UzbekAI

← Qonunlar

📅 2023-yil 27-noyabr · Vazirlar Mahkamasi qarorlari

Rasmiy matn. Rasmiy hujjat. Tahririy izohlar kiritilmagan.

Yordam | Arxiv | Atamalar | Statistika | API | Havola yuborish | Sayt haqida | Shartlar

← Қонунлар

📅 2023 йил 27 ноябрь · Вазирлар Маҳкамаси қарорлари

Расмий матн. Расмий ҳужжат. Таҳририй изоҳлар киритилмаган.

Ёрдам | Архив | Атамалар | Статистика | API | Ҳавола юбориш | Сайт ҳақида | Шартлар

← Законы

📅 27 ноября 2023 г. · Постановления Кабинета Министров

Официальный текст. Официальный документ. Редакционные примечания не включены.

Помощь | Архив | Термины | Статистика | API | Предложить ссылку | О сайте | Условия

← Laws

📅 27 November 2023 · Cabinet of Ministers resolutions

Official text. Official document. Editorial notes are not included.

Help | Archive | Glossary | Stats | API | Submit | About | Terms

Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг

қарори

СХЕМАСИ

Қишлоқ хўжалиги экинлари навлари ва дурагайларини давлат нав синовидан ўтказилиши ҳамда соҳага электрон идентификациялаш тизими жорий этилиши муносабати билан Вазирлар Маҳкамасининг «Қишлоқ хўжалиги экинлари навларини синаш тизимини такомиллаштириш тўғрисида» 2021 йил 27 мартдаги 158-сон қарорига ўзгартириш ва қўшимчалар киритиш ҳақида

Кейинги йилларда илғор халқаро тажриба ва илмий асосланган замонавий технологияларни қўллаш орқали қишлоқ хўжалиги экинларининг янги навлари ва дурагайларини яратиш, уларнинг бирламчи уруғчилигини ташкил этиш, интенсив соғлом кўчатлар етиштириш, маҳсулот ишлаб чиқарувчиларни сифатли уруғлик ва кўчатлар билан барқарор таъминлаш, шунингдек, хорижий давлатлар селекциясига мансуб ноанъанавий экин турларини республикамиз ҳудудларининг тупроқ-иқлим шароитидан келиб чиққан ҳолда жорий қилиш борасида тизимли чора-тадбирлар амалга оширилмоқда.

Шу билан бирга, барча турдаги қишлоқ хўжалиги экинлари навлари ва дурагайларини давлат нав синовидан ўтказишда электрон идентификациялаш ҳамда уларни мажбурий тартибда синовдан ўтказиш тизимини жорий этиш зарурати мавжуд.

Ўзбекистон Республикаси Президентининг «Маъмурий ислоҳотлар доирасида қишлоқ хўжалиги ва озиқ-овқат соҳасида давлат бошқарувини самарали ташкил қилиш чора-тадбирлари тўғрисида» 2023 йил 10 июндаги ПФ-90-сон Фармонига мувофиқ қишлоқ хўжалиги экинлари навлари ва дурагайларини мажбурий тартибда давлат нав синовидан ўтказиш, соҳада очиқлик ва ошкораликни таъминлаш учун электрон идентификациялаш тизимини ва замонавий рақамли технологияларни кенг жорий қилиш орқали давлат ва жамоатчилик назоратини кучайтириш мақсадида Вазирлар Маҳкамаси қарор қилади:

1. Вазирлар Маҳкамасининг «Қишлоқ хўжалиги экинлари навларини синаш тизимини такомиллаштириш тўғрисида» 2021 йил 27 мартдаги 158-сон қарорига иловага мувофиқ қуйидагиларни назарда тутувчи ўзгартириш ва қўшимчалар киритилсин:

қишлоқ хўжалиги экинлари навлари ва дурагайларини синаш ҳамда давлат хизматларини кўрсатишда электрон идентификация тизимини жорий этиш ҳамда жараёнларнинг барча босқичларини махсус онлайн ахборот тизими орқали юритиш;

қишлоқ хўжалиги экинлари навлари ва дурагайларини мажбурий тартибда синовдан ўтказиш тизимини йўлга қўйиш.

2. Мазкур қарорнинг бажарилишини назорат қилиш Ўзбекистон Республикаси Бош вазирининг ўринбосари Ж.А. Ходжаев зиммасига юклансин.

Вазирлар Маҳкамасининг 2023 йил 27 ноябрдаги 623-сон қарорига ИЛОВА

Вазирлар Маҳкамасининг «Қишлоқ хўжалиги экинлари навларини синаш тизимини такомиллаштириш тўғрисида» 2021 йил 27 мартдаги 158-сон қарорига киритилаётган ўзгартириш ва қўшимчалар

1. 1-иловада :

2-бандда :

қуйидаги мазмундаги учинчи ва тўртинчи хатбошилар билан тўлдирилсин:

«Agrotest.uz» ахборот тизими (кейинги ўринларда-ахборот тизими) — қишлоқ хўжалиги экинлари навларининг синови бўйича маълумотларни ва давлат реестрини электрон кўринишда шакллантириш ҳамда янгилаб боришнинг автоматлаштирилган ахборот тизими;

истиқболли навлар — қишлоқ хўжалиги экинлари давлат нав синовининг дастлабки йилларида хўжалик кўрсаткичлари ва хусусиятлари, маҳсулот сифати ҳамда бошқа белгилари бўйича давлат реестрига киритилган нав ва дурагайлардан устун бўлган нав ва дурагайлар»;

учинчи — тўққизинчи хатбошилар тегишлича бешинчи — ўн биринчи хатбошилар деб ҳисоблансин;

тўққизинчи хатбоши қуйидаги таҳрирда баён этилсин:

«талабнома берувчи — қишлоқ хўжалиги экинлари навларини давлат реестрида рўйхатдан ўтказиш мақсадида Марказга мурожаат этувчи резидент ёки норезидент (юридик ва жисмоний шахслар)»;

7-банддаги «Марказга тегишли ҳужжатларни илова қилган ҳолда талабнома тақдим этади» сўзлари «Марказга ахборот тизими орқали талабнома ва унга илова қилинадиган тегишли ҳужжатларни тақдим этади» сўзлари билан алмаштирилсин;

9-банддаги «нав синаш участкаларининг тажриба ер майдонларида» сўзлари «нав синаш станцияси ва участкаларининг (ёки талабнома берувчининг ўзи танлаган) ер майдонларида» сўзлари билан алмаштирилсин;

15-банднинг биринчи хатбошиси қуйидаги таҳрирда баён этилсин:

«15. Қишлоқ хўжалиги экинлари навларини давлат реестридан ва Қишлоқ хўжалиги вазирлиги буйруғи билан шакллантириладиган истиқболли навлар рўйхатидан чиқариш учун қуйидаги ҳолатлар асос бўлади»;

16-банд қуйидаги таҳрирда баён этилсин:

«16. Давлат реестри Марказ томонидан ахборот тизимида электрон шаклда юритилади»;

17-банд ўз кучини йўқотган деб ҳисоблансин;

18-банд қуйидаги таҳрирда баён этилсин:

«18. Ахборот тизимига давлат реестри бўйича маълумотлар Марказ томонидан жойлаштирилади ҳамда жисмоний ва юридик шахслар танишиши учун очиқ ҳисобланади».

