📅 2023-yil 27-noyabr · Vazirlar Mahkamasi qarorlari
Rasmiy matn. Rasmiy hujjat. Tahririy izohlar kiritilmagan.
📅 2023-yil 27-noyabr · Vazirlar Mahkamasi qarorlari
Rasmiy matn. Rasmiy hujjat. Tahririy izohlar kiritilmagan.
📅 2023 йил 27 ноябрь · Вазирлар Маҳкамаси қарорлари
Расмий матн. Расмий ҳужжат. Таҳририй изоҳлар киритилмаган.
📅 27 ноября 2023 г. · Постановления Кабинета Министров
Официальный текст. Официальный документ. Редакционные примечания не включены.
📅 27 November 2023 · Cabinet of Ministers resolutions
Official text. Official document. Editorial notes are not included.
Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг
қарори
НИЗОМ
СХЕМАСИ
Қорақалпоғистон Республикасида жойлашган давлат мулки объектларини электрон танлов асосида энг яхши таклиф билдирган талабгорга инвестиция киритиш мажбуриятлари билан сотиш тартиби тўғрисидаги низомни тасдиқлаш ҳақида
Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2023 йил 8 августдаги «Қорақалпоғистон Республикасида тадбиркорларга қулай шароитлар яратишга оид қўшимча чора-тадбирлар тўғрисида»ги ПФ-129-сон Фармони ижросини таъминлаш ҳамда давлат мулки объектлари негизида тадбиркорлик фаолиятини ташкил этишни рағбатлантириш мақсадида Вазирлар Маҳкамаси қарор қилади:
1. Қуйидагиларни назарда тутувчи Қорақалпоғистон Республикасида жойлашган давлат мулки объектларини электрон танлов асосида энг яхши таклиф билдирган талабгорга инвестиция киритиш мажбуриятлари билан сотиш тартиби тўғрисидаги низом иловага мувофиқ тасдиқлансин:
оммавий савдоларга чиқарилган давлат мулки объектлари уч ой муддатда сотилмаган тақдирда, уларни «E-auksion» электрон савдо платформасида танлов асосида энг яхши таклифни билдирган талабгорга инвестиция киритиш мажбуриятлари билан сотиш тартиби;
танловда сотиладиган давлат мулки объектлари бўйича инвестиция мажбуриятлари миқдорини аниқлаш тартиби;
танлов натижаларини расмийлаштириш ва давлат мулки объектини сотиш бўйича олди-сотди шартномасини тузиш тартиби.
2. Қорақалпоғистон Республикаси Вазирлар Кенгаши Давлат активларини бошқариш агентлиги билан биргаликда икки ҳафта муддатда Қорақалпоғистон Республикаси ҳудудида оммавий савдоларда уч ой давомида сотилмаган давлат мулки объектлари бўйича инвестиция киритиш мажбуриятларини белгилаган ҳолда, «E-auksion» электрон савдо платформасида танловга чиқарилишини таъминласин.
3. Белгилансинки:
Қорақалпоғистон Республикасидаги давлат мулки объектлари оммавий савдоларда уч ой муддатда сотилмаган тақдирда, «E-auksion» савдо платформаси орқали белгиланган тартибда танловга чиқарилади. Бунда давлат мулки объектлари савдога чиқарилган кундан бошлаб икки ой давомида сотилмаган тақдирда, ҳудудий танлов комиссияси томонидан уларга инвестиция киритиш мажбуриятлари белгиланади;
Қорақалпоғистон Республикасида оммавий савдоларда уч ой муддатда сотилмаган давлат мулки объектларининг танлов шартлари белгилангунига қадар уларнинг савдолари давом эттирилади.
4. Мазкур қарорнинг бажарилишини назорат қилиш Ўзбекистон Республикаси Давлат активларини бошқариш агентлиги директори А.Ж. Ортиқов зиммасига юклансин.
Вазирлар Маҳкамасининг 2023 йил 27 ноябрдаги 625-сон қарорига ИЛОВА
Қорақалпоғистон Республикасида жойлашган давлат мулки объектларини электрон танлов асосида энг яхши таклиф билдирган талабгорга инвестиция киритиш мажбуриятлари билан сотиш тартиби тўғрисида
1-боб. Умумий қоидалар
1. Мазкур Низом Қорақалпоғистон Республикасида жойлашган давлат мулки объектларини электрон танлов асосида энг яхши таклифни билдирган талабгорга инвестиция киритиш мажбуриятлари билан сотиш тартибини белгилайди.
Давлат активларини хусусийлаштириш ва хусусийлаштириш жараёнларини мувофиқлаштириш давлат комиссиясининг қарорлари билан алоҳида давлат мулки объектларини сотишнинг бошқача тартиби белгиланиши мумкин.
