UzbekAI

← Qonunlar

📅 2023-yil 20-noyabr · Vazirlar Mahkamasi qarorlari

Rasmiy matn. Rasmiy hujjat. Tahririy izohlar kiritilmagan.

Yordam | Arxiv | Atamalar | Statistika | API | Havola yuborish | Sayt haqida | Shartlar

← Қонунлар

📅 2023 йил 20 ноябрь · Вазирлар Маҳкамаси қарорлари

Расмий матн. Расмий ҳужжат. Таҳририй изоҳлар киритилмаган.

Ёрдам | Архив | Атамалар | Статистика | API | Ҳавола юбориш | Сайт ҳақида | Шартлар

← Законы

📅 20 ноября 2023 г. · Постановления Кабинета Министров

Официальный текст. Официальный документ. Редакционные примечания не включены.

Помощь | Архив | Термины | Статистика | API | Предложить ссылку | О сайте | Условия

← Laws

📅 20 November 2023 · Cabinet of Ministers resolutions

Official text. Official document. Editorial notes are not included.

Help | Archive | Glossary | Stats | API | Submit | About | Terms

Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг

қарори

МАЪМУРИЙ РЕГЛАМЕНТИ

СХЕМАСИ

СЎРОВНОМА

СХЕМАСИ

СЎРОВНОМА

Автомототранспорт воситасини бошқариш ҳуқуқини берувчи ишончномани электрон шаклда расмийлаштириш бўйича давлат хизматини кўрсатишнинг маъмурий регламентини тасдиқлаш тўғрисида

Сўнгги йилларда мамлакатимизда автомототранспорт воситаларидан фойдаланишда аҳолига қўшимча қулайликлар яратиш, улар билан боғлиқ нотариал ҳаракатларни рақамлаштириш бўйича тизимли ишлар амалга оширилмоқда.

Шу билан бирга, автомототранспорт воситасини бошқариш ҳуқуқини берувчи ишончномани расмийлаштириш бўйича эскирган тартиб сақланиб қолинаётганлиги аҳолининг ортиқча оворагарчилигига сабаб бўлмоқда.

Автомототранспорт воситасини бошқариш ҳуқуқини берувчи ишончномани расмийлаштириш соҳасида давлат хизматларини кўрсатишни рақамлаштириш орқали тизимни янада такомиллаштириш, шунингдек, Ўзбекистон Республикаси Президентининг «Автотранспорт воситаларини бошқаришда ва йўналишсиз такси фаолиятини амалга оширишда қўшимча қулайликлар яратиш тўғрисида» 2022 йил 7 июлдаги ПҚ-311-сон қарори ижросини таъминлаш мақсадида Вазирлар Маҳкамаси қарор қилади:

1. Қуйидагиларни назарда тутувчи Автомототранспорт воситасини бошқариш ҳуқуқини берувчи ишончномани электрон шаклда расмийлаштириш бўйича давлат хизматини кўрсатишнинг маъмурий регламенти иловага мувофиқ тасдиқлансин:

жисмоний шахснинг шахсий автомототранспорт воситасини бошқа шахсларга бошқариш ҳуқуқини берувчи ишончнома (кейинги ўринларда — ишончнома) Ўзбекистон Республикаси Ягона интерактив давлат хизматлари портали (кейинги ўринларда — ЯИДХП) орқали электрон шаклда расмийлаштирилиши;

ишончнома ариза берувчининг хоҳишига кўра бир ой, олти ой ва уч йилгача муддатга берилиши;

сўровномага киритилган маълумотлар ахборот тизимлари ёрдамида автоматик текширилиши ва маълумотлар аниқланмаганда ёки нотўғри эканлиги аниқланганда, бу ҳақда ариза берувчи электрон шаклда огоҳлантирилиши;

тўлов амалга оширилгач, ишончнома реал вақт режимида ЯИДХП орқали 24/7 режимида QR-код (матрик штрихли код) қўйилган ҳолда расмийлаштирилиши.

2. Рақамли технологиялар вазирлиги Адлия вазирлиги билан биргаликда:

бир ҳафта муддатда ушбу қарор билан тасдиқланган маъмурий регламентга мувофиқ давлат хизматларини кўрсатиш ЯИДХП орқали жорий этилишини таъминласин;

ЯИДХПда давлат хизмати кўрсатилишининг ҳар бир босқичида мурожаатлар кўриб чиқилишини кузатиб бориш тартибини жорий этсин.

3. Ички ишлар вазирлиги:

ишончномани расмийлаштириш доирасида автомототранспорт воситаси тўғрисидаги барча маълумотларни «Электрон ҳукумат» тизимининг идоралараро интеграциялашув платформасига тўлиқ ва узлуксиз тақдим этиб борсин;

ўн кун муддатда ЯИДХП орқали расмийлаштирилган ишончномаларнинг мавжудлигини Йўл ҳаракати хавфсизлиги хизмати ходимлари томонидан ахборот-коммуникация технологиялари ёрдамида текшириш имконияти яратилишини таъминласин.

4. Адлия вазирлиги:

давлат органлари ва бошқа ташкилотлар томонидан мазкур қарорга мувофиқ давлат хизмати кўрсатилишининг белгиланган тартибига риоя этилиши устидан доимий назорат ўрнатсин;

ушбу қарор билан тасдиқланган маъмурий регламентга мувофиқ давлат хизматини кўрсатиш тартибларини бузганлик учун давлат органлари ва бошқа ташкилотлар мансабдор шахсларига нисбатан белгиланган тартибда маъмурий жазо чораларини қўлласин;

манфаатдор вазирликлар ва идоралар билан биргаликда ўзлари қабул қилган норматив-ҳуқуқий ҳужжатларни икки ой муддатда ушбу қарорга мувофиқлаштирсин.

5. Мазкур қарорнинг бажарилишини назорат қилиш Ўзбекистон Республикаси адлия вазири А.Ж. Ташкулов зиммасига юклансин.

Вазирлар Маҳкамасининг 2023 йил 20 ноябрдаги 613-сон қарорига ИЛОВА

Автомототранспорт воситасини бошқариш ҳуқуқини берувчи ишончномани электрон шаклда расмийлаштириш бўйича давлат хизматини кўрсатишнинг

1-боб. Умумий қоидалар

1. Ушбу Маъмурий регламент (кейинги ўринларда — Регламент) жисмоний шахсларга тегишли бўлган автомототранспорт воситаларини бошқариш ҳуқуқини (сотиш ва бошқариш ваколатини бошқа шахсга ўтказиш ҳуқуқисиз) бошқа шахсларга бериш бўйича ишончномани электрон шаклда расмийлаштириш хизматини Ўзбекистон Республикаси Ягона интерактив давлат хизматлари портали (кейинги ўринларда — ЯИДХП) орқали кўрсатиш тартибини белгилайди.

2. Регламент асосий ишончнома (сотиш ва бошқариш ваколатини бошқа шахсга ўтказиш ҳуқуқи билан берилган ишончнома) асосида автомототранспорт воситаларини бошқариш ҳуқуқини берувчи ишончномаларни электрон шаклда расмийлаштиришга нисбатан татбиқ этилмайди.

