📅 2023-yil 23-noyabr · Vazirlar Mahkamasi qarorlari
Rasmiy matn. Rasmiy hujjat. Tahririy izohlar kiritilmagan.
📅 2023-yil 23-noyabr · Vazirlar Mahkamasi qarorlari
Rasmiy matn. Rasmiy hujjat. Tahririy izohlar kiritilmagan.
📅 2023 йил 23 ноябрь · Вазирлар Маҳкамаси қарорлари
Расмий матн. Расмий ҳужжат. Таҳририй изоҳлар киритилмаган.
📅 23 ноября 2023 г. · Постановления Кабинета Министров
Официальный текст. Официальный документ. Редакционные примечания не включены.
📅 23 November 2023 · Cabinet of Ministers resolutions
Official text. Official document. Editorial notes are not included.
Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг
қарори
Ёнғин хавфсизлигини таъминлашнинг сифат жиҳатидан янги тизими жорий этилганлиги муносабати билан Вазирлар Маҳкамасининг «Давлат ёнғин назорати тўғрисидаги низомни тасдиқлаш ҳақида» 2013 йил 4 октябрдаги 272-сон қарорига ўзгартириш ва қўшимчалар киритиш тўғрисида
Сўнгги йилларда ёнғинлар профилактикаси соҳасида тизимли чора-тадбирлар амалга оширилаётганлигига қарамасдан, аҳолининг маиший ҳаётида ва тадбиркорлик субъектлари фаолиятида ёнғинлар билан боғлиқ нохуш ҳодисалар рўй бермоқда.
Нохуш ҳодисаларнинг юзага келиши давлат ёнғин назорати бўйича қонунчиликда белгиланган механизмларни қайта кўриб чиқиш ҳамда аҳоли ва тадбиркорлик субъектларининг ёнғин хавфсизлиги маданиятини оширишга қаратилган қатъий чора-тадбирларни амалга ошириш заруратини кўрсатмоқда.
«Ёнғин хавфсизлиги тўғрисида»ги Ўзбекистон Республикасининг Қонуни , Ўзбекистон Республикаси Президентининг « Ўзбекистон Республикасида фавқулодда вазиятларнинг олдини олиш ва бартараф этиш ҳамда ёнғин хавфсизлигини таъминлашнинг сифат жиҳатидан янги тизимини жорий этиш тўғрисида » 2019 йил 10 апрелдаги ПФ-5706-сон ҳамда « Ўзбекистон Республикаси Президентининг айрим ҳужжатларига ўзгартириш ва қўшимчалар киритиш тўғрисида » 2023 йил 2 августдаги ПФ-125-сон фармонлари ижросини таъминлаш, шунингдек, ёнғин хавфсизлиги соҳасида давлат назоратини амалга ошириш тизимини сифат жиҳатидан янада такомиллаштириш мақсадида Вазирлар Маҳкамаси қарор қилади:
1. Вазирлар Маҳкамасининг «Давлат ёнғин назорати тўғрисидаги низомни тасдиқлаш ҳақида» 2013 йил 4 октябрдаги 272-сон қарорига иловага мувофиқ қуйидагиларни назарда тутувчи ўзгартириш ва қўшимчалар киритилсин:
Фавқулодда вазиятлар вазирлигининг давлат ёнғин назорати органларига ташкилий-ҳуқуқий шаклидан қатъи назар, юридик ва жисмоний шахсларга тегишли бўлган объектларда батафсил, назорат ва тезкор текширувлар ўтказиш;
Давлат ёнғин назорати органларининг асосий вазифаларига ҳамда жисмоний ва юридик шахсларнинг мурожаатларига асосан бино ва иншоотларнинг ёнғин хавфсизлиги талабларига мувофиқлигини баҳолаш (ёнғин аудити) хизматини кўрсатиш ва бу йўналишда мустақил баҳоловчи ёнғин аудиторлик ташкилотлари фаолиятини мувофиқлаштириш;
жамиятни оммавий ахборот воситалари орқали ёнғин хавфсизлиги муаммолари ва ёнғин хавфсизлигини таъминлаш усуллари ҳақида хабардор қилиш.
2. Ўзбекистон Республикаси Фавқулодда вазиятлар вазирлиги икки ой муддатда ўзлари қабул қилган норматив-ҳуқуқий ҳужжатларни ушбу қарорга мувофиқлаштирсин.
3. Мазкур қарорнинг бажарилишини назорат қилиш Ўзбекистон Республикаси фавқулодда вазиятлар вазири А.Х. Кулдашев зиммасига юклансин.
Вазирлар Маҳкамасининг 2023 йил 23 ноябрдаги 615-сон қарорига ИЛОВА
Вазирлар Маҳкамасининг «Давлат ёнғин назорати тўғрисидаги низомни тасдиқлаш ҳақида» 2013 йил 4 октябрдаги 272-сон қарорига киритилаётган ўзгартириш ва қўшимчалар
1. 2-банддаги «Ички ишлар вазирлигининг Давлат ёнғин хавфсизлиги хизматига» ҳамда «қонун ҳужжатларида» сўзлари тегишлича «Фавқулодда вазиятлар вазирлигига» ҳамда «қонунчиликда» сўзлари билан алмаштирилсин.