2. 2-иловада :

2-банд қуйидаги таҳрирда баён этилсин:

«2. Ушбу Регламентда қуйидаги асосий тушунчалар қўлланилади:

давлат реестрида рўйхатдан ўтказилганлик тўғрисида гувоҳнома — Ўзбекистон Республикаси ҳудудида экишга тавсия қилинган қишлоқ хўжалиги экинлари давлат реестрида (кейинги ўринларда — давлат реестри) рўйхатдан ўтказилган қишлоқ хўжалиги экинлари навларига талабнома берувчининг хоҳишига кўра бериладиган, ваколатли орган томонидан давлат реестрида рўйхатдан ўтказилганлигини тасдиқловчи расмий ҳужжат;

истиқболли навлар — қишлоқ хўжалиги экинлари давлат нав синовининг дастлабки йилларида хўжалик кўрсаткичлари ва хусусиятлари, маҳсулот сифати ҳамда бошқа белгилари бўйича давлат реестрига киритилган нав ва дурагайлардан устун бўлган нав ва дурагайлар;

талабнома берувчи — қишлоқ хўжалиги экинлари навларини давлат реестрида рўйхатдан ўтказиш мақсадида Ўзбекистон Республикаси Қишлоқ хўжалиги вазирлиги ҳузуридаги Қишлоқ хўжалиги экинлари навларини синаш марказига (кейинги ўринларда — Марказ) мурожаат этувчи резидент ёки норезидент (юридик ва жисмоний шахслар);

шахсий кабинет — лойиҳа ташаббускорлари ва буюртмачиларга электрон платформада маълумотларни киритиш, юклаш, сақлаш, юбориш ва тасдиқлаш функцияларини амалга ошириш мақсадида бириктирилган саҳифа;

электрон идентификация рақами — Ўзбекистон Республикаси Қишлоқ хўжалиги вазирлиги ҳузуридаги Қишлоқ хўжалиги экинлари навларини синаш маркази томонидан синовга олинадиган қишлоқ хўжалиги экинларининг навларига бериладиган ҳамда юритиладиган идентификация рақами (код)»;

6-банднинг иккинчи хатбошиси қуйидаги таҳрирда баён этилсин:

«Давлат реестрида рўйхатдан ўтказиш учун андоза (стандарт) нав мавжуд бўлмаган тақдирда, синовдан ўтказилаётган қишлоқ хўжалиги экини турига мансуб янги навлар орасидан энг яхшиси танлаб олинади»;

9-банд қуйидаги таҳрирда баён этилсин:

«9. Давлат реестрида рўйхатдан ўтказилмаган қишлоқ хўжалиги экинлари навларининг уруғликларини реализация қилишга, шунингдек, Ўзбекистон Республикаси ҳудудига олиб кириш ва унинг ҳудудидан олиб чиқишга йўл қўйилмайди»;

12 — 15-бандлар қуйидаги таҳрирда баён этилсин:

«12. Талабнома берувчи қишлоқ хўжалиги экинлари навларини давлат реестрида рўйхатдан ўтказиш ҳамда рўйхатдан ўтказилганлик тўғрисида гувоҳномани олиш бўйича давлат хизматларидан фойдаланиш учун ваколатли органга «Agrotest.uz» ахборот тизими (кейинги ўринларда — ахборот тизими) орқали талабномани шакллантиради ва жойлаштиради.

Бунда резидентлар ахборот тизимида OnelD идентификация тизими орқали рўйхатдан ўтказилади. Норезидентлар учун ахборот тизимида онлайн рўйхатдан ўтган ҳолда тизимга кириш имконияти яратилади.

13. Талабнома берувчи қишлоқ хўжалиги экинлари навларини давлат реестрида рўйхатдан ўтказиш учун ваколатли органнинг ахборот тизимида рўйхатдан ўтиб, ўзининг шахсий кабинети орқали ушбу Регламентга 3-иловага мувофиқ талабномани тўлдиради ҳамда талаб этилган ҳужжатларни жойлаштиради.

Талабномани кўриб чиқиш учун ушбу Регламентга 4-иловага мувофиқ ставкаларда тўлов ундирилади.

Талабномада қуйидаги маълумотлар кўрсатилади:

навнинг анкетаси ва тавсифи;

ишончнома (воситачи ва ҳуқуқий ворислар томонидан талабнома берилган тақдирда);

навнинг фотосуратлари тўплами;

навни давлат реестрида рўйхатдан ўтказишга тавсия қилган ташкилотнинг илмий кенгаши баённомаси;

нав яратувчиларининг муаллифлигини тасдиқловчи маълумотнома (маҳаллий навлар бўйича талабнома берилган тақдирда);

навнинг генетик модификацияланган организм эканлиги ёхуд ген муҳандислиги йўли билан яратилганлиги тўғрисидаги маълумотнома (изоҳловчи илова);

нав яратувчиси томонидан тавсия этиладиган ҳудудлар (ёки тупроқ-иқлим зоналар) бўйича хабарнома.

Ваколатли орган томонидан талабнома берувчидан ушбу бандда назарда тутилмаган ҳужжатларни тақдим этишни талаб қилишга йўл қўйилмайди.

14. Талабнома берувчига тўловларни амалга ошириш учун беш иш куни ичида ахборот тизими орқали унинг шахсий кабинетига шартнома юборилади.