2. Ушбу Низомда қуйидаги асосий тушунчалардан фойдаланилади:
давлат мулки объектлари — давлатга мулк ҳуқуқи асосида тегишли бўлган кўчмас мулк объектлари, қурилиши тугалланмаган объектлар, шунингдек, масъулияти чекланган жамиятларининг устав фонди (устав капитали)даги давлат улушлари;
инвестиция киритиш мажбуриятлари (кейинги ўринларда — инвестиция мажбуриятлари) — пулли қийматга эга бўлган ва қонунчилик ҳужжатларига зид бўлмаган шаклларда амалга ошириладиган, давлат мулки объектини сотиб олишда давлат мулки объектига инвестициялар қўйиш бўйича харидор қабул қиладиган мажбуриятлар;
оператор — савдо платформасида танловларни ташкил этиш ҳамда ўтказиш ваколати берилган «Электрон онлайн-аукционларни ташкил этиш» АЖ;
савдо платформаси — «E-auksion» электрон савдо платформаси;
сотувчи — Ўзбекистон Республикасининг Давлат активларини бошқариш агентлиги ёки унинг Қорақалпоғистон Республикаси ҳудудий бошқармаси;
электрон танлов (кейинги ўринларда — танлов) — савдо платформаси орқали танлов объекти бўйича танлов ҳужжатларининг мезони ва шартларига мувофиқ энг яхши таклифни тақдим этган жисмоний ёки нодавлат юридик шахсни танлаб олиш жараёни;
танлов ғолиби — танлов ҳужжатлари мезони ва шартларига мувофиқ энг яхши нарх таклифини тақдим этган иштирокчи;
ҳудудий танлов комиссияси — Қорақалпоғистон Республикаси Вазирлар Кенгашининг Раиси раҳбарлигидаги Давлат активларини бошқариш агентлиги, Иқтисодиёт ва молия вазирлиги, Инвестициялар, саноат ва савдо вазирлиги, Қурилиш ва уй-жой коммунал хўжалиги вазирлиги, Экология, атроф-муҳитни муҳофаза қилиш ва иқлим ўзгариши вазирлиги, Солиқ қўмитаси, Санитария-эпидемиологик осойишталик ва жамоат саломатлиги қўмитаси, Ўзбекистон Савдо-саноат палатасининг Қорақалпоғистон Республикаси ҳудудий органи раҳбарларидан иборат танлов комиссияси.
3. Қорақалпоғистон Республикасида жойлашган давлат мулки объектлари сотувчи томонидан танлов асосида энг яхши таклифни билдирган талабгорга инвестиция мажбуриятлари билан ушбу Низомга иловадаги схемага мувофиқ сотилади.
2-боб. Танлов шартларини белгилаш тартиби
4. Давлат активларини бошқариш агентлигининг Қорақалпоғистон Республикаси ҳудудий бошқармаси давлат мулки объектлари оммавий савдоларда икки ой давомида сотилмаган тақдирда, савдони давом эттирган ҳолда уч иш куни ичида туман (шаҳар) ҳокимининг ўринбосари — инвестициялар, саноат ва савдо бўлими бошлиғига инвестиция мажбуриятларининг миқдорини белгилаш тўғрисида сўровнома юборади.
5. Сўровнома келиб тушган кундан бошлаб беш иш куни ичида туман (шаҳар) ҳокимининг ўринбосари — инвестициялар, саноат ва савдо бўлими бошлиғи давлат мулки объектлари бўйича инвестиция мажбуриятларининг миқдори ва инвестиция киритиш муддати бўйича таклифларни сотувчига тақдим этади.
6. Сотувчи уч иш куни ичида таклифларни ҳудудий танлов комиссиясига киритади. Ҳудудий танлов комиссияси ўн иш куни ичида тақдим этилган таклифларни кўриб чиқиб, давлат мулки объекти бўйича инвестиция миқдори ва киритиш муддатини ҳамда уни танловга чиқаришда оммавий савдоларга чиқаришда белгиланган бошланғич нархининг 10 фоизидан кам бўлмаган миқдорда янги бошланғич нархини тасдиқлайди.
Бунда:
инвестиция мажбуриятларининг миқдори давлат мулки объектини таъмирлаш, тиклаш ва унинг атрофини кўкаламзорлаштириш, дов-дарахтлар экиш, шунингдек, бирор-бир фаолиятни йўлга қўйиш учун асбоб-ускуналар харид қилишга сарфланадиган харажатлардан келиб чиқиб аниқланади;
танловга чиқариладиган нархи давлат кўчмас мулк объекти (қурилиши тугалланмаган объект) бўйича унинг танловга чиқариш кунигача қолдиқ (баланс) қийматидан, масъулияти чекланган жамиятининг устав фонди (устав капитали)даги давлат улуши бўйича унинг номинал қийматидан паст бўлмаслиги лозим.
7. Танлов шартларида қуйидагилар кўрсатилади:
инвестиция миқдори;
инвестиция киритиш муддати;
давлат мулки объектининг янги бошланғич нархи миқдори.
