UzbekAI

← Qonunlar

📅 2023-yil 30-noyabr · Vazirlar Mahkamasi qarorlari

Rasmiy matn. Rasmiy hujjat. Tahririy izohlar kiritilmagan.

Yordam | Arxiv | Atamalar | Statistika | API | Havola yuborish | Sayt haqida | Shartlar

← Қонунлар

📅 2023 йил 30 ноябрь · Вазирлар Маҳкамаси қарорлари

Расмий матн. Расмий ҳужжат. Таҳририй изоҳлар киритилмаган.

Ёрдам | Архив | Атамалар | Статистика | API | Ҳавола юбориш | Сайт ҳақида | Шартлар

← Законы

📅 30 ноября 2023 г. · Постановления Кабинета Министров

Официальный текст. Официальный документ. Редакционные примечания не включены.

Помощь | Архив | Термины | Статистика | API | Предложить ссылку | О сайте | Условия

← Laws

📅 30 November 2023 · Cabinet of Ministers resolutions

Official text. Official document. Editorial notes are not included.

Help | Archive | Glossary | Stats | API | Submit | About | Terms

Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг

қарори

МАЪМУРИЙ РЕГЛАМЕНТИ

СХЕМАСИ

МАЪМУРИЙ РЕГЛАМЕНТИ

СХЕМАСИ

АРИЗА

Вазирлар Маҳкамасининг «Солиқ тўловчиларни ҳисобга қўйиш соҳасидаги айрим давлат хизматларини кўрсатиш бўйича маъмурий регламентларни тасдиқлаш тўғрисида» 2022 йил 2 апрелдаги 150-сон қарорига ўзгартириш ва қўшимчалар киритиш ҳақида

Ўзбекистон Республикаси Президентининг «Рақамли хизматлар қамрови ва сифатини ошириш ҳамда соҳа, тармоқ ва ҳудудларни рақамли трансформация қилиш чора-тадбирлари тўғрисида» 2023 йил 24 майдаги ПҚ-162-сон қарорига мувофиқ, шунингдек, давлат хизматларини кўрсатиш тартибини соддалаштириш орқали аҳолига қўшимча қулайликлар яратиш мақсадида Вазирлар Маҳкамаси қарор қилади:

1. Ўзбекистон Республикаси Президентининг «Рақамли хизматлар қамрови ва сифатини ошириш ҳамда соҳа, тармоқ ва ҳудудларни рақамли трансформация қилиш чора-тадбирлари тўғрисида» 2023 йил 24 майдаги ПҚ-162-сон қарорида солиқ декларацияларини (йиллик, ихтиёрий, дастлабки, чет эл жисмоний шахслари мол-мулкини реализация қилишдан олинган даромадлар) тақдим этиш ҳамда жисмоний шахсларнинг ортиқча тўланган солиқларини қайтаришга (нодавлат мактабгача таълим ташкилотларига тўланадиган тўловлар, ўқиш учун тўланган контракт суммаларини, олинган ипотека кредитлари) ариза юбориш бўйича давлат хизматларини кўрсатишни йўлга қўйиш белгиланганлиги маълумот учун қабул қилинсин.

2. Вазирлар Маҳкамасининг «Солиқ тўловчиларни ҳисобга қўйиш соҳасидаги айрим давлат хизматларини кўрсатиш бўйича маъмурий регламентларни тасдиқлаш тўғрисида» 2022 йил 2 апрелдаги 150-сон қарорига иловага мувофиқ қуйидагиларни назарда тутувчи ўзгартириш ва қўшимчалар киритилсин:

жисмоний шахсларнинг жами йиллик, ихтиёрий ва дастлабки тарздаги ҳамда чет эл жисмоний шахсининг мол-мулкини реализация қилишдан олинган даромадлари тўғрисидаги декларацияларини тақдим этиш бўйича давлат хизматини кўрсатиш тартибини жорий этиш;

жисмоний шахсларнинг профессионал ва олий таълим, нодавлат мактабгача таълим ташкилотлари ва (ёки) мактаблар ҳамда олинган ипотека кредитларига йўналтирилган даромадлари бўйича ортиқча тўланган даромад солиғини қайтаришга ариза юбориш бўйича давлат хизматини кўрсатишнинг маъмурий регламентини тасдиқлаш.

3. Мазкур қарорнинг бажарилишини назорат қилиш Ўзбекистон Республикаси Бош вазирининг ўринбосари — иқтисодиёт ва молия вазири Ж.А. Қўчқоров ҳамда Солиқ қўмитаси раиси Ш.Д. Кудбиев зиммасига юклансин.

Вазирлар Маҳкамасининг 2023 йил 30 ноябрдаги 636-сон қарорига ИЛОВА

Вазирлар Маҳкамасининг «Солиқ тўловчиларни ҳисобга қўйиш соҳасидаги айрим давлат хизматларини кўрсатиш бўйича маъмурий регламентларни тасдиқлаш тўғрисида» 2022 йил 2 апрелдаги 150-сон қарорига киритилаётган ўзгартириш ва қўшимчалар

1. 2-бандда :

еттинчи хатбошидаги «мувофиқ тасдиқлансин.» сўзлари «мувофиқ;» сўзи билан алмаштирилсин;

қуйидаги мазмундаги саккизинчи ва тўққизинчи хатбошилар билан тўлдирилсин:

«Жисмоний шахсларнинг жами йиллик, ихтиёрий ва дастлабки тарздаги ҳамда чет эл жисмоний шахсининг мол-мулкини реализация қилишдан олинган даромадлари тўғрисидаги декларацияларини тақдим этиш бўйича давлат хизматини кўрсатишнинг маъмурий регламенти 7-иловага мувофиқ;

Жисмоний шахсларнинг профессионал ва олий таълим, нодавлат мактабгача таълим ташкилотлари ва (ёки) мактаблар ҳамда олинган ипотека кредитларига йўналтирилган даромадлари бўйича ортиқча тўланган даромад солиғини қайтаришга ариза юбориш бўйича давлат хизматини кўрсатишнинг маъмурий регламенти 8-иловага мувофиқ тасдиқлансин».

2. 3-банддаги «давлат солиқ» ва «Давлат солиқ» сўзлари тегишлича «солиқ» ва «Солиқ» сўзлари билан алмаштирилсин.

3. 3 , 4 ва 5-бандлардаги «Ўзбекистон Республикаси Давлат солиқ қўмитаси» сўзлари «Солиқ қўмитаси» сўзлари билан алмаштирилсин;

4. 1-иловада :

1-банд «текин фойдаланиш шартномаларини» сўзларидан кейин «Давлат хизматлари маркази ёки Ўзбекистон Республикаси Ягона интерактив давлат хизматлари портали (кейинги ўринларда — ЯИДХП) орқали» сўзлари билан тўлдирилсин;

2-банд «қонунчилик ҳужжатларида белгиланган тартибда тузилади ва» сўзларидан кейин «солиқ хизматлари ёки ЯИДХП орқали» сўзлари билан тўлдирилсин;

6-банд «иккиламчи ижарага (текин фойдаланишга) беришга рухсат берганлигини» сўзларидан кейин «ЯИДХП ёки» сўзлари билан тўлдирилсин;

10-банднинг биринчи хатбоши қуйидаги таҳрирда баён этилсин:

«10. Кўчмас мулк шартномаларини солиқ хизмати органларида ҳисобга қўйиш ЯИДХП ёки Солиқ қўмитасининг махсус автоматлаштирилган ахборот тизимида солиқ тўловчининг шахсий кабинети орқали масофадан туриб, фақат электрон шаклда реал вақт режимида амалга оширилади».

