📅 2023-yil 20-noyabr · Vazirlar Mahkamasi qarorlari
Rasmiy matn. Rasmiy hujjat. Tahririy izohlar kiritilmagan.
📅 2023-yil 20-noyabr · Vazirlar Mahkamasi qarorlari
Rasmiy matn. Rasmiy hujjat. Tahririy izohlar kiritilmagan.
📅 2023 йил 20 ноябрь · Вазирлар Маҳкамаси қарорлари
Расмий матн. Расмий ҳужжат. Таҳририй изоҳлар киритилмаган.
📅 20 ноября 2023 г. · Постановления Кабинета Министров
Официальный текст. Официальный документ. Редакционные примечания не включены.
📅 20 November 2023 · Cabinet of Ministers resolutions
Official text. Official document. Editorial notes are not included.
Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг
қарори
МАЪМУРИЙ РЕГЛАМЕНТИ
СХЕМАСИ
ПАСПОРТИ
ПАСПОРТИ
ПАСПОРТИ
ПАСПОРТИ
ПАСПОРТИ
ПАСПОРТИ
ПАСПОРТИ
ПАСПОРТИ
ПАСПОРТИ
ПАСПОРТИ
ПАСПОРТИ
ПАСПОРТИ
ПАСПОРТИ
ПАСПОРТИ
ПАСПОРТИ
ПАСПОРТИ
ПАСПОРТИ
ПАСПОРТИ
ПАСПОРТИ
ПАСПОРТИ
ПАСПОРТИ
ПАСПОРТИ
ПАСПОРТИ
ПАСПОРТИ
ПАСПОРТИ
ПАСПОРТИ
ПАСПОРТИ
ПАСПОРТИ
ПАСПОРТИ
ПАСПОРТИ
ПАСПОРТИ
ПАСПОРТИ
ПАСПОРТИ
ПАСПОРТИ
ПАСПОРТИ
ПАСПОРТИ
ПАСПОРТИ
ПАСПОРТИ
ПАСПОРТИ
ПАСПОРТИ
ПАСПОРТИ
ПАСПОРТИ
ПАСПОРТИ
ПАСПОРТИ
ПАСПОРТИ
ПАСПОРТИ
ПАСПОРТИ
ПАСПОРТИ
ПАСПОРТИ
ПАСПОРТИ
ПАСПОРТИ
ПАСПОРТИ
ПАСПОРТИ
ПАСПОРТИ
ПАСПОРТИ
ПАСПОРТИ
ПАСПОРТИ
ПАСПОРТИ
РЎЙХАТИ
Давлат хизматларини кўрсатишни тартибга солувчи норматив-ҳуқуқий ҳужжатларни тизимлаштириш чора-тадбирлари тўғрисида
Мамлакатимизда аҳолига давлат хизматлари кўрсатиш тизими тубдан ислоҳ қилиниб, ортиқча бюрократик тўсиқларни бартараф этиш ва давлат хизматларини кўрсатиш сифатини тубдан яхшилаш борасида тизимли чора-тадбирлар амалга оширилмоқда.
Шу билан бирга, тартиб-таомиллари ўхшаш бўлган кўрсатиладиган давлат хизматларини тартибга солувчи қонунчилик ҳужжатлари тарқоқлиги, уларнинг тизимлаштирилмаганлиги сабабли аҳоли ва тадбиркорлик субъектларига давлат хизматларидан фойдаланиш жараёнида ноқулайликлар юзага келмоқда.
Давлат хизматлари соҳасидаги қонунчилик ҳужжатларини тизимлаштириш ва ушбу соҳадаги норматив-ҳуқуқий ҳуқуқий ҳужжатлар сонини мақбуллаштириш орқали аҳоли ва тадбиркорлик субъектларига кўрсатиладиган давлат хизматлари сифатини ошириш, шунингдек, Ўзбекистон Республикаси Президентининг «Давлат хизматлари кўрсатишни соддалаштириш, бюрократик тўсиқларни қисқартириш ҳамда давлат хизматлари кўрсатиш миллий тизимини ривожлантиришнинг қўшимча чора-тадбирлари тўғрисида» 2022 йил 20 апрелдаги ПФ-113-сон Фармони ижросини таъминлаш мақсадида Вазирлар Маҳкамаси қарор қилади:
1. Ўзбекистон Республикаси Президентининг «Давлат хизматлари кўрсатишни соддалаштириш, бюрократик тўсиқларни қисқартириш ҳамда давлат хизматлари кўрсатиш миллий тизимини ривожлантиришнинг қўшимча чора-тадбирлари тўғрисида» 2022 йил 20 апрелдаги ПФ-113-сон Фармонида давлат хизматларини кўрсатишни тартибга солувчи норматив-ҳуқуқий ҳужжатларни тизимлаштириш (бирлаштириш) ва уларнинг сонини мақбуллаштириш белгиланганлиги маълумот учун қабул қилинсин.
2. Қуйидагиларни назарда тутувчи Жисмоний ва юридик шахсларга маълумотномалар бериш бўйича давлат хизматларини кўрсатишнинг ягона маъмурий регламенти (кейинги ўринларда — Маъмурий регламент) 1-иловага мувофиқ тасдиқлансин:
жисмоний ва юридик шахсларга маълумотномалар бериш бўйича аризаларни қабул қилиш ва кўриб чиқиш тартиби;
давлат хизматини кўрсатишда ундириладиган тўловлар тақсимоти;
маълумотномалар бериш бўйича кўрсатиладиган давлат хизматларининг паспортлари.
3. Белгилансинки, Маъмурий регламентга мувофиқ кўрсатиладиган давлат хизматларидан фойдаланиш учун жисмоний ва юридик шахслар Давлат хизматлари марказлари ёки Ўзбекистон Республикаси Ягона интерактив давлат хизматлари портали (кейинги ўринларда — ЯИДХП) орқали мурожаат қиладилар.
4. Маъмурий регламентга мувофиқ давлат хизматлари бўйича ваколатли органлар Ўзбекистон Республикаси Рақамли технологиялар вазирлиги ва Адлия вазирлиги билан биргаликда бир ой муддатда:
Маъмурий регламентга мувофиқ давлат хизматлари ЯИДХП орқали кўрсатилишини таъминласин;
ЯИДХПда давлат хизматлари кўрсатилишининг ҳар бир босқичида мурожаатлар кўриб чиқилишини кузатиб бориш тартибини жорий этсин;
давлат хизматларини кўрсатиш учун зарур ҳужжатларнинг намунавий шакллари ва бланкларини тасдиқласин.
5. Ўзбекистон Республикаси Адлия вазирлиги:
ваколатли органлар томонидан давлат хизматлари кўрсатилишининг белгиланган тартиби бажарилиши юзасидан улар фаолияти бўйича, шу жумладан, ЯИДХП орқали доимий назорат ўрнатсин;
Маъмурий регламент талабларини бузганлик учун ваколатли органлар мансабдор шахсларига нисбатан белгиланган тартибда маъмурий жазо чораларини қўлласин.
6. Ўзбекистон Республикаси Ҳукуматининг 2-иловага мувофиқ айрим қарорлари ўз кучини йўқотган деб ҳисоблансин.
7. Мазкур қарорнинг бажарилишини назорат қилиш Ўзбекистон Республикаси адлия вазири А.Ж. Ташкулов зиммасига юклансин.
Вазирлар Маҳкамасининг 2023 йил 20 ноябрдаги 612-сон қарорига 1-ИЛОВА
Жисмоний ва юридик шахсларга маълумотномалар бериш бўйича давлат хизматларини кўрсатишнинг ягона
1-боб. Умумий қоидалар
1. Мазкур Маъмурий регламент (кейинги ўринларда — Регламент) жисмоний ва юридик шахсларга (кейинги ўринларда — ариза берувчилар) айрим турдаги маълумотномалар бериш бўйича давлат хизматларини (кейинги ўринларда — давлат хизмати) кўрсатиш тартибини белгилайди.
Давлат хизматлари Давлат хизматлари марказлари ва Ўзбекистон Республикаси Ягона интерактив давлат хизматлари портали (кейинги ўринларда — ЯИДХП) орқали Регламентга 1-иловада келтирилган схемага мувофиқ кўрсатилади.
Регламент қоидалари 2 — 60-иловаларда келтирилган давлат хизматларини кўрсатиш паспортларида (кейинги ўринларда — паспорт) назарда тутилган маълумотнома турларига нисбатан татбиқ этилади.
2. Давлат хизматлари белгиланган тартибда Давлат хизматлари марказлари ва ЯИДХП орқали маълумотномаларни беришга масъул бўлган ваколатли органлар (кейинги ўринларда — ваколатли органлар) томонидан кўрсатилади.
3. Давлат хизматлари марказлари ва ваколатли орган ўртасидаги ахборот алмашинуви электрон рақамли имзони (кейинги ўринларда — ЭРИ) мажбурий тартибда қўллаш орқали фақат идоралараро электрон ўзаро боғланиш ёрдамида амалга оширилади.
2-боб. Давлат хизматларини кўрсатиш тартиби
4. Ариза берувчилар давлат хизматидан фойдаланиш учун Давлат хизматлари марказига шахсан келиб мурожаат этади ёки давлат хизматларидан электрон шаклда фойдаланиш учун ЯИДХПда рўйхатдан ўтади.
Аризалар ЯИДХП орқали дам олиш ва байрам кунларидан қатъи назар, ҳар куни 24 соат давомида юборилиши мумкин.
Бунда аризалар иш вақтидан кейин ёки дам олиш ва байрам кунларида тушганда, календарь бўйича навбатдаги иш куни аризаларнинг ваколатли органга тушган ва ваколатли орган томонидан қабул қилинган кун деб ҳисобланади.
5. Ариза берувчи шахсан ёки унинг номидан мурожаат қилиш ҳуқуқига эга бўлган шахс ўзи келиб мурожаат этган тақдирда, Давлат хизматлари маркази ходими ариза берувчи номидан, ЯИДХП орқали мурожаат этган тақдирда эса, мустақил равишда сўровномани электрон шаклда тўлдиради.
6. Паспортларда аризага айрим ҳужжатлар илова қилиниши лозимлиги кўрсатилиши мумкин. Илова қилинадиган ҳужжатлар PDF, PNG ёки JPEG форматда бўлиши керак.
7. Ариза берувчидан тегишли маълумотнома тури бўйича паспортларнинг 4-бандида кўрсатилмаган маълумотлар ва ҳужжатларни талаб қилиш тақиқланади.
8. Сўровнома тўлдирилганидан сўнг ариза берувчи маълумотлар тўғрилигини текширади ва имзоларни идентификация қилишнинг замонавий воситалари (дактилоскопия, электрон имзо, Мобил-ID ва бошқалар) билан тасдиқлайди.
Ариза берувчилар ЯИДХП орқали мурожаат этган тақдирда, паспортни ЭРИ билан тасдиқлаш талаб этилмайди.
9. Сўровномани кўриб чиқиш учун сўровномаларнинг 5-бандида белгиланган миқдорларда йиғим ундирилади ҳамда тақсимланади.
Паспортларда давлат хизматлари тезлаштирилган тартибда кўрсатилиши учун қўшимча тўлов назарда тутилади.
Давлат хизматлари кўрсатилиши учун ЯИДХП орқали мурожаат этилган ҳолларда паспортларда белгиланган тўлов суммасининг 90 фоизи ундирилади.
Ижтимоий реестрнинг «камбағал оила» тоифасига киритилган оилаларнинг аъзоларига, давлат тиббиёт муассасаларида қонунчилик ҳужжатларига мувофиқ тузилган меҳнат шартномаси асосида тиббиёт ва фармацевтика соҳасига оид касбий фаолиятни амалга оширувчи шахсларга, шунингдек, I ва II гуруҳ ногиронлиги бўлган шахсларга мазкур бандда белгиланган йиғимнинг 50 фоизи миқдорида, Ижтимоий реестрида «давлат таъминотидаги оила» тоифасига киритилган оилаларнинг аъзоларига белгиланган йиғимнинг 75 фоизи миқдорида чегирма қўлланилади. Бунда чегирма Ижтимоий реестрнинг:
«давлат таъминотидаги оила» ёки «камбағал оила» тоифасидан «камбағаллик чегарасидаги оила» тоифасига ўтказилган оилаларга, уларнинг илгари белгиланган тоифасига мувофиқ миқдорда;
оғир ҳаётий вазиятга тушган оила сифатида «камбағаллик чегарасидаги оила» тоифасига киритилган оилаларга «камбағал оила» тоифасидаги оила учун белгиланган миқдорда қўлланилади.
Давлати хизматлари кўрсатилгани учун йиғим тўланганлиги ахборот-коммуникация тизимлари орқали тасдиқланади.
9 1 . Таълим ташкилотида қонунчилик ҳужжатларига мувофиқ тузилган меҳнат шартномаси асосида таълим ва тарбия соҳасида касбий фаолиятни амалга оширувчи педагог шахслардан паспортларда белгиланган тўлов суммасининг 50 фоизи ундирилади.
10. Сўровномада нотўғри маълумотлар кўрсатилиши, шунингдек, давлат хизматларини кўрсатиш учун йиғимни тўламаслик давлат хизматларини кўрсатишни рад этиш учун асос ҳисобланади.
Давлат хизматларини кўрсатишни бошқа асослар бўйича рад этиш тақиқланади.
11. Ариза берувчилар давлат хизматларидан фойдаланишдан хизмат кўрсатишнинг ҳар қандай босқичида бош тортиш ҳуқуқига эга. Ариза берувчи давлат хизматларидан фойдаланишдан бош тортганда, унинг сўровномаси кўрилмасдан қолдирилади. Бунда тўланган йиғим суммаси қайтарилмайди.
12. Ариза берувчи Давлат хизматлари марказига шахсан келиб мурожаат этганда, тегишли сўровнома Давлат хизматлари маркази ходими томонидан тўлдирилиб, ариза берувчи томонидан тасдиқлангандан сўнг барча ҳужжатлар 10 дақиқа мобайнида ваколатли органга электрон шаклда юборилади. ЯИДХП орқали мурожаат қилинганда эса сўровнома автоматик тарзда ваколатли органга юборилади.
13. Ваколатли орган паспортларнинг 6-бандида белгиланган муддат ичида сўровномани кўриб чиқиб, тегишли ҳужжатлар (маълумотлар) ушбу Регламент ва паспортларга мувофиқ бўлган тақдирда, QR-код (матрик штрихли код) қўйилган маълумотномани расмийлаштиради ҳамда уни ўз ЭРИси билан тасдиқлаб, Давлат хизматлари марказига (шахсан келиб мурожаат этган тақдирда) ёки ариза берувчига (электрон тарзда мурожаат этган тақдирда) ЯИДХП орқали электрон шаклда юборади.
Ариза берувчи томонидан сўровномаларда назарда тутилган ҳужжатлар ёки маълумотлар тўлиқ тақдим этилмаганда, ариза ва унга илова қилинадиган ҳужжатларда нотўғри ёки уларда бузиб кўрсатилган маълумотлар мавжуд бўлганда, ваколатли орган ариза берувчига камчиликларни тўлиқ кўрсатган ҳолда уларни бартараф этиш учун беш иш кунидан иборат муддат беради. Давлат хизматларини кўрсатишни тўхтатиб туриш тўғрисидаги хабар ариза берувчига бир иш куни ичида юборилиши лозим.
Давлат хизматларини кўрсатиш муддатининг ўтиши камчиликларни бартараф этиш вақти давомида тўхтатиб турилади. Камчиликлар бартараф этилиб қайта тақдим этилган ҳужжатлар кўриб чиқилганлиги учун тўлов ундирилмайди.
14. Давлат хизматлари маркази маълумотнома келиб тушгандан сўнг 10 дақиқа мобайнида уни ариза берувчининг электрон манзилига юборади ва ариза берувчини бу ҳақда ахборот-коммуникация тизими орқали хабардор қилади. Давлат хизматлари маркази ариза берувчи шахсан келиб мурожаат қилган тақдирда, унга маълумотномани ариза берувчининг сўровига кўра электрон шаклда ёки қоғоз шаклда бериши шарт.
Давлат хизматлари маркази ариза берувчи талабига асосан тегишли маълумотномага ўзининг муҳрини босиб, масъул ходимнинг имзосини қўйиб бериши шарт.
Сўровномада ариза берувчи томонидан давлат хизматларини кўрсатишнинг натижасини олиб кетишга масъул шахс кўрсатилган ҳолатларда давлат хизматларини кўрсатишнинг натижасини ушбу шахсга тақдим этишда тегишли ишончнома талаб этилмайди.
15. Ваколатли орган томонидан расмийлаштирилган маълумотномада нотўғри маълумотлар мавжудлиги аниқланган тақдирда, ариза берувчи 15 кун ичида йиғим тўламасдан белгиланган тартибда қайта мурожаат қилиш ҳуқуқига эга.
3-боб. Якунловчи қоидалар
16. Давлат хизматлари марказлари ва ваколатли орган ўз фаолиятини амалга ошириши натижасида олинган маълумотлар сир сақланишини таъминлайди.
17. Ўзбекистон Республикаси Адлия вазирлиги, унинг ҳудудий бошқармалари ва Давлат хизматлари марказлари Регламент талаблари бажарилиши бўйича давлат органлари ва бошқа ташкилотларнинг фаолияти устидан давлат хизматларини кўрсатиш давомида, шу жумладан, ЯИДХП орқали, доимий назорат ва мониторингни амалга оширади.
18. Ариза берувчилар ваколатли органлар ходимларининг хатти-ҳаракатлари устидан қонунчиликда белгиланган тартибда шикоят қилишлари мумкин.
19. Мазкур Регламент талабларининг бузилишида айбдор бўлган шахслар қонунчилик ҳужжатларида белгиланган тартибда жавоб берадилар.
Жисмоний ва юридик шахсларга маълумотномалар бериш бўйича давлат хизматларини кўрсатишнинг ягона маъмурий регламентига 1-ИЛОВА
Жисмоний ва юридик шахсларга маълумотномалар бериш бўйича давлат хизматларини кўрсатиш
Босқичлар Субъектлар Тадбирлар Бажариш муддатлари 1-босқич Ариза берувчилар Давлат хизматидан фойдаланиш учун Давлат хизматлари марказига шахсан келиб ёки Ўзбекистон Республикаси Ягона интерактив давлат хизматлари портали (кейинги ўринларда — ЯИДХП) орқали мурожаат қилади. Ўз хоҳишига кўра 2-босқич 1. Давлат хизматлари маркази 2. ЯИДХП 1. Марказ ходими сўровномани тўлдириб, ваколатли органга юборади. 2. Тўлдирилган сўровнома автоматик тарзда ваколатли органга юборилади. 1. Сўровнома тўлдирилгандан кейин 10 дақиқада 2. Реал вақт режимида 3-босқич Ваколатли орган 1. QR-код (штрихли код) қўйилган маълумотномани расмийлаштиради ва уни Давлат хизматлари марказига ёки ариза берувчига (ЯИДХП орқали мурожаат қилганда) юборади. 2. Маълумотнома расмийлаштиришни рад этади. Тегишли давлат хизмати паспортининг 6-бандида белгиланган муддатларда 4-босқич Давлат хизматлари маркази QR-код (матрик штрихли код) қўйилган маълумотномани ариза берувчиларга тақдим этади. 10 дақиқа ичида
Жисмоний ва юридик шахсларга маълумотномалар бериш бўйича давлат хизматларини кўрсатишнинг ягона маъмурий регламентига 2-ИЛОВА
Фуқароларнинг Руҳий касалликлар бўйича диспансер ҳисобида туриши ёки турмаслиги тўғрисида маълумотнома бериш
1. Давлат хизмати номи Фуқароларнинг Руҳий касалликлар бўйича диспансер ҳисобида туриши ёки турмаслиги тўғрисида маълумотнома 2. Давлат хизматидан фойдаланувчилар тоифаси Жисмоний шахс ёки унинг яқин қариндошлари (ота-онаси, эри ёки хотини, болалари, ака-укалари ва опа-сингиллари) 3. Давлат хизматини кўрсатувчи ваколатли орган(лар) Ўзбекистон Республикаси Соғлиқни сақлаш вазирлиги, Қорақалпоғистон Республикаси Соғлиқни сақлаш вазирлиги, вилоятлар соғлиқни сақлаш бошқармалари ва Тошкент шаҳар соғлиқни сақлаш бош бошқармаси 4. Давлат хизматидан фойдаланиш учун талаб этиладиган маълумотлар 1. Сўровномада шахсга оид қуйидаги маълумотлар кўрсатилади: фамилияси, исми ва отасининг исми (ўзгарган бўлса, бу ҳақда маълумотлар кўрсатилади) паспорт ёки идентификацияловчи ID-картаси маълумотлари (ЖШ ШИР маълумотлари); маълумотнома тили (ўзбек/рус/инглиз); яшаш манзили; электрон манзили (мавжуд бўлса) ва телефон рақами. 2. Нотариал тасдиқланган ишончнома (агар ишончли вакил томонидан ҳаракат қилинаётган бўлса). 5. Давлат хизматини кўрсатганлик учун ундириладиган йиғим миқдори Базавий ҳисоблаш миқдорининг 2 фоизи. Йиғим миқдори қуйидаги тартибда тақсимланади: а) Давлат хизматлари марказларига шахсан келиб мурожаат этилганда: 49,5 фоизи — Ўзбекистон Республикаси Адлия вазирлигининг Давлат хизматларини ривожлантириш жамғармасига; 0,5 фоизи — Рақамли технологиялар вазирлиги ҳузуридаги «Рақамли ҳукумат лойиҳаларини бошқариш маркази» давлат муассасасининг Иқтисодиёт ва молия вазирлиги Ғазначилик хизмати қўмитасидаги махсус ҳисобварағига (Ягона биллинг тизими орқали тасдиқлангани учун); тегишли Руҳий касалликлар диспансери шахсий ҳисобварағига; б) ЯИДХП орқали мурожаат этилганда: 10 фоизи — Ўзбекистон Республикаси Адлия вазирлигининг Давлат хизматларини ривожлантириш жамғармасига; 11,75 фоизи — Рақамли технологиялар вазирлиги ҳузуридаги «Рақамли ҳукумат лойиҳаларини бошқариш маркази» давлат муассасасининг Иқтисодиёт ва молия вазирлиги Ғазначилик хизмати қўмитасидаги махсус ҳисобварағига (шу жумладан, 0,5 фоизи — Ягона биллинг тизими орқали тасдиқлангани учун); қолган маблағлар — тегишли Руҳий касалликлар диспансери шахсий ҳисобварағига ўтказилади. 6. Давлат хизматини кўрсатиш муддати Реал вақт режимида 7. Изоҳ Мазкур давлат хизматидан фойдаланиш вақтида ариза берувчи композит шаклда наркология диспансери ҳисобида туриши ёки турмаслиги тўғрисида маълумотнома бериш хизматидан фойдаланиши мумкин. Бунда мазкур маълумотномаларни берганлик учун тўловлар бир йўла тўланади ҳамда тўлов миқдорлари ушбу маълумотномаларнинг паспортларида белгиланган тартибда тақсимланади.
Жисмоний ва юридик шахсларга маълумотномалар бериш бўйича давлат хизматларини кўрсатишнинг ягона маъмурий регламентига 3-ИЛОВА
Фуқароларнинг Наркология диспансери ҳисобида туриши ёки турмаслиги тўғрисида маълумотнома бериш
1. Давлат хизмати номи Фуқароларнинг Наркология диспансери ҳисобида туриши ёки турмаслиги тўғрисида маълумотнома 2. Давлат хизматидан фойдаланувчилар тоифаси Жисмоний шахс ёки унинг яқин қариндошлари (ота-онаси, эри ёки хотини, болалари, ака-укалари ва опа-сингиллари) 3. Давлат хизматини кўрсатувчи ваколатли орган(лар) Ўзбекистон Республикаси Соғлиқни сақлаш вазирлиги, Қорақалпоғистон Республикаси Соғлиқни сақлаш вазирлиги, вилоятлар соғлиқни сақлаш бошқармалари ва Тошкент шаҳар соғлиқни сақлаш бош бошқармаси 4. Давлат хизматидан фойдаланиш учун талаб этиладиган маълумотлар 1. Сўровномада шахсга оид қуйидаги маълумотлар кўрсатилади: фамилияси, исми ва отасининг исми (ўзгарган бўлса, бу ҳақда маълумотлар кўрсатилади) паспорт ёки идентификацияловчи ID-картаси маълумотлари (ЖШ ШИР маълумотлари); маълумотнома тили (ўзбек/рус/инглиз); яшаш манзили; электрон манзили (мавжуд бўлса) ва телефон рақами. 2. Нотариал тасдиқланган ишончнома (агар ишончли вакил томонидан ҳаракат қилинаётган бўлса). 5. Давлат хизматини кўрсатганлик учун ундириладиган йиғим миқдори Базавий ҳисоблаш миқдорининг 2 фоизи. Йиғим миқдори қуйидаги тартибда тақсимланади: а) Давлат хизматлари марказларига шахсан келиб мурожаат этилганда: 49,5 фоизи — Ўзбекистон Республикаси Адлия вазирлигининг Давлат хизматларини ривожлантириш жамғармасига; 0,5 фоизи — Рақамли технологиялар вазирлиги ҳузуридаги «Рақамли ҳукумат лойиҳаларини бошқариш маркази» давлат муассасасининг Иқтисодиёт ва молия вазирлиги Ғазначилик хизмати қўмитасидаги махсус ҳисобварағига (ягона биллинг тизими орқали тасдиқлангани учун); қолган маблағлар — тегишли Наркология диспансери шахсий ҳисобварағига; б) ЯИДХП орқали мурожаат этилганда: 10 фоизи — Ўзбекистон Республикаси Адлия вазирлигининг Давлат хизматларини ривожлантириш жамғармасига; 11,75 фоизи — Рақамли технологиялар вазирлиги ҳузуридаги «Рақамли ҳукумат лойиҳаларини бошқариш маркази» давлат муассасасининг Иқтисодиёт ва молия вазирлиги Ғазначилик хизмати қўмитасидаги махсус ҳисобварағига (шу жумладан, 0,5 фоизи — Ягона биллинг тизими орқали тасдиқлангани учун); қолган маблағлар — тегишли Наркология диспансери шахсий ҳисобварағига ўтказилади. 6. Давлат хизматини кўрсатиш муддати Реал вақт режимида 7. Изоҳ Мазкур давлат хизматидан фойдаланиш вақтида ариза берувчи композит шаклда руҳий касалликлар бўйича диспансер ҳисобида туриши ёки турмаслиги тўғрисида маълумотнома бериш хизматидан фойдаланиши мумкин. Бунда мазкур маълумотномаларни берганлик учун тўловлар бир йўла тўланади ҳамда тўлов миқдорлари ушбу маълумотномаларнинг паспортларида белгиланган тартибда тақсимланади.
Жисмоний ва юридик шахсларга маълумотномалар бериш бўйича давлат хизматларини кўрсатишнинг ягона маъмурий регламентига 4-ИЛОВА
Ҳарбий хизматдан озод этиш тўғрисида маълумотнома бериш
1. Давлат хизмати номи Ҳарбий хизматдан озод этиш тўғрисидаги маълумотнома 2. Давлат хизматидан фойдаланувчилар тоифаси Ўзбекистон Республикаси фуқаролигидан чиқаётган ҳарбий хизматга чақирилиш ёшидаги шахс жисмоний шахс 3. Давлат хизматини кўрсатувчи ваколатли орган(лар) Мудофаа ишлари бўлимлари 4. Давлат хизматидан фойдаланиш учун талаб этиладиган маълумотлар 1. Сўровномада шахсга оид қуйидаги маълумотлар кўрсатилади: фамилияси, исми ва отасининг исми (ўзгарган бўлса, у ҳақда маълумотлар кўрсатилади) паспорт ёки идентификацияловчи ID-картаси маълумотлари (ЖШ ШИР маълумотлари); маълумотнома тили (ўзбек/рус); яшаш манзили; электрон манзили (мавжуд бўлса) ва телефон рақами. 2. Нотариал тасдиқланган ишончнома (агар ишончли вакил томонидан ҳаракат қилинаётган бўлса). Номига ҳарбий хизматдан озод этиш тўғрисидаги маълумотнома бериш сўралаётган шахснинг фамилияси, исми ва отасининг исми (ўзгарган бўлса, бу ҳақда маълумотлар кўрсатилади), жисмоний шахснинг шахсий идентификация рақами (ЖШ ШИР), яшаш манзили. 5. Давлат хизматини кўрсатганлик учун ундириладиган йиғим миқдори Бепул 6. Давлат хизматини кўрсатиш муддати 3 иш куни 7. Изоҳ Қуйидаги ҳолларда Ўзбекистон Республикаси фуқаролигидан чиқаётган ҳарбий хизматга чақирилиш ёшидаги шахсларга маълумотнома берилмайди: Ўзбекистон Республикаси Президенти томонидан навбатдаги чақирув бўйича қабул қилинган қарорга асосан чақирувга оид тадбирлар давом этаётган бўлса; чақирилувчи сафарбарлик чақируви резервидаги ҳарбий хизматга чақирилган, бироқ шартномага мувофиқ Ўзбекистон Республикаси Иқтисодиёт ва молия вазирлигининг махсус ҳисобварағига тегишли пул бадалларини белгиланган муддатда тўламаган бўлса.
Жисмоний ва юридик шахсларга маълумотномалар бериш бўйича давлат хизматларини кўрсатишнинг ягона маъмурий регламентига 5-ИЛОВА
Судланмаганлик (ёки судланганлик) тўғрисида маълумотнома бериш
1. Давлат хизмати номи Судланмаганлик (ёки судланганлик) тўғрисида маълумотнома 2. Давлат хизматидан фойдаланувчилар тоифаси Жисмоний шахс (Ўзбекистон Республикаси фуқароси, Ўзбекистон ҳудудида доимий яшовчи жисмоний шахснинг шахсий идентификация рақами мавжуд бўлган чет эл фуқароси (шу жумладан МДҲ давлатлари фуқароси) ҳамда фуқаролиги бўлмаган шахс) Жисмоний шахс ёки унинг яқин қариндошлари (ота-онаси, эри ёки хотини, болалари, ака-укалари ва опа-сингиллари) 3. Давлат хизматини кўрсатувчи ваколатли орган(лар) Ўзбекистон Республикаси Ички ишлар вазирлиги Рақамли технологиялар ва ҳуқуқий статистика департаменти Ҳуқуқий статистика бош маркази 4. Давлат хизматидан фойдаланиш учун талаб этиладиган маълумотлар 1. Сўровномада шахсга оид қуйидаги маълумотлар кўрсатилади: фамилияси, исми ва отасининг исми (ўзгарган бўлса, бу ҳақда маълумотлар кўрсатилади); паспорт ёки идентификацияловчи ID-картаси маълумотлари (ЖШ ШИР маълумотлари); маълумотнома тили (ўзбек/рус); яшаш манзили; электрон манзили (мавжуд бўлса) ва телефон рақами. 2. Нотариал тасдиқланган ишончнома (агар ишончли вакил томонидан ҳаракат қилинаётган бўлса). Учинчи шахс манфаати учун шартнома (ордер) асосида адвокатлар томонидан мурожаат қилинганда, нотариал тасдиқланган ишончнома талаб этилмайди. 5. Давлат хизматини кўрсатганлик учун ундириладиган йиғим миқдори Базавий ҳисоблаш миқдорининг 3 фоизи миқдорида Йиғимлар суммаси қуйидаги тартибда тақсимланади: а) Давлат хизматлари марказларига шахсан келиб мурожаат этилганда: 18 фоизи — Ўзбекистон Республикаси Адлия вазирлигининг Давлат хизматларини ривожлантириш жамғармасига; 0,5 фоизи — Рақамли технологиялар вазирлиги ҳузуридаги «Рақамли ҳукумат лойиҳаларини бошқариш маркази» давлат муассасасининг Иқтисодиёт ва молия вазирлиги Ғазначилик хизмати қўмитасидаги махсус ҳисобварағига (Ягона биллинг тизими орқали тасдиқлангани учун); 20 фоизи — Ўзбекистон Республикаси Ички ишлар вазирлиги бюджетдан ташқари жамғармасининг шахсий ҳисобварағига; қолган маблағлар — Ўзбекистон Республикасининг Давлат бюджетига; б) ЯИДХП орқали мурожаат этилганда: 10 фоизи — Ўзбекистон Республикаси Адлия вазирлигининг Давлат хизматларини ривожлантириш жамғармасига; 11,75 фоизи — Рақамли технологиялар вазирлиги ҳузуридаги «Рақамли ҳукумат лойиҳаларини бошқариш маркази» давлат муассасасининг Иқтисодиёт ва молия вазирлиги Ғазначилик қўмитасидаги махсус ҳисобварағига (шу жумладан, 0,5 фоизи — Ягона биллинг тизими орқали тасдиқлангани учун); 28,125 фоизи — Ўзбекистон Республикаси Ички ишлар вазирлиги бюджетдан ташқари жамғармасининг ҳисобварағига; қолган маблағлар — Ўзбекистон Республикасининг Давлат бюджетига ўтказилади. 6. Давлат хизматини кўрсатиш муддати 2 иш куни 7. Изоҳ
Жисмоний ва юридик шахсларга маълумотномалар бериш бўйича давлат хизматларини кўрсатишнинг ягона маъмурий регламентига 6-ИЛОВА
Манзил-маълумот ахборотлари тўғрисида маълумотнома бериш
1. Давлат хизмати номи Манзил-маълумот ахборотлари тўғрисида маълумотнома (манзил-маълумот ахборотларини (доимий яшаш жойи бўйича рўйхатга олинганлиги, рўйхатдан чиққанлиги, вақтинча турган жойи бўйича рўйхатга олинганлиги, шунингдек, маълумот мавжуд эмаслиги ҳақида маълумот) 2. Давлат хизматидан фойдаланувчилар тоифаси Жисмоний шахс 3. Давлат хизматини кўрсатувчи ваколатли орган(лар) Қорақалпоғистон Республикаси Ички ишлар вазирлиги, Тошкент шаҳар ва Тошкент вилояти Ички ишлар бош бошқармалари, вилоятлар Ички ишлар бошқармалари ҳузуридаги Манзил-маълумот бюролари 4. Давлат хизматидан фойдаланиш учун талаб этиладиган маълумотлар Сўровномада шахсга оид қуйидаги маълумотлар кўрсатилади: фамилияси, исми ва отасининг исми (ўзгарган бўлса, у ҳақда маълумотлар кўрсатилади) паспорт ёки идентификацияловчи ID-картаси маълумотлари (ЖШ ШИР маълумотлари); маълумотнома тили (ўзбек/рус); яшаш манзили; электрон манзили (мавжуд бўлса) ва телефон рақами. 5. Давлат хизматини кўрсатганлик учун ундириладиган йиғим миқдори Базавий ҳисоблаш миқдорининг 3 фоизи миқдори. Йиғимлар суммаси қуйидаги тартибда тақсимланади: а) Давлат хизматлари марказларига шахсан келиб мурожаат этилганда: 18 фоизи — Ўзбекистон Республикаси Адлия вазирлигининг Давлат хизматларини ривожлантириш жамғармасига; 0,5 фоизи — Рақамли технологиялар вазирлиги ҳузуридаги «Рақамли ҳукумат лойиҳаларини бошқариш маркази» давлат муассасасининг Иқтисодиёт ва молия вазирлиги Ғазначилик хизмати қўмитасидаги махсус ҳисобварағига (Ягона биллинг тизими орқали тасдиқлангани учун); 20 фоизи — Ўзбекистон Республикаси Ички ишлар вазирлиги бюджетдан ташқари жамғармасининг шахсий ҳисобварағига ўтказилади; қолган маблағлар — Ўзбекистон Республикасининг Давлат бюджетига ўтказилади; б) ЯИДХП орқали мурожаат этилганда: 10 фоизи — Ўзбекистон Республикаси Адлия вазирлигининг Давлат хизматларини ривожлантириш жамғармасига; 11,75 фоизи — Рақамли технологиялар вазирлиги ҳузуридаги «Рақамли ҳукумат лойиҳаларини бошқариш маркази» давлат муассасасининг Иқтисодиёт ва молия вазирлиги Ғазначилик қўмитасидаги махсус ҳисобварағига (шу жумладан, 0,5 фоизи — Ягона биллинг тизими орқали тасдиқлангани учун); 28,125 фоизи — Ўзбекистон Республикаси Ички ишлар вазирлиги бюджетдан ташқари жамғармасининг ҳисобварағига; қолган маблағлар — Ўзбекистон Республикасининг Давлат бюджетига ўтказилади. 6. Давлат хизматини кўрсатиш муддати Автоматик тарзда (реал вақт режимида) 7. Изоҳ Ариза берувчилар фақат ўзларига тегишли манзил-маълумот ахборотларини олишлари мумкин. Бошқа шахсларга тегишли манзил-маълумот ахборотлари берилмайди. Давлат хизматини кўрсатганлик учун Ўзбекистон Республикаси Ички ишлар вазирлиги бюджетдан ташқари жамғармасининг шахсий ҳисобварағига тушган маблағлардан миграция ва фуқароликни расмийлаштириш хизматининг моддий-техник базасини мустаҳкамлашда ва ходимларни рағбатлантириш мақсадларида фойдаланилади.
Жисмоний ва юридик шахсларга маълумотномалар бериш бўйича давлат хизматларини кўрсатишнинг ягона маъмурий регламентига 7-ИЛОВА
Ўзбекистон Республикаси фуқаролигига мансуб эмаслик тўғрисида маълумотнома бериш
1. Давлат хизмати номи Ўзбекистон Республикаси фуқаролигига мансуб эмаслик тўғрисида маълумотнома 2. Давлат хизматидан фойдаланувчилар тоифаси Жисмоний шахс 3. Давлат хизматини кўрсатувчи ваколатли орган(лар) Доимий яшаш жойидаги ички ишлар органи Хорижда доимий яшаётган шахс учун — консуллик муассасаси 4. Давлат хизматидан фойдаланиш учун талаб этиладиган маълумотлар 1. Сўровномада шахсга оид қуйидаги маълумотлар кўрсатилади: фамилияси, исми ва отасининг исми (ўзгарган бўлса, бу ҳақда маълумотлар кўрсатилади) паспорт ёки идентификацияловчи ID-картаси маълумотлари (ЖШ ШИР маълумотлари); маълумотнома тили (ўзбек/рус); яшаш манзили; электрон манзили (мавжуд бўлса) ва телефон рақами; вояга етмаган фарзандларининг фамилияси, исми ва отасининг исми, туғилган вақти ва жойи, қариндошлик даражаси; Ўзбекистон Республикасидаги охирги доимий яшаган манзили ва қайси ҳужжатга асосан чиқиб кетганлиги (ҳужжат серияси ва рақами); қайси давлат фуқароси ёки қайси чет давлат фуқаролигини қабул қилиш истагида эканлиги. 2. Қуйидаги ҳужжатлар илова қилинади: туғилганлик тўғрисидаги гувоҳнома; шахсини тасдиқловчи ҳужжат; маълумотномада ариза берувчининг вояга етмаган фарзандлари ҳам кўрсатилганда, уларнинг номидан қонуний вакиллари томонидан имзоланган аризаси; нотариал тасдиқланган ишончнома (агар ишончли вакил томонидан ҳаракат қилинаётган бўлса). 5. Давлат хизматини кўрсатганлик учун ундириладиган йиғим миқдори Маълумотнома берганлик учун Ўзбекистон Республикасининг «Давлат божи тўғрисида»ги Қонунида белгиланган миқдорда давлат божи ундирилади. Давлат божи суммаси қуйидаги тартибда тақсимланади: а) Давлат хизматлари марказларига шахсан келиб мурожаат этилганда: 18 фоизи — Ўзбекистон Республикаси Адлия вазирлигининг Давлат хизматларини ривожлантириш жамғармасига; 0,5 фоизи — Рақамли технологиялар вазирлиги ҳузуридаги «Рақамли ҳукумат лойиҳаларини бошқариш маркази» давлат муассасасининг Иқтисодиёт ва молия вазирлиги Ғазначилик хизмати қўмитасидаги махсус ҳисобварағига (Ягона биллинг тизими орқали тасдиқлангани учун); 50 фоизи — Ўзбекистон Республикаси Ички ишлар вазирлигининг бюджетдан ташқари жамғармасига; қолган маблағлар — Ўзбекистон Республикасининг Давлат бюджети ҳисобига; б) ЯИДХП орқали мурожаат этганда: 10 фоизи — Ўзбекистон Республикаси Адлия вазирлигининг Давлат хизматларини ривожлантириш жамғармасига; 11,75 фоизи — Рақамли технологиялар вазирлиги ҳузуридаги «Рақамли ҳукумат лойиҳаларини бошқариш маркази» давлат муассасасининг Иқтисодиёт ва молия вазирлиги Ғазначилик қўмитасидаги махсус ҳисобварағига (шу жумладан, 0,5 фоизи — Ягона биллинг тизими орқали тасдиқлангани учун); 50 фоизи — Ўзбекистон Республикаси Ички ишлар вазирлигининг бюджетдан ташқари жамғармасига; қолган маблағлар — Ўзбекистон Республикасининг Давлат бюджети ҳисобига ўтказилади. 6. Давлат хизматини кўрсатиш муддати 1 ой 7. Изоҳ Ички ишлар вазирлигининг бюджетдан ташқари жамғармасига давлат хизматини кўрсатишдан тушган маблағлар вазирликнинг ахборот тизимларининг ишчи ҳолатда бўлишини таъминлашга, моддий-техник базасини янгилашга ва такомиллаштиришга ҳамда ходимларни рағбатлантиришга йўналтирилади. Мазкур паспорт Ўзбекистон Республикаси фуқаролигига мансуб эмаслик тўғрисидаги маълумотномани Давлат хизматлари марказлари ва ЯИДХП орқали бериш тартибини белгилайди. Консуллик муассасалари орқали ушбу маълумотнома белгиланган тартибда олинади. Ваколатли орган «Паспорт-виза» автоматлаштирилган ахборот тизими орқали уч иш куни ичида сўровномага киритилган маълумотларнинг ҳақиқийлигини текширади. Сўровномага киритилган маълумотларнинг ҳақиқийлиги тасдиқланган тақдирда, ваколатли орган томонидан автоматик тарзда мурожаат этувчига тегишли хабарнома юборилади. 1. Ўзбекистон Республикасининг фуқаролигига мансублик Ўзбекистон Республикасининг ёки чет давлатнинг ваколатли органи сўрови бўйича ҳам аниқланиши мумкин. 2. Ариза берувчида зарур ҳужжатлар мавжуд бўлмаган тақдирда, шунингдек ариза берувчининг Ўзбекистон Республикаси фуқаролигига мансублигига нисбатан шубҳа пайдо бўлганда, ички ишлар органи ёки консуллик муассасаси текширув ўтказиш учун тегишли давлат органларига сўровнома юборади. Текширув якунлари бўйича хулоса берилади. Ўзбекистон Республикаси фуқаросининг паспорти ёки идентификацияловчи ID-картаси «Ўзбекистон Республикасининг фуқаролиги тўғрисида» Ўзбекистон Республикаси Қонуни 5 , 6 , 13 — 16 ва 32 — 36-моддаларининг талаблари бузилган ҳолда олинганлиги аниқланган тақдирда, Ўзбекистон Республикаси фуқаросининг паспорти ёки идентификацияловчи ID-картаси ички ишлар органининг хулосасига асосан олиб қўйилади. Ўзбекистон Республикаси фуқаросининг паспорти ёки идентификацияловчи ID-картаси олиб қўйилаётган шахс мазкур хулосадан норози бўлган тақдирда, у ўзининг Ўзбекистон Республикасининг фуқаролигига мансублиги ёки мансуб эмаслиги тўғрисидаги масалани ҳал этиш учун судга мурожаат қилишга ҳақли. Хулосалар тегишлилиги бўйича Қорақалпоғистон Республикаси ички ишлар вазири, Тошкент шаҳар ва Тошкент вилояти ички ишлар бош бошқармалари бошлиқлари ёки вилоятлар ички ишлар бошқармалари бошлиқлари томонидан тасдиқланади.
Жисмоний ва юридик шахсларга маълумотномалар бериш бўйича давлат хизматларини кўрсатишнинг ягона маъмурий регламентига 8-ИЛОВА
Содир бўлган ёнғин тўғрисида маълумотнома бериш
1. Давлат хизмати номи Содир бўлган ёнғин тўғрисида маълумотнома 2. Давлат хизматидан фойдаланувчилар тоифаси Жисмоний ва юридик шахс 3. Давлат хизматини кўрсатувчи ваколатли орган (лар) Фавқулодда вазиятлар вазирлигининг ҳудудий бўлинмалари 4. Давлат хизматидан фойдаланиш учун талаб этиладиган маълумотлар 1. Сўровномада шахсга оид қуйидаги маълумотлар кўрсатилади: ариза берувчи жисмоний шахс учун: фамилияси, исми ва отасининг исми (ўзгарган бўлса, бу ҳақда маълумотлар кўрсатилади) паспорт ёки идентификацияловчи ID-картаси маълумотлари (ЖШ ШИР маълумотлари); маълумотнома тили (ўзбек/рус); яшаш манзили; содир бўлган ёнғин объект ҳақидаги маълумотлар (манзил ва тегишлилиги); электрон манзили (мавжуд бўлса) ва телефон рақами. Ариза берувчи юридик шахс учун: тўлиқ номи; электрон манзили (мавжуд бўлса) ва телефон рақами; СТИРи; содир бўлган ёнғин объект ҳақидаги маълумотлар (манзил ва тегишлилиги). 2. Нотариал тасдиқланган ишончнома (агар ишончли вакил томонидан ҳаракат қилинаётган бўлса). 5. Давлат хизматини кўрсатганлик учун ундириладиган йиғим миқдори Бепул 6. Давлат хизматини кўрсатиш муддати 1 иш куни 7. Изоҳ
Жисмоний ва юридик шахсларга маълумотномалар бериш бўйича давлат хизматларини кўрсатишнинг ягона маъмурий регламентига 9-ИЛОВА
Кўчмас мулк бузилишга тушганлиги ёки тушмаганлиги тўғрисида маълумотнома бериш
1. Давлат хизмати номи Кўчмас мулк бузилишга тушганлиги ёки тушмаганлиги тўғрисида маълумотнома 2. Давлат хизматидан фойдаланувчилар тоифаси Жисмоний ва юридик шахслар 3. Давлат хизматини кўрсатувчи ваколатли орган(лар) Қорақалпоғистон Республикаси Қурилиш ва уй-жой коммунал хўжалиги вазирлиги, вилоятлар ва Тошкент шаҳар Қурилиш ва уй-жой коммунал хўжалиги бош бошқармалари 4. Давлат хизматидан фойдаланиш учун талаб этиладиган маълумотлар 1. Сўровномада шахсга оид қуйидаги маълумотлар кўрсатилади: ариза берувчи жисмоний шахс учун: фамилияси, исми ва отасининг исми (ўзгарган бўлса, бу ҳақда маълумотлар кўрсатилади) паспорт ёки идентификацияловчи ID-картаси маълумотлари (ЖШ ШИР маълумотлари); маълумотнома тили (ўзбек/рус); яшаш манзили; электрон манзили (мавжуд бўлса) ва телефон рақами; кадастр рақами. Ариза берувчи юридик шахс учун: тўлиқ номи; электрон манзили (мавжуд бўлса) ва телефон рақами; СТИРи; кадастр рақами. 2. Нотариал тасдиқланган ишончнома (агар учинчи шахслар манфаати учун ҳаракат қилинаётган бўлса). 5. Давлат хизматини кўрсатганлик учун ундириладиган йиғим миқдори Базавий ҳисоблаш миқдорининг 5 фоизи миқдори. Йиғимлар суммаси қуйидаги тартибда тақсимланади: а) Давлат хизматлари марказларига шахсан келиб мурожаат этилганда: 18 фоизи — Адлия вазирлигининг Давлат хизматларини ривожлантириш жамғармасининг шахсий ҳисобварағига; 0,5 фоизи — Рақамли технологиялар вазирлиги ҳузуридаги «Рақамли ҳукумат лойиҳаларини бошқариш маркази» давлат муассасасининг Иқтисодиёт ва молия вазирлиги Ғазначилик хизмати қўмитасидаги махсус ҳисобварағига (ягона биллинг тизими орқали тасдиқлангани учун); 10 фоизи — Ўзбекистон Республикаси Қурилиш вазирлиги ҳузуридаги Қурилиш соҳасида ахборот-коммуникация технологияларини ривожлантириш марказининг шахсий ҳисобварағига; қолган маблағлар — Қорақалпоғистон Республикаси Қурилиш ва уй-жой коммунал хўжалиги вазирлиги, вилоятлар ва Тошкент шаҳар Қурилиш ва уй-жой коммунал хўжалиги бош бошқармаларининг ҳисобварағига; б) ЯИДХП орқали мурожаат этилганда: 10 фоизи — Адлия вазирлигининг Давлат хизматларини ривожлантириш жамғармасининг шахсий ҳисобварағига; 10 фоизи — Ўзбекистон Республикаси Қурилиш вазирлиги ҳузуридаги Қурилиш соҳасида ахборот-коммуникация технологияларини ривожлантириш марказининг шахсий ҳисобварағига; 11,75 фоизи — Рақамли технологиялар вазирлиги ҳузуридаги «Рақамли ҳукумат лойиҳаларини бошқариш маркази» давлат муассасасининг Иқтисодиёт ва молия вазирлиги Ғазначилик қўмитасидаги махсус ҳисобварағига (шу жумладан, 0,5 фоизи — Ягона биллинг тизими орқали тасдиқлангани учун); қолган маблағлар — Қорақалпоғистон Республикаси Қурилиш ва уй-жой коммунал хўжалиги вазирлиги, вилоятлар ва Тошкент шаҳар Қурилиш ва уй-жой коммунал хўжалиги бош бошқармаларининг ҳисобварағига ўтказилади. 6. Давлат хизматини кўрсатиш муддати 3 иш куни 7. Изоҳ
Жисмоний ва юридик шахсларга маълумотномалар бериш бўйича давлат хизматларини кўрсатишнинг ягона маъмурий регламентига 10-ИЛОВА
Солиқлар ва йиғимлардан солиқ қарзи мавжуд ёки мавжуд эмаслиги тўғрисида маълумотнома бериш
1. Давлат хизмати номи Солиқлар ва йиғимлардан солиқ қарзи мавжуд ёки мавжуд эмаслиги тўғрисида маълумотнома 2. Давлат хизматидан фойдаланувчилар тоифаси Юридик ва жисмоний шахслар ҳамда якка тартибдаги тадбиркорлар 3. Давлат хизматини кўрсатувчи ваколатли орган(лар) Вазирлар Маҳкамаси ҳузуридаги Солиқ қўмитаси 4. Давлат хизматидан фойдаланиш учун талаб этиладиган маълумотлар 1. Сўровномада шахсга оид қуйидаги маълумотлар кўрсатилади: ариза берувчи жисмоний шахс учун: фамилияси, исми ва отасининг исми (ўзгарган бўлса, у ҳақда маълумотлар кўрсатилади) паспорт ёки идентификацияловчи ID-картаси маълумотлари (ЖШ ШИР маълумотлари); маълумотнома тили (ўзбек/рус); яшаш манзили; электрон манзили (мавжуд бўлса) ва телефон рақами. Ариза берувчи юридик шахс учун: тўлиқ номи; электрон манзили (мавжуд бўлса) ва телефон рақами; СТИРи. Ариза берувчи якка тартибдаги тадбиркор учун: тўлиқ номи; электрон манзили (мавжуд бўлса) ва телефон рақами; (ЖШ ШИР маълумотлари). 2. Солиқ объектининг кадастр рақамлари. 3. Нотариал тасдиқланган ишончнома ( агар ишончли вакил томонидан ҳаракат қилинаётган бўлса ). 5. Давлат хизматини кўрсатганлик учун ундириладиган йиғим миқдори Бепул 6. Давлат хизматини кўрсатиш муддати Реал вақт режимида 7. Изоҳ Давлат хизмати Вазирлар Маҳкамаси ҳузуридаги Солиқ қўмитасининг расмий веб-сайти орқали ҳам кўрсатилади.