3. Регламентда қуйидаги асосий тушунчалардан фойдаланилади:

ариза берувчи — автомототранспорт воситасини бошқариш ҳуқуқини бошқа шахсга бериш ёхуд бошқариш ҳуқуқини бекор қилиш мақсадида ЯИДХП орқали мурожаат қилган автомототранспорт воситасининг мулкдори;

ваколатли органларнинг ахборот тизимлари — Ўзбекистон Республикаси Адлия вазирлигининг «Notarius» автоматлаштирилган ахборот тизими (кейинги ўринларда — «Notarius» ААТ), Адлия вазирлиги ҳузуридаги Персоналлаштириш агентлигининг Жисмоний шахслар марказий маълумотлар базаси, Ички ишлар вазирлигининг «Ягона автоматлаштирилган ахборот тизими»;

давлат хизмати — жисмоний шахсга тегишли бўлган автомототранспорт воситасини ЯИДХП орқали бошқа шахсга бошқариш ҳуқуқини расмийлаштириш;

ишончнома — жисмоний шахсга тегишли бўлган автомототранспорт воситасини бошқариш ҳуқуқини бошқа шахсга бериш учун ЯИДХП орқали электрон шаклда расмийлаштирилган, QR-код (матрик штрихли код) қўйилган ҳужжат.

4. Автомототранспорт воситасига ишончнома ариза берувчи томонидан ЯИДХПдан фойдаланган ҳолда, ўзининг ва ишончнома берилаётган шахс(лар)нинг биометрик паспорти ёки идентификацияловчи ID-картаси ҳамда жисмоний шахснинг шахсий идентификация рақами (кейинги ўринларда — ЖШШИР) маълумотларини киритиш орқали мустақил равишда расмийлаштирилади.

5. Давлат хизмати «Notarius» ААТдан фойдаланган ҳолда ЯИДХП орқали кўрсатилади.

6. Давлат хизмати Регламентга 1-иловада келтирилган схемага мувофиқ кўрсатилади.

7. Ишончнома ариза берувчининг хоҳишига кўра бир ой, олти ой ва уч йил муддатгача берилади.

8. Ариза берувчи сўровномада кўрсатилган автомототранспорт воситасининг мулкдори бўлмаса, ишончнома расмийлаштирилмайди.

2-боб. Давлат хизматини ЯИДХП орқали кўрсатиш тартиби

9. Ариза берувчи давлат хизматидан фойдаланиш учун ЯИДХПда рўйхатдан ўтади ҳамда Регламентга 2-иловага мувофиқ шаклдаги сўровномани электрон равишда мустақил тўлдиради.

Ишончнома «Notarius» ААТ орқали рўйхатга олинади.

Бунда ишончномага киритиладиган шахслар сонига чеклов ўрнатилмайди.

10. Сўровномага киритилган маълумотларнинг ҳаққонийлиги ваколатли органларнинг ахборот тизимлари ёрдамида автоматик равишда текширилади ва юборилади.

11. Ариза берувчи сўровнома тўғри тўлдирилганлигини мустақил текширади ва маълумотлар тўғрилигига ишонч ҳосил қилингандан сўнг уни тасдиқлайди.

12. Сўровнома маълумотларида ариза берувчи ёки ишончномага киритилган шахс(лар) маълумотлари ваколатли органларнинг ахборот тизимлари ёрдамида аниқланмаган тақдирда, бу ҳақда ариза берувчи электрон шаклда огоҳлантирилади.

13. Ишончномани расмийлаштириш қуйидаги ҳолатларда рад этилади:

сўровномага Регламентнинг 8-бандида назарда тутилган талабга мос келмайдиган маълумотлар киритилганда;

ариза берувчи ва ишончнома берилаётган шахс айни бир шахс бўлганда;

сўровномага киритилган маълумотлар уларни тақдим этишга ваколатли органларнинг ахборот тизимлари орқали автоматик равишда текширилиб, тасдиқланмаган тақдирда;

Ўзбекистон Республикаси Бош прокуратураси ҳузуридаги Мажбурий ижро бюроси маълумотлар базаси орқали ариза берувчининг қарздорлик ҳолати текширилиб, қарздорлик мавжудлиги аниқланган тақдирда.

14. Сўровномага киритилган маълумотларнинг тўғрилиги ваколатли органларнинг ахборот тизимлари воситасида тасдиқлангач, ариза берувчига электрон тўлов варақаси (инвойс) шакллантирилади.

15. Ишончномани электрон шаклда расмийлаштириш учун давлат божи унинг амал қилиш муддатидан келиб чиққан ҳолда, Ўзбекистон Республикасининг «Давлат божи тўғрисида»ги Қонунида ишончномани нотариал тасдиқлаш учун белгиланган давлат божига нисбатан қуйидаги фоизларда ундирилади:

бир ойгача бўлган муддатга — 10 фоиз;

бир ойдан ортиқ ва олти ойгача бўлган муддатга — 50 фоиз;

олти ойдан ортиқ ва уч йилгача бўлган муддатга — 100 фоиз.

Давлат божи ишончнома расмийлаштирилишидан олдин тўланади.

Ариза берувчининг айби билан ишончнома нотўғри расмийлаштирилганда ёки унга киритилган шахс(лар) тўғрисида маълумотларда хатолик мавжуд бўлган тақдирда, шунингдек, Регламентнинг 13-бандида назарда тутилган асослар мавжуд бўла туриб, ишончнома электрон расмийлаштирилган ҳолларда, тўланган давлат божи қайтарилмайди.

16. Давлат божи суммаси қуйидаги тартибда тақсимланади:

16 фоизи — Ўзбекистон Республикаси Адлия вазирлигининг Давлат хизматларини ривожлантириш жамғармасининг шахсий ҳисобварағига;

11,75 фоизи — Ўзбекистон Республикаси Рақамли технологиялар вазирлиги ҳузуридаги «Электрон ҳукумат лойиҳаларини бошқариш маркази» давлат муассасасининг Иқтисодиёт ва молия вазирлиги Ғазначилик хизмати қўмитасидаги махсус ҳисобварағига (шу жумладан, 0,5 фоизи — ягона биллинг тизими орқали тасдиқлангани учун);

қолган маблағлар — Ўзбекистон Республикасининг Давлат бюджетига йўналтирилади.

17. Давлат божи тўлови амалга оширилганлиги ахборот-коммуникация тизимлари орқали тасдиқланади.

I ва II гуруҳ ногиронлиги бўлган шахсларга давлат божини тўлашда 50 фоиз миқдорида чегирма қўлланилади.

18. Сўровнома ариза берувчи томонидан тасдиқланиб, давлат божи тўлиқ тўланганидан сўнг автоматик равишда рўйхатга олиш учун «Notarius» ААTга юборилади.

19. Сўровномага киритилган маълумотлар «Notarius» ААTда рўйхатга олинади ва Регламентга 3-иловага мувофиқ шакл бўйича реал вақт режимида QR-код (матрик штрихли код) қўйилган ишончнома шакллантирилади.