5. Қуйидаги мазмундаги 7 ва 8-иловалар билан тўлдирилсин:

«Вазирлар Маҳкамасининг 2022 йил 2 апрелдаги 150-сон қарорига 7-ИЛОВА

Жисмоний шахсларнинг жами йиллик, ихтиёрий ва дастлабки тарздаги ҳамда чет эл жисмоний шахсининг мол-мулкини реализация қилишдан олинган даромадлари тўғрисидаги декларацияларини тақдим этиш бўйича давлат хизматини кўрсатишнинг

1-боб. Умумий қоидалар

1. Мазкур Регламент декларация топширувчи жисмоний шахсларнинг (кейинги ўринларда — декларация топширувчи) жами йиллик, ихтиёрий ва дастлабки тарздаги ҳамда чет эл жисмоний шахсининг мол-мулкини реализация қилишдан олинган даромадлари тўғрисидаги декларацияларини (кейинги ўринларда — солиқ декларациялари) тақдим этиш бўйича давлат хизматини кўрсатиш тартибини белгилайди.

2. Давлат хизмати Давлат хизматлари марказлари, Электрон солиқ хизматлари портали ҳамда Ўзбекистон Республикаси Ягона интерактив давлат хизматлари портали (кейинги ўринларда — ЯИДХП) орқали Солиқ қўмитаси (кейинги ўринларда — ваколатли орган) томонидан кўрсатилади.

3. Давлат хизматлари марказлари ҳамда ваколатли орган ўртасидаги ахборот алмашинуви электрон рақамли имзони (кейинги ўринларда — ЭРИ) мажбурий тартибда қўллаш орқали фақат идоралараро ўзаро электрон боғланиш ёрдамида амалга оширилади.

4. Мазкур Регламент Ўзбекистон Республикаси Солиқ кодексининг 393-моддасида кўрсатилган декларация асосида солиқ солинадиган даромадлар ҳамда ушбу Кодекснинг 378 — 380-моддаларида назарда тутилган имтиёзларга эга бўлган ҳолда солиқ агенти томонидан тўлов манбаида имтиёз қўлланилмаган солиқ тўловчиларга нисбатан татбиқ этилади.

5. Декларация топширувчилар Ўзбекистон Республикаси Солиқ кодексининг 81-моддасига асосан ваколатли орган томонидан тасдиқланадиган ҳисобот шакллари асосида давлат хизматидан фойдаланади.

6. Давлат хизматини кўрсатиш мазкур Регламентга 1-иловада келтирилган схемага мувофиқ амалга оширилади.

2-боб. Давлат хизматини кўрсатиш тартиби

7. Декларация топширувчи ёки унинг қонуний вакили давлат хизматидан фойдаланиш учун Давлат хизматлари марказларига шахсан ташриф буюрган ҳолда мурожаат қилади ёки давлат хизматидан электрон тарзда фойдаланиш учун ЯИДХПда рўйхатдан ўтади.

8. Декларация топширувчи шахсан ташриф буюрган ҳолда мурожаат қилган тақдирда, Давлат хизматлари маркази ходими солиқ декларациясини юборувчи номидан, Электрон солиқ хизматлари портали ёки ЯИДХП орқали мурожаат этган тақдирда эса, мустақил равишда ушбу Регламентнинг 5-бандида кўрсатилган ҳисобот шаклларини электрон тарзда тўлдиради.

9. Солиқ имтиёзидан фойдаланиш мақсадида декларация топширувчилар электрон тарзда қўшимча сўровнома тўлдириши лозим.

10. Давлат хизматида солиқ мажбурияти билан боғлиқ бўлган маълумотлар (мерос ёки ҳадя, олди-сотди ва ижара шартномалари, қимматли қоғозлар ва юридик шахсларнинг устав капиталидаги улушлар (пайлар), республика ҳудудидан ташқаридаги манбалардан олинган даромадлар ҳамда қонунчилик ҳужжатларида белгиланган бошқа ҳужжатлар) тегишли вазирлик ва идораларнинг маълумотлар базалари билан ахборот алмашинуви асосида шаклланади.

11. Солиқ декларацияси тўлдирилгач декларация юборувчи маълумотлар тўғрилигини текширади ҳамда имзоларни идентификация қилишнинг тегишли воситалари (ЭРИ, дактилоскопия, электрон имзо, мобил-ID ва бошқалар) билан тасдиқлайди.

12. Давлат хизмати кўрсатилгани учун тўлов ундирилмайди.

13. Солиқ декларациясида нотўғри маълумотларнинг кўрсатилиши давлат хизмати кўрсатишни рад этиш учун асос ҳисобланади.

Давлат хизмати кўрсатишни бошқа асослар бўйича рад этиш тақиқланади.

14. Декларация юборувчилар давлат хизматидан фойдаланишдан хизмат кўрсатишнинг ҳар қандай босқичида бош тортиш ҳуқуқига эга.

Декларацияси юборувчи давлат хизматидан фойдаланишдан бош тортган тақдирда, унинг декларацияси кўриб чиқилмасдан қолдирилади.

15. Декларация юборувчи Давлат хизматлари марказига ташриф буюрган ҳолда мурожаат этган тақдирда, унинг солиқ декларацияси Давлат хизматлари маркази ходими томонидан тўлдирилиб, ўн дақиқа мобайнида ваколатли органга электрон шаклда юборилади.

Электрон солиқ хизматлари портали ва ЯИДХП орқали мурожаат қилинган тақдирда эса солиқ декларацияси автоматик тарзда ваколатли органга юборилади.

16. Декларация юборувчининг декларацияси нотўғри тўлдирилган ҳолда ваколатли органга тақдим этилганда, маълумотлар тўғриланиб қайта ҳисобот тақдим этиши мумкин.

17. Ваколатли орган солиқ декларацияси келиб тушган вақтдан бошлаб беш иш куни ичида солиқ декларациясидаги маълумотларни тўғрилигини текшириб чиқади, маълумотларнинг тўғрилигига ишонч ҳосил қилгач, солиқ декларациясини қабул қилади ва маълумотлар нотўғрилиги аниқланган тақдирда, сабабларини кўрсатган ҳолда декларация юборувчини маълумотларни беш иш куни ичида тўғриланган ҳолда қайта ҳисобот юбориш тўғрисида хабардор қилади.

Бунда ваколатли орган QR-код (матрик штрихли код) қўйилган жами йиллик даромад тўғрисидаги декларация бланкасини ташриф буюрган ҳолда мурожаат этилган тақдирда, Давлат хизматлари марказига, электрон тарзда мурожаат этган тақдирда, шахсий кабинети ёки ЯИДХП орқали декларация юборувчига электрон тарзда юборади.

