UzbekAI

← Qonunlar

📅 2023-yil 3-noyabr · Vazirlar Mahkamasi qarorlari

Rasmiy matn. Rasmiy hujjat. Tahririy izohlar kiritilmagan.

Yordam | Arxiv | Atamalar | Statistika | API | Havola yuborish | Sayt haqida | Shartlar

← Қонунлар

📅 2023 йил 3 ноябрь · Вазирлар Маҳкамаси қарорлари

Расмий матн. Расмий ҳужжат. Таҳририй изоҳлар киритилмаган.

Ёрдам | Архив | Атамалар | Статистика | API | Ҳавола юбориш | Сайт ҳақида | Шартлар

← Законы

📅 3 ноября 2023 г. · Постановления Кабинета Министров

Официальный текст. Официальный документ. Редакционные примечания не включены.

Помощь | Архив | Термины | Статистика | API | Предложить ссылку | О сайте | Условия

← Laws

📅 3 November 2023 · Cabinet of Ministers resolutions

Official text. Official document. Editorial notes are not included.

Help | Archive | Glossary | Stats | API | Submit | About | Terms

Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг

қарори

МАЪМУРИЙ РЕГЛАМЕНТИ

СХЕМАСИ

СЎРОВНОМА

СХЕМАСИ

СЎРОВНОМА

МАЪМУРИЙ РЕГЛАМЕНТИ

СХЕМАСИ

СЎРОВНОМА

СХЕМАСИ

СЎРОВНОМА

Спорт соҳасида давлат хизматлари кўрсатишни янада такомиллаштириш чора-тадбирлари тўғрисида

Ўзбекистон Республикаси Президентининг «Рақамли хизматлар қамрови ва сифатини ошириш ҳамда соҳа, тармоқ ва ҳудудларни рақамли трансформация қилиш чора-тадбирлари тўғрисида» 2023 йил 24 майдаги ПҚ-162-сон қарори ижросини таъминлаш, шунингдек, спорт соҳасида давлат хизматларини кўрсатиш жараёнларини такомиллаштириш мақсадида Вазирлар Маҳкамаси қарор қилади:

1. Қуйидагилар:

Давлат спорт-таълим муассасаларига ўқувчиларнинг ҳужжатларини қабул қилиш ҳамда уларнинг ўқишини кўчириш бўйича давлат хизматларини кўрсатишнинг маъмурий регламенти 1-иловага мувофиқ;

Ўзбекистон футбол ассоциацияси футбол академияларига ўқувчиларнинг ҳужжатларини қабул қилиш ҳамда уларнинг ўқишини кўчириш бўйича давлат хизматларини кўрсатишнинг маъмурий регламенти 2-иловага мувофиқ тасдиқлансин.

2. Белгилансинки, ушбу қарор билан тасдиқланган маъмурий регламентларга мувофиқ давлат хизматлари давлат хизматлари марказлари ёки Ўзбекистон Республикаси Ягона интерактив давлат хизматлари портали (кейинги ўринларда — ЯИДХП) орқали 2023 йил 1 декабрдан бошлаб кўрсатилади.

3. Ўзбекистон Республикаси Ёшлар сиёсати ва спорт вазирлиги Ўзбекистон футбол ассоциацияси, Рақамли технологиялар вазирлиги билан биргаликда 2023 йил 20 ноябрга қадар:

мазкур қарор билан тасдиқланган маъмурий регламентларга мувофиқ давлат хизматларининг ЯИДХП орқали жорий этилишини таъминласин;

«ERP sport» ягона электрон бошқарув тизимини ЯИДХПга интеграция қилиш чораларини кўрсин;

ЯИДХПда давлат хизматлари кўрсатилишининг ҳар бир босқичида мурожаатларнинг кўриб чиқилишини кузатиб боришни жорий этсин.

4. Ўзбекистон Республикаси Адлия вазирлиги:

давлат органлари ва бошқа ташкилотлар томонидан давлат хизматлари кўрсатилишининг белгиланган тартиби бажарилиши юзасидан ЯИДХП орқали доимий назорат ўрнатсин;

ушбу қарор билан тасдиқланган маъмурий регламентлар талабларини бузганлик учун давлат органлари ва бошқа ташкилотларнинг мансабдор шахсларига нисбатан белгиланган тартибда маъмурий жазоларни қўлласин.

5. Ўзбекистон Республикаси Ёшлар сиёсати ва спорт вазирлиги манфаатдор вазирлик ва идоралар билан биргаликда ўзлари қабул қилган норматив-ҳуқуқий ҳужжатларни икки ой муддатда ушбу қарорга мувофиқлаштирсин.

6. Мазкур қарорнинг бажарилишини назорат қилиш Ўзбекистон Республикаси ёшлар сиёсати ва спорт вазири А.И. Икрамов ҳамда Ўзбекистон Республикаси адлия вазири А.Ж. Ташкулов зиммасига юклансин.

Вазирлар Маҳкамасининг 2023 йил 3 ноябрдаги 583-сон қарорига 1-ИЛОВА

Давлат спорт-таълим муассасаларига ўқувчиларнинг ҳужжатларини қабул қилиш ҳамда уларнинг ўқишини кўчириш бўйича давлат хизматларини кўрсатишнинг

1-боб. Умумий қоидалар

1. Мазкур Регламент Ўзбекистон Республикаси Спорт вазирлиги (кейинги ўринларда — Вазирлик) тизимидаги давлат спорт таълим муассасаларига болаларнинг ўқишга кириш учун ҳужжатларини қабул қилиш ҳамда давлат спорт таълим муассасаларида таҳсил олаётган ўқувчиларни бир давлат спорт таълим муассасасидан бошқасига кўчириш бўйича давлат хизматини кўрсатиш тартибини белгилайди.

2. Ушбу Регламент талаблари Вазирлик тизимидаги спорт мактаблари ва ихтисослаштирилган спорт мактаблари, Олимпия ва миллий спорт турлари бўйича давлат ихтисослаштирилган мактаб-интернатлари, Олимпия ва паралимпия спорт турларига тайёрлаш марказларига (кейинги ўринларда — спорт таълим муассасалари) нисбатан қўлланилади.

Мазкур Регламент бошқа вазирлик ва идоралар тизимидаги спорт таълим муассасалари ҳамда нодавлат спорт таълим ташкилотларига нисбатан татбиқ этилмайди.

3. Ушбу Регламентда қуйидаги асосий тушунчалар қўлланилади:

ариза берувчи — ушбу Регламентга мувофиқ спорт таълим муассасаларига ўқишга кириш учун ҳужжатларини қабул қилиш ёки ўқишини бир спорт таълим муассасасидан бошқасига кўчиришни сўраб мурожаат қилган Ўзбекистон Республикаси фуқароси, Ўзбекистон Республикаси ҳудудида яшаш гувоҳномасига эга бўлган чет эл фуқароси ёки фуқаролиги бўлмаган шахс (ўн олти ёшга тўлмаган шахс номидан мурожаат қилган унинг қонуний вакили);

давлат хизмати — Давлат хизматлари маркази ёки Ягона интерактив давлат хизматлари портали (кейинги ўринларда — ЯИДХП) орқали ариза берувчининг спорт таълим муассасаларига ўқишга кириш учун ҳужжатларини қабул қилиш ёки ўқишини бир спорт таълим муассасасидан бошқасига кўчириш;

қабул режаси — спорт таълим муассасаси ҳудудидаги аҳоли сони, шу жумладан, мактаб ёшидаги болалар сони, спорт таълим муассасасининг қуввати ва тренерлар билан таъминланганлигини инобатга олган ҳолда, муассаса томонидан шакллантириладиган ҳамда Қорақалпоғистон Республикаси Спорт вазирлиги, вилоятлар ва Тошкент шаҳар спорт бошқармалари томонидан Вазирлик билан келишган ҳолда тасдиқланадиган режа.

4. ЯИДХП ва спорт таълим муассасалари ўртасидаги электрон давлат хизматларини кўрсатиш доирасида ахборот алмашинуви «Электрон ҳукумат» идоралараро интеграциялашув платформаси орқали амалга оширилади.

Давлат хизмати кўрсатиладиган спорт таълим муассасалари рўйхатини шакллантиришда олис ва чекка ҳудудларда фуқароларнинг электрон давлат хизматлари порталидан фойдаланиш имкониятлари мавжудлиги инобатга олинади.

5. Вазирлик томонидан ҳар йили 1 январга қадар ўқувчиларнинг спорт таълим муассасаларига ўқишга кириши учун ҳужжатларини қабул қилиш ёки уларни бир спорт таълим муассасасидан бошқасига кўчириш бўйича давлат хизмати кўрсатиладиган ҳудудлар рўйхати, қабул муддатлари тасдиқланади ва ўз расмий веб-сайтида эълон қилинади.

6. Ариза берувчининг яшаш ёки турган жойи бўйича рўйхатдан ўтган ва ҳақиқатда яшовчи оила фарзандлари бириктирилган ҳудудлар (микроҳудуд) доирасида спорт таълим муассасаларига жойлашиши таъминланади.

7. Давлат хизмати кўрсатилгани учун ариза берувчидан йиғим ундирилмайди.

2-боб. Спорт таълим муассасаларига ўқишга кириш учун ҳужжатларни қабул қилиш бўйича давлат хизматларини кўрсатиш тартиби

8. Спорт таълим муассасаларига ўқишга кириш учун ҳужжатларни қабул қилиш бўйича давлат хизмати мазкур Регламентга 1-иловадаги схемага мувофиқ кўрсатилади.

9. Ариза берувчи ҳар йили:

Олимпия ва миллий спорт турлари бўйича давлат ихтисослаштирилган мактаб-интернатлари учун 20 июндан 20 июлга (шу куни ҳам) қадар;

спорт мактаблари ва ихтисослаштирилган спорт мактаблари учун йил давомида;

Олимпия ва паралимпия спорт турларига тайёрлаш марказлари учун 1 июлдан 31 июлга (шу куни ҳам) қадар исталган Давлат хизматлари марказига мурожаат қилади ёки ЯИДХПда давлат хизматидан электрон шаклда фойдаланиш учун рўйхатдан ўтади.

10. Ариза берувчининг мурожаатига асосан давлат хизматлари маркази ходими ариза берувчи номидан, ЯИДХП орқали мурожаат қилинганда эса, ариза берувчи мустақил равишда ушбу Регламентга 2-иловага мувофиқ сўровномани электрон шаклда тўлдиради.

Бунда ариза берувчи ўқувчининг ота-онаси ўрнини босувчи шахслар бўлган тақдирда, уларнинг қонуний вакили эканлигини тасдиқловчи ҳужжат илова қилинади.

11. Сўровнома қуйидаги кетма-кетлик асосида тўлдирилади:

қариндошлик даражаси белгиланади;

ариза берувчининг шахсий маълумотлари ва яшаш манзили «Электрон ҳукумат» идоралараро интеграциялашув платформаси орқали олинади;

ариза берувчи томонидан киритилган маълумотлар «Электрон ҳукумат» идоралараро интеграциялашув платформаси орқали олинган яшаш манзили тўғрисидаги маълумотлардан фарқли бўлса, ариза берувчи яшаш манзилидаги Миграция ва фуқароликни расмийлаштириш бўлимига мурожаат қилган ҳолда яшаш манзилига аниқлик киритади;

ариза берувчи «Электрон ҳукумат» идоралараро интеграциялашув платформасидан олинган яшаш манзили тўғри эканлиги ёки яшаш манзилига аниқлик киритилгандан сўнг ЯИДХП орқали яшаш манзили тўғрисидаги маълумотларни электрон шаклда мустақил тўлдиради;

ариза берувчи ҳақидаги маълумотлар Ўзбекистон Республикаси фуқаролик ҳолати далолатномаларини ёзиш органлари маълумотлар базасидан автоматик тарзда тўлдирилади;

яшаш манзили бўйича спорт таълим муассасаси автоматик равишда белгиланади.

Ариза берувчининг яшаш манзили бўйича спорт таълим муассасасида танлаган спорт тури бўлмаган тақдирда, яқин ҳудудда жойлашган бошқа спорт таълим муассасаси бириктирилади.

12. Ариза берувчи сўровномага киритилган маълумотларнинг тўғрилигини текшириб, сўровномани тасдиқлайди.

Давлат хизматлари маркази томонидан сўровнома тўлдирилгандан сўнг ариза берувчи маълумотларнинг тўғрилигини текширади.

Сўровнома электрон рақамли имзо ёки тегишли имзолар идентификация қилишнинг бошқа воситалари (дактилоскопия ва бошқалар) билан тасдиқланиши мумкин.

13. Ариза берувчи Давлат хизматлари марказига келиб мурожаат этган тақдирда, унинг сўровномаси тўлдирилиб тасдиқлангандан сўнг ўн дақиқа мобайнида, ЯИДХП орқали мурожаат этганда автоматик тарзда спорт таълим муассасасига электрон шаклда юборилади.

Ариза берувчи давлат хизматидан фойдаланишдан уни кўрсатишнинг ҳар қандай босқичида бош тортиш ҳуқуқига эга. Ариза берувчи давлат хизматидан фойдаланишдан бош тортганда, унинг сўровномаси кўрилмасдан қолдирилади.

14. Спорт таълим муассасаси масъул ходими сўровномани уч иш кунида кўриб чиқади ва қабул комиссиясига йўналтиради ёки сабабини кўрсатган ҳолда қайтаради ҳамда бу ҳақда ариза берувчига хабар юборади.

Сўровномада нотўғри маълумотлар кўрсатилиши давлат хизматини кўрсатишни рад этиш учун асос ҳисобланади.

Спорт таълим муассасаси томонидан мурожаати қайтарилган ариза берувчи аввалги ариза рақамини кўрсатиб, аниқланган камчиликларни бартараф этган ҳолда қайта мурожаат қилади.

15. Ариза берувчи мурожаати бўйича юборилган спорт таълим муассасасига онлайн навбат бўйича боради ва қуйидаги ҳужжатларни тақдим этади:

а) спорт мактаблари ва ихтисослаштирилган спорт мактабларига боланинг соғлиғи тўғрисидаги тиббий маълумотномани;

б) Олимпия ва паралимпия спорт турларига тайёрлаш марказига:

олимпия спорт турлари бўйича:

болаларнинг ота-оналари ёки уларнинг ўрнини босувчи шахслар томонидан Олимпия ва паралимпия спорт турларига тайёрлаш маркази директори номига ариза;

спорт мактаблари ва ихтисослаштирилган спорт мактаблари, спорт клублари ёки бошқа спорт таълим муассасалари томонидан берилган йўлланма;

паралимпия спорт турлари бўйича:

болаларнинг ота-оналари ёки уларнинг ўрнини босувчи шахслар томонидан Олимпия ва паралимпия спорт турларига тайёрлаш маркази директори номига ариза ва ёзма розилиги;

Ўзбекистон Миллий паралимпия қўмитасининг тавсияномаси;

в) олимпия ва миллий спорт турлари бўйича давлат ихтисослаштирилган мактаб-интернатига:

Олимпия ва миллий спорт турлари бўйича давлат ихтисослаштирилган мактаб-интернати директори номига ариза;

Бунда тиббий-ижтимоий эксперт комиссияси (ТИЭК)нинг хулосаси «Рақамли ҳукумат» идоралараро интеграциялашув платформасидан Ижтимоий ҳимоя миллий агентлигининг «Тиббий-ижтимоий экспертиза» электрон ахборот тизимидан ҳамда ариза берувчининг спорт разряди ёки унвони ҳақидаги маълумотлар Спорт вазирлигининг «ERP-sport» ягона электрон бошқарув тизими мустақил равишда олинади.

16. Спорт таълим муассасасида ўқувчиларнинг ҳужжатларини қабул қилиш бўйича камида 5 нафардан иборат таркибда қабул комиссияси (кейинги ўринларда — қабул комиссияси) тузилади.

