📅 2023-yil 15-noyabr · Vazirlar Mahkamasi qarorlari
Rasmiy matn. Rasmiy hujjat. Tahririy izohlar kiritilmagan.
📅 2023-yil 15-noyabr · Vazirlar Mahkamasi qarorlari
Rasmiy matn. Rasmiy hujjat. Tahririy izohlar kiritilmagan.
📅 2023 йил 15 ноябрь · Вазирлар Маҳкамаси қарорлари
Расмий матн. Расмий ҳужжат. Таҳририй изоҳлар киритилмаган.
📅 15 ноября 2023 г. · Постановления Кабинета Министров
Официальный текст. Официальный документ. Редакционные примечания не включены.
📅 15 November 2023 · Cabinet of Ministers resolutions
Official text. Official document. Editorial notes are not included.
Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг
қарори
МАЪМУРИЙ РЕГЛАМЕНТИ
СХЕМАСИ
СЎРОВНОМА
РЎЙХАТИ
Жисмоний шахслардан олинадиган даромад солиғига имтиёз қўллаш бўйича давлат хизматини кўрсатишнинг маъмурий регламентини тасдиқлаш тўғрисида
Мамлакатимизда аҳолига давлат хизматларини қулай ва осон шаклларда кўрсатиш кўламини кенгайтириш, фуқароларга қулайлик яратиш ҳамда уларнинг вақти ва ортиқча оворагарчиликларининг олдини олиш борасида тизимли чора-тадбирлар амалга оширилмоқда.
Шу билан бирга, жисмоний шахсларга даромад солиғи бўйича имтиёз қўллаш соҳасида давлат хизматини кўрсатишнинг аниқ ҳуқуқий асослари мавжуд эмаслиги аҳоли учун бюрократик талабларни ҳамда ортиқча оворагарчиликларни келтириб чиқармоқда.
Ўзбекистон Республикасининг Солиқ кодекси , Ўзбекистон Республикаси Президентининг «Давлат хизматлари кўрсатиш инфратузилмасини такомиллаштириш ва аҳолининг давлат хизматларидан фойдаланиш имкониятларини кенгайтириш чора-тадбирлари тўғрисида» 2021 йил 24 июлдаги ПФ-6269-сон Фармонига мувофиқ жисмоний шахслардан олинадиган даромад солиғига имтиёз қўллаш бўйича давлат хизматларини кўрсатиш тизимини янада такомиллаштириш мақсадида Вазирлар Маҳкамаси қарор қилади:
1. Қуйидагиларни назарда тутувчи Жисмоний шахслардан олинадиган даромад солиғига имтиёз қўллаш бўйича давлат хизматини кўрсатишнинг маъмурий регламенти иловага мувофиқ тасдиқлансин:
даромад солиғига имтиёздан фойдаланиш учун жисмоний шахслар томонидан Ўзбекистон Республикаси Ягона интерактив давлат хизматлари портали (кейинги ўринларда — ЯИДХП) орқали солиқ органларига мурожаат қилиш тартиби;
жисмоний шахслардан олинадиган даромад солиғига имтиёз қўллаш тартиби.
2. Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамаси ҳузуридаги Солиқ қўмитаси ўн кун муддатда ЯИДХПда электрон хизматни жорий қилиш бўйича техник ҳужжатни Ўзбекистон Республикаси Рақамли технологиялар вазирлигига киритсин.
3. Ўзбекистон Республикаси Рақамли технологиялар вазирлиги Вазирлар Маҳкамаси ҳузуридаги Солиқ қўмитаси билан биргаликда бир ой муддатда:
ушбу қарорда назарда тутилган давлат хизмати ЯИДХП орқали кўрсатилишини таъминласин;
ЯИДХПда давлат хизмати кўрсатилишининг ҳар бир босқичида жисмоний шахсларнинг мурожаатлари кўриб чиқилишини кузатиб бориш имкониятини яратсин.
4. Вазирлар Маҳкамаси ҳузуридаги Солиқ қўмитаси Адлия вазирлиги ҳамда манфаатдор вазирликлар ва идоралар билан биргаликда ўзлари қабул қилган норматив-ҳуқуқий ҳужжатларни бир ой муддатда ушбу қарорга мувофиқлаштирсин.
