UzbekAI

← Qonunlar

📅 2023-yil 24-noyabr · Vazirlar Mahkamasi qarorlari

Rasmiy matn. Rasmiy hujjat. Tahririy izohlar kiritilmagan.

Yordam | Arxiv | Atamalar | Statistika | API | Havola yuborish | Sayt haqida | Shartlar

← Қонунлар

📅 2023 йил 24 ноябрь · Вазирлар Маҳкамаси қарорлари

Расмий матн. Расмий ҳужжат. Таҳририй изоҳлар киритилмаган.

Ёрдам | Архив | Атамалар | Статистика | API | Ҳавола юбориш | Сайт ҳақида | Шартлар

← Законы

📅 24 ноября 2023 г. · Постановления Кабинета Министров

Официальный текст. Официальный документ. Редакционные примечания не включены.

Помощь | Архив | Термины | Статистика | API | Предложить ссылку | О сайте | Условия

← Laws

📅 24 November 2023 · Cabinet of Ministers resolutions

Official text. Official document. Editorial notes are not included.

Help | Archive | Glossary | Stats | API | Submit | About | Terms

Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг

қарори

НИЗОМ

ТАРКИБИ

ТАРКИБИ

ТАРКИБИ

«Ёнғин хавфсизлиги аълочиси» танловини ташкил этиш ва ўтказиш тартиби тўғрисидаги низомни тасдиқлаш ҳақида

Вазирлар Маҳкамасининг «Ёнғинлар профилактикаси самарадорлигини ошириш ва ёнғин хавфсизлиги соҳасида давлат назоратини такомиллаштириш чора-тадбирлари тўғрисида» 2023 йил 4 августдаги 332-сон қарорига мувофиқ тадбиркорлик субъектларига тегишли объектларда ёнғин хавфсизлигини яхшилашга, аҳоли ва бошқа ташриф буюрувчиларнинг ҳаёти ва соғлиғини, шунингдек, мол-мулкини ёнғин хавфидан асрашга қаратилган ишларни рағбатлантириш мақсадида Вазирлар Маҳкамаси қарор қилади:

1. Вазирлар Маҳкамасининг «Ёнғинлар профилактикаси самарадорлигини ошириш ва ёнғин хавфсизлиги соҳасида давлат назоратини такомиллаштириш чора-тадбирлари тўғрисида» 2023 йил 4 августдаги 332-сон қарорининг 3-бандида :

2024 йилдан бошлаб ҳар йили «Ёнғиндан огоҳлик» умуммиллий кампанияси доирасида тадбиркорлик субъектлари ўртасида «Ёнғин хавфсизлиги аълочиси» танлови (кейинги ўринларда — танлов) ўтказиб борилиши;

танловда иштирок этиш учун аризалар Фавқулодда вазиятлар вазирлигининг махсус электрон ахборот тизими орқали қабул қилиниши;

танлов ғолиби талабгорларнинг ёнғин хавфсизлиги талабларига жавоб беришини ўрганиш орқали аниқланиши;

танлов ғолибига 100 млн сўм миқдорида бир марталик пул мукофоти берилиши ҳамда унинг фаолияти икки йил давомида давлат ёнғин назорати органлари томонидан текширилмаслиги;

танловни ўтказиш билан боғлиқ харажатлар Фавқулодда вазиятлар вазирлигининг бюджетдан ташқари маблағлари ҳамда тегишлича Қорақалпоғистон Республикаси, вилоятлар ва Тошкент шаҳар маҳаллий бюджетлари маблағлари ҳисобидан молиялаштирилиши назарда тутилганлиги маълумот учун қабул қилинсин.

2. «Ёнғин хавфсизлиги аълочиси» танловини ташкил этиш ва ўтказиш тартиби тўғрисидаги низом (кейинги ўринларда — Низом) иловага мувофиқ тасдиқлансин.

3. Фавқулодда вазиятлар вазирлиги:

танлов қонунийлик, холислик, шаффофлик ва тенглик тамойиллари асосида ўтказилишини таъминласин;

2024 йилда ўтказилиши белгиланган танлов натижасига кўра 2025 йил 1 февралга қадар Низомни такомиллаштириш юзасидан таклифларни Вазирлар Маҳкамасига киритсин.

4. Қорақалпоғистон Республикаси Вазирлар Кенгаши, вилоятлар ва Тошкент шаҳар ҳокимликлари, шунингдек, туман (шаҳар) ҳокимликлари Фавқулодда вазиятлар вазирлиги билан биргаликда Низом асосида ҳудудлар ва туман (шаҳар) даражасида номзодларнинг танловда иштирок этишини таъминласин ҳамда танлов ғолибларини тақдирлашни ташкил этсин.

5. Мазкур қарорнинг бажарилишини назорат қилиш Ўзбекистон Республикаси Бош вазирининг ўринбосари А.Ж. Раматов ва Ўзбекистон Республикаси фавқулодда вазиятлар вазири А.Х. Кулдашев зиммасига юклансин.

Вазирлар Маҳкамасининг 2023 йил 24 ноябрдаги 620-сон қарорига ИЛОВА

«Ёнғин хавфсизлиги аълочиси» танловини ташкил этиш ва ўтказиш тартиби тўғрисида

1-боб. Умумий қоидалар

1. Ушбу Низом республикада фаолият юритаётган тадбиркорлик субъектлари ўртасида «Ёнғин хавфсизлиги аълочиси» танловини (кейинги ўринларда — танлов) ташкил этиш ва ўтказиш тартибини белгилайди.

2. Танлов 2024 йилдан бошлаб ҳар йили октябрь — декабрь ойларида ёнғин чиқиш хавфи бўйича I ва II гуруҳга мансуб объектларга эга тадбиркорлик субъектлари ўртасида навбат билан йиллар кетма-кетлигида ўтказилади (янги қурилаётган, реконструкция қилинаётган, кенгайтирилаётган, техник жиҳатдан қайта жиҳозланаётган ва капитал таъмирланаётган объектлар бундан мустасно).

3. Танловда иштирок этиш истагини билдирган тадбиркорлик субъектлари (кейинги ўринларда — номзод) ўзаро тенг ҳуқуқли бўлиб, алоҳида номзодларга устунлик ёки имтиёзлар белгиланишига йўл қўйилмайди.

4. Танловда иштирок этиш шартлари, танлов босқичларини ўтказиш муддати, танловда иштирок этиш учун аризалар ва танлов материалларини қабул қилиш муддати ва жойи тўғрисидаги маълумотлар танлов бошланишидан бир ой олдин Ўзбекистон Республикаси Фавқулодда вазиятлар вазирлиги томонидан оммавий ахборот воситалари ҳамда Интернет жаҳон ахборот тармоғида, шунингдек, Фавқулодда вазиятлар вазирлигининг расмий веб-сайтида эълон қилинади.

Номзод танловда иштирок этиш учун ариза топшириш орқали тақдим этилган маълумот ва материалларнинг тўғрилигини кафолатлайди.

5. Танловда иштирок этиш учун тақдим этилган объектда сўнгги 12 ой давомида ёнғин содир бўлган ва (ёки) тадбиркорлик субъектига ёнғин хавфсизлиги талаблари бузилишини бартараф этиш тўғрисида давлат ёнғин назорати органининг ёзма кўрсатмаси ёхуд объект ёнғин хавфсизлиги талабларига мувофиқ эмаслиги тўғрисида хулосаси берилган тақдирда, тадбиркорлик субъектининг танловда иштирок этиш учун аризаси қабул қилинмайди.

6. Танловда иштирок этиш бепул.

7. Танлов қонунийлик, холислик, шаффофлик ва тенглик тамойиллари асосида ўтказилади.

2-боб. Танловнинг мақсади ва асосий вазифалари

8. Тадбиркорлик субъектларига тегишли объектларда ёнғин хавфсизлиги ҳолатини яхшилашга қаратилган ишларни рағбатлантириш орқали ушбу объектларда инсон ҳаёти ва соғлиғини, шунингдек, тадбиркорлик субъектларининг мол-мулкини ёнғин хавфидан асраш тизимини жорий қилиш танловнинг мақсади ҳисобланади.

9. Қуйидагилар танловнинг асосий вазифалари ҳисобланади:

тадбиркорлик субъектлари ўртасида ёнғин хавфсизлиги талабларига амал қилишнинг янги механизмини жорий этиш, ёнғин хавфсизлигини таъминлаш соҳасида ташаббускорликни ривожлантириш;

тадбиркорлик субъектларининг ёнғин хавфсизлигини таъминлаш бўйича билим ва кўникмаларини ошириш;

тадбиркорлик субъектларига тегишли объектларда ёнғинларнинг олдини олиш, аҳоли ва бошқа ташриф буюрувчиларнинг ҳаёти ва соғлиғини муҳофаза қилиш, шунингдек, тадбиркорларнинг мол-мулкини ёнғиндан муҳофаза қилиш тадбирлари самарадорлигини ошириш.