Қабул комиссияси таркиби Қорақалпоғистон Республикаси Спорт вазирлиги, вилоятлар ва Тошкент шаҳар спорт бошқармалари томонидан тасдиқланади.

Қабул комиссияси таркибига спорт таълим муассасаси директори, директорнинг ўқув, спорт ишлари бўйича ўринбосарлари, тренер, мактаб шифокори (психологи) ва ҳамшираси киритилади.

Қабул комиссиясига спорт таълим муассасаси директори раислик қилади, аъзоларнинг вазифалари қабул комиссияси раиси томонидан белгиланади.

Қабул жараёнининг шаффофлигини таъминлаш мақсадида спорт таълим муассасаси жойлашган ҳудуддаги маҳалла вакиллари ҳамда кузатув кенгаши аъзолари ҳам жалб этилади.

17. Қабул комиссияси қуйидаги ҳолатларда ўқувчиларнинг ҳужжатларини спорт таълим муассасасига қабул қилишни рад этади:

а) спорт мактаблари ва ихтисослаштирилган спорт мактабларида:

ўқувчининг тиббий маълумотномасида спорт мактабларида таълим олиш тавсия этилмаган бўлса;

сўровномада келтирилган маълумотларнинг нотўғрилиги аниқланса;

б) Олимпия ва паралимпия спорт турларига тайёрлаш марказида:

ўқувчининг тиббий маълумотномасида Олимпия ва паралимпия спорт турларига тайёрлаш марказида таълим олиш тавсия этилмаган бўлса;

ўқувчида тегишли спорт разряди ёки унвони мавжуд бўлмаганда;

сўровномада келтирилган маълумотлар нотўғрилиги аниқланса;

в) Олимпия ва миллий спорт турлари бўйича давлат ихтисослаштирилган мактаб-интернатида:

ўқувчининг тиббий маълумотномасида Олимпия ва миллий спорт турлари бўйича давлат ихтисослаштирилган мактаб-интернатида таълим олиш тавсия этилмаган бўлса;

сўровномада келтирилган маълумотлар нотўғрилиги аниқланса.

Бошқа ҳолатларда ўқувчилар ҳужжатларини спорт таълим муассасасига қабул қилишни рад этишга йўл қўйилмайди.

18. Қабул комиссияси бир иш кунида сўровнома ва унга илова қилинган ҳужжатларни имтиҳон топшириш учун қабул қилиш ёки сабабини аниқ кўрсатган ҳолда қабул қилишни рад этиш тўғрисида қарор қабул қилади.

Мурожаат рад этилганда, қабул комиссияси шу куннинг ўзида хабарномани Давлат хизматлари марказига (ўзи келиб мурожаат этган тақдирда) ёки ариза берувчига (электрон шаклда мурожаат этган тақдирда) ЯИДХП орқали электрон шаклда юборади.

19. Ариза берувчи сўровнома ва унга илова қилинган ҳужжатларнинг спорт таълим муассасасига имтиҳон топшириш учун қабул қилинганлиги ёки қабул қилиш рад этилганлиги тўғрисидаги маълумотни ЯИДХП орқали автоматик тарзда тизимдан юклаб олади.

20. Мурожаати рад этилган ариза берувчи аввалги ариза рақамини кўрсатиб, аниқланган камчиликларни бартараф этган ҳолда беш иш кунида қайта мурожаат қилиши мумкин.

3-боб. Ўқишни спорт таълим муассасасидан бошқасига кўчириш бўйича давлат хизматларини кўрсатиш тартиби

21. Ариза берувчи ўз хоҳишига кўра ўқув йили давомида ёки ўқув йили тугаганидан сўнг бир спорт таълим муассасасидан бошқасига ўқишини кўчириши (кейинги ўринларда — ўқишни кўчириш) мумкин.

22. Ўқувчиларнинг бир спорт таълим муассасасидан бошқасига ўқишни кўчириш бўйича давлат хизмати мазкур Регламентга 3-иловадаги схемага мувофиқ кўрсатилади.

23. Ариза берувчи ўқишни кўчириш учун исталган Давлат хизматлари марказига мурожаат қилади ёки ЯИДХП давлат хизматидан электрон шаклда фойдаланиш учун рўйхатдан ўтади.

24. Ариза берувчининг мурожаатига асосан Давлат хизматлари маркази ходими ариза берувчи номидан, ЯИДХП орқали мурожаат қилинганда эса, ариза берувчи мустақил равишда ушбу Регламентга 4-иловага мувофиқ сўровномани электрон шаклда тўлдиради.

Бунда ариза берувчи ўқувчининг ота-онаси ўрнини босувчи шахслар бўлган тақдирда, уларнинг қонуний вакили эканлигини тасдиқловчи ҳужжат илова қилинади.

25. Сўровнома қуйидаги кетма-кетликда тўлдирилади:

қариндошлик даражаси белгиланади;

ариза берувчининг шахсий маълумотлари ва яшаш манзили «Электрон ҳукумат» идоралараро интеграциялашув платформаси орқали олинади;

ариза берувчи томонидан киритилган маълумотлар «Электрон ҳукумат» идоралараро интеграциялашув платформаси орқали олинган яшаш манзили тўғрисидаги маълумотлардан фарқли бўлса, ариза берувчи яшаш манзилидаги Миграция ва фуқароликни расмийлаштириш бўлимига мурожаат қилган ҳолда яшаш манзилига аниқлик киритади;

ариза берувчи томонидан «Электрон ҳукумат» идоралараро интеграциялашув платформасидан олинган яшаш манзили тўғри эканлиги ёки яшаш манзилига аниқлик киритилгандан сўнг ЯИДХП орқали яшаш манзили тўғрисидаги маълумотларни электрон шаклда мустақил тўлдиради;

ариза берувчининг фарзанди ҳақидаги маълумотлар тўлдирилади;

ўқиши кўчириладиган гуруҳ ёки синф танланади;

ўқиши кўчириладиган спорт таълим муассасаси танланади;

ўқишини кўчириш сабаби киритилади.

26. Ариза берувчи сўровномага киритилган маълумотларнинг тўғрилигини текшириб, сўровномани тасдиқлайди.

Ариза берувчи ўзи келиб мурожаат этганда, Давлат хизматлари маркази томонидан сўровнома тўлдирилгандан сўнг маълумотларнинг тўғрилигини текширади.

Сўровнома электрон рақамли имзо ёки тегишли имзолар идентификация қилишнинг бошқа воситалари (дактилоскопия ва бошқалар) билан тасдиқланиши мумкин.

27. Ариза берувчи Давлат хизматлари марказига келиб мурожаат этган тақдирда, унинг сўровномаси тўлдирилиб тасдиқлангандан сўнг ўн дақиқа мобайнида, ЯИДХП орқали мурожаат этганда автоматик тарзда спорт таълим муассасасига электрон шаклда юборилади.

Ариза берувчи давлат хизматидан фойдаланишдан уни кўрсатишнинг ҳар қандай босқичида бош тортиш ҳуқуқига эга. Ариза берувчи давлат хизматидан фойдаланишдан бош тортганда, унинг сўровномаси кўрилмасдан қолдирилади.

28. Спорт таълим муассасаси сўровномани уч иш кунида кўриб чиқади.

29. Сўровнома ва унга илова қилинган ҳужжатларни кўриб чиқиш натижасига кўра спорт таълим муассасаси ўқишни кўчиришга рухсат бериш ёки сабабини аниқ кўрсатган ҳолда рад этиш тўғрисида қарор қабул қилади.

Мурожаат рад этилганда, спорт таълим муассасаси бу тўғрисидаги хабарномани Давлат хизматлари марказига (ўзи келиб мурожаат этган тақдирда) ёки ариза берувчига (электрон шаклда мурожаат этган тақдирда) ЯИДХП орқали электрон шаклда юборади.

30. Қуйидаги ҳолларда ўқишни кўчириш рад этилади:

спорт таълим муассасаси (қабул қилинадиган гуруҳ, синф)да бўш ўринлар мавжуд бўлмаганда;

ариза берувчининг фарзандида тегишли спорт разряди ёки унвони мавжуд бўлмаганда;

сўровномада нотўғри маълумотлар кўрсатилганда.

Бошқа ҳолатларда ўқишни кўчириш рад этилиши мумкин эмас.

31. Ариза берувчи спорт таълим муассасасига ўқишни кўчиришга рухсат берилганлиги ёки сабаби аниқ кўрсатилган ҳолда ўқишни кўчиришни рад этиш тўғрисидаги маълумотни Давлат хизматлари марказидан ёки ЯИДХП орқали автоматик тарзда тизимдан юклаб олади.

32. Ариза берувчига ўқишни кўчиришга рухсат берилганда, уч кун муддатда ўқиётган спорт таълим муассасасидан тегишли ҳужжатларини олиб, ўқиши кўчириладиган спорт таълим муассасасига тақдим этади.

Ариза берувчининг ўзи ўқиётган спорт таълим муассасасидаги гуруҳ ёки синфга кўчиришга рухсат берилганда, тегишли ҳужжатлар спорт таълим муассасаси раҳбарияти томонидан расмийлаштирилади.

33. Мурожаати рад этилган ариза берувчи аввалги ариза рақамини кўрсатиб, аниқланган камчиликларни бартараф этган ҳолда беш иш кунида қайта мурожаат қилиши мумкин.

34. Ўқишни давом эттириш учун танланган спорт таълим муассасасига кўчирилган ўқувчи ўн кун ичида сабабсиз ёки спорт таълим муассасаси раҳбарияти ва тренерини хабардор қилмасдан машғулотларга келмаса, спорт таълим муассасаси директори бу ҳақда ота-оналарни, ўқувчининг яшаш жойидаги маҳалла фуқаролари йиғинини, Болалар масалалари бўйича туман (шаҳар) комиссияларини ҳамда ўқувчи таълим олаётган умумтаълим мактаби директорини ёзма равишда огоҳлантиради ва бир вақтнинг ўзида ўқувчининг машғулотларга келмаганлиги сабабларини аниқлаш ва уни машғулотларга жалб этиш чораларини кўради.

4-боб. Якунловчи қоидалар

35. Давлат органлари ва бошқа ташкилотлар ходимларининг хатти-ҳаракатлари юзасидан ариза берувчи томонидан қонунчилик ҳужжатларида белгиланган тартибда шикоят қилиниши мумкин.

36. Ушбу Регламентни қўллашда юзага келадиган низолар қонунчилик ҳужжатларида белгиланган тартибда ҳал этилади.

37. Мазкур Регламент талабларининг бузилишида айбдор бўлган шахслар қонунчилик ҳужжатларига мувофиқ жавоб берадилар.

Давлат спорт-таълим муассасаларига ўқувчиларнинг ҳужжатларини қабул қилиш ҳамда уларнинг ўқишини кўчириш бўйича давлат хизматларини кўрсатишнинг маъмурий регламентига 1-ИЛОВА

Спорт таълим муассасаларига ўқишга кириш учун ҳужжатларни қабул қилиш бўйича давлат хизматини кўрсатиш

Босқичлар Субъектлар Тадбирлар Бажариш муддатлари 1-босқич Ариза берувчи Давлат хизматидан фойдаланиш учун Давлат хизматлари марказига ўзи келган ҳолда ёки ЯИДХП орқали мурожаат қилади. Олимпия ва миллий спорт турлари бўйича давлат ихтисослаштирилган мактаб-интернатлари учун. Ҳар йили 20 июндан 20 июлга (шу куни ҳам) қадар Спорт мактаблари ва ихтисослаштирилган спорт мактаблари, Олимпия ва паралимпия спорт турларига тайёрлаш марказлари учун. Йил давомида, Ҳар йили 1 июлдан 31 июлга (шу куни ҳам) қадар 2-босқич 1. Давлат хизматлари маркази Сўровнома ва унга илова қилинган ҳужжатларни спорт таълим муассасасига юборади. 1. Сўровнома тасдиқлангандан сўнг ўн дақиқа мобайнида. 2. ЯИДХП 2. Сўровнома тасдиқлангандан сўнг автоматик тарзда 3-босқич Спорт таълим муассасаси масъул ходими Сўровномани кўриб чиқади ва қабул комиссиясига йўналтиради ёки сабабини кўрсатган ҳолда қайтаради ҳамда бу ҳақда ариза берувчига хабар юборади. Уч иш кунида 4-босқич Ариза берувчи Мурожаати бўйича юборилган спорт таълим муассасасига боради ва тегишли ҳужжатларни тақдим этади. Онлайн навбат бўйича 5-босқич Қабул комиссияси 1. Сўровнома ва унга илова қилинган ҳужжатларни имтиҳон топшириш учун қабул қилиш ёки сабабини аниқ кўрсатган ҳолда қабул қилишни рад этиш тўғрисида қарор қабул қилади. 1. Бир иш кунида 2. Мурожаат рад этилганда, хабарномани Давлат хизматлари марказига (ўзи келиб мурожаат этган тақдирда) ёки ариза берувчига (электрон шаклда мурожаат этган тақдирда) ЯИДХП орқали электрон шаклда юборади. 2. Шу куннинг ўзида 6-босқич Ариза берувчи 1. Сўровнома ва унга илова қилинган ҳужжатларни спорт таълим муассасасига қабул қилинганлиги ёки қабул қилиш рад этилганлиги тўғрисидаги маълумотни ЯИДХП орқали юклаб олади. 1. Автоматик тарзда 2. Мурожаати рад этилганда аввалги ариза рақамини кўрсатиб, аниқланган камчиликларни бартараф этган ҳолда қайта мурожаат қилиши мумкин. 2. Беш иш кунида

Давлат спорт-таълим муассасаларига ўқувчиларнинг ҳужжатларини қабул қилиш ҳамда уларнинг ўқишини кўчириш бўйича давлат хизматларини кўрсатишнинг маъмурий регламентига 2-ИЛОВА

Спорт таълим муассасаларига ўқишга қабул қилиш учун ҳужжатларни тақдим этиш бўйича

I. Ариза берувчи тўғрисида маълумот: 1. Қариндошлик даражаси (ота, она, уларнинг ўрнини босувчи шахс) 2. Фамилияси 3. Исми 4. Отасининг исми 5. Паспорт (ID карта) маълумотлари (серияси, рақами) 6. Жисмоний шахснинг шахсий идентификация рақами (ЖШШИР) 7. Яшаш манзили («Электрон ҳукумат» идоралараро интеграциялашув платформасидан) 8. Яшаш манзили (киритиш орқали) 9. Телефон рақами II. Ариза берувчининг фарзанди тўғрисида маълумот: 1. Фамилияси 2. Исми 3. Отасининг исми 4. Туғилганлик тўғрисида гувоҳнома (ID карта, паспорт) маълумотлари (серияси, рақами) 5. Жисмоний шахснинг шахсий идентификация рақами (ЖШШИР) 6. Туғилган санаси III. Ўзбекистон Республикаси Спорт вазирлиги тизимидаги давлат спорт таълим муассасалари (спорт мактаби, ихтисослаштирилган спорт мактаби, Олимпия ва миллий спорт турлари бўйича давлат ихтисослаштирилган мактаб-интернати, Олимпия ва паралимпия спорт турларига тайёрлаш маркази) тўғрисидаги маълумотлар (автоматик равишда): 1. Ҳудуд номи 2. Туман (шаҳар) номи 3. Ўзбекистон Республикаси Спорт вазирлиги тизимидаги давлат спорт таълим муассасалари (спорт мактаби, ихтисослаштирилган спорт мактаби, Олимпия ва миллий спорт турлари бўйича давлат ихтисослаштирилган мактаб-интернати, Олимпия ва паралимпия спорт турларига тайёрлаш маркази) номи (рақами)