Ишончномаларга кетма-кетликда тартиб рақами берилади.

QR-код (матрик штрихли код) қўйилган ишончнома реал вақт режимида ариза берувчининг ЯИДХПдаги шахсий кабинетига ва у ҳақдаги маълумотлар «Notarius» ААT орқали Ички ишлар вазирлигининг «Ягона автоматлаштирилган ахборот тизими»га электрон шаклда юборилади.

«Notarius» ААTда рўйхатга олинган (шаклланган) ишончнома ишончнома берилаётган шахс(лар)нинг ЯИДХПдаги шахсий кабинетига (агар мавжуд бўлса) юборилиши мумкин.

Электрон шаклда QR-код (матрик штрихли код) қўйилган ҳолда расмийлаштирилган ишончнома нотариал тасдиқланган ишончнома билан бир хил юридик кучга эгадир.

20. Берилган ишончномалар ҳақидаги маълумот «Notarius» ААTда уларнинг тури бўйича алоҳида юритиладиган реестрга автоматик равишда киритилади ва реестр шакллантириб борилади.

21. Ишончноманинг амал қилиш муддати узайтирилмайди ва муддати тугагандан сўнг ариза берувчининг хоҳишига кўра янгидан расмийлаштирилиши мумкин.

3-боб. Ишончномани бекор қилиш тартиби

22. Ишончнома қуйидаги ҳолатларда бекор қилинган ҳисобланади:

ишончноманинг амал қилиш муддати тугаганда;

ишончномани берган шахс томонидан бекор қилинганда;

ишончнома расмийлаштирилган вақтдан сўнг ишончномани берган шахс муомалага лаёқатсиз, муомала лаёқати чекланган ёки бедарак йўқолган деб топилганда ёхуд у вафот этганда;

ишончнома берилган шахс(лар) муомалага лаёқатсиз, муомалага лаёқати чекланган ёки бедарак йўқолган деб топилганда ёхуд у вафот этганда;

автомототранспорт воситасининг мулкдори ўзгарганда.

23. Ишончнома уни берган шахс томонидан исталган вақтда бекор қилиниши мумкин.

Ишончномани уни берган шахс томонидан амал қилиши муддатидан олдин бекор қилинганда ёки такрорий ишончнома расмийлаштирилганда тўланган давлат божи қайтарилмайди.

24. Ишончномани бекор қилиш учун ЯИДХП орқали ариза Регламентга 4-иловада келтирилган схемага мувофиқ юборилади.

25. Ишончномани бекор қилиш учун ариза берувчи томонидан Регламентга 5-иловада келтирилган сўровнома шакллантирилади ва тасдиқланади.

26. Ишончномани бекор қилиш учун тўлов талаб этилмайди.

27. Ишончнома бекор қилинганлиги тўғрисидаги маълумот «Notarius» ААTда қайд қилинади ва Ўзбекистон Республикаси Ички ишлар вазирлигининг «Ягона автоматлаштирилган ахборот тизими»га электрон шаклда юборилади.

Бекор қилинган ишончномалар ҳақидаги маълумотлар «Notarius» ААTда юритиладиган ишончномаларнинг алоҳида реестрига киритилади.

28. Ишончнома бекор қилинганда, ариза берувчининг ЯИДХПдаги шахсий кабинетига ва ишончнома берилган шахс(лар)нинг ЯИДХПдаги шахсий кабинетига (мавжуд бўлганда) хабарнома юборилади.

29. Ишончнома шакллантирилганда ёки бекор қилинганда, Ўзбекистон Республикаси Ички ишлар вазирлигининг «Ягона автоматлаштирилган ахборот тизими»да автомототранспорт воситасини ҳисобга олиш маълумотларига (ишончноманинг рақами, бошқариш ҳуқуқига эга шахс(лар)нинг маълумотлари, амал қилиш муддати, бекор бўлиши каби) автоматик тарзда ўзгартириш ва қўшимчалар киритилади.

4-боб. Якунловчи қоидалар

30. Ишончноманинг амал қилиш муддати тугашидан 15 кун аввал ЯИДХП орқали ариза берувчи ва ишончномага киритилган шахс(лар)нинг ЯИДХПдаги шахсий кабинетига автоматик равишда хабарнома юборилади.

31. Ҳужжатлар алмашинувида ва ишончнома расмийлаштирилишида иштирок этган ваколатли органлар ходимлари ўз фаолиятини амалга ошириши жараёнида олинган маълумотларнинг сир сақланишини таъминлайди.

32. Йўл ҳаракати хавфсизлиги хизмати ходимлари томонидан ишончномалар планшетлар, планшет мавжуд бўлмаган тақдирда, мобил қурилма воситалари ёрдамида мустақил равишда текширилади.

Бу жараёнда ишончнома расмийлаштирилишида ваколатли органларнинг ахборот тизимлари орқали тақдим этилган ишончномадаги маълумотларни аниқлаш имкони бўлмаса, автомототранспорт воситасини бошқараётган шахсга нисбатан жавобгарлик қўлланилмайди.

33. Фуқаролар ўз хоҳишига кўра расмийлаштирилган ишончнома нусхасини Йўл ҳаракати хавфсизлиги хизмати ходимларига тақдим этиши мумкин.

34. Ўзбекистон Республикаси Адлия вазирлиги, Қорақалпоғистон Республикаси Адлия вазирлиги, вилоятлар ва Тошкент шаҳар адлия бошқармалари ва Давлат хизматлари марказлари Регламент талаблари ижроси бўйича давлат органлари ва бошқа ташкилотларнинг фаолияти юзасидан доимий назорат ва мониторингни амалга оширади.

35. Ишончноманинг расмийлаштирилиши ёки давлат хизматларини кўрсатувчи ваколатли орган ходимлари ва мансабдор шахсларининг хатти-ҳаракатлари (ҳаракатсизлиги) устидан қонунчиликда белгиланган тартибда шикоят қилиниши мумкин.

36. Регламент талаблари бузилишида айбдор бўлган шахслар қонунчилик ҳужжатларида белгиланган тартибда жавоб берадилар.