3-боб. Танловга ҳужжатларни тақдим этиш тартиби

10. Танловда номзодлар якка ҳолда иштирок этади ва ҳужжатларни тақдим этади.

11. Номзодларнинг аризалари танлов эълон қилинган кундан эътиборан 20 кун мобайнида Фавқулодда вазиятлар вазирлигининг махсус электрон ахборот тизими орқали туман (шаҳар) комиссиялари томонидан қабул қилинади.

12. Танловда қатнашиш истагини билдирган номзодлар ўз аризалари билан бирга қуйидагиларни тақдим этади:

тадбиркорлик субъектлари тўғрисидаги умумий маълумот (объектнинг манзили, фаолият тури, ташкилий-ҳуқуқий шакли ва бошқалар);

белгиланган тадбирларнинг бажарилганини тасдиқловчи ҳужжатларнинг нусхалари, фотоальбом, 5 дақиқадан ошмаган, сифати юқори бўлган видеолавҳали тақдимот материали.

4-боб. Танлов босқичлари ва уларни ўтказиш тартиби

13. Танлов уч босқичда ташкил этилади.

14. Биринчи босқичда танловда иштирок этиш учун муносиб номзодларни танлаб олиш мақсадида туман (шаҳар) даражасида саралаш тадбирлари ўтказилади.

15. Туман (шаҳар) даражасидаги саралаш тадбири ушбу Низомга 1-иловага мувофиқ тузилган туман (шаҳар) комиссиялари томонидан ўтказилади.

16. Қорақалпоғистон Республикаси, вилоятлар ва Тошкент шаҳар туман (шаҳар) даражасидаги саралаш тадбири ушбу Низомга 2-иловага мувофиқ тузилган Қорақалпоғистон Республикаси, вилоятлар ва Тошкент шаҳар комиссиялари томонидан ўтказилади.

17. Республика даражасидаги танлов ушбу Низомга 3-иловага мувофиқ тузилган «Ёнғин хавфсизлиги аълочиси» танловини ташкил этиш ва ўтказиш бўйича республика комиссияси томонидан ўтказилади.

18. Туман (шаҳар) даражасидаги саралаш тадбирида туман (шаҳар) комиссиялари номзодларни Вазирлар Маҳкамасининг 2020 йил 20 октябрдаги 649-сон қарори билан тасдиқланган Ёнғин хавфсизлиги қоидалари талабларига мувофиқ ушбу Низомга 4-иловада келтирилган асосий йўналишлар бўйича ўрганади ва 5 балли ўнлик сонлар тизимида баҳолайди.

19. Туман (шаҳар) комиссиялари саралаш натижаларини ташкилий қўмита иштирокида комиссиянинг йиғилишида кўриб чиқиб, энг кўп балл тўплаган учтадан номзодни танлаб олади ва саралаш натижаларини йиғилиш баёни асосида тасдиқлайди. Ташкилий қўмита комиссия томонидан саралаб олинган номзодларга Қорақалпоғистон Республикаси, вилоят, Тошкент шаҳар даражасидаги саралаш босқичида иштирок этиш учун юқори турувчи ташкилий қўмитага тақдим этади.

20. Иккинчи босқичда Қорақалпоғистон Республикаси, вилоятлар ва Тошкент шаҳар комиссиялари туман (шаҳар) даражасида энг кўп балл тўплаган номзодлар бўйича тақдим этилган ҳужжатлар ва материалларни (туман (шаҳар) комиссиялари йиғилиш баёнлари, номзодларни баҳолаш ҳисоботларини ва бошқалар) ушбу Низомга 5-иловадаги мезон асосида кўриб чиқади ва баҳолайди.

21. Қорақалпоғистон Республикаси, вилоятлар ва Тошкент шаҳар комиссиялари энг кўп балл тўплаган номзодни саралаб олади ва баённома асосида ғолиб деб топади.

22. Ташкилий қўмита комиссия қарори асосида ғолиб деб топилган номзодни танловда иштирок этиш учун республика ташкилий қўмитасига тақдим этади.

23. Туман (шаҳар) ва Қорақалпоғистон Республикаси, вилоятлар ва Тошкент шаҳар даражасидаги саралаш тадбирлари натижалари Фавқулодда вазиятлар вазирлигининг расмий веб-сайтида эълон қилинади ва улар бўйича номзодларнинг электрон почта манзилига кейинги босқичга ўтганлик (ўтмаганлик) тўғрисида хабар юборилади.

24. Комиссия аъзолари бир вақтнинг ўзида туман (шаҳар) ва Қорақалпоғистон Республикаси, вилоятлар ва Тошкент шаҳар даражасидаги комиссия таркибида иштирок этиши мумкин эмас.

25. Учинчи босқичда Қорақалпоғистон Республикаси, вилоятлар ва Тошкент шаҳар комиссиялари томонидан тақдим этилган номзодлар ўртасида танлов ўтказилади.

26. Танловнинг якуний босқичи ҳар йили декабрь ойининг иккинчи ўн кунлигида Тошкент шаҳрида ўтказилади.

27. Танловда номзодлар ўзига тегишли бўлган объектда ёнғин хавфсизлигини таъминлаш бўйича амалга оширган ишларни ушбу Низомга 5-иловадаги ҳар бир йўналиш бўйича кўргазмали тарзда тақдим этади.

28. Заруратга қараб, республика комиссиясига тақдим этилган маълумотларнинг ҳаққонийлиги ушбу комиссия таркибидан тузилган экспертлар гуруҳи томонидан жойига чиққан ҳолда ўрганилиши мумкин.

29. Ушбу Низомга 5-иловадаги мезонлар бўйича энг юқори балл тўплаган, шунингдек, заруратга қараб жойига чиққан ҳолда экспертлар гуруҳи томонидан ўрганилган ва тақдим этилган маълумотларнинг ҳаққонийлиги тасдиқланган номзод Республика комиссиясининг қарори билан танлов ғолиби деб топилади.

30. Номзодлар танловни ташкил этиш ва ўтказиш бўйича ташкилий қўмиталар ва комиссиялар фаолиятига, шунингдек, танлов натижалари ва ўтказиш жараёнларига аралашиш ҳуқуқига эга эмас.

5-боб. Танлов ўтказилишини мувофиқлаштириш

31. Танловни ташкил этиш учун мос равишда туман (шаҳар) ҳокимликлари, Қорақалпоғистон Республикаси Вазирлар Кенгаши, вилоятлар ва Тошкент шаҳар ҳокимликлари, фавқулодда вазиятлар, иқтисодиёт ва молия, солиқ ҳамда камбағалликни қисқартириш ва бандлик идораларининг масъул ходимларидан иборат туман (шаҳар), Қорақалпоғистон Республикаси, вилоятлар, Тошкент шаҳар ва республика даражасида ташкилий қўмиталар (кейинги ўринларда — ташкилий қўмита) тузилади.

32. Қуйидагилар ташкилий қўмиталарнинг вазифалари ҳисобланади:

танлов босқичларини ўтказиш санасини, жойини белгилаш ва бошқа ташкилий масалаларни ҳал қилиш;

танловнинг мазкур Низом талаблари асосида ўтказилишини таъминлаш;

танловнинг ташкил этилиши, ўтказилиши ва натижаларини оммавий ахборот воситаларида ёритиб бориш;

танлов натижалари ва комиссиялар қарори (баёни) асосида ғолибларни кейинги босқичда иштирок этиш учун юқори турувчи ташкилий қўмитага тақдим этиш.

33. Танловни ўтказишга умумий раҳбарлик ва уни мувофиқлаштириш Фавқулодда вазиятлар вазирлиги томонидан амалга оширилади.

34. Танлов доирасида саралаш тадбирларининг адолатли ва шаффоф ўтказилиши мос равишда, Қорақалпоғистон Республикаси Вазирлар Кенгаши, туман (шаҳар), вилоятлар ва Тошкент шаҳар ҳокимликларига юкланади.

6-боб. Танлов комиссиялари

35. Танловни ўтказиш бўйича тадбиркорлик субъектлари фаолиятига дахлдор ваколатли давлат органлари ва ҳокимликлар вакилларидан иборат туман (шаҳар), Қорақалпоғистон Республикаси Вазирлар Кенгаши, вилоятлар ва Тошкент шаҳар ҳамда республика даражасида комиссиялар тузилади.

36. Қуйидагилар комиссияларнинг асосий вазифалари ҳисобланади:

номзодлар томонидан танлов шартларининг бажарилишини баҳолаш;

танлов ғолибларини аниқлаш тўғрисида қарор қабул қилиш;

номзодлар томонидан танловни ўтказиш қоидаларини бузиш ҳолатлари аниқланган тақдирда, уларни танловдан четлаштириш тўғрисида комиссия раисига тақдимнома киритиш, шунингдек, танлов шартларини такомиллаштириш бўйича таклифлар ишлаб чиқиш;

туман (шаҳар) ва Қорақалпоғистон Республикаси, вилоятлар ва Тошкент шаҳар даражасидаги саралаш тадбирлари ғолибларини аниқловчи комиссиялар фаолиятини мувофиқлаштириш.

