UzbekAI

← Qonunlar

📅 2023-yil 30-oktabr · Vazirlik va idoralar hujjatlari · Adliya vaziri

Rasmiy matn. Rasmiy hujjat. Tahririy izohlar kiritilmagan.

Yordam | Arxiv | Atamalar | Statistika | API | Havola yuborish | Sayt haqida | Shartlar

← Қонунлар

📅 2023 йил 30 октябрь · Вазирлик ва идоралар ҳужжатлари · Адлия вазири

Расмий матн. Расмий ҳужжат. Таҳририй изоҳлар киритилмаган.

Ёрдам | Архив | Атамалар | Статистика | API | Ҳавола юбориш | Сайт ҳақида | Шартлар

← Законы

📅 30 октября 2023 г. · Документы министерств и ведомств · Министр юстиции

Официальный текст. Официальный документ. Редакционные примечания не включены.

Помощь | Архив | Термины | Статистика | API | Предложить ссылку | О сайте | Условия

← Laws

📅 30 October 2023 · Ministry and agency documents · Adliya vaziri

Official text. Official document. Editorial notes are not included.

Help | Archive | Glossary | Stats | API | Submit | About | Terms

Ўзбекистон Республикаси Адлия вазирининг

буйруғи

Давлат бошқаруви тизими такомиллаштирилиши муносабати билан айрим идоравий норматив-ҳуқуқий ҳужжатларга ўзгартиришлар киритиш тўғрисида

Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2022 йил 21 декабрдаги ПФ-269-сон « Янги Ўзбекистон маъмурий ислоҳотларини амалга ошириш чора-тадбирлари тўғрисида »ги, 2023 йил 25 январдаги ПФ-14-сон « Республика ижро этувчи ҳокимият органлари фаолиятини самарали йўлга қўйишга доир биринчи навбатдаги ташкилий чора-тадбирлар тўғрисида »ги ҳамда 2022 йил 21 декабрдаги ПҚ-447-сон « Янги Ўзбекистон маъмурий ислоҳотлари доирасида республика ижро этувчи ҳокимият органлари фаолиятини самарали ташкил этиш чора-тадбирлари тўғрисида »ги қарорига мувофиқ буюраман:

1. Айрим идоравий норматив-ҳуқуқий ҳужжатларга иловага мувофиқ ўзгартиришлар киритилсин.

2. Мазкур буйруқ расмий эълон қилинган кундан эътиборан кучга киради.

Ўзбекистон Республикаси адлия вазирининг 2023 йил 30 октябрдаги 16-мҳ-сон буйруғига ИЛОВА

Айрим идоравий норматив-ҳуқуқий ҳужжатларга киритилаётган ўзгартиришлар

1. Ўзбекистон Республикаси адлия вазирининг 2010 йил 21 декабрдаги 304-мҳ-сон буйруғи (рўйхат рақами 2166, 2010 йил 21 декабрь) (Ўзбекистон Республикаси қонун ҳужжатлари тўплами, 2010 й., 51-сон, 499-модда) билан тасдиқланган Ўзбекистон Республикаси Адлия вазирлиги ҳузуридаги Олий малака комиссияси тўғрисидаги низомнинг 9-банди иккинчи хатбошисидаги «Ҳуқуқий хизмат кўрсатишни тартибга солиш бошқармасининг» деган сўзлар «Нотариат, адвокатура ва ҳуқуқий хизматлар бошқармасининг» деган сўзлар билан алмаштирилсин.

2. Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамаси ҳузуридаги «Ўзархив» агентлиги бош директорининг 2011 йил 22 декабрдаги 89-сон буйруғи (рўйхат рақами 2317, 2012 йил 23 январь) (Ўзбекистон Республикаси қонун ҳужжатлари тўплами, 2012 й., 3-4-сон, 33-модда) билан тасдиқланган Электрон архив тўғрисидаги намунавий низомнинг 9-бандидаги «Вазирлар Маҳкамаси» деган сўзлар «Адлия вазирлиги» деган сўзлар билан алмаштирилсин.

3. Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамаси ҳузуридаги «Ўзархив» агентлиги бош директорининг 2012 йил 14 февралдаги 10-сон буйруғи (рўйхат рақами 2347, 2012 йил 29 март) (Ўзбекистон Республикаси қонун ҳужжатлари тўплами, 2012 й., 13-сон, 150-модда) билан тасдиқланган Ҳужжатларнинг қимматлилигини аниқлаш экспертизасини ўтказиш тартиби тўғрисидаги низомнинг 2-бандида :

бешинчи хатбошидаги «давлат қўмитаси» деган сўзлар «қўмита» деган сўз билан алмаштирилсин;

саккизинчи хатбошидаги «Вазирлар Маҳкамаси» деган сўзлар «Адлия вазирлиги» деган сўзлар билан алмаштирилсин.

4. Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамаси ҳузуридаги «Ўзархив» агентлиги бош директорининг 2012 йил 9 апрелдаги 29-сон буйруғи (рўйхат рақами 2360, 2012 йил 11 май) (Ўзбекистон Республикаси қонун ҳужжатлари тўплами, 2012 й., 19-сон, 214-модда) билан тасдиқланган Архив ҳужжатлари давлат архивларига топширилиши лозим бўлган корхоналар, муассасалар ва ташкилотларнинг рўйхатини тузиш тартиби тўғрисидаги низомнинг 3-банди бешинчи хатбошисидаги «Вазирлар Маҳкамаси» деган сўзлар «Адлия вазирлиги» деган сўзлар билан алмаштирилсин.

5. Ўзбекистон Республикаси адлия вазирининг 2013 йил 31 декабрдаги 400-мҳ-сон буйруғи (рўйхат рақами 2547, 2013 йил 31 декабрь) (Ўзбекистон Республикаси қонун ҳужжатлари тўплами, 2014 й., 1-сон, 10-модда) билан тасдиқланган Фуқаролик ҳолати далолатномаларини ёзиш органларида иш юритиш тартиби тўғрисидаги йўриқноманинг 103-банди иккинчи хатбошисидаги «Молия вазирлиги» деган сўзлар «Иқтисодиёт ва молия вазирлиги» деган сўзлар билан алмаштирилсин.

6. Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамаси ҳузуридаги «Ўзархив» агентлиги бош директорининг 2014 йил 25 августдаги 62-сон буйруғи (рўйхат рақами 2615, 2014 йил 12 сентябрь) (Ўзбекистон Республикаси қонун ҳужжатлари тўплами, 2014 й., 37-сон, 480-модда) Архивлар ва идоравий архивлар томонидан пулли асосда кўрсатиладиган хизматлар номенклатурасини тузиш ва тасдиқлаш тартиби тўғрисидаги низомда :

1) 11-банднинг биринчи хатбошисидаги «Ўзбекистон Республикаси «Ўзархив» агентлиги» деган сўзлар «Ўзбекистон Республикаси Адлия вазирлиги ҳузуридаги «Ўзархив» агентлиги» деган сўзлар билан алмаштирилсин;

2) 15-банддаги «Ўзбекистон Республикаси «Ўзархив» агентлигига» деган сўзлар «Ўзбекистон Республикаси Адлия вазирлиги ҳузуридаги «Ўзархив» агентлигига» деган сўзлар билан алмаштирилсин.

7. Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамаси ҳузуридаги «Ўзархив» агентлиги бош директорининг 2016 йил 20 июндаги 45-сон буйруғи (рўйхат рақами 2807, 2016 йил 7 июль) (Ўзбекистон Республикаси қонун ҳужжатлари тўплами, 2016 й., 27-сон, 334-модда) билан тасдиқланган Давлат ҳокимияти ва бошқаруви органлари томонидан ахборот-кутубхона ва архив муассасаларига тақдим этилган ҳужжатлар билан ишлаш тартиби тўғрисидаги йўриқноманинг 12-банди қуйидаги таҳрирда баён этилсин:

«12. Ахборот-кутубхона ва архив муассасаларида электрон базаларнинг ахборот хавфсизлиги тегишлича Ўзбекистон Республикаси Рақамли технологиялар вазирлиги, Ўзбекистон Республикаси Адлия вазирлиги ҳузуридаги «Ўзархив» агентлиги ҳамда Алишер Навоий номидаги Ўзбекистон Миллий кутубхонасининг Ахборот хавфсизлиги сиёсати талабларига мувофиқ таъминланади.».

