📅 2023-yil 8-noyabr · Vazirlar Mahkamasi qarorlari
Rasmiy matn. Rasmiy hujjat. Tahririy izohlar kiritilmagan.
📅 2023-yil 8-noyabr · Vazirlar Mahkamasi qarorlari
Rasmiy matn. Rasmiy hujjat. Tahririy izohlar kiritilmagan.
📅 2023 йил 8 ноябрь · Вазирлар Маҳкамаси қарорлари
Расмий матн. Расмий ҳужжат. Таҳририй изоҳлар киритилмаган.
📅 8 ноября 2023 г. · Постановления Кабинета Министров
Официальный текст. Официальный документ. Редакционные примечания не включены.
📅 8 November 2023 · Cabinet of Ministers resolutions
Official text. Official document. Editorial notes are not included.
Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг
қарори
НИЗОМ
РЎЙХАТИ
МАЪЛУМОТ
МАЪЛУМОТ
МАЪЛУМОТ
ДАСТУРИ
РЎЙХАТИ
Таълим муассасаларида чақирувга қадар бошланғич тайёргарликни ташкил этиш тартиби тўғрисидаги низомни тасдиқлаш ҳақида
Ўзбекистон Республикаси Президентининг «2022 — 2026 йилларга мўлжалланган Янги Ўзбекистоннинг тараққиёт стратегиясини «Инсонга эътибор ва сифатли таълим йили»да амалга оширишга оид давлат дастури тўғрисида» 2023 йил 28 февралдаги ПФ-27-сон Фармони ижросини таъминлаш, шунингдек, мамлакатимизда ёшларни ватанпарварлик руҳида тарбиялаш, уларни Ватан ҳимоясига доимо шай туришга ҳамда ҳарбий хизматни ўташга тайёрлаш ишларини юқори савияда ташкил этиш мақсадида Вазирлар Маҳкамаси қарор қилади:
2. Қуйидагилар:
Таълим муассасаларида чақирувга қадар бошланғич тайёргарликни ташкил этиш тартиби тўғрисидаги низом 1-иловага мувофиқ;
Таълим муассасаларининг чақирувга қадар бошланғич тайёргарлик фани ўқув-моддий базасини 2024 — 2028 йилларда босқичма-босқич мустаҳкамлаш дастури 2-иловага мувофиқ тасдиқлансин.
3. Қорақалпоғистон Республикаси Вазирлар Кенгаши, вилоятлар ва Тошкент шаҳар ҳокимликлари:
ҳудудларда янги қуриладиган таълим муассасаларининг лойиҳа олди ҳужжатларида Ўзбекистон Республикаси Мудофаа вазирлиги билан келишилган ҳолда, чақирувга қадар бошланғич тайёргарлик фанининг ўқув-моддий базасини мустаҳкамлаш назарда тутилишини таъминласин;
мазкур қарор билан тасдиқланган дастурга мувофиқ чақирувга қадар бошланғич тайёргарлик фанининг ўқув-моддий базасини мустаҳкамлаш бўйича зарур чора-тадбирларни амалга оширсин.
4. Ўзбекистон Республикаси Мактабгача ва мактаб таълими вазирлиги ҳамда Олий таълим, фан ва инновациялар вазирлиги:
чақирувга қадар бошланғич тайёргарлик раҳбарларига таълим ташкилотларининг бошқа фан ўқитувчилари учун белгиланган тартибда малака тоифаси бериш ҳамда уларни Тошкент давлат педагогика университети, Фарғона давлат университети ва Бухоро давлат педагогика институти ҳарбий таълим факультетларида малакасини ошириш ишларини йўлга қўйсин;
2024 йил 20 февралга қадар Ўзбекистон Республикаси Мудофаа вазирлиги, Фавқулодда вазиятлар вазирлиги ва Соғлиқни сақлаш вазирлиги билан биргаликда чақирувга қадар бошланғич тайёргарлик фанининг янги ўқув дастури ва дарслигини ишлаб чиқсин.
5. Ўзбекистон Республикаси Мудофаа вазирлиги таълим муассасаларида чақирувга қадар бошланғич тайёргарлик фани ўқитилишини ташкил этишда Мактабгача ва мактаб таълими вазирлиги ҳамда Олий таълим, фан ва инновациялар вазирлигига услубий жиҳатдан кўмаклашсин.
6. Белгилансинки:
таълим муассасаларининг чақирувга қадар бошланғич тайёргарлик раҳбарлари малакасини ошириш, уларга малака тоифасини бериш билан боғлиқ харажатлар Ўзбекистон Республикаси Мактабгача ва мактаб таълими вазирлиги ҳамда Олий таълим, фан ва инновациялар вазирлигига ажратиладиган давлат бюджети маблағлари доирасида ҳамда қонунчиликда тақиқланмаган бошқа манбалар ҳисобидан;
чақирувга қадар бошланғич тайёргарлик фанининг ўқув-моддий базасини мустаҳкамлаш, қурол сақлаш хоналарини техник қўриқлашни ташкил этиш, ўқувчи ёшларнинг ҳарбий полигонларда амалий машғулотларини ўтказиш харажатлари Қорақалпоғистон Республикаси Вазирлар Кенгаши, вилоятлар ва Тошкент шаҳар ҳокимликлари маҳаллий бюджетларининг қўшимча манбалари ҳисобидан қопланади.
7. Ўзбекистон Республикаси Ҳукуматининг 3-иловага мувофиқ айрим қарорлари ўз кучини йўқотган деб ҳисоблансин.
8. Мазкур қарорнинг бажарилишини назорат қилиш Ўзбекистон Республикаси мудофаа вазири Б.Н. Курбанов, Ўзбекистон Республикаси мактабгача ва мактаб таълими вазири Х.У. Умарова ҳамда Ўзбекистон Республикаси олий таълим, фан ва инновациялар вазири зиммасига юклансин.
Вазирлар Маҳкамасининг 2023 йил 8 ноябрдаги 591-сон қарорига 1-ИЛОВА
Таълим муассасаларида чақирувга қадар бошланғич тайёргарликни ташкил этиш тартиби тўғрисида
1-боб. Умумий қоидалар
1. Мазкур Низом умумий ўрта ва ўрта махсус таълим ҳамда касбий таълим муассасаларида (кейинги ўринларда — таълим муассасалари) чақирувга қадар бошланғич тайёргарликни (кейинги ўринларда — ЧҚБТ) ташкил этиш тартибини белгилайди.
2. ЧҚБТ чақирилувчиларни ҳарбий хизматга тайёрлаш тизимининг таркибий қисми ҳисобланади ҳамда умумий ўрта таълим муассасаларининг 10-11-синф ўқувчилари, ўрта махсус ҳамда касбий таълим муассасаларида таҳсил олувчи ўқувчи-ёшлар (кейинги ўринларда — ўқувчилар) билан ўтказилади.
3. Қорақалпоғистон Республикаси Вазирлар Кенгаши, вилоятлар, Тошкент шаҳар, туман (шаҳар) ҳокимликлари (кейинги ўринларда — маҳаллий ижро этувчи ҳокимият органлари) давлат таълим муассасаларида ЧҚБТ фани ўқув-моддий базаси барпо этилиши, ЧҚБТ билан боғлиқ тадбирлар моддий-техник таъминланиши ва молиялаштирилиши учун масъул ҳисобланади.
4. ЧҚБТни услубий жиҳатдан таъминлаш Ўзбекистон Республикаси Мудофаа вазирлиги ҳамда тизимида таълим муассасалари бўлган вазирлик ва идоралар томонидан амалга оширилади.
5. ЧҚБТ жараёнида ўқувчилар:
Ўзбекистон Республикаси Конституцияси , Ўзбекистон Республикасининг «Умумий ҳарбий мажбурият ва ҳарбий хизмат тўғрисида»ги Қонуни , мамлакат мудофаа ва миллий хавфсизлигини таъминлаш, фуқаро муҳофазаси соҳасидаги қонунчилик ҳужжатларининг асосий талабларини ўрганади;
Ўзбекистон Республикаси Қуролли Кучларининг (кейинги ўринларда — Қуролли Кучлар) асосий вазифалари ҳамда Қуролли Кучларнинг ҳарбий низомлари талабларини, ҳарбий хизмат ва Ватанга қасамёднинг аҳамиятини англаб етади;
фавқулодда вазиятларда ҳаракат қилиш ва биринчи тиббий ёрдам кўрсатиш, оммавий қирғин қуролидан ҳимояланиш кўникмаларини амалий ўзлаштириб олади;
мамлакат Қуролли Кучларида мавжуд қурол-аслаҳа, ҳарбий техниканинг асосий тактик-техник тавсифлари, ҳарбий хизматчиларнинг кундалик ҳаёти ва хизмат фаолияти, мавжуд олий ҳарбий таълим муассасалари ҳамда уларда тайёрланаётган мутахассисликлар тўғрисида тушунчага эга бўлади;
ҳарбий хизматга чақирилишга руҳан ва жисмонан, шунингдек, интеллектуал жиҳатдан шай бўлади;
таълим муассасаларида ўтказилаётган ҳарбий-ватанпарварлик руҳидаги тарбиявий ишларнинг мазмун-моҳиятини чуқур англаб етади ва етказилган маълумотларни ўзлаштиради.
2-боб. ЧҚБТни ташкил этиш ва амалга ошириш бўйича маҳаллий ижро этувчи ҳокимият органлари, шунингдек, бошқа вазирлик ва идораларнинг асосий вазифалари
6. Маҳаллий ижро этувчи ҳокимият органлари, шунингдек, Ўзбекистон Республикаси Мудофаа вазирлиги, Мактабгача ва мактаб таълими вазирлиги, Олий таълим, фан ва инновациялар вазирлиги, Фавқулодда вазиятлар вазирлиги, Ички ишлар вазирлиги, Ёшлар ишлари агентлиги, Соғлиқни сақлаш вазирлиги, Миллий гвардияси, Давлат хавфсизлик хизмати ЧҚБТни ташкил этиш ва уни амалга ошириш бўйича масъул органлар ҳисобланади.
7. Маҳаллий ижро этувчи ҳокимият органлари таълим муассасаларида ЧҚБТ тадбирларини молиялаштириш, моддий-техник жиҳатдан таъминлаш, фан ўқув-моддий базасини ушбу Низомга 1-иловага мувофиқ барпо этиш ишларини маҳаллий бюджетларнинг қўшимча манбалари ҳисобидан йиллик иш режаларига киритилган ҳолда мунтазам равишда амалга оширади.
8. Маҳаллий ижро этувчи ҳокимият органлари:
ҳар йили июль ойида Ўзбекистон Республикаси Мактабгача ва мактаб таълими вазирлиги ҳамда Олий таълим, фан ва инновациялар вазирлиги ҳудудий бошқармалари томонидан мудофаа ишлари бошқармалари билан келишилган ҳолда тақдим этиладиган сўровномалар асосида таълим муассасаларидаги ЧҚБТ ўқув хоналарини ўқув қуроллари билан жиҳозлаш, ушбу фан ўқув-моддий базаси объектларини қуриш ва таъмирлаш, мудофаа ишлари бўлимлари ва таълим муассасаларидаги ўқув ўқотар қуроли, ўқув граната ва миналари (кейинги ўринларда — ўқув қурол-аслаҳалари) сақланадиган қурол сақлаш хоналарини ички ишлар органлари қўриқлаш бўлинмаларининг техник қўриқлаш марказлари томонидан қўриқланишини маҳаллий бюджет маблағлари ҳисобидан молиялаштириш тадбирлари келгуси йил иш режаларига киритилишини ташкил этади;
ҳарбий-ватанпарварлик йўналишидаги ҳарбий-спорт мусобақаларининг туман, вилоят ва республика босқичи ғолиби бўлган таълим муассасаларининг ЧҚБТ фани ўқув-моддий базасини биринчи навбатда мустаҳкамлаш орқали рағбатлантириб боради;
ҳар йили 10 февралга қадар ҳарбий округлар томонидан тақдим этилган режа-жадвал асосида март — май ойларида ҳарбий полигонларда таълим муассасаларидаги битирувчи синф ва курслар ўқувчилари (ўғил болалар) билан амалий отиш машғулотларини ташкил этиш бўйича тегишли қарор қабул қилади ҳамда ушбу тадбирларни амалга ошириш даврида таълим муассасаларини транспорт воситалари (автобуслар) билан таъминлайди;
мазкур Низомга 1-иловага мувофиқ ўқув-моддий база объектларини барпо этиш ишларини лойиҳалаштириш учун белгиланган тартибда шартномалар тузади ва харажатларини қоплайди;
ҳарбий полигонларда ўтказиладиган машғулотларда ўқ-дори ва нишонлар учун сарфланадиган харажатларни ҳар йили 20 февралга қадар Ўзбекистон Республикаси Мудофаа вазирлиги билан шартнома тузган ҳолда маҳаллий бюджетларнинг қўшимча манбалари ҳисобидан қоплаб беради.
9. Ўзбекистон Республикаси Мудофаа вазирлиги:
масъул органларнинг ЧҚБТни ташкил этиш ва режалаштиришга оид фаолиятини мувофиқлаштиради ҳамда Ўзбекистон Республикаси Мудофаа вазирлиги тизимидаги ЧҚБТ раҳбарлари фаолиятини ташкил этади;
Ўзбекистон Республикаси Мактабгача ва мактаб таълими вазирлиги ҳамда Олий таълим, фан ва инновациялар вазирлиги билан ҳамкорликда ЧҚБТ фани ўқув дастурини ҳамда ўқув дастури доирасида дарсликлар, ўқув-услубий қўлланмаларни ишлаб чиқишда иштирок этади;
тизимида таълим муассасалари бўлган вазирлик ва идоралар билан келишилган ҳолда таълим муассасаларини ҳарбий қисм ва муассасаларга ҳудудийлик принципи асосида бириктириш ишларини ташкил этади ҳамда уларга ҳар йили июнь ойида ЧҚБТ фани ўқув дастури доирасида Қуролли Кучларнинг ҳарбий низомлари, кўргазмали ўқув қўлланмаларини электрон кўринишда тақдим этиб боради;
ўқувчиларни ҳарбий хизматчилар ҳамда ҳарбий таълим муассасалари курсантларининг кундалик фаолияти, ижтимоий ва моддий таъминоти, шунингдек, қурол-аслаҳа, ҳарбий техника билан таништириб бориш юзасидан таълим муассасалари ҳамда ҳарбий қисм ва ҳарбий таълим муассасалари ўртасидаги ҳамкорликни мувофиқлаштиради;
ЧҚБТ фани бўйича амалий машғулотлар ўтказилишида таълим муассасаларига ўзлари бириктирилган ҳарбий қисм, муассасалар, ҳарбий полигонларнинг доимий жойлашув жойидаги ўқув-моддий базасидан фойдаланишлари учун шарт-шароитлар яратади;
ҳар йили март — май ойларида ҳарбий полигонларда маҳаллий ижро этувчи ҳокимият органлари, ҳарбий округлар, тизимида таълим муассасалари бўлган вазирлик ва идораларнинг ҳудудий бошқармалари билан ҳамкорликда таълим муассасаларидаги битирувчи синф ва курслар ўқувчилари (ўғил болалар) билан амалий отиш машғулотлари ўтказилишини назорат қилади;
ўқувчилар билан ҳарбий полигонларда ўтказиладиган амалий отиш машғулотлари давомида сарфланадиган харажатларни қоплаш юзасидан Ўзбекистон Республикаси Мудофаа вазирлиги ва тегишли маҳаллий ижро этувчи ҳокимият органлари ўртасида шартномалар тузилиши ҳамда ушбу шартномалар бажарилишини ташкил этади;
ҳарбий округлар сўровномасига асосан ички ишлар органлари қўриқлаш бўлинмаларининг техник қўриқлаш марказлари томонидан қўриқланиши йўлга қўйилган қурол сақлаш хоналари мавжуд таълим муассасаларини ушбу Низомга 1-иловага мувофиқ ўқув қурол-аслаҳалари билан мудофаа ишлари бошқармалари орқали таъминлайди;
қурол сақлаш хоналари ички ишлар органлари қўриқлаш бўлинмаларининг техник қўриқлаш марказлари томонидан қўриқланиши йўлга қўйилмаган таълим муассасаларини ўқув қурол-аслаҳалари билан мудофаа ишлари бошқармалари орқали фақат машғулотлар вақтида фойдаланиш учун таъминлайди;
ЧҚБТ фани ўқитилишида фойдаланиш учун мудофаа ишлари бўлимлари ва таълим муассасаларига берилган ўқув қурол-аслаҳалари ҳисобини юритиш, уларни сақлаш ва фойдаланишга оид йўриқномаларни ишлаб чиқади ҳамда мудофаа ишлари бошқармалари орқали таълим муассасалари раҳбарларига тақдим этади;
ЧҚБТ раҳбарлари малакасини ошириш, уларни қайта тайёрлаш масалаларида «Чақириққача ҳарбий таълим» таълим йўналиши бўйича мутахассисларни тайёрлайдиган олий таълим муассасаларига амалий ёрдам кўрсатади;
ЧҚБТга оид тадбирларни умумий ўрта ва ўрта махсус таълим ҳамда касбий таълим муассасаларини қамраган ҳолда амалга оширади;
ҳарбий қисм ва муассасалар томонидан таълим муассасаларида ўқувчи-ёшлар билан офицерлар, сержантлар ва Қуролли Кучлар фахрийлари иштирокида ватанпарварлик тарбиясига оид давра суҳбатларини ташкил этади;
тизимида таълим муассасалари бўлган вазирлик ва идоралар билан ҳамкорликда ҳар йили октябрь ойида таълим муассасаларидаги ЧҚБТ фани ўқув-моддий базасининг ҳолати, ўқитувчилар билан жамлаш сифати, ЧҚБТга жалб этилган ўқувчилар сонига оид маълумотларни ушбу Низомга 2 — 4-иловаларга мувофиқ умумлаштиради.