Автомототранспорт воситасини бошқариш ҳуқуқини берувчи ишончномани электрон шаклда расмийлаштириш бўйича давлат хизмати кўрсатишнинг маъмурий регламентига 1-ИЛОВА

Автомототранспорт воситасини бошқариш ҳуқуқини берувчи ишончномани электрон шаклда расмийлаштириш бўйича давлат хизматини кўрсатиш

Босқичлар Субъектлар Тадбирлар Муддатлар 1-босқич Ариза берувчи 1. Автомототранспорт воситасига ишончнома расмийлаштириш учун ЯИДХПда рўйхатдан ўтади. 2. Ишончномани расмийлаштириш учун сўровномани тўлдиради ва тасдиқлайди. Ўз хоҳишига кўра 2-босқич ЯИДХП Сўровномага киритилган маълумотларнинг тўлиқлиги ва тўғрилиги реал вақт режимида автоматик равишда текширилади. Автоматик равишда 3-босқич Ягона биллинг тизими Электрон тўлов варақасини (инвойс) шакллантиради. Автоматик равишда 4-босқич Ариза берувчи ёки ишончнома берилаётган шахс Ишончнома учун давлат божи тўловини амалга оширади. Исталган вақтда 5-босқич ЯИДХП Ишончномани рўйхатдан ўтказади ва реестр рақамини бериш учун « N otarius» ААТга юборади. Реал вақт режимида 6-босқич « N otarius» ААТ Ишончномани рўйхатдан ўтказади ва реестр рақами бериб, Ички ишлар вазирлигининг «Ягона автоматлаштирилган ахборот тизими»га ва ЯИДХПга юборади. Реал вақт режимида 7-босқич ЯИДХП QR код (матрик штрихли код) қўйилган ишончнома шакллантирилади ва электрон шаклда қуйидагиларга юборилади: ариза берувчига; Ички ишлар вазирлигининг «Ягона автоматлаштирилган ахборот тизими»га; « N otarius» ААТга; ишончнома берилган шахс(лар)нинг ЯИДХПдаги шахсий кабинетига (мавжуд бўлганда). Реал вақт режимида

Автомототранспорт воситасини бошқариш ҳуқуқини берувчи ишончномани электрон шаклда расмийлаштириш бўйича давлат хизмати кўрсатишнинг маъмурий регламентига 2-ИЛОВА

Автомототранспорт воситасини бошқариш ҳуқуқини берувчи ишончномани электрон шаклда расмийлаштириш бўйича

I. Ариза берувчи тўғрисида маълумот 1. Ф.И.О. * 2. Туғилган жойи ва санаси * 3. Биометрик паспорт (идентификацияловчи ID-карта) серияси ва рақами * 4. ЖШШИР * 5. Телефон рақами 6. Электрон почта манзили (агар мавжуд бўлса) II. Автомототранспорт воситаси тўғрисида маълумот 1. Автомототранспорт воситасини давлат рўйхатидан ўтказиш ҳақидаги гувоҳнома серияси ва рақами * 2. Давлат рақами белгиси рақами * III. Ишончнома расмийлаштирилаётган шахс (лар) тўғрисида маълумот 1. 1. ЖШШИР * 2. Биометрик паспорт (идентификацияловчи ID-карта) серияси ва рақами * 3. Ф.И.О. * 2. 1. ЖШШИР * 2. Биометрик паспорт (идентификацияловчи ID-карта) серияси ва рақами * 3. Ф.И.О. * ... IV. Амал қилиш муддати 1. Ишончноманинг муддати (1 ой, 6 ой ёки 3 йил) V. Алоҳида шартлар Ўзбекистон Республикаси ҳудудидан ташқарига олиб чиқиш ҳуқуқи берилади (берилмайди) ҳа йўқ

Автомототранспорт воситасини бошқариш ҳуқуқини берувчи ишончномани электрон шаклда расмийлаштириш бўйича давлат хизмати кўрсатишнинг маъмурий регламентига 3-ИЛОВА

Ўзбекистон Республикаси Адлия вазирлиги № _______________ Ҳужжат берилган: ________________ Ҳужжат яратилган сана: ____________ Ариза рақами: 00000000 ЖШШИР: _________________ Автомототранспорт воситасини бошқариш учун ИШОНЧНОМА № (серияси ва рақами) Ишончли шахслар ҳақида маълумот Ишончнома берилган шахснинг исми‎ Ишончнома берилган шахснинг фамилияси‎ Ишончнома берилган шахснинг отасининг исми‎ Ишончнома берилган шахснинг ЖШШИР‎ Автомототранспорт воситасининг мулкдори ҳақида маълумот Ишончнома берувчининг исми‎ Ишончнома берувчининг фамилияси‎ Ишончнома берувчининг отасининг исми‎ Ишончнома берувчининг ЖШШИР‎ Бошқариш ҳуқуқи берилган автомототранспорт воситаси ҳақида маълумот Автомототранспорт воситасининг давлат рақами белгиси‎ Автомототранспорт воситасини қайд этиш гувоҳномасининг серияси ва рақами‎ Автомототранспорт воситасининг русуми‎ Автомототранспорт воситасининг ишлаб чиқарилган йили‎ Ишончнома берилган шахсда автомототранспорт воситасини чет элга олиб чиқиш ҳуқуқ мавжуд ёки мавжуд эмаслиги ҳақида маълумот Мавжуд Мавжуд эмас

Автомототранспорт воситасини бошқариш ҳуқуқини берувчи ишончномани электрон шаклда расмийлаштириш бўйича давлат хизмати кўрсатишнинг маъмурий регламентига 4-ИЛОВА

Автомототранспорт воситасини бошқариш ҳуқуқини берувчи ишончномани бекор қилиш

Босқичлар Субъектлар Тадбирлар Муддатлар 1-босқич Ариза берувчи 1. Автомототранспорт воситасини бошқариш ҳуқуқини берувчи электрон шаклда расмийлаштирилган ишончномани бекор қилиш учун ЯИДХПда рўйхатдан ўтади. 2. Ишончномани бекор қилиш учун сўровномани тўлдиради ва тасдиқлайди. Ўз хоҳишига кўра 2-босқич ЯИДХП Сўровномага киритилган маълумотларнинг тўлиқлиги ва аниқлиги автоматик равишда текширилади. Автоматик равишда 3-босқич ЯИДХП Бекор бўлган ишончнома тўғрисидаги маълумотлар электрон шаклда қуйидагиларга юборилади: ариза берувчига; Ички ишлар вазирлигининг «Ягона автоматлаштирилган ахборот тизими»га; « N otarius» ААТга; ишончнома берилган шахс(лар)нинг ЯИДХПдаги шахсий кабинетига (мавжуд бўлганда). Реал вақт режимида

Автомототранспорт воситасини бошқариш ҳуқуқини берувчи ишончномани электрон шаклда расмийлаштириш бўйича давлат хизмати кўрсатишнинг маъмурий регламентига 5-ИЛОВА

Автомототранспорт воситасини бошқариш ҳуқуқини берувчи ишончномани бекор қилиш бўйича

I. Ариза берувчи тўғрисидаги маълумот 1. Ф.И.О. * 2. Биометрик паспорт (идентификацияловчи ID-карта) серияси ва рақами * 3. ЖШШИР * 4. Телефон рақами 5. Электрон почта манзили (агар мавжуд бўлса) II. Ишончнома тўғрисида маълумот 1. Ишончноманинг серияси ва рақами * 2. Амал қилиш муддати *

Ўзбекистон Республикасининг Бош вазири А. АРИПОВ

Тошкент ш.,

2023 йил 20 ноябрь,

613-сон

(Қонунчилик маълумотлари миллий базаси, 23.11.2023 й., 09/23/613/0875-сон; 10.07.2024 й., 09/24/380/0487-сон; 25.12.2025 й., 09/25/821/1211-сон)

lex.uz

Oʻzbekiston Respublikasi Vazirlar Mahkamasining

qarori

MAʼMURIY REGLAMENTI

SXEMASI

SOʻROVNOMA

SXEMASI

SOʻROVNOMA

Avtomototransport vositasini boshqarish huquqini beruvchi ishonchnomani elektron shaklda rasmiylashtirish boʻyicha davlat xizmatini koʻrsatishning maʼmuriy reglamentini tasdiqlash toʻgʻrisida

Soʻnggi yillarda mamlakatimizda avtomototransport vositalaridan foydalanishda aholiga qoʻshimcha qulayliklar yaratish, ular bilan bogʻliq notarial harakatlarni raqamlashtirish boʻyicha tizimli ishlar amalga oshirilmoqda.