18. Давлат хизматлари маркази декларация бланкаси келиб тушгандан сўнг ўн дақиқа ичида уни декларация топширувчининг электрон манзилига юборади ва бу ҳақда ахборот тизими орқали хабардор қилади.

Бунда Давлат хизматлари маркази декларация юборувчи ташриф буюрган ҳолда мурожаат қилган тақдирда, декларация юборувчининг аризасига кўра унга декларация бланкасини электрон ёки қоғоз шаклда тақдим этиши мумкин.

3-боб. Якунловчи қоидалар

19. Давлат хизматлари марказлари ва ваколатли орган ўз фаолиятини амалга ошириши натижасида олинган маълумотларнинг сир сақланишини таъминлайди.

20. Ўзбекистон Республикаси Адлия вазирлиги ушбу Регламент талаблари ижроси бўйича давлат органлари ва бошқа ташкилотларнинг фаолияти юзасидан, шу жумладан, ЯИДХП орқали доимий назоратни ва мониторингни амалга оширади.

21. Декларация топширувчилар давлат органлари ва бошқа ташкилотлар ходимларининг хатти-ҳаракатлари юзасидан қонунчилик ҳужжатларида белгиланган тартибда шикоят қилишлари мумкин.

22. Мазкур Регламент талабларининг бузилишида айбдор бўлган шахслар қонунчиликда белгиланган тартибда жавоб берадилар.

Жисмоний шахсларнинг жами йиллик, ихтиёрий ва дастлабки тарздаги ҳамда чет эл жисмоний шахсининг мол-мулкини реализация қилишдан олинган даромадлари тўғрисидаги декларацияларини тақдим этиш бўйича давлат хизмати кўрсатишнинг маъмурий регламентига 1-ИЛОВА

Жисмоний шахсларнинг жами йиллик, ихтиёрий ва дастлабки тарздаги ҳамда чет эл жисмоний шахсининг мол-мулкини реализация қилишдан олинган даромадлари тўғрисидаги декларацияларини тақдим этиш бўйича давлат хизматини кўрсатиш

Босқичлар Субъектлар Тадбирлар Бажариш муддатлари 1-босқич Жисмоний шахс Давлат хизматидан фойдаланиш учун Давлат хизматлари марказига ташриф буюрган ҳолда ҳамда Солиқ хизматлари портали ёки ЯИДХП орқали электрон шаклда мурожаат қилади. Реал вақт режимида 2-босқич Давлат хизматлари маркази ва ЯИДХП Декларация юборувчи Давлат хизматлари марказига ташриф буюрган ҳолда мурожаат этган тақдирда, унинг солиқ декларацияси Давлат хизматлари маркази ходими томонидан тўлдирилиб, ваколатли органга электрон шаклда юборилади. 10 дақиқа ичида Солиқ хизматлари портали ва ЯИДХП орқали мурожаат қилинган тақдирда эса солиқ декларацияси автоматик тарзда ваколатли органга юборилади Реал вақт режимида 3-босқич Давлат хизматлари маркази ва ЯИДХП Ваколатли орган QR-код (матрик штрихли код) қўйилган жами йиллик даромад тўғрисидаги декларация бланкасини ташриф буюрган ҳолда мурожаат этилган тақдирда, Давлат хизматлари марказига, электрон тарзда мурожаат этган тақдирда, шахсий кабинети ёки ЯИДХП орқали декларация юборувчига электрон тарзда юборади. Реал вақт режимида 4-босқич Ваколатли орган (туман (шаҳар) солиқ инспекцияси Ваколатли орган солиқ декларациясидаги маълумотларни тўғрилигини текшириб чиқади, маълумотларни тўғрилигига ишонч ҳосил қилган тақдирда, солиқ декларациясини қабул қилади ҳамда декларация юборувчини хабардор қилади. 5 иш куни ичида

Вазирлар Маҳкамасининг 2022 йил 2 апрелдаги 150-сон қарорига 8-ИЛОВА

Жисмоний шахсларнинг профессионал ва олий таълим, нодавлат мактабгача таълим ташкилотлари ва (ёки) мактаблар ҳамда олинган ипотека кредитларига йўналтирилган даромадлари бўйича ортиқча тўланган даромад солиғини қайтаришга ариза юбориш бўйича давлат хизматини кўрсатишнинг

1-боб. Умумий қоидалар

1. Мазкур Регламент ортиқча тўланган солиқларни қайтаришга ариза берувчи жисмоний шахсларга (кейинги ўринларда — ариза берувчилар) профессионал ва олий таълим, нодавлат мактабгача таълим ташкилотлари ва (ёки) мактаблар, шунингдек, олинган ипотека кредитларига йўналтирилган даромадлари бўйича ортиқча тўланган даромад солиғини қайтаришга ариза юбориш бўйича давлат хизматини кўрсатиш тартибини белгилайди.

2. Давлат хизмати Давлат хизматлари марказлари, Электрон солиқ хизматлари портали ва Ўзбекистон Республикаси Ягона интерактив давлат хизматлари портали (кейинги ўринларда — ЯИДХП) орқали Солиқ қўмитаси (кейинги ўринларда — ваколатли орган) томонидан кўрсатилади.

3. Давлат хизматлари марказлари ва ваколатли орган ўртасидаги ахборот алмашинуви электрон рақамли имзони (кейинги ўринларда — ЭРИ) мажбурий тартибда қўллаш орқали фақат идоралараро ўзаро электрон боғланиш ёрдамида амалга оширилади.

4. Давлат хизматини кўрсатиш мазкур Регламентга 1-иловада келтирилган схемага мувофиқ амалга оширилади.

2-боб. Давлат хизмати кўрсатиш тартиби

5. Ариза берувчи ёки унинг қонуний вакили давлат хизматидан фойдаланиш учун Давлат хизматлари марказларига шахсан ташриф буюрган ҳолда мурожаат қилади ва (ёки) давлат хизматидан Электрон солиқ хизматлари портали ёки ЯИДХП орқали электрон тарзда фойдаланади.

6. Ариза берувчи шахсан ташриф буюрган ҳолда мурожаат қилган тақдирда, Давлат хизматлари маркази ходими ариза берувчи номидан, Электрон солиқ хизматлари портали ёки ЯИДХП орқали мурожаат этган тақдирда эса мустақил равишда ушбу Регламентга 2-иловада келтирилган шаклга мувофиқ аризани электрон тарзда тўлдиради.

7. Ариза тўлдирилгандан сўнг ундаги маълумотларнинг тўғрилиги текширилади ва имзоларни идентификация қилишнинг тегишли воситалари (ЭРИ, дактилоскопия, электрон имзо, мобил-ID ва бошқалар) билан тасдиқланган ҳолда юборилади ҳамда QR-кодли (матрик штрихли код) ариза шахсий кабинетида шаклланади.

8. Давлат хизмати кўрсатилгани учун тўлов ундирилмайди.

9. Аризада нотўғри маълумотлар кўрсатилган тақдирда, ваколатли орган ариза берувчини беш иш куни ичида тўғриланган ҳолда қайта ариза юбориш тўғрисида хабардор қилади.

