📅 2023-yil 19-oktabr · Vazirlik va idoralar hujjatlari · Qishloq xoʻjaligi vaziri
Rasmiy matn. Rasmiy hujjat. Tahririy izohlar kiritilmagan.
📅 2023-yil 19-oktabr · Vazirlik va idoralar hujjatlari · Qishloq xoʻjaligi vaziri
Rasmiy matn. Rasmiy hujjat. Tahririy izohlar kiritilmagan.
📅 2023 йил 19 октябрь · Вазирлик ва идоралар ҳужжатлари · Қишлоқ хўжалиги вазири
Расмий матн. Расмий ҳужжат. Таҳририй изоҳлар киритилмаган.
📅 19 октября 2023 г. · Документы министерств и ведомств · Министр сельского хозяйства
Официальный текст. Официальный документ. Редакционные примечания не включены.
📅 19 October 2023 · Ministry and agency documents · Qishloq xoʻjaligi vaziri
Official text. Official document. Editorial notes are not included.
Ўзбекистон Республикаси Қишлоқ хўжалиги вазирининг
буйруғи
НИЗОМ
Аграр соҳадаги олий таълим ташкилотлари қошидаги ўрта махсус таълим ташкилотларининг битирувчиларини ушбу олий таълим ташкилотларига якка тартибда суҳбат ўтказиш орқали ўқишга қабул қилиш тартиби тўғрисидаги низомни тасдиқлаш ҳақида
Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2023 йил 7 июлдаги ПҚ-216-сон «Аграр соҳада илм-фан, таълим ва ишлаб чиқаришни интеграция қилиш орқали сифат ва самарадорликни оширишнинг қўшимча чора-тадбирлари тўғрисида»ги қарорига мувофиқ буюраман:
1. Аграр соҳадаги олий таълим ташкилотлари қошидаги ўрта махсус таълим ташкилотларининг битирувчиларини ушбу олий таълим ташкилотларига якка тартибда суҳбат ўтказиш орқали ўқишга қабул қилиш тартиби тўғрисидаги низом иловага мувофиқ тасдиқлансин.
2. Мазкур буйруқ Ўзбекистон Республикаси Олий таълим, фан ва инновациялар вазирлиги ҳамда Иқтисодиёт ва молия вазирлиги билан келишилган.
3. Мазкур буйруқ расмий эълон қилинган кундан эътиборан кучга киради.
Келишилди:
Ўзбекистон Республикаси қишлоқ хўжалиги вазирининг 2023 йил 19 октябрдаги 218-сон буйруғига ИЛОВА
Аграр соҳадаги олий таълим ташкилотлари қошидаги ўрта махсус таълим ташкилотларининг битирувчиларини ушбу олий таълим ташкилотларига якка тартибда суҳбат ўтказиш орқали ўқишга қабул қилиш тартиби тўғрисидаги
Ушбу Низом Ўзбекистон Республикаси Қишлоқ хўжалиги вазирлиги тизимидаги аграр соҳадаги олий таълим ташкилотлари (бундан буён матнда олий таълим ташкилотлари деб юритилади) қошидаги ўрта махсус таълим ташкилотларининг битирувчиларини (бундан буён матнда абитуриентлар деб юритилади) ушбу олий таълим ташкилотларига якка тартибда суҳбат ўтказиш орқали ўқишга қабул қилиш тартибини белгилайди.
1-боб. Умумий қоидалар
1. Олий таълим ташкилоти бакалавриатига ўқишга қабул қилиш суҳбат натижаларига кўра рейтинг тизими бўйича тўпланган баллар асосида амалга оширилади.
2. Абитуриентлар учун суҳбат:
ўрта махсус таълим ташкилоти дастурлари доирасида чуқурлаштириб ўқитиладиган фанлар бўйича абитуриентнинг билим савияси ва ўзлаштириш даражасини;
аграр соҳани танлашда абитуриентнинг мотивациясини (аграр соҳанинг моҳияти ва ижтимоий аҳамиятини тушуниш, унга доимий қизиқишини кўрсатиш):
абитуриентнинг ўз фикрини равон ифода этиш ва танқидий фикрлаш салоҳиятига эга эканлигини;
абитуриентнинг умумий дунёқараши шаклланганлиги, ўз устида ишлаш ва ижодкорлик қобилиятини аниқлаш бўйича ўтказилади.
3. Абитуриентларни саралаш тадбирлари қуйидаги босқичлардан иборат:
абитуриентларга якка тартибда суҳбатга тавсиянома бериш учун уларнинг ўрта махсус таълим ташкилотидаги умумий ўзлаштириш кўрсаткичларини ўрганиб чиқиш;
абитуриентлар билан якка тартибда суҳбат ўтказиш.
2-боб. Олий таълим ташкилоти бакалавриатига ўқишга кириш учун якка тартибдаги суҳбатда қатнашиш истагидаги абитуриентларга тавсиянома бериш
4. Олий таълим ташкилоти бакалавриатига ўқишга кириш учун якка тартибдаги суҳбатда қатнашиш истагидаги абитуриентларга тавсиянома бериш учун олий таълим ташкилоти ректорининг буйруғи билан Саралаш комиссияси ташкил этилади.
5. Саралаш комиссияси таркиби ҳар йили 10 июндан кечикмасдан олий таълим ташкилоти ва ўрта махсус таълим ташкилоти ходимлари орасидан камида беш кишидан иборат ва тоқ сонли таркибда шакллантирилади.
Бунда, олий таълим ташкилотининг ўқув ишлари бўйича проректори — ўрта махсус таълим ташкилоти директори Саралаш комиссияси раиси ҳамда ўрта махсус таълим ташкилоти масъул ходими Саралаш комиссияси котиби ҳисобланади.
