi punktlarining yerlari:

a) 02.1 — shahar va shaharcha yerlari:

02.1.1 — koʻp kvartirali uylar joylashgan va ularga tutash yerlar;

02.1.2 — yakka tartibdagi uylar joylashgan yerlar;

02.1.3 — umumiy foydalanishdagi yerlar;

b) 02.2 — qishloq va ovul yerlari:

02.2.1 — koʻp kvartirali uylar joylashgan va ularga tutash yerlar;

02.2.2 — yakka tartibdagi uylar joylashgan yerlar;

02.2.3 — umumiy foydalanishdagi yerlar.

14. Yer fondining boshqa toifalardagi yerlari toʻgʻrisidagi hisobot ushbu Nizomga 2-ilovadagi 4-shaklga muvofiq quyidagi satrlarda yuritiladi:

1) 03-satr – sanoat, transport, aloqa, mudofaa va boshqa maqsadlarga moʻljallangan yerlar:

a) 03.1 — sanoat yerlari:

03.1.1 — maxsus iqtisodiy zonalar yerlari;

03.1.2 — kichik sanoat zonalari yerlari;

03.1.3 — yoshlar sanoat va tadbirkorlik zonalari yerlari;

03.1.4 — boshqa sanoat yerlari;

b) 03.2 — transport maqsadlariga moʻljallangan yerlar:

03.2.1 — temir yoʻllar yerlari;

03.2.2 — avtomobil yoʻllari yerlari;

03.2.3 — quvur transporti yerlari;

03.2.4 — havo transporti yerlari;

03.2.5 — boshqa transport maqsadidagi yerlar;

v) 03.3 — aloqa yerlari;

g) 03.4 — mudofaa yerlari;

d) 03.5 — ijtimoiy soha obyektlari yerlari;

e) 03.6 — boshqa maqsadlarga moʻljallangan yerlar;

2) 04-satr — tabiatni muhofaza qilish, sogʻlomlashtirish va rekreasiya maqsadlariga moʻljallangan yerlar:

a) 04.1 — tabiatni muhofaza qilish maqsadlariga moʻljallangan yerlar:

04.1.1 — davlat qoʻriqxonalari yerlari;

04.1.2 — majmua (landshaft) buyurtma qoʻriqxonalari yerlari;

04.1.3 — tabiat bogʻlari yerlari;

04.1.4 — ayrim tabiiy obyektlar hamda majmualarni saqlab qolish, takror koʻpaytirish va tiklash uchun moʻljallangan hududlar yerlari;

04.1.5 — davlat tabiat yodgorliklari yerlari;

04.1.6 — davlat biosfera rezervatlari yerlari;

04.1.7 — milliy bogʻlar yerlari;

b) 04.2 — sogʻlomlashtirish maqsadlariga moʻljallangan yerlar;

v) 04.3 — rekreasiya maqsadlariga moʻljallangan yerlar;

3) 05-satr — tarixiy-madaniy ahamiyatga molik yerlar:

a) 05.1 — diqqatga sazovor joylar yerlari;

b) 05.2 — yodgorliklar yerlari;

v) 05.3 — madaniy meros obyektlari yerlari;

g) 05.4 — qabristonlar yerlari;

4) 06-satr — oʻrmon fondi yerlari:

a) 06.1 — Oʻrmon xoʻjaligi agentligiga qarashli yerlar;

b) 06.2 — boshqa vazirlik va idoralarga qarashli oʻrmon xoʻjaligi yerlari;

5) 07-satr — suv fondi yerlari:

a) 07.1 — daryolar;

b) 07.2 — kanallar;

v) 07.3 — kollektorlar;

g) 07.4 — gidrotexnik inshootlar va nasos stansiyalari;

d) 07.5 — suv omborlari;

e) 07.6 — tabiiy suv havzalari;

6) 08-satr — zaxira yerlar.

15. Yerdan foydalanuvchida har xil maqsadlarga moʻljallangan bir nechta yer uchastkalari mavjud boʻlganda, ular toʻgʻrisidagi maʼlumotlarning har biri, shuningdek, toifa va kichik toifalar boʻyicha maʼlumotlar “Yer hisobot” AATga kiritiladi.

16. Yer fondining barcha toifalaridagi sugʻoriladigan yerlar toʻgʻrisidagi maʼlumotlar alohida satrlarda yuritiladi.

17. Yer fondi toifalari va turlari toʻgʻrisidagi umumiy hisobot ushbu Nizomga 2-ilovadagi 5-shaklga , sugʻoriladigan yerlar toʻgʻrisidagi umumiy hisobot esa 5a-shaklga muvofiq “Yer hisobot” AATda avtomatik tarzda shakllanadi.

3-bob. Yer fondi toifalari va turlarini oʻzgartirish hamda ushbu oʻzgarishlarni hisobga olish tartibi

18. Yer fondi toifalaridagi oʻzgarishlar haqidagi maʼlumotlar vakolatli davlat organlarining yer fondini toifalarga ajratish va bir toifadan boshqasiga oʻtkazishni nazarda tutuvchi qarorlari asosida “Yer hisobot” AATga kiritiladi.

19. Davlat kadastrlari palatasining hududiy boshqarmalari Qoraqalpogʻiston Respublikasi Vazirlar Kengashi Raisi, viloyatlar hamda Toshkent shahar hokimlarining yerlarni toifalarga ajratish va bir toifadan boshqasiga oʻtkazish haqidagi qarorlari taqdim etilgan kundan boshlab besh ish kuni ichida ushbu maʼlumotlarni “Yer hisobot” AATga kiritadi.

Bunda Qoraqalpogʻiston Respublikasi Vazirlar Kengashi, viloyatlar hamda Toshkent shahar hokimliklari yerlarni toifalarga ajratish va bir toifadan boshqasiga oʻtkazish haqidagi qarorlarini “E-qaror” tizimi orqali “Yer hisobot” AATga taqdim etadi.

20. Sugʻorilmaydigan yerlarni qishloq xoʻjaligiga moʻljallangan yerlar toifasidan yer fondining boshqa toifasiga oʻtkazish Vazirlar Mahkamasining hamda sugʻoriladigan yerlarni qishloq xoʻjaligiga moʻljallangan yerlar toifasidan boshqa yer fondi toifasiga yoki sugʻorilmaydigan yerlar toifasiga oʻtkazish esa Oʻzbekiston Respublikasi Prezidentining qarori asosida “Yer hisobot” AATga kiritiladi.

21. Yer fondi toifalariga yil davomida kiritilgan oʻzgartirishlar toʻgʻrisidagi hisobot ushbu Nizomga 2-ilovadagi 6-shaklga muvofiq hamda ularning umumiy hisoboti 7-shaklga muvofiq yuritiladi.

22. Qishloq xoʻjaligiga moʻljallangan yerlar turlariga yil davomida kiritilgan oʻzgartirishlar toʻgʻrisidagi hisobot ushbu Nizomga 2-ilovadagi 8-shaklga muvofiq yuritiladi.

23. Mahalliy ijro etuvchi hokimiyat organlarining roziligi bilan koʻp yillik dov-daraxtzorlar (bogʻlar, tokzorlar, tutzorlar, mevali daraxt koʻchatzorlari, mevazorlar) tashkil etilganda, qishloq xoʻjaligiga moʻljallangan yerlar toifasidagi yerlarning turi qishloq xoʻjaligi organlarining dalolatnoma va xulosalariga asosan oʻzgartiriladi.

