📅 2023-yil 30-noyabr · Vazirlar Mahkamasi qarorlari
Rasmiy matn. Rasmiy hujjat. Tahririy izohlar kiritilmagan.
📅 2023-yil 30-noyabr · Vazirlar Mahkamasi qarorlari
Rasmiy matn. Rasmiy hujjat. Tahririy izohlar kiritilmagan.
📅 2023 йил 30 ноябрь · Вазирлар Маҳкамаси қарорлари
Расмий матн. Расмий ҳужжат. Таҳририй изоҳлар киритилмаган.
📅 30 ноября 2023 г. · Постановления Кабинета Министров
Официальный текст. Официальный документ. Редакционные примечания не включены.
📅 30 November 2023 · Cabinet of Ministers resolutions
Official text. Official document. Editorial notes are not included.
Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг
қарори
МАЪМУРИЙ РЕГЛАМЕНТИ
СХЕМАСИ
ПАСПОРТИ
ПАСПОРТИ
ПАСПОРТИ
ПАСПОРТИ
ПАСПОРТИ
ПАСПОРТИ
ПАСПОРТИ
ПАСПОРТИ
ПАСПОРТИ
ПАСПОРТИ
РЎЙХАТИ
Малака сертификатларини бериш бўйича давлат хизматлари кўрсатишни тартибга солувчи норматив-ҳуқуқий ҳужжатларни тизимлаштириш тўғрисида
Мамлакатимизда аҳолига давлат хизматларини кўрсатиш тизимини тубдан яхшилаш, қулай ҳамда сифатли давлат хизматларини кўрсатишни янада кенгайтириш бўйича тизимли ислоҳотлар амалга оширилмоқда.
Шу билан бирга, тартиб-таомиллари ўхшаш бўлган давлат хизматларини тартибга солувчи қонунчилик ҳужжатларининг тарқоқлиги ёки уларнинг тизимлаштирилмаганлиги аҳоли ва тадбиркорлик субъектларининг давлат хизматларидан фойдаланишда ҳуқуқий маданиятини оширишга тўсқинлик қилмоқда.
Аҳоли ва тадбиркорлик субъектларига давлат хизматларини кўрсатиш тизимини соддалаштириш, шу билан биргаликда, Ўзбекистон Республикаси Президентининг « Давлат хизматлари кўрсатиш инфратузилмасини такомиллаштириш ва аҳолининг давлат хизматларидан фойдаланиш имкониятларини кенгайтириш чора-тадбирлари тўғрисида » 2021 йил 24 июлдаги ПФ-6269-сон ҳамда « Давлат хизматлари кўрсатишни соддалаштириш, бюрократик тўсиқларни қисқартириш ҳамда давлат хизматлари кўрсатиш миллий тизимини ривожлантиришнинг қўшимча чора-тадбирлари тўғрисида » 2022 йил 20 апрелдаги ПФ-113-сон фармонлари ижросини таъминлаш мақсадида Вазирлар Маҳкамаси қарор қилади:
1. Қуйидагиларни назарда тутувчи Айрим турдаги малака сертификатини бериш учун давлат хизматларини кўрсатишнинг ягона маъмурий регламенти (кейинги ўринларда — Маъмурий регламент) 1-иловага мувофиқ тасдиқлансин:
жисмоний шахсларга айрим турдаги малака сертификатини бериш бўйича аризаларни қабул қилиш ва кўриб чиқиш;
малака сертификатини бериш бўйича малака имтиҳонини ўтказиш ва малака сертификатини расмийлаштириш;
малака сертификатини бериш бўйича апелляцияларни кўриб чиқиш;
малака сертификатининг амал қилишини тўхтатиб туриш ва бекор қилиш;
давлат хизматини кўрсатишда ундириладиган тўловлар тақсимоти;
малака сертификатини бериш бўйича давлат хизматини кўрсатишнинг паспортлари.
2. Белгилансинки, ушбу қарорга мувофиқ кўрсатиладиган давлат хизматларидан фойдаланиш учун манфаатдор шахслар ёки уларнинг ишончли вакиллари фақат давлат хизматлари марказлари ва Ўзбекистон Республикаси Ягона интерактив давлат хизматлари портали (кейинги ўринларда — ЯИДХП) орқали мурожаат қиладилар.
3. Ушбу қарорга мувофиқ кўрсатиладиган давлат хизматлари бўйича ваколатли органлар Ўзбекистон Республикаси Рақамли технологиялар вазирлиги ҳамда Адлия вазирлиги билан биргаликда икки ой муддатда:
ушбу қарор билан тасдиқланган Маъмурий регламентга мувофиқ давлат хизматларининг ЯИДХП орқали кўрсатилишини таъминласин;
ЯИДХПда давлат хизматлари кўрсатилишининг ҳар бир босқичида мурожаатларнинг кўриб чиқилишини кузатиб бориш тартибини жорий этсин;
давлат хизматларини кўрсатиш учун зарур ва бошқа ҳужжатларнинг намунавий шакллари, бланкаларини тасдиқласин.
4. Ўзбекистон Республикаси Адлия вазирлиги:
давлат органлари ва бошқа ташкилотларнинг давлат хизматлари кўрсатиш фаолияти устидан, шу жумладан, ЯИДХП орқали доимий назорат ва мониторинг ўрнатсин;
ушбу қарорнинг талабларини бузганлик учун давлат органлари ва бошқа ташкилотларнинг мансабдор шахсларига нисбатан белгиланган тартибда маъмурий жазолар қўлласин.
5. Ўзбекистон Республикаси Ҳукуматининг 2-иловага мувофиқ айрим қарорлари ўз кучини йўқотган деб ҳисоблансин.
6. Мазкур қарорнинг бажарилишини назорат қилиш Ўзбекистон Республикаси адлия вазири А.Ж. Ташкулов ва Ўзбекистон Республикаси рақамли технологиялар вазири Ш.Х. Шерматов зиммасига юклансин.
Вазирлар Маҳкамасининг 2023 йил 30 ноябрдаги 635-сон қарорига 1-ИЛОВА
Айрим турдаги малака сертификатини бериш бўйича давлат хизматларини кўрсатишнинг ягона
1-боб. Умумий қоидалар
1. Мазкур маъмурий регламент (кейинги ўринларда — Регламент) жисмоний шахсларга (кейинги ўринларда — талабгор) айрим турдаги малака сертификатини бериш учун малака имтиҳонини ўтказиш, малака сертификатини расмийлаштириш, тўхтатиб туриш ва бекор қилиш бўйича давлат хизматини (кейинги ўринларда — давлат хизмати) кўрсатиш тартибини белгилайди.
Жисмоний шахсларга айрим турдаги малака сертификатини бериш учун малака имтиҳонини ўтказиш, малака сертификатини расмийлаштириш давлат хизматлари марказлари ва Ягона интерактив давлат хизматлари портали (кейинги ўринларда — ЯИДХП) орқали ушбу Регламентга 1-иловада келтирилган схемага мувофиқ амалга оширилади.
Ушбу Регламент қоидалари 2 — 14-иловаларда келтирилган давлат хизматларини кўрсатиш паспортларида (кейинги ўринларда — Паспортлар) назарда тутилган малака сертификатлари турларига нисбатан татбиқ этилади.
2. Мазкур Регламентда қуйидаги асосий тушунчалардан фойдаланилади:
малака сертификати — жисмоний шахсга тегишли йўналишларда хизматлар кўрсатиш (ишларни бажариш) ҳуқуқини берадиган ҳужжат;
малака имтиҳони — малака сертификатини олиш учун қўйилган талабларга талабгорнинг мос келишини аниқлашга йўналтирилган, тегишли ваколатли ташкилот томонидан ўтказиладиган имтиҳон;
талабгор — малака сертификатини олишга талабгор бўлган жисмоний шахс.
3. Давлат хизмати давлат хизматлари марказлари ва ЯИДХП орқали малака сертификатларни беришга масъул бўлган ваколатли органлар (кейинги ўринларда — ваколатли органлар) томонидан кўрсатилади.
4. Малака сертификати Паспортларнинг 8-бандида белгиланган муддатга берилади.
5. Давлат хизматлари марказлари ва ваколатли орган ўртасидаги ахборот алмашинуви электрон рақамли имзони (кейинги ўринларда — ЭРИ) мажбурий тартибда қўллаш орқали фақат идоралараро электрон боғланиш ёрдамида амалга оширилади.
2-боб. Давлат хизматини кўрсатиш тартиби
6. Талабгор давлат хизматидан фойдаланиш учун давлат хизматлари марказига ўзи келиб мурожаат этади ёки давлат хизматларидан электрон тарзда фойдаланиш учун ЯИДХПда рўйхатдан ўтади.
Аризалар ЯИДХП орқали дам олиш ва байрам кунларидан қатъи назар, ҳар куни 24 соат давомида юборилиши мумкин.
Бунда аризалар иш вақтидан кейин ёки дам олиш ва байрам кунлари тушганда, навбатдаги иш куни аризаларнинг ваколатли органга тушган ва ваколатли орган томонидан қабул қилинган кун ҳисобланади.
7. Талабгор ёки унинг номидан ариза бериш ҳуқуқига эга бўлган шахс ўзи келиб мурожаат этган тақдирда, давлат хизматлари маркази ходими ариза берувчи номидан, ЯИДХП орқали мурожаат этган тақдирда эса, мустақил равишда сўровномани электрон равишда тўлдиради.
Учинчи шахслар манфаати учун ҳаракат қилаётганда, сўровномага нотариал тасдиқланган ишончнома илова қилинади.
8. Сўровномада қуйидагилар кўрсатилади:
ариза берувчининг фамилияси, исми ва отасининг исми;
жисмоний шахснинг шахсий идентификация рақами (ЖШШИР);
туғилган санаси;
яшаш манзили;
электрон почта манзили (мавжуд бўлса) ва телефон рақами;
давлат хизматидан фойдаланиш сабаби.
Паспортларда аризага айрим ҳужжатлар илова қилиниши лозимлиги кўрсатилиши мумкин. Илова қилинадиган ҳужжатлар PDF, PNG ёки JPEG форматда бўлиши лозим.
9. Ариза берувчидан ушбу Регламентнинг 8-банди ва маълумотнома тури бўйича Паспортларнинг 4-бандида кўрсатилмаган маълумотлар ҳамда ҳужжатларни талаб қилиш тақиқланади.
10. Сўровнома тўлдирилгандан сўнг талабгор маълумотларнинг тўғрилигини текширади ва имзоларни идентификация қилишнинг тегишли воситалари (дактилоскопия, электрон имзо, Мобил-ID ва бошқалар) билан тасдиқлайди.
Талабгор ЯИДХП орқали мурожаат этган тақдирда сўровномани ЭРИ билан тасдиқлаш талаб этилмайди.
11. Сўровномани кўриб чиқиш учун Паспортларнинг 5-бандида белгиланган миқдорда йиғим ундирилади. Бунда Паспортларда сўровномани кўриб чиқиш учун йигим ундирилиши ва тақсимланишининг ўзига хос хусусиятлари белгиланиши мумкин.
Давлат хизмати кўрсатилиши учун ЯИДХП орқали мурожаат этилганда Паспортларда белгиланган тўлов суммасининг 90 фоизи ундирилади.
Ижтимоий реестрнинг «камбағал оила» тоифасига киритилган оилаларнинг аъзоларига, давлат тиббиёт муассасаларида қонунчилик ҳужжатларига мувофиқ тузилган меҳнат шартномаси асосида тиббиёт ва фармацевтика соҳасига оид касбий фаолиятни амалга оширувчи шахсларга, шунингдек, I ва II гуруҳ ногиронлиги бўлган шахсларга мазкур бандда белгиланган йиғимнинг 50 фоизи миқдорида, Ижтимоий реестрнинг «давлат таъминотидаги оила» тоифасига киритилган оилаларнинг аъзоларига белгиланган йиғимнинг 75 фоизи миқдорида чегирма қўлланилади. Бунда чегирма Ижтимоий реестрнинг:
«давлат таъминотидаги оила» ёки «камбағал оила» тоифасидан «камбағаллик чегарасидаги оила» тоифасига ўтказилган оилаларга, уларнинг илгари белгиланган тоифасига мувофиқ миқдорда;
оғир ҳаётий вазиятга тушган оила сифатида «камбағаллик чегарасидаги оила» тоифасига киритилган оилаларга «камбағал оила» тоифасидаги оила учун белгиланган миқдорда қўлланилади.
Давлат хизмати кўрсатилгани учун йиғим тўловлари Ягона биллинг тизими орқали амалга оширилади.
11 1 . Таълим ташкилотида қонунчилик ҳужжатларига мувофиқ тузилган меҳнат шартномаси асосида таълим ва тарбия соҳасида касбий фаолиятни амалга оширувчи педагог шахслардан Паспортларда белгиланган тўлов суммасининг 50 фоизи ундирилади.
12. Йиғимлар суммаси қуйидаги тартибда тақсимланади:
а) давлат хизматлари марказларига ўзи келиб мурожаат этганда:
18 фоизи — Ўзбекистон Республикаси Адлия вазирлигининг Давлат хизматларини ривожлантириш жамғармасига;
0,5 фоизи — Ўзбекистон Республикаси Рақамли технологиялар вазирлиги ҳузуридаги «Электрон ҳукумат лойиҳаларини бошқариш маркази» давлат муассасасининг Ўзбекистон Республикаси Иқтисодиёт ва молия вазирлиги Ғазначилик хизмати қўмитасидаги махсус ҳисобварағига (ягона биллинг тизими орқали тасдиқлангани учун);
қолган маблағлар — ваколатли органга ўтказилади;
б) ЯИДХП орқали мурожаат этилганда:
10 фоизи — Ўзбекистон Республикаси Адлия вазирлигининг Давлат хизматларини ривожлантириш жамғармасига ўтказилади;
11,75 фоизи — Ўзбекистон Республикаси Рақамли технологиялар вазирлиги ҳузуридаги «Электрон ҳукумат лойиҳаларини бошқариш маркази» давлат муассасасининг Иқтисодиёт ва молия вазирлиги Ғазначилик қўмитасидаги махсус ҳисобварағига (жумладан 0,5 фоизи — ягона биллинг тизими орқали тасдиқлангани учун);
қолган маблағлар — ваколатли органга ўтказилади.
13. Талабгор давлат хизматларидан фойдаланишда уларни кўрсатишнинг ҳар қандай босқичида бош тортиш ҳуқуқига эга. Талабгор давлат хизматларидан фойдаланишдан бош тортганда, унинг сўровномаси кўриб чиқилмасдан қолдирилади ва тўланган йиғим суммаси қайтарилмайди.
14. Талабгор давлат хизматлари марказига келиб мурожаат этганда, унинг сўровномаси давлат хизматлари маркази ходими томонидан тўлдирилиб, талабгор томонидан тасдиқлангандан сўнг Паспортларнинг 4-бандида назарда тутилган ҳужжатлар илова қилинган ҳолда, ўн дақиқада ваколатли органга электрон шаклда юборилади. ЯИДХП орқали мурожаат қилинганда, сўровнома автоматик тарзда ваколатли органга юборилади.
15. Ваколатли орган сўровнома тушган кундан бошлаб Паспортларнинг 6-бандида белгиланган муддатда талабгорнинг малака имтиҳонига қўйилиши ёки қўйилмаслиги ҳақида қарор қабул қилади.
16. Талабгор томонидан ҳужжатлар тўлиқ бўлмаган ҳажмда тақдим этилганда, сўровнома ва унга илова қилинадиган ҳужжатларда нотўғри ёки бузиб кўрсатилган маълумотлар мавжуд бўлганда, ваколатли орган талабгорга 5 иш куни ичида хатоларни бартараф этиш ва етишмаётган ҳужжатларни тақдим этиш имкониятини беради.
Бунда талабгор ЯИДХП орқали мурожаат этган бўлса, ваколатли орган унинг шахсий кабинетига сўровномани қабул қилмаслик тўғрисида асослантирилган хабарнома юборади ёки талабгор давлат хизматлари маркази орқали мурожаат этган бўлса, давлат хизматлари маркази уни ахборот-коммуникация тизими орқали хабардор қилади.
Талабгор 5 иш куни ўтгандан кейин мурожаат қилган тақдирда, мурожаат янгидан берилган деб ҳисобланади ва талабгордан йиғим ундирилади.
17. Қуйидагилар талабгорнинг малака имтиҳонига қўйилмаслиги учун асос бўлади:
талабгор Паспортларнинг 7-банди талабларига жавоб бермаганда;
ҳужжатларда ёлғон ёки қалбаки маълумотлар кўрсатилгани аниқланганда;
талабгор томонидан мазкур Регламентнинг 16-бандида белгиланган муддатда ҳужжатлар қайта тақдим этилмаганда.
Сўровномани қабул қилишни бошқа сабабларга кўра рад этиш қатъиян тақиқланади.
18. Ваколатли орган томонидан талабгордан малака имтиҳонини олиш бўйича имтиҳон комиссияси тузилиши мумкин. Бунда имтиҳон комиссияси таркибига тегишли соҳадаги мутахассислар, нодавлат ташкилотлар вакиллари киритилиши мумкин.
Ваколатли орган томонидан имтиҳон комиссияси таркиби, унинг фаолияти тартиби ва тест саволлари тасдиқланади ҳамда тест саволлари жавоб вариантлари билан расмий веб-сайтида мунтазам тарзда жойлаштириб борилади.
19. Малака имтиҳонига қўйилиши рад этилган талабгор давлат хизматлари марказига ёки ЯИДХП орқали рад этишга сабаб бўлган камчиликларни бартараф этгандан кейин 10 иш кунида қайта сўровнома бериши мумкин.
Такрорий топширилган ҳужжатлар кўриб чиқилганлиги учун йиғим ундирилмайди.
Камчиликлар бартараф этилганлиги ҳақидаги сўровнома олинган кундан бошлаб 3 иш куни давомида ваколатли орган томонидан тақдим этилган ҳужжатлар такроран кўриб чиқилади.
Ҳужжатларни такроран кўриб чиқишда ваколатли орган томонидан аввалги рад этиш учун асосларда баён этилмаган сабаблар келтирилишига йўл қўйилмайди, аввал кўрсатилган сабаблар бартараф этилганлигини тасдиқловчи маълумотлар билан боғлиқ рад этиш сабабларининг келтирилиши бундан мустасно.
20. Малака имтиҳонига қўйилган талабгорлар рўйхати ваколатли органнинг расмий веб-сайтида белгиланган имтиҳон санасидан 5 кун олдин жойлаштирилади.
21. Малака имтиҳонини ўтказиш куни, вақти ва жойи тўғрисида маълумот ваколатли органнинг расмий веб-сайтида белгиланган имтиҳон санасидан 15 кун олдин жойлаштирилади.
22. Малака имтиҳонини топширишда талабгор шахсини тасдиқловчи ҳужжатнинг аслини (фуқаролик паспорти, идентификацияловчи ID-карта, фуқаронинг хорижга чиқиш биометрик паспорти ёки ҳайдовчилик гувоҳномаси) тақдим этади. Шахсни тасдиқловчи ҳужжатга эга бўлмаган ёхуд малака имтиҳонига кечиккан талабгорлар келмаган ҳисобланади ҳамда навбатдаги малака имтиҳонидан ўтадиган талабгорлар рўйхатига киритилади, бу ҳақда талабгор давлат хизматлари маркази (ўзи келиб мурожаат қилган тақдирда) ёки ЯИДХП орқали (электрон тарзда мурожаат этган тақдирда) 3 иш кунидан кечиктирмай хабардор қилинади.
23. Агар талабгор тегишли тарзда хабардор қилинганидан кейин иккинчи марта малака имтиҳонини топшириш учун келмаса, талабгорга давлат хизматини кўрсатиш рад қилинган ҳисобланади. Бунда малака имтиҳонидан ўтиш учун тўланган йигим суммаси қайтариб берилмайди.
Ҳужжатлар мазкур Регламентда белгиланган умумий тартибда қайта топширилади.
24. Малака имтиҳони компьютерда топшириладиган тест синовларидан ёки оғзаки (ёзма), шунингдек, амалий имтиҳондан иборат бўлади.
Малака имтиҳони давлат тилида топширилади (паспортларда бошқа шартлар белгиланган бўлмаса).
25. Малака имтиҳонининг шаффофлиги ва холислигини таъминлаш мақсадида малака имтиҳонини ўтказиш жараёни узлуксиз равишда овозли видеотасвирга туширилади, видеотасвир ваколатли органда камида бир йил мобайнида сақланади.
Малака имтиҳонини ўтказиш жараёнини узлуксиз равишда овозли видеотасвирга тушириш учун ваколатли орган малака имтиҳонларини ташкил этган ҳолда, алоҳида тест хоналарини ажратади ҳамда уларни замонавий техник асбоб-ускуналар (компьютер, овозли видеокамера, интернет алоқаси ва бошқалар) билан таъминлаб, талабгорлар учун тегишли шарт-шароитлар яратади.
26. Малака имтиҳони саволлари қонунчилик ҳужжатларига киритилган ўзгартириш ва қўшимчаларни ҳисобга олган ҳолда янгилаб борилади.
27. Малака имтиҳони саволлари сони ва умумий имтиҳон вақтининг давомийлиги, шунингдек, талабгорнинг имтиҳонни муваффақиятли топширганлиги мезони Паспортларда белгиланади.
28. Малака имтиҳонини топшириш жараёнида талабгорга қуйидагилар тақиқланади:
қонунчилик ҳужжатлари ва йўриқнома материаллари, ахборотномалар ва махсус адабиётлардан фойдаланиш;
мобиль алоқа ва бошқа алоқа воситаларидан фойдаланиш;
бошқа талабгорлар билан суҳбатлашиш;
малака имтиҳони кабинетидан ташқарига чиқиш (тест синови ўтаётган хонадан ташқарига чиққан шахслар қайта ичкарига киритилмайди).
Ушбу талабларни бузган талабгорлар тест синови ўтказилаётган хонадан чиқариб юборилади ва малака имтиҳонидан ўтмаган ҳисобланади.
Бегона шахсга малака имтиҳонида иштирок этишга рухсат берилмайди.
29. Малака имтиҳонидан ўтмаган талабгор малака имтиҳонини такроран топшириш учун малака имтиҳони ўтказилган кундан бошлаб камида 1 ой вақт ўтгандан сўнг ушбу Регламентда белгиланган тартибда малака имтиҳонидан ўтиш учун такроран мурожаат қилишга ҳақли. Мурожаат умумий тартибда кўриб чиқилади.
30. Малака имтиҳонининг натижалари малака имтиҳони ўтказилган кундан сўнг 3 иш кунида ваколатли органнинг буйруғи ёки ваколатли органнинг имтиҳон комиссияси баённомаси билан тасдиқланади ҳамда ваколатли органнинг расмий веб-сайтида жойлаштирилади.
31. Талабгорнинг тест жавоблари ҳамда имтиҳон комиссиясининг баённомалари ваколатли органда сақланади.
32. Ваколатли орган малака имтиҳонининг натижалари тасдиқлангандан сўнг 3 иш куни ичида QR-код (матрик штрихли код) қўйилган малака сертификатини расмийлаштиради ва уни ўз ЭРИси билан тасдиқлайди ҳамда давлат хизматлари марказига (ўзи келиб мурожаат этган тақдирда) ёки талабгорга (электрон тарзда мурожаат этган тақдирда) ЯИДХП орқали юборади, ушбу малака сертификати Ўзбекистон Республикасининг барча ҳудудида юридик кучга эга бўлади.
33. Ваколатли орган малака сертификатини расмийлаштиради ҳамда берилган малака сертификатларининг реестрига (кейинги ўринларда — Реестр) тегишли ёзув киритади.
34. Реестр Ваколатли орган томонидан юритилади ва унда қуйидаги маълумотлар қайд этилади:
малака сертификати олинган сана, уни олган шахснинг фамилияси, исми, отасининг исми;
шахсини тасдиқловчи маълумотлар (ЖШШИР маълумотлари), яшаш манзили;
иш жойи (мавжуд бўлса);
алоқа боғланиш учун маълумотлари;
малака сертификатининг ҳисобга олиш серияси, рақами, берилган санаси;
малака сертификати тоифаси ёки тури;
малака сертификатининг амал қилиш муддати (агар аниқ муддатга берилиши назарда тутилганда);
малака сертификатининг амал қилиш муддати узайтирилганлиги, амал қилиши тўхтатилганлиги, бекор қилинганлиги ва қайта расмийлаштирилганлиги тўғрисида маълумотлар.
Реестр электрон шаклда юритилади.
Реестр шакли ваколатли орган томонидан тасдиқланади.
35. Реестрга киритилган, талабгорнинг шахсини тасдиқловчи ҳужжат маълумотлари, яшаш манзили каби шахсий маълумотлардан ташқари барча маълумотлар улар билан танишиб чиқиш учун оммабоп бўлиб, ваколатли органнинг расмий веб-сайтида чоп этилади.
36. Давлат хизматлари маркази малака сертификати олингандан сўнг ўн дақиқа мобайнида уни талабгорнинг электрон манзилига юборади ҳамда талабгорни бу ҳақда ахборот-коммуникация тизими орқали хабардор қилади. Талабгорнинг сўровига кўра давлат хизматлари марказлари малака сертификатини электрон ёки қоғоз шаклда тақдим этиши мумкин.
Сўровномада ариза берувчи томонидан давлат хизматларини кўрсатишнинг натижасини олиб кетишга масъул шахс кўрсатилган ҳолатларда давлат хизматларини кўрсатишнинг натижасини ушбу шахсга тақдим этишда тегишли ишончнома талаб этилмайди.
3-боб. Апелляцияни кўриб чиқиш
37. Малака имтиҳонидан ўта олмаган талабгор малака имтиҳони ўтказилган кундан бошлаб 30 иш куни ичида ваколатли органга апелляция бериш ҳуқуқига эга. Апелляция ёзма равишда тақдим этилади.
Ваколатли орган ёки тегишли имтиҳон комиссияси 10 иш куни ичида киритилган апелляцияни кўриб чиқади ва талабгорга қабул қилинган қарор ҳақида ёзма равишда хабар беради.
38. Апелляцияни кўриб чиқиш натижалари юзасидан ваколатли орган ёки ваколатли органнинг имтиҳон комиссияси томонидан қуйидаги қарорлардан бири қабул қилинади:
имтиҳон натижаларини (ёзма равишда асосланган хат асосида) ўзгаришсиз қолдириш ва апелляцияни қаноатлантиришни рад этиш тўғрисида;
апелляцияни қаноатлантириш ва талабгор малака имтиҳонини топширган деб ҳисоблаш тўғрисида;
талабгорни такроран малака имтиҳонига қўйиш тўғрисида.
39. Малака имтиҳони натижаларини ўзгаришсиз қолдириш ва апелляцияни қаноатлантиришни рад этиш тўғрисидаги қарор қуйидаги ҳолларда қабул қилинади:
апелляция мазкур Регламент талаблари бузилган ҳолда тақдим этилган бўлса;
апелляцияда кўрсатилган важлар ўз тасдиғини топмаса.
40. Малака имтиҳонини такроран ўтказиш тўғрисидаги қарор апелляция берган талабгорнинг малака имтиҳони мазкур Регламент талабларига зид равишда ўтказилганлиги ҳолатлари аниқланган тақдирда қабул қилинади.
41. Ваколатли орган томонидан апелляция берган талабгор учун малака имтиҳонини такроран ўтказиш тўғрисида қарор қабул қилинган тақдирда, такрорий малака имтиҳони мазкур Регламентда белгиланган тартибда ўтказилади.
Бунда малака имтиҳони мазкур Регламент талабларига зид равишда ўтказилганлиги аниқланган тақдирда, апелляцияга берган талабгор учун малака имтиҳони такроран ўтказилишини инобатга олган ҳолда, малака имтиҳони такроран бепул ўтказилади.
42. Ўтказилган бир малака имтиҳони юзасидан такроран апелляция берилмайди.
43. Ваколатли органнинг қарори устидан қонунчилик ҳужжатларида белгиланган тартибга судга шикоят қилиниши мумкин.
4-боб. Малака сертификатини қайта расмийлаштириш ва унинг амал қилиш муддатини узайтириш
44. Малака сертификатида кўрсатилган маълумотлар ўзгарган тақдирда, талабгор малака сертификатини қайта расмийлаштириш учун ваколатли органга 10 иш куни ичида давлат хизматлари марказига бевосита ўзи ёки ишончли вакили орқали мурожаат этади ёхуд ЯИДХПда электрон шаклда ушбу Регламентнинг 8-бандида назарда тутилган тартибда сўровномани тўлдиради.
Сўровнома тўлдирилгандан сўнг талабгор маълумотларнинг тўғрилигини текширади ва имзоларни идентификация қилишнинг тегишли воситалари (дактилоскопия, электрон имзо, Мобил-ID ва бошқалар) билан тасдиқлайди.
45. Малака сертификатини қайта расмийлаштиришда тўлов ундирилмайди.
46. Ваколатли орган талабгорнинг сўровномаси келиб тушган кундан бошлаб 3 иш кунидан кўп бўлмаган муддатда малака сертификатини қайта расмийлаштиради ва ушбу Регламентнинг 32-бандида белгиланган тартибда талабгорга юборади, шунингдек, бу тўғрисидаги маълумотни ваколатли органнинг расмий веб-сайтига жойлаштиради.
47. Ваколатли орган малака сертификатини қайта расмийлаштиришда Реестрга тегишли ўзгартиришлар киритади.
Амал қилиш муддати чекланган малака сертификатини қайта расмийлаштиришда илгари берилган малака сертификатининг амал қилиш муддати ўзгармайди.
48. Малака сертификатини қайта расмийлаштириш учун талабгордан қайта имтиҳондан ўтиш талаб қилинмайди.
49. Амал қилиш муддати чекланган малака сертификатининг амал қилиш муддати талабгорнинг аризасига кўра узайтирилиши мумкин.
50. Малака сертификати чекланган муддатга берилганда талабгор малака сертификатининг амал қилиш муддати тугашига қадар ваколатли органга давлат хизматлари марказига бевосита ўзи ёки ишончли вакили орқали мурожаат этади ёхуд ЯИДХПда электрон шаклда ушбу Регламентнинг 8-бандида назарда тутилган тартибда сўровномани тўлдиради.
Сўровнома тўлдирилгандан сўнг талабгор маълумотларнинг тўғрилигини текширади ва имзоларни идентификация қилишнинг тегишли воситалари (дактилоскопия, электрон имзо, Мобил-ID ва бошқалар) билан тасдиқлайди.
51. Малака сертификати муддатини узайтирганлик учун Паспортларнинг 5-бандида белгиланган миқдорда тўлов ундирилади.
Давлат хизмати кўрсатилиши учун ЯИДХП орқали мурожаат этилганда, Паспортларда белгиланган тўлов суммасининг 90 фоизи ундирилади.
Ижтимоий реестрнинг «камбағал оила» тоифасига киритилган оилаларнинг аъзоларига, шунингдек, I ва II гуруҳ ногиронлиги бўлган шахсларга мазкур бандда белгиланган йиғимнинг 50 фоизи миқдорида, Ижтимоий реестрнинг «давлат таъминотидаги оила» тоифасига киритилган оилаларнинг аъзоларига белгиланган йиғимнинг 75 фоизи миқдорида чегирма қўлланилади. Бунда чегирма Ижтимоий реестрнинг:
«давлат таъминотидаги оила» ёки «камбағал оила» тоифасидан «камбағаллик чегарасидаги оила» тоифасига ўтказилган оилаларга, уларнинг илгари белгиланган тоифасига мувофиқ миқдорда;
оғир ҳаётий вазиятга тушган оила сифатида «камбағаллик чегарасидаги оила» тоифасига киритилган оилаларга «камбағал оила» тоифасидаги оила учун белгиланган миқдорда қўлланилади.
Давлат хизмати кўрсатилгани учун йигим тўланганлигини тасдиқлаш ахборот-коммуникация тизимлари орқали амалга оширилади.
Тўловлар мазкур Регламентнинг 12-бандида белгиланган тартибда тақсимланади.
52. Талабгор давлат хизматларидан фойдаланишда уларни кўрсатишнинг ҳар қандай босқичида бош тортиш ҳуқуқига эга. Талабгор давлат хизматларидан фойдаланишдан бош тортганда, унинг сўровномаси кўриб чиқилмасдан қолдирилади ва тўланган йиғим суммаси қайтарилмайди.
53. Талабгор давлат хизматлари марказига келиб мурожаат этганда, унинг сўровномаси марказ ходими томонидан тўлдирилиб, талабгор томонидан тасдиқлангандан сўнг Паспортларнинг 4-бандида назарда тутилган ҳужжатлар илова қилинган ҳолда ўн дақиқада ваколатли органга электрон шаклда юборилади. ЯИДХП орқали мурожаат қилинганда эса, сўровнома автоматик тарзда ваколатли органга юборилади.
54. Паспортларда малака сертификатининг муддатини узайтириш учун малака имтиҳонини топшириш назарда тутилиши мумкин. Бунда сўровномани кўриб чиқиш ва малака имтиҳонини ўтказиш мазкур Регламентнинг 2-бобида белгиланган тартибда амалга оширилади.
55. Паспортларда малака сертификатининг муддатини узайтириш учун малака имтиҳонини топшириш назарда тутилмаганда, сўровнома ваколатли орган томонидан 3 иш кунидан кўп бўлмаган муддатда малака сертификатини қайта расмийлаштиради ва ушбу Регламентнинг 32-бандида белгиланган тартибда талабгорга юборади, шунингдек, бу тўғрисидаги маълумотни ваколатли органнинг расмий веб-сайтига жойлаштиради.
5-боб. Малака сертификатининг амал қилишини тўхтатиб туриш ва бекор қилиш тартиби
56. Малака сертификатининг амал қилишини тўхтатиб туриш учун қуйидагилар асос бўлади:
талабгорнинг аризаси;
талабгор ўз фаолиятини амалга оширишда қонунчилик ҳужжатлари ёки малака сертификати талабларини бузганда;
талабгор томонидан ваколатли органнинг талабгор зиммасига аниқланган қоидабузарликларни бартараф этиш мажбуриятини юкловчи кўрсатма бажарилмаганда.
57. Малака сертификатининг амал қилишини ваколатли орган томонидан тўхтатиб турилади. Малака сертификатининг амал қилиши ваколатли орган томонидан олти ойдан кўп бўлмаган муддатга тўхтатиб турилиши мумкин.
Талабгор ушбу Регламентнинг 56-бандида назарда тутилган малака сертификатининг амал қилишини тўхтатиб туришга олиб келган ҳолатларни ваколатли орган белгилаган муддатда бартараф этмаганда, ваколатли орган малака сертификатини бекор қилиш тўғрисида судга даъво аризаси киритади.
58. Ваколатли органнинг малака сертификатининг амал қилишини тўхтатиб туриш тўғрисидаги қарори бўйича 1 иш куни ичида талабгор хабардор қилинади ва малака сертификатининг амал қилиши тўхтатиб турилганлиги ҳақидаги Реестрга тегишли ёзув киритилади.
59. Ваколатли орган малака сертификатининг амал қилиши тўхтатиб турилишига сабаб бўлган ҳолатларнинг талабгор томонидан бартараф этилиши учун етарли, аммо 5 иш кунидан кам ва олти ойдан кўп бўлмаган муддат беради.
60. Камчиликлар бартараф этилганлиги тўғрисидаги маълумот тушган кундан бошлаб 3 иш куни ичида ваколатли орган маълумотларни ўрганиши лозим.
Ўрганишлар натижасида малака сертификатининг амал қилишини тўхтатиб туришга сабаб бўлган ҳолатлар талабгор томонидан бартараф этилганлиги аниқланган тақдирда, ваколатли орган 1 иш куни ичида камчиликлар бартараф этилганлиги тўғрисида талабгорни хабардор қилади.
61. Малака сертификатининг амал қилиши қуйидаги ҳолларда ваколатли органнинг қарорига биноан бекор қилинади:
талабгор малака сертификатини амал қилишини бекор қилиш бўйича мурожаат қилганда;
малака сертификатини бериш тартиби бекор қилинганда;
малака сертификатининг амал қилиш муддати тамом бўлганда;
талабгорнинг муомалага лаёқатлилиги белгиланган тартибда чекланганда, у муомалага лаёқатсиз деб топилганда;
талабгор вафот этганда;
талабгор томонидан ваколатли органга малака сертификатининг амал қилишини бир йилгача тўхтатиб туриш тўғрисида мурожаат берилиб, мазкур муддат давомида малака сертификатининг амал қилишини қайта тиклаш тўғрисида ваколатли органга мурожаат қилинмаган тақдирда.
62. Ваколатли орган қуйидаги ҳолларда малака сертификатининг амал қилишини бекор қилиш тўғрисида судга мурожаат қилади:
талабгор малака сертификатининг амал қилишини тўхтатиб туришга олиб келган ҳолатларни ваколатли орган белгилаган муддатда бартараф этмаганда;
ваколатли органнинг малака сертификати бериш тўғрисидаги қарорининг қонунга хилофлиги аниқланганда;
талабгор малака сертификати ёки унга оид қонунчилик ҳужжатлари талабларини бир йил давомида мунтазам равишда (икки ва ундан ортиқ маротаба) ёки бир маротаба қўпол равишда бузганда. Малака сертификатининг бекор қилинишига асос бўладиган қўпол қоидабузарликлар Паспортларда назарда тутилади;
малака сертификати қалбаки ҳужжатлардан фойдаланган ҳолда олинганлиги аниқланганда.
63. Ваколатли органнинг малака сертификатини тўхтатиб туриш ёки бекор қилиш ҳақидаги қарори ёхуд мазкур Регламентнинг 62-бандида назарда тутилган асосларда ваколатли орган томонидан малака сертификатини бекор қилиш бўйича судга даъво киритилганда, талабгор иш материаллари билан танишишга ҳамда улардан кўчирма олишга, оғзаки ва ёзма тушунтиришлар беришга, далилларни тақдим этишга ва уларни текширишда иштирок этишга, илтимосномалар тақдим этишга ҳамда қонунчилик ҳужжатларида назарда тутилган бошқа ҳуқуқлардан фойдаланишга ҳақлидир.
64. Ваколатли органнинг малака сертификатининг амал қилишини бекор қилиш тўғрисидаги қарори ҳақида 1 иш куни ичида талабгор хабардор қилинади ва малака сертификатининг амал қилиши тўхтатиб турилганлиги ҳақидаги Реестрга тегишли ёзув киритилади.
Малака сертификати бекор қилинганда, талабгор малака сертификатини олиш бўйича ушбу Регламентга асосан умумий тартибда мурожаат қилиши мумкин.
6-боб. Якунловчи қоидалар
65. Давлат хизматлари марказлари ва ваколатли орган ўз фаолиятини амалга ошириши натижасида олинган маълумотларнинг сир сақланишини таъминлайди.
66. Ўзбекистон Республикаси Адлия вазирлиги, унинг ҳудудий бошқармалари ва давлат хизматлари марказлари Регламент талаблари ижроси бўйича давлат органлари ва бошқа ташкилотларнинг фаолияти устидан, шу жумладан, ЯИДХП орқали доимий назоратни ва мониторингни амалга оширади.
67. Талабгор давлат органлари ва бошқа ташкилотлар ходимларининг хатти-ҳаракатлари юзасидан қонунчиликда белгиланган тартибда шикоят қилишлари мумкин.
68. Мазкур Регламент талабларининг бузилишида айбдор бўлган шахслар қонунчилик ҳужжатларида белгиланган тартибда жавоб берадилар.