6. Саралаш комиссияси унинг аъзолари умумий сонининг камида учдан икки қисми иштирок этганда ваколатли ҳисобланади. Саралаш комиссиясининг қарори оддий кўпчилик овоз билан қабул қилинади ва мажлисда иштирок этган барча аъзолар томонидан тасдиқланадиган баённома билан расмийлаштирилади.
Берилган овозлар сони тенг бўлиб қолган тақдирда, Саралаш комиссияси раисининг овози ҳал қилувчи ҳисобланади.
7. Саралаш комиссияси котиби томонидан саралаш тадбирлари ўтказилишидан камида бир ой олдин ўрта махсус таълим ташкилотининг расмий веб-сайтида тавсиянома олиш учун мурожаат қилиш вақти ҳақида эълон жойлаштирилади.
Абитуриентларга қулайлик яратиш мақсадида ўрта махсус таълим ташкилотига кириш жойларида тавсиянома олиш учун мурожаат қилиш вақти ҳақида ахборот стендлари мажбурий тартибда жойлаштирилиши лозим.
8. Абитуриентлар Саралаш комиссиясига эълон жойлаштирилган пайтдан бошлаб ўн кун ичида мазкур Низомнинг 1-иловасига мувофиқ шаклдаги ариза билан ёзма ёки электрон шаклда мурожаат қилади.
9. Саралаш комиссияси абитуриент ариза билан мурожаат қилган кундан эътиборан беш кун ичида абитуриентнинг ўрта махсус таълим ташкилотидаги умумий ўзлаштириш кўрсаткичини унинг рейтинг дафтарчаси асосида ўрганиб чиқади.
10. Саралаш комиссияси томонидан абитуриентни дастлабки ўрганиш натижаларига кўра унга тавсиянома бериш ёки бермаслик тўғрисидаги қарор қабул қилинади. Бунда, абитуриентнинг ўрта махсус таълим ташкилотидаги умумий ўзлаштириш кўрсаткичи:
71 ва ундан юқори баллни ташкил этган тақдирда абитуриентга тавсиянома берилади;
71 баллдан паст баллни ташкил этган тақдирда абитуриентга тавсиянома бериш рад этилади.
11. Саралаш комиссияси дастлабки ўрганиш натижаларига кўра тавсиянома бериш ёки бермаслик тўғрисидаги қарор ҳақида абитуриентларни ушбу қарор қабул қилинган куннинг ўзида ёзма ёки электрон равишда хабардор қилади.
Абитуриентларга берилган тавсияномалар икки йил давомида амал қилади.
12. Саралаш комиссияси қарор қабул қилинган куннинг ўзида тавсиянома берилган абитуриентлар рўйхатини Суҳбат комиссияси котибига тақдим этади.
3-боб. Абитуриент билан якка тартибдаги суҳбат ўтказиш
13. Олий таълим ташкилоти бакалавриатига абитуриентларни ўқишга қабул қилиш учун якка тартибдаги суҳбат ўтказиш мақсадида Ўзбекистон Республикаси қишлоқ хўжалиги вазирининг буйруғи билан Суҳбат комиссияси ташкил этилади.
14. Суҳбат комиссияси таркиби ҳар йили 1 июлга қадар Ўзбекистон Республикаси Қишлоқ хўжалиги вазирлиги, Олий таълим, фан ва инновациялар вазирлиги, олий таълим ташкилоти ходимлари орасидан камида етти кишидан иборат ва тоқ сонли таркибда шакллантирилади.
Бунда, олий таълим ташкилоти ректори Суҳбат комиссияси раиси ҳамда олий таълим ташкилоти масъул ходими Суҳбат комиссияси котиби ҳисобланади.
Саралаш комиссияси таркибига киритилган шахсларнинг Суҳбат комиссияси аъзоси бўлишига йўл қўйилмайди.
15. Суҳбат комиссияси унинг аъзолари умумий сонининг камида учдан икки қисми иштирок этганда ваколатли ҳисобланади. Суҳбат комиссиясининг қарори оддий кўпчилик овоз билан қабул қилинади ва мажлисда иштирок этган барча аъзолар томонидан тасдиқланадиган баённома билан расмийлаштирилади.
Берилган овозлар сони тенг бўлиб қолган тақдирда, Суҳбат комиссияси раисининг овози ҳал қилувчи ҳисобланади.
16. Суҳбат комиссияси томонидан ушбу Низомнинг 2-бандидан келиб чиқиб шакллантирилган якка тартибдаги суҳбатда бериладиган саволлар суҳбат бошланишидан камида ўн беш кун олдин Суҳбат комиссияси раиси томонидан тасдиқланади ва олий таълим ташкилотининг расмий веб-сайтига жойлаштирилади.
17. Суҳбат комиссияси котиби якка тартибдаги суҳбат ўтказилишидан камида ўн кун олдин якка тартибдаги суҳбат ўтказиш вақти ва жойи ҳақида тавсиянома олган абитуриентларни ёзма ёки электрон шаклда хабардор қилади.
18. Якка тартибдаги суҳбат давлат тилида, шунингдек абитуриентнинг сўровига кўра у танлаган хорижий тилда ўтказилиши мумкин.
19. Абитуриент якка тартибдаги суҳбат ўтказиладиган хонага ўзининг биометрик паспорти ёки идентификация ID-картасини кўрсатган ҳолда киритилади.
