📅 2023-yil 6-oktabr · Vazirlik va idoralar hujjatlari · Kambagʻallikni qisqartirish va bandlik vaziri
Rasmiy matn. Rasmiy hujjat. Tahririy izohlar kiritilmagan.
📅 2023-yil 6-oktabr · Vazirlik va idoralar hujjatlari · Kambagʻallikni qisqartirish va bandlik vaziri
Rasmiy matn. Rasmiy hujjat. Tahririy izohlar kiritilmagan.
📅 2023 йил 6 октябрь · Вазирлик ва идоралар ҳужжатлари · Камбағалликни қисқартириш ва бандлик вазири
Расмий матн. Расмий ҳужжат. Таҳририй изоҳлар киритилмаган.
📅 6 октября 2023 г. · Документы министерств и ведомств · Министр занятости и сокращения бедности
Официальный текст. Официальный документ. Редакционные примечания не включены.
📅 6 October 2023 · Ministry and agency documents · Kambagʻallikni qisqartirish va bandlik vaziri
Official text. Official document. Editorial notes are not included.
Ўзбекистон республикаси Камбағалликни қисқартириш ва бандлик вазирининг
буйруғи
РЕГЛАМЕНТ
СХЕМАСИ
СЎРОВНОМА
Шахсларни ишсиз деб эътироф этиш ва уларга ишсизлик нафақасини тайинлаш бўйича электрон давлат хизматини кўрсатиш тўғрисидаги регламентни тасдиқлаш ҳақида
Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2023 йил 24 майдаги ПҚ-162-сон «Рақамли хизматлар қамрови ва сифатини ошириш ҳамда соҳа, тармоқ ва ҳудудларни рақамли трансформация қилиш чора-тадбирлари тўғрисида»ги қарори ва Вазирлар Маҳкамасининг 2017 йил 15 сентябрдаги 728-сон «Ўзбекистон Республикаси Ягона интерактив давлат хизматлари портали орқали электрон давлат хизматлари кўрсатиш тартибини такомиллаштириш чора-тадбирлари тўғрисида»ги қарорига мувофиқ буюраман:
1. Шахсларни ишсиз деб эътироф этиш ва уларга ишсизлик нафақасини тайинлаш бўйича электрон давлат хизматини кўрсатиш тўғрисидаги регламент иловага мувофиқ тасдиқлансин.
2. Мазкур буйруқ Ўзбекистон Республикаси Рақамли технологиялар вазирлиги билан келишилган.
3. Ушбу буйруқ расмий эълон қилинган кундан эътиборан кучга киради.
Келишилди:
Ўзбекистон Республикаси камбағалликни қисқартириш ва бандлик вазирининг 2023 йил 6 октябрдаги 75/2023-сон буйруғига ИЛОВА
Шахсларни ишсиз деб эътироф этиш ва уларга ишсизлик нафақасини тайинлаш бўйича электрон давлат хизматини кўрсатиш тўғрисидаги
Мазкур Регламент шахсларни (бундан буён матнда ариза берувчи деб юритилади) ишсиз деб эътироф этиш ва уларга ишсизлик нафақасини тайинлаш бўйича электрон давлат хизмати (бундан буён матнда давлат хизмати деб юритилади) кўрсатиш тартибини белгилайди.
1-боб. Умумий қоидалар
1. Давлат хизмати Ўзбекистон Республикаси Ягона интерактив давлат хизматлари портали (бундан буён матнда ЯИДХП деб юритилади) орқали Ўзбекистон Республикаси Камбағалликни қисқартириш ва бандлик вазирлигининг туман, шаҳар бўлинмалари — Камбағалликни қисқартириш ва бандликка кўмаклашиш бўлимлари (бундан буён матнда маҳаллий меҳнат органлари деб юритилади) томонидан кўрсатилади.
2. Давлат хизматини кўрсатиш мазкур Регламентнинг 1-иловасидаги схемага мувофиқ амалга оширилади.
2-боб. Маҳаллий меҳнат органлари томонидан ариза берувчига давлат хизматини ЯИДХП орқали кўрсатиш
3. Ариза берувчи давлат хизматидан фойдаланиш учун ЯИДХПдан рўйхатдан ўтади.
4. Ариза берувчи давлат хизматидан фойдаланиш учун ушбу Регламентнинг 2-иловасига мувофиқ шаклдаги сўровномани тўлдиради.
5. Ариза берувчи ЯИДХП орқали сўровномани тўлдиргандан сўнг маълумотларнинг тўғрилигини текширади. Бунда, сўровномани электрон рақамли имзо билан тасдиқлаш талаб этилмайди.
Ариза берувчи томонидан тўлдирилган сўровнома ЯИДХП орқали автоматик равишда яшаш жойи ёки турган жойидаги маҳаллий меҳнат органига юборилади.
6. Маҳаллий меҳнат органи сўровнома келиб тушган кундан эътиборан бир иш куни ичида ариза берувчини иш қидираётган шахс сифатида рўйхатга олади ҳамда Ўзбекистон Республикасининг «Аҳоли бандлиги тўғрисида»ги Қонунининг 45-моддаси биринчи қисми тўртинчи — ўнинчи хатбошиларига мувофиқ ариза берувчини ишсиз деб эътироф этиш бўйича рад қилиш учун асослар мавжуд ёки мавжуд эмаслигини «Бандлик хизмати» ахборот тизими орқали вазирлик ва идораларнинг ахборот тизимлари маълумотлари асосида текширади.