15. Талабнома берувчи шартнома билан танишиб чиқиб, хизматлар учун талаб этиладиган тўловни амалга оширади. Тўлов тижорат банки ёки электрон тўлов тизимлари орқали амалга оширилади»;

17 ва 18-бандлар қуйидаги таҳрирда баён этилсин:

«17. Қуйидаги ҳолларда талабномани кўриб чиқиш рад этилади:

талабнома берувчи томонидан ушбу Регламентга 13-бандда қайд этилган ҳужжатлар тўлиқ тақдим этилмаганда;

талабнома берувчи томонидан тақдим этилган ҳужжатларда нотўғри ёки бузиб кўрсатилган маълумотлар мавжуд бўлганда;

ушбу Регламентга 4-иловага мувофиқ ставкаларда тўловлар амалга оширилмаганда;

нав бошқа талабнома берувчи томонидан синаш учун такроран тақдим этилганда.

Талабномада ҳақиқий бўлмаган, сохта ва нотўғри маълумотлар мавжудлиги аниқланганда ёки ҳужжатлар тўлиқ тақдим этилмаганда, ваколатли орган талабнома берувчига ушбу камчиликларни ўн иш куни ичида бартараф этиш имкониятини беради.

Бунда давлат хизматлари кўрсатишнинг муддати аниқланган камчиликларни бартараф этиш вақтида тўхтатиб турилади.

Ваколатли органнинг давлат хизматлари кўрсатишни бошқа асосларга кўра рад этиши қатъий тақиқланади.

18. Талабнома берувчи ваколатли орган томонидан кўрсатиладиган давлат хизматларидан унинг ҳар қандай босқичида бош тортиш ҳамда шартномани бекор қилиш ҳақида ахборот тизими орқали маълум қилиш ҳуқуқига эга»;

22 — 24-бандлар қуйидаги таҳрирда баён этилсин:

«22. Ваколатли орган талабнома берувчидан ҳужжатларни қабул қилиб олгандан кейин беш иш куни ичида уларнинг тўлиқлиги ва тўғрилигини кўриб чиқади.

Ваколатли орган талабнома берувчига ҳужжатлар қабул қилинганлиги тўғрисида сана кўрсатилган хабарномани, давлат хизматларини кўрсатиш бўйича шартномани ҳамда навнинг уруғлик материалларини нав синаш станциялари ва участкаларига етказиб бериш бўйича тақсимотни юборади.

Ҳужжатлар тўлиқ ёки тўғри бўлмаганда, ваколатли орган талабнома берувчига камчиликларни бартараф этиш учун ахборот тизими орқали хабарнома юборади.

23. Давлат реестрида рўйхатдан ўтказиш ва рўйхатдан ўтказилганлик тўғрисида гувоҳномани бериш бўйича давлат хизматларидан фойдаланиш учун талабнома берувчи ваколатли органнинг қуйидаги талабларига қатъий амал қилган ҳолда:

навни синаш билан боғлиқ давлат хизматларини кўрсатиш учун белгиланган миқдорда тўловларни амалга оширади;

ахборот тизими орқали юборилган тақсимотни олгандан кейин экин туридан келиб чиққан ҳолда белгиланган муддатда навнинг сифатли уруғлик материалларини нав синаш станциялари ва участкаларига етказиб беради.

24. Ваколатли орган талабнома берувчи томонидан ҳужжатлар тўлиқ ва тўғри тақдим этилиб, тегишли тўловлар амалга оширилгандан кейин қуйидагиларни амалга оширади:

навнинг уруғлик материалларини нав синаш станциялари ва участкаларига етказиб бериш бўйича тақсимотни ишлаб чиқади ва ахборот тизими орқали талабнома берувчига етказади;

навнинг уруғлик материаллари тақсимотга мувофиқ тегишли нав синаш станциялари ва участкаларига ўз вақтида ва белгиланган миқдорда етказилишини назорат қилади ҳамда синаш ишларини ташкил этиш қоидалари ва талабларига мувофиқлигини баҳолайди;

навга электрон идентификация рақамини (код) қўйган ҳолда, нав синаш станциялари ва участкаларида хўжалик учун фойдали белгилар бўйича (ҳар йили, ҳар мавсумда) кузатувларни ташкил этади ва маълумотларни ахборот тизимига доимий равишда жойлаштириб боради;

талабнома берувчини навларни синаш бўйича эксперт баҳолаш усуллари тўғрисида ахборот тизими орқали хабардор қилади ва эксперт баҳолаш усуллари бўйича мавсум давомида ишларни ташкил этади ҳамда ҳар бир навга электрон идентификация рақамини (код) қўйган ҳолда, эксперт баҳолаш натижалари юзасидан хулоса ва далолатномаларни ахборот тизимига жойлаштиради;

навнинг ҳар йилги ҳосилидан олинган намуналар бўйича лаборатория таҳлиллари натижаларини (зарур ҳолларда, оригинатор томонидан тақдим этилган таҳлил натижаларини) ахборот тизимига жойлаштиради;

нав синаш станциялари ва участкаларида ўтказилган синаш ишлари натижалари асосида йиғилган маълумотларга кўра ахборот тизимида ҳар йили навлар бўйича таклифларни шакллантиради ҳамда Эксперт комиссияси аъзоларига тақдим этади»;

26-банд қуйидаги таҳрирда баён этилсин:

«26. Ваколатли орган Эксперт комиссиясининг хулосасига асосан ўзининг тегишли қарори лойиҳасини ахборот тизимида навларнинг электрон идентификация рақамини (код) кўрсатган ҳолда шакллантиради ҳамда йигирма беш иш куни ичида Қишлоқ хўжалиги вазирлиги билан келишган ҳолда тасдиқлайди»;

27-банднинг биринчи хатбошиси қуйидаги таҳрирда баён этилсин:

«27. Ваколатли орган ахборот тизимда навларнинг давлат реестрида рўйхатдан ўтказилганлиги ёки ўтказилмаганлиги тўғрисидаги маълумотномани шакллантиради ва электрон рақамли имзо билан тасдиқлаган ҳолда, уч иш куни ичида талабнома берувчининг шахсий кабинетига юборади»;

28-банд қуйидаги таҳрирда баён этилсин:

«28. Ваколатли орган талабнома берувчининг хоҳишига кўра уч иш куни ичида қишлоқ хўжалиги экини навининг давлат реестрида рўйхатдан ўтказилганлиги тўғрисидаги гувоҳномани шакллантиради ва белгиланган тартибда тақдим этади»;

29-банд қуйидаги мазмундаги иккинчи хатбоши билан тўлдирилсин:

«Қишлоқ хўжалиги экинлари навларини синаш маркази томонидан кўрсатиладиган давлат хизматлари бўйича тўлов ставкалари маҳаллий ва хорижий селекция навлари учун фарқли ҳолда белгиланади»;

30-банднинг биринчи хатбошиси қуйидаги таҳрирда баён этилсин:

«30. Қуйидагилар навларни Қишлоқ хўжалиги вазирлиги буйруғи билан шакллантириладиган истиқболли навлар рўйхатига киритиш ва давлат реестрида рўйхатдан ўтказишни рад этиш учун асос ҳисобланади»;

31-банд қуйидаги таҳрирда баён этилсин:

«31. Навларни давлат реестрида рўйхатдан ўтказишни рад этиш тўғрисида қарор қабул қилинганда, уч иш куни ичида талабнома берувчига ахборот тизими орқали талабнома рад этилганлиги ҳақида электрон шаклдаги хабарнома юборилади. Хабарномада талабномани рад этиш сабаблари ва уларни бартараф этиб, кўрсатилган муддатда ҳужжатларни қайта кўриб чиқиш учун такроран тақдим этиш мумкинлиги баён қилинади»;

1-илованинг матни қуйидаги таҳрирда баён этилсин:

«Ўзбекистон Республикаси Қишлоқ хўжалиги вазирлиги ҳузуридаги Қишлоқ хўжалиги экинлари навларини синаш маркази томонидан қишлоқ хўжалиги экинлари навларини синаш бўйича давлат хизматлари кўрсатиш

Босқичлар Масъуллар Амалга ошириш механизми Ижро муддати 1-босқич Талабнома берувчи (резидент ёки норезидент) 1. Навни давлат реестрида рўйхатдан ўтказиш мақсадида ваколатли органга Agrotest.uz ахборот тизими орқали талабномани шакллантирган ҳолда мурожаат қилади. 1. Ихтиёрий равишда 2. Талабномани қабул қилиш ва кўриб чиқиш, навни синаш учун қабул қилинганлиги тўғрисидаги маълумотномани олиш учун тўловларни амалга оширади. 2. Талабнома бериш билан бир вақтда 2-босқич Ваколатли орган (Қишлоқ ҳўжалиги экинларини синаш маркази) Ҳужжатларни қабул қилади ва қабул қилинган санани кўрсатган ҳолда талабнома берувчига хабарномани, навнинг уруғлик материалларини етказиб бериш бўйича тақсимотни ҳамда давлат хизматлари кўрсатиш бўйича шартномани ахборот тизими орқали юборади. Ҳужжатлар қабул қилингандан кейин 5 иш куни ичида 3-босқич Талабнома берувчи (резидент ёки норезидент) Тақсимотга асосан навнинг сифатли уруғлик материалларини нав синаш станциялари ва участкаларига белгиланган муддатда ва миқдорда етказиб беради. Тақсимотни олгандан сўнг 10 иш куни ичида 4-босқич Ваколатли орган (Қишлоқ хўжалиги экинларини синаш маркази) 1. Уруғлик материаллари тегишли нав синаш станциялари ва участкаларига тақсимотга асосан ўз вақтида етказиб берилишини назорат қилади ҳамда синаш ишларини ташкил этиш қоидалари ва талабларига мувофиқлигини баҳолайди. 1. Ҳар йили қишлоқ хўжалиги экинларини экишдан 10 кун олдин 2. Нав ёки дурагайларга электрон идентификация рақамини (код) қўйган ҳолда, нав синаш станциялари ва участкаларида хўжалик учун фойдали белгилар бўйича (ҳар йили, ҳар мавсумда) кузатувларни ташкил этади ва маълумотларни ахборот тизимига доимий равишда жойлаштириб боради. 2. Қишлоқ хўжалиги экинларининг вегетация даврида 3. Талабнома берувчини навни синаш бўйича эксперт баҳолаш усуллари тўғрисида ахборот тизими орқали хабардор қилади ва эксперт баҳолаш усуллари бўйича ишларни ташкил этади ҳамда ҳар бир навга электрон идентификация рақамини (код) қўйган ҳолда, эксперт баҳолаш натижалари юзасидан хулоса ва далолатномаларни ахборот тизимига жойлаштиради. 3. Етиштирилган ҳосил йиғиштириб олингандан кейин 4. Навнинг ҳар йилги ҳосилидан олинган намуналар бўйича лаборатория таҳлиллари натижаларини (зарур ҳолларда, оригинатор томонидан тақдим этилган таҳлил натижаларини) ахборот тизимига жойлаштиради. 4. Камида уч йил ва ҳар мавсум якунида 5. Ўтказилган синаш ишлари натижалари асосида йиғилган маълумотларга кўра ахборот тизимида ҳар йили навлар бўйича таклифларни шакллантиради ҳамда Эксперт комиссияси аъзоларига тақдим этади. 5. Камида уч йил ва ҳар мавсум якунида 6. Эксперт комиссияси хулосасига асосан ўзининг тегишли қарори лойиҳасини ахборот тизимида навларнинг электрон идентификация рақамини (код) кўрсатган ҳолда шакллантиради ҳамда Қишлоқ хўжалиги вазирлиги билан келишган ҳолда тасдиқлайди. 6. Эксперт комиссияси хулосасидан кейин 25 иш куни ичида 7. Ахборот тизимида навларнинг давлат реестрида рўйхатдан ўтказилганлиги ёки ўтказилмаганлиги тўғрисидаги маълумотномани шакллантиради ва электрон рақамли имзо билан тасдиқлаган ҳолда талабнома берувчининг шахсий кабинетига юборади. 7. 3 иш куни ичида 8. Талабнома берувчининг хоҳишига кўра навнинг давлат реестрида рўйхатдан ўтказилганлиги тўғрисидаги гувоҳномани шакллантиради ва белгиланган тартибда тақдим этади. 8. Талабнома берувчининг талабидан кейин 3 иш куни ичида 9. Навни давлат реестрида рўйхатдан ўтказишни рад этиш тўғрисида қарор қабул қилинганда, талабнома берувчига ахборот тизими орқали талабнома рад этилганлиги ҳақида электрон шаклдаги хабарномани юборади. Хабарномада талабномани рад этиш сабаблари ва уларни бартараф этиб, кўрсатилган муддатда ҳужжатларни қайта кўриб чиқиш учун такроран тақдим этиш мумкинлигини баён қилинди. 9. Талабнома рад этилгандан кейин 3 иш куни ичида ».

