UzbekAI

← Qonunlar

📅 2023-yil 10-noyabr · Vazirlar Mahkamasi qarorlari

Rasmiy matn. Rasmiy hujjat. Tahririy izohlar kiritilmagan.

Yordam | Arxiv | Atamalar | Statistika | API | Havola yuborish | Sayt haqida | Shartlar

← Қонунлар

📅 2023 йил 10 ноябрь · Вазирлар Маҳкамаси қарорлари

Расмий матн. Расмий ҳужжат. Таҳририй изоҳлар киритилмаган.

Ёрдам | Архив | Атамалар | Статистика | API | Ҳавола юбориш | Сайт ҳақида | Шартлар

← Законы

📅 10 ноября 2023 г. · Постановления Кабинета Министров

Официальный текст. Официальный документ. Редакционные примечания не включены.

Помощь | Архив | Термины | Статистика | API | Предложить ссылку | О сайте | Условия

← Laws

📅 10 November 2023 · Cabinet of Ministers resolutions

Official text. Official document. Editorial notes are not included.

Help | Archive | Glossary | Stats | API | Submit | About | Terms

Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг

қарори

РЎЙХАТИ

«Ижтимоий ҳимоя ягона реестри» ахборот тизими орқали кам таъминланган оилаларни аниқлаш ва уларга ижтимоий нафақалар тайинлаш бўйича электрон шаклда ариза беришни жорий этиш чора-тадбирлари тўғрисида

Ўзбекистон Республикаси Президентининг «2022 — 2026 йилларга мўлжалланган Янги Ўзбекистоннинг тараққиёт стратегиясини «Инсонга эътибор ва сифатли таълим йили»да амалга оширишга оид давлат дастури тўғрисида» 2023 йил 28 февралдаги ПФ-27-сон Фармони ижросини таъминлаш, шунингдек, ижтимоий ҳимоя қилиш тизимига ахборот-коммуникация технологиялари жорий этилишини кенгайтириш ҳамда кам таъминланган оилаларга ижтимоий ёрдамлар кўрсатиш тартибини янада такомиллаштириш мақсадида Вазирлар Маҳкамаси қарор қилади:

1. 2024 йил 1 апрелдан бошлаб кам таъминланган оилаларга болалар нафақаси ва моддий ёрдам тайинлаш учун онлайн ариза бериш бўйича давлат хизматини кўрсатиш йўлга қўйилсин.

Бунда Ўзбекистон Республикаси Президенти ҳузуридаги Ижтимоий ҳимоя миллий агентлиги Ўзбекистон Республикаси Рақамли технологиялар вазирлиги билан биргаликда 2024 йил 1 апрелга қадар:

«Ижтимоий ҳимоя ягона реестри» ахборот тизими орқали кам таъминланган оилаларни аниқлаш ва уларга ижтимоий нафақалар тайинлаш ҳамда маълумотнома тақдим этиш бўйича электрон шаклда давлат хизматини кўрсатишни Ягона интерактив давлат хизматлари портали (кейинги ўринларда — ЯИДХП) орқали жорий этади;

давлат хизматини кўрсатишни ЯИДХП орқали жорий этиш бўйича техник ҳужжатларни тасдиқлайди ҳамда Ўзбекистон Республикаси Адлия вазирлиги билан биргаликда тегишли ахборот тизимларининг ўзаро интеграция қилинишини таъминлайди;

ЯИДХПда давлат хизматлари кўрсатилишининг ҳар бир босқичида мурожаатлар кўриб чиқилишини кузатиб бориш тартибини жорий этади.

2. Ўзбекистон Республикаси Адлия вазирлиги ҳузуридаги Персоналлаштириш агентлиги бир ҳафта муддатда Ўзбекистон Республикасидан чиқиб кетган ва Ўзбекистон Республикасига келган Ўзбекистон Республикаси фуқаролари, Ўзбекистон Республикаси ҳудудида яшаш гувоҳномасига эга бўлган чет эл фуқаролари ёки фуқаролиги бўлмаган шахслар тўғрисидаги ҳамда уларнинг чет элга бориш мақсадлари тўғрисидаги электрон маълумотлар «Ижтимоий ҳимоя ягона реестри» ахборот тизимига «Электрон ҳукумат» тизими идоралараро интеграциялашув платформаси орқали тақдим этиб борилишини йўлга қўйсин.

