📅 2023-yil 27-noyabr · Vazirlar Mahkamasi qarorlari
Rasmiy matn. Rasmiy hujjat. Tahririy izohlar kiritilmagan.
📅 2023-yil 27-noyabr · Vazirlar Mahkamasi qarorlari
Rasmiy matn. Rasmiy hujjat. Tahririy izohlar kiritilmagan.
📅 2023 йил 27 ноябрь · Вазирлар Маҳкамаси қарорлари
Расмий матн. Расмий ҳужжат. Таҳририй изоҳлар киритилмаган.
📅 27 ноября 2023 г. · Постановления Кабинета Министров
Официальный текст. Официальный документ. Редакционные примечания не включены.
📅 27 November 2023 · Cabinet of Ministers resolutions
Official text. Official document. Editorial notes are not included.
Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг
қарори
НИЗОМ
РЎЙХАТИ
ТАВСИЯЛАР
РЎЙХАТИ
МАЪЛУМОТЛАР
МАЪМУРИЙ РЕГЛАМЕНТИ
СХЕМАСИ
РЎЙХАТИ
Оилавий меҳмон уйлари, хостеллар, ўтовли ва чодирли оромгоҳлар фаолиятини ташкил этиш, ушбу соҳада давлат хизматлари кўрсатиш тизимини такомиллаштириш тўғрисида
Ўзбекистон Республикаси Президентининг «Маъмурий ислоҳотлар доирасида рақамли технологиялар соҳасида давлат бошқарувини самарали ташкил этиш чора-тадбирлари тўғрисида» 2023 йил 24 майдаги ПФ-76-сон Фармони ҳамда «Туризм йўналишидаги ислоҳотларни янада жадаллаштириш ва соҳада давлат бошқаруви тизимини самарали ташкил қилиш чора-тадбирлари тўғрисида» 2023 йил 27 июлдаги ПҚ-238-сон қарори ижросини таъминлаш мақсадида Вазирлар Маҳкамаси қарор қилади:
1. Қуйидагилар:
Оилавий меҳмон уйлари, хостеллар, ўтовли ва чодирли оромгоҳлар фаолиятини ташкил этиш тўғрисидаги низом 1-иловага мувофиқ;
Оилавий меҳмон уйлари, хостеллар, ўтовли ва чодирли оромгоҳларни Оилавий меҳмон уйлари, хостеллар, ўтовли ва чодирли оромгоҳлар ягона реестрига киритиш бўйича давлат хизматини кўрсатишнинг маъмурий регламенти 2-иловага мувофиқ тасдиқлансин.
2. Белгилансинки, ушбу қарор билан тасдиқланган маъмурий регламентга мувофиқ кўрсатиладиган давлат хизматидан фойдаланиш учун жисмоний ва юридик шахслар фақат давлат хизматлари марказлари ёки Ўзбекистон Республикаси Ягона интерактив давлат хизматлари портали (кейинги ўринларда — ЯИДХП) орқали мурожаат қиладилар.
3. Ўзбекистон Республикаси Туризм қўмитаси Рақамли технологиялар вазирлиги ва Адлия вазирлиги билан биргаликда икки ой муддатда:
мазкур қарор билан тасдиқланган маъмурий регламентга мувофиқ давлат хизмати ЯИДХП орқали жорий этилишини таъминласин;
ЯИДХПда давлат хизматлари кўрсатишнинг ҳар бир босқичида мурожаатларни кўриб чиқишни кузатиб бориш тартибини жорий этсин.
4. Ўзбекистон Республикаси Туризм қўмитаси олти ой муддатда Оилавий меҳмон уйлари, хостеллар, ўтовли ва чодирли оромгоҳлар ягона реестрини юритишга мўлжалланган ахборот тизимини ишлаб чиқсин ҳамда ЯИДХП интеграция қилиш чораларини кўрсин.
Белгилансинки, Оилавий меҳмон уйлари, хостеллар, ўтовли ва чодирли оромгоҳлар ягона реестрининг ахборот тизимини ишлаб чиқиш ва келгусида техник қўллаб-қувватлаш билан боғлиқ ишлар Туризмни қўллаб-қувватлаш жамғармаси маблағлари ҳисобидан молиялаштирилади.
5. Ўзбекистон Республикаси Адлия вазирлиги:
Ўзбекистон Республикаси Туризм қўмитаси органлари томонидан давлат хизматлари кўрсатишнинг белгиланган тартибига риоя этилиши бўйича уларнинг фаолияти юзасидан, шу жумладан, ЯИДХП орқали доимий назорат ўрнатсин;
ушбу қарор билан тасдиқланган маъмурий регламентнинг талабларини бузганлик учун Ўзбекистон Республикаси Туризм қўмитаси органлари мансабдор шахсларига нисбатан белгиланган тартибда маъмурий жазо чораларини қўлласин.
6. Ўзбекистон Республикаси Туризм қўмитаси оилавий меҳмон уйлари, хостеллар, ўтовли ва чодирли оромгоҳларнинг эгалари ҳамда ходимларини меҳмонхона хизматларини кўрсатиш, замонавий ахборот технологиялари соҳаси ва чет тиллари бўйича малака ошириш, шунингдек, ходимларни қайта тайёрлаш курсларида тизимли равишда ўқитишни йўлга қўйсин.
7. Ўзбекистон Республикаси Ҳукуматининг ўз кучини йўқотган деб эътироф этилаётган айрим қарорлари рўйхати 3-иловага мувофиқ тасдиқлансин.
8. Мазкур қарорнинг бажарилишини назорат қилиш Ўзбекистон Республикаси Туризм қўмитаси раиси А.Ў. Аққулов зиммасига юклансин.
Вазирлар Маҳкамасининг 2023 йил 27 ноябрдаги 622-сон қарорига 1-ИЛОВА
Оилавий меҳмон уйлари, хостеллар, ўтовли ва чодирли оромгоҳлар фаолиятини ташкил этиш тўғрисида
1-боб. Умумий қоидалар
1. Мазкур Низом оилавий меҳмон уйлари, хостеллар, ўтовли ва чодирли оромгоҳлар фаолиятини ташкил этиш ва улар томонидан хизмат кўрсатиш тартибини белгилайди.
2. Ушбу Низомда қуйидаги асосий тушунчалардан фойдаланилади:
ваколатли давлат органи — Ўзбекистон Республикаси Туризм қўмитасининг (кейинги ўринларда — Туризм қўмитаси) ҳудудий бўлинмалари;
оилавий меҳмон уйи (кейинги ўринларда — меҳмон уйлари) — меҳмон уйида уй эгасининг оила аъзолари билан бирга яшаш тамойили бўйича бир вақтнинг ўзида 20 нафаргача ташриф буюрувчиларга (туристларга) вақтинча яшаш ва (ёки) овқатланиш бўйича хизматлар кўрсатувчи, шунингдек, ҳар бир яшовчи шахсга 3 метр квадрат ҳисобидан тўғри келадиган турар жой майдонига эга бўлган хусусий уй-жой объекти;
Оилавий меҳмон уйлари, хостеллар, ўтовли ва чодирли оромгоҳлар ягона реестри (кейинги ўринларда — Реестр) — Туризм қўмитаси томонидан юритиладиган меҳмон уйлари, хостеллар, ўтовли ва чодирли оромгоҳлар тўғрисидаги маълумотлар ахборот базаси;
ўтовли оромгоҳ — енгил хомашёдан конуссимон шаклда ясалган, кўчманчи турмуш тарзини олиб борадиган одамларнинг тарихи ва маданий хусусиятлари билан танишиш ҳамда таништиришга қаратилган, ташриф буюрувчиларга (туристларга) вақтинча яшаш ва (ёки) овқатланиш бўйича хизматлар кўрсатувчи этник услубдаги ихтисослаштирилган, шунингдек, ҳар бир яшовчи шахсга 4,5 метр квадрат ҳисобидан тўғри келадиган турар жой майдонига эга бўлган санитария-гигиена қулайликлари мавжуд туристик база;
хостел — асосан бюджетли туризм учун, турли сиғимли номер (хона)ларга эга ва санузеллари номер (хона)лардан ташқарида бўлган, шунингдек, меҳмонлар мулоқоти учун алоҳида жойга эга вақтинча яшаш учун мўлжалланган жойлаштириш объекти;
чодирли оромгоҳ — ташриф буюрувчиларга (туристларга) вақтинча яшаш ва (ёки) овқатланиш бўйича хизматлар кўрсатувчи, қисмларга ажратилиши ва йиғилиши ҳамда матоли бошпана (чодир)лардан иборат бўлган санитария-гигиена қулайликлари мавжуд туристик база;
«E-mehmon» дастури — меҳмонхона ва бошқа жойлаштириш воситаларида яшовчиларни ҳисобга олишнинг автоматлаштирилган махсус электрон дастури.
3. Меҳмон уйлари, хостеллар, ўтовли ва чодирли оромгоҳларнинг фаолияти уларни Реестрга киритиш ва Реестрдан кўчирма бериш йўли билан ташкил этилади.
4. Меҳмон уйлари, хостеллар, ўтовли ва чодирли оромгоҳлар эгалари улар Реестрга киритилгандан сўнг хизмат кўрсатиш ҳуқуқига эга бўлади.
5. Меҳмон уйи хизматлари меҳмон уйини ташкил этиш учун яроқли турар жой объектига эга бўлган якка тартибдаги тадбиркор ёки оилавий тадбиркорлик субъекти томонидан кўрсатилади.
6. Хостел, ўтовли ва чодирли оромгоҳларда ташриф буюрувчиларга (туристларга) вақтинча яшаш ва қўшимча хизматлар якка тартибдаги тадбиркорлар ёки юридик шахслар томонидан кўрсатилади.
7. Меҳмон уйлари хизматларини кўрсатиш оилавий тадбиркорлик субъектлари шаклида ташкил этилганда, коммунал инфратузилма хизматлари (электр энергияси, сув таъминоти, канализация, газ таъминоти ва иссиқлик таъминоти) учун тўловлар аҳоли учун белгиланган тарифлар бўйича ва шартлар асосида тўланади.
8. Меҳмон уйлари фаолияти тегишли турар жойда унинг эгаси ўз оила аъзолари ҳамда ташриф буюрувчилар (туристлар) билан бирга яшаши тамойили асосида ташкил этилади.
2-боб. Меҳмон уйлари, хостеллар, ўтовли ва чодирли оромгоҳлар томонидан кўрсатиладиган хизматларга доир талаблар
9. Меҳмон уйлари, хостеллар, ўтовли ва чодирли оромгоҳлар томонидан кўрсатиладиган хизматларга доир талаблар қуйидаги мақсадларда белгиланади:
меҳмон уйи, хостеллар, ўтовли ва чодирли оромгоҳларнинг вақтинча яшаш бўйича хизмат (кейинги ўринларда — хизматлар) кўрсатиш соҳасига мувофиқлигини тасдиқлаш;
меҳмон уйи, хостеллар, ўтовли ва чодирли оромгоҳлар эгаси томонидан кўрсатиладиган хизматлар ва зарур моддий-техник базасининг мавжудлигини тасдиқлаш;
хизмат кўрсатишнинг зарур даражадаги сифатини ва ташриф буюрувчиларнинг (туристларнинг) хавфсизлигини таъминлаш.
10. Меҳмон уйлари фаолиятини ташкил этишда мазкур Низомга 1-иловадаги рўйхат бўйича шароитлар яратилган бўлиши шарт.
Меҳмон уйларида ушбу Низомга 1а-иловага мувофиқ қўшимча хизмат турларини кўрсатиш ҳамда ва 1б-иловадаги рўйхатдаги буюмларнинг мавжуд бўлиши тавсия этилади.
11. Хостеллар, ўтовли ва чодирли оромгоҳларга доир мажбурий талаблар стандартлаштириш бўйича норматив ҳужжатлар билан белгиланади.
3-боб. Реестрга киритиш ва уни юритиш тартиби
12. Реестр ваколатли давлат органи томонидан юритилади.
13. Реестрни юритиш қуйидагиларни назарда тутади:
индивидуал реестр рақамини берган ҳолда, мазкур Низомга 2-иловага мувофиқ меҳмон уйлари, хостеллар, ўтовли ва чодирли оромгоҳлар тўғрисидаги маълумотларни маълумотлар базасига киритиш;
маълумотлар базасини Туризм қўмитаси расмий веб-сайтида «онлайн» режимда янгилаб бориш.
14. Реестр электрон шаклда юритилади ва ЯИДХП орқали Реестрга киритилган маълумотларни «онлайн» текшириш имкони мавжуд бўлади.
Туризм қўмитаси республика миқёсида Реестрнинг ягона маълумотлар базаси юритилиши, ундаги маълумотлар «онлайн» режимда янгилаб борилиши ҳамда қўмитанинг расмий веб-сайтида эълон қилиниши, шунингдек, Реестрдан чиқариб ташланган маълумотлар электрон шаклда сақланишини таъминлайди.
4-боб. Меҳмон уйи, хостел, ўтовли ва чодирли оромгоҳларни реестрдан чиқариш
15. Меҳмон уйи, хостеллар, ўтовли ва чодирли оромгоҳлар Реестрдан қуйидаги ҳолатларда чиқарилади:
меҳмон уйи, хостеллар, ўтовли ва чодирли оромгоҳлар эгалари томонидан Реестрдан ихтиёрий равишда чиқариш тўғрисида ариза берилганда;
тадбиркорлик субъекти фаолияти белгиланган тартибда тугатилганда ёки унинг фаолияти тўхтатилганда, бу ҳақида ваколатли органга хабар берилиши;
ваколатли давлат органи томонидан ўрганиш ҳамда меҳмон уйи, хостеллар, ўтовли ва чодирли оромгоҳларда ташриф буюрувчиларни (туристларни) анкеталаштириш давомида мазкур Низом талабларининг мунтазам равишда (уч марта ва ундан ортиқ) бузилиши аниқланганда.
Ушбу Низомнинг тўртинчи хатбошисида назарда тутилган ҳолатлар бартараф этилгандан сўнг меҳмон уйлари, хостеллар, ўтовли ва чодирли оромгоҳларни Реестрга такроран киритиш тўғрисида белгиланган тартибда мурожаат қилиниши мумкин.
Меҳмон уйлари, хостеллар, ўтовли ва чодирли оромгоҳлар мазкур банднинг иккинчи ва учинчи хатбошиларида назарда тутилган ҳолларда тўғридан-тўғри ваколатли орган томонидан, тўртинчи хатбошида кўрсатилган ҳолларда эса фақат суд томонидан Реестрдан чиқарилади.
16. Ваколатли давлат органи Реестрдан берилган ва қайта расмийлаштирилган кўчирмалар, шунингдек, Реестрдан чиқарилган меҳмон уйи, хостеллар, ўтовли ва чодирли оромгоҳлар тўғрисидаги маълумотларнинг электрон шаклда сақланишини таъминлайди.
5-боб. Меҳмон уйлари, хостеллар, ўтовли ва чодирли оромгоҳларда белгиланган талабларга риоя этиш мониторинги
17. Туризм қўмитаси томонидан тасдиқланадиган режа-жадвалга мувофиқ меҳмон уйлари, хостеллар, ўтовли ва чодирли оромгоҳларнинг ҳамда улар томонидан кўрсатилаётган хизматларнинг белгиланган талабларга риоя этилиши юзасидан ваколатли давлат органи томонидан мониторинг ўтказилади.