Ўзбекистон Республикасининг Бош вазири А. АРИПОВ

Тошкент ш.,

2023 йил 27 ноябрь,

623-сон

(Қонунчилик маълумотлари миллий базаси, 28.11.2023 й., 09/23/623/0898-сон)

lex.uz

Oʻzbekiston Respublikasi Vazirlar Mahkamasining

qarori

SXEMASI

Qishloq xoʻjaligi ekinlari navlari va duragaylarini davlat nav sinovidan oʻtkazilishi hamda sohaga elektron identifikatsiyalash tizimi joriy etilishi munosabati bilan Vazirlar Mahkamasining “Qishloq xoʻjaligi ekinlari navlarini sinash tizimini takomillashtirish toʻgʻrisida” 2021-yil 27-martdagi 158-son qaroriga oʻzgartirish va qoʻshimchalar kiritish haqida

Keyingi yillarda ilgʻor xalqaro tajriba va ilmiy asoslangan zamonaviy texnologiyalarni qoʻllash orqali qishloq xoʻjaligi ekinlarining yangi navlari va duragaylarini yaratish, ularning birlamchi urugʻchiligini tashkil etish, intensiv sogʻlom koʻchatlar yetishtirish, mahsulot ishlab chiqaruvchilarni sifatli urugʻlik va koʻchatlar bilan barqaror taʼminlash, shuningdek, xorijiy davlatlar seleksiyasiga mansub noanʼanaviy ekin turlarini respublikamiz hududlarining tuproq-iqlim sharoitidan kelib chiqqan holda joriy qilish borasida tizimli chora-tadbirlar amalga oshirilmoqda.

Shu bilan birga, barcha turdagi qishloq xoʻjaligi ekinlari navlari va duragaylarini davlat nav sinovidan oʻtkazishda elektron identifikatsiyalash hamda ularni majburiy tartibda sinovdan oʻtkazish tizimini joriy etish zarurati mavjud.

Oʻzbekiston Respublikasi Prezidentining “Maʼmuriy islohotlar doirasida qishloq xoʻjaligi va oziq-ovqat sohasida davlat boshqaruvini samarali tashkil qilish chora-tadbirlari toʻgʻrisida” 2023-yil 10-iyundagi PF-90-son Farmoniga muvofiq qishloq xoʻjaligi ekinlari navlari va duragaylarini majburiy tartibda davlat nav sinovidan oʻtkazish, sohada ochiqlik va oshkoralikni taʼminlash uchun elektron identifikatsiyalash tizimini va zamonaviy raqamli texnologiyalarni keng joriy qilish orqali davlat va jamoatchilik nazoratini kuchaytirish maqsadida Vazirlar Mahkamasi qaror qiladi:

1. Vazirlar Mahkamasining “Qishloq xoʻjaligi ekinlari navlarini sinash tizimini takomillashtirish toʻgʻrisida” 2021-yil 27-martdagi 158-son qaroriga ilovaga muvofiq quyidagilarni nazarda tutuvchi oʻzgartirish va qoʻshimchalar kiritilsin:

qishloq xoʻjaligi ekinlari navlari va duragaylarini sinash hamda davlat xizmatlarini koʻrsatishda elektron identifikatsiya tizimini joriy etish hamda jarayonlarning barcha bosqichlarini maxsus onlayn axborot tizimi orqali yuritish;

qishloq xoʻjaligi ekinlari navlari va duragaylarini majburiy tartibda sinovdan oʻtkazish tizimini yoʻlga qoʻyish.

2. Mazkur qarorning bajarilishini nazorat qilish Oʻzbekiston Respublikasi Bosh vazirining oʻrinbosari J.A. Xodjayev zimmasiga yuklansin.

Vazirlar Mahkamasining 2023-yil 27-noyabrdagi 623-son qaroriga ILOVA

Vazirlar Mahkamasining “Qishloq xoʻjaligi ekinlari navlarini sinash tizimini takomillashtirish toʻgʻrisida” 2021-yil 27-martdagi 158-son qaroriga kiritilayotgan oʻzgartirish va qoʻshimchalar

1. 1-ilovada :

2-bandda :

quyidagi mazmundagi uchinchi va toʻrtinchi xatboshilar bilan toʻldirilsin:

“Agrotest.uz” axborot tizimi (keyingi oʻrinlarda-axborot tizimi) — qishloq xoʻjaligi ekinlari navlarining sinovi boʻyicha maʼlumotlarni va davlat reyestrini elektron koʻrinishda shakllantirish hamda yangilab borishning avtomatlashtirilgan axborot tizimi;

istiqbolli navlar — qishloq xoʻjaligi ekinlari davlat nav sinovining dastlabki yillarida xoʻjalik koʻrsatkichlari va xususiyatlari, mahsulot sifati hamda boshqa belgilari boʻyicha davlat reyestriga kiritilgan nav va duragaylardan ustun boʻlgan nav va duragaylar”;

uchinchi — toʻqqizinchi xatboshilar tegishlicha beshinchi — oʻn birinchi xatboshilar deb hisoblansin;

toʻqqizinchi xatboshi quyidagi tahrirda bayon etilsin:

“talabnoma beruvchi — qishloq xoʻjaligi ekinlari navlarini davlat reyestrida roʻyxatdan oʻtkazish maqsadida Markazga murojaat etuvchi rezident yoki norezident (yuridik va jismoniy shaxslar)”;

7-banddagi “Markazga tegishli hujjatlarni ilova qilgan holda talabnoma taqdim etadi” soʻzlari “Markazga axborot tizimi orqali talabnoma va unga ilova qilinadigan tegishli hujjatlarni taqdim etadi” soʻzlari bilan almashtirilsin;

9-banddagi “nav sinash uchastkalarining tajriba yer maydonlarida” soʻzlari “nav sinash stansiyasi va uchastkalarining (yoki talabnoma beruvchining oʻzi tanlagan) yer maydonlarida” soʻzlari bilan almashtirilsin;

15-bandning birinchi xatboshisi quyidagi tahrirda bayon etilsin:

“15. Qishloq xoʻjaligi ekinlari navlarini davlat reyestridan va Qishloq xoʻjaligi vazirligi buyrugʻi bilan shakllantiriladigan istiqbolli navlar roʻyxatidan chiqarish uchun quyidagi holatlar asos boʻladi”;

16-band quyidagi tahrirda bayon etilsin:

“16. Davlat reyestri Markaz tomonidan axborot tizimida elektron shaklda yuritiladi”;

17-band oʻz kuchini yoʻqotgan deb hisoblansin;

18-band quyidagi tahrirda bayon etilsin:

“18. Axborot tizimiga davlat reyestri boʻyicha maʼlumotlar Markaz tomonidan joylashtiriladi hamda jismoniy va yuridik shaxslar tanishishi uchun ochiq hisoblanadi”.