Bunda koʻp yillik daraxtzorlar sugʻoriladigan yerlar hisobidan tashkil etilsa, Qishloq xoʻjaligi vazirligi xulosasi, shuningdek, sugʻorilmaydigan yerlar hisobidan tashkil etilganda esa, Qishloq xoʻjaligi vazirligi hududiy boshqarmalarining koʻp yillik dov-daraxtlarni foydalanish uchun qabul qilish toʻgʻrisidagi dalolatnomasi talab etiladi.

Tashkil etilgan va buzilgan koʻp yillik dov-daraxtzorlar toʻgʻrisidagi hisobot ushbu Nizomga 2-ilovadagi 9-shaklga muvofiq yuritiladi.

24. Yangi oʻzlashtirilgan va qishloq xoʻjaligiga moʻljallangan yerlar toʻgʻrisidagi hisobot ushbu Nizomga 2-ilovadagi 10-shaklga muvofiq yuritiladi.

4-bob. Yer hisobotini tasdiqlash tartibi

25. Davlat kadastrlari palatasining tuman (shahar) filiali oʻzining maʼmuriy hududi boʻyicha yil davomida shakllantirilgan yer hisobotini har yili 10-yanvarga qadar tasdiqlash uchun “Yer hisobot” AAT orqali tuman (shahar) hokimligiga kiritadi.

Tuman (shahar) hokimliklari har yili 15-yanvarga qadar yer hisobotini koʻrib chiqadi va uni tasdiqlash haqida “E-qaror” elektron tizimi orqali qaror qabul qiladi hamda ushbu qarorni “Yer hisobot” AATga kiritadi.

26. Davlat kadastrlari palatasining hududiy boshqarmalari Qoraqalpogʻiston Respublikasi, viloyatlar hamda Toshkent shahar maʼmuriy hududi boʻyicha yer hisobotini umumlashtiradi va har yili 20-yanvarga qadar tasdiqlash uchun “Yer hisobot” AAT orqali Qoraqalpogʻiston Respublikasi Vazirlar Kengashi, viloyatlar va Toshkent shahar hokimligiga kiritadi.

Qoraqalpogʻiston Respublikasi Vazirlar Kengashi, viloyatlar va Toshkent shahar hokimliklari har yili 25-yanvarga qadar yer hisobotini koʻrib chiqadi va tasdiqlash haqida “E-qaror” elektron tizimi orqali qaror qabul qiladi hamda ushbu qarorni “Yer hisobot” AATga kiritadi.

27. Qoraqalpogʻiston Respublikasi Vazirlar Kengashi Raisi, viloyatlar va Toshkent shahar hokimlari, shuningdek, tuman (shahar)lar hokimlari egallab turgan lavozimlaridan ozod etilganda, tegishli mahalliy ijro etuvchi hokimiyat organlari bir oy muddatda oʻzlarining maʼmuriy-hududiy birliklari boʻyicha joriy yil 1-yanvar holatiga koʻra yer hisoboti, shu jumladan, lavozimdan ozod etilgan hokim faoliyati davrida yer fondi toifalariga kiritilgan oʻzgartirishlar hamda yangi oʻzlashtirilgan yerlar toʻgʻrisidagi maʼlumotlarni tegishlicha Qoraqalpogʻiston Respublikasi Joʻqorgʻi Kengesi hamda xalq deputatlari mahalliy Kengashlariga tasdiqlash uchun taqdim etadi.

Bunda yer fondi toifalariga kiritilgan oʻzgartirishlar toʻgʻrisidagi maʼlumotlarni Davlat kadastrlari palatasining hududiy boshqarmalari hamda yangi oʻzlashtirilgan yerlar toʻgʻrisidagi maʼlumotlarni Qishloq xoʻjaligi vazirligining hududiy boshqarmalari tegishlicha Qoraqalpogʻiston Respublikasi Vazirlar Kengashi Raisi, viloyatlar va Toshkent shahar hokimlari hamda tuman (shahar)lar hokimlariga taqdim etadi.

5-bob. Yer resurslarining holati boʻyicha milliy hisobotni shakllantirish tartibi

28. Yer resurslarining holati boʻyicha milliy hisobot har yili tayyorlanadi hamda butun mamlakat va maʼmuriy-hududiy birliklar boʻyicha yerlarning miqdori, yerlarning toifalarga boʻlinishi, miqdor va sifat holati hamda ularning bahosi, tarmoqlar, yer uchastkalarining egalari, yer uchastkasidan foydalanuvchilar, yer uchastkasi ijarachilari, mulkdorlari boʻyicha taqsimlanishi toʻgʻrisidagi maʼlumotlarni va yer kadastriga oid boshqa axborotni oʻz ichiga oladi.

29. Davlat kadastrlari palatasi har yil yakuni bilan keyingi yilning 1-fevraliga qadar Yer resurslarining holati boʻyicha milliy hisobotni yer hisoboti asosida tayyorlaydi va Kadastr agentligiga taqdim qiladi.

30. Kadastr agentligi Yer resurslarining holati boʻyicha milliy hisobotni oʻrganadi, tahlil qiladi va har yili 1-martga qadar Oʻzbekiston Respublikasi Prezidenti Administrasiyasiga, Oliy Majlis palatalariga va Vazirlar Mahkamasiga taqdim qiladi hamda oʻzining rasmiy veb-saytiga joylashtiradi.

6-bob. Yakunlovchi qoida

31. Ushbu Nizom talablari buzilishida aybdor boʻlgan shaxslar qonunchilik hujjatlariga muvofiq javobgar boʻladi.

Yer resurslarining holati boʻyicha milliy hisobotni yuritish tartibi toʻgʻrisidagi nizomga 1-ILOVA

Yer resurslarining holati boʻyicha milliy hisobotni yuritish

Bosqichlar Subyektlar Tadbirlar Bajarish muddatlari 1-bosqich Davlat kadastrlari palatasining tuman (shahar) filiallari 1. Tuman (shahar)larning maʼmuriy hududi boʻyicha yer hisobotini shakllantiradi. Yil davomida 2. Yer hisobotini tuzadi va tasdiqlash uchun “Yer hisobot” AAT orqali tuman (shahar) hokimligiga kiritadi. Har yili 10-yanvarga qadar 2-bosqich Tuman (shahar) hokimliklari 1. Yer hisobotini koʻrib chiqadi va tasdiqlash haqida “E-qaror” elektron tizimi orqali qaror qabul qiladi. 2. Qarorni “Yer hisobot” AATga kiritadi. Har yili 15-yanvarga qadar 3-bosqich Davlat kadastrlari palatasining hududiy boshqarmalari 1. Yer hisobotini Qoraqalpogʻiston Respublikasi, viloyatlar va Toshkent shahri maʼmuriy hududi boʻyicha umumlashtiradi. Yil davomida 2. Yer hisobotini tasdiqlash uchun “Yer hisobot” AAT orqali Qoraqalpogʻiston Respublikasi Vazirlar Kengashi, viloyatlar va Toshkent shahar hokimligiga kiritadi. Har yili 20-yanvarga qadar 4-bosqich Qoraqalpogʻiston Respublikasi Vazirlar Kengashi, viloyatlar va Toshkent shahar hokimliklari 1. Yer hisobotini koʻrib chiqadi va tasdiqlash haqida “E-qaror” elektron tizimi orqali qaror qabul qiladi. 2. Qarorni “Yer hisobot” AATga kiritadi. Har yili 25-yanvarga qadar 5-bosqich Davlat kadastrlari palatasi 1. Yer hisobotini Oʻzbekiston Respublikasi maʼmuriy hududi boʻyicha umumlashtiradi va Yer resurslarining holati boʻyicha milliy hisobotni tayyorlaydi. 2. Yer resurslarining holati boʻyicha milliy hisobotni Kadastr agentligiga taqdim etadi. Har yili 1-fevralga qadar 6-bosqich Kadastr agentligi 1. Yer resurslarining holati boʻyicha milliy hisobotni tuzadi va Oʻzbekiston Respublikasi Prezidenti Administratsiyasiga, Oliy Majlis palatalariga va Vazirlar Mahkamasiga taqdim qiladi. 2. Yer resurslarining holati boʻyicha milliy hisobotni oʻzining rasmiy veb-saytiga joylashtiradi. Har yili 1-martga qadar