18. Меҳмон уйлари, хостеллар, ўтовли ва чодирли оромгоҳлар фаолияти ҳамда улар томонидан мазкур Низомда кўзда тутилган талаблар бажарилишининг мониторинги қуйидаги мақсадларда амалга оширилади:
меҳмон уйлари, хостеллар, ўтовли ва чодирли оромгоҳлар томонидан мазкур Низом талабларининг (шу жумладан, меҳмон уйлари учун мазкур Низомга 2-иловада кўзда тутилган мажбурий шароитлар, хостеллар, ўтовли ва чодирли оромгоҳлар учун қабул қилинган стандартлар) бузилиш ҳолатларини аниқлаш ва уларнинг олдини олиш;
меҳмон уйлари, хостеллар, ўтовли ва чодирли оромгоҳлар эгалари ҳамда ходимларининг кўрсатилаётган хизматлар сифати ва хавфсизлигига таъсир қилиши мумкин бўлган ноқонуний хатти-ҳаракатларини аниқлаш ҳамда уларнинг олдини олиш;
Реестрга киритилган маълумотларнинг ҳаққонийлигини таъминлаш.
Мониторинг тадбиркорлик субъектлари фаолиятида текширувлар ўтказишнинг қонунчилик ҳужжатларида ўрнатилган тартибига мувофиқ ҳамда Туризм қўмитаси томонидан тасдиқланган шаклда анкеталаштириш йўли билан амалга оширилади.
6-боб. Меҳмон уйлари, хостеллар, ўтовли ва чодирли оромгоҳлар эгаларининг ҳамда ваколатли давлат органининг ҳуқуқ ва мажбуриятлари
19. Меҳмон уйлари, хостеллар, ўтовли ва чодирли оромгоҳлар эгалари қуйидаги ҳуқуқларга эга:
турар жой биносини (меҳмон уйлари ва хостел эгалари) ўз ихтиёрига кўра турар жой соҳасидаги қонунчилик ҳужжатлари ҳамда мазкур Низомда белгиланган талаблар доирасида тасарруф этиш;
ташриф буюрувчиларни (туристларни) Интернет жаҳон ахборот тармоғи ва ахборот-туристик марказлари орқали, улар мавжуд бўлмаган ҳолларда эса, билдириш тартибида ҳудудий ички ишлар органларига мурожаат қилиш йўли билан рўйхатга қўйиш орқали ижара шартномасини расмийлаштирмасдан жойлаштириш;
ташриф буюрувчилар (туристлар) томонидан жамоат тартиби нормалари бузилган ҳолларда, жойлардаги ҳуқуқни муҳофаза қилиш органлари билан боғланиб ҳаракат қилиш;
туризм фаолияти субъектларига берилган имтиёзлардан қонунчиликда белгиланган тартибда фойдаланиш.
20. Меҳмон уйлари, хостеллар, ўтовли ва чодирли оромгоҳларнинг эгалари:
ўз фаолиятини қатъий равишда мазкур Низом ва туризм тўғрисидаги бошқа қонунчилик ҳужжатларига мувофиқ амалга ошириши;
санитария қоидалари, нормалари ва гигиена нормативлари, шунингдек, эпидемияга қарши ҳамда ёнғин хавфсизлиги қоидаларига риоя этилишини таъминлаши;
Реестрга киритилган маълумотлар ўзгарганлиги, шунингдек, ўз фаолиятини тугатганлиги тўғрисида уч иш куни мобайнида ваколатли давлат органини ёзма ёки электрон шаклда хабардор қилиши шарт.
Меҳмон уйлари, хостеллар, ўтовли ва чодирли оромгоҳларнинг эгалари қонунчилик ҳужжатларига мувофиқ бошқа ҳуқуқ ва мажбуриятларга ҳам эга бўлиши мумкин.
21. Туризм қўмитаси ҳамда унинг ҳудудий бўлинмалари қуйидаги ҳуқуқларга эга:
меҳмон уйлари, хостеллар, ўтовли ва чодирли оромгоҳлар фаолияти ҳамда улар томонидан мазкур Низом талабларининг ўз вақтида ва тўлақонли бажарилиши юзасидан ушбу Низомнинг 5-бобига мувофиқ мониторингни амалга ошириш;
меҳмон уйлари, хостеллар, ўтовли ва чодирли оромгоҳлар фаолияти тўғрисидаги қонунчиликни янада такомиллаштиришга қаратилган таклифлар ишлаб чиқиш;
мониторинг натижалари бўйича меҳмон уйи, хостеллар, ўтовли ва чодирли оромгоҳлар манзилига аниқланган камчиликлар ҳамда уларни бартараф этиш учун аниқ муддатлар кўрсатилган ҳолда бажариши мажбурий бўлган кўрсатмалар тақдим этиш.
22. Ваколатли давлат органи:
меҳмон уйлари, хостеллар, ўтовли ва чодирли оромгоҳларнинг самарали фаолият кўрсатишини ташкил этишда ҳар томонлама кўмаклашиши;
вақтинча яшаш бўйича хизматлар кўрсатиш, шунингдек, манфаатдор давлат органлари билан ҳамкорликда меҳмон уйлари, хостеллар, ўтовли ва чодирли оромгоҳларнинг эгаларини фавқулодда вазиятларда ҳаракат қилиш тартиби билан таништириши;
режали асосда меҳмон уйлари, хостеллар, ўтовли ва чодирли оромгоҳлар ходимларининг билими ва малакасини ошириш имконини берувчи профилактика ва тушунтириш ишлари, маҳорат сабоқлари, тренинглар ва бошқа тадбирларни ташкил этиши;
меҳмон уйлари, хостеллар, ўтовли ва чодирли оромгоҳлар эгаларини туризм соҳасидаги қонунчилик ҳужжатларидаги ўзгартириш ва қўшимчалар тўғрисида хабардор қилиб бориши;
замонавий ахборот-коммуникация технологияларини меҳмон уйлари, хостеллар, ўтовли ва чодирли оромгоҳлар билан ўзаро муносабатлар соҳасига фаол равишда жорий қилиб бориши шарт.
Туризм қўмитаси ҳамда унинг ҳудудий бўлинмалари қонунчилик ҳужжатларига мувофиқ бошқа ҳуқуқ ва мажбуриятларга ҳам эга бўлиши мумкин.
7-боб. Якунловчи қоидалар
23. Меҳмон уйлари, хостеллар, ўтовли ва чодирли оромгоҳлар фаолияти қонунчиликда белгиланган тартибда назорат қилинади.
24. Мазкур Низом талаблари бузилишида айбдор бўлган шахслар қонунчилик ҳужжатларида белгиланган тартибда жавоб берадилар.
Оилавий меҳмон уйлари, хостеллар, ўтовли ва чодирли оромгоҳлар фаолиятини ташкил этиш тўғрисидаги низомга 1-ИЛОВА
Оилавий меҳмон уйлари фаолиятини ташкил этишда яратиладиган мажбурий шароитлар
1. Ташриф буюрувчилар (туристлар) учун санитария-гигиена қулайликларини ташкил этиш:
умумий фойдаланиш учун санитария-гигиена узели, ванна ёки душ кабинасининг мавжудлиги;
канализация (сув чиқариш) ёки (ахлат тўкиладиган ўрани ташкил этиш йўли билан) маҳаллий иншоотларнинг мавжудлиги;
яшаш ва жамоат жойларида табиий ва сунъий (шу жумладан, фонарлар, шамлар ва бошқа ёритиш воситаларидан фойдаланиш ҳисобига) ёритишнинг мавжудлиги;
сув таъминотининг мавжудлиги (шу жумладан, сувни тўплаш учун идишлар ўрнатиш йўли билан).
2. Ташриф буюрувчиларнинг (туристларнинг) хавфсизлигини таъминлаш:
ўт ўчиргичлар ва тиббиёт дори қутисининг мавжудлиги;
шошилинч ёрдам хизматларини чақириш имконияти.
3. Ташриф буюрувчиларнинг (туристларнинг) қулай ва яхши яшашлари учун оилавий меҳмон уйининг олд томонида «Оилавий меҳмон уйи» сўзини ўз ичига олган маълумотлар тахтасининг мавжуд бўлиши.
4. Оилавий меҳмон уйига киришда давлат тилида ва ихтиёрий равишда бошқа муқобил тилда ёзилган қуйидаги маълумотлар тахтасининг мавжуд бўлиши:
Оилавий меҳмон уйлари, хостеллар, ўтовли ва чодирли оромгоҳлар ягона реестридан кўчирма нусхаси;
шошилинч хизматларнинг ва Туризм қўмитаси Call-марказининг телефон рақамлари;
кўрсатиладиган хизматлар прейскуранти;
рўй бериши мумкин бўлган табиий ҳодисалар, жойлардаги хавф-хатарлар тўғрисида маълумот.
5. Умумий фойдаланиш учун мобил ёки стационар телефон алоқасининг мавжуд бўлиши.
6. «E-mehmon» — меҳмонхона ва бошқа жойлаштириш воситаларида яшовчиларни ҳисобга олишнинг автоматлаштирилган махсус электрон дастурига уланган бўлиши. Бунда, Интернет жаҳон ахборот тармоғига уланиш имкони мавжуд бўлмаган ҳолларда, (туристларни) энг яқин жойлаштириш воситалари ёки туризм-ахборот марказлари орқали тегишли ҳудудий ички ишлар органларига мурожаат этган ҳолда ташриф буюрувчиларнинг рўйхатга олинишини таъминлайди.
7. Ташриф буюрувчиларни (туристларни) жойлаштириш хоналарида каравотлар ёки матраслар, каравотлар (матраслар) сони бўйича чойшаб-жилдлар мажмуининг мавжудлиги.
Оилавий меҳмон уйлари, хостеллар, ўтовли ва чодирли оромгоҳлар фаолиятини ташкил этиш тўғрисидаги низомга 1а-ИЛОВА
Оилавий меҳмон уйларини жиҳозлаш ва улар томонидан қўшимча хизмат турларини кўрсатиш бўйича
1. Ўзбек, рус ва инглиз тилларида қуйидаги маълумотларни ўз ичига олган маълумотлар тахтасининг мавжудлиги:
юридик шахс ташкил этмасдан хусусий тадбиркорни ёки оилавий тадбиркорлик субъектини давлат рўйхатидан ўтказиш (манзил, телефон/факс рақами, электрон почта манзили);
тез тиббий ёрдам ва ҳудудий ички ишлар органлари ходимларининг келиш вақти тўғрисида маълумот.
2. Ташриф буюрувчиларга (туристларга) бериладиган, диққатга сазовор жойлар билан танишиш учун йўналишлар ва трекинг йўналишлар (қишлоқ, тоғли жойлар, сув ҳавзалари ва бошқалар) кўрсатиб ўтилган жой харитаси мавжудлиги.
3. Ҳар бир хонада ички сақлагичли қулфлар ёки илгаклари бўлган эшикларнинг мавжудлиги.
4. Авария ҳолатида ёритишнинг (турғун генератор ва аккумуляторлар) мавжудлиги.
5. Ошхона ёки мустақил овқат тайёрлаш учун шароитларнинг, шунингдек, ошхона анжомлари ва асбобларининг мавжудлиги.
6. Совуткичнинг мавжудлиги (хонада ёки умумий фойдаланиш учун).
7. Ҳар киши бошига 50 литр сув ҳисобидан минимал сув захираси бўлган идишнинг мавжудлиги.
8. Ташриф буюрувчиларни (туристларни) жойлаштириш учун мўлжалланган хоналарни ҳар куни тозалаш ҳамда санитария-гигиена узели ва ошхонага ҳар куни ишлов бериш (дезинфекция).
9. Бир йилда камида бир марта дератизация, дезинсекция ва дезодорация йўли билан хоналарга санитария ишловини бериш.
10. Дам олиш учун жой (мос бўлган мебелли айвон, супа, шийпонча) мавжудлиги.
11. Ванна (душхоналар) учун зарур жиҳозларнинг (кўзгу, ювиниш ашёлари учун токча, кийимлар учун илгаклар, сочиқ илгич, шахсий гигиенанинг бир марталик воситалари (совун ёки суюқ совун, шампунь) ҳамда ҳаммом сочиқлари тўпламининг (уларни алмаштириш имконияти билан) мавжудлиги.
12. Тегишли жиҳоз ва вентиляцияли санитария-гигиена узелининг мавжудлиги (ҳожатхона кабиналари, қопқоқли унитаз/полга ўрнатилган унитаз, ҳожатхона чўткаси, ҳожатхона қоғози ва уни ўрнатгичи, чиқинди учун саватча, кўзгули бет-қўл ювгич, совун ёки суюқ совун, матоли ёки қоғозли сочиқлар, кийим учун илгаклар).
13. Ҳавонинг нормал циркуляциясини таъминлайдиган, яшаш хоналари ва жамоат жойларига ёқимсиз ҳидлар ҳамда ҳашаротларнинг киришига йўл қўймайдиган шамоллатиш ёки ҳавони кондициялаш тизимининг мавжудлиги.
14. Қўшимча хизмат турларини тақдим этиш:
манзарали жойлар ва суратга олиш учун қулай вақт тўғрисида маълумот;
маданий ва кўнгилочар дам олиш жойларининг жойлашиши, зиёрат жойлари, ташриф буюрувчилар (туристлар) келган вақтда ўтказиладиган маданий тадбирлар тўғрисида маълумот;
миллий таомларни тайёрлаш, ҳунармандчилик буюмларини ишлаб чиқариш бўйича маҳорат дарсларини ҳамда ушбу жараёнда ташриф буюрувчининг (туристнинг) бевосита иштирокидаги бошқа тадбирларни ташкил этиш ва ўтказиш;
ташриф буюрувчининг (туристнинг) миллий анъаналарда ҳамда байрамларда иштирок этишини ташкил этиш («Келин салом», «Бешик тўй», Наврўз, халқ сайиллари ва бошқалар);
кир ювиш хонаси;
такси чақириш;
балиқ ови ва ов қилиш;
от миниш дарслари;
ҳаммом, сузиш ҳавзаси, спорт анжомларининг ижараси;
автомобиль тўхташ жойининг мавжудлиги;
гидлар, йўл бошловчи-инструктор ёки ўлкашуносларни жалб қилиш.
15. Оилавий меҳмон уйлари эгалари ва ишчиларини меҳмонхона хизматларини кўрсатиш, замонавий ахборот технологиялари соҳаси ҳамда чет тиллари бўйича малака ошириш ва ходимларни қайта тайёрлаш курсларида даврий равишда ўқитиш.
Оилавий меҳмон уйлари, хостеллар, ўтовли ва чодирли оромгоҳлар фаолиятини ташкил этиш тўғрисидаги низомга 1б-ИЛОВА
Оилавий меҳмон уйларида мавжуд бўлиши тавсия этиладиган буюмлар
1. Телевизор. 2. Совуткич. 3. Кондиционер. 4. Душ кабинаси. 5. Унитаз. 6. Бет-қўл ювиш анжомлари. 7. Кир ювиш машинаси. 8. Идиш-товоқлар тўплами ва ошхона анжомлари. 9. Чойшаб-жилдлар мажмуи. 10. Ҳаммом ва юз сочиқлари. 11. Гиламлар. 12. Сўзана, қумғон (кўза), сопол буюмлар ва хоналарни безаш учун миллий ҳунармандчиликнинг бошқа буюмлари. 13. Интернет жаҳон ахборот тармоғига уланиш имконияти.
Оилавий меҳмон уйлари, хостеллар, ўтовли ва чодирли оромгоҳлар фаолиятини ташкил этиш тўғрисидаги низомга 2-ИЛОВА
Оилавий меҳмон уйлари, хостеллар, ўтовли ва чодирли оромгоҳлар ягона реестрига киритиладиган
1. Тадбиркорлик субъектининг номи (якка тартибдаги тадбиркорнинг Ф.И.О.). 2. Тадбиркорлик субъектининг почта манзили (жойлашган жойи). 3. Солиқ тўловчининг идентификация рақами. 4. Алоқа маълумотлари (телефон рақами, электрон почта манзили). 5. Индивидуал реестр рақами ва Реестрга киритилган санаси.