10. Ариза берувчилар давлат хизматидан фойдаланишдан хизмат кўрсатишнинг ҳар қандай босқичида бош тортиш ҳуқуқига эга.

Ариза берувчи давлат хизматидан фойдаланишдан бош тортган тақдирда, унинг аризаси кўриб чиқилмасдан қолдирилади.

11. Ариза берувчи Давлат хизматлари марказига ташриф буюрган ҳолда мурожаат этган тақдирда, унинг аризаси Давлат хизматлари маркази ходими томонидан тўлдирилиб, ариза берувчи томонидан тасдиқлангандан сўнг ўн дақиқа ичида ваколатли органга электрон шаклда юборилади. Электрон солиқ хизматлари портали ёки ЯИДХП орқали мурожаат қилинган тақдирда эса ариза автоматик тарзда ваколатли органга юборилади.

12. Ваколатли орган ариза тушган вақтдан бошлаб ўн иш куни ичида аризани кўриб чиқади ва аризага жавоб хатини тайёрлаб, ташриф буюрган ҳолда этилган мурожаат бўйича Давлат хизматлари марказига, электрон тарзда келиб тушган мурожаат бўйича шахсий кабинети ёки ЯИДХП орқали ариза берувчига электрон тарзда юборади.

13. Давлат хизматлари маркази жавоб хати келиб тушгандан сўнг ўн дақиқа мобайнида уни ариза берувчининг электрон манзилига юборади.

Бунда Давлат хизматлари маркази ариза берувчи ташриф буюрган ҳолда мурожаат қилган тақдирда, ариза берувчининг аризасига кўра унга жавоб хатини электрон ёки қоғоз шаклда тақдим этиши мумкин.

3-боб. Якунловчи қоидалар

14. Давлат хизматлари марказлари ва ваколатли орган ўз фаолиятини амалга ошириши натижасида олинган маълумотларнинг сир сақланишини таъминлайди.

15. Ўзбекистон Республикаси Адлия вазирлиги ушбу Регламент талаблари ижроси бўйича давлат органлари ва бошқа ташкилотларнинг фаолияти юзасидан, шу жумладан, ЯИДХП орқали доимий назоратни ва мониторингни амалга оширади.

16. Ариза берувчилар давлат органлари ва бошқа ташкилотлар ходимлари хатти-ҳаракатлари юзасидан қонунчиликда белгиланган тартибда шикоят қилишлари мумкин.

17. Мазкур Регламент талабларининг бузилишида айбдор бўлган шахслар қонунчиликда белгиланган тартибда жавоб берадилар.

Жисмоний шахсларнинг профессионал ва олий таълим, нодавлат мактабгача таълим ташкилотлари ва (ёки) мактаблар ҳамда олинган ипотека кредитларига йўналтирилган даромадлари бўйича ортиқча тўланган даромад солиғини қайтаришга ариза юбориш бўйича давлат хизмати кўрсатишнинг маъмурий регламентига 1-ИЛОВА

Жисмоний шахсларнинг профессионал ва олий таълим, нодавлат мактабгача таълим ташкилотлари ва (ёки) мактаблар ҳамда олинган ипотека кредитларига йўналтирилган даромадлари бўйича ортиқча тўланган даромад солиғини қайтаришга ариза юбориш бўйича давлат хизмати кўрсатиш

Босқичлар Субъектлар Тадбирлар Бажариш муддатлари 1-босқич Жисмоний шахс Давлат хизматидан фойдаланиш учун Давлат хизматлари марказига ташриф буюрган ҳолда ёки ЯИДХП орқали мурожаат қилади. Ўз хоҳишига кўра 2-босқич Давлат хизматлари маркази Ариза шаклини тўлдириб, электрон тарзда туман (шаҳар) солиқ инспекциясига юборади. 10 дақиқа ичида ЯИДХП Тўлдирилган ариза автоматик тарзда туман (шаҳар) солиқ инспекциясига юборилади. Реал вақт режимида 3-босқич Ваколатли орган (туман (шаҳар) солиқ инспекцияси Аризани кўриб чиқади ва аризага жавоб хатини тайёрлаб, ташриф буюрган ҳолда этилган мурожаат бўйича Давлат хизматлари марказига, электрон тарзда келиб тушган мурожаат бўйича шахсий кабинети ёки ЯИДХП орқали ариза берувчига электрон тарзда юборади. 10 иш куни ичида 4-босқич Давлат хизматлари маркази Ариза олингандан сўнг уни жисмоний шахснинг электрон манзилига юборади. 10 дақиқа ичида Жисмоний шахс ташриф буюрган ҳолда мурожаат қилган тақдирда, унга жавоб хатини электрон ёки қоғоз шаклида тақдим этади. Жисмоний шахснинг сўровига кўра

Жисмоний шахсларнинг профессионал ва олий таълим, нодавлат мактабгача таълим ташкилотлари ва (ёки) мактаблар ҳамда олинган ипотека кредитларига йўналтирилган даромадлари бўйича ортиқча тўланган даромад солиғини қайтаришга ариза юбориш бўйича давлат хизмати кўрсатишнинг маъмурий регламентига 2-ИЛОВА

Жисмоний шахсларнинг профессионал ва олий таълим, нодавлат мактабгача таълим ташкилотлари ва (ёки) мактаблар ҳамда олинган ипотека кредитларига йўналтирилган даромадлари бўйича ортиқча тўланган даромад солиғини қайтариб олиш учун

Ариза берувчи тўғрисида маълумотлар: 1. Доимий яшаш жойи (ҳудуд номи) Танланади 1.1. Туман/шаҳар номи Танланади 2. ЖШШИР Автоматик шаклланади 3. Фамилияси Автоматик шаклланади 4. Исми Автоматик шаклланади 5. Отасининг исми Автоматик шаклланади 6. Яшаш жойи бўйича рўйхатга олинган манзили (тўлиқ) Автоматик шаклланади 7. Телефон рақами Киритилади 8. Электрон почта манзили Киритилади 9. Солиқ тури Автоматик шаклланади 10. Шахсий ғазна ҳисобварағи Автоматик шаклланади 11. Ортиқча тўланган сумма Автоматик шаклланади 12. Сумма сўз билан Автоматик шаклланади 13. Қайтариш ёки ҳисобга олиш Танланади 14. Шахсий банк карта рақами Киритилади 15. Транзит ҳисобварағи Автоматик шаклланади 16. Банк МФО Автоматик шаклланади 17. Қайтариладиган (бошқа солиқ турига ўтказиладиган) сумма Киритилади 18. Сумма сўз билан Автоматик шаклланади

Ўзбекистон Республикасининг Бош вазири А. АРИПОВ

Тошкент ш.,

2023 йил 30 ноябрь,

636-сон

(Қонунчилик маълумотлари миллий базаси, 01.12.2023 й., 09/23/636/0916-сон)

lex.uz

Oʻzbekiston Respublikasi Vazirlar Mahkamasining

qarori

MAʼMURIY REGLAMENTI

SXEMASI

MAʼMURIY REGLAMENTI

SXEMASI

ARIZA

Vazirlar Mahkamasining “Soliq toʻlovchilarni hisobga qoʻyish sohasidagi ayrim davlat xizmatlarini koʻrsatish boʻyicha maʼmuriy reglamentlarni tasdiqlash toʻgʻrisida” 2022-yil 2-apreldagi 150-son qaroriga oʻzgartirish va qoʻshimchalar kiritish haqida