Yer resurslarining holati boʻyicha milliy hisobotni yuritish tartibi toʻgʻrisidagi nizomga 1a-ILOVA

Yangi oʻzlashtirilgan yerlar toifasiga (turiga) oʻzgartirish kiritish

Bosqichlar Subyektlar Tadbirlar Bajarish muddatlari 1-bosqich Tuman (Quvasoy shahar) hokimliklari 1. Yangidan oʻzlashtirilgan yerlar toifasiga (turiga) oʻzgartirish kiritish uchun maʼlumotlarni shakllantiradi (tuman (Quvasoy shahar) komissiyasining tuman (Quvasoy shahar) hokimligi zaxirasidagi yer maydonlarini yangidan oʻzlashtirilishi boʻyicha dalolatnomasi). Yil davomida 2. Yangidan oʻzlashtirilgan yerlar toifasiga (turiga) oʻzgartirish kiritish uchun maʼlumotlarni Qoraqalpogʻiston Respublikasi Vazirlar Kengashiga va viloyatlar hokimliklariga kiritadi. Yangidan oʻzlashtirilgan yerlar qabul qilingandan keyin uch ish kuni ichida 2-bosqich Qoraqalpogʻiston Respublikasi Vazirlar Kengashi, viloyatlar hokimliklari Tuman (Quvasoy shahar) hokimliklarining murojaatiga asosan yangidan oʻzlashtirilgan va qishloq xoʻjaligiga moʻljallangan yerlar boʻyicha xulosa olish uchun maʼlumotlarni Qishloq xoʻjaligi vazirligiga yuboradi. Murojaat kelib tushgandan keyin uch ish kuni ichida 3-bosqich Qishloq xoʻjaligi vazirligi Qoraqalpogʻiston Respublikasi Vazirlar Kengashi, viloyatlar hokimliklarining murojaatlariga asosan yangidan oʻzlashtirilgan va qishloq xoʻjaligiga moʻljallangan yerlar boʻyicha joyida oʻrganish oʻtkazib, xulosa taqdim etadi. Murojaat kelib tushgandan keyin oʻn besh ish kuni ichida 4-bosqich Qoraqalpogʻiston Respublikasi Vazirlar Kengashi, viloyatlar hokimliklari 1. Qishloq xoʻjaligi vazirligi xulosasini koʻrib chiqadi va ijobiy xulosaga asosan yangidan oʻzlashtirilgan yerlar toifasiga (turiga) oʻzgartirish kiritish haqida “E-qaror” elektron tizimi orqali qaror qabul qiladi. 2. Qarorni “Yer hisobot” AATga kiritadi. Uch ish kuni ichida 5-bosqich Davlat kadastrlari palatasining tuman va shahar filiallari Qoraqalpogʻiston Respublikasi Vazirlar Kengashi Raisi va viloyatlar hokimlarining tegishli qaroriga asosan qishloq xoʻjaligiga moʻljallangan yerlar toifasining tegishli turiga oʻzgartirish yuzasidan maʼlumotlarni yer resurslarining holati toʻgʻrisidagi milliy hisobotga kiritadi. Har yil yakuni bilan

Yer resurslarining holati boʻyicha milliy hisobotni yuritish tartibi toʻgʻrisidagi nizomga 2-ILOVA

Qishloq xoʻjaligiga moʻljallangan yerlar toʻgʻrisida

1-shakl T/r Yer toifalarining kichik satrlari Maʼmuriy-hududiy birlik nomi (massiv) Yerdan foydalanuvchilar, ijarachilar va mulkdorlarning nomi Yer uchastkasi joylashgan manzil Kadastr raqami Foydalanish maqsadi Taqqoslash Umumiy maydon (20+22+23+26+27) Ekin yerlari Koʻp yillik daraxtzorlar Boʻz yerlar Pichanzorlar Yaylovlar Jami (9+10) Shundan Jami (13+14+15+16) Shundan Sugʻoriladigan Lalmi Shundan, issiqxonalar Bogʻlar Tokzorlar Tutzorlar Mevali koʻchatzorlar va boshqa koʻp yillik daraxtzorlar a b 1 2 3 4 5 6 7 8 9 10 11 12 13 14 15 16 17 18 19 Hujjat boʻyicha Shu jumladan, sugʻoriladigan Amalda Farqi (+,-) Tuman, viloyat, respublika maʼmuriy chegaralaridagi jami yerlar Hujjat boʻyicha Shu jumladan, sugʻoriladigan Amalda Farqi (+,-) Boshqa davlatlar foydalanadigan yerlar Hujjat boʻyicha Shu jumladan, sugʻoriladigan Amalda Farqi (+,-) Tuman, viloyat, respublika maʼmuriy chegaralaridan tashqarida foydalanadigan yerlar Hujjat boʻyicha Shu jumladan, sugʻoriladigan Amalda Farqi (+,-)

1-shaklning davomi Qishloq xoʻjaligi yerlari (8+12+17+18+19) Bogʻdorchilik-uzumchilik shirkatlari yerlari Jami oʻrmonzorlar (24+25) Shundan Butazorlar Jami qishloq xoʻjaligida foydalanilmaydigan yer (28+33+34+35) Shundan Yer ajratish uchun asos (hujjat sanasi va raqami) Xoʻjaliklar soni Umumiy yer maydoni Ihota daraxtzorlar Terakzorlar Jami suv osti yerlari (29+32) Shu jumladan Yoʻllar Bino va inshootlarning qurilish osti yerlari Boshqa yerlar Koʻllar (30+31) Shundan Kanal, kollektor va zovurlar Tabiiy koʻllar Sunʼiy koʻllar (hovuzlar) 20 21 22 23 24 25 26 27 28 29 30 31 32 33 34 35 36 Tuman, viloyat, respublika maʼmuriy chegaralaridagi jami yerlar Boshqa davlatlar foydalanadigan yerlar Tuman, viloyat, respublika maʼmuriy chegaralaridan tashqarida foydalanadigan yerlar

Yer fondining boshqa toifalaridagi qishloq xoʻjaligiga moʻljallangan yerlar toʻgʻrisida