20. Якка тартибдаги суҳбатнинг ошкора ва холис ўтказилишини таъминлаш мақсадида якка тартибдаги суҳбат онлайн режимда овозли видеотранслация қилиниши лозим. Бунда, видеотранслация ташкиллаштирилиши учун олий таълим ташкилоти ректори масъул ҳисобланади.
21. Якка тартибдаги суҳбат ўтказиладиган хонага абитуриентлар томонидан мобил алоқа воситаси, компьютер ёки бошқа алоқа ва телекоммуникация воситалари, китоб, луғат, шпаргалка ва бошқа материаллар олиб кирилиши ҳамда фойдаланилиши тақиқланади.
Бунда, ушбу тақиқланган материалларни олиб кирган ёки улардан фойдаланган абитуриент якка тартибдаги суҳбатни ўтказиш тартибини бузган деб ҳисобланади ҳамда далолатнома асосида якка тартибдаги суҳбатдан четлаштирилади.
22. Абитуриентнинг якка тартибдаги суҳбатдаги натижалари 20 баллик тизимда баҳоланади.
Бунда, абитуриентга 4 та савол берилади ҳамда ушбу саволларнинг ҳар бири беш баллик тизимда баҳоланади.
Абитуриент якка тартибдаги суҳбат натижалари бўйича 11 баллдан кам балл тўплаган ҳолларда унинг билими «қониқарсиз деб баҳоланиб, якка тартибдаги суҳбатдан ўтмаган деб ҳисобланади.
23. Суҳбат комиссияси абитуриентларни қуйидаги мезонларга асосан баҳолайди:
берилган саволларга тўлиқ ва аниқ, шунингдек асослаб жавоб бериши, аграр фаолият соҳаси билан боғлиқ тизимли билимларга эга бўлиши, улардан мустақил фойдаланишни билиши, ижтимоий муаммолар ва жараёнларни мустақил таҳлил қила олиши — 5 балл;
берилган саволларга аниқ жавоб бериши, бироқ жавобни асослаб беролмаслиги, аграр фаолият соҳаси билан боғлиқ билимларга эга бўлиши, улардан мустақил фойдаланишни билиши, ижтимоий муаммолар ва жараёнларни таҳлил қила олиши — 4 балл;
берилган саволларга тўлиқ жавоб беролмаслиги, аграр фаолият соҳаси билан боғлиқ билимларга эга бўлиши, улардан фойдаланишни билиши — 3 балл;
берилган саволларга ноаниқ жавоб бериши, аграр фаолият соҳаси билан боғлиқ билимларга эга бўлиши, улардан фойдаланишни билмаслиги — 2 балл;
берилган саволларга жавоб бера олмаслиги, аграр фаолият соҳаси билан боғлиқ билимларга етарли даражада эга эмаслиги — 1 балл;
берилган саволларга умуман жавоб бера олмаслиги, аграр фаолият соҳаси билан боғлиқ билимларга умуман эга эмаслиги — 0 балл.
24. Якка тартибдаги суҳбат натижаларини аниқлаш учун Суҳбат комиссияси аъзолари мустақил равишда ушбу Низомнинг 2-иловасига мувофиқ шаклдаги баҳолаш варақаларини тўлдиради ва уларни Суҳбат комиссияси котибига тақдим этади.
Бунда, Суҳбат комиссияси котиби абитуриентга суҳбат комиссияси аъзолари томонидан қўйилган балларни ҳисоблаб чиқиб, ўртача баллни чиқаради.
25. Якка тартибдаги суҳбат натижалари у ўтказилган куннинг ўзида абитуриентларга эълон қилинади ва Суҳбат комиссиясининг барча аъзолари томонидан имзоланадиган, комиссия раиси томонидан тасдиқланадиган йиғилиш баённомасида қайд этилади.
4-боб. Абитуриентларнинг апелляция шикоятларини кўриб чиқиш
26. Абитуриентларнинг апелляция шикоятларини кўриб чиқиш учун Ўзбекистон Республикаси қишлоқ хўжалиги вазири ўринбосарининг буйруғи билан Ўзбекистон Республикаси Қишлоқ хўжалиги вазирлиги ва олий таълим ташкилотининг камида беш нафар мутахассисларидан иборат таркибда Апелляция комиссияси ташкил этилади.
Бунда, саралаш тадбирлари ва якка тартибдаги суҳбатни ўтказишга масъул бўлган шахсларнинг Апелляция комиссияси таркибига киритилишига йўл қўйилмайди.
27. Саралаш тадбирлари ва якка тартибдаги суҳбат натижаларидан норози бўлган абитуриент ушбу натижалар эълон қилинган кундан эътиборан ўн кун ичида Апелляция комиссиясига ёзма ёки электрон шаклда апелляция шикояти бериши мумкин.
28. Апелляция комиссияси апелляция шикоятини, у келиб тушган кундан бошлаб беш кун муддат ичида кўриб чиқади.
Апелляция комиссияси апелляция шикояти билан мурожаат қилган абитуриентни шикоят кўриб чиқилишидан икки кун олдин уни кўриб чиқиш вақти ва жойи ҳақида огоҳлантиради. Бунда, апелляция шикояти билан мурожаат қилган абитуриент мазкур шикоятни кўриб чиқишда иштирок этиш ҳуқуқига эга.
29. Апелляция комиссияси унда аъзоларнинг камида учдан икки қисми иштирок этганда ваколатли ҳисобланади. Апелляция комиссиясининг қарори оддий кўпчилик овоз билан қабул қилинади ва мажлисда иштирок этган барча аъзолар томонидан тасдиқланадиган баённома билан расмийлаштирилади.
30. Апелляция комиссияси томонидан апелляция шикоятини кўриб чиқиш давомида абитуриентга уни қайта баҳолашга қаратилган саволлар берилишига йўл қўйилмайди.