Айрим турдаги малака сертификатини бериш бўйича давлат хизматларини кўрсатишнинг ягона маъмурий регламентига 1-ИЛОВА
Жисмоний шахсларга айрим турдаги малака сертификатини бериш учун малака имтиҳонини ўтказиш, малака сертификатини расмийлаштириш бўйича давлат хизматларини кўрсатиш
Босқичлар Субъектлар Тадбирлар Бажариш муддатлари 1-босқич Талабгор Малака сертификатини олиш учун давлат хизматлари марказига ўзи келган ҳолда ёки ЯИДХП орқали мурожаат қилади Ўз хоҳишига кўра 2-босқич 1. Давлат хизматлари маркази 1. Сўровнома шаклини тўлдириб, ваколатли органга юборади. 1. Сўровнома тўлдирилгандан сўнг 10 дақиқа мобайнида 2. ЯИДХП 2. Тўлдирилган сўровнома автоматик тарзда ваколатли органга юборилади. 2. Аниқ вақт режимида 3-босқич Ваколатли орган 1. Ариза тушгандан сўнг малака имтиҳонига қўйиш ёки рад этиш мақсадга мувофиқлигини ўрганиб чиқади ва тегишли қарор қабул қилади. 1. Паспортларнинг 6-бандида белгиланган муддатларда 2. Малака имтиҳонига қўйилган талабгорлар рўйхати ваколатли органнинг расмий веб-сайтида жойлаштирилади. 2. Имтиҳон санасидан 5 кун олдин 4-босқич Ваколатли орган Малака имтиҳони натижалари тўғрисидаги қарор қабул қилингандан сўнг малака сертификатини QR-код (матрик штрихли код) билан расмийлаштиради ва уни ўз ЭРИси билан тасдиқлайди, давлат хизматлари маркази (ўзи келиб мурожаат этган тақдирда) ёки талабгорга (электрон тарзда мурожаат этган тақдирда) ЯИДХП орқали юборади. 3 иш куни муддатда 5-босқич Давлат хизматлари маркази 1. Малака сертификатини талабгорнинг электрон манзилига юборади, бу ҳақда талабгорни ахборот-коммуникация тизими орқали хабардор қилади. 1.10 дақиқа муддатда 2. Талабгор ўзи келиб мурожаат қилганда, рухсатномани электрон ёки қоғоз шаклида талабгорга тақдим этади. 2. Талабгор сўровига кўра
Айрим турдаги малака сертификатини бериш бўйича давлат хизматларини кўрсатишнинг ягона маъмурий регламентига 4-ИЛОВА
Саноат хавфсизлиги соҳасидаги экспертларга эксперт гувоҳномасини бериш
1. Малака сертификатининг номи: Саноат хавфсизлиги соҳасидаги эксперт гувоҳномаси 2. Сўровнома берувчилар тоифаси: Жисмоний шахс 3. Малака сертификатини берувчи ваколатли орган(лар): Вазирлар Маҳкамаси ҳузуридаги Саноат, радиация ва ядро хавфсизлиги қўмитаси 4. Малака сертификатини олиш учун талаб этиладиган маълумотлар: а) Сўровнома; сўровномада қуйидаги маълумотлар кўрсатилади: фамилияси, исми ва отасининг исми (ўзгарган бўлса, бу ҳақида маълумотлар кўрсатилади); жисмоний шахснинг шахсий идентификация рақами (ЖШШИР); маълумоти (олий таълим муассасаси номи, факультет); тамомлаган йили, диплом рақами; диплом бўйича мутахассислиги; экспертларни тайёрлаш (малака ошириш) ўқув курсини тугатганлиги тўғрисида сертификат рақами ҳамда берилган вақти; аттестациядан ўтмоқчи бўлган аттестация соҳаси; яшаш манзили; электрон почта манзили (мавжуд бўлса) ва телефон рақами; аттестация соҳасини кенгайтириш учун; давлат хизматидан фойдаланиш сабаби (аттестация имтиҳонини топшириш, эксперт гувоҳномасини қайта расмийлаштириш ёки амал қилиш муддатини узайтириш). б) қуйидаги ҳужжатлар илова қилинади: қайта аттестациядан ўтиш учун хавфли ишлаб чиқариш объектини идентификациялаш ва декларациялаш, саноат хавфсизлиги экспертизаси бўйича сўнгги 5 йилда бажарган ишлари рўйхати; нотариал тасдиқланган ишончнома (агар учинчи шахслар манфаати учун ҳаракат қилинаётган бўлса). 5. Малака сертификатини берганлик учун ундириладиган тўлов миқдори: Базавий ҳисоблаш миқдорининг 1 баравари. Эксперт гувоҳномасининг муддатини узайтирганлик учун ҳам базавий ҳисоблаш миқдорининг 1 баравари миқдорида тўлов ундирилади. 6. Сўровномаларни кўриб чиқиш муддати: 3 иш куни 7. Малака сертификатининг талаб ва шартлари Эксперт сифатида аттестациядан ўтиш учун талабгор қуйидаги мажбурий талабларга жавоб бериши лозим: олий маълумотга эга бўлиш, бунда хорижий давлатларда олинган олий маълумот тўғрисидаги ҳужжатлар белгиланган тартибда тан олинган тақдирда эътиборга олинади ; аттестациядан ўтмоқчи бўлган аттестация соҳаси (ёки экспертиза объектлари) мутахассислигига мувофиқ камида 5 йил иш стажига эга бўлиш; экспертларни тайёрлаш ўқув курсини тугатганлиги тўғрисида сертификатга эга бўлиш, бунда ўқишни тамомлаган вақтдан бошлаб ҳужжатлар топширилгунга қадар ўтган вақт 1 йилдан ошмаслиги керак. 8. Малака сертификатининг амал қилиш муддати 5 йил 9. Изоҳ: Талабгор аттестациядан ўтмоқчи бўлган аттестация соҳаси бўйича экспертларни тайёрлаш ўқув курсини тамомлаган бўлиши керак. Талабгорлар Вазирлар Маҳкамаси ҳузуридаги Саноат, радиация ва ядро хавфсизлиги қўмитасининг «Контехназоратўқув» давлат муассасасида камида 40 соатлик ўқув курсида шартнома асосида ўқитиш орқали тайёрланади ва ушбу курснинг ўқув дастурлари ваколатли орган томонидан тасдиқланади. Бунда экспертларни тайёрлаш билан боғлиқ харажатлар учун тўланиши керак бўлган тўловларнинг миқдори тегишли ўқув курсининг давомийлигидан ҳамда унинг шаклидан келиб чиқиб, шартнома тузувчи тарафлар томонидан белгиланади. Эксперт гувоҳномасига эга бўлган ҳар бир жисмоний шахс эксперт гувоҳномаси олинган йилдан кейин ҳар 3 йилда камида 1 марта ваколатли орган томонидан тасдиқланган малака ошириш дастурлари бўйича 20 соатдан кам бўлмаган ҳажмда малака ошириш курсларида ўқиши шарт. Талабгор экспертларни тайёрлаш ва (ёки) малакасини ошириш ўқув курсларини тўлиқ тамомлаганидан сўнг синовдан ўтказилади. Синов ёзма, тест ёки оғзаки кўринишда ўтказилиши мумкин ва унинг тартиби ваколатли орган томонидан белгиланади. Синовдан ўта олмаганларга бир маротаба синовни қайта топширишга рухсат берилади. Қайта синовдан ўта олмаганлар ўқув курсида такроран шартнома асосида ўқийдилар. Синовдан ўтганларга «Контехназоратўқув» давлат муассасаси томонидан сертификат берилади. Аттестация гуруҳлар шаклланишига қараб, талабгорнинг сўровномасига асосан аттестация комиссияси назорати остида ваколатли орган биносида 2 ойда камида 1 марта ўтказилади. Талабгор эксперт сифатида аттестациядан компьютерда топшириладиган тест синовлари ва амалий синов шаклида ўтказилади. Тест синовларидан 80 фоиздан кам бўлмаган саволларга тўғри жавоб берган талабгор малака имтиҳонининг якуний қисми бўлган амалий синовдан ўтказилади, амалий синов тест ўтказилган кундан бошлаб 10 кун ичида ўтказилади. Амалий синов давомида аттестация комиссияси аъзолари талабгорга қонунчилик ҳужжатлари ва норматив-техник ҳужжатларни билиши, хавфли ишлаб чиқариш объектини идентификациялаш ва декларациялаш, саноат хавфсизлиги экспертизаси бўйича ишларни амалий билиши, шунингдек, экспертнинг функциялари ва мажбуриятлари тўғрисида саволлар берадилар. Амалий синов давомида талабгорга камида 5 та савол берилади ҳамда 80 фоиздан кам бўлмаган саволларга тўғри жавоб берган талабгор эксперт сифатида аттестациядан ўтган ҳисобланади. Тест саволлари хавфли ишлаб чиқариш объектини идентификациялаш ва декларациялаш, саноат хавфсизлиги экспертизаси бўйича ишларни бажариш, шунингдек, аттестациядан ўтмоқчи бўлган аттестация соҳаси (ёки экспертиза объектлари) мутахассислигига мувофиқ тузиладиган камида 50 та саволдан иборат бўлади ҳамда умумий тест ўтказиш вақтининг давомийлиги 50 дақиқани ташкил этади. Эксперт гувоҳномасининг амал қилиш муддатини узайтириш ҳамда аттестация соҳасини кенгайтириш учун эксперт гувоҳномасининг эгаси қайта аттестациядан ўтказилади. Эксперт гувоҳномасининг амал қилиш муддати тугаши сабабли қайта аттестациядан ўтиш учун ариза эксперт гувоҳномасининг амал қилиш муддати тугашидан камида 1 ой олдин топширилиши керак. Аттестация босқичларининг биридан ўта олмаган талабгорларга ушбу босқични қайта топшириш имконияти берилади. Саноат хавфсизлиги соҳасидаги экспертларнинг аттестация соҳалари РЎЙХАТИ Т/р (кодлар) Аттестация соҳалари номлари 1. Хавфли ишлаб чиқариш объектларини қуриш, кенгайтириш, қайта қуриш, техник жиҳатдан қайта жиҳозлаш, консервациялаш ва тугатишга доир лойиҳа ҳужжатларини саноат хавфсизлиги экспертизасидан ўтказиш 1.1. Кўмир, кон, руда ва норуда саноати объектлари: 1.1.1. Шахта 1.1.2. Кўмир ва руда конлари (ерости ва ерусти) объектлари 1.1.3. Бойитувчи, брикетловчи, агломерацияловчи фабрика ва заводлар 1.1.4. Бойитиш-саралаш ва меъёрлаш қурилмалари 1.1.5. Шлам тўпловчи гидротехника иншоотлари, чиқиндиларни сақловчи, техник сув ҳавзалари объектлари 1.1.6. Олтин конлари ва бошқа олтин саралаш фабрикалари 1.1.7. Олтин саралаш фабрикаси ва заводлари (қурилмалари) 1.1.8. Конларни техник рекультивация қилиш объектлари 1.1.9. Фойдали қазилма бойликларини қазиб олиш билан боғлиқ бўлмаган ишлаб чиқариш объектлари 1.1.10. Махсус ерости, транспорт ва умумий хўжалик иншоотларини қуриш билан боғлиқ бўлган ишлаб чиқариш объектлари 1.2. Нефть ва газ саноати объектлари: 1.2.1. Нефть ва газга қазилган параметрлик, қидирув, излаш, структур ва эксплуатация қудуқлари ҳамда махсус қазилган қудуқлар 1.2.2. Ерости газ омборлари 1.2.3. Нефть, газ ва газ конденсати конларини ишлатиш ва қуриш; нефть, газ ва газ конденсатини қазиб олиш ва тайёрлаш объектлари 1.2.4. Нефтни, газни ва газ конденсатини конларда ва конлар орасида қувур ўтказгичлари 1.2.5. Магистрал қувурлар 1.2.6. Компрессор ва насос станциялари, газ тақсимлаш станциялари 1.2.7. Қатламдаги босимни барқарор сақлаб туриш объектлари 1.2.8. Нефть маҳсулотларини, нефтни ва газ конденсатини сақлаш ва вақтинча сақлаш объектлари 1.2.9. Автомобилларга ёқилғи қуйиш шохобчалари 1.3. Кимё, нефть-кимё, нефть ва газни қайта ишлаш саноати ҳамда портлаш-ёниш хавфи мавжуд бўлган кимёвий хавфли ишлаб чиқариш объектлари: 1.3.1. Ноорганик моддалар, аммиак, минерал ўғитлар ишлаб чиқариш объектлари 1.3.2. Нефть ва газни қайта ишлаш саноати ишлаб чиқариш объектлари 1.3.3. Органик синтез ишлаб чиқариш объектлари 1.3.4. Целлюлоза қоғоз ишлаб чиқариш объектлари 1.3.5. Кимёвий толалар, полимер материаллар, пластмасса ҳамда улардан тайёрланадиган маҳсулотларни ишлаб чиқариш объектлари 1.3.6. Криоген технологиялар объектлари 1.3.7. Аммиакли совитиш қурилмалари 1.3.8. Электролиз усулида водород ва кислород ишлаб чиқариш объектлари 1.3.9. Лак-бўёқ маҳсулотлари ишлаб чиқариш объектлари 1.3.10. Спирт ишлаб чиқариш объектлари 1.3.11. Ёғ-мой ишлаб чиқариш объектлари 1.3.12. Ҳавони парчалашда ҳосил бўлган маҳсулотларни олиш ва сақлаш объектлари 1.3.13. Сувни хлор билан қайта ишлаш объектлари 1.3.14. Портлаш-ёниш хавфи мавжуд бўлган ва кимёвий хавфли маҳсулотларни (моддаларни) қуйиш, тўкиш объектлари 1.4. Босими 0,07 МПа ёки сувнинг иситиш ҳарорати 115° С дан юқори бўлган жиҳоздан фойдаланиладиган ишлаб чиқариш объектлари: 1.4.1. Буғ ва сув иситиш қозонлари (ишчи муҳит туридан қатъи назар) 1.4.2. Босим остида ишловчи идишлар 1.4.3. Буғ ва иссиқ сув қувур ўтказгичлар 1.5. Кўчмас асосга ўрнатилган юк кўтариш механизмлари, эскалаторлар, пўлат арқонли осма йўллар, фуниколёрлардан, фойдаланиладиган ишлаб чиқариш объектлари: 1.5.1. Юк кўтариш кранлари ва механизмлари 1.5.2. Эскалаторлар 1.5.3. Юк ва йўловчилар учун осма пўлат арқонли йўллар 1.5.4. Фуникулёрлар 1.6. Табиий ва суюлтирилган углеводород газлардан фойдаланувчи газ таъминоти (газ тақсимлаш, газ истеъмоли) объектлари: 1.6.1. Суюлтирилган углеводород газларини сақлаш ва тақсимлаш объектлари 1.6.2. Автомобилларга суюлтирилган углеводород газ тўлдириш шохобчалари 1.6.3. Автомобилларга газ тўлдириш компрессор шохобчалари 1.6.4. Босими 12 kgf/sm2 гача бўлган газ тақсимлаш тизимларининг газ тармоқлари 1.6.5. Газ истеъмоли тизимларининг газ тармоқлари 1.7. Металлургия саноати объектлари: 1.7.1. Қора металлар қуйиш саноати, пўлат ишлаб чиқариш объектлари 1.7.2. Рангли металлар қуйиш саноати объектлари 1.8. Ўсимлик хомашёсини сақлаш ва қайта ишлаш объектлари: 1.8.1. Қабул қилиш, сақлаш, қуритиш, қайта ишлаш, алоҳида турувчи қабул қилиш ҳамда узатиш ускунаси, қабул қилувчи-тозалаш минораси, алоҳида турувчи дон қуритиш участкалари, элеваторлар, силос типидаги омборлар, қопсиз сақлаш омборлари, солод ишлаб чиқариш объектлари, қайта ишловчи ва тайёрловчи (майдаловчи) бўлимлар, шу жумладан, озиқ-овқат саноати корхоналари 1.8.2. Ун, ёрма ишлаб чиқариш объектлари 1.8.3. Омихта ем ишлаб чиқариш объектлари 1.8.4. Қопсиз қабул қилиш, унни силос ҳамда бункерларда сақлаш, нон, макарон, қандолат маҳсулотларини ишлаб чиқариш учун унни тортиш ва элаш объектлари 1.8.5. Ун, ёрма, нон ва макарон ишлаб чиқариш корхоналари учун қопли идишларни тозалаш ва саралаш объектлари 1.8.6. Жўхорини калибрловчи объектлар 1.8.7. Уруғлик донларни қайта ишловчи объектлар 1.8.8. Тамаки маҳсулотларини тайёрлаш объектлари 1.9. Фойдали қазилма конларини қидириш ва излаш билан боғлиқ геология-қидирув объектлари (углеводород хомашёси бўлмаган) 1.10. Саноатда қўлланиладиган портловчи моддаларни ишлаб чиқариш, синаш, сақлаш билан боғлиқ бўлган объектлар 2. Хавфли ишлаб чиқариш объектларида қўлланиладиган техник қурилмаларни саноат хавфсизлиги экспертизасидан ўтказиш 2.1. Кўмир, кон, руда ва норуда саноатидаги техник қурилмалар: 2.1.1. Шахтада қўлланиладиган қурилмалар 2.1.2. Кўмир ва руда конлари (ерости ва ерусти) объектларининг қурилмалари 2.1.3. Бойитувчи, брикетловчи, агломерацияловчи фабрика ва заводларнинг қурилмалари 2.1.4. Бойитиш-саралаш ва меъёрлаш қурилмалари 2.1.5. Шлам тўпловчи гидротехника иншоотлари, чиқиндиларни сақловчи ва техник сув ҳавзалари объектларининг қурилмалари 2.1.6. Олтин конлари ва бошқа олтин саралаш фабрикаларининг қурилмалари 2.1.7. Олтин саралаш фабрикаси ва заводлари қурилмалари 2.1.8. Конларни техник рекультивация қилиш қурилмалари 2.1.9. Фойдали қазилма бойликларини қазиб олиш билан боғлиқ бўлмаган ишлаб чиқариш объектларининг қурилмалари 2.1.10. Махсус ерости, транспорт ва умумий хўжалик иншоотларини қуриш билан боғлиқ бўлган ишлаб чиқариш объектларининг қурилмалари 2.2. Нефтъ ва газ саноатидаги техник қурилмалар : 2.2.1. Қудуқларни бурғилашда, таъмирлашда, ишга туширишда қўлланиладиган қурилмалар 2.2.2. Нефть ва газ қудуқларини ишлатишда қўлланиладиган қурилмалар 2.2.3. Қатламдаги босимни ва қатламга ҳамда қудуққа таъсир қилувчи омилларни сақлашда қўлланиладиган қурилмалар 2.2.4. Нефтъ ва газни етказиб берувчи станцияларда қўлланиладиган қурилмалар 2.2.5. Магистрал қувурлар тизимини қуришда, ишлатишда ва таъмирлашда қўлланиладиган қурилмалар 2.2.6. Газ ва нефть маҳсулотлари қувурлари; кон ва конлараро қувурлар 2.2.7. Композит ва пўлат қувурлар қисмлари ва қувурлари, шу жумладан, тиқин (запор), меъёрловчи ва ҳимояловчи арматуралар қисмлари 2.2.8. Нефть, конденсат ва нефть маҳсулотлари учун резервуарлар ва уларнинг қурилмалари 2.2.9. Компрессор, насос ва газ тақсимлаш станциялари қурилмалари 2.2.10. Нефть ва газни йиғиш, тайёрлаш қурилмалари 2.3. Кимё, нефть-кимё, нефть ва газни қайта ишлаш саноати ҳамда портлаш-ёниш хавфи мавжуд бўлган ва кимёвий хавфли ишлаб чиқариш объектларидаги техник қурилмалар : 2.3.1. Ноорганик моддалар, аммиак, минерал ўғитлар ишлаб чиқариш объектларининг қурилмалари 2.3.2. Нефть ва газни қайта ишлаш объектларининг қурилмалари 2.3.3. Органик синтез ишлаб чиқариш объектларининг қурилмалари 2.3.4. Целлюлоза қоғоз ишлаб чиқариш объектларининг қурилмалари 2.3.5. Кимёвий толалар, полимер материаллар, пластмасса ҳамда улардан тайёрланадиган маҳсулотлар ишлаб чиқариш объектларининг қурилмалари 2.3.6. Криоген технологияси қурилмалари 2.3.7. Аммиакли совитиш қурилмалари 2.3.8. Электролиз усулида водород ва кислород ишлаб чиқариш объектларининг қурилмалари 2.3.9. Лак-бўёқ маҳсулотлари ишлаб чиқариш объектларининг қурилмалари 2.3.10. Спирт ишлаб чиқариш объектларининг қурилмалари 2.3.11. Ёғ-мой ишлаб чиқариш объектларининг қурилмалари 2.3.12. Ҳавони парчалашда ҳосил бўлган маҳсулотларни олиш ва сақлаш объектларининг қурилмалари 2.3.13. Сувни хлор билан қайта ишлаш объектларининг қурилмалари 2.3.14. Портлаш-ёниш хавфи мавжуд бўлган ва кимёвий хавфли маҳсулотларни (моддаларни) қуйиш, тўкиш объектларининг қурилмалари 2.4. Босими 0,07 МПа дан юқори бўлган ёки сувнинг ҳарорати 115° С дан юқори бўлган шароитда ишлайдиган техник қурилмалар: 2.4.1. Сув иситиш ва буғ қозонлари ҳамда уларнинг қурилмалари 2.4.2. Босим 0,07 МПа дан юқори бўлган босим остида ишловчи идишлар 2.4.3. Босим 0,07 МПа дан ва сувнинг ҳарорати 115° С дан юқори бўлган буғ ва иссиқ сув қувурлари 2.4.4. Автоном буғ қиздиргичлар 2.4.5. Автоном экономайзерлар 2.5. Кўчмас асосга ўрнатилган юк кўтариш механизмлари, эскалаторлар, пўлат арқонли осма йўллар, фуникулёрлар: 2.5.1. Юк кўтариш кранлари 2.5.2. Кран-манипуляторлар 2.5.3. Қувур ётқизгич кранлар 2.5.4. Кўтаргичлар (вишкалар) 2.5.5. Қурилиш кўтаргичлари 2.5.6. Лифтлар 2.5.7. Ногиронларни кўтаришга мўлжалланган платформалар 2.5.8. Юк ва йўловчилар учун осма пўлат арқонли йўллар 2.5.9. Фуникулёрлар 2.5.10. Эскалаторлар 2.5.11. Юк кўтариш механизмлари ва идишлар (металлургиядан ташқари) 2.6. Табиий ва суюлтирилган углеводород газларидан фойдаланувчи газ таъминоти (газ тақсимлаш, газ истеъмоли) объектлари техник қурилмалари: 2.6.1. Суюлтирилган углеводород газларини сақлаш, тақсимлаш объектларининг қурилмалари 2.6.2. Автомобилларга суюлтирилган углеводород газ тўлдириш шохобчаларининг қурилмалари 2.6.3. Автомобилларга газ тўлдириш компрессор шохобчаларининг қурилмалари 2.6.4. Босими 12 kgf/kv.sm гача бўлган газ тақсимлаш тизимлари 2.6.5. Газ истеъмоли тизимлари 2.7. Металлургия саноати техник қурилмалари 2.7.1. Қора металлар қуйиш, пўлат ишлаб чиқариш объектларининг қурилмалари 2.7.2. Рангли металлар қуйиш саноати объектларининг қурилмалари 2.8. Ўсимлик хомашёсини сақлаш ва қайта ишлаш объектларининг техник қурилмалари : 2.8.1. Элеватор омбори қурилмалари 2.8.2. Ун ишлаб чиқариш корхоналари қурилмалари 2.8.3. Ёрма ишлаб чиқариш объектларининг қурилмалари 2.8.4. Омихта ем ишлаб чиқариш объектларининг қурилмалари 2.8.5. Қопсиз қабул қилиш, унни силос ҳамда бункерларда сақлаш, нон, макарон, қандолат маҳсулотларини ишлаб чиқариш учун унни тортиш ва элаш объектларининг қурилмалари 2.8.6. Ўсимлик хомашёсини қабул қилиш, сақлаш, қуритиш, қайта ишлаш, алоҳида турувчи қабул қилиш ва узатиш ускунаси, қабул қилувчи тозалаш минораси, алоҳида турувчи дон қуритиш участкалари, элеваторлар, силос типидаги омборлар, қопсиз сақлаш омборлари, солод ишлаб чиқариш объектлари, қайта ишловчи, тайёрловчи (майдаловчи) бўлимлар, шу жумладан, озиқ-овқат саноати корхоналари қурилмалари 2.8.7. Жўхорини калибрловчи ишлаб чиқариш объектларининг қурилмалари 2.8.8. Уруғлик донларни қайта ишлайдиган объектларининг қурилмалари 2.8.9. Тамаки тайёрлаш линиялари объектларининг қурилмалари 2.9. Фойдали қазилма конларини қидириш ва излаш билан боғлиқ геология-қидирув объектларидаги техник қурилмалар (углеводород хомашёси бўлмаган) 2.10. Саноатга мўлжалланган портловчи моддаларни ишлаб чиқариш, синаш, сақлашда қўлланиладиган техник қурилмалар 3. Хавфли ишлаб чиқариш объектидаги бинолар ва иншоотларни саноат хавфсизлиги экспертизасидан ўтказиш 3.1. Кўмир, кон-руда ва норуда саноатларида: 3.1.1. Ерусти комплекс бино ва иншоотлар 3.1.2. Ерости иншоотлари 3.1.3. Фойдали қазилма бойликларини қазиб олиш билан боғлиқ бўлмаган ишлаб чиқариш объектларидаги бино ва иншоотлар 3.2. Нефть ва газ саноати объектларида: 3.2.1. Қудуқларни қазиш ва таъмирлаш билан боғлиқ бўлган объектлардаги бино ва иншоотлар 3.2.2. Нефть ва газ қазиб олиш ва уларни тайёрлаш объектларидаги бино ва иншоотлар 3.2.3. Магистрал қувурлар объектларидаги бино ва иншоотлар 3.2.4. Нефть маҳсулотларини, конденсат ва нефтни сақлаш, узатиш объектларидаги бино ва иншоотлар 3.3. Кимё, нефть-кимё ва нефть ва газни қайта ишлаш саноати ҳамда портлаш-ёниш хавфи мавжуд кимёвий хавфли ишлаб чиқариш объектларидаги бино ва иншоотлар 3.4. Босими 0,07 МПа дан юқори бўлган ёки сувнинг исиш ҳарорати 115° С дан юқори бўлган қурилмалар жойлашган бино ва иншоотлар 3.5. Кўчмас асосга ўрнатилган юк кўтариш механизмлари, эскалаторлар, пўлат арқонли осма йўллар, фуникулёрлардан фойдаланиладиган ишлаб чиқариш объектларидаги бино ва иншоотлар 3.6. Табиий ва суюлтирилган углеводород газларидан фойдаланувчи газ таъминоти (газ тақсимлаш, газ истеъмоли) объектларидаги бино ва иншоотлар 3.6.1. Газ жиҳозлари ўрнатилган бино ва иншоотлар (қозонхоналар, цехлар) 3.6.2. Автомобилларга газ (суюлтирилган углеводород газ) тўлдириш шохобчаларининг бино ва иншоотлари 3.7. Металлургия саноати объектларидаги бино ва иншоотлар 3.8. Ўсимлик хомашёсини сақлаш ва қайта ишлаш объектларидаги бино ва иншоотлар 3.9. Фойдали қазилма конларини қидириш ва излаш билан боғлиқ геология-қидирув объектларидаги (углеводород хомашёси бўлмаган) бино ва иншоотлар 3.10. Саноатда қўлланиладиган портловчи моддаларни ишлаб чиқариш, синаш ва сақлаш билан боғлиқ бўлган объектлардаги бино ва иншоотлар 4. Саноат хавфсизлиги декларацияси ва хавфли ишлаб чиқариш объектларидан фойдаланиш билан боғлиқ бошқа ҳужжатларни саноат хавфсизлиги экспертизасидан ўтказиш 4.1. Кўмир, кон, руда ва норуда саноати объектлари: 4.1.1. Ерусти ишлаб чиқариш объектлари 4.1.2. Ерости ишлаб чиқариш объектлари 4.1.3. Фойдали қазилма бойликларини қазиб олиш билан боғлиқ бўлмаган ишлаб чиқариш объектлари 4.2. Нефть ва газ саноати объектлари: 4.2.1. Қудуқларни қазиш ва таъмирлаш билан боғлиқ бўлган объектлар 4.2.2. Нефть ва газ қазиб олиш ва уларни тайёрлаш объектлари 4.2.3. Магистрал қувурлар объектлари 4.2.4. Нефть маҳсулотларини, конденсат ва нефтни сақлаш ва узатиш объектлари 4.3. Кимё, нефть-кимё, нефть ва газни қайта ишлаш саноати ҳамда портлаш-ёниш хавфи мавжуд бўлган кимёвий хавфли ишлаб чиқариш объектлари 4.4. Босими 0,07 МПа дан юқори ёки сувнинг ҳарорати 115° С дан юқори бўлган қурилмалардан фойдаланиладиган ишлаб чиқариш объектлари 4.5. Кўчмас асосга ўрнатилган юк кўтариш механизмлари, эскалаторлар, пўлат арқонли осма йўллар, фуникулёрлардан фойдаланиладиган ишлаб чиқариш объектлари 4.6. Табиий ва суюлтирилган углеводород газларидан фойдаланувчи газ таъминоти (газ тақсимлаш, газ истеъмоли) объектлари 4.7. Металлургия саноати объектлари 4.8. Ўсимлик хомашёсини сақлаш ва қайта ишлаш объектлари 4.9. Фойдали қазилма конларини қидириш ва излаш билан боғлиқ геология-қидирув объектлари (углеводород хомашёси бўлмаган) 4.10. Саноатда қўлланиладиган портловчи моддаларни ишлаб чиқариш, синаш, сақлаш билан боғлиқ бўлган объектлар Эксперт эксперт гувоҳномасида кўрсатилган аттестация соҳаси бўйича хавфли ишлаб чиқариш объектидан фойдаланаётган (фойдаланишни мўлжаллаётган) ташкилот билан тузилган шартномага мувофиқ хавфли ишлаб чиқариш объектларини идентификациялашда ва саноат хавфсизлиги декларацияси ишлаб чиқилишида иштирок этиши мумкин. * Қўпол равишда бузиш деб ҳисобланадиган талаб ва шартлар: эксперт ўз фаолиятини амалга оширишда аттестация соҳасига амал қилмаслиги; экспертиза хулосасини ва (ёки) саноат хавфсизлиги декларациясини ёлғон ёки нотўғри тузиш; ўз фаолиятини амалга оширишда олинган махфий ахборотни ошкор қилиш (қонунчилик ҳужжатларида назарда тутилган ҳолатлар бундан мустасно).
Айрим турдаги малака сертификатини бериш бўйича давлат хизматларини кўрсатишнинг ягона маъмурий регламентига 5-ИЛОВА
Гид (гид-таржимон), экскурсия етакчиси ва йўриқчи-йўл бошловчиларга малака сертификатини бериш
1. Малака сертификатининг номи: Гид (гид-таржимон), экскурсия етакчиси ва йўриқчи-йўл бошловчиларга малака сертификати ва идентификация картаси (кейинги ўринларда — бейжик) 2. Сўровнома берувчилар тоифаси: Жисмоний шахс 3. Малака сертификатини берувчи ваколатли орган(лар): Туризм қўмитаси ҳузуридаги Туризмни ривожлантириш илмий-тадқиқот институти — Ишчи орган) 4. Малака сертификатини олиш учун талаб этиладиган маълумотлар: а) Сўровнома; сўровномада қуйидаги маълумотлар кўрсатилади: фамилияси, исми ва отасининг исми (ўзгарган бўлса, бу ҳақда маълумотлар кўрсатилади) жисмоний шахснинг шахсий идентификация рақами (ЖШШИР); электрон почта манзили (мавжуд бўлса) ва телефон рақами; малака ошириш курсини тугатганлиги тўғрисидаги маълумотлар (қачон ва ким томонидан берилган, серияси ва рақами); малака имтиҳони йўналишлари (гид (гид-таржимон), экскурсия етакчиси ва йўриқчи-йўл бошловчилик); давлат хизматидан фойдаланиш сабаби (аттестация имтиҳонини топшириш, эксперт гувоҳномасини қайта расмийлаштириш ёки амал қилиш муддатини узайтириш); б) қуйидаги ҳужжатлар илова қилинади: олий ёки ўрта ва ўрта махсус профессионал маълумотнинг тан олинганлиги ҳақидаги сертификат, ёки қайта тайёрлаш курсидан ўтганлигини тасдиқловчи ҳужжат нусхаси; 2 дона оқ фонда фотосурат электрон вариантда; 086 шаклидаги тиббий маълумотнома (йўриқчи-йўл бошловчилар учун); экскурсия фаолиятида тажриба мавжудлигини тасдиқловчи ҳужжат (тоифа бериш учун); нотариал тасдиқланган ишончнома (агар учинчи шахслар манфаати учун ҳаракат қилинаётган бўлса). Талабгорнинг олий ёки ўрта ва ўрта махсус профессионал маълумот ҳақидаги дипломи ваколатли орган томонидан мустақил равишда «Электрон ҳукумат» тизими идоралараро интеграциялашув платформасидан сўраб олинади. 5. Малака сертификатини берганлик учун ундириладиган тўлов миқдори: Базавий ҳисоблаш миқдорининг 1 баравари. 6. Сўровномаларни кўриб чиқиш муддати: 5 иш куни 7. Малака сертификатининг талаб ва шартлари Ўзбекистон Республикаси резиденти бўлиши; «гид (гид-таржимон)» мутахассислиги бўйича олий маълумотга ёки «маҳаллий гид» ва «йўриқчи-йўл бошловчи» мутахассисликлари бўйича ўрта ва ўрта махсус профессионал маълумотга ёки «экскурсия фаолияти» йўналиши бўйича қайта тайёрлаш курсларидан ўтганлигини тасдиқловчи белгиланган намунадаги ҳужжатга эга бўлиши;* белгиланган тартибда малака ошириш курсларини ўтганлигини тасдиқловчи ҳужжатга эга бўлиши. Малака сертификати ва бейжик гид (гид-таржимон), экскурсия етакчиси ва йўриқчи-йўл бошловчиларга қуйидаги ҳолларда Ўзбекистон Республикаси ҳудудида экскурсия хизматларини кўрсатиш ҳуқуқини беради: юридик шахс штатида бўлса; фуқаролик-ҳуқуқий шартнома асосида юридик шахс билан ишлаётган бўлса; якка тартибдаги тадбиркор ёки ўзини ўзи банд қилган шахс бўлса. 8. Малака сертификатининг амал қилиш муддати 3 йил 9. Изоҳ: Олий, ўрта ва ўрта махсус профессионал таълими муассасалари ёки қайта тайёрлаш курсларини гид (гид-таржимон), экскурсия етакчиси ва йўриқчи-йўл бошловчи мутахассислиги бўйича битирганлар таълим муассасасини тамомлагандан кейин дастлабки уй йилда малака имтиҳонини топширишдан озод этилади. Ишчи орган битирувчиларга шахсий рўйхатга олиш рақамини бериш билан улар ҳақидаги маълумотларни Реестрга киритади ва бейжик беради. Малака имтиҳони 15 нафар талабгордан кам бўлмаган гуруҳлар шакллантирилган ҳолда, лекин икки ойда камида бир марта ўтказилади. Малака имтиҳони 9 кишидан иборат имтиҳон комиссияси томонидан ўтказилади. Малака имтиҳони 2 босқичда ўтказилади: 1-босқич — компьютер техникасидан фойдаланган ҳолда ўтказиладиган тест синовлари; 2-босқич намойиш имтиҳони (фақат малака имтиҳонида илк маротаба иштирок этаётган талабгорлар учун). Малака имтиҳонининг ҳар иккала босқичи 1 кунда ўтказилишига йўл қўйилмайди. Малака имтиҳони босқичларининг биридан ўта олмаган талабгорга ушбу босқични қайта топшириш имконияти берилади. Бунда Ишчи орган талабгорни почта ёки электрон алоқа воситалари орқали такрорий малака имтиҳонининг ўтказилиш санаси, вақти ва жойи тўғрисида унинг ўтказилишидан камида 3 иш куни олдин хабардор қилади. Тест синовлари ўқув-режа дастурларининг барча бўлимларини ўз ичига олган ҳолда, 75 та саволдан иборат бўлади. Тест саволлари талабгорнинг аризасида кўрсатилган (ўзбек ёки рус) тилда тақдим этилади. Талабгорнинг тўғри жавоблар бўйича якуний натижаси 70 фоиз ва ундан юқори кўрсаткични ташкил қилган бўлса, у малака имтиҳонини муваффақиятли топширган ҳисобланади. Тест натижалари ижобий деб топилган талабгорларга иккинчи босқичдан ўтишига рухсат этилади ва имтиҳон ўтказилишидан камида 3 иш куни олдин имтиҳоннинг ўтказилиш жойи, санаси ва вақти ҳақида хабардор қилинади. Намойиш имтиҳони касбий стандартлар ва ўқув дастурлари асосида тузилган амалий топшириқлар бўйича ўтказилади. Намойиш имтиҳони давомида имтиҳон комиссияси аъзолари амалий топшириқлар билан боғлиқ бўлган қўшимча саволлар бериш ҳуқуқига эга. Намойиш имтиҳони имтиҳон комиссиясининг кўпчилик овози билан баҳоланади. Имтиҳондан ўта олмаган талабгор имтиҳон комиссиясининг тавсияси билан иккинчи босқични қайта топшириш ҳуқуқига эга. Бунда Ишчи орган талабгорни почта ёки электрон алоқа воситалари орқали такрорий намойиш имтиҳонининг ўтказилиш санаси, вақти ва жойи тўғрисида унинг ўтказилишидан камида уч иш куни олдин хабардор қилади. Малака имтиҳонининг иккинчи босқичи талабгорнинг аризасида кўрсатилган тилда ўтказилади. Талабгорга малака имтиҳонининг биринчи босқичини топшириш учун 120 дақиқа, иккинчи босқич учун 60 дақиқа вақт берилади. Малака имтиҳонини топшириш жараёнида белгиланган вақтда барча саволларга жавоб бера олмаган талабгор малака имтиҳонини топширмаган ҳисобланади. Талабгорларнинг малака тоифасини олиши учун малака имтиҳони ушбу бобда кўрсатилган тартиб асосида ўтказилади. Талабгорлар малака тоифасини олиши учун таълим муассасаларида малака ошириш курсларидан ўтганлиги ҳақидаги ҳужжатга, Ишчи орган томонидан бериладиган малака сертификати ва бейжикка, шунингдек, қуйидаги муддатлар бўйича зарур иш тажрибасига эга бўлиши лозим: II тоифа учун — 3 йилдан 6 йилгача; I тоифа учун — 6 йилдан 9 йилгача; Олий тоифа учун — 9 йилдан юқори. Олий тоифа учун малака имтиҳонидан муваффақиятли ўтган талабгорларга малака сертификати ва бейжик амал қилиш муддатисиз берилади. Бейжикни расмийлаштириш 9 (қайта) ва бериш учун Ишчи орган томонидан БҲМ нинг 25 фоизи миқдорида йигим ундирилади. *Қўпол равишда бузиш деб ҳисобланадиган талаб ва шартлар.
Айрим турдаги малака сертификатини бериш бўйича давлат хизматларини кўрсатишнинг ягона маъмурий регламентига 7-ИЛОВА
Болаларни уларнинг соғлиғига зарар етказувчи ахборотдан ҳимоя қилиш соҳасидаги экспертларни аккредитация қилиш
1. Малака сертификатининг номи: Болаларни уларнинг соғлиғига зарар етказувчи ахборотдан ҳимоя қилиш соҳасидаги экспертларнинг аккредитацияси 2. Сўровнома берувчилар тоифаси: Жисмоний шахс 3. Малака сертификатини берувчи ваколатли орган(лар): Ахборот ва оммавий коммуникациялар агентлиги 4. Малака сертификатини олиш учун талаб этиладиган маълумотлар: а) Сўровнома; сўровномада қуйидаги маълумотлар кўрсатилади: фамилияси, исми ва отасининг исми (ўзгарган бўлса, бу ҳақда маълумотлар кўрсатилади); жисмоний шахснинг шахсий идентификация рақами (ЖШШИР); электрон почта манзили (мавжуд бўлса) ва телефон рақами; экспертизадан ўтказилиши режалаштириладиган ахборот маҳсулотининг тури ва экспертиза фаолияти соҳалари; давлат хизматидан фойдаланиш сабаби (аккредитациядан ўтиш, аккредитация гувоҳномасини қайта расмийлаштириш ёки амал қилиш муддатини узайтириш). б) қуйидаги ҳужжатлар илова қилинади: ариза берувчи махсус билимларга, жумладан, педагогика, ёшга оид психология, ёшга оид физиология, болалар психиатрияси соҳаларига оид билимларга эга эканлигини тасдиқловчи диплом ёки сертификат. Талабгорнинг олий маълумот ҳақидаги дипломи ваколатли орган томонидан мустақил равишда «Электрон ҳукумат» тизими идоралараро интеграциялашув платформасидан сўраб олинади. 5. Малака сертификатини берганлик учун ундириладиган тўлов миқдори: Бепул 6. Сўровномаларни кўриб чиқиш муддати: 7 иш куни 7. Малака сертификатининг талаб ва шартлари Болаларни уларнинг соғлиғига зарар етказувчи ахборотдан ҳимоя қилиш соҳасидаги эксперт мақомини олиш мақсадида аккредитациядан ўтиш учун мурожаат қилган жисмоний шахс олий маълумотга, махсус билимларга, жумладан, педагогика, ёшга оид психология, ёшга оид физиология, болалар психиатрияси соҳаларига оид билимларга эга бўлиши керак *. 8. Малака сертификатининг амал қилиш муддати 5 йил. 9. Изоҳ: Аккредитация 5 — 10 та саволдан иборат оғзаки суҳбат шаклида ўтказилади. Талабгорнинг саволларга жавоблари қуйидаги мезонлар асосида баҳоланади: ўз мутахассислиги бўйича тайёргарлик даражаси; умумий ва махсус билим ҳамда амалий кўникмалари; ўз мутахассислиги бўйича фаолиятини пухта таҳлил қила олиши. Аккредитацияда талабгор тўпланиши мумкин бўлган энг юқори баллнинг 65 фоизи ва ундан юқори балл олган тақдирда аккредитациядан ўтган ҳисобланади. *Қўпол равишда бузиш деб ҳисобланадиган талаб ва шартлар.