2-shakl T/r Yer fondi toifasi tartib raqami Yer toifalarining kichik satrlari Maʼmuriy hududiy birlik nomi (massiv) Yerdan foydalanuvchilar, ijarachilar va mulkdorlarning nomi Yer uchastkasi joylashgan manzili Kadastr raqami Foydalanish maqsadi Taqqoslash Umumiy maydon (20+21) Ekin yerlari Koʻp yillik daraxtzorlar Boʻz yerlar Pichanzorlar Yaylovlar Qishloq xoʻjaligi yerlari (8+12+17+18+19) Qishloq xoʻjaligida foydalanilmaydigan boshqa yerlar Yer ajratish uchun asos (hujjat sanasi va raqami) Jami (9+10) Shundan Jami (13+14+15+16) Shundan Sugʻoriladigan Lalmi Shundan, issiqxonalar Bogʻlar Tokzorlar Tutzorlar Mevali koʻchatzorlar va boshqa koʻp yillik daraxtzorlar a b v 1 2 3 4 5 6 7 8 9 10 11 12 13 14 15 16 17 18 19 20 21 22 Hujjat boʻyicha Shu jumladan, sugʻoriladigan Amalda Farqi (+,-) Tuman, viloyat, respublika maʼmuriy chegaralaridagi jami yerlar Hujjat boʻyicha Shu jumladan, sugʻoriladigan Amalda Farqi (+,-) Boshqa davlatlar foydalanadigan yerlar Hujjat boʻyicha Shu jumladan, sugʻoriladigan Amalda Farqi (+,-) Tuman, viloyat, respublika maʼmuriy chegaralaridan tashqarida foydalanadigan yerlar Hujjat boʻyicha Shu jumladan, sugʻoriladigan Amalda Farqi (+,-)

Aholi punktlarining yerlari toʻgʻrisida

3-shakl T/r Yer toifalarining kichik satrlari Aholi punkti nomi Taqqoslash Aholi punkti maʼmuriy chegarasining umumiy maydoni (4+14) Shundan, yakka tartibdagi va koʻp qavatli uylar joylashgan yer maydoni (5+11) Yakka tartibda uy-joy qurilishi yerlari Koʻp qavatli uylar bilan band boʻlgan yerlar Aholi punktida joylashgan boshqa toifadagi yerlar Jami (7+10) Xoʻjaliklar soni Yakka tartibdagi uyning yer maydoni Shundan Umumiy foydalanishdagi yerlar Umumiy yer maydoni Shundan Imorat bilan band yerlar Hovli va boshqa yerlar Imorat bilan band yerlar Koʻcha, maydonchalar va boshqa yerlar a b 1 2 3 4 5 6 7 8 9 10 11 12 13 14 Hujjat boʻyicha Amalda Farqi (+,-)

Yer fondining boshqa toifalari toʻgʻrisida

4-shakl T/r Yer fondi toifalari tartib raqami Yer fondi toifalarining kichik satrlari Maʼmuriy-hududiy birlik nomi (massiv) Yerdan foydalanuvchilar, ijarachilar va mulkdorlarning nomi Yer uchastkasi joylashgan manzil Kadastr raqami Foydalanish maqsadi Taqqoslash Umumiy maydon (8+24) Qishloq xoʻjaligida foydalanmaydigan yerlar (9+10+11+12+15+16+23) a b v 1 2 3 4 5 6 7 8 Hujjat boʻyicha Amalda Farqi (+,-) Tuman, viloyat, respublika maʼmuriy chegaralaridagi jami yerlar Hujjat boʻyicha Amalda Farqi (+,-) Boshqa davlatlar foydalanadigan yerlar Hujjat boʻyicha Amalda Farqi (+,-) Tuman, viloyat, respublika maʼmuriy chegaralaridan tashqarida foydalanadigan yerlar Hujjat boʻyicha Amalda Farqi (+,-)

4-shaklning davomi Shundan Qishloq xoʻjaligi yerlari (2-shaklning 20-ustunidan) Yer ajratish uchun asos (hujjat sana va raqami) Bino va inshootlar Hovli va koʻcha maydonlar Yoʻllar Jami oʻrmonzorlar (13+14) Shundan Butazorlar Suv ostidagi yerlar Boshqa yerlar Ihota daraxtzorlar Terakzorlar Jami (17+18+21+22) Shundan Daryo va soylar Koʻllar Shundan Suv ombori va havzalar Kanal, kollektor va zovurlar Tabiiy koʻllar Sunʼiy koʻllar (hovuzlar) 9 10 11 12 13 14 15 16 17 18 19 20 21 22 23 24 25 Tuman, viloyat, respublika maʼmuriy chegaralaridagi jami yerlar Boshqa davlatlar foydalanadigan yerlar Tuman, viloyat, respublika maʼmuriy chegaralaridan tashqarida foydalanadigan yerlar