37. Комиссиялар йиғилиши фақат комиссия аъзолари тўлиқ бўлганда ваколатли ҳисобланади.

38. Комиссиялар қарорлари аъзоларнинг оддий кўпчилик овози билан қабул қилинади. Овозлар тенг бўлиб қолган ҳолларда, комиссия раисининг овози ҳал қилувчи ҳисобланади.

39. Комиссия қарорлари икки нусхада тузиладиган ва йиғилишда иштирок этган барча аъзолар томонидан имзоланадиган баённомалар билан расмийлаштирилади.

40. Қуйидагилар комиссияларнинг ҳуқуқлари ҳисобланади:

номзодлардан мазкур Низом талаблари асосида тегишли ҳужжатларни талаб қилиш;

зарурат туғилганда, тақдим этилган маълумотлар ва ҳужжатларнинг ҳаққонийлигини жойига чиққан ҳолда ўрганиш;

ғолибларни аниқлашда ўз овози билан иштирок этиш.

41. Қуйидагилар комиссияларнинг мажбуриятлари ҳисобланади:

танлов ҳужжатларига оид маълумотларни ошкор этмаслик;

номзодларни саралашда қонунийлик, холислик, шаффофлик ва тенглик тамойилларига риоя қилиш.

Комиссияларга қонунчиликда белгиланган бошқа мажбуриятлар ҳам юклатилиши мумкин.

42. Туман (шаҳар) ва Қорақалпоғистон Республикаси, вилоятлар ва Тошкент шаҳар даражасидаги комиссиялар фаолиятини мувофиқлаштириш ва назорат қилиш республика комиссияси томонидан амалга оширилади.

7-боб. Апелляция комиссияси

43. Туман (шаҳар) ва Қорақалпоғистон Республикаси, вилоятлар ва Тошкент шаҳар даражасидаги саралаш тадбирларининг апелляция комиссиялари тегишли ҳудудий Фавқулодда вазиятлар бошқарма бошлиқлари, танлов апелляция комиссияси Ўзбекистон Республикаси фавқулодда вазиятлар вазири томонидан ташкил этилади ҳамда комиссияларнинг иш регламенти белгиланади.

Апелляция комиссиялари таркиби саралаш ёки танлов комиссияларида иштирок этмаган шахслардан тузилади.

44. Апелляция комиссиясига ариза танлов (саралаш) натижалари эълон қилингандан сўнг уч кун ичида тақдим этилади.

45. Апелляция комиссияси қабул қилинган аризани уч кун мобайнида кўриб чиқади ва ариза берувчи иштирокида асослантирилган қарорни қабул қилади.

8-боб. Танлов ғолибларини рағбатлантириш

46. Танловда ғолиб деб топилган номзод 100 млн сўм миқдорида бир марталик пул мукофоти билан тақдирланади ҳамда унинг фаолияти танлов натижалари расмий эълон қилинган кундан кейинги икки йил давомида давлат ёнғин назорати органлари томонидан текширилмайди.

Қорақалпоғистон Республикаси, вилоятлар ва Тошкент шаҳар даражасидаги саралаш тадбирларида ҳамда танловда иккинчи ва учинчи ўринни олган иштирокчилар Фавқулодда вазиятлар вазирлиги, Қорақалпоғистон Республикаси Вазирлар Кенгаши, вилоятлар ва Тошкент шаҳар ҳокимликлари томонидан қонунчиликда тақиқланмаган манбалар ҳисобидан қўшимча рағбатлантирилиши мумкин.

9-боб. Якунловчи қоидалар

47. Танловда кўриб чиқилган барча ҳужжатлар Фавқулодда вазиятлар вазирлигида уч йил муддатда сақланади.

48. Танлов ғолибларини тақдирлаш маросими Фавқулодда вазиятлар вазирлиги томонидан тантанали равишда ташкил қилинади.

49. Мазкур Низомни қўллашда юзага келадиган низолар қонунчилик ҳужжатларида белгиланган тартибда ҳал этилади.

«Ёнғин хавфсизлиги аълочиси» танловини ташкил этиш ва ўтказиш тартиби тўғрисидаги низомга 1-ИЛОВА

«Ёнғин хавфсизлиги аълочиси» танловини ташкил этиш ва ўтказиш бўйича туман (шаҳар) комиссияси

1. Лавозимига кўра — туман (шаҳар) ҳокимининг қурилиш, коммуникациялар, коммунал хўжалик, экология ва кўкаламзорлаштириш масалалари бўйича ўринбосари, Комиссия раиси 2. Лавозимига кўра — туман (шаҳар) фавқулодда вазиятлар бўлими бошлиғи, Комиссия раисининг ўринбосари 3. Лавозимига кўра — туман (шаҳар) иқтисодиёт ва молия бўлими бошлиғи 4. Лавозимига кўра — туман (шаҳар) савдо-саноат бўлими бошлиғи 5. Лавозимига кўра — туман (шаҳар) камбағалликни қисқартириш ва бандлик бўлими бошлиғи 6. Лавозимига кўра — туман (шаҳар) солиқ инспекцияси бошлиғи 7. Лавозимига кўра — туман (шаҳар) фавқулодда вазиятлар бўлими масъул ходими, Комиссия котиби

Ёнғин хавфсизлиги аълочиси» танловини ташкил этиш ва ўтказиш тартиби тўғрисидаги низомга 2-ИЛОВА

«Ёнғин хавфсизлиги аълочиси» танловини ташкил этиш ва ўтказиш бўйича Қорақалпоғистон Республикаси, вилоятлар ҳамда Тошкент шаҳар комиссияси

1. Лавозимига кўра — Қорақалпоғистон Республикаси Вазирлар Кенгаши Раиси, вилоятлар ва Тошкент шаҳар ҳокимларининг қурилиш, коммуникациялар, коммунал хўжалик, экология ва кўкаламзорлаштириш масалалари бўйича ўринбосарлари, Комиссия раиси 2. Лавозимига кўра — Қорақалпоғистон Республикаси, вилоятлар ва Тошкент шаҳар фавқулодда вазиятлар бошқармалари бошлиқлари, Комиссия раисининг ўринбосари 3. Лавозимига кўра — Ўзбекистон Республикаси Президенти ҳузуридаги Тадбиркорлик субъектларининг ҳуқуқлари ва қонуний манфаатларини ҳимоя қилиш бўйича вакил девонининг Қорақалпоғистон Республикаси, вилоятлар ва Тошкент шаҳар шуъбалари масъул ходимлари 4. Лавозимига кўра — Қорақалпоғистон Республикаси, вилоятлар ва Тошкент шаҳар иқтисодиёт ва молия бошқармалари бошлиқлари 5. Лавозимига кўра — Қорақалпоғистон Республикаси, вилоятлар ва Тошкент шаҳар ҳудудий электр энергияси, нефть маҳсулотлари ва газдан фойдаланишни назорат қилиш бошқармалари бошлиқлари 6. Лавозимига кўра — Қорақалпоғистон Республикаси, вилоятлар ва Тошкент шаҳар савдо-саноат бошқармалари бошлиқлари 7. Лавозимига кўра — Қорақалпоғистон Республикаси, вилоятлар ва Тошкент шаҳар камбағалликни қисқартириш ва бандлик бошқармалари бошлиқлари 8. Лавозимига кўра — Қорақалпоғистон Республикаси, вилоятлар ва Тошкент шаҳар Давлат солиқ бошқармалари бошлиқлари 9. Лавозимига кўра — Қорақалпоғистон Республикаси, вилоятлар ва Тошкент шаҳар фавқулодда вазиятлар бошқармалари масъул ходимлари, Комиссия котиби

«Ёнғин хавфсизлиги аълочиси» танловини ташкил этиш ва ўтказиш тартиби тўғрисидаги низомга 3-ИЛОВА

«Ёнғин хавфсизлиги аълочиси» танловини ташкил этиш ва ўтказиш бўйича республика комиссияси

1. С.Т. Зупаров — фавқулодда вазиятлар вазирининг биринчи ўринбосари, Комиссия раиси 2. Ж.О. Урунов — Ўзбекистон Республикаси Президенти ҳузуридаги Тадбиркорлик субъектларининг ҳуқуқлари ва қонуний манфаатларини ҳимоя қилиш бўйича вакил ўринбосари, Комиссия раисининг ўринбосари 3. Р.Э. Турдибоева — камбағалликни қисқартириш ва бандлик вазирининг ўринбосари 4. Ж.Р. Ўроқов — Савдо-саноат палатаси раисининг ўринбосари 5. М.М. Махкамов — Солиқ қўмитаси раисининг ўринбосари 6. Т.Н. Хусанов — Иқтисодиёт ва молия вазирлиги департамент директори 7. И.А. Ниматуллаев — Энергетика вазирлиги ҳузуридаги Электр энергияси, нефть маҳсулотлари ва газдан фойдаланишни назорат қилиш инспекцияси бошлиғи 8. Ў.Т. Музафаров — Фавқулодда вазиятлар вазирлиги бошқарма бошлиғи, Комиссия котиби

«Ёнғин хавфсизлиги аълочиси» танловини ташкил этиш ва ўтказиш тартиби тўғрисидаги низомга 4-ИЛОВА

Ёнғин хавфсизлиги соҳасидаги норматив ҳужжатларнинг ижросини ўрганиш бўйича асосий йўналишлар

Қуйидагилар ёнғин хавфсизлиги соҳасидаги норматив ҳужжатларнинг асосий йўналишлари ҳисобланади:

1. Ташкилий-техник тадбирлар.