8. Сотувчининг буюртманомасига илова қилинган давлат мулки объектини танловга чиқариш тўғрисидаги буйруғида танлов шартлари акс эттирилади.
3-боб. Танловни ташкил этиш ва ўтказиш тартиби
9. Танлов Вазирлар Маҳкамасининг 2022 йил 12 январдаги 18-сон қарори билан тасдиқланган «E-auksion» электрон савдо платформасида электрон онлайн-аукцион ва танловларни ташкил этиш ҳамда ўтказиш тартиби тўғрисидаги низомга мувофиқ сотувчи билан тузилган шартнома асосида оператор томонидан ўтказилади.
10. Давлат мулки объектлари оммавий савдоларда уч ой муддатда сотилмаган тақдирда, савдо платформаси орқали белгиланган тартибда инвестиция мажбуриятлари билан танловга чиқарилади.
Бунда сотувчи электрон онлайн-аукцион (танлов) савдолари бекор бўлган кундан бошлаб уч иш куни ичида давлат мулки объектини танловга чиқариш бўйича операторга буюртманома беради.
11. Давлат мулки объекти танловга чиқарилган куни операторнинг расмий веб-сайтида танлов шартлари тўғрисида хабарнома эълон қилинади.
12. Талабгор хабарнома эълон қилинган кундан бошлаб ўттиз кун ичида савдо платформасида очилган ҳисобварағига танлов шартларига мувофиқ закалат пулини ўтказган ҳолда танловда қатнашиш учун ариза беради.
13. Талабгор қуйидаги ҳолларда:
таклифи давлат мулки объектини сотиб олиш бўйича белгиланган бошланғич нархидан кам бўлганда;
закалат пули таклиф этилган нархнинг 5 фоизидан кам бўлганда ёки тўланмаганда;
нодавлат юридик шахс бўлган талабгорнинг тугатиш жараёнида эканлиги ёки банкрот деб эътироф этилганлиги аниқланган тақдирда, танловда қатнашиш рад этилади.
Бошқа асосларга кўра танловда қатнашишнинг рад этилишига йўл қўйилмайди.
14. Давлат мулки объектини сотиб олиш бўйича таклиф этилаётган нарх талабгор томонидан ихтиёрий равишда белгиланади.
Бунда талабгор томонидан таклиф этилаётган нарх белгиланган бошланғич нархидан кам бўлмаслиги ҳамда нарх таклифининг 5 фоизи миқдорида закалат пулини тўлаган бўлиши лозим.
15. Танлов икки ва ундан ортиқ талабгор мавжуд бўлганда ўтказилади.
16. Давлат мулки объекти танловда энг яхши таклиф билдирган талабгорга инвестиция мажбуриятлари билан сотилади.
17. Танлов натижалари бўйича ғолиб танлов ўтказиладиган кун соат 10:00 да (GMT+5) савдо платформасида автоматик равишда эълон қилинади.
18. Икки ва ундан ортиқ талабгорларнинг таклиф этган нархлари тенг бўлган тақдирда, олдинроқ ариза берган талабгор танлов ғолиби деб эътироф этилади.
19. Қуйидаги ҳолларда:
танлов бошлангунга қадар ариза келиб тушмаган бўлса;
танловда иштирок этиш учун бир нафар талабгордан ариза келиб тушган бўлса;
талабгор ўн иш куни ичида олди-сотди шартномасини имзоламаса ёки инвестиция мажбуриятларини қабул қилмаса, танлов ўтказилмаган деб ҳисобланади ҳамда мазкур давлат мулки объекти ҳар ўн кунда бир маротаба такрорий танловга чиқарилади.
Давлат мулки такрорий танловда уч ой давомида сотилмаган тақдирда, ҳудудий танлов комиссияси ушбу давлат мулки бўйича белгиланган танлов шартларини қайта кўриб чиқиши мумкин.
4-боб. Танлов натижаларини расмийлаштириш ва давлат мулки объектини сотиш бўйича олди-сотди шартномасини тузиш
20. Танлов ғолиби томонидан операторнинг хизмат ҳақига етарли маблағ беш иш куни ичида унга тўланади.
21. Оператор хизмат ҳақи тўлангандан сўнг кейинги иш кунидан кечиктирмай, танлов натижаси бўйича баённомани электрон рақамли имзо орқали имзолайди.
Баённомада танловнинг барча иштирокчилари, уларнинг таклифлари ва ғолиб тўғрисидаги маълумотлар кўрсатилади.
Баённома имзолангандан сўнг ўн иш кунидан кечиктирмай, сотувчи, танлов ғолиби ҳамда балансда сақловчи (масъулияти чекланган жамиятининг ижро этувчи органи) иштирокида олди-сотди шартномаси электрон шаклда тузилади.
5-боб. Якунловчи қоидалар
22. Давлат мулки объектларини сотиш бўйича олди-сотди шартномаларини расмийлаштириш, харидорларга юкланган мажбуриятларнинг бажарилишини назорат қилиш ҳамда мулкий ҳуқуқни тасдиқловчи давлат ордерини бериш қонунчилик ҳужжатларига мувофиқ амалга оширилади.