2. 1-иловада :
а) 3-бандда :
иккинчи хатбошидаги «Ички ишлар вазирлигининг Давлат ёнғин хавфсизлиги хизматининг» сўзлари «Фавқулодда вазиятлар вазирлигининг» сўзлари билан алмаштирилсин;
қуйидаги мазмундаги учинчи хатбоши билан тўлдирилсин:
« ёнғинлар профилактикаси — ёнғинлар келиб чиқиш эҳтимолини истисно этишга ва уларнинг оқибатларини камайтиришга қаратилган огоҳлантириш чора-тадбирлари мажмуи;»
учинчи — олтинчи хатбошилар тегишлича тўртинчи — еттинчи хатбошилар деб ҳисоблансин;
тўртинчи хатбошидаги «қонун ҳужжатларида» сўзлари «қонунчиликда» сўзи билан алмаштирилсин;
б) 5-бандда :
биринчи хатбошидаги «Давлат ёнғин хавфсизлиги хизмати» сўзлари «Фавқулодда вазиятлар вазирлиги Фавқулодда вазиятлар профилактикаси департаменти» сўзлари билан алмаштирилсин;
иккинчи хатбошидаги «Ички ишлар вазирлиги» сўзлари «Фавқулодда вазиятлар вазирлиги» сўзлари билан алмаштирилсин;
в) 8-бандда :
иккинчи ва учинчи хатбошилар қуйидаги таҳрирда баён этилсин:
«Ўзбекистон Республикаси Фавқулодда вазиятлар вазирлигининг Фавқулодда вазиятлар профилактикаси департаменти (кейинги ўринларда — Департамент) таркибига кирувчи Давлат ёнғин назорати органлари фаолиятини мувофиқлаштириш бошқармаси, Шаҳарсозлик фаолияти соҳасида профилактика бошқармаси ва Ўта муҳим ва тоифаланган объектларда ёнғин хавфсизлигини таъминлашни ташкил этиш бошқармаси;
Қорақалпоғистон Республикаси, Тошкент шаҳар ва вилоятлар Фавқулодда вазиятлар бошқармалари (кейинги ўринларда — Фавқулодда вазиятлар бошқармалари);»
қуйидаги мазмундаги тўртинчи хатбоши билан тўлдирилсин:
«Ўта муҳим ва тоифаланган объектларда ёнғин хавфсизлигини таъминлашни ташкил этиш бошқармасига бевосита бўйсунувчи ёнғин хавфсизлигини таъминлашни ташкил этиш марказлари (бўлим, бўлинмалари), «Қамчиқ» махсус қидирув, ёнғин-қутқарув бошқармаси;»
тўртинчи ва бешинчи хатбошилар тегишлича бешинчи ва олтинчи хатбошилар деб ҳисоблансин;
бешинчи ва олтинчи хатбошилар қуйидаги таҳрирда баён этилсин:
«туманлар (шаҳарлар) Фавқулодда вазиятлар бўлимлари;
Фавқулодда вазиятлар бошқармаларига бевосита бўйсунувчи ўта муҳим давлат аҳамиятига молик ёки ёнғин ва портлаш хавфи юқори бўлган объектлардаги ёнғин хавфсизлигини таъминлаш бўлимлари (бўлинмалари, гуруҳлари)»;
г) 11 ва 12-бандлар қуйидаги таҳрирда баён этилсин:
«11. Қуйидагилар Давлат ёнғин назоратини амалга оширувчи мансабдор шахслар ҳисобланади:
Ўзбекистон Республикаси ёнғин назорати бўйича бош давлат инспектори — Ўзбекистон Республикаси фавқулодда вазиятлар вазирининг ёнғин хавфсизлиги соҳасида профилактика ва назорат фаолиятини мувофиқлаштирувчи ўринбосари;
Ўзбекистон Республикаси ёнғин назорати бўйича бош давлат инспекторининг ўринбосари — Фавқулодда вазиятлар профилактикаси департаменти бошлиғининг ёнғин хавфсизлиги соҳасида профилактика йўналишидаги ўринбосари;
Ўзбекистон Республикаси ёнғин назорати бўйича бош давлат инспекторининг катта ёрдамчилари — Давлат ёнғин назорати органлари фаолиятини мувофиқлаштириш бошқармаси, Шаҳарсозлик фаолияти соҳасида профилактика бошқармаси ҳамда Ўта муҳим ва тоифаланган объектларда ёнғин хавфсизлигини таъминлашни ташкил этиш бошқармасининг давлат ёнғин назоратини амалга ошириш ваколати берилган ҳарбий хизматчилари;
Қорақалпоғистон Республикаси, Тошкент шаҳар, вилоятлар, ўта муҳим давлат аҳамиятига молик ёки ёнғин ва портлаш хавфи юқори бўлган объектларда ёнғин назорати бўйича бош давлат инспекторлари ва уларнинг ўринбосарлари — тегишли равишда Фавқулодда вазиятлар бошқармалари, Ўта муҳим ва тоифаланган объектларда ёнғин хавфсизлигини таъминлашни ташкил этиш марказлари бошлиқлари ва уларнинг профилактика бўйича ўринбосарлари;
Қорақалпоғистон Республикаси, Тошкент шаҳар, вилоятлар, ўта муҳим давлат аҳамиятига молик ёки ёнғин ва портлаш хавфи юқори бўлган объектларда ёнғин назорати бўйича бош давлат инспекторларининг катта ёрдамчилари — Ёнғинлар профилактикаси бўлими, Шаҳарсозлик фаолияти соҳасида профилактикаси бўлими ҳамда Ўта муҳим ва тоифаланган объектларда ёнғин хавфсизлигини таъминлашни ташкил этиш бўлимининг давлат ёнғин назоратини амалга ошириш ваколати берилган ҳарбий хизматчилари;
туманлар (шаҳарлар), ўта муҳим давлат аҳамиятига молик ёки ёнғин ва портлаш хавфи юқори бўлган объектлардаги ёнғин назорати бўйича катта давлат инспекторлари ва уларнинг ўринбосарлари — тегишли равишда туманлар (шаҳарлар) Фавқулодда вазиятлар бўлимлари, ўта муҳим давлат аҳамиятига молик ёки ёнғин ва портлаш хавфи юқори бўлган объектларда ёнғин хавфсизлигини таъминлаш бўлим (бўлинма, гуруҳ)лари, «Қамчиқ» махсус қидирув, ёнғин-қутқарув бошқармасининг бошлиқлари ва уларнинг профилактика бўйича ўринбосарлари;
туманлар (шаҳарлар)нинг ёнғин назорати бўйича давлат инспекторлари — туманлар (шаҳарлар)нинг фавқулодда вазиятлар бўлимларининг катта инспекторлари, инспекторлари, кичик инспекторлари ҳамда «Қамчиқ» махсус қидирув, ёнғин-қутқарув бошқармасининг кичик инспектори;
ўта муҳим давлат аҳамиятига молик ёки ёнғин ва портлаш хавфи юқори бўлган объектлардаги ёнғин назорати бўйича давлат инспекторлари — Ўта муҳим ва тоифаланган объектларда ёнғин хавфсизлигини таъминлашни ташкил этиш марказлари (бўлим, бўлинмалари), ўта муҳим давлат аҳамиятига молик ёки ёнғин ва портлаш хавфи юқори бўлган объектлардаги ёнғин хавфсизлигини таъминлаш бўлимлари (бўлинмалари, гуруҳлари)нинг катта инспекторлари, инспекторлари, кичик инспекторлари, ўта муҳим давлат аҳамиятига молик ёки ёнғин ва портлаш хавфи юқори бўлган объектлардаги касбий ёнғин хавфсизлиги бўлимлар (бўлинмалар) бошлиқлари ва уларнинг ёнғин назорати ва профилактикаси бўйича ўринбосарлари».