3. 2024 йил 1 апрелдан бошлаб «Инсон» ижтимоий хизматлар марказларининг ижтимоий ходимларига фуқароларнинг бевосита розилиги билан «Ижтимоий ҳимоя ягона реестри» ахборот тизими орқали кам таъминланган оилаларни аниқлаш ва уларга ижтимоий нафақалар тайинлаш бўйича электрон шаклда ариза бериш ҳуқуқи берилсин.

4. Қуйидагилар:

а) Ўзбекистон Республикаси Камбағалликни қисқартириш ва бандлик вазирлиги:

Солиқ қўмитасининг иш ҳақи фонди тўғрисидаги маълумотларига асосланиб, мулкчилик шаклидан қатъи назар, иш берувчилар томонидан ҳар бир ходим бўйича меҳнат ва фуқаролик-ҳуқуқий шартномаларни «Ягона миллий меҳнат тизими» идоралараро дастурий-аппарат комплексида рўйхатдан ўз вақтида ўтказилиши бўйича назорат тадбирларини кучайтирсин;

«Ижтимоий ҳимоя ягона реестри» ахборот тизими орқали болалар нафақаси ва моддий ёрдам тайинлаш рад этилган, шунингдек, аҳоли бандлиги масалалари бўйича маслаҳат олиш учун меҳнат органларига мурожаат қилганлиги сабабли расмий бандлик талаб этилмасдан болалар нафақаси ёки моддий ёрдам тайинланган ҳамда кетма-кет икки ва ундан ортиқ маротаба ижтимоий нафақалар олаётган оилалар бандлигини таъминлаш ҳамда уларнинг даромадларини ошириш юзасидан аниқ чоралар кўриб борсин;

б) 2024 йил 1 январга қадар:

Ўзбекистон Республикаси Соғлиқни сақлаш вазирлиги гематология, онкология, иммунология ва бошқа узоқ муддатли даволанишни талаб этадиган касалликлар билан касалланган шахслар тўғрисида ягона электрон маълумотлар базасини ишлаб чиқсин ва унинг «Ижтимоий ҳимоя ягона реестри» ахборот тизимига интеграция қилинишини таъминласин;

Ўзбекистон Республикаси Ички ишлар вазирлиги Ташқи ишлар вазирлиги билан биргаликда чет элда суднинг қонуний кучга кирган ҳукми бўйича жазони ижро этиш муассасаларида бўлган Ўзбекистон Республикаси фуқаролари тўғрисидаги ягона электрон маълумотлар базасини ишлаб чиқиб, маълумотлар «Ижтимоий ҳимоя ягона реестри» ахборот тизимига тақдим этиб борилишини йўлга қўйсин;

Ўзбекистон Республикаси Ички ишлар вазирлиги автотранспорт воситалари тўғрисидаги маълумотлар базасига транспорт воситасининг русуми, двигатель қуввати ва бошқа зарур кўрсаткичлар тўғрисидаги маълумотларни мажбурий киритиш тизимини жорий этсин;

Ўзбекистон Республикаси Энергетика вазирлиги Иқтисодиёт ва молия вазирлиги билан биргаликда «Ижтимоий ҳимоя ягона реестри» ахборот тизими «Ҳудудий электр тармоқлари» АЖнинг ахборот тизими билан интеграция қилинишини таъминласин ҳамда кам таъминланган оилаларга болалар нафақаси ва моддий ёрдам тайинлаш учун мурожаат қилган оилаларнинг электр энергияси харажатлари тўғрисидаги маълумотларни тақдим этиш тартибини жорий этсин;

Солиқ қўмитаси ишловчи оналар ёки уларнинг ўрнини босувчи шахсларга (бюджет ташкилотларида ишлайдиган оналар ёки уларнинг ўрнини босувчи шахслар бундан мустасно) бола икки ёшга етгунча уни парваришлаш учун бериладиган нафақалар тўғрисидаги маълумотлар «Ижтимоий ҳимоя ягона реестри» ахборот тизимига тақдим этилишини таъминласин.

5. Вазирлар Маҳкамасининг «Аҳолини ижтимоий ҳимоя қилиш тизимини янада такомиллаштириш чора-тадбирлари тўғрисида» 2021 йил 21 октябрдаги 654-сон қарорига 1-иловага мувофиқ ўзгартириш ва қўшимчалар киритилсин.