Shu bilan birga, avtomototransport vositasini boshqarish huquqini beruvchi ishonchnomani rasmiylashtirish boʻyicha eskirgan tartib saqlanib qolinayotganligi aholining ortiqcha ovoragarchiligiga sabab boʻlmoqda.

Avtomototransport vositasini boshqarish huquqini beruvchi ishonchnomani rasmiylashtirish sohasida davlat xizmatlarini koʻrsatishni raqamlashtirish orqali tizimni yanada takomillashtirish, shuningdek, Oʻzbekiston Respublikasi Prezidentining “Avtotransport vositalarini boshqarishda va yoʻnalishsiz taksi faoliyatini amalga oshirishda qoʻshimcha qulayliklar yaratish toʻgʻrisida” 2022-yil 7-iyuldagi PQ-311-son qarori ijrosini taʼminlash maqsadida Vazirlar Mahkamasi qaror qiladi:

1. Quyidagilarni nazarda tutuvchi Avtomototransport vositasini boshqarish huquqini beruvchi ishonchnomani elektron shaklda rasmiylashtirish boʻyicha davlat xizmatini koʻrsatishning maʼmuriy reglamenti ilovaga muvofiq tasdiqlansin:

jismoniy shaxsning shaxsiy avtomototransport vositasini boshqa shaxslarga boshqarish huquqini beruvchi ishonchnoma (keyingi oʻrinlarda — ishonchnoma) Oʻzbekiston Respublikasi Yagona interaktiv davlat xizmatlari portali (keyingi oʻrinlarda — YIDXP) orqali elektron shaklda rasmiylashtirilishi;

ishonchnoma ariza beruvchining xohishiga koʻra bir oy, olti oy va uch yilgacha muddatga berilishi;

soʻrovnomaga kiritilgan maʼlumotlar axborot tizimlari yordamida avtomatik tekshirilishi va maʼlumotlar aniqlanmaganda yoki notoʻgʻri ekanligi aniqlanganda, bu haqda ariza beruvchi elektron shaklda ogohlantirilishi;

toʻlov amalga oshirilgach, ishonchnoma real vaqt rejimida YIDXP orqali 24/7 rejimida QR-kod (matrik shtrixli kod) qoʻyilgan holda rasmiylashtirilishi.

2. Raqamli texnologiyalar vazirligi Adliya vazirligi bilan birgalikda:

bir hafta muddatda ushbu qaror bilan tasdiqlangan maʼmuriy reglamentga muvofiq davlat xizmatlarini koʻrsatish YIDXP orqali joriy etilishini taʼminlasin;

YIDXPda davlat xizmati koʻrsatilishining har bir bosqichida murojaatlar koʻrib chiqilishini kuzatib borish tartibini joriy etsin.

3. Ichki ishlar vazirligi:

ishonchnomani rasmiylashtirish doirasida avtomototransport vositasi toʻgʻrisidagi barcha maʼlumotlarni “Elektron hukumat” tizimining idoralararo integratsiyalashuv platformasiga toʻliq va uzluksiz taqdim etib borsin;

oʻn kun muddatda YIDXP orqali rasmiylashtirilgan ishonchnomalarning mavjudligini Yoʻl harakati xavfsizligi xizmati xodimlari tomonidan axborot-kommunikatsiya texnologiyalari yordamida tekshirish imkoniyati yaratilishini taʼminlasin.

4. Adliya vazirligi:

davlat organlari va boshqa tashkilotlar tomonidan mazkur qarorga muvofiq davlat xizmati koʻrsatilishining belgilangan tartibiga rioya etilishi ustidan doimiy nazorat oʻrnatsin;

ushbu qaror bilan tasdiqlangan maʼmuriy reglamentga muvofiq davlat xizmatini koʻrsatish tartiblarini buzganlik uchun davlat organlari va boshqa tashkilotlar mansabdor shaxslariga nisbatan belgilangan tartibda maʼmuriy jazo choralarini qoʻllasin;

manfaatdor vazirliklar va idoralar bilan birgalikda oʻzlari qabul qilgan normativ-huquqiy hujjatlarni ikki oy muddatda ushbu qarorga muvofiqlashtirsin.

5. Mazkur qarorning bajarilishini nazorat qilish Oʻzbekiston Respublikasi adliya vaziri A.J. Tashkulov zimmasiga yuklansin.

Vazirlar Mahkamasining 2023-yil 20-noyabrdagi 613-son qaroriga ILOVA

Avtomototransport vositasini boshqarish huquqini beruvchi ishonchnomani elektron shaklda rasmiylashtirish boʻyicha davlat xizmatini koʻrsatishning

1-bob. Umumiy qoidalar

1. Ushbu Maʼmuriy reglament (keyingi oʻrinlarda — Reglament) jismoniy shaxslarga tegishli boʻlgan avtomototransport vositalarini boshqarish huquqini (sotish va boshqarish vakolatini boshqa shaxsga oʻtkazish huquqisiz) boshqa shaxslarga berish boʻyicha ishonchnomani elektron shaklda rasmiylashtirish xizmatini Oʻzbekiston Respublikasi Yagona interaktiv davlat xizmatlari portali (keyingi oʻrinlarda — YIDXP) orqali koʻrsatish tartibini belgilaydi.

2. Reglament asosiy ishonchnoma (sotish va boshqarish vakolatini boshqa shaxsga oʻtkazish huquqi bilan berilgan ishonchnoma) asosida avtomototransport vositalarini boshqarish huquqini beruvchi ishonchnomalarni elektron shaklda rasmiylashtirishga nisbatan tatbiq etilmaydi.

3. Reglamentda quyidagi asosiy tushunchalardan foydalaniladi:

ariza beruvchi — avtomototransport vositasini boshqarish huquqini boshqa shaxsga berish yoxud boshqarish huquqini bekor qilish maqsadida YIDXP orqali murojaat qilgan avtomototransport vositasining mulkdori;

vakolatli organlarning axborot tizimlari — Oʻzbekiston Respublikasi Adliya vazirligining “Notarius” avtomatlashtirilgan axborot tizimi (keyingi oʻrinlarda — “Notarius” AAT), Adliya vazirligi huzuridagi Personallashtirish agentligining Jismoniy shaxslar markaziy maʼlumotlar bazasi, Ichki ishlar vazirligining “Yagona avtomatlashtirilgan axborot tizimi”;

davlat xizmati — jismoniy shaxsga tegishli boʻlgan avtomototransport vositasini YIDXP orqali boshqa shaxsga boshqarish huquqini rasmiylashtirish;

ishonchnoma — jismoniy shaxsga tegishli boʻlgan avtomototransport vositasini boshqarish huquqini boshqa shaxsga berish uchun YIDXP orqali elektron shaklda rasmiylashtirilgan, QR-kod (matrik shtrixli kod) qoʻyilgan hujjat.