5. Мазкур қарорнинг бажарилишини назорат қилиш Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамаси ҳузуридаги Солиқ қўмитаси раиси Ш.Д. Қудбиев ва адлия вазири А.Ж. Тошкулов зиммасига юклансин.
Вазирлар Маҳкамасининг 2023 йил 15 ноябрдаги 601-сон қарорига ИЛОВА
Жисмоний шахслардан олинадиган даромад солиғига имтиёз қўллаш бўйича давлат хизматини кўрсатишнинг
1-боб. Умумий қоидалар
1. Мазкур Регламент жисмоний шахслардан олинадиган даромад солиғига имтиёз қўллаш бўйича давлат хизматини (кейинги ўринларда — давлат хизмати) кўрсатиш тартибини белгилайди.
2. Ушбу Регламентда қуйидаги асосий тушунчалар қўлланилади:
ариза берувчи — давлат хизматидан фойдаланиш мақсадида даромад солиғи бўйича имтиёз қўллаш учун мурожаат қилувчи жисмоний шахс;
ваколатли орган — солиқ органлари.
3. Ариза берувчи имтиёзни олиш учун Ягона интерактив давлат хизматлари портали (кейинги ўринларда — ЯИДХП) орқали мурожаат қилади.
4. Давлат хизмати мазкур Регламентга 1-иловага мувофиқ схема асосида кўрсатилади.
2-боб. Давлат хизматини кўрсатиш тартиби
5. Ариза берувчи имтиёзни қўллаш учун ЯИДХПда рўйхатдан ўтади ҳамда мустақил равишда ушбу Низомга 2-иловага мувофиқ сўровномани электрон шаклда тўлдиради.
6. Ариза берувчи сўровномага зарур бўлган ҳужжатларни ушбу Регламентга 3-иловага мувофиқ илова қилади.
Ариза берувчидан ушбу Регламентга 3-иловада назарда тутилмаган бошқа ҳужжатларни талаб қилишга йўл қўйилмайди.
Солиқ агенти томонидан тўлов манбаида солиқ имтиёзи қўлланилганда, ваколатли орган ариза берувчининг даромадлари бўйича солиқ декларацияларини мустақил равишда олади.
7. Сўровномани электрон рақамли имзо билан тасдиқлаш талаб этилмайди.
Сўровномани кўриб чиққанлик учун тўлов ундирилмайди.
8. Ариза берувчи давлат хизматидан фойдаланишдан уни кўрсатишнинг ҳар қандай босқичида бош тортиш ҳуқуқига эга. Ариза берувчи давлат хизматидан фойдаланишдан бош тортганда, унинг сўровномаси кўрилмасдан қолдирилади.
9. Ваколатли орган сўровнома тушган кундан бошлаб беш иш кунида ариза берувчига даромад солиғи бўйича имтиёз қўлланилган ёки қўлланилмаганлиги ҳақида QR-код (матрик штрихли код) қўйилган хабарномани ЯИДХП орқали юборади.
10. Даромад солиғи бўйича имтиёз қўлланилганлиги тўғрисида қарор қабул қилинган кундан бошлаб Ўзбекистон Республикаси Иқтисодиёт ва молия вазирлиги ҳузуридаги Ғазначилик хизмати қўмитаси ўн беш кун ичида тўловларни амалга оширади.
11. Қуйидаги ҳолларда жисмоний шахсга нисбатан даромад солиғи бўйича имтиёзни қўллаш рад этилади:
ариза берувчи томонидан мазкур Низомнинг 12-банди биринчи хатбошисида белгиланган муддат ичида ариза ва унга илова қилинадиган ҳужжатлардаги хато ҳамда камчиликлар бартараф этилмаганда;
қалбаки ҳужжатлар тақдим этилганлиги аниқланганда;
даромад солиғи бўйича имтиёз аввал қўлланилганда.
Давлат хизматини кўрсатишни бошқа сабабларга кўра рад этиш тақиқланади.