9. Ўзбекистон Республикаси адлия вазирининг 2017 йил 28 августдаги 264-мҳ-сон буйруғи (рўйхат рақами 2919, 2017 йил 28 август) (Ўзбекистон Республикаси қонун ҳужжатлари тўплами, 2017 й., 35-сон, 933-модда) билан тасдиқланган Давлат органлари ва ташкилотлари юридик хизмат ходимларини мартаба даражалари бўйича аттестациядан ўтказиш тартиби тўғрисидаги низомда :

1) 6-банд қуйидаги таҳрирда баён этилсин:

«6. Мартаба даражаларига тавсия этилган юридик хизмат ходимларини аттестациядан ўтказиш ишлари тегишлича Ўзбекистон Республикаси Адлия вазирлигининг Нотариат, адвокатура ва ҳуқуқий хизматлар бошқармаси, шунингдек Қорақалпоғистон Республикаси Адлия вазирлиги, вилоятлар ва Тошкент шаҳар адлия бошқармаларининг Нотариат, адвокатура ва ҳуқуқий хизматлар бўлимлари томонидан ташкил этилади.»;

2) 7-банд қуйидаги таҳрирда баён этилсин:

«7. Мартаба даражаларига тавсия этиш ҳақидаги ҳужжатлар тегишлича Ўзбекистон Республикаси Адлия вазирлигининг Нотариат, адвокатура ва ҳуқуқий хизматлар бошқармаси, шунингдек Қорақалпоғистон Республикаси Адлия вазирлиги, вилоятлар ва Тошкент шаҳар адлия бошқармаларининг Нотариат, адвокатура ва ҳуқуқий хизматлар бўлимлари томонидан кўриб чиқилади ҳамда тегишли таклифлар билан аттестация ўтказиш масаласини кўриб чиқиш учун аттестация комиссиясига тақдим этилади.».

10. Ўзбекистон Республикаси адлия вазирининг 2017 йил 28 августдаги 265-мҳ-сон буйруғи (рўйхат рақами 2920, 2017 йил 28 август) (Ўзбекистон Республикаси қонун ҳужжатлари тўплами, 2017 й., 35-сон, 934-модда) билан тасдиқланган Давлат органлари ва ташкилотлари юридик хизмат ходимларига мартаба даражалари бериш тартиби тўғрисидаги низомнинг 14-банди , 17-бандининг иккинчи хатбошиси ҳамда 20-бандининг биринчи хатбошисидаги «Юридик хизматлар фаолиятини мувофиқлаштириш ва методик таъминлаш бошқармаси» деган сўзлар «Нотариат, адвокатура ва ҳуқуқий хизматлар бошқармаси» деган сўзлар билан алмаштирилсин.

11. Ўзбекистон Республикаси адлия вазирининг 2018 йил 1 июндаги 308-мҳ-сон буйруғи (рўйхат рақами 3020, 2018 йил 1 июнь) (Қонун ҳужжатлари маълумотлари миллий базаси, 09.06.2018 й., 10/18/3020/1332-сон) билан тасдиқланган Нодавлат нотижорат ташкилотларининг ўтказилиши режалаштирилаётган тадбирлари ҳақида хабардор қилиш тартиби тўғрисидаги низомнинг 9-банди олтинчи хатбошисидаги «Жисмоний тарбия ва спорт вазирлиги» деган сўзлар «Ёшлар сиёсати ва спорт вазирлиги» деган сўзлар билан алмаштирилсин.

12. Ўзбекистон Республикаси адлия вазирининг 2019 йил 4 январдаги 3-мҳ-сон буйруғи (рўйхат рақами 3114, 2019 йил 4 январь) (Қонун ҳужжатлари маълумотлари миллий базаси, 05.01.2019 й., 10/18/3114/2423-сон) билан тасдиқланган Давлат нотариал идораси нотариусини лавозимига тайинлаш бўйича танлов ва хусусий нотариал фаолият билан шуғулланиш ҳуқуқини бериш бўйича малака имтиҳонини ўтказиш тартиби тўғрисидаги низомнинг 1-банди иккинчи хатбошисидаги «Ҳуқуқий хизмат кўрсатишни тартибга солиш бошқармасининг» деган сўзлар «Нотариат, адвокатура ва ҳуқуқий хизматлар бошқармасининг» деган сўзлар билан алмаштирилсин.