Жисмоний ва юридик шахсларга маълумотномалар бериш бўйича давлат хизматларини кўрсатишнинг ягона маъмурий регламентига 11-ИЛОВА
Турар жойнинг майдони тўғрисида маълумотнома бериш
1. Давлат хизмати номи Турар жойнинг майдони тўғрисида маълумотнома 2. Давлат хизматидан фойдаланувчилар тоифаси Жисмоний шахслар 3. Давлат хизматини кўрсатувчи ваколатли орган (лар) Ўзбекистон Республикаси Иқтисодиёт ва молия вазирлиги ҳузуридаги Кадастр агентлиги 4. Давлат хизматидан фойдаланиш учун талаб этиладиган маълумотлар 1. Сўровномада шахсга оид қуйидаги маълумотлар кўрсатилади: ариза берувчи жисмоний шахс учун: фамилияси, исми ва отасининг исми (ўзгарган бўлса, бу ҳақда маълумотлар кўрсатилади) паспорт ёки идентификацияловчи ID-картаси маълумотлари (ЖШ ШИР маълумотлари); маълумотнома тили (ўзбек/рус); яшаш манзили; электрон манзили (мавжуд бўлса) ва телефон рақами; объектнинг кадастр рақами. 2. Нотариал тасдиқланган ишончнома ( агар ишончли вакил томонидан ҳаракат қилинаётган бўлса ). 5. Давлат хизматини кўрсатганлик учун ундириладиган йиғим миқдори Бепул 6. Давлат хизматини кўрсатиш муддати реал вақт режимида 7. Изоҳ
Жисмоний ва юридик шахсларга маълумотномалар бериш бўйича давлат хизматларини кўрсатишнинг ягона маъмурий регламентига 12-ИЛОВА
Шахснинг номида кўчмас мулк (турар ва нотурар жой) мавжуд ёки мавжуд эмаслиги ҳақида маълумотнома бериш
1. Давлат хизмати номи Шахснинг номида кўчмас мулк (турар ва нотурар жой) мавжуд ёки мавжуд эмаслиги ҳақида маълумотнома 2. Давлат хизматидан фойдаланувчилар тоифаси Жисмоний шахс ёки уларнинг оила аъзолари (эр-хотин, ота-она ва болалар) ҳамда юридик шахслар 3. Давлат хизматини кўрсатувчи ваколатли орган(лар) Ўзбекистон Республикаси Урбанизация ва уй-жой бозорини барқарор ривожлантириш миллий қўмитаси ҳузуридаги Кадастр агентлиги 4. Давлат хизматидан фойдаланиш учун талаб этиладиган маълумотлар 1. Сўровномада шахсга оид қуйидаги маълумотлар кўрсатилади: ариза берувчи жисмоний шахс учун: фамилияси, исми ва отасининг исми (ўзгарган бўлса, бу ҳақда маълумотлар кўрсатилади); паспорт ёки идентификацияловчи ID-картаси маълумотлари (ЖШШИР); маълумотнома тили (ўзбек/рус); яшаш манзили; электрон манзили (мавжуд бўлса) ва телефон рақами; (ЖШШИР). Ҳужжат сўралаётган шахснинг маълумотлари: фамилияси, исми ва отасининг исми (ўзгарган бўлса, бу ҳақида маълумотлар кўрсатилади); паспорт ёки идентификацияловчи ID-картаси маълумотлари (ЖШШИР); оила аъзоларининг (эр-хотин, ота-она ва болалар) паспорт ёки идентификацияловчи ID-картаси маълумотлари (серияси, рақами ҳамда ЖШШИР маълумотлари).* Ариза берувчи юридик шахс учун: тўлиқ номи; электрон манзили (мавжуд бўлса) ва телефон рақами; СТИР. 2. Кўчмас мулк ҳақида маълумот: маълумотноманинг ҳудуд кесимида ёки республика бўйича бўлиши; объект жойлашган манзил; маълумотнома даври (жорий ҳолат ёки охирги 10 йиллик давр). 3. Нотариал тасдиқланган ишончнома (агар ишончли вакил томонидан ҳаракат қилинаётган бўлса). Номига маълумотнома бериш сўралаётган шахснинг фамилияси, исми ва отасининг исми (ўзгарган бўлса, у ҳақида маълумотлар кўрсатилади), жисмоний шахснинг шахсий идентификация рақами (ЖШШИР) ва яшаш манзили. 5. Давлат хизматини кўрсатганлик учун ундириладиган йиғим миқдори Давлат хизмати кўрсатилганлиги учун қуйидаги миқдорда йиғим ундирилади: жисмоний шахснинг номида кўчмас мулк (турар ва нотурар жой) мавжуд ёки мавжуд эмаслиги ҳақида маълумотнома берганлик учун базавий ҳисоблаш миқдорининг 3 фоизи миқдорида (ҳар бир шахс учун); юридик шахснинг номида кўчмас мулк (турар ва нотурар жой) мавжуд ёки мавжуд эмаслиги ҳақида маълумотнома берганлик учун базавий ҳисоблаш миқдорининг 10 фоизи миқдорида (ҳар бир шахс учун). Йиғимлар суммаси қуйидаги тартибда тақсимланади: а) Давлат хизматлари марказларига шахсан келиб мурожаат этилганда: 18 фоизи — Ўзбекистон Республикаси Адлия вазирлигининг Давлат хизматларини ривожлантириш жамғармасига; 0,5 фоизи — Рақамли технологиялар вазирлиги ҳузуридаги «Рақамли ҳукумат лойиҳаларини бошқариш маркази» давлат муассасасининг Иқтисодиёт ва молия вазирлиги Ғазначилик хизмати қўмитасидаги махсус ҳисобварағига (Ягона биллинг тизими орқали тасдиқлангани учун); қолган маблағларнинг 80 фоизи Кадастр агентлигининг Давлат кадастрлари, геодезия ва картография миллий маркази ҳисобварағига, 20 фоизи тегишлилиги бўйича Қорақалпоғистон Республикаси, вилоятлар ва Тошкент шаҳар ер тузиш ва кўчмас мулк кадастри давлат корхоналарининг ҳисобварағига; б) ЯИДХП орқали мурожаат этилганда: 10 фоизи — Ўзбекистон Республикаси Адлия вазирлигининг Давлат хизматларини ривожлантириш жамғармасига; 11,75 фоизи — Рақамли технологиялар вазирлиги ҳузуридаги «Рақамли ҳукумат лойиҳаларини бошқариш маркази» давлат муассасасининг Иқтисодиёт ва молия вазирлиги Ғазначилик қўмитасидаги махсус ҳисобварағига (шу жумладан, 0,5 фоизи — Ягона биллинг тизими орқали тасдиқлангани учун); қолган маблағларнинг 80 фоизи Кадастр агентлигининг Давлат кадастрлари, геодезия ва картография миллий маркази ҳисобварағига, 20 фоизи тегишлилиги бўйича Қорақалпоғистон Республикаси, вилоятлар ва Тошкент шаҳар ер тузиш ва кўчмас мулк кадастри давлат корхоналарининг ҳисобварағига ўтказилади. 6. Давлат хизматини кўрсатиш муддати Шахсларнинг номида кўчмас мулк (турар ва нотурар жой) мавжуд бўлганда 2 иш куни шахсларнинг номида кўчмас мулк (турар ва нотурар жой) мавжуд бўлмаганда реал вақт режимида 7. Изоҳ * Жисмоний шахс ўз ихтиёрига кўра оила аъзоларининг номида кўчмас мулк (турар ва нотурар жой) мавжуд ёки мавжуд эмаслиги тўғрисида маълумотнома олиши мумкин. Бунда хар битта маълумоти киритилган шахс учун алоҳида йиғим ундирилади.
Жисмоний ва юридик шахсларга маълумотномалар бериш бўйича давлат хизматларини кўрсатишнинг ягона маъмурий регламентига 13-ИЛОВА
Бино ва иншоотларнинг мансублиги ва таркиби тўғрисида маълумотнома бериш
1. Давлат хизмати номи Бино ва иншоотларнинг мансублиги ва таркиби тўғрисида маълумотнома 2. Давлат хизматидан фойдаланувчилар тоифаси Жисмоний шахслар 3. Давлат хизматини кўрсатувчи ваколатли орган(лар) Ўзбекистон Республикаси Иқтисодиёт ва молия вазирлиги ҳузуридаги Кадастр агентлиги 4. Давлат хизматидан фойдаланиш учун талаб этиладиган маълумотлар 1. Сўровномада шахсга оид қуйидаги маълумотлар кўрсатилади: фамилияси, исми ва отасининг исми (ўзгарган бўлса, бу ҳақда маълумотлар кўрсатилади) паспорт ёки идентификацияловчи ID-картаси маълумотлари (ЖШ ШИР маълумотлари); маълумотнома тили (ўзбек/рус); яшаш манзили; электрон манзили (мавжуд бўлса) ва телефон рақами; кўчмас мулкнинг кадастр рақами. 2. Нотариал тасдиқланган ишончнома (агар ишончли вакил томонидан ҳаракат қилинаётган бўлса). 5. Давлат хизматини кўрсатганлик учун ундириладиган йиғим миқдори Базавий ҳисоблаш миқдорининг 3 фоизи миқдорида Йиғимлар суммаси қуйидаги тартибда тақсимланади: а) Давлат хизматлари марказларига шахсан келиб мурожаат этилганда: 18 фоизи — Ўзбекистон Республикаси Адлия вазирлигининг Давлат хизматларини ривожлантириш жамғармасининг шахсий ҳисобварағига; 0,5 фоизи — Рақамли технологиялар вазирлиги ҳузуридаги «Рақамли ҳукумат лойиҳаларини бошқариш маркази» давлат муассасасининг Иқтисодиёт ва молия вазирлиги Ғазначилик хизмати қўмитасидаги махсус ҳисобварағига (Ягона биллинг тизими орқали тасдиқлангани учун); қолган маблағларнинг 40 фоизи «Компьютерлаштириш, геоахборот технологияларини жорий этиш ва ривожлантириш маркази» ДУК шахсий ҳисобварағига, 40 фоизи Кадастр агентлигининг Давлат кадастрлари палатаси ҳисобварағига, 20 фоизи тегишлилиги бўйича Кадастр агентлигининг Давлат кадастрлари палатасининг ҳудудий бошқармалари ҳисобварағига; б) ЯИДХП орқали мурожаат этилганда: 10 фоизи — Ўзбекистон Республикаси Адлия вазирлигининг Давлат хизматларини ривожлантириш жамғармасининг шахсий ҳисобварағига; 11,75 фоизи — Рақамли технологиялар вазирлиги ҳузуридаги «Рақамли ҳукумат лойиҳаларини бошқариш маркази» давлат муассасасининг Иқтисодиёт ва молия вазирлиги Ғазначилик қўмитасидаги махсус ҳисобварағига (шу жумладан, 0,5 фоизи — Ягона биллинг тизими орқали тасдиқлангани учун); қолган маблағларнинг 40 фоизи «Компьютерлаштириш, геоахборот технологияларини жорий этиш ва ривожлантириш маркази» ДУК шахсий ҳисобварағига, 40 фоизи Кадастр агентлигининг Давлат кадастрлари палатаси ҳисобварағига, 20 фоизи тегишлилиги бўйича Кадастр агентлигининг Давлат кадастрлари палатасининг ҳудудий бошқармалари ҳисобварағига ўтказилади. 6. Давлат хизматини кўрсатиш муддати Автоматик тарзда (реал вақт режимида) 7. Изоҳ Бино ва иншоотларнинг мансублиги ва таркиби тўғрисида маълумотномада қуйидаги маълумотлар акс эттирилади: бино ва иншоотларнинг жойлашган манзили; бино ва иншоотларнинг кадастр рақами; бино ва иншоотларнинг турар жой ёки нотурар жойлиги; бино ва иншоотларнинг умумий майдони; бино ва иншоотларнинг умумий яшаш майдони; бино ва иншоотларнинг ҳуқуқ эгаси (эгалари); бино ва иншоотларга бўлган ҳуқуқлар тури; бино ва иншоотларга бўлган ҳуқуқни белгиловчи ҳужжат номи, рақами, санаси; чекланиш мавжудлиги; бино ва иншоотларнинг кадастр қиймати.
Жисмоний ва юридик шахсларга маълумотномалар бериш бўйича давлат хизматларини кўрсатишнинг ягона маъмурий регламентига 14-ИЛОВА
Йўқолган ашёнинг топилмаганлиги тўғрисида маълумотнома бериш
1. Давлат хизмати номи Йўқолган ашёнинг топилмаганлиги тўғрисида маълумотнома 2. Давлат хизматидан фойдаланувчилар тоифаси Жисмоний ва юридик шахслар 3. Давлат хизматини кўрсатувчи ваколатли орган(лар) Ўзбекистон Республикаси Адлия вазирлиги 4. Давлат хизматидан фойдаланиш учун талаб этиладиган маълумотлар 1. Сўровномада шахсга оид қуйидаги маълумотлар кўрсатилади: ариза берувчи жисмоний шахс учун: фамилияси, исми ва отасининг исми (ўзгарган бўлса, бу ҳақда маълумотлар кўрсатилади) паспорт ёки идентификацияловчи ID-картаси маълумотлари (ЖШ ШИР маълумотлари); маълумотнома тили (ўзбек/рус); ашёнинг йўқолганлиги ҳақида хабар берилган ариза рақами; электрон манзили (мавжуд бўлса) ва телефон рақами. Ариза берувчи юридик шахс учун: тўлиқ номи; электрон манзили (мавжуд бўлса) ва телефон рақами; СТИРи; ашёнинг йўқолганлиги ҳақида хабар берилган ариза рақами. 2. Нотариал тасдиқланган ишончнома ( агар ишончли вакил томонидан ҳаракат қилинаётган бўлса ). Номига маълумотнома бериш сўралаётган шахснинг фамилияси, исми ва отасининг исми (ўзгарган бўлса, бу ҳақда маълумотлар кўрсатилади), жисмоний шахснинг шахсий идентификация рақами (ЖШ ШИР) ва яшаш манзили. 5. Давлат хизматини кўрсатганлик учун ундириладиган йиғим миқдори Базавий ҳисоблаш миқдорининг 5 фоизи миқдори. Йиғим қуйидагича тақсимланади: а) Давлат хизматлари марказлари орқали мурожаат қилинганда: 0,5 фоизи — Рақамли технологиялар вазирлиги ҳузуридаги «Электрон ҳукумат лойиҳаларини бошқариш маркази» давлат муассасасининг Иқтисодиёт ва молия вазирлиги Ғазначилик хизмати қўмитасидаги махсус ҳисоб рақамига (Ягона биллинг тизими орқали тасдиқлангани учун); қолган маблағлар — Адлия вазирлигининг Давлат хизматларини ривожлантириш жамғармасининг ҳисобварағига; б) ЯИДХП орқали мурожаат этилганда: 11,75 фоизи — Рақамли технологиялар вазирлиги ҳузуридаги «Рақамли ҳукумат лойиҳаларини бошқариш маркази» давлат муассасасининг Иқтисодиёт ва молия вазирлиги Ғазначилик хизмати қўмитасидаги махсус ҳисобварағига (шу жумладан, 0,5 фоизи — Ягона биллинг тизими орқали тасдиқлангани учун); қолган маблағлар — Адлия вазирлигининг Давлат хизматларини ривожлантириш жамғармасининг ҳисобварағига ўтказилади. 6. Давлат хизматини кўрсатиш муддати реал вақт режимида 7. Изоҳ 1. Паспорт қоидалари жиноят ва маъмурий ҳуқуқбузарлик оқибатида йўқолган ашёларга нисбатан татбиқ этилмайди. 2. Йўқолган ашё эгаси ёки унинг яқин қариндошлари (эри ёки хотини, фарзандлари, неваралари, ака-ука ва опа-сингиллари) йўқолган ашёларини топиш бўйича нотариал тасдиқланган ишончномасиз мурожаат қилиши мумкин. 3. Йўқолган ашёнинг топилмаганлиги тўғрисида маълумотнома олиш учун аввал йўқотилганлик ҳақида хабар бериш хизматидан фойдаланиш талаб этилади.
Жисмоний ва юридик шахсларга маълумотномалар бериш бўйича давлат хизматларини кўрсатишнинг ягона маъмурий регламентига 15-ИЛОВА
«Автомобиль тарихи» ҳақида маълумотнома бериш
1. Давлат хизмати номи «Автомобиль тарихи» ҳақида маълумотнома 2. Давлат хизматидан фойдаланувчилар тоифаси Жисмоний ва юридик шахслар 3. Давлат хизматини кўрсатувчи ваколатли орган(лар) Ўзбекистон Республикаси Адлия вазирлиги 4. Давлат хизматидан фойдаланиш учун талаб этиладиган маълумотлар Сўровномада шахсга оид қуйидаги маълумотлар кўрсатилади: ариза берувчи жисмоний шахс учун: фамилияси, исми ва отасининг исми (ўзгарган бўлса, бу ҳақда маълумотлар кўрсатилади) паспорт ёки идентификацияловчи ID-картаси маълумотлари (ЖШ ШИР маълумотлари); маълумотнома тили (ўзбек/рус); электрон манзили (мавжуд бўлса) ва телефон рақами; автотранспорт воситасининг давлат рақами белгиси; автотранспорт воситасининг рўйхатдан ўтказиш тўғрисидаги гувоҳнома маълумоти (серияси ва рақами). Ариза берувчи юридик шахс учун: тўлиқ номи; электрон манзили (мавжуд бўлса) ва телефон рақами; СТИРи; автотранспорт воситасининг давлат рақами белгиси; автотранспорт воситасининг рўйхатдан ўтказиш тўғрисидаги гувоҳнома маълумоти (серияси ва рақами). 5. Давлат хизматини кўрсатганлик учун ундириладиган йиғим миқдори Базавий ҳисоблаш миқдорининг 10 фоизи миқдори. Йиғимлар суммаси қуйидаги тартибда тақсимланади: а) Давлат хизматлари марказига келиб, веб-сайтлар ёки бошқа онлайн платформалар орқали мурожаат этилганда: 40 фоизи — Ўзбекистон Республикаси Адлия вазирлигининг Давлат хизматларини ривожлантириш жамғармасининг шахсий ҳисобварағига; 40 фоизи — Ўзбекистон Республикаси Ички ишлар вазирлиги Жамоат хавфсизлиги департаменти Давлат йўл ҳаракати хавфсизлиги хизматининг моддий-техника базасини ривожлантириш, ходимларни рағбатлантириш ва мукофотлаш жамғармасига; 0,5 фоизи — Рақамли технологиялар вазирлиги ҳузуридаги «Электрон ҳукумат лойиҳаларини бошқариш маркази» давлат муассасасининг Иқтисодиёт ва молия вазирлиги Ғазначилик хизмати қўмитасидаги махсус ҳисобварағига (Ягона биллинг тизими орқали тасдиқлангани учун); қолган маблағлар — Ўзбекистон Республикасининг Давлат бюджетига; б) ЯИДХП орқали мурожаат этилганда: 30 фоизи — Ўзбекистон Республикаси Адлия вазирлигининг Давлат хизматларини ривожлантириш жамғармасининг шахсий ҳисобварағига; 30 фоизи — Ўзбекистон Республикаси Ички ишлар вазирлиги Давлат йўл ҳаракати хавфсизлиги хизматининг моддий-техника базасини ривожлантириш, ходимларни рағбатлантириш ва мукофотлаш жамғармасига; 11,75 фоизи — Рақамли технологиялар вазирлиги ҳузуридаги «Рақамли ҳукумат лойиҳаларини бошқариш маркази» давлат муассасасининг Иқтисодиёт ва молия вазирлиги Ғазначилик хизмати қўмитасидаги махсус ҳисобварағига (шу жумладан, 0,5 фоизи Ягона биллинг тизими орқали тасдиқлангани учун); қолган маблағлар — Ўзбекистон Республикасининг Давлат бюджетига ўтказилади. 6. Давлат хизматини кўрсатиш муддати Автоматик тарзда (реал вақт режимида) 7. Изоҳ 1. «Автомобиль тарихи» ҳақидаги маълумотлар автотранспорт воситасига доир қуйидаги ахборотларни ўз ичига олади: автотранспорт воситасининг агрегат маълумотлари (давлат рақами белгиси, давлат рўйхатидан ўтказилган сана, русуми (модели), ишлаб чиқарилган йили, тури, кузов (шасси) рақами, тўла (юксиз) вазни, двигатель рақами ва қуввати, ёнилғи тури, ранги, ўриндиқлар сони, алоҳида белгилари ёки ўзгарган агрегат маълумотлари (мавжуд бўлса); босиб ўтган масофаси (мавжуд бўлса); фуқаролик-ҳуқуқий шартнома (битим)лар тузилганлиги тўғрисидаги маълумотлар (ишончнома, ижара, ҳадя, мерос, олди-сотди шартномаси ва бошқалар); йўл-транспорт ҳодисаси содир этилганлиги (мавжуд бўлса); автотранспорт воситаси иштирокида содир этилган қоидабузарликлар (мавжуд бўлса); автотранспорт воситасининг гаровда эканлиги ҳақидаги (мавжуд бўлса); автотранспорт воситасига нисбатан тақиқ мавжуд ёки мавжуд эмаслиги тўғрисидаги; божхона расмийлаштирувидан ўтган сана тўғрисидаги маълумот (агар божхона расмийлаштирувидан ўтган бўлса); автотранспорт воситасига йўловчи ташиш бўйича лицензия варақаси олинганлиги (олинмаганлиги) ҳақидаги маълумотлар. Ваколатли орган манфаатдор вазирликлар ва идоралар билан келишган ҳолда «Автомобиль тарихи» ҳақидаги маълумотлари қўшимча маълумотлар киритиши мумкин. 2. Ариза берувчи томонидан Ўзбекистон Республикасида рўйхатдан ўтган исталган «Автомобиль тарихи» ҳақидаги маълумотларни олишга йўл қўйилади, тезкор-қидирув фаолиятини амалга оширувчи, мудофаа ва давлат хавфсизлик хизмати соҳасидаги, шунингдек, ҳуқуқни муҳофаза қилувчи органларга тегишли автотранспорт воситалари тўғрисидаги маълумотлар бундан мустасно. «Автомобиль тарихи» ҳақида МАЪЛУМОТНОМА * I. Автотранспорт воситасининг агрегат маълумотлари: 1. Давлат рақами белгиси 2. Давлат рўйхатидан ўтказилган сана 3. Русуми/модели 4. Ишлаб чиқарилган йили 5. Тури 6. Кузов/шасси рақами 7.Тўла вазни 8. Юксиз вазни 9. Двигатель рақами 10. Двигатель қуввати 11. Ёнилғи тури 12. Ранги 13. Ўтирадиган жойлар сони 14. Босиб ўтган масофаси: (ҳар бир техник кўрикдаги маълумотлар санаси билан алоҳида кўрсатилади) 15. Алоҳида белгилари (мавжуд бўлса) 16. Ўзгарган агрегат маълумотлари (мавжуд бўлса) ** II. Фуқаролик-ҳуқуқий шартнома (битим)лар тузилганлиги (мавжуд бўлса): 1. Шартнома (битим) тури (ишончнома, ижара, ҳадя, олди-сотди шартномаси, мерос ва ҳоказолар) шахсий маълумотлар кўрсатилмаган ҳолда 2. Шартнома (битим) тузилган сана ва муддати; 3. Шартнома (битим) ҳолати (фаол, бекор бўлган) III. Содир этилган йўл-транспорт ҳодисалари тўғрисида маълумот (мавжуд бўлса) 1. Йўл-транспорт ҳодисаси фотосурати (мавжуд бўлса) 2. Йўл-транспорт ҳодисаси содир этилган сана ва жой 3. Йўл-транспорт ҳодисасини қайд қилган орган (ЙҲХБ ёки суғурта ташкилоти) маълумотлари IV. Автотранспорт воситаси иштирокида содир этилган қоидабузарликлар 1. Қоидабузарлик тури 2. Жарима миқдори ва унинг тўланган ёки тўланмаганлиги тўғрисида маълумот V. Автотранспорт воситасига нисбатан тақиқ мавжуд ёки мавжуд эмаслиги тўғрисида маълумот 1. Тақиқ қўйган ваколатли орган 2. Тақиқ қўйилган сана 3. Тақиқ қўйиш сабаби 4. Тақиқ ҳолати VI. Автотранспорт воситасининг гаровда эканлиги ҳақидаги маълумот 1. Гаровга олган ваколатли орган 2. Гаровга олинган сана 3. Гаровга олиш сабаби 4. Гаров ҳолати VII. Автотранспорт воситасига йўловчи ташиш учун лицензия варақаси расмийлаштирилганлиги ҳақидаги маълумот 1. Лицензия варақаси тури 2. Лицензия варақаси берилган вақт ва муддати VIII. Божхона расмийлаштирувига оид маълумотлар Автотранспорт воситаси божхона расмийлаштирувидан ўтган сана тўғрисидаги маълумотлар
Жисмоний ва юридик шахсларга маълумотномалар бериш бўйича давлат хизматларини кўрсатишнинг ягона маъмурий регламентига 16-ИЛОВА
Мавзули сўровлар тўғрисида маълумотнома бериш
1. Давлат хизмати номи Мавзули сўровлар тўғрисида маълумотнома 2. Давлат хизматидан фойдаланувчилар тоифаси Жисмоний ва юридик шахслар 3. Давлат хизматини кўрсатувчи ваколатли орган(лар) Ўзбекистон Республикаси Адлия вазирлиги ҳузуридаги «Ўзархив» агентлиги тизимидаги давлат архивлари 4. Давлат хизматидан фойдаланиш учун талаб этиладиган маълумотлар 1. Сўровномада шахсга оид қуйидаги маълумотлар кўрсатилади: фамилияси, исми ва отасининг исми (ўзгарган бўлса, бу ҳақида маълумотлар кўрсатилади) (юридик шахс учун тўлиқ номи);* паспорт ёки идентификацияловчи ID-картаси маълумотлари (ЖШШИР маълумотлари) (юридик шахс учун СТИР); маълумотнома тили (ўзбек/рус); электрон манзили (мавжуд бўлса) ва телефон рақами; архив идораси жойлашган вилоят ва туман; сўралаётган архив ҳужжатлари тўғрисидаги маълумотлар (ҳужжат номи, ҳужжатнинг мазмуни (батафсил кўрсатилиши лозим), қайси орган томонидан қабул қилинган (имкон қадар), санаси ва рақами (имкон қадар), қўшимча маълумотлар (агар бўлса). Ариза берувчи юридик шахс учун: тўлиқ номи; СТИР; маълумотнома тили (ўзбек/рус); электрон почта манзили (агар мавжуд бўлса) ва телефон рақами; архив идораси жойлашган вилоят ва туман; сўралаётган архив ҳужжатлари тўғрисидаги маълумотлар (ҳужжат номи, ҳужжатнинг мазмуни (батафсил кўрсатилиши лозим), қайси орган томонидан қабул қилинган (имкон қадар), санаси ва рақами (имкон қадар), қўшимча маълумотлар (агар бўлса). 2. Нотариал тасдиқланган ишончнома (агар ишончли вакил томонидан ҳаракат қилинаётган бўлса).* Учинчи шахс манфаати учун шартнома (ордер) асосида адвокатлар томонидан мурожаат қилиниши бундан мустасно. Ариза берувчи васиятномага асосан меросхўр бўлганда — васиятнома ва марҳумнинг ўлими ҳақида гувоҳнома нусхалари, ариза берувчи қонуний вакил бўлса — уни тасдиқловчи ҳужжат нусхаси илова қилинади. * «Рақамли ҳукумат» тизимининг идоралараро интеграциялашув платформаси орқали мустақил равишда олинади. 5. Давлат хизматини кўрсатганлик учун ундириладиган йиғим миқдори Мавзули сўровларни ижро этиш бўйича давлат хизмати кўрсатилганлиги учун ундириладиган йиғим миқдорлари Мавзули сўровлар тури Ўлчов бирлиги Йиғим миқдори Алоҳида фактлар, воқеалар, мулкий ҳуқуқларни аниқлаш (тасдиқлаш) ва турар жойлар бўйича сўровларни бажариш 1 та маълумотнома Базавий ҳисоблаш миқдорининг 0,5 баравари Эвакуацияни аниқлаш (тасдиқлаш) бўйича сўровларнинг архив маълумотномасини бериш 1 та маълумотнома Базавий ҳисоблаш миқдорининг 0,5 баравари Давлат хизмати тезлаштирилган тартибда кўрсатилганда мазкур бандда белгиланган миқдорларга қўшимча равишда базавий ҳисоблаш миқдорининг 50 % миқдорида ҳақ ундирилади ва ушбу қўшимча ҳақ тўлиқлигича «Ўзархив» агентлигининг тегишли ҳудудий бошқармаси ёки Ўзбекистон миллий архивларининг ҳисобварағига ўтказилади . Йиғимлар суммаси қуйидаги тартибда тақсимланади: а) Давлат хизматлари марказлари орқали мурожаат этилганда: 18 фоизи — Ўзбекистон Республикаси Адлия вазирлигининг Давлат хизматларини ривожлантириш жамғармасига; 0,5 фоизи — Рақамли технологиялар вазирлиги ҳузуридаги «Рақамли ҳукумат лойиҳаларини бошқариш маркази» давлат муассасасининг Иқтисодиёт ва молия вазирлиги ҳузуридаги Ғазначилик хизмати қўмитасидаги махсус ҳисобварағига (Ягона биллинг тизими орқали тасдиқлангани учун); қолган маблағлар — тегишли тартибда «Ўзархив» агентлигининг ҳудудий бошқармаси ёки Ўзбекистон миллий архивларининг ҳисобварағига; б) ЯИДХП орқали мурожаат этилганда: 10 фоизи — Ўзбекистон Республикаси Адлия вазирлигининг Давлат хизматларини ривожлантириш жамғармасига; 11,75 фоизи — Рақамли технологиялар вазирлиги ҳузуридаги «Рақамли ҳукумат лойиҳаларини бошқариш маркази» давлат муассасасининг Иқтисодиёт ва молия вазирлиги ҳузуридаги Ғазначилик хизмати қўмитасидаги махсус ҳисобварағига (шу жумладан, 0,5 фоизи — Ягона биллинг тизими орқали тасдиқлангани учун); қолган маблағлар — тегишли тартибда «Ўзархив» агентлигининг ҳудудий бошқармаси ёки Ўзбекистон миллий архивларининг ҳисобварағига. 6. Давлат хизматини кўрсатиш муддати Умумий тартибда — 20 иш куни; тезлаштирилган тартибда — 2 иш куни. 7. Изоҳ 1. Сўралаётган маълумот бошқа давлат архивида мавжуд бўлганда, сўровнома қабул қилинган кундан бошлаб 2 иш куни ичида тегишли давлат архивига юборилади. Бунда, тезлаштирилган тартибда давлат хизматини кўрсатиш муддатига 2 иш куни қўшилади. 2. Сўровнома архив ҳужжатлари асосида кўриб чиқилиб, тегишли маълумот аниқланмаган тақдирда, тўланган йиғим миқдори ариза берувчига қайтарилмайди. Агар давлат хизматини тезкор кўрсатиш бўйича ариза берувчи томонидан кўрсатилган барча шартлар бажарилгандан сўнг масъул давлат архиви томонидан тегишли муддатда давлат хизмати кўрсатилмаса, белгиланган нархга тўланган 50 фоиз қўшимча ҳақ 2 иш куни давомида тегишлича «Ўзархив» агентлигининг ҳудудий бошқармаси ёки Ўзбекистон миллий архивларининг бюджетдан ташқари маблағлари ҳисобидан қайтарилади. 3. Ариза берувчи маълумотнома юборилганидан сўнг ўн иш куни ичида тўлов тўламасдан ва илгари юборилган сўровнома рақамини кўрсатган ҳолда, олдинги сўровномада кўрсатилган архив ҳужжатлари чегара йилларини ўзгартириш имконияти билан фақат бир марта такрорий сўровнома юбориши мумкин. Такрорий сўровнома бўйича давлат хизмати мазкур Маъмурий регламентда ҳамда ушбу Паспортда белгиланган тартибда ва муддатларда кўрсатилади.
Жисмоний ва юридик шахсларга маълумотномалар бериш бўйича давлат хизматларини кўрсатишнинг ягона маъмурий регламентига 17-ИЛОВА
Олий, ўрта махсус, касбий (профессионал, касб-ҳунар) таълим муассасасида ўқиганликни тасдиқлаш ҳақида архив маълумотнома бериш
1. Давлат хизмати номи Олий, ўрта махсус, касбий (профессионал, касб-ҳунар) таълим муассасасида ўқиганликни тасдиқлаш ҳақида архив маълумотномаси 2. Давлат хизматидан фойдаланувчилар тоифаси Жисмоний шахслар ёки уларнинг яқин қариндошлари (эри ёки хотини, фарзандлари, неваралари, ака-ука ва опа-сингиллари) 3. Давлат хизматини кўрсатувчи ваколатли орган(лар) Ўзбекистон Республикаси Адлия вазирлиги ҳузуридаги «Ўзархив» агентлиги тизимидаги давлат архивлари 4. Давлат хизматидан фойдаланиш учун талаб этиладиган маълумотлар 1. Сўровномада шахсга оид қуйидаги маълумотлар кўрсатилади: фамилияси, исми ва отасининг исми (ўзгарган бўлса, бу ҳақда маълумотлар кўрсатилади) паспорт ёки идентификацияловчи ID-картаси маълумотлари (ЖШ ШИР маълумотлари); маълумотнома тили (ўзбек/рус); электрон манзили (мавжуд бўлса) ва телефон рақами; архив идораси жойлашган вилоят ва туман; ариза берувчининг ўқиганлиги тўғрисидаги маълумотлар (ўқишга қабул қилинган сана, ўқиш тугатилган сана, таълим муассасасининг ўқиган даврдаги номи, таълим муассасанинг ҳозирги номи (агар мавжуд бўлса). 2. Нотариал тасдиқланган ишончнома (агар ишончли вакил томонидан ҳаракат қилинаётган бўлса). Учинчи шахс манфаати учун шартнома (ордер) асосида адвокатлар томонидан мурожаат қилиниши бундан мустасно. 1-банднинг иккинчи хатбошиси ҳамда 2-банднинг биринчи хатбошисида назарда тутилган маълумотлар «Рақамли ҳукумат» тизимининг идоралараро интеграциялашув платформаси орқали мустақил равишда олинади. 5. Давлат хизматини кўрсатганлик учун ундириладиган йиғим миқдори Бепул 6. Давлат хизматини кўрсатиш муддати 2 иш куни 7. Изоҳ
Жисмоний ва юридик шахсларга маълумотномалар бериш бўйича давлат хизматларини кўрсатишнинг ягона маъмурий регламентига 18-ИЛОВА
Иш ҳақи ва иш стажини тасдиқлаш ҳақида архив маълумотномасини бериш
1. Давлат хизмати номи: Иш ҳақи ва иш стажини тасдиқлаш ҳақида архив маълумотномаси 2. Давлат хизматидан фойдаланувчилар тоифаси: Жисмоний шахслар ёки уларнинг яқин қариндошлари (эри ёки хотини, фарзандлари, неваралари, ака-ука ва опа-сингиллари) 3. Давлат хизматини кўрсатувчи ваколатли орган (лар): Ўзбекистон Республикаси Адлия вазирлиги ҳузуридаги «Ўзархив» агентлиги тизимидаги давлат архивлари 4. Давлат хизматидан фойдаланиш учун талаб этиладиган маълумотлар: 1. Сўровномада шахсга оид қуйидаги маълумотлар кўрсатилади: фамилияси, исми ва отасининг исми (ўзгарган бўлса, бу ҳақда маълумотлар кўрсатилади) паспорт ёки идентификацияловчи ID-картаси маълумотлари (ЖШ ШИР маълумотлари); маълумотнома тили (ўзбек/рус); маълумотномани олиш тартиби — умумий ёки тезлаштирилган тартиб ; электрон манзили (мавжуд бўлса) ва телефон рақами; ариза берувчининг меҳнат фаолияти тўғрисидаги маълумотлар: иш жойи ва лавозими; ишга қабул қилинганлиги бўйича буйруқ рақами ва санаси; меҳнат шартномаси бекор қилинганлиги бўйича буйруқ рақами ва санаси; иш ҳақини тасдиқлаш лозим бўлган йиллар; ишлаган ташкилотнинг юқори турувчи органи номи (агар мавжуд бўлса); ташкилотнинг номи ўзгарганлиги тўғрисида маълумот (агар мавжуд бўлса); ҳомиладорлик ва туғиш таътил йиллари. 2. Нотариал тасдиқланган ишончнома (агар ишончли вакил томонидан ҳаракат қилинаётган бўлса). Учинчи шахс манфаати учун шартнома (ордер) асосида адвокатлар томонидан мурожаат қилиниши бундан мустасно. 1-банднинг иккинчи хатбошиси ҳамда 2-банднинг биринчи хатбошисида назарда тутилган маълумотлар «Рақамли ҳукумат» тизимининг идоралараро интеграциялашув платформаси орқали мустақил равишда олинади. 5. Давлат хизматини кўрсатганлик учун ундириладиган йиғим миқдори: Умумий тартибда — бепул; тезлаштирилган тартибда — базавий ҳисоблаш миқдорининг 50 фоизи. Ушбу тўлов тўлиқлигича «Ўзархив» агентлигининг ҳудудий бошқармаси ёки Ўзбекистон миллий архивларининг ҳисобварағига ўтказилади. 6. Давлат хизматини кўрсатиш муддати: Иш стажини тасдиқлашга оид маълумотномалар учун — умумий тартибда 5 иш кунидан, тезлаштирилган тартибда 3 иш кунидан; иш ҳақини тасдиқлашга оид маълумотномалар учун — умумий тартибда 20 иш кунидан, тезлаштирилган тартибда 10 иш кунидан ошмаган муддатда 7. Изоҳ: 1. Сўралаётган маълумот бошқа давлат архивида мавжуд бўлганда, сўровнома қабул қилинган кундан бошлаб 2 иш куни ичида тегишли давлат архивига юборилади. Бунда тезлаштирилган тартибда давлат хизматини кўрсатиш муддатига 2 иш куни қўшилади. 2. Сўровнома архив ҳужжатлари асосида кўриб чиқилиб, тегишли маълумот аниқланмаган тақдирда, тўланган йиғим миқдори ариза берувчига қайтарилмайди. Агар давлат хизматини тезкор бажариш бўйича ариза масъул давлат архиви томонидан тегишли муддатларда кўрсатилмаса, тўланган қўшимча ҳақ 2 иш куни давомида тегишлича «Ўзархив» агентлигининг ҳудудий бошқармаси ёки Ўзбекистон миллий архивларининг бюджетдан ташқари маблағлари ҳисобидан қайтарилади.
Жисмоний ва юридик шахсларга маълумотномалар бериш бўйича давлат хизматларини кўрсатишнинг ягона маъмурий регламентига 19-ИЛОВА
Оиланинг Ижтимоий реестрга киритилганлиги тўғрисида маълумотнома бериш
1. Давлат хизмати номи Оиланинг Ижтимоий реестрга киритилганлиги тўғрисида маълумотнома 2. Давлат хизматидан фойдаланувчилар тоифаси Жисмоний шахслар 3. Давлат хизматини кўрсатувчи ваколатли орган(лар) Ўзбекистон Республикаси Президенти ҳузуридаги Ижтимоий ҳимоя миллий агентлиги 4. Давлат хизматидан фойдаланиш учун талаб этиладиган маълумотлар Сўровномада шахсга оид қуйидаги маълумотлар кўрсатилади: фамилияси, исми ва отасининг исми (ўзгарган бўлса, бу ҳақда маълумотлар кўрсатилади) паспорт ёки идентификацияловчи ID-картаси маълумотлари (ЖШ ШИР маълумотлари); маълумотнома тили (ўзбек/рус). 5. Давлат хизматини кўрсатганлик учун ундириладиган йиғим миқдори Бепул 6. Давлат хизматини кўрсатиш муддати Реал вақт режимида 7. Изоҳ Ушбу маълумотнома қонунчилик ҳужжатларида белгиланган хизматлардан фойдаланиш ва имтиёзларни олиш учун тақдим этилади ва оила Ижтимоий реестрда бўлган даврида амал қилади.
Жисмоний ва юридик шахсларга маълумотномалар бериш бўйича давлат хизматларини кўрсатишнинг ягона маъмурий регламентига 20-ИЛОВА
Пенсия ва нафақа олувчилар рўйхатида мавжудлиги ҳақида маълумотнома бериш
1. Давлат хизмати номи Пенсия ва нафақа олувчилар рўйхатида мавжудлиги ҳақида маълумотнома 2. Давлат хизматидан фойдаланувчилар тоифаси Жисмоний шахслар 3. Давлат хизматини кўрсатувчи ваколатли орган(лар) Ўзбекистон Республикаси Иқтисодиёт ва молия вазирлиги ҳузуридаги бюджетдан ташқари Пенсия жамғармаси 4. Давлат хизматидан фойдаланиш учун талаб этиладиган маълумотлар Сўровномада шахсга оид қуйидаги маълумотлар кўрсатилади: ариза берувчининг фамилияси, исми ва отасининг исми (ўзгарган бўлса, бу ҳақда маълумотлар кўрсатилади); паспорт ёки идентификацияловчи ID-картаси маълумотлари (ЖШ ШИР маълумотлари); маълумотнома тили (ўзбек/рус); электрон манзили (мавжуд бўлса) ва телефон рақами. 5. Давлат хизматини кўрсатганлик учун ундириладиган йиғим миқдори Бепул 6. Давлат хизматини кўрсатиш муддати Реал вақт режимида 7. Изоҳ
Жисмоний ва юридик шахсларга маълумотномалар бериш бўйича давлат хизматларини кўрсатишнинг ягона маъмурий регламентига 21-ИЛОВА
Пенсия ва нафақа миқдори тўғрисида маълумотнома бериш
1. Давлат хизмати номи Пенсия ва нафақа миқдори тўғрисида маълумотнома 2. Давлат хизматидан фойдаланувчилар тоифаси Жисмоний шахслар 3. Давлат хизматини кўрсатувчи ваколатли орган(лар) Ўзбекистон Республикаси Иқтисодиёт ва молия вазирлиги ҳузуридаги бюджетдан ташқари Пенсия жамғармаси 4. Давлат хизматидан фойдаланиш учун талаб этиладиган маълумотлар Сўровномада шахсга оид қуйидаги маълумотлар кўрсатилади: ариза берувчининг фамилияси, исми ва отасининг исми (ўзгарган бўлса, бу ҳақда маълумотлар кўрсатилади); паспорт ёки идентификацияловчи ID-картаси маълумотлари (ЖШ ШИР маълумотлари); маълумотнома тили (ўзбек/рус); бошланғич давр; якуний давр; электрон манзили (мавжуд бўлса) ва телефон рақами. 5. Давлат хизматини кўрсатганлик учун ундириладиган йиғим миқдори Бепул 6. Давлат хизматини кўрсатиш муддати Реал вақт режимида 7. Изоҳ
Жисмоний ва юридик шахсларга маълумотномалар бериш бўйича давлат хизматларини кўрсатишнинг ягона маъмурий регламентига 22-ИЛОВА
Статистика маълумотларини тақдим этиш
1. Давлат хизмати номи Ўзбекистон Республикаси ижтимоий-иқтисодий ҳолатини акс эттирувчи расмий статистика соҳасидаги статистика дастурларига мувофиқ тайёрланадиган йиғма статистика маълумотларини тақдим этиш 2. Давлат хизматидан фойдаланувчилар тоифаси Жисмоний ва юридик шахслар 3. Давлат хизматини кўрсатувчи ваколатли орган(лар) Ўзбекистон Республикаси Миллий статистика қўмитаси 4. Давлат хизматидан фойдаланиш учун талаб этиладиган маълумотлар 1. Сўровномада шахсга оид қуйидаги маълумотлар кўрсатилади: ариза берувчи жисмоний шахс учун: ариза берувчининг фамилияси, исми ва отасининг исми (ўзгарган бўлса, бу ҳақда маълумотлар кўрсатилади); паспорт ёки идентификацияловчи ID-картаси маълумотлари (ЖШ ШИР маълумотлари); сўралаётган статистика маълумотлари бўйича талаб (номи, даври ва бошқалар); маълумотнома тили (ўзбек/рус); электрон манзили (мавжуд бўлса) ва телефон рақами. Ариза берувчи юридик шахс учун: тўлиқ номи; ташкилий-ҳуқуқий шакли; электрон манзили (мавжуд бўлса) ва телефон рақами; почта манзили; СТИРи; банк реквизитлари (банк бўлими номи, МФО ва ҳисобварағи); сўралаётган статистика маълумотлари бўйича талаб (номи, даври ва бошқалар). 2. Юридик ва жисмоний (жисмоний шахс бўлганда нотариал тасдиқланган ишончнома) шахс вакиллари учун ишончнома. 5. Давлат хизматини кўрсатганлик учун ундириладиган йиғим миқдори Сўровномага асосан тақдим этиладиган ҳар бир статистика маълумотини шакллантириш учун базавий ҳисоблаш миқдорининг 2,0 фоизи. Йиғимлар суммаси қуйидаги тартибда тақсимланади: а) Давлат хизматлари марказларига шахсан келиб мурожаат этилганда: 18 фоизи — Ўзбекистон Республикаси Адлия вазирлигининг Давлат хизматларини ривожлантириш жамғармасига; 0,5 фоизи — Рақамли технологиялар вазирлиги ҳузуридаги «Рақамли ҳукумат лойиҳаларини бошқариш маркази» давлат муассасасининг Иқтисодиёт ва молия вазирлиги Ғазначилик хизмати қўмитасидаги махсус ҳисобварағига (Ягона биллинг тизими орқали тасдиқлангани учун); қолган маблағлар — ваколатли органга; б) ЯИДХП орқали мурожаат этилганда: 10 фоизи — Ўзбекистон Республикаси Адлия вазирлигининг Давлат хизматларини ривожлантириш жамғармасига; 11,75 фоизи — Рақамли технологиялар вазирлиги ҳузуридаги «Рақамли ҳукумат лойиҳаларини бошқариш маркази» давлат муассасасининг Иқтисодиёт ва молия вазирлиги Ғазначилик қўмитасидаги махсус ҳисобварағига (шу жумладан, 0,5 фоизи — Ягона биллинг тизими орқали тасдиқлангани учун); қолган маблағлар — ваколатли органга ўтказилади. 6. Давлат хизматини кўрсатиш муддати Ўн иш куни (тўрт иш кунидан ошмаган муддатда сўровномага кўра маълумотнинг мавжудлиги ва қийматини маълум қилади ҳамда тўлов амалга оширилгандан сўнг олти иш кунидан ошмаган муддатда сўралган маълумотларни тақдим этади). 7. Изоҳ Давлат хизмати доирасида статистика дастури ва статистика фаолиятида юритиладиган статистик таснифлагичлар асосида шакллантириладиган статистика маълумотлари, шунингдек, очиқ манбаларда эълон қилинадиган маълумотлар тақдим этилади. Қуйидаги ҳолатлар давлат хизматини кўрсатишни рад этиш учун асос бўлиб ҳисобланади: таркибида давлат сирлари ва қонунчилик билан қўриқланадиган бошқа сир бўлган, шунингдек, индивидуал маълумотларни сўраш; шакллантирилиши статистика дастурида назарда тутилмаган ёки шакллантириш муддати ҳали келмаган статистика маълумотларини сўраш. Ушбу Паспорт Ўзбекистон Республикаси Президенти, Вазирлар Маҳкамаси қарорлари ва бошқа норматив ҳужжатлар асосида вазирликлар ва идоралар, корхоналар, ташкилот ва муассасаларга белгиланган тартибда ва статистика дастурида белгиланган муддатларда тақдим этиладиган статистика маълумотларига, шунингдек, ваколатли органга бевосита ёки бошқа манбалар орқали келган мурожаатларга нисбатан татбиқ этилмайди.
Жисмоний ва юридик шахсларга маълумотномалар бериш бўйича давлат хизматларини кўрсатишнинг ягона маъмурий регламентига 23-ИЛОВА
Корхоналар ва ташкилотларнинг ягона давлат регистри тўғрисида маълумот тақдим этиш
1. Давлат хизмати номи Корхоналар ва ташкилотларнинг ягона давлат регистри (кейинги ўринларда — КТЯДР) базасидан маълумотларни тақдим этиш 2. Давлат хизматидан фойдаланувчилар тоифаси Жисмоний ва юридик шахслар 3. Давлат хизматини кўрсатувчи ваколатли орган(лар) Ўзбекистон Республикаси Миллий статистика қўмитаси 4. Давлат хизматидан фойдаланиш учун талаб этиладиган маълумотлар Сўровномада шахсга оид қуйидаги маълумотлар кўрсатилади: ариза берувчи жисмоний шахс учун: ариза берувчининг фамилияси, исми ва отасининг исми (ўзгарган бўлса, бу ҳақда маълумотлар кўрсатилади); паспорт ёки идентификацияловчи ID-картаси маълумотлари (ЖШ ШИР маълумотлари); маълумотнома тили (ўзбек/рус); электрон манзили (мавжуд бўлса) ва телефон рақами. Ариза берувчи юридик шахс учун: тўлиқ номи; ташкилий-ҳуқуқий шакли; электрон манзили (мавжуд бўлса) ва телефон рақами; жойлашган жойи (почта манзили); СТИРи; банк реквизитлари (банк бўлими номи, МФО ва ҳисобварағи). 5. Давлат хизматини кўрсатганлик учун ундириладиган йиғим миқдори КТЯДР базасидан ҳар бир ташкилот бўйича тақдим этиладиган маълумотлар учун: ташкилот сони 100 тагача бўлганда, БҲМнинг 2,0 фоизи миқдорида; ташкилот сони 100 тадан 10 000 тагача бўлганда, БҲМнинг 1,0 фоиз миқдорида; ташкилот сони 10 000 тадан ортиқ бўлганда, БҲМнинг 0,5 фоизи миқдорида. Йиғимлар суммаси қуйидаги тартибда тақсимланади: а) Давлат хизматлари марказларига шахсан келиб мурожаат этилганда: 18 фоизи — Ўзбекистон Республикаси Адлия вазирлигининг Давлат хизматларини ривожлантириш жамғармасига; 0,5 фоизи — Рақамли технологиялар вазирлиги ҳузуридаги «Рақамли ҳукумат лойиҳаларини бошқариш маркази» давлат муассасасининг Иқтисодиёт ва молия вазирлиги Ғазначилик хизмати қўмитасидаги махсус ҳисобварағига (Ягона биллинг тизими орқали тасдиқлангани учун); қолган маблағлар — ваколатли органга; б) ЯИДХП орқали мурожаат этилганда: 10 фоизи — Ўзбекистон Республикаси Адлия вазирлигининг Давлат хизматларини ривожлантириш жамғармасига; 11,75 фоизи — Рақамли технологиялар вазирлиги ҳузуридаги «Рақамли ҳукумат лойиҳаларини бошқариш маркази» давлат муассасасининг Иқтисодиёт ва молия вазирлиги Ғазначилик қўмитасидаги махсус ҳисобварағига (шу жумладан, 0,5 фоизи — Ягона биллинг тизими орқали тасдиқлангани учун); қолган маблағлар — ваколатли органга ўтказилади. 6. Давлат хизматини кўрсатиш муддати Автоматик тарзда (реал вақт режимида) 7. Изоҳ КТЯДР базасида давлат органлари ва ташкилотларнинг юридик шахслар тўғрисидаги маъмурий маълумотларидан фойдаланган ҳолда, статистика таснифлагичларига асосан шакллантирилган рўйхат асосида маълумотлар тақдим этилади. маъмурий маълумотлар — давлат бошқаруви органлари, хўжалик бирлашмалари, шунингдек, маҳаллий ижро этувчи ҳокимият органлари томонидан ўз ваколатларини амалга ошириш билан боғлиқ шакллантириладиган маълумотлар; таснифлаш — расмий статистика соҳасида қабул қилинган усуллар ва белгиларга мувофиқ объектлар тўпламини ўхшашлиги ёки фарқи бўйича алоҳида кичик тўпламларга ажратиш. Қуйидаги таснифлагичлар ёрдамида тегишли ташкилотнинг хусусиятлари тўғрисида зарур маълумотлар шакллантирилади: иқтисодий фаолият турлари умумдавлат таснифлагичига мувофиқ ташкилот амалга оширадиган иқтисодий фаолият тури; маъмурий-ҳудудий объектни белгилаш тизимига (кейинги ўринларда — МҲОБТ) мувофиқ ташкилот жойлашган ҳудуд; ташкилий-ҳуқуқий шакллар таснифлагичига мувофиқ ташкилотнинг ташкилий-ҳуқуқий шакли. КТЯДР бўйича маълумотларни тақдим этиш хизмати доирасида қуйидаги рўйхат асосида маълумотлар олиниши мумкин. Корхоналар ва ташкилотлар ягона давлат регистри бўйича маълумотларни тақдим этиш хизмати доирасида тақдим этиладиган маълумотлар РЎЙХАТИ Маълумот номи Маълумотнинг таснифи Ташкилот номи Рўйхатдан ўтказувчи орган томонидан давлат рўйхатидан ўтказилган юридик шахснинг индивидуал номи. Солиқ тўловчининг идентификация рақами (СТИР) Солиқ органлари томонидан юридик, шу жумладан, Ўзбекистон Республикаси норезидентларига бириктириладиган такрорланмайдиган рақам. Ташкилотнинг асосий иқтисодий фаолият тури Ташкилот қўшимча қиймат ҳажмида ҳиссаси юқори бўлган фаолиятнинг Иқтисодий фаолият турлари умумдавлат таснифлагичга кўра коди. Мазкур код рўйхатдан ўтиш вақтида белгиланади ва йиллик статистика ҳисоботларига асосан ўзгартирилиши мумкин. Маъмурий-ҳудудий объектни белгилаш тизими коди (МҲОБТ) МҲОБТ коди давлат рўйхатидан ўтиш ёки қайта рўйхатдан ўтказиш учун юридик шахс томонидан сўровнома шакллантирилганда кўрсатилган манзилига асосан рўйхатдан ўтказувчи орган томонидан бириктирилади. Жойлашган жойи ( почта манзили ) Давлат рўйхатидан ўтказиш ёки қайта рўйхатдан ўтказиш учун юридик шахс томонидан сўровнома шакллантирилганда кўрсатилган манзил ҳисобланади. Телефон рақами (мавжуд бўлса) Давлат рўйхатидан ўтказиш ёки қайта рўйхатдан ўтказиш учун юридик шахс томонидан сўровнома шакллантирилганда кўрсатилган телефон рақами. Электрон почта манзили (мавжуд бўлса) Давлат рўйхатидан ўтказиш ёки қайта рўйхатдан ўтказиш учун юридик шахс томонидан сўровнома шакллантирилганда кўрсатилган электрон почта манзили. Ташкилотнинг ташкилий-ҳуқуқий шакли бўйича коди ва номи (ТҲШТ) Ўзбекистон Республикаси Фуқаролик кодексига мувофиқ ташкилотлар тузилиши мумкин бўлган шаклнинг (тижорат (масъулияти чекланган жамият, акциядорлик жамияти ва бошқалар), нотижорат (муассаса, жамоат фонди, жамоат бирлашмаси ва бошқалар) коди бўлиб, юридик шахсларнинг таъсис ҳужжатлари асосида рўйхатдан ўтказувчи органлар томонидан белгиланади. Рўйхатдан ўтказувчи орган номи Қонунчиликда белгиланган юридик шахсларни рўйхатдан ўтказувчи органлар (Ўзбекистон Республикаси Адлия вазирлиги ва унинг ҳудудий бошқармалари, Ўзбекистон Республикаси Марказий банки). Давлат рўйхатидан ўтказилган сана Юридик шахс ташкил этилган сана Давлат рўйхатидан ўтказилган рақам Юридик шахс давлат рўйхатдан ўтказилган реестр рақами Кичик тадбиркорлик субъектига мансублиги Вазирлар Маҳкамасининг «Иқтисодий фаолият турларини таснифлашнинг халқаро тизимига ўтиш чора-тадбирлари тўғрисида» 2016 йил 24 августдаги 275-сон қарорига 1-иловага мувофиқ кичик тадбиркорлик субъектларига тегишли бўлган ташкилотлар. Фаоллик ҳолати Фаолият кўрсатаётган, фаолият кўрсатмаётган ва тугатилган юридик шахсларнинг ҳолати Устав фонди Тижорат ташкилотларида улушларга ёки муассисларнинг акцияларига бўлинган фонд. Таъсисчилар Юридик шахсларнинг таъсисчилари ҳисобланган юридик ва жисмоний шахслар. Раҳбар Корхона ва ташкилотда ижро этувчи органи функциясини амалга ошираётган жисмоний шахс Бунда маълумотлар юридик шахсларнинг фаоллик ҳолати (фаолият кўрсатаётган, фаолият кўрсатмаётган ва тугатилган) бўйича тақдим этилади. Фойдаланувчилар бевосита ваколатли органнинг ахборот ресурслари ёрдамида реал вақт режимида сўралаётган алоҳида юридик шахснинг СТИР рақамини киритиб, мазкур бандда келтирилган маълумотларни бепул олишлари мумкин.