Давлат хизматини кўрсатишни рад этиш тўғрисидаги хабарномада рад этишнинг аниқ сабаблари ва қонунчилик нормалари кўрсатилиши керак.
12. Ариза берувчи томонидан ҳужжатлар тўлиқ тақдим этилмаганда, аризадаги маълумотлар нотўғри кўрсатилганда ёки тўлиқ кўрсатилмаганда, ваколатли орган икки иш кунида ариза берувчига камчиликларни тўлиқ кўрсатган ҳолда, хатоларни бартараф этиш ва етишмаётган ҳужжатларни тақдим этиш учун камида беш иш кунидан иборат муддат (имконият) беради.
Камчиликларни бартараф этиш зарурлиги тўғрисидаги хабарнома ваколатли орган томонидан ЯИДХП орқали шу куннинг ўзида электрон шаклда ариза берувчига юборилади.
Маъмурий иш юритиш муддати хатоларни бартараф этиш ва етишмаётган ҳужжатларни тақдим этиш вақтида тўхтатиб турилади.
3-боб. Якунловчи қоидалар
13. Ваколатли орган ўз фаолиятини амалга ошириши натижасида ариза берувчилар ҳақида олинган маълумотларнинг сир сақланишини таъминлаши лозим.
14. Ўзбекистон Республикаси Адлия вазирлиги ушбу Регламент талабларининг ижроси бўйича солиқ органлари фаолиятини доимий назорат ва мониторинг қилиб боради.
15. Ариза берувчи давлат хизматини кўрсатишда солиқ органлари ходимларининг ҳаракати (ҳаракатсизлиги) юзасидан қонунчилик ҳужжатларида белгиланган тартибда шикоят қилиши мумкин.
16. Ушбу Регламент талабларининг бузилишида айбдор бўлган шахслар қонунчилик ҳужжатларида белгиланган тартибда жавоб берадилар.
Жисмоний шахслардан олинадиган даромад солиғига имтиёз қўллаш бўйича давлат хизматини кўрсатишнинг маъмурий регламентига 1-ИЛОВА
Жисмоний шахслардан олинадиган даромад солиғига имтиёз қўллаш бўйича давлат хизматини кўрсатиш тартибининг
Босқичлар Субъектлар Чора-тадбирлар Бажариш муддатлари 1-босқич Ариза берувчи Давлат хизматидан фойдаланиш учун Ягона интерактив давлат хизматлари порталида рўйхатдан ўтади Ўз хоҳишига кўра 2-босқич Ягона интерактив давлат хизматлари портали Сўровнома тасдиқлангандан сўнг ваколатли органга (солиқ органига) юборади Автоматик тарзда 3-босқич Ваколатли орган (Солиқ органлари) Ариза берувчига даромад солиғи бўйича имтиёз қўлланилган ёки қўлланилмаганлиги ҳақида QR-код (матрик штрихли код) қўйилган хабарномани ЯИДХП орқали электрон шаклда юборади 5 иш кунида 4-босқич Иқтисодиёт ва молия вазирлиги ҳузуридаги Ғазначилик хизмати қўмитаси Даромад солиғи бўйича имтиёз қўлланилганлиги тўғрисида қарор қабул қилингандан кейин тўловларни амалга оширади 15 кунда
Жисмоний шахслардан олинадиган даромад солиғига имтиёз қўллаш бўйича давлат хизматини кўрсатишнинг маъмурий регламентига 2-ИЛОВА
Жисмоний шахслардан олинадиган даромад солиғига имтиёз қўллаш учун