10. Ўзбекистон Республикаси Мактабгача ва мактаб таълими вазирлиги ҳамда Олий таълим, фан ва инновациялар вазирлиги:
таълим муассасаларидаги ЧҚБТ ўқув хоналарини ушбу Низомга 1-иловага мувофиқ жиҳозлар ва кўргазмали воситалар билан таъминлайди, уларни доимий равишда такомиллаштириб бориш юзасидан маҳаллий ижро этувчи ҳокимият органлари ва бошқа вазирлик ва идоралар билан ҳамкорлик қилади;
ҳар йили июль ойида маҳаллий ижро этувчи ҳокимият органларига ЧҚБТ фанининг ўқув-моддий базасини мустаҳкамлаш юзасидан таклифлар ҳудудий бошқармалар томонидан мудофаа ишлари бошқармалари билан келишилган ҳолда тақдим этилишини ташкил этади;
янги қурилаётган таълим муассасаларининг смета-лойиҳа ҳужжатларида ЧҚБТ фани ўқув-моддий базасини мустаҳкамлаш масаласи инобатга олинишини таъминлайди;
таълим муассасаларида ЧҚБТ фани ўқитилиши ва ҳарбий-ватанпарварлик руҳида тарбиявий ишларнинг сифатли ташкил этилишини таъминлайди;
Ўзбекистон Республикаси Мудофаа вазирлиги, Фавқулодда вазиятлар вазирлиги ҳамда Соғлиқни сақлаш вазирлиги билан келишилган ҳолда, бюджетдан ташқари маблағлар ҳисобидан ЧҚБТ фани ўқув дастурини тайёрлайди, ҳудудий бошқармалари орқали таълим муассасаларини фанга оид дарсликлар, ўқув-услубий ва кўргазмали қўлланмалар, ўқув фильмлари билан таъминлайди;
таълим муассасалари ихтиёрига берилган ўқув қурол-аслаҳалари, пневматик милтиқлар, уларнинг ўқ-дорилари бут сақланишини ҳамда мудофаа ишлари бўлимларида сақланаётган ўқув қурол-аслаҳаларидан ЧҚБТ фани машғулотларида фойдаланилишини назорат қилиб боради;
ҳудудий бошқармалари томонидан мудофаа ишлари бошқармалари билан ҳамкорликда ҳар йили октябрь ойида таълим муассасаларидаги ЧҚБТ фани ўқув-моддий базасининг ҳолати, ЧҚБТ раҳбарлари билан жамлаш сифатини ўрганиш ва мазкур Низомга 2 — 4 иловаларга мувофиқ тегишли маълумотлар ишлаб чиқилишини ташкил этади ва умумлаштиради, шунингдек, ЧҚБТ фани ўқув-моддий базасини мустаҳкамлаш юзасидан маҳаллий ижро этувчи ҳокимият органларига таклиф киритади;
ЧҚБТнинг якуний босқичида таълим муассасаларининг битирувчи синф ва курсларида ўқиётган ўқувчилар билан амалий машғулотларни, шу жумладан, ҳарбий полигонларда ўқотар қуролдан амалий отиш машғулотлари ўтказилишини Мудофаа вазирлиги ҳамда маҳаллий ижро этувчи ҳокимият органлари билан ҳамкорликда амалга оширади;
таълим муассасаларида ЧҚБТ фани ўқитилишини доимий равишда ўрганиб боради ҳамда илғор тажрибаларни кенг жорий этиш бўйича чоралар кўради;
Ўзбекистон Республикаси Соғлиқни сақлаш вазирлиги ҳамда Фавқулодда вазиятлар вазирлиги билан ҳамкорликда ЧҚБТ раҳбарларининг ўқув дастури доирасида тиббий билим асослари, шунингдек, ҳаёт фаолияти хавфсизлиги бўйича қайта тайёргарликдан ўтишини ташкил этади;
ЧҚБТ раҳбарларининг тегишли олий таълим муассасаларида малакасини ошириш ҳамда уларга малака тоифаси бериш тадбирларини вазирликларга давлат бюджетидан ушбу мақсадлар учун ажратилган маблағлар доирасида молиялаштиради ва амалга оширади;
мудофаа ишлари бўлимлари тавсияномаларига кўра таълим муассасалари ЧҚБТ раҳбари лавозимига тайинланадиган номзодлар билан суҳбатлар ташкил этади (Қуролли Кучлар таркибига кирадиган вазирлик ва идоралар тизимидаги таълим муассасалари бундан мустасно);
ЧҚБТ раҳбарларининг хизмат фаолиятига оид масалалар бўйича келиб тушган мурожаатларни белгиланган тартибда кўриб чиқади ҳамда ушбу йўналишда мавжуд муаммоларни бартараф этиш ишларини тааллуқли вазирлик ва идоралар билан ҳамкорликда амалга оширади;
энг илғор ЧҚБТ раҳбариларини вазирлик тизимида таъсис этилган мукофотлар билан тақдирлайди ва бошқа мукофотларга тавсия этади.
11. Ўзбекистон Республикаси Ички ишлар вазирлиги, Давлат хавфсизлиги хизмати ва Миллий гвардияси:
тизимида таълим муассасалари бўлган вазирлик ва идоралар билан келишилган ҳолда, таълим муассасаларини ҳудудийлик принципи асосида ҳарбий қисм ва муассасаларга бириктириш ишларини ташкил этади;
ЧҚБТ фани бўйича амалий машғулотлар ўтказилишида таълим муассасаларига ҳарбий қисм ва муассасаларнинг ўқув моддий-техник базасидан фойдаланишлари учун шароит яратади;
ҳарбий қисм ва муассасалар томонидан ўзларига бириктирилган таълим муассасаларига ЧҚБТ фанини ташкил этиш ҳамда ҳарбий-ватанпарварлик руҳида тарбиявий ҳарбий-спорт мусобақалари ва бошқа тадбирлар ўтказилишида доимий равишда амалий ёрдам кўрсатилишини таъминлайди;
ўқувчиларни муддатли ҳарбий хизматчи ва курсантларнинг кундалик фаолияти, маиший таъминоти, шунингдек, қурол-аслаҳа, ҳарбий техника билан таништириб бориш юзасидан таълим муассасалари билан ҳарбий қисм ва муассасалар ўртасида ҳамкорликни мувофиқлаштиради.
12. Ўзбекистон Республикаси Фавқулодда вазиятлар вазирлиги:
ЧҚБТ фани ўқув дастурини тайёрлаш жараёнида иштирок этади, ҳар йили июнь ойида тизимида таълим муассасалари бўлган вазирлик ва идораларга ўқув дастури доирасида фуқаро муҳофазасига оид кўргазмали электрон ўқув қўлланмалари ва ўқув-услубий фильмларни тақдим этиб боради;
таълим муассасаларига қутқарувчи касбини тарғиб қилиш ва фуқаро муҳофазасига оид амалий машғулотларни ўтказишда соҳа мутахассислари, шунингдек, техник воситалар билан амалий ёрдам кўрсатади;
тизимида таълим муассасалари бўлган вазирлик ва идоралар буюртмасига кўра, шунингдек, йиллик тингловчилар билан жамлаш режаларига мувофиқ ЧҚБТ раҳбарларининг Ҳаётий фаолият ўқув марказларида малака оширишини ташкил этади;
таълим муассасалари ўқувчиларида амалий кўникмаларни ҳосил қилиш мақсадида ҳар йилги «Ёш қутқарувчи» ҳарбий-спорт мусобақасини ўтказишда амалий ёрдам кўрсатади.
13. Ўзбекистон Республикаси Соғлиқни сақлаш вазирлиги:
ЧҚБТ фани ўқув дастурини тайёрлаш жараёнида иштирок этади, тизимида таълим муассасалари бўлган вазирлик ва идораларга ҳар йили июнь ойида ўқув дастури доирасида тиббий билим асосларига оид кўргазмали электрон ўқув қўлланмалар ва ўқув-услубий фильмларни тақдим этади;
тиббий билим асослари бўйича машғулотлар ўтказадиган ҳамшираларни (ўқитувчиларни) тайёрлаш ва қайта тайёрлашда таълим муассасаларига амалий ёрдам кўрсатади;
тизимида таълим муассасалари бўлган вазирлик ва идоралар билан ҳамкорликда ЧҚБТ раҳбарлари билан ўқув дастури доирасида тиббий билим асослари бўйича амалий машғулотлар ўтказилишини ташкил этади;
тиббиёт йўналишидаги таълим муассасалари ўқувчилари билан амалий машғулотлар ўтказиш учун бўйсунувидаги тегишли даволаш-профилактика муассасаларини таълим муассасаларига бириктиради;
мудофаа ишлари бўлими ҳузуридаги ҳудудий тиббий комиссияларга жалб қилинувчи шифокор-мутахассислар томонидан таълим муассасаларининг 11-синф ёки 2-курсда ўқиётган ўғил болаларни мудофаа ишлари бўлимларидаги чақирув участкаларида қайд этиш жараёнида тиббий кўрикдан ўтказилишини ташкил этади.
14. Ўзбекистон Республикаси Ёшлар ишлари агентлиги тизимида таълим муассасалари бўлган вазирлик ва идоралар билан ҳамкорликда:
таълим муассасалари ўқувчиларида диний экстремизм ва фундаментализм ғояларига қарши иммунитет ҳосил қилиш, ҳарбий бурчни онгли равишда бажаришга тайёрлик, ватанпарварлик, юрт келажаги ва тақдири учун жавобгарлик каби юксак маънавий-руҳий фазилатларни шакллантириш ҳамда мамлакатда амалга оширилаётган ислоҳотларнинг аниқ мақсади ва моҳиятини англаб етишга оид тарғибот-ташвиқот ишларини олиб боради;
таълим муассасалари ўқувчиларида юксак фуқаролик позициясини, мамлакат Қуролли Кучлари билан ғурурланиш туйғусини шакллантириш мақсадида катта ҳаётий тажрибага эга бўлган уруш ва меҳнат фахрийлари иштирокида учрашувлар ўтказади;
доимий равишда таълим муассасаси ўқувчиларининг муддатли ҳарбий хизматни аъло даражада ўтаётган ҳарбий хизматчилар билан учрашувларини ташкил этади, ҳарбий хизматчилар учун жорий этилган имтиёзлар тизими тўғрисида таълим муассасалари ўқувчилари ва уларнинг ота-оналари иштирокида тушунтириш ишларини олиб боради;
таълим муассасаларида оммавий равишда тарбиявий, маънавий-маърифий ва спорт тадбирларини ташкил этади ва ўтказади;
таълим муассасаларига ЧҚБТ тадбирлари доирасида ҳарбий-спорт мусобақаларини ўтказишда спорт иншоотлари моддий-техник базасидан фойдаланиш масаласида амалий ёрдам кўрсатади.
3-боб. ЧҚБТни ташкил этиш ва амалга ошириш тартиби
15. Тизимида таълим муассасалари бўлган вазирлик ва идоралар томонидан ЧҚБТ фани ўқув дастури Ўзбекистон Республикаси Мудофаа вазирлиги, Фавқулодда вазиятлар вазирлиги ҳамда Соғлиқни сақлаш вазирлиги билан ҳамкорликда таълим турлари бўйича узвийлик таъминланган ҳолда ишлаб чиқилади. ЧҚБТ фани ўқув дастури бўйича машғулотлар таълим муассасаларида ушбу фан учун ажратилган бир хил ҳажмдаги ўқув соатлари доирасида ўтказилади.
Таълим муассасалари ўқувчиларининг ўқув машғулотлари вақтида ўзлаштирган билим, кўникма ва маҳоратлари ҳарбий иш асосларини ўрганиш тўгараклари, спортнинг ҳарбий-амалий турлари бўйича секциялар ва ҳарбий-спорт мусобақалари давомида мустаҳкамланади.
16. ЧҚБТ фани ўқув-моддий базаси тўлиқ мустаҳкамланмаган таълим муассасалари томонидан машғулотлар ва ҳарбий-спорт мусобақаларини ўтказишда ўзлари бириктирилган (энг яқин жойлашган) ҳарбий қисм ва муассасалар ёки ушбу объектлар мавжуд бўлган таълим муассасалари ўқув-моддий базасидан фойдаланилади. Ушбу тадбирлар таълим муассасаси томонидан тегишли командирлар (раҳбарлар) билан келишилган ҳолда амалга оширилади.
17. Таълим муассасаларида ЧҚБТ фани ўқув дастури бўйича машғулотлар ўғил ва қиз болалар билан биргаликда ўтказилади. Битирувчи синф ва курслардаги ўғил болалар билан ҳарбий полигонларда бир кунлик амалий машғулотлар ўтказиладиган кунда таълим муассасаларида қиз болалар маънавий-маърифий тадбирларга жалб этилади.
Ҳарбий полигонлардаги бир кунлик амалий машғулотларга битирувчи синф ва курслардаги қизлар ўз хоҳишига кўра жалб этилиши мумкин.
18. Таълим муассасаларида ЧҚБТ режаси бутун ўқув йили учун ҳафталарга тақсимланган ҳолда ишлаб чиқилади ҳамда машғулотлар умумий дарс жадвалига киритилган ҳолда ўтказилади.
19. Ўзбекистон Республикаси Мудофаа вазирлиги томонидан ЧҚБТ фани машғулотларида фойдаланиш учун бериладиган ўқув қурол-аслаҳалари, шунингдек, маҳаллий бюджет маблағлари ҳисобидан таъминланувчи пневматик милтиқ ва уларнинг ўқ-дорилари, қурол сақлаш хоналари ички ишлар органлари қўриқлаш бўлинмаларининг техник қўриқлаш марказлари қўриқловига олинган мудофаа ишлари бўлимлари ва таълим муассасаларида (Ўзбекистон Республикаси Мудофаа вазирлигининг ҳисобидан чиқарилмаган ҳолда) доимий сақланишига рухсат берилади.
Ўзбекистон Республикаси Миллий гвардияси техник қўриқлаш пунктлари қўриқловига олинмаган таълим муассасалари томонидан мудофаа ишлари бўлимларида сақланувчи ўқув қурол-аслаҳаларидан иш вақти давомида ЧҚБТ фани машғулотларида фойдаланилади. Мудофаа ишлари бўлимлари ва таълим муассасаларининг ўқув қурол-аслаҳаларидан машғулотлар давомида фойдаланиш тартиби Ўзбекистон Республикаси Ички ишлар вазирлиги, тизимида таълим муассасалари бўлган вазирлик ва идоралар билан келишган ҳолда Ўзбекистон Республикаси Мудофаа вазирлиги томонидан белгиланади.
20. Мудофаа ишлари бўлимларида сақланувчи ўқув қурол-аслаҳаларидан ЧҚБТ фани машғулотларида фойдаланиш ишларининг тўғри ташкил этилиши учун таълим муассасаси ва мудофаа ишлари бўлимлари раҳбарлари масъул ҳисобланади.
21. Таълим муассасаларида ўқ отишни ўргатиш бўйича амалий машғулотлар таълим муассасаси ихтиёридаги тирда, спорт ташкилотлари, таълим муассасаси бириктирилган ҳарбий қисм ва муассасалар тирларида пневматик милтиқлардан фойдаланган ҳолда ўтказилади. Бундай машғулотларда қатнашишга ўқ отиш машқларининг шартлари ва хавфсизлик қоидаларига оид синовдан муваффақиятли ўтган ўқувчиларга рухсат берилади. Ўқ отиш машқларининг шартлари ва хавфсизлик қоидаларига оид синовдан ўтолмаган ўқувчиларга ушбу синовни навбатдаги иш кунида қайта топширишга рухсат берилади, қайта синовдан ўтолмаган ўқувчилар амалий отиш машқларига қўйилмайди.
22. Ўқувчиларнинг назарий билимларини мустаҳкамлаш мақсадида ЧҚБТ фанининг якуний босқичида ушбу фан учун ажратилган ўқув соатлари ҳисобидан таълим муассасаларининг битирувчи синф ва курсларида ўқиётган ўқувчилар билан ўқув дастурига асосан амалий машғулотлар ўтказилади.
Бунда таълим муассасалари ўқувчиларининг ушбу фан бўлимларига оид назорат меъёрларини бажариш бўйича кўникмалари синовдан ўтказилади.
ЧҚБТ фани бўйича назорат меъёрларини қиз болалар оммавий қирғин қуролидан индивидуал ҳимоя воситаларини турли усулларда кийиш ҳамда биринчи тиббий ёрдам кўрсатиш бўйича топширади.
23. Ўқув йилининг якуний чорагида (март — май ойларида) ҳарбий округларга қарашли полигонларда таълим муассасаларининг битирувчилари (ўғил болалар) билан ўқотар қуролдан амалий отиш машғулотлари маҳаллий бюджет маблағлари ҳисобидан молиялаштирилган ҳолда қуйидаги тартибда ўтказилади:
ҳар йили 20 декабрга қадар мудофаа ишлари бошқармалари томонидан тизимида таълим муассасалари бўлган вазирлик ва идораларнинг ҳудудий бошқармалари билан келишилган ҳолда, битирувчи синф ва курсларда ўқиётган ўғил болалар сони тўғрисида маълумотлар тегишли ҳокимликлар ҳамда ҳарбий округларга тақдим этилади;
ҳар йили 20 январга қадар ҳарбий округларда ўқувчилар билан ҳарбий полигонларда амалий отиш машғулотлари ўтказиш бўйича режа-жадвал ва ушбу машғулотларни ташкил этишга оид ҳарбий округ қўшинлари қўмондонининг буйруғи тайёрланади;
ҳарбий округда ўқувчиларни полигонларга олиб чиқишда таълим муассасаларининг тегишли маҳаллий бюджет маблағлари ҳисобидан транспорт билан таъминланиши, транспорт колонналарининг ҳаракатланиш вақтида йўл ҳаракати хавфсизлигини ташкил этиш ҳамда машғулотлар давомида сарфланадиган ўқ-дори ва нишонлар учун харажатларни Ўзбекистон Республикаси Мудофаа вазирлигига қоплаш, ўқувчилар учун тушлик ташкил этиш юзасидан маҳаллий ижро этувчи ҳокимият органларининг қарори лойиҳаси ишлаб чиқилади;
ҳар йили 10 февралга қадар Қорақалпоғистон Республикаси Вазирлар Кенгаши Раиси, вилоятлар ва Тошкент шаҳар ҳокимлари томонидан ўқувчилар билан ҳарбий полигонларда амалий отиш машғулотларини ташкил этиш бўйича тегишли қарор ҳарбий округлар томонидан тақдим этилган режа-жадвал асосида ишлаб чиқилади ва тасдиқланади;
ўқувчилар билан ҳарбий полигонларда ўтказиладиган машғулотлар давомида сарфланадиган ўқ-дори ва нишонлар учун харажатларни қоплаш юзасидан 20 февралга қадар Қорақалпоғистон Республикаси Вазирлар Кенгаши Раиси, вилоятлар ва Тошкент шаҳар ҳокимлари томонидан Ўзбекистон Республикаси Мудофаа вазирлиги Таъминот департаменти билан белгиланган тартибда шартнома тузилади.