23. Давлат мулки объектларини танлов асосида сотишда юзага келадиган низолар қонунчилик ҳужжатларида белгиланган тартибда ҳал этилади.
24. Ушбу Низом талаблари бузилишида айбдор деб топилган шахслар қонунчилик ҳужжатларида белгиланган тартибда жавоб беради.
Қорақалпоғистон Республикасида жойлашган давлат мулки объектларини электрон танлов асосида энг яхши таклиф билдирган талабгорга инвестиция киритиш мажбуриятлари билан сотиш тартиби тўғрисидаги низомга ИЛОВА
Қорақалпоғистон Республикасида жойлашган давлат мулки объектлари сотувчи томонидан танлов асосида энг яхши таклифни билдирган талабгорга инвестиция мажбуриятлари билан сотиш
Босқичлар Субъектлар Тадбирлар Бажариш муддатлари 1-босқич Давлат активларини бошқариш агентлигининг Қорақалпоғистон Республикаси ҳудудий бошқармаси Давлат мулки объектлари оммавий савдоларда икки ой давомида сотилмаган тақдирда, савдони давом эттирган ҳолда туман (шаҳар) ҳокимининг ўринбосари — инвестициялар, саноат ва савдо бўлими бошлиғига инвестиция мажбуриятларининг миқдорини белгилаш тўғрисида сўровнома юборади. Уч иш куни ичида 2-босқич Туман (шаҳар) ҳокимининг ўринбосари — инвестициялар, саноат ва савдо бўлими бошлиғи Давлат мулки объектлари бўйича инвестиция мажбуриятларининг миқдори ва инвестиция киритиш муддати бўйича таклифларни Давлат активларини бошқариш агентлигининг Қорақалпоғистон Республикаси ҳудудий бошқармасига тақдим этади. Сўровнома келиб тушган кундан бошлаб бир ҳафта муддатда 3-босқич Давлат активларини бошқариш агентлигининг Қорақалпоғистон Республикаси ҳудудий бошқармаси Таклифларни ҳудудий танлов комиссиясига киритади. Уч иш куни ичида 4-босқич Ҳудудий танлов комиссияси Таклифларни кўриб чиқиб, давлат мулки объекти бўйича инвестиция миқдори ва киритиш муддатини ҳамда уни танловга чиқаришда оммавий савдоларга чиқаришда белгиланган бошланғич нархининг 10 фоизидан кам бўлмаган миқдорда янги бошланғич нархини тасдиқлайди. Ўн иш куни ичида 5-босқич Давлат активларини бошқариш агентлиги ёки унинг Қорақалпоғистон Республикаси ҳудудий бошқармаси 1. Давлат мулки объектлари оммавий савдоларда уч ой муддатда сотилмаган тақдирда, «E-auksion» электрон савдо платформаси орқали белгиланган тартибда инвестиция мажбуриятлари билан танловга чиқаради. Белгиланган муддатларда 2. Давлат мулки объектини танловга чиқариш бўйича операторга буюртманома беради. Электрон онлайн-аукцион (танлов) савдолари бекор бўлган кундан бошлаб уч иш куни ичида 6-босқич Оператор Расмий веб-сайтда танлов шартлари тўғрисида хабарномани эълон қилади. Давлат мулки объекти танловга чиқарилган куни 7-босқич Талабгор Савдо платформасида очилган ҳисобварағига танлов шартларига мувофиқ закалат пулини ўтказган ҳолда танловда қатнашиш учун ариза беради. Хабарнома эълон қилинган кундан бошлаб ўттиз кун ичида 8-босқич Савдо платформаси Танлов натижалари бўйича ғолибни автоматик равишда эълон қилади. Танлов ўтказиладиган кун соат 10:00 да (GMT+5) 9-босқич Танлов ғолиби Операторнинг хизмат ҳақига етарли маблағни тўлайди. Беш иш куни ичида 10-босқич Оператор Танлов натижаси бўйича баённомани электрон рақамли имзо орқали имзолайди. Оператор хизмат ҳақи тўлангандан сўнг кейинги иш кунидан кечиктирмай 11-босқич Сотувчи, танлов ғолиби ва балансда сақловчи Олди-сотди шартномасини электрон шаклда тузади. Баённома имзолангандан сўнг ўн иш кунидан кечиктирмай
Ўзбекистон Республикасининг Бош вазири А. АРИПОВ