Вазирлар Маҳкамасининг 2023 йил 27 ноябрдаги 622-сон қарорига 2-ИЛОВА
Оилавий меҳмон уйлари, хостеллар, ўтовли ва чодирли оромгоҳларни Оилавий меҳмон уйлари, хостеллар, ўтовли ва чодирли оромгоҳлар ягона реестрига киритиш бўйича давлат хизматини кўрсатишнинг
1-боб. Умумий қоидалар
1. Мазкур Регламент давлат хизматлари марказлари ва Ўзбекистон Республикаси Ягона интерактив давлат хизматлари портали (кейинги ўринларда — ЯИДХП) орқали оилавий меҳмон уйлари, хостеллар, ўтовли ва чодирли оромгоҳларни Оилавий меҳмон уйлари, хостеллар, ўтовли ва чодирли оромгоҳлар ягона реестрига (кейинги ўринларда — Реестр) киритиш бўйича давлат хизматини (кейинги ўринларда — давлат хизмати) кўрсатиш тартибини белгилайди.
2. Давлат хизмати давлат хизматлари марказлари ёки ЯИДХП орқали Ўзбекистон Республикаси Туризм қўмитасининг ҳудудий бўлинмалари (кейинги ўринларда — ваколатли давлат органи) томонидан кўрсатилади.
3. Давлат хизматлари марказлари ва ваколатли давлат органи ўртасидаги ахборот алмашинуви электрон рақамли имзони (кейинги ўринларда — ЭРИ) мажбурий тартибда қўллаш орқали идоралараро электрон ўзаро боғланиш ёрдамида амалга оширилади.
4. Оилавий меҳмон уйлари (кейинги ўринларда — меҳмон уйи), хостеллар, ўтовли ва чодирли оромгоҳларнинг фаолиятини ташкил этиш ушбу регламентга 1-иловадаги схема бўйича амалга оширилади.
2-боб. Давлат хизматини кўрсатиш тартиби
1-§. Мурожаатларни шакллантириш ва юбориш
5. Меҳмон уйи, хостел, ўтовли ва (ёки) чодирли оромгоҳ фаолиятини ташкил этиш истагини билдирган шахс (кейинги ўринларда — ариза берувчи) давлат хизматидан фойдаланиш учун давлат хизматлари марказига шахсан ўзи келиб мурожаат қилади ёки давлат хизматларидан электрон тарзда фойдаланиш учун ЯИДХПда рўйхатдан ўтади.
6. Ариза берувчи ўзи келиб мурожаат қилганда, давлат хизматлари маркази ходими ариза берувчи номидан, ЯИДХП орқали мурожаат қилганда эса, мустақил равишда ушбу Регламентга 2 ва 3-иловаларга мувофиқ сўровномани электрон шаклда тўлдиради.
8. Ваколатли давлат органи ариза берувчининг аризасига мувофиқ кўчмас мулк объектларига бўлган ҳуқуқларнинг давлат реестридан давлат рўйхатидан ўтказиш тўғрисида кўчирма ёки шу турдаги мулкнинг ижара шартномасини «Электрон ҳукумат» тизимининг идоралараро интеграциялашув платформаси орқали онлайн текшириб олади.
9. Ариза берувчидан 7 ва 8-бандларда кўрсатилмаган маълумотларни ҳамда бошқа ҳужжатларни талаб қилиш қатъиян тақиқланади.
10. Тақдим этилган ҳужжатлардаги маълумотларнинг тўғрилиги ва ҳаққонийлиги учун ариза берувчи жавобгар ҳисобланади.
11. Сўровномага ариза берувчи тўғрисида маълумотлар киритилиб, унга илова қилинадиган ҳужжат расмийлаштирилгандан сўнг ариза берувчи уни идентификация қилишнинг замонавий воситалари билан (электрон имзо, дактилоскопия, ягона идентификация тизимидаги логин ва пароль, мобил-ID ва бошқалар) тасдиқлайди.
12. Ариза берувчи давлат хизматлари марказига келиб мурожаат этганда, унинг сўровномаси давлат хизматлари маркази ходими томонидан тўлдирилиб, ариза берувчи томонидан тасдиқлангандан сўнг сўровнома ваколатли органга электрон шаклда юборилади. ЯИДХП орқали мурожаат қилинганда эса, сўровнома автоматик тарзда тегишлилиги бўйича ваколатли органга юборилади.
Ариза берувчи сўровномани ЯИДХП орқали тўлдирганда, ундан электрон рақамли имзо талаб этилмайди.
13. Ушбу Регламентда назарда тутилган давлат хизмати бепул кўрсатилади.
14. Сўровномада нотўғри ёки тўлиқ бўлмаган маълумотлар аниқланган тақдирда, ваколатли орган ариза берувчига аниқланган камчиликларни бартараф этиш учун ўн иш кунидан ошмаган муддат беради.
15. Қуйидаги ҳолатлар давлат хизматини кўрсатишни рад этиш учун асос ҳисобланади:
ариза берувчи томонидан ушбу Регламентда белгиланган муддатда аниқланган камчиликлар бартараф этилмаган бўлса;
ўрганиш натижаларига кўра объектнинг мазкур Регламентда назарда тутилган талабларга мувофиқ эмаслиги аниқланса.
16. Давлат хизмати кўрсатишни бошқа асослар бўйича рад этиш тақиқланади.
17. Ариза берувчи давлат хизматидан фойдаланишдан уни кўрсатишнинг ҳар қандай босқичида бош тортиш ҳуқуқига эга. Ариза берувчи давлат хизматидан фойдаланишдан бош тортганда, унинг сўровномаси кўрмасдан қолдирилади.
2-§. Мурожаатларни кўриб чиқиш тартиби
18. Ваколатли давлат органи ҳужжатларни олган кундан бошлаб уларни уч иш куни давомида кўриб чиқади, меҳмон уйини Оилавий меҳмон уйлари, хостеллар, ўтовли ва чодирли оромгоҳлар фаолиятини ташкил этиш тўғрисидаги низомга 1-иловада , хостел, ўтовли ва чодирли оромгоҳларни стандартлаштириш бўйича норматив ҳужжатларда назарда тутилган мажбурий талабларга мувофиқлиги бўйича ўрганиб чиқади.
19. Меҳмон уйини ўрганиб чиқиш натижаси юзасидан ваколатли давлат органи мазкур Регламентга 4-иловага мувофиқ шаклда, хостел, ўтовли ва чодирли оромгоҳларни ўрганиб чиқиш натижаси бўйича эса, 5-иловага мувофиқ шаклда далолатнома расмийлаштиради.
Меҳмон уйи Оилавий меҳмон уйлари, хостеллар, ўтовли ва чодирли оромгоҳлар фаолиятини ташкил этиш тўғрисидаги низомга 1-иловада назарда тутилган, хостел, ўтовли ва чодирли оромгоҳлар стандартлаштириш бўйича норматив ҳужжатларда назарда тутилган мажбурий талабларга мувофиқ бўлмаган тақдирда, ваколатли давлат органи далолатнома расмийлаштирилган кундан бошлаб икки иш куни ичида QR-код (матрик штрихли код) қўйилган билдириш хатини расмийлаштиради ёки асосланган рад жавобини ўз ЭРИси билан тасдиқлаб, давлат хизматлари марказига (ўзи келган ҳолда мурожаат қилинганда) ёки ариза берувчига (электрон тарзда мурожаат қилинганда) ЯИДХП орқали электрон шаклда юборади. Бунда, Реестрга киритиш рад этилганлигининг аниқ сабаблари ҳамда уларни бартараф қилиш учун ҳужжатларни қайта тақдим этиш мумкин бўлган муддат (уч ойгача) кўрсатилади.
20. Реестрга киритишни рад этишга асос бўлган сабаблар бартараф этилганда, ариза берувчи билдириш хатида кўрсатилган муддат мобайнида Реестрдан кўчирма олиш учун мазкур Регламентга 6 ва 7-иловаларга мувофиқ шаклларда ариза билан қайта мурожаат қилиш ҳуқуқига эга. Ваколатли давлат органи уч иш куни давомида кўриб чиқиш натижалари бўйича қўшимча далолатномани расмийлаштирилган ҳолда, ҳужжатларни қайта кўриб чиқади.
Ваколатли давлат органи томонидан қайта тақдим этилган аризани кўриб чиқишда муқаддам ариза берувчига ёзма шаклда тақдим этилган билдириш хатида баён этилмаган рад этиш сабабларини кўрсатишга йўл қўйилмайди.
21. Реестрга киритиш рад этилганлиги тўғрисидаги ёзма шаклдаги билдириш хатида кўрсатилган муддат ўтиб кетгандан сўнг ариза берувчи томонидан топширилган ариза янгидан топширилган ҳисобланади ҳамда ваколатли давлат органи томонидан умумий асосларда кўриб чиқилади.
22. Меҳмон уйи Оилавий меҳмон уйлари, хостеллар, ўтовли ва чодирли оромгоҳлар фаолиятини ташкил этиш тўғрисидаги низомга 1-иловада назарда тутилган мажбурий талабларга, хостел, ўтовли ва чодирли оромгоҳлар мазкур стандардлаштириш бўйича норматив ҳужжатларда назарда тутилган мажбурий талабларга мувофиқ бўлганда, ваколатли давлат органи икки иш куни мобайнида:
меҳмон уйи, хостел, ўтовли ва чодирли оромгоҳларга индивидуал реестр рақамини берган ҳолда Реестрга тегишли маълумотларни киритади;
ариза берувчига мазкур Регламентга 8 ва 9-иловаларга мувофиқ шаклдаги Реестрдан QR-код (матрик штрихли код) қўйилган кўчирмани расмийлаштиради;
кўчирмани ўз ЭРИси билан тасдиқлаб, бир иш куни мобайнида давлат хизматлари марказига (ўзи келган ҳолда мурожаат қилинганда) ёки ариза берувчига (электрон тарзда мурожаат қилинганда) ЯИДХП орқали электрон шаклда юборади;
Сўровномада ариза берувчи томонидан давлат хизматларини кўрсатишнинг натижасини олиб кетишга масъул шахс кўрсатилган ҳолатларда давлат хизматларини кўрсатишнинг натижасини ушбу шахсга тақдим этишда тегишли ишончнома талаб этилмайди.
23. Реестрдан кўчирма электрон ҳужжат шаклида расмийлаштирилади ва ваколатли органнинг электрон имзоси билан тасдиқланади.
25. Реестрдан кўчирма қуйидаги ҳолларда қайта расмийлаштирилади:
объект номи ўзгарганда;
объектнинг почта манзили ўзгарганда;
қўшимча жойлаштириш хоналари ташкил этилганда;
ҳуқуқий ворислик юзага келганда.
Реестрдан кўчирмани қайта расмийлаштириш учун ариза берувчи Ягона интерактив давлат хизматлари портали орқали мурожаат қилади.
Ваколатли орган ариза ва унга илова қилинган ҳужжатларни кўриб чиқиб, уч иш куни ичида Реестрдан кўчирмани қайта расмийлаштиради ёки қайта расмийлаштиришни рад этиш тўғрисида қарор қабул қилади.
3-боб. Якунловчи қоидалар
26. Давлат хизматлари марказлари ва ваколатли давлат органи ходимлари томонидан ариза берувчилар тўғрисидаги шахсий маълумотлар махфийлиги таъминланади.
Қонунчилик ҳужжатларида белгиланган тартибда ваколатли давлат органлари томонидан расмий мурожаат бўлган тақдирда, ариза берувчилар тўғрисидаги маълумотлар тақдим этилиши мумкин.
27. Тегишли маълумотларни тақдим этувчи давлат органлари ва ташкилотлари тақдим этилаётган маълумотларнинг ишончлилиги, ҳаққонийлиги ва долзарблигини таъминлайдилар.
28. Ушбу Регламентни қўллашда юзага келадиган низолар қонунчиликда белгиланган тартибда ҳал этилади.
29. Мазкур Регламент талабларининг бузилишида айбдор бўлган шахслар қонунчилик ҳужжатларига мувофиқ жавоб берадилар.