Бунда, қуйидагилар ариза берувчини ишсиз деб эътироф этишни рад қилиш учун асос бўлади:
ариза берувчи таълим муассасаларида ва ташкилотларида ишлаб чиқаришдан ажралган ҳолда таҳсил олаётган бўлса, бундан таълимнинг сиртқи шаклида таҳсил олиш мустасно;
қонунчиликка мувофиқ пенсия таъминоти ҳуқуқига эга бўлса (пенсия туридан қатъи назар);
бола икки ёшга тўлгунига қадар уни парвариш қилаётган, ишламаётган аёл бўлса;
ишини ўзгартирмоқчи бўлган, лекин маҳаллий меҳнат органларида рўйхатдан ўтиш пайтида, ташкилий-ҳуқуқий шаклидан қатъи назар, ташкилотларда ишловчи бўлса ёки уларнинг штатида ҳисобда турган бўлса;
суднинг ҳукми билан озодликдан маҳрум этиш ёки ахлоқ тузатиш ишлари тарзидаги жазога ҳукм қилинган бўлса;
фермер хўжалигининг раҳбари ёки ходими, оилавий корхонанинг иштирокчиси, деҳқон хўжалигининг раҳбари ёки аъзоси, шунингдек якка тартибдаги тадбиркор бўлса;
ўзини ўзи банд қилган шахс бўлса.
7. Ишсиз деб эътироф этишни рад қилиш учун мазкур Регламентнинг 6-банди иккинчи — тўққизинчи хатбошиларида белгиланган асослар мавжуд бўлмаган тақдирда, ариза берувчи маҳаллий меҳнат органига келиши лозимлиги тўғрисида ёзма ёки электрон шаклда у иш қидираётган шахс сифатида рўйхатга олинган кундан бошлаб бир иш кунида маҳаллий меҳнат органи томонидан хабардор қилинади.
Бунда, ариза берувчи иш қидираётган шахс сифатида рўйхатга олинган кундан эътиборан ўн кун ичида маҳаллий меҳнат органига мақбул келадиган иш (фуқаро бажаришга қодир бўлган, фуқаронинг олган маълумоти йўналиши ва ихтисослигига, малакасига, касбий тайёргарлигига, иш тажрибасига, соғлиғининг ҳолатига кўра мос келадиган, яшаш жойини ўзгартиришини назарда тутмайдиган, унинг яшаш жойидан унчалик узоқ бўлмаган ҳамда меҳнатга ҳақ тўлашнинг белгиланган энг кам миқдоридан кам бўлмаган иш ҳақини кафолатлайдиган иш) юзасидан таклиф олиш учун бориши керак.
8. Маҳаллий меҳнат органи томонидан ариза берувчини ишсиз деб эътироф этиш тўғрисидаги қарор у иш қидираётган шахс сифатида рўйхатга олинган кундан эътиборан ўн биринчи кундан кечиктирмай қуйидаги асосларга кўра қабул қилинади:
ариза берувчи иш қидираётган шахс сифатида рўйхатга олинган кундан эътиборан ўн кун ичида мақбул келадиган иш юзасидан таклиф олиш учун маҳаллий меҳнат органига келса;
таклиф этилган мақбул келадиган ишни иш қидираётган шахс сифатида рўйхатга олинган кундан эътиборан ўн кун ичида узрли сабабсиз (касаллик ёки ҳужжатлар билан тасдиқланган бошқа ҳолатлар мавжуд бўлмаганда) икки марта рад этмаса;
ариза берувчига у иш қидираётган шахс сифатида рўйхатга олинган кундан эътиборан дастлабки ўн кун ичида мақбул келадиган иш таклиф этилмаган бўлса;
маҳаллий меҳнат органи ариза берувчи ишга жойлаштириш учун юборилган ташкилотдан рад жавобини олган бўлса.
9. Маҳаллий меҳнат органи ариза берувчини ишсиз деб эътироф этиш ва унга ишсизлик нафақасини тайинлаш тўғрисида қарор қабул қилинганлиги ҳақида QR-код қўйилган хабарномани мазкур Регламентнинг 3-иловасига мувофиқ, шунингдек ариза берувчини ишсиз деб эътироф этиш рад этилганлиги тўғрисида QR-код қўйилган хабарномани мазкур Регламентнинг 4-иловасига мувофиқ расмийлаштиради.
Бунда, маҳаллий меҳнат органи хабарномани қарор қабул қилинган кундан эътиборан икки кундан кечиктирмай ариза берувчининг ЯИДХП даги шахсий кабинетига юборади.
10. Давлат хизмати кўрсатилганлиги учун тўлов ундирилмайди.
3-боб. Якунловчи қоидалар
11. Маҳаллий меҳнат органлари ўз фаолиятини амалга ошириши натижасида олинган маълумотларнинг махфийлигини таъминлайди.