Yer fondi toifalari va turlari toʻgʻrisida

5-shakl Yer fondi toifalari tartib raqami Yer fondi toifasining kichik toifalari satrlari Yer fondi toifalari va kichik toifalari Satrlar tartib raqami Taqqoslama Yerdan foydalanuvchilar soni Umumiy maydon (15+16+19+20) Ekin yerlari Koʻp yillik daraxtzorlar Boʻz yerlar Jami (4+5+6) Shundan Jami (8+9+10+11) Shundan Sugʻoriladigan Lalmi Issiqxonalar Bogʻlar Tokzorlar Tutzorlar Mevali koʻchatzorlar va boshqa koʻp yillik daraxtzorlar a b v g d 1 2 3 4 5 6 7 8 9 10 11 12 1. 01 Qishloq xoʻjaligiga moʻljallangan yerlar (X=4+7+10+16+19+22+25+28+31+34) 1 Hujjat boʻyicha 2 Amalda 3 Farqi (+,-) 01.1 Fermer xoʻjaliklariga berilgan yerlar 4 Hujjat boʻyicha 5 Amalda 6 Farqi (+,-) 01.2 Ipakchilik va jun sanoati yerlari 7 Hujjat boʻyicha 8 Amalda 9 Farqi (+,-) 01.3 Boshqa qishloq xoʻjaligi korxonalari yerlari (klasterlar, agrofirmalar, korxonalar, tashkilotlar, jamiyatlar va shirkatlar) 10 Hujjat boʻyicha 11 Amalda 12 Farqi (+,-) Shu jumladan, klasterlar yerlari 13 Hujjat boʻyicha 14 Amalda 15 Farqi (+,-) 01.4 Qishloq xoʻjaligi sohasida ilmiy-tadqiqot tashkilotlari va oʻquv-tajriba xoʻjaliklarining yerlari 16 Hujjat boʻyicha 17 Amalda 18 Farqi (+,-) 01.5 Yordamchi qishloq xoʻjaliklarining yerlari 19 Hujjat boʻyicha 20 Amalda 21 Farqi (+,-) 01.6 Dehqon xoʻjaliklarining yerlari 22 Hujjat boʻyicha 23 Amalda 24 Farqi (+,-) 01.7 Shaxsiy dala tomorqa yerlari 25 Hujjat boʻyicha 26 Amalda 27 Farqi (+,-) 01.8 Fuqarolarning bogʻdorchilik, sabzavotchilik, issiqxona va chorvachilik yerlari 28 Hujjat boʻyicha 29 Amalda 30 Farqi (+,-) 01.9 Bogʻdorchilik-uzumchilik shirkatlari yerlari 31 Hujjat boʻyicha 32 Amalda 33 Farqi (+,-) 01.10 Qishloq xoʻjaligi maqsadlari uchun berilmagan boʻsh turgan va tuman (shahar) hokimliklarining tasarrufida boʻlgan qishloq xoʻjaligi maqsadlari uchun moʻljallangan yerlar 34 Hujjat boʻyicha 35 Amalda 36 Farqi (+,-) 2. 02 Aholi punktlarining yerlari (X=40+52) 37 Hujjat boʻyicha 38 Amalda 39 Farqi (+,-) 02.1 Shahar va shaharcha yerlari (X=43+46+49) 40 Hujjat boʻyicha 41 Amalda 42 Farqi (+,-) 02.1.1 Koʻp kvartirali uylar joylashgan va ularga tutash yerlar 43 Hujjat boʻyicha 44 Amalda 45 Farqi (+,-) 02.1.2 Yakka tartibdagi uylar joylashgan yerlar 46 Hujjat boʻyicha 47 Amalda 48 Farqi (+,-) 02.1.3 Umumiy foydalanishdagi yerlar 49 Hujjat boʻyicha 50 Amalda 51 Farqi (+,-) 02.2 Qishloq va ovul yerlari (X=55+58+61) 52 Hujjat boʻyicha 53 Amalda 54 Farqi (+,-) 02.2.1 Koʻp kvartirali uylar joylashgan va ularga tutash yerlar 55 Hujjat boʻyicha 56 Amalda 57 Farqi (+,-) 02.2.2 Yakka tartibdagi uylar joylashgan yerlar 58 Hujjat boʻyicha 59 Amalda 60 Farqi (+,-) 02.2.3 Umumiy foydalanishdagi yerlar 61 Hujjat boʻyicha 62 Amalda 63 Farqi (+,-) 3. 03 Sanoat, transport, aloqa, mudofaa va boshqa maqsadlarga moʻljallangan yerlar (X=67+82+100+103+106+109) 64 Hujjat boʻyicha 65 Amalda 66 Farqi (+,-) 03.1 Sanoat yerlari (X=70+73+76+79) 67 Hujjat boʻyicha 68 Amalda 69 Farqi (+,-) 03.1.1 Maxsus iqtisodiy zonalari yerlari 70 Hujjat boʻyicha 71 Amalda 72 Farqi (+,-) 03.1.2 Kichik sanoat zonalari yerlari 73 Hujjat boʻyicha 74 Amalda 75 Farqi (+,-) 03.1.3 Yoshlar sanoat va tadbirkorlik zonalari yerlari 76 Hujjat boʻyicha 77 Amalda 78 Farqi (+,-) 03.1.4 Boshqa sanoat yerlari 79 Hujjat boʻyicha 80 Amalda 81 Farqi (+,-) 03.2 Transport maqsadlariga moʻljallangan yerlar (X=85+88+91+94+97) 82 Hujjat boʻyicha 83 Amalda 84 Farqi (+,-) 03.2.1 Temir yoʻllar yerlari 85 Hujjat boʻyicha 86 Amalda 87 Farqi (+,-) 03.2.2 Avtomobil yoʻllari yerlari 88 Hujjat boʻyicha 89 Amalda 90 Farqi (+,-) 03.2.3 Quvur transporti yerlari 91 Hujjat boʻyicha 92 Amalda 93 Farqi (+,-) 03.2.4 Havo transporti yerlari 94 Hujjat boʻyicha 95 Amalda 96 Farqi (+,-) 03.2.5 Boshqa transport maqsadidagi yerlar 97 Hujjat boʻyicha 98 Amalda 99 Farqi (+,-) 03.3 Aloqa yerlari 100 Hujjat boʻyicha 101 Amalda 102 Farqi (+,-) 03.4 Mudofaa yerlari 103 Hujjat boʻyicha 104 Amalda 105 Farqi (+,-) 03.5.1 Ijtimoiy soha obyektlari yerlari 106 Hujjat boʻyicha 107 Amalda 108 Farqi (+,-) 03.5.3 Boshqa maqsadlarga moʻljallangan yerlar 109 Hujjat boʻyicha 110 Amalda 111 Farqi (+,-) 4. 04 Tabiatni muhofaza qilish, sogʻlomlashtirish va rekreatsiya maqsadlariga moʻljallangan yerlar ( X=115+139+142) 112 Hujjat boʻyicha 113 Amalda 114 Farqi (+,-) 04.1 Tabiatni muhofaza qilish maqsadlariga moʻljallangan yerlari (X=118+121+124+127+130+133+136) 115 Hujjat boʻyicha 116 Amalda 117 Farqi (+,-) 04.1.1 Davlat qoʻriqxonalari yerlari 118 Hujjat boʻyicha 119 Amalda 120 Farqi (+,-) 04.1.2 Majmua (landshaft) buyurtma qoʻriqxonalari yerlari 121 Hujjat boʻyicha 122 Amalda 123 Farqi (+,-) 04.1.3 Tabiat bogʻlari yerlari 124 Hujjat boʻyicha 125 Amalda 126 Farqi (+,-) 04.1.4 Ayrim tabiiy obyektlar hamda majmualarni saqlab qolish, takror koʻpaytirish va tiklash uchun moʻljallangan hududlar yerlari 127 Hujjat boʻyicha 128 Amalda 129 Farqi (+,-) 04.1.5 Davlat tabiat yodgorliklari yerlari 130 Hujjat boʻyicha 131 Amalda 132 Farqi (+,-) 04.1.6 Davlat biosfera rezervatlari yerlari 133 Hujjat boʻyicha 134 Amalda 135 Farqi (+,-) 04.1.7 Milliy bogʻlar yerlari 136 Hujjat boʻyicha 137 Amalda 138 Farqi (+,-) 4.2 Sogʻlomlashtirish maqsadlariga moʻljallangan yerlar 139 Hujjat boʻyicha 140 Amalda 141 Farqi (+,-) 4.3 Rekreatsiya maqsadlariga moʻljallangan yerlar 142 Hujjat boʻyicha 143 Amalda 144 Farqi (+,-) 5. 05 Tarixiy-madaniy ahamiyatga molik yerlar (X=148+151+154+157) 145 Hujjat boʻyicha 146 Amalda 147 Farqi (+,-) 05.1 Diqqatga sazovor joylar yerlari 148 Hujjat boʻyicha 149 Amalda 150 Farqi (+,-) 05.2 Yodgorliklar yerlari 151 Hujjat boʻyicha 152 Amalda 153 Farqi (+,-) 05.3 Madaniy meros obyektlari yerlari 154 Hujjat boʻyicha 155 Amalda 156 Farqi (+,-) 05.4 Qabristonlar yerlari 157 Hujjat boʻyicha 158 Amalda 159 Farqi (+,-) 6. 06 Oʻrmon fondi yerlari (X=163+166) 160 Hujjat boʻyicha 161 Amalda 162 Farqi (+,-) 06.1 Oʻrmon xoʻjaligi agentligiga qarashli yerlar 163 Hujjat boʻyicha 164 Amalda 165 Farqi (+,-) 06.2 Boshqa vazirlik va idoralarga qarashli oʻrmon xoʻjaligi yerlari 166 Hujjat boʻyicha 167 Amalda 168 Farqi (+,-) 7. 07 Suv fondi yerlari (172+175+178+181+184+187) 169 Hujjat boʻyicha 170 Amald? 171 Farqi (+,-) 07.1 Daryolar 172 Hujjat boʻyicha 173 Amalda 174 Farqi (+,-) 07.2 Kanallar 175 Hujjat boʻyicha 176 Amalda 177 Farqi (+,-) 07.3 Kollektorlar 178 Hujjat boʻyicha 179 Amalda 180 Farqi (+,-) 07.4 Gidrotexnik inshootlar va nasos stansiyalari 181 Hujjat boʻyicha 182 Amalda 183 Farqi (+,-) 07.5 Suv omborlari 184 Hujjat boʻyicha 185 Amalda 186 Farqi (+,-) 07.6 Tabiiy suv havzalari 187 Hujjat boʻyicha 188 Amalda 189 Farqi (+,-) 8. 08 Zaxira yerlar (DZE) 190 Hujjat boʻyicha 191 Amalda 192 Farqi (+,-) 09 Jami yerlar (X=1+37+64+112+145+160+169+190) 193 10 Tuman, viloyat, respublika maʼmuriy chegaralaridan tashqarida foydalaniladigan yerlar 194 11 Boshqa tuman, viloyat, respublika foydalanadigan yerlar 195 12 Tuman, viloyat, respublika maʼmuriy chegaralaridagi jami yerlar ( X=193-194+195 ) 196