Давлат спорт-таълим муассасаларига ўқувчиларнинг ҳужжатларини қабул қилиш ҳамда уларнинг ўқишини кўчириш бўйича давлат хизматларини кўрсатишнинг маъмурий регламентига 3-ИЛОВА

Ўқувчиларни бир спорт таълим муассасасидан бошқасига ўқишини кўчириш бўйича давлат хизматини кўрсатиш

Босқичлар Субъектлар Тадбирлар Бажариш муддатлари 1-босқич Ариза берувчи Давлат хизматидан фойдаланиш учун Давлат хизматлари марказига ўзи келган ҳолда ёки ЯИДХП орқали мурожаат қилади. Ўз хоҳишига кўра 2-босқич 1. Давлат хизматлари маркази Сўровнома ва унга илова қилинган ҳужжатларни тааллуқлилиги бўйича спорт таълим муассасасига юборади. 1. Сўровнома тасдиқлангандан сўнг ўн дақиқа мобайнида 2. ЯИДХП 2. Сўровнома тасдиқлангандан сўнг автоматик тарзда 3-босқич Спорт таълим муассасаси Сўровнома ва унга илова қилинган ҳужжатларни кўриб чиқиш натижасига кўра ўқишни кўчиришга рухсат беради ёки сабабини аниқ кўрсатган ҳолда ўқишни кўчиришни рад этиш тўғрисида қарор қабул қилади. Мурожаат рад этилганда, бу тўғрисидаги хабарномани Давлат хизматлари марказига (ўзи келиб мурожаат этган тақдирда) ёки ариза берувчига (электрон шаклда мурожаат этган тақдирда) ЯИДХП орқали электрон шаклда юборади. Уч иш кунида 4-босқич Ариза берувчи 1. Спорт таълим муассасасига ўқишни кўчиришга рухсат берилганлиги ёки сабаби аниқ кўрсатилган ҳолда ўқишни кўчириш рад этилганлиги тўғрисидаги маълумотни Давлат хизматлари марказидан ёки ЯИДХП орқали юклаб олади. 1. Автоматик тарзда 2. Спорт таълим муассасасидан тегишли ҳужжатларни олиб, ўқиши кўчириладиган спорт таълим муассасасига тақдим этади. 2. Уч иш кунида

Давлат спорт-таълим муассасаларига ўқувчиларнинг ҳужжатларини қабул қилиш ҳамда уларнинг ўқишини кўчириш бўйича давлат хизматларини кўрсатишнинг маъмурий регламентига 4-ИЛОВА

Ўқувчиларни бир спорт таълим муассасасидан бошқасига кўчириш бўйича

I. Ариза берувчи тўғрисида маълумот: 1. Қариндошлик даражаси (ота, она, уларнинг ўрнини босувчи шахс) 2. Фамилияси 3. Исми 4. Отасининг исми 5. Паспорт (ID карта) маълумотлари (серияси, рақами) 6. Жисмоний шахснинг шахсий идентификация рақами (ЖШШИР) 7. Яшаш манзили («Электрон ҳукумат» идоралараро интеграциялашув платформасидан) 8. Яшаш манзили (киритиш орқали) 9. Телефон рақами II. Ариза берувчининг фарзанди тўғрисида маълумот: 1. Фамилияси 2. Исми 3. Отасининг исми 4. Туғилганлик тўғрисида гувоҳнома (ID карта, паспорт) маълумотлари (серияси, рақами) 5. Жисмоний шахснинг шахсий идентификация рақами (ЖШШИР) 6. Туғилган санаси 7. Тегишли спорт разряди ёки унвони 8. Ўқиш кўчириладиган гуруҳ (синф) III. Ўқиш кўчириладиган Ўзбекистон Республикаси Спорт вазирлиги тизимидаги спорт таълим муассасалари (спорт мактаби, ихтисослаштирилган спорт мактаби, Олимпия ва миллий спорт турлари бўйича давлат ихтисослаштирилган мактаб-интернати, Олимпия ва паралимпия спорт турларига тайёрлаш маркази) тўғрисидаги маълумотлар 1. Ҳудуд номи 2. Туман (шаҳар) номи 3. Ўзбекистон Республикаси Спорт вазирлиги тизимидаги спорт таълим муассасалари (спорт мактаби, ихтисослаштирилган спорт мактаби, Олимпия ва миллий спорт турлари бўйича давлат ихтисослаштирилган мактаб-интернати, Олимпия ва паралимпия спорт турларига тайёрлаш маркази) номи (рақами) 4. Ўқишни кўчириш сабаби

Вазирлар Маҳкамасининг 2023 йил 3 ноябрдаги 583-сон қарорига 2-ИЛОВА

Ўзбекистон футбол ассоциацияси футбол академияларига ўқувчиларнинг ҳужжатларини қабул қилиш ҳамда уларнинг ўқишини кўчириш бўйича давлат хизматлари кўрсатишнинг

1-боб. Умумий қоидалар

1. Мазкур Регламент Ўзбекистон футбол ассоциацияси ҳузуридаги футбол академияларига (кейинги ўринларда — академия) ўқувчиларнинг ўқишга кириш учун ҳужжатларни қабул қилиш ҳамда уларда таҳсил олаётган ўқувчиларни бир академиядан бошқасига кўчириш бўйича давлат хизматини кўрсатиш тартибини белгилайди.

Ушбу Регламент бошқа вазирлик ва идоралар тизимидаги спорт таълим муассасалари ҳамда нодавлат спорт таълим ташкилотларига нисбатан татбиқ этилмайди.

2. Мазкур Регламентда қуйидаги асосий тушунчалар қўлланилади:

ариза берувчи — ушбу Регламентга мувофиқ академияга ўқишга кириш учун ҳужжатларини қабул қилишни ёки ўқишини бир академиядан бошқасига кўчиришни сўраб мурожаат қилган Ўзбекистон Республикаси фуқароси, Ўзбекистон Республикаси ҳудудида яшаш гувоҳномасига эга бўлган чет эл фуқароси ёки фуқаролиги бўлмаган шахс (ўн олти ёшга тўлмаган шахс номидан мурожаат қилган унинг қонуний вакили);

давлат хизмати — Давлат хизматлари маркази ёки Ягона интерактив давлат хизматлари портали (кейинги ўринларда — ЯИДХП) орқали ариза берувчини академияга ўқишга кириш учун ҳужжатларини қабул қилиш ёки ўқувчининг ўқишини бир академия (гуруҳ, синф)дан бошқасига кўчириш;

қабул режаси — академиянинг қуввати, тренерлар билан таъминланганлиги ва санитария талабларини инобатга олган ҳолда академия томонидан шакллантириладиган Ўзбекистон футбол ассоциацияси (кейинги ўринларда — ЎФА) тасдиқлайдиган режа.

3. ЯИДХП ва академия ўртасидаги электрон давлат хизматларини кўрсатиш доирасида ахборот алмашинуви «Электрон ҳукумат» идоралараро интеграциялашув платформаси орқали амалга оширилади.

Давлат хизмати кўрсатилишида олис ва чекка ҳудудларда фуқароларнинг электрон давлат хизматлари порталидан фойдаланиш имкониятлари мавжудлиги инобатга олинади.

4. ЎФА томонидан ҳар йили 1 майга қадар ўқувчиларнинг академияга ўқишга кириш учун ҳужжатларини қабул қилиш ёки уларни бир академиядан бошқасига ўқишини кўчириш бўйича давлат хизмати кўрсатиладиган ҳудудлар рўйхати, қабул муддатлари тасдиқланади ва ўз расмий веб-сайтида эълон қилинади.

Академияга ўқувчилар 5-синфга қабул қилинадилар.

5. Ариза берувчининг яшаш ёки турган жойи бўйича рўйхатдан ўтган ва ҳақиқатда яшовчи оила фарзандлари бириктирилган ҳудудлар доирасида академияга жойлашиши таъминланади.

6. Давлат хизмати кўрсатилгани учун ариза берувчидан йиғим ундирилмайди.

2-боб. Академияга ўқишга кириш учун ҳужжатларни қабул қилиш бўйича давлат хизматларини кўрсатиш тартиби

7. Академияга ўқишга кириш учун ҳужжатларни қабул қилиш бўйича давлат хизмати мазкур Регламентга 1-иловадаги схемага мувофиқ кўрсатилади.

8. Ариза берувчи ҳар йили 15 июндан 30 июлга қадар исталган Давлат хизматлари марказига мурожаат қилади ёки ЯИДХП давлат хизматидан электрон шаклда фойдаланиш учун рўйхатдан ўтади.

9. Ариза берувчининг мурожаатига асосан Давлат хизматлари маркази ходими ариза берувчининг номидан, ЯИДХП орқали мурожаат қилинганда эса, ариза берувчи мустақил равишда ушбу Регламентга 2-иловага мувофиқ сўровномани электрон шаклда тўлдиради.

Бунда ариза берувчи ўқувчининг ота-онаси ўрнини босувчи шахслар бўлган тақдирда, уларнинг қонуний вакили эканлигини тасдиқловчи ҳужжат илова қилинади.

10. Сўровнома қуйидаги кетма-кетлик асосида тўлдирилади:

қариндошлик даражаси белгиланади;

ариза берувчининг шахсий маълумотлари ва яшаш манзили «Электрон ҳукумат» идоралараро интеграциялашув платформаси орқали олинади;

ариза берувчи томонидан киритилган маълумотлар «Электрон ҳукумат» идоралараро интеграциялашув платформаси орқали олинган яшаш манзили тўғрисидаги маълумотлардан фарқли бўлса, ариза берувчи яшаш манзилидаги Миграция ва фуқароликни расмийлаштириш бўлимига мурожаат қилган ҳолда яшаш манзилига аниқлик киритади;

ариза берувчи томонидан «Электрон ҳукумат» идоралараро интеграциялашув платформасидан олинган яшаш манзили тўғри эканлиги ёки яшаш манзилига аниқлик киритилгандан сўнг ЯИДХП орқали яшаш манзили тўғрисидаги маълумотларни электрон шаклда мустақил тўлдиради;

ариза берувчи ҳақидаги маълумотлар Ўзбекистон Республикаси фуқаролик ҳолати далолатномаларини ёзиш органлари маълумотлар базасидан автоматик тарзда тўлдирилади;

яшаш манзили бўйича академия автоматик равишда белгиланади.

11. Ариза берувчи сўровномага киритилган маълумотларнинг тўғрилигини текшириб, сўровномани тасдиқлайди.

Ариза берувчи ўзи келиб мурожаат этганда, Давлат хизматлари маркази томонидан сўровнома тўлдирилгандан сўнг ариза берувчи маълумотларнинг тўғрилигини текширади.

Сўровнома электрон рақамли имзо ёки тегишли имзолар идентификация қилишнинг бошқа воситалари (дактилоскопия ва бошқалар) билан тасдиқланиши мумкин.

12. Ариза берувчи Давлат хизматлари марказига келиб мурожаат этган тақдирда, унинг сўровномаси тўлдирилиб тасдиқлангандан сўнг ўн дақиқа мобайнида, ЯИДХП орқали мурожаат этганда автоматик тарзда академияга электрон шаклда юборилади.

Ариза берувчи давлат хизматидан фойдаланишдан уни кўрсатишнинг ҳар қандай босқичида бош тортиш ҳуқуқига эга. Ариза берувчи давлат хизматидан фойдаланишдан бош тортганда, унинг сўровномаси кўрилмасдан қолдирилади.

13. Академия масъул ходими сўровномани уч иш кунида кўриб чиқади ва қабул комиссиясига йўналтиради ёки сабабини кўрсатган ҳолда қайтаради ҳамда бу ҳақда ариза берувчига хабар юборади.

Сўровномада нотўғри маълумотлар кўрсатилиши давлат хизмати кўрсатишни рад этиш учун асос ҳисобланади.

Академия томонидан мурожаати қайтарилган ариза берувчи аввалги ариза рақамини кўрсатиб, аниқланган камчиликларни бартараф этган ҳолда қайта мурожаат қилади.

14. Ариза берувчи мурожаати бўйича юборилган академияга онлайн навбат бўйича боради ва қуйидаги ҳужжатларни тақдим этади:

номзоднинг ота-оналари ёки уларнинг ўрнини босувчи шахслар томонидан академия директори номига ариза;

тиббий маълумотномалар (Ф-026-у шаклдаги мактаб тиббий анкетаси, Ф-063-у шаклдаги профилактик эмлаш картаси, Ф-086-у шаклдаги тиббий маълумотнома, турар жойидан болалар врачидан кечирган касалликлари тўғрисидаги маълумотнома, психоневрологик диспансердан маълумотнома);

футболчи паспорти (мавжуд бўлса).

Бунда туғилганлик тўғрисида гувоҳномаси ёки 16 ёшга тўлган шахснинг биометрик паспорти ёки идентификацияловчи ID-картаси ёхуд хорижга чиқиш биометрик паспорти тўғрисидаги маълумотлар «Рақамли ҳукумат» идоралараро интеграциялашув платформасидан ҳамда спорт паспорти (агар мавжуд бўлса) Спорт вазирлигининг «ERP-sport» ягона электрон бошқарув тизимидан мустақил равишда олинади.

15. Академияда ўқувчиларнинг ҳужжатларини қабул қилиш бўйича камида 5 нафардан иборат таркибда қабул комиссияси (кейинги ўринларда — қабул комиссияси) тузилади.

Қабул комиссияси таркиби ЎФА томонидан тасдиқланади.

Қабул жараёнининг шаффофлигини таъминлаш мақсадида академия жойлашган ҳудуддаги маҳалла вакиллари ҳамда кузатув кенгаши аъзолари ҳам жалб этилиши мумкин.

16. Қабул комиссияси бир иш кунида ҳужжатларни имтиҳон топшириш учун қабул қилиш ёки сабабини аниқ кўрсатган ҳолда қабул қилишни рад этиш тўғрисида қарор қабул қилади.

Мурожаат рад этилганда қабул комиссияси шу куннинг ўзида хабарномани Давлат хизматлари марказига (ўзи келиб мурожаат этган тақдирда) ёки ариза берувчига (электрон шаклда мурожаат этган тақдирда) ЯИДХП орқали электрон шаклда юборади.

17. Ариза берувчи сўровнома ва унга илова қилинган ҳужжатларнинг академияга имтиҳон топшириш учун қабул қилинганлиги ёки қабул қилиш рад этилганлиги тўғрисидаги маълумотни ЯИДХП орқали автоматик тарзда тизимдан юклаб олади.

18. Мурожаати рад этилган ариза берувчи аввалги ариза рақамини кўрсатиб, аниқланган камчиликларни бартараф этган ҳолда беш иш кунида қайта мурожаат қилиши мумкин.

3-боб. Ўқишни академиядан бошқасига кўчириш бўйича давлат хизматларини кўрсатиш тартиби

19. Ариза берувчи ўз хоҳишига кўра ўқув йили давомида ёки ўқув йили тугаганидан сўнг бир академиядан бошқасига ўқишини кўчириши (кейинги ўринларда — ўқишни кўчириш) мумкин.

20. Ўқувчиларни бир академиядан бошқасига ўқишни кўчириш бўйича давлат хизмати мазкур Регламентга 3-иловадаги схемага мувофиқ кўрсатилади.

21. Ариза берувчи ўқишни кўчириш учун исталган Давлат хизматлари марказига мурожаат қилади ёки ЯИДХП давлат хизматидан электрон шаклда фойдаланиш учун рўйхатдан ўтади.

22. Ариза берувчининг мурожаатига асосан Давлат хизматлари маркази ходими ариза берувчи номидан, ЯИДХП орқали мурожаат қилинганда эса, ариза берувчи мустақил равишда ушбу Регламентга 4-иловага мувофиқ сўровномани электрон шаклда тўлдиради.