Жисмоний ва юридик шахсларга маълумотномалар бериш бўйича давлат хизматларини кўрсатишнинг ягона маъмурий регламентига 24-ИЛОВА
Доимий яшаш жойида рўйхатдан ўтиб яшовчилар тўғрисида маълумотнома бериш
1. Давлат хизмати номи Доимий яшаш жойида рўйхатдан ўтиб яшовчилар тўғрисида маълумотнома олиш 2. Давлат хизматидан фойдаланувчилар тоифаси Жисмоний шахслар 3. Давлат хизматини кўрсатувчи ваколатли орган (лар): Ўзбекистон Республикаси Ички ишлар вазирлиги 4. Давлат хизматидан фойдаланиш учун талаб этиладиган маълумотлар Сўровномада шахсга оид қуйидаги маълумотлар кўрсатилади: фамилияси, исми ва отасининг исми (ўзгарган бўлса, бу ҳақда маълумотлар кўрсатилади); паспорт ёки идентификацияловчи ID-картаси маълумотлари (ЖШ ШИР маълумотлари); маълумотнома тили (ўзбек/рус); электрон манзили (мавжуд бўлса) ва телефон рақами; кадастр рақами; доимий яшаш манзили. 5. Давлат хизматини кўрсатганлик учун ундириладиган йиғим миқдори Бепул 6. Давлат хизматини кўрсатиш муддати Реал вақт режимида 7. Изоҳ
Жисмоний ва юридик шахсларга маълумотномалар бериш бўйича давлат хизматларини кўрсатишнинг ягона маъмурий регламентига 25-ИЛОВА
«Кредит тарихи» тўғрисида маълумотнома бериш
1. Давлат хизмати номи Кредит тарихини олиш 2. Давлат хизматидан фойдаланувчилар тоифаси жисмоний ва юридик шахслар 3. Давлат хизматини кўрсатувчи ваколатли орган(лар) «Кредит бюролари» 4. Давлат хизматидан фойдаланиш учун талаб этиладиган маълумотлар Сўровномада шахсга оид қуйидаги маълумотлар кўрсатилади: фамилияси, исми ва отасининг исми (ўзгарган бўлса, бу ҳақда маълумотлар кўрсатилади); паспорт ёки идентификацияловчи ID-картаси маълумотлари (ЖШ ШИР маълумотлари); маълумотнома тили (ўзбек/рус); электрон манзили (мавжуд бўлса) ва телефон рақами; доимий рўйхатдан ўтган манзили. 5. Давлат хизматини кўрсатганлик учун ундириладиган йиғим миқдори Бир йил ичида биринчи марта хизматдан фойдаланиш — бепул, кейингилари учун — БҲМнинг 4 фоизи миқдори. Йиғимлар суммаси қуйидаги тартибда тақсимланади: а) Давлат хизматлари марказларига шахсан келиб мурожаат этилганда: 18 фоизи — Ўзбекистон Республикаси Адлия вазирлигининг Давлат хизматларини ривожлантириш жамғармасига; 0,5 фоизи — Рақамли технологиялар вазирлиги ҳузуридаги «Рақамли ҳукумат лойиҳаларини бошқариш маркази» давлат муассасасининг Иқтисодиёт ва молия вазирлиги Ғазначилик хизмати қўмитасидаги махсус ҳисобварағига (Ягона биллинг тизими орқали тасдиқлангани учун); қолган маблағлар — ваколатли органга; б) ЯИДХП орқали мурожаат этилганда: 10 фоизи — Ўзбекистон Республикаси Адлия вазирлигининг Давлат хизматларини ривожлантириш жамғармасига; 11,75 фоизи — Рақамли технологиялар вазирлиги ҳузуридаги «Рақамли ҳукумат лойиҳаларини бошқариш маркази» давлат муассасасининг Иқтисодиёт ва молия вазирлиги Ғазначилик хизмати қўмитасидаги махсус ҳисобварағига (шу жумладан, 0,5 фоизи — Ягона биллинг тизими орқали тасдиқлангани учун); қолган маблағлар — ваколатли органга ўтказилади. 6. Давлат хизматини кўрсатиш муддати: Реал вақт режимида 7. Изоҳ:
Жисмоний ва юридик шахсларга маълумотномалар бериш бўйича давлат хизматларини кўрсатишнинг ягона маъмурий регламентига 26-ИЛОВА
Фуқаролик ҳолати далолатномаларини ёзиш органлари томонидан архив маълумотномалари бериш
1. Давлат хизмати номи Фуқаролик ҳолати далолатномалари архив маълумотномалари (туғилиш, никоҳ, никоҳдан ажралиш, ўлим, ёлғиз она, оталикни белгилаш, фамилия, исм ва отасининг исми ўзгартирилганлиги, фарзандликка олингани, далолатнома ёзувига ўзгартириш, тузатиш ва қўшимчалар киритилганлиги тўғрисида) 2. Давлат хизматидан фойдаланувчилар тоифаси Жисмоний шахслар 3. Давлат хизматини кўрсатувчи ваколатли орган(лар) Қорақалпоғистон Республикаси Адлия вазирлиги, вилоятлар ва Тошкент шаҳар ҳудудий адлия бошқармалари фуқаролик ҳолати далолатномаларини ёзиш архивлари 4. Давлат хизматидан фойдаланиш учун талаб этиладиган маълумотлар 1. Сўровномада шахсга оид қуйидаги маълумотлар кўрсатилади: фамилияси, исми ва отасининг исми (ўзгарган бўлса, бу ҳақда маълумотлар кўрсатилади); паспорт ёки идентификацияловчи ID-картаси маълумотлари (ЖШ ШИР маълумотлари); маълумотнома тили (ўзбек/рус); яшаш манзили; маълумотномани олиш тартиби — умумий ёки тезлаштирилган тартиб ; электрон манзили (мавжуд бўлса) ва телефон рақами. 2. Ҳужжат сўралаётган шахснинг маълумотлари: фамилияси, исми, отасининг исми; маълумотнома тури (туғилиш, никоҳ, никоҳдан ажралиш, ўлим, ёлғиз она, оталикни белгилаш, маълумотлар мавжуд ёки мавжуд эмаслиги ҳақида ва бошқа маълумотлар); далолатнома ёзуви қайд этилган йил ва сана: талаб этилаётган маълумотлар қайд этилиши мумкин бўлган давр; далолатнома ёзуви қайд этилган ҳудуд (ҳудуд номи ёки республика миқёсида). 3. Сўровномага илова қилинадиган ҳужжатлар: учинчи шахслар манфаатида ҳаракат қилинаётганда — нотариал тасдиқланган ишончнома (чет элда яшовчи фуқаро томонидан берилган ҳамда чет тилида тузилган ишончнома белгиланган тартибда легализация қилинган ёки апостиль қўйилган бўлиши лозим); тегишли ҳолатларда марҳумга қариндошлигини тасдиқловчи ҳужжатлар; қонуний вакил бўлса, буни тасдиқловчи ҳужжат нусхаси. Паспорт ёки шахсини тасдиқловчи бошқа ҳужжат нусхаси «Электрон ҳукумат» тизими идоралараро интеграциялашув платформаси орқали сўраб олинади. 5. Давлат хизматини кўрсатганлик учун ундириладиган йиғим миқдори Умумий тартибда — базавий ҳисоблаш миқдорининг 5 фоизи. тезлаштирилган тартибда — базавий ҳисоблаш миқдорининг 50 фоизи ; Йиғимлар суммаси қуйидаги тартибда тақсимланади: а) Давлат хизматлари марказларига шахсан келиб мурожаат этилганда — йиғим Адлия вазирлигининг Давлат хизматларини ривожлантириш жамғармасига; б) ЯИДХП орқали мурожаат этилганда: 11,75 фоизи — Рақамли технологиялар вазирлиги ҳузуридаги «Рақамли ҳукумат лойиҳаларини бошқариш маркази» давлат муассасасининг Иқтисодиёт ва молия вазирлиги Ғазначилик хизмати қўмитасидаги махсус ҳисобварағига (шу жумладан 0,5 фоизи — Ягона биллинг тизими орқали тасдиқлангани учун); қолган маблағлар — Адлия вазирлигининг Давлат хизматларини ривожлантириш жамғармасига ўтказилади. 6. Давлат хизматини кўрсатиш муддати Умумий тартибда — 2 иш куни; тезлаштирилган тартибда — 1 иш куни. 7. Изоҳ Давлат хизматлари маркази орқали фарзандликка олингани ҳақидаги маълумотнома фарзандликка олувчилар шахсан мурожаат этганда берилади. Нотариуслар томонидан композит хизмат сифатида доимий яшаш жойи тўғрисида маълумотномалар берилиши мумкин. Бунда мазкур давлат хизмати Давлат хизматлари марказларининг хизмат кўрсатиш тизими орқали кўрсатилади.
Жисмоний ва юридик шахсларга маълумотномалар бериш бўйича давлат хизматларини кўрсатишнинг ягона маъмурий регламентига 27-ИЛОВА
Доимий яшаш жойи тўғрисида маълумотнома бериш
1. Давлат хизмати номи Доимий яшаш жойи тўғрисида маълумотнома 2. Давлат хизматидан фойдаланувчилар тоифаси Жисмоний шахслар 3. Давлат хизматини кўрсатувчи ваколатли орган(лар) Ўзбекистон Республикаси Ички ишлар вазирлиги 4. Давлат хизматидан фойдаланиш учун талаб этиладиган маълумотлар Сўровномада шахсга оид қуйидаги маълумотлар кўрсатилади: фамилияси, исми ва отасининг исми (ўзгарган бўлса, бу ҳақда маълумотлар кўрсатилади); паспорт ёки идентификацияловчи ID-картаси маълумотлари (ЖШ ШИР маълумотлари); маълумотнома тили (ўзбек/рус); электрон манзили (мавжуд бўлса) ва телефон рақами. 5. Давлат хизматини кўрсатганлик учун ундириладиган йиғим миқдори Бепул 6. Давлат хизматини кўрсатиш муддати Реал вақт режимида 7. Изоҳ
Жисмоний ва юридик шахсларга маълумотномалар бериш бўйича давлат хизматларини кўрсатишнинг ягона маъмурий регламентига 28-ИЛОВА
Қишлоқ хўжалиги, мелиорация ва йўл-қурилиш техникалари рўйхатда турганлиги тўғрисида маълумотномани бериш
1. Давлат хизмати номи Қишлоқ хўжалиги, мелиорация ва йўл-қурилиш техникалари рўйхатда турганлиги тўғрисида маълумотнома 2. Давлат хизматидан фойдаланувчилар тоифаси Жисмоний ва юридик шахс 3. Давлат хизматини кўрсатувчи ваколатли орган(лар) Вазирлар Маҳкамаси ҳузуридаги Агросаноат мажмуи устидан назорат қилиш инспекцияси 4. Давлат хизматидан фойдаланиш учун талаб этиладиган маълумотлар 1. Сўровномада шахсга оид қуйидаги маълумотлар кўрсатилади: ариза берувчи жисмоний шахс учун: фамилияси, исми ва отасининг исми (ўзгарган бўлса, бу ҳақида маълумотлар кўрсатилади); паспорт ёки идентификацияловчи ID-картаси маълумотлари (ЖШШИР маълумотлари); электрон почта манзили (агар мавжуд бўлса) ва телефон рақами. Ариза берувчи юридик шахс учун: тўлиқ номи; СТИР; электрон почта манзили (агар мавжуд бўлса) ва телефон рақами. 2. Техниканинг давлат рақами белгиси; техник паспорт ёки техник гувоҳнома серияси ва рақами; маълумотнома тили (ўзбек/рус). 5. Давлат хизматини кўрсатганлик учун ундириладиган йиғим миқдори Базавий ҳисоблаш миқдорининг 10 фоизи. Йиғим миқдори қуйидаги тартибда тақсимланади: а) Давлат хизматлари марказига ўзи келиб мурожаат этганда: 18 фоизи — Ўзбекистон Республикаси Адлия вазирлигининг Давлат хизматларини ривожлантириш жамғармасига ўтказилади; 0,5 фоизи — Рақамли технологиялар вазирлиги ҳузуридаги «Электрон ҳукумат лойиҳаларини бошқариш маркази» давлат муассасасининг Иқтисодиёт ва молия вазирлиги Ғазначилик хизмати қўмитасидаги махсус ҳисобварағига (Ягона биллинг тизими орқали тасдиқлангани учун); 20 фоизи — республика бюджетига; қолган маблағлар — Вазирлар Маҳкамаси ҳузуридаги Агросаноат мажмуи устидан назорат қилиш инспекциясининг ривожлантириш жамғармасига ўтказилади; б) ЯИДХП орқали мурожаат этилганда: 10 фоизи — Ўзбекистон Республикаси Адлия вазирлигининг Давлат хизматларини ривожлантириш жамғармасига; 11,75 фоизи — Рақамли технологиялар вазирлиги ҳузуридаги «Рақамли ҳукумат лойиҳаларини бошқариш маркази» давлат муассасасининг Иқтисодиёт ва молия вазирлиги ҳузуридаги Ғазначилик хизмати қўмитасидаги махсус ҳисобварағига (шу жумладан 0,5 фоизи — Ягона биллинг тизими орқали тасдиқлангани учун); 20 фоизи — Республика бюджетига; қолган маблағлар — Вазирлар Маҳкамаси ҳузуридаги Агросаноат мажмуи устидан назорат қилиш инспекциясининг ривожлантириш жамғармасига ўтказилади. 6. Давлат хизматини кўрсатиш муддати Реал вақт режимида 7. Изоҳ Қишлоқ хўжалиги, мелиорация ва йўл-қурилиш техникалари — идоравий бўйсунуви ва ташкилий-ҳуқуқий шаклидан қатъи назар, қишлоқ ва ўрмон хўжалигига мўлжалланган барча турдаги тракторлар (ғилдиракли, занжирли ва ярим занжирли), ўзиюрар машиналар (ўзиюрар қишлоқ хўжалиги машиналари, ўзиюрар мелиорация ҳамда йўл-қурилиш техникалари), трактор тиркамалари, қишлоқ хўжалиги, йўл-қурилиш, мелиорация ва бошқа мақсадларга мўлжалланган тупроққа ва экинларга ишлов берувчи, юк ортувчи, дон ва уруғни қайта ишлашга мўлжалланган машиналар, чорвачилик, паррандачилик ва ем-хашак ишлаб чиқариш машина ва технологик ускуналари, сув насослари, кичик механизация мосламалари. Маълумотнома техникага оид қуйидаги ахборотларни ўз ичига олади: техника тўғрисидаги маълумотлар, жумладан, номи, русуми, завод рақами, техник паспорти ёки гувоҳномаси серияси ва рақами, давлат рақами белгиси, двигатель қуввати, ишлаб чиқарилган йили, двигатель рақами, давлат рўйхатидан ўтказилган сана, шунингдек, алоҳида белгилар ёки ўзгарган агрегатлар ҳақида маълумотлар (мавжуд бўлса); техникага нисбатан тақиқнинг мавжуд ёки мавжуд эмаслиги тўғрисидаги маълумот. Инспекция манфаатдор вазирликлар ва идоралар билан келишган ҳолда, техниканинг рўйхатда турганлиги тўғрисидаги маълумотларга қўшимча маълумотлар киритиши мумкин. Маълумотнома ҳуқуқни муҳофаза қилувчи органларга, судларга ҳамда қонунчилик ҳужжатларига мувофиқ ваколатли ташкилотларга бепул тақдим этилади. Суд бошқарувчисининг сўровномасига мувофиқ маълумотнома бериш учун олдиндан тўлов ундирилмайди. Белгиланган тўловнинг ўрни суд бошқарувчиси томонидан Ўзбекистон Республикаси «Тўловга қобилиятсизлик тўғрисида»ги Қонунининг 150-моддаси биринчи қисмида назарда тутилган тартибда тўланади.
Жисмоний ва юридик шахсларга маълумотномалар бериш бўйича давлат хизматларини кўрсатишнинг ягона маъмурий регламентига 29-ИЛОВА
Тўланган ижтимоий солиқ тўғрисида маълумотномани бериш
1. Давлат хизмати номи Якка тартибдаги меҳнат фаолияти билан шуғулланувчи жисмоний шахслар томонидан тўланган ижтимоий солиқ тўғрисида маълумотнома 2. Давлат хизматидан фойдаланувчилар тоифаси Жисмоний шахс 3. Давлат хизматини кўрсатувчи ваколатли орган(лар) Ўзбекистон Республикаси Солиқ қўмитаси 4. Давлат хизматидан фойдаланиш учун талаб этиладиган маълумотлар Сўровномада шахсга оид қуйидаги маълумотлар кўрсатилади: фамилияси, исми ва отасининг исми (ўзгарган бўлса, бу ҳақида маълумотлар кўрсатилади); паспорт ёки идентификацияловчи ID-картаси маълумотлари (ЖШШИР маълумотлари); маълумотнома тили (ўзбек/рус). 5. Давлат хизматини кўрсатганлик учун ундириладиган йиғим миқдори Бепул 6. Давлат хизматини кўрсатиш муддати Реал вақт режимида 7. Изоҳ
Жисмоний ва юридик шахсларга маълумотномалар бериш бўйича давлат хизматларини кўрсатишнинг ягона маъмурий регламентига 30-ИЛОВА
Автотранспорт воситалари ҳақида маълумотномани бериш
1. Давлат хизмати номи Автотранспорт воситалари ҳақида маълумотнома 2. Давлат хизматидан фойдаланувчилар тоифаси Жисмоний ва юридик шахс 3. Давлат хизматини кўрсатувчи ваколатли орган (лар) Ўзбекистон Республикаси Ички ишлар вазирлиги Жамоат хавфсизлиги департаменти Йўл ҳаракати хавфсизлиги хизмати 4. Давлат хизматидан фойдаланиш учун талаб этиладиган маълумотлар Сўровномада шахсга оид қуйидаги маълумотлар кўрсатилади: Ариза берувчи жисмоний шахс учун: фамилияси, исми ва отасининг исми (ўзгарган бўлса, бу ҳақида маълумотлар кўрсатилади); паспорт ёки идентификацияловчи ID-картаси маълумотлари (ЖШШИР маълумотлари). Ариза берувчи юридик шахс учун: тўлиқ номи; СТИР. Маълумотнома тили (ўзбек/рус). 5. Давлат хизматини кўрсатганлик учун ундириладиган йиғим миқдори Бепул 6. Давлат хизматини кўрсатиш муддати Реал вақт режимида 7. Изоҳ Ариза берувчилар фақат ўзларига тегишли автотранспорт воситалари ҳақида ахборотларни олишлари мумкин. Автотранспорт воситалари ҳақида маълумотномада қуйидаги маълумотлар акс эттирилади: Умумий маълумот: ранги; ишлаб чиқарилган йили; тури; кузов/шасси рақами; тўла вазни (кг); юксиз вазни (кг); двигатель рақами; ёнилғи тури; ойналарни қорайтириш рухсатномаси берилган сана; ойналарни қорайтириш рухсатномаси амал қилиш муддати; суғурта полиси: суғурта серия ва рақами; суғурта тури; суғуртанинг амал қилиш муддати; ҳайдовчилар; суғурта ҳодисаси; автотранспорт техник кўриги.
Жисмоний ва юридик шахсларга маълумотномалар бериш бўйича давлат хизматларини кўрсатишнинг ягона маъмурий регламентига 31-ИЛОВА
Идоравий нотариал архивлар томонидан архив маълумотномаларини бериш
1. Давлат хизмати номи Идоравий нотариал архивлар томонидан архив ҳужжатларини бериш 2. Давлат хизматидан фойдаланувчилар тоифаси Жисмоний шахс 3. Давлат хизматини кўрсатувчи ваколатли орган(лар) Қорақалпоғистон Республикаси Адлия вазирлиги, вилоятлар ва Тошкент шаҳар адлия бошқармалари ҳузуридаги идоравий нотариал архивлар 4. Давлат хизматидан фойдаланиш учун талаб этиладиган маълумотлар 1. Сўровномада қуйидагилар кўрсатилади: фамилияси, исми ва отасининг исми (ўзгарган бўлса, бу ҳақида маълумотлар кўрсатилади); паспорт ёки идентификацияловчи ID-картаси маълумотлари (ЖШШИР маълумотлари); нотариал идора; нотариал ҳаракат тури; нотариал ҳаракатнинг реестр рақами; ҳужжат тасдиқланган сана; электрон почта манзили (агар мавжуд бўлса) ва телефон рақами; маълумотнома тили (ўзбек/рус). 2. Сўровномага қуйидаги ҳужжатлар илова қилинади: нотариал тасдиқланган ишончнома (агар учинчи шахслар манфаати учун ҳаракат қилинаётган бўлса); марҳум номидан амалга оширилган нотариал ҳаракатлар ҳақида архив ҳужжатлари олинаётганда — марҳумнинг ўлими ҳақида гувоҳнома ва ариза берувчининг марҳумга қариндошлигини тасдиқловчи ҳужжатлар; ариза берувчи васиятномага асосан меросхўр бўлганда — васиятнома ва марҳумнинг ўлими ҳақида гувоҳнома нусхалари, ариза берувчи қонуний вакил бўлса — уни тасдиқловчи ҳужжат нусхаси илова қилинади. 5. Давлат хизматини кўрсатганлик учун ундириладиган йиғим миқдори Архив ҳужжатларини бериш учун қуйидаги миқдорларда тўлов ундирилади: нотариал расмийлаштирилган ҳужжатларнинг дубликатини бериш учун — БҲМнинг 5 фоизи миқдорида; нотариал ҳаракатларни рўйхатга олиш реестр китобидан кўчирма бериш учун — БҲМнинг 5 фоизи миқдорида; архив ҳужжатларидан нусхалар бериш учун — БҲМнинг 2 фоизи миқдорида; архив маълумотномалари бериш учун — БҲМнинг 1 фоизи миқдорида. Давлат хизмати тезлаштирилган тартибда кўрсатилганда, юқоридаги умумий тўловлардан ташқари БҲМнинг 1 баравари миқдорида қўшимча тўлов ундирилади. Тезлаштирилган тартибда давлат хизмати кўрсатилгани учун ундириладиган қўшимча тўлов мазкур паспортнинг 5-позициясида белгиланган тартибда тақсимланади ва ваколатли органга ўтадиган қисми идоравий нотариал архивларнинг моддий-техник базасини ривожлантириш ва идоравий нотариал архивларнинг ходимларини моддий рағбатлантириш учун йўналтирилади. Йиғим миқдори қуйидаги тартибда тақсимланади: а) Давлат хизматлари марказига ўзи келиб мурожаат этганда: 18 фоизи — Ўзбекистон Республикаси Адлия вазирлигининг Давлат хизматларини ривожлантириш жамғармасига ўтказилади; 0,5 фоизи — Рақамли технологиялар вазирлиги ҳузуридаги «Электрон ҳукумат лойиҳаларини бошқариш маркази» давлат муассасасининг Иқтисодиёт ва молия вазирлиги Ғазначилик хизмати қўмитасидаги махсус ҳисобварағига (Ягона биллинг тизими орқали тасдиқлангани учун); қолган маблағлар — ваколатли органга ўтказилади; б) ЯИДХП орқали мурожаат этилганда: 10 фоизи — Ўзбекистон Республикаси Адлия вазирлигининг Давлат хизматларини ривожлантириш жамғармасига; 11,75 фоизи — Рақамли технологиялар вазирлиги ҳузуридаги «Рақамли ҳукумат лойиҳаларини бошқариш маркази» давлат муассасасининг Иқтисодиёт ва молия вазирлиги ҳузуридаги Ғазначилик хизмати қўмитасидаги махсус ҳисобварағига (шу жумладан 0,5 фоизи — Ягона биллинг тизими орқали тасдиқлангани учун); қолган маблағлар — ваколатли органга ўтказилади. 6. Давлат хизматини кўрсатиш муддати Ваколатли орган томонидан қуйидаги муддатлар мобайнида архив ҳужжатини бериш ёки уни беришни рад этиш ҳақида қарор қабул қилинади: а) нотариал расмийлаштирилган ҳужжатларнинг дубликати — 5 иш куни; б) нотариал ҳаракатларни рўйхатга олиш реестр китобидан кўчирма — 2 иш куни; в) архив ҳужжатларидан нусхалар, шунингдек мол-мулкка нисбатан тақиқ (хатлов) мавжуд эмаслиги ҳақида маълумотномалар — 2 иш куни; г) архив маълумотномалари — 1 иш куни. Давлат хизмати тезлаштирилган тартибда кўрсатилганда: а) нотариал расмийлаштирилган ҳужжатларнинг дубликати — 2 иш куни; б) нотариал ҳаракатларни рўйхатга олиш реестр китобидан кўчирма — 1 иш куни; в) архив ҳужжатларидан нусхалар, шунингдек, мол-мулкка нисбатан тақиқ (хатлов) мавжуд эмаслиги ҳақида маълумотномалар — 1 иш куни. 7. Изоҳ ЯИДХП орқали мурожаат қилинганда, архив ҳужжати электрон шаклда ваколатли шахснинг ЭРИси билан тасдиқланган ҳолда ариза берувчининг электрон почтасига юборилади. Нотариал тасдиқланган ҳужжатларнинг дубликатлари ариза берувчининг талабига кўра қоғоз шаклда ваколатли орган томонидан тасдиқланган ҳолда курьерлик хизмати орқали юборилиши мумкин. Гербли (махсус) бланкаларда нотариал расмийлаштирилган ҳужжатларнинг дубликатлари берилганда қонунчилик ҳужжатларига мувофиқ герб йиғими ундирилади. Архив ҳужжатлари нотариал архивда мавжуд бўлмаслиги давлат хизмати кўрсатишни рад этиш учун асос ҳисобланади. Нотариуслар томонидан композит хизмат сифатида архив ҳужжатлари берилиши мумкин. Бунда мазкур давлат хизмати Давлат хизматлари марказларининг хизмат кўрсатиш тизими орқали кўрсатилади.
Жисмоний ва юридик шахсларга маълумотномалар бериш бўйича давлат хизматларини кўрсатишнинг ягона маъмурий регламентига 32-ИЛОВА
Гидрометеорологик маълумотларни бериш
1. Давлат хизмати номи Гидрометеорологик маълумотнома 2. Давлат хизматидан фойдаланувчилар тоифаси Жисмоний ва юридик шахс 3. Давлат хизматини кўрсатувчи ваколатли орган(лар) Ўзбекистон Республикаси Экология, атроф-муҳитни муҳофаза қилиш ва иқлим ўзгариши вазирлиги ҳузуридаги Гидрометеорология хизмати агентлиги 4. Давлат хизматидан фойдаланиш учун талаб этиладиган маълумотлар 1. Сўровномада шахсга оид қуйидаги маълумотлар кўрсатилади: Ариза берувчи жисмоний шахс учун: фамилияси, исми ва отасининг исми (ўзгарган бўлса, бу ҳақида маълумотлар кўрсатилади) паспорт ёки идентификацияловчи ID-картаси маълумотлари (ЖШШИР маълумотлари); яшаш манзили; электрон почта манзили (агар мавжуд бўлса) ва телефон рақами; Ариза берувчи юридик шахс учун: тўлиқ номи СТИР; почта манзили; электрон почта манзили (агар мавжуд бўлса) ва телефон рақами. 2. Маълумот сўралаётган ҳудуд; гидрометереологик маълумот тури; маълумотнома олишдан кўзланган мақсад; маълумотнома тили (ўзбек/рус); 5. Давлат хизматини кўрсатганлик учун ундириладиган йиғим миқдори Гидрометеорологик маълумотдаги иқлимий кўрсаткичнинг 1 та қиймати учун, базавий ҳисоблаш миқдорининг 20 фоизи . Йиғим миқдори қуйидаги тартибда тақсимланади: а) Давлат хизматлари марказига ўзи келиб мурожаат этганда: 18 фоизи — Ўзбекистон Республикаси Адлия вазирлигининг Давлат хизматларини ривожлантириш жамғармасига; 0,5 фоизи — Рақамли технологиялар вазирлиги ҳузуридаги «Рақамли ҳукумат лойиҳаларини бошқариш маркази» давлат муассасасининг Иқтисодиёт ва молия вазирлиги Ғазначилик хизмати қўмитасидаги махсус ҳисобварағига (Ягона биллинг тизими орқали тасдиқлангани учун); қолган маблағлар — ваколатли органга; б) ЯИДХП орқали мурожаат этилганда: 10 фоизи — Ўзбекистон Республикаси Адлия вазирлигининг Давлат хизматларини ривожлантириш жамғармасига; 11,75 фоизи — Рақамли технологиялар вазирлиги ҳузуридаги «Рақамли ҳукумат лойиҳаларини бошқариш маркази» давлат муассасасининг Иқтисодиёт ва молия вазирлиги ҳузуридаги Ғазначилик хизмати қўмитасидаги махсус ҳисобварағига (шу жумладан 0,5 фоизи — Ягона биллинг тизими орқали тасдиқлангани учун); қолган маблағлар — ваколатли органга ўтказилади. 6. Давлат хизматини кўрсатиш муддати 10 кун 7. Изоҳ Олинган гидрометеорологик маълумотларни учинчи шахсларга тақдим қилиш, қайта сотиш ёки тарқатишга йўл қўйилмайди.
Жисмоний ва юридик шахсларга маълумотномалар бериш бўйича давлат хизматларини кўрсатишнинг ягона маъмурий регламентига 33-ИЛОВА
Номоддий маданий мерос объектини номоддий маданий мерос объекти рўйхатига кирган ёки кирмаганлиги ҳақида маълумотнома бериш
1. Давлат хизмати номи Номоддий маданий мерос объектини номоддий маданий мерос объекти рўйхатига кирган ёки кирмаганлиги ҳақида маълумотнома 2. Давлат хизматидан фойдаланувчилар тоифаси Жисмоний ва юридик шахс 3. Давлат хизматини кўрсатувчи ваколатли орган(лар) Ўзбекистон Республикаси Маданият вазирлиги 4. Давлат хизматидан фойдаланиш учун талаб этиладиган маълумотлар 1. Сўровномада шахсга оид қуйидаги маълумотлар кўрсатилади: Ариза берувчи жисмоний шахс учун: фамилияси, исми ва отасининг исми (ўзгарган бўлса, бу ҳақида маълумотлар кўрсатилади) паспорт ёки идентификацияловчи ID-картаси маълумотлари (ЖШШИР маълумотлари); яшаш манзили; электрон почта манзили (агар мавжуд бўлса) ва телефон рақами; Ариза берувчи юридик шахс учун: тўлиқ номи СТИР; почта манзили; электрон почта манзили (агар мавжуд бўлса) ва телефон рақами. 2. Номоддий маданий мерос объектининг номи; номоддий маданий мерос объектининг қисқача тавсифи; маълумотнома тили (ўзбек/рус). 5. Давлат хизматини кўрсатганлик учун ундириладиган йиғим миқдори Бепул 6. Давлат хизматини кўрсатиш муддати 2 иш куни 7. Изоҳ
Жисмоний ва юридик шахсларга маълумотномалар бериш бўйича давлат хизматларини кўрсатишнинг ягона маъмурий регламентига 34-ИЛОВА
Бўш турган давлат объектлари тўғрисида маълумотномани бериш
1. Давлат хизмати номи Бўш турган давлат объектлари тўғрисида маълумотнома 2. Давлат хизматидан фойдаланувчилар тоифаси Жисмоний ва юридик шахс 3. Давлат хизматини кўрсатувчи ваколатли орган(лар) Давлат активларини бошқариш агентлиги ҳузуридаги Давлат мулки объектларидан самарали фойдаланиш маркази 4. Давлат хизматидан фойдаланиш учун талаб этиладиган маълумотлар 1. Сўровномада шахсга оид қуйидаги маълумотлар кўрсатилади: Ариза берувчи жисмоний шахс учун: фамилияси, исми ва отасининг исми (ўзгарган бўлса, бу ҳақида маълумотлар кўрсатилади) паспорт ёки идентификацияловчи ID-картаси маълумотлари (ЖШШИР маълумотлари). Ариза берувчи юридик шахс учун: тўлиқ номи; СТИР. 2. Ҳудуд; маълумотнома тили (ўзбек/рус). 5. Давлат хизматини кўрсатганлик учун ундириладиган йиғим миқдори Бепул 6. Давлат хизматини кўрсатиш муддати Реал вақт режимида 7. Изоҳ
Жисмоний ва юридик шахсларга маълумотномалар бериш бўйича давлат хизматларини кўрсатишнинг ягона маъмурий регламентига 35-ИЛОВА
Хўжалик жамиятининг тўловга қобилиятсизлиги (банкротлиги) тўғрисида маълумотнома бериш
1. Давлат хизмати номи Хўжалик жамиятининг тўловга қобилиятсизлиги (банкротлиги) тўғрисида маълумотнома 2. Давлат хизматидан фойдаланувчилар тоифаси Жисмоний ва юридик шахс 3. Давлат хизматини кўрсатувчи ваколатли орган(лар) Давлат активларини бошқариш агентлиги 4. Давлат хизматидан фойдаланиш учун талаб этиладиган маълумотлар 1. Сўровномада шахсга оид қуйидаги маълумотлар кўрсатилади: Ариза берувчи жисмоний шахс учун: фамилияси, исми ва отасининг исми (ўзгарган бўлса, бу ҳақида маълумотлар кўрсатилади) паспорт ёки идентификацияловчи ID-картаси маълумотлари (ЖШШИР маълумотлари). Ариза берувчи юридик шахс учун: тўлиқ номи; СТИР. 2. Хўжалик жамиятининг тўлиқ номи ва СТИР; маълумотнома тили (ўзбек/рус). 5. Давлат хизматини кўрсатганлик учун ундириладиган йиғим миқдори Бепул 6. Давлат хизматини кўрсатиш муддати Реал вақт режимида 7. Изоҳ
Жисмоний ва юридик шахсларга маълумотномалар бериш бўйича давлат хизматларини кўрсатишнинг ягона маъмурий регламентига 36-ИЛОВА
Кредит битимини тузишда тақиқ мавжудлиги ёки бундай тақиқ олиб ташлангани тўғрисида маълумотнома бериш
1. Давлат хизмати номи Кредит битимини тузишда тақиқ мавжудлиги ёки бундай тақиқ олиб ташлангани тўғрисида маълумотнома олиш 2. Давлат хизматидан фойдаланувчилар тоифаси Жисмоний шахслар 3. Давлат хизматини кўрсатувчи ваколатли орган(лар) Кредит бюролари 4. Давлат хизматидан фойдаланиш учун талаб этиладиган маълумотлар Аризада шахсга оид қуйидаги маълумотлар кўрсатилади: фамилияси, исми ва отасининг исми (ўзгарган бўлса, бу ҳақида маълумотлар кўрсатилади); паспорт ёки идентификацияловчи ID-картаси маълумотлари (ЖШШИР маълумотлари); маълумотнома тили (ўзбек/рус); электрон манзили (мавжуд бўлса) ва телефон рақами. 5. Давлат хизматини кўрсатганлик учун ундириладиган йиғим миқдори Бепул 6. Давлат хизматини кўрсатиш муддати: Реал вақт режимида 7. Изоҳ: Мазкур хизмат кредит бюроларининг расмий веб-сайти орқали ҳам кўрсатилади.
Жисмоний ва юридик шахсларга маълумотномалар бериш бўйича давлат хизматларини кўрсатишнинг ягона маъмурий регламентига 37-ИЛОВА
Моддий маданий мерос объекти давлат кадастрига кирган ёки кирмаганлиги ҳақида маълумотнома бериш
1. Давлат хизмати номи Моддий маданий мерос объекти давлат кадастрига киритилгани ёки киритилмагани ҳақида маълумотнома 2. Давлат хизматидан фойдаланувчилар тоифаси Жисмоний ва юридик шахслар ҳамда давлат органлари 3. Давлат хизматини кўрсатувчи ваколатли орган(лар) Ўзбекистон Республикаси Маданий мерос агентлиги 4. Давлат хизматидан фойдаланиш учун талаб этиладиган маълумотлар 1. Сўровномада шахсга оид қуйидаги маълумотлар кўрсатилади: ариза берувчи жисмоний шахс учун: фамилияси, исми ва отасининг исми (ўзгарган бўлса, бу ҳақида маълумотлар кўрсатилади); паспорт ёки идентификацияловчи ID-картаси маълумотлари (ЖШШИР); маълумотнома тили (ўзбек/рус); яшаш манзили; электрон манзили (мавжуд бўлса) ва телефон рақами; (ЖШШИР). Ариза берувчи юридик шахс учун: тўлиқ номи; электрон манзили (мавжуд бўлса) ва телефон рақами; СТИР. 2. Моддий маданий мерос объекти ҳақида маълумот: моддий маданий мерос объекти номи: жойлашган манзили. 3. Давлат органлари, юридик ва жисмоний (жисмоний шахс бўлганда, нотариал тасдиқланган ишончнома) шахс вакиллари учун ишончнома. 5. Давлат хизматини кўрсатганлик учун ундириладиган йиғим миқдори Бепул 6. Давлат хизматини кўрсатиш муддати Реал вақт режимида 7. Изоҳ
Жисмоний ва юридик шахсларга маълумотномалар бериш бўйича давлат хизматларини кўрсатишнинг ягона маъмурий регламентига 38-ИЛОВА
Миллий музей фонди Давлат каталоги таркибига музей ашёларини кирган ёки кирмаганлиги ҳақида маълумотнома бериш
1. Давлат хизмати номи Миллий музей фонди Давлат каталоги таркибига музей ашёларини киритилгани ёки киритилмагани ҳақида маълумотнома 2. Давлат хизматидан фойдаланувчилар тоифаси Жисмоний ва юридик шахслар 3. Давлат хизматини кўрсатувчи ваколатли орган(лар) Ўзбекистон Республикаси Маданий мерос агентлиги 4. Давлат хизматидан фойдаланиш учун талаб этиладиган маълумотлар 1. Сўровномада шахсга оид қуйидаги маълумотлар кўрсатилади: ариза берувчи жисмоний шахс учун: фамилияси, исми ва отасининг исми (ўзгарган бўлса, бу ҳақда маълумотлар кўрсатилади); паспорт ёки идентификацияловчи ID-картаси маълумотлари (ЖШШИР); маълумотнома тили (ўзбек/рус); яшаш манзили; электрон манзили (мавжуд бўлса) ва телефон рақами; (ЖШШИР). Ариза берувчи юридик шахс учун: тўлиқ номи; электрон манзили (мавжуд бўлса) ва телефон рақами; СТИР. 2. Миллий музей фонди ҳақида маълумот: музей ашёлари ва коллекциялари номи: музей ашёлари ва коллекциялари рақами. 3. Юридик ва жисмоний (жисмоний шахс бўлганда нотариал тасдиқланган ишончнома) шахс вакиллари учун ишончнома. 5. Давлат хизматини кўрсатганлик учун ундириладиган йиғим миқдори Бепул 6. Давлат хизматини кўрсатиш муддати Реал вақт режимида 7. Изоҳ
Жисмоний ва юридик шахсларга маълумотномалар бериш бўйича давлат хизматларини кўрсатишнинг ягона маъмурий регламентига 39-ИЛОВА
Ўқиш жойидан (олий таълим муассасасидан) маълумотнома бериш
1. Давлат хизмати номи Ўқиш жойидан (олий таълим муассасасидан) маълумотнома олиш 2. Давлат хизматидан фойдаланувчилар тоифаси Жисмоний шахс ёки уларнинг оила аъзолари (эр-хотин, ота-она ва болалар) 3. Давлат хизматини кўрсатувчи ваколатли орган(лар) Олий таълим ташкилотлари 4. Давлат хизматидан фойдаланиш учун талаб этиладиган маълумотлар 1. Сўровномада шахсга оид қуйидаги маълумотлар кўрсатилади: ариза берувчи маълумотлари: фамилияси, исми ва отасининг исми (ўзгарган бўлса, бу ҳақида маълумотлар кўрсатилади); паспорт ёки идентификацияловчи ID-картаси маълумотлари (ЖШШИР); маълумотнома тили (ўзбек/рус). Ҳужжат сўралаётган шахснинг маълумотлари: фамилияси, исми ва отасининг исми (ўзгарган бўлса, бу ҳақида маълумотлар кўрсатилади); паспорт ёки идентификацияловчи ID-картаси маълумотлари (ЖШШИР). 2. Давлат хизматлари маркази орқали мурожаат қилинганда нотариал тасдиқланган ишончнома (агар ишончли вакил томонидан ҳаракат қилинаётган бўлса). 5. Давлат хизматини кўрсатганлик учун ундириладиган йиғим миқдори Бепул 6. Давлат хизматини кўрсатиш муддати Реал вақт режимида 7. Изоҳ Ушбу Паспорт олий ҳарбий ва ҳарбийлаштирилган таълим муассасаларига нисбатан татбиқ этилмайди. Ариза берувчининг ўқиш жойи тўғрисидаги маълумотлари «Олий таълим жараёнларини бошқариш — HEMIS» ахборот тизимида мавжуд бўлмаган тақдирда давлат хизматини кўрсатиш рад этилади.
Жисмоний ва юридик шахсларга маълумотномалар бериш бўйича давлат хизматларини кўрсатишнинг ягона маъмурий регламентига 40-ИЛОВА
Ўқиш жойидан (академик лицей ва профессионал таълим муассасаларидан) маълумотнома бериш
1. Давлат хизмати номи Ўқиш жойидан (академик лицей ва профессионал таълим муассасаларидан) маълумотнома олиш 2. Давлат хизматидан фойдаланувчилар тоифаси Жисмоний шахс ёки уларнинг оила аъзолари (эр-хотин, ота-она ва болалар) 3. Давлат хизматини кўрсатувчи ваколатли орган(лар) Олий таълим ташкилотлари 4. Давлат хизматидан фойдаланиш учун талаб этиладиган маълумотлар 1. Сўровномада шахсга оид қуйидаги маълумотлар кўрсатилади: ариза берувчи маълумотлари: фамилияси, исми ва отасининг исми (ўзгарган бўлса, бу ҳақида маълумотлар кўрсатилади); паспорт ёки идентификацияловчи ID-картаси маълумотлари (ЖШШИР); маълумотнома тили (ўзбек/рус). Ҳужжат сўралаётган шахснинг маълумотлари: фамилияси, исми ва отасининг исми (ўзгарган бўлса, бу ҳақида маълумотлар кўрсатилади); паспорт ёки идентификацияловчи ID-картаси маълумотлари (ЖШШИР). 2. Давлат хизматлари маркази орқали мурожаат қилинганда нотариал тасдиқланган ишончнома (агар ишончли вакил томонидан ҳаракат қилинаётган бўлса). 5. Давлат хизматини кўрсатганлик учун ундириладиган йиғим миқдори Бепул 6. Давлат хизматини кўрсатиш муддати Реал вақт режимида 7. Изоҳ Ушбу Паспорт олий ҳарбий ва ҳарбийлаштирилган таълим муассасаларига нисбатан татбиқ этилмайди. Ариза берувчининг ўқиш жойи тўғрисидаги маълумотлари «Олий таълим жараёнларини бошқариш — HEMIS» ахборот тизимида мавжуд бўлмаган тақдирда, давлат хизматини кўрсатиш рад этилади.
Жисмоний ва юридик шахсларга маълумотномалар бериш бўйича давлат хизматларини кўрсатишнинг ягона маъмурий регламентига 41-ИЛОВА
Олий таълим ташкилотлари талабалари учун академик маълумотнома (транскрипт) бериш
1. Давлат хизмати номи Академик маълумотнома (транскрипт) (олий таълим ташкилотлари талабалари учун) 2. Давлат хизматидан фойдаланувчилар тоифаси Жисмоний шахс ёки уларнинг оила аъзолари (эр-хотин, ота-она ва болалар) 3. Давлат хизматини кўрсатувчи ваколатли орган(лар) Олий таълим ташкилотлари 4. Давлат хизматидан фойдаланиш учун талаб этиладиган маълумотлар 1. Сўровномада шахсга оид қуйидаги маълумотлар кўрсатилади: ариза берувчи маълумотлари: фамилияси, исми ва отасининг исми (ўзгарган бўлса, бу ҳақида маълумотлар кўрсатилади); паспорт ёки идентификацияловчи ID-картаси маълумотлари (ЖШШИР); маълумотнома тили (ўзбек/рус). Ҳужжат сўралаётган шахснинг маълумотлари: фамилияси, исми ва отасининг исми (ўзгарган бўлса, бу ҳақида маълумотлар кўрсатилади); паспорт ёки идентификацияловчи ID-картаси маълумотлари (ЖШШИР). 2. Давлат хизматлари маркази орқали мурожаат қилинганда, нотариал тасдиқланган ишончнома (агар ишончли вакил томонидан ҳаракат қилинаётган бўлса). 5. Давлат хизматини кўрсатганлик учун ундириладиган йиғим миқдори Бепул 6. Давлат хизматини кўрсатиш муддати Реал вақт режимида 7. Изоҳ Ушбу Паспорт олий ҳарбий ва ҳарбийлаштирилган таълим муассасаларига нисбатан татбиқ этилмайди. Ариза берувчининг академик маълумотлари (транскрипт) «Олий таълим жараёнларини бошқариш — HEMIS» ахборот тизимида мавжуд бўлмаган тақдирда, давлат хизматини кўрсатиш рад этилади.
Жисмоний ва юридик шахсларга маълумотномалар бериш бўйича давлат хизматларини кўрсатишнинг ягона маъмурий регламентига 42-ИЛОВА
Талабанинг ҳисобланган стипендиялари ҳақида маълумотнома бериш
1. Давлат хизмати номи Талабанинг ҳисобланган стипендиялари ҳақидаги маълумотнома (олий таълим муассасалари талабалари учун) 2. Давлат хизматидан фойдаланувчилар тоифаси Жисмоний шахс ёки уларнинг оила аъзолари (эр-хотин, ота-она ва болалар) 3. Давлат хизматини кўрсатувчи ваколатли орган(лар) Олий таълим муассасалари 4. Давлат хизматидан фойдаланиш учун талаб этиладиган маълумотлар 1. Сўровномада шахсга оид қуйидаги маълумотлар кўрсатилади: ариза берувчи маълумотлари: фамилияси, исми ва отасининг исми (ўзгарган бўлса, бу ҳақида маълумотлар кўрсатилади); паспорт ёки идентификацияловчи ID-картаси маълумотлари (ЖШШИР); маълумотнома тили (ўзбек/рус). Ҳужжат сўралаётган шахснинг маълумотлари: фамилияси, исми ва отасининг исми (ўзгарган бўлса, бу ҳақда маълумотлар кўрсатилади); паспорт ёки идентификацияловчи ID-картаси маълумотлари (ЖШШИР). 2. Давлат хизматлари маркази орқали мурожаат қилинганда, нотариал тасдиқланган ишончнома (агар ишончли вакил томонидан ҳаракат қилинаётган бўлса). 5. Давлат хизматини кўрсатганлик учун ундириладиган йиғим миқдори Бепул 6. Давлат хизматини кўрсатиш муддати Реал вақт режимида 7. Изоҳ Ушбу Паспорт олий ҳарбий ва ҳарбийлаштирилган таълим муассасаларига нисбатан татбиқ этилмайди. Ариза берувчининг ҳисобланган стипендиялари ҳақида маълумотлар «Олий таълим жараёнларини бошқариш — HEMIS» ахборот тизимида мавжуд бўлмаган тақдирда, давлат хизматини кўрсатиш рад этилади.
Жисмоний ва юридик шахсларга маълумотномалар бериш бўйича давлат хизматларини кўрсатишнинг ягона маъмурий регламентига 43-ИЛОВА
Касбий таълим ташкилотлари ўқувчилари учун академик маълумотнома (транскрипт) бериш
1. Давлат хизмати номи Академик маълумотнома (транскрипт) (касбий таълим ташкилотлари ўқувчилари учун) 2. Давлат хизматидан фойдаланувчилар тоифаси Жисмоний шахс ёки уларнинг оила аъзолари (эр-хотин, ота-она ва болалар) 3. Давлат хизматини кўрсатувчи ваколатли орган(лар) Касбий таълим ташкилотлари 4. Давлат хизматидан фойдаланиш учун талаб этиладиган маълумотлар 1. Сўровномада шахсга оид қуйидаги маълумотлар кўрсатилади: ариза берувчи маълумотлари: фамилияси, исми ва отасининг исми (ўзгарган бўлса, бу ҳақида маълумотлар кўрсатилади); паспорт ёки идентификацияловчи ID-картаси маълумотлари (ЖШШИР); маълумотнома тили (ўзбек/рус). Ҳужжат сўралаётган шахснинг маълумотлари: фамилияси, исми ва отасининг исми (ўзгарган бўлса, бу ҳақида маълумотлар кўрсатилади); паспорт ёки идентификацияловчи ID-картаси маълумотлари (ЖШШИР). 2. Давлат хизматлари маркази орқали мурожаат қилинганда, нотариал тасдиқланган ишончнома (агар ишончли вакил томонидан ҳаракат қилинаётган бўлса). 5. Давлат хизматини кўрсатганлик учун ундириладиган йиғим миқдори Бепул 6. Давлат хизматини кўрсатиш муддати Реал вақт режимида 7. Изоҳ Ушбу Паспорт олий ҳарбий ва ҳарбийлаштирилган таълим муассасаларига нисбатан татбиқ этилмайди. Ариза берувчининг академик маълумотлари (транскрипт) «Олий таълим жараёнларини бошқариш — HEMIS» ахборот тизимида мавжуд бўлмаган тақдирда давлат хизматини кўрсатиш рад этилади.
Жисмоний ва юридик шахсларга маълумотномалар бериш бўйича давлат хизматларини кўрсатишнинг ягона маъмурий регламентига 44-ИЛОВА
Фуқароларнинг «Аёллар дафтари»га киритилгани тўғрисида маълумотнома бериш
1. Давлат хизмати номи Фуқароларнинг «Аёллар дафтари»га киритилгани тўғрисида маълумотнома 2. Давлат хизматидан фойдаланувчилар тоифаси Жисмоний шахс ёки уларнинг оила аъзолари (эр-хотин, ота-она ва болалар) 3. Давлат хизматини кўрсатувчи ваколатли орган(лар) Ўзбекистон Республикаси Оила ва хотин-қизлар қўмитаси 4. Давлат хизматидан фойдаланиш учун талаб этиладиган маълумотлар Сўровномада шахсга оид қуйидаги маълумотлар кўрсатилади: ариза берувчи маълумотлари: фамилияси, исми ва отасининг исми (ўзгарган бўлса, бу ҳақида маълумотлар кўрсатилади); паспорт ёки идентификацияловчи ID-картаси маълумотлари (ЖШШИР); маълумотнома тили (ўзбек/рус). Ҳужжат сўралаётган шахснинг ёки оила аъзоларининг (эр-хотин, ота-она ва болалар)* маълумотлари: фамилияси, исми ва отасининг исми (ўзгарган бўлса, бу ҳақида маълумотлар кўрсатилади); паспорт ёки идентификацияловчи ID-картаси маълумотлари (ЖШШИР). 5. Давлат хизматини кўрсатганлик учун ундириладиган йиғим миқдори Бепул 6. Давлат хизматини кўрсатиш муддати Реал вақт режимида 7. Изоҳ * Ариза берувчи ўз ихтиёрига кўра оила аъзоларининг (эр-хотин, ота-она ва болалар) «Аёллар дафтари»га киритилгани тўғрисида маълумотнома олиши мумкин.
Жисмоний ва юридик шахсларга маълумотномалар бериш бўйича давлат хизматларини кўрсатишнинг ягона маъмурий регламентига 45-ИЛОВА
Фуқароларнинг «Темир дафтар»га киритилгани тўғрисида маълумотнома бериш
1. Давлат хизмати номи Фуқароларнинг «Темир дафтар»га киритилгани тўғрисида маълумотнома 2. Давлат хизматидан фойдаланувчилар тоифаси Жисмоний шахс ёки уларнинг оила аъзолари (эр-хотин, ота-она ва болалар) 3. Давлат хизматини кўрсатувчи ваколатли орган(лар) Ўзбекистон Республикаси Президенти ҳузуридаги Ижтимоий ҳимоя миллий агентлиги 4. Давлат хизматидан фойдаланиш учун талаб этиладиган маълумотлар Сўровномада шахсга оид қуйидаги маълумотлар кўрсатилади: ариза берувчи маълумотлари: фамилияси, исми ва отасининг исми (ўзгарган бўлса, бу ҳақида маълумотлар кўрсатилади); паспорт ёки идентификацияловчи ID-картаси маълумотлари (ЖШШИР); маълумотнома тили (ўзбек/рус). Ҳужжат сўралаётган шахснинг ёки оила аъзоларининг (эр-хотин, ота-она ва болалар)* маълумотлари: фамилияси, исми ва отасининг исми (ўзгарган бўлса, бу ҳақида маълумотлар кўрсатилади); паспорт ёки идентификацияловчи ID-картаси маълумотлари (ЖШШИР). 5. Давлат хизматини кўрсатганлик учун ундириладиган йиғим миқдори Бепул 6. Давлат хизматини кўрсатиш муддати Реал вақт режимида 7. Изоҳ * Ариза берувчи ўз ихтиёрига кўра оила аъзоларининг (эр-хотин, ота-она ва болалар) «Темир дафтар»га киритилгани тўғрисида маълумотнома олиши мумкин.
Жисмоний ва юридик шахсларга маълумотномалар бериш бўйича давлат хизматларини кўрсатишнинг ягона маъмурий регламентига 46-ИЛОВА
Фуқароларнинг «Ёшлар дафтари»га киритилгани тўғрисида маълумотнома бериш
1. Давлат хизмати номи Фуқароларнинг «Ёшлар дафтар»га киритилгани тўғрисида маълумотнома 2. Давлат хизматидан фойдаланувчилар тоифаси Жисмоний шахс ёки уларнинг оила аъзолари (эр-хотин, ота-она ва болалар) 3. Давлат хизматини кўрсатувчи ваколатли орган(лар) Ўзбекистон Республикаси Ёшлар ишлари агентлиги 4. Давлат хизматидан фойдаланиш учун талаб этиладиган маълумотлар Сўровномада шахсга оид қуйидаги маълумотлар кўрсатилади: ариза берувчи маълумотлари: фамилияси, исми ва отасининг исми (ўзгарган бўлса, бу ҳақида маълумотлар кўрсатилади); паспорт ёки идентификацияловчи ID-картаси маълумотлари (ЖШШИР); маълумотнома тили (ўзбек/рус). Ҳужжат сўралаётган шахснинг маълумотлари: фамилияси, исми ва отасининг исми (ўзгарган бўлса, бу ҳақида маълумотлар кўрсатилади); паспорт ёки идентификацияловчи ID-картаси маълумотлари (ЖШШИР). 5. Давлат хизматини кўрсатганлик учун ундириладиган йиғим миқдори Бепул 6. Давлат хизматини кўрсатиш муддати Реал вақт режимида 7. Изоҳ
Жисмоний ва юридик шахсларга маълумотномалар бериш бўйича давлат хизматларини кўрсатишнинг ягона маъмурий регламентига 47-ИЛОВА
Алоҳида уй-жойни (квартира, уй, квартиранинг ёки уйнинг бир қисмини) хусусийлаштиришга розилик берган шахслар тўғрисида маълумотнома бериш
1. Давлат хизмати номи Алоҳида уй-жойни (квартира, уй, квартиранинг ёки уйнинг бир қисмини) хусусийлаштиришга розилик берган шахслар тўғрисида маълумотнома 2. Давлат хизматидан фойдаланувчилар тоифаси Жисмоний шахс (хусусийлаштирилган турар жой мулкдори, унинг оила аъзолари ёки қонунчилик ҳужжатларида белгиланган тартибда мулкдор номидан вакиллик қилиш ваколати берилган шахс, шунингдек, хусусийлаштиришга розилик берган шахс) 3. Давлат хизматини кўрсатувчи ваколатли орган(лар) Туман (шаҳар) ҳокимлиги Тошкент шаҳрида — «Тошкент шаҳар уй-жойларга давлат ордерлари ва маълумотномалар бериш маркази» давлат муассасаси 4. Давлат хизматидан фойдаланиш учун талаб этиладиган маълумотлар Сўровномада шахсга оид қуйидаги маълумотлар кўрсатилади: ариза берувчи маълумотлари: фамилияси, исми ва отасининг исми (ўзгарган бўлса, бу ҳақида маълумотлар кўрсатилади); паспорт ёки идентификацияловчи ID-картаси маълумотлари (ЖШШИР); маълумотнома тили (ўзбек/рус). Ҳужжат сўралаётган шахснинг ёки оила аъзоларининг (эр-хотин, ота-она ва болалар)* маълумотлари: фамилияси, исми ва отасининг исми (ўзгарган бўлса, бу ҳақида маълумотлар кўрсатилади); паспорт ёки идентификацияловчи ID-картаси маълумотлари (ЖШШИР). 2. Хусусийлаштирилган турар жой тўғрисида маълумотлар: тураржой кадастр рақами; тураржой манзили. 3. Н отариал тасдиқланган ишончнома (агар учинчи шахслар манфаати учун ҳаракат қилинаётган бўлса). 5. Давлат хизматини кўрсатганлик учун ундириладиган йиғим миқдори Бепул 6. Давлат хизматини кўрсатиш муддати Реал вақт режимида 7. Изоҳ Паспорт қоидалари нотариатнинг фаол модели доирасида нотариуслар томонидан «ягона дарча» тамойили бўйича хусусийлаштирилган турар жойни бошқа шахсга ўтказиш шартномасини нотариал тасдиқлашда хусусийлаштиришга розилик берган шахслар ҳақида маълумотнома олишга нисбатан татбиқ этилмайди. * жисмоний шахс ўз ихтиёрига кўра оила аъзоларининг алоҳида уй-жойни (квартира, уй, квартиранинг ёки уйнинг бир қисмини) хусусийлаштиришга розилик бергани тўғрисида маълумотнома олиши мумкин.