Айрим турдаги малака сертификатини бериш бўйича давлат хизматларини кўрсатишнинг ягона маъмурий регламентига 8-ИЛОВА
Меҳнатни муҳофаза қилиш бўйича мутахассисларига малака сертификатини бериш
1. Малака сертификатининг номи: Меҳнатни муҳофаза қилиш бўйича мутахассисларига малака сертификати 2. Сўровнома берувчилар тоифаси: Жисмоний шахс 3. Малака сертификатини берувчи ваколатли орган(лар): Қорақалпоғистон Республикаси Камбағалликни қисқартириш ва бандлик вазирлиги, вилоятлар ва Тошкент шаҳар Камбағалликни қисқартириш ва бандлик бош бошқармалари (Ишчи орган — ҳудудий меҳнат инспекциялари) 4. Малака сертификатини олиш учун талаб этиладиган маълумотлар: а) Сўровнома; сўровномада қуйидаги маълумотлар кўрсатилади: фамилияси, исми ва отасининг исми (ўзгарган бўлса, бу ҳақда маълумотлар кўрсатилади); жисмоний шахснинг шахсий идентификация рақами (ЖШШИР); яшаш манзили; электрон почта манзили (мавжуд бўлса) ва телефон рақами; маълумоти (олий таълим муассасаси номи, факультет); тамомлаган йили, диплом рақами; диплом бўйича мутахассислиги; малака оширганлик ҳақида ҳужжат рақами ва берилган вақти; давлат хизматидан фойдаланиш сабаби (малака имтиҳонини топшириш, малака сертификатини қайта расмийлаштириш ёки амал қилиш муддатини узайтириш). б) қуйидаги ҳужжатлар илова қилинади: хорижий таълим муассасасида олинган олий маълумот тўғрисидаги ҳужжат (Ўзбекистон Республикасида тан олинган) нусхаси; 3,5 х 4,5 см ўлчамдаги электрон шаклдаги фотосурат; давомийлиги 72 академик соатдан кам бўлмаган меҳнатни муҳофаза қилиш соҳасида малака оширганлик ҳақида ҳужжат нусхаси (ўқув тугаган санадан бошлаб малака имтиҳонидан ўтиш учун ҳужжатларни топширгунга қадар бўлган санагача 1 йилдан ортиқ вақт ўтмаган бўлса ҳужжат ҳақиқий ҳисобланади). Талабгорнинг олий маълумот тўғрисидаги дипломи ваколатли орган томонидан мустақил равишда «Электрон ҳукумат» тизими идоралараро интеграциялашув платформасидан сўраб олинади. 5. Малака сертификатини берганлик учун ундириладиган тўлов миқдори: Базавий ҳисоблаш миқдорининг 1 баравари. Малака сертификатининг муддатини узайтирганлик учун ҳам базавий ҳисоблаш миқдорининг 50 фоизи миқдорида тўлов ундирилади. 6. Сўровномаларни кўриб чиқиш муддати: 1 иш куни 7. Малака сертификатининг талаб ва шартлари Талабгор қуйидаги талабларга жавоб бериши керак: а) олий техник маълумотга, мутахассислиги бўйича камида 3 йил иш стажига ёки хорижий давлатларда олинган олий техник маълумот ёхуд илмий даражага (белгиланган тартибда Ўзбекистон Республикасида тан олинган тақдирда) эгалиги; олий таълим муассасасини тамомлагандан кейин меҳнатни муҳофаза қилиш хизматининг ёки меҳнатни муҳофаза қилиш соҳасидаги фаолиятни амалга оширувчи ташкилотнинг ёхуд Санитария-эпидемиологик осойишталик ва жамоат саломатлиги хизматининг мутахассиси сифатида камида 3 йил иш стажининг мавжудлиги *; Ўзбекистон Республикасида ёки хорижий давлатларда олинган олий нотехник маълумот (белгиланган тартибда Ўзбекистон Республикасида тан олинган тақдирда) билан охирги 10 йилдан камида 3 йил бош муҳандис, бош механик, бош энергетик ёхуд ишлаб чиқариш участкаси (бўлинмаси) раҳбари иш стажининг мавжудлиги *; б) малака имтиҳонидан ўтиш учун ҳужжатларни топширгунга қадар 1 йилдан ортиқ вақт ўтмаган, давомийлиги 72 академик соатдан кам бўлмаган ҳажмда малака ошириш курсларидан ўтганлиги *. Малака сертификатига эга бўлган ҳар бир талабгор малака сертификати олган йилдан кейин ҳар 3 йилда Камбағалликни қисқартириш ва бандлик вазирлиги, Соғлиқни сақлаш вазирлиги ҳамда Олий таълим, фан ва инновациялар вазирлиги томонидан тасдиқланадиган давомийлиги 72 академик соатдан кам бўлмаган меҳнатни муҳофаза қилиш соҳасида малака ошириш курсларидан ўтишлари шарт. 8. Малака сертификатининг амал қилиш муддати 5 йил 9. Изоҳ: Меҳнатни муҳофаза қилиш соҳасида малака ошириш Меҳнатни муҳофаза қилиш соҳасидаги хизматлар бозори профессионал иштирокчиларининг ягона реестрига «меҳнатни муҳофаза қилиш бўйича мутахассисларни қайта тайёрлаш ва малакасини ошириш» хизмат тури бўйича киритилган меҳнатни муҳофаза қилиш соҳасидаги хизматлар бозорининг профессионал иштирокчилари ҳамда Камбағалликни қисқартириш ва бандлик вазирлиги ҳузуридаги Меҳнат бозори тадқиқотлари институти ёки Меҳнат органлари ходимлари малакасини ошириш республика курслари томонидан амалга оширилади. Малака имтиҳони гуруҳлар шаклланишига қараб, талабгорларнинг сўровномаларига асосан ишчи орган назорати остида ваколатли орган биносида, икки ойда камида бир марта ўтказилади. Ишчи орган фаолиятига ваколатли орган ходимлари, шунингдек, Санитария-эпидемиологик осойишталик ва жамоат саломатлиги қўмитаси, Фавқулодда вазиятлар вазирлигининг Ёнғин хавфсизлиги бош бошқармаси, Энергетика вазирлиги ҳузуридаги Электр энергетикада назорат инспекцияси ва Тоғ-кон саноати ва геология вазирлиги ҳузуридаги Тоғ-кон, геология ва саноат хавфсизлигини назорат қилиш инспекциясининг ҳудудий бошқармалари вакиллари жалб қилинади. Тест синови ўқув дастурининг барча бўлимларини акс эттирадиган камида 75 та саволдан иборат бўлади ва умумий имтиҳон вақти давомийлиги 45 дақиқани ташкил этади. 70 фоиздан кам бўлмаган саволларга тўғри жавоб берган талабгор малака имтиҳонидан ўтган ҳисобланади. * Қўпол равишда бузиш деб ҳисобланадиган талаб ва шартлар.
Айрим турдаги малака сертификатини бериш бўйича давлат хизматларини кўрсатишнинг ягона маъмурий регламентига 9-ИЛОВА
Корпоратив бошқарувчи малака аттестатини бериш
1. Малака сертификатининг номи: Корпоратив бошқарувчи малака аттестати 2. Сўровнома берувчилар тоифаси: Жисмоний шахс 3. Малака сертификатини берувчи ваколатли орган(лар): Бизнес ва тадбиркорлик олий мактаби 4. Малака сертификатини олиш учун талаб этиладиган маълумотлар: а) Сўровнома; сўровномада қуйидаги маълумотлар кўрсатилади: фамилияси, исми ва отасининг исми (ўзгарган бўлса, бу ҳақда маълумотлар кўрсатилади); жисмоний шахснинг шахсий идентификация рақами (ЖШШИР); электрон почта манзили (мавжуд бўлса) ва телефон рақами; давлат хизматидан фойдаланиш сабаби (малака аттестатини олиш учун суҳбатга киришга рухсат олиш, малака аттестатини қайта расмийлаштириш). 5. Малака сертификатини берганлик учун ундириладиган тўлов миқдори: Базавий ҳисоблаш миқдорининг 1 баравари. 6. Сўровномаларни кўриб чиқиш муддати: 3 иш куни 7. Малака сертификатининг талаб ва шартлари Бизнес ва тадбиркорлик олий мактабининг «Корпоратив бошқарувнинг замонавий амалиёти ва тамойиллари» бўйича ўқув курсини тамомлаганлик тўғрисидаги сертификатига эга бўлиш *; Бизнес ва тадбиркорлик олий мактабининг «Бизнесни бошқариш», «Капитал бозори ва биржа иши» ва «Кичик бизнес ва хусусий тадбиркорлик («Бизнес инновациялар ва тадбиркорлик») магистратура мутахассисликлари бўйича корпоратив бошқарув фанини 86 балл ва ундан юқори даражаларда ўзлаштирган, шунингдек хорижий мамлакатларнинг олий ўқув юртлари ва Бизнес мактабларида таҳсил олган ва илмий даражаларга эга бўлган ҳамда корпоратив бошқарув фани бўйича энг юқори баҳо ёки балл олган бўлиш *. 8. Малака сертификатининг амал қилиш муддати 5 йил 9. Изоҳ: Корпоратив бошқарувчи малака аттестатини олиш истагида бўлган талабгорларни сертификат олиш учун ўқитиш Талабгорларнинг корпоратив бошқарув соҳасидаги билимларини ошириш мақсадида Бизнес ва тадбиркорлик олий мактаби томонидан мазкур соҳадаги сўнгги замонавий билимлар мужассамлаштирилган қисқа муддатли (бир ҳафтадан кам бўлмаган муддатда), жумладан, онлайн, махсус ўқув дастури шакллантирилиб, доимий равишда такомиллаштириб борилади. Мазкур дастур «Бизнесни бошқариш», «Капитал бозори ва биржа иши» ва «Кичик бизнес ва хусусий тадбиркорлик («Бизнес инновациялар ва тадбиркорлик») магистратура мутахассислиги бўйича корпоратив бошқарув фанида ҳам ўқитилади. Малака аттестатини олиш учун номзодларни ўқитиш ва ўқиш натижалари бўйича сертификат бериш Бизнес ва тадбиркорлик олий мактаби томонидан белгиланган тартибда амалга оширилади. Номзодлар ўқув курсининг якуни бўйича тест топшириб, умумий саволларнинг 55 фоизига жавоб берганда, тегишли тартибда сертификатга эга бўлади. Мазкур сертификат малака аттестатини олишга даъвогарлик қилиш ҳуқуқини беради. Номзод тестдан ўта олмаган тақдирда, якуний тестни бепул қўшимча тўловсиз яна 2 марта такроран топширишга ҳақли. Малака аттестатини олиш учун Бизнес ва тадбиркорлик олий мактабининг корпоратив бошқарувчи махсус дастури бўйича ўқув курсларини тамомлаганлик тўғрисидаги сертификатга эга бўлган шахслар ва Олий мактабнинг «Бизнесни бошқариш», «Капитал бозори ва биржа иши» ва «Кичик бизнес ва хусусий тадбиркорлик («Бизнес инновациялар ва тадбиркорлик») магистратура мутахассислиги бўйича корпоратив бошқарув фанини 86 балл ва ундан юқори даражаларда ўзлаштирган тингловчилари даъвогарлик қилиш ҳуқуқига эга. Бунда аризалар ушбу ўқув курслари ва магистратура тингловчилари томонидан мазкур фан ўқитилгандан кейин бир йил мобайнида берилиши мумкин. Давлат органларининг раҳбарлари ёки раҳбар ўринбосарлари, Давлат активларини бошқариш агентлиги бундан мустасно, уларда корпоратив бошқарув малака аттестати мавжуд бўлганда давлат иштирокидаги корхоналарнинг кузатув кенгаши аъзолигига давлат улуши бўйича сайланишлари мумкин. Корпоратив бошқарувчининг малака аттестатига эга бўлиш тўғрисидаги талаб кузатув кенгашининг давлат улуши бўйича мустақил аъзоси сифатида илгари сурилган, тегишли тармоқда иш тажрибасига эга бўлган, жумладан, хорижлик шахсларга нисбатан қўлланилмайди. Малака аттестатини олиш учун Бизнес ва тадбиркорлик олий мактабининг корпоратив бошқарувчи махсус дастури бўйича ўқув курсларини тамомлаганлик тўғрисидаги сертификатга эга бўлган шахслар ва Олий мактабнинг «Бизнесни бошқариш», «Капитал бозори ва биржа иши» ва «Кичик бизнес ва хусусий тадбиркорлик («Бизнес инновациялар ва тадбиркорлик») магистратура мутахассислиги бўйича корпоратив бошқарув фанини 86 балл ва ундан юқори даражаларда ўзлаштирган тингловчилари даъвогарлик қилиш ҳуқуқига эга. Бунда аризалар ушбу ўқув курслари ва магистратура тингловчилари томонидан мазкур фан ўқитилгандан кейин бир йил мобайнида берилиши мумкин. Корпоратив бошқарувчи малака аттестатини олишга номзодлар билан суҳбат ўтказилади. мурожаатлар сони 20 та ва ундан ортиқ бўлганда суҳбат ўтказилади. Суҳбат ҳар бир талабгор билан 20 дақиқагача давомида якка тартибда талабгорнинг: корпоратив бошқарув мазмун-моҳияти, унинг тамойиллари, корпоратив бошқарувни баҳолаш ва диагностика қилиш қобилияти; кузатув кенгашининг ваколатлари, вазифалари, мажбуриятлари, қарорлар қабул қилишдаги ташаббускорлиги ва бу борадаги жаҳон тажрибаси, қонунчилик нормаларининг талабларини билишлиги даражасини аниқлаш мақсадида ўтказилади. Комиссия аъзолари якка тартибдаги суҳбатга кирган ҳар бир талабгорга саволлар беради. Бунда саволлар Бизнес ва тадбиркорлик олий мактабида ўтказилган ўқув курси дастури йўналишларидан келиб чиқиб берилади. Суҳбат натижалари қуйидаги мезонлар бўйича баҳоланади: берилган саволнинг мазмун-моҳиятини тўлиқ очиб берувчи далилларга асосланган жавоб берилиши; саволлар юзасидан чуқур ва тизимли билим борлиги намоён этилиши; корпоратив бошқарув тушунчаси ва атамаларидан эркин фойдалана олиш. Суҳбатдан ўтмаган ёки суҳбатга келмаган талабгор корпоратив бошқарувчи махсус дастури бўйича ўқув курсларини тамомлаган кундан бошлаб бир йил мобайнида, шунингдек «Бизнесни бошқариш», «Капитал бозори ва биржа иши» ва «Кичик бизнес ва хусусий тадбиркорлик («Бизнес инновациялар ва тадбиркорлик») магистратура мутахассислиги бўйича икки йил (кундузги ва сиртқи) ўқишни тамомлаб магистр дипломини олган кундан бошлаб бир йил мобайнида умумий тартибда комиссияга 3 мартадан кўп бўлмаган такрорий аризалар бериши мумкин. Суҳбат натижалари бўйича талабгорларнинг шикоятлари улар натижаси эълон қилинган санадан бошлаб 3 иш куни мобайнида апелляция комиссияси раисига тақдим этилади. Малака аттестатининг амал қилиш муддати 5 йилни ташкил этади ҳамда узайтирилмайди. Муддат тугаганидан сўнг янга аттестат олиш умумий асосларда амалга оширилади. * Қўпол равишда бузиш деб ҳисобланадиган талаб ва шартлар.
Айрим турдаги малака сертификатини бериш бўйича давлат хизматларини кўрсатишнинг ягона маъмурий регламентига 10-ИЛОВА
Қимматли қоғозлар билан операцияларни амалга ошириш ҳуқуқини олиш учун жисмоний шахсларни аттестациядан (қайта аттестациядан) ўтказиш
1. Малака сертификатининг номи: Қимматли қоғозлар бозори мутахассисининг малака сертификати 2. Сўровнома берувчилар тоифаси: Жисмоний шахс 3. Малака сертификатини берувчи ваколатли орган(лар): Истиқболли лойиҳалар миллий агентлиги 4. Малака сертификатини олиш учун талаб этиладиган маълумотлар: а) Сўровнома; сўровномада қуйидаги маълумотлар кўрсатилади: фамилияси, исми ва отасининг исми (ўзгарган бўлса, бу ҳақда маълумотлар кўрсатилади); жисмоний шахснинг шахсий идентификация рақами (ЖШШИР); электрон почта манзили (мавжуд бўлса) ва телефон рақами; чет эл фуқароси ёки фуқаролиги бўлмаган шахслар учун — уларнинг яшаш гувоҳномаси ёки фуқаролиги ва шахсини тасдиқловчи тегишли ҳужжати (паспорт, идентификацияловчи ID-карта ёки фуқаролиги бўлмаган шахснинг ҳаракатланиш ҳужжати) маълумотлари. Аттестациядан ўтмасдан ва белгиланган йиғимни тўламасдан, II тоифали малака сертификатини оладиган шахслар қуйидагиларни кўрсатади: CFA Institute (Chartered Financial Analyst) халқаро ташкилоти томонидан берилган молиявий таҳлил ва инвестициялар соҳасидаги халқаро сертификатнинг камида биринчи даражасига ёки ACI (The Financial Markets Association) халқаро ташкилоти томонидан берилган валюта ва пул бозорлари, хавфни (таваккалчиликни) бошқариш ва молиявий таҳлил соҳаларидаги сертификатга ёки АССА (Association of Chartered Certified Accountants) халқаро ташкилотининг молия, бухгалтерия ҳисоби ва аудит соҳаларидаги халқаро сертификатига ёхуд FRM (Financial Risk Manager) сертификатининг камида амалий билимлар (Applied Knowledge) даражасига эга шахс бўлган ҳолларда — ушбу халқаро сертификат(лар) маълумотлари; олий маълумот тўғрисидаги имтиёзли диплом маълумотлари; давлат хизматидан фойдаланиш сабаби (малака аттестациясидан ўтиш, малака сертификатини олиш, малака аттестатини қайта расмийлаштириш). б) Қуйидаги ҳужжатлар ваколатли орган томонидан тегишли давлат органлари ва ташкилотларидан мустақил равишда, шу жумладан, «Электрон ҳукумат» тизими идоралараро интеграциялашув платформаси орқали сўраб олинади: паспорт (идентификацияловчи ID-карта) ёки шахсни тасдиқловчи бошқа ҳужжат нусхаси; талабгорнинг белгиланган шаклдаги фотосурати; молия-иқтисод ёки ҳуқуқшунослик соҳаси бўйича олий маълумот тўғрисидаги диплом, илмий даража олганлиги тўғрисидаги ҳужжат нусхаси ёхуд олий маълумот ёки илмий даража ҳақидаги хорижий ҳужжатни тан олиш тўғрисида ваколатли давлат органининг гувоҳномаси нусхаси (олиш имкони бўлмаган ҳолатлар бундан мустасно); иш стажи тўғрисида маълумотлар (олиш имкони бўлмаган ҳолатлар бундан мустасно); жисмоний шахсларнинг фамилияси ва (ёки) исми ўзгартирилган бўлса, бу тўғрисида маълумотлар. 5. Малака сертификатини берганлик учун ундириладиган тўлов миқдори: Базавий ҳисоблаш миқдорининг 1 баравари. 6. Сўровномаларни кўриб чиқиш муддати: 3 иш куни 7. Малака сертификатининг талаб ва шартлари а) I тоифали малака сертификатига эга қимматли қоғозлар бозори мутахассиси *: қуйидаги мутахассисликлардан бири бўйича олий маълумотга: молия-иқтисод ёки ҳуқуқшунослик соҳасида, илмий даража олганлиги тўғрисидаги ҳужжатга ёхуд илмий даража ҳақидаги хорижий ҳужжатни тан олиш тўғрисида ваколатли давлат органининг гувоҳномасига эга бўлиши; қимматли қоғозлар бозорида профессионал фаолиятни амалга оширувчи ташкилотларда, фонд биржаларида, бошқа биржалар фонд бўлимларида ёхуд молия-иқтисод ёки ҳуқуқшунослик соҳасида, илмий даража олганлиги тўғрисидаги ҳужжатга ёхуд илмий даража ҳақидаги хорижий ҳужжатни тан олиш тўғрисида ваколатли давлат органининг гувоҳномасига ёки кўрсатиб ўтилган йўналишлар бўйича давлат бошқарув органларидаги ишда охирги 10 йилда камида икки йиллик иш стажига эга бўлиши лозим. Ёки I тоифали малака сертификатига эга қимматли қоғозлар бозори мутахассиси: олий маълумотга; қимматли қоғозлар бозорида профессионал фаолиятни амалга оширувчи ташкилотларда, фонд биржаларида, бошқа биржалар фонд бўлимларида ёхуд молия-иқтисод ёки ҳуқуқшунослик соҳасида, илмий даража олганлиги тўғрисидаги ҳужжатга ёхуд илмий даража ҳақидаги хорижий ҳужжатни тан олиш тўғрисида ваколатли давлат органининг гувоҳномасига ёки кўрсатиб ўтилган йўналишлар бўйича давлат бошқарув органларидаги ишда охирги 10 йилда камида 5 йиллик иш стажига эга бўлиши лозим. б) Қуйидаги шахслар қимматли қоғозлар бозори мутахассисининг малакаси сертификатини олиш учун аттестациядан ўтишлари шарт *: қимматли қоғозлар бозори профессионал иштирокчиларининг ижро органи раҳбарлари, марказий депозитарий ва унинг тузилмавий бўлинмалари раҳбарлари, фонд биржаларнинг ижро органи ва унинг тузилмавий бўлинмалари раҳбарлари ва валюта биржаларининг фонд бўлими раҳбарлари; қимматли қоғозлар билан операцияларни амалга оширишда иштирок этувчи, хизматлар кўрсатувчи ва (ёки) қимматли қоғозлар бозорида ишларни бажарувчи қимматли қоғозлар бозори профессионал иштирокчиларининг, марказий депозитарийнинг қимматли қоғозлар билан боғлиқ операцияларни амалга оширувчи бўлимларининг, фонд биржасининг ва валюта биржалари фонд бўлимларининг мутахассислари. в) Қимматли қоғозлар бозорининг профессионал иштирокчиларида, фонд биржалари ва валюта биржаларининг фонд бўлимларида ишлаётган малака сертификатига эга ходимлар икки кишидан кам бўлмаслиги лозим.* г) Қимматли қоғозлар марказий депозитарийси ва унинг таркибий тузилмалари, бошқа профессионал иштирокчилар ижроия органлари, фонд биржаси ижроия органи ва унинг таркибий тузилмалари, бошқа биржалар фонд бўлимининг раҳбари 1тоифали малака сертификатига эга қимматли қоғозлар бозори мутахассислари учун белгиланган малака талабларига жавоб бериши лозим *. д) I ёки II тоифали малака сертификатига эга профессионал иштирокчи, фонд биржаси, бошқа биржа фонд бўлимининг назоратчиси *: қуйидаги мутахассисликлардан бири бўйича олий маълумотга: молия-иқтисод ёки ҳуқуқшунослик соҳасида, илмий даража олганлиги тўғрисидаги ҳужжатга ёхуд илмий даража ҳақидаги хорижий ҳужжатни тан олиш тўғрисида ваколатли давлат органининг гувоҳномасига; ёхуд қимматли қоғозлар бозорида профессионал фаолиятни амалга оширувчи ташкилотларда, фонд биржаларида, бошқа биржалар фонд бўлимларида ёхуд иқтисодий, молиявий ва юридик фаолият соҳаларида, ахборот технологиялари соҳасида ёки кўрсатиб ўтилган йўналишлар бўйича давлат бошқарув органларидаги ишда охирги ўн йилда камида икки йиллик иш стажига эга бўлиши лозим. 8. Малака сертификатининг амал қилиш муддати 5 йил 9. Изоҳ: Ушбу Паспорт талаблари қимматли қоғозлар бозорининг профессионал иштирокчиларида, Қимматли қоғозлар марказий депозитарийси (кейинги ўринларда — Марказий депозитарий), фонд биржалари ва валюта биржаларининг фонд бўлимларида ишлашга талабгор бўлган ёки ишлаётган ҳамда олий маълумотга эга жисмоний шахсларга нисбатан қўлланилади. I тоифали малака сертификати — жисмоний шахсларга бериладиган ва қимматли қоғозлар бозори профессионал иштирокчиларининг ижро этувчи органи раҳбари, марказий депозитарий ва унинг тузилмавий бўлинмалари раҳбари, фонд биржасининг ижро этувчи органи ва унинг тузилмавий бўлинмалари раҳбари ва валюта биржаларининг фонд бўлими раҳбари лавозимини эгаллаш учун талаб этиладиган малака тоифаси; II тоифали малака сертификати — жисмоний шахсларга бериладиган ва қимматли қоғозлар бозори профессионал иштирокчиларида, марказий депозитарийнинг қимматли қоғозлар билан боғлиқ операцияларни амалга оширувчи бўлимлари, фонд биржалари ва валюта биржаларининг фонд бўлимларида мутахассис сифатида ишлаш учун талаб этиладиган малака тоифаси. Қуйидаги шахслар истисно тариқасида ваколатли орган томонидан ўтказиладиган аттестациядан ўтмасдан ва белгиланган йиғимни тўламасдан, II тоифали малака сертификатини олишлари мумкин: молия-иқтисод ёки ҳуқуқшунослик соҳаси бўйича олий маълумот тўғрисидаги имтиёзли дипломга эга олий таълим муассасаси битирувчилари, (агар олий маълумотга эгалиги тўғрисидаги диплом берилган кундан уч йилдан кўп вақт ўтмаган бўлса); охирги беш йил мобайнида CFA Institute (Chartered Financial Analyst) халқаро ташкилоти томонидан берилган молиявий таҳлил ва инвестициялар соҳасидаги халқаро сертификатнинг камида биринчи даражасига ёки ACI — The Financial Markets Association халқаро ташкилоти томонидан берилган валюта ва пул бозорлари, хавфни (таваккалчиликни) бошқариш ва молиявий таҳлил соҳаларидаги сертификатга ёки АССА (Association of Chartered Certified Accountants) халқаро ташкилотининг молия, бухгалтерия ҳисоби ва аудит соҳаларидаги халқаро сертификатига ёхуд Молиявий риск менежер FRM сертификатининг камида амалий билимлар (Applied Knowledge) даражасига эга бўлган шахслар. Малака сертификатини бериш бўйича аттестациядан ваколатли орган томонидан ҳар ойнинг биринчи пайшанба кунида ўтказилади. Агар ушбу кун байрам кунига тўғри келса ёки техник сабабларга кўра ушбу кунда аттестациядан (қайта аттестациядан) ўтказиш имконияти бўлмаса, аттестациядан (қайта аттестациядан) ўтказиш шу ойнинг бошқа пайшанба куни ўтказилади. I тоифали малака сертификатини олиш учун талабгорлар аттестациядан тест синови орқали икки босқичда ўтказилади. Тест синови жами 90 та саволдан иборат бўлади. Биринчи босқич талабгорларнинг қимматли қоғозлар билан операцияларни амалга оширишдаги умумий билим савияси ва кўникмасини аниқлашга қаратилган 60 та саволни ўз ичига олиб, уларга жавоб бериш учун талабгорларга 60 дақиқа берилади ва улар биринчи босқичда камида 45 та саволга тўғри жавоб беришлари лозим. Иккинчи босқич талабгорларнинг бошқарув қобилияти ва маънавий дунёқарашини аниқлашга қаратилган 30 та махсус саволни ўз ичига олиб, уларга жавоб бериш учун талабгорларга 30 дақиқа берилади ва талабгорлар иккинчи босқичда камида 22 та саволга тўғри жавоб беришлари лозим. II тоифали малака сертификатини олиш учун талабгорлардан фақат биринчи босқич тест синовини муваффақиятли топшириш талаб қилинади. * Қўпол равишда бузиш деб ҳисобланадиган талаб ва шартлар
Айрим турдаги малака сертификатини бериш бўйича давлат хизматларини кўрсатишнинг ягона маъмурий регламентига 11-ИЛОВА
Актуарий малака сертификатини бериш
1. Малака сертификатининг номи: Актуарий малака сертификати 2. Сўровнома берувчилар тоифаси: Жисмоний шахс 3. Малака сертификатини берувчи ваколатли орган(лар): Истиқболли лойиҳалар миллий агентлиги 4. Малака сертификатини олиш учун талаб этиладиган маълумотлар: а) Сўровнома; сўровномада қуйидаги маълумотлар кўрсатилади: фамилияси, исми ва отасининг исми (ўзгарган бўлса, бу ҳақда маълумотлар кўрсатилади); жисмоний шахснинг шахсий идентификация рақами (ЖШШИР); электрон почта манзили (мавжуд бўлса) ва телефон рақами; давлат хизматидан фойдаланиш сабаби (малака сертификатини олиш, малака сертификатини қайта расмийлаштириш, малака сертификати муддатини узайтириш). б) қуйидаги ҳужжатлар ваколатли орган томонидан тегишли давлат органлари ва ташкилотларидан мустақил равишда, шу жумладан, «Электрон ҳукумат» тизими идоралараро интеграциялашув платформаси орқали сўраб олинади: паспорт (идентификацияловчи ID-карта) ёки шахсни тасдиқловчи бошқа маълумотлари; даъвогарнинг белгиланган шаклдаги фотосурати; иқтисодиёт ёки математика олий таълим йўналишлари бўйича олий маълумот тўғрисидаги диплом, илмий даража олганлиги тўғрисидаги ҳужжат нусхаси ёхуд олий маълумот ёки илмий даража ҳақидаги хорижий ҳужжатни тан олиш тўғрисида ваколатли давлат органининг гувоҳномаси нусхаси (олиш имкони мавжуд бўлмаган ҳолатлар бундан мустасно); иш стажи тўғрисидаги маълумотлар (олиш имкони мавжуд бўлмаган ҳолатлар бундан мустасно); жисмоний шахсларнинг фамилияси ва (ёки) исми ўзгартирилган бўлса, бу тўғрисидаги маълумотлар. 5. Малака сертификатини берганлик учун ундириладиган тўлов миқдори: Базавий ҳисоблаш миқдорининг 1 баравари. 6. Сўровномаларни кўриб чиқиш муддати: 10 иш куни 7. Малака сертификатининг талаб ва шартлари Иқтисодиёт ёки математика олий таълим йўналишлари бўйича Ўзбекистон Республикаси олий таълим ташкилотларида олинган олий маълумотга ёки хорижий давлатларнинг олий таълим ташкилотларида олинган ҳамда қонунчилик ҳужжатларига мувофиқ Ўзбекистон Республикасида тан олинган олий маълумотга эга бўлиш ёхуд Ўзбекистон Республикасида ёки хорижий давлатларда (қонунчилик ҳужжатларига мувофиқ тан олишдан ўтган тақдирда) олинган математика ёки иқтисодиёт фанлари бўйича илмий даражага эга бўлиш; сўнгги ўн йил ичида камида беш йил суғурта, математика, статистика, ахборотлаштириш соҳаларида иш стажига (жумладан, ўриндошлик асосида) ёки педагогик стажга эга бўлиш.* 8. Малака сертификатининг амал қилиш муддати 5 йил 9. Изоҳ: Малака имтиҳонини ташкил этиш ва ўтказиш учун ваколатли орган томонидан имтиҳон комиссияси ташкил қилинади. Имтиҳон комиссияси раис, раис ўринбосари, котиб ва камида уч нафар аъзодан иборат бўлади. Имтиҳон комиссиясининг иши баённома билан расмийлаштирилади. Баённома имтиҳон комиссиясининг раиси томонидан тасдиқланади ва иштирок этган барча аъзолар томонидан имзоланади. Имтиҳон комиссияси таркибига ваколатли орган ходимлари, актуар ҳисоб-китоблар ва суғурта соҳаларидаги мутахассислар киритилади. Имтиҳон комиссиясининг таркиби ҳар бир малака имтиҳони учун алоҳида тузилади. Имтиҳон комиссияси аъзоларининг учдан икки қисми ҳамда раиси ёки унинг ўринбосари иштирок этганда, имтиҳон комиссияси ваколатли ҳисобланади. Малака имтиҳони камида уч кишидан иборат гуруҳнинг шаклланишига кўра, лекин 3 ойда камида 1 марта ўтказилади. Малака имтиҳони икки босқичда ўтказилади. Малака сертификати муддати узайтирилганда, талабгор қайта малака имтиҳони топширади. тест синови (3 академик соат давомида компьютер орқали). Тест синови якунлангач, унинг натижаси шу вақтнинг ўзидан маълум қилинади. Унинг натижасига кўра даъвогарга ёзма ва оғзаки имтиҳонни топшириш учун рухсат берилади; имтиҳон билетлари бўйича ёзма ва оғзаки имтиҳон (масалаларни ечиш ва оғзаки жавобга тайёрланиш учун 3 академик соат берилади). Малака имтиҳонининг иккала босқичини 1 кун давомида ўтказишга рухсат берилмайди. Тест саволлари қуйидаги таълим йўналишлари бўйича 40 та назарий саволлардан иборат: актуар математика (10 та савол); статистика ва эҳтимоллар назарияси (10 та савол); суғурта иши ва таваккалчилик назарияси (10 та савол); инвестиция фаолияти ва молияни бошқариш (10 та савол). Ҳар битта тўғри жавоб учун бир балл берилади. Тест синовлари натижаларини ижобий деб эътироф этиш учун асос бўладиган тўпланган баллар йиғиндиси 30 баллдан кам бўлмаслиги керак. Тест синовлари натижалари салбий деб эътироф этилганда (30 баллдан кам тўпланган балл), даъвогар имтиҳон топширишга қўйилмайди. Имтиҳон билети қуйидаги таълим йўналишлари бўйича 4 та назарий савол ва 4 та амалий масалалардан иборат: актуар математика; статистика ва эҳтимоллар назарияси; суғурта иши ва таваккалчилик назарияси; инвестиция фаолияти ва молияни бошқариш. Имтиҳон билетининг ҳар бир назарий саволи ва амалий масаласи 5 баллик тизим бўйича баҳоланади. Имтиҳон билети бўйича камида 30 балл тўплаган даъвогар малака имтиҳонини муваффақиятли топширган ҳисобланади. * Қўпол равишда бузиш деб ҳисобланадиган талаб ва шартлар. *Актуарий малака сертификатининг бекор қилинишига асос бўладиган қўпол қоидабузарликларга қуйидагилар киради: актуар хизматларни кўрсатиш давомида актуарий томонидан олинган маълумотларни учинчи шахсларга актуар хизматлар буюртмачисининг рухсатисиз тақдим этиш ҳолатининг аниқланиши, қонунчилик ҳужжатларида назарда тутилган ҳоллар бундан мустасно; актуарий малака сертификатини бошқа шахсга ўз номидан актуар хизматларни кўрсатиш учун ушбу ҳужжатдан фойдаланиш мақсадида бериш ҳолатининг аниқланиши. Актуарий малака сертификати бекор қилинган шахс ушбу сертификатнинг амал қилиши даврида қўпол қоидабузарликлар учун уни бекор қилиш ҳақидаги суд қарори қонуний кучга кирган пайтдан бошлаб уч йил мобайнида актуарий малака сертификатини қайта олиш учун малака имтиҳонини топширишга қўйилмайди.