Оилавий меҳмон уйлари, хостеллар, ўтовли ва чодирли оромгоҳларни Оилавий меҳмон уйлари, хостеллар, ўтовли ва чодирли оромгоҳлар ягона реестрига киритиш бўйича давлат хизматини кўрсатишнинг маъмурий регламентига 1-ИЛОВА
Оилавий меҳмон уйлари, хостеллар, ўтовли ва чодирли оромгоҳларни Оилавий меҳмон уйлари, хостеллар, ўтовли ва чодирли оромгоҳлар ягона реестрига киритиш бўйича давлат хизматини кўрсатиш
Босқич Субъектлар Тадбирлар Ижро муддати 1-босқич Ариза берувчи Давлат хизматидан фойдаланиш учун давлат хизматлари марказига ўзи келиб мурожаат қилади ёки давлат хизматларидан электрон тарзда фойдаланиш учун ЯИДХП орқали ариза топширади. Ўз хоҳишига кўра 2-босқич Давлат хизматлари маркази Аризани қабул қилади, ариза рақами ва санасини ариза берувчига юборади ёки давлат хизмати кўрсатишни рад этади. Автоматик тарзда 3-босқич Давлат хизматлари маркази Ариза берувчи давлат хизматлари марказига ўзи келиб мурожаат қилганда, унинг сўровномасини Туризм қўмитасининг ҳудудий органига (кейинги ўринларда — ваколатли орган) электрон шаклда юборади. Автоматик тарзда 4-босқич Туризм қўмитасининг ҳудудий бўлинмалари (ваколатли орган) 1. Ариза ва унга илова қилинган ҳужжатларни кўриб чиқади. 2. Меҳмон уйи, хостел, ўтовли ва чодирли оромгоҳ белгиланган талабларга мувофиқлигини ўрганади ва натижаси бўйича далолатнома расмийлаштиради. 3 иш куни мобайнида 5-босқич Туризм қўмитасининг ҳудудий бўлинмалари (ваколатли орган) Меҳмон уйи, хостел, ўтовли ва чодирли оромгоҳ белгиланган талабларга мувофиқ бўлганда, уни Оилавий меҳмон уйлари, хостеллар, ўтовли ва чодирли оромгоҳлар ягона реестрига киритади ҳамда давлат хизматлари маркази (ўзи келган ҳолда мурожаат қилинганда) ёки ЯИДХП (электрон тарзда мурожаат қилинганда) орқали ариза берувчига хабар беради. 2 иш куни давомида Меҳмон уйи, хостел, ўтовли ва чодирли оромгоҳ белгиланган талабларга мувофиқ бўлмаганда, рад қилиш асослари аниқ кўрсатган билдириш хатини давлат хизматлари маркази (ўзи келган ҳолда мурожаат қилинганда) ёки ЯИДХП (электрон тарзда мурожаат қилинганда) орқали ариза берувчига электрон тарзда юборади. 1 иш куни давомида 6-босқич Ариза берувчи* Реестрга киритишни рад этиш тўғрисида билдириш хатини олганда рад этиш сабабларини бартараф этади ва ваколатли органга қайта кўриб чиқиш учун ҳужжатларни тақдим этади. 3 ойгача 7-босқич Ваколатли орган* Ҳужжатларни қайта кўриб чиқади ва қўшимча далолатномани расмийлаштиради. 3 иш куни давомида 8-босқич Ваколатли орган Меҳмон уйлари, хостеллар, ўтовли ва чодирли оромгоҳларнинг фаолиятини мониторинги қилади. Доимий
Оилавий меҳмон уйлари, хостеллар, ўтовли ва чодирли оромгоҳларни Оилавий меҳмон уйлари, хостеллар, ўтовли ва чодирли оромгоҳлар ягона реестрига киритиш бўйича давлат хизматини кўрсатишнинг маъмурий регламентига 2-ИЛОВА
_________________________________________________________________________ (Ўзбекистон Республикаси Туризм қўмитаси) СЎРОВНОМА 1. ______________________________________________________________________ (аризачи берувчининг тўлиқ номи) ______________________________________________ манзили бўйича рўйхатдан ўтган (манзили, телефон рақами, факс рақами, электрон почта манзили) ________________________________________________________________________, _________________________________________________________________ номидан, (оилавий меҳмон уйи эгасининг лавозими, Ф.И.О.) ____________________________________________ манзил бўйича тақдим этиладиган, (вилоят, туман, шаҳар, кўча, бино рақами) _______________________________________ оилавий меҳмон уйи хизматини кўрсатиш (хоналар ва жойлар сони) хавфсизлик талабларига мувофиқ келишини маълум қилади ва уни Оилавий меҳмон уйлари, хостеллар, ўтовли ва чодирли оромгоҳлар ягона реестрига киритишни сўрайди. 2. Ариза берувчи қонунчилик ҳужжатларида белгиланган барча шартларни бажаришни ўз зиммасига олади. 3. Аризага ҳужжат ва маълумотлар ___ варақда илова қилинади. 4. Давлат хизматини кўрсатиш натижасини олиб кетувчи шахснинг (агар мавжуд бўлса) ЖШШИР маълумотлари: 20 ___ йил «____» _____________ (сана) Ариза шаклини олиш учун QR-код
Оилавий меҳмон уйлари, хостеллар, ўтовли ва чодирли оромгоҳларни Оилавий меҳмон уйлари, хостеллар, ўтовли ва чодирли оромгоҳлар ягона реестрига киритиш бўйича давлат хизматини кўрсатишнинг маъмурий регламентига 3-ИЛОВА
_________________________________________________________________________ (Ўзбекистон Республикаси Туризм қўмитаси) СЎРОВНОМА 1. ______________________________________________________________________ (аризачи берувчининг тўлиқ номи) ______________________________________________ манзили бўйича рўйхатдан ўтган (манзили, телефон рақами, факс рақами, электрон почта манзили) ________________________________________________________________________, _________________________________________________________________ номидан, (хостел, ўтовли ва чодирли оромгоҳ эгасининг лавозими, Ф.И.О.) ____________________________________________ манзил бўйича тақдим этиладиган, (вилоят, туман, шаҳар, кўча, бино рақами) _________________________ меҳмонхона ва вақтинчалик турар жой хизматини кўрсатиш (хоналар ва жойлар сони) Низом ва стандартлаштириш бўйича норматив ҳужжатлар талабларига мувофиқ келишини маълум қилади ҳамда уни Оилавий меҳмон уйлари, хостеллар, ўтовли ва чодирли оромгоҳлар ягона реестрига киритишни сўрайди. 2. Солиқ тўловчининг идентификация рақами. 3. Ариза берувчи қонунчилик ҳужжатларида белгиланган барча шартларни бажаришни ўз зиммасига олади. 4. Аризага ҳужжат ва маълумотлар ___ варақда илова қилинади. 5. Давлат хизматини кўрсатиш натижасини олиб кетувчи шахснинг (агар мавжуд бўлса) ЖШШИР маълумотлари: 20 ___ йил «____» _____________ (сана) Ариза шаклини олиш учун QR-код
Оилавий меҳмон уйлари, хостеллар, ўтовли ва чодирли оромгоҳларни Оилавий меҳмон уйлари, хостеллар, ўтовли ва чодирли оромгоҳлар ягона реестрига киритиш бўйича давлат хизматини кўрсатишнинг маъмурий регламентига 4-ИЛОВА
Оилавий меҳмон уйини ўрганиш далолатномаси № ____ 20____ йил «____» _____________ Ўзбекистон Республикаси Туризм қўмитаси ________________________________________ __________________________________________________ ҳудудий бўлинмаси ходими (ҳудуд номи) ________________________________________________________________________ (ходимнинг Ф.И.О., лавозими) 20____ йил «____» _____________да _________________________________________ ________________________________________________________________________, (ариза берувчининг манзили) оилавий меҳмон уйи томонидан кўрсатиладиган хизматларни Оилавий меҳмон уйлари, хостеллар, ўтовли ва чодирли оромгоҳлар ягона реестрига киритиш мақсадида ариза берувчи _______________________________________________________ иштирокида ўрганди. (Ф.И.О., телефон рақами, электрон почта манзили) Баҳолаш вақтида: _________________________________________________ белгиланди. Тавсия этилади: __________________________________________________. Хулоса: ________________________________________________________. Далолатнома икки нусхада расмийлаштирилади, унинг биринчи нусхаси ваколатли давлат органига ҳамда иккинчи нусхаси ариза берувчига тақдим этилади. ____________________ ____________ _________________________ (ходим лавозими) (имзо) (Ф.И.О.) Далолатнома билан танишдим ва битта нусхасини олдим: ____________________________ _________________ (ариза берувчининг Ф.И.О.) (имзо) 20____ йил «____» _____________ М.Ў. (мавжуд бўлганда)
Оилавий меҳмон уйлари, хостеллар, ўтовли ва чодирли оромгоҳларни Оилавий меҳмон уйлари, хостеллар, ўтовли ва чодирли оромгоҳлар ягона реестрига киритиш бўйича давлат хизматини кўрсатишнинг маъмурий регламентига 5-ИЛОВА
Хостел, ўтовли ва чодирли оромгоҳларни ўрганиш далолатномаси № _____ 20____ йил «____» _____________ Ўзбекистон Республикаси Туризм қўмитаси ________________________________________ __________________________________________________ ҳудудий бўлинмаси ходими (ҳудуд номи) ________________________________________________________________________ (ходимнинг Ф.И.О., лавозими) 20____ йил «____» _____________да _________________________________________ ________________________________________________________________________ (ариза берувчининг манзили) хостел, ўтовли ва чодирли оромгоҳ томонидан кўрсатиладиган хизматларни Оилавий меҳмон уйлари, хостеллар, ўтовли ва чодирли оромгоҳлар ягона реестрига киритиш мақсадида ариза берувчи ___________________________________ иштирокида ўрганди. (Ф.И.О., телефон рақами, электрон почта манзили) Ўрганиш вақтида белгиланди: Т/р Талаблар Ҳақиқий ҳолати Мувофиқлик белгиси 1. 2. 3. 4. ___________________________ _______________ _____________________ (масъул ходим лавозими) (имзо) (Ф.И.О.) Тавсия этилади: __________________________________________________. Хулоса: ________________________________________________________. Далолатнома икки нусхада расмийлаштирилади, унинг биринчи нусхаси ваколатли давлат органига ҳамда иккинчи нусхаси ариза берувчига тақдим этилади. ____________________ ____________ _________________________ (ходим лавозими) (имзо) (Ф.И.О.) Далолатнома билан танишдим ва битта нусхасини олдим: ____________________________ _________________ (ариза берувчининг Ф.И.О.) (имзо) 20____ йил «____» _____________ М.Ў. (мавжуд бўлганда)
Оилавий меҳмон уйлари, хостеллар, ўтовли ва чодирли оромгоҳларни Оилавий меҳмон уйлари, хостеллар, ўтовли ва чодирли оромгоҳлар ягона реестрига киритиш бўйича давлат хизматини кўрсатишнинг маъмурий регламентига 6-ИЛОВА
_________________________________________________________________________ (Ўзбекистон Республикаси Туризм қўмитаси) СЎРОВНОМА (қайта расмийлаштириш тўғрисида) 1. ______________________________________________________________________ (аризачи берувчининг тўлиқ номи) ______________________________________________ манзили бўйича рўйхатдан ўтган (манзили, телефон рақами, факс рақами, электрон почта манзили) ________________________________________________________________________, _________________________________________________________________ номидан, (оилавий меҳмон уйи эгасининг лавозими, Ф.И.О.) ____________________________________________ манзил бўйича тақдим этиладиган, (вилоят, туман, шаҳар, кўча, бино рақами) _______________________________________ оилавий меҳмон уйи хизматини кўрсатиш (хоналар ва жойлар сони) хавфсизлик талабларига мувофиқ келишини маълум қилади ҳамда уни Оилавий меҳмон уйлари, хостеллар, ўтовли ва чодирли оромгоҳлар ягона реестридан кўчирмани қайта расмийлаштиришни сўрайди. 2. Ариза берувчи қонунчилик ҳужжатларида белгиланган барча шартларни бажаришни ўз зиммасига олади. 3. Аризага ҳужжат ва маълумотлар ___ варақда илова қилинади. 4. Давлат хизматини кўрсатиш натижасини олиб кетувчи шахснинг (агар мавжуд бўлса) ЖШШИР маълумотлари: 20 ___ йил «____» _____________ (сана) Ариза шаклини олиш учун QR-код
Оилавий меҳмон уйлари, хостеллар, ўтовли ва чодирли оромгоҳларни Оилавий меҳмон уйлари, хостеллар, ўтовли ва чодирли оромгоҳлар ягона реестрига киритиш бўйича давлат хизматини кўрсатишнинг маъмурий регламентига 7-ИЛОВА
_________________________________________________________________________ (Ўзбекистон Республикаси Туризм қўмитаси) СЎРОВНОМА (қайта расмийлаштириш тўғрисида) 1. ______________________________________________________________________ (аризачи берувчининг тўлиқ номи) ______________________________________________ манзили бўйича рўйхатдан ўтган (манзили, телефон рақами, факс рақами, электрон почта манзили) ________________________________________________________________________, _________________________________________________________________ номидан, (хостел, ўтовли ва чодирли оромгоҳ эгасининг лавозими, Ф.И.О.) ____________________________________________ манзил бўйича тақдим этиладиган, (вилоят, туман, шаҳар, кўча, бино рақами) _________________________ меҳмонхона ва вақтинчалик турар жой хизматини кўрсатиш (хоналар ва жойлар сони) Низом ва стандартлаштириш бўйича норматив ҳужжатлар талабларига мувофиқ келишини маълум қилади ҳамда уни Оилавий меҳмон уйлари, хостеллар, ўтовли ва чодирли оромгоҳлар ягона реестридан кўчирмани қайта расмийлаштиришни сўрайди. 2. Солиқ тўловчининг идентификация рақами. 3. Ариза берувчи қонунчилик ҳужжатларида белгиланган барча шартларни бажаришни ўз зиммасига олади. 4. Аризага ҳужжат ва маълумотлар ___ варақда илова қилинади. 20 ___ йил «____» _____________ (сана) Ариза шаклини олиш учун QR-код
Оилавий меҳмон уйлари, хостеллар, ўтовли ва чодирли оромгоҳларни Оилавий меҳмон уйлари, хостеллар, ўтовли ва чодирли оромгоҳлар ягона реестрига киритиш бўйича давлат хизматини кўрсатишнинг маъмурий регламентига 8-ИЛОВА
Ўзбекистон Республикаси Туризм қўмитаси Оилавий меҳмон уйлари, хостеллар, ўтовли ва чодирли оромгоҳлар ягона реестридан кўчирма Оилавий меҳмон уйлари, хостеллар, ўтовли ва чодирли оромгоҳлар ягона реестрига киритилган ______________________________________________________га берилди. (ариза берувчининг Ф.И.О.) 20___ йил «____» _______________. Рўйхатга олиш рақами: ________________ Солиқ тўловчининг идентификация рақами (СТИР): _____________________________ Паспорт (идентификацияловчи ID-карта) серияси: _____ рақами: ____________________ Берилган санаси _______________ _________________________________________________________________________ (паспорт (идентификацияловчи ID-карта) берган органнинг тўлиқ номи) Оилавий меҳмон уйи манзили: ________________________________________________ Амалга оширилаётган фаолиятнинг қўшимча тур(лар)и: ___________________________ ________________________________________________________________________ ________________________________________________________________________ ________________________________________________________________________ Реестридан кўчирма берилди: ______________________________________________________ (Ўзбекистон Республикаси Туризм қўмитаси ҳудудий бўлинмасининг тўлиқ номи) QR-код учун жой
Оилавий меҳмон уйлари, хостеллар, ўтовли ва чодирли оромгоҳларни Оилавий меҳмон уйлари, хостеллар, ўтовли ва чодирли оромгоҳлар ягона реестрига киритиш бўйича давлат хизматини кўрсатишнинг маъмурий регламентига 9-ИЛОВА
Ўзбекистон Республикаси Туризм қўмитаси Оилавий меҳмон уйлари, хостеллар, ўтовли ва чодирли оромгоҳлар ягона реестридан кўчирма Реестр рақами № __________________________ Рўйхатга олиш санаси: _________________ Меҳмонхона ва вақтинчалик турар жой хизматлари _________________________________________________________________________ (тадбиркорлик субъектининг номи) кўрсатилган ______________________________________________________________ (хостел, ўтовли ва чодирли оромгоҳ номи) манзили: _________________________________________________________________ (телефон рақами, электрон почта манзили) Ўрнатилган талабларга мос келиши ____________________________________________ ________________________________________________________________________ (стандартлаштириш бўйича норматив ҳужжатлар) Рўйхатдан ўтказиш татбиқ этилади _____________________________________________ (хона ва ўрин-жойлар миқдори) Солиқ тўловчининг идентификация рақам _______________________________________ Реестрдан кўчирма берилди: ______________________________________________________ (Ўзбекистон Республикаси Туризм қўмитаси ҳудудий бўлинмасининг тўлиқ номи) QR-код учун жой
Вазирлар Маҳкамасининг 2023 йил 27 ноябрдаги 622-сон қарорига 3-ИЛОВА
Ўзбекистон Республикаси Ҳукуматининг ўз кучини йўқотган деб эътироф этилаётган айрим қарорлари
1. Вазирлар Маҳкамасининг «Оилавий меҳмон уйлари фаолиятини ташкил этиш тўғрисида» 2018 йил 7 августдаги 631-сон қарори .
2. Вазирлар Маҳкамасининг «Ўзбекистон Республикасида туризм соҳасини тиклаш ва ривожлантириш учун қулай шарт-шароитларни яратиш чора-тадбирлари тўғрисида» 2020 йил 10 июлдаги 433-сон қарорининг 1-банди бешинчи хатбошиси ҳамда қарорга 5-илова .
3. Вазирлар Маҳкамасининг «Ўзбекистон Республикаси Ҳукуматининг айрим қарорларига ўзгартириш ва қўшимчалар киритиш тўғрисида» 2019 йил 21 октябрдаги 885-сон қарорига илованинг 7-банди .
4. Вазирлар Маҳкамасининг «Ўзбекистон Республикаси Туризм ва спорт вазирлиги фаолиятини ташкил этиш чора-тадбирлари тўғрисида» 2021 йил 31 июлдаги 477-сон қарорига 4-илованинг 2-банди .
5. Вазирлар Маҳкамасининг «Аҳоли ва тадбиркорлик субъектларининг давлат хизматларидан фойдаланиш имкониятлари кенгайтирилиши муносабати билан Ўзбекистон Республикаси Ҳукуматининг айрим қарорларига ўзгартириш ва қўшимчалар киритиш, шунингдек, баъзиларини ўз кучини йўқотган деб ҳисоблаш тўғрисида» 2021 йил 27 декабрдаги 774-сон қарорига 1-илованинг 36-банди .
6. Вазирлар Маҳкамасининг «Туризм соҳаси субъектлари учун яратилган шарт-шароитларни янада яхшилаш муносабати билан Ўзбекистон Республикаси Ҳукуматининг айрим қарорларига ўзгартириш ва қўшимчалар киритиш тўғрисида» 2022 йил 26 июлдаги 407-сон қарорига илованинг 1-банди .