Бунда ариза берувчи ўқувчининг ота-онаси ўрнини босувчи шахслар бўлган тақдирда, уларнинг қонуний вакили эканлигини тасдиқловчи ҳужжат илова қилинади.

23. Сўровнома қуйидаги кетма-кетликда тўлдирилади:

қариндошлик даражаси белгиланади;

ариза берувчининг шахсий маълумотлари ва яшаш манзили «Электрон ҳукумат» идоралараро интеграциялашув платформаси орқали олинади;

ариза берувчи томонидан киритилган маълумотлар «Электрон ҳукумат» идоралараро интеграциялашув платформаси орқали олинган яшаш манзили тўғрисидаги маълумотлардан фарқли бўлса, ариза берувчи яшаш манзилидаги Миграция ва фуқароликни расмийлаштириш бўлимига мурожаат қилган ҳолда яшаш манзилига аниқлик киритади;

ариза берувчи томонидан «Электрон ҳукумат» идоралараро интеграциялашув платформасидан олинган яшаш манзили тўғри эканлиги ёки яшаш манзилига аниқлик киритилгандан сўнг ЯИДХП орқали яшаш манзили тўғрисидаги маълумотларни электрон шаклда мустақил тўлдиради;

ариза берувчининг фарзанди ҳақидаги маълумотлар тўлдирилади;

ўқиши кўчириладиган гуруҳ ёки синф танланади;

ўқиши кўчириладиган академия танланади;

ўқишини кўчириш сабаби киритилади.

24. Ариза берувчи сўровномага киритилган маълумотларнинг тўғрилигини текшириб, сўровномани тасдиқлайди.

Ариза берувчи ўзи келиб мурожаат этганда, Давлат хизматлари маркази томонидан сўровнома тўлдирилгандан сўнг маълумотларнинг тўғрилигини текширади.

Сўровнома электрон рақамли имзо ёки тегишли имзолар идентификация қилишнинг бошқа воситалари (дактилоскопия ва бошқалар) билан тасдиқланиши мумкин.

25. Ариза берувчи Давлат хизматлари марказига келиб мурожаат этган тақдирда, унинг сўровномаси тўлдирилиб тасдиқлангандан сўнг ўн дақиқа мобайнида, ЯИДХП орқали мурожаат этганда автоматик тарзда академияга электрон шаклда юборилади.

Ариза берувчи давлат хизматидан фойдаланишдан уни кўрсатишнинг ҳар қандай босқичида бош тортиш ҳуқуқига эга. Ариза берувчи давлат хизматидан фойдаланишдан бош тортганда, унинг сўровномаси кўрилмасдан қолдирилади.

26. Академия сўровномани уч иш кунида кўриб чиқади.

27. Сўровнома ва унга илова қилинган ҳужжатларни кўриб чиқиш натижасига кўра академия ўқишни кўчиришга рухсат бериш ёки сабабини аниқ кўрсатган ҳолда ўқишни кўчиришни рад этиш тўғрисида қарор қабул қилади.

Мурожаат рад этилганда, академия бу тўғрисидаги хабарномани Давлат хизматлари марказига (ўзи келиб мурожаат этган тақдирда) ёки ариза берувчига (электрон шаклда мурожаат этган тақдирда) ЯИДХП орқали электрон шаклда юборади.

28. Қуйидаги ҳолларда ўқишни кўчириш рад этилади:

академия (қабул қилинадиган гуруҳ, синф)да бўш ўринлар мавжуд бўлмаганда;

ариза берувчининг фарзандида тегишли спорт разряди ёки унвони мавжуд бўлмаганда;

сўровномада нотўғри маълумотлар кўрсатилганда.

Бошқа ҳолатларда ўқишни кўчириш рад этилиши мумкин эмас.

29. Ариза берувчи академияга ўқишни кўчиришга рухсат берилганлиги ёки сабаби аниқ кўрсатилган ҳолда ўқишни кўчиришни рад этиш тўғрисидаги маълумотни Давлат хизматлари марказидан ёки ЯИДХП орқали автоматик тарзда тизимдан юклаб олади.

30. Ариза берувчига ўқишни кўчиришга рухсат берилганда, уч кун муддатда ўқиётган академиядан тегишли ҳужжатларни олиб, ўқиши кўчириладиган академияга тақдим этади.

Ариза берувчининг ўзи ўқиётган академиядаги гуруҳ ёки синфга кўчиришга рухсат берилганда, тегишли ҳужжатлар академия раҳбарияти томонидан расмийлаштирилади.

31. Мурожаати рад этилган ариза берувчи аввалги ариза рақамини кўрсатиб, аниқланган камчиликларни бартараф этган ҳолда беш иш кунида қайта мурожаат қилиши мумкин.

32. Ўқишни давом эттириш учун танланган академияга кўчирилган ўқувчи ўн кун ичида сабабсиз ёки академия раҳбарияти ва тренерини хабардор қилмасдан машғулотларга келмаса, академия директори бу ҳақда ота-оналарни, ўқувчининг яшаш жойидаги маҳалла фуқаролари йиғинини, Болалар масалалари бўйича туман (шаҳар) комиссияларини ҳамда ўқувчи таълим олаётган умумтаълим мактаби директорини ёзма равишда огоҳлантиради ва бир вақтнинг ўзида ўқувчининг машғулотларга келмаганлиги сабабларини аниқлаш ва уни машғулотларга жалб этиш чораларини кўради.

4-боб. Якунловчи қоидалар

33. Давлат органлари ва бошқа ташкилотлар ходимларининг хатти-ҳаракатлари юзасидан ариза берувчи томонидан қонунчилик ҳужжатларида белгиланган тартибда шикоят қилиниши мумкин.

34. Ушбу Регламентни қўллашда юзага келадиган низолар қонунчилик ҳужжатларида белгиланган тартибда ҳал этилади.

35. Мазкур Регламент талабларининг бузилишида айбдор бўлган шахслар қонунчилик ҳужжатларига мувофиқ жавоб берадилар.

Ўзбекистон футбол ассоциацияси футбол академияларига ўқувчиларнинг ҳужжатларини қабул қилиш ҳамда уларнинг ўқишини кўчириш бўйича давлат хизматларини кўрсатишнинг маъмурий регламентига 1-ИЛОВА

Академияга ўқишга кириш учун ҳужжатларни қабул қилиш бўйича давлат хизматини кўрсатиш

Босқичлар Субъектлар Тадбирлар Бажариш муддатлари 1-босқич Ариза берувчи Давлат хизматидан фойдаланиш учун Давлат хизматлари марказига ўзи келган ҳолда ёки ЯИДХП орқали мурожаат қилади. Ҳар йили 15 июндан 30 июлга қадар 2-босқич 1. Давлат хизматлари маркази Сўровнома ва унга илова қилинган ҳужжатларни академияга юборади. 1. Сўровнома тасдиқлангандан сўнг ўн дақиқа мобайнида. 2. ЯИДХП 2. Сўровнома тасдиқлангандан сўнг автоматик тарзда 3-босқич Академия масъул ходими Сўровномани кўриб чиқади ва қабул комиссиясига йўналтиради ёки сабабини кўрсатган ҳолда қайтаради ҳамда бу ҳақда ариза берувчига хабар юборади. Уч иш кунида 4-босқич Ариза берувчи Мурожаати бўйича юборилган академияга боради ва тегишли ҳужжатларни тақдим этади. Онлайн навбат бўйича 5-босқич Қабул комиссияси 1. Сўровнома ва унга илова қилинган ҳужжатларни академияга имтиҳон топшириш учун қабул қилиш ёки сабабини аниқ кўрсатган ҳолда қабул қилишни рад этиш тўғрисида қарор қабул қилади. 1. Бир иш кунида 2. Мурожаат рад этилганда, хабарномани Давлат хизматлари марказига (ўзи келиб мурожаат этган тақдирда) ёки ариза берувчига (электрон шаклда мурожаат этган тақдирда) ЯИДХП орқали электрон шаклда юборади. 2. Шу куннинг ўзида 6-босқич Ариза берувчи 1. Сўровнома ва унга илова қилинган ҳужжатларни академияга қабул қилинганлиги ёки қабул қилиш рад этилганлиги тўғрисидаги маълумотни ЯИДХП орқали юклаб олади. 1. Автоматик тарзда 2. Мурожаати рад этилганда аввалги ариза рақамини кўрсатиб, аниқланган камчиликларни бартараф этган ҳолда қайта мурожаат қилиши мумкин. 2. Беш иш кунида

Ўзбекистон футбол ассоциацияси футбол академияларига ўқувчиларнинг ҳужжатларини қабул қилиш ҳамда уларнинг ўқишини кўчириш бўйича давлат хизматларини кўрсатишнинг маъмурий регламентига 2-ИЛОВА

Академияга ўқишга қабул қилиш учун ҳужжатларни тақдим этиш бўйича

I. Ариза берувчи тўғрисида маълумот: 1. Қариндошлик даражаси (ота, она, уларнинг ўрнини босувчи шахс) 2. Фамилияси 3. Исми 4. Отасининг исми 5. Паспорт (ID карта) маълумотлари (серияси, рақами) 6. Жисмоний шахснинг шахсий идентификация рақами (ЖШШИР) 7. Яшаш манзили («Электрон ҳукумат» идоралараро интеграциялашув платформаси) 8. Яшаш манзили (киритиш орқали) 9. Телефон рақами II. Ариза берувчининг фарзанди тўғрисида маълумот: 1. Фамилияси 2. Исми 3. Отасининг исми 4. Туғилганлик тўғрисида гувоҳнома (ID карта, паспорт) маълумотлари (серияси, рақами) 5. Жисмоний шахснинг шахсий идентификация рақами (ЖШШИР) 6. Туғилган санаси 7. Тегишли спорт разряди ёки унвони III. Ўзбекистон футбол ассоциацияси футбол академиялари тўғрисидаги маълумотлар (автоматик равишда): 1. Ҳудуд номи 2. Туман (шаҳар) номи 3. Ўзбекистон футбол ассоциацияси футбол академияси номи

Ўзбекистон футбол ассоциацияси футбол академияларига ўқувчиларнинг ҳужжатларини қабул қилиш ҳамда уларнинг ўқишини кўчириш бўйича давлат хизматларини кўрсатишнинг маъмурий регламентига 3-ИЛОВА

Ўқувчиларни бир футбол академиясидан бошқасига ўқишини кўчириш бўйича давлат хизматини кўрсатиш

Босқичлар Субъектлар Тадбирлар Бажариш муддатлари 1-босқич Ариза берувчи Давлат хизматидан фойдаланиш учун Давлат хизматлари марказига ўзи келган ҳолда ёки ЯИДХП орқали мурожаат қилади. Ўз хоҳишига кўра 2-босқич 1. Давлат хизматлари маркази Сўровнома ва унга илова қилинган ҳужжатларни тааллуқлилиги бўйича футбол академиясига юборади. 1. Сўровнома тасдиқлангандан сўнг ўн дақиқа мобайнида 2. ЯИДХП 2. Сўровнома тасдиқлангандан сўнг автоматик тарзда 3-босқич Футбол академияси Сўровнома ва унга илова қилинган ҳужжатларни кўриб чиқиш натижасига кўра ўқишни кўчиришга рухсат беради ёки сабабини аниқ кўрсатган ҳолда ўқишни кўчиришни рад этиш тўғрисида қарор қабул қилади. Мурожаат рад этилганда, бу тўғрисидаги хабарномани Давлат хизматлари марказига (ўзи келиб мурожаат этган тақдирда) ёки ариза берувчига (электрон шаклда мурожаат этган тақдирда) ЯИДХП орқали электрон шаклда юборади. Уч иш кунида 4-босқич Ариза берувчи 1. Футбол академиясига ўқишни кўчиришга рухсат берилганлиги ёки сабаби аниқ кўрсатилган ҳолда ўқишни кўчириш рад этилганлиги тўғрисидаги маълумотни Давлат хизматлари марказидан ёки ЯИДХП орқали юклаб олади. 1. Автоматик тарзда 2. Футбол академиясидан тегишли ҳужжатларни олиб, ўқиши кўчириладиган академияга тақдим этади. 2. Уч иш кунида

Ўзбекистон футбол ассоциацияси футбол академияларига ўқувчиларнинг ҳужжатларини қабул қилиш ҳамда уларнинг ўқишини кўчириш бўйича давлат хизматларини кўрсатишнинг маъмурий регламентига 4-ИЛОВА

Ўқувчиларни бир футбол академиясидан бошқасига кўчириш бўйича

I. Ариза берувчи тўғрисида маълумот: 1. Қариндошлик даражаси (ота, она, уларнинг ўрнини босувчи шахс) 2. Фамилияси 3. Исми 4. Отасининг исми 5. Паспорт (ID карта) маълумотлари (серияси, рақами) 6. Жисмоний шахснинг шахсий идентификация рақами (ЖШШИР) 7. Яшаш манзили («Электрон ҳукумат» идоралараро интеграциялашув платформаси) 8. Яшаш манзили (киритиш орқали) 9. Телефон рақами II. Ариза берувчининг фарзанди тўғрисида маълумот: 1. Фамилияси 2. Исми 3. Отасининг исми 4. Туғилганлик тўғрисида гувоҳнома (ID карта, паспорт) маълумотлари (серияси, рақами) 5. Жисмоний шахснинг шахсий идентификация рақами (ЖШШИР) 6. Туғилган санаси 7. Тегишли спорт разряди ёки унвони 8. Ўқиш кўчириладиган гуруҳ (синф) III. Ўқиш кўчириладиган Ўзбекистон футбол ассоциацияси футбол академияси тўғрисидаги маълумотлар 1. Ҳудуд номи 2. Туман (шаҳар) номи 3. Ўзбекистон футбол ассоциацияси футбол академияси номи 4. Ўқишни кўчириш сабаби

Ўзбекистон Республикасининг Бош вазири А. АРИПОВ

Тошкент ш.,

2023 йил 3 ноябрь,

583-сон

(Қонунчилик маълумотлари миллий базаси, 06.11.2023 й., 09/23/583/0830-сон; 10.05.2024 й., 09/24/272/0337-сон; 30.04.2025 й., 09/25/275/0394-сон; 25.12.2025 й., 09/25/821/1211-сон; 06.05.2026 й., 09/26/224/0457-сон)

lex.uz

Oʻzbekiston Respublikasi Vazirlar Mahkamasining

qarori

MAʼMURIY REGLAMENTI

SXEMASI

SOʻROVNOMA

SXEMASI

SOʻROVNOMA

MAʼMURIY REGLAMENTI

SXEMASI

SOʻROVNOMA

SXEMASI

SOʻROVNOMA

Sport sohasida davlat xizmatlari koʻrsatishni yanada takomillashtirish chora-tadbirlari toʻgʻrisida

Oʻzbekiston Respublikasi Prezidentining “Raqamli xizmatlar qamrovi va sifatini oshirish hamda soha, tarmoq va hududlarni raqamli transformatsiya qilish chora-tadbirlari toʻgʻrisida” 2023-yil 24-maydagi PQ-162-son qarori ijrosini taʼminlash, shuningdek, sport sohasida davlat xizmatlarini koʻrsatish jarayonlarini takomillashtirish maqsadida Vazirlar Mahkamasi qaror qiladi:

1. Quyidagilar:

Davlat sport-taʼlim muassasalariga oʻquvchilarning hujjatlarini qabul qilish hamda ularning oʻqishini koʻchirish boʻyicha davlat xizmatlarini koʻrsatishning maʼmuriy reglamenti 1-ilovaga muvofiq;

Oʻzbekiston futbol assotsiatsiyasi futbol akademiyalariga oʻquvchilarning hujjatlarini qabul qilish hamda ularning oʻqishini koʻchirish boʻyicha davlat xizmatlarini koʻrsatishning maʼmuriy reglamenti 2-ilovaga muvofiq tasdiqlansin.