Айрим турдаги малака сертификатини бериш бўйича давлат хизматларини кўрсатишнинг ягона маъмурий регламентига 12-ИЛОВА
Патент вакили сифатида рўйхатдан ўтганлик тўғрисидаги гувоҳномани бериш
1. Малака сертификатининг номи: Патент вакили сифатида рўйхатдан ўтганлик тўғрисида гувоҳнома 2. Сўровнома берувчилар тоифаси: Жисмоний шахс 3. Малака сертификатини берувчи ваколатли орган(лар): Қорақалпоғистон Республикаси Адлия вазирлиги, вилоятлар ва Тошкент шаҳар адлия бошқармалари 4. Малака сертификатини олиш учун талаб этиладиган маълумотлар: а) Сўровнома; сўровномада қуйидаги маълумотлар кўрсатилади: фамилияси, исми ва отасининг исми (ўзгарган бўлса, бу ҳақда маълумотлар кўрсатилади); фуқаролиги; жисмоний шахснинг шахсий идентификация рақами (ЖШШИР); электрон почта манзили (мавжуд бўлса) ва телефон рақами; яшаш жойи; иш жойи ва лавозими ёки бошқа ёлланиш бўйича иши тўғрисида маълумотлар; давлат хизматидан фойдаланиш сабаби (аттестациядан ўтказиш); патент вакили сифатида келгуси фаолият ихтисослиги; олий таълим муассасасини тугатган вақт, олий маълумот тўғрисидаги диплом серия ва рақами; патент вакилларини тайёрлаш ўқув курсини тугатганлиги тўғрисида сертификат рақами ҳамда берилган санаси. б) талабгорнинг олий маълумоти тўғрисидаги диплом маълумотлари «Электрон ҳукумат» тизими идоралараро интеграциялашув платформасида мавжуд бўлмаганда ушбу диплом нусхаси илова қилинади. Ўз хоҳишига кўра аризасига малакасини тавсифловчи бошқа ҳужжатларни илова қилади. 5. Малака сертификатини берганлик учун ундириладиган тўлов миқдори: Патент вакиллигига талабгорни аттестациядан ўтказиш учун БҲМнинг 4 баравари. Тўловлар суммаси қуйидаги тартибда тақсимланади: 10 фоизи — Адлия вазирлигининг Давлат хизматларини ривожлантириш жамғармаси шахсий ҳисобварағига; 11,75 фоизи — Рақамли технологиялар вазирлиги ҳузуридаги «Электрон ҳукумат лойиҳаларини бошқариш маркази» давлат муассасасининг Иқтисодиёт ва молия вазирлиги Ғазначилик қўмитасидаги махсус ҳисоб рақамига (шу жумладан 0,5 фоизи — ягона биллинг тизими орқали тасдиқлангани учун); қолган маблағлар — Адлия вазирлиги Интеллектуал мулкни ривожлантириш жамғармасининг шахсий ҳисобварағига ўтказилади. 6. Сўровномаларни кўриб чиқиш муддати: Беш иш куни 7. Малака сертификати талаб ва шартлари Талабгор қуйидаги талабларга жавоб бериши лозим: олий маълумотга эга бўлиш, бунда хорижий давлатларда олинган олий маълумот тўғрисидаги ҳужжатлар белгиланган тартибда тан олинган тақдирда эътиборга олинади; патент вакилларини тайёрлаш бўйича 72 академик соатдан кам бўлмаган ҳажмда ўқув курсини тугатганлиги тўғрисида сертификатга эга бўлиш, бунда ўқишни тамомлаган вақтдан бошлаб ҳужжатлар топширилгунга қадар ўтган вақт бир йилдан ошмаслиги керак. Адлия органлари ва муассасаларининг интеллектуал мулк соҳасидаги фаолиятга раҳбарлик қилиш ҳамда интеллектуал мулк объектларига бўлган ҳуқуқларни муҳофаза ва ҳимоя қилиш билан боғлиқ лавозимларида камида уч йил ишлаган шахслардан сертификат талаб қилинмайди. 8. Малака сертификатининг амал қилиш муддати Чекланмаган 9. Изоҳ: Ваколатли органнинг аттестация комиссияси (кейинги ўринларда — аттестация комиссияси) патент вакиллигига талабгорни аттестациядан ўтказадиган коллегиал орган ҳисобланади. Аттестация комиссияси комиссия раиси, аъзолари ва котибидан иборат таркибда фаолият кўрсатади. Аттестация комиссиясига ваколатли орган раҳбарининг соҳага масъул ўринбосари раислик қилади, унинг таркибига ваколатли органнинг, Адлия вазирлиги ҳузуридаги «Интеллектуал мулк маркази» давлат муассасаси масъул ходимлари ҳамда олий таълим муассасаларининг ўқитувчилари, Ўзбекистон Патент вакиллари ассоциацияси вакили (келишувга кўра) киритилади. Комиссия котиби овоз бериш ҳуқуқига эга эмас. Аттестация комиссияси таркиби ваколатли орган раҳбари томонидан тасдиқланади. Ваколатли органнинг Интеллектуал мулк ҳуқуқларини ҳимоя қилиш шуъбаси аттестация комиссиясининг ишчи органи ҳисобланади. Ишчи орган талабгорлардан келиб тушган сўровномалар тўғри расмийлаштирилганлиги, ҳужжатлар тўлиқ тақдим қилинганлиги, талабгор мажбурий малака сертификати талаб ва шартларига жавоб беришини ўрганиб аттестацияни топширишга қўйиш ёки рад этиш тўғрисида таклифлар тайёрлайди. Қуйидаги талабгорлар аттестацияга қўйилмайди: Ўзбекистон Республикаси ҳудудида доимий яшайдиган Ўзбекистон Республикасининг фуқароси ҳисобланмаган шахс; давлат органлари ва ташкилотларининг ходимлари, илмий ва педагогик фаолият билан шуғулланувчи шахс бундан мустасно; муомалага лаёқатсиз ёки муомала лаёқати чекланган деб топилган шахс; судланганлик ҳолати тугалланмаган ёки судланганлиги олиб ташланмаган шахс. Аттестация комиссияси мажлислари зарурат бўлганда ўтказилади ва унинг аъзоларининг камида учдан икки қисми иштирок этганда ҳуқуқий ваколатга эга бўлади. Аттестация комиссияси раиси вакиллигига талабгорлардан тушган аризаларга мувофиқ аттестация ўтказиш санасини белгилайди. Аттестация комиссиясининг қарорлари комиссия мажлисида қатнашадиган аъзоларнинг оддий кўпчилик овози билан қабул қилинади. Овозлар тенг бўлган тақдирда, аттестация комиссияси раисининг овози ҳал қилувчи ҳисобланади. Аттестация комиссиясининг қарори баённома билан расмийлаштирилади. Аттестация комиссиясининг навбатдаги мажлисини ўтказиш (санаси, жойи ва вақти) тўғрисида аттестация комиссияси аъзоларига ҳамда аттестациядан ўтадиган патент вакиллигига талабгорларга аттестация комиссияси котиби томонидан мажлис бошланишидан камида бир ҳафта олдин хабар берилади. Агар патент вакиллигига талабгор аттестация ўтказилиши ҳақида хабардор қилинган бўлиб, аттестацияга келмаган бўлса, навбатдаги аттестациядан ўтадиган талабгорлар рўйхатига киритилади, бу ҳақида талабгор Давлат хизматлари маркази (ўзи келиб мурожаат қилган тақдирда) ёки ЯИДХП орқали (электрон тарзда мурожаат этган тақдирда) уч иш кунидан кечиктирмай хабардор қилинади. Агар талабгор тегишли тарзда хабардор қилинганидан кейин иккинчи марта аттестациядан ўтиш учун келмаса, талабгорга гувоҳнома бериш бўйича давлат хизматини кўрсатиш рад қилинган ҳисобланади. Бунда аттестациядан ўтиш учун тўланган йиғим суммаси қайтариб берилмайди. Аттестация талабгорнинг имтиҳонга қўйилгани ҳақида билдиришнома йўлланган санадан эътиборан икки ойдан ошмаган муддатда ўтказилади. Ҳар бир ихтисослик бўйича ўртача 50 — 60 та саволдан иборат бўлган саволлар рўйхати тузилади ва аттестация комиссияси раиси томонидан Ўзбекистон Патент вакиллари ассоциацияси билан келишилган ҳолда тасдиқланади. Саволлар рўйхати ваколатли органнинг расмий веб-сайтида эълон қилиниб, қонунчиликка киритилган ўзгартириш ва қўшимчаларга асосан доимий равишда янгилаб борилади. Аттестация саволлари талабгор томонидан танланган соҳадан келиб чиқиб, қуйидаги йўналишлар бўйича тузилади: саноат мулкига оид Ўзбекистон Республикаси қонунчилиги; саноат мулки соҳасидаги Ўзбекистон Республикасининг халқаро шартномалари. Икки ва ундан ортиқ ихтисослик бўйича суҳбатдан ўтадиган талабгорга ҳар бир қўшимча ихтисослик бўйича яна биттадан қўшимча савол берилади. Патент вакилларининг ихтисослиги қуйидаги интеллектуал мулк объектлари бўйича белгиланади: товар белгилари, хизмат кўрсатиш белгилари, товар келиб чиққан жой номлари ва географик кўрсаткичлар; ихтиро ва фойдали моделлар; саноат намуналари; селекция ютуқлари; интеграл микросхемалар топологиялари. Аттестация саволлари махсус ахборот тизими орқали тасодифий тарзда танланади. Танланган саволлар рўйхати масъул котиб томонидан талабгорга чоп этиш қурилмаси (принтердан) чиқариб берилади. Талабгорга имтиҳон саволларига тайёрланиш учун 30 дақиқа вақт берилади. Талабгорга икки ва ундан ортиқ ихтисослик бўйича саволларга жавоб беришга тайёргарлик кўриш учун ҳар бир қўшимча ихтисослик бўйича савол учун 10 дақиқа вақт ажратилади. Аттестация саволларига жавоб беришга тайёрланишда талабгорга: бошқа талабгорлар билан суҳбатлашиш; ахборот манбаи сифатида хизмат қилиши мумкин бўлган қонунчилик ҳужжатларидан, адабиётлардан, ҳар қандай турдаги техника воситалари ёки бошқа ҳужжатлар ва воситалардан фойдаланиш; аттестация саволларига жавоб бермасдан олдин хонани тарк этиш ва қайтиб кириш тақиқланади. Агар талабгор саволларга жавоб бера олмаса ёки берилган жавоблар асосида талабгорнинг билим даражасини аниқлашнинг имконияти бўлмаса, аттестация комиссияси аъзолари томонидан қўшимча саволлар берилиши мумкин. Қўшимча бериладиган саволлар олдинги саволларга берилган жавобларни аниқлаштириш мақсадида берилиши ва олдинги саволлар доирасидан четга чиқмаслиги лозим. Талабгор томонидан бериладиган жавоблар аниқ, лўнда ва айнан савол мазмуни билан мос бўлиши ҳамда битта саволга жавоб бериш давомийлиги уч дақиқадан ошмаслиги лозим. Қўшимча саволлар бериладиган ҳолатларда суҳбат давомийлиги яна ўн дақиқагача узайтирилиши мумкин. Аттестация натижаси балл тизими бўйича баҳоланади (ҳар бир саволнинг жавоби учун энг юқори 10 балл, энг паст 0 балл), бунда аттестация комиссияси мажлисида иштирок этган аъзоларнинг ҳар бири аттестация натижаси бўйича, ҳар бир савол юзасидан талабгорнинг берган жавобларига балл қўяди. Талабгор имтиҳон саволларига жавоб бериб бўлгандан кейин аттестация ўтказилган хонани тарк этиши керак. Аттестация якунлари бўйича аттестация комиссияси аъзолари томонидан талабгорга қўйилган баллар ҳисоблаб чиқарилади. Талабгор тўплаган балл тўпланиши мумкин бўлган энг юқори баллнинг 60 фоизидан кам бўлмаган тақдирда, талабгорни аттестациядан ўтган деб топиш тўғрисида қарор қабул қилинади. Талабгор тўплаган балл тўпланиши мумкин бўлган энг юқори баллнинг 60 фоизидан кам бўлган тақдирда, талабгорни аттестациядан ўтмаган деб топиш тўғрисида қарор қабул қилинади. Аттестация натижалари талабгорлар иштирокида аттестация комиссияси раиси томонидан ўқиб эшиттирилади. Ваколатли орган томонидан аттестация натижалари тасдиқлангандан сўнг беш иш куни ичида QR-код (матрик штрихли код) қўйилган иловага мувофиқ шаклда Патент вакили сифатида рўйхатдан ўтганлик тўғрисида гувоҳнома расмийлаштирилади. Аттестациядан ўтмаган талабгор имтиҳонни такроран топшириш учун аттестация ўтказилган кундан бошлаб камида бир ой вақт ўтгандан сўнг белгиланган тартибда имтиҳондан ўтиш учун такроран мурожаат қилишга ҳақли. Талабгор аттестация натижалари юзасидан имтиҳон ўтказилган кундан бошлаб бир ой мобайнида апелляция бериш ҳуқуқига эга. Ваколатли орган аттестация комиссиясининг қарорлари устидан келиб тушган шикоятларни кўриб чиқиш учун Ўзбекистон Республикаси Адлия вазирлигида Апелляция комиссияси (кейинги ўринларда — Апелляция комиссияси) ташкил этилади. Апелляция комиссияси комиссия раиси, аъзолари ва котибидан иборат таркибда фаолият кўрсатади ва унинг таркиби Ўзбекистон Республикаси адлия вазири томонидан тасдиқланади. Апелляция комиссияси таркибига Ўзбекистон Республикаси Адлия вазирлигининг, вазирлик ҳузуридаги «Интеллектуал мулк маркази» давлат муассасасининг тажрибали масъул ходимлари ҳамда олий таълим муассасаларининг ўқитувчилари, Ўзбекистон Патент вакиллари ассоциацияси вакили (келишувга кўра) киритилиши мумкин. Апелляция комиссияси котиби овоз бериш ҳуқуқига эга эмас. Ўзбекистон Республикаси Адлия вазирлигининг Интеллектуал мулкни ҳуқуқий ҳимоя қилиш бошқармаси Апелляция комиссиясининг ишчи органи ҳисобланади. Ваколатли орган ўз ваколатлари доирасида: патент вакили томонидан қонунчилик ҳужжатларига, гувоҳнома (малака сертификати) талаб ва шартларига риоя этилишини назорат қилиш; жисмоний ва юридик шахсларнинг патент вакили хатти-ҳаракатидан норози бўлиб ёзган шикоятларини кўриб чиқиш; патент вакили фаолиятини қонунчиликка мувофиқ текшириш; текширишлар ўтказишда пайдо бўладиган масалалар юзасидан патент вакилидан зарур тушунтиришлар ва материалларни сўраш ҳамда олиш; Патент вакили сифатида рўйхатдан ўтганлик тўғрисида гувоҳномани амал қилишини белгиланган тартибда тўхтатиб туриш, тугатиш ва бекор қилиш. Патент вакили ваколатли орган томонидан текширишлар ўтказиш учун шарт-шароитларни таъминлаши, шу жумладан зарур ахборот ва материалларни тақдим этиши шарт. Патент вакили унинг фаолиятини текшириш жараёнида Ўзбекистон Патент вакиллари ассоциациясининг ходими кузатувчи сифатида иштирок этишини талаб қилишга ҳақли. Қўпол равишда бузиш деб ҳисобланадиган талаб ва шартлар: патент вакили ўз фаолиятини амалга оширишда гувоҳномада кўрсатилган ихтисослик соҳасига амал қилмаслик; патент вакили фаолиятини амалга оширишда мунтазам равишда (бир йил давомида икки ёки ундан ортиқ маротаба) қонун бузилиши ҳолатларига йўл қўйганлик; патент вакили фаолиятини амалга оширишда мунтазам равишда (бир йил давомида икки ёки ундан ортиқ маротаба) Патент вакилининг касб этикаси қоидаларига риоя этмаганлик; ўз фаолиятини амалга оширишда олинган махфий ахборотни ошкор қилганлик (қонунчилик ҳужжатларида назарда тутилган ҳолатлар бундан мустасно); малакасини ошириш даври келганда олти ой мобайнида ўз малакасини оширмаганлик; гувоҳномада олгандан сўнг олти ой давомида фаолиятини бошламаганлик; суднинг қонуний кучга кирган ҳукмига мувофиқ жиноий жавобгарликка тортилганлик.
Патент вакили сифатида рўйхатдан ўтганлик тўғрисидаги гувоҳномани бериш паспортига ИЛОВА
Айрим турдаги малака сертификатини бериш бўйича давлат хизматларини кўрсатишнинг ягона маъмурий регламентига 13-ИЛОВА
Хусусий тартибда фаолият юритувчи психологларга малака сертификатини бериш
1. Малака сертификатининг номи: Хусусий тартибда фаолият юритувчи психолог малака сертификати 2. Сўровнома берувчилар тоифаси: Жисмоний шахс (кейинги ўринларда — талабгор) 3. Малака сертификатини берувчи ваколатли орган(лар): Психологларнинг жамоат бирлашмалари 4. Малака сертификатини олиш учун талаб этиладиган маълумотлар: а) Ариза; аризада қуйидаги маълумотлар кўрсатилади: фамилияси, исми ва отасининг исми (ўзгарган бўлса, бу ҳақида маълумотлар кўрсатилади); паспорт ёки ID-карта маълумотлари (серияси ва рақами); жисмоний шахснинг шахсий идентификация рақами (ЖШШИР); электрон почта манзили (мавжуд бўлса); телефон рақами; олий психологик маълумот тўғрисидаги маълумотлар (бакалавр ёки магистр дипломи); психологларнинг жамоат бирлашмасига аъзоликни тасдиқловчи ҳужжат рақами; б) қуйидаги ҳужжатлар илова қилинади: эркин шаклдаги резюме; олий маълумот тўғрисида дипломнинг ва психология мутахассислиги бўйича қайта тайёрлов курсларида ўқигани тўғрисидаги тегишли ҳужжатнинг нусхаси (психологиядан бошқа таълим йўналиши бўйича олий маълумотга эга бўлган шахслар учун); тавсифномалар, талабгорнинг тегишли тематикалар бўйича ихтисослаштирилган психологик тайёргарликдан ўтганлигини тасдиқловчи тавсиялар ва сертификатлар (агар мавжуд бўлса); психологларнинг жамоат бирлашмасига аъзоликни тасдиқловчи ҳужжат. 5. Малака сертификати берганлик учун ундириладиган тўлов миқдори: Базавий ҳисоблаш миқдорининг 2 баравари 6. Сўровномаларни кўриб чиқиш муддати: 5 иш куни 7. Малака сертификатининг талаб ва шартлари: а) талабгорнинг психологлар жамоат бирлашмасига аъзо эканлиги (жисмоний шахс бир вақтнинг ўзида фақат битта психологларнинг жамоат бирлашмасига аъзо бўлиши мумкин); б) психология йўналиши ёки бошқа таълим йўналиши бўйича олий маълумотга эга бўлиш ва психология мутахассислиги бўйича қайта тайёрлов курсларида ўқигани; в) малака сертификатига эга бўлган ҳар бир психолог малака сертификатини олганидан сўнг ҳар уч йилда малака сертификати берган ваколатли орган томонидан тасдиқланган малака ошириш дастурлари бўйича ёки психологларни малака ошириш марказлари томонидан камида 60 соатлик малака ошириш курсларида ўқиши; г) Ўзбекистон Республикасининг доимий резиденти бўлиш; д) психологик ёрдам кўрсатилишини сўраб мурожаат қилган шахсга психологик ёрдамнинг шакли, тури тўғрисидаги ахборотни ва бошқа зарур ахборотни тақдим этиши; е) психологик ёрдам кўрсатишда психологик ёрдам кўрсатишни сўраб мурожаат қилган шахсга нисбатан инсоний муомалада бўлиш, унинг шаъни, қадр-қимматини ва ишчанлик обрўсини ҳурмат қилиши; ж) психологик ёрдам кўрсатиш жараёнида ўзига маълум бўлиб қолган касбий сирни ва шахсга доир маълумотларни қонунчилик талабларига мувофиқ ошкор этмаслиги*; з) пулли асосда психологик ёрдам кўрсатилганда психологик ёрдам кўрсатиш тўғрисида шартнома талабларига риоя этиши; и) психологик ёрдам кўрсатиш стандартларига ва психологларнинг одоб-ахлоқ кодекси талабларига риоя этиши; к) психологик ёрдам кўрсатишнинг рухсат этилмаган усуллари ва воситаларидан фойдаланмаслик, шу жумладан, жисмоний ёки руҳий зўравонлик ишлатмаслиги*; л) психологик ёрдам кўрсатиш чоғида виждон эркинлиги ва диний ташкилотлар тўғрисидаги қонунчилик талабларига риоя этиш, шу жумладан, диний таълимотдан сабоқ бермаслик, диний ақида ва ғояларни тарғиб қилмаслик, диний мазмундаги материалларни тарқатмаслик, у ёки бу динга устуворлик бермаслик ёхуд уни камситмаслик*; м) психологик ёрдам кўрсатишда ҳуқуқбузарлик ёки жиноят содир этишга, ўз жонига суиқасд қилишга, қимор ва таваккалчиликка асосланган бошқа ўйинларда иштирок этишга ёки ғайриижтимоий хулқ-атворнинг бошқа шаклларига даъват қилмаслик*; н) вояга етмаган шахсга психологик ёрдамни унинг қонуний вакилининг розилиги билан кўрсатиш. Ўн тўрт ёшга тўлмаган шахсга унинг қонуний вакилларининг розилигисиз психологик ёрдам кўрсатишга унга нисбатан тазйиқ ва зўравонлик ўтказиш ҳоллари аниқланганда, шунингдек, фавқулодда ҳолатда, фавқулодда вазиятда ёки бахтсиз ҳодисаларда йўл қўйилади; о) психологик ёрдам кўрсатилишини сўраб мурожаат қилган шахснинг ёки унинг қонуний вакилининг талабига кўра малака сертификатини кўрсатиш, шунингдек, психологик ёрдамнинг шакли, тури ва бошқа маълумотлар кўрсатилган ҳужжатдан кўчирма бериш. 8. Малака сертификатининг амал қилиш муддати: 5 йил 9. Изоҳ: 1. Талабгор томонидан тақдим этилган хорижий давлатларда олинган олий маълумот тўғрисидаги ҳужжатлар белгиланган тартибда Ўзбекистон Республикасида тан олинган тақдирда инобатга олинади. 2. Психология йўналиши бўйича олий маълумотга эга бўлган шахслар психологик ёрдамнинг барча турларини кўрсатиш ҳуқуқига эга. 3. Психологиядан бошқа таълим йўналиши бўйича олий маълумотга эга бўлган, психология мутахассислиги бўйича қайта тайёрлаш курсларида ўқиган шахслар психологик ёрдамнинг фақат психологик маслаҳат ва психологик тренинг турларини кўрсатиш ҳуқуқига эга. 4. Қайта тайёрлаш дастурларини ўзлаштириш муддати ўқув режасига киритилган фанлар сони ҳамда уларнинг юкламалари ҳажмидан келиб чиқиб белгиланади ва у 16 ҳафтадан (576 соатдан) кам бўлмаслиги шарт. 5. Малака имтиҳони гуруҳлар шаклланишига қараб, талабгорларнинг сўровномаларига асосан имтиҳон комиссияси назорати остида ваколатли орган биносида бир ойда камида бир маротаба ўтказилади. 6. Имтиҳон комиссияси таркиби ва саволлар психологлар жамоат бирлашмаси раиси томонидан тасдиқланади. Имтиҳон комиссияси таркибига психологлар жамоат бирлашмаси ходимлари, бошқарув аъзолари ҳамда психология йўналиши бўйича PhD, DSc даражасига эга бўлган олий таълим муассасаларининг профессор ва ўқитувчилари киритилади. 7. Имтиҳон икки босқичда ўтказилади: биринчи босқичда психология йўналиши бўйича 75 та саволдан иборат бўлган тест синови ўтказилади ҳамда умумий имтиҳон вақти давомийлиги 60 дақиқани ташкил этади. 75 фоиздан кам бўлмаган саволларга тўғри жавоб берган талабгор малака имтиҳонининг кейинги босқичига ўтган ҳисобланади; иккинчи босқичда талабгорлар билан якка тартибда суҳбат ўтказилади. Бунда талабгор 20 дақиқа давомида 5 та саволга жавоб бериши лозим. 8. Суҳбат натижалари қуйидаги мезонлар бўйича баҳоланади: амалиётда қўллаш учун рухсат этилган психологик ёрдам кўрсатиш усул ва воситаларини, психологнинг ахлоқ кодексида келтирилган касбий-ахлоқий тамойилларни тушуниш даражаси; амалиётда қўллаш учун рухсат этилган психологик ёрдам кўрсатиш усул ва воситаларидан фойдаланган ҳолда самарали психологик ёрдам кўрсатиш кўникмаси; психологик ёрдам кўрсатиш жараёнида мижознинг соғлиғи, жинси, ёши, миллати, дини, касби, қадриятлари ва ҳаётидаги воқеа-ҳодисаларнинг ўзига хос жиҳатларини инобатга олиш даражаси; психологик ёрдам кўрсатишда психодиагностик усуллардан ва воситалардан фойдаланиш қобилиятига эга бўлиш даражаси; психологик ёрдам кўрсатиш стандартини билиш даражаси. 9. Малака имтиҳони талабгорнинг танловига кўра давлат тили ёки рус тилида ўтказилади. 10. Малака имтиҳонининг ҳар икки босқичи бир кунда ўтказилишига йўл қўйилмайди. Имтиҳоннинг ҳар икки босқичи умумий беш иш куни ичида ўтказилиши лозим. 11. Малака имтиҳонидан четлаштирилган шахс имтиҳон ўтказилган кундан бошлаб уч ойдан сўнг қайта ариза бериши мумкин. 12. Малака сертификатининг амал қилиш муддати тугаши сабабли қайта малака сертификати олиш учун ариза сертификатнинг амал қилиш муддати тугашидан камида бир ой олдин топширилиши керак. 13. *Қўпол равишда бузиш деб ҳисобланадиган талаб ва шартлар.
Айрим турдаги малака сертификатини бериш бўйича давлат хизматларини кўрсатишнинг ягона маъмурий регламентига 14-ИЛОВА
Шаҳарсозлик ва уй-жой коммунал хўжалиги соҳалари мутахассисларига сертификат бериш
1. Малака сертификатининг номи: Шаҳарсозлик ва уй-жой коммунал хўжалиги соҳалари мутахассисларининг «Мутахассис сертификати» 2. Сўровнома берувчилар тоифаси: Жисмоний шахс 3. Малака сертификатини берувчи ваколатли орган(лар): Қурилиш ва уй-жой коммунал хўжалиги вазирлиги ҳузуридаги Компетенцияни ривожлантириш институти 4. Малака сертификатини олиш учун талаб этиладиган маълумотлар: а) Сўровнома: сўровномада қуйидаги маълумотлар кўрсатилади: фамилияси, исми ва отасининг исми (ўзгарган бўлса, бу ҳақида маълумотлар кўрсатилади); паспорт (ID-карта) серияси ва рақами; жисмоний шахснинг шахсий идентификация рақами (ЖШШИР); яшаш манзили; электрон почта манзили (мавжуд бўлса) ва телефон рақами; ўқув курси йўналиши; таълим тили; ўқиш ҳудуди; тест топшириш ҳудуди; б) қуйидаги ҳужжатлар илова қилинади: олий маълумоти тўғрисидаги ҳужжат. Талабгорнинг олий маълумот ҳақидаги дипломи ва меҳнат фаолияти тўғрисидаги маълумотлар ваколатли орган томонидан мустақил равишда «Электрон ҳукумат» тизими идоралараро интеграциялашув платформаси орқали олинади. 5. Тест синовидан ўтиш ҳамда сертификат олиш учун ундириладиган йиғим миқдори: Базавий ҳисоблаш миқдорининг 2 баравари. Ундирилган йигим қуйидаги тартибда тақсимланади: 30 фоизи-Билим ва малакаларни баҳолаш агентлиги ҳисобварағига; 20 фоизи — Қурилиш ва уй-жой коммунал хўжалиги вазирлиги ҳузуридаги Ахборот-коммуникация технологияларини ривожлантириш Республика марказининг шахсий ҳисобварағига; 50 фоизи — Компетенцияни ривожлантириш институти (кейинги ўринларда — Институт)нинг ҳисобварағига ўтказилади. 6. Сўровномаларни кўриб чиқиш муддати: 1 иш куни 7. Малака сертификатининг талаб ва шартлари Талабгор шаҳарсозлик ва уй-жой коммунал хўжалиги соҳалари бўйича олий маълумот (кўп квартирали уйларнинг бошқарув органларига раҳбарлик қилиш учун — олий ёки ўрта махсус маълумот) тўғрисидаги дипломга ҳамда тегишли соҳа бўйича камида 3 йил меҳнат стажига эга бўлиши керак. 8. Малака сертификатининг амал қилиш муддати 3 йил 9. Изоҳ: Сертификат — Институтда ёки унинг ҳудудий филиаллари (кейинги ўринларда — таълим муассасалари)да ўқув дастурини тамомлаган ва тест синовини муваффақиятли топширган мутахассисга бериладиган, шаҳарсозлик ҳужжатларини ишлаб чиқиш, шаҳарсозлик ҳужжатларини экспертизадан ўтказиш, қурилаётган объектларда ички, муаллифлик, техник ва давлат назоратини олиб бориш ҳамда фойдаланишга топширилган объектларда назорат ўлчовини амалга ошириш ҳуқуқини тасдиқловчи давлат намунасидаги ҳужжат. Сертификат таълим муассасаларида дастурлар бўйича ўқув курсини тугатган ҳамда белгиланган тартибда ўтказилган тест синовида саволларнинг 56 ва ундан юқори фоизига тўғри жавоб берган мутахассисларга берилади. Талабгорлар сертификат талаб этиладиган лавозимга тайинланган санадан бошлаб бир йил муддат давомида дастур асосида ўқиши ва сертификатга эга бўлиши талаб этилади. Агарда талабгор бир йил муддат давомида белгиланган тартибда тегишли сертификатга эга бўлмаса, улар билан тузилган меҳнат шартномаси белгиланган тартибда бекор қилинади. Ўқув курсида ўқимоқчи бўлган талабгорлар шаҳарсозлик ва уй-жой коммунал хўжалиги соҳаси мутахассислари учун ташкил этилган ўқув курси йўналишларидан (лойиҳа бошқарувини ва техник назоратни, шу жумладан, йўналишлар бўйича назоратни олиб борувчи, лойиҳа ташкилотларининг муаллифлик назоратини олиб борувчи, шунингдек, лойиҳа бош муҳандислари ва бош архитекторлари, пудрат ташкилотларининг ички назоратини амалга оширувчи, назорат ўлчовини амалга оширувчи мутахассислар, эксперт ташкилотлари экспертлари, кўп квартирали уйларни бошқариш органлари раҳбарлари, туман (шаҳар) ва вилоят архитекторлари, қурилиш ва уй-жой коммунал хўжалиги соҳасида назорат қилиш ҳудудий инспекциялари инспекторларидан) бирини танлаб, ариза топширганидан сўнг шаҳарсозлик фаолияти соҳаси бўйича олий маълумотга ва тегишли соҳа бўйича камида 3 йил меҳнат стажига эга эканлигини текшириб, сараланади. Саралашдан ўтган талабгорларни ўқишга қабул қилиш мақсадида шартнома тузилади ҳамда ўқиш учун белгиланган тўлов амалга оширилади. Дастур асосида ўқитиш учун тўлов миқдори Институт томонидан мустақил белгиланади. Таълим муассасалари ўқув машғулоти бошланиши ҳақида талабгорга камида уч кун олдин электрон хабарнома юборади (электрон почта манзили, мобил илова ёки ижтимоий тармоқлар орқали). Талабгорларга ўз иш жойидан ажралган ва ажралмаган ҳолда ўқув машғулотларида иштирок этишга (ўқишига) рухсат берилади. Талабгорлар ўқув жараёни давомида Билим ва малакаларни баҳолаш агентлиги (кейинги ўринларда — Агентлик) томонидан ўтказиладиган тест синовида иштирок этиш учун белгиланган йигимни тўлайди. Таълим муассасаси дастур асосидаги ўқиш якунлангандан сўнг талабгорларнинг ўзлаштирган билимини тест синовидан ўтказиш учун Агентликка сўровнома юборади. Сўровнома орқали Агентликка рўйхати юборилган талабгорлар ўқиш якунланган кундан бошлаб уч ой муддат ичида тест синовларида иштирок этиши лозим. Тест синовидан ўта олмаган ҳамда тегишли тоифасини оширмоқчи бўлган талабгорларга базавий ҳисоблаш миқдорининг икки баравари миқдорида йигим тўлаб, уч ой муддат ичида қайтадан тест топшириш учун имконият берилади. Бунда қайта тест топширган талабгорнинг тест натижасидаги энг юқори кўрсаткич ҳисобга олинади. Ушбу муддат давомида ўтказилган тест синовларида иштирок этмаган талабгорлар тест синовидан ўтмаган ҳисобланади. Агентлик сўровнома келиб тушгандан кейин беш иш кунидан кўн бўлмаган муддатда тест синови ўтказилишини таъминлайди. Тест топшириқлари Агентлик томонидан белгиланган тартибда махфийлиги таъминланган ҳолда ишлаб чиқилади ҳамда тизимли равишда янгилаб борилади. Тест топшириқларини ишлаб чиқишда дастур ҳамда амалдаги шаҳарсозлик фаолияти соҳасидаги қонунчилик ҳужжатларидан фойдаланилади. Талабгор тест синови ўтказиладиган ҳудуд (бино)га шахсини тасдиқловчи ҳужжатининг (биометрик паспорти, Хорижга чиқиш паспорти, идентификация ID-картаси, янги намунадаги ҳайдовчилик гувоҳномаси каби ҳужжатлардан бирини) аслини кўрсатган ҳолда текшириб киритилади. Тест синовига келмаган ёки кечиккан талабгорлар уч ой давомида навбатдаги тест синовларида иштирок этишига рухсат этилади. Тест синови компьютерда Агентлик томонидан тасдиқланган комиссия аъзолари ва кузатувчилар иштирокида ўтказилади. Тест синовидаги топшириқлар сони талабгорларнинг сўровномасида қайд этилган йўналишга мувофиқ 50 тадан иборат бўлади. Талабгорга тест синовини топшириш учун икки соат вақт берилади. Тест синови ўтказиладиган хонага барча турдаги мобил алоқа воситалари ва шпаргалка олиб кириш, бошқа талабгорлар билан мулоқот қилиш тақиқланади. Ушбу талабларни бузган талабгорлар тест синовидан четлаштирилади ва тест синовидан ўтмаган деб ҳисобланади. Тест синовидан четлаштирилган талабгорлар бўйича далолатнома тузилади (кўрилган таъсир чораси фақат мазкур тест синовига тегишли). Тест синови натижаси тест якунланган вақтнинг ўзида компьютерда чиқарилади. Талабгор тест синови натижаларидан норози бўлса, компьютерда тест синови натижалари эълон қилинган вақтнинг ўзида, Агентликка тест синови натижалари юзасидан шикоят бериш ҳуқуқига эга. Шикоятни кўриб чиқиш учун ҳар йили бир маротаба Агентлик ва Институт раҳбарларининг қўшма буйруғи билан 5 ёки 7 нафар аъзодан иборат комиссия тузилади. Комиссия томонидан шикоят бир ҳафта мобайнида кўриб чиқилади. Талабгор комиссия қарори тўғрисида ёзма ёки электрон шаклда хабардор қилинади. Шикоятни кўриб чиқиш натижалари бўйича қуйидаги қарорлардан бири қабул қилинади: тест синови натижаларини ўзгаришсиз қолдириш ва шикоятнинг қаноатлантирилишини рад этиш; тест синовлари натижаларини ўзгартириш ва шикоятни қаноатлантириш. Агар талабгор томонидан кўрсатилган далиллар тасдиқланмаса, шикоятнинг қаноатлантирилишини рад этиш тўғрисида қарор қабул қилинади. Агар талабгор томонидан кўрсатилган далиллар асосли деб топилса, комиссия қарори билан тест натижалари ўзгартирилади. Такрорий шикоят кўриб чиқилмайди. Талабгорлар комиссиянинг қарори юзасидан қонунчилик ҳужжатларида белгиланган тартибда судга шикоят қилиши мумкин. Тест синовидаги топшириқлар талабгорларнинг сўровномасида қайд этилган йўналиш ва объектлар хавф-хатар тоифаларига мувофиқ бўлиши шарт. 50 та тест топшириғининг: 28 — 35 тасига (56 — 70 фоиз) тўғри жавоб берган талабгорга хавф-хатарлиги бўйича II тоифали; 36 — 42 тасига (71 — 85 фоиз) тўғри жавоб берган талабгорга хавф-хатарлиги бўйича III тоифали; 43 — 50 тасига (86 — 100 фоиз) тўғри жавоб берган талабгорга хавф-хатарлиги бўйича IV тоифали қурилиш объектларининг архитектура-шаҳарсозлик ҳужжатларини ишлаб чиқиш, шаҳарсозлик ҳужжатларини экспертизадан ўтказиш, техник назоратни амалга ошириш, қурилиш-монтаж ишлари сифатини назорат қилиш ва назорат ўлчовини амалга ошириш ҳуқуқи берилади. Қурилиш ва уй-жой коммунал хўжалиги вазирлиги томонидан шаҳарсозлик ва уй-жой коммунал хўжалиги соҳаларида сертификатланган мутахассисларининг электрон реестри юритилади. Реестрда қуйидаги маълумотлар қайд этилади: а) сертификатланган мутахассиснинг фамилияси, исми, отасининг исми, почта манзили, электрон почта манзили (мавжуд бўлса), телефон рақами; б) жисмоний шахснинг шахсий идентификация рақами (ЖШШИР); в) сертификат рақами, берилган санаси ва унинг амал қилиш муддати; г) сертификатланган мутахассислар: ҳудудлар (вилоят ва туманлар) кесимида; соҳалар (архитектура, муҳандислик, қурилиш ва уй-жой коммунал); йўналишлар (лойиҳа-қидирув, пудрат, техник назорат ва архитектура, экспертиза, давлат назорати, назорат ўлчови). Реестрга сертификатнинг амал қилиш муддати тугаб, реестрдан чиқарилгани тўғрисидаги маълумотлар ҳам киритиб борилади. Реестрни юритиш тартиби Қурилиш ва уй-жой коммунал хўжалиги вазирлиги томонидан белгиланади. Қуйидагилар сертификатнинг амал қилишини тўхтатиб қ)шиш учун асос ҳисобланади: мутахассис томонидан сертификатга эга бўлиш учун ушбу паспортда белгиланган маълумотларни қасддан нотўғри тўлдирилгани аниқланганда; сертификат эгасини белгиланган тартибда муомалага лаёқатсиз ёки муомалага лаёқати чекланган деб эътироф этиш тўғрисидаги суд қарори ёхуд озодликдан маҳрум қилиш тўғрисидаги суд ҳукми қонуний кучга кирганда; сертификат эгасига нисбатан мансаб ваколатини суиистеъмол қилиш билан боғлиқ жиноят иши қўзғатилиб, ушбу иш бўйича суднинг қарори қонуний кучга кирганда; сертификат эгасининг вафот эттанлиги муносабати билан. Сертификатнинг амал қилиши уни тўхтатиш тўғрисидаги буйруқ қабул қилинган санадан бошлаб бекор қилинади ва сертификатланган мутахассиснинг шаҳарсозлик фаолияти билан шуғулланиш ҳуқуқи тўхтатилади. Мутахассис Қурилиш ва уй-жой коммунал хўжалиги вазирлигининг сертификатнинг амал қилишини тўхтатиш тўғрисидаги буйруғи устидан қонунчилик ҳужжатларида белгиланган тартибда судга шикоят қилиши мумкин.
Вазирлар Маҳкамасининг 2023 йил 30 ноябрдаги 635-сон қарорига 2-ИЛОВА
Ўзбекистон Республикаси Ҳукуматининг ўз кучини йўқотган деб ҳисобланаётган қарорлари
1. Вазирлар Маҳкамасининг «Суд бошқарувчилари фаолиятини ташкил этиш чора-тадбирлари тўғрисида» 2019 йил 12 сентябрдаги 765-сон қарорининг 1-банди иккинчи хатбошиси ҳамда 1-илова .
2. Вазирлар Маҳкамасининг «Ўзбекистон Республикасида туризм соҳасини тиклаш ва ривожлантириш учун қулай шарт-шароитларни яратиш чора-тадбирлари тўғрисида» 2020 йил 10 июлдаги 433-сон қарорининг 1-банди тўққизинчи хатбошиси ҳамда 9-илова .
3. Вазирлар Маҳкамасининг «Баҳоловчилар ва риэлторларнинг малака имтиҳонини ўтказиш ва уларга малака сертификатини бериш бўйича давлат хизматлари кўрсатишнинг маъмурий регламентларини тасдиқлаш тўғрисида» 2020 йил 23 декабрдаги 805-сон қарори .
4. Вазирлар Маҳкамасининг «Давлат хизматлари кўрсатишнинг инфратузилмаси такомиллаштирилганлиги ва аҳолининг давлат хизматларидан фойдаланиш имкониятлари кенгайтирилганлиги муносабати билан Ўзбекистон Республикаси Ҳукуматининг айрим қарорларига ўзгартириш ва қўшимчалар киритиш тўғрисида» 2021 йил 28 октябрдаги 661-сон қарорига илованинг 23-банди «б» кичик банди .
5. Вазирлар Маҳкамасининг «Меҳнатни муҳофаза қилиш бўйича мутахассисларнинг малака имтиҳонини ўтказиш ва малака сертификатини бериш бўйича давлат хизматлари кўрсатишнинг маъмурий регламентини тасдиқлаш тўғрисида» 2022 йил 5 январдаги 4-сон қарорининг 2-банди ҳамда 1-илова .
6. Вазирлар Маҳкамасининг «Ўзбекистон Республикаси Ҳукуматининг айрим қарорларига ўзгартиришлар киритиш тўғрисида (Ўзбекистон Республикасининг «Норматив-ҳуқуқий ҳужжатлар тўғрисида» 2021 йил 20 апрелдаги ЎРҚ-682-сон Қонуни)» 2022 йил 4 апрелдаги 153-сон қарори билан тасдиқланган Ўзбекистон Республикаси Ҳукуматининг айрим қарорларига киритилаётган ўзгартиришларнинг 702-банди «а» кичик банди , 861-банди «з» кичик банди , 969-банди .
7. Вазирлар Маҳкамасининг «Қимматли қоғозлар билан операцияларни амалга ошириш ҳуқуқини олиш учун жисмоний шахсларни аттестациядан (қайта аттестациядан) ўтказиш бўйича давлат хизматларини кўрсатишнинг маъмурий регламентини тасдиқлаш тўғрисида» 2022 йил 7 июндаги 304-сон қарори.
9. Вазирлар Маҳкамасининг «Болаларни уларнинг соғлиғига зарар етказувчи ахборотдан ҳимоя қилиш соҳасидаги экспертларни аккредитация қилиш ҳамда давлат органлари ва ташкилотлари ахборот хизматлари раҳбарларини аттестациядан ўтказиш бўйича давлат хизматлари кўрсатишнинг маъмурий регламентларини тасдиқлаш тўғрисида» 2022 йил 8 июндаги 317-сон қарори 2-бандининг иккинчи — бешинчи хатбошилари ҳамда 1-илова .
10. Вазирлар Маҳкамасининг «Патент вакиллигига номзодларни аттестациядан ва рўйхатдан ўтказиш ҳамда патент вакилларини аттестациядан ўтказиш бўйича давлат хизматлари кўрсатишнинг маъмурий регламентини тасдиқлаш ҳақида» 2022 йил 9 июндаги 324-сон қарорининг 1-банди ҳамда 1-илова .
11. Вазирлар Маҳкамасининг «Ўзбекистон Республикаси Ҳукуматининг айрим қарорларига давлат хизматлари кўрсатишни соддалаштириш, бюрократик тўсиқларни қисқартириш ҳамда давлат хизматлари кўрсатиш миллий тизимини ривожлантиришга қаратилган ўзгартириш ва қўшимчалар киритиш тўғрисида» 2022 йил 28 сентябрдаги 541-сон қарори билан тасдиқланган Ўзбекистон Республикаси Ҳукуматининг айрим ҳужжатларига киритилаётган ўзгартириш ва қўшимчаларнинг 27 ва 41-бандлари .
12. Вазирлар Маҳкамасининг «Саноат хавфсизлиги соҳасидаги экспертлар фаолиятини такомиллаштириш чора-тадбирлари тўғрисида» 2022 йил 29 сентябрдаги 550-сон қарорининг 1-банди ҳамда 1-илова .
14. Вазирлар Маҳкамасининг «Тўловга қобилиятсизлик соҳасидаги қонунчилик ҳужжатлари такомиллаштирилганлиги муносабати билан Ўзбекистон Республикаси Ҳукуматининг айрим қарорларига ўзгартириш ва қўшимчалар киритиш тўғрисида» 2023 йил 21 июлдаги 304-сон қарорига илованинг 36-бандининг «б» , «в» , «г» ва «д» кичик бандлари .
Ўзбекистон Республикасининг Бош вазири А. АРИПОВ
Тошкент ш.,
2023 йил 30 ноябрь,
635-сон
Oʻzbekiston Respublikasi Vazirlar Mahkamasining
qarori
MAʼMURIY REGLAMENTI
SXEMASI
PASPORTI
PASPORTI
PASPORTI
PASPORTI
PASPORTI
PASPORTI
PASPORTI
PASPORTI
PASPORTI
PASPORTI
ROʻYXATI
Malaka sertifikatlarini berish boʻyicha davlat xizmatlari koʻrsatishni tartibga soluvchi normativ-huquqiy hujjatlarni tizimlashtirish toʻgʻrisida
Mamlakatimizda aholiga davlat xizmatlarini koʻrsatish tizimini tubdan yaxshilash, qulay hamda sifatli davlat xizmatlarini koʻrsatishni yanada kengaytirish boʻyicha tizimli islohotlar amalga oshirilmoqda.
Shu bilan birga, tartib-taomillari oʻxshash boʻlgan davlat xizmatlarini tartibga soluvchi qonunchilik hujjatlarining tarqoqligi yoki ularning tizimlashtirilmaganligi aholi va tadbirkorlik subyektlarining davlat xizmatlaridan foydalanishda huquqiy madaniyatini oshirishga toʻsqinlik qilmoqda.
Aholi va tadbirkorlik subyektlariga davlat xizmatlarini koʻrsatish tizimini soddalashtirish, shu bilan birgalikda, Oʻzbekiston Respublikasi Prezidentining “ Davlat xizmatlari koʻrsatish infratuzilmasini takomillashtirish va aholining davlat xizmatlaridan foydalanish imkoniyatlarini kengaytirish chora-tadbirlari toʻgʻrisida ” 2021-yil 24-iyuldagi PF-6269-son hamda “ Davlat xizmatlari koʻrsatishni soddalashtirish, byurokratik toʻsiqlarni qisqartirish hamda davlat xizmatlari koʻrsatish milliy tizimini rivojlantirishning qoʻshimcha chora-tadbirlari toʻgʻrisida ” 2022-yil 20-apreldagi PF-113-son farmonlari ijrosini taʼminlash maqsadida Vazirlar Mahkamasi qaror qiladi:
1. Quyidagilarni nazarda tutuvchi Ayrim turdagi malaka sertifikatini berish uchun davlat xizmatlarini koʻrsatishning yagona maʼmuriy reglamenti (keyingi oʻrinlarda — Maʼmuriy reglament) 1-ilovaga muvofiq tasdiqlansin:
jismoniy shaxslarga ayrim turdagi malaka sertifikatini berish boʻyicha arizalarni qabul qilish va koʻrib chiqish;
malaka sertifikatini berish boʻyicha malaka imtihonini oʻtkazish va malaka sertifikatini rasmiylashtirish;
malaka sertifikatini berish boʻyicha apellyatsiyalarni koʻrib chiqish;
malaka sertifikatining amal qilishini toʻxtatib turish va bekor qilish;
davlat xizmatini koʻrsatishda undiriladigan toʻlovlar taqsimoti;
malaka sertifikatini berish boʻyicha davlat xizmatini koʻrsatishning pasportlari.
2. Belgilansinki, ushbu qarorga muvofiq koʻrsatiladigan davlat xizmatlaridan foydalanish uchun manfaatdor shaxslar yoki ularning ishonchli vakillari faqat davlat xizmatlari markazlari va Oʻzbekiston Respublikasi Yagona interaktiv davlat xizmatlari portali (keyingi oʻrinlarda — YIDXP) orqali murojaat qiladilar.
3. Ushbu qarorga muvofiq koʻrsatiladigan davlat xizmatlari boʻyicha vakolatli organlar Oʻzbekiston Respublikasi Raqamli texnologiyalar vazirligi hamda Adliya vazirligi bilan birgalikda ikki oy muddatda:
ushbu qaror bilan tasdiqlangan Maʼmuriy reglamentga muvofiq davlat xizmatlarining YIDXP orqali koʻrsatilishini taʼminlasin;
YIDXPda davlat xizmatlari koʻrsatilishining har bir bosqichida murojaatlarning koʻrib chiqilishini kuzatib borish tartibini joriy etsin;
davlat xizmatlarini koʻrsatish uchun zarur va boshqa hujjatlarning namunaviy shakllari, blankalarini tasdiqlasin.