12. Ариза берувчилар маҳаллий меҳнат органлари ходимларининг хатти-ҳаракатлари ёки ҳаракатсизлиги юзасидан юқори турувчи ташкилотларга ёки судга шикоят қилишга ҳақли.
13. Ушбу Регламент талабларининг бузилишида айбдор бўлган шахслар қонунчилик ҳужжатларига мувофиқ жавоб беради.
Шахсларни ишсиз деб эътироф этиш ва уларга ишсизлик нафақасини тайинлаш бўйича электрон давлат хизматини кўрсатиш тўғрисидаги регламентга 1-ИЛОВА
Шахсларни ишсиз деб эътироф этиш ва уларга ишсизлик нафақасини тайинлаш бўйича электрон давлат хизматини кўрсатиш
Босқичлар Субъектлар Тадбирлар Бажариш муддатлари 1-босқич Ариза берувчи Давлат хизматидан фойдаланиш учун ЯИХДП орқали рўйхатдан ўтади Ўз хоҳишига кўра 2-босқич Маҳаллий меҳнат органи Ариза берувчини иш қидираётган шахс сифатида рўйхатга олади. Ишсиз деб эътироф этишни рад қилиш учун асослар мавжудлигини текширади. Ариза берувчини ишсиз деб эътироф этишни рад қилиш учун асослар мавжуд бўлмаса, ариза берувчи маҳаллий меҳнат органига мақбул келадиган иш юзасидан таклиф олиш учун иш қидираётган шахс сифатида рўйхатга олинган кундан эътиборан ўн кун ичида келиши лозимлиги тўғрисида ёзма ёки электрон шаклда ариза берувчини хабардор қилади. Мурожаат келиб тушгандан сўнг бир иш куни ичида Ариза берувчи иш қидираётган шахс рўйхатга олинган олинган кундан бошлаб бир иш кунида 3-босқич Ариза берувчи Маҳаллий меҳнат органига мақбул келадиган иш юзасидан таклиф олиш учун боради. Ариза берувчи иш қидирувчи шахс сифатида рўйхатга олинган кундан бошлаб ўн кун ичида 4-босқич Маҳаллий меҳнат органи Ўзбекистон Республикасининг «Аҳоли бандлиги тўғрисида»ги Қонуни талабларига мувофиқ ариза берувчини ишсиз деб эътироф этиш ва унга ишсизлик нафақасини тайинлаш ёки рад этиш (агар асослар мавжуд бўлганда) бўйича чора-тадбирларни амалга оширади. Ариза берувчи иш қидирувчи шахс сифатида рўйхатга олинган кундан бошлаб ўн бир кун ичида 5-босқич Маҳаллий меҳнат органи Ариза берувчини ишсиз деб эътироф этиш ва унга ишсизлик нафақасини тайинлаш тўғрисида қарор қабул қилинганлиги ёки уни ишсиз деб эътироф этиш рад этилганлиги (агар асослар мавжуд бўлганда) тўғрисида QR-код қўйилган хабарномани ариза берувчига электрон тарзда ЯИДХП орқали юборади. Ариза берувчини ишсиз деб эътироф этиш ва унга ишсизлик нафақасини тайинлаш тўғрисида қарор қабул қилингандан сўнг икки кун ичида
Шахсларни ишсиз деб эътироф этиш ва уларга ишсизлик нафақасини тайинлаш бўйича электрон давлат хизматини кўрсатиш тўғрисидаги регламентга 2-ИЛОВА
Шахсларни ишсиз деб эътироф этиш ва уларга ишсизлик нафақасини тайинлаш бўйича давлат хизматидан фойдаланиш учун
Ариза берувчи тўғрисидаги маълумотлар 1. Жисмоний шахснинг шахсий идентификация рақами (ЖШШИР): 2. Фамилияси 3. Исми: 4. Отасининг исми: 5. Туғилган йили ва санаси: 6. Яшаш манзили: 7. Маълумоти (умумий ўрта, ўрта махсус, касбий ва олий): 8. Тугаллаган таълим муассасасининг номи: 9. Мутахассислиги (мавжуд бўлса): 10. Касби (мавжуд бўлса): 11. Охирги иш жойи: 12. Телефон рақами: 13. Электрон почта манзили (мавжуд бўлса):
Шахсларни ишсиз деб эътироф этиш ва уларга ишсизлик нафақасини тайинлаш бўйича электрон давлат хизматини кўрсатиш тўғрисидаги регламентга 3-ИЛОВА
Шахсни ишсиз деб эътироф этиш ва унга ишсизлик нафақасини тайинлаш бўйича қарор қабул қилинганлиги тўғрисида ХАБАРНОМА Электрон ҳужжатнинг идентификация рақами Ўзбекистон Республикаси Давлат герби тасвири (ваколатли органнинг номи) белгиланган тартибда ва муддатларда Сизнинг 20__ йил «___» ___________даги ___________________________________________________ (йил, кун, ой) ____________________-сон сўровномангизни кўриб чиқиб, Ўзбекистон Республикасининг «Аҳоли бандлиги тўғрисида»ги Қонунининг 44-моддасига мувофиқ, ________________________ туман (шаҳар) Камбағалликни қисқартириш ва бандликка кўмаклашиш бўлимининг ________ -йилдаги _______-сон буйруғи билан (ариза берувчининг Ф.И.О.)ни ишсиз деб эътироф этиш ва унга ишсизлик нафақасини тайинлаш тўғрисида қарор қабул қилинди. Ишсиз деб эътироф этилган шахс учун зарур бўлган ахборотлар: 1. Ишсизлик нафақаси ______санадан бошлаб ҳисобланади ва унинг миқдори _______ сўмни ташкил этади. 2. Ишсиз деб эътироф этилган шахснинг ________________________ туман (шаҳар) Камбағалликни қисқартириш ва бандликка кўмаклашиш бўлимига қайта рўйхатдан ўтиш учун мажбурий келиш санаси — кк.