Жисмоний ва юридик шахсларга маълумотномалар бериш бўйича давлат хизматларини кўрсатишнинг ягона маъмурий регламентига 48-ИЛОВА
Шахснинг жазони ижро этиш муассасасидан озод этилгани тўғрисида маълумотнома бериш
1. Давлат хизмати номи Шахснинг жазони ижро этиш муассасасидан озод этилгани тўғрисида маълумотнома 2. Давлат хизматидан фойдаланувчилар тоифаси Жисмоний шахс 3. Давлат хизматини кўрсатувчи ваколатли орган(лар) Ўзбекистон Республикаси Ички ишлар вазирлиги 4. Давлат хизматидан фойдаланиш учун талаб этиладиган маълумотлар Сўровномада шахсга оид қуйидаги маълумотлар кўрсатилади: фамилияси, исми ва отасининг исми (ўзгарган бўлса, бу ҳақида маълумотлар кўрсатилади); паспорт ёки идентификацияловчи ID-картаси маълумотлари (ЖШШИР); маълумотнома тили (ўзбек/рус). 5. Давлат хизматини кўрсатганлик учун ундириладиган йиғим миқдори Бепул 6. Давлат хизматини кўрсатиш муддати Реал вақт режимида 7. Изоҳ
Жисмоний ва юридик шахсларга маълумотномалар бериш бўйича давлат хизматларини кўрсатишнинг ягона маъмурий регламентига 49-ИЛОВА
Ҳисобланган иш ҳақи тўғрисида маълумотнома бериш
1. Давлат хизмати номи Ҳисобланган иш ҳақи тўғрисида маълумотнома 2. Давлат хизматидан фойдаланувчилар тоифаси Жисмоний шахс 3. Давлат хизматини кўрсатувчи ваколатли орган(лар) Ўзбекистон Республикаси Солиқ қўмитаси 4. Давлат хизматидан фойдаланиш учун талаб этиладиган маълумотлар 1. Сўровномада шахсга оид қуйидаги маълумотлар кўрсатилади: ариза берувчи маълумотлари: фамилияси, исми ва отасининг исми (ўзгарган бўлса, бу ҳақида маълумотлар кўрсатилади); паспорт ёки идентификацияловчи ID-картаси маълумотлари (ЖШШИР); маълумотнома тили (ўзбек/рус). 2. Ҳисобланган иш ҳақи даври (йил, ой) 3. Н отариал тасдиқланган ишончнома (агар учинчи шахслар манфаати учун ҳаракат қилинаётган бўлса). 5. Давлат хизматини кўрсатганлик учун ундириладиган йиғим миқдори Бепул 6. Давлат хизматини кўрсатиш муддати Реал вақт режимида 7. Изоҳ Ҳисобланган иш ҳақи тўғрисида маълумотнома шахснинг фақатгина Солиқ қўмитасининг ахборот тизимларида мавжуд маълумотлари асосида тақдим этилади.
Жисмоний ва юридик шахсларга маълумотномалар бериш бўйича давлат хизматларини кўрсатишнинг ягона маъмурий регламентига 50-ИЛОВА
Меҳнат фаолияти тўғрисида маълумотнома бериш
1. Давлат хизмати номи Меҳнат фаолияти тўғрисида маълумотнома 2. Давлат хизматидан фойдаланувчилар тоифаси Жисмоний шахс 3. Давлат хизматини кўрсатувчи ваколатли орган(лар) Ўзбекистон Республикаси Камбағалликни қисқартириш ва бандлик вазирлиги 4. Давлат хизматидан фойдаланиш учун талаб этиладиган маълумотлар 1. Сўровномада шахсга оид қуйидаги маълумотлар кўрсатилади: ариза берувчи маълумотлари: фамилияси, исми ва отасининг исми (ўзгарган бўлса, бу ҳақида маълумотлар кўрсатилади); паспорт ёки идентификацияловчи ID-картаси маълумотлари (ЖШШИР); маълумотнома тили (ўзбек/рус). 2. Н отариал тасдиқланган ишончнома (агар учинчи шахслар манфаати учун ҳаракат қилинаётган бўлса). 5. Давлат хизматини кўрсатганлик учун ундириладиган йиғим миқдори Бепул 6. Давлат хизматини кўрсатиш муддати Реал вақт режимида 7. Изоҳ Меҳнат фаолияти тўғрисида маълумотнома ходимнинг фақатгина «Ягона миллий меҳнат тизими» идоралараро дастурий-аппарат комплексида мавжуд маълумотлари асосида тақдим этилади.
Жисмоний ва юридик шахсларга маълумотномалар бериш бўйича давлат хизматларини кўрсатишнинг ягона маъмурий регламентига 52-ИЛОВА
Коммунал хизматлардан қарздорлик мавжуд эмаслиги тўғрисида маълумотнома бериш
1. Давлат хизмати номи Коммунал хизматлардан қарздорлик мавжуд эмаслиги тўғрисида маълумотнома 2. Давлат хизматидан фойдаланувчилар тоифаси Жисмоний ва юридик шахслар 3. Давлат хизматини кўрсатувчи ваколатли орган(лар) Қурилиш ва уй-жой коммунал хўжалиги вазирлиги, Экология ва иқлим ўзгариши миллий қўмитаси ҳузуридаги Чиқиндиларни бошқариш ва циркуляр иқтисодиётни ривожлантириш агентлиги, «Ҳудудгазтаъминот» АЖ, «Ҳудудий электр тармоқлари» АЖ, «Ўзсувтаъминот» АЖ, «Иссиқликтаъминоти» АЖ ва «VEOLIA ENERGY TASНKENT» МЧЖ ХК 4. Давлат хизматидан фойдаланиш учун талаб этиладиган маълумотлар 1. Сўровномада шахсга оид қуйидаги маълумотлар кўрсатилади: ариза берувчи жисмоний шахс учун: фамилияси, исми ва отасининг исми (ўзгарган бўлса, бу ҳақида маълумотлар кўрсатилади); паспорт ёки идентификацияловчи ID-картаси маълумотлари (ЖШШИР маълумотлари); маълумотнома тили (ўзбек/рус); электрон манзили (мавжуд бўлса) ва телефон рақами; кадастр рақами; Ариза берувчи юридик шахс учун: тўлиқ номи; телефон рақами; СТИР; кадастр рақами; абонент ҳисобрақами (мавжуд бўлса). 2. Нотариал тасдиқланган ишончнома (агар учинчи шахслар манфаати учун ҳаракат қилинаётган бўлса). 5. Давлат хизматини кўрсатганлик учун ундириладиган йиғим миқдори Бепул 6. Давлат хизматини кўрсатиш муддати Реал вақт режимида 7. Изоҳ Ариза берувчининг хоҳишига кўра бир вақтнинг ўзида бир ёки бир нечта коммунал хизмат кўрсатувчи ташкилотларга сўров юбориш имконияти яратилади.
Жисмоний ва юридик шахсларга маълумотномалар бериш бўйича давлат хизматларини кўрсатишнинг ягона маъмурий регламентига 53-ИЛОВА
Алимент тўловларидан карздорлик мавжуд эмаслиги тўғрисида маълумотнома бериш
1. Давлат хизмати номи Алимент тўловларидан қарздорлик мавжуд эмаслиги тўғрисида маълумотнома 2. Давлат хизматидан фойдаланувчилар тоифаси Жисмоний шахс ёки унинг яқин қариндошлари (ота-онаси, эри ёки хотини ва болалари) 3. Давлат хизматини кўрсатувчи ваколатли орган(лар) Ўзбекистон Республикаси Бош прокуратураси ҳузуридаги Мажбурий ижро бюросининг туман (шаҳар) бўлимлари 4. Давлат хизматидан фойдаланиш учун талаб этиладиган маълумотлар Сўровномада қуйидаги маълумотлар кўрсатилади: фамилияси, исми ва отасининг исми; биометрик паспорт ёки идентификацияловчи ID-картаси маълумотлари (ЖШШИР маълумотлари); маълумотнома тили (ўзбек/рус/инглиз); электрон манзили (мавжуд бўлса) ва телефон рақами. 5. Давлат хизматини кўрсатганлик учун ундириладиган йиғим миқдори Бепул 6. Давлат хизматини кўрсатиш муддати 3 иш куни 7. Изоҳ
Жисмоний ва юридик шахсларга маълумотномалар бериш бўйича давлат хизматларини кўрсатишнинг ягона маъмурий регламентига 54-ИЛОВА
Саноат хавфсизлиги декларацияси ҳисобга олингани ҳақида маълумотнома бериш
1. Давлат хизмати номи Саноат хавфсизлиги декларацияси ҳисобга олингани ҳақида маълумотнома 2. Давлат хизматидан фойдаланувчилар тоифаси Юридик шахслар 3. Давлат хизматини кўрсатувчи ваколатли орган(лар) Вазирлар Маҳкамаси ҳузуридаги Саноат, радиация ва ядро хавфсизлиги қўмитаси 4. Давлат хизматидан фойдаланиш учун талаб этиладиган маълумотлар хавфли ишлаб чиқариш объектининг тўлиқ номи; хавфли ишлаб чиқариш объекти жойлашган манзил (тўлиқ кўрсатилади); саноат хавфсизлиги декларация ишлаб чиқилган хавфли ишлаб чиқариш объектининг давлат реестридаги ҳисобга олиш рақами; фойдаланувчи ташкилотнинг тўлиқ номи; хавфли ишлаб чиқариш объектидан фойдаланувчи ташкилотнинг СТИРи; фойдаланувчи ташкилотнинг юридик ва почта манзиллари, телефон рақами 5. Давлат хизматини кўрсатганлик учун ундириладиган йиғим миқдори Бепул 6. Давлат хизматини кўрсатиш муддати 3 иш куни 7. Изоҳ -
Жисмоний ва юридик шахсларга маълумотномалар бериш бўйича давлат хизматларини кўрсатишнинг ягона маъмурий регламентига 55-ИЛОВА
Яроқсиз ҳолатга келган ёки йўқотилган меҳнат дафтарчасидаги ёзувларни тасдиқлаш
1. Давлат хизмати номи Яроқсиз ҳолатга келган ёки йўқотилган меҳнат дафтарчасидаги ёзувларни тасдиқлаш. 2. Давлат хизматидан фойдаланувчилар тоифаси Жисмоний шахслар ёки уларнинг яқин қариндошлари (эри ёки хотини, фарзандлари, неваралари, ака-ука ва опа-сингиллари). 3. Давлат хизматини кўрсатувчи ваколатли орган(лар) Ўзбекистон Республикаси Адлия вазирлиги ҳузуридаги «Ўзархив» агентлиги тизимидаги давлат архивлари. 4. Давлат хизматидан фойдаланиш учун талаб этиладиган маълумотлар 1. Сўровномада шахсга оид қуйидаги маълумотлар кўрсатилади: фамилияси, исми ва отасининг исми (ўзгарган бўлса, бу ҳақда маълумотлар кўрсатилади);* туғилган йили ва санаси; доимий яшаш жойи бўйича рўйхатга олинган манзил;* фарзандларининг туғилган йили ва санаси (бир неча нафар бўлса кетма-кетликда тўлдирилади): паспорт ёки идентификацияловчи ID-картаси маълумотлари (ЖШШИР маълумотлари); маълумотнома тили (ўзбек/рус); электрон манзили (мавжуд бўлса) ва телефон рақами; архив идораси жойлашган вилоят ва туман; меҳнат фаолияти тўғрисидаги маълумотлар (иш жойи ва лавозими номи, ишга қабул қилинган ва ишдан бўшаган йиллар, ҳомиладорлик ва туғиш таътил йиллари (имкон қадар) ва агар бўлса қўшимча маълумотлар). 2. Нотариал тасдиқланган ишончнома (агар ишончли вакил томонидан ҳаракат қилинаётган бўлса).* Учинчи шахс манфаати учун шартнома (ордер) асосида адвокатлар томонидан мурожаат қилинганда, нотариал тасдиқланган ишончнома талаб этилмайди. * «Рақамли ҳукумат» тизимининг идоралараро интеграциялашув платформаси орқали мустақил равишда олинади. 5. Давлат хизматини кўрсатганлик учун ундириладиган йиғим миқдори Яроқсиз ҳолатга келган ёки йўқотилган меҳнат дафтарчасидаги 1 та ташкилотдаги ишга кирган ва ишдан бўшаганлиги бўйича ёзувларни тасдиқлаш учун базавий ҳисоблаш миқдорининг 0,08 баравари миқдорида йиғим ундирилади. Йиғимлар суммаси қуйидаги тартибда тақсимланади: а) Давлат хизматлари марказлари орқали мурожаат этилганда: 18 фоизи — Ўзбекистон Республикаси Адлия вазирлигининг Давлат хизматларини ривожлантириш жамғармасига; 0,5 фоизи — Рақамли технологиялар вазирлиги ҳузуридаги «Рақамли ҳукумат лойиҳаларини бошқариш маркази» давлат муассасасининг Иқтисодиёт ва молия вазирлиги ҳузуридаги Ғазначилик хизмати қўмитасидаги махсус ҳисобварағига (Ягона биллинг тизими орқали тасдиқлангани учун); қолган маблағлар — ««Ўзархив» агентлигининг ҳудудий бошқармаси ёки Ўзбекистон миллий архивларининг ҳисобварағи га; б) ЯИДХП орқали мурожаат этилганда: 10 фоизи — Ўзбекистон Республикаси Адлия вазирлигининг Давлат хизматларини ривожлантириш жамғармасига; 11,75 фоизи — Рақамли технологиялар вазирлиги ҳузуридаги «Рақамли ҳукумат лойиҳаларини бошқариш маркази» давлат муассасасининг Иқтисодиёт ва молия вазирлиги ҳузуридаги Ғазначилик хизмати қўмитасидаги махсус ҳисобварағига (шу жумладан, 0,5 фоизи — Ягона биллинг тизими орқали тасдиқлангани учун); қолган маблағлар — «Ўзархив» агентлигининг ҳудудий бошқармаси ёки Ўзбекистон миллий архивларининг ҳисобварағи га ўтказилади. Давлат хизмати тезлаштирилган тартибда кўрсатилганда мазкур бандда белгиланган миқдорга (сўралган барча ташкилотни ҳисобга олган ҳолда) базавий ҳисоблаш миқдорининг 50 % қўшимча ҳақ ундирилади ва ушбу қўшимча ҳақ тўлиқлигича «Ўзархив» агентлигининг ҳудудий бошқармаси ёки Ўзбекистон миллий архивларининг ҳисобварағига ўтказилади. 6. Давлат хизматини кўрсатиш муддати Умумий тартибда — 10 иш куни; тезлаштирилган тартибда — 5 иш куни. 7. Изоҳ 1. Сўралаётган маълумот бошқа давлат архивида мавжуд бўлганда, сўровнома қабул қилинган кундан бошлаб 2 иш куни ичида тегишли давлат архивига юборилади. Бунда тезлаштирилган тартибда давлат хизматини кўрсатиш муддатига 2 иш куни қўшилади. 2. Сўровнома архив ҳужжатлари асосида кўриб чиқилиб, тегишли маълумот аниқланмаган тақдирда, тўланган йиғим миқдори ариза берувчига қайтарилмайди. Агар давлат хизматини тезкор кўрсатиш бўйича ариза масъул давлат архиви томонидан тегишли муддатларда кўрсатилмаса, тўланган қўшимча ҳақ 2 иш куни давомида «Ўзархив» агентлигининг ҳудудий бошқармаси ёки Ўзбекистон миллий архивларининг бюджетдан ташқари маблағлари ҳисобидан қайтарилади.
Жисмоний ва юридик шахсларга маълумотномалар бериш бўйича давлат хизматларини кўрсатишнинг ягона маъмурий регламентига 56-ИЛОВА
Архив ҳужжатлари, китоблар ва қўлёзмалардан электрон нусха олиш
1. Давлат хизмати номи Архив ҳужжатлари, китоблар ва қўлёзмаларни рақамлаштириш (электрон нусха олиш). 2. Давлат хизматидан фойдаланувчилар тоифаси Жисмоний ва юридик шахслар. 3. Давлат хизматини кўрсатувчи ваколатли орган(лар) Ўзбекистон Республикаси Адлия вазирлиги ҳузуридаги «Ўзархив» агентлиги тизимидаги давлат архивлари. 4. Давлат хизматидан фойдаланиш учун талаб этиладиган маълумотлар 1. Сўровномада шахсга оид қуйидаги маълумотлар кўрсатилади: ариза берувчи жисмоний шахс учун: фамилияси, исми ва отасининг исми (ўзгарган бўлса, бу ҳақда маълумотлар кўрсатилади);* паспорт ёки идентификацияловчи ID-картаси маълумотлари (ЖШШИР маълумотлари); маълумотнома тили (ўзбек/рус); электрон манзили (мавжуд бўлса) ва телефон рақами; Ариза берувчи юридик шахс учун: тўлиқ номи; электрон манзили (мавжуд бўлса) ва телефон рақами; СТИР. 2. Ҳужжатга оид бўлган маълумотлар: архив номи; фонднинг номи; йиғмажилд рақами; ҳужжатнинг санаси; ҳужжатнинг қисқача тавсифи. 3. Нотариал тасдиқланган ишончнома (агар ишончли вакил томонидан ҳаракат қилинаётган бўлса).* Учинчи шахс манфаати учун шартнома (ордер) асосида адвокатлар томонидан мурожаат қилинганда, нотариал тасдиқланган ишончнома талаб этилмайди. * «Рақамли ҳукумат» тизимининг идоралараро интеграциялашув платформаси орқали мустақил равишда олинади. 5. Давлат хизматини кўрсатганлик учун ундириладиган йиғим миқдори Архив ҳужжатлари, китоблар ва қўлёзмалардан электрон нусха олиш учун ЙИҒИМ МИҚДОРИ Рақамлаштириш (электрон нусха кўчириш ва ишлов бериш) форматлари Ҳужжат яратилган давр Ўлчов бирлиги Йиғим миқдори (базавий ҳисоблаш миқдори) Рақамлаштириш (электрон нусха кўчириш ва ишлов бериш) бир томонлама А0 — А2 форматларда 1917 йилгача 1 бет 0,64 баравар 1918 — 1990 йиллар 1 бет 0,32 баравар 1991 йилдан ҳозирги кунга қадар 1 бет 0,16 баравар Рақамлаштириш (электрон нусха кўчириш ва ишлов бериш) бир томонлама А3 — А5 форматларда 1917 йилгача 1 бет 0,08 баравар 1918 — 1990 йиллар 1 бет 0,04 баравар 1991 йилдан ҳозирги кунга қадар 1 бет 0,02 баравар Йиғимлар суммаси қуйидаги тартибда тақсимланади: а) Давлат хизматлари марказлари орқали мурожаат этилганда: 18 фоизи — Ўзбекистон Республикаси Адлия вазирлигининг Давлат хизматларини ривожлантириш жамғармасига; 0,5 фоизи — Рақамли технологиялар вазирлиги ҳузуридаги «Рақамли ҳукумат лойиҳаларини бошқариш маркази» давлат муассасасининг Иқтисодиёт ва молия вазирлиги ҳузуридаги Ғазначилик хизмати қўмитасидаги махсус ҳисобварағига (Ягона биллинг тизими орқали тасдиқлангани учун); қолган маблағлар — «Ўзархив» агентлигининг ҳудудий бошқармаси ёки Ўзбекистон миллий архивларининг ҳисобварағига; б) ЯИДХП орқали мурожаат этилганда: 10 фоизи — Ўзбекистон Республикаси Адлия вазирлигининг Давлат хизматларини ривожлантириш жамғармасига; 11,75 фоизи — Рақамли технологиялар вазирлиги ҳузуридаги «Рақамли ҳукумат лойиҳаларини бошқариш маркази» давлат муассасасининг Иқтисодиёт ва молия вазирлиги ҳузуридаги Ғазначилик хизмати қўмитасидаги махсус ҳисобварағига (шу жумладан, 0,5 фоизи — Ягона биллинг тизими орқали тасдиқлангани учун); қолган маблағлар — «Ўзархив» агентлигининг ҳудудий бошқармаси ёки Ўзбекистон миллий архивларининг ҳисобварағига ўтказилади. 6. Давлат хизматини кўрсатиш муддати 1 иш куни. 7. Изоҳ Сўровнома архив ҳужжатлари асосида кўриб чиқилиб, тегишли маълумот аниқланмаган тақдирда, тўланган йиғим миқдори ариза берувчига қайтарилмайди.
Жисмоний ва юридик шахсларга маълумотномалар бериш бўйича давлат хизматларини кўрсатишнинг ягона маъмурий регламентига 57-ИЛОВА
Давлат архивлари ўқув залларида архив ҳужжатларидан фойдаланишга рухсатнома бериш
1. Давлат хизмати номи Давлат архивлари ўқув залларида архив ҳужжатларидан фойдаланишга рухсатнома бериш. 2. Давлат хизматидан фойдаланувчилар тоифаси Жисмоний шахслар. 3. Давлат хизматини кўрсатувчи ваколатли орган(лар) Ўзбекистон Республикаси Адлия вазирлиги ҳузуридаги «Ўзархив» агентлиги тизимидаги давлат архивлари. 4. Давлат хизматидан фойдаланиш учун талаб этиладиган маълумотлар 1. Сўровномада шахсга оид қуйидаги маълумотлар кўрсатилади: фамилияси, исми ва отасининг исми;* паспорт ёки идентификацияловчи ID-картаси маълумотлари (ЖШШИР маълумотлари); электрон манзили (мавжуд бўлса); телефон рақами; ўқув залларидан фойдаланиш бўйича маълумотлар (асосий мақсад (илмий, генеалогик, мавзули ва бошқалар): мавзу номи ва даврийлиги; қайси архив ўқув залидан фойдаланади. 2. Нотариал тасдиқланган ишончнома (агар ишончли вакил томонидан ҳаракат қилинаётган бўлса). Ариза берувчи қонуний вакил бўлса — бу ҳақидаги маълумот аризада кўрсатилади. * «Рақамли ҳукумат» тизимининг идоралараро интеграциялашув платформаси орқали мустақил равишда олинади. 5. Давлат хизматини кўрсатганлик учун ундириладиган йиғим миқдори Базавий ҳисоблаш миқдорининг 1 баравари. Йиғимлар суммаси қуйидаги тартибда тақсимланади: а) Давлат хизматлари марказлари орқали мурожаат этилганда: 18 фоизи — Ўзбекистон Республикаси Адлия вазирлигининг Давлат хизматларини ривожлантириш жамғармасига; 0,5 фоизи — Рақамли технологиялар вазирлиги ҳузуридаги «Рақамли ҳукумат лойиҳаларини бошқариш маркази» давлат муассасасининг Иқтисодиёт ва молия вазирлиги ҳузуридаги Ғазначилик хизмати қўмитасидаги махсус ҳисобварағига (Ягона биллинг тизими орқали тасдиқлангани учун); қолган маблағлар — тегишли тартибда «Ўзархив» агентлигининг ҳудудий бошқармаси ёки Ўзбекистон миллий архивларининг ҳисобварағига; б) ЯИДХП орқали мурожаат этилганда: 10 фоизи — Ўзбекистон Республикаси Адлия вазирлигининг Давлат хизматларини ривожлантириш жамғармасига; 11,75 фоизи — Рақамли технологиялар вазирлиги ҳузуридаги «Рақамли ҳукумат лойиҳаларини бошқариш маркази» давлат муассасасининг Иқтисодиёт ва молия вазирлиги ҳузуридаги Ғазначилик хизмати қўмитасидаги махсус ҳисобварағига (шу жумладан, 0,5 фоизи — Ягона биллинг тизими орқали тасдиқлангани учун); қолган маблағлар — тегишли тартибда «Ўзархив» агентлигининг ҳудудий бошқармаси ёки Ўзбекистон миллий архивларининг ҳисобварағига ўтказилади. 6. Давлат хизматини кўрсатиш муддати 1 иш куни. 7. Изоҳ 1. Ушбу паспорт талаблари: Ўзбекистон Республикаси фуқароларига (вояга етмаган шахслар учун уларнинг ота-онаси ёки васийларига) татбиқ этилади; Ўзбекистон Республикаси Президентининг ҳамда Ҳукуматининг ҳужжатлари ва топшириқларига асосан тадқиқот олиб борувчи фойдаланувчилар учун татбиқ этилмайди. 2. Рухсатнома белгиланган шаклга мувофиқ тақдим этилади. 3. Ариза берувчи суд томонидан муомала лаёқати чекланган ёки муомалага лаёқатсиз деб топилган шахс эканлиги маълум бўлиши, ариза берувчи томонидан сўровномада нотўғри маълумотларнинг кўрсатилиши ёки уни тасдиқлаш рад этилиши, мавзуга доир ҳужжатлар мавжуд эмаслиги, аризани кўриб чиқиш учун йиғим тўланмаганлиги давлат хизмати кўрсатишни рад этиш учун асос ҳисобланади. Суд томонидан муомала лаёқати чекланган ёки муомалага лаёқатсиз деб топилган шахслар давлат архивлари томонидан идоралараро электрон тизимлар орқали аниқланади. 4. Сўровнома рад этилганда ёки ариза берувчи давлат хизматидан фойдаланишдан бош тортганда, тўланган йиғим миқдори ариза берувчига қайтарилмайди. 5. Рухсатнома бир йил муддатга фойдаланиш учун амал қилади. Агарда мавзуга доир архив ҳужжатлари реставрацияга муҳтож бўлганда ёки бошқа фойдаланувчи томонидан фойдаланаётган бўлган тақдирда, ўқув залидан фойдаланишни бошлаш муддати рухсатномада белгиланиши мумкин. 6. Рухсатноманинг амал қилиш муддатини узайтириш учун ариза берувчи рухсатноманинг амал қилиш муддати тугашига йигирма иш кунидан кам муддат қолганида мурожаат қилади. Рухсатноманинг амал қилиш муддатини узайтириш ушбу паспортга мувофиқ умумий асосларда амалга оширилади. 7. Давлат архивларининг ўқув заллари қоидаларини бузиш рухсатномани бекор қилишга асос бўлиши мумкин. Бу ҳақида қарор архив раҳбарияти томонидан қабул қилинади.
Жисмоний ва юридик шахсларга маълумотномалар бериш бўйича давлат хизматларини кўрсатишнинг ягона маъмурий регламентига 58-ИЛОВА
Давлат архивларида сақланаётган жисмоний шахсларнинг шахсий ҳужжатлари аслини бериш
1. Давлат хизмати номи Давлат архивларида сақланаётган жисмоний шахсларнинг шахсий ҳужжатлари аслини бериш. 2. Давлат хизматидан фойдаланувчилар тоифаси Жисмоний шахс. 3. Давлат хизматини кўрсатувчи ваколатли орган(лар) Ўзбекистон Республикаси Адлия вазирлиги ҳузуридаги «Ўзархив» агентлиги тизимидаги давлат архивлари. 4. Давлат хизматидан фойдаланиш учун талаб этиладиган маълумотлар 1. Сўровномада шахсга оид қуйидаги маълумотлар кўрсатилади: фамилияси, исми ва отасининг исми (ўзгарган бўлса, бу ҳақида маълумотлар кўрсатилади);* паспорт ёки идентификацияловчи ID-картаси маълумотлари (ЖШШИР маълумотлари); маълумотнома тили (ўзбек/рус); яшаш манзили; электрон манзили (мавжуд бўлса) ва телефон рақами; Шахсий ҳужжатни олиш усули (давлат архивидан олиб кетиш, почта манзилга юбориш); ўқиган таълим муассасаси ёки фаолият юритган ташкилот (шахсий ҳужжат қолдирилган ташкилот) номи. Ариза берувчининг шахсий ҳужжати номи (меҳнат дафтарча, шаҳодатнома, диплом, бошқа турдаги шахсий ҳужжат). 2. Нотариал тасдиқланган ишончнома (агар ишончли вакил томонидан ҳаракат қилинаётган бўлса).* Учинчи шахс манфаати учун шартнома (ордер) асосида адвокатлар томонидан мурожаат қилинганда, нотариал тасдиқланган ишончнома талаб этилмайди. * «Рақамли ҳукумат» тизимининг идоралараро интеграциялашув платформаси орқали мустақил равишда олинади. 5. Давлат хизматини кўрсатганлик учун ундириладиган йиғим миқдори Базавий ҳисоблаш миқдорининг 1 баравари. Йиғим суммаси қуйидаги тартибда тақсимланади: а) Давлат хизматлари марказлари орқали мурожаат этилганда: 18 фоизи — Ўзбекистон Республикаси Адлия вазирлигининг Давлат хизматларини ривожлантириш жамғармасига; 0,5 фоизи — Рақамли технологиялар вазирлиги ҳузуридаги «Рақамли ҳукумат лойиҳаларини бошқариш маркази» давлат муассасасининг Иқтисодиёт ва молия вазирлиги ҳузуридаги Ғазначилик хизмати қўмитасидаги махсус ҳисобварағига (Ягона биллинг тизими орқали тасдиқлангани учун); қолган маблағлар — тегишли тартибда «Ўзархив» агентлигининг ҳудудий бошқармаси ёки Ўзбекистон миллий архивларининг ҳисобварағига; б) ЯИДХП орқали мурожаат этилганда: 10 фоизи — Ўзбекистон Республикаси Адлия вазирлигининг Давлат хизматларини ривожлантириш жамғармасига; 11,75 фоизи — Рақамли технологиялар вазирлиги ҳузуридаги «Рақамли ҳукумат лойиҳаларини бошқариш маркази» давлат муассасасининг Иқтисодиёт ва молия вазирлиги ҳузуридаги Ғазначилик хизмати қўмитасидаги махсус ҳисобварағига (шу жумладан, 0,5 фоизи — Ягона биллинг тизими орқали тасдиқлангани учун); қолган маблағлар — тегишли тартибда «Ўзархив» агентлигининг ҳудудий бошқармаси ёки Ўзбекистон миллий архивларининг ҳисобварағига ўтказилади. 6. Давлат хизматини кўрсатиш муддати 10 иш куни. 7. Изоҳ 1. Мазкур паспорт қоидалари давлат архивларига тугатилган ташкилотлар томонидан топширилган жисмоний шахсларнинг шахсий ҳужжатларига нисбатан татбиқ этилади. 2. Агар шахсий ҳужжатнинг эгаси вафот этган бўлса, унинг яқин қариндоши (ота-онаси, эри ёки турмуш ўртоғи ва болалари) давлат хизматидан фойдаланиши мумкин. 3. Шахсий ҳужжат мавжудлиги тўғрисида ариза берувчи ахборот-коммуникация тизими орқали хабардор қилинади. Шахсий ҳужжат архивда мавжуд бўлмаслиги давлат хизмати кўрсатишни рад этиш учун асос ҳисобланади. 4. Сўровнома архив ҳужжатлари асосида кўриб чиқилиб, тегишли шахсий ҳужжат аниқланмаган тақдирда, тўланган йиғим миқдори ариза берувчига қайтарилмайди. 5. Ариза берувчи шахсий ҳужжатни давлат архивидан олиб кетади ёки шахсий ҳужжат ариза берувчининг талабига кўра курьерлик хизмати орқали юборилиши мумкин. Шахсий ҳужжатни давлат архиви манзилидан ариза берувчининг манзилига етказиб бериш муддати давлат хизматини кўрсатиш муддатига киритилмайди. Почта алоқаси орқали етказилган давлат хизматларининг натижаси учун тўловлар ариза берувчи томонидан қопланади.
Жисмоний ва юридик шахсларга маълумотномалар бериш бўйича давлат хизматларини кўрсатишнинг ягона маъмурий регламентига 59-ИЛОВА
Араб алифбосида яратилган турк, форс ва араб тилидаги ҳужжатлардаги ахборотлар тўғрисида аннотация маълумотларини тайёрлаб бериш
1. Давлат хизмати номи Араб алифбосида яратилган турк, форс ва араб тилидаги ҳужжатлардаги ахборотлар тўғрисида аннотация маълумотларини тайёрлаб бериш. 2. Давлат хизматидан фойдаланувчилар тоифаси Жисмоний ва юридик шахслар. 3. Давлат хизматини кўрсатувчи ваколатли орган(лар) Ўзбекистон Миллий архиви. 4. Давлат хизматидан фойдаланиш учун талаб этиладиган маълумотлар 1. Сўровномада шахсга оид қуйидаги маълумотлар кўрсатилади: ариза берувчи жисмоний шахс учун: фамилияси, исми ва отасининг исми (ўзгарган бўлса, бу ҳақда маълумотлар кўрсатилади);* паспорт ёки идентификацияловчи ID-картаси маълумотлари (ЖШШИР маълумотлари); маълумотнома тили (ўзбек/рус); электрон манзили (мавжуд бўлса) ва телефон рақами; Ариза берувчи юридик шахс учун: тўлиқ номи; электрон манзили (мавжуд бўлса) ва телефон рақами; СТИР. 2. Ҳужжатга оид бўлган маълумотлар: фонднинг номи; йиғмажилд рақами; ҳужжатнинг санаси; ҳужжатнинг қисқача тавсифи. 3. Нотариал тасдиқланган ишончнома (агар ишончли вакил томонидан ҳаракат қилинаётган бўлса).* Учинчи шахс манфаати учун шартнома (ордер) асосида адвокатлар томонидан мурожаат қилинганда, нотариал тасдиқланган ишончнома талаб этилмайди. * «Рақамли ҳукумат» тизимининг идоралараро интеграциялашув платформаси орқали мустақил равишда олинади. 5. Давлат хизматини кўрсатганлик учун ундириладиган йиғим миқдори 1 та аннотация учун базавий ҳисоблаш миқдорининг 0,47 баравари миқдорида йиғим ундирилади. Йиғим суммаси қуйидаги тартибда тақсимланади: а) Давлат хизматлари марказлари орқали мурожаат этилганда: 18 фоизи — Ўзбекистон Республикаси Адлия вазирлигининг Давлат хизматларини ривожлантириш жамғармасига; 0,5 фоизи — Рақамли технологиялар вазирлиги ҳузуридаги «Рақамли ҳукумат лойиҳаларини бошқариш маркази» давлат муассасасининг Иқтисодиёт ва молия вазирлиги ҳузуридаги Ғазначилик хизмати қўмитасидаги махсус ҳисобварағига (Ягона биллинг тизими орқали тасдиқлангани учун); қолган маблағлар — Ўзбекистон Миллий архивининг ҳисобварағига; б) ЯИДХП орқали мурожаат этилганда: 10 фоизи — Ўзбекистон Республикаси Адлия вазирлигининг Давлат хизматларини ривожлантириш жамғармасига; 11,75 фоизи — Рақамли технологиялар вазирлиги ҳузуридаги «Рақамли ҳукумат лойиҳаларини бошқариш маркази» давлат муассасасининг Иқтисодиёт ва молия вазирлиги ҳузуридаги Ғазначилик хизмати қўмитасидаги махсус ҳисобварағига (шу жумладан, 0,5 фоизи — Ягона биллинг тизими орқали тасдиқлангани учун); қолган маблағлар — Ўзбекистон Миллий архивининг ҳисобварағига ўтказилади. Давлат хизмати тезлаштирилган тартибда кўрсатилганда мазкур бандда белгиланган нархга 50 % қўшимча ҳақ ундирилади. 6. Давлат хизматини кўрсатиш муддати Умумий тартибда — 3 иш куни; тезлаштирилган тартибда — 2 иш куни. 7. Изоҳ Сўровнома архив ҳужжатлари асосида кўриб чиқилиб, тегишли маълумот аниқланмаган тақдирда, тўланган йиғим миқдори ариза берувчига қайтарилмайди. Агар давлат хизматини тезкор бажариш бўйича ариза Ўзбекистон Миллий архиви томонидан тегишли муддатларда кўрсатилмаса, тўланган қўшимча ҳақ 1 иш куни мобайнида мазкур архивнинг бюджетдан ташқари маблағлари ҳисобидан қайтарилади.
Жисмоний ва юридик шахсларга маълумотномалар бериш бўйича давлат хизматларини кўрсатишнинг ягона маъмурий регламентига 60-ИЛОВА
Таълим ташкилотларига аккредитациядан ўтганлик тўғрисида маълумотнома бериш
1. Давлат хизмати номи Таълим ташкилотларининг аккредитациядан ўтганли ги тўғрисида маълумотнома 2. Давлат хизматидан фойдаланувчилар тоифаси Жисмоний ва юридик шахслар 3. Давлат хизматини кўрсатувчи ваколатли орган(лар) Ўзбекистон Республикаси Президенти Администрацияси ҳузуридаги Таълим сифатини таъминлаш миллий агентлиги 4. Давлат хизматидан фойдаланиш учун талаб этиладиган маълумотлар Сўровномада қуйидаги маълумотлар кўрсатилади: а) жисмоний шахс учун: фамилияси, исми ва отасининг исми; биометрик паспорт ёки идентификацияловчи ID-картаси маълумотлари (ЖШШИР маълумотлари); маълумотнома тили (ўзбек/рус/инглиз); электрон манзили (мавжуд бўлса) ва телефон рақами. б) юридик шахс учун: тўлиқ номи; электрон манзили (мавжуд бўлса) ва телефон рақами; СТИРи . 5. Давлат хизматини кўрсатганлик учун ундириладиган йиғим миқдори Бепул 6. Давлат хизматини кўрсатиш муддати 3 иш куни 7. Изоҳ
Вазирлар Маҳкамасининг 2023 йил 20 ноябрдаги 612-сон қарорига 2-ИЛОВА
Ўзбекистон Республикаси Ҳукуматининг ўз кучини йўқотган деб эътироф этилаётган қарорлари
1. Вазирлар Маҳкамасининг «Ички ишлар органлари соҳасида давлат хизматлари кўрсатишнинг айрим маъмурий регламентларини тасдиқлаш тўғрисида» 2018 йил 4 октябрдаги 797-сон қарори .
4. Вазирлар Маҳкамасининг «Ўзбекистон Республикаси Ҳукуматининг айрим қарорларига ўзгартириш ва қўшимчалар киритиш тўғрисида (Ўзбекистон Республикаси Президентининг «Давлат хизматлари кўрсатиш миллий тизимини янада комплекс ривожлантириш чоралари ҳақида» 2019 йил 15 февралдаги ПҚ-4193-сон қарори)» 2019 йил 2 июлдаги 548-сон қарорига илованинг 23 ва 24-бандлари .
5. Вазирлар Маҳкамасининг «Ўзбекистон Республикасида фуқароларни доимий яшаш ва вақтинча турган жойи бўйича рўйхатга олиш тартибини янада соддалаштириш чора-тадбирлари тўғрисида» 2019 йил 28 декабрдаги 1049-сон қарорига 4-илованинг 3-банди .
6. Вазирлар Маҳкамасининг «Давлат тиббиёт муассасалари томонидан фуқароларга маълумотномалар бериш тартибини янада соддалаштириш чора-тадбирлари тўғрисида» 2020 йил 10 январдаги 18-сон қарорининг 3-банди ва қарорга 1-2-иловалар .
7. Вазирлар Маҳкамасининг «Аҳолини ижтимоий ҳимоя қилиш соҳасида давлат хизматлари кўрсатишнинг айрим маъмурий регламентларини тасдиқлаш тўғрисида» 2020 йил 23 майдаги 327-сон қарори 1-бандининг учинчи-тўртинчи хатбошилари ҳамда қарорга 3-4-иловалар .
8. Вазирлар Маҳкамасининг «Судланганлик ҳақида маълумотнома бериш бўйича давлат хизмати кўрсатишнинг маъмурий регламентига ўзгартиришлар ва қўшимча киритиш тўғрисида (Ўзбекистон Республикаси Президентининг «Давлат хизматлари кўрсатиш миллий тизимини жадал ривожлантириш бўйича қўшимча чора-тадбирлар тўғрисида» 2020 йил 31 январдаги ПФ-5930-сон Фармони)» 2020 йил 8 июндаги 364-сон қарори .
9. Вазирлар Маҳкамасининг «Архив иши ва иш юритиш соҳасида давлат хизматларини кўрсатишнинг айрим маъмурий регламентларини тасдиқлаш тўғрисида» 2020 йил 19 августдаги 495-сон қарори 1-бандининг иккинчи-учинчи хатбошлари ҳамда қарорга 1-2-иловалар .
10. Вазирлар Маҳкамасининг «Кадастр соҳасида айрим давлат хизматлари кўрсатишнинг маъмурий регламентларини тасдиқлаш тўғрисида» 2020 йил 2 сентябрдаги 535-сон қарори 1-бандининг олтинчи ва саккизинчи хатбошилари ҳамда қарорга 5 ва 5б-иловалар .
11. Вазирлар Маҳкамасининг «Ўзбекистон Республикасида чет эл фуқаролари ва фуқаролиги бўлмаган шахсларни рўйхатга олиш тартибини соддалаштириш чора-тадбирлари тўғрисида» 2020 йил 28 сентябрдаги 593-сон қарорига 4-илованинг 63-банди .
12. Вазирлар Маҳкамасининг «Юридик кадрларни халқаро стандартлар бўйича тайёрлаш тизимини янада такомиллаштиришга доир қўшимча чора-тадбирлар тўғрисида» 2021 йил 6 апрелдаги 189-сон қарорига 2-илованинг 12-банди .
13. Вазирлар Маҳкамасининг «Архив иши ва иш юритиш соҳасида давлат хизматлари кўрсатишнинг айрим маъмурий регламентларини тасдиқлаш тўғрисида» 2021 йил 23 сентябрдаги 597-сон қарори 1-бандининг учинчи хатбошиси ҳамда қарорга 2-илова .
14. Вазирлар Маҳкамасининг 2021 йил 21 октябрдаги 654-сон қарори билан тасдиқланган Кам таъминланган оилаларни «Ижтимоий ҳимоя ягона реестри» ахборот тизими орқали аниқлаш, уларга кам таъминланган оилалар болалари учун нафақа ва моддий ёрдам тайинлаш ва тўлаш тартиби тўғрисидаги низомнинг 9-банди иккинчи-олтинчи хатбошилари ҳамда низомга 1а-илова .
15. Вазирлар Маҳкамасининг «Аҳоли ва тадбиркорлик субъектларининг давлат хизматларидан фойдаланиш имкониятлари кенгайтирилиши муносабати билан Ўзбекистон Республикаси Ҳукуматининг айрим қарорларига ўзгартириш ва қўшимчалар киритиш, шунингдек, баъзиларини ўз кучини йўқотган деб ҳисоблаш тўғрисида» 2021 йил 27 декабрдаги 774-сон қарорига 1-илованинг 41-банди ва 63-банд .
16. Вазирлар Маҳкамасининг 2022 йил 18 январдаги 28-сон қарори билан тасдиқланган Йўқолган ашёларни давлат хизматлари марказлари томонидан қабул қилиш, сақлаш ва эгаларига қайтариш ёки тегишли давлат ташкилотларига топшириш тартиби тўғрисидаги низомнинг 20 — 23-бандлари ҳамда низомга 5-илова .
17. Вазирлар Маҳкамасининг «Автомобиль тарихи» маълумотларини тақдим этиш бўйича давлат хизматини кўрсатишнинг маъмурий регламентини тасдиқлаш тўғрисида» 2022 йил 9 мартдаги 106-сон қарорининг 3-банди ва қарорга илова .
18. Вазирлар Маҳкамасининг «Ўзбекистон Республикаси Ҳукуматининг айрим қарорларига ўзгартиришлар киритиш тўғрисида (Ўзбекистон Республикасининг «Норматив-ҳуқуқий ҳужжатлар тўғрисида» 2021 йил 20 апрелдаги ЎРҚ-682-сон Қонуни)» 2022 йил 4 апрелдаги 153-сон қарорига илованинг 529 , 532-бандлари , 766-банд , 841-банднинг « в » ва «г» кичик бандлари , 882-банднинг « а » ва «б» кичик бандлари , 901-банднинг «д» кичик банди .
19. Вазирлар Маҳкамасининг «Қурилиш соҳасига оид ягона маъмурий қурилиш регламентларини тасдиқлаш тўғрисида» 2022 йил 20 апрелдаги 200-сон қарори 1-бандининг саккизинчи хатбошиси ҳамда қарорга 7-илова .
20. Вазирлар Маҳкамасининг «Савдо ва хизмат кўрсатиш соҳасида жамоатчилик назорати самарадорлигини оширишга доир қўшимча чора-тадбирлар тўғрисида» 2022 йил 12 майдаги 255-сон қарорига 3-илованинг 12-банди .
21. Вазирлар Маҳкамасининг «Корхоналар ва ташкилотларнинг ягона давлат регистрини юритиш ва унинг асосида давлат хизматини кўрсатишга оид норматив-ҳуқуқий ҳужжатларни тасдиқлаш тўғрисида» 2022 йил 28 сентябрдаги 539-сон қарори 2-бандининг «б» кичик банди ҳамда қарорга 2-илова .
22. Вазирлар Маҳкамасининг «Ўзбекистон Республикаси Ҳукуматининг айрим қарорларига давлат хизматлари кўрсатишни соддалаштириш, бюрократик тўсиқларни қисқартириш ҳамда давлат хизматлари кўрсатиш миллий тизимини ривожлантиришга қаратилган ўзгартириш ва қўшимчалар киритиш тўғрисида» 2022 йил 28 сентябрдаги 541-сон қарорига илованинг 11 ва 12-бандлари , 21-банди , 23-банднинг « б » ва «в» кичик бандлари , 24-банднинг « а » ва «б» кичик бандлари , 25-банднинг «г» кичик банди , 38-банднинг «в» кичик банди ҳамда 49-банднинг «ж» кичик банди .
23. Вазирлар Маҳкамасининг «Кўчмас мулкка бўлган ҳуқуқларнинг ҳисобини юритишда шаффофликни таъминлаш, шунингдек, кадастр соҳасидаги айрим маъмурий тартиб-таомилларни такомиллаштириш чора-тадбирлари тўғрисида» 2022 йил 18 октябрдаги 610-сон қарорига 2-илова 8-банднинг «а» кичик банди бешинчи-олтинчи хатбошилари ва «д» кичик банди .
24. Вазирлар Маҳкамасининг «Фуқаролик ҳолати далолатномаларини ёзиш органлари фаолиятини янада такомиллаштириш чора-тадбирлари тўғрисида» 2022 йил 27 октябрдаги 623-сон қарорига илованинг 8-банди .
25. Вазирлар Маҳкамасининг «Статистика маълумотларини тақдим этиш бўйича давлат хизматларини кўрсатишнинг маъмурий регламентини тасдиқлаш тўғрисида» 2022 йил 24 ноябрдаги 672-сон қарори .
Ўзбекистон Республикасининг Бош вазири А. АРИПОВ
Тошкент ш.,
2023 йил 20 ноябрь,
612-сон
Oʻzbekiston Respublikasi Vazirlar Mahkamasining
qarori
MAʼMURIY REGLAMENTI
SXEMASI
PASPORTI
PASPORTI
PASPORTI
PASPORTI
PASPORTI
PASPORTI
PASPORTI
PASPORTI
PASPORTI
PASPORTI
PASPORTI
PASPORTI
PASPORTI
PASPORTI
PASPORTI
PASPORTI
PASPORTI
PASPORTI
PASPORTI
PASPORTI
PASPORTI
PASPORTI
PASPORTI
PASPORTI
PASPORTI
PASPORTI
PASPORTI
PASPORTI
PASPORTI
PASPORTI
PASPORTI
PASPORTI
PASPORTI
PASPORTI
PASPORTI
PASPORTI
PASPORTI
PASPORTI
PASPORTI
PASPORTI
PASPORTI
PASPORTI
PASPORTI
PASPORTI
PASPORTI
PASPORTI
PASPORTI
PASPORTI
PASPORTI
PASPORTI
PASPORTI
PASPORTI
PASPORTI
PASPORTI
PASPORTI
PASPORTI
PASPORTI
PASPORTI
ROʻYXATI
Davlat xizmatlarini koʻrsatishni tartibga soluvchi normativ-huquqiy hujjatlarni tizimlashtirish chora-tadbirlari toʻgʻrisida
Mamlakatimizda aholiga davlat xizmatlari koʻrsatish tizimi tubdan isloh qilinib, ortiqcha byurokratik toʻsiqlarni bartaraf etish va davlat xizmatlarini koʻrsatish sifatini tubdan yaxshilash borasida tizimli chora-tadbirlar amalga oshirilmoqda.
Shu bilan birga, tartib-taomillari oʻxshash boʻlgan koʻrsatiladigan davlat xizmatlarini tartibga soluvchi qonunchilik hujjatlari tarqoqligi, ularning tizimlashtirilmaganligi sababli aholi va tadbirkorlik subyektlariga davlat xizmatlaridan foydalanish jarayonida noqulayliklar yuzaga kelmoqda.
Davlat xizmatlari sohasidagi qonunchilik hujjatlarini tizimlashtirish va ushbu sohadagi normativ-huquqiy huquqiy hujjatlar sonini maqbullashtirish orqali aholi va tadbirkorlik subyektlariga koʻrsatiladigan davlat xizmatlari sifatini oshirish, shuningdek, Oʻzbekiston Respublikasi Prezidentining “Davlat xizmatlari koʻrsatishni soddalashtirish, byurokratik toʻsiqlarni qisqartirish hamda davlat xizmatlari koʻrsatish milliy tizimini rivojlantirishning qoʻshimcha chora-tadbirlari toʻgʻrisida” 2022-yil 20-apreldagi PF-113-son Farmoni ijrosini taʼminlash maqsadida Vazirlar Mahkamasi qaror qiladi:
1. Oʻzbekiston Respublikasi Prezidentining “Davlat xizmatlari koʻrsatishni soddalashtirish, byurokratik toʻsiqlarni qisqartirish hamda davlat xizmatlari koʻrsatish milliy tizimini rivojlantirishning qoʻshimcha chora-tadbirlari toʻgʻrisida” 2022-yil 20-apreldagi PF-113-son Farmonida davlat xizmatlarini koʻrsatishni tartibga soluvchi normativ-huquqiy hujjatlarni tizimlashtirish (birlashtirish) va ularning sonini maqbullashtirish belgilanganligi maʼlumot uchun qabul qilinsin.
2. Quyidagilarni nazarda tutuvchi Jismoniy va yuridik shaxslarga maʼlumotnomalar berish boʻyicha davlat xizmatlarini koʻrsatishning yagona maʼmuriy reglamenti (keyingi oʻrinlarda — Maʼmuriy reglament) 1-ilovaga muvofiq tasdiqlansin:
jismoniy va yuridik shaxslarga maʼlumotnomalar berish boʻyicha arizalarni qabul qilish va koʻrib chiqish tartibi;
davlat xizmatini koʻrsatishda undiriladigan toʻlovlar taqsimoti;
maʼlumotnomalar berish boʻyicha koʻrsatiladigan davlat xizmatlarining pasportlari.
3. Belgilansinki, Maʼmuriy reglamentga muvofiq koʻrsatiladigan davlat xizmatlaridan foydalanish uchun jismoniy va yuridik shaxslar Davlat xizmatlari markazlari yoki Oʻzbekiston Respublikasi Yagona interaktiv davlat xizmatlari portali (keyingi oʻrinlarda — YIDXP) orqali murojaat qiladilar.
4. Maʼmuriy reglamentga muvofiq davlat xizmatlari boʻyicha vakolatli organlar Oʻzbekiston Respublikasi Raqamli texnologiyalar vazirligi va Adliya vazirligi bilan birgalikda bir oy muddatda:
Maʼmuriy reglamentga muvofiq davlat xizmatlari YIDXP orqali koʻrsatilishini taʼminlasin;
YIDXPda davlat xizmatlari koʻrsatilishining har bir bosqichida murojaatlar koʻrib chiqilishini kuzatib borish tartibini joriy etsin;
davlat xizmatlarini koʻrsatish uchun zarur hujjatlarning namunaviy shakllari va blanklarini tasdiqlasin.
5. Oʻzbekiston Respublikasi Adliya vazirligi:
vakolatli organlar tomonidan davlat xizmatlari koʻrsatilishining belgilangan tartibi bajarilishi yuzasidan ular faoliyati boʻyicha, shu jumladan, YIDXP orqali doimiy nazorat oʻrnatsin;
Maʼmuriy reglament talablarini buzganlik uchun vakolatli organlar mansabdor shaxslariga nisbatan belgilangan tartibda maʼmuriy jazo choralarini qoʻllasin.
6. Oʻzbekiston Respublikasi Hukumatining 2-ilovaga muvofiq ayrim qarorlari oʻz kuchini yoʻqotgan deb hisoblansin.
7. Mazkur qarorning bajarilishini nazorat qilish Oʻzbekiston Respublikasi adliya vaziri A.J. Tashkulov zimmasiga yuklansin.