4. Oʻzbekiston Respublikasi Adliya vazirligi:
davlat organlari va boshqa tashkilotlarning davlat xizmatlari koʻrsatish faoliyati ustidan, shu jumladan, YIDXP orqali doimiy nazorat va monitoring oʻrnatsin;
ushbu qarorning talablarini buzganlik uchun davlat organlari va boshqa tashkilotlarning mansabdor shaxslariga nisbatan belgilangan tartibda maʼmuriy jazolar qoʻllasin.
5. Oʻzbekiston Respublikasi Hukumatining 2-ilovaga muvofiq ayrim qarorlari oʻz kuchini yoʻqotgan deb hisoblansin.
6. Mazkur qarorning bajarilishini nazorat qilish Oʻzbekiston Respublikasi adliya vaziri A.J. Tashkulov va Oʻzbekiston Respublikasi raqamli texnologiyalar vaziri Sh.X. Shermatov zimmasiga yuklansin.
Vazirlar Mahkamasining 2023-yil 30-noyabrdagi 635-son qaroriga 1-ILOVA
Ayrim turdagi malaka sertifikatini berish boʻyicha davlat xizmatlarini koʻrsatishning yagona
1-bob. Umumiy qoidalar
1. Mazkur maʼmuriy reglament (keyingi oʻrinlarda — Reglament) jismoniy shaxslarga (keyingi oʻrinlarda — talabgor) ayrim turdagi malaka sertifikatini berish uchun malaka imtihonini oʻtkazish, malaka sertifikatini rasmiylashtirish, toʻxtatib turish va bekor qilish boʻyicha davlat xizmatini (keyingi oʻrinlarda — davlat xizmati) koʻrsatish tartibini belgilaydi.
Jismoniy shaxslarga ayrim turdagi malaka sertifikatini berish uchun malaka imtihonini oʻtkazish, malaka sertifikatini rasmiylashtirish davlat xizmatlari markazlari va Yagona interaktiv davlat xizmatlari portali (keyingi oʻrinlarda — YIDXP) orqali ushbu Reglamentga 1-ilovada keltirilgan sxemaga muvofiq amalga oshiriladi.
Ushbu Reglament qoidalari 2 — 14-ilovalarda keltirilgan davlat xizmatlarini koʻrsatish pasportlarida (keyingi oʻrinlarda — Pasportlar) nazarda tutilgan malaka sertifikatlari turlariga nisbatan tatbiq etiladi.
2. Mazkur Reglamentda quyidagi asosiy tushunchalardan foydalaniladi:
malaka sertifikati — jismoniy shaxsga tegishli yoʻnalishlarda xizmatlar koʻrsatish (ishlarni bajarish) huquqini beradigan hujjat;
malaka imtihoni — malaka sertifikatini olish uchun qoʻyilgan talablarga talabgorning mos kelishini aniqlashga yoʻnaltirilgan, tegishli vakolatli tashkilot tomonidan oʻtkaziladigan imtihon;
talabgor — malaka sertifikatini olishga talabgor boʻlgan jismoniy shaxs.
3. Davlat xizmati davlat xizmatlari markazlari va YIDXP orqali malaka sertifikatlarni berishga masʼul boʻlgan vakolatli organlar (keyingi oʻrinlarda — vakolatli organlar) tomonidan koʻrsatiladi.
4. Malaka sertifikati Pasportlarning 8-bandida belgilangan muddatga beriladi.
5. Davlat xizmatlari markazlari va vakolatli organ oʻrtasidagi axborot almashinuvi elektron raqamli imzoni (keyingi oʻrinlarda — ERI) majburiy tartibda qoʻllash orqali faqat idoralararo elektron bogʻlanish yordamida amalga oshiriladi.
2-bob. Davlat xizmatini koʻrsatish tartibi
6. Talabgor davlat xizmatidan foydalanish uchun davlat xizmatlari markaziga oʻzi kelib murojaat etadi yoki davlat xizmatlaridan elektron tarzda foydalanish uchun YIDXPda roʻyxatdan oʻtadi.
Arizalar YIDXP orqali dam olish va bayram kunlaridan qatʼi nazar, har kuni 24 soat davomida yuborilishi mumkin.
Bunda arizalar ish vaqtidan keyin yoki dam olish va bayram kunlari tushganda, navbatdagi ish kuni arizalarning vakolatli organga tushgan va vakolatli organ tomonidan qabul qilingan kun hisoblanadi.
7. Talabgor yoki uning nomidan ariza berish huquqiga ega boʻlgan shaxs oʻzi kelib murojaat etgan taqdirda, davlat xizmatlari markazi xodimi ariza beruvchi nomidan, YIDXP orqali murojaat etgan taqdirda esa, mustaqil ravishda soʻrovnomani elektron ravishda toʻldiradi.
Uchinchi shaxslar manfaati uchun harakat qilayotganda, soʻrovnomaga notarial tasdiqlangan ishonchnoma ilova qilinadi.
8. Soʻrovnomada quyidagilar koʻrsatiladi:
ariza beruvchining familiyasi, ismi va otasining ismi;
jismoniy shaxsning shaxsiy identifikatsiya raqami (JSHSHIR);
tugʻilgan sanasi;
yashash manzili;
elektron pochta manzili (mavjud boʻlsa) va telefon raqami;
davlat xizmatidan foydalanish sababi.
Pasportlarda arizaga ayrim hujjatlar ilova qilinishi lozimligi koʻrsatilishi mumkin. Ilova qilinadigan hujjatlar PDF, PNG yoki JPEG formatda boʻlishi lozim.
9. Ariza beruvchidan ushbu Reglamentning 8-bandi va maʼlumotnoma turi boʻyicha Pasportlarning 4-bandida koʻrsatilmagan maʼlumotlar hamda hujjatlarni talab qilish taqiqlanadi.
10. Soʻrovnoma toʻldirilgandan soʻng talabgor maʼlumotlarning toʻgʻriligini tekshiradi va imzolarni identifikatsiya qilishning tegishli vositalari (daktiloskopiya, elektron imzo, Mobil-ID va boshqalar) bilan tasdiqlaydi.
Talabgor YIDXP orqali murojaat etgan taqdirda soʻrovnomani ERI bilan tasdiqlash talab etilmaydi.
11. Soʻrovnomani koʻrib chiqish uchun Pasportlarning 5-bandida belgilangan miqdorda yigʻim undiriladi. Bunda Pasportlarda soʻrovnomani koʻrib chiqish uchun yigim undirilishi va taqsimlanishining oʻziga xos xususiyatlari belgilanishi mumkin.
Davlat xizmati koʻrsatilishi uchun YIDXP orqali murojaat etilganda Pasportlarda belgilangan toʻlov summasining 90 foizi undiriladi.
Ijtimoiy reyestrning “kambagʻal oila” toifasiga kiritilgan oilalarning aʼzolariga, davlat tibbiyot muassasalarida qonunchilik hujjatlariga muvofiq tuzilgan mehnat shartnomasi asosida tibbiyot va farmatsevtika sohasiga oid kasbiy faoliyatni amalga oshiruvchi shaxslarga, shuningdek, I va II guruh nogironligi boʻlgan shaxslarga mazkur bandda belgilangan yigʻimning 50 foizi miqdorida, Ijtimoiy reyestrning “davlat taʼminotidagi oila” toifasiga kiritilgan oilalarning aʼzolariga belgilangan yigʻimning 75 foizi miqdorida chegirma qoʻllaniladi. Bunda chegirma Ijtimoiy reyestrning:
“davlat taʼminotidagi oila” yoki “kambagʻal oila” toifasidan “kambagʻallik chegarasidagi oila” toifasiga oʻtkazilgan oilalarga, ularning ilgari belgilangan toifasiga muvofiq miqdorda;
ogʻir hayotiy vaziyatga tushgan oila sifatida “kambagʻallik chegarasidagi oila” toifasiga kiritilgan oilalarga “kambagʻal oila” toifasidagi oila uchun belgilangan miqdorda qoʻllaniladi.
Davlat xizmati koʻrsatilgani uchun yigʻim toʻlovlari Yagona billing tizimi orqali amalga oshiriladi.
11 1 . Taʼlim tashkilotida qonunchilik hujjatlariga muvofiq tuzilgan mehnat shartnomasi asosida taʼlim va tarbiya sohasida kasbiy faoliyatni amalga oshiruvchi pedagog shaxslardan Pasportlarda belgilangan toʻlov summasining 50 foizi undiriladi.
12. Yigʻimlar summasi quyidagi tartibda taqsimlanadi:
a) davlat xizmatlari markazlariga oʻzi kelib murojaat etganda:
18 foizi — Oʻzbekiston Respublikasi Adliya vazirligining Davlat xizmatlarini rivojlantirish jamgʻarmasiga;
0,5 foizi — Oʻzbekiston Respublikasi Raqamli texnologiyalar vazirligi huzuridagi “Elektron hukumat loyihalarini boshqarish markazi” davlat muassasasining Oʻzbekiston Respublikasi Iqtisodiyot va moliya vazirligi Gʻaznachilik xizmati qoʻmitasidagi maxsus hisobvaragʻiga (yagona billing tizimi orqali tasdiqlangani uchun);
qolgan mablagʻlar — vakolatli organga oʻtkaziladi;
b) YIDXP orqali murojaat etilganda:
10 foizi — Oʻzbekiston Respublikasi Adliya vazirligining Davlat xizmatlarini rivojlantirish jamgʻarmasiga oʻtkaziladi;
11,75 foizi — Oʻzbekiston Respublikasi Raqamli texnologiyalar vazirligi huzuridagi “Elektron hukumat loyihalarini boshqarish markazi” davlat muassasasining Iqtisodiyot va moliya vazirligi Gʻaznachilik qoʻmitasidagi maxsus hisobvaragʻiga (jumladan 0,5 foizi — yagona billing tizimi orqali tasdiqlangani uchun);
qolgan mablagʻlar — vakolatli organga oʻtkaziladi.
13. Talabgor davlat xizmatlaridan foydalanishda ularni koʻrsatishning har qanday bosqichida bosh tortish huquqiga ega. Talabgor davlat xizmatlaridan foydalanishdan bosh tortganda, uning soʻrovnomasi koʻrib chiqilmasdan qoldiriladi va toʻlangan yigʻim summasi qaytarilmaydi.
14. Talabgor davlat xizmatlari markaziga kelib murojaat etganda, uning soʻrovnomasi davlat xizmatlari markazi xodimi tomonidan toʻldirilib, talabgor tomonidan tasdiqlangandan soʻng Pasportlarning 4-bandida nazarda tutilgan hujjatlar ilova qilingan holda, oʻn daqiqada vakolatli organga elektron shaklda yuboriladi. YIDXP orqali murojaat qilinganda, soʻrovnoma avtomatik tarzda vakolatli organga yuboriladi.
15. Vakolatli organ soʻrovnoma tushgan kundan boshlab Pasportlarning 6-bandida belgilangan muddatda talabgorning malaka imtihoniga qoʻyilishi yoki qoʻyilmasligi haqida qaror qabul qiladi.
16. Talabgor tomonidan hujjatlar toʻliq boʻlmagan hajmda taqdim etilganda, soʻrovnoma va unga ilova qilinadigan hujjatlarda notoʻgʻri yoki buzib koʻrsatilgan maʼlumotlar mavjud boʻlganda, vakolatli organ talabgorga 5 ish kuni ichida xatolarni bartaraf etish va yetishmayotgan hujjatlarni taqdim etish imkoniyatini beradi.
Bunda talabgor YIDXP orqali murojaat etgan boʻlsa, vakolatli organ uning shaxsiy kabinetiga soʻrovnomani qabul qilmaslik toʻgʻrisida asoslantirilgan xabarnoma yuboradi yoki talabgor davlat xizmatlari markazi orqali murojaat etgan boʻlsa, davlat xizmatlari markazi uni axborot-kommunikatsiya tizimi orqali xabardor qiladi.
Talabgor 5 ish kuni oʻtgandan keyin murojaat qilgan taqdirda, murojaat yangidan berilgan deb hisoblanadi va talabgordan yigʻim undiriladi.
17. Quyidagilar talabgorning malaka imtihoniga qoʻyilmasligi uchun asos boʻladi:
talabgor Pasportlarning 7-bandi talablariga javob bermaganda;
hujjatlarda yolgʻon yoki qalbaki maʼlumotlar koʻrsatilgani aniqlanganda;
talabgor tomonidan mazkur Reglamentning 16-bandida belgilangan muddatda hujjatlar qayta taqdim etilmaganda.
Soʻrovnomani qabul qilishni boshqa sabablarga koʻra rad etish qatʼiyan taqiqlanadi.
18. Vakolatli organ tomonidan talabgordan malaka imtihonini olish boʻyicha imtihon komissiyasi tuzilishi mumkin. Bunda imtihon komissiyasi tarkibiga tegishli sohadagi mutaxassislar, nodavlat tashkilotlar vakillari kiritilishi mumkin.
Vakolatli organ tomonidan imtihon komissiyasi tarkibi, uning faoliyati tartibi va test savollari tasdiqlanadi hamda test savollari javob variantlari bilan rasmiy veb-saytida muntazam tarzda joylashtirib boriladi.
19. Malaka imtihoniga qoʻyilishi rad etilgan talabgor davlat xizmatlari markaziga yoki YIDXP orqali rad etishga sabab boʻlgan kamchiliklarni bartaraf etgandan keyin 10 ish kunida qayta soʻrovnoma berishi mumkin.
Takroriy topshirilgan hujjatlar koʻrib chiqilganligi uchun yigʻim undirilmaydi.
Kamchiliklar bartaraf etilganligi haqidagi soʻrovnoma olingan kundan boshlab 3 ish kuni davomida vakolatli organ tomonidan taqdim etilgan hujjatlar takroran koʻrib chiqiladi.
Hujjatlarni takroran koʻrib chiqishda vakolatli organ tomonidan avvalgi rad etish uchun asoslarda bayon etilmagan sabablar keltirilishiga yoʻl qoʻyilmaydi, avval koʻrsatilgan sabablar bartaraf etilganligini tasdiqlovchi maʼlumotlar bilan bogʻliq rad etish sabablarining keltirilishi bundan mustasno.
20. Malaka imtihoniga qoʻyilgan talabgorlar roʻyxati vakolatli organning rasmiy veb-saytida belgilangan imtihon sanasidan 5 kun oldin joylashtiriladi.
21. Malaka imtihonini oʻtkazish kuni, vaqti va joyi toʻgʻrisida maʼlumot vakolatli organning rasmiy veb-saytida belgilangan imtihon sanasidan 15 kun oldin joylashtiriladi.
22. Malaka imtihonini topshirishda talabgor shaxsini tasdiqlovchi hujjatning aslini (fuqarolik pasporti, identifikatsiyalovchi ID-karta, fuqaroning xorijga chiqish biometrik pasporti yoki haydovchilik guvohnomasi) taqdim etadi. Shaxsni tasdiqlovchi hujjatga ega boʻlmagan yoxud malaka imtihoniga kechikkan talabgorlar kelmagan hisoblanadi hamda navbatdagi malaka imtihonidan oʻtadigan talabgorlar roʻyxatiga kiritiladi, bu haqda talabgor davlat xizmatlari markazi (oʻzi kelib murojaat qilgan taqdirda) yoki YIDXP orqali (elektron tarzda murojaat etgan taqdirda) 3 ish kunidan kechiktirmay xabardor qilinadi.
23. Agar talabgor tegishli tarzda xabardor qilinganidan keyin ikkinchi marta malaka imtihonini topshirish uchun kelmasa, talabgorga davlat xizmatini koʻrsatish rad qilingan hisoblanadi. Bunda malaka imtihonidan oʻtish uchun toʻlangan yigim summasi qaytarib berilmaydi.
Hujjatlar mazkur Reglamentda belgilangan umumiy tartibda qayta topshiriladi.
24. Malaka imtihoni kompyuterda topshiriladigan test sinovlaridan yoki ogʻzaki (yozma), shuningdek, amaliy imtihondan iborat boʻladi.
Malaka imtihoni davlat tilida topshiriladi (pasportlarda boshqa shartlar belgilangan boʻlmasa).
25. Malaka imtihonining shaffofligi va xolisligini taʼminlash maqsadida malaka imtihonini oʻtkazish jarayoni uzluksiz ravishda ovozli videotasvirga tushiriladi, videotasvir vakolatli organda kamida bir yil mobaynida saqlanadi.
Malaka imtihonini oʻtkazish jarayonini uzluksiz ravishda ovozli videotasvirga tushirish uchun vakolatli organ malaka imtihonlarini tashkil etgan holda, alohida test xonalarini ajratadi hamda ularni zamonaviy texnik asbob-uskunalar (kompyuter, ovozli videokamera, internet aloqasi va boshqalar) bilan taʼminlab, talabgorlar uchun tegishli shart-sharoitlar yaratadi.
26. Malaka imtihoni savollari qonunchilik hujjatlariga kiritilgan oʻzgartirish va qoʻshimchalarni hisobga olgan holda yangilab boriladi.
27. Malaka imtihoni savollari soni va umumiy imtihon vaqtining davomiyligi, shuningdek, talabgorning imtihonni muvaffaqiyatli topshirganligi mezoni Pasportlarda belgilanadi.
28. Malaka imtihonini topshirish jarayonida talabgorga quyidagilar taqiqlanadi:
qonunchilik hujjatlari va yoʻriqnoma materiallari, axborotnomalar va maxsus adabiyotlardan foydalanish;
mobil aloqa va boshqa aloqa vositalaridan foydalanish;
boshqa talabgorlar bilan suhbatlashish;
malaka imtihoni kabinetidan tashqariga chiqish (test sinovi oʻtayotgan xonadan tashqariga chiqqan shaxslar qayta ichkariga kiritilmaydi).
Ushbu talablarni buzgan talabgorlar test sinovi oʻtkazilayotgan xonadan chiqarib yuboriladi va malaka imtihonidan oʻtmagan hisoblanadi.
Begona shaxsga malaka imtihonida ishtirok etishga ruxsat berilmaydi.
29. Malaka imtihonidan oʻtmagan talabgor malaka imtihonini takroran topshirish uchun malaka imtihoni oʻtkazilgan kundan boshlab kamida 1 oy vaqt oʻtgandan soʻng ushbu Reglamentda belgilangan tartibda malaka imtihonidan oʻtish uchun takroran murojaat qilishga haqli. Murojaat umumiy tartibda koʻrib chiqiladi.
30. Malaka imtihonining natijalari malaka imtihoni oʻtkazilgan kundan soʻng 3 ish kunida vakolatli organning buyrugʻi yoki vakolatli organning imtihon komissiyasi bayonnomasi bilan tasdiqlanadi hamda vakolatli organning rasmiy veb-saytida joylashtiriladi.
31. Talabgorning test javoblari hamda imtihon komissiyasining bayonnomalari vakolatli organda saqlanadi.
32. Vakolatli organ malaka imtihonining natijalari tasdiqlangandan soʻng 3 ish kuni ichida QR-kod (matrik shtrixli kod) qoʻyilgan malaka sertifikatini rasmiylashtiradi va uni oʻz ERIsi bilan tasdiqlaydi hamda davlat xizmatlari markaziga (oʻzi kelib murojaat etgan taqdirda) yoki talabgorga (elektron tarzda murojaat etgan taqdirda) YIDXP orqali yuboradi, ushbu malaka sertifikati Oʻzbekiston Respublikasining barcha hududida yuridik kuchga ega boʻladi.
33. Vakolatli organ malaka sertifikatini rasmiylashtiradi hamda berilgan malaka sertifikatlarining reyestriga (keyingi oʻrinlarda — Reyestr) tegishli yozuv kiritadi.
34. Reyestr Vakolatli organ tomonidan yuritiladi va unda quyidagi maʼlumotlar qayd etiladi:
malaka sertifikati olingan sana, uni olgan shaxsning familiyasi, ismi, otasining ismi;
shaxsini tasdiqlovchi maʼlumotlar (JSHSHIR maʼlumotlari), yashash manzili;
ish joyi (mavjud boʻlsa);
aloqa bogʻlanish uchun maʼlumotlari;
malaka sertifikatining hisobga olish seriyasi, raqami, berilgan sanasi;
malaka sertifikati toifasi yoki turi;
malaka sertifikatining amal qilish muddati (agar aniq muddatga berilishi nazarda tutilganda);
malaka sertifikatining amal qilish muddati uzaytirilganligi, amal qilishi toʻxtatilganligi, bekor qilinganligi va qayta rasmiylashtirilganligi toʻgʻrisida maʼlumotlar.
Reyestr elektron shaklda yuritiladi.
Reyestr shakli vakolatli organ tomonidan tasdiqlanadi.
35. Reyestrga kiritilgan, talabgorning shaxsini tasdiqlovchi hujjat maʼlumotlari, yashash manzili kabi shaxsiy maʼlumotlardan tashqari barcha maʼlumotlar ular bilan tanishib chiqish uchun ommabop boʻlib, vakolatli organning rasmiy veb-saytida chop etiladi.
36. Davlat xizmatlari markazi malaka sertifikati olingandan soʻng oʻn daqiqa mobaynida uni talabgorning elektron manziliga yuboradi hamda talabgorni bu haqda axborot-kommunikatsiya tizimi orqali xabardor qiladi. Talabgorning soʻroviga koʻra davlat xizmatlari markazlari malaka sertifikatini elektron yoki qogʻoz shaklda taqdim etishi mumkin.
Soʻrovnomada ariza beruvchi tomonidan davlat xizmatlarini koʻrsatishning natijasini olib ketishga masʼul shaxs koʻrsatilgan holatlarda davlat xizmatlarini koʻrsatishning natijasini ushbu shaxsga taqdim etishda tegishli ishonchnoma talab etilmaydi.
3-bob. Apellyatsiyani koʻrib chiqish
37. Malaka imtihonidan oʻta olmagan talabgor malaka imtihoni oʻtkazilgan kundan boshlab 30 ish kuni ichida vakolatli organga apellyatsiya berish huquqiga ega. Apellyatsiya yozma ravishda taqdim etiladi.
Vakolatli organ yoki tegishli imtihon komissiyasi 10 ish kuni ichida kiritilgan apellyatsiyani koʻrib chiqadi va talabgorga qabul qilingan qaror haqida yozma ravishda xabar beradi.
38. Apellyatsiyani koʻrib chiqish natijalari yuzasidan vakolatli organ yoki vakolatli organning imtihon komissiyasi tomonidan quyidagi qarorlardan biri qabul qilinadi:
imtihon natijalarini (yozma ravishda asoslangan xat asosida) oʻzgarishsiz qoldirish va apellyatsiyani qanoatlantirishni rad etish toʻgʻrisida;
apellyatsiyani qanoatlantirish va talabgor malaka imtihonini topshirgan deb hisoblash toʻgʻrisida;
talabgorni takroran malaka imtihoniga qoʻyish toʻgʻrisida.
39. Malaka imtihoni natijalarini oʻzgarishsiz qoldirish va apellyatsiyani qanoatlantirishni rad etish toʻgʻrisidagi qaror quyidagi hollarda qabul qilinadi:
apellyatsiya mazkur Reglament talablari buzilgan holda taqdim etilgan boʻlsa;
apellyatsiyada koʻrsatilgan vajlar oʻz tasdigʻini topmasa.
40. Malaka imtihonini takroran oʻtkazish toʻgʻrisidagi qaror apellyatsiya bergan talabgorning malaka imtihoni mazkur Reglament talablariga zid ravishda oʻtkazilganligi holatlari aniqlangan taqdirda qabul qilinadi.
41. Vakolatli organ tomonidan apellyatsiya bergan talabgor uchun malaka imtihonini takroran oʻtkazish toʻgʻrisida qaror qabul qilingan taqdirda, takroriy malaka imtihoni mazkur Reglamentda belgilangan tartibda oʻtkaziladi.
Bunda malaka imtihoni mazkur Reglament talablariga zid ravishda oʻtkazilganligi aniqlangan taqdirda, apellyatsiyaga bergan talabgor uchun malaka imtihoni takroran oʻtkazilishini inobatga olgan holda, malaka imtihoni takroran bepul oʻtkaziladi.
42. Oʻtkazilgan bir malaka imtihoni yuzasidan takroran apellyatsiya berilmaydi.
43. Vakolatli organning qarori ustidan qonunchilik hujjatlarida belgilangan tartibga sudga shikoyat qilinishi mumkin.
4-bob. Malaka sertifikatini qayta rasmiylashtirish va uning amal qilish muddatini uzaytirish
44. Malaka sertifikatida koʻrsatilgan maʼlumotlar oʻzgargan taqdirda, talabgor malaka sertifikatini qayta rasmiylashtirish uchun vakolatli organga 10 ish kuni ichida davlat xizmatlari markaziga bevosita oʻzi yoki ishonchli vakili orqali murojaat etadi yoxud YIDXPda elektron shaklda ushbu Reglamentning 8-bandida nazarda tutilgan tartibda soʻrovnomani toʻldiradi.
Soʻrovnoma toʻldirilgandan soʻng talabgor maʼlumotlarning toʻgʻriligini tekshiradi va imzolarni identifikatsiya qilishning tegishli vositalari (daktiloskopiya, elektron imzo, Mobil-ID va boshqalar) bilan tasdiqlaydi.
45. Malaka sertifikatini qayta rasmiylashtirishda toʻlov undirilmaydi.
46. Vakolatli organ talabgorning soʻrovnomasi kelib tushgan kundan boshlab 3 ish kunidan koʻp boʻlmagan muddatda malaka sertifikatini qayta rasmiylashtiradi va ushbu Reglamentning 32-bandida belgilangan tartibda talabgorga yuboradi, shuningdek, bu toʻgʻrisidagi maʼlumotni vakolatli organning rasmiy veb-saytiga joylashtiradi.
47. Vakolatli organ malaka sertifikatini qayta rasmiylashtirishda Reyestrga tegishli oʻzgartirishlar kiritadi.
Amal qilish muddati cheklangan malaka sertifikatini qayta rasmiylashtirishda ilgari berilgan malaka sertifikatining amal qilish muddati oʻzgarmaydi.
48. Malaka sertifikatini qayta rasmiylashtirish uchun talabgordan qayta imtihondan oʻtish talab qilinmaydi.
49. Amal qilish muddati cheklangan malaka sertifikatining amal qilish muddati talabgorning arizasiga koʻra uzaytirilishi mumkin.
50. Malaka sertifikati cheklangan muddatga berilganda talabgor malaka sertifikatining amal qilish muddati tugashiga qadar vakolatli organga davlat xizmatlari markaziga bevosita oʻzi yoki ishonchli vakili orqali murojaat etadi yoxud YIDXPda elektron shaklda ushbu Reglamentning 8-bandida nazarda tutilgan tartibda soʻrovnomani toʻldiradi.
Soʻrovnoma toʻldirilgandan soʻng talabgor maʼlumotlarning toʻgʻriligini tekshiradi va imzolarni identifikatsiya qilishning tegishli vositalari (daktiloskopiya, elektron imzo, Mobil-ID va boshqalar) bilan tasdiqlaydi.
51. Malaka sertifikati muddatini uzaytirganlik uchun Pasportlarning 5-bandida belgilangan miqdorda toʻlov undiriladi.
Davlat xizmati koʻrsatilishi uchun YIDXP orqali murojaat etilganda, Pasportlarda belgilangan toʻlov summasining 90 foizi undiriladi.
Ijtimoiy reyestrning “kambagʻal oila” toifasiga kiritilgan oilalarning aʼzolariga, shuningdek, I va II guruh nogironligi boʻlgan shaxslarga mazkur bandda belgilangan yigʻimning 50 foizi miqdorida, Ijtimoiy reyestrning “davlat taʼminotidagi oila” toifasiga kiritilgan oilalarning aʼzolariga belgilangan yigʻimning 75 foizi miqdorida chegirma qoʻllaniladi. Bunda chegirma Ijtimoiy reyestrning:
“davlat taʼminotidagi oila” yoki “kambagʻal oila” toifasidan “kambagʻallik chegarasidagi oila” toifasiga oʻtkazilgan oilalarga, ularning ilgari belgilangan toifasiga muvofiq miqdorda;
ogʻir hayotiy vaziyatga tushgan oila sifatida “kambagʻallik chegarasidagi oila” toifasiga kiritilgan oilalarga “kambagʻal oila” toifasidagi oila uchun belgilangan miqdorda qoʻllaniladi.
Davlat xizmati koʻrsatilgani uchun yigim toʻlanganligini tasdiqlash axborot-kommunikatsiya tizimlari orqali amalga oshiriladi.
Toʻlovlar mazkur Reglamentning 12-bandida belgilangan tartibda taqsimlanadi.
52. Talabgor davlat xizmatlaridan foydalanishda ularni koʻrsatishning har qanday bosqichida bosh tortish huquqiga ega. Talabgor davlat xizmatlaridan foydalanishdan bosh tortganda, uning soʻrovnomasi koʻrib chiqilmasdan qoldiriladi va toʻlangan yigʻim summasi qaytarilmaydi.
53. Talabgor davlat xizmatlari markaziga kelib murojaat etganda, uning soʻrovnomasi markaz xodimi tomonidan toʻldirilib, talabgor tomonidan tasdiqlangandan soʻng Pasportlarning 4-bandida nazarda tutilgan hujjatlar ilova qilingan holda oʻn daqiqada vakolatli organga elektron shaklda yuboriladi. YIDXP orqali murojaat qilinganda esa, soʻrovnoma avtomatik tarzda vakolatli organga yuboriladi.
54. Pasportlarda malaka sertifikatining muddatini uzaytirish uchun malaka imtihonini topshirish nazarda tutilishi mumkin. Bunda soʻrovnomani koʻrib chiqish va malaka imtihonini oʻtkazish mazkur Reglamentning 2-bobida belgilangan tartibda amalga oshiriladi.
55. Pasportlarda malaka sertifikatining muddatini uzaytirish uchun malaka imtihonini topshirish nazarda tutilmaganda, soʻrovnoma vakolatli organ tomonidan 3 ish kunidan koʻp boʻlmagan muddatda malaka sertifikatini qayta rasmiylashtiradi va ushbu Reglamentning 32-bandida belgilangan tartibda talabgorga yuboradi, shuningdek, bu toʻgʻrisidagi maʼlumotni vakolatli organning rasmiy veb-saytiga joylashtiradi.
5-bob. Malaka sertifikatining amal qilishini toʻxtatib turish va bekor qilish tartibi
56. Malaka sertifikatining amal qilishini toʻxtatib turish uchun quyidagilar asos boʻladi:
talabgorning arizasi;
talabgor oʻz faoliyatini amalga oshirishda qonunchilik hujjatlari yoki malaka sertifikati talablarini buzganda;
talabgor tomonidan vakolatli organning talabgor zimmasiga aniqlangan qoidabuzarliklarni bartaraf etish majburiyatini yuklovchi koʻrsatma bajarilmaganda.
57. Malaka sertifikatining amal qilishini vakolatli organ tomonidan toʻxtatib turiladi. Malaka sertifikatining amal qilishi vakolatli organ tomonidan olti oydan koʻp boʻlmagan muddatga toʻxtatib turilishi mumkin.
Talabgor ushbu Reglamentning 56-bandida nazarda tutilgan malaka sertifikatining amal qilishini toʻxtatib turishga olib kelgan holatlarni vakolatli organ belgilagan muddatda bartaraf etmaganda, vakolatli organ malaka sertifikatini bekor qilish toʻgʻrisida sudga daʼvo arizasi kiritadi.
58. Vakolatli organning malaka sertifikatining amal qilishini toʻxtatib turish toʻgʻrisidagi qarori boʻyicha 1 ish kuni ichida talabgor xabardor qilinadi va malaka sertifikatining amal qilishi toʻxtatib turilganligi haqidagi Reyestrga tegishli yozuv kiritiladi.
59. Vakolatli organ malaka sertifikatining amal qilishi toʻxtatib turilishiga sabab boʻlgan holatlarning talabgor tomonidan bartaraf etilishi uchun yetarli, ammo 5 ish kunidan kam va olti oydan koʻp boʻlmagan muddat beradi.
60. Kamchiliklar bartaraf etilganligi toʻgʻrisidagi maʼlumot tushgan kundan boshlab 3 ish kuni ichida vakolatli organ maʼlumotlarni oʻrganishi lozim.
Oʻrganishlar natijasida malaka sertifikatining amal qilishini toʻxtatib turishga sabab boʻlgan holatlar talabgor tomonidan bartaraf etilganligi aniqlangan taqdirda, vakolatli organ 1 ish kuni ichida kamchiliklar bartaraf etilganligi toʻgʻrisida talabgorni xabardor qiladi.
61. Malaka sertifikatining amal qilishi quyidagi hollarda vakolatli organning qaroriga binoan bekor qilinadi:
talabgor malaka sertifikatini amal qilishini bekor qilish boʻyicha murojaat qilganda;
malaka sertifikatini berish tartibi bekor qilinganda;
malaka sertifikatining amal qilish muddati tamom boʻlganda;
talabgorning muomalaga layoqatliligi belgilangan tartibda cheklanganda, u muomalaga layoqatsiz deb topilganda;
talabgor vafot etganda;
talabgor tomonidan vakolatli organga malaka sertifikatining amal qilishini bir yilgacha toʻxtatib turish toʻgʻrisida murojaat berilib, mazkur muddat davomida malaka sertifikatining amal qilishini qayta tiklash toʻgʻrisida vakolatli organga murojaat qilinmagan taqdirda.
62. Vakolatli organ quyidagi hollarda malaka sertifikatining amal qilishini bekor qilish toʻgʻrisida sudga murojaat qiladi:
talabgor malaka sertifikatining amal qilishini toʻxtatib turishga olib kelgan holatlarni vakolatli organ belgilagan muddatda bartaraf etmaganda;
vakolatli organning malaka sertifikati berish toʻgʻrisidagi qarorining qonunga xilofligi aniqlanganda;
talabgor malaka sertifikati yoki unga oid qonunchilik hujjatlari talablarini bir yil davomida muntazam ravishda (ikki va undan ortiq marotaba) yoki bir marotaba qoʻpol ravishda buzganda. Malaka sertifikatining bekor qilinishiga asos boʻladigan qoʻpol qoidabuzarliklar Pasportlarda nazarda tutiladi;
malaka sertifikati qalbaki hujjatlardan foydalangan holda olinganligi aniqlanganda.
63. Vakolatli organning malaka sertifikatini toʻxtatib turish yoki bekor qilish haqidagi qarori yoxud mazkur Reglamentning 62-bandida nazarda tutilgan asoslarda vakolatli organ tomonidan malaka sertifikatini bekor qilish boʻyicha sudga daʼvo kiritilganda, talabgor ish materiallari bilan tanishishga hamda ulardan koʻchirma olishga, ogʻzaki va yozma tushuntirishlar berishga, dalillarni taqdim etishga va ularni tekshirishda ishtirok etishga, iltimosnomalar taqdim etishga hamda qonunchilik hujjatlarida nazarda tutilgan boshqa huquqlardan foydalanishga haqlidir.
64. Vakolatli organning malaka sertifikatining amal qilishini bekor qilish toʻgʻrisidagi qarori haqida 1 ish kuni ichida talabgor xabardor qilinadi va malaka sertifikatining amal qilishi toʻxtatib turilganligi haqidagi Reyestrga tegishli yozuv kiritiladi.
Malaka sertifikati bekor qilinganda, talabgor malaka sertifikatini olish boʻyicha ushbu Reglamentga asosan umumiy tartibda murojaat qilishi mumkin.
6-bob. Yakunlovchi qoidalar
65. Davlat xizmatlari markazlari va vakolatli organ oʻz faoliyatini amalga oshirishi natijasida olingan maʼlumotlarning sir saqlanishini taʼminlaydi.
66. Oʻzbekiston Respublikasi Adliya vazirligi, uning hududiy boshqarmalari va davlat xizmatlari markazlari Reglament talablari ijrosi boʻyicha davlat organlari va boshqa tashkilotlarning faoliyati ustidan, shu jumladan, YIDXP orqali doimiy nazoratni va monitoringni amalga oshiradi.
67. Talabgor davlat organlari va boshqa tashkilotlar xodimlarining xatti-harakatlari yuzasidan qonunchilikda belgilangan tartibda shikoyat qilishlari mumkin.
68. Mazkur Reglament talablarining buzilishida aybdor boʻlgan shaxslar qonunchilik hujjatlarida belgilangan tartibda javob beradilar.