2. Belgilansinki, ushbu qaror bilan tasdiqlangan maʼmuriy reglamentlarga muvofiq davlat xizmatlari davlat xizmatlari markazlari yoki Oʻzbekiston Respublikasi Yagona interaktiv davlat xizmatlari portali (keyingi oʻrinlarda — YIDXP) orqali 2023-yil 1-dekabrdan boshlab koʻrsatiladi.

3. Oʻzbekiston Respublikasi Yoshlar siyosati va sport vazirligi Oʻzbekiston futbol assotsiatsiyasi, Raqamli texnologiyalar vazirligi bilan birgalikda 2023-yil 20-noyabrga qadar:

mazkur qaror bilan tasdiqlangan maʼmuriy reglamentlarga muvofiq davlat xizmatlarining YIDXP orqali joriy etilishini taʼminlasin;

“ERP sport” yagona elektron boshqaruv tizimini YIDXPga integratsiya qilish choralarini koʻrsin;

YIDXPda davlat xizmatlari koʻrsatilishining har bir bosqichida murojaatlarning koʻrib chiqilishini kuzatib borishni joriy etsin.

4. Oʻzbekiston Respublikasi Adliya vazirligi:

davlat organlari va boshqa tashkilotlar tomonidan davlat xizmatlari koʻrsatilishining belgilangan tartibi bajarilishi yuzasidan YIDXP orqali doimiy nazorat oʻrnatsin;

ushbu qaror bilan tasdiqlangan maʼmuriy reglamentlar talablarini buzganlik uchun davlat organlari va boshqa tashkilotlarning mansabdor shaxslariga nisbatan belgilangan tartibda maʼmuriy jazolarni qoʻllasin.

5. Oʻzbekiston Respublikasi Yoshlar siyosati va sport vazirligi manfaatdor vazirlik va idoralar bilan birgalikda oʻzlari qabul qilgan normativ-huquqiy hujjatlarni ikki oy muddatda ushbu qarorga muvofiqlashtirsin.

6. Mazkur qarorning bajarilishini nazorat qilish Oʻzbekiston Respublikasi yoshlar siyosati va sport vaziri A.I. Ikramov hamda Oʻzbekiston Respublikasi adliya vaziri A.J. Tashkulov zimmasiga yuklansin.

Vazirlar Mahkamasining 2023-yil 3-noyabrdagi 583-son qaroriga 1-ILOVA

Davlat sport-taʼlim muassasalariga oʻquvchilarning hujjatlarini qabul qilish hamda ularning oʻqishini koʻchirish boʻyicha davlat xizmatlarini koʻrsatishning

1-bob. Umumiy qoidalar

1. Mazkur Reglament Oʻzbekiston Respublikasi Sport vazirligi (keyingi oʻrinlarda — Vazirlik) tizimidagi davlat sport taʼlim muassasalariga bolalarning oʻqishga kirish uchun hujjatlarini qabul qilish hamda davlat sport taʼlim muassasalarida tahsil olayotgan oʻquvchilarni bir davlat sport taʼlim muassasasidan boshqasiga koʻchirish boʻyicha davlat xizmatini koʻrsatish tartibini belgilaydi.

2. Ushbu Reglament talablari Vazirlik tizimidagi sport maktablari va ixtisoslashtirilgan sport maktablari, Olimpiya va milliy sport turlari boʻyicha davlat ixtisoslashtirilgan maktab-internatlari, Olimpiya va paralimpiya sport turlariga tayyorlash markazlariga (keyingi oʻrinlarda — sport taʼlim muassasalari) nisbatan qoʻllaniladi.

Mazkur Reglament boshqa vazirlik va idoralar tizimidagi sport taʼlim muassasalari hamda nodavlat sport taʼlim tashkilotlariga nisbatan tatbiq etilmaydi.

3. Ushbu Reglamentda quyidagi asosiy tushunchalar qoʻllaniladi:

ariza beruvchi — ushbu Reglamentga muvofiq sport taʼlim muassasalariga oʻqishga kirish uchun hujjatlarini qabul qilish yoki oʻqishini bir sport taʼlim muassasasidan boshqasiga koʻchirishni soʻrab murojaat qilgan Oʻzbekiston Respublikasi fuqarosi, Oʻzbekiston Respublikasi hududida yashash guvohnomasiga ega boʻlgan chet el fuqarosi yoki fuqaroligi boʻlmagan shaxs (oʻn olti yoshga toʻlmagan shaxs nomidan murojaat qilgan uning qonuniy vakili);

davlat xizmati — Davlat xizmatlari markazi yoki Yagona interaktiv davlat xizmatlari portali (keyingi oʻrinlarda — YIDXP) orqali ariza beruvchining sport taʼlim muassasalariga oʻqishga kirish uchun hujjatlarini qabul qilish yoki oʻqishini bir sport taʼlim muassasasidan boshqasiga koʻchirish;

qabul rejasi — sport taʼlim muassasasi hududidagi aholi soni, shu jumladan, maktab yoshidagi bolalar soni, sport taʼlim muassasasining quvvati va trenerlar bilan taʼminlanganligini inobatga olgan holda, muassasa tomonidan shakllantiriladigan hamda Qoraqalpogʻiston Respublikasi Sport vazirligi, viloyatlar va Toshkent shahar sport boshqarmalari tomonidan Vazirlik bilan kelishgan holda tasdiqlanadigan reja.

4. YIDXP va sport taʼlim muassasalari oʻrtasidagi elektron davlat xizmatlarini koʻrsatish doirasida axborot almashinuvi “Elektron hukumat” idoralararo integratsiyalashuv platformasi orqali amalga oshiriladi.

Davlat xizmati koʻrsatiladigan sport taʼlim muassasalari roʻyxatini shakllantirishda olis va chekka hududlarda fuqarolarning elektron davlat xizmatlari portalidan foydalanish imkoniyatlari mavjudligi inobatga olinadi.

5. Vazirlik tomonidan har yili 1-yanvarga qadar oʻquvchilarning sport taʼlim muassasalariga oʻqishga kirishi uchun hujjatlarini qabul qilish yoki ularni bir sport taʼlim muassasasidan boshqasiga koʻchirish boʻyicha davlat xizmati koʻrsatiladigan hududlar roʻyxati, qabul muddatlari tasdiqlanadi va oʻz rasmiy veb-saytida eʼlon qilinadi.

6. Ariza beruvchining yashash yoki turgan joyi boʻyicha roʻyxatdan oʻtgan va haqiqatda yashovchi oila farzandlari biriktirilgan hududlar (mikrohudud) doirasida sport taʼlim muassasalariga joylashishi taʼminlanadi.

7. Davlat xizmati koʻrsatilgani uchun ariza beruvchidan yigʻim undirilmaydi.

2-bob. Sport taʼlim muassasalariga oʻqishga kirish uchun hujjatlarni qabul qilish boʻyicha davlat xizmatlarini koʻrsatish tartibi

8. Sport taʼlim muassasalariga oʻqishga kirish uchun hujjatlarni qabul qilish boʻyicha davlat xizmati mazkur Reglamentga 1-ilovadagi sxemaga muvofiq koʻrsatiladi.

9. Ariza beruvchi har yili:

Olimpiya va milliy sport turlari boʻyicha davlat ixtisoslashtirilgan maktab-internatlari uchun 20-iyundan 20-iyulga (shu kuni ham) qadar;

sport maktablari va ixtisoslashtirilgan sport maktablari uchun yil davomida;

Olimpiya va paralimpiya sport turlariga tayyorlash markazlari uchun 1-iyuldan 31-iyulga (shu kuni ham) qadar istalgan Davlat xizmatlari markaziga murojaat qiladi yoki YIDXPda davlat xizmatidan elektron shaklda foydalanish uchun roʻyxatdan oʻtadi.

10. Ariza beruvchining murojaatiga asosan davlat xizmatlari markazi xodimi ariza beruvchi nomidan, YIDXP orqali murojaat qilinganda esa, ariza beruvchi mustaqil ravishda ushbu Reglamentga 2-ilovaga muvofiq soʻrovnomani elektron shaklda toʻldiradi.

Bunda ariza beruvchi oʻquvchining ota-onasi oʻrnini bosuvchi shaxslar boʻlgan taqdirda, ularning qonuniy vakili ekanligini tasdiqlovchi hujjat ilova qilinadi.

11. Soʻrovnoma quyidagi ketma-ketlik asosida toʻldiriladi:

qarindoshlik darajasi belgilanadi;

ariza beruvchining shaxsiy maʼlumotlari va yashash manzili “Elektron hukumat” idoralararo integratsiyalashuv platformasi orqali olinadi;

ariza beruvchi tomonidan kiritilgan maʼlumotlar “Elektron hukumat” idoralararo integratsiyalashuv platformasi orqali olingan yashash manzili toʻgʻrisidagi maʼlumotlardan farqli boʻlsa, ariza beruvchi yashash manzilidagi Migratsiya va fuqarolikni rasmiylashtirish boʻlimiga murojaat qilgan holda yashash manziliga aniqlik kiritadi;

ariza beruvchi “Elektron hukumat” idoralararo integratsiyalashuv platformasidan olingan yashash manzili toʻgʻri ekanligi yoki yashash manziliga aniqlik kiritilgandan soʻng YIDXP orqali yashash manzili toʻgʻrisidagi maʼlumotlarni elektron shaklda mustaqil toʻldiradi;

ariza beruvchi haqidagi maʼlumotlar Oʻzbekiston Respublikasi fuqarolik holati dalolatnomalarini yozish organlari maʼlumotlar bazasidan avtomatik tarzda toʻldiriladi;

yashash manzili boʻyicha sport taʼlim muassasasi avtomatik ravishda belgilanadi.

Ariza beruvchining yashash manzili boʻyicha sport taʼlim muassasasida tanlagan sport turi boʻlmagan taqdirda, yaqin hududda joylashgan boshqa sport taʼlim muassasasi biriktiriladi.

12. Ariza beruvchi soʻrovnomaga kiritilgan maʼlumotlarning toʻgʻriligini tekshirib, soʻrovnomani tasdiqlaydi.

Davlat xizmatlari markazi tomonidan soʻrovnoma toʻldirilgandan soʻng ariza beruvchi maʼlumotlarning toʻgʻriligini tekshiradi.

Soʻrovnoma elektron raqamli imzo yoki tegishli imzolar identifikatsiya qilishning boshqa vositalari (daktiloskopiya va boshqalar) bilan tasdiqlanishi mumkin.

13. Ariza beruvchi Davlat xizmatlari markaziga kelib murojaat etgan taqdirda, uning soʻrovnomasi toʻldirilib tasdiqlangandan soʻng oʻn daqiqa mobaynida, YIDXP orqali murojaat etganda avtomatik tarzda sport taʼlim muassasasiga elektron shaklda yuboriladi.

Ariza beruvchi davlat xizmatidan foydalanishdan uni koʻrsatishning har qanday bosqichida bosh tortish huquqiga ega. Ariza beruvchi davlat xizmatidan foydalanishdan bosh tortganda, uning soʻrovnomasi koʻrilmasdan qoldiriladi.

14. Sport taʼlim muassasasi masʼul xodimi soʻrovnomani uch ish kunida koʻrib chiqadi va qabul komissiyasiga yoʻnaltiradi yoki sababini koʻrsatgan holda qaytaradi hamda bu haqda ariza beruvchiga xabar yuboradi.

Soʻrovnomada notoʻgʻri maʼlumotlar koʻrsatilishi davlat xizmatini koʻrsatishni rad etish uchun asos hisoblanadi.

Sport taʼlim muassasasi tomonidan murojaati qaytarilgan ariza beruvchi avvalgi ariza raqamini koʻrsatib, aniqlangan kamchiliklarni bartaraf etgan holda qayta murojaat qiladi.

15. Ariza beruvchi murojaati boʻyicha yuborilgan sport taʼlim muassasasiga onlayn navbat boʻyicha boradi va quyidagi hujjatlarni taqdim etadi:

a) sport maktablari va ixtisoslashtirilgan sport maktablariga bolaning sogʻligʻi toʻgʻrisidagi tibbiy maʼlumotnomani;

b) Olimpiya va paralimpiya sport turlariga tayyorlash markaziga:

olimpiya sport turlari boʻyicha:

bolalarning ota-onalari yoki ularning oʻrnini bosuvchi shaxslar tomonidan Olimpiya va paralimpiya sport turlariga tayyorlash markazi direktori nomiga ariza;

sport maktablari va ixtisoslashtirilgan sport maktablari, sport klublari yoki boshqa sport taʼlim muassasalari tomonidan berilgan yoʻllanma;

paralimpiya sport turlari boʻyicha:

bolalarning ota-onalari yoki ularning oʻrnini bosuvchi shaxslar tomonidan Olimpiya va paralimpiya sport turlariga tayyorlash markazi direktori nomiga ariza va yozma roziligi;

Oʻzbekiston Milliy paralimpiya qoʻmitasining tavsiyanomasi;

v) olimpiya va milliy sport turlari boʻyicha davlat ixtisoslashtirilgan maktab-internatiga:

Olimpiya va milliy sport turlari boʻyicha davlat ixtisoslashtirilgan maktab-internati direktori nomiga ariza;

Bunda tibbiy-ijtimoiy ekspert komissiyasi (TIEK)ning xulosasi “Raqamli hukumat” idoralararo integratsiyalashuv platformasidan Ijtimoiy himoya milliy agentligining “Tibbiy-ijtimoiy ekspertiza” elektron axborot tizimidan hamda ariza beruvchining sport razryadi yoki unvoni haqidagi maʼlumotlar Sport vazirligining “ERP-sport” yagona elektron boshqaruv tizimi mustaqil ravishda olinadi.

16. Sport taʼlim muassasasida oʻquvchilarning hujjatlarini qabul qilish boʻyicha kamida 5 nafardan iborat tarkibda qabul komissiyasi (keyingi oʻrinlarda — qabul komissiyasi) tuziladi.

Qabul komissiyasi tarkibi Qoraqalpogʻiston Respublikasi Sport vazirligi, viloyatlar va Toshkent shahar sport boshqarmalari tomonidan tasdiqlanadi.

Qabul komissiyasi tarkibiga sport taʼlim muassasasi direktori, direktorning oʻquv, sport ishlari boʻyicha oʻrinbosarlari, trener, maktab shifokori (psixologi) va hamshirasi kiritiladi.

Qabul komissiyasiga sport taʼlim muassasasi direktori raislik qiladi, aʼzolarning vazifalari qabul komissiyasi raisi tomonidan belgilanadi.

Qabul jarayonining shaffofligini taʼminlash maqsadida sport taʼlim muassasasi joylashgan hududdagi mahalla vakillari hamda kuzatuv kengashi aʼzolari ham jalb etiladi.

17. Qabul komissiyasi quyidagi holatlarda oʻquvchilarning hujjatlarini sport taʼlim muassasasiga qabul qilishni rad etadi:

a) sport maktablari va ixtisoslashtirilgan sport maktablarida:

oʻquvchining tibbiy maʼlumotnomasida sport maktablarida taʼlim olish tavsiya etilmagan boʻlsa;

soʻrovnomada keltirilgan maʼlumotlarning notoʻgʻriligi aniqlansa;

b) Olimpiya va paralimpiya sport turlariga tayyorlash markazida:

oʻquvchining tibbiy maʼlumotnomasida Olimpiya va paralimpiya sport turlariga tayyorlash markazida taʼlim olish tavsiya etilmagan boʻlsa;

oʻquvchida tegishli sport razryadi yoki unvoni mavjud boʻlmaganda;

soʻrovnomada keltirilgan maʼlumotlar notoʻgʻriligi aniqlansa;

v) Olimpiya va milliy sport turlari boʻyicha davlat ixtisoslashtirilgan maktab-internatida:

oʻquvchining tibbiy maʼlumotnomasida Olimpiya va milliy sport turlari boʻyicha davlat ixtisoslashtirilgan maktab-internatida taʼlim olish tavsiya etilmagan boʻlsa;

soʻrovnomada keltirilgan maʼlumotlar notoʻgʻriligi aniqlansa.