оо.йййй гача. 3. Ишсиз деб эътироф этилган шахснинг ҳуқуқ ва мажбуриятлари: ишсиз деб эътироф этилган шахс ишсизлик нафақасини ҳар ойда ва маҳаллий меҳнат органининг буйруғида белгиланган миқдорда олиш; ишсизлик нафақасини олиш даврида ишсиз шахс касал бўлган тақдирда ишсизлик нафақасини ишсиз шахснинг қариндошлари (отаси, онаси, эри (хотини), вояга етган болалари) ёки белгиланган тартибда расмийлаштирилган ишончнома асосида ишсиз шахснинг бошқа ишончли шахслари томонидан олишга йўл қўйилади; ишсизлик нафақасини олиш даврида ишсиз шахс иш қидириши ва ишга жойлаштиришга доир йўлланма ёхуд касбга тайёрлашга, қайта тайёрлашга ёки малакасини оширишга йўлланма олиш учун икки ҳафтада камида бир марта маҳаллий меҳнат органига мурожаат қилиши шарт. 4. Ишсизлик нафақасини олиш шартлари ва жойи: ишсизлик нафақаси ўн икки ойлик давр ичида кўпи билан йигирма олти календарь ҳафта давомида тўланади; ишсизлик нафақасининг энг кам миқдори — меҳнатга ҳақ тўлаш энг кам миқдорининг камида етмиш беш фоизига тенг; ишсизлик нафақаси ишсиз деб эътироф этилган шахсга у маҳаллий меҳнат органида иш қидираётган шахс сифатида рўйхатга олинган биринчи кундан эътиборан ҳисобланади ва тўланади. Жорий ойда ишсизлик нафақасини тўлаш ўтган ой учун амалга оширилади. Ишсизлик нафақасига солиқ солинмайди. Маъсул ижрочи Ф.И.О: Туман (шаҳар) Камбағалликни қисқартириш ва бандликка кўмаклашиш бўлими номи ва телефон рақами: QR-код
Шахсларни ишсиз деб эътироф этиш ва уларга ишсизлик нафақасини тайинлаш бўйича электрон давлат хизматини кўрсатиш тўғрисидаги регламентга 4-ИЛОВА
Шахсни ишсиз деб эътироф этиш рад қилинганлиги тўғрисида ХАБАРНОМА Электрон ҳужжатнинг идентификация рақами Ўзбекистон Республикаси Давлат герби тасвири ________________________________________________________________ қонунчилик ҳужжатларида (ваколатли органнинг номи) белгиланган тартибда ва муддатларда Сизнинг 20__ йил «___» _________________даги ___________________________________________________________ (йил, кун, ой) ____________________-сон сўровномангизни кўриб чиқиб, _______________________________________________________ рад этилганлигини маълум қилади. ________________ (Шахсни ишсиз деб эътироф этиш) Рад этиш асослари (Ўзбекистон Республикасининг «Аҳоли бандлиги тўғрисида»ги Қонунининг 45-моддаси биринчи қисмида белгиланган ҳолатлар): 1. 2. 3. Ахборо т т ар и қаси д а м а ъл у м қ и лин а д и ки , Ў зб е к и ст о н Р е с пу б ли к а с ин и н г « А ҳол и б ан д л и г и тў ғ р и си д а» г и Қ о н у н и н и н г 4 5 - м о д да с и и кк и н ч и қи с м иг а м у в о фи қ и ш с и з ш а х с д е б э ъ т и р о ф э т и ш р а д қи линга н ш ах с такли ф эт и лга н иш ни ра д этг а н пайтда н ёк и мақбу л к елади г а н и ш бўй и ч а такли ф оли ш у ч у н м аҳ ал л и й м еҳ н а т ор г а н иг а у з р л и с аба бс и з ке л ма г а н па й т да н э ъ т иб о ра н ў т т и з к ал е нд ар ь к у н ўтганидан кейингина иш қидираётган шахс сифатида такроран рўйхатдан ўтиш ҳуқуқига эга. _______________________________ ___________________________________ (масъул шахснинг лавозими) (Ф.И.О) QR-код
Вазир Б. МУСАЕВ
Рақамли технологиялар вазири Ш. ШЕРМАТОВ
Тошкент ш.,
2023 йил 6 октябрь,
2023 йил 26 сентябрь
75/2023-сон
Oʻzbekiston respublikasi Kambagʻallikni qisqartirish va bandlik vazirining
buyrugʻi
REGLAMENT
SXEMASI
SOʻROVNOMA
Shaxslarni ishsiz deb eʼtirof etish va ularga ishsizlik nafaqasini tayinlash boʻyicha elektron davlat xizmatini koʻrsatish toʻgʻrisidagi reglamentni tasdiqlash haqida
Oʻzbekiston Respublikasi Prezidentining 2023-yil 24-maydagi PQ-162-son “Raqamli xizmatlar qamrovi va sifatini oshirish hamda soha, tarmoq va hududlarni raqamli transformatsiya qilish chora-tadbirlari toʻgʻrisida”gi qarori va Vazirlar Mahkamasining 2017-yil 15-sentabrdagi 728-son “Oʻzbekiston Respublikasi Yagona interaktiv davlat xizmatlari portali orqali elektron davlat xizmatlari koʻrsatish tartibini takomillashtirish chora-tadbirlari toʻgʻrisida”gi qaroriga muvofiq buyuraman:
1. Shaxslarni ishsiz deb eʼtirof etish va ularga ishsizlik nafaqasini tayinlash boʻyicha elektron davlat xizmatini koʻrsatish toʻgʻrisidagi reglament ilovaga muvofiq tasdiqlansin.