______________ ______________ (сана) (рақам) I. Ариза берувчи тўғрисидаги маълумотлар: 1. Ариза берувчининг Ф.И.О: 2. Доимий яшаш жойи бўйича рўйхатга олинган манзил: 3. Жисмоний шахснинг шахсий идентификация рақами: 4. Электрон почта манзили (мавжуд бўлса): 5. Телефон рақами: 6. Имтиёз қўлланиладиган даромад тури: II. Пластик карта реквизитлари: 7. Банк пластик картаси рақами: 8. Пластик карта эгасининг Ф.И.О: 9. Банк транзит ҳисобварағи: 10. СТИР: 11. МФО:
Жисмоний шахслардан олинадиган даромад солиғига имтиёз қўллаш бўйича давлат хизматини кўрсатишнинг маъмурий регламентига 3-ИЛОВА
Жисмоний шахслардан олинадиган даромад солиғига имтиёз қўллаш учун сўровномага илова қилинадиган ҳужжатлар
1. Солиқ тўловчининг йўналтириладиган, солиқ солиниши лозим бўлган иш ҳақи ва бошқа даромадлари бўйича: 1.1. Ўзбекистон Республикасининг профессионал ва олий таълим ташкилотларида таълим олиш (ўзининг, шунингдек, йигирма олти ёшга тўлмаган фарзандларининг ёки эрининг (хотинининг) таълим олиши) учун тўлов: солиқ декларацияси; талаба билан Ўзбекистон Республикаси профессионал ва олий таълим ташкилотлари ўртасида тўлов асосида ўқитиш тўғрисида тузилган шартнома нусхаси; тижорат банки билан таълим кредитини олиш учун тузилган шартнома нусхаси (мавжуд бўлганда); маблағлар тўланганлигини тасдиқловчи ҳужжат нусхаси. 1.2. Фарзандларига нодавлат мактабгача таълим ташкилотлари ва (ёки) мактаблар кўрсатадиган таълимга оид хизматлар учун ота-она (фарзандликка олувчилар) томонидан ҳар бир фарзанд учун тўланадиган ойига 3 миллион сўмгача бўлган тўловлар: солиқ декларацияси; ариза берувчи билан нодавлат мактабгача таълим ташкилотлари ва (ёки) мактаблар ўртасида тўлов асосида ўқитиш тўғрисида тузилган шартнома нусхаси; маблағлар тўланганлигини тасдиқловчи ҳужжат нусхаси. 1.3. Солиқ базасининг 50 фоизидан ошмаган ҳолда, меценатлик кўмагини кўрсатиш: солиқ декларацияси; маблағлар тўланганлигини тасдиқловчи ҳужжат нусхаси. 1.4. Олинган ипотека кредитларини ва улар бўйича ҳисобланган фоизларни солиқ даври давомида жами меҳнатга ҳақ тўлаш энг кам миқдорининг саксон бараваригача бўлган миқдорда қоплашга, башарти уй-жой фондининг кўчмас мулк объектларини сотиб олиш, қуриш ёки реконструкция қилиш дастлабки бадалнинг ва (ёки) ипотека кредити бўйича: солиқ декларацияси; ипотека кредит шартномаси; маблағлар тўланганлигини тасдиқловчи ҳужжат нусхаси. 1.5. Фуқароларнинг Халқ банкидаги ихтиёрий равишда шахсий жамғариб бориладиган пенсия ҳисобварақларига: солиқ декларацияси; маблағлар тўланганлигини тасдиқловчи ҳужжат нусхаси. 2. Солиқ тўловчининг солиқ даври давомида қуйидагиларни тўлаш учун йўналтириладиган, базавий ҳисоблаш миқдорининг саккиз бараваригача бўлган миқдордаги иш ҳақи суммалари ва бошқа даромадлари бўйича: 2.1. Халқаро ташкилотларга аъзолик бадалларини, тегишли халқаро ташкилот аъзоси сифатида: солиқ декларацияси; маблағлар тўланганлигини тасдиқловчи ҳужжат нусхаси. 2.2. Қайта тайёрлаш ва малака ошириш учун нодавлат таълим ташкилотларига тўловлар: солиқ декларацияси; нодавлат таълим ташкилотлари томонидан қайта тайёрлаш ва малака ошириш курсни тугатганлик тўғрисида берилган ҳужжат; маблағлар тўланганлигини тасдиқловчи ҳужжат нусхаси.