12. Қуйидагилар давлат ёнғин назорати органларининг асосий вазифалари ҳисобланади:
давлат ёнғин назоратини амалга ошириш;
ёнғинлар профилактикасини ўтказиш;
қонунчиликда белгиланган тартибда ёнғинлар ва ёнғин хавфсизлиги талаблари бузилишига оид ишлар юзасидан терговга қадар текширув ўтказиш;
қонунчиликда белгиланган тартибда ёнғинларни ва уларнинг оқибатларини ҳисобга олиш, шунингдек, ёнғинларга доир ахборотларни тўплаш ҳамда ўзаро алмашиш ишларини олиб бориш;
республика ва маҳаллий ижро этувчи ҳокимият органлари, хўжалик бирлашмалари, фуқароларнинг ўзини ўзи бошқариш органлари, бошқа ташкилотлар ва фуқаролар билан ёнғин хавфсизлигини таъминлаш масалалари бўйича ҳамкорликни амалга ошириш;
барча турдаги ёнғиндан сақлаш хизмати бўлинмаларининг ёнғинларни ўчиришга шайлиги ҳолати ва ёнғинлар профилактикаси ўтказилишига доир ишларнинг бажарилиши юзасидан давлат назоратини амалга ошириш;
ёнғин хавфсизлиги соҳасидаги норматив-ҳуқуқий ҳужжатлар лойиҳаларини ишлаб чиқишда иштирок этиш;
қурилиш учун майдонлар (трассалар) танлаш (ажратиш) комиссиялари, шунингдек, қурилиши (реконструкцияси) тугалланган объектларни қабул қилиб олиш комиссиялари таркибида қонунчиликда белгиланган тартибда иштирок этиш;
ёнғин автоматикаси тизимларини (автоматик ёнғин сигнализацияси, ёнғиндан хабардор ва эвакуация қилиш, тутунга қарши шамоллатиш тизимлари ҳамда автоматик ёнғин ўчириш қурилмалари ва бошқа автоматик ёнғинга қарши ҳимоя техник ускуналари) монтаж қилиш, шунингдек, қурилиш конструкция ва материалларини оловбардошлик даражасини ошириш бўйича амалга оширилган ишлар сифатини текшириш ва қабул қилиш;
ёнғин хавфсизлиги соҳасидаги техник регламентлар, стандартлар, нормалар, қоидалар ва бошқа техник жиҳатдан тартибга солиш соҳасидаги норматив ҳужжатларни, шунингдек, норматив-ҳуқуқий ҳужжатларни ишлаб чиқишда иштирок этиш;
ташкилотларнинг ходимларига, суғурталанган шахсларга, мактабгача таълим муассасаларида болаларга ва бошқа таълим муассасаларида таълим олаётган шахсларга ёнғин хавфсизлиги чора-тадбирларини қўллашни ўргатиш сифати ва ташкил этилишини назорат қилиш;
ёнғин хавфсизлиги соҳасидаги ишларни бажариш ва хизматлар кўрсатиш сифатини назорат қилиш;
фуқаролар ва ташкилотларнинг ёнғин хавфсизлигини таъминлаш масалалари бўйича мурожаатларини кўриб чиқиш;
лицензиялаш, рухсат бериш ва хабардор қилиш тартиб-таомиллари тўғрисидаги қонунчилик асосида фаолиятнинг лицензияланадиган тури бўйича ҳамда рухсат этиш хусусиятига эга ҳужжатларни расмийлаштириш учун ёнғин хавфсизлиги талабларига мувофиқлиги тўғрисида хулосалар бериш;
жисмоний ва юридик шахсларнинг мурожаатларига асосан бино ва иншоотларнинг ёнғин хавфсизлиги талабларига мувофиқлигини баҳолаш (ёнғин аудити) хизматини бажариш;
жисмоний ва юридик шахсларга тегишли бўлган бино ва иншоотларнинг ёнғин хавфсизлиги талабларига мувофиқлигини мустақил баҳоловчи ёнғин аудиторлик ташкилотлар фаолиятини мувофиқлаштириш ва услубий қўллаб-қувватлаш»;
д) 13-бандда :
учинчи хатбошидаги «қонун ҳужжатларида» сўзлари «қонунчиликда» сўзи билан алмаштирилсин;
еттинчи хатбошидаги «ёнғин-профилактика кўригидан» сўзлари «профилактика тадбирини» сўзлари билан алмаштирилсин;
тўққизинчи хатбошидаги «ёнғин ҳақида одамларга хабар берадиган мосламаларнинг» сўзлари «одамларни ёнғиндан хабардор ва эвакуация қилишни бошқариш тизимларнинг» сўзлари билан алмаштирилсин;
ўнинчи хатбоши қуйидаги таҳрирда баён этилсин:
«ёнғин хавфсизлиги талабларига риоя этилиши бўйича ўтказилган ёнғин-профилактика кўриклари ёки текширишлар натижалари бўйича ташкилотлар раҳбарларига ва фуқароларга ёнғин хавфсизлиги талабларининг бузилишини бартараф этишга қаратилган тавсиявий характерга эга бўлган маълумотномаларни ёки бажарилиши мажбурий бўлган ёзма кўрсатмаларни мос равишда бериш»;
е) 14-бандда :
тўртинчи хатбошидаги «қонун ҳужжатларига» сўзлари «қонунчиликка» сўзи билан алмаштирилсин;
бешинчи ва еттинчи хатбошилардаги «қонун ҳужжатларида» сўзлари «қонунчиликда» сўзи билан алмаштирилсин;
бешинчи хатбошидаги «давлат ва хўжалик бошқаруви органлари, маҳаллий давлат ҳокимияти органлари» сўзлари «республика ва маҳаллий ижро этувчи ҳокимият органлари, хўжалик бирлашмалари» сўзлари билан алмаштирилсин;
ж) 15-банддаги «давлат ва хўжалик бошқаруви органларининг» ҳамда «қонун ҳужжатларида» сўзлари тегишлича «республика ва маҳаллий ижро этувчи ҳокимият органлари, хўжалик бирлашмаларининг» ҳамда «қонунчиликда» сўзлари билан алмаштирилсин;
з) 16-банддаги ҳамда 17-банднинг иккинчи хатбошидаги «қонун ҳужжатларида» сўзлари «қонунчиликда» сўзи билан алмаштирилсин;
и) 18-банд қуйидаги таҳрирда баён этилсин:
«18. Ўзбекистон Республикасининг ёнғин назорати бўйича бош давлат инспектори ва унинг ўринбосарлари ушбу Низомнинг 13 — 17-бандларида кўрсатилган ҳуқуқлар билан биргаликда қуйидаги ҳуқуқларга ҳам эгадирлар:
аҳоли пунктлари, ҳудудлар, бинолар, иншоотлар учун ёнғин хавфсизлигининг умумий талабларини белгилаш;
ёнғин хавфсизлиги соҳасидаги, шу жумладан ёнғин-техник маҳсулотларни ишлаб чиқиш, ишлаб чиқариш ва улардан фойдаланиш тартибини белгиловчи норматив-ҳуқуқий ҳужжатларни ва техник жиҳатдан тартибга солиш соҳасидаги норматив ҳужжатларни мустақил равишда ёки республика ва маҳаллий ижро этувчи ҳокимият органлари, хўжалик бирлашмалари билан биргаликда ишлаб чиқишни ташкил этиш;
ёнғин хавфсизлиги талабларидан асосли равишда четга чиқилган ёки бундай талаблар мавжуд бўлмаган тақдирда бинолар, иншоотлар ва бошқа объектларни қуриш, мукаммал таъмирлаш, қайта қуриш, реконструкция қилиш ҳамда ўз ҳудудида қўшимча бино ва иншоотларни қуриш, шунингдек, техник жиҳатдан қайта жиҳозлашга доир лойиҳа ҳужжатларини ёнғин хавфсизлиги талабларига риоя қилинишига тааллуқли қисмини кўриб чиқиш ва келишиш;
ўрнатилган тартибда лойиҳа ҳужжатларини амалдаги шаҳарсозлик норма ва қоидаларидаги ёнғинга қарши талабларга мувофиқлиги бўйича кўриб чиқиш ва бу борада маслаҳат ҳамда тавсиялар бериш;
объектларни қуриш ва реконструкция қилишда амалдаги шаҳарсозлик нормалари ва қоидаларида назарда тутилган ёнғин хавфсизлиги талабларининг лойиҳалаш ва қурилиш ташкилотлари томонидан бажарилиши устидан танлов асосида назоратни амалга ошириш;
ривожланган давлатлар амалиётидан келиб чиққан ҳолда, жамоат ва маъмурий биноларни лойиҳалаштириш ва қуриш учун ишлаб чиқилган махсус техник шартларни кўриб чиқиш;
ёнғин хавфсизлиги талаблари мавжуд бўлган техник жиҳатдан тартибга солиш соҳасидаги норматив ҳужжатларни келишиш»;
к) 19 ва 22-бандлардаги «қонун ҳужжатларида» сўзлари «қонунчиликда» сўзи билан алмаштирилсин;
л) 23-банддаги «Ички ишлар» сўзлари «Фавқулодда вазиятлар» сўзлари билан алмаштирилсин;
м) 24 ва 25-бандлар қуйидаги таҳрирда баён этилсин:
«24. Ташкилий-ҳуқуқий шаклидан қатъи назар, юридик ва жисмоний шахсларга тегишли объектларда давлат ёнғин назорати органлари томонидан қуйидаги тартибда текширувлар ўтказилади:
батафсил (дастлабки) текширув ва назорат текширув — бир йилда кўпи билан бир мартадан;
тезкор текширув — жисмоний ва юридик шахслар мурожаатлари, оммавий ахборот воситалари ва бошқа манбалардан олинган маълумотлар асосида.