2. 2-ilovada :

2-band quyidagi tahrirda bayon etilsin:

“2. Ushbu Reglamentda quyidagi asosiy tushunchalar qoʻllaniladi:

davlat reyestrida roʻyxatdan oʻtkazilganlik toʻgʻrisida guvohnoma — Oʻzbekiston Respublikasi hududida ekishga tavsiya qilingan qishloq xoʻjaligi ekinlari davlat reyestrida (keyingi oʻrinlarda — davlat reyestri) roʻyxatdan oʻtkazilgan qishloq xoʻjaligi ekinlari navlariga talabnoma beruvchining xohishiga koʻra beriladigan, vakolatli organ tomonidan davlat reyestrida roʻyxatdan oʻtkazilganligini tasdiqlovchi rasmiy hujjat;

istiqbolli navlar — qishloq xoʻjaligi ekinlari davlat nav sinovining dastlabki yillarida xoʻjalik koʻrsatkichlari va xususiyatlari, mahsulot sifati hamda boshqa belgilari boʻyicha davlat reyestriga kiritilgan nav va duragaylardan ustun boʻlgan nav va duragaylar;

talabnoma beruvchi — qishloq xoʻjaligi ekinlari navlarini davlat reyestrida roʻyxatdan oʻtkazish maqsadida Oʻzbekiston Respublikasi Qishloq xoʻjaligi vazirligi huzuridagi Qishloq xoʻjaligi ekinlari navlarini sinash markaziga (keyingi oʻrinlarda — Markaz) murojaat etuvchi rezident yoki norezident (yuridik va jismoniy shaxslar);

shaxsiy kabinet — loyiha tashabbuskorlari va buyurtmachilarga elektron platformada maʼlumotlarni kiritish, yuklash, saqlash, yuborish va tasdiqlash funksiyalarini amalga oshirish maqsadida biriktirilgan sahifa;

elektron identifikatsiya raqami — Oʻzbekiston Respublikasi Qishloq xoʻjaligi vazirligi huzuridagi Qishloq xoʻjaligi ekinlari navlarini sinash markazi tomonidan sinovga olinadigan qishloq xoʻjaligi ekinlarining navlariga beriladigan hamda yuritiladigan identifikatsiya raqami (kod)”;

6-bandning ikkinchi xatboshisi quyidagi tahrirda bayon etilsin:

“Davlat reyestrida roʻyxatdan oʻtkazish uchun andoza (standart) nav mavjud boʻlmagan taqdirda, sinovdan oʻtkazilayotgan qishloq xoʻjaligi ekini turiga mansub yangi navlar orasidan eng yaxshisi tanlab olinadi”;

9-band quyidagi tahrirda bayon etilsin:

“9. Davlat reyestrida roʻyxatdan oʻtkazilmagan qishloq xoʻjaligi ekinlari navlarining urugʻliklarini realizatsiya qilishga, shuningdek, Oʻzbekiston Respublikasi hududiga olib kirish va uning hududidan olib chiqishga yoʻl qoʻyilmaydi”;

12 — 15-bandlar quyidagi tahrirda bayon etilsin:

“12. Talabnoma beruvchi qishloq xoʻjaligi ekinlari navlarini davlat reyestrida roʻyxatdan oʻtkazish hamda roʻyxatdan oʻtkazilganlik toʻgʻrisida guvohnomani olish boʻyicha davlat xizmatlaridan foydalanish uchun vakolatli organga “Agrotest.uz” axborot tizimi (keyingi oʻrinlarda — axborot tizimi) orqali talabnomani shakllantiradi va joylashtiradi.

Bunda rezidentlar axborot tizimida OnelD identifikatsiya tizimi orqali roʻyxatdan oʻtkaziladi. Norezidentlar uchun axborot tizimida onlayn roʻyxatdan oʻtgan holda tizimga kirish imkoniyati yaratiladi.

13. Talabnoma beruvchi qishloq xoʻjaligi ekinlari navlarini davlat reyestrida roʻyxatdan oʻtkazish uchun vakolatli organning axborot tizimida roʻyxatdan oʻtib, oʻzining shaxsiy kabineti orqali ushbu Reglamentga 3-ilovaga muvofiq talabnomani toʻldiradi hamda talab etilgan hujjatlarni joylashtiradi.

Talabnomani koʻrib chiqish uchun ushbu Reglamentga 4-ilovaga muvofiq stavkalarda toʻlov undiriladi.

Talabnomada quyidagi maʼlumotlar koʻrsatiladi:

navning anketasi va tavsifi;

ishonchnoma (vositachi va huquqiy vorislar tomonidan talabnoma berilgan taqdirda);

navning fotosuratlari toʻplami;

navni davlat reyestrida roʻyxatdan oʻtkazishga tavsiya qilgan tashkilotning ilmiy kengashi bayonnomasi;

nav yaratuvchilarining muallifligini tasdiqlovchi maʼlumotnoma (mahalliy navlar boʻyicha talabnoma berilgan taqdirda);

navning genetik modifikatsiyalangan organizm ekanligi yoxud gen muhandisligi yoʻli bilan yaratilganligi toʻgʻrisidagi maʼlumotnoma (izohlovchi ilova);

nav yaratuvchisi tomonidan tavsiya etiladigan hududlar (yoki tuproq-iqlim zonalar) boʻyicha xabarnoma.

Vakolatli organ tomonidan talabnoma beruvchidan ushbu bandda nazarda tutilmagan hujjatlarni taqdim etishni talab qilishga yoʻl qoʻyilmaydi.

14. Talabnoma beruvchiga toʻlovlarni amalga oshirish uchun besh ish kuni ichida axborot tizimi orqali uning shaxsiy kabinetiga shartnoma yuboriladi.

15. Talabnoma beruvchi shartnoma bilan tanishib chiqib, xizmatlar uchun talab etiladigan toʻlovni amalga oshiradi. Toʻlov tijorat banki yoki elektron toʻlov tizimlari orqali amalga oshiriladi”;

17 va 18-bandlar quyidagi tahrirda bayon etilsin:

“17. Quyidagi hollarda talabnomani koʻrib chiqish rad etiladi:

talabnoma beruvchi tomonidan ushbu Reglamentga 13-bandda qayd etilgan hujjatlar toʻliq taqdim etilmaganda;

talabnoma beruvchi tomonidan taqdim etilgan hujjatlarda notoʻgʻri yoki buzib koʻrsatilgan maʼlumotlar mavjud boʻlganda;

ushbu Reglamentga 4-ilovaga muvofiq stavkalarda toʻlovlar amalga oshirilmaganda;

nav boshqa talabnoma beruvchi tomonidan sinash uchun takroran taqdim etilganda.