Ўзбекистон Республикасининг Бош вазири А. АРИПОВ
Тошкент ш.,
2023 йил 15 ноябрь,
601-сон
Oʻzbekiston Respublikasi Vazirlar Mahkamasining
qarori
MAʼMURIY REGLAMENTI
SXEMASI
SOʻROVNOMA
ROʻYXATI
Jismoniy shaxslardan olinadigan daromad soligʻiga imtiyoz qoʻllash boʻyicha davlat xizmatini koʻrsatishning maʼmuriy reglamentini tasdiqlash toʻgʻrisida
Mamlakatimizda aholiga davlat xizmatlarini qulay va oson shakllarda koʻrsatish koʻlamini kengaytirish, fuqarolarga qulaylik yaratish hamda ularning vaqti va ortiqcha ovoragarchiliklarining oldini olish borasida tizimli chora-tadbirlar amalga oshirilmoqda.
Shu bilan birga, jismoniy shaxslarga daromad soligʻi boʻyicha imtiyoz qoʻllash sohasida davlat xizmatini koʻrsatishning aniq huquqiy asoslari mavjud emasligi aholi uchun byurokratik talablarni hamda ortiqcha ovoragarchiliklarni keltirib chiqarmoqda.
Oʻzbekiston Respublikasining Soliq kodeksi , Oʻzbekiston Respublikasi Prezidentining “Davlat xizmatlari koʻrsatish infratuzilmasini takomillashtirish va aholining davlat xizmatlaridan foydalanish imkoniyatlarini kengaytirish chora-tadbirlari toʻgʻrisida” 2021-yil 24-iyuldagi PF-6269-son Farmoniga muvofiq jismoniy shaxslardan olinadigan daromad soligʻiga imtiyoz qoʻllash boʻyicha davlat xizmatlarini koʻrsatish tizimini yanada takomillashtirish maqsadida Vazirlar Mahkamasi qaror qiladi:
1. Quyidagilarni nazarda tutuvchi Jismoniy shaxslardan olinadigan daromad soligʻiga imtiyoz qoʻllash boʻyicha davlat xizmatini koʻrsatishning maʼmuriy reglamenti ilovaga muvofiq tasdiqlansin:
daromad soligʻiga imtiyozdan foydalanish uchun jismoniy shaxslar tomonidan Oʻzbekiston Respublikasi Yagona interaktiv davlat xizmatlari portali (keyingi oʻrinlarda — YIDXP) orqali soliq organlariga murojaat qilish tartibi;
jismoniy shaxslardan olinadigan daromad soligʻiga imtiyoz qoʻllash tartibi.
2. Oʻzbekiston Respublikasi Vazirlar Mahkamasi huzuridagi Soliq qoʻmitasi oʻn kun muddatda YIDXPda elektron xizmatni joriy qilish boʻyicha texnik hujjatni Oʻzbekiston Respublikasi Raqamli texnologiyalar vazirligiga kiritsin.
3. Oʻzbekiston Respublikasi Raqamli texnologiyalar vazirligi Vazirlar Mahkamasi huzuridagi Soliq qoʻmitasi bilan birgalikda bir oy muddatda:
ushbu qarorda nazarda tutilgan davlat xizmati YIDXP orqali koʻrsatilishini taʼminlasin;
YIDXPda davlat xizmati koʻrsatilishining har bir bosqichida jismoniy shaxslarning murojaatlari koʻrib chiqilishini kuzatib borish imkoniyatini yaratsin.
4. Vazirlar Mahkamasi huzuridagi Soliq qoʻmitasi Adliya vazirligi hamda manfaatdor vazirliklar va idoralar bilan birgalikda oʻzlari qabul qilgan normativ-huquqiy hujjatlarni bir oy muddatda ushbu qarorga muvofiqlashtirsin.
5. Mazkur qarorning bajarilishini nazorat qilish Oʻzbekiston Respublikasi Vazirlar Mahkamasi huzuridagi Soliq qoʻmitasi raisi Sh.D. Qudbiyev va adliya vaziri A.J. Toshkulov zimmasiga yuklansin.
Vazirlar Mahkamasining 2023-yil 15-noyabrdagi 601-son qaroriga ILOVA
Jismoniy shaxslardan olinadigan daromad soligʻiga imtiyoz qoʻllash boʻyicha davlat xizmatini koʻrsatishning
1-bob. Umumiy qoidalar
1. Mazkur Reglament jismoniy shaxslardan olinadigan daromad soligʻiga imtiyoz qoʻllash boʻyicha davlat xizmatini (keyingi oʻrinlarda — davlat xizmati) koʻrsatish tartibini belgilaydi.