Ҳарбий полигонлардаги отиш майдони ҳамда ҳарбий қисм ва олий ҳарбий таълим муассасаси ихтиёридаги тирларда ўқувчилар билан ўтказиладиган амалий отиш машғулотлари ҳарбий қисм командири ёки олий ҳарбий таълим муассасаси бошлиғи томонидан «Отиш курси» талаблари асосида ташкил этилади. Бунда ҳарбий округ томонидан ҳар бир ўқувчига 3 дона ўқ-дори ажратилади.
Ҳарбий округ қўшинлари қўмондонлари таълим муассасалари битирувчилари билан ҳарбий полигонларда амалий отиш машғулотлари хавфсизлик қоидаларига риоя этилган ҳолда ўтказилиши учун масъул ҳисобланадилар.
Ҳарбий полигонларда ўтказиладиган машғулотлар вақтида ўқувчилар озиқ-овқат билан маҳаллий бюджет маблағлари ҳисобидан таъминланади.
24. Ўқувчиларнинг ЧҚБТ фани бўйича эгаллаган назарий билим ва амалий кўникмалари бошқа умумтаълим фанлари учун белгиланган меъёрий баҳолаш тизимига мувофиқ баҳоланади. Ўқувчининг амалий машғулотлар давомида олган умумий баҳоси ЧҚБТ фани бўйича якуний баҳо чиқарилишида инобатга олинади.
25. ЧҚБТ ўқув машғулотлари якунида таълим муассасаси педагогик кенгаши томонидан ўқув йилида ЧҚБТ фанининг ўқитилишига баҳо берилади ва ўқув йилига якун ясалади.
26. Таълим муассасаларида ўқувчиларни ҳарбий-ватанпарварлик руҳида тарбиялаш ишлари ЧҚБТ фани машғулотлари билан уйғунлаштирилган ҳолда ташкил этилади.
27. Таълим муассасалари билан ҳарбий қисмлар, ҳарбий таълим муассасалари ўртасида мустаҳкам алоқа ўрнатилади, таълим муассасалари ўқувчилари орасида ҳарбий касбни тарғиб этишга доир ташвиқот ишлари ҳамкорликда олиб борилади.
Ўқувчиларда Ватан ҳимоясига шайлик ҳамда она юртга садоқат туйғуларини шакллантириш мақсадида таълим муассасаларида уруш ва жанговар ҳаракатлар иштирокчилари фотосуратлари қўйилган «Жасорат бурчаги» ташкил этилади.
4-боб. ЧҚБТ раҳбарларини танлаш ва лавозимга тайинлаш
28. ЧҚБТ раҳбари туман (шаҳар) мудофаа ишлари бўлими тавсиясига кўра таълим муассасаси директори томонидан ишга қабул қилинади ва ишдан бўшатилади, Қуролли Кучлар таркибига кирадиган вазирлик ва идоралар тизимидаги таълим муассасалари бундан мустасно. Ишга қабул қилинаётган номзоднинг маълумоти, ҳарбий, жисмоний ва педагогик тайёргарлигининг савияси, шунингдек, ташкилотчилик қобилияти ҳамда услубий кўникмалари пухта шакллангани ҳисобга олинади.
Ўзбекистон Республикаси Мудофаа вазирлиги тизимидаги ЧҚБТ раҳбари лавозимлари қонунчиликда белгиланган тартибда тўлдирилади.
ЧҚБТ раҳбари лавозимига олий таълим муассасалари ҳарбий таълим факультетларининг «Чақириққача ҳарбий таълим» йўналишини тамомлаган ёки Қуролли Кучлар резервидаги олий маълумотга эга бўлган оддий аскарлар, сержантлар, шунингдек, офицерлар таркибига мансуб контракт бўйича ҳарбий хизматни ўтаган Ўзбекистон Республикаси фуқаролари тайинланади, Ўзбекистон Республикасининг «Педагогнинг мақоми тўғрисида»ги Қонунига мувофиқ педагогик фаолият билан шуғулланиш тақиқланган шахслар, давлат сирларидан фойдаланишга доир рухсатномадан маҳрум қилинган ёки ҳарбий хизматчи номига доғ туширувчи хатти-ҳаракатлар содир этгани натижасида ҳарбий хизматдан бўшатилганлар бундан мустасно.
29. Таълим муассасаларида ЧҚБТ фани ўқув дастуридаги тиббий билим асослари бўйича машғулотларни ўтишга тажрибали тиббиёт ходимлари ёки Республика шошилинч тиббий ёрдам ўқув марказида тайёргарликдан ўтган ўқитувчиларнинг жалб этилиши тизимида таълим муассасалари бўлган вазирлик ва идоралар ҳамда Ўзбекистон Республикаси Соғлиқни сақлаш вазирлиги ҳамкорлигида ташкил этилади.
5-боб. Таълим муассасалари ЧҚБТ раҳбарларининг малакасини ошириш, уларга малака тоифасини ва навбатдаги ҳарбий унвон бериш
30. Таълим муассасаларидаги ЧҚБТ раҳбарларининг малакасини ошириш орқали уларнинг фанга оид билим ва малакалари мустаҳкамланиб, соҳадаги янгиликлар етказилади.
31. ЧҚБТ раҳбарларининг малакасини ошириш ва уларни қайта тайёрлаш олий таълим муассасаларининг «Чақириққача ҳарбий таълим» таълим йўналишида мутахассислар тайёрловчи ҳарбий таълим факультетларида ташкил этилади.
Малака ошириш давомида ЧҚБТ раҳбарлари билан тасдиқланган дастур асосида умумкасбий ва мутахассислик бўйича фанлардан назарий ҳамда услубий машғулотлар ўтказилади.
ЧҚБТ раҳбарларини малака оширишга бўлган эҳтиёжлари тизимида таълим муассасалари мавжуд бўлган вазирлик ва идоралар томонидан аниқланади ҳамда буюртмалар шакллантирилади.
32. ЧҚБТ раҳбарлари ҳар беш йилда камида бир марта малака ошириш курсларига жалб этилади. Илгари малака оширишдан ўтмаган ва ишга янги қабул қилинган ЧҚБТ раҳбарларига ёки биринчи бор ишга кирган ЧҚБТ раҳбарлари касбий фаолиятига уч йил тўлгандан сўнг малака оширишга жалб этилади.
33. Малака оширишдан ўтган ЧҚБТ раҳбарларига тизимида таълим муассасалари бўлган вазирлик ва идоралар томонидан қонунчиликда белгиланган тартибда малака тоифалари берилади.
34. Захирадаги ва резервдаги ҳарбий унвонга эга бўлган ЧҚБТ раҳбарларига резервдаги ҳарбий унвон Ўзбекистон Республикасининг «Ўзбекистон Республикаси Қуролли Кучлари резервидаги хизмат тўғрисида»ги Қонуни ва Ўзбекистон Республикаси Президенти томонидан белгиланадиган тартибда берилади.
6-боб. Таълим муассасалари мансабдор шахсларининг мажбуриятлари
35. Таълим муассасаси директори зиммасига ЧҚБТ соҳасида қуйидаги мажбуриятлар юкланади:
таълим муассасасида ЧҚБТ дастурининг тўлиқ ва сифатли бажарилишини таъминлаш;
ЧҚБТ фани учун алоҳида хона, амалий машғулотларни ўтказиш учун жой ва майдонлар ажратиш, ушбу фанга оид ўқув-моддий базани мунтазам равишда хатловдан ўтказиб бориш ҳамда уни мустаҳкамлаш учун туман (шаҳар) мудофаа ишлари бўлимлари билан ҳамкорликда тегишли ҳокимликларга мазкур Низомда белгиланган тартибда таклифлар киритиб бориш;
таълим муассасаси ихтиёрига берилган ўқув қурол-аслаҳалар ҳисоби юритилишини назорат қилиш;
ЧҚБТ раҳбарига ўқув-услубий жиҳатдан ёрдам бериш, ушбу фаннинг бошқа фанлар билан узвийлигини таъминлаш, шунингдек, ҳарбий-ватанпарварлик йўналишидаги дарсдан ташқари тўгараклар фаолиятини йўлга қўйиш;
ЧҚБТ раҳбари томонидан ўтказилаётган ўқув машғулотлари ва ўқувчиларнинг ўқув материалларини ўзлаштириш сифатини мунтазам текшириб бориш, улар билан олиб борилаётган ҳарбий-ватанпарварлик руҳидаги тарбиявий ишлар ҳолатини ўқув йили давомида ўтказиладиган педагоглар кенгашларида муҳокама этиб бориш;
ҳарбий-спорт мусобақаларини, шунингдек, амалий машғулотларни ташкил этишда ЧҚБТ раҳбарига амалий ёрдам кўрсатиш;
таълим муассасасининг битирувчи синф ва курсларида таҳсил олаётган ўғил болаларни мудофаа ишлари бўлимларида ташкил этиладиган чақирув участкаларида қайд этиш тадбирларини ташкил этиш;
ЧҚБТ ва ҳарбий-ватанпарварлик руҳидаги тарбиявий ишлар тўғрисида ҳисоботларни тайёрлашда туман (шаҳар) мудофаа ишлари бўлимлари билан ҳамкорлик олиб бориш.
36. ЧҚБТ раҳбари таълим муассасаси директорига бўйсунади ҳамда хизмат фаолиятини мазкур Низом, шунингдек, таълим муассасаси бўйсунадиган вазирликнинг ички идоравий ҳужжатлари талаблари асосида олиб боради.
ЧҚБТ раҳбари зиммасига қуйидаги мажбуриятлар юкланади:
ҳарбий иш асосларини ўзлаштириш тўгараги фаолиятини ҳарбий-амалий спорт турларига узвий боғлаган ҳолда юритиш;
ички ишлар органларининг профилактик ҳисобига ҳамда мактаб ички рўйхатига олинган ўқувчиларни дарсдан кейинги фан тўгараклари ҳамда машғулотларига жалб қилиш чораларини кўриш;
ўз касбий тайёргарлигини мунтазам ошириб бориш, педагогик ва услубий кўникмаларини такомиллаштириш;
ЧҚБТ фани ўқув хонасига раҳбарлик қилиш, шунингдек, қурол сақлаш ва отиш тири хоналарини назорат қилиш;
таълим муассасаси ихтиёрига берилган ўқув қурол-аслаҳалари ҳисобини белгиланган тартибда юритиш, уларнинг мавжудлиги ва техник ҳолатини доимий равишда шахсан текшириб бориш, зарур ҳолларда таъмирланиши ва ҳисобдан чиқарилишини ташкил этиш, фан ўқув-моддий базасининг соз ҳолда сақланишини таъминлаш;
ҳарбий-ватанпарварлик йўналишидаги дарсдан ташқари тўгараклар фаолиятини йўлга қўйиш;
ўқувчиларни ҳарбий-ватанпарварлик руҳида тарбиялаш ишларини таълим муассасаси педагоглар жамоаси билан ҳамкорликда амалга ошириш;
«14 январь — Ватан ҳимоячилари куни»ни нишонлаш билан боғлиқ тадбирларни ташкил этиш ва ўтказиш;
жисмоний тарбия фани ўқитувчиси билан ҳамкорликда таълим муассасаси миқёсида ҳарбий-спорт мусобақаларини мунтазам равишда ташкил этиш ҳамда ўтказиш;
таълим муассасаси ўқувчиларини ҳарбий-спорт мусобақалари ва фуқаро муҳофазаси бўйича туман (шаҳар) миқёсида ўтказиладиган тадбирларда иштирок этишларини ташкил этиш;
ЧҚБТ ва ҳарбий-ватанпарварлик руҳидаги тарбиявий ишларнинг сифатини ошириш мақсадида таълим муассасасига бириктирилган ҳарбий қисм ва муассасалар билан ҳамкорлик қилиш, олий ҳарбий таълим муассасаларига ўқишга кириш истагини билдирган ўқувчиларни танлаш ва тайёрлаш ишларида мудофаа ишлари бўлимига яқиндан ёрдам бериш;
таълим муассасасининг битирувчи синф ва курсларида таҳсил олаётган ўқувчи ўғил болаларни мудофаа ишлари бўлимларида ташкил этиладиган чақирув участкаларида қайд этилиши тадбирларини амалга ошириш;
кундалик иш фаолиятини дарс жадвали, дарсдан ташқари вақтда амалга ошириладиган асосий тадбирларни таълим муассасаси директори томонидан тасдиқланадиган шахсий иш режаси асосида ўтказиш;
таълим муассасасидаги «Ватан таянчи» отряди фаолиятини ташкил этиш ҳамда ушбу отрядга раҳбарлик қилиш, «Йўл ҳаракати қоидалари ёш тарғиботчиси» клуби фаолиятини ташкил этиш ва бошқариш;
ўқув йили якунида йиллик ўқув дастури ижроси юзасидан таълим муассасаси кузатув кенгашига ҳисобот бериш.
7-боб. ЧҚБТ раҳбарининг ҳуқуқ ва имтиёзлари
37. Малакавий аттестация хулосасига кўра малака тоифаси берилган ЧҚБТ раҳбарларининг базавий лавозим маошлари Ўзбекистон Республикаси Мудофаа вазирлиги тизимида — умумтаълим муассасасининг мос келувчи малака тоифасига эга бўлган фан ўқитувчиларининг, ўрта махсус ҳамда касбий таълим муассасаларида — тегишлича катта (етакчи, бош) ўқитувчиларнинг базавий лавозим маошларига тенглаштирилади.
Ўзбекистон Республикаси Мудофаа вазирлиги тизимидаги ЧҚБТ раҳбарларига қонунчиликка мувофиқ туман (шаҳар) мудофаа ишлари бўлимлари фуқаро ходимлари учун белгиланган иш стажи учун фоизли устама ҳамда моддий рағбатлантириш махсус фондидан рағбатлантириш шартлари татбиқ этилади.
38. ЧҚБТ раҳбарининг педагогик иш стажига Қуролли Кучлар тизимларида ўтаган ҳақиқий ҳарбий хизмат муддати қўшилади.
39. ЧҚБТ раҳбарларига республика таълим муассасаларида бошқа фан ўқитувчилари учун назарда тутилган барча имтиёзлар ва ижтимоий кафолатлар татбиқ этилади.
Бундан ташқари, резервдаги (захирадаги) офицер ёки сержант унвонига эга бўлган ЧҚБТ раҳбарларига ўз ҳарбий-ҳисоб мутахассислиги бўйича амалдаги ҳарбий формали кийим-кечак ва фарқловчи нишонларни тақиб юриш ҳуқуқи берилади.
8-боб. Таълим муассасаларида ЧҚБТ ташкил этилишини ўрганиш
40. Таълим муассасасида ЧҚБТнинг ташкил этилишини ўрганиш ишлари мудофаа ишлари бўлимлари томонидан туман (шаҳар) мактабгача ва мактаб таълими бўлими билан келишилган ҳолда ҳар йили октябрь ойида амалга оширилади. Ўрганиш давомида ЧҚБТ дастурининг тўлиқ бажарилиши, ўқувчиларнинг ўзлаштириш даражаси, шунингдек, фан ўқув-моддий базаси ҳолати ўрганиб чиқилади.
41. Ўрганиш ишлари якуни бўйича тузилган маълумотнома нусхалари мудофаа ишлари бўлимидан мудофаа ишлари бошқармаси ва туман (шаҳар) ҳокимлигига, мудофаа ишлари бошқармасидан тизимида таълим муассасалари бўлган вазирлик ва идораларнинг ҳудудий бошқармаларига юборилади, бир нусха мудофаа ишлари бўлими ва таълим муассасасида сақланади.
9-боб. Якунловчи қоида
42. Ушбу Низомнинг талаблари бузилишида айбдор бўлган шахслар қонунчилик ҳужжатларида белгиланган тартибда жавоб берадилар.
Таълим муассасаларида чақирувга қадар бошланғич тайёргарликни ташкил этиш тартиби тўғрисидаги низомга 1-ИЛОВА
Чақирувга қадар бошланғич тайёргарлик фани ўқув-моддий базаси
I. Ўқув-моддий база объектлари (тавсиявий)
1. Тўсиқлар йўлаги.
2. Гимнастик шаҳарча.
3. Саф майдони.
4. Кичик тактик майдон.
5. Пневматик қуролдан отиш тири ёки электрон отиш тренажёри.
6. Қурол сақлаш хонаси.
II. Ўқув-моддий база элементлари
1. Взвод бўйича суткалик нарядни ўташ ўқув жойи;
2. Жасорат бурчаги.
III. ЧҚБТ фани ўқув хонасининг ўқув-моддий базаси
1. Синф доскаси — 1 дона * .
2. Ўқувчи столи ва стули — 15 тўплам * .
3. Ўқитувчи столи — 1 дона * .
4. Ярим юмшоқ стул — 1 дона * .
5. Китоб жавони (кўргазмали қуроллар учун) — 2 дона * .
6. Компьютер техникаси — 1 дона * .
7. Проектор (экрани билан) — 1 дона * .