31. Шикоятни кўриб чиқиш натижалари бўйича Апелляция комиссияси томонидан қуйидаги қарорлардан бири қабул қилинади:
саралаш тадбирлари ва (ёки) якка тартибдаги суҳбат натижаларини ўзгаришсиз қолдириш;
саралаш тадбирлари ва (ёки) якка тартибдаги суҳбат натижаларига ўзгартириш киритиш.
Апелляция шикоятини кўришда абитуриентнинг якка тартибдаги суҳбат натижасида олган баллини пасайтиришга йўл қўйилмайди.
32. Апелляция комиссияси апелляция шикояти билан мурожаат қилган абитуриентга ўз қарорини у қабул қилинган куннинг ўзида маълум қилиши керак.
33. Апелляция комиссияси қарори устидан абитуриент юқори турувчи органга ёки судга шикоят қилиши мумкин.
5-боб. Якуний қоидалар
34. Суҳбат комиссиясининг якка тартибдаги суҳбатдан муваффақиятли ўтган абитуриентлар ҳақидаги якуний қайдномаси асосида Ўзбекистон Республикаси қишлоқ хўжалиги вазирининг олий таълим ташкилоти бакалавриат таълим йўналишларига тўлов-контракт асосида ўқишга тавсия этиш тўғрисидаги буйруғи қабул қилинади.
35. Мазкур Низом талабларининг бузилишида айбдор бўлган шахслар қонунчилик ҳужжатларига мувофиқ жавоб беради.
Аграр соҳадаги олий таълим ташкилотлари қошидаги ўрта махсус таълим ташкилотларининг битирувчиларини ушбу олий таълим ташкилотларига якка тартибда суҳбат ўтказиш орқали ўқишга қабул қилиш тартиби тўғрисидаги низомга 1-ИЛОВА
Саралаш комиссияси раиси __________________________________________ га (Ф.И.О) _________________________________________ дан (абитуриентнинг Ф.И.О (тўлиқ ёзилади)) АРИЗА Менга _____________________________________________________ бакалавриатига якка тартибдаги ______________________ (олий таълим ташкилотининг номи) суҳбатдан ўтиш учун тавсиянома беришингизни сўрайман. Маълумотим______________________________, _____________________________________________ ________________________ (ўрта махсус) ___________________ (таълим ташкилотининг номи) ________________________________________ йўналишини ________________________ йилда тугатганман. _______________ (йўналиш номи) Таълим тўғрисидаги ҳужжат (диплом): серия__________ № ____________________________________ Тугилган вақтим ва жойим: _______ __ ______ __ ________ йил, __________________________________ ___________________________________ (кун, ой, йил) _____________ (туғилган жойи) Доимий яшаш манзилим: ______________________________________________________________________________________________ ____________________________________ (вилоят, шаҳар, туман, қишлоқ, кўча, уй рақами тўлиқ) Биометрик паспорт (идентификация ID-картаси) маълумоти: _______________________, _ ___________________, __ _______________________________________________ ________ (серия) _______________ _ (рақам) _____________ (қачон ва ким томонидан берилган) _______________________________ ___ ___________________ ___ ______________________________________ ____ (абитуриентнинг Ф.И.О) __________ _ (имзо) _______________ (ариза бериш санаси)
Аграр соҳадаги олий таълим ташкилотлари қошидаги ўрта махсус таълим ташкилотларининг битирувчиларини ушбу олий таълим ташкилотларига якка тартибда суҳбат ўтказиш орқали ўқишга қабул қилиш тартиби тўғрисидаги низомга 2-ИЛОВА
_______________________________________________________________________ (олий таълим ташкилотининг номи) бакалавриатига қабул қилиш бўйича якка тартибдаги суҳбатдан ўтган абитуриентнинг жавобларини БАҲОЛАШ ВАРАҚАСИ Сана ____________________ (кун, ой, йил) ____ Абитуриентнинг Ф.И.О_________________________________________________________________________ Т/р Баҳолаш мезонлари Баллар 1. Ўрта махсус таълим ташкилоти дастурлари доирасида чуқурлаштириб ўқитиладиган фанлар бўйича абитуриентнинг билим савияси ва ўзлаштириш даражаси 2. Аграр соҳани танлашда абитуриентнинг мотивацияси (аграр соҳанинг моҳияти ва ижтимоий аҳамиятини тушуниш, унга доимий қизиқиши) 3. Абитуриентнинг ўз фикрини равон ифода этиш ва танқидий фикрлаш салоҳиятига эга эканлиги 4. Абитуриентнинг умумий дунёқараши шаклланганлиги, ўз устида ишлаш ва ижодкорлик қобилиятининг мавжудлиги Изоҳ___________________________________________________________________________________ Суҳбат ўтказиш бўйича комиссия аъзоси: __________________________________ ______________________________ ________________ (Ф.И.О) ________________________________________________ (имзо)
Вазир А. ВОИТОВ
Ўзбекистон Республикаси иқтисодиёт ва молия вазири Д. КУЧКАРОВ
Ўзбекистон Республикаси олий таълим, фан ва инновациялар вазири И. АБДУРАҲМОНОВ
Тошкент ш.,
2023 йил 19 октябрь,
2023 йил 19 октябрь
2023 йил 3 октябрь
218-сон
Oʻzbekiston Respublikasi Qishloq xoʻjaligi vazirining
buyrugʻi
NIZOM
Agrar sohadagi oliy taʼlim tashkilotlari qoshidagi oʻrta maxsus taʼlim tashkilotlarining bitiruvchilarini ushbu oliy taʼlim tashkilotlariga yakka tartibda suhbat oʻtkazish orqali oʻqishga qabul qilish tartibi toʻgʻrisidagi nizomni tasdiqlash haqida
Oʻzbekiston Respublikasi Prezidentining 2023-yil 7-iyuldagi PQ-216-son “Agrar sohada ilm-fan, taʼlim va ishlab chiqarishni integratsiya qilish orqali sifat va samaradorlikni oshirishning qoʻshimcha chora-tadbirlari toʻgʻrisida”gi qaroriga muvofiq buyuraman:
1. Agrar sohadagi oliy taʼlim tashkilotlari qoshidagi oʻrta maxsus taʼlim tashkilotlarining bitiruvchilarini ushbu oliy taʼlim tashkilotlariga yakka tartibda suhbat oʻtkazish orqali oʻqishga qabul qilish tartibi toʻgʻrisidagi nizom ilovaga muvofiq tasdiqlansin.