13. Ўзбекистон Республикаси адлия вазирининг 2021 йил 18 июндаги 13-мҳ-сон буйруғи (рўйхат рақами 3311, 2021 йил 19 июнь) (Қонунчилик маълумотлари миллий базаси, 19.06.2021 й., 10/21/3311/0577-сон) билан тасдиқланган Норматив-ҳуқуқий ҳужжатларнинг ҳисобини юритиш қоидаларининг 7-банди «д» кичик банди , 10-бандининг еттинчи хатбошиси ҳамда 23-банди еттинчи хатбошисидаги «давлат қўмиталари» деган сўзлар «қўмиталар» деган сўз билан алмаштирилсин.

15. Ўзбекистон Республикаси адлия вазирининг 2022 йил 2 февралдаги 2-мҳ-сон буйруғи (рўйхат рақами 3347, 2022 йил 2 февраль) (Қонунчилик маълумотлари миллий базаси, 02.02.2022 й., 10/22/3347/0094-сон) билан тасдиқланган Қонунчилик ҳужжатлари ва уларнинг лойиҳаларини коррупцияга қарши экспертизадан ўтказиш бўйича экспертлар реестрини шакллантириш ва юритиш тартиби тўғрисидаги низомнинг 2-бандидаги «Қонунчиликни тизимлаштириш ва тартибга солиш таъсирини баҳолаш бошқармаси» деган сўзлар «Қонунчилик ҳужжатларини таҳлил қилиш, тартибга солиш таъсирини баҳолаш ва ҳуқуқий ахборот бошқармаси» деган сўзлар билан алмаштирилсин.

16. Ўзбекистон Республикаси Адлия вазирлигининг 2022 йил 8 февралдаги 2-сон, Бош прокуратурасининг 2022 йил 30 январдаги 3-ҚҚ-сон, Ахборот технологиялари ва коммуникацияларини ривожлантириш вазирлигининг 2022 йил 31 январдаги 31/1-сон, Ички ишлар вазирлигининг 2022 йил 8 февралдаги 5ҚҚ180222-сон, Миллий гвардиясининг 2022 йил 3 февралдаги 5-сон ва Давлат божхона қўмитасининг 2022 йил 2 февралдаги 3/02-22-00036-сон қарори (рўйхат рақами 3349, 2022 йил 9 февраль) (Қонунчилик маълумотлари миллий базаси, 09.02.2022 й., 10/22/3349/0123-сон) билан тасдиқланган Прокуратура органлари, адлия органлари (муассасалари), давлат божхона хизмати органлари, Миллий гвардия органлари, Давлат фельдъегерлик хизмати ходимлари ва уларнинг оила аъзоларига, шунингдек, прокуратура органларининг пенсионерлари ҳамда давлат божхона хизмати органларининг пенсионерлари, Миллий гвардия органларининг собиқ ходимлардан бўлган пенсионерлари ва Давлат фельдъегерлик хизмати пенсионерларига ва уларнинг оила аъзоларига Ички ишлар вазирлигининг даволаш-профилактика муассасаларида тиббий-санитария, тиббий-ижтимоий ёрдам кўрсатиш ҳамда санаторий-курорт таъминоти ҳақидаги низомда :

1) 1-банддаги «Давлат божхона қўмитасининг» деган сўзлар «Иқтисодиёт ва молия вазирлиги ҳузуридаги Божхона қўмитасининг» деган сўзлар билан алмаштирилсин;

2) 24 ва 28-бандлардаги «Давлат божхона қўмитаси» деган сўзлар «Иқтисодиёт ва молия вазирлиги ҳузуридаги Божхона қўмитаси» деган сўзлар билан алмаштирилсин.