2. Ushbu Reglamentda quyidagi asosiy tushunchalar qoʻllaniladi:
ariza beruvchi — davlat xizmatidan foydalanish maqsadida daromad soligʻi boʻyicha imtiyoz qoʻllash uchun murojaat qiluvchi jismoniy shaxs;
vakolatli organ — soliq organlari.
3. Ariza beruvchi imtiyozni olish uchun Yagona interaktiv davlat xizmatlari portali (keyingi oʻrinlarda — YIDXP) orqali murojaat qiladi.
4. Davlat xizmati mazkur Reglamentga 1-ilovaga muvofiq sxema asosida koʻrsatiladi.
2-bob. Davlat xizmatini koʻrsatish tartibi
5. Ariza beruvchi imtiyozni qoʻllash uchun YIDXPda roʻyxatdan oʻtadi hamda mustaqil ravishda ushbu Nizomga 2-ilovaga muvofiq soʻrovnomani elektron shaklda toʻldiradi.
6. Ariza beruvchi soʻrovnomaga zarur boʻlgan hujjatlarni ushbu Reglamentga 3-ilovaga muvofiq ilova qiladi.
Ariza beruvchidan ushbu Reglamentga 3-ilovada nazarda tutilmagan boshqa hujjatlarni talab qilishga yoʻl qoʻyilmaydi.
Soliq agenti tomonidan toʻlov manbaida soliq imtiyozi qoʻllanilganda, vakolatli organ ariza beruvchining daromadlari boʻyicha soliq deklaratsiyalarini mustaqil ravishda oladi.
7. Soʻrovnomani elektron raqamli imzo bilan tasdiqlash talab etilmaydi.
Soʻrovnomani koʻrib chiqqanlik uchun toʻlov undirilmaydi.
8. Ariza beruvchi davlat xizmatidan foydalanishdan uni koʻrsatishning har qanday bosqichida bosh tortish huquqiga ega. Ariza beruvchi davlat xizmatidan foydalanishdan bosh tortganda, uning soʻrovnomasi koʻrilmasdan qoldiriladi.
9. Vakolatli organ soʻrovnoma tushgan kundan boshlab besh ish kunida ariza beruvchiga daromad soligʻi boʻyicha imtiyoz qoʻllanilgan yoki qoʻllanilmaganligi haqida QR-kod (matrik shtrixli kod) qoʻyilgan xabarnomani YIDXP orqali yuboradi.
10. Daromad soligʻi boʻyicha imtiyoz qoʻllanilganligi toʻgʻrisida qaror qabul qilingan kundan boshlab Oʻzbekiston Respublikasi Iqtisodiyot va moliya vazirligi huzuridagi Gʻaznachilik xizmati qoʻmitasi oʻn besh kun ichida toʻlovlarni amalga oshiradi.
11. Quyidagi hollarda jismoniy shaxsga nisbatan daromad soligʻi boʻyicha imtiyozni qoʻllash rad etiladi:
ariza beruvchi tomonidan mazkur Nizomning 12-bandi birinchi xatboshisida belgilangan muddat ichida ariza va unga ilova qilinadigan hujjatlardagi xato hamda kamchiliklar bartaraf etilmaganda;
qalbaki hujjatlar taqdim etilganligi aniqlanganda;
daromad soligʻi boʻyicha imtiyoz avval qoʻllanilganda.
Davlat xizmatini koʻrsatishni boshqa sabablarga koʻra rad etish taqiqlanadi.
Davlat xizmatini koʻrsatishni rad etish toʻgʻrisidagi xabarnomada rad etishning aniq sabablari va qonunchilik normalari koʻrsatilishi kerak.
12. Ariza beruvchi tomonidan hujjatlar toʻliq taqdim etilmaganda, arizadagi maʼlumotlar notoʻgʻri koʻrsatilganda yoki toʻliq koʻrsatilmaganda, vakolatli organ ikki ish kunida ariza beruvchiga kamchiliklarni toʻliq koʻrsatgan holda, xatolarni bartaraf etish va yetishmayotgan hujjatlarni taqdim etish uchun kamida besh ish kunidan iborat muddat (imkoniyat) beradi.