2. Mazkur buyruq Oʻzbekiston Respublikasi Raqamli texnologiyalar vazirligi bilan kelishilgan.
3. Ushbu buyruq rasmiy eʼlon qilingan kundan eʼtiboran kuchga kiradi.
Kelishildi:
Oʻzbekiston Respublikasi kambagʻallikni qisqartirish va bandlik vazirining 2023-yil 6-oktabrdagi 75/2023-son buyrugʻiga ILOVA
Shaxslarni ishsiz deb eʼtirof etish va ularga ishsizlik nafaqasini tayinlash boʻyicha elektron davlat xizmatini koʻrsatish toʻgʻrisidagi
Mazkur Reglament shaxslarni (bundan buyon matnda ariza beruvchi deb yuritiladi) ishsiz deb eʼtirof etish va ularga ishsizlik nafaqasini tayinlash boʻyicha elektron davlat xizmati (bundan buyon matnda davlat xizmati deb yuritiladi) koʻrsatish tartibini belgilaydi.
1-bob. Umumiy qoidalar
1. Davlat xizmati Oʻzbekiston Respublikasi Yagona interaktiv davlat xizmatlari portali (bundan buyon matnda YIDXP deb yuritiladi) orqali Oʻzbekiston Respublikasi Kambagʻallikni qisqartirish va bandlik vazirligining tuman, shahar boʻlinmalari — Kambagʻallikni qisqartirish va bandlikka koʻmaklashish boʻlimlari (bundan buyon matnda mahalliy mehnat organlari deb yuritiladi) tomonidan koʻrsatiladi.
2. Davlat xizmatini koʻrsatish mazkur Reglamentning 1-ilovasidagi sxemaga muvofiq amalga oshiriladi.
2-bob. Mahalliy mehnat organlari tomonidan ariza beruvchiga davlat xizmatini YIDXP orqali koʻrsatish
3. Ariza beruvchi davlat xizmatidan foydalanish uchun YIDXPdan roʻyxatdan oʻtadi.
4. Ariza beruvchi davlat xizmatidan foydalanish uchun ushbu Reglamentning 2-ilovasiga muvofiq shakldagi soʻrovnomani toʻldiradi.
5. Ariza beruvchi YIDXP orqali soʻrovnomani toʻldirgandan soʻng maʼlumotlarning toʻgʻriligini tekshiradi. Bunda, soʻrovnomani elektron raqamli imzo bilan tasdiqlash talab etilmaydi.
Ariza beruvchi tomonidan toʻldirilgan soʻrovnoma YIDXP orqali avtomatik ravishda yashash joyi yoki turgan joyidagi mahalliy mehnat organiga yuboriladi.
6. Mahalliy mehnat organi soʻrovnoma kelib tushgan kundan eʼtiboran bir ish kuni ichida ariza beruvchini ish qidirayotgan shaxs sifatida roʻyxatga oladi hamda Oʻzbekiston Respublikasining “Aholi bandligi toʻgʻrisida”gi Qonunining 45-moddasi birinchi qismi toʻrtinchi — oʻninchi xatboshilariga muvofiq ariza beruvchini ishsiz deb eʼtirof etish boʻyicha rad qilish uchun asoslar mavjud yoki mavjud emasligini “Bandlik xizmati” axborot tizimi orqali vazirlik va idoralarning axborot tizimlari maʼlumotlari asosida tekshiradi.