4. Avtomototransport vositasiga ishonchnoma ariza beruvchi tomonidan YIDXPdan foydalangan holda, oʻzining va ishonchnoma berilayotgan shaxs(lar)ning biometrik pasporti yoki identifikatsiyalovchi ID-kartasi hamda jismoniy shaxsning shaxsiy identifikatsiya raqami (keyingi oʻrinlarda — JSHSHIR) maʼlumotlarini kiritish orqali mustaqil ravishda rasmiylashtiriladi.

5. Davlat xizmati “Notarius” AATdan foydalangan holda YIDXP orqali koʻrsatiladi.

6. Davlat xizmati Reglamentga 1-ilovada keltirilgan sxemaga muvofiq koʻrsatiladi.

7. Ishonchnoma ariza beruvchining xohishiga koʻra bir oy, olti oy va uch yil muddatgacha beriladi.

8. Ariza beruvchi soʻrovnomada koʻrsatilgan avtomototransport vositasining mulkdori boʻlmasa, ishonchnoma rasmiylashtirilmaydi.

2-bob. Davlat xizmatini YIDXP orqali koʻrsatish tartibi

9. Ariza beruvchi davlat xizmatidan foydalanish uchun YIDXPda roʻyxatdan oʻtadi hamda Reglamentga 2-ilovaga muvofiq shakldagi soʻrovnomani elektron ravishda mustaqil toʻldiradi.

Ishonchnoma “Notarius” AAT orqali roʻyxatga olinadi.

Bunda ishonchnomaga kiritiladigan shaxslar soniga cheklov oʻrnatilmaydi.

10. Soʻrovnomaga kiritilgan maʼlumotlarning haqqoniyligi vakolatli organlarning axborot tizimlari yordamida avtomatik ravishda tekshiriladi va yuboriladi.

11. Ariza beruvchi soʻrovnoma toʻgʻri toʻldirilganligini mustaqil tekshiradi va maʼlumotlar toʻgʻriligiga ishonch hosil qilingandan soʻng uni tasdiqlaydi.

12. Soʻrovnoma maʼlumotlarida ariza beruvchi yoki ishonchnomaga kiritilgan shaxs(lar) maʼlumotlari vakolatli organlarning axborot tizimlari yordamida aniqlanmagan taqdirda, bu haqda ariza beruvchi elektron shaklda ogohlantiriladi.

13. Ishonchnomani rasmiylashtirish quyidagi holatlarda rad etiladi:

soʻrovnomaga Reglamentning 8-bandida nazarda tutilgan talabga mos kelmaydigan maʼlumotlar kiritilganda;

ariza beruvchi va ishonchnoma berilayotgan shaxs ayni bir shaxs boʻlganda;

soʻrovnomaga kiritilgan maʼlumotlar ularni taqdim etishga vakolatli organlarning axborot tizimlari orqali avtomatik ravishda tekshirilib, tasdiqlanmagan taqdirda;

Oʻzbekiston Respublikasi Bosh prokuraturasi huzuridagi Majburiy ijro byurosi maʼlumotlar bazasi orqali ariza beruvchining qarzdorlik holati tekshirilib, qarzdorlik mavjudligi aniqlangan taqdirda.

14. Soʻrovnomaga kiritilgan maʼlumotlarning toʻgʻriligi vakolatli organlarning axborot tizimlari vositasida tasdiqlangach, ariza beruvchiga elektron toʻlov varaqasi (invoys) shakllantiriladi.

15. Ishonchnomani elektron shaklda rasmiylashtirish uchun davlat boji uning amal qilish muddatidan kelib chiqqan holda, Oʻzbekiston Respublikasining “Davlat boji toʻgʻrisida”gi Qonunida ishonchnomani notarial tasdiqlash uchun belgilangan davlat bojiga nisbatan quyidagi foizlarda undiriladi:

bir oygacha boʻlgan muddatga — 10 foiz;

bir oydan ortiq va olti oygacha boʻlgan muddatga — 50 foiz;

olti oydan ortiq va uch yilgacha boʻlgan muddatga — 100 foiz.

Davlat boji ishonchnoma rasmiylashtirilishidan oldin toʻlanadi.

Ariza beruvchining aybi bilan ishonchnoma notoʻgʻri rasmiylashtirilganda yoki unga kiritilgan shaxs(lar) toʻgʻrisida maʼlumotlarda xatolik mavjud boʻlgan taqdirda, shuningdek, Reglamentning 13-bandida nazarda tutilgan asoslar mavjud boʻla turib, ishonchnoma elektron rasmiylashtirilgan hollarda, toʻlangan davlat boji qaytarilmaydi.

16. Davlat boji summasi quyidagi tartibda taqsimlanadi:

16 foizi — Oʻzbekiston Respublikasi Adliya vazirligining Davlat xizmatlarini rivojlantirish jamgʻarmasining shaxsiy hisobvaragʻiga;

11,75 foizi — Oʻzbekiston Respublikasi Raqamli texnologiyalar vazirligi huzuridagi “Elektron hukumat loyihalarini boshqarish markazi” davlat muassasasining Iqtisodiyot va moliya vazirligi Gʻaznachilik xizmati qoʻmitasidagi maxsus hisobvaragʻiga (shu jumladan, 0,5 foizi — yagona billing tizimi orqali tasdiqlangani uchun);

qolgan mablagʻlar — Oʻzbekiston Respublikasining Davlat budjetiga yoʻnaltiriladi.

17. Davlat boji toʻlovi amalga oshirilganligi axborot-kommunikatsiya tizimlari orqali tasdiqlanadi.

I va II guruh nogironligi boʻlgan shaxslarga davlat bojini toʻlashda 50 foiz miqdorida chegirma qoʻllaniladi.

18. Soʻrovnoma ariza beruvchi tomonidan tasdiqlanib, davlat boji toʻliq toʻlanganidan soʻng avtomatik ravishda roʻyxatga olish uchun “Notarius” AATga yuboriladi.

19. Soʻrovnomaga kiritilgan maʼlumotlar “Notarius” AATda roʻyxatga olinadi va Reglamentga 3-ilovaga muvofiq shakl boʻyicha real vaqt rejimida QR-kod (matrik shtrixli kod) qoʻyilgan ishonchnoma shakllantiriladi.

Ishonchnomalarga ketma-ketlikda tartib raqami beriladi.

QR-kod (matrik shtrixli kod) qoʻyilgan ishonchnoma real vaqt rejimida ariza beruvchining YIDXPdagi shaxsiy kabinetiga va u haqdagi maʼlumotlar “Notarius” AAT orqali Ichki ishlar vazirligining “Yagona avtomatlashtirilgan axborot tizimi”ga elektron shaklda yuboriladi.

“Notarius” AATda roʻyxatga olingan (shakllangan) ishonchnoma ishonchnoma berilayotgan shaxs(lar)ning YIDXPdagi shaxsiy kabinetiga (agar mavjud boʻlsa) yuborilishi mumkin.