Kamchiliklarni bartaraf etish zarurligi toʻgʻrisidagi xabarnoma vakolatli organ tomonidan YIDXP orqali shu kunning oʻzida elektron shaklda ariza beruvchiga yuboriladi.
Maʼmuriy ish yuritish muddati xatolarni bartaraf etish va yetishmayotgan hujjatlarni taqdim etish vaqtida toʻxtatib turiladi.
3-bob. Yakunlovchi qoidalar
13. Vakolatli organ oʻz faoliyatini amalga oshirishi natijasida ariza beruvchilar haqida olingan maʼlumotlarning sir saqlanishini taʼminlashi lozim.
14. Oʻzbekiston Respublikasi Adliya vazirligi ushbu Reglament talablarining ijrosi boʻyicha soliq organlari faoliyatini doimiy nazorat va monitoring qilib boradi.
15. Ariza beruvchi davlat xizmatini koʻrsatishda soliq organlari xodimlarining harakati (harakatsizligi) yuzasidan qonunchilik hujjatlarida belgilangan tartibda shikoyat qilishi mumkin.
16. Ushbu Reglament talablarining buzilishida aybdor boʻlgan shaxslar qonunchilik hujjatlarida belgilangan tartibda javob beradilar.
Jismoniy shaxslardan olinadigan daromad soligʻiga imtiyoz qoʻllash boʻyicha davlat xizmatini koʻrsatishning maʼmuriy reglamentiga 1-ILOVA
Jismoniy shaxslardan olinadigan daromad soligʻiga imtiyoz qoʻllash boʻyicha davlat xizmatini koʻrsatish tartibining
Bosqichlar Subyektlar Chora-tadbirlar Bajarish muddatlari 1-bosqich Ariza beruvchi Davlat xizmatidan foydalanish uchun Yagona interaktiv davlat xizmatlari portalida roʻyxatdan oʻtadi Oʻz xohishiga koʻra 2-bosqich Yagona interaktiv davlat xizmatlari portali Soʻrovnoma tasdiqlangandan soʻng vakolatli organga (soliq organiga) yuboradi Avtomatik tarzda 3-bosqich Vakolatli organ (Soliq organlari) Ariza beruvchiga daromad soligʻi boʻyicha imtiyoz qoʻllanilgan yoki qoʻllanilmaganligi haqida QR-kod (matrik shtrixli kod) qoʻyilgan xabarnomani YIDXP orqali elektron shaklda yuboradi 5 ish kunida 4-bosqich Iqtisodiyot va moliya vazirligi huzuridagi Gʻaznachilik xizmati qoʻmitasi Daromad soligʻi boʻyicha imtiyoz qoʻllanilganligi toʻgʻrisida qaror qabul qilingandan keyin toʻlovlarni amalga oshiradi 15 kunda
Jismoniy shaxslardan olinadigan daromad soligʻiga imtiyoz qoʻllash boʻyicha davlat xizmatini koʻrsatishning maʼmuriy reglamentiga 2-ILOVA
Jismoniy shaxslardan olinadigan daromad soligʻiga imtiyoz qoʻllash uchun
______________ ______________ (sana) (raqam) I. Ariza beruvchi toʻgʻrisidagi maʼlumotlar: 1. Ariza beruvchining F.I.O: 2. Doimiy yashash joyi boʻyicha roʻyxatga olingan manzil: 3. Jismoniy shaxsning shaxsiy identifikatsiya raqami: 4. Elektron pochta manzili (mavjud boʻlsa): 5. Telefon raqami: 6. Imtiyoz qoʻllaniladigan daromad turi: II. Plastik karta rekvizitlari: 7. Bank plastik kartasi raqami: 8. Plastik karta egasining F.I.O: 9. Bank tranzit hisobvaragʻi: 10. STIR: 11. MFO:
Jismoniy shaxslardan olinadigan daromad soligʻiga imtiyoz qoʻllash boʻyicha davlat xizmatini koʻrsatishning maʼmuriy reglamentiga 3-ILOVA