Bunda, quyidagilar ariza beruvchini ishsiz deb eʼtirof etishni rad qilish uchun asos boʻladi:
ariza beruvchi taʼlim muassasalarida va tashkilotlarida ishlab chiqarishdan ajralgan holda tahsil olayotgan boʻlsa, bundan taʼlimning sirtqi shaklida tahsil olish mustasno;
qonunchilikka muvofiq pensiya taʼminoti huquqiga ega boʻlsa (pensiya turidan qatʼi nazar);
bola ikki yoshga toʻlguniga qadar uni parvarish qilayotgan, ishlamayotgan ayol boʻlsa;
ishini oʻzgartirmoqchi boʻlgan, lekin mahalliy mehnat organlarida roʻyxatdan oʻtish paytida, tashkiliy-huquqiy shaklidan qatʼi nazar, tashkilotlarda ishlovchi boʻlsa yoki ularning shtatida hisobda turgan boʻlsa;
sudning hukmi bilan ozodlikdan mahrum etish yoki axloq tuzatish ishlari tarzidagi jazoga hukm qilingan boʻlsa;
fermer xoʻjaligining rahbari yoki xodimi, oilaviy korxonaning ishtirokchisi, dehqon xoʻjaligining rahbari yoki aʼzosi, shuningdek yakka tartibdagi tadbirkor boʻlsa;
oʻzini oʻzi band qilgan shaxs boʻlsa.
7. Ishsiz deb eʼtirof etishni rad qilish uchun mazkur Reglamentning 6-bandi ikkinchi — toʻqqizinchi xatboshilarida belgilangan asoslar mavjud boʻlmagan taqdirda, ariza beruvchi mahalliy mehnat organiga kelishi lozimligi toʻgʻrisida yozma yoki elektron shaklda u ish qidirayotgan shaxs sifatida roʻyxatga olingan kundan boshlab bir ish kunida mahalliy mehnat organi tomonidan xabardor qilinadi.
Bunda, ariza beruvchi ish qidirayotgan shaxs sifatida roʻyxatga olingan kundan eʼtiboran oʻn kun ichida mahalliy mehnat organiga maqbul keladigan ish (fuqaro bajarishga qodir boʻlgan, fuqaroning olgan maʼlumoti yoʻnalishi va ixtisosligiga, malakasiga, kasbiy tayyorgarligiga, ish tajribasiga, sogʻligʻining holatiga koʻra mos keladigan, yashash joyini oʻzgartirishini nazarda tutmaydigan, uning yashash joyidan unchalik uzoq boʻlmagan hamda mehnatga haq toʻlashning belgilangan eng kam miqdoridan kam boʻlmagan ish haqini kafolatlaydigan ish) yuzasidan taklif olish uchun borishi kerak.
8. Mahalliy mehnat organi tomonidan ariza beruvchini ishsiz deb eʼtirof etish toʻgʻrisidagi qaror u ish qidirayotgan shaxs sifatida roʻyxatga olingan kundan eʼtiboran oʻn birinchi kundan kechiktirmay quyidagi asoslarga koʻra qabul qilinadi:
ariza beruvchi ish qidirayotgan shaxs sifatida roʻyxatga olingan kundan eʼtiboran oʻn kun ichida maqbul keladigan ish yuzasidan taklif olish uchun mahalliy mehnat organiga kelsa;
taklif etilgan maqbul keladigan ishni ish qidirayotgan shaxs sifatida roʻyxatga olingan kundan eʼtiboran oʻn kun ichida uzrli sababsiz (kasallik yoki hujjatlar bilan tasdiqlangan boshqa holatlar mavjud boʻlmaganda) ikki marta rad etmasa;
ariza beruvchiga u ish qidirayotgan shaxs sifatida roʻyxatga olingan kundan eʼtiboran dastlabki oʻn kun ichida maqbul keladigan ish taklif etilmagan boʻlsa;
mahalliy mehnat organi ariza beruvchi ishga joylashtirish uchun yuborilgan tashkilotdan rad javobini olgan boʻlsa.
9. Mahalliy mehnat organi ariza beruvchini ishsiz deb eʼtirof etish va unga ishsizlik nafaqasini tayinlash toʻgʻrisida qaror qabul qilinganligi haqida QR-kod qoʻyilgan xabarnomani mazkur Reglamentning 3-ilovasiga muvofiq, shuningdek ariza beruvchini ishsiz deb eʼtirof etish rad etilganligi toʻgʻrisida QR-kod qoʻyilgan xabarnomani mazkur Reglamentning 4-ilovasiga muvofiq rasmiylashtiradi.
Bunda, mahalliy mehnat organi xabarnomani qaror qabul qilingan kundan eʼtiboran ikki kundan kechiktirmay ariza beruvchining YIDXP dagi shaxsiy kabinetiga yuboradi.
10. Davlat xizmati koʻrsatilganligi uchun toʻlov undirilmaydi.
3-bob. Yakunlovchi qoidalar
11. Mahalliy mehnat organlari oʻz faoliyatini amalga oshirishi natijasida olingan maʼlumotlarning maxfiyligini taʼminlaydi.
12. Ariza beruvchilar mahalliy mehnat organlari xodimlarining xatti-harakatlari yoki harakatsizligi yuzasidan yuqori turuvchi tashkilotlarga yoki sudga shikoyat qilishga haqli.