Elektron shaklda QR-kod (matrik shtrixli kod) qoʻyilgan holda rasmiylashtirilgan ishonchnoma notarial tasdiqlangan ishonchnoma bilan bir xil yuridik kuchga egadir.

20. Berilgan ishonchnomalar haqidagi maʼlumot “Notarius” AATda ularning turi boʻyicha alohida yuritiladigan reyestrga avtomatik ravishda kiritiladi va reyestr shakllantirib boriladi.

21. Ishonchnomaning amal qilish muddati uzaytirilmaydi va muddati tugagandan soʻng ariza beruvchining xohishiga koʻra yangidan rasmiylashtirilishi mumkin.

3-bob. Ishonchnomani bekor qilish tartibi

22. Ishonchnoma quyidagi holatlarda bekor qilingan hisoblanadi:

ishonchnomaning amal qilish muddati tugaganda;

ishonchnomani bergan shaxs tomonidan bekor qilinganda;

ishonchnoma rasmiylashtirilgan vaqtdan soʻng ishonchnomani bergan shaxs muomalaga layoqatsiz, muomala layoqati cheklangan yoki bedarak yoʻqolgan deb topilganda yoxud u vafot etganda;

ishonchnoma berilgan shaxs(lar) muomalaga layoqatsiz, muomalaga layoqati cheklangan yoki bedarak yoʻqolgan deb topilganda yoxud u vafot etganda;

avtomototransport vositasining mulkdori oʻzgarganda.

23. Ishonchnoma uni bergan shaxs tomonidan istalgan vaqtda bekor qilinishi mumkin.

Ishonchnomani uni bergan shaxs tomonidan amal qilishi muddatidan oldin bekor qilinganda yoki takroriy ishonchnoma rasmiylashtirilganda toʻlangan davlat boji qaytarilmaydi.

24. Ishonchnomani bekor qilish uchun YIDXP orqali ariza Reglamentga 4-ilovada keltirilgan sxemaga muvofiq yuboriladi.

25. Ishonchnomani bekor qilish uchun ariza beruvchi tomonidan Reglamentga 5-ilovada keltirilgan soʻrovnoma shakllantiriladi va tasdiqlanadi.

26. Ishonchnomani bekor qilish uchun toʻlov talab etilmaydi.

27. Ishonchnoma bekor qilinganligi toʻgʻrisidagi maʼlumot “Notarius” AATda qayd qilinadi va Oʻzbekiston Respublikasi Ichki ishlar vazirligining “Yagona avtomatlashtirilgan axborot tizimi”ga elektron shaklda yuboriladi.

Bekor qilingan ishonchnomalar haqidagi maʼlumotlar “Notarius” AATda yuritiladigan ishonchnomalarning alohida reyestriga kiritiladi.

28. Ishonchnoma bekor qilinganda, ariza beruvchining YIDXPdagi shaxsiy kabinetiga va ishonchnoma berilgan shaxs(lar)ning YIDXPdagi shaxsiy kabinetiga (mavjud boʻlganda) xabarnoma yuboriladi.

29. Ishonchnoma shakllantirilganda yoki bekor qilinganda, Oʻzbekiston Respublikasi Ichki ishlar vazirligining “Yagona avtomatlashtirilgan axborot tizimi”da avtomototransport vositasini hisobga olish maʼlumotlariga (ishonchnomaning raqami, boshqarish huquqiga ega shaxs(lar)ning maʼlumotlari, amal qilish muddati, bekor boʻlishi kabi) avtomatik tarzda oʻzgartirish va qoʻshimchalar kiritiladi.

4-bob. Yakunlovchi qoidalar

30. Ishonchnomaning amal qilish muddati tugashidan 15 kun avval YIDXP orqali ariza beruvchi va ishonchnomaga kiritilgan shaxs(lar)ning YIDXPdagi shaxsiy kabinetiga avtomatik ravishda xabarnoma yuboriladi.

31. Hujjatlar almashinuvida va ishonchnoma rasmiylashtirilishida ishtirok etgan vakolatli organlar xodimlari oʻz faoliyatini amalga oshirishi jarayonida olingan maʼlumotlarning sir saqlanishini taʼminlaydi.

32. Yoʻl harakati xavfsizligi xizmati xodimlari tomonidan ishonchnomalar planshetlar, planshet mavjud boʻlmagan taqdirda, mobil qurilma vositalari yordamida mustaqil ravishda tekshiriladi.

Bu jarayonda ishonchnoma rasmiylashtirilishida vakolatli organlarning axborot tizimlari orqali taqdim etilgan ishonchnomadagi maʼlumotlarni aniqlash imkoni boʻlmasa, avtomototransport vositasini boshqarayotgan shaxsga nisbatan javobgarlik qoʻllanilmaydi.

33. Fuqarolar oʻz xohishiga koʻra rasmiylashtirilgan ishonchnoma nusxasini Yoʻl harakati xavfsizligi xizmati xodimlariga taqdim etishi mumkin.

34. Oʻzbekiston Respublikasi Adliya vazirligi, Qoraqalpogʻiston Respublikasi Adliya vazirligi, viloyatlar va Toshkent shahar adliya boshqarmalari va Davlat xizmatlari markazlari Reglament talablari ijrosi boʻyicha davlat organlari va boshqa tashkilotlarning faoliyati yuzasidan doimiy nazorat va monitoringni amalga oshiradi.

35. Ishonchnomaning rasmiylashtirilishi yoki davlat xizmatlarini koʻrsatuvchi vakolatli organ xodimlari va mansabdor shaxslarining xatti-harakatlari (harakatsizligi) ustidan qonunchilikda belgilangan tartibda shikoyat qilinishi mumkin.

36. Reglament talablari buzilishida aybdor boʻlgan shaxslar qonunchilik hujjatlarida belgilangan tartibda javob beradilar.

Avtomototransport vositasini boshqarish huquqini beruvchi ishonchnomani elektron shaklda rasmiylashtirish boʻyicha davlat xizmati koʻrsatishning maʼmuriy reglamentiga 1-ILOVA

Avtomototransport vositasini boshqarish huquqini beruvchi ishonchnomani elektron shaklda rasmiylashtirish boʻyicha davlat xizmatini koʻrsatish