5-shaklning davomi Pichanzorlar Yaylovlar Qishloq xoʻjaligi yerlari (3+7+12+13+14) Jami oʻrmonzorlar Shundan Butazorlar Qishloq xoʻjaligida foydalanilmaydigan yerlar (21+22+23+24+31) Shundan Ihota daraxtzorlar Terakzorlar Bino va inshootlarning qurilish osti yerlari Hovli va koʻcha maydonlari Yoʻllar Suv ostidagi yerlar Boshqa yerlar Jami (25+26+29+30) Shundan Daryo va soylar Koʻllar Shundan Suv ombori va havzalar Kanal, kollektor va zovurlar Tabiiy koʻllar Sunʼiy koʻllar (hovuzlar) 13 14 15 16 17 18 19 20 21 22 23 24 25 26 27 28 29 30 31

Sugʻoriladigan yerlar toʻgʻrisida

5a-shakl Yer fondi toifalari tartib raqami Yer fondi toifasining kichik toifaning satrlari Yer fondining toifalari va kichik toifalari Satrlar tartib raqami Taqqoslama Yerdan foydalanuvchilar soni Umumiy maydon (15+16+17+18) Ekin yerlari Koʻp yillik daraxtzorlar Boʻz yerlar Pichanzorlar Yaylovlar Qishloq xoʻjaligi yerlari (3+7+12+13+14) Jami oʻrmonzorlar Shundan Jami (4+5+6) Shundan Jami (8+9+10+11) Shundan Ihota daraxtzorlar Terakzorlar Sugʻoriladigan Lalmi issiqxonalar Bogʻlar Tokzorlar Tutzorlar Mevali koʻchatzorlar va boshqa koʻp yillik daraxtzorlar a b v g d 1 2 3 4 5 6 7 8 9 10 11 12 13 14 15 16 17 18 1. 01 Qishloq xoʻjaligiga moʻljallangan yerlar (X=4+7+10+16+19+22+25+28+31+34) 1 Hujjat boʻyicha 2 Amalda 3 Farqi (+,-) 01.1 Fermer xoʻjaliklariga berilgan yerlar 4 Hujjat boʻyicha 5 Amalda 6 Farqi (+,-) 01.2 Ipakchilik va jun sanoati yerlari 7 Hujjat boʻyicha 8 Amalda 9 Farqi (+,-) 01.3 Boshqa qishloq xoʻjaligi korxonalari yerlari (klasterlar, agrofirmalar, korxonalar, tashkilotlar, jamiyatlar va shirkatlar) 10 Hujjat boʻyicha 11 Amalda 12 Farqi (+,-) Shu jumladan, klasterlar yerlari 13 Hujjat boʻyicha 14 Amalda 15 Farqi (+,-) 01.4 Qishloq xoʻjaligi sohasida ilmiy-tadqiqot tashkilotlari va oʻquv-tajriba xoʻjaliklarining yerlari 16 Hujjat boʻyicha 17 Amalda 18 Farqi (+,-) 01.5 Yordamchi qishloq xoʻjaliklarining yerlari 19 Hujjat boʻyicha 20 Amalda 21 Farqi (+,-) 01.6 Dehqon xoʻjaliklarining yerlari 22 Hujjat boʻyicha 23 Amalda 24 Farqi (+,-) 01.7 Shaxsiy dala tomorqa yerlari 25 Hujjat boʻyicha 26 Amalda 27 Farqi (+,-) 01.8 Fuqarolarning bogʻdorchilik, sabzavotchilik, issiqxona va chorvachilik yerlari 28 Hujjat boʻyicha 29 Amalda 30 Farqi (+,-) 01.9 Bogʻdorchilik-uzumchilik shirkatlari yerlari 31 Hujjat boʻyicha 32 Amalda 33 Farqi (+,-) 01.10 Qishloq xoʻjaligi maqsadlari uchun berilmagan boʻsh turgan va tuman (shahar) hokimliklarining tasarrufida boʻlgan qishloq xoʻjaligi maqsadlari uchun moʻljallangan yerlar 34 Hujjat boʻyicha 35 Amalda 36 Farqi (+,-) 2. 02 Aholi punktlarining yerlari (X=40+52) 37 Hujjat boʻyicha 38 Amalda 39 Farqi (+,-) 02.1 Shahar va shaharcha yerlari (X=43+46+49) 40 Hujjat boʻyicha 41 Amalda 42 Farqi (+,-) 02.1.1 Koʻp kvartirali uylar joylashgan va ularga tutash yerlar 43 Hujjat boʻyicha 44 Amalda 45 Farqi (+,-) 02.1.2 Yakka tartibdagi uylar joylashgan yerlar 46 Hujjat boʻyicha 47 Amalda 48 Farqi (+,-) 02.1.3 Umumiy foydalanishdagi yerlar 49 Hujjat boʻyicha 50 Amalda 51 Farqi (+,-) 02.2 Qishloq va ovul yerlari (X=55+58+61) 52 Hujjat boʻyicha 53 Amalda 54 Farqi (+,-) 02.2.1 Koʻp kvartirali uylar joylashgan va ularga tutash yerlar 55 Hujjat boʻyicha 56 Amalda 57 Farqi (+,-) 02.2.2 Yakka tartibdagi uylar joylashgan yerlar 58 Hujjat boʻyicha 59 Amalda 60 Farqi (+,-) 02.2.3 Umumiy foydalanishdagi yerlar 61 Hujjat boʻyicha 62 Amalda 63 Farqi (+,-) 3. 03 Sanoat, transport, aloqa, mudofaa va boshqa maqsadlarga moʻljallangan yerlar (X=67+82+100+103+106+109) 64 Hujjat boʻyicha 65 Amalda 66 Farqi (+,-) 03.1 Sanoat yerlari (X=70+73+76+79) 67 Hujjat boʻyicha 68 Amalda 69 Farqi (+,-) 03.1.1 Maxsus iqtisodiy zonalar yerlari 70 Hujjat boʻyicha 71 Amalda 72 Farqi (+,-) 03.1.2 Kichik sanoat zonalari yerlari 73 Hujjat boʻyicha 74 Amalda 75 Farqi (+,-) 03.1.3 Yoshlar sanoat va tadbirkorlik zonalari yerlari 76 Hujjat boʻyicha 77 Amalda 78 Farqi (+,-) 03.1.4 Boshqa sanoat yerlari 79 Hujjat boʻyicha 80 Amalda 81 Farqi (+,-) 03.2 Transport maqsadlariga moʻljallangan yerlar (X=85+88+91+94+97) 82 Hujjat boʻyicha 83 Amalda 84 Farqi (+,-) 03.2.1 Temir yoʻllar yerlari 85 Hujjat boʻyicha 86 Amalda 87 Farqi (+,-) 03.2.2 Avtomobil yoʻllari yerlari 88 Hujjat boʻyicha 89 Amalda 90 Farqi (+,-) 03.2.3 Quvur transporti yerlari 91 Hujjat boʻyicha 92 Amalda 93 Farqi (+,-) 03.2.4 Havo transporti yerlari 94 Hujjat boʻyicha 95 Amalda 96 Farqi (+,-) 03.2.5 Boshqa transport maqsadidagi yerlar 97 Hujjat boʻyicha 98 Amalda 99 Farqi (+,-) 03.3 Aloqa yerlari 100 Hujjat boʻyicha 101 Amalda 102 Farqi (+,-) 03.4 Mudofaa yerlari 103 Hujjat boʻyicha 104 Amalda 105 Farqi (+,-) 03.5.1 Ijtimoiy soha obyektlari yerlari 106 Hujjat boʻyicha 107 Amalda 108 Farqi (+,-) 03.5.3 Boshqa maqsadlarga moʻljallangan yerlar 109 Hujjat boʻyicha 110 Amalda 111 Farqi (+,-) 4. 