Тошкент ш.,
2023 йил 27 ноябрь,
625-сон
Oʻzbekiston Respublikasi Vazirlar Mahkamasining
qarori
NIZOM
SXEMASI
Qoraqalpogʻiston Respublikasida joylashgan davlat mulki obyektlarini elektron tanlov asosida eng yaxshi taklif bildirgan talabgorga investitsiya kiritish majburiyatlari bilan sotish tartibi toʻgʻrisidagi nizomni tasdiqlash haqida
Oʻzbekiston Respublikasi Prezidentining 2023-yil 8-avgustdagi “Qoraqalpogʻiston Respublikasida tadbirkorlarga qulay sharoitlar yaratishga oid qoʻshimcha chora-tadbirlar toʻgʻrisida”gi PF-129-son Farmoni ijrosini taʼminlash hamda davlat mulki obyektlari negizida tadbirkorlik faoliyatini tashkil etishni ragʻbatlantirish maqsadida Vazirlar Mahkamasi qaror qiladi:
1. Quyidagilarni nazarda tutuvchi Qoraqalpogʻiston Respublikasida joylashgan davlat mulki obyektlarini elektron tanlov asosida eng yaxshi taklif bildirgan talabgorga investitsiya kiritish majburiyatlari bilan sotish tartibi toʻgʻrisidagi nizom ilovaga muvofiq tasdiqlansin:
ommaviy savdolarga chiqarilgan davlat mulki obyektlari uch oy muddatda sotilmagan taqdirda, ularni “E-auksion” elektron savdo platformasida tanlov asosida eng yaxshi taklifni bildirgan talabgorga investitsiya kiritish majburiyatlari bilan sotish tartibi;
tanlovda sotiladigan davlat mulki obyektlari boʻyicha investitsiya majburiyatlari miqdorini aniqlash tartibi;
tanlov natijalarini rasmiylashtirish va davlat mulki obyektini sotish boʻyicha oldi-sotdi shartnomasini tuzish tartibi.
2. Qoraqalpogʻiston Respublikasi Vazirlar Kengashi Davlat aktivlarini boshqarish agentligi bilan birgalikda ikki hafta muddatda Qoraqalpogʻiston Respublikasi hududida ommaviy savdolarda uch oy davomida sotilmagan davlat mulki obyektlari boʻyicha investitsiya kiritish majburiyatlarini belgilagan holda, “E-auksion” elektron savdo platformasida tanlovga chiqarilishini taʼminlasin.
3. Belgilansinki:
Qoraqalpogʻiston Respublikasidagi davlat mulki obyektlari ommaviy savdolarda uch oy muddatda sotilmagan taqdirda, “E-auksion” savdo platformasi orqali belgilangan tartibda tanlovga chiqariladi. Bunda davlat mulki obyektlari savdoga chiqarilgan kundan boshlab ikki oy davomida sotilmagan taqdirda, hududiy tanlov komissiyasi tomonidan ularga investitsiya kiritish majburiyatlari belgilanadi;
Qoraqalpogʻiston Respublikasida ommaviy savdolarda uch oy muddatda sotilmagan davlat mulki obyektlarining tanlov shartlari belgilanguniga qadar ularning savdolari davom ettiriladi.
4. Mazkur qarorning bajarilishini nazorat qilish Oʻzbekiston Respublikasi Davlat aktivlarini boshqarish agentligi direktori A.J. Ortiqov zimmasiga yuklansin.
Vazirlar Mahkamasining 2023-yil 27-noyabrdagi 625-son qaroriga ILOVA
Qoraqalpogʻiston Respublikasida joylashgan davlat mulki obyektlarini elektron tanlov asosida eng yaxshi taklif bildirgan talabgorga investitsiya kiritish majburiyatlari bilan sotish tartibi toʻgʻrisida
1-bob. Umumiy qoidalar
1. Mazkur Nizom Qoraqalpogʻiston Respublikasida joylashgan davlat mulki obyektlarini elektron tanlov asosida eng yaxshi taklifni bildirgan talabgorga investitsiya kiritish majburiyatlari bilan sotish tartibini belgilaydi.
Davlat aktivlarini xususiylashtirish va xususiylashtirish jarayonlarini muvofiqlashtirish davlat komissiyasining qarorlari bilan alohida davlat mulki obyektlarini sotishning boshqacha tartibi belgilanishi mumkin.