2. Mazkur buyruq Oʻzbekiston Respublikasi Oliy taʼlim, fan va innovatsiyalar vazirligi hamda Iqtisodiyot va moliya vazirligi bilan kelishilgan.
3. Mazkur buyruq rasmiy eʼlon qilingan kundan eʼtiboran kuchga kiradi.
Kelishildi:
Oʻzbekiston Respublikasi qishloq xoʻjaligi vazirining 2023-yil 19-oktabrdagi 218-son buyrugʻiga ILOVA
Agrar sohadagi oliy taʼlim tashkilotlari qoshidagi oʻrta maxsus taʼlim tashkilotlarining bitiruvchilarini ushbu oliy taʼlim tashkilotlariga yakka tartibda suhbat oʻtkazish orqali oʻqishga qabul qilish tartibi toʻgʻrisidagi
Ushbu Nizom Oʻzbekiston Respublikasi Qishloq xoʻjaligi vazirligi tizimidagi agrar sohadagi oliy taʼlim tashkilotlari (bundan buyon matnda oliy taʼlim tashkilotlari deb yuritiladi) qoshidagi oʻrta maxsus taʼlim tashkilotlarining bitiruvchilarini (bundan buyon matnda abituriyentlar deb yuritiladi) ushbu oliy taʼlim tashkilotlariga yakka tartibda suhbat oʻtkazish orqali oʻqishga qabul qilish tartibini belgilaydi.
1-bob. Umumiy qoidalar
1. Oliy taʼlim tashkiloti bakalavriatiga oʻqishga qabul qilish suhbat natijalariga koʻra reyting tizimi boʻyicha toʻplangan ballar asosida amalga oshiriladi.
2. Abituriyentlar uchun suhbat:
oʻrta maxsus taʼlim tashkiloti dasturlari doirasida chuqurlashtirib oʻqitiladigan fanlar boʻyicha abituriyentning bilim saviyasi va oʻzlashtirish darajasini;
agrar sohani tanlashda abituriyentning motivatsiyasini (agrar sohaning mohiyati va ijtimoiy ahamiyatini tushunish, unga doimiy qiziqishini koʻrsatish):
abituriyentning oʻz fikrini ravon ifoda etish va tanqidiy fikrlash salohiyatiga ega ekanligini;
abituriyentning umumiy dunyoqarashi shakllanganligi, oʻz ustida ishlash va ijodkorlik qobiliyatini aniqlash boʻyicha oʻtkaziladi.
3. Abituriyentlarni saralash tadbirlari quyidagi bosqichlardan iborat:
abituriyentlarga yakka tartibda suhbatga tavsiyanoma berish uchun ularning oʻrta maxsus taʼlim tashkilotidagi umumiy oʻzlashtirish koʻrsatkichlarini oʻrganib chiqish;
abituriyentlar bilan yakka tartibda suhbat oʻtkazish.
2-bob. Oliy taʼlim tashkiloti bakalavriatiga oʻqishga kirish uchun yakka tartibdagi suhbatda qatnashish istagidagi abituriyentlarga tavsiyanoma berish
4. Oliy taʼlim tashkiloti bakalavriatiga oʻqishga kirish uchun yakka tartibdagi suhbatda qatnashish istagidagi abituriyentlarga tavsiyanoma berish uchun oliy taʼlim tashkiloti rektorining buyrugʻi bilan Saralash komissiyasi tashkil etiladi.
5. Saralash komissiyasi tarkibi har yili 10-iyundan kechikmasdan oliy taʼlim tashkiloti va oʻrta maxsus taʼlim tashkiloti xodimlari orasidan kamida besh kishidan iborat va toq sonli tarkibda shakllantiriladi.
Bunda, oliy taʼlim tashkilotining oʻquv ishlari boʻyicha prorektori — oʻrta maxsus taʼlim tashkiloti direktori Saralash komissiyasi raisi hamda oʻrta maxsus taʼlim tashkiloti masʼul xodimi Saralash komissiyasi kotibi hisoblanadi.
6. Saralash komissiyasi uning aʼzolari umumiy sonining kamida uchdan ikki qismi ishtirok etganda vakolatli hisoblanadi. Saralash komissiyasining qarori oddiy koʻpchilik ovoz bilan qabul qilinadi va majlisda ishtirok etgan barcha aʼzolar tomonidan tasdiqlanadigan bayonnoma bilan rasmiylashtiriladi.
Berilgan ovozlar soni teng boʻlib qolgan taqdirda, Saralash komissiyasi raisining ovozi hal qiluvchi hisoblanadi.