Boshqa holatlarda oʻquvchilar hujjatlarini sport taʼlim muassasasiga qabul qilishni rad etishga yoʻl qoʻyilmaydi.

18. Qabul komissiyasi bir ish kunida soʻrovnoma va unga ilova qilingan hujjatlarni imtihon topshirish uchun qabul qilish yoki sababini aniq koʻrsatgan holda qabul qilishni rad etish toʻgʻrisida qaror qabul qiladi.

Murojaat rad etilganda, qabul komissiyasi shu kunning oʻzida xabarnomani Davlat xizmatlari markaziga (oʻzi kelib murojaat etgan taqdirda) yoki ariza beruvchiga (elektron shaklda murojaat etgan taqdirda) YIDXP orqali elektron shaklda yuboradi.

19. Ariza beruvchi soʻrovnoma va unga ilova qilingan hujjatlarning sport taʼlim muassasasiga imtihon topshirish uchun qabul qilinganligi yoki qabul qilish rad etilganligi toʻgʻrisidagi maʼlumotni YIDXP orqali avtomatik tarzda tizimdan yuklab oladi.

20. Murojaati rad etilgan ariza beruvchi avvalgi ariza raqamini koʻrsatib, aniqlangan kamchiliklarni bartaraf etgan holda besh ish kunida qayta murojaat qilishi mumkin.

3-bob. Oʻqishni sport taʼlim muassasasidan boshqasiga koʻchirish boʻyicha davlat xizmatlarini koʻrsatish tartibi

21. Ariza beruvchi oʻz xohishiga koʻra oʻquv yili davomida yoki oʻquv yili tugaganidan soʻng bir sport taʼlim muassasasidan boshqasiga oʻqishini koʻchirishi (keyingi oʻrinlarda — oʻqishni koʻchirish) mumkin.

22. Oʻquvchilarning bir sport taʼlim muassasasidan boshqasiga oʻqishni koʻchirish boʻyicha davlat xizmati mazkur Reglamentga 3-ilovadagi sxemaga muvofiq koʻrsatiladi.

23. Ariza beruvchi oʻqishni koʻchirish uchun istalgan Davlat xizmatlari markaziga murojaat qiladi yoki YIDXP davlat xizmatidan elektron shaklda foydalanish uchun roʻyxatdan oʻtadi.

24. Ariza beruvchining murojaatiga asosan Davlat xizmatlari markazi xodimi ariza beruvchi nomidan, YIDXP orqali murojaat qilinganda esa, ariza beruvchi mustaqil ravishda ushbu Reglamentga 4-ilovaga muvofiq soʻrovnomani elektron shaklda toʻldiradi.

Bunda ariza beruvchi oʻquvchining ota-onasi oʻrnini bosuvchi shaxslar boʻlgan taqdirda, ularning qonuniy vakili ekanligini tasdiqlovchi hujjat ilova qilinadi.

25. Soʻrovnoma quyidagi ketma-ketlikda toʻldiriladi:

qarindoshlik darajasi belgilanadi;

ariza beruvchining shaxsiy maʼlumotlari va yashash manzili “Elektron hukumat” idoralararo integratsiyalashuv platformasi orqali olinadi;

ariza beruvchi tomonidan kiritilgan maʼlumotlar “Elektron hukumat” idoralararo integratsiyalashuv platformasi orqali olingan yashash manzili toʻgʻrisidagi maʼlumotlardan farqli boʻlsa, ariza beruvchi yashash manzilidagi Migratsiya va fuqarolikni rasmiylashtirish boʻlimiga murojaat qilgan holda yashash manziliga aniqlik kiritadi;

ariza beruvchi tomonidan “Elektron hukumat” idoralararo integratsiyalashuv platformasidan olingan yashash manzili toʻgʻri ekanligi yoki yashash manziliga aniqlik kiritilgandan soʻng YIDXP orqali yashash manzili toʻgʻrisidagi maʼlumotlarni elektron shaklda mustaqil toʻldiradi;

ariza beruvchining farzandi haqidagi maʼlumotlar toʻldiriladi;

oʻqishi koʻchiriladigan guruh yoki sinf tanlanadi;

oʻqishi koʻchiriladigan sport taʼlim muassasasi tanlanadi;

oʻqishini koʻchirish sababi kiritiladi.

26. Ariza beruvchi soʻrovnomaga kiritilgan maʼlumotlarning toʻgʻriligini tekshirib, soʻrovnomani tasdiqlaydi.

Ariza beruvchi oʻzi kelib murojaat etganda, Davlat xizmatlari markazi tomonidan soʻrovnoma toʻldirilgandan soʻng maʼlumotlarning toʻgʻriligini tekshiradi.

Soʻrovnoma elektron raqamli imzo yoki tegishli imzolar identifikatsiya qilishning boshqa vositalari (daktiloskopiya va boshqalar) bilan tasdiqlanishi mumkin.

27. Ariza beruvchi Davlat xizmatlari markaziga kelib murojaat etgan taqdirda, uning soʻrovnomasi toʻldirilib tasdiqlangandan soʻng oʻn daqiqa mobaynida, YIDXP orqali murojaat etganda avtomatik tarzda sport taʼlim muassasasiga elektron shaklda yuboriladi.

Ariza beruvchi davlat xizmatidan foydalanishdan uni koʻrsatishning har qanday bosqichida bosh tortish huquqiga ega. Ariza beruvchi davlat xizmatidan foydalanishdan bosh tortganda, uning soʻrovnomasi koʻrilmasdan qoldiriladi.

28. Sport taʼlim muassasasi soʻrovnomani uch ish kunida koʻrib chiqadi.

29. Soʻrovnoma va unga ilova qilingan hujjatlarni koʻrib chiqish natijasiga koʻra sport taʼlim muassasasi oʻqishni koʻchirishga ruxsat berish yoki sababini aniq koʻrsatgan holda rad etish toʻgʻrisida qaror qabul qiladi.

Murojaat rad etilganda, sport taʼlim muassasasi bu toʻgʻrisidagi xabarnomani Davlat xizmatlari markaziga (oʻzi kelib murojaat etgan taqdirda) yoki ariza beruvchiga (elektron shaklda murojaat etgan taqdirda) YIDXP orqali elektron shaklda yuboradi.

30. Quyidagi hollarda oʻqishni koʻchirish rad etiladi:

sport taʼlim muassasasi (qabul qilinadigan guruh, sinf)da boʻsh oʻrinlar mavjud boʻlmaganda;

ariza beruvchining farzandida tegishli sport razryadi yoki unvoni mavjud boʻlmaganda;

soʻrovnomada notoʻgʻri maʼlumotlar koʻrsatilganda.

Boshqa holatlarda oʻqishni koʻchirish rad etilishi mumkin emas.

31. Ariza beruvchi sport taʼlim muassasasiga oʻqishni koʻchirishga ruxsat berilganligi yoki sababi aniq koʻrsatilgan holda oʻqishni koʻchirishni rad etish toʻgʻrisidagi maʼlumotni Davlat xizmatlari markazidan yoki YIDXP orqali avtomatik tarzda tizimdan yuklab oladi.

32. Ariza beruvchiga oʻqishni koʻchirishga ruxsat berilganda, uch kun muddatda oʻqiyotgan sport taʼlim muassasasidan tegishli hujjatlarini olib, oʻqishi koʻchiriladigan sport taʼlim muassasasiga taqdim etadi.

Ariza beruvchining oʻzi oʻqiyotgan sport taʼlim muassasasidagi guruh yoki sinfga koʻchirishga ruxsat berilganda, tegishli hujjatlar sport taʼlim muassasasi rahbariyati tomonidan rasmiylashtiriladi.

33. Murojaati rad etilgan ariza beruvchi avvalgi ariza raqamini koʻrsatib, aniqlangan kamchiliklarni bartaraf etgan holda besh ish kunida qayta murojaat qilishi mumkin.

34. Oʻqishni davom ettirish uchun tanlangan sport taʼlim muassasasiga koʻchirilgan oʻquvchi oʻn kun ichida sababsiz yoki sport taʼlim muassasasi rahbariyati va trenerini xabardor qilmasdan mashgʻulotlarga kelmasa, sport taʼlim muassasasi direktori bu haqda ota-onalarni, oʻquvchining yashash joyidagi mahalla fuqarolari yigʻinini, Bolalar masalalari boʻyicha tuman (shahar) komissiyalarini hamda oʻquvchi taʼlim olayotgan umumtaʼlim maktabi direktorini yozma ravishda ogohlantiradi va bir vaqtning oʻzida oʻquvchining mashgʻulotlarga kelmaganligi sabablarini aniqlash va uni mashgʻulotlarga jalb etish choralarini koʻradi.

4-bob. Yakunlovchi qoidalar

35. Davlat organlari va boshqa tashkilotlar xodimlarining xatti-harakatlari yuzasidan ariza beruvchi tomonidan qonunchilik hujjatlarida belgilangan tartibda shikoyat qilinishi mumkin.

36. Ushbu Reglamentni qoʻllashda yuzaga keladigan nizolar qonunchilik hujjatlarida belgilangan tartibda hal etiladi.

37. Mazkur Reglament talablarining buzilishida aybdor boʻlgan shaxslar qonunchilik hujjatlariga muvofiq javob beradilar.

Davlat sport-taʼlim muassasalariga oʻquvchilarning hujjatlarini qabul qilish hamda ularning oʻqishini koʻchirish boʻyicha davlat xizmatlarini koʻrsatishning maʼmuriy reglamentiga 1-ILOVA

Sport taʼlim muassasalariga oʻqishga kirish uchun hujjatlarni qabul qilish boʻyicha davlat xizmatini koʻrsatish

Bosqichlar Subyektlar Tadbirlar Bajarish muddatlari 1-bosqich Ariza beruvchi Davlat xizmatidan foydalanish uchun Davlat xizmatlari markaziga oʻzi kelgan holda yoki YIDXP orqali murojaat qiladi. Olimpiya va milliy sport turlari boʻyicha davlat ixtisoslashtirilgan maktab-internatlari uchun. Har yili 20-iyundan 20-iyulga (shu kuni ham) qadar Sport maktablari va ixtisoslashtirilgan sport maktablari, Olimpiya va paralimpiya sport turlariga tayyorlash markazlari uchun. Yil davomida, Har yili 1-iyuldan 31-iyulga (shu kuni ham) qadar 2-bosqich 1. Davlat xizmatlari markazi Soʻrovnoma va unga ilova qilingan hujjatlarni sport taʼlim muassasasiga yuboradi. 1. Soʻrovnoma tasdiqlangandan soʻng oʻn daqiqa mobaynida. 2. YIDXP 2. Soʻrovnoma tasdiqlangandan soʻng avtomatik tarzda 3-bosqich Sport taʼlim muassasasi masʼul xodimi Soʻrovnomani koʻrib chiqadi va qabul komissiyasiga yoʻnaltiradi yoki sababini koʻrsatgan holda qaytaradi hamda bu haqda ariza beruvchiga xabar yuboradi. Uch ish kunida 4-bosqich Ariza beruvchi Murojaati boʻyicha yuborilgan sport taʼlim muassasasiga boradi va tegishli hujjatlarni taqdim etadi. Onlayn navbat boʻyicha 5-bosqich Qabul komissiyasi 1. Soʻrovnoma va unga ilova qilingan hujjatlarni imtihon topshirish uchun qabul qilish yoki sababini aniq koʻrsatgan holda qabul qilishni rad etish toʻgʻrisida qaror qabul qiladi. 1. Bir ish kunida 2. Murojaat rad etilganda, xabarnomani Davlat xizmatlari markaziga (oʻzi kelib murojaat etgan taqdirda) yoki ariza beruvchiga (elektron shaklda murojaat etgan taqdirda) YIDXP orqali elektron shaklda yuboradi. 2. Shu kunning oʻzida 6-bosqich Ariza beruvchi 1. Soʻrovnoma va unga ilova qilingan hujjatlarni sport taʼlim muassasasiga qabul qilinganligi yoki qabul qilish rad etilganligi toʻgʻrisidagi maʼlumotni YIDXP orqali yuklab oladi. 1. Avtomatik tarzda 2. Murojaati rad etilganda avvalgi ariza raqamini koʻrsatib, aniqlangan kamchiliklarni bartaraf etgan holda qayta murojaat qilishi mumkin. 2. Besh ish kunida

Davlat sport-taʼlim muassasalariga oʻquvchilarning hujjatlarini qabul qilish hamda ularning oʻqishini koʻchirish boʻyicha davlat xizmatlarini koʻrsatishning maʼmuriy reglamentiga 2-ILOVA

Sport taʼlim muassasalariga oʻqishga qabul qilish uchun hujjatlarni taqdim etish boʻyicha

I. Ariza beruvchi toʻgʻrisida maʼlumot: 1. Qarindoshlik darajasi (ota, ona, ularning oʻrnini bosuvchi shaxs) 2. Familiyasi 3. Ismi 4. Otasining ismi 5. Pasport (ID karta) maʼlumotlari (seriyasi, raqami) 6. Jismoniy shaxsning shaxsiy identifikatsiya raqami (JSHSHIR) 7. Yashash manzili (“Elektron hukumat” idoralararo integratsiyalashuv platformasidan) 8. Yashash manzili (kiritish orqali) 9. Telefon raqami II. Ariza beruvchining farzandi toʻgʻrisida maʼlumot: 1. Familiyasi 2. Ismi 3. Otasining ismi 4. Tugʻilganlik toʻgʻrisida guvohnoma (ID karta, pasport) maʼlumotlari (seriyasi, raqami) 5. Jismoniy shaxsning shaxsiy identifikatsiya raqami (JSHSHIR) 6. Tugʻilgan sanasi III. Oʻzbekiston Respublikasi Sport vazirligi tizimidagi davlat sport taʼlim muassasalari (sport maktabi, ixtisoslashtirilgan sport maktabi, Olimpiya va milliy sport turlari boʻyicha davlat ixtisoslashtirilgan maktab-internati, Olimpiya va paralimpiya sport turlariga tayyorlash markazi) toʻgʻrisidagi maʼlumotlar (avtomatik ravishda): 1. Hudud nomi 2. Tuman (shahar) nomi 3. Oʻzbekiston Respublikasi Sport vazirligi tizimidagi davlat sport taʼlim muassasalari (sport maktabi, ixtisoslashtirilgan sport maktabi, Olimpiya va milliy sport turlari boʻyicha davlat ixtisoslashtirilgan maktab-internati, Olimpiya va paralimpiya sport turlariga tayyorlash markazi) nomi (raqami)

Davlat sport-taʼlim muassasalariga oʻquvchilarning hujjatlarini qabul qilish hamda ularning oʻqishini koʻchirish boʻyicha davlat xizmatlarini koʻrsatishning maʼmuriy reglamentiga 3-ILOVA

Oʻquvchilarni bir sport taʼlim muassasasidan boshqasiga oʻqishini koʻchirish boʻyicha davlat xizmatini koʻrsatish