2. Ёнғин содир бўлганда ҳаракат қилиш тартиби.

3. Ҳудудларга қўйиладиган ёнғин хавфсизлиги талаблари (оралиқ масофалар, ёнғин-қутқарув техникаларининг ҳаракатланиши ва бошқалар).

4. Бино, иншоот ва хоналарга қўйиладиган ёнғин хавфсизлиги талаблари (қаватлар, оловга бардошлилик даражаси ва бошқалар).

5. Хавфсиз эвакуацияни таъминлаш (эвакуация йўллари ва чиқиш жойлари, тарк этиш режалари ва бошқалар).

6. Технологик жараённи ташкил этишга қўйиладиган ёнғин хавфсизлиги талаблари (ишлаб чиқариш объектлари учун).

7. Моддалар ва материалларни сақлашга қўйиладиган ёнғин хавфсизлиги талаблари.

8. Электр ускуналари, ерга улаш ва яшиндан ҳимоя тизими.

9. Иситишда ёнғин хавфсизлиги талаблари.

10. Шамоллатиш ва совитиш тизимларига қўйиладиган ёнғин хавфсизлиги талаблари (шу жумладан, тутунга қарши ҳимоя тизими).

11. Ёнғинни ўчиришнинг бирламчи воситалари ва ёнғинга қарши техник ҳимоя воситаларига қўйиладиган талаблар.

12. Ёнғин ҳақида хабар бериш ва ёнғинни ўчириш техник воситаларини сақлаш.

13. Ёнғин сигнализацияси ҳамда ёнғиндан хабар бериш ва эвакуацияни бошқариш тизимларига қўйиладиган талаблар.

14. Автоматик ёнғинни ўчириш қурилмаларига қўйиладиган талаблар (меъёр бўйича талаб этиладиган объектлар учун).

15. Ёнғинга қарши сув таъминоти.

«Ёнғин хавфсизлиги аълочиси» танловини ташкил этиш ва ўтказиш тартиби тўғрисидаги низомга 5-ИЛОВА

Танлов номзодларининг ёнғин хавфсизлиги даражасини баҳолаш мезонлари

Т/р Кўрсаткичлар Баллар (1 — 5) Изоҳ Юз берган бахтсиз ҳодисалар бўйича 1. Содир бўлган ёнғинлар сони 1.1. Ёнғинларда жароҳат олганлар сони 1.2. Ёнғинларда ҳалок бўлганлар сони 1.3. Ёнғинлардан кўрилган моддий зарар миқдори 2. Содир бўлган ҳаво-газ аралашмасининг чақнаш ҳолатлари сони 2.1. Чақнашда жароҳат олганлар сони 2.2. Чақнашда ҳалок бўлганлар сони 2.3. Чақнашдан кўрилган моддий зарар миқдори 3. Содир бўлган ис газидан заҳарланиш ҳолатларининг сони 3.1. Заҳарланганлар сони 3.2. Заҳарланиб ҳалок бўлганлар сони Хавфсизлик чораларининг меъёрларга мувофиқлиги бўйича 4. Эвакуация чиқиш жойлари сонининг меъёрларга мувофиқлиги 5. Эвакуация чиқиш жойларининг «Чиқиш» ёки «Выход» деган ёниб турувчи белгилар билан таъминланганлиги 6. Эвакуация йўлакларининг меъёрларга мувофиқлиги 7. Ёнғин сигнализацияси тизимининг меъёрларга мувофиқлиги 8. Ёнғинни автоматик тарзда ўчириш тизимининг меъёрларга мувофиқлиги 9. Тутунга қарши автоматик тизимнинг меъёрларга мувофиқлиги 10. Ёнғиндан хабар бериш тизимининг меъёрларга мувофиқлиги 11. Ички ёнғинга қарши сув тизими (ички ёнғин ўчириш кранлари)нинг меъёрларга мувофиқлиги 12. Ташқи ёнғинга қарши сув тизими (гидрантлар)нинг меъёрларга мувофиқлиги 13. Электр сим ва кабелларнинг профилактик синовлардан ўтказилганлиги 14. Электр жиҳоз ва ускуналарнинг ерга уланганлиги ва ерга улаш мосламаларининг профилактик синовлардан ўтказилганлиги 15. Иситиш тизимидан ташқари бошқа мақсадлар учун табиий газдан фойдаланиш ҳолатлари 16. Газ жиҳозлари ўрнатилган қозонхоналарнинг меъёрларга мувофиқлиги 17. Газ жиҳозлари ўрнатилган қозонхоналарда газ сигнализаторларининг ўрнатилганлиги 18. Газ жиҳозлари ўрнатилган қозонхоналардаги газ жиҳозларининг қиёслаш синовларидан ўтказилганлиги 19. Қозонхоналардаги босим остидаги сиғимларнинг қиёслаш синовларидан ўтказилганлиги 20. Эскалаторларнинг синовдан ўтказилганлиги 21. Лифтларнинг синовдан ўтказилганлиги 22. Ёпиқ автотураргоҳларда газ баллонли автотранспорт воситаларининг вақтинча сақланиши 23. Меҳнат муҳофазаси тузилмасининг мавжудлиги 24. Ёнғин хавфсизлиги муҳандиси штатининг мавжудлиги 25. Меҳнат муҳофазаси соҳасидаги мутахассисларнинг таянч маълумотларини эгаллаб турган лавозимларига мослиги 26. Ёнғинга қарши тизимларга ихтисослаштирилган ташкилотлар томонидан техник хизмат кўрсатилишининг ташкил этилганлиги: 26.1. Ёнғин сигнализацияси ва ёнғиндан хабар бериш тизимига 26.2. Ёнғинни автоматик тарзда ўчириш тизимига 26.3. Тутунга қарши автоматик тизимига 26.4. Ички ёнғинга қарши сув таъминоти тизимига 27. Ҳар чоракда камида бир маротаба турли шароитларда ташриф буюрувчиларни эвакуация қилиш бўйича машқларнинг ташкил этилиши 28. Ёнғин-техник комиссиясининг тузилганлиги 29. Кўнгилли ёнғиндан сақлаш дружина ёки командасининг тузилганлиги 30. Ёнғин ўчиргичлар сонининг нормаларга мувофиқлиги 31. Ёнғин ўчиргичларнинг ишга яроқлилиги 32. Меҳнат муҳофазасига масъулларнинг ихтисослаштирилган таълим муассасаларида малака ошириш доирасида таҳсил олганликлари (ўқиганликлари тўғрисида сертификат ёки дипломларнинг мавжудлиги) 33. Меҳнат муҳофазасига масъулларнинг фавқулодда ҳодиса юз берганда бажарадиган вазифаларини билишлари 34. Ишчи ва хизматчиларнинг ёнғин-техник минимуми доирасида мунтазам равишда таҳсил олишлари (тест ёки оғзаки ва ёзма имтиҳон топшириш йўли билан) 35. Ишчи ва хизматчиларнинг фавқулодда ҳодиса юз берганда бажарадиган вазифаларини билишлари 36. Мавжуд экран/таблоларда кишиларнинг ёнғин юз бергандаги эвакуация жараёнида тўғри ҳаракат қилишлари ёки шов-шувли ёнғин ёки фавқулодда ҳодисалар бўйича материалларнинг мунтазам равишда намойиш этилиши 37. Видеокузатув тизимининг мавжудлиги

Ўзбекистон Республикасининг Бош вазири А. АРИПОВ

Тошкент ш.,

2023 йил 24 ноябрь,

620-сон

(Қонунчилик маълумотлари миллий базаси, 27.11.2023 й., 09/23/620/0895-сон)

lex.uz

Oʻzbekiston Respublikasi Vazirlar Mahkamasining

qarori

NIZOM

TARKIBI

TARKIBI

TARKIBI

“Yongʻin xavfsizligi aʼlochisi” tanlovini tashkil etish va oʻtkazish tartibi toʻgʻrisidagi nizomni tasdiqlash haqida