7. Saralash komissiyasi kotibi tomonidan saralash tadbirlari oʻtkazilishidan kamida bir oy oldin oʻrta maxsus taʼlim tashkilotining rasmiy veb-saytida tavsiyanoma olish uchun murojaat qilish vaqti haqida eʼlon joylashtiriladi.
Abituriyentlarga qulaylik yaratish maqsadida oʻrta maxsus taʼlim tashkilotiga kirish joylarida tavsiyanoma olish uchun murojaat qilish vaqti haqida axborot stendlari majburiy tartibda joylashtirilishi lozim.
8. Abituriyentlar Saralash komissiyasiga eʼlon joylashtirilgan paytdan boshlab oʻn kun ichida mazkur Nizomning 1-ilovasiga muvofiq shakldagi ariza bilan yozma yoki elektron shaklda murojaat qiladi.
9. Saralash komissiyasi abituriyent ariza bilan murojaat qilgan kundan eʼtiboran besh kun ichida abituriyentning oʻrta maxsus taʼlim tashkilotidagi umumiy oʻzlashtirish koʻrsatkichini uning reyting daftarchasi asosida oʻrganib chiqadi.
10. Saralash komissiyasi tomonidan abituriyentni dastlabki oʻrganish natijalariga koʻra unga tavsiyanoma berish yoki bermaslik toʻgʻrisidagi qaror qabul qilinadi. Bunda, abituriyentning oʻrta maxsus taʼlim tashkilotidagi umumiy oʻzlashtirish koʻrsatkichi:
71 va undan yuqori ballni tashkil etgan taqdirda abituriyentga tavsiyanoma beriladi;
71 balldan past ballni tashkil etgan taqdirda abituriyentga tavsiyanoma berish rad etiladi.
11. Saralash komissiyasi dastlabki oʻrganish natijalariga koʻra tavsiyanoma berish yoki bermaslik toʻgʻrisidagi qaror haqida abituriyentlarni ushbu qaror qabul qilingan kunning oʻzida yozma yoki elektron ravishda xabardor qiladi.
Abituriyentlarga berilgan tavsiyanomalar ikki yil davomida amal qiladi.
12. Saralash komissiyasi qaror qabul qilingan kunning oʻzida tavsiyanoma berilgan abituriyentlar roʻyxatini Suhbat komissiyasi kotibiga taqdim etadi.
3-bob. Abituriyent bilan yakka tartibdagi suhbat oʻtkazish
13. Oliy taʼlim tashkiloti bakalavriatiga abituriyentlarni oʻqishga qabul qilish uchun yakka tartibdagi suhbat oʻtkazish maqsadida Oʻzbekiston Respublikasi qishloq xoʻjaligi vazirining buyrugʻi bilan Suhbat komissiyasi tashkil etiladi.
14. Suhbat komissiyasi tarkibi har yili 1-iyulga qadar Oʻzbekiston Respublikasi Qishloq xoʻjaligi vazirligi, Oliy taʼlim, fan va innovatsiyalar vazirligi, oliy taʼlim tashkiloti xodimlari orasidan kamida yetti kishidan iborat va toq sonli tarkibda shakllantiriladi.
Bunda, oliy taʼlim tashkiloti rektori Suhbat komissiyasi raisi hamda oliy taʼlim tashkiloti masʼul xodimi Suhbat komissiyasi kotibi hisoblanadi.
Saralash komissiyasi tarkibiga kiritilgan shaxslarning Suhbat komissiyasi aʼzosi boʻlishiga yoʻl qoʻyilmaydi.
15. Suhbat komissiyasi uning aʼzolari umumiy sonining kamida uchdan ikki qismi ishtirok etganda vakolatli hisoblanadi. Suhbat komissiyasining qarori oddiy koʻpchilik ovoz bilan qabul qilinadi va majlisda ishtirok etgan barcha aʼzolar tomonidan tasdiqlanadigan bayonnoma bilan rasmiylashtiriladi.
Berilgan ovozlar soni teng boʻlib qolgan taqdirda, Suhbat komissiyasi raisining ovozi hal qiluvchi hisoblanadi.
16. Suhbat komissiyasi tomonidan ushbu Nizomning 2-bandidan kelib chiqib shakllantirilgan yakka tartibdagi suhbatda beriladigan savollar suhbat boshlanishidan kamida oʻn besh kun oldin Suhbat komissiyasi raisi tomonidan tasdiqlanadi va oliy taʼlim tashkilotining rasmiy veb-saytiga joylashtiriladi.
17. Suhbat komissiyasi kotibi yakka tartibdagi suhbat oʻtkazilishidan kamida oʻn kun oldin yakka tartibdagi suhbat oʻtkazish vaqti va joyi haqida tavsiyanoma olgan abituriyentlarni yozma yoki elektron shaklda xabardor qiladi.
18. Yakka tartibdagi suhbat davlat tilida, shuningdek abituriyentning soʻroviga koʻra u tanlagan xorijiy tilda oʻtkazilishi mumkin.
19. Abituriyent yakka tartibdagi suhbat oʻtkaziladigan xonaga oʻzining biometrik pasporti yoki identifikatsiya ID-kartasini koʻrsatgan holda kiritiladi.
20. Yakka tartibdagi suhbatning oshkora va xolis oʻtkazilishini taʼminlash maqsadida yakka tartibdagi suhbat onlayn rejimda ovozli videotranslatsiya qilinishi lozim. Bunda, videotranslatsiya tashkillashtirilishi uchun oliy taʼlim tashkiloti rektori masʼul hisoblanadi.