Bosqichlar Subyektlar Tadbirlar Muddatlar 1-bosqich Ariza beruvchi 1. Avtomototransport vositasiga ishonchnoma rasmiylashtirish uchun YIDXPda roʻyxatdan oʻtadi. 2. Ishonchnomani rasmiylashtirish uchun soʻrovnomani toʻldiradi va tasdiqlaydi. Oʻz xohishiga koʻra 2-bosqich YIDXP Soʻrovnomaga kiritilgan maʼlumotlarning toʻliqligi va toʻgʻriligi real vaqt rejimida avtomatik ravishda tekshiriladi. Avtomatik ravishda 3-bosqich Yagona billing tizimi Elektron toʻlov varaqasini (invoys) shakllantiradi. Avtomatik ravishda 4-bosqich Ariza beruvchi yoki ishonchnoma berilayotgan shaxs Ishonchnoma uchun davlat boji toʻlovini amalga oshiradi. Istalgan vaqtda 5-bosqich YIDXP Ishonchnomani roʻyxatdan oʻtkazadi va reyestr raqamini berish uchun “ N otarius” AATga yuboradi. Real vaqt rejimida 6-bosqich “ N otarius” AAT Ishonchnomani roʻyxatdan oʻtkazadi va reyestr raqami berib, Ichki ishlar vazirligining “Yagona avtomatlashtirilgan axborot tizimi”ga va YIDXPga yuboradi. Real vaqt rejimida 7-bosqich YIDXP QR kod (matrik shtrixli kod) qoʻyilgan ishonchnoma shakllantiriladi va elektron shaklda quyidagilarga yuboriladi: ariza beruvchiga; Ichki ishlar vazirligining “Yagona avtomatlashtirilgan axborot tizimi”ga; “ N otarius” AATga; ishonchnoma berilgan shaxs(lar)ning YIDXPdagi shaxsiy kabinetiga (mavjud boʻlganda). Real vaqt rejimida

Avtomototransport vositasini boshqarish huquqini beruvchi ishonchnomani elektron shaklda rasmiylashtirish boʻyicha davlat xizmati koʻrsatishning maʼmuriy reglamentiga 2-ILOVA

Avtomototransport vositasini boshqarish huquqini beruvchi ishonchnomani elektron shaklda rasmiylashtirish boʻyicha

I. Ariza beruvchi toʻgʻrisida maʼlumot 1. F.I.O. * 2. Tugʻilgan joyi va sanasi * 3. Biometrik pasport (identifikatsiyalovchi ID-karta) seriyasi va raqami * 4. JSHSHIR * 5. Telefon raqami 6. Elektron pochta manzili (agar mavjud boʻlsa) II. Avtomototransport vositasi toʻgʻrisida maʼlumot 1. Avtomototransport vositasini davlat roʻyxatidan oʻtkazish haqidagi guvohnoma seriyasi va raqami * 2. Davlat raqami belgisi raqami * III. Ishonchnoma rasmiylashtirilayotgan shaxs (lar) toʻgʻrisida maʼlumot 1. 1. JSHSHIR * 2. Biometrik pasport (identifikatsiyalovchi ID-karta) seriyasi va raqami * 3. F.I.O. * 2. 1. JSHSHIR * 2. Biometrik pasport (identifikatsiyalovchi ID-karta) seriyasi va raqami * 3. F.I.O. * ... IV. Amal qilish muddati 1. Ishonchnomaning muddati (1 oy, 6 oy yoki 3 yil) V. Alohida shartlar Oʻzbekiston Respublikasi hududidan tashqariga olib chiqish huquqi beriladi (berilmaydi) ha yoʻq

Avtomototransport vositasini boshqarish huquqini beruvchi ishonchnomani elektron shaklda rasmiylashtirish boʻyicha davlat xizmati koʻrsatishning maʼmuriy reglamentiga 3-ILOVA

Oʻzbekiston Respublikasi Adliya vazirligi № _______________ Hujjat berilgan: ________________ Hujjat yaratilgan sana: ____________ Ariza raqami: 00000000 JSHSHIR: _________________ Avtomototransport vositasini boshqarish uchun ISHONCHNOMA № (seriyasi va raqami) Ishonchli shaxslar haqida maʼlumot Ishonchnoma berilgan shaxsning ismi‎ Ishonchnoma berilgan shaxsning familiyasi‎ Ishonchnoma berilgan shaxsning otasining ismi‎ Ishonchnoma berilgan shaxsning JSHSHIR‎ Avtomototransport vositasining mulkdori haqida maʼlumot Ishonchnoma beruvchining ismi‎ Ishonchnoma beruvchining familiyasi‎ Ishonchnoma beruvchining otasining ismi‎ Ishonchnoma beruvchining JSHSHIR‎ Boshqarish huquqi berilgan avtomototransport vositasi haqida maʼlumot Avtomototransport vositasining davlat raqami belgisi‎ Avtomototransport vositasini qayd etish guvohnomasining seriyasi va raqami‎ Avtomototransport vositasining rusumi‎ Avtomototransport vositasining ishlab chiqarilgan yili‎ Ishonchnoma berilgan shaxsda avtomototransport vositasini chet elga olib chiqish huquq mavjud yoki mavjud emasligi haqida maʼlumot Mavjud Mavjud emas

Avtomototransport vositasini boshqarish huquqini beruvchi ishonchnomani elektron shaklda rasmiylashtirish boʻyicha davlat xizmati koʻrsatishning maʼmuriy reglamentiga 4-ILOVA

Avtomototransport vositasini boshqarish huquqini beruvchi ishonchnomani bekor qilish

Bosqichlar Subyektlar Tadbirlar Muddatlar 1-bosqich Ariza beruvchi 1. Avtomototransport vositasini boshqarish huquqini beruvchi elektron shaklda rasmiylashtirilgan ishonchnomani bekor qilish uchun YIDXPda roʻyxatdan oʻtadi. 2. Ishonchnomani bekor qilish uchun soʻrovnomani toʻldiradi va tasdiqlaydi. Oʻz xohishiga koʻra 2-bosqich YIDXP Soʻrovnomaga kiritilgan maʼlumotlarning toʻliqligi va aniqligi avtomatik ravishda tekshiriladi. Avtomatik ravishda 3-bosqich YIDXP Bekor boʻlgan ishonchnoma toʻgʻrisidagi maʼlumotlar elektron shaklda quyidagilarga yuboriladi: ariza beruvchiga; Ichki ishlar vazirligining “Yagona avtomatlashtirilgan axborot tizimi”ga; “ N otarius” AATga; ishonchnoma berilgan shaxs(lar)ning YIDXPdagi shaxsiy kabinetiga (mavjud boʻlganda). Real vaqt rejimida

Avtomototransport vositasini boshqarish huquqini beruvchi ishonchnomani elektron shaklda rasmiylashtirish boʻyicha davlat xizmati koʻrsatishning maʼmuriy reglamentiga 5-ILOVA

Avtomototransport vositasini boshqarish huquqini beruvchi ishonchnomani bekor qilish boʻyicha

I. Ariza beruvchi toʻgʻrisidagi maʼlumot 1. F.I.O. * 2. Biometrik pasport (identifikatsiyalovchi ID-karta) seriyasi va raqami * 3. JSHSHIR * 4. Telefon raqami 5. Elektron pochta manzili (agar mavjud boʻlsa) II. Ishonchnoma toʻgʻrisida maʼlumot 1. Ishonchnomaning seriyasi va raqami * 2. Amal qilish muddati *

Oʻzbekiston Respublikasining Bosh vaziri A. ARIPOV

Toshkent sh.,

2023-yil 20-noyabr,

613-son

(Qonunchilik maʼlumotlari milliy bazasi, 23.11.2023-y., 09/23/613/0875-son; 10.07.2024-y., 09/24/380/0487-son; 25.12.2025-y., 09/25/821/1211-son)

lex.uz