Vazirlar Mahkamasining 2023-yil 20-noyabrdagi 612-son qaroriga 1-ILOVA
Jismoniy va yuridik shaxslarga maʼlumotnomalar berish boʻyicha davlat xizmatlarini koʻrsatishning yagona
1-bob. Umumiy qoidalar
1. Mazkur Maʼmuriy reglament (keyingi oʻrinlarda — Reglament) jismoniy va yuridik shaxslarga (keyingi oʻrinlarda — ariza beruvchilar) ayrim turdagi maʼlumotnomalar berish boʻyicha davlat xizmatlarini (keyingi oʻrinlarda — davlat xizmati) koʻrsatish tartibini belgilaydi.
Davlat xizmatlari Davlat xizmatlari markazlari va Oʻzbekiston Respublikasi Yagona interaktiv davlat xizmatlari portali (keyingi oʻrinlarda — YIDXP) orqali Reglamentga 1-ilovada keltirilgan sxemaga muvofiq koʻrsatiladi.
Reglament qoidalari 2 — 60-ilovalarda keltirilgan davlat xizmatlarini koʻrsatish pasportlarida (keyingi oʻrinlarda — pasport) nazarda tutilgan maʼlumotnoma turlariga nisbatan tatbiq etiladi.
2. Davlat xizmatlari belgilangan tartibda Davlat xizmatlari markazlari va YIDXP orqali maʼlumotnomalarni berishga masʼul boʻlgan vakolatli organlar (keyingi oʻrinlarda — vakolatli organlar) tomonidan koʻrsatiladi.
3. Davlat xizmatlari markazlari va vakolatli organ oʻrtasidagi axborot almashinuvi elektron raqamli imzoni (keyingi oʻrinlarda — ERI) majburiy tartibda qoʻllash orqali faqat idoralararo elektron oʻzaro bogʻlanish yordamida amalga oshiriladi.
2-bob. Davlat xizmatlarini koʻrsatish tartibi
4. Ariza beruvchilar davlat xizmatidan foydalanish uchun Davlat xizmatlari markaziga shaxsan kelib murojaat etadi yoki davlat xizmatlaridan elektron shaklda foydalanish uchun YIDXPda roʻyxatdan oʻtadi.
Arizalar YIDXP orqali dam olish va bayram kunlaridan qatʼi nazar, har kuni 24 soat davomida yuborilishi mumkin.
Bunda arizalar ish vaqtidan keyin yoki dam olish va bayram kunlarida tushganda, kalendar boʻyicha navbatdagi ish kuni arizalarning vakolatli organga tushgan va vakolatli organ tomonidan qabul qilingan kun deb hisoblanadi.
5. Ariza beruvchi shaxsan yoki uning nomidan murojaat qilish huquqiga ega boʻlgan shaxs oʻzi kelib murojaat etgan taqdirda, Davlat xizmatlari markazi xodimi ariza beruvchi nomidan, YIDXP orqali murojaat etgan taqdirda esa, mustaqil ravishda soʻrovnomani elektron shaklda toʻldiradi.
6. Pasportlarda arizaga ayrim hujjatlar ilova qilinishi lozimligi koʻrsatilishi mumkin. Ilova qilinadigan hujjatlar PDF, PNG yoki JPEG formatda boʻlishi kerak.
7. Ariza beruvchidan tegishli maʼlumotnoma turi boʻyicha pasportlarning 4-bandida koʻrsatilmagan maʼlumotlar va hujjatlarni talab qilish taqiqlanadi.
8. Soʻrovnoma toʻldirilganidan soʻng ariza beruvchi maʼlumotlar toʻgʻriligini tekshiradi va imzolarni identifikatsiya qilishning zamonaviy vositalari (daktiloskopiya, elektron imzo, Mobil-ID va boshqalar) bilan tasdiqlaydi.
Ariza beruvchilar YIDXP orqali murojaat etgan taqdirda, pasportni ERI bilan tasdiqlash talab etilmaydi.
9. Soʻrovnomani koʻrib chiqish uchun soʻrovnomalarning 5-bandida belgilangan miqdorlarda yigʻim undiriladi hamda taqsimlanadi.
Pasportlarda davlat xizmatlari tezlashtirilgan tartibda koʻrsatilishi uchun qoʻshimcha toʻlov nazarda tutiladi.
Davlat xizmatlari koʻrsatilishi uchun YIDXP orqali murojaat etilgan hollarda pasportlarda belgilangan toʻlov summasining 90 foizi undiriladi.
Ijtimoiy reyestrning “kambagʻal oila” toifasiga kiritilgan oilalarning aʼzolariga, davlat tibbiyot muassasalarida qonunchilik hujjatlariga muvofiq tuzilgan mehnat shartnomasi asosida tibbiyot va farmatsevtika sohasiga oid kasbiy faoliyatni amalga oshiruvchi shaxslarga, shuningdek, I va II guruh nogironligi boʻlgan shaxslarga mazkur bandda belgilangan yigʻimning 50 foizi miqdorida, Ijtimoiy reyestrida “davlat taʼminotidagi oila” toifasiga kiritilgan oilalarning aʼzolariga belgilangan yigʻimning 75 foizi miqdorida chegirma qoʻllaniladi. Bunda chegirma Ijtimoiy reyestrning:
“davlat taʼminotidagi oila” yoki “kambagʻal oila” toifasidan “kambagʻallik chegarasidagi oila” toifasiga oʻtkazilgan oilalarga, ularning ilgari belgilangan toifasiga muvofiq miqdorda;
ogʻir hayotiy vaziyatga tushgan oila sifatida “kambagʻallik chegarasidagi oila” toifasiga kiritilgan oilalarga “kambagʻal oila” toifasidagi oila uchun belgilangan miqdorda qoʻllaniladi.
Davlati xizmatlari koʻrsatilgani uchun yigʻim toʻlanganligi axborot-kommunikatsiya tizimlari orqali tasdiqlanadi.
9 1 . Taʼlim tashkilotida qonunchilik hujjatlariga muvofiq tuzilgan mehnat shartnomasi asosida taʼlim va tarbiya sohasida kasbiy faoliyatni amalga oshiruvchi pedagog shaxslardan pasportlarda belgilangan toʻlov summasining 50 foizi undiriladi.
10. Soʻrovnomada notoʻgʻri maʼlumotlar koʻrsatilishi, shuningdek, davlat xizmatlarini koʻrsatish uchun yigʻimni toʻlamaslik davlat xizmatlarini koʻrsatishni rad etish uchun asos hisoblanadi.
Davlat xizmatlarini koʻrsatishni boshqa asoslar boʻyicha rad etish taqiqlanadi.
11. Ariza beruvchilar davlat xizmatlaridan foydalanishdan xizmat koʻrsatishning har qanday bosqichida bosh tortish huquqiga ega. Ariza beruvchi davlat xizmatlaridan foydalanishdan bosh tortganda, uning soʻrovnomasi koʻrilmasdan qoldiriladi. Bunda toʻlangan yigʻim summasi qaytarilmaydi.
12. Ariza beruvchi Davlat xizmatlari markaziga shaxsan kelib murojaat etganda, tegishli soʻrovnoma Davlat xizmatlari markazi xodimi tomonidan toʻldirilib, ariza beruvchi tomonidan tasdiqlangandan soʻng barcha hujjatlar 10 daqiqa mobaynida vakolatli organga elektron shaklda yuboriladi. YIDXP orqali murojaat qilinganda esa soʻrovnoma avtomatik tarzda vakolatli organga yuboriladi.
13. Vakolatli organ pasportlarning 6-bandida belgilangan muddat ichida soʻrovnomani koʻrib chiqib, tegishli hujjatlar (maʼlumotlar) ushbu Reglament va pasportlarga muvofiq boʻlgan taqdirda, QR-kod (matrik shtrixli kod) qoʻyilgan maʼlumotnomani rasmiylashtiradi hamda uni oʻz ERIsi bilan tasdiqlab, Davlat xizmatlari markaziga (shaxsan kelib murojaat etgan taqdirda) yoki ariza beruvchiga (elektron tarzda murojaat etgan taqdirda) YIDXP orqali elektron shaklda yuboradi.
Ariza beruvchi tomonidan soʻrovnomalarda nazarda tutilgan hujjatlar yoki maʼlumotlar toʻliq taqdim etilmaganda, ariza va unga ilova qilinadigan hujjatlarda notoʻgʻri yoki ularda buzib koʻrsatilgan maʼlumotlar mavjud boʻlganda, vakolatli organ ariza beruvchiga kamchiliklarni toʻliq koʻrsatgan holda ularni bartaraf etish uchun besh ish kunidan iborat muddat beradi. Davlat xizmatlarini koʻrsatishni toʻxtatib turish toʻgʻrisidagi xabar ariza beruvchiga bir ish kuni ichida yuborilishi lozim.
Davlat xizmatlarini koʻrsatish muddatining oʻtishi kamchiliklarni bartaraf etish vaqti davomida toʻxtatib turiladi. Kamchiliklar bartaraf etilib qayta taqdim etilgan hujjatlar koʻrib chiqilganligi uchun toʻlov undirilmaydi.
14. Davlat xizmatlari markazi maʼlumotnoma kelib tushgandan soʻng 10 daqiqa mobaynida uni ariza beruvchining elektron manziliga yuboradi va ariza beruvchini bu haqda axborot-kommunikatsiya tizimi orqali xabardor qiladi. Davlat xizmatlari markazi ariza beruvchi shaxsan kelib murojaat qilgan taqdirda, unga maʼlumotnomani ariza beruvchining soʻroviga koʻra elektron shaklda yoki qogʻoz shaklda berishi shart.
Davlat xizmatlari markazi ariza beruvchi talabiga asosan tegishli maʼlumotnomaga oʻzining muhrini bosib, masʼul xodimning imzosini qoʻyib berishi shart.
Soʻrovnomada ariza beruvchi tomonidan davlat xizmatlarini koʻrsatishning natijasini olib ketishga masʼul shaxs koʻrsatilgan holatlarda davlat xizmatlarini koʻrsatishning natijasini ushbu shaxsga taqdim etishda tegishli ishonchnoma talab etilmaydi.
15. Vakolatli organ tomonidan rasmiylashtirilgan maʼlumotnomada notoʻgʻri maʼlumotlar mavjudligi aniqlangan taqdirda, ariza beruvchi 15 kun ichida yigʻim toʻlamasdan belgilangan tartibda qayta murojaat qilish huquqiga ega.
3-bob. Yakunlovchi qoidalar
16. Davlat xizmatlari markazlari va vakolatli organ oʻz faoliyatini amalga oshirishi natijasida olingan maʼlumotlar sir saqlanishini taʼminlaydi.
17. Oʻzbekiston Respublikasi Adliya vazirligi, uning hududiy boshqarmalari va Davlat xizmatlari markazlari Reglament talablari bajarilishi boʻyicha davlat organlari va boshqa tashkilotlarning faoliyati ustidan davlat xizmatlarini koʻrsatish davomida, shu jumladan, YIDXP orqali, doimiy nazorat va monitoringni amalga oshiradi.
18. Ariza beruvchilar vakolatli organlar xodimlarining xatti-harakatlari ustidan qonunchilikda belgilangan tartibda shikoyat qilishlari mumkin.
19. Mazkur Reglament talablarining buzilishida aybdor boʻlgan shaxslar qonunchilik hujjatlarida belgilangan tartibda javob beradilar.
Jismoniy va yuridik shaxslarga maʼlumotnomalar berish boʻyicha davlat xizmatlarini koʻrsatishning yagona maʼmuriy reglamentiga 1-ILOVA
Jismoniy va yuridik shaxslarga maʼlumotnomalar berish boʻyicha davlat xizmatlarini koʻrsatish
Bosqichlar Subyektlar Tadbirlar Bajarish muddatlari 1-bosqich Ariza beruvchilar Davlat xizmatidan foydalanish uchun Davlat xizmatlari markaziga shaxsan kelib yoki Oʻzbekiston Respublikasi Yagona interaktiv davlat xizmatlari portali (keyingi oʻrinlarda — YIDXP) orqali murojaat qiladi. Oʻz xohishiga koʻra 2-bosqich 1. Davlat xizmatlari markazi 2. YIDXP 1. Markaz xodimi soʻrovnomani toʻldirib, vakolatli organga yuboradi. 2. Toʻldirilgan soʻrovnoma avtomatik tarzda vakolatli organga yuboriladi. 1. Soʻrovnoma toʻldirilgandan keyin 10 daqiqada 2. Real vaqt rejimida 3-bosqich Vakolatli organ 1. QR-kod (shtrixli kod) qoʻyilgan maʼlumotnomani rasmiylashtiradi va uni Davlat xizmatlari markaziga yoki ariza beruvchiga (YIDXP orqali murojaat qilganda) yuboradi. 2. Maʼlumotnoma rasmiylashtirishni rad etadi. Tegishli davlat xizmati pasportining 6-bandida belgilangan muddatlarda 4-bosqich Davlat xizmatlari markazi QR-kod (matrik shtrixli kod) qoʻyilgan maʼlumotnomani ariza beruvchilarga taqdim etadi. 10 daqiqa ichida
Jismoniy va yuridik shaxslarga maʼlumotnomalar berish boʻyicha davlat xizmatlarini koʻrsatishning yagona maʼmuriy reglamentiga 2-ILOVA
Fuqarolarning Ruhiy kasalliklar boʻyicha dispanser hisobida turishi yoki turmasligi toʻgʻrisida maʼlumotnoma berish
1. Davlat xizmati nomi Fuqarolarning Ruhiy kasalliklar boʻyicha dispanser hisobida turishi yoki turmasligi toʻgʻrisida maʼlumotnoma 2. Davlat xizmatidan foydalanuvchilar toifasi Jismoniy shaxs yoki uning yaqin qarindoshlari (ota-onasi, eri yoki xotini, bolalari, aka-ukalari va opa-singillari) 3. Davlat xizmatini koʻrsatuvchi vakolatli organ(lar) Oʻzbekiston Respublikasi Sogʻliqni saqlash vazirligi, Qoraqalpogʻiston Respublikasi Sogʻliqni saqlash vazirligi, viloyatlar sogʻliqni saqlash boshqarmalari va Toshkent shahar sogʻliqni saqlash bosh boshqarmasi 4. Davlat xizmatidan foydalanish uchun talab etiladigan maʼlumotlar 1. Soʻrovnomada shaxsga oid quyidagi maʼlumotlar koʻrsatiladi: familiyasi, ismi va otasining ismi (oʻzgargan boʻlsa, bu haqda maʼlumotlar koʻrsatiladi) pasport yoki identifikatsiyalovchi ID-kartasi maʼlumotlari (JSH SHIR maʼlumotlari); maʼlumotnoma tili (oʻzbek/rus/ingliz); yashash manzili; elektron manzili (mavjud boʻlsa) va telefon raqami. 2. Notarial tasdiqlangan ishonchnoma (agar ishonchli vakil tomonidan harakat qilinayotgan boʻlsa). 5. Davlat xizmatini koʻrsatganlik uchun undiriladigan yigʻim miqdori Bazaviy hisoblash miqdorining 2 foizi. Yigʻim miqdori quyidagi tartibda taqsimlanadi: a) Davlat xizmatlari markazlariga shaxsan kelib murojaat etilganda: 49,5 foizi — Oʻzbekiston Respublikasi Adliya vazirligining Davlat xizmatlarini rivojlantirish jamgʻarmasiga; 0,5 foizi — Raqamli texnologiyalar vazirligi huzuridagi “Raqamli hukumat loyihalarini boshqarish markazi” davlat muassasasining Iqtisodiyot va moliya vazirligi Gʻaznachilik xizmati qoʻmitasidagi maxsus hisobvaragʻiga (Yagona billing tizimi orqali tasdiqlangani uchun); tegishli Ruhiy kasalliklar dispanseri shaxsiy hisobvaragʻiga; b) YIDXP orqali murojaat etilganda: 10 foizi — Oʻzbekiston Respublikasi Adliya vazirligining Davlat xizmatlarini rivojlantirish jamgʻarmasiga; 11,75 foizi — Raqamli texnologiyalar vazirligi huzuridagi “Raqamli hukumat loyihalarini boshqarish markazi” davlat muassasasining Iqtisodiyot va moliya vazirligi Gʻaznachilik xizmati qoʻmitasidagi maxsus hisobvaragʻiga (shu jumladan, 0,5 foizi — Yagona billing tizimi orqali tasdiqlangani uchun); qolgan mablagʻlar — tegishli Ruhiy kasalliklar dispanseri shaxsiy hisobvaragʻiga oʻtkaziladi. 6. Davlat xizmatini koʻrsatish muddati Real vaqt rejimida 7. Izoh Mazkur davlat xizmatidan foydalanish vaqtida ariza beruvchi kompozit shaklda narkologiya dispanseri hisobida turishi yoki turmasligi toʻgʻrisida maʼlumotnoma berish xizmatidan foydalanishi mumkin. Bunda mazkur maʼlumotnomalarni berganlik uchun toʻlovlar bir yoʻla toʻlanadi hamda toʻlov miqdorlari ushbu maʼlumotnomalarning pasportlarida belgilangan tartibda taqsimlanadi.
Jismoniy va yuridik shaxslarga maʼlumotnomalar berish boʻyicha davlat xizmatlarini koʻrsatishning yagona maʼmuriy reglamentiga 3-ILOVA
Fuqarolarning Narkologiya dispanseri hisobida turishi yoki turmasligi toʻgʻrisida maʼlumotnoma berish
1. Davlat xizmati nomi Fuqarolarning Narkologiya dispanseri hisobida turishi yoki turmasligi toʻgʻrisida maʼlumotnoma 2. Davlat xizmatidan foydalanuvchilar toifasi Jismoniy shaxs yoki uning yaqin qarindoshlari (ota-onasi, eri yoki xotini, bolalari, aka-ukalari va opa-singillari) 3. Davlat xizmatini koʻrsatuvchi vakolatli organ(lar) Oʻzbekiston Respublikasi Sogʻliqni saqlash vazirligi, Qoraqalpogʻiston Respublikasi Sogʻliqni saqlash vazirligi, viloyatlar sogʻliqni saqlash boshqarmalari va Toshkent shahar sogʻliqni saqlash bosh boshqarmasi 4. Davlat xizmatidan foydalanish uchun talab etiladigan maʼlumotlar 1. Soʻrovnomada shaxsga oid quyidagi maʼlumotlar koʻrsatiladi: familiyasi, ismi va otasining ismi (oʻzgargan boʻlsa, bu haqda maʼlumotlar koʻrsatiladi) pasport yoki identifikatsiyalovchi ID-kartasi maʼlumotlari (JSH SHIR maʼlumotlari); maʼlumotnoma tili (oʻzbek/rus/ingliz); yashash manzili; elektron manzili (mavjud boʻlsa) va telefon raqami. 2. Notarial tasdiqlangan ishonchnoma (agar ishonchli vakil tomonidan harakat qilinayotgan boʻlsa). 5. Davlat xizmatini koʻrsatganlik uchun undiriladigan yigʻim miqdori Bazaviy hisoblash miqdorining 2 foizi. Yigʻim miqdori quyidagi tartibda taqsimlanadi: a) Davlat xizmatlari markazlariga shaxsan kelib murojaat etilganda: 49,5 foizi — Oʻzbekiston Respublikasi Adliya vazirligining Davlat xizmatlarini rivojlantirish jamgʻarmasiga; 0,5 foizi — Raqamli texnologiyalar vazirligi huzuridagi “Raqamli hukumat loyihalarini boshqarish markazi” davlat muassasasining Iqtisodiyot va moliya vazirligi Gʻaznachilik xizmati qoʻmitasidagi maxsus hisobvaragʻiga (yagona billing tizimi orqali tasdiqlangani uchun); qolgan mablagʻlar — tegishli Narkologiya dispanseri shaxsiy hisobvaragʻiga; b) YIDXP orqali murojaat etilganda: 10 foizi — Oʻzbekiston Respublikasi Adliya vazirligining Davlat xizmatlarini rivojlantirish jamgʻarmasiga; 11,75 foizi — Raqamli texnologiyalar vazirligi huzuridagi “Raqamli hukumat loyihalarini boshqarish markazi” davlat muassasasining Iqtisodiyot va moliya vazirligi Gʻaznachilik xizmati qoʻmitasidagi maxsus hisobvaragʻiga (shu jumladan, 0,5 foizi — Yagona billing tizimi orqali tasdiqlangani uchun); qolgan mablagʻlar — tegishli Narkologiya dispanseri shaxsiy hisobvaragʻiga oʻtkaziladi. 6. Davlat xizmatini koʻrsatish muddati Real vaqt rejimida 7. Izoh Mazkur davlat xizmatidan foydalanish vaqtida ariza beruvchi kompozit shaklda ruhiy kasalliklar boʻyicha dispanser hisobida turishi yoki turmasligi toʻgʻrisida maʼlumotnoma berish xizmatidan foydalanishi mumkin. Bunda mazkur maʼlumotnomalarni berganlik uchun toʻlovlar bir yoʻla toʻlanadi hamda toʻlov miqdorlari ushbu maʼlumotnomalarning pasportlarida belgilangan tartibda taqsimlanadi.
Jismoniy va yuridik shaxslarga maʼlumotnomalar berish boʻyicha davlat xizmatlarini koʻrsatishning yagona maʼmuriy reglamentiga 4-ILOVA
Harbiy xizmatdan ozod etish toʻgʻrisida maʼlumotnoma berish
1. Davlat xizmati nomi Harbiy xizmatdan ozod etish toʻgʻrisidagi maʼlumotnoma 2. Davlat xizmatidan foydalanuvchilar toifasi Oʻzbekiston Respublikasi fuqaroligidan chiqayotgan harbiy xizmatga chaqirilish yoshidagi shaxs jismoniy shaxs 3. Davlat xizmatini koʻrsatuvchi vakolatli organ(lar) Mudofaa ishlari boʻlimlari 4. Davlat xizmatidan foydalanish uchun talab etiladigan maʼlumotlar 1. Soʻrovnomada shaxsga oid quyidagi maʼlumotlar koʻrsatiladi: familiyasi, ismi va otasining ismi (oʻzgargan boʻlsa, u haqda maʼlumotlar koʻrsatiladi) pasport yoki identifikatsiyalovchi ID-kartasi maʼlumotlari (JSH SHIR maʼlumotlari); maʼlumotnoma tili (oʻzbek/rus); yashash manzili; elektron manzili (mavjud boʻlsa) va telefon raqami. 2. Notarial tasdiqlangan ishonchnoma (agar ishonchli vakil tomonidan harakat qilinayotgan boʻlsa). Nomiga harbiy xizmatdan ozod etish toʻgʻrisidagi maʼlumotnoma berish soʻralayotgan shaxsning familiyasi, ismi va otasining ismi (oʻzgargan boʻlsa, bu haqda maʼlumotlar koʻrsatiladi), jismoniy shaxsning shaxsiy identifikatsiya raqami (JSH SHIR), yashash manzili. 5. Davlat xizmatini koʻrsatganlik uchun undiriladigan yigʻim miqdori Bepul 6. Davlat xizmatini koʻrsatish muddati 3 ish kuni 7. Izoh Quyidagi hollarda Oʻzbekiston Respublikasi fuqaroligidan chiqayotgan harbiy xizmatga chaqirilish yoshidagi shaxslarga maʼlumotnoma berilmaydi: Oʻzbekiston Respublikasi Prezidenti tomonidan navbatdagi chaqiruv boʻyicha qabul qilingan qarorga asosan chaqiruvga oid tadbirlar davom etayotgan boʻlsa; chaqiriluvchi safarbarlik chaqiruvi rezervidagi harbiy xizmatga chaqirilgan, biroq shartnomaga muvofiq Oʻzbekiston Respublikasi Iqtisodiyot va moliya vazirligining maxsus hisobvaragʻiga tegishli pul badallarini belgilangan muddatda toʻlamagan boʻlsa.
Jismoniy va yuridik shaxslarga maʼlumotnomalar berish boʻyicha davlat xizmatlarini koʻrsatishning yagona maʼmuriy reglamentiga 5-ILOVA
Sudlanmaganlik (yoki sudlanganlik) toʻgʻrisida maʼlumotnoma berish
1. Davlat xizmati nomi Sudlanmaganlik (yoki sudlanganlik) toʻgʻrisida maʼlumotnoma 2. Davlat xizmatidan foydalanuvchilar toifasi Jismoniy shaxs (Oʻzbekiston Respublikasi fuqarosi, Oʻzbekiston hududida doimiy yashovchi jismoniy shaxsning shaxsiy identifikatsiya raqami mavjud boʻlgan chet el fuqarosi (shu jumladan MDH davlatlari fuqarosi) hamda fuqaroligi boʻlmagan shaxs) Jismoniy shaxs yoki uning yaqin qarindoshlari (ota-onasi, eri yoki xotini, bolalari, aka-ukalari va opa-singillari) 3. Davlat xizmatini koʻrsatuvchi vakolatli organ(lar) Oʻzbekiston Respublikasi Ichki ishlar vazirligi Raqamli texnologiyalar va huquqiy statistika departamenti Huquqiy statistika bosh markazi 4. Davlat xizmatidan foydalanish uchun talab etiladigan maʼlumotlar 1. Soʻrovnomada shaxsga oid quyidagi maʼlumotlar koʻrsatiladi: familiyasi, ismi va otasining ismi (oʻzgargan boʻlsa, bu haqda maʼlumotlar koʻrsatiladi); pasport yoki identifikatsiyalovchi ID-kartasi maʼlumotlari (JSH SHIR maʼlumotlari); maʼlumotnoma tili (oʻzbek/rus); yashash manzili; elektron manzili (mavjud boʻlsa) va telefon raqami. 2. Notarial tasdiqlangan ishonchnoma (agar ishonchli vakil tomonidan harakat qilinayotgan boʻlsa). Uchinchi shaxs manfaati uchun shartnoma (order) asosida advokatlar tomonidan murojaat qilinganda, notarial tasdiqlangan ishonchnoma talab etilmaydi. 5. Davlat xizmatini koʻrsatganlik uchun undiriladigan yigʻim miqdori Bazaviy hisoblash miqdorining 3 foizi miqdorida Yigʻimlar summasi quyidagi tartibda taqsimlanadi: a) Davlat xizmatlari markazlariga shaxsan kelib murojaat etilganda: 18 foizi — Oʻzbekiston Respublikasi Adliya vazirligining Davlat xizmatlarini rivojlantirish jamgʻarmasiga; 0,5 foizi — Raqamli texnologiyalar vazirligi huzuridagi “Raqamli hukumat loyihalarini boshqarish markazi” davlat muassasasining Iqtisodiyot va moliya vazirligi Gʻaznachilik xizmati qoʻmitasidagi maxsus hisobvaragʻiga (Yagona billing tizimi orqali tasdiqlangani uchun); 20 foizi — Oʻzbekiston Respublikasi Ichki ishlar vazirligi budjetdan tashqari jamgʻarmasining shaxsiy hisobvaragʻiga; qolgan mablagʻlar — Oʻzbekiston Respublikasining Davlat budjetiga; b) YIDXP orqali murojaat etilganda: 10 foizi — Oʻzbekiston Respublikasi Adliya vazirligining Davlat xizmatlarini rivojlantirish jamgʻarmasiga; 11,75 foizi — Raqamli texnologiyalar vazirligi huzuridagi “Raqamli hukumat loyihalarini boshqarish markazi” davlat muassasasining Iqtisodiyot va moliya vazirligi Gʻaznachilik qoʻmitasidagi maxsus hisobvaragʻiga (shu jumladan, 0,5 foizi — Yagona billing tizimi orqali tasdiqlangani uchun); 28,125 foizi — Oʻzbekiston Respublikasi Ichki ishlar vazirligi budjetdan tashqari jamgʻarmasining hisobvaragʻiga; qolgan mablagʻlar — Oʻzbekiston Respublikasining Davlat budjetiga oʻtkaziladi. 6. Davlat xizmatini koʻrsatish muddati 2 ish kuni 7. Izoh
Jismoniy va yuridik shaxslarga maʼlumotnomalar berish boʻyicha davlat xizmatlarini koʻrsatishning yagona maʼmuriy reglamentiga 6-ILOVA
Manzil-maʼlumot axborotlari toʻgʻrisida maʼlumotnoma berish
1. Davlat xizmati nomi Manzil-maʼlumot axborotlari toʻgʻrisida maʼlumotnoma (manzil-maʼlumot axborotlarini (doimiy yashash joyi boʻyicha roʻyxatga olinganligi, roʻyxatdan chiqqanligi, vaqtincha turgan joyi boʻyicha roʻyxatga olinganligi, shuningdek, maʼlumot mavjud emasligi haqida maʼlumot) 2. Davlat xizmatidan foydalanuvchilar toifasi Jismoniy shaxs 3. Davlat xizmatini koʻrsatuvchi vakolatli organ(lar) Qoraqalpogʻiston Respublikasi Ichki ishlar vazirligi, Toshkent shahar va Toshkent viloyati Ichki ishlar bosh boshqarmalari, viloyatlar Ichki ishlar boshqarmalari huzuridagi Manzil-maʼlumot byurolari 4. Davlat xizmatidan foydalanish uchun talab etiladigan maʼlumotlar Soʻrovnomada shaxsga oid quyidagi maʼlumotlar koʻrsatiladi: familiyasi, ismi va otasining ismi (oʻzgargan boʻlsa, u haqda maʼlumotlar koʻrsatiladi) pasport yoki identifikatsiyalovchi ID-kartasi maʼlumotlari (JSH SHIR maʼlumotlari); maʼlumotnoma tili (oʻzbek/rus); yashash manzili; elektron manzili (mavjud boʻlsa) va telefon raqami. 5. Davlat xizmatini koʻrsatganlik uchun undiriladigan yigʻim miqdori Bazaviy hisoblash miqdorining 3 foizi miqdori. Yigʻimlar summasi quyidagi tartibda taqsimlanadi: a) Davlat xizmatlari markazlariga shaxsan kelib murojaat etilganda: 18 foizi — Oʻzbekiston Respublikasi Adliya vazirligining Davlat xizmatlarini rivojlantirish jamgʻarmasiga; 0,5 foizi — Raqamli texnologiyalar vazirligi huzuridagi “Raqamli hukumat loyihalarini boshqarish markazi” davlat muassasasining Iqtisodiyot va moliya vazirligi Gʻaznachilik xizmati qoʻmitasidagi maxsus hisobvaragʻiga (Yagona billing tizimi orqali tasdiqlangani uchun); 20 foizi — Oʻzbekiston Respublikasi Ichki ishlar vazirligi budjetdan tashqari jamgʻarmasining shaxsiy hisobvaragʻiga oʻtkaziladi; qolgan mablagʻlar — Oʻzbekiston Respublikasining Davlat budjetiga oʻtkaziladi; b) YIDXP orqali murojaat etilganda: 10 foizi — Oʻzbekiston Respublikasi Adliya vazirligining Davlat xizmatlarini rivojlantirish jamgʻarmasiga; 11,75 foizi — Raqamli texnologiyalar vazirligi huzuridagi “Raqamli hukumat loyihalarini boshqarish markazi” davlat muassasasining Iqtisodiyot va moliya vazirligi Gʻaznachilik qoʻmitasidagi maxsus hisobvaragʻiga (shu jumladan, 0,5 foizi — Yagona billing tizimi orqali tasdiqlangani uchun); 28,125 foizi — Oʻzbekiston Respublikasi Ichki ishlar vazirligi budjetdan tashqari jamgʻarmasining hisobvaragʻiga; qolgan mablagʻlar — Oʻzbekiston Respublikasining Davlat budjetiga oʻtkaziladi. 6. Davlat xizmatini koʻrsatish muddati Avtomatik tarzda (real vaqt rejimida) 7. Izoh Ariza beruvchilar faqat oʻzlariga tegishli manzil-maʼlumot axborotlarini olishlari mumkin. Boshqa shaxslarga tegishli manzil-maʼlumot axborotlari berilmaydi. Davlat xizmatini koʻrsatganlik uchun Oʻzbekiston Respublikasi Ichki ishlar vazirligi budjetdan tashqari jamgʻarmasining shaxsiy hisobvaragʻiga tushgan mablagʻlardan migratsiya va fuqarolikni rasmiylashtirish xizmatining moddiy-texnik bazasini mustahkamlashda va xodimlarni ragʻbatlantirish maqsadlarida foydalaniladi.
Jismoniy va yuridik shaxslarga maʼlumotnomalar berish boʻyicha davlat xizmatlarini koʻrsatishning yagona maʼmuriy reglamentiga 7-ILOVA
Oʻzbekiston Respublikasi fuqaroligiga mansub emaslik toʻgʻrisida maʼlumotnoma berish
1. Davlat xizmati nomi Oʻzbekiston Respublikasi fuqaroligiga mansub emaslik toʻgʻrisida maʼlumotnoma 2. Davlat xizmatidan foydalanuvchilar toifasi Jismoniy shaxs 3. Davlat xizmatini koʻrsatuvchi vakolatli organ(lar) Doimiy yashash joyidagi ichki ishlar organi Xorijda doimiy yashayotgan shaxs uchun — konsullik muassasasi 4. Davlat xizmatidan foydalanish uchun talab etiladigan maʼlumotlar 1. Soʻrovnomada shaxsga oid quyidagi maʼlumotlar koʻrsatiladi: familiyasi, ismi va otasining ismi (oʻzgargan boʻlsa, bu haqda maʼlumotlar koʻrsatiladi) pasport yoki identifikatsiyalovchi ID-kartasi maʼlumotlari (JSH SHIR maʼlumotlari); maʼlumotnoma tili (oʻzbek/rus); yashash manzili; elektron manzili (mavjud boʻlsa) va telefon raqami; voyaga yetmagan farzandlarining familiyasi, ismi va otasining ismi, tugʻilgan vaqti va joyi, qarindoshlik darajasi; Oʻzbekiston Respublikasidagi oxirgi doimiy yashagan manzili va qaysi hujjatga asosan chiqib ketganligi (hujjat seriyasi va raqami); qaysi davlat fuqarosi yoki qaysi chet davlat fuqaroligini qabul qilish istagida ekanligi. 2. Quyidagi hujjatlar ilova qilinadi: tugʻilganlik toʻgʻrisidagi guvohnoma; shaxsini tasdiqlovchi hujjat; maʼlumotnomada ariza beruvchining voyaga yetmagan farzandlari ham koʻrsatilganda, ularning nomidan qonuniy vakillari tomonidan imzolangan arizasi; notarial tasdiqlangan ishonchnoma (agar ishonchli vakil tomonidan harakat qilinayotgan boʻlsa). 5. Davlat xizmatini koʻrsatganlik uchun undiriladigan yigʻim miqdori Maʼlumotnoma berganlik uchun Oʻzbekiston Respublikasining “Davlat boji toʻgʻrisida”gi Qonunida belgilangan miqdorda davlat boji undiriladi. Davlat boji summasi quyidagi tartibda taqsimlanadi: a) Davlat xizmatlari markazlariga shaxsan kelib murojaat etilganda: 18 foizi — Oʻzbekiston Respublikasi Adliya vazirligining Davlat xizmatlarini rivojlantirish jamgʻarmasiga; 0,5 foizi — Raqamli texnologiyalar vazirligi huzuridagi “Raqamli hukumat loyihalarini boshqarish markazi” davlat muassasasining Iqtisodiyot va moliya vazirligi Gʻaznachilik xizmati qoʻmitasidagi maxsus hisobvaragʻiga (Yagona billing tizimi orqali tasdiqlangani uchun); 50 foizi — Oʻzbekiston Respublikasi Ichki ishlar vazirligining budjetdan tashqari jamgʻarmasiga; qolgan mablagʻlar — Oʻzbekiston Respublikasining Davlat budjeti hisobiga; b) YIDXP orqali murojaat etganda: 10 foizi — Oʻzbekiston Respublikasi Adliya vazirligining Davlat xizmatlarini rivojlantirish jamgʻarmasiga; 11,75 foizi — Raqamli texnologiyalar vazirligi huzuridagi “Raqamli hukumat loyihalarini boshqarish markazi” davlat muassasasining Iqtisodiyot va moliya vazirligi Gʻaznachilik qoʻmitasidagi maxsus hisobvaragʻiga (shu jumladan, 0,5 foizi — Yagona billing tizimi orqali tasdiqlangani uchun); 50 foizi — Oʻzbekiston Respublikasi Ichki ishlar vazirligining budjetdan tashqari jamgʻarmasiga; qolgan mablagʻlar — Oʻzbekiston Respublikasining Davlat budjeti hisobiga oʻtkaziladi. 6. Davlat xizmatini koʻrsatish muddati 1 oy 7. Izoh Ichki ishlar vazirligining budjetdan tashqari jamgʻarmasiga davlat xizmatini koʻrsatishdan tushgan mablagʻlar vazirlikning axborot tizimlarining ishchi holatda boʻlishini taʼminlashga, moddiy-texnik bazasini yangilashga va takomillashtirishga hamda xodimlarni ragʻbatlantirishga yoʻnaltiriladi. Mazkur pasport Oʻzbekiston Respublikasi fuqaroligiga mansub emaslik toʻgʻrisidagi maʼlumotnomani Davlat xizmatlari markazlari va YIDXP orqali berish tartibini belgilaydi. Konsullik muassasalari orqali ushbu maʼlumotnoma belgilangan tartibda olinadi. Vakolatli organ “Pasport-viza” avtomatlashtirilgan axborot tizimi orqali uch ish kuni ichida soʻrovnomaga kiritilgan maʼlumotlarning haqiqiyligini tekshiradi. Soʻrovnomaga kiritilgan maʼlumotlarning haqiqiyligi tasdiqlangan taqdirda, vakolatli organ tomonidan avtomatik tarzda murojaat etuvchiga tegishli xabarnoma yuboriladi. 1. Oʻzbekiston Respublikasining fuqaroligiga mansublik Oʻzbekiston Respublikasining yoki chet davlatning vakolatli organi soʻrovi boʻyicha ham aniqlanishi mumkin. 2. Ariza beruvchida zarur hujjatlar mavjud boʻlmagan taqdirda, shuningdek ariza beruvchining Oʻzbekiston Respublikasi fuqaroligiga mansubligiga nisbatan shubha paydo boʻlganda, ichki ishlar organi yoki konsullik muassasasi tekshiruv oʻtkazish uchun tegishli davlat organlariga soʻrovnoma yuboradi. Tekshiruv yakunlari boʻyicha xulosa beriladi. Oʻzbekiston Respublikasi fuqarosining pasporti yoki identifikatsiyalovchi ID-kartasi “Oʻzbekiston Respublikasining fuqaroligi toʻgʻrisida” Oʻzbekiston Respublikasi Qonuni 5 , 6 , 13 — 16 va 32 — 36-moddalarining talablari buzilgan holda olinganligi aniqlangan taqdirda, Oʻzbekiston Respublikasi fuqarosining pasporti yoki identifikatsiyalovchi ID-kartasi ichki ishlar organining xulosasiga asosan olib qoʻyiladi. Oʻzbekiston Respublikasi fuqarosining pasporti yoki identifikatsiyalovchi ID-kartasi olib qoʻyilayotgan shaxs mazkur xulosadan norozi boʻlgan taqdirda, u oʻzining Oʻzbekiston Respublikasining fuqaroligiga mansubligi yoki mansub emasligi toʻgʻrisidagi masalani hal etish uchun sudga murojaat qilishga haqli. Xulosalar tegishliligi boʻyicha Qoraqalpogʻiston Respublikasi ichki ishlar vaziri, Toshkent shahar va Toshkent viloyati ichki ishlar bosh boshqarmalari boshliqlari yoki viloyatlar ichki ishlar boshqarmalari boshliqlari tomonidan tasdiqlanadi.
Jismoniy va yuridik shaxslarga maʼlumotnomalar berish boʻyicha davlat xizmatlarini koʻrsatishning yagona maʼmuriy reglamentiga 8-ILOVA
Sodir boʻlgan yongʻin toʻgʻrisida maʼlumotnoma berish
1. Davlat xizmati nomi Sodir boʻlgan yongʻin toʻgʻrisida maʼlumotnoma 2. Davlat xizmatidan foydalanuvchilar toifasi Jismoniy va yuridik shaxs 3. Davlat xizmatini koʻrsatuvchi vakolatli organ (lar) Favqulodda vaziyatlar vazirligining hududiy boʻlinmalari 4. Davlat xizmatidan foydalanish uchun talab etiladigan maʼlumotlar 1. Soʻrovnomada shaxsga oid quyidagi maʼlumotlar koʻrsatiladi: ariza beruvchi jismoniy shaxs uchun: familiyasi, ismi va otasining ismi (oʻzgargan boʻlsa, bu haqda maʼlumotlar koʻrsatiladi) pasport yoki identifikatsiyalovchi ID-kartasi maʼlumotlari (JSH SHIR maʼlumotlari); maʼlumotnoma tili (oʻzbek/rus); yashash manzili; sodir boʻlgan yongʻin obyekt haqidagi maʼlumotlar (manzil va tegishliligi); elektron manzili (mavjud boʻlsa) va telefon raqami. Ariza beruvchi yuridik shaxs uchun: toʻliq nomi; elektron manzili (mavjud boʻlsa) va telefon raqami; STIRi; sodir boʻlgan yongʻin obyekt haqidagi maʼlumotlar (manzil va tegishliligi). 2. Notarial tasdiqlangan ishonchnoma (agar ishonchli vakil tomonidan harakat qilinayotgan boʻlsa). 5. Davlat xizmatini koʻrsatganlik uchun undiriladigan yigʻim miqdori Bepul 6. Davlat xizmatini koʻrsatish muddati 1 ish kuni 7. Izoh
Jismoniy va yuridik shaxslarga maʼlumotnomalar berish boʻyicha davlat xizmatlarini koʻrsatishning yagona maʼmuriy reglamentiga 9-ILOVA
Koʻchmas mulk buzilishga tushganligi yoki tushmaganligi toʻgʻrisida maʼlumotnoma berish
1. Davlat xizmati nomi Koʻchmas mulk buzilishga tushganligi yoki tushmaganligi toʻgʻrisida maʼlumotnoma 2. Davlat xizmatidan foydalanuvchilar toifasi Jismoniy va yuridik shaxslar 3. Davlat xizmatini koʻrsatuvchi vakolatli organ(lar) Qoraqalpogʻiston Respublikasi Qurilish va uy-joy kommunal xoʻjaligi vazirligi, viloyatlar va Toshkent shahar Qurilish va uy-joy kommunal xoʻjaligi bosh boshqarmalari 4. Davlat xizmatidan foydalanish uchun talab etiladigan maʼlumotlar 1. Soʻrovnomada shaxsga oid quyidagi maʼlumotlar koʻrsatiladi: ariza beruvchi jismoniy shaxs uchun: familiyasi, ismi va otasining ismi (oʻzgargan boʻlsa, bu haqda maʼlumotlar koʻrsatiladi) pasport yoki identifikatsiyalovchi ID-kartasi maʼlumotlari (JSH SHIR maʼlumotlari); maʼlumotnoma tili (oʻzbek/rus); yashash manzili; elektron manzili (mavjud boʻlsa) va telefon raqami; kadastr raqami. Ariza beruvchi yuridik shaxs uchun: toʻliq nomi; elektron manzili (mavjud boʻlsa) va telefon raqami; STIRi; kadastr raqami. 2. Notarial tasdiqlangan ishonchnoma (agar uchinchi shaxslar manfaati uchun harakat qilinayotgan boʻlsa). 5. Davlat xizmatini koʻrsatganlik uchun undiriladigan yigʻim miqdori Bazaviy hisoblash miqdorining 5 foizi miqdori. Yigʻimlar summasi quyidagi tartibda taqsimlanadi: a) Davlat xizmatlari markazlariga shaxsan kelib murojaat etilganda: 18 foizi — Adliya vazirligining Davlat xizmatlarini rivojlantirish jamgʻarmasining shaxsiy hisobvaragʻiga; 0,5 foizi — Raqamli texnologiyalar vazirligi huzuridagi “Raqamli hukumat loyihalarini boshqarish markazi” davlat muassasasining Iqtisodiyot va moliya vazirligi Gʻaznachilik xizmati qoʻmitasidagi maxsus hisobvaragʻiga (yagona billing tizimi orqali tasdiqlangani uchun); 10 foizi — Oʻzbekiston Respublikasi Qurilish vazirligi huzuridagi Qurilish sohasida axborot-kommunikatsiya texnologiyalarini rivojlantirish markazining shaxsiy hisobvaragʻiga; qolgan mablagʻlar — Qoraqalpogʻiston Respublikasi Qurilish va uy-joy kommunal xoʻjaligi vazirligi, viloyatlar va Toshkent shahar Qurilish va uy-joy kommunal xoʻjaligi bosh boshqarmalarining hisobvaragʻiga; b) YIDXP orqali murojaat etilganda: 10 foizi — Adliya vazirligining Davlat xizmatlarini rivojlantirish jamgʻarmasining shaxsiy hisobvaragʻiga; 10 foizi — Oʻzbekiston Respublikasi Qurilish vazirligi huzuridagi Qurilish sohasida axborot-kommunikatsiya texnologiyalarini rivojlantirish markazining shaxsiy hisobvaragʻiga; 11,75 foizi — Raqamli texnologiyalar vazirligi huzuridagi “Raqamli hukumat loyihalarini boshqarish markazi” davlat muassasasining Iqtisodiyot va moliya vazirligi Gʻaznachilik qoʻmitasidagi maxsus hisobvaragʻiga (shu jumladan, 0,5 foizi — Yagona billing tizimi orqali tasdiqlangani uchun); qolgan mablagʻlar — Qoraqalpogʻiston Respublikasi Qurilish va uy-joy kommunal xoʻjaligi vazirligi, viloyatlar va Toshkent shahar Qurilish va uy-joy kommunal xoʻjaligi bosh boshqarmalarining hisobvaragʻiga oʻtkaziladi. 6. Davlat xizmatini koʻrsatish muddati 3 ish kuni 7. Izoh
Jismoniy va yuridik shaxslarga maʼlumotnomalar berish boʻyicha davlat xizmatlarini koʻrsatishning yagona maʼmuriy reglamentiga 10-ILOVA
Soliqlar va yigʻimlardan soliq qarzi mavjud yoki mavjud emasligi toʻgʻrisida maʼlumotnoma berish
1. Davlat xizmati nomi Soliqlar va yigʻimlardan soliq qarzi mavjud yoki mavjud emasligi toʻgʻrisida maʼlumotnoma 2. Davlat xizmatidan foydalanuvchilar toifasi Yuridik va jismoniy shaxslar hamda yakka tartibdagi tadbirkorlar 3. Davlat xizmatini koʻrsatuvchi vakolatli organ(lar) Vazirlar Mahkamasi huzuridagi Soliq qoʻmitasi 4. Davlat xizmatidan foydalanish uchun talab etiladigan maʼlumotlar 1. Soʻrovnomada shaxsga oid quyidagi maʼlumotlar koʻrsatiladi: ariza beruvchi jismoniy shaxs uchun: familiyasi, ismi va otasining ismi (oʻzgargan boʻlsa, u haqda maʼlumotlar koʻrsatiladi) pasport yoki identifikatsiyalovchi ID-kartasi maʼlumotlari (JSH SHIR maʼlumotlari); maʼlumotnoma tili (oʻzbek/rus); yashash manzili; elektron manzili (mavjud boʻlsa) va telefon raqami. Ariza beruvchi yuridik shaxs uchun: toʻliq nomi; elektron manzili (mavjud boʻlsa) va telefon raqami; STIRi. Ariza beruvchi yakka tartibdagi tadbirkor uchun: toʻliq nomi; elektron manzili (mavjud boʻlsa) va telefon raqami; (JSH SHIR maʼlumotlari). 2. Soliq obyektining kadastr raqamlari. 3. Notarial tasdiqlangan ishonchnoma ( agar ishonchli vakil tomonidan harakat qilinayotgan boʻlsa ). 5. Davlat xizmatini koʻrsatganlik uchun undiriladigan yigʻim miqdori Bepul 6. Davlat xizmatini koʻrsatish muddati Real vaqt rejimida 7. Izoh Davlat xizmati Vazirlar Mahkamasi huzuridagi Soliq qoʻmitasining rasmiy veb-sayti orqali ham koʻrsatiladi.
Jismoniy va yuridik shaxslarga maʼlumotnomalar berish boʻyicha davlat xizmatlarini koʻrsatishning yagona maʼmuriy reglamentiga 11-ILOVA
Turar joyning maydoni toʻgʻrisida maʼlumotnoma berish
1. Davlat xizmati nomi Turar joyning maydoni toʻgʻrisida maʼlumotnoma 2. Davlat xizmatidan foydalanuvchilar toifasi Jismoniy shaxslar 3. Davlat xizmatini koʻrsatuvchi vakolatli organ (lar) Oʻzbekiston Respublikasi Iqtisodiyot va moliya vazirligi huzuridagi Kadastr agentligi 4. Davlat xizmatidan foydalanish uchun talab etiladigan maʼlumotlar 1. Soʻrovnomada shaxsga oid quyidagi maʼlumotlar koʻrsatiladi: ariza beruvchi jismoniy shaxs uchun: familiyasi, ismi va otasining ismi (oʻzgargan boʻlsa, bu haqda maʼlumotlar koʻrsatiladi) pasport yoki identifikatsiyalovchi ID-kartasi maʼlumotlari (JSH SHIR maʼlumotlari); maʼlumotnoma tili (oʻzbek/rus); yashash manzili; elektron manzili (mavjud boʻlsa) va telefon raqami; obyektning kadastr raqami. 2. Notarial tasdiqlangan ishonchnoma ( agar ishonchli vakil tomonidan harakat qilinayotgan boʻlsa ). 5. Davlat xizmatini koʻrsatganlik uchun undiriladigan yigʻim miqdori Bepul 6. Davlat xizmatini koʻrsatish muddati real vaqt rejimida 7. Izoh
Jismoniy va yuridik shaxslarga maʼlumotnomalar berish boʻyicha davlat xizmatlarini koʻrsatishning yagona maʼmuriy reglamentiga 12-ILOVA
Shaxsning nomida koʻchmas mulk (turar va noturar joy) mavjud yoki mavjud emasligi haqida maʼlumotnoma berish
1. Davlat xizmati nomi Shaxsning nomida koʻchmas mulk (turar va noturar joy) mavjud yoki mavjud emasligi haqida maʼlumotnoma 2. Davlat xizmatidan foydalanuvchilar toifasi Jismoniy shaxs yoki ularning oila aʼzolari (er-xotin, ota-ona va bolalar) hamda yuridik shaxslar 3. Davlat xizmatini koʻrsatuvchi vakolatli organ(lar) Oʻzbekiston Respublikasi Urbanizatsiya va uy-joy bozorini barqaror rivojlantirish milliy qoʻmitasi huzuridagi Kadastr agentligi 4. Davlat xizmatidan foydalanish uchun talab etiladigan maʼlumotlar 1. Soʻrovnomada shaxsga oid quyidagi maʼlumotlar koʻrsatiladi: ariza beruvchi jismoniy shaxs uchun: familiyasi, ismi va otasining ismi (oʻzgargan boʻlsa, bu haqda maʼlumotlar koʻrsatiladi); pasport yoki identifikatsiyalovchi ID-kartasi maʼlumotlari (JSHSHIR); maʼlumotnoma tili (oʻzbek/rus); yashash manzili; elektron manzili (mavjud boʻlsa) va telefon raqami; (JSHSHIR). Hujjat soʻralayotgan shaxsning maʼlumotlari: familiyasi, ismi va otasining ismi (oʻzgargan boʻlsa, bu haqida maʼlumotlar koʻrsatiladi); pasport yoki identifikatsiyalovchi ID-kartasi maʼlumotlari (JSHSHIR); oila aʼzolarining (er-xotin, ota-ona va bolalar) pasport yoki identifikatsiyalovchi ID-kartasi maʼlumotlari (seriyasi, raqami hamda JSHSHIR maʼlumotlari).* Ariza beruvchi yuridik shaxs uchun: toʻliq nomi; elektron manzili (mavjud boʻlsa) va telefon raqami; STIR. 2. Koʻchmas mulk haqida maʼlumot: maʼlumotnomaning hudud kesimida yoki respublika boʻyicha boʻlishi; obyekt joylashgan manzil; maʼlumotnoma davri (joriy holat yoki oxirgi 10 yillik davr). 3. Notarial tasdiqlangan ishonchnoma (agar ishonchli vakil tomonidan harakat qilinayotgan boʻlsa). Nomiga maʼlumotnoma berish soʻralayotgan shaxsning familiyasi, ismi va otasining ismi (oʻzgargan boʻlsa, u haqida maʼlumotlar koʻrsatiladi), jismoniy shaxsning shaxsiy identifikatsiya raqami (JSHSHIR) va yashash manzili. 5. Davlat xizmatini koʻrsatganlik uchun undiriladigan yigʻim miqdori Davlat xizmati koʻrsatilganligi uchun quyidagi miqdorda yigʻim undiriladi: jismoniy shaxsning nomida koʻchmas mulk (turar va noturar joy) mavjud yoki mavjud emasligi haqida maʼlumotnoma berganlik uchun bazaviy hisoblash miqdorining 3 foizi miqdorida (har bir shaxs uchun); yuridik shaxsning nomida koʻchmas mulk (turar va noturar joy) mavjud yoki mavjud emasligi haqida maʼlumotnoma berganlik uchun bazaviy hisoblash miqdorining 10 foizi miqdorida (har bir shaxs uchun). Yigʻimlar summasi quyidagi tartibda taqsimlanadi: a) Davlat xizmatlari markazlariga shaxsan kelib murojaat etilganda: 18 foizi — Oʻzbekiston Respublikasi Adliya vazirligining Davlat xizmatlarini rivojlantirish jamgʻarmasiga; 0,5 foizi — Raqamli texnologiyalar vazirligi huzuridagi “Raqamli hukumat loyihalarini boshqarish markazi” davlat muassasasining Iqtisodiyot va moliya vazirligi Gʻaznachilik xizmati qoʻmitasidagi maxsus hisobvaragʻiga (Yagona billing tizimi orqali tasdiqlangani uchun); qolgan mablagʻlarning 80 foizi Kadastr agentligining Davlat kadastrlari, geodeziya va kartografiya milliy markazi hisobvaragʻiga, 20 foizi tegishliligi boʻyicha Qoraqalpogʻiston Respublikasi, viloyatlar va Toshkent shahar yer tuzish va koʻchmas mulk kadastri davlat korxonalarining hisobvaragʻiga; b) YIDXP orqali murojaat etilganda: 10 foizi — Oʻzbekiston Respublikasi Adliya vazirligining Davlat xizmatlarini rivojlantirish jamgʻarmasiga; 11,75 foizi — Raqamli texnologiyalar vazirligi huzuridagi “Raqamli hukumat loyihalarini boshqarish markazi” davlat muassasasining Iqtisodiyot va moliya vazirligi Gʻaznachilik qoʻmitasidagi maxsus hisobvaragʻiga (shu jumladan, 0,5 foizi — Yagona billing tizimi orqali tasdiqlangani uchun); qolgan mablagʻlarning 80 foizi Kadastr agentligining Davlat kadastrlari, geodeziya va kartografiya milliy markazi hisobvaragʻiga, 20 foizi tegishliligi boʻyicha Qoraqalpogʻiston Respublikasi, viloyatlar va Toshkent shahar yer tuzish va koʻchmas mulk kadastri davlat korxonalarining hisobvaragʻiga oʻtkaziladi. 6. Davlat xizmatini koʻrsatish muddati Shaxslarning nomida koʻchmas mulk (turar va noturar joy) mavjud boʻlganda 2 ish kuni shaxslarning nomida koʻchmas mulk (turar va noturar joy) mavjud boʻlmaganda real vaqt rejimida 7. Izoh * Jismoniy shaxs oʻz ixtiyoriga koʻra oila aʼzolarining nomida koʻchmas mulk (turar va noturar joy) mavjud yoki mavjud emasligi toʻgʻrisida maʼlumotnoma olishi mumkin. Bunda xar bitta maʼlumoti kiritilgan shaxs uchun alohida yigʻim undiriladi.