Oʻzbekiston Respublikasi Prezidentining “Raqamli xizmatlar qamrovi va sifatini oshirish hamda soha, tarmoq va hududlarni raqamli transformatsiya qilish chora-tadbirlari toʻgʻrisida” 2023-yil 24-maydagi PQ-162-son qaroriga muvofiq, shuningdek, davlat xizmatlarini koʻrsatish tartibini soddalashtirish orqali aholiga qoʻshimcha qulayliklar yaratish maqsadida Vazirlar Mahkamasi qaror qiladi:

1. Oʻzbekiston Respublikasi Prezidentining “Raqamli xizmatlar qamrovi va sifatini oshirish hamda soha, tarmoq va hududlarni raqamli transformatsiya qilish chora-tadbirlari toʻgʻrisida” 2023-yil 24-maydagi PQ-162-son qarorida soliq deklaratsiyalarini (yillik, ixtiyoriy, dastlabki, chet el jismoniy shaxslari mol-mulkini realizatsiya qilishdan olingan daromadlar) taqdim etish hamda jismoniy shaxslarning ortiqcha toʻlangan soliqlarini qaytarishga (nodavlat maktabgacha taʼlim tashkilotlariga toʻlanadigan toʻlovlar, oʻqish uchun toʻlangan kontrakt summalarini, olingan ipoteka kreditlari) ariza yuborish boʻyicha davlat xizmatlarini koʻrsatishni yoʻlga qoʻyish belgilanganligi maʼlumot uchun qabul qilinsin.

2. Vazirlar Mahkamasining “Soliq toʻlovchilarni hisobga qoʻyish sohasidagi ayrim davlat xizmatlarini koʻrsatish boʻyicha maʼmuriy reglamentlarni tasdiqlash toʻgʻrisida” 2022-yil 2-apreldagi 150-son qaroriga ilovaga muvofiq quyidagilarni nazarda tutuvchi oʻzgartirish va qoʻshimchalar kiritilsin:

jismoniy shaxslarning jami yillik, ixtiyoriy va dastlabki tarzdagi hamda chet el jismoniy shaxsining mol-mulkini realizatsiya qilishdan olingan daromadlari toʻgʻrisidagi deklaratsiyalarini taqdim etish boʻyicha davlat xizmatini koʻrsatish tartibini joriy etish;

jismoniy shaxslarning professional va oliy taʼlim, nodavlat maktabgacha taʼlim tashkilotlari va (yoki) maktablar hamda olingan ipoteka kreditlariga yoʻnaltirilgan daromadlari boʻyicha ortiqcha toʻlangan daromad soligʻini qaytarishga ariza yuborish boʻyicha davlat xizmatini koʻrsatishning maʼmuriy reglamentini tasdiqlash.

3. Mazkur qarorning bajarilishini nazorat qilish Oʻzbekiston Respublikasi Bosh vazirining oʻrinbosari — iqtisodiyot va moliya vaziri J.A. Qoʻchqorov hamda Soliq qoʻmitasi raisi Sh.D. Kudbiyev zimmasiga yuklansin.

Vazirlar Mahkamasining 2023-yil 30-noyabrdagi 636-son qaroriga ILOVA

Vazirlar Mahkamasining “Soliq toʻlovchilarni hisobga qoʻyish sohasidagi ayrim davlat xizmatlarini koʻrsatish boʻyicha maʼmuriy reglamentlarni tasdiqlash toʻgʻrisida” 2022-yil 2-apreldagi 150-son qaroriga kiritilayotgan oʻzgartirish va qoʻshimchalar

1. 2-bandda :

yettinchi xatboshidagi “muvofiq tasdiqlansin.” soʻzlari “muvofiq;” soʻzi bilan almashtirilsin;

quyidagi mazmundagi sakkizinchi va toʻqqizinchi xatboshilar bilan toʻldirilsin:

“Jismoniy shaxslarning jami yillik, ixtiyoriy va dastlabki tarzdagi hamda chet el jismoniy shaxsining mol-mulkini realizatsiya qilishdan olingan daromadlari toʻgʻrisidagi deklaratsiyalarini taqdim etish boʻyicha davlat xizmatini koʻrsatishning maʼmuriy reglamenti 7-ilovaga muvofiq;

Jismoniy shaxslarning professional va oliy taʼlim, nodavlat maktabgacha taʼlim tashkilotlari va (yoki) maktablar hamda olingan ipoteka kreditlariga yoʻnaltirilgan daromadlari boʻyicha ortiqcha toʻlangan daromad soligʻini qaytarishga ariza yuborish boʻyicha davlat xizmatini koʻrsatishning maʼmuriy reglamenti 8-ilovaga muvofiq tasdiqlansin”.

2. 3-banddagi “davlat soliq” va “Davlat soliq” soʻzlari tegishlicha “soliq” va “Soliq” soʻzlari bilan almashtirilsin.

3. 3 , 4 va 5-bandlardagi “Oʻzbekiston Respublikasi Davlat soliq qoʻmitasi” soʻzlari “Soliq qoʻmitasi” soʻzlari bilan almashtirilsin;

4. 1-ilovada :

1-band “tekin foydalanish shartnomalarini” soʻzlaridan keyin “Davlat xizmatlari markazi yoki Oʻzbekiston Respublikasi Yagona interaktiv davlat xizmatlari portali (keyingi oʻrinlarda — YIDXP) orqali” soʻzlari bilan toʻldirilsin;

2-band “qonunchilik hujjatlarida belgilangan tartibda tuziladi va” soʻzlaridan keyin “soliq xizmatlari yoki YIDXP orqali” soʻzlari bilan toʻldirilsin;

6-band “ikkilamchi ijaraga (tekin foydalanishga) berishga ruxsat berganligini” soʻzlaridan keyin “YIDXP yoki” soʻzlari bilan toʻldirilsin;

10-bandning birinchi xatboshi quyidagi tahrirda bayon etilsin:

“10. Koʻchmas mulk shartnomalarini soliq xizmati organlarida hisobga qoʻyish YIDXP yoki Soliq qoʻmitasining maxsus avtomatlashtirilgan axborot tizimida soliq toʻlovchining shaxsiy kabineti orqali masofadan turib, faqat elektron shaklda real vaqt rejimida amalga oshiriladi”.

5. Quyidagi mazmundagi 7 va 8-ilovalar bilan toʻldirilsin:

“Vazirlar Mahkamasining 2022-yil 2-apreldagi 150-son qaroriga 7-ILOVA

Jismoniy shaxslarning jami yillik, ixtiyoriy va dastlabki tarzdagi hamda chet el jismoniy shaxsining mol-mulkini realizatsiya qilishdan olingan daromadlari toʻgʻrisidagi deklaratsiyalarini taqdim etish boʻyicha davlat xizmatini koʻrsatishning

1-bob. Umumiy qoidalar

1. Mazkur Reglament deklaratsiya topshiruvchi jismoniy shaxslarning (keyingi oʻrinlarda — deklaratsiya topshiruvchi) jami yillik, ixtiyoriy va dastlabki tarzdagi hamda chet el jismoniy shaxsining mol-mulkini realizatsiya qilishdan olingan daromadlari toʻgʻrisidagi deklaratsiyalarini (keyingi oʻrinlarda — soliq deklaratsiyalari) taqdim etish boʻyicha davlat xizmatini koʻrsatish tartibini belgilaydi.