Bosqichlar Subyektlar Tadbirlar Bajarish muddatlari 1-bosqich Ariza beruvchi Davlat xizmatidan foydalanish uchun Davlat xizmatlari markaziga oʻzi kelgan holda yoki YIDXP orqali murojaat qiladi. Oʻz xohishiga koʻra 2-bosqich 1. Davlat xizmatlari markazi Soʻrovnoma va unga ilova qilingan hujjatlarni taalluqliligi boʻyicha sport taʼlim muassasasiga yuboradi. 1. Soʻrovnoma tasdiqlangandan soʻng oʻn daqiqa mobaynida 2. YIDXP 2. Soʻrovnoma tasdiqlangandan soʻng avtomatik tarzda 3-bosqich Sport taʼlim muassasasi Soʻrovnoma va unga ilova qilingan hujjatlarni koʻrib chiqish natijasiga koʻra oʻqishni koʻchirishga ruxsat beradi yoki sababini aniq koʻrsatgan holda oʻqishni koʻchirishni rad etish toʻgʻrisida qaror qabul qiladi. Murojaat rad etilganda, bu toʻgʻrisidagi xabarnomani Davlat xizmatlari markaziga (oʻzi kelib murojaat etgan taqdirda) yoki ariza beruvchiga (elektron shaklda murojaat etgan taqdirda) YIDXP orqali elektron shaklda yuboradi. Uch ish kunida 4-bosqich Ariza beruvchi 1. Sport taʼlim muassasasiga oʻqishni koʻchirishga ruxsat berilganligi yoki sababi aniq koʻrsatilgan holda oʻqishni koʻchirish rad etilganligi toʻgʻrisidagi maʼlumotni Davlat xizmatlari markazidan yoki YIDXP orqali yuklab oladi. 1. Avtomatik tarzda 2. Sport taʼlim muassasasidan tegishli hujjatlarni olib, oʻqishi koʻchiriladigan sport taʼlim muassasasiga taqdim etadi. 2. Uch ish kunida

Davlat sport-taʼlim muassasalariga oʻquvchilarning hujjatlarini qabul qilish hamda ularning oʻqishini koʻchirish boʻyicha davlat xizmatlarini koʻrsatishning maʼmuriy reglamentiga 4-ILOVA

Oʻquvchilarni bir sport taʼlim muassasasidan boshqasiga koʻchirish boʻyicha

I. Ariza beruvchi toʻgʻrisida maʼlumot: 1. Qarindoshlik darajasi (ota, ona, ularning oʻrnini bosuvchi shaxs) 2. Familiyasi 3. Ismi 4. Otasining ismi 5. Pasport (ID karta) maʼlumotlari (seriyasi, raqami) 6. Jismoniy shaxsning shaxsiy identifikatsiya raqami (JSHSHIR) 7. Yashash manzili (“Elektron hukumat” idoralararo integratsiyalashuv platformasidan) 8. Yashash manzili (kiritish orqali) 9. Telefon raqami II. Ariza beruvchining farzandi toʻgʻrisida maʼlumot: 1. Familiyasi 2. Ismi 3. Otasining ismi 4. Tugʻilganlik toʻgʻrisida guvohnoma (ID karta, pasport) maʼlumotlari (seriyasi, raqami) 5. Jismoniy shaxsning shaxsiy identifikatsiya raqami (JSHSHIR) 6. Tugʻilgan sanasi 7. Tegishli sport razryadi yoki unvoni 8. Oʻqish koʻchiriladigan guruh (sinf) III. Oʻqish koʻchiriladigan Oʻzbekiston Respublikasi Sport vazirligi tizimidagi sport taʼlim muassasalari (sport maktabi, ixtisoslashtirilgan sport maktabi, Olimpiya va milliy sport turlari boʻyicha davlat ixtisoslashtirilgan maktab-internati, Olimpiya va paralimpiya sport turlariga tayyorlash markazi) toʻgʻrisidagi maʼlumotlar 1. Hudud nomi 2. Tuman (shahar) nomi 3. Oʻzbekiston Respublikasi Sport vazirligi tizimidagi sport taʼlim muassasalari (sport maktabi, ixtisoslashtirilgan sport maktabi, Olimpiya va milliy sport turlari boʻyicha davlat ixtisoslashtirilgan maktab-internati, Olimpiya va paralimpiya sport turlariga tayyorlash markazi) nomi (raqami) 4. Oʻqishni koʻchirish sababi

Vazirlar Mahkamasining 2023-yil 3-noyabrdagi 583-son qaroriga 2-ILOVA

Oʻzbekiston futbol assotsiatsiyasi futbol akademiyalariga oʻquvchilarning hujjatlarini qabul qilish hamda ularning oʻqishini koʻchirish boʻyicha davlat xizmatlari koʻrsatishning

1-bob. Umumiy qoidalar

1. Mazkur Reglament Oʻzbekiston futbol assotsiatsiyasi huzuridagi futbol akademiyalariga (keyingi oʻrinlarda — akademiya) oʻquvchilarning oʻqishga kirish uchun hujjatlarni qabul qilish hamda ularda tahsil olayotgan oʻquvchilarni bir akademiyadan boshqasiga koʻchirish boʻyicha davlat xizmatini koʻrsatish tartibini belgilaydi.

Ushbu Reglament boshqa vazirlik va idoralar tizimidagi sport taʼlim muassasalari hamda nodavlat sport taʼlim tashkilotlariga nisbatan tatbiq etilmaydi.

2. Mazkur Reglamentda quyidagi asosiy tushunchalar qoʻllaniladi:

ariza beruvchi — ushbu Reglamentga muvofiq akademiyaga oʻqishga kirish uchun hujjatlarini qabul qilishni yoki oʻqishini bir akademiyadan boshqasiga koʻchirishni soʻrab murojaat qilgan Oʻzbekiston Respublikasi fuqarosi, Oʻzbekiston Respublikasi hududida yashash guvohnomasiga ega boʻlgan chet el fuqarosi yoki fuqaroligi boʻlmagan shaxs (oʻn olti yoshga toʻlmagan shaxs nomidan murojaat qilgan uning qonuniy vakili);

davlat xizmati — Davlat xizmatlari markazi yoki Yagona interaktiv davlat xizmatlari portali (keyingi oʻrinlarda — YIDXP) orqali ariza beruvchini akademiyaga oʻqishga kirish uchun hujjatlarini qabul qilish yoki oʻquvchining oʻqishini bir akademiya (guruh, sinf)dan boshqasiga koʻchirish;

qabul rejasi — akademiyaning quvvati, trenerlar bilan taʼminlanganligi va sanitariya talablarini inobatga olgan holda akademiya tomonidan shakllantiriladigan Oʻzbekiston futbol assotsiatsiyasi (keyingi oʻrinlarda — OʻFA) tasdiqlaydigan reja.

3. YIDXP va akademiya oʻrtasidagi elektron davlat xizmatlarini koʻrsatish doirasida axborot almashinuvi “Elektron hukumat” idoralararo integratsiyalashuv platformasi orqali amalga oshiriladi.

Davlat xizmati koʻrsatilishida olis va chekka hududlarda fuqarolarning elektron davlat xizmatlari portalidan foydalanish imkoniyatlari mavjudligi inobatga olinadi.

4. OʻFA tomonidan har yili 1-mayga qadar oʻquvchilarning akademiyaga oʻqishga kirish uchun hujjatlarini qabul qilish yoki ularni bir akademiyadan boshqasiga oʻqishini koʻchirish boʻyicha davlat xizmati koʻrsatiladigan hududlar roʻyxati, qabul muddatlari tasdiqlanadi va oʻz rasmiy veb-saytida eʼlon qilinadi.

Akademiyaga oʻquvchilar 5-sinfga qabul qilinadilar.

5. Ariza beruvchining yashash yoki turgan joyi boʻyicha roʻyxatdan oʻtgan va haqiqatda yashovchi oila farzandlari biriktirilgan hududlar doirasida akademiyaga joylashishi taʼminlanadi.

6. Davlat xizmati koʻrsatilgani uchun ariza beruvchidan yigʻim undirilmaydi.

2-bob. Akademiyaga oʻqishga kirish uchun hujjatlarni qabul qilish boʻyicha davlat xizmatlarini koʻrsatish tartibi

7. Akademiyaga oʻqishga kirish uchun hujjatlarni qabul qilish boʻyicha davlat xizmati mazkur Reglamentga 1-ilovadagi sxemaga muvofiq koʻrsatiladi.

8. Ariza beruvchi har yili 15-iyundan 30-iyulga qadar istalgan Davlat xizmatlari markaziga murojaat qiladi yoki YIDXP davlat xizmatidan elektron shaklda foydalanish uchun roʻyxatdan oʻtadi.

9. Ariza beruvchining murojaatiga asosan Davlat xizmatlari markazi xodimi ariza beruvchining nomidan, YIDXP orqali murojaat qilinganda esa, ariza beruvchi mustaqil ravishda ushbu Reglamentga 2-ilovaga muvofiq soʻrovnomani elektron shaklda toʻldiradi.

Bunda ariza beruvchi oʻquvchining ota-onasi oʻrnini bosuvchi shaxslar boʻlgan taqdirda, ularning qonuniy vakili ekanligini tasdiqlovchi hujjat ilova qilinadi.

10. Soʻrovnoma quyidagi ketma-ketlik asosida toʻldiriladi:

qarindoshlik darajasi belgilanadi;

ariza beruvchining shaxsiy maʼlumotlari va yashash manzili “Elektron hukumat” idoralararo integratsiyalashuv platformasi orqali olinadi;

ariza beruvchi tomonidan kiritilgan maʼlumotlar “Elektron hukumat” idoralararo integratsiyalashuv platformasi orqali olingan yashash manzili toʻgʻrisidagi maʼlumotlardan farqli boʻlsa, ariza beruvchi yashash manzilidagi Migratsiya va fuqarolikni rasmiylashtirish boʻlimiga murojaat qilgan holda yashash manziliga aniqlik kiritadi;

ariza beruvchi tomonidan “Elektron hukumat” idoralararo integratsiyalashuv platformasidan olingan yashash manzili toʻgʻri ekanligi yoki yashash manziliga aniqlik kiritilgandan soʻng YIDXP orqali yashash manzili toʻgʻrisidagi maʼlumotlarni elektron shaklda mustaqil toʻldiradi;

ariza beruvchi haqidagi maʼlumotlar Oʻzbekiston Respublikasi fuqarolik holati dalolatnomalarini yozish organlari maʼlumotlar bazasidan avtomatik tarzda toʻldiriladi;

yashash manzili boʻyicha akademiya avtomatik ravishda belgilanadi.

11. Ariza beruvchi soʻrovnomaga kiritilgan maʼlumotlarning toʻgʻriligini tekshirib, soʻrovnomani tasdiqlaydi.

Ariza beruvchi oʻzi kelib murojaat etganda, Davlat xizmatlari markazi tomonidan soʻrovnoma toʻldirilgandan soʻng ariza beruvchi maʼlumotlarning toʻgʻriligini tekshiradi.

Soʻrovnoma elektron raqamli imzo yoki tegishli imzolar identifikatsiya qilishning boshqa vositalari (daktiloskopiya va boshqalar) bilan tasdiqlanishi mumkin.

12. Ariza beruvchi Davlat xizmatlari markaziga kelib murojaat etgan taqdirda, uning soʻrovnomasi toʻldirilib tasdiqlangandan soʻng oʻn daqiqa mobaynida, YIDXP orqali murojaat etganda avtomatik tarzda akademiyaga elektron shaklda yuboriladi.

Ariza beruvchi davlat xizmatidan foydalanishdan uni koʻrsatishning har qanday bosqichida bosh tortish huquqiga ega. Ariza beruvchi davlat xizmatidan foydalanishdan bosh tortganda, uning soʻrovnomasi koʻrilmasdan qoldiriladi.

13. Akademiya masʼul xodimi soʻrovnomani uch ish kunida koʻrib chiqadi va qabul komissiyasiga yoʻnaltiradi yoki sababini koʻrsatgan holda qaytaradi hamda bu haqda ariza beruvchiga xabar yuboradi.

Soʻrovnomada notoʻgʻri maʼlumotlar koʻrsatilishi davlat xizmati koʻrsatishni rad etish uchun asos hisoblanadi.

Akademiya tomonidan murojaati qaytarilgan ariza beruvchi avvalgi ariza raqamini koʻrsatib, aniqlangan kamchiliklarni bartaraf etgan holda qayta murojaat qiladi.

14. Ariza beruvchi murojaati boʻyicha yuborilgan akademiyaga onlayn navbat boʻyicha boradi va quyidagi hujjatlarni taqdim etadi:

nomzodning ota-onalari yoki ularning oʻrnini bosuvchi shaxslar tomonidan akademiya direktori nomiga ariza;

tibbiy maʼlumotnomalar (F-026-u shakldagi maktab tibbiy anketasi, F-063-u shakldagi profilaktik emlash kartasi, F-086-u shakldagi tibbiy maʼlumotnoma, turar joyidan bolalar vrachidan kechirgan kasalliklari toʻgʻrisidagi maʼlumotnoma, psixonevrologik dispanserdan maʼlumotnoma);

futbolchi pasporti (mavjud boʻlsa).

Bunda tugʻilganlik toʻgʻrisida guvohnomasi yoki 16 yoshga toʻlgan shaxsning biometrik pasporti yoki identifikatsiyalovchi ID-kartasi yoxud xorijga chiqish biometrik pasporti toʻgʻrisidagi maʼlumotlar “Raqamli hukumat” idoralararo integratsiyalashuv platformasidan hamda sport pasporti (agar mavjud boʻlsa) Sport vazirligining “ERP-sport” yagona elektron boshqaruv tizimidan mustaqil ravishda olinadi.

15. Akademiyada oʻquvchilarning hujjatlarini qabul qilish boʻyicha kamida 5 nafardan iborat tarkibda qabul komissiyasi (keyingi oʻrinlarda — qabul komissiyasi) tuziladi.

Qabul komissiyasi tarkibi OʻFA tomonidan tasdiqlanadi.

Qabul jarayonining shaffofligini taʼminlash maqsadida akademiya joylashgan hududdagi mahalla vakillari hamda kuzatuv kengashi aʼzolari ham jalb etilishi mumkin.

16. Qabul komissiyasi bir ish kunida hujjatlarni imtihon topshirish uchun qabul qilish yoki sababini aniq koʻrsatgan holda qabul qilishni rad etish toʻgʻrisida qaror qabul qiladi.

Murojaat rad etilganda qabul komissiyasi shu kunning oʻzida xabarnomani Davlat xizmatlari markaziga (oʻzi kelib murojaat etgan taqdirda) yoki ariza beruvchiga (elektron shaklda murojaat etgan taqdirda) YIDXP orqali elektron shaklda yuboradi.

17. Ariza beruvchi soʻrovnoma va unga ilova qilingan hujjatlarning akademiyaga imtihon topshirish uchun qabul qilinganligi yoki qabul qilish rad etilganligi toʻgʻrisidagi maʼlumotni YIDXP orqali avtomatik tarzda tizimdan yuklab oladi.

18. Murojaati rad etilgan ariza beruvchi avvalgi ariza raqamini koʻrsatib, aniqlangan kamchiliklarni bartaraf etgan holda besh ish kunida qayta murojaat qilishi mumkin.

3-bob. Oʻqishni akademiyadan boshqasiga koʻchirish boʻyicha davlat xizmatlarini koʻrsatish tartibi

19. Ariza beruvchi oʻz xohishiga koʻra oʻquv yili davomida yoki oʻquv yili tugaganidan soʻng bir akademiyadan boshqasiga oʻqishini koʻchirishi (keyingi oʻrinlarda — oʻqishni koʻchirish) mumkin.

20. Oʻquvchilarni bir akademiyadan boshqasiga oʻqishni koʻchirish boʻyicha davlat xizmati mazkur Reglamentga 3-ilovadagi sxemaga muvofiq koʻrsatiladi.

21. Ariza beruvchi oʻqishni koʻchirish uchun istalgan Davlat xizmatlari markaziga murojaat qiladi yoki YIDXP davlat xizmatidan elektron shaklda foydalanish uchun roʻyxatdan oʻtadi.