21. Yakka tartibdagi suhbat oʻtkaziladigan xonaga abituriyentlar tomonidan mobil aloqa vositasi, kompyuter yoki boshqa aloqa va telekommunikatsiya vositalari, kitob, lugʻat, shpargalka va boshqa materiallar olib kirilishi hamda foydalanilishi taqiqlanadi.
Bunda, ushbu taqiqlangan materiallarni olib kirgan yoki ulardan foydalangan abituriyent yakka tartibdagi suhbatni oʻtkazish tartibini buzgan deb hisoblanadi hamda dalolatnoma asosida yakka tartibdagi suhbatdan chetlashtiriladi.
22. Abituriyentning yakka tartibdagi suhbatdagi natijalari 20 ballik tizimda baholanadi.
Bunda, abituriyentga 4 ta savol beriladi hamda ushbu savollarning har biri besh ballik tizimda baholanadi.
Abituriyent yakka tartibdagi suhbat natijalari boʻyicha 11 balldan kam ball toʻplagan hollarda uning bilimi “qoniqarsiz deb baholanib, yakka tartibdagi suhbatdan oʻtmagan deb hisoblanadi.
23. Suhbat komissiyasi abituriyentlarni quyidagi mezonlarga asosan baholaydi:
berilgan savollarga toʻliq va aniq, shuningdek asoslab javob berishi, agrar faoliyat sohasi bilan bogʻliq tizimli bilimlarga ega boʻlishi, ulardan mustaqil foydalanishni bilishi, ijtimoiy muammolar va jarayonlarni mustaqil tahlil qila olishi — 5 ball;
berilgan savollarga aniq javob berishi, biroq javobni asoslab berolmasligi, agrar faoliyat sohasi bilan bogʻliq bilimlarga ega boʻlishi, ulardan mustaqil foydalanishni bilishi, ijtimoiy muammolar va jarayonlarni tahlil qila olishi — 4 ball;
berilgan savollarga toʻliq javob berolmasligi, agrar faoliyat sohasi bilan bogʻliq bilimlarga ega boʻlishi, ulardan foydalanishni bilishi — 3 ball;
berilgan savollarga noaniq javob berishi, agrar faoliyat sohasi bilan bogʻliq bilimlarga ega boʻlishi, ulardan foydalanishni bilmasligi — 2 ball;
berilgan savollarga javob bera olmasligi, agrar faoliyat sohasi bilan bogʻliq bilimlarga yetarli darajada ega emasligi — 1 ball;
berilgan savollarga umuman javob bera olmasligi, agrar faoliyat sohasi bilan bogʻliq bilimlarga umuman ega emasligi — 0 ball.
24. Yakka tartibdagi suhbat natijalarini aniqlash uchun Suhbat komissiyasi aʼzolari mustaqil ravishda ushbu Nizomning 2-ilovasiga muvofiq shakldagi baholash varaqalarini toʻldiradi va ularni Suhbat komissiyasi kotibiga taqdim etadi.
Bunda, Suhbat komissiyasi kotibi abituriyentga suhbat komissiyasi aʼzolari tomonidan qoʻyilgan ballarni hisoblab chiqib, oʻrtacha ballni chiqaradi.
25. Yakka tartibdagi suhbat natijalari u oʻtkazilgan kunning oʻzida abituriyentlarga eʼlon qilinadi va Suhbat komissiyasining barcha aʼzolari tomonidan imzolanadigan, komissiya raisi tomonidan tasdiqlanadigan yigʻilish bayonnomasida qayd etiladi.
4-bob. Abituriyentlarning apellyatsiya shikoyatlarini koʻrib chiqish
26. Abituriyentlarning apellyatsiya shikoyatlarini koʻrib chiqish uchun Oʻzbekiston Respublikasi qishloq xoʻjaligi vaziri oʻrinbosarining buyrugʻi bilan Oʻzbekiston Respublikasi Qishloq xoʻjaligi vazirligi va oliy taʼlim tashkilotining kamida besh nafar mutaxassislaridan iborat tarkibda Apellyatsiya komissiyasi tashkil etiladi.
Bunda, saralash tadbirlari va yakka tartibdagi suhbatni oʻtkazishga masʼul boʻlgan shaxslarning Apellyatsiya komissiyasi tarkibiga kiritilishiga yoʻl qoʻyilmaydi.
27. Saralash tadbirlari va yakka tartibdagi suhbat natijalaridan norozi boʻlgan abituriyent ushbu natijalar eʼlon qilingan kundan eʼtiboran oʻn kun ichida Apellyatsiya komissiyasiga yozma yoki elektron shaklda apellyatsiya shikoyati berishi mumkin.
28. Apellyatsiya komissiyasi apellyatsiya shikoyatini, u kelib tushgan kundan boshlab besh kun muddat ichida koʻrib chiqadi.
Apellyatsiya komissiyasi apellyatsiya shikoyati bilan murojaat qilgan abituriyentni shikoyat koʻrib chiqilishidan ikki kun oldin uni koʻrib chiqish vaqti va joyi haqida ogohlantiradi. Bunda, apellyatsiya shikoyati bilan murojaat qilgan abituriyent mazkur shikoyatni koʻrib chiqishda ishtirok etish huquqiga ega.
29. Apellyatsiya komissiyasi unda aʼzolarning kamida uchdan ikki qismi ishtirok etganda vakolatli hisoblanadi. Apellyatsiya komissiyasining qarori oddiy koʻpchilik ovoz bilan qabul qilinadi va majlisda ishtirok etgan barcha aʼzolar tomonidan tasdiqlanadigan bayonnoma bilan rasmiylashtiriladi.
30. Apellyatsiya komissiyasi tomonidan apellyatsiya shikoyatini koʻrib chiqish davomida abituriyentga uni qayta baholashga qaratilgan savollar berilishiga yoʻl qoʻyilmaydi.