Talabnomada haqiqiy boʻlmagan, soxta va notoʻgʻri maʼlumotlar mavjudligi aniqlanganda yoki hujjatlar toʻliq taqdim etilmaganda, vakolatli organ talabnoma beruvchiga ushbu kamchiliklarni oʻn ish kuni ichida bartaraf etish imkoniyatini beradi.

Bunda davlat xizmatlari koʻrsatishning muddati aniqlangan kamchiliklarni bartaraf etish vaqtida toʻxtatib turiladi.

Vakolatli organning davlat xizmatlari koʻrsatishni boshqa asoslarga koʻra rad etishi qatʼiy taqiqlanadi.

18. Talabnoma beruvchi vakolatli organ tomonidan koʻrsatiladigan davlat xizmatlaridan uning har qanday bosqichida bosh tortish hamda shartnomani bekor qilish haqida axborot tizimi orqali maʼlum qilish huquqiga ega”;

22 — 24-bandlar quyidagi tahrirda bayon etilsin:

“22. Vakolatli organ talabnoma beruvchidan hujjatlarni qabul qilib olgandan keyin besh ish kuni ichida ularning toʻliqligi va toʻgʻriligini koʻrib chiqadi.

Vakolatli organ talabnoma beruvchiga hujjatlar qabul qilinganligi toʻgʻrisida sana koʻrsatilgan xabarnomani, davlat xizmatlarini koʻrsatish boʻyicha shartnomani hamda navning urugʻlik materiallarini nav sinash stansiyalari va uchastkalariga yetkazib berish boʻyicha taqsimotni yuboradi.

Hujjatlar toʻliq yoki toʻgʻri boʻlmaganda, vakolatli organ talabnoma beruvchiga kamchiliklarni bartaraf etish uchun axborot tizimi orqali xabarnoma yuboradi.

23. Davlat reyestrida roʻyxatdan oʻtkazish va roʻyxatdan oʻtkazilganlik toʻgʻrisida guvohnomani berish boʻyicha davlat xizmatlaridan foydalanish uchun talabnoma beruvchi vakolatli organning quyidagi talablariga qatʼiy amal qilgan holda:

navni sinash bilan bogʻliq davlat xizmatlarini koʻrsatish uchun belgilangan miqdorda toʻlovlarni amalga oshiradi;

axborot tizimi orqali yuborilgan taqsimotni olgandan keyin ekin turidan kelib chiqqan holda belgilangan muddatda navning sifatli urugʻlik materiallarini nav sinash stansiyalari va uchastkalariga yetkazib beradi.

24. Vakolatli organ talabnoma beruvchi tomonidan hujjatlar toʻliq va toʻgʻri taqdim etilib, tegishli toʻlovlar amalga oshirilgandan keyin quyidagilarni amalga oshiradi:

navning urugʻlik materiallarini nav sinash stansiyalari va uchastkalariga yetkazib berish boʻyicha taqsimotni ishlab chiqadi va axborot tizimi orqali talabnoma beruvchiga yetkazadi;

navning urugʻlik materiallari taqsimotga muvofiq tegishli nav sinash stansiyalari va uchastkalariga oʻz vaqtida va belgilangan miqdorda yetkazilishini nazorat qiladi hamda sinash ishlarini tashkil etish qoidalari va talablariga muvofiqligini baholaydi;

navga elektron identifikatsiya raqamini (kod) qoʻygan holda, nav sinash stansiyalari va uchastkalarida xoʻjalik uchun foydali belgilar boʻyicha (har yili, har mavsumda) kuzatuvlarni tashkil etadi va maʼlumotlarni axborot tizimiga doimiy ravishda joylashtirib boradi;

talabnoma beruvchini navlarni sinash boʻyicha ekspert baholash usullari toʻgʻrisida axborot tizimi orqali xabardor qiladi va ekspert baholash usullari boʻyicha mavsum davomida ishlarni tashkil etadi hamda har bir navga elektron identifikatsiya raqamini (kod) qoʻygan holda, ekspert baholash natijalari yuzasidan xulosa va dalolatnomalarni axborot tizimiga joylashtiradi;

navning har yilgi hosilidan olingan namunalar boʻyicha laboratoriya tahlillari natijalarini (zarur hollarda, originator tomonidan taqdim etilgan tahlil natijalarini) axborot tizimiga joylashtiradi;

nav sinash stansiyalari va uchastkalarida oʻtkazilgan sinash ishlari natijalari asosida yigʻilgan maʼlumotlarga koʻra axborot tizimida har yili navlar boʻyicha takliflarni shakllantiradi hamda Ekspert komissiyasi aʼzolariga taqdim etadi”;

26-band quyidagi tahrirda bayon etilsin:

“26. Vakolatli organ Ekspert komissiyasining xulosasiga asosan oʻzining tegishli qarori loyihasini axborot tizimida navlarning elektron identifikatsiya raqamini (kod) koʻrsatgan holda shakllantiradi hamda yigirma besh ish kuni ichida Qishloq xoʻjaligi vazirligi bilan kelishgan holda tasdiqlaydi”;

27-bandning birinchi xatboshisi quyidagi tahrirda bayon etilsin:

“27. Vakolatli organ axborot tizimda navlarning davlat reyestrida roʻyxatdan oʻtkazilganligi yoki oʻtkazilmaganligi toʻgʻrisidagi maʼlumotnomani shakllantiradi va elektron raqamli imzo bilan tasdiqlagan holda, uch ish kuni ichida talabnoma beruvchining shaxsiy kabinetiga yuboradi”;

28-band quyidagi tahrirda bayon etilsin:

“28. Vakolatli organ talabnoma beruvchining xohishiga koʻra uch ish kuni ichida qishloq xoʻjaligi ekini navining davlat reyestrida roʻyxatdan oʻtkazilganligi toʻgʻrisidagi guvohnomani shakllantiradi va belgilangan tartibda taqdim etadi”;

29-band quyidagi mazmundagi ikkinchi xatboshi bilan toʻldirilsin:

“Qishloq xoʻjaligi ekinlari navlarini sinash markazi tomonidan koʻrsatiladigan davlat xizmatlari boʻyicha toʻlov stavkalari mahalliy va xorijiy seleksiya navlari uchun farqli holda belgilanadi”;

30-bandning birinchi xatboshisi quyidagi tahrirda bayon etilsin:

“30. Quyidagilar navlarni Qishloq xoʻjaligi vazirligi buyrugʻi bilan shakllantiriladigan istiqbolli navlar roʻyxatiga kiritish va davlat reyestrida roʻyxatdan oʻtkazishni rad etish uchun asos hisoblanadi”;