8. Ўқув кўргазмали плакатлар ва методик қўлланмалар * — 1 тўплам.
9. Калашников ўқув автомати — 1 дона ** .
10. Калашников автомати учун ўқув патронлари — 30 дона ** .
11. Ўқув гранаталари — 4 дона (мудофаа гранатаси — 2 дона, ҳужум гранатаси — 2 дона ) ** .
12. Ўқув миналари — 12 дона (пиёдаларга қарши — 4 хил турдаги 2 донадан, танкка қарши — 2 хил турдаги 2 донадан) ** .
13. Пневматик милтиқлар — 1 дона.
14. Пневматик милтиқ ўқлари — ҳар бир ўқувчига ўқув йилига 20 дона.
15. Калашников ўқув автомати макети — 5 дона.
16. Тирда ўтказиладиган отиш машқлари учун нишон — 30 дона.
17. Калашников автоматига найза-пичоқ макети — 5 дона.
18. Граната солиш халтачаси — 4 дона.
19. Андрианов компаси — 4 дона.
20. Пиёдалар кичик (сапёр) белкураги ғилофи билан — 5 дона.
21. Ғилофли байроқчалар тўплами (оқ/сариқ ва қизил) — 4 дона.
22. Курвиметр — 2 дона.
23. Офицер чизғичи — 5 дона.
24. Мина кўрсаткич макети — 4 дона.
25. Экипировкали аскар манекени — 1 дона.
Фуқаро муҳофазасига оид ўқув қуроллари
26. Фильтрловчи газ ниқоби — 5 дона;
27. Умумқўшин ҳимоя комплекти — 5 дона;
28. Санитар замбили — 2 дона.
Тиббий билим асосларига оид ўқув қуроллари
29. Санитар сумкаси тўплами — 1 дона;
30. Қон тўхтатувчи резина жгут — 2 дона;
31. Тиббий рўмолча — 2 дона;
32. Бинт — 10 дона;
33. Индивидуал боғлов пакети — 5 дона;
34. Шахсий тиббий тўплам — 1 дона;
35. Шина — 2 дона;
36. Одам ички аъзолари тасвирланган плакат — 1 дона.
Таълим муассасаларида чақирувга қадар бошланғич тайёргарликни ташкил этиш тартиби тўғрисидаги низомга 2-ИЛОВА
НАМУНА
Умумтаълим мактаблари, академик лицей ва техникумларда чақирувга қадар бошланғич тайёргарлик фани ўқув-моддий базаси ҳолати бўйича
Т/р Ҳарбий округ, мудофаа ишлари бошқармалари ва бўлимлари номланиши Таълим муассасалари ЧҚБТ фани ўқитилаётган таълим муассасалари сони Таълим муассасаларида ўқув-моддий база мавжудлиги ЧҚБТ фани синфлари Отиш тири Қурол сақлаш хонаси АК-74 ўқув қуроли Тўсиқлар йўлаги Гимнастика шаҳарчаси Саф майдони ўқув адабиёти билан таъминланиши, % Жиҳозланган Жиҳозланмаган Жиҳозланган Жиҳозланмаган Жиҳозланган Жиҳозланмаган бор йўқ бор йўқ бор йўқ бор йўқ 1 2 3 4 5 6 7 8 9 10 11 12 13 14 15 16 17 18 19 Қашқадарё вилояти Умумий ўрта таълим мактаби Академик лицей Техникум Жами 1. Ғузор тумани Умумий ўрта таълим мактаби Академик лицей Техникум Жами 2. Деҳқонобод тумани Умумий ўрта таълим мактаби Академик лицей Техникум Жами
___________________вилояти мудофаа ишлари бошқармаси бошлиғи
___________________________________________________________
(ҳарбий унвони, имзо, Ф.И.О.)
КЕЛИШИЛДИ: Ўзбекистон Республикаси Мактабгача ва мактаб таълими вазирлиги _______________ вилояти ҳудудий бошқармаси бошлиғи __________________ _______ (имзо, Ф.И.О.) КЕЛИШИЛДИ: Ўзбекистон Республикаси Олий таълим, фан ва инновациялар вазирлиги _______________ вилояти ҳудудий бошқармаси бошлиғи_________________ _______ (имзо, Ф.И.О) гербли муҳр, сана гербли муҳр, сана
Таълим муассасаларида чақирувга қадар бошланғич тайёргарликни ташкил этиш тартиби тўғрисидаги низомга 3-ИЛОВА
НАМУНА
Умумтаълим мактаблари, академик лицей ва техникумларда чақирувга қадар бошланғич тайёргарлик раҳбарлари лавозимларини бутланиши тўғрисида
Т/р Ҳарбий округ, мудофаа ишлари бошқармалари ва бўлимлари номланиши Таълим муассасалари номланиши ЧҚБТ фани ўқитилаётган таълим муассасалари сони ЧҚБТ раҳбарлари ЧҚБТга жалб этилган ўқувчилар сони: штат бўйича лавозимлар сони ЖАМИ ишлаётганлар Вакант лавозимлар сони Ишлаётганлардан: «ЧҚБТ раҳбари» мутахассислиги бўйича ОТМ битирувчилари Қуролли Кучлар пенсионерлари Номутахассислар: Ўғил болалар Қиз болалар Жами ўқувчилар 10-синф (1 курс) 11-синф (2 курс) 10-синф (1 курс) 11-синф (2 курс) 10-синф (1 курс) 11-синф (2 курс) Жами 1 2 3 4 7 8 9 10 11 12 13 14 15 16 17 18 19 Қашқадарё вилояти Умумий ўрта таълим мактаби Академик лицей Техникум Жами 1. Ғузор тумани Умумий ўрта таълим мактаби Академик лицей Техникум Жами 2. Деҳқонобод тумани Умумий ўрта таълим мактаби Академик лицей Техникум Жами
___________________ вилояти мудофаа ишлари бошқармаси бошлиғи
___________________________________________________________
(ҳарбий унвони, имзо, Ф.И.О.)
КЕЛИШИЛДИ: Ўзбекистон Республикаси Мактабгача ва мактаб таълими вазирлиги _______________ вилояти ҳудудий бошқармаси бошлиғи__________________ _______ (имзо, Ф.И.О.) КЕЛИШИЛДИ: Ўзбекистон Республикаси Олий таълим, фан ва инновациялар вазирлиги _______________ вилояти ҳудудий бошқармаси бошлиғи_________________ _______ (имзо, Ф.И.О.) гербли муҳр, сана гербли муҳр, сана
Таълим муассасаларида чақирувга қадар бошланғич тайёргарликни ташкил этиш тартиби тўғрисидаги низомга 4-ИЛОВА
НАМУНА
Таълим муассасаларида чақирувга қадар бошланғич тайёргарлик раҳбари лавозимида фаолият юритаётган Ўзбекистон Республикаси Қуролли Кучлари пенсионерлари тўғрисида
Т/р Вилоят ва туман (шаҳарлар) номланиши ЧҚБТ фани ўқитилаётган таълим муассасалари Ишлаётган ЧҚБТ фани ўқитувчилари вазирлик ва идоралар кесимида: номланиши сони Мудофаа вазирлиги Ички ишлар вазирлиги Фавқулодда вазиятлар вазирлиги Давлат хавфсизлиги хизмати Миллий гвардия Божхона қўмитаси ЖАМИ 1 2 3 4 5 6 7 8 9 10 11 Қашқадарё вилояти Умумий ўрта таълим мактаби Академик лицей Техникум Жами 1. Ғузор тумани Умумий ўрта таълим мактаби Академик лицей Техникум Жами 2. Деҳқонобод тумани Умумий ўрта таълим мактаби Академик лицей Техникум Жами ... ... Умумий ўрта таълим мактаби Академик лицей Техникум Жами ЖАМИ Умумий ўрта таълим мактаби Академик лицей Техникум Жами
___________________вилояти мудофаа ишлари бошқармаси бошлиғи
___________________________________________________________
(ҳарбий унвони, имзо, Ф.И.О.)
КЕЛИШИЛДИ: Ўзбекистон Республикаси Мактабгача ва мактаб таълими вазирлиги _______________ вилояти ҳудудий бошқармаси бошлиғи _____________________________________________ (имзо, Ф.И.О.) КЕЛИШИЛДИ: Ўзбекистон Республикаси Олий таълим, фан ва инновациялар вазирлиги _______________ вилояти ҳудудий бошқармаси бошлиғи _________________________________ (имзо, Ф.И.О.) гербли муҳр, сана гербли муҳр, сана
Вазирлар Маҳкамасининг 2023 йил 8 ноябрдаги 591-сон қарорига 2-ИЛОВА
Таълим муассасаларида чақирувга қадар бошланғич тайёргарлик фани ўқув-моддий базасини 2024 — 2028 йилларда босқичма-босқич таъминлаш
Т/р Ҳудудлар номи Таълим муассасалари номланиши ЧҚБТ фани ўқитилаётган таълим муассасалари сони 2024 — 2028 йилларда ЧҚБТ синфи жиҳозланадиган таълим муассасалари сони 2024 йил 2025 йил 2026 йил 2027 йил 2028 йил Молиялаштириш манбалари Масъул ижрочилар 1. Қорақалпоғистон Республикаси Умумий ўрта таълим мактаби 703 140 141 141 141 140 Маҳаллий бюджет маблағлари, қонунчилик билан тақиқланмаган бошқа маблағлар Қорақалпоғистон Республикаси Вазирлар Кенгаши, вилоятлар ва Тошкент шаҳар ҳокимликлари, Мактабгача ва мактаб таълими вазирлиги, Олий таълим, фан ва инновациялар вазирлиги Академик лицей 3 1 1 1 Техникум 21 4 4 4 5 4 Жами 727 145 146 146 146 144 2. Андижон вилояти Умумий ўрта таълим мактаби 745 149 149 149 149 149 Академик лицей 4 1 1 1 1 Техникум 33 6 6 7 7 7 Жами 782 156 156 157 157 156 3. Бухоро вилояти Умумий ўрта таълим мактаби 517 104 104 103 103 103 Академик лицей 3 1 1 1 Техникум 20 4 4 4 4 4 Жами 540 109 109 108 107 107 4. Жиззах вилояти Умумий ўрта таълим мактаби 546 109 109 110 109 109 Академик лицей 2 2 Техникум 15 3 3 3 3 3 Жами 563 114 112 113 112 112 5. Қашқадарё вилояти Умумий ўрта таълим мактаби 1 193 238 238 239 239 239 Академик лицей 4 1 1 1 1 Техникум 32 6 6 6 7 7 Жами 1 229 245 245 246 247 246 6. Навоий вилояти Умумий ўрта таълим мактаби 356 72 71 71 71 71 Академик лицей 2 2 Техникум 11 2 2 2 2 3 Жами 369 76 73 73 73 74 7. Наманган вилояти Умумий ўрта таълим мактаби 690 138 138 138 138 138 Академик лицей 3 1 1 1 Техникум 27 5 5 5 6 6 Жами 720 240 240 240 240 240 8. Самарқанд вилояти Умумий ўрта таълим мактаби 1 245 249 249 249 249 249 Академик лицей 7 1 1 2 2 1 Техникум 37 7 7 7 8 8 Жами 1 289 257 257 258 259 258 9. Сурхондарё вилояти Умумий ўрта таълим мактаби 941 188 188 188 188 189 Академик лицей 3 1 1 1 Техникум 28 5 5 6 6 6 Жами 972 194 194 195 194 195 10. Сирдарё вилояти Умумий ўрта таълим мактаби 306 61 61 61 61 62 Академик лицей 1 1 Техникум 11 2 2 2 3 2 Жами 318 64 63 63 64 64 11. Тошкент вилояти Умумий ўрта таълим мактаби 852 170 170 171 171 170 Академик лицей 3 1 1 1 Техникум 32 6 6 6 7 7 Жами 887 177 177 178 178 177 12. Фарғона вилояти Умумий ўрта таълим мактаби 942 189 189 188 188 188 Академик лицей 4 1 1 1 1 Техникум 32 6 6 6 7 7 Жами 978 196 196 195 196 195 13. Хоразм вилояти Умумий ўрта таълим мактаби 535 107 107 107 107 107 Академик лицей 2 2 Техникум 25 5 5 5 5 5 Жами 562 114 112 112 112 112 14. Тошкент шаҳри Умумий ўрта таълим мактаби 322 64 64 64 65 65 Академик лицей 24 4 5 5 5 5 Техникум 6 1 1 2 1 1 Жами 352 69 70 71 71 71 Республика бўйича Умумий ўрта таълим мактаби 9 893 1 978 1 978 1 979 1 979 1 979 Академик лицей 65 20 14 15 10 6 Техникум 330 62 62 65 71 70 Жами 10 288 2 060 2 054 2 059 2 060 2 055
Вазирлар Маҳкамасининг 2023 йил 8 ноябрдаги 591-сон қарорига 3-ИЛОВА
Ўзбекистон Республикаси Ҳукуматининг ўз кучини йўқотган деб ҳисобланаётган айрим қарорлари
1. Вазирлар Маҳкамасининг «Ўзбекистон Республикаси ёшларини ҳарбий хизматга тайёрлаш тизимини янада такомиллаштириш тўғрисида» 2014 йил 18 декабрдаги 348-сон қарори .
2. Вазирлар Маҳкамасининг «Ўзбекистон Республикаси Ҳукуматининг айрим қарорларига ўзгартириш ва қўшимчалар киритиш тўғрисида (Ўзбекистон Республикасининг «Жисмоний тарбия ва спорт давлат қўмитаси фаолиятини ташкил этиш тўғрисида» 2017 йил 15 февралдаги ПҚ-2779-сон қарори)» 2017 йил 16 майдаги 288-сон қарорига илованинг 27-банди .
3. Вазирлар Маҳкамасининг «Ўзбекистон Республикаси Ҳукуматининг айрим қарорларига ўзгартириш ва қўшимча киритиш тўғрисида (Ўзбекистон Республикаси Президентининг «Ёшларга оид давлат сиёсати самарадорлигини ошириш ва Ўзбекистон ёшлар иттифоқи фаолиятини қўллаб-қувватлаш тўғрисида» 2017 йил 5 июлдаги ПФ-5106-сон Фармони)» 2017 йил 12 сентябрдаги 712-сон қарорига илованинг 28-банди .
4. Вазирлар Маҳкамасининг «Ўзбекистон Республикаси Ҳукуматининг айрим қарорларига ўзгартириш ва қўшимчалар киритиш, шунингдек, баъзиларини ўз кучини йўқотган деб ҳисоблаш тўғрисида (Ўзбекистон Республикаси Президентининг «Жисмоний тарбия ва спорт соҳасида давлат бошқаруви тизимини тубдан такомиллаштириш чора-тадбирлари тўғрисида» 2018 йил 5 мартдаги ПФ-5368-сон Фармони ва Ўзбекистон Республикаси Президентининг «Ўзбекистон Республикаси Жисмоний тарбия ва спорт вазирлигини ташкил этиш тўғрисида» 2018 йил 5 мартдаги ПҚ-3583-сон қарори)» 2018 йил 5 июлдаги 508-сон қарорига 1-илованинг 30-банди .
5. Вазирлар Маҳкамасининг «Ўзбекистон Республикаси Ҳукуматининг айрим қарорларига ўзгартиришлар ва қўшимча киритиш тўғрисида («Хавфсизлик ва мудофаа соҳасидаги қонун ҳужжатлари такомиллаштирилиши муносабати билан Ўзбекистон Республикасининг айрим қонун ҳужжатларига ўзгартиш ва қўшимчалар киритиш тўғрисида» 2019 йил 5 сентябрдаги ЎРҚ-564-сонли Ўзбекистон Республикаси Қонуни, Ўзбекистон Республикаси Президентининг «Ўзбекистон Республикаси фуқароларининг ҳарбий хизматни ўташ тартиби тўғрисидаги низомни тасдиқлаш ҳақида» 2019 йил 12 сентябрдаги ПҚ-4447-сон қарори)» 2020 йил 23 мартдаги 179-сон қарорига илованинг 6-банди .
6. Вазирлар Маҳкамасининг «Ўзбекистон Республикаси Ҳукуматининг айрим қарорларига ўзгартиришлар киритиш тўғрисида (Ўзбекистон Республикасининг «Норматив-ҳуқуқий ҳужжатлар тўғрисида» 2021 йил 20 апрелдаги ЎРҚ-682-сон Қонуни)» 2022 йил 4 апрелдаги 153-сон қарорига илованинг 353-банди .
Ўзбекистон Республикасининг Бош вазири А. АРИПОВ
Тошкент ш.,
2023 йил 8 ноябрь,
591-сон
Oʻzbekiston Respublikasi Vazirlar Mahkamasining
qarori
NIZOM
ROʻYXATI
MAʼLUMOT
MAʼLUMOT
MAʼLUMOT
DASTURI
ROʻYXATI
Taʼlim muassasalarida chaqiruvga qadar boshlangʻich tayyorgarlikni tashkil etish tartibi toʻgʻrisidagi nizomni tasdiqlash haqida
Oʻzbekiston Respublikasi Prezidentining “2022 — 2026-yillarga moʻljallangan Yangi Oʻzbekistonning taraqqiyot strategiyasini “Insonga eʼtibor va sifatli taʼlim yili”da amalga oshirishga oid davlat dasturi toʻgʻrisida” 2023-yil 28-fevraldagi PF-27-son Farmoni ijrosini taʼminlash, shuningdek, mamlakatimizda yoshlarni vatanparvarlik ruhida tarbiyalash, ularni Vatan himoyasiga doimo shay turishga hamda harbiy xizmatni oʻtashga tayyorlash ishlarini yuqori saviyada tashkil etish maqsadida Vazirlar Mahkamasi qaror qiladi:
2. Quyidagilar:
Taʼlim muassasalarida chaqiruvga qadar boshlangʻich tayyorgarlikni tashkil etish tartibi toʻgʻrisidagi nizom 1-ilovaga muvofiq;
Taʼlim muassasalarining chaqiruvga qadar boshlangʻich tayyorgarlik fani oʻquv-moddiy bazasini 2024 — 2028-yillarda bosqichma-bosqich mustahkamlash dasturi 2-ilovaga muvofiq tasdiqlansin.