13. Ushbu Reglament talablarining buzilishida aybdor boʻlgan shaxslar qonunchilik hujjatlariga muvofiq javob beradi.
Shaxslarni ishsiz deb eʼtirof etish va ularga ishsizlik nafaqasini tayinlash boʻyicha elektron davlat xizmatini koʻrsatish toʻgʻrisidagi reglamentga 1-ILOVA
Shaxslarni ishsiz deb eʼtirof etish va ularga ishsizlik nafaqasini tayinlash boʻyicha elektron davlat xizmatini koʻrsatish
Bosqichlar Subyektlar Tadbirlar Bajarish muddatlari 1-bosqich Ariza beruvchi Davlat xizmatidan foydalanish uchun YAIXDP orqali roʻyxatdan oʻtadi Oʻz xohishiga koʻra 2-bosqich Mahalliy mehnat organi Ariza beruvchini ish qidirayotgan shaxs sifatida roʻyxatga oladi. Ishsiz deb eʼtirof etishni rad qilish uchun asoslar mavjudligini tekshiradi. Ariza beruvchini ishsiz deb eʼtirof etishni rad qilish uchun asoslar mavjud boʻlmasa, ariza beruvchi mahalliy mehnat organiga maqbul keladigan ish yuzasidan taklif olish uchun ish qidirayotgan shaxs sifatida roʻyxatga olingan kundan eʼtiboran oʻn kun ichida kelishi lozimligi toʻgʻrisida yozma yoki elektron shaklda ariza beruvchini xabardor qiladi. Murojaat kelib tushgandan soʻng bir ish kuni ichida Ariza beruvchi ish qidirayotgan shaxs roʻyxatga olingan olingan kundan boshlab bir ish kunida 3-bosqich Ariza beruvchi Mahalliy mehnat organiga maqbul keladigan ish yuzasidan taklif olish uchun boradi. Ariza beruvchi ish qidiruvchi shaxs sifatida roʻyxatga olingan kundan boshlab oʻn kun ichida 4-bosqich Mahalliy mehnat organi Oʻzbekiston Respublikasining “Aholi bandligi toʻgʻrisida”gi Qonuni talablariga muvofiq ariza beruvchini ishsiz deb eʼtirof etish va unga ishsizlik nafaqasini tayinlash yoki rad etish (agar asoslar mavjud boʻlganda) boʻyicha chora-tadbirlarni amalga oshiradi. Ariza beruvchi ish qidiruvchi shaxs sifatida roʻyxatga olingan kundan boshlab oʻn bir kun ichida 5-bosqich Mahalliy mehnat organi Ariza beruvchini ishsiz deb eʼtirof etish va unga ishsizlik nafaqasini tayinlash toʻgʻrisida qaror qabul qilinganligi yoki uni ishsiz deb eʼtirof etish rad etilganligi (agar asoslar mavjud boʻlganda) toʻgʻrisida QR-kod qoʻyilgan xabarnomani ariza beruvchiga elektron tarzda YIDXP orqali yuboradi. Ariza beruvchini ishsiz deb eʼtirof etish va unga ishsizlik nafaqasini tayinlash toʻgʻrisida qaror qabul qilingandan soʻng ikki kun ichida
Shaxslarni ishsiz deb eʼtirof etish va ularga ishsizlik nafaqasini tayinlash boʻyicha elektron davlat xizmatini koʻrsatish toʻgʻrisidagi reglamentga 2-ILOVA
Shaxslarni ishsiz deb eʼtirof etish va ularga ishsizlik nafaqasini tayinlash boʻyicha davlat xizmatidan foydalanish uchun
Ariza beruvchi toʻgʻrisidagi maʼlumotlar 1. Jismoniy shaxsning shaxsiy identifikatsiya raqami (JSHSHIR): 2. Familiyasi 3. Ismi: 4. Otasining ismi: 5. Tugʻilgan yili va sanasi: 6. Yashash manzili: 7. Maʼlumoti (umumiy oʻrta, oʻrta maxsus, kasbiy va oliy): 8. Tugallagan taʼlim muassasasining nomi: 9. Mutaxassisligi (mavjud boʻlsa): 10. Kasbi (mavjud boʻlsa): 11. Oxirgi ish joyi: 12. Telefon raqami: 13. Elektron pochta manzili (mavjud boʻlsa):
Shaxslarni ishsiz deb eʼtirof etish va ularga ishsizlik nafaqasini tayinlash boʻyicha elektron davlat xizmatini koʻrsatish toʻgʻrisidagi reglamentga 3-ILOVA
Shaxsni ishsiz deb eʼtirof etish va unga ishsizlik nafaqasini tayinlash boʻyicha qaror qabul qilinganligi toʻgʻrisida XABARNOMA Elektron hujjatning identifikatsiya raqami Oʻzbekiston Respublikasi Davlat gerbi tasviri (vakolatli organning nomi) belgilangan tartibda va muddatlarda Sizning 20__ yil “___” ___________dagi ___________________________________________________ (yil, kun, oy) ____________________-son soʻrovnomangizni koʻrib chiqib, Oʻzbekiston Respublikasining “Aholi bandligi toʻgʻrisida”gi Qonunining 44-moddasiga muvofiq, ________________________ tuman (shahar) Kambagʻallikni qisqartirish va bandlikka koʻmaklashish boʻlimining ________ -yildagi _______-son buyrugʻi bilan (ariza beruvchining F.I.O.)ni ishsiz deb eʼtirof etish va unga ishsizlik nafaqasini tayinlash toʻgʻrisida qaror qabul qilindi. Ishsiz deb eʼtirof etilgan shaxs uchun zarur boʻlgan axborotlar: 1. Ishsizlik nafaqasi ______sanadan boshlab hisoblanadi va uning miqdori _______ soʻmni tashkil etadi. 