Vazirlar Mahkamasining “Yongʻinlar profilaktikasi samaradorligini oshirish va yongʻin xavfsizligi sohasida davlat nazoratini takomillashtirish chora-tadbirlari toʻgʻrisida” 2023-yil 4-avgustdagi 332-son qaroriga muvofiq tadbirkorlik subyektlariga tegishli obyektlarda yongʻin xavfsizligini yaxshilashga, aholi va boshqa tashrif buyuruvchilarning hayoti va sogʻligʻini, shuningdek, mol-mulkini yongʻin xavfidan asrashga qaratilgan ishlarni ragʻbatlantirish maqsadida Vazirlar Mahkamasi qaror qiladi:

1. Vazirlar Mahkamasining “Yongʻinlar profilaktikasi samaradorligini oshirish va yongʻin xavfsizligi sohasida davlat nazoratini takomillashtirish chora-tadbirlari toʻgʻrisida” 2023-yil 4-avgustdagi 332-son qarorining 3-bandida :

2024-yildan boshlab har yili “Yongʻindan ogohlik” umummilliy kampaniyasi doirasida tadbirkorlik subyektlari oʻrtasida “Yongʻin xavfsizligi aʼlochisi” tanlovi (keyingi oʻrinlarda — tanlov) oʻtkazib borilishi;

tanlovda ishtirok etish uchun arizalar Favqulodda vaziyatlar vazirligining maxsus elektron axborot tizimi orqali qabul qilinishi;

tanlov gʻolibi talabgorlarning yongʻin xavfsizligi talablariga javob berishini oʻrganish orqali aniqlanishi;

tanlov gʻolibiga 100 mln soʻm miqdorida bir martalik pul mukofoti berilishi hamda uning faoliyati ikki yil davomida davlat yongʻin nazorati organlari tomonidan tekshirilmasligi;

tanlovni oʻtkazish bilan bogʻliq xarajatlar Favqulodda vaziyatlar vazirligining budjetdan tashqari mablagʻlari hamda tegishlicha Qoraqalpogʻiston Respublikasi, viloyatlar va Toshkent shahar mahalliy budjetlari mablagʻlari hisobidan moliyalashtirilishi nazarda tutilganligi maʼlumot uchun qabul qilinsin.

2. “Yongʻin xavfsizligi aʼlochisi” tanlovini tashkil etish va oʻtkazish tartibi toʻgʻrisidagi nizom (keyingi oʻrinlarda — Nizom) ilovaga muvofiq tasdiqlansin.

3. Favqulodda vaziyatlar vazirligi:

tanlov qonuniylik, xolislik, shaffoflik va tenglik tamoyillari asosida oʻtkazilishini taʼminlasin;

2024-yilda oʻtkazilishi belgilangan tanlov natijasiga koʻra 2025-yil 1-fevralga qadar Nizomni takomillashtirish yuzasidan takliflarni Vazirlar Mahkamasiga kiritsin.

4. Qoraqalpogʻiston Respublikasi Vazirlar Kengashi, viloyatlar va Toshkent shahar hokimliklari, shuningdek, tuman (shahar) hokimliklari Favqulodda vaziyatlar vazirligi bilan birgalikda Nizom asosida hududlar va tuman (shahar) darajasida nomzodlarning tanlovda ishtirok etishini taʼminlasin hamda tanlov gʻoliblarini taqdirlashni tashkil etsin.

5. Mazkur qarorning bajarilishini nazorat qilish Oʻzbekiston Respublikasi Bosh vazirining oʻrinbosari A.J. Ramatov va Oʻzbekiston Respublikasi favqulodda vaziyatlar vaziri A.X. Kuldashev zimmasiga yuklansin.

Vazirlar Mahkamasining 2023-yil 24-noyabrdagi 620-son qaroriga ILOVA

“Yongʻin xavfsizligi aʼlochisi” tanlovini tashkil etish va oʻtkazish tartibi toʻgʻrisida

1-bob. Umumiy qoidalar

1. Ushbu Nizom respublikada faoliyat yuritayotgan tadbirkorlik subyektlari oʻrtasida “Yongʻin xavfsizligi aʼlochisi” tanlovini (keyingi oʻrinlarda — tanlov) tashkil etish va oʻtkazish tartibini belgilaydi.

2. Tanlov 2024-yildan boshlab har yili oktyabr — dekabr oylarida yongʻin chiqish xavfi boʻyicha I va II guruhga mansub obyektlarga ega tadbirkorlik subyektlari oʻrtasida navbat bilan yillar ketma-ketligida oʻtkaziladi (yangi qurilayotgan, rekonstruksiya qilinayotgan, kengaytirilayotgan, texnik jihatdan qayta jihozlanayotgan va kapital taʼmirlanayotgan obyektlar bundan mustasno).

3. Tanlovda ishtirok etish istagini bildirgan tadbirkorlik subyektlari (keyingi oʻrinlarda — nomzod) oʻzaro teng huquqli boʻlib, alohida nomzodlarga ustunlik yoki imtiyozlar belgilanishiga yoʻl qoʻyilmaydi.

4. Tanlovda ishtirok etish shartlari, tanlov bosqichlarini oʻtkazish muddati, tanlovda ishtirok etish uchun arizalar va tanlov materiallarini qabul qilish muddati va joyi toʻgʻrisidagi maʼlumotlar tanlov boshlanishidan bir oy oldin Oʻzbekiston Respublikasi Favqulodda vaziyatlar vazirligi tomonidan ommaviy axborot vositalari hamda Internet jahon axborot tarmogʻida, shuningdek, Favqulodda vaziyatlar vazirligining rasmiy veb-saytida eʼlon qilinadi.

Nomzod tanlovda ishtirok etish uchun ariza topshirish orqali taqdim etilgan maʼlumot va materiallarning toʻgʻriligini kafolatlaydi.

5. Tanlovda ishtirok etish uchun taqdim etilgan obyektda soʻnggi 12 oy davomida yongʻin sodir boʻlgan va (yoki) tadbirkorlik subyektiga yongʻin xavfsizligi talablari buzilishini bartaraf etish toʻgʻrisida davlat yongʻin nazorati organining yozma koʻrsatmasi yoxud obyekt yongʻin xavfsizligi talablariga muvofiq emasligi toʻgʻrisida xulosasi berilgan taqdirda, tadbirkorlik subyektining tanlovda ishtirok etish uchun arizasi qabul qilinmaydi.

6. Tanlovda ishtirok etish bepul.

7. Tanlov qonuniylik, xolislik, shaffoflik va tenglik tamoyillari asosida oʻtkaziladi.

2-bob. Tanlovning maqsadi va asosiy vazifalari

8. Tadbirkorlik subyektlariga tegishli obyektlarda yongʻin xavfsizligi holatini yaxshilashga qaratilgan ishlarni ragʻbatlantirish orqali ushbu obyektlarda inson hayoti va sogʻligʻini, shuningdek, tadbirkorlik subyektlarining mol-mulkini yongʻin xavfidan asrash tizimini joriy qilish tanlovning maqsadi hisoblanadi.

9. Quyidagilar tanlovning asosiy vazifalari hisoblanadi:

tadbirkorlik subyektlari oʻrtasida yongʻin xavfsizligi talablariga amal qilishning yangi mexanizmini joriy etish, yongʻin xavfsizligini taʼminlash sohasida tashabbuskorlikni rivojlantirish;

tadbirkorlik subyektlarining yongʻin xavfsizligini taʼminlash boʻyicha bilim va koʻnikmalarini oshirish;

tadbirkorlik subyektlariga tegishli obyektlarda yongʻinlarning oldini olish, aholi va boshqa tashrif buyuruvchilarning hayoti va sogʻligʻini muhofaza qilish, shuningdek, tadbirkorlarning mol-mulkini yongʻindan muhofaza qilish tadbirlari samaradorligini oshirish.

3-bob. Tanlovga hujjatlarni taqdim etish tartibi

10. Tanlovda nomzodlar yakka holda ishtirok etadi va hujjatlarni taqdim etadi.

11. Nomzodlarning arizalari tanlov eʼlon qilingan kundan eʼtiboran 20 kun mobaynida Favqulodda vaziyatlar vazirligining maxsus elektron axborot tizimi orqali tuman (shahar) komissiyalari tomonidan qabul qilinadi.

12. Tanlovda qatnashish istagini bildirgan nomzodlar oʻz arizalari bilan birga quyidagilarni taqdim etadi:

tadbirkorlik subyektlari toʻgʻrisidagi umumiy maʼlumot (obyektning manzili, faoliyat turi, tashkiliy-huquqiy shakli va boshqalar);

belgilangan tadbirlarning bajarilganini tasdiqlovchi hujjatlarning nusxalari, fotoalbom, 5 daqiqadan oshmagan, sifati yuqori boʻlgan videolavhali taqdimot materiali.