Вазир А. ТАШКУЛОВ

Тошкент ш.,

2023 йил 30 октябрь,

16-мҳ-сон

(Қонунчилик маълумотлари миллий базаси, 03.11.2023 й., 10/23/3469/0824-сон; 20.02.2026 й., 10/26/3778/0155-сон)

lex.uz

Oʻzbekiston Respublikasi Adliya vazirining

buyrugʻi

Davlat boshqaruvi tizimi takomillashtirilishi munosabati bilan ayrim idoraviy normativ-huquqiy hujjatlarga oʻzgartirishlar kiritish toʻgʻrisida

Oʻzbekiston Respublikasi Prezidentining 2022-yil 21-dekabrdagi PF-269-son “ Yangi Oʻzbekiston maʼmuriy islohotlarini amalga oshirish chora-tadbirlari toʻgʻrisida ”gi, 2023-yil 25-yanvardagi PF-14-son “ Respublika ijro etuvchi hokimiyat organlari faoliyatini samarali yoʻlga qoʻyishga doir birinchi navbatdagi tashkiliy chora-tadbirlar toʻgʻrisida ”gi hamda 2022-yil 21-dekabrdagi PQ-447-son “ Yangi Oʻzbekiston maʼmuriy islohotlari doirasida respublika ijro etuvchi hokimiyat organlari faoliyatini samarali tashkil etish chora-tadbirlari toʻgʻrisida ”gi qaroriga muvofiq buyuraman:

1. Ayrim idoraviy normativ-huquqiy hujjatlarga ilovaga muvofiq oʻzgartirishlar kiritilsin.

2. Mazkur buyruq rasmiy eʼlon qilingan kundan eʼtiboran kuchga kiradi.

Oʻzbekiston Respublikasi adliya vazirining 2023-yil 30-oktabrdagi 16-mh-son buyrugʻiga ILOVA

Ayrim idoraviy normativ-huquqiy hujjatlarga kiritilayotgan oʻzgartirishlar

1. Oʻzbekiston Respublikasi adliya vazirining 2010-yil 21-dekabrdagi 304-mh-son buyrugʻi (roʻyxat raqami 2166, 2010-yil 21-dekabr) (Oʻzbekiston Respublikasi qonun hujjatlari toʻplami, 2010-y., 51-son, 499-modda) bilan tasdiqlangan Oʻzbekiston Respublikasi Adliya vazirligi huzuridagi Oliy malaka komissiyasi toʻgʻrisidagi nizomning 9-bandi ikkinchi xatboshisidagi “Huquqiy xizmat koʻrsatishni tartibga solish boshqarmasining” degan soʻzlar “Notariat, advokatura va huquqiy xizmatlar boshqarmasining” degan soʻzlar bilan almashtirilsin.

2. Oʻzbekiston Respublikasi Vazirlar Mahkamasi huzuridagi “Oʻzarxiv” agentligi bosh direktorining 2011-yil 22-dekabrdagi 89-son buyrugʻi (roʻyxat raqami 2317, 2012-yil 23-yanvar) (Oʻzbekiston Respublikasi qonun hujjatlari toʻplami, 2012-y., 3-4-son, 33-modda) bilan tasdiqlangan Elektron arxiv toʻgʻrisidagi namunaviy nizomning 9-bandidagi “Vazirlar Mahkamasi” degan soʻzlar “Adliya vazirligi” degan soʻzlar bilan almashtirilsin.

3. Oʻzbekiston Respublikasi Vazirlar Mahkamasi huzuridagi “Oʻzarxiv” agentligi bosh direktorining 2012-yil 14-fevraldagi 10-son buyrugʻi (roʻyxat raqami 2347, 2012-yil 29-mart) (Oʻzbekiston Respublikasi qonun hujjatlari toʻplami, 2012-y., 13-son, 150-modda) bilan tasdiqlangan Hujjatlarning qimmatliligini aniqlash ekspertizasini oʻtkazish tartibi toʻgʻrisidagi nizomning 2-bandida :

beshinchi xatboshidagi “davlat qoʻmitasi” degan soʻzlar “qoʻmita” degan soʻz bilan almashtirilsin;

sakkizinchi xatboshidagi “Vazirlar Mahkamasi” degan soʻzlar “Adliya vazirligi” degan soʻzlar bilan almashtirilsin.