Ayrim turdagi malaka sertifikatini berish boʻyicha davlat xizmatlarini koʻrsatishning yagona maʼmuriy reglamentiga 1-ILOVA
Jismoniy shaxslarga ayrim turdagi malaka sertifikatini berish uchun malaka imtihonini oʻtkazish, malaka sertifikatini rasmiylashtirish boʻyicha davlat xizmatlarini koʻrsatish
Bosqichlar Subyektlar Tadbirlar Bajarish muddatlari 1-bosqich Talabgor Malaka sertifikatini olish uchun davlat xizmatlari markaziga oʻzi kelgan holda yoki YIDXP orqali murojaat qiladi Oʻz xohishiga koʻra 2-bosqich 1. Davlat xizmatlari markazi 1. Soʻrovnoma shaklini toʻldirib, vakolatli organga yuboradi. 1. Soʻrovnoma toʻldirilgandan soʻng 10 daqiqa mobaynida 2. YIDXP 2. Toʻldirilgan soʻrovnoma avtomatik tarzda vakolatli organga yuboriladi. 2. Aniq vaqt rejimida 3-bosqich Vakolatli organ 1. Ariza tushgandan soʻng malaka imtihoniga qoʻyish yoki rad etish maqsadga muvofiqligini oʻrganib chiqadi va tegishli qaror qabul qiladi. 1. Pasportlarning 6-bandida belgilangan muddatlarda 2. Malaka imtihoniga qoʻyilgan talabgorlar roʻyxati vakolatli organning rasmiy veb-saytida joylashtiriladi. 2. Imtihon sanasidan 5 kun oldin 4-bosqich Vakolatli organ Malaka imtihoni natijalari toʻgʻrisidagi qaror qabul qilingandan soʻng malaka sertifikatini QR-kod (matrik shtrixli kod) bilan rasmiylashtiradi va uni oʻz ERIsi bilan tasdiqlaydi, davlat xizmatlari markazi (oʻzi kelib murojaat etgan taqdirda) yoki talabgorga (elektron tarzda murojaat etgan taqdirda) YIDXP orqali yuboradi. 3 ish kuni muddatda 5-bosqich Davlat xizmatlari markazi 1. Malaka sertifikatini talabgorning elektron manziliga yuboradi, bu haqda talabgorni axborot-kommunikatsiya tizimi orqali xabardor qiladi. 1.10 daqiqa muddatda 2. Talabgor oʻzi kelib murojaat qilganda, ruxsatnomani elektron yoki qogʻoz shaklida talabgorga taqdim etadi. 2. Talabgor soʻroviga koʻra
Ayrim turdagi malaka sertifikatini berish boʻyicha davlat xizmatlarini koʻrsatishning yagona maʼmuriy reglamentiga 4-ILOVA
Sanoat xavfsizligi sohasidagi ekspertlarga ekspert guvohnomasini berish
1. Malaka sertifikatining nomi: Sanoat xavfsizligi sohasidagi ekspert guvohnomasi 2. Soʻrovnoma beruvchilar toifasi: Jismoniy shaxs 3. Malaka sertifikatini beruvchi vakolatli organ(lar): Vazirlar Mahkamasi huzuridagi Sanoat, radiatsiya va yadro xavfsizligi qoʻmitasi 4. Malaka sertifikatini olish uchun talab etiladigan maʼlumotlar: a) Soʻrovnoma; soʻrovnomada quyidagi maʼlumotlar koʻrsatiladi: familiyasi, ismi va otasining ismi (oʻzgargan boʻlsa, bu haqida maʼlumotlar koʻrsatiladi); jismoniy shaxsning shaxsiy identifikatsiya raqami (JSHSHIR); maʼlumoti (oliy taʼlim muassasasi nomi, fakultet); tamomlagan yili, diplom raqami; diplom boʻyicha mutaxassisligi; ekspertlarni tayyorlash (malaka oshirish) oʻquv kursini tugatganligi toʻgʻrisida sertifikat raqami hamda berilgan vaqti; attestatsiyadan oʻtmoqchi boʻlgan attestatsiya sohasi; yashash manzili; elektron pochta manzili (mavjud boʻlsa) va telefon raqami; attestatsiya sohasini kengaytirish uchun; davlat xizmatidan foydalanish sababi (attestatsiya imtihonini topshirish, ekspert guvohnomasini qayta rasmiylashtirish yoki amal qilish muddatini uzaytirish). b) quyidagi hujjatlar ilova qilinadi: qayta attestatsiyadan oʻtish uchun xavfli ishlab chiqarish obyektini identifikatsiyalash va deklaratsiyalash, sanoat xavfsizligi ekspertizasi boʻyicha soʻnggi 5 yilda bajargan ishlari roʻyxati; notarial tasdiqlangan ishonchnoma (agar uchinchi shaxslar manfaati uchun harakat qilinayotgan boʻlsa). 5. Malaka sertifikatini berganlik uchun undiriladigan toʻlov miqdori: Bazaviy hisoblash miqdorining 1 baravari. Ekspert guvohnomasining muddatini uzaytirganlik uchun ham bazaviy hisoblash miqdorining 1 baravari miqdorida toʻlov undiriladi. 6. Soʻrovnomalarni koʻrib chiqish muddati: 3 ish kuni 7. Malaka sertifikatining talab va shartlari Ekspert sifatida attestatsiyadan oʻtish uchun talabgor quyidagi majburiy talablarga javob berishi lozim: oliy maʼlumotga ega boʻlish, bunda xorijiy davlatlarda olingan oliy maʼlumot toʻgʻrisidagi hujjatlar belgilangan tartibda tan olingan taqdirda eʼtiborga olinadi ; attestatsiyadan oʻtmoqchi boʻlgan attestatsiya sohasi (yoki ekspertiza obyektlari) mutaxassisligiga muvofiq kamida 5 yil ish stajiga ega boʻlish; ekspertlarni tayyorlash oʻquv kursini tugatganligi toʻgʻrisida sertifikatga ega boʻlish, bunda oʻqishni tamomlagan vaqtdan boshlab hujjatlar topshirilgunga qadar oʻtgan vaqt 1 yildan oshmasligi kerak. 8. Malaka sertifikatining amal qilish muddati 5 yil 9. Izoh: Talabgor attestatsiyadan oʻtmoqchi boʻlgan attestatsiya sohasi boʻyicha ekspertlarni tayyorlash oʻquv kursini tamomlagan boʻlishi kerak. Talabgorlar Vazirlar Mahkamasi huzuridagi Sanoat, radiatsiya va yadro xavfsizligi qoʻmitasining “Kontexnazoratoʻquv” davlat muassasasida kamida 40 soatlik oʻquv kursida shartnoma asosida oʻqitish orqali tayyorlanadi va ushbu kursning oʻquv dasturlari vakolatli organ tomonidan tasdiqlanadi. Bunda ekspertlarni tayyorlash bilan bogʻliq xarajatlar uchun toʻlanishi kerak boʻlgan toʻlovlarning miqdori tegishli oʻquv kursining davomiyligidan hamda uning shaklidan kelib chiqib, shartnoma tuzuvchi taraflar tomonidan belgilanadi. Ekspert guvohnomasiga ega boʻlgan har bir jismoniy shaxs ekspert guvohnomasi olingan yildan keyin har 3 yilda kamida 1-marta vakolatli organ tomonidan tasdiqlangan malaka oshirish dasturlari boʻyicha 20 soatdan kam boʻlmagan hajmda malaka oshirish kurslarida oʻqishi shart. Talabgor ekspertlarni tayyorlash va (yoki) malakasini oshirish oʻquv kurslarini toʻliq tamomlaganidan soʻng sinovdan oʻtkaziladi. Sinov yozma, test yoki ogʻzaki koʻrinishda oʻtkazilishi mumkin va uning tartibi vakolatli organ tomonidan belgilanadi. Sinovdan oʻta olmaganlarga bir marotaba sinovni qayta topshirishga ruxsat beriladi. Qayta sinovdan oʻta olmaganlar oʻquv kursida takroran shartnoma asosida oʻqiydilar. Sinovdan oʻtganlarga “Kontexnazoratoʻquv” davlat muassasasi tomonidan sertifikat beriladi. Attestatsiya guruhlar shakllanishiga qarab, talabgorning soʻrovnomasiga asosan attestatsiya komissiyasi nazorati ostida vakolatli organ binosida 2 oyda kamida 1-marta oʻtkaziladi. Talabgor ekspert sifatida attestatsiyadan kompyuterda topshiriladigan test sinovlari va amaliy sinov shaklida oʻtkaziladi. Test sinovlaridan 80 foizdan kam boʻlmagan savollarga toʻgʻri javob bergan talabgor malaka imtihonining yakuniy qismi boʻlgan amaliy sinovdan oʻtkaziladi, amaliy sinov test oʻtkazilgan kundan boshlab 10 kun ichida oʻtkaziladi. Amaliy sinov davomida attestatsiya komissiyasi aʼzolari talabgorga qonunchilik hujjatlari va normativ-texnik hujjatlarni bilishi, xavfli ishlab chiqarish obyektini identifikatsiyalash va deklaratsiyalash, sanoat xavfsizligi ekspertizasi boʻyicha ishlarni amaliy bilishi, shuningdek, ekspertning funksiyalari va majburiyatlari toʻgʻrisida savollar beradilar. Amaliy sinov davomida talabgorga kamida 5 ta savol beriladi hamda 80 foizdan kam boʻlmagan savollarga toʻgʻri javob bergan talabgor ekspert sifatida attestatsiyadan oʻtgan hisoblanadi. Test savollari xavfli ishlab chiqarish obyektini identifikatsiyalash va deklaratsiyalash, sanoat xavfsizligi ekspertizasi boʻyicha ishlarni bajarish, shuningdek, attestatsiyadan oʻtmoqchi boʻlgan attestatsiya sohasi (yoki ekspertiza obyektlari) mutaxassisligiga muvofiq tuziladigan kamida 50 ta savoldan iborat boʻladi hamda umumiy test oʻtkazish vaqtining davomiyligi 50 daqiqani tashkil etadi. Ekspert guvohnomasining amal qilish muddatini uzaytirish hamda attestatsiya sohasini kengaytirish uchun ekspert guvohnomasining egasi qayta attestatsiyadan oʻtkaziladi. Ekspert guvohnomasining amal qilish muddati tugashi sababli qayta attestatsiyadan oʻtish uchun ariza ekspert guvohnomasining amal qilish muddati tugashidan kamida 1 oy oldin topshirilishi kerak. Attestatsiya bosqichlarining biridan oʻta olmagan talabgorlarga ushbu bosqichni qayta topshirish imkoniyati beriladi. Sanoat xavfsizligi sohasidagi ekspertlarning attestatsiya sohalari ROʻYXATI T/r (kodlar) Attestatsiya sohalari nomlari 1. Xavfli ishlab chiqarish obyektlarini qurish, kengaytirish, qayta qurish, texnik jihatdan qayta jihozlash, konservatsiyalash va tugatishga doir loyiha hujjatlarini sanoat xavfsizligi ekspertizasidan oʻtkazish 1.1. Koʻmir, kon, ruda va noruda sanoati obyektlari: 1.1.1. Shaxta 1.1.2. Koʻmir va ruda konlari (yerosti va yerusti) obyektlari 1.1.3. Boyituvchi, briketlovchi, aglomeratsiyalovchi fabrika va zavodlar 1.1.4. Boyitish-saralash va meʼyorlash qurilmalari 1.1.5. Shlam toʻplovchi gidrotexnika inshootlari, chiqindilarni saqlovchi, texnik suv havzalari obyektlari 1.1.6. Oltin konlari va boshqa oltin saralash fabrikalari 1.1.7. Oltin saralash fabrikasi va zavodlari (qurilmalari) 1.1.8. Konlarni texnik rekultivatsiya qilish obyektlari 1.1.9. Foydali qazilma boyliklarini qazib olish bilan bogʻliq boʻlmagan ishlab chiqarish obyektlari 1.1.10. Maxsus yerosti, transport va umumiy xoʻjalik inshootlarini qurish bilan bogʻliq boʻlgan ishlab chiqarish obyektlari 1.2. Neft va gaz sanoati obyektlari: 1.2.1. Neft va gazga qazilgan parametrlik, qidiruv, izlash, struktur va ekspluatatsiya quduqlari hamda maxsus qazilgan quduqlar 1.2.2. Yerosti gaz omborlari 1.2.3. Neft, gaz va gaz kondensati konlarini ishlatish va qurish; neft, gaz va gaz kondensatini qazib olish va tayyorlash obyektlari 1.2.4. Neftni, gazni va gaz kondensatini konlarda va konlar orasida quvur oʻtkazgichlari 1.2.5. Magistral quvurlar 1.2.6. Kompressor va nasos stansiyalari, gaz taqsimlash stansiyalari 1.2.7. Qatlamdagi bosimni barqaror saqlab turish obyektlari 1.2.8. Neft mahsulotlarini, neftni va gaz kondensatini saqlash va vaqtincha saqlash obyektlari 1.2.9. Avtomobillarga yoqilgʻi quyish shoxobchalari 1.3. Kimyo, neft-kimyo, neft va gazni qayta ishlash sanoati hamda portlash-yonish xavfi mavjud boʻlgan kimyoviy xavfli ishlab chiqarish obyektlari: 1.3.1. Noorganik moddalar, ammiak, mineral oʻgʻitlar ishlab chiqarish obyektlari 1.3.2. Neft va gazni qayta ishlash sanoati ishlab chiqarish obyektlari 1.3.3. Organik sintez ishlab chiqarish obyektlari 1.3.4. Sellyuloza qogʻoz ishlab chiqarish obyektlari 1.3.5. Kimyoviy tolalar, polimer materiallar, plastmassa hamda ulardan tayyorlanadigan mahsulotlarni ishlab chiqarish obyektlari 1.3.6. Kriogen texnologiyalar obyektlari 1.3.7. Ammiakli sovitish qurilmalari 1.3.8. Elektroliz usulida vodorod va kislorod ishlab chiqarish obyektlari 1.3.9. Lak-boʻyoq mahsulotlari ishlab chiqarish obyektlari 1.3.10. Spirt ishlab chiqarish obyektlari 1.3.11. Yogʻ-moy ishlab chiqarish obyektlari 1.3.12. Havoni parchalashda hosil boʻlgan mahsulotlarni olish va saqlash obyektlari 1.3.13. Suvni xlor bilan qayta ishlash obyektlari 1.3.14. Portlash-yonish xavfi mavjud boʻlgan va kimyoviy xavfli mahsulotlarni (moddalarni) quyish, toʻkish obyektlari 1.4. Bosimi 0,07 MPa yoki suvning isitish harorati 115° S dan yuqori boʻlgan jihozdan foydalaniladigan ishlab chiqarish obyektlari: 1.4.1. Bugʻ va suv isitish qozonlari (ishchi muhit turidan qatʼi nazar) 1.4.2. Bosim ostida ishlovchi idishlar 1.4.3. Bugʻ va issiq suv quvur oʻtkazgichlar 1.5. Koʻchmas asosga oʻrnatilgan yuk koʻtarish mexanizmlari, eskalatorlar, poʻlat arqonli osma yoʻllar, funikolyorlardan, foydalaniladigan ishlab chiqarish obyektlari: 1.5.1. Yuk koʻtarish kranlari va mexanizmlari 1.5.2. Eskalatorlar 1.5.3. Yuk va yoʻlovchilar uchun osma poʻlat arqonli yoʻllar 1.5.4. Funikulyorlar 1.6. Tabiiy va suyultirilgan uglevodorod gazlardan foydalanuvchi gaz taʼminoti (gaz taqsimlash, gaz isteʼmoli) obyektlari: 1.6.1. Suyultirilgan uglevodorod gazlarini saqlash va taqsimlash obyektlari 1.6.2. Avtomobillarga suyultirilgan uglevodorod gaz toʻldirish shoxobchalari 1.6.3. Avtomobillarga gaz toʻldirish kompressor shoxobchalari 1.6.4. Bosimi 12 kgf/sm2 gacha boʻlgan gaz taqsimlash tizimlarining gaz tarmoqlari 1.6.5. Gaz isteʼmoli tizimlarining gaz tarmoqlari 1.7. Metallurgiya sanoati obyektlari: 1.7.1. Qora metallar quyish sanoati, poʻlat ishlab chiqarish obyektlari 1.7.2. Rangli metallar quyish sanoati obyektlari 1.8. Oʻsimlik xomashyosini saqlash va qayta ishlash obyektlari: 1.8.1. Qabul qilish, saqlash, quritish, qayta ishlash, alohida turuvchi qabul qilish hamda uzatish uskunasi, qabul qiluvchi-tozalash minorasi, alohida turuvchi don quritish uchastkalari, elevatorlar, silos tipidagi omborlar, qopsiz saqlash omborlari, solod ishlab chiqarish obyektlari, qayta ishlovchi va tayyorlovchi (maydalovchi) boʻlimlar, shu jumladan, oziq-ovqat sanoati korxonalari 1.8.2. Un, yorma ishlab chiqarish obyektlari 1.8.3. Omixta yem ishlab chiqarish obyektlari 1.8.4. Qopsiz qabul qilish, unni silos hamda bunkerlarda saqlash, non, makaron, qandolat mahsulotlarini ishlab chiqarish uchun unni tortish va elash obyektlari 1.8.5. Un, yorma, non va makaron ishlab chiqarish korxonalari uchun qopli idishlarni tozalash va saralash obyektlari 1.8.6. Joʻxorini kalibrlovchi obyektlar 1.8.7. Urugʻlik donlarni qayta ishlovchi obyektlar 1.8.8. Tamaki mahsulotlarini tayyorlash obyektlari 1.9. Foydali qazilma konlarini qidirish va izlash bilan bogʻliq geologiya-qidiruv obyektlari (uglevodorod xomashyosi boʻlmagan) 1.10. Sanoatda qoʻllaniladigan portlovchi moddalarni ishlab chiqarish, sinash, saqlash bilan bogʻliq boʻlgan obyektlar 2. Xavfli ishlab chiqarish obyektlarida qoʻllaniladigan texnik qurilmalarni sanoat xavfsizligi ekspertizasidan oʻtkazish 2.1. Koʻmir, kon, ruda va noruda sanoatidagi texnik qurilmalar: 2.1.1. Shaxtada qoʻllaniladigan qurilmalar 2.1.2. Koʻmir va ruda konlari (yerosti va yerusti) obyektlarining qurilmalari 2.1.3. Boyituvchi, briketlovchi, aglomeratsiyalovchi fabrika va zavodlarning qurilmalari 2.1.4. Boyitish-saralash va meʼyorlash qurilmalari 2.1.5. Shlam toʻplovchi gidrotexnika inshootlari, chiqindilarni saqlovchi va texnik suv havzalari obyektlarining qurilmalari 2.1.6. Oltin konlari va boshqa oltin saralash fabrikalarining qurilmalari 2.1.7. Oltin saralash fabrikasi va zavodlari qurilmalari 2.1.8. Konlarni texnik rekultivatsiya qilish qurilmalari 2.1.9. Foydali qazilma boyliklarini qazib olish bilan bogʻliq boʻlmagan ishlab chiqarish obyektlarining qurilmalari 2.1.10. Maxsus yerosti, transport va umumiy xoʻjalik inshootlarini qurish bilan bogʻliq boʻlgan ishlab chiqarish obyektlarining qurilmalari 2.2. Neftʼ va gaz sanoatidagi texnik qurilmalar : 2.2.1. Quduqlarni burgʻilashda, taʼmirlashda, ishga tushirishda qoʻllaniladigan qurilmalar 2.2.2. Neft va gaz quduqlarini ishlatishda qoʻllaniladigan qurilmalar 2.2.3. Qatlamdagi bosimni va qatlamga hamda quduqqa taʼsir qiluvchi omillarni saqlashda qoʻllaniladigan qurilmalar 2.2.4. Neftʼ va gazni yetkazib beruvchi stansiyalarda qoʻllaniladigan qurilmalar 2.2.5. Magistral quvurlar tizimini qurishda, ishlatishda va taʼmirlashda qoʻllaniladigan qurilmalar 2.2.6. Gaz va neft mahsulotlari quvurlari; kon va konlararo quvurlar 2.2.7. Kompozit va poʻlat quvurlar qismlari va quvurlari, shu jumladan, tiqin (zapor), meʼyorlovchi va himoyalovchi armaturalar qismlari 2.2.8. Neft, kondensat va neft mahsulotlari uchun rezervuarlar va ularning qurilmalari 2.2.9. Kompressor, nasos va gaz taqsimlash stansiyalari qurilmalari 2.2.10. Neft va gazni yigʻish, tayyorlash qurilmalari 2.3. Kimyo, neft-kimyo, neft va gazni qayta ishlash sanoati hamda portlash-yonish xavfi mavjud boʻlgan va kimyoviy xavfli ishlab chiqarish obyektlaridagi texnik qurilmalar : 2.3.1. Noorganik moddalar, ammiak, mineral oʻgʻitlar ishlab chiqarish obyektlarining qurilmalari 2.3.2. Neft va gazni qayta ishlash obyektlarining qurilmalari 2.3.3. Organik sintez ishlab chiqarish obyektlarining qurilmalari 2.3.4. Sellyuloza qogʻoz ishlab chiqarish obyektlarining qurilmalari 2.3.5. Kimyoviy tolalar, polimer materiallar, plastmassa hamda ulardan tayyorlanadigan mahsulotlar ishlab chiqarish obyektlarining qurilmalari 2.3.6. Kriogen texnologiyasi qurilmalari 2.3.7. Ammiakli sovitish qurilmalari 2.3.8. Elektroliz usulida vodorod va kislorod ishlab chiqarish obyektlarining qurilmalari 2.3.9. Lak-boʻyoq mahsulotlari ishlab chiqarish obyektlarining qurilmalari 2.3.10. Spirt ishlab chiqarish obyektlarining qurilmalari 2.3.11. Yogʻ-moy ishlab chiqarish obyektlarining qurilmalari 2.3.12. Havoni parchalashda hosil boʻlgan mahsulotlarni olish va saqlash obyektlarining qurilmalari 2.3.13. Suvni xlor bilan qayta ishlash obyektlarining qurilmalari 2.3.14. Portlash-yonish xavfi mavjud boʻlgan va kimyoviy xavfli mahsulotlarni (moddalarni) quyish, toʻkish obyektlarining qurilmalari 2.4. Bosimi 0,07 MPa dan yuqori boʻlgan yoki suvning harorati 115° S dan yuqori boʻlgan sharoitda ishlaydigan texnik qurilmalar: 2.4.1. Suv isitish va bugʻ qozonlari hamda ularning qurilmalari 2.4.2. Bosim 0,07 MPa dan yuqori boʻlgan bosim ostida ishlovchi idishlar 2.4.3. Bosim 0,07 MPa dan va suvning harorati 115° S dan yuqori boʻlgan bugʻ va issiq suv quvurlari 2.4.4. Avtonom bugʻ qizdirgichlar 2.4.5. Avtonom ekonomayzerlar 2.5. Koʻchmas asosga oʻrnatilgan yuk koʻtarish mexanizmlari, eskalatorlar, poʻlat arqonli osma yoʻllar, funikulyorlar: 2.5.1. Yuk koʻtarish kranlari 2.5.2. Kran-manipulyatorlar 2.5.3. Quvur yotqizgich kranlar 2.5.4. Koʻtargichlar (vishkalar) 2.5.5. Qurilish koʻtargichlari 2.5.6. Liftlar 2.5.7. Nogironlarni koʻtarishga moʻljallangan platformalar 2.5.8. Yuk va yoʻlovchilar uchun osma poʻlat arqonli yoʻllar 2.5.9. Funikulyorlar 2.5.10. Eskalatorlar 2.5.11. Yuk koʻtarish mexanizmlari va idishlar (metallurgiyadan tashqari) 2.6. Tabiiy va suyultirilgan uglevodorod gazlaridan foydalanuvchi gaz taʼminoti (gaz taqsimlash, gaz isteʼmoli) obyektlari texnik qurilmalari: 2.6.1. Suyultirilgan uglevodorod gazlarini saqlash, taqsimlash obyektlarining qurilmalari 2.6.2. Avtomobillarga suyultirilgan uglevodorod gaz toʻldirish shoxobchalarining qurilmalari 2.6.3. Avtomobillarga gaz toʻldirish kompressor shoxobchalarining qurilmalari 2.6.4. Bosimi 12 kgf/kv.sm gacha boʻlgan gaz taqsimlash tizimlari 2.6.5. Gaz isteʼmoli tizimlari 2.7. Metallurgiya sanoati texnik qurilmalari 2.7.1. Qora metallar quyish, poʻlat ishlab chiqarish obyektlarining qurilmalari 2.7.2. Rangli metallar quyish sanoati obyektlarining qurilmalari 2.8. Oʻsimlik xomashyosini saqlash va qayta ishlash obyektlarining texnik qurilmalari : 2.8.1. Elevator ombori qurilmalari 2.8.2. Un ishlab chiqarish korxonalari qurilmalari 2.8.3. Yorma ishlab chiqarish obyektlarining qurilmalari 2.8.4. Omixta yem ishlab chiqarish obyektlarining qurilmalari 2.8.5. Qopsiz qabul qilish, unni silos hamda bunkerlarda saqlash, non, makaron, qandolat mahsulotlarini ishlab chiqarish uchun unni tortish va elash obyektlarining qurilmalari 2.8.6. Oʻsimlik xomashyosini qabul qilish, saqlash, quritish, qayta ishlash, alohida turuvchi qabul qilish va uzatish uskunasi, qabul qiluvchi tozalash minorasi, alohida turuvchi don quritish uchastkalari, elevatorlar, silos tipidagi omborlar, qopsiz saqlash omborlari, solod ishlab chiqarish obyektlari, qayta ishlovchi, tayyorlovchi (maydalovchi) boʻlimlar, shu jumladan, oziq-ovqat sanoati korxonalari qurilmalari 2.8.7. Joʻxorini kalibrlovchi ishlab chiqarish obyektlarining qurilmalari 2.8.8. Urugʻlik donlarni qayta ishlaydigan obyektlarining qurilmalari 2.8.9. Tamaki tayyorlash liniyalari obyektlarining qurilmalari 2.9. Foydali qazilma konlarini qidirish va izlash bilan bogʻliq geologiya-qidiruv obyektlaridagi texnik qurilmalar (uglevodorod xomashyosi boʻlmagan) 2.10. Sanoatga moʻljallangan portlovchi moddalarni ishlab chiqarish, sinash, saqlashda qoʻllaniladigan texnik qurilmalar 3. Xavfli ishlab chiqarish obyektidagi binolar va inshootlarni sanoat xavfsizligi ekspertizasidan oʻtkazish 3.1. Koʻmir, kon-ruda va noruda sanoatlarida: 3.1.1. Yerusti kompleks bino va inshootlar 3.1.2. Yerosti inshootlari 3.1.3. Foydali qazilma boyliklarini qazib olish bilan bogʻliq boʻlmagan ishlab chiqarish obyektlaridagi bino va inshootlar 3.2. Neft va gaz sanoati obyektlarida: 3.2.1. Quduqlarni qazish va taʼmirlash bilan bogʻliq boʻlgan obyektlardagi bino va inshootlar 3.2.2. Neft va gaz qazib olish va ularni tayyorlash obyektlaridagi bino va inshootlar 3.2.3. Magistral quvurlar obyektlaridagi bino va inshootlar 3.2.4. Neft mahsulotlarini, kondensat va neftni saqlash, uzatish obyektlaridagi bino va inshootlar 3.3. Kimyo, neft-kimyo va neft va gazni qayta ishlash sanoati hamda portlash-yonish xavfi mavjud kimyoviy xavfli ishlab chiqarish obyektlaridagi bino va inshootlar 3.4. Bosimi 0,07 MPa dan yuqori boʻlgan yoki suvning isish harorati 115° S dan yuqori boʻlgan qurilmalar joylashgan bino va inshootlar 3.5. Koʻchmas asosga oʻrnatilgan yuk koʻtarish mexanizmlari, eskalatorlar, poʻlat arqonli osma yoʻllar, funikulyorlardan foydalaniladigan ishlab chiqarish obyektlaridagi bino va inshootlar 3.6. Tabiiy va suyultirilgan uglevodorod gazlaridan foydalanuvchi gaz taʼminoti (gaz taqsimlash, gaz isteʼmoli) obyektlaridagi bino va inshootlar 3.6.1. Gaz jihozlari oʻrnatilgan bino va inshootlar (qozonxonalar, sexlar) 3.6.2. Avtomobillarga gaz (suyultirilgan uglevodorod gaz) toʻldirish shoxobchalarining bino va inshootlari 3.7. Metallurgiya sanoati obyektlaridagi bino va inshootlar 3.8. Oʻsimlik xomashyosini saqlash va qayta ishlash obyektlaridagi bino va inshootlar 3.9. Foydali qazilma konlarini qidirish va izlash bilan bogʻliq geologiya-qidiruv obyektlaridagi (uglevodorod xomashyosi boʻlmagan) bino va inshootlar 3.10. Sanoatda qoʻllaniladigan portlovchi moddalarni ishlab chiqarish, sinash va saqlash bilan bogʻliq boʻlgan obyektlardagi bino va inshootlar 4. Sanoat xavfsizligi deklaratsiyasi va xavfli ishlab chiqarish obyektlaridan foydalanish bilan bogʻliq boshqa hujjatlarni sanoat xavfsizligi ekspertizasidan oʻtkazish 4.1. Koʻmir, kon, ruda va noruda sanoati obyektlari: 4.1.1. Yerusti ishlab chiqarish obyektlari 4.1.2. Yerosti ishlab chiqarish obyektlari 4.1.3. Foydali qazilma boyliklarini qazib olish bilan bogʻliq boʻlmagan ishlab chiqarish obyektlari 4.2. Neft va gaz sanoati obyektlari: 4.2.1. Quduqlarni qazish va taʼmirlash bilan bogʻliq boʻlgan obyektlar 4.2.2. Neft va gaz qazib olish va ularni tayyorlash obyektlari 4.2.3. Magistral quvurlar obyektlari 4.2.4. Neft mahsulotlarini, kondensat va neftni saqlash va uzatish obyektlari 4.3. Kimyo, neft-kimyo, neft va gazni qayta ishlash sanoati hamda portlash-yonish xavfi mavjud boʻlgan kimyoviy xavfli ishlab chiqarish obyektlari 4.4. Bosimi 0,07 MPa dan yuqori yoki suvning harorati 115° S dan yuqori boʻlgan qurilmalardan foydalaniladigan ishlab chiqarish obyektlari 4.5. Koʻchmas asosga oʻrnatilgan yuk koʻtarish mexanizmlari, eskalatorlar, poʻlat arqonli osma yoʻllar, funikulyorlardan foydalaniladigan ishlab chiqarish obyektlari 4.6. Tabiiy va suyultirilgan uglevodorod gazlaridan foydalanuvchi gaz taʼminoti (gaz taqsimlash, gaz isteʼmoli) obyektlari 4.7. Metallurgiya sanoati obyektlari 4.8. Oʻsimlik xomashyosini saqlash va qayta ishlash obyektlari 4.9. Foydali qazilma konlarini qidirish va izlash bilan bogʻliq geologiya-qidiruv obyektlari (uglevodorod xomashyosi boʻlmagan) 4.10. Sanoatda qoʻllaniladigan portlovchi moddalarni ishlab chiqarish, sinash, saqlash bilan bogʻliq boʻlgan obyektlar Ekspert ekspert guvohnomasida koʻrsatilgan attestatsiya sohasi boʻyicha xavfli ishlab chiqarish obyektidan foydalanayotgan (foydalanishni moʻljallayotgan) tashkilot bilan tuzilgan shartnomaga muvofiq xavfli ishlab chiqarish obyektlarini identifikatsiyalashda va sanoat xavfsizligi deklaratsiyasi ishlab chiqilishida ishtirok etishi mumkin. * Qoʻpol ravishda buzish deb hisoblanadigan talab va shartlar: ekspert oʻz faoliyatini amalga oshirishda attestatsiya sohasiga amal qilmasligi; ekspertiza xulosasini va (yoki) sanoat xavfsizligi deklaratsiyasini yolgʻon yoki notoʻgʻri tuzish; oʻz faoliyatini amalga oshirishda olingan maxfiy axborotni oshkor qilish (qonunchilik hujjatlarida nazarda tutilgan holatlar bundan mustasno).
Ayrim turdagi malaka sertifikatini berish boʻyicha davlat xizmatlarini koʻrsatishning yagona maʼmuriy reglamentiga 5-ILOVA
Gid (gid-tarjimon), ekskursiya yetakchisi va yoʻriqchi-yoʻl boshlovchilarga malaka sertifikatini berish
1. Malaka sertifikatining nomi: Gid (gid-tarjimon), ekskursiya yetakchisi va yoʻriqchi-yoʻl boshlovchilarga malaka sertifikati va identifikatsiya kartasi (keyingi oʻrinlarda — beyjik) 2. Soʻrovnoma beruvchilar toifasi: Jismoniy shaxs 3. Malaka sertifikatini beruvchi vakolatli organ(lar): Turizm qoʻmitasi huzuridagi Turizmni rivojlantirish ilmiy-tadqiqot instituti — Ishchi organ) 4. Malaka sertifikatini olish uchun talab etiladigan maʼlumotlar: a) Soʻrovnoma; soʻrovnomada quyidagi maʼlumotlar koʻrsatiladi: familiyasi, ismi va otasining ismi (oʻzgargan boʻlsa, bu haqda maʼlumotlar koʻrsatiladi) jismoniy shaxsning shaxsiy identifikatsiya raqami (JSHSHIR); elektron pochta manzili (mavjud boʻlsa) va telefon raqami; malaka oshirish kursini tugatganligi toʻgʻrisidagi maʼlumotlar (qachon va kim tomonidan berilgan, seriyasi va raqami); malaka imtihoni yoʻnalishlari (gid (gid-tarjimon), ekskursiya yetakchisi va yoʻriqchi-yoʻl boshlovchilik); davlat xizmatidan foydalanish sababi (attestatsiya imtihonini topshirish, ekspert guvohnomasini qayta rasmiylashtirish yoki amal qilish muddatini uzaytirish); b) quyidagi hujjatlar ilova qilinadi: oliy yoki oʻrta va oʻrta maxsus professional maʼlumotning tan olinganligi haqidagi sertifikat, yoki qayta tayyorlash kursidan oʻtganligini tasdiqlovchi hujjat nusxasi; 2 dona oq fonda fotosurat elektron variantda; 086 shaklidagi tibbiy maʼlumotnoma (yoʻriqchi-yoʻl boshlovchilar uchun); ekskursiya faoliyatida tajriba mavjudligini tasdiqlovchi hujjat (toifa berish uchun); notarial tasdiqlangan ishonchnoma (agar uchinchi shaxslar manfaati uchun harakat qilinayotgan boʻlsa). Talabgorning oliy yoki oʻrta va oʻrta maxsus professional maʼlumot haqidagi diplomi vakolatli organ tomonidan mustaqil ravishda “Elektron hukumat” tizimi idoralararo integratsiyalashuv platformasidan soʻrab olinadi. 5. Malaka sertifikatini berganlik uchun undiriladigan toʻlov miqdori: Bazaviy hisoblash miqdorining 1 baravari. 6. Soʻrovnomalarni koʻrib chiqish muddati: 5 ish kuni 7. Malaka sertifikatining talab va shartlari Oʻzbekiston Respublikasi rezidenti boʻlishi; “gid (gid-tarjimon)” mutaxassisligi boʻyicha oliy maʼlumotga yoki “mahalliy gid” va “yoʻriqchi-yoʻl boshlovchi” mutaxassisliklari boʻyicha oʻrta va oʻrta maxsus professional maʼlumotga yoki “ekskursiya faoliyati” yoʻnalishi boʻyicha qayta tayyorlash kurslaridan oʻtganligini tasdiqlovchi belgilangan namunadagi hujjatga ega boʻlishi;* belgilangan tartibda malaka oshirish kurslarini oʻtganligini tasdiqlovchi hujjatga ega boʻlishi. Malaka sertifikati va beyjik gid (gid-tarjimon), ekskursiya yetakchisi va yoʻriqchi-yoʻl boshlovchilarga quyidagi hollarda Oʻzbekiston Respublikasi hududida ekskursiya xizmatlarini koʻrsatish huquqini beradi: yuridik shaxs shtatida boʻlsa; fuqarolik-huquqiy shartnoma asosida yuridik shaxs bilan ishlayotgan boʻlsa; yakka tartibdagi tadbirkor yoki oʻzini oʻzi band qilgan shaxs boʻlsa. 8. Malaka sertifikatining amal qilish muddati 3 yil 9. Izoh: Oliy, oʻrta va oʻrta maxsus professional taʼlimi muassasalari yoki qayta tayyorlash kurslarini gid (gid-tarjimon), ekskursiya yetakchisi va yoʻriqchi-yoʻl boshlovchi mutaxassisligi boʻyicha bitirganlar taʼlim muassasasini tamomlagandan keyin dastlabki uy yilda malaka imtihonini topshirishdan ozod etiladi. Ishchi organ bitiruvchilarga shaxsiy roʻyxatga olish raqamini berish bilan ular haqidagi maʼlumotlarni Reyestrga kiritadi va beyjik beradi. Malaka imtihoni 15 nafar talabgordan kam boʻlmagan guruhlar shakllantirilgan holda, lekin ikki oyda kamida bir marta oʻtkaziladi. Malaka imtihoni 9 kishidan iborat imtihon komissiyasi tomonidan oʻtkaziladi. Malaka imtihoni 2 bosqichda oʻtkaziladi: 1-bosqich — kompyuter texnikasidan foydalangan holda oʻtkaziladigan test sinovlari; 2-bosqich namoyish imtihoni (faqat malaka imtihonida ilk marotaba ishtirok etayotgan talabgorlar uchun). Malaka imtihonining har ikkala bosqichi 1 kunda oʻtkazilishiga yoʻl qoʻyilmaydi. Malaka imtihoni bosqichlarining biridan oʻta olmagan talabgorga ushbu bosqichni qayta topshirish imkoniyati beriladi. Bunda Ishchi organ talabgorni pochta yoki elektron aloqa vositalari orqali takroriy malaka imtihonining oʻtkazilish sanasi, vaqti va joyi toʻgʻrisida uning oʻtkazilishidan kamida 3 ish kuni oldin xabardor qiladi. Test sinovlari oʻquv-reja dasturlarining barcha boʻlimlarini oʻz ichiga olgan holda, 75 ta savoldan iborat boʻladi. Test savollari talabgorning arizasida koʻrsatilgan (oʻzbek yoki rus) tilda taqdim etiladi. Talabgorning toʻgʻri javoblar boʻyicha yakuniy natijasi 70 foiz va undan yuqori koʻrsatkichni tashkil qilgan boʻlsa, u malaka imtihonini muvaffaqiyatli topshirgan hisoblanadi. Test natijalari ijobiy deb topilgan talabgorlarga ikkinchi bosqichdan oʻtishiga ruxsat etiladi va imtihon oʻtkazilishidan kamida 3 ish kuni oldin imtihonning oʻtkazilish joyi, sanasi va vaqti haqida xabardor qilinadi. Namoyish imtihoni kasbiy standartlar va oʻquv dasturlari asosida tuzilgan amaliy topshiriqlar boʻyicha oʻtkaziladi. Namoyish imtihoni davomida imtihon komissiyasi aʼzolari amaliy topshiriqlar bilan bogʻliq boʻlgan qoʻshimcha savollar berish huquqiga ega. Namoyish imtihoni imtihon komissiyasining koʻpchilik ovozi bilan baholanadi. Imtihondan oʻta olmagan talabgor imtihon komissiyasining tavsiyasi bilan ikkinchi bosqichni qayta topshirish huquqiga ega. Bunda Ishchi organ talabgorni pochta yoki elektron aloqa vositalari orqali takroriy namoyish imtihonining oʻtkazilish sanasi, vaqti va joyi toʻgʻrisida uning oʻtkazilishidan kamida uch ish kuni oldin xabardor qiladi. Malaka imtihonining ikkinchi bosqichi talabgorning arizasida koʻrsatilgan tilda oʻtkaziladi. Talabgorga malaka imtihonining birinchi bosqichini topshirish uchun 120 daqiqa, ikkinchi bosqich uchun 60 daqiqa vaqt beriladi. Malaka imtihonini topshirish jarayonida belgilangan vaqtda barcha savollarga javob bera olmagan talabgor malaka imtihonini topshirmagan hisoblanadi. Talabgorlarning malaka toifasini olishi uchun malaka imtihoni ushbu bobda koʻrsatilgan tartib asosida oʻtkaziladi. Talabgorlar malaka toifasini olishi uchun taʼlim muassasalarida malaka oshirish kurslaridan oʻtganligi haqidagi hujjatga, Ishchi organ tomonidan beriladigan malaka sertifikati va beyjikka, shuningdek, quyidagi muddatlar boʻyicha zarur ish tajribasiga ega boʻlishi lozim: II toifa uchun — 3 yildan 6 yilgacha; I toifa uchun — 6 yildan 9 yilgacha; Oliy toifa uchun — 9 yildan yuqori. Oliy toifa uchun malaka imtihonidan muvaffaqiyatli oʻtgan talabgorlarga malaka sertifikati va beyjik amal qilish muddatisiz beriladi. Beyjikni rasmiylashtirish 9 (qayta) va berish uchun Ishchi organ tomonidan BHM ning 25 foizi miqdorida yigim undiriladi. *Qoʻpol ravishda buzish deb hisoblanadigan talab va shartlar.
Ayrim turdagi malaka sertifikatini berish boʻyicha davlat xizmatlarini koʻrsatishning yagona maʼmuriy reglamentiga 7-ILOVA
Bolalarni ularning sogʻligʻiga zarar yetkazuvchi axborotdan himoya qilish sohasidagi ekspertlarni akkreditatsiya qilish
1. Malaka sertifikatining nomi: Bolalarni ularning sogʻligʻiga zarar yetkazuvchi axborotdan himoya qilish sohasidagi ekspertlarning akkreditatsiyasi 2. Soʻrovnoma beruvchilar toifasi: Jismoniy shaxs 3. Malaka sertifikatini beruvchi vakolatli organ(lar): Axborot va ommaviy kommunikatsiyalar agentligi 4. Malaka sertifikatini olish uchun talab etiladigan maʼlumotlar: a) Soʻrovnoma; soʻrovnomada quyidagi maʼlumotlar koʻrsatiladi: familiyasi, ismi va otasining ismi (oʻzgargan boʻlsa, bu haqda maʼlumotlar koʻrsatiladi); jismoniy shaxsning shaxsiy identifikatsiya raqami (JSHSHIR); elektron pochta manzili (mavjud boʻlsa) va telefon raqami; ekspertizadan oʻtkazilishi rejalashtiriladigan axborot mahsulotining turi va ekspertiza faoliyati sohalari; davlat xizmatidan foydalanish sababi (akkreditatsiyadan oʻtish, akkreditatsiya guvohnomasini qayta rasmiylashtirish yoki amal qilish muddatini uzaytirish). b) quyidagi hujjatlar ilova qilinadi: ariza beruvchi maxsus bilimlarga, jumladan, pedagogika, yoshga oid psixologiya, yoshga oid fiziologiya, bolalar psixiatriyasi sohalariga oid bilimlarga ega ekanligini tasdiqlovchi diplom yoki sertifikat. Talabgorning oliy maʼlumot haqidagi diplomi vakolatli organ tomonidan mustaqil ravishda “Elektron hukumat” tizimi idoralararo integratsiyalashuv platformasidan soʻrab olinadi. 5. Malaka sertifikatini berganlik uchun undiriladigan toʻlov miqdori: Bepul 6. Soʻrovnomalarni koʻrib chiqish muddati: 7 ish kuni 7. Malaka sertifikatining talab va shartlari Bolalarni ularning sogʻligʻiga zarar yetkazuvchi axborotdan himoya qilish sohasidagi ekspert maqomini olish maqsadida akkreditatsiyadan oʻtish uchun murojaat qilgan jismoniy shaxs oliy maʼlumotga, maxsus bilimlarga, jumladan, pedagogika, yoshga oid psixologiya, yoshga oid fiziologiya, bolalar psixiatriyasi sohalariga oid bilimlarga ega boʻlishi kerak *. 8. Malaka sertifikatining amal qilish muddati 5 yil. 9. Izoh: Akkreditatsiya 5 — 10 ta savoldan iborat ogʻzaki suhbat shaklida oʻtkaziladi. Talabgorning savollarga javoblari quyidagi mezonlar asosida baholanadi: oʻz mutaxassisligi boʻyicha tayyorgarlik darajasi; umumiy va maxsus bilim hamda amaliy koʻnikmalari; oʻz mutaxassisligi boʻyicha faoliyatini puxta tahlil qila olishi. Akkreditatsiyada talabgor toʻplanishi mumkin boʻlgan eng yuqori ballning 65 foizi va undan yuqori ball olgan taqdirda akkreditatsiyadan oʻtgan hisoblanadi. *Qoʻpol ravishda buzish deb hisoblanadigan talab va shartlar.