4-bob. Tanlov bosqichlari va ularni oʻtkazish tartibi

13. Tanlov uch bosqichda tashkil etiladi.

14. Birinchi bosqichda tanlovda ishtirok etish uchun munosib nomzodlarni tanlab olish maqsadida tuman (shahar) darajasida saralash tadbirlari oʻtkaziladi.

15. Tuman (shahar) darajasidagi saralash tadbiri ushbu Nizomga 1-ilovaga muvofiq tuzilgan tuman (shahar) komissiyalari tomonidan oʻtkaziladi.

16. Qoraqalpogʻiston Respublikasi, viloyatlar va Toshkent shahar tuman (shahar) darajasidagi saralash tadbiri ushbu Nizomga 2-ilovaga muvofiq tuzilgan Qoraqalpogʻiston Respublikasi, viloyatlar va Toshkent shahar komissiyalari tomonidan oʻtkaziladi.

17. Respublika darajasidagi tanlov ushbu Nizomga 3-ilovaga muvofiq tuzilgan “Yongʻin xavfsizligi aʼlochisi” tanlovini tashkil etish va oʻtkazish boʻyicha respublika komissiyasi tomonidan oʻtkaziladi.

18. Tuman (shahar) darajasidagi saralash tadbirida tuman (shahar) komissiyalari nomzodlarni Vazirlar Mahkamasining 2020-yil 20-oktabrdagi 649-son qarori bilan tasdiqlangan Yongʻin xavfsizligi qoidalari talablariga muvofiq ushbu Nizomga 4-ilovada keltirilgan asosiy yoʻnalishlar boʻyicha oʻrganadi va 5 balli oʻnlik sonlar tizimida baholaydi.

19. Tuman (shahar) komissiyalari saralash natijalarini tashkiliy qoʻmita ishtirokida komissiyaning yigʻilishida koʻrib chiqib, eng koʻp ball toʻplagan uchtadan nomzodni tanlab oladi va saralash natijalarini yigʻilish bayoni asosida tasdiqlaydi. Tashkiliy qoʻmita komissiya tomonidan saralab olingan nomzodlarga Qoraqalpogʻiston Respublikasi, viloyat, Toshkent shahar darajasidagi saralash bosqichida ishtirok etish uchun yuqori turuvchi tashkiliy qoʻmitaga taqdim etadi.

20. Ikkinchi bosqichda Qoraqalpogʻiston Respublikasi, viloyatlar va Toshkent shahar komissiyalari tuman (shahar) darajasida eng koʻp ball toʻplagan nomzodlar boʻyicha taqdim etilgan hujjatlar va materiallarni (tuman (shahar) komissiyalari yigʻilish bayonlari, nomzodlarni baholash hisobotlarini va boshqalar) ushbu Nizomga 5-ilovadagi mezon asosida koʻrib chiqadi va baholaydi.

21. Qoraqalpogʻiston Respublikasi, viloyatlar va Toshkent shahar komissiyalari eng koʻp ball toʻplagan nomzodni saralab oladi va bayonnoma asosida gʻolib deb topadi.

22. Tashkiliy qoʻmita komissiya qarori asosida gʻolib deb topilgan nomzodni tanlovda ishtirok etish uchun respublika tashkiliy qoʻmitasiga taqdim etadi.

23. Tuman (shahar) va Qoraqalpogʻiston Respublikasi, viloyatlar va Toshkent shahar darajasidagi saralash tadbirlari natijalari Favqulodda vaziyatlar vazirligining rasmiy veb-saytida eʼlon qilinadi va ular boʻyicha nomzodlarning elektron pochta manziliga keyingi bosqichga oʻtganlik (oʻtmaganlik) toʻgʻrisida xabar yuboriladi.

24. Komissiya aʼzolari bir vaqtning oʻzida tuman (shahar) va Qoraqalpogʻiston Respublikasi, viloyatlar va Toshkent shahar darajasidagi komissiya tarkibida ishtirok etishi mumkin emas.

25. Uchinchi bosqichda Qoraqalpogʻiston Respublikasi, viloyatlar va Toshkent shahar komissiyalari tomonidan taqdim etilgan nomzodlar oʻrtasida tanlov oʻtkaziladi.

26. Tanlovning yakuniy bosqichi har yili dekabr oyining ikkinchi oʻn kunligida Toshkent shahrida oʻtkaziladi.

27. Tanlovda nomzodlar oʻziga tegishli boʻlgan obyektda yongʻin xavfsizligini taʼminlash boʻyicha amalga oshirgan ishlarni ushbu Nizomga 5-ilovadagi har bir yoʻnalish boʻyicha koʻrgazmali tarzda taqdim etadi.

28. Zaruratga qarab, respublika komissiyasiga taqdim etilgan maʼlumotlarning haqqoniyligi ushbu komissiya tarkibidan tuzilgan ekspertlar guruhi tomonidan joyiga chiqqan holda oʻrganilishi mumkin.

29. Ushbu Nizomga 5-ilovadagi mezonlar boʻyicha eng yuqori ball toʻplagan, shuningdek, zaruratga qarab joyiga chiqqan holda ekspertlar guruhi tomonidan oʻrganilgan va taqdim etilgan maʼlumotlarning haqqoniyligi tasdiqlangan nomzod Respublika komissiyasining qarori bilan tanlov gʻolibi deb topiladi.

30. Nomzodlar tanlovni tashkil etish va oʻtkazish boʻyicha tashkiliy qoʻmitalar va komissiyalar faoliyatiga, shuningdek, tanlov natijalari va oʻtkazish jarayonlariga aralashish huquqiga ega emas.

5-bob. Tanlov oʻtkazilishini muvofiqlashtirish

31. Tanlovni tashkil etish uchun mos ravishda tuman (shahar) hokimliklari, Qoraqalpogʻiston Respublikasi Vazirlar Kengashi, viloyatlar va Toshkent shahar hokimliklari, favqulodda vaziyatlar, iqtisodiyot va moliya, soliq hamda kambagʻallikni qisqartirish va bandlik idoralarining masʼul xodimlaridan iborat tuman (shahar), Qoraqalpogʻiston Respublikasi, viloyatlar, Toshkent shahar va respublika darajasida tashkiliy qoʻmitalar (keyingi oʻrinlarda — tashkiliy qoʻmita) tuziladi.

32. Quyidagilar tashkiliy qoʻmitalarning vazifalari hisoblanadi:

tanlov bosqichlarini oʻtkazish sanasini, joyini belgilash va boshqa tashkiliy masalalarni hal qilish;

tanlovning mazkur Nizom talablari asosida oʻtkazilishini taʼminlash;

tanlovning tashkil etilishi, oʻtkazilishi va natijalarini ommaviy axborot vositalarida yoritib borish;

tanlov natijalari va komissiyalar qarori (bayoni) asosida gʻoliblarni keyingi bosqichda ishtirok etish uchun yuqori turuvchi tashkiliy qoʻmitaga taqdim etish.

33. Tanlovni oʻtkazishga umumiy rahbarlik va uni muvofiqlashtirish Favqulodda vaziyatlar vazirligi tomonidan amalga oshiriladi.

34. Tanlov doirasida saralash tadbirlarining adolatli va shaffof oʻtkazilishi mos ravishda, Qoraqalpogʻiston Respublikasi Vazirlar Kengashi, tuman (shahar), viloyatlar va Toshkent shahar hokimliklariga yuklanadi.

6-bob. Tanlov komissiyalari

35. Tanlovni oʻtkazish boʻyicha tadbirkorlik subyektlari faoliyatiga daxldor vakolatli davlat organlari va hokimliklar vakillaridan iborat tuman (shahar), Qoraqalpogʻiston Respublikasi Vazirlar Kengashi, viloyatlar va Toshkent shahar hamda respublika darajasida komissiyalar tuziladi.

36. Quyidagilar komissiyalarning asosiy vazifalari hisoblanadi:

nomzodlar tomonidan tanlov shartlarining bajarilishini baholash;

tanlov gʻoliblarini aniqlash toʻgʻrisida qaror qabul qilish;

nomzodlar tomonidan tanlovni oʻtkazish qoidalarini buzish holatlari aniqlangan taqdirda, ularni tanlovdan chetlashtirish toʻgʻrisida komissiya raisiga taqdimnoma kiritish, shuningdek, tanlov shartlarini takomillashtirish boʻyicha takliflar ishlab chiqish;

tuman (shahar) va Qoraqalpogʻiston Respublikasi, viloyatlar va Toshkent shahar darajasidagi saralash tadbirlari gʻoliblarini aniqlovchi komissiyalar faoliyatini muvofiqlashtirish.