Белгилансинки:

кам таъминланган оилаларни аниқлаш мезонларига киритилаётган ўзгартиришлар 2023 йил 15 ноябрдан сўнг тақдим этилган аризаларга нисбатан жорий этилади;

мазкур қарорга 1-илованинг 7-банди 2024 йил 1 апрелдан бошлаб кучга киради.

6. Ўзбекистон Республикаси Ҳукуматининг 2-иловага мувофиқ айрим қарорлари ўз кучини йўқотган деб ҳисоблансин.

7. Ўзбекистон Миллий ахборот агентлиги Ўзбекистон Миллий телерадиокомпанияси, Ахборот ва оммавий коммуникациялар агентлиги билан биргаликда ушбу қарорнинг мақсади, вазифалари ва ундан кутилаётган натижалар оммавий ахборот воситалари, шу жумладан, интернет ва ижтимоий тармоқларда кенг ёритилишини ташкил этсин.

8. Мазкур қарорнинг бажарилишини назорат қилиш Ўзбекистон Республикаси Бош вазирининг ўринбосари — иқтисодиёт ва молия вазири Ж.А. Қўчқоров ҳамда Ўзбекистон Республикаси рақамли технологиялар вазири Ш.Х. Шерматов зиммасига юклансин.

Вазирлар Маҳкамасининг 2023 йил 10 ноябрдаги 596-сон қарорига 1-ИЛОВА

Вазирлар Маҳкамасининг «Аҳолини ижтимоий ҳимоя қилиш тизимини янада такомиллаштириш чора-тадбирлари тўғрисида» 2021 йил 21 октябрдаги 654-сон қарорига киритилаётган ўзгартириш ва қўшимчалар

2. 2-банддаги «Давлат солиқ қўмитаси» сўзлари «Иқтисодиёт ва молия вазирлиги» сўзлари билан алмаштирилсин.

3. 3-банднинг биринчи хатбошисидаги «Молия вазирлиги» сўзлари «Иқтисодиёт ва молия вазирлиги» сўзлари билан алмаштирилсин.

4. 4-банднинг биринчи хатбошисидаги «Молия вазирлиги ва Иқтисодий тараққиёт ва камбағалликни қисқартириш вазирлигининг» сўзлари «Иқтисодиёт ва молия вазирлиги ҳамда Камбағалликни қисқартириш ва бандлик вазирлигининг» сўзлари билан алмаштирилсин;

5. 5-банд ўз кучини йўқотган деб ҳисоблансин.

Вазирлар Маҳкамасининг 2023 йил 10 ноябрдаги 596-сон қарорига 2-ИЛОВА

Ўзбекистон Республикаси Ҳукуматининг ўз кучини йўқотган деб эътироф этилаётган айрим қарорлари

1. Вазирлар Маҳкамасининг «Аҳолини ижтимоий ҳимоя қилиш тизимини янада такомиллаштириш ҳамда соҳага замонавий ахборот-коммуникация технологияларини кенг жорий этиш чора-тадбирлари тўғрисида» 2021 йил 5 мартдаги 122-сон қарорининг 10-банди ва унга 2-илова .

2. Вазирлар Маҳкамасининг «Ўзбекистон Республикаси Ҳукуматининг айрим қарорларига ўзгартиришлар киритиш, шунингдек, баъзиларини ўз кучини йўқотган деб ҳисоблаш тўғрисида (Ўзбекистон Республикаси Президентининг «Капитал бозорини янада ривожлантириш чора-тадбирлари тўғрисида» 2021 йил 13 апрелдаги ПФ-6207-сон Фармони ҳамда «Капитал бозорини тартибга солиш тизимини янада такомиллаштириш чора-тадбирлари тўғрисида» 2021 йил 13 апрелдаги ПҚ-5073-сон қарори)» 2022 йил 9 июндаги 323-сон қарорига 1-илованинг 6-банди .

3. Вазирлар Маҳкамасининг «Оила ва хотин-қизлар билан ишлаш, маҳалла ва нуронийларни қўллаб-қувватлаш тизими такомиллаштирилиши муносабати билан Ўзбекистон Республикаси Ҳукуматининг айрим ҳужжатларига ўзгартириш ва қўшимчалар киритиш, шунингдек, баъзиларини ўз кучини йўқотган деб ҳисоблаш тўғрисида» 2022 йил 9 августдаги 438-сон қарорига 1-илованинг 76-банди .