3. Qoraqalpogʻiston Respublikasi Vazirlar Kengashi, viloyatlar va Toshkent shahar hokimliklari:
hududlarda yangi quriladigan taʼlim muassasalarining loyiha oldi hujjatlarida Oʻzbekiston Respublikasi Mudofaa vazirligi bilan kelishilgan holda, chaqiruvga qadar boshlangʻich tayyorgarlik fanining oʻquv-moddiy bazasini mustahkamlash nazarda tutilishini taʼminlasin;
mazkur qaror bilan tasdiqlangan dasturga muvofiq chaqiruvga qadar boshlangʻich tayyorgarlik fanining oʻquv-moddiy bazasini mustahkamlash boʻyicha zarur chora-tadbirlarni amalga oshirsin.
4. Oʻzbekiston Respublikasi Maktabgacha va maktab taʼlimi vazirligi hamda Oliy taʼlim, fan va innovatsiyalar vazirligi:
chaqiruvga qadar boshlangʻich tayyorgarlik rahbarlariga taʼlim tashkilotlarining boshqa fan oʻqituvchilari uchun belgilangan tartibda malaka toifasi berish hamda ularni Toshkent davlat pedagogika universiteti, Fargʻona davlat universiteti va Buxoro davlat pedagogika instituti harbiy taʼlim fakultetlarida malakasini oshirish ishlarini yoʻlga qoʻysin;
2024-yil 20-fevralga qadar Oʻzbekiston Respublikasi Mudofaa vazirligi, Favqulodda vaziyatlar vazirligi va Sogʻliqni saqlash vazirligi bilan birgalikda chaqiruvga qadar boshlangʻich tayyorgarlik fanining yangi oʻquv dasturi va darsligini ishlab chiqsin.
5. Oʻzbekiston Respublikasi Mudofaa vazirligi taʼlim muassasalarida chaqiruvga qadar boshlangʻich tayyorgarlik fani oʻqitilishini tashkil etishda Maktabgacha va maktab taʼlimi vazirligi hamda Oliy taʼlim, fan va innovatsiyalar vazirligiga uslubiy jihatdan koʻmaklashsin.
6. Belgilansinki:
taʼlim muassasalarining chaqiruvga qadar boshlangʻich tayyorgarlik rahbarlari malakasini oshirish, ularga malaka toifasini berish bilan bogʻliq xarajatlar Oʻzbekiston Respublikasi Maktabgacha va maktab taʼlimi vazirligi hamda Oliy taʼlim, fan va innovatsiyalar vazirligiga ajratiladigan davlat budjeti mablagʻlari doirasida hamda qonunchilikda taqiqlanmagan boshqa manbalar hisobidan;
chaqiruvga qadar boshlangʻich tayyorgarlik fanining oʻquv-moddiy bazasini mustahkamlash, qurol saqlash xonalarini texnik qoʻriqlashni tashkil etish, oʻquvchi yoshlarning harbiy poligonlarda amaliy mashgʻulotlarini oʻtkazish xarajatlari Qoraqalpogʻiston Respublikasi Vazirlar Kengashi, viloyatlar va Toshkent shahar hokimliklari mahalliy budjetlarining qoʻshimcha manbalari hisobidan qoplanadi.
7. Oʻzbekiston Respublikasi Hukumatining 3-ilovaga muvofiq ayrim qarorlari oʻz kuchini yoʻqotgan deb hisoblansin.
8. Mazkur qarorning bajarilishini nazorat qilish Oʻzbekiston Respublikasi mudofaa vaziri B.N. Kurbanov, Oʻzbekiston Respublikasi maktabgacha va maktab taʼlimi vaziri X.U. Umarova hamda Oʻzbekiston Respublikasi oliy taʼlim, fan va innovatsiyalar vaziri zimmasiga yuklansin.
Vazirlar Mahkamasining 2023-yil 8-noyabrdagi 591-son qaroriga 1-ILOVA
Taʼlim muassasalarida chaqiruvga qadar boshlangʻich tayyorgarlikni tashkil etish tartibi toʻgʻrisida
1-bob. Umumiy qoidalar
1. Mazkur Nizom umumiy oʻrta va oʻrta maxsus taʼlim hamda kasbiy taʼlim muassasalarida (keyingi oʻrinlarda — taʼlim muassasalari) chaqiruvga qadar boshlangʻich tayyorgarlikni (keyingi oʻrinlarda — CHQBT) tashkil etish tartibini belgilaydi.
2. CHQBT chaqiriluvchilarni harbiy xizmatga tayyorlash tizimining tarkibiy qismi hisoblanadi hamda umumiy oʻrta taʼlim muassasalarining 10-11-sinf oʻquvchilari, oʻrta maxsus hamda kasbiy taʼlim muassasalarida tahsil oluvchi oʻquvchi-yoshlar (keyingi oʻrinlarda — oʻquvchilar) bilan oʻtkaziladi.
3. Qoraqalpogʻiston Respublikasi Vazirlar Kengashi, viloyatlar, Toshkent shahar, tuman (shahar) hokimliklari (keyingi oʻrinlarda — mahalliy ijro etuvchi hokimiyat organlari) davlat taʼlim muassasalarida CHQBT fani oʻquv-moddiy bazasi barpo etilishi, CHQBT bilan bogʻliq tadbirlar moddiy-texnik taʼminlanishi va moliyalashtirilishi uchun masʼul hisoblanadi.
4. CHQBTni uslubiy jihatdan taʼminlash Oʻzbekiston Respublikasi Mudofaa vazirligi hamda tizimida taʼlim muassasalari boʻlgan vazirlik va idoralar tomonidan amalga oshiriladi.
5. CHQBT jarayonida oʻquvchilar:
Oʻzbekiston Respublikasi Konstitutsiyasi , Oʻzbekiston Respublikasining “Umumiy harbiy majburiyat va harbiy xizmat toʻgʻrisida”gi Qonuni , mamlakat mudofaa va milliy xavfsizligini taʼminlash, fuqaro muhofazasi sohasidagi qonunchilik hujjatlarining asosiy talablarini oʻrganadi;
Oʻzbekiston Respublikasi Qurolli Kuchlarining (keyingi oʻrinlarda — Qurolli Kuchlar) asosiy vazifalari hamda Qurolli Kuchlarning harbiy nizomlari talablarini, harbiy xizmat va Vatanga qasamyodning ahamiyatini anglab yetadi;
favqulodda vaziyatlarda harakat qilish va birinchi tibbiy yordam koʻrsatish, ommaviy qirgʻin qurolidan himoyalanish koʻnikmalarini amaliy oʻzlashtirib oladi;
mamlakat Qurolli Kuchlarida mavjud qurol-aslaha, harbiy texnikaning asosiy taktik-texnik tavsiflari, harbiy xizmatchilarning kundalik hayoti va xizmat faoliyati, mavjud oliy harbiy taʼlim muassasalari hamda ularda tayyorlanayotgan mutaxassisliklar toʻgʻrisida tushunchaga ega boʻladi;
harbiy xizmatga chaqirilishga ruhan va jismonan, shuningdek, intellektual jihatdan shay boʻladi;
taʼlim muassasalarida oʻtkazilayotgan harbiy-vatanparvarlik ruhidagi tarbiyaviy ishlarning mazmun-mohiyatini chuqur anglab yetadi va yetkazilgan maʼlumotlarni oʻzlashtiradi.
2-bob. CHQBTni tashkil etish va amalga oshirish boʻyicha mahalliy ijro etuvchi hokimiyat organlari, shuningdek, boshqa vazirlik va idoralarning asosiy vazifalari
6. Mahalliy ijro etuvchi hokimiyat organlari, shuningdek, Oʻzbekiston Respublikasi Mudofaa vazirligi, Maktabgacha va maktab taʼlimi vazirligi, Oliy taʼlim, fan va innovatsiyalar vazirligi, Favqulodda vaziyatlar vazirligi, Ichki ishlar vazirligi, Yoshlar ishlari agentligi, Sogʻliqni saqlash vazirligi, Milliy gvardiyasi, Davlat xavfsizlik xizmati CHQBTni tashkil etish va uni amalga oshirish boʻyicha masʼul organlar hisoblanadi.
7. Mahalliy ijro etuvchi hokimiyat organlari taʼlim muassasalarida CHQBT tadbirlarini moliyalashtirish, moddiy-texnik jihatdan taʼminlash, fan oʻquv-moddiy bazasini ushbu Nizomga 1-ilovaga muvofiq barpo etish ishlarini mahalliy budjetlarning qoʻshimcha manbalari hisobidan yillik ish rejalariga kiritilgan holda muntazam ravishda amalga oshiradi.
8. Mahalliy ijro etuvchi hokimiyat organlari:
har yili iyul oyida Oʻzbekiston Respublikasi Maktabgacha va maktab taʼlimi vazirligi hamda Oliy taʼlim, fan va innovatsiyalar vazirligi hududiy boshqarmalari tomonidan mudofaa ishlari boshqarmalari bilan kelishilgan holda taqdim etiladigan soʻrovnomalar asosida taʼlim muassasalaridagi CHQBT oʻquv xonalarini oʻquv qurollari bilan jihozlash, ushbu fan oʻquv-moddiy bazasi obyektlarini qurish va taʼmirlash, mudofaa ishlari boʻlimlari va taʼlim muassasalaridagi oʻquv oʻqotar quroli, oʻquv granata va minalari (keyingi oʻrinlarda — oʻquv qurol-aslahalari) saqlanadigan qurol saqlash xonalarini ichki ishlar organlari qoʻriqlash boʻlinmalarining texnik qoʻriqlash markazlari tomonidan qoʻriqlanishini mahalliy budjet mablagʻlari hisobidan moliyalashtirish tadbirlari kelgusi yil ish rejalariga kiritilishini tashkil etadi;
harbiy-vatanparvarlik yoʻnalishidagi harbiy-sport musobaqalarining tuman, viloyat va respublika bosqichi gʻolibi boʻlgan taʼlim muassasalarining CHQBT fani oʻquv-moddiy bazasini birinchi navbatda mustahkamlash orqali ragʻbatlantirib boradi;
har yili 10-fevralga qadar harbiy okruglar tomonidan taqdim etilgan reja-jadval asosida mart — may oylarida harbiy poligonlarda taʼlim muassasalaridagi bitiruvchi sinf va kurslar oʻquvchilari (oʻgʻil bolalar) bilan amaliy otish mashgʻulotlarini tashkil etish boʻyicha tegishli qaror qabul qiladi hamda ushbu tadbirlarni amalga oshirish davrida taʼlim muassasalarini transport vositalari (avtobuslar) bilan taʼminlaydi;
mazkur Nizomga 1-ilovaga muvofiq oʻquv-moddiy baza obyektlarini barpo etish ishlarini loyihalashtirish uchun belgilangan tartibda shartnomalar tuzadi va xarajatlarini qoplaydi;
harbiy poligonlarda oʻtkaziladigan mashgʻulotlarda oʻq-dori va nishonlar uchun sarflanadigan xarajatlarni har yili 20-fevralga qadar Oʻzbekiston Respublikasi Mudofaa vazirligi bilan shartnoma tuzgan holda mahalliy budjetlarning qoʻshimcha manbalari hisobidan qoplab beradi.
9. Oʻzbekiston Respublikasi Mudofaa vazirligi:
masʼul organlarning CHQBTni tashkil etish va rejalashtirishga oid faoliyatini muvofiqlashtiradi hamda Oʻzbekiston Respublikasi Mudofaa vazirligi tizimidagi CHQBT rahbarlari faoliyatini tashkil etadi;
Oʻzbekiston Respublikasi Maktabgacha va maktab taʼlimi vazirligi hamda Oliy taʼlim, fan va innovatsiyalar vazirligi bilan hamkorlikda CHQBT fani oʻquv dasturini hamda oʻquv dasturi doirasida darsliklar, oʻquv-uslubiy qoʻllanmalarni ishlab chiqishda ishtirok etadi;
tizimida taʼlim muassasalari boʻlgan vazirlik va idoralar bilan kelishilgan holda taʼlim muassasalarini harbiy qism va muassasalarga hududiylik prinsipi asosida biriktirish ishlarini tashkil etadi hamda ularga har yili iyun oyida CHQBT fani oʻquv dasturi doirasida Qurolli Kuchlarning harbiy nizomlari, koʻrgazmali oʻquv qoʻllanmalarini elektron koʻrinishda taqdim etib boradi;
oʻquvchilarni harbiy xizmatchilar hamda harbiy taʼlim muassasalari kursantlarining kundalik faoliyati, ijtimoiy va moddiy taʼminoti, shuningdek, qurol-aslaha, harbiy texnika bilan tanishtirib borish yuzasidan taʼlim muassasalari hamda harbiy qism va harbiy taʼlim muassasalari oʻrtasidagi hamkorlikni muvofiqlashtiradi;
CHQBT fani boʻyicha amaliy mashgʻulotlar oʻtkazilishida taʼlim muassasalariga oʻzlari biriktirilgan harbiy qism, muassasalar, harbiy poligonlarning doimiy joylashuv joyidagi oʻquv-moddiy bazasidan foydalanishlari uchun shart-sharoitlar yaratadi;
har yili mart — may oylarida harbiy poligonlarda mahalliy ijro etuvchi hokimiyat organlari, harbiy okruglar, tizimida taʼlim muassasalari boʻlgan vazirlik va idoralarning hududiy boshqarmalari bilan hamkorlikda taʼlim muassasalaridagi bitiruvchi sinf va kurslar oʻquvchilari (oʻgʻil bolalar) bilan amaliy otish mashgʻulotlari oʻtkazilishini nazorat qiladi;
oʻquvchilar bilan harbiy poligonlarda oʻtkaziladigan amaliy otish mashgʻulotlari davomida sarflanadigan xarajatlarni qoplash yuzasidan Oʻzbekiston Respublikasi Mudofaa vazirligi va tegishli mahalliy ijro etuvchi hokimiyat organlari oʻrtasida shartnomalar tuzilishi hamda ushbu shartnomalar bajarilishini tashkil etadi;
harbiy okruglar soʻrovnomasiga asosan ichki ishlar organlari qoʻriqlash boʻlinmalarining texnik qoʻriqlash markazlari tomonidan qoʻriqlanishi yoʻlga qoʻyilgan qurol saqlash xonalari mavjud taʼlim muassasalarini ushbu Nizomga 1-ilovaga muvofiq oʻquv qurol-aslahalari bilan mudofaa ishlari boshqarmalari orqali taʼminlaydi;
qurol saqlash xonalari ichki ishlar organlari qoʻriqlash boʻlinmalarining texnik qoʻriqlash markazlari tomonidan qoʻriqlanishi yoʻlga qoʻyilmagan taʼlim muassasalarini oʻquv qurol-aslahalari bilan mudofaa ishlari boshqarmalari orqali faqat mashgʻulotlar vaqtida foydalanish uchun taʼminlaydi;
CHQBT fani oʻqitilishida foydalanish uchun mudofaa ishlari boʻlimlari va taʼlim muassasalariga berilgan oʻquv qurol-aslahalari hisobini yuritish, ularni saqlash va foydalanishga oid yoʻriqnomalarni ishlab chiqadi hamda mudofaa ishlari boshqarmalari orqali taʼlim muassasalari rahbarlariga taqdim etadi;
CHQBT rahbarlari malakasini oshirish, ularni qayta tayyorlash masalalarida “Chaqiriqqacha harbiy taʼlim” taʼlim yoʻnalishi boʻyicha mutaxassislarni tayyorlaydigan oliy taʼlim muassasalariga amaliy yordam koʻrsatadi;
CHQBTga oid tadbirlarni umumiy oʻrta va oʻrta maxsus taʼlim hamda kasbiy taʼlim muassasalarini qamragan holda amalga oshiradi;
harbiy qism va muassasalar tomonidan taʼlim muassasalarida oʻquvchi-yoshlar bilan ofitserlar, serjantlar va Qurolli Kuchlar faxriylari ishtirokida vatanparvarlik tarbiyasiga oid davra suhbatlarini tashkil etadi;
tizimida taʼlim muassasalari boʻlgan vazirlik va idoralar bilan hamkorlikda har yili oktabr oyida taʼlim muassasalaridagi CHQBT fani oʻquv-moddiy bazasining holati, oʻqituvchilar bilan jamlash sifati, CHQBTga jalb etilgan oʻquvchilar soniga oid maʼlumotlarni ushbu Nizomga 2 — 4-ilovalarga muvofiq umumlashtiradi.