Назорат объектларида ўтказиладиган батафсил текширувларнинг даврийлиги ушбу объектларнинг ёнғин чиқиш хавфи бўлган гуруҳига кўра белгиланади. Объектларнинг ёнғин чиқиш хавфи бўлган гуруҳи фавқулодда вазиятлар вазирининг тегишли буйруғи билан тасдиқланади.
Уй-жой сектори объектлари ёнғинлар ва уларнинг келиб чиқиши сабаблари таҳлилидан келиб чиқиб текширилади».
25. Давлат ёнғин назорати органларининг мансабдор шахслари қуйидагиларга мажбурдирлар:
ёнғин хавфсизлиги талаблари бузилишининг олдини олиш, аниқлаш ва бартараф этиш бўйича қонунчиликка мувофиқ берилган ваколатларни ўз вақтида ва тўлиқ бажаришга;
ёнғинга қарши тарғибот ўтказиш, ёнғин хавфсизлиги чораларини қўллашни ўргатиш ва умумий ўрта, ўрта махсус, касб-ҳунар таълими муассасаларида ёш ёнғин ўчирувчилар дружиналарини ташкил этишга кўмаклашиш;
ёнғинга қарши тарғибот аниқ мақсадни кўзлаган ҳолда жамиятни оммавий ахборот воситалари, махсус адабиётлар ва реклама маҳсулотларини нашр этиш ҳамда тарқатиш, муайян мавзуга бағишланган кўргазмалар, кўриклар, конференциялар ўтказиш ва аҳолини хабардор қилишнинг қонунчиликда тақиқланмаган бошқа шаклларидан фойдаланиш орқали ёнғин хавфсизлиги муаммолари ва ёнғин хавфсизлигини таъминлаш йўллари ҳақида хабардор қилиш;
ташкилотларда ва аҳоли пунктларида ёнғин-техник комиссиялари, кўнгилли ёнғиндан сақлаш хизмати, идоравий ёнғиндан сақлаш хизмати ва идоравий ёнғин назоратини ташкил этилишига кўмаклашиш;
қонунчиликка, фуқаролар ва ташкилотларнинг ҳуқуқларига риоя қилиш;
ёнғин хавфсизлиги талабларига риоя этилишини назорат қилиш тадбирларини ўтказиш мақсадида фақат хизмат вазифаларини бажариш вақтида хизмат гувоҳномасини ҳамда давлат ёнғин назорати томонидан текширув ва ёнғин-профилактика кўригидан ўтказиш учун тасдиқланган буйруқ ва бошқа ҳужжатларни кўрсатган ҳолда қонунчиликда белгиланган тартибда ташкилотлар (ҳудудлари ва хоналари) объектларига бориш;
назорат тадбирларини ўтказиш вақтида ташкилотлар ва якка тартибдаги тадбиркорлар вакилларининг қатнашишига тўсқинлик қилмаслик, текширувларга дахлдор бўлган саволлар бўйича тушунтиришлар бериш;
назорат бўйича тадбирлар ўтказиш вақтида иштирок этаётган ташкилотлар раҳбарларига ва якка тартибдаги тадбиркорлар ёхуд уларнинг вакилларига текшириш натижалари бўйича материаллар нусхаларини ва зарур маълумотларни тақдим этиш;
ташкилотлар раҳбарларини ва якка тартибдаги тадбиркорлар ёхуд уларнинг вакилларини назорат тадбирлари натижалари билан таништириш;
аниқланган қоидабузарлик ҳолатлари бўйича қўлланиладиган чораларни белгилашда кўрсатилган чораларнинг қоидабузарликнинг оғирлигига мувофиқлилигини, уларнинг одамлар ҳаёти ва соғлиғига, мол-мулкига ва атроф муҳитга хавф солишини инобатга олиш, шунингдек фуқаролар ва ташкилотларнинг ҳуқуқларини асоссиз чеклашга йўл қўймаслик;
норози бўлиб шикоят аризалари берилганда ўз хатти-ҳаракатларининг қонунийлигини қонунчиликда белгиланган тартибда исботлаш;
республика ва маҳаллий ижро этувчи ҳокимият органлари, хўжалик бирлашмалари, ҳуқуқни муҳофаза қилиш органлари ва бошқа ташкилотлар раҳбарларини ёнғин хавфи пайдо бўлишига олиб келадиган сабаблар ва шароитларни бартараф этиш бўйича ўз вақтида чора-тадбирлар кўриш мақсадида ўзига қарашли объектларнинг ёнғин хавфсизлиги ҳолати тўғрисида хабардор қилиш;
ёнғинлар профилактикасини ва давлат ёнғин назорати ишини такомиллаштириш;
объектлар ва аҳоли пунктлари ёнғин хавфсизлигининг аҳволи, юз берган ёнғинлар, назорат фаолиятининг натижалари тўғрисида жамоатчиликни хабардор қилиш»;
н) 26 , 27 ва 30-бандлардаги «қонун ҳужжатларида» сўзлари «қонунчиликда» сўзи билан алмаштирилсин;
о) 28-банд қуйидаги таҳрирда баён этилсин:
«28. Ўзбекистон Республикаси Мудофаа вазирлиги, Давлат хавфсизлик хизмати, Ўзбекистон Республикаси Президенти давлат хавфсизлик хизмати, Электрон технологияларини ривожлантириш маркази, Миллий гвардияси, Ички ишлар вазирлиги объектларида, ўрмон хўжалиги ҳудудларида, кон қазилмалари ва шахта иншоотларида, портловчи материаллар ишлаб чиқарилаётганда, ташилаётганда, сақланаётганда, улардан фойдаланилаётганда ва утилизация қилинаётганда, саноат учун мўлжалланган портловчи материаллардан фойдаланган ҳолда портлатиш ишларини олиб борувчи ташкилотларда, ҳаво, сув, темир йўл, автомобиль транспорти ҳамда электр транспортидан фойдаланилаётганда давлат ёнғин назоратини амалга ошириш тартиби Ўзбекистон Республикаси Фавқулодда вазиятлар вазирлиги ҳамда тегишли республика ва ижро этувчи ҳокимият органлари, хўжалик бирлашмалари органлари ўртасидаги келишувлар билан белгиланади».