4. Oʻzbekiston Respublikasi Vazirlar Mahkamasi huzuridagi “Oʻzarxiv” agentligi bosh direktorining 2012-yil 9-apreldagi 29-son buyrugʻi (roʻyxat raqami 2360, 2012-yil 11-may) (Oʻzbekiston Respublikasi qonun hujjatlari toʻplami, 2012-y., 19-son, 214-modda) bilan tasdiqlangan Arxiv hujjatlari davlat arxivlariga topshirilishi lozim boʻlgan korxonalar, muassasalar va tashkilotlarning roʻyxatini tuzish tartibi toʻgʻrisidagi nizomning 3-bandi beshinchi xatboshisidagi “Vazirlar Mahkamasi” degan soʻzlar “Adliya vazirligi” degan soʻzlar bilan almashtirilsin.

5. Oʻzbekiston Respublikasi adliya vazirining 2013-yil 31-dekabrdagi 400-mh-son buyrugʻi (roʻyxat raqami 2547, 2013-yil 31-dekabr) (Oʻzbekiston Respublikasi qonun hujjatlari toʻplami, 2014-y., 1-son, 10-modda) bilan tasdiqlangan Fuqarolik holati dalolatnomalarini yozish organlarida ish yuritish tartibi toʻgʻrisidagi yoʻriqnomaning 103-bandi ikkinchi xatboshisidagi “Moliya vazirligi” degan soʻzlar “Iqtisodiyot va moliya vazirligi” degan soʻzlar bilan almashtirilsin.

6. Oʻzbekiston Respublikasi Vazirlar Mahkamasi huzuridagi “Oʻzarxiv” agentligi bosh direktorining 2014-yil 25-avgustdagi 62-son buyrugʻi (roʻyxat raqami 2615, 2014-yil 12-sentabr) (Oʻzbekiston Respublikasi qonun hujjatlari toʻplami, 2014-y., 37-son, 480-modda) Arxivlar va idoraviy arxivlar tomonidan pulli asosda koʻrsatiladigan xizmatlar nomenklaturasini tuzish va tasdiqlash tartibi toʻgʻrisidagi nizomda :

1) 11-bandning birinchi xatboshisidagi “Oʻzbekiston Respublikasi “Oʻzarxiv” agentligi” degan soʻzlar “Oʻzbekiston Respublikasi Adliya vazirligi huzuridagi “Oʻzarxiv” agentligi” degan soʻzlar bilan almashtirilsin;

2) 15-banddagi “Oʻzbekiston Respublikasi “Oʻzarxiv” agentligiga” degan soʻzlar “Oʻzbekiston Respublikasi Adliya vazirligi huzuridagi “Oʻzarxiv” agentligiga” degan soʻzlar bilan almashtirilsin.

7. Oʻzbekiston Respublikasi Vazirlar Mahkamasi huzuridagi “Oʻzarxiv” agentligi bosh direktorining 2016-yil 20-iyundagi 45-son buyrugʻi (roʻyxat raqami 2807, 2016-yil 7-iyul) (Oʻzbekiston Respublikasi qonun hujjatlari toʻplami, 2016-y., 27-son, 334-modda) bilan tasdiqlangan Davlat hokimiyati va boshqaruvi organlari tomonidan axborot-kutubxona va arxiv muassasalariga taqdim etilgan hujjatlar bilan ishlash tartibi toʻgʻrisidagi yoʻriqnomaning 12-bandi quyidagi tahrirda bayon etilsin:

“12. Axborot-kutubxona va arxiv muassasalarida elektron bazalarning axborot xavfsizligi tegishlicha Oʻzbekiston Respublikasi Raqamli texnologiyalar vazirligi, Oʻzbekiston Respublikasi Adliya vazirligi huzuridagi “Oʻzarxiv” agentligi hamda Alisher Navoiy nomidagi Oʻzbekiston Milliy kutubxonasining Axborot xavfsizligi siyosati talablariga muvofiq taʼminlanadi.”.