10. Oʻzbekiston Respublikasi Maktabgacha va maktab taʼlimi vazirligi hamda Oliy taʼlim, fan va innovatsiyalar vazirligi:
taʼlim muassasalaridagi CHQBT oʻquv xonalarini ushbu Nizomga 1-ilovaga muvofiq jihozlar va koʻrgazmali vositalar bilan taʼminlaydi, ularni doimiy ravishda takomillashtirib borish yuzasidan mahalliy ijro etuvchi hokimiyat organlari va boshqa vazirlik va idoralar bilan hamkorlik qiladi;
har yili iyul oyida mahalliy ijro etuvchi hokimiyat organlariga CHQBT fanining oʻquv-moddiy bazasini mustahkamlash yuzasidan takliflar hududiy boshqarmalar tomonidan mudofaa ishlari boshqarmalari bilan kelishilgan holda taqdim etilishini tashkil etadi;
yangi qurilayotgan taʼlim muassasalarining smeta-loyiha hujjatlarida CHQBT fani oʻquv-moddiy bazasini mustahkamlash masalasi inobatga olinishini taʼminlaydi;
taʼlim muassasalarida CHQBT fani oʻqitilishi va harbiy-vatanparvarlik ruhida tarbiyaviy ishlarning sifatli tashkil etilishini taʼminlaydi;
Oʻzbekiston Respublikasi Mudofaa vazirligi, Favqulodda vaziyatlar vazirligi hamda Sogʻliqni saqlash vazirligi bilan kelishilgan holda, budjetdan tashqari mablagʻlar hisobidan CHQBT fani oʻquv dasturini tayyorlaydi, hududiy boshqarmalari orqali taʼlim muassasalarini fanga oid darsliklar, oʻquv-uslubiy va koʻrgazmali qoʻllanmalar, oʻquv filmlari bilan taʼminlaydi;
taʼlim muassasalari ixtiyoriga berilgan oʻquv qurol-aslahalari, pnevmatik miltiqlar, ularning oʻq-dorilari but saqlanishini hamda mudofaa ishlari boʻlimlarida saqlanayotgan oʻquv qurol-aslahalaridan CHQBT fani mashgʻulotlarida foydalanilishini nazorat qilib boradi;
hududiy boshqarmalari tomonidan mudofaa ishlari boshqarmalari bilan hamkorlikda har yili oktabr oyida taʼlim muassasalaridagi CHQBT fani oʻquv-moddiy bazasining holati, CHQBT rahbarlari bilan jamlash sifatini oʻrganish va mazkur Nizomga 2 — 4 ilovalarga muvofiq tegishli maʼlumotlar ishlab chiqilishini tashkil etadi va umumlashtiradi, shuningdek, CHQBT fani oʻquv-moddiy bazasini mustahkamlash yuzasidan mahalliy ijro etuvchi hokimiyat organlariga taklif kiritadi;
CHQBTning yakuniy bosqichida taʼlim muassasalarining bitiruvchi sinf va kurslarida oʻqiyotgan oʻquvchilar bilan amaliy mashgʻulotlarni, shu jumladan, harbiy poligonlarda oʻqotar quroldan amaliy otish mashgʻulotlari oʻtkazilishini Mudofaa vazirligi hamda mahalliy ijro etuvchi hokimiyat organlari bilan hamkorlikda amalga oshiradi;
taʼlim muassasalarida CHQBT fani oʻqitilishini doimiy ravishda oʻrganib boradi hamda ilgʻor tajribalarni keng joriy etish boʻyicha choralar koʻradi;
Oʻzbekiston Respublikasi Sogʻliqni saqlash vazirligi hamda Favqulodda vaziyatlar vazirligi bilan hamkorlikda CHQBT rahbarlarining oʻquv dasturi doirasida tibbiy bilim asoslari, shuningdek, hayot faoliyati xavfsizligi boʻyicha qayta tayyorgarlikdan oʻtishini tashkil etadi;
CHQBT rahbarlarining tegishli oliy taʼlim muassasalarida malakasini oshirish hamda ularga malaka toifasi berish tadbirlarini vazirliklarga davlat budjetidan ushbu maqsadlar uchun ajratilgan mablagʻlar doirasida moliyalashtiradi va amalga oshiradi;
mudofaa ishlari boʻlimlari tavsiyanomalariga koʻra taʼlim muassasalari CHQBT rahbari lavozimiga tayinlanadigan nomzodlar bilan suhbatlar tashkil etadi (Qurolli Kuchlar tarkibiga kiradigan vazirlik va idoralar tizimidagi taʼlim muassasalari bundan mustasno);
CHQBT rahbarlarining xizmat faoliyatiga oid masalalar boʻyicha kelib tushgan murojaatlarni belgilangan tartibda koʻrib chiqadi hamda ushbu yoʻnalishda mavjud muammolarni bartaraf etish ishlarini taalluqli vazirlik va idoralar bilan hamkorlikda amalga oshiradi;
eng ilgʻor CHQBT rahbarilarini vazirlik tizimida taʼsis etilgan mukofotlar bilan taqdirlaydi va boshqa mukofotlarga tavsiya etadi.
11. Oʻzbekiston Respublikasi Ichki ishlar vazirligi, Davlat xavfsizligi xizmati va Milliy gvardiyasi:
tizimida taʼlim muassasalari boʻlgan vazirlik va idoralar bilan kelishilgan holda, taʼlim muassasalarini hududiylik prinsipi asosida harbiy qism va muassasalarga biriktirish ishlarini tashkil etadi;
CHQBT fani boʻyicha amaliy mashgʻulotlar oʻtkazilishida taʼlim muassasalariga harbiy qism va muassasalarning oʻquv moddiy-texnik bazasidan foydalanishlari uchun sharoit yaratadi;
harbiy qism va muassasalar tomonidan oʻzlariga biriktirilgan taʼlim muassasalariga CHQBT fanini tashkil etish hamda harbiy-vatanparvarlik ruhida tarbiyaviy harbiy-sport musobaqalari va boshqa tadbirlar oʻtkazilishida doimiy ravishda amaliy yordam koʻrsatilishini taʼminlaydi;
oʻquvchilarni muddatli harbiy xizmatchi va kursantlarning kundalik faoliyati, maishiy taʼminoti, shuningdek, qurol-aslaha, harbiy texnika bilan tanishtirib borish yuzasidan taʼlim muassasalari bilan harbiy qism va muassasalar oʻrtasida hamkorlikni muvofiqlashtiradi.
12. Oʻzbekiston Respublikasi Favqulodda vaziyatlar vazirligi:
CHQBT fani oʻquv dasturini tayyorlash jarayonida ishtirok etadi, har yili iyun oyida tizimida taʼlim muassasalari boʻlgan vazirlik va idoralarga oʻquv dasturi doirasida fuqaro muhofazasiga oid koʻrgazmali elektron oʻquv qoʻllanmalari va oʻquv-uslubiy filmlarni taqdim etib boradi;
taʼlim muassasalariga qutqaruvchi kasbini targʻib qilish va fuqaro muhofazasiga oid amaliy mashgʻulotlarni oʻtkazishda soha mutaxassislari, shuningdek, texnik vositalar bilan amaliy yordam koʻrsatadi;
tizimida taʼlim muassasalari boʻlgan vazirlik va idoralar buyurtmasiga koʻra, shuningdek, yillik tinglovchilar bilan jamlash rejalariga muvofiq CHQBT rahbarlarining Hayotiy faoliyat oʻquv markazlarida malaka oshirishini tashkil etadi;
taʼlim muassasalari oʻquvchilarida amaliy koʻnikmalarni hosil qilish maqsadida har yilgi “Yosh qutqaruvchi” harbiy-sport musobaqasini oʻtkazishda amaliy yordam koʻrsatadi.
13. Oʻzbekiston Respublikasi Sogʻliqni saqlash vazirligi:
CHQBT fani oʻquv dasturini tayyorlash jarayonida ishtirok etadi, tizimida taʼlim muassasalari boʻlgan vazirlik va idoralarga har yili iyun oyida oʻquv dasturi doirasida tibbiy bilim asoslariga oid koʻrgazmali elektron oʻquv qoʻllanmalar va oʻquv-uslubiy filmlarni taqdim etadi;
tibbiy bilim asoslari boʻyicha mashgʻulotlar oʻtkazadigan hamshiralarni (oʻqituvchilarni) tayyorlash va qayta tayyorlashda taʼlim muassasalariga amaliy yordam koʻrsatadi;
tizimida taʼlim muassasalari boʻlgan vazirlik va idoralar bilan hamkorlikda CHQBT rahbarlari bilan oʻquv dasturi doirasida tibbiy bilim asoslari boʻyicha amaliy mashgʻulotlar oʻtkazilishini tashkil etadi;
tibbiyot yoʻnalishidagi taʼlim muassasalari oʻquvchilari bilan amaliy mashgʻulotlar oʻtkazish uchun boʻysunuvidagi tegishli davolash-profilaktika muassasalarini taʼlim muassasalariga biriktiradi;
mudofaa ishlari boʻlimi huzuridagi hududiy tibbiy komissiyalarga jalb qilinuvchi shifokor-mutaxassislar tomonidan taʼlim muassasalarining 11-sinf yoki 2-kursda oʻqiyotgan oʻgʻil bolalarni mudofaa ishlari boʻlimlaridagi chaqiruv uchastkalarida qayd etish jarayonida tibbiy koʻrikdan oʻtkazilishini tashkil etadi.
14. Oʻzbekiston Respublikasi Yoshlar ishlari agentligi tizimida taʼlim muassasalari boʻlgan vazirlik va idoralar bilan hamkorlikda:
taʼlim muassasalari oʻquvchilarida diniy ekstremizm va fundamentalizm gʻoyalariga qarshi immunitet hosil qilish, harbiy burchni ongli ravishda bajarishga tayyorlik, vatanparvarlik, yurt kelajagi va taqdiri uchun javobgarlik kabi yuksak maʼnaviy-ruhiy fazilatlarni shakllantirish hamda mamlakatda amalga oshirilayotgan islohotlarning aniq maqsadi va mohiyatini anglab yetishga oid targʻibot-tashviqot ishlarini olib boradi;
taʼlim muassasalari oʻquvchilarida yuksak fuqarolik pozitsiyasini, mamlakat Qurolli Kuchlari bilan gʻururlanish tuygʻusini shakllantirish maqsadida katta hayotiy tajribaga ega boʻlgan urush va mehnat faxriylari ishtirokida uchrashuvlar oʻtkazadi;
doimiy ravishda taʼlim muassasasi oʻquvchilarining muddatli harbiy xizmatni aʼlo darajada oʻtayotgan harbiy xizmatchilar bilan uchrashuvlarini tashkil etadi, harbiy xizmatchilar uchun joriy etilgan imtiyozlar tizimi toʻgʻrisida taʼlim muassasalari oʻquvchilari va ularning ota-onalari ishtirokida tushuntirish ishlarini olib boradi;
taʼlim muassasalarida ommaviy ravishda tarbiyaviy, maʼnaviy-maʼrifiy va sport tadbirlarini tashkil etadi va oʻtkazadi;
taʼlim muassasalariga CHQBT tadbirlari doirasida harbiy-sport musobaqalarini oʻtkazishda sport inshootlari moddiy-texnik bazasidan foydalanish masalasida amaliy yordam koʻrsatadi.
3-bob. CHQBTni tashkil etish va amalga oshirish tartibi
15. Tizimida taʼlim muassasalari boʻlgan vazirlik va idoralar tomonidan CHQBT fani oʻquv dasturi Oʻzbekiston Respublikasi Mudofaa vazirligi, Favqulodda vaziyatlar vazirligi hamda Sogʻliqni saqlash vazirligi bilan hamkorlikda taʼlim turlari boʻyicha uzviylik taʼminlangan holda ishlab chiqiladi. CHQBT fani oʻquv dasturi boʻyicha mashgʻulotlar taʼlim muassasalarida ushbu fan uchun ajratilgan bir xil hajmdagi oʻquv soatlari doirasida oʻtkaziladi.
Taʼlim muassasalari oʻquvchilarining oʻquv mashgʻulotlari vaqtida oʻzlashtirgan bilim, koʻnikma va mahoratlari harbiy ish asoslarini oʻrganish toʻgaraklari, sportning harbiy-amaliy turlari boʻyicha seksiyalar va harbiy-sport musobaqalari davomida mustahkamlanadi.
16. CHQBT fani oʻquv-moddiy bazasi toʻliq mustahkamlanmagan taʼlim muassasalari tomonidan mashgʻulotlar va harbiy-sport musobaqalarini oʻtkazishda oʻzlari biriktirilgan (eng yaqin joylashgan) harbiy qism va muassasalar yoki ushbu obyektlar mavjud boʻlgan taʼlim muassasalari oʻquv-moddiy bazasidan foydalaniladi. Ushbu tadbirlar taʼlim muassasasi tomonidan tegishli komandirlar (rahbarlar) bilan kelishilgan holda amalga oshiriladi.
17. Taʼlim muassasalarida CHQBT fani oʻquv dasturi boʻyicha mashgʻulotlar oʻgʻil va qiz bolalar bilan birgalikda oʻtkaziladi. Bitiruvchi sinf va kurslardagi oʻgʻil bolalar bilan harbiy poligonlarda bir kunlik amaliy mashgʻulotlar oʻtkaziladigan kunda taʼlim muassasalarida qiz bolalar maʼnaviy-maʼrifiy tadbirlarga jalb etiladi.
Harbiy poligonlardagi bir kunlik amaliy mashgʻulotlarga bitiruvchi sinf va kurslardagi qizlar oʻz xohishiga koʻra jalb etilishi mumkin.
18. Taʼlim muassasalarida CHQBT rejasi butun oʻquv yili uchun haftalarga taqsimlangan holda ishlab chiqiladi hamda mashgʻulotlar umumiy dars jadvaliga kiritilgan holda oʻtkaziladi.
19. Oʻzbekiston Respublikasi Mudofaa vazirligi tomonidan CHQBT fani mashgʻulotlarida foydalanish uchun beriladigan oʻquv qurol-aslahalari, shuningdek, mahalliy budjet mablagʻlari hisobidan taʼminlanuvchi pnevmatik miltiq va ularning oʻq-dorilari, qurol saqlash xonalari ichki ishlar organlari qoʻriqlash boʻlinmalarining texnik qoʻriqlash markazlari qoʻriqloviga olingan mudofaa ishlari boʻlimlari va taʼlim muassasalarida (Oʻzbekiston Respublikasi Mudofaa vazirligining hisobidan chiqarilmagan holda) doimiy saqlanishiga ruxsat beriladi.
Oʻzbekiston Respublikasi Milliy gvardiyasi texnik qoʻriqlash punktlari qoʻriqloviga olinmagan taʼlim muassasalari tomonidan mudofaa ishlari boʻlimlarida saqlanuvchi oʻquv qurol-aslahalaridan ish vaqti davomida CHQBT fani mashgʻulotlarida foydalaniladi. Mudofaa ishlari boʻlimlari va taʼlim muassasalarining oʻquv qurol-aslahalaridan mashgʻulotlar davomida foydalanish tartibi Oʻzbekiston Respublikasi Ichki ishlar vazirligi, tizimida taʼlim muassasalari boʻlgan vazirlik va idoralar bilan kelishgan holda Oʻzbekiston Respublikasi Mudofaa vazirligi tomonidan belgilanadi.
20. Mudofaa ishlari boʻlimlarida saqlanuvchi oʻquv qurol-aslahalaridan CHQBT fani mashgʻulotlarida foydalanish ishlarining toʻgʻri tashkil etilishi uchun taʼlim muassasasi va mudofaa ishlari boʻlimlari rahbarlari masʼul hisoblanadi.
21. Taʼlim muassasalarida oʻq otishni oʻrgatish boʻyicha amaliy mashgʻulotlar taʼlim muassasasi ixtiyoridagi tirda, sport tashkilotlari, taʼlim muassasasi biriktirilgan harbiy qism va muassasalar tirlarida pnevmatik miltiqlardan foydalangan holda oʻtkaziladi. Bunday mashgʻulotlarda qatnashishga oʻq otish mashqlarining shartlari va xavfsizlik qoidalariga oid sinovdan muvaffaqiyatli oʻtgan oʻquvchilarga ruxsat beriladi. Oʻq otish mashqlarining shartlari va xavfsizlik qoidalariga oid sinovdan oʻtolmagan oʻquvchilarga ushbu sinovni navbatdagi ish kunida qayta topshirishga ruxsat beriladi, qayta sinovdan oʻtolmagan oʻquvchilar amaliy otish mashqlariga qoʻyilmaydi.
22. Oʻquvchilarning nazariy bilimlarini mustahkamlash maqsadida CHQBT fanining yakuniy bosqichida ushbu fan uchun ajratilgan oʻquv soatlari hisobidan taʼlim muassasalarining bitiruvchi sinf va kurslarida oʻqiyotgan oʻquvchilar bilan oʻquv dasturiga asosan amaliy mashgʻulotlar oʻtkaziladi.
Bunda taʼlim muassasalari oʻquvchilarining ushbu fan boʻlimlariga oid nazorat meʼyorlarini bajarish boʻyicha koʻnikmalari sinovdan oʻtkaziladi.
CHQBT fani boʻyicha nazorat meʼyorlarini qiz bolalar ommaviy qirgʻin qurolidan individual himoya vositalarini turli usullarda kiyish hamda birinchi tibbiy yordam koʻrsatish boʻyicha topshiradi.
23. Oʻquv yilining yakuniy choragida (mart — may oylarida) harbiy okruglarga qarashli poligonlarda taʼlim muassasalarining bitiruvchilari (oʻgʻil bolalar) bilan oʻqotar quroldan amaliy otish mashgʻulotlari mahalliy budjet mablagʻlari hisobidan moliyalashtirilgan holda quyidagi tartibda oʻtkaziladi:
har yili 20-dekabrga qadar mudofaa ishlari boshqarmalari tomonidan tizimida taʼlim muassasalari boʻlgan vazirlik va idoralarning hududiy boshqarmalari bilan kelishilgan holda, bitiruvchi sinf va kurslarda oʻqiyotgan oʻgʻil bolalar soni toʻgʻrisida maʼlumotlar tegishli hokimliklar hamda harbiy okruglarga taqdim etiladi;
har yili 20-yanvarga qadar harbiy okruglarda oʻquvchilar bilan harbiy poligonlarda amaliy otish mashgʻulotlari oʻtkazish boʻyicha reja-jadval va ushbu mashgʻulotlarni tashkil etishga oid harbiy okrug qoʻshinlari qoʻmondonining buyrugʻi tayyorlanadi;
harbiy okrugda oʻquvchilarni poligonlarga olib chiqishda taʼlim muassasalarining tegishli mahalliy budjet mablagʻlari hisobidan transport bilan taʼminlanishi, transport kolonnalarining harakatlanish vaqtida yoʻl harakati xavfsizligini tashkil etish hamda mashgʻulotlar davomida sarflanadigan oʻq-dori va nishonlar uchun xarajatlarni Oʻzbekiston Respublikasi Mudofaa vazirligiga qoplash, oʻquvchilar uchun tushlik tashkil etish yuzasidan mahalliy ijro etuvchi hokimiyat organlarining qarori loyihasi ishlab chiqiladi;
har yili 10-fevralga qadar Qoraqalpogʻiston Respublikasi Vazirlar Kengashi Raisi, viloyatlar va Toshkent shahar hokimlari tomonidan oʻquvchilar bilan harbiy poligonlarda amaliy otish mashgʻulotlarini tashkil etish boʻyicha tegishli qaror harbiy okruglar tomonidan taqdim etilgan reja-jadval asosida ishlab chiqiladi va tasdiqlanadi;
oʻquvchilar bilan harbiy poligonlarda oʻtkaziladigan mashgʻulotlar davomida sarflanadigan oʻq-dori va nishonlar uchun xarajatlarni qoplash yuzasidan 20-fevralga qadar Qoraqalpogʻiston Respublikasi Vazirlar Kengashi Raisi, viloyatlar va Toshkent shahar hokimlari tomonidan Oʻzbekiston Respublikasi Mudofaa vazirligi Taʼminot departamenti bilan belgilangan tartibda shartnoma tuziladi.