Ўзбекистон Республикасининг Бош вазири А. АРИПОВ
Тошкент ш.,
2023 йил 23 ноябрь,
615-сон
Oʻzbekiston Respublikasi Vazirlar Mahkamasining
qarori
Yongʻin xavfsizligini taʼminlashning sifat jihatidan yangi tizimi joriy etilganligi munosabati bilan Vazirlar Mahkamasining “Davlat yongʻin nazorati toʻgʻrisidagi nizomni tasdiqlash haqida” 2013-yil 4-oktabrdagi 272-son qaroriga oʻzgartirish va qoʻshimchalar kiritish toʻgʻrisida
Soʻnggi yillarda yongʻinlar profilaktikasi sohasida tizimli chora-tadbirlar amalga oshirilayotganligiga qaramasdan, aholining maishiy hayotida va tadbirkorlik subyektlari faoliyatida yongʻinlar bilan bogʻliq noxush hodisalar roʻy bermoqda.
Noxush hodisalarning yuzaga kelishi davlat yongʻin nazorati boʻyicha qonunchilikda belgilangan mexanizmlarni qayta koʻrib chiqish hamda aholi va tadbirkorlik subyektlarining yongʻin xavfsizligi madaniyatini oshirishga qaratilgan qatʼiy chora-tadbirlarni amalga oshirish zaruratini koʻrsatmoqda.
“Yongʻin xavfsizligi toʻgʻrisida”gi Oʻzbekiston Respublikasining Qonuni , Oʻzbekiston Respublikasi Prezidentining “ Oʻzbekiston Respublikasida favqulodda vaziyatlarning oldini olish va bartaraf etish hamda yongʻin xavfsizligini taʼminlashning sifat jihatidan yangi tizimini joriy etish toʻgʻrisida ” 2019-yil 10-apreldagi PF-5706-son hamda “ Oʻzbekiston Respublikasi Prezidentining ayrim hujjatlariga oʻzgartirish va qoʻshimchalar kiritish toʻgʻrisida ” 2023-yil 2-avgustdagi PF-125-son farmonlari ijrosini taʼminlash, shuningdek, yongʻin xavfsizligi sohasida davlat nazoratini amalga oshirish tizimini sifat jihatidan yanada takomillashtirish maqsadida Vazirlar Mahkamasi qaror qiladi:
1. Vazirlar Mahkamasining “Davlat yongʻin nazorati toʻgʻrisidagi nizomni tasdiqlash haqida” 2013-yil 4-oktabrdagi 272-son qaroriga ilovaga muvofiq quyidagilarni nazarda tutuvchi oʻzgartirish va qoʻshimchalar kiritilsin:
Favqulodda vaziyatlar vazirligining davlat yongʻin nazorati organlariga tashkiliy-huquqiy shaklidan qatʼi nazar, yuridik va jismoniy shaxslarga tegishli boʻlgan obyektlarda batafsil, nazorat va tezkor tekshiruvlar oʻtkazish;
Davlat yongʻin nazorati organlarining asosiy vazifalariga hamda jismoniy va yuridik shaxslarning murojaatlariga asosan bino va inshootlarning yongʻin xavfsizligi talablariga muvofiqligini baholash (yongʻin auditi) xizmatini koʻrsatish va bu yoʻnalishda mustaqil baholovchi yongʻin auditorlik tashkilotlari faoliyatini muvofiqlashtirish;
jamiyatni ommaviy axborot vositalari orqali yongʻin xavfsizligi muammolari va yongʻin xavfsizligini taʼminlash usullari haqida xabardor qilish.
2. Oʻzbekiston Respublikasi Favqulodda vaziyatlar vazirligi ikki oy muddatda oʻzlari qabul qilgan normativ-huquqiy hujjatlarni ushbu qarorga muvofiqlashtirsin.
3. Mazkur qarorning bajarilishini nazorat qilish Oʻzbekiston Respublikasi favqulodda vaziyatlar vaziri A.X. Kuldashev zimmasiga yuklansin.
Vazirlar Mahkamasining 2023-yil 23-noyabrdagi 615-son qaroriga ILOVA
Vazirlar Mahkamasining “Davlat yongʻin nazorati toʻgʻrisidagi nizomni tasdiqlash haqida” 2013-yil 4-oktabrdagi 272-son qaroriga kiritilayotgan oʻzgartirish va qoʻshimchalar
1. 2-banddagi “Ichki ishlar vazirligining Davlat yongʻin xavfsizligi xizmatiga” hamda “qonun hujjatlarida” soʻzlari tegishlicha “Favqulodda vaziyatlar vazirligiga” hamda “qonunchilikda” soʻzlari bilan almashtirilsin.
2. 1-ilovada :
a) 3-bandda :
ikkinchi xatboshidagi “Ichki ishlar vazirligining Davlat yongʻin xavfsizligi xizmatining” soʻzlari “Favqulodda vaziyatlar vazirligining” soʻzlari bilan almashtirilsin;
quyidagi mazmundagi uchinchi xatboshi bilan toʻldirilsin:
“ yongʻinlar profilaktikasi — yongʻinlar kelib chiqish ehtimolini istisno etishga va ularning oqibatlarini kamaytirishga qaratilgan ogohlantirish chora-tadbirlari majmui;”
uchinchi — oltinchi xatboshilar tegishlicha toʻrtinchi — yettinchi xatboshilar deb hisoblansin;
toʻrtinchi xatboshidagi “qonun hujjatlarida” soʻzlari “qonunchilikda” soʻzi bilan almashtirilsin;
b) 5-bandda :
birinchi xatboshidagi “Davlat yongʻin xavfsizligi xizmati” soʻzlari “Favqulodda vaziyatlar vazirligi Favqulodda vaziyatlar profilaktikasi departamenti” soʻzlari bilan almashtirilsin;
ikkinchi xatboshidagi “Ichki ishlar vazirligi” soʻzlari “Favqulodda vaziyatlar vazirligi” soʻzlari bilan almashtirilsin;
v) 8-bandda :
ikkinchi va uchinchi xatboshilar quyidagi tahrirda bayon etilsin:
“Oʻzbekiston Respublikasi Favqulodda vaziyatlar vazirligining Favqulodda vaziyatlar profilaktikasi departamenti (keyingi oʻrinlarda — Departament) tarkibiga kiruvchi Davlat yongʻin nazorati organlari faoliyatini muvofiqlashtirish boshqarmasi, Shaharsozlik faoliyati sohasida profilaktika boshqarmasi va Oʻta muhim va toifalangan obyektlarda yongʻin xavfsizligini taʼminlashni tashkil etish boshqarmasi;