Ўзбекистон Республикасининг Бош вазири А. АРИПОВ
Тошкент ш.,
2023 йил 27 ноябрь,
622-сон
Oʻzbekiston Respublikasi Vazirlar Mahkamasining
qarori
NIZOM
ROʻYXATI
TAVSIYALAR
ROʻYXATI
MAʼLUMOTLAR
MAʼMURIY REGLAMENTI
SXEMASI
ROʻYXATI
Oilaviy mehmon uylari, xostellar, oʻtovli va chodirli oromgohlar faoliyatini tashkil etish, ushbu sohada davlat xizmatlari koʻrsatish tizimini takomillashtirish toʻgʻrisida
Oʻzbekiston Respublikasi Prezidentining “Maʼmuriy islohotlar doirasida raqamli texnologiyalar sohasida davlat boshqaruvini samarali tashkil etish chora-tadbirlari toʻgʻrisida” 2023-yil 24-maydagi PF-76-son Farmoni hamda “Turizm yoʻnalishidagi islohotlarni yanada jadallashtirish va sohada davlat boshqaruvi tizimini samarali tashkil qilish chora-tadbirlari toʻgʻrisida” 2023-yil 27-iyuldagi PQ-238-son qarori ijrosini taʼminlash maqsadida Vazirlar Mahkamasi qaror qiladi:
1. Quyidagilar:
Oilaviy mehmon uylari, xostellar, oʻtovli va chodirli oromgohlar faoliyatini tashkil etish toʻgʻrisidagi nizom 1-ilovaga muvofiq;
Oilaviy mehmon uylari, xostellar, oʻtovli va chodirli oromgohlarni Oilaviy mehmon uylari, xostellar, oʻtovli va chodirli oromgohlar yagona reyestriga kiritish boʻyicha davlat xizmatini koʻrsatishning maʼmuriy reglamenti 2-ilovaga muvofiq tasdiqlansin.
2. Belgilansinki, ushbu qaror bilan tasdiqlangan maʼmuriy reglamentga muvofiq koʻrsatiladigan davlat xizmatidan foydalanish uchun jismoniy va yuridik shaxslar faqat davlat xizmatlari markazlari yoki Oʻzbekiston Respublikasi Yagona interaktiv davlat xizmatlari portali (keyingi oʻrinlarda — YIDXP) orqali murojaat qiladilar.
3. Oʻzbekiston Respublikasi Turizm qoʻmitasi Raqamli texnologiyalar vazirligi va Adliya vazirligi bilan birgalikda ikki oy muddatda:
mazkur qaror bilan tasdiqlangan maʼmuriy reglamentga muvofiq davlat xizmati YIDXP orqali joriy etilishini taʼminlasin;
YIDXPda davlat xizmatlari koʻrsatishning har bir bosqichida murojaatlarni koʻrib chiqishni kuzatib borish tartibini joriy etsin.
4. Oʻzbekiston Respublikasi Turizm qoʻmitasi olti oy muddatda Oilaviy mehmon uylari, xostellar, oʻtovli va chodirli oromgohlar yagona reyestrini yuritishga moʻljallangan axborot tizimini ishlab chiqsin hamda YIDXP integratsiya qilish choralarini koʻrsin.
Belgilansinki, Oilaviy mehmon uylari, xostellar, oʻtovli va chodirli oromgohlar yagona reyestrining axborot tizimini ishlab chiqish va kelgusida texnik qoʻllab-quvvatlash bilan bogʻliq ishlar Turizmni qoʻllab-quvvatlash jamgʻarmasi mablagʻlari hisobidan moliyalashtiriladi.
5. Oʻzbekiston Respublikasi Adliya vazirligi:
Oʻzbekiston Respublikasi Turizm qoʻmitasi organlari tomonidan davlat xizmatlari koʻrsatishning belgilangan tartibiga rioya etilishi boʻyicha ularning faoliyati yuzasidan, shu jumladan, YIDXP orqali doimiy nazorat oʻrnatsin;
ushbu qaror bilan tasdiqlangan maʼmuriy reglamentning talablarini buzganlik uchun Oʻzbekiston Respublikasi Turizm qoʻmitasi organlari mansabdor shaxslariga nisbatan belgilangan tartibda maʼmuriy jazo choralarini qoʻllasin.
6. Oʻzbekiston Respublikasi Turizm qoʻmitasi oilaviy mehmon uylari, xostellar, oʻtovli va chodirli oromgohlarning egalari hamda xodimlarini mehmonxona xizmatlarini koʻrsatish, zamonaviy axborot texnologiyalari sohasi va chet tillari boʻyicha malaka oshirish, shuningdek, xodimlarni qayta tayyorlash kurslarida tizimli ravishda oʻqitishni yoʻlga qoʻysin.
7. Oʻzbekiston Respublikasi Hukumatining oʻz kuchini yoʻqotgan deb eʼtirof etilayotgan ayrim qarorlari roʻyxati 3-ilovaga muvofiq tasdiqlansin.
8. Mazkur qarorning bajarilishini nazorat qilish Oʻzbekiston Respublikasi Turizm qoʻmitasi raisi A.Oʻ. Aqqulov zimmasiga yuklansin.
Vazirlar Mahkamasining 2023-yil 27-noyabrdagi 622-son qaroriga 1-ILOVA
Oilaviy mehmon uylari, xostellar, oʻtovli va chodirli oromgohlar faoliyatini tashkil etish toʻgʻrisida
1-bob. Umumiy qoidalar
1. Mazkur Nizom oilaviy mehmon uylari, xostellar, oʻtovli va chodirli oromgohlar faoliyatini tashkil etish va ular tomonidan xizmat koʻrsatish tartibini belgilaydi.
2. Ushbu Nizomda quyidagi asosiy tushunchalardan foydalaniladi:
vakolatli davlat organi — Oʻzbekiston Respublikasi Turizm qoʻmitasining (keyingi oʻrinlarda — Turizm qoʻmitasi) hududiy boʻlinmalari;
oilaviy mehmon uyi (keyingi oʻrinlarda — mehmon uylari) — mehmon uyida uy egasining oila aʼzolari bilan birga yashash tamoyili boʻyicha bir vaqtning oʻzida 20 nafargacha tashrif buyuruvchilarga (turistlarga) vaqtincha yashash va (yoki) ovqatlanish boʻyicha xizmatlar koʻrsatuvchi, shuningdek, har bir yashovchi shaxsga 3 metr kvadrat hisobidan toʻgʻri keladigan turar joy maydoniga ega boʻlgan xususiy uy-joy obyekti;
Oilaviy mehmon uylari, xostellar, oʻtovli va chodirli oromgohlar yagona reyestri (keyingi oʻrinlarda — Reyestr) — Turizm qoʻmitasi tomonidan yuritiladigan mehmon uylari, xostellar, oʻtovli va chodirli oromgohlar toʻgʻrisidagi maʼlumotlar axborot bazasi;
oʻtovli oromgoh — yengil xomashyodan konussimon shaklda yasalgan, koʻchmanchi turmush tarzini olib boradigan odamlarning tarixi va madaniy xususiyatlari bilan tanishish hamda tanishtirishga qaratilgan, tashrif buyuruvchilarga (turistlarga) vaqtincha yashash va (yoki) ovqatlanish boʻyicha xizmatlar koʻrsatuvchi etnik uslubdagi ixtisoslashtirilgan, shuningdek, har bir yashovchi shaxsga 4,5 metr kvadrat hisobidan toʻgʻri keladigan turar joy maydoniga ega boʻlgan sanitariya-gigiyena qulayliklari mavjud turistik baza;
xostel — asosan budjetli turizm uchun, turli sigʻimli nomer (xona)larga ega va sanuzellari nomer (xona)lardan tashqarida boʻlgan, shuningdek, mehmonlar muloqoti uchun alohida joyga ega vaqtincha yashash uchun moʻljallangan joylashtirish obyekti;
chodirli oromgoh — tashrif buyuruvchilarga (turistlarga) vaqtincha yashash va (yoki) ovqatlanish boʻyicha xizmatlar koʻrsatuvchi, qismlarga ajratilishi va yigʻilishi hamda matoli boshpana (chodir)lardan iborat boʻlgan sanitariya-gigiyena qulayliklari mavjud turistik baza;
“E-mehmon” dasturi — mehmonxona va boshqa joylashtirish vositalarida yashovchilarni hisobga olishning avtomatlashtirilgan maxsus elektron dasturi.
3. Mehmon uylari, xostellar, oʻtovli va chodirli oromgohlarning faoliyati ularni Reyestrga kiritish va Reyestrdan koʻchirma berish yoʻli bilan tashkil etiladi.
4. Mehmon uylari, xostellar, oʻtovli va chodirli oromgohlar egalari ular Reyestrga kiritilgandan soʻng xizmat koʻrsatish huquqiga ega boʻladi.
5. Mehmon uyi xizmatlari mehmon uyini tashkil etish uchun yaroqli turar joy obyektiga ega boʻlgan yakka tartibdagi tadbirkor yoki oilaviy tadbirkorlik subyekti tomonidan koʻrsatiladi.
6. Xostel, oʻtovli va chodirli oromgohlarda tashrif buyuruvchilarga (turistlarga) vaqtincha yashash va qoʻshimcha xizmatlar yakka tartibdagi tadbirkorlar yoki yuridik shaxslar tomonidan koʻrsatiladi.
7. Mehmon uylari xizmatlarini koʻrsatish oilaviy tadbirkorlik subyektlari shaklida tashkil etilganda, kommunal infratuzilma xizmatlari (elektr energiyasi, suv taʼminoti, kanalizatsiya, gaz taʼminoti va issiqlik taʼminoti) uchun toʻlovlar aholi uchun belgilangan tariflar boʻyicha va shartlar asosida toʻlanadi.
8. Mehmon uylari faoliyati tegishli turar joyda uning egasi oʻz oila aʼzolari hamda tashrif buyuruvchilar (turistlar) bilan birga yashashi tamoyili asosida tashkil etiladi.
2-bob. Mehmon uylari, xostellar, oʻtovli va chodirli oromgohlar tomonidan koʻrsatiladigan xizmatlarga doir talablar
9. Mehmon uylari, xostellar, oʻtovli va chodirli oromgohlar tomonidan koʻrsatiladigan xizmatlarga doir talablar quyidagi maqsadlarda belgilanadi:
mehmon uyi, xostellar, oʻtovli va chodirli oromgohlarning vaqtincha yashash boʻyicha xizmat (keyingi oʻrinlarda — xizmatlar) koʻrsatish sohasiga muvofiqligini tasdiqlash;
mehmon uyi, xostellar, oʻtovli va chodirli oromgohlar egasi tomonidan koʻrsatiladigan xizmatlar va zarur moddiy-texnik bazasining mavjudligini tasdiqlash;
xizmat koʻrsatishning zarur darajadagi sifatini va tashrif buyuruvchilarning (turistlarning) xavfsizligini taʼminlash.
10. Mehmon uylari faoliyatini tashkil etishda mazkur Nizomga 1-ilovadagi roʻyxat boʻyicha sharoitlar yaratilgan boʻlishi shart.
Mehmon uylarida ushbu Nizomga 1a-ilovaga muvofiq qoʻshimcha xizmat turlarini koʻrsatish hamda va 1b-ilovadagi roʻyxatdagi buyumlarning mavjud boʻlishi tavsiya etiladi.
11. Xostellar, oʻtovli va chodirli oromgohlarga doir majburiy talablar standartlashtirish boʻyicha normativ hujjatlar bilan belgilanadi.
3-bob. Reyestrga kiritish va uni yuritish tartibi
12. Reyestr vakolatli davlat organi tomonidan yuritiladi.
13. Reyestrni yuritish quyidagilarni nazarda tutadi:
individual reyestr raqamini bergan holda, mazkur Nizomga 2-ilovaga muvofiq mehmon uylari, xostellar, oʻtovli va chodirli oromgohlar toʻgʻrisidagi maʼlumotlarni maʼlumotlar bazasiga kiritish;
maʼlumotlar bazasini Turizm qoʻmitasi rasmiy veb-saytida “onlayn” rejimda yangilab borish.
14. Reyestr elektron shaklda yuritiladi va YIDXP orqali Reyestrga kiritilgan maʼlumotlarni “onlayn” tekshirish imkoni mavjud boʻladi.
Turizm qoʻmitasi respublika miqyosida Reyestrning yagona maʼlumotlar bazasi yuritilishi, undagi maʼlumotlar “onlayn” rejimda yangilab borilishi hamda qoʻmitaning rasmiy veb-saytida eʼlon qilinishi, shuningdek, Reyestrdan chiqarib tashlangan maʼlumotlar elektron shaklda saqlanishini taʼminlaydi.
4-bob. Mehmon uyi, xostel, oʻtovli va chodirli oromgohlarni reyestrdan chiqarish
15. Mehmon uyi, xostellar, oʻtovli va chodirli oromgohlar Reyestrdan quyidagi holatlarda chiqariladi:
mehmon uyi, xostellar, oʻtovli va chodirli oromgohlar egalari tomonidan Reyestrdan ixtiyoriy ravishda chiqarish toʻgʻrisida ariza berilganda;
tadbirkorlik subyekti faoliyati belgilangan tartibda tugatilganda yoki uning faoliyati toʻxtatilganda, bu haqida vakolatli organga xabar berilishi;
vakolatli davlat organi tomonidan oʻrganish hamda mehmon uyi, xostellar, oʻtovli va chodirli oromgohlarda tashrif buyuruvchilarni (turistlarni) anketalashtirish davomida mazkur Nizom talablarining muntazam ravishda (uch marta va undan ortiq) buzilishi aniqlanganda.
Ushbu Nizomning toʻrtinchi xatboshisida nazarda tutilgan holatlar bartaraf etilgandan soʻng mehmon uylari, xostellar, oʻtovli va chodirli oromgohlarni Reyestrga takroran kiritish toʻgʻrisida belgilangan tartibda murojaat qilinishi mumkin.
Mehmon uylari, xostellar, oʻtovli va chodirli oromgohlar mazkur bandning ikkinchi va uchinchi xatboshilarida nazarda tutilgan hollarda toʻgʻridan-toʻgʻri vakolatli organ tomonidan, toʻrtinchi xatboshida koʻrsatilgan hollarda esa faqat sud tomonidan Reyestrdan chiqariladi.
16. Vakolatli davlat organi Reyestrdan berilgan va qayta rasmiylashtirilgan koʻchirmalar, shuningdek, Reyestrdan chiqarilgan mehmon uyi, xostellar, oʻtovli va chodirli oromgohlar toʻgʻrisidagi maʼlumotlarning elektron shaklda saqlanishini taʼminlaydi.
5-bob. Mehmon uylari, xostellar, oʻtovli va chodirli oromgohlarda belgilangan talablarga rioya etish monitoringi
17. Turizm qoʻmitasi tomonidan tasdiqlanadigan reja-jadvalga muvofiq mehmon uylari, xostellar, oʻtovli va chodirli oromgohlarning hamda ular tomonidan koʻrsatilayotgan xizmatlarning belgilangan talablarga rioya etilishi yuzasidan vakolatli davlat organi tomonidan monitoring oʻtkaziladi.
18. Mehmon uylari, xostellar, oʻtovli va chodirli oromgohlar faoliyati hamda ular tomonidan mazkur Nizomda koʻzda tutilgan talablar bajarilishining monitoringi quyidagi maqsadlarda amalga oshiriladi:
mehmon uylari, xostellar, oʻtovli va chodirli oromgohlar tomonidan mazkur Nizom talablarining (shu jumladan, mehmon uylari uchun mazkur Nizomga 2-ilovada koʻzda tutilgan majburiy sharoitlar, xostellar, oʻtovli va chodirli oromgohlar uchun qabul qilingan standartlar) buzilish holatlarini aniqlash va ularning oldini olish;
mehmon uylari, xostellar, oʻtovli va chodirli oromgohlar egalari hamda xodimlarining koʻrsatilayotgan xizmatlar sifati va xavfsizligiga taʼsir qilishi mumkin boʻlgan noqonuniy xatti-harakatlarini aniqlash hamda ularning oldini olish;
Reyestrga kiritilgan maʼlumotlarning haqqoniyligini taʼminlash.