22. Ariza beruvchining murojaatiga asosan Davlat xizmatlari markazi xodimi ariza beruvchi nomidan, YIDXP orqali murojaat qilinganda esa, ariza beruvchi mustaqil ravishda ushbu Reglamentga 4-ilovaga muvofiq soʻrovnomani elektron shaklda toʻldiradi.

Bunda ariza beruvchi oʻquvchining ota-onasi oʻrnini bosuvchi shaxslar boʻlgan taqdirda, ularning qonuniy vakili ekanligini tasdiqlovchi hujjat ilova qilinadi.

23. Soʻrovnoma quyidagi ketma-ketlikda toʻldiriladi:

qarindoshlik darajasi belgilanadi;

ariza beruvchining shaxsiy maʼlumotlari va yashash manzili “Elektron hukumat” idoralararo integratsiyalashuv platformasi orqali olinadi;

ariza beruvchi tomonidan kiritilgan maʼlumotlar “Elektron hukumat” idoralararo integratsiyalashuv platformasi orqali olingan yashash manzili toʻgʻrisidagi maʼlumotlardan farqli boʻlsa, ariza beruvchi yashash manzilidagi Migratsiya va fuqarolikni rasmiylashtirish boʻlimiga murojaat qilgan holda yashash manziliga aniqlik kiritadi;

ariza beruvchi tomonidan “Elektron hukumat” idoralararo integratsiyalashuv platformasidan olingan yashash manzili toʻgʻri ekanligi yoki yashash manziliga aniqlik kiritilgandan soʻng YIDXP orqali yashash manzili toʻgʻrisidagi maʼlumotlarni elektron shaklda mustaqil toʻldiradi;

ariza beruvchining farzandi haqidagi maʼlumotlar toʻldiriladi;

oʻqishi koʻchiriladigan guruh yoki sinf tanlanadi;

oʻqishi koʻchiriladigan akademiya tanlanadi;

oʻqishini koʻchirish sababi kiritiladi.

24. Ariza beruvchi soʻrovnomaga kiritilgan maʼlumotlarning toʻgʻriligini tekshirib, soʻrovnomani tasdiqlaydi.

Ariza beruvchi oʻzi kelib murojaat etganda, Davlat xizmatlari markazi tomonidan soʻrovnoma toʻldirilgandan soʻng maʼlumotlarning toʻgʻriligini tekshiradi.

Soʻrovnoma elektron raqamli imzo yoki tegishli imzolar identifikatsiya qilishning boshqa vositalari (daktiloskopiya va boshqalar) bilan tasdiqlanishi mumkin.

25. Ariza beruvchi Davlat xizmatlari markaziga kelib murojaat etgan taqdirda, uning soʻrovnomasi toʻldirilib tasdiqlangandan soʻng oʻn daqiqa mobaynida, YIDXP orqali murojaat etganda avtomatik tarzda akademiyaga elektron shaklda yuboriladi.

Ariza beruvchi davlat xizmatidan foydalanishdan uni koʻrsatishning har qanday bosqichida bosh tortish huquqiga ega. Ariza beruvchi davlat xizmatidan foydalanishdan bosh tortganda, uning soʻrovnomasi koʻrilmasdan qoldiriladi.

26. Akademiya soʻrovnomani uch ish kunida koʻrib chiqadi.

27. Soʻrovnoma va unga ilova qilingan hujjatlarni koʻrib chiqish natijasiga koʻra akademiya oʻqishni koʻchirishga ruxsat berish yoki sababini aniq koʻrsatgan holda oʻqishni koʻchirishni rad etish toʻgʻrisida qaror qabul qiladi.

Murojaat rad etilganda, akademiya bu toʻgʻrisidagi xabarnomani Davlat xizmatlari markaziga (oʻzi kelib murojaat etgan taqdirda) yoki ariza beruvchiga (elektron shaklda murojaat etgan taqdirda) YIDXP orqali elektron shaklda yuboradi.

28. Quyidagi hollarda oʻqishni koʻchirish rad etiladi:

akademiya (qabul qilinadigan guruh, sinf)da boʻsh oʻrinlar mavjud boʻlmaganda;

ariza beruvchining farzandida tegishli sport razryadi yoki unvoni mavjud boʻlmaganda;

soʻrovnomada notoʻgʻri maʼlumotlar koʻrsatilganda.

Boshqa holatlarda oʻqishni koʻchirish rad etilishi mumkin emas.

29. Ariza beruvchi akademiyaga oʻqishni koʻchirishga ruxsat berilganligi yoki sababi aniq koʻrsatilgan holda oʻqishni koʻchirishni rad etish toʻgʻrisidagi maʼlumotni Davlat xizmatlari markazidan yoki YIDXP orqali avtomatik tarzda tizimdan yuklab oladi.

30. Ariza beruvchiga oʻqishni koʻchirishga ruxsat berilganda, uch kun muddatda oʻqiyotgan akademiyadan tegishli hujjatlarni olib, oʻqishi koʻchiriladigan akademiyaga taqdim etadi.

Ariza beruvchining oʻzi oʻqiyotgan akademiyadagi guruh yoki sinfga koʻchirishga ruxsat berilganda, tegishli hujjatlar akademiya rahbariyati tomonidan rasmiylashtiriladi.

31. Murojaati rad etilgan ariza beruvchi avvalgi ariza raqamini koʻrsatib, aniqlangan kamchiliklarni bartaraf etgan holda besh ish kunida qayta murojaat qilishi mumkin.

32. Oʻqishni davom ettirish uchun tanlangan akademiyaga koʻchirilgan oʻquvchi oʻn kun ichida sababsiz yoki akademiya rahbariyati va trenerini xabardor qilmasdan mashgʻulotlarga kelmasa, akademiya direktori bu haqda ota-onalarni, oʻquvchining yashash joyidagi mahalla fuqarolari yigʻinini, Bolalar masalalari boʻyicha tuman (shahar) komissiyalarini hamda oʻquvchi taʼlim olayotgan umumtaʼlim maktabi direktorini yozma ravishda ogohlantiradi va bir vaqtning oʻzida oʻquvchining mashgʻulotlarga kelmaganligi sabablarini aniqlash va uni mashgʻulotlarga jalb etish choralarini koʻradi.

4-bob. Yakunlovchi qoidalar

33. Davlat organlari va boshqa tashkilotlar xodimlarining xatti-harakatlari yuzasidan ariza beruvchi tomonidan qonunchilik hujjatlarida belgilangan tartibda shikoyat qilinishi mumkin.

34. Ushbu Reglamentni qoʻllashda yuzaga keladigan nizolar qonunchilik hujjatlarida belgilangan tartibda hal etiladi.

35. Mazkur Reglament talablarining buzilishida aybdor boʻlgan shaxslar qonunchilik hujjatlariga muvofiq javob beradilar.

Oʻzbekiston futbol assotsiatsiyasi futbol akademiyalariga oʻquvchilarning hujjatlarini qabul qilish hamda ularning oʻqishini koʻchirish boʻyicha davlat xizmatlarini koʻrsatishning maʼmuriy reglamentiga 1-ILOVA

Akademiyaga oʻqishga kirish uchun hujjatlarni qabul qilish boʻyicha davlat xizmatini koʻrsatish

Bosqichlar Subyektlar Tadbirlar Bajarish muddatlari 1-bosqich Ariza beruvchi Davlat xizmatidan foydalanish uchun Davlat xizmatlari markaziga oʻzi kelgan holda yoki YIDXP orqali murojaat qiladi. Har yili 15-iyundan 30-iyulga qadar 2-bosqich 1. Davlat xizmatlari markazi Soʻrovnoma va unga ilova qilingan hujjatlarni akademiyaga yuboradi. 1. Soʻrovnoma tasdiqlangandan soʻng oʻn daqiqa mobaynida. 2. YIDXP 2. Soʻrovnoma tasdiqlangandan soʻng avtomatik tarzda 3-bosqich Akademiya masʼul xodimi Soʻrovnomani koʻrib chiqadi va qabul komissiyasiga yoʻnaltiradi yoki sababini koʻrsatgan holda qaytaradi hamda bu haqda ariza beruvchiga xabar yuboradi. Uch ish kunida 4-bosqich Ariza beruvchi Murojaati boʻyicha yuborilgan akademiyaga boradi va tegishli hujjatlarni taqdim etadi. Onlayn navbat boʻyicha 5-bosqich Qabul komissiyasi 1. Soʻrovnoma va unga ilova qilingan hujjatlarni akademiyaga imtihon topshirish uchun qabul qilish yoki sababini aniq koʻrsatgan holda qabul qilishni rad etish toʻgʻrisida qaror qabul qiladi. 1. Bir ish kunida 2. Murojaat rad etilganda, xabarnomani Davlat xizmatlari markaziga (oʻzi kelib murojaat etgan taqdirda) yoki ariza beruvchiga (elektron shaklda murojaat etgan taqdirda) YIDXP orqali elektron shaklda yuboradi. 2. Shu kunning oʻzida 6-bosqich Ariza beruvchi 1. Soʻrovnoma va unga ilova qilingan hujjatlarni akademiyaga qabul qilinganligi yoki qabul qilish rad etilganligi toʻgʻrisidagi maʼlumotni YIDXP orqali yuklab oladi. 1. Avtomatik tarzda 2. Murojaati rad etilganda avvalgi ariza raqamini koʻrsatib, aniqlangan kamchiliklarni bartaraf etgan holda qayta murojaat qilishi mumkin. 2. Besh ish kunida

Oʻzbekiston futbol assotsiatsiyasi futbol akademiyalariga oʻquvchilarning hujjatlarini qabul qilish hamda ularning oʻqishini koʻchirish boʻyicha davlat xizmatlarini koʻrsatishning maʼmuriy reglamentiga 2-ILOVA

Akademiyaga oʻqishga qabul qilish uchun hujjatlarni taqdim etish boʻyicha

I. Ariza beruvchi toʻgʻrisida maʼlumot: 1. Qarindoshlik darajasi (ota, ona, ularning oʻrnini bosuvchi shaxs) 2. Familiyasi 3. Ismi 4. Otasining ismi 5. Pasport (ID karta) maʼlumotlari (seriyasi, raqami) 6. Jismoniy shaxsning shaxsiy identifikatsiya raqami (JSHSHIR) 7. Yashash manzili (“Elektron hukumat” idoralararo integratsiyalashuv platformasi) 8. Yashash manzili (kiritish orqali) 9. Telefon raqami II. Ariza beruvchining farzandi toʻgʻrisida maʼlumot: 1. Familiyasi 2. Ismi 3. Otasining ismi 4. Tugʻilganlik toʻgʻrisida guvohnoma (ID karta, pasport) maʼlumotlari (seriyasi, raqami) 5. Jismoniy shaxsning shaxsiy identifikatsiya raqami (JSHSHIR) 6. Tugʻilgan sanasi 7. Tegishli sport razryadi yoki unvoni III. Oʻzbekiston futbol assotsiatsiyasi futbol akademiyalari toʻgʻrisidagi maʼlumotlar (avtomatik ravishda): 1. Hudud nomi 2. Tuman (shahar) nomi 3. Oʻzbekiston futbol assotsiatsiyasi futbol akademiyasi nomi

Oʻzbekiston futbol assotsiatsiyasi futbol akademiyalariga oʻquvchilarning hujjatlarini qabul qilish hamda ularning oʻqishini koʻchirish boʻyicha davlat xizmatlarini koʻrsatishning maʼmuriy reglamentiga 3-ILOVA

Oʻquvchilarni bir futbol akademiyasidan boshqasiga oʻqishini koʻchirish boʻyicha davlat xizmatini koʻrsatish

Bosqichlar Subyektlar Tadbirlar Bajarish muddatlari 1-bosqich Ariza beruvchi Davlat xizmatidan foydalanish uchun Davlat xizmatlari markaziga oʻzi kelgan holda yoki YIDXP orqali murojaat qiladi. Oʻz xohishiga koʻra 2-bosqich 1. Davlat xizmatlari markazi Soʻrovnoma va unga ilova qilingan hujjatlarni taalluqliligi boʻyicha futbol akademiyasiga yuboradi. 1. Soʻrovnoma tasdiqlangandan soʻng oʻn daqiqa mobaynida 2. YIDXP 2. Soʻrovnoma tasdiqlangandan soʻng avtomatik tarzda 3-bosqich Futbol akademiyasi Soʻrovnoma va unga ilova qilingan hujjatlarni koʻrib chiqish natijasiga koʻra oʻqishni koʻchirishga ruxsat beradi yoki sababini aniq koʻrsatgan holda oʻqishni koʻchirishni rad etish toʻgʻrisida qaror qabul qiladi. Murojaat rad etilganda, bu toʻgʻrisidagi xabarnomani Davlat xizmatlari markaziga (oʻzi kelib murojaat etgan taqdirda) yoki ariza beruvchiga (elektron shaklda murojaat etgan taqdirda) YIDXP orqali elektron shaklda yuboradi. Uch ish kunida 4-bosqich Ariza beruvchi 1. Futbol akademiyasiga oʻqishni koʻchirishga ruxsat berilganligi yoki sababi aniq koʻrsatilgan holda oʻqishni koʻchirish rad etilganligi toʻgʻrisidagi maʼlumotni Davlat xizmatlari markazidan yoki YIDXP orqali yuklab oladi. 1. Avtomatik tarzda 2. Futbol akademiyasidan tegishli hujjatlarni olib, oʻqishi koʻchiriladigan akademiyaga taqdim etadi. 2. Uch ish kunida

Oʻzbekiston futbol assotsiatsiyasi futbol akademiyalariga oʻquvchilarning hujjatlarini qabul qilish hamda ularning oʻqishini koʻchirish boʻyicha davlat xizmatlarini koʻrsatishning maʼmuriy reglamentiga 4-ILOVA

Oʻquvchilarni bir futbol akademiyasidan boshqasiga koʻchirish boʻyicha

I. Ariza beruvchi toʻgʻrisida maʼlumot: 1. Qarindoshlik darajasi (ota, ona, ularning oʻrnini bosuvchi shaxs) 2. Familiyasi 3. Ismi 4. Otasining ismi 5. Pasport (ID karta) maʼlumotlari (seriyasi, raqami) 6. Jismoniy shaxsning shaxsiy identifikatsiya raqami (JSHSHIR) 7. Yashash manzili (“Elektron hukumat” idoralararo integratsiyalashuv platformasi) 8. Yashash manzili (kiritish orqali) 9. Telefon raqami II. Ariza beruvchining farzandi toʻgʻrisida maʼlumot: 1. Familiyasi 2. Ismi 3. Otasining ismi 4. Tugʻilganlik toʻgʻrisida guvohnoma (ID karta, pasport) maʼlumotlari (seriyasi, raqami) 5. Jismoniy shaxsning shaxsiy identifikatsiya raqami (JSHSHIR) 6. Tugʻilgan sanasi 7. Tegishli sport razryadi yoki unvoni 8. Oʻqish koʻchiriladigan guruh (sinf) III. Oʻqish koʻchiriladigan Oʻzbekiston futbol assotsiatsiyasi futbol akademiyasi toʻgʻrisidagi maʼlumotlar 1. Hudud nomi 2. Tuman (shahar) nomi 3. Oʻzbekiston futbol assotsiatsiyasi futbol akademiyasi nomi 4. Oʻqishni koʻchirish sababi

Oʻzbekiston Respublikasining Bosh vaziri A. ARIPOV

Toshkent sh.,

2023-yil 3-noyabr,

583-son

(Qonunchilik maʼlumotlari milliy bazasi, 06.11.2023-y., 09/23/583/0830-son; 10.05.2024-y., 09/24/272/0337-son; 30.04.2025-y., 09/25/275/0394-son; 25.12.2025-y., 09/25/821/1211-son; 06.05.2026-y., 09/26/224/0457-son)

lex.uz