04 Tabiatni muhofaza qilish, sogʻlomlashtirish va rekreatsiya maqsadlariga moʻljallangan yerlar ( X=115+139+142) 112 Hujjat boʻyicha 113 Amalda 114 Farqi (+,-) 04.1 Tabiatni muhofaza qilish maqsadlariga moʻljallangan yerlari (X=118+121+124+127+130+133+136) 115 Hujjat boʻyicha 116 Amalda 117 Farqi (+,-) 04.1.1 Davlat qoʻriqxonalari yerlari 118 Hujjat boʻyicha 119 Amalda 120 Farqi (+,-) 04.1.2 Majmua (landshaft) buyurtma qoʻriqxonalari yerlari 121 Hujjat boʻyicha 122 Amalda 123 Farqi (+,-) 04.1.3 Tabiat bogʻlari yerlari 124 Hujjat boʻyicha 125 Amalda 126 Farqi (+,-) 04.1.4 Ayrim tabiiy obyektlar hamda majmualarni saqlab qolish, takror koʻpaytirish va tiklash uchun moʻljallangan hududlar yerlari 127 Hujjat boʻyicha 128 Amalda 129 Farqi (+,-) 04.1.5 Davlat tabiat yodgorliklari yerlari 130 Hujjat boʻyicha 131 Amalda 132 Farqi (+,-) 04.1.6 Davlat biosfera rezervatlari yerlari 133 Hujjat boʻyicha 134 Amalda 135 Farqi (+,-) 04.1.7 Milliy bogʻlar yerlari 136 Hujjat boʻyicha 137 Amalda 138 Farqi (+,-) 4.2 Sogʻlomlashtirish maqsadlariga moʻljallangan yerlar 139 Hujjat boʻyicha 140 Amalda 141 Farqi (+,-) 4.3 Rekreatsiya maqsadlariga moʻljallangan yerlar 142 Hujjat boʻyicha 143 Amalda 144 Farqi (+,-) 5. 05 Tarixiy-madaniy ahamiyatga molik yerlar (X=148+151+154+157) 145 Hujjat boʻyicha 146 Amalda 147 Farqi (+,-) 05.1 Diqqatga sazovor joylar yerlari 148 Hujjat boʻyicha 149 Amalda 150 Farqi (+,-) 05.2 Yodgorliklar yerlari 151 Hujjat boʻyicha 152 Amalda 153 Farqi (+,-) 05.3 Madaniy meros obyektlari yerlari 154 Hujjat boʻyicha 155 Amalda 156 Farqi (+,-) 05.4 Qabristonlar yerlari 157 Hujjat boʻyicha 158 Amalda 159 Farqi (+,-) 6. 06 Oʻrmon fondi yerlari (X=163+166) 160 Hujjat boʻyicha 161 Amalda 162 Farqi (+,-) 06.1 Oʻrmon xoʻjaligi agentligiga qarashli yerlar 163 Hujjat boʻyicha 164 Amalda 165 Farqi (+,-) 06.2 Boshqa vazirlik va idoralarga qarashli oʻrmon xoʻjaligi yerlari 166 Hujjat boʻyicha 167 Amalda 168 Farqi (+,-) 7. 07 Suv fondi yerlari (172+175+178+181+184+187) 169 Hujjat boʻyicha 170 Amalda 171 Farqi (+,-) 07.1 Daryolar 172 Hujjat boʻyicha 173 Amalda 174 Farqi (+,-) 07.2 Kanallar 175 Hujjat boʻyicha 176 Amalda 177 Farqi (+,-) 07.3 Kollektorlar 178 Hujjat boʻyicha 179 Amalda 180 Farqi (+,-) 07.4 Gidrotexnik inshootlar va nasos stansiyalari 181 Hujjat boʻyicha 182 Amalda 183 Farqi (+,-) 07.5 Suv omborlari 184 Hujjat boʻyicha 185 Amalda 186 Farqi (+,-) 07.6 Tabiiy suv havzalari 187 Hujjat boʻyicha 188 Amalda 189 Farqi (+,-) 8. 08 Zaxira yerlar (DZE) 190 Hujjat boʻyicha 191 Amalda 192 Farqi (+,-) 09 Jami yerlar (X=1+37+64+112+145+160+169+190) 193 10 Tuman, viloyat, respublika maʼmuriy chegaralaridan tashqarida foydalaniladigan yerlar 194 11 Boshqa tuman, viloyat, respublika foydalanadigan yerlar 195 12 Tuman, viloyat, respublika maʼmuriy chegaralaridagi jami yerlar ( X=193-194+195 ) 196

Yer fondi toifalariga yil davomida kiritilgan oʻzgartirishlar toʻgʻrisida

6-shakl T/r Oʻzgarishdan avvalgi holat Oʻzgarishdan keyingi holat Yer fondi toifalari tartib raqami Yer fondi toifalarining kichik satrlari Yer uchastkasi joylashgan manzil Yerdan foydalanuvchi nomi Umumiy maydon (ga) Shundan Yer fondi toifalari tartib raqami Yer toifalarining kichik satrlari Yerdan foydalanuvchi nomi JSHIR Yerni ajratish maqsadi Umumiy maydon Huquq turi Yer toifasini oʻzgartirish yoki yer ajratish toʻgʻrisidagi hujjat (sanasi va raqami) Ekin yerlar Boʻz yerlari Pichanzorlar Yaylovlar Koʻp yillik daraxtzorlar Tomorqa yerlar Oʻrmonzor Qishloq xoʻjaligida foydalanilmaydigan boshqa yerlar Sugʻoriladigan Lalmikor Sugʻoriladigan Lalmikor a 1 2 3 4 5 6 7 8 9 10 11 12 13 14 15 16 17 18 19 20 21 22 23