2. Ushbu Nizomda quyidagi asosiy tushunchalardan foydalaniladi:
davlat mulki obyektlari — davlatga mulk huquqi asosida tegishli boʻlgan koʻchmas mulk obyektlari, qurilishi tugallanmagan obyektlar, shuningdek, masʼuliyati cheklangan jamiyatlarining ustav fondi (ustav kapitali)dagi davlat ulushlari;
investitsiya kiritish majburiyatlari (keyingi oʻrinlarda — investitsiya majburiyatlari) — pulli qiymatga ega boʻlgan va qonunchilik hujjatlariga zid boʻlmagan shakllarda amalga oshiriladigan, davlat mulki obyektini sotib olishda davlat mulki obyektiga investitsiyalar qoʻyish boʻyicha xaridor qabul qiladigan majburiyatlar;
operator — savdo platformasida tanlovlarni tashkil etish hamda oʻtkazish vakolati berilgan “Elektron onlayn-auksionlarni tashkil etish” AJ;
savdo platformasi — “E-auksion” elektron savdo platformasi;
sotuvchi — Oʻzbekiston Respublikasining Davlat aktivlarini boshqarish agentligi yoki uning Qoraqalpogʻiston Respublikasi hududiy boshqarmasi;
elektron tanlov (keyingi oʻrinlarda — tanlov) — savdo platformasi orqali tanlov obyekti boʻyicha tanlov hujjatlarining mezoni va shartlariga muvofiq eng yaxshi taklifni taqdim etgan jismoniy yoki nodavlat yuridik shaxsni tanlab olish jarayoni;
tanlov gʻolibi — tanlov hujjatlari mezoni va shartlariga muvofiq eng yaxshi narx taklifini taqdim etgan ishtirokchi;
hududiy tanlov komissiyasi — Qoraqalpogʻiston Respublikasi Vazirlar Kengashining Raisi rahbarligidagi Davlat aktivlarini boshqarish agentligi, Iqtisodiyot va moliya vazirligi, Investitsiyalar, sanoat va savdo vazirligi, Qurilish va uy-joy kommunal xoʻjaligi vazirligi, Ekologiya, atrof-muhitni muhofaza qilish va iqlim oʻzgarishi vazirligi, Soliq qoʻmitasi, Sanitariya-epidemiologik osoyishtalik va jamoat salomatligi qoʻmitasi, Oʻzbekiston Savdo-sanoat palatasining Qoraqalpogʻiston Respublikasi hududiy organi rahbarlaridan iborat tanlov komissiyasi.
3. Qoraqalpogʻiston Respublikasida joylashgan davlat mulki obyektlari sotuvchi tomonidan tanlov asosida eng yaxshi taklifni bildirgan talabgorga investitsiya majburiyatlari bilan ushbu Nizomga ilovadagi sxemaga muvofiq sotiladi.
2-bob. Tanlov shartlarini belgilash tartibi
4. Davlat aktivlarini boshqarish agentligining Qoraqalpogʻiston Respublikasi hududiy boshqarmasi davlat mulki obyektlari ommaviy savdolarda ikki oy davomida sotilmagan taqdirda, savdoni davom ettirgan holda uch ish kuni ichida tuman (shahar) hokimining oʻrinbosari — investitsiyalar, sanoat va savdo boʻlimi boshligʻiga investitsiya majburiyatlarining miqdorini belgilash toʻgʻrisida soʻrovnoma yuboradi.
5. Soʻrovnoma kelib tushgan kundan boshlab besh ish kuni ichida tuman (shahar) hokimining oʻrinbosari — investitsiyalar, sanoat va savdo boʻlimi boshligʻi davlat mulki obyektlari boʻyicha investitsiya majburiyatlarining miqdori va investitsiya kiritish muddati boʻyicha takliflarni sotuvchiga taqdim etadi.
6. Sotuvchi uch ish kuni ichida takliflarni hududiy tanlov komissiyasiga kiritadi. Hududiy tanlov komissiyasi oʻn ish kuni ichida taqdim etilgan takliflarni koʻrib chiqib, davlat mulki obyekti boʻyicha investitsiya miqdori va kiritish muddatini hamda uni tanlovga chiqarishda ommaviy savdolarga chiqarishda belgilangan boshlangʻich narxining 10 foizidan kam boʻlmagan miqdorda yangi boshlangʻich narxini tasdiqlaydi.
Bunda:
investitsiya majburiyatlarining miqdori davlat mulki obyektini taʼmirlash, tiklash va uning atrofini koʻkalamzorlashtirish, dov-daraxtlar ekish, shuningdek, biror-bir faoliyatni yoʻlga qoʻyish uchun asbob-uskunalar xarid qilishga sarflanadigan xarajatlardan kelib chiqib aniqlanadi;
tanlovga chiqariladigan narxi davlat koʻchmas mulk obyekti (qurilishi tugallanmagan obyekt) boʻyicha uning tanlovga chiqarish kunigacha qoldiq (balans) qiymatidan, masʼuliyati cheklangan jamiyatining ustav fondi (ustav kapitali)dagi davlat ulushi boʻyicha uning nominal qiymatidan past boʻlmasligi lozim.
7. Tanlov shartlarida quyidagilar koʻrsatiladi:
investitsiya miqdori;
investitsiya kiritish muddati;
davlat mulki obyektining yangi boshlangʻich narxi miqdori.
8. Sotuvchining buyurtmanomasiga ilova qilingan davlat mulki obyektini tanlovga chiqarish toʻgʻrisidagi buyrugʻida tanlov shartlari aks ettiriladi.
3-bob. Tanlovni tashkil etish va oʻtkazish tartibi
9. Tanlov Vazirlar Mahkamasining 2022-yil 12-yanvardagi 18-son qarori bilan tasdiqlangan “E-auksion” elektron savdo platformasida elektron onlayn-auksion va tanlovlarni tashkil etish hamda oʻtkazish tartibi toʻgʻrisidagi nizomga muvofiq sotuvchi bilan tuzilgan shartnoma asosida operator tomonidan oʻtkaziladi.