Ayrim turdagi malaka sertifikatini berish boʻyicha davlat xizmatlarini koʻrsatishning yagona maʼmuriy reglamentiga 8-ILOVA
Mehnatni muhofaza qilish boʻyicha mutaxassislariga malaka sertifikatini berish
1. Malaka sertifikatining nomi: Mehnatni muhofaza qilish boʻyicha mutaxassislariga malaka sertifikati 2. Soʻrovnoma beruvchilar toifasi: Jismoniy shaxs 3. Malaka sertifikatini beruvchi vakolatli organ(lar): Qoraqalpogʻiston Respublikasi Kambagʻallikni qisqartirish va bandlik vazirligi, viloyatlar va Toshkent shahar Kambagʻallikni qisqartirish va bandlik bosh boshqarmalari (Ishchi organ — hududiy mehnat inspeksiyalari) 4. Malaka sertifikatini olish uchun talab etiladigan maʼlumotlar: a) Soʻrovnoma; soʻrovnomada quyidagi maʼlumotlar koʻrsatiladi: familiyasi, ismi va otasining ismi (oʻzgargan boʻlsa, bu haqda maʼlumotlar koʻrsatiladi); jismoniy shaxsning shaxsiy identifikatsiya raqami (JSHSHIR); yashash manzili; elektron pochta manzili (mavjud boʻlsa) va telefon raqami; maʼlumoti (oliy taʼlim muassasasi nomi, fakultet); tamomlagan yili, diplom raqami; diplom boʻyicha mutaxassisligi; malaka oshirganlik haqida hujjat raqami va berilgan vaqti; davlat xizmatidan foydalanish sababi (malaka imtihonini topshirish, malaka sertifikatini qayta rasmiylashtirish yoki amal qilish muddatini uzaytirish). b) quyidagi hujjatlar ilova qilinadi: xorijiy taʼlim muassasasida olingan oliy maʼlumot toʻgʻrisidagi hujjat (Oʻzbekiston Respublikasida tan olingan) nusxasi; 3,5 x 4,5 sm oʻlchamdagi elektron shakldagi fotosurat; davomiyligi 72 akademik soatdan kam boʻlmagan mehnatni muhofaza qilish sohasida malaka oshirganlik haqida hujjat nusxasi (oʻquv tugagan sanadan boshlab malaka imtihonidan oʻtish uchun hujjatlarni topshirgunga qadar boʻlgan sanagacha 1 yildan ortiq vaqt oʻtmagan boʻlsa hujjat haqiqiy hisoblanadi). Talabgorning oliy maʼlumot toʻgʻrisidagi diplomi vakolatli organ tomonidan mustaqil ravishda “Elektron hukumat” tizimi idoralararo integratsiyalashuv platformasidan soʻrab olinadi. 5. Malaka sertifikatini berganlik uchun undiriladigan toʻlov miqdori: Bazaviy hisoblash miqdorining 1 baravari. Malaka sertifikatining muddatini uzaytirganlik uchun ham bazaviy hisoblash miqdorining 50 foizi miqdorida toʻlov undiriladi. 6. Soʻrovnomalarni koʻrib chiqish muddati: 1 ish kuni 7. Malaka sertifikatining talab va shartlari Talabgor quyidagi talablarga javob berishi kerak: a) oliy texnik maʼlumotga, mutaxassisligi boʻyicha kamida 3 yil ish stajiga yoki xorijiy davlatlarda olingan oliy texnik maʼlumot yoxud ilmiy darajaga (belgilangan tartibda Oʻzbekiston Respublikasida tan olingan taqdirda) egaligi; oliy taʼlim muassasasini tamomlagandan keyin mehnatni muhofaza qilish xizmatining yoki mehnatni muhofaza qilish sohasidagi faoliyatni amalga oshiruvchi tashkilotning yoxud Sanitariya-epidemiologik osoyishtalik va jamoat salomatligi xizmatining mutaxassisi sifatida kamida 3 yil ish stajining mavjudligi *; Oʻzbekiston Respublikasida yoki xorijiy davlatlarda olingan oliy notexnik maʼlumot (belgilangan tartibda Oʻzbekiston Respublikasida tan olingan taqdirda) bilan oxirgi 10 yildan kamida 3 yil bosh muhandis, bosh mexanik, bosh energetik yoxud ishlab chiqarish uchastkasi (boʻlinmasi) rahbari ish stajining mavjudligi *; b) malaka imtihonidan oʻtish uchun hujjatlarni topshirgunga qadar 1 yildan ortiq vaqt oʻtmagan, davomiyligi 72 akademik soatdan kam boʻlmagan hajmda malaka oshirish kurslaridan oʻtganligi *. Malaka sertifikatiga ega boʻlgan har bir talabgor malaka sertifikati olgan yildan keyin har 3 yilda Kambagʻallikni qisqartirish va bandlik vazirligi, Sogʻliqni saqlash vazirligi hamda Oliy taʼlim, fan va innovatsiyalar vazirligi tomonidan tasdiqlanadigan davomiyligi 72 akademik soatdan kam boʻlmagan mehnatni muhofaza qilish sohasida malaka oshirish kurslaridan oʻtishlari shart. 8. Malaka sertifikatining amal qilish muddati 5 yil 9. Izoh: Mehnatni muhofaza qilish sohasida malaka oshirish Mehnatni muhofaza qilish sohasidagi xizmatlar bozori professional ishtirokchilarining yagona reyestriga “mehnatni muhofaza qilish boʻyicha mutaxassislarni qayta tayyorlash va malakasini oshirish” xizmat turi boʻyicha kiritilgan mehnatni muhofaza qilish sohasidagi xizmatlar bozorining professional ishtirokchilari hamda Kambagʻallikni qisqartirish va bandlik vazirligi huzuridagi Mehnat bozori tadqiqotlari instituti yoki Mehnat organlari xodimlari malakasini oshirish respublika kurslari tomonidan amalga oshiriladi. Malaka imtihoni guruhlar shakllanishiga qarab, talabgorlarning soʻrovnomalariga asosan ishchi organ nazorati ostida vakolatli organ binosida, ikki oyda kamida bir marta oʻtkaziladi. Ishchi organ faoliyatiga vakolatli organ xodimlari, shuningdek, Sanitariya-epidemiologik osoyishtalik va jamoat salomatligi qoʻmitasi, Favqulodda vaziyatlar vazirligining Yongʻin xavfsizligi bosh boshqarmasi, Energetika vazirligi huzuridagi Elektr energetikada nazorat inspeksiyasi va Togʻ-kon sanoati va geologiya vazirligi huzuridagi Togʻ-kon, geologiya va sanoat xavfsizligini nazorat qilish inspeksiyasining hududiy boshqarmalari vakillari jalb qilinadi. Test sinovi oʻquv dasturining barcha boʻlimlarini aks ettiradigan kamida 75 ta savoldan iborat boʻladi va umumiy imtihon vaqti davomiyligi 45 daqiqani tashkil etadi. 70 foizdan kam boʻlmagan savollarga toʻgʻri javob bergan talabgor malaka imtihonidan oʻtgan hisoblanadi. * Qoʻpol ravishda buzish deb hisoblanadigan talab va shartlar.
Ayrim turdagi malaka sertifikatini berish boʻyicha davlat xizmatlarini koʻrsatishning yagona maʼmuriy reglamentiga 9-ILOVA
Korporativ boshqaruvchi malaka attestatini berish
1. Malaka sertifikatining nomi: Korporativ boshqaruvchi malaka attestati 2. Soʻrovnoma beruvchilar toifasi: Jismoniy shaxs 3. Malaka sertifikatini beruvchi vakolatli organ(lar): Biznes va tadbirkorlik oliy maktabi 4. Malaka sertifikatini olish uchun talab etiladigan maʼlumotlar: a) Soʻrovnoma; soʻrovnomada quyidagi maʼlumotlar koʻrsatiladi: familiyasi, ismi va otasining ismi (oʻzgargan boʻlsa, bu haqda maʼlumotlar koʻrsatiladi); jismoniy shaxsning shaxsiy identifikatsiya raqami (JSHSHIR); elektron pochta manzili (mavjud boʻlsa) va telefon raqami; davlat xizmatidan foydalanish sababi (malaka attestatini olish uchun suhbatga kirishga ruxsat olish, malaka attestatini qayta rasmiylashtirish). 5. Malaka sertifikatini berganlik uchun undiriladigan toʻlov miqdori: Bazaviy hisoblash miqdorining 1 baravari. 6. Soʻrovnomalarni koʻrib chiqish muddati: 3 ish kuni 7. Malaka sertifikatining talab va shartlari Biznes va tadbirkorlik oliy maktabining “Korporativ boshqaruvning zamonaviy amaliyoti va tamoyillari” boʻyicha oʻquv kursini tamomlaganlik toʻgʻrisidagi sertifikatiga ega boʻlish *; Biznes va tadbirkorlik oliy maktabining “Biznesni boshqarish”, “Kapital bozori va birja ishi” va “Kichik biznes va xususiy tadbirkorlik (“Biznes innovatsiyalar va tadbirkorlik”) magistratura mutaxassisliklari boʻyicha korporativ boshqaruv fanini 86 ball va undan yuqori darajalarda oʻzlashtirgan, shuningdek xorijiy mamlakatlarning oliy oʻquv yurtlari va Biznes maktablarida tahsil olgan va ilmiy darajalarga ega boʻlgan hamda korporativ boshqaruv fani boʻyicha eng yuqori baho yoki ball olgan boʻlish *. 8. Malaka sertifikatining amal qilish muddati 5 yil 9. Izoh: Korporativ boshqaruvchi malaka attestatini olish istagida boʻlgan talabgorlarni sertifikat olish uchun oʻqitish Talabgorlarning korporativ boshqaruv sohasidagi bilimlarini oshirish maqsadida Biznes va tadbirkorlik oliy maktabi tomonidan mazkur sohadagi soʻnggi zamonaviy bilimlar mujassamlashtirilgan qisqa muddatli (bir haftadan kam boʻlmagan muddatda), jumladan, onlayn, maxsus oʻquv dasturi shakllantirilib, doimiy ravishda takomillashtirib boriladi. Mazkur dastur “Biznesni boshqarish”, “Kapital bozori va birja ishi” va “Kichik biznes va xususiy tadbirkorlik (“Biznes innovatsiyalar va tadbirkorlik”) magistratura mutaxassisligi boʻyicha korporativ boshqaruv fanida ham oʻqitiladi. Malaka attestatini olish uchun nomzodlarni oʻqitish va oʻqish natijalari boʻyicha sertifikat berish Biznes va tadbirkorlik oliy maktabi tomonidan belgilangan tartibda amalga oshiriladi. Nomzodlar oʻquv kursining yakuni boʻyicha test topshirib, umumiy savollarning 55 foiziga javob berganda, tegishli tartibda sertifikatga ega boʻladi. Mazkur sertifikat malaka attestatini olishga daʼvogarlik qilish huquqini beradi. Nomzod testdan oʻta olmagan taqdirda, yakuniy testni bepul qoʻshimcha toʻlovsiz yana 2-marta takroran topshirishga haqli. Malaka attestatini olish uchun Biznes va tadbirkorlik oliy maktabining korporativ boshqaruvchi maxsus dasturi boʻyicha oʻquv kurslarini tamomlaganlik toʻgʻrisidagi sertifikatga ega boʻlgan shaxslar va Oliy maktabning “Biznesni boshqarish”, “Kapital bozori va birja ishi” va “Kichik biznes va xususiy tadbirkorlik (“Biznes innovatsiyalar va tadbirkorlik”) magistratura mutaxassisligi boʻyicha korporativ boshqaruv fanini 86 ball va undan yuqori darajalarda oʻzlashtirgan tinglovchilari daʼvogarlik qilish huquqiga ega. Bunda arizalar ushbu oʻquv kurslari va magistratura tinglovchilari tomonidan mazkur fan oʻqitilgandan keyin bir yil mobaynida berilishi mumkin. Davlat organlarining rahbarlari yoki rahbar oʻrinbosarlari, Davlat aktivlarini boshqarish agentligi bundan mustasno, ularda korporativ boshqaruv malaka attestati mavjud boʻlganda davlat ishtirokidagi korxonalarning kuzatuv kengashi aʼzoligiga davlat ulushi boʻyicha saylanishlari mumkin. Korporativ boshqaruvchining malaka attestatiga ega boʻlish toʻgʻrisidagi talab kuzatuv kengashining davlat ulushi boʻyicha mustaqil aʼzosi sifatida ilgari surilgan, tegishli tarmoqda ish tajribasiga ega boʻlgan, jumladan, xorijlik shaxslarga nisbatan qoʻllanilmaydi. Malaka attestatini olish uchun Biznes va tadbirkorlik oliy maktabining korporativ boshqaruvchi maxsus dasturi boʻyicha oʻquv kurslarini tamomlaganlik toʻgʻrisidagi sertifikatga ega boʻlgan shaxslar va Oliy maktabning “Biznesni boshqarish”, “Kapital bozori va birja ishi” va “Kichik biznes va xususiy tadbirkorlik (“Biznes innovatsiyalar va tadbirkorlik”) magistratura mutaxassisligi boʻyicha korporativ boshqaruv fanini 86 ball va undan yuqori darajalarda oʻzlashtirgan tinglovchilari daʼvogarlik qilish huquqiga ega. Bunda arizalar ushbu oʻquv kurslari va magistratura tinglovchilari tomonidan mazkur fan oʻqitilgandan keyin bir yil mobaynida berilishi mumkin. Korporativ boshqaruvchi malaka attestatini olishga nomzodlar bilan suhbat oʻtkaziladi. murojaatlar soni 20 ta va undan ortiq boʻlganda suhbat oʻtkaziladi. Suhbat har bir talabgor bilan 20 daqiqagacha davomida yakka tartibda talabgorning: korporativ boshqaruv mazmun-mohiyati, uning tamoyillari, korporativ boshqaruvni baholash va diagnostika qilish qobiliyati; kuzatuv kengashining vakolatlari, vazifalari, majburiyatlari, qarorlar qabul qilishdagi tashabbuskorligi va bu boradagi jahon tajribasi, qonunchilik normalarining talablarini bilishligi darajasini aniqlash maqsadida oʻtkaziladi. Komissiya aʼzolari yakka tartibdagi suhbatga kirgan har bir talabgorga savollar beradi. Bunda savollar Biznes va tadbirkorlik oliy maktabida oʻtkazilgan oʻquv kursi dasturi yoʻnalishlaridan kelib chiqib beriladi. Suhbat natijalari quyidagi mezonlar boʻyicha baholanadi: berilgan savolning mazmun-mohiyatini toʻliq ochib beruvchi dalillarga asoslangan javob berilishi; savollar yuzasidan chuqur va tizimli bilim borligi namoyon etilishi; korporativ boshqaruv tushunchasi va atamalaridan erkin foydalana olish. Suhbatdan oʻtmagan yoki suhbatga kelmagan talabgor korporativ boshqaruvchi maxsus dasturi boʻyicha oʻquv kurslarini tamomlagan kundan boshlab bir yil mobaynida, shuningdek “Biznesni boshqarish”, “Kapital bozori va birja ishi” va “Kichik biznes va xususiy tadbirkorlik (“Biznes innovatsiyalar va tadbirkorlik”) magistratura mutaxassisligi boʻyicha ikki yil (kunduzgi va sirtqi) oʻqishni tamomlab magistr diplomini olgan kundan boshlab bir yil mobaynida umumiy tartibda komissiyaga 3-martadan koʻp boʻlmagan takroriy arizalar berishi mumkin. Suhbat natijalari boʻyicha talabgorlarning shikoyatlari ular natijasi eʼlon qilingan sanadan boshlab 3 ish kuni mobaynida apellyatsiya komissiyasi raisiga taqdim etiladi. Malaka attestatining amal qilish muddati 5 yilni tashkil etadi hamda uzaytirilmaydi. Muddat tugaganidan soʻng yanga attestat olish umumiy asoslarda amalga oshiriladi. * Qoʻpol ravishda buzish deb hisoblanadigan talab va shartlar.
Ayrim turdagi malaka sertifikatini berish boʻyicha davlat xizmatlarini koʻrsatishning yagona maʼmuriy reglamentiga 10-ILOVA
Qimmatli qogʻozlar bilan operatsiyalarni amalga oshirish huquqini olish uchun jismoniy shaxslarni attestatsiyadan (qayta attestatsiyadan) oʻtkazish
1. Malaka sertifikatining nomi: Qimmatli qogʻozlar bozori mutaxassisining malaka sertifikati 2. Soʻrovnoma beruvchilar toifasi: Jismoniy shaxs 3. Malaka sertifikatini beruvchi vakolatli organ(lar): Istiqbolli loyihalar milliy agentligi 4. Malaka sertifikatini olish uchun talab etiladigan maʼlumotlar: a) Soʻrovnoma; soʻrovnomada quyidagi maʼlumotlar koʻrsatiladi: familiyasi, ismi va otasining ismi (oʻzgargan boʻlsa, bu haqda maʼlumotlar koʻrsatiladi); jismoniy shaxsning shaxsiy identifikatsiya raqami (JSHSHIR); elektron pochta manzili (mavjud boʻlsa) va telefon raqami; chet el fuqarosi yoki fuqaroligi boʻlmagan shaxslar uchun — ularning yashash guvohnomasi yoki fuqaroligi va shaxsini tasdiqlovchi tegishli hujjati (pasport, identifikatsiyalovchi ID-karta yoki fuqaroligi boʻlmagan shaxsning harakatlanish hujjati) maʼlumotlari. Attestatsiyadan oʻtmasdan va belgilangan yigʻimni toʻlamasdan, II toifali malaka sertifikatini oladigan shaxslar quyidagilarni koʻrsatadi: CFA Institute (Chartered Financial Analyst) xalqaro tashkiloti tomonidan berilgan moliyaviy tahlil va investitsiyalar sohasidagi xalqaro sertifikatning kamida birinchi darajasiga yoki ACI (The Financial Markets Association) xalqaro tashkiloti tomonidan berilgan valyuta va pul bozorlari, xavfni (tavakkalchilikni) boshqarish va moliyaviy tahlil sohalaridagi sertifikatga yoki ASSA (Association of Chartered Certified Accountants) xalqaro tashkilotining moliya, buxgalteriya hisobi va audit sohalaridagi xalqaro sertifikatiga yoxud FRM (Financial Risk Manager) sertifikatining kamida amaliy bilimlar (Applied Knowledge) darajasiga ega shaxs boʻlgan hollarda — ushbu xalqaro sertifikat(lar) maʼlumotlari; oliy maʼlumot toʻgʻrisidagi imtiyozli diplom maʼlumotlari; davlat xizmatidan foydalanish sababi (malaka attestatsiyasidan oʻtish, malaka sertifikatini olish, malaka attestatini qayta rasmiylashtirish). b) Quyidagi hujjatlar vakolatli organ tomonidan tegishli davlat organlari va tashkilotlaridan mustaqil ravishda, shu jumladan, “Elektron hukumat” tizimi idoralararo integratsiyalashuv platformasi orqali soʻrab olinadi: pasport (identifikatsiyalovchi ID-karta) yoki shaxsni tasdiqlovchi boshqa hujjat nusxasi; talabgorning belgilangan shakldagi fotosurati; moliya-iqtisod yoki huquqshunoslik sohasi boʻyicha oliy maʼlumot toʻgʻrisidagi diplom, ilmiy daraja olganligi toʻgʻrisidagi hujjat nusxasi yoxud oliy maʼlumot yoki ilmiy daraja haqidagi xorijiy hujjatni tan olish toʻgʻrisida vakolatli davlat organining guvohnomasi nusxasi (olish imkoni boʻlmagan holatlar bundan mustasno); ish staji toʻgʻrisida maʼlumotlar (olish imkoni boʻlmagan holatlar bundan mustasno); jismoniy shaxslarning familiyasi va (yoki) ismi oʻzgartirilgan boʻlsa, bu toʻgʻrisida maʼlumotlar. 5. Malaka sertifikatini berganlik uchun undiriladigan toʻlov miqdori: Bazaviy hisoblash miqdorining 1 baravari. 6. Soʻrovnomalarni koʻrib chiqish muddati: 3 ish kuni 7. Malaka sertifikatining talab va shartlari a) I toifali malaka sertifikatiga ega qimmatli qogʻozlar bozori mutaxassisi *: quyidagi mutaxassisliklardan biri boʻyicha oliy maʼlumotga: moliya-iqtisod yoki huquqshunoslik sohasida, ilmiy daraja olganligi toʻgʻrisidagi hujjatga yoxud ilmiy daraja haqidagi xorijiy hujjatni tan olish toʻgʻrisida vakolatli davlat organining guvohnomasiga ega boʻlishi; qimmatli qogʻozlar bozorida professional faoliyatni amalga oshiruvchi tashkilotlarda, fond birjalarida, boshqa birjalar fond boʻlimlarida yoxud moliya-iqtisod yoki huquqshunoslik sohasida, ilmiy daraja olganligi toʻgʻrisidagi hujjatga yoxud ilmiy daraja haqidagi xorijiy hujjatni tan olish toʻgʻrisida vakolatli davlat organining guvohnomasiga yoki koʻrsatib oʻtilgan yoʻnalishlar boʻyicha davlat boshqaruv organlaridagi ishda oxirgi 10 yilda kamida ikki yillik ish stajiga ega boʻlishi lozim. Yoki I toifali malaka sertifikatiga ega qimmatli qogʻozlar bozori mutaxassisi: oliy maʼlumotga; qimmatli qogʻozlar bozorida professional faoliyatni amalga oshiruvchi tashkilotlarda, fond birjalarida, boshqa birjalar fond boʻlimlarida yoxud moliya-iqtisod yoki huquqshunoslik sohasida, ilmiy daraja olganligi toʻgʻrisidagi hujjatga yoxud ilmiy daraja haqidagi xorijiy hujjatni tan olish toʻgʻrisida vakolatli davlat organining guvohnomasiga yoki koʻrsatib oʻtilgan yoʻnalishlar boʻyicha davlat boshqaruv organlaridagi ishda oxirgi 10 yilda kamida 5 yillik ish stajiga ega boʻlishi lozim. b) Quyidagi shaxslar qimmatli qogʻozlar bozori mutaxassisining malakasi sertifikatini olish uchun attestatsiyadan oʻtishlari shart *: qimmatli qogʻozlar bozori professional ishtirokchilarining ijro organi rahbarlari, markaziy depozitariy va uning tuzilmaviy boʻlinmalari rahbarlari, fond birjalarning ijro organi va uning tuzilmaviy boʻlinmalari rahbarlari va valyuta birjalarining fond boʻlimi rahbarlari; qimmatli qogʻozlar bilan operatsiyalarni amalga oshirishda ishtirok etuvchi, xizmatlar koʻrsatuvchi va (yoki) qimmatli qogʻozlar bozorida ishlarni bajaruvchi qimmatli qogʻozlar bozori professional ishtirokchilarining, markaziy depozitariyning qimmatli qogʻozlar bilan bogʻliq operatsiyalarni amalga oshiruvchi boʻlimlarining, fond birjasining va valyuta birjalari fond boʻlimlarining mutaxassislari. v) Qimmatli qogʻozlar bozorining professional ishtirokchilarida, fond birjalari va valyuta birjalarining fond boʻlimlarida ishlayotgan malaka sertifikatiga ega xodimlar ikki kishidan kam boʻlmasligi lozim.* g) Qimmatli qogʻozlar markaziy depozitariysi va uning tarkibiy tuzilmalari, boshqa professional ishtirokchilar ijroiya organlari, fond birjasi ijroiya organi va uning tarkibiy tuzilmalari, boshqa birjalar fond boʻlimining rahbari 1toifali malaka sertifikatiga ega qimmatli qogʻozlar bozori mutaxassislari uchun belgilangan malaka talablariga javob berishi lozim *. d) I yoki II toifali malaka sertifikatiga ega professional ishtirokchi, fond birjasi, boshqa birja fond boʻlimining nazoratchisi *: quyidagi mutaxassisliklardan biri boʻyicha oliy maʼlumotga: moliya-iqtisod yoki huquqshunoslik sohasida, ilmiy daraja olganligi toʻgʻrisidagi hujjatga yoxud ilmiy daraja haqidagi xorijiy hujjatni tan olish toʻgʻrisida vakolatli davlat organining guvohnomasiga; yoxud qimmatli qogʻozlar bozorida professional faoliyatni amalga oshiruvchi tashkilotlarda, fond birjalarida, boshqa birjalar fond boʻlimlarida yoxud iqtisodiy, moliyaviy va yuridik faoliyat sohalarida, axborot texnologiyalari sohasida yoki koʻrsatib oʻtilgan yoʻnalishlar boʻyicha davlat boshqaruv organlaridagi ishda oxirgi oʻn yilda kamida ikki yillik ish stajiga ega boʻlishi lozim. 8. Malaka sertifikatining amal qilish muddati 5 yil 9. Izoh: Ushbu Pasport talablari qimmatli qogʻozlar bozorining professional ishtirokchilarida, Qimmatli qogʻozlar markaziy depozitariysi (keyingi oʻrinlarda — Markaziy depozitariy), fond birjalari va valyuta birjalarining fond boʻlimlarida ishlashga talabgor boʻlgan yoki ishlayotgan hamda oliy maʼlumotga ega jismoniy shaxslarga nisbatan qoʻllaniladi. I toifali malaka sertifikati — jismoniy shaxslarga beriladigan va qimmatli qogʻozlar bozori professional ishtirokchilarining ijro etuvchi organi rahbari, markaziy depozitariy va uning tuzilmaviy boʻlinmalari rahbari, fond birjasining ijro etuvchi organi va uning tuzilmaviy boʻlinmalari rahbari va valyuta birjalarining fond boʻlimi rahbari lavozimini egallash uchun talab etiladigan malaka toifasi; II toifali malaka sertifikati — jismoniy shaxslarga beriladigan va qimmatli qogʻozlar bozori professional ishtirokchilarida, markaziy depozitariyning qimmatli qogʻozlar bilan bogʻliq operatsiyalarni amalga oshiruvchi boʻlimlari, fond birjalari va valyuta birjalarining fond boʻlimlarida mutaxassis sifatida ishlash uchun talab etiladigan malaka toifasi. Quyidagi shaxslar istisno tariqasida vakolatli organ tomonidan oʻtkaziladigan attestatsiyadan oʻtmasdan va belgilangan yigʻimni toʻlamasdan, II toifali malaka sertifikatini olishlari mumkin: moliya-iqtisod yoki huquqshunoslik sohasi boʻyicha oliy maʼlumot toʻgʻrisidagi imtiyozli diplomga ega oliy taʼlim muassasasi bitiruvchilari, (agar oliy maʼlumotga egaligi toʻgʻrisidagi diplom berilgan kundan uch yildan koʻp vaqt oʻtmagan boʻlsa); oxirgi besh yil mobaynida CFA Institute (Chartered Financial Analyst) xalqaro tashkiloti tomonidan berilgan moliyaviy tahlil va investitsiyalar sohasidagi xalqaro sertifikatning kamida birinchi darajasiga yoki ACI — The Financial Markets Association xalqaro tashkiloti tomonidan berilgan valyuta va pul bozorlari, xavfni (tavakkalchilikni) boshqarish va moliyaviy tahlil sohalaridagi sertifikatga yoki ASSA (Association of Chartered Certified Accountants) xalqaro tashkilotining moliya, buxgalteriya hisobi va audit sohalaridagi xalqaro sertifikatiga yoxud Moliyaviy risk menejer FRM sertifikatining kamida amaliy bilimlar (Applied Knowledge) darajasiga ega boʻlgan shaxslar. Malaka sertifikatini berish boʻyicha attestatsiyadan vakolatli organ tomonidan har oyning birinchi payshanba kunida oʻtkaziladi. Agar ushbu kun bayram kuniga toʻgʻri kelsa yoki texnik sabablarga koʻra ushbu kunda attestatsiyadan (qayta attestatsiyadan) oʻtkazish imkoniyati boʻlmasa, attestatsiyadan (qayta attestatsiyadan) oʻtkazish shu oyning boshqa payshanba kuni oʻtkaziladi. I toifali malaka sertifikatini olish uchun talabgorlar attestatsiyadan test sinovi orqali ikki bosqichda oʻtkaziladi. Test sinovi jami 90 ta savoldan iborat boʻladi. Birinchi bosqich talabgorlarning qimmatli qogʻozlar bilan operatsiyalarni amalga oshirishdagi umumiy bilim saviyasi va koʻnikmasini aniqlashga qaratilgan 60 ta savolni oʻz ichiga olib, ularga javob berish uchun talabgorlarga 60 daqiqa beriladi va ular birinchi bosqichda kamida 45 ta savolga toʻgʻri javob berishlari lozim. Ikkinchi bosqich talabgorlarning boshqaruv qobiliyati va maʼnaviy dunyoqarashini aniqlashga qaratilgan 30 ta maxsus savolni oʻz ichiga olib, ularga javob berish uchun talabgorlarga 30 daqiqa beriladi va talabgorlar ikkinchi bosqichda kamida 22 ta savolga toʻgʻri javob berishlari lozim. II toifali malaka sertifikatini olish uchun talabgorlardan faqat birinchi bosqich test sinovini muvaffaqiyatli topshirish talab qilinadi. * Qoʻpol ravishda buzish deb hisoblanadigan talab va shartlar
Ayrim turdagi malaka sertifikatini berish boʻyicha davlat xizmatlarini koʻrsatishning yagona maʼmuriy reglamentiga 11-ILOVA
Aktuariy malaka sertifikatini berish
1. Malaka sertifikatining nomi: Aktuariy malaka sertifikati 2. Soʻrovnoma beruvchilar toifasi: Jismoniy shaxs 3. Malaka sertifikatini beruvchi vakolatli organ(lar): Istiqbolli loyihalar milliy agentligi 4. Malaka sertifikatini olish uchun talab etiladigan maʼlumotlar: a) Soʻrovnoma; soʻrovnomada quyidagi maʼlumotlar koʻrsatiladi: familiyasi, ismi va otasining ismi (oʻzgargan boʻlsa, bu haqda maʼlumotlar koʻrsatiladi); jismoniy shaxsning shaxsiy identifikatsiya raqami (JSHSHIR); elektron pochta manzili (mavjud boʻlsa) va telefon raqami; davlat xizmatidan foydalanish sababi (malaka sertifikatini olish, malaka sertifikatini qayta rasmiylashtirish, malaka sertifikati muddatini uzaytirish). b) quyidagi hujjatlar vakolatli organ tomonidan tegishli davlat organlari va tashkilotlaridan mustaqil ravishda, shu jumladan, “Elektron hukumat” tizimi idoralararo integratsiyalashuv platformasi orqali soʻrab olinadi: pasport (identifikatsiyalovchi ID-karta) yoki shaxsni tasdiqlovchi boshqa maʼlumotlari; daʼvogarning belgilangan shakldagi fotosurati; iqtisodiyot yoki matematika oliy taʼlim yoʻnalishlari boʻyicha oliy maʼlumot toʻgʻrisidagi diplom, ilmiy daraja olganligi toʻgʻrisidagi hujjat nusxasi yoxud oliy maʼlumot yoki ilmiy daraja haqidagi xorijiy hujjatni tan olish toʻgʻrisida vakolatli davlat organining guvohnomasi nusxasi (olish imkoni mavjud boʻlmagan holatlar bundan mustasno); ish staji toʻgʻrisidagi maʼlumotlar (olish imkoni mavjud boʻlmagan holatlar bundan mustasno); jismoniy shaxslarning familiyasi va (yoki) ismi oʻzgartirilgan boʻlsa, bu toʻgʻrisidagi maʼlumotlar. 5. Malaka sertifikatini berganlik uchun undiriladigan toʻlov miqdori: Bazaviy hisoblash miqdorining 1 baravari. 6. Soʻrovnomalarni koʻrib chiqish muddati: 10 ish kuni 7. Malaka sertifikatining talab va shartlari Iqtisodiyot yoki matematika oliy taʼlim yoʻnalishlari boʻyicha Oʻzbekiston Respublikasi oliy taʼlim tashkilotlarida olingan oliy maʼlumotga yoki xorijiy davlatlarning oliy taʼlim tashkilotlarida olingan hamda qonunchilik hujjatlariga muvofiq Oʻzbekiston Respublikasida tan olingan oliy maʼlumotga ega boʻlish yoxud Oʻzbekiston Respublikasida yoki xorijiy davlatlarda (qonunchilik hujjatlariga muvofiq tan olishdan oʻtgan taqdirda) olingan matematika yoki iqtisodiyot fanlari boʻyicha ilmiy darajaga ega boʻlish; soʻnggi oʻn yil ichida kamida besh yil sugʻurta, matematika, statistika, axborotlashtirish sohalarida ish stajiga (jumladan, oʻrindoshlik asosida) yoki pedagogik stajga ega boʻlish.* 8. Malaka sertifikatining amal qilish muddati 5 yil 9. Izoh: Malaka imtihonini tashkil etish va oʻtkazish uchun vakolatli organ tomonidan imtihon komissiyasi tashkil qilinadi. Imtihon komissiyasi rais, rais oʻrinbosari, kotib va kamida uch nafar aʼzodan iborat boʻladi. Imtihon komissiyasining ishi bayonnoma bilan rasmiylashtiriladi. Bayonnoma imtihon komissiyasining raisi tomonidan tasdiqlanadi va ishtirok etgan barcha aʼzolar tomonidan imzolanadi. Imtihon komissiyasi tarkibiga vakolatli organ xodimlari, aktuar hisob-kitoblar va sugʻurta sohalaridagi mutaxassislar kiritiladi. Imtihon komissiyasining tarkibi har bir malaka imtihoni uchun alohida tuziladi. Imtihon komissiyasi aʼzolarining uchdan ikki qismi hamda raisi yoki uning oʻrinbosari ishtirok etganda, imtihon komissiyasi vakolatli hisoblanadi. Malaka imtihoni kamida uch kishidan iborat guruhning shakllanishiga koʻra, lekin 3 oyda kamida 1-marta oʻtkaziladi. Malaka imtihoni ikki bosqichda oʻtkaziladi. Malaka sertifikati muddati uzaytirilganda, talabgor qayta malaka imtihoni topshiradi. test sinovi (3 akademik soat davomida kompyuter orqali). Test sinovi yakunlangach, uning natijasi shu vaqtning oʻzidan maʼlum qilinadi. Uning natijasiga koʻra daʼvogarga yozma va ogʻzaki imtihonni topshirish uchun ruxsat beriladi; imtihon biletlari boʻyicha yozma va ogʻzaki imtihon (masalalarni yechish va ogʻzaki javobga tayyorlanish uchun 3 akademik soat beriladi). Malaka imtihonining ikkala bosqichini 1 kun davomida oʻtkazishga ruxsat berilmaydi. Test savollari quyidagi taʼlim yoʻnalishlari boʻyicha 40 ta nazariy savollardan iborat: aktuar matematika (10 ta savol); statistika va ehtimollar nazariyasi (10 ta savol); sugʻurta ishi va tavakkalchilik nazariyasi (10 ta savol); investitsiya faoliyati va moliyani boshqarish (10 ta savol). Har bitta toʻgʻri javob uchun bir ball beriladi. Test sinovlari natijalarini ijobiy deb eʼtirof etish uchun asos boʻladigan toʻplangan ballar yigʻindisi 30 balldan kam boʻlmasligi kerak. Test sinovlari natijalari salbiy deb eʼtirof etilganda (30 balldan kam toʻplangan ball), daʼvogar imtihon topshirishga qoʻyilmaydi. Imtihon bileti quyidagi taʼlim yoʻnalishlari boʻyicha 4 ta nazariy savol va 4 ta amaliy masalalardan iborat: aktuar matematika; statistika va ehtimollar nazariyasi; sugʻurta ishi va tavakkalchilik nazariyasi; investitsiya faoliyati va moliyani boshqarish. Imtihon biletining har bir nazariy savoli va amaliy masalasi 5 ballik tizim boʻyicha baholanadi. Imtihon bileti boʻyicha kamida 30 ball toʻplagan daʼvogar malaka imtihonini muvaffaqiyatli topshirgan hisoblanadi. * Qoʻpol ravishda buzish deb hisoblanadigan talab va shartlar. *Aktuariy malaka sertifikatining bekor qilinishiga asos boʻladigan qoʻpol qoidabuzarliklarga quyidagilar kiradi: aktuar xizmatlarni koʻrsatish davomida aktuariy tomonidan olingan maʼlumotlarni uchinchi shaxslarga aktuar xizmatlar buyurtmachisining ruxsatisiz taqdim etish holatining aniqlanishi, qonunchilik hujjatlarida nazarda tutilgan hollar bundan mustasno; aktuariy malaka sertifikatini boshqa shaxsga oʻz nomidan aktuar xizmatlarni koʻrsatish uchun ushbu hujjatdan foydalanish maqsadida berish holatining aniqlanishi. Aktuariy malaka sertifikati bekor qilingan shaxs ushbu sertifikatning amal qilishi davrida qoʻpol qoidabuzarliklar uchun uni bekor qilish haqidagi sud qarori qonuniy kuchga kirgan paytdan boshlab uch yil mobaynida aktuariy malaka sertifikatini qayta olish uchun malaka imtihonini topshirishga qoʻyilmaydi.