2. Davlat xizmati Davlat xizmatlari markazlari, Elektron soliq xizmatlari portali hamda Oʻzbekiston Respublikasi Yagona interaktiv davlat xizmatlari portali (keyingi oʻrinlarda — YIDXP) orqali Soliq qoʻmitasi (keyingi oʻrinlarda — vakolatli organ) tomonidan koʻrsatiladi.

3. Davlat xizmatlari markazlari hamda vakolatli organ oʻrtasidagi axborot almashinuvi elektron raqamli imzoni (keyingi oʻrinlarda — ERI) majburiy tartibda qoʻllash orqali faqat idoralararo oʻzaro elektron bogʻlanish yordamida amalga oshiriladi.

4. Mazkur Reglament Oʻzbekiston Respublikasi Soliq kodeksining 393-moddasida koʻrsatilgan deklaratsiya asosida soliq solinadigan daromadlar hamda ushbu Kodeksning 378 — 380-moddalarida nazarda tutilgan imtiyozlarga ega boʻlgan holda soliq agenti tomonidan toʻlov manbaida imtiyoz qoʻllanilmagan soliq toʻlovchilarga nisbatan tatbiq etiladi.

5. Deklaratsiya topshiruvchilar Oʻzbekiston Respublikasi Soliq kodeksining 81-moddasiga asosan vakolatli organ tomonidan tasdiqlanadigan hisobot shakllari asosida davlat xizmatidan foydalanadi.

6. Davlat xizmatini koʻrsatish mazkur Reglamentga 1-ilovada keltirilgan sxemaga muvofiq amalga oshiriladi.

2-bob. Davlat xizmatini koʻrsatish tartibi

7. Deklaratsiya topshiruvchi yoki uning qonuniy vakili davlat xizmatidan foydalanish uchun Davlat xizmatlari markazlariga shaxsan tashrif buyurgan holda murojaat qiladi yoki davlat xizmatidan elektron tarzda foydalanish uchun YIDXPda roʻyxatdan oʻtadi.

8. Deklaratsiya topshiruvchi shaxsan tashrif buyurgan holda murojaat qilgan taqdirda, Davlat xizmatlari markazi xodimi soliq deklaratsiyasini yuboruvchi nomidan, Elektron soliq xizmatlari portali yoki YIDXP orqali murojaat etgan taqdirda esa, mustaqil ravishda ushbu Reglamentning 5-bandida koʻrsatilgan hisobot shakllarini elektron tarzda toʻldiradi.

9. Soliq imtiyozidan foydalanish maqsadida deklaratsiya topshiruvchilar elektron tarzda qoʻshimcha soʻrovnoma toʻldirishi lozim.

10. Davlat xizmatida soliq majburiyati bilan bogʻliq boʻlgan maʼlumotlar (meros yoki hadya, oldi-sotdi va ijara shartnomalari, qimmatli qogʻozlar va yuridik shaxslarning ustav kapitalidagi ulushlar (paylar), respublika hududidan tashqaridagi manbalardan olingan daromadlar hamda qonunchilik hujjatlarida belgilangan boshqa hujjatlar) tegishli vazirlik va idoralarning maʼlumotlar bazalari bilan axborot almashinuvi asosida shakllanadi.

11. Soliq deklaratsiyasi toʻldirilgach deklaratsiya yuboruvchi maʼlumotlar toʻgʻriligini tekshiradi hamda imzolarni identifikatsiya qilishning tegishli vositalari (ERI, daktiloskopiya, elektron imzo, mobil-ID va boshqalar) bilan tasdiqlaydi.

12. Davlat xizmati koʻrsatilgani uchun toʻlov undirilmaydi.

13. Soliq deklaratsiyasida notoʻgʻri maʼlumotlarning koʻrsatilishi davlat xizmati koʻrsatishni rad etish uchun asos hisoblanadi.

Davlat xizmati koʻrsatishni boshqa asoslar boʻyicha rad etish taqiqlanadi.

14. Deklaratsiya yuboruvchilar davlat xizmatidan foydalanishdan xizmat koʻrsatishning har qanday bosqichida bosh tortish huquqiga ega.

Deklaratsiyasi yuboruvchi davlat xizmatidan foydalanishdan bosh tortgan taqdirda, uning deklaratsiyasi koʻrib chiqilmasdan qoldiriladi.

15. Deklaratsiya yuboruvchi Davlat xizmatlari markaziga tashrif buyurgan holda murojaat etgan taqdirda, uning soliq deklaratsiyasi Davlat xizmatlari markazi xodimi tomonidan toʻldirilib, oʻn daqiqa mobaynida vakolatli organga elektron shaklda yuboriladi.

Elektron soliq xizmatlari portali va YIDXP orqali murojaat qilingan taqdirda esa soliq deklaratsiyasi avtomatik tarzda vakolatli organga yuboriladi.

16. Deklaratsiya yuboruvchining deklaratsiyasi notoʻgʻri toʻldirilgan holda vakolatli organga taqdim etilganda, maʼlumotlar toʻgʻrilanib qayta hisobot taqdim etishi mumkin.

17. Vakolatli organ soliq deklaratsiyasi kelib tushgan vaqtdan boshlab besh ish kuni ichida soliq deklaratsiyasidagi maʼlumotlarni toʻgʻriligini tekshirib chiqadi, maʼlumotlarning toʻgʻriligiga ishonch hosil qilgach, soliq deklaratsiyasini qabul qiladi va maʼlumotlar notoʻgʻriligi aniqlangan taqdirda, sabablarini koʻrsatgan holda deklaratsiya yuboruvchini maʼlumotlarni besh ish kuni ichida toʻgʻrilangan holda qayta hisobot yuborish toʻgʻrisida xabardor qiladi.

Bunda vakolatli organ QR-kod (matrik shtrixli kod) qoʻyilgan jami yillik daromad toʻgʻrisidagi deklaratsiya blankasini tashrif buyurgan holda murojaat etilgan taqdirda, Davlat xizmatlari markaziga, elektron tarzda murojaat etgan taqdirda, shaxsiy kabineti yoki YIDXP orqali deklaratsiya yuboruvchiga elektron tarzda yuboradi.

18. Davlat xizmatlari markazi deklaratsiya blankasi kelib tushgandan soʻng oʻn daqiqa ichida uni deklaratsiya topshiruvchining elektron manziliga yuboradi va bu haqda axborot tizimi orqali xabardor qiladi.

Bunda Davlat xizmatlari markazi deklaratsiya yuboruvchi tashrif buyurgan holda murojaat qilgan taqdirda, deklaratsiya yuboruvchining arizasiga koʻra unga deklaratsiya blankasini elektron yoki qogʻoz shaklda taqdim etishi mumkin.