Monitoring tadbirkorlik subyektlari faoliyatida tekshiruvlar oʻtkazishning qonunchilik hujjatlarida oʻrnatilgan tartibiga muvofiq hamda Turizm qoʻmitasi tomonidan tasdiqlangan shaklda anketalashtirish yoʻli bilan amalga oshiriladi.
6-bob. Mehmon uylari, xostellar, oʻtovli va chodirli oromgohlar egalarining hamda vakolatli davlat organining huquq va majburiyatlari
19. Mehmon uylari, xostellar, oʻtovli va chodirli oromgohlar egalari quyidagi huquqlarga ega:
turar joy binosini (mehmon uylari va xostel egalari) oʻz ixtiyoriga koʻra turar joy sohasidagi qonunchilik hujjatlari hamda mazkur Nizomda belgilangan talablar doirasida tasarruf etish;
tashrif buyuruvchilarni (turistlarni) Internet jahon axborot tarmogʻi va axborot-turistik markazlari orqali, ular mavjud boʻlmagan hollarda esa, bildirish tartibida hududiy ichki ishlar organlariga murojaat qilish yoʻli bilan roʻyxatga qoʻyish orqali ijara shartnomasini rasmiylashtirmasdan joylashtirish;
tashrif buyuruvchilar (turistlar) tomonidan jamoat tartibi normalari buzilgan hollarda, joylardagi huquqni muhofaza qilish organlari bilan bogʻlanib harakat qilish;
turizm faoliyati subyektlariga berilgan imtiyozlardan qonunchilikda belgilangan tartibda foydalanish.
20. Mehmon uylari, xostellar, oʻtovli va chodirli oromgohlarning egalari:
oʻz faoliyatini qatʼiy ravishda mazkur Nizom va turizm toʻgʻrisidagi boshqa qonunchilik hujjatlariga muvofiq amalga oshirishi;
sanitariya qoidalari, normalari va gigiyena normativlari, shuningdek, epidemiyaga qarshi hamda yongʻin xavfsizligi qoidalariga rioya etilishini taʼminlashi;
Reyestrga kiritilgan maʼlumotlar oʻzgarganligi, shuningdek, oʻz faoliyatini tugatganligi toʻgʻrisida uch ish kuni mobaynida vakolatli davlat organini yozma yoki elektron shaklda xabardor qilishi shart.
Mehmon uylari, xostellar, oʻtovli va chodirli oromgohlarning egalari qonunchilik hujjatlariga muvofiq boshqa huquq va majburiyatlarga ham ega boʻlishi mumkin.
21. Turizm qoʻmitasi hamda uning hududiy boʻlinmalari quyidagi huquqlarga ega:
mehmon uylari, xostellar, oʻtovli va chodirli oromgohlar faoliyati hamda ular tomonidan mazkur Nizom talablarining oʻz vaqtida va toʻlaqonli bajarilishi yuzasidan ushbu Nizomning 5-bobiga muvofiq monitoringni amalga oshirish;
mehmon uylari, xostellar, oʻtovli va chodirli oromgohlar faoliyati toʻgʻrisidagi qonunchilikni yanada takomillashtirishga qaratilgan takliflar ishlab chiqish;
monitoring natijalari boʻyicha mehmon uyi, xostellar, oʻtovli va chodirli oromgohlar manziliga aniqlangan kamchiliklar hamda ularni bartaraf etish uchun aniq muddatlar koʻrsatilgan holda bajarishi majburiy boʻlgan koʻrsatmalar taqdim etish.
22. Vakolatli davlat organi:
mehmon uylari, xostellar, oʻtovli va chodirli oromgohlarning samarali faoliyat koʻrsatishini tashkil etishda har tomonlama koʻmaklashishi;
vaqtincha yashash boʻyicha xizmatlar koʻrsatish, shuningdek, manfaatdor davlat organlari bilan hamkorlikda mehmon uylari, xostellar, oʻtovli va chodirli oromgohlarning egalarini favqulodda vaziyatlarda harakat qilish tartibi bilan tanishtirishi;
rejali asosda mehmon uylari, xostellar, oʻtovli va chodirli oromgohlar xodimlarining bilimi va malakasini oshirish imkonini beruvchi profilaktika va tushuntirish ishlari, mahorat saboqlari, treninglar va boshqa tadbirlarni tashkil etishi;
mehmon uylari, xostellar, oʻtovli va chodirli oromgohlar egalarini turizm sohasidagi qonunchilik hujjatlaridagi oʻzgartirish va qoʻshimchalar toʻgʻrisida xabardor qilib borishi;
zamonaviy axborot-kommunikatsiya texnologiyalarini mehmon uylari, xostellar, oʻtovli va chodirli oromgohlar bilan oʻzaro munosabatlar sohasiga faol ravishda joriy qilib borishi shart.
Turizm qoʻmitasi hamda uning hududiy boʻlinmalari qonunchilik hujjatlariga muvofiq boshqa huquq va majburiyatlarga ham ega boʻlishi mumkin.
7-bob. Yakunlovchi qoidalar
23. Mehmon uylari, xostellar, oʻtovli va chodirli oromgohlar faoliyati qonunchilikda belgilangan tartibda nazorat qilinadi.
24. Mazkur Nizom talablari buzilishida aybdor boʻlgan shaxslar qonunchilik hujjatlarida belgilangan tartibda javob beradilar.
Oilaviy mehmon uylari, xostellar, oʻtovli va chodirli oromgohlar faoliyatini tashkil etish toʻgʻrisidagi nizomga 1-ILOVA
Oilaviy mehmon uylari faoliyatini tashkil etishda yaratiladigan majburiy sharoitlar
1. Tashrif buyuruvchilar (turistlar) uchun sanitariya-gigiyena qulayliklarini tashkil etish:
umumiy foydalanish uchun sanitariya-gigiyena uzeli, vanna yoki dush kabinasining mavjudligi;
kanalizatsiya (suv chiqarish) yoki (axlat toʻkiladigan oʻrani tashkil etish yoʻli bilan) mahalliy inshootlarning mavjudligi;
yashash va jamoat joylarida tabiiy va sunʼiy (shu jumladan, fonarlar, shamlar va boshqa yoritish vositalaridan foydalanish hisobiga) yoritishning mavjudligi;
suv taʼminotining mavjudligi (shu jumladan, suvni toʻplash uchun idishlar oʻrnatish yoʻli bilan).
2. Tashrif buyuruvchilarning (turistlarning) xavfsizligini taʼminlash:
oʻt oʻchirgichlar va tibbiyot dori qutisining mavjudligi;
shoshilinch yordam xizmatlarini chaqirish imkoniyati.
3. Tashrif buyuruvchilarning (turistlarning) qulay va yaxshi yashashlari uchun oilaviy mehmon uyining old tomonida “Oilaviy mehmon uyi” soʻzini oʻz ichiga olgan maʼlumotlar taxtasining mavjud boʻlishi.
4. Oilaviy mehmon uyiga kirishda davlat tilida va ixtiyoriy ravishda boshqa muqobil tilda yozilgan quyidagi maʼlumotlar taxtasining mavjud boʻlishi:
Oilaviy mehmon uylari, xostellar, oʻtovli va chodirli oromgohlar yagona reyestridan koʻchirma nusxasi;
shoshilinch xizmatlarning va Turizm qoʻmitasi Call-markazining telefon raqamlari;
koʻrsatiladigan xizmatlar preyskuranti;
roʻy berishi mumkin boʻlgan tabiiy hodisalar, joylardagi xavf-xatarlar toʻgʻrisida maʼlumot.
5. Umumiy foydalanish uchun mobil yoki statsionar telefon aloqasining mavjud boʻlishi.
6. “E-mehmon” — mehmonxona va boshqa joylashtirish vositalarida yashovchilarni hisobga olishning avtomatlashtirilgan maxsus elektron dasturiga ulangan boʻlishi. Bunda, Internet jahon axborot tarmogʻiga ulanish imkoni mavjud boʻlmagan hollarda, (turistlarni) eng yaqin joylashtirish vositalari yoki turizm-axborot markazlari orqali tegishli hududiy ichki ishlar organlariga murojaat etgan holda tashrif buyuruvchilarning roʻyxatga olinishini taʼminlaydi.
7. Tashrif buyuruvchilarni (turistlarni) joylashtirish xonalarida karavotlar yoki matraslar, karavotlar (matraslar) soni boʻyicha choyshab-jildlar majmuining mavjudligi.
Oilaviy mehmon uylari, xostellar, oʻtovli va chodirli oromgohlar faoliyatini tashkil etish toʻgʻrisidagi nizomga 1a-ILOVA
Oilaviy mehmon uylarini jihozlash va ular tomonidan qoʻshimcha xizmat turlarini koʻrsatish boʻyicha
1. Oʻzbek, rus va ingliz tillarida quyidagi maʼlumotlarni oʻz ichiga olgan maʼlumotlar taxtasining mavjudligi:
yuridik shaxs tashkil etmasdan xususiy tadbirkorni yoki oilaviy tadbirkorlik subyektini davlat roʻyxatidan oʻtkazish (manzil, telefon/faks raqami, elektron pochta manzili);
tez tibbiy yordam va hududiy ichki ishlar organlari xodimlarining kelish vaqti toʻgʻrisida maʼlumot.
2. Tashrif buyuruvchilarga (turistlarga) beriladigan, diqqatga sazovor joylar bilan tanishish uchun yoʻnalishlar va treking yoʻnalishlar (qishloq, togʻli joylar, suv havzalari va boshqalar) koʻrsatib oʻtilgan joy xaritasi mavjudligi.
3. Har bir xonada ichki saqlagichli qulflar yoki ilgaklari boʻlgan eshiklarning mavjudligi.
4. Avariya holatida yoritishning (turgʻun generator va akkumulyatorlar) mavjudligi.
5. Oshxona yoki mustaqil ovqat tayyorlash uchun sharoitlarning, shuningdek, oshxona anjomlari va asboblarining mavjudligi.
6. Sovutkichning mavjudligi (xonada yoki umumiy foydalanish uchun).
7. Har kishi boshiga 50 litr suv hisobidan minimal suv zaxirasi boʻlgan idishning mavjudligi.
8. Tashrif buyuruvchilarni (turistlarni) joylashtirish uchun moʻljallangan xonalarni har kuni tozalash hamda sanitariya-gigiyena uzeli va oshxonaga har kuni ishlov berish (dezinfeksiya).
9. Bir yilda kamida bir marta deratizatsiya, dezinseksiya va dezodoratsiya yoʻli bilan xonalarga sanitariya ishlovini berish.
10. Dam olish uchun joy (mos boʻlgan mebelli ayvon, supa, shiyponcha) mavjudligi.
11. Vanna (dushxonalar) uchun zarur jihozlarning (koʻzgu, yuvinish ashyolari uchun tokcha, kiyimlar uchun ilgaklar, sochiq ilgich, shaxsiy gigiyenaning bir martalik vositalari (sovun yoki suyuq sovun, shampun) hamda hammom sochiqlari toʻplamining (ularni almashtirish imkoniyati bilan) mavjudligi.
12. Tegishli jihoz va ventilyatsiyali sanitariya-gigiyena uzelining mavjudligi (hojatxona kabinalari, qopqoqli unitaz/polga oʻrnatilgan unitaz, hojatxona choʻtkasi, hojatxona qogʻozi va uni oʻrnatgichi, chiqindi uchun savatcha, koʻzguli bet-qoʻl yuvgich, sovun yoki suyuq sovun, matoli yoki qogʻozli sochiqlar, kiyim uchun ilgaklar).
13. Havoning normal sirkulyatsiyasini taʼminlaydigan, yashash xonalari va jamoat joylariga yoqimsiz hidlar hamda hasharotlarning kirishiga yoʻl qoʻymaydigan shamollatish yoki havoni konditsiyalash tizimining mavjudligi.
14. Qoʻshimcha xizmat turlarini taqdim etish:
manzarali joylar va suratga olish uchun qulay vaqt toʻgʻrisida maʼlumot;
madaniy va koʻngilochar dam olish joylarining joylashishi, ziyorat joylari, tashrif buyuruvchilar (turistlar) kelgan vaqtda oʻtkaziladigan madaniy tadbirlar toʻgʻrisida maʼlumot;
milliy taomlarni tayyorlash, hunarmandchilik buyumlarini ishlab chiqarish boʻyicha mahorat darslarini hamda ushbu jarayonda tashrif buyuruvchining (turistning) bevosita ishtirokidagi boshqa tadbirlarni tashkil etish va oʻtkazish;
tashrif buyuruvchining (turistning) milliy anʼanalarda hamda bayramlarda ishtirok etishini tashkil etish (“Kelin salom”, “Beshik toʻy”, Navroʻz, xalq sayillari va boshqalar);
kir yuvish xonasi;
taksi chaqirish;
baliq ovi va ov qilish;
ot minish darslari;
hammom, suzish havzasi, sport anjomlarining ijarasi;
avtomobil toʻxtash joyining mavjudligi;
gidlar, yoʻl boshlovchi-instruktor yoki oʻlkashunoslarni jalb qilish.
15. Oilaviy mehmon uylari egalari va ishchilarini mehmonxona xizmatlarini koʻrsatish, zamonaviy axborot texnologiyalari sohasi hamda chet tillari boʻyicha malaka oshirish va xodimlarni qayta tayyorlash kurslarida davriy ravishda oʻqitish.
Oilaviy mehmon uylari, xostellar, oʻtovli va chodirli oromgohlar faoliyatini tashkil etish toʻgʻrisidagi nizomga 1b-ILOVA
Oilaviy mehmon uylarida mavjud boʻlishi tavsiya etiladigan buyumlar
1. Televizor. 2. Sovutkich. 3. Konditsioner. 4. Dush kabinasi. 5. Unitaz. 6. Bet-qoʻl yuvish anjomlari. 7. Kir yuvish mashinasi. 8. Idish-tovoqlar toʻplami va oshxona anjomlari. 9. Choyshab-jildlar majmui. 10. Hammom va yuz sochiqlari. 11. Gilamlar. 12. Soʻzana, qumgʻon (koʻza), sopol buyumlar va xonalarni bezash uchun milliy hunarmandchilikning boshqa buyumlari. 13. Internet jahon axborot tarmogʻiga ulanish imkoniyati.
Oilaviy mehmon uylari, xostellar, oʻtovli va chodirli oromgohlar faoliyatini tashkil etish toʻgʻrisidagi nizomga 2-ILOVA
Oilaviy mehmon uylari, xostellar, oʻtovli va chodirli oromgohlar yagona reyestriga kiritiladigan
1. Tadbirkorlik subyektining nomi (yakka tartibdagi tadbirkorning F.I.O.). 2. Tadbirkorlik subyektining pochta manzili (joylashgan joyi). 3. Soliq toʻlovchining identifikatsiya raqami. 4. Aloqa maʼlumotlari (telefon raqami, elektron pochta manzili). 5. Individual reyestr raqami va Reyestrga kiritilgan sanasi.
Vazirlar Mahkamasining 2023-yil 27-noyabrdagi 622-son qaroriga 2-ILOVA
Oilaviy mehmon uylari, xostellar, oʻtovli va chodirli oromgohlarni Oilaviy mehmon uylari, xostellar, oʻtovli va chodirli oromgohlar yagona reyestriga kiritish boʻyicha davlat xizmatini koʻrsatishning
1-bob. Umumiy qoidalar
1. Mazkur Reglament davlat xizmatlari markazlari va Oʻzbekiston Respublikasi Yagona interaktiv davlat xizmatlari portali (keyingi oʻrinlarda — YIDXP) orqali oilaviy mehmon uylari, xostellar, oʻtovli va chodirli oromgohlarni Oilaviy mehmon uylari, xostellar, oʻtovli va chodirli oromgohlar yagona reyestriga (keyingi oʻrinlarda — Reyestr) kiritish boʻyicha davlat xizmatini (keyingi oʻrinlarda — davlat xizmati) koʻrsatish tartibini belgilaydi.