9. Oʻzbekiston Respublikasi adliya vazirining 2017-yil 28-avgustdagi 264-mh-son buyrugʻi (roʻyxat raqami 2919, 2017-yil 28-avgust) (Oʻzbekiston Respublikasi qonun hujjatlari toʻplami, 2017-y., 35-son, 933-modda) bilan tasdiqlangan Davlat organlari va tashkilotlari yuridik xizmat xodimlarini martaba darajalari boʻyicha attestatsiyadan oʻtkazish tartibi toʻgʻrisidagi nizomda :

1) 6-band quyidagi tahrirda bayon etilsin:

“6. Martaba darajalariga tavsiya etilgan yuridik xizmat xodimlarini attestatsiyadan oʻtkazish ishlari tegishlicha Oʻzbekiston Respublikasi Adliya vazirligining Notariat, advokatura va huquqiy xizmatlar boshqarmasi, shuningdek Qoraqalpogʻiston Respublikasi Adliya vazirligi, viloyatlar va Toshkent shahar adliya boshqarmalarining Notariat, advokatura va huquqiy xizmatlar boʻlimlari tomonidan tashkil etiladi.”;

2) 7-band quyidagi tahrirda bayon etilsin:

“7. Martaba darajalariga tavsiya etish haqidagi hujjatlar tegishlicha Oʻzbekiston Respublikasi Adliya vazirligining Notariat, advokatura va huquqiy xizmatlar boshqarmasi, shuningdek Qoraqalpogʻiston Respublikasi Adliya vazirligi, viloyatlar va Toshkent shahar adliya boshqarmalarining Notariat, advokatura va huquqiy xizmatlar boʻlimlari tomonidan koʻrib chiqiladi hamda tegishli takliflar bilan attestatsiya oʻtkazish masalasini koʻrib chiqish uchun attestatsiya komissiyasiga taqdim etiladi.”.

10. Oʻzbekiston Respublikasi adliya vazirining 2017-yil 28-avgustdagi 265-mh-son buyrugʻi (roʻyxat raqami 2920, 2017-yil 28-avgust) (Oʻzbekiston Respublikasi qonun hujjatlari toʻplami, 2017-y., 35-son, 934-modda) bilan tasdiqlangan Davlat organlari va tashkilotlari yuridik xizmat xodimlariga martaba darajalari berish tartibi toʻgʻrisidagi nizomning 14-bandi , 17-bandining ikkinchi xatboshisi hamda 20-bandining birinchi xatboshisidagi “Yuridik xizmatlar faoliyatini muvofiqlashtirish va metodik taʼminlash boshqarmasi” degan soʻzlar “Notariat, advokatura va huquqiy xizmatlar boshqarmasi” degan soʻzlar bilan almashtirilsin.

11. Oʻzbekiston Respublikasi adliya vazirining 2018-yil 1-iyundagi 308-mh-son buyrugʻi (roʻyxat raqami 3020, 2018-yil 1-iyun) (Qonun hujjatlari maʼlumotlari milliy bazasi, 09.06.2018-y., 10/18/3020/1332-son) bilan tasdiqlangan Nodavlat notijorat tashkilotlarining oʻtkazilishi rejalashtirilayotgan tadbirlari haqida xabardor qilish tartibi toʻgʻrisidagi nizomning 9-bandi oltinchi xatboshisidagi “Jismoniy tarbiya va sport vazirligi” degan soʻzlar “Yoshlar siyosati va sport vazirligi” degan soʻzlar bilan almashtirilsin.

12. Oʻzbekiston Respublikasi adliya vazirining 2019-yil 4-yanvardagi 3-mh-son buyrugʻi (roʻyxat raqami 3114, 2019-yil 4-yanvar) (Qonun hujjatlari maʼlumotlari milliy bazasi, 05.01.2019-y., 10/18/3114/2423-son) bilan tasdiqlangan Davlat notarial idorasi notariusini lavozimiga tayinlash boʻyicha tanlov va xususiy notarial faoliyat bilan shugʻullanish huquqini berish boʻyicha malaka imtihonini oʻtkazish tartibi toʻgʻrisidagi nizomning 1-bandi ikkinchi xatboshisidagi “Huquqiy xizmat koʻrsatishni tartibga solish boshqarmasining” degan soʻzlar “Notariat, advokatura va huquqiy xizmatlar boshqarmasining” degan soʻzlar bilan almashtirilsin.