37. Komissiyalar yigʻilishi faqat komissiya aʼzolari toʻliq boʻlganda vakolatli hisoblanadi.

38. Komissiyalar qarorlari aʼzolarning oddiy koʻpchilik ovozi bilan qabul qilinadi. Ovozlar teng boʻlib qolgan hollarda, komissiya raisining ovozi hal qiluvchi hisoblanadi.

39. Komissiya qarorlari ikki nusxada tuziladigan va yigʻilishda ishtirok etgan barcha aʼzolar tomonidan imzolanadigan bayonnomalar bilan rasmiylashtiriladi.

40. Quyidagilar komissiyalarning huquqlari hisoblanadi:

nomzodlardan mazkur Nizom talablari asosida tegishli hujjatlarni talab qilish;

zarurat tugʻilganda, taqdim etilgan maʼlumotlar va hujjatlarning haqqoniyligini joyiga chiqqan holda oʻrganish;

gʻoliblarni aniqlashda oʻz ovozi bilan ishtirok etish.

41. Quyidagilar komissiyalarning majburiyatlari hisoblanadi:

tanlov hujjatlariga oid maʼlumotlarni oshkor etmaslik;

nomzodlarni saralashda qonuniylik, xolislik, shaffoflik va tenglik tamoyillariga rioya qilish.

Komissiyalarga qonunchilikda belgilangan boshqa majburiyatlar ham yuklatilishi mumkin.

42. Tuman (shahar) va Qoraqalpogʻiston Respublikasi, viloyatlar va Toshkent shahar darajasidagi komissiyalar faoliyatini muvofiqlashtirish va nazorat qilish respublika komissiyasi tomonidan amalga oshiriladi.

7-bob. Apellatsiya komissiyasi

43. Tuman (shahar) va Qoraqalpogʻiston Respublikasi, viloyatlar va Toshkent shahar darajasidagi saralash tadbirlarining apellatsiya komissiyalari tegishli hududiy Favqulodda vaziyatlar boshqarma boshliqlari, tanlov apellatsiya komissiyasi Oʻzbekiston Respublikasi favqulodda vaziyatlar vaziri tomonidan tashkil etiladi hamda komissiyalarning ish reglamenti belgilanadi.

Apellatsiya komissiyalari tarkibi saralash yoki tanlov komissiyalarida ishtirok etmagan shaxslardan tuziladi.

44. Apellatsiya komissiyasiga ariza tanlov (saralash) natijalari eʼlon qilingandan soʻng uch kun ichida taqdim etiladi.

45. Apellatsiya komissiyasi qabul qilingan arizani uch kun mobaynida koʻrib chiqadi va ariza beruvchi ishtirokida asoslantirilgan qarorni qabul qiladi.

8-bob. Tanlov gʻoliblarini ragʻbatlantirish

46. Tanlovda gʻolib deb topilgan nomzod 100 mln soʻm miqdorida bir martalik pul mukofoti bilan taqdirlanadi hamda uning faoliyati tanlov natijalari rasmiy eʼlon qilingan kundan keyingi ikki yil davomida davlat yongʻin nazorati organlari tomonidan tekshirilmaydi.

Qoraqalpogʻiston Respublikasi, viloyatlar va Toshkent shahar darajasidagi saralash tadbirlarida hamda tanlovda ikkinchi va uchinchi oʻrinni olgan ishtirokchilar Favqulodda vaziyatlar vazirligi, Qoraqalpogʻiston Respublikasi Vazirlar Kengashi, viloyatlar va Toshkent shahar hokimliklari tomonidan qonunchilikda taqiqlanmagan manbalar hisobidan qoʻshimcha ragʻbatlantirilishi mumkin.

9-bob. Yakunlovchi qoidalar

47. Tanlovda koʻrib chiqilgan barcha hujjatlar Favqulodda vaziyatlar vazirligida uch yil muddatda saqlanadi.

48. Tanlov gʻoliblarini taqdirlash marosimi Favqulodda vaziyatlar vazirligi tomonidan tantanali ravishda tashkil qilinadi.

49. Mazkur Nizomni qoʻllashda yuzaga keladigan nizolar qonunchilik hujjatlarida belgilangan tartibda hal etiladi.

“Yongʻin xavfsizligi aʼlochisi” tanlovini tashkil etish va oʻtkazish tartibi toʻgʻrisidagi nizomga 1-ILOVA

“Yongʻin xavfsizligi aʼlochisi” tanlovini tashkil etish va oʻtkazish boʻyicha tuman (shahar) komissiyasi

1. Lavozimiga koʻra — tuman (shahar) hokimining qurilish, kommunikatsiyalar, kommunal xoʻjalik, ekologiya va koʻkalamzorlashtirish masalalari boʻyicha oʻrinbosari, Komissiya raisi 2. Lavozimiga koʻra — tuman (shahar) favqulodda vaziyatlar boʻlimi boshligʻi, Komissiya raisining oʻrinbosari 3. Lavozimiga koʻra — tuman (shahar) iqtisodiyot va moliya boʻlimi boshligʻi 4. Lavozimiga koʻra — tuman (shahar) savdo-sanoat boʻlimi boshligʻi 5. Lavozimiga koʻra — tuman (shahar) kambagʻallikni qisqartirish va bandlik boʻlimi boshligʻi 6. Lavozimiga koʻra — tuman (shahar) soliq inspeksiyasi boshligʻi 7. Lavozimiga koʻra — tuman (shahar) favqulodda vaziyatlar boʻlimi masʼul xodimi, Komissiya kotibi

Yongʻin xavfsizligi aʼlochisi” tanlovini tashkil etish va oʻtkazish tartibi toʻgʻrisidagi nizomga 2-ILOVA

“Yongʻin xavfsizligi aʼlochisi” tanlovini tashkil etish va oʻtkazish boʻyicha Qoraqalpogʻiston Respublikasi, viloyatlar hamda Toshkent shahar komissiyasi

1. Lavozimiga koʻra — Qoraqalpogʻiston Respublikasi Vazirlar Kengashi Raisi, viloyatlar va Toshkent shahar hokimlarining qurilish, kommunikatsiyalar, kommunal xoʻjalik, ekologiya va koʻkalamzorlashtirish masalalari boʻyicha oʻrinbosarlari, Komissiya raisi 2. Lavozimiga koʻra — Qoraqalpogʻiston Respublikasi, viloyatlar va Toshkent shahar favqulodda vaziyatlar boshqarmalari boshliqlari, Komissiya raisining oʻrinbosari 3. Lavozimiga koʻra — Oʻzbekiston Respublikasi Prezidenti huzuridagi Tadbirkorlik subyektlarining huquqlari va qonuniy manfaatlarini himoya qilish boʻyicha vakil devonining Qoraqalpogʻiston Respublikasi, viloyatlar va Toshkent shahar shuʼbalari masʼul xodimlari 4. Lavozimiga koʻra — Qoraqalpogʻiston Respublikasi, viloyatlar va Toshkent shahar iqtisodiyot va moliya boshqarmalari boshliqlari 5. Lavozimiga koʻra — Qoraqalpogʻiston Respublikasi, viloyatlar va Toshkent shahar hududiy elektr energiyasi, neft mahsulotlari va gazdan foydalanishni nazorat qilish boshqarmalari boshliqlari 6. Lavozimiga koʻra — Qoraqalpogʻiston Respublikasi, viloyatlar va Toshkent shahar savdo-sanoat boshqarmalari boshliqlari 7. Lavozimiga koʻra — Qoraqalpogʻiston Respublikasi, viloyatlar va Toshkent shahar kambagʻallikni qisqartirish va bandlik boshqarmalari boshliqlari 8. Lavozimiga koʻra — Qoraqalpogʻiston Respublikasi, viloyatlar va Toshkent shahar Davlat soliq boshqarmalari boshliqlari 9. Lavozimiga koʻra — Qoraqalpogʻiston Respublikasi, viloyatlar va Toshkent shahar favqulodda vaziyatlar boshqarmalari masʼul xodimlari, Komissiya kotibi

“Yongʻin xavfsizligi aʼlochisi” tanlovini tashkil etish va oʻtkazish tartibi toʻgʻrisidagi nizomga 3-ILOVA

“Yongʻin xavfsizligi aʼlochisi” tanlovini tashkil etish va oʻtkazish boʻyicha respublika komissiyasi