Ўзбекистон Республикасининг Бош вазири А. АРИПОВ

Тошкент ш.,

2023 йил 10 ноябрь,

596-сон

(Қонунчилик маълумотлари миллий базаси, 16.11.2023 й., 09/23/596/0856-сон; 02.02.2026 й., 09/26/35/0101-сон)

lex.uz

Oʻzbekiston Respublikasi Vazirlar Mahkamasining

qarori

ROʻYXATI

“Ijtimoiy himoya yagona reyestri” axborot tizimi orqali kam taʼminlangan oilalarni aniqlash va ularga ijtimoiy nafaqalar tayinlash boʻyicha elektron shaklda ariza berishni joriy etish chora-tadbirlari toʻgʻrisida

Oʻzbekiston Respublikasi Prezidentining “2022 — 2026-yillarga moʻljallangan Yangi Oʻzbekistonning taraqqiyot strategiyasini “Insonga eʼtibor va sifatli taʼlim yili”da amalga oshirishga oid davlat dasturi toʻgʻrisida” 2023-yil 28-fevraldagi PF-27-son Farmoni ijrosini taʼminlash, shuningdek, ijtimoiy himoya qilish tizimiga axborot-kommunikatsiya texnologiyalari joriy etilishini kengaytirish hamda kam taʼminlangan oilalarga ijtimoiy yordamlar koʻrsatish tartibini yanada takomillashtirish maqsadida Vazirlar Mahkamasi qaror qiladi:

1. 2024-yil 1-apreldan boshlab kam taʼminlangan oilalarga bolalar nafaqasi va moddiy yordam tayinlash uchun onlayn ariza berish boʻyicha davlat xizmatini koʻrsatish yoʻlga qoʻyilsin.

Bunda Oʻzbekiston Respublikasi Prezidenti huzuridagi Ijtimoiy himoya milliy agentligi Oʻzbekiston Respublikasi Raqamli texnologiyalar vazirligi bilan birgalikda 2024-yil 1-aprelga qadar:

“Ijtimoiy himoya yagona reyestri” axborot tizimi orqali kam taʼminlangan oilalarni aniqlash va ularga ijtimoiy nafaqalar tayinlash hamda maʼlumotnoma taqdim etish boʻyicha elektron shaklda davlat xizmatini koʻrsatishni Yagona interaktiv davlat xizmatlari portali (keyingi oʻrinlarda — YIDXP) orqali joriy etadi;

davlat xizmatini koʻrsatishni YIDXP orqali joriy etish boʻyicha texnik hujjatlarni tasdiqlaydi hamda Oʻzbekiston Respublikasi Adliya vazirligi bilan birgalikda tegishli axborot tizimlarining oʻzaro integratsiya qilinishini taʼminlaydi;

YIDXPda davlat xizmatlari koʻrsatilishining har bir bosqichida murojaatlar koʻrib chiqilishini kuzatib borish tartibini joriy etadi.

2. Oʻzbekiston Respublikasi Adliya vazirligi huzuridagi Personallashtirish agentligi bir hafta muddatda Oʻzbekiston Respublikasidan chiqib ketgan va Oʻzbekiston Respublikasiga kelgan Oʻzbekiston Respublikasi fuqarolari, Oʻzbekiston Respublikasi hududida yashash guvohnomasiga ega boʻlgan chet el fuqarolari yoki fuqaroligi boʻlmagan shaxslar toʻgʻrisidagi hamda ularning chet elga borish maqsadlari toʻgʻrisidagi elektron maʼlumotlar “Ijtimoiy himoya yagona reyestri” axborot tizimiga “Elektron hukumat” tizimi idoralararo integratsiyalashuv platformasi orqali taqdim etib borilishini yoʻlga qoʻysin.

3. 2024-yil 1-apreldan boshlab “Inson” ijtimoiy xizmatlar markazlarining ijtimoiy xodimlariga fuqarolarning bevosita roziligi bilan “Ijtimoiy himoya yagona reyestri” axborot tizimi orqali kam taʼminlangan oilalarni aniqlash va ularga ijtimoiy nafaqalar tayinlash boʻyicha elektron shaklda ariza berish huquqi berilsin.