13. Oʻzbekiston Respublikasi adliya vazirining 2021-yil 18-iyundagi 13-mh-son buyrugʻi (roʻyxat raqami 3311, 2021-yil 19-iyun) (Qonunchilik maʼlumotlari milliy bazasi, 19.06.2021-y., 10/21/3311/0577-son) bilan tasdiqlangan Normativ-huquqiy hujjatlarning hisobini yuritish qoidalarining 7-bandi “d” kichik bandi , 10-bandining yettinchi xatboshisi hamda 23-bandi yettinchi xatboshisidagi “davlat qoʻmitalari” degan soʻzlar “qoʻmitalar” degan soʻz bilan almashtirilsin.

15. Oʻzbekiston Respublikasi adliya vazirining 2022-yil 2-fevraldagi 2-mh-son buyrugʻi (roʻyxat raqami 3347, 2022-yil 2-fevral) (Qonunchilik maʼlumotlari milliy bazasi, 02.02.2022-y., 10/22/3347/0094-son) bilan tasdiqlangan Qonunchilik hujjatlari va ularning loyihalarini korrupsiyaga qarshi ekspertizadan oʻtkazish boʻyicha ekspertlar reyestrini shakllantirish va yuritish tartibi toʻgʻrisidagi nizomning 2-bandidagi “Qonunchilikni tizimlashtirish va tartibga solish taʼsirini baholash boshqarmasi” degan soʻzlar “Qonunchilik hujjatlarini tahlil qilish, tartibga solish taʼsirini baholash va huquqiy axborot boshqarmasi” degan soʻzlar bilan almashtirilsin.

16. Oʻzbekiston Respublikasi Adliya vazirligining 2022-yil 8-fevraldagi 2-son, Bosh prokuraturasining 2022-yil 30-yanvardagi 3-QQ-son, Axborot texnologiyalari va kommunikatsiyalarini rivojlantirish vazirligining 2022-yil 31-yanvardagi 31/1-son, Ichki ishlar vazirligining 2022-yil 8-fevraldagi 5QQ180222-son, Milliy gvardiyasining 2022-yil 3-fevraldagi 5-son va Davlat bojxona qoʻmitasining 2022-yil 2-fevraldagi 3/02-22-00036-son qarori (roʻyxat raqami 3349, 2022-yil 9-fevral) (Qonunchilik maʼlumotlari milliy bazasi, 09.02.2022-y., 10/22/3349/0123-son) bilan tasdiqlangan Prokuratura organlari, adliya organlari (muassasalari), davlat bojxona xizmati organlari, Milliy gvardiya organlari, Davlat feldyegerlik xizmati xodimlari va ularning oila aʼzolariga, shuningdek, prokuratura organlarining pensionerlari hamda davlat bojxona xizmati organlarining pensionerlari, Milliy gvardiya organlarining sobiq xodimlardan boʻlgan pensionerlari va Davlat feldyegerlik xizmati pensionerlariga va ularning oila aʼzolariga Ichki ishlar vazirligining davolash-profilaktika muassasalarida tibbiy-sanitariya, tibbiy-ijtimoiy yordam koʻrsatish hamda sanatoriy-kurort taʼminoti haqidagi nizomda :

1) 1-banddagi “Davlat bojxona qoʻmitasining” degan soʻzlar “Iqtisodiyot va moliya vazirligi huzuridagi Bojxona qoʻmitasining” degan soʻzlar bilan almashtirilsin;

2) 24 va 28-bandlardagi “Davlat bojxona qoʻmitasi” degan soʻzlar “Iqtisodiyot va moliya vazirligi huzuridagi Bojxona qoʻmitasi” degan soʻzlar bilan almashtirilsin.

Vazir A. TASHKULOV

Toshkent sh.,

2023-yil 30-oktabr,

16-mh-son

(Qonunchilik maʼlumotlari milliy bazasi, 03.11.2023-y., 10/23/3469/0824-son; 20.02.2026-y., 10/26/3778/0155-son)

lex.uz