2. Ishsiz deb eʼtirof etilgan shaxsning ________________________ tuman (shahar) Kambagʻallikni qisqartirish va bandlikka koʻmaklashish boʻlimiga qayta roʻyxatdan oʻtish uchun majburiy kelish sanasi — kk.oo.yyyy gacha. 3. Ishsiz deb eʼtirof etilgan shaxsning huquq va majburiyatlari: ishsiz deb eʼtirof etilgan shaxs ishsizlik nafaqasini har oyda va mahalliy mehnat organining buyrugʻida belgilangan miqdorda olish; ishsizlik nafaqasini olish davrida ishsiz shaxs kasal boʻlgan taqdirda ishsizlik nafaqasini ishsiz shaxsning qarindoshlari (otasi, onasi, eri (xotini), voyaga yetgan bolalari) yoki belgilangan tartibda rasmiylashtirilgan ishonchnoma asosida ishsiz shaxsning boshqa ishonchli shaxslari tomonidan olishga yoʻl qoʻyiladi; ishsizlik nafaqasini olish davrida ishsiz shaxs ish qidirishi va ishga joylashtirishga doir yoʻllanma yoxud kasbga tayyorlashga, qayta tayyorlashga yoki malakasini oshirishga yoʻllanma olish uchun ikki haftada kamida bir marta mahalliy mehnat organiga murojaat qilishi shart. 4. Ishsizlik nafaqasini olish shartlari va joyi: ishsizlik nafaqasi oʻn ikki oylik davr ichida koʻpi bilan yigirma olti kalendar hafta davomida toʻlanadi; ishsizlik nafaqasining eng kam miqdori — mehnatga haq toʻlash eng kam miqdorining kamida yetmish besh foiziga teng; ishsizlik nafaqasi ishsiz deb eʼtirof etilgan shaxsga u mahalliy mehnat organida ish qidirayotgan shaxs sifatida roʻyxatga olingan birinchi kundan eʼtiboran hisoblanadi va toʻlanadi. Joriy oyda ishsizlik nafaqasini toʻlash oʻtgan oy uchun amalga oshiriladi. Ishsizlik nafaqasiga soliq solinmaydi. Maʼsul ijrochi F.I.O: Tuman (shahar) Kambagʻallikni qisqartirish va bandlikka koʻmaklashish boʻlimi nomi va telefon raqami: QR-kod
Shaxslarni ishsiz deb eʼtirof etish va ularga ishsizlik nafaqasini tayinlash boʻyicha elektron davlat xizmatini koʻrsatish toʻgʻrisidagi reglamentga 4-ILOVA
Shaxsni ishsiz deb eʼtirof etish rad qilinganligi toʻgʻrisida XABARNOMA Elektron hujjatning identifikatsiya raqami Oʻzbekiston Respublikasi Davlat gerbi tasviri ________________________________________________________________ qonunchilik hujjatlarida (vakolatli organning nomi) belgilangan tartibda va muddatlarda Sizning 20__ yil “___” _________________dagi ___________________________________________________________ (yil, kun, oy) ____________________-son soʻrovnomangizni koʻrib chiqib, _______________________________________________________ rad etilganligini maʼlum qiladi. ________________ (Shaxsni ishsiz deb eʼtirof etish) Rad etish asoslari (Oʻzbekiston Respublikasining “Aholi bandligi toʻgʻrisida”gi Qonunining 45-moddasi birinchi qismida belgilangan holatlar): 1. 2. 3. Axboro t t ar i qasi d a m a ʼl u m q i lin a d i ki , Oʻ zb e k i st o n R e s pu b li k a s in i n g “ A hol i b an d l i g i toʻ gʻ r i si d a” g i Q o n u n i n i n g 4 5 - m o d da s i i kk i n ch i qi s m ig a m u v o fi q i sh s i z sh a x s d e b e ʼ t i r o f e t i sh r a d qi linga n sh ax s takli f et i lga n ish ni ra d etg a n paytda n yok i maqbu l k yeladi g a n i sh boʻy i ch a takli f oli sh u ch u n m ah al l i y m yeh n a t or g a n ig a u z r l i s aba bs i z ke l ma g a n pa y t da n e ʼ t ib o ra n oʻ t t i z k al e nd ar k u n oʻtganidan keyingina ish qidirayotgan shaxs sifatida takroran roʻyxatdan oʻtish huquqiga ega. _______________________________ ___________________________________ (masʼul shaxsning lavozimi) (F.I.O) QR-kod
Vazir B. MUSAYEV
Raqamli texnologiyalar vaziri Sh. SHERMATOV
Toshkent sh.,
2023-yil 6-oktabr,
2023-yil 26-sentabr
75/2023-son