Harbiy poligonlardagi otish maydoni hamda harbiy qism va oliy harbiy taʼlim muassasasi ixtiyoridagi tirlarda oʻquvchilar bilan oʻtkaziladigan amaliy otish mashgʻulotlari harbiy qism komandiri yoki oliy harbiy taʼlim muassasasi boshligʻi tomonidan “Otish kursi” talablari asosida tashkil etiladi. Bunda harbiy okrug tomonidan har bir oʻquvchiga 3 dona oʻq-dori ajratiladi.
Harbiy okrug qoʻshinlari qoʻmondonlari taʼlim muassasalari bitiruvchilari bilan harbiy poligonlarda amaliy otish mashgʻulotlari xavfsizlik qoidalariga rioya etilgan holda oʻtkazilishi uchun masʼul hisoblanadilar.
Harbiy poligonlarda oʻtkaziladigan mashgʻulotlar vaqtida oʻquvchilar oziq-ovqat bilan mahalliy budjet mablagʻlari hisobidan taʼminlanadi.
24. Oʻquvchilarning CHQBT fani boʻyicha egallagan nazariy bilim va amaliy koʻnikmalari boshqa umumtaʼlim fanlari uchun belgilangan meʼyoriy baholash tizimiga muvofiq baholanadi. Oʻquvchining amaliy mashgʻulotlar davomida olgan umumiy bahosi CHQBT fani boʻyicha yakuniy baho chiqarilishida inobatga olinadi.
25. CHQBT oʻquv mashgʻulotlari yakunida taʼlim muassasasi pedagogik kengashi tomonidan oʻquv yilida CHQBT fanining oʻqitilishiga baho beriladi va oʻquv yiliga yakun yasaladi.
26. Taʼlim muassasalarida oʻquvchilarni harbiy-vatanparvarlik ruhida tarbiyalash ishlari CHQBT fani mashgʻulotlari bilan uygʻunlashtirilgan holda tashkil etiladi.
27. Taʼlim muassasalari bilan harbiy qismlar, harbiy taʼlim muassasalari oʻrtasida mustahkam aloqa oʻrnatiladi, taʼlim muassasalari oʻquvchilari orasida harbiy kasbni targʻib etishga doir tashviqot ishlari hamkorlikda olib boriladi.
Oʻquvchilarda Vatan himoyasiga shaylik hamda ona yurtga sadoqat tuygʻularini shakllantirish maqsadida taʼlim muassasalarida urush va jangovar harakatlar ishtirokchilari fotosuratlari qoʻyilgan “Jasorat burchagi” tashkil etiladi.
4-bob. CHQBT rahbarlarini tanlash va lavozimga tayinlash
28. CHQBT rahbari tuman (shahar) mudofaa ishlari boʻlimi tavsiyasiga koʻra taʼlim muassasasi direktori tomonidan ishga qabul qilinadi va ishdan boʻshatiladi, Qurolli Kuchlar tarkibiga kiradigan vazirlik va idoralar tizimidagi taʼlim muassasalari bundan mustasno. Ishga qabul qilinayotgan nomzodning maʼlumoti, harbiy, jismoniy va pedagogik tayyorgarligining saviyasi, shuningdek, tashkilotchilik qobiliyati hamda uslubiy koʻnikmalari puxta shakllangani hisobga olinadi.
Oʻzbekiston Respublikasi Mudofaa vazirligi tizimidagi CHQBT rahbari lavozimlari qonunchilikda belgilangan tartibda toʻldiriladi.
CHQBT rahbari lavozimiga oliy taʼlim muassasalari harbiy taʼlim fakultetlarining “Chaqiriqqacha harbiy taʼlim” yoʻnalishini tamomlagan yoki Qurolli Kuchlar rezervidagi oliy maʼlumotga ega boʻlgan oddiy askarlar, serjantlar, shuningdek, ofitserlar tarkibiga mansub kontrakt boʻyicha harbiy xizmatni oʻtagan Oʻzbekiston Respublikasi fuqarolari tayinlanadi, Oʻzbekiston Respublikasining “Pedagogning maqomi toʻgʻrisida”gi Qonuniga muvofiq pedagogik faoliyat bilan shugʻullanish taqiqlangan shaxslar, davlat sirlaridan foydalanishga doir ruxsatnomadan mahrum qilingan yoki harbiy xizmatchi nomiga dogʻ tushiruvchi xatti-harakatlar sodir etgani natijasida harbiy xizmatdan boʻshatilganlar bundan mustasno.
29. Taʼlim muassasalarida CHQBT fani oʻquv dasturidagi tibbiy bilim asoslari boʻyicha mashgʻulotlarni oʻtishga tajribali tibbiyot xodimlari yoki Respublika shoshilinch tibbiy yordam oʻquv markazida tayyorgarlikdan oʻtgan oʻqituvchilarning jalb etilishi tizimida taʼlim muassasalari boʻlgan vazirlik va idoralar hamda Oʻzbekiston Respublikasi Sogʻliqni saqlash vazirligi hamkorligida tashkil etiladi.
5-bob. Taʼlim muassasalari CHQBT rahbarlarining malakasini oshirish, ularga malaka toifasini va navbatdagi harbiy unvon berish
30. Taʼlim muassasalaridagi CHQBT rahbarlarining malakasini oshirish orqali ularning fanga oid bilim va malakalari mustahkamlanib, sohadagi yangiliklar yetkaziladi.
31. CHQBT rahbarlarining malakasini oshirish va ularni qayta tayyorlash oliy taʼlim muassasalarining “Chaqiriqqacha harbiy taʼlim” taʼlim yoʻnalishida mutaxassislar tayyorlovchi harbiy taʼlim fakultetlarida tashkil etiladi.
Malaka oshirish davomida CHQBT rahbarlari bilan tasdiqlangan dastur asosida umumkasbiy va mutaxassislik boʻyicha fanlardan nazariy hamda uslubiy mashgʻulotlar oʻtkaziladi.
CHQBT rahbarlarini malaka oshirishga boʻlgan ehtiyojlari tizimida taʼlim muassasalari mavjud boʻlgan vazirlik va idoralar tomonidan aniqlanadi hamda buyurtmalar shakllantiriladi.
32. CHQBT rahbarlari har besh yilda kamida bir marta malaka oshirish kurslariga jalb etiladi. Ilgari malaka oshirishdan oʻtmagan va ishga yangi qabul qilingan CHQBT rahbarlariga yoki birinchi bor ishga kirgan CHQBT rahbarlari kasbiy faoliyatiga uch yil toʻlgandan soʻng malaka oshirishga jalb etiladi.
33. Malaka oshirishdan oʻtgan CHQBT rahbarlariga tizimida taʼlim muassasalari boʻlgan vazirlik va idoralar tomonidan qonunchilikda belgilangan tartibda malaka toifalari beriladi.
34. Zaxiradagi va rezervdagi harbiy unvonga ega boʻlgan CHQBT rahbarlariga rezervdagi harbiy unvon Oʻzbekiston Respublikasining “Oʻzbekiston Respublikasi Qurolli Kuchlari rezervidagi xizmat toʻgʻrisida”gi Qonuni va Oʻzbekiston Respublikasi Prezidenti tomonidan belgilanadigan tartibda beriladi.
6-bob. Taʼlim muassasalari mansabdor shaxslarining majburiyatlari
35. Taʼlim muassasasi direktori zimmasiga CHQBT sohasida quyidagi majburiyatlar yuklanadi:
taʼlim muassasasida CHQBT dasturining toʻliq va sifatli bajarilishini taʼminlash;
CHQBT fani uchun alohida xona, amaliy mashgʻulotlarni oʻtkazish uchun joy va maydonlar ajratish, ushbu fanga oid oʻquv-moddiy bazani muntazam ravishda xatlovdan oʻtkazib borish hamda uni mustahkamlash uchun tuman (shahar) mudofaa ishlari boʻlimlari bilan hamkorlikda tegishli hokimliklarga mazkur Nizomda belgilangan tartibda takliflar kiritib borish;
taʼlim muassasasi ixtiyoriga berilgan oʻquv qurol-aslahalar hisobi yuritilishini nazorat qilish;
CHQBT rahbariga oʻquv-uslubiy jihatdan yordam berish, ushbu fanning boshqa fanlar bilan uzviyligini taʼminlash, shuningdek, harbiy-vatanparvarlik yoʻnalishidagi darsdan tashqari toʻgaraklar faoliyatini yoʻlga qoʻyish;
CHQBT rahbari tomonidan oʻtkazilayotgan oʻquv mashgʻulotlari va oʻquvchilarning oʻquv materiallarini oʻzlashtirish sifatini muntazam tekshirib borish, ular bilan olib borilayotgan harbiy-vatanparvarlik ruhidagi tarbiyaviy ishlar holatini oʻquv yili davomida oʻtkaziladigan pedagoglar kengashlarida muhokama etib borish;
harbiy-sport musobaqalarini, shuningdek, amaliy mashgʻulotlarni tashkil etishda CHQBT rahbariga amaliy yordam koʻrsatish;
taʼlim muassasasining bitiruvchi sinf va kurslarida tahsil olayotgan oʻgʻil bolalarni mudofaa ishlari boʻlimlarida tashkil etiladigan chaqiruv uchastkalarida qayd etish tadbirlarini tashkil etish;
CHQBT va harbiy-vatanparvarlik ruhidagi tarbiyaviy ishlar toʻgʻrisida hisobotlarni tayyorlashda tuman (shahar) mudofaa ishlari boʻlimlari bilan hamkorlik olib borish.
36. CHQBT rahbari taʼlim muassasasi direktoriga boʻysunadi hamda xizmat faoliyatini mazkur Nizom, shuningdek, taʼlim muassasasi boʻysunadigan vazirlikning ichki idoraviy hujjatlari talablari asosida olib boradi.
CHQBT rahbari zimmasiga quyidagi majburiyatlar yuklanadi:
harbiy ish asoslarini oʻzlashtirish toʻgaragi faoliyatini harbiy-amaliy sport turlariga uzviy bogʻlagan holda yuritish;
ichki ishlar organlarining profilaktik hisobiga hamda maktab ichki roʻyxatiga olingan oʻquvchilarni darsdan keyingi fan toʻgaraklari hamda mashgʻulotlariga jalb qilish choralarini koʻrish;
oʻz kasbiy tayyorgarligini muntazam oshirib borish, pedagogik va uslubiy koʻnikmalarini takomillashtirish;
CHQBT fani oʻquv xonasiga rahbarlik qilish, shuningdek, qurol saqlash va otish tiri xonalarini nazorat qilish;
taʼlim muassasasi ixtiyoriga berilgan oʻquv qurol-aslahalari hisobini belgilangan tartibda yuritish, ularning mavjudligi va texnik holatini doimiy ravishda shaxsan tekshirib borish, zarur hollarda taʼmirlanishi va hisobdan chiqarilishini tashkil etish, fan oʻquv-moddiy bazasining soz holda saqlanishini taʼminlash;
harbiy-vatanparvarlik yoʻnalishidagi darsdan tashqari toʻgaraklar faoliyatini yoʻlga qoʻyish;
oʻquvchilarni harbiy-vatanparvarlik ruhida tarbiyalash ishlarini taʼlim muassasasi pedagoglar jamoasi bilan hamkorlikda amalga oshirish;
“14-yanvar — Vatan himoyachilari kuni”ni nishonlash bilan bogʻliq tadbirlarni tashkil etish va oʻtkazish;
jismoniy tarbiya fani oʻqituvchisi bilan hamkorlikda taʼlim muassasasi miqyosida harbiy-sport musobaqalarini muntazam ravishda tashkil etish hamda oʻtkazish;
taʼlim muassasasi oʻquvchilarini harbiy-sport musobaqalari va fuqaro muhofazasi boʻyicha tuman (shahar) miqyosida oʻtkaziladigan tadbirlarda ishtirok etishlarini tashkil etish;
CHQBT va harbiy-vatanparvarlik ruhidagi tarbiyaviy ishlarning sifatini oshirish maqsadida taʼlim muassasasiga biriktirilgan harbiy qism va muassasalar bilan hamkorlik qilish, oliy harbiy taʼlim muassasalariga oʻqishga kirish istagini bildirgan oʻquvchilarni tanlash va tayyorlash ishlarida mudofaa ishlari boʻlimiga yaqindan yordam berish;
taʼlim muassasasining bitiruvchi sinf va kurslarida tahsil olayotgan oʻquvchi oʻgʻil bolalarni mudofaa ishlari boʻlimlarida tashkil etiladigan chaqiruv uchastkalarida qayd etilishi tadbirlarini amalga oshirish;
kundalik ish faoliyatini dars jadvali, darsdan tashqari vaqtda amalga oshiriladigan asosiy tadbirlarni taʼlim muassasasi direktori tomonidan tasdiqlanadigan shaxsiy ish rejasi asosida oʻtkazish;
taʼlim muassasasidagi “Vatan tayanchi” otryadi faoliyatini tashkil etish hamda ushbu otryadga rahbarlik qilish, “Yoʻl harakati qoidalari yosh targʻibotchisi” klubi faoliyatini tashkil etish va boshqarish;
oʻquv yili yakunida yillik oʻquv dasturi ijrosi yuzasidan taʼlim muassasasi kuzatuv kengashiga hisobot berish.
7-bob. CHQBT rahbarining huquq va imtiyozlari
37. Malakaviy attestatsiya xulosasiga koʻra malaka toifasi berilgan CHQBT rahbarlarining bazaviy lavozim maoshlari Oʻzbekiston Respublikasi Mudofaa vazirligi tizimida — umumtaʼlim muassasasining mos keluvchi malaka toifasiga ega boʻlgan fan oʻqituvchilarining, oʻrta maxsus hamda kasbiy taʼlim muassasalarida — tegishlicha katta (yetakchi, bosh) oʻqituvchilarning bazaviy lavozim maoshlariga tenglashtiriladi.
Oʻzbekiston Respublikasi Mudofaa vazirligi tizimidagi CHQBT rahbarlariga qonunchilikka muvofiq tuman (shahar) mudofaa ishlari boʻlimlari fuqaro xodimlari uchun belgilangan ish staji uchun foizli ustama hamda moddiy ragʻbatlantirish maxsus fondidan ragʻbatlantirish shartlari tatbiq etiladi.
38. CHQBT rahbarining pedagogik ish stajiga Qurolli Kuchlar tizimlarida oʻtagan haqiqiy harbiy xizmat muddati qoʻshiladi.
39. CHQBT rahbarlariga respublika taʼlim muassasalarida boshqa fan oʻqituvchilari uchun nazarda tutilgan barcha imtiyozlar va ijtimoiy kafolatlar tatbiq etiladi.
Bundan tashqari, rezervdagi (zaxiradagi) ofitser yoki serjant unvoniga ega boʻlgan CHQBT rahbarlariga oʻz harbiy-hisob mutaxassisligi boʻyicha amaldagi harbiy formali kiyim-kechak va farqlovchi nishonlarni taqib yurish huquqi beriladi.
8-bob. Taʼlim muassasalarida CHQBT tashkil etilishini oʻrganish
40. Taʼlim muassasasida CHQBTning tashkil etilishini oʻrganish ishlari mudofaa ishlari boʻlimlari tomonidan tuman (shahar) maktabgacha va maktab taʼlimi boʻlimi bilan kelishilgan holda har yili oktabr oyida amalga oshiriladi. Oʻrganish davomida CHQBT dasturining toʻliq bajarilishi, oʻquvchilarning oʻzlashtirish darajasi, shuningdek, fan oʻquv-moddiy bazasi holati oʻrganib chiqiladi.
41. Oʻrganish ishlari yakuni boʻyicha tuzilgan maʼlumotnoma nusxalari mudofaa ishlari boʻlimidan mudofaa ishlari boshqarmasi va tuman (shahar) hokimligiga, mudofaa ishlari boshqarmasidan tizimida taʼlim muassasalari boʻlgan vazirlik va idoralarning hududiy boshqarmalariga yuboriladi, bir nusxa mudofaa ishlari boʻlimi va taʼlim muassasasida saqlanadi.
9-bob. Yakunlovchi qoida
42. Ushbu Nizomning talablari buzilishida aybdor boʻlgan shaxslar qonunchilik hujjatlarida belgilangan tartibda javob beradilar.