10. Davlat mulki obyektlari ommaviy savdolarda uch oy muddatda sotilmagan taqdirda, savdo platformasi orqali belgilangan tartibda investitsiya majburiyatlari bilan tanlovga chiqariladi.
Bunda sotuvchi elektron onlayn-auksion (tanlov) savdolari bekor boʻlgan kundan boshlab uch ish kuni ichida davlat mulki obyektini tanlovga chiqarish boʻyicha operatorga buyurtmanoma beradi.
11. Davlat mulki obyekti tanlovga chiqarilgan kuni operatorning rasmiy veb-saytida tanlov shartlari toʻgʻrisida xabarnoma eʼlon qilinadi.
12. Talabgor xabarnoma eʼlon qilingan kundan boshlab oʻttiz kun ichida savdo platformasida ochilgan hisobvaragʻiga tanlov shartlariga muvofiq zakalat pulini oʻtkazgan holda tanlovda qatnashish uchun ariza beradi.
13. Talabgor quyidagi hollarda:
taklifi davlat mulki obyektini sotib olish boʻyicha belgilangan boshlangʻich narxidan kam boʻlganda;
zakalat puli taklif etilgan narxning 5 foizidan kam boʻlganda yoki toʻlanmaganda;
nodavlat yuridik shaxs boʻlgan talabgorning tugatish jarayonida ekanligi yoki bankrot deb eʼtirof etilganligi aniqlangan taqdirda, tanlovda qatnashish rad etiladi.
Boshqa asoslarga koʻra tanlovda qatnashishning rad etilishiga yoʻl qoʻyilmaydi.
14. Davlat mulki obyektini sotib olish boʻyicha taklif etilayotgan narx talabgor tomonidan ixtiyoriy ravishda belgilanadi.
Bunda talabgor tomonidan taklif etilayotgan narx belgilangan boshlangʻich narxidan kam boʻlmasligi hamda narx taklifining 5 foizi miqdorida zakalat pulini toʻlagan boʻlishi lozim.
15. Tanlov ikki va undan ortiq talabgor mavjud boʻlganda oʻtkaziladi.
16. Davlat mulki obyekti tanlovda eng yaxshi taklif bildirgan talabgorga investitsiya majburiyatlari bilan sotiladi.
17. Tanlov natijalari boʻyicha gʻolib tanlov oʻtkaziladigan kun soat 10:00 da (GMT+5) savdo platformasida avtomatik ravishda eʼlon qilinadi.
18. Ikki va undan ortiq talabgorlarning taklif etgan narxlari teng boʻlgan taqdirda, oldinroq ariza bergan talabgor tanlov gʻolibi deb eʼtirof etiladi.
19. Quyidagi hollarda:
tanlov boshlangunga qadar ariza kelib tushmagan boʻlsa;
tanlovda ishtirok etish uchun bir nafar talabgordan ariza kelib tushgan boʻlsa;
talabgor oʻn ish kuni ichida oldi-sotdi shartnomasini imzolamasa yoki investitsiya majburiyatlarini qabul qilmasa, tanlov oʻtkazilmagan deb hisoblanadi hamda mazkur davlat mulki obyekti har oʻn kunda bir marotaba takroriy tanlovga chiqariladi.
Davlat mulki takroriy tanlovda uch oy davomida sotilmagan taqdirda, hududiy tanlov komissiyasi ushbu davlat mulki boʻyicha belgilangan tanlov shartlarini qayta koʻrib chiqishi mumkin.
4-bob. Tanlov natijalarini rasmiylashtirish va davlat mulki obyektini sotish boʻyicha oldi-sotdi shartnomasini tuzish
20. Tanlov gʻolibi tomonidan operatorning xizmat haqiga yetarli mablagʻ besh ish kuni ichida unga toʻlanadi.
21. Operator xizmat haqi toʻlangandan soʻng keyingi ish kunidan kechiktirmay, tanlov natijasi boʻyicha bayonnomani elektron raqamli imzo orqali imzolaydi.
Bayonnomada tanlovning barcha ishtirokchilari, ularning takliflari va gʻolib toʻgʻrisidagi maʼlumotlar koʻrsatiladi.
Bayonnoma imzolangandan soʻng oʻn ish kunidan kechiktirmay, sotuvchi, tanlov gʻolibi hamda balansda saqlovchi (masʼuliyati cheklangan jamiyatining ijro etuvchi organi) ishtirokida oldi-sotdi shartnomasi elektron shaklda tuziladi.
5-bob. Yakunlovchi qoidalar
22. Davlat mulki obyektlarini sotish boʻyicha oldi-sotdi shartnomalarini rasmiylashtirish, xaridorlarga yuklangan majburiyatlarning bajarilishini nazorat qilish hamda mulkiy huquqni tasdiqlovchi davlat orderini berish qonunchilik hujjatlariga muvofiq amalga oshiriladi.