4. Quyidagilar:

a) Oʻzbekiston Respublikasi Kambagʻallikni qisqartirish va bandlik vazirligi:

Soliq qoʻmitasining ish haqi fondi toʻgʻrisidagi maʼlumotlariga asoslanib, mulkchilik shaklidan qatʼi nazar, ish beruvchilar tomonidan har bir xodim boʻyicha mehnat va fuqarolik-huquqiy shartnomalarni “Yagona milliy mehnat tizimi” idoralararo dasturiy-apparat kompleksida roʻyxatdan oʻz vaqtida oʻtkazilishi boʻyicha nazorat tadbirlarini kuchaytirsin;

“Ijtimoiy himoya yagona reyestri” axborot tizimi orqali bolalar nafaqasi va moddiy yordam tayinlash rad etilgan, shuningdek, aholi bandligi masalalari boʻyicha maslahat olish uchun mehnat organlariga murojaat qilganligi sababli rasmiy bandlik talab etilmasdan bolalar nafaqasi yoki moddiy yordam tayinlangan hamda ketma-ket ikki va undan ortiq marotaba ijtimoiy nafaqalar olayotgan oilalar bandligini taʼminlash hamda ularning daromadlarini oshirish yuzasidan aniq choralar koʻrib borsin;

b) 2024-yil 1-yanvarga qadar:

Oʻzbekiston Respublikasi Sogʻliqni saqlash vazirligi gematologiya, onkologiya, immunologiya va boshqa uzoq muddatli davolanishni talab etadigan kasalliklar bilan kasallangan shaxslar toʻgʻrisida yagona elektron maʼlumotlar bazasini ishlab chiqsin va uning “Ijtimoiy himoya yagona reyestri” axborot tizimiga integratsiya qilinishini taʼminlasin;

Oʻzbekiston Respublikasi Ichki ishlar vazirligi Tashqi ishlar vazirligi bilan birgalikda chet elda sudning qonuniy kuchga kirgan hukmi boʻyicha jazoni ijro etish muassasalarida boʻlgan Oʻzbekiston Respublikasi fuqarolari toʻgʻrisidagi yagona elektron maʼlumotlar bazasini ishlab chiqib, maʼlumotlar “Ijtimoiy himoya yagona reyestri” axborot tizimiga taqdim etib borilishini yoʻlga qoʻysin;

Oʻzbekiston Respublikasi Ichki ishlar vazirligi avtotransport vositalari toʻgʻrisidagi maʼlumotlar bazasiga transport vositasining rusumi, dvigatel quvvati va boshqa zarur koʻrsatkichlar toʻgʻrisidagi maʼlumotlarni majburiy kiritish tizimini joriy etsin;

Oʻzbekiston Respublikasi Energetika vazirligi Iqtisodiyot va moliya vazirligi bilan birgalikda “Ijtimoiy himoya yagona reyestri” axborot tizimi “Hududiy elektr tarmoqlari” AJning axborot tizimi bilan integratsiya qilinishini taʼminlasin hamda kam taʼminlangan oilalarga bolalar nafaqasi va moddiy yordam tayinlash uchun murojaat qilgan oilalarning elektr energiyasi xarajatlari toʻgʻrisidagi maʼlumotlarni taqdim etish tartibini joriy etsin;

Soliq qoʻmitasi ishlovchi onalar yoki ularning oʻrnini bosuvchi shaxslarga (budjet tashkilotlarida ishlaydigan onalar yoki ularning oʻrnini bosuvchi shaxslar bundan mustasno) bola ikki yoshga yetguncha uni parvarishlash uchun beriladigan nafaqalar toʻgʻrisidagi maʼlumotlar “Ijtimoiy himoya yagona reyestri” axborot tizimiga taqdim etilishini taʼminlasin.

5. Vazirlar Mahkamasining “Aholini ijtimoiy himoya qilish tizimini yanada takomillashtirish chora-tadbirlari toʻgʻrisida” 2021-yil 21-oktabrdagi 654-son qaroriga 1-ilovaga muvofiq oʻzgartirish va qoʻshimchalar kiritilsin.

Belgilansinki:

kam taʼminlangan oilalarni aniqlash mezonlariga kiritilayotgan oʻzgartirishlar 2023-yil 15-noyabrdan soʻng taqdim etilgan arizalarga nisbatan joriy etiladi;

mazkur qarorga 1-ilovaning 7-bandi 2024-yil 1-apreldan boshlab kuchga kiradi.