Qoraqalpogʻiston Respublikasi, Toshkent shahar va viloyatlar Favqulodda vaziyatlar boshqarmalari (keyingi oʻrinlarda — Favqulodda vaziyatlar boshqarmalari);”
quyidagi mazmundagi toʻrtinchi xatboshi bilan toʻldirilsin:
“Oʻta muhim va toifalangan obyektlarda yongʻin xavfsizligini taʼminlashni tashkil etish boshqarmasiga bevosita boʻysunuvchi yongʻin xavfsizligini taʼminlashni tashkil etish markazlari (boʻlim, boʻlinmalari), “Qamchiq” maxsus qidiruv, yongʻin-qutqaruv boshqarmasi;”
toʻrtinchi va beshinchi xatboshilar tegishlicha beshinchi va oltinchi xatboshilar deb hisoblansin;
beshinchi va oltinchi xatboshilar quyidagi tahrirda bayon etilsin:
“tumanlar (shaharlar) Favqulodda vaziyatlar boʻlimlari;
Favqulodda vaziyatlar boshqarmalariga bevosita boʻysunuvchi oʻta muhim davlat ahamiyatiga molik yoki yongʻin va portlash xavfi yuqori boʻlgan obyektlardagi yongʻin xavfsizligini taʼminlash boʻlimlari (boʻlinmalari, guruhlari)”;
g) 11 va 12-bandlar quyidagi tahrirda bayon etilsin:
“11. Quyidagilar Davlat yongʻin nazoratini amalga oshiruvchi mansabdor shaxslar hisoblanadi:
Oʻzbekiston Respublikasi yongʻin nazorati boʻyicha bosh davlat inspektori — Oʻzbekiston Respublikasi favqulodda vaziyatlar vazirining yongʻin xavfsizligi sohasida profilaktika va nazorat faoliyatini muvofiqlashtiruvchi oʻrinbosari;
Oʻzbekiston Respublikasi yongʻin nazorati boʻyicha bosh davlat inspektorining oʻrinbosari — Favqulodda vaziyatlar profilaktikasi departamenti boshligʻining yongʻin xavfsizligi sohasida profilaktika yoʻnalishidagi oʻrinbosari;
Oʻzbekiston Respublikasi yongʻin nazorati boʻyicha bosh davlat inspektorining katta yordamchilari — Davlat yongʻin nazorati organlari faoliyatini muvofiqlashtirish boshqarmasi, Shaharsozlik faoliyati sohasida profilaktika boshqarmasi hamda Oʻta muhim va toifalangan obyektlarda yongʻin xavfsizligini taʼminlashni tashkil etish boshqarmasining davlat yongʻin nazoratini amalga oshirish vakolati berilgan harbiy xizmatchilari;
Qoraqalpogʻiston Respublikasi, Toshkent shahar, viloyatlar, oʻta muhim davlat ahamiyatiga molik yoki yongʻin va portlash xavfi yuqori boʻlgan obyektlarda yongʻin nazorati boʻyicha bosh davlat inspektorlari va ularning oʻrinbosarlari — tegishli ravishda Favqulodda vaziyatlar boshqarmalari, Oʻta muhim va toifalangan obyektlarda yongʻin xavfsizligini taʼminlashni tashkil etish markazlari boshliqlari va ularning profilaktika boʻyicha oʻrinbosarlari;
Qoraqalpogʻiston Respublikasi, Toshkent shahar, viloyatlar, oʻta muhim davlat ahamiyatiga molik yoki yongʻin va portlash xavfi yuqori boʻlgan obyektlarda yongʻin nazorati boʻyicha bosh davlat inspektorlarining katta yordamchilari — Yongʻinlar profilaktikasi boʻlimi, Shaharsozlik faoliyati sohasida profilaktikasi boʻlimi hamda Oʻta muhim va toifalangan obyektlarda yongʻin xavfsizligini taʼminlashni tashkil etish boʻlimining davlat yongʻin nazoratini amalga oshirish vakolati berilgan harbiy xizmatchilari;
tumanlar (shaharlar), oʻta muhim davlat ahamiyatiga molik yoki yongʻin va portlash xavfi yuqori boʻlgan obyektlardagi yongʻin nazorati boʻyicha katta davlat inspektorlari va ularning oʻrinbosarlari — tegishli ravishda tumanlar (shaharlar) Favqulodda vaziyatlar boʻlimlari, oʻta muhim davlat ahamiyatiga molik yoki yongʻin va portlash xavfi yuqori boʻlgan obyektlarda yongʻin xavfsizligini taʼminlash boʻlim (boʻlinma, guruh)lari, “Qamchiq” maxsus qidiruv, yongʻin-qutqaruv boshqarmasining boshliqlari va ularning profilaktika boʻyicha oʻrinbosarlari;
tumanlar (shaharlar)ning yongʻin nazorati boʻyicha davlat inspektorlari — tumanlar (shaharlar)ning favqulodda vaziyatlar boʻlimlarining katta inspektorlari, inspektorlari, kichik inspektorlari hamda “Qamchiq” maxsus qidiruv, yongʻin-qutqaruv boshqarmasining kichik inspektori;
oʻta muhim davlat ahamiyatiga molik yoki yongʻin va portlash xavfi yuqori boʻlgan obyektlardagi yongʻin nazorati boʻyicha davlat inspektorlari — Oʻta muhim va toifalangan obyektlarda yongʻin xavfsizligini taʼminlashni tashkil etish markazlari (boʻlim, boʻlinmalari), oʻta muhim davlat ahamiyatiga molik yoki yongʻin va portlash xavfi yuqori boʻlgan obyektlardagi yongʻin xavfsizligini taʼminlash boʻlimlari (boʻlinmalari, guruhlari)ning katta inspektorlari, inspektorlari, kichik inspektorlari, oʻta muhim davlat ahamiyatiga molik yoki yongʻin va portlash xavfi yuqori boʻlgan obyektlardagi kasbiy yongʻin xavfsizligi boʻlimlar (boʻlinmalar) boshliqlari va ularning yongʻin nazorati va profilaktikasi boʻyicha oʻrinbosarlari”.