23. Davlat mulki obyektlarini tanlov asosida sotishda yuzaga keladigan nizolar qonunchilik hujjatlarida belgilangan tartibda hal etiladi.
24. Ushbu Nizom talablari buzilishida aybdor deb topilgan shaxslar qonunchilik hujjatlarida belgilangan tartibda javob beradi.
Qoraqalpogʻiston Respublikasida joylashgan davlat mulki obyektlarini elektron tanlov asosida eng yaxshi taklif bildirgan talabgorga investitsiya kiritish majburiyatlari bilan sotish tartibi toʻgʻrisidagi nizomga ILOVA
Qoraqalpogʻiston Respublikasida joylashgan davlat mulki obyektlari sotuvchi tomonidan tanlov asosida eng yaxshi taklifni bildirgan talabgorga investitsiya majburiyatlari bilan sotish
Bosqichlar Subyektlar Tadbirlar Bajarish muddatlari 1-bosqich Davlat aktivlarini boshqarish agentligining Qoraqalpogʻiston Respublikasi hududiy boshqarmasi Davlat mulki obyektlari ommaviy savdolarda ikki oy davomida sotilmagan taqdirda, savdoni davom ettirgan holda tuman (shahar) hokimining oʻrinbosari — investitsiyalar, sanoat va savdo boʻlimi boshligʻiga investitsiya majburiyatlarining miqdorini belgilash toʻgʻrisida soʻrovnoma yuboradi. Uch ish kuni ichida 2-bosqich Tuman (shahar) hokimining oʻrinbosari — investitsiyalar, sanoat va savdo boʻlimi boshligʻi Davlat mulki obyektlari boʻyicha investitsiya majburiyatlarining miqdori va investitsiya kiritish muddati boʻyicha takliflarni Davlat aktivlarini boshqarish agentligining Qoraqalpogʻiston Respublikasi hududiy boshqarmasiga taqdim etadi. Soʻrovnoma kelib tushgan kundan boshlab bir hafta muddatda 3-bosqich Davlat aktivlarini boshqarish agentligining Qoraqalpogʻiston Respublikasi hududiy boshqarmasi Takliflarni hududiy tanlov komissiyasiga kiritadi. Uch ish kuni ichida 4-bosqich Hududiy tanlov komissiyasi Takliflarni koʻrib chiqib, davlat mulki obyekti boʻyicha investitsiya miqdori va kiritish muddatini hamda uni tanlovga chiqarishda ommaviy savdolarga chiqarishda belgilangan boshlangʻich narxining 10 foizidan kam boʻlmagan miqdorda yangi boshlangʻich narxini tasdiqlaydi. Oʻn ish kuni ichida 5-bosqich Davlat aktivlarini boshqarish agentligi yoki uning Qoraqalpogʻiston Respublikasi hududiy boshqarmasi 1. Davlat mulki obyektlari ommaviy savdolarda uch oy muddatda sotilmagan taqdirda, “E-auksion” elektron savdo platformasi orqali belgilangan tartibda investitsiya majburiyatlari bilan tanlovga chiqaradi. Belgilangan muddatlarda 2. Davlat mulki obyektini tanlovga chiqarish boʻyicha operatorga buyurtmanoma beradi. Elektron onlayn-auksion (tanlov) savdolari bekor boʻlgan kundan boshlab uch ish kuni ichida 6-bosqich Operator Rasmiy veb-saytda tanlov shartlari toʻgʻrisida xabarnomani eʼlon qiladi. Davlat mulki obyekti tanlovga chiqarilgan kuni 7-bosqich Talabgor Savdo platformasida ochilgan hisobvaragʻiga tanlov shartlariga muvofiq zakalat pulini oʻtkazgan holda tanlovda qatnashish uchun ariza beradi. Xabarnoma eʼlon qilingan kundan boshlab oʻttiz kun ichida 8-bosqich Savdo platformasi Tanlov natijalari boʻyicha gʻolibni avtomatik ravishda eʼlon qiladi. Tanlov oʻtkaziladigan kun soat 10:00 da (GMT+5) 9-bosqich Tanlov gʻolibi Operatorning xizmat haqiga yetarli mablagʻni toʻlaydi. Besh ish kuni ichida 10-bosqich Operator Tanlov natijasi boʻyicha bayonnomani elektron raqamli imzo orqali imzolaydi. Operator xizmat haqi toʻlangandan soʻng keyingi ish kunidan kechiktirmay 11-bosqich Sotuvchi, tanlov gʻolibi va balansda saqlovchi Oldi-sotdi shartnomasini elektron shaklda tuzadi. Bayonnoma imzolangandan soʻng oʻn ish kunidan kechiktirmay
Oʻzbekiston Respublikasining Bosh vaziri A. ARIPOV
Toshkent sh.,
2023-yil 27-noyabr,
625-son