6. Oʻzbekiston Respublikasi Hukumatining 2-ilovaga muvofiq ayrim qarorlari oʻz kuchini yoʻqotgan deb hisoblansin.

7. Oʻzbekiston Milliy axborot agentligi Oʻzbekiston Milliy teleradiokompaniyasi, Axborot va ommaviy kommunikatsiyalar agentligi bilan birgalikda ushbu qarorning maqsadi, vazifalari va undan kutilayotgan natijalar ommaviy axborot vositalari, shu jumladan, internet va ijtimoiy tarmoqlarda keng yoritilishini tashkil etsin.

8. Mazkur qarorning bajarilishini nazorat qilish Oʻzbekiston Respublikasi Bosh vazirining oʻrinbosari — iqtisodiyot va moliya vaziri J.A. Qoʻchqorov hamda Oʻzbekiston Respublikasi raqamli texnologiyalar vaziri Sh.X. Shermatov zimmasiga yuklansin.

Vazirlar Mahkamasining 2023-yil 10-noyabrdagi 596-son qaroriga 1-ILOVA

Vazirlar Mahkamasining “Aholini ijtimoiy himoya qilish tizimini yanada takomillashtirish chora-tadbirlari toʻgʻrisida” 2021-yil 21-oktabrdagi 654-son qaroriga kiritilayotgan oʻzgartirish va qoʻshimchalar

2. 2-banddagi “Davlat soliq qoʻmitasi” soʻzlari “Iqtisodiyot va moliya vazirligi” soʻzlari bilan almashtirilsin.

3. 3-bandning birinchi xatboshisidagi “Moliya vazirligi” soʻzlari “Iqtisodiyot va moliya vazirligi” soʻzlari bilan almashtirilsin.

4. 4-bandning birinchi xatboshisidagi “Moliya vazirligi va Iqtisodiy taraqqiyot va kambagʻallikni qisqartirish vazirligining” soʻzlari “Iqtisodiyot va moliya vazirligi hamda Kambagʻallikni qisqartirish va bandlik vazirligining” soʻzlari bilan almashtirilsin;

5. 5-band oʻz kuchini yoʻqotgan deb hisoblansin.

Vazirlar Mahkamasining 2023-yil 10-noyabrdagi 596-son qaroriga 2-ILOVA

Oʻzbekiston Respublikasi Hukumatining oʻz kuchini yoʻqotgan deb eʼtirof etilayotgan ayrim qarorlari

1. Vazirlar Mahkamasining “Aholini ijtimoiy himoya qilish tizimini yanada takomillashtirish hamda sohaga zamonaviy axborot-kommunikatsiya texnologiyalarini keng joriy etish chora-tadbirlari toʻgʻrisida” 2021-yil 5-martdagi 122-son qarorining 10-bandi va unga 2-ilova .

2. Vazirlar Mahkamasining “Oʻzbekiston Respublikasi Hukumatining ayrim qarorlariga oʻzgartirishlar kiritish, shuningdek, baʼzilarini oʻz kuchini yoʻqotgan deb hisoblash toʻgʻrisida (Oʻzbekiston Respublikasi Prezidentining “Kapital bozorini yanada rivojlantirish chora-tadbirlari toʻgʻrisida” 2021-yil 13-apreldagi PF-6207-son Farmoni hamda “Kapital bozorini tartibga solish tizimini yanada takomillashtirish chora-tadbirlari toʻgʻrisida” 2021-yil 13-apreldagi PQ-5073-son qarori)” 2022-yil 9-iyundagi 323-son qaroriga 1-ilovaning 6-bandi .

3. Vazirlar Mahkamasining “Oila va xotin-qizlar bilan ishlash, mahalla va nuroniylarni qoʻllab-quvvatlash tizimi takomillashtirilishi munosabati bilan Oʻzbekiston Respublikasi Hukumatining ayrim hujjatlariga oʻzgartirish va qoʻshimchalar kiritish, shuningdek, baʼzilarini oʻz kuchini yoʻqotgan deb hisoblash toʻgʻrisida” 2022-yil 9-avgustdagi 438-son qaroriga 1-ilovaning 76-bandi .

Oʻzbekiston Respublikasining Bosh vaziri A. ARIPOV

Toshkent sh.,

2023-yil 10-noyabr,

596-son

(Qonunchilik maʼlumotlari milliy bazasi, 16.11.2023-y., 09/23/596/0856-son; 02.02.2026-y., 09/26/35/0101-son)

lex.uz