Jismoniy shaxslardan olinadigan daromad soligʻiga imtiyoz qoʻllash uchun soʻrovnomaga ilova qilinadigan hujjatlar
1. Soliq toʻlovchining yoʻnaltiriladigan, soliq solinishi lozim boʻlgan ish haqi va boshqa daromadlari boʻyicha: 1.1. Oʻzbekiston Respublikasining professional va oliy taʼlim tashkilotlarida taʼlim olish (oʻzining, shuningdek, yigirma olti yoshga toʻlmagan farzandlarining yoki erining (xotinining) taʼlim olishi) uchun toʻlov: soliq deklaratsiyasi; talaba bilan Oʻzbekiston Respublikasi professional va oliy taʼlim tashkilotlari oʻrtasida toʻlov asosida oʻqitish toʻgʻrisida tuzilgan shartnoma nusxasi; tijorat banki bilan taʼlim kreditini olish uchun tuzilgan shartnoma nusxasi (mavjud boʻlganda); mablagʻlar toʻlanganligini tasdiqlovchi hujjat nusxasi. 1.2. Farzandlariga nodavlat maktabgacha taʼlim tashkilotlari va (yoki) maktablar koʻrsatadigan taʼlimga oid xizmatlar uchun ota-ona (farzandlikka oluvchilar) tomonidan har bir farzand uchun toʻlanadigan oyiga 3 million soʻmgacha boʻlgan toʻlovlar: soliq deklaratsiyasi; ariza beruvchi bilan nodavlat maktabgacha taʼlim tashkilotlari va (yoki) maktablar oʻrtasida toʻlov asosida oʻqitish toʻgʻrisida tuzilgan shartnoma nusxasi; mablagʻlar toʻlanganligini tasdiqlovchi hujjat nusxasi. 1.3. Soliq bazasining 50 foizidan oshmagan holda, metsenatlik koʻmagini koʻrsatish: soliq deklaratsiyasi; mablagʻlar toʻlanganligini tasdiqlovchi hujjat nusxasi. 1.4. Olingan ipoteka kreditlarini va ular boʻyicha hisoblangan foizlarni soliq davri davomida jami mehnatga haq toʻlash eng kam miqdorining sakson baravarigacha boʻlgan miqdorda qoplashga, basharti uy-joy fondining koʻchmas mulk obyektlarini sotib olish, qurish yoki rekonstruksiya qilish dastlabki badalning va (yoki) ipoteka krediti boʻyicha: soliq deklaratsiyasi; ipoteka kredit shartnomasi; mablagʻlar toʻlanganligini tasdiqlovchi hujjat nusxasi. 1.5. Fuqarolarning Xalq bankidagi ixtiyoriy ravishda shaxsiy jamgʻarib boriladigan pensiya hisobvaraqlariga: soliq deklaratsiyasi; mablagʻlar toʻlanganligini tasdiqlovchi hujjat nusxasi. 2. Soliq toʻlovchining soliq davri davomida quyidagilarni toʻlash uchun yoʻnaltiriladigan, bazaviy hisoblash miqdorining sakkiz baravarigacha boʻlgan miqdordagi ish haqi summalari va boshqa daromadlari boʻyicha: 2.1. Xalqaro tashkilotlarga aʼzolik badallarini, tegishli xalqaro tashkilot aʼzosi sifatida: soliq deklaratsiyasi; mablagʻlar toʻlanganligini tasdiqlovchi hujjat nusxasi. 2.2. Qayta tayyorlash va malaka oshirish uchun nodavlat taʼlim tashkilotlariga toʻlovlar: soliq deklaratsiyasi; nodavlat taʼlim tashkilotlari tomonidan qayta tayyorlash va malaka oshirish kursni tugatganlik toʻgʻrisida berilgan hujjat; mablagʻlar toʻlanganligini tasdiqlovchi hujjat nusxasi.
Oʻzbekiston Respublikasining Bosh vaziri A. ARIPOV
Toshkent sh.,
2023-yil 15-noyabr,
601-son