3-bob. Yakunlovchi qoidalar

19. Davlat xizmatlari markazlari va vakolatli organ oʻz faoliyatini amalga oshirishi natijasida olingan maʼlumotlarning sir saqlanishini taʼminlaydi.

20. Oʻzbekiston Respublikasi Adliya vazirligi ushbu Reglament talablari ijrosi boʻyicha davlat organlari va boshqa tashkilotlarning faoliyati yuzasidan, shu jumladan, YIDXP orqali doimiy nazoratni va monitoringni amalga oshiradi.

21. Deklaratsiya topshiruvchilar davlat organlari va boshqa tashkilotlar xodimlarining xatti-harakatlari yuzasidan qonunchilik hujjatlarida belgilangan tartibda shikoyat qilishlari mumkin.

22. Mazkur Reglament talablarining buzilishida aybdor boʻlgan shaxslar qonunchilikda belgilangan tartibda javob beradilar.

Jismoniy shaxslarning jami yillik, ixtiyoriy va dastlabki tarzdagi hamda chet el jismoniy shaxsining mol-mulkini realizatsiya qilishdan olingan daromadlari toʻgʻrisidagi deklaratsiyalarini taqdim etish boʻyicha davlat xizmati koʻrsatishning maʼmuriy reglamentiga 1-ILOVA

Jismoniy shaxslarning jami yillik, ixtiyoriy va dastlabki tarzdagi hamda chet el jismoniy shaxsining mol-mulkini realizatsiya qilishdan olingan daromadlari toʻgʻrisidagi deklaratsiyalarini taqdim etish boʻyicha davlat xizmatini koʻrsatish

Bosqichlar Subyektlar Tadbirlar Bajarish muddatlari 1-bosqich Jismoniy shaxs Davlat xizmatidan foydalanish uchun Davlat xizmatlari markaziga tashrif buyurgan holda hamda Soliq xizmatlari portali yoki YIDXP orqali elektron shaklda murojaat qiladi. Real vaqt rejimida 2-bosqich Davlat xizmatlari markazi va YIDXP Deklaratsiya yuboruvchi Davlat xizmatlari markaziga tashrif buyurgan holda murojaat etgan taqdirda, uning soliq deklaratsiyasi Davlat xizmatlari markazi xodimi tomonidan toʻldirilib, vakolatli organga elektron shaklda yuboriladi. 10 daqiqa ichida Soliq xizmatlari portali va YIDXP orqali murojaat qilingan taqdirda esa soliq deklaratsiyasi avtomatik tarzda vakolatli organga yuboriladi Real vaqt rejimida 3-bosqich Davlat xizmatlari markazi va YIDXP Vakolatli organ QR-kod (matrik shtrixli kod) qoʻyilgan jami yillik daromad toʻgʻrisidagi deklaratsiya blankasini tashrif buyurgan holda murojaat etilgan taqdirda, Davlat xizmatlari markaziga, elektron tarzda murojaat etgan taqdirda, shaxsiy kabineti yoki YIDXP orqali deklaratsiya yuboruvchiga elektron tarzda yuboradi. Real vaqt rejimida 4-bosqich Vakolatli organ (tuman (shahar) soliq inspeksiyasi Vakolatli organ soliq deklaratsiyasidagi maʼlumotlarni toʻgʻriligini tekshirib chiqadi, maʼlumotlarni toʻgʻriligiga ishonch hosil qilgan taqdirda, soliq deklaratsiyasini qabul qiladi hamda deklaratsiya yuboruvchini xabardor qiladi. 5 ish kuni ichida

Vazirlar Mahkamasining 2022-yil 2-apreldagi 150-son qaroriga 8-ILOVA

Jismoniy shaxslarning professional va oliy taʼlim, nodavlat maktabgacha taʼlim tashkilotlari va (yoki) maktablar hamda olingan ipoteka kreditlariga yoʻnaltirilgan daromadlari boʻyicha ortiqcha toʻlangan daromad soligʻini qaytarishga ariza yuborish boʻyicha davlat xizmatini koʻrsatishning

1-bob. Umumiy qoidalar

1. Mazkur Reglament ortiqcha toʻlangan soliqlarni qaytarishga ariza beruvchi jismoniy shaxslarga (keyingi oʻrinlarda — ariza beruvchilar) professional va oliy taʼlim, nodavlat maktabgacha taʼlim tashkilotlari va (yoki) maktablar, shuningdek, olingan ipoteka kreditlariga yoʻnaltirilgan daromadlari boʻyicha ortiqcha toʻlangan daromad soligʻini qaytarishga ariza yuborish boʻyicha davlat xizmatini koʻrsatish tartibini belgilaydi.

2. Davlat xizmati Davlat xizmatlari markazlari, Elektron soliq xizmatlari portali va Oʻzbekiston Respublikasi Yagona interaktiv davlat xizmatlari portali (keyingi oʻrinlarda — YIDXP) orqali Soliq qoʻmitasi (keyingi oʻrinlarda — vakolatli organ) tomonidan koʻrsatiladi.

3. Davlat xizmatlari markazlari va vakolatli organ oʻrtasidagi axborot almashinuvi elektron raqamli imzoni (keyingi oʻrinlarda — ERI) majburiy tartibda qoʻllash orqali faqat idoralararo oʻzaro elektron bogʻlanish yordamida amalga oshiriladi.

4. Davlat xizmatini koʻrsatish mazkur Reglamentga 1-ilovada keltirilgan sxemaga muvofiq amalga oshiriladi.

2-bob. Davlat xizmati koʻrsatish tartibi

5. Ariza beruvchi yoki uning qonuniy vakili davlat xizmatidan foydalanish uchun Davlat xizmatlari markazlariga shaxsan tashrif buyurgan holda murojaat qiladi va (yoki) davlat xizmatidan Elektron soliq xizmatlari portali yoki YIDXP orqali elektron tarzda foydalanadi.

6. Ariza beruvchi shaxsan tashrif buyurgan holda murojaat qilgan taqdirda, Davlat xizmatlari markazi xodimi ariza beruvchi nomidan, Elektron soliq xizmatlari portali yoki YIDXP orqali murojaat etgan taqdirda esa mustaqil ravishda ushbu Reglamentga 2-ilovada keltirilgan shaklga muvofiq arizani elektron tarzda toʻldiradi.

7. Ariza toʻldirilgandan soʻng undagi maʼlumotlarning toʻgʻriligi tekshiriladi va imzolarni identifikatsiya qilishning tegishli vositalari (ERI, daktiloskopiya, elektron imzo, mobil-ID va boshqalar) bilan tasdiqlangan holda yuboriladi hamda QR-kodli (matrik shtrixli kod) ariza shaxsiy kabinetida shakllanadi.

8. Davlat xizmati koʻrsatilgani uchun toʻlov undirilmaydi.

9. Arizada notoʻgʻri maʼlumotlar koʻrsatilgan taqdirda, vakolatli organ ariza beruvchini besh ish kuni ichida toʻgʻrilangan holda qayta ariza yuborish toʻgʻrisida xabardor qiladi.

10. Ariza beruvchilar davlat xizmatidan foydalanishdan xizmat koʻrsatishning har qanday bosqichida bosh tortish huquqiga ega.