12. Quyidagilar davlat yongʻin nazorati organlarining asosiy vazifalari hisoblanadi:
davlat yongʻin nazoratini amalga oshirish;
yongʻinlar profilaktikasini oʻtkazish;
qonunchilikda belgilangan tartibda yongʻinlar va yongʻin xavfsizligi talablari buzilishiga oid ishlar yuzasidan tergovga qadar tekshiruv oʻtkazish;
qonunchilikda belgilangan tartibda yongʻinlarni va ularning oqibatlarini hisobga olish, shuningdek, yongʻinlarga doir axborotlarni toʻplash hamda oʻzaro almashish ishlarini olib borish;
respublika va mahalliy ijro etuvchi hokimiyat organlari, xoʻjalik birlashmalari, fuqarolarning oʻzini oʻzi boshqarish organlari, boshqa tashkilotlar va fuqarolar bilan yongʻin xavfsizligini taʼminlash masalalari boʻyicha hamkorlikni amalga oshirish;
barcha turdagi yongʻindan saqlash xizmati boʻlinmalarining yongʻinlarni oʻchirishga shayligi holati va yongʻinlar profilaktikasi oʻtkazilishiga doir ishlarning bajarilishi yuzasidan davlat nazoratini amalga oshirish;
yongʻin xavfsizligi sohasidagi normativ-huquqiy hujjatlar loyihalarini ishlab chiqishda ishtirok etish;
qurilish uchun maydonlar (trassalar) tanlash (ajratish) komissiyalari, shuningdek, qurilishi (rekonstruksiyasi) tugallangan obyektlarni qabul qilib olish komissiyalari tarkibida qonunchilikda belgilangan tartibda ishtirok etish;
yongʻin avtomatikasi tizimlarini (avtomatik yongʻin signalizatsiyasi, yongʻindan xabardor va evakuatsiya qilish, tutunga qarshi shamollatish tizimlari hamda avtomatik yongʻin oʻchirish qurilmalari va boshqa avtomatik yongʻinga qarshi himoya texnik uskunalari) montaj qilish, shuningdek, qurilish konstruksiya va materiallarini olovbardoshlik darajasini oshirish boʻyicha amalga oshirilgan ishlar sifatini tekshirish va qabul qilish;
yongʻin xavfsizligi sohasidagi texnik reglamentlar, standartlar, normalar, qoidalar va boshqa texnik jihatdan tartibga solish sohasidagi normativ hujjatlarni, shuningdek, normativ-huquqiy hujjatlarni ishlab chiqishda ishtirok etish;
tashkilotlarning xodimlariga, sugʻurtalangan shaxslarga, maktabgacha taʼlim muassasalarida bolalarga va boshqa taʼlim muassasalarida taʼlim olayotgan shaxslarga yongʻin xavfsizligi chora-tadbirlarini qoʻllashni oʻrgatish sifati va tashkil etilishini nazorat qilish;
yongʻin xavfsizligi sohasidagi ishlarni bajarish va xizmatlar koʻrsatish sifatini nazorat qilish;
fuqarolar va tashkilotlarning yongʻin xavfsizligini taʼminlash masalalari boʻyicha murojaatlarini koʻrib chiqish;
litsenziyalash, ruxsat berish va xabardor qilish tartib-taomillari toʻgʻrisidagi qonunchilik asosida faoliyatning litsenziyalanadigan turi boʻyicha hamda ruxsat etish xususiyatiga ega hujjatlarni rasmiylashtirish uchun yongʻin xavfsizligi talablariga muvofiqligi toʻgʻrisida xulosalar berish;
jismoniy va yuridik shaxslarning murojaatlariga asosan bino va inshootlarning yongʻin xavfsizligi talablariga muvofiqligini baholash (yongʻin auditi) xizmatini bajarish;
jismoniy va yuridik shaxslarga tegishli boʻlgan bino va inshootlarning yongʻin xavfsizligi talablariga muvofiqligini mustaqil baholovchi yongʻin auditorlik tashkilotlar faoliyatini muvofiqlashtirish va uslubiy qoʻllab-quvvatlash”;
d) 13-bandda :
uchinchi xatboshidagi “qonun hujjatlarida” soʻzlari “qonunchilikda” soʻzi bilan almashtirilsin;
yettinchi xatboshidagi “yongʻin-profilaktika koʻrigidan” soʻzlari “profilaktika tadbirini” soʻzlari bilan almashtirilsin;
toʻqqizinchi xatboshidagi “yongʻin haqida odamlarga xabar beradigan moslamalarning” soʻzlari “odamlarni yongʻindan xabardor va evakuatsiya qilishni boshqarish tizimlarning” soʻzlari bilan almashtirilsin;
oʻninchi xatboshi quyidagi tahrirda bayon etilsin:
“yongʻin xavfsizligi talablariga rioya etilishi boʻyicha oʻtkazilgan yongʻin-profilaktika koʻriklari yoki tekshirishlar natijalari boʻyicha tashkilotlar rahbarlariga va fuqarolarga yongʻin xavfsizligi talablarining buzilishini bartaraf etishga qaratilgan tavsiyaviy xarakterga ega boʻlgan maʼlumotnomalarni yoki bajarilishi majburiy boʻlgan yozma koʻrsatmalarni mos ravishda berish”;
e) 14-bandda :
toʻrtinchi xatboshidagi “qonun hujjatlariga” soʻzlari “qonunchilikka” soʻzi bilan almashtirilsin;
beshinchi va yettinchi xatboshilardagi “qonun hujjatlarida” soʻzlari “qonunchilikda” soʻzi bilan almashtirilsin;
beshinchi xatboshidagi “davlat va xoʻjalik boshqaruvi organlari, mahalliy davlat hokimiyati organlari” soʻzlari “respublika va mahalliy ijro etuvchi hokimiyat organlari, xoʻjalik birlashmalari” soʻzlari bilan almashtirilsin;
j) 15-banddagi “davlat va xoʻjalik boshqaruvi organlarining” hamda “qonun hujjatlarida” soʻzlari tegishlicha “respublika va mahalliy ijro etuvchi hokimiyat organlari, xoʻjalik birlashmalarining” hamda “qonunchilikda” soʻzlari bilan almashtirilsin;
z) 16-banddagi hamda 17-bandning ikkinchi xatboshidagi “qonun hujjatlarida” soʻzlari “qonunchilikda” soʻzi bilan almashtirilsin;
i) 18-band quyidagi tahrirda bayon etilsin:
“18. Oʻzbekiston Respublikasining yongʻin nazorati boʻyicha bosh davlat inspektori va uning oʻrinbosarlari ushbu Nizomning 13 — 17-bandlarida koʻrsatilgan huquqlar bilan birgalikda quyidagi huquqlarga ham egadirlar:
aholi punktlari, hududlar, binolar, inshootlar uchun yongʻin xavfsizligining umumiy talablarini belgilash;
yongʻin xavfsizligi sohasidagi, shu jumladan yongʻin-texnik mahsulotlarni ishlab chiqish, ishlab chiqarish va ulardan foydalanish tartibini belgilovchi normativ-huquqiy hujjatlarni va texnik jihatdan tartibga solish sohasidagi normativ hujjatlarni mustaqil ravishda yoki respublika va mahalliy ijro etuvchi hokimiyat organlari, xoʻjalik birlashmalari bilan birgalikda ishlab chiqishni tashkil etish;
yongʻin xavfsizligi talablaridan asosli ravishda chetga chiqilgan yoki bunday talablar mavjud boʻlmagan taqdirda binolar, inshootlar va boshqa obyektlarni qurish, mukammal taʼmirlash, qayta qurish, rekonstruksiya qilish hamda oʻz hududida qoʻshimcha bino va inshootlarni qurish, shuningdek, texnik jihatdan qayta jihozlashga doir loyiha hujjatlarini yongʻin xavfsizligi talablariga rioya qilinishiga taalluqli qismini koʻrib chiqish va kelishish;
oʻrnatilgan tartibda loyiha hujjatlarini amaldagi shaharsozlik norma va qoidalaridagi yongʻinga qarshi talablarga muvofiqligi boʻyicha koʻrib chiqish va bu borada maslahat hamda tavsiyalar berish;
obyektlarni qurish va rekonstruksiya qilishda amaldagi shaharsozlik normalari va qoidalarida nazarda tutilgan yongʻin xavfsizligi talablarining loyihalash va qurilish tashkilotlari tomonidan bajarilishi ustidan tanlov asosida nazoratni amalga oshirish;
rivojlangan davlatlar amaliyotidan kelib chiqqan holda, jamoat va maʼmuriy binolarni loyihalashtirish va qurish uchun ishlab chiqilgan maxsus texnik shartlarni koʻrib chiqish;
yongʻin xavfsizligi talablari mavjud boʻlgan texnik jihatdan tartibga solish sohasidagi normativ hujjatlarni kelishish”;
k) 19 va 22-bandlardagi “qonun hujjatlarida” soʻzlari “qonunchilikda” soʻzi bilan almashtirilsin;
l) 23-banddagi “Ichki ishlar” soʻzlari “Favqulodda vaziyatlar” soʻzlari bilan almashtirilsin;
m) 24 va 25-bandlar quyidagi tahrirda bayon etilsin:
“24. Tashkiliy-huquqiy shaklidan qatʼi nazar, yuridik va jismoniy shaxslarga tegishli obyektlarda davlat yongʻin nazorati organlari tomonidan quyidagi tartibda tekshiruvlar oʻtkaziladi:
batafsil (dastlabki) tekshiruv va nazorat tekshiruv — bir yilda koʻpi bilan bir martadan;
tezkor tekshiruv — jismoniy va yuridik shaxslar murojaatlari, ommaviy axborot vositalari va boshqa manbalardan olingan maʼlumotlar asosida.