Yer fondi toifalariga yil davomida kiritilgan oʻzgartirishlar toʻgʻrisida

7-shakl T/r Yer fondi toifalari Yer hisobotiga koʻra, 20__ 1-yanvar holatiga koʻra Kamayish-koʻpayish (+/-) Oʻzgarishlar Hududlarning maʼmuriy chegara oʻzgarish hisobiga Umumiy 20__ yil 1-yanvar holatiga koʻra (oʻtgan yil) Oʻtgan yilga nisbatan farqi Qishloq xoʻjaligiga moʻljallangan yerlar Aholi punktlarining (shaharlar, posyolkalar va qishloq aholi punktlarining) yerlari Sanoat, transport, aloqa, mudofaa va boshqa maqsadlarga moʻljallangan yerlar Tabiatni muhofaza qilish, sogʻlomlashtirish va rekreatsiya maqsadlariga moʻljallangan yerlar Tarixiy-madaniy ahamiyatga molik yerlar Oʻrmon fondi yerlari Suv fondi yerlari Zaxira yerlar (DZE) Jami yerlar Tuman Viloyat a b v g 1 2 3 4 5 6 7 8 9 10 11 12 13 14 1. Qishloq xoʻjaligiga moʻljallangan yerlar + - 2. Aholi punktlarining (shaharlar, posyolkalar va qishloq aholi punktlarining) yerlari + - 3. Sanoat, transport, aloqa, mudofaa va boshqa maqsadlarga moʻljallangan yerlar + - 4. Tabiatni muhofaza qilish, sogʻlomlashtirish va rekreatsiya maqsadlariga moʻljallangan yerlar + - 5. Tarixiy-madaniy ahamiyatga molik yerlar + - 6. Oʻrmon fondi yerlari + - 7. Suv fondi yerlari + - 8. Zaxira yerlar (DZE) + - Jami yerlar + -

Qishloq xoʻjaligi moʻljallangan yerlar turlariga yil davomida kiritilgan oʻzgartirishlar toʻgʻrisida

8-shakl Yer turlari 20 __ yil 1-yanvar holatiga koʻra Koʻpayishi Kamayishi 20 ___ yil 1-yanvar holatiga koʻra (oʻtgan yil) Boshqa yer turlaridan oʻtishi Tomorqalardan Yangi oʻzlashtirilgan Chegara oʻzgarishi hisobiga Jami koʻpayish Boshqa yer turlariga oʻtishi Ihota daraxtzorlarga Xoʻjaliklarning ichki qurilishiga Tarmoqlarga Meliorativ qurilish holatidagi yerlarga Chegara oʻzgarishi hisobiga Jami kamayishi Ekin yerlari Koʻp yillik daraxtzorlar Boʻz yerlar Pichanzorlar Yaylovlar Qishloq xoʻjaligida foydalanilmaydigan yerlar Jami Shundan Qishloq xoʻjaligiga oid boʻlmagan ehtiyojlarga Ekin yerlarga Koʻp yillik daraxtzorlarga Boʻz yerlarga Pichanzorlarga Yaylovlarga Meliorativ qurilish holati Boshqa holatlar a 1 2 3 4 5 6 7 8 9 10 11 12 13 14 15 16 17 18 19 20 21 22 23 24 25 26 Ekin yerlar x x Koʻp yillik daraxtzorlar x x Boʻz yerlar x x Pichanzorlar x x Yaylovlar x x Jami qishloq xoʻjalik yerlari x x x x x x x x x x

Tashkil etilgan va buzilgan koʻp yillik dov-daraxtzorlar toʻgʻrisida

9-shakl T/r Yerdan foydalanuvchi nomi Yer uchastkasi joylashgan manzil Jami Shu jumladan: Yer turi Asoslovchi hujjat (sanasi va raqami) Bogʻzor Tokzor Tutzor Boshqa koʻp yillik mevali koʻchatzorlar 1 2 3 4 5 6 7 8 9 10 Yaroqsiz deb topilgan koʻp yillik dov-daraxtzorlarning buzilishi Jami Koʻp yillik dov-daraxtzorlarni foydalanishga qabul qilish Jami:

Yangi oʻzlashtirilgan va qishloq xoʻjaligiga moʻljallangan yerlar toʻgʻrisida

10-shakl T/r Hudud nomi Yerdan foydalanuvchilar, ijarachilar va mulkdorlarning nomi Kontur raqami Yer maydoni (ga) Yangi oʻzlashtirilgan yer maydonining avvalgi yer turi Yangi oʻzlashtirilgan yer maydoni (ga) Yer hisobotining kiritiladigan yer turi Yangi oʻzlashtirilgan yerlarni yer hisobotiga oʻzgartirishga asos (hujjat sanasi va raqami) Qishloq xoʻjaligida foydalanmaydigan yerlar Yaylov va pichanzorlar Meliorativ qurilish holatidagi maydon Sugʻoriladigan ekin yeri Koʻp yillik daraxtzorlar Lalmi ekin yerlari 1 2 3 4 5 6 7 8 9 10 11 12 14

Vazirlar Mahkamasining 2023-yil 30-oktabrdagi 578-son qaroriga 2-ILOVA

Oʻzbekiston Respublikasi Hukumatining oʻz kuchini yoʻqotgan deb eʼtirof etilayotgan ayrim hujjatlari

1. Vazirlar Mahkamasining “Koʻchmas mulkka boʻlgan huquqlarni davlat roʻyxatidan oʻtkazish tartibini takomillashtirish toʻgʻrisida” 2014-yil 7-yanvardagi 1-son qarori .

2. Vazirlar Mahkamasining “Oʻzbekiston Respublikasi Hukumatining ayrim qarorlariga oʻzgartirishlar kiritish toʻgʻrisida (Oʻzbekiston Respublikasi Prezidentining “Oʻzbekiston Respublikasining Davlat xavfsizligi tizimini takomillashtirish chora-tadbirlari toʻgʻrisida” 2018-yil 14-martdagi PF-5379-son Farmoni)” 2018-yil 29-maydagi 396-son qaroriga ilovaning 68-bandi .

3. Vazirlar Mahkamasining “Qurilish sohasida davlat boshqaruvi tizimining tubdan takomillashtirilishi munosabati bilan Oʻzbekiston Respublikasi Hukumatining ayrim qarorlariga oʻzgartirish va qoʻshimchalar kiritish, baʼzilarini oʻz kuchini yoʻqotgan deb hisoblash toʻgʻrisida” 2019-yil 14-iyundagi 498-son qaroriga 1-ilovaning 25-bandi .

Oʻzbekiston Respublikasining Bosh vaziri A. ARIPOV

Toshkent sh.,

2023-yil 30-oktabr,

578-son

(Qonunchilik maʼlumotlari milliy bazasi, 31.10.2023-y., 09/23/578/0811-son; 11.01.2025-y., 09/25/4/0021-son; 15.02.2025-y., 09/25/67/0145-son)

lex.uz