2. Davlat xizmati davlat xizmatlari markazlari yoki YIDXP orqali Oʻzbekiston Respublikasi Turizm qoʻmitasining hududiy boʻlinmalari (keyingi oʻrinlarda — vakolatli davlat organi) tomonidan koʻrsatiladi.
3. Davlat xizmatlari markazlari va vakolatli davlat organi oʻrtasidagi axborot almashinuvi elektron raqamli imzoni (keyingi oʻrinlarda — ERI) majburiy tartibda qoʻllash orqali idoralararo elektron oʻzaro bogʻlanish yordamida amalga oshiriladi.
4. Oilaviy mehmon uylari (keyingi oʻrinlarda — mehmon uyi), xostellar, oʻtovli va chodirli oromgohlarning faoliyatini tashkil etish ushbu reglamentga 1-ilovadagi sxema boʻyicha amalga oshiriladi.
2-bob. Davlat xizmatini koʻrsatish tartibi
1-§. Murojaatlarni shakllantirish va yuborish
5. Mehmon uyi, xostel, oʻtovli va (yoki) chodirli oromgoh faoliyatini tashkil etish istagini bildirgan shaxs (keyingi oʻrinlarda — ariza beruvchi) davlat xizmatidan foydalanish uchun davlat xizmatlari markaziga shaxsan oʻzi kelib murojaat qiladi yoki davlat xizmatlaridan elektron tarzda foydalanish uchun YIDXPda roʻyxatdan oʻtadi.
6. Ariza beruvchi oʻzi kelib murojaat qilganda, davlat xizmatlari markazi xodimi ariza beruvchi nomidan, YIDXP orqali murojaat qilganda esa, mustaqil ravishda ushbu Reglamentga 2 va 3-ilovalarga muvofiq soʻrovnomani elektron shaklda toʻldiradi.
8. Vakolatli davlat organi ariza beruvchining arizasiga muvofiq koʻchmas mulk obyektlariga boʻlgan huquqlarning davlat reyestridan davlat roʻyxatidan oʻtkazish toʻgʻrisida koʻchirma yoki shu turdagi mulkning ijara shartnomasini “Elektron hukumat” tizimining idoralararo integratsiyalashuv platformasi orqali onlayn tekshirib oladi.
9. Ariza beruvchidan 7 va 8-bandlarda koʻrsatilmagan maʼlumotlarni hamda boshqa hujjatlarni talab qilish qatʼiyan taqiqlanadi.
10. Taqdim etilgan hujjatlardagi maʼlumotlarning toʻgʻriligi va haqqoniyligi uchun ariza beruvchi javobgar hisoblanadi.
11. Soʻrovnomaga ariza beruvchi toʻgʻrisida maʼlumotlar kiritilib, unga ilova qilinadigan hujjat rasmiylashtirilgandan soʻng ariza beruvchi uni identifikatsiya qilishning zamonaviy vositalari bilan (elektron imzo, daktiloskopiya, yagona identifikatsiya tizimidagi login va parol, mobil-ID va boshqalar) tasdiqlaydi.
12. Ariza beruvchi davlat xizmatlari markaziga kelib murojaat etganda, uning soʻrovnomasi davlat xizmatlari markazi xodimi tomonidan toʻldirilib, ariza beruvchi tomonidan tasdiqlangandan soʻng soʻrovnoma vakolatli organga elektron shaklda yuboriladi. YIDXP orqali murojaat qilinganda esa, soʻrovnoma avtomatik tarzda tegishliligi boʻyicha vakolatli organga yuboriladi.
Ariza beruvchi soʻrovnomani YIDXP orqali toʻldirganda, undan elektron raqamli imzo talab etilmaydi.
13. Ushbu Reglamentda nazarda tutilgan davlat xizmati bepul koʻrsatiladi.
14. Soʻrovnomada notoʻgʻri yoki toʻliq boʻlmagan maʼlumotlar aniqlangan taqdirda, vakolatli organ ariza beruvchiga aniqlangan kamchiliklarni bartaraf etish uchun oʻn ish kunidan oshmagan muddat beradi.
15. Quyidagi holatlar davlat xizmatini koʻrsatishni rad etish uchun asos hisoblanadi:
ariza beruvchi tomonidan ushbu Reglamentda belgilangan muddatda aniqlangan kamchiliklar bartaraf etilmagan boʻlsa;
oʻrganish natijalariga koʻra obyektning mazkur Reglamentda nazarda tutilgan talablarga muvofiq emasligi aniqlansa.
16. Davlat xizmati koʻrsatishni boshqa asoslar boʻyicha rad etish taqiqlanadi.
17. Ariza beruvchi davlat xizmatidan foydalanishdan uni koʻrsatishning har qanday bosqichida bosh tortish huquqiga ega. Ariza beruvchi davlat xizmatidan foydalanishdan bosh tortganda, uning soʻrovnomasi koʻrmasdan qoldiriladi.
2-§. Murojaatlarni koʻrib chiqish tartibi
18. Vakolatli davlat organi hujjatlarni olgan kundan boshlab ularni uch ish kuni davomida koʻrib chiqadi, mehmon uyini Oilaviy mehmon uylari, xostellar, oʻtovli va chodirli oromgohlar faoliyatini tashkil etish toʻgʻrisidagi nizomga 1-ilovada , xostel, oʻtovli va chodirli oromgohlarni standartlashtirish boʻyicha normativ hujjatlarda nazarda tutilgan majburiy talablarga muvofiqligi boʻyicha oʻrganib chiqadi.
19. Mehmon uyini oʻrganib chiqish natijasi yuzasidan vakolatli davlat organi mazkur Reglamentga 4-ilovaga muvofiq shaklda, xostel, oʻtovli va chodirli oromgohlarni oʻrganib chiqish natijasi boʻyicha esa, 5-ilovaga muvofiq shaklda dalolatnoma rasmiylashtiradi.
Mehmon uyi Oilaviy mehmon uylari, xostellar, oʻtovli va chodirli oromgohlar faoliyatini tashkil etish toʻgʻrisidagi nizomga 1-ilovada nazarda tutilgan, xostel, oʻtovli va chodirli oromgohlar standartlashtirish boʻyicha normativ hujjatlarda nazarda tutilgan majburiy talablarga muvofiq boʻlmagan taqdirda, vakolatli davlat organi dalolatnoma rasmiylashtirilgan kundan boshlab ikki ish kuni ichida QR-kod (matrik shtrixli kod) qoʻyilgan bildirish xatini rasmiylashtiradi yoki asoslangan rad javobini oʻz ERIsi bilan tasdiqlab, davlat xizmatlari markaziga (oʻzi kelgan holda murojaat qilinganda) yoki ariza beruvchiga (elektron tarzda murojaat qilinganda) YIDXP orqali elektron shaklda yuboradi. Bunda, Reyestrga kiritish rad etilganligining aniq sabablari hamda ularni bartaraf qilish uchun hujjatlarni qayta taqdim etish mumkin boʻlgan muddat (uch oygacha) koʻrsatiladi.
20. Reyestrga kiritishni rad etishga asos boʻlgan sabablar bartaraf etilganda, ariza beruvchi bildirish xatida koʻrsatilgan muddat mobaynida Reyestrdan koʻchirma olish uchun mazkur Reglamentga 6 va 7-ilovalarga muvofiq shakllarda ariza bilan qayta murojaat qilish huquqiga ega. Vakolatli davlat organi uch ish kuni davomida koʻrib chiqish natijalari boʻyicha qoʻshimcha dalolatnomani rasmiylashtirilgan holda, hujjatlarni qayta koʻrib chiqadi.
Vakolatli davlat organi tomonidan qayta taqdim etilgan arizani koʻrib chiqishda muqaddam ariza beruvchiga yozma shaklda taqdim etilgan bildirish xatida bayon etilmagan rad etish sabablarini koʻrsatishga yoʻl qoʻyilmaydi.
21. Reyestrga kiritish rad etilganligi toʻgʻrisidagi yozma shakldagi bildirish xatida koʻrsatilgan muddat oʻtib ketgandan soʻng ariza beruvchi tomonidan topshirilgan ariza yangidan topshirilgan hisoblanadi hamda vakolatli davlat organi tomonidan umumiy asoslarda koʻrib chiqiladi.
22. Mehmon uyi Oilaviy mehmon uylari, xostellar, oʻtovli va chodirli oromgohlar faoliyatini tashkil etish toʻgʻrisidagi nizomga 1-ilovada nazarda tutilgan majburiy talablarga, xostel, oʻtovli va chodirli oromgohlar mazkur standardlashtirish boʻyicha normativ hujjatlarda nazarda tutilgan majburiy talablarga muvofiq boʻlganda, vakolatli davlat organi ikki ish kuni mobaynida:
mehmon uyi, xostel, oʻtovli va chodirli oromgohlarga individual reyestr raqamini bergan holda Reyestrga tegishli maʼlumotlarni kiritadi;
ariza beruvchiga mazkur Reglamentga 8 va 9-ilovalarga muvofiq shakldagi Reyestrdan QR-kod (matrik shtrixli kod) qoʻyilgan koʻchirmani rasmiylashtiradi;
koʻchirmani oʻz ERIsi bilan tasdiqlab, bir ish kuni mobaynida davlat xizmatlari markaziga (oʻzi kelgan holda murojaat qilinganda) yoki ariza beruvchiga (elektron tarzda murojaat qilinganda) YIDXP orqali elektron shaklda yuboradi;
Soʻrovnomada ariza beruvchi tomonidan davlat xizmatlarini koʻrsatishning natijasini olib ketishga masʼul shaxs koʻrsatilgan holatlarda davlat xizmatlarini koʻrsatishning natijasini ushbu shaxsga taqdim etishda tegishli ishonchnoma talab etilmaydi.
23. Reyestrdan koʻchirma elektron hujjat shaklida rasmiylashtiriladi va vakolatli organning elektron imzosi bilan tasdiqlanadi.
25. Reyestrdan koʻchirma quyidagi hollarda qayta rasmiylashtiriladi:
obyekt nomi oʻzgarganda;
obyektning pochta manzili oʻzgarganda;
qoʻshimcha joylashtirish xonalari tashkil etilganda;
huquqiy vorislik yuzaga kelganda.
Reyestrdan koʻchirmani qayta rasmiylashtirish uchun ariza beruvchi Yagona interaktiv davlat xizmatlari portali orqali murojaat qiladi.
Vakolatli organ ariza va unga ilova qilingan hujjatlarni koʻrib chiqib, uch ish kuni ichida Reyestrdan koʻchirmani qayta rasmiylashtiradi yoki qayta rasmiylashtirishni rad etish toʻgʻrisida qaror qabul qiladi.
3-bob. Yakunlovchi qoidalar
26. Davlat xizmatlari markazlari va vakolatli davlat organi xodimlari tomonidan ariza beruvchilar toʻgʻrisidagi shaxsiy maʼlumotlar maxfiyligi taʼminlanadi.
Qonunchilik hujjatlarida belgilangan tartibda vakolatli davlat organlari tomonidan rasmiy murojaat boʻlgan taqdirda, ariza beruvchilar toʻgʻrisidagi maʼlumotlar taqdim etilishi mumkin.
27. Tegishli maʼlumotlarni taqdim etuvchi davlat organlari va tashkilotlari taqdim etilayotgan maʼlumotlarning ishonchliligi, haqqoniyligi va dolzarbligini taʼminlaydilar.