Ayrim turdagi malaka sertifikatini berish boʻyicha davlat xizmatlarini koʻrsatishning yagona maʼmuriy reglamentiga 12-ILOVA
Patent vakili sifatida roʻyxatdan oʻtganlik toʻgʻrisidagi guvohnomani berish
1. Malaka sertifikatining nomi: Patent vakili sifatida roʻyxatdan oʻtganlik toʻgʻrisida guvohnoma 2. Soʻrovnoma beruvchilar toifasi: Jismoniy shaxs 3. Malaka sertifikatini beruvchi vakolatli organ(lar): Qoraqalpogʻiston Respublikasi Adliya vazirligi, viloyatlar va Toshkent shahar adliya boshqarmalari 4. Malaka sertifikatini olish uchun talab etiladigan maʼlumotlar: a) Soʻrovnoma; soʻrovnomada quyidagi maʼlumotlar koʻrsatiladi: familiyasi, ismi va otasining ismi (oʻzgargan boʻlsa, bu haqda maʼlumotlar koʻrsatiladi); fuqaroligi; jismoniy shaxsning shaxsiy identifikatsiya raqami (JSHSHIR); elektron pochta manzili (mavjud boʻlsa) va telefon raqami; yashash joyi; ish joyi va lavozimi yoki boshqa yollanish boʻyicha ishi toʻgʻrisida maʼlumotlar; davlat xizmatidan foydalanish sababi (attestatsiyadan oʻtkazish); patent vakili sifatida kelgusi faoliyat ixtisosligi; oliy taʼlim muassasasini tugatgan vaqt, oliy maʼlumot toʻgʻrisidagi diplom seriya va raqami; patent vakillarini tayyorlash oʻquv kursini tugatganligi toʻgʻrisida sertifikat raqami hamda berilgan sanasi. b) talabgorning oliy maʼlumoti toʻgʻrisidagi diplom maʼlumotlari “Elektron hukumat” tizimi idoralararo integratsiyalashuv platformasida mavjud boʻlmaganda ushbu diplom nusxasi ilova qilinadi. Oʻz xohishiga koʻra arizasiga malakasini tavsiflovchi boshqa hujjatlarni ilova qiladi. 5. Malaka sertifikatini berganlik uchun undiriladigan toʻlov miqdori: Patent vakilligiga talabgorni attestatsiyadan oʻtkazish uchun BHMning 4 baravari. Toʻlovlar summasi quyidagi tartibda taqsimlanadi: 10 foizi — Adliya vazirligining Davlat xizmatlarini rivojlantirish jamgʻarmasi shaxsiy hisobvaragʻiga; 11,75 foizi — Raqamli texnologiyalar vazirligi huzuridagi “Elektron hukumat loyihalarini boshqarish markazi” davlat muassasasining Iqtisodiyot va moliya vazirligi Gʻaznachilik qoʻmitasidagi maxsus hisob raqamiga (shu jumladan 0,5 foizi — yagona billing tizimi orqali tasdiqlangani uchun); qolgan mablagʻlar — Adliya vazirligi Intellektual mulkni rivojlantirish jamgʻarmasining shaxsiy hisobvaragʻiga oʻtkaziladi. 6. Soʻrovnomalarni koʻrib chiqish muddati: Besh ish kuni 7. Malaka sertifikati talab va shartlari Talabgor quyidagi talablarga javob berishi lozim: oliy maʼlumotga ega boʻlish, bunda xorijiy davlatlarda olingan oliy maʼlumot toʻgʻrisidagi hujjatlar belgilangan tartibda tan olingan taqdirda eʼtiborga olinadi; patent vakillarini tayyorlash boʻyicha 72 akademik soatdan kam boʻlmagan hajmda oʻquv kursini tugatganligi toʻgʻrisida sertifikatga ega boʻlish, bunda oʻqishni tamomlagan vaqtdan boshlab hujjatlar topshirilgunga qadar oʻtgan vaqt bir yildan oshmasligi kerak. Adliya organlari va muassasalarining intellektual mulk sohasidagi faoliyatga rahbarlik qilish hamda intellektual mulk obyektlariga boʻlgan huquqlarni muhofaza va himoya qilish bilan bogʻliq lavozimlarida kamida uch yil ishlagan shaxslardan sertifikat talab qilinmaydi. 8. Malaka sertifikatining amal qilish muddati Cheklanmagan 9. Izoh: Vakolatli organning attestatsiya komissiyasi (keyingi oʻrinlarda — attestatsiya komissiyasi) patent vakilligiga talabgorni attestatsiyadan oʻtkazadigan kollegial organ hisoblanadi. Attestatsiya komissiyasi komissiya raisi, aʼzolari va kotibidan iborat tarkibda faoliyat koʻrsatadi. Attestatsiya komissiyasiga vakolatli organ rahbarining sohaga masʼul oʻrinbosari raislik qiladi, uning tarkibiga vakolatli organning, Adliya vazirligi huzuridagi “Intellektual mulk markazi” davlat muassasasi masʼul xodimlari hamda oliy taʼlim muassasalarining oʻqituvchilari, Oʻzbekiston Patent vakillari assotsiatsiyasi vakili (kelishuvga koʻra) kiritiladi. Komissiya kotibi ovoz berish huquqiga ega emas. Attestatsiya komissiyasi tarkibi vakolatli organ rahbari tomonidan tasdiqlanadi. Vakolatli organning Intellektual mulk huquqlarini himoya qilish shuʼbasi attestatsiya komissiyasining ishchi organi hisoblanadi. Ishchi organ talabgorlardan kelib tushgan soʻrovnomalar toʻgʻri rasmiylashtirilganligi, hujjatlar toʻliq taqdim qilinganligi, talabgor majburiy malaka sertifikati talab va shartlariga javob berishini oʻrganib attestatsiyani topshirishga qoʻyish yoki rad etish toʻgʻrisida takliflar tayyorlaydi. Quyidagi talabgorlar attestatsiyaga qoʻyilmaydi: Oʻzbekiston Respublikasi hududida doimiy yashaydigan Oʻzbekiston Respublikasining fuqarosi hisoblanmagan shaxs; davlat organlari va tashkilotlarining xodimlari, ilmiy va pedagogik faoliyat bilan shugʻullanuvchi shaxs bundan mustasno; muomalaga layoqatsiz yoki muomala layoqati cheklangan deb topilgan shaxs; sudlanganlik holati tugallanmagan yoki sudlanganligi olib tashlanmagan shaxs. Attestatsiya komissiyasi majlislari zarurat boʻlganda oʻtkaziladi va uning aʼzolarining kamida uchdan ikki qismi ishtirok etganda huquqiy vakolatga ega boʻladi. Attestatsiya komissiyasi raisi vakilligiga talabgorlardan tushgan arizalarga muvofiq attestatsiya oʻtkazish sanasini belgilaydi. Attestatsiya komissiyasining qarorlari komissiya majlisida qatnashadigan aʼzolarning oddiy koʻpchilik ovozi bilan qabul qilinadi. Ovozlar teng boʻlgan taqdirda, attestatsiya komissiyasi raisining ovozi hal qiluvchi hisoblanadi. Attestatsiya komissiyasining qarori bayonnoma bilan rasmiylashtiriladi. Attestatsiya komissiyasining navbatdagi majlisini oʻtkazish (sanasi, joyi va vaqti) toʻgʻrisida attestatsiya komissiyasi aʼzolariga hamda attestatsiyadan oʻtadigan patent vakilligiga talabgorlarga attestatsiya komissiyasi kotibi tomonidan majlis boshlanishidan kamida bir hafta oldin xabar beriladi. Agar patent vakilligiga talabgor attestatsiya oʻtkazilishi haqida xabardor qilingan boʻlib, attestatsiyaga kelmagan boʻlsa, navbatdagi attestatsiyadan oʻtadigan talabgorlar roʻyxatiga kiritiladi, bu haqida talabgor Davlat xizmatlari markazi (oʻzi kelib murojaat qilgan taqdirda) yoki YIDXP orqali (elektron tarzda murojaat etgan taqdirda) uch ish kunidan kechiktirmay xabardor qilinadi. Agar talabgor tegishli tarzda xabardor qilinganidan keyin ikkinchi marta attestatsiyadan oʻtish uchun kelmasa, talabgorga guvohnoma berish boʻyicha davlat xizmatini koʻrsatish rad qilingan hisoblanadi. Bunda attestatsiyadan oʻtish uchun toʻlangan yigʻim summasi qaytarib berilmaydi. Attestatsiya talabgorning imtihonga qoʻyilgani haqida bildirishnoma yoʻllangan sanadan eʼtiboran ikki oydan oshmagan muddatda oʻtkaziladi. Har bir ixtisoslik boʻyicha oʻrtacha 50 — 60 ta savoldan iborat boʻlgan savollar roʻyxati tuziladi va attestatsiya komissiyasi raisi tomonidan Oʻzbekiston Patent vakillari assotsiatsiyasi bilan kelishilgan holda tasdiqlanadi. Savollar roʻyxati vakolatli organning rasmiy veb-saytida eʼlon qilinib, qonunchilikka kiritilgan oʻzgartirish va qoʻshimchalarga asosan doimiy ravishda yangilab boriladi. Attestatsiya savollari talabgor tomonidan tanlangan sohadan kelib chiqib, quyidagi yoʻnalishlar boʻyicha tuziladi: sanoat mulkiga oid Oʻzbekiston Respublikasi qonunchiligi; sanoat mulki sohasidagi Oʻzbekiston Respublikasining xalqaro shartnomalari. Ikki va undan ortiq ixtisoslik boʻyicha suhbatdan oʻtadigan talabgorga har bir qoʻshimcha ixtisoslik boʻyicha yana bittadan qoʻshimcha savol beriladi. Patent vakillarining ixtisosligi quyidagi intellektual mulk obyektlari boʻyicha belgilanadi: tovar belgilari, xizmat koʻrsatish belgilari, tovar kelib chiqqan joy nomlari va geografik koʻrsatkichlar; ixtiro va foydali modellar; sanoat namunalari; seleksiya yutuqlari; integral mikrosxemalar topologiyalari. Attestatsiya savollari maxsus axborot tizimi orqali tasodifiy tarzda tanlanadi. Tanlangan savollar roʻyxati masʼul kotib tomonidan talabgorga chop etish qurilmasi (printerdan) chiqarib beriladi. Talabgorga imtihon savollariga tayyorlanish uchun 30 daqiqa vaqt beriladi. Talabgorga ikki va undan ortiq ixtisoslik boʻyicha savollarga javob berishga tayyorgarlik koʻrish uchun har bir qoʻshimcha ixtisoslik boʻyicha savol uchun 10 daqiqa vaqt ajratiladi. Attestatsiya savollariga javob berishga tayyorlanishda talabgorga: boshqa talabgorlar bilan suhbatlashish; axborot manbai sifatida xizmat qilishi mumkin boʻlgan qonunchilik hujjatlaridan, adabiyotlardan, har qanday turdagi texnika vositalari yoki boshqa hujjatlar va vositalardan foydalanish; attestatsiya savollariga javob bermasdan oldin xonani tark etish va qaytib kirish taqiqlanadi. Agar talabgor savollarga javob bera olmasa yoki berilgan javoblar asosida talabgorning bilim darajasini aniqlashning imkoniyati boʻlmasa, attestatsiya komissiyasi aʼzolari tomonidan qoʻshimcha savollar berilishi mumkin. Qoʻshimcha beriladigan savollar oldingi savollarga berilgan javoblarni aniqlashtirish maqsadida berilishi va oldingi savollar doirasidan chetga chiqmasligi lozim. Talabgor tomonidan beriladigan javoblar aniq, loʻnda va aynan savol mazmuni bilan mos boʻlishi hamda bitta savolga javob berish davomiyligi uch daqiqadan oshmasligi lozim. Qoʻshimcha savollar beriladigan holatlarda suhbat davomiyligi yana oʻn daqiqagacha uzaytirilishi mumkin. Attestatsiya natijasi ball tizimi boʻyicha baholanadi (har bir savolning javobi uchun eng yuqori 10 ball, eng past 0 ball), bunda attestatsiya komissiyasi majlisida ishtirok etgan aʼzolarning har biri attestatsiya natijasi boʻyicha, har bir savol yuzasidan talabgorning bergan javoblariga ball qoʻyadi. Talabgor imtihon savollariga javob berib boʻlgandan keyin attestatsiya oʻtkazilgan xonani tark etishi kerak. Attestatsiya yakunlari boʻyicha attestatsiya komissiyasi aʼzolari tomonidan talabgorga qoʻyilgan ballar hisoblab chiqariladi. Talabgor toʻplagan ball toʻplanishi mumkin boʻlgan eng yuqori ballning 60 foizidan kam boʻlmagan taqdirda, talabgorni attestatsiyadan oʻtgan deb topish toʻgʻrisida qaror qabul qilinadi. Talabgor toʻplagan ball toʻplanishi mumkin boʻlgan eng yuqori ballning 60 foizidan kam boʻlgan taqdirda, talabgorni attestatsiyadan oʻtmagan deb topish toʻgʻrisida qaror qabul qilinadi. Attestatsiya natijalari talabgorlar ishtirokida attestatsiya komissiyasi raisi tomonidan oʻqib eshittiriladi. Vakolatli organ tomonidan attestatsiya natijalari tasdiqlangandan soʻng besh ish kuni ichida QR-kod (matrik shtrixli kod) qoʻyilgan ilovaga muvofiq shaklda Patent vakili sifatida roʻyxatdan oʻtganlik toʻgʻrisida guvohnoma rasmiylashtiriladi. Attestatsiyadan oʻtmagan talabgor imtihonni takroran topshirish uchun attestatsiya oʻtkazilgan kundan boshlab kamida bir oy vaqt oʻtgandan soʻng belgilangan tartibda imtihondan oʻtish uchun takroran murojaat qilishga haqli. Talabgor attestatsiya natijalari yuzasidan imtihon oʻtkazilgan kundan boshlab bir oy mobaynida apellyatsiya berish huquqiga ega. Vakolatli organ attestatsiya komissiyasining qarorlari ustidan kelib tushgan shikoyatlarni koʻrib chiqish uchun Oʻzbekiston Respublikasi Adliya vazirligida Apellyatsiya komissiyasi (keyingi oʻrinlarda — Apellyatsiya komissiyasi) tashkil etiladi. Apellyatsiya komissiyasi komissiya raisi, aʼzolari va kotibidan iborat tarkibda faoliyat koʻrsatadi va uning tarkibi Oʻzbekiston Respublikasi adliya vaziri tomonidan tasdiqlanadi. Apellyatsiya komissiyasi tarkibiga Oʻzbekiston Respublikasi Adliya vazirligining, vazirlik huzuridagi “Intellektual mulk markazi” davlat muassasasining tajribali masʼul xodimlari hamda oliy taʼlim muassasalarining oʻqituvchilari, Oʻzbekiston Patent vakillari assotsiatsiyasi vakili (kelishuvga koʻra) kiritilishi mumkin. Apellyatsiya komissiyasi kotibi ovoz berish huquqiga ega emas. Oʻzbekiston Respublikasi Adliya vazirligining Intellektual mulkni huquqiy himoya qilish boshqarmasi Apellyatsiya komissiyasining ishchi organi hisoblanadi. Vakolatli organ oʻz vakolatlari doirasida: patent vakili tomonidan qonunchilik hujjatlariga, guvohnoma (malaka sertifikati) talab va shartlariga rioya etilishini nazorat qilish; jismoniy va yuridik shaxslarning patent vakili xatti-harakatidan norozi boʻlib yozgan shikoyatlarini koʻrib chiqish; patent vakili faoliyatini qonunchilikka muvofiq tekshirish; tekshirishlar oʻtkazishda paydo boʻladigan masalalar yuzasidan patent vakilidan zarur tushuntirishlar va materiallarni soʻrash hamda olish; Patent vakili sifatida roʻyxatdan oʻtganlik toʻgʻrisida guvohnomani amal qilishini belgilangan tartibda toʻxtatib turish, tugatish va bekor qilish. Patent vakili vakolatli organ tomonidan tekshirishlar oʻtkazish uchun shart-sharoitlarni taʼminlashi, shu jumladan zarur axborot va materiallarni taqdim etishi shart. Patent vakili uning faoliyatini tekshirish jarayonida Oʻzbekiston Patent vakillari assotsiatsiyasining xodimi kuzatuvchi sifatida ishtirok etishini talab qilishga haqli. Qoʻpol ravishda buzish deb hisoblanadigan talab va shartlar: patent vakili oʻz faoliyatini amalga oshirishda guvohnomada koʻrsatilgan ixtisoslik sohasiga amal qilmaslik; patent vakili faoliyatini amalga oshirishda muntazam ravishda (bir yil davomida ikki yoki undan ortiq marotaba) qonun buzilishi holatlariga yoʻl qoʻyganlik; patent vakili faoliyatini amalga oshirishda muntazam ravishda (bir yil davomida ikki yoki undan ortiq marotaba) Patent vakilining kasb etikasi qoidalariga rioya etmaganlik; oʻz faoliyatini amalga oshirishda olingan maxfiy axborotni oshkor qilganlik (qonunchilik hujjatlarida nazarda tutilgan holatlar bundan mustasno); malakasini oshirish davri kelganda olti oy mobaynida oʻz malakasini oshirmaganlik; guvohnomada olgandan soʻng olti oy davomida faoliyatini boshlamaganlik; sudning qonuniy kuchga kirgan hukmiga muvofiq jinoiy javobgarlikka tortilganlik.
Patent vakili sifatida roʻyxatdan oʻtganlik toʻgʻrisidagi guvohnomani berish pasportiga ILOVA
Ayrim turdagi malaka sertifikatini berish boʻyicha davlat xizmatlarini koʻrsatishning yagona maʼmuriy reglamentiga 13-ILOVA
Xususiy tartibda faoliyat yurituvchi psixologlarga malaka sertifikatini berish
1. Malaka sertifikatining nomi: Xususiy tartibda faoliyat yurituvchi psixolog malaka sertifikati 2. Soʻrovnoma beruvchilar toifasi: Jismoniy shaxs (keyingi oʻrinlarda — talabgor) 3. Malaka sertifikatini beruvchi vakolatli organ(lar): Psixologlarning jamoat birlashmalari 4. Malaka sertifikatini olish uchun talab etiladigan maʼlumotlar: a) Ariza; arizada quyidagi maʼlumotlar koʻrsatiladi: familiyasi, ismi va otasining ismi (oʻzgargan boʻlsa, bu haqida maʼlumotlar koʻrsatiladi); pasport yoki ID-karta maʼlumotlari (seriyasi va raqami); jismoniy shaxsning shaxsiy identifikatsiya raqami (JSHSHIR); elektron pochta manzili (mavjud boʻlsa); telefon raqami; oliy psixologik maʼlumot toʻgʻrisidagi maʼlumotlar (bakalavr yoki magistr diplomi); psixologlarning jamoat birlashmasiga aʼzolikni tasdiqlovchi hujjat raqami; b) quyidagi hujjatlar ilova qilinadi: erkin shakldagi rezyume; oliy maʼlumot toʻgʻrisida diplomning va psixologiya mutaxassisligi boʻyicha qayta tayyorlov kurslarida oʻqigani toʻgʻrisidagi tegishli hujjatning nusxasi (psixologiyadan boshqa taʼlim yoʻnalishi boʻyicha oliy maʼlumotga ega boʻlgan shaxslar uchun); tavsifnomalar, talabgorning tegishli tematikalar boʻyicha ixtisoslashtirilgan psixologik tayyorgarlikdan oʻtganligini tasdiqlovchi tavsiyalar va sertifikatlar (agar mavjud boʻlsa); psixologlarning jamoat birlashmasiga aʼzolikni tasdiqlovchi hujjat. 5. Malaka sertifikati berganlik uchun undiriladigan toʻlov miqdori: Bazaviy hisoblash miqdorining 2 baravari 6. Soʻrovnomalarni koʻrib chiqish muddati: 5 ish kuni 7. Malaka sertifikatining talab va shartlari: a) talabgorning psixologlar jamoat birlashmasiga aʼzo ekanligi (jismoniy shaxs bir vaqtning oʻzida faqat bitta psixologlarning jamoat birlashmasiga aʼzo boʻlishi mumkin); b) psixologiya yoʻnalishi yoki boshqa taʼlim yoʻnalishi boʻyicha oliy maʼlumotga ega boʻlish va psixologiya mutaxassisligi boʻyicha qayta tayyorlov kurslarida oʻqigani; v) malaka sertifikatiga ega boʻlgan har bir psixolog malaka sertifikatini olganidan soʻng har uch yilda malaka sertifikati bergan vakolatli organ tomonidan tasdiqlangan malaka oshirish dasturlari boʻyicha yoki psixologlarni malaka oshirish markazlari tomonidan kamida 60 soatlik malaka oshirish kurslarida oʻqishi; g) Oʻzbekiston Respublikasining doimiy rezidenti boʻlish; d) psixologik yordam koʻrsatilishini soʻrab murojaat qilgan shaxsga psixologik yordamning shakli, turi toʻgʻrisidagi axborotni va boshqa zarur axborotni taqdim etishi; e) psixologik yordam koʻrsatishda psixologik yordam koʻrsatishni soʻrab murojaat qilgan shaxsga nisbatan insoniy muomalada boʻlish, uning shaʼni, qadr-qimmatini va ishchanlik obroʻsini hurmat qilishi; j) psixologik yordam koʻrsatish jarayonida oʻziga maʼlum boʻlib qolgan kasbiy sirni va shaxsga doir maʼlumotlarni qonunchilik talablariga muvofiq oshkor etmasligi*; z) pulli asosda psixologik yordam koʻrsatilganda psixologik yordam koʻrsatish toʻgʻrisida shartnoma talablariga rioya etishi; i) psixologik yordam koʻrsatish standartlariga va psixologlarning odob-axloq kodeksi talablariga rioya etishi; k) psixologik yordam koʻrsatishning ruxsat etilmagan usullari va vositalaridan foydalanmaslik, shu jumladan, jismoniy yoki ruhiy zoʻravonlik ishlatmasligi*; l) psixologik yordam koʻrsatish chogʻida vijdon erkinligi va diniy tashkilotlar toʻgʻrisidagi qonunchilik talablariga rioya etish, shu jumladan, diniy taʼlimotdan saboq bermaslik, diniy aqida va gʻoyalarni targʻib qilmaslik, diniy mazmundagi materiallarni tarqatmaslik, u yoki bu dinga ustuvorlik bermaslik yoxud uni kamsitmaslik*; m) psixologik yordam koʻrsatishda huquqbuzarlik yoki jinoyat sodir etishga, oʻz joniga suiqasd qilishga, qimor va tavakkalchilikka asoslangan boshqa oʻyinlarda ishtirok etishga yoki gʻayriijtimoiy xulq-atvorning boshqa shakllariga daʼvat qilmaslik*; n) voyaga yetmagan shaxsga psixologik yordamni uning qonuniy vakilining roziligi bilan koʻrsatish. Oʻn toʻrt yoshga toʻlmagan shaxsga uning qonuniy vakillarining roziligisiz psixologik yordam koʻrsatishga unga nisbatan tazyiq va zoʻravonlik oʻtkazish hollari aniqlanganda, shuningdek, favqulodda holatda, favqulodda vaziyatda yoki baxtsiz hodisalarda yoʻl qoʻyiladi; o) psixologik yordam koʻrsatilishini soʻrab murojaat qilgan shaxsning yoki uning qonuniy vakilining talabiga koʻra malaka sertifikatini koʻrsatish, shuningdek, psixologik yordamning shakli, turi va boshqa maʼlumotlar koʻrsatilgan hujjatdan koʻchirma berish. 8. Malaka sertifikatining amal qilish muddati: 5 yil 9. Izoh: 1. Talabgor tomonidan taqdim etilgan xorijiy davlatlarda olingan oliy maʼlumot toʻgʻrisidagi hujjatlar belgilangan tartibda Oʻzbekiston Respublikasida tan olingan taqdirda inobatga olinadi. 2. Psixologiya yoʻnalishi boʻyicha oliy maʼlumotga ega boʻlgan shaxslar psixologik yordamning barcha turlarini koʻrsatish huquqiga ega. 3. Psixologiyadan boshqa taʼlim yoʻnalishi boʻyicha oliy maʼlumotga ega boʻlgan, psixologiya mutaxassisligi boʻyicha qayta tayyorlash kurslarida oʻqigan shaxslar psixologik yordamning faqat psixologik maslahat va psixologik trening turlarini koʻrsatish huquqiga ega. 4. Qayta tayyorlash dasturlarini oʻzlashtirish muddati oʻquv rejasiga kiritilgan fanlar soni hamda ularning yuklamalari hajmidan kelib chiqib belgilanadi va u 16 haftadan (576 soatdan) kam boʻlmasligi shart. 5. Malaka imtihoni guruhlar shakllanishiga qarab, talabgorlarning soʻrovnomalariga asosan imtihon komissiyasi nazorati ostida vakolatli organ binosida bir oyda kamida bir marotaba oʻtkaziladi. 6. Imtihon komissiyasi tarkibi va savollar psixologlar jamoat birlashmasi raisi tomonidan tasdiqlanadi. Imtihon komissiyasi tarkibiga psixologlar jamoat birlashmasi xodimlari, boshqaruv aʼzolari hamda psixologiya yoʻnalishi boʻyicha PhD, DSc darajasiga ega boʻlgan oliy taʼlim muassasalarining professor va oʻqituvchilari kiritiladi. 7. Imtihon ikki bosqichda oʻtkaziladi: birinchi bosqichda psixologiya yoʻnalishi boʻyicha 75 ta savoldan iborat boʻlgan test sinovi oʻtkaziladi hamda umumiy imtihon vaqti davomiyligi 60 daqiqani tashkil etadi. 75 foizdan kam boʻlmagan savollarga toʻgʻri javob bergan talabgor malaka imtihonining keyingi bosqichiga oʻtgan hisoblanadi; ikkinchi bosqichda talabgorlar bilan yakka tartibda suhbat oʻtkaziladi. Bunda talabgor 20 daqiqa davomida 5 ta savolga javob berishi lozim. 8. Suhbat natijalari quyidagi mezonlar boʻyicha baholanadi: amaliyotda qoʻllash uchun ruxsat etilgan psixologik yordam koʻrsatish usul va vositalarini, psixologning axloq kodeksida keltirilgan kasbiy-axloqiy tamoyillarni tushunish darajasi; amaliyotda qoʻllash uchun ruxsat etilgan psixologik yordam koʻrsatish usul va vositalaridan foydalangan holda samarali psixologik yordam koʻrsatish koʻnikmasi; psixologik yordam koʻrsatish jarayonida mijozning sogʻligʻi, jinsi, yoshi, millati, dini, kasbi, qadriyatlari va hayotidagi voqea-hodisalarning oʻziga xos jihatlarini inobatga olish darajasi; psixologik yordam koʻrsatishda psixodiagnostik usullardan va vositalardan foydalanish qobiliyatiga ega boʻlish darajasi; psixologik yordam koʻrsatish standartini bilish darajasi. 9. Malaka imtihoni talabgorning tanloviga koʻra davlat tili yoki rus tilida oʻtkaziladi. 10. Malaka imtihonining har ikki bosqichi bir kunda oʻtkazilishiga yoʻl qoʻyilmaydi. Imtihonning har ikki bosqichi umumiy besh ish kuni ichida oʻtkazilishi lozim. 11. Malaka imtihonidan chetlashtirilgan shaxs imtihon oʻtkazilgan kundan boshlab uch oydan soʻng qayta ariza berishi mumkin. 12. Malaka sertifikatining amal qilish muddati tugashi sababli qayta malaka sertifikati olish uchun ariza sertifikatning amal qilish muddati tugashidan kamida bir oy oldin topshirilishi kerak. 13. *Qoʻpol ravishda buzish deb hisoblanadigan talab va shartlar.
Ayrim turdagi malaka sertifikatini berish boʻyicha davlat xizmatlarini koʻrsatishning yagona maʼmuriy reglamentiga 14-ILOVA
Shaharsozlik va uy-joy kommunal xoʻjaligi sohalari mutaxassislariga sertifikat berish
1. Malaka sertifikatining nomi: Shaharsozlik va uy-joy kommunal xoʻjaligi sohalari mutaxassislarining “Mutaxassis sertifikati” 2. Soʻrovnoma beruvchilar toifasi: Jismoniy shaxs 3. Malaka sertifikatini beruvchi vakolatli organ(lar): Qurilish va uy-joy kommunal xoʻjaligi vazirligi huzuridagi Kompetensiyani rivojlantirish instituti 4. Malaka sertifikatini olish uchun talab etiladigan maʼlumotlar: a) Soʻrovnoma: soʻrovnomada quyidagi maʼlumotlar koʻrsatiladi: familiyasi, ismi va otasining ismi (oʻzgargan boʻlsa, bu haqida maʼlumotlar koʻrsatiladi); pasport (ID-karta) seriyasi va raqami; jismoniy shaxsning shaxsiy identifikatsiya raqami (JSHSHIR); yashash manzili; elektron pochta manzili (mavjud boʻlsa) va telefon raqami; oʻquv kursi yoʻnalishi; taʼlim tili; oʻqish hududi; test topshirish hududi; b) quyidagi hujjatlar ilova qilinadi: oliy maʼlumoti toʻgʻrisidagi hujjat. Talabgorning oliy maʼlumot haqidagi diplomi va mehnat faoliyati toʻgʻrisidagi maʼlumotlar vakolatli organ tomonidan mustaqil ravishda “Elektron hukumat” tizimi idoralararo integratsiyalashuv platformasi orqali olinadi. 5. Test sinovidan oʻtish hamda sertifikat olish uchun undiriladigan yigʻim miqdori: Bazaviy hisoblash miqdorining 2 baravari. Undirilgan yigim quyidagi tartibda taqsimlanadi: 30 foizi-Bilim va malakalarni baholash agentligi hisobvaragʻiga; 20 foizi — Qurilish va uy-joy kommunal xoʻjaligi vazirligi huzuridagi Axborot-kommunikatsiya texnologiyalarini rivojlantirish Respublika markazining shaxsiy hisobvaragʻiga; 50 foizi — Kompetensiyani rivojlantirish instituti (keyingi oʻrinlarda — Institut)ning hisobvaragʻiga oʻtkaziladi. 6. Soʻrovnomalarni koʻrib chiqish muddati: 1 ish kuni 7. Malaka sertifikatining talab va shartlari Talabgor shaharsozlik va uy-joy kommunal xoʻjaligi sohalari boʻyicha oliy maʼlumot (koʻp kvartirali uylarning boshqaruv organlariga rahbarlik qilish uchun — oliy yoki oʻrta maxsus maʼlumot) toʻgʻrisidagi diplomga hamda tegishli soha boʻyicha kamida 3 yil mehnat stajiga ega boʻlishi kerak. 8. Malaka sertifikatining amal qilish muddati 3 yil 9. Izoh: Sertifikat — Institutda yoki uning hududiy filiallari (keyingi oʻrinlarda — taʼlim muassasalari)da oʻquv dasturini tamomlagan va test sinovini muvaffaqiyatli topshirgan mutaxassisga beriladigan, shaharsozlik hujjatlarini ishlab chiqish, shaharsozlik hujjatlarini ekspertizadan oʻtkazish, qurilayotgan obyektlarda ichki, mualliflik, texnik va davlat nazoratini olib borish hamda foydalanishga topshirilgan obyektlarda nazorat oʻlchovini amalga oshirish huquqini tasdiqlovchi davlat namunasidagi hujjat. Sertifikat taʼlim muassasalarida dasturlar boʻyicha oʻquv kursini tugatgan hamda belgilangan tartibda oʻtkazilgan test sinovida savollarning 56 va undan yuqori foiziga toʻgʻri javob bergan mutaxassislarga beriladi. Talabgorlar sertifikat talab etiladigan lavozimga tayinlangan sanadan boshlab bir yil muddat davomida dastur asosida oʻqishi va sertifikatga ega boʻlishi talab etiladi. Agarda talabgor bir yil muddat davomida belgilangan tartibda tegishli sertifikatga ega boʻlmasa, ular bilan tuzilgan mehnat shartnomasi belgilangan tartibda bekor qilinadi. Oʻquv kursida oʻqimoqchi boʻlgan talabgorlar shaharsozlik va uy-joy kommunal xoʻjaligi sohasi mutaxassislari uchun tashkil etilgan oʻquv kursi yoʻnalishlaridan (loyiha boshqaruvini va texnik nazoratni, shu jumladan, yoʻnalishlar boʻyicha nazoratni olib boruvchi, loyiha tashkilotlarining mualliflik nazoratini olib boruvchi, shuningdek, loyiha bosh muhandislari va bosh arxitektorlari, pudrat tashkilotlarining ichki nazoratini amalga oshiruvchi, nazorat oʻlchovini amalga oshiruvchi mutaxassislar, ekspert tashkilotlari ekspertlari, koʻp kvartirali uylarni boshqarish organlari rahbarlari, tuman (shahar) va viloyat arxitektorlari, qurilish va uy-joy kommunal xoʻjaligi sohasida nazorat qilish hududiy inspeksiyalari inspektorlaridan) birini tanlab, ariza topshirganidan soʻng shaharsozlik faoliyati sohasi boʻyicha oliy maʼlumotga va tegishli soha boʻyicha kamida 3 yil mehnat stajiga ega ekanligini tekshirib, saralanadi. Saralashdan oʻtgan talabgorlarni oʻqishga qabul qilish maqsadida shartnoma tuziladi hamda oʻqish uchun belgilangan toʻlov amalga oshiriladi. Dastur asosida oʻqitish uchun toʻlov miqdori Institut tomonidan mustaqil belgilanadi. Taʼlim muassasalari oʻquv mashgʻuloti boshlanishi haqida talabgorga kamida uch kun oldin elektron xabarnoma yuboradi (elektron pochta manzili, mobil ilova yoki ijtimoiy tarmoqlar orqali). Talabgorlarga oʻz ish joyidan ajralgan va ajralmagan holda oʻquv mashgʻulotlarida ishtirok etishga (oʻqishiga) ruxsat beriladi. Talabgorlar oʻquv jarayoni davomida Bilim va malakalarni baholash agentligi (keyingi oʻrinlarda — Agentlik) tomonidan oʻtkaziladigan test sinovida ishtirok etish uchun belgilangan yigimni toʻlaydi. Taʼlim muassasasi dastur asosidagi oʻqish yakunlangandan soʻng talabgorlarning oʻzlashtirgan bilimini test sinovidan oʻtkazish uchun Agentlikka soʻrovnoma yuboradi. Soʻrovnoma orqali Agentlikka roʻyxati yuborilgan talabgorlar oʻqish yakunlangan kundan boshlab uch oy muddat ichida test sinovlarida ishtirok etishi lozim. Test sinovidan oʻta olmagan hamda tegishli toifasini oshirmoqchi boʻlgan talabgorlarga bazaviy hisoblash miqdorining ikki baravari miqdorida yigim toʻlab, uch oy muddat ichida qaytadan test topshirish uchun imkoniyat beriladi. Bunda qayta test topshirgan talabgorning test natijasidagi eng yuqori koʻrsatkich hisobga olinadi. Ushbu muddat davomida oʻtkazilgan test sinovlarida ishtirok etmagan talabgorlar test sinovidan oʻtmagan hisoblanadi. Agentlik soʻrovnoma kelib tushgandan keyin besh ish kunidan koʻn boʻlmagan muddatda test sinovi oʻtkazilishini taʼminlaydi. Test topshiriqlari Agentlik tomonidan belgilangan tartibda maxfiyligi taʼminlangan holda ishlab chiqiladi hamda tizimli ravishda yangilab boriladi. Test topshiriqlarini ishlab chiqishda dastur hamda amaldagi shaharsozlik faoliyati sohasidagi qonunchilik hujjatlaridan foydalaniladi. Talabgor test sinovi oʻtkaziladigan hudud (bino)ga shaxsini tasdiqlovchi hujjatining (biometrik pasporti, Xorijga chiqish pasporti, identifikatsiya ID-kartasi, yangi namunadagi haydovchilik guvohnomasi kabi hujjatlardan birini) aslini koʻrsatgan holda tekshirib kiritiladi. Test sinoviga kelmagan yoki kechikkan talabgorlar uch oy davomida navbatdagi test sinovlarida ishtirok etishiga ruxsat etiladi. Test sinovi kompyuterda Agentlik tomonidan tasdiqlangan komissiya aʼzolari va kuzatuvchilar ishtirokida oʻtkaziladi. Test sinovidagi topshiriqlar soni talabgorlarning soʻrovnomasida qayd etilgan yoʻnalishga muvofiq 50 tadan iborat boʻladi. Talabgorga test sinovini topshirish uchun ikki soat vaqt beriladi. Test sinovi oʻtkaziladigan xonaga barcha turdagi mobil aloqa vositalari va shpargalka olib kirish, boshqa talabgorlar bilan muloqot qilish taqiqlanadi. Ushbu talablarni buzgan talabgorlar test sinovidan chetlashtiriladi va test sinovidan oʻtmagan deb hisoblanadi. Test sinovidan chetlashtirilgan talabgorlar boʻyicha dalolatnoma tuziladi (koʻrilgan taʼsir chorasi faqat mazkur test sinoviga tegishli). Test sinovi natijasi test yakunlangan vaqtning oʻzida kompyuterda chiqariladi. Talabgor test sinovi natijalaridan norozi boʻlsa, kompyuterda test sinovi natijalari eʼlon qilingan vaqtning oʻzida, Agentlikka test sinovi natijalari yuzasidan shikoyat berish huquqiga ega. Shikoyatni koʻrib chiqish uchun har yili bir marotaba Agentlik va Institut rahbarlarining qoʻshma buyrugʻi bilan 5 yoki 7 nafar aʼzodan iborat komissiya tuziladi. Komissiya tomonidan shikoyat bir hafta mobaynida koʻrib chiqiladi. Talabgor komissiya qarori toʻgʻrisida yozma yoki elektron shaklda xabardor qilinadi. Shikoyatni koʻrib chiqish natijalari boʻyicha quyidagi qarorlardan biri qabul qilinadi: test sinovi natijalarini oʻzgarishsiz qoldirish va shikoyatning qanoatlantirilishini rad etish; test sinovlari natijalarini oʻzgartirish va shikoyatni qanoatlantirish. Agar talabgor tomonidan koʻrsatilgan dalillar tasdiqlanmasa, shikoyatning qanoatlantirilishini rad etish toʻgʻrisida qaror qabul qilinadi. Agar talabgor tomonidan koʻrsatilgan dalillar asosli deb topilsa, komissiya qarori bilan test natijalari oʻzgartiriladi. Takroriy shikoyat koʻrib chiqilmaydi. Talabgorlar komissiyaning qarori yuzasidan qonunchilik hujjatlarida belgilangan tartibda sudga shikoyat qilishi mumkin. Test sinovidagi topshiriqlar talabgorlarning soʻrovnomasida qayd etilgan yoʻnalish va obyektlar xavf-xatar toifalariga muvofiq boʻlishi shart. 50 ta test topshirigʻining: 28 — 35 tasiga (56 — 70 foiz) toʻgʻri javob bergan talabgorga xavf-xatarligi boʻyicha II toifali; 36 — 42 tasiga (71 — 85 foiz) toʻgʻri javob bergan talabgorga xavf-xatarligi boʻyicha III toifali; 43 — 50 tasiga (86 — 100 foiz) toʻgʻri javob bergan talabgorga xavf-xatarligi boʻyicha IV toifali qurilish obyektlarining arxitektura-shaharsozlik hujjatlarini ishlab chiqish, shaharsozlik hujjatlarini ekspertizadan oʻtkazish, texnik nazoratni amalga oshirish, qurilish-montaj ishlari sifatini nazorat qilish va nazorat oʻlchovini amalga oshirish huquqi beriladi. Qurilish va uy-joy kommunal xoʻjaligi vazirligi tomonidan shaharsozlik va uy-joy kommunal xoʻjaligi sohalarida sertifikatlangan mutaxassislarining elektron reyestri yuritiladi. Reyestrda quyidagi maʼlumotlar qayd etiladi: a) sertifikatlangan mutaxassisning familiyasi, ismi, otasining ismi, pochta manzili, elektron pochta manzili (mavjud boʻlsa), telefon raqami; b) jismoniy shaxsning shaxsiy identifikatsiya raqami (JSHSHIR); v) sertifikat raqami, berilgan sanasi va uning amal qilish muddati; g) sertifikatlangan mutaxassislar: hududlar (viloyat va tumanlar) kesimida; sohalar (arxitektura, muhandislik, qurilish va uy-joy kommunal); yoʻnalishlar (loyiha-qidiruv, pudrat, texnik nazorat va arxitektura, ekspertiza, davlat nazorati, nazorat oʻlchovi). Reyestrga sertifikatning amal qilish muddati tugab, reyestrdan chiqarilgani toʻgʻrisidagi maʼlumotlar ham kiritib boriladi. Reyestrni yuritish tartibi Qurilish va uy-joy kommunal xoʻjaligi vazirligi tomonidan belgilanadi. Quyidagilar sertifikatning amal qilishini toʻxtatib q)shish uchun asos hisoblanadi: mutaxassis tomonidan sertifikatga ega boʻlish uchun ushbu pasportda belgilangan maʼlumotlarni qasddan notoʻgʻri toʻldirilgani aniqlanganda; sertifikat egasini belgilangan tartibda muomalaga layoqatsiz yoki muomalaga layoqati cheklangan deb eʼtirof etish toʻgʻrisidagi sud qarori yoxud ozodlikdan mahrum qilish toʻgʻrisidagi sud hukmi qonuniy kuchga kirganda; sertifikat egasiga nisbatan mansab vakolatini suiisteʼmol qilish bilan bogʻliq jinoyat ishi qoʻzgʻatilib, ushbu ish boʻyicha sudning qarori qonuniy kuchga kirganda; sertifikat egasining vafot ettanligi munosabati bilan. Sertifikatning amal qilishi uni toʻxtatish toʻgʻrisidagi buyruq qabul qilingan sanadan boshlab bekor qilinadi va sertifikatlangan mutaxassisning shaharsozlik faoliyati bilan shugʻullanish huquqi toʻxtatiladi. Mutaxassis Qurilish va uy-joy kommunal xoʻjaligi vazirligining sertifikatning amal qilishini toʻxtatish toʻgʻrisidagi buyrugʻi ustidan qonunchilik hujjatlarida belgilangan tartibda sudga shikoyat qilishi mumkin.
Vazirlar Mahkamasining 2023-yil 30-noyabrdagi 635-son qaroriga 2-ILOVA
Oʻzbekiston Respublikasi Hukumatining oʻz kuchini yoʻqotgan deb hisoblanayotgan qarorlari
1. Vazirlar Mahkamasining “Sud boshqaruvchilari faoliyatini tashkil etish chora-tadbirlari toʻgʻrisida” 2019-yil 12-sentabrdagi 765-son qarorining 1-bandi ikkinchi xatboshisi hamda 1-ilova .
2. Vazirlar Mahkamasining “Oʻzbekiston Respublikasida turizm sohasini tiklash va rivojlantirish uchun qulay shart-sharoitlarni yaratish chora-tadbirlari toʻgʻrisida” 2020-yil 10-iyuldagi 433-son qarorining 1-bandi toʻqqizinchi xatboshisi hamda 9-ilova .
3. Vazirlar Mahkamasining “Baholovchilar va rieltorlarning malaka imtihonini oʻtkazish va ularga malaka sertifikatini berish boʻyicha davlat xizmatlari koʻrsatishning maʼmuriy reglamentlarini tasdiqlash toʻgʻrisida” 2020-yil 23-dekabrdagi 805-son qarori .
4. Vazirlar Mahkamasining “Davlat xizmatlari koʻrsatishning infratuzilmasi takomillashtirilganligi va aholining davlat xizmatlaridan foydalanish imkoniyatlari kengaytirilganligi munosabati bilan Oʻzbekiston Respublikasi Hukumatining ayrim qarorlariga oʻzgartirish va qoʻshimchalar kiritish toʻgʻrisida” 2021-yil 28-oktabrdagi 661-son qaroriga ilovaning 23-bandi “b” kichik bandi .
5. Vazirlar Mahkamasining “Mehnatni muhofaza qilish boʻyicha mutaxassislarning malaka imtihonini oʻtkazish va malaka sertifikatini berish boʻyicha davlat xizmatlari koʻrsatishning maʼmuriy reglamentini tasdiqlash toʻgʻrisida” 2022-yil 5-yanvardagi 4-son qarorining 2-bandi hamda 1-ilova .
6. Vazirlar Mahkamasining “Oʻzbekiston Respublikasi Hukumatining ayrim qarorlariga oʻzgartirishlar kiritish toʻgʻrisida (Oʻzbekiston Respublikasining “Normativ-huquqiy hujjatlar toʻgʻrisida” 2021-yil 20-apreldagi OʻRQ-682-son Qonuni)” 2022-yil 4-apreldagi 153-son qarori bilan tasdiqlangan Oʻzbekiston Respublikasi Hukumatining ayrim qarorlariga kiritilayotgan oʻzgartirishlarning 702-bandi “a” kichik bandi , 861-bandi “z” kichik bandi , 969-bandi .
7. Vazirlar Mahkamasining “Qimmatli qogʻozlar bilan operatsiyalarni amalga oshirish huquqini olish uchun jismoniy shaxslarni attestatsiyadan (qayta attestatsiyadan) oʻtkazish boʻyicha davlat xizmatlarini koʻrsatishning maʼmuriy reglamentini tasdiqlash toʻgʻrisida” 2022-yil 7-iyundagi 304-son qarori.
9. Vazirlar Mahkamasining “Bolalarni ularning sogʻligʻiga zarar yetkazuvchi axborotdan himoya qilish sohasidagi ekspertlarni akkreditatsiya qilish hamda davlat organlari va tashkilotlari axborot xizmatlari rahbarlarini attestatsiyadan oʻtkazish boʻyicha davlat xizmatlari koʻrsatishning maʼmuriy reglamentlarini tasdiqlash toʻgʻrisida” 2022-yil 8-iyundagi 317-son qarori 2-bandining ikkinchi — beshinchi xatboshilari hamda 1-ilova .
10. Vazirlar Mahkamasining “Patent vakilligiga nomzodlarni attestatsiyadan va roʻyxatdan oʻtkazish hamda patent vakillarini attestatsiyadan oʻtkazish boʻyicha davlat xizmatlari koʻrsatishning maʼmuriy reglamentini tasdiqlash haqida” 2022-yil 9-iyundagi 324-son qarorining 1-bandi hamda 1-ilova .
11. Vazirlar Mahkamasining “Oʻzbekiston Respublikasi Hukumatining ayrim qarorlariga davlat xizmatlari koʻrsatishni soddalashtirish, byurokratik toʻsiqlarni qisqartirish hamda davlat xizmatlari koʻrsatish milliy tizimini rivojlantirishga qaratilgan oʻzgartirish va qoʻshimchalar kiritish toʻgʻrisida” 2022-yil 28-sentabrdagi 541-son qarori bilan tasdiqlangan Oʻzbekiston Respublikasi Hukumatining ayrim hujjatlariga kiritilayotgan oʻzgartirish va qoʻshimchalarning 27 va 41-bandlari .
12. Vazirlar Mahkamasining “Sanoat xavfsizligi sohasidagi ekspertlar faoliyatini takomillashtirish chora-tadbirlari toʻgʻrisida” 2022-yil 29-sentabrdagi 550-son qarorining 1-bandi hamda 1-ilova .
14. Vazirlar Mahkamasining “Toʻlovga qobiliyatsizlik sohasidagi qonunchilik hujjatlari takomillashtirilganligi munosabati bilan Oʻzbekiston Respublikasi Hukumatining ayrim qarorlariga oʻzgartirish va qoʻshimchalar kiritish toʻgʻrisida” 2023-yil 21-iyuldagi 304-son qaroriga ilovaning 36-bandining “b” , “v” , “g” va “d” kichik bandlari .
Oʻzbekiston Respublikasining Bosh vaziri A. ARIPOV
Toshkent sh.,
2023-yil 30-noyabr,
635-son