Jismoniy va yuridik shaxslarga maʼlumotnomalar berish boʻyicha davlat xizmatlarini koʻrsatishning yagona maʼmuriy reglamentiga 13-ILOVA
Bino va inshootlarning mansubligi va tarkibi toʻgʻrisida maʼlumotnoma berish
1. Davlat xizmati nomi Bino va inshootlarning mansubligi va tarkibi toʻgʻrisida maʼlumotnoma 2. Davlat xizmatidan foydalanuvchilar toifasi Jismoniy shaxslar 3. Davlat xizmatini koʻrsatuvchi vakolatli organ(lar) Oʻzbekiston Respublikasi Iqtisodiyot va moliya vazirligi huzuridagi Kadastr agentligi 4. Davlat xizmatidan foydalanish uchun talab etiladigan maʼlumotlar 1. Soʻrovnomada shaxsga oid quyidagi maʼlumotlar koʻrsatiladi: familiyasi, ismi va otasining ismi (oʻzgargan boʻlsa, bu haqda maʼlumotlar koʻrsatiladi) pasport yoki identifikatsiyalovchi ID-kartasi maʼlumotlari (JSH SHIR maʼlumotlari); maʼlumotnoma tili (oʻzbek/rus); yashash manzili; elektron manzili (mavjud boʻlsa) va telefon raqami; koʻchmas mulkning kadastr raqami. 2. Notarial tasdiqlangan ishonchnoma (agar ishonchli vakil tomonidan harakat qilinayotgan boʻlsa). 5. Davlat xizmatini koʻrsatganlik uchun undiriladigan yigʻim miqdori Bazaviy hisoblash miqdorining 3 foizi miqdorida Yigʻimlar summasi quyidagi tartibda taqsimlanadi: a) Davlat xizmatlari markazlariga shaxsan kelib murojaat etilganda: 18 foizi — Oʻzbekiston Respublikasi Adliya vazirligining Davlat xizmatlarini rivojlantirish jamgʻarmasining shaxsiy hisobvaragʻiga; 0,5 foizi — Raqamli texnologiyalar vazirligi huzuridagi “Raqamli hukumat loyihalarini boshqarish markazi” davlat muassasasining Iqtisodiyot va moliya vazirligi Gʻaznachilik xizmati qoʻmitasidagi maxsus hisobvaragʻiga (Yagona billing tizimi orqali tasdiqlangani uchun); qolgan mablagʻlarning 40 foizi “Kompyuterlashtirish, geoaxborot texnologiyalarini joriy etish va rivojlantirish markazi” DUK shaxsiy hisobvaragʻiga, 40 foizi Kadastr agentligining Davlat kadastrlari palatasi hisobvaragʻiga, 20 foizi tegishliligi boʻyicha Kadastr agentligining Davlat kadastrlari palatasining hududiy boshqarmalari hisobvaragʻiga; b) YIDXP orqali murojaat etilganda: 10 foizi — Oʻzbekiston Respublikasi Adliya vazirligining Davlat xizmatlarini rivojlantirish jamgʻarmasining shaxsiy hisobvaragʻiga; 11,75 foizi — Raqamli texnologiyalar vazirligi huzuridagi “Raqamli hukumat loyihalarini boshqarish markazi” davlat muassasasining Iqtisodiyot va moliya vazirligi Gʻaznachilik qoʻmitasidagi maxsus hisobvaragʻiga (shu jumladan, 0,5 foizi — Yagona billing tizimi orqali tasdiqlangani uchun); qolgan mablagʻlarning 40 foizi “Kompyuterlashtirish, geoaxborot texnologiyalarini joriy etish va rivojlantirish markazi” DUK shaxsiy hisobvaragʻiga, 40 foizi Kadastr agentligining Davlat kadastrlari palatasi hisobvaragʻiga, 20 foizi tegishliligi boʻyicha Kadastr agentligining Davlat kadastrlari palatasining hududiy boshqarmalari hisobvaragʻiga oʻtkaziladi. 6. Davlat xizmatini koʻrsatish muddati Avtomatik tarzda (real vaqt rejimida) 7. Izoh Bino va inshootlarning mansubligi va tarkibi toʻgʻrisida maʼlumotnomada quyidagi maʼlumotlar aks ettiriladi: bino va inshootlarning joylashgan manzili; bino va inshootlarning kadastr raqami; bino va inshootlarning turar joy yoki noturar joyligi; bino va inshootlarning umumiy maydoni; bino va inshootlarning umumiy yashash maydoni; bino va inshootlarning huquq egasi (egalari); bino va inshootlarga boʻlgan huquqlar turi; bino va inshootlarga boʻlgan huquqni belgilovchi hujjat nomi, raqami, sanasi; cheklanish mavjudligi; bino va inshootlarning kadastr qiymati.
Jismoniy va yuridik shaxslarga maʼlumotnomalar berish boʻyicha davlat xizmatlarini koʻrsatishning yagona maʼmuriy reglamentiga 14-ILOVA
Yoʻqolgan ashyoning topilmaganligi toʻgʻrisida maʼlumotnoma berish
1. Davlat xizmati nomi Yoʻqolgan ashyoning topilmaganligi toʻgʻrisida maʼlumotnoma 2. Davlat xizmatidan foydalanuvchilar toifasi Jismoniy va yuridik shaxslar 3. Davlat xizmatini koʻrsatuvchi vakolatli organ(lar) Oʻzbekiston Respublikasi Adliya vazirligi 4. Davlat xizmatidan foydalanish uchun talab etiladigan maʼlumotlar 1. Soʻrovnomada shaxsga oid quyidagi maʼlumotlar koʻrsatiladi: ariza beruvchi jismoniy shaxs uchun: familiyasi, ismi va otasining ismi (oʻzgargan boʻlsa, bu haqda maʼlumotlar koʻrsatiladi) pasport yoki identifikatsiyalovchi ID-kartasi maʼlumotlari (JSH SHIR maʼlumotlari); maʼlumotnoma tili (oʻzbek/rus); ashyoning yoʻqolganligi haqida xabar berilgan ariza raqami; elektron manzili (mavjud boʻlsa) va telefon raqami. Ariza beruvchi yuridik shaxs uchun: toʻliq nomi; elektron manzili (mavjud boʻlsa) va telefon raqami; STIRi; ashyoning yoʻqolganligi haqida xabar berilgan ariza raqami. 2. Notarial tasdiqlangan ishonchnoma ( agar ishonchli vakil tomonidan harakat qilinayotgan boʻlsa ). Nomiga maʼlumotnoma berish soʻralayotgan shaxsning familiyasi, ismi va otasining ismi (oʻzgargan boʻlsa, bu haqda maʼlumotlar koʻrsatiladi), jismoniy shaxsning shaxsiy identifikatsiya raqami (JSH SHIR) va yashash manzili. 5. Davlat xizmatini koʻrsatganlik uchun undiriladigan yigʻim miqdori Bazaviy hisoblash miqdorining 5 foizi miqdori. Yigʻim quyidagicha taqsimlanadi: a) Davlat xizmatlari markazlari orqali murojaat qilinganda: 0,5 foizi — Raqamli texnologiyalar vazirligi huzuridagi “Elektron hukumat loyihalarini boshqarish markazi” davlat muassasasining Iqtisodiyot va moliya vazirligi Gʻaznachilik xizmati qoʻmitasidagi maxsus hisob raqamiga (Yagona billing tizimi orqali tasdiqlangani uchun); qolgan mablagʻlar — Adliya vazirligining Davlat xizmatlarini rivojlantirish jamgʻarmasining hisobvaragʻiga; b) YIDXP orqali murojaat etilganda: 11,75 foizi — Raqamli texnologiyalar vazirligi huzuridagi “Raqamli hukumat loyihalarini boshqarish markazi” davlat muassasasining Iqtisodiyot va moliya vazirligi Gʻaznachilik xizmati qoʻmitasidagi maxsus hisobvaragʻiga (shu jumladan, 0,5 foizi — Yagona billing tizimi orqali tasdiqlangani uchun); qolgan mablagʻlar — Adliya vazirligining Davlat xizmatlarini rivojlantirish jamgʻarmasining hisobvaragʻiga oʻtkaziladi. 6. Davlat xizmatini koʻrsatish muddati real vaqt rejimida 7. Izoh 1. Pasport qoidalari jinoyat va maʼmuriy huquqbuzarlik oqibatida yoʻqolgan ashyolarga nisbatan tatbiq etilmaydi. 2. Yoʻqolgan ashyo egasi yoki uning yaqin qarindoshlari (eri yoki xotini, farzandlari, nevaralari, aka-uka va opa-singillari) yoʻqolgan ashyolarini topish boʻyicha notarial tasdiqlangan ishonchnomasiz murojaat qilishi mumkin. 3. Yoʻqolgan ashyoning topilmaganligi toʻgʻrisida maʼlumotnoma olish uchun avval yoʻqotilganlik haqida xabar berish xizmatidan foydalanish talab etiladi.
Jismoniy va yuridik shaxslarga maʼlumotnomalar berish boʻyicha davlat xizmatlarini koʻrsatishning yagona maʼmuriy reglamentiga 15-ILOVA
“Avtomobil tarixi” haqida maʼlumotnoma berish
1. Davlat xizmati nomi “Avtomobil tarixi” haqida maʼlumotnoma 2. Davlat xizmatidan foydalanuvchilar toifasi Jismoniy va yuridik shaxslar 3. Davlat xizmatini koʻrsatuvchi vakolatli organ(lar) Oʻzbekiston Respublikasi Adliya vazirligi 4. Davlat xizmatidan foydalanish uchun talab etiladigan maʼlumotlar Soʻrovnomada shaxsga oid quyidagi maʼlumotlar koʻrsatiladi: ariza beruvchi jismoniy shaxs uchun: familiyasi, ismi va otasining ismi (oʻzgargan boʻlsa, bu haqda maʼlumotlar koʻrsatiladi) pasport yoki identifikatsiyalovchi ID-kartasi maʼlumotlari (JSH SHIR maʼlumotlari); maʼlumotnoma tili (oʻzbek/rus); elektron manzili (mavjud boʻlsa) va telefon raqami; avtotransport vositasining davlat raqami belgisi; avtotransport vositasining roʻyxatdan oʻtkazish toʻgʻrisidagi guvohnoma maʼlumoti (seriyasi va raqami). Ariza beruvchi yuridik shaxs uchun: toʻliq nomi; elektron manzili (mavjud boʻlsa) va telefon raqami; STIRi; avtotransport vositasining davlat raqami belgisi; avtotransport vositasining roʻyxatdan oʻtkazish toʻgʻrisidagi guvohnoma maʼlumoti (seriyasi va raqami). 5. Davlat xizmatini koʻrsatganlik uchun undiriladigan yigʻim miqdori Bazaviy hisoblash miqdorining 10 foizi miqdori. Yigʻimlar summasi quyidagi tartibda taqsimlanadi: a) Davlat xizmatlari markaziga kelib, veb-saytlar yoki boshqa onlayn platformalar orqali murojaat etilganda: 40 foizi — Oʻzbekiston Respublikasi Adliya vazirligining Davlat xizmatlarini rivojlantirish jamgʻarmasining shaxsiy hisobvaragʻiga; 40 foizi — Oʻzbekiston Respublikasi Ichki ishlar vazirligi Jamoat xavfsizligi departamenti Davlat yoʻl harakati xavfsizligi xizmatining moddiy-texnika bazasini rivojlantirish, xodimlarni ragʻbatlantirish va mukofotlash jamgʻarmasiga; 0,5 foizi — Raqamli texnologiyalar vazirligi huzuridagi “Elektron hukumat loyihalarini boshqarish markazi” davlat muassasasining Iqtisodiyot va moliya vazirligi Gʻaznachilik xizmati qoʻmitasidagi maxsus hisobvaragʻiga (Yagona billing tizimi orqali tasdiqlangani uchun); qolgan mablagʻlar — Oʻzbekiston Respublikasining Davlat budjetiga; b) YIDXP orqali murojaat etilganda: 30 foizi — Oʻzbekiston Respublikasi Adliya vazirligining Davlat xizmatlarini rivojlantirish jamgʻarmasining shaxsiy hisobvaragʻiga; 30 foizi — Oʻzbekiston Respublikasi Ichki ishlar vazirligi Davlat yoʻl harakati xavfsizligi xizmatining moddiy-texnika bazasini rivojlantirish, xodimlarni ragʻbatlantirish va mukofotlash jamgʻarmasiga; 11,75 foizi — Raqamli texnologiyalar vazirligi huzuridagi “Raqamli hukumat loyihalarini boshqarish markazi” davlat muassasasining Iqtisodiyot va moliya vazirligi Gʻaznachilik xizmati qoʻmitasidagi maxsus hisobvaragʻiga (shu jumladan, 0,5 foizi Yagona billing tizimi orqali tasdiqlangani uchun); qolgan mablagʻlar — Oʻzbekiston Respublikasining Davlat budjetiga oʻtkaziladi. 6. Davlat xizmatini koʻrsatish muddati Avtomatik tarzda (real vaqt rejimida) 7. Izoh 1. “Avtomobil tarixi” haqidagi maʼlumotlar avtotransport vositasiga doir quyidagi axborotlarni oʻz ichiga oladi: avtotransport vositasining agregat maʼlumotlari (davlat raqami belgisi, davlat roʻyxatidan oʻtkazilgan sana, rusumi (modeli), ishlab chiqarilgan yili, turi, kuzov (shassi) raqami, toʻla (yuksiz) vazni, dvigatel raqami va quvvati, yonilgʻi turi, rangi, oʻrindiqlar soni, alohida belgilari yoki oʻzgargan agregat maʼlumotlari (mavjud boʻlsa); bosib oʻtgan masofasi (mavjud boʻlsa); fuqarolik-huquqiy shartnoma (bitim)lar tuzilganligi toʻgʻrisidagi maʼlumotlar (ishonchnoma, ijara, hadya, meros, oldi-sotdi shartnomasi va boshqalar); yoʻl-transport hodisasi sodir etilganligi (mavjud boʻlsa); avtotransport vositasi ishtirokida sodir etilgan qoidabuzarliklar (mavjud boʻlsa); avtotransport vositasining garovda ekanligi haqidagi (mavjud boʻlsa); avtotransport vositasiga nisbatan taqiq mavjud yoki mavjud emasligi toʻgʻrisidagi; bojxona rasmiylashtiruvidan oʻtgan sana toʻgʻrisidagi maʼlumot (agar bojxona rasmiylashtiruvidan oʻtgan boʻlsa); avtotransport vositasiga yoʻlovchi tashish boʻyicha litsenziya varaqasi olinganligi (olinmaganligi) haqidagi maʼlumotlar. Vakolatli organ manfaatdor vazirliklar va idoralar bilan kelishgan holda “Avtomobil tarixi” haqidagi maʼlumotlari qoʻshimcha maʼlumotlar kiritishi mumkin. 2. Ariza beruvchi tomonidan Oʻzbekiston Respublikasida roʻyxatdan oʻtgan istalgan “Avtomobil tarixi” haqidagi maʼlumotlarni olishga yoʻl qoʻyiladi, tezkor-qidiruv faoliyatini amalga oshiruvchi, mudofaa va davlat xavfsizlik xizmati sohasidagi, shuningdek, huquqni muhofaza qiluvchi organlarga tegishli avtotransport vositalari toʻgʻrisidagi maʼlumotlar bundan mustasno. “Avtomobil tarixi” haqida MAʼLUMOTNOMA * I. Avtotransport vositasining agregat maʼlumotlari: 1. Davlat raqami belgisi 2. Davlat roʻyxatidan oʻtkazilgan sana 3. Rusumi/modeli 4. Ishlab chiqarilgan yili 5. Turi 6. Kuzov/shassi raqami 7.Toʻla vazni 8. Yuksiz vazni 9. Dvigatel raqami 10. Dvigatel quvvati 11. Yonilgʻi turi 12. Rangi 13. Oʻtiradigan joylar soni 14. Bosib oʻtgan masofasi: (har bir texnik koʻrikdagi maʼlumotlar sanasi bilan alohida koʻrsatiladi) 15. Alohida belgilari (mavjud boʻlsa) 16. Oʻzgargan agregat maʼlumotlari (mavjud boʻlsa) ** II. Fuqarolik-huquqiy shartnoma (bitim)lar tuzilganligi (mavjud boʻlsa): 1. Shartnoma (bitim) turi (ishonchnoma, ijara, hadya, oldi-sotdi shartnomasi, meros va hokazolar) shaxsiy maʼlumotlar koʻrsatilmagan holda 2. Shartnoma (bitim) tuzilgan sana va muddati; 3. Shartnoma (bitim) holati (faol, bekor boʻlgan) III. Sodir etilgan yoʻl-transport hodisalari toʻgʻrisida maʼlumot (mavjud boʻlsa) 1. Yoʻl-transport hodisasi fotosurati (mavjud boʻlsa) 2. Yoʻl-transport hodisasi sodir etilgan sana va joy 3. Yoʻl-transport hodisasini qayd qilgan organ (YHXB yoki sugʻurta tashkiloti) maʼlumotlari IV. Avtotransport vositasi ishtirokida sodir etilgan qoidabuzarliklar 1. Qoidabuzarlik turi 2. Jarima miqdori va uning toʻlangan yoki toʻlanmaganligi toʻgʻrisida maʼlumot V. Avtotransport vositasiga nisbatan taqiq mavjud yoki mavjud emasligi toʻgʻrisida maʼlumot 1. Taqiq qoʻygan vakolatli organ 2. Taqiq qoʻyilgan sana 3. Taqiq qoʻyish sababi 4. Taqiq holati VI. Avtotransport vositasining garovda ekanligi haqidagi maʼlumot 1. Garovga olgan vakolatli organ 2. Garovga olingan sana 3. Garovga olish sababi 4. Garov holati VII. Avtotransport vositasiga yoʻlovchi tashish uchun litsenziya varaqasi rasmiylashtirilganligi haqidagi maʼlumot 1. Litsenziya varaqasi turi 2. Litsenziya varaqasi berilgan vaqt va muddati VIII. Bojxona rasmiylashtiruviga oid maʼlumotlar Avtotransport vositasi bojxona rasmiylashtiruvidan oʻtgan sana toʻgʻrisidagi maʼlumotlar
Jismoniy va yuridik shaxslarga maʼlumotnomalar berish boʻyicha davlat xizmatlarini koʻrsatishning yagona maʼmuriy reglamentiga 16-ILOVA
Mavzuli soʻrovlar toʻgʻrisida maʼlumotnoma berish
1. Davlat xizmati nomi Mavzuli soʻrovlar toʻgʻrisida maʼlumotnoma 2. Davlat xizmatidan foydalanuvchilar toifasi Jismoniy va yuridik shaxslar 3. Davlat xizmatini koʻrsatuvchi vakolatli organ(lar) Oʻzbekiston Respublikasi Adliya vazirligi huzuridagi “Oʻzarxiv” agentligi tizimidagi davlat arxivlari 4. Davlat xizmatidan foydalanish uchun talab etiladigan maʼlumotlar 1. Soʻrovnomada shaxsga oid quyidagi maʼlumotlar koʻrsatiladi: familiyasi, ismi va otasining ismi (oʻzgargan boʻlsa, bu haqida maʼlumotlar koʻrsatiladi) (yuridik shaxs uchun toʻliq nomi);* pasport yoki identifikatsiyalovchi ID-kartasi maʼlumotlari (JSHSHIR maʼlumotlari) (yuridik shaxs uchun STIR); maʼlumotnoma tili (oʻzbek/rus); elektron manzili (mavjud boʻlsa) va telefon raqami; arxiv idorasi joylashgan viloyat va tuman; soʻralayotgan arxiv hujjatlari toʻgʻrisidagi maʼlumotlar (hujjat nomi, hujjatning mazmuni (batafsil koʻrsatilishi lozim), qaysi organ tomonidan qabul qilingan (imkon qadar), sanasi va raqami (imkon qadar), qoʻshimcha maʼlumotlar (agar boʻlsa). Ariza beruvchi yuridik shaxs uchun: toʻliq nomi; STIR; maʼlumotnoma tili (oʻzbek/rus); elektron pochta manzili (agar mavjud boʻlsa) va telefon raqami; arxiv idorasi joylashgan viloyat va tuman; soʻralayotgan arxiv hujjatlari toʻgʻrisidagi maʼlumotlar (hujjat nomi, hujjatning mazmuni (batafsil koʻrsatilishi lozim), qaysi organ tomonidan qabul qilingan (imkon qadar), sanasi va raqami (imkon qadar), qoʻshimcha maʼlumotlar (agar boʻlsa). 2. Notarial tasdiqlangan ishonchnoma (agar ishonchli vakil tomonidan harakat qilinayotgan boʻlsa).* Uchinchi shaxs manfaati uchun shartnoma (order) asosida advokatlar tomonidan murojaat qilinishi bundan mustasno. Ariza beruvchi vasiyatnomaga asosan merosxoʻr boʻlganda — vasiyatnoma va marhumning oʻlimi haqida guvohnoma nusxalari, ariza beruvchi qonuniy vakil boʻlsa — uni tasdiqlovchi hujjat nusxasi ilova qilinadi. * “Raqamli hukumat” tizimining idoralararo integratsiyalashuv platformasi orqali mustaqil ravishda olinadi. 5. Davlat xizmatini koʻrsatganlik uchun undiriladigan yigʻim miqdori Mavzuli soʻrovlarni ijro etish boʻyicha davlat xizmati koʻrsatilganligi uchun undiriladigan yigʻim miqdorlari Mavzuli soʻrovlar turi Oʻlchov birligi Yigʻim miqdori Alohida faktlar, voqealar, mulkiy huquqlarni aniqlash (tasdiqlash) va turar joylar boʻyicha soʻrovlarni bajarish 1 ta maʼlumotnoma Bazaviy hisoblash miqdorining 0,5 baravari Evakuatsiyani aniqlash (tasdiqlash) boʻyicha soʻrovlarning arxiv maʼlumotnomasini berish 1 ta maʼlumotnoma Bazaviy hisoblash miqdorining 0,5 baravari Davlat xizmati tezlashtirilgan tartibda koʻrsatilganda mazkur bandda belgilangan miqdorlarga qoʻshimcha ravishda bazaviy hisoblash miqdorining 50 % miqdorida haq undiriladi va ushbu qoʻshimcha haq toʻliqligicha “Oʻzarxiv” agentligining tegishli hududiy boshqarmasi yoki Oʻzbekiston milliy arxivlarining hisobvaragʻiga oʻtkaziladi . Yigʻimlar summasi quyidagi tartibda taqsimlanadi: a) Davlat xizmatlari markazlari orqali murojaat etilganda: 18 foizi — Oʻzbekiston Respublikasi Adliya vazirligining Davlat xizmatlarini rivojlantirish jamgʻarmasiga; 0,5 foizi — Raqamli texnologiyalar vazirligi huzuridagi “Raqamli hukumat loyihalarini boshqarish markazi” davlat muassasasining Iqtisodiyot va moliya vazirligi huzuridagi Gʻaznachilik xizmati qoʻmitasidagi maxsus hisobvaragʻiga (Yagona billing tizimi orqali tasdiqlangani uchun); qolgan mablagʻlar — tegishli tartibda “Oʻzarxiv” agentligining hududiy boshqarmasi yoki Oʻzbekiston milliy arxivlarining hisobvaragʻiga; b) YIDXP orqali murojaat etilganda: 10 foizi — Oʻzbekiston Respublikasi Adliya vazirligining Davlat xizmatlarini rivojlantirish jamgʻarmasiga; 11,75 foizi — Raqamli texnologiyalar vazirligi huzuridagi “Raqamli hukumat loyihalarini boshqarish markazi” davlat muassasasining Iqtisodiyot va moliya vazirligi huzuridagi Gʻaznachilik xizmati qoʻmitasidagi maxsus hisobvaragʻiga (shu jumladan, 0,5 foizi — Yagona billing tizimi orqali tasdiqlangani uchun); qolgan mablagʻlar — tegishli tartibda “Oʻzarxiv” agentligining hududiy boshqarmasi yoki Oʻzbekiston milliy arxivlarining hisobvaragʻiga. 6. Davlat xizmatini koʻrsatish muddati Umumiy tartibda — 20 ish kuni; tezlashtirilgan tartibda — 2 ish kuni. 7. Izoh 1. Soʻralayotgan maʼlumot boshqa davlat arxivida mavjud boʻlganda, soʻrovnoma qabul qilingan kundan boshlab 2 ish kuni ichida tegishli davlat arxiviga yuboriladi. Bunda, tezlashtirilgan tartibda davlat xizmatini koʻrsatish muddatiga 2 ish kuni qoʻshiladi. 2. Soʻrovnoma arxiv hujjatlari asosida koʻrib chiqilib, tegishli maʼlumot aniqlanmagan taqdirda, toʻlangan yigʻim miqdori ariza beruvchiga qaytarilmaydi. Agar davlat xizmatini tezkor koʻrsatish boʻyicha ariza beruvchi tomonidan koʻrsatilgan barcha shartlar bajarilgandan soʻng masʼul davlat arxivi tomonidan tegishli muddatda davlat xizmati koʻrsatilmasa, belgilangan narxga toʻlangan 50 foiz qoʻshimcha haq 2 ish kuni davomida tegishlicha “Oʻzarxiv” agentligining hududiy boshqarmasi yoki Oʻzbekiston milliy arxivlarining budjetdan tashqari mablagʻlari hisobidan qaytariladi. 3. Ariza beruvchi maʼlumotnoma yuborilganidan soʻng oʻn ish kuni ichida toʻlov toʻlamasdan va ilgari yuborilgan soʻrovnoma raqamini koʻrsatgan holda, oldingi soʻrovnomada koʻrsatilgan arxiv hujjatlari chegara yillarini oʻzgartirish imkoniyati bilan faqat bir marta takroriy soʻrovnoma yuborishi mumkin. Takroriy soʻrovnoma boʻyicha davlat xizmati mazkur Maʼmuriy reglamentda hamda ushbu Pasportda belgilangan tartibda va muddatlarda koʻrsatiladi.
Jismoniy va yuridik shaxslarga maʼlumotnomalar berish boʻyicha davlat xizmatlarini koʻrsatishning yagona maʼmuriy reglamentiga 17-ILOVA
Oliy, oʻrta maxsus, kasbiy (professional, kasb-hunar) taʼlim muassasasida oʻqiganlikni tasdiqlash haqida arxiv maʼlumotnoma berish
1. Davlat xizmati nomi Oliy, oʻrta maxsus, kasbiy (professional, kasb-hunar) taʼlim muassasasida oʻqiganlikni tasdiqlash haqida arxiv maʼlumotnomasi 2. Davlat xizmatidan foydalanuvchilar toifasi Jismoniy shaxslar yoki ularning yaqin qarindoshlari (eri yoki xotini, farzandlari, nevaralari, aka-uka va opa-singillari) 3. Davlat xizmatini koʻrsatuvchi vakolatli organ(lar) Oʻzbekiston Respublikasi Adliya vazirligi huzuridagi “Oʻzarxiv” agentligi tizimidagi davlat arxivlari 4. Davlat xizmatidan foydalanish uchun talab etiladigan maʼlumotlar 1. Soʻrovnomada shaxsga oid quyidagi maʼlumotlar koʻrsatiladi: familiyasi, ismi va otasining ismi (oʻzgargan boʻlsa, bu haqda maʼlumotlar koʻrsatiladi) pasport yoki identifikatsiyalovchi ID-kartasi maʼlumotlari (JSH SHIR maʼlumotlari); maʼlumotnoma tili (oʻzbek/rus); elektron manzili (mavjud boʻlsa) va telefon raqami; arxiv idorasi joylashgan viloyat va tuman; ariza beruvchining oʻqiganligi toʻgʻrisidagi maʼlumotlar (oʻqishga qabul qilingan sana, oʻqish tugatilgan sana, taʼlim muassasasining oʻqigan davrdagi nomi, taʼlim muassasaning hozirgi nomi (agar mavjud boʻlsa). 2. Notarial tasdiqlangan ishonchnoma (agar ishonchli vakil tomonidan harakat qilinayotgan boʻlsa). Uchinchi shaxs manfaati uchun shartnoma (order) asosida advokatlar tomonidan murojaat qilinishi bundan mustasno. 1-bandning ikkinchi xatboshisi hamda 2-bandning birinchi xatboshisida nazarda tutilgan maʼlumotlar “Raqamli hukumat” tizimining idoralararo integratsiyalashuv platformasi orqali mustaqil ravishda olinadi. 5. Davlat xizmatini koʻrsatganlik uchun undiriladigan yigʻim miqdori Bepul 6. Davlat xizmatini koʻrsatish muddati 2 ish kuni 7. Izoh
Jismoniy va yuridik shaxslarga maʼlumotnomalar berish boʻyicha davlat xizmatlarini koʻrsatishning yagona maʼmuriy reglamentiga 18-ILOVA
Ish haqi va ish stajini tasdiqlash haqida arxiv maʼlumotnomasini berish
1. Davlat xizmati nomi: Ish haqi va ish stajini tasdiqlash haqida arxiv maʼlumotnomasi 2. Davlat xizmatidan foydalanuvchilar toifasi: Jismoniy shaxslar yoki ularning yaqin qarindoshlari (eri yoki xotini, farzandlari, nevaralari, aka-uka va opa-singillari) 3. Davlat xizmatini koʻrsatuvchi vakolatli organ (lar): Oʻzbekiston Respublikasi Adliya vazirligi huzuridagi “Oʻzarxiv” agentligi tizimidagi davlat arxivlari 4. Davlat xizmatidan foydalanish uchun talab etiladigan maʼlumotlar: 1. Soʻrovnomada shaxsga oid quyidagi maʼlumotlar koʻrsatiladi: familiyasi, ismi va otasining ismi (oʻzgargan boʻlsa, bu haqda maʼlumotlar koʻrsatiladi) pasport yoki identifikatsiyalovchi ID-kartasi maʼlumotlari (JSH SHIR maʼlumotlari); maʼlumotnoma tili (oʻzbek/rus); maʼlumotnomani olish tartibi — umumiy yoki tezlashtirilgan tartib ; elektron manzili (mavjud boʻlsa) va telefon raqami; ariza beruvchining mehnat faoliyati toʻgʻrisidagi maʼlumotlar: ish joyi va lavozimi; ishga qabul qilinganligi boʻyicha buyruq raqami va sanasi; mehnat shartnomasi bekor qilinganligi boʻyicha buyruq raqami va sanasi; ish haqini tasdiqlash lozim boʻlgan yillar; ishlagan tashkilotning yuqori turuvchi organi nomi (agar mavjud boʻlsa); tashkilotning nomi oʻzgarganligi toʻgʻrisida maʼlumot (agar mavjud boʻlsa); homiladorlik va tugʻish taʼtil yillari. 2. Notarial tasdiqlangan ishonchnoma (agar ishonchli vakil tomonidan harakat qilinayotgan boʻlsa). Uchinchi shaxs manfaati uchun shartnoma (order) asosida advokatlar tomonidan murojaat qilinishi bundan mustasno. 1-bandning ikkinchi xatboshisi hamda 2-bandning birinchi xatboshisida nazarda tutilgan maʼlumotlar “Raqamli hukumat” tizimining idoralararo integratsiyalashuv platformasi orqali mustaqil ravishda olinadi. 5. Davlat xizmatini koʻrsatganlik uchun undiriladigan yigʻim miqdori: Umumiy tartibda — bepul; tezlashtirilgan tartibda — bazaviy hisoblash miqdorining 50 foizi. Ushbu toʻlov toʻliqligicha “Oʻzarxiv” agentligining hududiy boshqarmasi yoki Oʻzbekiston milliy arxivlarining hisobvaragʻiga oʻtkaziladi. 6. Davlat xizmatini koʻrsatish muddati: Ish stajini tasdiqlashga oid maʼlumotnomalar uchun — umumiy tartibda 5 ish kunidan, tezlashtirilgan tartibda 3 ish kunidan; ish haqini tasdiqlashga oid maʼlumotnomalar uchun — umumiy tartibda 20 ish kunidan, tezlashtirilgan tartibda 10 ish kunidan oshmagan muddatda 7. Izoh: 1. Soʻralayotgan maʼlumot boshqa davlat arxivida mavjud boʻlganda, soʻrovnoma qabul qilingan kundan boshlab 2 ish kuni ichida tegishli davlat arxiviga yuboriladi. Bunda tezlashtirilgan tartibda davlat xizmatini koʻrsatish muddatiga 2 ish kuni qoʻshiladi. 2. Soʻrovnoma arxiv hujjatlari asosida koʻrib chiqilib, tegishli maʼlumot aniqlanmagan taqdirda, toʻlangan yigʻim miqdori ariza beruvchiga qaytarilmaydi. Agar davlat xizmatini tezkor bajarish boʻyicha ariza masʼul davlat arxivi tomonidan tegishli muddatlarda koʻrsatilmasa, toʻlangan qoʻshimcha haq 2 ish kuni davomida tegishlicha “Oʻzarxiv” agentligining hududiy boshqarmasi yoki Oʻzbekiston milliy arxivlarining budjetdan tashqari mablagʻlari hisobidan qaytariladi.
Jismoniy va yuridik shaxslarga maʼlumotnomalar berish boʻyicha davlat xizmatlarini koʻrsatishning yagona maʼmuriy reglamentiga 19-ILOVA
Oilaning Ijtimoiy reyestrga kiritilganligi toʻgʻrisida maʼlumotnoma berish
1. Davlat xizmati nomi Oilaning Ijtimoiy reyestrga kiritilganligi toʻgʻrisida maʼlumotnoma 2. Davlat xizmatidan foydalanuvchilar toifasi Jismoniy shaxslar 3. Davlat xizmatini koʻrsatuvchi vakolatli organ(lar) Oʻzbekiston Respublikasi Prezidenti huzuridagi Ijtimoiy himoya milliy agentligi 4. Davlat xizmatidan foydalanish uchun talab etiladigan maʼlumotlar Soʻrovnomada shaxsga oid quyidagi maʼlumotlar koʻrsatiladi: familiyasi, ismi va otasining ismi (oʻzgargan boʻlsa, bu haqda maʼlumotlar koʻrsatiladi) pasport yoki identifikatsiyalovchi ID-kartasi maʼlumotlari (JSH SHIR maʼlumotlari); maʼlumotnoma tili (oʻzbek/rus). 5. Davlat xizmatini koʻrsatganlik uchun undiriladigan yigʻim miqdori Bepul 6. Davlat xizmatini koʻrsatish muddati Real vaqt rejimida 7. Izoh Ushbu maʼlumotnoma qonunchilik hujjatlarida belgilangan xizmatlardan foydalanish va imtiyozlarni olish uchun taqdim etiladi va oila Ijtimoiy reyestrda boʻlgan davrida amal qiladi.
Jismoniy va yuridik shaxslarga maʼlumotnomalar berish boʻyicha davlat xizmatlarini koʻrsatishning yagona maʼmuriy reglamentiga 20-ILOVA
Pensiya va nafaqa oluvchilar roʻyxatida mavjudligi haqida maʼlumotnoma berish
1. Davlat xizmati nomi Pensiya va nafaqa oluvchilar roʻyxatida mavjudligi haqida maʼlumotnoma 2. Davlat xizmatidan foydalanuvchilar toifasi Jismoniy shaxslar 3. Davlat xizmatini koʻrsatuvchi vakolatli organ(lar) Oʻzbekiston Respublikasi Iqtisodiyot va moliya vazirligi huzuridagi budjetdan tashqari Pensiya jamgʻarmasi 4. Davlat xizmatidan foydalanish uchun talab etiladigan maʼlumotlar Soʻrovnomada shaxsga oid quyidagi maʼlumotlar koʻrsatiladi: ariza beruvchining familiyasi, ismi va otasining ismi (oʻzgargan boʻlsa, bu haqda maʼlumotlar koʻrsatiladi); pasport yoki identifikatsiyalovchi ID-kartasi maʼlumotlari (JSH SHIR maʼlumotlari); maʼlumotnoma tili (oʻzbek/rus); elektron manzili (mavjud boʻlsa) va telefon raqami. 5. Davlat xizmatini koʻrsatganlik uchun undiriladigan yigʻim miqdori Bepul 6. Davlat xizmatini koʻrsatish muddati Real vaqt rejimida 7. Izoh
Jismoniy va yuridik shaxslarga maʼlumotnomalar berish boʻyicha davlat xizmatlarini koʻrsatishning yagona maʼmuriy reglamentiga 21-ILOVA
Pensiya va nafaqa miqdori toʻgʻrisida maʼlumotnoma berish
1. Davlat xizmati nomi Pensiya va nafaqa miqdori toʻgʻrisida maʼlumotnoma 2. Davlat xizmatidan foydalanuvchilar toifasi Jismoniy shaxslar 3. Davlat xizmatini koʻrsatuvchi vakolatli organ(lar) Oʻzbekiston Respublikasi Iqtisodiyot va moliya vazirligi huzuridagi budjetdan tashqari Pensiya jamgʻarmasi 4. Davlat xizmatidan foydalanish uchun talab etiladigan maʼlumotlar Soʻrovnomada shaxsga oid quyidagi maʼlumotlar koʻrsatiladi: ariza beruvchining familiyasi, ismi va otasining ismi (oʻzgargan boʻlsa, bu haqda maʼlumotlar koʻrsatiladi); pasport yoki identifikatsiyalovchi ID-kartasi maʼlumotlari (JSH SHIR maʼlumotlari); maʼlumotnoma tili (oʻzbek/rus); boshlangʻich davr; yakuniy davr; elektron manzili (mavjud boʻlsa) va telefon raqami. 5. Davlat xizmatini koʻrsatganlik uchun undiriladigan yigʻim miqdori Bepul 6. Davlat xizmatini koʻrsatish muddati Real vaqt rejimida 7. Izoh
Jismoniy va yuridik shaxslarga maʼlumotnomalar berish boʻyicha davlat xizmatlarini koʻrsatishning yagona maʼmuriy reglamentiga 22-ILOVA
Statistika maʼlumotlarini taqdim etish
1. Davlat xizmati nomi Oʻzbekiston Respublikasi ijtimoiy-iqtisodiy holatini aks ettiruvchi rasmiy statistika sohasidagi statistika dasturlariga muvofiq tayyorlanadigan yigʻma statistika maʼlumotlarini taqdim etish 2. Davlat xizmatidan foydalanuvchilar toifasi Jismoniy va yuridik shaxslar 3. Davlat xizmatini koʻrsatuvchi vakolatli organ(lar) Oʻzbekiston Respublikasi Milliy statistika qoʻmitasi 4. Davlat xizmatidan foydalanish uchun talab etiladigan maʼlumotlar 1. Soʻrovnomada shaxsga oid quyidagi maʼlumotlar koʻrsatiladi: ariza beruvchi jismoniy shaxs uchun: ariza beruvchining familiyasi, ismi va otasining ismi (oʻzgargan boʻlsa, bu haqda maʼlumotlar koʻrsatiladi); pasport yoki identifikatsiyalovchi ID-kartasi maʼlumotlari (JSH SHIR maʼlumotlari); soʻralayotgan statistika maʼlumotlari boʻyicha talab (nomi, davri va boshqalar); maʼlumotnoma tili (oʻzbek/rus); elektron manzili (mavjud boʻlsa) va telefon raqami. Ariza beruvchi yuridik shaxs uchun: toʻliq nomi; tashkiliy-huquqiy shakli; elektron manzili (mavjud boʻlsa) va telefon raqami; pochta manzili; STIRi; bank rekvizitlari (bank boʻlimi nomi, MFO va hisobvaragʻi); soʻralayotgan statistika maʼlumotlari boʻyicha talab (nomi, davri va boshqalar). 2. Yuridik va jismoniy (jismoniy shaxs boʻlganda notarial tasdiqlangan ishonchnoma) shaxs vakillari uchun ishonchnoma. 5. Davlat xizmatini koʻrsatganlik uchun undiriladigan yigʻim miqdori Soʻrovnomaga asosan taqdim etiladigan har bir statistika maʼlumotini shakllantirish uchun bazaviy hisoblash miqdorining 2,0 foizi. Yigʻimlar summasi quyidagi tartibda taqsimlanadi: a) Davlat xizmatlari markazlariga shaxsan kelib murojaat etilganda: 18 foizi — Oʻzbekiston Respublikasi Adliya vazirligining Davlat xizmatlarini rivojlantirish jamgʻarmasiga; 0,5 foizi — Raqamli texnologiyalar vazirligi huzuridagi “Raqamli hukumat loyihalarini boshqarish markazi” davlat muassasasining Iqtisodiyot va moliya vazirligi Gʻaznachilik xizmati qoʻmitasidagi maxsus hisobvaragʻiga (Yagona billing tizimi orqali tasdiqlangani uchun); qolgan mablagʻlar — vakolatli organga; b) YIDXP orqali murojaat etilganda: 10 foizi — Oʻzbekiston Respublikasi Adliya vazirligining Davlat xizmatlarini rivojlantirish jamgʻarmasiga; 11,75 foizi — Raqamli texnologiyalar vazirligi huzuridagi “Raqamli hukumat loyihalarini boshqarish markazi” davlat muassasasining Iqtisodiyot va moliya vazirligi Gʻaznachilik qoʻmitasidagi maxsus hisobvaragʻiga (shu jumladan, 0,5 foizi — Yagona billing tizimi orqali tasdiqlangani uchun); qolgan mablagʻlar — vakolatli organga oʻtkaziladi. 6. Davlat xizmatini koʻrsatish muddati Oʻn ish kuni (toʻrt ish kunidan oshmagan muddatda soʻrovnomaga koʻra maʼlumotning mavjudligi va qiymatini maʼlum qiladi hamda toʻlov amalga oshirilgandan soʻng olti ish kunidan oshmagan muddatda soʻralgan maʼlumotlarni taqdim etadi). 7. Izoh Davlat xizmati doirasida statistika dasturi va statistika faoliyatida yuritiladigan statistik tasniflagichlar asosida shakllantiriladigan statistika maʼlumotlari, shuningdek, ochiq manbalarda eʼlon qilinadigan maʼlumotlar taqdim etiladi. Quyidagi holatlar davlat xizmatini koʻrsatishni rad etish uchun asos boʻlib hisoblanadi: tarkibida davlat sirlari va qonunchilik bilan qoʻriqlanadigan boshqa sir boʻlgan, shuningdek, individual maʼlumotlarni soʻrash; shakllantirilishi statistika dasturida nazarda tutilmagan yoki shakllantirish muddati hali kelmagan statistika maʼlumotlarini soʻrash. Ushbu Pasport Oʻzbekiston Respublikasi Prezidenti, Vazirlar Mahkamasi qarorlari va boshqa normativ hujjatlar asosida vazirliklar va idoralar, korxonalar, tashkilot va muassasalarga belgilangan tartibda va statistika dasturida belgilangan muddatlarda taqdim etiladigan statistika maʼlumotlariga, shuningdek, vakolatli organga bevosita yoki boshqa manbalar orqali kelgan murojaatlarga nisbatan tatbiq etilmaydi.
Jismoniy va yuridik shaxslarga maʼlumotnomalar berish boʻyicha davlat xizmatlarini koʻrsatishning yagona maʼmuriy reglamentiga 23-ILOVA
Korxonalar va tashkilotlarning yagona davlat registri toʻgʻrisida maʼlumot taqdim etish
1. Davlat xizmati nomi Korxonalar va tashkilotlarning yagona davlat registri (keyingi oʻrinlarda — KTYADR) bazasidan maʼlumotlarni taqdim etish 2. Davlat xizmatidan foydalanuvchilar toifasi Jismoniy va yuridik shaxslar 3. Davlat xizmatini koʻrsatuvchi vakolatli organ(lar) Oʻzbekiston Respublikasi Milliy statistika qoʻmitasi 4. Davlat xizmatidan foydalanish uchun talab etiladigan maʼlumotlar Soʻrovnomada shaxsga oid quyidagi maʼlumotlar koʻrsatiladi: ariza beruvchi jismoniy shaxs uchun: ariza beruvchining familiyasi, ismi va otasining ismi (oʻzgargan boʻlsa, bu haqda maʼlumotlar koʻrsatiladi); pasport yoki identifikatsiyalovchi ID-kartasi maʼlumotlari (JSH SHIR maʼlumotlari); maʼlumotnoma tili (oʻzbek/rus); elektron manzili (mavjud boʻlsa) va telefon raqami. Ariza beruvchi yuridik shaxs uchun: toʻliq nomi; tashkiliy-huquqiy shakli; elektron manzili (mavjud boʻlsa) va telefon raqami; joylashgan joyi (pochta manzili); STIRi; bank rekvizitlari (bank boʻlimi nomi, MFO va hisobvaragʻi). 5. Davlat xizmatini koʻrsatganlik uchun undiriladigan yigʻim miqdori KTYADR bazasidan har bir tashkilot boʻyicha taqdim etiladigan maʼlumotlar uchun: tashkilot soni 100 tagacha boʻlganda, BHMning 2,0 foizi miqdorida; tashkilot soni 100 tadan 10 000 tagacha boʻlganda, BHMning 1,0 foiz miqdorida; tashkilot soni 10 000 tadan ortiq boʻlganda, BHMning 0,5 foizi miqdorida. Yigʻimlar summasi quyidagi tartibda taqsimlanadi: a) Davlat xizmatlari markazlariga shaxsan kelib murojaat etilganda: 18 foizi — Oʻzbekiston Respublikasi Adliya vazirligining Davlat xizmatlarini rivojlantirish jamgʻarmasiga; 0,5 foizi — Raqamli texnologiyalar vazirligi huzuridagi “Raqamli hukumat loyihalarini boshqarish markazi” davlat muassasasining Iqtisodiyot va moliya vazirligi Gʻaznachilik xizmati qoʻmitasidagi maxsus hisobvaragʻiga (Yagona billing tizimi orqali tasdiqlangani uchun); qolgan mablagʻlar — vakolatli organga; b) YIDXP orqali murojaat etilganda: 10 foizi — Oʻzbekiston Respublikasi Adliya vazirligining Davlat xizmatlarini rivojlantirish jamgʻarmasiga; 11,75 foizi — Raqamli texnologiyalar vazirligi huzuridagi “Raqamli hukumat loyihalarini boshqarish markazi” davlat muassasasining Iqtisodiyot va moliya vazirligi Gʻaznachilik qoʻmitasidagi maxsus hisobvaragʻiga (shu jumladan, 0,5 foizi — Yagona billing tizimi orqali tasdiqlangani uchun); qolgan mablagʻlar — vakolatli organga oʻtkaziladi. 6. Davlat xizmatini koʻrsatish muddati Avtomatik tarzda (real vaqt rejimida) 7. Izoh KTYADR bazasida davlat organlari va tashkilotlarning yuridik shaxslar toʻgʻrisidagi maʼmuriy maʼlumotlaridan foydalangan holda, statistika tasniflagichlariga asosan shakllantirilgan roʻyxat asosida maʼlumotlar taqdim etiladi. maʼmuriy maʼlumotlar — davlat boshqaruvi organlari, xoʻjalik birlashmalari, shuningdek, mahalliy ijro etuvchi hokimiyat organlari tomonidan oʻz vakolatlarini amalga oshirish bilan bogʻliq shakllantiriladigan maʼlumotlar; tasniflash — rasmiy statistika sohasida qabul qilingan usullar va belgilarga muvofiq obyektlar toʻplamini oʻxshashligi yoki farqi boʻyicha alohida kichik toʻplamlarga ajratish. Quyidagi tasniflagichlar yordamida tegishli tashkilotning xususiyatlari toʻgʻrisida zarur maʼlumotlar shakllantiriladi: iqtisodiy faoliyat turlari umumdavlat tasniflagichiga muvofiq tashkilot amalga oshiradigan iqtisodiy faoliyat turi; maʼmuriy-hududiy obyektni belgilash tizimiga (keyingi oʻrinlarda — MHOBT) muvofiq tashkilot joylashgan hudud; tashkiliy-huquqiy shakllar tasniflagichiga muvofiq tashkilotning tashkiliy-huquqiy shakli. KTYADR boʻyicha maʼlumotlarni taqdim etish xizmati doirasida quyidagi roʻyxat asosida maʼlumotlar olinishi mumkin. Korxonalar va tashkilotlar yagona davlat registri boʻyicha maʼlumotlarni taqdim etish xizmati doirasida taqdim etiladigan maʼlumotlar ROʻYXATI Maʼlumot nomi Maʼlumotning tasnifi Tashkilot nomi Roʻyxatdan oʻtkazuvchi organ tomonidan davlat roʻyxatidan oʻtkazilgan yuridik shaxsning individual nomi. Soliq toʻlovchining identifikatsiya raqami (STIR) Soliq organlari tomonidan yuridik, shu jumladan, Oʻzbekiston Respublikasi norezidentlariga biriktiriladigan takrorlanmaydigan raqam. Tashkilotning asosiy iqtisodiy faoliyat turi Tashkilot qoʻshimcha qiymat hajmida hissasi yuqori boʻlgan faoliyatning Iqtisodiy faoliyat turlari umumdavlat tasniflagichga koʻra kodi. Mazkur kod roʻyxatdan oʻtish vaqtida belgilanadi va yillik statistika hisobotlariga asosan oʻzgartirilishi mumkin. Maʼmuriy-hududiy obyektni belgilash tizimi kodi (MHOBT) MHOBT kodi davlat roʻyxatidan oʻtish yoki qayta roʻyxatdan oʻtkazish uchun yuridik shaxs tomonidan soʻrovnoma shakllantirilganda koʻrsatilgan manziliga asosan roʻyxatdan oʻtkazuvchi organ tomonidan biriktiriladi. Joylashgan joyi ( pochta manzili ) Davlat roʻyxatidan oʻtkazish yoki qayta roʻyxatdan oʻtkazish uchun yuridik shaxs tomonidan soʻrovnoma shakllantirilganda koʻrsatilgan manzil hisoblanadi. Telefon raqami (mavjud boʻlsa) Davlat roʻyxatidan oʻtkazish yoki qayta roʻyxatdan oʻtkazish uchun yuridik shaxs tomonidan soʻrovnoma shakllantirilganda koʻrsatilgan telefon raqami. Elektron pochta manzili (mavjud boʻlsa) Davlat roʻyxatidan oʻtkazish yoki qayta roʻyxatdan oʻtkazish uchun yuridik shaxs tomonidan soʻrovnoma shakllantirilganda koʻrsatilgan elektron pochta manzili. Tashkilotning tashkiliy-huquqiy shakli boʻyicha kodi va nomi (THSHT) Oʻzbekiston Respublikasi Fuqarolik kodeksiga muvofiq tashkilotlar tuzilishi mumkin boʻlgan shaklning (tijorat (masʼuliyati cheklangan jamiyat, aksiyadorlik jamiyati va boshqalar), notijorat (muassasa, jamoat fondi, jamoat birlashmasi va boshqalar) kodi boʻlib, yuridik shaxslarning taʼsis hujjatlari asosida roʻyxatdan oʻtkazuvchi organlar tomonidan belgilanadi. Roʻyxatdan oʻtkazuvchi organ nomi Qonunchilikda belgilangan yuridik shaxslarni roʻyxatdan oʻtkazuvchi organlar (Oʻzbekiston Respublikasi Adliya vazirligi va uning hududiy boshqarmalari, Oʻzbekiston Respublikasi Markaziy banki). Davlat roʻyxatidan oʻtkazilgan sana Yuridik shaxs tashkil etilgan sana Davlat roʻyxatidan oʻtkazilgan raqam Yuridik shaxs davlat roʻyxatdan oʻtkazilgan reyestr raqami Kichik tadbirkorlik subyektiga mansubligi Vazirlar Mahkamasining “Iqtisodiy faoliyat turlarini tasniflashning xalqaro tizimiga oʻtish chora-tadbirlari toʻgʻrisida” 2016-yil 24-avgustdagi 275-son qaroriga 1-ilovaga muvofiq kichik tadbirkorlik subyektlariga tegishli boʻlgan tashkilotlar. Faollik holati Faoliyat koʻrsatayotgan, faoliyat koʻrsatmayotgan va tugatilgan yuridik shaxslarning holati Ustav fondi Tijorat tashkilotlarida ulushlarga yoki muassislarning aksiyalariga boʻlingan fond. Taʼsischilar Yuridik shaxslarning taʼsischilari hisoblangan yuridik va jismoniy shaxslar. Rahbar Korxona va tashkilotda ijro etuvchi organi funksiyasini amalga oshirayotgan jismoniy shaxs Bunda maʼlumotlar yuridik shaxslarning faollik holati (faoliyat koʻrsatayotgan, faoliyat koʻrsatmayotgan va tugatilgan) boʻyicha taqdim etiladi. Foydalanuvchilar bevosita vakolatli organning axborot resurslari yordamida real vaqt rejimida soʻralayotgan alohida yuridik shaxsning STIR raqamini kiritib, mazkur bandda keltirilgan maʼlumotlarni bepul olishlari mumkin.