31. Shikoyatni koʻrib chiqish natijalari boʻyicha Apellyatsiya komissiyasi tomonidan quyidagi qarorlardan biri qabul qilinadi:
saralash tadbirlari va (yoki) yakka tartibdagi suhbat natijalarini oʻzgarishsiz qoldirish;
saralash tadbirlari va (yoki) yakka tartibdagi suhbat natijalariga oʻzgartirish kiritish.
Apellyatsiya shikoyatini koʻrishda abituriyentning yakka tartibdagi suhbat natijasida olgan ballini pasaytirishga yoʻl qoʻyilmaydi.
32. Apellyatsiya komissiyasi apellyatsiya shikoyati bilan murojaat qilgan abituriyentga oʻz qarorini u qabul qilingan kunning oʻzida maʼlum qilishi kerak.
33. Apellyatsiya komissiyasi qarori ustidan abituriyent yuqori turuvchi organga yoki sudga shikoyat qilishi mumkin.
5-bob. Yakuniy qoidalar
34. Suhbat komissiyasining yakka tartibdagi suhbatdan muvaffaqiyatli oʻtgan abituriyentlar haqidagi yakuniy qaydnomasi asosida Oʻzbekiston Respublikasi qishloq xoʻjaligi vazirining oliy taʼlim tashkiloti bakalavriat taʼlim yoʻnalishlariga toʻlov-kontrakt asosida oʻqishga tavsiya etish toʻgʻrisidagi buyrugʻi qabul qilinadi.
35. Mazkur Nizom talablarining buzilishida aybdor boʻlgan shaxslar qonunchilik hujjatlariga muvofiq javob beradi.
Agrar sohadagi oliy taʼlim tashkilotlari qoshidagi oʻrta maxsus taʼlim tashkilotlarining bitiruvchilarini ushbu oliy taʼlim tashkilotlariga yakka tartibda suhbat oʻtkazish orqali oʻqishga qabul qilish tartibi toʻgʻrisidagi nizomga 1-ILOVA
Saralash komissiyasi raisi __________________________________________ ga (F.I.O) _________________________________________ dan (abituriyentning F.I.O (toʻliq yoziladi)) ARIZA Menga _____________________________________________________ bakalavriatiga yakka tartibdagi ______________________ (oliy taʼlim tashkilotining nomi) suhbatdan oʻtish uchun tavsiyanoma berishingizni soʻrayman. Maʼlumotim______________________________, _____________________________________________ ________________________ (oʻrta maxsus) ___________________ (taʼlim tashkilotining nomi) ________________________________________ yoʻnalishini ________________________ yilda tugatganman. _______________ (yoʻnalish nomi) Taʼlim toʻgʻrisidagi hujjat (diplom): seriya__________ № ____________________________________ Tugilgan vaqtim va joyim: _______ __ ______ __ ________ yil, __________________________________ ___________________________________ (kun, oy, yil) _____________ (tugʻilgan joyi) Doimiy yashash manzilim: ______________________________________________________________________________________________ ____________________________________ (viloyat, shahar, tuman, qishloq, koʻcha, uy raqami toʻliq) Biometrik pasport (identifikatsiya ID-kartasi) maʼlumoti: _______________________, _ ___________________, __ _______________________________________________ ________ (seriya) _______________ _ (raqam) _____________ (qachon va kim tomonidan berilgan) _______________________________ ___ ___________________ ___ ______________________________________ ____ (abituriyentning F.I.O) __________ _ (imzo) _______________ (ariza berish sanasi)
Agrar sohadagi oliy taʼlim tashkilotlari qoshidagi oʻrta maxsus taʼlim tashkilotlarining bitiruvchilarini ushbu oliy taʼlim tashkilotlariga yakka tartibda suhbat oʻtkazish orqali oʻqishga qabul qilish tartibi toʻgʻrisidagi nizomga 2-ILOVA
_______________________________________________________________________ (oliy taʼlim tashkilotining nomi) bakalavriatiga qabul qilish boʻyicha yakka tartibdagi suhbatdan oʻtgan abituriyentning javoblarini BAHOLASH VARAQASI Sana ____________________ (kun, oy, yil) ____ Abituriyentning F.I.O_________________________________________________________________________ T/r Baholash mezonlari Ballar 1. Oʻrta maxsus taʼlim tashkiloti dasturlari doirasida chuqurlashtirib oʻqitiladigan fanlar boʻyicha abituriyentning bilim saviyasi va oʻzlashtirish darajasi 2. Agrar sohani tanlashda abituriyentning motivatsiyasi (agrar sohaning mohiyati va ijtimoiy ahamiyatini tushunish, unga doimiy qiziqishi) 3. Abituriyentning oʻz fikrini ravon ifoda etish va tanqidiy fikrlash salohiyatiga ega ekanligi 4. Abituriyentning umumiy dunyoqarashi shakllanganligi, oʻz ustida ishlash va ijodkorlik qobiliyatining mavjudligi Izoh___________________________________________________________________________________ Suhbat oʻtkazish boʻyicha komissiya aʼzosi: __________________________________ ______________________________ ________________ (F.I.O) ________________________________________________ (imzo)
Vazir A. VOITOV
Oʻzbekiston Respublikasi iqtisodiyot va moliya vaziri D. KUCHKAROV
Oʻzbekiston Respublikasi oliy taʼlim, fan va innovatsiyalar vaziri I. ABDURAHMONOV
Toshkent sh.,
2023-yil 19-oktabr,
2023-yil 19-oktabr
2023-yil 3-oktabr
218-son