Taʼlim muassasalarida chaqiruvga qadar boshlangʻich tayyorgarlikni tashkil etish tartibi toʻgʻrisidagi nizomga 1-ILOVA
Chaqiruvga qadar boshlangʻich tayyorgarlik fani oʻquv-moddiy bazasi
I. Oʻquv-moddiy baza obyektlari (tavsiyaviy)
1. Toʻsiqlar yoʻlagi.
2. Gimnastik shaharcha.
3. Saf maydoni.
4. Kichik taktik maydon.
5. Pnevmatik quroldan otish tiri yoki elektron otish trenajyori.
6. Qurol saqlash xonasi.
II. Oʻquv-moddiy baza elementlari
1. Vzvod boʻyicha sutkalik naryadni oʻtash oʻquv joyi;
2. Jasorat burchagi.
III. CHQBT fani oʻquv xonasining oʻquv-moddiy bazasi
1. Sinf doskasi — 1 dona * .
2. Oʻquvchi stoli va stuli — 15 toʻplam * .
3. Oʻqituvchi stoli — 1 dona * .
4. Yarim yumshoq stul — 1 dona * .
5. Kitob javoni (koʻrgazmali qurollar uchun) — 2 dona * .
6. Kompyuter texnikasi — 1 dona * .
7. Proyektor (ekrani bilan) — 1 dona * .
8. Oʻquv koʻrgazmali plakatlar va metodik qoʻllanmalar * — 1 toʻplam.
9. Kalashnikov oʻquv avtomati — 1 dona ** .
10. Kalashnikov avtomati uchun oʻquv patronlari — 30 dona ** .
11. Oʻquv granatalari — 4 dona (mudofaa granatasi — 2 dona, hujum granatasi — 2 dona ) ** .
12. Oʻquv minalari — 12 dona (piyodalarga qarshi — 4 xil turdagi 2 donadan, tankka qarshi — 2 xil turdagi 2 donadan) ** .
13. Pnevmatik miltiqlar — 1 dona.
14. Pnevmatik miltiq oʻqlari — har bir oʻquvchiga oʻquv yiliga 20 dona.
15. Kalashnikov oʻquv avtomati maketi — 5 dona.
16. Tirda oʻtkaziladigan otish mashqlari uchun nishon — 30 dona.
17. Kalashnikov avtomatiga nayza-pichoq maketi — 5 dona.
18. Granata solish xaltachasi — 4 dona.
19. Andrianov kompasi — 4 dona.
20. Piyodalar kichik (sapyor) belkuragi gʻilofi bilan — 5 dona.
21. Gʻilofli bayroqchalar toʻplami (oq/sariq va qizil) — 4 dona.
22. Kurvimetr — 2 dona.
23. Ofitser chizgʻichi — 5 dona.
24. Mina koʻrsatkich maketi — 4 dona.
25. Ekipirovkali askar manekeni — 1 dona.
Fuqaro muhofazasiga oid oʻquv qurollari
26. Filtrlovchi gaz niqobi — 5 dona;
27. Umumqoʻshin himoya komplekti — 5 dona;
28. Sanitar zambili — 2 dona.
Tibbiy bilim asoslariga oid oʻquv qurollari
29. Sanitar sumkasi toʻplami — 1 dona;
30. Qon toʻxtatuvchi rezina jgut — 2 dona;
31. Tibbiy roʻmolcha — 2 dona;
32. Bint — 10 dona;
33. Individual bogʻlov paketi — 5 dona;
34. Shaxsiy tibbiy toʻplam — 1 dona;
35. Shina — 2 dona;
36. Odam ichki aʼzolari tasvirlangan plakat — 1 dona.
Taʼlim muassasalarida chaqiruvga qadar boshlangʻich tayyorgarlikni tashkil etish tartibi toʻgʻrisidagi nizomga 2-ILOVA
NAMUNA
Umumtaʼlim maktablari, akademik litsey va texnikumlarda chaqiruvga qadar boshlangʻich tayyorgarlik fani oʻquv-moddiy bazasi holati boʻyicha
T/r Harbiy okrug, mudofaa ishlari boshqarmalari va boʻlimlari nomlanishi Taʼlim muassasalari CHQBT fani oʻqitilayotgan taʼlim muassasalari soni Taʼlim muassasalarida oʻquv-moddiy baza mavjudligi CHQBT fani sinflari Otish tiri Qurol saqlash xonasi AK-74 oʻquv quroli Toʻsiqlar yoʻlagi Gimnastika shaharchasi Saf maydoni oʻquv adabiyoti bilan taʼminlanishi, % Jihozlangan Jihozlanmagan Jihozlangan Jihozlanmagan Jihozlangan Jihozlanmagan bor yoʻq bor yoʻq bor yoʻq bor yoʻq 1 2 3 4 5 6 7 8 9 10 11 12 13 14 15 16 17 18 19 Qashqadaryo viloyati Umumiy oʻrta taʼlim maktabi Akademik litsey Texnikum Jami 1. Gʻuzor tumani Umumiy oʻrta taʼlim maktabi Akademik litsey Texnikum Jami 2. Dehqonobod tumani Umumiy oʻrta taʼlim maktabi Akademik litsey Texnikum Jami
___________________viloyati mudofaa ishlari boshqarmasi boshligʻi
___________________________________________________________
(harbiy unvoni, imzo, F.I.O.)
KELISHILDI: Oʻzbekiston Respublikasi Maktabgacha va maktab taʼlimi vazirligi _______________ viloyati hududiy boshqarmasi boshligʻi __________________ _______ (imzo, F.I.O.) KELISHILDI: Oʻzbekiston Respublikasi Oliy taʼlim, fan va innovatsiyalar vazirligi _______________ viloyati hududiy boshqarmasi boshligʻi_________________ _______ (imzo, F.I.O) gerbli muhr, sana gerbli muhr, sana
Taʼlim muassasalarida chaqiruvga qadar boshlangʻich tayyorgarlikni tashkil etish tartibi toʻgʻrisidagi nizomga 3-ILOVA
NAMUNA
Umumtaʼlim maktablari, akademik litsey va texnikumlarda chaqiruvga qadar boshlangʻich tayyorgarlik rahbarlari lavozimlarini butlanishi toʻgʻrisida
T/r Harbiy okrug, mudofaa ishlari boshqarmalari va boʻlimlari nomlanishi Taʼlim muassasalari nomlanishi CHQBT fani oʻqitilayotgan taʼlim muassasalari soni CHQBT rahbarlari CHQBTga jalb etilgan oʻquvchilar soni: shtat boʻyicha lavozimlar soni JAMI ishlayotganlar Vakant lavozimlar soni Ishlayotganlardan: “CHQBT rahbari” mutaxassisligi boʻyicha OTM bitiruvchilari Qurolli Kuchlar pensionerlari Nomutaxassislar: Oʻgʻil bolalar Qiz bolalar Jami oʻquvchilar 10-sinf (1 kurs) 11-sinf (2 kurs) 10-sinf (1 kurs) 11-sinf (2 kurs) 10-sinf (1 kurs) 11-sinf (2 kurs) Jami 1 2 3 4 7 8 9 10 11 12 13 14 15 16 17 18 19 Qashqadaryo viloyati Umumiy oʻrta taʼlim maktabi Akademik litsey Texnikum Jami 1. Gʻuzor tumani Umumiy oʻrta taʼlim maktabi Akademik litsey Texnikum Jami 2. Dehqonobod tumani Umumiy oʻrta taʼlim maktabi Akademik litsey Texnikum Jami
___________________ viloyati mudofaa ishlari boshqarmasi boshligʻi
___________________________________________________________
(harbiy unvoni, imzo, F.I.O.)
KELISHILDI: Oʻzbekiston Respublikasi Maktabgacha va maktab taʼlimi vazirligi _______________ viloyati hududiy boshqarmasi boshligʻi__________________ _______ (imzo, F.I.O.) KELISHILDI: Oʻzbekiston Respublikasi Oliy taʼlim, fan va innovatsiyalar vazirligi _______________ viloyati hududiy boshqarmasi boshligʻi_________________ _______ (imzo, F.I.O.) gerbli muhr, sana gerbli muhr, sana
Taʼlim muassasalarida chaqiruvga qadar boshlangʻich tayyorgarlikni tashkil etish tartibi toʻgʻrisidagi nizomga 4-ILOVA
NAMUNA
Taʼlim muassasalarida chaqiruvga qadar boshlangʻich tayyorgarlik rahbari lavozimida faoliyat yuritayotgan Oʻzbekiston Respublikasi Qurolli Kuchlari pensionerlari toʻgʻrisida
T/r Viloyat va tuman (shaharlar) nomlanishi CHQBT fani oʻqitilayotgan taʼlim muassasalari Ishlayotgan CHQBT fani oʻqituvchilari vazirlik va idoralar kesimida: nomlanishi soni Mudofaa vazirligi Ichki ishlar vazirligi Favqulodda vaziyatlar vazirligi Davlat xavfsizligi xizmati Milliy gvardiya Bojxona qoʻmitasi JAMI 1 2 3 4 5 6 7 8 9 10 11 Qashqadaryo viloyati Umumiy oʻrta taʼlim maktabi Akademik litsey Texnikum Jami 1. Gʻuzor tumani Umumiy oʻrta taʼlim maktabi Akademik litsey Texnikum Jami 2. Dehqonobod tumani Umumiy oʻrta taʼlim maktabi Akademik litsey Texnikum Jami ... ... Umumiy oʻrta taʼlim maktabi Akademik litsey Texnikum Jami JAMI Umumiy oʻrta taʼlim maktabi Akademik litsey Texnikum Jami
___________________viloyati mudofaa ishlari boshqarmasi boshligʻi
___________________________________________________________
(harbiy unvoni, imzo, F.I.O.)
KELISHILDI: Oʻzbekiston Respublikasi Maktabgacha va maktab taʼlimi vazirligi _______________ viloyati hududiy boshqarmasi boshligʻi _____________________________________________ (imzo, F.I.O.) KELISHILDI: Oʻzbekiston Respublikasi Oliy taʼlim, fan va innovatsiyalar vazirligi _______________ viloyati hududiy boshqarmasi boshligʻi _________________________________ (imzo, F.I.O.) gerbli muhr, sana gerbli muhr, sana
Vazirlar Mahkamasining 2023-yil 8-noyabrdagi 591-son qaroriga 2-ILOVA
Taʼlim muassasalarida chaqiruvga qadar boshlangʻich tayyorgarlik fani oʻquv-moddiy bazasini 2024 — 2028-yillarda bosqichma-bosqich taʼminlash
T/r Hududlar nomi Taʼlim muassasalari nomlanishi CHQBT fani oʻqitilayotgan taʼlim muassasalari soni 2024 — 2028-yillarda CHQBT sinfi jihozlanadigan taʼlim muassasalari soni 2024-yil 2025-yil 2026-yil 2027-yil 2028-yil Moliyalashtirish manbalari Masʼul ijrochilar 1. Qoraqalpogʻiston Respublikasi Umumiy oʻrta taʼlim maktabi 703 140 141 141 141 140 Mahalliy budjet mablagʻlari, qonunchilik bilan taqiqlanmagan boshqa mablagʻlar Qoraqalpogʻiston Respublikasi Vazirlar Kengashi, viloyatlar va Toshkent shahar hokimliklari, Maktabgacha va maktab taʼlimi vazirligi, Oliy taʼlim, fan va innovatsiyalar vazirligi Akademik litsey 3 1 1 1 Texnikum 21 4 4 4 5 4 Jami 727 145 146 146 146 144 2. Andijon viloyati Umumiy oʻrta taʼlim maktabi 745 149 149 149 149 149 Akademik litsey 4 1 1 1 1 Texnikum 33 6 6 7 7 7 Jami 782 156 156 157 157 156 3. Buxoro viloyati Umumiy oʻrta taʼlim maktabi 517 104 104 103 103 103 Akademik litsey 3 1 1 1 Texnikum 20 4 4 4 4 4 Jami 540 109 109 108 107 107 4. Jizzax viloyati Umumiy oʻrta taʼlim maktabi 546 109 109 110 109 109 Akademik litsey 2 2 Texnikum 15 3 3 3 3 3 Jami 563 114 112 113 112 112 5. Qashqadaryo viloyati Umumiy oʻrta taʼlim maktabi 1 193 238 238 239 239 239 Akademik litsey 4 1 1 1 1 Texnikum 32 6 6 6 7 7 Jami 1 229 245 245 246 247 246 6. Navoiy viloyati Umumiy oʻrta taʼlim maktabi 356 72 71 71 71 71 Akademik litsey 2 2 Texnikum 11 2 2 2 2 3 Jami 369 76 73 73 73 74 7. Namangan viloyati Umumiy oʻrta taʼlim maktabi 690 138 138 138 138 138 Akademik litsey 3 1 1 1 Texnikum 27 5 5 5 6 6 Jami 720 240 240 240 240 240 8. Samarqand viloyati Umumiy oʻrta taʼlim maktabi 1 245 249 249 249 249 249 Akademik litsey 7 1 1 2 2 1 Texnikum 37 7 7 7 8 8 Jami 1 289 257 257 258 259 258 9. Surxondaryo viloyati Umumiy oʻrta taʼlim maktabi 941 188 188 188 188 189 Akademik litsey 3 1 1 1 Texnikum 28 5 5 6 6 6 Jami 972 194 194 195 194 195 10. Sirdaryo viloyati Umumiy oʻrta taʼlim maktabi 306 61 61 61 61 62 Akademik litsey 1 1 Texnikum 11 2 2 2 3 2 Jami 318 64 63 63 64 64 11. Toshkent viloyati Umumiy oʻrta taʼlim maktabi 852 170 170 171 171 170 Akademik litsey 3 1 1 1 Texnikum 32 6 6 6 7 7 Jami 887 177 177 178 178 177 12. Fargʻona viloyati Umumiy oʻrta taʼlim maktabi 942 189 189 188 188 188 Akademik litsey 4 1 1 1 1 Texnikum 32 6 6 6 7 7 Jami 978 196 196 195 196 195 13. Xorazm viloyati Umumiy oʻrta taʼlim maktabi 535 107 107 107 107 107 Akademik litsey 2 2 Texnikum 25 5 5 5 5 5 Jami 562 114 112 112 112 112 14. Toshkent shahri Umumiy oʻrta taʼlim maktabi 322 64 64 64 65 65 Akademik litsey 24 4 5 5 5 5 Texnikum 6 1 1 2 1 1 Jami 352 69 70 71 71 71 Respublika boʻyicha Umumiy oʻrta taʼlim maktabi 9 893 1 978 1 978 1 979 1 979 1 979 Akademik litsey 65 20 14 15 10 6 Texnikum 330 62 62 65 71 70 Jami 10 288 2 060 2 054 2 059 2 060 2 055
Vazirlar Mahkamasining 2023-yil 8-noyabrdagi 591-son qaroriga 3-ILOVA
Oʻzbekiston Respublikasi Hukumatining oʻz kuchini yoʻqotgan deb hisoblanayotgan ayrim qarorlari
1. Vazirlar Mahkamasining “Oʻzbekiston Respublikasi yoshlarini harbiy xizmatga tayyorlash tizimini yanada takomillashtirish toʻgʻrisida” 2014-yil 18-dekabrdagi 348-son qarori .
2. Vazirlar Mahkamasining “Oʻzbekiston Respublikasi Hukumatining ayrim qarorlariga oʻzgartirish va qoʻshimchalar kiritish toʻgʻrisida (Oʻzbekiston Respublikasining “Jismoniy tarbiya va sport davlat qoʻmitasi faoliyatini tashkil etish toʻgʻrisida” 2017-yil 15-fevraldagi PQ-2779-son qarori)” 2017-yil 16-maydagi 288-son qaroriga ilovaning 27-bandi .
3. Vazirlar Mahkamasining “Oʻzbekiston Respublikasi Hukumatining ayrim qarorlariga oʻzgartirish va qoʻshimcha kiritish toʻgʻrisida (Oʻzbekiston Respublikasi Prezidentining “Yoshlarga oid davlat siyosati samaradorligini oshirish va Oʻzbekiston yoshlar ittifoqi faoliyatini qoʻllab-quvvatlash toʻgʻrisida” 2017-yil 5-iyuldagi PF-5106-son Farmoni)” 2017-yil 12-sentabrdagi 712-son qaroriga ilovaning 28-bandi .
4. Vazirlar Mahkamasining “Oʻzbekiston Respublikasi Hukumatining ayrim qarorlariga oʻzgartirish va qoʻshimchalar kiritish, shuningdek, baʼzilarini oʻz kuchini yoʻqotgan deb hisoblash toʻgʻrisida (Oʻzbekiston Respublikasi Prezidentining “Jismoniy tarbiya va sport sohasida davlat boshqaruvi tizimini tubdan takomillashtirish chora-tadbirlari toʻgʻrisida” 2018-yil 5-martdagi PF-5368-son Farmoni va Oʻzbekiston Respublikasi Prezidentining “Oʻzbekiston Respublikasi Jismoniy tarbiya va sport vazirligini tashkil etish toʻgʻrisida” 2018-yil 5-martdagi PQ-3583-son qarori)” 2018-yil 5-iyuldagi 508-son qaroriga 1-ilovaning 30-bandi .
5. Vazirlar Mahkamasining “Oʻzbekiston Respublikasi Hukumatining ayrim qarorlariga oʻzgartirishlar va qoʻshimcha kiritish toʻgʻrisida (“Xavfsizlik va mudofaa sohasidagi qonun hujjatlari takomillashtirilishi munosabati bilan Oʻzbekiston Respublikasining ayrim qonun hujjatlariga oʻzgartish va qoʻshimchalar kiritish toʻgʻrisida” 2019-yil 5-sentabrdagi OʻRQ-564-sonli Oʻzbekiston Respublikasi Qonuni, Oʻzbekiston Respublikasi Prezidentining “Oʻzbekiston Respublikasi fuqarolarining harbiy xizmatni oʻtash tartibi toʻgʻrisidagi nizomni tasdiqlash haqida” 2019-yil 12-sentabrdagi PQ-4447-son qarori)” 2020-yil 23-martdagi 179-son qaroriga ilovaning 6-bandi .
6. Vazirlar Mahkamasining “Oʻzbekiston Respublikasi Hukumatining ayrim qarorlariga oʻzgartirishlar kiritish toʻgʻrisida (Oʻzbekiston Respublikasining “Normativ-huquqiy hujjatlar toʻgʻrisida” 2021-yil 20-apreldagi OʻRQ-682-son Qonuni)” 2022-yil 4-apreldagi 153-son qaroriga ilovaning 353-bandi .
Oʻzbekiston Respublikasining Bosh vaziri A. ARIPOV
Toshkent sh.,
2023-yil 8-noyabr,
591-son