28. Ushbu Reglamentni qoʻllashda yuzaga keladigan nizolar qonunchilikda belgilangan tartibda hal etiladi.
29. Mazkur Reglament talablarining buzilishida aybdor boʻlgan shaxslar qonunchilik hujjatlariga muvofiq javob beradilar.
Oilaviy mehmon uylari, xostellar, oʻtovli va chodirli oromgohlarni Oilaviy mehmon uylari, xostellar, oʻtovli va chodirli oromgohlar yagona reyestriga kiritish boʻyicha davlat xizmatini koʻrsatishning maʼmuriy reglamentiga 1-ILOVA
Oilaviy mehmon uylari, xostellar, oʻtovli va chodirli oromgohlarni Oilaviy mehmon uylari, xostellar, oʻtovli va chodirli oromgohlar yagona reyestriga kiritish boʻyicha davlat xizmatini koʻrsatish
Bosqich Subyektlar Tadbirlar Ijro muddati 1-bosqich Ariza beruvchi Davlat xizmatidan foydalanish uchun davlat xizmatlari markaziga oʻzi kelib murojaat qiladi yoki davlat xizmatlaridan elektron tarzda foydalanish uchun YIDXP orqali ariza topshiradi. Oʻz xohishiga koʻra 2-bosqich Davlat xizmatlari markazi Arizani qabul qiladi, ariza raqami va sanasini ariza beruvchiga yuboradi yoki davlat xizmati koʻrsatishni rad etadi. Avtomatik tarzda 3-bosqich Davlat xizmatlari markazi Ariza beruvchi davlat xizmatlari markaziga oʻzi kelib murojaat qilganda, uning soʻrovnomasini Turizm qoʻmitasining hududiy organiga (keyingi oʻrinlarda — vakolatli organ) elektron shaklda yuboradi. Avtomatik tarzda 4-bosqich Turizm qoʻmitasining hududiy boʻlinmalari (vakolatli organ) 1. Ariza va unga ilova qilingan hujjatlarni koʻrib chiqadi. 2. Mehmon uyi, xostel, oʻtovli va chodirli oromgoh belgilangan talablarga muvofiqligini oʻrganadi va natijasi boʻyicha dalolatnoma rasmiylashtiradi. 3 ish kuni mobaynida 5-bosqich Turizm qoʻmitasining hududiy boʻlinmalari (vakolatli organ) Mehmon uyi, xostel, oʻtovli va chodirli oromgoh belgilangan talablarga muvofiq boʻlganda, uni Oilaviy mehmon uylari, xostellar, oʻtovli va chodirli oromgohlar yagona reyestriga kiritadi hamda davlat xizmatlari markazi (oʻzi kelgan holda murojaat qilinganda) yoki YIDXP (elektron tarzda murojaat qilinganda) orqali ariza beruvchiga xabar beradi. 2 ish kuni davomida Mehmon uyi, xostel, oʻtovli va chodirli oromgoh belgilangan talablarga muvofiq boʻlmaganda, rad qilish asoslari aniq koʻrsatgan bildirish xatini davlat xizmatlari markazi (oʻzi kelgan holda murojaat qilinganda) yoki YIDXP (elektron tarzda murojaat qilinganda) orqali ariza beruvchiga elektron tarzda yuboradi. 1 ish kuni davomida 6-bosqich Ariza beruvchi* Reyestrga kiritishni rad etish toʻgʻrisida bildirish xatini olganda rad etish sabablarini bartaraf etadi va vakolatli organga qayta koʻrib chiqish uchun hujjatlarni taqdim etadi. 3 oygacha 7-bosqich Vakolatli organ* Hujjatlarni qayta koʻrib chiqadi va qoʻshimcha dalolatnomani rasmiylashtiradi. 3 ish kuni davomida 8-bosqich Vakolatli organ Mehmon uylari, xostellar, oʻtovli va chodirli oromgohlarning faoliyatini monitoringi qiladi. Doimiy
Oilaviy mehmon uylari, xostellar, oʻtovli va chodirli oromgohlarni Oilaviy mehmon uylari, xostellar, oʻtovli va chodirli oromgohlar yagona reyestriga kiritish boʻyicha davlat xizmatini koʻrsatishning maʼmuriy reglamentiga 2-ILOVA
_________________________________________________________________________ (Oʻzbekiston Respublikasi Turizm qoʻmitasi) SOʻROVNOMA 1. ______________________________________________________________________ (arizachi beruvchining toʻliq nomi) ______________________________________________ manzili boʻyicha roʻyxatdan oʻtgan (manzili, telefon raqami, faks raqami, elektron pochta manzili) ________________________________________________________________________, _________________________________________________________________ nomidan, (oilaviy mehmon uyi egasining lavozimi, F.I.O.) ____________________________________________ manzil boʻyicha taqdim etiladigan, (viloyat, tuman, shahar, koʻcha, bino raqami) _______________________________________ oilaviy mehmon uyi xizmatini koʻrsatish (xonalar va joylar soni) xavfsizlik talablariga muvofiq kelishini maʼlum qiladi va uni Oilaviy mehmon uylari, xostellar, oʻtovli va chodirli oromgohlar yagona reyestriga kiritishni soʻraydi. 2. Ariza beruvchi qonunchilik hujjatlarida belgilangan barcha shartlarni bajarishni oʻz zimmasiga oladi. 3. Arizaga hujjat va maʼlumotlar ___ varaqda ilova qilinadi. 4. Davlat xizmatini koʻrsatish natijasini olib ketuvchi shaxsning (agar mavjud boʻlsa) JSHSHIR maʼlumotlari: 20 ___ yil “____” _____________ (sana) Ariza shaklini olish uchun QR-kod
Oilaviy mehmon uylari, xostellar, oʻtovli va chodirli oromgohlarni Oilaviy mehmon uylari, xostellar, oʻtovli va chodirli oromgohlar yagona reyestriga kiritish boʻyicha davlat xizmatini koʻrsatishning maʼmuriy reglamentiga 3-ILOVA
_________________________________________________________________________ (Oʻzbekiston Respublikasi Turizm qoʻmitasi) SOʻROVNOMA 1. ______________________________________________________________________ (arizachi beruvchining toʻliq nomi) ______________________________________________ manzili boʻyicha roʻyxatdan oʻtgan (manzili, telefon raqami, faks raqami, elektron pochta manzili) ________________________________________________________________________, _________________________________________________________________ nomidan, (xostel, oʻtovli va chodirli oromgoh egasining lavozimi, F.I.O.) ____________________________________________ manzil boʻyicha taqdim etiladigan, (viloyat, tuman, shahar, koʻcha, bino raqami) _________________________ mehmonxona va vaqtinchalik turar joy xizmatini koʻrsatish (xonalar va joylar soni) Nizom va standartlashtirish boʻyicha normativ hujjatlar talablariga muvofiq kelishini maʼlum qiladi hamda uni Oilaviy mehmon uylari, xostellar, oʻtovli va chodirli oromgohlar yagona reyestriga kiritishni soʻraydi. 2. Soliq toʻlovchining identifikatsiya raqami. 3. Ariza beruvchi qonunchilik hujjatlarida belgilangan barcha shartlarni bajarishni oʻz zimmasiga oladi. 4. Arizaga hujjat va maʼlumotlar ___ varaqda ilova qilinadi. 5. Davlat xizmatini koʻrsatish natijasini olib ketuvchi shaxsning (agar mavjud boʻlsa) JSHSHIR maʼlumotlari: 20 ___ yil “____” _____________ (sana) Ariza shaklini olish uchun QR-kod
Oilaviy mehmon uylari, xostellar, oʻtovli va chodirli oromgohlarni Oilaviy mehmon uylari, xostellar, oʻtovli va chodirli oromgohlar yagona reyestriga kiritish boʻyicha davlat xizmatini koʻrsatishning maʼmuriy reglamentiga 4-ILOVA
Oilaviy mehmon uyini oʻrganish dalolatnomasi № ____ 20____ yil “____” _____________ Oʻzbekiston Respublikasi Turizm qoʻmitasi ________________________________________ __________________________________________________ hududiy boʻlinmasi xodimi (hudud nomi) ________________________________________________________________________ (xodimning F.I.O., lavozimi) 20____ yil “____” _____________da _________________________________________ ________________________________________________________________________, (ariza beruvchining manzili) oilaviy mehmon uyi tomonidan koʻrsatiladigan xizmatlarni Oilaviy mehmon uylari, xostellar, oʻtovli va chodirli oromgohlar yagona reyestriga kiritish maqsadida ariza beruvchi _______________________________________________________ ishtirokida oʻrgandi. (F.I.O., telefon raqami, elektron pochta manzili) Baholash vaqtida: _________________________________________________ belgilandi. Tavsiya etiladi: __________________________________________________. Xulosa: ________________________________________________________. Dalolatnoma ikki nusxada rasmiylashtiriladi, uning birinchi nusxasi vakolatli davlat organiga hamda ikkinchi nusxasi ariza beruvchiga taqdim etiladi. ____________________ ____________ _________________________ (xodim lavozimi) (imzo) (F.I.O.) Dalolatnoma bilan tanishdim va bitta nusxasini oldim: ____________________________ _________________ (ariza beruvchining F.I.O.) (imzo) 20____ yil “____” _____________ M.Oʻ. (mavjud boʻlganda)
Oilaviy mehmon uylari, xostellar, oʻtovli va chodirli oromgohlarni Oilaviy mehmon uylari, xostellar, oʻtovli va chodirli oromgohlar yagona reyestriga kiritish boʻyicha davlat xizmatini koʻrsatishning maʼmuriy reglamentiga 5-ILOVA
Xostel, oʻtovli va chodirli oromgohlarni oʻrganish dalolatnomasi № _____ 20____ yil “____” _____________ Oʻzbekiston Respublikasi Turizm qoʻmitasi ________________________________________ __________________________________________________ hududiy boʻlinmasi xodimi (hudud nomi) ________________________________________________________________________ (xodimning F.I.O., lavozimi) 20____ yil “____” _____________da _________________________________________ ________________________________________________________________________ (ariza beruvchining manzili) xostel, oʻtovli va chodirli oromgoh tomonidan koʻrsatiladigan xizmatlarni Oilaviy mehmon uylari, xostellar, oʻtovli va chodirli oromgohlar yagona reyestriga kiritish maqsadida ariza beruvchi ___________________________________ ishtirokida oʻrgandi. (F.I.O., telefon raqami, elektron pochta manzili) Oʻrganish vaqtida belgilandi: T/r Talablar Haqiqiy holati Muvofiqlik belgisi 1. 2. 3. 4. ___________________________ _______________ _____________________ (masʼul xodim lavozimi) (imzo) (F.I.O.) Tavsiya etiladi: __________________________________________________. Xulosa: ________________________________________________________. Dalolatnoma ikki nusxada rasmiylashtiriladi, uning birinchi nusxasi vakolatli davlat organiga hamda ikkinchi nusxasi ariza beruvchiga taqdim etiladi. ____________________ ____________ _________________________ (xodim lavozimi) (imzo) (F.I.O.) Dalolatnoma bilan tanishdim va bitta nusxasini oldim: ____________________________ _________________ (ariza beruvchining F.I.O.) (imzo) 20____ yil “____” _____________ M.Oʻ. (mavjud boʻlganda)
Oilaviy mehmon uylari, xostellar, oʻtovli va chodirli oromgohlarni Oilaviy mehmon uylari, xostellar, oʻtovli va chodirli oromgohlar yagona reyestriga kiritish boʻyicha davlat xizmatini koʻrsatishning maʼmuriy reglamentiga 6-ILOVA
_________________________________________________________________________ (Oʻzbekiston Respublikasi Turizm qoʻmitasi) SOʻROVNOMA (qayta rasmiylashtirish toʻgʻrisida) 1. ______________________________________________________________________ (arizachi beruvchining toʻliq nomi) ______________________________________________ manzili boʻyicha roʻyxatdan oʻtgan (manzili, telefon raqami, faks raqami, elektron pochta manzili) ________________________________________________________________________, _________________________________________________________________ nomidan, (oilaviy mehmon uyi egasining lavozimi, F.I.O.) ____________________________________________ manzil boʻyicha taqdim etiladigan, (viloyat, tuman, shahar, koʻcha, bino raqami) _______________________________________ oilaviy mehmon uyi xizmatini koʻrsatish (xonalar va joylar soni) xavfsizlik talablariga muvofiq kelishini maʼlum qiladi hamda uni Oilaviy mehmon uylari, xostellar, oʻtovli va chodirli oromgohlar yagona reyestridan koʻchirmani qayta rasmiylashtirishni soʻraydi. 2. Ariza beruvchi qonunchilik hujjatlarida belgilangan barcha shartlarni bajarishni oʻz zimmasiga oladi. 3. Arizaga hujjat va maʼlumotlar ___ varaqda ilova qilinadi. 4. Davlat xizmatini koʻrsatish natijasini olib ketuvchi shaxsning (agar mavjud boʻlsa) JSHSHIR maʼlumotlari: 20 ___ yil “____” _____________ (sana) Ariza shaklini olish uchun QR-kod
Oilaviy mehmon uylari, xostellar, oʻtovli va chodirli oromgohlarni Oilaviy mehmon uylari, xostellar, oʻtovli va chodirli oromgohlar yagona reyestriga kiritish boʻyicha davlat xizmatini koʻrsatishning maʼmuriy reglamentiga 7-ILOVA
_________________________________________________________________________ (Oʻzbekiston Respublikasi Turizm qoʻmitasi) SOʻROVNOMA (qayta rasmiylashtirish toʻgʻrisida) 1. ______________________________________________________________________ (arizachi beruvchining toʻliq nomi) ______________________________________________ manzili boʻyicha roʻyxatdan oʻtgan (manzili, telefon raqami, faks raqami, elektron pochta manzili) ________________________________________________________________________, _________________________________________________________________ nomidan, (xostel, oʻtovli va chodirli oromgoh egasining lavozimi, F.I.O.) ____________________________________________ manzil boʻyicha taqdim etiladigan, (viloyat, tuman, shahar, koʻcha, bino raqami) _________________________ mehmonxona va vaqtinchalik turar joy xizmatini koʻrsatish (xonalar va joylar soni) Nizom va standartlashtirish boʻyicha normativ hujjatlar talablariga muvofiq kelishini maʼlum qiladi hamda uni Oilaviy mehmon uylari, xostellar, oʻtovli va chodirli oromgohlar yagona reyestridan koʻchirmani qayta rasmiylashtirishni soʻraydi. 2. Soliq toʻlovchining identifikatsiya raqami. 3. Ariza beruvchi qonunchilik hujjatlarida belgilangan barcha shartlarni bajarishni oʻz zimmasiga oladi. 4. Arizaga hujjat va maʼlumotlar ___ varaqda ilova qilinadi. 20 ___ yil “____” _____________ (sana) Ariza shaklini olish uchun QR-kod
Oilaviy mehmon uylari, xostellar, oʻtovli va chodirli oromgohlarni Oilaviy mehmon uylari, xostellar, oʻtovli va chodirli oromgohlar yagona reyestriga kiritish boʻyicha davlat xizmatini koʻrsatishning maʼmuriy reglamentiga 8-ILOVA
Oʻzbekiston Respublikasi Turizm qoʻmitasi Oilaviy mehmon uylari, xostellar, oʻtovli va chodirli oromgohlar yagona reyestridan koʻchirma Oilaviy mehmon uylari, xostellar, oʻtovli va chodirli oromgohlar yagona reyestriga kiritilgan ______________________________________________________ga berildi. (ariza beruvchining F.I.O.) 20___ yil “____” _______________. Roʻyxatga olish raqami: ________________ Soliq toʻlovchining identifikatsiya raqami (STIR): _____________________________ Pasport (identifikatsiyalovchi ID-karta) seriyasi: _____ raqami: ____________________ Berilgan sanasi _______________ _________________________________________________________________________ (pasport (identifikatsiyalovchi ID-karta) bergan organning toʻliq nomi) Oilaviy mehmon uyi manzili: ________________________________________________ Amalga oshirilayotgan faoliyatning qoʻshimcha tur(lar)i: ___________________________ ________________________________________________________________________ ________________________________________________________________________ ________________________________________________________________________ Reyestridan koʻchirma berildi: ______________________________________________________ (Oʻzbekiston Respublikasi Turizm qoʻmitasi hududiy boʻlinmasining toʻliq nomi) QR-kod uchun joy
Oilaviy mehmon uylari, xostellar, oʻtovli va chodirli oromgohlarni Oilaviy mehmon uylari, xostellar, oʻtovli va chodirli oromgohlar yagona reyestriga kiritish boʻyicha davlat xizmatini koʻrsatishning maʼmuriy reglamentiga 9-ILOVA
Oʻzbekiston Respublikasi Turizm qoʻmitasi Oilaviy mehmon uylari, xostellar, oʻtovli va chodirli oromgohlar yagona reyestridan koʻchirma Reyestr raqami № __________________________ Roʻyxatga olish sanasi: _________________ Mehmonxona va vaqtinchalik turar joy xizmatlari _________________________________________________________________________ (tadbirkorlik subyektining nomi) koʻrsatilgan ______________________________________________________________ (xostel, oʻtovli va chodirli oromgoh nomi) manzili: _________________________________________________________________ (telefon raqami, elektron pochta manzili) Oʻrnatilgan talablarga mos kelishi ____________________________________________ ________________________________________________________________________ (standartlashtirish boʻyicha normativ hujjatlar) Roʻyxatdan oʻtkazish tatbiq etiladi _____________________________________________ (xona va oʻrin-joylar miqdori) Soliq toʻlovchining identifikatsiya raqam _______________________________________ Reyestrdan koʻchirma berildi: ______________________________________________________ (Oʻzbekiston Respublikasi Turizm qoʻmitasi hududiy boʻlinmasining toʻliq nomi) QR-kod uchun joy
Vazirlar Mahkamasining 2023-yil 27-noyabrdagi 622-son qaroriga 3-ILOVA
Oʻzbekiston Respublikasi Hukumatining oʻz kuchini yoʻqotgan deb eʼtirof etilayotgan ayrim qarorlari
1. Vazirlar Mahkamasining “Oilaviy mehmon uylari faoliyatini tashkil etish toʻgʻrisida” 2018-yil 7-avgustdagi 631-son qarori .
2. Vazirlar Mahkamasining “Oʻzbekiston Respublikasida turizm sohasini tiklash va rivojlantirish uchun qulay shart-sharoitlarni yaratish chora-tadbirlari toʻgʻrisida” 2020-yil 10-iyuldagi 433-son qarorining 1-bandi beshinchi xatboshisi hamda qarorga 5-ilova .
3. Vazirlar Mahkamasining “Oʻzbekiston Respublikasi Hukumatining ayrim qarorlariga oʻzgartirish va qoʻshimchalar kiritish toʻgʻrisida” 2019-yil 21-oktabrdagi 885-son qaroriga ilovaning 7-bandi .
4. Vazirlar Mahkamasining “Oʻzbekiston Respublikasi Turizm va sport vazirligi faoliyatini tashkil etish chora-tadbirlari toʻgʻrisida” 2021-yil 31-iyuldagi 477-son qaroriga 4-ilovaning 2-bandi .
5. Vazirlar Mahkamasining “Aholi va tadbirkorlik subyektlarining davlat xizmatlaridan foydalanish imkoniyatlari kengaytirilishi munosabati bilan Oʻzbekiston Respublikasi Hukumatining ayrim qarorlariga oʻzgartirish va qoʻshimchalar kiritish, shuningdek, baʼzilarini oʻz kuchini yoʻqotgan deb hisoblash toʻgʻrisida” 2021-yil 27-dekabrdagi 774-son qaroriga 1-ilovaning 36-bandi .
6. Vazirlar Mahkamasining “Turizm sohasi subyektlari uchun yaratilgan shart-sharoitlarni yanada yaxshilash munosabati bilan Oʻzbekiston Respublikasi Hukumatining ayrim qarorlariga oʻzgartirish va qoʻshimchalar kiritish toʻgʻrisida” 2022-yil 26-iyuldagi 407-son qaroriga ilovaning 1-bandi .
Oʻzbekiston Respublikasining Bosh vaziri A. ARIPOV
Toshkent sh.,
2023-yil 27-noyabr,
622-son