Nazorat obyektlarida oʻtkaziladigan batafsil tekshiruvlarning davriyligi ushbu obyektlarning yongʻin chiqish xavfi boʻlgan guruhiga koʻra belgilanadi. Obyektlarning yongʻin chiqish xavfi boʻlgan guruhi favqulodda vaziyatlar vazirining tegishli buyrugʻi bilan tasdiqlanadi.
Uy-joy sektori obyektlari yongʻinlar va ularning kelib chiqishi sabablari tahlilidan kelib chiqib tekshiriladi”.
25. Davlat yongʻin nazorati organlarining mansabdor shaxslari quyidagilarga majburdirlar:
yongʻin xavfsizligi talablari buzilishining oldini olish, aniqlash va bartaraf etish boʻyicha qonunchilikka muvofiq berilgan vakolatlarni oʻz vaqtida va toʻliq bajarishga;
yongʻinga qarshi targʻibot oʻtkazish, yongʻin xavfsizligi choralarini qoʻllashni oʻrgatish va umumiy oʻrta, oʻrta maxsus, kasb-hunar taʼlimi muassasalarida yosh yongʻin oʻchiruvchilar drujinalarini tashkil etishga koʻmaklashish;
yongʻinga qarshi targʻibot aniq maqsadni koʻzlagan holda jamiyatni ommaviy axborot vositalari, maxsus adabiyotlar va reklama mahsulotlarini nashr etish hamda tarqatish, muayyan mavzuga bagʻishlangan koʻrgazmalar, koʻriklar, konferensiyalar oʻtkazish va aholini xabardor qilishning qonunchilikda taqiqlanmagan boshqa shakllaridan foydalanish orqali yongʻin xavfsizligi muammolari va yongʻin xavfsizligini taʼminlash yoʻllari haqida xabardor qilish;
tashkilotlarda va aholi punktlarida yongʻin-texnik komissiyalari, koʻngilli yongʻindan saqlash xizmati, idoraviy yongʻindan saqlash xizmati va idoraviy yongʻin nazoratini tashkil etilishiga koʻmaklashish;
qonunchilikka, fuqarolar va tashkilotlarning huquqlariga rioya qilish;
yongʻin xavfsizligi talablariga rioya etilishini nazorat qilish tadbirlarini oʻtkazish maqsadida faqat xizmat vazifalarini bajarish vaqtida xizmat guvohnomasini hamda davlat yongʻin nazorati tomonidan tekshiruv va yongʻin-profilaktika koʻrigidan oʻtkazish uchun tasdiqlangan buyruq va boshqa hujjatlarni koʻrsatgan holda qonunchilikda belgilangan tartibda tashkilotlar (hududlari va xonalari) obyektlariga borish;
nazorat tadbirlarini oʻtkazish vaqtida tashkilotlar va yakka tartibdagi tadbirkorlar vakillarining qatnashishiga toʻsqinlik qilmaslik, tekshiruvlarga daxldor boʻlgan savollar boʻyicha tushuntirishlar berish;
nazorat boʻyicha tadbirlar oʻtkazish vaqtida ishtirok etayotgan tashkilotlar rahbarlariga va yakka tartibdagi tadbirkorlar yoxud ularning vakillariga tekshirish natijalari boʻyicha materiallar nusxalarini va zarur maʼlumotlarni taqdim etish;
tashkilotlar rahbarlarini va yakka tartibdagi tadbirkorlar yoxud ularning vakillarini nazorat tadbirlari natijalari bilan tanishtirish;
aniqlangan qoidabuzarlik holatlari boʻyicha qoʻllaniladigan choralarni belgilashda koʻrsatilgan choralarning qoidabuzarlikning ogʻirligiga muvofiqliligini, ularning odamlar hayoti va sogʻligʻiga, mol-mulkiga va atrof muhitga xavf solishini inobatga olish, shuningdek fuqarolar va tashkilotlarning huquqlarini asossiz cheklashga yoʻl qoʻymaslik;
norozi boʻlib shikoyat arizalari berilganda oʻz xatti-harakatlarining qonuniyligini qonunchilikda belgilangan tartibda isbotlash;
respublika va mahalliy ijro etuvchi hokimiyat organlari, xoʻjalik birlashmalari, huquqni muhofaza qilish organlari va boshqa tashkilotlar rahbarlarini yongʻin xavfi paydo boʻlishiga olib keladigan sabablar va sharoitlarni bartaraf etish boʻyicha oʻz vaqtida chora-tadbirlar koʻrish maqsadida oʻziga qarashli obyektlarning yongʻin xavfsizligi holati toʻgʻrisida xabardor qilish;
yongʻinlar profilaktikasini va davlat yongʻin nazorati ishini takomillashtirish;
obyektlar va aholi punktlari yongʻin xavfsizligining ahvoli, yuz bergan yongʻinlar, nazorat faoliyatining natijalari toʻgʻrisida jamoatchilikni xabardor qilish”;
n) 26 , 27 va 30-bandlardagi “qonun hujjatlarida” soʻzlari “qonunchilikda” soʻzi bilan almashtirilsin;
o) 28-band quyidagi tahrirda bayon etilsin:
“28. Oʻzbekiston Respublikasi Mudofaa vazirligi, Davlat xavfsizlik xizmati, Oʻzbekiston Respublikasi Prezidenti davlat xavfsizlik xizmati, Elektron texnologiyalarini rivojlantirish markazi, Milliy gvardiyasi, Ichki ishlar vazirligi obyektlarida, oʻrmon xoʻjaligi hududlarida, kon qazilmalari va shaxta inshootlarida, portlovchi materiallar ishlab chiqarilayotganda, tashilayotganda, saqlanayotganda, ulardan foydalanilayotganda va utilizatsiya qilinayotganda, sanoat uchun moʻljallangan portlovchi materiallardan foydalangan holda portlatish ishlarini olib boruvchi tashkilotlarda, havo, suv, temir yoʻl, avtomobil transporti hamda elektr transportidan foydalanilayotganda davlat yongʻin nazoratini amalga oshirish tartibi Oʻzbekiston Respublikasi Favqulodda vaziyatlar vazirligi hamda tegishli respublika va ijro etuvchi hokimiyat organlari, xoʻjalik birlashmalari organlari oʻrtasidagi kelishuvlar bilan belgilanadi”.
Oʻzbekiston Respublikasining Bosh vaziri A. ARIPOV
Toshkent sh.,
2023-yil 23-noyabr,
615-son