Ariza beruvchi davlat xizmatidan foydalanishdan bosh tortgan taqdirda, uning arizasi koʻrib chiqilmasdan qoldiriladi.

11. Ariza beruvchi Davlat xizmatlari markaziga tashrif buyurgan holda murojaat etgan taqdirda, uning arizasi Davlat xizmatlari markazi xodimi tomonidan toʻldirilib, ariza beruvchi tomonidan tasdiqlangandan soʻng oʻn daqiqa ichida vakolatli organga elektron shaklda yuboriladi. Elektron soliq xizmatlari portali yoki YIDXP orqali murojaat qilingan taqdirda esa ariza avtomatik tarzda vakolatli organga yuboriladi.

12. Vakolatli organ ariza tushgan vaqtdan boshlab oʻn ish kuni ichida arizani koʻrib chiqadi va arizaga javob xatini tayyorlab, tashrif buyurgan holda etilgan murojaat boʻyicha Davlat xizmatlari markaziga, elektron tarzda kelib tushgan murojaat boʻyicha shaxsiy kabineti yoki YIDXP orqali ariza beruvchiga elektron tarzda yuboradi.

13. Davlat xizmatlari markazi javob xati kelib tushgandan soʻng oʻn daqiqa mobaynida uni ariza beruvchining elektron manziliga yuboradi.

Bunda Davlat xizmatlari markazi ariza beruvchi tashrif buyurgan holda murojaat qilgan taqdirda, ariza beruvchining arizasiga koʻra unga javob xatini elektron yoki qogʻoz shaklda taqdim etishi mumkin.

3-bob. Yakunlovchi qoidalar

14. Davlat xizmatlari markazlari va vakolatli organ oʻz faoliyatini amalga oshirishi natijasida olingan maʼlumotlarning sir saqlanishini taʼminlaydi.

15. Oʻzbekiston Respublikasi Adliya vazirligi ushbu Reglament talablari ijrosi boʻyicha davlat organlari va boshqa tashkilotlarning faoliyati yuzasidan, shu jumladan, YIDXP orqali doimiy nazoratni va monitoringni amalga oshiradi.

16. Ariza beruvchilar davlat organlari va boshqa tashkilotlar xodimlari xatti-harakatlari yuzasidan qonunchilikda belgilangan tartibda shikoyat qilishlari mumkin.

17. Mazkur Reglament talablarining buzilishida aybdor boʻlgan shaxslar qonunchilikda belgilangan tartibda javob beradilar.

Jismoniy shaxslarning professional va oliy taʼlim, nodavlat maktabgacha taʼlim tashkilotlari va (yoki) maktablar hamda olingan ipoteka kreditlariga yoʻnaltirilgan daromadlari boʻyicha ortiqcha toʻlangan daromad soligʻini qaytarishga ariza yuborish boʻyicha davlat xizmati koʻrsatishning maʼmuriy reglamentiga 1-ILOVA

Jismoniy shaxslarning professional va oliy taʼlim, nodavlat maktabgacha taʼlim tashkilotlari va (yoki) maktablar hamda olingan ipoteka kreditlariga yoʻnaltirilgan daromadlari boʻyicha ortiqcha toʻlangan daromad soligʻini qaytarishga ariza yuborish boʻyicha davlat xizmati koʻrsatish

Bosqichlar Subyektlar Tadbirlar Bajarish muddatlari 1-bosqich Jismoniy shaxs Davlat xizmatidan foydalanish uchun Davlat xizmatlari markaziga tashrif buyurgan holda yoki YIDXP orqali murojaat qiladi. Oʻz xohishiga koʻra 2-bosqich Davlat xizmatlari markazi Ariza shaklini toʻldirib, elektron tarzda tuman (shahar) soliq inspeksiyasiga yuboradi. 10 daqiqa ichida YIDXP Toʻldirilgan ariza avtomatik tarzda tuman (shahar) soliq inspeksiyasiga yuboriladi. Real vaqt rejimida 3-bosqich Vakolatli organ (tuman (shahar) soliq inspeksiyasi Arizani koʻrib chiqadi va arizaga javob xatini tayyorlab, tashrif buyurgan holda etilgan murojaat boʻyicha Davlat xizmatlari markaziga, elektron tarzda kelib tushgan murojaat boʻyicha shaxsiy kabineti yoki YIDXP orqali ariza beruvchiga elektron tarzda yuboradi. 10 ish kuni ichida 4-bosqich Davlat xizmatlari markazi Ariza olingandan soʻng uni jismoniy shaxsning elektron manziliga yuboradi. 10 daqiqa ichida Jismoniy shaxs tashrif buyurgan holda murojaat qilgan taqdirda, unga javob xatini elektron yoki qogʻoz shaklida taqdim etadi. Jismoniy shaxsning soʻroviga koʻra

Jismoniy shaxslarning professional va oliy taʼlim, nodavlat maktabgacha taʼlim tashkilotlari va (yoki) maktablar hamda olingan ipoteka kreditlariga yoʻnaltirilgan daromadlari boʻyicha ortiqcha toʻlangan daromad soligʻini qaytarishga ariza yuborish boʻyicha davlat xizmati koʻrsatishning maʼmuriy reglamentiga 2-ILOVA

Jismoniy shaxslarning professional va oliy taʼlim, nodavlat maktabgacha taʼlim tashkilotlari va (yoki) maktablar hamda olingan ipoteka kreditlariga yoʻnaltirilgan daromadlari boʻyicha ortiqcha toʻlangan daromad soligʻini qaytarib olish uchun

Ariza beruvchi toʻgʻrisida maʼlumotlar: 1. Doimiy yashash joyi (hudud nomi) Tanlanadi 1.1. Tuman/shahar nomi Tanlanadi 2. JSHSHIR Avtomatik shakllanadi 3. Familiyasi Avtomatik shakllanadi 4. Ismi Avtomatik shakllanadi 5. Otasining ismi Avtomatik shakllanadi 6. Yashash joyi boʻyicha roʻyxatga olingan manzili (toʻliq) Avtomatik shakllanadi 7. Telefon raqami Kiritiladi 8. Elektron pochta manzili Kiritiladi 9. Soliq turi Avtomatik shakllanadi 10. Shaxsiy gʻazna hisobvaragʻi Avtomatik shakllanadi 11. Ortiqcha toʻlangan summa Avtomatik shakllanadi 12. Summa soʻz bilan Avtomatik shakllanadi 13. Qaytarish yoki hisobga olish Tanlanadi 14. Shaxsiy bank karta raqami Kiritiladi 15. Tranzit hisobvaragʻi Avtomatik shakllanadi 16. Bank MFO Avtomatik shakllanadi 17. Qaytariladigan (boshqa soliq turiga oʻtkaziladigan) summa Kiritiladi 18. Summa soʻz bilan Avtomatik shakllanadi

Oʻzbekiston Respublikasining Bosh vaziri A. ARIPOV

Toshkent sh.,

2023-yil 30-noyabr,

636-son

(Qonunchilik maʼlumotlari milliy bazasi, 01.12.2023-y., 09/23/636/0916-son)

lex.uz