Jismoniy va yuridik shaxslarga maʼlumotnomalar berish boʻyicha davlat xizmatlarini koʻrsatishning yagona maʼmuriy reglamentiga 24-ILOVA
Doimiy yashash joyida roʻyxatdan oʻtib yashovchilar toʻgʻrisida maʼlumotnoma berish
1. Davlat xizmati nomi Doimiy yashash joyida roʻyxatdan oʻtib yashovchilar toʻgʻrisida maʼlumotnoma olish 2. Davlat xizmatidan foydalanuvchilar toifasi Jismoniy shaxslar 3. Davlat xizmatini koʻrsatuvchi vakolatli organ (lar): Oʻzbekiston Respublikasi Ichki ishlar vazirligi 4. Davlat xizmatidan foydalanish uchun talab etiladigan maʼlumotlar Soʻrovnomada shaxsga oid quyidagi maʼlumotlar koʻrsatiladi: familiyasi, ismi va otasining ismi (oʻzgargan boʻlsa, bu haqda maʼlumotlar koʻrsatiladi); pasport yoki identifikatsiyalovchi ID-kartasi maʼlumotlari (JSH SHIR maʼlumotlari); maʼlumotnoma tili (oʻzbek/rus); elektron manzili (mavjud boʻlsa) va telefon raqami; kadastr raqami; doimiy yashash manzili. 5. Davlat xizmatini koʻrsatganlik uchun undiriladigan yigʻim miqdori Bepul 6. Davlat xizmatini koʻrsatish muddati Real vaqt rejimida 7. Izoh
Jismoniy va yuridik shaxslarga maʼlumotnomalar berish boʻyicha davlat xizmatlarini koʻrsatishning yagona maʼmuriy reglamentiga 25-ILOVA
“Kredit tarixi” toʻgʻrisida maʼlumotnoma berish
1. Davlat xizmati nomi Kredit tarixini olish 2. Davlat xizmatidan foydalanuvchilar toifasi jismoniy va yuridik shaxslar 3. Davlat xizmatini koʻrsatuvchi vakolatli organ(lar) “Kredit byurolari” 4. Davlat xizmatidan foydalanish uchun talab etiladigan maʼlumotlar Soʻrovnomada shaxsga oid quyidagi maʼlumotlar koʻrsatiladi: familiyasi, ismi va otasining ismi (oʻzgargan boʻlsa, bu haqda maʼlumotlar koʻrsatiladi); pasport yoki identifikatsiyalovchi ID-kartasi maʼlumotlari (JSH SHIR maʼlumotlari); maʼlumotnoma tili (oʻzbek/rus); elektron manzili (mavjud boʻlsa) va telefon raqami; doimiy roʻyxatdan oʻtgan manzili. 5. Davlat xizmatini koʻrsatganlik uchun undiriladigan yigʻim miqdori Bir yil ichida birinchi marta xizmatdan foydalanish — bepul, keyingilari uchun — BHMning 4 foizi miqdori. Yigʻimlar summasi quyidagi tartibda taqsimlanadi: a) Davlat xizmatlari markazlariga shaxsan kelib murojaat etilganda: 18 foizi — Oʻzbekiston Respublikasi Adliya vazirligining Davlat xizmatlarini rivojlantirish jamgʻarmasiga; 0,5 foizi — Raqamli texnologiyalar vazirligi huzuridagi “Raqamli hukumat loyihalarini boshqarish markazi” davlat muassasasining Iqtisodiyot va moliya vazirligi Gʻaznachilik xizmati qoʻmitasidagi maxsus hisobvaragʻiga (Yagona billing tizimi orqali tasdiqlangani uchun); qolgan mablagʻlar — vakolatli organga; b) YIDXP orqali murojaat etilganda: 10 foizi — Oʻzbekiston Respublikasi Adliya vazirligining Davlat xizmatlarini rivojlantirish jamgʻarmasiga; 11,75 foizi — Raqamli texnologiyalar vazirligi huzuridagi “Raqamli hukumat loyihalarini boshqarish markazi” davlat muassasasining Iqtisodiyot va moliya vazirligi Gʻaznachilik xizmati qoʻmitasidagi maxsus hisobvaragʻiga (shu jumladan, 0,5 foizi — Yagona billing tizimi orqali tasdiqlangani uchun); qolgan mablagʻlar — vakolatli organga oʻtkaziladi. 6. Davlat xizmatini koʻrsatish muddati: Real vaqt rejimida 7. Izoh:
Jismoniy va yuridik shaxslarga maʼlumotnomalar berish boʻyicha davlat xizmatlarini koʻrsatishning yagona maʼmuriy reglamentiga 26-ILOVA
Fuqarolik holati dalolatnomalarini yozish organlari tomonidan arxiv maʼlumotnomalari berish
1. Davlat xizmati nomi Fuqarolik holati dalolatnomalari arxiv maʼlumotnomalari (tugʻilish, nikoh, nikohdan ajralish, oʻlim, yolgʻiz ona, otalikni belgilash, familiya, ism va otasining ismi oʻzgartirilganligi, farzandlikka olingani, dalolatnoma yozuviga oʻzgartirish, tuzatish va qoʻshimchalar kiritilganligi toʻgʻrisida) 2. Davlat xizmatidan foydalanuvchilar toifasi Jismoniy shaxslar 3. Davlat xizmatini koʻrsatuvchi vakolatli organ(lar) Qoraqalpogʻiston Respublikasi Adliya vazirligi, viloyatlar va Toshkent shahar hududiy adliya boshqarmalari fuqarolik holati dalolatnomalarini yozish arxivlari 4. Davlat xizmatidan foydalanish uchun talab etiladigan maʼlumotlar 1. Soʻrovnomada shaxsga oid quyidagi maʼlumotlar koʻrsatiladi: familiyasi, ismi va otasining ismi (oʻzgargan boʻlsa, bu haqda maʼlumotlar koʻrsatiladi); pasport yoki identifikatsiyalovchi ID-kartasi maʼlumotlari (JSH SHIR maʼlumotlari); maʼlumotnoma tili (oʻzbek/rus); yashash manzili; maʼlumotnomani olish tartibi — umumiy yoki tezlashtirilgan tartib ; elektron manzili (mavjud boʻlsa) va telefon raqami. 2. Hujjat soʻralayotgan shaxsning maʼlumotlari: familiyasi, ismi, otasining ismi; maʼlumotnoma turi (tugʻilish, nikoh, nikohdan ajralish, oʻlim, yolgʻiz ona, otalikni belgilash, maʼlumotlar mavjud yoki mavjud emasligi haqida va boshqa maʼlumotlar); dalolatnoma yozuvi qayd etilgan yil va sana: talab etilayotgan maʼlumotlar qayd etilishi mumkin boʻlgan davr; dalolatnoma yozuvi qayd etilgan hudud (hudud nomi yoki respublika miqyosida). 3. Soʻrovnomaga ilova qilinadigan hujjatlar: uchinchi shaxslar manfaatida harakat qilinayotganda — notarial tasdiqlangan ishonchnoma (chet elda yashovchi fuqaro tomonidan berilgan hamda chet tilida tuzilgan ishonchnoma belgilangan tartibda legalizatsiya qilingan yoki apostil qoʻyilgan boʻlishi lozim); tegishli holatlarda marhumga qarindoshligini tasdiqlovchi hujjatlar; qonuniy vakil boʻlsa, buni tasdiqlovchi hujjat nusxasi. Pasport yoki shaxsini tasdiqlovchi boshqa hujjat nusxasi “Elektron hukumat” tizimi idoralararo integratsiyalashuv platformasi orqali soʻrab olinadi. 5. Davlat xizmatini koʻrsatganlik uchun undiriladigan yigʻim miqdori Umumiy tartibda — bazaviy hisoblash miqdorining 5 foizi. tezlashtirilgan tartibda — bazaviy hisoblash miqdorining 50 foizi ; Yigʻimlar summasi quyidagi tartibda taqsimlanadi: a) Davlat xizmatlari markazlariga shaxsan kelib murojaat etilganda — yigʻim Adliya vazirligining Davlat xizmatlarini rivojlantirish jamgʻarmasiga; b) YIDXP orqali murojaat etilganda: 11,75 foizi — Raqamli texnologiyalar vazirligi huzuridagi “Raqamli hukumat loyihalarini boshqarish markazi” davlat muassasasining Iqtisodiyot va moliya vazirligi Gʻaznachilik xizmati qoʻmitasidagi maxsus hisobvaragʻiga (shu jumladan 0,5 foizi — Yagona billing tizimi orqali tasdiqlangani uchun); qolgan mablagʻlar — Adliya vazirligining Davlat xizmatlarini rivojlantirish jamgʻarmasiga oʻtkaziladi. 6. Davlat xizmatini koʻrsatish muddati Umumiy tartibda — 2 ish kuni; tezlashtirilgan tartibda — 1 ish kuni. 7. Izoh Davlat xizmatlari markazi orqali farzandlikka olingani haqidagi maʼlumotnoma farzandlikka oluvchilar shaxsan murojaat etganda beriladi. Notariuslar tomonidan kompozit xizmat sifatida doimiy yashash joyi toʻgʻrisida maʼlumotnomalar berilishi mumkin. Bunda mazkur davlat xizmati Davlat xizmatlari markazlarining xizmat koʻrsatish tizimi orqali koʻrsatiladi.
Jismoniy va yuridik shaxslarga maʼlumotnomalar berish boʻyicha davlat xizmatlarini koʻrsatishning yagona maʼmuriy reglamentiga 27-ILOVA
Doimiy yashash joyi toʻgʻrisida maʼlumotnoma berish
1. Davlat xizmati nomi Doimiy yashash joyi toʻgʻrisida maʼlumotnoma 2. Davlat xizmatidan foydalanuvchilar toifasi Jismoniy shaxslar 3. Davlat xizmatini koʻrsatuvchi vakolatli organ(lar) Oʻzbekiston Respublikasi Ichki ishlar vazirligi 4. Davlat xizmatidan foydalanish uchun talab etiladigan maʼlumotlar Soʻrovnomada shaxsga oid quyidagi maʼlumotlar koʻrsatiladi: familiyasi, ismi va otasining ismi (oʻzgargan boʻlsa, bu haqda maʼlumotlar koʻrsatiladi); pasport yoki identifikatsiyalovchi ID-kartasi maʼlumotlari (JSH SHIR maʼlumotlari); maʼlumotnoma tili (oʻzbek/rus); elektron manzili (mavjud boʻlsa) va telefon raqami. 5. Davlat xizmatini koʻrsatganlik uchun undiriladigan yigʻim miqdori Bepul 6. Davlat xizmatini koʻrsatish muddati Real vaqt rejimida 7. Izoh
Jismoniy va yuridik shaxslarga maʼlumotnomalar berish boʻyicha davlat xizmatlarini koʻrsatishning yagona maʼmuriy reglamentiga 28-ILOVA
Qishloq xoʻjaligi, melioratsiya va yoʻl-qurilish texnikalari roʻyxatda turganligi toʻgʻrisida maʼlumotnomani berish
1. Davlat xizmati nomi Qishloq xoʻjaligi, melioratsiya va yoʻl-qurilish texnikalari roʻyxatda turganligi toʻgʻrisida maʼlumotnoma 2. Davlat xizmatidan foydalanuvchilar toifasi Jismoniy va yuridik shaxs 3. Davlat xizmatini koʻrsatuvchi vakolatli organ(lar) Vazirlar Mahkamasi huzuridagi Agrosanoat majmui ustidan nazorat qilish inspeksiyasi 4. Davlat xizmatidan foydalanish uchun talab etiladigan maʼlumotlar 1. Soʻrovnomada shaxsga oid quyidagi maʼlumotlar koʻrsatiladi: ariza beruvchi jismoniy shaxs uchun: familiyasi, ismi va otasining ismi (oʻzgargan boʻlsa, bu haqida maʼlumotlar koʻrsatiladi); pasport yoki identifikatsiyalovchi ID-kartasi maʼlumotlari (JSHSHIR maʼlumotlari); elektron pochta manzili (agar mavjud boʻlsa) va telefon raqami. Ariza beruvchi yuridik shaxs uchun: toʻliq nomi; STIR; elektron pochta manzili (agar mavjud boʻlsa) va telefon raqami. 2. Texnikaning davlat raqami belgisi; texnik pasport yoki texnik guvohnoma seriyasi va raqami; maʼlumotnoma tili (oʻzbek/rus). 5. Davlat xizmatini koʻrsatganlik uchun undiriladigan yigʻim miqdori Bazaviy hisoblash miqdorining 10 foizi. Yigʻim miqdori quyidagi tartibda taqsimlanadi: a) Davlat xizmatlari markaziga oʻzi kelib murojaat etganda: 18 foizi — Oʻzbekiston Respublikasi Adliya vazirligining Davlat xizmatlarini rivojlantirish jamgʻarmasiga oʻtkaziladi; 0,5 foizi — Raqamli texnologiyalar vazirligi huzuridagi “Elektron hukumat loyihalarini boshqarish markazi” davlat muassasasining Iqtisodiyot va moliya vazirligi Gʻaznachilik xizmati qoʻmitasidagi maxsus hisobvaragʻiga (Yagona billing tizimi orqali tasdiqlangani uchun); 20 foizi — respublika budjetiga; qolgan mablagʻlar — Vazirlar Mahkamasi huzuridagi Agrosanoat majmui ustidan nazorat qilish inspeksiyasining rivojlantirish jamgʻarmasiga oʻtkaziladi; b) YIDXP orqali murojaat etilganda: 10 foizi — Oʻzbekiston Respublikasi Adliya vazirligining Davlat xizmatlarini rivojlantirish jamgʻarmasiga; 11,75 foizi — Raqamli texnologiyalar vazirligi huzuridagi “Raqamli hukumat loyihalarini boshqarish markazi” davlat muassasasining Iqtisodiyot va moliya vazirligi huzuridagi Gʻaznachilik xizmati qoʻmitasidagi maxsus hisobvaragʻiga (shu jumladan 0,5 foizi — Yagona billing tizimi orqali tasdiqlangani uchun); 20 foizi — Respublika budjetiga; qolgan mablagʻlar — Vazirlar Mahkamasi huzuridagi Agrosanoat majmui ustidan nazorat qilish inspeksiyasining rivojlantirish jamgʻarmasiga oʻtkaziladi. 6. Davlat xizmatini koʻrsatish muddati Real vaqt rejimida 7. Izoh Qishloq xoʻjaligi, melioratsiya va yoʻl-qurilish texnikalari — idoraviy boʻysunuvi va tashkiliy-huquqiy shaklidan qatʼi nazar, qishloq va oʻrmon xoʻjaligiga moʻljallangan barcha turdagi traktorlar (gʻildirakli, zanjirli va yarim zanjirli), oʻziyurar mashinalar (oʻziyurar qishloq xoʻjaligi mashinalari, oʻziyurar melioratsiya hamda yoʻl-qurilish texnikalari), traktor tirkamalari, qishloq xoʻjaligi, yoʻl-qurilish, melioratsiya va boshqa maqsadlarga moʻljallangan tuproqqa va ekinlarga ishlov beruvchi, yuk ortuvchi, don va urugʻni qayta ishlashga moʻljallangan mashinalar, chorvachilik, parrandachilik va yem-xashak ishlab chiqarish mashina va texnologik uskunalari, suv nasoslari, kichik mexanizatsiya moslamalari. Maʼlumotnoma texnikaga oid quyidagi axborotlarni oʻz ichiga oladi: texnika toʻgʻrisidagi maʼlumotlar, jumladan, nomi, rusumi, zavod raqami, texnik pasporti yoki guvohnomasi seriyasi va raqami, davlat raqami belgisi, dvigatel quvvati, ishlab chiqarilgan yili, dvigatel raqami, davlat roʻyxatidan oʻtkazilgan sana, shuningdek, alohida belgilar yoki oʻzgargan agregatlar haqida maʼlumotlar (mavjud boʻlsa); texnikaga nisbatan taqiqning mavjud yoki mavjud emasligi toʻgʻrisidagi maʼlumot. Inspeksiya manfaatdor vazirliklar va idoralar bilan kelishgan holda, texnikaning roʻyxatda turganligi toʻgʻrisidagi maʼlumotlarga qoʻshimcha maʼlumotlar kiritishi mumkin. Maʼlumotnoma huquqni muhofaza qiluvchi organlarga, sudlarga hamda qonunchilik hujjatlariga muvofiq vakolatli tashkilotlarga bepul taqdim etiladi. Sud boshqaruvchisining soʻrovnomasiga muvofiq maʼlumotnoma berish uchun oldindan toʻlov undirilmaydi. Belgilangan toʻlovning oʻrni sud boshqaruvchisi tomonidan Oʻzbekiston Respublikasi “Toʻlovga qobiliyatsizlik toʻgʻrisida”gi Qonunining 150-moddasi birinchi qismida nazarda tutilgan tartibda toʻlanadi.
Jismoniy va yuridik shaxslarga maʼlumotnomalar berish boʻyicha davlat xizmatlarini koʻrsatishning yagona maʼmuriy reglamentiga 29-ILOVA
Toʻlangan ijtimoiy soliq toʻgʻrisida maʼlumotnomani berish
1. Davlat xizmati nomi Yakka tartibdagi mehnat faoliyati bilan shugʻullanuvchi jismoniy shaxslar tomonidan toʻlangan ijtimoiy soliq toʻgʻrisida maʼlumotnoma 2. Davlat xizmatidan foydalanuvchilar toifasi Jismoniy shaxs 3. Davlat xizmatini koʻrsatuvchi vakolatli organ(lar) Oʻzbekiston Respublikasi Soliq qoʻmitasi 4. Davlat xizmatidan foydalanish uchun talab etiladigan maʼlumotlar Soʻrovnomada shaxsga oid quyidagi maʼlumotlar koʻrsatiladi: familiyasi, ismi va otasining ismi (oʻzgargan boʻlsa, bu haqida maʼlumotlar koʻrsatiladi); pasport yoki identifikatsiyalovchi ID-kartasi maʼlumotlari (JSHSHIR maʼlumotlari); maʼlumotnoma tili (oʻzbek/rus). 5. Davlat xizmatini koʻrsatganlik uchun undiriladigan yigʻim miqdori Bepul 6. Davlat xizmatini koʻrsatish muddati Real vaqt rejimida 7. Izoh
Jismoniy va yuridik shaxslarga maʼlumotnomalar berish boʻyicha davlat xizmatlarini koʻrsatishning yagona maʼmuriy reglamentiga 30-ILOVA
Avtotransport vositalari haqida maʼlumotnomani berish
1. Davlat xizmati nomi Avtotransport vositalari haqida maʼlumotnoma 2. Davlat xizmatidan foydalanuvchilar toifasi Jismoniy va yuridik shaxs 3. Davlat xizmatini koʻrsatuvchi vakolatli organ (lar) Oʻzbekiston Respublikasi Ichki ishlar vazirligi Jamoat xavfsizligi departamenti Yoʻl harakati xavfsizligi xizmati 4. Davlat xizmatidan foydalanish uchun talab etiladigan maʼlumotlar Soʻrovnomada shaxsga oid quyidagi maʼlumotlar koʻrsatiladi: Ariza beruvchi jismoniy shaxs uchun: familiyasi, ismi va otasining ismi (oʻzgargan boʻlsa, bu haqida maʼlumotlar koʻrsatiladi); pasport yoki identifikatsiyalovchi ID-kartasi maʼlumotlari (JSHSHIR maʼlumotlari). Ariza beruvchi yuridik shaxs uchun: toʻliq nomi; STIR. Maʼlumotnoma tili (oʻzbek/rus). 5. Davlat xizmatini koʻrsatganlik uchun undiriladigan yigʻim miqdori Bepul 6. Davlat xizmatini koʻrsatish muddati Real vaqt rejimida 7. Izoh Ariza beruvchilar faqat oʻzlariga tegishli avtotransport vositalari haqida axborotlarni olishlari mumkin. Avtotransport vositalari haqida maʼlumotnomada quyidagi maʼlumotlar aks ettiriladi: Umumiy maʼlumot: rangi; ishlab chiqarilgan yili; turi; kuzov/shassi raqami; toʻla vazni (kg); yuksiz vazni (kg); dvigatel raqami; yonilgʻi turi; oynalarni qoraytirish ruxsatnomasi berilgan sana; oynalarni qoraytirish ruxsatnomasi amal qilish muddati; sugʻurta polisi: sugʻurta seriya va raqami; sugʻurta turi; sugʻurtaning amal qilish muddati; haydovchilar; sugʻurta hodisasi; avtotransport texnik koʻrigi.
Jismoniy va yuridik shaxslarga maʼlumotnomalar berish boʻyicha davlat xizmatlarini koʻrsatishning yagona maʼmuriy reglamentiga 31-ILOVA
Idoraviy notarial arxivlar tomonidan arxiv maʼlumotnomalarini berish
1. Davlat xizmati nomi Idoraviy notarial arxivlar tomonidan arxiv hujjatlarini berish 2. Davlat xizmatidan foydalanuvchilar toifasi Jismoniy shaxs 3. Davlat xizmatini koʻrsatuvchi vakolatli organ(lar) Qoraqalpogʻiston Respublikasi Adliya vazirligi, viloyatlar va Toshkent shahar adliya boshqarmalari huzuridagi idoraviy notarial arxivlar 4. Davlat xizmatidan foydalanish uchun talab etiladigan maʼlumotlar 1. Soʻrovnomada quyidagilar koʻrsatiladi: familiyasi, ismi va otasining ismi (oʻzgargan boʻlsa, bu haqida maʼlumotlar koʻrsatiladi); pasport yoki identifikatsiyalovchi ID-kartasi maʼlumotlari (JSHSHIR maʼlumotlari); notarial idora; notarial harakat turi; notarial harakatning reyestr raqami; hujjat tasdiqlangan sana; elektron pochta manzili (agar mavjud boʻlsa) va telefon raqami; maʼlumotnoma tili (oʻzbek/rus). 2. Soʻrovnomaga quyidagi hujjatlar ilova qilinadi: notarial tasdiqlangan ishonchnoma (agar uchinchi shaxslar manfaati uchun harakat qilinayotgan boʻlsa); marhum nomidan amalga oshirilgan notarial harakatlar haqida arxiv hujjatlari olinayotganda — marhumning oʻlimi haqida guvohnoma va ariza beruvchining marhumga qarindoshligini tasdiqlovchi hujjatlar; ariza beruvchi vasiyatnomaga asosan merosxoʻr boʻlganda — vasiyatnoma va marhumning oʻlimi haqida guvohnoma nusxalari, ariza beruvchi qonuniy vakil boʻlsa — uni tasdiqlovchi hujjat nusxasi ilova qilinadi. 5. Davlat xizmatini koʻrsatganlik uchun undiriladigan yigʻim miqdori Arxiv hujjatlarini berish uchun quyidagi miqdorlarda toʻlov undiriladi: notarial rasmiylashtirilgan hujjatlarning dublikatini berish uchun — BHMning 5 foizi miqdorida; notarial harakatlarni roʻyxatga olish reyestr kitobidan koʻchirma berish uchun — BHMning 5 foizi miqdorida; arxiv hujjatlaridan nusxalar berish uchun — BHMning 2 foizi miqdorida; arxiv maʼlumotnomalari berish uchun — BHMning 1 foizi miqdorida. Davlat xizmati tezlashtirilgan tartibda koʻrsatilganda, yuqoridagi umumiy toʻlovlardan tashqari BHMning 1 baravari miqdorida qoʻshimcha toʻlov undiriladi. Tezlashtirilgan tartibda davlat xizmati koʻrsatilgani uchun undiriladigan qoʻshimcha toʻlov mazkur pasportning 5-pozitsiyasida belgilangan tartibda taqsimlanadi va vakolatli organga oʻtadigan qismi idoraviy notarial arxivlarning moddiy-texnik bazasini rivojlantirish va idoraviy notarial arxivlarning xodimlarini moddiy ragʻbatlantirish uchun yoʻnaltiriladi. Yigʻim miqdori quyidagi tartibda taqsimlanadi: a) Davlat xizmatlari markaziga oʻzi kelib murojaat etganda: 18 foizi — Oʻzbekiston Respublikasi Adliya vazirligining Davlat xizmatlarini rivojlantirish jamgʻarmasiga oʻtkaziladi; 0,5 foizi — Raqamli texnologiyalar vazirligi huzuridagi “Elektron hukumat loyihalarini boshqarish markazi” davlat muassasasining Iqtisodiyot va moliya vazirligi Gʻaznachilik xizmati qoʻmitasidagi maxsus hisobvaragʻiga (Yagona billing tizimi orqali tasdiqlangani uchun); qolgan mablagʻlar — vakolatli organga oʻtkaziladi; b) YIDXP orqali murojaat etilganda: 10 foizi — Oʻzbekiston Respublikasi Adliya vazirligining Davlat xizmatlarini rivojlantirish jamgʻarmasiga; 11,75 foizi — Raqamli texnologiyalar vazirligi huzuridagi “Raqamli hukumat loyihalarini boshqarish markazi” davlat muassasasining Iqtisodiyot va moliya vazirligi huzuridagi Gʻaznachilik xizmati qoʻmitasidagi maxsus hisobvaragʻiga (shu jumladan 0,5 foizi — Yagona billing tizimi orqali tasdiqlangani uchun); qolgan mablagʻlar — vakolatli organga oʻtkaziladi. 6. Davlat xizmatini koʻrsatish muddati Vakolatli organ tomonidan quyidagi muddatlar mobaynida arxiv hujjatini berish yoki uni berishni rad etish haqida qaror qabul qilinadi: a) notarial rasmiylashtirilgan hujjatlarning dublikati — 5 ish kuni; b) notarial harakatlarni roʻyxatga olish reyestr kitobidan koʻchirma — 2 ish kuni; v) arxiv hujjatlaridan nusxalar, shuningdek mol-mulkka nisbatan taqiq (xatlov) mavjud emasligi haqida maʼlumotnomalar — 2 ish kuni; g) arxiv maʼlumotnomalari — 1 ish kuni. Davlat xizmati tezlashtirilgan tartibda koʻrsatilganda: a) notarial rasmiylashtirilgan hujjatlarning dublikati — 2 ish kuni; b) notarial harakatlarni roʻyxatga olish reyestr kitobidan koʻchirma — 1 ish kuni; v) arxiv hujjatlaridan nusxalar, shuningdek, mol-mulkka nisbatan taqiq (xatlov) mavjud emasligi haqida maʼlumotnomalar — 1 ish kuni. 7. Izoh YIDXP orqali murojaat qilinganda, arxiv hujjati elektron shaklda vakolatli shaxsning ERIsi bilan tasdiqlangan holda ariza beruvchining elektron pochtasiga yuboriladi. Notarial tasdiqlangan hujjatlarning dublikatlari ariza beruvchining talabiga koʻra qogʻoz shaklda vakolatli organ tomonidan tasdiqlangan holda kuryerlik xizmati orqali yuborilishi mumkin. Gerbli (maxsus) blankalarda notarial rasmiylashtirilgan hujjatlarning dublikatlari berilganda qonunchilik hujjatlariga muvofiq gerb yigʻimi undiriladi. Arxiv hujjatlari notarial arxivda mavjud boʻlmasligi davlat xizmati koʻrsatishni rad etish uchun asos hisoblanadi. Notariuslar tomonidan kompozit xizmat sifatida arxiv hujjatlari berilishi mumkin. Bunda mazkur davlat xizmati Davlat xizmatlari markazlarining xizmat koʻrsatish tizimi orqali koʻrsatiladi.
Jismoniy va yuridik shaxslarga maʼlumotnomalar berish boʻyicha davlat xizmatlarini koʻrsatishning yagona maʼmuriy reglamentiga 32-ILOVA
Gidrometeorologik maʼlumotlarni berish
1. Davlat xizmati nomi Gidrometeorologik maʼlumotnoma 2. Davlat xizmatidan foydalanuvchilar toifasi Jismoniy va yuridik shaxs 3. Davlat xizmatini koʻrsatuvchi vakolatli organ(lar) Oʻzbekiston Respublikasi Ekologiya, atrof-muhitni muhofaza qilish va iqlim oʻzgarishi vazirligi huzuridagi Gidrometeorologiya xizmati agentligi 4. Davlat xizmatidan foydalanish uchun talab etiladigan maʼlumotlar 1. Soʻrovnomada shaxsga oid quyidagi maʼlumotlar koʻrsatiladi: Ariza beruvchi jismoniy shaxs uchun: familiyasi, ismi va otasining ismi (oʻzgargan boʻlsa, bu haqida maʼlumotlar koʻrsatiladi) pasport yoki identifikatsiyalovchi ID-kartasi maʼlumotlari (JSHSHIR maʼlumotlari); yashash manzili; elektron pochta manzili (agar mavjud boʻlsa) va telefon raqami; Ariza beruvchi yuridik shaxs uchun: toʻliq nomi STIR; pochta manzili; elektron pochta manzili (agar mavjud boʻlsa) va telefon raqami. 2. Maʼlumot soʻralayotgan hudud; gidrometereologik maʼlumot turi; maʼlumotnoma olishdan koʻzlangan maqsad; maʼlumotnoma tili (oʻzbek/rus); 5. Davlat xizmatini koʻrsatganlik uchun undiriladigan yigʻim miqdori Gidrometeorologik maʼlumotdagi iqlimiy koʻrsatkichning 1 ta qiymati uchun, bazaviy hisoblash miqdorining 20 foizi . Yigʻim miqdori quyidagi tartibda taqsimlanadi: a) Davlat xizmatlari markaziga oʻzi kelib murojaat etganda: 18 foizi — Oʻzbekiston Respublikasi Adliya vazirligining Davlat xizmatlarini rivojlantirish jamgʻarmasiga; 0,5 foizi — Raqamli texnologiyalar vazirligi huzuridagi “Raqamli hukumat loyihalarini boshqarish markazi” davlat muassasasining Iqtisodiyot va moliya vazirligi Gʻaznachilik xizmati qoʻmitasidagi maxsus hisobvaragʻiga (Yagona billing tizimi orqali tasdiqlangani uchun); qolgan mablagʻlar — vakolatli organga; b) YIDXP orqali murojaat etilganda: 10 foizi — Oʻzbekiston Respublikasi Adliya vazirligining Davlat xizmatlarini rivojlantirish jamgʻarmasiga; 11,75 foizi — Raqamli texnologiyalar vazirligi huzuridagi “Raqamli hukumat loyihalarini boshqarish markazi” davlat muassasasining Iqtisodiyot va moliya vazirligi huzuridagi Gʻaznachilik xizmati qoʻmitasidagi maxsus hisobvaragʻiga (shu jumladan 0,5 foizi — Yagona billing tizimi orqali tasdiqlangani uchun); qolgan mablagʻlar — vakolatli organga oʻtkaziladi. 6. Davlat xizmatini koʻrsatish muddati 10 kun 7. Izoh Olingan gidrometeorologik maʼlumotlarni uchinchi shaxslarga taqdim qilish, qayta sotish yoki tarqatishga yoʻl qoʻyilmaydi.
Jismoniy va yuridik shaxslarga maʼlumotnomalar berish boʻyicha davlat xizmatlarini koʻrsatishning yagona maʼmuriy reglamentiga 33-ILOVA
Nomoddiy madaniy meros obyektini nomoddiy madaniy meros obyekti roʻyxatiga kirgan yoki kirmaganligi haqida maʼlumotnoma berish
1. Davlat xizmati nomi Nomoddiy madaniy meros obyektini nomoddiy madaniy meros obyekti roʻyxatiga kirgan yoki kirmaganligi haqida maʼlumotnoma 2. Davlat xizmatidan foydalanuvchilar toifasi Jismoniy va yuridik shaxs 3. Davlat xizmatini koʻrsatuvchi vakolatli organ(lar) Oʻzbekiston Respublikasi Madaniyat vazirligi 4. Davlat xizmatidan foydalanish uchun talab etiladigan maʼlumotlar 1. Soʻrovnomada shaxsga oid quyidagi maʼlumotlar koʻrsatiladi: Ariza beruvchi jismoniy shaxs uchun: familiyasi, ismi va otasining ismi (oʻzgargan boʻlsa, bu haqida maʼlumotlar koʻrsatiladi) pasport yoki identifikatsiyalovchi ID-kartasi maʼlumotlari (JSHSHIR maʼlumotlari); yashash manzili; elektron pochta manzili (agar mavjud boʻlsa) va telefon raqami; Ariza beruvchi yuridik shaxs uchun: toʻliq nomi STIR; pochta manzili; elektron pochta manzili (agar mavjud boʻlsa) va telefon raqami. 2. Nomoddiy madaniy meros obyektining nomi; nomoddiy madaniy meros obyektining qisqacha tavsifi; maʼlumotnoma tili (oʻzbek/rus). 5. Davlat xizmatini koʻrsatganlik uchun undiriladigan yigʻim miqdori Bepul 6. Davlat xizmatini koʻrsatish muddati 2 ish kuni 7. Izoh
Jismoniy va yuridik shaxslarga maʼlumotnomalar berish boʻyicha davlat xizmatlarini koʻrsatishning yagona maʼmuriy reglamentiga 34-ILOVA
Boʻsh turgan davlat obyektlari toʻgʻrisida maʼlumotnomani berish
1. Davlat xizmati nomi Boʻsh turgan davlat obyektlari toʻgʻrisida maʼlumotnoma 2. Davlat xizmatidan foydalanuvchilar toifasi Jismoniy va yuridik shaxs 3. Davlat xizmatini koʻrsatuvchi vakolatli organ(lar) Davlat aktivlarini boshqarish agentligi huzuridagi Davlat mulki obyektlaridan samarali foydalanish markazi 4. Davlat xizmatidan foydalanish uchun talab etiladigan maʼlumotlar 1. Soʻrovnomada shaxsga oid quyidagi maʼlumotlar koʻrsatiladi: Ariza beruvchi jismoniy shaxs uchun: familiyasi, ismi va otasining ismi (oʻzgargan boʻlsa, bu haqida maʼlumotlar koʻrsatiladi) pasport yoki identifikatsiyalovchi ID-kartasi maʼlumotlari (JSHSHIR maʼlumotlari). Ariza beruvchi yuridik shaxs uchun: toʻliq nomi; STIR. 2. Hudud; maʼlumotnoma tili (oʻzbek/rus). 5. Davlat xizmatini koʻrsatganlik uchun undiriladigan yigʻim miqdori Bepul 6. Davlat xizmatini koʻrsatish muddati Real vaqt rejimida 7. Izoh
Jismoniy va yuridik shaxslarga maʼlumotnomalar berish boʻyicha davlat xizmatlarini koʻrsatishning yagona maʼmuriy reglamentiga 35-ILOVA
Xoʻjalik jamiyatining toʻlovga qobiliyatsizligi (bankrotligi) toʻgʻrisida maʼlumotnoma berish
1. Davlat xizmati nomi Xoʻjalik jamiyatining toʻlovga qobiliyatsizligi (bankrotligi) toʻgʻrisida maʼlumotnoma 2. Davlat xizmatidan foydalanuvchilar toifasi Jismoniy va yuridik shaxs 3. Davlat xizmatini koʻrsatuvchi vakolatli organ(lar) Davlat aktivlarini boshqarish agentligi 4. Davlat xizmatidan foydalanish uchun talab etiladigan maʼlumotlar 1. Soʻrovnomada shaxsga oid quyidagi maʼlumotlar koʻrsatiladi: Ariza beruvchi jismoniy shaxs uchun: familiyasi, ismi va otasining ismi (oʻzgargan boʻlsa, bu haqida maʼlumotlar koʻrsatiladi) pasport yoki identifikatsiyalovchi ID-kartasi maʼlumotlari (JSHSHIR maʼlumotlari). Ariza beruvchi yuridik shaxs uchun: toʻliq nomi; STIR. 2. Xoʻjalik jamiyatining toʻliq nomi va STIR; maʼlumotnoma tili (oʻzbek/rus). 5. Davlat xizmatini koʻrsatganlik uchun undiriladigan yigʻim miqdori Bepul 6. Davlat xizmatini koʻrsatish muddati Real vaqt rejimida 7. Izoh
Jismoniy va yuridik shaxslarga maʼlumotnomalar berish boʻyicha davlat xizmatlarini koʻrsatishning yagona maʼmuriy reglamentiga 36-ILOVA
Kredit bitimini tuzishda taqiq mavjudligi yoki bunday taqiq olib tashlangani toʻgʻrisida maʼlumotnoma berish
1. Davlat xizmati nomi Kredit bitimini tuzishda taqiq mavjudligi yoki bunday taqiq olib tashlangani toʻgʻrisida maʼlumotnoma olish 2. Davlat xizmatidan foydalanuvchilar toifasi Jismoniy shaxslar 3. Davlat xizmatini koʻrsatuvchi vakolatli organ(lar) Kredit byurolari 4. Davlat xizmatidan foydalanish uchun talab etiladigan maʼlumotlar Arizada shaxsga oid quyidagi maʼlumotlar koʻrsatiladi: familiyasi, ismi va otasining ismi (oʻzgargan boʻlsa, bu haqida maʼlumotlar koʻrsatiladi); pasport yoki identifikatsiyalovchi ID-kartasi maʼlumotlari (JSHSHIR maʼlumotlari); maʼlumotnoma tili (oʻzbek/rus); elektron manzili (mavjud boʻlsa) va telefon raqami. 5. Davlat xizmatini koʻrsatganlik uchun undiriladigan yigʻim miqdori Bepul 6. Davlat xizmatini koʻrsatish muddati: Real vaqt rejimida 7. Izoh: Mazkur xizmat kredit byurolarining rasmiy veb-sayti orqali ham koʻrsatiladi.
Jismoniy va yuridik shaxslarga maʼlumotnomalar berish boʻyicha davlat xizmatlarini koʻrsatishning yagona maʼmuriy reglamentiga 37-ILOVA
Moddiy madaniy meros obyekti davlat kadastriga kirgan yoki kirmaganligi haqida maʼlumotnoma berish
1. Davlat xizmati nomi Moddiy madaniy meros obyekti davlat kadastriga kiritilgani yoki kiritilmagani haqida maʼlumotnoma 2. Davlat xizmatidan foydalanuvchilar toifasi Jismoniy va yuridik shaxslar hamda davlat organlari 3. Davlat xizmatini koʻrsatuvchi vakolatli organ(lar) Oʻzbekiston Respublikasi Madaniy meros agentligi 4. Davlat xizmatidan foydalanish uchun talab etiladigan maʼlumotlar 1. Soʻrovnomada shaxsga oid quyidagi maʼlumotlar koʻrsatiladi: ariza beruvchi jismoniy shaxs uchun: familiyasi, ismi va otasining ismi (oʻzgargan boʻlsa, bu haqida maʼlumotlar koʻrsatiladi); pasport yoki identifikatsiyalovchi ID-kartasi maʼlumotlari (JSHSHIR); maʼlumotnoma tili (oʻzbek/rus); yashash manzili; elektron manzili (mavjud boʻlsa) va telefon raqami; (JSHSHIR). Ariza beruvchi yuridik shaxs uchun: toʻliq nomi; elektron manzili (mavjud boʻlsa) va telefon raqami; STIR. 2. Moddiy madaniy meros obyekti haqida maʼlumot: moddiy madaniy meros obyekti nomi: joylashgan manzili. 3. Davlat organlari, yuridik va jismoniy (jismoniy shaxs boʻlganda, notarial tasdiqlangan ishonchnoma) shaxs vakillari uchun ishonchnoma. 5. Davlat xizmatini koʻrsatganlik uchun undiriladigan yigʻim miqdori Bepul 6. Davlat xizmatini koʻrsatish muddati Real vaqt rejimida 7. Izoh
Jismoniy va yuridik shaxslarga maʼlumotnomalar berish boʻyicha davlat xizmatlarini koʻrsatishning yagona maʼmuriy reglamentiga 38-ILOVA
Milliy muzey fondi Davlat katalogi tarkibiga muzey ashyolarini kirgan yoki kirmaganligi haqida maʼlumotnoma berish
1. Davlat xizmati nomi Milliy muzey fondi Davlat katalogi tarkibiga muzey ashyolarini kiritilgani yoki kiritilmagani haqida maʼlumotnoma 2. Davlat xizmatidan foydalanuvchilar toifasi Jismoniy va yuridik shaxslar 3. Davlat xizmatini koʻrsatuvchi vakolatli organ(lar) Oʻzbekiston Respublikasi Madaniy meros agentligi 4. Davlat xizmatidan foydalanish uchun talab etiladigan maʼlumotlar 1. Soʻrovnomada shaxsga oid quyidagi maʼlumotlar koʻrsatiladi: ariza beruvchi jismoniy shaxs uchun: familiyasi, ismi va otasining ismi (oʻzgargan boʻlsa, bu haqda maʼlumotlar koʻrsatiladi); pasport yoki identifikatsiyalovchi ID-kartasi maʼlumotlari (JSHSHIR); maʼlumotnoma tili (oʻzbek/rus); yashash manzili; elektron manzili (mavjud boʻlsa) va telefon raqami; (JSHSHIR). Ariza beruvchi yuridik shaxs uchun: toʻliq nomi; elektron manzili (mavjud boʻlsa) va telefon raqami; STIR. 2. Milliy muzey fondi haqida maʼlumot: muzey ashyolari va kolleksiyalari nomi: muzey ashyolari va kolleksiyalari raqami. 3. Yuridik va jismoniy (jismoniy shaxs boʻlganda notarial tasdiqlangan ishonchnoma) shaxs vakillari uchun ishonchnoma. 5. Davlat xizmatini koʻrsatganlik uchun undiriladigan yigʻim miqdori Bepul 6. Davlat xizmatini koʻrsatish muddati Real vaqt rejimida 7. Izoh
Jismoniy va yuridik shaxslarga maʼlumotnomalar berish boʻyicha davlat xizmatlarini koʻrsatishning yagona maʼmuriy reglamentiga 39-ILOVA
Oʻqish joyidan (oliy taʼlim muassasasidan) maʼlumotnoma berish
1. Davlat xizmati nomi Oʻqish joyidan (oliy taʼlim muassasasidan) maʼlumotnoma olish 2. Davlat xizmatidan foydalanuvchilar toifasi Jismoniy shaxs yoki ularning oila aʼzolari (er-xotin, ota-ona va bolalar) 3. Davlat xizmatini koʻrsatuvchi vakolatli organ(lar) Oliy taʼlim tashkilotlari 4. Davlat xizmatidan foydalanish uchun talab etiladigan maʼlumotlar 1. Soʻrovnomada shaxsga oid quyidagi maʼlumotlar koʻrsatiladi: ariza beruvchi maʼlumotlari: familiyasi, ismi va otasining ismi (oʻzgargan boʻlsa, bu haqida maʼlumotlar koʻrsatiladi); pasport yoki identifikatsiyalovchi ID-kartasi maʼlumotlari (JSHSHIR); maʼlumotnoma tili (oʻzbek/rus). Hujjat soʻralayotgan shaxsning maʼlumotlari: familiyasi, ismi va otasining ismi (oʻzgargan boʻlsa, bu haqida maʼlumotlar koʻrsatiladi); pasport yoki identifikatsiyalovchi ID-kartasi maʼlumotlari (JSHSHIR). 2. Davlat xizmatlari markazi orqali murojaat qilinganda notarial tasdiqlangan ishonchnoma (agar ishonchli vakil tomonidan harakat qilinayotgan boʻlsa). 5. Davlat xizmatini koʻrsatganlik uchun undiriladigan yigʻim miqdori Bepul 6. Davlat xizmatini koʻrsatish muddati Real vaqt rejimida 7. Izoh Ushbu Pasport oliy harbiy va harbiylashtirilgan taʼlim muassasalariga nisbatan tatbiq etilmaydi. Ariza beruvchining oʻqish joyi toʻgʻrisidagi maʼlumotlari “Oliy taʼlim jarayonlarini boshqarish — HEMIS” axborot tizimida mavjud boʻlmagan taqdirda davlat xizmatini koʻrsatish rad etiladi.
Jismoniy va yuridik shaxslarga maʼlumotnomalar berish boʻyicha davlat xizmatlarini koʻrsatishning yagona maʼmuriy reglamentiga 40-ILOVA
Oʻqish joyidan (akademik litsey va professional taʼlim muassasalaridan) maʼlumotnoma berish
1. Davlat xizmati nomi Oʻqish joyidan (akademik litsey va professional taʼlim muassasalaridan) maʼlumotnoma olish 2. Davlat xizmatidan foydalanuvchilar toifasi Jismoniy shaxs yoki ularning oila aʼzolari (er-xotin, ota-ona va bolalar) 3. Davlat xizmatini koʻrsatuvchi vakolatli organ(lar) Oliy taʼlim tashkilotlari 4. Davlat xizmatidan foydalanish uchun talab etiladigan maʼlumotlar 1. Soʻrovnomada shaxsga oid quyidagi maʼlumotlar koʻrsatiladi: ariza beruvchi maʼlumotlari: familiyasi, ismi va otasining ismi (oʻzgargan boʻlsa, bu haqida maʼlumotlar koʻrsatiladi); pasport yoki identifikatsiyalovchi ID-kartasi maʼlumotlari (JSHSHIR); maʼlumotnoma tili (oʻzbek/rus). Hujjat soʻralayotgan shaxsning maʼlumotlari: familiyasi, ismi va otasining ismi (oʻzgargan boʻlsa, bu haqida maʼlumotlar koʻrsatiladi); pasport yoki identifikatsiyalovchi ID-kartasi maʼlumotlari (JSHSHIR). 2. Davlat xizmatlari markazi orqali murojaat qilinganda notarial tasdiqlangan ishonchnoma (agar ishonchli vakil tomonidan harakat qilinayotgan boʻlsa). 5. Davlat xizmatini koʻrsatganlik uchun undiriladigan yigʻim miqdori Bepul 6. Davlat xizmatini koʻrsatish muddati Real vaqt rejimida 7. Izoh Ushbu Pasport oliy harbiy va harbiylashtirilgan taʼlim muassasalariga nisbatan tatbiq etilmaydi. Ariza beruvchining oʻqish joyi toʻgʻrisidagi maʼlumotlari “Oliy taʼlim jarayonlarini boshqarish — HEMIS” axborot tizimida mavjud boʻlmagan taqdirda, davlat xizmatini koʻrsatish rad etiladi.
Jismoniy va yuridik shaxslarga maʼlumotnomalar berish boʻyicha davlat xizmatlarini koʻrsatishning yagona maʼmuriy reglamentiga 41-ILOVA
Oliy taʼlim tashkilotlari talabalari uchun akademik maʼlumotnoma (transkript) berish
1. Davlat xizmati nomi Akademik maʼlumotnoma (transkript) (oliy taʼlim tashkilotlari talabalari uchun) 2. Davlat xizmatidan foydalanuvchilar toifasi Jismoniy shaxs yoki ularning oila aʼzolari (er-xotin, ota-ona va bolalar) 3. Davlat xizmatini koʻrsatuvchi vakolatli organ(lar) Oliy taʼlim tashkilotlari 4. Davlat xizmatidan foydalanish uchun talab etiladigan maʼlumotlar 1. Soʻrovnomada shaxsga oid quyidagi maʼlumotlar koʻrsatiladi: ariza beruvchi maʼlumotlari: familiyasi, ismi va otasining ismi (oʻzgargan boʻlsa, bu haqida maʼlumotlar koʻrsatiladi); pasport yoki identifikatsiyalovchi ID-kartasi maʼlumotlari (JSHSHIR); maʼlumotnoma tili (oʻzbek/rus). Hujjat soʻralayotgan shaxsning maʼlumotlari: familiyasi, ismi va otasining ismi (oʻzgargan boʻlsa, bu haqida maʼlumotlar koʻrsatiladi); pasport yoki identifikatsiyalovchi ID-kartasi maʼlumotlari (JSHSHIR). 2. Davlat xizmatlari markazi orqali murojaat qilinganda, notarial tasdiqlangan ishonchnoma (agar ishonchli vakil tomonidan harakat qilinayotgan boʻlsa). 5. Davlat xizmatini koʻrsatganlik uchun undiriladigan yigʻim miqdori Bepul 6. Davlat xizmatini koʻrsatish muddati Real vaqt rejimida 7. Izoh Ushbu Pasport oliy harbiy va harbiylashtirilgan taʼlim muassasalariga nisbatan tatbiq etilmaydi. Ariza beruvchining akademik maʼlumotlari (transkript) “Oliy taʼlim jarayonlarini boshqarish — HEMIS” axborot tizimida mavjud boʻlmagan taqdirda, davlat xizmatini koʻrsatish rad etiladi.
Jismoniy va yuridik shaxslarga maʼlumotnomalar berish boʻyicha davlat xizmatlarini koʻrsatishning yagona maʼmuriy reglamentiga 42-ILOVA
Talabaning hisoblangan stipendiyalari haqida maʼlumotnoma berish
1. Davlat xizmati nomi Talabaning hisoblangan stipendiyalari haqidagi maʼlumotnoma (oliy taʼlim muassasalari talabalari uchun) 2. Davlat xizmatidan foydalanuvchilar toifasi Jismoniy shaxs yoki ularning oila aʼzolari (er-xotin, ota-ona va bolalar) 3. Davlat xizmatini koʻrsatuvchi vakolatli organ(lar) Oliy taʼlim muassasalari 4. Davlat xizmatidan foydalanish uchun talab etiladigan maʼlumotlar 1. Soʻrovnomada shaxsga oid quyidagi maʼlumotlar koʻrsatiladi: ariza beruvchi maʼlumotlari: familiyasi, ismi va otasining ismi (oʻzgargan boʻlsa, bu haqida maʼlumotlar koʻrsatiladi); pasport yoki identifikatsiyalovchi ID-kartasi maʼlumotlari (JSHSHIR); maʼlumotnoma tili (oʻzbek/rus). Hujjat soʻralayotgan shaxsning maʼlumotlari: familiyasi, ismi va otasining ismi (oʻzgargan boʻlsa, bu haqda maʼlumotlar koʻrsatiladi); pasport yoki identifikatsiyalovchi ID-kartasi maʼlumotlari (JSHSHIR). 2. Davlat xizmatlari markazi orqali murojaat qilinganda, notarial tasdiqlangan ishonchnoma (agar ishonchli vakil tomonidan harakat qilinayotgan boʻlsa). 5. Davlat xizmatini koʻrsatganlik uchun undiriladigan yigʻim miqdori Bepul 6. Davlat xizmatini koʻrsatish muddati Real vaqt rejimida 7. Izoh Ushbu Pasport oliy harbiy va harbiylashtirilgan taʼlim muassasalariga nisbatan tatbiq etilmaydi. Ariza beruvchining hisoblangan stipendiyalari haqida maʼlumotlar “Oliy taʼlim jarayonlarini boshqarish — HEMIS” axborot tizimida mavjud boʻlmagan taqdirda, davlat xizmatini koʻrsatish rad etiladi.
Jismoniy va yuridik shaxslarga maʼlumotnomalar berish boʻyicha davlat xizmatlarini koʻrsatishning yagona maʼmuriy reglamentiga 43-ILOVA
Kasbiy taʼlim tashkilotlari oʻquvchilari uchun akademik maʼlumotnoma (transkript) berish
1. Davlat xizmati nomi Akademik maʼlumotnoma (transkript) (kasbiy taʼlim tashkilotlari oʻquvchilari uchun) 2. Davlat xizmatidan foydalanuvchilar toifasi Jismoniy shaxs yoki ularning oila aʼzolari (er-xotin, ota-ona va bolalar) 3. Davlat xizmatini koʻrsatuvchi vakolatli organ(lar) Kasbiy taʼlim tashkilotlari 4. Davlat xizmatidan foydalanish uchun talab etiladigan maʼlumotlar 1. Soʻrovnomada shaxsga oid quyidagi maʼlumotlar koʻrsatiladi: ariza beruvchi maʼlumotlari: familiyasi, ismi va otasining ismi (oʻzgargan boʻlsa, bu haqida maʼlumotlar koʻrsatiladi); pasport yoki identifikatsiyalovchi ID-kartasi maʼlumotlari (JSHSHIR); maʼlumotnoma tili (oʻzbek/rus). Hujjat soʻralayotgan shaxsning maʼlumotlari: familiyasi, ismi va otasining ismi (oʻzgargan boʻlsa, bu haqida maʼlumotlar koʻrsatiladi); pasport yoki identifikatsiyalovchi ID-kartasi maʼlumotlari (JSHSHIR). 2. Davlat xizmatlari markazi orqali murojaat qilinganda, notarial tasdiqlangan ishonchnoma (agar ishonchli vakil tomonidan harakat qilinayotgan boʻlsa). 5. Davlat xizmatini koʻrsatganlik uchun undiriladigan yigʻim miqdori Bepul 6. Davlat xizmatini koʻrsatish muddati Real vaqt rejimida 7. Izoh Ushbu Pasport oliy harbiy va harbiylashtirilgan taʼlim muassasalariga nisbatan tatbiq etilmaydi. Ariza beruvchining akademik maʼlumotlari (transkript) “Oliy taʼlim jarayonlarini boshqarish — HEMIS” axborot tizimida mavjud boʻlmagan taqdirda davlat xizmatini koʻrsatish rad etiladi.
Jismoniy va yuridik shaxslarga maʼlumotnomalar berish boʻyicha davlat xizmatlarini koʻrsatishning yagona maʼmuriy reglamentiga 44-ILOVA
Fuqarolarning “Ayollar daftari”ga kiritilgani toʻgʻrisida maʼlumotnoma berish
1. Davlat xizmati nomi Fuqarolarning “Ayollar daftari”ga kiritilgani toʻgʻrisida maʼlumotnoma 2. Davlat xizmatidan foydalanuvchilar toifasi Jismoniy shaxs yoki ularning oila aʼzolari (er-xotin, ota-ona va bolalar) 3. Davlat xizmatini koʻrsatuvchi vakolatli organ(lar) Oʻzbekiston Respublikasi Oila va xotin-qizlar qoʻmitasi 4. Davlat xizmatidan foydalanish uchun talab etiladigan maʼlumotlar Soʻrovnomada shaxsga oid quyidagi maʼlumotlar koʻrsatiladi: ariza beruvchi maʼlumotlari: familiyasi, ismi va otasining ismi (oʻzgargan boʻlsa, bu haqida maʼlumotlar koʻrsatiladi); pasport yoki identifikatsiyalovchi ID-kartasi maʼlumotlari (JSHSHIR); maʼlumotnoma tili (oʻzbek/rus). Hujjat soʻralayotgan shaxsning yoki oila aʼzolarining (er-xotin, ota-ona va bolalar)* maʼlumotlari: familiyasi, ismi va otasining ismi (oʻzgargan boʻlsa, bu haqida maʼlumotlar koʻrsatiladi); pasport yoki identifikatsiyalovchi ID-kartasi maʼlumotlari (JSHSHIR). 5. Davlat xizmatini koʻrsatganlik uchun undiriladigan yigʻim miqdori Bepul 6. Davlat xizmatini koʻrsatish muddati Real vaqt rejimida 7. Izoh * Ariza beruvchi oʻz ixtiyoriga koʻra oila aʼzolarining (er-xotin, ota-ona va bolalar) “Ayollar daftari”ga kiritilgani toʻgʻrisida maʼlumotnoma olishi mumkin.
Jismoniy va yuridik shaxslarga maʼlumotnomalar berish boʻyicha davlat xizmatlarini koʻrsatishning yagona maʼmuriy reglamentiga 45-ILOVA
Fuqarolarning “Temir daftar”ga kiritilgani toʻgʻrisida maʼlumotnoma berish
1. Davlat xizmati nomi Fuqarolarning “Temir daftar”ga kiritilgani toʻgʻrisida maʼlumotnoma 2. Davlat xizmatidan foydalanuvchilar toifasi Jismoniy shaxs yoki ularning oila aʼzolari (er-xotin, ota-ona va bolalar) 3. Davlat xizmatini koʻrsatuvchi vakolatli organ(lar) Oʻzbekiston Respublikasi Prezidenti huzuridagi Ijtimoiy himoya milliy agentligi 4. Davlat xizmatidan foydalanish uchun talab etiladigan maʼlumotlar Soʻrovnomada shaxsga oid quyidagi maʼlumotlar koʻrsatiladi: ariza beruvchi maʼlumotlari: familiyasi, ismi va otasining ismi (oʻzgargan boʻlsa, bu haqida maʼlumotlar koʻrsatiladi); pasport yoki identifikatsiyalovchi ID-kartasi maʼlumotlari (JSHSHIR); maʼlumotnoma tili (oʻzbek/rus). Hujjat soʻralayotgan shaxsning yoki oila aʼzolarining (er-xotin, ota-ona va bolalar)* maʼlumotlari: familiyasi, ismi va otasining ismi (oʻzgargan boʻlsa, bu haqida maʼlumotlar koʻrsatiladi); pasport yoki identifikatsiyalovchi ID-kartasi maʼlumotlari (JSHSHIR). 5. Davlat xizmatini koʻrsatganlik uchun undiriladigan yigʻim miqdori Bepul 6. Davlat xizmatini koʻrsatish muddati Real vaqt rejimida 7. Izoh * Ariza beruvchi oʻz ixtiyoriga koʻra oila aʼzolarining (er-xotin, ota-ona va bolalar) “Temir daftar”ga kiritilgani toʻgʻrisida maʼlumotnoma olishi mumkin.