1. S.T. Zuparov — favqulodda vaziyatlar vazirining birinchi oʻrinbosari, Komissiya raisi 2. J.O. Urunov — Oʻzbekiston Respublikasi Prezidenti huzuridagi Tadbirkorlik subyektlarining huquqlari va qonuniy manfaatlarini himoya qilish boʻyicha vakil oʻrinbosari, Komissiya raisining oʻrinbosari 3. R.E. Turdiboyeva — kambagʻallikni qisqartirish va bandlik vazirining oʻrinbo�ari 4. J.R. Oʻroqov — Savdo-sanoat palatasi raisining oʻrinbosari 5. M.M. Maxkamov — Soliq qoʻmitasi raisining oʻrinbosari 6. T.N. Xusanov — Iqtisodiyot va moliya vazirligi departament direktori 7. I.A. Nimatullayev — Energetika vazirligi huzuridagi Elektr energiyasi, neft mahsulotlari va gazdan foydalanishni nazorat qilish inspeksiyasi boshligʻi 8. Oʻ.T. Muzafarov — Favqulodda vaziyatlar vazirligi boshqarma boshligʻi, Komissiya kotibi

“Yongʻin xavfsizligi aʼlochisi” tanlovini tashkil etish va oʻtkazish tartibi toʻgʻrisidagi nizomga 4-ILOVA

Yongʻin xavfsizligi sohasidagi normativ hujjatlarning ijrosini oʻrganish boʻyicha asosiy yoʻnalishlar

Quyidagilar yongʻin xavfsizligi sohasidagi normativ hujjatlarning asosiy yoʻnalishlari hisoblanadi:

1. Tashkiliy-texnik tadbirlar.

2. Yongʻin sodir boʻlganda harakat qilish tartibi.

3. Hududlarga qoʻyiladigan yongʻin xavfsizligi talablari (oraliq masofalar, yongʻin-qutqaruv texnikalarining harakatlanishi va boshqalar).

4. Bino, inshoot va xonalarga qoʻyiladigan yongʻin xavfsizligi talablari (qavatlar, olovga bardoshlilik darajasi va boshqalar).

5. Xavfsiz evakuatsiyani taʼminlash (evakuatsiya yoʻllari va chiqish joylari, tark etish rejalari va boshqalar).

6. Texnologik jarayonni tashkil etishga qoʻyiladigan yongʻin xavfsizligi talablari (ishlab chiqarish obyektlari uchun).

7. Moddalar va materiallarni saqlashga qoʻyiladigan yongʻin xavfsizligi talablari.

8. Elektr uskunalari, erga ulash va yashindan himoya tizimi.

9. Isitishda yongʻin xavfsizligi talablari.

10. Shamollatish va sovitish tizimlariga qoʻyiladigan yongʻin xavfsizligi talablari (shu jumladan, tutunga qarshi himoya tizimi).

11. Yongʻinni oʻchirishning birlamchi vositalari va yongʻinga qarshi texnik himoya vositalariga qoʻyiladigan talablar.

12. Yongʻin haqida xabar berish va yongʻinni oʻchirish texnik vositalarini saqlash.

13. Yongʻin signalizatsiyasi hamda yongʻindan xabar berish va evakuatsiyani boshqarish tizimlariga qoʻyiladigan talablar.

14. Avtomatik yongʻinni oʻchirish qurilmalariga qoʻyiladigan talablar (meʼyor boʻyicha talab etiladigan obyektlar uchun).

15. Yongʻinga qarshi suv taʼminoti.

“Yongʻin xavfsizligi aʼlochisi” tanlovini tashkil etish va oʻtkazish tartibi toʻgʻrisidagi nizomga 5-ILOVA

Tanlov nomzodlarining yongʻin xavfsizligi darajasini baholash mezonlari

T/r Koʻrsatkichlar Ballar (1 — 5) Izoh Yuz bergan baxtsiz hodisalar boʻyicha 1. Sodir boʻlgan yongʻinlar soni 1.1. Yongʻinlarda jarohat olganlar soni 1.2. Yongʻinlarda halok boʻlganlar soni 1.3. Yongʻinlardan koʻrilgan moddiy zarar miqdori 2. Sodir boʻlgan havo-gaz aralashmasining chaqnash holatlari soni 2.1. Chaqnashda jarohat olganlar soni 2.2. Chaqnashda halok boʻlganlar soni 2.3. Chaqnashdan koʻrilgan moddiy zarar miqdori 3. Sodir boʻlgan is gazidan zaharlanish holatlarining soni 3.1. Zaharlanganlar soni 3.2. Zaharlanib halok boʻlganlar soni Xavfsizlik choralarining meʼyorlarga muvofiqligi boʻyicha 4. Evakuatsiya chiqish joylari sonining meʼyorlarga muvofiqligi 5. Evakuatsiya chiqish joylarining “Chiqish” yoki “Vixod” degan yonib turuvchi belgilar bilan taʼminlanganligi 6. Evakuatsiya yoʻlaklarining meʼyorlarga muvofiqligi 7. Yongʻin signalizatsiyasi tizimining meʼyorlarga muvofiqligi 8. Yongʻinni avtomatik tarzda oʻchirish tizimining meʼyorlarga muvofiqligi 9. Tutunga qarshi avtomatik tizimning meʼyorlarga muvofiqligi 10. Yongʻindan xabar berish tizimining meʼyorlarga muvofiqligi 11. Ichki yongʻinga qarshi suv tizimi (ichki yongʻin oʻchirish kranlari)ning meʼyorlarga muvofiqligi 12. Tashqi yongʻinga qarshi suv tizimi (gidrantlar)ning meʼyorlarga muvofiqligi 13. Elektr sim va kabellarning profilaktik sinovlardan oʻtkazilganligi 14. Elektr jihoz va uskunalarning erga ulanganligi va erga ulash moslamalarining profilaktik sinovlardan oʻtkazilganligi 15. Isitish tizimidan tashqari boshqa maqsadlar uchun tabiiy gazdan foydalanish holatlari 16. Gaz jihozlari oʻrnatilgan qozonxonalarning meʼyorlarga muvofiqligi 17. Gaz jihozlari oʻrnatilgan qozonxonalarda gaz signalizatorlarining oʻrnatilganligi 18. Gaz jihozlari oʻrnatilgan qozonxonalardagi gaz jihozlarining qiyoslash sinovlaridan oʻtkazilganligi 19. Qozonxonalardagi bosim ostidagi sigʻimlarning qiyoslash sinovlaridan oʻtkazilganligi 20. Eskalatorlarning sinovdan oʻtkazilganligi 21. Liftlarning sinovdan oʻtkazilganligi 22. Yopiq avtoturargohlarda gaz ballonli avtotransport vositalarining vaqtincha saqlanishi 23. Mehnat muhofazasi tuzilmasining mavjudligi 24. Yongʻin xavfsizligi muhandisi shtatining mavjudligi 25. Mehnat muhofazasi sohasidagi mutaxassislarning tayanch maʼlumotlarini egallab turgan lavozimlariga mosligi 26. Yongʻinga qarshi tizimlarga ixtisoslashtirilgan tashkilotlar tomonidan texnik xizmat koʻrsatilishining tashkil etilganligi: 26.1. Yongʻin signalizatsiyasi va yongʻindan xabar berish tizimiga 26.2. Yongʻinni avtomatik tarzda oʻchirish tizimiga 26.3. Tutunga qarshi avtomatik tizimiga 26.4. Ichki yongʻinga qarshi suv taʼminoti tizimiga 27. Har chorakda kamida bir marotaba turli sharoitlarda tashrif buyuruvchilarni evakuatsiya qilish boʻyicha mashqlarning tashkil etilishi 28. Yongʻin-texnik komissiyasining tuzilganligi 29. Koʻngilli yongʻindan saqlash drujina yoki komandasining tuzilganligi 30. Yongʻin oʻchirgichlar sonining normalarga muvofiqligi 31. Yongʻin oʻchirgichlarning ishga yaroqliligi 32. Mehnat muhofazasiga masʼullarning ixtisoslashtirilgan taʼlim muassasalarida malaka oshirish doirasida tahsil olganliklari (oʻqiganliklari toʻgʻrisida sertifikat yoki diplomlarning mavjudligi) 33. Mehnat muhofazasiga masʼullarning favqulodda hodisa yuz berganda bajaradigan vazifalarini bilishlari 34. Ishchi va xizmatchilarning yongʻin-texnik minimumi doirasida muntazam ravishda tahsil olishlari (test yoki ogʻzaki va yozma imtihon topshirish yoʻli bilan) 35. Ishchi va xizmatchilarning favqulodda hodisa yuz berganda bajaradigan vazifalarini bilishlari 36. Mavjud ekran/tablolarda kishilarning yongʻin yuz bergandagi evakuatsiya jarayonida toʻgʻri harakat qilishlari yoki shov-shuvli yongʻin yoki favqulodda hodisalar boʻyicha materiallarning muntazam ravishda namoyish etilishi 37. Videokuzatuv tizimining mavjudligi

Oʻzbekiston Respublikasining Bosh vaziri A. ARIPOV

Toshkent sh.,

2023-yil 24-noyabr,

620-son

(Qonunchilik maʼlumotlari milliy bazasi, 27.11.2023-y., 09/23/620/0895-son)

lex.uz