31-band quyidagi tahrirda bayon etilsin:

“31. Navlarni davlat reyestrida roʻyxatdan oʻtkazishni rad etish toʻgʻrisida qaror qabul qilinganda, uch ish kuni ichida talabnoma beruvchiga axborot tizimi orqali talabnoma rad etilganligi haqida elektron shakldagi xabarnoma yuboriladi. Xabarnomada talabnomani rad etish sabablari va ularni bartaraf etib, koʻrsatilgan muddatda hujjatlarni qayta koʻrib chiqish uchun takroran taqdim etish mumkinligi bayon qilinadi”;

1-ilovaning matni quyidagi tahrirda bayon etilsin:

“Oʻzbekiston Respublikasi Qishloq xoʻjaligi vazirligi huzuridagi Qishloq xoʻjaligi ekinlari navlarini sinash markazi tomonidan qishloq xoʻjaligi ekinlari navlarini sinash boʻyicha davlat xizmatlari koʻrsatish

Bosqichlar Masʼullar Amalga oshirish mexanizmi Ijro muddati 1-bosqich Talabnoma beruvchi (rezident yoki norezident) 1. Navni davlat reyestrida roʻyxatdan oʻtkazish maqsadida vakolatli organga Agrotest.uz axborot tizimi orqali talabnomani shakllantirgan holda murojaat qiladi. 1. Ixtiyoriy ravishda 2. Talabnomani qabul qilish va koʻrib chiqish, navni sinash uchun qabul qilinganligi toʻgʻrisidagi maʼlumotnomani olish uchun toʻlovlarni amalga oshiradi. 2. Talabnoma berish bilan bir vaqtda 2-bosqich Vakolatli organ (Qishloq hoʻjaligi ekinlarini sinash markazi) Hujjatlarni qabul qiladi va qabul qilingan sanani koʻrsatgan holda talabnoma beruvchiga xabarnomani, navning urugʻlik materiallarini yetkazib berish boʻyicha taqsimotni hamda davlat xizmatlari koʻrsatish boʻyicha shartnomani axborot tizimi orqali yuboradi. Hujjatlar qabul qilingandan keyin 5 ish kuni ichida 3-bosqich Talabnoma beruvchi (rezident yoki norezident) Taqsimotga asosan navning sifatli urugʻlik materiallarini nav sinash stansiyalari va uchastkalariga belgilangan muddatda va miqdorda yetkazib beradi. Taqsimotni olgandan soʻng 10 ish kuni ichida 4-bosqich Vakolatli organ (Qishloq xoʻjaligi ekinlarini sinash markazi) 1. Urugʻlik materiallari tegishli nav sinash stansiyalari va uchastkalariga taqsimotga asosan oʻz vaqtida yetkazib berilishini nazorat qiladi hamda sinash ishlarini tashkil etish qoidalari va talablariga muvofiqligini baholaydi. 1. Har yili qishloq xoʻjaligi ekinlarini ekishdan 10 kun oldin 2. Nav yoki duragaylarga elektron identifikatsiya raqamini (kod) qoʻygan holda, nav sinash stansiyalari va uchastkalarida xoʻjalik uchun foydali belgilar boʻyicha (har yili, har mavsumda) kuzatuvlarni tashkil etadi va maʼlumotlarni axborot tizimiga doimiy ravishda joylashtirib boradi. 2. Qishloq xoʻjaligi ekinlarining vegetatsiya davrida 3. Talabnoma beruvchini navni sinash boʻyicha ekspert baholash usullari toʻgʻrisida axborot tizimi orqali xabardor qiladi va ekspert baholash usullari boʻyicha ishlarni tashkil etadi hamda har bir navga elektron identifikatsiya raqamini (kod) qoʻygan holda, ekspert baholash natijalari yuzasidan xulosa va dalolatnomalarni axborot tizimiga joylashtiradi. 3. Etishtirilgan hosil yigʻishtirib olingandan keyin 4. Navning har yilgi hosilidan olingan namunalar boʻyicha laboratoriya tahlillari natijalarini (zarur hollarda, originator tomonidan taqdim etilgan tahlil natijalarini) axborot tizimiga joylashtiradi. 4. Kamida uch yil va har mavsum yakunida 5. Oʻtkazilgan sinash ishlari natijalari asosida yigʻilgan maʼlumotlarga koʻra axborot tizimida har yili navlar boʻyicha takliflarni shakllantiradi hamda Ekspert komissiyasi aʼzolariga taqdim etadi. 5. Kamida uch yil va ha� mavsum yakunida 6. Ekspert komissiyasi xulosasiga asosan oʻzining tegishli qarori loyihasini axborot tizimida navlarning elektron identifikatsiya raqamini (kod) koʻrsatgan holda shakllantiradi hamda Qishloq xoʻjaligi vazirligi bilan kelishgan holda tasdiqlaydi. 6. Ekspert komissiyasi xulosasidan keyin 25 ish kuni ichida 7. Axborot tizimida navlarning davlat reyestrida roʻyxatdan oʻtkazilganligi yoki oʻtkazilmaganligi toʻgʻrisidagi maʼlumotnomani shakllantiradi va elektron raqamli imzo bilan tasdiqlagan holda talabnoma beruvchining shaxsiy kabinetiga yuboradi. 7. 3 ish kuni ichida 8. Talabnoma beruvchining xohishiga koʻra navning davlat reyestrida roʻyxatdan oʻtkazilganligi toʻgʻrisidagi guvohnomani shakllantiradi va belgilangan tartibda taqdim etadi. 8. Talabnoma beruvchining talabidan keyin 3 ish kuni ichida 9. Navni davlat reyestrida roʻyxatdan oʻtkazishni rad etish toʻgʻrisida qaror qabul qilinganda, talabnoma beruvchiga axborot tizimi orqali talabnoma rad etilganligi haqida elektron shakldagi xabarnomani yuboradi. Xabarnomada talabnomani rad etish sabablari va ularni bartaraf etib, koʻrsatilgan muddatda hujjatlarni qayta koʻrib chiqish uchun takroran taqdim etish mumkinligini bayon qilindi. 9. Talabnoma rad etilgandan keyin 3 ish kuni ichida ”.

Oʻzbekiston Respublikasining Bosh vaziri A. ARIPOV

Toshkent sh.,

2023-yil 27-noyabr,

623-son

(Qonunchilik maʼlumotlari milliy bazasi, 28.11.2023-y., 09/23/623/0898-son)

lex.uz