Jismoniy va yuridik shaxslarga maʼlumotnomalar berish boʻyicha davlat xizmatlarini koʻrsatishning yagona maʼmuriy reglamentiga 46-ILOVA
Fuqarolarning “Yoshlar daftari”ga kiritilgani toʻgʻrisida maʼlumotnoma berish
1. Davlat xizmati nomi Fuqarolarning “Yoshlar daftar”ga kiritilgani toʻgʻrisida maʼlumotnoma 2. Davlat xizmatidan foydalanuvchilar toifasi Jismoniy shaxs yoki ularning oila aʼzolari (er-xotin, ota-ona va bolalar) 3. Davlat xizmatini koʻrsatuvchi vakolatli organ(lar) Oʻzbekiston Respublikasi Yoshlar ishlari agentligi 4. Davlat xizmatidan foydalanish uchun talab etiladigan maʼlumotlar Soʻrovnomada shaxsga oid quyidagi maʼlumotlar koʻrsatiladi: ariza beruvchi maʼlumotlari: familiyasi, ismi va otasining ismi (oʻzgargan boʻlsa, bu haqida maʼlumotlar koʻrsatiladi); pasport yoki identifikatsiyalovchi ID-kartasi maʼlumotlari (JSHSHIR); maʼlumotnoma tili (oʻzbek/rus). Hujjat soʻralayotgan shaxsning maʼlumotlari: familiyasi, ismi va otasining ismi (oʻzgargan boʻlsa, bu haqida maʼlumotlar koʻrsatiladi); pasport yoki identifikatsiyalovchi ID-kartasi maʼlumotlari (JSHSHIR). 5. Davlat xizmatini koʻrsatganlik uchun undiriladigan yigʻim miqdori Bepul 6. Davlat xizmatini koʻrsatish muddati Real vaqt rejimida 7. Izoh
Jismoniy va yuridik shaxslarga maʼlumotnomalar berish boʻyicha davlat xizmatlarini koʻrsatishning yagona maʼmuriy reglamentiga 47-ILOVA
Alohida uy-joyni (kvartira, uy, kvartiraning yoki uyning bir qismini) xususiylashtirishga rozilik bergan shaxslar toʻgʻrisida maʼlumotnoma berish
1. Davlat xizmati nomi Alohida uy-joyni (kvartira, uy, kvartiraning yoki uyning bir qismini) xususiylashtirishga rozilik bergan shaxslar toʻgʻrisida maʼlumotnoma 2. Davlat xizmatidan foydalanuvchilar toifasi Jismoniy shaxs (xususiylashtirilgan turar joy mulkdori, uning oila aʼzolari yoki qonunchilik hujjatlarida belgilangan tartibda mulkdor nomidan vakillik qilish vakolati berilgan shaxs, shuningdek, xususiylashtirishga rozilik bergan shaxs) 3. Davlat xizmatini koʻrsatuvchi vakolatli organ(lar) Tuman (shahar) hokimligi Toshkent shahrida — “Toshkent shahar uy-joylarga davlat orderlari va maʼlumotnomalar berish markazi” davlat muassasasi 4. Davlat xizmatidan foydalanish uchun talab etiladigan maʼlumotlar Soʻrovnomada shaxsga oid quyidagi maʼlumotlar koʻrsatiladi: ariza beruvchi maʼlumotlari: familiyasi, ismi va otasining ismi (oʻzgargan boʻlsa, bu haqida maʼlumotlar koʻrsatiladi); pasport yoki identifikatsiyalovchi ID-kartasi maʼlumotlari (JSHSHIR); maʼlumotnoma tili (oʻzbek/rus). Hujjat soʻralayotgan shaxsning yoki oila aʼzolarining (er-xotin, ota-ona va bolalar)* maʼlumotlari: familiyasi, ismi va otasining ismi (oʻzgargan boʻlsa, bu haqida maʼlumotlar koʻrsatiladi); pasport yoki identifikatsiyalovchi ID-kartasi maʼlumotlari (JSHSHIR). 2. Xususiylashtirilgan turar joy toʻgʻrisida maʼlumotlar: turarjoy kadastr raqami; turarjoy manzili. 3. N otarial tasdiqlangan ishonchnoma (agar uchinchi shaxslar manfaati uchun harakat qilinayotgan boʻlsa). 5. Davlat xizmatini koʻrsatganlik uchun undiriladigan yigʻim miqdori Bepul 6. Davlat xizmatini koʻrsatish muddati Real vaqt rejimida 7. Izoh Pasport qoidalari notariatning faol modeli doirasida notariuslar tomonidan “yagona darcha” tamoyili boʻyicha xususiylashtirilgan turar joyni boshqa shaxsga oʻtkazish shartnomasini notarial tasdiqlashda xususiylashtirishga rozilik bergan shaxslar haqida maʼlumotnoma olishga nisbatan tatbiq etilmaydi. * jismoniy shaxs oʻz ixtiyoriga koʻra oila aʼzolarining alohida uy-joyni (kvartira, uy, kvartiraning yoki uyning bir qismini) xususiylashtirishga rozilik bergani toʻgʻrisida maʼlumotnoma olishi mumkin.
Jismoniy va yuridik shaxslarga maʼlumotnomalar berish boʻyicha davlat xizmatlarini koʻrsatishning yagona maʼmuriy reglamentiga 48-ILOVA
Shaxsning jazoni ijro etish muassasasidan ozod etilgani toʻgʻrisida maʼlumotnoma berish
1. Davlat xizmati nomi Shaxsning jazoni ijro etish muassasasidan ozod etilgani toʻgʻrisida maʼlumotnoma 2. Davlat xizmatidan foydalanuvchilar toifasi Jismoniy shaxs 3. Davlat xizmatini koʻrsatuvchi vakolatli organ(lar) Oʻzbekiston Respublikasi Ichki ishlar vazirligi 4. Davlat xizmatidan foydalanish uchun talab etiladigan maʼlumotlar Soʻrovnomada shaxsga oid quyidagi maʼlumotlar koʻrsatiladi: familiyasi, ismi va otasining ismi (oʻzgargan boʻlsa, bu haqida maʼlumotlar koʻrsatiladi); pasport yoki identifikatsiyalovchi ID-kartasi maʼlumotlari (JSHSHIR); maʼlumotnoma tili (oʻzbek/rus). 5. Davlat xizmatini koʻrsatganlik uchun undiriladigan yigʻim miqdori Bepul 6. Davlat xizmatini koʻrsatish muddati Real vaqt rejimida 7. Izoh
Jismoniy va yuridik shaxslarga maʼlumotnomalar berish boʻyicha davlat xizmatlarini koʻrsatishning yagona maʼmuriy reglamentiga 49-ILOVA
Hisoblangan ish haqi toʻgʻrisida maʼlumotnoma berish
1. Davlat xizmati nomi Hisoblangan ish haqi toʻgʻrisida maʼlumotnoma 2. Davlat xizmatidan foydalanuvchilar toifasi Jismoniy shaxs 3. Davlat xizmatini koʻrsatuvchi vakolatli organ(lar) Oʻzbekiston Respublikasi Soliq qoʻmitasi 4. Davlat xizmatidan foydalanish uchun talab etiladigan maʼlumotlar 1. Soʻrovnomada shaxsga oid quyidagi maʼlumotlar koʻrsatiladi: ariza beruvchi maʼlumotlari: familiyasi, ismi va otasining ismi (oʻzgargan boʻlsa, bu haqida maʼlumotlar koʻrsatiladi); pasport yoki identifikatsiyalovchi ID-kartasi maʼlumotlari (JSHSHIR); maʼlumotnoma tili (oʻzbek/rus). 2. Hisoblangan ish haqi davri (yil, oy) 3. N otarial tasdiqlangan ishonchnoma (agar uchinchi shaxslar manfaati uchun harakat qilinayotgan boʻlsa). 5. Davlat xizmatini koʻrsatganlik uchun undiriladigan yigʻim miqdori Bepul 6. Davlat xizmatini koʻrsatish muddati Real vaqt rejimida 7. Izoh Hisoblangan ish haqi toʻgʻrisida maʼlumotnoma shaxsning faqatgina Soliq qoʻmitasining axborot tizimlarida mavjud maʼlumotlari asosida taqdim etiladi.
Jismoniy va yuridik shaxslarga maʼlumotnomalar berish boʻyicha davlat xizmatlarini koʻrsatishning yagona maʼmuriy reglamentiga 50-ILOVA
Mehnat faoliyati toʻgʻrisida maʼlumotnoma berish
1. Davlat xizmati nomi Mehnat faoliyati toʻgʻrisida maʼlumotnoma 2. Davlat xizmatidan foydalanuvchilar toifasi Jismoniy shaxs 3. Davlat xizmatini koʻrsatuvchi vakolatli organ(lar) Oʻzbekiston Respublikasi Kambagʻallikni qisqartirish va bandlik vazirligi 4. Davlat xizmatidan foydalanish uchun talab etiladigan maʼlumotlar 1. Soʻrovnomada shaxsga oid quyidagi maʼlumotlar koʻrsatiladi: ariza beruvchi maʼlumotlari: familiyasi, ismi va otasining ismi (oʻzgargan boʻlsa, bu haqida maʼlumotlar koʻrsatiladi); pasport yoki identifikatsiyalovchi ID-kartasi maʼlumotlari (JSHSHIR); maʼlumotnoma tili (oʻzbek/rus). 2. N otarial tasdiqlangan ishonchnoma (agar uchinchi shaxslar manfaati uchun harakat qilinayotgan boʻlsa). 5. Davlat xizmatini koʻrsatganlik uchun undiriladigan yigʻim miqdori Bepul 6. Davlat xizmatini koʻrsatish muddati Real vaqt rejimida 7. Izoh Mehnat faoliyati toʻgʻrisida maʼlumotnoma xodimning faqatgina “Yagona milliy mehnat tizimi” idoralararo dasturiy-apparat kompleksida mavjud maʼlumotlari asosida taqdim etiladi.
Jismoniy va yuridik shaxslarga maʼlumotnomalar berish boʻyicha davlat xizmatlarini koʻrsatishning yagona maʼmuriy reglamentiga 52-ILOVA
Kommunal xizmatlardan qarzdorlik mavjud emasligi toʻgʻrisida maʼlumotnoma berish
1. Davlat xizmati nomi Kommunal xizmatlardan qarzdorlik mavjud emasligi toʻgʻrisida maʼlumotnoma 2. Davlat xizmatidan foydalanuvchilar toifasi Jismoniy va yuridik shaxslar 3. Davlat xizmatini koʻrsatuvchi vakolatli organ(lar) Qurilish va uy-joy kommunal xoʻjaligi vazirligi, Ekologiya va iqlim oʻzgarishi milliy qoʻmitasi huzuridagi Chiqindilarni boshqarish va sirkulyar iqtisodiyotni rivojlantirish agentligi, “Hududgaztaʼminot” AJ, “Hududiy elektr tarmoqlari” AJ, “Oʻzsuvtaʼminot” AJ, “Issiqliktaʼminoti” AJ va “VEOLIA ENERGY TASNKENT” MCHJ XK 4. Davlat xizmatidan foydalanish uchun talab etiladigan maʼlumotlar 1. Soʻrovnomada shaxsga oid quyidagi maʼlumotlar koʻrsatiladi: ariza beruvchi jismoniy shaxs uchun: familiyasi, ismi va otasining ismi (oʻzgargan boʻlsa, bu haqida maʼlumotlar koʻrsatiladi); pasport yoki identifikatsiyalovchi ID-kartasi maʼlumotlari (JSHSHIR maʼlumotlari); maʼlumotnoma tili (oʻzbek/rus); elektron manzili (mavjud boʻlsa) va telefon raqami; kadastr raqami; Ariza beruvchi yuridik shaxs uchun: toʻliq nomi; telefon raqami; STIR; kadastr raqami; abonent hisobraqami (mavjud boʻlsa). 2. Notarial tasdiqlangan ishonchnoma (agar uchinchi shaxslar manfaati uchun harakat qilinayotgan boʻlsa). 5. Davlat xizmatini koʻrsatganlik uchun undiriladigan yigʻim miqdori Bepul 6. Davlat xizmatini koʻrsatish muddati Real vaqt rejimida 7. Izoh Ariza beruvchining xohishiga koʻra bir vaqtning oʻzida bir yoki bir nechta kommunal xizmat koʻrsatuvchi tashkilotlarga soʻrov yuborish imkoniyati yaratiladi.
Jismoniy va yuridik shaxslarga maʼlumotnomalar berish boʻyicha davlat xizmatlarini koʻrsatishning yagona maʼmuriy reglamentiga 53-ILOVA
Aliment toʻlovlaridan karzdorlik mavjud emasligi toʻgʻrisida maʼlumotnoma berish
1. Davlat xizmati nomi Aliment toʻlovlaridan qarzdorlik mavjud emasligi toʻgʻrisida maʼlumotnoma 2. Davlat xizmatidan foydalanuvchilar toifasi Jismoniy shaxs yoki uning yaqin qarindoshlari (ota-onasi, eri yoki xotini va bolalari) 3. Davlat xizmatini koʻrsatuvchi vakolatli organ(lar) Oʻzbekiston Respublikasi Bosh prokuraturasi huzuridagi Majburiy ijro byurosining tuman (shahar) boʻlimlari 4. Davlat xizmatidan foydalanish uchun talab etiladigan maʼlumotlar Soʻrovnomada quyidagi maʼlumotlar koʻrsatiladi: familiyasi, ismi va otasining ismi; biometrik pasport yoki identifikatsiyalovchi ID-kartasi maʼlumotlari (JSHSHIR maʼlumotlari); maʼlumotnoma tili (oʻzbek/rus/ingliz); elektron manzili (mavjud boʻlsa) va telefon raqami. 5. Davlat xizmatini koʻrsatganlik uchun undiriladigan yigʻim miqdori Bepul 6. Davlat xizmatini koʻrsatish muddati 3 ish kuni 7. Izoh
Jismoniy va yuridik shaxslarga maʼlumotnomalar berish boʻyicha davlat xizmatlarini koʻrsatishning yagona maʼmuriy reglamentiga 54-ILOVA
Sanoat xavfsizligi deklaratsiyasi hisobga olingani haqida maʼlumotnoma berish
1. Davlat xizmati nomi Sanoat xavfsizligi deklaratsiyasi hisobga olingani haqida maʼlumotnoma 2. Davlat xizmatidan foydalanuvchilar toifasi Yuridik shaxslar 3. Davlat xizmatini koʻrsatuvchi vakolatli organ(lar) Vazirlar Mahkamasi huzuridagi Sanoat, radiatsiya va yadro xavfsizligi qoʻmitasi 4. Davlat xizmatidan foydalanish uchun talab etiladigan maʼlumotlar xavfli ishlab chiqarish obyektining toʻliq nomi; xavfli ishlab chiqarish obyekti joylashgan manzil (toʻliq koʻrsatiladi); sanoat xavfsizligi deklaratsiya ishlab chiqilgan xavfli ishlab chiqarish obyektining davlat reyestridagi hisobga olish raqami; foydalanuvchi tashkilotning toʻliq nomi; xavfli ishlab chiqarish obyektidan foydalanuvchi tashkilotning STIRi; foydalanuvchi tashkilotning yuridik va pochta manzillari, telefon raqami 5. Davlat xizmatini koʻrsatganlik uchun undiriladigan yigʻim miqdori Bepul 6. Davlat xizmatini koʻrsatish muddati 3 ish kuni 7. Izoh -
Jismoniy va yuridik shaxslarga maʼlumotnomalar berish boʻyicha davlat xizmatlarini koʻrsatishning yagona maʼmuriy reglamentiga 55-ILOVA
Yaroqsiz holatga kelgan yoki yoʻqotilgan mehnat daftarchasidagi yozuvlarni tasdiqlash
1. Davlat xizmati nomi Yaroqsiz holatga kelgan yoki yoʻqotilgan mehnat daftarchasidagi yozuvlarni tasdiqlash. 2. Davlat xizmatidan foydalanuvchilar toifasi Jismoniy shaxslar yoki ularning yaqin qarindoshlari (eri yoki xotini, farzandlari, nevaralari, aka-uka va opa-singillari). 3. Davlat xizmatini koʻrsatuvchi vakolatli organ(lar) Oʻzbekiston Respublikasi Adliya vazirligi huzuridagi “Oʻzarxiv” agentligi tizimidagi davlat arxivlari. 4. Davlat xizmatidan foydalanish uchun talab etiladigan maʼlumotlar 1. Soʻrovnomada shaxsga oid quyidagi maʼlumotlar koʻrsatiladi: familiyasi, ismi va otasining ismi (oʻzgargan boʻlsa, bu haqda maʼlumotlar koʻrsatiladi);* tugʻilgan yili va sanasi; doimiy yashash joyi boʻyicha roʻyxatga olingan manzil;* farzandlarining tugʻilgan yili va sanasi (bir necha nafar boʻlsa ketma-ketlikda toʻldiriladi): pasport yoki identifikatsiyalovchi ID-kartasi maʼlumotlari (JSHSHIR maʼlumotlari); maʼlumotnoma tili (oʻzbek/rus); elektron manzili (mavjud boʻlsa) va telefon raqami; arxiv idorasi joylashgan viloyat va tuman; mehnat faoliyati toʻgʻrisidagi maʼlumotlar (ish joyi va lavozimi nomi, ishga qabul qilingan va ishdan boʻshagan yillar, homiladorlik va tugʻish taʼtil yillari (imkon qadar) va agar boʻlsa qoʻshimcha maʼlumotlar). 2. Notarial tasdiqlangan ishonchnoma (agar ishonchli vakil tomonidan harakat qilinayotgan boʻlsa).* Uchinchi shaxs manfaati uchun shartnoma (order) asosida advokatlar tomonidan murojaat qilinganda, notarial tasdiqlangan ishonchnoma talab etilmaydi. * “Raqamli hukumat” tizimining idoralararo integratsiyalashuv platformasi orqali mustaqil ravishda olinadi. 5. Davlat xizmatini koʻrsatganlik uchun undiriladigan yigʻim miqdori Yaroqsiz holatga kelgan yoki yoʻqotilgan mehnat daftarchasidagi 1 ta tashkilotdagi ishga kirgan va ishdan boʻshaganligi boʻyicha yozuvlarni tasdiqlash uchun bazaviy hisoblash miqdorining 0,08 baravari miqdorida yigʻim undiriladi. Yigʻimlar summasi quyidagi tartibda taqsimlanadi: a) Davlat xizmatlari markazlari orqali murojaat etilganda: 18 foizi — Oʻzbekiston Respublikasi Adliya vazirligining Davlat xizmatlarini rivojlantirish jamgʻarmasiga; 0,5 foizi — Raqamli texnologiyalar vazirligi huzuridagi “Raqamli hukumat loyihalarini boshqarish markazi” davlat muassasasining Iqtisodiyot va moliya vazirligi huzuridagi Gʻaznachilik xizmati qoʻmitasidagi maxsus hisobvaragʻiga (Yagona billing tizimi orqali tasdiqlangani uchun); qolgan mablagʻlar — ““Oʻzarxiv” agentligining hududiy boshqarmasi yoki Oʻzbekiston milliy arxivlarining hisobvaragʻi ga; b) YIDXP orqali murojaat etilganda: 10 foizi — Oʻzbekiston Respublikasi Adliya vazirligining Davlat xizmatlarini rivojlantirish jamgʻarmasiga; 11,75 foizi — Raqamli texnologiyalar vazirligi huzuridagi “Raqamli hukumat loyihalarini boshqarish markazi” davlat muassasasining Iqtisodiyot va moliya vazirligi huzuridagi Gʻaznachilik xizmati qoʻmitasidagi maxsus hisobvaragʻiga (shu jumladan, 0,5 foizi — Yagona billing tizimi orqali tasdiqlangani uchun); qolgan mablagʻlar — “Oʻzarxiv” agentligining hududiy boshqarmasi yoki Oʻzbekiston milliy arxivlarining hisobvaragʻi ga oʻtkaziladi. Davlat xizmati tezlashtirilgan tartibda koʻrsatilganda mazkur bandda belgilangan miqdorga (soʻralgan barcha tashkilotni hisobga olgan holda) bazaviy hisoblash miqdorining 50 % qoʻshimcha haq undiriladi va ushbu qoʻshimcha haq toʻliqligicha “Oʻzarxiv” agentligining hududiy boshqarmasi yoki Oʻzbekiston milliy arxivlarining hisobvaragʻiga oʻtkaziladi. 6. Davlat xizmatini koʻrsatish muddati Umumiy tartibda — 10 ish kuni; tezlashtirilgan tartibda — 5 ish kuni. 7. Izoh 1. Soʻralayotgan maʼlumot boshqa davlat arxivida mavjud boʻlganda, soʻrovnoma qabul qilingan kundan boshlab 2 ish kuni ichida tegishli davlat arxiviga yuboriladi. Bunda tezlashtirilgan tartibda davlat xizmatini koʻrsatish muddatiga 2 ish kuni qoʻshiladi. 2. Soʻrovnoma arxiv hujjatlari asosida koʻrib chiqilib, tegishli maʼlumot aniqlanmagan taqdirda, toʻlangan yigʻim miqdori ariza beruvchiga qaytarilmaydi. Agar davlat xizmatini tezkor koʻrsatish boʻyicha ariza masʼul davlat arxivi tomonidan tegishli muddatlarda koʻrsatilmasa, toʻlangan qoʻshimcha haq 2 ish kuni davomida “Oʻzarxiv” agentligining hududiy boshqarmasi yoki Oʻzbekiston milliy arxivlarining budjetdan tashqari mablagʻlari hisobidan qaytariladi.
Jismoniy va yuridik shaxslarga maʼlumotnomalar berish boʻyicha davlat xizmatlarini koʻrsatishning yagona maʼmuriy reglamentiga 56-ILOVA
Arxiv hujjatlari, kitoblar va qoʻlyozmalardan elektron nusxa olish
1. Davlat xizmati nomi Arxiv hujjatlari, kitoblar va qoʻlyozmalarni raqamlashtirish (elektron nusxa olish). 2. Davlat xizmatidan foydalanuvchilar toifasi Jismoniy va yuridik shaxslar. 3. Davlat xizmatini koʻrsatuvchi vakolatli organ(lar) Oʻzbekiston Respublikasi Adliya vazirligi huzuridagi “Oʻzarxiv” agentligi tizimidagi davlat arxivlari. 4. Davlat xizmatidan foydalanish uchun talab etiladigan maʼlumotlar 1. Soʻrovnomada shaxsga oid quyidagi maʼlumotlar koʻrsatiladi: ariza beruvchi jismoniy shaxs uchun: familiyasi, ismi va otasining ismi (oʻzgargan boʻlsa, bu haqda maʼlumotlar koʻrsatiladi);* pasport yoki identifikatsiyalovchi ID-kartasi maʼlumotlari (JSHSHIR maʼlumotlari); maʼlumotnoma tili (oʻzbek/rus); elektron manzili (mavjud boʻlsa) va telefon raqami; Ariza beruvchi yuridik shaxs uchun: toʻliq nomi; elektron manzili (mavjud boʻlsa) va telefon raqami; STIR. 2. Hujjatga oid boʻlgan maʼlumotlar: arxiv nomi; fondning nomi; yigʻmajild raqami; hujjatning sanasi; hujjatning qisqacha tavsifi. 3. Notarial tasdiqlangan ishonchnoma (agar ishonchli vakil tomonidan harakat qilinayotgan boʻlsa).* Uchinchi shaxs manfaati uchun shartnoma (order) asosida advokatlar tomonidan murojaat qilinganda, notarial tasdiqlangan ishonchnoma talab etilmaydi. * “Raqamli hukumat” tizimining idoralararo integratsiyalashuv platformasi orqali mustaqil ravishda olinadi. 5. Davlat xizmatini koʻrsatganlik uchun undiriladigan yigʻim miqdori Arxiv hujjatlari, kitoblar va qoʻlyozmalardan elektron nusxa olish uchun YIGʻIM MIQDORI Raqamlashtirish (elektron nusxa koʻchirish va ishlov berish) formatlari Hujjat yaratilgan davr Oʻlchov birligi Yigʻim miqdori (bazaviy hisoblash miqdori) Raqamlashtirish (elektron nusxa koʻchirish va ishlov berish) bir tomonlama A0 — A2 formatlarda 1917-yilgacha 1 bet 0,64 baravar 1918 — 1990-yillar 1 bet 0,32 baravar 1991-yildan hozirgi kunga qadar 1 bet 0,16 baravar Raqamlashtirish (elektron nusxa koʻchirish va ishlov berish) bir tomonlama A3 — A5 formatlarda 1917-yilgacha 1 bet 0,08 baravar 1918 — 1990-yillar 1 bet 0,04 baravar 1991-yildan hozirgi kunga qadar 1 bet 0,02 baravar Yigʻimlar summasi quyidagi tartibda taqsimlanadi: a) Davlat xizmatlari markazlari orqali murojaat etilganda: 18 foizi — Oʻzbekiston Respublikasi Adliya vazirligining Davlat xizmatlarini rivojlantirish jamgʻarmasiga; 0,5 foizi — Raqamli texnologiyalar vazirligi huzuridagi “Raqamli hukumat loyihalarini boshqarish markazi” davlat muassasasining Iqtisodiyot va moliya vazirligi huzuridagi Gʻaznachilik xizmati qoʻmitasidagi maxsus hisobvaragʻiga (Yagona billing tizimi orqali tasdiqlangani uchun); qolgan mablagʻlar — “Oʻzarxiv” agentligining hududiy boshqarmasi yoki Oʻzbekiston milliy arxivlarining hisobvaragʻiga; b) YIDXP orqali murojaat etilganda: 10 foizi — Oʻzbekiston Respublikasi Adliya vazirligining Davlat xizmatlarini rivojlantirish jamgʻarmasiga; 11,75 foizi — Raqamli texnologiyalar vazirligi huzuridagi “Raqamli hukumat loyihalarini boshqarish markazi” davlat muassasasining Iqtisodiyot va moliya vazirligi huzuridagi Gʻaznachilik xizmati qoʻmitasidagi maxsus hisobvaragʻiga (shu jumladan, 0,5 foizi — Yagona billing tizimi orqali tasdiqlangani uchun); qolgan mablagʻlar — “Oʻzarxiv” agentligining hududiy boshqarmasi yoki Oʻzbekiston milliy arxivlarining hisobvaragʻiga oʻtkaziladi. 6. Davlat xizmatini koʻrsatish muddati 1 ish kuni. 7. Izoh Soʻrovnoma arxiv hujjatlari asosida koʻrib chiqilib, tegishli maʼlumot aniqlanmagan taqdirda, toʻlangan yigʻim miqdori ariza beruvchiga qaytarilmaydi.
Jismoniy va yuridik shaxslarga maʼlumotnomalar berish boʻyicha davlat xizmatlarini koʻrsatishning yagona maʼmuriy reglamentiga 57-ILOVA
Davlat arxivlari oʻquv zallarida arxiv hujjatlaridan foydalanishga ruxsatnoma berish
1. Davlat xizmati nomi Davlat arxivlari oʻquv zallarida arxiv hujjatlaridan foydalanishga ruxsatnoma berish. 2. Davlat xizmatidan foydalanuvchilar toifasi Jismoniy shaxslar. 3. Davlat xizmatini koʻrsatuvchi vakolatli organ(lar) Oʻzbekiston Respublikasi Adliya vazirligi huzuridagi “Oʻzarxiv” agentligi tizimidagi davlat arxivlari. 4. Davlat xizmatidan foydalanish uchun talab etiladigan maʼlumotlar 1. Soʻrovnomada shaxsga oid quyidagi maʼlumotlar koʻrsatiladi: familiyasi, ismi va otasining ismi;* pasport yoki identifikatsiyalovchi ID-kartasi maʼlumotlari (JSHSHIR maʼlumotlari); elektron manzili (mavjud boʻlsa); telefon raqami; oʻquv zallaridan foydalanish boʻyicha maʼlumotlar (asosiy maqsad (ilmiy, genealogik, mavzuli va boshqalar): mavzu nomi va davriyligi; qaysi arxiv oʻquv zalidan foydalanadi. 2. Notarial tasdiqlangan ishonchnoma (agar ishonchli vakil tomonidan harakat qilinayotgan boʻlsa). Ariza beruvchi qonuniy vakil boʻlsa — bu haqidagi maʼlumot arizada koʻrsatiladi. * “Raqamli hukumat” tizimining idoralararo integratsiyalashuv platformasi orqali mustaqil ravishda olinadi. 5. Davlat xizmatini koʻrsatganlik uchun undiriladigan yigʻim miqdori Bazaviy hisoblash miqdorining 1 baravari. Yigʻimlar summasi quyidagi tartibda taqsimlanadi: a) Davlat xizmatlari markazlari orqali murojaat etilganda: 18 foizi — Oʻzbekiston Respublikasi Adliya vazirligining Davlat xizmatlarini rivojlantirish jamgʻarmasiga; 0,5 foizi — Raqamli texnologiyalar vazirligi huzuridagi “Raqamli hukumat loyihalarini boshqarish markazi” davlat muassasasining Iqtisodiyot va moliya vazirligi huzuridagi Gʻaznachilik xizmati qoʻmitasidagi maxsus hisobvaragʻiga (Yagona billing tizimi orqali tasdiqlangani uchun); qolgan mablagʻlar — tegishli tartibda “Oʻzarxiv” agentligining hududiy boshqarmasi yoki Oʻzbekiston milliy arxivlarining hisobvaragʻiga; b) YIDXP orqali murojaat etilganda: 10 foizi — Oʻzbekiston Respublikasi Adliya vazirligining Davlat xizmatlarini rivojlantirish jamgʻarmasiga; 11,75 foizi — Raqamli texnologiyalar vazirligi huzuridagi “Raqamli hukumat loyihalarini boshqarish markazi” davlat muassasasining Iqtisodiyot va moliya vazirligi huzuridagi Gʻaznachilik xizmati qoʻmitasidagi maxsus hisobvaragʻiga (shu jumladan, 0,5 foizi — Yagona billing tizimi orqali tasdiqlangani uchun); qolgan mablagʻlar — tegishli tartibda “Oʻzarxiv” agentligining hududiy boshqarmasi yoki Oʻzbekiston milliy arxivlarining hisobvaragʻiga oʻtkaziladi. 6. Davlat xizmatini koʻrsatish muddati 1 ish kuni. 7. Izoh 1. Ushbu pasport talablari: Oʻzbekiston Respublikasi fuqarolariga (voyaga yetmagan shaxslar uchun ularning ota-onasi yoki vasiylariga) tatbiq etiladi; Oʻzbekiston Respublikasi Prezidentining hamda Hukumatining hujjatlari va topshiriqlariga asosan tadqiqot olib boruvchi foydalanuvchilar uchun tatbiq etilmaydi. 2. Ruxsatnoma belgilangan shaklga muvofiq taqdim etiladi. 3. Ariza beruvchi sud tomonidan muomala layoqati cheklangan yoki muomalaga layoqatsiz deb topilgan shaxs ekanligi maʼlum boʻlishi, ariza beruvchi tomonidan soʻrovnomada notoʻgʻri maʼlumotlarning koʻrsatilishi yoki uni tasdiqlash rad etilishi, mavzuga doir hujjatlar mavjud emasligi, arizani koʻrib chiqish uchun yigʻim toʻlanmaganligi davlat xizmati koʻrsatishni rad etish uchun asos hisoblanadi. Sud tomonidan muomala layoqati cheklangan yoki muomalaga layoqatsiz deb topilgan shaxslar davlat arxivlari tomonidan idoralararo elektron tizimlar orqali aniqlanadi. 4. Soʻrovnoma rad etilganda yoki ariza beruvchi davlat xizmatidan foydalanishdan bosh tortganda, toʻlangan yigʻim miqdori ariza beruvchiga qaytarilmaydi. 5. Ruxsatnoma bir yil muddatga foydalanish uchun amal qiladi. Agarda mavzuga doir arxiv hujjatlari restavratsiyaga muhtoj boʻlganda yoki boshqa foydalanuvchi tomonidan foydalanayotgan boʻlgan taqdirda, oʻquv zalidan foydalanishni boshlash muddati ruxsatnomada belgilanishi mumkin. 6. Ruxsatnomaning amal qilish muddatini uzaytirish uchun ariza beruvchi ruxsatnomaning amal qilish muddati tugashiga yigirma ish kunidan kam muddat qolganida murojaat qiladi. Ruxsatnomaning amal qilish muddatini uzaytirish ushbu pasportga muvofiq umumiy asoslarda amalga oshiriladi. 7. Davlat arxivlarining oʻquv zallari qoidalarini buzish ruxsatnomani bekor qilishga asos boʻlishi mumkin. Bu haqida qaror arxiv rahbariyati tomonidan qabul qilinadi.
Jismoniy va yuridik shaxslarga maʼlumotnomalar berish boʻyicha davlat xizmatlarini koʻrsatishning yagona maʼmuriy reglamentiga 58-ILOVA
Davlat arxivlarida saqlanayotgan jismoniy shaxslarning shaxsiy hujjatlari aslini berish
1. Davlat xizmati nomi Davlat arxivlarida saqlanayotgan jismoniy shaxslarning shaxsiy hujjatlari aslini berish. 2. Davlat xizmatidan foydalanuvchilar toifasi Jismoniy shaxs. 3. Davlat xizmatini koʻrsatuvchi vakolatli organ(lar) Oʻzbekiston Respublikasi Adliya vazirligi huzuridagi “Oʻzarxiv” agentligi tizimidagi davlat arxivlari. 4. Davlat xizmatidan foydalanish uchun talab etiladigan maʼlumotlar 1. Soʻrovnomada shaxsga oid quyidagi maʼlumotlar koʻrsatiladi: familiyasi, ismi va otasining ismi (oʻzgargan boʻlsa, bu haqida maʼlumotlar koʻrsatiladi);* pasport yoki identifikatsiyalovchi ID-kartasi maʼlumotlari (JSHSHIR maʼlumotlari); maʼlumotnoma tili (oʻzbek/rus); yashash manzili; elektron manzili (mavjud boʻlsa) va telefon raqami; Shaxsiy hujjatni olish usuli (davlat arxividan olib ketish, pochta manzilga yuborish); oʻqigan taʼlim muassasasi yoki faoliyat yuritgan tashkilot (shaxsiy hujjat qoldirilgan tashkilot) nomi. Ariza beruvchining shaxsiy hujjati nomi (mehnat daftarcha, shahodatnoma, diplom, boshqa turdagi shaxsiy hujjat). 2. Notarial tasdiqlangan ishonchnoma (agar ishonchli vakil tomonidan harakat qilinayotgan boʻlsa).* Uchinchi shaxs manfaati uchun shartnoma (order) asosida advokatlar tomonidan murojaat qilinganda, notarial tasdiqlangan ishonchnoma talab etilmaydi. * “Raqamli hukumat” tizimining idoralararo integratsiyalashuv platformasi orqali mustaqil ravishda olinadi. 5. Davlat xizmatini koʻrsatganlik uchun undiriladigan yigʻim miqdori Bazaviy hisoblash miqdorining 1 baravari. Yigʻim summasi quyidagi tartibda taqsimlanadi: a) Davlat xizmatlari markazlari orqali murojaat etilganda: 18 foizi — Oʻzbekiston Respublikasi Adliya vazirligining Davlat xizmatlarini rivojlantirish jamgʻarmasiga; 0,5 foizi — Raqamli texnologiyalar vazirligi huzuridagi “Raqamli hukumat loyihalarini boshqarish markazi” davlat muassasasining Iqtisodiyot va moliya vazirligi huzuridagi Gʻaznachilik xizmati qoʻmitasidagi maxsus hisobvaragʻiga (Yagona billing tizimi orqali tasdiqlangani uchun); qolgan mablagʻlar — tegishli tartibda “Oʻzarxiv” agentligining hududiy boshqarmasi yoki Oʻzbekiston milliy arxivlarining hisobvaragʻiga; b) YIDXP orqali murojaat etilganda: 10 foizi — Oʻzbekiston Respublikasi Adliya vazirligining Davlat xizmatlarini rivojlantirish jamgʻarmasiga; 11,75 foizi — Raqamli texnologiyalar vazirligi huzuridagi “Raqamli hukumat loyihalarini boshqarish markazi” davlat muassasasining Iqtisodiyot va moliya vazirligi huzuridagi Gʻaznachilik xizmati qoʻmitasidagi maxsus hisobvaragʻiga (shu jumladan, 0,5 foizi — Yagona billing tizimi orqali tasdiqlangani uchun); qolgan mablagʻlar — tegishli tartibda “Oʻzarxiv” agentligining hududiy boshqarmasi yoki Oʻzbekiston milliy arxivlarining hisobvaragʻiga oʻtkaziladi. 6. Davlat xizmatini koʻrsatish muddati 10 ish kuni. 7. Izoh 1. Mazkur pasport qoidalari davlat arxivlariga tugatilgan tashkilotlar tomonidan topshirilgan jismoniy shaxslarning shaxsiy hujjatlariga nisbatan tatbiq etiladi. 2. Agar shaxsiy hujjatning egasi vafot etgan boʻlsa, uning yaqin qarindoshi (ota-onasi, eri yoki turmush oʻrtogʻi va bolalari) davlat xizmatidan foydalanishi mumkin. 3. Shaxsiy hujjat mavjudligi toʻgʻrisida ariza beruvchi axborot-kommunikatsiya tizimi orqali xabardor qilinadi. Shaxsiy hujjat arxivda mavjud boʻlmasligi davlat xizmati koʻrsatishni rad etish uchun asos hisoblanadi. 4. Soʻrovnoma arxiv hujjatlari asosida koʻrib chiqilib, tegishli shaxsiy hujjat aniqlanmagan taqdirda, toʻlangan yigʻim miqdori ariza beruvchiga qaytarilmaydi. 5. Ariza beruvchi shaxsiy hujjatni davlat arxividan olib ketadi yoki shaxsiy hujjat ariza beruvchining talabiga koʻra kuryerlik xizmati orqali yuborilishi mumkin. Shaxsiy hujjatni davlat arxivi manzilidan ariza beruvchining manziliga yetkazib berish muddati davlat xizmatini koʻrsatish muddatiga kiritilmaydi. Pochta aloqasi orqali yetkazilgan davlat xizmatlarining natijasi uchun toʻlovlar ariza beruvchi tomonidan qoplanadi.
Jismoniy va yuridik shaxslarga maʼlumotnomalar berish boʻyicha davlat xizmatlarini koʻrsatishning yagona maʼmuriy reglamentiga 59-ILOVA
Arab alifbosida yaratilgan turk, fors va arab tilidagi hujjatlardagi axborotlar toʻgʻrisida annotatsiya maʼlumotlarini tayyorlab berish
1. Davlat xizmati nomi Arab alifbosida yaratilgan turk, fors va arab tilidagi hujjatlardagi axborotlar toʻgʻrisida annotatsiya maʼlumotlarini tayyorlab berish. 2. Davlat xizmatidan foydalanuvchilar toifasi Jismoniy va yuridik shaxslar. 3. Davlat xizmatini koʻrsatuvchi vakolatli organ(lar) Oʻzbekiston Milliy arxivi. 4. Davlat xizmatidan foydalanish uchun talab etiladigan maʼlumotlar 1. Soʻrovnomada shaxsga oid quyidagi maʼlumotlar koʻrsatiladi: ariza beruvchi jismoniy shaxs uchun: familiyasi, ismi va otasining ismi (oʻzgargan boʻlsa, bu haqda maʼlumotlar koʻrsatiladi);* pasport yoki identifikatsiyalovchi ID-kartasi maʼlumotlari (JSHSHIR maʼlumotlari); maʼlumotnoma tili (oʻzbek/rus); elektron manzili (mavjud boʻlsa) va telefon raqami; Ariza beruvchi yuridik shaxs uchun: toʻliq nomi; elektron manzili (mavjud boʻlsa) va telefon raqami; STIR. 2. Hujjatga oid boʻlgan maʼlumotlar: fondning nomi; yigʻmajild raqami; hujjatning sanasi; hujjatning qisqacha tavsifi. 3. Notarial tasdiqlangan ishonchnoma (agar ishonchli vakil tomonidan harakat qilinayotgan boʻlsa).* Uchinchi shaxs manfaati uchun shartnoma (order) asosida advokatlar tomonidan murojaat qilinganda, notarial tasdiqlangan ishonchnoma talab etilmaydi. * “Raqamli hukumat” tizimining idoralararo integratsiyalashuv platformasi orqali mustaqil ravishda olinadi. 5. Davlat xizmatini koʻrsatganlik uchun undiriladigan yigʻim miqdori 1 ta annotatsiya uchun bazaviy hisoblash miqdorining 0,47 baravari miqdorida yigʻim undiriladi. Yigʻim summasi quyidagi tartibda taqsimlanadi: a) Davlat xizmatlari markazlari orqali murojaat etilganda: 18 foizi — Oʻzbekiston Respublikasi Adliya vazirligining Davlat xizmatlarini rivojlantirish jamgʻarmasiga; 0,5 foizi — Raqamli texnologiyalar vazirligi huzuridagi “Raqamli hukumat loyihalarini boshqarish markazi” davlat muassasasining Iqtisodiyot va moliya vazirligi huzuridagi Gʻaznachilik xizmati qoʻmitasidagi maxsus hisobvaragʻiga (Yagona billing tizimi orqali tasdiqlangani uchun); qolgan mablagʻlar — Oʻzbekiston Milliy arxivining hisobvaragʻiga; b) YIDXP orqali murojaat etilganda: 10 foizi — Oʻzbekiston Respublikasi Adliya vazirligining Davlat xizmatlarini rivojlantirish jamgʻarmasiga; 11,75 foizi — Raqamli texnologiyalar vazirligi huzuridagi “Raqamli hukumat loyihalarini boshqarish markazi” davlat muassasasining Iqtisodiyot va moliya vazirligi huzuridagi Gʻaznachilik xizmati qoʻmitasidagi maxsus hisobvaragʻiga (shu jumladan, 0,5 foizi — Yagona billing tizimi orqali tasdiqlangani uchun); qolgan mablagʻlar — Oʻzbekiston Milliy arxivining hisobvaragʻiga oʻtkaziladi. Davlat xizmati tezlashtirilgan tartibda koʻrsatilganda mazkur bandda belgilangan narxga 50 % qoʻshimcha haq undiriladi. 6. Davlat xizmatini koʻrsatish muddati Umumiy tartibda — 3 ish kuni; tezlashtirilgan tartibda — 2 ish kuni. 7. Izoh Soʻrovnoma arxiv hujjatlari asosida koʻrib chiqilib, tegishli maʼlumot aniqlanmagan taqdirda, toʻlangan yigʻim miqdori ariza beruvchiga qaytarilmaydi. Agar davlat xizmatini tezkor bajarish boʻyicha ariza Oʻzbekiston Milliy arxivi tomonidan tegishli muddatlarda koʻrsatilmasa, toʻlangan qoʻshimcha haq 1 ish kuni mobaynida mazkur arxivning budjetdan tashqari mablagʻlari hisobidan qaytariladi.
Jismoniy va yuridik shaxslarga maʼlumotnomalar berish boʻyicha davlat xizmatlarini koʻrsatishning yagona maʼmuriy reglamentiga 60-ILOVA
Taʼlim tashkilotlariga akkreditatsiyadan oʻtganlik toʻgʻrisida maʼlumotnoma berish
1. Davlat xizmati nomi Taʼlim tashkilotlarining akkreditatsiyadan oʻtganli gi toʻgʻrisida maʼlumotnoma 2. Davlat xizmatidan foydalanuvchilar toifasi Jismoniy va yuridik shaxslar 3. Davlat xizmatini koʻrsatuvchi vakolatli organ(lar) Oʻzbekiston Respublikasi Prezidenti Administratsiyasi huzuridagi Taʼlim sifatini taʼminlash milliy agentligi 4. Davlat xizmatidan foydalanish uchun talab etiladigan maʼlumotlar Soʻrovnomada quyidagi maʼlumotlar koʻrsatiladi: a) jismoniy shaxs uchun: familiyasi, ismi va otasining ismi; biometrik pasport yoki identifikatsiyalovchi ID-kartasi maʼlumotlari (JSHSHIR maʼlumotlari); maʼlumotnoma tili (oʻzbek/rus/ingliz); elektron manzili (mavjud boʻlsa) va telefon raqami. b) yuridik shaxs uchun: toʻliq nomi; elektron manzili (mavjud boʻlsa) va telefon raqami; STIRi . 5. Davlat xizmatini koʻrsatganlik uchun undiriladigan yigʻim miqdori Bepul 6. Davlat xizmatini koʻrsatish muddati 3 ish kuni 7. Izoh
Vazirlar Mahkamasining 2023-yil 20-noyabrdagi 612-son qaroriga 2-ILOVA
Oʻzbekiston Respublikasi Hukumatining oʻz kuchini yoʻqotgan deb eʼtirof etilayotgan qarorlari
1. Vazirlar Mahkamasining “Ichki ishlar organlari sohasida davlat xizmatlari koʻrsatishning ayrim maʼmuriy reglamentlarini tasdiqlash toʻgʻrisida” 2018-yil 4-oktabrdagi 797-son qarori .
4. Vazirlar Mahkamasining “Oʻzbekiston Respublikasi Hukumatining ayrim qarorlariga oʻzgartirish va qoʻshimchalar kiritish toʻgʻrisida (Oʻzbekiston Respublikasi Prezidentining “Davlat xizmatlari koʻrsatish milliy tizimini yanada kompleks rivojlantirish choralari haqida” 2019-yil 15-fevraldagi PQ-4193-son qarori)” 2019-yil 2-iyuldagi 548-son qaroriga ilovaning 23 va 24-bandlari .
5. Vazirlar Mahkamasining “Oʻzbekiston Respublikasida fuqarolarni doimiy yashash va vaqtincha turgan joyi boʻyicha roʻyxatga olish tartibini yanada soddalashtirish chora-tadbirlari toʻgʻrisida” 2019-yil 28-dekabrdagi 1049-son qaroriga 4-ilovaning 3-bandi .
6. Vazirlar Mahkamasining “Davlat tibbiyot muassasalari tomonidan fuqarolarga maʼlumotnomalar berish tartibini yanada soddalashtirish chora-tadbirlari toʻgʻrisida” 2020-yil 10-yanvardagi 18-son qarorining 3-bandi va qarorga 1-2-ilovalar .
7. Vazirlar Mahkamasining “Aholini ijtimoiy himoya qilish sohasida davlat xizmatlari koʻrsatishning ayrim maʼmuriy reglamentlarini tasdiqlash toʻgʻrisida” 2020-yil 23-maydagi 327-son qarori 1-bandining uchinchi-toʻrtinchi xatboshilari hamda qarorga 3-4-ilovalar .
8. Vazirlar Mahkamasining “Sudlanganlik haqida maʼlumotnoma berish boʻyicha davlat xizmati koʻrsatishning maʼmuriy reglamentiga oʻzgartirishlar va qoʻshimcha kiritish toʻgʻrisida (Oʻzbekiston Respublikasi Prezidentining “Davlat xizmatlari koʻrsatish milliy tizimini jadal rivojlantirish boʻyicha qoʻshimcha chora-tadbirlar toʻgʻrisida” 2020-yil 31-yanvardagi PF-5930-son Farmoni)” 2020-yil 8-iyundagi 364-son qarori .
9. Vazirlar Mahkamasining “Arxiv ishi va ish yuritish sohasida davlat xizmatlarini koʻrsatishning ayrim maʼmuriy reglamentlarini tasdiqlash toʻgʻrisida” 2020-yil 19-avgustdagi 495-son qarori 1-bandining ikkinchi-uchinchi xatboshlari hamda qarorga 1-2-ilovalar .
10. Vazirlar Mahkamasining “Kadastr sohasida ayrim davlat xizmatlari koʻrsatishning maʼmuriy reglamentlarini tasdiqlash toʻgʻrisida” 2020-yil 2-sentabrdagi 535-son qarori 1-bandining oltinchi va sakkizinchi xatboshilari hamda qarorga 5 va 5b-ilovalar .
11. Vazirlar Mahkamasining “Oʻzbekiston Respublikasida chet el fuqarolari va fuqaroligi boʻlmagan shaxslarni roʻyxatga olish tartibini soddalashtirish chora-tadbirlari toʻgʻrisida” 2020-yil 28-sentabrdagi 593-son qaroriga 4-ilovaning 63-bandi .
12. Vazirlar Mahkamasining “Yuridik kadrlarni xalqaro standartlar boʻyicha tayyorlash tizimini yanada takomillashtirishga doir qoʻshimcha chora-tadbirlar toʻgʻrisida” 2021-yil 6-apreldagi 189-son qaroriga 2-ilovaning 12-bandi .
13. Vazirlar Mahkamasining “Arxiv ishi va ish yuritish sohasida davlat xizmatlari koʻrsatishning ayrim maʼmuriy reglamentlarini tasdiqlash toʻgʻrisida” 2021-yil 23-sentabrdagi 597-son qarori 1-bandining uchinchi xatboshisi hamda qarorga 2-ilova .
14. Vazirlar Mahkamasining 2021-yil 21-oktabrdagi 654-son qarori bilan tasdiqlangan Kam taʼminlangan oilalarni “Ijtimoiy himoya yagona reyestri” axborot tizimi orqali aniqlash, ularga kam taʼminlangan oilalar bolalari uchun nafaqa va moddiy yordam tayinlash va toʻlash tartibi toʻgʻrisidagi nizomning 9-bandi ikkinchi-oltinchi xatboshilari hamda nizomga 1a-ilova .
15. Vazirlar Mahkamasining “Aholi va tadbirkorlik subyektlarining davlat xizmatlaridan foydalanish imkoniyatlari kengaytirilishi munosabati bilan Oʻzbekiston Respublikasi Hukumatining ayrim qarorlariga oʻzgartirish va qoʻshimchalar kiritish, shuningdek, baʼzilarini oʻz kuchini yoʻqotgan deb hisoblash toʻgʻrisida” 2021-yil 27-dekabrdagi 774-son qaroriga 1-ilovaning 41-bandi va 63-band .
16. Vazirlar Mahkamasining 2022-yil 18-yanvardagi 28-son qarori bilan tasdiqlangan Yoʻqolgan ashyolarni davlat xizmatlari markazlari tomonidan qabul qilish, saqlash va egalariga qaytarish yoki tegishli davlat tashkilotlariga topshirish tartibi toʻgʻrisidagi nizomning 20 — 23-bandlari hamda nizomga 5-ilova .
17. Vazirlar Mahkamasining “Avtomobil tarixi” maʼlumotlarini taqdim etish boʻyicha davlat xizmatini koʻrsatishning maʼmuriy reglamentini tasdiqlash toʻgʻrisida” 2022-yil 9-martdagi 106-son qarorining 3-bandi va qarorga ilova .
18. Vazirlar Mahkamasining “Oʻzbekiston Respublikasi Hukumatining ayrim qarorlariga oʻzgartirishlar kiritish toʻgʻrisida (Oʻzbekiston Respublikasining “Normativ-huquqiy hujjatlar toʻgʻrisida” 2021-yil 20-apreldagi OʻRQ-682-son Qonuni)” 2022-yil 4-apreldagi 153-son qaroriga ilovaning 529 , 532-bandlari , 766-band , 841-bandning “ v ” va “g” kichik bandlari , 882-bandning “ a ” va “b” kichik bandlari , 901-bandning “d” kichik bandi .
19. Vazirlar Mahkamasining “Qurilish sohasiga oid yagona maʼmuriy qurilish reglamentlarini tasdiqlash toʻgʻrisida” 2022-yil 20-apreldagi 200-son qarori 1-bandining sakkizinchi xatboshisi hamda qarorga 7-ilova .
20. Vazirlar Mahkamasining “Savdo va xizmat koʻrsatish sohasida jamoatchilik nazorati samaradorligini oshirishga doir qoʻshimcha chora-tadbirlar toʻgʻrisida” 2022-yil 12-maydagi 255-son qaroriga 3-ilovaning 12-bandi .
21. Vazirlar Mahkamasining “Korxonalar va tashkilotlarning yagona davlat registrini yuritish va uning asosida davlat xizmatini koʻrsatishga oid normativ-huquqiy hujjatlarni tasdiqlash toʻgʻrisida” 2022-yil 28-sentabrdagi 539-son qarori 2-bandining “b” kichik bandi hamda qarorga 2-ilova .
22. Vazirlar Mahkamasining “Oʻzbekiston Respublikasi Hukumatining ayrim qarorlariga davlat xizmatlari koʻrsatishni soddalashtirish, byurokratik toʻsiqlarni qisqartirish hamda davlat xizmatlari koʻrsatish milliy tizimini rivojlantirishga qaratilgan oʻzgartirish va qoʻshimchalar kiritish toʻgʻrisida” 2022-yil 28-sentabrdagi 541-son qaroriga ilovaning 11 va 12-bandlari , 21-bandi , 23-bandning “ b ” va “v” kichik bandlari , 24-bandning “ a ” va “b” kichik bandlari , 25-bandning “g” kichik bandi , 38-bandning “v” kichik bandi hamda 49-bandning “j” kichik bandi .
23. Vazirlar Mahkamasining “Koʻchmas mulkka boʻlgan huquqlarning hisobini yuritishda shaffoflikni taʼminlash, shuningdek, kadastr sohasidagi ayrim maʼmuriy tartib-taomillarni takomillashtirish chora-tadbirlari toʻgʻrisida” 2022-yil 18-oktabrdagi 610-son qaroriga 2-ilova 8-bandning “a” kichik bandi beshinchi-oltinchi xatboshilari va “d” kichik bandi .
24. Vazirlar Mahkamasining “Fuqarolik holati dalolatnomalarini yozish organlari faoliyatini yanada takomillashtirish chora-tadbirlari toʻgʻrisida” 2022-yil 27-oktabrdagi 623-son qaroriga ilovaning 8-bandi .
25. Vazirlar Mahkamasining “Statistika maʼlumotlarini taqdim etish boʻyicha davlat xizmatlarini koʻrsatishning maʼmuriy reglamentini tasdiqlash toʻgʻrisida” 2022-yil 24-noyabrdagi 672-son qarori .
Oʻzbekiston Respublikasining Bosh vaziri A. ARIPOV
Toshkent sh.,
2023-yil 20-noyabr,
612-son